Мендан кўпинча матнлар ёзиш ва уларни таҳрирлашда ёрдам бера оладиган ChatGPT ҳақида сўрашади. У ҳақиқатан ҳам ақллими?
Албатта, у мантиқли, мазмунли ва таъсирли матнлар ёза олади. Лекин ҳар қандай тиниқ кўзгу ҳам атрофдаги дунёни аниқ акс эттиради, аммо ҳеч ким кўзгуни ақлли деб айтмайди.
ChatGPT ҳам инсон фикрини акс эттиради, яъни у фақат ўзига берилган маълумотлар асосида ишлайди. Ундан чиққан ғоялар янги эмас, балки олдинги миллионлаб билимларнинг таҳлили ва қайта ишланган варианти. Шунинг учун ChatGPT доно эмас, балки ўта яхши ташкил этилган восита.
Бугун унинг имкониятлари ақл бовар қилмас даражага чиқди. У яхши ёрдамчи — кундалик саволларга жавоб беради, матнларни таҳрир ва таржима қилади, янги марраларга илҳомлантиради. Аммо унга тўлиқ ишониш эмас, балки ундан фойдаланиш керак. Ахир қалам ҳам ўз-ўзидан китоб ёза олмайди, шундай эмасми?
Стюарт Расселнинг “Сунъий интеллект” китобидан илҳомланиб ёзилди.