️ “Yurist xonim yon daftari”dan @yuristxonimdaftari Channel on Telegram

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

@yuristxonimdaftari


Юридик соҳада кўп йиллик тажрибага эга юрист Мадина СайдиУсмонованинг шахсий блогига хуш келибсиз. Каналда фалсафий - руҳий мавзусидаги ўз фикрларим, ва қарашлар билан бўлишиб бораман..
Меҳмоним бўлинг!

Yurist xonim yon daftari (Uzbek)

Yurist xonim yon daftaridan! Юридик соҳада кўп йиллик тажрибага эга юрист Мадина СайдиУсмонованинг шахсий блогига хуш келибсиз. Каналда фалсафий - руҳий мавзусидаги ўз фикрларим, ва қарашлар билан бўлишиб бораман. Мадина СайдиУсмонова ўз маълумот ва тажрибалари билан сиз ёриқмоқда. Унинг каналида юксак сифатли маълумотлар, фойдали советлар ва юридик тавсиялар топишингиз мумкин. Биринчилар давлат ва сирли хужйаларда Юрист хоним Юрист СайдиУсмонованинг каналига обуна бўлинг ва экспертлигини сингариликда тест этинг. Мадина СайдиУсмонова барча саволларингизни жавоб беришга тайёр. Тезки давом этадиган янги видеолар ва материаллар билан тангланг. Сизга ёрдам бериш учун сизни кутимиз! Меҳмоним бўлинг!

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

22 Jan, 11:28


💠Сабр шундай арқонки, сен узилади деб ўйлайсан, у борган сари мустаҳкамланади. Тугайди деб гумон қиласан, у эса кўпайиб боради...! ✍️ Жалолиддин Румий

🌿Уйланмаган бўйдоқ ёки ҳали турмуш қурмаган қиз бола "тўйим бўлса, ўшанда бахтли бўламан" деб ўйлайди.

🌿Ижара уйда яшайдиган одам, "ўз уйим бўлса, бахтли бўламан" деган фикрда бўлади.

🌿Камбағал одам саодатни пули кўп бўлишида деган гумонда бўлади.

🌿Фарзанд кўролмаётганлар эса "болали бўлсам, ана шунда хотиржам бўламан" деган ўй-ҳаёлда яшайди.

🌿Қалбимизни йўқдан бор қилиб яратган Зотнинг Ўзи эса, Китобида шундай дейди: "Қалблар Аллоҳни зикр қилиш билангина ором олур". 📜(Раъд сураси 28-оят)

Атрофингизга қаранг ва мушоҳада юритинг.
Неча-неча турмуш қурганлар борки, бир-бирини кўргани кўзлари йўқ, болалари борлиги учун чидаб яшайди ёки ажрашиб кетиб бўлган...
Қанча-қанча пулдорлар бор-ки, ўша ором-ҳаловатни излаб ичкиликка, наркотикка, айш-ишратга берилиб кетган...
Аксар ота-оналар боласининг хархашасидан қутулиш учун ясли-боғчаларга жўнатиб юборган...
Данғиллама қасрларда яшайдиганлар билан бир дилдан суҳбатлашиб кўринг-а, ҳеч бир муаммосиз ва хотиржаммикин?..
Дарҳақиқат, "Қалблар Аллоҳни зикр қилиш билангина ором олур". 📜(Раъд сураси 28-оят.

📝Қандай офатга йўлиқсангиз ҳам, бўш келманг. Ҳаттоки олдингиздаги барча эшиклар ёпилиб қолса ҳамки, У сизга ҳечким билмайдиган яширин сўқмоқни кўрсатиб беради.
Бу тор сўқмоқлар орасида қанчалар кўп жаннат боғлари борлигини сиз балки ҳозир кўрмаётгандирсиз.
Сиз ҳамду санолар айтинг! Орзуларингиз амалга ошганида ҳамду санолар айтиш осон. Сиз эса орзуларингиз амалга ошмаганида ҳам ҳамду санолар айтинг, дедилар Шамс Табризий

🔖Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

20 Jan, 13:41


💔“Ҳамма нарсани юракка яқин оладиган инсонлар - муҳаббатга лойиқ инсонлардир. Чунки, улар сизни ҳам юракка яқин оладилар...”
Лев Толстой рус ёзувчиси

Агар бир инсон ҳаёти давомида ҳис этган ва қайғу ҳисоб-китоб қилинса, маълум бўладики, ҳеч ким бошқа бировдан на бахтлироқ ва на бадбахтрокдир. Барчамиз қаҳқаҳаларимиз бадалини кўз ёшларимиз билан тўлаймиз ва бу борада миллиардернинг тиланчидан асло фарқи йўқ. Кўп кулган кўп йиғлайди, деган мақол ҳам ушбу улуғ тенгликни ифода этади. Шу боис ўткинчи ҳузур ва дард-қайғу истисно қилинса, инсонлар орасида доимий саодат ва фалокатлар ҳақида гапирилишини ҳам ортиқча, деб ўйлайдиган одамларданман.

📝Шундай инсонлар борки, эҳтимол улар сизнинг ҳаётингизда энг афзал шахс бўлмаслиги мумкин. Лекин шуни ишониб айтаманки, бир кун келиб, ҳузурингизда уларнинг исми тилга олинганда, сиз беихтиёр нимтабассум билан: “бу инсон ўзгача инсон эди”, деб юборасиз. Агар улар ҳаётингиздан чиқиб кетишса, ўрни бўшлигича қолади. Шундай инсонларни вақтида қадрланг!
Қалблар сирдир. Инсон кўкси қулфланган бир сандиқ мисолидир.
Баъзи инсонлар ўрнини ҳеч ким тўлдира олмайди.
Яъқуб алайҳис саломнинг ўн бир ўғиллари бор эди. Аммо у киши Юсуф алайҳис саломни излаб қолар эдилар.
Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинлари кўп эди. Аммо Ҳадича розиёллоҳу анҳонинг ўринлари бўш қолаверди.
Баъзилар бизнинг ҳаётимизга кириб келади, аммо ҳеч қачон чиқиб кетмайди!
Шунақа инсонингиз бўлса эҳтиётланг!
Хушфеъл инсонлар туғилганларида бу табиатли бўлишмайди, улар умри давомида шундай бўлиб етишади. Улар ҳаётда кўп кечинмаларни бошидан ўтказгандирлар. Улар зулматдан ўзларига йўл топиб чиққан инсонлардир. Улар ҳар бир йўқотишни сабоққа айлантириш учун курашган инсонлардир.
Салим қалбли инсонлар шунчаки яшаб ўтмайди. Улар вазиятлар қалбини қотиришга уринганда юмшоқлик йўлини тутадилардир.Улар ҳар нарсада яхшилик кўришади, чунки бундай инсонлар раҳм кўрсатиш нечоғлик аҳамият касб этишини энг аввал ҳис қилгандирлар, улар бу дунёда мулойимлик қанчалик муҳимлигини энг аввал тушуниб етгандирлар.
Сиз учун хайрли бўлмаган инсонлар сизни хотиржам хаётингиздан олиб чиқиб қалбингизни парча-парча қилади. Сиз учун хайрлилари эса, парча-парча бўлакларга бўлиниб кетган қалбингизни тўплаб, сизга
хотиржам хаёт, ҳаловатни туҳфа этади. Зотан, “Ҳеч бир учрашув тасодиф эмас. Ҳаётингга кириб келган ҳар бир инсоннинг ўз вазифаси бор. Кимдир сени ўзгартириш учун келса, яна кимдир сенинг ёрдамингда ўзгариш учун келади...

📚 “Хикматлар чашмаси” китобидан

🔖Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

18 Jan, 11:50


Давоми…

Ахийри умр йулдошимга қўрқишимни ва тезроқ шифокор кўригидан ўтишим кераклилигини айтдим.
Кейин биргалашиб аёл-қизлар шифокори ҳузурига бордик. У мени бир қанча анализлар топширишим кераклилигини айтди.
Биринчи анализимнинг натижаси тайёр бўлгач шифокор аёл: - Қолган анализларни топширмасангиз ҳам бўлар экан. Муборак бўлсин, сиз хомиладор экансиз!
Хомиладорлик ойларим бирин кетин омонликда ўта бошлади. Фарзандимнинг жинсини билишга эса унча ошиқмадим. Чунки Роббимнинг ато этгани энг афзали ва хайрлисидир дедим. Хомилам борган сари ойига нисбатан катталашиб борар эди. Буларнинг бари ёшимнинг катталиги ва хомиламнинг кечикканлиги туфайли бўлса керак деган ҳаёлга бордим.
Вақт соатим етгач мени шифокорлар амалиёт хонасига олиб, кириб кетишди. Амалиётдан сўнг хушимга келгач аҳлим ва умр йўлдошимнинг аҳли атрофимда ўтириб, менга кулиб боқишар эди.
Мен улардан фарзандим:
- Қизми ўғилми, деб сўрасам улар бир овозда: - Қиз ва ўғил, деб айтишди.
Ўзимга ўзим пичирлаб "ЭГИЗАКЛАР" деб айтишим билан қувониб кетганимдан кўз ёшларим юзимни ювиб туша бошлади.

Шу он ҳарамдаги аёлни эсладим:
«Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан».
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўз қовлида: «Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан». (ат-Тоор 48)
Юсуф сураси менга ўргатган нарсалар: - Бемор одам шифо топиши;
- Узоқ вақт йўқ бўлиб кетган одам қайтиб келиши;
- Маҳзун бўлган одам бир кун шод ҳам бўлиши;
- Аллоҳнинг изни билан ғам-аламнинг кўтарилиши;
- Қийинчилик билан бирга осонлик ҳам бўлиши;

📚 Араб тилидан Умму Мустафо таржимаси

🔖Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

18 Jan, 11:48


💌Инсонни кўрганларингдан иборат деб ўйлама, кўролмаганларингдан қидир. Ичи ҳақиқатнинг расми, ташқариси эса фақатгина бир манзара.
🪶Шамс Табризий

📝 Мисрлик қизнинг ҳаётий ҳикояси....


Мен ёшлигимда ўртача ҳуснли қиз бўлган бўлсам ҳам аммо дин аъмаллари ва ахлоқ борасида жуда ҳам гўзал эдим. Йиллар бирин кетин ўтар, аммо негадур ҳееч мени сўраб келадиган совчилардан дарак бўлмас эди. Ёшим 34 га етди. Мендан ёш бўлган қизлар алла қачон узатилиб, болалик бўлишга ҳам улгуришган эди. Аммо мен эса...
Кунлардан бир куни мендан бор йўғи икки ёшгагина катта бўлган, бирон бир нуқсони бўлмаган йигитдан совчи келади.
Ўша лаҳзаларда қувончим ичимга сиғмас, гўёки бахт оғушида энг саодатли аёл суратида яшаётгандек эдим. Сўнгра фотиҳа маросимига тайёрлана бошладик. Бир куни у ўзи баъзи никоҳ ҳужжатларини поёнига етказишини айтиб паспортимни сўраб қолди. Мен ҳам бунга монелик кўрсатмай бериб юбордим. Орадан икки кун ўтгач, унинг онаси менга қўнғироқ қилиб, иложи борича у билан тезроқ учрашишимни айтади. Онаси билан кўришдим. Сўнгра у паспортимни ҳамёнидан чиқариб туғилган санамга ишора қилиб ҳақиқий ёки ҳақиқиймаслигини сўрайди. "Ҳа, ҳақиқий" деб айтдим. Шунда у менга:
- Демак, ёшингиз 40 га яқинлашиб қолган эканда?! Унга мен жавобан:
- Менинг ёшим 34 да, деб айтдим.
У: - Бунинг фарқи йўқ, 30 дан ошдингизми, демак туғиш фурсатидан ўтдингиз дегани. Мен эса ҳали невара кўришни истайман!
Хуллас йигитнинг онаси фотиҳамизни бекор қилиб, ҳеч қандайин тўй бўлмаслигини дангалига айтди-да, мени сўзларимни эшитмасдан ҳам тезгина жўнаб кетди.
Орадан аламли 6 ой бирин кетин ўта бошлади. Мен эса ҳудди қачонлардир самоларда сузиб юрган ва бирданига ерга қулаб тушган қушчанинг аҳволидек эди холатим.
Кекса отам бу холатимни кўриб, Аллоҳнинг уйида қайғу аламларимни ювиб келишим учун мени умрага жўнатади.
У ерга боргач ҳарамга кириб ўтириб Аллоҳим Ўз ҳузуридан менга раҳмат беришини ва ишимни Ўзи ўнглашини сўраб дуо қилдим.
Намозларимни ўқиб бўланимдан сўнг бир аёлнинг чиройли овозда Қуръон тиловат қилиб ўтирганини кўриб қолдим.
Ва у бир ояти каримни қайта қайта ўқий бошлади. «Ва (шу билан) сенга Аллоҳнинг фазли улуғ бўлди» 📜(ан-Ниса 113)
Бу оятни эшитган сарим кўзларимдан дув-дув бўлиб ёш ўз-ўзидан қуйилиб келар эди. У аёл ўзининг гўзал овози ила мени ўзига ром этган эди. Унинг олдидан сираям кетгим келмай қолди.
Шунда у яна Аллоҳ таолонинг бошқа қовлини қайта такрорлай бошлади. 📜«Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан» (ад-Дуҳа 5)
Аллоҳ ҳаққи, ҳудди мен бу оятларни умрим давоми бўйлаб биринчи бор тинглаётгандек эдим гўё. Сўнгра ўзимни қўлга олиб, анча тинчлана бошладим.
Умрам ўз поёнига етгач, самолётга миниб юртимга қайтиб келдим. Аэропортда мени дугонам умр йўлдоши билан кутиб олгани чиқишган эди. Уларни аэропортга қадрдон дўсти машинасида олиб келган экан. Дугонам билан ҳали тузукроқ саломлашишга ҳам улгурмаган эдим, умр йўлдоши ва унинг дўсти келиб қолдилар. Уларга салом бергач дугонамдан отамнинг аҳволи ҳақида сўраб, суҳбатимизни давом эттирдим.
Ва ниҳоят уйга етиб келгач, бир қанча вақт дам олиб ётсам, дугонам қўнғироқ қилиб қолди. Айтишича, умр йўлдошининг дўсти мени жуда ҳам ёқтириб қолган ва шу кунларда уйимга совчиларини жўнатмоқчи эканлигини айтган экан. Бундай кутилмаган хабардан юрагим эшитилар даражада гупиллай кетди.
Орадан кўп ҳам ўтмай йигит совчиларини юбориб, фотиҳамизни ҳам бира тўласи ўтказиб кетишди. Бир ойдан сўнг эса тўйимиз бўлиб ўтди.
Мен жуда ҳам бахтиёр эдим...
Саодатли ва бахтиёр келинларнинг ҳаёти сингари менинг ҳам келинларга хос ўзгача ва янги ҳаётим бошланган эди.
Мен орзу қилган ҳислатлар яъни нафислик, ҳимматлик, мулойимликни умр йўлдошимда кўра бошладим. У оиласига ва менинг аҳлимга нисбатан жуда ҳам меҳрибон эди.
Орадан бир неча ойлар ўтгач мен ҳавотирга туша бошладим. Чунки ёшим 36 га етиб қолган эди ҳамки хомиладан эса ҳали ҳануз дарак йўқ. "Фарзанд кўра олмасакчи" деган ўй ҳаёллар мени сира ҳам тинч қўймас эди.

Давоми кейинги постда…

🔖Kanalga ulanish
👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

17 Jan, 01:43


🌺 Жуманинг файзи барчамизга бўлсин!

Шуни яхши билгинки, йиғлаганинг қадар кулажаксан. Ҳеч қачон: -"Ҳаммаси тамом бўлди!", дема. Севганинг қадар севилажаксан...
🪶Шамс Табризий

❤️Бизга берилган яна бир мунаввар кун учун Аллоҳга ҳамду- санолар бўлсин!

🔖Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

16 Jan, 08:36


🌺 Шайх Абу Туроб айтадилар: "Уч нарсани севасиз, учови ҳам сизларники эмас. Аввало, жонингизни севасиз, жон эса Oллоҳникидир; Иккинчидан, молни севасиз, мол меросхўрларникидир; Учинчидан, дунёни севасизлар, ҳолбуки, дунёни қўлингиздан оладилар".


 📝Ҳаётда ҳар истакларингизни амалга оширадиган сеҳрли чироқ йўқ. Бу дунёда Аллоҳнинг сизга аталган неъматлари борки, бутун дунё қаршилик қилсада, у неъматлар сизники бўлади.
   Ва сиз маҳрум бўлишингиз керак бўлган неъматлар ҳам борки, инсонлар ва жинлар бир бўлиб уни сизга топиб бермоқчи бўлишса ҳам топиб бера олишмайди.
   Битта муҳим дарс бор. Буни доим ёдингизда тутинг:
   "Сизда бор бўлган неъматларни кўп деб билинг. Маҳрумликни арзимас деб билинг. Уни ўтиб кетишига ишонинг. Қолгани елкангизга ортиб олган ғам ва хаёлий бахтдан бошқа нарса эмас.
   Қаноат қилинг, ана шунда рози бўласиз. Саодат қаноатнинг ёнидадир!".
"Унга фақатгина сабр қилганларгина эришади!".  Фуссилат сураси 35-оят. Тафаккур қилинг!

📝Аллоҳ учун дўстлашган икки чўпон бўлган экан. Бир куни икковлон сўзлашиб ўтириб, бири дардини айтиб қолибди:
— Дўстим, мен ошиқ бўлдим...
— Аллоҳ хайрли қилсин! Нега маҳзунсан? Кимга ошиқ бўлдинг?
— Подшоҳнинг қизига. Унга етишиш менинг буюк орзуим.
— Шунақами? Нима қилсак экан? Ҳа, топдим. Бир пайтлар мен сафарда ориф зот билан бирга бўлган эдим. Ўша зотдан сўраймиз.
Икки дўст ўша ориф зотнинг олдига бориб, вазиятни тушунтиришибди.
— Бунинг йўли осон, — дебди ориф зот. — Фалон ердаги ғорга борасан, қирқ кун тинмай “Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ” дейсан.
Йигит рози бўлиб, ориф айтган ишни бошлабди. Ўн кун ўтибди, ўн беш кун ўтибди. Йигит гарчи тили “Аллоҳ” деса-да, хаёлида подшоҳнинг қизини тасаввур қилиб зикрни давом эттираверибди. 25 кунлардан кейин бутун шаҳар бу дарвешнинг ҳолидан огоҳ бўлиб, сўзлай бошлабди: “Кўрдингизми, бир дарвеш ғорда туну кун Аллоҳни зикр этяпти. Қандайин гўзал!”
Йигит одамларга эътибор бермас, ҳолдан тойиб қолган бўлса ҳам, подшоҳнинг қизи висолида, тинмай зикр этар ва қирқинчи кунни астойдил кутар эди.
Бу гап-сўзлар подшоҳнинг саройига ҳам боргач, вазирлар:
— Подшоҳим, биласиз, валийлар келган жойларга Аллоҳнинг баракаси нозил бўлади, одамларда муҳаббат пайдо бўлади. Қандай қилиб у зотни шаҳримизда олиб қолсак экан? — дейишибди.
— Саройим олдига бир сарой қурсак, қабул этармикан?
— Йўқ, ориф зотлар мол-дунёга қарашмайди.
— Вазирликни берсам-чи?
— Уни ҳам қабул этмайди.
— Унда нимани маслаҳат берсасизлар?
— Каримангизни унга никоҳлаб беринг.
— Агар валий зот қабул қилсалар, бу менга ҳам шараф. Қирқинчи кун етиб келибди. Шу кунда подшоҳ ва унинг аъёнлари, йигитнинг дўсти дарвешнинг ҳузурига боришибди. Йигит тасбеҳ билан ҳамон зикр қиларди. Йигит зикрни тўхтатиши билан подшоҳ салом бериб, сўрабди:
— Ҳазрат, сизнинг бу юртда бўлишингиз бизга шараф. Буюринг, сизга бир сарой қурдираман.
— Кераги йўқ.
— Унда келинг, юртни бирга бошқарайлик.
— Йўқ.
— Сўнгги умидим шуки, менинг бир қизим бор. Гарчи сизга лойиқ бўлмаса-да, уни никоҳингизга олсангиз.
— Йўқ.
Шунда чўпоннинг дўсти югуриб, унинг олдига келибди-да, сўрабди: — Қирқ кунки, заҳмат чекиб шу подшоҳнинг қизи учун зикр этдинг-ку. Энди нега ундан воз кечяпсан?
Дўсти табассум қилди-да, шундай жавоб берди: — Мен қирқ кун подшоҳнинг қизи учун “Аллоҳ” деганимга ҳузуримда подшоҳу вазирлар тиз чўкяпти. Агар Аллоҳ учун “Аллоҳ” десайдим, нелар бўлмасди...

🔖Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

14 Jan, 09:33


💔 "Cинган қалбларнинг ҳикояси қисқа бўлади. Нима бўлди? дейсан, "ҳеч", дерлар етар"....

💠Ҳазрати Мавлоно Румий бир кун уйига келиб, ўғлини ғамгин ҳолда кўрди ва бунинг сабабини сўради.
Ўғли эса: -''Ҳеч нарса...'' - деди.
Ҳазрати Мавлоно Румий ташқарига чиқди. Эшикда осилиб турган бир бўри териси бор эди. Терини олиб устига кийди ва худди бўрилардай осмонга қараб увиллай бошлади.
Ўғли отасининг бу ҳолатини кўриб, кулди...
Ҳазрати Мавлоно Румий: -''Эй ўғлим, кўрдингми? Дунёнинг дардлари, синовлари, машаққатлари ҳам мана шу кабидир. Бўри аслида қўрқитувчи бир ҳайвондир. Аммо сен у тери ортида отанг бўлганини билганинг, кўрганинг учун қўрқмадинг, балки кулдинг. Худди мана шундай дардларинг, синовларинг ва машаққатларинг ортида Буюк Роббинг Аллоҳ борлигини билгин, ишонгин ва Унга ишларингни топширгин" - деди...

💠"Инсонлар ҳаёт экан, уларни қадрланг. Ўлганидан кейин қадрлашингизни, ҳеч кимга фойдаси йўқ!
Муҳаббатингизни тирилтиришни йўли, умрингиз борида, нафасингиз борида уни эътироф ва ифода этмоғингиздир.." - дедилар Шамс Табризий
Маҳзун бўлган лаҳзаларингизни яшанг. Зарари йўқ. Оғриқдан йиғланг. Кўз ёшларингизни беркитманг. Қалбда қолиб кетадиган маҳзунлик уни парчалайди.
Синганингизни бошқалар кўрмаслиги учун бироз ёлғизланинг. Роббингизга нидо қилинг. Дардингизни айтинг Унга!
Унинг ҳузурида сажда қилинг. Шундай муножот қилингки, Ундан бошқа барчадан умид узганингизни билсин!
Бармоқларингиз билан қалбингизга ишора қилиб: "Эй Роббим! Дардим бу ерда. Даво бер!", деб ёлворинг!
Сўнгра инсонлар олдига кўзёшларингизни артиб худди ҳеч нарса бўлмагандек кучли бўлиб чиқинг!
Чунки инсонларнинг сизга раҳми келиб қараши ҳам янги бир жароҳат аслида.
Аллоҳ таолога суянинг!

🔖Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

13 Jan, 05:29


🫶🏻"Узоқ муддат илгари Аллоҳдан сўраган нарсанг сенга дуч келади. Сен уни унутиб қўйган бўлишинг мумкин, аммо, Аллоҳ буни ҳеч қачон унутмайди".

🪶Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий роҳимаҳуллоҳ.


📝Бир куни бир киши Аҳмад Яссавийга шундай деди:
— Устоз, менинг ҳаётим машаққатлар билан тўла. Дуо қилинг, енгил ҳаётга эришайин.
Аҳмад Яссавий жавоб берибди:
— Оллоҳнинг ёрдами ва раҳмати энг кўп машаққатли дамларда намоён бўлади. Машаққат — бу сени тарбиялаш учун берилган неъматдир. Уни қабул қил ва шукр қил.

Хизмат тақозоси билан, одатдагидек, чет давлатга сафар қилдим. Лекин бу гал айрим сабабларга кўра, сафарим чўзилиб кетди. Мана, келганимга ҳам тўққиз ойдан ошиб қолди. Шаҳарнинг кенг ва ёруғ кўчаларидан бирида юриб боряпман-у, аммо хаёлим уйимда, ёлғиз қолган қизларимда. Улардан хавотирланиб: «Уларга бирор нарса бўлдимикин?», «Соғ-омон юришганмикин?» − дея ўйлаб кетяпман. Шу пайт хаёлимни бир фикр чулғаб олди: «Эй Абдуллоҳ! Бу нимаси? Агар қизларинг учун қайғурадиган акалари ёки ҳимоя қиладиган боболари бўлганида, хавотирланармидинг? Йўқ, хавотир олмас эдинг, ҳатто ўйламасдинг ҳам. Шундай экан, уларни ҳимоя қилувчи Зот Аллоҳ таоло бўлса-ю, сен нега қайғурасан!

Қандай хавотир олишинг мумкин?!» Агар мен ҳозир уларнинг ёнида бўлганимда, бордию, Аллоҳ таоло уларнинг тақдирига қандайдир мусибатни битиб қўйган бўлса, мен нима қила олардим? Буларни ўйлаб борар эканман, ич-ичимдан қандайдир хотиржамликни ҳис қила бошладим…

Кутилмаганда бошимга бир ташвиш тушиб қолди. Кейин ундан халос бўлиш йўлларини излай бошладим. Шундай бўлса-да, эртага нима бўлар экан? − деб қўрқардим. Кейин: «Шунчалик нодон бўламанми?! Ишларимни ўзим бошқара оламан, ғам-ташвишларни елкамда кўтара оламан, деб ўйлаяпманми?! Ахир, гўдаклигимда, худди ёстиқ каби ерга ташлаб қўйилган пайтимда, ким мени асраган?! Ўшанда ҳеч нарсага тушунмас, гапира олмас эдим.

Агар бир чаён олдимга ўрмалаб келса ё бирор чивин атрофимда учиб юрса, ҳатто ўзимни ҳимоя қила олмаганман-ку! Ўшанда ҳам ўз ишларимни ўзим бошқарганманми?! Ундан олдин-чи, ким мени асраган? Буларнинг барчасини қилишга Қодир бўлган Зот энди мени ташлаб қўяр эканми?!» деб ўйладим.

Хаёлимдан шундай фикрлар ўтаркан, елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди. Тунда эса хотиржам уйқуга кетдим…

Хотиржамликнинг калити, иймон ҳаловатига етиш йўли – бу дуодир. Доимо дуо қилиб, Аллоҳ таолодан каттаю кичик ҳожатингизни сўранг. Дуо қилишнинг ўзи ҳам бир ибодатдир. Бунда сўзамол бўлиш шарт эмас. Энг муҳими қалбнинг тайёрлиги, дуо қилувчининг ихлосли бўлишидир.

Кўпинча, паст овозда айтилган, содда бўлиб кўринган, лекин ихлос билан қилинган дуо инсонлар кўнглини юмшатадиган, ҳамма қойил қоладиган, бироқ тил учида қилинган дуога нисбатан қабул бўлиши осонроқ бўлар экан.

Агар сиз солиҳ инсонларнинг суҳбатидан доимо баҳраманд бўлсангиз, Аллоҳ таоло доимо қалбингизда бўлса ва ҳар доим дуо қилиб юрсангиз, ҳар кечангиз «Лайлатул-қадр» бўлади. Агар сиз бунда нафснинг роҳати, руҳнинг ҳаловатидан бошқа нарсага эриша олмасангиз ҳам, майли, шунинг ўзи ҳам етарли. Бу орқали сиз Охират саодати, Ҳақ таолонинг розилигига эришасиз-у, нега етарли бўлмасин?!

📚Али Тантовийнинг «Роваиъут-Тантовий» китобидан


🔖Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

10 Jan, 16:21


❤️Қалбингизни хотиржам қилинг, бу шунчаки ўткинчи дунё…..

📜Юсуф сураси шуни эслатади:
“Умидингизни йўқотманг! Бугун йиғлаган, Эртага албатта кулади.”
Воз кечманг! Балки бир дуолик масофа қогандур сиз учун битилганларига….

🔖Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

09 Jan, 05:08


💔Сиз даъво истайсиз сизни дард тузатсачи....?

📝Жим бўл, эй кўнглим!
Барча бу жимликларингга нисбатан ҳар нарсанинг хайрлиси бўлишига ишонган ҳолда жим бўл. Жим бўл, эй кўнглим! Ҳар жимлигинг бир жавоб бўлсин. Ҳар жимлигинг сабринг бўлсин. Ҳар жимлигинг дуоинг бўлсин. Ҳар жимлигинг ич ичингдан келган ҳайқириғинг бўлсин. Ҳар жимлигинг, ҳар кутишинг, ҳар умид қилишинг севганингни тасдиғи бўлсин. Яраларимга туз босиб яна қанчалар жим бўлиш керак бўлса, жим бўлдим. Юрагимни туб тубида бир парча қонамоқда. Ҳеч кимга кўнглимни очмадим. Ҳанжарни фақатгина ўзимга санчдим ва жим бўлдим. Жим бўлмоқ, баъзан оловга сув ва баъзан эса шамол бўлади. Ёмғир бўлиб тупроққа қоришган жимлик, эшита олган учун энг гўзал овоздир. Жим бўл, эй кўнглим! Барча бу жимликларингга нисбатан ҳар нарсанинг хайрлисини бўлишига ишонган ҳолда жим бўл...”....
🪶Шамс Табризий

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
📝Бир пайтлар қалбида Аллоҳнинг муҳаббати билан тўлган бир авлиё яшаган эди. У инсонларга сўзсиз ҳикмат улашар, ҳар бир ҳаракати билан қалбларни ёритарди. Бир куни у узоқ сафарга отланди ва бир ботқоқлик ёнидан ўтди. Тўхтаб, бироз нафас ростлади, ерга тиз чўкиб, Аллоҳни зикр қилди. Зикр ҳавода таралиб, ботқоқнинг ҳар томчисига сингиб кетгандай эди.
Орадан йиллар ўтди. Одамлар унинг зикр қилган жойларини зиёрат қила бошлади. Ботқоқлик, оддий бир балчиқ бўлса-да, ўзининг қандайдир сирли кучга эга бўлганини кўрсата бошлади. Ким шу балчиққа тегинса, қалбида сокинлик, тинчлик ва Аллоҳга бўлган муҳаббатни ҳис қилар эди.
Бир куни бир йигит бу манзарани кўриб қолди. У балчиққа ўзини уриб, уни суртаётган одамларни кўриб ҳайрон бўлди. Йигит уларнинг биридан сўради:
— Нега сизлар бу ботқоққа ўзларингизни уряпсизлар? Ахир у оддий балчиқ-ку, ифлосланмайсизларми?
Улар юзида табассум пайдо бўлди ва у деди:
— Сен буни оддий балчиқ деб ўйлайсанми? Йўқ, бу авлиёнинг излари қолган, зикрлари сингган жой. У Аллоҳга шунчалик яқин эди-ки, ҳатто шу балчиқ ҳам унинг поклигидан нур олди. Ўзини унга теккизган ҳар ким қалбида Аллоҳнинг севгисини ҳис қилади.
Йигит ҳайратда қолди. У аста-секин ботқоққа яқинлашди ва қўлини балчиққа теккизди. Шу лаҳзада у юрагида бир нур, бир енгиллик ҳис қилди. Унинг кўзларида ёш пайдо бўлди, қалби эса Аллоҳга шукрлар айтиб, яшнади. Шу кундан бошлаб, у ҳам бу ботқоқликни ҳурмат қилишни бошлади, чунки оддий балчиқ ҳам Аллоҳнинг дўсти назари билан ошиққа айланган эди...

Биласизми, ушбу ривоятни ўқир эканман ўзимга савол бердим: “Аллоҳнинг муҳаббати теккан кўнгил менлигини йўқотиб, Севгилисининг рангига кирcа, нега менинг рангим бугун Севгилим рангига кирмаган...?” Нега қалбимда унитилмаган дардлар, кечирилмаган инсонлар бор..?Мен озор берган қалблар қанча...? Мени кечирмаганлар-чи..?

