Яхшиликни Улашамиз @yaxshilikni_ulashamiz Channel on Telegram

Яхшиликни Улашамиз

@yaxshilikni_ulashamiz


Яхшиликни Улашамиз (Uzbek)

Яхшиликни Улашамиз канали - бир кеча, ўтказилган фикрлар ва дастурлар ушбу каналда жамиланган. Ушбу канал, янги эълонлар, фойдали советлар ва жорий янгиликлар билан тўланган. Шу каналда бир биринчи ички фикрлар билан танишиш, янги маълумотлар олиш ва саволларингизни бериш имкониятлари мавжуд. Яхшиликни Улашамиз канали орқали янги фикрларга ега бўлиш ва янги ўрганган маълумотларни бошқалар билан биргаликда бахсланг.

Яхшиликни Улашамиз

13 Mar, 23:22


БОМДОД  ШАМОЛИ

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва авлиёуллоҳларнинг нега бомдоддан кейин ухламаганликларини сабабини қидирганларнинг қаршисига қўйидаги маълумотлар чиққан.

Бомдод намозидан кейин Аллоҳ таолонинг қудрати билан ер юзига бир шамол инади. Бу ҳаво у вақтда уйғоқ бўлганларга Аллоҳнинг бир лутфидир. Фақат бу ҳаво уйғоқ бўлганларга фойда ва шифо бўлади, ухлаб ётганлар бу шифодан маҳрумдир. Ўша пайтда уйғоқ бўлган жамики жонлининг иммунитети юксалади, умри узаяди, териси порлоқлашади. Бу шамолдан фойда кўрганлар руҳий касалликка чалинмайди.

Аллоҳнинг марҳамати — тонг неъматидан баҳраманд бўлиш барчага насиб қилсин!

Тафаккур қилинг.


ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ

Яхшиликни Улашамиз

10 Mar, 21:35


🌙 РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹🎊

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

🌙🌹РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

Аллоҳим бу ойни барчамизга Мағфират ойи, Барокат ва Саодат ҳамда
Меҳр-Оқибат ойи қилиб бер🤲

Яхшиликни Улашамиз

01 Mar, 23:25


Суннатларни тарқатар эканмиз, бидъатлар ўлади!

Яхшиликни Улашамиз

24 Feb, 04:13


#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ: РИЗҚЛАР ТАҚСИМЛАНАДИ, ҚИСМАТЛАР БЕЛГИЛАНАДИ, ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ

🗣Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 24 феврал шанба кунидан 25 феврал якшанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.

☪️Бароат сўзи қандай маънони англатади?

“Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бундай номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ила беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.

Бароат кечаси қандай кеча?

Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан: “Эй Оиша бу кеча қандай кеча эканини биласизми?” деб сўрадилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират этади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти)...

⚡️ БАТАФСИЛ

Яхшиликни Улашамиз

20 Feb, 07:54


Тўрт нарса жаннат конларидандир:
1) садақани махфий қилиш;
2) мусибатни беркитиш;
3) қариндош-уруғлик ришталарини боғлаш;
4) «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзи.

Уч дуо мустажобдир, уларда шак йўқ:
1) Ота-онанинг дуоси;
2) Мусофирнинг дуоси;
3) Мазлумнинг дуоси.

Тўрт тоифа кишига Аллоҳ таоло ғазаб қилади:
1) қасамхўр сотувчи;
2) мутакаббир камбағал;
3) зинокор қария;
4) золим бошлиққа.

Яхшиликни Улашамиз

17 Feb, 00:54


Бизнинг ҳаётда АЛЛОҲ Таъолодан бошқа ҳеч ким билмайдиган қандай яхшилигимиз бор?

Муҳаммадали Эшонқулов

Яхшиликни Улашамиз

08 Feb, 23:14


Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан.
• Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак ҳаётингизда ўз ролларини ижро этиб, бажариб бўлдилар.
• Соғлиғингизга келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди.
• Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг!

