ХИКМАТЛАР ОЛАМИ @xikmatlarr_uz Channel on Telegram

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

@xikmatlarr_uz


✍️Бизнинг ҳикматимиздан ўзини таниган, нафсини ўз ҳаддида тўхтатган ва бошига тушган ишлар тадбирини инсоф билан амалга ошира оладиган инсонгина фойдалана олади.Кимда шу сифатлар бўлса, кирсин, йўқса, то шуларни ҳосил қилгунча қайтиб кетаверсин.

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ (Uzbek)

Ҳикматлар Олами канали - бу сизнинг маълумотлилар ва ўқувчи манбаингиз бўлиши мумкин бўлган оммавий бизнинг нов каналимиздани бири. Ушбу каналда сизга ўз ҳикматларимизни тарқатишга ёрдам берадиган ҳар турдаги маълумот, тавсия ва асосий мақолаларни тақдим этамиз. Каналга обуна бўлиб, таҳлиллар, уй вазифалари, психология ва бошқа маълумотлар олиб боришингиз мумкин. Бизнинг мақсадимиз - сизни қизиқтириш ва маълумотли танишув ўрнини яратиш, ажойиб ҳикматлар орқали мақсадларингизни кўтаришга кўмаклаштиришга каттиқ қизиқтиришдир. Масъулият ва эҳтимол гапида, каналимиз сизни алоҳида кўринишлар билан тамошалик қилар ва сизнинг фикрларингизни алмаштириш учун ажойиб имконият беради. Сиз ҳам каналга обуна бўлганда, ёндарадиган ҳар бир ичтимоийиз буйича маълумотларни олиш имкониятингиз мавжуд. Сизга асосий маҳсулотлар учун асосий маълумотларни тақдим этамиз, булардан фойдаланиш олиб қоламиз. Сиз учун ўзингизни танловчи ва қизиқарли маълумотлар ойини ойнаш бўйича янгиликлар ва навбатдошликни тақдим этамиз. Ҳикматлар Олами каналида бозорчилик ва тижорат тўғрисидаги совғалар, таҳлилотлар ва маълумотларни тақдим этамиз. Сизга сонсиз тариқта хизмат кўрсатишдан мамнун бўлишимизни умид қиламиз!

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

11 Jan, 03:05


•Ким бир амални қилса, Аллоҳ унга ўша амалнинг либосини кийдириб қўяди. Яхши амалга яхши либос, ёмон амалга ёмон либос!

©Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

10 Jan, 02:55


•Саййидул айём Жума муборак булсин!

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

10 Jan, 02:54


•Тақво билан қилинган амал оз саналмайди. Ахир мақбул амал қандай қилиб оз бўлади?!

©Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

09 Jan, 13:42


•Ҳеч қачон Аллоҳдан ўзга учун амал қилмагин! Акс ҳолда Аллоҳ сени ўша нарсага топшириб қўяди.

©Абул Олия Рофиъ ибн Миҳрон ар-Риёҳий рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

09 Jan, 05:14


•Ким ўзининг бирон солиҳ амалини Аллоҳ учун беркитиб олиб қўйишга қодир бўлса, албатта, шундай қилсин.

©Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

08 Jan, 04:12


•Агар гуноҳ-маъсият тузоғидан бир маротаба қутилган бўлсанг, энди яна қайтадан ўша тузоқлар атрофига бормаслигинг, ўша неъматга қилган шукрингдир.
Тузоқдан халос бўлганингни шукрини адо қилолсанг, Аллоҳ таоло сени тузоқсиз ва душман хатари бўлмаган яна бошқа бир неъмат билан сийлайди.
Сени у тузоқлардан озод қилиши, энг буюк неъматдир. Жаноби Ҳақнинг у неъматларини ёд этиб, шукр қилмоқ лозим.

©Мавлоно Жалолиддин Румий.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

07 Jan, 11:02


Ҳикматли сўзлар билан руҳингизга дам беринг, чунки бадан каби руҳлар ҳам ҳорийди...

©Ҳазрати Али
родияллоху анху.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

06 Jan, 17:20


•Кишининг ёмон эканига ўзи солиҳ бўлмай туриб солиҳларга ташланавериши кифоя қилади.

©Молик ибн Дийнор раҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

05 Jan, 05:59


•Ким Аллоҳ таоло учун билмаган нарсаси борасида сукут қилса, (билган нарсасини) гапирган кишидан ажри кам бўлмайди. Чунки, билмасликни эътироф қилиш нафс учун энг оғир ишдир!.

©Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

01 Jan, 16:48


•Жон чиқар вақтида чанқоқликдан роҳат топишни ва иймон билан кетишликни ва шайтондан нажот топишликни ирода қилсангизлар, бу ойни аксарини рўзадор ҳолда ўтказинглар ва олдинги қилган гуноҳларга надомат қилинглар ва ҳамма махлуқотларни яратгувчи (Аллоҳни) зикр қилинглар жаннатга Роббингизнинг саломи билан кирасизлар.

©Росулуллох Соллаллоху алайхи васаллам.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

01 Jan, 16:44


•Ражаб ойида тутиладиган рўзанинг фазилати ҳақида жуда кўп заиф ҳадислар келган, лекин у ҳадисларнинг туруқи кўплиги сабаблик қoвий (кучли)га айланган. Ва ҳоланг-ки, заиф ҳадислар ҳам фазоили аъмол (фазилатли амаллар)да эътиборга олинади.