🔖Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

07 Jan, 05:57


“Ҳеч бир учрашув тасодиф эмас. Ҳаётингга кириб келган ҳар бир инсоннинг ўз вазифаси бор.
Кимдир сени ўзгартириш учун келса, яна кимдир сенинг ёрдамингда ўзгариш учун келади.....

Олам бирбутундир. Унда нимаики бор бўлса, барчаси кўзга кўринмас ҳаёт тўри билан чулғаб олинган. Буни тушунсак-тушунмасак, барибир, ҳаммамиз ҳамиша бир-биримиз билан овоз чиқармай гаплашамиз. Бировга зулм қилма. Ғамхўрлик қил. Гарчи беғараз бўлиб туюладиган фикр бўлса ҳам, бировни ғийбат қилма! Оғиздан чиққан сўзлар ҳеч қачон йўқолмайди, улар чексиз самода тўплана боради ва бир кун келиб ўзингга қайтади. Бир одамнинг оғриғи қолган барчани ҳам жароҳатлайди. Бир одамнинг қувончи бошқаларни ҳам қувонтиради...".

🪶Шамс Табризий


🔹 Аслида, ҳаётингиздаги ҳар бир синов, ҳар бир имтиҳон сабаб, ўзингизга яқинлашасиз, аслиятингизни таний бошлайсиз. Умр йўлингизда учраган ҳар бир йўловчи қисматингиз қаламига айланади. Шу боис, ҳаётингиздаги учраган ҳар бир инсон, ҳар бир ҳодиса, ҳар бир дард, ҳар бир қайғу, ҳар бир қувонч ҳикоянгизнинг бир қисмига айланади. Кутмаган вақтда, кутилмаган лаҳзаларда кимлардир ҳаётингизга кириб келса, ана шундай кутилмаган онларда кимлардир ҳаётингизни тарк этади. Севганларингиз вақт ўтиб, вужудингизнинг бир парчасига айланса, вақти келиб сиз ҳам ўша ошиқлар ичидаги кимнингдир бир парчасига айланасиз..
🔹 Тирик экансиз, ҳаёт эшигини ёпиб қўя олмайсиз...
Ҳаётингизга кимлардир кириб келаверадилар ва кимлардир чиқиб кетаверадилар..
Сокин бўлинг, чиқиб кетаётганларни олиб қололмайсиз. Сиз билан қолганларни эса,чиқариб юборолмайсиз..!
Зеро, ҳаётингиздаги ҳар бир инсонни ўз вазифаси, ўз ўрни бор. Уларни сиз бошқаришга эмас, балки улардан сабоқ олишга урининг. Улар қилаётган ҳатоларига йўл қўйманг ва эришаётган ютуқларига сиз ҳам эришишига ҳаракат қилинг. Асло ҳасад қилманг, хаётда фақат ҳавас қилиб яшанг шунда ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади....
🔹 Бошқаларнинг ҳаётини орзу қилманг, чунки...
Сиз бошқалардаги зоҳирнигина кўрасиз.
Сиз умр ҳикоясининг фақатгина муқаддимасини ўқигансиз холос.
Эҳтимол бошқалардаги сиз неъмат деб ўйлаган нарса синов ва фитнадир.
Эҳтимол сиз шуҳрат деб ўйлаган нарса ташвишдир.
Эҳтимол сиз мол деб ўйлаган нарса тўсиқ ва пардадир.
Эҳтимол сиз ҳайбат деб ўйлаган нарса қуруқ пўстлоқдир.
Эҳтимол сиз роҳат деб ўйлаган нарса хавфдир..
Эҳтимол сиз бахт деб ўйлаган нарса, шунчаки ниқобдир...
🫶🏻Унутманг! Қалбингиз фитратингиз, соф бўлса албатта, умр ҳикоянгиз бахтли хотима топади....

🔖Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

05 Jan, 07:25


❤️Мен Аллоҳни изладим ва
билдимки У ҳар доим мен билан
бўлган экан.У ҳеч қаерга кетмаган, шунчаки мен бошқа томонга қараган эканман…

🪶Робия ал Адавия


💌Юрагинг тошни тешгулик бўлиб йиғлаётганида билгинки, Аллоҳ кўз ёшларингни санаябди. Ҳаёт
тўхтаб қолгандай, вақт зарарингга юраётгандай бўлса, билгинки, Аллоҳ сени кузатиб турибди. Орзуларинг яксон бўлиб, умидсизликка тушсанг ва ўзингни
нега бундай бўлди деб тинмай сўроққа тутаётган бўлсанг, билгинки, Аллоҳ жавобини билади. Ўзига таваккал қилсанг, асло ташлаб қўймайди.
Биз ҳаммамиз ўзимизни бошқа инсонлардан кўра кўпроқ севамиз. Лекин барибир ўзимизнинг фикримиздан кўра уларнинг фикри ҳақида кўпроқ сиқиламиз, қайғурамиз, кўз ёш тўкамиз..

Баьзилар "Дуо қилишдан бошқа иложимиз қолмади", дейишади. Во ажаб! Аслида бундан кўра кучли нарса борми дунёда?!

📝Ҳамма "Ҳеч қандай чораси ҳам, иложи ҳам йўқ!" деганида, умидсизликка бош кўтаришнинг номидир ИЙМОН...
Маҳзун бўлганингизда қалбингизга қайтинг. Не кўз билан кўрингки, айни пайтда аввал сизни севинтирганлар учун бугун йиғлаяпсиз...

❤️ Аллоҳим! Мен Сенга Сенинг Улуғлигингга лойиқ тарзда намозни адо этолмайман, ибодат қилолмайман. Довуд алайҳиссалом Сен учун рўза тутганидай рўза тутолмайман. Агар бемор бўлсам, Айюб алайҳиссалом дард етганида сабр қилганидай сабр қилолмайман. Юнус алайҳиссалом китнинг қорнида Сенга тасбеҳ айтганидай тасбеҳ айтолмайман. Динингни Яҳё алайҳиссалом тутганидай қувват билан тута олмайман. Юсуф алайҳиссалом барча аъзолари билан (нафсини ҳаромдан) тийганидай кўзимни тия олмайман. Мен “бораверинглар, сизлар озодсизлар” дея оладиган даражада кечиримли, айбларни ўтиб юборувчи эмасман.

❤️Лекин мен, эй Аллоҳим, улар каби Сени яхши кўраман!

📚“Иймон ва ҳузун” китобидан топганларим

🔖Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

03 Jan, 07:27


Ҳаётни қидириб йўлга чиқар экансиз, яшашни унутманг!
🪶Маҳмуд Дарвиш


📝Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ансорлардан бирининг боғига кирдилар. У ерда бир туяни кўрдилар. Туя Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни кўриши билан инграб кўзларида ёш тўкди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга яқинлашиб бошини силадилар. У жим бўлди. Сўнгра сўрадилар: -Бу кимнинг туяси?
Ансорлардан бир йигит келди ва “Меники, эй Аллоҳнинг Расули!”, деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга қараб: -Аллоҳдан қўрқмайсанми бу жонивор тўғрисида?! Аллоҳ уни сенга мулк қилиб берган. У менга сендан шикоят қилаяпти. Сен уни қаттиқ ишлатар экансан, оч қолдирар экансан, қийнар экансан!


Биласизми, мазкур воқеани ўқир эканман, Камина қалбида аллақандай умид билан бир қаторда қўрқув ҳам ҳукм сура бошлади.
Нега дейсизми..⁉️
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир туянинг кўз ёшларидан унинг эгасига қаттиқ танбеҳ бердилар омонатга ҳиёнат қилишда айбладилар. Энди айтин-чи, ҳазрати инсон деб улуғланган ожиз бандасига қилинган зулмдан, қалби бўлакларга бўлиниб Роббисига қилинган шикоят учун, кўз ёшлар учун берилган ҳукм қандай бўлади...?
Зулм фақат уриш калтаклаш эмас, балки қалбни чил-чил қилиб синдириш ҳам зулм, умидингизни пучга чиқариш ҳам зулм, ожизаларни ҳимоя қилмаслик ҳам зулм, инсонларни обрўсини тўкиш ҳам зулм, инсонлар ҳақида фитналар тарқатиш ҳам, ижтимоий тармоқларда уларни обрўсизлантириш ҳам зулм, гоҳида инсонни шарманда қилиш уни қатл қилиш билан тенгдир.
Баъзида Камина Аллоҳдан ҳаё қилганим сабаб "кечирдим", дейман-у, аммо қалбим яраси тузалмайди. Бу ҳислар қанчалик оғирлигини Сиз ҳам балки ҳис қилгансиз..
Инсоннинг қалбига мўраламас экансиз, унинг туйғуларини ҳеч қачон тушунмайсиз. Гоҳида сиз учун шунчаки аҳамиятсиз бўлган туйғулар, бошқалар учун ҳаёт бўлиши ҳам мумкин!
Зотан, қалбимизни жароҳатлаган инсонларни кечира олмаслигимиз бизни қалбимиз қаттиқлиги англатмайди. Шунчаки жароҳатимизни унута олмаяпсиз холос!
Қалбингизни яралашдими? Эҳтимол бу жароҳатни даволашга ҳаракат қилиб, кучингиз етмаётгандир?
Умрингиз китобини айнан шу саҳифасини ёпишга, унутишга барчасини орқага ташашга уринасиз. Аммо кучингиз етмаяпти!
Ўзингиздан сўрайсиз: "Наҳот қалбим тош қотган, Аллоҳ раҳматидан узоқда бўлса....!?".
Мен, мен кечиришни биламан. Аммо кечириш билан яралар битиб қолса, қани эди. Бировни том маънода кечириш ҳам осон иш эмас экан. Бунинг учун комил қалб керак экан!
❤️Қадрдоним, айни дамда агар сиз ҳам мен каби яраларингизга малҳам топиш билан овора бўлсангиз, нафсингиз билан курашда давом этинг. Ғалабангиз билан ундан интиқом олинг.

🌺 Каминани тарбиялаган ва ғолиб бўлиб яшаш сирини ўргатган гўзал ривоят: Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ айтади: “ Масъуд Ҳамадоний кечириш ва авф қилишни яхши кўрар экан. У кишиларни ҳам кечиришга тарғиб қилар, унга даъват қилар экан. Ким ундан узр сўраб келса унинг узрини қабул қилар, уни авф қилар унга: “Ўтмиш эсланмайди”, дер экан. У вафот қилганида солиҳлардан бир киши уни тушида кўриб сўрабди:
-Эй Масъуд! Аллоҳ сенга қандай муомала қилди?
Масъуд жавоб берибди: Аллоҳ таоло мени ҳузурида турғизиб қўйиб: “Ўтмиш эсланмайди. Уни жаннатга киритинглар”, деди.

💔Гоҳида юмшоқ тилингиз қиличдан ҳам баттарроқ бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг!

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

02 Jan, 06:20


🌺Ҳар қандай нарса икки қисмга бўлинса камаяди. Фақат бахт ундай эмас. Чунки у бошқалар билан бўлишганинг сари кўпайиб бораверади.
Бир биримизга бахт улашиб турайлик..

Имом Шинқитий р.а.

✍️
Адибимиз Ўткир Ҳошимовнинг мазкур сатрлари ёдимга тушди: Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса бекорчилик.
Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади”.
Қадаримизга битилган навбатдаги 365 вароқли умр китобининг саҳифаларини яхшилик ва гўзалликларга тўлдирайлик..
- Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар..”.
Аллоҳ инсонга берган неъматлардан бири, унга баъзи ишларни янгидан бошлаш имконини берганидир!
Ўтган йилда уддасидан чиқа олмаган ишларимизга янги йилда яна уриниб кўришимиз мумкин!
📚Янги йилни Дейл Карнеги китобларининг мутоласидан бошладим.
Буюк файласуф бахтли яшаш қоидалари ҳақида шундай ёзган:
“Ҳеч қачон бировларнинг сиз ҳақингиздаги фикрларига эътибор берманг.
Ҳеч қачон ўзингизни бировсиз яшолмайдигандек тасаввур қилманг.
Ҳеч қачон ҳаммани рози қилиш учун яшаманг.
Ҳеч қачон ўзингизни борингиздан яхши кўрсатишга уринманг.
Ҳеч қачон ўзингизни бошқалардан устун деб ўйламанг.
Ҳеч қачон бировларнинг хоҳишлари билан яшаманг.
Ҳеч қачон ўзингизни одамларнинг диққат марказида, деб тасаввур қилманг.
Баъзида кимгадир жавоб қайтармаслик жавоб қайтаришдан кучли жавоб бўлади.
Кундалик тартибингизда китоб ўқиш, спорт билан шуғулланиш, биродарларни йўқлаш, албатта, бўлсин.
Энг асосийси, ўзингиз учун яшашни унутманг!”

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

28 Dec, 03:48


🌺Умид….

Баъзан ўзингни ёлғиз ҳис этасан. Атрофингда ҳеч ким бўлмаганлиги учун эмас, ўзинг билан бирга бўлолмаганинг учун..

🪶Шамс Табризи


“Мусо алайҳиссалом Тур тоғига чиқаётганларида бир киши шундай деди: Эй Мусо, Роббингдан сўра-чи, мен жаннатийманми ёки дўзахий…?”.
Ҳазрат Мусо бу инсоннинг айтганини қилди ва унинг дўзахий эканлигидан воқиф бўлди. Ул зот ушбу хабарни бояги кишига қандай тишни ўйлади, унга лоф сўзлолмайди. Агар ҳақиқатни билиб қолса, ранжиб қолишидан қўрқади.
У киши қизиқиш билан Мусо алайҳиссаломнинг жавобини кутарди.
Ҳазрат Мусо алайҳиссалом жумлани шундай бошлади: “Аллоҳ дедики, бандамга айт, яъни қулимга дегинки...”
Эркак фақат “Бандамга. дегинки...”, дейилган жумланинг ўзинигина эшитиб, ҳаяжон ва шодлик билан: “Демак, Аллох таоло мени Ўз бандаси дея қабул қилди, мени бандам деди!” дея севинчдан шу қадар шодланиб кетдики, қолганини ҳаяжоннинг зўридан, ҳатто тингламади ҳам.
...Ана шу самимияти у кишини жаннатийга айлантирди….
📝Агар ёмон амал қилганингизда хафа бўлсангиз, демак сиз мўъминсиз!
Ҳаммамиз хатокормиз. Агар гуноҳнинг ҳиди бўлганида бир-биримиз билан ўтира олмаган бўлар эдик. Инсонлар кўришини истамаган томонларимизни сатр қилган, инсонлар кўришини истаган томонимизни тарқатган Аллоҳ покдир!
Мўъмин киши гуноҳ қилиб қўяди. Сўнгра унинг маҳзун бўлиб қолганини кўрасиз. Қалби синади. Сўнгра намоз, рўза, тавба, истиғфор, кечги намоз ва кўз ёшлари билан Аллоҳга қайтишга шошилади.
Аммо гуноҳни қилиб хафа бўлмаса, надомат қилмаса мана бундан қўрқиш лозим. Аллоҳнинг ҳалимлигини ожизлик деб ўйласа, гуноҳ қилганида Аллоҳнинг сатр қилганини суистимол қилиб яна гуноҳда бардавом бўлса, мана бу хавфли!
Доктор Муҳаммад Ражаб айтади:
"Ўғлим! Гуноҳларинг ичида энг зарарлиси биринчиси ҳам эмас, охиргиси ҳам эмас, кўпи ҳам эмас, ози ҳам эмас. Сенинг ҳалокатинг гуноҳни қийналмасдан, қалбинг оғримасдан қилишингдадир. Ана шундан сўнг қалбинг унга ўрганиб қолади. Уни тавбага ундайдиган синиқликни энди топа олмайсан. Эй ўғлим! Агар кунларимизни яхшилаб тафтиш қилганимизда, кўп гуноҳларимиз одатга айланиб кетганини англаган бўлар эдик. Бу гуноҳларнинг ҳаромлигига қалблар эътибор бермай қўйди. Эй ўғлим! Энг зарарли гуноҳ сени маст қилган гуноҳдир!".

📝Ҳажжожи золим вафот этаётганида шундай деган экан:
"Эй Аллоҳим! Мени мағфират қилгин. Улар Сенинг ҳақингда гапириб "Аллоҳ Ҳажжожни мағфират қилмайди" дейишмоқда!".
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади: "Агар Ҳажжож нажот топса мана шу сўзлари туфайли нажот топади!".

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

26 Dec, 15:49


❤️Ҳар қанча оғриқлар ила азоб чекаётган қалбимизни хотиржам қилувчи жумла: “Албатта барчасида хайр бордир..”.

🫶🏻Роббим!
Афвинг гуноҳларни ўчирса, меҳрибонлигинг қандай экан?
Меҳрибонлигинг қалбларни нурга тўлдирса, муҳаббатинг қандай экан?
Муҳаббатинг ақлларни даҳшатга солса,
Сенга яқин бўлиш қандай экан?
Сенга яқин бўлиш ғам ғуссани кетказса, жамолингни кўриш қандай экан?
Аллоҳим! Афвингни, меҳрибонлигингни, муҳаббатингни, Сенга яқин бўлишни ва жамолингни кўриш лаззатини сўрайман!

🪶Жалолиддин Румий

📝 Ҳадисда: «Жума, жумагача бўлган гуноҳларга каффорат бўлади», - дейилган.
Жума куннинг хайр-у баракоти сизга бўлсин!

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

25 Dec, 11:41


Давоми..

Нолиш ила уйқуга кетди. Болалари таътилдалиги учун эрталаб бемалол турди-да, уйларни йиғиб, чой тайёрлади. Қайнонаси эрталабдан қаергадир отланаётганини кўриб ҳайрон бўлди:
– Ҳа, ойи, тинчликми, азонлаб қаерга кетяпсиз?
– Болам, бугун холангизникида йиғин экан.
Вақтлироқ бориб қарашай дегандим. Кичкина боғчага кетса, катталари эшикни қулфлаб ўтиришар?
Шоҳида қайнонасини тичлантирди:
– Бораверинг ойи, кап-катта бўлиб қолишди.
Ўзларини ўзлари бемалол эплашади.
У қайнонасига: "Мен ишга кетганимда болаларнинг оғирлиги сизга тушмайди”, демоқчидай чертиб-чертиб гапирди. Гўёки қайнонасининг ҳадеб тергайвериши, болаларидан хасрат қилаверишидан ўч олгандай бўлди. Энди Шоҳида тез-тез уй ишларини бажариб ишга жўнаши керак. Кичкинасини боғчасига жўнатди-да: –Эшикни қулфлаб, балкондан энгашмай ўтирларинг. Телевизорни қўймаларинг, –деб уқтирди.
Кўча бекатида автобус кутиб тураркан, кўнгли хавотирга тушаверди: "Тағин уйда ҳеч ким йўқ деб видео қўйишган бўлса-я? Газни ёқишмаганмикин?”. Шу каби турли хаёллар кўнглига қўрқув солиб шошиб уйга қайтиб чиқди. Ўғли эшикни очиши билан ичкарига яна бир-бир назар ташлаб, яна болаларига тайинларкан чопиб зиналардан тушиб, келаётган автобусга югурди. Автобусда кетаётиб ҳам хаёли болаларида бўлди.
Ишга борган заҳоти қўнғироқ қилиб, улардан нима қилишаётганини суриштириб, кўнгли жойига тушди...
Шу куни Шоҳида биринчи маротаба ишга кечикиб келди, биринчи маротаба қўли ҳеч нарсага бормай, ҳар ярим соатда болаларига қўнғироқ қилавериб, ишида ҳам унум бўлмади. Сабаби, умрида биринчи маротаба қайнонаси азонлаб уйни тарк этиб, фарзандлари қаровсиз қолганди. Шоҳида шу бугун бақироқ, бўлар-бўлмасга ҳасрат қилиб тергайверадиган, ўзининг кўнглида "шанғи” деб ном олган қайнонасининг нақадар керакли, қадрли инсон эканини, оиласининг, турмушининг пойдевори эканини чуқур англаб етди.
"Тавба,– деди ўзига ўзи.– ойим бир кун уйда бўлмасалар қай аҳволга тушишимни ўйлаб кўрмаган эканман. Яхшиямки шулар бор эканлар, бўлмасам юрак ўйноқда ишлолмай уйда ўтириб қоларканман-да”. Шоҳида чуқур ўйга толиб, кечаги, қайнонасига нисбатан қилган муомаласини эслаб ўзини ёмон кўриб кетди. Соатга қаради, бешга яқинлашиб қолибди. "Вой ўлай, кичкинамни боғчадан оладиган вақт бўлибди-ку!”. Яна уйга қўнғироқ қилди.
Энди гўшакни қайнонаси олди.
– Алло!
–Сожида холанинг ўткир овозини эшитиб Шоҳида хурсанд бўлиб кетди.
– Ойи! Ассалому-алайкум. Яхши келдингизми?
– Ваалайкум ассалом, келдим! Шоҳида қайнонасига "йиғинга яхши бориб келдингизми, қийналмадингизми” каби саволлар билан унинг кўнглини кўтармоқчи бўлди. Лекин Сожида хола унга гап бермай сайрай кетди:
– Келсам денг, ваннанинг сувини очиб қўйишибди, бекорга оқиб ётган экан, телевизор вангиллаб ётибди. Ҳозир боғчага Маҳмудни жўнатдим... –Қайнонасининг ҳар бир гапи унинг кўнглига хуш ёқарди.
Ишдан чиқиб уйга ошиқаркан қалби ҳар қачонгидан ҳам шод эди. Шунча йиллардан бери маънисиз, ҳаловатсиз деб ўйлаган турмуши аслида жуда ширин кечаётганини, фарзандларига бош-қош бўлиб, ёмон йўлдан қайтариб, ҳамиша тергаб турувчи қайнонаси борлигидан хурсанд бўлиб борарди.
Дўкон ёнидан ўтаркан хаёлига бир фикр келди. Қайнонаси учун новвотнинг "дури”дан сотиб олди. Уйига яқинлашаркан унинг овози баралла эшитилиб турарди. "Демак, болаларим ҳаммаси уйда, тинч-хотиржам ўтиришган экан”. Эрталаб ишга отланаркан қайнонасидан ҳазил аралаш сўради:
– Ойижон, ишқилиб бугун ҳеч қаерга бормайсизми?
– Э, болам, бораман десам жуда юришим кўп. Лекин буларни ташлаб кетиб бўладими? Кеча нинанинг устида ўтиргандек ўтирдим. Шоҳида сумкасидан новвотни олди:– Ойижон бу сизга, чой билан ичинг, қувват бўлади.
Сожида хола қўлидагига тикилиб турдида: – Нима қилардиз овора бўлиб, –деди овози юмшаб, –ҳали болаларизга берарман.– Йўқ ойижон, ўзингиз енг, қон бўлади.
Болалар сиздек бўлгунча ейишаверади. Сожида холанинг кўзларида ёш ғилтиллади. Бу севинч ёшлари қўлига сара новвот тушганидан эмас, балки келини илингани, "Сиздек бўлгунча” деган сўзлари билан нақадар қайнонасининг қадрига етиб, меҳрибонлик кўрсатаётганидан қалби ғурурга тўлганининг нишонаси эди.

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari⌛️

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

25 Dec, 11:41


🌺 Йўлимизда риёзат йўқ!
Бу ерда фақатгина лутф бор,  эҳсон бор. Бу ерда фақатгина муҳаббат, фақатгина кўнгил овлаш, фақатгина ишқ, фақатгина ҳузур-ҳаловат бор... Румий


📝Шоҳида тиқилинч автобусда базўр уйига етиб келди. Дарвозадан кираркан, ичкаридан қайнонасининг шанғиллаган овози эшитилди: –Ҳой, уйда копток ўйнамаларинг, ҳаммаёқни чангитиб юборасанлар. Маҳмуд, китоб-дафтарларингни йиғиштириб ол, ёйилиб ётмасин.
Шоҳида ҳафсаласи пир бўлиб, этигини ечаркан кўнглидан ўтказди: "Ишдан чарчаб келганингда уй жим-жит бўлса-да. Қачон қарасанг бақир-чақир, бу уйда ҳечам тинчлик бўлмасаканда”.
Шу пайт кичкинтойи уни кўрди-ю, қувониб қичқирди:
– Ака, ойим келдилар!
Болалар ҳар доимгидай чопиб чиқишди-да бирин-кетин сўроққа тутишди: – Ойи, ойлик олдизми?
– Мактабимизга цирк келаркан, пул беринг!
– Боғчамга овқат пулини тўларкансиз!
Шоҳида бу хилдаги сўроқларга ўрганиб кетганиданми "Хўп-хўп” дедида, қайнонаси билан сўрашиш учун ичкарига кирди. Сочларига батамом оқ тушиб, ажиндан юзлари буришган Сожида хола келинига пешвоз чиқди.
– Ойи, болалар қийнаб қўйишмадими? -сўради салом бераркан Шоҳида.
– Э, буларни қўяверинг, унақа-бунақа тўполончи бўлишмади-да. Ҳали бир-бири билан гап талашади, ҳали... –қайнонаси икки қўлини белига қўйганча шикоятини бошлаб кетади. Шоҳида бундай шикоятларга ўрганиб қолгани учун индамайгина ошхонага йўналди. Тоғорачага картошгка, пиёз солиб арта бошлади.
– Ойи, нима овқат қилай? –овозини баландлатиб сўради.
– Нима ҳам қилардиз, болам. Макаронми, мошхўрдами қилаверинг. Шунда қизининг норози овози эшитилди:
– Уф, яна макаронми?
– Унақа овқат танламаларинг. Овқатнинг уволи тутади-я...
Қайнонасининг насиҳат дафтари очилиб, уруш вақтида одамлар лавлаги егани борми, болалар очликдан шишиб, одамлар кўчаларда ўтларни ейишгани борми эринмасдан невараларига худди эртак айтгандай уқтира бошлади. Гапининг сўнгида: ”Ҳозирги тўқ, тўкин-сочин замонга раҳмат деларинг. Устиларинг бут, қорниларинг тўқ, шукур қилларинг”, –деб қўйди.
Болалар ҳам бувиларининг ҳикояси таъсир қилибми жим бўлиб қолишди. Лекин нимагадир Шоҳиданинг кўнгли ғашланаверди.
Эри хизмат сафарига кетганига бир ҳафта бўляпти-ю, ҳамон қўнғироқ қилгани йўқ. "Балки эрта-индин келиб қолсалар керак”, дея ўзини тинчлантирди. Хаёл билан пиёз тўғраркан қайнонаси кириб келди:
- Болам, пиёз ҳам палон пул бўлиб кетибди. Бугун қўшни хотинлар бозорга тушган экан, қишни чиқариб олиб, янги пиёз узилгунча аяб ишлатиб турмасангиз бўлмайдиганга ўхшайди.
Шоҳиданинг сабр косаси тўлди. Ҳозиргина беғам эрини жиғибийрони ошиб эслаётганди, қайнонасининг тергаши фиғонини ошириб юборди.
– Ойи, бугун манти қиламан. Анчадан бери ҳадеб мошхўрда, макарон еявериб болаларнинг ҳам жонига тегди.
Шоҳида бу гапи билан қайнонасининг ғашига тегиб, намунча кўп гапираверасиз, ўзимам нима қилишимни яхши биламан демоқчи бўлганди. Содда қайнонаси бўлса қўлини беозор силтади-да:
– Майли, нима қилсангиз қилаверинг. Менга барибир, фақат картошка аралаштиринг, ўғлим қайтгунича гўштни тежаб турайлик, –деб ошхонадан чиқиб кетди.
Шоҳида жаҳл билан артаётган картошкани сувга ташлаган эди суви сачраб, доғланган ёғга тушди. Ёғнинг хунук жизиллашидан Шоҳиданинг ғашлиги ортди...
Картошка аралашган бўлса ҳам манти мазали бўлганди. Қайнона-келин, болалар ҳаммалари дастурхон атрофида жамулжам бўлиб иштаҳа билан овқатланишди. Шоҳида идишларни йиғиштириб ошхонада юваркан, яна қайнонасининг овози эшитилди: – Ўчир телевизорни, ток кетади. Ҳадеб видео кўраверсаларинг тарбиянг бузилади.
"Уф.... қачон чакаги ўчаркин-а, бу кампирнинг. Бу уйда на бемалол еб-ичасан, на ҳузурланиб дам оласан. Яхшиям ишхонам бор. Бирпас бўлса ҳам дам олиб, асабларим тинчиб қайтаман”...

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari⌛️

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

23 Dec, 09:07


💔Сени севмаганга суйкалма!
Севгингни ожизлик деб ўйлайди.
Бу ҳам етмагандек фидокорлигингни мажбурлик, вафойингни ялиниш дея бошлайди.
Борлигинг қадрига етмаса йўқлигинг тарбия қилсин!
Воз кечилмайдиган ҳеч кимса йўқ, ўзини воз кечилмас деб ўйлайдиган аҳмоқлар бор холос!
✍️ Мавлоно Румий..


📚"Тунги суҳбатлар" китобида шундай ҳикоя қилинади: "Бир аъробий йигит бир қизни севиб қолди. Шавқи зиёда бўлавергач, қизни кўргиси келди. Йигит қиз яшайдиган чодир олдига келди. Мақсади кизни узоқдан бўлса ҳам кўриш эди. Уни душман деб ўйлашди. Чунки улар билан бошқа қабила ўртасида адоват бор эди. Йигитни улар ўша қабиланинг жосуси деб ўйлашди. Уни ўлдирмоқчи бўлишди. Аммо йигит ўзини ҳимоя қилиш учун: "Мен қизингизни севаман!" - демади. Жим тураверди. Улар йигитнинг бошини энди кесаман деб туришганда, қиз уларни тўҳтатиш учун бақирди. Отасига ораларидаги севги ҳақида гапирди. Отаси йигитнинг бу қилмишини мақтади. Йигитга қараб: "Менинг қизимнинг сирини ошкор қилмаслик учун ҳатто ўлимга рози бўлдинг. Мен қизимни сен-дан бошқага бермайман! -деди ва қизини унга никоҳлаб берди!
Эътибор беринг, севгилисини шаъни ва номусини ўйлаб ўлимга ҳам рози қалблар бор. Ким севса, ҳимоя қилади. Фақат севгилисини ўлимдан эмас, инсонларнинг маломатларидан ҳам химоя қилади. Бошқаларга нисбатан хавфнинг миқдоридан муҳаббатни англаса бўлади. Гоҳида инсонни шарманда қилиш уни қатл қилиш билан тенгдир. Севги фақат фаҳрланиш ёки қуруқ лавз учун яратилмаган. Севги биз учун у билан яшашимиз учун яратилган.
Ишонч ҳатарли қуролдир. Уни танимаган кишингизга берманг. Уни бир дафъада бериб юбориш
мумкин эмас. Ишонч бир неча босқич орқали пайдо бўлади. У тажриба ва қийинчиликлар билан ўсиб боради. Ўта кучли ишончга фақат нодир ҳолатлардагина етиб бориш мумкин. Баъзи кишиларнинг замиридаги яширин мақсадларини улар билан бир неча танг ҳолатларга кирсангиз билиб оласиз. Инсонларнинг комил суратларини билиб, уларга баҳо бермоқчи бўлсангиз, улар билан оралиқ масофани сақланг. Биров билан ўта яқин бўлиш, худди ўта узоқлашиш кабидир. Бундай ҳолатда жуда кўп муҳим тафсилотлар очилмасдан қолаверади. Соддаларча ишонманг. Шу билан бирга, ваҳима билан эҳтиёткорлик ҳам қилиб юборманг!
📚”Оила — саодат маскани” китобида шундай дейилади: Кўп эркаклар аёллари уйда баланд овозда бақиришларидан шикоят қилишади. Бироқ билишмайдики, бу бақириқлар қалбда яшириниб ётган туйғуларнинг акс садоси бўлади. Аёл кишининг бақиришига одатда қуйидагилар сабаб бўлади:
- Елкасидаги масъулиятлардан сиқилиб кетади.
- Суюкли эр, одобли, салоҳиятли фарзандлар, озода хонадон, ишларида муваффақият кутаётган бўлади.
- Туйғусизликдан қийналаётган бўлади.
- Эътиборсиз ташлаб қўйилгани учун сиқилади.
- Гормонал ўзгаришларни ўтказаётган бўлади.
- Кўнгли чўккан бўлади, сиз у билан бахтли эканингизни, у сизга кифоя қилишини билдирмаган бўласиз.
- “Бугун кунинг қандай ўтди?” деб сўрамаган бўласиз. Биласизми, бу савол барча чарчоқларни чиқариб юборади. Қалбига хотиржамлик ва сакинат олиб киради. Тиним билмай узоқ муддат уйда ўтириш баъзида аёлни сиқиб қўяди.
Сиз эса бу ҳолатга тушишига йўл қўймаслигингиз керак. Кўнгилини очадиган, кутилмаган бирон нима қилинг. Ҳадя улашинг. Ҳадя муҳаббатни зиёда қилиши билан бир қаторда руҳни озиқлантиришга ҳам хизмат қилади. Натижада сизга ва фарзандларингизга меҳр беради. Фақат унинг ўрни борлигини билдириб қўйсангиз бас. Яхши сўзлар билан қалбини очинг. “Жонинг соғ бўлсин. Бизни деб кўп заҳмат чекаяпсан. Аллоҳим сени кўп мукофотласин!” Бундай жумлалар айтишингиз оддийгина кўринса-да, бироқ аёл кишига рағбат бағишлайди. Ҳаётида давом этишига ундайди.

