Хоразм вилояти судлари | Расмий канал @xorazmviloyatisudlari Channel on Telegram

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

@xorazmviloyatisudlari


Хоразм вилоят судларининг расмий канали

Хоразм вилоят судлари | Расмий канал (Uzbek)

Хоразм вилоят судлари | Расмий канал янги ва янгиларга омонат беришингиз учун расмий каналимизга хуш келибсиз! Бизнинг каналимизда Хоразм вилоят судлари бўйича сўнгги янгиликлар, хабарлар ва бошқа маълумотларни топишингиз мумкин. Манзил ушбу: @xorazmviloyatisudlari. Шунингдек, судлар бўйича саволларингизга жавоб топишингиз мумкин. Биз сизни каналимизга тилаклаб, судлар ва ҳуқуқни тезроқ ҳамда муҳаррир корхоналаримизнинг имкониятлари ҳақидаги хабарларни кўргизамиз. Шунингдек, биз бир нестлик учун каналимизда гармонияли ва музлатилган муҳофаза судлари бўйича ўзингизни маълумотлариж, махсус комментлар ва шикоятларни қўйишингиз мумкин. Жойнамансиз биланган ва ҳали эътибор қилмаган судларни қўйишингизга рукнингизҳа бағишланманг! Бизга қўшилган ҳар бир ижтимоий тармоқда сизнинг каналингизни қўллаб-қувватлашинг ва Хоразм вилоят судлари ҳақида сўнгги янгиликлардан барчани билишингизни сўраймиз. Сиз билан биргалик ва кўп қувватлик ҳамкорлик қилишни мантақалимиз!

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

29 Jan, 14:20


Урганч шаҳрида ўтказилган оммавий сайёр қабулда Олий суд масъул ходими ва Хоразм вилоят судлари раҳбарияти томонидан 51 нафар фуқаронинг судга доир мурожаати эшитилди

Каналга уланиш:
@xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

29 Jan, 14:15


Одил судлов кўрсатуви

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

29 Jan, 10:30


Урганч шаҳрида аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш, фуқаро ва тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш мақсадида республика ишчи гуруҳи томонидан оммавий сайёр қабуллар ўтказилди.

Қабулда Олий суди масъул ходими ва Хоразм вилоят судлари раҳбарияти томонидан жами 51 нафар фуқаронинг мурожаатлари эшитилиб, 41 та мурожаат бўйича шу ернинг ўзида ҳуқуқий тушунтириш берилди. 10 та тафтиш тартибидаги шикоят аризаси ва 3 та даъво аризаси қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

Аҳолининг мурожаати асосан, дастлабки терговда нотўғри айбловлар қўйилгани, оилавий ва мулкий низолар каби масалаларда бўлди. Шундан келиб чиқиб, уларга судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш, суд қарорлари устидан юқори инстанцияга шикоят киритиш ҳамда кўрилиши тугалланмаган ишларда суднинг якуний қарорини кутиш зарурлиги тушунтирилди.

Шу куни тақдимномалар асосида жазо ўтаётган 2 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари озод этилди. Улардан бири урганчлик А.Салаев бўлиб, у 2 йил 11 ой 27 кун иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишларини ўтаб келаётган эди. Суд мажлисида А.Салаевнинг мурожаати ва пробация гуруҳининг тақдимномаси кўрилиб, маҳкум ўталмай қолган жазосининг 1 йил 11 ой 25 кунидан ЖКнинг 73-моддаси “а” бандига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан пенсия олиш мақсадида мурожаат қилган, аммо ҳужжатларидаги хато ва камчиликлар сабабли пенсия тайинланмаётган 3 нафар шахснинг ҳужжатларни тегишли эканлиги факти белгиланиб, фуқароларнинг муаммоси ижобий ҳал қилинди.

Иқтисодий ишлар бўйича судлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг даъво аризалари асосида кўрилган 3 та иш бўйича 97.922.522 сўм ундирилиши белгиланди. Шунингдек, 1 та иқтисодий иш бўйича тарафлар ўртасида келишув битими тузилишига эришилди.

Сайёр қабулда мурожаатлари ечим топган 3 нафар фуқаро қабул ташкилотчилари ва масаласини одилона ҳал қилган суд органлари фаолияти юзасидан ёзма ташаккурнома билдирди.

