Асанов формати @asanoveldar Channel on Telegram

Асанов формати

@asanoveldar


Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради.

Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar

Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi

Асанов формати (Uzbek)

Барча муаллифларни, тилшуносларни, журналистларни ва блогерлarni ёритаётган каналимизга хуш келибсиз! Асанов формати каналида Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология ва бошқа маълумотлар бўйича таҳлилий ва оммабоп материалларни кўрсатиб бериб келади. Энг янги ва маълумотли мақолалар, тадқиқотлар ва муҳокамалар учун бизнинг каналга обуна бўлинг. Каналга қўшилиш учун: tirikchilik.uz/AsanovEldar. Аҳоли билан мулоқот учун: @AshiVanghuhi. Сизга янги пайвандлар узатиш имкониятини тақдим этувчи Асанов формати каналига обуна бўлинг ва маълумотлардан фойдаланишни бошланг!

Асанов формати

29 Jan, 07:41


Давлат олаётган қарзлар яхши инфратузилмалар учун ишлатилса, таълим учун ишлатилса, бу демак фойдали қарз бўлади.

Қўштирноқ подкастда ёш иқтисодчи журналистлар минбари.

Ўзбекистон иқтисоди қандай бўлиши керак?

⏭️ https://youtu.be/quiFzi1FKJQ

Асанов формати

29 Jan, 07:00


ООКLА 2024 йилда интернет тезлиги бўйича Ucell'ни энг яхши оператор деб эътироф этди

“Юқори мукофот Ўзбекистоннинг телекоммуникация соҳаси ва рақамли иқтисодиётини ривожлантиришга йўналтирилган сезиларли инвестициялар натижаси: 2024 йилда 136 миллион доллардан ортиқ ва уч йил давомида 389 миллион доллар. Мамлакатнинг энг йирик уяли алоқа операторининг ҳар бир ходими Нукусдан Термизгача ўз ҳиссасини қўшди”, — деб таъкидлади бош директор Андрей Шишковский.

2024 йилда 9 490 та янги мантиқий база станцияси, шу жумладан 745 та бешинчи авлод станцияси тижорат фойдаланишига топширилди.

Юқори ишончнинг асосий кўрсаткичи 9,5 миллиондан ортиқ абонентлардир. Фарғона водийсидаги аҳоли пунктларининг 87 фоизи 5G қамрови билан таъминланган. Ucell тармоқни фаол модернизация қилмоқда ва оптик толали инфратузилмани ривожлантирмоқда, ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам юқори тезликдаги алоқага киришни таъминлаяпти.

*Мобил ва кенг полосали тармоқни таҳлил қилиш соҳасида жаҳон етакчиси бўлган Ookla® халқаро компанияси Speedtest Intelligence маълумотларининг таҳлил натижаларига кўра.

Реклама

Асанов формати

29 Jan, 04:16


Нодир Нишонов Амир Темурнинг вафоти ҳақида видео қилганди. Бир "блогер" видеога жавоб қилибди, мазмуни: "ия, атом бомбаку арақ водкаку, ичмаган ундайча нарсани". Нодир жавобга жавоб видео ёзибди эринмай. Яхши видео, кўринглар.

Видеодан олдин Нодирга айтгандим, ҳар хил кимсаларга тенг бўлманг, вақт кеткизишга арзимайди деб. Лекин барибир видео оворди. Шундан сўнг ўйлаб қолдим: баъзида бемаза қовун уруғи мисол кўпайиб кетган, миясида конспирология, рижолизм ва "Қашқирлар макони"дан бошқа нарса йўқ блогерлар-у уларнинг вагон-вагон чаласавод аудиториясига жавоб бериб туриш ҳам керакдир.

Икки ёки уч йил олдин хейтга жавоб ёзиб, муроса қилишга, нималарнидир тўғри тушунтиришга ҳаракат қилардим. Ëзма шаклда гапга кўндириш имконсизлигини билгач, телефон қиладиган бўлдим. Телефонда реакция бошқача бўлди: интернетда сўкиб ётган одам бирдан тинчланиб, узр сўраб, каловланиб қолади. Қўнғироққа жавоб беришга духи етса табиийки — 99 фоизи ёзган гапига жавоб беролмайди, реал ҳаётда кўриб қолса, ўтакаси ёрилиб, етти маҳалла наридан айланиб ўтади (кўп бўлган ҳолат). Шунда хато қилганимни тушундим. Уларга ортиқча эътибор бериб, фикрини инобатга олиб, тенглашиб, баҳслашиб ўтирганим хато бўлганини тушундим. Миясини бошланғич мактабда парта тагида қолдириб келган ва фикрлаши ўша синфларда қолиб кетган одамга қанча тушунтирма, факт келтирма, мантиқ ўргатма, тушунмайди, қабул қилмайди; қўрқитиб қўйишинг мумкин, лекин ўн мингта, юз мингта тупойни қўрқитиб чиқишга вақт ҳайф.

Ундай қатламнинг борлигини унутиб, бемалол ўз ҳаётингни яшаш, ўз фаолиятингни юритиш энг тўғри йўл. Муҳими, ўзингга ишонасан, айтаётган гапингга жавоб бероласан, исботлаб, асослаб бероласан, мантиққа, илм-фанга таянасан. Энг асосийси — аудитория кетидан қувмай, ўз қарашингни етказмоқчи бўлсанг, бақироқ маргиналларга эътибор қаратма.

Хейт спич бутун дунёда ҳам энг ўткир муаммолардан бири бўлиб турибди. Қанча одам бунинг таъсирида депрессияга тушяпти, ҳатто жонига қасд қилишгача боряпти; бунга қарши қонунлар қабул қилиняпти, глобал миқёсда чоралар кўриляпти. Аммо инсон аввало ўзини хейтдан ҳимоя қила олиши, ўзига соғлом муҳит ярата олиши муҳим, акс ҳолда ҳеч қандай қонун асабингизни, психикангизни қутқармайди.

@AsanovEldar

Асанов формати

28 Jan, 17:06


Хитой варраклари асосан Янги йил байрами ва бошқа тантаналарда ишлатилади, лекин баъзи тарихий манбаларга кўра, улар хитойлик ҳарбийлар томонидан сигнал бериш ёки алоқалар ўрнатиш мақсадида ҳам ишлатилган.

Қадимги Хитойда варраклар уруш пайтида кучли шовқин яратиб, душманларни чалғитиш ёки муҳим хабарларни тарқатиш учун ишлатилган. Шунингдек, варракларнинг тезлик ва манёвр қобилияти баъзан жанговар вазиятларда фойдали бўлган.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/1Snp99jecz4?si=cFfdIBxMLWmJ8BpS

Асанов формати

28 Jan, 08:35


Савол туғилиши мумкин: шунча гуллаган араб мусулмон давлатлари бор, Ғарб билан, умуман бутун дунё билан муносабатлари яхши, нега Ўзбекистонга муносабат бошқача бўлади? Ўзимдаям шу савол туғилди, изланиб кўрдим.

Аввало, у давлатлар Ғарб давлатлари билан жуда узоқ вақтлардан буён алоқада: кўпчилиги Ғарб империяларининг колонияси бўлган, мустақилликдан кейин ҳам яқин (яхши ёки ёмон) алоқада бўлган. Уларга бошидан диний жамият сифатида қаралиб, шу омилни инобатга олган ҳолда сиёсат қурилган. Улар бир-бирини анча яхши таниб қолган, содда айтганда.

Араб давлатлариям, ўз навбатида, дунё билан алоқаларга очилиб (ривожланганлари назарда тутиляпти), шунга яраша сиёсат юритган, ўзидаги ва атрофидаги радикал кайфиятларга қарши кескин курашиб келган, нафақат ўз маданиятини ҳурмат қилиш талабини қўйган, балки ўзи ҳам бошқаларнинг маданиятига ҳурмат ва тоқат билан қарашни ўрганган; иқтисодий томондан манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга уринган (айниқса нефть масаласида). Хуллас, уларнинг ўрнаги бироз фарқ қилади.

Бизнинг минтақага эса кўпроқ совет дунёсининг ўрнида, унинг мероси билан қолган ҳудуд сифатида қараш урф бўлган. Қолаверса, муносабатлар қуриш бошланганига 30 йилдан ошяпти, шунга ёндашувлар тўлиқ шаклланиб улгурмаган, менимча.

@AsanovEldar

Асанов формати

27 Jan, 16:56


Ўзбек шахматчиси ҳинд аёл гроссмейстер билан қўл бериб сўрашмади. Интернетда шовқин кўтарилди — чет элликлар ва маҳаллий дунёвий қатлам вакиллари: "шарманда қилди, ўзини кўрсатяпти" ва ҳ.к. Диндор қатлам, табиийки, ҳимоя қилди: "урф-одатимиз шунақа, диний қадрияти шунақа, аралашманглар".

Шу баҳслардан ташқарида, холис қараганда, бу воқеанинг нимаси хавфли, нимага олиб келади, бир мулоҳаза юритиб кўрсам.

Биздан кейинги авлод биздан диндорроқ. Бу яхши ёки ёмон эмас, шунчаки реаллик. Лекин дунё (Ғарб дейлик) Ўзбекистонни собиқ СССРнинг бўлаги, демакки, дунёвийлашган, "маданийлашган" жамият деб билади. Шунга яраша муомала қилади. Масалан, диний радикализм ўчоғи деб қарамайди, чегараларини осонроқ очади, саёҳатга бемалол келади, "ноҳалол" бизнесларга пул киритишни ўйлайди ва ҳ.к. Ўзбек сиёсий элитаси ҳам бундай имиждан манфаатдор ва дунёвий давлатчиликни сақлаб қолишга уринмоқда.

Лекин янги туғилиб, улғайиб бораётган ўзбеклар борган сари диндорлашиб боряпти. Мўътадил диндорлари халқаро ареналарда қўл бериб сўрашмаяпти, "ноҳалол" бизнесларга қарши (хаёлларинг бузилмасин, бунинг ичида банклар ҳам бор), агрессив диндорлари интернетда Францияда ўқитувчининг бошини чопган чечен террорчини-ю яна кимларнидир ҳимоя қилиб, Ғарбни сўкиб ётибди, ўзбеклардан чиққан террорчилар Сурияда дага-дага ўйнаб юрибди. Нодирбек Ëқуббоев — охирги ойларда ўзбекларнинг динга қай даражада берилиб кетганини ва радикаллашиб ҳам бораётганини намоён этиб келаётган кўплаб ўрнаклардан биридир, Ўзбекистоннинг янгича имижини яратиш йўлидаги навбатдаги унсурдир.

Бу халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистонга муносабатини ўзгартиради. Уни диний ўлка деб билиб, шунга яраша муомала қилади. Балки бу кимгадир ёқар ("зўрку, мусулмон ўлка деб билсин ҳамма, ҳаром-ҳариш керакмас!"), кимдир бундан манфаатдордир. Мен яхши-ёмон демаяпман — кимга яхши, кимга ёмон. Шунчаки маълум давлатларга, куч блокларига бу ёқмайди ва улар чегараларида ўзбекларга тўсиқ қўяди, саёҳатга келмайди, бизнес қилгани келмайди ва ҳ.к. Давлат эса бундан зарар кўради. Халқ ҳам зарар кўради аслида, лекин буни ҳеч қачон англамайди ва масонларни, яҳудларни айблаб юраверади.

Содда тушунтиришга ҳаракат қилдим, аслида мураккаброқ.

@AsanovEldar

Асанов формати

27 Jan, 14:53


“Онангиз билан қандай гаплашсангиз, қайнонангиз билан ҳам шундай гаплашинг. У ҳам она, вазиятингизни тушунади”, — Жамалова Умида.

Парда подкастда доим муҳокама қилинадиган мавзу ҳақида фойдали суҳбат.

Кўринглар: https://youtu.be/3sb7Kl1GV04?si=3o6kndViTC732u0s

Асанов формати

26 Jan, 13:07


Ўзбек медиасида "ҳужум", "ҳамла", "хуруж" сўзларини кўпинча аралаштириб ишлатишади. Сўзлашув тилидаям булар синоним ҳисобланади.

Лекин Иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий терминологияга эҳтиёж туғилган. Ўшанда ўзбек тилшунослари рус ҳарбий терминологиясини олиб, ундаги атамаларни юқоридаги ва бошқа сўзларга боғлаб чиққан. Яъни бу сўзлар атамага айланиб, бир-биридан фарқ қилувчи конкрет маънога эга бўлган. Русча муқобили ва изоҳини келтираман:

- ҳужум — наступление; душманни позициясидан суриб чиқариб, янги марраларни эгаллаш мақсадида уюштириладиган кенг миқёсли ҳужум операцияси;

- ҳамла — налёт; кичик гуруҳ билан душманга кутилмаган зарба бериб, бирор тактик ё стратегик аҳамиятга эга объектни йўқ қилиш ёки саросимага солиш ҳаракати;

- хуруж — вылазка; қамал ёки қуршов ҳолатидаги қўшин ёки унинг кичик бир қисми қамал марраларини айланиб ўтиб, ҳужум кампаниясини олиб бораётган душманга кутилмаганда ҳужум қилиши; бундан мақсад қамал чизиғини ёриб ўтиш ёки қамал қуролларини йўқ қилиш бўлиши мумкин;

- қамал — блокада; маълум ҳудудни "қамаб қўйиш", уни қуршаб, иқтисодий ва ҳарбий изоляцияга олиб, тинкасини қуритиш;

- қуршов — душман қўшинларини қуршаб олиб, яроқсиз ҳолга келтириш; юқоридагидан фарқи — ҳудуд эмас, айнан ҳарбий кучларга нисбатан қўлланади;

- муҳосара — осада; маълум бир қўрғон, қишлоқ ёки шаҳарни қўлга олиш учун олиб бориладиган ҳаракатлар — улар ичида қамал ҳам бор, бундан ташқари, подкоплар қазиш, ўққа тутиш ва ҳ.к.;

- штурм — муҳосарадан фарқи, ойлаб давом этмайди, балки бутун куч тўпланиб, кенг миқёсда ҳужум қилинади; истеҳкомни жуда тез олишга қаратилган ҳарбий операция; чиғатой тилида бу маънода "таарруз" сўзи ишлатилган, лекин ўша йилларда тилшуносларимиз буни қабул қилмаган, русча шаклда олган;

- қўлга олиш — захват; бирор истеҳком, қишлоқ ёки шаҳарни эгаллаб олиш;

- ишғол — оккупация; бутун мамлакатни ёки катта ҳудудни нафақат эгаллаш, балки уни узоқ вақт ушлаб туриб, бошқарувга олиш ҳаракати;

- тор-мор келтириш — разгром; душман кучларини узил-кесил енгиб, қаршилик қила олмайдиган ҳолга келтириш;

- зарба — удар;

- ёриб ўтиш — прорыв ва ҳ.к.

@AsanovEldar

Асанов формати

25 Jan, 06:32


Фарҳод аканинг постини ўқиб, бир реакция билдиргим келди. Аслида ўзим ҳам шунга яқин фикрларни ёзмоқчи бўлиб, вақтим етмай турганди. Энди Фарҳод аканинг фикрларига қўшимча қилиб қўяй.

Постнинг моҳияти: инклюзивлик, тенг ҳуқуқлар деб бақириб юрган, Трампни блоклаган, танқид қилган олигархлар Трамп сайланиши билан унга қуллуқ қилиб, ёнига борволди, инклюзивликдан, тенг ҳуқуқлардан, афроамерикаликларни ва аёлларни қўллаб-қувватлашдан воз кечди. Олигархларга фақат пул керак, қолган қадриятлардан эса фақат ҳукуматга ёки оммага ёқиш учун фойдаланади ва сиёсий шамол ўзгарганида тез бурилиб кетади.

Бунинг мисоллари узоқ ва яқин ўтмишда жуда кўп бўлгани учун мен ҳайрон қолмадим. Қўшимча қилмоқчи бўлганим: Америка ЛГБТ бўп кетди, ҳаммасининг мияси айниган деб юрганлар аслида қаттиқ адашгани, инклюзив сиёсат, BLM, MeToo каби ҳаракатлар бу давлатга керак экани исботланди. "Мияси айнимаган" экан, шунчаки, ўзимизда ҳам бўладигани каби, ҳамма сиёсатга мослашиб юрган экан ва бир кундаёқ воз кечиб кетди. "Нега қора танлилар ҳуқуқини талаб қиляпти, маза қилиб яшашяпти?" деб узоқдан фол очиб юрган консерватор ва руспарастларимиз аслида озчиликлар маза қилиб яшаб юрмаганини, дискриминация, уларга ёвқараш сақланиб келганини ва бу тўрт йил ичида кескин кучайиб кетиб, очиқ гапирилишини ўз кўзлари билан кўради. АҚШда муаммо бўлганки, бу муаммоларга қарши ҳаракатлар вужудга келган, осмондан тушмаган, аёллар ва яна бошқа эзилган қатламлар зерикканидан намойиш, кампаниялар уюштириб юрмаган.

Ҳамма америкаликлар бағрикенг ва очиқ бўлиб кетмаган, шунча тарғибот ва сиёсатга қарамай, консерваторлар барибир кўпчиликни ташкил қилди ва сайловда ғалаба қозонди. Трампга беш йил мутлақ ҳокимият берилса, америкаликлар ўзбеклардан баттар маънавиятчи бўлиб қолади.

Жамиятларда қарашлар кураши ҳамиша шунақа кечади: либераллар кучайиб, ўз қарашларини илгари сураверса, тарафдорлари кўпаяди, лекин консерваторларам сақланиб қолади, фақат пусиб, фурсат пойлаб ётади; либералларнинг агрессивлиги жонига тегиб кетгач, бош кўтаради, ҳокимиятга келади ва консерватизмни тарғиб қилади, либераллар жим бўлиб қолади. Шундай қилиб навбат алмашиб юраверишади.

Фақат биздамас. Бизда ҳамиша консерватизм устун, қолганлар ҳамиша жим юришга мажбур.

@AsanovEldar

Асанов формати

24 Jan, 11:54


Бугун Qurultoy'да қаттиқ мавзу бўлади, каскаларни кийволинг.

@AsanovEldar

Асанов формати

24 Jan, 08:20


Ироқда вояга етмаган қизлар билан никоҳ қуришга рухсат берилиши борасидаги гаплар бир неча ойдан буён бор эди. Шу кунларда бундай рухсатни расмийлаштирадиган ҳужжат қабул қилинди.

"Шахсий мақом тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиришга биноан, 18 ёш чегараси бекор қилинмаса-да, дин ходимларига мазҳабидан келиб чиқиб, 9 дан ошган қизларга ҳам никоҳ ўқишга рухсат берилмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, бу ҳужжатдан аҳолининг ҳам, қонунчиларнинг ҳам каттагина қисми норози бўлган. Аммо ташаббускорлар бу ўзгартишни яна иккита ўзгартишга қўшиб овозга қўйган ва ғалабага эришган. Қолаверса, парламентда ўзгартишдан норози депутатлар овоз беришдан бош тортиб, чиқиб кетган, бу ҳужжат кўпчилик овоз тўплаган деган иллюзияни яратган.

Ироқ исломий давлат эмас, дунёвий давлат. Шунга қарамай, у ерда охирги пайтларда консерватив диний қатлам фаоллашган ва шу каби ташаббусларни илгари суриб келмоқда. Бу ҳатто дунёвий давлатда ҳам жамиятни ва қонунчиликни динийлаштириш мумкинлигини кўрсатади.

Масаланинг диний томонини қўйиб туриб, 9 яшар қизларни турмушга бериш на ахлоққа, на илм-фанга, на инсон ҳуқуқларига тўғри келмаслигини айтиб ўтишим керак. Инсоният тўплаган билим ва тажриба, шаклланган умуминсоний ахлоқий қадриятлар турмуш қуриш учун инсон, жинсидан қатъи назар, ҳам жисмонан, ҳам ақлан вояга етиши, мустақил қарорлар қабул қила олиши ва ўз ҳаётини қуришга салоҳияти бўлиши кераклигини кўрсатади.

Янги Ўзбекистон дедик, дунёвий давлат дедик, энди шу дунёвийликнинг моҳияти ва манфаатларини кенг оммага тушунтириб, дунёвий тафаккурни шакллантириб, мустаҳкамлашимиз керак. Йўқса бизда ҳам бир кун Ироққа, Афғонистонга ҳавас қилувчилар шундай ташаббусларни илгари суриб қолиши хавфи бор.

@AsanovEldar

Асанов формати

23 Jan, 15:07


Nazorat UZ оммавий ахборот воситаси атрофидаги воқеаларни эшитиб, хафа бўлдим. Бутун воқеа тафсилотларини келтириб ўтирмайман, ҳаммаси линкда бор, қисқача: канал маъмурлари товламачилик қилиб, тадбиркордан пул ундиришга уринганликда айбланмоқда.

Тергов ва судга қадар айбдор-айбсиз дейиш тўғримас, лекин шундай гап чиққанининг ўзи мени хавотирга солди.

Икки йилмикин олдин шу масала кўтарилганди. Бир қанча блогерлар товламачиликда айбланиб ушланди, баъзилари қамалиб ҳам кетди. Уларнинг ичида мен таниган-билганлар ҳам бор эди.

Бундай воқеаларда кимларнингдир манфаатлари бузилиши, кимларнингдир келажаги барбод бўлишидан ташқари, соҳанинг имижига жиддий зарар етади. Сифатли контент яратиш, жамиятдаги муаммо ва жараёнларни ёритишга ҳаракат қилиб юрган қанча яхши блогер ва журналист бор. Аммо товламачиликка қўл урган ёки шунда гумонланган ҳамкасбларини деб уларга ҳам эгри кўз билан қарай бошлашади, асоссиз гумон ва гап-сўзларга қолиб кетишади.

Ҳар соҳада бўлганидек, журналистика ва блоггингда ҳам учраб туради, касбидан эгри йўлда фойдаланадиганлар. Уларга қараб бутун касб, ОАВ этикасига риоя этиб ишлаётган минглаб ҳалол меҳнаткашлар ҳақида нотўғри хулосалар қилманглар.

@AsanovEldar

Асанов формати

23 Jan, 11:50


Япон маданияти турли қирралари билан дунёга машҳур. Шулардан бири гейшалардир. Бу феномен бузуқликни ифодалайдими ё маданиятни?

Бу ҳақда "Худди шундай" каналининг гейшалар ҳақидаги сонидан билиб олишингиз мумкин: https://youtu.be/RO82Jl4SBlI?si=XnG6werzCEKL6DEm

Асанов формати

22 Jan, 06:31


Академик шпионаж, академик урушлар фақат АҚШ—Хитой савдо урушида кузатилмайди. У кўп сиёсий ихтилофларнинг бир қисмидир. Исроилнинг Эрон қаршилик ўқи билан тўқнашувлари бунга мисол.