Яхшиликни Улашамиз

07 Feb, 02:40


Сиз уйланган аёл, отасининг уйида оч эмасди-ки, унинг қорнини тўйдирсангиз.
Ота уйида кийимсиз эмасди-ки, кийинтирсангиз.
Билакс, баъзилари ота уйида янада яхшироқ яшаган.
Эҳтимол, отасининг уйи сизнинг уйингиздан каттароқ, шинамроқдир.
У ўзини у ерда қадрлироқ, қийматлироқ ҳис қилгандир.
Энди эса, сиз билан янги бир оила қуриш учун, ҳаммасини ташлаб, ёнингизга келди..
Сиздан келадиган марҳаматга, севгига, ҳурматга, садоқатга эҳтиёжи бор.
Агар аёл бутун буларни эрининг уйида йўқотса, бу уй унга зиндон бўлади.

Яхшиликни Улашамиз

25 Jan, 00:51


Кекса чолни ҳижолатдан қутқазган йигит!

Яхшиликни Улашамиз

23 Jan, 00:39


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бирини аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охиратида ишларини енгиллатади. Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Яхшиликни Улашамиз

22 Jan, 11:57


• Ароқ ичиш, сигарет чекиш пуллик — намоз ўқиш текин...
• Фоҳишага бориш пуллик — аёлига бориш текин...
• Туни билан дискотекада ҳаром ишлар қилиб юриш пуллик — нафл ибодатлар текин...
• Аллоҳнинг қудратини қарангки, жаҳаннамга киришни пуллик қилиб қўйган, Жаннатни эса текин!

Энди пулингизга нима сотиб олаётганингизни фикр қилаверинг!!!

Яхшиликни Улашамиз

19 Jan, 07:09


Энг керакли бўлган 7 та калима:

Ким ушбу 7 калимани ёдласа, у одам Аллоҳнинг наздида улуғ бўлади. Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради, агарчи денгизнинг кўпигидек бўлса ҳам.
Тоатнинг ҳаловатини топади, ҳаёти ҳам, мамоти ҳам яхши ҳолда бўлади.

1. Ҳар ишни «БИСМИЛЛАҲ» билан бошлаш!

2. Ҳар нарсани қилиб бўлгандан кейин «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» дейиш!

3. Агар тилига озми кўпми лағв келса ёки ёмон амал қилса, ўшандан кейин «АСТАҒФИРУЛЛОҲ» дейиш!

4. Агар бу ишни эртага қиламан деса, кетидан «ИН ШАА АЛЛОҲ» сўзини айтиш!

5. Агар унга ёмон иш рўбарў бўлса, «ЛА ҲАВЛА ВА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИЛ АЛИЙЙИЛ АЪЗИМ» дейиш!

6. Ўзига ва молига кўпми ёки камми бир мусибат етса, «ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН» дейиш!

7. Ва кеча-ю кундуз «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» калимасини такрорлаш!

Яхшиликни Улашамиз

10 Jan, 09:07


Дунёдаги биринчи телефоннинг вазифаси қўнғироқ қилиш бўлган. Йиллар ўтиб телефонларга турли имкониятлар қўшилиб борди. Биринчи бўлиб SMS имконияти қўшилди. Сўнг расм ва видео томоша қилиш учун экран пайдо бўлди. Суратга олиш учун камера ўрнатилди. Кейинроқ ўша расм, видеоларни юбориш мумкин бўлди. Сўнг интернет пайдо бўлди... Ва ҳоказо.

Тасаввур қилинг, сиз телефонда ўйин ўйнайсиз, видео томоша қиласиз, камера ишлатасиз, интернет сайтида ўтирасиз... Масалан мен телефонда бир вақтнинг ўзида 4-5 хил иш қилаётган бўлсам, агар унга қўнғироқ қилишса, барча ишлар тўхтайди, ва қўнғироқ қилиш экрани ишга тушади. Телефон ўзининг асосий вазифаси учун бошқа барча ишларни тўхтатади.