Бу каби оммавий сайёр қабуллар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилмоқда. Муҳими, ҳар бир фуқаро ўз мурожаати қайси органга тегишли эканлиги ва уни қандай тартибда ҳал қилиш кераклигини билиб олди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

26 Jan, 05:02


Шовот туманида ўтказилган оммавий сайёр қабулда Олий суд масъул ходими М.Тажибаев, вилоят суди раиси Ш.Камолов, вилоят маъмурий суди раиси Ж.Султанова ва раис ўринбосарлари томонидан 37 нафар фуқаронинг судга доир мурожаати эшитилди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

25 Jan, 11:19


Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар ва Урганч туман судларининг сайёр суд мажлисида йўл ҳаракати қоидаларини бузган фуқароларга оид ишлар кўриб чиқилди. Шунингдек, бу тоифадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан тарғибот тадбири ҳам ўтказилди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

25 Jan, 05:47


Республика ишчи гуруҳининг Хоразм вилояти Хива шаҳрида ўтказилган оммавий сайёр қабул жараёнларидан лавҳа

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

24 Jan, 16:40


Хоразмда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ йўналишидаги мурожаатлари туманлар кесимида ўрганилмоқда

Халқни дарду-ташвишини тинглаб уларга ечим топиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал қилиш бугунги кунда ҳар бир давлат идорасининг олдига қўйилган вазифалардан бири ҳисобланади. Шу мақсадда республика ишчи гуруҳининг жойларда доимий равишда оммавий сайёр қабуллари ўтказиб келинмоқда.

Хоразм вилоятида давом этаётган қабул жараёнларида суд-ҳуқуқ тизимига доир мурожаатлари мавжуд бўлган фуқароларни Олий суд масъул ходими М.Тажибаев, вилоят суди раиси Ш.Камолов, вилоят маъмурий суди раиси Ж.Султанова ва раис ўринбосарлари эшитишмоқда.

Шовот туманининг “Туркистон” маҳалласида жойлашган 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган қабулда жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан жами 37 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Мурожаатлар асосан, оилавий ва мулкий низолар, жазони енгиллаштириш, суд қарорларининг ижроси каби масалаларда бўлди. Шундан келиб чиқиб, фуқароларга судга даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳамда суд қарорлари устидан апелляция ва кассация шикоятларини бериш тартиби тушунтирилди.

Мурожаатларнинг 33 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 3 та тафтиш тартибида шикоят аризаси ва 1 та илтимоснома қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисларида 14 нафар маҳкум жазони ўташда белгиланган тартиб-қоидага амал қилгани, тузалиш йўлига ўтганлиги ва бошқа ижобий ҳаракатлари инобатга олиниб, ЖКнинг 73-моддасига асосан суд томонидан тайинланган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Оилавий низо сабабли алоҳида яшаётган ва никоҳдан ажратиш ҳақида судга мурожаат қилган 2 та оила билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, яраштирилди.

Жараёнларда ҳеч бир фуқаронинг масаласи эътибордан четда қолмади. Қабуллардан мақсад ҳам туманларда истиқомат қилувчи аҳолини овора қилмасдан, яшаш ҳудудларига бориб мулоқотлар ўтказиш ва мурожаатларини ҳал этиш бўйича аниқ йўналиш беришдир.

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

24 Jan, 12:45


ТЎРТ НАФАР ЯНГИ СУДЬЯ ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Бугун Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлисида айрим фуқаролик ишлари бўйича туманлараро ҳамда туманлараро иқтисодий судларга илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Мажлисда Судьялар олий кенгашининг 2025 йил 22 январдаги қарорига муфовиқ судьялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган Ў. Мадрохимов, Ш. Якубов, Г. Эрназарова ва З. Мажидовнинг қасамёди эшитилди.

Тадбирда иштирок этган судьяларнинг ота-оналари ва яқинлари уларга энг яхши тилакларни билдирди.

Қасамёд қабул қилган 4 нафар янги судьяга судьялик гувоҳномалари билан бирга "Судьялар одоби кодекси" топширилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

31 Dec, 19:45


Азиз юртдошлар!

Хоразм вилояти судлари жамоаси Сизларни Янги йил билан самимий муборакбод этади!

Янги 2025 йил барчамизга соғлик-саломатлик, бахт, омад, муваффақият, тинчлик ва хотиржамлик олиб келсин!

