Zamonaviy psixolog @zamonaviy_psixolog Channel on Telegram

Zamonaviy psixolog

@zamonaviy_psixolog


Tabiat senga muhtoj bo'lganligi uchun ham seni yaratgan!

Psixolog Nigora Imomova ✍🏼📘✍🏼

"Ko'ngil Ka'balari"

Zamonaviy psixolog (Uzbek)

Zamonaviy psixolog kanalimizga xush kelibsiz! Bu kanalda Tabiat senga muhtoj bo'lganligi uchun ham seni yaratgan psixolog Nigora Imomova sizlarga qiziqarli maqolalar, fikrlar, va so'zsiz tavsiyalardan iborat. Psixolog Nigora Imomova ko'ngil kabalarining jilmayishini, o'zini tanishmagani uchun qanday qilib yordam bera olishini o'rganishga yordam beradi. Agar siz ham o'z o'zingizni ko'ngil kabalariga yondashib, o'z nafsizga bo'lgan munosabatlaringizni ko'paytirishni istasangiz, Zamonaviy psixolog kanaliga obuna bo'ling va o'zingiz uchun zarur ma'lumotlardan foydalaning. Ijtimoiy tarmoqda o'zingizni sodda va samarali o'zgarish uchun kerak bo'lgan barcha qulayliklardan foydalaning! O'zingizni qo'llab-quvvatlash va yaratishning so'nggi yangiliklarini Zamonaviy psixolog kanalidan bilib oling!

Zamonaviy psixolog

07 Jan, 18:43


TAQVO

• Hamma ayollar ochilib ketganda ham erkak ko‘zini xaromdan tiyishi shart!

• Hamma erkaklarning ko‘ngli to‘g‘ri bo‘lganda ham ayol satrda bo‘lishi shart!

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

07 Jan, 11:38


Ажойиб тақдирлар бор...
Ўша инсон билан лаҳза суҳбат учун борингни беришга тайёр бўласан. Гўзаллик ичра нур излайсан... Лекин доим ҳам нур чиқавермас экан... Гўзал нилуфарнинг ботқоқдаги гўзаллиги каби, гўзаллик ичра ботқоққа ҳам дуч келаркансан....

Румий ҳазратлари билиб айтганлар...

''Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл!...''

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

07 Jan, 08:51


Муаммо - зое қилган йилларингизда эмас. Балки умрингизнинг қолганида ҳам, дунёга айни тушунчаларингиз билан юзланмоғингиздадир.

©️ Мустафо Маҳмуд

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

07 Jan, 07:35


Uch narsa behudadir:

• ahmoqqa nasihat;

• johil bilan tortishish;

• ikki yuzli inson bilan do‘stlashmoq.


— Imom G‘azzoliy

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

07 Jan, 07:01


Ёмон тарбия кўрган одамнинг дадиллиги қўполликка ўхшайди; донишлиги ўтакетган расмиятчиликка; гапга чечанлиги - майнабозчиликка, оддийлиги - дағалликка, кўнгилчанлиги - тилёғламаликка айланиб кетади.

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

07 Jan, 05:19


Ҳаёт енгиллашгани сари шикоят ҳам арзимас нарсалар устида бўлади: интернет секин ишлаётгани, машинанинг ранги ва овқатнинг кечикаётгани...!

Дунёда машина ва таомга муҳтож, интернетни эшитмаган одамлар бисёр.

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

06 Jan, 17:25


* * *

Амал қилиш муддати бор севгининг ҳам,
Дўстликнинг ҳам эскиради қисмлари.
Нима дейсиз бир кун келиб жигарнинг ҳам,
Ёдингиздан кўтарилса исмлари?!

Амал қилиш муддати бор севгининг ҳам,
Сифатига қараб сананг фурсатини.
Бир умр деб кунда бир бор ичиб қасам,
Вақти келиб беркитмаслар нафратини!

Амал қилиш муддати бор...
Билинг шуни,
Чин ошиқлар, маъзур тутинг,
Кечиргайсиз!
Йўқ деб кўринг, янги ишқдан ёнган куни,
"Эскисини" рақамин ҳам ўчиргайсиз!

Амал қилиш муддати бор,
Гоҳ-гоҳида,
Эътиборсиз қолиб ишдан чиқар у ҳам.
Занглаб, синиб золим ёрнинг фироғида,
Мана шундай яралганда асли олам!

Бир кун келиб тугашини билсак агар,
Ҳатто синаб кўрмас эдик қудратини.
Яхшиямки раҳм қилиб Парвардигор,
Кўрсатмайди унинг тугаш муддатини!

Малика Тавфиқ

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

06 Jan, 17:14


Ҳар бир инсоннинг ичида чегараси бор.

Туйғунинг чегараси... Дарднинг чегараси... Нафратнинг чегараси... Кечиримнинг чегараси...

Шунинг учун ҳам баъзида инсонлар узоқ вақт чидаши мумкин, узоқ вақт жим бўлиш, узоқ вақт давомида хулоса чиқариб ва кейин  воз кечиши мумкин...

Инсоннинг кўнгли сўзлардан кўра буюкдир.
Шуни унутманг,
Сиз сўзларга боқасиз,
Аллоҳ эса кўнгилларга...

