📚ХАДИСЛАР📚 @xadis_uz Channel on Telegram

📚ХАДИСЛАР📚

@xadis_uz


📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Ким мендан кейин унутилган бир суннатимни тирилтирса, мени яхши куради. Мени яхши курганлар эса мен билан биргадир.
✍️Ибн Можа ривояти.
Хамкор канал:
@Xikmatlarr_uz

📚ХАДИСЛАР📚 (Uzbek)

📚ХАДИСЛАР📚 kanali Rasululloh ﷺ dederal: "Kim mendan keyin unutilgan bir sunnatimni tiriltirsa, meni yaxshi kuradi. Meni yaxshi kurganlar esa men bilan birgadir." - Ibn Mojza rivoyati. Ushbu kanalda Rasululloh ﷺning gaplari va hadislari bilan tanishishingiz mumkin. Har bir hadis o'rgatib, tushunarsizliklaringizni bartaraf etib, islom dinini yanada yaxshiroq tushunishingizga yordam beradi. Xikmatlarr_uz kanaliga ham a'zo bo'lib, bu yaxshi ma'lumotlardan foydalanishingiz mumkin. Sizga foydali hadislar va islom dini bilimlari o'qituvchisi bo'lgan bu kanalga obuna bo'ling va islomiy ma'lumotlardan yaxshi foydalaning!

📚ХАДИСЛАР📚

12 Feb, 14:16


#Ҳадис_1377

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:«Кимки тилладан ёки кумушдан бўлган идишда ичса, аниқки қорнига жаҳаннамдан оловни киргизибди».

Шарх:Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз умматларини тўрт нарсадан қайтармоқдалар:
1. Тилла идишда ичимлик ичишдан.
2. Кумуш идишда ичимлик ичишдан.
3. Ипак кийим кийишдан.
4. Дебож кийим кийишдан.
Тилла ва кумуш идишларда ичимлик ичиш ҳаром бўлганидек, уларда таом ейиш ҳам ҳаромдир.

Бешовлари ривоят қилганлар.
(Умму Салама розияллоҳу анҳодан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

29 Jan, 04:25


#Ҳадис_1376

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ўлими яқин қолган кишида учта ҳолатни кузатинг: пешонасидан тер тошади, кўзларидан ёш оқади, лаблари қурийди. Бу ҳолат Аллоҳнинг ушбу кишига тушган раҳматидир. Агар жон таслим қилаётган киши бўғилгандай хирилласа, ранги бўғриғиб қизарса, лаблари кулранг тусга кирса, бу унга Аллоҳнинг азобидир».

Имом Термизий ривояти.
(Салмон Форсий родияллоху анхудан).

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

20 Jan, 07:36


#Ҳадис_1375

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ҳар қачон бандага ғам-қайғу етаркан:
«Эй Аллоҳим! Албатта, мен Сенинг қулингдирман. Қулингни ўғлиман. Чўрингни ўғлиман. Пешонам Сенинг қўлингда (мен Сенинг салтанатинг-ҳукминг остидаман). Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Менинг устимдаги қазо (амр-ҳукминг) адолатдир. Сенинг учун бўлган ҳар бир исм билан Сендан сўрайман. У исм билан Ўзингни номлаган эдинг ёки бирон китобингда нозил қилган эдинг ёки уни бирон бандангга ўргатган эдинг ёки Ўз олдингдаги ғайб илмида олиб қўйган эдинг. Қуръонни қалбимнинг баҳори, кўнглимнинг нури, маҳзунлигимни кетиши (кетказувчи) ва ташвишимни кетиши (аритувчи) қилгин»
деса, Аллоҳ таоло унинг ғам-қайғуларини кетказиб, унинг ўрнига ҳурсандлик олиб келади", дедилар. Шунда (саҳобалар): "Бу сўзларни ўрганиб олмайликми, я Росулаллоҳ, дейишди. Расулуллоҳ ﷺ: "Балки, буларни эшитган кишига уларни ўрганиш лозим бўлади".

Имом Аҳмад ривояти.
(Абдуллоҳ ибни Масъуд розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

18 Jan, 12:40


#Ҳадис_1374

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта ризқ эшиги етти осмоннинг устидан очиқдир. У Аршгача етиб борган. Ўша эшик туну кун ёпилмайди. Аллоҳ ҳар бир бандага нияти, сарф(-ҳаражат)и, садақа ва инфоқ қилишига қараб ўша ризқдан (Ерга) туширади. Бас, ким (садақани) кўпайтирса, унга ҳам (ризқи) кўпайтирилади. Ким камайтирса, унга ҳам камайтирилади. Ким (бермасдан, бахиллик қилиб) ушлаб қолса, ундан ҳам (барака ва кенг ризқ) ушлаб қолинади».