Эрон ядровий бомба ва бошқа ҳарбий технологиялар устида ишлаши Исроилни безовта қилади; у Эрон илм-фанини ўрганиб, тегишли йўналишларда давлат лойиҳаларида ишлаётган энг ёрқин олимларни йўқ қилиб боради.

Ўз навбатида, санкциялар остидаги Эрон АҚШ, Исроил ва Европа ҳарбий техникаси намуналарини қўлга киритиб, ўрганиб, ўзида унинг муқобилларини ясашга ҳаракат қилади.

Дарҳақиқат, уруш илмий тараққиётга олға силжитадиган кучдир.

@AsanovEldar

Асанов формати

21 Jan, 17:46


​Нуқул ўзимни мақтайвермай, шагитларимни ҳам мақтаб қўяй (анчадан буён мақтанарли иш қилганим йўқ ўзи 😢).

Блогер Отабек Бакиров UzDiplomat'га берган интервьюсида 2024 йилнинг энг фаол медиа лидери деб Gazeta.uz журналисти Баҳодир Абдуллаевни айтибди.

Хуллас, менинг шогирдим, ўзим уриб-тепиб одам қилганман! Ўзимни мақтаб бўлдим, энди уни мақтай.

2021 йилда Bugun.uz қошида ёш журналистлар мактабини очганимда Баҳодир мен танлаб олган қатнашчилар қаторида бўлган. Турли соҳа вакилларини икки ой давомида журналистикадан ўқитганман, аксарияти кейинчалик журналистика ва ёндош соҳаларда ўз ўрнини топиб кетди. Баҳодир эса иқтисодчиликдан иқтисодий журналистикага ўтиб, Ўзбекистондаги энг нуфузли ва сифатли онлайн нашрнинг кўзга кўринган ходимига айланди.

Bugun.uz'даги ва бошқа муаллифлик курсларим — мен энг фахрланадиган ишларимдан бири. Ўзим ҳам маза қилиб ишлаганман, энг истеъдодли ёшларни ҳам топа олганман, уларга тўғри йўл-йўриқ кўрсата олганман ҳам деб ўйлайман. Бугун битирувчиларимнинг кўпи билан алоқадаман. Ва уларнинг ютуқларидан қувонаман.

Суратда Bugun.uz ёш журналистлар мактаби битирувчилари биланмиз.

@AsanovEldar

Асанов формати

21 Jan, 12:13


Шу китобнинг охирида шу йилларда илм-фан атрофида кечаётган сиёсий курашлар борасида сўз боради.

2020 йил бошида америкалик кимёгар Чарлз Либер ҳибсга олинди. У Хитойнинг "Минг истеъдод" дастурида қатнашиб, бу маълумотни яширганликда, Хитойдан 1,5 млн доллар олганликда айбланди.

Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо урушининг бир қисми академик шпионаждир. АҚШ ўзининг академик даргоҳларида ўқиб/ишлаб юрган Хитой фуқаролари ва этник хитойлар янги технологиялар ва тадқиқот натижаларини Хитойга олиб кетиб, у ерда ҳукумат дастурларига тақдим этаётганидан хавотирда. Хитой технолог олимларининг 92 фоизи АҚШдалигидан хавотирга тушиб, уларни ўзида тўплаш мақсадида "Минг истеъдод" дастурини бошлаганди. Ўз навбатида, АҚШ бунда шпионаж унсурларини кўриб, назоратни кучайтирди.

Илм-фаннинг чегаралари мавжуд бўлмагани боис технологиялар, илмий янгиликлар кўчиб юради. Лекин давлатлар илмий тадқиқотларда савдо, технология ва хусусан уруш технологиялари бўйича ривожланиш имкониятини кўради. Улар бундан ўзи фойдаланади, аммо бошқа давлатлар фойдаланишини истамайди. Шу боис фанни "миллийлаштириш", чегараларни ёпиш, илмий алоқаларни чеклаш, технологияларни ҳимоялаш каби чоралар кўрилади.

Ўзбекистонда хориж машиналарига "растаможка" борлигидан нолийдиган ўзбекистонликлар глобал кучларнинг савдо урушларини ўрганса, "растаможка" энг кичик бирламчи чора эканини кўради. Давлатлар шу даражага борадики, академик алоқаларни чеклаб қўяди, хорижга технология ва тадқиқотларни бермайди, халқига иқтисодий зарар етишига қарамай маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллайди, хуллас, ҳиссиётлар жўш урадиган жараёнлар бу. Бугун АҚШ университетларида этник хитойлар ва Хитой фуқаролари доимий шубҳа-гумон ва назорат остида ишлашга/ўқишга мажбур бўлаётгани савдо урушининг жуда кичик оқибати — бу урушлар кенг омманинг чўнтагига ва эркинлигига зарар келтириши мумкин.

@AsanovEldar

Асанов формати

20 Jan, 13:14


Бу йил ҳисобидан учинчи аудиокитоб.

Британиялик тарихчи Жеймс Поскеттнинг китоби. Русчада "Незападная история науки" деб таржима қилинибди, оригиналида Horizons: The Global Origins of Modern Science. Инглизча ўқийдиганлар/эшитадиганлар шу ном билан қидирсин.

Олдин айтганимдек, бефойда китоб кўп, Wikipedia'дан кўчириб қўйилганлари тиқилиб ётибди. Аммо буниси фойдали бўлди.

Китоб XV—XXI асрларда Япония, Хитой, Ҳиндистон, Лотин Америкаси, ҳиндулар даври ва мусулмон Шарқида илм-фан ривожидан ҳикоя қилади. Биз билмаган кўплаб номлар, кашфиётлар, қизиқарли фактлар.

Китобдан, биринчидан, Европада илм-фан кўтарилиши чоғида европалик олимлар Америка, Осиё ва Африка халқларининг анъанавий билимларига кўп суянганини, иккинчидан, дунёнинг ҳамма бурчагида ўхшаш жараёнлар юз берганини, турли даврларда илм-фанни ривожлантиришга ҳаракат қилинганини билиб оламиз.

Қолаверса, кўпгина катта кашфиётлар ортида осиёлик, африкалик олимларнинг хизмати борлиги, аммо бу хизматлар унутилгани айтилади китобда.

@AsanovEldar

Асанов формати

20 Jan, 06:55


Бир ҳамкасбимиз Telegram-каналлар бўйича тадқиқот ўтказяпти. Тадқиқотга материал йиғиш учун каналлар аудиторияси орасида сўров ўтказяпти.

Тадқиқот объектлари ичида менинг каналим ҳам бор экан. Тадқиқотга ёрдам бўлиши учун каналга сўровнома жойлаб қўяман. Имкон топиб, албатта сўровдан ўтиб қўйинглар, тадқиқотга ёрдаминглар тегади.

Линк: https://docs.google.com/forms/d/1u2dEnmkV2KNOK_rqV8cCEkRKfzwlu0LPjUSiHxReFV8/viewform?edit_requested=true

@AsanovEldar

Асанов формати

18 Jan, 17:03


Qurultoy'нинг янги сони чиқди. Мирсодиқ Исҳоқовнинг суҳбатини олмаганлар, кўрмаганлар бўлса, шу Qurultoy'даги гурунг орқали баҳо берворинг. Жуда қизиқарли ҳикоя қиладиган, жонли суҳбат олиб борадиган катта билимлар соҳиби.

Линк: https://www.youtube.com/watch?v=cEvPkgmMpFY&t=184s&ab_channel=QURULTOY

@AsanovEldar

Асанов формати

16 Jan, 15:43


Радикал бўлиш бахтсизлик

Сигма подкастнинг бу сони яхши чиқибди. Айниқса Саъдулланинг радикал одамлар ҳақидаги саволи. Одам бирор нарсага қаттиқ ёпишиб олган вақти бутун борлиғини шунга тикиб юборади ва ўзини хавф остига қўяди.

Асаблардан муҳимроқ нарса йўқ ўзи: https://youtu.be/UBXsVmYbXgg?si=0sQO46cWvY4itBat

Асанов формати

16 Jan, 14:21


Qurultoy'да бу ҳафта муҳташам суҳбат бўлди. Меҳмонимиз — таниқли ўзбек олими Мирсодиқ Исҳоқов.

У сўғд тили бўйича оз сонли мутахассислардан биридир. Илмий ишини СССРнинг энг йирик сўғдшунос олими Владимир Лившиц раҳбарлигида ҳимоя қилган.

Марказий Осиёнинг исломгача бўлган тарихига қизиққан одам юқорида келтирилган номларни албатта билади.

Хуллас, кутинг.

@AsanovEldar

Асанов формати

16 Jan, 14:14


💥🍔 Тошкентликлар учун ажойиб янгилик: Evos ва кўплаб бошқа ресторанлардан етказиб бериш энди бепул!

Yandex Plus обунаси билан Yandex Go иловасида 60 000 сўмдан юқори овқат буюртмаларини етказиб бериш 0 сўм бўлади. Яъни мутлақо текин!

Сизда ҳали Yandex Plus бўлмаса, ҳеч қиси йўқ: бепул синов муддатини уланг ва имтиёзлардан фойдаланинг.

Реклама

Асанов формати

16 Jan, 06:02


Радикал секталар инсоният тарихида жуда қайғули воқеаларга сабабчи бўлган. Улар ғояларни ўзига мослаштириб олиб одамларни билган кўйига солади.

"Худди шундай" каналида шундай секталарнинг баъзилари қандай ишлагани ва оқибатлари ҳақида видео.

Видеода айтилган баъзи воқеалар ҳақида эшитган бўлсангиз керак, йигитлар деталлар билан тушунтирибди.

Тўлиқ видео: https://www.youtube.com/watch?v=KoUu8vudS7s&t=144s

Асанов формати

15 Jan, 07:01


Китоб мавзуси хаёлимдан кетмаяпти. Яна баъзи мулоҳазалар.

Балки интернет бўлмагани учундир, балки табиатим шунақадир, болаликдан китобга жуда қизиққанман; болалигим китоб ичида ўтган десам ҳам бўлади.

Уйимизда қатор-қатор китоблар турарди — бобом, сўнг отам тўплаган коллекция. Асосан бадиий адабиёт (ўзбек, рус, қримтатар тилларида), шунингдек, энциклопедиялар, журналлар, тиббиёт бўйича китоблар, қурилиш ва техника бўйича адабиётлар (дадамнинг мутахассислиги), коммунистик адабиёт (Ленин асарлари, КПСС тарихи). Китобга қизиқишимни билиб, дадам ҳам кўп китоб сотиб олиб берарди.

Бадиий адабиётнинг деярли ҳаммасини ўқиб чиққанман; ўзбек адабиёти (Навоийдан бошлаб Ўлмас Умарбековгача) намуналари билан илк бор уйда танишганман (ўзбек тилида ҳам, русча таржималарда ҳам); ҳозир энди эслаб ҳайрон қоляпман — Борен Бошу, Ражендра Сингҳ Бедий деган, ҳатто ҳозир ҳам интернетдан маълумот қидириб топиш қийин бўлган аллақандай ҳинд ёзувчиларининг ҳам ўзбекчага ўгирилган нашрлари бор эди. Жаҳон адабиётининг машҳур намояндаларини айтмаса ҳам бўлади.

Ўртанча опамнинг уйида ҳам жуда ажойиб коллекция бор эди — ҳаммаси рус тилида ва, уйимиздагидан фарқли, илмий нашрлар ҳам бор эди (масалан, рус тили ва адабиётининг тарихи бўйича иккита зўр китоб бор эди). У тўплам орқали рус адабиёти билан яхши танишганман — Александр Блок, Юлиан Семенов, Михаил Булгаков ва ҳ.к.

У пайтлар ўзи китоб кўпроқ ўқилармиди, лицейда ўқиганим учунми, атрофимда китобхон жуда кўп эди, дўстлар билан китоб ўқиб, муҳокама қилардик. Лицейимизга китоб олиб келиб сотишарди; Ургутда букинистика дўкони бор эди; болалар адабиётини, детектив адабиёти намуналарини кўп сотволардим; лицей кутубхонасидан истеъмолдан чиқарилган эски дарсликларни тўплаб келардим. Туман кутубхонаси яхши ишларди — икки ҳафтада бир бориб, 4-8 та китоб олардим.

Тахминан 8-синфлардан бошлаб илмий адабиётга қизиқа бошлаганман. Самарқанд давлат университети Тарих факультети кутубхонасига аллақандай йўл билан ёзилиб, у ердан археология журналларини, тарихий манбалар нашрларини, илмий тадқиқотларни олардим; боя айтилган букинистикадан, Самарқанд шаҳридаги букинистлардан тарихга оид китоблар сотволадиган бўлгандим.

Хуллас, болалигимизда техник имкониятлар ҳам, муҳит ҳам китобхонликни рағбатлантирар эди.

@AsanovEldar

Асанов формати

15 Jan, 03:49


Ибн Сино лекин семириш бўйича ҳам тавсиялар беради. У пайти семизлик норма бўлганми ё у пайтдаям эт йиғолмай қийналиб юрган тирриқлар бўлганми, билмадим.

Хуллас, Ибн Синонинг ёзишича, вазн тўплаш учун овқатдан сўнг; вазн ташлаш учун оч қорин билан; саломатлик учун овқат ҳазм бўлганидан сўнг ҳаммога боришни тавсия қилган.

Умуман, бобомиз кўп нарсада меъёр энг яхшиси деб айтган. Хусусан, жисмоний тарбия билан шуғулланишда ҳам. У айтадики, очликдан кўра тўқликда шуғулланган маъқул, энг маъқули эса шу икки ҳолатнинг ўртасида бўлиш.

@AsanovEldar

Асанов формати

14 Jan, 16:55


Инсоният тарихидаги энг қадимги афсоналардан бири — вампирлар

Сиз вампирлар кечагина пайдо бўлган чўпчак деб ўйласангиз, адашасиз. Улар ҳақида тасаввурлар Месопотамиядаёқ бўлган ва асрлар давомида инсониятнинг турли қўрқувларини ўзида мужассам қилиб келган.

Даставвал улар шунчаки касалликлардан қўрқувни англатган бўлса, ҳозирга келиб ксенофобия, яъни ўзга миллатлардан нафратланиш мавзусини ёритмоқда. "Сусамбил"да бу ҳақда батафсил видео чиққан.

Томоша қилинг: https://youtu.be/wWUgKqWPbKU?si=iNvineSRdjkP9mrX

Асанов формати

14 Jan, 04:07


Уйимизда Ибн Сино "Тиб қонунлари"нинг беш жилдли нашри бор эди (ҳалиям бор). Мактаб ёшимда уни ҳар замонда титкилаб, у ер-бу еридан ўқиб кўрардим.

Бир сафар жисмоний тарбия ҳақидаги бобга кўзим тушиб қолганди. Унда тахминан мана бунақа жисмоний машқлар тавсия қилинган эди: тез юриш, орқага юриш, ўтириб-туриш ва ҳ.к.

Ўшанда бу машқлар менга жуда енгил туюлганди; "намунча содда машқлар, ўтмишда ҳозиргидай кучли-кучли турник, отжимание, пресс деган нарсалар бўлмаган экан-да" деб ўйлагандим.

Ҳозир энди бу машқлар осон туюлмаяпти; ҳатто ўшаларни бажаришгаям эринаман, бажаришга куч топганда ҳансираб қоламан, 15 дақиқада мазам қочиб, "бўлди, икки ҳафтага етади" деб қоламан.

Энди биляпманки, чаққон, тетик ўсмирдан эмас, ўрта ёшли қоринбой амакидан хавотир олган экан Ибн Сино бобо.

@AsanovEldar

Асанов формати

13 Jan, 13:02


"Канадада рус тилли диаспоралар билан умуман мулоқот қилмайман. Чунки жуда кўпчилиги токсик ва доимий нолийди. Ўз муҳитини соғинади".

Қўштирноқ подкастда Фарҳод Файзуллаев меҳмон бўлди. Унинг чет элдаги ҳаёт борасидаги фикрлари диққатга сазовор. Айниқса рус тилли диаспоралар ҳақида. Сизнинг фикриз қандай?

Тўлиқ видео: https://youtu.be/uKHSjpH9v0s

Асанов формати

13 Jan, 11:00


Paynet Humo’нинг 100 фоиз акциясини сотиб олди

Humo миллий тўлов тизими хусусийлаштирилди. Бу борадаги хабар ва муҳокамалар анча олдин пайдо бўлганди.

Кимошди савдосида олти талабгор иштирок этди. Энг юқори харид баҳосини таклиф қилган “Paynet” АЖ 65 млн доллар таклифи билан ғолиб бўлди.

Харидор жамиятга тегишли Humo тўлов тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган қўшимча тадбирларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, шунингдек, тизим фойдаланувчиларининг махфий (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни зиммасига олган.

Маълумот учун, "Paynet" АЖ Ўзбекистон молиявий технологиялар соҳасида 18 йилдан буён фаолият юритаётган энг йирик тўлов операторларидан биридир.

@AsanovEldar

Асанов формати

11 Jan, 17:16


Турагентликларнинг сайтларини кўриб ўтириб, бир опцияга кўзим тушиб қолди — роды в Аргентине. Бир машҳур артист Аргентинада туғишга боргани ўтган йил анча муҳокама бўлгани эсимга келди.

Хуллас, охирги йилларда собиқ СССР ҳудудида Аргентинага бориб туғиб келиш анча кенг тарқалган вариантлардан экан, кўп турагентликлар Аргентинага туғиш пакетларини таклиф қиларкан.

Бу ишни қилиш учун Аргентинага боришдан нима наф бўлиши мумкин? Камбағал давлат бўлса. Мана бунақа профитлари бор экан:

- Аргентинада туғилган болага ва унинг ота-онасига фуқаролик бераркан, бунинг учун мамлакат ҳудудида узоқ йиллар яшаш шарт эмас экан;

- Аргентинада тиббиёт сифати юқори экан — солиқ енгилликлари учун Европанинг турли машҳур тиббий корпорациялари шифохоналар очиб ташлаган экан, айни пайтда европача сифатдаги тиббий хизматлар (АҚШ ва Исроилдан 2-3 баравар) арзон экан;

- Аргентинага бориш осон экан — мамлакат унча бой бўлмагани учун давлат ўз фуқароларини бу йўл билан кўпайтиришга, туризмнинг янги йўналиши орқали пул қилишга қарши эмас экан; айни пайтда бундай турпакетлар арзон экан — 1,5 минг доллардан 15 минг долларгача (люкс пакет). Пакетлар 2 ойдан 4 ойгача вақтга мўлжалланган экан;

- Аргентинанинг паспорти дунёнинг 161 давлатига (шу жумладан Европа, Япония, Буюк Британия, Янги Зеландияга) визасиз кириш имконини бераркан.

Хуллас, топширинглар. Арзон ва осон вариант.

@AsanovEldar

Асанов формати

10 Jan, 12:06


Алишер Навоийнинг тили жуда форсча, арабча ўзлашмаларга тўлиб кетгани бор гап. Натан Маллаев буни шундай тушунтирган эди (иқтибос эмас, мазмуни): Навоий кўтарган оламшумул масалалар, чуқур фалсафа учун мураккаб терминология ва бой тил имкониятлари керак эди; афсуски, туркий тил унинг даврида ҳали бу даражада ишланмаган эди, сўз бойлиги доим ҳам етмас эди. Шу боис Навоий форс ва араб тилларининг имкониятларига мурожаат қилиб, улардан фойдаланишга мажбур бўлган. Бобур эса, аксинча, тилидаги ўзлашмаларни камайтиришга уринган ва халқ тили имкониятларига мурожаат қилган.

Шу билан бирга, Навоий туркий тилнинг чинакам фидойиси бўлган. У халқ орасида юриб, халқ ижодини ўрганиб, туркий сўзларни тўплаб юрган, улардан ижодида фойдаланган.

Унинг туркий тилга муносабатини кўрсатиш учун кўпинча "Муҳокамат ул-луғатайн" келтирилади — унда Навоий турк ва форс тилларини қиёслаб, туркий тилнинг бойлигини, имкониятларини кўрсатиб берган.

Лекин Навоий ижоди билан яқинроқ танишсангиз, баъзи кичик шеърий намуналарида у соф туркий тилни эксперимент қилганини кўрасиз. Яъни Навоий каби кўп форсча ва арабча ишлатадиган ижодкорнинг шундай шеърлари борки, уларда мутлақо форсча-арабча сўзлар ишлатилмаган. Буни Навоий атайин қилган дейишга асос бор.

Битта мисол келтираман:

Кўз бирла қошинг яхши, қабоғинг яхши,
Юз бирла сўзинг яхши, дудоғинг яхши.
Энг бирла менгинг яхши, сақоғинг яхши,
Бир-бир не дейин, бошдин аёғинг яхши.


Нима дейсиз, Навоий атайлаб фақат туркий сўзларни ишлатганми ёки йўқ?

@AsanovEldar

Асанов формати

10 Jan, 08:06


Онлайн қаллобликлар ҳақида эшитиб, ўқиб, одамлар намунча осон алданади деб ўйлаб қўяман. Лекин қаллобликнинг мураккаброқ йўллариям кўпайиб кетибди.

Анча йиллар олдин менга ҳам қўнғироқ бўлиб, алдаб Telegram'даги аккаунтимга кирволмоқчи бўлишган эди (аммо қаллоблар мени алдолмаган, аксинча, ўзим 84 минг фойда билан чиққан эдим). Кеча яна шунақа қўнғироқ бўлди. Ўтган сафаргидан фарқли, қаллобликни бирдан сезмадим, гумонларимни тасдиқлашимга вақт кетди.

Хуллас, қўнғироқ бўлди. Биттаси ўзини ИИВ ходими катта терговчи Отабек Хаджаев деб таништирди (ҳатто гувоҳнома рақамигача айтди). Менинг исм-фамилиямни ҳам билар экан. Кимдир "Ипотека банк"дан номимга кредит очмоқчи бўлганини, менинг номимдан ишончнома билан келганини айтди. Бошида қаллоблик масаласи хаёлимга келмай, у банкдан кўп йиллардан бери фойдаланмаганимни, бир замонлар ҳисобим бўлганини айтдим.

Кейин бирдан мияга уриб қолди. Биринчидан, гапириши мутлақо ИИВ ходиминикидай эмас (тилшунос сифатида ҳар бир касб, ижтимоий гуруҳнинг ўз жаргони бўлишини биламан), кўпроқ дастурчилардай гапиряпти, яна русча. Иккинчидан, қаллоблик иши тергови процедураларини нотўғри тушунтиряпти. Ниҳоят, мен сизни ҳозир Марказий банкка улаб қўяман деганида тамом бўлдим. ИИВни МБ билан боғлайдиган тўғри линия борлигини билмас эканман.

