Qonun Doirasida @qonundoirasidauz Channel on Telegram

Qonun Doirasida

@qonundoirasidauz


"Қонун Доирасида"
Ҳуқуқларингизни қонун билан химоя қилинг!

"Қонун Доирасида" ОАВнинг барча ижтимоий тармоқлардаги расмий сахифалари:

Websayt| https://www.youtube.com/ | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Админ билан алоқа @qonun_doirasida_bot

Qonun Doirasida (Uzbek)

"Қонун Доирасида"
Ҳуқуқларингизни қонун билан химоя қилинг!

"Қонун Доирасида" ОАВнинг барча ижтимоий тармоқлардаги расмий сахифалари:

Websayt| https://www.youtube.com/ | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Админ билан алоқа @qonun_doirasida_bot

Qonun Doirasida

29 Jan, 11:01


Qashqadaryoda qariyb 1.2 mlrd so‘mlik tabiiy gazdan noqonuniy foydalangan issiqxona fosh bo‘ldi

Jarayonga tegishli barcha hujjatlar huquqni muhofaza qiluvchi organlarga topshirildi.


Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

28 Jan, 10:12


"GreenLeaf" корпаратциясидан кимлар манфаатдор?
Бу пирамидами ёки бизнесни бир турими?


Юртимизда кундан кунга маркетинг оммалашмоқда. Бизнес қилиш истагидаги кўплаб аёлларимиз маркетинг деб ном олган "GreenLeaf" компаниясига аъзо бўлишмоқда ва уларни турли хилдаги рекламалар орқали жалб қилишмоқда.

Ўзи бу қандай компания? Унинг мақсади вазифалари нималардан иборат? Халқ бу компанияга аъзо бўлиб фойда оладими ёки зарар кўрадими?

"GreenLeaf" номи остида фаолият олиб борувчилардан кўплаб норозилик мурожаатлари келиб тушмоқда.

Аниқланишича, "GreenLeaf" Ўзбекистонга бир неча йил олдин Хитойдан кириб келган. 18.02.2020 йилда Ихтисослашган дўконларда пардоз таварлари ва гигиена предметлари чакана савдоси деб давлат рўйҳатидан ўтган.

"GreenLeaf"чиларни сўзларига қараганда бир одам "GreenLeaf"га аъзо бўлиши ва ўзининг изидан камида икки одамни аъзо қилиши керак экан. Аъзолик учун эса хар бир шахсдан 4.700.000 (тўрт миллион етти юз минг) сўм миқдордаги пул маблағи талаб қилинар экан. Аъзо бўлган шахснинг мобил телефонига ўзларининг программаси ўрнатиб берилиб, логин впароль берилар экан. Аъзо бўлган шахс 2 та одамни ўзининг изидан аъзо қила олса, унга тахминан 100 АҚШ доллари миқдорида аъзо бўлган шахсга нақд пул кўринишида берилар экан. Аъзолиги ҳақида эса хеч қандай хужжат чек ёки шартнома такдим қилинмайди экан.

Қизиғи шундаки, "GreenLeaf"нинг дастлабки аъзолари янги аъзолардан пулни нақд пулда олиб, ушбу пулларни "GreenLeaf" ҳисоб рақамига тушганлиги хақида маълумотнома ҳам беришмас экан. Мурожатчиларнинг маълум қилишича, аъзо бўлган ҳар бир шахсга "GreenLeaf" томонидан совға тақдим қилинар экан. "GreenLeaf" тарғиботчиларининг айтишига кўра, совғанинг қиймати жуда қиммат баҳо дейилиб, мурожатчиларнинг айтишича эса, ушбу совға тахминан 500-600 минг сўмни ташкил қилар экан.
Энг асосийси шундаки, аъзо бўлган шахс ўзининг орқасидан одам эргаштира олмаса, унга хеч қандай пул тўланмайди экан.

Хусусан, бизга мурожаат қилган шахслардан бирининг мурожаати ва у билан бўлиб ўтган жараёнларини ўрганганимизда, айнан шу ҳолатни яъни унга хеч қандай пул тўланмай хатто аъзоликдан ҳам чиқариб юборилганлиги маълум бўлган.

Олиб борилган тахлиллар шуни кўрсатадики;
Рекламаларга ишонаётган айрим инсонлар ўз пулларини кўпайтириш мақсадида аъзо бўлишган бўлса, айримлари банкдан мобил кридит олиш орқали аъзо бўлишганлиги аниқланган.

Мурожаатчиларнинг сўзларига кўра, "GreenLeaf"чилардан пулларини қайтариб беришларини сўралганда улар бунинг иложи йўқ эканлигини такидлашган. Сабаби эса оддий, хеч қандай ҳисоб рақамига ўтказилмаган пул кимдалиги аниқ эмас уни эса, ҳеч ким сизга топиб бера олмайди.

Алданган содда ҳалқ эса, ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга бориб ҳолатни тушинтиришади ва ариза қолдиришади.

Бир неча кунлардан сўнг эса, уларга жиноий аломатлар сезилмади деб жавоб ҳати келади.

Ҳуқуқлари поймол бўлган халқни ким тинглайди?

Ижтимоий тармоқлардаги рекламаларга ишониб кўп инсонлар пулларини йўқатишмоқда.

Тегишли ташкилотлар шу каби инсонларига иш кўрмаса кундан кунга улар кўпайиб ўз ҳалқини "кийдириб" кетишлари турган гап.

Давлатнинг ваколатли органлари бундай ҳолатлари юзаки қараб келаверса бундай ноқонунийликлар кундан-кунга ортиб бораверади.

Ўйлаймизки хуқуқ органлари бу сафар халқни алданишига тамошабин бўлмасдан ваколатлари доирасида харакат қилишади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

28 Jan, 08:03


Turkiyaning Alaniya shahrida qurilish bo‘layotgan mehmonxona binosida yong‘in chiqdi. U hodisadan ikki soat o‘tib to‘liq o‘chirilgan.

Yong'in kelib chiqish sabablari va jabrlanganlar haqida hozircha ma'lumot yo'q.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

28 Jan, 07:03


НИКОҲНИ БЕКОР ҚИЛИШДА ҚАНЧА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАНАДИ ?

⚡️Савол;

Қонуний никоҳни бекор қилиш учун судга ариза берилганда тўланадиган давлат божи қанча ва давлат божини эр-хотиннинг қайси бири тўлаши керак ?

⚡️Жавоб;
"Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сон қонунга кўра,

никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризалари берганлик учун қоида тариқасида ариза берган тарафдан БҲМ (375 000 сўм) нинг 2 баравари (750 000 сўм);

❗️Такрорий (Иккинчи қонуний никоҳ) никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан БҲМнинг 4 баравари (1 500 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

28 Jan, 06:56


Ўзбекистонда 1 апрелдан газ нархи 55 фоизга ошади

2025 йил 1 апрелдан табиий газнинг 1 кубометри нархи ошади. Маиший истеъмолчилар учун янги тарифлар қуйидагича:

• 100 куб метргача – 1000 сўм (илгари 650 сўм).
• 100 дан 2500 гача - 1800 сўм.
• 10,000 - 3,000 сўмдан юқори.
• Суюлтирилган газ нархи 1 кг учун 2000 сўм бўлади.

Ноябрдан февралгача иситиш мавсумида чегара 500 куб метргача бўлади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

27 Jan, 06:41


Сурхондарёда фуқарога кредит олиб бериш эвазига 4,5 млн сўм олган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида ҳоким ёрдамчиси 33 млн сўмлик кредитдан икки марта олиб бериш эвазига 4,5 млн сўм пора олаётганда ушланди.

Қизириқ туманидаги “Яккатерак” МФЙда ишлаган ҳоким ёрдамчиси фуқарога 33 млн сўмлик имтиёзли кредитдан икки марта (жами 66 млн сўм) олиб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига ундан 4,5 млн сўм пора олган. Ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди.

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ тумани суди ҳукмига кўра, айбланувчига Жиноят кодексининг 45-моддаси қўлланиб, 168-моддаси 3-қисми “в” банди (фирибгарлик хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда) билан 2 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланди.

Шунингдек, у раҳбарлик ва моддий жавобгарлик талаб этиладиган лавозимларида ишлай олмайди ва даромадининг 20 фоизи ушлаб қолинади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

23 Jan, 12:09


"Ҳозирда хорижга ишлашга кетганларга “Ўзбекистонда расмий даромади йўқ”, деган важ билан кредит ва субсидия берилмаяпти" — президент

Мамлакатимизда аҳолига расмий иш жойи бўлмаса ҳам, даромадини декларация асосида ҳисобга олиб, ипотека кредити олиши учун имконият яратилган. Лекин ҳозирда хорижга ишлашга кетганларга “Ўзбекистонда расмий даромади йўқ”, деган важ билан кредит ва субсидия берилмаяпти. Бу ҳақда Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Батафсил:👈

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

23 Jan, 07:19


❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ФУҚАРОЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР МИҚДОРЛАРИ

📄 12.08.2024 йилдаги ПФ-108-сон Президент Фармонига асосан,

2024 йилнинг 1 сентябридан бошлаб фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорлари қуйидагича этиб белгиланган

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўм.

Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 920 000 сўм.

1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — ойига 4 056 000 сўм.

Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори — ойига 920 000 сўм.

Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм.

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 745 000 сўм.

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм.

Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 244 000 сўмдан қўшилади.

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 745 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

23 Jan, 06:31


Hindistonda poyezd 12 kishini bosib ketdi

Maxarashtra shtatida poyezdda yong‘in sodir bo‘lgani haqidagi mish-mish yo‘lovchilar orasida vahima uyg‘otadi, ulardan 12 nafari vagonlardan shoshib chiqib ketayotgan paytda yonma-yon ketayotgan boshqa poyezd tufayli halok bo‘ladi.

Ma’lumotlarga ko‘ra, voqea Mumbaydan 400 km uzoqlikda sodir bo‘lgan.


Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

23 Jan, 06:28


Туркияда теракт содир қилган Ўзбекистон фуқаросига 40 та умрбод қамоқ жазоси тасдиқланди

Абдуқодир Машарипов 39 кишини қасддан ўлдиришда айбдор деб топилган эди. Олий суд унга нисбатан чиқарилган 40 та умрбод қамоқ жазосини тасдиқлади.

Туркия Олий суди 2017 йилда Истанбулдаги тунги клубга ҳужум уюштирган шахсга чиқарилган 40 умрлик қамоқ жазосини ўз кучида қолдирди.

Суд асли ўзбекистонлик, маҳкум Абдуқодир Машариповнинг аризасини кўриб чиқиб, ҳукм қонунга зид эмас, деган қарорга келди.

2020 йилда у 39 кишини қасддан ўлдиришда ва 79 кишини ўлдиришга суиқасдда айбдор деб топилиб, ҳар бир модда бўйича 40 та умрбод ва 1368 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Истанбулнинг Ўртакўй туманидаги «Reina» тунги клубига ҳужум 2017 йил 1 январида содир бўлди. Террорчи клуб дарвозаси олдида бир полициячини ўлдирган, сўнг оломонга қарата автоматдан ўқ узган. Ҳужум содир бўлган вақтда тунги клубда 700-800 киши бўлган. Бир неча киши қочиш учун денгизга сакраган. Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

21 Jan, 07:36


Фарғонада қиморхона ташкил қилган шахслар ИИБ ходимларига болта ва пичоқ билан ҳужум қилди.

Фарғона вилояти ИИБ тезкор ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 18-январ куни Қува тумани ИИБ ва Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қува тумани Сойкелди маҳалласи яшовчи 1985-йилда туғилган шахс ўз ҳонадонида Андижон вилояти ва Қува тумани фуқароларидан 9 нафарини жалб этган ҳолда қимор ўйинини ташкил этганлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида юқоридаги шаҳслар томонидан Ички ишлар ходимларига болта ва пичоқ билан қаршилик кўрсатилган.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

21 Jan, 07:22


Камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади

Қарорга мувофиқ:

🔸2025 йил 1 февралдан касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати 3 ойдан кўп давом этадиган ўқув курсларига қабул қилинган Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг ишсиз аъзоларига тўланади.

🔸2025 йил 1 майгача ишсиз аҳолини, шу жумладан, устувор равишда камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади.

🗓 Мазкур тизим 2025 йил 1 февралдан Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилади.

📢 Маҳаллаларда камбағал оила аъзоларининг ишлаш иштиёқини ва ташаббускорлигини оширишга қаратилган “Фаровон ҳаётга илк қадам”, “Ишонч” лойиҳалари ва “Маърифат орқали камбағалликни қисқартириш” дастури амалга оширилади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

21 Jan, 07:14


Тошкентда ёш боланинг қудуққа тушиб кетишига сабабчи бўлган эркакка ҳукм ўқилди

Тошкент шаҳрида бедарак йўқолган 6 ёшли боланинг жасади қудуқдан топилганди.

Воқеа 2024 йилнинг 9 июль куни Учтепа туманида юз берган. 6 ёшли бола дўконга чиқиб, бедарак йўқолган. Бола қидирувга берилган, аммо эртасига эрталаб боланинг жасади сув билан тўлган люкдан топилган.

Аниқланишича, хизмат кўрсатувчи корхона ишчилари томонидан ёрилган иссиқ сув қувурини таъмирлаш мақсадида ковланган чуқур очиқ ҳолатда қолдирилган ва унинг атрофида хавфсизлик тўсиқлари ўрнатилмаган. Оқибатда юқоридаги нохуш ҳолат юз берган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, боланинг ўлимига юқори нафас йўлларини суюқлик билан беркилиши оқибатидаги механик асфиксия ва иссиқ суюқликдан юзи, бўйни, танаси, думбалари, оралиқ соҳаси ва иккала қўл-оёқларининг I-II даражали 100% тана юзасини термик куйиши оқибатидаги комбинацион жароҳатланиши сабаб бўлгани кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилганди.

2024 йилнинг 15 октябрида Сергели тумани жиноят ишлари бўйича суд 32 ёшли У.А.нинг ишини кўриб чиқди. У “Коммуналчи иссиқлик қувваттаъмир” компаниясида монтажчи бўлиб ишлаган. Иш ҳужжатларига кўра, айбланувчи қурилиш объектларида хавфсизлик талабларига риоя қилиш, шу жумладан бегона шахсларнинг киришига тўсқинлик қилувчи ҳимоя тўсиқларини ўрнатиш учун масъул бўлган.

Аммо бу талабларга риоя қилинмагани ва ҳимоя тўсиқлари йўқлиги сабабли бола очиқ қувурга тушиб кетган ва ҳалок бўлган. Суд эркакни Жиноят кодексининг 258-моддаси 2-қисми “а” банди (тоғ-кон, қурилиш ёки портлаш хавфи бўлган ишларда хавфсизлик қоидаларини бузиш натижасида одамнинг ўлимига олиб келиш) бўйича айбдор деб топди. Унга 1 муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳамда Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Эркак бу ҳукмга рози бўлмай, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясига шикоят аризаси билан мурожаат қилди. 2025 йилнинг 14 январида эркакнинг даъвоси кўриб чиқилди. Айбланувчининг адвокати ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тўлиқ ва холис тергов ўтказмаганини таъкидлади. Судланувчининг сўзларига кўра, у компанияда фақат 2024 йилнинг 11 ёки 12 июлида оғзаки келишув асосида иш бошлаган.

Эркак, шунингдек, воқеа содир бўлган объектда ишламаганини айтган ва воқеадан сўнг компания раҳбари уни чақириб, бўлиб ўтган воқеа учун маъмурий жавобгарликни эркакка юклаш ниятида эканини ва жарима ҳамда бошқа харажатларни қоплашни ваъда қилганини маълум қилган. Судланувчи бунга розилик билдирган, чунки унга пул керак бўлган.

Бироқ гувоҳларнинг кўрсатмалари, айбланувчининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва объектларда техника хавфсизлиги учун масъул этиб тайинланганини тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа далиллар асосида суд эркакка нисбатан ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

21 Jan, 07:04


🇹🇷Turkiyadagi kurortda yong‘in sodir bo‘ldi. Qurbonlar bor

Turkiyaning Bolu viloyatidagi Kartalkaya tog‘ kurortida yuz bergan yong‘in oqibatida kamida 6 kishi halok bo‘ldi, 31 kishi yaralandi.


Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

21 Jan, 07:03


Тошкентда такси ҳайдовчиси мижозининг номига 12 млн микроқарз расмийлаштириб олди

Ижтимоий тармоқларда тахига чиққан аёлни ҳайдовчи наркотик моддани сувга аралаштириб уни ухлатиб, унинг номига микрозайм расмийлаштирди номи остида аудиоёзув тарқалди.

Мазкур ҳабар бўйича Тошкент шахар ИИББ ҳодимлари томонидан тезкор ўрганишлар олиб борилди ва воқеага ойдинлик киритилди.

Аниқланишича, тахига чиққан фуқаро аввалдан сипртли ичимлик таъсирида маст ҳолда бўлган. Аёл тахичига манзил геолокациясини кўриши учун ўз иҳтиёри билан телефонини берган ва ўзи автомабил салонида уйқуга кетган.

Батафсил видео давомида.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

20 Jan, 11:57


"Права" учун имтиҳон топшириш нархи 2 бараварга қимматлашди.

Эндиликда амалий ва назарий имтиҳонлар учун 1 млн сўмдан тўлов қилиш керак бўлади. Иккинчи марта имтиҳон топшириш эса 1,2 млн сўм этиб белгиланган. Илгари бу нарх 500 минг сўм, қайта топшириш эса 600 минг сўм эди.

Тошкент Ягона имтиҳон маркази билан боғланиб, нархлар оширилгани сабаби сўралганда, оператор машина учун бензин ва мой нархлари ошгани сабаб имтиҳон нархлари ҳам ошганини таъкидлаган.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

20 Jan, 07:49


Навоийда 16 ёшли бола машинасида инспекторни уриб кетиши оқибатида вафот этди

2008 йилда туғилган бола отасига тегишли бўлган Kia Sonet машинасини тунги вақтда Навоий шаҳри ҳудудида давлат рақамисиз, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан бошқариб юрган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган инспектор уни тўхтатмоқчи бўлганида, бола ходимни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Натижада 1993 йилда туғилган 2 нафар фарзанднинг отаси бўлган йўл-патрул хизмати инспектори хизмат олиб бораётган вақтида воқеа жойида вафот этди.

Батафсил:👈

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

19 Jan, 11:19


Эхтиёт бўлинг, огох бўлинг!
Маъсуллар виждонли ва эътиборли бўлинг деймизу аммо фойдаси йўқ.

Баъри ўз нафси билан овора.

Жамиятимизда қонунларимизни ишламаслиги, маъсуллар эса ўз мажбуриятларини бажармаслиги натижасида кўплаб фуқаролар зарар кўриб келишади.

Кўпчилик ҳолатларда талабга жавоб бермайдиган махсулот ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилмайдиган бинолар бунга сабаб бўлади.

Маъсуллар эса ушбу ҳолатларни текширишмайди, ва ўз хизматини ўз нафси йўлида олиб бориб, қонун бузилишларга эса панжа ортидан қараб келишади.
Оқибатда эса турли ҳолатларда фуқаролар зарар кўришади.

Бинобарин Жиноят кодексининг 186-моддасида.
Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш
Истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш,
—базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:
а) жуда кўп миқдорда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
г) баданга ўртача оғир ёхуд оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар одам ўлишига сабаб бўлса, — беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:
а) одамлар ўлимига;
б) бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, — етти йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади деб белиглаб қўйилган.

Ушбу жиноятга эса, сифатсиз махсулот сотиш, талабга жавоб бермайдиган бинодан фойдаланиш киради.

Кейинги пайтларда;
Одамларни захарланиши ва савдо мажмуаларида ҳамда бозорларда юзага келаётган ёнғинлар бунга мисолдир.

Сабаби эса аниқ.
Ваколатли ташкилотлар махсулотларни сифат ва яроқлилигини текширишмайди ҳамда фойдаланилаётган биноларни фойдаланишга қабул қилинган ёки қилинмаганлигини ёки хавфсизлик талаблари бажарилган ёки бажарилмаганлигини ўрганишмайди ёки коррупция сабаб ҳолатга кўз юмишади.

Шу сабабли фуқаролар бефарқ бўлманг, махсулот сотиб олишда уни сифати ва яроқлилигини текширинг, бинодан фойдаланганингизда уни фойдаланишга қабул қилинган ёки қилинмаганлигини сўраб, хавсизлик қоидаларига риоя қилинган бинолардан фойдаланинг.

Ўз хавсизлигингизни ўзгаларга ишониб қўйманг.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

19 Jan, 08:58


Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бош прокуратурани ҳабари борми?
Хоразмда қонунлар бир хил ишламаябди.

Хусусан Хоразм вилояти Урганч шахридаги “URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖда содир қилинган 2024 йил 15 ва 16 октябрдаги ҳамда 2024 йил 02 ноябрдаги хуқуқбузарликлар ёпиғлигича қолмоқда. Суриштирув олиб борилиб, хуқуқбузарликлар ўз тасдиғини топган бўлсада, маъмурий иш муддатида бажарилмасдан келмоқда.
Нима учун? Нима сабаб? Бу ишга кимдир аралашганми?

Прокурор ички ишлар айрим хуқуқбузарларни қабулларга қатнайверганлиги учун қонунни ҳам бир четга суриб қўйишдими ёки?
Ёки бошқа сабаб борми?