Имом Ҳаким Термизий ривояти.
(Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

01 Jan, 04:17


#Ҳадис_1373

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ражаб - Аллохнинг ойи!»

Анас ибни Малик родияллоху анҳу ривояти.

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

01 Jan, 04:14


#Ҳадис_1372

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди:
- ражаб ойининг аввалги кечаси;
- шаъбон ойининг ярмидаги кеча;
- жума кечаси;
- фитр куни кечаси;
- қурбонлик кечаси”.

Ибн Асокир ривояти.

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

30 Dec, 16:38


#Ҳадис_1371

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Уйқуда эдим, тушимда жаннатда эканман. Қуръон тиловат қилаётган овозни эшитдим, ким бу?” - деб сўрасам, бу киши Ҳориса ибн Нўъмон дейишди”. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликнинг мукофоти шундай, яхшиликнинг мукофоти шундай” - дедилар. Ҳориса ибн Нўъмон онасига энг кўп яхшилик қилувчи, меҳрибон кишилардан эди.

Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривояти.
(Оиша розияллоҳу анҳодан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

26 Dec, 00:22


#Ҳадис_1370

📚Расулуллоҳ ﷺ Ким "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўн марта ўқиса, унинг учун жаннатда бир қаср бино қилинади. Ким уни йигирма марта ўқиса, иккита қаср, ким ўттиз марта ўқиса, учта қаср бино қилинади", дедилар. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: "Ундай бўлса, қасрларимизни кўпайтириб олайлик", дедилар. Расулуллоҳ ﷺ: "Аллоҳ янада кўпайтириб бергувчи зотдир"-дедилар.

Имом Термизий ривояти.
(Анас розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

24 Dec, 12:25


#Ҳадис_1369

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Агар бир қавм аҳдни бузсалар, Аллоҳ уларнинг устидан душманларини ғолиб қилиб қўяди. Агар улар ўлчовдан уриб қолсалар, ўсимликлардан ман қилинадилар ва қурғоқчиликка гирифтор бўладилар..

Изоҳ: Бу ҳадисда тарозидан уриб қолиш, бировга ўлчаб ёки тортиб бераётганда кам қилиб бериш каби ҳолатлар ҳам ёмон оқибатларга олиб келиши таъкидланмоқда. Бундан маълум бўладики, бировнинг ҳаққини ейиш, ҳаром йўллар билан бошқалар молини ўзлаштириш ризқнинг камайиши, бараканинг кўтарилиши ва турли хил оғир ҳолатларнинг келиб юзага келишига омил бўлар экан.

Ибн Мардавайҳ ривояти.
(Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

14 Dec, 13:45


#Ҳадис_1368

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қачон бирингиз бирор аёлга уйланса, қўшилиш кечасида икки ракъат намоз ўқисин, ун(келин)га ҳам ортида икки ракъат намоз ўқишини айтсин. Албатта, Аллоҳ уйда яхшиликни (пайдо) қилувчидир».

Имом Баззор ривояти.
(Салмон родияллоху анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

12 Dec, 04:00


#Ҳадис_1367

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Биродаринг золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам унга ёрдамлаш”, дедилар. Мен: “Ё Расулуллоҳ! Мазлумга-ку, ёрдамлашаман, аммо золимга қандай ёрдам бераман?” – дедим. Шунда у зот: “Уни зулм қилишдан қайтаришинг, сенинг ёрдаминг бўлади.

Имом Бухорий ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

10 Dec, 05:05


#Ҳадис_1366

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, деб ва мени Аллоҳнинг элчиси деб гувоҳлик берадиган мусулмон кишининг қони фақат уч ҳолатдан бири сабабидангина ҳалол бўлади: Оилали бўла туриб зино қилса;Жонга-жон сифатида ва Ислом динидан чиқиб, жамоатни тарк қилса..

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
(Абдуллох Ибн Масъуд родияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

07 Dec, 15:44


#Ҳадис_1366

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимга дуо эшиги очилса, унга раҳмат эшиклари очилган бўлади. Аллоҳдан сўралганда бериладиган нарсалар ичида У Зотга энг маҳбуб бўлгани офиятни сўрашдир".