Шу жойида ўчириб қўйдим. Кейин минг хил номердан қайта териб, Telegram'данам ёзишди. "Ипотека банк"ка ва 102 га телефон қилиб, вазиятга ойдинлик киритдим, участка нозирига ариза ёздим.

Шу аснода билдимки, бу турдаги қаллоблик жуда кўпайиб кетибди, кибержиноятлар билан шуғулланувчи масъуллар кейсларни ўрганиб, тафтиш қилиб улгурмаяпти экан.

Мен бошидан сезиб қолганим учун ҳеч қандай ортиқча маълумот бермадим. Мабодо сизга ва яқинларингизга шунақа қўнғироқ бўлиб қолса, ҳеч кимга ҳеч қанақа шахсий маълумот берманг. ИИВ ёки прокуратура ходими телефондан тергов қилиб ўтирмаслигини ҳам унутманг.

@AsanovEldar

Асанов формати

10 Jan, 03:26


Шу подкастда интернетда илк кирган форумим (ижтимоий тармоқларгача бўлган мулоқот платформаси) Gerodot.ru форуми деган эдим. Кеча бир қарасам, шу форум ҳали ҳам тирик эканей!

Форум тарихга бағишланган эди. Собиқ СССР муҳити вакиллари бўлган рус тилли профессионал олимлар ва ҳаваскор тарихчилар фикр алмашадиган жуда зўр жой эди. Форумларда муҳокамалар ҳозирги ижтимоий тармоқлардан кўра анча чуқур, одобли ва узоқ муддатли бўлар эди. Бу форумлардан кўп нарса ўрганганман.

Gerodot.ru'нинг сайти ҳам бўларди, у ерда китоб ва мақолалар жойлаб борилар эди. Сайти ёпилибди шекилли, тополмадим.

@AsanovEldar

Асанов формати

09 Jan, 18:55


Адашмасам, бу ҳақда олдинам пост қилгандим, аммо интернетнинг хотираси калта, шунга такрор бўлса уришмайсизлар.

Аудиокитоб эшитиш YouTube ёки умуман интернет-контент форматларини истеъмол қилишдан бироз яхшироқ — ҳарқалай бадиий ва илмий-оммабоп адабиёт ҳали ҳам интернет-контентдан кўра сифатлироқ ва оригиналроқ. Масалан, баъзи бадиий адабиёт намуналарини бемалол аудиокитоб орқали эшитиб, танишиш мумкин — тили унча мураккаб бўлмаган, ҳар бетдан сўнг тўхтаб, ҳазм қилиш талаб этилмайдиган китоблар билан.

Лекин матн ўқиш барибир бошқа. Биринчидан, баъзи бадиий адабиёт намуналарини тўлиқ англаш учун матн ҳолида ўқиш керак. Иккинчидан, илмий соҳадаги кўп форматлар айнан матн ҳолида ишлашга мўлжалланган. Айтайлик, баъзи китоблар (луғатлар) ўқилмайди, керагида титкиланади; баъзилари (мураккаб формула ва тенгламалар бўлса, масалан) матндагина ўзлаштирилади.

Қолаверса, матн ўқиганда миянинг бошқа қисмлари ишлайди, бошқа хислатлар ривожланади. Матн яхшироқ эсда қолади (энг камида бошқа иш қилиш жараёнида ўқиш имконсизлиги туфайли). Шунга матн ҳолида китоб ўқишнинг ўрнини YouTube ҳам, аудиокитоб ҳам тўлиқ боса олмайди.

"Замон ривожланиб кетди, китоб ўқиш шартмас, ахборот кўп" деб ўзини овутиб юрган ёш авлод вакилларига жўнатиб қўядиган пост бўлди. Таҳлил қобилияти, чуқур профессионал билимлар ҳалигача матн орқалигина ўзлаштирилади ва бу ҳеч қачон ўзгармаса керак.

@AsanovEldar

Асанов формати

09 Jan, 17:39


2024 йилда эшитилган аудиокитобларга бир назар ташладим. Асосий қисми (90 фоиз) илмий-оммабоп китоблар. Эшитганларимдан фақат Роберт Виппернинг "Рим цивилизацияси" китоби илмий тадқиқотдир; Алекс Капланнинг "Фаластин ва Исроил" китоби бир тадқиқот сифатида ёзилмаган бўлса ҳам, лекин тамомила янгича ёндашув ва дунёқарашни тақдим этгани билан эсимда қолди.

Қолган китоблар эса кўпроқ дарслик ёки ҳатто Wikipedia даражасида умумий маълумот беради. Фақат баъзилари (масалан, Дэн Жонснинг "Плантагенетлар" китоби) жудаям қизиқарли, жонли ёзилган; лекин аксарияти (масалан, Питер Мерсденнинг "Толибон", Ҳусайн Озодийнинг "Эрон. Мамлакатнинг тўлиқ тарихи" китоблари) ўртамиёна, умумий гаплар, кераксиз маълумот. Умуман, инглиз ва рус тилида чоп этилаётган илмий-оммабоп адабиётнинг ҳам жуда катта қисми бефойда, ҳамма биладиган энциклопедик маълумотларнинг зерикарли йиғиндиси экан деган хулосага келдим шу охирги йилларда. Ҳақиқатан оригинал, қизиқарли қилиб ёзилган китоблар кам.

@AsanovEldar

Асанов формати

09 Jan, 14:59


SnowRunner — 2020 йилда чиқарилган, очиқ дунёли транспорт симулятори ўйини бўлиб, унда ўйинчилар қийин шароитларда юк ташиш билан шуғулланади. Ўйин қишлоқ жойлари, қорли тоғлар, ботқоқликлар ва лойли йўлларда турли хил автомобилларни бошқаришни талаб қилади.

SnowRunner ўзининг ҳақиқий жисмоний моделировкаси ва қийин манзара шароитлари билан ажралиб туради. Ўйинда транспорт воситаларини ўзгартириш, созлаш ва янги йўлларни кашф қилиш имконияти мавжуд.

Тўлиқ видеога ҳавола:

https://youtu.be/Kh3mn5DtxWw?si=ovkFpYXYCJWtmkf6

Асанов формати

08 Jan, 05:28


Янги йилнинг дастлабки ҳафтасида иккита аудиокитоб эшитдим:

- япониялик адиба Рио Симамотонинг "Биринчи қурбон" романи — детектив жанридаги китоб; Канна Хидзирияма исмли қиз ТВга ишга кириш учун иккинчи босқич суҳбатига киради, ундан чиқиб, дўкондан ош пичоғи олиб, бориб отасини ўлдиради; воқеа шу қиз ҳақида китоб ёзишга ёлланган психолог аёл номидан ҳикоя қилинади. Ўта сирли детективга ўхшаб бошланган китоб психологик ва ижтимоий драма билан якунланади;

- америкалик тарихчи Дуглас Бойннинг "Аларих, вестготлар қироли. Римнинг қулаши варвар кўзқарашидан" илмий-оммабоп китоб. Вестготларнинг илк қироли Аларих I нинг ҳаёти бизга унинг душманлари — римликларнинг китобларидан маълум; муаллиф бу камчиликни тўғрилаб, воқеага готлар нуқтаи назаридан қарашга ҳаракат қилган. Лекин бу ишнинг уддасидан чиқмаган — барибир асосий фактлар римликлардан олинган, воқеаларнинг римлик иштирокчилари жонлироқ тасвирланган, Аларихнинг ўзи эса бир четда қолиб кетган. Хуллас, китоб ўз номини оқламаган. Бу айни пайтда тарихчининг иши нақадар қийинлигини, барибир манбаларга боғлиқлигини, нуқтаи назари чекланиб қолишини кўрсатади.

@AsanovEldar

Асанов формати

07 Jan, 06:50


MediaDataLab сизни Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар муҳитини баҳолаш бўйича қисқа сўровномада қатнашишга таклиф қилади. Сўровномада ижтимоий тармоқларга қанча вақт сарфлашингиз, қандай контент кузатишингиз каби масалаларга урғу берилади.

Сўровномада қатнашганлар орасидан тасодифий танлаб олинган 5️⃣0️⃣ кишига эсдалик совғалари берилади.

⚠️ Сўровномадан ўтиш учун @mdlresearch_bot га старт беринг ва барча саволларга жавобларингизни белгиланг. Сизнинг фикрингиз биз учун қадрли!

Асанов формати

07 Jan, 03:28


Друзларнинг келиб чиқиши XI асрга бориб тақалади. Улар исломнинг алавий мазхабидан ажралиб чиққан гуруҳ сифатида шаклланган.

Друзлар Мисрда халифалик даврида пайдо бўлиб, ал-Ҳаким би-Амруллоҳ даврида диний таълимотини ривожлантирган. Улар ўз диний эътиқодини махфий сақлашни афзал кўрган.

Друзлар Яқин Шарқдаги турли халқларнинг маданий ва диний таъсирида ривожланиб, ўзларининг ўзига хос жамиятини ташкил этган.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/XNaYV9lTOQM?si=Zzr3gSF_Rmw6j5o4

Асанов формати

31 Dec, 19:37


"Асанов формати" 2024 йилда. 14 минг обуначи бўлишига қарамай, кўришлар сони фантастик 6,6 млн! 25 мингдан кўпроқ улашиш. Бу дегани, каналимни жуда кўп одам ўқийди, унинг таъсири ўйлаганимдан анча катта.

Мени ўқиб бораётган ҳаммага раҳмат! Янги йилингиз омадли келсин. Янги йилда ўқийдиган кўп нарса бўлади.

@AsanovEldar

Асанов формати

31 Dec, 15:53


Ваъда қилинган подкаст. Янги ва эски блогерлар тўпланиб, даврларни қиёсладик.

Жуда жонли, самимий, кулги ва кинояга бой гурунг бўлди. Ҳам бироз эпатаж, постирония, айни пайтда чин ахлоқий қадриятларга йўғрилган суҳбат чиқди. Хуллас, ҳақиқий бомба.

Янги йил дастурхони атрофида ўтириб, кўриб, куладиган ва ҳаётий хулосалар қиладиган жойи.

Линк: https://youtu.be/pWme5zGeJKU

Асанов формати

31 Dec, 10:41


Бир пайтлар “ Ўзбекистон бирор мамлакатдан қарз эмас” деган сўзлар айтилган видео кўп айланганди. Аслида бугунги глобал иқтисодда қарзсиз катта натижаларга эришиш осон эмас, деб айтади иқтисодчилар.

Қўштирноқ подкастда ташқи қарзлар ҳақида суҳбат. Сизлар ҳам ташқи қарздан хавотирда бўлсангиз, видеони албатта кўринг.

🔗 https://youtu.be/-R1uTzWcQv4

Асанов формати

29 Dec, 17:37


Салиб юриши – динларни уруштирган юриш

Ўзи энг биринчи салиб юриши қандай бошланди? Сабаби нима эди? Ушбу саволларга жавобни қуйидаги видеодан билиб олсангиз бўлади.

"Худди шундай" каналида айнан шу мавзуда видео чиқибди⬇️
https://youtu.be/3lkxnkFnmmw?si=yhpc03LetjlNglnc

Асанов формати

28 Dec, 18:14


Qurultoy'нинг ваъда қилинган сони. Бу йил ҳисобидан охирги сон.

Шунга мувофиқ, йил сарҳисобини қилдик. Энг машҳур экспертларимиз — Фарҳод Мақсудов, Ғайбулла Бобоёров ва Феруза Жуманиёзова иштирокида 2024 йилда ўзбек тарихчилиги, филологияси ва антропологиясида қилинган асосий ишлар, тадқиқот ва кашфиётлар ҳақида гаплашдик. Албатта, 2025 йил режалариниям муҳокама қилдик ва анча ваъдалар бериб қўйдик.

Линк: https://www.youtube.com/watch?v=Fs3cuN604Do&ab_channel=QURULTOY

Асанов формати

28 Dec, 16:47


Дарвоқе, энергетика масаласида қўшимча мулоҳаза.

Бу йил қиш бошланиши билан энергетик гигантлардан бири бўлган Эронда жиддий инқироз кузатилди. Декабрь бошида Гилон, Гулистон ва Ардабил вилоятларида мактаблар ва давлат муассасалари ёпилди. Эрон президенти муаммони тан олиб, аҳолини уйдаги ҳароратни туширишга чақирди.

Бошқа баъзи давлатларда ҳам шу каби ҳолатлар кузатилди. Ҳатто бой газ ва нефть захираларига эга давлатларда ҳам қиш ойларида энергетикада қийинчиликларга учрайди. Бундан хулоса қиламанки, Ўзбекистондаги муаммолар — глобал жараёнларнинг бир қисми.

Экспертлар бу муаммоларни қуйидагича тушунтиради: дунёда аҳоли кўпайиб бормоқда, одамларнинг истеъмол эҳтиёжи ҳам ортиб бормоқда. Буни ўзимизда ҳам кузатяпман — йил сайин одам сони кўпроқ, машина сони кўпроқ. Ҳисоб-китобларга қараганда, истеъмол (фақат энергетикмас, умуман истеъмол) эҳтиёжи одам сонига тенг ўсмайди: дейлик, ўн йилда аҳоли сони 20 фоизга ўсиши мумкин, лекин истеъмол икки бараварга ошади.

Энергия ташувчи ресурслар, аксинча, камайиб бормоқда. Аҳоли ва истеъмол ўсиши билан газ ва нефть бунга мувофиқ ўсиб бормайди.

Шу боис энергетика муаммоси бутун дунёда кўп йиллардан буён фаол муҳокама қилинмоқда. Асосий трендлар: муқобил энергия манбаларига ўтиш, экологияни асраш ва, энг муҳими, одамларни тежамкорликка ўргатиш, ишлаб чиқариш ва ташкилотларни тежамкор режимга ўтказиш.

Ўзбекистон ҳам глобал дунёнинг бир қисми (ҳатто буни хоҳламайдиганлар бўлган тақдирда ҳам, бундан қочиб бўлмайди). Унинг муаммолари глобал муаммоларнинг бир қисми, ечимларда ҳам глобал ечимларга қараш керак, назаримда.

Менимча, яқин келажакда муқобил энергия манбаларига ўтиш, тежамкорликни тарғиб қилиш, тежамкор ва яшил технологияларга ўтиш муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.

Бир нарсани ёдда тутиш керак — тизим тўлиқ ўзгариши билан бир қаторда одамларнинг дунёқараши, ёндашуви ҳам ўзгариши керак. Ҳамиша, абадулабад арзон ва битмас-туганмас бензин, газ-свет бўлмаслигини тушуниш керак. Бу тарихдаги бир босқич холос.

@AsanovEldar

Асанов формати

28 Dec, 11:14


Чет эллик шарҳловчилар Тошкентнинг марказий хиёбонидаги Карл Маркс ҳайкалининг ўрнини ўзбек давлатчилигининг тамал шахсига айланган Амир Темур ҳайкали эгаллаганидан ҳайрон қолган эди. Улар Темур модерн даврида, ҳали рус инқилобидан олдин ҳам ўзбек ўзлигида марказий ўрин тутганини билмас эди, дейди Адиб Холид.

10–15 йил олдин турли сайтларда “Темур образини Каримов жорий қилди, унгача бўлмаган” деган мазмундаги мақолалар кўп чиқарди. Ўқиб ҳайрон қолардим, негаки Темур образига XVII—XIX асрларда хонликлардаям мурожаат қилишган. Жадидларам уни марказга қўйган, Ўзбекистон ССР тузилиши тўғрисидаги расмий декларацияда эса (1924 йил) бу давлат Темурийлар давлатининг қайта тикланиши экани айтилган.

@AsanovEldar

Асанов формати

27 Dec, 15:53


Qurultoy’нинг Янги йил сони суратга олинди. Бомба сон бўлади.

@AsanovEldar

Асанов формати

27 Dec, 10:46


Марказимизга ҳиндистонлик тадқиқотчи келганди, ундан қизиқ маълумот билиб олдим.

Жеки Шрофф деган ҳинд актёрини танисанглар керак — 90—00-йилларда жуда машҳур эди. Хуллас, унинг онаси уйғур экан. Wikipedia'дан текширсам — у ердаям ёзилган экан.

Онасининг исми — Хуриннисо Ҳамроева. Исмини Амрита Шрофф деб ўзгартирган экан.

@AsanovEldar

Асанов формати

27 Dec, 08:27


Squid Game'нинг 2-мавсумидан бир-икки қисм кўрдим. Сифатига, мазмунига келсак — олдинги мавсумнинг такрори бўлиб қолган: яна ўша ўйин, яна ўша интрига, бу жиҳати менга ёқмади.

Лекин ижтимоий мулоҳаза кучайтирилган. Сериал ўзи бошидан ижтимоий тенгсизлик ва жамиятда ресурс учун курашнинг бир истиораси эди, аммо очиқ айтилмас эди. Бу сафар шулар очиқ айтиляпти, қолаверса, жамиятга аллюзия кучайтириляпти: ҳар бир раунддан сўнг иштирокчилар овоз бериб, ўйинни тўхтатиши ёки давом эттириши мумкин. Яъни бунда сиёсий сайловларга бир ишора бор: одамлар қандай овоз беради, нимага қараб танлов қилади.

Қизиғи, халқнинг сайлови ҳар доим ҳам оқилона бўлмаслиги кўрсатилган: энг мантиқан тўғри, оқилона йўл ҳаётингни сақлаб қолиш бўлса ҳам, жамиятнинг каттароқ қисми пулни ёки қандайдир мафкурани ҳаётидан, фаровонлиги ва тинчлигидан устун қўяди. Сериалда кўпчилик ўлиб кетиши аниқ — охирида ҳамма ўлиши аниқ, бир киши тирик қолади, шунга қарамай, салкам 500 киши ўша бир киши мен бўламан деб умид қилади ва ҳаётини хавф остига қўйишда давом этади. Тирик қолиш имкони 500 дан бир бўлса ҳам.

Шунинг учун жамиятда яшайдиган одам "бу менинг ишим эмас" дея олмайди, деган хулоса қилинади сериалда — бировларнинг пул ёки мафкура иштиёқи туфайли сен қурбон бўлиб кетишинг мумкин.

@AsanovEldar

Асанов формати

26 Dec, 17:54


Адиб Холиддан яна бир қизиқ мулоҳаза.

80-йиллар охирида Марказий Осиё республикалари сиёсий элиталари (маҳаллий компартиялар раҳбарлари) республикаларда миллийликни кучайтириш, Марказ таъсирини камайтириш кайфиятида бўлган миллатчи ҳаракатларни қисман қўллаб-қувватлай бошлаган: маҳаллий тилларга расмий мақом берган, кўп соҳаларда Марказга бўйсунмай, мустақил сиёсат юритишга интилган.

Лекин бу мустақилликка ҳаракат эмас эди, зеро Марказий Осиё республикаларида ҳали мустақил бўлиш кайфияти унча кучли эмас эди, сиёсий элиталар эса СССР сақланиб қолишини хоҳлар эди. Унда марказга қарши ишлар қилиш, миллатчиликни қўллаб-қувватлаш элитага нега керак эди?

Холиднинг айтишича, Марказдан бутун СССРни либераллаштиришга уриниш бўлаётган бир пайтда маҳаллий компартиялар раҳбарлари аслида либераллашувга шу йўл билан қаршилик кўрсатган. Улар консерватив сиёсатни сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Бу йўлда улар, биринчидан, миллатчиларни қўллаб-қувватлаб, Марказни қўрқитишга уринган бўлса, иккинчидан, эркинроқ сиёсат юргизиб, либерал тартиблар бошқарувга жорий этилишига йўл қўймасликка уринган.

СССР барибир парчалангач, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистоннинг совет раҳбарлари осонлик билан миллий лидерларга айланган. Қирғизистон компартиясидаги ички кураш туфайли икки асосий рақибнинг ҳеч бири сайлана олмай, уларнинг ўрнига сиёсий элитага алоқаси бўлмаган Асқар Ақаев тепага олиб келинган. Тожикистонда эса ички зиддиятлар кучайиб кетиб, фуқаролик уруши келиб чиққан, эски сиёсий элита ҳокимиятни ушлаб қололмаган.

@AsanovEldar

Асанов формати

26 Dec, 15:41


"Овоз болалар"да DJ Piligrim'ни устозлар сафида кўриб хурсанд бўлгандим. Янги нафас санъаткор.

Овоз лойиҳасини кўраётган бўлсангиз, бу подкастни ҳам кўринг.

🔗https://youtu.be/KPyXT7Bw60U

Асанов формати

26 Dec, 08:12


Бўлимимизнинг бир йиллик меҳнати натижаси бўлган монография чиқди.

@AsanovEldar

Асанов формати

26 Dec, 07:52


Китобда айтилишича, СССР—Афғонистон уруши йилларида АҚШ Покистон ва Саудия билан ҳамкорликда "ислом — коммунизмнинг панзаҳари" принципи бўйича ишлаб, исломчиликни қўллаб-қувватлаган ва ривожлантиришга ҳаракат қилган. Дейлик, АҚШ афғон мужоҳидларини қуроллантирган; Покистон амалда Толибонни яратган (Исроил социалист ФАТҲга қарши ҲАМАСни яратгани каби). Энг қизиқ маълумот — уруш йиллари ЦРУ Қуръонни ўзбек тилига таржима қилдириб, Ўзбекистон ССР ҳудудига олиб кирган ва тарқатган. Оқ Уйда у йилларда "жиҳод" сўзи ижобий тусга эга бўлган ва афғон мужоҳидларининг коммунистларга қарши кураши ўлароқ кўрилган, дейди Адиб Холид.

АҚШнинг бу сиёсати ўн йиллардан сўнг ўзининг бошига кулфат солишини ўша пайтда сиёсатчилар тушунмаган кўринади: сиёсий ислом ва диний жангари гуруҳларни қўллаб-қувватласак, улар коммунистлар ва умуман сўлларни йўқ қилиб беради, сўнг биз билан тинч яшайди деб ўйлашган; коммунистик блок қулагач, уруш кўрган, қуролланган гуруҳлар яна душман қидиришини, қолаверса, коммунистлар истилосига чидамаган куч капиталистлар истилосига ҳам чидамаслигини ўйлаб кўрмаган. Натижада узоқ йиллардан бери ўзи бир пайтлар парваришлаган кучга қарши курашиб юрибди.

@AsanovEldar

Асанов формати

26 Dec, 03:20


Асабингизни энг кўп бузадиган нарсалардан бири машинада яшил чироқ ёнмасидан сигнал чаладиганлар бўлса керак. Бу жамиятга қанчалик сингиб, одамларимиз учун оддий ҳолатга айланиб қолганини икки бошловчининг реакциясидан ҳам билиш мумкин.