❤️Аллоҳ барчангизни икки дунёда бахтга эриштирсин.

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari⌛️

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

21 Dec, 07:23


🫶🏻Умидсиз бўлма, бўлмайди дема!!! Умидларни бор этган, сабабларни яратган, қанчадан қанча бўлмайди деганларингни бўлдирган Аллоҳ бор.
“Бўл дер ва бўлар”.. 📜Ясин сураси 82-оят

🪶Жалолиддин Румий

Видео роликни томоша қилар эканман, журналист йигитнинг “Қандай ўлим топишни орзу қиласиз” - деган саволи эьтиборимни тортди…
“Намоз ўқиган ҳолда вафот топибди…", "Сажда қилган ҳолида жон таслим қилибди…" "Рўзадор ҳолида ўлиб қолибди..." "Умра сафарида жон берибти...".
✔️ Бундай ҳодисалар ўз-ўзидан бўлди деб ўйлайсизми....⁉️
Aсло....!!!
✔️ Ким қандай ҳаёт кечирса, шу алфозда вафот этади…

Бу дунёда нима билан машғул бўлсангиз албатта,  хотимангиз ҳам шуни устида бўлади...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бирор кишининг амалидан лол қолиб, таажжубга тушманг. Уни қандай хотима топиши, ишлари қай йўсин якунланишига қаранг"- дедилар...
🪶Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам  яна дедилар-ки:
– Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни хоҳласа, ўлимидан олдин уни поклаб қўяди.
– Банданинг покланиши қандай бўлади, дея сўрашди.
– Уни бир солиҳ амалга илҳомлантиради, тоинки унинг устида жонини олади, дея жавоб қилдилар.
Ибн Ражаб Раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Яхши хотима фақат ички олами гўзалларда содир бўлади. Чунки ўлим лаҳзаси келгач, иккиюзламачилик қилиш имкони йўқ. У вақтда қалб тубида яширин бўлган нарса юзага чиқади, қалқийди.

🪶 "Дамашқдаги бир қабрни устида шундай деб ёзиб қўйилганини кўрдим: "Бу ер яхшилик қилганлар учун қандай ҳам яхши жой!".
Агар кимдир мендан қабрларни бирор ном билан номлашни талаб қилса мен қабрни "Амаллар сандиғи" деб номлаган бўлар эдим. Бизга кичкина, тор, қоронғу, қўрқинчли ва хавфли кўринадиган жой кимдир учун жаннат боғларидан бир боғ бўлиши ҳам мумкин.
Биз йўқотган яқинларимиз учун бир неча кунгина йиғлаймиз. Аммо улар дунёдан қутилганларига хурсанд бўлишади.Қабр қоронғудир. Уни қуръон тиловати ва ибодатлар билан ёритайлик. Қабр қўрқинчлидир. Уни садақаларимиз билан хотиржамлик маконига айлантирайлик. Қабр тордир. Уни кўнгилларни олиш билан кенгайтирайлик. Дунёдан топган бирор нарсамизни қабрга олиб кета олмаймиз. Фақатгина қилган яхшиликларимиз биз билан қабрга киради!


📚Абу Ҳайён Тавҳидий "Ал-басоир ваз-захоир" китобидан

❤️ Аллоҳ таолодан барчамизни гўзал хотима ила ризқлантиришини дуо қилиб қолувчи "Yurist xonimingiz"!

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari⌛️

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

20 Dec, 05:13


❤️Аслида, уйингизнинг шифтидан нарига чиқмайди  деб ўйлаган овозингиз бутун коинотни ларзага келтириши мумкинлигини билсангиз эди.....

Кутинг...
Дардларингиз ўтади..
Яраларингиз битади..
Хайрлиси албатта келади...
Сабр қилинг..
Роббингизга ишонинг...
Аслида, биргина ихлос билан қилинган дуо сизнинг дардингизни, ғамингизни тугатади...
Албатта, биргина ибодатда яширинган ҳар бир оғриқнинг давоси бор....
Охирги умидингиз Аллоҳ эмас, балки ягона умидингиз Аллоҳ бўлсин...

Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган бир соат бор. Агар мусулмон банданинг Аллоҳдан бирор нарсани сўраши ўша пайтга мувофиқ келса, Аллоҳ у сўраган нарсани беради.
Жума кунида салавот айтишни кўпайтирининг. Зеро, Набий алайҳиссалом: - «Кунларингизнинг энг афзали жумадир. Ўша кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар. Чунки салавотларингиз менга кўрсатилади», деганлар.

❤️Ошиқ қалбларга яна бир, Жума тонги муборак!

🔗Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari🌺

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

18 Dec, 06:56


📝Муҳаммад ибн Сийрин бир қанча вақт бой ҳолатда умр кечирди. Фақир бўлиб қоганида шундай деган эди: “Мана шу кунни йигирма йилдан бери кутар эдим. Ўшанда мен бир фақирни “фақир” деб айблаган эдим. Сўнгра Аллоҳ мени куни келиб унинг бошига тушган мусибат билан мусибатлантиришини билдим!”.

💔Аслида ҳар биримизнинг ошкор бўлмаган, овоза қилинмаган гуноҳимиз бор. Ушбу ҳолат айбу гуноҳлари ошкор бўлганларни масхара қилишга олиб бормаслиги лозим.
Аллоҳ ҳалимлиги билан гуноҳингга яраша жазо бермай ортга суриши, сизни ғурурга олиб бормасин.
Аллоҳ айбингизни сатр қилиб тўсибди, уникини тўсмабди. Эҳтиёт бўлгинки, унинг гуноҳини масхаралаб кулганинг сабабидан Аллоҳ беркитган гуноҳингни очиб юбормасин.
Чунки Аллоҳ адолатлидир, мазлумни ҳаққини, гарчи у гуноҳкор бўлса ҳам олиб беради.
📚"Тунги суҳбатлар" китобида шундай сатлар бор: "Бошқаларни масхара қилишдан кўра уларга таълим бериш афзал. Инсонлар илмсиз бўлса-да, уларнинг устидан кулиб бўлмайди.
Инсонлар осий бўлишса-да, уларни сўкиб бўлмайди. Инсонлар фақир бўлишса-да, уларни масхара қилиб бўлмайди. Инсонлар дайди бўлишса-да, уларни таҳқирлаб бўлмайди. Илмсиз инсоннинг устидан кулиш ўрнига унга таълим бериш керак. Офият неъмати учун Роббингизга ҳамд айтинг. Унинг шароитида яшасангиз, эҳтимол сиз ҳам ўшандек бўлармидингиз..?!
Осийни таҳқирлаш ўрнига унга йўл кўрсатинг. Офият неъмати учун Роббингизга ҳамд айтинг. Унинг шароитида яшасангиз, эҳтимол сиз ҳам ўшандек бўлармидингиз..?!
Фақирни масхара қилиш ўрнига унга ёрдам беринг. Офият неъмати учун Роббингизга ҳамд айтинг. Унинг шароитида яшаганингизда сиз ҳам, эҳтимол ўшандек бўлармидингиз..?!
Агар ўзингиздаги гўзалликни ўзингиз топган бўлсангиз, майли, атрофингиздагилардан кулинг. Агар ўзингизнинг қувватингиз билан бой бўлган бўлсангиз, майли, атрофдаги фақирлардан кулинг. Агар ўзингизнинг кучингиз билан фарзандларга эга бўлган бўлсангиз, майли, бефарзандлар устидан кулаверинг!".

❤️Инсоннинг қалбига кирмас экансиз, унинг туйғуларини ҳеч қачон тушунмайсиз. Гоҳида сиз учун юзаки туйғу ҳисобланмиш нарса унинг учун ҳаёт бўлиши ҳам мумкин!
Гоҳида юмшоқ тил қиличдан ҳам баттарроқ бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг!
Эҳтимол сизнинг ҳам нажотингизга кўнглини олган, кўзёшларини артган, ғамини аритган, қайғусида ҳамдард бўлган кишингизнинг дуоси сабаб бўлар!
Жаннатга киришингизга эҳтимол қайсидир қалб беморига айтган ширин сўзингиз, икки сўздан иборат далдангиз ёки бағрингиз босиб туҳфа қилган илиқ ҳароратингиз боис бўлар!
Аллоҳнинг раҳматига лойиқ бўлишда кўнгил олишдан кўра яхшироқ сабаб йўқ!
Кўнгил олинг, зеро Румий айтганларидек, кўнгил Аллоҳнинг макони!

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari ❤️

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

16 Dec, 06:03


Лев Толстой "Анна Каренина" асарида шундай ёзади: "Қалбимизни кавлаштирганимизда баъзан шундай нарсаларни қидириб топамизки, уларнинг аслида ўша бурчакда тинчгина ётгани яхшироқ эди...".

"Сени камчиликларинг, айбларинг, гуноҳларинг ва савобларинг билан чиндан яхши кўрадиган, хатолик қилганинг учун ҳам сени тарк этмайдиган ягона зот фақат "Аллоҳ" эканлигини билганингда эди, бошқаларга қуллик қилишдан воз кечар эдинг"... Абдулқодир Жийлоний

Кўп нарсалар қалбимизни парчалаган бўлсада, кўзларимизни очди! Шу жиҳатдан оладиган бўлсак йўқотиш бўлгани йўқ!
Менга ишонинг, жанглар ичида энг оғири қалб поклигини муҳофаза қилиб киришилган жангдир. Бу ҳаёт қалбларни ўлдирмоқчи бўлади. Қанчалар зиён қилсангизда, қалбингизни йўқотманг. Қалбини йўқотганлар гарчи дунёни эгаси бўлишсада, мағлубдирлар. Мўъмин киши бу дунёда худди жангдаги жангчига ўхшайди. Ўрнини ўзгартирсада томонини, фронтини ўзгартирмайди.
Орифлардан Зуннун Мисрий сиқилдилар, паришон бўлдилар. Зое бўлгандай ҳис қилдилар ўзларини. Сўрадилар: "Қалбим қаерда, қалбим қани, қалбим қаерга йўқолди?".
Бу ерда эътибор беришимиз керак бўлган бир гап бор. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ:
"Ким намоз ўқиб ҳеч нарсани ҳис қилмаса, қуръон ўқиб ҳеч нарса ҳис қилмаса, Аллоҳни зикр қилиб ҳеч нарсани ҳис қилмаса билсинки, унинг қалби йўқ экан".
Қалбларини йўқотган Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳ бир кўчада кетаётган эдилар. Бир эшик очилиб бир она ўз боласини ташқарига олиб чиқди. Уни уриб-уриб ташқарида қолдирди ва эшикни ичкаридан ёпиб олди. Бола йиғлай бошлади. Қаерга боради? Ким унга овқат беради? Қаерда ухлайди?
Бола яна эшик олдига бориб йиғлай бошлади. Она тирқишдан қараб раҳмати жўш урди. Эшикни очиб боласини қучоқлаб деди:
"Эй болажаним! Мени шундай қилишга сен мажбур қилдинг. Агар итоат қилганингда мен сени урмас, азоб бермас эдим".
Орифи биллоҳ Зуннун Мисрий дод деб йиғлади:
"Қалбимни топдим, қалбимни топдим...".
Яъни, сенга етган мусибат ва азоб Аллоҳнинг раҳматидан ўзга нарса эмас. Аллоҳ сени муолажа қилмоқчи бўлди, эътиборингни қаратмоқчи бўлди. Аллоҳ сенга қанчалар азоб бермасин сен Унга қайтавер...қайтавер. Зеро борадиган бошқа жойинг ҳам йўқ...! Муҳаммад Ротиб Нобулсий

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari ❤️

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

14 Dec, 06:50


❤️Роббим: “Мен фақат ўзим севганларимни имтиҳон қиламан” деганингдан буён оғриқларимни шараф деб қабул қилдим..

🪶Абу Ҳурайра р.а.


📝Бу дунёдаги ҳамма нарса сени ташлаб кетади. Ёки сен уларни ташлаб кетасан. Лекин Аллоҳга боғлиқлик ундай эмас. Агар у Зот томон юзлансанг, сени бадавлат қилади. Тарк қилсанг, Ўзи сени чақириб олади.
Қалбингнинг тўридан «Ё Роббим!» десанг бас...

Ҳар туннинг наҳори, ҳар қишнинг баҳори бор. Қора булутлар қанчалар кўп бўлмасин, мовий осмон юзини мангу тўсиб туролмайди.
Ўлимдан бошқа ҳар қандай дарднинг давоси топилади.
Мусибатлар унутилиб, фараҳли дамлар келади.
Шундай экан, ҳеч қачон ноумид бўлманг.
Тушкунликка тушманг.
Ишонинг!
Зотан, қалбда ишонч бўлса, ҳеч нарса имконсиз эмас!
Аллоҳнинг сиз учун атаган гўзал эшиклари бор.
Эшикда фақат сизнинг исмингиз ёзилган ва қачонки тайёр бўлсангизгина, у эшик фақат сиз учун очилади. Буни Аллоҳга қўйиб беринг ва у сизни ҳеч қачон қуруқ қўлсиз қолдирмайди.

Ҳаётда сизни хафа қилувчилар кўпайса, демак, кечиришни унутибсиз. Кечирувчан, раҳмдил бўлинг, шунда хафа қилувчилар камайганини кўрасиз.
Йиғган молу давлатингиз қўлдан кетдими, демак, қалб бойлиги тўплашни унутибсиз. Энди қалб бойлигига эришиш йўлида сабр йиғиш вақти келди.
Бошингиз қарздан чиқмай. қолдими, демак, шукурни. унутибсиз ёки Яратганнинг амрига хилоф иш қилибсиз....
Атрофингизда сиздан хафа бўлувчилар кўпайса, билинг, дилозор ва такаббур бўлиб қолибсиз. Ақл-ҳушингизни йиғиб олинг, кибр-ҳавони йиғиштириб,
дилларга меҳр улашинг, анашундагина ҳаётингиз ўзгаради.
Фарзандингиз қайсарлик, ўзбошимчалик қила бошласа, билинг, ўзингиз шундайсиз. Ўзингизни ўнгланг, чунки фарзанд
ота-она учун кўзгудир.

❤️Қалбингизни ўйғотадиган, балки умид ҳам туҳфа қилиши мумкин бўлган бир жумла айтайми..? “Оқибатини Аллоҳдан кутганлар ва Унга кифоя қилганлар доимо ҳотиржам яшайдилар. Зотан, Унинг адолати буюк, раҳмати эса беқиёсдир. Синовдамисиз демак Унинг муҳаббатига эришибсиз, оз қолди …”.

📚”Қалбга таскин битиклар” китобидан тоган хулосаларим…

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 📝

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

12 Dec, 18:12


« بعض الأشياء ليست في أيدينا ولكن في دعواتنا...»

«Бази нарсалар бизнинг қўлларимизда эмас, дуоларимиздадир...».

Ҳадисда: «Жума, жумагача бўлган гуноҳларга каффорат бўлади», - дейилган.
Жума куннинг хайр-у баракоти сизга бўлсин!


🌙Жума кунининг хайру барокати барчамизга насиб бўлсин!

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💕

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

12 Dec, 18:10


❤️ Ана энди кўзим қувончга тўлди...

🪶 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўлим онларида Жаброил алайҳиссаломдан: “Мендан сўнг умматимнинг аҳволи нима бўлади?” - деб сўрадилар. Шунда Аллоҳ таоло Жаброил алайҳиссаломга ваҳий этди: “Ҳабибимга хушхабар бер, уммати ичида уни уялтирмайман. Ҳашр кунида у қабрдан энг олдин чиқадиганлардан бўлади ва Маҳшаргоҳда тўпланганларнинг саййиди қилинади. То унинг уммати кирмагунича бошқа умматларга жаннатга кириши ҳаромдир”.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: - “Ана энди кўзим қувончга тўлди” - дедилар.
(Имом Табароний ривояти)
🪶 Агар ҳаёт қаршисида танг аҳволга тушиб, тушкун қолсангиз, Раббимизга истиғфор, Ҳабибимизга саловат айтишга ошиқинг. Мағзун кимса у зотга саловат йўллар экан, Аллоҳ ташвишини аритади.
Истиғфор – дардли қалблар учун ватан, яралар учун малҳам, йўлини йўқотганлар учун саодат, мусибат ва қайғуда қолганлар учун умид ва гуноҳкорлар учун мағфиратдир....
🔹Солиҳлардан бири: “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто-ки Раббимдан бирон нарса сўрашга уяладиган бўлиб қолдим” дедилар.
🔹Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар: "Албатта, мукофотнинг катталиги балонинг катталигига қараб бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қачон бир қавмга муҳаббат қилса, бало ила синаб кўради. Ким рози бўлса, унга ризолик бўлади. Ким ғазаб қилса, унга ғазаб бўлади".
🔹 Расулуллоҳ ﷺ яна шундай дедилар-ки: - "Қиёмат Куни Аллоҳнинг офиятидан насибадор бўлган кишилар бу дунёдаги мусибатларга сабр қилганларига савоблар берилаётганида: "Кошки териларимиз тилка-пора қилинганида эди"- дея орзу қилиб қоладилар."

🌺 Оламлар сарварига Аллоҳнинг саломи бўлсин!
Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад...

Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 🕋

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

11 Dec, 15:56


💔Талоқдан сўнг оила ажрашиб кетгач баъзи ота-оналар томонидан содир бўладиган энг қабиҳ жиноятлардан бири, кичик жонга отаси ёки онаси ҳақида ёмон тасаввур уруғини экишидир.

🪶Доктор Аҳмад Даманҳурий.

📝Готланд (Швециядаги бир орол)га борганимизда Бону бир турк аёли билан танишиб қолганди. Шу аёл кеча бизникига меҳмон бўлиб келди ва бугун Туркияга учиб кетяпти. Ўта замонавий. Кийинишлари шведларникидан фарқ қилмайди.
Шу аёл уч боласи билан эридан ажрашган экан. Учаласи ҳам ўғил. 6-8 ёшлар.
Эътиборимни тортган ва мени қойил қолдирган жойи шундаки, болаларни эр-хотин биргаликда тарбия қилишар экан.
Аёл ҳикоя қиляпти: "Бир куни тўйиб кетиб, ажрашган эримга телефон қилиб, болаларингни олиб кет, ўзинг тарбияла, дедим. У бир зумда келиб, болаларни олиб кетди. Уч кун ҳам ўтмасдан, болаларимдан ширин-ширин смслар ола бошладим. Онажон, сен дунёдаги энг яхши онасан. Онажон, бизни кечир. Онажон, сени жуда-жуда яхши кўрамиз. Онажон, сени жуда соғиндик...
Эрим билан орамиздаги муаммоларимизга болаларни аралаштирмаймиз, уларни бахтсиз қилишга ҳаққимиз йўқ, деб келишиб олганмиз. Мен болаларимга, сенинг отанг дунёдаги энг яхши ота, дейман. Эрим ҳам, сенинг онанг дунёдаги энг яхши она, дейди. Қўлимиздан келганча болаларни бағри бутун қилиб ўстиришга ҳаракат қиламиз".
- Туркияда бирон жомега бериб, болаларимга динини ўргатаман, - дейди аёл.
- Болаларинг динини ўрганишса, сени бу аҳволда юришингга қўйишмайди, - дейди Бону ҳазил аралаш унинг кийинишига ишора қилиб.
- Майли, розиман, мен ҳам мусулмонман, - дея жавоб беради аёл...

Бизда-чи? Туппа-тузук муслима аёллар эри билан ажрашса, болани кўрсатмасдан сарсон қилади. Шаҳарнинг казо-казоларини ўртага қўйиб ҳам ўз боласини кўролмаганлар бор. Ўртага тушганларга, бола икки хил бўлиб қоляпти, тарбиясига салбий таъсир қиляпти, шунинг учун кўрсата олмаймиз, дея важ-карсонлар кўрсатишади. Кейин эса отани боланинг онггига энг разил, энг худбин, энг пасткаш одам қилиб, бола билан иши бўлмайдиган, боладан хабар олмайдиган номард қилиб сингдиришга уринишади. Ўзларини мазлум кўрсатиб, отани бешафқат золим қилиб тасвирлашади. Эрдан қасос олиш учун болага зулм қилиш ҳоллари ҳам учраб туради. Шу билан бола кемтик, бахтсиз бўлиб ўсади.

📝Биз боланинг устидаги онанинг ҳақи ҳақида, онани ҳурмат қилиш ҳақида кўп гапирамиз. Онанинг устидаги боланинг ҳақи ҳақида эса деярли гапирмаймиз. Ҳолбуки, болани бағри бутун қилиб ўстириш, энг яхши отаси, энг яхши аммаси, энг яхши холаси, энг яхши акаси, энг яхши опаси борлигини, ҳамманинг эътиборида, ардоғида катта бўлаётганини ҳис қилиб яшашини таъминлаш онанинг вазифасидир.

FotihDuman

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 📝

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

10 Dec, 14:26


💌Ҳавз олдида учрашгунча.….

❤️Аллоҳ бир ишни кечиктирса, фақат яхшилик учундир.
Бир ишдан сени маҳрум қилса, фақат яхшилик учундир. Устингга бало-офат туширса, фақат яхшилик учундир.
Ўкинма! Аллоҳ фақат яхшиликни раво кўради!


📜Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини мусулмонларнинг бир ишига бош қилиб қўйдилар.

Шунда ансорлардан бири туриб деди:
– Эй Аллоҳнинг расули! Фалончини амалга қўйганингиз каби мени ҳам бирор амалга қўйинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Сизлар мен ўтгандан кейин “фақат ўзини ўйлаш”га йўлиқасиз. Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар! – дедилар.

– Олдинроқ ўқиган эдим, Бишр Ҳофий роҳимаҳуллоҳ бир киши билан кетаётган эди. У киши чанқади ва Бишрга деди:
– Кел, мана шу қудуқдан сув ичайлик.
Бишр айтди:
– Сабр қил! Бошқа қудуққа борамиз.
Нариги қудуққа боришганда Бишр яна аввалги гапини айтди. Шундай қилиб, токи кўзлаган манзилларига етиб боришгунча Бишр уни сабрга ундаб борди. Сўнг унга қараб: “Дунёни мана шундай қилиб сабр билан босиб ўтасан”, деди.

“Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар! деган жумла эҳтимол башарият тарихида кишиларни саботга ундаган энг балоғатли жумла бўлса ажаб эмас. Буни доимо кўз ўнгимизда тутмоғимиз лозим.
Маъсиятга юз бурганимизда уни тааммул қилайлик. Дунёни сабр билан босиб ўтишимиз ҳақида фикрлайлик. Кунлар ўзининг ширини ва аччиғи билан ўтаверади. Дунёда эса савобнинг ажри, гуноҳнинг касофати қолади.

📝Иқтисодий аҳволингиз танг бўлса, атрофингиздаги кишилар порахўрлик қилишса, сиз динингизни маҳкам тутинг. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар!” деган насиҳатларини эсланг!
Бошингизга беморлик тушса, беморларнинг ризо мақомида туриб тортган ҳар бир оҳи зокирлар зикридан қолишмаслигини эсланг. Бу кунлар ўтиб кетади. Гўё Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга: “Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар”, деганларини ўйланг!

💔Яқинларингиз зулм қилса, севганларингиз ташлаб кетса, бўҳтонлар ёғдиришса, суюкли Набиййимизга қилинган зулмларни эсланг.
Биз ким бўлибмизки, инсонлардан саломат бўлсак…?!
Майли, бўҳтонларга қолинг, лекин бўҳтон қилманг. Дунё танг бўлганда Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар”, деганларини эсланг!

Халқларнинг бари Аллоҳ билан бўладиган муомалада ўзларини сабр мақомидамиз деб гумон қиладилару, асли У зот билан шукр мақомидадирлар.
Изоҳ: Аллоҳ томонидан инсонга ато қилинган неъматлар шу даражада кўпки, ўшанча неъматни унутиб, инсон бошига тушган озгина синовни ҳам кўтара олмасдан сабр мақомидаман деб ўйлаб қолади. Ваҳоланки, ўша синов даврида ҳам кўплаб неъматлар устида бўлади.
“Сабр” сўзи луғатда “тангликда ўзини тутиб туриш” маъносини билдиради.
Уламолар сабрни қуйидагича таърифлашган:
Саййид Журжоний: “Сабр дардни Аллоҳдан бошқага шикоят қилмаслик”, деган.
Ибн Ато: “Сабр бало вақтида одоб ила туришдир”, деб таърифлаган. Зуннун Мисрий айтади: “Сабр Аллоҳдан ёрдам сўрашдир”.
Хаввос ҳам юқоридаги таърифларни тўлдирган ҳолда сабр ҳақида қуйидагича фикр билдирадилар: “Сабр Китоб ва суннат ҳукмларида собит туришдир”.
arabicuz

📚“Набавий тарбия” китобидан.

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 📝

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

08 Dec, 13:50


Ёшлигимда фақат қариялар вафот этади деб ўйлар эдим. Бугун улғайдим. Ўлим мен тенгиларга ҳам, мендан кичик, ҳатто ёш болаларга ҳам шафқат қилмаётганини кўрдим. Ўлим гўё менга шундай деб пичирлаётгандек:
"Ҳеч кимга зулм қилма, ҳеч кимни ғийбат қилма, ҳеч кимни жароҳатлама, ўзингни одамлардан тепада кўрма!".
Роббим! Хотимамизни чиройли қил!

🪶Аҳмад Муасровий


📝Абдулқодир Полвонов шундай ёзадилар: “Ҳар-бир жиноятнинг жазоси бор, дейман. Менга "Мана шунча одам гуноҳ қилаяпти, жазосини олмаяпти-ку! Қандай қилиб бу гапни айтаяпсан?!", дейишади.
Менинг гапимни мутлоқ ҳамма гуноҳга умумлаштириб юборманг. Аллоҳ раҳмли. Мен Аллоҳга ҳукмимни ҳеч қачон ўтказа олмайман. Ҳар-бир гуноҳкор жазоланади дея олмайман. Ҳаммамиз ҳам гуноҳкормиз.
Мени хато тушундингиз ёки ишни кенг олмасдан мен хато қилдим. Тафсилотини айтмасдан ишни мужмал ҳолда қолдирдим. Сизнинг ақлингизни уёқ-буёққа овора қилдим.
Мен жазо деганда ҳар-бир гуноҳкор бошига самодан тушадиган чақмоқни назарда тутмадим. Бундан баттар жазолар ҳам бор. Булардан бири Аллоҳ бандасининг гуноҳи туфайли унинг қалбини Ўзидан буриб қўйишидир.
Ҳамма жазо ҳам Фиръавнники сингари денгизда чўкиш, Қорунники сингари ер ютиши, Намрудники сингари чивин бўлавермайди. Булар Жабборнинг интиқоми дейилади.
Мен айтаётган жазоларнинг ўзгача юзи бор. Бунда ўзингиз тирик бўлсангизда, қалбингиз ўлади. Олдингиздан жаноза ўтсада титрамайсиз. Ўлим таъсир қилмаганларни бошқа ҳеч нарса қимирлата олмайди.
Қуръон оятларини эшитасиз, аммо таъсир қилмайди, кипригингиз қимирламайди. Буни тоғлар кўтаришдан, гарданига олишдан қўрққан аслида. Бундан катта жазо бўладими?!
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг бир гапи бор:
"Бандага қалби қаттиқликдан-да ортиқроқ жазо йўқ!".
Йиллар ўтади, бирор кеча туриб Роббимиз учун ибодат қилмаймиз. Бундан ортиқ мусибат борми?!
Муаззиннинг овозини эшитамиз, аммо қалбимиз бизни масжид сари ҳаракатлантира олмайди.
Рамазон ўтади, аммо биз уни ғанимат билмаймиз.
Намозга худди елкадан оғир тошни ирғитиб ташлагандек, оғир юкдан қутилишни истагандек дангасалик билан турамиз.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам намоз вақти бўлса муаззинлари Билол розияллоҳу анҳуга: "Эй Билол! Бизни роҳатлантир!", дер эдилар. Охирги марта намоздан қочон роҳат туйдик?!
Интернетдаги арзимаган видеолар билан машғул бўлиб вақт ўтказишдан ҳам ортиқроқ жазо борми?!
Арзимаган блогерлар ҳаётини кузатишдан ва бунинг натижаси ўлароқ ўз ҳаётингизни унутиш ва бой беришдан ҳам ортиқроқ жазо борми?!
Кўздан ёш чиқмаслигидан, қўлларнинг холис дуога кўтарилмаслигидан, тилларнинг тасбиҳ ва зикрсиз қолишидан ортиқроқ жазо борми?!
Жазо деганда фақатгина чақмоқни, сел ва дўлни, ёниш ва чўкишни тушунмаслигимиз керак. Роббимизнинг эшиги бизга ёпилиб қолиши энг қаттиқ жазо аслида!”.

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 📝

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

06 Dec, 02:35


💌 Жума мактуби.....

📝 Бугун Жума. Қоғоз ва қалам олиб фарзандларингизнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида кичик бир мактуб йўлланг. Мактубда уларнинг ҳаётга бўлган қизиқишлари ва умидларини қайта уйғотадиган, Аллоҳнинг афв-мағфиратига чақирадиган сўзларни битинг.
"Болажоним, сендаги менга энг ёқадиган хислат бу..." дея сарлавҳа қўйинг ва фарзандингиздаги ўзига хос қобилиятни эслатинг. Бу унинг қалбига қувонч олиб кирувчи энг гўзал амаллардан эканлигини унутманг. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ таолонинг наздида амалларнинг энг суюклиси мусулмоннинг қалбига киритган хурсандчилигингдир ёки ундан бирор мусибатни аритишингдир ёки унинг қарзини узишингдир ёки очлигини кетказишингдир", дедилар"....
📝 Камина "Yurist xonim" ҳар Жума фарзандларимга гўзал мактуб битишни одат қилдим. Бугун мактубим шундай сатлар билан бошланади: "Жаннатимнинг гулу-райҳони, бу дунёдан топган энг азиз неъматим Мухаммад Али ва Музайяна Адавийя. Ҳали жуда кичкинасизлар, шунинг учун ҳам балки бу сатрларим сизлар учун ҳеч қандай маъно англатмас. Дуоим шуки, катта бўлиб, бу мактубни ўқиганингизда ёки бирор ерда сизларга мени эслатадиган қўшиқ тинглаганингизда, ё бўлмаса бирор гулнинг ифори онангизни ёдингизга солганида қалбингизда пайдо бўладиган, дилингизни ўртайдиган туйғу ҳузур ва бахт бўлсин. "Она" деганингизда қалбингизда доим гўзал хотиралар жонлансин. Болажонларим, агар сиз бўлмаганингизда мен бугунгидек инсон бўлишим, балки умр сўқмоқларидан ҳозиргидек матонат ва сабр ила қадам ташлашга қодир бўлмас эдим....
❤️ Борлигингиз учун ташаккур...."

