Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар @hikoyanew Channel on Telegram

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

@hikoyanew


Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар (Uzbek)

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар канали - узбек тилида янги ва маъруза ҳикоялар, ҳадислар, ва ривоятларни ушбу алоқада жамоа билан биргаликда тажриба қилишингизга ёрдам берадиган маълумот канали. Шу каналда мавжуд ҳикоялар билан замонамизга сен камил инсон бўлишингизга ёрдам беради. Хикоялар ва хадислар орқали маъшуқни сервелли муносабатларга дойвинсиз. Бу ерда сиз жамоамиз ҳамсуфликда биргаликда тарбийа олишингиз мумкин. Бизга қўшилинг ва маълумотлардан фойдаланинг!

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

15 Jan, 12:13


ИНСОННИ БАХТЛИ ҚИЛУВЧИ ХИСЛАТЛАР

— Мустаҳкам иймон, соғлом эътиқод.
— эзгу амаллар, савобли ишлар.
— инсоф, виждон.
— адолат.
— холислик.
— илм-маърифат.
— одоб-ахлоқ.
— меҳр-муҳаббат.
— раҳмдиллик.
— ҳалоллик, покдомонлик.
— озодалик.
— ҳаё, ибо, иффат.
— сабр-тоқат.
— бағрикенглик.
— саховат, ҳиммат.
— камтарлик.
— камгаплик.
— одамийлик, инсонпарварлик.
— мардлик.
— ростгўйлик, тўғрилик.
— ғайрат-шижоат.
— меҳнатсеварлик.
— меҳмондўстлик.
— шукр қилиш.
— тилни тийиш, сир сақлаш.
— ваъдага вафо қилиш.
— хайрихоҳлик...

Duo_yodlash

KANAL: @HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

15 Jan, 07:20


Бир донишманднинг оилага доир ўхшатмаси ҳақида эшитгандим. Унда айтилишича оила қудуққа, аёл меҳри қудуқ тубидаги сувга, эркак қудуқ ичидаги маҳбусга, фарзандлар эса қудуқ устига маҳкамлаб қўйилган ҳарсанг тошларга қиёсланган.

Ўхшатманинг моҳияти шундай:

Эркак оила деб аталмиш қудуқда гўёки маҳбусдек кун кўради. Мабодо маҳбусликдан қутулиб кетишни истаса "ҳарсанг тошлар" яъни фарзандлар отанинг кетишига йўл қўймайдилар. Қачон-ки қудуқ тубидаги сув қуриб қолмагунича. Эркак тутқундек кун кўрса ҳам сув ( яъни аёл меҳри ) унга ҳаёт бағишлаб тургани учун, қутулиб кетишга эҳтиёж сезмайди. Борди-ю, сув қуриб битса, уни бу ерда ушлаб қолишга "ҳарсанг тошлар"нинг тўсқинлиги ҳам фойда бермайди.

Қиссадан ҳисса, эркакни оилада тутиб қолиш учун фарзандларнинг борлиги ёки кўплиги аҳамиятли эмас, эркакка аёл меҳри етишмас экан, у барибир "тош"ларни суриб, чиқиб кетишга мажбур бўлади.

Донишманднинг ўхшатмасига илова:

Нафақат эркак балки аёлнинг ҳам оилани сақлаб қолишида фарзандлар сабабчи бўлолмайдилар. Оилани фарзандлар эмас икки тарафлама муросага хайриҳохлик, меҳр ва муҳаббат сақлаб қолади. Азбаройи фарзандлар учун яшаяпман, деган хитоблар баъзан эркаклар, баъзида эса, аёллар томонидан янграгани қулоққа чалинади. Бу бекор гап. Эр-хотинда етарлича масъулият ҳисси бўлса-да, зарра вазнича меҳр бўлмас экан бу оиланинг парокандаликка юз тутиши муқаррар.

Оила - муқаддас тушунча. Уни сақлаб қолиш учун бир қанча қурбонликлар талаб этилади. Бироқ... Эр ёки хотинда умр йўлдошига нисбатан меҳр-муҳаббат бутунлай сўнган куни Оила деб аталмиш қўрғон барбод бўлади. Оила мустаҳкамлиги ва уни асраб қолишда Меҳр қадар самарали восита йўқ.
©️Muzdalifa

KANAL: @HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

15 Jan, 06:59


❗️#PSIXOLOGIK_TEST

🎁 Sovg'alardan birini tanlang va o'zingiz haqingizda batafsil ma'lumot oling.


Qaysi birini tanlaysiz?👇

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

15 Jan, 02:49


#кун_ояти

فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ.

"Бас, Мени эслангиз, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз".
(Бақара сураси, 152-оят).

Тафсир: Ушбу оят ўзи қисқа бўлишига қарамай, олам-олам маъно касб этади. Аллоҳ таоло Ўзи яратган, ҳаёт ва ризқ ҳамда бошқа керакли нарсаларни берган бандаларига: «Мени эслангиз», демокда. Хўш, Аллоҳ бу ожиз бандаларининг эслашига муҳтожми? Йўқ, у беҳожат Зот. Ҳамма муҳтожлик бандаларда. Лекин бу амр бандаларга яхшилик етиши учундир. Улар Аллоҳни зикр қилиб эслашлари ила Аллоҳ таоло уларни зикр қилишига, эслашига эришадилар. Аммо зикр билан зикрнинг фарқи бор, албатта. Ҳеч нарсага арзимайдиган ожиз банданинг эслаши қайда-ю, оламларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳ таолонинг эслаши қайда! Банда қандай, қачон ва қаерда эслайди? Аллоҳ-чи?

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!

KANAL: @HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

15 Jan, 02:44


Ассаламу алайкум варохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Янги  кунни Аллоҳнинг
туҳфаси деб қабул
қилганларга ҳайрли тонг.
Ушбу кунда ҳали қилинган  хатоликлар йўқ.

Бу кун саҳифасига
яхшиликлар битилиши,
сизнинг  ихтиёрингизда.
Унутманг...

Аллоҳим барчамизни қалби пок,самимий инсонларга
ҳамрох қилсин!


KANAL: @HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

14 Jan, 16:49


📖 ЁТИШДАН ОЛДИН УШБУ СУРАНИ ЎҚИШНИ УНУТМАНГ

🌙 Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ухлашдан олдин оятул курсий оятини ўқимаганлардан ажабланаман. Агар бу оят нақадар улуғ эканини билишганида, уни ўқишни асло беэътибор қолдирмаган бўлардилар. Бу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Арш хазинасидан берилган. Оятул курсий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдинги пайғамбарларнинг ҳеч бирига берилмаган. Оятул курсийни ётишдан олдин уч марта ўқимай бир кеча ҳам ўтказмаганман".

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

KANAL: @HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

14 Jan, 12:47


​Умр ҳаммага бир марта берилади

Умримизнинг учдан бир қисми ухлаш билан ўтади. Уйқу инсонга бир тарафдан яхши дам олиб, навбатдаги кун фаол ишлашига ёрдам берса, иккинчи томондан у вақтнинг кушандаси ҳамдир. Кўпчилик уйқуга тўйиш учун кўп ухлаш керак, деб ўйлайди. Аслида уйқуга тўйиш учун меъёрида ва асосийси, тўғри ухлашнинг ўзи кифоя. Аксинча, кўп ухлаш кейинчалик юрак хасталигининг сабабчиси бўлиши мумкин. Чунки инсон ухлаганида маълум вақт ўтгандан сўнг юракни уриши бир неча мартага қисқариши аниқланган. Менинг тажрибаларим давомида 3 соатда уйқуга тўйиш ҳолатлари кузатилган. Агар ўн йил давомида ҳар куни 2 соатдан уйқудан тежаб, бошқа бир фойдали ишни қилсангиз, ҳаётингизни анча яхши тарафга ўзгартира олган бўласиз.                                                                                                 
Умр ҳаммага бир марта берилади, бу қимматли умримизни беҳуда ухлаш учун сарфламасдан, унинг баракали бўлишини таъминлайлик. Ўз вақтида ётиб-туриш, нафақат уйқуга, балки соғлигингизни асрашга ҳам катта ёрдам беради.

KANAL: @HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

14 Jan, 07:42


#Ҳадис

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Уч кишининг дуоси рад этилмайди: отанинг (фарзанд ҳаққига) дуоси, рўзадорнинг ва мусофирнинг дуоси”.
Имом Байҳақий ривоят қилган.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

KANAL: @HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

14 Jan, 02:07


Фитнали вақтда амал қилганларга эллик кишининг савоби берилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Яхшилик қилинглар, ёмонликдан тийилинглар. Итоат қилинувчи бахиллик (ёки таъмагирлик), эргашилувчи ҳавои нафс, устун кўрилган дунёга, ҳар бир фикр эгаси ўз фикридан ғурурланаётганига гувоҳ бўлсанг, бошқаларни қўйиб, ўзингни (ҳолинга) қара. Олдингизда сабрли кунлар бор, у кунларда сабр қилиш – чўғни ушлаб туриш кабидир. У кунларда шариатга амал қилувчининг савоби ўзи каби амал қиладиган эллик кишининг савоби мислича бўлади» (Имом Ибн Можа, Имом Термизий ва Имом Абу Довуд ривояти).

Бир ривоятда шундай дейилган:
«Биздан эллик кишинингми ёки улардан эллик кишининг савобими?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан эллик кишининг ажри», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

«Олдингизда сабрли кунлар бор» деган жумланинг маъноси шуки, замон фитнали бўлган вақтда нафс жиловини гуноҳлардан тийиб туриш машаққатли, оғир, қийин ва жуда ҳам аччиқ бўлади. Қўлда чўғ ушласа куйгани каби, у пайтда гуноҳлардан тийилиш ҳам шунчалик оғир бўлади. Лекин Аллоҳдан қўрқиб, ёмон суҳбатдошлардан узоқ бўлган кишиларга катта савоблар берилади. Бундай вақтларда ибодат қилувчига фитнали замон бўлмаганда бир амални қилиб савоб оладиган кишидан элликтасининг савоби берилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фитна замонида ибодат қилиш ҳижрат қилишнинг савобига баравар бўлади», дедилар (Имом Муслим ривояти).

“Энг шарафли уммат” китобидан.

KANAL: @HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

14 Jan, 02:00


#Бисмиллаҳ
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонг.

Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!


KANAL: @HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

13 Jan, 17:51


«...Уч нарса бордир... Бу уч нарса кимда бўлса, иймоннинг мазасини ҳақиқий лаззати ила тортади. Булар:

1. Аллоҳ ва Расулини ҳар нарсадан ортиқ севиш;

2. Яхши кўрган одамини фақат Аллоҳ ризоси учун яхши кўриш;

3. Такрор куфр ҳаётига қайтишни худди олов отилаётган каби ёмон деб билиш...»

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

13 Jan, 15:55


Қўшнининг косаси
(Ибратли ҳикоя)

– Қизалоғим, бориб бувингга қараш. Бугун эҳсон беришаётган экан. Мен ишдан қайтгач бораман. Ҳеч йўқ, ул-бул обкеб бериб турарсан.

Кичкина эдим. Онамнинг бу сўзларини эшитиб, бормайман, деб хархаша қила бошладим. Шунда онам мен рад этолмайдиган сабабни кўрсатди:

– Қизим, эҳсонда хизмат қилиш савоб. Борақол!

Бордим. Анча-мунча ярим-ёрти ишларга қарашдим. Хизмат қилаётган келинойиларнинг болаларига қараб турдим. Келганимдаёқ бувимга: «Савоб топиш учун келдим. Менга кўпгина иш буюринг», дегандим. Шунинг учун бўлса керак, хизмат қилишга шай турганлар кўплигига қарамай бувим имлаб чақириб қолдилар. Учиб бордим.

– Қизалоғим, каттароқ косага совуқ чойдан тўлдириб қуйиб кел. Анорхон бувинг кўп чанқайди.

Югургилаб кетдим. Идишлар орасидан энг катта косани танлаб чой қуйиб келдим. Бувим идишни олдилар-да, унга синчиклаб қарадилар:

– Бу қўшнининг косаси-ку. Жойига олиб боргин-да, бошқасига қўйиб кел.

– Чойни ичиб олсинлар, кейин...

– Бўлмайди, қизим, ҳозироқ обор. Мени қарздор қилиб қўйма!

Бувимнинг буйруқларини бажардим. Аммо уларнинг сўзларини тушунолмай роса қийналдим. Кўп идиш синдирганим учун шунақа қилдилар, деб бола кўнглим бир оз ранжиб ҳам олди. Аммо меҳмонлар кетгач, бувим шубҳаларимни тарқатдилар ва галдаги унутилмас сабоқни дилимга жойладилар:

– Болажоним, бояги гапимдан ранжиган кўринасан? Сен олиб келган бояги косада кеча қўшни овқат чиқарган экан. Ундаги таомни ейишга ҳақимиз бор, аммо косани ишлатишга асло ҳақимиз йўқ. Чунки қўшни уни бизга ишлатиш учун бермаган. Агар ишлатсак, қўшни ҳақига хиёнат қилган бўламиз. Арзимасдек туюлган бу нарса бўйнимизга бировнинг ҳақи деган улкан қарзни илади. Бировнинг ҳақини бу дунёда ўтамасанг, қиёматда, тўлов учун савобдан бўлак ҳеч вақойинг бўлмаган, ҳар бир савоб ўзинг учун керак бўлган пайтда тўлайсан. Шунинг учун бу борада эҳтиёткор бўлиш керак. Қўшнига косасини олиб кириб, унга рухсатингизсиз чой қуйиб қўйдик, рози бўлинг, деб сўраб чиққин!..

Бугун ушбу воқеани ёдга оларканман, дилимда қўрқув пайдо бўлди. Эҳ-ҳе, мен қанчадан-қанча идишларга эгаларининг рухсатисиз «чой қуйиб» қўйганман. Ёру биродарлар, қўни-қўшнилар, сизларнинг қанча «идишлар»ингиздан рухсатсиз «фойдаландим», қанча ҳақларни бўйнимга илдим. Уларнинг тўлови қиёмат кунида гарданимга тушмаслиги учун ҳаммангиздан розилик сўрайман.

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

13 Jan, 13:19


#ЖАННАТ АҲЛИНИНГ УЧРАШУВИ...

    Уларнинг учрашуви абадий жаннатда бўлади. Унинг кенглиги еру-осмонлар кенглигича бўлади. У ерда кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган, башариятнинг қалбига келмаган нарсалар бўлади.
   #Жаннатда суюкли инсонлар билан учрашиш учун фақатгина битта шарт бор: Бу дунёда Аллоҳ ва Расулига итоат қилиш. Унинг калити “ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ”дир!
   #У ерда, жаннатда учрашувдан саодатга тўламиз. Суҳбат ажойиб бўлади, ҳамроҳлик бошқача бўлади. Аллоҳ таоло: “Ким Аллоҳ ва Расулига итоат қилса бас, ўшалар Набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлардан иборат Аллоҳ неъмат берганлар билан бирга бўлишади. Ва улар билан бирга бўлиш қандай яхши!”, дейди.
   #Жаннатдаги биринчи учрашувга нафсларимиз муштоқ бўлади. Руҳларимиз унга интилади. У лаҳзалар қанчалар гўзал бўлади! Ундан гўзали бўлмайди. Қанчалар саодатга тўламиз ўшанда! Ундан ошадиган саодат бўлмайди.
   #Ўшанда бу дунёдаги умримиз мевасини терамиз. Уни қанчалар энтикиб орзу қиламиз! Бу лаҳзаларни қанчалар кутганмиз!
   #Жаннатдаги илк учрашув биз билан абадий неъматлар учрашувидир. Жаннатдаги илк учрашувда ортда қолган машаққатлардан роҳат бор. Бизга ваъда қилинган муқим неъматлар бор!
   #Ғам-ташвишсиз илк кун ўша ерда бўлади. У ерда келажак ҳақида фикр қилинмайди. Ҳаётнинг режасини қилмайсиз!
   #У ерда фақатгина неъмат, неъмат ва абадий неъмат!
Дунёда ажралган суюкли инсонларимиз билан илк учрашув ўша ерда бўлади. У лаззатга ҳеч бир лаззат тенг кела олмайди. У ердаги неъматларга ҳеч бир неъмат ўхшамайди!
   #Ё Раббий! У ерни қанчалар соғиндик! У ерга руҳимиз қанчалар муштоқ!
У ерга киришни сабр билан кутамиз!
   #Аллоҳ таоло солиҳ бандаларини у ерда жамлашини хабар беради. У ерда оталар, оналар, болалар учрашади. У ерда завжалар учрашади.  Бу Аллоҳнинг фазлидир:
   “Адн жаннатларидир. Унга улар ва уларнинг оталари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан солиҳ бўлганлари кирадилар. Сўнгра уларнинг ҳузурига ҳар эшикдан фаришталар кирадилар!”.
  #Яъни, жаннатда аҳли-оила, оталар, ўғиллардан жаннатга муносиблари жамланишади. Кўзлар қувончга тўлади!
  #Ҳатто улардан даражаси пастларини даражаси юқори бўлганларга қўшилади. Даражаси юқори бўлганлардан ҳеч нарса камайтирилмайди:
   “Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик ва уларнинг амалларидан ҳеч нарса камайтирмадик. Ҳар бир киши ўз қилмиши гаровидир. Ва Биз уларга истаган мевалари ва гўштларини муҳайё қилиб қўйдик!”.
   #Жаннатда юзта даража бор. Ҳар-бир даражанинг ораси еру-осмон қадардир. Фирдавс энг юқори даражадир. Жаннатнинг анҳорлари ўша ердан бошланади. Унинг тепасида Раҳмоннинг Арши бўлади.
   #Жаннатда мусаффо асалдан, сутдан, хамрдан бўлган анҳорлар бор. Жаннат аҳли улардан ичиб лаззатланишади.
  #Жаннат аҳли қаримайди. Кийимлари эскирмайди. У ерда бавл ва ғоит қилиш йўқ. У ерда бурундан ҳеч нарса келмайди. У ерда туфланмайди. У ерда тароқлар олтиндан бўлади. Бадандан чиқадиган терлар мушк каби бўлади.
   #Жаннатда йиғламаймиз, хафа бўлмаймиз, рашк қилмаймиз, ҳасад қилмаймиз. Бу дунёдаги мўъминларнинг хотинлари жаннат маликалари бўлишади.  Улар дунёда қилган ибодатлари сабабли ҳурлардан ҳам гўзалроқ, мукаммалроқ ва афзалроқ бўлишади!
   #Мўъминлар жаннатда кўрадиган неъматларнинг энг буюги Аллоҳнинг жамолини кўришлари бўлади.
   #Эй Роббим! Бизни ортида ғазабинг бўлмаган неъматлар ила неъматлантир!
   #Дуо қилинглар, Аллоҳ барчамизни жаннатида неъматлантирсин, учраштирсин. Бу нарса Унга қийин эмас...

Halovatuz

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

13 Jan, 07:41


Қория бўлиш осон, солиҳа бўлиш қийин.

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

13 Jan, 02:05


Эчкининг ҳаққи

Бир савдогар бой одам ошқозон - ичак касаллигидан азоб чекиб, кўп муолажа олган, бир неча марта жарроҳлик амалиётини ҳам ўтказган эди. Турли хил муолажалардан сўнг ҳам аҳволи ўнгланмади. Бир куни бу ташвишлардан жуда зерикиб кетди ва машинасига ўтириб боши оққан томонга қараб кетди. Йўл-йўлакай, Нил дарёси бўйида жойлашган кичик бир қишлоқча ёнида тўхтади. Узоқдан бир деҳқонни кўриб қолди. Деҳқон эса ерга тўшалган тупроқда ўтириб, бир нима ейиш билан банд эди.
Бой одам машинасидан тушиб, деҳқоннинг овқат еяётганини кузата бошлади. Деҳқон уни кўриб қолиб: — Меҳмон бўлинг, овқатдан енг, чой ичинг! – деб чақирди. Бой одам ўзининг овқат ея олмаслигини тушунтирмоқчи бўлди, аммо деҳқон унинг баҳонасига қарамай, уни таклиф қилишда давом этди. Ахири бой одам ерга тўшалган жойга ўтирди. Унинг олдига овқат тўла патнис қўйилди. Унда бутун помидорлар, бодринг, кўкатлар, салат барги, пиширилган бедана тухумлари, нон ва кўмирда қайнатилган чой бор эди.
Бой одам деҳқонни хафа қилмаслик учун бир дона помидорни олиб оғзига солмоқчи бўлди. Деҳқон унга: Бисмиллоҳ деб егин, деди. Бой бисмиллоҳни айтиб помидорни оғзига солди. Бироқ зум ўтмай қорнида қаттиқ оғриқ пайдо бўлиб, ерга йиқилди. Деҳқон қўрққанидан оиласи билан уни уйига олиб кириб, ётоқхонага ётқизишди. Бой одам ўзининг дори-дармонларини олиб, оғриқни босишга уриниш билан овора бўлди.
Шу кеча деҳқон уйидаги намозхонада қоим бўлиб, бой одам учун Аллоҳдан шифо сўраб, тинмай дуо қилди. Саҳарга яқин, бой одам деҳқоннинг “Эй Аллоҳим, эчкининг ҳаққи билан!” деб қўлларини дуога очганини кўриб қолди. Ҳайратда қолган бой, деҳқондан сўради: — Бу "эчкининг ҳаққи" нима дегани?
Деҳқон шундай жавоб берди: — Бу Аллоҳ билан менинг орамдаги бир сир. Бой одам деҳқондан бу сирни очишни сўради ва ҳоли жонига қўймаганидан кейин деҳқон ҳикоя қила бошлади:
— Ёшлигимда ишчи бўлиб ишлардим, олган маошимни тўплаб, уйланиш учун сақлардим.Уйланишим учун менга 100 жунайҳ миқдорида маблағ зарур эди. Бир куни қўшнимнинг қизи икки эгизак бола туғиб, онаси вафот этиб қолди. Қўшнимнинг боши қотган, болаларни эмизадиган она керак. Аммо қишлоқда эса, ўзини боласига қўшиб яна икки болани эмизадиган аёл йўқ. Болаларнинг очликдан йиғлашлари менга эшитилган сари юрак-бағрим эзилиб кетади. Шундан кейин мен тўйим учун йиғиб юрган 35 жунайҳ пулни олиб, бозорга бордим. Болалар учун кийим-кечак ва уй учун керакли буюмлар сотиб олдим ва қўшнимга сездирмай нарсаларни унинг ҳовлисига киритиб қўйдим. Қўшним нарсаларни кўриб хурсанд бўлди, аммо яна бу билан қўшнимнинг  муаммоси ҳал бўлмаслигини билар эдим.
Бир кеча тушимда бир шайх келиб: — Қўшнингнинг ҳовлисига эчки боғла, – деди.
Эрталаб туриб, қолган пулимга янги болалаган эчки сотиб олдим. Қўшнимнинг ҳовлисига олиб кириб боғладим. Шундан кейин қўшнимнинг уйида болаларнинг чинқираб йиғлаган овози тинди. Қўшним эса ҳар куни “Эчкини олиб келган одамга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!” деб дуо қилар эди. Мен учун бу эчки Аллоҳ билан орамдаги бир сир бўлиб қолди. Ҳар қачон шу дуо билан Аллоҳдан сўрасам, Аллоҳ қабул қилади. Бу кеча эчкининг ҳаққи билан сенга шифо сўраб Аллоҳга дуо қилдим. Иншааллоҳ, Аллоҳ сенга шифо беради, деди. Бой одам деҳқоннинг ҳакоясини эшитдию, аммо унга унчалик эътибор қилмади.
Лекин шу воқеадан кейин яна бир марта шифокорнинг ҳузурига таҳлил учун  борганида шифокорнинг хулосасини эшитиб ҳайратдан қотиб қолди. Чунки, унга бир неча йиллардан бери оғриқ азобини бериб келаётган ошқозон ва ичакларидаги дардидан асар ҳам қолмаган эди.

Бой одам бу гапни эшитгач, шошилганча деҳқоннинг ҳузурига борди ва унинг қўлларини ўпиб миннатдорчилик билдирди ва унга ҳам шундай савобли ишлар қилишни ўргатишини сўради. Деҳқон эса уни қишлоқ бўйлаб олиб юриб, фақир ва муҳтожларнинг уйларини кўрсатди ва ҳар бир фақирнинг уйини олдида бир тўхтаб, унга: — Аллоҳ билан савдо қил! - деди. Бой одам: - Қандай қилиб Аллоҳ билан савдо қилиш мумкин? - деб сўради. Шунда деҳқон: Аллоҳ билан савдо қилишнинг йўллари кўп. Энг муҳими ихлос бўлсин. Шунда бир оғиз ширин сўзинг ҳам садақа ҳисобида бўлади.

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

13 Jan, 02:00


Бир подшоҳ бўлган экан. Бир куни вазирларини чақириб:
- Менга шундай бир жумла топиб берингларки, йиғлаб турганимда кулдирсин; кулиб турганимда йиғлатсин, - дебди.

Вазирлар нима қилишларини ўйлаб, роса бош қотиришибди ва бир чекка қишлоқдаги донишманднинг дарагини эшитиб, олдига боришибди. Донишманд вазирларни эшитиб бўлиб, қоғозга қуйидаги жумлаларни ёзиб берибди:

"БУ КУНЛAР ҲAМ ЎТИБ КЕТAР!"

P.S.: Дарҳақиқат, азизлар, вақт дегани ҳеч кимни аямасдан ўтиб бормоқда. Бу кунларнинг қадрига етайлик!

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин.

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

12 Jan, 16:03


Муҳйиддин ибн Арабийдан ривоят қилинган Фотиҳа сураси дуоси

У киши айтадилар: Кимнинг қандай ҳожати бўлса Шом намозининг фарз ва суннатини ўқиб бўлганидан кейин ўрнидан турмасдан Фотиҳа сурасини қирқ марта ўқисин. Шундан кейин Аллоҳдан ҳожатини сўрасин, албатта сўраган нарсасини беради. Биз буни тажриба қилиб кўрдик ва фойдасини топдик. Фотиҳа сурасини ўқиб бўлганидан сўнг ушбу дуони ўқийди: "Илоҳим! Сенинг илмингни ўзи Сендан сўрамасликка кифоя. Фотиҳа сурасининг ҳаққи ҳурматидан Ўзинг сўровимга кифоя қил. Сенинг карамингнинг ўзи Сенга сўзламасликка кифоя. Фотиҳа сурасининг ҳаққи ҳурматидан сўзимга кифоя қил ва қалбимдаги тилагимни ҳосил қил".

tuhur

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

12 Jan, 07:37


"Баъзи одамлар ҳаётлик вақтидаёқ ўлган бўладилар, умрлари ниҳоясига етади, лекин ўзлари ҳали тириклар ҳисобида турадилар. Баъзилар эса, ўлганларидан кейин ҳам яшайдилар, чунки уларнинг ортидан фойдали ишлари, манфаатли илмлари, ёки солиҳ фарзандлари ва шогирдлари қолган бўладилар. Бу эса, уларнинг умрларига умр қўшиб бораверади".

Шайх Юсуф Қаразовий - "Фиқҳул авлавийят"

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

12 Jan, 01:50


​​Аллоҳнинг раҳмати

Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Ким бир мўминнинг (бошидан) дунёвий ғам-ташвишини аритса, Aллоҳ таъоло унинг (бошидан) Қиёмат кунининг ғамини аритади. Ким қийналган кишига ёрдам берса, Aллоҳ таъоло унга дунё-ю Охиратда енгиллик-ёрдам беради. Модомики, банда биродарининг ёрдамида экан, Aллоҳ таъоло унинг ёрдамида бўлади. (Фойдали) илм талабида йўл босган инсонга Aллоҳ таъоло жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Одамлар Aллоҳ уйлари (масжидлар)дан бирига йиғилиб, Aллоҳ китобини тиловат қилиб, уни ўзаро дарс қилиб ўргансалар, улар устига сакинат-ором туширилади, уларни раҳмат қоплайди ва фаришталар ўраб олади. Aллоҳ таъоло ўз ҳузуридагиларга уларни зикр қилади. Aмали секинлаштирган кимсани насл-насаби тезлаштира олмайди. (Яъни, солиҳ амали камлиги боис камолат рутбасида қосир бўлган кимса сабабли насл-насаб олийликка эришмайди. Оталари кўрсатган хизматлар уни кўтариб қўймайди).
Имом Муслим ривояти.

Halovatuz

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

12 Jan, 01:43


#хайрли_тонг
                        
Бир донишманддан "Дунёда мўжизалар борми?" - деб сўралганда, у шундай жавоб берган экан:
"Ҳар тонг ёришиб, тун киришининг ўзи ҳам асл мўъжизадир"

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчамизга янги тонг муборак бўлсин. Бошланган кун файзли, барокатли ва мазмунли ўтсин
🌷

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

11 Jan, 14:41


📝Kibr ofatdir 🎙

Yaqinlaringizga ham ulashing!