Изоҳ:
Шунинг учун Аллоҳ таолодан офиятни кўпроқ сўраш керак.
Офият - саломатлик, эсон-омонлик, бардамлик, яхши кайфият каби маъноларни англатади. Офият Аллоҳ таолодан сўраладиган энг яхши нарсалардан экан.

Имом Муслим ривояти.
(Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

06 Dec, 03:20


#Ҳадис_1365

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта (баъзи) инсонлар жаннатга қўйилиб юксак даражаларга кўтарилади. У инсон (ажабланиб) сўрайди: Бу нарсалар нима учун? (яъни мен бу нарсаларга амалим етишмайдику?!)
Унга жавоб берилади: Бу нарсалар сенга кечирилишлигингни сўраган фарзандинг сабабли берилди".

Шарҳ: Фарзандингизга Аллоҳни танитиб, ислом аҳкомларини ўргатиб шундай тарбиялангки охиратда сизни жаннатдаги юксак даражаларга кўтарилишингизга сабабчи бўлсин. Аммо Аллоҳ сақласин баъзи инсонларни кўрамиз, боласини тили чиқишига сўкинишни ўргатади. Боласини сўкинтириб хурсанд бўлиб ўтиради. Бундай фарзандлар охиратда отасини жаҳаннамдаги пастки табақаларга тушишига сабабчи бўлади.

Имом Аҳмад ривояти.

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

30 Nov, 03:21


#Ҳадис_1364

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қуёш чиқадиган ҳар бир кунда инсонларнинг бўғимлари учун садақа бор. Икки киши ўртасида адолатли бўлмоғинг садақадир. Кишига улови борасида ёрдам бериш, минишига кўмаклашиш ёки юкини кўтариб олиб беришинг садақадир. Яхши сўз садақадир. Намоз сари босилган ҳар бир қадаминг садақадир. Йўлдан озор берадиган нарсани олиб ташлашинг садақадир”.

Имом Бухорий ривояти.

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

27 Nov, 02:26


#Ҳадис_1363

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким бир мўминни мунофиқдан ҳимоя қилса, Аллоҳ қиёмат куни бир фариштани юбориб, унинг гўштини жаҳаннам ўтидан ҳимоя қилади. Ким бир мусулмонни шарманда қилиш учун уни бир нарса ила айбласа, Аллоҳ уни жаҳаннам кўприги устида то у айтган гапидан қайтмагунича ушлаб туради».

Шарҳ: Бир одам мўмин кишини ғийбат қилиб, обрўсини тўкаётган бўлса, уни эшитиб турган кишилар ичидан мазкур мўминни ҳимоя қилган одам катта ажрга эга бўлади. Унинг мўмин кишининг обрўсини ҳимоя қилгани қиёматда ўзига катта бахт бўлиб қайтади. Аллоҳ таоло уни дўзахдан ҳимоя қилади. Бас, шундай экан, мўминлар бир-бирларини мунофиқларнинг ғийбат ва бўҳтонларидан ҳимоя қилишлари зарур.

Имом Муслим ривояти.
(Муъоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

25 Nov, 05:02


#Ҳадис_1362

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, дунё тўрт кишиникидир:

1) Аллоҳ таоло бир бандасига мол-дунё ҳамда илм берган бўлса, у киши Раббисига тақво қилиб, қариндошлари билан алоқаларини боғласа ва бу топган мол-дунёсида Аллоҳнинг ҳаққи борлигини билса, шу киши энг афзал мақомдадир.

2) Аллоҳ таоло бир бандасига илм берган бўлса-ю, мол-дунё бермаган бўлса, аммо бу кишининг нияти холис бўлиб, агар менда ҳам мол-дунё бўлганида эди, фалончи киши каби яхшиликлар қилар эдим деб айтса, бу қилган нияти ила юқоридаги биринчи киши билан савоби тенгдир.

3) Аллоҳ бир бандасига мол-дунё берган бўлса-ю, аммо илм бермаган бўлса, у киши молни андишасиз, пала-партиш ишлатиб, Раббисига тақво қилмасдан, қариндошчилик алоқаларини узиб ва бу топган молида Аллоҳнинг ҳаққи борлигини билмаса, шу киши энг ёмон мақомдадир.

4) Аллоҳ таоло бир бандасига мол-дунё ҳам, илм ҳам бермаган бўлса, бу киши: “Агар менинг мол-дунёйим бўлганида, фалон киши каби (яъни учинчи кишидек) ишлатар эдим”, деб айтса, бу киши мана шу нияти билан учинчи шахс каби гуноҳи тенгдир”.