Қонунларни қонунни қўлловчи ва уни назорат қилувчи органларни ўзи тўғри бажармаса, оддий фуқаролардан нима талаб қиламиз.
Вазирлик ва Бош прокуратурадан мазкур ҳолатларга расмий муносабат кутиб қоламиз.


Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Qonun Doirasida

17 Jan, 05:38


Тошкент шаҳрида ҳоким ёрдамчиси 30.000 АКШ доллари олаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Учтепа туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг Тадбиркорликни ривожлантириш аҳоли бандлиги таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси савдо сотиқ билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога, туман ҳудудида 4 та савдо дўкони қуриши учун юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали жами 210 м кв ер майдонини аукцион савдолари орқали ютиб унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига, 30.000 АКШ доллари олган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланди.

Батафсил видеода.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

16 Jan, 11:45


⚡️🪪 Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга "права"га ўқиш пули тўлаб берилади

Қонунчиликка асосан, дафтардаги ёшларнинг автомактабда ўқиш ҳаражатлари қопланади. Бу миқдор БҲМнинг 4 бараваригача, 1 млн 320 минг сўмни ташкил қилади.

Бунинг учун автомактабда ўқишни истаган ёшлар туман ёшлар ишлари бўлимига ариза ҳамда ўқув курси шартномаси нусхасини беради. Шартномада таълим ташкилоти номи, СТИР, ўқув курси ёки касб-ҳунар номи, бир ойлик тўлов миқдори ва умумий муддат кўрсатилган бўлиши лозим.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

16 Jan, 11:39


Қозоғистонда бутун бошли футбол стадиони ёниб кул бўлди

Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳрида жойлашган футбол стадиони бутунлай ёниб кетди.

“Эрталаб соат 8:00 да ёнғин содир бўлди, Кейин аланга чодирга тарқалди. Болалар кийиниш хонасида эди, тутунни пайқаб, ҳамма эвакуация қилинди. Қурбонлар йўқ. Машғулотлар соат 8:30 да бошланди, майдонга ҳеч ким кирмади”, дейди “Қизилжар” ўсмирлар спорт мактаби директори Айсарий Шокиров.

Батафсил:👈

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

16 Jan, 10:11


2024 йилда UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 88 фоизга етди

Ўтган йил Ўзбекистонда сотилган ҳар 100 та машинанинг 88 донаси UzAuto Motors'га тўғри келди. Энг кўп сотилган модел – Cobalt. Кейинги ўринларда – Damas ва Tracker.

Ўзбекистонда 2024 йилда 303 373 дона автомобил сотилган.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида UzAuto Motors 353 730 дона, ADM Jizzakh 30 329 дона, BYD Uzbekistan Factory 17 132 дона, Asaka Motors 489 дона, Jizzakh Auto 394 дона, SamAuto 317 дона автомобилни харидорларга етказиб берган.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

16 Jan, 09:47


Ўзбекистонда маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 14 январь куни бўлиб ўтган мажлисида фуқаролар йиғини раислари — маҳалла раисларининг ваколат муддатини узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддатини 3 йилдан 5 йилга ўзгартиришдан ташқари қуйидагилар белгиланмоқда:

- фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда бўшаб қолган ўринларга янги сайлов ўтказиш орқали фуқаролар йиғини раисини беш йил муддатга сайлаш тартибини белгилаш;

- Сенат Кенгашининг фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш билан боғлиқ ваколатларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ўтказиш;

- Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссиясининг фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш билан боғлиқ ваколатлари Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларига ўтказиш.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

16 Jan, 06:39


Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Хоразм вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида бир қатор коррупцион жиноятлар фош этилди.

Жумладан, 1998 - йилда туғилган Қўшкўпир туманида яшовчи, тумандаги ҳайдовчилар тайёрлаш мактабида йўриқчи бўлиб ишлаб келаётган шахс, танишини ҳайдовчилик гувоҳномаси олишдаги имтиҳонларда ёрдам беришини айтиб, ундан 500 АКШ долларини талаб қилган.

Жорий йилнинг 9- январ куни, Урганч шаҳрида танишидан талаб қилинган 500 АКШ долларини олаётган вақтида, ИИБ тезкор қидирув хизмати ҳодимлари томонидан жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Батафсил видео давомида.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

15 Jan, 05:20


❗️Оиласида ногирон аъзолари бўлган шахслар аукцион орқали ер участкаси сотиб олишда уларга 37 500 000 сўмгача бир марталик ёрдам пули берилади

📄 Ҳукуматнинг 23.03.2023 йил кунги 122-сон қарори билан тасдиқланган низомда;

ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 баравари (37 500 000 сўм) гача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

❗️Бунда имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга тўғри келиши керак:

🟢 охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;

🟢 ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;

🟢 ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, ва “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”нинг бирида турган бўлиши лозим.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

14 Jan, 07:41


🇺🇦🇷🇺Ukraina Rossiyadagi kimyo zavodiga raketa zarbasi berdi

Rossiyaning Bryansk viloyati Ukraina Qurolli kuchlari tomonidan raketa zarbasiga uchradi.

Zarba oqibatida jabrlanganlar yo‘q.


Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

14 Jan, 07:26


❗️"ПРАВАСИ РИШОН" БЎЛГАНЛАР МУДДАТИДАН ОЛДИН ЧЕКЛОВДАН ҚУТИЛИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ:
Мени "правам" бир йил олдин бир йилу олти ойга "ришон" бўлган эди. Шуни тўлиқ муддат тугамасдан чекловдан қутилишим мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 343-моддасига асосан,

муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган жиноят ишлари бўйича суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкинлиги белгиланган.

✏️ Сизни ҳайдовчилик гувоҳномангиз бир йил олдин бир йил олти ойга "ришон" бўлган бўлса, демак белгиланган муддатни ярмидан кўпи ўтибди. Энди Сиз ишлаётган ташкилот маъмурияти шу фуқарони транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган муддатини қисқартиришингизни сўраймиз деган мазмундаги илтимоснома билан судга мурожаат қилса, суд томонидан 1 йил 6 ой тўлиқ тугамасидан Сизни автомашина бошқариш ҳуқуқингиз қайта тикланиши мумкин.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

14 Jan, 07:04


Қозоғистон авиакомпанияси судда 12 ёшли йўловчига ютқазди.

Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси судда ураллик 12 ёшли йўловчи Зера Галиевага ютқазди.

2024 йилнинг 20 июль куни ўн икки ёшли эгизак қизлар Зера ва Заура Галиевалар Остона орқали трансфер билан АҚШдан Уралскга қайтаётган бўлган. Бироқ ҳатто парвозга рўйхатдан ўтиш пайтида ҳам FlyArystan авиакомпанияси (Air Astana корхонаси) ходимлари опа-сингиллардан фақат биттасини рўйхатдан ўтказган. Натижада Зера бортга чиқиш талонидан маҳрум бўлган. Муаммони ҳал қилишга ваъда берган FlyArystan ходимлари болани Остона аэропортида қолдириб кетган ва самолёт Уралскка учиб кетган.

Ўн икки ёшли Зера Галиева фақат эртаси куни катталар ҳамроҳлигисиз учиб кета олган.

Мурожаатни кўриб чиқиш чоғида Air Astana вакиллари ўз камчиликларини тан олган ва қизнинг онасига маънавий товон пулини бешдан 1,5 миллион тенгегача камайтиришни сўраган.

Суд авиакомпаниянинг бу илтимосини рад этган.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

14 Jan, 06:17


Toshkentda piyodaga yo‘l berish uchun to‘xtagan Nissan ularni urib yubordi

Bildirilishicha, YTH oqibatida piyodalarga birinchi tez tibbiy yordam ko‘rsatilgan.

Holat yuzasidan Toshkent shahar IIBB YHXB mas’ul xodimlari tomonidan surishtiruv harakatlari olib borilmoqda

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

14 Jan, 05:41


Юртимизнинг муҳтарам посбонлари! 14 - январ Ватан ҳимоячилари куни билан сиз азизларни муборакбод этамиз! Ватанимиз сарҳатларини қўриқлаш, тинчлигини - сақлаш ҳар бир эркакнинг Ватан олдидаги муқаддас бурчидир! Ватанимизнинг муносиб ўғлонлари, барчангизга энг эзгу тилакларимизни тилаб қоламиз! Байрамингиз муборак бўлсин.

Хурмат билан, "Qonun Doirasida" жамоаси.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

13 Jan, 10:28


Taksichilar o‘zini o‘zi band qilgan shaxs sifatida ishlashga doimiy ruxsat beriladi

Ikki yil oldin jismoniy shaxslarga o‘zini o‘zi band qilgan holda taksichilik qilishiga vaqtinchalik ruxsat berilgan edi. Buning natijasida taksichilar soni 6 barobar oshib, 457 mingga yetdi. Shu bois endi bu tartib doimiy bo‘ladi.

Taksilarga mijoz topishda qulay axborot xizmatlari bozori shakllandi. Hozirda 151 ta agregator kompaniyalar ish yurityapti va bu yana o‘sib boryapti. Shu bois agregatorlar faoliyati tartibga solinadi, ularning davlat, haydovchi va yo‘lovchilar oldidagi majburiyati aniq belgilanadi.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

13 Jan, 10:12


Афғонистонга экспорт қилиниши керак бўлган унни сотиб, пулини онлайн қиморга тикиб юборган ҳайдовчи 3 йилга қамалди

Ҳайдовчи 500 қоп унни “Айритом” чегара божхона постига етказиб бериши керак бўлган. Аммо у унни Шеробод тумани ҳудудида аҳолига сотиб юборган. Тўпланган 65 млн сўм пулни эса онлайн қиморга тикиб, ютқазган. У зарарни қоплаш учун оиласи билан яшаётган уйни сотувга қўйган.

Сурхондарёда Афғонистонга экспорт қилинган унни бошқа шахсларга сотиб юборган ҳайдовчи жиноий жазога тортилди.

Батафсил:👈

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

13 Jan, 06:12


Ўзбекистонда мопед ва скутерларларни ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарганлар жаримага тортилади

Ўзбекистонда 2025 йил 1 мартдан бошлаб “А” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасисиз мопед ва скутерларларни бошқариш жаримага сабаб бўлади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги қарори билан амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига бир қанча ўзгартиришлар киритилганди. Хусусан, электромотоцикл, мопед ва скутерлар учун алоҳида фарқловчи давлат рақам белгилари жорий этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан фойдаланишда бўлган мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида 2025 йил 28 февралга қадар амал қиладиган вақтинчалик низом ҳам тасдиқланган.

Унга кўра, двигателининг иш ҳажми 25 см3 ва ундан ортиқ, лекин 50 см3дан ошмайдиган, шунингдек, электр двигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, бироқ 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари (мопед ва скутер) учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилди ҳамда бу турдаги транспорт воситалари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Мопед ёки скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш ЙҲХХ ҳудудий бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистонда 2024 йил декабрида мототранспорт воситаларини (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) рўйхатдан ўтказиш учун БҲМнинг 1,5 баравари — 562 500 сўм миқдорида ставка белгиланган. Илгари бу БҲМнинг 1,75 баравари эди.

Мопед ва скутер ҳайдовчиларида “А” тоифадаги ҳайдовчилиик гувоҳномаси бўлиши 2025 йил 1 мартдан бошлаб талаб этилади. Ушбу транспорт воситаларини гувоҳномасиз бошқарганлик учун жарима солинади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

11 Jan, 10:31


⚠️Жиноят кодексига кўра:

🔘Пора олиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий манфаатдор бўлиши ҳисобланди.

🔘Пора бериш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш ҳисобланади.

Башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда 30 сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади.

📜 Порахўрлик - пора олиш, пора бериш ёки бу жиноятларда воситачилик қилиш ҳисобланиб, бунинг учун жавобгарлик белгиланган.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

11 Jan, 10:24


Давлат боғчаларида соғлом овқатлантириш тартиби такомиллаштирилади

“Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:

- давлат мактабгача таълим ташкилотларини босқичма-босқич аутсорсинг усулида овқатлантириш тизимига ўтказиш;

- “Ягона мавсумий таомнома”ни жорий этиш ҳамда озиқ-овқат харажатларининг ҳисобини “Болалар боғчаси” мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида яратилган модуллар орқали юритиш;

- давлат боғларида тарбияланувчиларни “Ягона мавсумий таомнома” асосида республика ҳудудлари кесимида бир тарбияланувчи учун кунлик овқатлантириш харажатини белгилаш орқали овқатлантириш.

Шунингдек, Таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади.

Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этишни мувофиқлаштириш ҳамда жараёнларни босқичма-босқич рақамлаштириш Марказнинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Қарор билан “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

Давлат боғчалари тарбияланувчиларнинг соғлом, хавфсиз ва сифатли овқатланишини таъминлаш мақсадида 2025 йил 1 июлгача “Ягона мавсумий таомнома” жорий этилади.

2025 йил 1 июлгача соғлом овқатлантириш ташкил этиладиган давлат боғчаларида тадбиркорлар билан белгиланган тартибда шартномалар тузилиши ва аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш йўлга қўйилиши таъминланади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

11 Jan, 09:38


АЙРИМ ЁШЛАРГА 1 ОЙЛИК АРМИЯ ПУЛИ ТЎЛИҚ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

📄 1 ойлик армия тўлови Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2022 йилдаги 312-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 15-илова қилиб келтирилган схемага кўра, субсидия шаклида тўланади.

❗️Ҳўш, бу имкониятдан фойдаланаман деган талабгор нима қилиши керак ?

1) Бунинг учун талабгор, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ қоплаш учун субсидия ажратишни сўраб, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига мудофаа ишлари бўлими билан тузилган шартнома нусхасини тақдим этган ҳолда ариза беради.

2) Васийлик кенгаши 3 иш куни ичида мурожаатни унга илова қилинган шартнома билан бирга ариза берувчи яшаб келаётган маҳалладаги ёшлар етакчисига кўриб чиқиш учун юборади.

3) Маҳалладаги ёшлар етакчиси 5 иш куни ичида талабгорга армия пулини тўлаш ҳақида тавсияномани ёки уни рад этиш ҳақида асослантирилган ҳабарномани, Васийлик кенгашига юборади. Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси армия тўлови учун субсидия бериш ёки рад этиш ҳақида Васийлик кенгашига хабар бермаса ёки бундай субсидия беришни асоссиз рад этиб юборса Васийлик кенгашининг ўзи талабгорга армия пулини тўлаш ҳақида қарор чиқаради ва уни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

4) Ҳокимлик томонидан Васийлик кенгашининг субсидия ажратиш ҳақидаги қарори асосида талабгорнинг 1 ойлик армия тўлови туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимининг тегишли ҳисобрақамига ўтказиб берилади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

11 Jan, 07:32


Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг доллар пора билан қўлга олинди.

Терговчи жиноят ишига жалб қилинган гумонланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламасликни ваъда қилган.

У бунинг эвазига муқаддам прокуратура органларида ишлаган МЧЖ юристи орқали 20 минг доллар олганда тезкор тадбирда ушланган.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

11 Jan, 07:23


Қандай дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади?

Ўзбекистон Республикасининг 07.06.2022 йилдаги "Реклама тўғрисида" қонунига асосан;

Қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади:

🔘фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситаларини;
🔘таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва (ёки) кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини;
🔘Ўзбекистон Республикасида тиббиётда қўлланиш учун рухсат этилмаган дори воситаларини;
🔘Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

09 Jan, 11:55


Гулистон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари 9 йилга қамалди. У хитойлик инвесторларни чув туширган

2021 йил июн ойидан Гулистон шаҳар ҳокими ўринбосари – инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган Қодир Додоев хитойлик инвесторларнинг 350 минг доллардан ортиқ пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани маълум бўлди. Бунда унга инвесторларга таржимонлик қилган шахс жиноий шерик бўлган. Қодир Додоев фирибгарлиги ортидан 2024 йил июн ойида лавозимидан озод этилган ва қамоққа олинган.

Гулистон шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари Қодир Додоев жиноий жавобгарликка тортилди. Суд ҳукмига кўра, у жуда кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Батафсил:👈

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

09 Jan, 11:32


Запорожьега қилинган ҳужумда 10 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Кеча, 8 январь куни Россия қўшинлари Украинанинг Запорожье шаҳрига ҳаво бомбалари билан ҳужум қилди, камида 13 киши ҳалок бўлди ва 63 киши яраланди.

Россия зарба ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади. Ҳужум маҳаллий вақт билан кундузи соат тўртларда уюштирилган.

Йўловчилар бўлган трамвай ва микроавтобуслар бўлакларга бўлинган. Яқин атрофда тўхтаб турган машиналарга ҳам зарар етган. Вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Иван Федоровнинг сўзларига кўра, Россия авиацияси шаҳар марказига иккита бошқариладиган бомба билан ҳужум қилган. Украина Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, зарбалар универсал режалаштириш ва тузатиш модулига эга ФАБ-500 авиабомбалари ёрдамида амалга оширилган.

Ҳукуматнинг сўнгги маълумотларига кўра, 13 киши ҳалок бўлган, яна 63 киши яраланган. Қутқарув ишлари якунланди. Дастлабки маълумотларга кўра, яраланганлар орасида бир бола – 13 ёшли қиз ҳам бор. У касалхонада, шифокорлар унинг аҳволини ўртача оғир деб баҳоламоқда.

Вилоят ҳарбий бошқармаси раҳбари Россия бомбалари айнан қаерга тушганига аниқлик киритмади, бироқ Запорожьенинг Шевченковский тумани бомбаланганини айтди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

08 Jan, 06:47


8-январ – Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари куни

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 декабрдаги қонунига мувофиқ, 8 январ Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгиланди. Бу прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантиришга хизмат қилади.

Барча соҳа вакилларини байрам билан муборакбод қиламиз. Сизларга касбий камолот ва муваффақият тилаймиз.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

07 Jan, 12:41


Чет давлатига юборишни ваъда қилиб ўз юртдошларини алдаган фирибгарлар...

Бизнинг жамиятимизга бир гурух фуқаролар, Европанинг Словакия давлатига иш бор деб, ишга юборишни ваъда қилиб, хар бир фуқародан камида 1500 АҚШ долларини олиб ҳозирги кунда ном нишонсиз ғойиб бўлган ташкилотдан жабр кўрганликлари ҳақида ариза билан мурожаат қилишди.

Гап шундаки, Урганч шахарининг Истиқлол маҳалласи Янги Урганч кўчасида, "XORAZM GO GLABAL" МЧЖ номи остида фаолият юритиб келаётган ташкилот, ўзини ижтимоий тармоқларда Хоразмлик блогерлар орқали турли хилдаги рекламаларини қилиб, Европа давлатида иш ўринлари мавжудлиги ва мўмай пул ишлаб олишлари мумкинлиги ҳақида намойишлар қилишган.

Рекламаларга ишонган жуда кўпчилик фуқаролар катта миқдордаги пулларини ўз қўллари билан шу ташкилотнинг хисоб рақамига ўтказиб беришган. Айримлари эса, МЧЖ рахбарини қўлига нақд пул хисобида АҚШ доллари беришганлигини билдиришган. Аммо шу кунгача на ишдан на пулдан дарак бор. Фуқаролар ўз пулларини қайтариб олиш учун тегишли ташкилотларга мурожаат қилишган.

Бироқ ҳанузгача натижа йўқлигидан шикоят қилишмоқда.
Оқибатда уларнинг алданиб қолишганликлари маълум бўлган.


Бугунги кунда юқорида кўрсатилган манзилда "XORAZM GO GLABAL" МЧЖ иш фаолиятини тугатиб улгурганлиги айтилмоқда.

Маълум бўлишича, "XORAZM GO GLABAL" МЧЖ 09.02.2024 йилда "Иҳсослашмаган улгуржи савдо" йўналишида Давлат рўйҳатидан ўтказилган. Бундан кўринадики, мазкур МЧЖнинг рекламаси бошқаю, фаолияти эса бошқа.

Мурожаат қилган фуқаролар миллионлаган пулларини фирбгарлик йўли билан ўзлаштириб юбориган МЧЖга хуқуқ органлари чора кўришмаётганлигидан норози.

Алдамчи вадаларни бериб, фуқароларни "кийдирган" ташкилотлар кундан кунга кўпайиб бормоқда. Тегишли ташкилотлар ўз ваколати доирасида ундайларга чора кўрмаса алданган фуқароларнинг сони ҳам ошиб бораверади.

Такидлашимиз жоизки фуқаролардан ижтимоий тармоқларда қўйилган ҳар қандай рекламаларга ишонмаслигингизни сўраб қоламиз.


Шартнома қилишдан олдин уларнинг тегишли ҳужжатларини ўрганиб, барча талабларингизга жавоб бергандан сўнг шарнома қилсангиз, реклама бераётган блогер ёки шу ташкилот хақида аниқ маълумотларга эга бўлганингиздан кейин харакат қилсангиз ўзингиз ва чўнтагингизни ҳавфдан ҳоли қиласиз.

Биз фуқароларимиздан турли хилдаги рекламалар ва норасмий каналлар ҳамда блогерларни рекламаларига ишониб иш кўришлари келажакда ўзларига зарар етказиши хақида огохлантирамиз.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

07 Jan, 08:35


🇸🇦Saudiya Arabistonida kuchli suv toshqini ko‘chalarni daryoga aylantirmoqda

Saudiya Arabistoni meteorologiya boshqarmasi Makka va Madina shaharlari hamda Jidda port shahri uchun qizil ogohlantirish e’lon qildi.