@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

11 Jan, 11:49


Аллоҳдан ёрдам сўраяпсизми?
Муаммоларингиз ечилмасдек туюляптими?
Ўзингизни мураккаб бошқотирманинг ичига тушиб қолгандек ҳис қиляпсизми?
Инсонларнинг ёрдамига шошилинг!

- Ибн Қоййим рoҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Шайхул Ислом Ибн Таймия одамларнинг эҳтиёжларини қондиришга жуда кўп ҳаракат қилар эди, чунки у ҳар сафар бошқасига ёрдам берса, Аллоҳ унга ёрдам беришини билар эди…»

«Равдатул муҳиббин», 168/1.📚

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

11 Jan, 10:54


Qurʼon husnixat daftari

Buyurtma uchun:
https://t.me/+EtafMb7dVLY1MmI6
https://t.me/+EtafMb7dVLY1MmI6

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

11 Jan, 07:01


#Ҳам_кулгили_ҳам_аянчли_эски_латифа

Эр ҳар куни ишдан келиб хотинига:
- Чой дамла, бор, - деркан.
Бир кун хотинининг жаҳли чиқиб:
- Ҳар кун шу аҳвол. Бор чой дамла, овқатинг тайёрми, - дейсиз. Қачон биз ҳам маданиятли инсонларга ўхшаб гаплашамиз, - дебди.
Бу гап эрини ўйга солибди. Эртасига эри ишдан келиб хотинига:
- Азизам, Саҳобалар қиссаларини ўқиганмисан?
- Йўқ.
- Абдулбаситнинг қироатларини эшитганмисан?
- Ким у?
- Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) пайғамбаримизнинг бирорта ҳадисларини ёдлаганмисан?
- Йўқ ёдламаганман.
- Шариат аҳкомларини шарий ҳукмлари ҳақидачи?
- Йўқ, эшитмаганман.
- Тур, унда чой дамла!

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

11 Jan, 02:19


Имрон ва унинг оиласи

Қуръонда зикр этилган тарихий шахслардан бири — Имрон ва унинг оиласидир. Улар оддий, аммо тақводор ва Аллоҳга қаттиқ ишонган оила бўлган. Имрон ва унинг хотини кўп йиллар давомида фарзанд кўрмаганлар. Уларнинг ягона қизи, келажакда пайғамбар бўладиган Закариё алайҳиссаломга турмушга чиқади. Аммо улар ҳам узоқ йиллар давомида фарзандсиз бўладилар.
Бу вақтда Фаластинда румликлар ҳукмрон бўлиб, бутпарастликни ва кўпхудоликни тарғиб қилаётган, аҳолини ўз динига мажбурлаётган эди. Кимки уларнинг динини қабул қилмаса, оғир жазоланарди, айримларини йиртқич ҳайвонларга ташлар, бошқаларини қийноққа солар эдилар. Шу мураккаб вазиятда Имроннинг хотини ўзгариш қилишни, яхшиликни тарқатадиган фарзанд кўришни ният қилади. У Аллоҳдан самимий ва тинимсиз дуо қилиб, қуйидагича ният қилади:
"Эй Роббим, қорнимдаги болани Сенга бағишладим. Уни Сенинг йўлингда хизмат қиладиган, озод (дунёвий ишдан холи) қиламан. Дуоимни қабул қилгин. Сен эшитувчи ва билувчи Зотсан" (Оли Имрон, 35).

Аллоҳ таоло унинг дуосини қабул қилди. Бироқ, у ўғил туғишни ният қилган эди, қиз туғилди. Бу вақтда хотини айтади:
"Эй Роббим, мен қиз туғдим, ҳолбуки ўғил қизга ўхшамайди. Мен унинг исмини Марям қўйдим ва уни Сенга ва унинг авлодини лаънатланган шайтондан сақлаб қолишингни сўрайман" (Оли Имрон, 36).
Аллоҳ бу қизни қабул қилди ва уни яхши тарбияланган қилиб етиштиради. Қизнинг исмини Марям қўйдилар, бу "Аллоҳга хизмат қилувчи" деган маънони англатади. Шу билан бирга, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:
"Ҳар бир янги туғилган болани шайтон чимчилайди ва у йиғлайди, фақат Марям ва унинг ўғлидан бошқа".
Бу эса Имроннинг хотини қилган дуонинг қанчалик самимий ва ижобат бўлганлигидан даракдир.

Марям Қуръонда номлари аниқ зикр қилинган ягона аёлдир. Унинг исми 34 марта келтирилган, бу эса мусулмонларнинг кундалик 34 марта сажда қилишларига мос келади. У бутун борлиқнинг энг юксак даражали аёли деб ҳисобланади. Аллоҳнинг китобларида унинг поклиги, ибодатга садоқати ва тақвоси алоҳида таъкидланган.
Марям кўп ибодат қилади, кўп сажда қилади ва ибодат учун яқинлари ва бошқалардан узоқлашади. Қуръон бу ҳақда шундай дейди:
"Китобда Марямни эсла: у ўз аҳлларидан узоқлашиб, шарқий бир жойга кетди" (Марям, 16).

Марямнинг отаси Имрон вафот этганидан кейин унинг тарбиясини пайғамбар Закариё алайҳиссалом ўз зиммасига олади. Закариё ҳар сафар Марямнинг ибодат қилиши учун ажратилган жойга кирганда, у ерда ғаройиб ҳодисаларга дуч келарди. Марямнинг олдида мавсумга мос келмайдиган мева ва озиқ-овқатларни кўрарди. Шунда у Марямдан сўрайди:
"Эй Марям, бу нарса қайдан келди?"
Марям жавоб беради:
"Бу Аллоҳдан келган. Аллоҳ хоҳлаган бандасига ҳисоб-китобсиз ризқ беради" (Оли Имрон, 37).
Бу воқеалар Марямнинг нечоғли тақводор, Аллоҳга боғланган ва унинг марҳаматига муносиб инсон эканлигини кўрсатади.

Марямнинг ҳаёти бутун инсоният учун ибратдир. Унинг тақвоси, мустаҳкам эътиқоди, Аллоҳга садоқати ҳар бир мўмин учун намунадир. У ўз авлоди — Исо алайҳиссаломни дунёга келтириб, Аллоҳнинг буюк иродасини амалга оширган.

Марямнинг қиссаси шундан далолат берадики, Аллоҳнинг йўлида ҳар қандай ҳолатда ҳам собит қолиш инсон учун энг олий мақсаддир.

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

11 Jan, 01:55


#Xayrli_tong

Токи тирик экансиз, ҳаёт эшигини ёпиб қўя олмайсиз..
Ҳаётингизга кимлардир кириб ва кимлардир чиқиб кетаверадилар..

Сокин бўлинг, чиқиб кетаётганларни олиб қолa олмайсиз. Сиз билан қолганларни чиқариб юбора олмайсиз!

Ҳаётингиздаги ҳар бир
инсоннинг ўз вазифаси, ўз ўрни бор.
Уларни сиз бошқаришга эмас, балки улардан сабоқ олишга ўрганинг.
Улар қилаётган хатоларга йўл қўйманг ва эришаётган ютуқларига сиз ҳам эришишига ҳаракат қилинг.

Асло ҳасад қилманг, ҳаётда фақат ҳавас қилиб яшанг.
Шунда ҳаммаси кўнгилдагидек бўлади....

Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги режаларингиз хайрлиси билан амалга ошсин...

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

10 Jan, 19:32


Таҳажжуд номози ўқиш тартиби 🌺

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

10 Jan, 14:34


Ҳаёт менга ўргатди...
Ким икки қушни қувса, уларнинг иккаласидан ҳам айрилади.

Ҳаёт менга ўргатди...
Ким ишдан қочса, роҳат-фароғатдан ҳам қочади.

Ҳаёт менга ўргатди...
Ким жавобда шошқалоқлик қилса, кўп хато қилади.

Ҳаёт менга ўргатди...
Фикрларинг сеники, аммо сўзларинг энди бошқаларники.

Ҳаёт менга ўргатди...
Ҳамма билганингни айтишинг шарт эмас, аммо айтган ҳамма гапингни билишинг шарт.

Ҳаёт менга ўргатди...
Чиройли сийрат зайтун дарахтига ўхшайди, у тез ўсмайди, аммо узоқ яшайди.

Ҳаёт менга ўргатди...
Кибрли одам тоғ чўққисида турган кишига ўхшайди, у одамларни кичик кўради, одамлар ҳам уни кичик кўрадилар.

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

10 Jan, 11:44


Суқротнинг ҳузурига бир одам жуда катта ҳаяжон билан келиб:
— Талабаларингиздан бири нима деганини биласизми? — деб сўради.
Суқрот унга жавобан:
— Гапиришдан олдин сенда кичик бир синов ўтказмоқчиман, буни "Учбурчак фильтр" деб аталади.
Киши ҳайрон бўлиб:
— Бу қандай синов? — деб сўради.
Суқрот тушунтирди:
— Бу синовни ҳар сафар гапиришдан олдин ўтказиш керак. Сен айтадиган нарсани фильтрлардан ўтказамиз. Биринчи фильтр "ҳақиқат фильтри" деб аталади. Сен айтадиган нарса ҳақиқатми?
Киши жавоб берди:
— Йўқ, мен буни аниқ билмайман, чунки буни менга бошқа биров айтди...
Суқрот:
— Яхши, демак, сен бу гапнинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан. У ҳолда иккинчи фильтрга ўтамиз, бу "яхшилик фильтри"дир. Сенинг айтаётганинг яхшиликка олиб келадими?-деди.
Киши:
— Йўқ, аксинча, бу ёмон гап, деди.
Суқрот давом этди:
— Демак сен ёмон бир гапни айтмоқчисан, ҳолбуки унинг ростлигини ўзинг ҳам билмайсан. Энди охирги фильтрни ҳам кўриб чиқайлик, бу "фойда фильтри"дир. Сенинг айтадиган гапинг менга қандайдир фойда келтирадими?
Киши уялган ҳолда жавоб берди:
— Йўқ, бунинг ҳеч қандай фойдаси йўқ.
Шунда Суқрот гапни якунлади:
— У ҳолда, сенинг айтаётган гапинг ҳақиқат эмас, яхшиликка олиб келмайди ва менга фойдаси ҳам йўқ экан, нима учун бу гапни эшитишим керак?

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

10 Jan, 01:43


КАҲФ СУРАСИДА ФИТНА МАВЗУСИ

Жума – кунларнинг энг улуғи ва шарафлиси. Бу кунда жума намози ва хутба ўқиш шариатга киритилган. Одамлар жума намозини адо этиб, хутба тинглаш учун масжидларга тўпланадилар. Зеро, "жума" сўзида жамланиш маъноси бор.
Хутба вақтида хатиб келган жамоатга турли мавзуларда ваъз-насиҳатлар қилади. Мавзулар эса замон ва маконга қараб ўзгариб туради. Яна бу улуғ кунда Каҳф сурасини ўқиш одати ҳам бор. Хўш, нима учун жума куни айнан ушбу сура тиловат қилинади? 110 оятдан иборат бу сура 4 қиссадан иборат. Каҳф сурасининг бир қанча фазилатлари бор. Улардан бири шуки, инсонни бадном қилувчи фитналардан огоҳлантиради. Бу сурада тўрт хил фитна ва уларнинг муолажаси ҳақида хабар берилган. Диндаги фитна, мол-дунё фитнаси, илм фитнаси ва бошлиқлик фитнаси.

«Фитна кўз илғамас хатар» китобидан.

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

10 Jan, 00:14


Жума тонгида ўқиладиган дуо

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

10 Jan, 00:03


Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Вақтларимиз, умримиз, ризқимизга барокат берсин. Ўзи жамики ишларимизда кўмакчи бўлиб, энг олий, энг тотли неъматлари билан ризқлантирсин. Тубо, Фирдавс жаннатларида Аҳлимиз билан бирга қилсин. Яхши кўрганларимиз билан жамолини кўришни насиб этсин илоҳим. Амийн.

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

09 Jan, 07:22


Кибр кирган бошга илм кирмайди

Бир авлиё зот кўчада кетаётсалар, болалар тўп ўйнашаётган экан. Шунда у зот сўрабдилар:

— Болаларим, бу тўп сизларга нима гуноҳ қилди? Нега уни ҳадеб тепасизлар?

Болалар ичидан бир шўхроғи девонасифат авлиёни масхаралаганнамо дебди:

Ҳазрат, тўпнинг олдида турибсиз, ўзидан сўрай қолинг.

Авлиё тўпга қараб, индамай қолибди. Шунда ҳалиги бола:

— Сўрадингизми, тўп нима деди? – деса, авлиё шундай жавоб берган эканлар:

— Тўп дедики: бошимга озгина ҳаво тўлиб қолган экан, шунга тепки еяпман.

Ибрат: Кимники бошига кибру ҳаво тўлиб қолса, у одамни Аллоҳ хор қилади. 

***
Кибр кирган бошга илм кирмайди

Ибн Синонинг устози Кушёрнинг ҳузурига бир киши юлдуз илмини ўқиш мақсадида келибди. 2-3 ой ўтса ҳамки, устози дарс бермаганидан сўнг айтибди:

— Ҳазрат, энди менга жавоб берсангиз. Уч ой бўлди ҳамки дарс бермадингиз. Вақтингиз йўқ шекилли…

— Мен сенга бажонидил дарс берардиму, лекин сен ҳузуримга келгандаги бу илмда менинг унча-мунча хабарим бор деган кибр-ҳавоинг ҳали ҳам кетмади. Мен бир идишга қачонки у бўш бўлсагина сув қуяман. Афсус, сенинг калланг ҳаво билаб тўлиб қолган экан.

Хулоса: Кибр кирган бошга илм кирмайди.

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

09 Jan, 05:06


Солиҳа аёл: "Қаттиқ нон есам ҳам ҳалолидан егизинг"- дейдиган аёлдир.

Солиҳа аёл"Ямоқ бўлса ҳам Роббим буюрганидек авратимни беркитиб турибтику"- дейдиган аёлдир.

Солиҳа аёл: "Овқатингизни вақтида енг эмас, намозларингизни жамоатсиз ўқиманг" - дейдиган аёлдир.

Солиҳа аёл: "Мен хоҳлагандек ҳаёт бера олмаябсиз" дейдиган эмас.  Ризқ бергувчи Аллоҳдир, демакки ризқимизнинг калитини очишга истиғфоримиз етмаябти экан"- дейдиган аёлдир.

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

09 Jan, 01:36


Тонгда ушбу 7 дуони ўқишни унутманг!

1.  الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أحيانا بعد ما أماتَنا وإلَيْهِ النشُور
Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур.
Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир.

2.  الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ
Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи.
Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.


3.  لا إِلهَ إلا الله، وحده لا شَريكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ على كُلّ شيء قدير
Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр.
Яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар бир нарсага Қодир.

4.  سُبْحانَ الله وبحمده
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи.
Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман.


5.  اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур.
Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз.


6.  باسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيم
Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъ исмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самъиул аълийм.
Ер-у осмонда Унинг исми билан бўлганда бирор нарса зиён қила олмайдиган Зот Аллоҳнинг номи ила. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир.
Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас.


7.  حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ
Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм.
Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар.
(Имом Абу Довуд ривояти)


Илмни бошқаларга улашиш баракага сабабдир.

Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин.

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

08 Jan, 11:33


Қанчалик тўғри билмадим-ку ,  эшитишимча ; жоҳилиятда, арабларнинг бир одати бор экан.

Агар отлари кўпайиб , зотдори билан хашакиси аралашиб кетиб, уларни бир-биридан ажратолмай қолишса, бир ишни амалга оширишар экан.

Ҳамма отларни бир жойга тўплаб , емиш ва сувдан маън қилиб, уларни қийнаб , уришар экан.

Сўнгра бироз ўтгач , уларга ем ва сув келтиришаркан. Ана шу пайтда отлар икки гуруҳга бўлинар экан.

Бир гуруҳи ҳеч нарсага қарамасдан, очлиги сабаб ем ва сув учун шошганча чопиб келар , иккинчи гуруҳдаги отлар эса, уриб хорлаган қўлдан емиш ейишдан бош тортар эканлар.

Улар мана шундай услуб ила асл , зотдор отларни хашакилари орасидан ажратиб олишар экан...

Сўнгги пайтларга келиб ; реал ҳаётимизда ҳам , биз фаолият юритаётган тармоқларда ҳам одамларни ажратиш жуда қийин бўлиб қолди.

Мўминлар ёлғон гапирмайди дея қаттиқ ишонардим , лекин сўнгги пайтларда ёлғон гапириш "мўмин" ларга ҳам оддий холга айланиб бораётганига гувоҳ бўлиб борябман...

Омонатга ҳиёнат —  мунофиқлик аломати дея онгимизга қуйилганди , минг афсуски бу иллат ҳам кенг тус олибди...

Ваъдага вафони-ку гапириб ўтирмасак ҳам бўлавераркан.

Юқорида  мўминни мунофиқдан  ажратувчи энг  аниқ сифатларни санаб ўтдим холос. Майда-чуйдаларига киришмадим.

Аслида биз мусулмонлар учун энг муҳим бўлган ўрин — хулқ тарбиясидир ва бу нарса бизда шаклланса кўп иллатларимиз ўз-ўзидан тузалиб кетади.

Аллоҳ бизга офият берсин ,  қалбларимизни ислоҳ қилсин.
©️Akile Abdulazim

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

08 Jan, 07:34


ҚУРЪОН ВА АСАЛ – ҲАР ҚАНДАЙ ДАРДНИНГ ДАВОСИ

Аллоҳ таоло бандаларига жуда кўп неъматлар берган. Ана шундай неъматлардан бири асалдир.
Қуръони каримда шундай дейилган: “(Эй Муҳаммад,) Парвардигорингиз асаларига ваҳий (амр ёки илҳом) қилди: “Тоғларга, дарахтларга, (одамлар) қурадиган инларга уя сол. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юр!” Унинг қорнидан алвон рангли ичимлик-асал чиқади. Унда одамлар учун шифо  бор. Албатта бу ишда (яъни, митти жониворнинг одамлар учун хизматкор қилиб қўйилишида) тафаккур қиладиганлар учун оят-ибрат бордир” (Наҳл сураси, 68-69-оятлар).
Асаларининг ҳаёт тарзи инсонлар учун беқиёс ибрат намунасидир. Асаларининг тириклиги чаманзорлар, яйловлар ичида ўтади. Гул ширалари бу мўъжаз жониворнинг таомидир. Маълум бўлишича, асалари камида 3000 хил ўсимлик гулидан шира (нектар) йиғади. Бир килограмм асал йиғиш учун 10 миллион дона гулга қўнади. Бу вақт ичида ҳар бир асалари уясига 120-150 марта қатнайди, 450 минг чақирим йўлни босиб ўтади.
Яна бир ҳайратланарли жиҳати шунда, асалари ўз жуссасидан 20 баравар оғирликдаги юкни ерда судраб юра олади.
Асаларининг бешта кўзи бўлади. Ҳид билиш, сезиш туйғуси одамникига қараганда 25 марта кучлироқ. Шунинг учун асалари бир неча чақирим масофадан ҳидни сеза олади.
Асаларилар ўз уясидан 14 километргача масофага учиб боради. Учиш тезлиги соатига 65 километргача етади. Шира олиб қайтишида бу тезлик 35 километрни ташкил этади. Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг юздан бир қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонларга туҳфа этилади. Асалари буни, шубҳасиз, Аллоҳнинг илҳоми билан қилади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръонда икки шифо бор: Қуръон ва асал. Қуръон қалблардаги касалликларга шифо, асал ҳар бир дардга даводир ”.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширинлик билан асални яхши кўрардилар .
Пайғамбаримиз асални яхши кўрар, бошқаларни ҳам бу тотли неъматдан ейишга, у билан даволанишга чақирардилар.
Бир киши Набий алайҳиссалом ҳузурларига келиб:
– Биродарим қорни оғрияпти, – деди.
Расулуллоҳ унга:
– Биродарингга асал ичир, – деб тавсия қилдилар.
Ҳалиги одам унга асал ичирди. Кейин келиб айтди:
– Мен унга асал ичирдим. Аммо баттар ичини кеткизиб юборди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Аллоҳнинг гапи рост, биродаринг қорни алдаган! – дедилар .
Мутахассислар илиқ сувда эритилган асалга Қуръон оятларини ўқиб дам солиб ичишни тавсия этишган. Айниқса, эрта тонгда ичилса, натижаси яхши бўлади.
Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Кимда-ким ҳар ойда уч марта, наҳорда (оч қоринга) асал яласа, касалликнинг каттаси унга яқин йўламайди ”.
Халқ табобатида асалнинг қуйидаги фойдалари зикр этилган:
– Асал турли касалликларни даволайди, одамни бардам-бақувват қилади;
– мижозни тозалайди, қоннинг томирларда юришини равонлаштиради, гўштни бузилишдан сақлайди;
– кўз хиралигидан халос этади;
– навқиронликни сақлаб қолиш, узоқ умр кўриш учун муттасил асал истеъмол қилиш тавсия этилади;
– қонга жуда тез сўрилади, уни тозалайди;
– микробларни ўлдиради;
– асал суви меъдани кучли қилади, иштаҳани очади, овқат ҳазмини яхшилайди;
– шамоллаш, ҳолсизлик, асаб тўқималари касалликларини даволайди;
– танасида модда алмашинуви бузилган кишиларга асал жуда фойдали;
– ошқозон-ичак яралари касалликларини даволайди, мияни озиқлантиради;
– юқори нафас йўллари, ўпка касалликлари, юрак, жигар, буйрак, асаб тўқималари, тери, кўз касалликлари ҳам асал ёрдамида муолажа қилинади;
– камқонликда асални малина билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади;
– ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди;
– ревматизмга қарши энг яхши дори;
– қон босимини туширади;
– терига суртилса, терининг ҳолатини яхшилайди;
– хотирани, ақлий қобилиятни кучайтиради;
– юракка қувват беради;
– овқат ҳазм бўлишини яхшилайди;
– грипп касаллиги олдини олишда, уни даволашда ҳам асал тенги йўқ малҳамдир;
– асал шарбати кишини тетик қилади, мия фаолиятини яхшилайди...

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

08 Jan, 06:51


МЎЛЖАЛГА ТЕГМАГАН ЎҚ

   Бир киши бир ҳаким зотнинг олдига келиб: 
  -Фалончи бир жойда сизни роса ёмонлади,- деди. 
   Шунда ҳаким зот деди: 
  -У менга ўқ отибди, лекин мўлжалга ура олмабди. Энди нима учун сен ўша ўқни олиб келиб, қалбимга санчмоқдасан?

ЎГИТ: Бировларнинг ғийбатини бошқаларга ташиётган чақимчилар, эсдан чиқарманг, бу ишингиз билан ҳам бошқаларнинг орасини бузяпсиз, ҳам ўзингиз гуноҳга ботяпсиз. Бундай чақимчилар қабрда азобланиши ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар.

   Халқимиз чақимчиларни ниҳоятда қабиҳ одам санайди ва улардан нафратланади. Қуйидаги мақолларга эътибор беринг:

  ЧАҚИМЧИГА – ЧОРАК ЎҚ,
  ҚАЙТИБ КЕЛСА У ҲАМ ЙЎҚ.

Бу мақол билан: “Сен чақимчига чорак ўқ ҳам – ҳайф!” демоқчи. Ўқ – бу ерда “тақсим”, “улуш” деган маънода келтирилган. Маълумки, жуфтни тоққа, тоқни жуфтга тақсимлаганда бироз каср қолади. Ана шу касрни яна бўлакларга бўладилар. Охирида қолган энг кичик бўлакни “ўқ” деб атайдилар.

ЧАҚМАЧАҚАР – ОЛОВ ЁҚАР, ТОМГА ЧИҚИБ БИТИНИ БОҚАР
  Яъни, чақмачақар, иғвогар чақуви ва фисқ-фасоди билан одамлар ўртасига нифоқ солиб қўйиб, ўзи билмаган киши бўлиб, четга чиқиб томоша қилиб туради”, дейилмоқчи.

ЧАҚИМЧИНИНГ ЖОЙИ – ЖАҲАННАМ
Чақимчилик ва ғийбатдан сақланайлик!

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

08 Jan, 02:23


​​​ Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради. Бу покланиш  дунё ҳовлисида тўрт нарса билан бўлади:

1 - Тавба;
2 - Истиғфор;
3 - Ёмонликни ўчирувчи яхшиликлар;
4 - Каффорат бўладиган мусибатлар.

Агар бу тўртаси уни покланиб, гуноҳлардан халос бўлишига етмаса, Барзах ҳаётидаги уч нарса билан покланади:

1 - Иймон аҳлининг унга жаноза ўқиб, унинг гуноҳларини кечирилиши, шафоат қииинишини сўраб дуо қилишлари;
2 - Қабр фитнаси;
3 - Муслим биродарлари унга ўз солиҳ амалларини ҳадя қилишлари. Агар бу учтаси ҳам унинг покланишига етмаса, уч ўринда у покланади:

1 - Қиёмат қўрқинчи ва унинг даҳшати;
2 - Шафоатчиларнинг шафоати;
3 - Аллоҳ азза ва жаллнинг авф қилиши. Агар булар ҳам покланишига етмаса, дўзах олови уни гуноҳлардан тоблайди. Ва шу унга покланиш бўлади. У дўзахда ўз гуноҳларининг кўп - озлиги, шиддат ва заъфига қараб бўлади. Ундаги гуноҳлар чиқиб кетса, у пок, гуноҳсизга айланади. Ва дўзахдан чиқарилиб, жаннатга киргизилади.

«Мадориж ус - Соликийн»: (1/463)

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

27 Dec, 13:41


Биридан сўрашибди:

-Аллоҳни нима учун яхши кўрасиз?..
-Инсонлар айбимни билмай туриб маломат қилади, Аллоҳ эса гуноҳимни билиб туриб яширади..
Нега севмайин?

Ҳабиба Хон саҳифаларидан.

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

27 Dec, 12:59


Assalomu alaykum azizlar..🙈
❄️Qishning sovuq kunlarida siz azizlar uchun Qaynoq va Sovrinlarga boy KONKURSga start berdik 🤗

❤️☺️ Mikroto‘lqinli pech
❤️☺️ Zepter kastryul jamlanmasi
❤️☺️Oshxona anjomlar to‘plami
❤️☺️ Dazmol
❤️☺️ Par dazmol
❤️☺️ Tefal (elektr choynak)
❤️☺️ Blinchik tova
❤️☺️ Pichoqlar jamlanmasi
❤️☺️ Termos
❤️☺️ 50 ming so'm pul mukofoti


🔔 Ishtirok etish uchun shoshiling! Hamma uchun imkoniyat bor! 😊
🔖Shartlari juda ham oson pastdagi havola orqali botdan to'lliq ro'yxatdan o'ting va KONKURSda faol ishtirok eting👇👇

https://t.me/Yangi_TanlovBot
https://t.me/Yangi_TanlovBot

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

27 Dec, 07:25


Аёл ким

“Аёл — эркак унга азият бермаслиги ва унинг бир парчаси эканини унутмаслиги учун эркак қовурғасидан яралган хилқат.

Аёл — эркак Жаннатда ёлғизликдан эзилиб юрган вақтда Аллоҳ таоло унга туҳфа қилган омонат.

Аёл — эркак хонадонининг кўрки бўлган онаси, синглиси ва жуфти ҳалоли.

Аёл — «Нисо», «Мужодала», «Нур», «Талоқ» ва «Марям» сураси.

Аёл — она бўлганида Жаннат қадамлари остида бўладиган зот.

Аёл — Аллоҳ таоло меросдаги эркак ҳиссасининг ярмини унга берган ожиза. Таҳқирлаш учун эмас балки, аёлнинг барча ишларини эркак бошқариши учун.

Аёл — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақида умматларига қарата: «Аёлларга яхшилик қилишингизни васият қиламан!» – деган беғубор.

Аёл — Роббиси унга: «Е, ич ва кўзинг қувонсин...» ( Марям-26) - деган эъзоз.

Аёл — зеб-зийнатлар ичида парваришланадигани туҳфа.

Аёл — солиҳа бўлса, мингта бетавфиқ эркакдан афзал бўладиган шаффоф шиша.

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

27 Dec, 06:59


Dastavkasi Tekin Qishki kiyimlar🛍🤍
Dastavkasi Tekin Qishki kiyimlar🛍🤍
Dastavkasi Tekin Qishki kiyimlar🛍🤍
Dastavkasi Tekin Qishki kiyimlar🛍🤍
Dastavkasi Tekin Qishki kiyimlar🛍🤍
Dastavkasi Tekin Qishki kiyimlar🛍🤍
Dastavkasi Tekin Qishki kiyimlar🛍🤍
Dastavkasi Tekin Qishki kiyimlar🛍🤍
Dastavkasi Tekin Qishki kiyimlar🛍🤍
Dastavkasi Tekin Qishki kiyimlar🛍🤍
Dastavkasi Tekin Qishki kiyimlar🛍🤍
Dastavkasi Tekin Qishki kiyimlar🛍🤍

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

27 Dec, 02:48


ҲУЗАЙФАНИНГ АЖОЙИБ ЖАВОБИ

Саййидимиз Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Ҳузайфа ибн Ямонни учратиб қолиб, «Тонгни қандай қарши олдингиз, эй Ҳузайфа?» дедим.

