Zarnigorbegim ⚜️ @zarnigor1 Channel on Telegram

Zarnigorbegim ⚜️

@zarnigor1


Консультациялар пуллик, мурожаат учун @help_ZO

Пафоссиз юрист, жиддий мавзулар содда тилда гапириладиган Зарнигор Омониллаеванинг муаллифлик канали. Каналда ҳуқуқий, маърифий ва ижтимоий мавзуларда постлар, шахсий кузатувлар берилади.

Zarnigorbegim ⚜️ (Uzbek)

Zarnigorbegim ⚜️ kanali - Pafossiz yurist, jiddiy mavzular soddai tilda gapiriladigan Zarnigor Omonillaevaning mualliflik kanali. Kanalda huquqiy, ma'rifiy va ijtimoiy mavzularda postlar, shaxsiy kuzatuvlar beriladi. Agar sizga yuridik masalalar, ma'rifatli muammo yoki ijtimoiy munosabatlar bo'yicha maslahat kerak bo'lsa, ushbu kanal orqali @help_ZO ga murojaat qilishingiz mumkin. Zarnigorbegim kanalida sizga zarur va foydali ma'lumotlar taqdim etiladi. Sizga yordam berish uchun tayyor bo'lgan ekspertlar sizni kutayotgan, shuningdek, sizning savollaringizga javob topishingiz uchun to'g'ri manbai. Kanalga obuna bo'ling va o'z bilim va ko'nikmalaringizni oshiring!

Zarnigorbegim ⚜️

25 Jan, 19:51


“Сен шукр қилмайдиган оз нарса, тоқатинг етмайдиган кўп нарсадан яхшироқдир”

Авваламбор ўзимга, ундан кейин сизларга эслатма сифатида бўлишаяпман 🌙

@zarnigor1

Саълаба ибн Ҳотиб ҳақида

Манба

Zarnigorbegim ⚜️

24 Jan, 07:40


Патентга ҳужжат топшириш учун ММЦ Сахаровога бормоқчи бўлганлар "Сахарово"нинг ўзини сайтида қабулга ёзилишингиз мумкин.

Қабулга ёзилиш учун линк 👉 http://90.154.106.61:28080/PreRegistration.aspx

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

24 Jan, 04:01


Одамлар сиз ҳақингизда ёмон гаплар гапираётганини эшитсангиз, бироқ сиз уларнинг ҳаққидан ҳеч ўтмаганингизни аниқ билсангиз Аллоҳга шукр қилинг: Аллоҳ уларни сиз билан банд қилибди, сизни улар билан эмас.

#Жумамуборак💚
@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

22 Jan, 18:00


Эртага ММЦ Сахаровога бориб, патентга топширмоқчи бўлганлар соат 15:00 гача бориб топширишлари керак, чунки дактилоскопия соат 15:00гача ишлар экан. Техник сабаблар билан иш вақти қисқартирилибди.

Дактилоскопия топширмай патентга топшириб бўлмайди, шу учун 15:00гача дактилоскопиядан ўтиб олиш керак. Эртага 15:00гача улгурмаслигингиз аниқ бўлса бошқа куни борганингиз яхши. Масалан, индинга.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

22 Jan, 15:51


Бир-биримизга шундай яхши сўзлар айтайлик-ки, йиллар давомида из қолдирсин


@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

22 Jan, 10:00


Патент куйганини қандай билиш мумкин?

🔹МВД сайтидан текширишингиз мумкин
🔹МВДга ёзма онлайн мурожаат қилишингиз мумкин
🔹 ПВС, ММЦ Сахарово билан боғланиб, билишингиз мумкин. Истасангиз ўзингиз боринг, истасангиз телефон қилинг
🔸Москва областида oplatipatent деган сайт орқали билса бўлади
🔺шу йил февраль ойидан махсус реестр ишга тушади, у орқали билсангиз ҳам бўлади

❗️Лекин энг муҳими, патент куйганидан кейин регистрация манзилингиз бўйича шу расмдагидек хат келади. Лекин хат жуда ҳам кечикиб келади.

👉Масалан, мартда олинган
патент, июнгача уведомление топширилмагани учун куйган, бу ҳақида расмий хат эса ноябрь ойида юборилган, мигрантга эса декабрда етиб келган.

❤️Одатда Почта орқали уведомление юборганларнинг патенти куяётганига гувоҳ бўлаяпман.

Эътибор беришингиз керак бўлган нарса: уведомлениени почта орқали топширган бўлсангиз ва шунга қарамай расмдагидек хат олган бўлсангиз патентни тикласа бўлади ❤️

❤️Бунинг учун судга мурожаат қилиш керак.

❤️Судга ариза, расмдаги хат, меҳнат шартномаси, иш берувчи сизни ишга олгани ҳақида МВДга юборган уведомление ва сиз Почта орқали уведомление юборганингизни исботлари (чек, опись, бланк ва ҳ.к) керак бўлади.

❤️Суд ўртача икки ойда бўлиб ўтади ва патентингиз тикланади.

🕹 Судлашиб, ютгунча патент пулларини тўлаб бориш шарт бўлади.

Энди сизларга савол Нима деб ўйлайсиз, патентни тугашига озгина қолганда судлашиб, тиклаш нима учун керак?

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

21 Jan, 11:22


Ассалому алайкум хурматли Ватандошлар🇺🇿🇹🇯🇰🇬

1000 рубл бошлангич тулов билан муддатли туловга телефонлар (рассрочка) га олишингиз мумкин

+7(925)162-96-93

Люблинская 102а
ТЦ Марьинский пассаж
2-этаж, пав-7

https://t.me/mobilnasiya

Zarnigorbegim ⚜️

18 Jan, 12:52


Кўча-кўйда шунақа эълонларни кўрсангиз умуман қизиқманг. Тўғри-нотўғри деб изоҳламанг. Имкон бўлса эътиборсиз қолдиринг, ўқиманг ҳатто. Бироқ имкони бўлмаса (масалан, кимдир қара, деб мажбур қараттирган бўлса) ҳеч қандай фикр билдирманг.

Провокациядек кўринаяпти.
Провокацияларга берилиб, қалтис вазиятга тушиб қолманг. Шунинг учун имкон қадар яқинларингизни огоҳлантириб қўйишингизни сўрайман.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

18 Jan, 11:15


Бизга яқин табиат аъзолари

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

17 Jan, 15:53


Йўлда келаяпмиз, кимнингдир машинаси ёнаяпти экан, М-12 трассасида. Аллоҳ сақласин.

Россияда 1.09.2023 йилгача машинада ёнғин ўчиргич (огнетушитель) йўқ бўлса жарима бор эди. Кейин бу учун жарима бекор қилинган. Ҳозир огнетушитель, аптечка йўқлиги учун жарима солишмайди

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

17 Jan, 12:59


Мана шунақа таклифлар беришса ишонманг. Бу #фирибгарлар

Фирибгарлик схемаси қуйидагича:

❤️коммент, «отзыв», лайлар қўйиб пул ишлашни тавсия қилишади;

❤️ ишониб, айтган сайтларига ўтиб, ишни бошлаганингиздан кейин 200,300 рубль пул ишладинг, балансга пул қўйсанг, кейин ишлаб топган пулингни ечиб оласан, дейишади;

❤️ балансга пул солганингиздан кейин кичик сумма 100-300 картангизга ўтказиб беришади;

❤️ рост экан деб яна ишлаб, пулни оламан десангиз бу сафар балансингизга КЎПРОҚ пул солишингиз керак, чунки энди ишлаб топган пулингизни олиш учун талаб каттароқ, деб ҳар хил аргументлар билан пул солишингиз кераклигини айтишади;

❤️улар айтган пулни балансга солмасангиз гўёки ўзингиз ишлаб топган пулни ололмайсиз, балансга солган пулни эса қайтариб олиш имкони бор деб АЛДАШАДИ.

Улар айтган катта суммадаги пулларни гўёки балансга қўйгач, умуман қайтариб ололмайсиз. Пулингиздан айриласиз. Ҳақиқий #фирибгарлик шу ерда. Умуман ишонманг. Яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

16 Jan, 16:11


РВП — бу Россияда вақтинчалик яшаш учун бериладиган рухсатнома. Уни олганлар Россияда уч йил давомида ҳеч қандай патент қилмай, ишлашлари мумкин бўлади.

❤️Бироқ РВП куймаслиги учун уч йил давомида ҳар йили қаерда яшаётганингиз, даромадингиз, Россиядан ташқарига чиққан бўлсангиз қачон ва қанча муддатга эканини кўрсатиб, "уведомление" топширишингиз керак. Агар "уведомление" топширмаса, РВП куяди.

❤️"Уведомление"га қўшиб, иш жойидан даромад справкаси топширилади. Агар расмий даромад МРОТдан ўтмаётган бўлса банкдаги ҳисоб рақамидан выписка ҳам бериш керак.

❤️"Уведомление" РВП чиққан санадан (дата выдачи) бошлаб, роппа-роса бир йил ўтганидан кейин 60 кун ичида регистрация бўйича Миграция бўлими (ОВМ ОМВД)га топширилиши керак.

❤️РВПси борлар топшириши керак бўлган "уведомление" бланкини юклаяпман. РВПингиз бор бўлса ўзингизга сақлаб олинг ва тўлдириб, вақти келганда топширинг.

#маълумот
@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

16 Jan, 08:56


Отабек Ҳасановнинг «Уй» анимацион фильми экан.

Ҳа-ҳа, ўзимизнинг қоракўзлар ишлаган 😍 Кўчалардаги ўзбекча ёзувларга ҳам эътибор беринг. Нокфўн гапираётганда масжидга ўхшаш залда турибди. Маънавиятга аталган жойларда ҳам гаджет ва тармоқлар ўрнашаётганига шаъма қилаяпти, деб тушундим.

Манга ёқди. Фильмни охиригача уй деб хонани айтишаяпти, балки кутубхонадир, деб ўтиргандим. Спойлер: кейин қарсам, уй — биз экан. Бизга сиғмаётган китоблар, бизни рухсатимизсиз бизни эгаллаётган гаджет ва тармоқлар.

Кўриб, таассуротларингизни бўлишинг

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

16 Jan, 07:01


Соат 8 дан бери компьютер шунақа бўлиб турибди 🙁

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

15 Jan, 19:53


Вақтинчалик сулҳнинг расмий эканига ишонмаётганлар учун Қатар Ташқи ишлар вазири Ғазодаги вақтинчалик сулҳга эришилгани ҳақида берган баёнотга манба қолдираман:

https://www.aljazeera.net/news/2025/1/15/قطر-تعلن-رسميا-التوصل-لاتفاق-وقف-إطلاق

❗️Келишув 19 январдан кучга киради.

Видеода эса бардоши билан бутун дунёга намуна бўлган ғазоликлар 💔❤️‍🩹

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

15 Jan, 19:28


Улар Фаластинни дунё юзидан ўчириб ташламоқчи эди. Лекин бутун дунё Фаластинга айланди ©️


الله أكبر

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

15 Jan, 19:20


465 кун давом этган ҳарбий жиноятлар, 16 ойда 46 мингдан зиёд фаластинликларнинг қотилига айланган, золимларнинг иқтисодига эса 67 миллард долларлик зиён келтирган уруш ваниҳоят вақтинчалик ярашув келишуви туфайли тўхтатилибди.

Албатта, бу вақтинчалик ярашув эканини ҳамма билади. Лекин ҳар куни Ғазога киритиладиган 600 та гуманитар машиналар, чиқиб кетаётган золимлар армияси кўзни ёшлантириб, хурсанд қилаяпти.

Алҳамдулиллаh

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

10 Jan, 04:13


Ҳеч ким Аллоҳ сиз учун очиб қўйган эшикларни беркитиб қўя олмайди.

#Жумамуборак💚
@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

09 Jan, 06:29


Кайфиятлар қалай?