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 📝

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

05 Dec, 17:20


🌙Жума кунининг хайру барокати барчамизга насиб бўлсин!

💕Сабр-у бардошингни айлагил олий,
Тоқатлар ортидан келгуси роҳат.
Синовлар барчаси ўткинчи оний,
Ўзи топиб кегай бизни мангу фароғат.
Унинг номи азизим, Жаннатдир Жаннат!

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💕

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

05 Dec, 11:19


💌Ҳар кимнинг ўз ери бор бу дунёда. Кимдир ақлимизни маскан қилса, кимдир қалбимизни маскан қилади.

🪶Жалолиддин Румий


📝Бир зот, Увайс Қароний ҳазратларининг зиёратларига борди ва ораларида шундай суҳбат бўлиб ўтди:
-"Эй Аллоҳнинг суюкли қули! Менга бир насиҳат қилинг!"
-"Аллоҳ таолони биласанми?"
-"Ҳа, биламан!"
-"Ундай бўлса, Аллоҳ таолодан ўзга нарсаларни билма. Унинг ўзи сенга кифоя қилади!"
-"Эй ҳазрат, менга яна бир насиҳат қилинг!"
-"Нима дейсан, Аллоҳ таоло сени биладими?"
-"Ҳа, албатта билади!"
-"Унақада, Аллоҳдан ўзгаси сени (кимлигингни) билмасин. Аллоҳ таолонинг билиши, сенинг учун кифоядир!"

❤️Сени сендан кўра яхши танийдиган Роббинг бор экан, сени тушунмайдиган инсонларга қанчалар кўп кўнглингни очибсан!

Мусибатлар сабрли киши учун неъматдир. Агар инсон сабрининг савобини билганида эди, мусибатининг азобини унутиб юборган бўларди.
“Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур” (Зумар сураси, 10-оят)

📝Абу Дардо айтадилар:
«Бир биродарингиз ўзгариб қолиб, гуноҳга қўл урса, ундан юз ўгириб ўз ҳолига ташлаб қўйманглар. Унга сабр билан чиройли насиҳат қилинг. Қийшайиб қолган тўғри ҳам бўлиб қолади».
✔️ Баъзиларимиз бирор биродаримизнинг айбини билиб қолсак ёки у ҳақида ёмон гап эшитсак, дарров оммага олиб чиқиб, унинг обрўсига тажовуз қилишга ошиқамиз. Ҳолбуки мўминнинг иши йиқилганни тепалаш эмас, турғизиб қўйиш эди.

💌Ризқим оз деб шикоят қилаётган бўлсангиз, гуноҳларингизни тафтиш қилиб кўринг.
• Юрагингиз сиқилиб кетяптими? Гуноҳларингизни тафтиш қилиб кўринг.
• Хотинингиз билан келиша олмаяпсизми? Фарзандларингиз куйдиряптими? Гуноҳларингизни тафтиш қилиб кўринг.
• Одамлар билан муносабатингиз ёмонлашиб кетяптими? Гуноҳларингизни тафтиш қилиб кўринг.

💠Бир киши Алий розияллоҳу анҳунинг олдиларига келиб, «Ҳеч таҳажжуд ўқий олмаяпман. Сабабини билолмаяпман», деган эди, Алий розияллоҳу анҳу унга: «Сени гуноҳларинг кишанлаб қўйибди», дедилар.

📚"Аллоҳ сари йигирма бекат" китобидан

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 🌷

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

03 Dec, 12:02


Сабр – бўйин эгиш эмас, курашиш демакдир...

Қалбларнинг энг гўзали ҳар қандай мусибат келса ҳам Роббисини унутмайдиган, синовлар қаршисида енгилмасдан, матонат ила курашадиган қалблардир...
Албатта, Унинг ҳикмати билан бир эшик ёпилса, Унинг инояти билан минглаб эшиклар очилади.....
Сиз албатта эшик очилишини сабр ила кутинг, ва дуоларингиз билан тақиллатишдан тўхтаманг!!!


❤️ Ўзбекистонлик оддий қишлоқ аёли "Дунёнинг 100 нафар аёли" рўйхатига кирди.

BBC 2024 йил учун дунёнинг 100 нафар илҳомлантирувчи ва таъсирли аёллар
рўйхатини эълон қилди. Улар орасида тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Надя Мурад, актриса Шэрон Стоун ва ўзбекистонлик тадбиркор Дилором Йўлдошева бор.
Икки йил аввал Дилором Йўлдошева бахтсиз ҳодиса оқибатида иккала оёғини йўқотган. Фалокатга қарамай, у умидсизликка тушмади ва ўзининг тикувчилик бизнесини очди.
Ёдингизда бўлса, бундан бирмунча вақт аввал Дилором Йўлдошева ҳақида "Матонат" номли
фильм ишланган эди. Адлия вазирлиги, қатор нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва ҳомийлар иштирокида амалга оширилган ушбу ижтимоий лойиҳа Дилором Йўлдошеванинг матонати ҳақида ҳикоя қилиш баробарида бу ҳаётда имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини кўрсатганди.

Эсингиздами, Усмон розияллоҳу анҳунинг машҳур сатрлари: "Аллоҳ насиб қилдирмайдиган нарсаларини асло хаёл қилдирмас."
🔹 Камина, ушбу ҳужжатли фильмни томоша қилар эканман, бутун оламга: Умидсиз бўлманг, зеро эрталар, Аллоҳникидир! У зот хоҳласа бари бир лаҳзада ўзгаради, қалбингизни севинчларга тўлдиради. У Зот бирон ишга бўл деса кифоя. "Бўл" деган куни бўладир, дея хайқиргим келди.
🔹 Гоҳида ризқ, сени бахтиёр қилиш учун, Аллоҳ сен томон йўллайдиган қалблар орқали келар экан..
Роббим, кўнглимиздан кечирган энг чиройли дуоларимизни қадаримизнинг қисмати қилсин....
❤️ Азизларим, муаммоларингиз қанчалик улкан бўлмасин, умид ва дуони тарк қилманг. Унутманг, мўъжизалар сониялар ичида юз беради, йиллар мобайнида эмас...
🔹Албатта фильмни томоша қилинг!!!
Дилором Йўлдошева ҳақида ҳикоя қилувчи фильмни бу ерда томоша қилинг:
https://youtu.be/oTCyEmyI1jo

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 🌷

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

02 Dec, 08:48


🌺 Аслида ҳар бир лаҳзамиз бахт....

📚“Бахтли ҳаёт сари” китобида шундай сатрлар бор: "Қачон толеим куларкин-а...⁉️
Бу савол барчамизда бўлиши
табиий. Савол шу даражада миямизда ўрнашиб қолганки, ўзимизни овутишга тушамиз: “Турмуш қуриб олай, бахт
қуши бошимга қўнади”, "Янги машина гаражимда турса, ўзимни анча хотиржам ҳис қиламан”, “Таътилга чиқиб, бир дам олсам, ҳаммаси изига тушиб кетади...”
Бундай сўзларни айтишга сабаб бахт сари аниқ бир йўлнинг мавжуд эмаслигидир. Энг яхшиси - ҳозирги лаҳзаларни қадрига етиш.
Донишмандлардан бири айтади: “Ҳакиқий ҳаёт кечириш йўлини анча изладим. Лекин ҳар сафар йўлимда қандайдир тўсиқлар, аввал эришилиши лозим мақсадлардан, чала қолиб кетган ишлар, тўланиши керак қарзларим бўларди. Кейин ҳаёт давом этарди. Мен англаб етдимки, айнан мана шулар менинг ҳаётим экан”.
Шунинг учун ихтиёримиздаги вақт қадрига етайлик.
Бир нарса аниқ: вақт хеч кимни кутиб турмайди...!
🌷Катта бўлсам;
🌷Мактабни битирсам;
🌷Ишга кирсам;
🌷Фарзандли бўлсам;
🌷Ёз келса;
🌷Йил ўтса;
🌷Уйимни таъмирлаб олсам;
🌷Нафақага чиқсам;
🌷Касалликдан қутулсам...
Биласизми, бу рўйхатни яна қанча давом эттириш мумкин...? Яхшиси, келгуси онларни кутмасдан, нафас олиб турганимиз айни дамларни бахтли лаҳзалар деб ўтказайлик...
🌷 Негадур бахтли ҳаёт деганда фаровонликни тараннум қилиш кўп учрайди.
Бахт ва бахтсизликни дунё тарозиси билан ўлчаш мусулмон иши эмас. Мусулмон ўз бахтини Аллоҳ таоло буйруқларига итоати миқдорига қараб белгилайди. Унинг учун гуноҳ қилиб ўтган ҳар бир кун бахтсизлик бўлиши лозим...
Фаровон ҳаёт Исломда ҳар доим ҳам бахтли ҳаёт бўлавермайди.
Аксинча, тўқлик, фаровонлик Аллоҳ таолонинг шундай нозик синовидирки, бундан ўтганлардан кўра йиқилганлар, бахтиқаро бўлганлар неча баравар кўп бўлади.
Зеро, Аллоҳнинг синови тезда ўтиб олса бўладиган синовлардан эмас.

Тириклик моҳияти нима? Инсон бу фоний дунёга нега келадию, нега кетади? деган савол хаёлига келмаган одам кам топилса керак. Чиндан ҳам ҳаёт моҳияти нимадан иборат?
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган: “Мен жин ва инсонни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учун яратдим” (Зориёт сураси, 56-оят).
Бундан чиқди, Парвардигоримиз бизни ибодат қилиш учун яратган. Бу ёруғ оламга келишимиздан мақсад шу. Агар биз ҳалол-покиза яшасак, чин инсонларга хос ҳаёт кечирган, зиммамиздаги вазифани адо этган бўламиз.
Ибодат, деганда фақат намоз, рўза ёки ҳаж тушунилмайди. “Ибодат” сўзи “бўйсуниш”, “итоат этиш” мазмунига эга. Аллоҳга итоат этиш У Зотга ибодат қилишдир. “Аллоҳ менга ҳалол касб-кор қилишни буюрган”, деб пешона тери билан тирикчилик қилган одам ҳам – худди намоз ўқиган, рўза тутган каби – ибодат қилган бўлади.
“Ҳаётга нега келдим?”, “Яшашдан мақсадим нима?” деб ўзига савол берадиган мулоҳазали инсон мана шу оятдан батафсил жавоб топади. Зеро, ҳаёт фақат еб-ичиш, маишат қилиш, ўйин-кулгию ётиб-туришдангина иборат эмас. Охиратда аттанг деб афсусланишдан ёмони йўқ. Ақлли одам имкон борида, нафас кириб-чиқиб турганида умр мазмунини идрок этиб, икки дунёси учун керакли ишларни қилади.
Эътибор берсак, ҳаёт сон-саноқсиз ташвишлар, турфа воқеалар гирдобида кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Кунлар, ойлар, йиллар худди бир лаҳза каби изсиз йўқолади. Ўтган умримизга назар ташларканмиз, ундан қандайдир узуқ-юлуқ хотиралар қолганини кўрамиз. Бироқ одамлар нима учундир ана шу ҳақиқатни – ўлимнинг муқаррарлигини ўйламасликка уринадилар.
Шундай одамлар бор, “Еб-ичганинг, маишат қилганинг қолади”, деб кўнгли тусаган ишларни қилади, ҳалол -ҳаромнинг фарқига бормайди, бахтни фақат тўкин-сочин ҳаётдан иборат деб билади. Наҳотки одам боласи дунёга фақат еб-ичиш, ўйин-кулги, кайф-сафо қилиш учунгина келган бўлса?! Наҳотки ҳазрати инсондек мукаммал хилқат мана шундай арзимас нарсалар учун яратилган бўлса?!
Ҳаёт моҳиятини англаш қалбни поклашда, ҳақиқий бахт-саодатга эришишда муҳим ўрин тутади. Инсон ёруғ оламга нега келганини билса, қалби тоза, кўнгли пок, йўли равон, толеи баланд бўлади"...

🌷 Аллоҳ барчамизни дунё синовидан эсон-омон ўтиб олишга муяссар қилсин...
Сизларни дуолари билан қучиб қолувчи Yurist xonimingiz.....

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 🌷

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

01 Dec, 05:25


Дунё ҳудди кўприкдир, ундан ўтинг бироқ унда яшаманг…

🪶Имом Ғаззолий…


📚Муҳаммад Ротиб Набулсийнинг “Аллоҳнинг гўзал исмлари энциклопедияси” номли асарида шундай дейилади: Мусо алайҳиссалом муножотида: “Эй Аллоҳ мени баъзида кичик кичик ҳожатларим тушиб қолади, шу кабиларни ҳам сендан сўрайми ёки сендан бошқасидан ҳам сўрайверайми?» Шунда Аллоҳ: “Мендан бошқасидан сўрама”, деди.
Инсон арзимас, каттами кичикми нарсага муҳтож бўлса ҳам Роббисидан сўрасин, чунки Аллоҳдан бошқа ризқ берадиган зот йўқ..
📝Гўёки сизни бир яқин инсонингиз бор, у сизни ҳожатмандлигингизни билади ва сизга ғамхўрлик қилиб: “Бирор ёрдам керак бўлса менга айтгин, қўлимдан келган ёрдамимни сендан аямайман, мен туриб бошқасига бориб бошингни эгиб ялинишингни хоҳламайман, ҳаё қиламан”, дейди. Бу дегани иккиси ўртасида яқинлик, дўстлик ниҳоятда кучли эканлигини билдиради. Аллоҳ таолочи? Мўмин бандаларининг дўстику, энг яқин Зотку. Аллоҳ таоло ҳам ўзи турганда, ўзида бўлатуриб, беришга қодир бўлатуриб бировдан сўраган яқин бандасига ғазаби келади, гўёки Аллоҳ таоло ҳам бизга бўлган муҳаббати ниҳоятда кучли эканлигидан: “Эй бандам юзингни сувини бировга оқизмай шуни мендан сўрасанг мен ўзим берардимку”, дейди.

📝Машҳур олимга иккита савол беришибди: - Инсониятнинг қайси ҳаракати сизни ҳайратга солган…? Олим бирма-бир санай бошлади: Болаликдан зерикадилар ва тезроқ улғайишга шошиладилар. Вақти келиб, болаликни соғинадилар, пул топаман деб соғлиқни йўқотадилар, аммо соғлиқни қайтариш учун яна пул сарфлайдилар. Эртанги кунни ўйлаб хавотир оладилар-у бугунни унутадилар. Шунинг учун ҳам на бугунни, на эртани деб яшайдилар. Дунёдан яшамагандек ўтиб кетадилар. Гал иккинчи саволга келди. Сиз уларга нимани тавсия қиласиз?
Олим жавоб берди:- Ҳеч кимни ўзингизни яхши кўришга мажбурламанг. Муҳими, хаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас,
кам нарсага эҳтиёж сезишдир. Сизни яхши кўрадиган инсонлар кўпчилик. Аммо улар туйғуларини қандай ифода этишни билмаётган бўлишлари мумкин. Баъзан бошқалар томонидан кечирилибгина қолмай, ўзингизни кечира олишингиз ҳам керак.

🫶🏻Ишимиз Аллоҳга қолган экан "битди" деб ҳисоблайверамиз.

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💕

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

29 Nov, 06:18


🌙 Уларга Аллоҳнинг саломи бўлсин...

✔️ Отажонингиз учун беқиёс яхшилик қилмоқчимисиз..⁉️
Унда қулоқ солинг..!!!


🪶Ота учун манфаатли ва улуғ яхшиликлардан бири ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишингиз билан сизнинг исмингиз ва отангизнинг исмлари вакил қилинган фаришта орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилади. Сиз бу билан отангизнинг исмини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилишига сабабчи бўласиз. Мана шу отага яхшилик қилишнинг энг улкан кўринишидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки Аллоҳ қабрим олдида бир фариштани вакил қилган. Агар умматимдан бир киши менга салавот айтса, ўша вакил қилинган фаришта: «Эй Муҳаммад, фалончининг ўғли фалончи сенга мана шу соатда салавот йўллади», дейди». (Имом Дайламий ривоят қилган.)
✔️ Келинг барчамиз биргаликда муборак Жума айёмида Расулимиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга салом йўллаймиз!! Дарҳақиқат, бизларни машаққат ва сабр ила улғайтирган ота-оналаримизни Роббимиз Жаннатнинг саййиди ва саййидалари бўлмоқлигини насб айласин..!!
"Роббим, улар мени гўдаклик чоғимда тарбиялаб ўстирганларидек уларга раҳм-шафқат қилгин", дегин!" 📜 (Исро сураси, 24 оят)

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari🌙

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

28 Nov, 18:10


🌙Жума кунининг хайру барокати барчамизга насиб бўлсин!

💫Инсон дуоси қабул бўлгани билан ҳам Аллоҳдан узоқлашиши мумкин. Шунинг учун хайрлисини сўраш лозим. Биз хоҳлаганимизни эмас, балки Ўзинг рози бўладиганни бергин, Раббим!

Ё РОББИМ!
Сени мендан бошқа қулларинг кўпдир,
Аммо мени сендан бошқа Роббим йўқ!
Мени ёлғиз ташлаб қўйма.

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💕

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

28 Nov, 11:13


❤️Сўзлар...

📚Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ айтади: Бир куни Исҳоқ ибн Роҳувайҳнинг ҳузурида ўтирган эдим. Асҳобларимиздан бири: "Қани энди бирортангиз Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини мухтасар қилиб жамлаганида эди!" -деб қолди. Бу гап менинг ёдимда қолди ва бу китоб (ал-Жомиъ ус-саҳиҳ)ни жамлашни бошладим.
Ўзингиз қилмасангиз ҳам яхшиликка буюраверинг. Бу динда: «Яхшиликка далолат қилувчи худди уни қилгандек бўлади», - дейилади. Эҳтимол сизда фикр бўлиб имконият бўлмас. Ана шунда фикрингизни имконияти бор инсонга беринг. Юқоридаги гап имом Бухорийнинг қалбига таъсир қилиб, "Саҳиҳул Бухорий" дунёга келган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Эй Аллоҳим! Исломни иккита Умарнинг бири билан қувватли қил!" - деган дуолари ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қалбларини топиб борди. Натижада Умар розияллоҳу анҳу "Форуқ" бўлдилар. "Олдингилар кейингиларга етказсин. Эҳтимол эшитувчидан етказилган киши ўзига сингдирувчироқ бўлар!"
Юқоридаги жумла кейингиларга олдингиларда бўлмаган куч ва қувватни жалб қилади. Дунёда ҳамма ўз соҳасида, имкони даражасида ҳаракат қилиши учун имкон бор. Яхши сўз ҳам - садақа. Инсонлар бир бурда нондан кўра ширин сўзга муҳтожроқдирлар. Чунки нон ошқозонни тўлдиради. Ширин сўз эса ақл ва қалбни тўлдиради. Гоҳида сен айтган гапингни унутарсан, аммо бошқалар уни унутмайди. Яхши сўз сувга ўхшайди. Бир ерга тушса, ўша ерни обод қилади. "Бу ҳақида ким ёзади?" деган гап учун кўплаб китоблар дунёга келган. "Ким бу ерга дарахт экар экан?" деган сўзлар учун қанчадан-қанча дарахтлар экилди.
Кимдир яхшиликни кўрар экан, кимдир эса уни амалга оширади. Бир ишни кўрсангизу уни амалга оширишга имконингиз бўлмаса, у ишни кучи ва имкони бўлган бошқа кишиларга айтинг. Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ кўпинча: "Аллоҳим Абул Ҳайсамни мағфират қил — деб такрорлаб юрар эканлар. Буни эшитган ўғиллари Абдуллоҳ сўрабди:
- Ота, Абул Хайсам ким?
- Мен танимайдиган бир киши. Мени дарралаб зиндонга ташлаганларида зиндон жуда коронғу эди. Мен ҳатто бармоғимни ҳам кўрмас эдим. Шунда бир киши мени оёғи билан туртиб: «Сен Аҳмад ибн Ҳанбалмисан?» деди. Мен: «Ҳа», - дедим. У: "Мени танийсанми?" деди. Мен: "Йўқ!" дедим.
У: "Мен Абул Ҳайсамман. Ароқ ичар эдим, қароқчилик килар эдим. Мўминлар амирининг девонида мени ўн саккиз минг марта дарраланганим қайд этилган. Мен бу азобларга шайтон учун сабр қилганман. Сен Аллоҳ учун сабр қил, эй Аҳмад!"
Эртаси куни мен дарралашганда унинг сўзларини эслаб сабр қилдим!
Абдулқодир Полвонов: "Қиёматда Аллоҳнинг ҳузурига У билан сизнинг ўртангиздаги мингта гуноҳ билан боришингиз, сиз билан бирор киши ўртасидаги биргина гуноҳ билан боришингиздан енгилроқдир.
Аллоҳ авф қилгувчи, сахий Зотдир. Сахий Зотдан кечиришини умид қилса бўлади.
Аммо кишиларнинг обрўси, уларнинг моли, уларнинг ҳурмати, уларнинг қалби уларникидир. Агар иш бандаларга боғлиқ бўлса ўзингизга умид бермай қўяқолинг.
Тўғри, Аллоҳ сахий ва меҳрибон Зот, аммо Унинг адолатли Зот эканлигини ҳам унутмаслигимиз керак. Унинг адолати ҳар бир ҳақни ўз эгасига қайтаришни тақозо қилади!
Синган пайтингизда сизга малҳам бўлганларни унутиб бўлмайди. Биз инсон кўринишидаги малҳам бўлишимиз керак.
Яқинини йўқотган кишилар биздан тасалли олсин. Синиб қолганларга суянадиган асо бўлайлик. Жароҳатланганларга боғич бўлайлик.
Биздан яхши из, ширин хотира қолсин. Ўзи қоладигани ҳам шу. Кишиларнинг хотирасида уларнинг оғир кунларида ёнида турганимиз, жароҳатига малҳам бўлганимиз, дардига даво бўлганимиз сақланиб қолсин!, - дедилар..

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💎

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

21 Nov, 02:24


Бир кун келади. Эрта тонгда уйғонасиз.Тарихга, ортга, қарайсиз-да, бажара олмаган ишларингизни эслаб, чуқур хўрсинасиз.«Энди у дамлар ортга қайтмайди», деб ҳам қўясиз. Келажакдан туриб ортга қараганда ўша куннинг номи БУГУН деб аталади.
Бугун бошланг!
Бугун уриниб кўринг!
Бугун қадам ташланг!
Эртага кеч бўлиши мумкин.

🪶Пауло Коэльо


📚“Қалбга такскин битиклар” китобида шундай дейилади: “Кеча ҳар нарсанинг энг яхшиларини олардим, бугун борига қаноат қилишни ўргандим.
Кеча тенгқурларим билан кўпроқ суҳбат қурардим, бугун кексаларга қулоқ тутгим келади.
Кеча юз йил яшайдиган одамдек юрардим, бугун гуё умримнинг сўнгги кунларини кечираётгандек-ман.
Кеча насиҳат қилардим, бугун ибрат кўрсатишга интиламан.
Кеча одамларни танқид қилардим, бугун уларни рағбатлантирадиган бўлганман.
Кеча илмим зиёда бўлишига қизиқардим, бугун борига амал қилишга уриняпман.
Кеча кўнгилни қолдиришдан сира оғринмасдим, бугун кўнгил ололмаётганимдан задаман.
Кеча хато килишса, жазолардим бугун тузатишларига имкон бергим келади.
Кеча бировнинг жонига тегиб ҳазиллашишга рағбатим бор эди, бугун бировнинг шаънини тукадиган ҳазиллардан нафратланаман.
Кеча инсонларга ишонардим, бугун юрагимни фақат Аллоҳга очаман.
Кеча мени унутганларни эслаб ўкинардим, бугун мени эслаб яшайдиганларни ҳам унутиб қўяётгандекман...
Кеча бўш вақтимда қиладиган ишларим режасини тузардим, бугун уларни амалга ошириш учун вақт қидиряпман.
Кеча олимларнинг илмига ҳавас қилардим, бугун тақводорларнинг амалига мафтунман.
Кеча Аллоҳдан сўрардим, бугун эса Унинг олдида сўралишим ҳақида ўйлайман.
Кеча соғиниб яшашни билардим, бугун соғинтириб, узоқлашадиган бўлганман.
Кеча билганларимни бошқалар ўргансин, дердим, бугун бошқалардан нима ўргансам бўларкан, дейман.
Кеча ранжитишса, ўзим ҳисоб-китоб қилиб олардим, бугун ҳаммасини Ҳаққа топшириб кетавераман.
Кеча яшашим кераклигини билардим, бугун ўлим. муқаррарлигини англаганман!

❤️Баъзида Аллоҳ сени бир нарса билан икки маротаба имтиҳон қилади. Чунки сен биринчисдан ўта олмадинг,Аллоҳ эса ўтишингни хоҳлаяпти…
Сени сендан кўра яхши танийдиган Роббинг бор экан, сени тушунмайдиган инсонларга қанчалар кўп кўнглингни очибсан!

Ҳаёл қилинг, ўлдингиз.
Ялиндингиз.
Ёлвордингиз.
Кечирилишингиз учун..
Кейин сизга яна бир кун берилди...

🫶🏻Бугунни ўша кун каби яшанг!

🪶Имом Ғаззолий


🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

19 Nov, 07:57


📝Синов фақат жазо учун келмайди, гоҳида поклаш учун ҳам юборилади.....

🪶Исломда бир буюк қоида бор, ва у албатта доим ишлайди.
Сиз бошқаларга қандай муносабатда бўлсангиз, сизга ҳам шундай муносабат қайтади. Xоҳлаганингизча яшанг ва хоҳлаганингизни қилинг, сўнгра, албатта, Аллоҳ сиз билан унинг бандаларига қандай муносабатда бўлган бўлсангиз, Сиз билан ҳам шундай муносабатда бўлади.
Кимлар-дир қисматингиз устидан кулсалар, муҳокама қилсалар, асло ўкинманг!
Унутманг, Роббимизнинг ваъдаси бор “Ким-ки, бошқа бировни муҳокама қилса, албатта, Аллоҳ уни худди шу нарса билан синамагунча жонини олмас экан. Эшитяпсизми, уни ҳолига тушмагунингизча жонингизни олмайди Аллоҳ..
Дарҳақиқат, бу дунёда шундай яралган. Ҳар бир қилинган хатонинг ҳикмати бор.Чунки, хатоларимиз бизларга ожизлигимизни эслатади, Роббимиз ҳузурига, тавба сари йўл бошлайди. Хатолар, афсycланиш учун эмас, балки сабоқ олиш, тўғри хулоса қилиш учун берилади аслида...
Ҳаёт шундай, ё имтиҳон, ё жазо, ёки ажрдир.

📝Абу Дардо айтадилар: «Бир биродарингиз ўзгариб қолиб, гуноҳга қўл урса, ундан юз ўгириб ўз ҳолига ташлаб қўйманглар. Унга сабр билан чиройли насиҳат қилинг. Қийшайиб қолган тўғри ҳам бўлиб қолади».
Баъзиларимиз бирор биродаримизнинг айбини билиб қолсак ёки у ҳақида ёмон гап эшитсак, дарров оммага олиб чиқиб, унинг обрўсига тажовуз қилишга ошиқамиз. Ҳолбуки мўминнинг иши йиқилганни тепалаш эмас, турғизиб қўйиш эди.

📝"Менинг ҳаётимни муҳокама қилишдан олдин, менинг оёқ кийимимни кий ва мен юрган йўллардан, кўчалардан, тоғ ва текисликлардан юриб ўт. Дард, алам ва ҳаловатини тотиб кўр. Мен юриб ўтган йиллардан ўт, мен қоқилган тошларга сен ҳам қоқил. Бошқатдан оёққа тур ва айни йўлда яна такрор давом эт, худди мен давом этганим каби. Фақат мана шулардан кейингина мени муҳокама қила оласан"-" дедилар ҳазрат Румий..
Зотан, ҳар биримизнинг ўз ҳикоямиз, осон бўлмаган умр йўлимиз, ўзгаришга ёки ўзгартиришга мажбур қилган ўтмишимиз, ҳамон эсласак оғриқ берадиган қалб жароҳатларимиз, битмас яраларимиз бор, шундай эмасми..?
Машойихлар: Кимнингдир ҳаётини муҳокама қилишдан олдин ўйла, сенда унинг ҳолига тушмаслигинг хақида бирор ҳужжат борми...
Бор бўлса, сўз сеники деган эдилар...
Зеро, мусибат сеники бўлмаса, хукм ҳам муҳокама ҳам жуда осондир.....
Каминадан ўтган 40 йиллик умрингиздан нимани ўргандингиз, айнан нима сизга дарс бўлди ?” дея сўрашсалар, шундай жавоб бераман: Ким нимани маломат қилса, муҳокама қилса, шу нарса бошига тушмагунча, шу нарса билан синалмагунча жони олинмаслигини бу дунёдан ўтмаслигига амин бўлганимни айтган бўлар эдим. Тунов куни бир дугонам шундай овозли хабар юборди: Кечир, сен ҳақингда нималарни маломат қилган бўлсам айнан ўшалар билан синалдим..". Эшитиб жуда таъсирланди.
Зотан, Камина ҳам осийлигимга бориб ёшлик давримда кимга нимани маломат қилган бўлсам бугун айнан ўшалар билан синалдим балки синалмоқдаман назаримда...
Синовларнинг сабаби ва хикмати ёлғиз Роббимга аён. Бироқ, тафаккур ила шу хулосаларга келдим:
Вақт - соати етиб турмуш қурдим, Аллоҳ фарзандсизлик дарди ила имтиҳон қилди. Вақти келиб фарзандли бўлдим, бироқ ўғлим Муҳаммад Алихон 6 йил гапирмади. Нима учун биласизми..⁉️
19 ёш эдим ўша пайтлар. Бир танишимизнинг фарзандини тили чучук бўлганлиги сабабли мазаҳ қилиб доим кулардим. Тақдирнинг туҳфасини қаранг-ки, фарзандим 6 йил шу дард билан менга дарс берди. Роббимнинг мен осийга марҳамати ва тинимсиз Аллоҳга қилган тавбаларим, тунлари Роббим билан қурган суҳбатларим сабаб фарзандим шифо топди".
Бир дугонам яқинда турмушга ўртоғининг бошқа оиласи борлигини билиб қолганлигини айтиб, йиғлаб ҳасрат қилди. Ваҳоланг-ки у ҳам мунтазам бошқаларнинг оиласини муҳокама қилар, "иккинчи хотин" "биринчи хотин" дея кўп дугоналаримизни мазаҳ қилар эди.
🔹 Тақдирнинг адолати яъни, вақти–соати етгач, ҳақнинг қарор топиши мени лол қолдиради, таажжубга солади. Биз ўзимизча, дунёда адолат йўқ деган гумонда бўламиз. Аслида, барча нарса ўзининг муносиб вақти учун кечиктирилади холос.

Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

17 Nov, 14:40


🪶Аслида қўрқадиган ўйлаб сиқиладиган хавотирланадиган ҳеч нарса йўқ.Тақдиримиз мукаммал зот томонидан ёзилган ё Яхши бўлади ёки Яхшиликка бўлади…

📚“Жаннатга таклифнома” китобида шундай хитоб қилинади: Вафот этган бобонг ёки бувангни сўнгги бор қачон эсладинг?!
Сўнгги бор уларга бағишлаб қачон Қуръон тиловат қилдинг?!

Энди айтчи сени икки дунёда ҳам қутқариб қолиши мумкин бўлган инсон ким экан?!

🫶🏻Ўзинг!
Энди Роббингнинг каломида келтирилган хитобни эсла, Қиёмат куни фарзанд отасидан, ота фарзандидан, эр аёлидан аёли эридан юз ўгиради...

💌Шундай экан таклифномангдаги манзилни аниқлаб ол!