Сиз хам  кунига беш марта асосий вазифангизни бажариш вақти кирганда, барча ишларингизни тўхтатасизми?

Яхшиликни Улашамиз

09 Jan, 06:08


Бир йигит донишманднинг олдига келиб, салом аликдан сўнг:
- Тақсир, ҳаққимга дуо қилсангиз, мен ҳам бадавлат бўлиб кетсам ва кўп кўп эҳсонлар қилсам”, деди. У зот: 
- Ўғлим, бой бўлсангиз ўзгариб қолишингиз ҳам мумкин, ана кўринг, минг-минглаб бойлар бор, лекин кўпчилиги эҳсон қилишдан қочади. Сиз бой бўлмасингиздан туриб ҳам эҳсон қилаверинг”, - деб айтди.
- Менинг ҳеч нарсам йўқ-ку, қандай эҳсон қиламан?
- Тўрт мучангиз бутун ва бешта аъзоингиз – кўз, оғиз, қулоқ, қўл, оёқларингиз соғлом, шулар билан эҳсон қиласиз”.
- Илтимос, кенгроқ тушунтириб беринг. Кўзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Одамларга меҳр назари билан қаранг, ҳеч кимга ҳасад билан қараб “бу одам бунча бойликни қаердан олди, у нима иш қилар экан, бойлигини менга берса эди”, деган ўйларга борманг.  Аёлларга шафқат назари билан қаранг, шаҳват билан эмас. Чунки биринчидан, у сизга номаҳрам, иккинчидан, ҳар бир аёл ё кимнингдир қизи ёки кимнингдир хотини бўлади. Одамларга қўлингиздан келганча меҳр кўрсатингки, токи улар ҳам сизга меҳр билан жавоб қайтаришсин. Қуёшни кўрмайсизми, ҳаммага бирдек кулиб қарайди, шу сабабли уни ҳамма яхши кўради”.
- Оғзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Оғзингизни фақат яхши, хайрли сўзлар айтишга хизмат қилдиринг. Ёлғон, бўҳтон, сўкиш сўзларини айтишдан узоқ бўлинг. Бировларни сохта такаллуф ва мақтовлар билан ўзингизга оғдиришга уринманг. 
-Қулоғим билан қандай эҳсон қиламан?
-Қулоғингизни ёмон сўзлар, ёмон суҳбатларга тутманг; ғийбат бўлаётган жойдан қочинг, агар кучингиз етса, ўша ғийбатни тўхтатинг ёки ғийбат қилинаётган инсонни ҳимоя қилинг, бу сиз учун фойдали бўлади; ногоҳ бирор ножоиз суҳбатга йўлиқиб қолсангиз, ўзингизни эшитмаганга олиб, ўша жойдан узоқлашинг ва бу суҳбатни ҳеч ерда ошкор қилманг.
- Қўлим билан қандай эҳсон қиламан?
- Қўлингиз билан солиҳ амаллар бажарасиз; имконингиз борича одамларга ёрдам қиласиз; бирор жойда ёмон ишни кўриб қолсангиз, қўлингиз билан тўхтатинг, шунда ўша ёмонлик қилмоқчи бўлганларга Аллоҳ йўлида яхшилик қилган бўласиз.
— Оёғим билан қандай эҳсон қиламан?
- Гуноҳ иш бўлаётган, бирор фитна уюштирилаётган жойларга қадам босмайсиз, яхши иш бўлаётган жойларга, ишларга қараб юрасиз. Шундан кейин донишманд йигитнинг ҳақига дуойи хайр қилибди.  Йигит эса хурсанд бўлиб: 
- Сизга катта раҳмат! Менда шундай кенг имкониятлар борлигига эътибор бермас эканман, албатта, айтганларингизни қиламан дебди.  Донишманд эса:
“ - Болам, ҳимматингизни баланд тутсангиз Раззоқ Эгам қўлингизга давлат берганини билмай ҳам қоласиз”, - дея йигитни узоқ дуо қилибди. Йигит рахмат айтиб, дилига юксак ниятлар тугиб, донишманднинг ҳузуридан чиқибди.