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

31 Dec, 18:53


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

26 Dec, 13:21


АДОЛАТ ТАНТАНАСИ / Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг ҳукмига мувофиқ 64 ёшли Рўзмат Курамбаев оқланди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

26 Dec, 10:31


Мамлакатимизда гендер тенглиги масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Бу масала миллий қонунчилигимизда ҳам ўзининг теран ифодасини топган. Шу боисдан гендер тенглигини таъминлаш, гендер зўравонлигининг олдини олиш энг долзарб вазифалардан биридир.

Тошкент вилоятида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультантлари учун “Гендер зўравонлик билан боғлиқ суд жараёнларини ёритишда нималарга эътибор бериш керак?” мавзусида ўтказилган икки кунлик ўқув семинар-тренинг ҳам айнан шу вазифалар ижросини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятлидир.

Олий суд, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-West Management Institute” (EWMI) нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда иштирокчиларга гендер концепцияси ва гендер тенглик моҳияти бўйича атрофлича маълумот берилди.

Тренингда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда гендер зўравонлигига оид масалаларни ёритиш амалиёти таҳлил қилиниб, бу борадаги гендер стереотиплар ва нотўғри тушунчаларни бартараф этиш йўллари бўйича фикр алмашилди.

Малакали тренерлар томонидан вилоят судларининг матбуот котиблари хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ билан боғлиқ суд жараёнларини ёритишда гендер сезгирлик нормалари ва андозалари билан таништирилди.

Бундан ташқари, иштирокчилар ижтимоий тармоқларда зўравонликка қарши самарали курашиш омилларини интерактив тақдимотлар ва амалий машғулотлар воситасида муҳокама қилдилар.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

25 Dec, 08:19


Урганчда янги йилдан фаолият бошлайдиган тергов судьялари учун семинар ташкил этилди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

20 Dec, 15:46


Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан банкрот деб топилган корхоналарни мутасадди ташкилотлар томонидан тугатиш жараёнида учраётган муаммоларни аниқлаш ва уларни баратараф этиш мақсадида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриш амалиёти ва муаммолар” мавзусида семинар ўтказилди.

Унда вилоят суди раисининг иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари И.Тешаев, судьялар, вилоят прокуратураси, солиқ бошқармаси, банклар ва Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси вилоят бўлими масъул ходимлари иштирок этишди.

Асосий масала суд бошқарувчиларининг суд томонидан корхонани банкрот деб топиш ва тугатиш жараёнларидаги фаолияти, банкротлик ишларининг муддати чўзилиш сабаблари юзасидан бўлди. Бунда мавжуд муаммолар танқидий-таҳлилий ўрганилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек,  иштирокчиларга судда банкротлик ишларини кўриб чиқишнинг ўзига хос жиҳатлари ва қонунчиликка тўлиқ амал қилиш борасида тушунтириш берилди.

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

20 Dec, 06:33


АНОНС 18+

"Ўткир тергов" кўрсатувини якшанба куни соат 21:50да томоша қилинг

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

19 Dec, 12:59


ЯНГИ ТАЙИНЛАНГАН СУДЬЯЛАР ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Бугун Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлисида айрим жиноят ишлари бўйича шаҳар ва туман ҳамда туманлараро маъмурий судларга илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Мажлисда Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 18 декабрдаги қарорларига муфовиқ судьялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган Э. Акбутаев, Ж. Салохиддинов, Ж. Убайдуллаев, М. Маматбаева, М. Махмудова, А. Мирзаева, Б. Якубов ва А. Байназаровнинг қасамёди эшитилди.

Тадбирда иштирок этган судьяларнинг ота-оналари ва яқинлари уларга энг яхши тилакларни билдирди.

Қасамёд қабул қилган 8 нафар янги судьяга судьялик гувоҳномалари билан бирга "Судьялар одоби кодекси" топширилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

06 Dec, 17:39


Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана по случаю Дня Конституции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

06 Dec, 14:41


“Ўзбекистон Олий суди” китоби

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

06 Dec, 14:13


СЎРАНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ |Конституциямиздаги мулк ҳуқуқига оид моддалар ҳақида маълумот берсангиз?