Бу бизларга берилган бир фурсат имтихонли дунёда кўнгилларни кенг қилиб яшанг.

Иймонга, ибодатга, соғлиққа,
Энг асосийси Аллоҳ розилигига эътибор қаратинг.

Қолганининг ечими бор...

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

06 Jan, 13:12


Пулга сотиб олиш мумкин бўлган ҳамма нарса, аслида — арзондир.

Бернард Шоу


@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

06 Jan, 11:25


Сиз билан бўш вақтида гаплашадиган ва сиз билан гаплашиш учун вақт ажратадиган одамларнинг фарқига боринг...!

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

06 Jan, 03:34


Хамма лақилласа бозор тилида ,
Сен кўнгил тилида бирор жумла айт…!


@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

06 Jan, 03:31


Сени касоду инқирозга учрашдан огоҳ қилувчи кишига лутф билан муомалада бўл!
«Қўрқма», «зарари йўқ», «зиёни йўқ», деб юпатувчилардан узоқроқда юр!

© Маҳмуд аз-Замаҳшарий

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

06 Jan, 03:19


Иймон бўлса, имкон топилади. Баҳона қилманг!



@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

01 Dec, 03:51


НЕГА КУЧЛИ АЁЛЛАРНИНГ ЁЛҒИЗ ҚОЛИШ ЭҲТИМОЛЛАРИ КАТТА?

1. Кучли аёллар атрофдагиларга, шу жумладан эрларига нисбатан ҳам ўта талабчан бўладилар. Бундай аёл билан эркак яшай олмайди.

2. Кучли аёллар ўзларидан кучлироқ эркак билан яшашни хоҳлайдилар ва ана шу нуқтада “қопқонга” тушадилар. Чунки, кимгадир бўйсуниш кучли аёл истаган нарса эмас.

3. Кучли аёллар ожизликни кечирмайдилар, ўзлари ҳам ожиза бўлиб кўринишдан қўрқадилар.

4. Кучли аёл нуқул кимгадир, ниманидир исботлашга, доимий курашларга ўрганиб қолади. “Курашмасанг – ютқазасан”. Кучли аёлнинг бу шиори кўпинча унинг шахсий муносабатларига ҳам ўз таъсирини ўтказади.

5. Кучли аёллар одамларга ишонмайдилар. Жумладан эрларига ҳам. Хотинининг унга ишонмаётгани эркакка оғриқ беради. Эркак бундай аёлдан воз кечиб қўя қолади.

Эркак билан куч талашаётган аёл, эркакка ожизалигини кўрсатишдан уялмаган аёлга ютқазган ва ютқазаверади.

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

01 Dec, 03:46


Ўрнингдан тургинда, айбларингни бир қоғозга ёз. Агар уларни тополмасанг, қоғозга катта қилиб "Энг катта айбим хато ва айбларимни кўрмаслигим", деб ёз!

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

01 Dec, 02:58


Кактусни ҳамма ҳам севмайди. Фақат унинг гуллари бетакрор гўзаллик эканини биладиганлар кактусни қадрлайди.  Сени ҳамма яхши кўриши шарт эмас.  Ҳеч кимга ўхшамаслигингни ва бу дунёда сендан биттагина борлигини биладиганлар севсин, етар...

©️ Умида Азиз

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

30 Nov, 22:30


... баъзан қалб.. баъзида кўз қурар сухбат.
баъзан шивирласанг Дуо ижобат...!

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

30 Nov, 17:01


Unutma!
Har bir narsaning hisobi bor. Birovni xafa qilganing qadar xafa qilinasan...

— Shams Tabriziy


@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

30 Nov, 16:52


Биргина табассуминг билан ҳаётнинг туганмас дардларига танаффус эълон қил...

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

30 Nov, 14:13


"Яхши кўрмоқ" билан "ёқтирмоқ" феълин,
Гулистон ичраким мумкин ахтариш —
Ҳар дил узиб олгай ёқтирган гулин,
Суйган гулин эса айлар парвариш!

✍️ Хайрулла Ҳамидов
💬 @turtliklar

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

30 Nov, 09:59


Инсонлар ҳазиллаша олганлари билан ошно,  тушунтира олганлари билан дўст, йиғлата олганлари билан эса севгили бўлишади..

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

30 Nov, 09:02


Сенга ёмонликлар қилган одамга
Тинмай яхшиликлар қилавер, билсин.
Учрасин эзгулик аталмиш ғамга,
Яхшиликларингдан бўғилиб ўлсин!

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

30 Nov, 08:17


Қанчалик нохуш холат бўлмасин, бу аччиқ хақиқат.

Биласизми, чаён ўзи туққан болаларини ўз елкасига чиқариб, ўзини гўштини едириб катта қиларкан. Ўзи холдан тойиб, барча азобларга чидаб, болалари бор гўштини еб битиргандан кейин нобуд бўлар экан.
Чаённи боласи чаён-да, деб қўя қоламиз....
Хозирги замонда она қобирғалари остида бино бўладиган,унинг жон ичида жойлашган жони, ўз томирини узиб дунёга келтирган оналар оҳу фиғони баъзи фарзандларларни худди чаён боласидан баттар эканлигини эслатади.
Ўз ота онасини хўрлаган, дуосини олмаган, бир бор йўқлаб қўйишга ярамаган фарзандни чаён боласидан қандай фарқи бор ?
Оллоҳ барчамизни солиҳ ва солиҳа фарзандлар билан сийласин!