Яхшиликни Улашамиз

08 Jan, 04:56


🌸Эр-хотин орасидаги масофанинг энг гўзал ўлчови.

Агар эр-хотин Аллоҳга қанча яқин бўлса, улар орасидаги масофа ҳам бир-бирига шунчалик яқин бўлади. Агар эр-хотин Аллоҳдан қанча узоқ бўлса, улар орасидаги масофа ҳам бир-бирига шунчалик узоқ бўлади.

Абдулҳодий Юсуф

Яхшиликни Улашамиз

06 Jan, 03:19


Етти ҳақиқат.

Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга меҳмонлар келишди. Улар Аллоҳнинг дўстлари эканини билдим. Уларга: “Менга Аллоҳ таолодан қўрқишни насихат қилинглар, токи сизлар каби тақводор бўлайин”, дедим.
Улар: “Сенга етти нарсани насиҳат қиламиз деди:

1) кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради;

2) кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кетказади;

3) инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади;

4) дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас;

5) жоҳил бўлма, қалбинг қораяди;

6) золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади;

7) ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”.

Яхшиликни Улашамиз

04 Jan, 06:48


Ушбу лавҳани доим энтикиб кўраман. Ҳақиқий мўминнинг одоби ва ўзини тутиши кўрсатиб берилган.

Қанийди, ҳар биримизнинг Аллоҳга таваккулимиз ва ружулатимиз мана шундай баланд бўлса
!

© Ибратдир дунё

Яхшиликни Улашамиз

02 Jan, 03:56


Қайси гуноҳ инсоннинг бошига нима олиб келади

• Неъматларни йўқ қиладиган гуноҳ - ҳаддидан ошишлик.
• Надомат келтирадиган гуноҳ - қотиллик.  
• Нафрат, жазони келтирадиган гуноҳ - зулм.  
• Айбларни очиб қўядиган гуноҳ - ароқхўрлик.
• Ризқни тўхтататиб қўядиган гуноҳ - зино.  
• Ўлимни тезлаштирадиган гуноҳ - қариндош-уруғлар билан алоқаларни узиш.  
• Дуони рад қиладиган гуноҳ - ота-онага оқ бўлиш.  

Тафаккур қилинг!

Яхшиликни Улашамиз

01 Jan, 01:25


Ўлим фариштаси келганида бандага Аллоҳнинг борлиги, қайта тирилиш борлиги, ҳисоб-китоб борлиги, ҳар бир сажданинг салмоғи янада аён бўлиб қолар экан. Шунда банда Яратган Зотга "Бир оз муддат бергин, битта сажда қилиб олай" дер экан. Тасаваур қилинг. Ўлишини билиб бўлган инсон фақат, қайтараман фақатгина битта сажда қилиб олишга изн сўраяпти холос. Бошқа нарса сўрамаяпти. Умр сўрамаяпти. Паноҳ сўрамаяпти. Биттагина саждани адо қилиб олишни сўраяпти холос!!! Шунда "Сенга муддат берилган эди" деб хитоб бўлар экан.

Бир кунлик намоз ичида 50 марта сажда бор. Энди тасаввур қилинг. Битта саждани салмоғи нақадар яхши бўлса, бир кунда 50 марта қилган саждангизни салмоғи албатта янада аъло бўлишини хам идрок қилинг! Аллох буюк. Унинг бизларга берадиган ажри ҳам буюк бўлади. Иншааллоҳ. Намозни ўқиш ҳаммага фарздир. Қолдирилган намоз барибир қарздир.

©konspektor

Яхшиликни Улашамиз

31 Dec, 02:44


📹 Каломларнинг энг яхшиси тўрттадир

© Muslimaatuz