Бир куни вафот этасиз. Ўша кун оилангиздагилардан бошқа барча инсонлар учун оддий кун бўлади. Одамлар ўз ўй-хаёллари билан яшашда давом этадилар.
Орадан бир ой ўтгач эса оилангиздагилар ҳам бунга кўникишади, йўқлигингиз энди оддий ҳолга айланади. Яна ҳамма ўз ташвишлари билан кун кечира бошлайди.
Шунинг учун жамият мен ҳақимда нима ўйлайди, одамлар нима дейди, қўшнилар, қуда-андаларнинг олдида нима деган одам бўлдим деган гапларни
. унутинг.
Ўз ҳаётингиздан завқ олиб яшанг!Қолгани бекор...
Қўлингиздан кетган нарса ва имконларга ачинманг, демак, сизнинг насибангиз эмас экан.
Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак, улар ўз ролларини ижро этиб бўлишибди.
Беморликда қайғуга ботманг, у соғлиқ неъматини англашингизга васила бўлса, не ажаб.
Йўқотганларингиз яхши эди, аммо ишонинг Яратган унданда яхшисини бериши мумкин!

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

15 Nov, 13:22


Ўзингиз учун ҳам яшашни унутманг…

📝Аёл яшашни, яхши яшашни истади. Турмуш ўртоғидан садо чиқмагач, ўзи ҳаракат қилди, сут-қатиқ
сотди, бозорга чиқди, ўзини ўтга урди, чўққа урди, битмаган ҳовли жойлар битди, қимматбаҳо гиламлар, нафис дарпардалар уйга ўзгача кўрк бағишлади.
«Энди яшайман», деганида бедаво дардга чалингани маълум бўлди, болалари онамлаб қолаверди.
Шундоқ ҳовли-жойларга, бойликка эга эркакка ўзидан йигирма беш ёш кичик аёл жон-жон деб. турмушга чиқди. Эр энди гапириб юрганмиш «Ҳақиқий аёл бундай бўларкан, олдинги аёлим доим. чарчаб юрарди, бор топган тутганим шуники», деб.
Туғилганимиздан токи вафот қилгунимизга бўлган умр сафаримиз кўп ҳолларда ҳудди шу аёлнинг умр сафарига ўхшайди. Умримиз мобайнида албатта кўнгилсизликлар , ташвишлар бўлади. Аммо кўзларини қувнатадиган гўзалликлар ҳам бўлади. Афсуски, биз уларга қарамаймиз. Асосан муаммолар билан ўралиб қоламиз. Натижада гўзалликларни кўришдан, ўзимиз учун ҳам яшашдан маҳрум бўламиз.
📚“Ҳаёт менга шуни ўргатди" китобида шундай сатрлар бор:”Бир кун хаммаси яхши бўлади деймиз.
Аслида бугунимиз хам энг яхшиси эканини билмаймиз.
Бир кун ўша ёр хам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар.
Аммо, аммо ўша вақтда бугунингиздагидек ёшроқ бўлмайсиз. Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун хохлаётганларингизни хохламай қолишингиз мумкин.
Бугунингизни қадрланг. Аслида энг яхши кун бугундир.

📝Бир инсон бутун умрини фақат бойлик тўплашга сарфлаб яшаган экан. У бир кун ўтириб тўплаган бойлигини ҳисоблай бошлабди, қараса ҳамма бойлиги 300 минг тилло динор тўплабди. Энди ўтириб режа туза бошлабди. Бундан буёғига молу-давлат йиғмайман, балки, тўплаган бойлигимни мазза қилиб еб-ичиб, ўйнаб куламан, дебди. Шу пайт қаршисида Ўлим фариштаси пайдо бўлибди.
— Кимсан?
— Ўлим фариштасиман.
— Нега келдинг?
— Жонингни олгани!
— Йўқ, йўқ, мен ҳали ҳаётга тўймадим, шунча вақтим фақат меҳнатга кетди, энди роҳатини кўрадиганимда жонимни оласанми... Кет бу ердан.
— Кунинг битди, мен кечиктира олмайман, мен буйруқни бажараман.
Бой масала жиддийлигини тушунгач, ҳийлага ўтди:
— Уч кунгина вақт бер, пулларимни тақсимлаб, уч кунгина яхши яшаб олай. Сенга эллик минг динор бераман.
— Йўқ, менга бойлик умуман керак эмас, мен жон оламан холос.
—Икки кун муҳлат бер, ярим бойлигимни бераман.
— Ҳамма бойлигимни ол, бир кунгина вақт бергин, — деб ялинди.
— Йўқ, — деди фаришта қатъий.
— Унда икки оғиз сўз ёзишга вақт бергин, — деди.
✔️ Бунисига фаришта рози бўлди. Баданини тилиб, қон ила деворга қуйидагиларни ёзди: Эй бойлик кетидан югуриб, умрини зое қилган банда! Умрингни, вақтингни қадрига ет, мен шуни англаб етдимки, ҳар қанча бойлигинг бўлмасин, унга вақтни сотиб олиб бўлмас экан, 300 минг динорга бир кунгина вақт сотиб ололмадим, бебаҳо вақтни қадрсиз бойлик топишга сарфлама!

Менинг азизларим! Аллоҳнинг Сизга инъом этган ҳар янги куни - Жаннат учун навбатдаги таклифномадир!
Бугунги умр саҳифангизни  фақат хайрли амаллар билан тўлдиринг!!!
✔️ Барча нарсани қўлдан бой бериб, йўқотганингизни ҳис қилганингизда ёдга олингки, сиз ҳали Аллоҳ азза ва жаллани йўқотганингиз йўқ! Аллоҳни эсланг, Уни зикр қилинг ва У томон шошилинг!

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari🌺

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

12 Nov, 02:31


🫶🏻Ақлингизга келган чиройли нарсаларни дуога тўкинг. Қарабсиз-ки йўл бўлади, ният бўлади, насиб бўлади, ҳал бўлади….

🪶Мавлоно Румий


📝Таниқли инглиз сиёсатдони Уинстон Черчиллнинг шундай гапи бор: “Мен сизга соғлиқ ёки бойлик ўрнига фақатгина омад тилашни афзал кўраман. Ҳамиша омадингизни берсин!
Ўйлаб кўринг, ахир “Титаник”кемасидагиларнинг аксари бой ва соғлом одамлар эмасмиди…?
Аммо уларнинг айримларигагина омад кулиб боқиб,омон қолишди”.
Эҳтимол, эшитгандирсиз, бир йирик компания раҳбари бир куни илк бор ўғлини болалар боғчасига ўзи олиб боришга қарор қилади. Шу боис ишга ўз вақтида бора олмай, Нью-Йоркдаги 11 сентябр фожиасидан омон қолади.
Яна бир йигит ширинлик дўконига кириб ўтиши зарурлиги туфайли уни ҳам фалокат четлаб ўтади.
Бир аёл эса ҳар тонг уйғоткич соати айнан 11 сентябр куни ишламай қолгани оқибатида ҳозир тирик. Бошка кимдир ўша тонгда Нью-Жерси шоссеси йўлидаги тирбандликда қолиб кетгани туфайли бугун яшаб юрибди.
Бошқасининг айтишича, у ўша куни кечиккани боис доим чиқадиган автобусини ўтказиб юборган. Бир аёлнинг эса нонушта маҳали кўйлагига қаҳва сачраган. Бошка кийимини ҳозирлагунига қадар вақт керак эди...
Кимнингдир ўша тонг машинаси ўт олмаган,кимдир боласи билан ёки бошка ташвишлар билан андармон бўлган, яна кимгадир такси ўз вақтида келмагани сабабли офисга бора олмаган.
Ҳаммасидан ҳам таъсирлироғи яна кимдир янги туфли кийгани учун оёғи қадоқ бўлиб, дорихонага кирган ва шу туфайли омон қолган кишининг тақдиридир. Янги бошмоқ унинг оёғига тор келгани учун ҳам у ҳозир тирик.
Энди ҳар гал тирбандликда қолиб кетсангиз, лифтни кутиб қолсангиз ёки кутилмаган бошқа бирор корҳол содир бўлса, яхшиликдан умидвор бўлинг. Эҳтимол, омадингиз келиб, бу сизнинг фойдангизга бўлаётгандир.
Кимнидир кутиб қолиш, қўнғироғингизга кимнингдир жавоб бермаслиги, кундалик ташвишлар, бажарилмаган ваъдалар кайфиятингизга асло таъсир қилмасин. Бунда ҳам бир хайр, бунда ҳам бир ҳикмат бордир. Ушбу ишларнинг замирида омадингиз ётган бўлса, не ажаб!

Атир солинган шишачам тушиб кетиб синиб майдаланиб кетди. Кўп хафа бўлдим. Аммо синган
хонадан атир ҳиди анча вақт кетмай турди. Хушбуй ифордан узоқ муддат баҳраманд бўлдик. Бу атир шишадалик вақтида хонани муаттар қилмас эди. Билдимки, у хонани муаттар қилиши учун шиша синиши лозим экан. Гоҳо қалбинг ёки ичингдаги бир нарса синади.
Ишон, унинг синиши сабаби ичидаги гўзаллик ташқарига чиқиши учундир. Бу билан ҳаётингда янги тажрибага эга бўласан. Ақлинг зиёда бўлади, фикрлашинг ўзгаради.
Демак, калбинг синса ёки синдирилса, хафа бўлма, Аллоҳ сени янада афзалроқ бўлишингни ирода қилган бўлса, ажаб эмас…

📚 Бугун тонгда ўқиганларимнинг энг гўзаллари…..


🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

10 Nov, 04:34


🫶🏻Инсоннинг Роббиси билан ўрнатган риштаси ҳам севгига асосланган бўлиши керак. Зеро, "Аллоҳ мени ёндирмасин" дея ўқилган намоз билан, "Роббим билан кўришишга кетяпман" ҳаяжони билан ўқилган намоз орасида тоғларчалик фарқ бордир.
🪶Ҳатиже Кубра Тонгар

📚“Қалбимга таскин битиклар” китобида шундай сатрларни ўқиб қолдим: Бир донишманд шогирдидан сўради: — Агар мен меҳмонхонада қоладиган бўлсам ва у меҳмонхонанинг ичини тўлалигича бошқатдан таъмирласам, безакларини бошқатдан қилсам, уни тўлалигича ўзгартирсам, ердаги гиламларидан тортиб, шифтдаги қандилигача...
Сен бу ҳақида менга нима
деган бўлар эдинг?
- Ахир, Устоз, у ерда шунчаки бир неча кунгина қоласиз холос-ку?!
- Айнан! Бу дунё ҳаёти ҳам шундай...
Бор йўғи икки кунлик...
Икки кунлик бу дунёда бошингга
шунча ишни юклаб олма!

Туғилишимиздан олдинги дунё учун ҳаяжонланганмизми…?
Йўқ, чунки биз ўша пайт йўқ эдик. Бас, шундай экан, келажакдаги ҳаётимиз учун ҳам ташвишланмаслигимиз керак. Сабаби ҳар иккаласи ҳам, яъни туғилишимиздан олдинги ҳаёт ҳам, келгуси ҳаёт ҳам бир ҳил вазиятда. Модомики, биз аввалги, яъни бу дунёда йўқ йилларимиз учун қайғурмаётган эканмиз, кейинги йиллар учун ҳам ташвишланмаслигимиз керак. Чунки олдинги йўқлик билан кейинги йўқлик орасида фарқ мавжуд эмас ва ҳар иккаласи ҳам бир ҳил. Болалар бахтиёрлигининг сирларидан бири шуки, улар келажак ёки ўтмишда эмас, ҳозирги вақтда яшайдилар.
Агар нимадандир ташвишда бўлсангиз, келажакда яшаяпсиз. Агар нимадандир хафа бўлсангиз, ўтмишда яшаяпсиз. Агар қалбингиз равшан бўлса, демак, ҳозирда яшаяпсиз.
Агар бир инсон ҳаёти давомида ҳис этган ва қайғу ҳисоб-китоб қилинса, маълум бўладики, ҳеч ким бошқа бировдан на бахтлироқ ва на бадбахтрокдир. Барчамиз қаҳқаҳаларимиз бадалини кўз ёшларимиз билан тўлаймиз ва бу борада миллиардернинг тиланчидан асло фарқи йўқ. Кўп кулган кўп йиғлайди, деган мақол ҳам ушбу улуғ тенгликни ифода этади. Шу боис ўткинчи ҳузур ва дард-қайғу истисно қилинса, инсонлар орасида доимий саодат ва фалокатлар ҳақида гапирилишини ҳам ортиқча, деб ўйлайдиган одамларданман.

📝Fatih Yağcı шундай дейди: “Қарийсан, кетасан, устингдан бир тупроқ тортишади, кейин эса таҳминан 20-30 йил сени кўмган фарзандларинг келишади зиёратингга, кейинги насл эса сени яхши танимайди ва сенинг қабринг ортиқ зиёрат қилинмайдиган қабрлар қаторига киради. Эсга олинмайдиган бир инсонга айланасан.
Бобомизни эслаймиз улар ҳақида баъзан оилавий суҳбатларда гаплашамиз аммо, бобомизнинг бобосини танимаймиз, у ҳақида суҳбат ҳам қилмаймиз.
Хаа, ана шундай ўчиб кетамиз ҳаммамиз бир кун.

📜Инсоннинг қиймати қаерда? Аллоҳнинг ҳузурида! Аллоҳ бизга қиймат беради. Аммо сен Унга бу дунёда қиймат бермас экансан...
Вой ҳолингга...

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

07 Nov, 12:47


📝Сиқилишлик ва беҳузурлик аниқки, бир гуноҳнинг жазосидир.
Ҳузурлилик ва ҳушчоғлик албатта бир ибодатнинг мукофотидир.

📚"Иймон ва ҳузун" китобидан


🫶🏻Ҳамма доим ўзи севган нарсаларини абадий бўлишини хоҳлайди. Масалан жуфти билан ўртасидаги муҳаббат абадий бўлишини, соғлиғи абадий бўлишини, ота-онаси абадий яшашини, абадий, абадий, абадий. Ҳуллас нимаики хоҳиши бўлса абадий бўлишини хоҳлайди. Нега биласизми, чунки биз бу дунёга оид эмасмиз, оид бўлган еримиз эса абадийдир. Шунинг учун инсон фитратан абадийни хоҳлайди.
Меҳмонга борсак, уйига яхшилаб жойлашиб оламаганимиздек, бу дунёга ҳам яхшилаб жойлашиб олмаслигимиз зарур. Акс ҳолда ўз уйимизга қайтгимиз келмай қолади. Уйимиз эса гўёки азоб еридек.
Энди эса тескариси, меҳмонга бориб, ўз уйимизга тезроқ қайтгимиз келса, албатта жойлашиб олмай, у ердаги ишимиз битгунигача ўтириб турамиз. Уйимиз томон шошамиз. Гўёки роҳат, ҳузур, ҳаловат еридек...

✏️Кунлик ҳаётимизда хоҳ ўқиш ҳаёти бўлсин, хоҳ иш, хоҳ турмуш ҳаёти, доим мукаммал бўлишга ҳаракат қиламиз. Ўзимиз билмасмиз балки аммо, барчамизнинг ичимизда мукаммалликка интилиш бор. Биз қанча истасак ҳам ҳеч қачон мукаммал бўла олмаймиз, мукаммаллик Аллоҳга хосдир. Биз фақат қўлимиздан келадиганининг энг яхшисини қила оламиз. Мукаммалликка интилиш зотан шайтоннинг васвасасидир.
Атрофимда кўп эшитаман, бугун бомдод ўқимадим шунинг учун қолган намозларга туришга уяламан, ёки мен шунча гуноҳ қилганман мендан одам бўлмайди деб баттар ботқоққа ботиб кетилади.
Хато қилиш, унутиш инсонда учраб туради, мукаммал қилмасам, қилмай қўя қолай дейиш шайтоннинг гапига қулоқ солишдан бошқаси эмас.
Оналарда ҳам шундай ҳолат кўп кузатилади, мен яхши она эмасман, мен етарли эмасман каби ўйлар билан асабийлашиб турганингизда фарзандингиз сиз хоҳламайдиган ишни қилса, кўтара олмай ўзингиз хоҳламаганингиз муомалани қилиб қўйишингиз мумкин. Аллоҳ сизни шу фарзандга лойиқ кўрдими демак сиз бу фарзандни уммат учун фойдали инсон қилиб тарбиялашга қодирсиз. Аллоҳ сизни қодир қилган. Аммо сиз шайтоннинг «мукаммаллик» қолипига солишига қўйиб бермоқдасиз. Мукаммал эмас, қўлидан келадиганининг энг яхшисини қиладиган она бўлинг.
Мукаммал эмас, қўлидан келадиганининг энг яхшисини қиладиган жуфт бўлинг, дўст бўлинг, инсон бўлинг
🌷

Тунчироқ

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

06 Nov, 03:03


🌧Тошкентда яна ёмғир....

🩵 Роббим! Ёмғир билан ерни ювганингдек, афвинг билан гуноҳларимизни ювиб юбор!

🪶 Бир киши Ҳасан Басрийнинг ҳузурларига кириб, «Эй имом, ёмғир ёғмаяпти», деган эди, Ҳасан Басрий: «Истиғфор айт», дедилар.
Бошқа бир киши кириб, «Хотиним туғмаяпти», деган эди, унга ҳам «Истиғфор айт», дедилар.
Сўнгра учинчи киши кириб, камбағалман деб шикоятим қилган эди бор, унга ҳам «Истиғфор айт», дедилар.
Ўтирганлардан бири: «Эй имом, бизни ҳайрон қолдирдингиз. Ким кириб, сиздан ҳожатини сўраса, «Истиғфор айт», деяпсиз», деди. Ҳасан Басрий дедилар: «Сен Аллоҳнинг «Роббингиздан мағфират сўранг, албатта, У кўплаб мағфират қилувчидир», дедим. «Шунда устингизга ёмғирни мўл-кўл қилиб юборадир. Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар қилиб берур ҳамда анҳорлар қилиб берадир», деган сўзларини ўқимаганмисан..?» 📜 (Нуҳ сураси, 10-12-оятлар).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

🌧 Ҳавода сузиб юрган ушбу кичик булутнинг вазнини билмаймиз. Лекин ҳисоб-китоблар унинг вазни 500 минг килограммдан ортиқ эканини кўрсатди. У жуда ҳам оғир, лекин бошимиз устида енгилгина сузиб бормоқда. Илмий ҳақиқат шуни таъкидлайдики, ўша оғир булут биз тасаввур қилгандан кўра анчагина кўп экан..
🪶 Роббимизнинг қудрати ила ҳар бир ёмғир қатралари ерга дона-дона тушмоқда. Бирон - бир томчиси бошқасига қўшилиб кетмайди, кейингиси аввалгисидан ва аввалгиси ҳам кейингисидан ўтолмайди. Бирор-бир томчи бошқа томчига тегиб аралашиб ҳам кетмайди.
Тафаккур қилиб кўринг-а, борди-ю осмондан тушаётган томчилар бирданига тушганида нима бўлар эди...⁉️ Одамларга зарар бўларди, экин ва ҳосилларни ҳалок қиларди.
Демакки, Аллоҳ таолонинг ёмғир қатраларидаги табири шу қадар пухта, шу қадар тартибли экан, бизнинг ишларимиздаги бошқаруви нақадар мукаммалдир!

❤️Камина ёмғирга ошиқман. Биласизми нега..⁉️
Дарҳақиқат, у Роббимиз ҳузурида келаяпти. Унинг ҳар бир томчиси мен учун муқаддас. Зеро, у Роббимнинг ҳузуридан Арши аълодан ташриф буюрган.
✔️ Aнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилиниши-ча: “Одатда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғса, елкаларини очар, шунда ёмғир томчилари уларнинг муборак елкаларига тушар эди. Шунда улар: "Aлбатта, у яқинда Роббисининг ҳузурида эди" дер эдилар....

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

05 Nov, 06:49


🫶🏻Ҳар гал янги гуноҳ қилсанг, тавбани ҳам янгилагин. Сени яратган Зот сени лой ва арзимас сувдан яратганини билади. Инсон заиф бўлади, хато қилади, ғафлатда қолади ва унутади. Яхшиси, сен яна солиҳ амалларга қайт, истиғфор айт, афсус чек ва қалби синиқ бўл!

🪶Аҳмад Ийсо Маъсоровий


📝У Зотнинг ҳузуридаги қадрингни билмоқчи бўлсанг, сени нима билан машғул қилиб қўйганига қарагин. Ушбу умидбахш ҳикматда айтилгани каби, ҳар бир инсон Аллоҳнинг ҳузурида ўзининг қадрини, мавқеини, даражасини билишга қизиқади. Инсон ўзи яшаётган ҳаёт тарзидан, хозирда турган ҳолатидан ҳосил қилган илмига кўра, ўз мақомини тахминан билади. Буни билмаслик, ҳис қилмаслик мумкин эмас. Аллоҳ таоло баъзан бандаларга яхшиликларини, мукофотларини оз-оздан сездириб қўйиб, охиратда ундан ҳам зиёда неъматлар борлигига ишора қилади, ўзига хос услубда умид бериб қўяди. Бунинг учун эса яшаш тарзига, ҳис қилаётган ҳолатига қараб, айни ҳолатда асосан нималар билан машғул эканига эътибор бериш керак экан. Шояд ушбу ҳикмат тушкун ҳолда, сабабини билмай, кўнглида ғиллу ғашлик билан юрган кишиларнинг ғамгинликдан чиқишига ёрдам берса! Дунё ташвишларини аралаштириб юбориш ҳам инсон юрагидаги ғашликнинг тарқамаслигига, кўнгли ёришмаслигига сабаб бўлади.
Биз ҳозир қай ҳолатдамиз? Қандай маъсиятларда бардавом бўлиб қоляпмиз?
Бу ҳикматни тафаккур қилган сари, чуқурроқ англаган сари банда ўзининг ички ва ташқи ҳолатини яхшилашга, ислоҳ қилишга уринади, чунки ўзининг Аллоҳ наздидаги мақомини билиб қолади. Шунинг учун ҳам бу ҳикмат инсонни яхшиликка рағбатлантирувчи, умидбахш шиордир. Аллоҳ таоло бандани қай ҳолатга солиб қўйган....?

📝Камина кеча юқоридаги мақолани
muslimat.uz саҳифаларида ўқиб қолдим. Ўқидим-ку бироқ қалбимни қора булут қоплагандай миямда минг ҳил саволлар айлана бошлади. Қанча вақтимни ибодатга сарфлаяпман, Аллоҳ таоло ҳақида кўпроқ тафаккур қиляпманми? Қалбан шукрни эътироф қилаяпманми, зикр қилганда ҳолатни ҳис қиляпманми?
Ишонинг, қалбимда афсус надомат билан ухладим.
Дарҳақиқат, бугун кўпроқ вақтим дунёвий ташвишлар, рўзғор ва оила ташвиши билан овора эканлигини инкор этолмайман. Бугун тонгда гўзал хадисга кўзим тушди ва Роббимдан келган мактубдир дея, яхши гумон билан кечаги яраларга малҳам боғладим.
Балки бугун сиз ҳам шу таскинга муҳтожсиз дея сизга мактуб йўлладим қадрдонларим!

📜Аслида, меҳнат ҳам ибодатдир, қайсики у Роббингиз розилиги томон етакласа.
🪶Aнас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинишича, Табукдан қайтаётган Жанобимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини қарши олган Саъд бин Муъоз (р.а.)га дедилар:
– Эй Муъоз, қўлларингдаги ниманинг изи?
Саъд бин Муъоз (р.а.) жавоб бердилар:
– Ё Расулуллоҳ, кетмон чопиб, оиламни боқаяпман. Бу излар ўшандан...
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Муъоз (р.а.)нинг қўлларини ўпиб:
– Бу қўлларни жаҳаннам оташи куйдирмайди, – дедилар...
📝Кунларнинг бирида ёш йигитнинг эрта саҳардан ишга кетаётганини саҳобийлардан баъзилари ёқтирмай гапиришди. Улар орасида бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
– Ундай деманглар! Aгар у ишга бировга муҳтож бўлмаслик, ота-онаси ва оиласи аҳлини зориқтирмаслик учун кетаётган бўлса, ҳар қадами ибодат. Лекин агар нияти қўлга киритадиган пули билан мақтаниш, кайф суриш бўлса, унинг шериги шайтондир.
Юқоридаги ривоятлардан маълум бўладики, мусулмон кишининг яхши ният билан меҳнат қилиши ибодат.
“Меҳнат қилиш ҳам ибодат экан, намозга нима ҳожат”, деган тушунча хато, бундай дейиш билан кишининг иймони кетади. Зотан, меҳнатнинг ибодат ҳисобланиши намозларни тўкис адо этиш, ҳаромдан қочиш билан бўлади.
Луқмасининг ҳалол бўлишини истаган киши қуйидаги 5 нарсага диққат қилиши лозим:
. Ризқ топиш ҳаракатида экан, Aллоҳ таоло фарз қилган ибодатларни тарк этмаслик;
. Даромад, фойда топиш учун кишиларни ранжитмаслик;
. Ишга киришаркан, ўзи ва оиласи номусини ҳимоялашни ният қилиш;
. Иш давомида ўзини ҳаддан ортиқ чарчатмаслик;
. Меҳнатни фақат ризқ топиш сабабларидан деб билиш. Чунки кишига ризқни қилаётган меҳнати эмас, Aллоҳ таоло беради.

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

04 Nov, 10:41


❤️Аллоҳнинг режаси бизнинг режамиздан яхшироқ....

📝Аллоҳ бир кишига неъмат ато қилса, бунга ҳасад қилма. Ахир Аллоҳ эвазига ундан нимани олиб қўйганини билмайсан! Аллоҳ сендан бир нарсани олиб қўйса, хафа бўлма. Ахир унинг ўрнига нима беришини билмайсан-ку! Шунинг учун доимо Алҳамдулиллаҳ, дейишни канда қилма!

✏️Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Биз неъматларга шу даражада одатланиб қолдикки, агар ҳол-аҳвол сўрашса: "Ҳеч қанақа янгилик йўқ", деб жавоб берамиз.
Наҳотки, ҳар куни, ҳар соат бизга ато этилмиш офият янгиланиб, неъматлар бардавом қолаётганини ҳис қилмаяпмиз...?!
Эй Роббим, соғ танамиздаги ҳужайралар миқдорича Сенга ҳамд бўлсин!
Иллат ёки беморликларимиздан сенга юзланиб шикоят қилмаган кунларимиз миқдорича Сенга ҳамд бўлсин!
Аҳли оиламиз учун маскан-уйимиз учун ҳамда (бундан бошқа) биз санаб адоғига етолмайдиган, берган неъматлари сонича Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Унга доимо ва абадий ҳамд бўлсин!”
💠Қачон яхши ният қилсанг, Аллоҳ ҳам аҳволингни яхшилайди. Қачон бошқаларга яхшиликни раво кўрсанг, ўйламаган томонингдан яхшилик келаверади. Бошқаларни баҳтиёр қилиш учун яшасак, Аллоҳ бошқаларни бахтиёр қилиш орқали бизни ҳам ризқлантиради. Сен олишни эмас, беришни ўйла. Ҳар гал берганингни сўрамасанг ҳам олаверасан.

📝Ҳасан Басрийнинг энг гўзал гаплари: "Шундай одамларни учратдимки, уларнинг айби йўқ эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапирдилар ва натижада Аллоҳ уларда ҳам айбларни пайдо қилди.
Яна шундай одамларни ҳам учратдимки, уларнинг айблари бор эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапиришдан тийилдилар ва натижада Аллоҳ уларнинг айбларини яширди".
Аллоҳим, айбларимизни яширгин, биз нотавон қулларингга раҳм қилгин, бизни саломатлик йўлларига йўллагин.
Тақдирнинг адолати яъни, вақти – соати етгач, ҳақнинг қарор топиши мени лол қолдиради, таажжубга солади. Биз ўзимизча, дунёда адолат йўқ деган гумонда бўламиз. Аслида, барча нарса ўзининг муносиб вақти учун кечиктирилади холос.
❤️ Фақат Аллоҳга ишонинг!

Ушбу ноодатий роликни кўриб жуда ажабландим. Камина ҳам фитратимга шу каби савол билан мурожаат қилдим. Агар ҳис-туйғуларни буюртма қилиш имкони бўлганида ўзингиз учун айнидамда нимани буюртма қилган бўлар эдингиз. Албатта, жавобларингизни изоҳларда қолдиринг....

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

03 Nov, 06:27


💔Ҳеч ким сизнинг оғриқларингизни, аламларингизни тортиб олишга қодир эмас. Шундай экан, сиздан саодатингизни ҳам тортиб олишларига йўл қўйманг!

🪶Вильям Шекспир


📚 "Ўкинма" китобида шундай дейилади: “Ҳасадчиларнинг ҳасад ва танқидларига сабр қилсангиз, ажр ва мукофотга эришасиз. Қолаверса, уларнинг танқидлари сизнинг қийматингизни оширади. Зеро қадрсиз одамга ҳеч ким ҳасад қилмайди.

📝Фақат буюкларга қилинар ҳасад,
Разил кимсаларга ҳасад не ҳожат.

Улуғ иш уларга қилмади насиб,
Шу боис бўлишди душману рақиб.
Гўзал юзни кўриб ҳунук дейишар,
Ҳатто бир-бирига ғаламис улар.

Неъматга бурканган, маҳбуб бўлса ким,
Ҳасаду маломат қилинар доим.

Одамлар ўликка ҳасад қиларлар,
Ҳатто ўлимга ҳам, во ажаб улар.
Бу нарса ҳамманинг бошида бўлса,
Бу мендан қандайин мосуво бўлар.

Ғийбат қилишди деб этма шикоят,
Кимки буюк бўлса, қилишар ҳасад.
Эй инсон, билгинки, сен азим дарё,
Итнинг оғзи текса, булғамас шоят.

Йигит зафар қучиб, осмонга етса,
Юлдуз мисолида душманлар бўлар.
Ўқлар ёғдирарлар камондан унга Лекин етолмаслар етганча қўллар
.

📜Ҳазрати Мусо алайҳиссалом одамлар мени ёмонлашдан тилларини тийсинлар деб Парвардигорга илтижо қилганларида Аллоҳ таоло бундай деди: "Эй Мусо, сен сўраган нарсани ҳатто Мен Ўзим учун ҳам қилмаганман. Улар Мени сўкиб, ҳақорат қилсалар ҳам, уларни йўқ қилмайман, ризқларини ҳам беравераман".
Саҳиҳ ҳадислардан бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам бундай марҳамат қилганлар: "Аллоҳ таоло деди: Одам болалари Мени сўкиб ҳақоратлар қилдилар. Ваҳоланки, уларнинг бунга ҳақлари йўқ эди. Мени сўкиб маломат қилишларига келсак, улар замонни сўкадилар, замон эса Менман. Кеча-кундузни ўзим истагандек айлантириб тураман. Мени ҳақорат қилганларига келсак, улар Аллоҳнинг хотини ва боласи бор, дерлар. Мен эса хотин ва боладан покман".
Зеро, сиз одамларнинг тилларини тия олмайсиз, обрўйингизни тўкишларидан қайтариш қўлингиздан келмайди. Аммо сизда уларга яхшилик қилиш, уларнинг сўзларидан ва танқидларидан юз ўгириш имконияти бор.
Ғарб адибларидан бири бундай деган эди: "Сиз тўғри ишни қилингда, сўнгра ҳар қандай пасткаш танқиддан юз ўгиринг".
📝Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига хамр ичган кишини келтирилди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни дарралашни амр қилдилар. Саҳобалар унга хамр ичганга уриладиган даррани уришди. Ҳалиги киши кетгач, саҳобалардан бири уни сўкиб: “Аллоҳ сени хор қилсин!”, деди. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Ундай деманглар. Шайтонга ёрдамчи бўлманглар. Аксинча: “Аллоҳим! Уни мағфират қил. Аллоҳим! Унга раҳм қил!, денглар!”.
Бу дин бағрикенглик, юмшоқлик, раҳмат ва шафқат динидир. Дин дегани кишиларнинг қўлидан тутиб Аллоҳ томон бошлашдир, Аллоҳ билан бандалари ўртасида туриб олиш дин эмас!
Аллоҳ таоло Пайғамбарларини гуноҳкор бандаларига юборди. Агар бандалар иймонли ва тақводор бўлишганда Пайғамбарга эҳтиёж бўлмас эди.
Маъсиятлар худди сил ва саратон каби иллатдир. Аммо булар танада эмас, қалбда бўлади. Беморга шафқатли бўлиш, унга раҳм қилиш керак. Уни касаллиги билан айбланмайди. Қолаверса биздан қайси биримиз фариштамиз?!
Ҳаммамизда катта ёки кичик гуноҳ бор. Ҳар биримиз кўринганимиздан ёмонроқмиз. Аммо Роббимиз бизни сатр қилган.
Биз қози эмас, даъватчи бўлишимиз лозим, - дедилар устоз Абдулқодир Полвонов ўз саҳифаларида..

