Iqtisod4i @iqtisod4i Channel on Telegram

Iqtisod4i

@iqtisod4i


Баҳодир Абдуллаев.
Иқтисодчи-журналист
Алоқа учун — @Iqtisod4i_bot

Iqtisod4i (Uzbek)

Iqtisod4i kanali - bu O'zbekiston iqtisodiyotiga oid yangiliklar, tahlillar va maqolalar bilan to'ldirilgan Telegram kanali. Bu kanalda O'zbekiston iqtisodiyoti haqida eng so'nggi va asosiy ma'lumotlar, tahlillar va statistik ma'lumotlar o'z o'rnini topgan. Kanal muallifi - Bahodir Abdullaev, iqtisodchilik sohasida etakchi mutaxassis. U bu sohada ko'proq ildizga ega bo'lgan odam bo'lib, so'nggi vaqtning iqtisodiyotiga oid maqolalarini taqdim etadi. Agar siz O'zbekiston iqtisodiyoti va uning yangiliklari bilan qiziqli bo'lsangiz, Iqtisod4i kanaliga obuna bo'ling va hozirlikni o'z ichiga olgan ma'lumotlardan foydalaning!

Iqtisod4i

14 Nov, 18:56


Қиссадан ҳисса шуки, ишлаб турган нарсани ўзгартириб, бузиб қўйманглар. Ёки ўхшаб турган ўйинни бузиб ҳимоячи туширманглар. Жаҳон чемпионатига ютқазишдан қўрқадиганлар эмас, қўрқмай ўйнашни биладиганлар боради, жаноб Катанец.

Iqtisod4i

14 Nov, 16:09


Ҳайвонлар уйларда, мактабларда, клубларда яшашарди. У ерда эса плакатлар осилган: «Мақсадимиз — бутун инсониятнинг бахти», «Дунё пролетариати ғалаба қилади», «Ленин ғоялари абадий яшайди». Колхоз идораларида — қизил байроқлар, янги ёрлиқ — вимпеллар, доҳийларнинг суратлари қоғозга бўрттириб ишланган ёрлиқлар тахламлари. Деворларда — доҳийларнинг суратлари, столларда — гипсдан ясалган доҳийлар. Ҳамма ёқда ҳарбий ёдгорликлар... Бошқача ҳайкалларни учратмадим. Шошилинч қурилган уйлар, рангпар бетон молхоналар, занг тусидаги пичан уюмлари... Яна катта ва кичик шон-шараф тепаликлари... «Бизнинг ҳаётимиз шуми?» — сўрардим ўзимдан буларнинг барига бошқача кўз билан қарарканман. — «Биз шундай яшаймизми?» Гўёки ҳарбий қабила вақтинчалик қўналғасидан қўзғалгандек... Қаергадир кетгандек...

Чернобиль миямни портлатди... Ўйлай бошладим...

© Чернобиль таваллоси - Светлана Алексиевич

Iqtisod4i

14 Nov, 10:31


«Газета.uz» пиёдаларнинг картондан ясалган фигураларини ўрнатиш нафақат кўчалар хавфсизлигини таъминламаслиги, балки, аксинча, янада хавфлироқ қилиши ҳақида кўп ёзган.

Урбанист Аркадий Гершман «Газета.uz»га берган изоҳида шундай деди: «Бу усул хавфли, чунки машина ҳайдаб кетаётган одамлар бу ерда болаларнинг картон фигуралари борлигига кўникиб қолади ва оқибатда улар бу ҳудудда тезликни пасайтирмай қўяди. Ҳақиқий болалар ва катталар ўтиш жойида пайдо бўлганда ҳам кўз ўрганиб қолгани учун ҳайдовчилар секинлашиш учун сабаб кўрмайди. Оқибатда барчаси аввалгидан ҳам ёмонроқ бўлади».

Бундан ташқари, муляжлар орқасида ҳақиқий болаларни пайқамай қолиш мумкин. Лекин юқоридаги сабабларга қарамай бутун мамлакат бўйлаб пиёдаларнинг картон фигураларини ўрнатиш давом этмоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/11/14/yth/

Iqtisod4i

14 Nov, 05:20


Иқтисодчи Томас Соуэлл 1993 йил шундай деганди:

Сўнгги 30 йил ичида Ғарб дунёси ижтимоий тарихининг катта қисми ишлайдиган нарсаларни қулоққа ёқимли эшитиладиган нарсаларга алмаштиришдан иборат бўлди.