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

29 Nov, 14:31


Қалбингни синдирдиларми?
Эътибор берма!
Жавоб қайтарма!
Қадар ҳақли жавобни беражак...
Агар ноҳақдан қалбингни оғритган бўлсалар ўкинма,  ҳаққинга малаклар дуо қилажак!
Сен эса баддуо ҳам қилма, кўнглинга ҳам олма!
Кулимсираб қўй!
Кечиб юбор!...
Кечиб юбор-ки, улар ҳижолат тортсин!
Дунё абадиймас, ахир!
Мазлум ҳам, золим ҳам ўлмоқда. Ҳар ким ҳисоб учун кетмоқда.
Муҳими сен золимлардан бўлма!
Золимларга кулиб қара ва:
Маҳкаматул Куброда кўришгунча! дегин. Кифоя!

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

29 Nov, 12:08


​​#Мулоҳаза

Кучли аёл қадрланмайди

Бунинг сабабини биласиз. Унинг биргина айби кучлилигидир. Ҳар қадамини шахд билан босади. Эхтиёжларини ва уйининг ижара хақини ўзи тўлайди.

Ўзи мехнат қилиб топган пулга автомашина сотиб олади. Мушкул ахволга тушганида телефонга ёпишиб ёрдам сўраш ўрнига, нима қилиш кераклигини ўзи ўйлайди. Ўзига бўлган ишончи билан бирга юрагидаги қатъияти уни муваффақиятларга бошлайди.

У нолимайди. Бировга ёмонлик қилмайди. Хаммага ишонади. Йўқотишлар олдида эсанкираб қолмайди, чунки у - кучли.

Афсуски... Улар осонгина ташлаб кетилади, осонгина тарк этилади. Хатто фарзандли бўлса хам у кучли аёллигича қолади. Ёлғиз бошига фарзандининг тарбияси, таъминоти малол келмайди.

Ожиза аёллар атрофидаги инсонларга тобе бўлади. Хар доим ёрдамга, севгига мухтож бўладилар.

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

29 Nov, 11:08


Тил нафсга боғлиқ, сукут қалбга. Қалб каломини эшитиш учун, тил каломини тарк қилиш керак.

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

28 Nov, 08:00


* * *

Омонмисиз,
Ошиқми олчи,
Юрибсизми бўлиб "фалончи"?
Инсоф бермадими,
Ёлғончи...
Ҳа, энди бир айтдик, қўйдикда...

Нишонингиз доим беҳато,
Ёлғон севиб қиласиз адо,
Сизни шундай яратган Худо!
Ҳа, энди бир айтдик, қўйдикда...

Юрагингиз сарҳатсиз "чаман",
Макр, ҳийла ин қурган ватан!
Дон олишиб неча ёр билан,
Ҳа, энди бир айтдик, қўйдикда...

Овчиликда устаси фаранг,
"Мухаббат" ҳам уч-тўрт кун аранг,
Қаранг, қанча золимсиз, қаранг,
Ҳа, энди бир айтдик, қўйдикда...

Ширин сўзлар сиз тутган қурол,
Кўнгилларни ўйнаб беееемалол,
Эҳ, увол севги, туйғулар увол,
Ҳа, энди бир айтдик, қўйдикда...

Кўпаймоқда бундай бетайин,
Авж олмоқда кун ўтган сайин,
Қийин, инсоф бермаса қийин,
Ҳа, энди бир айтдик, қўйдикда...

Тилим заҳар биламан бир оз,
Дангалчиман, шу айбим ҳолос,
Ранжиб юрманг яна, илтимос,
Ҳа, энди бир айтдик, қўйдикда...

Малика Тавфиқ

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

28 Nov, 07:09


Bir marta aldagan kishini kechirsang, shu ishini yana takrorlaydi! Chunki xiyonat - ruhning yanglishishi emas, xarakterning ko‘rinishidir!

P.S: Mag'rur bo'ling, agar shunday savdoga ko'nmoqlikni istamasangiz, sizga xiyonat qilganlar yoniga aslo qaytmang! Qadringizni biling...

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

28 Nov, 01:01


Намоз - қалбда ҳушу, тилда такбир, танада таслимиятдир.🌞🖇️

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

13 Nov, 04:22


Кўзларингизни самога қаратсангиз - уларда осмон акс этади, ботқоққа қаратсангиз - ботқоқ акс этади.
Кўзимизни қаерга қаратишимиз эса бизнинг иродамиз ва хоҳишимизга боғлиқ.

Конфуций

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

13 Nov, 04:20


Ўқимайдиган миллат ажалидан олдин ўлади.

© Молик бин Набий

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

13 Nov, 04:12


Xatoni yomon ko'rgin - u,
Xatokorni yomon ko'rma...
Gunohdan g'azablan - u,
Gunohkorga rahm qil....
So'zni tanqid qilgin - u,
So'zlovchisini hurmat qil...
Chunki sening vazifang-
kasalni yo'q qilish,bemorni emas...

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

12 Nov, 10:16


Насиб нима?