Тўлиқ подкастни мана бу ерда кўришингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=k1IWaTMnGZI

Асанов формати

25 Dec, 17:43


Кўп йиллардан буён ўзбек ижтимоий тармоқларида фаолмасман — у ердаги ижтимоий муаммолар муҳокамаси-ю негативни кўтаришга вақт ҳам, асаб ҳам йўқ. Бунинг зарарли томони — ижтимоий трендларда мўлжални йўқотиб қўйганман: нима тўғри, нима нотўғри, халқ нимадан рози, нимадан норози, билмайман. Қараганимда, айнан нимадан норозилик кўтарилганини тушунолмайман: заправкаларда газ бўлса, уйимда йўқ дейишади; уйда бўлса, заправкада йўқ дейишади; ҳай унда газ нархини оширайлик деса, нега оширасан дейишади; қандайдир фестиваль ёки бошқа лойиҳалар молияланса, ундан кўра таълимни, китобни молияла дейишади; кимдир китобга пул ажратса, нега китобга ажратасан дейишади.

Танқидчилар ноҳақ демоқчимасман. Шунчаки бизнинг балансини йўқотган иқтисодий тизим ва аниқ идеаллари йўқ жамиятда ўзи давлат пулини қандай сарфлаш керак, қайси иш тўғри, қайси нотўғри, одамлар нимадан рози бўлади, нимадан норози, тушуниш жуда қийин. Шунга жамият муаммоларини елкамга олмай, фақат ўзимнинг қизиқиш ва приоритетларимдан келиб чиқиб баҳо беришга ўрганволдим.

Айтайлик, китоб соҳасини жуда муҳим ҳисоблайман. Шундай экан, Халқ банкими, бошқасими, шу соҳага пул ажратишини олқишлайман. Ташкилотнинг қарзи бор дейсизми? Қарзи менинг ишим эмас, китоб соҳаси учун хурсандман.

Газ-свет масаласи шахсан менга ҳозирча зарар бергани йўқ: интернетда кўп танқид видеолар кўрдим, лекин ўзим ҳаётда тўқнаш келмадим. Заправкаларда ҳамиша бензин бор, навбат йўқ. Машинада кам юрганим ва қиммат бензин қуйганим учундир, менга шу пайтгача бу муаммо теккани йўқ.

Аксинча, йилдан йилга вазият яхшиланаётганини кўряпман: олдинги икки йил қишда Тошкент марказидаги маҳаллалар музлаб қолган эди (ўшанда ҳам биз тарафлар тинч эди), бу йил унақа гап-сўз эшитмадим. Ўн йилгина олдин қишин-ёзин бензинни заправкадан эмас, "через-через", ўнта одамдан сўраб, маҳалла ичидаги кимдандир баклажкада сотволиб юрганимизни эслаганим учун ҳозирги додвойлар менга кулгили ва арзимас туюлади. Умуман, келажакни жамоат транспортида, пиёда шаҳарда ва ҳар бир инсон ўзидан билиб энергия тежашида кўрмоқдаман, шунга чегарасиз энергия истеъмолини таъминлаб беришни талаб қилаётганларни (ҳатто уларда жиддий сабаб бўлса ҳам) қўллаб-қувватламайман.

Айни пайтда, Республика олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳлар контрактдан тушадиган пулнинг 4 фоизини Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ўтказиб беришини хоҳлаб қолганини қаттиқ қоралайман. Чунки олий таълимни стратегик аҳамиятга эга соҳа ҳисоблайман. Савияли авлод етиштирмасак, ҳозирги аҳволдан юқорига кўтарила олмаймиз, савияли авлодни эса сифатли таълим етиштиради; сифатли таълим эса кучли хусусий олий таълимсиз бўлмайди. Бизда энди-энди бош кўтараётган хусусий таълимни ўлдиришга қаратилган бу юлғучлик ҳаракатининг балки бирор мантиқий тушунтирилиши бордир, лекин мен бунда хусусий олий таълим ўлдиришини кўриб турибман ва бу менинг приоритетларимга, келажакдан бўлган умидларимга рахна солмоқда.

Кўриб турганингиздек, бутун аҳолини тушуниш, ҳамманинг муаммосини ҳисобга олиш ва шунга қараб у ёки бу ижтимоий муаммоларга баҳо беришдай оғир ишдан ўзимни қутқарганман. Ҳаётим марказида ўзим, оилам, яқинларим, шу қуршовнинг қизиқишлари, манфаатларидан келиб чиқиб баҳо бераман. Бошқа соҳаларда мураккабликка бош уриб юборганимга яраша, бу масалада оддийроқ яшашга ҳаракат қиляпман.

@AsanovEldar

Асанов формати

25 Dec, 14:29


​Ўта қайғули хабар. Nuz.uz нашрининг бош муҳаррири, "Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази" ННТ директори Виктор Михайлов оламдан ўтибди.

Виктор ака турли соҳаларда ишлаганига қарамай, биз уни аввало диний радикализм ва терроризм бўйича тан олинган эксперт сифатида билардик ва ҳурмат қилардик. Ака соҳани сув қилиб ичиб юборган, кўплаб лойиҳа ва дастурларда қатнашган нуфузли мутахассис эди. Биз озгина қилган ишимизни ваҳима қилиб кўрсатиб, "ундай тренинг ўтдим, бундай иш қилдим" деб юрсак, Виктор ака кўринмас фронт жангчиси эди — панада туриб, соҳага катта ҳисса қўшиб келаётган эди.

2024 йилда айниқса Виктор ака билан кўп суҳбатдош бўлдим. Турли лойиҳаларда бирга тренинглар ўтдик, тадбирларда қатнашдик ва шунчаки суҳбатлар қурдик. Ака зўр эксперт бўлиши қаторида, инсон сифатида ҳам жуда хушмуомала ва яхши эди.

Ҳали Виктор ака билан кўп бирга ишлаймиз, у кишидан кўп нарса ўрганаман деган ниятда эдим. Ҳали кучга тўла эди, каттакон режалар қилиб юрувди. Аттанг, насиб қилмади. Руҳи ором топсин.

@AsanovEldar

Асанов формати

25 Dec, 14:12


Bir qator telegram kanallarda biz va Xalq banki o‘rtasida qilingan shartnoma yuzasidan post chiqibdi. Postda shartnoma biroz xato talqin qilingan.

"Asaxiy Books" loyihasini 2018-yilda O‘zbekistonda kitob sohasini rivojlantirish uchun shakllantirganmiz. Afsuski, O‘zbekistonda kitob borasida biznes rentabil emas. Shu vaqtgacha loyihaga 35.8 milliard so‘mdan ortiq investitsiya kiritdik. Hozir postni o‘qiyotganlar orasida ham bu summaga ulushi qo‘shilganlar bor chunki ular qilgan har bir xarid loyihani rivojlantirishga ketgan.

Lekin, xususiy tadbirkorni ijtimoiy bir sohaga doim pul investitsiya qilish charchatadi. O‘tgan yili mana shunaqa og‘ir bir davrda Xalq banki bilan hamkorlik shartnomasi imzoladik va uni rasman e’lon qildik. Bu yil ham bank bilan hamkorligimiz davom etmoqda va bankning ko‘magi loyiga yashab qolib, rivojlanishiga katta hissa qo‘shmoqda. Bank ko‘magi mualliflik huquqlari to‘loviga, shuningdek kitoblar narxi keskin oshib ketmasligiga, undan tashqari nashriyotda bolalar va o‘zbek adabiyoti uchun yangi redaksiyalar ochilishiga sabab bo‘ldi. Hozirda bir kitobni nashrga tayyorlash ishlari bir necha yuz milliondan iborat bo‘lib, bank uning bir qismini bizga to‘lab beradi. Natijada 2023-24-yillarda kitoblar narxi keskin oshib ketishi oldi olindi, undan tashqari yangi kitoblar dastlabki ikki oy chegirmada sotilmoqda. Bankning ko‘magi bilvosita barcha aksiya va rivojlanishlarga ham sababdir.

Ijtimoiy muhim sohani qo‘llab-quvvatlaganligi, uning rivojiga hissa qo‘shayotganligi uchun Xalq bankiga minnatdorlik bildiramiz. Bugun qo‘rqmasdan bankni O‘zbekistonda ijtimoiy o‘ta muhim kitob sohasining asosiy hamkori deb o‘ylayman.

Hurmat bilan,
Firuz Allayev
Asaxiy kompaniyasi asoschisi.


@allaevuzb

Асанов формати

25 Dec, 02:51


Arthur Morgan, Red Dead Redemption 2 ўйинининг асосий қаҳрамони.

Devitt'нинг содиқ ва тажрибали аъзоси бўлиб, кўп йиллар давомида жинояткор ҳаёт кечирган.

У кучли, жасур ва маҳоратли жангчи бўлса-да, ички дунёсида ахлоқий қарорлар ва ўз хатти-ҳаракатлари ҳақида шубҳалар мавжуд. Артурнинг характери ўйин давомида унинг руҳий ўзгаришлари ва яхшиланиши орқали янада чуқурлашади. Унинг ҳикояси содиқлик, азоб ва, охир-оқибат, қизғин тўқнашувлар билан бойитилган.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/NvUDO4QHhAE?si=anM4qxar5Elgfyn7

Асанов формати

24 Dec, 18:21


Охиргиси.

Раддиядан иқтибос:

Абу Али ибн Сино буюк даҳолардан бири эди. Даҳолар оддий инсонлар каби бўлмайди. Ҳозирги тил билан айтганда, ундайларда “илоҳий талант” бўлади! Оддий инсонларнинг уларни ўзларига ўхшатишлари тўғри қараш эмас. Абу Жаҳлнинг абадулабад жаҳолатда ва лаънатда қолиб кетганига сабаб Муҳаммад алайҳиссаломни Абдуллоҳнинг оддий бир етими деб кўрганида эди!

Бу — мен илгариги постларда кўп таъкидлаган тарихни идеаллаштиришга бир мисол. Нима эмиш, "илоҳий талант" эмиш. Бу — илмий категория эмас, илмий йўл билан аниқлаб бўлмайдиган бир баҳодир. Буюк мутафаккирлар аввало меҳнати ва маълум йўналишга қизиқиши туфайли ўз даражасига эришган, лекин ҳаммаси оддий одам бўлган, камчиликлари ҳам бўлган. Бунга илоҳийликни қўшиш ўша мен айтган буюк боболарни илоҳийлаштиришнинг ўзидир (сўнг бунга ўзлари ишонволиб, энг кичик, арзимас танқидданам жазавага тушиб юришади). Илмий баҳсда бу каби аргументлар келтириш кулгили (ғайриилмийлигини айтмаганда).

Абу Жаҳлдан мисол келтириш эса янада ўринсиз, шунчаки агрессив динчи оломоннинг ҳисларига тегинишга бир уриниш деб тушундим.

Илмий масаладаги раддия бундай ёзилмайди, дўстим. Ишхоналаримиз ёнма-ён жойлашган экан, бир кун вақт топиб ёнимга келсангиз, илмий методологиядан қисқача дарс ўтиб бераман ва адабиётлар билан бўлишаман.

Саломат бўлинг, айтар гапим шу.

@AsanovEldar

Асанов формати

24 Dec, 16:47


Тепадаги узундан-узоқ матнни ўқиб бўлдингларми? Давом этамиз.

Раддиядан иқтибос:

“Ўтмиш даврлар ҳам ҳозиргидек бўлган. Ҳамма ҳам бошқа тилларни мукаммал билавермаган. Масалан, мадрасани ўқиб туриб ҳам, араб ёки форс тилини мукаммал билавермаган”, деган гап ўрта асрларга, айниқса, Мусулмон ренессанси даврларига тўғри келмайди. Бу гап Абдурауф Фитрат “Мунозара”да ва Садриддин Айний “Эсдалик”ларида кўтарганидек XVII-XIX асрларга тўғри келиши мумкин, эҳтимол. Зотан, Ибн Сино яшаган даврда ҳатто ҳали давлат тили араб тилида эди, давлат ҳужжатлари араб тилида юритилар эди, энди-энди форс тилига ўтиш юз бераётган эди...

Раддиядаги ягона жиддий аргумент. Рост. Бу ҳақда ўша постларда ҳам ёзгандим — у пайти минтақада араб тилининг нуфузи баланд бўлган, мўғул истилосидан сўнг нуфузи пасая бошлаган, XVI асрдан сўнг таълим ёмонлашиб борган, пировардида арабчани яхши биладиган одамлар жуда оз қолган. Мусулмон ренессанси даврида, албатта, арабчани яхши билувчилар анча кўп бўлган.

Лекин "араб тили мадрасаларда мукаммал ўргатилган" дегани ҳамма уни мукаммал ўрганган дегани эмас. Буюк шахсларни қўйиб турайлик. Унчалик "буюк" бўлмаган, ўртача натижаларга эришган, бугун кўп эсланмайдиган юзлаб, балки минглаб олим, арбоб маълум бизга. Уларнинг кўплари асарлар ёзиб қолдирган. Улар орасида тилни мукаммал билмай, шунга қарамай, нимадир ёзиб қолдирганлариям кўп. Мен арабча манбалар билан ишламаганман, аммо туркча ва форсча манбаларда ҳам шу ҳолат учрайди: кимнингдир луғат бойлиги кам, кимдир грамматик хатолар билан ёзган, кимдадир ғализ жумлалар бор. Бундай ҳолатлар тиқилиб ётибди, қўлёзма билан ишлаган ҳар бир олим буни билади.

Аслида менинг постим нимага қарши қаратилган эди? "Ҳамма уч тилни мукаммал билган" деган миф ёлғонлиги айтилган эди унда. Бу мифни инкор этиш бунинг том тескарисини айтиш дегани эмас. Яъни мен "умуман билишмаган, тили расво бўлган" деган жойим йўқ (нега ўзи ё у қутб, ё бу қутб бўлиш керак, ўртада туриш мумкин эмасми?). Шунчаки "мукаммал" деб идеаллаштириш керак эмаслигини, жуда кўп арбоблар ўртача/ўзига керакли даражада тил ўрганганини, бундан ортиғига доим ҳам вақт ва имкон бўлмаганини ёзган эдим.

Айтайлик, мен филология бўйича инглизча ёза оламан, аммо математика бўйича мутлақо ёзолмайман. Эҳтиёжим йўқлиги боис. Ўтмишда ҳам худди шунақа бўлган. Буни аниқлаштириш учун қанчадан-қанча эътиборли устоз ва ҳамкасблар билан гаплашдим, бари тасдиқлади. Чамамда, менга раддия ёзган ҳамкасблар ҳам гапларим осмондан олинмаганини, энг камида шунақа фикр борлигини билади, лекин "ҳа, шундай фикр бор, лекин асоссиз, мен қўшилмайман" дейиш ўрнига "умуман бўлмаган гап, тўқиб чиқарилган" қабилида билмаганга олишяпти. Бунинг сабаби нима? Агрессив динчи оммага ёқишга ҳаракатми? Ëки идеаллаштирилган тарихни ҳар қандай баҳо ила ҳимоя қилишга уринишми? Билмадим.

Юқорида айтганимдек, бу нарса кўпроқ "унча буюк бўлмаган", бугун кўп эсга олинмайдиган, "ўртамиёна" десак бўладиган арбобларнинг меросида учрайди. Аммо баъзи таниқли олимлар таржимаи ҳолида ҳам бу борада баҳсли фикрлар айтиб ўтилган (Ибн Сино каби). Айнан ўша таниқлиларни тилга олиб ўтишимнинг сабаби — оммага танишроқ шахслардан мисоллар бериш эди.

Аслида мисоллар кўпроқ, кимга қизиқ бўлса, келсин, муҳокама қиламиз. Арабча манбалар қизиқ бўлса, унда менга консультация берган арабистлар билан юзлаштириб қўйишим мумкин (агар бу қадар бефойда баҳсга вақт ажратишни жоиз билишса). Улар масон эмас, иллюминат эмас, маҳаллий мутахассислардир. Ҳеч қандай фитна йўқ биродарлар, тинчланинглар.

@AsanovEldar

Асанов формати

24 Dec, 15:33


Бундан қиладиган хулосам: Ибн Сино араб тилини яхши даражада билган, аммо мукаммалликка етмаган. Саройдаги мажлисда танқид эшитгач, бу унга оғир ботиб, уч йил давомида тил устида ишлаган ва мукаммалликка эришган. Яна қандай хулоса қилиш мумкин бу матндан? Аминов айтганидек, "мот қилиш учун айтилган асоссиз айблов, аслида унақа эмас" деб ҳисоблашга сабаб бўлажак бирор гап борми бу ерда? Менимча, йўқ. "Рисолаи саргузашт" тўлиғича ишончли манба, унда ортиқча муболаға йўқ, деб ҳисоблаган тақдиримизда ҳам, Аминов келтирган, Ибн Синонинг шогирди қоғозга туширган шу манбанинг ўзиёқ менинг гапларимни тасдиқлаб турибди. Яъни танқидларга сабаб бўлган постимда Ибн Синонинг расмий таржимаи ҳолида келтирилган фикрни такрорлаганман холос, ўзимдан бирор нарса қўшмаганман.

Яна бир масала. Буни учинчи қарши аргумент сифатида келтирмадим, аммо айтиб ўтишни жоиз билдим. Абу Мансур ибн Али Умар ал-Жаббоий, Аминов айтганидек, "номаълум бир одам" эмас, ўз замонасининг таниқли тилшунос олими эди. У ҳам саройда ишлар эди, ҳукмдор эътиборини қозонган олимлардан эди. Тилшуноснинг Ибн Синонинг тил билими ҳақидаги фикрини ҳам асоссиз деб оламизми? Менимча, Аминов бу ўринда Ибн Синони оқлайман деб (аслида оқлаш керак бўлмаган бир масалада) илмий холислик принципларидан тамомила чиқиб кетган.

@AsanovEldar

Асанов формати

24 Dec, 15:30


Ооо! Мотуридий масаласини ҳал қилдик деганимда, Ибн Сино масаласида ҳам раддия учиб келибди. ЎзР ФА ШИ катта илмий ходими, доцент, докторант Ҳамидуллоҳ Аминовнинг раддиясида айтилишича, Ибн Сино араб тилини мукаммал билган, менинг бу борадаги фикрим эса асоссиз.

Ихтиёр Марғилонийнинг раддиясига берган муносабатимда айтганимдек, олим-тадқиқотчиларнинг фикри мен учун қадрли, уларни игнор қилмайман: асосли бўлса, қабул қиламан, қўшилмасам, қарши аргументларимни айтаман. Ва, албатта, вақт ажратиб раддия ёзганларга миннатдорлигимни билдираман — илмий баҳслар керак.

Афсуски, Аминовнинг раддияси илмий этикага риоя этмай ёзилган. Ихтиёр Марғилонийнинг раддияси менга ёққан эди — буни эътироф этган эдим; гарчи у ҳам бир қанча ўринда илмий этикадан чиқиб кетган бўлса-да ("аввал оригиналини ўқи, кейин гапир" ёки гап Мотуридий тириклигида китоб ҳолига келтирилган "Китоб ат-тавҳид"нинг тили ҳақида кетаётганини била туриб, гапни Мотуридийнинг шогирдлари кейинчалик тартиб берган "Таъвилот"га буриб кетгани каби), умуман олганда, чиройли, асосли аргументлар келтирган эди. Аминов эса жиддийроқ камчиликларга йўл қўйган. Бир бошидан бошлай.

Раддиядан иқтибос:

Абу Али ибн Синонинг “Саргузашт”идан, яъни автобиографиясидан маълумки, саройдаги илмий мажлислардан бирида, Жаббон деган лақабли олим Ибн Синога: “Сиз файласуфсиз, араб тилини яхши билмайсиз, бу масалада сизнинг гапингизнинг эътибори йўқ”, деб юборади. Саройда, ҳукмдор ҳузурида, илмий мажлисда у бу гапини Ибн Синони гўё мот қилиш ва уни мулзам қилиш мақсадида ва ўзидаги ҳасадидан келиб чиқиб айтгани ўз-ўзидан маълум бўлиб турибди. Бугунги кун тадқиқотчиси мана шу номаълум бир одамнинг мулзам қилиш мақсадида айтган таънасини далил қилиб, Ибн Синони араб тилини яхши билмаган дейиши ва шундай хулосага келиши тўғрими? Асло тўғри эмас!

Бунга қарши иккита аргументим бор:

- биз "номаълум бир одам"нинг фикрига таянмаслигимиз керак экан, хўп. Лекин унинг рақиби бўлмиш шахснинг ўзи ҳақида ёзган таржимаи ҳолига қай даражада таянишимиз мумкин? Бошдан-оёқ ўзини мақташ, қобилиятларини таърифлашдан иборат автобиография қай даражада холис манба? Балки унинг ўзи (аниқроғи, матнни қоғозга туширган шогирди Абу Убайд Жузжоний) ҳам муболағага йўл қўйгандир? Олимларга хос танқидий фикрлаш қани? Масалан, анча холис ёндашган Юль Янсен Ибн Синонинг гапларидаги зиддиятларни топган. Бу матнни ҳам танқидий текширмай туриб хулоса қилиш тўғрими? Асло тўғри эмас!

- лекин муаммо ҳатто "Рисолаи саргузашт"нинг холислигида эмас, балки Аминовнинг холислигида. Гап шундаки, Ибн Синонинг автобиографиясида келтирилган маълумотни у ўз раддиясида мутлақо бошқача талқин қиляпти.

Тушунарли бўлиши учун матннинг ўша парчасини тўлиқ келтираман:

Бир куни аш-Шайх (яъни Ибн Сино) амир ҳузурида эди. Абу Мансур ал-Жаббоий ҳам шу ерда эди. Гап қандайдир лисоний масала ҳақида кетди, ва аш-Шайх бу борада ўз фикрини айтди. Шунда Абу Мансур, аш-Шайхга мурожаат қилиб, деди: "Дарҳақиқат, сен файласуф ва доно табибсан, аммо тил масаласида сенинг мулоҳазаларинг ишонарли бўлишига етадиган даражада ўқимишли эмассан". Аш-Шайхга бу сўзлар оғир ботди ва у уч йил давомида зўр бериб тил бўйича китобларни ўрганди. У ҳатто Хуросондан Абу Мансур ал-Азҳарий ёзган "Таҳзиб ул-луғат"ни олиб келтирди. Ва аш-Шайх тилда кам учрайдиган мукаммаллик даражасига етди.

Қани бу ерда изза қилиш учун айтилган асоссиз гап? Мабодо шунақа бўлса эди, Ибн Сино "мен тилни мукаммал биламан, айбловинг асоссиз" деб жавоб берган бўлмасмиди? У ростдан тилни мукаммал билганида, яна уч йилини тил ўрганишга сарфлаган бўлармиди? Тилида бирор муаммо бўлганки, уни бартараф этишга уч йилини сарфлагандир балки?