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

06 Dec, 12:55


Хоразм вилоят судларининг ходимлари иштирокида “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида диктант синови ўтказилди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

06 Dec, 10:05


Конституциямизнинг 32 йиллиги муносабати билан Хоразм вилоят маъмурий судида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

05 Dec, 13:38


Хоразм вилоят судлари судьяларининг Конституциямиз қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан "Huquqiy himoya", "Xorazm ma'rifati" ва "Hayot ko`zgusi" газеталарида туркум мақолалари чоп этилди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

05 Dec, 11:12


Конституция байрами суд тизимида ҳам муносиб нишонланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги олдидан Хоразм вилоят суди ҳамда вилоят маъмурий суди ходимлари ўртасида оммавий диктант синови ташкил этилди.

Президентнинг 17 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига асосан ишлаб чиқилган дастурнинг ижроси бўйича ўтказилган тадбир “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида бўди.

Диктант матнида Бош қомусимизнинг мазмун-моҳияти, унинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни акс эттирилган бўлиб, иштирокчиларнинг диктант ёзиш орқали Конституциявий билимларини ҳам яна бир карра ошириш мақсад қилинди.

Урганч Давлат университетининг Ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчилари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир якунида суд тизими ходимлари томонидан ёзилган диктантлар текширилиб, бехато ва тўғри ёзган ходимлар аниқланди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

05 Dec, 07:29


Одил судлов кўрсатуви
/Хоразм вилоят судлари фаолияти ҳақида/

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

30 Nov, 10:18


Бугун "Янги Ўзбекистон" газетасида Олий суд раиси Бахтиёр Исломовнинг "ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҲКАМ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ" сарлавҳали мақоласи чоп этилди

"Янги Ўзбекистон" газетасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 244-сонини юклаб олиш

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

30 Nov, 08:46


Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икром Муслимов ва Кадрлар бошқармаси бошлиғи Музаффар Мухитдинов Урганч давлат университетининг бўлажак ҳуқуқшунос талабалари билан мулоқот қилди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

29 Nov, 11:14


Адвокатура институти такомиллашмоқда

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

28 Nov, 14:57


Олий суд раиси Бахтиёр Исломов бошчилигидаги делегация суд-ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш мақсадида Қатар Давлатида амалий ташриф билан бўлди.

Ташриф давомида Қатар Кассация суди раиси ва Судьялар олий кенгаши раиси Ҳасан ал-Муҳаннадий билан учрашув ўтказилиб, томонлар суд-ҳуқуқ соҳасидаги миллий тажрибалари юзасидан фикр алмашдилар олишди ҳамда икки томонлама ҳамкорликка доир масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Қатар Кассация суди Суд инспекцияси, Инвестиция ва савдо ишлари бўйича суд ва Суд ҳужжатлари ижроси бўйича, Оила судлари ҳамда Суд хизматлари ва ахборот технологиялари марказининг иш жараёнлари билан бевосита танишиб чиқилди.

Бундан ташқари, Б. Исломов Ҳамад бин Халифа университети Ҳуқуқ мактабида мамлакатимиз суд тизими ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маъруза қилди.

Қонун устуворлиги ва коррупцияга қарши кураш марказига ташриф давомида Қатар давлатининг коррупцияга қарши курашиш, минтақавий ва ҳалқаро институтлар билан қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, самарали бошқарув борасида амалга оширилган ишлар юзасидан марказнинг Васийлик кенгаши раиси доктор Али Муҳсин ал-Маррий томонидан маълумот берилди.

Бўлиб ўтган учрашув ва мулоқотлар якунида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик одил судлов самарадорлигини янада оширишга ва дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

28 Nov, 13:07


Сайёр суддан иштирокчилар сабоқ олди

Хоразм вилоятида жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда жиноятга жазо муқаррар эканлигини аҳолига тушунтириш мақсадида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан маҳалла, корхона ва ташкилотларда кенг қамровли сайёр судлар ўтказилмоқда.

Навбатдаги ана шундай сайёр суд Боғот туманида бўлди. Сайёр судда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда асосан профилактик ҳисобда турувчи фуқаролар, маҳалла аҳли ҳамда ёшлардан иборат иштирокчиларнинг қатнашиши таъминланди.

Суд процесслари жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди раиси И. Шарипов томонидан ўтказилди. Жараёнларда 17 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўрилиб, 3 нафар ичкиликка ружу қўйган шахс мажбурий даволашга юборилди.