Halok bo'lganlar va jabrlanganlar haqida hali ma'lumot berilmagan.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

07 Jan, 08:30


❗️АЛИМЕНТ УНДИРИШ БЎЙИЧА АРИЗА БЕРГАН ШАХС ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ!

⚡️САВОЛ:

Мен собиқ турмуш ўртоғимни алиментга бермоқчи эди. Алиментга ариза берсам қанча давлат божи тўлайман ?

⚡️ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон Қонунига кўра;

Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод этиладиган шахслар рўйхати келтирилган бўлиб, унга кўра даъвогарлар алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан судларга мурожаат қилганида давлат божидан озод этилади деб белгиланган.

❗️Демак, алимент ундириш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилган шахслар давлат божи тўламайди. Яъни, болалар онада бўлса ва она судга алимент учун ариза берса бож тўламайди. Лекин бу, судга умуман бож тўланмайди дегани эмас. Бож тўланади, фақат божни жавобгар тараф тўлайди. Алимент ундириш бўйича чиқарилган суд буйруғига эътибор берсангиз, жавобгардан давлат фойдасига фалонча сумма давлат божи ундирилсин мазмунида бард бўлади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

07 Jan, 08:23


⚡️Транспорт воситаларини ҳаракатлантириш вақтида йўл қўйилган қоида бузарликлар ва унга нисбатан жарима миқдорлари билан танишиб олинг!

• Тақилмаган камар: 187 500;
• Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами: 187 500;
• Ҳужжатсиз ҳайдаш: 375 000;
• Суғуртасиз ҳайдаш: 375 000;
• Қизилда ўтиш: 750 000;
• Ноқонуний парковка: 750 000
• Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: 1млн 875 минг сўм;
• Тезлик (+20 км/соат): 375 000;
• Тезлик (+20-40 км/соат): 1млн 875 минг сўм;
• Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм;
• Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланиш: 3 млн 750 минг сўм;
• Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш - 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
• Рухсатсиз ранг бериш: 9 млн 375 минг сўм.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

07 Jan, 06:58


Тибетдаги зилзила камида 50дан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлди

Хитойнинг жануби-ғарбидаги Тибет мухтор округида 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди ва оқибатда камида 50 дан ортиқ киши вафот этди.

Бугун, 7 январь куни эрталаб Ҳимолой тоғларида содир бўлган 6,8 магнитудали зилзила оқибатида элликдан ортик одамлар ҳалок бўлди, яна 62 нафар одамлар жароҳат олди. Маҳаллий Хитой оммавий ахборот воситалари Тибетнинг Шигадзе шаҳри ва унинг атрофида камида 52 киши ҳалок бўлгани, қўшни Непал ва Ҳиндистонда эса ер силкинишлари сезилганини хабар қилди.

Ҳисоботда қўшимча қилинишича, маҳаллий вақт билан эрталаб соат 9:05 да содир бўлган зилзила эпицентри 10 километр (6,2 миля) чуқурликда бўлган, бироқ магнитудаси аввалроқ тахмин қилинган 6,9 дан пастга қараб қайта кўриб чиқилган.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

06 Jan, 11:42


Андижондаги хонадонда газ портлади. Бир киши ҳалок бўлди

3 январь куни соат 03:00 ларда Марҳамат туманидаги «Шомат» МФЙдаги уйда яшовчи фуқаро Х.Ш. яшаш хонадонининг ётоқхона қисмида қўлбола усулда қурилган иситиш печини ёқмоқчи бўлиб, гугурт чаққан вақтида хонага тўпланган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан портлаш юз берган.

Оқибатда ушбу хонада бўлган Х.Ш. танасининг 90 фоиз, турмуш ўртоғи Л.Ш. танасининг 35-40 фоиз, ўғли Ж.Х. танасининг 20-30 фоиз, қизи Х.Х.нинг танасининг 70 фоиз қисми куйиш ташхиси билан туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

Кейинчалик жабрланган аёл ва унинг қизи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий марказига олиб келинган. Тиббий муолажаларга қарамасдан қиз 4 январь куни вафот этган.

❗️Эслатма: Фуқаролардан табиий газ ва электр энергиясидан фойдаланишда эхтиёт бўлишларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

06 Jan, 05:44


Доллар 13 000 сўмдан ошди.

Тижорат банкларида доллар курси илк марта 13 000 сўмдан ошди. Айни пайтда долларни сотиб олиш курсининг энг қиммат қиймати 13 000-13 005 сўмдан таклиф қилинмоқда.

Энг арзон таклиф 12945 сўмдан. Марказий банкда долларнинг расмий курси 12942 сўмни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

04 Jan, 10:20


Туғруқхонадаги ноқонуний хатти-харакатлар... Суюнчи пули талаб қилиш қонунийми?

Шифохоналарда ёки туғруқ муассасаларида тиббиёт ҳодимлари томонидан беморлардан пул талаб қилиш ҳолатлари кундан кунга авж олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига кўра, пул талаб қилиш ноқонуний ҳисобланади. Бу ҳолат давлат хизматларини суиистеъмол қилиш ёки коррупция сифатида баҳоланди.

Пул талаб қилган шаҳсларга нисбатан қандай жавобгарликлар мавжуд?

Ушбу видео орқали сиз барча саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

04 Jan, 09:04


Бекободда ИИБ биносига олиб келинган фуқарони уриб ўлдириб қўйган ходим 9 йилга қамалди

Бекобод шаҳар ИИБ биносида вафот этган 43 ёшли Дилмурод Юсупвалиевнинг ўлимига ИИБ ходими етказган жароҳат сабаб бўлгани тасдиқланди. Суд ҳукми билан ходим қасддан баданга оғир шикаст етказиш, ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш каби жиноятларни содир этган деб топилди.

Унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек унга 3 йил муддатга Давлат хизматларида ишлаш тақланди. Марҳумнинг акаси берган интервюсида укасини ўз кўзи олдида ИИБнинг бир неча ходими калтаклаганини айтганди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

04 Jan, 06:16


Соғлиқни сақлаш тизимида қандай янгиликлар кутилмоқда?

Янги — 2025 соғлиқни сақлаш тизимида янгиланишларга бой бўлиши кутилмоқда. Соҳани трансформация қилиш жараёнида қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилиши режалаштирилган.

Аввало, касалликлар профилактикаси ва эрта ташхис бўйича такомиллаштирилган дастурлар амалга оширилади, янги турдаги оммавий скрининг текширувлари йўлга қўйилади.

Туман (шаҳар) шифохоналарида янги 220 та диагностика ва 488 та даволаш усули татбиқ қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий қилинади. 2026 йилда эса ушбу янгилик Сурхондарё, Фарғона, Андижон, Тошкент, Наманган ҳамда Жиззах вилоятларида татбиқ қилинади.

Батафсил: 👈

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

04 Jan, 05:54


Қорақалпоғистонда ФВВ аскари 5 кишини пичоқлади. Қурбон бор.

Кеча, 3 январь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сафларида хизмат ўтаётган оддий аскар беш кишини пичоқлади.


Қайд этилишича, вазирликнинг Махсус муҳандислик қурилиш бошқармаси 5-гуруҳ оддий аскари Г.М. маст ҳолатда хизмат ўтаётган ушбу батальоннинг бошқа оддий аскари Ж.Н.ни уриб, кўчага чиқиб кетган. Соат 03:30 да Нукус шаҳрининг Даналар кўчасида жойлашган 41-уйга кириб, уйдаги ошхона пичоғи ва чопқини олган. Шундан сўнг уйда ухлаб ётган хонадон келинига тегажоғлик қилган. Унинг овозидан уйғонган турмуш ўртоғи З.К.га эса пичоқ билан тан жароҳати етказган. Сўнгра З.К.нинг отаси Д.А., унинг яна бир қариндоши Р.А.га чопқи билан ҳужум қилиб, уларга турли даражада тан жароҳати етказган.

Батафсил: 👈

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

31 Dec, 15:26


Янги 2025 йил омадли бўлсин.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Qonun Doirasida

31 Dec, 03:04


⚡️Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз учун муҳим хабар

Россия Федерацияси президентининг бугун имзолаган «Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг айрим тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига кўра Россияда ноқонуний бўлиб турган чет эл фуқаролари 2025 йилнинг 30 апрель санасигача мамлакатни тарк этиши ёки ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши керак.

Талаб қонуний равишда қолишни истаган хорижликларга нисбатан қўлланилмайди.

❗️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги 2025 йилнинг январ ойидан бошлаб Россияда ишлаб юрган, аммо, ҳужжатларида камчилиги мавжуд бўлган барча юртдошларимизга ҳуқуқий, амалий ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу масала бўйича алоҳида гуруҳ фаолият олиб боради.


Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

31 Dec, 02:59


Ҳурматли юртдошлар!

"Qonun doirasida" жамоаси сизларни янги 2025-йил билан чин кўнгилдан табриклайди! Янги йил сизга ва оилангизга соғлик, бахт, муваффақият ва омад  олиб келсин.

Барча эзгу орзу-истакларингиз амалга ошсин, ҳар бир кунингиз ёрқин ва яхши таассуротларга бой бўлсин! Янги йил янги қадамлар ва янги имкониятлар билан келсин.

Янги йилингиз билан!

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

27 Dec, 06:52


Зўравонликдан азият чекканларнинг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда.

Энди сиз зулм кўрган уйда яшашга мажбур эмассиз!

Сўнги йилларда жамиятда оилавий ёки маиший зўровонлик қурбонларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳотин-қизлар зўровонликка учраганда уларга ҳимоя ордери берилар аммо, зулм кўрган ҳонадонида қолишга мажбур бўлар эди. Ҳар қанча олдини олингани билан бир марта зўравонлик қилган шаҳс яна бу ҳолатни такрорлаши шубҳасиз.

Шу ҳолларни инобатга олиб, Олий Мажлис Палатаси мажлисда кўриб чиққан қонун лойиҳасига кўра, суд томонидан даъво қилувчини талаби билан турар жойга мажбурий киритиш жараёнида мутаносиб шароитга эга бўлган, бошқа бир турар жойга ҳам киритиш мумкин бўлади.

Яъни жабрланган шаҳс зўровонлик кўрган ҳонадонига қайтарилмайди. Икки тамон келишган ҳолда янги яшаш жойига кўчиб ўтса ҳам бўлади. Бундан ташқари ушбу турар-жой ижарага олинса, ижара пулини зўравонли қурбони бўлган аёл ёки эркак эмас, мулкдор тўлаши бўйича норма киритилмоқда.

Унга кўра, ҳотин-қизлар уйсиз ва таъминотсиз қолишдан қўрқиб, зўравон эр билан яшашга мажбур бўлмайди.

Шунингдек, ушбу қонун лойиҳаси билан оила кодексининг 41-моддасида оилавий ёки маиший зўравонликдан жабр кўрган эр ёки ҳотиннинг талабларига кўра, суд томонидан ишни кўришда ярашиш учун муҳлат тайинланмасдан қарор чиқарилиши кўзда тутилган норма таклиф этилмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

23 Dec, 07:30


"Qonun Doirasida" ОАВ янги лойиҳа йўлга қўйилди.

Бугунги кунда кўп қаватли ва кўп ҳонадонли уйларнинг қурилиши тобора авж олмоқда. Уларнинг баъзилари қонуний ва баъзилари ноқонуний қурилишлардир.

"Qonun Doirasida" ОАВ
га фуқароларнинг мурожаатларининг ижтимоий тармоқлардаги рекламларга ишониб кўпчилиги кўп қаватли ва кўп ҳонадонли янги турар жой бинолардан уй ҳарид қилиб уларга шартнома асосида белгиланган муддатда топширмаган ёки уйнинг сифатсизлигидан азият чекаётганлиги хақида.

Айнан шу каби, муаммоларни олдини олиш мақсадида фуқароларга бизнинг офисимизга ташриф буюриб қурилаётган кўп қаватли уйлар қонунийлиги, кадастр ҳужжатлари мавжудлиги, уйнинг сифат даражаси, барча шароитларга эга эканлиги, болалар майдончаси ва дам олиш масканларига эга эканлиги, автотураргоҳга эгалиги ва х/к лари ҳақида билиб олишингиз мумкин.

Қурилиш ташкилотлари диққатига. Сизнинг қуратган кўп қаватли бино иншаотларингиз ҳақиқатдан ҳам барча қурилиш талабларига жавоб бера олса, фуқаролар келгусида биздан уй ҳарид қилиб алданиб қолмайди деб ишонч билан айта олсангиз келинг Ф.Рузметовнинг шаҳсан ўзи сизнинг биноларингиздаги барча ҳужжатларни ўрганиб, камчиликларга йўл қўйилган бўлса бу тўғрисида сизга тавсияларни, кўрсатмаларни беради.

Зеро келгусида юқоридаги каби кўнгилсизликларнинг олди олинади.

Канал ҳақда яқинларингизга улашинг.

Батафсил:👈

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

23 Dec, 07:28


Ўзбошимчалик билан қилинган анча ишлар фуқаролар норозилигига сабаб бўлмоқда.

"Qonun Doirasida" ОАВ га Урганч тумани Ҳожибойлар маҳаллисида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан мурожаат келиб тушган. Биз жамоатчилик назорати сифатида жойига чиқиб ўргандик мурожаат маъзмунига кўра, маҳалланинг бошида давлат заҳирасидаги ер майдони фойдаланмасдан гўёки фақатгина чиқинди уюмлари ташлашга мўлжаллангандек чиқинди билан тўлиб қолган.

Шу пайтгача ҳеч бир фуқаро бу ер майдондан мақсадли фойдаланмаган. Маҳалла раиси ва унинг ёрдамчилари ҳам бу ҳақда ҳабардор аммо улар ҳам бу чиқиндиларга кўз юмиб келмоқда. Бизнинг бу кўчамиз асфалт бўлмаганлаги сабабли, кўчанинг бошида яшовчи қўшниларимиз сув сепиб ташлаши оқибатида кўчалар лой бўлиб, на машинада на пиёда ҳаракатланиб бўлар эди.

Қўшнилар билан келишиб пул йиғиб ҳашар йўли билан кўчага тош ташладик. Буни кўрган қўшнимиз ўзбошимчалик билан йўл тўсиқларини қўйиши натижасида машина ҳаракатларида ноқулайликлар юзага келишига олиб келди. Бу ноқулайликдан биз норозилик билдирдик ва бу тўсиқларни олиб ташлашини талаб қилдик. Аммо у бундан бош тортди гўёки бу тўсиқлар машиналарнинг паст тезликда ҳаракатланиши учун эканлигини билдирди. Биз эса ИИБ га ариза билан тўсиқни олдириб ташлашга мувофақ бўлдик. Йўлнинг қисқартириш ва машиналар ҳаракатини чеклаш мақсадида қўшним ноқонуний ариқ қаздириб ташлади. Бу ариқга хеч қаердан сув келмайди катта сув ҳавзаси ёки катта ариқларга уланган эмас. Бундан биз норозимиз агарда биз барча қўшнилар билан ушбу ариқни кўмиб ташласак ўртада жанжал чиқиб низолар юзага келиши мумкин.

Шу сабабли биз қонун йўли билан ҳал қилишни лозим топдик. Биз шаҳар ва туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилдик аммо улар келиб масалани ўрганишмади. Уларнинг сўзларига кўра, у ўз ҳудудидан ариқ қазган ва бу қонуний эканлигини билдирди.

Аммо Кадастр агентлиги келиб ўрганганида қўшнимнинг ўз қизил чизиқидан ташқарида ариқ қазилганлиги ўз тасдиқини топди. Бизнинг қилган ишларимиз яъни, кўчани аҳлатлардан тозалаб, ўз чўнтагимиздан йўлни текислаганимиздан сўнг ариқ қазганлигини нима деб ўйлашга ҳам ҳайронмиз. Бизларнинг ушбу қўшниларимиз билан ўзаро низоларимиз йўқ. Нима сабабдан бундай қилаётганлиги бизга қоронғу. Бизнинг талабимиз ушбу ариқни кўмдириб аввалги ҳолига қайтариш ва кўчани кенгайишини таъминлаш, дейди фуқаролар.

Фуқароларнинг сўзларини тинглаб уларнинг мурожаатига асосланиб тегишли ташкилотлар ўз ваколати доирасида ўрганиб барча фуқаролар учун катта йўл сифатида ташкил қилишларини сўраб қоламиз.

Батафсил :👈

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

18 Dec, 10:30


Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ердаги ноқонуний қурилма ўз эгасига қайтариладими?

Урганч шаҳар Саноатчилар кўчасида жойлашган ер участкаси 2018 йилда ҳокимнинг ер ажратиш қарори билан фуқаро Ғ.Эшчановга ажратилган. Бироқ маскур ер участка бошқа фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб қурилиш ишлари қилинган.

Кадастр агентлиги мазкур ҳолатни ўз назоратига олиб ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ўз ҳолига қайтаришни сўраб судга даво аризаси киритган.

Кадастр агентлигинг давоси қаноатлантириладими?

Барчасини ушбу видео орқали билиб олишингиз мумкин.

Батафсил: 👈

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

17 Dec, 11:37


Фарғона шаҳри марказида газ чиқиши улкан оловни келтириб чиқарди

17 декабр куни Фарғона шаҳри марказидаги Калининский даҳасида автомобилларга бензин ва пропан қуйиш шохобчасида портлаш рўй берди.

Воқеа гувоҳлари тақдим этган видеодан кўринишича, портлашдан кейин атрофга тарқалган газ аланга олиб, бир неча сонияга бутун чорраҳани олов қоплаб олган. Натижада 10 тага яқин автомабиллар ҳам ёниб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат АЁҚШда содир бўлганини тасдиқлади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

17 Dec, 11:20


Судянинг "ажабтовур" ҳукумлари...

Янгийўлда 5 нафар болани босиб кетиб 2 нафарини ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи аҳлоқ тузатиш жазосини олди.

Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судида ЙТҲ содир қилиб 2 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи суд залининг ўзидан қамоқдан озод қилинди.
Судянинг фикрича ҳайдовчи олий маълумотли, яхши жойда ишловчи фуқаро экан.

Орадан 1 ҳафта ўтиб ЙТХ содир этиб бир кишинг ўлимига сабаб бўлган ўрта маълумотли ҳамда ишсиз ҳайдовчига айнан шу судянинг ҳукми билан 2 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ҳар икки ишга ҳам бир судя раислик қилган. Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман суди судяси ЙТХ билан боғлиқ бир бирган ўхшаш икки ишда турлича ҳукм чиқарди.

Судя икки боланинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига аҳлоқ тузатиш ишлари, бир кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчига эса озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Содир этилган қилмиш ҳусусиятларини ифодаловчи ҳолатлар
яъни айбдорнинг шаҳси, айбининг шакли ва даражаси, жиноят қилиш шароити ва сабаблари, шаҳснинг жиноятни содир қилгунча ва ундан кейинги ҳулқ атвори жиноятнинг ижтимоий ҳавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлари деб топилиши мумкин.

Бу ҳолатда адолат тарозининг судланувчи томон палласи ниманинг ҳисобига оғирроқ тош босган?

Айнан шу каби ҳолатларни кузатган йўллардаги "учарлар" пулим бўса ва зарарни қопласам, нечта инсонни ўлимига сабаб бўлсам ҳам қамалмас эканман деган тушунчани пайдо бўлишига сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

17 Dec, 08:03


Мақсад нима эди?
Оддий сотувчиларни сарсон қилишми?

Фуркат Рузметов, бозор атрофидаги сотувчиларга шароит яратиш мақсадида анча ишлар қилган бунга бутун халқ гувох.

Бекчанова Элвира эса, сотувчиларни савдосига халақит бериб, прокурорга шикоят қилган. Банан ва Шакар акцияларини айтиб, фойдаланишга қабул қилинмаган ерда савдо қилишаётганлигини, Лифт Эскалаторлар синовдан ўтмаганлигини айтиб, онаси З.Атаева ва ўзи тинмасдан шикоят қилиб келган.

Бироқ, бугунги кунда Э.Бекчанова ва бошқалар, Ф.Рузметов яратган офисга жойлашиб олишибди 😂😂
Холбуки, Э.Бекчанова боргач, “URGANCH EKO SHOPPING атрофлари ноқонуний эгалланганлиги аниқланибди.

10 декабрга кадастр берамиз деганлар қаерда қолди, қурилиш ишлари 5 йилга қараб кетябди, буни сўрайдиган одам йўқми? бу саволларимиз очиқ хамон.

Энди, одамларга нима деймиз? Бу ёғи ҳам очиқ қолмоқда.

Бу ишни Президент ўз назоратига олмаса бўлмайди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Qonun Doirasida

17 Dec, 07:48


Al-80 маркали бензинлар биржада кўп аммо...

Хавонинг совиб кетиши оқибатида Метан шаҳобчаларинг иш вақтида чекловлар сабабли бензинга талаб ошиб бормоқда.

Бошқа бензинларга қараганда нисбатан арзонроқ Al-80 бензини ҳамма бензин шаҳобчаларида ҳам сотилмаётгани сабабли метанда навбатда туришни истамаётгани учун барибир бензин учун навбат кутишга мажбур бўлмоқда.

Энергетика вазирлигининг такидлашича, биржага чиқарилаётган Al-80 бензини ҳажми 4 баробарга оширилиб кунига 8000 тўннага етказилган. Биржада Al-90 бензинига ҳам талаб сезиларли даражада ошган.