Абу Убайд Жузжоний Ибн Синонинг замонавий ҳимоячиларидан инсофлироқ экан, бор гапни ёзиб қолдирибди. Хусусан, Аминов аргумент сифатида келтирган "Таҳзиб ул-луғат"ни ҳам Ибн Сино айнан ўша танқиддан сўнг ўқигани ва тилини мукаммаллаштиргани таржимаи ҳолида ёзиб қўйилибди.

Асанов формати

21 Nov, 07:10


Озарбайжон тилида Самарқанд-Бухоро қарлуқ шевасига ўхшаган жиҳатлар кўп учрайди. Сабаби нима экан, қизиқ?

Масалан, озарбайжонлар автобусни ёки таксини тўхтатмоқчи бўлса, saxla дейди. Самарқанд-Бухородаям "сақлаворинг" дейишади.

"Шаллоғ" — чўпон таёғи маъносидаги сўз Самарқандда кўп учрайди (Фарғонадаям учратганман аслида). Озарбайжонларам бу сўзни ишлатади (şallağ шаклида). "Таёқ ейсан" маъносида "шаллоғ ейсан" дейилади Самарқандда (аниқроғи Ургутда). Худди шунақа шакл озарбайжончада бор.

@AsanovEldar

Асанов формати

20 Nov, 11:55


Эрондаги ўзбеклар

Охирги пайтларда медиада чет элда яшаётган ўзбеклар ҳақида материаллар кўпайди. Масалан, Эронда яшаб турган ўзбекларни олайлик. Улар ўтмишда Эрон ҳудудларига турли сабаблар билан кўчиб борган ва ҳозиргача қолиб кетишган. Ўзбек тилини билишади, асл ватани ҳақида маълумотлари бор.

“Худди шундай” канали Эрондаги ўзбеклар ҳақида кўрсатув тайёрлади. Ўзбеклар ҳақида умумий маълумотни мана шу видеодан оласиз:

https://youtu.be/Wn-k84cdNMc?si=FE1fuYHSeBEUQPX_

Асанов формати

20 Nov, 05:54


Тошкент шаҳар божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир чоғида йирик миқдордаги ноқонуний тамаки маҳсулотлари аниқланди. Олмазор туманидаги Форобий кўчасида тўхтатилган "Gentra" русумли автомашинадан дастлаб икки қути тамаки маҳсулотлари топилган. Кейинги тергов ҳаракатлари давомида гумонланувчининг уйидан яна саккиз қути тамаки маҳсулотлари аниқланган. Божхона бошқармасида ўтказилган батафсил текширув натижасида жами 4600 қути, 32 хил номдаги акциз маркаларисиз хорижий тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Мусодара қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати 133 миллион сўмни ташкил этади.

Бу каби ҳолатлар мамлакатимизда тамаки маҳсулотлари контрабандаси жиддий муаммога айланиб бораётганини кўрсатмоқда. 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ноқонуний тамаки савдоси умумий айланманинг 9,8 фоизини ташкил этмоқда. Бу эса давлат бюджетига 424 миллиард сўмлик зарар етказилганини англатади. Айниқса, Фарғона водийсида вазият янада жиддийроқ - бу ердаги ноқонуний тамаки айланмаси 18,1 фоизга етган.

Бугунги кунда тамаки контрабандаси нафақат иқтисодий, балки ижтимоий муаммога ҳам айланиб бормоқда. Биринчидан, давлат бюджетига тушиши керак бўлган юз миллиардлаб маблағ йўқотилмоқда. Бу пуллар аслида мактаблар, касалхоналар қурилиши ёки ижтимоий дастурларга сарфланиши мумкин эди. Иккинчидан, назоратсиз ва сифати текширилмаган маҳсулотлар истеъмолчилар саломатлигига жиддий хавф туғдирмоқда. Учинчидан, қонуний фаолият юритаётган тадбиркорлар тенг бўлмаган рақобатга дуч келмоқда. Контрабандачилар солиқ тўламаслиги ва бошқа мажбурий тўловлардан қочиши туфайли маҳсулотни арзонроқ сотиш имкониятига эга бўлмоқда.

Шу боис, контрабандага қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Ноқонуний маҳсулотларни сотиб олмаслик ва бундай ҳолатлар ҳақида тегишли органларга хабар бериш орқали ҳар биримиз бу иллатга қарши курашга ўз ҳиссамизни қўшишимиз мумкин.

Асанов формати

19 Nov, 17:43


Баъзи талабалар институт пайтида иш топиш, ўзининг устида ишлашни ўйлаб кўрмайди. Оқибатда ўқишни тугатганидан сўнг қийинчиликка учрайди. Негаки ҳаракатни олдинроқ бошламаган.

Қўштирноқ подкастнинг бу сонини замонавий касбларга қизиқадиган, улар ортидан осон пул топиш ҳақида ўйлайдиган ва институтда ўқиш керакми, деб ўйлаб юрадиганлар кўрсин.

🔗https://youtu.be/hVqhcvlCDq0

Асанов формати

19 Nov, 16:31


Ижтимоий тармоқларда шунақа иддаоларга кўп кўзим тушади. Ишонманглар.

Хоразмий тили деб фанда минтақада туркларгача амалда бўлган эроний тилни айтишади. Ундан кейинги даврда эса бу ҳудудда кетма-кет қарлуқча адабий тилларда ёзишган.

Биринчиси — хоразм-қарлуқ тили. У хоқония тилининг давомчиси ҳисобланади. Хоқония тилининг яна бир авлоди — чиғатой тили Хоразмда XV асрдан XX аср бошигача ишлатилган. Хива хонлигидаги барча ҳужжатлар, бадиий асарлар, тарихий солномалар, форс тилидан таржималар чиғатой тилида бўлган.

Хоразм Халқ Республикасининг тили ҳам айнан мана шу тилнинг ўзи бўлган. Унинг авлоди эса ўзбек ва уйғур тилларидир.

@AsanovEldar

Асанов формати

19 Nov, 13:09


Assassin’s Creed серияси — тарихий даврларда яшовчи ассасинларнинг саргузаштлари ва мақсадларига қаратилган экшн ўйинлари. Ўйинчилар юксак паркур ва жанговар кўникмаларни қўллаб, ҳаёт учун курашаётган қаҳрамонларни бошқаради.

Ҳар бир ўйин ўзига хос тарихий контекстда, қадимий маданиятлар ва сиёсий интригаларга бой. Серия чиройли графика, ажойиб ҳикоялар ва ўзига хос ўйин механикасини бирлаштиради.

Тўлиқ видео учун ҳавола:
https://www.youtube.com/watch?v=XkJNY0Wnvp0&ab_channel=KIBERUZ

Асанов формати

19 Nov, 06:32


Бундан буён Ҳукумат Парламентга давлат бюджетини ташқи аудит хулосасисиз кирита олмайди

Президент Қонунчилик палатаси йиғилишида депутатларнинг бюджет соҳасидаги ваколатларига алоҳида урғу берди. Бу бежизга эмас. Кўплаб мамлакатларда парламентнинг сиёсий кучи ва таъсири айнан бюджет ижроси устидан назорати билан баҳоланади. Бу назоратда бевосита палатадаги қўмиталар ролини ошириш лозимлигини ҳам Президент қайд этди. Жуда тўғри.

Бу орқали бюджет назорати янада ихтисослашади ва манзилли бўлади. Масалан, ижтимоий масалаларга йўналтирилган бюджет маблағларини меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасидан ташқари яна қайси қўмита профессионал тарзда назоратини амалга ошириш мумкин.

Менимча, бюджет ҳисоботи Ҳукумат томонидан фақат ташқи аудит хулосаси билан тақдим этилиши Президент маърузасидаги энг муҳим таклифдир. Бу орқали депутатлар бюджет ижросини холисона баҳолаб, ҳисоботда йўл қўйилган камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан депутатлар хулоса бериш имконига эга бўлади.

Яна бир креатив ташаббус – депутатларнинг инвестиция дастурларини тайёрлашдаги иштирокини таъминлаш. Бу орқали инвестиция дастурлари тайёрлашда депутатлар фикри ҳам инобатга олинади. Энди депутатлар ўз округидаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш учун инвестиция дастурларига таклиф киритиши мумкин бўлади. Бу реал ваколатдан самарали фойдаланиш учун депутатларимиз фаоллик кўрсатиши керак.

P.S. Депутатлар бюджетни қаттиқ назорат қилиб, бюджет маблағларини самарасиз сарф қилаётганларни пўстагини қоқса яхши эмасми?!

@AsanovEldar

Асанов формати

17 Nov, 17:15


Узр, скриншотлар эсдан чиқибди. Мана мисоллар.

@AsanovEldar

Асанов формати

17 Nov, 16:43


Турк YouTube'ида изоҳларни ўқиш маза. Биринчидан, қизиқ изоҳлар кўп бўлади. Иккинчидан, шаклланиб қолган мемлар, приколлар кўп. Йилдан йилга изоҳларда давом этаверади. Қуйида турк интернети фольклоридан мисоллар келтираман.

Yüksek Sadakat деган рок гуруҳи бор. Шунинг видеолари тагидаги изоҳларни ўқисам, албатта кимдир мана бунақа гап ёзиб кетган бўлади: "َГуруҳ отини Юксак Садоқат қўйиб, ҳар йил солист ўзгартирадиган гуруҳ".

2010 йилда Eurovision'да ғалабага асосий даъвогар Туркиянинг Manga гуруҳи эди. Тушунарсиз сабабларга кўра биринчи ўринни немислар олиб кетди. Туркларда алам қолиб кетди. 14 йилдан бери мухлислар Manga чиқишининг видеоси остига "Қандай қилиб бирни ололмадик?" деган мазмунда изоҳ қолдириб кетади. Ҳазилкашлар эса "Анъанавий "Қандай биринчи бўлолмадик жин урсин?" саволининг 12/13/14-йилини очиқ деб эълон қиламан" деб ёзиб кетади.

"Қашқирлар макони тузоқ" сериалининг энг ёқимсиз бош қаҳрамонларидан бири Жаҳитдир. Суперқаҳрамон қилиб кўрсатилган бу брат ролини шу қадар ишончсиз ўйнаганки, турк YouTube'да унинг иштирокидаги ҳар қандай видео тагида "ҳатто ... Жаҳитдан яхшироқ роль ўйнаяпти" деб ёзиш кетиш урф бўлган. Бошқа актёрларни санаб тугатиб бўлгач, энди буюмларга ўтишди: "Ҳатто стол Жаҳитдан яхшироқ ўйнаяпти", "Ҳатто хона четида қолиб кетган пайпоқ Жаҳитдан яхшироқ ўйнаяпти". "Жаҳитдан Тайфунга мардлик дарси" деган видео тагида биттаси "ҳатто мардлик дарси Жаҳитдан яхшироқ роль ўйнаган" деб ёзиб кетибди.

@AsanovEldar

Асанов формати

17 Nov, 16:15


Янги ўзбек фильмининг катта премьерасига оз қолди.

Янгича йўналишда, янгича технологиялар ёрдамида олинган ушбу фильм томошабинларга қизиқ бўлиши кутилмоқда. Экшн саҳналарга бой кинолар одатда ўз томошабинини тез топади.

Хуллас, "Уч қаҳрамон"ни кутиб олинг.

Премьера — 1 декабрь куни.

@AsanovEldar

Асанов формати

17 Nov, 08:18


"Совет пломбири энг зўр!" дейдиганларни ҳеч қачон тушунмайман ва устидан кулиб юраман доим деб ўйлардим. Лекин энди тушуняпман. Қарияпман шекилли.

Болалигимизда қуюлтирилган сут (сгущенное молоко) энг севимли маҳсулотларимиздан бири эди. Нонуштага зўр кетарди, овқатгача оч қолганда зўр кетарди. Хуллас, бу маҳсулот билан боғлиқ яхши хотиралар қолган.

Катта бўлгач, ширин нарсаларга қизиқиш деярли ўлиб кетган, лекин ора-сирада болаларим баҳона қуюлтирилган сутдан олиб тураман. Ҳечам болалигимдаги таъмни топа олмайман. Шакари кўп, қандайдир нотабиий таъм, хуллас, болалигимнинг таъми йўқ.

Шунга "совет қуюлтирилган сути энг зўр!" дегим келяпти.

@AsanovEldar

Асанов формати

17 Nov, 07:40


Негадир эртак китоб кўрсам, сотволавераман. Болаликни эслатади шекилли (болаликда кўп эртак ўқирдим), ишқилиб жуда яхши кўраман эртакларни.

@AsanovEldar

Асанов формати

15 Nov, 17:22


Фарҳод Мақсудов билан суҳбатимиз жуда кўп кўрилди ва яхши қабул қилинди. Мавзунинг янгилиги ва қизиқлиги учун чала қолган саволларни муҳокама қилиш мақсадида иккинчи сонни овордик иссиғида.

Кўринг, қолиб кетган саволларга жавоб топасиз.

Линк: https://www.youtube.com/watch?v=9b-8HghNQnI&t=4372s&ab_channel=QURULTOY

@AsanovEldar

Асанов формати

14 Nov, 14:58


Коинот миқёси ҳақида видео, космоснинг чексиз катталигини ва ундаги юлдузлар, галактикалар ва бошқа жисмларнинг жойлашишини кўрсатади. У коинотнинг энг кичик ва энг катта қисмларини таққослаб, астрономия оламининг сирларини очиб беради.

Видео, илм-фан ва табиатни севувчилар учун ажойиб манба бўлиб хизмат қилади. Коинотнинг ажойиб миқёси ва мураккаб тузилиши ҳақидаги ҳаяжонли тафсилотларни тақдим этади.

Тўлиқ видеога ҳавола:https://youtu.be/zE-bM3D8C5I?si=Wkd7IOpM0CFRLfP5

Асанов формати

14 Nov, 03:51


1970 йил 6-13 сентябрь кунлари ал-Жабҳа аш-шаъбийя ли-таҳрир Филастин (Фаластинни озод қилиш халқ жабҳаси) ташкилоти тўртта йўловчи самолётини қўлга олиб, Иорданияга олиб қочади. Йўловчиларга тегилмайди, лекин самолётлар намойишкорона портлатиб юборилади.

Бу акцияга бошчилик қилган одам, ташкилот лидери фаластинлик марксист инқилобчи Жорж Ҳабаш эди. Исмининг Жоржлигига сабаб — у христиан араб оиласидан келиб чиққан эди.

Фаластин лидерлари орасида христианлар кўп бўлган. Умуман, Ҳамас туғилгунига қадар араб-яҳудий ихтилофи диний уруш бўлмай, Ғарб империализми ва социалистик кучлар ўртасидаги тўқнашув ҳисобланган. Араблар сўл қанотда турган. Кейинчалик мусулмон давлатларнинг эътиборини тортиш учун бу можарога диний тус берилган.

@AsanovEldar

Асанов формати

13 Nov, 18:55


Иккинчи жаҳон урушида Италия мафиясининг қандай фойдаси теккан?

Мафия гуруҳлари ўчоғи бўлган Италия Иккинчи Жаҳон уруши даврида ҳам тинч юрмаган. Урушда контрабанда товарлар, қурол-яроғ ва баъзи муҳим келишувларни ўтказиш учун мафиа хизматидан фойдаланилган. Лекин урушдаги асосий шахслардан бири Бенито Муссолини ва мафия ўртасида муносабатлар жуда ёмон бўлган. Аммо кейинчалик мафия ва иттифоқчилар урушда ҳамкорлик бўйича келишиб олган.

"Худди шундай" жамоаси бирин-кетин уруш йилларига бағишланган сонлар чиқармоқда. Сифатга ишлайдиган каналларни доимий кузатиб бориш керак. Жумладан, "Худди шундай"нинг мана бу видеосини ҳам:

https://youtu.be/pDq07cNqWqs?si=ekD7zl71WlUarPsQ

Асанов формати

13 Nov, 11:56


Бу йил ҳисобидан Фаластин—Исроил муносабатларига бағишланган иккинчи аудиокитобни эшитмоқдаман. Буниси кўпроқ ёқди.

Анита Шапиранинг китоби кўп жиҳатдан Исроилнинг расмий тарихини, расмий нуқтаи назарини ёритади. Холис оҳангни сақлашга уринса-да, Исроилга кўпроқ ён босгани ва кўп воқеаларга шаблон муносабатда бўлгани сезилади.

Алекс Капланнинг китобида эса кўпроқ сўл қарашлар акс этган. У араб-яҳудий ихтилофининг илдизини Британия империализмидан қидиради, ўзаро урушларни ёритганда эса стандарт баёндан қочиб, чуқурроқ таҳлил қилади. Кўп ноёб маълумотларни келтиради.

@AsanovEldar

Асанов формати

13 Nov, 10:04


Кеча Spark-Matiz ҳақидаги постларни ёзиб, бир нарса эсимга келди.

Ëшликда Ғарб беллетристикаси ва криминал адабиётини кўп ўқирдим — 007 дан SAS'гача дегандек. Бу китобларда шаҳарларнинг кўчалари, майдонлари, дўконларнинг номлари, турли техника, костюм брендлари, машина русумлари, атир-упа номлари кўп тилга олинади. Хуллас, конкретика жуда юқори.

Дейлик, қаҳрамон Парижнинг фалон кўчасидан фалон майдонига чиқиб, мана бу ном остидаги ресторанда овқатланади, сўнг кўчанинг терс томонидаги қаҳвахонага ўтиб, қаҳва ичиб, мулоҳаза юритади. Эгнида қайсидир бренд костюми бўлади, қўлида қандайдир русумдаги телефон бўлади, Парижга "Франс эйр"да учиб келган бўлади, тўхтатган таксиси маълум бир русумдаги автомобиль бўлади; кутилмаганда биров кўча муюлишидан чиқиб, унга қарата ўқ узса, қўлида шунчаки тўппончамас, Кольт ёки яна бирор русумдаги қурол бўлади.

Ўзбек адабиётида бунақа деталларга мутлақо эътибор қаратилмайди, шу боис ўзбек китобхонига бундай тафсилотлар ғалати туюлади.

Хуллас, мана шу детализация ичида бир нарса диққатимни тортган эди: машиналар ҳақида гап кетганда, компания ёки унинг катта брендининг номи келтирилади: "Мерседес", "Пежо", "Крайслер" ва ҳ.к.

SAS'нинг бир қисмида воқеалар Жанубий Кореяда бўлади, тилга олинадиган асосий машина эса "Дэу"дир.

Шунда мен "нега фақат фирма тилга олиняпти, унинг ичидаги конкрет моделлар тилга олинмаяпти?" деб ўйлаганман. Қаҳрамон қайси моделга ўтирдим - "Нексия"ми, "Тико"ми, деб қизиққанман.

Кейинчалик билсам, бу модель қаторлари энди жуда майда бўлиниш экан ва уларга унча эътибор қилинмас экан. Масалан, АҚШда дўстлар гаплашиб қолса, "Форд" олдим, "Шевроле" деб қўя қолар экан, қайси моделлиги эса иккиламчи маълумот.

Бизда у пайти "Дэу"дан бошқаси бўлмагани, ҳозир эса "Шевроле"дан бошқаси йўқлиги учун моделлари жуда аҳамиятли. Чунки моделнинг ўзи кам, қандайдир бир Ғарб давлатида эса моделлар шунчалик кўпки, эслаб қолиш ва фарқлаш мияни ортиқча чарчатишдир.

@AsanovEldar

Асанов формати

12 Nov, 16:23


Mafia III — очиқ дунё акцияси ўйини бўлиб, ўйинчи Линкольн Слей ролини бажаради. У Вьетнам урушидан қайтгач, оиласини қатл этган мафия гуруҳига қарши кураш бошлайди.

Ўйин 1960-йиллардаги Нью-Орлеан шаҳрида жиноят ва коррупция дунёсини кўрсатади. Тарихий воқеалар ва ижтимоий муаммоларни ўзида мужассам этган ўйин кучли ҳикоя, динамик жанговар тизим ва очиқ дунё муҳити билан ўзига жалб қилади.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/Hz97UU8U19o?si=4w9bbGc26cUP7JdG

Асанов формати

12 Nov, 14:00


Мадагаскарни ўқиб, беихтиёр Саид Аҳмаднинг "Суянчиқ" ҳажвиясини эсладим.

Болаликда ўқиган эдим. Сюжетга кўра, Қумри хола исмли қаҳрамон Мозамбикка боргиси келиб қолади. Бола бўлганим учун нега айнан Мозамбик танланганини тушунмаганман, таваккал ёзган бўлса керак деб ўйлаганман. Ҳозир ўйлаб қарасам, жавоб матннинг бошидаёқ бор экан:

"Нима бало бўлдию Қумри холанинг Мозамбик деган юртни кўргиси келиб қолди. Аслида-ку у бунақа мамлакат борлигини билмасди. Қаёқдан невараси рангли телевизорни бураб қўйган экан, Мозамбикда пахта экишга ёрдамлашаётган ўзбек мутахассислари орасида қорақалпоғистонлик мусобақадоши Гулойим Ширимбетова экранда лоп этиб кўриниб қолса бўладими! Ие, Гулойим борган жойга мен боролмайманми, дедию ўша ёққа бориш ҳаракатига тушиб қолди".

Манба.

Жавоб оддий — Мозамбик ҳам, Ўзбекистон ҳам пахта экиладиган ўлкалар; иккиси ҳам социалистик блокда (Ўзбекистон мустақил субъект сифатида эмас табиийки). Шу боис маълум алоқалар бўлган — қандайдир ўзбеклар Мозамбикда пахтачиликни кўтаришга борган. Ҳатто Ўзбекистонда Мозамбик пахтачилиги ҳақида китоблар чиққан.

Африка билан мана шунақа кутилмаган иқтисодий муносабатлар тарихи.

@AsanovEldar

Асанов формати

12 Nov, 05:19


Антропологик адабиётлар билан танишиб туриб, бир ўзбекча исмга дуч келдим: Sodikoff. Мавзуси эса кутилмаганда Мадагаскар.

Ким экан бу Марказий Осиёдан ташқари мавзуда тадқиқот ўтказиб, ишлари тан олинган ўзбек/тожик антрополог деб қидириб кўрсам, унча ўзбекча бўлмаган исми келиб чиқди: Genese Marie Sodikoff.

Женис Мари Содиқов Индианада ишлаган экан, ҳозир Рутгерс университетида ишларкан. Унинг энг машҳур иши — Forest and Labor in Madagascar: From Colonial Concession to Global Biosphere.

Шахсий ҳаёти ва келиб чиқиши борасида маълумот тополмадим. Келиб чиқиши минтақамиздан ёки бирор қоракўзга турмушга чиққан бўлиши мумкин.

Хуллас, гипотетик келинимизни таниб олинглар.