Суд жараёни, барча процессуал ҳаракатлар фуқароларнинг кўз ўнгида бўлди. Бундан мақсад ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш ва фуқароларда жиноятга жазо муқаррарлиги ҳақида тўғри тушунча шакллантиришдир.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

20 Nov, 10:59


ТАЙИНЛОВ

Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 13 ноябрь кунги Қарори билан Саидов Ҳикмат Раматжанович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

Ҳ. Саидов 2001-2002 йилларда Хоразм вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси кўприклардан фойдаланиш корхонасининг ҳуқуқий маслаҳатчиси лавозимида; 2002-2006 йилларда Хоразм вилоят прокуратурасининг катта инспектори, Ҳазорасп туман прокуратурасининг иш ўрганувчиси лавозимларида; 2007-2018 йилларда Урганч шаҳридаги адвокатлик фирмасининг адвокати ҳамда 2018-2019 йилларда Беруний туман прокуратурасининг иш ўрганувчиси ва терговчиси лавозимларида ишлаган.

Ҳ. Саидов тайинловга қадар жиноят ишлари бўйича Боғот туман судининг раиси эди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

20 Nov, 10:58


ТАЙИНЛОВ

Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 13 ноябрь кунги Қарори билан Чориев Дилшод Шавкатович - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Д. Чориев 2003-2005 йилларда Бухоро шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг масъул котиби; 2004-2007 йилларда “Бухоро” халқаро аэропортининг ҳуқуқий маслаҳатчиси; 2007-2011 йилларда Бухоро шаҳар ва Ромитан тумани суд ижрочилар бўлимининг суд ижрочиси лавозимларида; 2011-2018 йилларда Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармасининг ҳуқуқий маслаҳатчиси, Қоровулбозор туман давлат солиқ инспекциясининг бош мутахассиси; 2018-2019 йилларда Жондор туман прокурорининг катта ёрдамчиси бошлиғи ўринбосари; 2019-2020 йилларда Когон шаҳар маъмурий судининг раиси ҳамда 2021-2023 йилларда Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси каби лавозимларда ишлаган.

Д. Чориев тайинловга қадар Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси эди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

20 Nov, 10:58


ТАЙИНЛОВ

Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 13 ноябрь кунги Қарори билан Матниязов Сардорбек Хожиназарович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди.

С. Матниязов 2010-2013 йилларда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг суд мажлиси котиби лавозимида; 2013-2019 йилларда Янгийўл туманидаги адвокатлик фирмасининг адвокат стажёри, адвокати; 2019-2020 йилларда Бўстонлиқ туман маъмурий судининг раиси, 2021-2021 йилларда Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси ҳамда 2021-2024 йилларда Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимларида ишлаган.

С. Матниязов тайинловга қадар Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси эди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

19 Nov, 14:07


"Уч авлод учрашуви": ҳам ҳаётий, ҳам касбий сабоқлар

Урганчда Судьялар ассоциацияси ва Хоразм вилоят судлари ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви” ҳамда Судьялар ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоевнинг “Покланиш палласи” номли китобининг тақдимоти ўтказилди. Унда вилоят судлари судья ва ходимлари, суд фахрийлари, судьяликка номзодлар ҳамда Урганч давлат университетининг юриспруденция йўналишида таълим олаётган талабалари иштирок этишди.

Тадбирда вилоят суди раиси Ш. Камолов сўзга чиқиб, суд фахрийси Убайдулла Мингбоевнинг ҳаёт йўли, ибратли фаолияти, орттирган бой тажрибаси барча судьялар учун ибрат мактаби эканлигини алоҳида таъкидлади.

Учрашувда Убайдулла Мингбоев судья ўз хатти-ҳаракатлари билан бошқаларга ўрнак бўлиши, шу орқали фуқароларда судга, судьяга нисбатан ҳурмат ҳиссини уйғота олиши лозимлигини айтди. Қатнашчиларга одил судлов тизимидаги ислоҳотларни давом эттириш ва инсонларнинг судга ишончини ошириш мақсадида судьялар ҳамжамияти олдида турган вазифалар, тизимда коррупцияга қарши муросасиз курашиш, суд корпусини ҳалол ва пок судья ҳамда суд ходимлари билан шакллантириш зарурлиги билдирилди.