На аминсан, на умидсизсан.
Аммо сен учун энг яхшисини биладиганга таслимсан…

https://t.me/+7dozxzycHSYxMDcy

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

12 Nov, 08:02


❗️Boshqalar o'zida g'alva ortirib yurganida sen baxtni ortib yur.

❗️Siqilish keragi yoq, menda unaqa, menda bunaqa.... deb. Boriga shukr qilib yashang. Sizda bor narsa balkim boshqalarda yo'q.

❗️Siz shunday ma'lumotlarni telefoningizdan o'qiyapsiz-u, lekin telefoni yo'qlar qancha.... Telefonni orzu qiladiganlar qancha... shuning uchun ham shukronalik bilan yashaylik.

❗️O'zingizga - o'zingiz, men baxtliman, men pozitivman, men kuchli, mard, irodaliman, deb aytib turing.

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

12 Nov, 07:45


​​​​​​​​ «FOTIHA» surasi:
ALLOHning qahridan saqlaydi ...

«YASIN» surasi:
Oxiratda chanqogʻingizni qondiradi ...

«VOQEA» surasi:
Kambagʻallikdan, ochlikdan saqlaydi ...

«MULK» surasi:
Qabr azobidan saqlaydi ...

«KAFIRUN» surasi:
Jon taslim qilayotganda kufrdan saqlaydi ...

«IXLOS» surasi:
Ikkiyuzlamachi, yomonlardan saqlaydi ...

«FALAQ» surasi:
Kulfatdan saqlaydi ...

«NAS» surasi:
Yomon xayollardan saqlaydi ...

«YUSUF» surasi:
Yurak siqilishi, mazlumlik, gʻam qaygʻuda foyda ...

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

12 Nov, 07:40


Хатоларимни тўғри кўрсатган - бу менинг устозим; менинг ҳатти ҳаракатларимни тўғри белгилайдиган - менинг дўстим; менга хушомад қиладиган киши - бу менинг душманим.

Агар топшириқ аниқ ва тиниқ бўлмаса, агар буйруқлар тўлиқ тушунарли бўлмаса, бу саркарданинг хатоси.

Агар сиз бирон бир нарсани қила олсангиз, қила олмайдиганга ўхшаб кўринг. Ёлғон - душман устидан ғалаба қозониш воситаси.

Юз жангда юзта ғалабани қўлга киритиш жанг санъати чўққиси эмас. Душманни жанг қилмасдан мағлуб этиш - бу энг юқори чўққидир.

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

12 Nov, 07:31


Йўқлигингда сени ҳимоя қиладиган энг яхши ҳимоячинг – ахлоқингдир.

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

11 Nov, 02:13


Инсон ҳаётда қаламга ўхшайди. Чиройли ёзсин, деб хатолар уни учлайди. То қалам тугагунча шундай давом этади.
Қаламдан энди фақат чиройли ёзганларигина қолади...

© Мубашшир Аҳмад

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

10 Nov, 15:47


Ичингизни ташқингиздан кўпроқ безатинг. Чунки ташқингиз халқнинг, ичингиз Хақнинг қарайдиган жойидир.

https://t.me/+7dozxzycHSYxMDcy

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

10 Nov, 14:24


Баъзи одамлар математик мисолга ўхшайди — узоқ ечасан-да, натижаси ноль чиқади!

© Икром Шариф

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

10 Nov, 13:58


Заифлар сенга ҳужум қилишса, иложи бўлса ютқазиб бер, бу билан уларни ҳаётга қайтарасан.

Брюс Ли

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

10 Nov, 09:09


Гулга муносабат бўлар икки хил -
Кимдир ёқтиради, ким кўнгил бойлар.
Ёқтиргани - гулни узар шохидан,
Севгани - туну кун парвариш айлар.

Хайрулла Ҳамидов

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

10 Nov, 05:30


Агар уйланиш, никоҳ диннинг ярмини тўлдирар, комил қилар экан, оила қуришдаги (жуфт танлашдаги) ёмон танлов, кишидаги бутун динни вайрон қилади..

🔖Зуҳо Шоҳин.
https://t.me/+7dozxzycHSYxMDcy

(Никоҳланишдан асл мақсад қўлга узук тақишлик эмас.Кўзга парда, нафсга занжир тақишликдир...!)

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

09 Nov, 11:15


Муаммолардан қаттиқ ташвишга тушманг. Улар сизнинг муносабатингизсиз кучсиздир.

© Конфуций

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

09 Nov, 08:37


Ҳакимлар сукут сақлаш ҳақида

Зафар вақтидаги сукут  ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.
Сукутингдан кўра сўзлашинг фойдалироқ бўлсагина сўзла.

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

09 Nov, 08:37


Қуръон - мусиқадан,
Суннат - урф-одатлардан,
Намоз - уйқудан,
Сукут эса - ёмон сўзлардан хайрлироқдир!


@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

09 Nov, 08:35


Хар инсоннинг қиймати ахлоқининг гўзаллиги қадардир.

🔖Али розияллоҳу анҳу.
https://t.me/+7dozxzycHSYxMDcy

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

08 Nov, 16:25


Bunday tabrik qabul qilish barcha yosh olimlarni orzusi bo‘lsa kerak!