@AsanovEldar

Асанов формати

11 Nov, 13:55


"Ўткан кунлар"нинг инглизча таржимасини бериб юборишди. Тўлиқ ўқиб чиқишга вақт бўлмаса ҳам, таржимага баҳо бериш учун бир кўздан кечираман.

@AsanovEldar

Асанов формати

09 Nov, 15:11


"Узуклар ҳукмдори: Қудрат узуклари" сериалининг иккинчи мавсумини кўп сабаблар туфайли томоша қилиш лозим.

Биринчидан, у қизиқарли воқеалар ривожини давом эттириб, асосий қаҳрамонлар ва Ўрта дунё оламининг тарихини чуқурлаштиришга эришади.

Иккинчидан, сценарий ва диалоглар сифати сезиларли даражада яхшилангани сабабли томоша янада қизиқарлироқ бўлади. Визуал эффектлар ва саҳналаштириш ҳанузгача ҳайратда қолдиради: улкан жанглар ва мукаммал ишланган манзиллар кишини лол қолдиради.

Учинчидан, бастакорнинг мусиқаси муҳитни ажойиб тарзда тўлдиради ва ҳиссий лаҳзаларни кучайтиради.

Тўртинчидан, қаҳрамонлар кўп қиррали бўлиб, ўзларининг ички зиддиятларини намоён этади.

Бешинчидан, сюжет кутилмаган бурилишларни киритиб, қизиқишни сақлаб қолади.

Олтинчидан, сериал турли ирқларнинг маданияти ва урф-одатларини кўрсатиб, Толкин олами ҳақидаги тасаввурни кенгайтиради.

Еттинчидан, янги иттифоқлар ва низоларнинг ривожланиши воқеага теранлик бахш этади.

Ниҳоят, "Узуклар ҳукмдори: Қудрат узуклари" сериали фентези жанрининг энг сара замонавий намуналаридан бири бўлиб қолмоқда.

Бу ҳақда Susambil'да батафсилроқ:

👉 https://youtu.be/U7R3BvRkJf4

Асанов формати

09 Nov, 02:26


Қўштирноқ подкастда аниме ҳақида суҳбат. Суҳбатни ва изоҳларни ўқиган одам аниме оламини ҳис қилади.

Аниме субмаданиятига қизиқувчиларга тавсия қилинади.

🔗https://youtu.be/Zic20wbVw54

Асанов формати

07 Nov, 16:37


Ушбу видео Роберт Аксельроднинг ижтимоий ҳамкорлик ва стратегик қарорлар бўйича инқилобий тадқиқотларига бағишланган. Аксельрод "Маҳбус дилеммаси"ни ўрганиш орқали ҳамкорликнинг табиатини ва турли стратегиялар ўртасидаги муносабатларни очиб берган. Видео, унинг илмий ишларининг жамият ва одамлар ўртасидаги муносабатларга қандай таъсир кўрсатганини тушунишга ёрдам беради.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/UH6nudx0CZk?si=qTzMBaoy8EdqDUH6

Асанов формати

06 Nov, 15:52


Болани севиш бу унинг ҳаётига жиддийлик билан ниманидир олиб киришдир.

Парда Подкастда аутизм ташхиси қўйилган фарзанд тарбиялаётган аёллар билан суҳбат. Унда оналар ўз тажрибаси, ҳиссиётлари ҳақида гапирган.

https://youtu.be/G4VMJ8Y7ydg?si=R5gUd4ZEYdu3m-hM

Асанов формати

06 Nov, 11:59


Адиб Холиднинг Central Asia: A New History from the Imperial Conquests to the Present китобини эшитяпман. Ўзи китоб чиққанига анча бўлган эди, энди қўл тегди.

Ҳали бошланишидаман, лекин ёндашув ёқди. Адиб Холид Марказий Осиёни айнан дунёнинг бир қисми сифатида тушунишга ҳаракат қиляпти. Шу пайтгача ёзилган китобларда шунчаки минтақа тарихи баён қилинади ёки таҳлилдан ўтказилади. Бу китобда эса муаллиф кўпроқ жаҳонда бўлаётган воқеалар контекстида минтақани тушунишга ҳаракат қилган: минтақанинг ўзи дунёда тутган ўрни қанақа, дунё уни қанақа тушунади ва қабул қилади, дегандек.

@AsanovEldar

Асанов формати

06 Nov, 09:36


UZ24 — ахборотни батафсил ёратидиган ва таҳлил берадиган саноқли ОАВдан. Бериладиган хабарнинг ишончли ва батафсил бўлишига жиддий эътибор қаратади. Уларда инсоннинг психологиясига таъсир қиладиган негатив хабарларни ҳам деярли учратмайсиз, сайтда алоҳида дайжест қисми бор. Қисқа қилиб айтганда, кузатиш мумкин бўлган сифатли интернет нашри.

Сайтда чиқадиган ҳамма мақолалар Telegram-каналга жойланиб борилади. Ҳозирда ушбу канал ёпиқ, обуна бўлмоқчи бўлсангиз, линк – UZ24uz.

Реклама

Асанов формати

05 Nov, 17:32


The First Tree ўйини — саргузашт ва ўзини кашф этиш ҳикоясини бирлаштирган ноанъанавий платформер.

Ўйинчилар кичик бир тулкининг орзуларини топиш йўлида саёҳат қилади, йўл эса ўзига хос муаммолар ва ҳиссий тажрибалар билан тўла. Чиройли графика ва кучли мусиқий ҳамроҳлар ҳикояни янада чуқурлаштиради. Ўйин севги, йўқотиш ва умид ҳақида мулоҳаза юритишга ундайди.

Тўлиқ видеога ҳавола: https://youtu.be/9xkTe755YFY

Асанов формати

05 Nov, 16:37


Оддий йигитлар тажрибали фирибгарларга қарши чиқиб,орзусидаги янги квартирага тикилган пулни қайтара оладими?

Мураккаб схемалар, кутилмаган бурилишлар ва мазали палов — буларнинг барчаси сизни «Пистирмадаги Ош» сериалида кутмоқда.

Фақат "Кинопоиск"да Yandex Plus обунаси билан томоша қилинг —90 кунгача бепул!

Yandex Plus обуна шартлари: ya.cc/b. 90 кунлик Yandex Plus обунаси бепул, кейин автоматик янгилаш – ойига 9 999 сўм. Таклиф фақат илгари фаол Yandex Plus обунаси бўлмаган ёки уни ўз ичига олган янги фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Таклиф 31.12.2024 йилгача амал қилади. Банк картаси тафсилотлари талаб қилинади.

Реклама

Асанов формати

04 Nov, 14:04


Кичик заррачалар дунёсида оддий физика қонунлари ишламайди.

Масалан, коптокни тепага отсангиз, унинг пастга тушишини биласиз. Буни оддий физика қонунларига асосланиб билишингиз мумкин.

Аммо копток квант заррачаси бўлганида эди, унинг ҳаракатларини оддий физикага асосланиб башорат қила олмас эдингиз.

Мана шу ҳақда Тexnoplov янги видео тайёрлабди. Бир кўриб, баҳоланг:
https://youtu.be/EUBhVa-_DKY?si=OLiTaDkhloKY80yM

Асанов формати

04 Nov, 14:01


Жиззах вилоятида ноқонуний тамаки савдоси кескин ошиб бораяпти экан. Ҳозирда вилоятда тамаки маҳсулотларининг 21,2%и "қора бозор" ҳиссасига тўғри келаркан. Солиштириб кўрайлик: 2023 йилда Жиззахда 8 ой ичида 35,8 млн сўмлик ноқонуний тамаки аниқланган бўлса, 2024 йилнинг ҳудди шу даврида акцизсиз 18 440 қути тамаки мусодара қилинган ва бу кўрсаткич ўтган йилгидан анча юқори.

Менинг фикримча, бу жуда хавфли тенденция. Қизиқ, бир йилда ноқонуний савдогарлар сони кўпайдими ёки ҳуқуқ-тартибот органлари назоратни сусайтирдими? Агар бу масалага жиддий эътибор бермасак, ноқонуний тамаки савдоси шу йўсинда ошиб бораверади ва бунинг барчаси давлат бюджетини зарарига ишлашда давом этади. Бугунги кундаги ҳисоб-китобларга кўрса, жорий йилда ноқонуний тамаки маҳсулотлар савдоси туфайли Ўзбекистон давлат бюджети 390,6 млрд сўм миқдорида солиқ тушумларидан маҳрум бўлишга улгурган.

Давлат солиқ органлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари тизимли тарзда ҳаракат қилиб, контрабандачиларга қарши жиддий курашиши керак. Солиқ органлари тамаки савдоси билан шуғулланувчи савдо нуқталарида тегишли тарзда текширувлар ўтказиши ва назоратини кучайтиришлари зарур деб ўйлайман. Бу борада одамларимиз ҳам имкон борича ёрдам бериши керак, бефарқ бўлмаслиги зарур, чунки охир-оқибатда контрабанданинг зарари барибир халқнинг гарданига келиб тушиши муқаррар.

Асанов формати

03 Nov, 15:02


Бу видеода, тананинг тузилиши ва функциялари, шунингдек, соғлиқни сақлаш бўйича фойдали маслаҳатлар билан танишасиз. Ўз танангизни англаш ва унга ғамхўрлик қилиш учун зарур билимларни олинг.

Умуман, Хурмони кузатиб боринг.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://www.youtube.com/watch?v=vRKnr3rz53I&ab_channel=XURMO

Асанов формати

03 Nov, 06:17


Quruloy'нинг янги сони шовшувли бўлди ўзиям.

Бироз олдинроқ профессор Фарҳод Мақсудов иштирокидаги халқаро жамоа Nature журналида чоп этилганини ёзгандим. Бу сонда ўша мақола, умуман ўша кашфиёт ҳақида гаплашдик (негаки илмий янгилик биттагина мақола билан чекланиб қолмайди).

Фарҳод ака жуда асосли, теран қилиб, ҳар бир деталга эътибор қаратиб, жуда батафсил ва осон қилиб тушунтириб берди. Умуман ўзбек фанидаги вазият қанақа ва шу контекстда Тўғонбулоқ ва Тошбулоқ топилмаларининг аҳамияти қандай, у бизнинг ўтмиш ҳақидаги тасаввурларимизни қай даражада ўзгартириши ҳақида гапирди.

Ўзим ҳам маза қилиб эшитдим ва қай даражада улкан янгилик содир бўлганини англадим. Ҳам Фарҳод ака бу мавзуни жудаям чуқур тушунади, энг майда деталларигача кириб бориб, ўтмишда яшаган ҳар бир оддий одамнинг турмуш тарзи-ю тиш ва суяк таркибигача тушунтириб бердики, менда ҳақиқий жонли картина ҳосил бўлди. Бу мавзуни муқаррар давом эттириш керак. Ҳам илм-фанда, ҳам шу каби подкастларда.

Линк: https://www.youtube.com/watch?v=WfY2t79K5dQ&t=240s&ab_channel=QURULTOY

@AsanovEldar

Асанов формати

02 Nov, 15:07


FIGHTCRAB ўйини жанговар қисқичбақалар ўртасида қизиқарли ва қувноқ жангларни таклиф этади. Ўйинчилар ҳар хил қисқичбақаларни танлаб, уларни кучли ҳужумлар билан жангга олиб чиқади.

Ҳар бир жанг жозибали графика ва динамик ҳаракатлар билан тўла, ўйинчиларни ҳаяжонга солади. FIGHTCRAB дўстлар билан рақобатлашиш ва қизиқарли жанговар стратегияларни синаб кўриш учун ажойиб имкониятдир.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/9xkTe755YFY

Асанов формати

01 Nov, 17:26


Яна биттасини топиб келдим.

Сето Акопянироқлик қўшиқчи. Армани илдизга эга. Лекин асосан арабча куйлайди. Ироқнинг Файрузи номини олган. Файруз ундан машҳурроқ албатта, лекин Ироқ учун унинг ижоди жуда аҳамиятли.

Қўшиғидан намуна.

@AsanovEldar

Асанов формати

01 Nov, 14:36


Нега сюжетли ўйинлар бепул эмас?

Эътибор берган бўлсангиз, рейтинг учун ўйналадиган ўйинлар кўпинча текин бўлади. Ҳикоявий жанрдаги ўйинлар эса нисбатан қимматроқ ёки ўта қиммат нархга эга бўлади. Нима учун бундай? ушбу саволга юқоридаги видеода жавоб берилади.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://www.youtube.com/watch?v=ezWwqUY3LHs&t=545s&ab_channel=KIBERUZ

Асанов формати

31 Oct, 15:45


Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 https://t.me/addlist/Ooa-0GJofrcxODgy

Асанов формати

31 Oct, 15:05


Кўпчилик зериккан пайтида ёки ёлғиз қолишни истаганида мусиқа, кино ёки видеоўйинлар билан ўзини овутади. Яна айримлар шунчаки кўчага чиқиб, сайр қилиб келади. Шу орқали барча муаммоларини эсидан чиқаради. Яна бир тоифа одамлар эса буткул бошқа нарса билан ўзини чалғитади. Аниме кўрадиганлар — айнан мана шу категория ичидаги одамлар. "Анимега ўтириб қолганлар" учун ҳаётидаги муаммолари қизиқ эмас. Улар аниме дунёсида яшайди.

Бундайларнинг психологияси, анименинг фойда ва зарарлари ҳақида "Худди шундай"нинг анимега бағишланган сонидан билиб олишингиз мумкин.

https://youtu.be/1tIrBf6Ml2I?si=ZyPBNJufhn5-APnX

Асанов формати

31 Oct, 10:20


Ленинни кимдир эслади, мен унга жавобан эсладим, худди шу пайти бир интеллектуал YouTube-канал Ленин ҳақида каттакон анимацион фильм чиқарибди.

Кўришни тавсия қиламан. Биз танийдиган Ленин — совет, ундан кейин эса антисовет пропагандаси яратган образ, реал Ленинга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ленинни ёмон кўрадиганлар уни нега ёмон кўришини тушунтириб бера олмайди (катта эҳтимол советларнинг Лениндан кейинги давридаги сиёсатини Ленинга нисбат бериб, шуни сабаб қилиб кўрсатади). Шу боис аввал реал Ленинни таниб олишни маслаҳат бераман. Ëмон кўрсангиз ҳам, душманни яхшироқ билишнинг зарари йўқ.

Бу видео ҳам жуда холис эмас, асосан мақтаган, минуслардан гапирмаган, лекин ҳарқалай сифатли контент. Линк.

@AsanovEldar

Асанов формати

31 Oct, 06:37


Пальмира маликаси, араб Клеопатраси Зенобия ҳақида ёзгандим олдинроқ. Уни ҳайкали асосида "тирилтиришибди". Бир баҳо беринг.

@AsanovEldar

Асанов формати

31 Oct, 04:49


Сайланган номзодлар мандатдан воз кечиши мумкинми?

Марказий сайлов комиссияси ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасига сайлов натижаларини тасдиқлаганидан кейин ижтимоий тармоқларда партия рўйхатидаги вазирлар ва бошқа юқори лавозимли шахсларнинг депутатликка ўтиши масаласида турли талқинлар пайдо бўляпти. Аслида вазирлар ва юқори лавозимдаги шахсларнинг партия рўйхатида кўрсатилиши катта сайловчилар оммасини жалб қилишга қаратилган сиёсий технология ҳисобланади.

Сайлов кодексига мувофиқ, партия рўйхати бўйича сайланган шахс депутатлик мандатидан воз кечган тақдирда, партия рўйхатидаги тартиб рақам бўйича кейинги номзод автоматик равишда депутатликка ўтади. Бу механизм нафақат бизда, балки бошқа мамлакатларда ҳам жорий қилинган ва кенг қўлланиладиган тажриба.

Хусусан, Россияда 2011 йилги Давлат Думаси сайловида 111 нафар, 2021 йилги сайловда эса 88 нафар сайланган номзод ўз хоҳишига кўра депутатликдан воз кечган. Бу ҳолат партиялар учун жамиятда обрўли шахсларнинг қўллаб-қувватлови билан кўпроқ сайловчи овозини тўплаш имконини беради.

Бизда ҳам партия рўйхатига киритилган вазир ёки юқори лавозимли шахсларнинг депутатликдан воз кечиши қонуний ва одатий ҳолат бўлиб, ушбу сиёсий технология партияларга сайловда кўпроқ ишонч қозонишда ёрдам беради.

#sаylоv24
@AsanovEldar

Асанов формати

30 Oct, 16:43


"Овоз" лойиҳасидаям, бошқа лойиҳадаям иштирокчилар учун майдон берамиз, аудитория берамиз, лекин қолгани ўзининг қўлида, берилган имкондан фойдаланиб, аудиторияни ушлаб қолиши керак. Қайси босқичга боришидан қатъи назар, у мухлис йиғиб олса бўлади. Аудиториясини ушлаб қололмаса, ғолиб бўлсаям фойдаси йўқ.

"Овоз" лойиҳасининг бош продюсери Тимур Салимов ва 1-мавсум режиссёри Бахтиёр Сафаров билан суҳбат.

🔗https://youtu.be/LPOKnRrh6t4?si=GR4N_ZD3GlllECzg

Асанов формати

30 Oct, 13:55


Кейинги саволга келсак: халифалик ва Усмонли христианликни йўқ қилишга уринмаган бўлса, нега христианлар сони кам? Камми ўзи?

Ростдан, христианлар сони охирги 100-150 йил давомида минтақада кескин камайиб кетди. Ҳозирги аҳолиси 95 фоиз мусулмон бўлган минтақа — янги давр маҳсули.

XX аср бошида минтақа аҳолисининг 25 фоизини христианлар ташкил қилган. Бу — жудаям катта рақам. Яқин Шарқни ислом дини маркази деб биладиган, аммо тарихни билмайдиган одамларни ҳайратга солиши ҳеч гапмас.

Қуддус, Байрут, Дамашқ, Ҳалаб каби пойтахт шаҳарларда аҳолининг 30-50 фоизини христианлар ташкил қилган (масалан, Қуддусда 46 фоиз бўлган). Кичикроқ шаҳарларда (Антакья, Траблус, Наблус, Вифлеем, Назарет) христианлар кўпчиликни ташкил қилган. Фаластин аҳолисининг камида 20 фоизи, Ливаннинг 60 фоизи христиан бўлган.

Христианларнинг камайиб кетишининг илдизлари колониал сиёсатга бориб тақалади. Европа империялари Усмонлига қарши курашда, шунингдек, ўз маданий таъсирини ёйишда маҳаллий христианларга таянган. Улар (арманилар, араблар, юнонлар) тезда европалашиб, европача қиёфадаги маданиятни олиб кира бошлаган, европача шаклдаги миллатчиликларни шакллантира бошлаган, айрим миллатчи гуруҳлар Усмонлидан ажралиб чиқишга ҳаракатни бошлаб юборган. Бу ҳукуматнинг ва мусулмон аҳолининг норозиликларини ва ишончсизлигини келтириб чиқарган.

Бу жараёнларда келиб чиққан конфликтларда ҳамма диний жамоалар азият чеккан, аммо якунда сони кичикроқ бўлган ва Европа империялари қўлловидан маҳрум бўлган христианлар оғирроқ йўқотишларга учраган: бугунги Туркия, Сурия ва Ливан ерларида арманилар ва оссурияликлар қирғин ва депортация қилинган; юнон-турк урушидан кейинги аҳоли алмашувда юнонлар Туркиядан Юнонистонга кўчирилган; араб дунёсида авж олган курашларда ҳам христианлар кўп жабр кўрган. Уларнинг катта қисми урушлардан қочиб, Европага, АҚШга ва Лотин Америкасига кўчиб кетган. XXI асрда араб дунёсида қайта авж олган диний урушларда ҳам христианлар диний террорчи гуруҳларнинг ҳужум объектларига айланмоқда.

Шу сабаблардан христианлар фаол равишда минтақадан кўчиб кетмоқда. Ҳозир АҚШ ва Лотин Америкасида 18 млн гача христиан араб борлиги тахмин қилинади. Яқин Шарқнинг ўзида қолганлари орасида эса "европа"лашиш натижасида туғилиш камайиб кетган.

150 йиллар ичида минтақада шу қадар туб демографик ўзгаришлар бўлган.

@AsanovEldar

Асанов формати

30 Oct, 11:43


Ростдан, Византия христиан давлат, православ дунёсининг маркази эди, аҳолисининг мутлақ кўпчилиги христиан эди. Араб халифалиги тузилгач, Византия ерларининг катта қисми унга қўшиб олинди ва бу ерларда ислом дини тарқалди.

Халифаликка тегишли Шомда ислом дини тарғиб қилинди, унга ўтиш рағбатлантирилди, турли имтиёзлар берилди, шу боис мусулмонлар кўпайиб борди. Лекин христианлар ва яҳудийлар аҳли Китоб бўлгани боис таъқиб остига олинмади ва маълум чекловлар билан яшашда давом этди, мамлакат ҳаётида фаол иштирок этди. Бу даврда араб христиан ва яҳудий ёзма маданияти жуда тез ривожланди.

Араб халифалиги ва ундан сўнг минтақани бошқарган Усмонли давлати христиан ва яҳудийларга бошпана бўлди. Биринчидан, Византия ва Европада турли черков ва оқимлар ўртасида кураш авж олиб, асосий черковлар майдаларини ютиб юборганида, кўплаб майда черковлар айнан Яқин Шарқда сақланиб қолди. Иккинчидан, реконкиста даврида Испания ва Португалиядан қувилган яҳудий сефардлар ҳам шу ердан бошпана топди. Зеро улар Испанияда ҳам мусулмонлар билан бирга яшарди, христиан оламида уларга қарши кайфият кучли эди.

Шундай қилиб, Яқин Шарқда халифалик ислом динини кенг тарғиб қилиб, унга ўтишни рағбатлантирган бўлса-да, яҳудий ва христиан динларига катта чекловлар қўймади.

Эрон ва Марказий Осиёда вазият бошқачароқ бўлди — зардуштийлар, буддавийлар нотаниш ва "носамовий" динлар вакиллари сифатида аёвсиз таъқиб қилинди ва жуда тез илдизи қуриб кетди. Қилич билан бўйсундирилмаган турклар тангричиликни исломга интеграция қилиб, мусулмон бўлса ҳам, XVI асргача тангричилик анъаналарини у билан ёнма-ён сақлаб келди. Монийлик ва несторианлик христианликнинг оқимлари сифатида кўрилиб, Темур давригача яшаб келди. Нақшбандий лидерлари ҳамда уларга эргашган Темур ва темурийзодалар "ҳаракат"лари билан бу икки дин вакиллари ҳам йўқ бўлиб кетди.

@AsanovEldar

Асанов формати

30 Oct, 09:30


Ўзи Яқин Шарқ дунёсида христианлар биз ўйлаганимиздан кўпроқ. 50-60 млн христиан бор дейишади.