СССРдаги ишлашни тарғиб қилувчи постерлардан бири

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

07 Jan, 11:05


Ютуб кликбейт сарлавҳалик видеоларни ўчиришни режалаштираяпти экан

Кликбейт, деб провокация, манипуляциядан иборат, дахшат уйғотувчи, эътиборни чалғитувчи ва фақатгина трафик келиши учун қўйиладиган, бироқ умуман материал мазмунига тўғри келмайдиган сарлавҳага айтилади.

Масалан, "дахшат, шок, тезкор, энди ҳамма мигрантлар урушга юборилади" деб ёзилган сарлавҳага босиб, видеони кўрсангиз, видеода эса шунчаки россияликларни сафарбар қилишларига оид хабар берилган бўлса, билинг-ки, бу кликбейт. Ёки "тезда кўринг, патент отмен бўлди" деб ёзилган сарлавҳа видеосида Путиннинг мигрантларга муносиб шароит яратиш ҳақидаги гаплари берилган бўлса , демак бу кликбейт.

Ўзбек сегментига кликбейтдан тозалаш қачон етиб келади — ноаниқ. Лекин бир кун етиб келади ва ўзбекзабонларнинг ментал саломатлигини асрашни бошлайди. Унгача ижодкорлар масъулиятни ҳис қилиб сарлавҳада ҳеч кимни алдамай, сифатли контентни ташкилласа яхши эди.

Шундай кликбейтларга алданиб, видеони охиригача кўрганлар орамизда нечта?

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

03 Jan, 04:25


Дунёда миллиардлаб совғалар бор. Лекин ҳеч бири дуонинг ижобатидек хурсанд қилмайди 🤗

#Жумамуборак💚
@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

01 Jan, 08:16


ҚАМА!

Ўтирганни қама,
турганни қама,
Ҳатто миёвлаган,
Ҳурганни қама.
Кампир ҳам қолмасин,
Чол ҳам қолмасин,
Ҳассада мункайиб,
юрганни қама.

Шайтондан юзини,
Бурганни қама,
Нафснинг қангшарига
Урганни қама,
Эъзозлаб лўттивоз,
Ваъдабозларни,
Мард бўлиб сўзида
Турганни қама.

Қалб уйин виждондан,
Қурганни қама,
Қўлларин дуога,
Сурганни қама,
Олимингни қама,
шоирни қама,
Ҳақиқат йўлида,
Турганни қама.

Ўғилларинг қама,
қизингни қама,
Жадидларинг, ёруғ
юзингни қама.
Ҳеч ким қолмагандан
кейин қамашга,
Ўзингникилару, ўзингни қама!

©️Баҳодир ИСКАНДАРОВ!

Zarnigorbegim ⚜️

31 Dec, 05:05


Россияда VPN ишлатганлик учун жавобгарлик борми?

Постни ўқишга вақтингиз йўқ бўлса спойлер — VPN ишлатиш учун тўғридан-тўғри тақиқ йўқ. Бироқ, кичик нюанс бор. Пост шу нюанс ҳақида⤵️

Энг аввало таъкидлаб кетай, YouTube Россияда расман тақиқланмаган, бироқ унинг тезлиги шу даражада секинлаштирилган-ки бемалол кўра олмайсиз.

Энди VPN’ларга қайтсак.

Россияда 2017 йилдан буён VPN фаолиятини чеклайдиган қонун бор (Об информации, информационных технологиях и о защите информации).

Қонунга кўра VPNнинг эгалари, яъни VPN’ни тузган/ташкил қилганлар Россияда блокланган сайтларни очиб бериш имкониятини яратмаслиги керак. Агар VPN блокланган сайтларни интернет фойдаланувчисига очиб бермаса унда унинг фаолиятига тўсқинлик йўқ.

🧑‍💻Лекин биламиз-ки, VPN айнан блокланган сайтларни очиб бериш учун ишлатилади. Масалан, 2023 йили VPN билан тақиқланган нашрларнинг кузатувчилари сони 2022 йилга нисбатан 37%га ошганлиги маълум бўлган эди.

Шундай экан, ахборот уруши, киберҳужум, шахсий маълумотлар оммавий равишда фирибгарлар қўлига тушиб қолаётгани ва бошқа сабаблар келтирилиб, ҳозирги кунда Россияда VPN билан боғлиқ қуйидаги тақиқлар бор:

🥰VPN’ни оммалаштириш мумкин эмас;
🥰VPN’ни реклама қилиш, блокланган сайтларни очиш йўлларини кўрсатиш мумкин эмас;
😊VPN ҳақида илмий, илмий-техник ва статистик маълумотларни тарқатиш мумкин эмас;
😊блокланган сайтларни очиб берадиган VPN’ларни яратишга тақиқ бор.
😊Қолаверса, баҳордан бошлаб, алоқа операторлари (Билайн, Т2, МТС, Мегафон ва ҳ.к) тақиқланган сайтларга кираётган тармоқ манзилларининг маълумотларини 15 кун ичида Роскомнадзорга бериши керак бўлади.

Айнан шу буйруқ лойиҳаси жуда катта шов-шув яратиб, турли миш-мишларга сабаб бўлди. Натижада Роскомнадзор фойдаланувчиларнинг маълумотларини йиғмаймиз, деб изоҳ берди. Экспертларнинг тор доираси бунга кўп ҳам ишонгани йўқ.

❤️Шундай қилиб, VPN ишлатганлик учун жавобгарлик йўқ. Лекин бу дегани VPN’ни ёқсам, ҳеч ким мани топа олмайди, деб хоҳлаганингизни қилиш мумкин, дегани эмас. Яқинда блокланган сайтларга кираётган тармоқ манзилларини йиғиш бошланса бизни нима кутиб турганини аниқ-тиниқ ҳали билмаймиз.

Шунинг учун 🥰 VPN ишлатаверинг, лекин Россияда блокланган нашрларни, ОАВ, ташкилотларни ўқимасликни қатъий тавсия қиламан.

Яна бир марта эслатиб кетай — YouTube’нинг ўзи Россияда тақиқланмаган. YouTube’да тақиқланган нашрларнинг саҳифалари (блоглари) бор. Ўшаларни кўрмаслик яхши ❤️ Бошқа тармоқларда ҳам, масалан, Телеграмда ҳам тақиқланган нашр, ОАВ, ташкилот, блогер ва бошқаларнинг саҳифаларини кузатмаслик керак.

#маълумот
@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

30 Dec, 20:26


Ражаб ойи кирганини ҳисобга олсак Рамазонга яна икки ой қолди.

Қалбларни Рамазон ҳаяжони билан тўлдирган Аллоҳга шукрлар бўлсин 💚

Таҳминан март ойида Рамазон бошланаркан, Худо хоҳласа.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

30 Dec, 13:53


⚡️Ноқонуний юрган муҳожирлар 1 январдан 30 апрелгача мақомларини қонунийлаштириши мумкин

Бу ҳақида Путиннинг фармони эълон қилинди. Янги йил совғаси дейсизми ёки бошқа, лекин жуда яхши янгилик бу.

Патент қилмай, кирди-чиқди қилиб юрган мигрантлар штрафсиз Россияни тарк этмай патентга топширишлари мумкин. Ягона шарти патент беришда рад жавоби олмаган бўлишингиз керак.

Қалай янгилик бўлди?😍
@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

29 Dec, 09:09


Орамизда шу кунларда ёки январнинг 17 кунигача Москвадан Фарғона/Наманганга учиб кетаётган аёллар йўқми? 10 ёш қизчани юбориш керак, одам излаяпмиз.

Учиб кетаётганлар бўлса @help_ZO га ёки изоҳларга ёзсангизлар. Раҳмат.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

28 Dec, 09:52


Ура 🎉 Касблар бўйича ВНЖ олиш ҳуқуқи қайтарилди!

2025 йил 8 январдан бошлаб, Россиянинг Меҳнат вазирлиги берган талабгир касблар рўйхатига киритилган лавозимларда ишлайдиган муҳожирлар тўғридан-тўғри ВНЖ қилишлари мумкин. Асос бу ерда

Касб бўйича ВНЖ олиш учун расмий равишда камида бир йил ишлаган бўлиши керак. 2025 йил учун касблар рўйхати яқин орада эълон қилинади, одатда февральга қолмайди. Орамизда шундай касб эгалари бор. Ҳужжатларни тайёрлашни бошлайверинг🥳

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

28 Dec, 09:47


Уёқ-буёқда Жалолиддин Аҳмадалиевни қўшиқларини эшитсам, Фарғона кўп эсимга тушади. Ассоциация бирдан Фарғона билан, негадир. Манимча, болаликдаги ҳамма қўшиқлар биз тарафда шу қўшиқчининг мусиқасига ўхшаш бўлгани учун. Ёки шеърларидаги сўзлар фарғоналикларнинг иқтибосига ўхшагани учун. Балки у ҳам, бу ҳамдир.

Москвада Жалолиддинни қаерда эшитиш мумкин, деб қизиққанларга: бозорларда (ҳа, бу ерда ҳам бор), таксида, кафеларда :)

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

27 Dec, 12:10


Фаластиндан жароҳатланган 100 нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга даволаш учун олиб келинибди.

Хайрли бўлсин, илоҳим.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

27 Dec, 09:38


Госуслугида МВДнинг уведомление топшириш саҳифаси ишламаяпти.

Бу дегани уведомлениеларни айнан ҳозир Госуслуги орқали топшириб бўлмаяпти, дегани. Ўзимча буни байрам билан боғлаяпман. Чунки кеча соат 17 дан кейин саҳифа ёпилди, шу билан очилгани йўқ. Корпоратив, яна бир нарсалар бўлаётган палла ҳозир. Шунга вақтинчалик ёпиб қўйишганга ўхшайди.

Агар уведомление топшириш ўта зарур бўлса, яъни патент олган кунингиздан бошлаб, 60 кунлик вақтингиз шу кунларда тугаётган бўлса Москвадагилар "Сахарово"га бориб, бошқа региондагилар ПВСга бориб топширинг.

Москва областидагилар Почта России ёки ОВМ ОМВДнинг ўзига бориб, топшириши керак.

Госуслугидан уведомление топшириш ишлаб кетгани ҳақида хабар топишим билан билдириб қўяман, албатта.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

27 Dec, 04:14


Тузланган бодринглар бонкасига “свежий” бодринг солсангиз, бир кун келиб у ҳам тузланиб қолади. Минг уринманг тузланган бонкада “свежийлигича” сақлаб қололмайсиз.

Одамлар ҳам худдий шундай. Атрофимиз бизни шакллантиради. Ким билан бўлсак, ўшалардан бирига айланамиз.

#Жумамуборак💚
@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

26 Dec, 12:57


Contact, Paybek, Yubor тизимларидан пул юбориб, ҳалигача пулларини қайтариб олмаганлар учун бир неча марта Migrant.uz да мақола чиқардик. Аризаларни тўлдириш ҳақида видеокўрсатма ҳам қилган. Бу мавзуни ҳамма унутса ҳам биз унутганимиз йўқ, охирги материалимиз, масалан, 13 декабрда чиққан👉 https://migrant.uz/uz/contact-dan-pulni-qanday-qaytarish-mumkin-bosqichma-bosqich-ko-rsatmalar/

Кеча ариза тўлдиришга ёрдамлашган одамларимидан бири электрон почтасига хат келганини айтди. Тушунишингиз учун май-июнь ойларида ариза берганмиз, агар адашмаётган бўлсам.

Мана энди жавоб келибди. Реквизитлари тўғри эди, лекин нимадир етмаган кўринади.

Пулларни қайтаришга онлайн ариза қилиб бўлмайди‼️

Шунинг учун аризаларни оддий почтадан юборинг ёки ўзингиз олиб боринг. Ишлайдиган электрон почтангиз, хат ёзса етиб келадиган оддий почтангиз манзилларини индекслар билан беринг.