Энергия инспекциясининг ҳабарига кўра, Андижон вилоятидаги 5 та АЁҚШ биржадан ҳарид қилинган Al-80 маркали бензини ҳеч қандай сабабларсиз сотувга чиқармай сақлаб тургани аниқланди. Инспекция қоидабузарликка йўл қўйган бу АЁҚШ ларни биржадан бензин ҳарид қилишларини вақтинчалик чеклаб қўйди.

Al-80 маркали бензин энг арзон бензин бўлса ҳам суюлтирилган газ ва унинг ўртасида катта фарқ бор. Унинг биржадаги нарҳи оҳирги 1 йилда 24% га ошган.

Айни пайтда нарҳи ошаётган бензин фақатгина Al-80 эмас. Статистикага кўра, 2 декабрдан 14 декабргача Al-92 бензининг нарҳи 6.5 % га қимматлашди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

17 Dec, 06:47


Термиздаги янги қурилган уйнинг ташқи девор ён томони кучли шамол таъсирида кўчиб тушди.

Термиз шаҳри «Гулистон» МФЙ ҳудудидаги 5 қаватли 20 хонадонли турар-жойнинг ташқи девор ён томонидан 35-40 м/кв қисми кучли шамол таъсирида кўчиб тушган.

Ҳозирда буюртмачи-пудратчи ташкилот «Термиз қурилиш индустрия саноат» ИК томонидан муаммони бартараф этиш мақсадида барча керакли қурилиш материаллари олиб келинган ва тегишли ишлар олиб борилаётганлиги айтилмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

17 Dec, 05:45


“Ё депорт бўласан, ё армияга қўшиласан дейишди” – Москвага ўқишга бориб, урушда қатнашган талабага ҳукм ўқилди

22 ёшли фарғоналик йигит Россия армияси сафида 2023 йил 13 октябр кунидан 2024 йил 10 февралгача Луҳанск ва Донецкдаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган. Тан жароҳати олиб, госпиталда даволаниб чиққач командирининг турли хил ҳақоратомуз сўзлари сабаб Ўзбекистонга қайтган. У судда онкологик касалликка чалинган онасини даволатиш ва операция қилдириш учун шу ишга қўл урганини айтган.

Батафсил:👈

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

02 Dec, 05:25


Бола пули чиқмаслигининг сабаби нима?

Фуқаролар бир неча маратоба бола пули олиш учун ариза топшириб нима сабабдан ҳанузгача бола пули ажратилмаётганлиги ҳақидаги саволларга ушбу видео орқали жавоб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

29 Nov, 09:56


Йўлларда, кўчаларда Ободонлаштириш бўлимлари ходимлари иш кийимида тиланчилик қилиш ҳолатлари кўпайди.

Тошкент кўчаларининг бирида Ободонлаштириш ҳодимларининг кийимида тиламчилик қилаётганларнинг аслида ким эканлиги аниқланди.

Шу туманга қарашли Ободонлаштириш ҳодимлари уларнинг қайси ҳудудга қарашли эканлигини сўралганда улар ободонлаштириш ҳодимлари эмаслиги аниқланган.

Гўёки ўзларини ободонлаштириш ҳодимлари сифатида кўрсатиб тиламчилик қилишлари фуқароларнинг ушбу тизмга нисбатан салбий фикр уйғонишига сабаб бўлиши мумкин.

Ободонлаштириш ходимлари эса бундан хафа бўлишмоқда. Биз ҳалол ишлаймиз, иснодга қўйманг, дейишмоқда улар.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

29 Nov, 07:19


"Greenleaf" ҳақида нималарни биламиз?

"Greenleaf" компанияси томонидан ваъда қилинаётган пулларга учиб унга аъзо бўлган фуқароларнинг мурожаатларига бугун ҳуқуқшунос Ф.Рузметовдан жавоб оламиз.

"Greenleaf" ҳам пирамидами?

Маҳсулотлари ҳақиқатдан ҳам даволовчи ҳусусиятга эгами?

Ушбу видео орқали сиз ҳаммасини билиб олишингиз мумкин.

Бизни кузатишда давом этинг. Ҳуқуқ ва эркинликларингизни биз билан тикланг!

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

28 Nov, 05:53


Аслида қандай бўлган!

15.10.2024 й. кечаси тахмиан 18:15 ларда “URGANCH EKO SHOPPING CENTER” МЧЖ офисига видеода кўриб турган шахслар кириб келади.

Офис ташқарисида эса, барчага маълум ҳолат 16.10.2024 й. Инвесторлар йиғилишида жанжал кўтарган З.Атаев ва уни ёнида И.Бекчанова турган бўлган.

А.Авазев эса ичкарида гаплашиб ўтирганларга халақит қилмаслик ва ташқаридагилар аралашиб жанжал чиқмаслиги мақсадида офис эшигини ёпмоқчи бўлган.

Шу вақт, А.Авезовга С.Маткаримова ташланиб, уни итариб ташлаб эшикни ёпма деб жанжал қилган.

Энди эса, С.Маткаримова хуқуқ органларига шикоят қилиб, А.Авезов унга ёпишганлигини айтган.

Барчаси видеода маълумку.


Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

28 Nov, 05:36


Ўзбекистонда букермекерлик хизматларини тарғиб қилувчи 30 га яқин сайтларни блокланди

Бугунги кунда юртимизда букермекерлик хизматлар тобора авж олиб бормоқда. Ушбу ҳолат фуқароларнинг пулларга куйиб қолиши ҳаттоки ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари билан юакунланмоқда.

Рақобат қўмитаси қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилишга қаратилган бир қатор веб-сайтлар блоклангани ҳақида хабар бермоқда.

Қайд этилишича, амалга оширилган ишлар натижасида букмекерлик хизматларни тарғиб қилувчи 42 та веб-сайтни блоклаш бўйича АОКАга таклифлар киритилган бўлиб, шундан 30 га яқин сайтлар белгиланган тартибда блокланган.

Қўмита томонидан бу йўналишдаги мониторинг ишлари тизимли давом эттирилмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

28 Nov, 05:24


⚡️ Йил бошидан буён 82 нафар фуқаро газ офатидан ҳалок бўлган

Жорий йилнинг бошидан буён газдан фойдаланишда қоидаларга амал қилинмагани оқибатида республикада 74 та хавфли ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқарма бошлиғи Абдусаттор Қаюмов маълум қилди.

Бунинг оқибатида 82 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 80 нафардан ортиқ киши жароҳат олган.

Маълум қилинишича, айрим ҳолатларда дудбўрон носозлиги оқибатида оиланинг барча аъзолари ис газидан заҳарланиб, вафот этишган.

Фуқароларни огоҳликга чақирамиз ўзингиз ва оила аъзоларингни ҳаётини ҳавфга қўйманг!

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

28 Nov, 05:00


АҚШ Украинага 725 млн долларлик ҳарбий ёрдам тайёрламоқда

Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден маъмурияти Украина учун 725 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда.

Қайд этилишича, янги пакетда Америка захираларидан турли хил танкка қарши қуроллар, ер ости миналари, дронлар, Stinger портатив зенит-ракета комплекслари учун ўқлар ва HIMARS реактив тизимлари учун мунициялар бўлади. Буларнинг барчаси сўнгги ойларда Россиянинг шарқда кучайган ҳужумларига қарши курашишда Украинани қўллаб-қувватлашга ёрдам бериши керак.

“Янги ёрдам пакетининг таркиби ва ҳажми ҳали тасдиқланмаган ва келгуси кунларда ўзгариши мумкин”

Байден президентликдан кетишдан олдин Киевга кўпроқ ёрдам кўрсатмоқчи. Жо Байден Украинага ёрдам бериш орқали 2025 йилнинг январида президентликка киришадиган Дональд Трамп Оқ уйга киришидан олдин Украина билан бирга эканлигини кўрсатмоқчи.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

26 Nov, 07:22


Гиёҳванд моддаларни реклама қилган блогер қўлга олинди

Фарғона вилоятида гиёҳванд моддаларни реклама қилган 102 минг обуначига эга блогер ушланди.

Қайд этилишича, 1991 йилда Марғилон шаҳрида туғилган шахс ўз Instagram саҳифасида 665 дона видео контент жойлаб, уларни жами 102 минг обуначига тарқатиб келган. Хусусан, у ўзи тайёрлаган дўкон рекламасида республика ҳудудида рекламаси тақиқланган гиёҳванд моддаларни истеъмол қилгани акс этганини ва шу ҳақида қўшиқларни жойлаб, обуначиларига намойиш қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56 прим 4-моддаси (Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, унга тегишли бўлган телефон далилий ашё сифатида олинган.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

26 Nov, 05:28


БАА Исроиллик раввинни ўлдиришда гумонланган Ўзбекистонликларга шафқатсиз чора кўрилишидан огоҳлантирди

Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги исроиллик раввин Зви Коганни ўлдиришда гумонланган Ўзбекистон фуқаролари рекорд даражада қисқа муддатда ҳибсга олинганини маълум қилди.

Батафсил:👈

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

26 Nov, 05:15


Tadbirkorlar diqqatiga!

31.09.2024-yilda O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Tashqi reklama va ijtimoiy axborotning aylanish sohasidagi munosabatlarni tartibga solishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida gi 428-sonli qaroriga asosan yer uchastkalar, bino va inshootlarda (mulkchilik shaklidan qat’iy nazar) tashqi reklama ob’ektlarini, avtotransport (yo‘nalishli avtobuslar bundan mustasno) vositalarida o‘rnatilgan reklama axborotini ro‘yxatdan o‘tkazish hamda maxsus pasport (ruxsatnoma) olish kerakligi belgilangan.

Eslatib o‘tamiz: Vazirlar Mahkamasining 24.10.2024 yildagi 695-sonli qarorida ilgari berilgan reklama joyi pasportlarini yangi namunadagi reklama joyi pasportiga almashtirish muddati joriy yilning 1-dekabr kuniga qadar ruxsat etilgan.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

25 Nov, 05:12


Superjet 100 самолёти Анталия аэропортига қўнганидан сўнг ёниб кетди

24 ноябр, якшанба куни "Азимут" авиакомпаниясининг Sukhoi Superjet 100 самолёти Туркиянинг Анталия шаҳрига қўнганидан сўнг ёниб кетган. Самолёт командири йўловчиларни махсус траплар ёрдамида эвакуация қилишга қарор қилди.

Туркия Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, самолётда 95 киши бўлган. Анталия аэропорти бортда 91 киши бўлганини маълум қилди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

20 Nov, 05:59


“Крокус” терактида айбланган 4 тожикистонликнинг ҳибсда қолиш муддати яна узайтирилди

Москванинг Басманний туман суди “Крокус Сити Ҳолл” концерт залида теракт содир этишда айбланган тўрт нафар шахсни ҳибсда сақлаш муддатини узайтирди.

Суд тергов органларининг илтимосномасини қаноатлантирган ва Муродали Рачабализод, Муҳаммадсобир Файзов, Фаридуни Шамсиддин, Далержон Мирзоевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини 3 ойга, жами 10 ой 28 суткага узайтирган.

Судланувчиларнинг тўрт нафари ҳам 2025 йилнинг 22 февралига қадар ҳибсда бўлади.

Маълумот учун, Москва яқинидаги Красногорскдаги “Крокус Сити Ҳолл” концерт залига ҳужум жорий йилнинг 22 март куни тахминан соат 20:00 да содир бўлди. Тўрт нафар қуролли шахс концертга келган одамларга қарата ўқ узган, аудиторияга ўт қўйган, сўнг бинони тарк этиб, машинада қочиб кетган. Оқибатда 145 киши ҳалок бўлди, 500 дан ортиқ киши яраланди. 1,7 мингдан ортиқ киши жабрланувчи сифатида тан олинган, 800 дан ортиқ киши гувоҳ сифатида сўроқ қилинган.

Батафсил:👈

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

20 Nov, 05:27


Жиззахда Cobalt вояга етмаган опа-сингилларни уриб кетди. Қизлар воқеа жойида вафот этди

Жиззах вилоятида Cobalt йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган 13 ва 4 ёшли опа-сингилларни уриб кетди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 18 ноябрь куни соат 19:30 ларда Бахмал тумани ҳудудида содир бўлган. 1991 йилда туғилган А.О. фуқаро Cobalt русумли автоуловини бошқариб келаётиб, йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдалар, 2011 йилда туғилган И.М. ва унинг синглиси 2020 йилда туғилган И.К.ларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда опа-сингиллар турли тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан гумонланувчи О.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди ва 117-модда (Хавф остида қолдириш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. У ҳозирда ушланган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонага жойлаштирилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

20 Nov, 05:13


Йўл қурилиши бўйича буюртма олиб бериш учун 50 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди

Йўл қурилиши ҳамда таъмирлаш фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари Н.Ш. ўзганинг ишончига кириб, унга “Тошкент-Бойсун” автойўлини қуриш ва таъмирлаш лойиҳаси бўйича тендер ғолиби бўлган хорижий компаниянинг қиймати 500 минг АҚШ долларилик қурилиш ишларини бажариш бўйича буюртмасини олиб бериш эвазига унинг 10 фоизини, яъни 50 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, у муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

19 Nov, 11:27


ЙПХ ходими жаримадан қарзингиз бўлса автомобилингизни жарима майдончасига олиб кириб қўйишга хақлими?

Бугунги кунда кўпчиликни шу савол ўйлантирмоқда бу масалага атрофлича айнан ушбу видеода тўхталамиз.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

19 Nov, 06:04


Элликқалъа ва Ғиждувон туманларида ҳоким ёрдамчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда жойларда ўтказилган текширувлар давомида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги маҳаллалардан биридаги ҳоким ёрдамчиси 33 нафар фуқарога имтиёзли кредит маблағлари ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсияномалар расмийлаштириб, улар номига банкдан жами 1 млрд. 88 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилишига муваффақ бўлган.

Сўнгра ўзининг таниши бўлган фуқаро номига масъулияти чекланган жамият ташкилиб қилиб, амалда уни норасмий тарзда бошқариб, 1 млрд. 88 млн. сўмни гўёки турли хил маҳсулотлар харид қилиш учун мазкур МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказган ва нақдлаштириш орқали талон-торож қилган.

Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчиси ўзининг турмуш ўртоғи ва синглиси номига олинган жами 65,9 млн. сўм кредит маблағларини ҳам мақсадсиз сарфлаб юборган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддалари (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ғиждувон туманидаги маҳаллалардан биридаги ҳоким ёрдамчиси 26 нафар фуқарога йирик ва майда шохли чорва моллари сотиб олишлари учун имтиёзли кредит маблағлари ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсияномлар расмийлаштириб, улар номига банкдан жами 821 млн. 858 минг сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилишига эришган.

Сўнгра мазкур фуқароларни алдаб, кредит маблағлари эвазига таъминотчи корхонлардан 26 киши учун ажратилган чорва молларини сохта ҳужжатлар асосида қабул қилиб, уларни бошқа шахсларга сотиб юбориш орқали 821 млн. 858 минг сўм миқдоридаги маблағни талон-торож қилган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддалари (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

19 Nov, 05:04


Ўзбекистонда энди айрим давлат ташкилотлари ходимлари қариндошлари билан ишлаши мумкин

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда қариндошлари билан бирга ишлаши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимлари рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатда қариндошларнинг бирга ишлашини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимлари келтирилган.

Батафсил:👈

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

18 Nov, 07:32


Россия ҳудудлари узра 59 та дрон тутиб олинди

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир кечада Москва, Брянск, Курск, Белгород ва Тула вилоятлари узра 59 та дронни йўқ қилди. Бу ҳақда 18 ноябрь, душанба куни Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

"Ўтган тунда Киев режимининг Россия Федерацияси ҳудудидаги нишонларга нисбатан самолёт типидаги дронлар ёрдамида террорчилик ҳужумларини амалга оширишга уринишларига чек қўйилди”, — дейилади нашр.

Навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 59 та дронни йўқ қилди - Москва вилояти ҳудудида иккита дрон, Брянск вилояти ҳудудида қирқ бешта, олтита Курск вилояти ҳудудида, учтаси Белгород вилояти ҳудудида ва учтаси устидан Тула вилояти ҳудуди.

Россия ҳудудларига дрон ҳужумлари 2022 йилда Украинадаги “махсус ҳарбий операция” даврида бошланган.

Киев ўзининг иштирокини расман тасдиқламади, бироқ 2023 йил августида Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россияга учувчисиз учоқлар зарбалари сони “кўпаяди”, деб айтганди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

18 Nov, 06:26


Хоразмдаги новвойхонада 2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилди

Урганч туманида 2 миллиард сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.

Маълум қилинишича, “Э.К.” МЧЖга қарашли новвойхонада ҳисоблагичдан ташқари яширин йўл билан тўғридан тўғри тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонаси ва давлат манфаатларига 2 млрд 92 млн сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Газдан ноқонуний фойдаланган новвойхоналар

Аввалроқ Намангандаги новвойхонада 273 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган эди.

Шунингдек, Жиззахда қарийб 700 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланган. Бундан ташқари, Фарғона вилоятида 5 та новвойхона томонидан 771 млн сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

15 Nov, 09:40


Ўзбекистонда фахрий донорларга нафақа ва бир марталик тўловлар оширилади

2025 йил 1 январдан бошлаб «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони эгалари жамоат транспортидан бепул фойдаланишлари ва давлат санаторийларида навбат кутмасдан даволанишлари мумкин бўлади.

Соғлиқни сақлаш масалаларига бағишланган йиғилишда шундай қарор қабул қилинди.

Шунингдек, донорлар учун бир марталик пул мукофотини - 5 тадан 15 та асосий ҳисобланган қийматга оширишга қарор қилинди. Яъни, янги йилдан бошлаб бундай фуқароларга 5,625 миллион сўм (440 доллар) тўланади.

Бундан ташқари, йиғилишда шифохоналар учун дори-дармонларни ўн беш ойлик талабдан келиб чиқиб харид қилиш ва кейинги йиллар учун эҳтиёжларни 1 августга қадар давлат буджети параметрлари билан бир вақтда шакллантириш таклиф этилди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

15 Nov, 07:13


300 минг бола Ливандан қочиб кетди

Сўнгги етти ҳафта ичида 300 минг бола кучайиб бораётган кескин вазиятдан қочиб, Ливандан Сурияга кўчиб ўтди, дея хабар бермоқда Save the Children ташкилоти.

Аксарият болалар ёлғиз, ота-оналари ёки оилаларидан ажралган ҳолда йўлга чиққан бўлиб, яқинлашиб келаётган қиш, зўравонлик, озиқ-овқат танқислиги ва касаллик хавфи остида қолмоқдалар.

Ҳисоб-китобларга кўра, Ливандан Сурияга кўчиб ўтаётганларнинг 70 фоизи сурияликлар, қолганлари ливанликлар ёки бошқа миллат фуқароларидир. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, тахминан 60 фоиз болалар ва ўсмирлар тиббий ёрдам, бошпана, озиқ-овқат ва сувга жуда муҳтож.

Исроил Ливан жануби ва Байрутни бомбардимон қила бошлаганидан бери Ливанда камида 1,2 миллион киши, яъни умумий аҳолининг бешдан бир қисми бошқа жойга кўчирилди, шунингдек, 13 йил муқаддам ўз мамлакатларида содир бўлган можаролардан қочиб, Ливанда бошпана топган 1,5 миллион суриялик қочқинлар ҳам.

Ливанда турмуш ўртоғи ва икки ёш боласи билан яшаган 28 ёшли суриялик қочқин Майса яна зўравонликлардан қочишга мажбур бўлди ва Сурияга кўчиб ўтди.

"Ливанда бошланган можаро бу даҳшатни ҳам олиб келди. Ҳар қандай ўқ кириб ўтиши мумкин бўлган чодирда яшар эканмиз, бомба ва ўқ отиш овозларидан даҳшатга тушдик. Бинолар вайрон бўлаётганини кўрдик, ҳайқириқларни эшитдик, бомбардимондан қочаётган одамлар, ҳеч қачон унутмайдиган даҳшатли воқеалар ва вазиятларга гувоҳ бўлдик", - деди у.

Энг ёмони, кўчирилган болалар ва уларнинг оилалари 13 йил давом этган можаролар, ундан кейинги гуманитар ва иқтисодий инқирозлар, шунингдек, бир йил аввал содир бўлган даҳшатли зилзиладан зарар кўрган, аҳолининг 38 фоизи жабрланган мамлакатга келишмоқда. Айни пайтда Суриянинг ўзида қарийб 16,7 миллион киши ёрдамга муҳтож. Бу аҳолининг 72 фоиздан ортиғи ва 2011 йилда инқироз бошланганидан бери энг юқори даража дегани. Ёрдамга муҳтожларнинг тахминан 45 фоизи болалардир.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

15 Nov, 07:05


Урганч ва А380 трассаси ўртасидаги 81 км йўл реконструкция қилинади

Хоразмдаги «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Тошсоқа — Амударё — А380» автойўли реконструкцияси учун 294 млн доллар маблағ сарфланади.

D213 «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Тошсоқа — Амударё — А380» автомобил йўлини реконструкция қилиш лойиҳаси 294,1 миллион долларга баҳоланмоқда.

Президентнинг 13 ноябрдаги қарорига кўра, йўлнинг бир қисми (0−81 км) реконструкция қилинади.

Лойиҳани амалга ошириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 18 йил муддатга, тўрт йиллик имтиёзли давр билан 238 миллион доллар миқдорида кредит жалб этилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2041 йил ноябригача Ўзбекистон банкка асосий қарз ва фоизлар учун 382,68 миллион доллар тўлаши керак.

Унинг реализацияси 2 йиллик кафолат муддати билан 5 йилни (2024−2029) ташкил этади.

