Jurnalistuz @jurnalistuz Channel on Telegram

Jurnalistuz

@jurnalistuz


"Ҳақиқий журналистика бошқа ҳеч ким ёза олмаган мавзуни кўтаришдир, қолган ҳаммаси пиар ҳисобланади"

Таклиф ва мурожаатлар учун: @jurnalistuz_bot

Jurnalistuz (Uzbek)

Jurnalistuz kanali haqiqiy jurnalistika bilan shug'ullanadigan va boshqa hech kim tomonidan yozilmagan mavzularga e'tibor qaratadi. Bu kanalda maqola, dasturlar va hikoyalar hammasi haqiqiy jurnalistlik aniqi bilan yozilgan. Agar siz ham jurnalistik kasbining o'rgatilishida qiziqish qilsangiz yoki o'z fikrlaringizni boshqa insonlar bilan bo'lishni istasangiz, tomosha qilish uchun Jurnalistuz kanaliga xush kelibsiz! Kanalda istalgan maqola yoki yangiliklarga izoh qoldirishingiz mumkin, shuningdek, kanalda taklif va murajatlar uchun @jurnalistuz_bot manziliga murojaat qilishingiz mumkin. Jurnalistuz kanali siz uchun yangi o'rganish va ma'lumotlarga ega bo'lish imkoniyatini taqdim etadi. Sizni tinglaymiz!

Jurnalistuz

11 Jan, 19:02


Яқин беш йилда Onix миниш орзусига берилганларнинг хаёлий парвози “қулади”...

"UzAuto" автомобилларни беш йилга бўлиб тўлаш шарти билан ўқитувчиларга сотиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини рад этган...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

11 Jan, 10:53


🔴 40 минг доллар пора олаётганда қочиб кетган прокуратура терговчиси ҳали ҳамон қўлга олинмаган

✔️ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан жавоб кутамиз.

Шу кунларда кетма-кет ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан пора ишига аралашган терговчи ва прокурорлар қўлга олинаётгани ҳақида ОАВ хабарлар пайдо бўлмоқда.

Бироқ ОАВда катта шов-шув бўлган 40 минг доллар пора олаётганда ҳодиса жойидан қочиб кетган терговчи 2 ой ўтган бўлса-да ҳамон қўлга тушмаган.

——-
Узр прокурор, ярангизни янгилаб қўйибман. Тўғрисини айтинг, гап каналда қолади. Қайси очиқ мозорда беркиниб ётибсиз!

@jurnalistuz

Jurnalistuz

11 Jan, 05:49


60 ойлик бўйинтириқ мубаро бўлсин

⚡️Ўқитувчиларга «Malibu», «Tracker», «Onix», «Equinox», «Captiva 5T» автомобилларини 5 йилга бўлиб тўлашга берилади.

Бу ҳақида Бош вазир А.Арипов томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.Умарованинг хатига қўйилган ФИШКАда топшириқ берилган.

Автомобиллар «Муаллим эъзозда» акцияси доирасида тижорат банклари орқали бошланғич бадали 30 фоиздан ошмаган ҳолда имтиёзли равишда 60 ойлик (5 йил) муддатли тўлов асосида берилади.

Олмиш ой ўқитувчининг бурнидан чиқариладиган ва кредит деган б...га бўктириладиган бўлибди автоуловга эга бўлиши. Буниси эса эъзозлашдан кўра кредит бериб батамом ўлдириш акцияси бўлибди, менимча.

Ўтмаган консерва банкаларини ўтказишнинг яна бир йўли ва тажрибаси сифатида ночор "малим"лар танланибди.

Малибу 370 млн. Ўттиз фоизи 112,5 млн. Бошланғич тўлов. Қолган 262,5 млн.нини 60 ойда салкам 4 млн.400 мингдан тўлаб бориши керак. Бу мени ҳисобим бўйича. Банкни калькулятори билан ҳисобланса ошиб кетади. Қизиқ, қайси “тилло бошдан” чиқибди, бу ғоя?!

@jurnalistuz

Jurnalistuz

10 Jan, 12:07


#Мурожаат: Қашқадарё вилояти, “Деҳқонобод калий” заводида ишлаган эски ишчилар 8 йилдан бери ойлик маошини ололмаётганидан шикоят қилмоқда.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

10 Jan, 08:57


Мана буни ЧП фавқулодда вазият, деса бўлади…

@jurnalistuz

Jurnalistuz

10 Jan, 07:37


ИИБ катта тезкор ходими 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Ҳой тезкорлар, ишланган 40 минг $ пулларингни олиб қочиб кетган прокуратура ходими ҳали пулларингни ишлатиб тугатмаган шекилли, қўлга олингани ҳақида хабар берилмаяпти. Майли биз кутишда давом этамиз.

Ер юмалиқ қочиб қаерга ҳам борарди. Охирги манзили қабристон бўлиши лекин точна. Афанди пулини ўғирлатиб қўйиб ўғрини қабристонда кутиб ўтириши ҳақидаги латиф ёдингиздами?

@jurnalistuz

Jurnalistuz

09 Jan, 17:51


Афсуски бу торт креми эмас, оддий совун кўпиги экан...

Германиянинг собиқ молия вазири, Озод демократик партияси раҳбари Кристиан Линднер сайловолди нутқ сўзлаётган пайти бир аёл томонидан тортли аммо тотли бўлмаган ҳужумга учраган.
У торт кремини ялаб кўриб, оддий совун кўпиги эканлигини айтган.

——-
Ғарбда сайловолди анжуманлар пайтида бунақа саргузаштлар бўлиб туриши одатий бўлиб қолган. Ҳар ҳолда Америкадаги шиппак отиш ёхуд тухум отиш “чиқиш”ларидан торт отиш бироз юмшоқроқ ва ширинроқ, албатта.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

09 Jan, 09:03


Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Мексика кўрфазини Америка кўрфази деб ўзгартириш ҳақидаги баёнотига жавобан Америка Қўшма Штатларини “América Mexicana”, яъни “Мексика Америкаси” деб аташни таклиф қилди...

——-
Эътибор беряпсизми, Мексика президенти ўта ёш. Аёл киши эканлигига қарамай жасоратли гапни айта олган.
Тарихан олиб қараганда 1600 йилларда бугунги қудратли АҚШ “МЕКСИКА АМЕРИКА”си дейилган.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

09 Jan, 08:49


❗️ Ишонинг, шу пайтгача бунақа ғалати лойиҳани кўрмагансиз!

🧠 "Фаросат нимага керак!?" лойиҳасида жамиятдаги ОФТС (ортирилган фаросат танқислиги синдроми) касаллигига қарши Фаросатсизликка қарши курашиш департаменти фаолият олиб боради.

📣 Ушбу лойиҳада жамиятдаги фаросатсизлик оқибатлари эълон қилиб борилади. Хуллас, ўтиб кўришга арзийдиган лойиҳа!!!

❗️ Фаросатингизни эҳтиёт қилинг!

✈️ Ҳавола: @FarosatNimagaKerak

Jurnalistuz

08 Jan, 18:38


33 йиллик тарих йўлини босиб ўтган Ўзбекистон прокуратураси ходимлари куни нишонланмоқда.

Мана саккиз йилдирки ҳар йили 8-январь санасида адолат посбонлари байрам қиладилар. Шу йиллар давомида Ўзбекистон Бош Прокуратурасига 6 нафар амалдор раҳбарлик қилган. Афсуски, уларнинг икки нафаригина ўз шаънига доғ туширмай, мансабини суистемол қилмай амалдан кетишга муваффақ бўлган.

Нима бўлганда ҳам бугун халқ ишонишни, суянишни истайдиган соҳа вакилларининг мамлакатда қонун устуворлиги йўлидаги ишларига адолат тантанасини тилаб қоламиз!

@jurnalistuz

Jurnalistuz

08 Jan, 17:51


Ўзбекистон энг кам иш ҳақига эга 154 та мамлакат орасида 111-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Minimum Wage by Country 2024 хабар берди.

Рўйхатда  давлатларнинг  йиллик ҳамда соатлик энг кам иш ҳақи миқдори доллар кўринишида ҳисоблаб чиқилган. Унда Австралия йилига 35.515$, соатига эса 17.47$ миқдоридаги иш ҳақи билан энг юқори ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон эса энг кам иш ҳақи бўйича 111-ўринни банд қилиб, йилига 1.041$, соатига эса 0.50$ ни ташкил этган.

——-
Олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, юзсизларча юзлар орасидамиз…

@jurnalistuz

Jurnalistuz

08 Jan, 14:44


Соқолли мана бу одам — Ксавье Трюдо, Канаданинг бош вазири бўлган. Илон Маск уни "қиз бола" дея атаган ўз твиттерида. Трюдо Канада АҚШ нинг 51-штати бўлмаслигини айтган холос.
Сўз эркинлиги бўйича кўпчиликка ваъз ўқийдиган Америкада демократиянинг американча талқиними бу?

@jurnalistuz

Jurnalistuz

08 Jan, 11:11


32 ёшли эркак ўз аёлини болға билан аёвсиз уриб ўлдиргани аянчли ҳодиса. Воқеа Тошкентнинг Юнусободида рўй берган. Ўртада 7 нафар бола. Қотиллик важи оддий: қашшоқлик...

Эсласангиз бир неча ой аввал Самарқандда ҳам ҳаётдан тўйган эр хотинини кетмон билан уриб ўлдирганди...
Илдизи қашшоқлик, ишсизлик...

Русларда бир гап бор: Каждый труп — это урок...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

08 Jan, 09:00


Кўпкари, қўчқор уриштириш, даканг хўрозлар жангги, кабутарбозлик булар бари хобби. Инсоннинг қизиқиши холос, у ерда жуда катта ижтимоий хавф йўқ. Пул тикилгани ҳисобга олинмаса...

Светни светофордай ўчириб-ёқишни касбий хоббига айлантирган энергетика вазирлигининг буткул кетишлари ваъда қилинган, лекин ишлашда давом этаётган баъзи маъсулларига ҳам шу хурмача қилиқни қилишга дух етадими, командир.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

08 Jan, 08:43


Нафақат савия ва билими, балки пичоғи ҳам ўтмас экан.

Бугун паранда туфайли пичоқ қинидан чиққан бўлса, тартиббузар, ҳуқуқбузар деймизми, фарқи йўқ, фуқаро учун ҳам қиндан чиқмаслигига кафолат йўқ…)

@jurnalistuz

Jurnalistuz

08 Jan, 07:05


БИЗДА КУЧЛИ АРМИЯ МАВЖУД.