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

08 Nov, 16:25


Ҳар бир инсоннинг баҳоси бор!!!

Унинг баҳоси - амаллари, гаплари ва унинг яшаш тарзи билан белгиланади.

Баъзи одамлар бор охир-оқибат ҳаётимизда шунчаки олдимизда юриб, энг бебаҳо, қимматли ва севимли қадрдонларга айланадилар.

️Ва баьзилари эса, ўз ҳаракатлари ва ҳавойи сўзлари ҳам бир тийинга арзимайдиган қадрсиз бўлиб қоладилар.

Уларга чин дилдан ачинамиз.

Лекин ҳақиқий инсонларнинг қадрини тушуниш учун бундай одамлар ҳам орамизда бўлиши керак.☝️

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

29 Oct, 04:20


Бўрилар хақида беш ҳақиқат.

1. Бўри ваҳшийлар туркумига кириб, ҳайвонларнинг шоҳи ҳисоблансада, ўлимтик емайди.

2. Бўри бошқа ҳайвонлар каби онаси, синглиси каби маҳрамлари билан ҳеч қачон қўшилмайди.

3. Бўри вафодордир, у битта бегона урғочи бўри билан жуфтлашиб, умр бўйи у билан яшайди ва жуфтига асло ҳиёнат қилмайди. Шунингдек, урғочиси ҳам бир умр ўша жуфти билан яшайди. Улар ўз болаларини танийдилар. Улар бир ота-онадан дунёга келадилар.

4. Бўрилар жуфтлари вафоти этса уч ойдан кам бўлмаган муддат азадор бўладилар, баъзан бу бир йилгача чўзилиши мумкин. Бу азадорлик ўз-ўзини ўлдиришгача бориб, камдан-кам холларда ҳаёт қолган жуфти яшаб қолади.

5. Бўри ота-онасига яхшилик қилувчи бола сифатида - “Ибнул баар” дея ҳам номланади. Сабаби, ҳайвонларнинг ичида фақат бўригина ота-онаси кексаликка етганда уларни ташлаб қўймасдан ғамҳўрлик қилади. Уларни ўз инида қолдириб, ов қилиб келтиради, боқади, парваришлайди.

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

28 Oct, 10:35


Ўн саккиз минг олам ичида, фақат инсон пул топади.
— Ҳеч бир жонзот оч қолмайди.
“Инсонлар эса ҳеч қачон тўймайди”.

https://t.me/+7dozxzycHSYxMDcy

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

28 Oct, 04:32


Илм молу дунёдан яхшидир. Зеро, молни сен асрайсан. Илм эса сени асрайди. Мол инфоқ билан камаяди. Илм эса сарфлаш билан фақат зиёда бўлади. Илм ҳукмрон. Мол эса маҳкумдир. Умрини фақат пул йиғиш билан ўтказганлар тирик бўла туриб, ўлдилар. Уламолар эса дунё тургунча турадилар. Ўзлари йўқ бўлсалар ҳам, асарлари қалбларда мавжуд бўлади".

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
https://t.me/+7dozxzycHSYxMDcy

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

26 Oct, 14:49


👆,shu so'zlar menga judayam ma'qul bo'ldi.
Sizgachi?😊


@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

26 Oct, 13:35


‼️Olimlar barcha vazifalar uchun kunning eng yaxshi vaqtini e'lon qilishdi:

  5:00 - 7:00 eng qiyin vazifalar vaqti;
  8:00 - 9:00 kitob o'qish vaqti;
10:00 - 12:00 miyaning yuqori faolligi vaqti;
14:00 - 16:00 diqqatning pasayishi, uyquchanlik vaqti;
16:00 - 18:00 jismoniy faoliyat vaqti;
18:00 - 20:00 ijodkorlik vaqti.


Library @centerasia_library
Kanalga ulanish @centerasiastudy


,@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

26 Oct, 11:52


Инсоннинг гап-сўзлари ундаги фазилат ва ақлнинг таржимонидир. Гўзал амалларни кўпайтириб, уларни оз-оздан кўпчиликка тақсимла. Фазилат – тилга эга бўлиш ва эҳсон беришдир. Жим туришга одатлан, шунда чин дўстликка эришасан, ёмон оқибатлардан омон бўласан, виқор либосини киясан ва узр сўраш заҳматидан тўсиласан.

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

26 Oct, 11:20


УЧ НАЙЗА

Муқаддас тупроқни асрамоқ учун,
Ернинг юзларида қайсар майса бор,
Умримни тинмайин ҳисоблаётган,
Соатнинг ичида учта найза бор.

Яшайман уларнинг рақсини тинглаб,
Билсангиз сукунат эрур ботиним.
Бир-бирини қувиб айланаверса...
Уч найза бўлмасму менинг қотилим?..

© Шоира Тўлаганова

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

25 Oct, 13:54


Soniyaga tasbehni, daqiqaga tafakkurni, soatga amalni ekkin. Sen qo'li ochiq, sahovatli Zot bilan muomala qilmoqdasan.

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

25 Oct, 13:37


Hech narsa erkakni sodiq ayolidan koʻra magʻrur qilmaydi...