Пулларингизни банк ликвидация қилинмагунча қайтариб олинг. Имконсиз нарса эмас бу.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

25 Dec, 16:04


Бугун, 25 декабрь куни, Қозоғистон устида Озарбайжон ҳаво йўлалрига тегишли самолёт қулагани ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Ҳалокат натижасида 38 киши вафот этгани, 29 киши тирик қолгани айтилмоқда. Йўловчилар орасида Озарбайжон, Россия, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган.

Бакудан Грознийгача парвоз ярим соатни ташкил қилади. Лекин самолёт эрталабки украинларнинг дронлар билан ҳужум қилгани сабабли 3 мартагача аэропортга қўна олмагани ҳақида тирик қолган йўловчилар гапириб берган. Дронлар ҳужуми туфайли Грозний аэропортида "ковёр" режими киритилган, қалин туман бўлгани ҳақида ёзишмоқда. Устига худди шу вақтда Владикавказдаги савдо мажмуасида ҳам дрон ҳужуми натижасида ёнғин бўлган.

Тирик қолганлардан бири Субҳонқул Раҳмонов RTга берган интервьюсида самолёт яқинидаги портлаш овозидан кейин эктипаж Грознийга қўнмай бошқа жойга учиш қарорига келган. Қутқарув ниқобларининг ҳаммасида ҳам кислород бўлмаган.

Ҳалокат версияларидан ҳозирча тўрттасини ўқидим:
1. Двигаьельга кириб, уни ишдан чиқарган қушлар тўдаси
2. Дрон ҳужуми
3. Бортда портлаган кислород баллони

Тергов ва қора қути ўрганилганидан кейин ҳалокатнинг бошқа тафсилотлари хабар берилади, албатта. Кутамиз.

Ўткан сафар Ўзбекистондан учиб келган самолёт ҳам дронлар ҳужумига йўлиқишига озгина қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу сафар ҳам яна дронлар, "ковёр" режими ва 38 кишининг вафоти билан тугаган ҳалокат.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

24 Dec, 10:57


Mash телеграм каналининг ёзишича, суриялик христианлар қуролланиб, янги ҳукуматга қарши маршга чиқибди. Марш — бу талаб ва эътироз билан юриш (оммавий чиқиш).

Маршнинг сабаби эса марказий осиёлик жангариларнинг Скайлебдаги Рождество дарахтига зарар етказгани экани айтилмоқда (эътироз).

Христианлар ҳамма четдан келган жангариларни юртларига қайтариб юборишни талаб қилаяпти экан. Акс ҳолда Суриядаги христианлар жамоатининг хавфсизлиги учун янги ҳукумат вакили саналган жангариларга қарши жангга бошлашларини маълум қилишибди.

Саволлар бисёрлигини кўринг— христиан ва мусулмонларни тўқнаштириш кимга керак бўлди, марказий осиёлик жангарилар қандай қилиб эпицентрга тушди, жангариларнинг айнан марказий осиёлик экани қандай аниқланди ва ҳ.к.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

23 Dec, 15:30


Жуда кўп мигрантлар таксистдан бошлаб, тозаловчи, савдогар ва бошқаларгача наушник билан ишлашини кўп кўраман. Ниманидир эшитиб юриб, узундан узоқ зерикарли иш кунларини қисқартирса керак, деб ўйлайман.

Россияда ютуб бутунлай блокланаётгани ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Шу муносабат билан саволим бор.

Иш вақтида наушникда асосан нима эшитасиз ва қайси сайтда?

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

20 Dec, 09:15


Ғолибимиз ўз совғасини олди 😍

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

20 Dec, 04:04


Олдингизга умид, орқангизга шукр, ён томонларга эса меҳр билан қаранг.

#Жумамуборак💚
@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

02 Dec, 15:04


Душанбани тугатаётиб билишингиз керак бўлган қизиқ маълумот Европа томонлардан.

Шу десангиз, Италиянинг Сардиния оролидаги Оллолаи қишлоғидаги уйлар 1 доллардан бошлаб (114 рубль ёки 13 минг сўм) таклиф қилинмоқда экан. Қишлоқ маъмурияти барча сиёсатдан чарчаганларни кўчиб келишга ундамоқда.

Бу ерда катта шаҳарнинг шовқини йўқ. Денгизга машинада атиги 1,5 соатда бориш мумкин. Атрофда тоғлар, чиройли табиат, тоза ҳаво, тошдан қурилган уйлар ва кўчалар, дея реклама қилинаяпти.

Албатта-ки, Оллолаи қишлоғи раҳбарияти, авваламбор сайлов натижаларидан норози америкаликларни чорлаяпти, аммо кўчиш дастурида дунё бўйлаб барча хорижликлар иштирок этиши мумкин.

Бир долларга Сардиниядаги уйлардан сотиб олган бўлармидингиз?

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

30 Nov, 09:49


Бир куни масъулиятли мушук ва тартибли ҳайдовчи учрашиб қолибди. Учрашув натижаси видеода 🤓

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

29 Nov, 04:01


Бу дунё…
Адолат жойи эмас;
Мағфират жойи эмас;
Рағбат жойи эмас;
Раҳмат жойи эмас;
Ҳақиқат жойи эмас;
Роҳат жойи эмас;
Ҳисобот жойи эмас;
Сакинат жойи эмас;
Синовдан бошқа нарса эмас!

Унда нега бунча сиқилаяпсиз?

#Жумамуборак💚
@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

28 Nov, 08:54


❗️Д.А.Медведевнинг видеоси кўп шов-шув уйғотганини кўраяпман. Муҳожирлар Россияга келишда биометрик маълумот топширишлари янгилик эмас ва хавотирли ёки ваҳимали хабар эмас

Биометрик маълумотлар топшириш 2025 йилгача миграция концепцияси қабул қилинган вақтдан бошлаб аён эди. Яъни 2024 йил бошида, Крокус трагедиясидан аввал ҳукумат томонидан қабул қилинган концепцияда бу нарса кўрсатиб ўтилган.❗️

Биометрик маълумотлар — бу бармоқ изларини топшириш ва суръатга тушишдан иборат, патент қилганлар патентга тошираётиб, бу нарсалардан мунтазам ўтиб келади. Яъни патент топширганлар бу нарса нима эканини жуда яхши билади. Ваҳимали ёки қандайдир янгилик жараён эмас.

Амалда биометрик маълумотларнинг олиниши навбатларнинг узайиши билан фарқ қилади холос. Агар кимдир 5 да учиб келса, кутиб олиш учун аввалгидек 6 га эмас, 7 га боришга тўғри келади. Текширувдан ўтаётганлар эса нега келганини "работа" дейишдан ташқари, бармоқ изларини қолдириб, расмга тушади. Яъни чегарадан ўтиши аввалгидек 5 дақиқа эмас, 10-15 дақиқага чўзилади.

Фақат бир нюанс бор. ❗️Тилни билмайдиганлар чегарачи биометрик маълумотларни олиш вақтида қўлингни бер, бармоғингни бос, ўнгга қара, чапга қара, деб айтаётган буйруқларини тушунмай, бажаришда қийналса унда Россияга киритмай қўйишлари мумкин. Чунки, айниқса тилни билмайдиган йигитларни жуда кўп киритмаётган ҳолатлари кузатилаяпти.

Геном регистрация (сўлак олиш) эса ихтиёрий деб айтилаётгани билан барибир ҳаммадан олинади, деб ўйлайман. Буни ҳам биометрик маълумотлар олинишига қўшсак, чегарадаги текширувдан ўтиш вақти яна 2-3 дақиқага чўзилади.

Аэропортларда биометрик маълумотларни олиш аслида 7 ноябрдан бошланган. Маълумотлар кирилл алифбосида киритилиб, ҳамма идораларнинг тизимлари кейинчалик бирлаштирилиши кутилаяпти. Шунинг учун бу жараённинг ўзига яраша плюслари ва минуслари ҳам бор.

Минуслар, албатта, шахсий маълумотлар, навбат, муносабат ва ҳ.к.лардан иборат.
Плюслар эса бир кун келиб, барча идоралардаги маълумотлар бирлаштириладиган бўлса, ҳозиргидек ИНН олганда эски паспорт эдикан, янгисини Солиқ тизимига киритиб кел, СНИЛС олаётганда туғилган сананг хато киритилган экан, Социальный Фондга бориб ўзгартириб кел, деган муаммолардан муҳожирлар холис бўлади. Ҳозир ҳамма идоранинг тизими алоҳида-алоҳида бўлгани учун муҳожир битта ҳужжати алмашгани учун ҳамма идорага бориб, ўша ҳужжат ўзгарганини киритиб чиқиш керак. Бу эса ҳаммага ҳам малол келади.

Шунақа гаплар. Ваҳима қилмаймиз, қўрқмаймиз. Аэропортлар ёпилмайди, киритмай қўймайди. Ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик қилмаган одамлар ҳеч нарсадан хавотир олмай, шунчаки чегарадан ўтиш кўпроқ вақт талаб қилишига тайёр турса бўлди.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

27 Nov, 17:51


Патентни олдиндан тўлаб, 18 минггача “эконом” қилинг

2025 йилдан бошлаб Россиянинг аксарият ҳудудларида меҳнат патенти учун ҳар ойлик аванс тўловлари қимматламоқда. Бу ҳақида 30 дан ортиқ минтақаларнинг расмий манбалари маълум қилди. Яқин вақт ичида бошқа субъектларда ҳам патент тўловлари кўтарилиши кутилмоқда.

Масалан, Москвада патент тўлови янги йилдан ойига 1500 рублга ошади. Яъни 2025 йил январидан бошлаб Москвадаги мигрантлар патент учун 7500 рубль ўрнига 8900 рубль тўлашлари керак бўлади. Бу бир йилда қўшимча 18 минг рубль харажат қўшилишини англатади. Албатта, патентларнинг бунчалик қимматлаши ҳар бир мигрантнинг молиявий ҳолатига сезиларли таъсир кўрсатади ва муҳожирлар учун патент тўлови асосий харажатлардан бирига айланишига олиб келади.

Бироқ яхши янгилик ҳам бор: патент учун тўловни олдиндан, ҳозирги нархларда амалга ошириш мумкин. Декабрь ойи анъанавий равишда қўшимча ишларга бой бўлгани учун бу имкониятдан фойдаланиб қолиш керак. Агар келаси йил учун патент тўловларини 2024 йил тугашидан аввал тўлаб қўйсангиз, ҳар ойлик нарх 7500 рубль бўйича ҳисобланади. Бу эса бир йиллик ҳисобда 18 минг рубльгача тежаш имконини беради.

Масалан, патентингиз 2024 йилнинг апрел ойида берилган. 2025 йилда патентингиз яна 4 ой амал қилади. Декабрда олдиндан тўлаб қўйсангиз, келаси 4 ой учун эски нархда 7500 рублдан жами 30 минг рубл тўлайсиз. Келтирилган мисолдан келиб чиқсак, тўловни бирдан бир неча ойга тўлаш мумкинлигини эслатмоқчиман. Яъни бирдан бир чек билан 30 мингни тўрт ойга тўлайверасиз. Энг муҳими, реквизитларни тўғри кўрсатинг ва тўлов чекини асло йўқотманг.

Энг ишонарлиси банкнинг мобил иловаси орқали тўлаш. Айрим ҳудудларда, масалан, Москвада тўловни QR код орқали тўласа бўлади. Нега айнан онлайн банк орқали тўлаш тавсия этилаяпти? Чунки чек илованинг тарихида сақланиб қолади ва исталган пайти уни қайтадан юклаб олиб, ишлатишингиз мумкин. Агар чекингиз қоғоз шаклида бўлса, унда бир нечта нусхасини олиб, хавфсиз жойда сақлашни унутманг.