Флоридадаги қароргоҳида журналистлар учун интервью берган Трамп Россия ва Украина урушига тўхталиб, худди шу жумлаларни тилга олди. У Жо Байден маъмуриятини бу борада уқувсизликда айбламоқда. Сиёсатчи Путин билан учрашиш масаласидаги саволдан бош тортган.
Дарвоқе, урушда ғолиблар бўлмайди...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

07 Jan, 20:05


Ўзбекистон нафақат паспорт рейтингида, ақл даражаси бўйича рейтингда ҳам юқорилади.

Халқаро IQ реестри маълумотига кўра, Ўзбекистон дунёдаги 127 давлат ичида ўртача 96,98 балл билан 69-ўринни эгаллади. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2,17 баллга ошган.

Рейтингда биринчи ўрин Хитойга насиб этган бўлса, Эрон ва Жанубий Корея кучли учликдан ўрин олди. Габон эса 85,56 балл билан рўйхатнинг сўнгги поғонасини эгаллади.

——-
Соғлом овқатланиш, кучли интеллектуал фаолият билангина ақл даражаси бўйича юксалиш мумкинлиги тадқиқотларда исботланган. Бу жойда генетика ҳам ўз сўзини айтади...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

07 Jan, 11:31


Вазирлик ва ҳокимликларга турли харажатларни қисқартириш топшириғи берилди

Давлат органларига маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан бошқарув ходимларининг иш ҳақини ошириш, хизмат автомобилларини сотиб олиш ва бошқаларга таъқиқ қўйилмоқда. 

——-
15 миллионлик торт, донаси 150 минглик сомса харажатлари эсингиздадир. Эндиликда жамоатчиликнинг ғашига тегадиган бунақа дабдабалар бўлмаслигига умид боғлаб қоламиз...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

07 Jan, 09:34


Жарималар ва қоғозда қолаётган ЙҲҚ

Йўл ҳаракати қоидаларини (ЙҲҚ) бузиш бўйича жарималар рўйхати.

— Камар тақмаслик - 187,500 (93750.0) сўм.

— Техник кўрик, аптечка - 187,500 (93750.0) сўм.

— Ҳужжатсиз юриш - 375,000 (187500.0) сўм.

— Суғуртасиз ҳайдаш - 375,000 (187500.0) сўм.

— Қизилда ўтиш - 750,000 (375000.0) сўм.

— Нотўғри парковка - 750,000 (375000.0) сўм.

— Телефонда гаплашиш - 1,125,000 (562500.0) сўм.

— Рақамсиз ҳайдаш - 1,875,000 (937,500.0) сўм.

— Тезликни ошириш (20 km/s) - 375,000 (937,500.0) сўм.

— Тезликни ошириш (20-40 km/s) - 1,875,000 (937,500.0) сўм.

— Тезликни ошириш (+40 km/s) - 3,375,000 (1,687,500.0) сўм.

— Қарама-қарши ҳаракатланиш - 3,750,000 (1,875,000.0) сўм.

— Маст ҳолда ҳайдаш - 9,375,000 (4,687,500.0) сўм.

— Рухсатсиз тонировка - 9,375,000 (4,687,500.0) сўм.

——-
Қавс ичида берилганлар 15 кун ичида тўланганда 50% (фоизлик)лик чегирма миқдори!

Статистика маълумотларига кўра, дунёдаги энг жиддий қоидабузарликлар тезликни ошириш, маст ҳолатда ҳайдаш, қизил чироқдан ўтиш ҳисобланади. Бу ҳуқуқбузарликлар учун дунёнинг деярли барча мамлакатларида энг катта жарималар белгиланган. Белгиланган тезликдан ошиб кетиш бахтсиз ҳодисаларнинг 40 фоизигача сабаб бўларкан.

Дунё бўйлаб бир кунда 3 мингдан ортиқ одам йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлади. Ўзбекистонда авариялар оқибатида йилига 4 мингдан зиёд фуқаро вафот этаркан. Эҳтиёт бўлинг, ўзингизни ва оилангизни асранг!

@jurnalistuz

Jurnalistuz

06 Jan, 18:41


"Ўлдинг, азиз бўлдинг", деган гап эсимга келди видеони кўриб. Тўғри, 11кундан бери ижтимоий тармоқларнинг қаҳрамонига айланган Ғайрат Дўстов ҳаёт, халқ муаммосини баралла айта олган қаҳрамонимизнинг умрлари зиёда бўлсин. Дўстов учун хайриячилар томонидан юз миллиондан ортиқ пул маблағи йиғилди.

Дарвоқе, "Ўлдинг, азиз бўлдинг", даги қаҳрамон асли ўлмаган бўлади. Кимдир уни ўлдига чиқаради. Шу воқелик уни шу қадар азиз қиладики нари бергиси йўқ.
Энди тарқаламиз. Бизни бошқа муҳокама қиладиган муаммоларимиз тўлиб ётибди. Қийналган оилаларни айтмасак ҳам бўлади.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

06 Jan, 15:31


Бир куни шоҳ вазирини чақириб, бир қоп чаён топиб келишни буюурибди. Вазир бутун мамлакатни айланиб, бунча чаён топа олмабди. Шунда ёрдам сўраб, бир донишманднинг олдига борибди. Донишманд эса шундай жавоб қилибди:
— Фалон жойда фалон қозининг қабри бор. Шуни озгина очиб, бир қоп чаён оласан. Лекин кетишда очган жойингни беркитиб қўйиш ёдингдан кўтарилмасин. Акс ҳолда, бутун мамлакатни чаён босиб кетади, деган экан.

——-
Бировнинг устидан ҳукм чиқараётганлар қабрлари чаёндан тўлиб кетишидан эҳтиёт бўлишсин!
Бу ҳам бир гап йўғида бир гап-да…

@jurnalistuz

Jurnalistuz

06 Jan, 13:43


Енглик либослардан воз кечди шаҳар, елкалар яланғоч, яланг оч кўзлар...

Деновда кўприкнинг очилиш маросимида пушти юпун кўйлакда турган шу қизларни кўриб шоирнинг шу мисраларини эсладим, негадир. Елкалар ёпиғу аммо шу совуқда кўзбўямачиликка ўч Маданият бошқармасининг кўзи сўқирми, деб қоласан...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

06 Jan, 07:58


Ўзбекни очиқчасига итаришдан бошқа нарса эмас

Поездлар учун чипталар нархи яна кескин ошди. Энди Тошкентдан Бухорогача 1 млн сўм

1 февралдан Ўзбекистондаги йўловчи ташувчи темир йўл қатновлари учун чипталар нархи яна 20-30 фоизга оширилади. «Afrosiyob» тезюрар поездларида нархлар 25 фоизга, «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» йўналишларида эса нарх 30 фоизга оширилади.

Натижада «Afrosiyob» поездлари учун нархлар қуйидагича бўлади:

Тошкент – Бухоро:
VIP 994 000 сўм
Бизнес 751 000 сўм
Эконом 484 000 сўм


Тошкент – Қарши:
VIP 854 000 сўм
Бизнес 634 000 сўм
Эконом 406 000 сўм

Тошкент — Самарқанд:
VIP 619 000 сўм
Бизнес 450 000 сўм
Эконом – 294 000 сўм.

——-
Тошкент — Самарақанд 4-5 соатлик йўл, машинада. Поездда бориш 294 мингдан 619 минггача бўлиши ғирт ақлсизлик. Рельслари тиллоданми афросиёбнинг…

@jurnalistuz

Jurnalistuz

06 Jan, 04:45


1 февралдан тезюрар поездлар учун чипта нархи ошади

«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ 1 февралдан мамлакат ичида тезюрар поездлар учун чипталар нархи оширилганини маълум қилди.

Бунда юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларнинг VIP, бизнес тоифадаги чипта нархлари 25 фоизга, эконом тоифадаги чипта нархлари 20 фоизга ҳамда тезюрар йўловчи поездлар «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездларнинг чипта нархлари 30 фоизга оширилмоқда.

——-
Доимгидек ўз услубимиздамиз. Бензин, боғча нархини ошириб олдик, маҳалла раислари ва бошқа мутахассислар учун тўловларни қирқишни ҳам уддаладик. Поездлар чиппаси нархини ҳам бир планка оширишни кўзда тутяпмиз.

Бошқа йўналишларни ошириш борасида ҳам жиддий ишлар олиб бораяпмиз. Насиб қилса апрелдан энергетика манбаларини ошириш ваъдасини ҳам бериб қўйгандик. Кўп кутманг — нархлар ошишда давом этади…

@jurnalistuz

Jurnalistuz

06 Jan, 04:22


Бугунги кунда Ўзбекистонда:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 млн 155 минг сўм;
базавий ҳисоблаш миқдори – 375 минг сўм;
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 минг сўм;
ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 834 минг сўм;
ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – 920 минг сўмни ташкил қилади.

——-
Мамлакатимизда тўланаётган ўртача ойлик иш ҳақи қарийб 5,2 млн сўмни ташкил этади.
Шу рақамлардан келиб чиқиб яқин келажагингизни режалаштириш ва қадамни ўйлаб босишни тавсия қиламиз. Кўриб турибсиз, замон кўрпага қараб оёқ узатишни талаб қиляпти…

@jurnalistuz

Jurnalistuz

05 Jan, 11:23


Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат

#Мурожаат: Тошкент шахар, Олмазор тумани, Мискин МФЙ, Уста Ширин 125 уйда жойлашган Чукурсой савдо маркази 3 каватдаги тадбиркорлар бозор маъмуриятидан норози!
Сабаби, асоссиз равишда ижара нархининг 40% оширилиши, шарт шароитлар яратилмагани, электр тармогидан узиб куйиш билан куркитиб келинаётган тадбиркорлар охири масъулларга мурожаат килишга мажбур булди.
Хурматли масъуллар!
Ушбу холат буйича тадбиркорлага ёрдам беринглар!

#Янги Узбекистон #Тошкент #Олмазор туман хокимлиги #Тошкент шахар хокимлиги #Тадбиркор #Президентуз #хокимят # халк

@jurnalistuz

Jurnalistuz

05 Jan, 09:59


Янги йилнинг биринчи ҳафтаси ҳам поёнига етмоқда. Биринчи хулоса — ҳукумат қўпол хатоликка йўл қўйди. Хатоликни тўғирлаш ҳам осон кечмади, лекин йўли қилинди.

Кучли одамнинг ғазабидан қўрқманг. Ожизникидан қўрқинг! Кучли тўкса, ўз ғазабини тўкади. Ожиз эса ўз ғазаби билан бирга ўзгалардан кўрган ситамини ҳам қўшиб сочади.

Одамларни қўрқиб яшашга мажбур қиладиган жамият — энг омонат жамиятдир. Умуман олганда инсонларнинг қалбига тупуриб қўйиш разолат ва ўзни фалокатга маҳкум этишдан бошқа нарса эмас.