@Tilsimli_Hayot
@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

24 Oct, 07:05


Киши севгани билан ҳар доим баробардир, у сенинг кўнглингда ва сен ҳам унинг кўнглиндадирсан.Узоқлик фақат баданларни бир-бирига узоқлаштирар, аммо кўнгилларни асло, агар севаркансан доимо унинг бирла баробарсан.

,Ҳазрати Мавлоно Pумий

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

24 Oct, 00:27


#Маҳшар_кунидаги_сўроғингиздир

...Зардангиздан безиллаб, «ота-онам яна уришиб қолмаса эди» дея, ўз уйларида юрак ҳовучлаб яшаётган болачаларингиз – Маҳшар кунидаги сўроқларингиздир.

Кекса ота ёки онангизнинг жаҳлингизни чиқармаслик учун, тил учидаги гапларини ичга ютишлари – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Турмуш ўртоғингизнинг бадфеълингиздан безиб яшаши – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Устига сўзамоллик, билағонлик отини чопдирганингиз – устозингизнинг кўнгил оғриқлари – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Анвойи таомнинг девор ошаётган хуш бўйидан кўнгли алағда бўлиб, беихтиёр умидланадиган камхарж, унутилган қўшнингизнинг қулт этиб ютиниши – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Ҳузурингизга чора истаб келиб, бечора бўлиб қайтган ҳар одам боласининг кўзидаги мунг – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Маҳаллангиз кўчаларидаги оч-наҳор, озиб-тўзган ит-мушуклар – Маҳшар кунидаги сўроғингиздир.

Бесабаб болта ураётганингиз, томирини қуритаётганингиз дарахтлар – Маҳшар кунидаги сўроқларингиздир!

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

23 Oct, 13:23


Ayol erkakni, erkak ayolni tushinmaydi, deyishadi. Buning sababi va yechimi bor:

Erkakning aqli bilan qilgan ishiga ayol qalbi bilan baho bermasligi va ayolning qalbi bilan qilgan murojaatiga erkak aqli bilan javob qaytarmasligi kerak. Aqlga aql baho bersin, qalbga qalb nazar solsin. Shunda muhabbat rishtasi to‘g‘ri bog‘lanadi.

@Tilsimli_Hayot
@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

22 Oct, 10:03


Кўплар тўғри сизни танқид қилурлар,
Имкон ҳам топурлар тошлар отгани…
Бунинг боисидир— ўзларидаги
Бузуқ тушунчанинг илдиз отгани…

https://t.me/+7dozxzycHSYxMDcy

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

22 Oct, 04:43


- одоб сизнингча нима ?

: инсоннинг ўзини таниши ва хаддини билишидир.

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

21 Oct, 15:22


🔖To'rt toifa insonlar bor!

1⃣ Qurt bosqichidagilar ya'ni iste'molchilar- ular faqat yeyish bilan shug'ullanadi. Boshqalar yaratgan narsani faqat iste'mol qiladi.

2⃣ G'umbak bosqichidagilar- bular qurtlikdan rivojlanish bosqichiga o'tganlar ya'ni o'zini o'zi tarbiyalashni boshlaganlar.

3⃣ Kapalakka aylanish bosqichi- bu bosqichdagilar yaratishni boshlaganlar ya'ni 5% ni tashkil etuvchilar. Qurt bosqichidagilar qila olmaydigan ishlarni bajara oladi. Ya'ni imkoniyatlari ko'p.

4⃣ Vanihoyat mukammal kapalakka aylanib parvoz etib yurganlar bosqichi- bu bosqichdagilar yo'l yaratadi insonlarni boqadi. Dunyodagi 2% ichki hissiyoti ya'ni intuitsiyasidan foydalanib yashaydigan insonlardir.

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

21 Oct, 10:57


«Нега Ой юмалоқ?»- деб сўрайди бола. Нима учун ўт яшил рангда? Тушлар қаердан келади? Туннелни қанчалик чуқур қазишингиз мумкин? Нима учун оёқларда бармоқлар бор? Кўпинча ўқитувчилар ва ота-оналар бундай саволларни эътиборсиз қолдирадилар, ҳатто масхара қилишади ёки мавзуни ўзгартиришга шошилишади: «Нимага энди Ой тўртбурчак бўлиши керак?»

Болалар бундай саволларни катталар ёқтирмаслигини тезда англайдилар. Салбий тажриба бир неча бор такрорланади — натижада, яна бир бола илм-фан учун йўқотилади. Ҳеч тушунолмайман, нима учун катталар ўзларини ҳамма нарсани билувчидек тутишади ва кимни олдида — олти ёшли болалар олдида ўзларини кўрсатишлари кераклигини тушунмайман! Сиз бирон бир нарсани билмаслигингизни виждонан тан ололмайсизми? Ўзингизга ишончингиз шунчалар мўртми?

©️Карл Саган, астроном, астрофизик, илм-фан оммалаштирувчиси

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

20 Oct, 14:25


Ҳаёт — қадрингни билганлар билан яшамак қадар гўзал, қадрингга етмаганларга исроф қилмаслик қадар қимматлидир!