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, харажатларни 32,7 миллион долларгача оптималлаштириш имконияти аниқланган. Мазкур маблағ Хоразм вилоятидаги D217 «Урганч — Гурлан — Манғит — Туркманистон Республикаси чегараси» автомобил йўлининг 5 — 75 километрлик қисмини реконструкция қилиш лойиҳасига йўналтирилади.

Президент лойиҳанинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ва ЕТТБ кредити бўйича прогноз тўлов жадвалини тасдиқлади.

Хоразм вилояти ҳокимлигига қўмита билан биргаликда яшил ҳудудларни ташкил этиш мақсадида реконструкция қилинадиган автомобил йўлларининг йўлбўйи ҳудудларида иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда 30 минг туп манзарали дарахт ва бута кўчатларини экишни таъминлаш топширилди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

15 Nov, 06:50


Urganch tumaninda bepul Wi-Fi hudularimavjudligidan
xabaringiz bormi?
 
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining tegishli Farmon va qarorlari ijrosi doirasida “O‘zbektelekom” AK Xorazm filiali tomonidan keyingi yillarda viloyatning bir qator rekreatsion turizm, dam olish hamda aholi gavjum bo‘ladigan joylarida Internetga simsiz ulanish (Wi-Fi) xizmatlar koʻrsatilishi yoʻlga qoʻyilgan.
Ushbu Wi-Fi hududlarda koʻrsatiladigan simsiz internet xizmatlari bepul hamda pullik tariflarda boʻlib, foydalanuvchilar tomonidan telelefon qurilmalari (android va IOS) orqali Wi-Fi hududida Wi-Fi tarmogʻidan Uzcloud nomli tizimga kiriladi va autentifikatsiya (telefon raqami roʻyxatdan oʻtilib, tasdiqlash kodi kiritib) orqali internetga ulangan holda foydalanish imkoni mavjud. Bunda bepul internet xizmati tezligi 1 Mbit/sek va pullik internet xizmati tezligi 10 Mbit/sek ni tashkil etadi.

Urganch tumanida 2 ta Wi-Fi hududlari tashkil etilgan bo‘lib, 5 ta tarqatish qurilmalari (Urganch tuman buyum bozorida 2 ta va “Ulli xovli” majmuasida 3 ta) orqali bepul va pullik simsiz internet xizmatlari koʻrsatilmoqda.

Mazkur Wi-Fi xizmatlarining uzluksiz va sifatli ishlashi nazoratga olingan boʻlib, nosozliklar va uzilishlar aniqlangan taqdirda Wi-Fi xizmatlarini koʻrsatuvchi telekommunikasiya operatorining 1084-qisqa raqamiga, 62-228-22-22 Ishonch telefonga hamda O‘zkomnazorat inspeksiyasining 1144-qisqa raqamlariga murojаat qilishlaringiz mumkinligini bildiramiz.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

15 Nov, 06:37


Uy-joy sotib olish uchun subsidiyalar ajratish tartibi o‘zgardi

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-noyabrdagi qarori bilan uy-joy sotib olish uchun subsidiyalar ajratish tartibiga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritildi.

Qaror bilan, ipoteka kreditlari bo‘yicha boshlang‘ich badal va foiz xarajatlarining bir qismini qoplab berish uchun subsidiyalarni to‘lab berishning avtomatlashtirilgan tizimini joriy etish hamda tijorat banklari tomonidan fuqarolarga ajratilgan ipoteka kreditlarini qayta moliyalashtirish tartibi belgilandi. Shuningdek, subsidiyalar to‘lab beriladigan fuqarolarni tanlab olish mezonlari takomillashtirildi.

Bundan buyon arizalarni ko‘rib chiqish faqatgina subsidiya.idm.uz dasturiy ta’minot tizimi orqali amalga oshiriladi. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilinganda arizalar avtomatik ravishda unga yo‘naltirilsa, davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat qilinganda markaz xodimlari bir soat ichida ularni tizimga kiritishi zarur bo‘ladi.

Avvalgi tartibda ariza beruvchining taqdim etilgan arizasi asosida ijtimoiy mezonlarga mos kelishini aniqlash va baholashga tuman (shahar) soliq inspeksiyalari, tibbiyot birlashmalari, moliya bo‘limlari hamda oila va xotin-qizlar bo‘limlari mas’ul bo‘lishgan bo‘lsa, endilikda mazkur funksiyalar Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Adliya vazirligi, Kadastr agentligi, Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Soliq qo‘mitasi tomonidan amalga oshiriladi. Natijada ko‘rib chiqish jarayoni tezlashtiriladi.

Baholashda ariza beruvchi va uning turmush o‘rtog‘i (eri)ning daromadlari bilan bir qatorda endi kafillik qiluvchilarning yaqin qarindoshlari daromadlari ham hisobga olinadi.

Qaror bilan subsidiyalar bilan qoplanadigan foiz to‘lovlari miqdoriga ham o‘zgartirish kiritildi. Endilikda yangi kreditlar uchun yillik 12% dan yuqori qismi, 2025-yildan boshlab esa Markaziy bankning asosiy stavkasidan ortiq qismi qoplanadi.

Boshlang‘ich to‘lov va foizlarning bir qismini qoplash uchun subsidiyalar Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan besh ish kuni ichida to‘lanadi.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

14 Nov, 06:06


Самарқандда вояга етмаган қизни ўғирлаб, зўрлаганлар орасида прокуратура ходими ҳам борлиги аниқланди. Жами 9 киши қўлга олинган

Қўшработ туманида 8-синф ўқувчиси бўлган қиз бир гуруҳ шахслар томонидан ўғирлаб кетилиб, зўрлангани ҳақида хабар берилган эди.

Бош прокуратура маълумотига кўра, 6 октябрь куни вояга етмаган қиз прокуратурага ариза билан мурожаат қилиб, 2 октябрь куни бир неча шахс томонидан зўрлангани ва уларга қонуний чора кўришни сўраган.

Ариза юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу ҳолатга Қўшработ тумани прокуратурасининг иш юритувчиси ҳам алоқадорлиги аниқланиб, 30 октябрь куни вилоят прокурорининг тегишли буйруғи билан прокуратура органлигидан бўшатилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳамда тайинланган судга оид тиббиёт ва биологик экспертизалари натижаларига кўра, 31 октябрь куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва терговга тааллуқлилиги бўйича ички ишлар органига юборилган.

Олиб борилган тергов ҳамда тезкор тадбирлари давомида 9 нафар гумонланувчи аниқланиб, терговга жалб қилинган ва 8 нафар шахс, шу жумладан, Қўшработ тумани прокуратурасининг собиқ иш юритувчиси процессуал тартибда ушланган, яна бир гумонланувчини ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

13 Nov, 05:51


O‘zbekistonda kommunal to‘lovlar undirish tartibi o‘zgardi

Prezident “O‘zbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga kommunal to‘lovlarni sud orqali undirishda qulayliklar yaratishga qaratilgan qo‘shimcha va o‘zgartirishlar kiritish haqida”gi qonunni imzoladi.

Hujjatda aytilishicha, ko‘p kvartirali uylarni boshqaruvchi tashkilotlar hamda uy-joy mulkdorlari shirkatlari tomonidan xizmatlar ko‘rsatilishida barqarorlikni ta’minlash maqsadida aholiga ko‘rsatiladigan xizmatlar uchun majburiy badallar va to‘lovlarning o‘z vaqtida to‘lab borilishini ta’minlash zaruriyati yuzaga kelmoqda.

Ushbu qonun bilan Fuqarolik protsessual kodeksga ko‘p kvartirali uyning joylari mulkdorlaridan majburiy badallar va to‘lovlarni undirish bo‘yicha sud buyrug‘ini berish to‘g‘risidagi ariza bilan fuqarolik ishlari bo‘yicha sudga murojaat etilganda arizaga ilova qilinishi zarur bo‘lgan hujjatlar ro‘yxatini belgilashni nazarda tutuvchi qo‘shimchalar kiritilmoqda.

Ya’ni, sud buyrug‘ini berish to‘g‘risidagi arizaga quyidagilar ham ilova qilinishi lozim:

- ko‘p kvartirali uydagi joylar mulkdorlari umumiy yig‘ilishining ko‘p kvartirali uyni boshqarish usulini tanlash to‘g‘risidagi qarorining ko‘chirma nusxasi;

- ko‘p kvartirali uyni boshqarish shartnomasining ko‘chirma nusxasi — ko‘p kvartirali uyni boshqarish organi tomonidan shartnoma asosida amalga oshirilgan taqdirda;

- qarz yuzaga kelgan davr ko‘rsatilgan qarz hisob-kitobi;

- qarzni uzish to‘g‘risidagi talabning qarzdorga topshirilganligini tasdiqlovchi ma’lumotlar.

Bundan tashqari “Davlat boji to‘g‘risida”gi qonunda ko‘p kvartirali uylarni boshqarish organlari o‘zlari ko‘rsatgan xizmatlar uchun majburiy to‘lovlar bo‘yicha qarzdorlikni undirish haqidagi da’volar, arizalar va shikoyatlar bilan fuqarolik ishlari bo‘yicha sudlarga hamda iqtisodiy sudlarga murojaat qilishda oldindan davlat bojini to‘lashdan ozod qilinishi belgilanmoqda.

Bunda ularning talablarini qanoatlantirish to‘liq yoki qisman rad etilgan taqdirda, davlat boji talablarning qanoatlantirilishi rad etilgan miqdoriga mutanosib ravishda undiriladi.

Qonun 8-noyabrdan kuchga kirdi.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

13 Nov, 05:44


Адлия вазирлиги фуқароларни шахсга доир маълумотларга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлишга чақирди.

Чунки турли тўлов операторлари ва ижтимоий тармоқларда тадбиркорлар томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш, шу жумладан, давлат хизматлари кўрсатишда уларнинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетлари орқали ёрдам кўрсатиш таклиф қилинмоқда.

Бироқ, аксарият ҳолларда тадбиркорлар ва тўлов операторлари томонидан аҳолига кўрсатилган хизматлар якуни бўйича шахсга доир маълумотларнинг йиғилиши ҳамда бу маълумотлар бошқа шахсларга берилиши ва оқибатда ундан турли ғараз ниятларда фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Лекин шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.


«Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунда мулкдор ва (ёки) операторнинг, шунингдек, учинчи шахснинг шахсга доир маълумотларга ишлов бериш билан боғлиқ бўлган ходимлари ўзига ишониб топширилган ёки касбий, хизмат ёхуд меҳнат мажбуриятларини бажариши сабабли маълум бўлиб қолган шахсга доир маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўймаслиги белгиланган.

Шундай экан, шахсга доир маълумотларни дуч келган кишиларга, шахсингизга оид маълумотларни сир сақлашни кафолатлай олмайдиган субъектларга тақдим этманг. Акс ҳолда улар маълумотлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши мумкин.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

13 Nov, 05:17


Қирғизистонда ҳокимиятни эгалламоқчи бўлган етти киши ушланди

Қирғизистонда оммавий тартибсизликлар уюштириш ва ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга алоқадорликда гумонланган етти киши қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ходимлари бир гуруҳ томонидан оммавий тартибсизликлар ва ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаришга тайёргарлик кўрилгани ҳақида маълумот олган.

Аниқланишича, мазкур уюшган гуруҳ оммавий тартибсизликлар уюштириш, ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаш мақсадида тузилган. Ҳар бир иштирокчига роллар тақсимланган (ташкилотчилар, кўмакчилар, молиячилар, ижрочилар).

“Бишкек шаҳри яқинида спорт ўйинлари, шунингдек, турли мусобақаларни ўтказиш режалаштирилган эди. Шу баҳонада улар (қўлга олинган шахслар) зўравонликка чақириш, конституцияга зид талабларни илгари суриш ва сайлов куни ҳокимиятни эгаллаб олиш учун вазиятни беқарорлаштиришни мақсад қилган”, дейилади ИИВ хабарида.

Вазирликнинг аниқлик киритишича, қўлга олинган шахслар орасида Қирғизистон фуқаролари билан бирга, чет элликлар ҳам бор. Тинтув давомида улар яшаган жойдан жанговар граната, тўппонча, учта квадрокоптер, шунингдек, оломонга ичириш учун минг шиша ароқ, бир тонна гуруч ва от топилган.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

12 Nov, 05:23


Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан октябр ойидаги автомобил нархлари таҳлил қилинди.

2024 йилнинг октябр ойида иккиламчи автомобиль бозорида Lacetti, Damas, Labo нархлари пасайишда давом этди. Spark’нинг ўртача нархи бир оз кўтарилган бўлса, Cobalt ва Nexia нархларида деярли ўзгариш кузатилмади.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар учун октябр ойида таклиф қилинган ўртача нархлар қуйидагиларни ташкил қилди:

- Lacetti: кам фойдаланилган — 15 236 (15 452) доллар, кўп фойдаланилган —13 300 (13 500) доллар;

- Damas: кам фойдаланилган — 8 250 (8 300) доллар, кўп фойдаланилган — 7 500 (8 000) доллар;

- Spark: ўртача фойдаланилган — 10 500 (сентябр ойида – 10 200) доллар, кўп фойдаланилган — 9 200 (9 000 доллар).


Октябр ойида маҳаллий люкс автомобилларидан Equinox нархлари сезиларли ўзгарган бўлса, Malibu ва Tracker нархлари деярли ўзгармади. Жумладан, мазкур даврда кам ва ўртача фойдаланилган Equinox’нинг ўртача нархлари сентябр ойига нисбатан мос равишда 1,5 фоиз ва 6,3 фоизга арзонлаган бўлса, кўп фойдаланилгани 1,9 фоизга ошди.

Equinox учун октябр ойида таклиф қилинган ўртача нархлар қуйидагича: кам фойдаланилган - 33 000 (33 500) доллар, ўртача фойдаланилган — 30 000 (32 000) доллар; кўп фойдаланилгани — 27 000 (26 500) доллар.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

12 Nov, 05:11


Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди

Кадастр агентлигининг Тўрақўрғон туман бўлими бошлиғи ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган фуқародан жарима қўлламаслик учун ходимининг тўйига тўёна беришни талаб қилган. Фуқаро фарзандларига ўқув қуроллари олиш учун бировдан 100 доллар қарз кўтарганини, шуни беришини билдирган. Бироқ бўлим бошлиғи яна 300 доллар сўраган. У “тўёна”ни олган вақтида тезкор тадбирда
ушланган.

Кадастр агентлиги Наманган вилояти Тўрақўрғон туман бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Жобир Маҳмудов озодликдан маҳрум қилинди.

Суд ҳукмида баён қилинишича, Жобир Маҳмудов ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб, фойдаланиб келган фуқарога унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳолда 51 млн сўм жарима қўлланишини билдирган. Фуқаро 2024 йил 21 август куни Кадастр агентлиги Тўрақўрғон туман бўлимига келиб, Жобир Маҳмудов билан учрашган ҳамда 51 млн сўм маъмурий жарима қўлламасликни сўраган. У томорқасининг ер участкасига тегишли ҳужжатларини расмийлаштираётганини, тез орада уларни тақдим этишини айтган.

Жобир Маҳмудов эса бир ходимининг тўйи бўлаётганини айтиб, фуқародан ноқонуний қурилиш ишларини амалга оширгани учун иш қўзғатмаслик эвазига тўёна беришини талаб қилган. Фуқаро фарзандларига ўқув қуроллари олиш учун бир танишидан 100 доллар қарз кўтарганини, шу маблағни беришини, бошқа пули йўқлигини маълум қилган. Бўлим бошлиғи тамагирлик йўли билан яна 300 доллар “тўёна” сўраган.

2024 йил 22 август куни фуқаронинг аризаси асосида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Жобир Маҳмудов Тўрақўрғон тумани Оқтош маҳалласи ҳудудида ўзининг Lacetti машинасида 300 долларни пора тариқасида олган. Сўнгра машинасини ҳаракатлантириб, ИИБ ходимларининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, 300 долларни машина ойнасидан улоқтирганича воқеа жойидан қочган. Аммо у пулни олгани Наманган вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосаси билан тасдиғини топган.

Жобир Маҳмудов судда айбига қисман иқрорлик билдирган.

Суд ҳукми билан Жобир Маҳмудов Жиноят кодекси 210-моддаси 2-қисмининг “в” бандида (тамагирлик йўли билан пора олиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 2 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда, шу жумладан Кадастр агентлиги тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

12 Nov, 05:01


Шаҳрисабздаги яширин цехнинг «сири» очилди

Шаҳрисабзда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда «Кеш» МФЙда яшовчи фуқаро Н.Қ. ўзининг яшаш хонадонининг ертўласида яширин цех ташкил этиб, ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, 604 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 320 кг. чигит, 1 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

12 Nov, 04:56


Россия томонидан тунги ҳужумлардан энг йириги амалга оширилди

Зеленскийнинг айтишича, Россия уруш бошланганидан бери тунги энг йирик дрон ҳужумини амалга оширган.

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, Россия бир кечада Украинага 145 та учувчисиз учоқ учирган, бу ҳозиргача уруш давридаги тунги ҳужумларда энг кўпи.

«Кеча тунда Россия Украинага қарши рекорд даражадаги 145 шаҳид ва бошқа зарба берувчи дронларни учирди», деди Зеленский ижтимоий тармоқда.

Кейин у Россия кучлари ўтган ҳафтада Украинада 800 дан ортиқ бошқариладиган ҳаво бомбалари, 600 га яқин зарба берувчи учувчисиз самолётлар ва 20 га яқин турли турдаги ракеталардан қандай фойдаланганини қайд этди.

Кейин у Киевнинг иттифоқчиларини мамлакат осмонини ҳимоя қилиш учун таъминотни кўпайтиришга чақирди.

«Бундай даҳшатни гап билан тўхтатиб бўлмайди, болаларнинг ўлдирилиши ва яқинларининг йўқолишини шунчаки унутиб бўлмайди». - деди Зеленский. «Дадил қарорларсиз террордан хавфсизликни таъминлаб бўлмайди - бу ҳар бир давлат учун тушунарли. Адолат бўлмаса, барқарор тинчлик бўлмайди ва Украина учун бунга эришиш жуда реалдир».

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

11 Nov, 11:18


Joriy yilning 11 noyabr kunidan Xorazm viloyatida haydovchilik huquqiga ega bo‘lish uchun nazariy va amaliy imtihon topshirish jarayonlari boshlandi

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

11 Nov, 08:23


Алданган ҳам, алдаган ҳам бегона эмас.

Хоразмликлар шунча соддами?

Нима учун пирамидачилар Хоразм халқини танлашади.
Ёки нима учун пирамида ўйинлари аксарият Хоразмда амалга оширилади.
Мисол учун, аввалига “Bitsimplex” кейин “AIF” энди эса “GreenLeaf ”.
Балки биз билмаган бошқа турлари ҳам бордир.

“Bitsimplex”дан минглаган одамлар жабр кўрди. Уларга етказилган зарарлар анча миллиардларни ташкил этди. Аммо зарарлар халигача қоплаб берилмади.
“AIF”дан минглаган одамлар жабр кўрди. Уларга етказилган зарарлар анча миллиардларни ташкил этди. Бу сафар ҳам зарарлар қопланмади.

“GreenLeaf ”дан зарар кўрганлар борми? Улар қанча? Бу саволларга жавоб олишимиз учун “Bitsimplex” ва “AIF”ни фаолиятига жим бўлиб келганимиздек, якунини кутамизми дейман.

Нима учун айнан бу пирамидалар Хоразмда, нимага? Буни сабаби Хоразм халқини хушчақчақлиги, ўйин кулгу ва тўй тамошага мойиллигими? бундай пирамидалар айнан Хоразмликларга сингдирилмоқда бу атайин қилинмоқдами ёки буни орқасида кўзланган мақсад борми?

Содда халқ, “Bitsimplex”дан куйди, “AIF”дан куйди лекин нимагадир ишонувчанлиги сабаб, етарли хулоса чиқара олмаябди.

Ачинарлиси шундаки, куйдирган, реклама қилган, алдаган, ваъдалар берган ҳам, бегона эмас у хам ўз юртдоши, маҳаллий блогерлар ёки шу ҳамшахарликлари.
Асосийси, нимага хуқуқ органлари бундай фаолиятларга тамошабин бўлиб келишадию, жабрланганлар сони анчага етиб, улар томонидан шикоятлар қилинганлигидан кейин ишга киришади.

Оқибатда эса етказилган зарарларни ўндириб бера олишмайди.
Демак зарарлар қоплаб берилмаслигини билар эканмиз, бундай фаолиятларга вақтида чек қўйишни ҳам билишимиз керак деб ўйлайман.

Ишонувчанларни жим кузатиш эмас, уларга тўғри йўл кўрсатиш. Соддаларга тамошабин бўлиш эмас, уларга амалий ёрдам бериш. Тушунмаганларни тушунишини кутиш эмас, уларга тушунтириб қўйиб, амалда ёрдам беришимиз, келиб чиқиши мумкин бўлган фирибгарликни ва бошқа жиноятларни олдини олишда катта хисса қўшади.
Мен хуқуқшунос сифатида кимнидир айбланишидан олдин, уни олдини олишни тўғри йўл деб биламан.