Олдиндан патент учун тўлов амалга оширган муҳожирлар янги нарх киритилганидан кейин ўртадаги фарқни тўламайди. Яъни олдиндан тўлаб қўйиб, 2025 йил кириб келганидан кейин янги нархга етмаётган пулни тўлашингиз керак эмас. Бу ҳақида Россия Федерал солиқ хизмати (ФНС) расмий тушунтириш берган. Шунингдек, қонуннинг ортга қайтиш кучи йўқ, деган ҳуқуқий норма ҳам мавжуд. Агар кимдир, масалан, иш берувчингиз ёки ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими патент тўловидаги фарқни тўлашни талаб қилса, “ФНС”нинг тушунтиришини кўрсатинг, ҳеч қандай фарқни тўламанг.

Ҳозирги нархларда олдиндан тўлов қилиш ортиқча харажатларнинг олдини олади. 2024 йил охиригача патент тўловларини олдиндан тўлаб қўйиб, “эконом” қилиш имкониятини бой берманг.

#маълумот
@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

27 Nov, 16:02


Зацените заголовок 😅

Сарлавҳада Ўзбекистон Кремлга тишини кўрсатдими? Россияда мигрантларнинг оилаларини олиб келишларини тақиқловчи қонун рад этилди, улар оилаларини олиб келишда давом этади, деб ёзилган.

Бутун мақола мигрантлар етишмаётгани ҳақида гапирган турли одамларнинг фикрларидан, масалан ВТБ банки вакили ва ҳ.к. иборат. Муаллиф узуқ-юлуқ гаплари билан гапни айлантириб, очиқчасига Россия ҳукуматини айблай олмай нега-нега-нега мазмунидаги гаплар билан достон ёзган. Ўзбекистон ҳақида фақат битта гап бор. Ўзбекистон Кремлга тишини кўрсатдимикин, деб ўйлаяпман деган гап. Бўлди. Бу "ўйлаш" нимага асослангани, ўзи вазиятга Ўзбекистоннинг нима алоқаси борлиги умуман бошқа ҳеч қаерда ёзилмаган.Аммо сарлавҳа айнан шунақа бақироқ қилиб танланган.

Нима деб ўйлайсиз, нима учун бундай қилишмоқда?

Бу ахборот манипуляциясининг яққол намунаси. Муаллиф бундай контекстга алоқаси йўқ сарлавҳа билан эътиборни жалб қилиб, негатив хабар билан давлат ўртасида ассоциация яратмоқчи. Давлат, халқ ҳақида негатив образ яратиб, мақолани ўқиб ҳеч нарсани тушунмаганлар ва айбдорни топа олмаганлар Ўзбекистонни ва ўзбекларни эслаб қолишлари учун қилинган иш.

Мигрантларга оилалари билан келишни тақиқловчи қонунни Россия ҳукумати рад этган. Лекин ўқувчи нега рад этганини эмас, Ўзбекистонни эслаб қолади, гарчи мақолада бу ҳақида ҳеч нарса дейилмаган бўлса ҳам. Натижада нафрат кимга йўналтирилади? Ўзбекистон ва ўзбекистонликларга. Гўёки Ўзбекистон Россиянинг ишига аралашаяпти, ўзбеклар эса қандайдир мафия, яширин куч, бошқарув тўри ва ҳ.к.га айланиб кетгандек ваҳима ва даҳшат уйғотиш учун.

Бу бир томондан чаласаводликка ўхшайди, бошқа томондан эса жудаям пухта ўйланган режадек. Нафратни йўналтириш, саволлар учун аниқ манзилни кўрсатиш учун қилинаётган ишдек.

Хуллас, ахборот жуда катта куч. Ахборотни бошқара оладиганлар шундай манипуляциялар билан онгларни, тўдани бошқариб, хоҳлаган вақти эътибор, ғазаб ва нафратни хоҳлаган томонига йўналтира олади.

Шунинг учун ахборотни ҳазм қилиш маданиятига эга бўлиш керак. Алданмаслик ва провокациялар тузоғига тушмаслик учун. Яқинларимиз ва танишларимизни ҳам бундай манипуляция таъсирига тушушдан сақлаш учун.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

27 Nov, 13:13


Уммат танасидаги очиқ яралардан яна бири — Уйғуристон 💔

Уйғурларнинг геноциди ёки Хитойдаги мусулмонларни қайта тарбиялаш лагерлари ҳақида хабарингиз борми?

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

26 Nov, 12:28


Питерда бир одамнинг «выдворение» сини ечдик. Турли сабаблар билан суд қарорини ОВМ ОМВДга бериш эсларидан чиқибди. Биринчидан, отделга қабул ҳар куни эмас. Иккинчидан, навбат, ур-сур тўпаланг экан.

Лекин «выдворение» бекор қилинганидан кейин муаммосиз кирди-чиқди қилди, миграция қайдидан ўтди (регистрация). Патентга топшириб, олишга борганида “базада запретинг боракан” деб патент беришмади.

Патент ололмаётганини айтиб, яна мурожаат қилишди. Суд қарорини сканер қилиб беринг, ўзим ОВМга юборай ариза билан, деб тайинладим. Хўп, деб қўйиб яна йўқ бўлиб кетди.

Яна алоқага чиққанида эса полиция бўлимида эканини, полициячи “запретинг” бор, деб судга олиб кетаётганини айтди. Билсам аввалги суд қарорини йўқотиб қўйгани учун манга юбора олмай, индамай йўқ бўлиб кетган экан 😅

Такроран барча ҳужжатлар ва расм-русмни қилиб, судлашдик. Бу сафар ҳам суд оқлаб, жавобгарликни бекор қилди. Расмда айнан иккинчи марта маъмурий жавобгарлик бекор қилингани ҳақида суд қарори.

Фақат бу сафар суд қарорларини дарров сканерини олдим ва энди ўзим қўлим бўшаганида ОВМ ОМВДга юбораман. Қиссадан ҳисса шуки, суд қарори чиққанидан кейин уни албатта ОВМ ОМВДга юбориб, базадан «выдворение»ни олиб ташлаш кераклигини унутмаслик керак ва имкон қадар бу нарсани кечга сурмаслик керак. «Выдворение» ечилганига хурсанд бўлиб, ишнинг қолган қисми эсдан чиқиб, қарорларни йўқотиб , индамай йўқ бўлиб қолмаслик керак 😄


@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

26 Nov, 07:33


Бугунги тонг экан, чиройли-а?

Видео Москва Новости каналидан олинди

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

18 Nov, 07:38


Урбанист, блогер Илья Варламов* (Россияда хорижий агент деб топилган) ҳаттоки Тошкентга кўчмоқда.

Биз эса ҳали ҳам Россиядамиз 😅 Бу қандай бедодлик бўлди? Бориб-бориб, юртимни мигрантлар босди, сиғмай қолдим, деб баҳона қиламиз шекилли 😂 Ҳазил, албатта, ҳазил.

Машҳур одамлар кўчсин, яшасин. Туристлар сони, шаҳарнинг ва мамлакатнинг жозибадорлиги, таниқлилиги шу билан ошаверади.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

17 Nov, 10:14


Баъзида ҳар хил жойларга кетиб қолгим келади. Айланишга эмас, йўқ. Зериксам ўзимни банд қилишни ўрганиб олганимга анча бўлган. Ёрдам бергим, ҳар хил «добрый» воқеаларга гувоҳ бўлгим келганидан.

Масалан, ҳозир Бишкекка бир-икки кунга бориб келгим келаяпти. Нега? Чунки ўзбекистонлик аёл Россияда фарзандли бўлиб, ҳужжатсиз узоқ яшаб юрган. Турмуш ўртоғи бошқа давлат фуқароси. Аёл запрет бўлганидан кейин болани олиб қолган. Лекин маълум вақт ўтиб, уйлангач, боласи янги “она” билан чиқиша олмай, қочиб кетишни бошлади.

Буни эшитган ўзбекистонлик она бир йилга яқин вақт давомида манга хат ёзади. Аввал “запрет” очиш масаласида гаплашар эдик. Энди у аёл Ўзбекистонда ишлаб, топгани етмай, Бишкекка ишлашга кетибди. Боласининг ҳолидан хабар топиб, бир жойда ўтира олмай қолган. Боласини Бишкекка олиб келишда ёрдам излаяпти.

Айтишича, Бишкекда клининг соҳасида ишга кирган. Иш берувчиси яшаш жойи билан таъминлаган. Боласини олиб келиб яшай олади. Ҳозир янги ишга киргани учун буюртмаси кўп эмас, лекин тез орада маоши кўтарилишига ишонади. Яъни боласини боқа олишига шубҳа қилмаяпти.

Аммо фарзанди шу совуқда бир неча марта уйдан қочиб кетганини эшитгани учун пул топишини кутмай, тез орада боласини Бишкекка, ёнига олиб келишни хоҳлаяпти.

Шундай ҳолатда ёрдам бериш хоҳиши туғилган фақат ман бўлмасам керак? Одам излаб ўтирасизми, мана ман, фалон куни олиб бориб қўлингизга топшираман болангизни, ташланг ҳужжатларни, дегим келаяпти-да, шарт Бишкекка бориб келгим келаяпти 😅

#юристбитиклари
@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

16 Nov, 13:35


Россияда ишчи етишмаётган топ-20 та касблар эълон қилинди. Қизиғи, эълон қилинган 20 та касбларнинг 14тасида 80% муҳожирлар ишлайди.

Расмдаги топ-20 касбларнинг қайсиларида муҳожирлар ишлашини топа оласизми?)

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

16 Nov, 09:57


Россияда импорт қурилиш материаллари 2025 йили 10-15% га қимматлаши кутилаяпти.

Орамизда қурувчилар кўп. Шу муносабат билан қуруқ қурилиш қоришмаларини (сухие строительные смеси) Россияда сотиб олаётганда нималарга эътибор беришингизни бўлишсангиз.

😊Қурувчи сифатида буюртмачи материаллар харидини сизга ишониб топширадими ёки ўзи олиб берадими?

😊Агар сизга ишониб топширса, қаердан материал оласиз ва танловингиз нималарга асосланган бўлади? Масалан, нарх, доставка, бонус, совғалар, сифат ва ҳ.к?

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

16 Nov, 08:41


Баьзида полициячиларнинг протоколда хато қилишлари ҳам муҳожирлар фойдасига ишлайди. Москвадан бошқа шаҳарларда протоколдаги хатолар, таржимон ва бошқа ҳуқуқларнинг бузилиши “выдворение” қарорини бекор қилиш учун яхши асос бўлади.

Нега Москвадан ташқари? Чунки Москва шаҳар ва Москва области судларида мани тажрибамда таржимон, протоколдаги хатолар асосида бирор марта «выдворение» қарорини бекор қилиб бўлмади. Такроран айтай — мани тажрибамда ечиб бўлмади ҳозирча. Бошқалар учун ҳеч нарса дея олмайман.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

16 Nov, 04:59


Германиядаги MPU ёки "аҳмоқлар тести" ҳақида

MPU – Германияда тиббий-психологик экспертиза (Medizinisch-Psychologische Untersuchung) номи бўлиб, бу экспертизанинг асосий мақсади ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ёки қайтариш масаласини ҳал қилишда инсоннинг адекватлигини ўрганиш экан.

Тест ҳайдовчининг психологик жиҳатдан қанчалик адекват (руҳий ўзида) эканлигини, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш учун етарли даражада ақли соғлом ва жойидалигини аниқлаш учун қўлланилар экан.

Қизиғи, бу тестдан ўтишга оддий қоидабузарликни такроран, яъни икки марта содир этган ҳайдовчилар ҳам юборилади. Масалан, икки марта тезликни оширган ёки нотўғри жойга парковка қилган ҳайдовчилар.

Немис ҳукумати агар инсон бир хил хатони икки марта такрорласа, унинг адекватлиги ҳақида объектив шубҳалар пайдо бўлади ва MPU тестидан ўтиш вақти келган, деб ҳисоблар экан.

Айтилганидек, бу тестни немисларнинг ўзи эса халқ тилида "аҳмоқлар тести" (Idiotentest) деб аташар экан. Лекин тестнинг халқдаги номи аҳмоқлар тести холос, аслида у тестдан ўтиш осон эмас, дейилмоқда. Қолаверса, статистика ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Тест топширувчиларнинг ярмидан кўпи биринчи уринишда бу "аҳмоқлар" тестидан ўта олмас экан.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

15 Nov, 07:38


Бу дунёда бахтдан олийроқ нарса бор — саодат. Инсон кўнглини одамларга эмас, нарсаларга эмас, Аллоҳга боғласа бахтданда устун саодатга эришади.

#Жумамуборак💚
@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

14 Nov, 20:00


Ютуб ишлаяпти🔥

Ҳеч қандай впнсиз, ҳамма операторларнинг мобил интернетидан кириб, бемалол ютуб кўрса бўлаяпти

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

14 Nov, 10:05


Дубайда ўткан йили 30 мингдан ортиқ ишламайдиган техника йиғилиб, тузатилиб, дунё бўйлаб муҳтож талабаларга тарқатилган экан. Бу ташаббус шунчалик яхши қабул қилинибди-ки, иккинчи йили, яъни бу йил ҳам Дубай аҳли 50 мингта шундай девайсларни йиғиб, дунё бўйлаб муҳтож талабаларга тарқатмоқчи экан.

Одатда ишламайдиган техникалар ташлаб юборилади. Уни ўрнига йиғиб, тузатиб, шу девайсга муҳтожлиги бор одамга бериш, албатта фойдалироқ. Зўр ташаббус экан. Агар биз томонларда ҳам ушбу ташаббус қўлланса, яхши иш бўлар эди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи барча техникаларни йиғиб, тузатиб, тарқатиши ва шуни экосистема тарзида ишга тушириши самарали бўлади.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

13 Nov, 16:19


Қиш келиб, айлана олмай, зерикиб ўтирган бўлсангиз, Ўзбекистон юлдузлари иштирокида 19 ноябрь куни соат 19:00да бошланадиган концертга боришни тавсия қиламан.

Концерт Москва шаҳрида “Кремлёвский дворец” деган концерт залида бўлиб ўтади. Шундоқ Қизил майдон яқинида.

Билетлар ҳам қиммат эмас, 200 рублдан 600 рублгача. Балкон ва амфитерда жойлар боракан. Расмдаги юлдузлар иштирокидагм концерт халқларни бирлаштириш ва яқинлаштириш учун Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари томонидан ташкил қилинаяпти экан. Шунинг учун билетлар қиммат эмас, билишимча.

Билет олиш учун расмий сайт: https://kremlinpalace.org/buy-tks/603850

Линк бўйича ўтиб, жойни танлаб, харид қиласиз.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

13 Nov, 14:05


Уйдан ўтириб ишлаш мейнстримга айланган. Қандайдир касблар реклама қилинса, онлайн уйдан туриб ишласа бўлади, деб айтилмоқда. Уйдан туриб ишлаш қандайдир супер-пупер осон нарсадек тақдим этилади. Аслида эса умуман ундай эмас. Уйдан ўтириб ишлашни орзу қилмаслигингиз ва оддий қабул қилишингиз учун бир нечта аниқликларни киритиб кетсам.

🔺Уйдан ишлаш қатъий интизом талаб қилади. Ҳамма ҳам уйдан ишлай оладиган даражада интизомли эмас. Чунки интизом бўлмаса, на ишингиз, на уйдалигингиздан унум бўлмайди. Аниқ вақтда компьютерга ўтириб, ҳеч нарсага чалғимай, аниқ ишларни қилишингиз керак. Уйдаман-ку, деб бир нарсани кечга сурсангиз, бошқа нарсага уланиб кетади ва шу тариқа ҳамма 8 соат ишласа, сиз 20 соат чала-чулпа ишлаган бўлиб қоласиз.

🔺 Ҳеч нарсага чалғимай ишлаш керак. Уйда эса чалғитувчи факторлар жуда кўп. Уйда ўтирган одам иш устида бўлса ҳам уйдаги воқеалардан ташқари қололмайди. Светни ўчир, очиқ эшикни ёп, ёпиқ эшикни оч, идиш-товоқларни йиғиштириб қўй, дегандек майда-чуйда ишлар оз-оздан жами ҳисобланса жуда кўп вақтни "еб" қўяди.Бола-чақа бўлса эса бу чалғишингиз эҳтимоли 2-3-4-5-& карра ошади😅

🔺Фикрни жамлаш қийин. Уйда ўтириб ишлаган одам диққатини жамлаши осон эмас. Атрофдаги шовқин-сурон, бошқаларнинг гап-сўзи, савол ва мурожаати фикрингизни жамлашга кўп ҳалақит беради.

🔺 Уйдан ўтириб ишлаганингиз учун уй ишларини ҳам ташлаб қўя олмайсиз. Шунинг учун уй ишларини "орада" қилишга ҳаракат қиласиз. Лекин оралиқда қилинган ишлар оралиқ ишлар бўлади. Шунинг учун сифатсиз ёки юзакироқ. Обдон йиғиштирилган уй билан генерально тозаланган уйни фарқи бор. Манти билан тезда пиширилган макарон паловни фарқи бор. Болалар ёки ота-онангиз иш устида бирор нарса деб келса, ҳозир ишимни қилиб олай дейсиз. Улар ҳам кутиб туради. Яъни асли уйда бўлсангиз ҳам унчалик уйда эмассизда. Тушунган бўлсангиз керак.

🔺 Ишингизни жиддий қабул қилишмайди. Уйдагилар уйда ўтирибсан-ку, дейди. Иш бўйича сизга мурожаат қилаётганлар эса "орқа фонда болалар/телевизор/сув овози ва ҳ.к." деб, жиддий қарамайди. Энг аламлиси шу 😂

Яна давом эттирсам кўп пунктларни қўшишим мумкин. Кайфият, шароитдан бошлаб, уйдаги маросимлар ва бошқаларгача. Аслида уйдан ўтириб ишлаш унчалик ёмон ғоя эмас. Плюс тарафлари ҳам кўп. Масалан, бир жойга боғлиқ бўлмаслик, уй ва уйдагиларнинг қаровсиз қолмаслиги, харажатларнинг экономияси, масалан, йўлкира қилишга ҳожат бўлмайди, кўп кийим олмайсиз ва ҳ.к. Лекин-аммо-бироқ, орзу қиладиганчалик мукаммал нарса ҳам эмасда. Ўзига яраша минуслари, яъни камчиликлари ҳам бор. Негадир шу камчиликлар ҳақида одамлар унутиб қўяди.

Хуллас, офис ва ишхонада ишлаш унчалик ёмон ғоя эмас. Бекорга ишхоналар ўйлаб топилмаган бўлса керак. Уйдан ишлашни 👍🏼 орзу, офисдан ишлашни эса омадсизлик 👎🏼 деб қабул қилмаслик керак. Ҳар вақт шароитга қараб, қайси бири қулай ва самарали бўлса, шуни танлаш керак.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

12 Nov, 08:19


Почтамга электрэнергиясини эконом қилиш бўйича тавсиялар келибди. Жуда ҳам қизиқ туюлгани учун сизлар билан бўлишмоқчиман.

1. Электроэнергиядан таъминот оладиган ускуналарни кутиш режимида қолдирманг. Ўчиринг ёки розеткадан чиқаринг. Бу энергия истеъмолини сезиларли даражада камайтиради.

2. Чироқлар ва плафонларни тоза сақланг — кир ва чанг энергия самарадорлигини 10-30% га пасайтиради.

3. "Зарядка" қурилмаларини розеткадан суғуриб қўйишни унутманг — улар розеткада турганида ҳам электр энергиясини истеъмол қилади.

4. Электр плитадан фойдалансангиз, унда конфорка (иситиш жойи) айланмасига мос ёки бироз каттароқ бўлган идишдан фойдаланинг.

5. Кир ювиш машинасига кўрсатилган меъёрда кир юкланг ва тўғри ювиш дастурини танланг.

6. Қуруқ кийимларни дазмолламанг. Қуруқ кийимни дазмоллаш кўпроқ вақт ва, натижада, кўпроқ электр энергиясини талаб қилади.

7. Чойнак тагида қоладиган "накипь" кирни ўз вақтида тозалаб туринг — кир сабабли сув чойнакда секинроқ исийди.

8. Чанг ютигичнинг чанг халтасини тозалаб туринг — халта тўлган бўлса чанг ютгич энергия истеъмолини оширади.

9. Деразаларни тоза сақланг. Тоза деразалар билан сунъий ёритиш, яъни чироқлардан камроқ фойдаланасиз.

10. Кондиционердан эшик ва деразаларни ёпиб, фойдаланинг.

Деразаларни тозаланг, кун ёруғида "свет"дан кам фойдаланасиз, дейилган тавсияни ўқиётиб, кулгим келди, тўғриси 😅

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

11 Nov, 17:35


Москвадаги Соборная масжидида (Проспект мирадаги масжид) Мусулмон кинолар ҳафталиги бўлаяпти экан. Хоҳловчилар бўлса жадвалдаги вақт билан масжиднинг конференция залига бориши мумкин.

Тадбир бепул.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

11 Nov, 14:28


Тепадаги юмалоқчада госуслуги орқали топширилган уведомлениени базадаги рақамини олишни ва уведомление файлини юклашни кўрсатиб бердим. Ҳақиқий мастер-класс 🤓

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

10 Nov, 11:57


⚡️10 ноябрь куни Бухородан Москвага учиб келаётган самолёт украин дронлари ҳужумига учрашига сал қолибди.

Баъзи маълумотларга кўра дронлар Уральские авиалинии рейсига урулишига сал қолган. Рейс ичида оддий, қоркўз муҳожирлар бўлган. Рейсдаги 200 дан ортиқ ўзбекистонлик Аллоҳ уларни қандай фожиадан сақлаганини тушунмаган бўлса ҳам керак.

Бугун 32 та дрон уриб тушурилгани, 36 тадан ортиқ рейслар бошқа аэродромларга йўналтирилгани, натижада Внуковода, масалан, катта навбатлар, кучли текширувлар, тиқилинчлик кузатилаётгани хабар берилмоқда.

Агар украин дрони ўзбекларга тўла самолётни уриб туширганида нима бўларди, деган савол қийнаяпти.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

10 Nov, 09:06


Бугун Россияда Ички ишлар ходимлари куни. Яъни полициячиларнинг байрами.

Шу муносабат билан полициячилар билан боғлиқ энг эсда қоларли яхши ва ёмон воқеалар билан бўлишсак, нима дейсиз? Ман бошласам.

2018 йили бир аёлнинг фарзандини олиб, эри хайдаб юборган эди. Ўша аёлнинг онаси ман билан алоқага чиқиб, эмизикли набирасини қизига қайтаришга ёрдам сўраган. Аёл чақалоқсиз қолгани учун роса истималаб, ҳоли ёмонлашиб кетган. Кўчага кийимсиз хайдалган. Совуқда бир аҳволда қолиб кетганди. Етиб келганимдан кейин аёлнинг холатини кўриб, дилим оғриган. Дарров полицияга бориб, ариза ёзганмиз. Яхши полициячи эди. Аёлнинг ҳолатини кўриб, ортиқча дўқ-пўписасиз аризамизни батафсил ёзиб олган. Одатда бунақаси жуда кам бўлади. Полициячилар аризани қабул қилгиси келмайди. Кейин қўлида аризани ушлаб, бизга қараб, аниқ шунақа бўлдими, деб қайта-қайта сўради. Аризани олиб, қаергадир чиқиб кетди. Орадан анча ўтиб, келганида аёл истимадан қалтираётганди. Травмпунктга бориб, кўриниб келишимиз кераклиги айтдим.