,Махбубий

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

20 Oct, 14:20


Мухаббат ёшидан ўтган аёллар

,Малика Салимова

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

19 Oct, 13:10


📹 Ravshan Komilov - Ozoda

ʼʼMuhabbatning sharti emas- yetmoqlik,
Muhabbatning sharti- jim termulmoqlik!ʼʼ

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

19 Oct, 13:07


📹 Ravshan Komilov - Ozoda

Bordim “Ishq” darsiga...
Turardi u shay,
Ko‘zidan ilg‘adim qahrabosini:
“O‘rgataman, - dedi kulib turib oy,
Yod oling Muhabbat alifbosini –

Demak, ilk harf “A”!
“Armon” degan so‘z,
Ilk saboq, - dedi u, - o‘rgatay sizga...”
Shu-shu o‘rgatmoqda... hech o‘tay demas
“B”dan boshlanajak “Baxt” degan so‘zga.

Xayrulla Hamidov

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

19 Oct, 11:20


Сувнинг софлиги унга қиймат бергани каби инсоннинг самимийлиги ҳам унга қадр келтиради.

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

18 Oct, 02:43


Сир- сенинг асирингдир, ошкор қилсанг, сен унинг асири бўласан.

, Али розияллоҳу анҳу


@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

18 Oct, 02:42


Икки қулоқ ёнма-ён қўйилганида қалб шаклини олади. Қизиғи шундаки инглизчадаги "Ear" (қулоқ) сўзи "Hear(қалб) (H-ear-t) сўзининг ўртасида жойлашгандир. Яъни қулоқ, қалбга кетган йўлдир. Кимнидир қалбини қозонмоқчи бўлсанг унга гўзал сўзлар сўзла!

https://t.me/+7dozxzycHSYxMDcy
@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

18 Oct, 02:41


Биласанми, качон бахтли бўласан? Ўзингга лойиқ бўлмаганларни севиб колишдан, уни ўзгартира оламан, у албатта ўзгаради, деб ўз-ўзингни алдашдан тўхтаганингда.

Об-ҳаво ўзгариши мумкин,
Доллар курси ўзгариши мумкин
Сиёсий вазият ўзгариши мумкин.
Лекин асли тубан инсон ўзгариши гумон.
Уни тубанликдан куткара оламан дема
Ўзингни ундан куткар...!

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

17 Oct, 14:24


Ҳазрат вафотларидан бир неча кун аввал айтган эканлар: "Аллоҳ таоло баъзи бандаларининг ажрини бу дунёда бермай, охиратга олиб қўяр экан, чунки у ажрлар бу дунёга сиғмас экан".

Илоҳо, ана шундай ажрлардан кўпини берсин Ҳазратимизга...
https://t.me/+7dozxzycHSYxMDcy

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

17 Oct, 14:21


Ҳаётда бизга кўп фурсатлар берилади. Биз уларни кўра олмаганимиз ёки унга нисбатан ақлимиздан тўғри фойдалана олмаганимиз ёки нафсимизни унга кўндира олмаганимиз учун манфаатидан бебаҳра қоламиз.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

17 Oct, 08:05


“Асллик қадди-қоматда эмас наслда,
ҳақгўйлик белда эмас тилда, гўзаллик ўзда эмас, сўзда эмас, юзда эмас – юракда бўладир”.

, Мавлоно Жалолиддин Румий

Ҳақиқий аслият кўнгилда бўлади. У уст-бош ёки ташқи кўринишда эмас. Аслзодалик инсонга чиройли муносабат кўрсатишдир. Адолатли ва ҳақиқатгўй бўлишдир.

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

17 Oct, 08:05


Оғир пайтлар кучли кишиларни, кучли кишилар енгил пайтларни пайдо қилади.
Енгил дамлар кучсиз одамларни, кучсиз одамлар оғир пайтларни пайдо қилади!
Айтишларича, ота-оналар меҳнатда пул топиб, болалар роҳатда фақат сарфласалар, неваралар садақа сўрашга мажбур бўларкан...!

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

16 Oct, 14:11


Қариганингда:

1. Хаммага ақл ўргатаверма.  Хаттоки хаммадан донолигингни билсанг хам, хадеб бошқаларни қарор қабул қилишларига аралашма. Ёшлигингни эсла, катталарни насихати қулокларингга ёқармиди йуқми..

2. Сендан ёрдам сўрашмаса, ёрдам беришга ошиқма. Яқинларингни дунёнинг барча бало-қазоларидан асрашга уринма. Уларни мехр ила дуо кил.

3. Нолийверма! Вайсақи кампирга айланиб колма! Ахир сенга ундай кариялар ёқмасдику.

4. Болаларингдан миннатдорчилик кутма. Ёдингда тут: ношукр фарзандлар булмайди. Болаларидан доим миннатдорчилик кутиб, хаттоки талаб қилиб яшайдиган нодон ота-оналар бўлишади.  Мехр талаб қилиб олинмайди, у шунчаки беғараз, беминнат берилади.

5. "Мен сени ёшингда.."
"Сенларни деб умримни ўтказдим.."
"Сендан ёшим катта, шуничун мен яхшироқ биламан.."
"Одамларни боласига ўхшаб.." каби сузларни асло қуллама.

6. Пулларингни хадеб йигаверма, ўзинг учун сарфла, саёхат кил.

7. Эринг қари, вайсаки, кучсиз чолга айланиб колса хам, уни хамиша хурмат қил, авайла.
Ахир эрининг розилигини олган аёлга жаннат вада қилинган.

8. Набирали  булганингда янаям мулойимроқ, халимроқ бўлгин, юмшоқ муомала килиб,  уларга намунали, севимли бувижон бўлишга харакат қил.

9. Энди аввалгидай қуюқ пардоз қилмагин, қош-кўзингга ўсма-сурма суртиб, кулларингга хна қуйиб юрсанг кифоя, ундан ортиғи бачкана кўринади.

10. Ўзингни кўпам айблама. Тақдиринг қандай бўлишидан, фарзандларинг қандай бўлишидан қатъий назар, сен қулингдан келганча яшадинг, ақлинг етганча тарбияладинг.

☝️ Хар қандай холатда хам обрўингни саклаб қол. Билгинки сен шунча йил яшаб, хали хам тирик экансан, демак - сени қиладиган савоб ишларинг ва ибодатларинг хали кўп ва сен яқинларингга кераксан!

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

16 Oct, 09:50


❗️Кимнинг қандайлиги қачон билинади.

Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади
Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади.
Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади.
Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.
Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.
Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.
Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

16 Oct, 09:21


ГОҲИДА...

• Диплом бу илм дегани эмас...
• Саховат бойлар сифати эмас...
• Ахлоқни гоҳида адибларда эмас, қамалганларда кўришинг мумкин...
• Қоннинг ўхшашлиги қариндошликни билдирмайди...
• Ҳақиқий ака-уканг онанг туққанлар эмас, бошингга тушган ҳодисалардан туғилганлардир...
• Ўлим ниҳоя эмас, бошланишдир...
• Доим кулиб юрадиганлар ҳам бахтли бўлмаслиги мумкин. Ҳатто улар моҳир актёр ҳам бўлиши мумкин. Ишонмасангиз кўзига яхшилаб қаранг...!

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

15 Oct, 14:38


🍃🍃🍃

Haqqa yetmoq istasang, ko‘ngillarni qozonmoqni maslak aylagin, buning uchun saroylarda marmar bo‘lma, bir tuproq bo‘lginki, bag‘ringda gullar yetishsin...

–Mavlono Jaloliddin Rumiy

https://t.me/+iuNRLf9_CXtmYjA8

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

14 Oct, 09:37


☕️Баъзи ниҳоялар кофе каби аччиқ бўлади, лекин улар сени уйғоқ ва ҳушёр шахсга айлантиради!

Маҳмуд Дарвеш
https://t.me/+7dozxzycHSYxMDcy

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

14 Oct, 03:10


Шундай инсонлар борки, улар билан суҳбат килиб ривожланасан!
Яна шундайлар борки,  улар билан жим туриб ўсасан!

✍️ Нажиб Маҳфуз
https://t.me/+7dozxzycHSYxMDcy

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

14 Oct, 00:23


Садақанинг турлари кўп эканлиги баёни.

1) Одамларга ёмонлик қилишдан тийилиш ҳам садақадир.

2) Ҳар бир тасбеҳ (яъни, «Субҳоналлоҳ», дейиш садақадир. Ҳар бир ҳамд (яъни, «Алҳамдулиллаҳ», деб айтиш) ҳам садақадир. Ҳар бир таҳлил (яъни, «Лаа илааҳа иллаллоҳ», дейиш) ҳам садақадир. Ҳар бир такбир (яъни, «Аллоҳу акбар», дейиш) ҳам садақадир.

3) Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш ҳам садақадир.

4) Киши ўз аёли билан шаръий қовушиши ҳам садақадир.

5) Икки кишининг орасини ислоҳ этиш ҳам садақадир.

6) Мулойим сўз ҳам садақадир.

7) Биродарига очиқ юз билан йўлиқиб унга табассум қилиши ҳам садақадир.

8) Йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам садақадир.

9) Ҳар бир яхшилик садақадир.

10) Мусулмон киши мевали кўчат ўтқазиб ёки бирон экин экса, ундан одамлар, ҳайвонлар еса, бу ҳам садақадир.

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

14 Oct, 00:18


Сен руҳимга ҳаётбахш томчи каби томмасанг, мен қулинг нима ҳам қилайин...

Ишқ ҳам СЕН.
Ҳасрат ҳам СЕН.
Мен ҳам СЕН..

Мавлоно Румий
@Tabrizlik_Shams
@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

13 Oct, 05:10


• Касаллик насибангдир, даво излаш эса сенинг қароринг!
• Уйланиш насибангдир, талоқ эса сенинг қароринг!
• Ҳаётингдаги шахслар насибангдир, уларни ҳаётингда олиб қолиш ёки воз кечиш эса сенинг қароринг!
• Фарзанд насибангдир, унинг тарбияси эса сенинг қароринг!
• Ота-она насибангдир, уларнинг розилигини олиш сенинг қароринг!
• Демак, насибаларингдан эмас, балки айнан қарорларингдан жавобгар бўласан!
• Шуни унутма!

@Zamonaviy_Psixolog

Zamonaviy psixolog

12 Oct, 12:54


Фақат сизни ранжитишганида Аллоҳ кўриб турганини эслашингиз тўғрими?

@Zamonaviy_Psixolog

1,470

subscribers

8,602

photos

2,054

videos