Гар бўлса қўшнинг нотинч;
Не фойдадир, бўлсангда сен тинч.
Ёмғир ёғса сел бўлур;
Бирлашган эл, эл бўлур.
Ҳурмат билан хуқуқшунос Фуркат Рузметов ✍️


Каналимизга обуна бўлишни, хуқуқларингиз хақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни унутманг.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

11 Nov, 04:59


Ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари энди фақат электрон шаклда қабул қилинади

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ва оқова сув хизмати қамровини янада кенгайтириш борасида давлатимиз раҳбари бошчилигида катта ҳажмдаги самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, тўлов жараёнларини рақамлаштириш орқали истеъмолчиларга қулайлик яратиш ва тизимда коррупцион ҳолатларга йўл қўймасликка жиддий эътибор қаратиб келинмоқда.

Соҳада шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупцион ҳолатларга барҳам бериш мақсадида жорий йилнинг 1 декабридан республика миқёсида ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат электрон шаклда қабул қилиш тизимига ўтилади.

Назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

08 Nov, 15:08


Kuchga kirgan qonun to'g'risida nimalarni bilishimiz kerak?

Yer, mulk, uy-joy bilan bog‘liq munosabatlar tarixan qadriyatimizga aylangan. 2024-yilning 5-avgust sanasida Davlatimiz Rahbari vatandoshlarimiz uchun muhim bo‘lgan yana bir tarixiy Qonunni imzoladilar.

Bugun 8-noyabrdan millionlab yurtdoshlarimiz kutgan “O‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalariga hamda ularda qurilgan binolar va inshootlarga bo‘lgan huquqlarni e’tirof etish to‘g‘risida”gi qonun kuchga kiradi. 2024–2025-yillar uchun tasdiqlangan reja-garfik asosida mahallalarda kadastr xodimlari tomonidan xatlov ishlari boshlanadi.

Qonun kuchga kirish sanasida sizga murojaat qilishimdan maqsad “ogohlikka” chaqirishdir!

Uzoq yillar davomida o‘zi yashab kelayotgan uyini rasmiylashtirib olishni niyat qilib yurgan halol insonlar ko‘p ammo, vaziyatdan foydalanib, noqonuniy yo‘llar bilan daromad qilishni reja qilib yurgan “uddaburonlar” ham yo‘q emas.

Sizlarni bunday nopok kimsalarning har qanday so‘zlari va va’dalariga ishonmaslikka chaqiraman!

Birinchidan, mahallalar aniq tasdiqlangan reja-grafik asosida xatlovdan o‘tkaziladi. Biri qolib ikkinchisiga o‘tilmaydi, ya’ni xalq tili bilan aytganda “tezlashtirib berishning imkoni yo‘q!”.

Ikkinchidan, xatlovdan keyin “E’TIROF” dasturiga kiritilgan har bir holat bo‘yicha 15 dan ortiq vazirlik va idoralar xulosalarini beradi hamda kosmik suratlar yordamida tahlil qilinadi. Xalq tili bilan aytganda “ilojini qilib o‘tkazib bo‘lmaydi!”.

Uchinchidan, xatlov jarayonida qonun bilan aniq belgilab berilgan 8 ta toifaga kiruvchi holatlar o‘rganiladi. Hozirda egallab olib, qurilish qilib qonuniylashtirib olishni reja qilayotganlar javobgarlikka tortiladi va bu ishlar ham axborot tizimlari orqali nazorat qilinadi. Xalq tili bilan aytganda “tanish-bilish o‘tmaydi!”.

‼️Hurmatli yurtdoshlar, har qanday holatda ham firibgarlik, ta’magirlik yoki korrupsiya holatlariga duch kelsangiz huquqni muhofaza qilish organlariga xabar bering.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

08 Nov, 11:35


Цефтракцион ва Дексаметазон олган 28 ёшли аёл вафот этди, Қашқадарё

Аёлнинг ангинаси шишиб кетганлиги сабабли унинг бўйин қисмига "Цефтриаксон" ва "Дексаметазон" дори воситалари аралашмасидан инъекция юборилган.


Бугун, 8 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги клиникаларнинг бирида 28 ёшли аёл қилинган антибиотик уколдан сўнг вафот этган айтилган хабар ижтимоий тармоқларга тарқалди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 11:00 атрофида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшаган фуқаро 1996 йилда туғилган Б.Н. (аёл) хусусий поликлиникага томоғи шишиб кетганлиги бўйича мурожаат қилган.
Хусусий клиниканинг лор шифокори И.Ж. томонидан аёлнинг томоғи шишиб йиринглаганлиги сабабли унинг томоқ қисмидан "Цефтриаксон" ва "Дексаметазон" дори воситалари аралашмасидан инъекция юборилганида бемор Б.Н.нинг тили тортилиб кетган. Воқеа жойида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан беморнинг соғлиғи ёмонлашиб ҳодиса жойида вафот этган.

Воқеа содир бўлган жойга Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси терговчиси раҳбарлигида тергов тезкор гуруҳи чиқиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, соғлигингизни ишончли шифокорларга топширинг

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

08 Nov, 07:32


ЕТТБ ва ЕИ Хоразм вилоятига қуёш электр станцияси лойиҳаси учун маблағ ажратди

ЕТТБ ва ЕИнинг Европа барқарор тараққиёт жамғармаси Франциянинг Voltalia компанияси томонидан Хоразм вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини қуриш учун асос солинган Sarimay Solar компаниясига 54,6 млн долларгача маблағ ажратди.

ЕТТБнинг 54,6 миллион долларгача бўлган молиялаштириш пакети 44,8 миллион долларгача кредит, шунингдек, қурилиш босқичида Sarimay Solar компаниясини қўллаб-қувватлайдиган 9 миллион евролик махсус молиялаштириш дастуридан иборат бўлади.

Лойиҳа ЕИнинг Европа барқарор тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилган 7 миллион долларлик кредитнинг биринчи траншини қоплаш кафолатини олади. ЕИ маблағлари ЕТТБ фаолият юритаётган ЕИдан ташқаридаги мамлакатларда иқлим ўзгаришини юмшатиш технологияларини жорий қилишни тезлаштиришга мўлжалланган.

Молиялаштириш Sarimay Solar компаниясига 100 МВт қувватга эга янги қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва фойдаланишга топширишга ёрдам беради, бу Ўзбекистоннинг 2030 йилгача 25 ГВт гача қуёш ва шамол энергиясини ишлаб чиқариш мақсадига ҳисса қўшади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

08 Nov, 06:39


Хоразм вилоятида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда эса Урганч шаҳрида яшовчи, 1969 ва 1980 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро, Урганч тумани ҳокимлиги захирасидаги 5 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қурмоқчи бўлган тадбиркор номига расмийлаштириб бериш эвазига 350 млн. сўм талаб қилишиб, олдиндан 300 млн. сўм олган вақтларида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

08 Nov, 06:29


Тахиатош тумани ҳокими собиқ ўринбосари озодликдан маҳрум этилди. У бюджет маблағларини талон-торож қилган

Тахиатош тумани ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари Ғулом Бектемиров жиноий жазога тортилди. У ҳудуддаги МЧЖлардан бирининг раҳбари билан тил бириктириб, тумандаги ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизими учун ажратилган бюджет маблағларини талон-торож қилган. Ғулом Бектемиров июн ойида бошқа бир жинояти доирасида 32 млн сўм билан тезкор тадбирда қўлга олинганди.

Батафсил : 👈

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

07 Nov, 09:47


Urganchda yirik kiyim-kechak savdo do'konlari yonib ketdi.

Bugun, 7-noyabr kuni soat 12:53 da Xorazm viloyati, Urganch tumani, “Shermatlar” MFY, Gurlan ko‘chasida joylashgan kiyim-kechak savdo do‘konlarida yong‘in sodir bo‘ldi.

Shunga ko‘ra 8 ta yong‘in-qutqaruv ekipaji soat 12:59 da hodisa joyiga yetib borib, yong‘in soat 13:20 da o‘rab olingan va soat 13:50 da o‘chirilgan.

Hodisa oqibatida tan jarohati olgan va vafot etganlar yo‘q.

Hozirda yong‘in sababi va keltirilgan moddiy zarar miqdori aniqlanmoqda.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

06 Nov, 09:51


Хоразмда мансабдор шаҳслар пора билан қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг шаҳар бўлими бошлиғи оилавий корхонанинг мавжуд кредит қарздорлигини тижорат банкнинг “Марказлаштирилган кредит тарихи” ахборот маркази базасидан ўчиртириб, ушбу банкдан 100 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур мансабдор шахс муқаддам судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган кўринади.

Яна бир ҳолат, Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Урганч шаҳар бўлимининг бош мутахассиси 470 м2 ер майдонида кўп қаватли уй қуришга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб, қурилиш ишларига нисбатан аҳолининг розилиги бўйича далолатномаларни тайёрлаб бериш эвазига 30 млн сўм талаб қилади. Лекин, бош мутахассис сўралган пул маблағидан 20 млн сўмни олган вақтида ушланди.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида ушбу ноқонуний ишга вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг Урганч шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари ҳам алоқадор эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб
борилмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

06 Nov, 06:51


Чирчиқ шаҳри ҳокими ўринбосари 1 млн доллар билан ушланди

«Замҳоким» шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш эвазига 2 млн доллар талаб қилган. У келишилган пулдан 1 млн АҚШ долларини ҳайдовчиси орқали олган вақтида тезкор тадбирда ушланган. Ҳоким ўринбосарига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳокими ўринбосари 1 млн доллар олган вақтида қўлга олинди.

Ҳоким ўринбосари хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн доллар миқдорида инвестиция киритиш шарти билан шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн доллар талаб қилган.

У олдиндан 1 млн долларни ўз ҳайдовчиси орқали олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда тезкор тадбирда ушланган.

Жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

06 Nov, 06:43


Айрим шахсларга темир йўл транспорти ва автобус учун бепул чипталар берилади

Ҳукумат Қарори билан Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахсларга темир йўл транспортида ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар бериш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди.

Унга кўра, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар танловига кўра темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталардан бир йилда фақат бир марта берилади.

Бориш ва қайтиш учун бепул чипта олишда исталган транспорт (темир йўл ёки автобус) туридан фойдаланилиши мумкин.

Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни кузатиб бораётган бир нафар шахс ҳам бориш ҳамда қайтиш учун бепул чипта олиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

06 Nov, 06:05


Янгийўлда 8 қаватли уй қурилиши тўхтатилди

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида кўп қаватли турар-жой мажмуаси қурилиши ишлар сифатсиз бажарилгани учун тўхтатилди. Бинонинг айрим қисмларида ғишт мустаҳкам терилмагани аниқланган.

Хабарга кўра, Камолот кўчасидаги объект “Саидазим ота” МЧЖ томонидан қурилаётган бўлган. 8 қаватли, 48 хонадонга мўлжалланган бинонинг қурилиш-монтаж ишлари қурилиш талабларига зид равишда бажарилган. Ажратма деворларда ғишт теришда белгиланган кўрсаткичларга амал қилинмаган. Ғишт териш жараёнларида қурилиш сеткаларидан фойдаланилмаган. Бу эса объектда техник ва ички назорат ишламаганини кўрсатади.

Аниқланган камчиликлар бўйича масъулларга кўрсатмалар берилган ва улар маъмурий жаримага тортилиши белгиланган. Бино техник текширувдан ўтказилгунга қадар қурилиш ишлари тўхтатилди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

05 Nov, 12:23


Электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатиш жадаллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 ноябр куни 2024-2025 йилларда электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилинди.

2025 йил 1 февралдан янги лойиҳалашириладиган давлат органлари, савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, АЁҚШлар, меҳмонхоналар ва йўллар бўйидаги инфратузилма объектларида автотураргоҳнинг камида беш фоизи электромобилларни қувватлантириш станцияларини жойлаштириш учун ажратилади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

05 Nov, 12:12


Пропан рекорд даражада қимматлашди

П
ропан нархи тоннасига бирданига 800 сўмга қимматлаб, 9,6 млн. сўмдан ошди.

Айтишларича, ҳудудларда шохобчаларда пропан йўқ ёки ўта қиммат –  7500-8000 сўмдан сотилмоқда.

Ҳавонинг кескин совуши фонида ёқилғи таъминотидаги тақчиллик ва қимматчилик янада кучайиши мумкин.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

05 Nov, 11:50


Ўзбекистонга қанча миқдоргача телефон қурилмаларини олиб кириш мумкин?

Чет элдан Ўзбекистонга самолётда кириб келсангиз 2 тагача, поездда, автотранспортда ёки пиёда сифатида кириб келар экансиз у ҳолда ҳар 6 ойда бир маротаба бир донагача телефонларни божҳона тўловларисиз олиб киришингиз мумкин.

Жисмоний шаҳслар томонидан олиб кирилаётган телефонлар таварларни божсиз олиб киришнинг чекланган нормаларидан ошмаслиги керак.

Яъни самолётда келсангиз 2000$ гача, поездда келсангиз 1000$ гача, автотранспорт ёки пиёда 300$ гача таварларни божсиз олиб кириш мумкин.

Қандай тартибда кириб келишингиздан катъий назар ўзингиз билан олиб келаётган телефоларни албатта ёловчи божҳона декларациясида кўрсатиб ўтинг. Ушбу декларациялар ўзингиз билан олиб келаётган телефонларни мажбурий тарзда UZIMEI тизимида рўйҳатдан ўтказишда сизга қўл келади.

Агар сиз олиб келаётган телефонлар белгиланган нормалардан ортиқча бўлса, уларни беркитишга асло уринманг ёки йўловчи божҳона декларациясида кўрсатишдан чўчиманг.

Чунки эндиликда белгиланган мейёрлардан ортиқча телефонларнинг божҳона тўловлари ҳам рўйҳатдан ўтказиш тўловлари ҳам UZIMEI тизими орқали амалга оширилади. Бунинг учун божҳона комитасининг маълумотлар базаси мазкур тизимга киритилди.

Агар UZIMEI тизимида сиз олиб келган телефоннинг божҳона расмийлаштирувидан ўтганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса у ҳолда, телефон қийматининг 30% миқдорида божҳона тўловларини тўлашингизга тўғри келади.

Шундан сўнггина қурилма тизимда рўйҳатдан ўтказилади, ундан олдин эса, сиз телефондан фойдалана олмайсиз.

Агарда телефонларни қўлдан, турли савдо расталаридан, онлайн дўконларидан ҳарид қилар экансиз унинг албатта UZIMEI тизимидан рўйҳатдан ўтганлигини текширинг. Мабода телефон тизимдан рўйҳатдан ўтмаган бўлса, унинг божҳона тўловларини ўзингиз тўлашингизга тўғри келади.

Демак, ўзингиз билан олиб кираётган телефонлар қанча бўлишидан қатъий назар, уларни албатта ёловчи божҳона декларациясида кўрсатинг, бу сизни ортиқча сарф ҳаражатлардан ҳалос этади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

05 Nov, 08:13


O‘zbekistonda 2025-yil energetika korxonalari uchun tejamkorlik va samaradorlik yili bo‘ladi

Prezident Shavkat Mirziyoyev 4-noyabr kuni elektr energetikasi sohasini transformatsiya qilish, hududlardagi elektr tarmoqlari boshqaruviga xususiy operatorlarni jalb qilish masalalari bo‘yicha yig‘ilish o‘tkazdi.

Bu sohani hayot talabiga mos ravishda rivojlantirish choralari ko‘rilmoqda. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash jarayonlari alohida kompaniyalarga ajratilib, investitsiya uchun imkoniyatlar yaratildi. Oxirgi besh yilda elektr energiyasi ishlab chiqarishga 4 milliard 300 million dollar investitsiya kirib keldi, 5,7 gigavatt yangi quvvatlar yaratildi.

Tarmoqdagi 4 ta korxona – “O‘zbekiston milliy elektr tarmoqlari”, “Hududiy elektr tarmoqlari”, “Issiqlik elektr stansiyalari” hamda “O‘zbekgidroenergo” aksiyadorlik jamiyatlari xalqaro kredit reytingini olishga erishdi. Endigi qadam – transformatsiya orqali raqobatbardosh kompaniyalarga aylanish. Bu elektrni isteʼmolchilarga kafolatli yetkazib berish uchun ham, investitsiyalarni mustaqil jalb etish uchun ham asosiy omil.

Har bir energetika korxonasining birinchi galdagi vazifasi tannarxni kamaytirish ekani taʼkidlandi. Bunga loyihalarni maqbullashtirish, yo‘qotishlarni kamaytirish va xaridlarni takomillashtirish orqali erishish mumkinligi ko‘rsatib o‘tildi.

Taqsimlash tarmoqlarini xususiy sheriklik asosida investorlarga berib, ularni modernizatsiya qilishga 4 milliard dollar investitsiya jalb qilish mumkin. Shu maqsadda kelgusi yilda Samarqand, Jizzax va Sirdaryodagi tarmoqlar boshqaruviga xususiy operatorlarni jalb etish rejalashtirilmoqda.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

05 Nov, 08:02


Rossiyada migrantlar uchun imtihon narxlari belgilandi

Rossiyaning Fan va oliy ta’lim vazirligi migrantlar uchun rus tili, Rossiya tarixi va qonunchilik asoslari bo‘yicha imtihonlarning yagona narxini belgilashni taklif qildi. Tegishli qaror loyihasi normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari portalida e’lon qilindi.

Hujjatga ko‘ra, vazirlik quyidagi yagona narxlarni taklif qilmoqda:

- fuqarolik olish uchun rus tili imtihoni — 2950 rubl;

- fuqarolik olish uchun tarix va qonunchilik asoslari bo‘yicha imtihon — 2950 rubl;

- vaqtinchalik yashash ruxsatnomasi (RVP) yoki yashash guvohnomasi (VNJ) olish uchun rus tili, tarix va qonunchilik asoslari bo‘yicha imtihon — 5900 rubl;

- ishlashga ruxsatnoma yoki patent olish uchun rus tili, tarix va qonunchilik asoslari bo‘yicha imtihon — 3800 rubl.

Hozirda mazkur imtihonlar uchun yagona narx belgilanmagan. Imtihon o‘tkazuvchi tashkilot ushbu xizmatlar narxini o‘zi belgilaydi. Bu imtihon o‘tkazish bilan bevosita bog‘liq to‘g‘ridan to‘g‘ri xarajatlar, bilvosita xarajatlar va qo‘shimcha qiymat solig‘ini o‘z ichiga oladi.

Xizmat narxining maksimal miqdori ham belgilangan. U hozirda Fan va oliy ta’lim vazirligi tomonidan doimiy narx sifatida belgilash taklif etilayotgan miqdorlar bilan deyarli bir xil: vaqtinchalik yashash ruxsatnomasi (RVP) yoki yashash guvohnomasi (VNJ) uchun — 5900 rubl, ish ruxsatnomasi yoki patent uchun — 3800 rubl.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

05 Nov, 07:56


Ўзбекистонда чиқинди, қуруқ барглар ва ўтларни ёқиш жарима билан жазоланади.

Қонунга кўра, далаларда ва аҳоли пунктларида ҳавонинг зарарли моддалар билан ифлосланишига олиб келадиган сомон, қуруқ барглар ва дарахт шохлари ёки бошқа ўсимлик қолдиқларини ёқиш фуқароларга 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

02 Nov, 07:45


Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини расмийлаштириш учун қанча тўлов қилиш керак?

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотлардан бир марталик тўлов ундирилади.


Бир марталик тўловни тўлашдан қуйидаги шахслар озод этилади:

- бир марталик умумдавлат акцияси доирасида бир марталик йиғимни тўлиқ тўлаган шахслар;

- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.

Батафсил: 👈

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

02 Nov, 06:52


Хоразм вилояти Прокурори 9 йиллик низога нуқта қўйди.

Кўп низоли ҳолатларни гувоҳи бўламиз.

Вилоят прокурорини аралашуви, судни адолатли қарор қабул қилиши ушбу низога нуқта қўйди десак муболаға бўлмайди.

1958-1959 йилда ер ажратиш қарори билан қурилишини бошлаган. 1963 йилда фойдаланишга топширилиб, 1994 йилда хусусийлаштирилиб, ўз мулкидан мулкдор сифатида фойдалана олмасдан келаётган "URGANCH QURILISH MATERIALLARI ZAVODI" МЧЖнинг паймол қилиниб келаётган хуқуқлари тикланди. Энди бемалол хусусий шахобча темир йўлини кадастр қилиб расмийлаштириб олади.

"URGANCH QURILISH MATERIALLARI ZAVODI" МЧЖнинг атрофида жойлашган ташкилот 2012 йил "банкрот" деб топилган, унинг мулклари эса бўлакларга бўлиниб тугатиш бошқарувчиси томонидан сотиб юборилади. Унинг мулкларини бир нечта ташкилотлар сотиб олган ва аввалдан фаолият юритиб келаётган "URGANCH QURILISH MATERIALLARI ZAVODI" МЧЖга тегишли мулкни ўзлаштириш мақсадида ғайриқонуний олди-сотди шартномалар қилишга,ҳокимни ноқонуний қарорларини чиқартиришга эришишади.

Натижада, "URGANCH QURILISH MATERIALLARI ZAVODI" МЧЖ ўзини бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида бу ташкилотларни судга беради.

2015 йил суд бўлиб ўтади. Судда давогарнинг давоси қисман қанотлантирилиб, учала ташкилотларнинг олди сотди шартномалари ва ҳокимнинг қарори ҳақиқий эмас деб топилади.

Айнан шу учала ташкилот таниш билишлар аралашуви билан иш 9 йиллик низога айланади.

Қинғир ишни қилиғи 40 йилда ҳам чиқади деганларидек.

Оқибатда, жиноят иши очилиб, сохта хужжат қилганлар ва ўзгани мулкини ўзлаштиришга харакат қилганлар жиноий жавобгарликка тортилишади.