P.s Яъни кимдир сизга Ражаб ойида рўза тутиш ҳақидаги ҳадислар заиф деса ҳам кўнглингизни чўктирмай, ихлос билан амал қилаверинг!

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

01 Jan, 04:09


•Кузда йиғиб олинадиган хосилнинг ҳаракатини эрта баҳордан бошлаган деҳқонлар каби Рамазонда йиғиладиган ажр мукофотлар учун Ражаб ойидан ҳаракатни бошлаган қадрдонларим!

•Кунингиз муборак бўлсин!

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

01 Jan, 03:58


•Аллоҳим! Бизларга Ражаб ва Шаъбонда барака бергин ва Рамазонга соғ-саломат етказгин!

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

01 Jan, 03:57


•Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Азизлар! Барчангизга кириб келган «Ражаб» ойи муборак бўлсин!

Ушбу ойни ғанимат билиб ибодатлар, рўзалар, зикру саловатлар билан бойитишликни Аллоҳим барчамизга насиб қилсин!

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

31 Dec, 03:04


•Тавба қилувчилар мажлисига шошилинг, чунки, улар қалблари ҳалим зотлардир.

©️Хазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

31 Dec, 02:52


•Кимдир декабрнинг сўнгги кунини интизор кутади, кимдир Рамазоннинг илк кунларини.

Кимдир инсонлар томонидан белгиланган кунларни байрам қилади, кимдир Аллоҳ байрам қилиб берган кунларни.

Кимдир янги йил кечаси тонггача хурсандчилик қилади, кимдир Қадр кечаси тонггача ибодат.

Кимдир ўтган йил қанчалик омадли келганини сарҳисоб қилади, кимдир ўтган умр қанчалик тўғри яшаганини.

Кимдир келгуси йилдаги орзулари ушалишини сўрайди, кимдир қолган умрида хайрни.

Кимдир арча атрофида айланиш билан завқланади, кимдир Каъба атрофида айланиш билан.

Кимдир фарзандига қорбобога айтиб бериши учун шеър ёдлатади, кимдир Аллоҳ розилиги учун Қуръонни ўргатади.

Бир-биридан тубдан фарқли икки жиҳат бир инсонда жамланмайди.

Қалбдаги икки хилликдан бири, албатта, иккинчисини сиқиб чиқаради!

АЛЛОХИМ...узинг калбларимизни ислох килгин...
АЛЛОХИМ.. бизларни су́нги нафасимизгача у́зингни Хак йу́лингда, Хак динингда, Хамиша ибодатингга машгул булиб у́тишимизни насиб айлагин..

© Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

30 Dec, 07:36


•Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Зaрият сурасида : "Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилиш учунгина яратдим" деб марҳамат қилади. Кўпчилик инсонлар янги йил келишидан олдин: Роббим бу йилни мен учун муваффаққиятли ва манфаатли қил, ишимга барака бер дея асосан дунёвий эҳтиёжларини дуоларида сўрайдилар. Албатта буларни сўраш яхши, лекин биз урғу бермоқчи бўлганимиз, нега инсонлар: Роббим менга бу йилни ибодатга тўла қил, Роббим менга шу йили Қуръонингни ёд олишни муяссар қил, Роббим менга шу йилда бирорта ҳам намозни қазо қилмасликни насиб эт, Роббим шу йил кўпроқ рўза тутишга қодир қил, Роббим шу йилни ҳар кечасида таҳажжуд ўқишни насиб эт, Роббим шу йил ҳар кун саловат ва истиғфор айтишга менга рағбат бер деб ва шу каби дуоларни ихлос ва муҳаббат билан қилмайдилар? Биз ўткинчи ҳаётда фақат дунё сўраш учун эмас, балки, охиратни обод қилувчи нарсаларни сўраб, охиратга тайёргарлик қилишимиз керак емасми...?
•АЗИЗЛАР ТАФАККУР КИЛАЙЛИК..

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

29 Dec, 14:44


•Кўпчилик ёктирмайдиган ўлим ва камбағаллик қандай ажойиб нарсалардир! Аллоҳга қасамки, бойлик ҳам, фақирлик ҳам бир неъматдир. Кайсиси билан имтиҳон қилинсам ҳам, хотиржамман. Бой бўлган кезлар муҳтожларга ёрдам килиш, фақирликда эса сабр этиш фазилати бор.

©Абдуллоҳ ибн Масъуд родияллоху анху.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

29 Dec, 08:05


•Чўчқа билан ботқоқда беллашма! Ўзинг ифлос бўлганинг ва уни эса роҳатлангани қолади.

Изоҳ: яъни фикр доираси, ёки адоб-ахлоқ жиҳати сизникига ўхшамайдигани ва сизнинг даражангизга тўғри келмайдиган ҳеч бири билан баҳслашманг, алоқа қилманг, гаплашманг, ўзингизни оқламанг, очиқламанг.

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

27 Dec, 17:39


ЕТТИ ҲАҚИҚАТ
           ЕТТИ НАСИХАТ.

1) кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради;

2) кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кетказади;

3) инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади;

4) дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас;

5) жоҳил бўлма, қалбинг қораяди;

6) золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади;

7) ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”.

©Иброҳим ибн Адҳам рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

27 Dec, 04:04


•Саййидул айём Хажжул масокин Жума куни муборак булсин!

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

26 Dec, 00:28


•Қачонки инсонни қалби ўлса, раҳмат кетади,
•Агарда ақли ўлса, ҳикмат кетади,
•Агарда виждони ўлса, ҳамма нарса кетади.

© Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

25 Dec, 03:38


•Агар суворий (отлиқ), отга ҳоким бўлса, от уни охирга яъни мақсадга олиб боради.
Агар от суворийга ҳоким бўлса, от уни охурга олиб боради...

Изоҳ:Руҳ, суворий. Тана эса отдир. Охир, мақсад, Аллоҳ розилигидир.

©Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

24 Dec, 22:18


•Ўтлоқдаги қўй Одам фарзандидан кўра огоҳроқдир. Чунки чўпоннинг ҳайқириғи уни ўтламоқдан қайтарур. Одам фарзанди эса, иззат ва жалол соҳиби бўлган Аллоҳнинг каломини эшитиб туриб ҳам, нафси истакларидан қайтмас!.

©Ҳасан Басрий рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

23 Dec, 15:25


•Ҳеч кимдан ҳеч нарса кутма, чунки гўзал нарсалар доимо Аллоҳ томонидан келади…

© Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

23 Dec, 03:19


РАҲМАТИ КЕНГ РОББИМ...
Ҳатто тавба ҳақида ўйлаш ҳам тавба ҳисобланади дейилади.
•Ўз раҳматинг билан бизни ҳижолатда қолдирдинг ё Аллоҳим.

©Нажиб Маҳфуз ..

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

21 Dec, 05:22


•Кишилар (қиёматдаги) ҳисобдан қочишади. Мен эса орзу қиламан.
Шояд ўшанда Аллоҳ менга "бандам", деса ва мен "лаббай Роббим" десам.....
Кейин мени нима қилса  қилсин......

©Абу Язид Бистомий қуддиса сирруҳу.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

20 Dec, 03:06


•Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!

•Саййидул аййом хажжул масокин Жума муборак булсин!

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

19 Dec, 10:34


•Фаришталарда ақл бор нафс йўқ. Ҳайвонларда нафс бор ақл йўқ. Инсонларда эса ҳам ақл, ҳам нафс бор. Агар инсон ақлга эргашса фаришталар мақомига етади. Агар инсон нафсга эргашса ҳайвондан ҳам пастга тушади.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

17 Dec, 22:12


•Ҳафиз яратганларини асрайди, мавжудотларининг илмини тўлиқ қамраб олади, дўстларини гуноҳ ва ҳалокатга тушиб қолишидан сақлайди. Уларга ҳаракат ва саканотларида меҳрибон бўлади.

•Ҳифзи-ҳимоянинг ниҳояси Унда, риоянинг чўққиси Уникидир, хотиржамликнинг бари У билан бирга бўлганингдадир.

©Шайх Саъдий Шерозий рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

17 Dec, 02:37


•Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух!

•Оппоқ қор инсон хотиралари каби оппоқ, бегубордир. Севган кунгил борки шу қордек қалби оппоқ орзуларга бурканишни истайди, оппоқ қорда ажиб бир гозаллик тимсоли яширинган булиб, бу гузаллик бизга ниманидир ёки кимнидир эслатади. Илк бора осмондан қор ёганида биз ёш боладай беғубор жилмаямиз, табассум қиламиз, хурсанд буламиз болаликка ёшликка қайтамиз.

•Аллохим бугунги Кунимизни хайрли ва барокатли савобли амалларга бисёр килсин!

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

16 Dec, 19:42


•Ибодатларнинг ичида тунги намоз каби кучлисини кўрмадим.

©Ҳасан Басрий рохимахуллох.

•У кишидан: «Нима учун одамларнинг ичида таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари энг чиройли бўлади?» деб сўрашганида: «Чунки улар Роҳман ила холи қолишган ва У Зот уларга Ўз нуридан кийдирган», деган экан.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

16 Dec, 03:20


•Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

•Азизлар!
Бугун ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

•Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўзидир.
Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

©Факиха م.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

14 Dec, 17:56


•Икки нарса сизни ким эканингизни билдиради:

1) Ҳечвақойингиз бўлмаган вақтдаги сабрингиз .
2) Ҳамма нарсага эга бўлган вақтдаги хулқ-атворингиз.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

13 Dec, 02:41


•Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.

•Аҳли Исломнинг гўзал айёми - Жума муборак бўлсин!

•Аллоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, жисмингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга ҳотиржамлик, оилангизга файзу баракот, яқингизга соғ-омонлик ато килсин. Амийн ..

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

12 Dec, 03:41


•Ўтган умр ва лаҳзалар учун ачинманг, уларнинг ҳар бири сизнинг бугунги кундаги донишмандлигингизга сабаб бўлган. Энг гўзал ва хуш лаҳзалар умрнинг бекорга ўтмаганидан, қайғули дамлар эса умрнинг ҳикмат ва сабоқларга тўла бўлганидан далолатдир.
Ҳар не бўлганда ҳам Аллоҳга ҳамд айтишни канда қилманг...

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

11 Dec, 02:52


•Ё жим бўлгин фаришталар каби,
Ё ўткир сўзла, худди Шамс каби
Лекин, асло…!
Писмиқ бўлма, худди шайтон каби!

© Мавлоно Жалолиддин Румий куддуса сирруху.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

11 Dec, 02:49


•ХАЙРЛИК КУН!

•Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

•Эй Роббим, сенинг фазл ва карамингдан умидвормиз.

•Сенинг мағфиратингга лойиқ бир амал соҳиби бўлишни насиб айла.

•Ва барчамизни синовимизни яхшилик устида бўлишини насиб айла!

•Бугунги кунингиз барокатли ва савобга тўла ўтсин.🤲🏼

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

10 Dec, 05:44


•Албатта зикрга каттик берилган (доимий зикрда юрган) кимса жаннатга кулган холда киради.

•Имом ибн Коййим рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

08 Dec, 04:15


❄️ Қор ёғганда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

08 Dec, 01:53


•Ассалому алайкум ва  роҳматуллоҳи ва баракатуҳу!
Умримизнинг яна бир тонги муборак ва хайрли бўлсин!

•Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли амалларингиздан рози бўлсин.
Жисмингизга соғлик, қалбингизга хотиржамлик тилаймиз.
Ҳалол топганингиз фақат хурсандчилик, яхшиликка  буюрсин.
Ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!

Бу фоний ва гўзал дунёда, икки дунё саодати учун яшанг. Ҳар бир ўтган кунингиз жаннат сари қўйилган бир қадам бўлсин!

© Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

06 Dec, 14:42


Уч нарсани ҳаргиз унутма:

1. Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни;
2. Ризқнинг сенга келиши кечиккан пайтда истиғфор айтишни;
3. Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) дейишни.

©Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

06 Dec, 01:59


•Жума Муборак булсин!

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

05 Dec, 03:14


•Ризқни Аллоҳ зиммасига олган бўлса, бу ташвиш нима учун?

•Дўзах ҳақ бўлса, бу қадар исён нима учун?

•Дунё фоний бўлса, қалбни боғлаш нима учун?

•Ҳамма нарса тақдир билан бўлса, бу қадар қўрқув нима учун?

•Қабрдаги сўроқ аниқ бўлса, дунёга мойиллик нима учун?

©Имом Аҳмад ибн Ҳанбал рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

04 Dec, 03:01


•Аллоҳ айтади: «Баъзи бандаларим борки, уларни фақатгина камбағаллик тузатади. Агар уларга бойлик ато қилсам, уларнинг динини фасод қилган бўламан. Баъзи бандаларим борки, уларни фақатгина бойлик тузатади. Агар уларни камбағал қилсам,уларнинг динини фасод қилган бўламан».

©Абул Муин Насафий рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

03 Dec, 14:15


•Тавбани тилингиздан қалбингизга шундай туширингки, гуноҳлар сизни кўрганда йўлини ўзгартирсин!

©Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

03 Dec, 13:09


•Жамолнинг офати – ўзига маҳлиё бўлишда;
•Хасабнинг офати – фахрланишда; •Илмнинг офати – эсдан чиқаришда;
•Шижоатнинг офати – ҳаддан ошишда;
•Саховатнинг офати – исроф қилишда;
•Назарнинг офати – мақтанишда, •Ибодатнинг офати – сусткашликда;
•Диннинг офати – ҳавои нафсга берилишдадир.

©Росулуллох Соллаллоху алайхи васаллам.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

03 Dec, 03:10


•Кишининг бойлиги уч нарсададир:

•Фақирликни шундай яширингки, одамлар сизни иффатингиздан бой деб ўйлашсин;
•Ғазабни шундай сақлангки, одамлар сизни рози деб ўйлашсин
•Қийинчиликни шундай яширингки, одамлар сизни роҳат-фароғатда деб ўйлашсин.

©Имом Шофеъий рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

02 Dec, 19:02


•Майли ҳақорат қил, майли тош отгин,
Маломат аҳлига жавобим сукут.
Жавоб қайтарсам ҳам бўлади, лекин,
Арслон қиё боқмас, ҳурса, ҳурар ит.

©Имом Шофеъий рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

01 Dec, 17:42


•Ким ўзини дунёга бағишласа, дунё унга дафн қилиниши учун бир парча ер беради.
•Ким ўзини Аллоҳга бағишласа, Аллоҳ унга кенглиги осмонлару ерчалик бўлган жаннат ато этади.

©Имом Шаъровий рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

01 Dec, 09:00


•Дўстингга барча меҳр-муҳаббатингни бергин-у, барча хотиржамликни бериб қўйма. Унга барча ҳамдардликни бергин-у, асло барча сирларингни бериб қўйма.

©Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

30 Nov, 18:00


•Дунёга етиш учун илм истагандик, у бизни Дунёни тарк килишга йуллаб куйди.

© Абдуллох ибн Муборак рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

29 Nov, 01:36


•Ризқ учун каллайи саҳарлаб уйғонсанг-да, лекин ўша ризқни берувчи Зот учун бомдодга тура олмасанг, ҳамма нарсадан маҳрум бўлибсан!

«Намоз уйқудан афзал!»

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

29 Nov, 00:52


•Жума айёмингиз муборак булсин!

اللهم صل على سيدنا محمد

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

28 Nov, 06:42


•Жойнамоз бу нажот кемаси.

Қачонки унинг устига чиқсак, ўзимизни омон ва хотиржам ҳис қиламиз.
Хавфу хатар ортда қолганини сезамиз. У бизни юксакларга, олий манзилларга элтади. Бундан қалбимиз нурланади, гуноҳлармиз кири эриб тушади. Вужудимиздан оғирлик ва танбаллик арийди.

Устида турар эканмиз, кўнглимизни бахтиёрлик, сурур ва эзгуликларга ошиқиш туйғулари чулғаб олади.
Энг асосийси, у Унга кириш остонаси, Ҳузури илоҳийнинг пойгаки ва Ўзига муножот минбаридир.
Аллохим Бу нажот кемасида Ахли оиламиз, Ёру биродарларимиз, барча муъмин Мусулмонлар билан сунги нафасимизгача бирга сузишликни насиб айласин.
Бу кемага чикиш учун На билет олинади ,На Хак туланади.
Кемага чикишга шошилайлик.
Бу - нажот кемасининг борар манзили Жаннатдир!

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

27 Nov, 23:41


•Фисқ ва маъсият (ишлар)ни узоқ вақт давомида томоша қилиш, гувоҳ бўлиш қалбингдан маъсиятни ёқтирмаслик, ёмон кўриш ҳиссини кетказиб қўяди ва уни амалга оширишни енгил, арзимас санайдиган қилиб қўяди.

©Абу Ҳомид Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

27 Nov, 02:28


•Боланинг энг катта душмани - унга Аллоҳни танитмаган, фақат дунё учун улғайтирган ота-онадир!.

©Умар ибн Ҳаттоб родияллоҳу анҳу

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

25 Nov, 16:46


•Шундай кишиларни кўрдимки, уларда ҳеч қандай айб-нуқсон йўқ эди. Аммо, улар одамларнинг айблари ҳақида гапира бошладилар. Аллоҳ таоло ҳам уларда айбу нуқсонларни пайдо қилди.
Яна бошқа кишиларни ҳам кўрдимки, уларнинг бир қанча айб-нуқсонлари бор эди. Аммо, улар ўзгаларнинг айбини гапиришдан тийилганлари учун, Аллоҳ таоло уларнинг айбларини яширди.

©Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

25 Nov, 03:20


•Қиёмат куни фақирлик ва бойлик тортилмайди. Аксинча, фақирликка қанча сабр қилингани ва бойликка қанча шукр этилгани тортилади. Ҳисоб-китоб шундай қилинади. Гап жуда ҳам фақир ва жуда ҳам бой бўлишда эмас.

•Яҳё ибн Муъоз Розий роҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

24 Nov, 17:01


•Ақлим қалбимдан имон нимадир дея сўради. Қалбим ақлимнинг қулоғига эгилиб «Имон одобдир» деди.

©️ Мавлоно Жалолиддин Румий куддуса сирруху .

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

24 Nov, 04:26


•Барча нарса устингга қулаган вақтда.. ва сен уни кўтара олмай қолган нуқтага етганда.. Таслим бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлки, айни ўша лаҳза, нуқтада сенинг тақдиринг ўзгармоқдадир...».

© Мавлоно Жалолиддин Румий куддуса сирруху.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

23 Nov, 05:03


Ихлос - Аллоҳ билан банда ўртасидаги сирдир. Уни ёзиб қўймоқчи бўлган фаришта, бузмоқчи бўлган шайтон ва оғдирмоқчи бўлган ҳавои нафс ҳам билмайди.

©Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

22 Nov, 14:20


•Энг буюк ҳаж - бир кўнгилга йўл топиб киришдир!

©Мавлоно Жалолиддин Румий куддуса сирруху.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

22 Nov, 03:57


•Эй дуоларини ижобат қилгувчи Раббим!!!

Эй ҳасталарни соғлик билан сийлаган эгам!!!

Муборак Жума шарофатидан;
Эл юрт, жон жигар, қўни қўшни ҳамда севганларимизни саломат қил!!

Бизларга шукр этувчи тил ва покиза кўнгил ато эт!!!

Бизларни ношукурлардан қилиб қўйма!!!

Бизларни бесабр, бетоқатлардан қилиб қўйма!!!

Бизларга ижобат бўлмайдиган дуоларни илҳом қилма!!!

Бизларни давосиз дард билан синама!!!

Муборак Жума шарофатидандуоларимизни ижобат Айла!

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

21 Nov, 10:52


•Агар бу дунёда балоларга гирифтор бўлётган бўлсанг Аллоҳ сени севганини бил! Бу азал қисматидир буни ҳам тушун. Мавло таёғидан лаззат олмаган, муҳаббат давосида содиқ эмаслигини билсин...!

©Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

21 Nov, 02:02


•Роббим, мендан рози бўлсанг бас, бутун дунё менга жаҳл қилса ҳам, мендан юз ўгирса ҳам, аҳамияти йўқ.
Сен билан ўртамиздаги ҳар нарса маъмур бўлгач, олам билан ўртамдаги ҳамма нарса харобаға айланса-да, фарқи йўқ.
Кўкқисдан қуёш ботса, ой қулаб тушса, юлдузлар бир-бир тўкилса, қоронғилик барча шакл-шамойилларни йўққа чиқарса ва олам ўзини йўқотса ҳам, абадий севгилим қалбимда ошкордир.
Кўнгил оинам мутлақ гўзаллигингни аниқ-тиниқ кўрсатади.

©Биби Робия аль-Адавия қуддиса  сирруҳу.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

21 Nov, 01:15


•Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

•ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК!

•Аллоҳ розилиги ила бугунги янги кунини қаршилаётган қадрдонлар , ҳаётингизда рўй берган барча қийинчиликлар, ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим.

•Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

•Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

•Кунингиз хайрли ва барокатли савобли амалларга бисёр булсин!

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

20 Nov, 17:24


•Тангрига олиб борадиган йўллар бисёрдир. Мен эса Ишқ йўлини танладим.

©️Мавлоно Жалолиддин Румий куддуса сирруху.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

20 Nov, 06:23


•Алоҳнинг зикри қачон қалбга ўрнашиб олади? Қачонки, биз тўғриликни қалбимизга жо айласак. Агар ҳалоллик, покдоманлик ва тўғриликни қалбимизга жо айласак, қорнимизни ҳаром луқмадан тоза тутсак, қалбимиздан Аллоҳ муҳаббатидан бошқа муҳаббатларни чиқариб ташласак, ўшанда қўлларимизни кўтариб сўрасак, Аллоҳ таоло қўлларимизни ҳеч қачон қуруқ қайтармайди. Бу дуоси мустажоб бўладиган зотларнинг йўлидир.

©Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

20 Nov, 03:46


Аллоҳим!
Бу кунимизни Сенинг карамли важҳинг (яъни розилигинг) учун бағишладик. Уни бизларга осон, баракотли қил ва биздан қабул эт.
•Аллоҳим!
Бизларга Ўзинг рози бўлган нарсани кўрсат, Ўзинг рози бўлган нарсани эшиттир, Ўзинг рози бўлган нарсани сўзлат, бизларни тоатинг йўлидаги амалларда собитқадам қил.
•Аллоҳим!
Бизларга раҳматинг эшикларини оч, ўзимиз ўйламаган томондан ризқ ато эт!
•Аллохим!
Бугунги кунимизни хайрли ва барокатли савобли амалларга бисёр қил.

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

19 Nov, 12:42


•Бир одамни айблаб, эй қашшоқ, дедим, шундан сўнг ўзим қирқ йил қашшоқ бўлдим”.

©Ибни Сиррин рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

19 Nov, 03:27


•Онам менга жуда меҳрибон, шафқатли эдилар. Аммо икки ишда қаттиқ турганлар:
1. Намозда. Қанчалар қаттиқ ухламай бомдодга уйғотар эдилар.
2. Ходимнинг ёки бирор фақирнинг боласига шафқатсизлик қилсам дарров ундан кечирим сўрашга буюрар, унинг олдида ўзимни хор тутишга амр қилар эдилар.
Шунинг натижасида мен улғайгач ужбдан ва зулмдан қўрқадиган бўлдим. Хатойимни эътироф қилишим осонлашди.

©Имом Абул Ҳасан Надвий роҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

19 Nov, 01:24


•Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади.

©Расулуллоҳ ﷺ

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

18 Nov, 11:18


•Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини чиройли қилса, Аллоҳ таоло унинг бошқалар билан орасини чиройли қилиб қўяди. Инсон ўзи билан Роббининг ўртасини ўнгласа, Аллоҳ таоло у билан бошқаларнинг орасини ўнглаб қўяди. Битта Зотнинг розилигини топмоқ ҳамманинг кўнглини овламоқдан осонроқдир. Агар сен Роббингни рози қилсанг, бошқалар ўз-ўзидан сенга мойил бўлиб қолади. Агар Аллоҳ билан бўлган муомаланг ёмонлашса, инсонлар ҳам сени ёмон кўриб қоладилар.

©Абу Ҳозим Салама ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳ.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

18 Nov, 03:14


•Зухд -сабр ва улимни кутиб яшашдир
•Дунёда зоҳидлик мақомига сабр ва ўлимни кутиб Яшаш билан эришилади.

©Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

18 Nov, 02:15


•Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
•Душанба тонги муборак бўлсин!

•Аллоҳим барчамизга:
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!

•Бисмиллаҳ ила бошланиб,
Алҳамдулиллаҳ ила якунланадиган, дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амалларни насиб этсин!!

•АЛЛОҲИМ!
Менинг онамга ва отамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ва оталарига ҳам жаннат насиб қил!

•Қалбимизга, дуоларимизга яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

17 Nov, 23:17


•Ўтган олимларимиз айтишар эди:
Суннатни маҳкам ушлашлик нажотдир. Илм эса тезда кўтарилиб кетгай.
Илмни қойим қилиш дин ва дунёни саботидир. Илмни кетишида бунинг барчасини кетишлиги бор.

©Зуҳрий рохимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

17 Nov, 01:41


Ҳаёт сенга орқама-орқа тўсиқлар, синовлар юборса, бу тиканлардан сақлан. Хавотир олма: яқин кунларда бу тиканлар гулини хам кўрсатади.

©️ Мавлоно Жалолиддин Румий куддуса сирруху.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

16 Nov, 04:13


•Аллоҳга итоатли бирор кишига ғазабингни сочма, оммага ва хосларга, (яъни, барчага) раҳмдил бўл. Қариндошларинг сенда алоқани узсаларда, улар билан алоқани узма, сенга зулм қилганларга ҳам ўтимли бўл, уларни кечириб юбор. Ана шунда (қиёмат куни) сен пайғамбарлар ва шаҳидлар билан рафиқ - ҳамроҳ бўласан.

©Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ .

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

16 Nov, 03:16


•Аллоҳ синовлар учун сизни танлаганидан хурсанд бўлинг. Сиз яхшилик қайси тарафда эканини билмайсиз. Баъзида мусибат сизнинг дунё ва охиратингиз учун роҳат-фароғатдан яхшироқ бўлиши мумкин.

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

16 Nov, 01:19


Ҳар бир инсон худди ёмғир томчиси кабидир. Кимдир лойга тушар, кимдир гул япроғига тушар.

©️ Мавлоно Жалолиддин Румий куддуса сирруху.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

15 Nov, 13:27


•Дунё — олимнинг қийматсиз ўйинчоғи, аҳмоқнинг эса қийматли арғимчоғи.

©Мавлоно Жалолиддин Румий куддуса сирруху.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

15 Nov, 02:24


•Ё Раббим!
•Муборак Жума тонггига,
Жума тонггида севганларимизга,
Севганларимиз билан дийдорга етиштирганинг учун шукрлар бўлсин!