Бош омон бўлса кўраверамиз ва тафаккур қилиб яшашда, ўзгалар хатоларидан сабоқ чиқариб яшашда давом этаверамиз.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

05 Jan, 07:54


#Мурожаат: Qashqadaryo Viloyati Dehqonobod tumani o‘rmon xo‘jaligi hech qanday haqiqat yo‘q Qolaversa Qashqadaryo Ekalogiy va Dehqonobod tumani Ekalogiy xodimlari o‘rmon xo‘jaligi qarashli zarafshon archasini ayovsis kestirib sotmoqda uni so‘raydigan va ularni kesilishini oldini oladigan bironta odam bormi?

— Газ йўқ бўлса, бечора халқ ўтин учун чопиб кетаётгандир-да.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

04 Jan, 16:04


Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Jurnalistuz

04 Jan, 15:11


🔞😳 «Ebor Bobo» вернулся: в Ташкенте заметили дедушку эксгибициониста в чапане

На улице Шота Руставели возле гостиницы Россия: дедушка в чапане, но абсолютно без остальной одежды, демонстрировал туристам и просто прохожим свои узбекские «достопримечательности».

Метандаги Ғайратимиздан кейин метиндек қудратимизни ҳам кўрсатайликда. Йил приколларга бой бўладиганга ўхшаяпти.😂

@jurnalistuz

Jurnalistuz

04 Jan, 15:00


Бетинг қурсин ХБЕТ

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
нинг Сирдарё вилояти Сардоба тумани "ИНСОН" ижтимоий хизматлар маркази ходими ўзини осиб ўлдириб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Йигит олий маълумотли ҳуқуқшунос бўлган, Тошкент давлат юридик университетини 2021 йилда тамомлаган.

Икки фарзанди етим қолди. Айтишларича, қиморга тушган экан.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

04 Jan, 13:37


Томико Итооко... Япон бу аёли заминдаги энг кекса одам бўлиб, 29 декабрь куни 116 ёшида оламдан ўтди.

Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган аёл қояга чиқиш, волейбол каби спорт турлари билан шуғулланган...

Дарвоқе, Япония юз ёшга кирган ва ундан ошганлар бўйича энг пешқадам мамлакат.

Буни “кексая олиш санъати”, деса муболаға бўлмайди. Файласуф Ларошфуко шундай деганди: Юзга кириб кексая олиш ҳам юксак санъатдир...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

04 Jan, 08:17


Айиқмен ишга қайтди

Отабек Артиковни ёзишича: Чироқчида айиқни оттириб танилган собиқ туман ҳокими Нодир Эркаев Солиқ қўмитаси Солиқ органларининг маҳаллабай ишлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланиб, яна ишга қайтибдилар.

— Улар халқни кўзи учун вақтинча ишдан кетади. Ҳеч кўрганмисиз, биронта амалдор ишсиз қолганини? Э, давлат раҳбарини шахсан ўзи ишдан олса ҳам кўтарилиб кетганларга нима дейсиз!?😅

@jurnalistuz

Jurnalistuz

03 Jan, 19:36


Шавкат Мирзиёев Жо Байденга таъзия билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Орлеан шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга таъзия мактуби йўллади.

Давлат раҳбари Ўзбекистон халқи номидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

03 Jan, 15:16


Суд маъмурий хуқуқбузарлик иши бўйича қарор қабул қилди.

Ғ.Дўстов суд залидан озод қилинди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

03 Jan, 14:52


Мана саккиз кундирки метан заправкадаги мурожаати билан танилган Ғайрат Дўстовнинг суди пайти унинг соғлиғида муаммолар пайдо бўлди. Дўстовнинг гапларига кўра, унга нисбатан кучишлатар тизим вакиллари томонидан куч ишлатилмаган, аммо бошига қоп кийдирилганлигини айтган.

— Ҳар қандай вазиятда ОАВ воқеликни ёритишда холисликка асосланиши керак. Баъзи бир манбалар айнан шу воқеликни ёритишда ИИБ ни қоралашга уринаётганлигини пайқаш қийин эмас...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

03 Jan, 08:54


Онасини эмсин, энди аниқ ривожланиб кетамиз

Ўзбекистонда электромобилларни қувватлантириш учун махсус тарифлар жорий этилиши кутилмоқда


Истеъмол кўп бўладиган эрталабки соат 6:00 дан 10:00 гача ҳамда кечки соат 17:00 дан 22:00 гача бўлган вақт давомида нисбатан оширилган тариф, тунги вақтда эса 50 фоизгача арзонлаштирилган тариф қўллаш режалаштирилмоқда.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

03 Jan, 06:01


Энергетика вазирлиги кимлар ортиқча ишлатилган электр энергияси учун қўшимча ҳақ тўлашига ойдинлик киритди

Ижтимоий тармоқларда “Электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади” мазмунида нотўғри маълумот айланмоқда. Ушбу ноаниқлик Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарорининг нотўғри талқин қилиниши туфайли юзага келмоқда.

Унга кўра, ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади, дея ўзгартириш киритилган.

Бу юридик истеъмолчилар ўзлари учун белгиланган лимитдан 20 фоиз ва ундан кўп миқдорда электр энергияси (табиий газ эмас) истеъмол қилганларида, ортиқча ишлатилган ҳар бир кВт⋅соат учун қўшимча 20 фоиз миқдорида ҳақ тўлашлари лозимлигини англатади (бунга қадар икки баравар ҳақ тўлашлари кўзда тутилган эди).

Демак, техник шартида бир ой мобайнида 100 минг кВт⋅соат электр энергияси сарфлаши кўзда тутилган ишлаб чиқариш цехи ой мобайнида 125 минг кВт⋅соат электр энергияси истеъмол қилса, ортиқча ишлатилган 5 минг кВт⋅соат учун 900 сўмдан эмас, 1080 сўмдан тўлов қилади.

Аҳоли истеъмолчилари III тариф гуруҳига мансуб бўлиб, маиший истеъмолчилар саналади. Қоидаларнинг тегишли бандида эса аниқ-равшан қилиб “маиший истеъмолчилардан ташқари” дея кўрсатиб ўтилган.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

02 Jan, 18:15


#Мурожаат: UZTELECOM ХОДИМЛАРИНИНГ ҚАДРИ ЕР БИЛАН БИТТА БЎЛДИ


Uztelecom ходимлари ва вилоят филиалларининг қадри ер билан битта бўляпти. Uztelecom вилоятлардаги филиалларни бирлаштириш арафасида. Андижон, Наманган, Фарғона битта минтақага бирлашади ва маркази Фарғона бўлади.

Нега? Андижон халқи қадрсизми? Наманган халқи қадрсизми? Навоий ва Бухоро нега бирлаштирилмоқда? Нима учун Навоий Бухорога тобе бўлиши керак? Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд ҳам бирлаштирилади, марказ Самарқанд. Нима учун Сирдарё ва Жиззах Самарқандга тобе бўлиши керак? Қашқадарё ва Сурхондарё маркази Сурхондарё. Хоразм нега Қорақалпоғистонга қарам қилиняпти?

Вилоят ходимлари ўртасида низо чиқмайди деб ким кафолат беради? Ҳозирданоқ менсимаслик ва ажралишлар бошланди. Бунинг мисоли: ҳозирда Uzmobile ва ТТТ филиаллари марказий вилоятларга қўшиб юборилди.

Uzmobile ва ТТТ филиаллари ходимларининг маошлари "валломат" марказий вилоятлар томонидан кескин равишда тушириб ташланди. Шу билан бирга, Uzmobile ва ТТТ филиаллари ходимлари қул вазифасини бажара бошлади. Бу ҳақида жаноб раҳбарларнинг парвоси ҳам йўқ.

Бу стратегиядан мақсад нима? Шунча оғир даврларда борини бериб сабр билан ишлаб турган ходимларга раҳмат шуми? Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри филиаллари бирлаштирилди ва Uztelecom муовини Ж. Арипов ўз одамларини марказий филиаллар раҳбарлигига тайинлаб ташлади. Қолган ходимларни қисқартириш мақсадида махсус гуруҳ ташкил этилди. Улар орқали суҳбат ўтказилиб, ё ишда қолдириш, ёки "сокрашение" қилиш буйруқ қилинмоқда.

Бу стратегия Ж. Арипов ва Бош вазир А. Ариповнинг маслаҳати ва имзоси орқали амалга оширилмоқда. Гўёки филиалларни бирлаштириш орқали ҳаражатларни камайтириш мақсад қилинган. Лекин, директор ва муовин Ж. Ариповнинг оладиган маоши 30–40 оиланинг бир ойлик розғорини таъминлайди. Бош вазир қариндош бўлса, Uztelecomни хоҳлаганча бошқариш керакми?

Бу компанияда қанчадан-қанча ходимларнинг меҳнати бор. Энди кимдир Uztelecom маблағларини чўнтга уриш учун ходимларни қурбон қилиш керакми? Марказий вилоят ходимлари тобе вилоятларни менсимаслиги ва одам ўрнида кўрмаслиги аллақачон Uzmobile ва ТТТ филиаллари мисолида бошланган. Жаноб раҳбарлар эса бепарво.

Қадрсизлик шунчаки йўқ. Ҳозиргача "Telecom Soft" деган МЧЖ орқали Uztelecom маблағлари Ж. Ариповнинг чўнтагига кетяпти, менимча. Uztelecom билан тузилган шартномалар маблағлари сунъий равишда кўтарилмоқда. Ҳеч бўлмаса ҳалол бўлсин.

Лекин филиалларни бирлаштириб, ходимларни қисқартириш ва маошларини кесиш нима учун керак? Ҳозирги оғир иқтисодий вазиятда оддий одамларнинг ҳаётини янада оғирлаштириш ақлга сиғмайди. Раҳбарлар, инсон қадри пулдан паст эмас.
Филиалларни ўз ҳолича қолдиринг! Қанчадан-қанча ходимларнинг кредитлари ва оилавий муаммолари бор. Улар шу маош билан оиласини боқяпти.

Президентимиздан ёрдам сўраймиз. Бу стратегия филиал ходимлари учун ниҳоятда қадрсизлик ва ҳурматсизликдир. Иложи бўлса, вилоят филиалларини ўз ҳолича қолдиринг. Вилоят ходимлари бу марказлаштиришга норози. Барчамиз адолатли қарор кутиб қоламиз.

Хурмат билан, Республика филиаллари ходимлари номидан.

Мурожаат ўзгаришсиз жойланди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

02 Jan, 06:54


Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчисига қўшимча ваколатлар берилди — Президент қарори

Қарорга (31.12.2024 йилдаги ПҚ-467-сон) кўра:

Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.

Кенгаш сиёсий ва иқтисодий ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда Президентга киритиб боради.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.