Бу ҳолат юзасидан завод таъсисчиси билан Ф.Рузметов Хоразм вилояти прокурори Муродхон Мусоҳоновичнинг қабулига бориб, бу ҳолатларни ҳужжатлар билан тушунтириб ўтишади. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси хужжатлари билан тубдан танишиб чиқиб, судга ариза киритади.

2024 йил 16 октябрь куни 5-2201-2403/679-сонли маъмурий ишни Урганч туманлараро маъмурий суди ўз биносида шу суднинг судяси А.Ш.Жуманиёзов очиқ суд ишини кўриб чиқади ва адолатли қарор қабул қилиб, аслида ғайриқонуний бўлсада бугунги кунгача ўз кучида қолиб келаётган хоким қарорларини хақиқий эмас деб топади.

Натижада Прокурорнинг 2017 йилдаги протести ҳам ижобий хал қилинди десак бўлади.

Адолат тантана қилди деб бемалол айта оламиз. Шу ўринда вилоят Прокурори Муродхон Мусоҳонович ва судя А.Ш.Жуманиёзовга оқилона қарори учун ўз миннатдорчилигимизи билдирамиз.

Ўйлаймизки шундай оқил, адолатпарвар судяларимиз кўпайиб, фуқароларни йиллар давомида қийнаб келган масалалари ўз ечимини топади.

Каналимизга обуна бўлишни, хуқуқларингиз хақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни унутманг.


Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

01 Nov, 07:21


O'zbekistonda ishsizlar soni kamaydi.

2024-yil iyul oyi holatiga ko‘ra, O‘zbekistonda aholisining 15 million 89 ming nafari (41 foiz) iqtisodiy faol, ya’ni mehnat qilishga tayyor aholi hisoblanadi.

Ish bilan band aholining 14 million 213 ming nafari (94 foizi) iqtisodiyotning turli tarmoqlarida mehnat qilmoqda.

Xususan:

- rasmiy sektorda – 6,8 million (48 foiz);

- norasmiy sektorda – 5,5 million (38,8 foiz);

- xorijda ishlayotganlar – 1,9 million (13,6 foiz).

Bugungi kunda respublika bo‘yicha 876 ming nafar ishga joylashishga muhtoj aholi mavjud (yil boshida 1 ming 24 ming nafar bo‘lgan).

Mehnatga layoqatli aholi o‘rtasida ishsizlik darajasi yil boshiga nisbatan 1 foiz punktga yoki 6,8 foizdan 5,8 foizga kamaygan.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

01 Nov, 07:01


Sudgacha sanatsiya qilish jarayonida davlat tomonidan yordam ko‘rsatiladi

Vazirlar Mahkamasining «Sudgacha sanatsiya qilishni davlat tomonidan yordam ko‘rsatgan holda o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi nizomni tasdiqlash haqida»gi qarori qabul qilindi.

Hujjat bilan Sudgacha sanatsiya qilishni davlat tomonidan yordam ko‘rsatgan holda o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi nizom tasdiqlandi. Nizom talablari qishloq xo‘jaligi korxonalarini sudgacha sanatsiya qilishga tatbiq etilmaydi.

Quyidagilar birinchi navbatda sudgacha sanatsiya qilinadigan korxonalar hisoblanadi:

- hayotiy muhim oziq-ovqat va nooziq-ovqat xalq iste’moli mollari hamda dori-darmonlar ishlab chiqaruvchi korxonalar;

- davlat mudofaasi va xavfsizligi saqlab turilishini ta’minlovchi korxonalar;

- respublika iqtisodiyotini rivojlantirishda muhim o‘rin egallagan bazaviy tarmoq (kon qazish, energetika, metallurgiya, kimyo va boshqa tarmoq) korxonalari;

- raqobatbardosh, eksportbop va import o‘rnini bosadigan mahsulotlar ishlab chiqaradigan korxonalar;

- zamonaviy, yuqori unumli texnika ishlab chiqarishni va iqtisodiyot sohasiga yangi, progressiv, resurs tejaydigan texnologiyalarni joriy etishni ta’minlaydigan korxonalar;

- shaharni tashkil etuvchi va unga tenglashtirilgan korxonalar.

Sudgacha sanatsiya qilishni davlat tomonidan yordam ko‘rsatgan holda o‘tkazish jarayoni quyidagi asosiy chora-tadbirlarni o‘z ichiga oladi:

- korxonaning to‘lov muddati o‘tkazib yuborilgan qarzlarini to‘liq yoki qisman boshqa korxonalar yoki shaxslar, shu jumladan, korxonaning kreditorlari tomonidan sotib olish;

- ishlab chiqarishni raqobatbardosh mahsulot ishlab chiqarishga moslab qayta ixtisoslashtirish;

- chetdan yuqori malakali mutaxassislarni jalb etish;
xodimlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish;

- qarzdorning to‘lov qobiliyati tiklanishi hamda faoliyatini davom ettirishidan manfaatdor bo‘lgan yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan moliyaviy yordam ko‘rsatish;

- qarzdorning faoliyatini davom ettirishi uchun kreditorlarga to‘lanadigan to‘lovlar muddatini kechiktirish va (yoki) uni bo‘lib-bo‘lib to‘lash yoxud qarzlardan chegirma berish to‘g‘risida qarzdor va kreditorlar o‘rtasida kelishuvga erishishga qaratilgan bitim;

- soliqlar hamda yig‘imlarni to‘lashni va kreditlarni qaytarishni sudgacha sanatsiya qilish muddatiga kechiktirish;

- qarzdor yuridik shaxsni qayta tashkil etish.

Davlat yordamini olish uchun tashkilot davlat xizmatlari markazlari yoki YaIDXP orqali murojaat etishi lozim.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

01 Nov, 06:47


Pensiya tayinlash va to‘lashda byurokratiya qisqartiriladi

Tovar va xizmatlar iste’mol narxlari indeksi darajasini hisobga olgan holda pensiyalar indeksatsiya qilinishi mumkin.

Vazirlar Mahkamasi qarori bilan fuqarolarni ijtimoiy himoya qilish sohasidagi qonunchilik hujjatlari takomillashtirilganligi munosabati bilan hukumat ayrim qarorlariga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish, shuningdek ularning ayrimlarini o‘z kuchini yo‘qotgan deb topish to‘g‘risida qaror qabul qilindi.

Hujjat "Fuqarolarni ijtimoiy himoya qilishni yanada kuchaytirishga qaratilgan ayrim qonun hujjatlariga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritish to‘g‘risida"gi qonunni ijro etish, shuningdek fuqarolarni ijtimoiy himoya qilish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarni o‘zaro muvofiqlashtirish maqsadida qabul qilindi.

Bir qator normativ-huquqiy hujjatlarga quyidagilarga qaratilgan o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritildi:

- pensiyalarni tayinlash va to‘lash tartib-taomillarini raqamlashtirish hisobiga ortiqcha byurokratik yukni bartaraf etish;

- pensiya tayinlanganligi to‘g‘risidagi qog‘oz ma’lumotnomani berish bekor qilinishi munosabati bilan ma’lumotlarni maxsus axborot tizimi orqali elektron tarzda shakllantirish;

- tovar va xizmatlar iste’mol narxlari indeksi darajasini hisobga olgan holda pensiyalarni indeksatsiya qilish;

- ma’muriy islohot asosida vazirlik va idoralar nomlari hamda majburiyatlariga o‘zgartirishlar kiritish.

Hujjat bilan quyidagilarga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritilmoqda:

- Davlat pensiyalarini tayinlash va to‘lash tartibi to‘g‘risidagi nizom;

- Fuqarolarning shaxsiy jamg‘arib boriladigan pensiya hisobvaraqlaridagi mablag‘larni to‘lash tartibi to‘g‘risidagi nizom;

- Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamg‘armasi to‘g‘risidagi nizom.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

01 Nov, 06:06


Keyingi yildan soliq siyosatida qanday o‘zgarishlar bo‘lishi kutilyapti?

2025 yil 1 yanvardan boshlab mol-mulk solig‘i va yer solig‘i stavkalari 10 foizga oshadi.

Qayd etilishicha, quyidagi asosiy soliq turlari bo‘yicha stavkalar o‘zgarishsiz saqlab qolinadi:

- foyda solig‘i — 15 foiz;

- qo‘shimcha qiymat solig‘i (QQS) — 12 foiz;

- jismoniy shaxslardan olinadigan daromad solig‘i — 12 foiz;

- ijtimoiy soliq — 12 foiz (budjet tashkilotlari uchun — 25 foiz);

- yuridik shaxslar mol-mulk solig‘i — 1,5 foiz;

- aylanmadan olinadigan soliq — 4 foiz.

Shuningdek, qishloq xo‘jaligi yerlarini sug‘orish va baliq yetishtirish uchun foydalaniladigan suv hajmi bo‘yicha soliq stavkasi 1 kub metr uchun 100 so‘m, yuridik shaxslarning mol-mulkiga solinadigan soliq stavkasi 1,5 foiz miqdorida saqlab qolinadi.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

01 Nov, 05:47


Кобалт нархи ошди, 155.2 миллион сўм бўлди

UzAuto Motors янги Cobalt Midnight моделининг 7,3 млн сўм қимматроққа сотувга чиқaрилишини маълум қилди

Фаралари, орқа ойналари ва дискалари қорайтирилган Cobalt’нинг нархи 155,2 млн сўмдан сотувга чиқарилади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

01 Nov, 05:41


Метан газ нархи қарийб 5500 сўм бўлиши мумкин

Кейинги йил газ нархи кескин ошиши кутилмоқда

2025 йил параметрларида табиий газ нархлари 36%, суюлтирилган газ нархлари 25%, метан газ нархлари 39%га ошиши инобатга олинган.


Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

01 Nov, 05:00


Noyabrdan tabiiy gazning ijtimoiy norma miqdori oshirilishi ma’lum qilindi.

O‘zbekiston qonunchiligida 2024-yil 1-noyabrdan bir qator o‘zgarish va yangiliklar kuchga kiradi. Quyida ushbu sanadan kuchga kiradigan asosiy o‘zgarishlar taqdim etildi.

Tabiiy gazning ijtimoiy norma miqdori oshiriladi

Noyabr oyining birinchi kunidan tabiiy gazning ijtimoiy norma miqdori 100 metr kubdan 500 metr kubgacha oshiriladi. Ya’ni oylik bazaviy me’yorlar isitish mavsumi uchun mo‘ljallangan shkalaga o‘tadi.

Noyabr, dekabr, yanvar va fevral oylarida bir oylik me’yorlar quyidagi tartibda bo‘ladi:

500 m3 gacha — 650 so‘m (1 m3 gaz uchun);
501 m3 dan 2500 m3 gacha — 1500 so‘m;
2501 m3 dan 5000 m3 gacha — 1950 so‘m;
5001 m3 dan 10000 m3 gacha — 2275 so‘m;
10001 m3 va undan yuqori — 2600 so‘m.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

29 Oct, 06:26


"Қонун доирасида" ОАВ га, Урганч шаҳрида жойлашган Оҳунбобо масжид олдидаги канализациянинг чиқинди сувларидан тўлиб қопқоғи очиқ ҳолда ётгани ва бад бўй ҳид атроф муҳидга тарқалётгани тўғрисида видео келиб тушди.

Масжидга кўплаб фуқаролар ҳамда юртимиз меҳмонлари зиёрат қилиш мақсадида ташриф буюришади.

Бундай аянчли ҳолат эса, ҳар бир инсонни дилини ҳира тортиши табиий.

Маъсуллардан бу ҳолатга тегишли чора кўришларини сўраб қоламиз.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

26 Oct, 12:01


ЭСЛАТМА.
Ўз келажагингизга бефарқ бўлманг.

Ҳурматли Юртдошлар!
Эртага 27.10.2024 йил Ўзбекистон Республикаси, Олий Мажлиси қонунчилик палатаси, вилоят, шахар ва туман депутатлари сайлови бўлиб ўтади.

Барчамиз ушбу сайловда фаол қатнашиб, ўзимиз лозим топган номзодга ўз овозимизни беришимиз керак.
Умид қиламизки, биз сайлайдиган номзодлар юрт келажаги, халқ манфаати йўлида ўзларининг куч-қувват ва ғайратларини сафарбар қилишади.

Барчамизни Яратганнинг ўзи, ўз панохида сақласин.
Юртимизда тинчлик фаравонлик бўлсин.
Халқимиз хуқуқлари қонунлар билан ҳимоя қилинсин.
Деб, дуо қиладиган хар бир инсон ўз тақдири ва фарзандлари келажагига бефарқ бўлмасдан, ўзи танлаган номзодга овоз бериб, сайловда фаол иштироқ этишларини сўраб қоламан.

Ҳурмат билан Сизнинг хуқуқ ҳимоячингиз Фуркат Рузметов.

Каналимизга аъзо бўлинг ва бошқаларга ҳам тавсия қилинг.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

18 Oct, 11:43


Фурқат Рузметов Эко бозордаги фаолиятини тугатди...

Шу йилнинг 16-октябр санасида Ф.Рузметов "URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖ нинг Инвесторлари билан учрашиб,
"URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖ томонидан қурилаётган Савдо Мажмуасидаги Кузатув Кенгаши Раиси фаолиятини тугатганлиги хақида ҳабар берди.


Фуркат Рузметов ушбу фаолиятини тугатганлигини сабабларини қуйидагилар билан изохлаб ўтди.

Инвесторлар томонидан савдо мажмуаси қурилиши учун киритилган пул маблағлари бошқа бир ташкилотларга молиявий ёрдам сифатида ўтказиб юборилганлиги, ушбу пул маблағларини қайтариб, савдо мажмуасини таъмирлатишга ишлатиш талабини бир неча маротаба билдирган бўлсада, таъсисчилар буни бажармасдан келганликларини оқибатда бугунги кунда Урганчдаги савдо мажмуасини ўзи молиявий қийинчиликни бошидан ўтириб, унинг 8.753.000.000 сўм пул маблағлари бошқа ташкилотларда эканлигини билдириб ўтди.

Қизиқи шундаки, ўзи молиявий ёрдамга мухтож бўлган "URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖ қандай қилиб бошқа корҳонага молиявий ёрдам пулини ажрата олиши мумкин.

Ф.Рузметов шу ажратилган пулларни йиғиб, савдо мажмуасида қилиниши керак бўлган камчиликларни бартараф қилишни талаб қилган.

Бироқ,
таъсисчилар ушбу пулларни қайтариш чораларини кўришмаган.

Учрашув давомида шу кунгача қилинган ишлар ва энди қилиниши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз борган.

Инвесторлар эса биз сизга ишониб, дўкон ҳарид қилгандик биз бу ерни директори ёки бошқарув раисини танимаймиз бизнинг келгусидаги ишларга, кадастр ва бу ерни очилишига ким кафил бўлади, мана 4 йилдан буён алданиб келмоқдамиз деб норозилигини билдиришди.

Учрашувдан бир кун аввал яъни 15-октябр куни таъсисчилар томонидан вакил юборилган ва у ҳам бу учрашувда директор С.Т билан иштирок қилиши керак бўлган. Улар эса, инвесторлар талаб қилишига қарамай бу учрашувда иштирок этмади.

Маълум бўлишича, ҳозирги кунда корҳона хисобида 62.000.000 сўм пул маблағи қолган. Бу камгина пул на ишчилар ойлигига, на коммунал тўловларни тўлашга етади.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, юборилган вакил "SHUXDIL" номи остида фаолият юритаётган блогернинг, Youtube каналида "URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖнинг рекламасини жойлаштирган. Реклама давомида расталарга 10.01.2025 йилга қадар бепул савдо юритиш имкониятини яратилиши ҳақида ваъдалар бериб ўтган.

Айнан шу блогерга халқнинг пулидан реклама қилганлиги учун "URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖнинг хисоб рақамидан инвесторлар тўлаган пул хисобидан 100 млн сўмни олиб, ушбу пулларни ўз номига шартнома қилинган 222-сонли савдо дўкони учун тўлаган.

Бироқ Ф.Рузметов ушбу ғайриқонунийликни тагига етиб, инвесторларни пуллари мақсадли ишлатилиши учун, унинг дўконини қайтадан сотувга қўйиш кераклигини талаб қилган.

"URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖ
томонидан инвесторлар пулларига қилинган найранглар анчагина кўринади.
Келгуси сонларимизда қолган ҳолатлар юзасидан ҳабар бериб борамиз.

Бизни кузатишда давом қилинг. Қизиғи олдинда.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

17 Oct, 12:44


Эко бозордаги фитначилар ким? Фурқат Рузметовнинг Эко бозордан кетишида кимлар манфаатдор бўлган?

Ҳабарингиз бор "URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖ нинг фойдаланишга топширилиши анча кечиктирилмоқда.

Бу эса, айрим савдогарларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Танганинг иккинчи томони ҳам бор. Бу бинони олдинги таъсисчилари бинони ҳаттоки ҳожатҳонасигача сотувга қўйишган. Уларнинг мақсади бинонинг ҳар бир қаричини пулга сотиб жуфтакни ростлаш бўлганми?

Ёки, Ёнғин хавфсизлиги, "Дымоудаления" ишлари сифатсиз 1.2мм туника ўрнига 0.7 мм туникадан қилинганлиги;
Лифт хужжатлари мавжуд эмаслиги маълум бўлганлигими?

Бундан 1 йил олдин эса Ф.Рузметов "URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖ кузатув раиси лавозимига тайинланди ва бинодаги кўз бўямачилигу оддий ҳалқнинг пулларини ўзлаштириш каби, ишларга чек қўйди.

Айрим савдогарлар эса, Ф.Рузметовни тагига сув қуяман деб, ўзларини мулкларини хавф остида қолдиришди. Хатто кўчадаги шантажчилар билан тил бириктиришди.

Эко бозорда дўкон ва раста сотиб олиб, растада савдогарлик фаолиятини юритаётган Т.С исмли шахс савдогарлар орасида турли асоссиз миш миш ва ёлғонлар тарқатиб, савдогарларнинг, қолаверса бошқарув раисларининг ҳам тинчини бузмоқда.

Бу миш мишларга барҳам бериш мақсадидда Ф.Рузметов савдогарлар олдига чиқди.

Савдогар Т.С  унинг 10 та дўкони борлигини ва унинг қарздорлигини дўкон кадастр ҳужжатларини қўлига олгандан сўнг тўлашини айтди.

Аммо, бу бинодаги камчилик ва коммунал тўловларни қайси пулга тўланиши уни қизиқтирмади.

Савдогар Т.С нинг талаби, Ф.Рузметов ушбу Экобозордан кетиши, у маркетолог эмаслиги савдони юрита олмаётганлигини важ қилган.

Хўш, Ф.Рузметов бозордан кетди. Савдо ривожландими?
Йўқ, савдо ривожланмади ва ривожланмайди ҳам.
Чунки, у ерга фитналар қиладиган, халқни алдаб пулини оладиганлар келди.

Айтишларича, "BUXORO ECO SHOPPING CENTER" МЧЖ бозор расталарини сотиб олаётган савдогарлар учун 1 йил хеч қандай тўловларсиз расталарни беришармиш. Ўйлаб кўрингчи унинг коммунал тўловларини қайси пулга тўлашмоқчи? Наҳотки ташкилот ўз чўнтагидан тўласа?

Ўзи ташкилотни чўнтагидаги пуллар халқники эмасми?
Хатто дўкон сотилмаса ойлик бера олмайдиган ташкилот коммунал тўловни қаердан тўлайди.

"URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖ хам савдогарларга 2 ой давомида ҳеч қандай тўловларни жорий қилмади. Сабаби савдогарларга ҳали расман очилмаган бозорга ҳаридор оқимини камлиги сабабли қийин аҳволда қолмасин деди.

Бир ойлик харажат 268 млн бўлса, тушган пул эса 96 млн сўмни ташкил қилган.
Хали бу, Экобозорни тўлиқ ишлмаганидаги харажати холос.

Баъзи бир савдогарларни ўз манфаатини ўйлаб қилаётган фитнакор харакатлари келгусида минглаган савдогарларга ўз зарарини бермай қолмайди.

Каналга уланиш👇

https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

14 Oct, 06:32


Эко бозор қурилиши учун чет элдан инвестиция киритилиб, кейин дархол қайтариб олинганлиги ростми?

Нимага, мақсад нима бўлган деган саволлар кўп.

"URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖ нинг қурилиш ишлари бошланган даврда бир қанча таниқли шахслар ва блогерлар турли хил рекламалар билан одамларни қизиқтиришган.

Ўзлари билмай Америка сармояси деган жумлалар билан ижтимоий тармоқларда жар солишган.

Аммо, бугунги кунга келиб маълум бўлишича, хеч қандай инвестор йўқ.

Хақиқий инвестор эса дўкон сотиб олган шахсларнинг ўзлари. Яни улар дўкон ҳарид қилади пуллари эса, шу бинонинг қурилишига сарфланади. (Халқ Инвестор)

Бугунги кунга келиб талай муаммолар юзага келмоқда.

ФВВ эътирози ГАСН ва бошқа ташкилотлар талаблари юзага чиқмоқда.

Бу ҳақда, кейинги видеоларимизда батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

11 Oct, 08:01


Урганч Экобозорида яна бир масала очиқландими?

“URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖга ўрнатилган лифтларнинг ҳужжати йўқлиги ҳақда сизларга "Qonun Doirasida" жамияти асосчиси, Ф.Рўзметов "URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖнинг кузатув кенгаши раиси сифатида маълумот бериб ўтган эди. Ҳозир эса, бу маълумотни давомини сизга етказиш ниятидамиз.