Шуларнинг асосий қисми Мисрда яшайдиган қибтийлардир. Уларнинг миқдори аҳолининг 10-20 фоизи, яъни 10-20 млн атрофида баҳоланади.

Бундан ташқари, Ливан аҳолисининг 35 фоизи, Сурия, Ироқ, Фаластин аҳолисининг 10 фоизи, Иордания аҳолисининг 6 фоизини христианлар ташкил қилади. Эрон, Туркия ва Исроилда ҳам кичик христиан жамоалар бор.

Бу христианларнинг асосий қисми араблардир. Улардан сўнг сурёнийлар (оссурияликлар) келади — 3 млн гача. Арманилар, гуржилар, юнонлар ҳам бор.

Икки хил савол туғилиши мумкин:

- улар нега бунча кўп? Халифалик ва Усмонли даврида йўқ бўлиб кетмаганмиди?

- улар нега бунча кам? Византия давридагилар қаерга йўқ бўлиб кетди?

@AsanovEldar

Асанов формати

30 Oct, 08:56


Марказимизда профессор Рустам Сулаймоновнинг 85 йиллигига бағишланган конференция бўляпти.

У кишини Обираҳмат ёдгорлигида ўтказган тадқиқотларидан танийсиз — бу ёдгорликни камида 6-синф тарихидан биласиз.

85 ёшда ҳам илмий ва педагогик фаолиятини давом эттираётган устозни табриклаймиз!

@AsanovEldar

Асанов формати

30 Oct, 07:05


Qurultoy илдизларга қайтмоқда. Эфирда яна Ғайбулла Бобоёров ва яна туркий тиллар тарихи мавзуси.

Бу сафар олтой тиллари ҳақидаги илмий қарашлар борасида фикр алмашдик. Кўринглар:

https://www.youtube.com/watch?v=rlHYlr-r1fI&t=383s&ab_channel=QURULTOY

@AsanovEldar

Асанов формати

30 Oct, 02:54


Мана бу актёр танишми? Кўзлари сизга ҳеч ғалати туюлмаганми?

Менгаям ғалати туюлган. Миср ҳайкал ва суратларида тасвирланган одамларнинг кўзларига ўхшатганман.

Таржимаи ҳолини ўқисам, Рами Малик мисрлик қибтий православ христиан оиладан экан. Қибтийлар қадимги мисрликларнинг тўғридан-тўғри давоми ҳисобланади. Ҳам тил, ҳам ген нуқтаи назаридан.

"Тил тушунарли, лекин ген ўзгарувчан" дейишингиз мумкин. Гап шундаки, Александр Македонскийдан мисрликлар Мисрда ҳукмрон мавқега эга бўлмаган — мамлакатни чет эллик элита бошқарган, улар эса кўпроқ маданий функцияларни бажарган. Араблар даврида кўп қибтийлар араблашиб кетган, лекин араблар қибтийлашгани, христиан динига ўтгани индивидуал, якка ҳолларда учрамаса, гуруҳ ёки тенденция ҳолида учрамаган.

Шу боис қибтийлар кейин келган халқларни ўз таркибига олмаган ва ташқи кўринишиниям қисман сақлаб қолган.

@AsanovEldar

Асанов формати

28 Oct, 17:35


Бир филолог акамизнинг айтишича, Усмон Азимнинг ўзи ўша машҳур шеърини мана бундай ўқиган экан:

Жовмир жовди мойда-мойдалаб,
Мойда-мойда бўлди журагим.
Тонг отқунча қойта-қойталаб
Суясангма дея сўрадим.

@AsanovEldar

Асанов формати

27 Oct, 16:08


Дунёвийлик ўзи нима, қачон вужудга келди, деган саволлар бўлса, сиёсий идеологиялар тарихига қизиқсангиз, мана бу қўлланмадан бошлаш мумкин (рус тилини яхши биладиганларга). Инглизчада яхши адабиёт янада кўпроқ.

Рахшмир П.Ю. Идеи и люди. Политическая мысль первой половины XX века

@AsanovEldar

Асанов формати

27 Oct, 16:03


Сайловда ёшлар фаол қатнашяпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлигига сайловда ёшларнинг алоҳида фаоллиги қайд этилди. Айтишларича, бу йилги сайловда 700 мингга яқин ёшлар илк бор овоз бериш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, 20 мингга яқин ёшлар сайлов комиссиялари таркибида бўлди.

Бундан ташқари, номзодлар сафида ҳам ёшлар кўпайгани диққатга сазовор. Давлат ҳокимияти вакиллик органларига номзодликка кўрсатилганлар орасида 3 мингдан ортиқ ёшлар бор.

Ëшларнинг сайловдаги иштироки давлат учун муҳим аҳамиятга эга. Бутун дунёда ёшлар энг фаол қатлам ҳисобланади, уларнинг сиёсий фаоллиги мамлакат тақдирига кучли таъсир кўрсатади. Шу боис сиёсий партиялар ва давлат органлари ёшларнинг эътибори учун кураш олиб боради.

#sаylоv24
@AsanovEldar

Асанов формати

27 Oct, 15:52


Аввал Дилнурнинг постини ўқинг, кейин менинг постимни ўқинг.

Динчи-дунёвий баҳсида диний тарафдан ҳамиша одоб-ахлоқ асосий аргумент сифатида келтирилади: "дин бўлмаса, ахлоқ бўлмайди, онангга уйланворасан, динга амал қилса, ҳаммаёқ одоб-ахлоқ, мукаммал бўлади". Бунга жавобан нариги томон фиҳқ китобларидан юқоридаги постга ўхшаган нарсаларни топиб келаверади. Бунинг сабаби нимада?

Сабаби диннинг тарихини ва моҳиятини билмасликда. Диний қонун-қоидалар одоб-ахлоқ ва маънавият қўлланмаси эмас, балки бугунги дунёвий қонунларга ўхшаган бир ўзига хос юриспруденциядир. Уламолар диний манбалардан келиб чиқиб, нима мумкин, нима мумкин эмас, белгилаб бериб, кодекслар ишлаб чиққан, унга кўра, баъзи нарсаларга рухсат бор, баъзиларига йўқ, рухсат этилмаган баъзи нарсаларга жазо бор, баъзиларига йўқ. Худди бугунги жиноий, маъмурий ва ҳ.к. кодекслар каби.

Идеалда, бу қоидаларга ҳамма амал қилса, жамиятда ҳаммаси зўр бўлади, жиноят бўлмайди, ҳамма жаннатга тушади ва ҳ.к. Лекин амалда ҳеч қачон бунақа бўлмаган. Бўлмаслигини билишган ҳам, шунинг учун жазо чоралари ва турли кодекслар ишлаб чиқилган. Одамлардан ёппасига мукаммал бўлиш талаб қилинмаган, кўпчилик ҳамиша қонун бузиши, барча талабларга амал қила олмаслигини тушунишган. "Эйвоҳ, нималар бўп кетди, айнидик, бузилдик!" демай, айбдорни жазолайверишган. Битта бузуқнинг айбини бутун жамиятга, бутун бошли идеологияларга ёки аллақандай Ғарбга юклашмаган.

Бугунги кунда диний қонун-қоидалар расмий мақомга, қонун мақомига эга эмас, аммо уларнинг кераклигини бир шаклда исботлаб, асослаб туриш керак. Қолаверса, рақиб томонга жавобан бир нарса деб туриш керак. Энг самарали аргумент сифатида ахлоқ қабул қилинган (чунки бошқа жиддий аргумент — жаннат ваъдасини атеистлар ёки агностиклар жиддий қабул қилмайди). Узоқ ўтмишда эмас, яқин вақтларда ўйлаб топилган. 250 йил олдин мусулмон диёрига бориб қолсангиз, "дин бўлмаса, онангга уйланардинг" демаган бўларди биров, чунки динда ҳам соғлом ақлга ҳавола қилинган ихтиёрий ахлоқ нормалари бор. Бу — шунчаки ўзининг кераклигини исботлашга уриниш. "Менсиз ахлоқ бузилиб кетади, мана Ғарбда бузилиб кетди, динга ҳамма амал қилса, мукаммал жамият бўлади" деган аргументлар дунёвий ҳокимиятга жавобан ўйлаб топилган гаплардир.

Аслида бугунги дунёвий қонунларга ҳам ҳамма юз фоиз амал қилса, жамият мукаммал бўлади (лекин, юқоридаги каби, бунинг имкони деярли йўқ). Авариялар, ўғриликлар бўлмайди, коррупция тугайди, ҳамма ўзаро ҳурмат сақлайди, бир-бирига тоқат қилади. Диний қоидаларга амал қилган жамиятдан ҳам мукаммалроқ бўлади. Негаки инсоният ахлоқи аср сайин яхшиланиб бормоқда. Ахлоқни тор тушунадиганлар кулиб қўйди ҳозир, аммо бу факт. Умумий олганда, инсоният бугун 500 йилгига, минг йилгига кўра анчайин ахлоқли, тоқатли, бағрикенг. Айнан дунёвийлик даврида бугунги ахлоқ нормалари ишлаб чиқилган. Ҳатто бугун дунёвийликни танқид қиладиган диндорларам ўз ахлоқини бугунги дунёвий ахлоққа мослашга уринади, ундаги "яхши" ва "ёмон" тушунчалардан келиб чиқиб, ўзининг яхши томонларини шу нуқтаи назардан кўрсатишга уринади.

@AsanovEldar

Асанов формати

27 Oct, 08:23


Бир турк қўшиқчиси билан таништирмоқчиман — Гае Су Акъёл. Охирги уч-тўрт йилда турк рокидаги энг шовшувли исм.

Гае билан умумий қизиқишларимиз кўп — рок, либерализм ва антропология. 2007 йилда у антропология йўналишини битирган. Шунинг учун ҳам қўшиқлари ақлли, ғоявий пишиқ.

Унинг услуби сёрф-рок деб аталади. Анъанавий турк мусиқасини рокка уйғунлаштириб айтади.

Рассом бўлгани боис клиплари ва концертларига ўзига хос зеб беради — ҳар хил локациялар, турли рақслар, миллий маданият элементларини қўшади.

Антрополог ва либерал активист бўлгани боис қўшиқлари исёнкорлик, инклюзивлик, хилма-хиллик ва дунёвийлик мавзуларини қўшади.

Эшитмасангиз, кўрмасангиз, нимани назарда тутаётганимни тушунмаслигингиз мумкин. Биринчиси, иккинчиси.

АК Парти Туркияда дунёвийликка ва либерализмга қарши шунча курашди, лекин йўқ қила олмади. Йирик шаҳарларда ҳали ҳам либераллар устун, ёшлар дунёвийликка ва либерализмга интилади, сўлчилик ҳам ҳалигача кучли. Санъаткорлари орасида эса Ҳайко Жепкин, Гае Су Акъёл сингари исёнкорлик тарғиботчилари кўп. Қандай ажойиб жамият!

@AsanovEldar

Асанов формати

27 Oct, 07:52


Ўзбекистонда илк бор электрон овоз бериш йўлга қўйилибди

Буни синаб кўриш кўриш учун ўзим тегишли сайлов участкасига бордим. Қоғоз-қалам қилиб юришдан кўра анча осон битди иш. Тажриба муваффақиятли бўлса, кейинги сайловларда секинлик билан тўлиқ электрон тизимга ўтиш керак.

Маълумот учун, давлат ҳокимияти вакиллик органлари сайловларида синаб кўрилиши режалаштирилган электрон овоз бериш қурилмаларидан 37 та хорижий давлатларда (АҚШ, Германия, Буюк Британия, Италия, Бразилия, Цингапур, Австралия ва б.) фойдаланилган бўлиб, улар орқали шу кунга қадар 6,5 млрддан ортиқ сайловчилар овоз беришган.

Электрон овоз бериш қурилмаларининг афзаллик жиҳатлари овоз бериш ва сайлов натижаларини тезкор аниқлаш, овоз бериш жараёнларининг қонунийлигини таъминлаш, сайлов комиссияларининг иш ҳажмини мақбуллаштириш имконини беришида намоён бўлади.

Келгусида қоғоз рўйхатлар ҳам тўлиқ электрон бўлса, балки жараён янада осонлашар, онлайн овоз беришгача ҳам етиб борармиз бир куни.

#saylov24
@AsanovEldar

Асанов формати

27 Oct, 05:38


"Тюркский разговорник" деган кўрсатув бор экан. Этник саха бўлган россиялик стендапчи Ньургун Атаков асос солган.

Унда Ньургун туркий халқлардан бўлган комиклар плюс бошқа халқларга мансуб битта меҳмон чақиради, сўнг улар урф-одатлар, тўйлар, маросимлар, тушунча ва тасаввурлар ҳақида "кулгили" гаплашишади.

Биринчи сони.

@AsanovEldar

Асанов формати

26 Oct, 16:19


Susambil Podcast рукнининг бугунги меҳмонлари — ORIGIN COMICS жамоаси вакиллари.

Мазкур сонда улар билан ўзбек комикслари, истиқболдаги режалар, комикс ўқиш маданияти ҳамда комикс жанрининг ўзига хосликлари ҳақида суҳбат қурилди. Да олиш кунлари кўришли, ёшларбоп ҳамда комикс нима эканлиги ҳақида тўлиқ маълумот берувчи суҳбат бўлган.

https://youtu.be/HSQVimsihFg

Асанов формати

26 Oct, 14:41


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида илм-фан ва маданиятга оид тадбирлар доимий равишда ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов маданий мерос ҳафталиги доирасидаги анжуманда сўзга чиқиб, “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” ҳамда Имом Термизий илмий меросига бағишланган тадбирларни алоҳида қайд этиб ўтди.

Комиловнинг сўзларига кўра, бу марказ келажак авлодлар учун, таълим ва маънавият маркази сифатида доимий равишда ривожлантирилади.

👉 https://uza.uz/posts/649843

Асанов формати

26 Oct, 12:56


Марказий Осиё – тарихий-маданий ва ижтимоий-сиёсий макон бўлиб, ўзига хос сиёсий-ҳуқуқий маданиятга эга

Бу фикрни Тошкент давлат педагогика университети профессори, т.ф.д. Алишер Собиров “Янги Марказий Осиё: глобал трансформация давридаги чақириқлар ва имкониятлар” халқаро илмий-амалий конференциясида билдирди.

Унга кўра, Марказий Осиё тарихан савдо йўллари ва миграцион йўналишлар кесишган жойда жойлашгани туфайли цивилизациялар маркази бўлиб келган.

Собиров минтақавий идентикликни шакллантириш жараёнида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширишга чақириб, “Биз ҳали бир геосиёсий субъект сифатида тўлақонли шаклланмаганмиз, шу сабабли Марказий Осиёнинг маданий-цивилизацион меросини англаш зарур”, деб таъкидлади.

Шунингдек, минтақавий идентикликни мустаҳкамлаш учун фақат миллий даражада эмас, балки минтақавий нуқтаи назардан ҳам фикр юритадиган сиёсий ва бошқарув элитасини шакллантириш зарурлиги айтилди.

@AsanovEldar

Асанов формати

25 Oct, 18:35


Шахсиятларнинг келиб чиқиши ҳақида яна битта пост.

Арманиларнинг
энергиясига ва жўшқинлигига тан бермай илож йўқ. Ўзи дунёда 10-12 млн армани бор, учта чораги бутун дунёга тарқаб кетган, лекин қаерда яшамасин, ораларидан бизнесмен, банкир, ижодкор, санъаткор чиқади.

Сиз кутмаган давлатларда ҳам бор. Қуйида мисоллар келтираман.

Энг машҳури, шубҳасиз, Шарль Азнавур — буюк француз шансоньеси, асл исми Шоҳнур Азнавурян. Ижодидан.

Америкалик қўшиқчи Шерни ҳам ҳамма таниса керак — мана бу қўшиғидан. Шерилин Саркисян.

Эрон санъати ихлосмандлари эса Андини танийди. Андраник Мададьян.

Энг зўр ва машҳур турк рокерларидан бири Ҳайко Жепкин ҳам армани. Менга унинг кўп ашулалари ёқади, мана биттаси.

Суриялик хонанда Лена Шамат. Асл исми — Лена Шамамян. Мана бу классик андалусий мувашшаҳни зўр ижро этган, эшитиб тўймайсиз.

Ара МаликянИспанияда яшаб ижод қиладиган машҳур скрипкачи. Ливан арманиларидан, Байрутда туғилган. "Мисрли" куйи унинг ижросида.

@AsanovEldar

Асанов формати

25 Oct, 18:09


Бугун Qurultoy съёмкаси пайти Нодирга "араб мусиқасига ўтириб қолдим" десам, тасодифан қарангки, у ҳам айни шу кунларда араб мусиқасида ўтирган экан.

Араб мақоми жудаям чиройли ва бой. Айниқса Андалусия услуби ўзгача. Испания ҳудудидаги мусулмон давлатларида вужудга келган бу услуб ҳалигача сақланиб келади.

Мактабда адабиёт дарсида мувашшаҳни ўтган бўлсанглар (ўтмагансизлар менимча — ҳозирги ёшлар мактабда тузук ўқиганига ишонмай қоляпман негадир, майли бу бошқа масала), мувашшаҳ жанрини биласизлар. Мана шу жанр Кордова шаҳрида IX-X асрларда кашф этилган дейилади. Бу жанр араб адабиётида ва мусиқасида энг асосий жанрлардан бирига айланиб қолган.

Ҳозир араб классик мусиқасида кўплаб мувашшаҳлар ижро этилади. Илдизларига қарасангиз, Испанияда ёзилган шеър ва мусиқа бўлиб чиқади анчаси.

@AsanovEldar

Асанов формати

25 Oct, 16:23


Маданий мерос ҳафталиги давомида қизиқ баҳс келиб чиқди.

Ислом цивилизацияси маркази биносида 14 алломанинг суратини ўрнатиш ҳақида гап кетганида баъзи иштирокчилар, жумладан, туркиялик рассом Мустафа Демиржи Ўзбекистонда тарихий шахсларнинг юзлари жуда ўхшаш чизилишини айтди. Умуман, рассомлар антропологлар билан ишлаши кераклиги эътироф этилди.

Бадиий академия раиси Акмал Нур эса рассомларга ижодий эркинлик кераклигини, бадиий асар реалликни доимам акс эттирмай, балки рассом тарихий сиймони қанақа тушунишини, унинг ҳаёт йўлини акс этиши кераклигини айтди. Батафсил.

Бу каби баҳсларни илгари ҳам эшитганман. Мен ҳам тарихий реаллик ижод эркинлигини чекламаслиги керак деб ҳисоблайман. Фақат тарихий ҳақиқатга мос келадиган алоҳида суратлар, ҳайкаллар тайёрланиб, расмий жойларда улардан фойдаланиш керак деб ўйлайман. Айтайлик, мактаб ўқувчилари ёки бу каби тадбир иштирокчилари айнан тарихий шахсларнинг ҳақиқий образларини билиш учун. Булар расман тасдиқланган суратлар бўлади.

Шу билан бирга, санъатда "норасмий" сектор ҳам бўлиши керакки, у бир тарихий шахснинг турли бадиий талқинларини бериши керак.

Бу фақат рассомчилик ёки ҳайкалтарошлик эмас, кино ва бадиий адабиётга ҳам тааллуқли.

@AsanovEldar

Асанов формати

25 Oct, 13:59


Мана ниҳоят ўзимизнинг медиа ҳам янгиликни чоп эта бошлади. Биринчилар қаторида, табиийки, Gazeta.uz!

@AsanovEldar

Асанов формати

25 Oct, 13:54


ЎзЛиДеП илм аҳли ва зиёлиларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди

Бу ҳақда партиянинг Тошкент шаҳрида ўтказилган оммавий тарғибот тадбирида айтилди. Иштирокчиларига партиянинг илм аҳли ва ижодкор зиёлиларга доимий эътибор қаратиш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, меҳнат ва яшаш шароитларини, шунингдек, маданият ва спорт муассасалари, кутубхоналар, театр ва музейларнинг моддий-техник базасини янада яхшилаш бўйича ўз зиммасига олаётган вазифалари ҳақида сўз юритилди.

#saylov24
@AsanovEldar

Асанов формати

25 Oct, 12:11


Сайловга бир кун қолди, шу муносабат билан партиялар якуний ролик ва бошқа акцияларини эълон қилмоқда.

Жумладан, кенг жамоатчиликка экологияни асраш доирасида ўзининг қатор таклиф ва лойиҳаларини тақдим этиб келаётган Экопартия навбатдаги тарғибот ролигини эълон қилди.

Партия, энг аввало, соғлом келажак қуриш йўлида қатор вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

#saylov24
@AsanovEldar

Асанов формати

25 Oct, 11:31


Бугун ишхонада ҳамкасблар билан илм-фанда сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳақида гаплашдик.

Ўзимиз, ўзаро бир норасмий тренинг йиғилишча қилдик. Ўзимнинг тажрибамдан келиб чиқиб, тушунчалар бердим. ChatGPT ва Gemini'дан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар бердим.

Мана шунақа қилиб секинлик билан фанга чуқурроқ олиб кираверамиз янги технологияларни. Яқин орада AI'дан фойдаланиш ўзбек фанида одатий ва қайсидир маънода мажбурий нарсага айланиб қолади ва бу мақолалар сифатида акс этади деб ўйлайман.

@AsanovEldar

Асанов формати

25 Oct, 11:27


Миллий тикланиш партияси хорижда яшовчи ўзбекистонликлар имкониятлардан максимал даражада фойдаланиши учун зарур шароитларни яратишга интилмоқда.

Содда тушунтирганда, партия миллий қадриятларни, тарихий-маданий меросини мамлакатдан ташқарида ёйишда ватандошларнинг амалий хизмати беқиёслигини эътироф этди.

Шу билан бирга, ташқи меҳнат миграциясига давлат эътиборини янада кучайтириш, хорижда ишлаш учун қулай шароитлар яратиш, меҳнат қилаётганларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларга кўмаклашиш зарурати долзарб бўлиб қолаётганини таъкидлади.

#saylov24
@AsanovEldar

Асанов формати

25 Oct, 06:04


Бу тадқиқот шу қадар катта ва шовшувли янгилик бўлдики, дунёнинг нуфузли нашрларида эълон қилинди.

New York Times

Scientific American

National Geographic

Science!

ScienceNews

Қисқа видеофильм ҳам чиқди.

Ўзбек сайтларида бу янгилик эълон қилиндими? Билмадим, ҳали кўзим тушмади.

@AsanovEldar

Асанов формати

25 Oct, 05:53


Миллий археология марказининг илмий фаолиятида бошқа бир катта ютуқ. Ўзбекистон археологиясига оид тадқиқот Nature журналида чоп этилди! Мақоланинг муаллифларидан бири — марказ директори, ўқувчиларим яхши танийдиган Фарҳод Мақсудов.