Имом Термизий ривояти.
(Абу Кабша ал-Анморий розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

19 Nov, 14:50


#Ҳадис_1361

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:«Рожифа келур (яъни, титратгувчи ер титраб, устидаги бор жонзот ҳалок қилинади) унга Родифа эргашур (яъни орадан қирқ сана ўтгач, сур иккинчи марта чалиниб, барча нарсага қайтадан ҳаёт ато этилади) ва ўлим бутун борлиғи билан келур (яъни, Қиёмат куни бошланади)»

Термизий ривояти.
(Убай ибн Каъб родияллоху анхудан).

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

17 Nov, 18:06


#Ҳадис_1360

📚Расулуллоҳ ﷺ Кеч кирганида :

اللهُمَّ بِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ الْمَصِير

«Аллоҳумма бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкал масийр».

(“Аллоҳим, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила вафот этамиз. Ва Сенга қайтажакмиз”), деб айтар эдилар.

Абу Довуд ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

17 Nov, 01:23


#Ҳадис_1359

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким тонг отганида:
اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди».

Маъноси: Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин.

Абу Довуд ривояти.
(Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

15 Nov, 15:27


#Ҳадис_1358

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қай бир мўмин банда Аллоҳга юзланиб, бирор нарса сўраса, албатта унга ўшани беради. Ё унга дунёда тезда беради. Ёки унинг учун охиратга олиб қўяди. Модомики шошилмаса», дедилар. Шунда одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Шошилиши нима?» дейишди. «Дуо қилдим. Дуо қилдим. Лекин ижобат бўлмаяпти», дейиши».

Шарҳ: Дуо қилган киши дуосининг тез ижобат бўлмаганидан шикоят қилавермаслиги керак экан. Сабр қилиб, умидвор бўлса, дуоси шу икки йўлдан бири билан ижобат бўлар экан: ё шу дунёда сўраган нарсаси берилади, ёки ўшанча яхшилик охиратда унинг учун захира бўлиб қолади. Аллоҳ таоло бу бандадан ўшанча ёмонликни даф қилиши ҳам мумкин.
Шунинг учун мўмин-мусулмон банда дуосининг тез ижобат бўлмаганидан шикоят қилмаслиги керак.

Имом Бухорий ривояти.
(Абу Ҳурайра родияллоху анхудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

13 Nov, 02:26


#Ҳадис_1357

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимга яхшилик қилинса, бажарувчисига
جَزَاكَ اللهُ خَيْرًا
«Жазокаллоҳу хойрон», яъни Аллоҳ яхшилик ила мукофотласин, деса, мақташнинг энг етуғини қилибди».

Имом Термизий ривояти
(Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

11 Nov, 14:05


#Ҳадис_1356

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимки мўмин ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин ва мўмина ҳисобида биттадан яхшилик ёзади", деганлар.

Шарҳ: Агар бирор (таниган ва танимаган) мўмин-мўминанинг ҳаққига истиғфор айтсангиз, Аллоҳ таоло бунинг эвазига ўша мўмин ва мўмина номидан сизга яхшилик (савоб) ёзади.

Имом Таборий ривояти
(Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

10 Nov, 15:08


#Ҳадис_1355

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қиёмат куни Уч кишини улкан даҳшат қўрқитмайди ва улар ҳисоб ҳам қилинмаслар. Улар халойиқ ҳисоб-китоб қилингунича мушк (анбар) тепаликларида бўладилар.

1. Қуръонни Аллоҳ учун ўқийдиган ва у билан қавмга имомлик қиладиган ҳамда қавм ҳам ундан рози бўлган киши;

2. Аллоҳ учун намозга чорловчи киши;

3. Ўзи ва Роббиси ҳамда яқинлари ўртасини ислоҳ қилувчи банда”.

Имом Табароний ривояти.


@Xikmatlarr_uz

📚ХАДИСЛАР📚

06 Nov, 16:26


#Ҳадис_1354

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кофир бир яхшилик қилса, бу дунёнинг ўзида ризқлантирилади. Аммо мўмин киши яхшилик қилса, Аллоҳ унинг яхшиликларини ўзи учун Қиёматга сақлаб қўйиб, қилган тоати учун дунёда ҳам ризқ беради».

Имом Муслим ривояти.

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

04 Nov, 16:24


#Ҳадис_1353

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир».