❤️Унутманг азизларим, дунёни яхши томонга ўзгартиришнинг қўлимиздан келадиган ягона йўли ўзимизни ўзгартиришимиздир!


🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

01 Nov, 06:09


📝Аслида ким тўғри йўлда-ю, ким нотўғри йўлда эканини ҳеч ким билмайди, то манзилга етмагунча..
🪶Топтиқ Эмро

🫶🏻Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларнинг яхшиларингиз аҳлу аёлига яхши бўлганларингиздир. Мен аҳлига энг яхшингиздирман", деганлар.
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Менинг ҳазратим Доктор Абдулҳай раҳматуллоҳи алайҳ бир куни бир ажойиб воқеани сўзлаб бердилар: Менга тааллуқли кишилар ичида бир жаноб бор эди. Аёли иккиси менинг мажлисимга келиб турар эди ва бироз ислоҳий алоқа ҳам ўрнатилган эди. Бир куни икковлари мени уйларига таклиф қилдилар. Шундай қилиб, мен уларнинг уйларига бордим. Бориб таом едим ва таом жудаям яхши тайёрланган эди.
Ҳазратимизнинг доимий одатлари шу эдики, қачонки, таом есалар, таомдан кейин, руҳланиши ва қалби севиниши учун, сиз жуда яхши таом пиширибсиз деб таом пиширган аёлни мақтаб қўяр эдилар.
Шундай қилиб, ҳазрат таомни еб бўлдилар. Ўша аёл парда ортига келди ва ҳазратга салом берди. Шунда, ҳазрат, сиз жудаям лаззатли ва яхши таом пиширибсиз, таомни еб, маза қилдим дедилар.
Ҳазрат айтадиларки, мен шу гапни айтганимда, парда ортидан ўша аёлнинг пиқир-пиқирлаб йиғлаган овози эшитилди. Мен эса ҳайрон бўлиб қолдим. Қайси гапим унга оғир ботгани ва қалбини парчалаганини билмай қолдим. Шунда, мен: «Нима гап? Нега йиғлаяпсиз?» деб сўрадим. У йиғисини зўрға тўхтатганча: «Ҳазрат! Бугун мен эрим билан бирга яшаётганимга қирқ йил бўлди. Лекин шунча муддат ичида хечам мен унинг тилидан «бугун таом яхши бўлибди» деган гапни эшитмадим. Ҳозир сиздан бу гапни эшитиб, менга йиғи келиб кетди» деди.

📝Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор шундай ёзади: Доктор Иброҳим Фақийга бир аёл мурожаат қилиб шундай деди: -Ҳаётимда менга энг аҳаммиятли нарса бу менинг болаларим.
Доктор: -Эринг вафот этса болаларингга ўзинг қараб тарбиялай оласанми?
-Йўқ.
-Ундай бўлса эринг болаларингдан кўра аҳаммиятлироқ эканда? Тўғрими?
-Тўғри
-Демак, эрингдан кўра аҳаммиятли нарса йўқ?
-Йўқ.
-Соғлигингдан айрилсанг ва болаларингга қарай олмасанг улар яхши бўладими? Аксар эҳтимол эринг бошқага уйланади.
Аёл буни эшитиб даҳшатга тушди.
Доктор унга:
-Демак сенга соғлигинг эрингдан кўра муҳимроқ экан?
-Тўғри. Энди менга соғлигимдан кўра муҳимроқ нарса борлигини исбот қила олмайсиз.
-Хўп, соғлиқ энг муҳим нарса. Лекин сенга бир мусибат етса ва сенда руҳий мувозанат яхши бўлмаса, болалаларингни ҳам кўришга тоқат ва хоҳишинг қолмаса болаларга яхши бўладими?
-Унда руҳий мувозанатни ушлаб туриш энг муҳим нарса эканда?
-Намоз ўқимасанг, Қуръон ўқимасанг қалб роҳати, ички хотиржамликни ҳис қила оласанми?
-Йўқ.
Демак Аллоҳнинг розилиги энг аҳаммиятли нарса экан, тўғрими?
-Тўғри
Шунда доктор ундан нарсаларни муҳимлигига тартиб билан санашни буюрди. Аёл тартиб билан санади. Шунда аёл суҳбат бошида биринчига қўйган нарса охирги нарсага айланиб қолди..
Намоз
Қуръон
Аллоҳга итоат
Руҳий мувозанат
Соғлиқ
Эр
Болалар..

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

01 Nov, 05:42


Ҳадисда: «Жума, жумагача бўлган гуноҳларга каффорат бўлади», - дейилган.
Жума куннинг хайр-у баракоти сизга бўлсин!


Эр-хотин ҳаётида комил аёл ва комил эр деган гап, тушунча йўқ.!
Ҳаётингиз фаровон ва барқарор бўлиши учун бағри кенг, кечиримли ва камчиликларга кўз юмиш санъатини ўрганишимиз лозим, дедилар шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ...

Бугун муборак Жума, албатта аёлингизга гул совға қилишни одат айланг..!
Гуллар қуриб қоладику дейсизми...⁉️
Тўғри, гуллар қуриб қолиши мумкин, бироқ у келтирган бахтли онлар, хотиралар ҳеч қачон қуриб қолмайди, эсдан ҳам чиқмайди....

🎞 Ўтмишдан қоладиган энг қиммат нарса — хотиралардир - дедилар Ҳузайфа Абдуллоҳ...


🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

30 Oct, 06:46


❤️ Аллоҳ, исмининг зикрини ҳаммага насиб этармиди…?
Сенинг "Аллоҳ" дея олишинг, Аллоҳнинг сенга ҳис этган севгининг ишорасидир….

🪶Ҳазрат Румий..

📝У намоз ўқимаслик хатарли иш экани ҳақида ўйлай бошлади. «Намоз ўқимасам, қандай қилиб мусулмон бўламан? Бўлди, кейинги ҳафтадан албатта намозни бошлайман», деди.
Бир ҳафта ўтгач, «Ҳали ёшман-ку, тавба қилиб, намоз бошлашимга вақт етарли», деди.
Лекин бир неча кундан кейин тўсатдан вафот этди. Намоз ўқишга улгурмади. Нақадар аянчли хотима! Шайтон уни орзулар билан алдаб, устидан кулди.
«Ҳеч бир жон эртага нима қилишини билмайди. Ҳеч бир жон қаерда ўлишини билмайди. Фақат Аллоҳгина Билгувчидир, Огоҳдир» 📜(Луқмон сураси, 34 оят)

❤️Аллоҳ таоло амаллар қабул бўлгани ёки бўлмаганини яширди, токи қалблар қўрқиб, хавфсираган ҳолда туриши учун.
– Тавба эшигини очиқ қолдирди, токи инсон умид билан яшаши учун.
– Хотималарни ибрат қилди токи, бирор киши амалига ғурурланмаслиги учун.

📝Имом Розий Нисобурга борган кунлари атрофларида одам кўпайиб, издиҳом бўлиб кетди, аммо биргина кампир беэътибор ўтирар эди. Унга: - «Имом Розийнинг олдиларига бормайсанми, у зотни кўрмайсанми?» - дейишди. Кампир: - «Имом Розий деганинг ким ўзи?» деди. Шунда:
- «Аллоҳнинг бор эканига мингга яқин далилни биладиган олим», дейишди. Шунда кампир:
- «Агар унинг қалбида шак шубҳа бўлмаганида мингга яқин далилни билишга эҳтиёжи бўлмас эди. Ахир осмонлару ерни яратган Зот хусусида ҳам шак қиладими!» деди. Бу гап имом Розийга айтилган эди:
- «Аллоҳим! Менга шу кампирнинг иймонидек иймон ато қил!» - деб йиғлаб юбордилар.

📝Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:
"Банда ўйламасдан (парво қилмай) бир оғиз Аллоҳни рози қиладиган гап гапиради, шу гапи сабабли Аллоҳ уни юқори даражаларга кўтаради.
(Яна) Банда ўйламасдан (парво қилмай) Аллоҳни ғазаблантирадиган бир оғиз гап гапиради ва шу гапи сабабли жаҳаннамга қўлайди".
Ўйламай гапирилган гапнинг жазоси шундай бўлса, ўйлаб, ҳақорат ва бўҳтонларнинг "энг саралари"ни танлаб гапирганнинг жазоси қандай экан..?
Умар розияллоҳу анҳу шундай марҳамат қиладилар: "Аллоҳ таолони зикрини маҳкам тутинглар, чунки у шифодир, одамларни гапиришдан сақланинг, чунки у дарддур".
📚”Набавий тарбия” китобида шундай дейилади: Кўнгил олиш ҳам рўза ва намоз сингари ибодат. Бир мискиннинг юзига табассум қилишингиз эҳтимол сиз учун ҳеч нарса эмасдир. Аммо ўша мискинга нисбатан буюк бир ишдир. Сиз табассумингиз билан унинг ўша кунини обод қиласиз, нурга тўлдирасиз, унга инсон эканини эслатасиз, унга хаётнинг аччиқликлари ундан тортиб олган қадрини қайтарасиз.

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

28 Oct, 10:27


💧Бизга кўп нарсаларни тушунтирувчи қисқа жумла: "Биров сендан Аллоҳга шикоят қилишидан эҳтиёт бўл!".

📝Ярим кечаси эшик таққилади. Апил-тапил туриб очдим. Икки нафар йигит олдин- кетин салом берди. Биттасини танидим - ҳамқишлоғим экан
- Узр, ака, автобусимиз бузилиб, кеч қолдик. Шундай бўлсаям, шеригим билан сизни қора тортиб келавердик, - деди у.
- Келинглар, - дедим зўрға.
“Ярим кеча бўлса, дам олаётгандир, безовта бўлар, деб ўйлашмайди, яна шерик етаклаб олганичи?! Фаросат ҳам...”
Бу ўйларнинг юзимда ҳам акс этгани аниқ эди. Ичимда минг бир ғуллу ғаш билан меҳмонларни меҳмонхонага бошладим. Наридан бери сўрашдим, сўнг:
- Чой-пой қилайликми ёки дам оласизларми? - дедим гапнинг пўстккаласини қилиб.
- Йўқ, чой шарт эмас, фақат битта - битта сув ичсак, чанқадик, - деди “малол келганини” ҳис қилган ҳамқишлоғим. Эриниб бориб жўмракни очдим. Човгумга сув олар эканман, бирдан сергак тортдим. Қулоғим остида биров Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) нинг ҳадисларини айтгандай бўлди. Уйқум қочди, дарҳол истиғфор айтдим, чой қўйдим. Қайтадан юз-қўлимни ювиб, меҳмонларнинг олдига “Ассалому алайкум”, деб кирдим. Ётамиз, деганига қўймай, дастурхон ёздим. Хотинни уйғотдим.
- Ярим кечаси овқат ейишмас, - деди аёлим тўнғиллаб.
- Аллоҳга ва охират кунига имонинг бўлса, тур, - дедим. Турди, енгилроқ бўлса-да, овқат қилди. Дастурхонга тортдим. “Чой шарт эмас”, деган меҳмонлар яхшигина очиқишган экан. Овқатдан сўнг у ёқ-буёқдан суҳбатлашдик. Йигитларнинг чеҳраси очилди. Ҳуллас, уларга қўлимиздан келганича иззат-хурмат кўрсатдик...
Яъни: “Кимки, Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, бас, меҳмонини иззат-икром қилсин. Кимки, Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, қариндош уруғлар билан силаи раҳм қилсин. Кимки, Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, яхшиликдан сўйласин, ёки жим турсин”. (Муттафақун алайҳ)
“Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, меҳмонни икром қилсин”, деб амр этмаганларида ва бу муборак амрни қудрат, мулк ва мақтов соҳиби Аллоҳ ёдимга солмаганида, шубҳасиз, бир пасткашликни бўйнимга олар эдим. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, ҳолатимни ўнглади. Сўнг ўша ҳадисни бир парча қоғозга чиройли қилиб ёздим-да, рамкага солиб, меҳмонхонадаги жавонга илиб қўйдим.
Меҳмонлар кўп ташриф буюрадиган хонадон бу Аллоҳга суюкли хонадондир.
Каттаю, кичикларга бирдек эшиги очиқ уй нақадар гўзал. Бундай уйга осмондан раҳмат ва барака нозил бўлур. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ бир қавмга яхшиликни истаса, уларга ҳадя ато қилади", деганларида, саҳобалар: "Ўша ҳадя нима экан?" деб айтишди. Шунда у зот: "(Бир хонадонга) меҳмон ризқи билан кириб келиши, кетишида бўлса ўша хонадон аҳлининг гуноҳини олиб кетишидир", дедилар. (Абу Нуъайм ривояти).
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Меҳмон жаннатга йўлловчидир", дедилар.

📜Нимани кўп зикр қилсангиз, ўшанинг аҳлига айланасиз. Ғийбат қилсангиз, ғийбат аҳли, дунёни зикр қилсангиз, дунё аҳли. Аллоҳни кўпроқ зикр қилинг, Аллоҳнинг аҳли бўласиз!


🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari 💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

26 Oct, 06:16


Биз руҳимиз жасадимиздан ажралганда ўлмаймиз. Бундан олдин кунларимиз бир-бирига ўхшаганда, ўзгаришдан тўхтаганимизда, умримиз ва вазнимиздан ўзгаси зиёда бўлмаганда ўламиз!
🪶Айман Ёғий.


📝Муҳаммад Ротиб Набулсий шундай ҳикоя қилади: “Лицейнинг эски ўқитувчиларидан эдим. Бир куни дарслар орасида бўш вақт бўлиб қолди. Уйим анча узоқ бўлгани учун лицейда, мудирнинг ҳузурида ўтиришга қарор қилдим. У менинг дўстим эди. Киришим билан ташвишларини айтиб, ҳаётидан шикоят қила бошлади. Бу шаҳарда роса зерикканини, сафар қилгиси келаётганини айтди. Жазоирдан иш сўраб ариза ёзганини, аризаси қабул бўлганини, энди ўша ерга кетишини айтди. У ерда ойлик маош катталигини, у ерда беш йил ишлашини, ёзда ҳам уйга қайтмай, дунё кезмоқчи эканини, биринчи ёзни Парижда, иккинчи ёзни Испанияда, учинчи ёзни Италияда, тўртинчи ёзни Англияда ўтказмоқчилигини айтди. У ўша шаҳарни айланиб, музейларни томоша қилишини, қишлоқ ҳаёти ва маданиятини кўришни, беш йилдан кейин эса қайтиб келиб, ишни тугатиб, нафақага чиқмоқчилигини, топган пулларига эса совғалар дўкони очмоқчи экани ҳақида узундан узун ҳикоя қилар эди. Гапи тугагач, мен уни бир пиёла чой билан меҳмон қилгач, ишимга бордим. Сўнгра уйимга қараб йўл олдим.
Аллоҳга қасамки, шу куниёқ ўша ўртоғимнинг вафот этгани ҳақида хабар етиб келди.
Шундай экан, кўз олдингда доим ишинг, режаларинг эмас, ўлим туриши керак экан. Доим ўлим ҳақида, тез фурсатда Аллоҳга йўлиқиш ҳақида фикрлаш керак экан.

Гоҳида Аллоҳ сендан қадарларнинг ёмонини бир сабаб билан тўхтатиб қолади. Масалан, машинангни бузиб қўйиб, уйқудан кеч уйғотиб, жисмнингда касалликни пайдо қилибёки тўсатдан меҳмон келтириб кўчага чиқишдан тўсиб қўяди. Ёки никоҳ тўйини тўхтатиш ёки ишга жойлаштирмай ёки фарзанд туғилишини кечиктириб ёмон тақдирдан сақлайди.
Шундай пайтларда одамларни бундай воқеалар қаршисида норози бўлиб, салбий тушунишганини кўрамиз. Чунки, у хоҳлаган нарса амалга ошмаган бўлади. Аслида,норози бўлиш ўрнига Аллоҳнинг марҳаматига шукр қилиши керак бўлади.

📜Эй одам боласи, шуни унутмагингки, агар Аллоҳ ғайб қилган нарсаларини очиқ қилганида эди, биздан (бизни саломат сақлаб, зиёнлардан асраб) тўсиб қўйгани жуда кўп нарсалар учун шукрона келтириб саждалар қилган, миннатдор бўлиб намозлар ўқиган бўлардик.

❤️Доимо ва абадий Аллоҳга ҳамд бўлсин!

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

24 Oct, 05:24


💔Аёл киши ўзини бахтли кўрсатишга ҳаракат қиляптими, билингки, юрагида дарди бор.
Ўткир Ҳошимов

📝Дунёда Аллоҳдан кейин онасидан бошқа ҳечкими йўқ бир етим қиз бор эди. Амакисининг ўғли билан оила қурганди. Эри аёлига жуда кўп зулм қиларди. Фақат эри эмас, эрининг оиласидагиларнинг ҳаммаси келинга ёмон муносабатда эдилар. Уни кечаю-кундуз ишларини бажарадиган хизматкор қилиб қўйишганди ўзларига. Шунча хизмат қилишига қарамай калтак ва ҳақоратлардан қутула олмасди. Аёлнинг кўзига дунё тор келганида иссиқ макон бўлган онасининг бағрига сиғинар, унга бўлиб ўтган ишларни айтиб шикоят қиларди.
Сўнгра бирга йиғлардилар. Албатта, кейин яна эрининг уйига қайтарди. Онасининг қизи йиғлаганда унга қўшилиб йиғлашдан бошқа чораси йўқ эди. Ҳолат янаям ёмонлашар, шу бн орадан 10 йил ўтганди. Онасининг ажал вақти етиб, Роббисига қовушадиган фурсатлар келганди. Қизи эса бундан қаттиқ қайғуга тушиб, ўлим онидаги онасига: -Онажон, сен кетсанг мен кимга дардимни айтиб йиғлайман, мени ташлаб кетманг -деди. Она қизига, қизим, мен йўқ бўлсам ва ҳаёт кўзингга қоронғу кўринса, бу ерга уйимизга кел. Жойнамозингни тўша ва Аллоҳга сажда қил. Барча дардларингни ва бошингга тушган ишларни Унга айт. Қайғуларинг ҳақида Унга шикоят қил деди. Онасининг вафотидан кейин бир ҳафта ўтиб, аёл яна қайғуда қолди. Жойнамозини олиб, таҳорат учун сувини ҳам олиб онасининг уйига кетди. Онасининг насиҳатини эслаб, кўнглини бир ҳузур эгаллади. Икки ҳафта шундай давом этди. Таҳорат олиш учун сув олиб, онасининг уйига кетар, у ерда соатларча қолар, сўнгра юзида табассум билан уйига қайтарди. Бу ҳолат эрининг оиласидагиларнинг эътиборини тортди. Эр ва аёлнинг орасига шайтон васвасасини солиш мақсадида эрига шундай дедилар. Аёлинг сенга хиёнат қиляпди. Икки ҳафтадирки, онасининг уйига хафа ҳолда кетиб, бахтиёр ҳолатда қайтяпди. Эркак аёлини таъқиб этишга қарор қилди. Аёли кетмасидан олдин қайнонасининг уйига бориб, аёли кўрмайдиган жойга бекинди. Сўнгра аёл келди. Таҳорат олиб, намоз ўқиди. Сўнгра саждада йиғлай бошлади. Тилидан бошидан ўтказганлари тўкилар, барча қайғуларини Роббига шикоят қиларди. Эрининг ва оиласининг унга кўрсатган зулмларини айтарди. Сўнгра эрининг ҳидоят топиши учун дуо қилиб ёлворди. Йиғлаб, ҳамманарсага қарамай эрини севишини, унинг яхши инсон бўлишини исташини айтарди. Эри ҳам унинг гапларини эшитиб, аёли билан бирга йиғлай бошлади. Аёл намозини тугатгач, қаршисида эрини кўрди. Эркак йиғларди.У аёлини бағрига босиб, барчасини тўғрилашга ваъда берди. Аллоҳнинг дуоларини қабул қилганини айтди. Ўша кеча эркакнинг уйига қайтмадилар. Тонгни шу уйда оттирдилар. Аёл туш кўрди. Тушида шундай овоз келди: "10 йил сенга энг яқин бўлган онангга шикоят қилдинг, бироқ ҳеч фойдаси бўлмади. Икки ҳафта шикоятларингни Аллоҳга айтдинг, қайғуларингдан халос бўлдинг"...
Одамлар юраги сиқилаётганидан, дунёга сиғмаётганидан, ишлари юришмаётганидан тинмай одамларга шикоят қилади. Аслида сўраладиган ва бош уриб бориладиган жойнинг манзилини адаштирганликлари сабаб бошлари ташвишдан чиқмайди.

✔️ Маҳзунлигимизни Аллоҳгина билади...
Шикоятимизни Аллоҳгина эшитади...
Муаммоларимизни Аллоҳгина билади....
Ғам ғуссаларимизни Аллоҳгина аритади....
Ҳеч қачон ғамларингиздан инсонларга шикоят қилманг. Улар сиз учун ҳеч нарса қила олишмайди. Муаммоларингиздан фақат ушбу дуо билан Холиқингизга юзланинг: "Мен ўз ишимни Аллоҳга топширурман. Зеро, Аллоҳ бандаларини Кўриб тургувчидир" 📜 (Ғофир сураси, 44 оят).

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

22 Oct, 10:23


❤️Бир сўз билан айтганда инсон ҳаётида ақл билан муҳаббат ўртасида доимий реакция (яъни ўзаро таъсир) кетади. Лекин муҳаббат гоҳида даво бўлиши ва эҳтимол ўзгариб дардга айланиши мумкин.
Агар иймон фитрати қалбни назорат қилиб қалб Аллоҳга бўлган муҳаббат омиллари билан озуқаланса ақл билан муҳаббат бир ғояда учрашади. Ақл муҳаббатга жилов ҳамда уни тойилиш ва адашишдан тўсувчи бўлади.
Аммо ҳавойи истаклар ва нафсий муросасизликлар бошқарадиган бўлса муҳаббат тузалмас дард ва ҳалокатга айланади.

📚Имом Бутийнинг "Ал-Ҳуббу фи-л-Қуръон" китобидан.


📝Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ривоят қилади: “Бир киши Умар розиёллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб деди: -Эй мўъминлар амири! Мен хотинимни талоқ қилмоқчиман.
Умар розиёллоҳу анҳу: -Нега?- дедилар.
У киши: -Чунки мен уни севмайман, деди.
Умар розиёллоҳу анҳу:
-Ҳамма уйлар муҳаббат асосига қуриладими?! Мурувват қани? Ҳимоят қани?-дедилар.
Бир киши хотинидан қасам ичдириб сўради:
-Аллоҳ номи билан сўрайман, мени севасанми?
Хотин деди: -Менга қасам ичдирдингиз. Ростини айтмасам бўлмайди. Сизни яхши кўрмайман!
У киши Умар розиёлоҳу анҳунинг ҳузурларига хотинидан шикоят қилиб борди. Умар розиёллоҳу анҳу унинг хотинини чақиртириб дедилар: -Эрига севмайман деган аёл сенмисан?
Хотин деди: -У киши менга қасам ичирдилар. Ёлғон айтишим керакмиди?!
Умар розиёллоҳу анҳу дедилар:
-Ҳа ёлғон айтишинг керак эди. Сиздан бирингиз эрини ёқтирмаса уни эрига айтмасин. Чунки муҳаббат устига бино қилинган уйлар жуда оздир. Аммо инсонлар бир-бирлари билан ислом ва эҳсон асосида муносабатда бўлишади!

📝Бу икки ҳикояни муҳаббатнинг ўрни йўқлигига, ёки уни камситиш учун далил қилинмайди. Бу ерда бунга ўрин йўқ. Муҳаббат эр-хотиннинг ўртасини мустаҳкамловчи омил эканлигига ақлли инсон шак қилмайди. Бу ҳикояларни тиғ суякка қадалса, муҳаббат йўқлиги баҳонасида оила бузилиш ёқасига келиб қолса далил қилинади.
Уйларнинг қоим бўлиши ва никоҳнинг бардавомлиги фақатгина муҳаббат билан бўлмайди. Агар хотинига нисбатан қалбида Мажнуннинг Лайлога бўлган муҳаббати каби муҳаббати йўқ кишилар ажралиб кетаверганида жамиятда бармоқ билан санарли оилаларгина қолган бўлар эди. Агар эрига нисбатан Иззатнинг Кусаййирга бўлган муҳаббати каби муҳаббати бўлмаган аёллар эридан ажралиб кетаверганида шаҳарда футбол майдонидаги ўйинчилар сони миқдорида оила қолган бўлар эди. Аммо уйлар қоим турибди. Ҳаёт давом этаяпти. Зеро дунёда хонадонлар қоим туриши учун қалбдан бошқа ҳам лозим бўлган нарсалар бисёр. Ислом бекордан-бекорга оила ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлаш ва икки томонни хурсанд қилиш учун ёлғон гапиришга рухсат бергани йўқ. Буюк ислом эрнинг ўз хотинига “гўзал эмассан” дейишини гарчи гапи рост бўлсада, ростгўйлик эмас, пишмаганлик деб билади. Хотиннинг гарчи ҳақ бўлсада ўз эрини унинг шаънини ерга уриш учун бошқа эркакларга солиштиришини ёмон хулқ дейди.
Оила муҳаббат асосида қурилса бош устига, бу яхши иш бўлади. Бордию муҳаббат йўқ бўлса у билан бирга эҳтиром ҳам, ахлоқ ҳам йўқолиши ва уйда уруш тегирмони айланиши керак эмас. Ҳаёт бу Туркия сериали эмаски, унда ҳар кеча стол устида романтик шамлар ёқиб қўйилса. Ҳаёт бу севги ҳақидаги роман эмаски, унда севишганлар бир-бирига етиша олмаса роман зерикарли ва бир хил бўлиб қолса. Ҳаёт бу воқелик.
Шифти муҳаббат, деворлари ишқ ва анжомлари меҳр бўлган оила энг гўзал оиладир. Муҳаббат ризқнинг энг гўзалидир. Саййидимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳадича онамиз розиёллоҳу анҳо ҳақларида: “У шундай аёлки, мен унинг муҳаббати ила ризқландим”, деганлар. Муҳаббат йўқ бўлса эҳтиромнинг ҳам йўқ бўлишини оқлаб бўлмайди. Муҳаббат оз бўлса бу, ҳаёт тугади дегани эмас. Ҳаётда шунақа йўллар борки, биз уни эмас, у бизни танлайди. Бизнинг гарданимизга у йўлда ўнқир-чўнқирлар, чуқурлар бўлсада унинг охиригача бориш вазифаси турибди. Гоҳида мушкулот билан бирга яшаш ўша мушкулотнинг ечими ҳисобланади...- дедилар устоз Абдуқодир Полвонов...

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

20 Oct, 12:48


💌 Биргина сўз…

📝Адҳам Шарқовий шундай ҳикоя қилади: “Университет устозлари самолётга миниб ўз жойларини эгаллашди. Хавфсизлик камарини боғлашди. Стюардессанинг овози келди: - Ҳурматли устозлар бу самолётни сизнинг шогирдларингиз ясашган.
Шунда барча устозлар хавфсизлик камарларини ечиб самолётдан қочиб тушиб кетишди. Фақатгина биттагина устоз қолди. У жойида хотиржам ўтириб қочиб кетаётган бошқа устозларга деди:
- Жойингизга қайтинг! Шу самолёт учса юзимга тупурасиз!

Очиқ-равшанки, бу ҳикоя ҳазил ҳикоялардандир. Аммо бу фалсафа бизнинг замиримизда томир отиб бораяпти. Кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори Аҳмад Зувайлнинг шу маънода айтган бир гапи бор: "Ғарб биздан афзал эмас. Аммо улар муваффақиятсиз инсонга у токи зафарга эришгунча ёрдам беришади. Биз эса муваффақиятга эришган кимсага қарши токи қулагунича курашамиз!".
Бир неча кунлар олдин Уммондаги Иордания университетида битирув анжумани бўлиб ўтди. Унда бир битирувчи минбарга чиқиб дипломини ўпди ва бир устозининг олдига бориб юзига тупурди. Чунки у устоз унга: "Сен агар муваффақият қозонсанг юзимга тупур!", деган экан.
Фикримча у устоз шунга муносиб. Аммо бу жуда қўпол интиқом. Иш бундай бўлмайди. Унинг ўрнида бўлганимда микрофонни қўлимга олиб: " Бу муваффақиятимни ўша "муваффақият қозонсанг юзимга тупур!", деган устозимга ҳадя қиламан, дер эдим.
"Сен битта жумлани ёза олмасдан ўлиб кетасан!", деб дафтарим билан юзимга урган араб тили устозимга бағишлайман!".
Юқоридаги жумлани биринчи китобим нашр бўлганида бағишлов қилиб китобимнинг бошида ёздирганман. Китобим чиқса биринчи ота-онамга бағишлайман деб орзу қилар эдим. Аммо биров сенга азият бериб суяк-суягинггача қақшатиб юборса интиқом ҳақида ўйлаб қолар экансан. Ҳа! Бу иш қанчалар маданий кўринмасин унда интиқом бор. Энг яхши интиқом сенга "одам бўлмайсан!", деган кишига муваффақиятингни ҳадя қилмоғингдир.
Фаросатли аъробийлардан бири Макка кўчаларининг биридан ўтди. У кўчада ўйнаб юрган болачаларни кўрди. Улар орасида ёш Муовия ибн Абу Суфён ҳам бор эди. У бир гуруҳ болаларни бошқасига гиж-гижлар, сўнгра уларни яраштириб қўяр эди. Буни кўрган аъробий деди:
"Бу бола албатта қавмининг саййиди бўлади!".
Аъробийнинг гапини эшитиб турган Муовиянинг онаси Ҳинд бинт Утба деди:
"Агар ўғлим қавмининг бошлиғи бўлмаса бунақа ўғлим йўқ!".
Ана шу ундов Муовия розиёллоҳу анҳунинг халифа бўлишига сабаб бўлди. Бир боланинг зеҳнида "сен ҳали катта ишларни қиласан" деган фикрни экиш унинг муваффақиятига сабаб бўлади. Биргина ёмон сўз инсонни тугатиши ҳам мумкин.
Тўғри ҳамма бир хил бўлмайди. Аммо ҳамманинг нимагадир қобилияти бўлади.
Аллоҳ гувоҳ, мен бугун масжидда оёқ кийими ўғирлайдиган дўстларимдан кўра кўпроқ калтак еганман устозларимдан. Бизнинг ота-оналаримиз мактабга беришдан олдин устозларимизга: "Гўшти сизники, суяги бизники!", деб топширишар эди. Устозларимиз ҳам ҳадларидан ошишмас эди. Муҳими мен еган калтакларимни унутиб юборганман. Аксинча, мен устозларимдан қарздорман. Аммо бугунгача менга айтилган устозимнинг юқоридаги сўзларини унута олганим йўқ!”.

🫶🏻Базида шунчаки далда ҳам инсонга куч беради....
Ёнингдаман деган сўз сабаб жонинг ориганда шифо топгандек бўласан, ташвишга тушган бўлсанг, таскин топасан, йиғлаётган бўлсанг, табассум қилишингга сабаб бўлади...
Гоҳида шу биргина "ёнингдаман" сўзи яна яшаш учун куч топишга, орзулар сари йўл олишга, янада кучли бўлиш учун кифоя....
Аслида, умр сўқмоқларида ҳеч ким ҳеч кимни йўқотмайди, кетаётган бошқасини топади, қолган эса, ўзини топади...

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

18 Oct, 04:33


💌Мен келдим Роббим......