Iqtisod4i

13 Nov, 05:56


Public Administration is Great Again (c)

Iqtisod4i

13 Nov, 05:30


Лицензиялар, сертификатлар ва бошқа шу каби нотариф тўсиқлар деярли ҳар доим бозорни бир ёки бир нечта иштирокчи учун тўсиб бериш мақсадида ўйлаб топилади. Истиснолар бор, лекин жуда кам.

Шунингдек, бу тўсиқлар ҳар доим истеъмолчини ҳимоя қилиш деган важ билан амалга киритилади.

Iqtisod4i

12 Nov, 19:36


“Gazeta.uz” jamoasi 1–2-noyabr kunlari ikki oy avvalgi texnogen ofat oqibatlaridan hali ham aziyat chekayotgan Boysunda bo‘lib, vaziyat va boysunliklarning fikrini o‘rgandi.

Joriy yilning 1-sentabrida Boysun tumani Kofrun shaharchasidagi “M25” gaz konining 604-qudug‘ida avariya sodir bo‘lgan edi. Shu kunga qadar kondan chiqayotgan gazni jilovlash, aholiga ta’sirini kamaytirish uchun qilingan urinishlar samara bermadi.

Maxsus reportajni quyidagi havola orqali tomosha qilish mumkin:

https://youtu.be/aZTD27naKtQ

Otabek Turdiyev, Ma'murjon Obrahmatov

@gazetauzmaxsus

https://youtu.be/aZTD27naKtQ

Iqtisod4i

12 Nov, 11:56


Исталган цензура унинг муаллифларига яхши назорат чораси сифатида кўриниши мумкин. Гап кимдир ҳамма учун тўғрисини биламан, яхшисини ўтказиб, ёмонини тўхтата оламан деган фикрга боришида. Цензура фақат ёмон ният билан қилинмайди, у яхши ният билан ҳам қилиниши мумкинлигини эсдан чиқармаганимиз маъқул.

Мен ҳамма учун тўғрисини биламан, яхшисини ажратиб бера оламан деган беъмани патерналистик қараш тузоғига тушиб қолмаслигимиз керак.

Совет даврида ҳам асарлар цензура қилинмаган. Расмий риторика бўйича, шунчаки «фуқароларга салбий таъсир кўрсатиши ва уларнинг онгига зарар етказиши»нинг олди олинган.

Iqtisod4i

12 Nov, 08:05


Cobalt олиш осон, фақат қозоғистонлик бўлсангиз

Интернет қизиқ нарса-да, айланиб юриб бир-биридан ажойиб маълумотларга кўзинг тушади.

Мана ҳозир ҳам Қозоғистондаги Chevrolet дистрибьютори деб ёзилган Instagram аккаунтни учратдим. У мижозларига Cobalt сотиб олиш учун тўрт хил таклиф беряпти.

4.2 фоизлик имтиёзли кредит, 10 фоиз бошланғич тўлов билан 48 ойга

Бошланғич тўловсиз, 0.1 фоизлик ставка билан 24 ойга бўлиб тўлашга

50 фоизлик бошланғич тўлов билан 6 йиллик бўлиб тўлашга, қолган тўлов ойига 57 549 тенге (1,5 млн сўмдан камроқ)

30 фоиз бошланғич тўлов билан 7 йилга бўлиб тўлашга, қолган тўлов ойига 81 980 тенге (2,12 млн сўм)

Айтганча, қозоғистонликларга Onix учун ҳам 0 фоиз бошланғич тўлов ва 2 йиллик бўлиб тўлаш таклиф этилмоқда.

Iqtisod4i

11 Nov, 08:04


Баъзи қисқа видеолар жуда кўплаб саволларга жавоб бўлади. Масалан, мана бу видео ҳам.

Доллар билан бошқа валюталарнинг нима фарқи бор дея сўрашганда ҳам шу видеони кўрсатиш мумкин, шунинг ўзи етарли ҳам.

Пауэлл доимий равишда АҚШ Федерал захира тизими ўз қарорларини сиёсий оқибатларни ҳисобга олмасдан қабул қилишини, Трамп ёки бошқа биров томонидан қилинадиган жамоатчилик босими унинг сиёсатига таъсир қилмаслигини айтиб келади.