Кенгаш фаолиятини умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:

▪️хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;

▪️давлат ва жамият қурилиши;

▪️ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;

▪️ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;

▪️ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;

▪️экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

01 Jan, 10:54


Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади

@jurnalistuz

Jurnalistuz

30 Dec, 13:44


Хўп яхши, тилингиздан чиққан ваъдага кўра 6-январь санасида ойликни берсангиз хўп-хўп, аммо битта эмас иккита савол борда менда, айбга буюрмайсиз, ҚИЗИҚУВЧАН МАТМУСАМАН шунақа....

Саволим шундай: Валломат бу мутассадилар ҳам ўз ойлик маошини ишчилар каби кечикиш билан оладиларми ёхуд уларга келганда қонун-қоидалар бошқача ишлайдими? Бу бир. Иккинчидан, нима учун ишчи янги йилга тақаб хаққини олиш керак? Бу икки. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз....

@jurnalistuz

Jurnalistuz

30 Dec, 11:08


🇬🇪 Грузияда намойишчилар янги президент, собиқ футболчи, россияпараст “Грузия орзуси” тарафдори Михаил Кавелашвилига “қизил карточка” кўрсатди.

— Профессионал бўлгандир футболда, моҳир бўлгандир копток тепишда, аммо бу кучли сиёсий дарға бўла олади дегани эмас. Эмас осон бу майдон ичра турмоқ...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

30 Dec, 07:36


Ўзбекларни итараётган Enter Engineering

Ўзбекистонда Энтерга духи, гапи, қонуний чора кўрадиган мард адвокатми, бошқасими борми ўзи?

Ички ишлар ҳам биз каби журналист ва блогерларга ташланяпти: “видеони ўчиринг, сизга нисбатдан чора кўрилиб қолмасин”, дейди.

Ие, тавба. Энтерга чора кўриш ўрнига, бизга чора кўрармиш. Бу қанақа янги Ўзбекистон?!

Баъзи ички ишлар ходимлари ишлаган пулларини ололмаётган халқига ёрдам бериш ўрнига, қаёқдаги ўрисга ишлаяпти…ми!

@jurnalistuz

Jurnalistuz

30 Dec, 06:31


Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида қуйидаги миқдорларда қолдирилади:

🔹жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлиқ ҳажмда;

🔹фойда солиғи тўлиқ ҳажмда;

🔹ҚҚС бўйича Қорақалпоғистон Республикасида даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмининг 100 фоизи, қолган ҳудудларда эса 60 фоизи.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига нархлар (тарифлар) ва қонунчилик ҳужжатлари ўзгаришидан келиб чиқиб, ҚҚС бўйича даромадлар прогнозини тасдиқланган кўрсаткичлар доирасида ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилди.

2025 йилда ижтимоий солиқ тушумлари бўйича 2024 йилда амал қилган тақсимлаш меъёрлари сақлаб қолинади.

2025 йил учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ қуйидаги миқдорларда тасдиқланди:

“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ учун олтин бўйича – 10 фоиз ва палладий, кумуш, мис бўйича – 15 фоиз;

“Навоийуран” АЖ учун уран бўйича – 16 фоиз;

“Ўзбекнефтгаз” АЖ учун нефть, табиий газ ва газ конденсати бўйича –15 фоиз;

олтиндан ясалган заргарлик буюмларини чакана савдода сотганлик учун йиғим 1 граммига 2 000 сўм миқдорида.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

30 Dec, 06:25


Шарманда…🤦‍♂️

Бу йил айрим ўзбекларни жин-пин чалмадими?! Ўрислар ҳам қилмайдиган ишларни қиляпти-е... Қорбобо бўлиб гуруҳ-гуруҳ бўлиб юришдан бошқа бизни муаммомиз йўқми?!

Бежизга Дадахон Ҳасанов айтмаган-да: АҚШда ислом йўқ, мусулмон бор. Биздачи, ислом бору, мусулмон йўқ, деганида, шунга ўхшаганларни назарда тутганмиди!?

Манба

@jurnalistuz

Jurnalistuz

30 Dec, 06:20


Ҳақиқат…

@jurnalistuz

Jurnalistuz

30 Dec, 05:41


Қорбоболарга инсоф берсин!😂

@jurnalistuz

Jurnalistuz

30 Dec, 05:24


Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳокимларимизга нима бўляпти бу йил ўзи? Орқа миясини табибга бир силатиб юборса бўлар экан…

Наманганда янги йил авжида. Бу ўрисча ғоя кимдан чиқди!? Путлерни тентак деймиз, Путлар ҳам бу ишни умрида қилмаган.

Ҳа, айтганча, қорбоболарни ташкил қилган ташкилотчи “Ёшлар ишлари агентлиги” экан.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

29 Dec, 12:17


#Мурожаат
2024 йил ўз иш хақини ололмаганларнинг арзу доди, “МУТТАҲАМНИНГ ПАРВОЗИ” китобидаги муттаҳам каби парвоз қилаётган ИШ БЕРУВЧИЛАРНИНГ яллоси билан тугаб бормоқда... Йил тугайди... Аммо инсофдан кейин туғилганларнинг одамлар хақига хиёнати тугамас масала...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

29 Dec, 06:54


Андижонда 5 киши спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди

Жами 22 киши ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

— Э, ичмай ўл-е… деганлари шу бўлса керак.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

28 Dec, 08:56


Арз-додингни кимга айтасан…

Ҳар йили қиш кириши билан муборак номлари трендга чиқадиган Энергетика вазири-Жўрабек Маҳмудов ўз чиқишларининг бирида одамларни қуёш паннелларини ўрнатиш мажбурлови қонунчиликка зид эканлигини таъкидлаганди. Ҳатто "Ким сизни паннел ўрнатишга мажбурласа, палон-палон телефон рақамига мурожaат қилишингиз мумкин" дея ўз ишонч телефонларини қолдиришганди.

Аммо ўтган вақт шуни кўрсатмоқдаки, жойларда қуёш паннеллари мажбуран ўрнатилишда давом этмоқда. "Ўзингиздан ортган светни қўшнингизга ҳам сотишингиз мумкин" дея улкан ваъдаларни бераётган қуёш паннеллари ўрнатувчи фирмалар ишида сифатдан асар йўқ.

Биргина мисол: Тошкент вилояти тасарруфида бўлган саноат шаҳрининг бирида 2023 йилда ҳоким ёрдамчиларига кредит асосида қуёш паннелларини олиш мажбурияти юкланган эди. 7 йилга олинган кредитнинг энди 1.5 йили ўтди. Ҳоким ёрдамчилари ойига банкка 400.000 сўмдан тўлаб келишмоқда. 18 миллионлик кредит 7 йил вақт ичида 33.600.000 сўмга айланмоқда. Водий фирмалари томонидан ўрнатиб кетилган қуёш паннелларининг аксариятида муаммо бор, яъни паннеллар ишламайди.

Арз-додингни кимга айтасан?! Қўл остидаги ходимларни мажбурлаётган ҳокимгами ёxуд фирибгар фирмаларгами?!

Ҳокимларнинг бундай мажбурлови Вазир жанобларининг гапларига қанчалик тўғри келади?!

Бу — бир-бирини инкор қилиш қонунияти дейилади...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

27 Dec, 12:53


100 нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар уларнинг ҳамроҳлари билан бирга Ўзбекистонга эвакувация қилди.

Ушбу эвакувация амалиёти икки давлатнинг Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилди.

Эвакувация қилинган фаластинликлар юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда қолади. Ушбу бемор фаластинликлар даволаниш ва соғлиқларини қайта тиклаш учун реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади.

2-Жаҳон уруши даврида Валерийни Валижон, Александрни Алижон деб, тилини билмасада уруш кўрган мунгли кўзларнинг қалбига кириб бора олган ХАЛҚИМИЗ Ғазо фарзандларини ҳам ана шундай УЛКАН МЕҲР билан қарши олиши шаксиздир...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

27 Dec, 08:04


Ғиштни эмас китобни танлаган болалар туфайли бугун Хитой жаҳондаги кўплаб ихтироларга муаллифлик қилмоқда... Бизни чойхоналар, гаштаклар қизиқтираётган маҳалда улар Ойдан қандай қилиб фойдали қазилмалар олиш мумкин деган саволлар билан бош қотираётган бўлади...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

27 Dec, 07:13


Бир қатор тижорат банкларининг банк хизматлари марказларида терминаллар ишламаяпти.

Банк ходимлари буни “йил охири бўлгани сабаб” деб изоҳлашмоқда. Мижозларга фақат нақд пул билан амалиётлар бажарилаётгани айтилмоқда.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

26 Dec, 15:46


Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади

Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади. У аҳоли эҳтиёжлари, экологик зоналар ва маданий меросни муҳофаза қилишни ҳисобга олган ҳолда шаҳарни ривожлантиришни назарда тутади.

Бош режа соддалаштирилган форматда ишлаб чиқилган. Бу шаҳарни ривожлантириш стратегиясини, шунингдек, ҳудудлар учун умумий талабларни белгилайди ва бош режа асосида ички ҳудудларни мустақил равишда ривожлантиришга имкон беради.

Бош режада қўшимча 10 минг гектар яшил ҳудуд ташкил этиш ва шаҳар атрофида 15 минг гектар яшил белбоғ барпо этиш кўзда тутилган. Бу яшил ҳудудлар майдонини киши бошига 3 кв.м дан 8 кв.м гача ошириш имконини беради.

Бош режа билан қамраб олинган Тошкент шаҳрининг умумий майдони 43 873 гектарни ташкил этади. Аҳолининг прогноз қилинаётган ўсиши 3 миллиондан 7,4 миллионга етади.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

26 Dec, 11:18


Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди.

Маълум қилинишича, жиноят иши доирасида судгача қамоққа олинган жами 168 нафар шахснинг 107 нафари (2 нафар аёл) Комиссия илтимосномасига кўра оиласига қайтарилган.

Рўй берган тартибсизликлар қатнашчиларининг 943 нафари ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги учун огоҳлантирилган, 6 минг 135 нафар шахсга маъмурий жарима, 2 639 нафар қатнашчига эса маъмурий қамоқ жазоси белгиланган, 61 нафари жиноятлар содир этганлиги аниқланган.

Оммавий тартибсизликлар давомида 21 нафар фуқаро (2 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходими) вафот этган, 413 киши жароҳатланган, шундан 183 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари эканлиги аниқланган.

— Кимдир шундай деганди: "Митингларни тарқатиш осмонга ракета учиришдан ҳам осонроқдир"...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

26 Dec, 09:49


Биз журналистлар эркинмиз…

Америкада президентлари давлатни 4 йил бошқарадилар, дунё журналистлари эса дунёни бутун умр бошқарадилар. Айтишларича, табиатда шундай акулалар бор эканки, улар 50 метр наридан қон ҳидини билишаркан, одамлар ичида эса шундай хусусусиятга эга касб вакиллари бор, булар ЖУРНАЛИСТЛАРДИР.

Шунинг учун бежизга айтмаган-да, “Эркин бўлган матбуот ё яхши ё ёмон бўлиши мумкин. Лекин эркин бўлмаган матбуот фақат ёмон бўлади”. (Альберт Камю-француз ёзувчи).

Шунда ҳозир биз журналистлар эркинмиз-да, а?! )

@jurnalistuz

Jurnalistuz

25 Dec, 17:25


“Пул кимга керак?”

Қўлларида 20 доллар пулни ушлаб турган психолог уни давра аҳлига кўрсатиб шундай деди. Ҳамма қўл кўтарди. Шундан сўнг руҳшунос қўлларини пастга тушириб аудиториядан яна бир бор сўради:

“Бу пул энди кимга керак?”...
Барча яна баробар қўл кўтарди.
Учинчи маротаба пулни ғижимлаб оёқлари остига ташлаган психолог одамлардан яна сўради:
— Ғижимланган, кир бўлган пуллар керакми энди сизга?
Пул шундай аҳволга келишига қарамай одамларнинг барчаси яна қўл қўтаришди...

Шунда тренинг психологи ўз фикрини шундай якунлади:
Ушбу 20 долларлик пул менинг қўлимда қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар сиз ундан воз кечмадингиз... Ҳаёт ҳам шунақа: ҳар бирингизнинг ҳаётингизда бир тепага чиқиш, кейин ўртаҳол бўлиш, кейин пойгакка тушиш каби вазиятлар бўлади. Инсон бунга кўниши, кўникиши керак...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

25 Dec, 11:48


Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтоу шаҳри яқинида “Озарбайжон ҳаво йўллари”нинг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

25 Dec, 11:31


#Diqqat

❗️TOSHKENT VILOYATI IIBB OGOHLANTIRADI!

Hurmatli ota-onalar, unutmang, Pirotexnika mahsulotlari bolalar oʻyinchogʻi emas, jiddiy xavfdir!

@jurnalistuz

Jurnalistuz

25 Dec, 11:00


“Дипломатия тугаган жойда уруш бошланади”, деганди диктатор Адольф Гитлер.

Ёзувчи Марк Твен шундай деганди:
БИЛАСИЗМИ, УРУШЛАР НИМА УЧУН ЯРАЛГАНИНИ?! АМЕРИКАЛИКЛАР ГЕОГРАФИЯНИ ЯХШИ БИЛИШЛАРИ УЧУН...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

25 Dec, 05:36


Халқни бошқариш қийинлашаётганлигининг сабаби шундаки, халқ илмли бўлмоқда ва ундаги ақллиларнинг сони кўпаймоқда.
Хитойлик Лао Цзи.

— Демократия бир хўрозқанд эмаски уни хориждан кимдир растаможка қилиб олиб келса...
Уни ҳар бир одам ўз муносабати билан, ноҳақликка қарши кураша олиши билан ўрнатади... Бир кичкина япониялик боладан “демократия сен учун нима” деб сўрашганида у шундай жавоб беради: “Демократия — мен учун гуручнинг тенг тақсимланишидир”...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

24 Dec, 17:19


Германияда мактаб ва олийгоҳларда фуқароларга ҳам, муҳожирларга ҳам, мигрантларга ҳам ўқиш бепул экан. Немислар сахий эмас. Аммо улар илмсизликнинг нархини ҳисоблаб чиқишган. Таълим бериш илмсизликка қараганда анча арзон бўлиб чиққан!

Мисрда эса Азҳарга ўқишга кира олмаган абитуриентга бериладиган стипендияга бир ой бемалол яшаш, ўқиш мумкин экан.

Илмнинг инсон фарзандлари учун нақадар улуғ эканлигини исботлашга ҳожат бормикан? Билимсиз бу одамлар қўпол, камбағал ва бахтсиздирлар.
Адашмасам, “Чернышевский”нинг гапи...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

24 Dec, 16:50


➡️Samarqand davlat universiteti intellektual tizimlar va kompyuter texnologiyalari fakultetida "1-intellektual kubok" haftaligi doirasida Kiberxavslik yo'nalishi bo'yicha tanlov oʻtkazildi.

🌐TАTU Samarqand filiali
Аxborot xizmati

— ТАТУ Самарқанд Ахборот хизматини она тилидан қайта ўқитишни маслаҳат бераман
.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

24 Dec, 10:43


АҚШ 2024-йилда рекорд даражадаги ўзбекистонликларни депортация қилди.

2023-йил сентябрдан 2024-йил сентябргача АҚШ иммиграция ва божхона хизмати мамлакатдан 572 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 6,5 баравар кўп, фақат 88 киши сургун қилинган.

Бу хабар Америка хақидаги бир гапни эсимга солди: Америка ҳиндуларни йўқ қилди, қора танлиларини кишанлади, японларга атом ташлади, вьетнамликларни ёқиб юборди, сербларни уран билан бомбардимон қилди...
Ва бирданига украинларни яхши кўриб қолди...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

24 Dec, 08:22


Молхона”да ўқиётган ўқувчилар. Ўзбекистон мактаблари қишдан қандай чиқади?

🎬
Видеони кўриш

Ҳар баҳорда шу бўлар такрор...Ҳар қишмистон шундай ўтади... Амалдорларнинг пора олиши янгилик ва ҳайрат бўлмагани каби, ҳар қиш олис қишлоқ мактабларида шунақа ўтиши ҳам янгилик эмас...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

24 Dec, 04:47


❗️Эртадан талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил бошланади

Олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб белгиланган.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

23 Dec, 14:43


— Тўғри, бизда ғурур йўқ. Бўлганида, ўрис ёки орқасеварларга ҳавас қилармидик?!

@jurnalistuz

Jurnalistuz

23 Dec, 05:52


❗️Ҳокимликлар ходимларининг иш ҳақи оширилади — Президент фармони

Фармонга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорини ошириш бўйича Президент Фармони лойиҳаси тайёрланади.

Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда Фармон лойиҳасини киритиши лозим.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

23 Dec, 05:37


Вилоятлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг янгиланган намунавий тузилмаси тасдиқланди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

23 Dec, 05:26


Раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокими томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

23 Dec, 05:01


❗️Тайван парламентида ҳукумат аъзолари сайловга оид тузатишларни кўриб чиқаётганда мухолифат вакиллари билан жанжаллашди.

Қонун лойиҳаси матнининг ўзи ҳукумат аъзоларидан бири томонидан мажлис залидан ўғирлаб кетилди.

— Жаноб Черчилль “Энг ифлос нарса-сиёсатдир” деганида ҳақ бўлганини Тайвандаги мана бу муштлашув, жанглар англатиб турибди
Сиёсатга олов каби муомалада бўлиш керак: жуда яқин келма, ёнасан, жуда узоқлашма, музлаб ўласан...

@jurnalistuz

Jurnalistuz

22 Dec, 15:17


Фарғонада портлаган «заправка» бузилаётган экан

@jurnalistuz

Jurnalistuz

22 Dec, 09:12


Наманган вилояти ҳокимлигига мурожаат.

Asalomu alaykum
Men namangan viloyad hokimiga murojat qimoqciman
Men namangan viloyati kosonsoy tumanida yawayman
Imomaliyeva umida
2014 yil 1 ta qizimga alument kesdirgan man
Wu vaxtgaca alument beriwmiydi
Men mib xodimlariga tuxtovsiz boraversam yo partalga murojat qilsam ikkiyuzming uch yuzming berib quyadi xozirda 10 yiligi tuplanib turgan qizim kasal har 6 oyda licena oladi pul zarir beriwmayabdi mibga borsam topolmayabmiz puli yuq ekan deydi
Mib xodimiga 15 sutka qilib ber maxsuliyatni his qisin desam ana mana qilaveradi xozirki kunda nima qiliwim kerak yana qayga murojat qilay?

Мурожаат ўзгаришсиз жойланди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

29 Nov, 15:30


Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш орқали бизга очилаётган давлатларга хурсанд бўлишимиз керак — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Ёшлар тадбиркорлиги йўналишида ўтказилган очиқ мулоқотда “Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши ишлаб чиқарувчиларни касод қилиши ҳақидаги фиклар қанчалик ўринли?” деган саволни Ортиқхўжаев хато фикр деб, аксинча, миллий маҳсулотларга ҳам жаҳон бозорлари очилишини яхши имконият деб атади.

“Биз импортдан эмас, бизга очилаётган бошқа давлатларга хурсанд бўлишимиз керак. Яъни бизнинг маҳсулотларни бошқа давлатларга ҳам сотиш имкониятимиз кўп бўлади. Фақат ютқазишимизни эмас, ютишимизни ҳам кўришимиз керак.

Жаҳон савдо ташкилотига кирсак, ютадиган жойларимиз кўп. Бизнинг ҳам маҳсулотлар бошқа давлатларга қулай киришига эришамиз. Ўйлайманки, ютқазиб бўлмайди, фақат ва фақат сифат ошади, халққа ва давлатга фойдаси бор”, деб жавоб берди Ж.Ортиқхўжаев.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

29 Nov, 05:26


Австралияда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқловчи қонун қабул қилинди.

Тақиқ Австралия Сенати томонидан маъқулланган. Энди ижтимоий тармоқларга эгалик қилувчи компанияларга 16 ёшдан кичик фойдаланувчиларга улардан фойдаланишга рухсат бериш тақиқланади. Қоидабузарлик учун 32 миллион долларигача жарима белгиланган. Тақиқни четлаб ўта олган болалар учун жазо кўзда тутилмаган.

Австралия бош вазири Энтони Альбанезе қонун заруриятини тушунтирар экан, "ижтимоий тармоқларнинг оммалашуви ва ёш австралияликларнинг руҳий саломатлигига зарар келтириш ўртасида аниқ сабаб-оқибат алоқаси борлиги" ҳамда "биз австралиялик ёшларнинг болалиги бўлишини хоҳлаймиз" деди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

29 Nov, 04:57


#Мурожаат: Ассалому алайкум Мен кораколпогистон Республикаси Амударё тумани Мангит шахри Дустлик мфй Матбуочилар кучасида турамиз.Мурожатимиз Бизни Дом олд тарафлари ачинарли холатга келиб колган .Хокимликка нечи моратоба Мурожат килдик.натижа булмади .Илтимос амалий йордам беришизни сураймиз!

@jurnalistuz

Jurnalistuz

28 Nov, 10:06


Эркинжон Турдимов Президент администрациясига ишга ўтди.

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлигида ўтаётган сессияда маълум қилинди.

— Менга ҳам жой йўқмикан?

@jurnalistuz

Jurnalistuz

28 Nov, 04:24


Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг ўз саҳифасида ёзишича, эндиликда 30 ёшдан бошлаб аёллар ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига тест топшириши, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар 2 йилда маммографиядан ўтиши керак бўлади.

У бу бўйича тегишли дастур давлат раҳбари томонидан маъқуллангани ҳақида ҳам эслатиб ўтган.

“Бунда ҳар бир аёл электрон рўйхатга киритилади ва ҳар қандай хавфли ўзгаришлар аниқланганда тизимда “йўқолиб қолмайди” – дейди С. Мирзиёева.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

27 Nov, 09:37


Россия жавоб ҳужумига тайёрланмоқда: Украина АҚШ ракеталари билан Курскка зарба берди

Россия учирилган саккизта ракетанинг еттитасини уриб туширган. Мудофаа вазирлиги ATACMS қолдиқларини кўрсатди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

26 Nov, 12:45


TBC Bank Uzbekistan ЕТТБ'дан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб этди

TBC Bank Uzbekistan ЕТТБ'дан 10 миллион АҚШ доллари кредит олди. Маблағнинг 40 фоизи аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Банк яқинда ResponsAbility Investment AG (10 миллион АҚШ доллари), BlueOrchard (25 миллион АҚШ доллари) ва ЕТТБ'дан (10 миллион АҚШ доллари) маблағ жалб қилди.

TBC UZ Бош директори Ника Курдианининг таъкидлашича, мазкур кредит молиялаштириш базасини диверсификация қилиш ва аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга хизмат қилади.

Банк ҳозирда Марказий Осиёнинг етакчи рақамли банк экотизимларидан бири бўлиб, 16 миллион фойдаланувчига эга. 2024 йилнинг биринчи ярмида 16 миллион АҚШ доллари соф фойда кўрди.

ЕТТБ уч қитъадаги 36 мамлакатда фаолият юритади ва Ўзбекистонда 162 та лойиҳага 4,7 миллиард евро сармоя киритган.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

26 Nov, 04:32


Эрондаги афғон муҳожирлари қонуний ҳужжатлари бўлса-да, ҳибсга олиниб, депортация қилинмоқда

Афғон муҳожирлар охирги кунларда иш жойларига чекловлар, ҳибсга олишлар ва депортациялар ҳар қачонгидан ҳам кўпайганини таъкидламоқда.

— Тўғри қилади…

@jurnalistuz

Jurnalistuz

26 Nov, 04:22


#Bunyodkorlik #Development #Cозидание

Chinozda zamonaviy turizm va logistika loyihasi
ishga tushirildi

@jurnalistuz

Jurnalistuz

25 Nov, 17:26


Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади — Президент қарори

“Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.

Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.

30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади.

Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

25 Nov, 17:19


Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди

Қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Жанубий Кореяда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

— Ие, ўзлари келди-ку.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

25 Nov, 17:06


Тошкентда жамоат транспортининг йўлкира ҳақи ўзгариши кутилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Тошкент шаҳри ҳокимининг қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор билан 2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳрининг жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) қатновларни амалга ошириш учун йўлкира ҳақининг қуйидаги чекланган тарифлари белгиланмоқда:

⁃ бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 000 (уч минг) сўм. Бунда, бир йўловчи қатнови учун 1 (бир) марталик тўловни электрон тўлов тизими орқали амалга оширилганда рағбатлантирувчи чегирма қўлланилган ҳолда – 1 700 (бир минг етти юз) сўм ундирилади;

⁃ бир йўловчининг багажини ташиш бўйича хизмат учун – 4 000 (тўрт минг) сўм;

⁃ қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган тариф режаларини ҳисоблаш учун чекланган тариф – 1 600 (бир минг олти юз) сўм.

Қатновлар сонига боғлиқ ҳолда белгиланган транспорт карталарининг ва транспорт карталаридан фойдаланилган ҳолда бир соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли ва бепул тариф режаларининг нархлари ўзгаришсиз қолдирилади.

Тошкент шаҳри йўналишларидаги барча автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади ва йўлкира ҳақини фақат электрон тарзда қабул қилиш амалиёти жорий этилади.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

17 Nov, 17:57


Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди

Теҳронга қарши санкциялар мамлакатга 25 йил давомида зарар етказгани таъкидланди.

— АҚШ қуй беради.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

17 Nov, 17:11


RASMIY MUNOSABAT

Ijtimoiy himoya milliy agentligining markaziy apparati ishchi guruhi 2024-yil 16-noyabr kuni ijtimoiy tarmoqlarda “MURUVVAT NOGIRONLIGI BO‘LGAN BOLALAR INTERNAT UYIDAGI VAXSHIY TIZIM” sarlavhasi bilan e’lon qilingan murojaat yuzasidan Toshkent shahridagi «Muruvvat» nogironligi bo‘lgan bolalar uchun internat uyi hamda Sirdaryo tumanida bo‘lib, umumiy holatni atroflicha o‘rgandi.

Ishchi guruh tomonidan zudlik bilan fuqaro Soy Zinaida Anatolyevna bilan suhbatlashildi, fuqaroning nevarasi Kim David Davronovichning jismoniy va tibbiy ahvoli ko‘zdan kechirildi.

O‘rganish natijalariga ko‘ra, Kim David Davronovichning onasi ishlash maqsadida Janubiy Koreyaga ketganligi sababli dastlab unga vasiy tayinlash, so‘ng chuqurlashtirilgan tibbiy ko‘rikdan o‘tkazib, statsionar davolatishga ko‘maklash va sud-med ekspertizasini o’tkazish belgilandi.

Bundan tashqari, fuqaroning oilasi "keys menejment" amaliyoti asosida kompleks baholashdan o‘tkazilib, zarur ijtimoiy xizmat va yordamlar ko‘rsatilishi rejalashtirildi.

Murojaatda keltirilgan barcha holatlar Ijtimoiy himoya milliy agentligi rahbariyati nazoratiga olingan. Natijasi yuzasidan qo’shimcha ma’lumot beriladi.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

16 Nov, 12:40


❗️Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 2024 йил 18 ноябрь куни, Сенатнинг биринчи мажлиси эса 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

16 Nov, 07:55


Туркияда бўлиб ўтган CISM 2024 Ҳарбий триатлон бўйича жаҳон чемпионатида Александр Куришов, Камрон Хўжаев ва Алиев Султон иштирокидаги эстафета жамоаси 2-ўрин, Алина Хакимова эса аёллар ўртасидаги индивидуал пойгада 3-ўринни эгаллади.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

16 Nov, 07:13


#Мурожаат:
"Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар интернат уйидаги вахший тизим

Набирам Ким Давид Давронович (09.06.2012 йилда туғилган) 2-гуруҳ ногирони. Ташхиси: даволаш ва парваришлаш талаб қиладиган хулқ-атвор бузилиши, оғир даражадаги ақлий қолоқлик. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Махсус комиссиясининг 11.07.2018 йилдаги 14-сонли қарори билан Тошкент шаҳар "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун 2-сонли интернат уйига 03.12.2018 йилдан қабул қилинади. Жорий йилнинг 12-ноябр куни набирамни кўришга борганимда, аҳволи оғирлашганини кўриб уйга дам олиши учун олиб келдим.

Мазкур мурувват уйига борганимда болалар батареяларга қимирлай олмайдиган даражада қаттиқ боғлаб қўйилганлиги ва бундай вахшийликка чидай олмасдан бақириб йиғлаётганлигини кўриб шокка тушиб қолдим.

Набирамни уйга олиб келганимизда, танасининг бўйин қисмидан қўлларнинг қўлтиқ қисмига йўналиш бўйлаб бўғиб боғланган ип (арқон)нинг шилинган излари мавжудлиги, белнинг пастки қисми ва думба қисмлари шилинган ва жуда қизарганлиги аниқланди. Бундан ташқари, у фақатгина "опа", "овқат" ва "ебан" сўзларини такрорларди. У ерда тарбиячилар болаларни оч қолдириб, уриб-сўкиб тарбиялашлари оқибатида, юқоридаги каби уятсиз сўзлар болаларга синдром бўлиб қолган. Мурувват уйига берилишидан олдин набирам югуриб ўйнаб юрар эди. Ҳозир эса ногиронлик аравачасида ва жуда озиб кетган. Ҳам руҳий ҳам жисмоний жиҳатдан орқага кетган. Ёнига одам яқинлашса қўрқиб, ўзини олиб қочадиган бўлиб қолган. Ухлаганда фақат тепага қараб ухлаябди, ён томонларга бемалол қайрилиб ёта олмаябди. Набирамнинг нуқсони ақлий фаолиятида эди, жисмоний жиҳатдан эмас. 2-гуруҳ набирамни 1-гуруҳ қилиб қўйишди.

Набирамдаги тана жароҳатларини кўриб, мурувват уйига бордим ва ҳужжатларни беришларини ва нима сабабдан болада бундай жароҳатлар пайдо бўлганини, қандай муолажалар қилинганини ва нега уколдан танаси ёмон аҳволга келганини тушунтириб беришларини талаб қилганимда, ҳаммаси жим. Мажбуран эътироз йўқлиги тўғрисида тилхат ёзиб беришимни айтишди, ундай қилмадим. Устимиздан шикоят қилмоқчимисиз ёки дейишди. Колидорда ўтирганимизда бир оздан кейин ИИБ ходимлари келиб, маъмурият билан нималарнидир пичирлашди. Мабодо ариза ёзадиган бўлса, "ўзимизни" ИИБ ходимлар сразу қабул қилиб олади деган маънода "ўзиникиларни" чақиришган. ИИБ ҳам булар билан "за одно" экан. Шунинг учун қаерга бориш, кимга мурожаат қилишни билмай қолдим.

Ушбу "Мурувват уйи"нинг бошқарувчиси бўлмиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг олий мансабдор шахсларидан ҳисобланмиш Мирзиёева Шаҳноза Шавкатовнанинг бу "тизим"дан хабари бормикан?

Ёшим 62 да, набирамни бир ўзим қарайман, айни пайтда даволашга ва адвокатга имкониятим йўқ. Ногиронлиги бўлган шахсларга қаровчилар учун моддий таъминот ва имтиёзлар назарда тутилган бўлсада, маҳалла умуман ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаябди. Шу ўринда фарзандлари ёки яқинлари мазкур мурувват уйи қарамоғида бўлганларга мурожаатим: зудлик билан бориб, болаларни ечинтириб, таналарини барча қисмларини текшириб туринг доим, яхшиси, шароитингиз бўлса, уйда қаранг, алоҳида ишчи ёллаб бўлса ҳам.

Ҳолат юзасидан ИИВ томонидан танадаги жарохатлар йўқолиб кетмаслиги учун зудлик билан суд-тиббий экспертизаси тайинланишини, Бош прокуратура, Болалар омбудсмани, Ижтимой ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа тегишли орган ва ташкилотлардан мурувват уйини вахший тизимдан тозалаб, ким бўлишидан қатъий назар, айбдорларга чора кўришларини ва сўрайман!

Цой Зинаида Анатольевна
Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Баҳор МФЙ, А.Навоий кўчаси, 3-уй

@jurnalistuz

Jurnalistuz

15 Nov, 19:11


Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда

Президент "Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунни имзолади. Зўравонликнинг барча шакллари, жумладан жисмоний, жинсий, руҳий, ғамхўрлик қилмаслик, эксплуатация ва қўрқитиш (буллинг) тақиқланган ва қонун билан таъқиб қилинади.

Хусусан, зўравонликдан жабрланган шахс тегишли ваколатли органларга ёки судга мурожаат қилиши, махсус марказларда, шунингдек бепул телефон линияси орқали бепул ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Қонун билан биринчи марта зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордерини бериш механизми жорий этилмоқда. У ички ишлар органлари томонидан 30 кунгача муддатга берилади ва зўравонлик қурбонига ёки унинг қонуний вакилига топширилади.

Қонунда жабрланувчига етказилган моддий зарар ва маънавий зиённи қоплашни талаб қилиш ҳуқуқи акс эттирилган. Қонун 6 ойдан сўнг кучга киради.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

15 Nov, 11:12


Дилшод Султанов Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Равшан Раимов тайинланди. Бунгача у Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

13 Nov, 15:42


Сунъий интеллектли робот томонидан чизилган биринчи расм 1 миллион долларга сотилди

Одамсимон робот-рассом Ai-Da томонидан яратилган Алан Тьюрингнинг портрети аукционда 1,08 миллион долларга сотилди. Иш 27 потенциал харидорнинг эътиборини тортди ва аввал прогноз қилинган 120 000 дан 180 000 долларгача бўлган нарх сезиларли даражада кўтарилиб кетди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

13 Nov, 10:33


Тадбиркорлик субъектларида таъсисчи бўлган 1,5 мингга яқин давлат хизматчиси аниқланди

Давлат органлари ва ташкилотларнинг 1 488 нафар бошқарув ходими 1 653 та тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тегишли ташкилотларга 33 та тақдимнома киритилди.

Маълумот учун, қонунчиликка кўра, вазирлик ва идоралар, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

13 Nov, 09:25


"Ўзбектелеком" АКга МУРОЖААТ

Uzmobile мобиль алоқа абонентлари "Ўзбектелеком" АКга қарашли бўлиб, бугунги кунда алоқа сифати жудаём ёмонлашиб бормоқда. Бир йил олдин энг зўр мобиль алоқа эди.
Ҳозирда суҳбатлашиб турган вақтингизда ўз-ўзидан узулиб қолмоқда. Қишлоқ жойларида тўрт-беш марта ҳаракат қилиб алоқага уланиб оласиз. Интернетнинг ҳам тезлиги тушиб кетган.

Тўловларни ўз вақтида амалга ошириб келаётган мижознинг ўринли мурожаатини дўстона қабул қилиб, инсон қадри тамойили асосида иш олиб боришларингизни сўраб қоламан.

“Ўзбектелеком” АК ҳақида умумий маълумотдан парча:
"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси ўз тармоғи билан Ўзбекистон Республикаси барча ҳудудларини қамраб олган йирик телекоммуникация оператори ҳисобланади. Замонавий технологиялар асосида қурилган ўзининг телекоммуникация тармоғидан фойдаланиб, Компания барча турдаги телекоммуникация хизматларини тақдим этади...

"ЎЗТЕЛЕCОМ Оокла® халқаро компаниясининг 2023 йилнинг 1-2-чораги бўйича “Энг тезкор мобил тармоқ” номинациясида олий мукофотига сазовор бўлди."

👉🇺🇿@axborotuz

Jurnalistuz

12 Nov, 16:14


Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдор пора билан ушланди

“Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи вилоятдаги туманлардан бирининг электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси 2024 йил 9 ойлик фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун келгусида ишдан бўшатилмаслиги эвазига, ундан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга АЖнинг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳам алоқадор эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

11 Nov, 14:40


Президент Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлаб, урушда жабрланган фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёр эканини маълум қилди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

11 Nov, 13:22


Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ар-Риёд шаҳрига етиб борди. Уни Ар-Риёд вилояти раҳбарияти – шаҳзода Муҳаммад бин Абдураҳмон бин Абдулазиз ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шундан сўнг, президент Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Саудни қабул қилди. Қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва "яшил" энергетика соҳасида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз ҳудудларида шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш, шунингдек, "яшил" водород ишлаб чиқариш лойиҳаларини тезлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ва корхоналар энергия самарадорлигини ошириш жараёнларига Саудия Арабистони компаниялари ва маслаҳатчиларини жалб этиш юзасидан келишувга эришилди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

10 Nov, 08:39


#Мурожаат: Ассалом Алейкум Сирдарё вилояти Оқ олтин туманидан мурожат қилаяпман мана шундай ахмоқгарчиликлар бўлаяпти қиш мавсуми келаяпти нега эртароқ харакат қилмайди ёки кундузи қилмайди яна газни ўчириб бир соатдан кейин газ ўчади деб хабар бераяпти бу ХудудгазОқолтиндагилар шунчалик тупоймикан бу манашу бир хафтани ичида 2 марта кечаси ўчаяпти Кимга додингни айтишни билмайсан 1000 тел қилсанг хам хеч қандай самара йўқ ўзини устидан ўзига шикоят қилган бўласан илтмос шу мавзунм чиқаринг Халқга газ берсин ўйин қилмай.

— Мурожаат ўзгаришсиз жойланди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

08 Nov, 14:50


Трамп муҳожирларни оммавий депортация қилишдан бошқа чораси йўқлигини айтди

Трамп Байден маъмуриятининг “ўта юмшоқ” сиёсати Қўшма Штатларнинг учинчи дунё давлатига айланишига олиб келганини бир неча бор таъкидлаган эди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

08 Nov, 07:50


Йўловчилар билан гавжум бўлган 9 та метро бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилди.

Аввалроқ “Чилонзор” метро бекатида синов тариқасида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона ишга туширилганди.

— Намозхона ҳам қўшвормабди-да. )

@jurnalistuz

Jurnalistuz

07 Nov, 14:36


Мактабларда сабоқлар сифатини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар таклиф этилмоқда

Хусусан, мусиқа маданияти фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳорати баҳоланиб, малака ошириш тизими йўлга қўйилади. Бу йўналиш ўқитувчиларга тоифа беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.

Мактабларда “Иқтидор” ҳаваскорлар бадиий жамоалари ташкил этилади. Олий таълим муассасаларининг мусиқа ва санъат йўналиши битирувчиларига мактабларда ишлашга рухсат берилади.

Жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими йўлга қўйилади.

Келгуси ўқув йилидан бошлаб, босқичма-босқич мактаб спорт клублари ташкил этилади. Бу йўналишда ҳам ўқитувчиларга тоифа беришнинг янги тартиби, мактабларнинг спорт бўйича рейтинг тизими ишлаб чиқилади.

❗️ Энди чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади. Энди бу вазифага Қуролли Кучлар захирасидаги ҳарбийлар ишга қабул қилинади.

Ҳар бир туман ва шаҳарда биттадан мактаб негизида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилади.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

07 Nov, 09:11


❗️Президент қарорига кўра:

2030 йилдан
Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади.

2028 йилдан “Евро – 4” стандартидан паст экологик тоифадаги мотор ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш босқичма-босқич чекланади.

2024-2026 йилларда Тошкент вилоятининг жами 441 гектар, жумладан: 2024 йилда 129 гектар, 2025 йилда 148 гектар ҳамда 2026 йилда 164 гектар майдонда “яшил белбоғ” ташкил этилади.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

06 Nov, 12:33


Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти сайловида ғалаба қозонган Дональд Трампга табрик йўллади.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

06 Nov, 10:45


❗️Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига эгалик ҳуқуқини бериш жараёнига старт берилди

Қонун шу йилнинг 8 ноябридан расман кучга киради. Қаерга мурожаат қилиш керак?

Қонунга мувофиқ ваколатли ташкилотлардан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида ҳар-бир ҳудудда хатлов ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Ушбу режа-жадвал Кадастр агентлигининг kadastr.uz сайтида эълон қилинди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида сайтга кириш билан дастлабки ойнада жадвал билан танишиш таклиф этилади.

Шунингдек, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ахборот тизими — «EʼTIROF» ААТ дастури ишлаб чиқилди.

Батафсил

@jurnalistuz

Jurnalistuz

06 Nov, 09:33


Ўзбекистоннинг Фаластин-Исроил можароси ечими бўйича позицияси:

“Мазкур кўп йиллик низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир”.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

06 Nov, 05:54


ДХХ: Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

Ҳозирда хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

05 Nov, 13:30


Сурадиганлар учун Green Card аризалар қабули икки кунга узайтирилди

АҚШнинг миграция дастури – Green Card учун аризалар қабули 7 ноябрь соат 21:00 гача давом этади.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

05 Nov, 12:49


ДХХ: Тошкент вилоятида МИБ, солиқ, божхона ходимлари пора билан ушланди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилоятида бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Қибрай туман бўлими давлат ижрочиси фуқаронинг кредит қарздорлиги сабабли хатловга олинган мол-мулкини аукцион савдоларга чиқармаслик ҳамда унга нисбатан ўзининг иш юритувида бўлган ижро ишини тугатиб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 минг АҚШ доллари олади.
Лекин, давлат ижрочиси қолган 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда давлат ижрочисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зангиота туманида кузатилган ҳолатда, туман солиқ инспекциясининг шўъба бошлиғи вазифасини бажарувчи шахс қурилиш моллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган оилавий корхонанинг фаолиятига раҳнамолик қилиш ва 1 йил давомида текширув ўтказмаслик эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Кейинги ҳолатда эса Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Яллама” чегара божхона пости инспектор-суриштирувчиси тақиқланган товарларни тадбиркор томонидан мамлакатимизга олиб кириш бўйича содир этилган ҳуқуқбузарликни судда кўриб чиқилиши жараёнида мансабдор танишлари орқали унга енгиллик яратиб бериш ва ушбу товарларни Ўзбекистондан қайтариб олиб чиқиб кетишида ёрдам бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида божхона инспектори мазкур масалада кўмаклашиш учун муқаддам 300 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

05 Nov, 04:25


ДХХ: туман ҳокимлари ўринбосарлари ва ёрдамчиларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари тумандаги Қорашина шаҳарчасини ободонлаштириш доирасида қурилган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига имзо қўйиш эвазига туман ҳокимлигининг маъмурий биноси ёнида 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур объектдаги камчиликларни солиштирма далолатнома расмийлаштириш йўли билан бартараф этиб бериш эвазига 15 млн. сўм олган вақтида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси етакчи мутахассиси ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда ҳоким ўринбосари ҳамда давлат унитар корхонасининг етакчи мутахассисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари фуқарога Хатирчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи олиб бериш эвазига 20 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ўз хизмати учун 10 млн. сўм ҳамда Хатирчи туманидаги акциядорлик тижорат банки мутахассиси эса тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, кредит маблағи ажратиб бериш эвазига 2 млн. сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрихон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 9 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 214-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг май ойида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Ховос тумани ҳокимининг ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли ерларни ҳокимлик захирасига олмаслик, аксинча, суғориш ишларига шароит яратиб бериш ҳамда фаолиятига ҳеч ким аралашмаслигини таъминлаш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган эди.

Ҳовос тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг ҳукмига мувофиқ, мазкур мансабдор шахс 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

04 Nov, 17:31


Совуқ кунлар тушиб, қор ёғиши кутилмоқда

Ўзгидрометнинг билдиришича, 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати 7-8 ноябрда кечалари 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқни ташкил этади.

5-6 ноябрь кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5-7 ноябрь кунлари сел-сув тошқинлари бўлиб, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши мумкин.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

04 Nov, 13:00


Бош вазир Абдулла Арипов Хитойга борди

5-10 ноябрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрида еттинчи Хитой халқаро импорт маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирда фаҳрий меҳмон мақомида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси 4 ноябрь куни Шанхайга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашув ўтказилди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

02 Nov, 16:51


Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарлар маҳаллий кенгашларининг қўшма мажлиси 7-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

24 Oct, 12:24


Ватан тақдирига бефарқ бўлманг!

@jurnalistuz

Jurnalistuz

24 Oct, 09:56


❗️Фаол ҳоким ёрдамчиларидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этилади — Президент қарори

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида юқори натижага эришиб келаётган, ижобий тажрибага эга 50 нафар ҳоким ёрдамчисидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этилади.

Бунда:

“Лойиҳа менежерлари” гуруҳи таркибидаги ҳар бир ҳоким ёрдамчиси самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган туман (шаҳар)ларга бириктирилади ва улар олти ойгача мазкур туман (шаҳар)лардаги маҳаллаларга хизмат сафарига юборилади;

хизмат сафари давомида “Лойиҳа менежерлари” гуруҳидаги ҳоким ёрдамчилари, иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловлар сақлаб қолинган ҳолда, лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча моддий рағбатлантирилади;

“Лойиҳа менежерлари” гуруҳи таркибидаги ҳоким ёрдамчиларининг хизмат сафари ва уларни моддий рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

❗️Ҳоким ёрдамчиларини қонунчиликда уларга юклатилган вазифалардан ташқари бошқа ишларни бажаришга жалб этиш тақиқланади.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

23 Oct, 14:22


Президент Шавкат Мирзиёев БРИКС мамлакатлари саммитида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига етиб борди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

22 Oct, 16:43


Биттаси “Афсуски, кўплар пулга таъзим қиладиган бир замонда яшаяпмиз!” дебди.

— Аслида шу сўзларни ёзган одамга: “Ўзингизчи?” Деган саволни бериш керак.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

22 Oct, 11:17


Сайлов участкаларида барча шароит яратилган

Мамлакатимизда 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлар депутатларига сайлови олдидан жойларда қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Жумладан, Тошкент вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ташкил этилган брифингда сайлов жараёнларини юқори савияда ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/saylov-uchastkalarida-barcha-sharoit-yaratilgan_648387

@jurnalistuz

Jurnalistuz

22 Oct, 09:41


Ўзбекистонда чиқиндиларни энергияга айлантирадиган 1,3 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Ўзбекистонда йилига 14 миллион тонна чиқиндилар ҳосил бўлади. Лекин уларнинг атиги 4-5 фоизи қайта ишланади. Чиқинди полигонларидан 7 миллион тоннадан зиёд иссиқхона газлари атмосферага чиқади, 43 минг тонна заҳарли фильтратлар ер остига сингади.

Чиқиндиларни қайта ишлаш орқали унинг табиатга таъсирини камайтириш, фойда олиш мақсадида қарийб 1 миллиард 300 миллион долларлик инвестицияларни жалб этган ҳолда, 8 та чиқинди ёқиш заводи қуриш ҳамда Оҳангарон полигонида чиқинди газини қайта ишлаш режалаштирилмоқда.

Хитойнинг “CAMC Engineering” компаниясининг 350 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобидан Андижон ва Тошкент вилоятларида 2 та завод барпо этилади. Уларда кунига 4 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 630 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Бу соҳага Хитойнинг бошқа бир компанияси – “Shanghai SUS Environment” ҳам қизиқиш билдирган. У 310 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестиция киритиб, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 2 та завод қуришни режалаштирган. Уларда кунига 3 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 480 миллион киловатт соат электр энергияси олинади.

Бирлашган Араб Амирликларининг “Tadweer Group” компаниясининг 200 миллион доллар маблағи эвазига Бухоро ва Навоий вилоятлари учун битта завод қурилади. Унд кунига 1 минг 500 тонна чиқиндини қайта ишлаш ва йилига 363 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати яратилади.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

21 Oct, 14:39


Ҳамма ўзи ишонган номзодга овоз берсин!

@jurnalistuz

Jurnalistuz

21 Oct, 09:54


Наманганда иссиқхонада миллиардлаб сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Сирдарё ва Наманган вилоятларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

21 Oct, 09:53


Биз шунақа нарсалар билан ўзимизни овутиб юрамиз.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

21 Oct, 09:30


“Нега қиммат, доллар ошдими?” — АҚШ элчисидан ўзбек тили байрамига ўзига хос табрик

@jurnalistuz

Jurnalistuz

21 Oct, 07:06


❗️Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари техникумларга бириктирилади — Президент Фармони

2025 йил 1 январдан негизида техникумлар ташкил этиладиган касбий таълим ташкилотлари рўйхати тасдиқланди.

2025 йил 1 сентябргача республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари белгиланган тартибда кадрлар буюртмачиси ва саноат ҳамкори сифатида техникумларга бириктирилади.

2025/2026 ўқув йилидан техникумларга қуйидагиларни амалга оширишга рухсат берилади:

фанларни бир-бирига интеграция қилишга ҳамда ажратилган соатлар доирасида мутахассислик ва умумкасбий фан (модул)ларнинг соатларини 30 фоизгача ўзгартиришга;

етакчи хорижий таълим ташкилотлари иштирокида тўлов-контракт асосидаги қўшма таълим дастурларини жорий қилишга;

кадрлар тайёрлаш ва қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;

фуқаролар ва ишсизларни касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилишга;

касбий кўникмалар марказларидан амалиёт базалари сифатида бепул фойдаланишга.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

18 Oct, 13:03


❗️Энди ҳоким бир вақтнинг ўзида вакиллик ҳокимиятига бошчилик қилмайди

Президент томонидан 17 октябрда имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра:

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги
Қонунидан вилоят, туман, шаҳар ҳокими бир вақтнинг ўзида тегишли ҳудуддаги вакиллик ҳокимиятига бошчилик қилиши ҳақидаги норма чиқариб ташланди.

Халқ депутатлари Кенгашларига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, у ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга ошириши белгиланмоқда, уни ваколатлари муддати тугагунига қадар лавозимидан озод қилиш тартиби назарда тутилмоқда.

Ҳокимларга тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессиясига масалалар киритиш, зарурат бўлганда Кенгаш сессияси чақирилишини талаб қилиш ва тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қонунчиликка зид бўлган қарорларини бекор қилиш учун Сенатга ёки судга мурожаат қилиш каби қатор янги ваколатлар берилмоқда.

— Журналист ва блогерларни арқони тортилгани каби, ҳокимларни ҳам арқонини тортиш вақти келди. Ўзиям, тортмаса бўлмайдиган бўлиб кетяпти-да.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

18 Oct, 10:13


Telegram’нинг Wallet крипто-ҳамён платформаси Ўзбекистоннинг финтех бозорига кириши мумкин

Telegram мессенжерининг Wallet крипто-ҳамён платформаси расмий сайтида Тошкентдаги ваколатхона директори лавозимига танлов эълон қилинди.

Директор офиснинг кундалик фаолиятини бошқариши, шунингдек, маҳаллий ҳокимият ва регуляторлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши керак бўлади. Унга маҳаллий ва халқаро меъёрларга, хусусан, криптовалюталар соҳасидаги нормаларга риоя қилиш масъулияти юклатилади.

Номзод криптовальюталар, финтех ёки молиявий хизматлар соҳасида бошқарув тажрибасига эга бўлиши керак. Блокчейн технологиялари, рақамли активлар ва криптовальюта бозорлари динамикасини билишни намойиш этиш талаб этилади.

@jurnalistuz

Jurnalistuz

18 Oct, 06:25


Ҳозирги замонни жадидлари шу-да…

@jurnalistuz

Jurnalistuz

18 Oct, 06:22


Фаровонлигимиз учун овоз берайлик…

ЎзХДПнинг Тошкент вилояти Бўка тумани "Бўстон" МФЙда фаоллар, бошланғич партия ташкилотлари, волонтёрлик гуруҳлари ҳамкорлигида тарғибот тадбири ўтказилди.

Учрашувда партиянинг янги Сайловолди дастури, номзодлар таништирилди ҳамда "Хўжақўрғон" МФЙда яшовчи 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Умид Неъматов ва эҳтиёжманд оила вакили Дилшод Қосимовлар хонадонига ташриф буюриб, партиямизда кўрсатилган номзодлар ўз сайловолди дастурлари билан таништиришди.

— Дўстлар, бир сафар фаровонлигимиз учун овоз берайлик, шунча йил овоз бермай келдик. )

@jurnalistuz

Jurnalistuz

16 Oct, 15:33


Трамп президент бўлса, доллардан воз кечмоқчи бўлганларни жазоламоқчи

— Энди баъзи давлат раҳбарлари, “бу ишни биз бошламадик”, Путлер бошлади, дермикан!?

@jurnalistuz

Jurnalistuz

16 Oct, 12:50


❗️Тошкент шаҳрида иситиш таъминоти қачондан ёқилиши маълум қилинди

Пойтахтда иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати кетма-кет 5 кунлик даврда 8 даражадан паст бўлган пайтдан бошланади.

Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотларига асосан Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори чиқиши билан иситиш таъминоти ёқилади – Veolia Energy

@jurnalistuz