Маърифий тадбирда яна кўплаб суд фахрийлари ҳам узоқ йиллик иш фаолияти давомида орттирган билим ва тажрибалари билан ўртоқлашишди. Иш жараёнида рўй берган эсда қоларли ва ибратли воқеаларни сўзлаб беришди.

Вилоят маъмурий судининг судьяси Д. Юсупов ўз маърузасида “Покланиш палласи” номли китобнинг аҳамияти ҳақида гапириб, унда фарзанд тарбияси, инсоннинг ахлоқий қарашлари, давлат ва жамиятда юз бераётган янгиланишларга бўлган муносабат, дахлдорлик ҳисси ва ҳуқуқий давлатнинг муҳим шартларидан бири бўлган қонун устуворлигига оид фикрлар акс этганлигини айтиб ўтди.

Ҳар қандай соҳа вакили учун заҳматли фаолияти касбдошлари томонидан эътироф этилишидан ортиқ бахт бўлмаса керак. Ўтказилган мазкур тадбир ҳам бу борадаги ишларнинг амалдаги ифодаси бўлди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

13 Nov, 12:52


Ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимлари оширилди

Бугунги жамиятда ҳуқуқий саводхонлик давр талабига айланиб улгурган. Шу сабабли ёшларнинг ҳуқуқий билимларини доимий ошириб бориш зарур. Айни шу мақсадда вилоят суди раисининг иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари И.Тешаев ва вилоят суди судьялари Б.Давлатов, Х.Раҳимовлар иштирокида Хива шаҳридаги Президент мактабида очиқ мулоқот ўтказилди.

“Конституциявий ҳуқуқлар суд ҳимоясида” мавзусидаги мулоқотда ўқувчиларга шахснинг Конституция ва қонунлар билан белгиланган ҳуқуқлари суд орқали ҳимоя қилиниши, суд тизими ҳамда судларда кўриладиган ишлар тоифаси тушунтирилди.

Шунингдек, судьялар Конституциянинг судларда тўғридан-тўғри қўлланилиши ҳақида тўхталиб, ўқувчиларни Бош қомусимизда белгиланган шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари билан яқиндан таништиришди. Маърузачилар томонидан ўсмирларнинг соҳага доир саволларига ҳам жавоб берилиб, уларга ўз ҳуқуқларини янада яхшироқ билиб олишлари учун Конституцияни мунтазам ўрганиб бориш тавсия қилинди.

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

12 Nov, 08:34


#оқлов

АДОЛАТ ТАНТАНАСИ ЯНА ИККИ НАФАР ФУҚАРОНИНГ ҚАЛБИНИ НУРАФШОН ЭТДИ

👉 Батафсил

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

12 Nov, 04:57


СЎРАНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ | Ажрашганимизга 2 йил бўлди, собиқ аёлим турли хил бахоналар билан фарзандимни кўрсатмай келяпди. Фарзандим билан қандай кўришсам бўлади?

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatsudi

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

11 Nov, 13:27


11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Хоразм вилоят судида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг вилоят кенгаши вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан уюшманинг вилоят кенгаши раиси Ш. Аллаберганов ва судьялар касаба уюшмаларининг бугунги кундаги фаолияти ҳамда ходимларни қўллаб-қувватлашдаги ролига тўхталишди. Жумладан, ташкилотнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб борилаётгани ва ҳар бир меҳнат жамоасида уюшма фаолияти йўлга қўйилганлиги алоҳида таъкидланди.

Йиғилиш якунида вилоят суди раисига касаба уюшмасининг вилоят кенгаши билан ҳамкорликни яхши йўлга қўйгани, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашдаги хизматлари учун уюшманинг фахрий ёрлиғи топширилди. Шунингдек, вилоят суди судьяси З. Якубов ва вилоят судининг статистика бўлими бош консультанти А. Аюбовлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

11 Nov, 11:29


Ҳуқуқини пеш қилган мажбуриятини ҳам билиши шарт!

Effect.uz интернет-нашрида ҳали қонуний кучга кирмаган суд қарорлари ёки юқори суд инстанциясида кўриб чиқилаётган, бироқ ҳали ниҳоясига етмаган ишларни кенг омма эътиборига ҳавола этиш, муҳокама қилиш одат тусига кирган. Хусусан, мазкур нашрнинг бош мавзусига айланган Т. Жуманиязовга оид жиноят ишини вилоят судининг апелляция инстанциясида мазмунан кўриш давом этмоқда. Нашр вакилларининг жараённи гўёки "жон куйдириб" ёритаётгани ҳали ниҳоясига етмаган иш бўйича жамоатчиликда турли нотўғри фикрлар шаклланиши эҳтимолини юзага келтирмоқда. Қолаверса, судга ҳам муайян босим пайдо қилмоқда.