Лекин, афсуски, унинг раис сифатидаги муддати 2026 йил майигача.

Iqtisod4i

07 Nov, 17:06


Ўтган йили «Мағлуб бўлишни биладиган фуқаролар демократия учун муҳим» сарлавҳали эссе ҳақида ёзгандим.

Унда, жумладан, шундай дейилади:

Демократияда мағлуб бўла олиш ҳам асосий фуқаролик фазилатларидан бири ҳисобланади. Демократик сиёсатнинг асосий воқеликларидан бири —сайловлардаги мағлубият ва ҳокимиятдан айрилиш. Шундай экан мағлуб бўла олиш ҳам кўпчилик ҳокимияти каби демократиянинг муҳим элементларидан бири бўлиши лозим.

Агар фуқаролар мағлубиятни тан олишни рад этиб, ҳокимиятдан айрилмаслик учун ўйин қоидаларини бошқа йўллар билан ўзгартиришга интилса, улар демократияни емираётган ва авторитаризмга мурожаат қилаётган бўлади.

Ҳокимиятдан кетиш қийин нарса. Лекин бу демократия сиёсатчилардан ҳам, сайловчилардан ҳам доимий талаб қиладиган нарса. Демократия ишлаши учун доимий равишда қонуний мағлубиятларни қабул қила олиш лозим.

Мағлуб бўла олиш нафақат ҳаёт дарси, балки демократия яшаб қолиши учун муҳим фуқаролик фазилатидир.

Бугун амалдаги АҚШ президенти Жо Байден Трампни ғалаба билан табриклаб, Америка халқи тинч йўл билан ҳокимият алмашинишига лойиқлигини айтибди.

«Ватанни фақат ғалаба қозонган вақтингиздагина сева олмайсиз. Қўшнингизни фақат у билан фикрингиз бир жойдан чиққан вақтдагина ёқтира олмайсиз. Ўйлайманки, кимга овоз берган бўлсангиз ҳам, бир-бирингизни рақиб сифатида эмас, балки ватандош сифатида қабул қила оласиз», — дебди Байден.

Трамп қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин у очиқ, рақобатли ва қонуний тарзда ўтган сайловни ютди. Шунинг учун уни сайлаган халқ танлови ҳурмат қилиниши лозим.

Iqtisod4i

06 Nov, 18:36


Трамп лавозимга келганидан кейин АҚШ иқтисодиётида қандай ўзгариш бўлиши ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун Ботир аканинг фикрларини ва Uzbekonomics подкастидаги муҳокамани тинглашни тавсия қиламан.

Iqtisod4i

06 Nov, 08:22


Трамп АҚШ президентлигидан кетишига 1536 кун қолди.

Iqtisod4i

05 Nov, 16:22


Бугун бемалол гаплашиш мумкин бўлган сайлов ҳақида озгина гап сотдик - кўриш, лайк қўйиш (ёки ҳеч бўлмаса дислайк қўймаслик), коммент ёзиш (дакки бериб бўлса ҳам) ва шейр қилиш олқишланади https://youtu.be/U-dQL8tULiY

Iqtisod4i

04 Nov, 12:10


250 млрд сўм

Йил бошида цемент ишлаб чиқарувчиларга ёрдам бериш учун улар фойдаланадиган оҳактошга солиқ ставкаси 2 бараварга пасайтирилиши режалаштирилгани, кейинчалик эса ставка 2 эмас, 4 бараварга пасайтирилгани эсингиздами?

Бюджетномага кўра, йил якунида бу туфайли 250 млрд сўм маблағ корхоналарда қолиши кутиляпти, яъни бюджетга келиб тушмаган.

Iqtisod4i

02 Nov, 15:54


Куз манзаралари

Элшод Салимов АҚШнинг Чикагосида, Жанубий Кореянинг Сеулида, Туркиянинг Анқараси ва Бурсасида, Канаданинг Эдмонтонида, Венгриянинг Будапештида, Германиянинг Висбаденида куз манзаралари қандай кўриниш олгани акс этган суратларни бир фотожамланмага йиғибди.

Суратлар муаллифлари Шаҳбозбек Ҳамидов, Бекзод Киямов, Элшод Салимов, Эъзоза Олимова, Чарос Низомиддинова, Барно Дусиярова, Абдулла Маннонов.