Ҳузайфа: «Фитнани яхши кўриб, ҳақни ёқтирмай, таҳоратсиз намоз ўқиб, Аллоҳда йўқ нарса менда бор ҳолимда қарши олдим», деди.

Унинг бу гапларидан жуда қаттиқ жаҳлим чиқди. Бироздан кейин олдимга Али розияллоҳу анҳу кириб қолиб, «Эй мўминларнинг амири, тинчликми, юзингизда ғазаб аломатини кўряпман?» деди.

Мен Ҳузайфанинг гапини айтиб бердим. Али розияллоҳу анҳу шундай деди: «Ҳузайфа тўғри айтибди. Фитна деб мол-дунёни, бола-чақани айтган, чунки уларни яхши кўрамиз. Аллоҳ таоло эса Қуръони Каримнинг Тағобун сурасида «Мол-мулкларингиз ва болаларингиз фитнадир», деган. Ҳақ деб ўлимни айтган, чунки ўлимни ёмон кўрамиз. Таҳоратсиз намоз деб салавотни айтган, чунки намоз дуодир.

*Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эса ҳар доим, таҳоратсиз ҳам саловот айтиш мумкин. Аллоҳда йўқ бўлган, аммо унда бор нарса – хотин ва бола-чақадир. Дарҳақиқат, Аллоҳда бу нарсалар йўқ». Умар розияллоҳу анҳу: «Жуда тўғри айтдингиз, Абулҳасан. Ҳузайфа ибн Ямонга нисбатан қалбимдаги ғазабни кетказдингиз», деди.
* «Намоз ўқиш» ҳам, «салавот айтиш» ҳам араб тилида бир хил – «солат» дейилади.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

27 Dec, 02:32


Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ
Қиш фаслининг яна бир гўзал тонгги хайрли бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Хар тонг янги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли,  файзли,  манфаатли ва баракалироқ бўлсин.

Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин!
Жаннати фирдавсийлар маконингиз бўлсин!

Муборак жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин.  Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

26 Dec, 14:14


Мени ҳайратга солган жиҳат шу бўлдики, мана бу қушларнинг ҳам турмуш тарзи бизникига ўхшаб кетар экан.
Агар нари уйга қайтмаса, бутун оила очидан ҳалок бўлар экан.

Ҳамма уйнинг эркаги уйига эсон-омон қайтиб олсин!

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

26 Dec, 09:33


Ҳусан ака ўринли фикр билдирганлар…

Ислом ақидасида судхўрлик (бугунги тилда кредит) қораланади. Мақсад одамларга зулм бўлмаслиги.

Исломий ақида бўйича ножоиз ишдан сақланиш учун баъзилар насия савдо қилишади. Лекин, бугунги насия савдолар амалдаги кредит тизимидан оғир зулм бўляпти. Яна камига “Бир ҳожи акамиз йўлга қўйганлар” деб қўйишади.

Насия савдони йўлга қўйганлардан илтимос қилган бўлардимки, зулмнинг олдини оламан деб, зулмни баттар қилманглар!

Мен дин соҳаси вакили эмасман. Фикрларим ҳам диний мазмундан келиб чиқиб билдирилмаяпти. Билганим шуки, Ислом зулм дини эмас. Агар нимадир Ислом номи билан одамларга зулм қилаётган бўлса, демак у Исломдан эмас…

Манба

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

26 Dec, 07:20


Билим — бу тортга битта тухумни солиш кераклигини билишдир.
Фаросат — ўша битта тухумни тортга қандай қўшишни тушунишдир.

©️ Мавлон Марасулов

Шунинг учун фаросатинг бўлмаса, билиминг ҳам бекор!

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

26 Dec, 03:58


"PK" фильмидан лавҳа.

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

26 Dec, 02:16


​​❗️Маҳзун бўлма!!!

Ҳеч қачон маҳзун бўлма! Чунки қайғу сени ўтмишингдан безовта қилиб, келажакдан хавотирга солади, оқибатда бугунги кунингни йуқотасан.

Ҳеч қачон маҳзун бўлма! Чунки қалб қайғу билан овора бўлиб, руҳинг сўниб, юзингнинг нури кетади. Орзу умидларинг йўқ бўлади.

Эй мўмин банда, Маҳзун бўлма!!!

Чунки қайғу душманингни ҳурсанд қилиб, дўстингни маҳзун қилади. Қайғу сабабли хақиқатларни кўролмай қоласан .

Маҳзун бўлма!

Чунки қайғу Қазои-Қадарга норозилик, неъматга эса нонкўрлик бўлади.

Маҳзун бўлма!

Чунки қайғу, ғам йўқолган нарсани қайтармайди. Ўликларни тирилтириб, қадарни қайтармайди, фойда келтирмайди.

Маҳзун бўлма!

Чунки қайғу шайтондан. Қайғу - фақирлик ва умидсизликдир.

Маҳзун бўлма!

Агар сен фақир бўлсaнг, умри қарзга ботиб кетган кишилар бор. Мингани уловинг йўқ бўлса, ойоғи шол бўлган одамлар бор.

Маҳзун бўлма!

Агар бир фарзандингдан айрилган бўлсанг, шундай инсонлар борки бутун оиласидан маҳрум бўлган.

Маҳзун бўлма!

Агар гуноҳкор бўлсaнг тавба қил, ёмон иш қилган бўлсанг истиғфор айт. Хато қилган бўлсанг ислоҳ кил. Аллоҳни раҳмати кенг, тавба эшиклари очиқдир.

Маҳзун бўлма!

Агар ғамга ботсанг, асабларинг таранглашиб, вужудингни қийнаб, тунларни бедор қиласан.

Маҳзун бўлма!

Чунки Қазои- Қадар қалами ишини битирган, варақлар қуриган, китоб ёпилган, бундан ошиқча ҳам, кам ҳам бўлмайди, маҳзун бўлма!

Маҳзун бўлма!

Қўлингдан кетган нарсага ғам чекма. Бири кетган бўлса, хали қўлингда сен англаб, англамаган Аллоҳнинг жуда кўп неъматлари бор.

Маҳзун бўлма!

Ҳасадгўй, ботил аҳилларининг танқидларига парво қилма, чунки уларнинг сўзларига сабр қилишда сенга ажр мукофот бор. Сени танқид килишлари сени қадрингни белгилайди, ахир одамлар ўликка сўз отмайдиларку.

Маҳзун бўлма!

Касаллик албатта кетади, мусибатлар албатта кўтарилади, гуноҳлар кечирилади, қарзлар узилади, маҳбуслар озод
бўлади, ғоиблар (кетганлар) албатта қайтиб келади, осийлар тавба қилади ва албатта ёмонлар жазосини олади, маҳзун бўлма.

Маҳзун бўлма!

Модомики одамларга яхшиликлар қилар экансан албатта мушкулаларинг хал бўлади, чунки бошқаларга яхшилик қилишлик инсонни ўзини мушкулларини ҳал булишига сабаб бўлади.

Маҳзун бўлма!

Чунки сенга қилган битта ҳасанотинг учун ўндан тортиб етти юзгача ажр берилади, балки ундан хам кўпроқ, ИншаАллоҳ. Лекин қилган гунохингачи - биттагина жазо берилади.

Маҳзун бўлма!

Сенда энг катта неъмат бор, чунки сен Тавхид калимасини айтганлардансан. Аҳли қибласан, мусулмонсан, қўлингни дуога кўтарган кишилардансан, сен маҳзун бўлма.


@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

26 Dec, 01:36


سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,
(Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман).

Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли бўлсин!
Роббим паноҳида бўлинг.

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

25 Dec, 13:26


Ким шу тўрт хислатдан узоқ бўлса, омадсизликка учрамайди:
1.
Шошма-шошарлик;
2. Қайсарлик;
3. Манманлик;
4. Ландовурлик.

• Шошишнинг охири — пушаймонлик;
• Қайсарликнинг охири — тентаклик;
• Манманликнинг охири — нафрат;
• Ландовурликнинг охири — залолатдир.

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

25 Dec, 07:28


Баъзи солиҳ салафларнинг айтиши-ча: Намоз ўз эгасини Аллоҳ томон бўлган йўлнинг ярмигача олиб боради. Рўза эса, Аллоҳнинг эшигигача олиб боради. Садақа эса, унинг қўлидан ушлайди-да, Аллоҳнинг ҳузурига олиб киради. Рўза тутиб, бироқ намоз ўқимаяпсизми....

Тасаввур қилиб кўринг, сиз Жаннат эшигининг тагидасиз, бироқ, калитини дунёда унутиб қўйгансиз!

Зеро, Намоз Жаннатнинг калитидир, дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

  @HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

25 Dec, 02:19


Қайнона

​​📝 Қизим , юмшоққина мастава пишириб бермайсизми?Анчадан буён ичгим келяпти...  .
Кичик ҳужрача томондан аранг эшитилган ҳастахол овоз Ҳамиданинг ғашини келтирди.
Хола-хола ўйнамоқчи бўлиб турган қизчасига ўйинчоқ идиш- товоқларни узатар экан уф тортгач, жавранди:
- Хўўўп, ойижон!- Сўнг овозини ҳиёл пасайтириб киноя билан вишиллади,- Маставамиш?! Ажалнинг уруғи ширинроқ эмасми? Ҳар куни пишириб берардим...
- Бир нима дедингизми болам?
Ҳамиданинг энсаси қотди. Ўн йилдан бери бир жойдаю, қулоқ ўлгур лакатор. Пичирлаб айтилган гапни ҳам илғаб олади.
У қайнонаси ётган уй деразасидан ичкари мўралар экан, ясама табассумини қизғонмади:
- Ўғлингиз олиб келган қўй сарпанжасидан бор. Ҳозир, ширингина мастава ташаб қўяман деяпман ...
Кампир маъқул дегандай бош ирғаб, кемшик тишларини кўрсатиб жилмайиб дуо қилди...
- Қўлингиз ширинда болам, барака топинг...
Илҳақ қилган хушхўр мастава тез тайёр бўлди. Қайнонасига сузиб, ичкарига ташлаб чиққан Ҳамида айвончага дастурхон тузар экан болаларини чақирди:
-Ҳулкар. Ҳулкаар қаттасан? Отабек, бор синглингни топиб кел, овқатланамиз! Ўртоқлари билан ўйнаётгандир.
Бир пасдан сўнг синглисини топиб келган ака унга ишора қилиб, қовоқ уйди :
- Қизингизнинг афтига қаранг ойи. Хола- хола ўйнаб ҳамма жойини расво қилибди. Қўлидаги бир балоларни ҳам ташламади.
Эндигина бешга тўлган Ҳулкар бир силтаниб аканинг қўлидан чиқар экан, дадилланиб ўзини оқлади:
- Бу, бир бало эмас. Овқат! Атайин ойижонимга пиширдим.
Ҳамиданинг мижжасига ёш қалқди, ўйин тарзида бўлса ҳам меҳрини изҳор қилишга уринган Ҳулкарини қучоқлаб, идишчадаги ажабтотовур таомдан тотиб кўрди.
- Бай-бай-бай! Мунча ширин! Ростдан ўзинг пиширдингми?
-Ҳа!- дея бош ирғаган қизининг оғзи қулоғида, ойисига ёқишини биларди-да!
Онаизор эса қизидан яна ширинроқ изоҳ эшитиш илинжида эди.
- Буниси узум, олмадан ҳам солибсан, анор, ёнғоқ... Ўхўў, шафтоли ҳам борку Овқатингни оти нима?
- Ўзингиз топингчи?
Ҳамида болалигини эслади. Улар ҳам дугоналари билан шунақа ўйинлар ўйнашарди. Турли мевалар, сабзавотларни тўғраб салатлар тайёрлашар, баъзан қум, тош, гул, барглардан ҳам «овқат» пишираверишарди. У ширин хотираларга берилганча, жавоб қайтарди.
- Бу- мевали салат!
Ҳулкар кулиб юборди. Соддагина онажонисини қучоқлар экан, қулоғига пичирлади:
- Тополмадингиз ойижон! Яна еб кўрингда, бўлмаса шаҳар берасиз!
Ҳамида илжайди.
- Шаҳар бердим!
Онаси енгилганини тан олгачгина, у товоқчани юқори кўтарди, тантанавор эълон қилди:
- Бу таомнинг номи - Ажалнинг уруғи! Энди сизга ҳар куни пишириб бераман....
Ҳамиданинг оёғи остидаги ер қалқди. 
Ҳужра томондан эса косага урилаётган қошиқ товуши ва кампирнинг дуосигина эшитилиб турарди:
- Мендан қайтмаса, Худодан қайтсин...Худодан қайтсин, болам!

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

25 Dec, 01:28


#Бисмиллаҳ

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун тонгда ният қилган барча эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир.
Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.

Эрта тонгда
дуо қилсангиз, билингки,
ушбу уч ҳолатдан бирида
бўласиз:

ё дуоингиз ижобат бўлади,
ёки сиздан ёмонлик арийди,
ёхуд сўраганингиз охиратга захира бўлади!
Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

Сизга дуоларингиз ижобатига бой, файзу барокатли кун тилаймиз!

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

24 Dec, 22:03


Таҳажжуд номози ўқиш тартиби 🌺

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

24 Dec, 14:48


Инсоннинг қалбида дунё учун жой қанчалар катта бўлса, диний илми ёки тушунчаси ҳар қанча катта бўлмасин бу кимсанинг фазилатли эканлигига шубҳа бор.

Чунки дунё дейилганда фақатгина моддият тушунилмайди. Охират ғамидан устун келган ташвиш борки барчаси дунёпарастликдир.

Инсоннинг Аллоҳдан қўрқуви қалбидаги иймонига, олижаноблиги эса  қўйган ҳирсининг миқдорига қараб ўлчанади.

Дунёвий эҳтиёжи учун охиратини тикадиган инсон истаган яқин кишисини арзимас бир дунё матоҳи учун осонгина сотиб юборади.

Унинг нафси, ўзлаштирган илми, ҳатто ақли ҳам фақатгина фоний дунёси учун ишлайди.

Охиратни дунёдан устун қўйишга қуввати етмаган тафаккурни ақл деб ҳисоблаш мумкинми?!

©️Muzdalifa

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

24 Dec, 12:30


Ҳар бир инсон борки, ҳар кеча-кундузда учта бало, алам ва мусибат билан тўқнаш келади, лекин улардан ўзига ибрат, ваъз-насиҳат олмайди:

Биринчи мусибат:
Умри ҳар куни қисқариб боради, лекин инсон унга парво қилмайди. Мол-мулкидан бир нима камайса дарров эътиборини қаратади, ташвиш чекади. Аслида мол-дунёни қайтарса, яна топса бўлади, ўтган умр эса асло ортга қайтмайди...

Иккинчи мусибат:
Инсон ҳар куни Аллоҳ берган ризқни ейди. Агар ейиши ҳалол бўлса у ҳақда сўралади. Агар ҳаром бўлса, унга жазо, уқубат бўлади. У ҳисоб қай даража оғир бўлишини киши билмайди.

Учинчи мусибат:
Киши ҳар куни охират сари маълум миқдор яқинлашади, дунё ҳаётидан эса маълум миқдор узоқлашади. Шунга қарамасдан киши абадий охират учун рағбат қилмайди, балки, диққатини кўпроқ фоний дунёга қаратади. Аҳир билмайдику, унинг қайтиб бориши олий жаннатгами ёки оловли дўзахгами?

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

24 Dec, 07:24


#Ҳикмат

Яхшилик қилишга шошил, чунки ўзингдан кейин ҳам йўқ бўлмайдиган бирдан-бир нарса қилган яхшилигингдир.

sof_iibrat

@HikoyaNew

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

03 Dec, 13:20


-- Оила мустаҳкамлиги ва эр-хотин ўртасидаги муҳаббат давомийлигида нима муҳим бўлиши мумкин?

-- Мижғовланмаслик, Мижғовланмаслик ва яна Мижғовланмаслик...

Эр-хотин муносабатларида ҳақ бўлиш эмас, ҳақ гапни мавриди билан қўллаш муҳим.

Ҳақ бўлган чоғда ҳам битта гапнинг меъёрдан ортиқ тарзда кўп ва бир хилда такрорланвериши маломатга айланиб, руҳият синиши, ҳайбат ҳамда ҳурмат кўтарилиши, муносабатлар совуши ва кўнгил қолишига сабаб бўлади.

Маломатда самимият, холислик бўлмагани сабабли қувватсиз ва беқадр бўлади.

©️Muzdalifa

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

03 Dec, 12:59


SAVOL: Shariatimizga ko'ra ayol kishining mashina haydashi mumkinmi?

Javobni bilish uchun knopka ustiga bosing 🔒

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

03 Dec, 09:36


Инсонни чиройли кўрсатадиган сифатлар тақво, олижаноблик, ҳусни-хулқ ва одамгарчиликдир. Агар бирор кимса ташқи гўзаллигининг даражаси осмондаги ойга тенглашса-да, у кимса бу 4 сифатдан йироқ турса, ундаги гўзаллик миқдори 0 га тенг.

©️Muzdalifa

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

03 Dec, 04:12


#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Кимки истиғфорни кўпайтирса, Аллоҳ у (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвиш ва тангликдан чиқиш йўли (пайдо) қилиб, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради”, - деганлар. 
Имом Аҳмад ривояти.


Шарҳ: Мўмин банда сабабсиз бирор муаммо ва қийинчиликка дуч келмайди. Бунинг асосан иккита сабаби бор. Биринчиси, Аллоҳ қайси бир бандани яхши кўрса, уни мусибат билан синайди. Бу синовдан чиройли сабр билан чиқиб кетган банданинг гуноҳлари кечирилади, имони зиёда бўлади, қалби покланади.
Мухтасар айтганда, бизни яратган Зот, коинотнинг эгаси Аллоҳ таолога қанча кўп истиғфор айтсак, турмушимиз янада фаровон ва нурафшон бўлади. Истиғфор туфайли бошимизга балолар ёғмайди. Юрт тинч бўлади.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

03 Dec, 01:45


Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади. Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади
Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир:

1. Намоз дарвозаси – бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради
2. Ғазот дарвозаси – бундан ғазот қилганлар киради
3. Райён дарвозаси – бундан рўзадорлар киради
4. Садақа дарвозаси – бундан садақа берувчилар киради
5. Айман дарвозаси – бундан ҳисоб китоб қилинмайдиганлар киради.
6. Афв қилувчилар дарвозаси – бундан одамларни афв қилиб кечирувчилар киради
7. Зикр дарвозаси – бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради
8. Ҳаж дарвозаси – Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради

Аллоҳим саккиз жаннат эшикларидан киришни насиб этгин!

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

03 Dec, 01:35


#Бuсмuллаҳ
Ассаламу алайкум ва роҳматиллоҳи ва барокатуҳ !!!

Икки дунё султони, қиёмат кунининг
подшоҳи бўлган яккаю ягона АЛЛОҲга битмас туганмас гўзал
ҳамду санолар бўлсин!!!

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламга у зотнинг табаррук макомларига яраша маъноларга бой бўлган гўзал салавоту дурудлар бўлсин!!!  

Барча мўмин ва муслималарни АЛЛОҲ ўз паноҳида  асрасин!!! Икки дунё саодатига эриштирадиган амалларга йўллаб қўйсин. Кунингиз хайр-барокатли, файз ва мазмунли ўтсин.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

02 Dec, 13:32


Аёллар ўйлайди кучли севсам ёқаман деб... Афсуски адашадилар. Оташин муҳаббатнинг эркакларга қизиғи йўқ. Эркакларга муҳаббатдан кўра тинчлик, хотиржамлик, тушинувчан қалб керак. Муҳаббат бўлса-ю, бу эркак тинчини бузадиган даражага етса, яъни меъёрдан ошиб бездирса бу каби оташин муҳаббатга тупурилади.

Эркак аёлнинг сирини олиш учун яшайди. Сирли бўлмаган, яъни қайта-қайта изҳор қилинган муҳаббатнинг тафти бўлмайди.

Муҳаббат фақатгина нафс учун эмас, Аллоҳ розилигига тобе бўлгандагина хайрлидир...

©Muzdalifa

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

02 Dec, 07:42


#Ҳадис

Ан-Наввос ибн Самъон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот: "Яхшилик ҳусни хулқдур. Ёмонлик кўксингда тўқилган ва одамлар уни билиб қолишини ёқтирмаган нарсангдир", - дедилар".
Имом Муслим ва Термизий ривояти.


Шарҳ: Сиз билан бизга яхшилик ва ёмонлик маъноларини чуқурроқ англаб етишимизда Восила ибн Маъбад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадиси шариф ҳам ёрдам беради: "Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг хузурларига у зотдан яхшилик нималигини сўраб бордим. Шунда у зот: "Яхшилик ҳақида сўрагани келдингми ? " дедилар. "Ҳа", дедим. "Яхшилик кўнглинг тўлган ва қалбинг рози бўлган нарсадир. Ёмонлик кўнглингда тўқилган, кўксингда тараддудланган нарсадир. Агар одамлар сенга фатво берсалар ҳам" дедилар.

Halovatuz

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

02 Dec, 02:01


​​ҲАЁТИЙ ҚИССА
(Албатта ўқинг!)

Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални  то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.

Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман.
Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.

Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.

Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ ( с.а.в.) қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.
Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:

- Расулуллоҳ (с.а.в.) сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500 динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.
Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва:
- Бу сенга Набий с.а.в.дан салом келтирганинг учун икром, деди.
Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ с.а.в.ни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди.
Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ с.а.в.ни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди.

Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.


Қиссадан таъсирланган бўлсангиз:
«Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва али Муҳаммад» деб айтинг!

Умму Амина таржимаси.
Halovatuz

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

02 Dec, 01:54


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Янги ҳафта янги кун муборак ва хайрли бўлсин!

Кунингизга, умрингизга, ризқингизга файзу-барокат, аҳли оилангизга, хонадонингизга тинчлик-тотувлик, қалб ва руҳингизга хотиржамлик, икки дунёингизга саодат тилаймиз
!


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

01 Dec, 18:35


🌸 Бахт инсоннинг ботинида бўлади. Ҳечкимга четдан кирмайди. Бахтни ҳис этмоқлик иқтидор, бахтсизлик туйиш жоҳилликдадир...

🌸Инсоннинг бахт ёки бахтсизликни ҳис этмоғи унинг дунёқараши ва тушунчалари маҳсулидир.

🌸Яъни, бахт қадар ва ўзи учун белгиланган ризққа рози бўлмоқлик ҳамда шукур қилиш неъмати билан сийланмоқликдир...
©️Muzdalifa

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

01 Dec, 15:01


https://t.me/ha_yolimsann
https://t.me/ha_yolimsann
https://t.me/ha_yolimsann

Шу каби ажойиб видеоролик ва расмлар кўришни истасангиз ҳавола устига босинг🌷

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

01 Dec, 13:23


#ibrat

Mehr bergan Mehr ko'radi!
orzuim_jannat

Farzand kamoli | Telegram

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

01 Dec, 09:05


11262. Мусибатларни бартараф этиш қоидалари

1- қоида: Сен ёлғиз эмассан. (яъни, Аллоҳ сен билан ва синову мусибатлар фақат сенинг бошингда эмас).

2- қоида: Аллоҳ нимаики тақдир қилса, ўзига яраша ҳикмати билан тақдир қилган бўлади.

3- қоида: Фойдани жалб қилувчи ва зарарни даф қилувчи Аллоҳдир. Унга ўзгага боғланма.

4- қоида: Нима сени четлаб ўтган бўлса, унинг сенга тегиши (тақдирда) йўқ эди. Сенга етган нарсанинг (тақдири азалда) сени четлаб ўтиши йўқ эди.

5- қоида: Дунёнинг моҳиятини англагин, хотиржамлик топасан.
6- қоида: Роббингга гўзал гумонда бўлгин.

7- қоида: Аллоҳ таолони сенга ихтиёр этгани, сен ўзингга танлаб, ихтиёр қилганингдан хайрли бўлади.

8- қоида: Синовлар шиддатлашгани сайин енгилликнинг келиши яқинлашади.

9 -қоида: Кушойиш қай йўсин келишини ўйлама. Чунки Аллоҳ таоло бирон ишни бўлишини ирода қилса, унинг сабабларини хотирга келмайдиган шаклда пайдо этиб қўяди.

10- қоида: Енгиллик очқичлари қўлида бўлган Зотга дуо қилиш.

arabicuz

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

01 Dec, 05:07


#Маъруза

Биродарингиз юзига табассум билан боқишингиз садақа қилган билан баробар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

01 Dec, 04:28


МАОШ ОЛИШДАГИ АДОЛАТ

Девбанддаги “Дорул улум” номини эшитган бўлсангиз керак. Охирги пайтда Аллоҳ таоло бу идорани уммат учун раҳмат қилиб қўйди. У ердан саҳобаи киромларни ёдга соладиган одамлар етишиб чиқдилар.

Мен падари бузрукворим Муфтий Муҳаммад Шафеъ қоддасаллоҳу сирроҳдан эшитганман. Девбанддаги “Дорул улум”нинг аввалги даврида устозларнинг бир одатлари бор эди: “Дорул улум”га бирор меҳмон бирортаси билан учрашиш учун келса, келган вақтини қайд қилинар, кейин ой охирида, фалон-фалон кунларда меҳмон билан машғул бўлдим, шунча вақт “Дорул улум” ишидан чалғидим, шунинг учун менинг маошимдан кесиб олинсин, деб илтимоснома тақдим қилар эдилар...

Ҳозирги кунда ойликни оширишни сўраганлари ҳақида кўп эшитасиз. Лекин, мен идорага тегишли муддатда шунча вақтни шахсий ишимга сарф қилдим, шу сабабли маошимдан қирқиб олинсин, деб илтимос қилган бирор кимса ҳақида эшитмайсиз. Бу ишни фақатгина бир кун Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришни ўйлаган шахсгина қила олади. Бугун ҳар бир шахс уятдан бошини эгиб қарасин, ишчилар ва ходимлар қанча вақтни виждон ила ўз вазифаларини адо этишга сарф қиляпти? Бугун ҳар жойда фасод тарқаган. Халқ саргардон ва идоранинг ташқарисида қуёшда турибди. Масъуллар эса, ўзининг салқин хонасида гап сотиш билан банд, чой ичяпти, нонушта қиляпти. Бу тарздаги ишларда бир тарафдан, маош ҳаром бўляпти ва иккинчи тарафдан халқни сарсон қилиш гуноҳи ёзиляпти.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

01 Dec, 01:58


Хайрли тонг ❄️                                          
Асл саодат нафас олиб турган ҳар бир онимизга шукр қила олишдир.
Шукр ва зикрга бой кунимиз мазмунли ўтишини тилаган ҳолда соғлик, саломатликда уйғотган Роббимизга ҳамду санолар бўлсин деймиз. 

Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Мўминнинг баҳори бўлган қишнинг илк куни барчамизга муборак ва хайрли бўлсин.


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

30 Nov, 13:27


-Маҳрга бирор нарсанг борми Эй Алий?
-Йўқ,Ё Росулуллоҳ (Соллалоҳу алайҳи васаллам)

***

-Тўй қилишга пулинг борми Эй Алий?
-Йўқ Ё Росулуллоҳ (Соллалоҳу алайҳи васаллам).

Росулуллоҳ Соллалоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимани Алийга никоҳлаб бердилар...

Замонимизга қаранг.Уйи ремонтсиз болага қизини беришмаяпти...

Алий Родияллоҳу анҳу совутларини Усмон ибн Аффонга сотиб,маҳрга пул бердилар.Саҳобийлардан бири тўй куни қўй олиб келиб сўйди ва тўй отди...

Замонимизга яна қаранг.Тўйларимизга бир назар ташланг,бирам «соддаки»...

Кошки, илм ила бахслашсак! Кошки, тақвода мусобақалашсак! Йўқ. Биз тўй қилишда тенгсизмиз. Биз ғийбатда кучлимиз. Мансабпарастликда ғайратлимиз.. “

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

30 Nov, 08:26


#Маъруза

Аллоҳ сизни эслашини хоҳлайсизми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

30 Nov, 03:30


#Ҳикмат

  Донишманд ўз ўғлига қуйидаги ажойиб насиҳатни қилди:

«Кўп олимларнинг ёнларидан ўтдим ва ушбу саккизта ҳикматни ўргандим:

1. Намозда бўлсанг қалбингни сақла!
2. Инсонларнинг мажлисларида бўлсанг тилингни сақла!
3. Инсонларнинг уйларида бўлсанг кўзингни сақла!
4. Таом устида бўлсанг ошқозонингни сақла!

Мана бу икки нарсани асло эслама:
1. Инсонларнинг сенга қилган ёмонликларини.
2. Инсонларга қилган яхшилигингни.

Мана буни асло унутма:
1. Аллоҳ азза ва жаллани.
2. Охиратни»

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

28 Nov, 03:37


БАХТ ФОРМУЛАСИ

Ҳаётнинг барчаси икки оятда мужассам:
1. "Ким менинг тўғри йўлимга эргашса, йўлдан озмас ва бахтсиз бўлмас" (Тоҳа сураси, 123 оят).

2. "Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур" (Тоҳа сураси, 124 оят).

Мана шу ҳаёт формуласи бўлиб, инсон учун улардан бирини танлаш қолган.

✍️ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

28 Nov, 01:33


​​​​​​​​​​​​​​Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.

Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

27 Nov, 13:51


Ҳазрати Алининг насроний хонадонга меҳмон бўлгани хақида

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бир насроний одамнинг уйида меҳмон бўлди. Мезбон узум келтирди. Ҳазрати Али еди. Сўнгра узумдан тайёрланган шароб келтирди.
Али розияллоҳу анҳу:
– Ҳаром, – деди.
Насроний:
– Сиз мусулмонларга ҳайронман. Узум ҳалол, шароб ҳаром, Ахир шароб ҳам узумдан қилинади-ку! – деди.
Ҳазрати Али ундан:
– Аёлинг борми? – деб сўради.
– Бор, – деб жавоб берди у.
– Қизинг борми?
– Қизим ҳам бор.
– Иккови ҳам келсин бу ерга.
Али розияллоҳу анҳу мезбоннинг аёли ва қизи кирганидан сўнг:
– Бу қиз бу онадан, аммо кўряпсанки, Аллоҳ таоло сенга онасини ҳалол, қизини эса ҳаром қилмиш, – деди.
Бу жавобдан ҳайратга тушган насроний:
– Шаҳодат бераманки, Аллоҳ бирдир ва Муҳаммад Унинг Расулидир ва Сен Унинг халифасисан, – деди мусулмон бўлганини эълон қилди.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

27 Nov, 12:59


Otasi oʻqishni taqiqlab, majburlab turmushga bermoqchi boʻlganida ham oʻqishga kirish maqsadidan voz kechmasdan hammadan yashirincha oʻqishga topshirgan, madrasaga kirish baxtiga nasib boʻlgan qiz hikoyalari….
🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀

-Majburiy turmushdan keyingi hayot nimalarni oʻzgartrdi🦋
-Madrasani bitirgan va hali ham ilm yòlida bòlgan tolibadan tavsiyalar
🩷
-Life style
🩷
-Shunchaki savollarga tòĝri javob berib PUL yutib olasiz
🩷
-Turli DUOlar haqidagi postlar
😍
-Aminani 0 dan 100% daromadga chiqishiga sabab boʻlgan kurslari
50%
🩷🩷🩷🩷🩷🩷
narxlarda
😍

Kanalga tezda ulanib oling⬇️
https://t.me/+-6o2VJUDWHM3NDli

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

27 Nov, 09:52


Бир замонлар барча ҳайвонларни зир титратган ўрмон қироли арслон қариди. Авваллари ундан қўрққан ҳайвонлар кунларнинг бирида арслоннинг бошига тўпландилар. От мажолсиз арслонга яқинлашиб, уни бир неча марта тепди. Бўри эса арслоннинг бир неча жойидан тишлаб, қонга бўяди. Сўнгра ҳўкиз арслоннинг заифлигидан фойдаланиб, уни шохлаб ташлади ва у ердан бу ерга отиб ўйнади. Бечора арслон жуда ғамгин ва дардманд эди. Бир замонлар унинг олдида дир-дир титраган бу хоинлар, ҳозир уни тепиб, таҳқирлар эди. У паришон бир ҳолда, ўлимини кутиб, овоз ҳам чиқармасди. Бир пайт бир эшак уни тепмоқчи бўлиб келаётганини кўрди. Буни кўрган ўрмонлар қироли ич-ичидан ёнди. Сўнг бақирди: "Етар, бас! Эшакнинг тепиши менга ўлимдан баттар. Буни кўргандан кўра минг марта ўлсам розиман", деди.

P.S.:
Эй инсон! Бу қиссада золимлар учун жуда катта сабоқ бордир. Золим майдонга чиқса, авжланиб зулм қолади. Аммо бир куни ҳаёт чархи айланиб, қувват ва қудрати кетгач, у ҳам қиссада бўлгани каби оқибат топади. Жаҳон тарихи бу каби аччиқ қисматларга тўладир.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

27 Nov, 03:56


ВАҚТНИНГ ҚАДРИ

Бир киши дўстидан: “Уйингиздан ишхонангизга боргунча йўл қанча вақт олади?”, деб сўрабди. Дўсти: “Агар йўл тиқилинч бўлса, саккиз юзта тасбеҳни, агар йўл очиқ бўлса, икки юз элликта тасбеҳни олади”, деб жавоб берибди.
Жавобнинг гўзаллигига қаранг!

Саҳобалар ҳам вақтни ана шундай ҳисоб қилишар эди:

Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу: “Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга саҳарлик қилдик, сўнгра намозга турдик”, дедилар. "У иккисининг (яъни, саҳарлик билан бомдоднинг иқомати) ораси қанчалик (вақт) эди?", деб сўралди. У: “Эллик оят (ўқиш) миқдорича”, деб жавоб берди. Муттафақун алайҳ .

Вақтни Қуръондан оятлар ўқиш миқдори билан ҳисоб қилишяпти.

Halovatuz

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

27 Nov, 03:52


Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадиларки:

“Асло сеники бўлмаган нарсалар учун маҳзун бўлма. Қисматингда бор бўлса, вақти келганда улар сени топиб келади. Барча нарса келиб кетгувчидир, эй кўнгил. Қара, бироз аввал олган нафасинг ҳам келдию, кетди.

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

26 Nov, 13:20


Бир куни мени кўрсатиб шундай дейишади,
-бу майит ким эди?!
Инсонлар эса гўзал сифатлар билан махташади!
Мен эса тобут ичида қилган гуноҳларимни эслаб Роббимга қандай йўлиқаман дея ффарёд қилаётган бўламан!
Шунда менинг на исмим, на мартабамнинг қандайлиги, сариқ чақага арзимайди! Тобутимни қанчалар безатишмасин қабр тошимга ҳикматли сўзлар битишсада энди улардан менга бирор-бир наф йўқ бўлади!

Сени ҳам бир кун маййит деб аташади унутма!

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

26 Nov, 12:29


ОГОҲ БЎЛАЙЛИК.

Шайх Шотибий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Ўзи вафот қилиб гуноҳлари ҳам ўзи билан бирга ўлган кишига қандай яхши!
Ўзи вафот қилиб гуноҳлари ундан кейин ҳам яшайдиган кишининг ҳолига вой! Улар сабаб у қабрда азоб чекади. Улар тугагунича улардан сўралади».

Интернет саҳифаларида, ижтимоий тармоқларда ёзадиган нарсаларимиз ва қўядиган суратларимизга эҳтиёт бўлайлик. Бизга ўлим тўсатдан келса ёзган нарсаларимиздан бизга фақат савоб борсин. Булар қиёматда бизга қарши ҳужжат бўлмасин. Фаҳш ва бузуқ фикрлардан эҳтиёт бўлайлик. Инсон Аллоҳни ҳеч қачон унутмаслиги лозим. Аллоҳ ҳаммамизни ғафлатдан асрасин.
Аллоҳумма Амийн!

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

26 Nov, 06:10


#shunchaki

Ари инига чўп суққан одамнинг ўзи ҳам омон қолмайди.

Инсонлар билан ҳам шундай. Кимдандир ҳақ талаб қилиб минғирласам, ўзимга ҳам кўнгилни беҳузур қиладиган минғир-синғир қайтади.

Менинг эса минғир - синғирлар,  зиддият, фойдасиз тортишувларга тоқатим йўқ. Хотиржамлигим муҳим.

Қисқаси, ўзимнинг тинчим учун бошқанинг тинчини бузишдан тийиламан.

P.S.: Оқилга ишора кифоя.

Тинчлик ва хотиржамликни қадрлайдиганлардан Аллоҳ рози бўлсин, икки дунё азиз қилсин. Амийн.

©️Muzdalifa

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

26 Nov, 02:03


Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Мен шундай бир кишиларга ҳамроҳ бўлдимки, улар тун зулматини Роббиларига сажда ва қиёмда ўтказардилар. Бир бор рукуъда, бир бор саждада ёшлари ёноқларини юварди. Дўзахдан озод бўлишларини сўраб Роббиларига муножот қилишарди. Тонг чарчоғи ҳам уларга малол келмасди.

Уларнинг бу амалларида эргашган ва нафси учун нафсидан рози бўлмаган кишига Аллоҳ раҳмат назари ила боқсин! Ҳали унинг амали қусурли ва иши тарозига енгилдир. Чунки бир кун дунё ўз аҳлидан кетади ва амаллар эгаларига қайтарилади".

Шуларни дедиларда, Ҳасан йиғлаб юбордилар. Кўз ёши соқолларини ҳўл қилиб ташлади, Аллоҳ у кишини раҳматига олсин!

----

Изоҳ:
Амали камлиги учун ўзидан рози бўлмаган.
Дунё ҳаёти тугайди ва Қиёматда ҳисоб қилинган амаллар риё, ужб, сумъа, зулм каби разолатлари туфайли эгаларига қайтариб берилади. Яъни, у амаллар бекор бўлади.


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

26 Nov, 01:31


#Бuсмuллаҳ

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бошланган дам олиш кунингиз, хайрли ўтсин!

Хонадонингизга файз-у барокат
Сиз ва севган инсонларингизни
Ҳамиша Аллоҳ суюнтирсин!!!

Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

25 Nov, 13:26


Тўққиз тоифа аёллар ҳеч қачон фазилатли бўлолмайдилар:

– эрига хиёнат қиладиган аёллар;
– ака-уканинг ё икки дўстнинг орасини бузадиган аёллар;
– эри билан қайнота-қайнонасининг орасини бузадиган аёллар;
– эр кишини моддий мақсадларини рўёбга чиқариш воситаси деб қарайдиган аёллар;
– ажрашганидан сўнг собиқ эрига туҳмат қиладиган аёллар;
– эрини алдаб, унинг мол-мулкини исроф қиладиган аёллар;
– ўзидаги адоватни фарзандларига ҳам сингдирадиган аёллар;
– эрига гап қайтарадиган, ҳурматсизлик қиладиган аёллар;
– эрининг камбағаллигини юзига солиб, қалбини синдирадиган аёллар.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

25 Nov, 10:39


#8_amal

ИСЛОМДАГИ САККИЗ АМАЛ

Амал нима?

- Амал бу банданинг ҳаётда қилган ишларидир.

Исломда ҳаммаси бўлиб банданинг амали саккиз қисмга бўлинади:
Биринчиси – фарз.
Иккинчиси – вожиб.
Учинчиси – суннат.
Тўртинчиси – мустаҳаб.
Бешинчиси – мубоҳ.
Олтинчиси – ҳаром.
Еттинчиси – макруҳ.
Саккизинчиси – мустакраҳ.

Ушбу саккиз қисм амалнинг баъзиларини бажариш шарт, баъзиларини бажармаслик шарт. Яна айримларини қилиш-қилмаслик ихтиёрий.

-

Фарз қандай амал?

- Фарз Аллоҳ таоло буюрган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Узрсиз бажармаган киши гуноҳкор бўлади. Унинг зарурлигига ишонмаган киши эса кофир ва имонсиз саналади.

Фарз амали қайси ҳолатларда кўринади?

- Аллоҳ таолога имон келтириш, Ислом динидаги беш вақт намозни ўқиш, рамазон ойида ҳар куни рўза тутиш, закот бериш ва ҳаж қилиш.

-

Вожиб қандай амал?

- Вожиб Ислом динида бажарилиши шарт бўлган амалдир. Уни бажарган киши савоб олади, бажармаганлар гуноҳкор бўлади. Вожиб амалга ишонмаган киши кофир ва имонсиз бўлмаса ҳам, катта гуноҳга ботади.

Қандай амаллар вожиб амалга киради?

- Витр намозини ўқиш, ҳайит намозларини ўқиш, садақа ва фитр бериш, қурбонлик сўйиш, Қуръондан сажда оятлари ўқилган пайтда сажда қилиш кабилар.

-

Суннат қандай амал?

- Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган амаллари. Суннат амалини қилган киши савоб топади. Қилмаган киши гуноҳкор бўлмаса-да, қиёмат куни маломатга қолади, Пайғамбаримиз шафоатларига лойиқ бўлмайди.

Суннат амали нималарда кўринади?

- Яхши ишларни «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», дея бошлаш, мўмин кишиларга салом бериш, Қуръон ўқишни «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожим» сўзлари билан бошлаш сингари амаллардир.

-

Мустаҳаб қандай амал?

- Мустаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом баъзан бажарган ва баъзан бажаришни лозим кўрмаган амалдир. Уни қилган киши савоб топади. Аммо қилмаса, гуноҳкор бўлмайди. Қиёмат куни азоб ва маломатга ҳам қолмайди.

Мустаҳаб амалига қандай юмушлар киради?

- Нафл намоз ўқиш ва нафл рўза тутиш, нафл садақа бериш ва доим таҳоратли юриш кабилар.

-

Мубоҳ қандай амал?

- Мубоҳ шундай амалки, қилинса ҳам, қилинмаса ҳам дуруст бўлаверади. Ундан киши савоб ҳам, гуноҳ ҳам топмайди. Қилиш-қилмаслик банданинг ихтиёридадир.

Қанақа амаллар мубоҳга мисол бўлади?

- Ҳалол таомларни ейиш, ҳалол ичимликларни ичиш, ўтириш, туриш, юриш ва зарарсиз сўзларни сўзлаш.

-

Ҳаром қандай амалдир?

- Ҳаром Ислом динида қатъий таъқиқланган амалдир. Уни қилган киши қаттиқ гуноҳга ботади, уни ҳалол, дегувчилар кофир ва имонсиз ҳисобланади.

Қандай ишлар ҳаром қилинган?

- Ноҳақ одам ўлдириш, одамзотга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш, ўғирлик, ёлғончилик, ароқхўрлик ва зинокорлик каби ишлар.

-

Макруҳ қандай амал?

- Макруҳ Ислом дини таъқиқлаган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади, қилган киши эса азобланиши мумкин. Уни қилган киши кофир бўлмаса-да, гуноҳга ботади.

Макруҳ амали нималарда кўринади?

- Масжидга туфлаш, (фаҳш) нағмаларга қулоқ солиш, одобсиз шеърларни куйлаб ҳофизлик қилиш, одамлар ичида масхарабозлик қилиш, уятсиз шеърларни битиш кабилар макруҳ амаллардир.

-

Мустакраҳ қандай амал?

- Мустакраҳ шундай амалки, уни қилгандан кўра қилмаган яхшироқдир. Қилган киши гуноҳкор саналмаса-да, одобсиз бўлади. Қиёматда азобга қолиши мумкин.

Мустакраҳга қандай амаллар киради?

- Таомни катта-катта ейиш, бозорда, кўчада овқатланиш, баланд овоз билан кекириш ва ҳайқириб эснаш кабилар.

• ''Ибодати исломия'' китобидан

"Эслатгин! Албатта эслатиш мўминларга манфаат берур".
Аз-Зарият сураси, 55-оят.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

25 Nov, 02:03


БОМДОД НАМОЗИНИ ЎЗ ВАҚТИДА АДО ЭТИШГА ЁРДАМ БЕРУВЧИ ВОСИТАЛАР

1. Аллоҳ таолога ҳақиқий ихлос қилиб, Унинг буюклигига яраша муомала қилинг.

2. Бомдод намозини ўз вақтида адо этишга қатъий ният қилинг ва ҳар куни ўзингизни тергаб туринг.

3. Гуноҳларингиз учун ҳақиқий тавба қилиб, ҳаргиз уларга қайтмасликни ният қилинг.

4. Аллоҳ таолога бомдод намозини вақтида ўқиш неъмати билан ризқлантиришини сўраб кўпдан-кўп дуолар қилинг.

5. Солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлинг. Дўстларингиз солиҳлардан бўлсин.

6. Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг уйқу борасидаги одатлари билан одатланинг (барвақт ухлаш, таҳоратли ҳолда ухлаш, ўнг ён билан ухлаш, уйқудан олдинги зикрлар, инсонларга уйқу тартибини билдириб қўйиш).

7. Уйқудан олдин кўп таом еманг, кечаси чой ва қаҳва ичишни камайтиринг.

8. Хонангизга бомдод намози фазилатлари ёзилган кичик қайд (эслатма)ларни ёпиштириб чиқинг.

9. Учта уйғотиш воситаларидан фойдаланинг (будильник, телефон ва эшик қўнғироғи).

10. Бошқаларни бомдод намозини вақтида адо этишга чақиринг. Аввало, оила аъзоларингиздан бошланг.

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.

Halovatuz

Muallemah | Telegram

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

25 Nov, 01:57


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Биз қалбимиз орқали улашган меҳр бир инсонни ҳурсанд қилади, шу инсондаги ҳурсандчилик тугагунича, бизни ҳаёт бошқа тарафдан ҳурсанд қилади. Аксинча биздан берилган ёмонлик, ҳам алам, нафрат ҳам бир инсонни қалбини оғришига сабаб бўлади, бу эса токи у инсонни қалб оғриғи битмагунича, оғриқ берган инсонда салбий ўзгаришлар кузатилар экан...

Ҳар бир кунни гўзаллик билан ўтказайлик.
Атрофга яъни у орқали ўзимизга яхшилик улашайлик, токи ҳеч қайси қалб биз сабаб оғримасин.

Умрингиз сермазмун, файзли, баракотли  ўтсин, кутилмаган шодликларга тўла бўлсин.


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

24 Nov, 13:28


Агар хали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди.

Агар хали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам бўлмабди.

Агар хали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикрларинг етарлича тиниқлашмабди.

Агар хали ҳам эвазсиз севолмаётган ва севгингда ажратаётган бўлсанг, демак хали ҳам ақл ва мантиғингни қўллаб, ичингдаги севгининг камол топишига тўсқинлик қилмоқдасан.

Агар хали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаётган бўлсанг, демак тизгинларинг хали ҳам нафсингни қўлида ва сен бу тутқунликга бўйин эгмоқдасан.

Агар хали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак асл моҳиятни англаб етмабсан.

Aгар хали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан...

Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

24 Nov, 10:25


Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир

Қуръони Каримнинг Ҳижр сурасида шундай марҳамат қилинади:

«Ҳеч бир нарса йўқки, унинг хазиналари ҳузуримизда бўлмаса. Уни фақат маълум ўлчов-ла туширурмиз» (21-оят).

Раъд сурасида.

«Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида ўлчовлидир», дейилган (8-оят).

Ҳақиқатан ҳам бу дунёдаги барча нарса ўз ўлчови билан яратилган.

Ҳавода кислород 21 фоизни ташкил этади. Агар кислород 50 фоизни ташкил этиб қолса, нима бўлишини тасаввур қилиб кўрайлик. Агар шундай бўлса, дунёдаги барча ёниши мумкин бўлган нарсаларни ўт олади. Барча жонзотлар кислороддан нафас олади ва ўзидан карбонат ангидрид чиқаради. Ўсимликлар эса аксинча, карбонат ангидрид ютиб, кислород чиқаради. Агар шу алмашув бузилса, барча жонзот ва ўсимликларнинг ҳаёти бузилган бўлар эди.

Демак, агар кислород бўлмаса, жонзот бўлмайди, агар карбонат ангидрид бўлмаса, ўсимликлар қолмайди.

Қуёшнинг иссиқлиги ерга маълум миқдорда тушиб туради. Агар унинг иссиқлиги ҳозиргисининг ярмига камайса, бутун ер юзи музлаб қолади, аксинча, янада исиб кетса, бутун дунё куйиб кул бўлади. Шу боис қуёшнинг зиёси ҳам ерга маълум ўлчовда тушиб туради. Илмий тажрибалардан шу нарса маълум бўлдики, ўсимликларнинг ўсиши, гуллаши учун ҳам маълум бир миқдорда ёруғлик зарур. Мана шундай аниқ ўлчовлар асосида яратилган табиат ҳодисалари «ўз-ўзича бўлиб қолган», дейиш илмсиз одамларга хосдир. Балки, бундай ҳисоб-китобларнинг барчаси Аллоҳнинг иродаси билан бўлган, дейиш тўғридир.

Қуръони Каримда:

«Ерни ёйиб, устига барқарор тоғларни ташлаб қўйдик ва унда ўлчанган турли нарсаларни ўстириб қўйдик», 
дейилган. (Ҳижр сураси, 19-оят).

«Ўлчанган» деган сўзга эътибор берилса, у бизнинг асримизда уламолар қўлга киритган кашфиётларга қилинган ишора бўлади.

Кимё ва биология соҳасидаги олимларнинг аниқлашича, ҳар бир ўсимлик маълум бир миқдордаги моддалардан ташкил топган, бунинг миқдорини эса фақат энг нозик ўлчов асбоблари билан аниқлаш мумкин. Бундай моддалар турли ўсимликларда турли миқдорда бўлар экан.

«Илмий мўъжизалар» китобидан

Halovatuz

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

24 Nov, 05:46


«Одамлар нима дейишар экан» деб қўрқиб ўтирманг, аслида сизнинг тақдирингиз уларга барибир...!

Бирор кишига ёрдам бериш учун бой ёки кучли бўлиш шарт эмас, меҳрибон бўлишнинг ўзи етарли...!

Эшиклар ҳар қанча катта бўлмасин, уларнинг калити кичкина бўлади...!

Ишонтириш - ҳар қандай илмнинг ибтидоси эмас, балки интиҳосидир...!

Қийинчилик - бу ўтмиш учун жазо эмас, аксинча келажак учун синовдир...!

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

17 Nov, 16:29


Бир киши илм ва тажрибаси билан машҳур бўлган бир олимнинг ҳузурига борди ва ўз ҳолатидан шикоят қилди: "Аёлимни илк бор кўрганимда, Аллоҳ ундан гўзалроғини яратмаган деб ўйлар эдим. Унга совчи қўйганимда, унингдек гўзаллар ҳам борлигини кўрдим.... Унга уйланганимдан сўнг ундан ҳам чиройлилар жуда ҳам кўплигини кўрдим... Тўйимизга бир неча йил бўлганидан сўнг дунёдаги ҳамма аёл менинг аёлимдан гўзал кўринди..."

Бу гапларни диққат билан тинглаб турган олим зот: "Сенга бундан ҳам даҳшатлироқ нарсани айтайми?" деди. Ҳалиги киши: "Ҳа", деди.
Олим: "Агар сен дунёдаги барча аёлларга уйланган тақдирингда ҳам кўчада тентираб юрган итлар кўзингга дунёдаги барча аёллардан чиройлироқ кўринар эди".
Ҳалиги киши: "Нима учун бундай деяпсиз?" деб сўради.

Олим зот айтди: "Чунки муаммо аёлингда эмас... Агар инсоннинг қалби таъмагир, кўзи ўйноқи бўлса ва Аллоҳдан ҳаё қилмаса, унинг кўзини ўз гўрининг тупроғидан бошқа нарса тўйдира олмайди. Эй мусулмон банда, сенинг муаммоинг ўзингда, сен Аллоҳ ҳаром қилган нарсага қарашдан кўзингни тиймайсан... Аёлинг ўша аввалгидек, энг гўзал аёлга айланишини хоҳлайсанми?"
Киши: "Ҳа, албатта", деб жавоб берди.

"Кўзингни тий! Аллоҳ таоло айтади: "Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир". Ҳар доим қўлингда бўлмаган нарса ўзинг эга бўлган неъматдан чиройлироқ ва афзалроқ кўринади. Эришганингдан сўнг эса одатдагидек бўлиб қолаверади. Шунинг учун, ўзинг эга бўлган неъматларга рози бўл, фақат ўзини дейдиганлардан бўлма. Акс ҳолда, чирой ва дунё матоси ортидан то қабрга маҳкум этилгунингча югураверасан...

Ахир, Аллоҳнинг сен айтган нарсалардан ҳам гўзалроқ ва ажойиброқ неъматлари бор... Улар Аллоҳнинг ибодати ва солиҳ амаллар... Уларнинг лаззатини фақат уни ҳис қилганларгина билади...
Шунингдек, доимо Аллоҳга аёлингни сенинг кўзингда гўзал қилишини ва унинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўрашни ҳам ёдингдан чиқарма!!!


Каналимизда қолинг ва оилавий муносабатларга оид тавсияларни биз билан биргаликда кузатинг.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

17 Nov, 06:48


ҲАР БИР АЪЗО УЧУН БИР ШУКР

Бир киши Абу Ҳозим раҳматуллоҳи алайҳдан сўради:
– Икки кўзнинг шукри нима?
– Икки кўзинг кўрган яхшиликни ошкор этиб, улар кўрган ёмонликни пинҳон тутмоғинг.
– Икки қулоқнинг шукри нима?
– Икки қулоғинг эшитган яхшиликни тушуниб-таниб, улар эшитган ёмонликни кўмиб кетмоғинг.
– Икки қўлнинг шукри нима?
– Икки қўлинг билан бировнинг ҳаққини олма, Аллоҳнинг улардаги ҳаққини адо этмасдан қолма.
– Қориннинг шукри нима?
– Ичингнинг туби таом, тепаси илм бўлсин.
– Фаржнинг шукри нима?
– Аллоҳ таоло бу масалада шундай деган: «Улар авратларини (ҳаромдан – зинодан) сақлагувчи, магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдиган) кишилардир. Бас, улар маломат қилинмаслар» (Муъминун сураси, 5-6-оятлар.)
– Икки оёқнинг шукри нима?
– Сен бир марҳумни кўриб ҳавас қилсанг, икки оёғингни унинг амалига монанд ишлат. Агар марҳумнинг аҳволидан нафрат қилсанг, оёқларингни дарҳол тўхтатиб, Аллоҳга шукроналар айт. Фақат тили билан шукур қилиб, амалда ҳеч нарса қилмайдиган кимса кийимини киймасдан судраб юрган кимсага ўхшайди. Унинг кийими иссиқ-совуқ ва қор-ёмғирда фойда бермайди.

“Солиҳлар суҳбати”дан.

Halovatuz

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

17 Nov, 02:22


КАМБАҒАЛЛИКНИ ДАФ ҚИЛИШ ВА ОСОН РИЗҚ ТОПИШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ОЯТЛАР

Абу Мусо Мадиний "Жалаул афҳом" номли китобида шундай ривоят қилган: Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайхи васалламнинг келиб камбағаллиги олдиларига ва аҳволи оғирлигидан шикоят қилди. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: "Манзилингга кирган вақтинг у ерда бирор киши бор бўлса ҳам, ҳеч ким бўлмаса ҳам салом бер. Сўнг менга салавот ва салом айт хамда бир марта "Ихлос" сурасини ўқи" дедилар. (Суютий "Ад дуррул мансур"да зикр қилган)

Бояги одам бир муддат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрганларидек иш тутди. Шундан сўнг Аллох таоло унга ризқни мўл-кўл қилиб берди. Ҳатто қўшнилари ва қариндошларига ҳам улашди".

Ибн Мардавайҳ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят килади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Воқеа" сураси бойлик келтирадиган сурадир. Бас, уни ўқинг ва болаларингизга ҳам ўргатинг" дедилар".

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Ҳар кеча "Воқеа" сурасини ўқиган одамга камбағаллик етмайди", деди.

«Кушойиш калитлари» китобидан.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

17 Nov, 02:13


Кўп инсонлар кеча вафот қилишди, биз эса ҳаётмиз....
Кўплаб одамлар бу тонгда ўринларидан туришмади, биз эса турдик,  Алҳамдулиллаҳ..

Бу нарса биздаги куч ёки рағбат сабабли эмас, балки бу Аллоҳнинг бизга ато қилган неъмати сабаблидир!

Шундай экан имкониятдан фойдаланиб қолинг...

Ўзингизни яхши кўринг,  билим олинг,  энг сара китобларни ўқинг,  энг яхши инсонлар билан сухбат қуринг...
Аллоҳ суйгани бўлиш учун, яхши ва савобли амаллар бажаринг...

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин.

hikmatli_dunyoingiz

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

16 Nov, 21:34


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

16 Nov, 15:23


Ҳикоя қилишларича, бир аёл тушида бир одамни заҳарли илон чақиб, ўлдирганини кўрди. Бу туш аёлни жуда қўрқитди. Тонг отгач, аёл ўша тушида кўрган одамнинг уйига бориб, кўрган тушини унинг ўзига айтиб берди. Ундан эҳтиёт бўлишни, хушёрроқ бўлиб юришни илтимос қилди. Аёл кетгач, ҳалиги одам Аллоҳ учун иккита қўй сўйиб, садақа қилишни назр қилди. Шояд, ўша сўйган қўйлари сабабли халиги қўрқинчли тушнинг хатаридан саломат бўлса.

Ўша куни кечга яқин иккита қўйни сўйиб, қўшнилар ва қариндошларни уйига чақирди. Улар учун шоҳона зиёфат уюштирди. Ҳамма гўштни тарқатиб, ўзида қўйнинг биргина оёғи қолди. Қалбини тўлдирган қўрқув, тинчини бузган безовталик сабабли ўзи ҳали таом ва гўштдан тотиб кўрмаган эди. Бояги оёқни нонга ўради-да, ейиш учун энди оғзига олиб келган ҳам эди, бир қари кампир қўшниси эсига тушиб қолди. У заифлиги ва қарилиги туфайли зиёфатга кела олмаган эди. Бояги киши ўзини маломат қилиб: “Сен у кампирни эсдан чиқарибсан. Мана шу оёқ унинг насибаси бўлади” деди-да, тезда ўша кампирнинг уйига чопди. Бориб, қуй оёғини кампирга тутқазди ва бундан бошқа гўшт қолмаганини айтиб, узр сўради. Қария аёл бундан жуда севинди ва гўштни еб, суягини ташқарига улоқтирди. Ўша кечаси халиги оёқ суягидан келаётган ёқимли ҳидга бир илон судралиб келди ва суякда қолган гўшт қолдиқларини ея бошлади. Бир пайт суякнинг бир учли жойи илоннинг бўғзига тиқилиб қолди. Ҳар қанча уринса ҳам илон ундан қутула олмади. Унинг барча уринишлари бесамар кетди. Суяк унинг томоғига санчилиб қолган эди.

Эртаси куни тонг отгач, халиги одамнинг ўғиллари уйларининг орқасида бир нарсанинг ҳаракат қилганини ва шитир-шитир қилган овозини эшитдилар. Оталарига бунинг хабарини етказдилар. Бояги киши дарҳол воқеанинг тафсилотини билиш учун уйининг орқа тарафига ўтди. Қараса, бир илон ерда типирчилаб ётибди, оғзида эса тиқилган суяк. Дарров уни ўлдирди ва ундан қутқаргани учун Аллоҳга ҳамду санолар айтди.

Хулоса шуки, доимо мискинларга эҳсон қилинг, очларнинг қорнини тўйдиринг. Шоядки Аллоҳ ҳам сизни балолардан асраса...

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

16 Nov, 13:14


Бекларга мурожаат!

Бир киши Имомдан сўради:

–  Домла, уйда хотиним бақираверади. Нуқул асаби таранг. Шундай ҳолатда уни уришим ёки бирор жазо қўллашим мумкинми? Ёки бошқа чораси бўлса айтинг.
–  Фарзандларингиз борми?
–  Ҳа, учта боламиз бор, алҳамдулиллаҳ.
–  Ундай бўлса чораси осон, хотинингизни икки кунга отасиникига юборинг, болаларни эса олиб қолингда, ўзингиз қаранг. Икки кундан кейин яна олдимга келасиз, кейин жавоб бераман.

Хулоса:
Аёлларнинг асабийлиги, тоқатсизлиги кўпинча, турмуш тарзининг бир хиллигидан бўлади. Фақат уй юмушлари, бола-чақа бақир-чақири уни зериктиради. Шунинг учун аёлингизга уйда ёрдамчи бўлинг, имконингиз етгунича кўчага айлантириш, совға улашиш, энг озида уни хурсанд қиладиган ширин сўзлар айтиш каби кутилмаган ҳаракатлар билан кўнглини кўтариб туринг.

bola_tarbiyasi

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

16 Nov, 05:01


.
Harom bòlgan ismlar😳

Bunday ismlarni Aslo Farzandizga qoya kormang

Rosulullohﷺ Hadislarida keladiki qanday ismlar qoyish kerakligi

Batafsil videoda!
Abdulloh Domla🎧


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

16 Nov, 03:21


....Ҳавасим келяпти

🔸️Уйланиш ташвишида юрган 25 яшар йигит, тинмай йиғлаётган 4 яшар болага деди: - “Бунча йиғлайсан, маза қилиб овқатланиб, мултфилм кўриб ётмайсанми? Бирор ўйловинг бўлмаса. Сенга ҳавасим келяпти...“.

🔸️Маошини у ойдан бу ойга етказаётган 35 яшар эркак, уйланиш ташвишида юрган 25 яшар бўйдоққа деди: “Бунча сиқиласан? Уйланарсанам, жонинга ҳам тегар. Мана, қарагин, аҳволимни. Сенга жуда ҳавасим келяпти...“.

🔸️Бизнеси ўхшамаган ва банкрот бўлиб боши ташвишдан чиқмаётган 55 яшар киши, 35 яшарга деди: “Борига шукур қилинг. Кам маош олсангизам, қулоғиз тинч. Мана, умрим бўйи боримни берган бизнесим касодга учраб, қулоғимгача қарзга ботиб кетдим. Сизга қанчалик ҳавас қилаётганимни тасаввур ҳам қилолмайсиз..“.

🔸️Унинг гапини эшитиб турган 70 яшар чол деди: “Бунча сиқиласан? Менга ўхшаб, белинг қақшаб, оёғинг қалтирамаяптику, ўрнингда бўлганимда тоғни уриб, талқон қилардим. Ҳавасимни келтирма...“.

🔸️Қабрда ётган марҳум уларга қараб нидо қилди: “Барчангизга ҳавасим келяпти, чунки сизда тавба қилиш имконияти бор. Қани эди менда шундай имконият бўлганида эди, бутун ҳаётимни унга фидо қилардим...“.

bola_tarbiyasi

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

16 Nov, 03:14


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ.

Аллоҳ бугунги куннинг файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингиз иймонга,
Уйингиз қувончга,
Юзингиз нурларга,
Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!
Хонадонингизни файзу-барокат тарк этмасин!

Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик  ато этсин
.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

15 Nov, 12:59


In shaa Alloh muslimalar uchun manfaatli kanal 🩷🩷

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

15 Nov, 12:50


🏡 Honadoningiz quvvati yuqori boʻlishini, uyingizga kirganda koʻngil ravshan boʻlishini xohlasangiz, ushbu tavsiyalar siz uchun!

bola_tarbiyasi

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

15 Nov, 11:01


ОИЛА ПАСПОРТИ

Ота:
Сенинг аслинг, ризоси хотиржамлик, атоси сукунат, хизмати саодат ва роҳат, оқ қилиши бахтсизлик ва фалокат, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.

Она:
Сенга берилган энг улуғ раббоний ҳадя, хизмати барака, дуоси катта бойлик, ризоси олий бахт, оёғи остида жаннат бўлган, фарзанд бошидаги тожи, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир.

Ака-ука:
Сени ҳимоя қилувчи соя, душманларга қалқон, энг яқин дўстинг, ёшликдан ҳамроҳинг, катта бўлганингда ёрдамчи бўлган меҳрибонингдир.

Опа-сингил:
Яхшиликда акангни ўхшаши, насиҳати шифо, силаи раҳм риштасини боғласанг, сени жуда кўп савобга эга қилувди, фахринг, турмушга чиққунча қўлингдаги омонат ҳисобланувчи энг яқин инсонингдир.

Ўғил:
Сенинг аксинг ва сиринг. Ёшликда кўз қувончинг, йигитликда фахринг, қариганингда суянчиғинг ва қалқонинг, оламдан ўтганингда ортингдан қолувчи садақаи жория ҳисобланувчи дилбандингдир.

Қиз:
Тарбиясини чиройли қилсанг, дўзахдан парда бўлувчи, фарзандларинг орасида сенга энг меҳрибон, ёшлигидан хизматингни қилувчи ҳузурингдаги омонатдир.

Жуфти ҳалол:
Динингнинг ярми, оиланг қўриқчиси, сирдошинг, болаларинг тарбиячиси, умринг охиригача ҳамхонанг, таомингни тайёрловчи ошпазинг, суянчиғинг, меҳрибон жуфту-ҳалолалингдир.

bola_tarbiyasi

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

15 Nov, 05:26


АКС ЭТИШ ҚОНУНИ...

Атрофингиздаги барча инсонлар -бу сизнинг аксингиз.

Сиз баъзи бир инсонларни кузатганмисиз? Улар доим хавотирда, замон кундан-кун оғирлашиб бораётгани, одамлар борган сари инсофсиз бўлиб бораётгани, алдоқчи ярамас инсонларни кўпайиб кетаётгани ҳақида нолишади.

Энди ҳеч ўйлаб кўрдингизми, нега сизнинг атрофингизда вазият бунақа эмас?

Ҳар бир инсоннинг ўзгача ўз олами мавжуд. Яъни бу ўз фикрлари орқали яралади. Сиз нимага ишонсангиз шу нарсага эришасиз.

Атрофимиздаги ҳар бир инсон бизни қайсидир жиҳатимизни акс эттириб беради. Оиладаги турмуш ўртоқ ва фарзандлар эса тўлиқ бир-бирини акс эттиришади.

Агар атрофингиздаги инсонлар сизга ёқмаса , уларни қабул қила олмасангиз, билингки, сиз айнан ўзингизни шу жиҳатингизни қабул қила олмаяпсиз. Ҳаққоний ёндашганингизда буни англайсиз.

Кимнингдир яхши жиҳатлари сизга ёқса, бу ҳам сизнинг аксингиз.

Атрофингиздаги инсонларни борича қабул қилиб сиз ўзингизни қабул қилган бўласиз. Аксинча, уларни жазоласангиз ўзингизни жазолайсиз.

Уларга совға улашсангиз ўзингизга улашган бўласиз.

Уларни севиб бахт тиласангиз ва яхшилик қилсангиз, билингки, бу яхшиликни ўзингизга қилаётган бўласиз. Шунинг учун, ҳеч иккиланмай яхшилик қилаверинг.

Ўзингизни ўзгартиринг! Шунда атрофингиздаги инсонлар ҳам ўзгаради.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

15 Nov, 01:58


#Ҳадис

«ҲАР КУНИ МИНГ САВОБ КАСБ ҚИЛИШ»

Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, у киши отасидан бундай ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бас, у зот: «Сизлардан бирингиз ҳар куни минг савоб касб қилишдан ожиз бўлурми?» дедилар. Шунда у зотнинг ҳам мажлисларидан бир киши: «Қандоқ қилиб биримиз минг ҳасана касб қилади?» деб сўради. «Юзта тасбеҳ айтади. Бас, унга мингта савоб ёзилади ва ундан мингта хато ўчирилади», - дедилар».

Шарҳ: Демак, бир марта «субҳаналлоҳи» деган бандага ўнта савоб ёзилар ва ундан ўнта хато ўчирилар экан. Бундан Исломда савоб касб қилиш жуда ҳам осонлиги келиб чиқади. Ўша савобни касб қилишни ихтиёр қилганлар қани?!

                «Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан

Halovatuz

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

15 Nov, 01:05


Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Вақтларимиз, умримиз, ризқимизга барокат берсин. Ўзи жамики ишларимизда кўмакчи бўлиб, энг олий, энг тотли неъматлари билан ризқлантирсин. Тубо, Фирдавс жаннатларида Аҳлимиз билан бирга қилсин. Яхши кўрганларимиз билан жамолини кўришни насиб этсин илоҳим. Амийн.

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

14 Nov, 15:32


Имом Абу Лайс Самарқандий “Мукошафатул қулуб” асарида шундай деганлар: “Аллоҳдан қўрқишнинг аломати етти нарсада намоён бўлади”. Улар:

1. Тилда. Аллоҳдан қўрққан одам тилини ёлғондан, ғийбатдан, бошқаларга бўҳтон қилишдан ва бекорчи сўзлар айтишдан тияди.

2. Қалбда. Аллоҳдан қўрққан одам қалбида ўзгаларга душманлик хис қилмайди.

3. Кўзда. Аллоҳдан қўрққан одам ейишда ҳам, ичишда ҳам, кийишда ҳам ва бошқа хусусларда ҳам кўзини ҳаромдан эҳтиёт қилади.

4. Меъдада. Аллоҳдан қўрққан одам меъдасига ҳаром луқма бермайди.

5. Қўлда. Аллоҳдан қўрққан одам қўлини ҳаромга узатмайди, аксинча Аллоҳнинг ризосига уйғун нарсаларга узатади.
6. Оёқда. Аллоҳдан қўрққан одам исён йўлида эмас, Аллоҳга итоат йўлида одимлайди.

7. Итоатда. Аллоҳдан қўрққан одам ёлғиз Аллоҳ ризоси учун унга итоат этади. Риёдан, инсонларга ўзини ва ё ишларини кўз-кўз қилишдан ва иккиюзламачиликдан сақланади.

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

14 Nov, 08:59


- Дадаси, тахоратингизга сув тайёрлаб қўйдим.
- Дадаси, нонушта тайёр, турақолинг.
- Дадаси, ташқарида совуқ бўляпти, қалин курткангизни кияқолинг.
- Дадаси, йўлларда эҳтиёт бўлинг.
- Дадаси, тушлик қилиб олинг.
- Дадаси, кеч қолмай келинг.
- Дадаси, келяпсизми, таом тайёр бўлди.
- Дадаси, чарчамадингизми.

Булар аёлнинг эрига “Дадаси, мен сизни яхши кўраман” деган гапининг турли услубдаги изҳорлари.

- Онаси, яхши ўтиринглар, Ўзига омонат.
- Онаси, рўзғорда нима кам, келишимда нима олиб келай?
- Онаси, болаларимиз сени қийнамадими?
- Онаси, кун бўйи чарчамадингми?
- Онаси, пиширган таоминг жуда мазали бўпти.
- Онаси, кийининглар, кўчани айланиб келамиз.
- Онаси, узр, кел ярашайлик.
- Онаси, қанақа кўйлак оберай?
- Онаси, мени дуо қил.

Булар эрнинг аёлига “Онаси, сени яхши кўраман” деган гапининг турлича изхорлари.

Яратган Эгам ҳамма оилаларни тотув, саодатли қилсин, жанжалдан асрасин. Оила неъматига эришмаганларга солиҳ-солиҳа жуфтлар ато этсин...

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

14 Nov, 07:30


Муҳаммад Али:  ”Боксчидан кўра, мен кўпроқ мусулмонман”.

Олтин медални ютганимдан сўнг оқ танлиларни ўз ўрнига қўйиб қўяман деб ўйладим ва "Downtown" ресторанига кириб келдим. У ерда қора танли инсон овқатлана олмас эди. Олтин медаль, олимпия чемпиони бирор нима буюртма қилмоқчи эдим. Мен ҳаммаси жойида, мен камбағал эмасман дедим. Лекин мени шундай бўлсада ресторандан ҳайдаб юборишди. Жуда ҳам хафа бўлдим.

Мен дарё қирғоғига бориб, олтин медалимни сувга улоқтирдим. Мен Муҳаммад Пайғамбар ва Ислом динида ирқчилик йўқлиги ҳақида эшитган эдим. Кейин масжидга бордим, оёқ кийимимни ечиб, масжид ичига хафа ҳолатда кирдим. Ҳамма жим ўтириб намоз вақтини кутишар эди. Мен уларни кузата бошладим. Ўз кўзларимга ишонмадим.

Оқ танлилар қора танлилар билан гаплашишар, бирга кулишар ва ибодат қилишар эди. Мен буни кўриб жуда ҳам қувондим. Мен оқ танли қора танлини қучоқлаганини кўрдим ва бу мен учун чақмоқ зарбасидек бўлди. Мен уларни кузатаётганимда, ёнимга масжид имоми келди ва сени олдин бу ерда кўрмаган эдим, дея сўз бошлади. Мен эса мусулмон бўлишни хоҳлашимни айтдим ва имом: албатта намоздан сўнг, деди. Намоздан кейин у мени олдига чорладида ва тан оласанми "Аллоҳдан бошқа Илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг қули ва расули". Мен: "Ҳа" дедим. Қолганлар эса "Аллоҳу Aкбар" дея қичқиришди.

Мен йиғлаб юбораман деб ўйламаган эдим, кўпчилик ва ҳатто имом ҳам йиғлаб юборди. Мени табриклаб бағирларига босишди, исмимни Муҳаммадга алмаштирдим. Мен буюкликдан ҳам устун бўлдим ва ҳатто чемпион бўлганимда ҳам йиғламаганман, лекин мусулмон бўлган куним йиғлаб юбордим. "Мен боксчидан кўра кўпроқ мусулмонман".


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

14 Nov, 06:09


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

14 Nov, 04:32


Бир киши уйида деворнинг остида ухлаб ётар эди. Бир пайт шайтон келди, қараса киши қаттиқ ухлаяпти. Одам суратида келдида унинг елкасидан қаттиқ туртиб: Эй киши, уйғон ва ўрнингдан тезда тур, ҳозир устингга девор қулайди, деди. Киши чўчиб уйғонди ва тезда ўзини девордан четга олди. Бир зум ўтмай девор қулади.
Бир ўлимдан қолган киши хурсанд бўлди ва одам суратидаги шайтонга: Эй яхши инсон, сиздан жуда миннатдорман, яхшилигингизни сира унутмайман. Исмингиз нима?- деди.
- Исмим Иблис, деди.
- Иблис?
- Ҳа, мен Иблисман.
- Иблис бўлсанг, қачондан бери сен одамларга яхшилик қиладиган бўлиб қолдинг.
- Яхшилик? Қандай яхшилик?
- Ахир ҳозир мени ўлимдан сақлаб қолдингку? Агар сен уйғотмаганингда девор устимга қулаб, мени босиб қолган бўлар эди.
- Менга сенинг ҳаётингни қизиғи йўқ. Агар мен сени уйғотмаганимда, деворни остида қолиб шаҳид бўлар эдинг. Мен сени шаҳид бўлиб ўлишингни ҳохламадим, холос, деди.

tuhur

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

14 Nov, 03:12


1. Inson nega esnaydi?
2. Esnash shaytondanmi?
3. ROSULULLOH nega esnamagan?
4. Esnaganda namoz buziladimi?

Javobi bilib oling👇👇

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

14 Nov, 02:51


Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Кунингиз кутганингизданда  зиёда ўтсин!!!

Аллоҳ ҳар бир ишингизни ўнгласин.
Бугун не умид хаёл қилган бўлсангиз илоҳим ижобатли кун бўлсин... 💐

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

13 Nov, 17:14


У завжасига ғазабланиб деди:
- Мен сени рашк қиламан, деб минг марта айтдим.
Сени зийнатланишнинг барча туридан ман қилмаганмидим?!
У бутунлай беғуборлик билан жавоб берди:
- Менда ҳеч қанақа зийнат йўқ!
У деди:
- Аммо сен одамлар олдида китобингни очдинг. Бир сатр ўқиб табассум қилиб қўяр, бошқа сатрни ўқиб қошингни кўтариб қўяр эдинг. Мен ўзи шу учун ошиқ бўлган эдим сенга.
Илтимос, кўчада китоб ўқишни бас қил қалбим чечаги...


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

13 Nov, 15:18


🎀Assalomu alaykum va roxmatullohi va barokatuxu #gòzallar

🎀Sizlarni o'z sahifamga taklif qilish uchun keldim,

🎀Sizlar bilan kanalimda hadislar📕, foydali maslahatlar, suhbatlar bo'ladi

🎀Vaqtningizni foydasiz narsalardan qizg'aning

🎀Sizlarni albatta kutib qolaman, Siz uchun foydali bo'ladi degan umiddaman😇

Kanalga ulanish 👇👇👇

https://t.me/+eL3nv8BkppQyMzFk
https://t.me/+eL3nv8BkppQyMzFk
https://t.me/+eL3nv8BkppQyMzFk

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

13 Nov, 13:20


Ибратли воқеа

Халифа Ҳарун ар-Рашид ғазабланган ҳолда ўз хотинига: "Агар мен жаннат аҳлидан бўлмасам, сен уч талоқсан", деди. Кейин у айтиб қўйган сўзидан афсус қилди. Чунки у хотинини жуда яхши кўрар эди. Хотини ҳам бу ҳолдан қаттиқ қайғуга тушди. Шундан сўнг Ҳарун ар-Рашид фатво олиш учун уламоларни тўплади.
Уламолар унга: "Ҳеч ким бировни жаннат аҳлидан эканлигига фатво беришга журъат эта олмайди, демак талоқ амалга ошган", дейишди. Ҳарун ар-Рашид оғир вазиятга тушди ва: " Наҳотки, бутун Бағдодда бу масалани ечадиган бирорта уламо қолмаган бўлса?!", деди.
Шунда айъёнларидан бирлари: "Бору, лекин у одамлардан узлатда яшайди. Унинг исми — Лайс ибн Саъд", деди.

Лайс ибн Саъд ўз замонасининг машҳур фақиҳларидан бири бўлиб, Мисрда туғилиб ўсган ва у ерда вафот этган. У мадиналик имом Молик ибн Анасдан ҳам фақиҳроқ эди, лекин унинг шогирдлари унинг илм ва фиқҳини ривожлантирмадилар. Имом Шофеъий уни таърифлаб: "Лайс Моликдан кўра билимдон эди, аммо унинг шогирдлари унга хизмат қила олмадилар", деган эди.

Бу хабарни эшитган Ҳарун ар-Рашид: "Уни олиб келинглар", деди. Уламолар унинг олдида ўринларидан туриб, қайтадан ўтирдилар.

Бу ҳолат уламолар ўртасида эътироф этилган одат бўлиб, уламога нисбатан ҳурмат саналади. Шунинг учун "Фалончи унга туриб, ўтириладиган олимдир" дейилар эди.

Ҳарун ар-Рашид масалани унга тушунтириб берди.
Лайс ибн Саъд Ҳарун ар-Рашидга: "Эй мўминларнинг амири, сиз билан ёлғиз қолмоқчиман, буюринг қолганлар чиқиб кетсин", деди. Уламолар чиқиб кетишди. Лайс ибн Саъд Ҳарун ар-Рашиддан Қуръони каримга қўлини қўйиб қасам ичишини сўради. Ҳарун ар-Рашид қасам ичди. Шундан сўнг, Лайс ибн Саъд: "Эй мўминларнинг амири, сизни ёлғончиликда айбламоқчи эмасман, балки ўз нафсингизни алдамаслигингиз учун қасам ичишингизни сўрадим. Сиздан сўрайман, сиз қачонлардир ёлғиз қолиб, фақат Аллоҳни эслаб, қўрқинчдан кўз ёшларингиз соқолингизга оқиб тушган даражада йиғлаганмисиз?"-деб сўради. Ҳарун ар-Рашид: "Албатта, бундай ҳолатлар кўп марта содир бўлган", деб жавоб берди. Шунда Лайс ибн Саъд унга Қуръони каримдан «Ар-Раҳмон» сурасининг
  وَلِمَنْ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِ جَنَّتَانِ
"Ва кимки Роббисининг олдида туришдан қўрқса, унга икки жаннат бордир" (46)- оятни ўқиб берди.
Шундан кейин у уламоларга киришга рухсат берди ва уларга: "Мен сизларни камситиш учун эмас, балки мўминларнинг амири ўз нафсини алдамаслиги учун сизларни чиқишингизни истадим", деди. Уламолар унинг фатвосига рози бўлдилар.

Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш мен учун минг динор садақа қилгандан афзалроқдир". Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган одам дўзахга кирмайди", деганлар.

Бу воқеа гўдакларга аллалаб ухлатиш учун эмас, балки катталарга уйқудан уйғонишлари учун ҳикоя қилиб бериладиган қиссадир.

Ё Аллоҳ, бизларни ҳам Сенинг зикринг билан қалблари ларзага келиб, қўрқиб, кўзларидан ёш тўкадиганлар қаторида қилгин. Аллоҳнинг пайғамбарлари ва расулларининг энг шарафлисига салавоту саломлар бўлсин.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

13 Nov, 02:38


Ирим ва хурофотларга ишoнманг!

ЁМОН БЎЛМАЙДИ...

1. Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
2. Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
3. Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;
4. Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
5. Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
6. Чап қовоқ учса;
7. Чап кафт қичиса;
8. Хўроз бемаҳал қичқирса;
9. Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;
10. Бойўғли сайраса;
11. Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
12. Ҳовлига мажнунтол экилса;
13. Сафар ойида тўй қилинса;
14. Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;
15. Биров тишлаган нарсани еса;
16. Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса...

ҲЕЧ НАРСА БЎЛМАЙДИ!

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

13 Nov, 02:00


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Янги кун муборак ва хайрли бўлсин яхшиларим!

Кунингиз, умрингиз, ризқингизга файзу-барокат, аҳли оилангиз, хонадонингизга тинчлик-тотувлик, қалб ва руҳингизга хотиржамлик, икки дунёйингизга саодат тилаймиз

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

12 Nov, 10:52


БАҲОСИ ЙЎҚ АЁЛЛАР ЁҲУД АСРАЛМАГАН ГУЛЛАР

Эрга итоат борасида ўзбек аёлларига етадигани дунёда йўқ бўлса керак деб ўйлайман.

Малайзияда бир укам бор. Тақдир тақозоси билан Малай қизга уйланган. Шу укам айтади:

Оналаримиз, умуман ўзбек аёллари тиллога тенг,  деб бир ҳўрсиниб гапириб қолди. "Чарчаб ишдан кеч келаман, уйга келганингда суюқми-қуюқми овқат тайёр бўлса бунга нима етсин. Майли, овқат қилиб кутиб олмасин, қорним оч икки дона тухум пишириб бер десам, хотинимга эриш туюлиб кулади. Ўзим пишириб ейман. Ҳеч шу нарсаларни ўргатолмаяпман", дейди.

Дубайда ишлайдиган дўстим айтади:

Дубайда қурилиш қилдик, ишчиларга ҳар куни уйдан овқат олиб келаман. Бир куни ёнимиздаги қўшни араб сўраб қолди:
— Бу овқатни қаердан олиб келяпсан?
— Уйдан, хотиним тайёрлаб беряпти
— Қўйсангчи алдама, хотиним менга овқат пишириб бермайди-ю, сени хотининг бутун жамоангга овқат қилиб берадими?. "Машааллоҳ, субҳаналлоҳ" деб такрорлашдан бошқа гапга ўтолмай қолди, дейди.

Туркиядаги танишим айтади:

Турклар аёлидан ҳасрат қилганини кўп эшитиб қоламан. Эрини қўлида пули борми-йўқми умуман қизиқтирмас экан. Эр ишдан келишига "бизни палон ресторанга олиб бор, шунақа овқат егимиз келяпти" деб, фарзандларини кийинтириб тайёр бўлиб олар экан. "Қўлимда пулим йўқ ойлигим чиқса — борамиз" деса, мен билмайман деб, қайсарлик қилиб туриб олар экан.

Буларни ёзиб бошқа миллат аёлларини ёмонлаш эмас мақсадим.

Балки, ўзбек аёлларимиз қадрини  билмаётганимиз ва биздагидек аёллар ҳеч ерда йўқлигини эслатмоқчиман холос.

Эрталаб намозга уйғотса, нонушта тайёрласа, фарзандларингизни оқ ювиб, оқ тараб мактабга жўнатса,  кийимларингизни дазмоллаб тахт қилиб қўйса, айтганингизни қилса, гап қайтармаса, ишдан келишингизга жилмайиб кутиб олса, уйда доим мазали иссиқ овқатингиз тайёр бўлса. Бунақанги аёллар қаерда бор?

Аёлингиз меҳнатини қадрланг, ҳадялар бериб хурсанд қилиб туринг.

Инсон неъмат қадрини фақат йўқотгандагина ҳис қилар экан. Кейин кеч бўлиб афсус қилиб қолманг, дейман-да...

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

12 Nov, 06:47


"Кўпчилик одамлар пул одамни ўзгартириб юборади дейишади, лекин аслида ундай эмас..."

Билл Гейтсдан жуда кучли сўзлар!


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

12 Nov, 05:26


Бир одам иккинчисидан қасос олиш мақсадида илон сотиб олишга қарор  қилибди. Нияти шундай  қилиш эканки – илон ўша айбдорни чақиб олсин.  Бунинг учун у тунда, ҳамма  уйқуга кетган пайтда, ҳеч ким кўриб қолмаслиги учун илон овчисининг ҳузурига  борибди. Шоша-пиша дуч  келган илонни танлабдида  пулини бериб, уни қўйнига  солиб қўйибди. Ўч олиш  ниятини ўзгалар кўзидан  махфий тутиш мақсадида шу ҳолида уйига равона  бўлибди. У тез орада айбдор  билан учрашиб, уни илонга  чақтиришни уюштиришга  умид қилибди. Бироқ насиб  қилмаган экан, интизорлик  билан кутилган учрашув  чўзилиб кетибди. Натижада  аламзада одам режасини  амалга оширишга пайт  пойлаб, қаерга борса ҳам,  илонни қўйнида олиб юришга мажбур бўлибди. Ва ниҳоят улар учрашгач одам  ўйлаганини амалга  оширибди. Қаршисидаги  айбдор оғриқдан "дод” деб  юборибди.
- Нега бақирасан? - деб  сўрабди аламзада, - мен  йиғламаяпман-ку!
- Сен нимага йиғлашинг  керак? Илон сени  чақмади-ку! - деб қўлини  ушлаганча таъна қилибди айбдор.
- Нима?! Баданимни қарагин. Сени жазолаш учун илонни  ёнимда олиб юрганимда  танамни тишлайвериб қай  аҳволга келтирди. Яхшиямки заҳарли эмас экан...

Шу сўзларни айтиб  аламзада одам кўйлагини  очиб, яраларини кўрсатибди. Айбдор унга тикилиб ўйга  толибди.
- Нега индамайсан? - дебди  аламзада.
- Ўйлаб қолдим. Биргина  кичик қасос олишга ўзингни  шунчалик қийнашинг  шартмиди? Арзирканми  шунга шунча азобланиш?  Энди ўйланиш навбати  қўйнида илон олиб юрган  одамга келибди....

P. S.: Кимдандир аламзада бўлиб, буни ичимизда сақлаб юрсак, фақат ва фақат ўзимизга жабр қиламиз. Алам ва қасос олиш нияти бизни  кемирмаслиги учун энг яхши йўл – кечириб кетишлик. Агар кечириш қўлимиздан келмаса, барчасини Аллоҳга ҳавола қилиб, унутишга ҳаракат  қилганимиз яхши. Аламларимиз қўйнимиздаги  илонга айланиб қолмасин...

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

12 Nov, 03:43


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларни кўпроқ жаннатга киритадиган нарса ҳақида сўрашди. У зот: «Аллоҳга тақво қилиш ва ҳусни хулқ», - дедилар». Ибн Можа ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг иймони баркамолроғи хулқи гўзалроғидир», - дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.


Ҳа, биз мусулмон уммати ҳар бир ишимизда, ҳар бир сўзимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олмоғимиз, бу муборак зотга эргашмоғимиз лозим.
Duo_yodlash

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

12 Nov, 02:02


Ҳазрати Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳнинг кўчада юриш-туриш қоидаларига оид насиҳатлари

• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
• Фикр билдирганда: "Бу – менинг қарашларим", деб айтинг;
• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг;
• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг;
• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
• Фақат ва фақат рост гапиринг;
• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг;
• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг;
• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг;
• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг;
• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг;
• Оғзингизда луқма билан гапирманг;
• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.

 @HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

12 Nov, 01:37


#хайрли_тонг

Ҳар бир инсон тирик экан, у бахтлидир ва айнан ҳозир бахтлидир... Чунки у айнан хозирги дақиқаларда тирик ва бахтни ҳис этишга қодирдир...

Шундай экан шукурни бисёр қилайлик.

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Янги кун муборак 🌸🌺

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

11 Nov, 18:55


Arabcha statuslar tarjimasi bn🇸🇦
Arabcha statuslar tarjimasi bn🇸🇦
Arabcha statuslar tarjimasi bn🇸🇦
Arabcha statuslar tarjimasi bn🇸🇦

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

11 Nov, 18:53


Sizning fikringiz kerak

Sevgi gunohmi

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

11 Nov, 15:09


Гул тикондан сўрабди:
— Нега устимдасан, ботасан? Менга ҳеч ким тегина олмаяпти...
— Агар ҳамма тегинганда бунчалар чиройли бўлмасдинг.
 
@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

11 Nov, 15:01


#кун_ҳадиси


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мақсадларингизни амалга оширишда сир сақланглар, чунки ҳар қандай неъмат соҳибига ҳасад қилинади.»
(Саҳиҳ ал-Жомеъ, 943)

Изоҳ: Бу ҳадисда инсонларга ўз режаларини ва мақсадларини ҳимоя қилишнинг энг яхши йўли – уларни яширин тутиш эканлиги ўргатилмоқда. Ҳар қандай неъмат ёки ютуқ, бошқаларнинг ҳасадига сабаб бўлиши мумкинлиги айтилади. Шунинг учун муваффақиятга эришиш йўлида эҳтиёткорлик ва сабр билан ҳаракат қилиш, ишларни ортиқча гап-сўзсиз амалга ошириш тавсия қилинади.

Каналга уланиш учун👇👇👇

https://t.me/Arab_tili_akademiyasi/100

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

11 Nov, 10:39


Эрнинг аёли билан боғлиқ суннатлар:

1.
Аёли билан ҳазиллашиш;
2. Аёли билан қувноқ вақт ўтказиш;
3. Севишини айтиб, совға бериб туриш;
4. Аёлини эшитиш, унинг туйғуларига аҳамият бериш;
5. Аёлининг энг яхши дўстига айланиш;
6. Аёлига кундалик ишларига кўмаклашиш.

 
@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

11 Nov, 10:07


​​💾Қалблар орасидаги масофа..

Бир устоз ўз шогирдларидан сўради:

- Одамлар ўзаро жанжаллашганида нима учун бақириб гапирадилар?

- Чунки улар ўз тинчларини йўқотадилар, безовта бўладилар, - деди шогирдлардан бири.

- Лекин ёнгинасида турган одамга бақириб гапириш нима учун керак? – сўради яна устоз. – Ахир шивирлаб гапирса ҳам эшитадику?

Шогирдлар турли ҳилдаги жавобларни бердилар.

Шунда устоз деди:

- Одамлар ўзаро жанжаллашганида уларнинг қалблари бир-биридан узоқлашиб кетади. Бир қалбдан айтилаётган сўзлар шу масофани босиб ўтиб нариги қалбга етиб борсин учун одамлар бақириб гапира бошлайдилар. Улар қанчалик қаттиқ уришсалар, бир-биридан шунчалик қаттиқ ҳафа бўладилар, ва шунчалик қаттиқ гапирадилар. Одамлар ўзаро дўст бўлсалар-чи? Улар бақирмайдилар, балки сокин гаплашадилар. Чунки уларнинг қалблари бир-бирига яқин, орасидаги масофа қисқа бўлади. Одамлар бир-бирини қанчалик яхши кўриб боргани сайин улар орасидаги мулоқот овози шунчалик пасайиб боради. Ўзаро муносабат чин мухаббатга айланганида ҳатто шивирлаб гапиришнинг ҳам зарурати қолмайди. Чин муҳаббат эгалари бир-бирини сўзсиз ҳам тушунадилар.

Шунинг учун, ўзаро бахслашар экансиз қалбларингизнинг бир-биридан узоқлашувига йўл қўйманг, орадаги масофани узоқлаштиришга сабаб бўладиган сўзлардан тийилинг. Акс ҳолда қалблар бир-биридан шунчалик узоқлашиб кетиши мумкин-ки, кейин ортга қайтишнинг имкони қолмайди.

ulimni_eslang

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

11 Nov, 06:23


Таҳорат олишда ўқиладиган дуо

Умар ибн Хаттоб розияллоху анхудан ривоят килинади:
Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Ким таҳорат қилиб бўлиб ушбу дуони айтса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, ҳохлаганидан кираверади" дедилар.

Ашхаду ал-лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка
лаҳу ва ашхаду анна Мухаммадан абдуҳу ва расулуҳ.

Имом Муслим ривоятлари

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

11 Nov, 02:37


Шайхга савол беришибди:
— Қизлар билан юрардик, тавба қилдик. Энди уйланмоқчимиз, бизга қандай қизлар тўғри келади?!

Шайх жавоб қилибдилар:
— Тавба қилган қизлар!

P.S.: Кўз олайтираётганинг кимнингдир номуси эканлигини унутма, йигит!!!

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

11 Nov, 02:19


Бир куни бир инсон бир хабар ўқиб туриб беихтиёр “СУБҲАНАЛЛОҲ” дебди, пастроққа қараб “АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ” деб ўқишни давом эттирибди, ўқиётиб “ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ” сўзларини ўқибди. У ўзини жуда яхши ҳис қилибдида “АЛЛОҲУ АКБАР” дебди. Унинг қалби янада ҳузур топишини истаб Аллоҳга истиғфор айтиб “АСТАҒФИРУЛЛОҲ, АСТАҒФИРУЛЛОҲ, АСТАҒФИРУЛЛОҲ” дея уч марта қайтарибди. Аллоҳ ва унинг Расулига чексиз муҳаббати ва ҳурмати ила “САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ” дебди. Шу сўзларни қайтариб айтиб у Аллоҳнинг савобидан бебаҳра қолмабди!

Сиз бу инсоннинг кимлигини биласизми?
БУ СИЗ!!!

ҲОЗИР ШУ СЎЗЛАРНИ СИЗ ҚАЙТАРДИНГИЗ. ДОИМО АЛЛОҲНИ ЗИКРИНИ ҚАЙТАРИБ ЮРИНГ ВА БУНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИБ ТУРИНГ
.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

11 Nov, 01:44


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Аллоҳ бу кунда бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш хабарларимиз билан шодлантирсин! Шифо излаётганларимизга шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!

Аллоҳ, бу кунда биздан оғриқларни аритсин! Зулуматларимизни ёритсин! Бизни нажоти ила суғорсин! Яхшиликнинг барча туйнукларидан ризқлантирсин.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

10 Nov, 18:56


Таҳажжуд номози ўқиш тартиби 🌺

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

10 Nov, 18:48


Қуръон ҳуснихат дафтари

1пора - 30.000 сўм
2 пора - 50.000 сўм
5 пора - 80.000 сўм
10 пора - 100.000 сўм
30 пора - 250.000 сўм

Қазо намозлари дафтари

2 йиллик 15.000 сўм
5 йиллик 25.000 сўм
7 йиллик 32.000 сўм

Кун тартибим 25.000 сўм
Ўқиганларимдан парчалар 35.000 сўм

Буюртма учун: @Filadzum_admin

Каналга уланиш: 👇

https://t.me/+EtafMb7dVLY1MmI6

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

10 Nov, 15:03


Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ бир аёлга уйланмоқчи бўлиб унга никоҳ мажлисида шундай деди:
- Мен ёмон хулқли, дақиқ мулоҳазали, қаттиққўл, ғазаби тез чиқиб секин қайтадиган кишиман.
Аёл шундай деди:
- Сизни ёмон хулққа муҳтож қиладиган аёл сиз айтганлардан ҳам ёмондир.
- Каъбанинг Роббига қасамки, сенга уйланганим бўлсин,; - деди.
 
Улар йигирма йил турмуш кечиришди. Бирор-бир ҳодиса содир бўлмади. Бир-бирларидан фақат яхшилик кўришди. Кунларнинг бирида ораларида хилоф пайдо бўлиб Зайнул Обидин унга "ишинг ўз қўлингда" деб юборди (яъни бу, ҳоҳласанг кетишинг мумкин, талоғинг ўз қўлингда, дегани эди). Шунда хотини деди:
- Ўнлаб йиллар ишим сизнинг қўлингизда бўлди. Уни чиройли муҳофаза қилдингиз. Энди мен уни зое қилиб қўймасимдан бурун яна сизга қайтараман.
 
Шунда Зайнул Обидин раҳимаҳуллоҳ деди:
- Аллоҳга қасамки, сен менга Аллоҳ берган неъматларнинг энг буюгисан!
  
Мушкулотлар ечими аёлнинг қўлида. Эркакнинг табиати қандай бўлмасин аёл унга эга чиқа олади. У ўзининг закийлиги билан эркакни юмшата олади. У ўзининг муҳаббати билан эркакни асир қилиши мумкин. У ўзининг сабри, тасарруфи, ширин сўзлари билан эркакни яхши томонга ўзгартира олади.
 
• Эй эркаклар! Биллурларга эҳтиёт бўлинг.
• Эй биллурлар! Сизни кўтариб юрганларга юмшоқ муомалада бўлинг!

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

10 Nov, 14:48


Бир кун Искандар Зулқарнайн маслаҳатчисига деди:
— Шу пайтгача сенга қанчадан-қанча инъом-эҳсонлар бердим. Аммо менга чин дилдан, садоқат билан хизмат қилганингни кўрмадим.

Довдираб қолган маслаҳатчи:
– Авф этасиз, ҳукмдорим, айбим нимада? – деб сўради.
– Бир марта бўлса ҳамки, камчилигимни юзимга айтмадинг. Бу қандай садоқат, бу қандай яқинлик?
– Ҳукмдорим, сизда ҳеч бир камчилик йўқ...
– Йўқ, янглишасан! Менда камчилик борлиги аниқ. Чунки инсон айбсиз-нуқсонсиз бўлмайди. Агар сен менда қандайдир хато-камчилик кўрмаётган бўлсанг, ғирт аҳмоқсан. Мабодо кўра туриб, айтмаётган бўлсанг – мунофиқсан ёки маддоҳ.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

10 Nov, 09:20


Зикр дарслари: لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ

💎 «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳи» калимаси жаннат хазиналаридан

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» – дедилар. Мен: «Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули», – дедим. Шунда у зот алайҳиссалом: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ»ни айт, чунки у жаннат хазиналаридандир», – дедилар».
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

🎙Одилхон қори Юнусхон ўғли


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

10 Nov, 08:03


Саодат калитлари:

Саломатлик истайсанми? 
● Марҳамат, рўза тут!
Юзинг нурли бўлишини истайсанми?
● Марҳамат, кечаси қоим бўл!
Фаравонлик истайсанми?
● Қуръон ўқи!
Бахт-саодат истайсанми?
● Намозларни ўз вақтида адо эт!
Кушойиш истайсанми?
● Истиғфор ҳамроҳинг бўлсин!
Ғам-ғуссанг аришини истайсанми?
● Доимо дуода бўл!
Машаққатдан қутулишни истайсанми?
● «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт («Аллоҳдан ўзгадан на қудрат, на қувват бор»)!
Барака истайсанми?
● Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айт!
Ҳеч бир қийинчиликсиз ҳасанотларга эга бўлишни истайсанми?
● Марҳамат, мана шу ҳикматни дўстларингга жўнат!

Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

09 Nov, 13:05


Ишламаган келин текинхўрми?!

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

09 Nov, 07:51


Исломда аёлнинг қадрини кўрсатувчи омиллар


Қуръони Каримда “Нисо” (“Аёллар”) деган сура бор.

*
Аёл кишининг илтимоси туфайли бир сура нозил бўлди. Бу Мужодала сурасидир.

*
Оиша онамизнинг покликларини таъкидлаб оятлар нозил бўлди.

*
Агар эркак иккита хотинга уйланиб, уларнинг орасида адолат қилмаса, қиёмат куни ярми шол ҳолда тирилади.

*
Агар эр хотинига белгиланган маҳрни бермаса, у заифанинг молини ўзлаштирган ўғри ҳисобланади.

*
Агар эр хотинини талоқ қилса ҳам, унга берган маҳрни қайтариб олишга ҳаққи йўқ.

*
Агар эркак опа-синглиси, бувиси, аёли ва қизларининг меросдаги улушини тортиб олса, Аллоҳ таолонинг белгилаб қўйган чегарасидан ошиб ўтган бўлади. Ким шундай қилса, ўзига кўп зулм қилган бўлади.

*
Агар эр аёлини урса ёки хўрласа, пасткаш кимса, агар икром қилса, олийжаноб киши ҳисобланади.

*
Агар эр аёлини ёмон кўрса ҳам сабр қилсин, Аллоҳ таоло ўша аёлда кўп яхшиликларни пайдо қилади.

*
Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ўртадаги никоҳ, бирга яшаганлик эътиборидан уни ҳақорат қилмасин, ғийбат қилмасин, одамларга ёмонламасин.

*
Агар эр аёли билан ажрашса ҳам ундан кўрган фарзандларига нафақасини бериш мажбуриятида қолаверади. Бу нафақа отанинг зиммасидан Ҳеч қачон соқит бўлмайди.

*
Агар аёлнинг шахсий мулки бўлса, у шу мулкини ўзи истагандек тасарруф қилиш ҳаққига эга. Эр бу мулкни тортиб олишга асло ҳақли эмас.

*
Эр аёлининг таоми, ичимлиги, либоси, уйи, таълими ва дори-дармонларига масъулдир.

*
Аёлини ҳимоя қила туриб вафот этган эрга шаҳидлик ҳукми берилади.

*
Киши охиратда жаннатга кириши учун отаси билан бирга онасини рози қилиши керак.

*
Қизларини, сингилларини тарбия қилиб, одобли, иффатли ўстирган отага ва акага жаннатга кириш ва дўзахдан қутулиб қолиш имкони берилди.

*
Ислом дини аёл кишига ана шундай ҳақларни берди ва унинг қадрини кўтариб қўйди.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

09 Nov, 02:13


Олтинга тенг сўзлар

➀ Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.

➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.

➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...

➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..

➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...

➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

09 Nov, 02:12


Кўп инсонлар кеча вафот қилишди, биз эса ҳаётмиз....
Кўплаб одамлар бу тонгда ўринларидан туришмади, биз эса турдик,  Алҳамдулиллаҳ..

Бу нарса биздаги куч ёки рағбат сабабли эмас, балки бу Аллоҳни бизга ато қилган неъмати сабаблидир!

Шундай экан имкониятдан фойдаланиб қолинг...

Ўзингизни яхши кўринг,  билм олинг,  энг сара китоблатни ўқинг,  энг яхши инсонлар билан сухбат қуринг...
Аллоҳ суйгани бўлиш учун, яхши ва савобли амаллар бажаринг...

Ассаламу аълайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин.

hikmatli_dunyoingiz

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

08 Nov, 19:30


Бахтли эр-хотин бўлиш асли нимада..?

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

08 Nov, 15:12


Ибратли дарс

1896 йилда буюк ихтирочи Томас Эдисон электр лампасини ихтиро қилганидан кейин автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳаси устида ишлай бошлади. Шу пайтда у компаниясидаги бир йигитнинг автомобиль яратганини билиб қолди. Нью-Йоркдаги компания тадбирида Эдисон ушбу йигит, яъни Генри Форд билан учрашди ва бензинда юрадиган автомобил ғоясидан жуда катта таассурот олди. Электр энергиясини манба сифатида кўриб келаётган Эдисон, Фордни ҳаяжон билан қўллаб-қувватлаб, унга шундай деди: "Ўғлим, бу ажойиб! Сени тўғри йўлда деб ўйлайман! Саъй-ҳаракатларингни давом эттиришингни қўллаб-қувватлайман!"
Ҳурматли ихтирочидан олган рағбати туфайли Генри Форд ўз ишини давом эттирди ва охир-оқибат уни бадавлат кишига айлантирган автомобилни ихтиро қилди.
1914 йилнинг 9 декабрида Эдисоннинг лабораторияси ва фабрикасига ўт кетиши оқибатида ундаги ҳамма нарса ёниб кул бўлди. Ўшанда Эдисон 67 ёшда эди. Зарар шундай катта эдики, суғурта компанияси тўлайдиган товон пули ҳам бу зарарни қоплашга етмас эди. Ўшанда, ҳали ёнғиннинг кули совимай тариб, Генри Форд Эдисонга 750 минг долларлик чек юборди ва агар зарур бўлса, яна қўшимча маблағ берилишини таъкидлади.
1916 йилда Форд ўз уйини Эдисоннинг уйи ёнига қурди. Кейинчалик Эдисон ногиронлик аравачасида ҳаракатланишга мажбур бўлганида, Форд ҳам ўз аравачасини олиб, улар бирга пойга қила бошладилар.
Томас Эдисон Генри Форднинг ўзига ишонишига ҳисса қўшган, натижада улар ўртасида умрбод дўстлик пайдо бўлган эди.

Хулоса:
Бошқаларнинг муваффақиятига ҳеч қачон ҳасад қилманг. Агар пойгада ғолиб бўлолмасангиз, олдиндаги инсонга рекордни янгилашга ёрдам беринг. Ёниб турган шамингиз бошқа шамни ёққанда ёруғлигини йўқотмайди. Бир-биримизни қўллаб-қувватлайлик ва руҳлантирайлик!

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

08 Nov, 11:47


Қандай ажойиб ризқ

Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир (бойнинг) қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади.

Шунда хўжайини ўзига ўзи: "У, ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир дийнорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилиши таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга мухтож эканимни билади-да" деди. Иккинчи кун бўлгач, Хўжайин унга маошини бериб, бир дийнор зиёда қилди. Хизматкор хеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини хам сўрамади.

Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб: "Ўша зиёда қилган бир дийнорни камайтираман" деди. Камайтирди хам, хизматкор хеч нарса демади ва маошининг камайган сабабини хам сўрамади.

Хўжайин ходимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса хам, камайса хам индамагани)дан ажабланиб, сўради: "Маошингни зиёда қилдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим хеч нарса демадинг"?! Хизматкор: "Биринчи марта келмаганимда Аллох менга бир чақалоқ тухфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб мукофатлагандингиз. Айтдимки: "Бу чақалоғимнинг ризқи ўзи билан келди".
 
Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки: "Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи хам . . . ! ! ! Қандай ажойиб! Аллохнинг берганига рози ва сабабини хам биляпти. Камайтирса хам рози ва нима учунлигини хам биляпти . . . ! ! !

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

08 Nov, 08:26


📤📤📤📤

Илтимос қиламан эринмай ўқиб чиқишингизни


📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳаргиз эркак киши бегона аёл билан ёлғиз қолмасин. Акс ҳолда учинчилари шайтон бўлади».

✍️Термизий ривояти

Изоҳ: Шариатимизда номаҳрам эркак ва аёл хилватда ёлғиз қолишлари жоиз эмас. Уларнинг ёлғиз қолиши аксар ҳолатда катта гуноҳларга сабаб бўлгани учун бу ёмонлик эшиги Аллоҳ таоло ва Расул алайҳиссалом томонидан беркитилган. Бу ўринда улар яхши маънода дўстлашганми ё севишганми, дарс қиладиларми ё ишлайдиларми аҳамияти йўқ.

Қуръон ва суннатда зинодан нафақат қайтарилган, балки унга яқин йўламасликка даъват қилинган.
📖 Аллоҳ таоло зино ҳақида Қуръони каримда шундай дейди: «Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир» (Исро сураси, 32-оят).

🚫Зино – катта гуноҳ, унга олиб борувчи амаллар ҳам гуноҳ ҳисобланади. Номаҳрам эркак ва аёлнинг ёлғиз қолиши зинога ташланган биринчи қадамдир.

Эътибор бериб қаралса, номаҳрам эркак ва аёллар ўртасидаги фаҳш ишлар, гуноҳ ва хиёнатлар ёлғиз қолишдан бошланади.

Умумий маънода динимизда мўмин-мусулмонлар ўртасидаги дўстлик, ўзаро муҳаббат мақталади, тарғиб қилинади. Аллоҳ таоло мўминларни Қуръони каримда “ихва” яъни, ака-укалар деб атаган. Ҳатто дунёда бир-бирини Аллоҳ йўлида яхши кўрган дўстлар Қиёмат куни соя йўқ пайтда Аршнинг соясида бўлишлари ҳадисларда таъкидланган. Бу ердаги дин қардошлиги эркагу аёлни ўз ичига олади. Аёллар мўминларга диндош опа-сингил ҳисобланадилар. Уларга динимиз белгилаб берган чегарада муомала қилишимиз айни муддаодир.

📌Энди номаҳрам эркак ва аёл яқин дўст бўлишларига келсак, бунинг энг маъқул ечими никоҳдир. Никоҳдан кейин уларнинг ўзаро дўстликлари, муҳаббатлари ибодатга айланади, улуғ савоб бўлади. Бу Аллоҳ таолонинг ислом умматига берган имтиёзи ва ундан фойдаланиш керак.

Лекин никоҳсиз бундай дўстликнинг охири яхшиликка олиб келмайди, албатта. Чунки бундай “дўстлик” кўпинча зинога олиб келади, натижада никоҳсиз фарзандлар дунёга келади. Бундай фарзандлар аксар ҳолларда туғилмасдан “ўлдирилади” ёки чекка жойларга, ахлатхоналарга ташлаб кетилади. Гуноҳ устига гуноҳ, разолат устига разолат бўлади.

Бошқа томондан, қайси бир эркак, синглиси ёки хотинини яқин эркак “дўсти” бўлишига, улар хилватда ёлғиз қолишига рози бўлади?! Қайси эркакни синглиси ё хотини “самимий дўсти” билан ёлғиз қолгани, уларнинг “қалби тоза” экани тинчлантира олади!? Бундай “дўстлик” оқибатида қанча қанча қизлар ҳали турмуш қурмасдан бир умрга бадном бўлаётгани, туппа-тузук оилалар бузилиб кетаётгани инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.

Бу мавзуда тўғри ечим шуки, ҳавои-нафсимизни қўйиб, ҳақ йўлга эргашиш лозим, зеро Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

📖 “…Бас, сизларга Мендан ҳидоят келганда, ҳидоятимга эргашганларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмайдилар” (Бақара сураси, 38-оят).

Юқоридаги маълумотлардан шариатда эркак-аёл умуман гаплашиши мумкин эмас, деган хулоса чиқмайди. Динимизда номаҳрам эркак ва аёллар ўртасидаги муносабатлар: ҳужжатларни расмийлаштириш, савдо, ижара, қарз олди-бердиси, таълим бериш, даволаниш ва шу каби ишларда, зарурат миқдорича гаплашишга рухсат берилган. Валлоҳу аълам.

qalb_ila_tinglang

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

08 Nov, 01:15


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи барокатуҳ
        Хайрли тонг
Энг бахтли одамлар ҳар тонгда Роббисига авф ва офият, соф дуо лаҳзаларини бергани учун шукр қиладиганлардир.
Аллоҳим, бизларни...
Сендан
Яхшилик умид қилиб ва Сен уни икром қилган,
Сенга таваккал қилиб, Сен унга кифоя қилган,
Сенга илтижо қилиб, Сен унга ато этган,
Сендан мадад сўраб,
Сен унга ёрдам берган,
Сендан нурсат сўраб, Сен уни ғолиб қилган,
Сендан мағфират сўраб, Сен уни кечирганлардан қил!
Аллоҳ сиз - у бизларнинг вақтимизни Унинг зикри, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва У кишининг саҳобаларига дуруд - саломлар айтиш билан хушнуд қилсин!

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг...

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

07 Nov, 10:12


Шошилмаслик керак ...

Ривоят қилинишича, бир кекса инсон 25 ёшли ўғли билан поездда кетиб борар эди. Ёш йигитнинг юзида беқиёс қувонч ва ҳайрат ифодаси акс этарди. У деразадан қўлини чиқариб, шамолни ҳис қилиб: "Ота, қаранг, ҳамма дарахтлар ортимиздан кетаётгандек!", деб бақирди. Кекса киши ўғлининг хурсандчилигига шерик бўлиб, юзида табассум билан жавоб қилди.
Ёнларида ўтирган жуфтлик ота ва ўғлининг суҳбатини эшитиб турди ва бироз ғашлари келди. Чунки 25 ёшли йигит ёш болалар каби ҳаракатланаётганди. Бир вақт ўғил яна "Ота, қаранг, бу кўлдаги ҳайвонларга, булутлар поезд билан бирга кетмоқда!" деб яна қувонч билан бақирди. Жуфтлик янада ҳайрон бўлишди.
Кейин ёмғир ёға бошлади ва йигит қўлига ёмғир томчилари тушганини ҳис қилиб, яна қувонч билан: "Ота, ёмғир ёғяпти, сув қўлимга тегди, қаранг, ота!" деди.
Шунда жуфтликсабр қила олмай, кекса инсондан: "Нега ўғлингизни шифокорга кўрсатиб, даволатмайсиз?" деб сўради.
Кекса киши эса шундай жавоб берди: "Биз шифохонадан келяпмиз, ўғлим ҳаётида биринчи марта кўра бошлади."

Эсингизда бўлсин: Барча ҳақиқатларни билмагунча хулоса чиқарманг.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

07 Nov, 02:27


“ЎЗИНГИЗДАН ПАСТДАГИГА ҚАРАНГ!”

Муаммойимиз шундаки, бизнинг кўзларимиз оч. Йўқотилган ёки ўзимизда йўқ неъматларни санаб юрамиз. Бор неъматларнинг шукрини қилмаймиз. Қўлимиздаги нарсага эмас, бировнинг қўлидагига қараймиз. Билмаймизки, бошқалар қўлидаги нарсаларга қарашимиз ўзимиздаги нарсалардан фойдаланиш лаззатини йўқ қилади.

Очкўзлик тузалиши қийин касалликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу касалликка йўлиқмаслигимиз учун қуйидаги тавсияни берганлар: “(Мол-дунёда) ўзингиздан пастдагига қаранг. Юқоридагига қараманг. Шу нарса Аллоҳнинг сизга берган неъматини менсимасликдан қайтаради” (Имом Термизий ривояти, саҳиҳ).