•Икки жума орасида айрилган қадрдонларимиз бор...
Маконларини жаннат, руҳларини шод айла!

•Жума кунинг ҳурматига дуоларимизни ижобат эт!

•Оиламиз, қўни - қўшни, эл юртимиздан файз-у барокатингни айирма!

•Янаги Жума кунига ҳам, қон қариндош, жон - жигар, ёр биродарларимиз билан биргаликда етишни насиб айла!

САЙЙИДУЛ АЙЁМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

14 Nov, 17:33


•Жума Окшомингиз Муборак булсин!

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

14 Nov, 03:03


•Ҳар куни сен кўраётган ўлим ҳодисаси аслида ҳаётнинг сенинг юзингга туширган тарсакисидир. Агар бу тарсакидан кейин ҳам кўзинг очилмаса умуман кўзинг очилмайди!.

©Айман Ёғий .

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

14 Nov, 02:53


•Аллоҳим менга дунё неъматларини озайтирма тирикчилик ғамида бӯлиб сени унутиб қўймай.

Аллоҳим менга дунё неъматларини кўпайтирма токи туғёнга кетиб қолмай!.

©Хазрати Умар розияллоҳу анҳу.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

13 Nov, 15:12


•Ризқ ташвишига тушма, тишни берган Аллоҳ, ошни ҳам бериши муҳаққақдир.

©Ҳазрати Саъдий қуддиса сирруҳу.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

25 Oct, 15:52


https://t.me/+-Ai8duZ_5A0xZjQ6

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

25 Oct, 02:03


•Ота-она худди икки кўз кабидир: бири ўнг, иккинчиси чап. Агар уларнинг биридан жудо бўлсанг, кўришинг хиралашади. Иккисини ҳам йўқотсанг, кўр бўлиб қоласан. Уларни икки кўзингни сақлаганингдек авайла!

«Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт»
(Исро сураси, 24-оят).

Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

24 Oct, 23:53


•Ислом олами бу даврда жиддий маънода ғариблашди. Бундай замонда исломиятни ривожи учун (олимлар, талабалар ва илмий фаолиятларга) бир фулус (танга) эҳсон қилиш, минглаб олтин-кумушга тенгдир. Бу толе кимга насиб қилса буюк саодатдадир.

©Имом Раббоний қуддиса сирруҳу.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

24 Oct, 01:26


•Иймон аҳллари дунё ва охиратда саодатмандлардир. Уларнинг дунёдаги саодати шуки, улар ер юзида кенг имкониятларга эгадирлар. Охиратдаги саодати шуки, улар жаннатга дохил бўладилар.

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

23 Oct, 23:47


•Салафи солиҳлар қоронғу кечада намозга боришни намозхонга жаннатни вожиб қилади деб ҳисоблардилар.

©Иброҳим Нахаий роҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

23 Oct, 23:42


•Кўзларингизни йиғлашга, қалбларингизни тафаккур қилишга одатлантиринглар.

©Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

23 Oct, 02:14


«Оғриқнинг давоси нима?» деб сўрашди. «Давоси – сабр» дедим.

«Муваффақиятсизликнинг давоси нима?» деб сўрашди. «Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш» дедим.

«Ҳасаднинг давоси нима?» деб сўрашди. «Давоси – ўзини билмаганга олиш» дедим.

«Фақирликнинг давоси нима?» деб сўрашди. «Давоси – қаноат» дедим.

«Заифликнинг давоси нима?» деб сўрашди. «Давоси – иймон» дедим.

«Ҳунукликнинг давоси нима?» деб сўрашди. «Давоси – гўзал ахлоқ» дедим.

«Аҳмоқликнинг давоси нима?» деб сўрашди. «Давоси – сукут сақлаш» дедим.

«Душманликнинг давоси нима?» деб сўрашди. «Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш» дедим.

«Ёқтирмасликнинг давоси нима?» деб сўрашди. «Давоси – муҳаббат» дедим.

«Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?» деб сўрашди. «Давоси – табассум» дедим.

«Нафснинг гуноҳ бўлган истакларининг давоси нима?» деб сўрашди. «Давоси – уни ўша истаклардан маҳрум этиш» дедим.

«Чарчоқнинг давоси нима?» деб сўрашди. «Давоси – уйқу» дедим.

© Мавлоно Жалолиддин Румий..

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

22 Oct, 01:07


•Танлаган йўлингиз қийин бўлса тўҳташга ёки йўлни алмаштиришга шошилманг! Чунки қийин йўл кўпинча сизни гўзал мақомларга элтади.
Шу сабаб ҳотиржам бўлинг.

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

21 Oct, 13:30


Биз энди сўзларимизни сатрларга эмас, Кўнглимизга ёздик. Қалбингизнинг кўзи бўлса ўқийди, Қулоғи бўлса эшитади, Тили бўлса сўзлайди.

©Табризлик Шамс
...

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

21 Oct, 04:39


•Шуҳрат қозониб, машҳур бўлишни хоҳласанг, сенга энг яхши йўлни кўрсатаман, агар уни бажарсанг, етти осмонда маълум ва машҳур бўласан. Нафл ибодатларда бардавом бўлсанг, Аллоҳ (азза ва жалла) сени яхши кўриб қолади. Аллоҳ сени яхши кўриб қолса, Жаброил алайҳиссаломни ҳам сени яхши кўришга чорлайди. Шунда Жаброил алайҳиссалом ҳам сени яхши кўриб, етти осмондаги фаришталарни сени яхши кўришга тарғиб қилади. Сўнгра бу муҳаббат ер аҳлига ҳам нозил қилинади (ва ер юзидаги барча халойиқ сени яхши кўриб қолади).

© Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

21 Oct, 02:31


•Беэътибор қолган қалб, “ҳалок” бўлади. Кечикилган қалб, узоқлашади. Айтилмай қолган гап, қалбда оғриқли юк бўлиб қолади. Борилмаган манзил хароб бўлади. Натижада эса инсон ҳеч бирига улгура олмайди.
Шундай экан, ҳар иш ўз вақти ва ўрнида бўлгани афзал.
Зеро қалам аҳли хўп айтибдиларки: Ёнажак жойи қолмагач, сувни найласин инсон?!.

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

20 Oct, 17:36


•Одоб соҳиби еган шапалоғини эгасини қидирмайди, балки сабабини қидиради.

©Мавлоно Жалолиддин Румий

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

20 Oct, 09:40


•Икки дуойим бор:

•Биринчиси ҳеч кимнинг яраси бўлмай!
•Иккинчиси яраси бўлганга малҳам бўлай!

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

20 Oct, 09:37


•Дўстингни биргина хатосини кўрган бўлсанг, унинг сенга бўлган вафосини хотирла!

©Мавлоно Жалолиддин Румий.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

20 Oct, 01:00


•Тонгги шаббода сенга
Ўз сирларини айтади,
Ухлаш учун қайтма...

©Мавлоно Жалолиддин Румий.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

20 Oct, 00:50


Аллоҳга ризқ илинжида ибодат қилма, •Аллоҳга мансаб илинжида ибодат қилма,
•Аллоҳга дунёдаги насибанг илинжида ибодат қилма!
•Аллоҳга шундай ибодат қилгинки, бу ибодат сени У Зотнинг розилиги томон олиб борсин. Сенинг ғоянг Аллоҳнинг розилиги бўлсин, шунда унинг ортидан барча истаган нарсаларинг ҳозир бўлади.

©Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳ.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

19 Oct, 15:55


•Қишнинг ёлғиз ўзи совуқ мавсум эмас,
•Қўполлик совуқлик.
•Кўнгил қолиши совуқлик.
•Омадсизлик совуқлик.
•Муҳаббат эгаларини айрилиғи совуқлик.
•Дўстларни ўзгариши совуқлик.
•Агар руҳ совуб қолса жасаднинг совушидан кўра ёмонроқдир…

•Ҳотиржамлик иссиқлик.
•Раҳимдиллик иссиқлик.
•Тинчлик иссиқлик.
•Тўғри фикрлаш иссиқлик.
•Итоат қилиш иссиқлик.
•Севганларингизни доимийлик висоли билан неъматлантиринг…

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

19 Oct, 01:43


•Намозингда қандай хушуъ қиласан? деб сўрашди.

•Олдимда Каъба, остимда сирот кўприги ўнг томонимда жаннат
чап томонимда дўзах орқа томонимда ўлим фариштаси турибди деб хаёл қиламан.

©Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

19 Oct, 00:16


•Кимнинг эргашувчилари кўпайса, унинг шайтонлари кўпаяди.

©Убайд ибн Умайр рохимахуллох.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

18 Oct, 14:51


•Жинлар одамларнинг нарсалари ва кийимлари билан фойдаланишади. Сизлардан қайси бирингиз кийимни кийса ёки уни ечса, бисмиллаҳ десин. Чунки Аллоҳнинг исми муҳрлагувчидир.

©Совфан ибн Сулайм рохимахуллох

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

18 Oct, 13:19


•Шуни билингки, гуноҳлар ғафлатга, ғафлат қалб қотишига, қалб қотиши Аллоҳдан узоқлашишга сабаб бўлади. Аллоҳдан узоқлашиш дўзахга олиб боради. Бу ҳақда фақат қалби тирик инсонларгина ўйлайди. Қалби ўлик инсонлар эса қалбини дунёни яхши кўриш билан ўлдириб бўлишган.

©Муҳосибий раҳимаҳуллоҳ .

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

18 Oct, 09:31


•Борлиқни борича қабул қилиш баъзида инсонга ҳаловат бағишлайди.
Нега бу бунақа?
Нега ундай екан?
Нега шундай бўлди? каби саволлар билан ўзингизни қийнаманг.

© Факиха م

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

18 Oct, 05:55


•Жума айёмингиз муборак булсин!

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

17 Oct, 17:50


•Жума Окшомингиз Муборак булсин...

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

17 Oct, 15:42


•Ваҳима қилиш ярим касалликдир. Хотиржамлик ярим соғликдир. Сабр эса шифонинг бошланишидир.

©Абу Али Ибн Сино....

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

17 Oct, 15:02


•Бизнинг ҳикматимиздан ўзини таниган, нафсини ўз ҳаддида тўхтатган ва бошига тушган ишлар тадбирини инсоф билан амалга ошира оладиган инсонгина фойдалана олади. Кимда шу сифатлар бўлса, кирсин, йўқса, то шуларни ҳосил қилгунча қайтиб кетаверсин.

©Луқмони Ҳакимдан.

@Xikmatlarr_uz

ХИКМАТЛАР ОЛАМИ

17 Oct, 13:40


Агар берганингдан кўра олганингда кўпроқ хурсанд бўлсанг, демак, сен дунё  аҳлидан экансан.

•Агар олганингдан кўра берганингда кўпроқ хурсанд бўлсанг, демак, сен жаннат аҳлидан экансан.

©Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ

@Xikmatlarr_uz