Гўзалликни кўринг, кўпроқ суратлар бу ерда:

https://www.gazeta.uz/uz/2024/11/02/autumn/

Iqtisod4i

02 Nov, 15:33


«Излам»

Яқинда «Излам» тўпламининг иккинчи мавсуми нашрдан чиққани ҳақида билдим. Биринчи тўпламдан мен Хуршид Абдурашиднинг «Фақат у қолди» китобини олиб ўқиган эдим. Хуршид аканинг «Ўша мен эдим» шеъри айниқса жуда ёқади (бу ерда муаллифнинг ўзи ўқигани видеоси).

Иккинчи тўпламдан эса Нажмиддин Эрматовнинг «Турон соғинчи» китобини олиб ўқидим. Нажмиддин Эрматовни кўпчилик «Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди» деб бошланувчи шеъри орқали танийди. Меҳриноз Аббосова мана бу ерда шоир билан яхши суҳбат қилган, вақт ажратиб кўришга арзийди.

Мен шоирнинг бир шеърини қуйида улашаман ва нафақат бу, балки «Излам»нинг бошқа китобларини ҳам олиб ўқишни тавсия қиламан.

Тил бу танглайингдан чиққан ортиғинг,
Тумшуғинг тилингни тийиш-чун бешак.
Юрагинг қўрқувни ҳис этмоқ учун,
Қанотинг шунчаки ҳуснингга безак.

Сайрамоқ? Нима у? Телбалар йўли,
Англамоқ — ахлоққа тескари ғоят.
Осмон бу қонунга зид бўлган маскан,
Учишга уриниш оғир жиноят.

Тухумдан чиққандан шундай дедилар:
Қафасдан ташқари — жиноят буткул.
Фақат ичкарини ҳақ йўл деб билди,
Энди ҳеч жиноят қилмайди булбул.

©️ Нажмиддин Эрматов

Iqtisod4i

02 Nov, 12:28


«Жумҳурият бўлди, агар биз уни сақлаб қололсак»

https://youtu.be/Kx4F1QDioCA?feature=shared

Iqtisod4i

01 Nov, 15:52


Сонин Россия Марказий банки саратонни аспирин билан даволаётгани ҳақида

«Жума куни Россия Марказий банки асосий ставкани 21 фоизгача кўтарди. Бу 20 йилдан ортиқ вақт ичидаги максимал кўрсаткич. Бу ҳаракатнинг моҳияти инфляцияга қарши курашиш. Лекин, асосий ставка орқали энг кучли фискал стимул — ҳарбий харажатлар билан аланга олдирилаётган инфляцияга қарши курашиш ракни аспирин билан даволаш кабидир. Инфляциянинг асосий драйвери —«нархлар-ойликлар» кўринишидаги спираль. Янгиликларга қаранг — корхоналар ишчилари, ҳайдовчилар, қўриқчилар ва шунга ўхшаш инсонлар Украина билан урушга кетяпти. Чунки, тўловлар, бонуслар, ҳалок бўлганлар оилаларига бериладиган пул миқдори катта ва доимий ўсиб бормоқда (бу сумма мазкур касбдагиларнинг 20 йиллик даромадларидан ошади). Яъни, ҳукумат «ойликлар» деб аталувчи газ тепкисини тўғридан-тўғри қаттиқ босяпти — урушга кетган ишчи ўрнига бошқа ишчи олиш учун кўпроқ тўлаш керак; ишчилар урушга кетиб қолмаслиги учун ҳам, урушдан қочмаслиги учун ҳам кўпроқ тўлаш керак. Яъни Марказий банк юз бераётган вазиятнинг асосий сабабини кўрмасликка оляпти ҳамда симптомларга қарши нимадир қилишга уринмоқда. Худди рак ташхисини қўйиш тақиқланган шифокор каби ҳароратни пасайтириш учун аспирин дозасини изчил ва профессионал тарзда белгилаяпти».

https://t.me/ksonin/1229

Iqtisod4i

31 Oct, 08:03


«Биз нима ишлашини аниқ билмаймиз, шундай экан, бу масалада самимий бўлишимиз лозим»

Бюджетномада бир қизиқ бандга кўзим тушди. 2025 йил ва келгуси ўрта муддатли даврда инновацион аҳамиятдаги (стартап) 30 та йўналишда лойиҳаларни эълон қилиш ҳамда камида 10 та йўналишда янги 100 та инновацион бизнес лойиҳаларни амалга ошириш режадаштириляпти экан.