Шарҳ:
Йўқолган нарсани танитиш, топиб олган жойида ва унга яқин одамлар кўп бўладиган жойларда, топиб олган киши ѐки унинг вакили ким фалон нарсани йўқотган бўлса, фалон жойга, пистончига учрасин, деб эълон қилиш билан бўлади.
Нарсаси йўқолганини даъво
қилиб келган киши эса унинг сифатларини ва бошқа аломатларини айтиб ўзиники эканини исбот қилиши шарт.
Масжид ичида йўқолган нарса ҳақида гап қилиш жоиз эмаслигини масжидлар бобида ўрганганмиз.

Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривояти.
(Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

03 Nov, 02:20


#Ҳадис_1352

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Олимнинг обиддан устунлиги худди менинг сизлардан энг қуйи даражадаги кишидан устунлигим кабидир”.

Имом Термизий ривояти.

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

02 Nov, 19:31


#Ҳадис_1351

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:«Эй тили билан иймон келтирган-у, иймон қалбига кирмаганлар жамоаси, мусулмонларни ғийбат қилманглар, уларнинг айбларини изидан тушманглар. Чунки кимда-ким уларнинг айбларини излар экан, Аллоҳ таоло унинг айбини излайди. Аллоҳ таоло кимнинг айбини изласа, уни уйининг ичида шармандасини чиқаради.

Абу Барза Асламий розияллоҳу анҳудан.

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

31 Oct, 13:28


#Ҳадис_1350

📚Расулуллоҳ ﷺ Салмон билан Абу Дардо розияллоҳу анҳумоларни биродар тутинтириб қўйган эдилар. Бир куни Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Абу Дардо розияллоҳу анҳуни кўргани борса, дўстининг аёли Умму Дардо зийнат кийимларини тарк қилиб, иш кийимларини кийиб олибди. «Нима бўлди?» деган эди, аёл: «Дўстинг Абу Дардонинг дунёга, яъни аёлларга эҳтиёжи йўқ», деди. Бироздан сўнг Абу Дардо розияллоҳу анҳу келди. Меҳмонга таом олиб келинди. Салмон: «Ўзинг ҳам олмайсанми?» деган эди, «Мен рўзаман», деди. Салмон розияллоҳу анҳу: «Сен емасанг, мен ҳам емайман», деди. Ярим тунда Абу Дардо розияллоҳу анҳу (таҳажжудга) турмоқчи эди, Салмон: «Ухла», деди. У бироз ухлаб, яна турмоқчи бўлди. Салмон яна: «Ухла», деди. Тун охирлаганда Салмон: «Ана энди тур», деди. Иккови намоз ўқишди. Эртаси куни кетиш олдидан Салмон розияллоҳу анҳу деди: «Сенда Роббингнинг ҳам ҳаққи бор, нафсингнинг ҳам ҳаққи бор, аҳлингнинг (аёлингнинг) ҳам ҳаққи бор. Ҳар бир ҳақдорга ҳаққини бергин», деди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб, бўлган воқеани сўзлаб берган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Салмон тўғри айтибди», - дедилар.

Имом Бухорий ривояти.
(Абу Жуҳайфа Ваҳб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

28 Oct, 03:11


#Ҳадис_1349

📚Расулуллоҳ ﷺ :«Одамларнинг аёл кишида ҳаққи энг улуғи қайси?,деб сўрадим.«Эрининг»дедилар”.

Шарх.
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Эй аёллар жамоаси, агар эрларингизнинг сизларнинг устингиздаги ҳақларини билганингизда эди, сизлардан ҳар бир аёл эрининг оёқларидаги чангни юзининг ёноқлари билан артиб қўйган бўларди».

Имом Насоий ривояти.
(Оиша розияллоҳу анҳодан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

22 Oct, 03:06


#Ҳадис_1348

📚Расулуллоҳ ﷺ «тонг отганида:
اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
«Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намуту ва илайкан нушур»

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз, дер эдилар.

Имом Термизий ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

21 Oct, 02:27


#Ҳадис_1347

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Сўнг биродари билан ўзаро адовати бор одамдан ташқари Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Сўнг (фаришталарга) «То бу иккиси ярашиб олгунича кутиб туринглар! То бу иккиси ярашиб олгунича кутиб туринглар! То бу иккиси ярашиб олгунича кутиб туринглар!» дейилади».

Имом Муслим ривоят қилган.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

16 Oct, 01:23


#Ҳадис_1346

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Банда саждада турганида Роббига энг яқин ҳолатда бўлади. Шундай экан, (саждада Аллоҳга) кўп дуо қилинглар”.