Бунинг учун қонунчиликда жавобгарлик белгиланганини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Конституцияга биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Агар тарафлар, яна бир бор таъкидлаймиз - тарафлар биринчи инстанция суди қароридан норози бўлишса, юқори инстанция судига шикоят беришлари мумкин, уларнинг важлари суд мажлисида муҳокама қилинади ва тегишли ҳуқуқий баҳо берилади. Яъни, суд қарорига фақат юқори инстанциягина ҳуқуқий баҳо бериш ваколатига эга.

Шу ўринда нашрнинг саҳифасига жойланган умумий овқатланиш шахобчаси ҳақидаги видеомурожаатга ойдинлик киритиш зарур.

Жиноят ишлари бўйича Гурлан туман судининг 2024 йил 4 сентябрдаги ҳукми билан М. Авезов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 233-моддасида кўрсатилган жиноятларни содир этишда айбсиз деб топилиб, оқланган. Жиноят ишининг ушбу қисмлари Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилган. Яна бир ҳолатда М. Авезов Жиноят кодексининг 197-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Бундан ташқари, суд ҳукми билан Н. Рўзибоев ва Р. Жуманиязовлар Жиноят кодексининг 28,233-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этишда айбсиз деб топилиб, оқланган ва жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 1,2-бандларига асосан тугатилган.

Суднинг мазкур ҳукмига Гурлан туман прокурори томонидан 2024 йил 16 сентябрь куни апелляция тартибида протест келтирилган ва жиноят иши ҳозирги кунда вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўрилмоқда.

Умумий овқатланиш шахобчасини бузиш масаласига келадиган бўлсак, ҳозирги кунда вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судларига бундай мазмундаги даъво аризаси келиб тушмаган.

Каналга уланиш:
@xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

11 Nov, 07:20


#Конституциядан

КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ


90-модда.

Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикасининг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси доирасида тузилган шартномалар ҳамда битимлар билан тартибга солинади.

Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги низолар муросага келтирувчи воситалар ёрдамида ҳал этилади.

91-модда.

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан — Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати — беш йил.

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

10 Nov, 04:40


АНОНС 18+
Ўткир тергов кўрсатуви

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

25 Oct, 16:34


Гурланда фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди

Хоразм вилоятида фуқаролар билан “маҳаллабай” мулоқот қилиб, уларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш мақсадида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тасдиқланган режага асосан Гурлан туманининг "Навбаҳор" маҳалласида оммавий сайёр қабул ўтказилди. Унда вилоят суди раиси Ш.Камолов ва вилоят маъмурий суди раиси Ж.Султановалар аҳолининг судга доир мурожаатларини эшитиб, тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар беришди.

Фуқароларнинг мурожаати асосан, апелляция шикоятини бериш, оилавий ва мулкий низолар каби масалаларда бўлди. Шундан келиб чиқиб, уларга судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳамда биринчи инстанция суди қарорлари устидан шикоят беришнинг янги тартиби тушунтирилди.

Қабуллардан мақсад ҳам туманларда истиқомат қилувчи аҳолини овора қилмасдан, яшаш ҳудудларига бориб мулоқотлар ўтказиш ва мурожаатларини ҳал этиш бўйича аниқ йўналиш беришдир.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

24 Oct, 06:31


#Конституциядан

КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ


74-модда.

Сиёсий партиялар турли ижтимоий табақа ва гуруҳларнинг сиёсий иродасини ифодалайдилар ва ўзларининг демократик йўл билан сайлаб қўйилган вакиллари орқали давлат ҳокимиятини тузишда иштирок этадилар. Сиёсий партиялар ўз фаолиятининг молиялаштирилиши манбалари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ёки у ваколат берган органга белгиланган тартибда ошкора ҳисоботлар тақдим этадилар.

75-модда.

Диний ташкилотлар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний ташкилотларнинг фаолиятига аралашмайди.