Узоқ тикилиб турдида, травмпунктдан кейин қайтиб келинглар фақат, илтимос, деди. Ҳайрон бўлсам ҳам рози бўлдим. Травмпунктда бошқир (Башқортистонлик) доктор экан. Тезда ёрдам берди. Нимадирлар қилди. Бир соат ўтиб, аёл ўзига кела бошлади. Ўзини яхши ҳис қилгунча, икки соат вақт ўтди. Полиция бўлимига яна қайтдик.

Қайтиб келсак, отделда аёлнинг турмуш ўртоғи, чақалоғи ва дадаси ўтирибди. Дадаси полициячилар билан гаплашаяпти. Эри жазава билан аёлни олдига юра бошлади. Аёл эса орқамга яшириниб, қочмоқчи. Ман уларни танимаганим учун аввал тушунмай ҳам қолдим. Нима бўлаётганини англагунимча, эри аёлни тутиш учун мани турта бошлади. Тушунишингиз учун ҳаммаси бир неча сонияда бўлаяпти. Шу пайт бошқа полициячи келиб мани олдимга турди-да, жазавадаги эркакни итариб юборди. Бир итарганига йиқилган эркак яна турганидан кейин қўлтиғидан ушлаб, ҳовлига олиб чиқиб кетди.

Буни кўрган қолган полициячилар худди бизни тушунгандек, чақалоқ билан бошқа хонага кириб кетишимизга шароит қилиб берди. Бошқа ҳеч кимнинг олдида тушунтиришларсиз, яна икки-уч соатдан кейин ҳужжатларга имзо қўйиб, чиқиб кетдик. Кетаётганимизда аёл ва чақалоғига қараб, эрини ҳовлига олиб чиқиб кетган бўйи баланд полициячи бизга қараб, бир гап бўлса полиция бўлими шу ерда, 112 га бўш баланс билан телефон қилса бўлади, деди (отдел полиции здесь, на 112 можно звонить с пустым балансом). Росаям хурсанд бўлиб кетганман. Кинолардаги полициячилар экан деган хаёл ўтган. У аёл эса эри билан ярашиб кетгган. Эрига полициячи ҳовлида нима деганини билмаймиз. Лекин аёл Ўзбекистонга қайтиб кетгунча, "эрим ўша полициядан кейин яхши томонга ўзгарган" деб айтар эди...

Эсингизда бўлса янги келинчак ёрдам сўраган эди. Полиция чақирганимдан кейин деярли икки кун ўтиб, «участковый» телефон қилган. Телефон қилиб, нима бўлди, ҳётинг хавф остидами, деб сўради бефарқ овоз билан. Ман аслида бошқа аёл хавф остида қолганини айтиб, ёрдам сўраганимни тушунтирдим. Шундай дейишимни кутиб тургандек, “так правильно, она ему изменяла” дейди 🤦🏻‍♀️ Табиийки, талашиб кетдик. Эътирозлар охири нима учун аралашаётганимга келиб тақалди. Ман бефарқ бўлишим мумкин эмас, дедим. Хуллас, шу воқеани ҳалигача эсласам асабийлашаман. Мани айбдор қилмоқчи бўлди-я, деб 😅

Энди навбат сизларга, мазза қилиб ўқийлик
🤓
#юристбитиклари

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

08 Nov, 16:43


Оналар ҳақида қўшиқлар кўп, лекин буниси бошқача. Оддийлиги, ичингдаги сўзлардан иборатлиги учун, манимча. Оналаримиз бор бўлсин. Соғиниб-соғиниб, яхши кўрамиз, бевафоларча узоқларга кетиб олиб шундай қўшиқларни эшитиб, кўзларни ёшлаб, дегандек.

Онажон бағрингизга бағрим тўймайди

https://music.yandex.ru/album/24984665/track/111649153

Шоирни қўллари дард кўрмасин

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

08 Nov, 12:12


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, дунёда 280 миллион аҳоли ҳозирда депрессиядан азият чекмоқда. Бу дунёнинг 3.8% аҳолиси дегани.

Ҳар йили депрессия туфайли тахминан 700 минг одам вафот этади. Уларнинг аксарияти 15 ёшдан 29 ёшгача бўлган ёшлар. Дунёдаги суиқасд сабабларининг тўртинчиси айнан депрессия экан.

Аёллар ўртасида депрессия эркакларга нисбатан 50% кўп тарқалган. Дунёдаги ҳомиладор ва фарзанд кўрган аёлларнинг 10%и депрессиядан азият чекади.

Nature human behaviour илмий журналида шу мавзуда бир мақолага кўзим тушганди. Тадқиқотчилар узоқ муддат давомида 7та давлатнинг жами 100 минг аҳолисини кузатиб, депрессиянинг ривожланиш тезлигини аниқлашга уринган. Тадқиқот хулосасига кўра, сурункали тушкун кайфият оилали одамлардан кўра турмуш қурмаган эркаклар ва аёллар ўртасида 80%га кўпроқ ривожланар экан.

ЖСТга кўра, депрессияга ҳаётда қандайдир воқеа туфайли зарба олганлар кўпроқ мойил бўлади. Масалан, ишсизлик, яқинларнинг вафоти, психологик жароҳат ва ҳ.к. Қолаверса, депрессия жисмоний саломатлик билан чамбарчас боғлиқ. Жисмоний фаолликнинг етишмаслиги, спиртли ичимликлар ва ҳ.к.депрессиянинг омиллари дейилади.

Сурункали тушкунлик (депрессия) билан курашиш учун фармацевтик компаниялар охирги ўн йилликда минглаб дорилар-антидепрессантлар ишлаб чиққан. Лекин уларнинг барчаси организмнинг бошқа қисмларига жиддий салбий таъсир кўрсатади ва устига қарамлик келтириб чиқаради.

Қизиғи, ЖСТнинг таъкидлашича, депрессия билан курашиш учун мамлакатлар етарлича эътибор ва капитал ажратмаяпти. Курашишнинг энг самарали усули эса профилактик дастурлар. Оммавий сурункали тушкунликнинг олдини олиш учун Соғликни сақлаш ташкилоти мактаб дастурларига депрессия билан курашиш бўйича дастур киритишни, ота-оналар билан ишлаш дастурларини йўлга қўйишни, ёши катталар ўртасида эса жисмоний фаоллик дастурларини амалга оширишни таклиф қилади.

Агар тушкунликка тушган бўлсангиз, дунёдаги 300 миллионга яқин, яъни 3,8% га кирувчи одамларнинг бири сифатида депрессияда бўлишингиз мумкин. Лекин дунё ахолиси 8,17 миллиард киши. Яъни қолган 96,2% одам қийинчиликларни депрессиясиз амаллаяпти ҳозирча.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

08 Nov, 04:17


Энг қийин мактаб — ҳаёт мактаби. Нечанчи синфдалигингни, кейинги имтиҳон қачон ва қандай бўлишини билмайсан.

Лекин дарслик сифатида — Қуръон берилган. Устоз мақомида Суннат бор. Кўчириб туриш учун олим, авлиё ва бошқаларнинг тарихи бор. Тажриба учун адашганларнинг қиссалари бор.

Энг қийин мактабда бизни ёлғиз ташлаб қўймаган Аллоҳга шукрлар бўлсин…

#Жумамуборак💚
@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

07 Nov, 16:55


Ўрнимда сиз бўлсангиз хурсанд бўлармидингиз?

Ман ростгўйлик тарафдориман. Хатоларни ҳам, ютуқларни ҳам, ютказиш ва аҳмоқликларни (ҳа, шунақасиям бўлиб туради) очиқ айтиш тарафдориман. Адашмайдиган сиймони ясаб олиш палласидан ўтганман. Шунинг учун сизлар билан бўлишишни хоҳладим.

Ҳолат: икки йигитнинг «выдворение»сини ечиб берган эдим. Судлашиб, албатта. Кейинроқ у йигитларнинг бирини отаси ҳам суд орқали «выдворение» бўлди. Ариза ёзиб беринг, деб мурожаат қилди. Албатта, ёзиб бердим. Ҳужжат қилишга улгурмаганини ҳисобга олиб, энг тўғриси, яқинда келганига ишора қилиш керак, деб хулоса қилдим. Шу траекторияни танлаб, асос>исбот>илтимос тарзида керакли апелляция туздим. Юбордим.

Лекин, бирдан, у йигит “опа, ҳижолат бўлманг, ими-жимида ариза бўлса бўлди, пулини тўлаб қўйганман” деди 🙄 Аввал ишонмадим. Қандайдир меҳнатимни қадрсизлаётгандек, ўрнимни кичиктираётгандек бўлиб туюлди.

Бугун судда ютганини, аммо ҳаммаси “келишилган” бўлганини айтди. Гапнинг иккинчи қисми туфайли хурсанд бўлишни ҳам билмаяпман. Худди меҳнатим бўлмаса ҳам юта оларди, деган тасаввур уйғонаяпти. Бошқа тарафан, нега хурсанд бўлмай? Гапираверадида. Аризадаги “довод”лар бўлмаганида, суд нимани кўриб-тушуниб-қаноатлантирган бўларди? Демак, хурсанд бўлишим керак эмасми?

Аралаш хиссиётлар, доимгидек.

Агар ўрнимда бошқа принциплар билан иш тутадиган юрист бўлганида — мана, асоси йўқ бўлса ҳам кучли мутахассис эканимдан апелляцияни профессионал қилиб ёзгандим, ишни ютдик, ўзимга молодец — деб жар солаётган бўларди.

Ман бўлса на хурсанд бўлишни, на эътиборсиз қолишни тушунмай ўтирибман.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

06 Nov, 07:25


Кеча Трамп ёки Ҳаррис деб сўраганингизда, катта кетиб, Ҳаррис дегандим 😂 Шунақа ҳам адашаманми?

Сенат ҳам, конгресс ҳам, президент ҳам “қизиллар” — республикачиларга кетаяптикан.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

05 Nov, 17:53


Ниҳоят!
Мустақил иш бошладим.
Биласизми-йўқми, 15 йилки, хорижда яшайман.
25 йиллик иш тажрибага эга журналистман. Жами 30 миллион мартага яқин кўрилган 400 дан зиёд видеолавҳалар муаллифиман. Бу видеолавҳалар асосан хорижда яшаб ишлаётган ўзбеклар ҳаёти ҳақида.

“Кетдик!” сафар-шоуси менинг янги муаллифлик лойиҳам. Унда турли ҳудудлар ва инсонлар ҳаёти ҳақида видеолавҳаларни намойиш этамиз.

“Кетдик!” – ўзбекларни дунё, дунёни ўзбеклар билан учраштирувчи қизиқарли сайрдир.

Каналимизга обуна бўлиб, бизни кузатиб боринг. Ва линкимизни саёҳатсеварларга улашиб қўйинг.

Ҳамкорлик учун: @SohibaHayot аккаунтига Телеграм орқали боғланишингиз мумкин.

Ютуб каналимиз:
https://www.youtube.com/@Ketdik_Travel_Show

Инстаграмда: https://www.instagram.com/ketdik_travel_show

Zarnigorbegim ⚜️

05 Nov, 08:48


18 декабрь — Халқаро мигрантлар куни.

Байрам муносабати билан Сизни қандай табриклашларини истардингиз?

Мигрантлар куни муносабати билан қандай тадбир уюштирилишини хоҳлардингиз?

Қандай совғалар олишни хоҳлаган бўлардингиз?

Жавобларингиз сиз ўйлагандан анча муҳим

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

05 Nov, 08:32


❤️Болаларга дактилоскопия қилинг!