•  Қиммат машинада юрган бойга ҳавас қилишдан олдин оёғи кесилган фақирга боқинг!

•  Ҳашаматли вилласи бор давлатмандга боқишдан олдин ўзга юртларда қочоқ бўлиб, чодирларда яшаб, совуқ суякларини тешиб юборган кишиларга боқинг!

•  Бойнинг сарватига боқишдан олдин бўш қўли ила кишилардан меҳр истаб тиланчилик қилиб ўтирган фақирга боқинг!

•  Қолаверса, сиз ҳамма нарсани кўра олмайсиз. Ўзингиз бахт деб ҳисоблайдиган нарсанинг бир қисминигина кўрасиз. Сизга бошқаларда бор бўлган нарсалар кўринади, лекин улар маҳрум қолган нарсалар кўринмайди.

•  Қаердан биласиз, сиз ҳавас қилган давлатманд киши балки пулга сотиб олиб бўлмайдиган кўп нарсаларга муҳтождир?! Эҳтимол, унинг онаси йўқдир. Сизда она бор. Эҳтимол, отаси йўқдир. Сизнинг отангиз бор. Эҳтимол, у муҳаббатдан мосуводир. Сизда муҳаббат бор. Эҳтимол, у бедаво дардга мубтало бўлгандир. Сиз эса эсон-омонликдасиз. Буларни бойлик эвазига топиб бўлмайди.

•  Пулдан зериккан бойларни кўрганман. Ҳаётдан маъно тополмай зерикиб қолишган улар...

•  Заводларга эга бойлар бор. Сиз каби турли овқатларни ея олмайди. Парҳез қилишга мажбур. Сиз каби дўстлар даврасида ўтира олмайди. Ташвишлари уни чирмаб ташлаган. Бири қанд касаллигига йўлиққан, бошқасида қон босими баланд...

•  Сиз кеч соат тўққиздан сўнг пишиллаб ухлайсиз. Улар соат бирда ҳам уйғоқ бўлишади...

•  Қаердан биласиз, хотини билан ҳашаматли ресторанларда овқатланадиган, тармоқларга Дубайда тушган суратларини жойлайдиган, сиз ҳавасда бўлган кишилар балки фарзандсиздир. Улар сиз эшитаётган “дада”, “ойи” каби сўзларга бутун бойлигини беришга тайёрдир, эҳтимол...

•  Сиз семиз деб ҳавас қилаётганлар касалликдан шишган бўлишлари ҳам мумкин.

•  Сизга озғин-хушбичим кўринаётганларни эҳтимол ичидан дард еб битираётгандир.

•  Нарсалар доим ҳам биз кўрганимиздек эмас. Бошқаларнинг қўлига қарашни тўхтатайлик. Ўзимиздаги неъматларга боқайлик.

•  Бошқаларга берилган нарсаларга қараш очкўзликка, бемор нафсга далолатдир. Аммо ҳаммасидан олдин бу иш Аллоҳга нисбатан беадабликдир!

“Набавий тарбия” китобидан.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

07 Nov, 02:07


#ибрат

Ҳеч бир инсон ҳаётингизга бекордан бекорга келмайди...

• Кимларнингдир айтган эртагига “раҳмат“ денг, сизни хушёрликка чорлаб уйғотиб кетди;
• Кимларнингдир аччиқ хақиқатни сўзлаганига “раҳмат“ денг, ақл кўзингизни очиб кетди;
• Кимларнингдир қалбингизни яралаб, тирнаб кетганига “раҳмат“ денг, сизга оғриқ бериб, сабрни ўргатиб кетди;
• Кимларнингдир сизга душманлик қилганига “раҳмат“ денг, кучлилар қаторига қўшиб кетди;
• Сизга меҳр, қувонч улашганларга “раҳмат“ денг, ҳаётнинг гўзаллигини кўрсатиб кетди...

Шукур қилувчи қалб ҳам, нолигувчи ҳам сабаб топади. Шукур қилиш неъмати билан ризқланиш барчамизга насиб этсин. Ассалaму алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз хайрли ўтсин.


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

06 Nov, 12:51


Бир киши руҳшунос ҳузурига борди. Шифокор ундан: Муаммоингиз нима, жаноб?--деб сўради.
Киши: Ишнинг босими ва кундалик одатлардан чарчадим.
Шифокор: Касбингиз нима?
Киши: Банкир, ҳисобчи.
Шифокор: Хотинингиз нима иш қилади?
Киши: У ишламайди, фақат уй бекаси.
Шифокор: Ким сизни ва болаларингизни эрталаб уйғотади ва сизларга нонушта тайёрлайди?
Киши: Хотиним, чунки у ишламайди.
Шифокор: Хотинингиз ва сиз эрталаб соат нечада уйғонасиз?
Киши: Хотиним соат бешда, мен эса еттида уйғонаман, чунки у болаларни мактабга тайёрлайди ва бизга нонушта тайёрлайди!!!
Шифокор: Болаларни мактабга ким олиб боради?
Киши: Хотиним, чунки у ишламайди.
Шифокор: Хотинингиз болаларни мактабга олиб боргандан кейин нима иш қилади, сиз эса нима қиласиз?
Киши: У уйга қайтади, тушлик тайёрлайди, кийимларни ювиб, уйни йиғиштиради ва болаларнинг қайтишини кутади, чунки у ишламайди…!!! Мен эса учгача ишлайман!
Шифокор: Кечқурун ишдан қайтганингизда нима қиласиз ва хотинингиз нима қилади?
Киши: Мен оғир иш кунидан кейин тушликдан сўнг дам оламан… Хотиним эса болалар билан дарсларини кўриб чиқади ва мен уйғонганимда бирга чой ичамиз!!!
Шифокор: Шундан кейин сиз ва хотинингиз кечқурун нима қиласиз?
Киши: Мен газеталарни ўқиб, телевидениеда дунё хабарларини кузатаман… Хотиним эса биз ва болалар учун кечки овқат тайёрлайди, идишларни ювади, уйни тозалайди ва болаларни ухлашга тайёрлайди...

Шифокор: Энди, айтингчи, қайсингизга психолог керак? Сизгами ёки аёлингизга?
Иш босимидан кимнинг дам олиши керак, сизми ёки у, жаноб?!!!
Эрталабдан кечгача уй бекалари учун кундалик вазифалар “ишламаслик” ёки “мажбуриятсиз”лик ҳисобланадими?
Шундан кейин ҳам сиз ишнинг босимидан шикоят қиласизми?!

Жаҳоннинг барча оналари ва уй бекаларига ҳурмат ва эҳтиром бўлсин!

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

06 Nov, 09:38


#Ҳадис

Ҳадя беришнинг фазилати.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб, дедилар: “Ўзаро ҳадялашиб туринглар, шунда бир-бирингизга нисбатан муҳаббатли бўласиз”.
Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Ҳадя ва совға улашиш набавий суннат бўлиб, у қалбдаги ҳурмат ва муҳаббат изҳори, одамлар ўртасида унс ва яқинлик пайдо бўлишининг боисидир. У узоқни яқин қилади, қариндошлик ёки дўстлик ришталари узилган одамни қайта улайди. Кишилар ўртасида дўстлик пайдо қилади. Набий алайҳиссалом одамларни бир-бирига ошно қилиб, гина-кудуратларга барҳам берадиган барча нарсага ҳарис бўлганлар. Ҳадя тақдим қилиш Набий алайҳиссаломнинг ўзлари амал қилган ва бошқаларни ҳам тарғиб қилган гўзал ишлардан биридир.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

06 Nov, 06:33


Инсоният тарихида энг буюк ақлий салоҳиятга эга бўлган шахс ким эканлигини биласизми?

У тиббиёт, фалсафа, кимё, физика, математика, геология, астрономия, тарих, фармацевтика, география ва таржимонликда билимдон бўлган. У барча фанлар бўйича 120 дан ортиқ китоб ёзган.

У бундан 1000 йил аввал, Ер ўз ўқи атрофида айланишини илк бор айтган шахсдир ва замонавий технологияларсиз Ернинг айланасини жуда аниқлик билан 99.7% га тенг бўлган аниқликда ўлчаган. Шунингдек, ернинг шакли ва майдонини ўрганадиган "геодезия" фанининг асосчиларидан бири бўлган.
Жорж Сартон унинг ҳақида "Фанга кириш" китобида шундай деб ёзган: «У саёҳатчи, файласуф, математик, астроном, географ ва энциклопедик олим эди. У Исломнинг буюк олимларидан ва дунё илм-фанидаги энг йирик шахслардан биридир».
Немис шарқшуноси Шахоу эса уни шундай таърифлаган: «У тарихдаги энг буюк ақлий салоҳият эгасидир».

Бу буюк олим – Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

06 Nov, 02:48


Сизнинг кўнглингизга «Ҳазрат Ҳизр (алайҳиссалом) ким?» деган савол келганми? У пайғамбарми ёки валийми ёки олимми? У нима учун Мусо алайҳиссаломдан кўпроқ билим, ҳикмат ва раҳм-шафқат соҳибидир? Нега Аллоҳ таоло фақат Мусо алайҳиссаломни Ҳазрат Ҳизр (алайҳиссалом) билан учрашиш учун тайинлаган? Мазкур ҳикоя бошқалардан фарқ қилади, чунки у илм борасида мутлақо ўзгача ҳикматни очиб беради.

Бу илм – бу дунёдаги сабаблар ва пайғамбарларга берилган ваҳийга асосланган илм эмас. Бу Аллоҳнинг олий тақдири билан боғлиқ бўлган бир илм, кўздан ёпиқ, пинҳона. Бу ҳикоя инсон қалбидаги энг мураккаб саволларга жавоб беради: Аллоҳ таоло нега ёмонлик, қашшоқлик, азоб-уқубат, урушаётган жанглар ва касалликларни яратди? Нега болалар вафот этади? Тақдир қандай ишлайди?

Баъзилар Ҳазрат Ҳизрни "суҳбатда гапирувчи тақдир" деб аташади ва у бизга раҳмат ва илмдан иборат бўлган тақдирнинг вазифаларини кўрсатиб беради: ﴿ فَوَجَدَا عَبْدًا مِّنْ عِبَادِنَا آتَيْنَاهُ رَحْمَةً مِّنْ عِندِنَا وَعَلَّمْنَاهُ مِن لَّدُنَّا عِلْمًا ﴾

Мусо алайҳиссалом раҳмат ва илмга эга бўлган бу бандадан «Мен сиздан ўрганайми?» деб сўрайди. Ҳазрат Ҳизр «Сен мен билан бирга бўлишга сабр қила олмайсан» дея жавоб беради. Чунки инсон ақли учун Аллоҳнинг тақдирини тушуниш оғирдир. Аммо Мусо алайҳиссалом, «Албатта, сабр қиламан ва сизга бўйсинаман», деб ваъда беради.

Иккови бир қайиққа чиқади ва Ҳазрат Ҳизр уни тешиб юборади. Мусо алайҳиссалом: «Сен қайиқни тешиб, уни ғарқ қилмоқчимисан? Сен нозик иш қилдинг!» дейди. Бунга Ҳазрат Ҳизр: «Сен мен билан сабр қила олмайсан» деб эслатади. Бу ерда Аллоҳнинг тақдирини тушуниш инсон ақли учун оғирлигини кўрамиз.

Кейин Ҳазрат Ҳизр бир болани ўлдиради. Бу гал Мусо алайҳиссалом қаттиқ ғазабланиб: «Сен бегуноҳ болани ўлдирдинг, бу аянчли иш!» дея эътироз қилади. Бунга Ҳазрат Ҳизр яна эслатади: «Сен сабр қила олмайсан».

Сўнг улар бир шаҳарга келиб, Ҳазрат Ҳизр етимларнинг деворини тиклайди. Мусо алайҳиссалом яна сабр қилолмайди ва сўз очади. Шунда Ҳазрат Хизр «Бу бизнинг ажралишимиз» деб ҳикмат сирини тушунтиришни бошлайди.

Бу ҳикоя бизга уч турдаги тақдирни англатади:

1. Биринчиси – сиз ёмонлик деб билган нарса яхши натижалар келтириши мумкин.

2. Иккинчиси – ёмонликка ўхшаган воқеаларнинг фойдаси, лекин бу дунёда сирлигича қолади.

3. Учинчиси – ёмонликдан ҳимоя қилинадиган тақдир бўлиб, Аллоҳнинг лутфи билан сиздан яширинади.
Ҳазрат Хизр айтганидек: «Сен Аллоҳнинг тақдирини тушуна олмайсан. Шунинг учун ҳар қандай вазиятда сабр қил. Агар сиз Аллоҳга ишончли бўлсангиз, ҳар бир воқеада хайр бор».
Аллоҳнинг раҳмати барчага бўлсин!

tuhur

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

06 Nov, 02:13


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Фариштали, қалби пок, қадри баланд қадрдонларим.
Хайрли кун!

Хаёт деб аталмиш олий неъматни яна бир қайтарилмас тонги муборак!!!

Яратганнинг Ўзи Сизларга омад қалбингизга хотиржамлик, ҳалоли покдан даромад, эзгу орзу-истакларингиз рўёби ва дуоларингиз ижобатини ато этсин.


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

05 Nov, 14:08


Хато йўлда эмасмисиз?

halolimga_maktub1

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

05 Nov, 04:02


Номаҳрамларнинг заруратсиз бир-бирларига жавоб ёзишлари, гаплашишлари тақвони сусайтиради. Тақвосизлик Аллоҳнинг раҳматидан узоқлаштиради.

Кимгаки Аллоҳнинг раҳмати керак бўлмаса бемалол керак-нокерак номаҳрамлар билан гаплашиб, бир-бирига сўз қотиб ўтираверсин.

Реал ҳаёт бўладими, ижтимоий тармоқларми фарқи йўқ, бирорта номаҳрам Роббимизнинг раҳматидан узоқлашишимизга арзимайди. Роббимизнинг раҳматидан узоқлашиш катта эҳтимол билан умримиз, ризқимиз, яна бир қанча ўзимиз учун қадрли бўлган нарсалардан бараканинг кетишига сабабчи бўлади...

Аллоҳ ҳар икки дунёда ҳам тақводор бандалари билан бирга бўлади.

Шунчаки ўқиб, ўтказиб юборманг. Тафаккур қилинг !!!

©️Muzdalifa

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

05 Nov, 02:36


😊 "Аёлим ўзимга яраша" деб қўяверинг!

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

05 Nov, 01:39


​​​​—  Эй туғмаётган бепушт аёл, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй оила қуриши кечикаётган синглим, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй ҳожатманд киши, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!


... Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос...
Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан...

... Бунинг ҳеч қандай ҚИЙИН жойи йўқ...
Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга «ОШИҚ» бўлиб қолади...

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
-  "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.

Яқинларга улашинг!
​​​
@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

05 Nov, 00:19


Bolangizni har kuni o‘pib qoying

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

05 Nov, 00:15


Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!!

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

04 Nov, 08:15


Ҳасан Басрийнинг энг гўзал гаплари:

"Шундай одамларни учратдимки, уларнинг айби йўқ эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапирдилар ва натижада Аллоҳ уларда ҳам айбларни пайдо қилди.

Яна шундай одамларни ҳам учратдимки, уларнинг айблари бор эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапиришдан тийилдилар ва натижада Аллоҳ уларнинг айбларини яширди".

Аллоҳим, айбларимизни яширгин, биз нотавон қулларингга раҳм қилгин, бизни саломатлик йўлларига йўллагин.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

04 Nov, 04:08


Бир нарса ўқиб қолдим: “Аёллар ҳамма билан тил топишади, лекин ўз эрлари билан тил топишолмайдилар“.

Бунинг сабаби оддий. Кўп ҳолларда эр хотиндан, хотин эрдан ҳақ, адолат талаб қиладилар. Эр ёки хотин жуфтидан ҳақ талаб қилавериб, кутган натижаси бўлмай қалбларда алам пайдо бўлади.

Шу алам бора - бора кучайиб, бир-бирига нисбатан адоват пайдо қилади.
Адоват асли душманлар, ёки бегоналар ўртасидаги тушунмовчиликлар натижасида вужудга келадиган муносабат. Эр - хотинларнинг адоватлашуви ўта ачинарли ҳолат.

Аллоҳ Одамни яратиб, эр - хотинни бир - бири устидаги ҳақларини ўз набийси орқали билдирди. Бу дегани ўрни келса - келмаса ношукурлик билан жуфтини маломат қилавериш керак деганимас.

Аксинча, ҳар икки томон имкон қадар бир - бири ҳақини риоясини қилиб, муроса йўлида яшаши учун эслатмадир. Чунки ризқ Аллоҳдан. Маломат қилингани сайин барака кетаверади.

Эр - хотинларда бир-биридан ҳақ талаб қилиш меъёрдан ошдими, демак, уларнинг ҳам бегоналардан фарқлари қолмабди. Ҳатто душманликкача бориб, алал - оқибат ажрашиб, юзкўрмас бўлиб кетганлар қанча...

Мўмин учун Аллоҳнинг омонатини, яъни аёлини асраб авайлаши Аллоҳнинг буйруғига итоатини билдиради. Аллоҳга итоат этган эрга Аллоҳ завжасини ҳам итоатли қилиб қўяди. Итоат этмаса ҳам ҳикмати бор. Роббисидан қўрқмаган истаганини қилсин. Охиратда жавоб бериши бор.
Аллоҳнинг буйруғидан чиқмаслик муҳим.

Муслима учун эса, ҳидоятдаги эрига итоат қилишдан кўра манфаатлироқ, қизиқарлироқ юмуш йўқ. Жаннат истаган мўмина учун хожасининг розилигидан кўра қиймати баландроқ туҳфа йўқ. Чунки эр розилигининг мукофоти жаннат.

Дунё билан кифояланганларгина ҳақ талашадилар.
Жуфтининг розилигига эришиб, жаннатий бўлиш имкони турганда ҳақ талашишдан не наф?!

Яхшилаб аниқлаб олиш зарур. Кимга Дунё, кимга Жаннат?!
Серхархаша ва арзон дунё жаннатни бой беришга арзимайди...
©️Muzdalifa

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

04 Nov, 02:39


       
Хайрли тонг                                               

Асл саодат нафас олиб турган ҳар бир онимизга шукр қила олишдир.
Шукр ва зикрга бой кунимиз мазмунли ўтишини тилаган ҳолда соғлик, саломатликда уйғотган Роббимизга хамду санолар бўлсин деймиз. 

Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин.


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

03 Nov, 17:26


Agar siz uni kelajakda o'ziga ishongan, zehnli👨🏻‍🎓 va jismonan sog'lom 💪🏻bo'lib yetishishini hohlasangiz, hozirdan harakat qilishingiz kerak

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

03 Nov, 15:43


Дунё ҳаёти билан охират ҳаёти бир эркакнинг айни вақтда никоҳида бўлган икки хотинига ўхшайди. Бири мамнун бўлса, иккинчиси куяверади.
#kochirilgan

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

03 Nov, 15:03


Farzandingiz kelajagi sizni qiziqtiradimi ? 🤔
Unda nimaga unga vaqt ajratmayapsiz ?
😕

Agar siz uni kelajakda o'ziga ishongan, zehnli👨🏻‍🎓 va jismonan sog'lom 💪🏻bo'lib yetishishini hohlasangiz, hozirdan harakat qilishingiz kerak

Bir kunda atiga 30 daqiqangizni ajratsangiz bolangizni aqliy o'sishiga katta yordam berasiz !

Bunda bizni kanal sizga yordam beradi kanalimizga a'zo bo'ling va har kuni:
🌟Foydali maslahatlar
🧠Bolajonlar aqliy o'sishi uchun o'yin va mashqlar
🥘Bolalar uchun foydali retseptlar
💃🏻Va onalarga super ona bo'lish uchun motivatsiyalar

Yo'qotib qo'ymasdan obuna bo'voling. Albatta foydali bo'ladi👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇


@onalikbaxti11
https://t.me/onalikbaxti11

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

03 Nov, 09:29


📿Истиғфор қандай айтилади?

Ўқилиши: «Астағфируллооҳ».
Маъноси: «Аллоҳдан (гуноҳларимни) кечиришини сўрайман!»

Ўқилиши: «Ғуфроонака».
Маъноси: «Ё Аллоҳ, гуноҳларимни кечир!»

Ўқилиши: «Астағфируллооҳа ва атуубу илайҳ».
Маъноси: «Аллоҳдан кечирим сўрайман, Унга тавба қиламан!»

Ўқилиши: «Астағфируллооҳаллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл қойюм, ва атуубу илайх».
Маъноси: «Ундан Ўзга илоҳ йўқ, доим тирик, ҳар нарсага гувоҳ бўлувчи Аллоҳга истиғфор айтаман, тавба қиламан!»

Ўқилиши: «Субҳаанака ва биҳамдика астағфирука ва атуубу илайк».
Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сен ҳар қандай нуқсондан Поксан, ҳамду санога фақат Ўзинг лойиқсан. Сенга истиғфор айтаман, тавба қиламан!»

Ўқилиши: «Субҳаанакаллооҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк».
Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сен (барча айб-нуқсонлардан) Поксан. Сенга ҳамд айтаман, Сендан бошқа илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман, Сенга истиғфор айтаман, тавба қиламан!»

Ўқилиши: «Аллооҳумма мағфиротука авсау мин зунуубий ва роҳматука аржаа ъиндий мин ъамалий».
Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сенинг мағфиратинг гуноҳларимдан кенг, менинг наздимда раҳматинг амалимдан умидлироқдир».

«Истиғфорнинг 40 хосияти»

👉🏻 ИЛМНИ ЯҚИНЛАРГА
ЮБОРИБ СИЗ ХАМ САВОБ
ОЛИНГ!!


➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

03 Nov, 05:16


3 ДАҚИҚАДА 100 ТА ҲАЖНИНГ САВОБИ

Эрталаб ва кечқурун бир ярим дақиқа давомида сиз "Субҳаналлоҳ"ни 100 марта, "Алҳамдулиллаҳ", "Ла илаҳа иллаллоҳ" ва "Аллоҳу акбар" ни юз марта айтиб улкан ажрларни қўлга киритишингиз мумкин.

Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта тасбеҳ айтса ("Субҳаналлоҳ", деса) юз марта ҳаж қилгандек бўлади. Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта таҳмид айтса ("Алҳамдулиллаҳ", деса) Аллоҳ йўлида юзта отлиқни жиҳозлагандек бўлади. Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта таҳлил айтса ("Ла илаҳа иллаллоҳ", деса) Исмоил зурриётидан юзта  қулни озод қилгандек бўлади. Ўша куни у келтирганидан кўпроқ нарсани ҳеч ким қила олмайди. Фақат биров у каби (зикрни) айтса ёки унга зиёда қилса, мустасно".
(Имом Термизий ривояти).

Куйидаги жадвалда бу улуғ зикрларни муҳофаза қилувчилар қандай мукофотга нойил бўлишини тасаввур қилиш имконига эга бўласиз: Бир кунда 100 марта ҳажнинг савоби (3 дақиқада 100 марта) Бир ойда 100х30=3 000
Бир йилда 3 000x12=36 000
Йигирма йилда 36 000х20=720 000
Ушбу улкан савобга эришишни ким хоҳлайди?! Бунда Аллоҳ таоло кенг раҳмати денгизини биз томон юбормаганми? Бу Аллоҳ таоло лутфу карамининг нақадар улуғлиги, бандаларига нақадар кўп фазл-марҳамат қилишига далилдир. Бизнинг тонгда ва кечда 100 марта “Субҳаналлоҳ" деган сўзимиз учун 100 та  ҳаж савоби ваъда  қилинмоқда. 100 та ҳаж қилиш осон эмас. Бир умр ҳажга боришга қодир бўлмаган камбағаллар учун Аллоҳ таоло Ўз элчиси тилидан ушбу калималарни ўргатиб қўйди. Аллоҳ таоло яхши амалларни ихлос билан бажаришга тавфиқ берсин.

«Фазилатли амаллар» китобидан.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

03 Nov, 02:50


Ўтмишдаги солиҳлардан бирлари ўлим тўшагида ётар экан, алам билан шундай деди:
— Ғам-қайғулар, машаққатлар, ҳафаликлар ёки гуноҳлару хатолар билан ўтган кунларимдан кўра намозсиз ўтказган тунларим, рўзасиз ўтказган кунларим, зикрсиз ўтказган онларим учун кўпроқ пушаймонман!
IkromSharif

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ин шаа Аллоҳ Роббнинг зикри, солиҳ амалларга бой бўлган янги кун муборак.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

02 Nov, 16:00


Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: “Агар сингил эҳтиёжманд бўлса, унинг нафақаси (таъминоти)га ака (ёки ука) мажбурланади”, деди.

“Зодул мусофир” асаридан.

Halovatuz


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

02 Nov, 12:01


Эр-хотин орасидаги масофанинг энг гўзал ўлчови.

Агар эр-хотин Аллоҳга қанча яқин бўлса, улар орасидаги масофа ҳам бир-бирига шунчалик яқин бўлади. Агар эр-хотин Аллоҳдан қанча узоқ бўлса, улар орасидаги масофа ҳам бир-бирига шунчалик узоқ бўлади.

©️ Абдулҳодий Юсуф

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

02 Nov, 09:26


Қиш фаслининг ўрталари эди. Анчадан бери бетоб ётган тоғамни кўришга боргандим. Умри оғир меҳнатда ўтган тоғам етмишдан ошганди. Ранглари сарғайган мўйсафиднинг бир неча кундан бери иштаҳаси йўқлигини, суюқ овқатнинг сувидан, шунда ҳам кампирининг қистови билан бир-икки қошиқ ичаётганини айтишди. Суҳбат орасида бемордан:
- Нима егингиз келяпти? Айтинг, олиб келайлик, - деб сўрашганди, отахон узоқ жим туриб:
- Ҳозир ҳусайни узум бормикин?.. - деди. Шунда ўғли ўйлаб ҳам ўтирмай:
- Э-э, ҳозир узумни неча пуллигини биласизми, ўзи?- деса бўладими?
- Ҳа, айтдим-қўйдим-да, ўғлим. Одам қариса, болага ўхшаб қоларкан, - деди.

Мен ўзимни зўрға тийиб турдим. Тоғамнинг ўғлига тарсаки бўлмасин, деб эртасига яна хабар олишни, узум олиб келишни ният қилдим. Аммо бу сусткашлигим бир умрлик армонга сабаб бўлди. Эртасига тонгда тоғам узилдилар...

Бир ҳафта ўтиб ўғил элга катта дастурхон ёзиб, қўй сўйиб “эҳсон” қилди.

Онамнинг қистовлари билан мажбур бордим. Хизмат қилиб, чой ташиб юриб дастурхондаги ноз-неъматлар орасида олтиндек ҳусайни узумни кўриб, кўз олдимга бир ҳафта олдинги манзара келди. Томоғимга нимадир тиқилди. Кўчага чиқиб кетдим...

Ахир, тоғам болаларини боқаман деб иссиқ-совуқ демай, оғир меҳнатда соғлигини ҳам йўқотганди-ку. Ота тириклигида раво кўрмаган озгина нарсани ўғил энди элнинг олдига сочиб риё қилишининг нима кераги бор?

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

02 Nov, 02:47


#Тафовут
Нима қилсангиз ҳам, чин юракдан қилинг.
Бу асл ақл. Агар ҳаракат қилиш ёки қилмаслик ҳақида шубҳангиз бўлса, бу ҳис-туйғулар.

Қилишга тайёр бўлган ишингизни қилинг ва ишончингиз комил бўлмаган нарсани қилманг.

Чуқур онгли истаклар ибтидоий онгдан келиб чиқади, ишончсизлик эса ҳиссиётнинг намоёнидир.

Бу ПСИХОЛОГИЯ

Нима қилсангиз ҳам Аллоҳнинг розилиги учун қилинг.
Нимадир қилмоқчи бўлсангиз Аллоҳнинг марҳаматига шубҳа қилмаган ҳолда бажаринг.

Ишингиз муваффақиятли якун топишига заррача шубҳангиз бўлса қилманг. Шубҳа бу ишончсизлик, ишончсизлик эътиқод сустлиги натижаси, эътиқод сустлиги иймон заифлиги далолатидир. Заиф иймон эса Аллоҳнинг марҳаматига ишонмасликдан... Муваффақият қозонишни истасангиз Аллоҳнинг марҳаматидан яхши гумонда бўлинг. Аллоҳнинг ҳох яхши бўлсин, ҳох ёмон, гумонимиздагини беришига ваъдаси бор. Ва унутмангки, Аллоҳ қодир қилмаса қўлингиздан ҳеч бир иш келмайди. Шу сабаб, Аллоҳнинг раҳматига кучли ишонч билан Роббингизга таваккул қилишдан чўчиманг.