❤️Роббим!
Сенинг шундай бандаларинг борки, улар Сенинг ҳузурингга тоғдек-тоғдек ҳасанотлар билан келишади. Менинг эса Сенга муносиб амалим ҳам йўқ. Менга берган неъматларингга ҳам Сенга муносиб шукр қила олмадим.
Аллоҳим! Мен ёлғиз қалбим билан келдим. Қалбим билан, эй Роббим...
Қалбимда Сендан буюк, Сендан азиз ва Сендан қудратли зот йўқ...
Сенга бўлган чиройли гумоним билан келдим ё Рабб...
Сен Ўз муҳибларингни азоб бермайсан...
Сен авф қиласан, кечирасан, мағфират қиласан, ўтиб юборасан...
Мени ҳам ҳамма қатори дўзахдан озод қил меҳрибон Роббим!
📝Шу пайтгача ўтган ҳаётимга назар солиб бутун бир ҳаётим Аллоҳнинг лутфига тўла эканлигини кўрдим!
Аллоҳ менга берган неъматларни санадим ва уларни бошимга тушган мусибатлар билан солиштирдим. Неъматлар олдида мусибатлар йўқолиб кетди!
Бўлиб ўтган воқеалар учун ҳам, энди бўладиганларига ҳам Роббимга чексиз ҳамдлар бўлсин! Роббим! ❤️Сенинг Улуғлигингга, Азаматингга лойиқ дуолар қандай бўлишини билмаймиз. Аллоҳим! Қалбимизда нима борлигини Ўзинг биласан, ўша айтишга ожиз бўлган нарсаларимизни биздан қабул этиб, ижобат қилгин, Аллоҳим! Омийн!

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

17 Oct, 12:20


💌Беморлик Аллоҳнинг бандасига юборган энг кичик рисолаларидан биридир. У рисолада инсонга "қанчалар заифсан!", дея нома битилган....- Али Тантовий

📝Муҳаммад Ротиб Набулсий шундай ҳикоя қилади: "Тиббиёт факултетида таълим олаётган талабани дарсга бораётганида машина уриб юборди. Уни дарҳол шифохонага олиб бориб жарроҳлик столига ётқизишди. Табиблар уни текшириб битта буйрагини дарҳол олиб ташлаш кераклигини айтишди. Чунки ундан шиддат билан қон кетаётган эди. Унинг оиласига хабар бериб бир хулосага келишларини айтишди...
Амалиёт муваффақиятли якун топди. Бир неча кундан кейин унда амалиёт ўтказган табиб унинг олдига кириб табассум билан деди:— Қачонлардир қазо ва қадар ҳақида эшитганмисан?
— Ҳа эшитганман. Аммо мен буйрагимдан ажралдим доктор!
— Мен ҳам ўз кўзим билан кўргунимча сендай ўйлаган эдим. Сенинг буйрагингни олиб ташлаш чоғида бўйрагингдаги ғалати тўқималарни кўрдик. Уни олиб бўлгач таҳлил учун лабараторияга юбордик. Текширув натижасидан даҳшатга тушдик. Унда саратон бошланган экан.
Талаба деди:— Бу билан сиз, ўша машина сени иккинчи ҳаётга қайтариш учун айнан жароҳатланган жойингни топиб урган, демоқчимисиз?!
Доктор:— Сенчи, бу воқеани оддий тўқнашув деб ўйлайсанми?
Талаба кулиб деди:— Бу аниқ қазо ва қадар!
Қаранг, Роббимиз бизга ота-онамиздан ҳам меҳрибондир.
Юсуф алайҳис салом қудуқда эканлигида карвон ўз-ўзича келмаган. Идишини қудуққа туширган киши ҳам ўз-ўзича туширмаган.
Миср Азизи ҳам ўзи истагани учун Юсуф алайҳис саломни сотиб олмаган. Буларнинг бари Аллоҳ таолонинг: "Огоҳ бўлинг! Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқ. Улар маҳзун ҳам бўлмайдилар", деган ояти инъикосидир!

📝Ҳеч қачон мукаммал нарсага эриша олмайсиз. Қўлингиздаги нуқсонли нарсалардан рози бўлишингиз уларни мукаммалга айлантиради! Барчамизда кўз бир хил. Аммо қарашларимиз турлича. Баъзан манзарада камчилик бўлмайди. Ўша манзарага боқадиган кўзларда камчилик бўлади.
Исмоил алайҳис салом икки марта уйланганида ҳам ўша Исмоиллигича қолаверди. Аҳволи ўзгармади. Ризқининг манбаси ўзгармади. У камони билан ов қилиб тирикчилик қилар эди. Жуда моҳир овчи эди. Аммо хотинларининг ўз қарашлари бор эди.
Биринчиси доимо шикоят қиладиган, ҳаётдан нолийдиган аёл эди.
Иккинчиси мулойим, ҳаётдан рози, қаноатли аёл эди. Зеро бойликнинг манбайи чўнтак эмас, қалбдир.
Киши Роббисига нисбатан одоб чегарасида турар экан, унга ҳамма нарса енгил бўлади.
Бир киши бемор бўлади. Аллоҳга шикоят қилади, ғазабланади...
Бошқаси эса сабр қилади, ҳамд айтади, дуо қилади...
Иккиси ҳам бемор. Аммо уларнинг қалби орасидаги масофа осмонлар-у ер орасидаги масофа қадардир!

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

15 Oct, 12:07


Сабр – бўйин эгиш эмас, курашиш демакдир...,

📝Имом Раббоний ҳазратларидан: - “Худодан қўрқиб, ҳеч кимнинг қалбини синдира олмаймиз. Бироқ, ҳеч ким бизни ҳақиқатан ҳам севмайди. Нега....? Бундан ҳафсаламиз пир бўлди”, деб сўради унинг шогирдларидан бири. Шунда Имом Раббоний айтдилар: - “Севмайди эмас, сева олмайди. Сабаби, Роббимиз суюкли бандасини ҳар кўринганга суйдирмайди".

📚Шайх Оиз ал-Қарнийнинг “Дунёдаги энг бахтли аёл” китобида шундай сатрлар бор: "Сиз мазлума эканингиз ҳақидаги хаёлларни тарк этинг!
Бу сизга изтиробларни синдириш, муваффақият томон юриш, дўстликни сақлаш ва оилада бахтиёр бўлишга ёрдам беради. Чунки дунёқараши кенг инсон бошқаларнинг табиатларини тушунадиган, ўзгаришлар қилишга қодир, ўзини бошқалар ўрнига қўйиб кўрадиган ва вазиятларга ўз ҳолича баҳо бера оладиган инсон бўлади.
Дунёқараши кенг инсон турли ишларни аъло даражада тушунади, бошига бирор қийинчилик тушган ёки ўзи орзу қилган нарса амалга ошмай вақтда ҳаёт табиатини, унда кам-кўстсиз яшаётган инсон йўқлиги ҳамда гоҳида инсон ëмон кўрган нарсасида яхшилик бўлиши ва гоҳида эса яхши кўрган нарсасида ёмонлик бўлиши мумкинлигини, яхшилик Аллоҳ ирода этган нарсада эканини яхши англайди.
Дунёқараши кенг инсон ушбу кенг борликнинг бир парчаси эканини, бу борлиқнинг аламлари ва шодликларидан унга бир насиба борлигини яхши билади. Шунинг учун ҳам оғир зарбалардан довдираб қолмайди. Дунёқараши тор инсон эса бу ёмонлик ёки мушкул иш унгагина етган, ўзини доим зулм қилинадиган ва унга доим ëмонлик етадиган инсон деб ҳис қилади. Дунёқараши кенг инсон эса бундай нарсаларни ҳис қилмайди, бор кучини энг яхши нарсага эришишга сарф этади ва ўзига берилган нарсага рози бўлади...". Ҳаёт бу – ўйин. Уни ортга қайтара олмаймиз, лекин кейинги юришни яхшироқ қилишимиз мумкин.….

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

14 Oct, 05:40


Ҳар куни сен кўраётган ўлим ҳодисаси аслида ҳаётнинг сенинг юзингга туширган тарсакисидир. Агар бу тарсакидан кейин ҳам кўзинг очилмаса умуман кўзинг очилмайди!
🪶Айман Ёғий

📝Бир киши қабристондан қабр сотиб олибди ва унга исмини ёздирибди. Ва ҳар замон келиб, зиёрат этиб туришга қарор қилибди. Кўп ўтмай, эриниб, у ерга бориб туришдан тортила бошлабди. Бу орада қабр ҳам қаровсиз, қўрқинчли бир ҳолга келибди. Кўриниши ўзгарибди, тупроқ ва хас-хашакларни ўзи қолибди. Ниҳоят, бир куни келиб қабрининг олдида турибди ва: “Сени ташлаб қўйдим. Ахир сен бу менман-ку! Ўзимки унутар, ташлаб қўяр эканман, суюклигим, дўстим ва болам нима қилган бўларди, оилам ва аҳбобларимчи?” дея ўзига нидо қилибди.

📝Аҳмад Муасровий шундай дейди: “Ёшлигимда фақат қариялар вафот этади деб ўйлар эдим. Бугун улғайдим. Ўлим мен тенгиларга ҳам, мендан кичик, ҳатто ёш болаларга ҳам шафқат қилмаётганини кўрдим. Ўлим гўё менга шундай деб пичирлаётгандек: “Ҳеч кимга зулм қилма, ҳеч кимни ғийбат қилма, ҳеч кимни жароҳатлама, ўзингни одамлардан тепада кўрма!".
Роббим! Хотимамизни чиройли қил!

Шошилинг! Чунки ўлим кутиб ўтирмайди.
"Эртага тавба қиламан"...
"Эртага ўқишни тартибга соламан"...
"Эртадан парҳезни бошлайман"...
"Эртадан қуръон ёдлашни бошлайман"...
"Эртага фалон беморни бориб кўраман"...
Эрта келади, аммо биз бирорта ҳам мақсадимиз сари ҳаракат қилмаган бўламиз.
Узун орзулар ҳақида эса асло сўраманг. Худди ўлмайдигандек орзулар, режалар қилаверамиз...
Ўрни келганида шуни айтай, бир неча дақиқа олдин вафот этганларнинг ҳам юқоридаги каби режалари, орзу-умидлари бор эди.
Шошилинг, чунки беғам бўлиш сизга жуда қимматга тушиши мумкин.
Санобуҳий айтади:
"Ямандан Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни кўриш учун сафарга чиқдик. Мадинага етиб келганимизда бизга Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг вафот этганларига беш кун бўлганини айтишди!".
Беш кун кечикиш уларни саҳобалик бахтидан жудо қилди.
Шошилинг! Кечикиш бизни жаннатдан маҳрум қилиб қўйиши мумкин..- дедилар устоз Абдулқодир Полвонов…

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

12 Oct, 05:55


❤️Топганларим…

📝Шайх Али Тантовий айтдилар: Бир куни ўзимга ўзим: "Ҳақиқатда Аллоҳ сени севадими?" деб савол бердим. Кейин эслаб кўрсам Аллоҳ бандаларига нисбатан муҳаббатининг сабабларини Ўзининг китобидан зикр қилган экан. Саволимга жавоб топиш учун Аллоҳнинг китобини варақлай бошладим. Қарасам унда: "Тақводорларни севади", деган оят чиқди. Ўзимни тақводорлардан деб ҳисоблашга журъат қила олмадим. Кейин: "Сабр қилувчиларни севади", деган оятни топдим. Ўзимда сабр етишмаслигини эсга олдим. Сўнгра "Яхшилик қилувчиларни севади", деган оятни топдим. Бундан унча узоқламасдан қидиришни тўхтатиб қўя қолдим. Чунки, Аллоҳ мени севишига сабаб бўлувчи бирор нарса топа олмасликдан чўчидим. Бажарган амалларимни текширишни бошладим. Қарасам, аксари фаолиятсизлик, камчилик ва гуноҳларга қоришиб кетганини ҳис қилдим. Шунда Аллоҳнинг "Аниқки, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади", деган сўзи эсимга тушди. Ана энди шу оят мен ва мен каби гуноҳкорларга тааллуқли эканини тушундим ва шояд Аллоҳ мени ҳам севиши мақсадида "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ", деб пичирлашни бошладим…

📝Баъзан ёзилганларининг муаллифи ўзимиз бўлмаймиз, лекин ушбу сатрларни, жумлаларни яшаб ўтган, ҳис қилган муаллифи биз бўламиз, балки шундан сўзлар баъзан ёзганларга эмас, ўқувчиларга, ҳис қилганларга таъсирлироқ бўлади…
❤️Бугун сиз билан бунёд қилган оламимиз "Yurist xonim yon daftari" икки ёшга тўлди. Бундан икки йил олдин роппа-роса 12 октябрь санасида биз  сиз ила ўз оламимизга асос солдик. Аслида, ҳаммада ҳам шундай ён дафтарлар мавжуд. Бироқ, буни кимлардир сатрларда битса,  яна кимлардир, қалбининг махфий эшиклари ортида сақлайди. Камина ўтган икки йил мобанийда қанчалик қалбингиз эшикларини очиб ичкарига кираолдим,  сатрларим кимгадур даъво, кимгадур ҳасрат, кимгадур таскин яна кимгадур ечим бўлаолди бу фақат қалбларга маълум.
Гоҳида сизда ҳам менда ҳам шу ҳолат содир бўлади...
❤️‍🩹 Қалбимиз ҳаловат, таскин онларини қумсайди. Дунёнинг ҳам умрнинг ҳам, мол-дунё, орзу мақсадларнинг ҳам аҳамияти қолмагандек гўё....
✔️Зотан, қалб ўз Эгаси, Ҳаловати, Таскини, Суюклиси томон интилаверади, интилаверади..
Кимдир бу дарднинг даъвосини истаб, Роббисининг ҳузурига отланади. Яна кимдир эса, дардига даъвони дунёдан топади..

💌 Аслида,  ушбу каналда жойлаб борилаётган насиҳатомуз ҳикматлар ҳамда фикр ва мулоҳазалар мени илмли, мукаммал  ёки намунали инсон эканлигимни англатмайди. Балки ушбу насиҳатлар, сиз азизларидан олдин аввало ўзимнинг нафсимга қаратилган мактубдир. Чунки, бизлар ўзаро эслатма ва насиҳатга муҳтожмиз. Инсонларга фойдаси тегиб қолар дея ёзганларим аслида, баъзан ёрдам сизга эмас, ўзимга кераклиги учундир...
Камина учун жуда қадрли бўлган, умр саҳифамнинг икки йили давомида бирга бўлганингиз, мен билан бирга йиғлаб, яна мен билан бирга қувонганингиз, танловингиз учун ташаккур. Ҳар бир пост остидаги изоҳларингиздан  куч ва мотивация оламан. Айниқса, ота-онам номига қилинган дуоларингизни кўзда ёш билан қайта-қайта ўқиб чиқаман.

❤️Жаннатдаги қўшниларим, мен билан эканлигингиз учун ташаккур!!!

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari💌

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

11 Oct, 05:13


Бу дунёда сизни икки ҳолатда авайлаб кўтаришади:
— болалигингизда;
— тобутдалигингизда.

❤️Шундай экан зинҳор ташвишингиз инсонларнинг муҳаббатини қозониш бўлиб қолишига йўл қўйманг. Инсонларнинг қалблари ўзгарувчандир, бугун жонидан ортиқ кўриб, эртага нафратланиб ҳам қолаверади... Ташвишингиз қандай қилиб бўлса ҳам, инсонлар Роббиси муҳаббатига сазовор бўлиш бўлсин. Агар У сизни яхши кўрса, инсонлар қалбларини сизга талпинадиган қилиб қўяди...- дедилар Шайх Шаъровий..

Аллоҳ таола баъзи инсонларга Ўз севгисидан берган.
📜"Мен сенга Ўз муҳаббатимдан бердим". (Тоҳа/39)
Баъзи инсонлар Аллоҳни ал-Вадуд исми сифатини ўзларида намоён этадилар. Қаерга бормасинлар, яхши кўришади. У билан биринчи марта кўришганлар уни ёқтириб қоладилар. Гўё уни кўп йиллардан бери билгандек, болаликдаги дўсти каби, содиқ бир дўст каби...
Бу муҳаббат Аллоҳнинг икромидир. Аллоҳ таоло баъзи қулларига ал-Ғоний исмининг сифатидан бахш этади. Агар бу одамлар тош сотиб олишса, тош қадрланади. Ер сотиб олсалар, сотиб олинган тақир ер олтиндек қадрланади. Қайси бир иш бўлмасин, улар бойиб кетаверадилар. Чунки улар Аллоҳнинг Ғоний исмини ўзларида мужассам этишади.
Шундай қилиб, баъзи одамлар ҳар томондан севиладилар. Аллоҳ таоло уларга Ўз севгисидан бергандир. Уни кўрганлар дарҳол қалбларида муҳаббат ҳис қиладилар. Улар уни кўп йиллар давомида билгандек севадилар....— дедилар Мурат Падак..
Роббим бизларга ҳам ал-Вадуд исмининг тажаллийсини насиб этсин!

📝Мусо алайҳиссалом муножотида: “Эй Аллоҳ мени баъзида кичик кичик ҳожатларим тушиб қолади, шу кабиларни ҳам сендан сўрайми ёки сендан бошқасидан ҳам сўрайверайми?» Шунда Аллоҳ: “Мендан бошқасидан сўрама”, деди.

Инсон арзимас, каттами кичикми нарсага муҳтож бўлса ҳам Роббисидан сўрасин, чунки Аллоҳдан бошқа ризқ берадиган зот йўқ.
Гўёки сизни бир яқин инсонингиз бор, у сизни ҳожатмандлигингизни билади ва сизга ғамхўрлик қилиб: “Бирор ёрдам керак бўлса менга айтгин, қўлимдан келган ёрдамимни сендан аямайман, мен туриб бошқасига бориб бошингни эгиб ялинишингни хоҳламайман, ҳаё қиламан”, дейди. Бу дегани иккиси ўртасида яқинлик, дўстлик ниҳоятда кучли эканлигини билдиради. Аллоҳ таолочи? Мўмин бандаларининг дўстику, энг яқин Зотку. Аллоҳ таоло ҳам ўзи турганда, ўзида бўлатуриб, беришга қодир бўлатуриб бировдан сўраган яқин бандасига ғазаби келади, гўёки Аллоҳ таоло ҳам бизга бўлган муҳаббати ниҳоятда кучли эканлигидан: “Эй бандам юзингни сувини бировга оқизмай шуни мендан сўрасанг мен ўзим берардимку”, дейди.

📚Муҳаммад Ротиб Набулсийнинг “Аллоҳнинг гўзал исмлари энциклопедияси” номли асаридан

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari🌸

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

09 Oct, 06:28


❤️Қалб эшигингиз очиқми.....⁉️

📝"Бир кишини қанчалик кўп таҳқирласанг ёки ғажисанг, унинг аҳволига тушиш эҳтимолинг шунча кўп ортади. Бу коинотнинг ўзгармас қонуни. Инсон бир қўяди, бир олади. Билмасдан ўз ҳисобини тугади, деб ўйлайди. Аслида эса ундай эмас.
Ҳеч бир мавзуда амин бўлма! Ўзингни ўзгача деб билма, яъни ўзингга юқори баҳо берма. Халқнинг сен тўғрингдаги эътирофларига ёки мавқеингга, исмингга ёки шуҳратингга асло ишонма! Ҳаётдаги барча зоҳирий зийнатлар (обрў-эътиборлар), совун кўпигидан иборатдир ..— Ҳазрати Шамс Табрезий

📚"Сирлар хазинаси"  рисоласи китобида шундай дейилади: "Бир куни Биби Робия Ал-Адавия қуддиса сирруҳу бир одамнинг "Эй Парвардигоро, менга раҳмат эшигини очгин ...", деб дуо қилаётганини эшитиб қолди ва бунга жавобан:
- Эй жоҳил, Аллоҳнинг раҳмат эшиги қачон ёпилган эканки энди уни очилишини сўрамоқдасан? Раҳматнинг чиқиш эшиклари ҳар доим очиқ, уни қабул қиладиган қалблар ҳаммада ҳам очиқ эмас.
🫀Қалб эшикларини очишини сўраб дуо қилиш керак! - деб танбеҳ бердилар..". 📝 Инсоннинг қандай ўлиши муҳим эмас. Аксинча, ўладиган пайтида қаерга кетмоқда, шу муҳим. Қалб Аллоҳ томон йўлга чиққан бўлса дайди ўқ келиб тегадими ёки мақсадли ўқ келиб тегадими, фарқи йўқ.
Киши автоҳалокатга учрайдими, бемор бўлиб вафот этадими, куйиб ҳалок бўладими, бу муҳим эмас. Муҳими, ўша лаҳзада Аллоҳнинг муҳаббати унинг қалбидан қанчалар ўрин эгаллаганидир!
Тўқсон тўққизта инсонни ўлдирган киши бир обиднинг олдига келиб ундан тавбага йўл бор ёки йўқлигини сўрайди. Обид тавбага йўл йўқлигини айтади. Ҳалиги қотил уни ҳам ўлдириб ўлдирилганлар сонини юзтага етказади. Сўнгра яна тавба қилмоқчи бўлиб бир олимнинг олдига келади. Олим унга тавба эшиги очиқлигини, Аллоҳнинг раҳмати инсоннинг гуноҳи қай даражага етмасин ундан ҳам кенглигини айтади. Аммо у ўша гуноҳ қилган қишлоғини тарк қилиши лозимлигини, яхши инсонларнинг қишлоғига бориши кераклигини айтади. Ҳалиги киши тавбага азму-қарор қилиб солиҳлар қишлоғи томон йўлга чиқади. Йўлнинг ўртасига етиб борганида вафот қилади. Унинг нияти яхши бўлгани учун азоб фаришталари эмас, раҳмат фаришталари олиб кетади!
Ниятингиз доим Аллоҳ бўлсин. Унинг розилигини доимо кўз олдингизда қўйинг. Аллоҳ таоло сизга тоат эшигини очса уни сиз беркитманг. Агар шайтон сизга маъсият эшигини очса ундан қайтишга шошилинг. Тоатни кўпайтиринг, гуноҳларга истиғфор айтинг. Қалбингизда Аллоҳдан ўзга ҳеч нарса йўқлигини Аллоҳга кўрсата билинг. Мана шулардан сўнг ниҳоянгиз нима бўлса бўлаверсин!,-дедилар устоз Абдулқодир Полвонов..

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari🌸

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

07 Oct, 07:17


Агар ерни устида намозингни қолдирмасанг, ер остига кирганингда намозинг ҳам сени ёлғиз қолдирмайди....!

📝Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий шундай ҳикоя қилади: "Бир гал Марокашдаги қадимий Фас шаҳрида бир жумлани ўқиб қолдим. У макон исломий минтақа бўлиб, кўчалари тор ва масжиди жуда машҳур.
Ўша жойдаги баъзи дўконларга қуйидаги сўзни ёзиб, илиб қўйилган экан. "Сенга намоз ўқишларидан аввал ўзинг намоз ўқи". Яъни, вафот этганингдан сўнг сенга жаноза намози ўқилишидан аввал, тириклик чоғинг намозларингни адо эт...".

📝Бир аёл: «Ҳурматли Шайх жаноблари болаларим қаттиқ ухлашади. Уларни бомдод намозига уйғотиб бўлмайди. Бу билан қандай курашишим мумкин..?, Қўлимдан келмаяпти деди... ”
Шайх шунда:«Уйингизда бирор нарса ёниб кетса ёки ўт кетса, биринчи навбатда нима қиласиз?»
Аёл: "Мен уларни уйғотаман», деди. Шунда шайх: «Агар улар қаттиқ ухласачи, нима бўлади..?".
Аёл: "Аллоҳга қасамки, мен уларни бўйинларидан ушлаб, судраб уйғотардим".
Шайх: " Болаларингни бу дунёнинг оловида қолишидан ташвишланиб, Жаҳаннам оловида азобланишидан қўрқмайсанми...? Аёл бирдан дод солиб йиғлаб юборди ва: "Албатта, қўрқаман, мен қандай онаман-ки бундай даҳшатни болаларимга раво кўрсам"- дея йиғлади.
Шайх: "Бас, унда уларни жаҳаннам оловидан сақла. Зеро, ҳозир сизда уларни абадий дунё оловидан сақлаш учун, имконият ва фурсат бор" деди.

📝Ўғлини бомдод намозига уйғотган эди, у уйғонмади. Жамоат намози тугаганидан кейин ҳам уйғотган эди, яна тура қолмади.
Шундан сўнг она ўз ишида давом этиб, фарзандини университетга уйғотмади.
Эрталаб тўққиз яримда уни университетда имтиҳони бор эди.
Ўғил соат тўққиз яримда уйғонгач онасига телефон қилиб: “Онажон! Ахир имтиҳоним бор эдику, нима учун уйғотмадингиз? деган эди, онаси: “Ўғлим! Охиратга тааллуқли имтиҳонда йиқилганингни кўриб, дунё имтиҳонидаги муваффақиятингни менга қизиғи қолмади”, деб жавоб берди.

Бор ҳаётингни бериб, севган инсонларинг барчаси қабр эшиги остига қадардир. Улар сенга ёрдам қила олмайди. Қабринг ёнида кечаю кундуз қолса ҳам, сенинг савол-жавобингни енгиллаштира олмайди. Фақат ва фақат қилган яхши амалинг сенга ёрдам қила олади. Шунинг учун ҳеч кимни бутун борлиғинг билан севма ва бутун умрингни фақат уларга бағишлама.
Барчамиз Аллоҳ сари юришда адашиб, қоқиламиз. Ҳеч биримиз доим тўғри юра олмайди. Яримта намоз, кам зикр билан юришда давом этамиз, яна Аллоҳнинг ҳад-ҳудудларини бузамиз, Унга осийлик қиламиз. Сўнг, тўғри йўлидан озамиз ва яна истиғфор айтишга қайтамиз. Малолланма, токи шайтон сенга эга чиқиб олмасин. Эмаклаб бўлсада, юришда давом эт. Бас, Аллоҳ гарчи етиб боролмасада, Унга қараб келганни асло рад этмайди.

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari🌸

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

05 Oct, 15:39


Фақат У абадий қолди…

📝"Болалигимдан ота-онам билан яшардим. Ўшанда улардан хеч қачон ажралмайман, уларсиз бир он хам яшолмайман деб ўйлардим. Аммо бир кун келиб улар вафот этишди.
Кейин ака-укаларим билан яшадим. Улардан хам ажралмайман дердим, лекин улар оилали бўлишди ва ўз оилалари билан яшай бошлашди...
Мен хам уйландим. Қизлар, ўғиллар кўрдим, улардан хам айро яшолмайман деб ўйлардим. Улар хам оилали бўлиб, ўз йўлларига равона бўлишди.
Шунда билдимки, одам билан Парвардигоридан бошқа хеч ким абадий қолмас, Одамнинг Роббисига бўлган алоқадан бошқа барчаси узилиши мумкин экан"- дедилар Шайх Алий Тантовий. Мусибатга сабр қилиш айни ибодатдир.... Ўлим ҳамма учун ҳам мусибат бўлавермайди. Балки ўлим, шариатга мувофиқ ва набавий суннатга мос ҳаёт кечирмаганлар учунгина мусибат бўлади. Аслида ўлим охиратга ва Аллоҳ азза ва жалла ҳузурига элтувчи кўприк холос. Ҳаёт шундай, ҳар қандай мусибат, машаққат бир куни якун топади, ҳар бир торлик бир куни кенгликка алишади. Баъзан оғрик яхшилик олиб келади, баъзан умид тинчлантиради. Ҳар бир ҳолатингда ҳам Аллоҳ сен биландир. “Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир”, (Шарҳ сураси, 6-оят).Ҳақиқий айрилиқ сафар эмас, муҳаббат ҳижрони ҳам эмас, ота-она ёки ака-укаларнинг айрилиғи ҳам эмас, дўстлардан ажраб қолиш ҳам эмас. Ҳатто ўлим ҳам чинакам айрилиқ эмас, чунки биз охиратда тўпланамиз. Ҳақиқий айрилиқ — биримиз жаннатда, биримиз дўзахда бўлишимиздир.
Аллоҳ жамики ўтган марҳума муслима оналаримизни ўз Раҳмати билан сийласин!
«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг». Фарзанд оз-оз бўлсада, ота-онадан кейин тез-тез ҳам молиявий, ҳам баданий(рўза, ҳаж ва намоз каби) ибодатларни қилиб савобини бағишлаб туриш керак. Шу билан бирга уларнинг ҳаққларига истиғфорлар айтиб, дуоларда бардавом бўлиши керак” дейишади. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳар намоздан кейин устозларининг ҳаққларига дуо қилишлари зикр қилинган. Ҳатто баъзи уламолар “Фарзандлар қиладиган барча нафл ибодатларининг савобини ота-онага бағишлашлари керак” деган гапни ҳам айтганлар. Уларни ортидан қилинадиган энг улуғ иш, уларни ҳаётликларида қолдирган рўза ва намозларининг фидяларини адо қилиб, зиммаларини жавобгарликдан қутилтиришдир. Бу ишни улар васият қилсалар вожиб даражадаги ишдир. Валлоҳу аълам!

📝Кеча алламаҳалгача телефонимдаги эски суратларни томоша қилдим. Эски хотираларни бироз тирилтирдим десам ҳам бўлади. Суратларни томоша қилар эканман биласизми нимадан афсус чекдим..? Мен нотовон она, ҳаётий ташвишларим ва қалбдаги яраларимга даьво ахтариш билан овора бўлиб болаларимнинг энг ширин онлари юзлари кулчадек, қувончлари эса фалак қадар дамларини ўтказиб юборибман. Фарзанд бу аслида неъмат.
Камина сизга бир маслаҳатни илиндим "Ҳаётдан ташвишларидан тўйиб, ҳатто-ки ўлимингизни соғинган дамларингизда фарзандларингизга боқинг, уларни эски суратларини варақланг.
Ғамни унутиб,  уларни ёнингизга чорланг,  суҳбатлашинг ёки ўзингиз- уларнинг оламига кириб боришга харакат қилинг.  Аслида болалардан ўрганишимиз керак бўлган кўп нарсалар ҳам бор. 
Улар бу дунёнинг ўткинчилигини англагандек , доим хурсанд арзимас неъматлар учун ҳам миннатдор.

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari🌸

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

04 Oct, 05:16


Жаннат унчалик узоқ эмас.....

📝Шайх Муҳаммад Ғаззолий шундай дейдилар: "Ароқ ичишга одатланган кишига: "Аллоҳга тавба қилмайсанми?" дедим. У менга синиқ нигоҳла боқди ва кўзидан ёш томчилаб деди: "Ҳаққимга дуо қилинг!".
Бу одамнинг ҳолатини ўйлаб кўриб, қалбим юмшади. Унинг йиғиси Аллоҳ ҳақларига бепарво бўлганидан, хафалиги тескари иш қилганидан ва Аллоҳ билан сулҳлашишга рағбат ҳис этганидан эди. У иймонли, лекин синовга учраган мўмин эди. У омонликни истар ва унга яқинлашишда мендан ёрдам олмоқчи эди.
Ўзимча ўйладим, менинг ҳолим ҳам шу одамникидек, балки бунданда баттар бўлиши мумкин. Тўғри, мен ҳаётда ароқ тотимаганман. Чунки мен яшаган муҳит унинг нималигини билмасди. Лекин мен ғафлат ароғини ичган эдим-ки, у мени Раббимдан чалғитиб, ҳақларини унуттирган эди.
У одам йўл қўйган камчилиги учун йиғлаяпти.
Мен ва менга ўхшаганлар эса камчиликларимиз учун йиғламаймиз. Чунки биз ўзимизга алданганлармиз.
Ароқни ташлаши учун мендан дуо сўраган ўша одамга ўгирилдим ва: "Кел биргаликда ўзимиз учун дуо қиламиз" дедим.
«Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз» ("Аъроф" сураси, 23-оят)..
Абдулқодир Полвонов шундай деб ёзадилар: "Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
"Мен учун энг суюклиларинг, қиёмат кунида менга энг яқин турадиганларинг хулқи гўзалларингдир!".
Эътибор берсангиз Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам "кўп ибодат қиладиганингиз", демадилар. Чунки ҳаёт йўлида таъсири бўлмаган ибодат сўқир ибодатдир. Қолаверса исломдаги энг буюк дарс бу ахлоқдир. Ким ахлоқдан мосуво бўлса у ҳеч нарса топмабди.
Индонезия ва Малайзияни мусулмонлар қилич билан эмас, мусулмон савдогарлар айнан хулқлари билан, гўзал муомалалари билан фатҳ қилишган.
Келинг, уйда хотинимиз, фарзандларимиз билан, кўчада қўшниларимиз ва қариндошларимиз билан, ўқишда дўстларимиз ва тенгдошларимиз билан, идорада ҳамкасбларимиз билан, дўконда мижозларимиз билан, бемор кўргани борганимизда беморлар билан, ширкатдаги ишчиларимиз билан ахлоқла муомала қилайлик.
Жаннат унчалик узоқ эмас. У жуда яқин. Ҳар куни ундан хатлашимиз мумкин... Модомики инсонлар билан ислом ахлоқи ила муомалада бўлсак!