❗️Россияга болаларни олиб келаётган бўлсангиз ва фарзандингиз 6 ёшдан катта бўлса, унда албатта болаларни ҳам дактилоскопиядан ўтказиш керак❤️

🟣Дактилоскопия бу бармоқ изларини топшириш ва биометрик расмга тушиш.

❤️Дактилоскопия қаерда қилинади?

🥰Патентга топшириш учун борганда болангизни ҳам олиб бориб, дактилоскопиядан ўтказсангиз бўлади. Яъни ММЦ ёки ПВСларда.
🥰Регистрация бўйича ҳудудий ОВМ ОМВД бўлимларида (Миграция бўйича МВД бўлимида)

❤️Болаларнинг дактилоскопияси бўлмаса "регистрация"сини узайтириб беришмайди. Боланинг регистрацияси йўқлиги учун ота-она маъмурий жавобгарликка тортилади.❤️

❤️Иккита жарима учун Россияга келиш учун "запрет" олиш мумкинлигини унутманг.

📞Устига боланинг регистрация ва дактилоскопияси йўқлиги учун мактабда, МВДнинг болалар ишлари бўйича бўлимларида турли кўнгилсиз суҳбатларга дуч келасиз. Ишонинг, бундай суҳбат ҳеч кимнинг кайфиятини кўтармайди.

💡Яна бир муҳим нарса, боланинг регистрация йўқ бўлса, аксарият инспекторлар дактилоскопия қилиб беришмайди. Шунинг учун дактилоскопияни умуман кечиктирмаслик керак.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

04 Nov, 17:25


Москвадаги метрода манга жуда ҳам ёқадиган «негласный», яъни ҳеч қаерга ёзилмаган тартиб — эскалАторда шошилмаётган одамлар ўнг тарафга туради ва чап тарафни шошилаётганларга бўшатиб қўяди. Шошилаётганларни ўтказвориш учун.

Агар эскалатордан юриб кетишни хоҳламаётган бўлсангиз ўнг тарафга туришингиз керак. Агар юриб кетсангиз, унда чап томонда ҳаракатланишингиз керак. Баъзида, масалан, час пик вақтида (одамлар тиқилинч бўладиган) эскалаторнинг ҳар икки томонига турилади. Одамлар тез-тез тарқаши учун, албатта. Лекин қолган пайт чап томон бўшатиб қўйилади.

Шахсан ман чап томон бўшлиги учун неча марта “югуриб” манзилимга сал тезроқ етиб олганман-ууу, асти қўяверасиз. Ундан ташқари неча марта ўнг тарафга “сиғмай” мажбур юриб кетишга тўғри келган, ичимда урушиб-урушиб, ҳансираб, дегандек 😅

Бошқа шаҳарларда ҳам шундай тартиб борми?

Кейинги сафар автомагистралларда ҳам тез юрадиганлар ва секин юрадиганлар учун “полосалар” бўйича оғзаки келишув борлигини видеога олиб қўймоқчиман.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

04 Nov, 12:47


Перуда кучли ёмғир туфайли ўйин тўхтатилиб, майдондан чиқиб кетаётган футболчиларнинг саккиз нафарини чақмоқ урибди. Бир футболчи, дарвозабон экан, вафот этибди.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

04 Nov, 08:18


Курс 100 бўлиб кетган, Москвада қор, Россияда байрам ва дам олиш куни.

Ким дам олаяпти бугун?

Чатни очдим
@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

02 Nov, 11:10


Шаҳноза асли фарғоналик. Россияда психологликка ўқияпти. Давлат университети магистранти. Илмий иши учун муҳожирлар адаптацияси (мослашиши) мавзусини танлаган.

Илмий иш мукаммал бўлиши учун тадқиқот ўтказиши керак. Бунда биз ёрдам бера оламиз. Ёрдамимиз, биз — мусофирлар, шахсимизни очиқламай, сўровномада иштирок этиб беришимиздан иборат.

Сўровнома бу ерда: https://forms.gle/DyV7wmXwVn4My4dv6

Ташаккур сифатида психолог сифатида бепул ёрдам беришга тайёр. Психологик консультация учун @Sh_2495

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

01 Nov, 13:55


Ҳали Россияда бирор марта 5 минглик “эконом”да юрмагандим 😭

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

28 Oct, 08:40


18 ёшли Никлас Маттей Германияда яшайди, ўша ернинг фуқароси. Ёзишларича, Никлас нотўғри парковка қилган ва рақами кир машиналарнинг устидан ёзиб, бир миллион евро ишлабди. Бундай шикоятлар учун Германияда ҳукумат пул тўлар экан.

Бир миллион евро топилишига ҳисса қўшган яна бир нарса, Никласни турли шоу ва тадбирларга таклиф қилиниши экан. Албатта, эксперт сифатида. Шоу ва тадбирларда чиқиши учун 100.000 еврогача пул оларкан.

18 ёшли Никлас ўз йўлини оддий велосипедда бошлаган, лекин энди унинг машинаси ва ҳайдовчиси ҳам бор.

Интервьюсида йигит ҳисоб рақамида бир миллиард евро бўлса ҳам тўхтамаслигини, чунки бу сумма ҳам у учун озлигини айтган.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

28 Oct, 05:19


Бизга берилган неъматларнинг синов муддати бор. Шу муддат тугагандан кейин неъматлар ё биз билан қолади, ё кетади.

Қизиғи шундаки, неъматлар асосан уларни қадрлаган ва яхши муносабатда бўлганлар билан қолади. Чунки берилган неъматларга яхши муносабат — шукр, қаноат, уларни бизга бериб қўйган Зот — Аллоҳга ибодат дегани.

Саломатлик неъматининг қадрига етмаган, бир кун, албатта, усиз қолиши мумкин. Вақт неъматининг қадрига етмаганлар, ҳеч нарсага улгурмаётганидан шикоят қилиши аниқ. Фарзандларнинг қадрига етмаётганлар уларга муҳтож бўлганида меҳрсиз, йўлга қараб қолиши мумкин.

Неъматларнинг берилгани — бизнинг зўр, шубҳасиз яхши одамлигимизни англатмайди.
Неъматлар — шубҳасиз Меҳрли, Карами кенг Зотнинг бизга имконият бераётганини англатади.

Агар яхшилик қилиш учун эшик очилса, шошилишимиз керак. Чунки бу эшиклар қачон ёпилишини билмаймиз.

Янги ҳафтани шундай мотивация билан бошлаймиз 💫

Zarnigorbegim ⚜️

26 Oct, 13:37


Россиянинг Липецк областидаги қамоқхонадан олти нафар маҳкум-муҳожирлар қочиб кетибди. Расман қочганларнинг барчаси Марказий Осиё фуқаролари экани айтилмоқда, бироқ айнан қайси давлатнинг нечта фуқароси экани бўйича расмий маълумот ҳозирча йўқ. Ўтган сафар волгограддаги қамоқхонада ҳужум уюштирганлар орасида ноҳақ равишда Ўзбекистон фуқароси айбланганини ҳисобга олсак, ҳозир қочганлар айнан ким экани борасидаги маълумотларни телеграм каналлардан олмаган яхши.

Хуллас, қочган олти кишининг тўрт нафари ушлангани айтилмоқда. Россия МВДнинг расмий вакили Ирина Волк телеграм каналида ҳатто уларнинг видеоси ҳам қўйилди. Эътибор қаратганим, тўрт қочқиннинг барчаси Қозоғистон орқали Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганини айтган.

Ўзбекистонга, уйларига...

Экстрадиция масаласи ҳар қачонгидан кўра ўткирроқ, ҳар қачонгидан кўра долзарброқ бўлиб бормоқда. Марказий Осиё давлатлари раҳбарияти экстрадиция масаласи бўйича музокараларга:
🔺Россия қамоқларидаги қийноқлар ҳақида маълумот пайдо бўлганда қайтмади;
🔺Украинадаги "махсус ҳарбий операция"га тарғибот тўғрисидаги арз-шикоятлар бўлганда қайтмади;
🔺колония ва изоляторларда ҳужумлар бўлганидан кейин ҳам қайтмади.

Энди қамоқхоналардан қочиб кетишмоқда. 37 ва 65 метрлик тоннеллар қазиб қочишмоқда. Мотивларини эса уйга қайтиш хоҳиши билан тушунтиришмоқда. Демак, экстрадиция масаласига эътиборни қаратиш вақти келди. Бу масалани бошқа инкор қилиб бўлмайди.

Хабар берилишича, Липецк, Тамбов, Воронеж ва Москва областларида қамоқхонадан қочган яна икки киши қидирилмоқда. Муҳожирлар текширилмоқда.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

26 Oct, 07:18


Уй – бу шунчаки деворлар ва том эмас, бу ҳис-туйғулар яшайдиган жой.
Уй – бу юрак, бу ерда яшайдиганларнинг юраклари билан бирга, бир хил урадиган юрак.
Уй – бу оила, ишонч, муҳаббат ва ўзаро тушуниш ҳукмронлик қиладиган оила.

Уй – илиқлик ва яхшилик учун очиқ, лекин ташқи дунё "бўронлари"дан ҳимоя қилувчи ёпиқ ва ишончли девор. Уйнинг ичида ёлғон, иккиюзламачилик ва риёкорликка ўрин йўқ. Бу ерда одамлар бир-бирини қадрлашади, қийин дамларда қўллаб-қувватлашади ва муваффақиятлар учун чин дилдан хурсанд бўлишади.

Уй – бу муҳаббат, ҳурмат ва ишонч асосига қурилган қалъа. Ҳар бир инсон ўзини ҳимояланган, севилган ва керакли ҳис қиладиган жой.

Шунинг учун одамзот уйим бўлсин, дейди. Тиришади, ҳаракат қилади, қўним учун жой излайди: уй.


@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

25 Oct, 13:58


Москва шаҳрида бозорда ишлаётган муҳожирлар орасида текширув ўтказилиб, натижада Россия фуқаролигини олган, лекин ҳарбий қайддан ўтмаган тожикистонликларнинг Россия фуқаролиги бекор қилиниши.

Бири 8 йил, иккинчиси 15 йилдан буён Россияда яшаб, ишлаб келаётган эдикан.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

25 Oct, 04:10


Дунёдаги ишлар учун кўп хафа бўлаверманг. Биз бу ерда узоқ қолмаймиз.

#Жумамуборак💚
@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

24 Oct, 08:16


Интернетда Степан Кукушкин деган шахси номаълум шоир пайдо бўлибди. Россиядаги энг ўткир мавзулар — миллатчилик ва қадриятлар ҳақида шеърлар ёзаяптикан.

Расмда Аҳмад ва Иван ҳақида шеър. Бир пайтлар адабиёт, санъат ва маданият нимага кераклигини тушунгандек, лекин англамаган эдим. Энди мана адабиёт, санъат ва маданият аслида нима учун хизмат қилиши кераклигини ва ўрнини аниқ-тиниқ кўраяпман.

Қийин даврлар буюк одамларни етиштиради, дейишганидек

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

23 Oct, 15:17


Сбер айфон учун янги илова чиқарибди. Сберонлайнга кирганда юклаб олишни тавсия қилаяпти.

Сбернинг айфонлар учун янги иловаси “бюджет онлайн” деб номланибди. Илованинг муаллифи сифатида эса Зуҳра Мирланова исми турибди

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

23 Oct, 12:56


Бир куни бир донишманддан сўрашди: “Яхши одамни қандай билиб олиш мумкин?”

Донишманд жавоб берди: “Унинг сўзлари ҳам, бошқаларга қандай кўрингани ҳам эмас, балки у борлигида пайдо бўладиган муҳитдан, чунки ҳеч ким ўзининг руҳига мос бўлмаган муҳитни ярата олмайди".

Ёқуб Умар таржимаси

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

21 Oct, 07:35


Сунъий интеллект версиясига кўра миср пирамидалари қандай қурилгани акс этган видео.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

18 Oct, 04:18


Кафаннинг чўнтаги йўқ.