Имом Муслим ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

12 Oct, 18:59


#Ҳадис_1345

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Бирор киши бир мусулмон кишини ҳурмати кетиб, обрўси тўкиладиган ўринда қаровсиз ташлаб қўйса, Аллоҳ таоло уни ҳам ёрдамга муҳтож бўлиб турган ўринда қаровсиз ташлаб қўяди. Бир киши бир мусулмон кишига обрўси тўкилиб, ҳурмати кетадиган ўринда ёрдам берса, Аллоҳ таоло унга ҳам ёрдамга муҳтож бўлиб турган
жойда ёрдамини беради».

Абу Довуд ривоятлари.
(Жобир ибн Абдуллоҳ ва Абу Талҳа родияллоху анхумолар)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

30 Sep, 04:39


#Ҳадис_1344

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кишининг Жаннатдаги мартабаси кўтарилади. Шунда у: «Қаердан менга бу мартаба?», дейди. Шунда унга: «Фарзандинг сенга айтган истиғфоридан».

•Оталарингиз ҳаққига ҳам истиғфор айтинглар!

Имом Албоний ривояти. (саҳиҳ санаган)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

23 Sep, 09:51


#Ҳадис_1343

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:«Тўрт фазилат борки, кимда ана шу тўрталаси бўлса: рағбат қилиб турганда, қўрқиб турганда, иштаҳаси очилиб турганда ва ғазаби келиб турганда ўзини тутиб олса, Аллоҳ таоло ўша кишига дўзахни ҳаром қилиб, уни шайтондан сақлайди. Ва яна тўрт фазилат борки, кимда ана шу тўрталаси бўлса: мискинга жой берса, заиф кишига раҳм қилса, қулларга мулойим бўлса, ота-онага (мол-мулкидан) инфоқ қилса, Аллоҳ таоло унга ўз раҳматини таратиб, жаннатга киритади.

Ҳоким ривояти

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

16 Sep, 07:33


#Ҳадис_1342

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:
«Албатта Аллоҳ суратларингизга қарамайди балки қалбларингизга қарайди.

Имом Муслим ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

09 Sep, 08:57


#Ҳадис_1341

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:«Қуёш мағрибдан чиқадиган кунгача (яъни, Қиёмат кунигача) кечаси гуноҳ қилган кимсалар тавба қилишлиги учун кундузида, кундузи гуноҳ қилган кимсалар тавба қилишлиги учун кечасида азиз ва улуғ Аллоҳ қўлини очиб туради".

Изоҳ:Эй мусулмон биродарим, тезроқ тавба қилгин, тавбани орқага сурмагин, чунки Аллоҳ азоби аламли ҳамда яқиндир.

Имом Муслим ривояти.

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

06 Sep, 02:29


#Ҳадис_1341

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:«Умматимдан шундай кишилар борки, улар Қиёмат кунида Тихомату Байзо тоғича яхшиликлари билан келади. Аммо, Аллоҳ бу яхшиликларни тўзғиган хазонга айлантириб қўяди, улар биродарларингиз, қондош-қавмдошларингиздир. Тундан сизлар фойдаланганингиз каби фойдаланадилар. Лекин, улар шундай кимсаларки, агар ёлғиз қолсалар, Аллоҳ ҳаром қилган ишларни аниқ бажарадилар".

Изоҳ:Гуноҳларни ошкор қилишдан ва ёлғиз ҳолатингда , ўзингни тиёлмай қолишдан эҳтиёт бўл. Аллоҳ бизнинг сирларимизни ҳам, ошкора ишларимизни ҳам билади. Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчи зотдир.

Ибн Можжа ривояти.

@Xadis_uz

📚ХАДИСЛАР📚

04 Sep, 00:52


#Ҳадис_1340

📚Расулуллоҳ ﷺ  дедилар:«Агар банда хато (гуноҳ) қилса, қалбида қора доғ пайдо бўлади. Борди-ю гуноҳни тарк этиб, истиғфор айтса ва тавба қилса, қалби сайқалланади (покланади). Агар гуноҳ қилаверса, у доғ зиёдалашади, ҳатто қалбни қоплаб олади. Аллоҳ таолонинг: "Йуқ, балки уларнинг қалбларини қилиб ўтган нарсалари (гуноҳлари) қамраб олган", деганидаги қамров ана шу қамраб олишликдир.

Имом Аҳмад ривояти.

@Xadis_uz