Nature'да мақола чоп этиш фандаги энг юксак чўққилардан бири ҳисобланади. У ерда одатда жуда катта натижалар акс этган тадқиқотлар чиқарилади.

Мақола Тошбулоқ ва Тугунбулоқ манзилгоҳларини аниқлашда ишлатилган замонавий технологияларни қўллаш тажрибасига бағишланган. Энди бу технология ёрдамида бутун дунё бўйлаб жуда катта кашфиётлар қилиниши мумкинлиги айтиляпти.

Michael D. Frachetti, Jack Berner, Xiaoyi Liu, Edward R. Henry, Farhod Maksudov and Tao Ju. Large-scale medieval urbanism traced by UAV–lidar in highland Central Asia

@AsanovEldar

Асанов формати

25 Oct, 05:41


Ўзбекистон маданий мероси ҳафталигида "Саҳиҳи Бухорий" қўлёзмасининг нусхаси тақдим этилди

Имом Бухорийнинг Туркияданинг Памуккале университетида сақланаётган 825 йиллик "Саҳиҳи Бухорий" қўлёзмаси Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги доирасида илк бор оммага тақдим этилди.

Профессор Маҳмуд Язижининг таъкидлашича, бу нусха дунёдаги энг қадимийларидан бири бўлиб, кўп манбаларда Қуръондан кейинги энг ишончли манба сифатида эътироф этилган.

Тадбирда шу пайтгача кўп ноёб қўлёзмалар этилди. Жумладан, илк бор ўзбек номи учраган Қуръон, Бобурийлар даврида ёзилган туркий тилдаги қўлёзмалар ва бошқа топилмалар намойиш этилди.

@AsanovEldar

Асанов формати

24 Oct, 19:35


Константинополь деворлари ҳеч қачон қуламайди деган афсона 1453 йилда тугади.

Турклар
ўрта аср одамлари орасида тарқалган бу гапга эътибор бермасдан жанг қилди. Константинополь қулади. Янги давр бошланди. Византия манзаралари эса фақат хотираларда қолди.

Туркларнинг бу жасоратли кураши, стратегик услуби, жанг пайти фойдаланган қуроллари ва умуман Константинополь фатҳи тўғрисидаги баҳс-мунозаралар, саволлар ҳозиргача давом этмоқда. "Худди шундай" бу мавзуда махсус сон қилган:

https://youtu.be/iEpedcgpv6A?si=wgLKBGDoN2QuUjyZ

Асанов формати

24 Oct, 13:25


Марказимизнинг бу йилги нашрларидан. Ўтган йил тадқиқотлари акс этган янги тўплам чиқди.

@AsanovEldar

Асанов формати

24 Oct, 13:12


Сўнгги дебат

Хабар беришларича, охирги дебат 25 октябрь куни соат 17:00 бўларкан. Сиёсий партиялар спикерлари иштирокидаги дебат жонли эфирда Uzreport TV, Sevimli, RTV, My5, Zo'rTV телеканалларида ўзбек тилида, "Дунё бўйлаб" телеканалида рус тилида, Foreign Language телеканалида инглиз тилида намойиш этилади.

Бу барча партиялар учун электоратга мурожаат қилишнинг сўнгги имконияти бўлади. Чет элда сайловларни кузатганимизда, одатда энг қизғин ва қизиқарлиси шу охирги дебат бўлади. Бизда қандай бўлади, кузатамиз.

#saylov24
@AsanovEldar

Асанов формати

24 Oct, 07:49


Интернетда мана бу мавзуда кўп баҳсларга гувоҳ бўлганман: "Исроил/Европа олимлари мана бунча Нобель олган, мусулмонлар/араблар қанча олган?"

Бу баҳсга аралашиш ниятим йўқ. Умумий тенденция ҳам барибир тўғри — АҚШ, Европа ва Исроилдан вакиллар нобелчилар ичида кўп.

Лекин шу мавзу билан боғлиқ бир маълумотга кўзим тушиб қолди. Баъзи нобелчилар Ғарб давлатларидан бўлса ҳам, аслида араб экан.

Масалан, Англияда ишлаган бразилиялик биолог Питер Медаварнинг келиб чиқиши ливанлик араблардан экан.

Америкалик кимёгар Элиас Жеймс Кори ҳам ливанлик араблардан. Бундай исм билан қандай араб бўлиши мумкин дерсиз? Онасининг исми — Фотима; отасининг исми — Илёс; фамилияси эса (Кори) арабча Ҳаврий фамилиясининг инглизчалаштирилган варианти экан.

Иккиси ҳам ливанлик христиан араблардан — Медавар маронитлардан, Кори юнон православ черковига мансуб оиладан. Лекин иккисиям агностик бўлган. Медавар "Ëш олимга маслаҳат" китобида дин ва фан тамоман бир-бирига зид деган фикрни берган.

Ҳар бир алоҳида инсон қай даражада мураккаб келиб чиқишга ва қарашларга эга бўлишинию нобелчилар сонини ҳисоблаб ўтириш бефойдалигини кўрсатадиган чиройли мисол бу иккови.

@AsanovEldar

Асанов формати

24 Oct, 07:32


Халқ демократик партияси етакчилари Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги санъат саройи майдонида очиқ осмон остида минг нафарга яқин сайловчи билан юзма-юз учрашув ўтказди.

Тадбирда партия Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов ва бир гуруҳ фаоллар сайловолди дастуридан ўрин олган ғоя ва ташаббусларнинг мазмуни, улар нимага хизмат қилишини содда тилда тушунтириб берди.

Партиянинг мақсади ҳар бир инсон учун муносиб шароит яратиш, ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш, камбағалликни қисқартириш, барқарор даромад манбаи билан кафолатлаш экани қайд этилди.

#saylov24
@AsanovEldar

Асанов формати

24 Oct, 07:04


Ибн Баттутанинг Марказий Осиёга саёҳати ҳақида интерактив кўргазма ташкил этилади

Тошкентда марокашлик сайёҳ Ибн Баттутанинг бугунги Ўзбекистон ҳудудига саёҳати ҳақида интерактив кўргазма ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Унда замонавий технологиялар ёрдамида Ибн Баттута нигоҳи билан тарихга, кўрган шаҳарларини ва бошқа кўп қизиқарли экспозицияларни тақдим этиш мўлжалланган.

Ғоя Буюк Британиянинг Сент-Эндрю университети профессори Аббос Панаккал томонидан Маданий мероси ҳафталигида илгари сурилди.

@AsanovEldar

Асанов формати

24 Oct, 06:55


Сайловга оид ахборот Брайль алифбоси орқали ҳам етказилмоқда

Сайловда имконияти чекланган шахсларнинг эркин, тўсиқларсиз қатнашишини таъминлаш бўйича чоралар кўрилди. Жумладан, сайловчилар рўйхати уйма-уй юриб аниқлаштириш жараёнларида улар орасида ногиронлиги бор шахслар 832 минг экани ва уларнинг 105 минг нафари сайловда қатнашиши учун кўмакка муҳтожлиги аниқланди.

Сайловга оид ахборот сурдотаржима, субтитр ёзуви, Брайль алифбоси ва бошқа йўллар билан етказиб келинмоқда.

Имконияти чекланган шахсларнинг сайловда қатнашишини таъминлаш инклюзивликнинг муҳим принципларидан биридир. Умуман, имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқлари бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан биридир.

#saylov24
@AsanovEldar

Асанов формати

23 Oct, 13:00


Бугуннинг ҳисобидан иккинчи тадбир. Бу сафар мавзу — исломгача бўлган маданият.

@AsanovEldar

Асанов формати

23 Oct, 12:49


Ноқонуний тамаки савдоси ҳақида хабар берганлар 2 млн сўмгача мукофот олади

Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний сотилишига гувоҳ бўлсангиз, бу ҳақда солиқ органига Soliq.uz иловаси орқали хабар беринг.

Тамаки савдосини фото ёки видеога олишингиз, файлни иловага бириктиришингиз ва савдо нуқтасининг манзилини кўрсатишингиз керак бўлади.

Орган текширув ўтказиб, қонунбузарга чора кўради. Бари тасдиқланса, сиз ариза берувчи сифатида жарима суммасининг 20% миқдорида — 2 млн сўмгача мукофот оласиз.

Бу нега муҳим?

Ноқонуний тамаки савдоси истеъмолчилар ҳуқуқларини бузади, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодига катта зарар етказади. Давлат бюджети катта йўқотишларга учрайди. Бугунги кунда бу кўрсаткич 390,6 млрд сўмга етди.

Контрабандага қарши барча ваколатли органлар фаол курашмоқда, лекин бу ишда жамоатчилик назорати катта аҳамиятга эга.

@AsanovEldar

Асанов формати

23 Oct, 07:09


Диний бағрикенглик мавзудаги суратлар намойишидан. Менга ёққан баъзи суратлар.

@AsanovEldar

Асанов формати

21 Oct, 09:47


Қозоғистонлик бир блогернинг каналини топиб олдим. Илгариям бунинг видеоларига кўзим тушганди, лекин бу сафар канални яхшилаб ўрганиб чиқдим.

"Юртнинг боласи" деб номланган каналнинг асосий йўналиши — ижтимоий танқид. Қозоқ ТВсидаги шоулар танқидидан бошлаб давлат сиёсати танқидигача бор. Сўз эркинлиги, АЭС қурилиши, жамиятдаги иллатлар, турли давлат ташкилотларидаги муаммолар, таълим, хуллас, ҳар қандай мавзуда танқидий роликлар қилар экан.

Бу канал контентидан икки хил хулоса қилиш мумкин:

- Қозоғистонда ҳозирча сўз эркинлиги биздан кўра яхшироқ — қозоғистонлик ҳамкасблар уларда ҳам чеклов ва босим кучайиб бораётганини кўп айтади, лекин "Юртнинг боласи" кўтараётган кўп мавзуларни ҳозир ўзбекистонлик блогер ва журналистлар кўтара олмайди менимча. Каримов даврида кўп муҳокама қилинган автоцензура яна авж олмоқда;

- Қозоғистоннинг муаммолари, умуман олганда, бизникига жуда ўхшаш. Қозоғистон бойроқ, илғорроқ қўшнимиз деб қараб ўрганиб қолганмиз. Ростдан ҳам шундай, лекин бу илғорлик ва бойлик ҳозирча кескин фарқ яратиб, Қозоғистонни мутлақо бошқа савияга ўтказмаган: майда коррупция, бузилиб ётган йўллар ва мактаблар, кўча-кўй ва маҳалладаги маънавиятчилик — ҳаммаси бор ва бизга таниш.

@AsanovEldar

Асанов формати

21 Oct, 09:18


"Миллий тикланиш" партияси давлат тилининг мавқеи ва софлигини эъзозлаш мавзусида видеролик тайёрлабди. Партия ўзининг сайловолди дастурида давлат тилида иш юритиш ва уни кенг миқёсда ёйиш тўғрисида ҳам қатор масалаларни илгари суряпти.

Тилда ҳар бир халқнинг асрлар давомида босиб ўтган йўли, тарихи, миллий қадриятлари, урф-одатлари, маданияти ва санъати ўз ифодасини топган. Тил маданиятнинг бир унсури бўлиб қолмай, жамиятдаги барча жараёнларда ижтимоий мулоқот воситаси сифатида қатнашади.

Шу туфайли давлат тилини ўзлаштириш ва ривожлантириш барча учун муҳим бўлиши керак.

#saylov24
@AsanovEldar

Асанов формати

20 Oct, 04:01


Қизиқ видео кўриб қолдим. АҚШда яшаётган рус блогер америкача ҳаёт ҳақида видео қилган, бу видеони Россияда яшаётган америкалик блогер кўриб, жавоб беряпти. АҚШдаги россиялик "ҳаммаси зўр, ҳаёт маза, демократия" деяпти, рпоссиялик америкалик "бўлмаган гап, ҳаёт дабдала, демократия йўқ" деяпти.

Бунақа вазиятда кимга ишониш керак? Одамлар ўз қарашларидан, нимага ишонишни хоҳлашидан келиб чиқиб, "америкалик ҳақиқатни очиқ айтиб ташлади!" ёки "алдаяпти, рус пропагандасига тушиб қолган" дейди.

Бундай вазиятда аслида ким асл америкалик экани унча муҳим эмас — ҳамма ўз тажрибасидан ва сиёсий қарашларидан келиб чиқиб гапиради. Буларнинг барини бирлаштириб таҳлил қилинса, нисбатан реалликка яқин манзара ҳосил бўлади.

@AsanovEldar

Асанов формати

18 Oct, 16:43


“Нолдан давлат қуриш” мавзусида Технопловда янги видео чиқибди.

Ушбу видеода сиз ўз давлатингизни нолдан қуришингиз учун нималар эканлигини билиб оласиз.

Видеода барча жараёнлар ва айниқса бугунги ҳаётимизда ҳам албатта билишимиз керак бўлган нарсалар тушунарли тарзда, анимациялар билан ёритилган.

Кўриш учун ҳаволани босинг:
👉
https://youtu.be/x5ts2rq8ddY

Асанов формати

18 Oct, 15:57


Адлия вазирлигидан таклифнома келди. Таклифномага креатив ёндашишибди, қойил! Дўппини қаранг! Фақат бир муаммо — менга совға қилинадиган дўппилар кичкина ўғлимга тўғри келяпти.

Таклифнома “Матонат” фильми тақдимотига экан. Фильм “Имкон” ижтимоий лойиҳаси доирасида олинган бўлиб, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган инсонлар ҳомийлар ёрдамида ва, албатта, ўз ҳаракати билан ўз йўлини топиши ҳақида ҳикоя қилади.

@AsanovEldar

Асанов формати

18 Oct, 12:08


Илгари Қирғизистонда ҳамма ўзбекча қўшиқ эшитади деб мақтанардик. Ҳозир келганимдан бери қозоқча қўшиқ қулоғимга чалинди.

Бу ҳолатни кўриб, яқиндагина шу мавзу кўтарилганини эсладим. Мана, натижаси кўриняпти.

@AsanovEldar

Асанов формати

18 Oct, 11:20


🦠 Олимлар саратоннинг энг хавфли турларидан бирига даво топишди!

Асанов формати

18 Oct, 10:37


18-26 октябрь кунлари Тошкентда юзлаб олимни бирлаштирадиган илмий ва маданий мулоқот майдони очилади. Маданий мерос ҳафталиги доирасида 20 дан ортиқ давлатдан ташриф буюрган 100 дан ортиқ олимларнинг маърузалари тингланади.

Ҳафталикда Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази Илмий платформасининг “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” экспозициясини такомиллаштиришга йўналтирилган 100 дан ортиқ лойиҳа тақдимоти белгиланган. Буюк ипак йўли ва Ўзбекистон билан боғлиқ тарихий мавзулар бўйича видеоўйинлар яратиш, “Ўзбекистон ҳудудидаги илк петроглифлар” каталогини чоп этиш, “Ўзбекистон шаҳарсозлиги тарихи” медиалойиҳаси, “Темурийлар даври қуръон қўлёзмалари факсимиле нусхаларини яратиш”, “Амир Темур набирасига атаб кўчиртирган Қуръоннинг факсимилесини тайёрлаш”, Қуръон залида 24 соат тиловат қилинишини жорий этиш, Қуръон матнларини ўрганишда сунъий интеллектдан фойдаланиш: ислом маънавий меросига янги инновацион ёндашувлар, “Халқаро Қуръон хаттотлиги фестивалини йўлга қўйиш каби муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар шулар жумласига киради.

Шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) аъзолари иштирокида ташкил этиладиган Марказнинг музей залларида мавзули кўргазма ва экспозициялар очилади.

Ҳафталикнинг бошқа янгиликларидан бохабар қилиб тураман.

@AsanovEldar

Асанов формати

17 Oct, 16:33


Кўзларимга ишонгим келмаяпти. Наҳотки Тошкентда ҳам шунақа кўча бўлса?

Тарас Шевченкода пиёда гастрономик кўча очилар экан (очилибди, лекин таъмир тугамапти). 24 соат ишлар экан. Кечки соат саккиздан эрталабки олтигача машиналар учун йўллар ёпилиб, тунги ҳаёт қайнайдиган кўчага айланар экан.

Брусчатка ётқизилган бу кўчада ресторанлар, фотозоналар ва яшил зоналари бўлар экан.

Тунги сайр, тунги кўнгилочар машғулотлар учун яхши жойга айланиши мумкин.

@AsanovEldar

Асанов формати

17 Oct, 15:04


“Қизлар ўқишида, ишхонасида ҳам зўравонликка учрайди. Зўравонлик қилаётган бу фақат оила аъзолари эмас, ишхонасидаги раҳбари, ҳамкасби, қўшниси ҳам бўлиши мумкин” — "Адолат" социал-демократик партиясидан депутатликка номзод Агзамова Гулруҳ.

Парда подкаст — хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.

https://youtu.be/g2zKU-Pd12o?si=wJW3BqvBOuaiJxDh

Асанов формати

17 Oct, 14:52


Ўзбекистондаги парламент сайловига муддатдан олдин овоз бериш бошланди. Шу муносабат билан мамлакатнинг чет элдаги ваколатхоналарида сайлов участкалари ташкил қилинди.

Ушбу жараён бошланганиб, жадаллик билан давом этаётгани, чет элдаги ўзбекистонликлар овоз беришда катта фаоллик билан иштирок этаётгани маълум қилинмоқда.

@AsanovEldar

Асанов формати

17 Oct, 11:36


Археология ва маданият тарихидан янгиликлар. Ўтган куни Гизадаги Катта Миср музейи тест режимида очилди.

Бу улкан музей Мисрдаги энг йирик маданий лойиҳалардан биридир. У 500 минг квадрат метр ҳудудда жойлашган, 100 мингдан ортиқ экспонат намойиш этилади. Ҳозирча, тест режимида музейнинг 12 зали очиқ, кунига 4 минг ташрифчи қабул қилинади.

Расмий очилиш қачон бўлиши номаълум. Расмий очилишдан сўнг энг машҳур коллекциялардан бири — Тутанхамон хазиналари ҳам томоша учун жойлаштирилади.

Мисрга борадиганлар учун янги йўналиш (ўзи Мисрдай қадимий давлатга бориб, бир ҳафталаб Қизил денгиз соҳилида пляжда ётиб, меҳмонхонадан чиқмай келадиганларни тушунмайман... ҳай майли, бошқа сафар гаплашармиз бу ҳақда).

@AsanovEldar

Асанов формати

17 Oct, 11:22


Миллийча тарғибот тадбири

Бухорода "Қадриятларга таянган тараққиёт" шиори остида оммавий тарғибот тадбири ўтказилди. Уни бир қарашда Наврўз тантаналари деб ўйлаш мумкин.

Тўй-ҳашамларни миллий анъана ва урф-одатларга мос тарзда ўтказиш масаласини илгари сураётганган "Миллий тикланиш" партияси тарғибот тадбирини ҳам миллий анъана ва урф-одатларга мос тарзда ўтказибди.

#sаylоv24
@AsanovEldar

Асанов формати

17 Oct, 06:00


Бўлса бўлсин, яхши янгиликлардан бўлсин. Нохуш хабарлар ўқийвериб қийналиб кетди одам.

Тошкент ва Янги Тошкент шаҳарлари қайта қурилар экан ва 7,5 млн киши яшайдиган мегаполисга айланар экан.

Ўн йил олдин бу янгиликни эшитсам, хурсанд бўлиб кетардим, ҳозир бироз ҳадиксирайман — мегаполислар модадан қоляпти, кечикдик. Қолаверса, экологик муаммолар, ҳавонинг ифлосланиши, мегаполисларга хос муаммолар (тирбандлик, дарахтсизлик каби) одамни чўчитади.

Мегаполислар қиёфасини йўқотиб, бетон ўрмонларига айланиб кетиши ҳам бор гап. Аксар ўзбекистонликлар (шу қаторда мен ҳам) чекка ҳудудларда, советдан қолган ярим вайроналарда улғайиб, бетон ва шиша осмонўпарларни тараққиёт билан боғлаб ўрганиб қолган; лекин бироз дунё кўриб, ўқиб-ўрганиб, ўтган асрнинг 60-йилларига хос бу мода ортга чекинаётганини, ўрнини унча баланд бинолар қурилмайдиган, ўрта катталикдаги шаҳарларга бўшатиб бераётганини кўряпман. Мегаполислар ҳам ўша шаҳарларнинг руҳиятини ўзлаштириб, ўзидаги ҳаётни соғломлаштиришга ҳаракат қиляпти — шаҳар ичида боғлар яратиляпти, бинолар баландлиги чекланяпти, пиёда йўллар, аҳоли айланадиган майдонлар ва ҳудудлар ташкил қилиняпти.

Тошкент мегаполис ўлароқ қайси йўлдан боради? Лондондаги каби пастқам, сердарахт, пиёдаларга қулай, сокин мегаполисга айланса, қўллайман албатта. Шу билан бирга, биноларни қуришда бир хилликдан, чет эл шаҳарлари услубини қуруқ кўчиришдан қочиб, миллий руҳият ва модерн уйғунлашган услуб яратилса, қўллайман.

Хуллас, жудаям оғир иш, натижаси қанақа бўлади, охиригача борадими ўзи, билмадим. Лекин кузатиб бориладиган янгилик. Шу шаҳарда яшамоқчи бўлганлар учун айниқса.

PS: Шу жойида журналист адашиб кетди шекилли. Заҳа Ҳадид 2016 йилда вафот этган, гап балки унинг агентлиги ҳақидадир.

@AsanovEldar

Асанов формати

17 Oct, 05:50


Сайловга оид яна бир ролик, бу сафар Марказий сайлов комиссиясидан.

27 октябрь куни ўтадиган сайлов янгича форматда, кенгроқ кўламда ўтказилмоқда. Сайлов тизимидаги ўзгаришлар ҳақида кўп гапирилди, яна бир янгилик эса — ёшлар ва аёллар учун қўшимча квоталар ажратилган, демак, бундан буён парламентда ёш етакчилар ва аёллар ҳам бўлади.

Сайловолди жараёнларини кузатиб, номзодлар, партиялар кенгроқ қатламларни қамраб олишга уринганини, оммага тушунарли тилда гапиришга ва ўз идеологиясининг моҳиятини етказишга уринганини кўрдим. Илгаригидай мужмал, умумий дабдабали гаплар билан чекланилмади, "сайлов бизсиз ҳам ўтаверади" деган ҳафсаласизликни енгиб, одамларни сайловга чиқишга ундашга ҳаракат қилинди.

Бу саъй-ҳаракатларни қўллаган ҳолда, мен ҳам барчани муносибларга овоз беришга чақираман ва муносиб номзодларга омад тилайман. Ўзим ҳам овоз бераман албатта.

#sаylоv24
@AsanovEldar