Ф.Рўзметовнинг маълумотларига кўра, "General Lift System" МЧЖ "URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖ билан, фақатгина лифт ўрнатиш учун шартнома қилиб қолмасдан, бинога истиш тизимини ўрнатиш тўғрисида ҳам шартнома имзолаган.

18.02.2022 йил Иситиш ва вентилация хизмати учун деб, "URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖ билан, 9 999 999 995 сўмга шартнома имзолайди. "URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖ ишни бошлаш учун олдиндан "General Lift System" МЧЖнинг хисоб рақамига 2 400 000 000 сўм пул маблағини ўтказиб беришади.

Ф.Рўзметов бинонинг падвал кисмида қилинган ишлар хавфсизликга ва техник ҳолатга тўлиқ жавоб бермаслигини билдириб этироз билдирган. Ҳар бир қават талабларган тўлиқ жавоб бериши тўғрисида АКТ расмийлаштириб ФВВ ва бошқа мутасадди ташкилотлар рухсатидан сўнггина қолган пулларни хисобига ўтказилишини айтиб ўтган.

Бу бино ва унга ўрнатилган техник жихозлар йиллар давомида халқ учун хизмат қилиши лозим. Агар улар ишдан чиқса уни қайтадан ўрнатиб бўлмаслиги, чунки дўконлар сотиб бўлинган ва қайтадан ўрнатиш учун маблағ бўлмаслиги билдирди. Бу талаблар табийки бу МЧЖга ёқмаган ва қолган пулларини талаб қилган.

Шу сабабли, биз тендр орқали биз бир қанча фирманинг ишларини кўриб, саралаб энг яхши сифатли жихозларни харид қилиб, ўрнатиб камчиликларни бартараф қилдик.

Маълум бўлишича, бу сотиб олган жихозлар "General Lift System" МЧЖнинг талаб қилган пулидан 3 баробар арзонга тушган.

Демак бу МЧЖ нинг мақсади сифатсиз ва ишига мутлоқ кафолат бермасдан катта миқдордаги пулларни ундириш бўлганми?

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

09 Oct, 11:21


Урганч Экобозори нима сабабдан ҳалигача фойдаланишга топширилмади ?

Кўпчилик фуқароларни қизиқтираётган савол “URGANCH ECO SHOPPING CENTER” нима сабабдан ҳанузгача очилиши кечиктирилмоқда ?

Айбдор ким?

Бугун айнан шу саволларга "Qonun Doirasida" жамияти асосчиси 2023 йил сентябр ойидан бошлаб, “URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖнинг кузатув кенгаши раиси Фурқат Рўзметов жавоб берди.

Инвестр ким ?
Инвестр бу инвестиция ҳиссаси билан қурилишда иштирок қилиш шартномасини бир томони бўлган шахслар инвестр хисобланади.

Яъни шу шоппинг центрда дўкон, раста, кафе, рестаран ва х/к харид қилиш учун шартнома қилган шахслар инвестордир.

2020 йилнинг 31-мартида “URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖ томонидан "Савдо Мажмуаси" қурилиш ишлари бошланган. Мана 4 йилдан буён ҳанузгача фойдаланишга топширилмаган. Бунга асосий сабаблардан бири, лифт ва эскалаторларнинг сертификати ва паспортлари йўқлиги бўлса;

Бошқа сабаби эса, қурилиш ишлари олиб борилишида камчилик ва сифатсиз ишларини қайта қилишга кетган вақтдир.

Фойдаланишга топширишга лифтни нима даҳли бор? деган савол туғилиши мумкин.

Фурқат Рўзметов шоппинг центрга кузатув кенгаши раиси сифатида келгунга қадар бу бинодаги ишлар қўл учида қилинганлиги, талабларга мутлоқ жавоб бермаслиги аниқланганлигини айтиб ўтди.

Бу камчиликлар ҳозирги кунда тўғирланмоқда. Тадбиркорларга сифатли ҳамма шарт шароитларга эга дўконларни топшириш бизнинг асосий ниятимиздир дейди у.

Лифтларда талабларга жавоб бермасдан техник носозликлар кузатилиб келинган.

Лифт ва эскалаторни ўрнатиш бўйича, Наманган вилоятидаги "General Lift System" МЧЖ билан 9 095 373 621 сўм миқдорида олди-сотди шартномаси имзоланган.

Бунча катта миқдордаги пулга бу лифт арзидими ?

Лифт қайси давлатдан етказиб берилмоқда ?


"General Lift System"МЧЖ нинг такидлашича бу лифт Хитойдан келтирилган. Бироқ бу хақдаги хужжатлар тақдим қилинмаган.

“URGANCH ECO SHOPPING CENTER” МЧЖ рахбари ва уни таъсисчиларини эътиборсизлиги ёки маъсулиятсизлиги сабабли ушбу шартномаларга эътиборсиз қаралган.

Ваҳоланки лифт бўйича шартнома 18.02.2022 йилда тузилган.

Хўш, ҳали фойдаланишга топширилмаган савдо маркази лифтига биз жавоб бермаймиз дейилмоқдами ?

Лифтнинг техник носозлиги сабабли бахтсиз ходиса юзага келса бунга ким жавоб беради?

Ф.Рўзметов 1 йил олдин айнан шу масалани "General Lift System" маъсул шахслари, лойиҳачи ташкилотлар ва бошқа мутасадди ташкилот вакилларини чақириб лифтни хужжатларини техник кўрик учун, тегишли ташкилотларга такдим қилишни айтиб ўтганлигини кўршимиз мумкин.

Бироқ улар лифтнинг ҳужжатларини тегишли ташкилотларга тақдим қилганликларини айтиб ўтишган бўлсада, бизларни алдаб келишганлиги мана бугун айён бўлди.

Биз "Савдо Мажмуаси"ни фойдаланишга топшириш мақсадида хужжат топширсак лифтни паспорт ва сертификатларини сўрашди.

Шу юзасидан, прокурорга ариза орқали мурожаат қилинди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

07 Oct, 06:49


Автотураргоҳнинг сотилиши юзлаб тадбиркорларнинг хақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Урганч шаҳрининг Ал-Ҳоразимий кўчасида жойлашган автотураргоҳ аукционда 1 649 000 000 сўмга сотилган.

Айтишларича, бу ерда Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш маркази қурилиши кутилмоқда экан.

Нахотки 200 кв метр майдон заргарлик ишлаб чиқариши учун олинган бўлса, яна шахарни қоқ марказида.

Шу ўринда савол туғилади Хоразм вилоят хокимини бундан ҳабари борми ?

Вилоятни асосий мақсадида ишчи ўринлар яратиш ва тадбиркорларга имкониятлар яратиб бериш эмасми?

Ёки биргина заргарни деб юзлаган тадбиркорни касодга учратишимиз керакми?

Хар бир бино учун автотураргоҳлар йўлнинг чап ва ўнг томонларида мавжуд. Амалдаги мавжуд Ген планда ҳам бу ер автотураргоҳ сифатида ишланган.

Биламизки бу кўча шоҳ кўча хисобланиб, кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида тадбиркорлар ўз тадбиркорлик фаолиятини юритишмоқда. Яъни дўконлар, кафе, умумий овқатланиш ошҳоналари, маиший ҳизмат кўрсатиш шаҳобчалари ва х/к.

Бу автотураргоҳни бузиб юборилиши албатта тадбиркорларни ўз фаолиятларини тўхтатишга сабаб бўлиши мумкин.

Сабаби мижозлар машиналарини кўйиш учун автотураргоҳ мавжуд эмаслиги. Йўл бўйида машинасини қолдирса, тўхташ тақиқланишини билдирувчи белги орқали жаримага тортилиши мумкин. Кўп қаватли кўп ҳонадонли уйда яшовчи фуқаролар истиқомат қилаётган ўйининг остига ҳам машинасини жойлаштира олмайди. Чунки бино қурувчи ташкилотлар ҳам айнан автотураргоҳнинг борлигини ҳисобга олиб тўхташ машина тўҳташ жойини қолдиришмаган.

Шу ўринда савол туғилади Шаҳарсозлик норма қоидаларига амал қилиндими? Жамоатчилик фикри ўрганилганми? Маҳалла идоралари ва кадастр агентлигини хабари борми?

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

05 Oct, 12:28


Шаҳар марказидаги аянчли ҳолга қачонгача кўз юмилади?

Урганч шаҳри марказидаги яна бир кўчада канализациянинг тошиб кетиши оқибатида чиқинди сувлар ер устига сизиб чиқмоқда.

Урганч шаҳрининг И.Каримов кўчаси Навбаҳор маҳалласида аҳлат уюмлари канализация сувлари ва ундан чиқаётган бадбўй ҳидни кўриб дилимиз ҳира тортди.

Бу кўча марказий кўчалардан бири. Балиқ бозори, университет, ошҳоналар, сартарошҳона ва кўп қаватли уйларнинг ҳаммаси айнан битта канализацияга уланган натижасида тошиб кетиши ҳолат юзага келган.

Фуқароларнинг такидлашича, бу ҳолат бир неча йиллардан буён кузатилмоқда. Ёш болалар мактаб ва боғчага шу кўчадан ҳаракатланишади. Атроф-муҳит ифлосланиши оқибатида турли ҳил касалликлар келиб чиқиши табиий.

Атроф муҳитни муҳофаза қилувчи ташкилотлар фуқароларнинг саломатлиги сизни ҳамон қизиқтирмаса?

Бу ҳолат, бўйича мутасаддилардан расмий муносабат кутиб қоламиз.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz/2378

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

10 Aug, 08:42


Энди ноқонуний қурилишлар қонунийлаштириладими?

Бу қандай бўлади? Қайси қурилишларга эгалик хуқуқи берилади?


Ҳабарингиз бор!
Ўзбекистон Республикаси Президенти, "Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Қонун 05.08.2024 йилда имзоланди.
Ушбу қонун эса, уч ойдан кейин кучга киради.

Эгалик хуқуқи бўлмаган қурилиш эгалари ёки ўзбошимчалик билан эгалланган ерлардан фойдаланувчилар нималарга риоя қилишлари керак?

Биринчи навбатда ушбу 👉 https://lex.uz/uz/docs/7049383 қонунга ва амалдаги бошқа қонун талабларига.

Шунингдек бу борада 👉 https://www.youtube.com/watch?v=9G3kxBdxZ0E&t=134s берилган тушунтиришларимизни эшитишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz

Қонун Доирасида Расмий сахифалари

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

03 Aug, 12:37


ДИҚҚАТ ЭЪЛОН.
ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ!

“URGANCH EKO SHOPPING CENTER” МЧЖга қарашли Урганч шахрида жойлашган савдо мажмуасига;

Иш стажи ва тажрибага эга бўлган;

1. Хуқуқшунос.
2. Хисобчи ва хўжалик хисоботини юритувчи.
3. Савдо бўлими бошлиғи ва савдо бўлими ходими.
4. Қўриқлаш хизмати бошлиғи ва қўриқлаш хизмати ходими.
5. Омборчи.
6. Назоратчи.
7. Кузатув камералари назоратчиси.
8. Сантехник ва электрик.
9. Оддий ишчи хизматчи.

Ишга кириш юзасидан;

Урганч шахар Навбахор МФЙ Ислом Каримов кўчаси, 55/5-манзилидаги “Савдо мажмуаси”нинг 1-қаватида жойлашган офисга мурожаат қилишингиз мумкин.

Мўлжал: Урганч марказий дехқон бозори.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz

Қонун Доирасида Расмий сахифалари

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

17 Jun, 05:12


10 кун бўлди шу ахвол.

Кутдик, ҳабар бердик, кимдир маъсулият билан ёндашар деб ўйладик, аммо натижа бўлмагач, ҳолатни ёритишни лозим топдик.

Ўйлаймизки ушбу ҳолат бартараф қилинади ва келгусида бундай ҳолтга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz

Қонун Доирасида Расмий сахифалари

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

06 Jun, 12:43


"Hududiy elektr tarmoqlari" AJ

Қиммат бўлди сифат ўлди.
Иқтисод қилдик дейилди, етишмовчилик юзага келди.

Эплай олмаётган Электр келгусида эплай оладими?

"Hududiy elektr tarmoqlari" AJ Хоразм вилоят худудий бўлимига уларнинг камчилиги электр энергиясида турли худудларда тез-тез узилишлар бўлаётганлиги айтилди.
Бироқ, натижа бўлмади.

"Hududiy elektr tarmoqlari" AJ Хоразм вилоят худудий бўлими бош мухандисига 3 кун олдин, Урганч шахар темир йўлчи махалласида 3-4 соатлаб электр энергияси бўлмаганлиги, буни сабаби нимада эканлиги сўралганида, масалага ижобий ёндашмасдан бунга аниқлик киритшни хохламади.

Мана бугун, Урганч шахар "Обод" махалла худудида 4 соат бўлди электр энергияси йўқ.
Айтингчи, жаноб электрчилар!

Қачон тўғри маълумот беришни ва қачон тўлиқ электр энергия билан таъминлашни ўрганасиз.

Ўз ишини эплай олмаётган рахбарият мулозимларини ўзгартириш вақти келмадими?

Аслида "Етказиб берувчи", "Истеъмолчи"га электр энергиясини етказиб бера олмаса бу хақда ҳабар бериши керак эмасми?

Нархингиз бир осмон;
Сифатингиз зўр достон;
Бу кетишда инсонлар бўларлар албат сарсон.

Барчаси халқ учун деб;
Пулларни бино ва мошиналарга еб;

Энди бундай қилдик деб;
Эски достон айтамиз.

Сўзимиз давом қилиб;
Хоразм электрига қайтамиз.


"Hududiy elektr tarmoqlari" AJдан Хоразм вилоят худудий бўлими томонидан йўл қўйилаётган сифатсизликлар юзасидан расмий муносабабт беришларини кутиб қоламиз.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz

Қонун Доирасида Расмий сахифалари

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

25 May, 13:38


Тез кунда Урганч шахридаги энг йирик савдо мажмуаси очилиши муносабати билан.

“URGANCH ECO SHOPPING CENTER” "Савдо Мажмуаси"нинг Ер тўла қисми Эко Дехқон бозори хамда дўконлари очилиши олди таёргарлик муносабати билан, Эко бозор қисмида Савдо расталари хамда дўкон сотиб олган савдогарларни, шунингдек Экобозор қисмида савдо қилиш истагида юрган тадбиркорларни 27.05.2024 йилда Соат 11:00 да бўлиб ўтадиган Экобозор қисми Очилиш олди учрашувига таклиф этамиз.

Мазкур учрашувда барча хохловчилар қатнашиши мумкин, ўзингизни қизиқтирган саволларни учрашув давомида бериб, жавобларни хам олишингиз мумкин

Манзил: “URGANCH ECO SHOPPING CENTER” "Савдо Мажмуаси" биноси.

Эслатиб ўтамиз учрашув 27.05.2024 йил соат 11:00 да Савдо мажмуанинг Экобозор қисми, ер тўла қаватида бўлиб ўтади.

Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

09 May, 09:40


Каналга уланиш👇
https://t.me/qonundoirasidauz

Қонун Доирасида Расмий сахифалари
Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook | TikTok

Qonun Doirasida

17 Apr, 11:18


Масала ҳал бўлди.

Давлат ғазнасидан пул қайтди.

Туртмасанг тебранмайди;
Сўрамасанг бермайди деганлари рост экан.

Ҳабарингиз бор ушбу https://t.me/qonundoirasidauz/2373 пост орқали Тадбиркорни 1.990.000.000 сўм ҚҚС пуллари 20 кунда ҳам қайтариб берилмасдан келаётганлиги хақида ҳабар берган эдик.

Пост чиқииши билан, орадан 3 соат вақт ўтиб, 20 кун олдин қайтариб берилиши керак бўлган ҚҚС Давлат ғазнасидан қайтарилиб, тадбиркорни хисоб рақамига ўтказиб берилди.

Бунинг учун рахмат албатта.

Аммо, шу ишни ҳабар бермасдан олдин, ёки интернет орқали пост чиқармасдан олдин ҳам қилиш мумкин эди аслида. Лекин эътиборсизлик ва маъсулиятсизлик айбларимизни барчага ошкор қилинишига мажбур қилар экан.

Ўйлаймизки келгусида бундай маъсулиятсизлик ва эътиборсизликка йўл қўйилмайди.

Ривожланишни хохласак.

Бугунги ишни эртага;
Эртаги ишни индинга қолдирмаслигимиз керак.

Аллох барчамиздан рози бўлсин.

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook

Qonun Doirasida

17 Apr, 06:20


Хоразм ғазнасида пул йўқми?

Нахотки маъсуллар бунга жим тамошабин бўлишса?

Тадбиркорни 1.990.000.000 сўм ҚҚС пуллари 20 кунда ҳам қайтариб берилмасдан келмоқда.

Маъсуллар эса сан-санорлик билан кунини ўтириб, ўзларига эса Давлат ғазнасидан маош олишмоқда.

Хоразм вилоят молия бошқармаси рахбаридан бу хақда сўралганда, бошқарма бошлиғи бу масалани Республика хал қилишини айтиш билан кифояланди.

Аслида шу молия бошлиғи, масалага сидқидилдан ёндашиб, шу тадбиркор тўлаётган солиқлардан ойлик маоши олаётганлигини, тадбиркорни масаласини хал қилиш долзарб масала эканлигини хис қилиши лозим эди.

Афсуски кейинги пайтларда бизда бундай маъсуллар камайиб кетаябди.

Савол туғилади? Агар тадбиркорни тўлаган ҚҚС тўловларини вақтида қайтариб бера олмас экансиз, нима қиласиз уни пулини олиб.

Агар вилоятни пулини шу вилоятни ўзида хал қила олмас экансиз, нима қиласиз Хоразм вилоят молия бошқармаси ташкил қилиб.

Бу кетишда келажак нима бўлади?

Ҳали бир тадбиркорни 2 миллиардга яқин пулини бера олмасангиз, ривожланишдан умид қилмасак ҳам бўлар экан унда.

Яхшиси келинг бор хақиқатни айтинг, пулингиз йўқ бўлса йўқ денг. Тадбиркор ҳам шунга қараб иш тутатди.

Аввал ҚҚС тўлатасиз, уни қайтариб олиш учун Дунёни бор хужжатини талаб қиласиз, барча хужжатлар тайёр бўлиб, ҚҚСни қайтариш керак бўлганда эса қайтариб беримай Республика хал қилади ва бошқа бахоналарни айтасиз.

Айтингчи? Хоразм вилоятида Солиқ бошқармаси Молия бошқармаси нимага керак, агар вилоятни масаласини ўзлари еча олмаса.

Мана нима учун бизда ривожланиш бўлмайди. Аслида, тадбиркорлар ишлаябди, солиқларини ўз вақтида тўлаябди аммо, Давлат муассасалари ўз вазифасини бажара олмаябди.

Ушбу ҳолат юзасидан маъсуллардан муносабат талаб қилган ҳолда, ҳолат юзасидан журналистик суруштирувлари олиб борилишини маълум қиламиз.

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook

Qonun Doirasida

12 Apr, 17:48


Кўпчилик тадбирорлар кутган янгилик.

Энди янги шароит ва янги имкониятлар бизни қарши олади.


https://youtu.be/AfGhb9e4NAA

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook

Qonun Doirasida

30 Mar, 12:58


1,1 минг доллар эвазига инглиз тилидан сертификат олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

Сурхондарё вилоят Термиз шаҳрида инглиз тили бўйича TOEFL сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда бугун, 30 март куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Фуқаро М.Р бошқа бир фуқаро A.T.ning ишончига кириб, унга олий таълимнинг магистратура босқичига ўқишга кириши учун TOEFL сертификатини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 100 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook

Qonun Doirasida

30 Mar, 10:07


🔴Умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 20-мартдаги тегишли буйруғи билан:

🔹умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари;
🔹хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.

⚪️ 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:


◽️Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма;
◽️Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан — ёзма;
◽️Математика фанидан — ёзма;
◽️Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;
◽️Жисмоний тарбия фанидан — амалий шаклда ўтказилади.

⚪️ 11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:

◽️Она тили ва адабиёти фанидан — ёзма (иншо);
◽️Математика фанидан — ёзма;
◽️Давлат тили (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасалари учун, таълим муассасаси танлови асосида)дан — ёзма ва оғзаки;
◽️Чет тили фанидан — ёзма/оғзаки;
◽️Ўзбекистон тарихи фанидан — ёзма/оғзаки;
◽️(Ўқувчининг танлови бўйича) Кимё, Физика, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан — ёзма шаклда ўтказилади.
__________
⬜️ Маълумот учун, 2025-йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун Давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланмоқда.

👉 📚📖 Батафсил ўқишингиз учун: https://uzedu.uz/uz/news/1535

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook

Qonun Doirasida

30 Mar, 09:31


🔴 Президент террорчиликни олдини олиш ва аҳоли гавжум жойларда хавфсизликни кучайтиришни буюрди.

🟥 Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилишда, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия раҳбарияти олдига жамоат тартибини сақлаш бўйича олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш вазифаси қўйилди.📑 👈

🔴 Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларга мурожаат билан чиқди.

🟥 Фуқаролардан қуйидагиларга эътибор қаратиш сўралмоқда: ...👉 📚📖 Батафсил ўқишингиз учун:

🌐 Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:

Websayt | YouTube | Instagram | Telegram | Facebook