Бу орқали тез ўсиш ва ривожланишга мойиллиги бор тадбиркорларни (high growth firms) танлаб олиб, уларни ривожлантириш бўйича дастурларни амалга ошириш кўзда тутиляпти экан.

Жан Тироль билан интервьюда давлатнинг саноат сиёсати ва давлатнинг ҳажми ҳақида бир нечта саволлар берилганди. Тиронинг баъзи фикрлари, менимча, иқтисодиётга ҳар бир аралашув олдидан қайта-қайта эшитиб кўрилиши керак. Мисол учун:

«Ҳукумат нима қилиш кераклигини ҳал қиладиган саноат сиёсатига ҳам турли мисоллар бор. Иқтисодий фаолиятда ким муваффақият қозониши анча мунозарали масала, чунки ҳукумат нима муваффақиятли бўлиши ва нима ўхшамаслигини ҳал қилиш учун етарлича маълумотга эга бўлмаслиги мумкин. Мисол учун, қишлоқ хўжалиги соҳасини олайлик. Қишлоқ хўжалигида сиз қайси экин фойдалию қайси бири фойдасиз бўлишини билмайсиз».

«Ким муваффақият қозонишини ҳал қиладиган саноат сиёсати ахборот билан боғлиқ муаммолар туфайли унчалик жозибадор эмас. Ҳатто меҳрибон ҳукумат ҳам ресурсларни қаерга йўналтиришни аниқлашда қийинчиликка учраши мумкин. Мисол учун, сиз углерод чиқиндиларини камайтирмоқчи бўлсангиз, водородга сармоя киритишингиз керакми ёки бошқа углерод излари билан боғлиқ лойиҳаларгами? Биз нима ишлашини аниқ билмаймиз, шундай экан, бу масалада самимий бўлишимиз лозим.

Шунинг учун ҳам асосан углерод нархини белгилаш орқали углеродни камайтиришга рағбатлар бериш яхшироқ. Углеродни нархлашимиз, инновацияларни, яшил инновацияларни рағбатлантириш орқали [иқтисодий агентларга] рағбатлар беришимиз мумкин. Лекин барибир қарор қабул қилиш қийин, чунки биз адашишимиз ҳам мумкин. Умуман олиб айтганда, қандай қилса тўғри бўлишини ҳеч ким билмайди».

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/22/jean-tirole/

Iqtisod4i

30 Oct, 07:13


Харажатларни кесиш учун мактаб боласини қўлига берилаётган китобдан бошқа бандлар бор бюджетимизда, масалан.

https://t.me/gazetauz_uzb/38255

Iqtisod4i

29 Oct, 19:33


Билмаганим учун сўраяпман, агар Тошкентда ҳаво ҳар тўрт кундан кейин бир марта 8 даражадан ошиб турса, қишда уйлар иситилмайдими? Энди, ҳамма нарса бўлиши мумкин-ку бу ҳаётда.

https://t.me/veoliaenergytashkent_official/918

Iqtisod4i

27 Oct, 10:37


Ҳақиқий депутат ақлли бўлиши шарт эмас, сайланган бўлиши шарт

Бугун Ўзбекистон парламенти янгиланадиган кун. Шу сабаб каналда аввалроқ парламент ҳақида ёзилган қайдларни йиғиб, бир постда улашиб қўйгим келди.

Парламент вакиллик органи ҳисобланади. Унинг вакиллилик функцияси эса ӯз навбатида у сайловчиларнинг вакили эканини англатади. Депутатлар ва сенаторлар энг ақлли, энг виждонли, энг ватанпарвар одамлар бӯлиши шарт эмас, бунга эҳтиёж йӯқ. Қонун доирасида сайловчини ӯзига ишонтира олган исталган одам мандатга эга бӯлиши керак. Парламентда ёш ёки қари, олий маълумоти бор ёки йӯқ, консерваторми ёки либерал бӯлиши мамлакат учун шармандали ҳолат эмас. Мамлакат учун шармандали ҳолат парламентда ҳеч кимнинг вакили бӯлмаган одамлар ӯтиришидир.

Парламентарийларнинг компетентлигини муҳокама қилувчи одамлар қонунларнинг ижтимоий-сиёсий табиатини тушунмайди. Қонунлар формал равишда ҳужжат бӯлса, моҳиятан умумжамият келишувини англатувчи бир битим саналади.

Мамлакатдаги 10 ёки 100 нафар энг яхши юристни йиғиб, улардан ёпиқ хонада энг яхши қонунларни ёзиб беришини сӯраш ҳеч қандай яхши оқибат олиб келмайди. Умумжамият келишувини фақат унинг вакиллари расмийлаштириши керак.

...

Жуда кам ҳолатда парламентга эътирозлар у ниманидир қабул қилгани эмас, ниманидир қабул қилмагани ортидан келиб тушади. Одатда парламент қайсидир ҳужжатни қабул қилгани учун танқидга учрайди. Чунки қонун ижодкорлигининг биринчи қоидаси шуки, тартибга солиш зарурияти бӯлмаган нарсани тартибга солмаслик керак. Нимани тартибга солишга зарурат бор, нимани тартибга солишга зарурат йӯқлигини эса фақат сайловчилар орқали аниқлаш мумкин, янги қонунга ёки эскисини ӯзгартиришга талаб айнан сайловчидан келиб тушиши керак, «бошлиқлардан» эмас.

Парламент муваффақиятига KPI қабул қилинган қонунлар эмас, сайловчининг овози қанчалик ҳукуматга таъсир ӯтказаётгани ҳисобланади. Жамоатчилик муҳокамалари улар қандай натижа беришидан ёки умуман натижа бермаслигидан қатъий муҳим қадрият ҳисобланади.

Депутатлар мажлис залида бир-бири билан муштлашиб кетиши муаммо эмас, сайловчиларнинг овози бир четда қолиб кетиб, ҳукумат уларни эшитмай қӯйиши, айни вақтда эса парламентда ӯтирганлар хор бӯлиб бир гапни маъқуллаши эса муаммо. Катта муаммо.

...

Парламентаризмнинг қон томири бюджет ҳисобланади. Тарихдаги исталган демократик тузумлар парламенти, қонун чиқарувчи органи, маҳаллий кенгашининг мавжудлиги моҳияти айнан шунда: бюджет ва солиқларда - умумий маблағни умумий эҳтиёжлар учун коллектив шаклда тақсимлашда.

Қонун яратиш фаолиятининг исталган бошқа кўриниши иккинчи даражали. Ҳар сафар айнан иқтисодий инқироз ёки танглик шароитида ҳукумат парламент эшигига ёрдам сўраб келади ва уни эшитишни, айтганини бажаришни, гапига қулоқ солишни бошлайди. Ижро этувчи ҳокимиятни тийиб туриб, унга таъсир қилишнинг бундан яхшироқ йўли йўқ.

Солиқ ва бюджет сиёсатида парламент овози бўлмаган, ижро этувчи ҳокимият мажбурий тўловларни жорий қилиш ва уни истаганича сарфлаш имкониятига эга бўлган жойда парламентнинг бошқа исталган қилаётган ишлари бир пул.

Парламентарийлар сайланган бўлса бўлди, бошқа нарсанинг кераги йўқ.

Iqtisod4i

24 Oct, 12:18


Jan Tirol bilan intervyu ingliz tilida

Fransiyalik iqtisodchi Jan Tirol bilan intervyu eʼlon qilinganidan so‘ng bizdan suhbatning ingliz tilidagi asl variantini ham YouTube‘ga yuklashni so‘rashdi. Biz esa yukladik. Mana uning havolasi:

https://youtu.be/IP3oSBcum1A

Iqtisod4i

23 Oct, 13:32


Эминем Ҳаррисни қўллаб-қувватлагани майли, Обаманинг рэп айтишини кўриш жуда қизиқ😃

https://youtu.be/cfCAuAjrrM8

Iqtisod4i

22 Oct, 16:21


Ҳаммаси биз ҳақимизда

Ойнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга дунёдаги энг машҳур иқтисодчилардан бири Жан Тироль келганидан хабарингиз бўлса керак. Ўша ташриф давомида Тироль билан ярим соатдан сал кўпроқ суҳбатлашиш имконияти бўлди.

Олим Ўзбекистон ҳақида деярли маълумотга эга бўлмагани учун унга қайсидир кейс бўйича тўғридан-тўғри савол бериб бўлмасди. Бир томондан бу яхши ҳам. Бутун суҳбат иқтисодиётнинг барча учун тааллуқли бўлган қонуниятлари ҳақида кечгани учун томошабин ўзига керакли параллелларни бемалол чизиб ола олади. Тасаввур ва олиш мумкин бўлган хулосалар чекланмайди.

Жан Тиролга берилган саволлар имкон қадар биз учун актуал бўлган ва фойдали бўлиши мумкин бўлган мавзуларда тузилган. Ўйлайманки, суҳбат барча учун фойдали бўлади. Ëқимли томоша. Улашишлар, изоҳлар ва лайклар учун олдиндан раҳмат! Кимгадир матнини ўқиш қулай бўлса, бу ерда ўқиш мумкин.

https://youtu.be/bKcCR3_WPc0

Iqtisod4i

21 Oct, 13:56


Ҳозирги Ўзбекистонда яшаётган одам учун бу гапларни тушуниш қийин

Ҳаёт яқиндан қараганда трагедия, узоқроқдан қараганда эса комедия дейишади-ку. Uzbekonomics подкастнинг навбатдаги сонини кўриб, яқин тарихдаги шу қадар абсурд нарсалар ҳақида ўйлаб, баъзи нуқталарда кулиб ўтирдим.

Ҳозир ёмон тушдек туюладиган бунақа нарсалар ҳеч қачон ортга қайтмайди деб умид қиламан. Қуйида подкастдан баъзи иқтибосларни келтираман.

«Ўшанда турли корхоналар конвертацияни очсангиз биз ўламиз дейишарди».

«Ҳозир қандайдир қўрқинчли туш каби туюлади».

«Бутун давлат корхоналари нима оламан деса ҳам бемалол кўчада 8 минг сўмлик долларни 4 минг сўмдан оларди».

«Олган дарсимиз шунда бўлдики, агар бундан манфаатдор гуруҳлар шу нарсанинг устида туришса, ниҳоятда ёмон қарор ҳам ўнлаб йил мамлакатни камбағаллаштирувчи бўлиб туриши мумкин. Ва кўпинча бу нарсадан чиқиб кетиш учун жуда катта сиёсий ирода талаб қилинади».

«Ҳозирги Ўзбекистонда яшаётган одам учун бу гапларни тушуниш қийин».

«Конвертацияни чеклаш назарий жиҳатдан хато эди. Биз назарияга ишонмаймиз, бизнинг йўлимиз ўзгача, биз бошқачамиз, бизга бу тааллуқли эмас деб туриб, велосипедни бошқатдан ўйлаб топмоқчи бўлдик ва ўша ботқоққа тушдик. Ҳозир ҳам биздаги кўп ислоҳот қилиниши керак бўлган жойларда одамлар «сизлар китобий билим бераяпсизлар, назарияда бу ишлаши мумкин, лекин бизнинг амалиёт биздан олдинги ва биздан кейинги бошқа ҳеч қайси жамиятга тааллуқли эмас, шунинг учун бу ишламайди» дейишади. Биз кўп нарсани амалиётда ишлайдими деган савол қўямиз, аслида назарияда ишлайдими деган савол қўйишимиз керак».

«Конвертациянинг очилиши қандайдир маънода сўз эркинлиги очилишининг оқибати бўлди. Чунки жамиятда конвертация қийшиқ тизим экани ҳақида консенсус фикр бор эди. Ва шу ҳақида одамлар ижтимоий тармоқларда ёза бошлашди, кейин эса мутасаддилар бу билан жиддий шуғулланишди. Буни амалга оширган мутасаддилар билан гаплашсангиз, «йўқ, биз бу ҳақда ҳар доим ўйлаганмиз», дейишади. Лекин агар бунақа бўлганида улар конвертацияни очиш учун 2017 йилни кутишмас эди».

https://youtu.be/HRaNXLc4SbU

Iqtisod4i

17 Oct, 12:06


Институтларнинг муҳимлиги янги гап эмас. Унда Ажемўғли, Жонсон ва Робинсон нима учун Нобель олди?

Беҳзод ака шу масалани батафсил тушунтирди: https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/17/nobel-economic-sciences/

Iqtisod4i

14 Oct, 09:51


Нобель

Iqtisod4i

11 Oct, 10:52


Дунё учун юмшоқ куч сигнали

Дунёга қилинаётган ядровий таҳдидлар ва шантаж фонида тинчлик бўйича Нобель мукофоти Япониянинг Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбаларидан жабрланганларни бирлаштирган Нихон Ҳиданкё ташкилотига топширилди. Мукофот бу ташкилотга «ядро қуролларидан бошқа ҳеч қачон фойдаланмаслик зарурлигини кўрсатгани учун» берилган.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/11/nobel-peace/

Iqtisod4i

11 Oct, 09:53


It is not a bug, it is an undocumented feature

Маҳалла раиси бирдан одамларни пахтага олиб чиққиси келиб қолганига ишонасизми? Мен ишонмайман. Муаммо ҳеч қаерга кетгани йўқ. Давлатнинг моддий ёрдами билан ким таъминланишини ҳал қилишда инсон фактори қисқартирилиши керак. Маҳалла раиси қайси она бола пули олишини ҳал қилиши тизимнинг хатосими ёки ўйланган бир функциясими, унча тушунмаяпман.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/10/qashqadaryo/

Iqtisod4i

05 Oct, 07:15


Яна ўша эски гап

Кўп соҳаларда бўлгани каби маданият ва санъатда ҳам унинг ривожига энг катта тўсиқ — уни бошқармоқчи бўладиган вазирлик, идора ёки бюрократлар жамоаси борлиги. Шунингдек, уларнинг қўлига турли ваколатлар берилгани.

Тасаввур қилинг, бир қанча жиддий кўринишдаги одамлар ўтириб олиб, томошабинга нима жоиз, нима ножоиз, нима салбий, нима ижобий таъсир қилишини биламиз деб ўйламоқда.

https://www.gazeta.uz/uz/2024/10/04/mass-events/

Iqtisod4i

02 Oct, 19:45


Кўпинча таклиф қилинадиган янги иқтисодий сиёсат XIX асрдаёқ номақбул деб топилган эски ғояларни қайта тирилтиришга уриниш бўлиб чиқади

Учинчи жаҳон уруши хавфини ҳисобга олмаганда, яқин келажакда АҚШнинг иқтисодий эркинлиги учун энг катта хавф тўлов баланси муаммосини энг жиддий оқибатларга олиб келадиган давлатнинг иқтисодиёт устидан назорат механизмлари орқали «ҳал қилишга» уринишдир, десак муболаға бўлмайди.

Кўпчилик ҳукуматнинг халқаро савдони назорат қилиши, давлатнинг мамлакат ичидаги иқтисодий ҳаётга аралашувидан фарқли ўлароқ, ҳеч қандай зарар келтирмайди, деб ўйлайди, шунинг учун у кўпинча «Америка турмуш тарзи»нинг бир қисми сифатида қаралади.

Аммо, аслида, бу миллий иқтисодиётни сезиларли даражада ўзгартириши ва ҳатто эркин тадбиркорлик асосларини бузиб юбориши мумкин. Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, бозор иқтисодиётини авторитар иқтисодиётга айлантириш кўпинча валюта бозори устидан давлат назоратини жорий этишдан бошланади.

Бунинг ортидан импортга чекловлар жорий этилиши, импорт қилинадиган маҳсулотлардан фойдаланаётган ёки импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар устидан назорат ва бошқа қатор чекловлар ҳамда назорат механизмлари келиши муқаррар.

Ҳатто сенатор Барри Голдуотер каби эркин тадбиркорликнинг ашаддий тарафдори ҳам «олтин оқимлари» деб аталадиган муаммони муҳокама қилиш давомида валюта бозоридаги операцияларни чеклаш «тикланиш чораси» сифатида зарур бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Аслида, иқтисодиёт учун бундай «тикланиш» касалликнинг ўзидан кўра хавфлироқ бўлади.

Кўпинча таклиф қилинадиган янги иқтисодий сиёсат XIX асрдаёқ номақбул деб топилган эски ғояларни қайта тирилтиришга уриниш бўлиб чиқади. Бироқ, валюта операциялари устидан тўлиқ давлат назорати ва валютанинг «конвертация қилинмайдиганга айлантирилиши» ХХ аср авторитар режимларининг меросидир.

Милтон Фридман. 1962 йил.

Iqtisod4i

01 Oct, 13:06


🍂 Shahar oralab…
@shakhdarov

Iqtisod4i

30 Sep, 07:25


Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатида Украиналик мухлислар ўз жамоаларини қўллаб-қувватламоқда.

Суратлар муаллифи: «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф

Кўпроқ суратлар ва тафсилотлар: https://www.gazeta.uz/uz/2024/09/30/brazil-ukraine/