#Жумамуборак💚
@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

14 Oct, 11:55


Кейинги бекат: қиш.

Қор ёғаяптими ёки дўл, тушунмай қолдим. Лекин ёғаяпти. Иссиққина кийиниб, қайноқ чойларни термосда олиб юрадиган пайт бошланди.

UPD: қор билан расм ва видеоларни комментларга юборинг 💫

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

12 Oct, 16:47


Стационар интернетимиз охирги ҳафта шунақангги ёмон ишлаяпти-ки, бормаган жойим, шикоят қилмаган идорам қолмади. Ўзим ҳам, қўшнилар ҳам. Мурожаат, жалоба, ариза, претензия, энди мана иск муҳокама қилаяпмиз, балки судлашармиз, деб. Чунки ҳозир деярли ҳамма нарса интернетга боғлиқ бўлиб қолган. Интернет ишламаса светга, сувга, солиққа тўлолмайсан, шифокор қабулига ёзила олмайсан ва ҳ.к.Алоҳида "вышка" тушириш ҳақида ўйлаб кўраяпмиз. Биз тарафлар ҳарбий объектга яқин бўлгани учун рухсат олиш 1 йилгача чўзиларкан, уни ичида яна камида 6 та экспертизадан ўтиб олиш боракан. Хуллас, осон эмасакан.

Ёзилган хатларга жавобни кутиш керак. Лекин кутишга вақт етмаяпти. Натижада шошилинч ишлар кўпайиб кетаяпти. Одамлар мандан кутаяпти. Ман интернетни кутаяпман. Ҳамма нарса чала-чулпадек ичимда мунтазам равишда ғашлик бўлиб қолди. Устига негатив хабарлар кўп ўқийман, улар ҳам таъсир қилаяпти, масъулият эзаяпти. Телефоннинг интернетида бир иш қилолмайсан нормал равишда.

Агар ичимга ғашлик кирса, автоматик равишда фикрни чалғитишга уринишлар бошланади. Ўзим сезмаган ҳолда сериалларни кўришни бошлайман, қисқа видеоларнинг 10005тасини қандай қилиб кўриб қўйганимни, бир неча соат эса қачон ўтиб кетганини билмай қоламан.

Шу камчиликларимни билганим учун атайдан олдини олиб, вариант а, б, в қилиб ҳар хил запас йўлларни кўришга интиламан. Шунда ҳам ўхшамайди. Буларни англаганим сари, сабаб ва оқибатларни топганим сари, қачон одамзот бунчалик интернетга боғланиб қолди, шахсан ман-чи, деган саволлар айланаяпти.

Интернет биринчи рақамли заруратга айланганидан кейин интернетнинг қанчалик фойдали ёки фойдасиз эканидаги мулоҳаза қилиш охиридан иккинчи жойга чиқиб қолади. Ўзи умуман интернет ҳамманинг ҳаётида шунчалик муҳим ўринни эгаллайди-ки, энди энг-энг консерватив одамлар ҳам интернет фойдалими, деб эмас, ижтимоий тармоқлар фойдалими ёки зарарлими, деб мулоҳаза қилишни бошлаган. Яъни интернетнинг фойда-зарари ҳатто муҳокама қилинмайдиган даражада бўлиб қолди, фойда-зарар масаласи ижтимоий тармоқлар масаласига трансформация қилинди.

Остонада эса телеграм. Телеграмнинг имкониятлари, экосистемаси, тўлов ва бошқа масалаларда одамга таклиф қилаётган қулайликлари. Яқин орада ижтимоий тармоқларнинг фойда-зарари ҳам муҳокама қилинмайдиган даражадаги консенсусга айланишини тахмин қилиш қийин эмас.

Майли, бу шунчаки ўй-хаёллар. Интернетимни тиклаб беришса, бундай #монолог камайиб, яна хард-контент қайтади.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

12 Oct, 10:25


Тинькофф карта очиш учун ушбу линкдан ўтасиз ва маълумотларингизни киритасиз. Сиз билан банкнинг менежерлари боғланиб, сизга қулай бўлган вақтда ва сизга қулай бўлган жойга келиб, картани бериб кетишади.

Ушбу линк орқали Тинькоффдан карта олишингиз мумкин. Бонус сифатида картангизга 500 рубль солишади https://www.tbank.ru/baf/6Etcgs3pbjn

Тинькоффнинг янги номи Т-банк бўлган, айтганча. Карта бепул берилади.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

12 Oct, 10:22


📌Яхши мигрант бўлишдан кўра хушёр мигрант бўлиш керак

Хушёр мигрант ким?

👥Ўзи билмаган/тушунмаган тадбир, гуруҳ, жамоаларга аралашмайди

✍️Маъно-мазмунини яхши билмаган ҳужжатларга имзо қўймайди

📑Ҳужжатсиз юрмайди

📇Барча ҳужжатларининг нусхаси (ксерокопияси) қилинган бўлади ва асосий ҳужжатларидан алоҳида ишончли жойда сақланади

🪆Рус тилини билмаса тилни яхши биладиган ишончли шерикларсиз узоққа кетмайди

🇺🇿Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистон Республикаси консуллиги, бепул ва пуллик юристлар, журналистларнинг контакти телефонига сақланган бўлади

🤝Ишонган, дадил қариндошлари, дўстлари ёки шериклари билан алоқада бўлади — телефони, қаерга чиқиб кетаётгани, геолокацияси, ҳужжати ва мақсадини айтиб/алмашиб туради. Бирор кор-ҳол бўлса уни излаш осон ва тез бўлиши учун

👨‍👩‍👧‍👦Яқинлари билан доим алоқада бўлиб туради, йўқолиб қолмайди

📲Имкон қадар иккита телефон, иккита рақам ишлатади (запас)

💳Имкон қадар иккита (икки хил) банк картасини ишлатади (запас). Масалан, Сбербанк ва Тинькофф.

📳Сим карта ва интернети икки хил операторга тегишли бўлади. Масалан, Билайн ва Теле2

🛫Билет олишга яраша доим пули бўлади.

💺Ўзи умуман кетишга доим тайёр бўлиб юради. Россияга келган кунининг эртасидан руҳан кетишга тайёр юради

👩‍⚕️Ўзи ишонган шифокорларнинг контактини телефонига сақлаб қўйган бўлади. Бирор безовталик бўлса боғланиб, маслаҳатлашиши учун

🕵🏼‍♂️Ҳар ой запрети ва ҳужжатларининг жойидалигини мустақил бепул ресурслар орқали текшириб туради

📋Доим режа билан иш тутади. Масалан, патенти учун кейинги ой тўлаши керак бўлган пулни бу ой ажратиб қўяди. Икки ойдан кейин қилиши керак бўлган кирди-чиқди учун манзилни ҳозирдан излайди. Бир ойдан кейин керак бўладиган дам олиш кунини ҳозирдан сўраб, иш берувчига ариза ёзади ва ҳ.к.

🗞Ўзига тегишли янгилик ва хабарларни билиб, огоҳ бўлиб туради

🛌Зерикса, чарчаса атрофдагиларга ва ўзига зарар келтирмайдиган дам олиш турини танлайди

Яна нималарни қўшган бўлардингиз? Постни мигрантларга юбориб қўйинг

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

12 Oct, 10:15


Устозларнинг бири толиблардан сўраган экан:
— Инсон ҳаётидаги энг катта муаммо нимада?
— Инсон ўз саволларига жавоб тополмаётганида бўлиши мумкинми? — дейишибди шогирдлар.
Устоз эса:
— Йўқ. Муаммо - инсон жавобини қидиришга арзийдиган саволларни топмаслигида, деб жавоб берган экан.

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

11 Oct, 11:37


Экзистенциал кризис нималиги ҳақида✔️

📌Инсон ўз ҳаётининг маъноси ҳақида, нима учун яшаётгани ва бу дунёда нима муҳимлиги ҳақида ўйлай бошлаши экзистенциал кризис дейилади. Экзистенциал кризис вақтида одам ўз қадриятларининг қанчалик тўғрилиги, қилаётган ишлари, олдига қўйган мақсадларига ва ҳатто баъзида бахт деб ўйлаганлари аслида нимада эканлигига шубҳа қила бошлайди. Экзистенциал кризис фақат қайғу ёки стресс эмас, балки аслида нима тўғри, нима муҳим, нима афзал каби ички саволлардан иборат. Бундай саволларнинг негизида "ҳаммасини нима учун қилаяпман?" деган мазмун ётади. Яъни инсон атрофида, ҳаётида бўлаётган нарсаларни мазмунан бир тизим, айланмага киритишга ҳаракат қилади. Тушунишни, асл баҳо ва қадр-қийматни белгилашни истайди.

💡Мисол: Бир мусофир одам узоқ вақт давомида четда ишлаб, уйга анчагина пул юборган. Мигрантларнинг ўлчови бўйича муваффақиятга эришган. Лекин кунлардан бир кун уйидагилар уни ўзичалик соғинмаслигини, усиз яшашга ўрганиб қолганини ҳис қилади. Шунда тўсатдан бутун фикр-у хаёлини "Мен асли пулни нима учун ишлаяпман, топган пулларимдан қувончни ҳис қилмасам, яқинларим уларнинг тотув хаёти учун сарфлаганларимга ўрганиб қолиб, меҳнатимни қадрлашмаса, одатий тус беришса, мен шунча нарсадан воз кечиб, ноқулайликлар ичида яшашим бефойда эмасми?" деган ўйлар эгаллайди. Мана шу экзистенциал кризиснинг бошланиши бўлади.

Ёки бошқа бир мисол: кимдир яқин кишисини йўқотиб, ўлим ва ҳаётнинг маъноси ҳақида ўйлай бошлайди. Ўз-ўзига савол бера бошлайди: "бўлдими, ҳаёт шуми? Шундай ўтиб кетадими? Мен ўтганимдан кейин нима қолдираман? Агар бутун умр шундай оддий кунлардан иборат бўлиб, тўсатдан осонгина тугаса, шунчалик чираниш ва зўриқишлар бунга арзийдими?" деб. Айнан шундай саволлар бўилши шарт эмас. Мазмунан шундай саволлар.

➡️Экзистенциал кризис пайтида одамлар кутилмалар ва реаллик зиддияти туфайли бўшлиқ ёки чалкашлик ҳис қилади, чунки аслида ҳаётда нима муҳим эканлигини тушунмаётгандек, билганлари, тасаввури реал ҳаётда бошқача бўлиб чиқаётгандек бўлади.

📌 Экзистенциал кризис одам мустақил равишда ўз танлови билан приоритетларни англаши ва ўз қадриятларига эришиши билан тугайди. Яъни одам ҳамма нарсани ўзича тушуниб, англаб, ичида барчасини жой-жойига қўйиб, ҳаловат топиши билан тугайди. Худди йўл харитасини топиб, энди тўғри йўлга тушган саёҳатчидек бўлади. Лекин ўз харитасини топиб олгунча сарсон бўлиши — экзистенциал кризисдир.

#монолог
@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

11 Oct, 09:51


Бунақа ҳазил видеолар кўпайганига қараганда муҳожирлар орасида экзистенциал кризис кучаймоқда

@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

11 Oct, 04:08


Аллоҳ мевани уни кўтара олмайдиган шохда ўстирмайди:
— Аллоҳ елкангизга қўйган барча масъулиятни кўтара оласиз!
— Қисматингизга тўғри келган ҳар қандай "жангни" юта оласиз!
— Ҳар қандай хавотир, тушкунлик ва қайғуни енга оласиз!
Сиз шунақа зўр бўлганингиз учун эмас, йўқ...
Чунки Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани юкламайди!

(2:286 тафсири)

#Жумамуборак💚
@zarnigor1

Zarnigorbegim ⚜️

10 Oct, 14:15


Ёмғирли Урал кузи 🍂

@zarnigor1