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari🌸

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

02 Oct, 15:09


🌸Қийматингизни билинг..

📝Католик черкови роҳибаси Тереза она Ҳиндистонга борганида бир заводга боради. Заводнинг бир бўлимида кўринишидан саодатга тўла, ғайрат ила қувноқ шеър ўқиб ишлаётган бир ишчини кўриб қолади. Ишчи Тереза онанинг диққатини тортади. Унга яқинлашади. Ишчи бошқа ишчилар каби оддий винт ва болтларни жамлаб махсус қутига жойлар эди. Тереза она ундан ажабланиб сўради:
- Нима қиляпсан?
Ишчи жавоб берди:
- Самолёт ясаяпман!
Тереза она ажабланиб деди:
- Самолёт ясаяпсан?!
- Ҳа хоним, бу самолётсозлик ширкатининг буюртмаси. Катта-катта самолётлар мана шу кичкина винт ва болтларсиз уча олмайди!
Ўзимиз ҳақимиздаги қарашларимиз ҳаёт йўлимизни белгилайди. Ўзини оддий винт ва болтларни махсус қутида жамловчи деб биладиган киши билан ўзини самолёт ясаяпман деб биладиган киши ўртасида катта фарқ бор.
Маош учун ишлайдиган киши билан ўзидан маълум бир из қолдиришни мақсад қилган киши ўртасида катта фарқ бор.
Иш қанчалар оддий бўлмасин бу ҳаётда таъсири бўлади.
Сиз оддий фаррош эмас, сиз шаҳарни гўзаллигига ўз ҳиссасини қўшувчи буюк ходимсиз.
Сиз оддий дурадгор эмас, уй ва хонадонларни қуёш ва ёмғирдан ва шамолдан ҳимоя қиладиган инсонсиз.
Сиз оддий тикувчи эмас, балки кишиларга гўзал бир кўринишни ҳадя қиладиган инсонсиз.
Сиз оддий имом-хатиб эмас, балки кишиларга Аллоҳга олиб борадиган йўлни кўрсатадиган йўлбошчисиз.
Сиз оддий ўқитувчи эмас, балки келажак инсонларининг бинокорисиз.
Сиз оддий муҳандис ёки кўприксоз эмассиз, балки кишилар орасини яқинлаштирувчи инсонсиз.
Сиз оддий шифокор эмас, балки дардларни енгиллаштирувчисиз.
Сиз оддий уй бекаси эмас, балки дунёдаги энг муҳим инсонсиз. Сиз она сайёрамизга яшовчи инсон тақдим қиласиз. Сиз илк ва муҳим мураббийсиз. Дунёда инсон биносидан ортиқ иш йўқ.
Фақатгина пул учун ҳаракат қиладиганлар худди кўрмайдиган сўқир кабидир. Бир нарсани унутмаслигимиз лозим. Инсонга ўз қийматини бера оладиганларгина қиладиган ишини рисолатга айлантира оладиган кишилардир. Инсоннинг ҳақиқий қийматини бошқаларнинг у ҳақидаги қарашлари эмас, балки унинг ўзига бўлган назари белгилайди.
Инсон модомики ичидан ўзини хорлигини ҳис қилмас экан, ҳеч ким уни хорлай олмайди.
Модомики ўзингизнинг қийматингизни билмас экансиз ҳеч ким сизни қадрламайди!

🪶Абдулқодир Полвонов

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari🌸

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

01 Oct, 09:49


📚Японияда ўқитувчи талабаларга шундай дер экан: «Сенинг ўқишдаги муваффақиятинг Япониянинг муваффақиятидир. Муваффақиятсизлигинг Япониянинг муваффақиятсизлигидир».

📝Муҳаммад Ротиб Нобулсий шундай ҳикоя қилади:”Дунёда фикрлаши чегараланган болалар бор. Ўттизта ўқувчининг ичидан муаллим уни топиб уришади, танбиҳ беради. Натижада бу бола яна йигирма беш йил орқага қолиб кетади.
Аммо ҳаким ва мўъмин устоз бунақа болаларга осон , улар жавоб бера оладиган саволларни беради. У жавоб берса "боракаллоҳ, яхши" деб уни рағбатлантиради. Уни аста-секин ўстира бошлайди.
Фараз қилайлик, сиз отасиз. Сизга болангиз ака-укалари ичида муҳим бўлмаган бир савол берди. Сиз эса ундан жигарлари олдида кулдингиз. Уни таҳқирладингиз. Нима деб ўйлайсиз, энди у сиздан яна савол сўрай оладими?
Сиз у билан илмий алоқани узиб бўлдингиз.
Сиз ҳақиқатдан ҳам мураббий бўлсангиз ўқувчининг саволи нақадар арзимас ёки аҳамиятсиз бўлмасин унга эътибор ила жавоб қилмоғингиз лозим. Билмаслик айб эмас, охиригача билимсиз бўлиб қолиш айб.
Барчамиз илмсиз эдик. Хато қилиш айб эмас, хатода бир умр қолиш айб.
Кишиларни саволингизга жавоб беришга шижоатлантиринг. Билимсиз кишини майдалаб ташламанг, уни кишилар ҳузурида таҳқирламанг.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Юзларни қизартирманглар", деганлар.

Мактаб директори айтади:
"Эрталаб мактабга келдим. Не кўз билан кўрайки, мактабнинг ташқи деворига сепиладиган бўёқ билан хуник бир гап ёзилган эди. Узоқ текширувдан сўнг буни ким қилганини аниқладик. Дарров унинг отасини мактабга чақирдик. У келди. Девордаги ёзувни кўргач, хотиржамлик билан ўғлини чақириб беришимизни сўради. Ўғлини чақирдик. У ўғлидан ҳақиқатдан ҳам бу ишни қилганми ёки қилмаганини сўради. Ўғли қилганини тан олди. Сўнгра ота чўнтагидан телефонини чиқариб бўёқчига телефон қилди. У келгач, у билан деворни олдингидан ҳам чиройли қилиб беришини айтиб келишди. Кейин ўғлига қараб сокинлик билан деди:
-Ўғлим! Агар бошимни кўтариб юришимга сабаб бўла олмасанг, ҳеч бўлмаганда уни тушириб юришимга сабаб бўлма!
Сўнгра у биздан рухсат олиб қайтиб кетди. Мен ўқувчига қарадим. У қўллари билан юзини ушлаб йиғлар эди. Мен отанинг услубидан ва унинг боласига таъсиридан ҳайратда эдим. Сўнгра у ўқувчи биздан кечирим сўради, пушаймонлигини изҳор қилди. Кейинчалик мактабнинг энг олд ўқувчиларидан бирига айланди.
Ҳақиқий мураббий ўқувчисига хатодан гўзал натижа олишни, тўғри йўл топишни ўргатади. Қадимгилар: "Хато тўғриликка олиб боради", дейишган. Мақсад жазолаш эмас. Мақсад муаммони даволаш ва мушкулотдан ийжобий натижа билан чиқиш йўлини топишдир.

🌸Дарҳақиқат, қадрдон устозларимиз сабаб бугун биз қайсидур маънода ҳаётда ўз ўрнимизни топдик. Бугун биз устоз дея эътироф этаётганларим ҳаммаси ҳам, қўлимизга қалам ушлатмаган бўлсалар ҳам, бироқ улар сабаб биз бугун шу ергача етиб келдик. Улардан олган сабоқларимиз, олган ибратимиз сабаб биз доим улардек бўлишга интиламиз. Aслида улар бизга инсон бўлиб яшашни ва инсон бўлиб қолишни ўргатди. Ҳаётдан мақсадимиз ҳам аслида инсон бўлиб туғилиб инсон бўлиб ҳаётни тарк этишда эмасми.....⁉️
🔹 Қадрли Устозларим! Бугун сизларни эсладим, аслида Сизни унутганим ҳам йўқ. Ҳаётимнинг ҳар бир лаҳзасида, ҳар бир онида Сиз берган сабоқ, Сиз берган ўгитлар мени инсон бўлиб қолишга ва яшашга ундайди.

🌷Устозларимиз омон бўлишсин! Кошки, сизларга муносиб раҳмат айтиш қўлимиздан келса.....

🔗 Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari🌸

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

29 Sep, 14:08


💌Юпанч учун айтилган
энг гўзал сўз: “Бу сенинг маҳзунлигинг, бу еса менинг елкам!”…


📝Менга ишон! Гарчи бутун борлиғингни йўқотсанг ҳам, маҳрумлик қовурғаларингни майдалаб ташласа ҳам барибир бошқалар каби бу ҳаётни яшаб ўтасан. Фақатгина ризони танла, ана шунда ўтиш осон бўлади..- дедилар Жуброн Халил....
💔Айни дамда юрагингиз сиқилмоқдами, демак рози эмассиз! Одатда, юракни қазога рози бўлмаслик ҳисси сиқади…
Сен хатосиз инсон бўлишга уринма!
Бунинг умуман имкони йўқ!
Сен хатоларингдан дарс оладиган инсон бўл! Энг улуғ иш шу!

📚“Муҳаббат мадрасаси” китобида шундай дейилади: “Аёл киши маҳзун бўлганида дўст, муҳтож бўлганида севикли ёр, насиҳатга эҳтиёжи тушганда ака, машаққатга дуч келганида ота бўлиб, унга зарар эмас, ёрдам бера оладиган инсонга муҳтождир.
Аёл киши шундай эркакка эҳтиёжи тушадики, ўша инсондан қочганда ҳам унга келсин. Ўша эркакдан яширинмоқчи бўлса, унинг ортига беркинсин.
Аёл киши, биргалиги қувонтирадиган, ғоиблиги маҳзун қиладиган эркакка эҳтиёж сезади.
Аёл киши, қаттиқ ғазабланганда ҳам уни қўрқитмайдиган, аксинча, хотиржамликни ҳис қилишига сабаб бўла оладиган эркакка эҳтиёж сезади.
Аёл киши ўзининг ярмини тўлдирадиган эркакка муҳтож, ярмини синдирадиган эркакка эмас.
Яшаш учун ҳаво қанчалик зарур бўлса, эркак учун аёл шунчалик зарурдир.
Ҳар бир эркак учун унинг аёли дунёнинг энг яхши матоси, табассуми осмонини ёритган қуёшдир.
Аёл киши ҳар қанча кучли бўлмасин, ҳаёт машаққатларини кўтаришга қийналади. Уларни кўтаришиб юборадиган инсонга муҳтождир.
Аёл кишининг ёшига ёш қўшилгани сари унинг гўдакларга хос қилиқлари ортиб боради. Натижада янада ортиқроқ эҳтимомга, муҳаббатга ва вафога муҳтож бўлади.

🔗Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari❤️

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

28 Sep, 06:41


Давоми....

📝Ҳақиқий ато фақат молу мулкдан бўлмайди. Ҳақиқий маҳрумлик фақат молу давлатда эмас. Бу ато тушунчасини юзаки фаҳмлаш, унга оддий беришдир. Дунёда молу давлатдан кўра қиймати юкори атолар ҳам бор. Ғойибдан туриб дуо қилиш атодир. Ўч олишга қодир бўлганда, авф қилиш атодир. Бошқаларнинг хатоларига сабр қилиш атодир. Ана шундай нарсаларга ҳожатимиз молу давлатга бўлган ҳожатимиздан зарурроқдир. Гоҳида маҳзун бўлганимизда қайноқ қучоқдан ўзгасини истамай қоламиз. Ўксинган пайтимизда меҳр билан бошимизни силайдиган қўлга муҳтож бўламиз. Ҳожатманд бўлганда, дуодан ўзгасини истамаймиз. Бошимизга ташвиш тушса, эътибордан ўзгасини истамаймиз. Нарсалар нарҳи билан эмас, қиймати билан азиз. Дунёдаги энг қиммат нарсаларнинг баҳоси йўқ. Солиҳ фарзанднинг нарҳи канча? Она дуосининг нархи қанча? Солиҳа жуфтнинг нарҳи канча? Меҳрли эрнинг нарҳи қанча? Ғамхўр отанинг нарҳи қанча? Вафоли дўстнинг нарҳи қанча?
Буларнинг баҳоси йўқ. Зеро, булар сотилмайди.
Гарчи дунё молига эга бўлсак-да, буларсиз фақирлармиз..... Ҳиндлар раҳнамоси Махатма Ганди поездга миниш учун поезднинг ортидан югуриб кетаётган эди. Поездга чиқиб олганда битта пойабзали тушиб қолди. Шунда бунисини ҳам ечиб, поезддан пастга улоқтирди. Ундан нега бундай қилганини сўрашганда: «Бирорта камбағал топиб олиб фойдалансин дедим»,- деди. Маҳатманинг олий тафаккурига боқинг.

🔗Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari❤️

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

28 Sep, 06:39


💔Гарчи дунё молига эга бўлсак-да, буларсиз аслида фақирлармиз...

Ўтган ҳаётимизга назар солсак, одатда биз бермаганларимиз сабаб эмас балки берганларимиз учун кўпроқ синаламиз, имтиҳон қилинамиз ёки жазоланамиз..
Сизда ҳам шундай тўғрими..?
Олдинлари Аллоҳ қодир қилиб яхшилик қилган инсонлардан ёмонлик қайтса, ҳаёт шу қадар адолатсиз ва шавқатсиз дея асабийлашардим, маҳзун бўлар эдим. Бироқ, энди Камина бу мен “адолатсизлик” деб атаган имтиҳон хикматини англагандекман..
Адолатли Роббимиз биз кимгадур яхшилик қилаётган онларимизда ҳақиқий ниятимиз қандай бўлганлигини ўзимизга англатиш учун ҳам бизни биз севганлар, биз меҳр кўрсатганлар, биз суяганлар, биз тиргак бўлганлар билан синар экан..
Айтмоқчи бўлганларими яхшироқ англашингиз учун “Тунги суҳбатлар” китобидан олинган хулосаларим билан бўлишмоқчиман.
Гарчи қилмасанг-да, яхшиликни ният килавер. Ният кичкина амалдан жаннат томон нарвон ясай олади. Ният катта амалдан дўзах томон йўл ясай олади. Убай ибн Салул бомдодни Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламнинг ортларида масжидда ўқир эди. Аммо унинг бу гўзал амали ортида ифлос нияти бор эди. Шунинг учун у дўзахнинг энг чуқур чоҳидадир. Бани Исроилдаги зинокор аёл итни суғоргани учун жаннатга кирди. Бу оддий амалнинг ортида буюк ният бор эди. Бу ният Аллоҳнинг махлуқларига бўлган шафқатдир. Дўзаҳда куядиганларнинг бошида шаҳид, Қуръон олими ва садақа қиладиган бой туради. Аслида булар буюк инсонлар. Аммо уларнинг бузуқ нияти амалларини барбод қилди.
Қиёмат куни шаҳид келтирилади. Аллоҳ таоло ундан нима амал қилганини сўрайди. У: «Сенинг йўлингда жанг қилдим. Бу йўлда шаҳид бўлдим»- дейди. Аллоҳ таоло: «Ёлгон айтинг. Аслида одамлар сени каҳрамон дейишлари учун жанг қилдинг.
Сўнгра Куръон олими келтирилади. Аллоҳ таоло ундан дунёда нима амал қилганини сўрайди. У: «Қуръон ўргандим. Уни инсонларга ўргатдим.
Сенинг йўлингда уни ўқидим», дейди. Аллоҳ таоло: «Ёлгон айтинг. Аслида одамлар сени олим дейишлари учун ўқидинг. Сўнгра садақа қиладиган бой келтирилади. Аллоҳ таоло ундан: «Дунёда нима амал килдинг?» дея сўрайди. У: «Сен яхши кўрадиган барча ўринларда инсонларга эҳсон улашдим, инфоқ қилдим дейди. Аллоҳ таоло: «Ёлғон, айтдинг. Сен одамлар сени сахий дейишлари учун инфоқ қилган эдинг. Ният қалбга оид амал. Аъзоларнинг унга алоқаси йўқ. Аммо ният бузуқ бўлса, аъзоларнинг амалини барбод қилади. Агар ният яхши бўлса, унинг соҳиби амалсиз ҳам ажрга эга бўлаверади. Ривоят қилинишича, Мусо алайҳиссаломнинг замонларида Бани Исроилда очарчилик юз беради. Фақирлардан бири тоққа қараб: «Эй Роббим! Агар менда мана шу тоғдай олтин бўлганда, Сенинг йўлингда инфоқ қилган бўлар эдим», Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга ваҳий қилиб: Эй Мусо, у бандамга айт, Мен унинг садақасини қабул қилдим», - дейди. Агар бировга бирор нарса берсанг, ундан кўра кўпроқ саодатли бўласан. Инфоқ қилишда шундай лаззат борки, уни факат инфоқ қилган кишиларгина билади. Биз олишдан кўра кўпроқ беришга муҳтожмиз. Фақир садақага ҳожатидан кўра бизнинг садақа беришга ҳожатимиз кўпроқ. Зеро, фақир унга дунёда муҳтож бўлади. Биз эса садақа килишга охиратда муҳтожмиз. Атрофингдаги дунёга боқ. Қадри баланд нарсалар одамларга бирон нарса беради. Жумладан, дарахтнинг ҳақиқий қадри унинг берадиган мевасига боғлиқ, тупроққа ботган томирга эмас. Булутнинг қиймати у бизга ёғдирадиган ёмғирда, бизга соладиган соясидадир.
Қуёшнинг қадри унинг сочадиган нурига, берадиган тафтига боғлиқ. Олимларнинг қиймати уларнинг инсонларга ўргатадиган яхшилигига боғлиқ, салласининг катталиги ёки соқолининг узунлигига эмас. Бировга бир нарса берар экансан, ақл бовар қилмайдиган лаззатни ҳис қиласан. Саховат сенда маданиятга айланади. Бизнинг мушкулотимиз шундаки, биз фақат олишни ўйлаймиз. Ҳуқуқларимизни талаб киламиз. Бурчларимиз ҳақида уйламаймиз. Бошкалар бизга нима берганини суриштирамиз. Бошкаларга нима бердик деб ўйламаймиз. Ҳолбуки, ҳақларимизни олишнинг оқилона йўли бурчларимизни адо қилишдир.

🔗Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari❤️

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

26 Sep, 06:57


Келишнинг хотимаси кетишдир....

❤️Инсонлар бир умр қаршисидаги одам билан руҳан боғланмай ҳаёт кечириши ҳам мумкин. Ёки аксинча, ер шарининг икки қутубида яшасаларда руҳан бирга бир-бирларини ҳис этиб яшашлари мумкин.
Руҳан яқин инсонларнинг ҳаётимизда бўлишлари бизга Аллоҳдан неъмат аслида. Агар шундай инсонингиз бўлса неъматингизни қадрланг азизларим!🫶🏻

🪶 “Бир куни ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу, ҳазрати Aлига: — Эй Aбу Ҳасан кўпдан бери сендан сўрашнинг имкони бўлмаётган эди. Баъзан сени тополмаймиз.
Сени бу ердалигингда биз бошқа жойда бўламиз. Мени ўйлантириб юрган бир савол бор. Шуни сендан сўрайман, — деди.
— Қандай саволлар экан...? — сўради ҳазрати Aли.
— Баъзан бир одам бошқа бир одамни, ундан ҳеч қандай яхшилик кўрмаган бўлса ҳам-ки, яхши кўради. Баъзи кишилар эса бошқа бировга, ундан бирон бир ёмонлик кўрмагани ҳолда адоват қилишади. Бунинг сабаби недур?
— Руҳлар ҳавода гуруҳ-гуруҳ ҳолида қўнимгоҳларда тўпланган аскарларга ўхшайдилар, бир-бирлари билан танишиб, дўстлашадилар, — жавоб бера бошлади ҳазрати Aли. — У ерда танишиб, бир-бирлари билан аҳил-иноқ бўлганлари бу ерда ҳам топишадилар, ўзаро келишадилар. У ерда бир-бирини танимай, бир-бирларидан узоқ қолганлар бу ерда ҳам келиша олмайдилар.

📝Ижтимоий тармоқлардаги дўстим Мадина Мўминова жуда керакли гапни айтдилар: "Агар ўзингизга ўзингиз ёқмасангиз ишонинг, бошқалар аниқ ёқтирмайди.
Кейин видеолар, курслар, психолог каби мотивация берувчилар сизнинг кайфиятингизга маълум муддатгина таъсир этиши мумкин.

Барибир яна асл ҳаётингиз чизгисида яшайсиз.

Кеча асрдан кейин катта бизнес режасида учрашмоқчи бўлган ёш бизнесменнинг асрда жанозаси ўқилди.
Яъни фақат мотиватция учун кимларнидир қидирманг, буюк буюк режалар қилманг, чунки Аллоҳ насиб этса энг гўзал ризқ эгаси бўласиз!

Фақат битта нарса бор, у кутилмаганда келади.

Нима учун ўзингизни ёқтиринг дедим. Чунки энг асосий база бу 👉 ўзингизсиз!

Хато, гуноҳ ва маъсиятдан тўхтатиш учун, яхшиликка йўллаш учун фалончи сизни ўзгартира олмайди. Сиз муҳимсиз!

🫶🏻Кеча ёки ўтган ой, ёки ўтган йили жуда катта муаммоингиз бор эди, тўғрими..⁉️

🙏🏻Келишимизнинг хотимаси кетишдир.

🔗Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari❤️

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

25 Sep, 11:37


💔Дилимни оғритди дилимдагилар,
Туну кун номлари тилимдагилар,
Офтобим шамолим селимдагилар,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.

Заҳарлар келтирди, шароблар тутдим,
Ғийбатлар уйдирди, жавоблар тутдим,
Қасамлар ичдилар, савоблар тутдим,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.

Дастурхон тўримда шарбат тотдилар,
Ўгрилдим, ортимдан тошлар отдилар,
Улар мени бунча осон сотдилар,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.

Душманим айёрдир, пайтлар пойлайди,
Дўстим эса нодон, сувни лойлайди,
Иккиси бир бўлиб кўзим бойлайди,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.

Жонимга жазодир, жонимдагилар,
Кўзимнинг қароғи, қонимдагилар,
Эй, воҳ, бегонадир ёнимдагилар,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.

Аслида дўст ҳам бир душманнинг тури,
Душманнинг энг зўри, душманнинг шери,
Чунки қўлидадир кўнглингнинг сири,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.
Бошимга балодир, балодир кўнглим,
Бир сўзнинг тиғидан яродир кўнглим,
Дўсту душман аро адодир кўнглим,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.

Ўзингдан йўқ ўзга маҳрами жоним,
Ўзингсан Султоним, ўзинг Ҳоқоним,
Ўтда куйдирмагин икки жаҳоним,
Мен уларни кечирай, бир қудрат бергин,
Аллоҳим, меҳрингдан бир ҳилват бергин.

🪶Фарида Афруз

🔗Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari❤️

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

24 Sep, 09:09


Давоми.....

❤️Эр хотинидан ғазабланиши мумкин, аммо унга эътиборсиз бўла олмайди. Аёл эркакдан мутлақо фарқ қилади. Фақат жисмоний тузилиши жиҳатидан эмас, руҳий тузилиш жиҳатидан ҳам. Эркак ҳам аёлдан фақат жисмоний тузилиш жиҳатидан эмас, балки руҳий жиҳатдан ҳам фарқланади. Аллоҳ уларни бир-бирини тўлдириш учун яратган. Агар улар бир-бирига ўхшаса эди, магнитнинг икки қутби сингари бир-биридан қочар эди. Аммо улар бир-бири томон тортилади. Чунки уларнинг бирида бошқасида етишмайдиган нарса бор. Агар биз аёлнинг ҳиссиётлари қалбидан ғолиб келади десак, бу ёмонлашга кирмайди. Агар биз эркакнинг ақли қалбидан ғолиб келади десак, бу ҳам ёмонлашга кирмайди. Аллоҳ уларни бундай яратганига сабаб, уларнинг ҳар бири ҳаётда ўз ролини ижро қилиши учундир. Аёл ўзининг руҳини эркакнинг ақли билан тўлдиради ва кучаяди. Эркак руҳини аёлнинг қалби билан тўлдиради ва юмшайди. Ҳаётдаги баъзи нарсалар фақат аёлларнинг ҳиссиётлари ва қалби билан тўғри бўлади.
Аёл киши ҳиссиётга берилувчан десак, бу улар учун нуқсон эмас. Эркак киши ақл билан иш юритади десак, бу эркак учун мақтов эмас. Улар шундай яратилган холос. Бунда уларнинг ихтиёри йўқ.Бу олам эркакнинг ақлига муҳтож бўлганидек, аёлнинг қалбига ҳам муҳтож. Аёллар қалб десак, бу уларда ақл йўқ дегани эмас. Ёки эркаклар ақл десак, бу уларда қалб йўқ дегани эмас. Биз фақат улардаги ғолиб сифатлар ҳақида гапирдик!
"Аёл эркалашни яхши кўради. Эркак киши эса эҳтиромни. Ҳаёт уларга юклаган вазифадан катъий назар, ҳар бир аёл меҳрибон бағирни яхши кўради. Ҳар бир аёл ширин сўз билан саодатли бўлади. Унга ғазал ўқиб берсангиз, осмонга учади. Унга совға берсангиз, шод бўлади. Ҳар бир эркак хотини уни эҳтиром килишини яхши кўради. Сўзини хотини тинглашини истайди. Эркак хотини ҳаётидаги энг муҳим инсон бўлишни хоҳлайди.
Хотинингиз гарчи бой бўлса-да, сизнинг хушомадларингиздан беҳожат эмас. Эрингиз гарчи барчанинг эътирофида турган бўлса-да, сизнинг эътирофингиздан беҳожат эмас. Эрингизга гарчи барча итоатгўй бўлса-да, у сизнинг итоатингизга доимо муҳтож! "

📚"Тунги суҳбатлар" китобидан олинган хулосалар

🔗Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari❤️

️ “Yurist xonim yon daftari”dan

24 Sep, 09:08


💌 Хотинлар дўкон…

📝Бир шаҳарда хотин сотиладиган дўкон очилибди. Эркаклар бориб истаганини танлаб олаверар экан. Бу дўконнинг ўзига хос қоидаси бор эди. Эркаклар бу дўконга фақат бир марта кира олишар экан. Олдин биринчи қаватни кўрар экан, ёқмаса иккинчи қаватга чиқар экан. Аммо олдинги қаватга қайтиб, у ердаги аёлларни кўриш таъқиқ ланган экан. Бир киши дўконга хотин танлашга келибди. Биринчи қаватнинг кираверишида у ердаги аёлларнинг сифатлари ёзилган экан: «Ишли аёллар, Аллоҳга ишонадиган аёллар...»
Ҳалиги киши иккинчи қаватга чиқишга қарор қилибди. Эҳтимол булардан кўра афзалрогИ чиқиб қолар, деб ўйлабди. Иккинчи каватнинг кираверишида у ердаги аёлларнинг сифатлари ёзиб қўйилган экан: «Ишли аёллар, Аллоҳга ишонадиан аёллар, эрларини севадиган аёллар...» Ҳалиги киши учинчи қаватга кўтарилишга қарор қилибди. Чунки у кўтарилгани сари афзалроқ аёлларнинг сифатларига дуч келаётган эди. Учинчи қаватнинг кираверишида қуйидаги ёзувга кўзи тушди: «Ишли аёллар, Аллоҳга ишонадиган аёллар, эрларини севадиган аёллар, гўзал аёллар...» Дўстимиз тўртинчи қаватга чиқишга қарор қилдилар. Тўртинчи каватнинг кираверишида қуйидаги сўзлар ёзилган эди: «Ишли аёллар, Аллоҳга ишонадиган аёллар, эрларини севадиган аёллар, гўзал аёллар, эрларининг аҳлини севадиган аёллар...» У бешинчи қаватга чиқишга қарор қилди. Унга кираверишда қуйидаги сўзлар ёзилган эди: «Ишли аёллар, Аллоҳга ишонадиган аёллар, эрларини севадиган аёллар, гўзал аёллар, эрларининг аҳлини севадиган аёллар, уй харажатларида биргалашадиган аёллар...» Дўстимиз: «Жуда ажойиб аёллар экан. Аммо мен тепага чикишда давом этаман», деди. У олтинчи қаватга чиқди. Кираверишда қуйидаги сўзлар ёзилган эди: «Ишли аёллар, Аллоҳга ишонадиган аёллар, эрларини севадиган аёллар, гўзал аёллар, эрларининг аҳлини севадиган аёллар, уй харажатларида биргалашадиган аёллар, романтик аёллар...» У еттинчи қаватга кўтарилди. Еттинчи қаватга киришда қуйидаги сўзлар ёзилган эди: «Азизим! Сиз 76 453 219 чи мижозсиз. Бу ерда аёллар йўқ. Бу қават эркакларни рози қилиб бўлмаслигига далил бўладиган қаватдир. Аёллар дўконига қилган ташрифингиз учун раҳмат! Тушаётганда эҳтиёт бўлинг. Сизга бахтли хаёт тилаймиз!» Ҳаёт театрга ўхшайди. Унда бизнинг ҳар биримиз бир неча ролни ўйнаймиз. Қайсидир ролимизда бош ролни ижро қилсак, қайси бирида шайтон шахсиятини акс эттирамиз. Мана шу аччиқ ҳақиқат бизга ҳаётни англашга ёрдам беради. Буни унутманг! Бизнинг ожизлигмиз тушунишни билмаслигимиздадир.Тушунмаган нарсангиз ила муомала қила олмайсиз. Инсоннинг характери унинг йўриқномасидир. Аёл зоти кўп шикоят қиладиган, нолийдиган бўлади. Хотин шикоят қиладиган бўлса, бу ёмон кўради дегани эмас. Эркак киши рози бўлмайдиган бўлса, бу севмайди дегани эмас. Бу уларнинг табиатидир. Аёл шикоят қилса, у ечим излаяпти дегани. Улар ғолибан ечим сизда эмаслигини билишади. Аммо улар сизнинг эшитишингизни исташади. Уни яхшилаб тингланг! Агар эр сиздан рози бўлмаса, бу сизнинг ўзгаришингизни истаяпти дегани эмас. Эркак киши доимо зиёдани истайди. Эркаклардаги рози бўлмаслик табиати оламни ўзгартирган десам муболаға қилмаган бўламан. Агар эркаклар от билан кифояланганда, бугун машиналар ихтиро қилинмаган бўлар эди. Агар улар машиналарга рози бўлганда, самолётлар ихтиро қилинмаган бўлар эди. Агар улар ўткинчи бир жароҳат туфайли яқинларининг ўлиб кетишига рози бўлиб, қараб туришганда дори-дармонлар ихтиро қилинмас эди. Ризо гоҳида инсонни халок қилади. Ожизликни ҳис килиш бизни афзал нарсалар томон ундайди. Орамиздан кимдир хотинидан шикоят килади. Гоҳида унга муҳтож эмаслигини ҳис қилади. У сиз ҳам ишларини бажара олишига кўзи етади. Аммо хотини бемор бўлиб қолса, қалби парчаланади. Хотини соғайиб, уни безовта қилишини хам соғинади. Ана шу нарса унинг йўриқномасидир.

🔗Kanalga ulanish 👇
@yuristxonimdaftari❤️