Шундай экан чуқур онгли истак, ибтидоий онг деган тушунчаларни англаш учун ўзингизни қийнаманг. Шунчаки Аллоҳга таваккал ҳамда яхши гумон билан иш бошланг ва ижобий натижа кафолатига эришинг.

Бу ИСЛОМ

P/S.: ЭНГ КУЧЛИ МОТИВАЦИЯ бу -- РОББГА БЎЛГАН КУЧЛИ ЭЪТИҚОДДИР.

©️Muzdalifa

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

02 Nov, 02:23


Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Кечиримли Қалб хотиржам яшайди.
Қадарга рози нафс ҳақиқий бахтга эришади.
Доим «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» дейдиган руҳни табассум тарк этмайди.
Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» дейдиган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфи очилади.
Эй Аллоҳим! Албатта, биз доимий имонни, қўрқувчи қалбни, содиқ ишончни, тўғри динни, барча балолардан мукаммал офиятни, давомли офиятни, офиятга шукр этишни ва инсонлардан беҳожат бўлишни Сендан сўраймиз. Омин! Кунингиз баракага тўлсин!

Астағфируллоҳ.
Астағфируллоҳал Азийм ва атуубу илайҳ.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

27 Oct, 19:03


🌙Tush haqida hadis
       🌙Tush haqida hadis

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

27 Oct, 19:01


Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Ким умматимга дини билан алоқадор қирқта ҳадис ёдлатса, Аллоҳ таоло уни қиёмат куни фақиҳлар ва олимлар гуруҳига киритади”, деб марҳамат қилганлар. Ушбу ҳадис башоратидан умидвор салаф уламолар қирқ ҳадисни айириб тўплашга, шарҳлашга, шогирдларга ўқитишга катта эътибор беришган.
Сизда ҳам шундай имконият бор.

Ҳадис ёдлаймизми?

Ҳа ёдлаймиз~🤗
Йўқ ёдламаймиз~🥺

Kok yozuv ustini bosib kanalga ulanib oling.

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

27 Oct, 13:29


#Биласизми?
Аллоҳни қудратини қарангки биз дунёни сезги аъзоларимиз орқали қабул қиламиз. Мана улар ҳақида қизиқ маълумотлар.

1. Тушликдаги тўйиб овқатланишдан сўнг биз ёмонроқ эшитамиз.

2. Ҳар уч одамнинг бирида 100 фоизли кўриш қобилятига эга.

3. Агар сўлакка нимадир аралашса биз там била олмаймиз.

4. Ҳид билиш қобиляти эркакларга нисбатан аёлларда кучлироқ.

5. Бурун 50000 га яқин ҳидларни сақлаб қолади.

6. Кўз қорачиғи озгина шовқин туфайли ҳам катталашиши мумкин.

7. Ҳар бир инсоннинг ўзгача иси(ҳиди) мавжуд.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

27 Oct, 07:32


ЧИРОЙЛИ МУОМАЛА НИМА?

1. Одамлар билан мулоқотга киришганда ширинсўз, мулойим, босиқ, ҳалим ва камтар бўлиш.
2. Ғазаб ва жаҳлга тўлганида уни ичга ютиб, ташқарига чиқармаслик мардлик ва кучлиликка ишора.
3. Кичикларни иззат-икром, катталарни ҳурмат-эҳтиром қилиш хушхулқлиликнинг бир кўриниши ҳисобланади.
4. Атрофингиздагилар билан гўзал муносабат ўрнатишга урининг, сўзлаш асносида қўпол, беҳаё ва моҳиятини чуқур англамаган сўзларни қўлламанг. Ғийбат, туҳмат, чақимчилик, иккиюзламчилик, хушомадгўйлик каби иллатлардан қочинг, имкон қадар инсонларнинг дилларини оғритмасликка интилинг.
5. Инсонларнинг энг яхшиси муросага осон келадиган, қалби пок, ортиқча гап-сўзлардан ўзини тиядиган кишилардир.
6. Оила аъзоларига, бола-чақасига, ҳамкасблари ва яқинларига чиройли муомала қилиш, қовоқни уйиб, зарда, кесатиқ, киноя йўсинида гаплашмаслик ҳам боадаблик белгисидир.
7. Чиройли хулқли бўлиш учун нафсингизни жиловлай олинг, ўзгалардан айб-нуқсон қидирманг, бировда ёмонлик содир бўлса, яхшиликка йўйиб, сабр қилинг, бошқаларнинг ғамини енг.
8. Одамлар хурсандчилигини баҳам кўриш, ғам-андуҳидан қайғуриш, мол-мулкига хиёнат килмаслик, яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариш ҳусни хулқ эгаларига хос фазилатлардандир.
9. Ўзгалар билан муомала чоғида уларни ғийбат қилиш, ҳасадгўйлик, суҳбатдошини камситиб, камчилигини юзига солиш, бошқаларни менсимай, паст назар билан қараш, обрўси, бойлиги ёки мансабига қараб муомала қилиш одобсизликдир.
10. Ёши улуғ кишилар, устозлар, илм аҳллари билан муомалада уларнинг кўзига тик боқмай, гапларини жим тинглаш, саволларга жавоб қайтариш, амрларини сўзсиз бажариш, хизматларига шай туриш ҳам ярашиқли одобдир.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

27 Oct, 02:04


Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Барчангизнинг кунингиз файзли ва хайрли бўлсин!!

...Ҳаётга муҳаббат ва ишонч ила боқинг...
...Чунки, ҳаёт Аллоҳ томонидан ҳар бир инсонга берилган ҲАДЯдир...
...Шундай экан, ёлғиз Зот Аллоҳнинг ҳадясини қабул этинг, уни хурсандчилик ва шодлик ила олинг...
...Ҳар бир тонгни, кунни табассум ила қаршиланг. Кечани ўз салобати ва сукунати ила, кундузни ўз шуъласи ва зиёси ила қабул қилинг...

...Аллоҳнинг ҳар берган неъматларидан унинг Ўзига ибодат қилиб, неъматларига шукур айтишни унутманг!

Аллоҳ ушбу кунимизни ҳаммамизга қутли, барокатли ва омадли қилсин! Хонадонингиз нурга, дилингиз қувончга тўлсин, кайфиятингиз чоғ ва ишларингиз унумли бўлсин
.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

26 Oct, 17:03


Муҳаббат "Сиз бошқачасиз", деган хонишлар билан бошланиб, "ҳамманг бир гўрсан", каби хитоблар ила якун топади.

(Muallifi esimda yo‘q)

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

26 Oct, 08:09


ТУПРОҚҚА ҚЎЙИЛГАН БУТУН ЖАСАД ЧИРИЙДИ,АММО У СУЯК ЭМАС

Умуртқа поғонасидаги кичик суяк- думғаза ҳақида Расули Акром(с.а.в)дан келган ҳадисларда бир неча бор маълумотлар берилган. Бу инсон она раҳмида ҳомила вақтида пайдо бўлгану, аммо кейинчалик ривожланиши тўхтаган орган бўлсада, қизиғи шуки, инсон вафотидан сўнг бутун эт ва суяк чирисада, сақланиб қоладиган ягона қисм шу суякдир. Оҳират куни жасадлар шу суякдан тортиб тупроқдан кўтарилар экан. Бу ҳақида Расулуллоҳ(с.а.в)дан Қиёматда Аллоҳ самодан ёмғир ёғдирганда, тупроқ остидаги жасадлар набоввот каби думғазаларидан қайта бино бўлишлари хусусидаги маълумотлар ҳам келган.
Бошқа бир ровийдан: “Набий (с.а.в): Ер ҳазм қилмайдиган бир суяк борки, Қиёматда одам ўшандан қайта тикланур” дедилар. Саҳобийлар: “Ё, Расулуллоҳ бу қайси суяк?” деб сўрашганда, “Бу думғазадир” деганларининг хабари келган.
Абу Ҳурайра (Аллоҳ у зотдан рози бўлсин)га нисбат берилган ҳадисда эса Расулуллоҳ(с.а.в)нинг: “Сур икки бор чалинганда ўртасида 40 танаффус бўлади “ деганларининг хабари келган. Тинглаганлар эса: “Ё, Абу Ҳурайра қирқ дейилганда қирқ кун назарда тутилганми?” дейишди. У зот(р.а) жавобдан бош тортдилар. Улар яна сўрашди: “Қирқ ой назарда тутилган эдими?”. У зот(р.а) яна рад этдилар. Қайта сўрашди: “Қирқ йил назарда тутилдими?,, у киши жавобдан бош тортдилару, эшитганларини давом этдилар: “Аллоҳ осмондан ёмғир ёғдирур, жасадлар ўсимликлар унгани каби тупроқдан кўтарилур. Ер Бани Одам наслининг барча суякларини чиритур, илло бир суякдан бўлак. Бу думғазадур, Оҳиратда жасадлар шундан қайта тикланур”...
Русули Акром(с.а.в)дан келган илмий мўъжизани замонавий тиббиёт яқин йилларда исбот этди. Эмбрология соҳасидаги мутахасисларнинг исбот этишича инсон танаси “Асосий таянч” деб аталгувчи нозик қисмдан барпо бўлган. Аллоҳнинг хоҳишига кўра ўн беш кунлар ишлов берилган тухум ҳужайраси бачадон деворларига жойлашиб олади. Шу ҳужайрадан асосий қисм вужудга келгач, қолган органлар шунинг асосида ривожлана бошлайди, хусусан асаб системаси ва асосий таянч умуртқа поғонаси ҳам шундан шаклланади. Айнан ўша қисм бошқа қисмларнинг ўзаро узвийлигини таъминлайди. Ажабланарлиси шуки, инсон вафот этгач ўша суякдан шаклланган суякларнинг барчаси то ўша суяккача чирийди, ўша суяк - ДУМҒАЗАда эса чириш бўлмайди!!! Бу суяк Аллоҳ Ўз Китоби Қуръонда хабарини берган кунгача, Расули(с.а.в) башоратларини берган санагача сақланиб қолаверади...
Хитойлик бир гуруҳ олимлар думғаза суякларини кучли киёвий моддаларга солиб ҳам бутунлай эритиб бўлмаслигини амалда исботлаб берди. Улар бу суякни кислотага солишди, ёндириб кўришди, турли радиактив тажрибаларда парчалашга ҳаракат қилибам бутунлай эритишолмади. Бу 1400 йилдан ортиқроқ олдин Ҳеч саводи бўлмаган Муҳаммад(с.а.в- жоним фидо бўлсин)нинг бу тана аъзоси ҳақида айтган сўзлари илоҳий мўъжизадан бошқа нарса бўлиши мумкинми?!

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

26 Oct, 03:20


Ramazon oyida qaysi hayvon Ròza tutadi 😳

Javobi

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

26 Oct, 02:08


Хотин орадан олтмиш йил ўтиб эрига бир сирни очди.
Олтмиш йил давомида улар  бир-бирига ишонч билан, ичларидаги гапларини бир-биридан яширмай, тинч-тотувликда бирга яшадилар. Фақат биттагина сир очилмай келаётган эди.

Аёл токчаларнинг бирида қути сақлар эди ва эрига у қутига тегмасликни ва уни очмасликни илтимос қилган эди. Албатта, эр азбаройи хотинини ҳурмат қилганидан унинг ҳохиш истакларини ҳам бажарар эди. Эрнинг бу  қути билан иши ҳам бўлмас, у ҳақида ўйламасди ҳам. Аммо кунларнинг бирида аёл қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Табиб аёлнинг умридан саноқли кунлар қолганлигини айтди. Бу хабардан ғамга ботган эр ёлғизлик ҳаётига тайёргарлик кўра бошлади ва аёлига тегишли бўлган нарсаларни эсдалик учун асраб қўйишга киришди.

Шулар асносида эрнинг кўзи токчада турган қутига тушди ва уни олиб хаста ётган аёлининг олдига олиб келди. Аёл қутини кўриши билан ғамгин тарзда ним табассум қилди ва: ҳечқиси йўқ, энди қутини очсангиз бўлади, деди. Қутини очса, унинг ичида матодан тўқилган иккита қўғирчоқ, тўқув игнаси ва уларнинг остида 75 минг доллар пул бор эди. Эр хотинидан булар нима?-деб сўради. Хотин аранг овоз чиқариб: мен сизга турмушга чиқаётганимда бувим менга насиҳат қилган эдилар.

Бахтли ҳаёт кечиришнинг сири эр-хотин жанжаллашганда ғазабни ичга ютиб, эр-хотин бир-бири учун ўзини фидо қилишда, деган эдилар. Шунинг учун мен сиздан қачон аччиқлансам, қўлимга мана шу тўқув игнасини олиб, матодан қўғирчоқ тўқиб ўзимни овутар эдим, деди. Бу гапни эшитган эр кўз ёшларини яшира олмади ва: бор йўғи иккита қўғирчоқми? Олтмиш йил давомидая? Гарчи аёли ўлим тўшагида ётганидан маҳзун бўлсада, эр шу топда ўзини жуда бахтли ҳис қилди.

Чунки, у олтмиш йил давомида хотинини бор йўғи икки марта хафа қилган эканман деб ўйлади. Сўнгра эр хотинидан қутидаги 75 минг долларни қаердан олгани ҳақида сўради. Аёли жавоб берди: бу пуллар ўша тўқиган қўғирчоқларимни сотганимдан йиғилган...

Қанчалар олийжаноб инсон, алам чекади ва лекин чурқ демайди. Йиғлайди ва лекин овоз чиқармайди. Демак, ҳар бир табассум қилаётган инсон ҳам бахтли бўлмаслиги мумкин. Ҳар бир табассумнинг ортида аччиқ алам бўлиши ҳам мумкин. Оқила аёл уйини обод қилади, жоҳила аёл эса, уни барбод этади.

tuhur

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

26 Oct, 02:07


🌷Янги тонг муборак бўлсин!

🌹Барчамизга пок
ниятлар ҳамрох бўлсин.

🌹Беморларимизга шифо,
адашганларимизга ҳидоят,
қалбимизга поклик берсин!

🌹Солиҳ амаллар ва хуш
хулқлик сизу бизни тарк этмасин!


💐Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтси.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

25 Oct, 15:28


​​Фалокатнинг ҳам ҳикмати бордир...

Ўтган замонда Аллоҳ таолонинг севимли бандаларидан бирининг боғида бир булбул яшар эди.
Булбул ҳар тонгда Аллоҳнинг минг бир исмини тараннум этарди. Кунларнинг бирида шиддатли бўрон бўлиб унинг уясини  ер билан яксон қилди. Ўша кундан бошлаб булбул ғамгин бўлиб қолди.
Аллоҳнинг дўсти бир куни булбулдан нега сайрамаётганини сўради.
Булбул:
– Менинг жуда ҳам чиройли уям бор эди. Унинг ичига чиройли тухумлар қўйган эдим. Бахтли ва шодон яшаётган чоғимда Раббим бир бўрон юборди. Уйим-жойим йиқилди, тухумларим нобуд бўлди. Унинг қайғусидан сайрамас бўлдим¬, – деди.

Қушчанинг дардини эшитган валийуллоҳ кулбасига қайтиб бу ҳикоятнинг ҳақиқатини билиш учун муроқабага ўтирди. Важдда ўтираркан, Раббил оламийн унинг кўнглига шуларни илҳом этди.
– Булбулга айтгинки, агар бўрон юбориб уясини йиқитмасак эди, япроқлар орасидан унга яқинлашиб қолган катта илон уни ютиб юборар эди.

Аллоҳнинг дўсти булбулга бу гапни сўзлаб берганидан сўнг булбул йиғлади ва истиғфор айтди. Яна Раббимизнинг минг бир исмини тараннум эта бошлади.

Мавлоно айтадилар:
“Туя эгаси туясининг ярасини микроб тушмасин дея доғлар экан, туянинг жони оғрийди.
Туя нега азоб тортаётганини билмайди, туянинг эгаси эса бу ишни нима учун қилаётганини туяга айтмайди. Чунки сўйлагани билан туя уни англай олмайди”.


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

25 Oct, 08:54


Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!

1️⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад).

2️⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг.

3️⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб барча мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

4️⃣ - Ота-онангиз, дўстларингиз сизнинг уларга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади.
Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни хам унутманг!

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

25 Oct, 08:52


ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ШАЙТОНДАН САҚЛАНАСИЗ?

Банда шайтондан тўрт нарса билан нажот топиши мумкин:

Биринчиси – Доим Аллоҳнинг зикрида бўлиш.

  Аллоҳ таоло айтади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”
(Раъд сураси, 28-оят);
 
“Бас, Мени ёд этингиз, мен ҳам сизларни ёд этурмен”
(Бақара сураси, 152-оят).

📖  Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар:
“Шайтон банданинг қалбига тазйиқ ўтказади. Банда Аллоҳни зикр қилса, пусиб кетади, ғафлатда қолса, васваса қилади”.

Банда шайтондан фақат ёлғиз Аллоҳнинг зикри билан нажот топиши мумкин. Зикр – энг катта ҳимоядир. У мўминларнинг қуроли, авлиёлар шиори, обидлар қўрғони, орифлар қиличидир.
Ким Аллоҳнинг зикрига одатланса, Аллоҳ уни сақлайди, ҳимоя қилади. Ким Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлса, шайтон тузоғига тушиб қолади.

Иккинчиси – таҳорат.

Шайтон нопок одамларга кўп зарар беради. У хароба, тоза бўлмаган ҳовлилирни, Аллоҳни танимайдиган қалбларни ўзига маскан қилиб олади. Шайтон ифлос нарсаларни яхши кўради, нопок одамларга ўралашиб юради. Ким таҳоратга, покликка одатланса, шайтондан ҳимояланган бўлади, иблис ундан узоқлашади. Жин чалган инсонларга эътибор қилсак, уларнинг аксари покликдан узоқ инсонлар эканини кўрамиз. Шайтон ҳам жинлардандир. “у жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйсунишдан бош тортди”.
(Каҳф сураси, 50-оят).

Учинчиси – солиҳ суҳбатдош, яъни намозхон дустлар.

Улар масжид аҳли, Қуръон аҳли, суннат аҳлидир. Бундай суҳбатдошлар шайтонга қарши уруш қилиб, сизга ёрдам беради. Мўмин инсон жамоатдан ажраб қолмайди. Зеро, “бўри тўдадан ажраб қолган қўйни ейди”. Агар мусулмон осий тўдаларга ошно бўлса, авлиёлар йўлига терс юрса, пайғамбарлар йўлида тўхтаб қолса, ибодати ва иродасидан ажрайди. Аллоҳнинг динидан юз ўгиргани учун Аллоҳнинг ғазабига ва лаънатига дучор бўлади.

Тўртинчиси – гуноҳ, фаҳш ишларни тарк этиш, истиғфорни кўпайтириш, тавба қилиш ва Аллоҳга қайтиш.

“Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳолангки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна била туриб қилмишларида давом этмайдиган кишилардир”
(Оли Имрон сураси, 135-оят).

“Қалблар тизгини” китобидан.

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

25 Oct, 02:03


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларингга хушхабар бер. Сендан шифо сўраётганларга офият, шифо бер.
Сенинг раҳматингдан умидворларга раҳм қил.
Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар борки, уларнинг гуноҳларини авф эт.

Аллоҳим, жума кунида, бизларни, ота-оналаримиз, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
АМИЙН!

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин!
Каҳф сурасини ўқишни унутманг!!!


@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

24 Oct, 18:48


Таҳажжуд номози ўқиш тартиби 🌺

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

24 Oct, 18:46


Hadis o‘qiymizmi 🌸

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

24 Oct, 09:52


Муҳаббатнинг закоти нима?

Умар Насафий «Ат-Тайсир фит-тафсир» китобида Бақара сурасининг «Улар ғайбга иймон келтирадиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қиладиганлар» мазмунидаги оятда келган «юнфиқун» (инфоқ қилиш) сўзини «закот бериш» деб тафсир қилиб, уни қуйидаги кўринишларда изоҳлаганлар:

Молнинг закоти – мўминларга закот беришда бағрикенг бўлиш;
Иззатнинг закоти – тавозе ва эҳсон қилиш;
Шарафнинг закоти – заиф ва муҳтожларга ёрдам бериш;
Бола-чақанинг закоти – етимларнинг бошини силаш;
Илмнинг закоти – бошқаларга ўргатиш;
Уйнинг закоти – меҳмондўст бўлиш;
Сиҳатнинг закоти – гуноҳлардан парҳез қилиш;
Гўзал овознинг закоти – Қуръон ўқиш;
Баданнинг закоти – Аллоҳга исён қилмаслик;
Тилнинг закоти – туҳматдан сақланиш;
Кўзнинг закоти – ҳаром нарсаларга қарамаслик;
Мурувватнинг закоти – ғарибларни ҳимоя қилиш;
Бандаликнинг закоти – Аллоҳнинг буйруқларини бажариш;
Муҳаббатнинг закоти – Раҳмонни кўп зикр қилиш;
Иймоннинг закоти – рукнларга (фарзларга) эътиборли бўлиш;
Исломнинг закоти – шайтондан сақланиш;
Зуҳднинг закоти – раҳбарарга қарши чиқишдан йироқ туриш;
Қалбнинг закоти – иймонни мустаҳкамлаш;
Ботиннинг закоти – зоҳирни муроқаба қилиш;

Умар Насафийнинг «Ат-Тайсир фит-тафсир» асаридан

Halovatuz

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

24 Oct, 08:04


Hayrli  kun Azizlarim

✍️  MuzDalifa

@nozimaaziz_1 • (video yoqsa reaksiya qoldiring)

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

24 Oct, 03:41


«Ла илаҳа илла Аллоҳ» шаҳодатининг сидқи ва ишончи билан; ширкнинг барчасини йўқ қилиб ташлайди, майда-чуйдасини ҳам, каттасини ҳам, хатодан бўлганини ҳам, қасддан бўлганини ҳам, аввалини ҳам, охирини ҳам, яширин ва ошкорасини ҳам. У калима ширкнинг барча турларига етиб боради – махфийсига ҳам, заррасига ҳам.

Истиғфор эса: ширкдан қолган из-қолдиқларни ўчириб ташлайди, ширкнинг тармоқларидан бўлган гуноҳларни ўчириб ташлайди, зеро гуноҳнинг барчаси ширкнинг тармоқларидандир.
– Тавҳид: ширкнинг аслини кетказади.
– Истиғфор эса: унинг тармоқларини кетказади.

• Энг улуғ мақтов: «Ла илаҳа илла Аллоҳ», калимасидир.
• Энг улуғ дуо: «Астағфируллоҳ», сўзидир».

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

24 Oct, 03:19


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيمِ      

Алҳамдулиллаҳи роббил аламин
Вассалату вассаламу ала росулиллаҳ.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳим  бизлардан фақирлик, қалби торлик, ғамни кетказишини, жонимиз, аҳли оиламиз, динимизни асрашини, кенг ризқ,
неъматга шукур, узоқ умр билан бахтиёр қилишини, жаҳаннам оташидан, ҳасадчиларнинг кўзидан, адоватдан асраши учун Роббимиздан паноҳ сўраймиз.

Аллоҳимнинг Раҳмати, Барокати, Марҳамати, Офияти бошимиз узра бўлсин.

Аллоҳга ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо  ﷺ беҳисоб саловатлар бўлсин!

Соллаллоҳу ъала Набиййина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи, ва соҳбиҳи ажмаъийн..

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

23 Oct, 18:58


#Ҳикмат

УЛКАН ҲИКМАТ.

Толҳа ибн Мусарриф айтади: "Ҳайсамадан:


🔸️Қайси нарса ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам семираверади?

🔸️Қайси нарса иккала ҳолатда ҳам озаяверади?

🔸️Қайси нарса асалдан ҳам ширин ва тугаб қолмайди?" деб сўрашди.

Ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам семирадиган  мўмин кишидир.
Аллоҳ ризқ берса, шукр қилади, мусибат келса, сабр қилади.

Ҳосилсиз пайтида ҳам, ҳосилдорлик пайтида ҳам озаяверадиган нарса кофирдир. У берганига шукр қилмайди, мусибатга учраса, сабр қилмайди.

Асалдан ҳам ширин ва тугамайдиган нарса — Аллоҳ таоло мўминлар орасига солиб қўйган дўстликдир", деди".

"Солиҳлар гулшани" китобидан

Halovatuz

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

23 Oct, 18:47


#БИЛИБ_ОЛИНГ

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ОИЛАЛАРИ.

Оталари: Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан олдин оламдан ўтганлар.

Оналари: Омина бинти Ваҳб пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг 6 ёшликларида вафот қилганлар.

Боболари: Абдулмуттолиб ибн Ҳошим пайғамбаримиз алайҳиссалом 8 ёшликларида дунёдан ўтган.

Амакилари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг 9 та амакилари бўлган. Уларининг исмлари: Ҳорис, Зубайр, Ҳамза, Зирор, Абу Толиб (Абду¬маноф), Абу Лаҳаб (Абдулуззо), Абдулкаъба, Муғийра ва Навфал.

Аммалари: Умайма, Баро, Умму Ҳакийм, Сафия, Арво, Отика.

Аёллари: Хадийжа бинту Ҳавайлид, Савда бинту Замъа, Оиша бинту Абу Бакр, Ҳафса бинту Умар, Зайнаб бинту Ҳузайма, Умму Салама (Ҳинд бинту Абу Умайя), Зайнаб бинту Жаҳш, Маймуна бинту Ҳорис, Жувайрия бинту Ҳорис, Умму Ҳабиба (Рамла бинту Абу Суфён), Мория бинту Шамъун, София бинту Ҳуяй.

Ўғиллари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг учта ўғиллари бўлган аммо улар ёшликларида вафот қилганлар. Улар: Қосим, Абдуллоҳ, Иброҳим.

Қизлари: Зайнаб, Фотима, Руқайя, Умму Кулсум розияллоҳ анҳунна.

Куёвлари: Абул Осс ибн Робиъ розияллоҳу анҳу – Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу – Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг турмуш ўртоқлари.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу – аввал Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг Руқайя  исмли қизларига уйланадилар, бир қанча вақт ўтиб Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этганларидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кенжа қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога уйланадилар. Шу сабабли Усмон розияллоҳу анҳу «Зиннурайн» - икки нур соҳиби деган ном билан шарафланганлар.

Набиралари: Абул Осс ибн Робиъ ва Зайнаб бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Али, Умома.

Али ибн Абу Толиб ва Фотима бинту Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Ҳасан, Ҳусайн, Мухассин, Зайнаб, Умму Кулсум.

Усмон ибн Аффон ва Руқайя ибн Муҳаммад алайҳиссаломнинг фарзандлари: Абдуллоҳ.                                                                                                     

Имом Термизийнинг«Шамоили Муҳаммадия» асари асосида тайёрланди.

Halovatuz

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

23 Oct, 05:24


Доктор Иброҳим Фақийга бир аёл мурожаат қилиб шундай деди:
-Ҳаётимда менга энг аҳаммиятли нарса бу менинг болаларим.
Доктор:
-Эринг вафот этса болаларингга ўзинг қараб тарбиялай оласанми?
-Йўқ.
-Ундай бўлса эринг болаларингдан кўра аҳаммиятлироқ эканда? Тўғрими?
-Тўғри
-Демак, эрингдан кўра аҳаммиятли нарса йўқ?
-Йўқ.
-Соғлигингдан айрилсанг ва болаларингга қарай олмасанг улар яхши бўладими? Аксар эҳтимол эринг бошқага уйланади.
Аёл буни эшитиб даҳшатга тушди.
Доктор унга:
-Демак сенга соғлигинг эрингдан кўра муҳимроқ экан?
-Тўғри. Энди менга соғлигимдан кўра муҳимроқ нарса борлигини исбот қила олмайсиз.
-Хўп, соғлиқ энг муҳим нарса. Лекин сенга бир мусибат етса ва сенда руҳий мувозанат яхши бўлмаса, болалаларингни ҳам кўришга тоқат ва хоҳишинг қолмаса болаларга яхши бўладими?
-Унда руҳий мувозанатни ушлаб туриш энг муҳим нарса эканда?
-Намоз ўқимасанг, Қуръон ўқимасанг қалб роҳати, ички хотиржамликни ҳис қила оласанми?
-Йўқ.
Демак Аллоҳнинг розилиги энг аҳаммиятли нарса экан, тўғрими?
-Тўғри
Шунда доктор ундан нарсаларни муҳимлигига тартиб билан санашни буюрди. Аёл тартиб билан санади. Шунда аёл суҳбат бошида биринчига қўйган нарса охирги нарсага айланиб қолди..
Намоз
Қуръон
Аллоҳга итоат
Руҳий мувозанат
Соғлиқ
Эр
Болалар

Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

@HIKOYANEW

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

23 Oct, 03:39


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги, тинчлиги давомли бўлишини, ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўраймиз!
Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

Аллоҳнинг саломи, Пайғамбар ﷺнинг дуолари, Қуръоннинг нури кун давомида сиз билан бўлсин!

@HIKOYANEW