☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈 @duo_sabr_shukurr Channel on Telegram

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

@duo_sabr_shukurr


SABR.
“Ey, imon keltirganlar! Sabr va namoz bilan (Mendan) yordam so‘rangiz! Albatta, Alloh sabr qiluvchilar bilan birgadir” (Baqara, 153).

Hamkorlik va reklama uchun murojat👇👇

@Ixtiyor_bek77

Duo SABR va SHUKUR Kanali (Uzbek)

SABR. "Ey, imon keltirganlar! Sabr va namoz bilan (Mendan) yordam so'rangiz! Albatta, Alloh sabr qiluvchilar bilan birgadir" (Baqara, 153). Bu so'zlar imon keltirganlar uchun manaviy yordam va ilhomdir. Agar siz ham bu manaviy yordamdan foydalanishni istasangiz, "Duo SABR va SHUKUR Kanali" sizga yoqadi! Bu kanalda sabrning ahamiyati, uni davom ettirishning eng yaxshi yo'llari, va shukur bilan rozi bo'lishning fazilatlari haqida xabarnoma va tavsiyalar topishingiz mumkin. Kanalga a'zo bo'lib, o'z fikrlaringizni qo'shing va boshqalar bilan o'z tajribalaringizni baham ko'ring. Sabr va shukur bilan hayotingizni o'zgartiring, Duo SABR va SHUKUR Kanali bilan birgalikda! Hamkorlik va reklama uchun murojat @Ixtiyor_bek77

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

14 Jul, 18:21


#Ашуро
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:23
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:58

🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:24
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57

🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - чоршанба
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:25
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:55

Yaqinlargaxam ulashing

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

20 Apr, 19:48


Reja

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

13 Apr, 06:12


ЎЙЛАБ КЎРДИНГИЗМИ?

● Мол-дунёйимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди.

○ Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.

● Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади.

○ Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.

● Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.

○ Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.

● Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.

○ Ойга учиб-қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз билан кўришишга икки қадам босолмаймиз.

● Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.

○ Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.

● Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.

○ Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.

● Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.

○ Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

🔎 @Duo_Sabr_Shukurr

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

13 Apr, 06:10


Намоз вақтлари:
13.04.2024 - ШАНБА

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

12 Apr, 14:56


#Дуо

Уйдан чиқаётганда ўқиладиган дуо

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётиб:

بِاسْمِ اللهِ تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَضِلَّ أَوْ أُضَلَّ أَوْ أَزِلَّ أَوْ أُزَلَّ أَوْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ أَوْ أَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَيَّ

«Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи. Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа», деган дуони ўқир эдилар».

(Маъноси: Аллоҳ номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Эй Раббим, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва тойилтирилишдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман.)

Абу Довуд, Термизий, Насаий, Ибн Можа ривоятлари.

♻️Бошқаларга #УЛАШИНГ❗️
@Duo_Sabr_Shukurr

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

12 Apr, 13:30


Ушбу лавҳани доим энтикиб кўраман. Ҳақиқий мўминнинг одоби ва ўзини тутиши кўрсатиб берилган.

Қанийди, ҳар биримизнинг Аллоҳга таваккулимиз ва ружулатимиз мана шундай баланд бўлса!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇

@Duo_Sabr_Shukurr

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

12 Apr, 11:23


Шаввол ойида олти кун рўза тутиш

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Рамазон (рўзаси)ни тутиб, кетидан Шавволдан олти (кун рўза) тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилиш ўзига яраша ҳикматга эга. Аввало доимо нафл рўза тутишга тарғиб қилинади. Қолаверса, Рамазон бўйи рўза тутиб юриб, Шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас. Табиблар ҳам очликдан чиққандан кейин таом истеъмол қилишни аста-секин кўпайтиришни тавсия қиладилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

🔎 @Duo_Sabr_Shukurr

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

12 Apr, 06:45


•  Яшанг, ишни ташанг, намоз вақти бўлиб қолди, Жума вақти бўлиб қолди...


♻️Бошқаларга  #УЛАШИНГ❗️

@Duo_Sabr_Shukurr

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

12 Apr, 05:08


Борай десам ҳолим йўқ,
Кексалик урмоқда дўқ,
Наҳот менсиз кўнглинг тўқ,
Кўринмай кетдинг, ўғлим...

❗️Жумадан кейин Ота-онангизни зиёрат қилинг, дуоларини олинг, агар ўтиб кетишган бўлса, ҳақларига садақа бериб дуо қилинг, Яхшилар !


Биз билан бирга бўлинг👇
@Duo_Sabr_Shukurr

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

12 Apr, 03:26


Агар сиз ҳаромга эришиш осон замонда яшаётган бўлсангиз билингки, Аллоҳдан қўрққанга жуда катта савоб бериладиган замонда яшаяпсиз.

Айман Ёғий


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!👇

👉@inshaalloh_sabrr

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

12 Apr, 03:03


КАҲФ СУРАСИ
(Таржимаси билан)

🎙Муҳаммадлойиқ қори.


#Кун_хадиси
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг ҳар икки жума орасидаги хатолари кечирилади” , деганлар.


Аллоҳ жума кунини
барчамизга муборак қилсин!

☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️☝️

Яқинларингизга юбориб ажр-савобига шерик бӯлинг!
@Duo_Sabr_Shukurr
Kanali 👈

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

11 Apr, 22:11


🌹🌹🌺🌺🌹🌹

💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ!💐

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН🌸🌹🌸🌹
Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Ҳаётингиз давомида Сизга-
🍃🌸• Каъба Зиёрати, 🌹Х🌹
🍃🌸• Қуръон Тиловати,🌹А🌹
🍃🌸• Дуо Ижобати, 🌹Й🌹
🍃🌸• Иймон Ҳаловати🌹Р🌹
🍃🌸• Тил Саловати, 🌹Л🌹
🍃🌸• Ақл шижоати, 🌹И🌹
🍃🌸• Охират Фароғати,
🍃🌸• Сабр Қаноати, 🌹Т🌹
🍃🌸• Бахт Саодати, 🌹О🌹
🍃🌸• Тан Саломатлиги 🌹Н🌹
🌹Г🌹
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹💐🌞XАЙРЛИ ТОНГ!☀️💐

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️

@Duo_Sabr_Shukurr

🔎 👉@Duo_Sabr_Shukurr
👉@Duo_Sabr_Shukurr
👉@Duo_Sabr_Shukurr
Kanali 👈

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

11 Apr, 16:46


🕋 ЭРТАГА ЖУМА!🕋

🌸Бугун ажойиб кун, гўзал бу кеча,
🌸Биламан чарчабсиз роса, кечгача.
🌸Ширин уйқу тилай, осуда кеча,
🌙Яхши дам олинг хайр тонггача!

♻️Бошқаларга #УЛАШИНГ❗️

@Duo_Sabr_Shukurr

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

11 Apr, 14:47


📹 Отасини устидан шикоят қилган Йигит...😳

Жуда ибратли видео ролик.


📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
@Duo_Sabr_Shukurr

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

11 Apr, 06:19


Аллоҳ таоло берган муҳлат тугаб, китоблардан Роббнинг Каломи кўтариладиган вақт келади ҳали.

Қуръонни очиб, ундан сўз тугул ҳарфни ҳам тополмай қолишдан аввал Қуръонингизни маҳкам ушланг!

Қуръон сизни бу дунёдаги бир нуқтадан то жаннатгача элтувчи дастур экан, у сизнинг ажралмас ҳамроҳингиз бўлиши керак.

Қуръон аҳлидан бўлиш учун унинг ҳарфларини танимоқ, сўзларини эса англамоқ керак.

Ё Аллоҳим, Қуръонни садоқатли дўстимиз ва келажакда шафоатчимиз қилгин!
Омийн!
@Duo_Sabr_Shukurr

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

11 Apr, 04:49


#Кинодан_парча
♻️ Дўстларингизга улашинг!!!

Рамазон тугади, лекин бизнинг мусулмончилигимиз тугамади. Рамазондаги тақвоимизнинг зиёдаси билан кейинги рамазонга етайлик. Зеро, бизга ҳали жаннат ваъдаси берилмади.

Каналга аъзо бўлинг:👇

@Duo_Sabr_Shukurr

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

10 Apr, 15:27


Рамазондан кейин ҳам рўза тутиш тугаб қолмайди, Қуръон ўқишдан йироқлашилмайди, масжидни тарк қилинмайди!
«Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодат қил» (Ҳижр сураси, 99-оят).

Сен рамазоний бўлма, раббоний бўл! (Яъни ҳар доим ибодатда бўл, фақат Рамазонда ибодат қилувчи бўлма!)
@Duo_Sabr_Shukurr

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

10 Apr, 12:18


Бировни дилини оғритманг...

Дўстларингизга ҳам улашинг!👇

@Duo_Sabr_Shukurr

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

10 Apr, 10:18


Хайит намозини ўқиб бўлиб энг аввало ота-онани табрикланг. Ота ва она ўтиб кетган бўлса...

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇

@Duo_Sabr_Shukurr

☝️Duo SABR va SHUKUR Kanali👈

10 Apr, 08:23


📹 Инсонлар ўзгаради... 🥺

Маъноли ролик.

📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️
@Duo_Sabr_Shukurr

1,866

subscribers

1,423

photos

2,270

videos