Давлат қонунда белгиланган тартибда фаолият кўрсатаётган диний ташкилотлар фаолиятининг эркинлигини кафолатлайди.


Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

23 Oct, 15:49


Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатида инвесторнинг ҳуқуқи ҳимоя қилиниб, даъво талаби қаноатлантирилди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

23 Oct, 15:28


ЯНГИ ТАЙИНЛАНГАН СУДЬЯЛАР ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Бугун Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлисида айрим жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича шаҳар, туманлараро ҳамда иқтисодий туманлараро судларга илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Мажлисда Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 22 октябрдаги қарорига муфовиқ судьялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган Т. Усмонов, Ш. Сейтирзаев, Г. Адилова, Д. Абдукодированинг қасамёди эшитилди.

Тадбирда иштирок этган судьяларнинг ота-оналари ва яқинлари уларга энг яхши тилакларни билдирди.

Қасамёд қабул қилган 4 нафар янги судьяга судьялик гувоҳномалари топширилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

19 Oct, 06:28


Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан Маъмун университетида “Судья ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

18 Oct, 16:28


Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тасдиқланган режага асосан Янгибозор туманида навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

18 Oct, 15:58


Хоразм вилоят судларида узоқ йиллар ишлаган суд фахрийси марҳум Отагалди Бобожонов ҳақида лавҳа

Каналга уланиш: @Xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

18 Oct, 15:50


Янгибозорда фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди

Хоразм вилоятида фуқароларнинг мурожаатларига самарали ечим топиш мақсадида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тасдиқланган режага асосан Янгибозор туманида навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди. Унда вилоят суди раиси Ш. Камолов ва вилоят маъмурий суди раиси Ж. Султановалар иштирок этишиб, аҳолининг судга доир мурожаатларини эшитишди. Шу ернинг ўзида мурожаатчиларга масалаларининг ечими бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Фуқароларнинг мурожаати асосан, апелляция шикоятини бериш, оилавий ва мулкий низолар каби масалаларда бўлди. Шундан келиб чиқиб, уларга судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш ҳамда биринчи инстанция суди қарорлари устидан шикоят беришнинг янги тартиби тушунтирилди.

Сайёр қабуллар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилмоқда. Асосийси, ҳар бир фуқаро ўз мурожаати қайси органга тегишли эканлиги ва уни қандай тартибда ҳал қилиш кераклигини билиб олишди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

18 Oct, 11:28


Бугун Олий суда “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси Тошкент шаҳридаги филиали раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида меҳмонларга мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳамда уларни амалиётга тўлақонли жорий этиш мақсадида амалга оширилаётган очиқ прагматик кадрлар сиёсати ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Мулоқотда Олий суд республикамизнинг 9 та олий таълим муассасаси билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганлигини, ушбу олийгоҳлар талабалари судларда амалиёт ўтаб, ўз касбий билимларини ошириб келаётганлиги ҳамда энг муносиб номзодлар танловлар асосида ишга саралаб олинаётганлигини алоҳида таъкидланди.

Шунингдек Олий суд ҳузурида ташкил этилган “Бўлажак суд ходимлари” клуби ҳамда унинг фаолияти ҳақида маълумот берилиб, келгусида талаба-ёшлар ҳамда Олий суд раҳбарияти ва тажрибали судьялар билан биргаликда учрашувлар, маҳорат дарслари ва илмий семинарлар ўтказишга келишиб олинди.

Меҳмонлар Олий суд раҳбариятига университет номидан миннатдорлигини билдириб, Санкт-Петербург давлат университети филиалининг фаолияти, таълим йўналишлари ҳамда у ерда яратилган шарт-шароитлар ҳамда илмий-педагогик салоҳият ҳақида батафсил маълумот бериб ўтишди. Бундан ташқари эндиликда ҳамкорлик доирасида илмий изланиш бораётган судья ва суд аппарати ходимлари университетнинг электрон кутубхонаси орқали энг сара адабиётлар ҳамда етук ҳуқуқшунос олимларнинг илмий ишларидан фойдаланишлари учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратиб берилиши айтиб ўтилди.

Учрашув якунида Олий суд раисининг биринчи ўринбосари И. Муслимов ва “Санкт-Петербург давлат университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси Тошкент шаҳридаги филиали директори М. Зиядуллаев томонидан юридик кадрларни тайёрлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube