𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️ @xadislar_tv Channel on Telegram

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

@xadislar_tv


Rasululloh ﷺ dedilar:
𝐁𝐢𝐳𝐝𝐚𝐧 𝐛𝐢𝐭𝐭𝐚 𝐡𝐚𝐝𝐢𝐬 𝐞𝐬𝐡𝐢𝐭𝐢𝐛, 𝐛𝐨𝐬𝐡𝐪𝐚𝐥𝐚𝐫𝐠𝐚 𝐲𝐞𝐭𝐤𝐚𝐳𝐠𝐚𝐧 𝐤𝐢𝐬𝐡𝐢𝐧𝐢 𝐀𝐥𝐥𝐨𝐡 𝐍𝐮𝐫𝐥𝐚𝐧𝐭𝐢𝐫𝐬𝐢𝐧!

Hamkor kanallarimiz: ↓↓↓
➥ @Oyat_TV 📖
➥ @Zikrlar_Duolar📿

Admin ➥ @Xadislar_TVbot

Sahih Hadislar ☪️ (Uzbek)

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️ kanali - bu, Islom dini masalalari va Rasululloh Muhammad Allohu alayhissalomning sahih hadislari bilan bag'ri bosilgan maqola kanalidir. Bu kanal orqali, musulmonlar islom dini haqida sahih ma'lumotlar olishlari va dinlarini yangilashlari uchun kerakli bilimlarni o'rganishlari mumkin. Kanalda Rasululloh Muhammad Allohu alayhissalom tomonidan aytlangan sahih hadislarni o'qib, ularga tarjima va tafsirini batafsil o'rganishingiz mumkin. Sahih Hadislar kanalida har bir foydalanuvchiga dunyoviy va ukhroviy masalalar aynan Muallifning yurtdoshlarining tavsiyalari bilan taqdim etiladi. Bu saytda yaratilgan yaxshi ta'lim materiallari ham ko'rsatiladi. Sahih Hadislar kanali sizning islom dinini tushunish va ta'lim olishiz uchun eng yaxshi manbalardan biri hisoblanadi. Agar siz Islom dini haqida tarixiy voqealari o'rganmoqchi bo'lsangiz yoki Rasululloh Muhammad Allohu alayhissalomning hayoti, sunnatlari, masalalarini tushunib chiqishni istasangiz Sahih Hadislar kanali siz uchun muhim manba bo'ladi. Bo'lib turing va xizmatlaridan foydalaning, bu kanal sizga e'tibor va foyda keltiradi.

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

11 Jan, 12:08


#️⃣7️⃣2️⃣7️⃣

🤲Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Қайси бир мўмин банда тонг отганида ота-онаси ундан рози бўлса, унга жаннатдан икки эшик очилади. Агар бири рози бўлса, бир эшик очилади. Қайси бир мўмин банда тонг оттирганида ота-онаси ундан ғазабланган бўлса, унга дўзахдан икки эшик очилади. Саҳоба савол қилди: “Ё Расулуллоҳ ﷺ, агар ота-она унга зулм қилса-чи? Зулм қилган бўлса ҳам”, деб жавоб бердилар”.

✍️Абу Яъло ривояти (Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан)

📌Изоҳ: Ҳадис усулига кўра, бу ҳадисга қўшимча бўлиб келган маъруф ривоятда: “Ота-онасига ёмонлик қилиш билан тонг оттирса Аллоҳ у кишига дўзахдан икки эшик очади. Агар улардан бирига ёмонлик қилган бўлса, битта эшик очилади” деб айтилган. {Байҳақий, “Шуъабул Иймон”}
         
🔘Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган ушбу ҳадиси шарифга кўра, бундай кимсалар ўзларининг бу каби ёмон ахлоқларини тарк этмагунларича жаннатга кирмайдилар.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ота-онага яхшилик қилиш Аллоҳга маъсият бўлмаган барча нарсада уларга итоат қилишдир. Ота-онага оқ бўлиш уларни қарилик чоғида қаровсиз ташлаб қўйиш ва яхшиликдан маҳрум қилишдир”.

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

09 Jan, 13:02


1️⃣1️⃣-дарс | Илм китоби шарҳининг давоми📚

00:00 ●━━───── 48:13
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

◀️00:00 Кисро подшоҳига юборилган мактуб.
◀️03:16 Расулуллоҳ ﷺ нинг узуклари (муҳрлари).
◀️14:46 Мажлисга, даврага келган кишининг одоби.
◀️19:36 "Эшитганлар, эшитмаганларга шу хусусда етказсинлар".
◀️24:00 Бир ишни қилишда ҳам, сўзлашда ҳам илм кераклиги ҳақида.
◀️32:40 "Кимгаки Аллоҳ яхшиликни хоҳласа, динда уни фақиҳ қилиб қўяди".

🎙Устоз Абдураҳмон ҳафизаҳуллоҳ

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

09 Jan, 13:01


🎙

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

08 Jan, 13:38


#️⃣7️⃣2️⃣6️⃣

🤲Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимни умрининг узайииши, ризқининг кенг бўлиши хурсанд қилса, ота-онасига яхшилик қилсин».

✍️Аҳмад ривояти (Анас розияллоҳу анҳудан)

📌Изоҳ: Демак ота-онасига яхшилик қилган одамнинг умри ва ризқига барака берилар экан. Уламолар ота-онага яхшилик қилиш йўлларини бирма-бир батафсил баён қилиб қўйганлар. Шу маънода ота-онага яхшилик қилиш деганда, асосан, қуйидаги ишларни адо этиш тушунилади:

1️⃣Ота-она хизматларини холис ният билан қилиш;
2️⃣Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
Шариатда ман қилинмаган ишларда доимо уларга итоат этиш;
3️⃣Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
4️⃣Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
5️⃣Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
6️⃣Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
7️⃣Ота-она учун молини сарфлаш;
8️⃣Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
9️⃣Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
🔟Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
1️⃣Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик, уларни камситадиган ишлардан сақланиш;
2️⃣Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
3️⃣Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

❗️Вафот этиб кетган ота-оналарнинг ҳақларини сақлаш қуйидаги ишлар билан амалга оширилади:

1️⃣Улар ҳаққига хайрли дуолар қилиб юриш;
2️⃣Васиятларини адо этиш;
3️⃣Уларнинг дўстларига яхшилик қилиб тришлик;
4️⃣Улар орқали бўлган қариндошлик алоқаларини сақлашлик;
5️⃣Улар номидан садақа қилиб туришлик;
6️⃣Уларнинг қабрларини зиёрат қилиб туриш.

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

06 Jan, 12:03


#️⃣7️⃣2️⃣5️⃣

🤲Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бурни ерга ишқалансин! Бурни ерга ишқалансин! Ота-онасининг бири ёки иккови кексалик чоғида ёнида бўлиб, жаннатга кирмаганнинг бурни ерга ишқалансин!»

✍️Муслим ривояти (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

📌Изоҳ: Мазкур ҳадиси шарифдан маълумки ота-онага хизмат қилиш, уларга яхшилик қилиб эъзозлаш, жаннатга кириш учун энг катта восита экан. Уларга оқ бўлиш, озор бериш, уларнинг ҳақларини паймол қилиш ва итоат қилмаслик эса, дўзахга киришдаги энг асосий сабаблардан биридир. Ожиз банда ота-онасининг хизматларида кўп хато ва камчиликларга йўл қўяди. Шунинг учун, кимки ота-онасининг иккисини ёки бирларини кексайган пайтларида уларнинг дуо ва розиликларини топиш учун уларга чиройли хизмат қилсин! Бордию бунинг акси бўлиб, уларга озор берса, қаровсиз ташлаб қўйса ва улар олдидаги фарзандлик бурчини бажармаса дўзахга киришга лойиқ бўлади. Ушбу ҳадисдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари унга тегиб қолиши хавфи бор. Шунинг учун ота-она билан муомала қилишда фарзанд хушёр бўлиб, уларни ранжитиб қўймаслиги керак. Аллоҳ таоло ҳаммамизни ота-онага оқ бўлишдан сақласин!

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

05 Jan, 12:04


🔤🔤🔤🔤 
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤 
🔤🔤🔤🔤🔤

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

04 Jan, 16:37


Live stream finished (37 minutes)

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

04 Jan, 15:59


Live stream started

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

04 Jan, 12:19


#️⃣7️⃣2️⃣4️⃣

🤲Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ё расулаллоҳ, кимга яхшилик қилай?”, деб сўради.
“Онангга”, дедилар.
“Сўнгра яна кимга?”, деди.
“Онангга”, дедилар.
“Сўнгра яна кимга?”, деди.
“Онангга”, дедилар.
“Сўнгра яна кимга?”, деди.
“Отангга”, дедилар.


✍️Муттафақун алайҳ

📌Шарҳ: Бу кўпчилигимиз биладиган жуда машҳур ҳадис. Уламолар мана шу ҳадисдан «Онанинг ҳаққи отаникидан кўра уч баравар кўп» деган хулосани ҳам чиқаришган. Ота-она, албатта, ҳар бир фарзанд учун улуғ зотлар. Лекин онанинг тутган ўрни алоҳида таъкидланади, чунки она фарзандига ҳомиладор бўлганидан бошлаб унинг машаққатини тортади. Тўққиз ой давомида қорнида кўтариб юради. Ҳомиладорликнинг қанчалик қийин кечишини ҳар бир ақли бор одам яхши билади. Фақат фарзанд учун фидокорлиги туфайлигина она ана шу машаққатларни кўтаради. Шунинг учун онанинг фарзанддаги ҳаққи алоҳида улуғ бўлади.

👶Қолаверса, ҳар бир фарзанднинг туғилиши қанчалик оғир машаққат эканини ҳам ҳамма яхши билади. Туғиш дарди ўлимни бўйинга олиш билан баробар эканини, айниқса аёллар яхши биладилар. Шунинг учун ҳам онанинг фарзанддаги ҳаққи алоҳида улуғ бўлади.

💞Кейин уни эмизиб, ювиб-тараб, тўғри тарбия бериб катта қилиш қанчалик улкан меҳнат эканини ҳам ҳамма яхши билади. Бу машаққатли меҳнатни ҳам фақат онагина яхшилаб адо эта олади. Шунинг учун онанинг фарзанддаги ҳаққи алоҳида улуғ бўлади. Шунинг учун ҳам уч марта «Онангга яхшилик қил», деганларидан сўнггина, тўртинчи мартада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўровчига «Отангга», деб жавоб бердилар ва улардан кейингина яқинларга – яқин қариндошларнинг ҳаммаларига яхшилик қилиш кералигини таъкидладилар.

✅️️Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1️⃣Олим кишидан одамлар билан қандай муомала қилиш ҳақида сўраб-ўрганиш кераклиги.
2️⃣Фарзанд учун энг аввало онага яхшилик қилиш зарурлиги.
3️⃣Онанинг ҳаққи отаникидан уч марта зиёд экани.
4️⃣Онадан кейинги ўринда яхшилик қилишга энг сазовор шахс ота экани.
5️⃣Ота-онадан кейин яқин қариндошларга яхшилик қилиш кераклиги. Уларнинг яхшиликка ҳақдорликлари яқинлик даражасига қараб тартибга солинади.

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

03 Jan, 16:00


Live stream scheduled for

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

03 Jan, 13:01


❗️❗️❗️💬💬💬

📺Азиз диндошлар, Аллоҳни изни билан бугундан бошлаб яна Имом Бухорийнинг «Ал-Жомеъ Ас-Саҳиҳ» мухтасар тўпламлари борасидаги ҳадислар шарҳидан дарсни давом эттирамиз ин шаа Аллоҳ📚

🎙Меҳмонимиз: Устоз Абдураҳмон ҳафизаҳуллоҳ

📆Жонли эфир: Ҳар жума куни

⏰️ Тошкент вахти билан соат 21:00 овозли чатда бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизга фойдали илм ва гўзал амал берсин!

Овозли чатга кириш учун⬇️
https://t.me/Xadislar_TV?livestream

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

02 Jan, 12:10


#️⃣7️⃣2️⃣3️⃣

🤲Расулуллоҳ ﷺ дедилар: Албатта, менга ёлғон тўқиш бошқа бировга ёлғон тўқишдек эмас. Ким менга ёлғонни билиб туриб тўқиса, дўзахдан ўз ўрнини тайёрлайверсин”.

✍️Муслим ривояти

📌Изоҳ: Расулуллоҳ ﷺга нисбатан ёлғон тўқиш, билиб-билмай турли гапларни ҳадис деб айтиш катта гуноҳдир. Бу ўша одамнинг дўзахга киришига сабаб бўлади. Шунинг учун бирор ривоятнинг ҳақиқий эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилмасдан туриб, нақл қилиш яхши эмас.

📋Саҳобалардан Зубайр ибн Авом розияллоҳу анҳу ҳадисни оз ривоят қиладиган кишилардан эдилар. Имом Бухорий ривоят қилишларича, Зубайр розияллоҳу анҳуга ўғиллари Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу: «Фалончи-пистончиларга ўхшаб, Набий ﷺдан ҳадис ривоят қилганингизни эшитмайман», дебди. У: «Мен У зот ﷺдан ажраганим йўқ-ку, лекин: «Ким мендан ёлғон гап айтса, дўзахдаги ўрнини тайёрлайверсин», деганларини эшитганман», деган экан. Яъни, Зубайр ибн Авом розияллоҳу анҳу ҳадис ривоят қилишда бирор ноаниқликка йўл қўйиб, гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрққанлар.

❌️Ислом дини умуман ёлғонни ҳаром қилган. Ислом назарида ёлғончи Аллоҳнинг душмани, иймонсиз ҳисобланади.
📖Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Албатта, ёлғонни Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганлар тўқийдилар», деб марҳамат қилган. Шундай бўлгандан кейин Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш, у киши айтмаган гапни айтди, қилмаган ишни қилди, дейиш мисли йўқ улкан гуноҳ бўлади.

🔥Шунинг учун ҳам уламолар жумҳури Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқишни ҳалол санаган одам кофир бўлади, деганлар. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ёлғон тўқиш Аллоҳ таолога ва Ислом динига нисбатан ёлғон тўқишдир.

❗️️Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари бўйича аниқ билимга эга бўлгандан сўнггина гапириш лозим. Гумон ва тахмин билан гапириш мутлақо мумкин эмас. Мусулмон одам гумон ва ишончсиз нарсаларни умуман гапирмагани маъқул. Ҳар бир нарсага тўла ишонч ҳосил қилгандан сўнггина гапирмоқ лозим. Айниқса, дину диёнатга, иймон-эътиқодга, ҳалол-ҳаромга, шариат аҳкомларига ва оят-ҳадисга тегишли мавзуда сўз юритганда жуда эҳтиёт бўлиш керак.

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

30 Dec, 16:38


#️⃣6️⃣2️⃣7️⃣

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бирон бир қавмга ўзини ўхшатса, бас, у ўшалардандир».

✍️Абу Довуд ривояти

📌Изоҳ: Ушбу ҳадисда мусулмон бўлмаган халқларга ўхшаш учун қаттиқ жазо борлиги айтилмоқда. Демак, тақволи ва солиҳ одамларга ўхшаган киши улардан биридир. Яҳудий ва насронийларга ўхшаган кимса эса, Аллоҳ сақласин, улардан биридир! Аллома Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадиснинг шарҳида бундай дейди: «Ушбу ҳадисда мўминларнинг сўзлари, ишлари, кийимлари, ибодатлари ва бизга шариат буюрмаган ва иқрор бўлмаган нарсаларда кофирларга ўхшашлари тақиқланган».

✒️Умар ибн Ҳаттоб розияллаҳу анҳу: "Аллоҳнинг душманларидан уларнинг байрамларида четланингиз!" - дедилар. Бошқа бир ривоятда бунинг сабабини келтириб айтадилар: «... бу кунларда Аллоҳнинг ғазаби тушгувчидир».

❤️‍🔥𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 ❤️‍🔥𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

29 Dec, 13:33


#️⃣4️⃣9️⃣5️⃣

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ўзларингиздан олдингиларнинг йўлларига қаричма-қарич, зироъма-зироъ эргашасизлар. Агар калтакесакнинг инига кирсалар уларга эргашасизлар”. Биз: “Эй Расулуллоҳ! Яҳуд ва Насоролар(ни назарда тутяпсизми)?”, дедик. У киши ﷺ: “(Улардан бошқа) ким ҳам бўларди?”, дедилар».

✍️Бухорий ривояти
(Абу Саъид розияллоҳу анҳудан)


📚Бошқа бир ривоятда: «Ҳатто, улардан бири ўз онасига кўчада жинсий алоқа килган бўлса, сизлар ҳам шундай қиласизлар» ҳадиси ҳам келган (Саҳиҳ ҳадис, Ҳоким ривояти).

📌Шарҳ: Пайғамбаримиз ﷺ нинг бу гаплари қариб ўн уч ярим асрдан сўнг юзага чиқди. Ўша вақтда мусулмонлар ўзларидан олдин ўтган қавмларга эргашиш қандоқ бўлишини тасаввур ҳам қила олмас эдилар. Лекин Расулуллоҳﷺ нинг ҳадисларини ҳақиқат сифатида эшитиб қабул қилган ва таслим бўлган эдилар.

❤️‍🔥𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 ❤️‍🔥𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

25 Dec, 12:54


#️⃣4️⃣9️⃣4️⃣

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ўзини биздан бошқаларга ўхшатган киши биздан эмас»

✍️Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан)


📌Изоҳ: Бу ҳадис кофирларнинг сўзларида, ишларида, либосларида, байрамларида, ибодатларида ва бизнинг шариатимизга киритилмаган, биз қабул қилмаган бошқа барча ишларида уларга ўхшаб қолишдан қаттиқ таъқиққа далолат қилади.

❤️‍🔥𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 ❤️‍🔥𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

23 Dec, 17:17


#️⃣7️⃣2️⃣2️⃣

🤲Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бидъат аҳлини ҳурмат қилган киши исломиятни йиқитишга ёрдам берган бўлади».

Табароний ривояти

❌️Бидъат - куфрга олиб борувчи йўлак. У Аллоҳ ва Расули ﷺ кўрсатмаган нарсани динга қўшишдир. Бидъат гуноҳи кабиралардан ёмонроқдир. шайтон гуноҳи кабирадан кўра бидъат қилувчи билан кўпроқ қувонади. Чунки гуноҳ қилувчи гуноҳ қилаётганини билиб туради ва унга вақти келиб, тавба қилиши мумкин. Бидъат қилувчи эса қилаётган ишини диний амал, савобга эга бўламан деб ўйлайди ва тавба қилиш у ёқда турсин, қилаётган иши гуноҳ эканини ҳам билмайди.

⚫️Бидъат суннат амалларининг йўқолишига олиб келади, бидъатчиларга суннатни ва унга амал қилувчиларни ёмон кўрсатиб қўяди. Бидъат инсонни Аллоҳдан узоқлаштиради, Аллоҳнинг ғазаби ва азобига дучор қилади ва қалбларнинг бузилиб, қорайишига олиб келади.

🚫Бидъатчи билан бирга даврада ўтириш ёки унинг зиёратига бориш ман қилинган. Агар унга насиҳат қилиш ёки қилаётган ишидан қайтариш учун борилса, мумкин. Улар билан алоқа қилиш кишига ёмон таъсир кўрсатади ва нафрат-адовати бошқаларга ҳам ўтишига сабаб бўлади. Агар уларни бу йўлдан қайтаришнинг иложи бўлмаса, давлат раҳбарлари бидъатчиларни ман қилишлари ва бу йўлларидан қайтаришлари шарт бўлади (давлат дегандан мурод, ислом қонунлари билан бошқариладиган давлат назарга тутиляпти). Чунки бидъатчилар исломга жуда катта хавф туғдирадилар.

✍️«Кимки бидъат аҳлидан нафратланиб юз ўгирса, Аллоҳ унинг қалбини қўрқувлардан амин қилади ва иймон билан тўлдиради. Бидъат аҳлига қўпол муомалада бўлганлар, энг улкан қўрқув кунида амин қилинурлар. Уларни ҳақир ва залил кўрганлар эса жаннатда юз даража юксалурлар. Аҳли-бидъатга салом берган ёки уни қувонтирувчи нарса билан қаршилаган киши эса Қуръони-Каримни камситган бўлади» (Хотиб).

📌Кофир давлатлар бидъатчиларни қўллаб-қувватлаётгани, Ислом дини оёғига болта уриш учун жуда қулай восита бўлгани боис бидъат амалларини халқ ичида тарқатишга катта ёрдам бераётганини ҳам мусулмонлар билишлари лозим.

🤲Аллоҳ таъолодан динига ёрдам бериб, шаҳодат калимасини устун қилишини ва душманларини хор этишини сўраймиз. Аллоҳ таъоло пайғамбаримизга, У зотнинг оила аъзоларига ва дўст-ёрларига саломлар ва салавотлар юборсин.

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

22 Dec, 06:41


#️⃣7️⃣2️⃣1️⃣

🤲Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Сизлар менинг ва тўғри йўлда юрувчи, ҳидоят топган хулафоларимнинг йўлини тутиб, уни озиқ тишларингиз билан тишлагандек, маҳкам ушланглар. Динга янгиликлар киритишдан сақланинглар, албатта, ҳар қандай бидъат залолатдир”.

✍️Абу Довуд ва Термизий ривояти

📌Изоҳ: Динга янгилик киритиш, гўёки, Аллоҳ ва унинг Расули билмаган нарсани “мен топдим”, – деган даъво қилишдир. Ваҳоланки, Ислом — Аллоҳ томонидан юборилган мукаммал ва баркамол диндир. Биз мусулмонларнинг вазифамиз – динимизнинг моҳиятини тўғри англаб етиб, ҳаётимизга татбиқ қилиш ва турли бидъат-хурофотларни пайдо қилмасликдир.

❗️Эслатма: Бидъатни яхши ва ёмон, яъни савоб ва гуноҳ бидъатга ажратиш хатодир. Чунки бу Расулуллоҳ ﷺнинг «Ҳар бир бидъат залолатдир», деган сўзларига зид келади. Расулуллоҳ ﷺ бу ҳадисларида ҳамма бидъатни залолат деб атадилар. Бидъатларни яхши-ёмонга ажратган киши эса: «Бидъатнинг ҳаммаси ҳам адашиш эмас, балки яхши бидъат ҳам бор» демоқчи бўлади.

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

19 Dec, 12:05


#️⃣7️⃣2️⃣0️⃣

🤲Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сўзларнинг энг яхшиси Аллоҳнинг китобидир, йўлларнинг энг яхшиси Муҳаммад ﷺ йўлларидир, ишларнинг энг ёмони кейин пайдо қилинган нарсалардир. Зеро, ҳар бир кейин пайдо қилинган нарса бидъатдир, ҳар қандай бидъат эса залолатдир, ҳар қандай залолат эса дўзахдадир».

✍️Байҳақий ривояти

📖Аллоҳ Қуръонда айтади: "Айтинг: “Агар Аллоҳни яхши кўрсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ ҳам сизларни яхши кўради ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ Ғафур ва Раҳийм Зотдир" (Оли Имрон сураси 31); “Албатта мана шу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, шу йўлгагина эргашинглар! Бошқа йўлларга эргашмангизки, у сизларни Унинг йўлидан узиб қўяди” (Анъом сураси 153).

❌️Бидъат” арабча сўз бўлиб, луғатда “янгилик ихтиро қилувчи”, “янгилик” деган маъноларни англатади.
Шариат истилоҳида эса: бидъат, яъни Қуръон ва суннатда йўқ ва динда янги пайдо бўлган ва шариати исломияда буюрилмаган ва ҳаттоки тавсия этилмаган шу каби ижмоъ билан тасдиқланмаган ишларни ибодат деб бажаришдир.

✍️ Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Салафлар ва имомлар бидъатчиларни ниҳоятда қаттиқ инкор қилишди. Ернинг турли бурчакгида бидъат аҳлини номма-ном барилла айтишди. Уларнинг фитнасидан ниҳоятда қаттиқ огоҳлантириб ўтишди. Бу ишни шундай ортиғи билан адо этишдики, ҳатто фаҳш, зулм ва тажовуз ишларига бунчалик қаттиқ инкор қилишмади. Зеро бидъатнинг зарари, динни бузиши ва динга зид келиши ана у ишлардан (фаҳш, зулм ва тажовуздан) қаттиқроқдир».

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

17 Dec, 12:05


#️⃣7️⃣1️⃣9️⃣

🤲Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки динимизда йўқ нарсани чиқарса, у янгилик қабул қилинмайди – рад қилинади».

✍️Муттафақун алайҳ

📚Яна бир ривоятда: «Кимки динда бўлмаган ишни қилса у рад қилинади», дейилган.

📌Изоҳ: Бу ҳадис амалларнинг зоҳирий тарафи учун мезон ҳисобланади ва ҳар қандай амал, агар Аллоҳ ва Расулининг амри бўлмаган бўлса, қилган кишининг ўзига қайтарилажагини ҳамда кимки динда Аллоҳ ва Расули изн бермаган нарсаларни пайдо қиладиган бўлса, Ислом дини ундан пок эканлигини англатади.

📋Имом Нававий айтадилар: «Ушбу ҳадисни ёддан билиш ва мункар ишларни қайтаришда уни далил қилиб келтириш керак».

📋Ибн Ҳажар Ҳайтамий айтадилар: «Бу ҳадис энг сермазмун қоидалардандир. Бирор далилдан шаръий ҳукмни чиқариб олишдан аввал ўша далилни шу қоида асосида текшириб кўриш лозим».

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

16 Dec, 12:03


#️⃣7️⃣1️⃣8️⃣

🤲Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Асирни озод қилинглар. Очни овқатлантиринглар. Касални зиёрат қилинглар».

✍️Бухорий ривояти (Абу муса розияллоҳу анҳудан)

✍️️Имом Молик раҳматуллоҳ алайҳ айтадилар: «Инсонларга асирларни барча молларини фидяга бериб бўлса ҳам қутқаришлари вожиб бўлади. Бунда ихтилоф йўқ».

📖Аллоҳ таоло Қуръонда айтади: «Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир» [Анфол сураси 72].

✍️Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Асирларни озод қилиш энг катта вожиботлардан бўлиб, бунга вақфдаги ва бошқа мол-пулларни ҳам сарфлаш энг катта қурбатлардандир».

✍️Шайх Абдулазиз ат-Тарифий айтадилар: «Асир фақирдан кўра кўпроқ закотга лойиқдир, чунки асир ўзини нафси ва дийни учун қўрқади, ва лекин фақир фақат нафси учун қўрқади».

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

15 Dec, 15:44


‼️‼️‼️💬💬💬

🗣Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

❗️Сиз азиз диндошларимизга неча йилдан буён асирликка тушиб қолган мазлума опа-сингилларимизни ҳолатларидан хабардор бўлишлигиз учун ўзимиз ишончли деб билган саҳифаларни тавсия қилмоқчимиз⬇️


📍⛓️Боғдод қамоқхонасидаги асиралар⬇️
https://t.me/+wL_aos-TOw4yYjYx
@afiyfa_b6
@ttifucjdkfffy

📍🔫Ал-хол лагеридаги асиралар⬇️
@mazluma_hol2
@Munisa_Hakimova_al_hol_asira
@asiradanmaktub
@mazluma_89

📍🔫Ал-рож лагеридаги асиралар⬇️
@Roj_asiralar


📌Фақатгина ўзимиз билан машғул бўлмасдан, бу асира опа-сингилларимизни унутиб қўймайлик! Бу мазлумаларга қўлимиздан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилайлик! Эртага қиёматда шу опа-сингилларимизни ташлаб қўйганимиз учун сўралишимизни унутмайлик азиз диндошлар!

🤲Аллоҳ субҳанаху таолодан бу асира опа-сингилларимизни золим кофирлар қўлидан тез кунларда асирликдан озод қилишлигини ва офият беришлигини сўраймиз.

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

15 Dec, 15:40


💜🤍🤍💜🤍🤍💜
💜🤍🤍🤍🤍🤍

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

13 Dec, 12:05


#️⃣6️⃣3️⃣3️⃣

🤲Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Исро кечасида лаблари оловдан бўлган қайчилар билан қирқилаётган кишиларнинг олдидан ўтдим. «Анавилар кимлар?» деб сўрадим. «Умматингдаги аҳли дунё ваъзхонлар. Одамларни яхшиликка чорлаб, ўзларини унутганлар ва ҳолбуки китобни ўқирдилар, ақлни ишлатмайдиларми?», дейишди».

✍️Аҳмад ривояти

📌Изоҳ: Салафи солиҳларимиз билганларига амал қилишга ўта ҳарис бўлишган. Улуғ саҳобий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Биздан бир киши ўн оятни ўрганса, унинг маъноларини билмагунича ва унга амал қилмагунича бошқаларига ўтмас эди».

✍️Али розияллоҳу анҳу: «Илм амал ила хитоб қилади, амал жавоб берса берди, бўлмаса илм қочади», деганлар. Чунки илм ва амал жуфтдир: ё бирга бўлади, ё баробар кўтарилади. Агар илм амалсиз бўлса, соҳибининг зиддига ҳужжат бўлади.

✅️️Аллоҳ бизга берган бу илмнинг закотини адо этиш ҳам лозим. Молнинг закоти ўндан биридан чорагидир. Илмнинг закоти эса унга амал қилиш ва уни ўзгаларга ўргатишдир.

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

11 Dec, 12:05


#️⃣6️⃣3️⃣2️⃣

🤲Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бир илмдан сўралсаю, бас, у ўшани яширса, қиёмат куни Аллоҳ уни оловдан бўлган юган билан юганлайди».

✍️Термизий ривояти

📌Шарҳ: Набий ﷺ бу ҳадиси шарифларида илмни яшириш, уни тарқатмасликнинг оқибати ёмон бўлишини баён қилиш билан илмни ёйишга тарғиб қилмоқдалар.

🔥Ким илмни беркитса, уни кишиларга етказмаса, қиёмат куни алоҳида азоб билан азобланиши муқаррарлиги маълум қилинмоқда. Ундай одамни Аллоҳ оловдан бўлган юган билан юганлаб, жаҳаннамга солар ва у ерда яна алоҳида азоб берар экан.

❗️Бошқа тузумларда илм ўз эгасининг мулки ҳисобланади. Олим одам нимани хоҳласа, шуни қилади. Хоҳласа, бировга ўргатади, хоҳламаса, ўргатмайди. Исломда эса илм олимнинг эмас, балки ўша олим яшаётган жамиятнинг мулки ҳисобланади. Олим эса уни ўзида омонат сақлаб турган одамдир. Жамият қачон муҳтож бўлиб қолса, олим ўша омонатдаги илмдан бериши лозим. Бермаса, хиёнат қилган бўлади. Бу дунёда қутулиб кетса ҳам, охиратда албатта жазосини олади.

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

10 Dec, 12:00


🤍🤍💜💜🤍🤍💜
💜🤍🤍🤍💜🤍
💜🤍🤍🤍💜🤍
💜💜🤍 🤍🤍💜💜🤍

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

09 Dec, 12:05


#️⃣7️⃣1️⃣7️⃣

🤲Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ботил билан ҳақни йўқ қилишга бир золимга кимки ёрдам берса, Аллоҳ ва Расулини зиммаси ундан барийдир».

✍️Ҳоким ривояти

📖 Аллоҳ таъоло Қуръонда айтади: «Иймон келтирганлар Аллоҳнинг йўлида жанг қилурлар. Куфр келтирганлар тоғутнинг йўлида жанг қилурлар...» {Нисо сураси-76}.

✍️Ибн Умар розияллоҳу анҳумо
айтганлар: «Золимларнинг
ёрдамчилари ва миршаблар қиёмат
кунидаги дўзах итларидир».

✍️Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ қамоққа олинганида қамоқ назоратчиси сўради:
– Эй, Абу Абдуллоҳ (имом Аҳмад), золимлар ва уларнинг ёрдамчилари ҳақидаги ҳадис саҳиҳ-ишончлими?
– Ҳа, саҳиҳ.
– Мен ҳам золимларнинг ёрдамчиларидан саналаманми?
– Золимларнинг ёрдамчилари сенинг сочингни оладиган, кирингни ювадиган, овқатингни тайёрлаб берадиган, сенга нимадир сотган, сотиб олганлардир. Аммо сен эса золимларнинг ўзидансан, – деди.

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

08 Dec, 07:39


💜💜🤍💜💜🤍💜🤍🤩

🏳Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар!

🎉Суриянинг турли минтақаларида мамлакатнинг Асад режимидан ҳалос бўлганлиги катта шод-ҳуррамлик ва қувонч ҳайқириқлари билан нишонланмоқда.

🇹🇷🕌Шунингдек дунёнинг турли мамлакатларида бу хабар ҳақиқий байрам сифатида қарши олинди. Хусусан, Истанбулдаги Фотиҳ масжидида турклар ва сурияликлар Асад режими қулаганини бирга нишонладилар.

⚠️54 йиллик жиноятчи Асад оиласининг зулм даври тугади. Суриянинг қаҳрамон халқи узоқ йиллик қийинчиликлар, қаттиқ синовлардан сўнг ниҳоят озодликка эришди!

Сурия халқи бошқа мамлакатларда ҳам зулм кўрган, диний ва инсоний тазйиқларга учраган мазлум инсонлар учун озодлик намунасини кўрсатди.

🗣Сурия давлат телевидениесида Асад ҳукумати ағдарилгани эълон қилинди! "Жиноятчи Асад ҳукумати ўз ниҳоясига етди. Барча мазлум маҳкумлар ҳукумат қамоқхоналаридан озод қилинди. Дамашқ шаҳри қаҳрамон мужоҳидлар ва халқимиз томонидан озод қилинди."

🗣Сурия озодлик гуруҳлари раҳбарияти: "Ҳамма тинч-тотув яшайдиган, адолат қарор топган, ҳақиқат ҳимояланган янги Сурияда ҳар бир суриялик ҳурматга сазовор бўлади ва унинг қадр-қиммати ҳимоя қилинади. Биз қоронғу ўтмиш саҳифасини ёпамиз ва келажак учун янги уфқ очмоқдамиз".
"Биз бутун дунёдаги сурияликларга айтамизки, Озод Сурия сизни кутмоқда".

❗️Суриядаги “Одам қирғинхонаси” номи билан машҳур Седная қамоқхонасида йиллар давомида қийноқлар остида сақланиб келинган аёллар ва уларнинг гўдаклари озодлик ҳаракати томонидан қутқарилиб олинмоқда...

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

29 Nov, 12:05


#️⃣7️⃣1️⃣2️⃣

🤲Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Биз сафарга чиқдик. Орамиздан бир кишига тош тегиб, бошини ёрди. Кейин ўша одам эҳтилом бўлиб қолди ва шерикларидан “Менинг таяммум қилишимга рухсат топа оласизларми?” деб сўради. Улар “Биз сенга рухсат топа олмаймиз. Ваҳоланки, сен сувга қодирсан” дейишди. Ҳалиги одам ғусл қилди ва вафот этди. Набий ﷺнинг ёнларига қайтганимизда ўша иш ҳақида хабар берилди. Шунда у зот алайҳиссалом: “Улар уни ўлдиришибди. Аллоҳ ҳам уларни ўлдирсин. Билмасалар сўрамайдиларми? Ахир билмасликнинг шифоси сўраш-ку! У одамнинг таяммум қилиши ва жароҳати устига бир латтани қўйиб ёки боғлаб (бу ровий Мусонинг шаккидир), сўнгра уни устига масҳ тортиб, қолган жасадини ювиши кифоя қиларди” дедилар”.

Абу Довуд ривояти

📌Изоҳ: Бу ҳадиси шарифда айтилишича, сафарга чиққан бир одамнинг бошига тош тегиб, бошини жароҳатлабди. Кейин у эҳтилом бўлиб қолиб, шерикларидан таяммум қилишга рухсат сўрабди. Шериклари унинг сувга қодирлигини айтиб, таяммум қилишига рухсат беришмабди. У одам ўша ҳолида ғусл қилибди. Ғусл қилаётган чоғида ҳавонинг совуқлиги ва бошидаги жароҳатга сув кириши натижасида вафот этибди. Бу воқеа Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга етказилганда, у зот алайҳиссалом ўша илмсиз равишда фатво берган кишилар ҳақида “Улар уни ўлдиришибди. Аллоҳ ҳам уларни ўлдирсин” деб, уларнинг қилган ишларини қоралабдилар. Кейин “Билмасалар сўрамайдиларми? Ахир билмасликнинг шифоси сўраш-ку!” дебдилар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1️⃣Бу ҳадисда Набий ﷺ илмсиз равишда фатво берувчиларни қаттиқ қоралаб, бу ишдан қайтарганларини очиқ-ойдин кўришимиз мумкин.
2️⃣Бу ҳадисдан келиб чиқиб, агар биз фатво бериш аҳлидан бўлмасак, бизда бирор масъала тўғрисида илм бўлмаса, фатво беришга асло шошилмаслигимиз, ўша масъала ҳақида гапирмаслигимиз лозим бўлади.
3️⃣Биз бу ҳадисдан яна фатвони фақат илмли, унга аҳл бўлган уламолардангина сўрашимиз лозимлигини ҳам ўрганамиз.

✍️Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ким «билмайман» дейишни билса, илмнинг ярмини эгаллабди».

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

28 Nov, 12:02


💜💜💜🤍💜
🤍🤍🤍💜🤍💜🤍
💜🤍🤍🤍🤍

🤍💜🤍💜🤍💜

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

27 Nov, 12:05


#️⃣7️⃣1️⃣1️⃣

🤲Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Муснад”ларида бир ривоятни келтирганлар. Бир киши келиб, “Эй Аллоҳнинг Расули, менга ернинг энг афзал жойи ва ернинг энг ёмон жойи ҳақида хабар беринг” деди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам “Билмайман. Биродарим Жаброилдан сўрайман” дедилар ва Жаброил алайҳиссаломдан сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом ҳам “Билмайман” дедилар. Оламларнинг Роббидан ваҳий орқали бу саволнинг жавоби келди: “Албатта, маконларнинг энг афзали масжидлардир. Энг ёмони эса, бозорлардир”.

✍️Аҳмад ривояти

📌Изоҳ: Демак, илмсиз равишда фатво бериш гуноҳи кабиралардан экан. Бугунги кунда баъзи кишилар кибр ёки одамларни юзхотир қилиб, “Мен ҳақимда нима деб ўйларкинлар” деган ҳадик билан илмсиз равишда фатво беришади, бу ишга журъат қилишади.

❗️Инсониятнинг саййиди бўлган зот алайҳиссалом “Билмайман” деган бўлсалар, биз қандай ҳолатда бўлишимиз керак?!! Бу борада ҳам бизга пайғамбаримиз ﷺ гўзал ўрнак бўлганлар. Ҳаммамиз Расулуллоҳ ﷺдан ўрнак олишимиз ва билмаган нарсамиз хусусида сўралсак, “Билмайман” дейишимиз керак.

✍️Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳига Мадинанинг етмишта олими у кишининг фатво беришларига рухсат бергандан кейингина ижтиҳод қилиб, фатво берганлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ шунчалик олим бўлишларига, мужтаҳид бўлишларига қарамасдан, кўпинча “Билмайман” дер эдилар.

🔘У кишининг Ҳайсам ибн Жамийл деган шогирдлари қуйидаги воқеани ривоят қилган: “Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан бир куни қирқ саккизта масъала сўралди. У киши олтита масъалага жавоб бердилар ва қолган қирқ иккита масъала хусусида эса, “Билмайман” дедилар”.

🔘Бир куни бир киши узоқ шаҳардан у кишининг олдиларига келиб, бир масъалани сўради. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ унга “Билмайман” дедилар. У одам “Мен сизнинг олдингизга узоқ шаҳардан келдим. Энди аҳлимга нима дейман?” деди. Шунда Имом Молик раҳимаҳуллоҳ у одамга: “Аҳлингга “Молик масъалани яхши билмас экан” деб айт” дедилар.

✅️Имом Молик раҳимаҳуллоҳ улуғ мужтаҳид бўлишларига қарамасдан одамларга билмаган нарсалари ҳақида савол берилса “Билмайман” дейишни шу тарзда таълим берардилар. Ваҳоланки, у киши ҳақларида шундай дейилган: “Модомики, Молик Мадина экан, ундан бошқа киши тарафидан фатво берилмайди”. Шундоқ инсон “Билмайман”ни кўп айтганларидан кейин биз жуда ҳам ҳушёр бўлишимиз керак. “Билмайман” деган сўзни ўз ўрнида ишлатиш айб эмас.

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

26 Nov, 17:27


💜💜💜🤍💜
🤍🤍🤍💜🤍💜🤍
💜🤍🤍🤍🤍

💜💜🤍💜🤍💜

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

25 Nov, 12:05


#️⃣7️⃣1️⃣0️⃣

🤲Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким Қуръон (оятлари) ҳақида ўз раъйи билан гапирса (тафсир қилса), тўғри қилган бўлса ҳам хато қилибди».

✍️Термизий ривояти (Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан)

📌Изоҳ: Яъни ким бир устоздан илм олмай туриб, Қуръон тафсирига оид илмларни ўрганмай туриб, ўзича Қуръонни тафсир қиладиган бўлса, мабодо тўғри тафсир қилган бўлса ҳам, барибир хатога йўл қўйган ва оғир гуноҳни содир этган бўлади. Шунинг учун илмсиз равишда Қуръонни тафсир қилиш, илмсиз равишда фатво бериш ўта хатарли ишдир.

📋Имом Моликнинг шогирдларидан бири айтади: «Худо ҳаққи айтаман, Моликдан бирор бир масалани сўрашса, у ўзини худди жаннат ва дўзах орасида тургандек ҳис қилар эди».

❗️️Салафлар бу мақомдан ана шундай ҳайиқардилар. Чунки, улар бундаги масъулиятнинг оғирлигини, эрта қиёматда Аллоҳ Роббул оламийн ҳузурида туришларини ва барча халойиқлардан олдин бу ҳақда сўралишларини яхши билардилар.

❌️Лекин, бугунга келиб одамлар фатво беришга ва дин номидан гапиришга мусобақалашадиган бўлиб кетдилар. Илм даъвосига журъатли бўлиб кетдилар, илм даргоҳини ўзлариники санайдиган бўлиб қолдилар. Тўғри келган одам фатво беради, Роббул оламийн номидан ҳукм қилади, ўзи лаёқатли бўлмаган бу улуғ мансабга мутасаддилик қилиб, бу ҳалол, бу ҳаром, бу фосиқ, анови кофир, униси бидъатчи, буниси хавориж, деган гапларни гапиради.

🔴️Умматнинг забардаст имомларини кофирга чиқариш, ўтиб кетган-у ҳозирги уламолар ҳақида бўлмағур гапларни гапириш адашишнинг ва нияти бузуқликнинг энг катта белгисидир. Агар бир кишининг ана шундай аҳволга тушганини кўрсангиз, ундан худди моховдан қочгандек қочинг. Зеро, бундай кимсанинг ичи айниган ва нияти бузуқдир. Аксарият ҳолларда мусулмонлар орасини улардан бўлмаган кимсалар булғайдилар. Ниятлари мусулмонлар жамоасини парчалаш, улар ичига низо ва келишмовчилик уруғларини қадаш бўлади. Умматни парчалаб ташлашнинг энг катта ва энг хатарли усули унинг фикрларини беқарор қилиш, ақидаларига шубҳа етказиш, бошлиқлари, имомлари ва уламолари ҳақида шак-шубҳа уйғотишдир.

Биз бугун ана шу кўринишлар орамизда ёйилиб бораётганини кўрмоқдамиз. Тўғри келган одам фатво беради, учраган одам дин номидан гапиради. Бу жуда хатарли кўриниш, унинг оқибатлари жуда ёмон бўлади. Зеро, илм, мафкура ва ақида инсонни ҳаракатга ва амалга ундовчи, тасарруф ва иш-феълга чорловчи энг катта омиллардир.

🛡Шундай экан, ақидани ҳимоя қилиш, динни қўриқлаш, илм майдонини асраш лозим, дуч келган одам уни пайхон қилишига йўл қўйиб бермаслик шарт. Агар шундай қилмасак, қамровини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган улкан фитнага йўл очиб қўйган бўламиз.

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

24 Nov, 14:54


💜💜💜🤍💜
🤍🤍🤍💜🤍💜🤍
💜🤍🤍🤍🤍

🤍💜🤍💜🤍💜

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

23 Nov, 12:05


#️⃣7️⃣0️⃣9️⃣

🤲Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга фатво берган кимсага бўлади».

✍️Аҳмад ва Ибн Можа ривояти (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

📌Изоҳ: Демак, нотўғри ишнинг содир бўлишига ўша илмсиз равишда фатво берган киши сабабчи бўла­ди. Агар у нотўғри фатво бермаганида, ҳалиги одам бошқа биладиган одамдан сўраб, ишини тўғри ҳолда амалга оширган бўлар эди. Нотўғри фатвога ишониб, савоб ниятида нотўғ­ри ишни қилган кишига эса гуноҳ бўлмайди. Аммо у киши фатвонинг нотўғри эканини билиши билан ўша ишни тўхтатиши, иккинчи бор ҳалиги жоҳил одамдан фатво сўрамаслиги лозим. Ўзи учун ишончли, тақводор, инсофли ва билимдон устоз топишига тўғри келади.

✅️Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1️⃣Бир масалани аниқ билмай туриб, фатво бериш мумкин эмаслиги.
2️⃣Бир масалани билмай туриб, фатво берган одам гуноҳкор бўлиши.
3️⃣Унинг нотўғрилигини билмай, ихлос билан нотўғри фатвога амал қилган одам гуноҳкор бўл­маслиги.
4️⃣Сўралган масалани билган одам тўғри жавоб бе­риши зарурлиги.

🔎Энди ушбу ҳадиси шариф ҳукмини ҳам бугунги ҳаётимизга солиштириб кўрайлик. Билимсиз равишда фатво бераётганлар қанчалар кўп. «Намоз ўқимаса ҳам бўлаверар экан», «Ароқни ичиш эмас, маст бўлиб, кўчада тўполон қилиб юриш ҳаром экан» қабилидаги гапларни айтадиганлар ҳар қадамда учраб туради. Баъзи бир чаласаводлар эса икки-уч оғиз нарсани чала ёдлаб олиб, мусулмонларнинг ярмидан кўпини кофир ёки мушрикка, дунёдаги аксар нарсаларни ҳаромга чиқариб юборадилар. Икки томон ҳам Аллоҳдан қўрқмайди, охиратини ўйламайди. 

❌️Билиб туриб, тўғрисини айтмайдиганлар ҳам оз эмас. Дунёнинг мансабини ўйлаб, бойларга ва зўравонларга яхши кўринаман деб, шариатнинг ҳукмини эмас, ўшаларнинг хоҳишини айтаётганлар ҳам ҳаммага маълум. Бу икки ҳолат ҳам ўз эгалари ва мусулмонлар бошига кўпгина бало-офатлар ёғдириши турган гап. Бундай бало-офатлардан қу­тулиш учун ҳар ким ўз чегарасини билиши керак. Шаръий илмдан узоқ кимсалар инсоф қилиб, диний ишларга аралашмасликлари, фатво беришга ўтмасликлари фарз. Ким фатво бермоқчи бўлса, хато гапнинг гуноҳи ўз бўйнига тушишини ўйлаб қўй­моғи лозим.

✅️Шариат аҳкомларини биладиганлар эса Ислом таълимотларини, шариат ҳукмини тўғрилигича етка­зиши лозим. Агар тўғрисини айтиш жонига таҳдид соладиган бўлса, унда жим турсин, тўғри нарсани била туриб, тескарисини айтмасин. Бир оғиз сўзи билан қанчадан-қанча одамлар залолатга кетишига, гуноҳга ботишига сабабчи бўлмасин. Беш кунлик  дунё­­нинг матоҳини деб, ўзининг ҳам, ўз­галарнинг ҳам охиратини куйдирмасин.

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

22 Nov, 15:57


💜💜💜🤍💜
🤍🤍🤍💜🤍💜🤍
💜🤍🤍🤍🤍

💜💜🤍💜🤍💜

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

21 Nov, 12:05


#️⃣7️⃣0️⃣8️⃣

🤲Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Фатвога журъатлироғингиз, дўзахга журъатлироғингиздир».

✍️Доримий Убайдуллоҳ ибн Жаъфардан мурсал ҳолда ривоят қилган

📋Ибн Саъд Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят килади: «Бир одам Ибн Умардан масала сўради, У киши бошини эгиб, жавоб бермай жим қолди. Одамлар саволни эшитмади шекили, деб ўйлашди. Халиги одам унга: «Аллоҳ сенга раҳм қилсин, саволимни эшитмадинг-ми?» деди. «Эшитдим, аммо сизлар сўраган нарсангиз ҳакида Ал­лоҳ бизни сўроққа тутмайди, деб ўйлайсизлар шекилли. Аллоҳ сени раҳм қилсин, бизни тек қуйиб тур. Масалани фаҳмлаб олайлик. Агар бизда унга жавоб бўлса, берамиз, бўлмаса, билмаслигимизни айтамиз», деди».

📋Имом Молик раҳимаҳуллоҳ айтади: «Кимдан бир савол сўралса, аввало ўзини жаннат ва дўзахга рўбаро қилсинда, сўнгра қандай халос бўлишини ўйлаб жавоб бераверсин».

📋Имом Нававий Абдураҳмон Ибн Абу Лайлодан қуйидаги гапларни келтиради:
Росулуллоҳ ﷺ нинг 120 саҳобаларидан савол сўралганда, «анавидан сўра», - деб бошқаларига ишора қилинар ва охири яна аввалгисига қайтиб келганини кўрдим”.

📌Бу гапдан маълум бўладики саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) фатво беришдан, билмасдан туриб «Бу масаланинг жавоби бундай» дейишдан қўрқишар, шу боис бошқа киши жавоб беришини хоҳлашарди. Чунки, улар бировга бир масала юзасидан фатво бериш шариат номидан гапириш эканини жуда яхши билишарди.

❌️Афсуски, бизнинг илмимиз бўлмаса ҳам оқибатини ўйлаб ўтирмай шошилиб жавоб бериб юборамиз. «Менимча, бу бундай бўлса керак» деб ақлимизга суяниб шошқалоқлик қиламиз. «Фатвога журъатлироғингиз дўзахга журъатлироғингиздир» деган ҳадисни хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Баъзан биздан биров сўрамаса ҳам диний мазмундаги саволларга жавоб беришга уринамиз.

🤲Аллоҳ таолодан тилларимизни илмсиз равишда фатво беришдан сақлашини сўраймиз. Албатта, У Зот ҳамма нарсага қодирдир.

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

18 Nov, 11:34


#️⃣7️⃣0️⃣7️⃣

🤲Оиша розияллоҳу анҳодан сўрадилар: «Аллоҳнинг росули ﷺ уйда нима қилар эдилар?». Онамиз бундай жавоб бердилар: «У зот алайҳиссалом инсонларнинг энг мулойими, энг олийҳиммат ва олийжаноби, шу билан бирга сизлардек бир инсон эдилар. Лекин У зот сертабассум, аҳли аёлининг ишларида ёрдам берувчи, кавушларини, либосларини ўзлари ямар эдилар, ўз-ўзларига хизмат қилар, эчки соғар эдилар. Агар намоз вақти яқинлашса, гўё у зот бизни, биз у зотни танимас эдик (намоз ўқишга буюриб, ўзлари дарҳол адо этишга киришар эдилар)». 

✍️Бухорий ва Аҳмад ривояти

Оиша разияллоҳу анҳо онамиздан Пайғамбар ﷺ нинг ахлоқлари тўғрисида сўралганида: “У зотнинг хулқлари Қуръон эди. Қуръон рози бўлган ишдан рози, Қуръон норози бўлган ишдан норози бўлар эдилар”, дедилар.

📋Оиша онамиз яна деганларки: “Расулуллоҳ ﷺ қўл остидаги ходимни ҳам, хотинни ҳам ҳеч қачон урмаганлар. Жиҳоддан бошқа жойда ҳеч бир жонзотни қўллари билан урмаганлар. Икки ишдан бирини танлаган бўлсалар, гуноҳ бўлмаса, албатта осонини танлаганлар. Агар гуноҳ иш бўлса, ундан узоқлашардилар. Ўзлари учун ҳеч қачон интиқом (ўч, қасос) олмаганлар. Агар Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар содир қилинсагина Аллоҳ учун интиқом олганлар”.

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

17 Nov, 15:29


1️⃣0️⃣-дарс | Илм китоби шарҳи (янги тўплам)📚

00:00 ●━━───── 49:44
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

◀️00:00 Илм китоби ҳақида.
◀️02:55 Илм олиш одоблари ва Расулуллоҳ ﷺ га қиёмат куни ҳақида берилган савол.
◀️19:06 Бирор илмни баланд овоз билан айтишнинг жоизлиги.
◀️25:19 Имомнинг кишилар илмини синаш учун бирор масалани ўртага ташлаши.
◀️35:21 Расулуллоҳ ﷺ савол берувчи инсонлар билан гаплашишдаги баъзи одоблари.

🎙Устоз Абдураҳмон ҳафизаҳуллоҳ

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

16 Nov, 16:56


Live stream finished (56 minutes)

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

16 Nov, 16:00


Live stream started

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

15 Nov, 12:05


#️⃣7️⃣0️⃣6️⃣

🤲Саҳл ибн Саъд ас-Соъдийдан қилган ривоятларида: Расулуллоҳ ﷺни олдиларига Жаброил алайҳиссалом келдиларда: “Эй Муҳаммад ﷺ, Аллоҳ сизга айтдики: Қандай истасангиз шундай яшанг, бир кун ўлурсиз; кимни истасангиз яхши кўринг, бир кун ажралурсиз; нимани истасангиз шуни қилинг, чунки унга кўра тақдирланурсиз. Билингки, мўминнинг шарафи кечалари қоим бўлишида ва унинг азизлиги одамлардан беҳожат бўлишидадур”.

✍️Байҳақий ривояти

📋Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Дунё Аллоҳники бўлсада уни Аллоҳ наздида қадри йўқ. Энди у сеники бўлмагач сенинг наздингда ҳам қадрсиз бўлсин» (Ҳилятул-авлиё).

📋Саид ибн Мусайяб роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ким Аллоҳ билан беҳожат бўлса, одамлар унга ҳожатманд бўлади» (Баҳжатул-мажалис).

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

14 Nov, 17:05


#️⃣5️⃣7️⃣1️⃣

🤲Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ ﷺ Жума кунини зикр қилдилар ва: «Унда бир соат бор, қайси бир мусулмон банда ўша соатда туриб намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У зот унга ўшани бергай», дедилар ва қўллари билан ўша(соат)нинг озлигини кўрсатдилар».

✍️Термизий ривояти

📌Шарҳ: Жума кунининг афзалликларидан бири унда дуо қабул бўладиган соат борлигидир. Ушбу соат ва унинг ҳақида миқдори ҳақида ҳам турли мулоҳазалар бор.

Баъзилар, бу соат олтмиш дақиқа вақтни ўз ичига олган табиий соатдир, дейдилар.

Бошқалар эса уларга хилоф равишда, бу соатдан мурод озроқ вақтдир, дейдилар.

Иккинчи фикрга ушбу ҳадис далилдир. Чунки унда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у соатга ишорат қилиб бош бармоқлари билан кўрсаткич бармоқларининг учларини бир-бирига жуда яқинлаштириб, бундоқ, деб озлигига ишорат қилишларидир.

Ана ўша соатда қайси бир мусулмон банда намоз ўқиб, дуо қилиб турган бўлса, Аллоҳ таоло, албатта, ўша банданинг сўраган нарсасини беради. Шунинг учун Жума куни доимо ибодат ва дуо билан машғул бўлиш керак.
 
📚Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ўша (соат) имом (минбарга) ўтирганидан бошлаб намоз ўқилиб бўлгунча», деганларини эшитдим» [Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган]. Термизийнинг лафзида: «Албатта, Жумада бир соат бордир. Банда унда Аллоҳдан нимани сўраса, албатта, Аллоҳ уни берур», дедилар. Одамлар: «Эй, Аллоҳнинг Расули, у қайси соатдир», дейишди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозга иқома айтилгандан бошлаб, уни тугатгунча», дедилар».


📌Шарҳ: Бу ривоятда Жума кунги дуо тўсиқсиз қабул бўладиган соат, имом Жума хутбасини қилиш учун минбарга чиққандан бошлаб, то Жума намозини ўқиб бўлгунча экани айтилмоқда.

Демак, Жума куни ўша вақтда эътиборни яна ҳам кучайтириб, Аллоҳдан сўрайдиган нарсаларни астойдил сўраб туриш керак.
 
📚Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни ўн икки соатдир. Ундан бир соатда қайси мусулмон Аллоҳдан бирор нарсани сўраган ҳолда топилса, Аллоҳ азза ва жалла унга ўша нарсани берур. Бас, уни Асрдан кейинги охирги соатда изланглар», дедилар» [Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган. Ал-Ҳоким саҳиҳ, деган].

📌Шарҳ: Ушбу ҳадисда мазкур, дуо тўсиқсиз қабул бўладиган муборак соат, кундуз кунининг олтмиш дақиқадан иборат табиий ўн икки соатларидан бир соат экани тушунилмоқда.

Шу билан бирга ўша соат Асрдан кейинги қуёш ботишдан олдинги олтмиш дақиқа эканига ишорат қилинмоқда.

Демак, Жума куни айни ўша пайтда эътиборли бўлиб, дуо қилишга ҳаракат қилмоғимиз лозим.

©️P/s: Бу ижобат вақти ҳақида қирққа яқин қарашлар бўлиб, булардан энг саҳиҳи хатибнинг минбарда ўтиргандан намоз ўқилгунга қадар ўтган вақтдир. Бу вақтда қалбан дуо қилинади (валлоҳу аълам).

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

12 Nov, 12:05


#️⃣7️⃣0️⃣5️⃣

🤲Расулуллоҳ ﷺ масжидда эътикоф ўтирганларида завжаи мутоҳҳаралари София онамиз кечаси у Зотни зиёрат қилгани келдилар. Суҳбатлари тугаб, у киши қайтиб кетаётганларида Пайғамбаримиз ﷺ у кишини кузатиб эшик олдига бордилар. Икковлари гаплашиб турганларида ансорийлардан икки киши ўтиб қолдилар. Улар Пайғамбаримиз ﷺни кўришлари билан тез юриб кета бошладилар. Шунда Расулуллоҳ ﷺ икковларига: «Шошманглар! Бу аёл София бинти Ҳуяйдир», дедилар. Улар: «Субҳаналлоҳ! Эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ: «Албатта, шайтон одамларнинг қон томирларида юради. Икковингизнинг қалбингизга бирор ёмонлик солмасин, деб қўрқдим», дедилар.

✍️Абу Довуд ривояти

📋Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу айтадилар: «Ким ўзини гумонли ўринга қўйса унга ёмон гумон қилгандан ўпкаламасин».

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

12 Nov, 05:29


9️⃣-дарс | Иймон китоби шарҳи (хотима)📚

00:00 ●━━───── 48:32
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

◀️ 00:00 Жанозага қатнашиш иймондандир.
◀️ 08:37 Мусулмонни сўкиш фосиқлик ва у билан уруш қилиш кофирликдир.
◀️ 13:06 Қадр кечаси ва икки мусулмон талашиб тортишишлигини зарарлари.
◀️ 19:43 Иймон, Ислом ва Эҳсон ҳақида. Жаброил алайҳиссалом ҳадиси (машҳур ҳадис).
◀️ 32:17 Дарҳақиқат, ҳалол (бўлган нарсалар) аниқдир, ҳаром (бўлган нарсалар) ҳам аниқдир.
◀️ 39:20 «Динга амал қилмасам ҳам мени қалбим тоза» дейдиганларга танбеҳ.
◀️ 42:35 Мусулмон киши (Аллоҳ таолодан) савоб умидида аҳли оиласига қилган нафақаси ҳам садақа ҳисобланади.
◀️ 45:09 Дин насиҳатдир.

🎙Устоз Абдураҳмон ҳафизаҳуллоҳ

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

12 Nov, 05:28


🎙

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

09 Nov, 17:25


📍#elon #birodarga_yordam

Assalamu alaykum va rahmatulloh

📣 Bir muhojir birodarlarimizdan biriga musibat yetib qolgan, hujjatlarida ozgina muammo bo'lgani uchun hozirda hibsda saqlashiyotgan ekan, shu birodarni o'zini davlatiga deport qilmasliklari uchun ishini yopishga ozgina mablag' kerak bo'lyotgan ekan, Vatanga deport bo'lsa katta muddatga qamalishi mumkin ekan (Alloh saqlasin), imkoniyati borlar shu birodarga yordam bersalar mushkuli oson bo'lardi in shaa Alloh, birodarga yordam bermoqchi bo'lganlar shu manzillar orqali pul o'tkazish imkoni mavjud👇

TDyqm9PLFGXbc3My7ECsfQbg4XWrPUHKQH

Kripto orqalik pul otkazish
USDT TRC 20

BTC manzil

18VKChSzQNmGE9bjsPR5ZqMrGW4Xsya3Gd

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

09 Nov, 12:06


#️⃣7️⃣0️⃣4️⃣

🤲Расулуллоҳ ﷺ бир кишининг қўлида тилладан бўлган узукни кўриб, уни ечиб олдилар-да, улоқтириб юбордилар. Ва: «Сизлардан бирингиз билиб туриб оловдан бўлган чўғни тақиб олади-я», дедилар. Расулуллоҳ ﷺ кетганларидан кейин одамлар ҳалиги кишига: «Узугингни олиб, ундан бошқа йўл билан фойдалангин», дейишганида, бу киши: «Йўқ, Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ ﷺ улоқтирган нарсани асло олмайман», деди.

✍️Муслим ривояти
(Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан)


📌Изоҳ: Эркакларга тилла буюмлардан фойдаланиш ҳаромдир. Бинобарин, тилла узук, тилла айил, тилла дастали қилич ишлатиш ҳам мумкин эмас. Зар жиякли, тилла билан оро берилган либосларни кийиш ҳам эркаклар учун ҳаромдир.

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

08 Nov, 16:53


Live stream finished (51 minutes)

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

08 Nov, 16:01


Live stream started

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

06 Nov, 12:05


#️⃣7️⃣0️⃣3️⃣

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳаргиз эркак киши бегона аёл билан ёлғиз қолмасин. Акс ҳолда учинчилари шайтон бўлади».

✍️Термизий ривояти

Изоҳ: Шариатимизда номаҳрам эркак ва аёл хилватда ёлғиз қолишлари жоиз эмас. Уларнинг ёлғиз қолиши аксар ҳолатда катта гуноҳларга сабаб бўлгани учун бу ёмонлик эшиги Аллоҳ таоло ва Расул алайҳиссалом томонидан беркитилган. Бу ўринда улар яхши маънода дўстлашганми ё севишганми, дарс қиладиларми ё ишлайдиларми аҳамияти йўқ.

Қуръон ва суннатда зинодан нафақат қайтарилган, балки унга яқин йўламасликка даъват қилинган.
📖 Аллоҳ таоло зино ҳақида Қуръони каримда шундай дейди: «Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир» (Исро сураси, 32-оят).

🚫Зино – катта гуноҳ, унга олиб борувчи амаллар ҳам гуноҳ ҳисобланади. Номаҳрам эркак ва аёлнинг ёлғиз қолиши зинога ташланган биринчи қадамдир.

Эътибор бериб қаралса, номаҳрам эркак ва аёллар ўртасидаги фаҳш ишлар, гуноҳ ва хиёнатлар ёлғиз қолишдан бошланади.

Умумий маънода динимизда мўмин-мусулмонлар ўртасидаги дўстлик, ўзаро муҳаббат мақталади, тарғиб қилинади. Аллоҳ таоло мўминларни Қуръони каримда “ихва” яъни, ака-укалар деб атаган. Ҳатто дунёда бир-бирини Аллоҳ йўлида яхши кўрган дўстлар Қиёмат куни соя йўқ пайтда Аршнинг соясида бўлишлари ҳадисларда таъкидланган. Бу ердаги дин қардошлиги эркагу аёлни ўз ичига олади. Аёллар мўминларга диндош опа-сингил ҳисобланадилар. Уларга динимиз белгилаб берган чегарада муомала қилишимиз айни муддаодир.

📌Энди номаҳрам эркак ва аёл яқин дўст бўлишларига келсак, бунинг энг маъқул ечими никоҳдир. Никоҳдан кейин уларнинг ўзаро дўстликлари, муҳаббатлари ибодатга айланади, улуғ савоб бўлади. Бу Аллоҳ таолонинг ислом умматига берган имтиёзи ва ундан фойдаланиш керак.

Лекин никоҳсиз бундай дўстликнинг охири яхшиликка олиб келмайди, албатта. Чунки бундай “дўстлик” кўпинча зинога олиб келади, натижада никоҳсиз фарзандлар дунёга келади. Бундай фарзандлар аксар ҳолларда туғилмасдан “ўлдирилади” ёки чекка жойларга, ахлатхоналарга ташлаб кетилади. Гуноҳ устига гуноҳ, разолат устига разолат бўлади.

Бошқа томондан, қайси бир эркак, синглиси ёки хотинини яқин эркак “дўсти” бўлишига, улар хилватда ёлғиз қолишига рози бўлади?! Қайси эркакни синглиси ё хотини “самимий дўсти” билан ёлғиз қолгани, уларнинг “қалби тоза” экани тинчлантира олади!? Бундай “дўстлик” оқибатида қанча қанча қизлар ҳали турмуш қурмасдан бир умрга бадном бўлаётгани, туппа-тузук оилалар бузилиб кетаётгани инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.

Бу мавзуда тўғри ечим шуки, ҳавои-нафсимизни қўйиб, ҳақ йўлга эргашиш лозим, зеро Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

📖 “…Бас, сизларга Мендан ҳидоят келганда, ҳидоятимга эргашганларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмайдилар” (Бақара сураси, 38-оят).

Юқоридаги маълумотлардан шариатда эркак-аёл умуман гаплашиши мумкин эмас, деган хулоса чиқмайди. Динимизда номаҳрам эркак ва аёллар ўртасидаги муносабатлар: ҳужжатларни расмийлаштириш, савдо, ижара, қарз олди-бердиси, таълим бериш, даволаниш ва шу каби ишларда, зарурат миқдорича гаплашишга рухсат берилган. Валлоҳу аълам.

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

03 Nov, 12:05


#️⃣7️⃣0️⃣2️⃣

📚«Умму Салама онамиз: «Эй Расуллуллоҳ, Аллоҳнинг «Ъурубан атробан» деган ояти ҳақида гапириб беринг» деди.
«Улар бу дунёдан қариб, сочи оқариб, кўримсиз бўлиб кетган кампирлар бўлиб, уларни қиёматда Аллоҳ таоло тенгқур, бокира эҳтиросли маҳбуба қизлар қилиб қайта яратади», дедилар у зот.
Умму Салама онамиз: «Эй Расулуллоҳ, бу дунёнинг аёллари афзалми, ҳури ийнларми?» дедилар.
«Эй Умму Салама, бу дунёнинг аёллари ҳури ийнлардин афзалдир», дедилар.
Умму салама онамиз: «Нималари билан?» деб сўрадилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Намозлари, рўзалари, Аллоҳга ибодатлари билан. Аллоҳ уларнинг юзларига нур, жасадларига ипак кийгазган. Ранглари оппоқ, кийимлари яшил, зебу зийнатлари сариқ, тароқлари тиллодан. Мангумиз, ўлмаймиз, зор бўлмаймиз, бир жойда яшаймиз, кўчмаймиз, розимиз, аччиғланмаймиз; биз кимники бўлсак, ким бизники бўлса, яшасин дейдилар», дедилар.

Умму Салама онамиз: «Эй Расуллулоҳ, бу ерда баъзи аёллар икки, уч, тўрт эрга тегадилар, у дунёда ҳаммалари жаннатга кирсалар, аёл қайси эр билан бўлади?» дедилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Эй Умму Салама, у аёлнинг ихтиёрига қўйилади. Эрларнинг ичида энг хулқи яхшисини танлайди. Эй Парвардигоро, мана бу менга яхши хулқли бўлган эди, мени шунга бергин, дейди. Эй Умму Салама, яхши хулқ икки дунёнинг яхшилигига эриштиради», дедилар».


✍️Табароний ривояти

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

31 Oct, 17:04


👍👍👍 👍👍👍

⚖️"Исломий-сиёсий тасаввурни шакллантириш" янги дарслик.

📅Ҳар пайшанба

Истанбул вақти билан 20:00 да бўлиб ўтади.

Манзил:📍
✈️ https://t.me/Islom_Haqiqati1?videochat=09c7eb6fb97a4905e4

➡️Дарсдан сўнг савол жавоблар бўлади.

🔴Жонли эфир асносида  саволларга жавоб бериш даражаси юқори бўлиши учун саволлар фақат телеграм манзилимиз орқали олдиндан қабул қилинади. Саволларни   қуйидаги манзил орқали юборишингиз мумкин:

⬇️⬇️⬇️

@ABUISMOIL

👍👍👍👍

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

31 Oct, 10:22


#️⃣7️⃣0️⃣1️⃣

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аёлларнинг олдига киришдан эҳтиёт бўлинг!» дедилар. Шунда бир одам: «Эй Аллоҳнинг Расули, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» деди. «Эрнинг қариндоши ўлимдир!» дедилар у зот».

✍️Термизий ривояти

🔍Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз ﷺ номаҳрам эркакларни аёллар олдига киришдан ман қилмоқдалар. Чунки бу жуда ҳам хатарли ишдир. Ҳеч ким йўқ жойда бир аёл билан бир эркакнинг холи қолишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида ношаръий, ҳаром ишга, ҳеч бўлмаганда шубҳага, ёмон фикр туғилишига сабаб бўлади. Фараз қилайлик, бир аёл ўз уйида ёлғиз ўтирибди. Эшикдан бир номаҳрам эркак чақириб келди. Ичкарига кирди. Уйда мазкур аёлдан бошқа ҳеч ким йўқлигини билди. Шу пайт иккисини ҳам шайтон васваса қилиши, зинога бошлаши ҳеч гап эмас. Бундай ҳолатлар тез-тез бўлиб туришини ҳамма яхши билади. Зинонинг кўпчилик ҳолатлари айни бегона эркак ва аёлнинг бир жойда холи қолишларидан бошланиши ҳеч кимга сир эмас. Баъзи бирлар даъво қилганларидек, холи қолган эркак ва аёл очиқ кўнгиллик билан, «дўстона» гаплашиб ўтиришди ҳам дейлик. Нимани гаплашишади? Шу пайт хотиннинг эри ёхуд эркакнинг хотини келиб қолса, улар дўстона гаплашиб ўтиришибди, деб ўйлайдими? Умуман, бошқа бир одам, қўни-қўшни кўриб қолсачи? Баъзи бир кишилар «Уйга эрнинг қариндошлари келиб-кетиб туришади. Зарурат юзасидан ҳеч ким йўғида хотиннинг олдига кирса нима бўлди?» дейишади. Саҳобаи киромлар ҳам худди шу саволни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашган экан. У зот бу иш ўлим билан баробар эканлиги ҳақида хабар берибдилар. Яъни, бу ниҳоятда хатарли иш, дебдилар. Чунки бу нарса бепарволикка сабаб бўлади. Мазкур эътиборсизлик оқибатида эса ҳаром иш содир бўлиши ҳеч гап эмас. Акасининг хотини билан зинода қўлга тушган укалар оз эмас. Шунга ўхшаш, бошқа номаҳрам қариндошлар ҳам. Шунинг учун зинҳор ва зинҳор ушбу ҳадиси шарифга хилоф қилмаслик керак. Бунинг учун кимдир бу шаръий амрни тарк этгани туфайли зино қилиб қўйган ёки шубҳага қолиб, бир оила бузилган бўлиши шарт эмас. Шариатда бир ҳукм жорий бўлганми, мўмин-мусулмон киши унга қатъий амал қилавериши лозим.

❤️‍🔥𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 ❤️‍🔥𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

28 Oct, 12:02


#️⃣7️⃣0️⃣0️⃣

📚Ал-Муғийра бин Шуъба розияллоҳу анҳу айтадилар: Мен бир аёлга совчи қўйдим. Расулуллоҳ ﷺ мендан: «Уни кўрдингми?», деб сўрадилар. Мен: Йўқ, дедим. Шунда Расулуллоҳ ﷺ: «Уни кўргин, кўриб (билиб) турмуш қуришлик ўртангизда улфат ва муҳаббат пайдо бўлишига сабаб бўлади», дедилар.

✍️Термизий ривояти

🔍Изоҳ: Ушбу ҳадислар турмуш қурмоқчи бўлган ёшлар бир-бирига назар қилиши жоиз эканига далил. Уламолар бу ҳолатнинг одобларини бундай баён қилганлар:

1️⃣Йигит қизга уйланишни қасд қилганидан кейин фақат унинг юзи ва кафтига қараши мумкин.
2️⃣Такрор кўриши жоиз, токи унинг кўриниши онгида ўрнашсин.
3️⃣Йигит қиз билан кўришаётган маҳал гувоҳлар иштирокида суҳбатлашиши мумкин.
4️⃣Никоҳ ақди бўлмасидан туриб, унаштирилганлар бошқа ножоиз ҳаракатларни қилиши мумкин эмас.
5️⃣Унаштирилган қиз номаҳрам йигит билан хилватда қолиши мумкин эмас. Чунки динимиз бегона аёл ва эркак киши билан хилватда қолишни ҳаром қилган...

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

26 Oct, 05:14


8️⃣-дарс | Иймон китоби шарҳининг давоми📚

00:00 ●━━───── 43:01
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

◀️ 00:00 Киши исломга кириб, уни яхшиласа, қилган ёмонликларини Аллоҳ кечиргайдир.
◀️ 07:20 Аллоҳ таоло ҳушлайдиган тоат-ибодат, узоқроқ қилинадирган тоат-ибодатдир.
◀️ 15:24 Иймоннинг зиёда бўлмоғи ва сусаймоғи.
◀️ 19:07 Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу билан яҳудийни суҳбати.
◀️ 24:09 Исломнинг асослари.
◀️ 31:57 Бир кишида мунофиқ аломатлари кўрилса, сенда мунофиқ аломатлари бор экан деб унга мунофиқ ҳукмини беришлик жоизми?
◀️ 35:11 Аллоҳ йўлида шаҳид бўлиш учун суннатда келган бирон хос дуолар борми?
◀️ 37:35 Уйланишда қизнинг қайси сифатларига эътибор беришлик керак?

🎙Устоз Абдураҳмон ҳафизаҳуллоҳ

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

25 Oct, 16:45


Live stream finished (45 minutes)

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

25 Oct, 15:59


Live stream started

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

25 Oct, 12:03


#️⃣6️⃣9️⃣9️⃣

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Жаннат аҳлидан бўлган бир аёл ер юзига қарайдиган бўлса, Жаннат ва ер ўртасини нур қоплайди, у иккисининг ўртаси шамолга тўлади. Унинг бошидаги пешонаси дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир”.

✍️Бухорий ривояти
(Анас розияллоҳу анҳудан)


✒️Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар: “Ҳурларнинг икки болдир суягининг илиги, гўшти, суяги ва етмишта безаги ортидан, худди қизил май оқ шишанинг ичида кўриниб тургандек кўриниб туради”.

🚀𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 📷𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

22 Oct, 14:45


#Ҳадис_567

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Сизларга жаннат аҳлидан бўлган аёлларингни хабар қилайми? Улар муҳаббатли, серфарзанд аёллар, уларга (эрлари томондан) зулм қилинса, ёки улар (эрларига) зулм қилиб қўйишса айтишади: Мана пешонам қўлингизда! Сиз рози бўлмагунингизча кўзимга уйқу татимайди».

Насоий ривояти

Изоҳ: Ҳадисдан кўриниб турибдики, ҳатто зулм кўрса ҳам, ўткирлик қилмасдан, эрининг кўнглига киришга ҳаракат қиладиган аёлларни жаннат аҳлидан бўлган аёллар деб сифатланди.

  ↓Обуна бўлинг↓
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦  |  𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

22 Oct, 14:44


📣

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

21 Oct, 12:52


#Elon
#Bõydoq_birodardan

السلام عليكم ورحمه الله وبركاته
📣 Bir bo'ydoq birodarimiz uylanish arafasida ekanlar

Birodar haqida qisqacha ma'lumot↓↓↓
Yoshi: 26
Bo'yi: O'rta bo'yli.
Ko'rinishi: Soqolli, gavdali kelishgan yigit.
Sog'lig'i: Sog'lom, sport bilan shg'ulanadi.
Tug'ilgan joyi: Samarqand
Aqida: Ahli sunna (tavhid ahlidan)
Xarakter, Xulqi: Xulqi yaxshi, Qurʼon rozi bo'lgan ishdan rozi, Qurʼon norozi bo'lgan ishdan norozi.
Qaysi tillarni biladi? O'zbek, Tojik, Rus tillarini biladi, arab tilini o'rganyapti.
Uylanishdan maqsad: Diniga yordamchi bo'ladigan, Allohni diniga xizmat qilishda harakat qiladigan, ummat g'amida bo'lgan, farzandlarni haqiqiy rijol va rabboniy olim qilib tarbiyalashga harakat qiladigan soliha itoatkor muslimaga uylanish.
Qiz uchun ibodat qilishiga sharoit qilib beriladimi? Albatta ibodat qilishiga ham, ilm olishiga ham sharoit qilib beriladi.
Nafaqasichi? Islomda erkak kishidan nima talab qilingan bo'lsa shu, bundan tashqari yana qo'shimcha bo'lsa o'z oilasiga infoq qilgan boʻladi.
Qogan ma'lumotlar: o'zi bilan shaxsiyda gaplashiladi.


Qiz uchun talablar↓↓↓
Yosh chegarasi: 17-21
Bo'y chegarasi: 160-165 sm atrofida.
Vazn chegarasi: 50-55 kg atrofida.
Aqidasi: ahli sunna (tavhid ahlidan) bo'lishi kerak, bu muhim!
Qiz qayerdan bo'lsin? Iloji boricha Samarqandan, agar boshqa joydan bo'lsa o'ylab ko'riladi in shaa Alloh.
Ajrashgan buladimi, farzandlichi? Uzr soʻrayman muslima opa-singillarimdan, toʻgʻri kelmaydi!
Ayoliz ishlab pul topishiga rozi bo'lasizmi? Yo'q!
Ayolni vazifalari haqida: Iboli hayoli, ma'siyat bo'lmaydigan ishlarda eriga itoatda bo'ladigan, erini uydagilariga hurmatsizlik qilmaydigan, bekorchi lag'u narsalarga vaqt ajratmasdan oxiratiga foyda bo'ladigan ilmni olib turishi, farzandlarni rabboniy olimlardan qilib tarbiyalashga harakat qilishligi, qalbini qalb kasaliklardan asrashga harakat qilmog'i, umumiy qilib aytganda shariatga taslim bo'ladigan va eriga gap qaytarmaydigan Allohdan qo'rqadigan soliha qiz. Xusniga ham qaraladi. Alloh subhonahu taolodan dunyo va oxiratimiz uchun eng munosibini so'raymiz.

E'lon bergan yigitga aloqaga chiqish uchun: 👉 t.me/Sunnat_Ahli1

📌Bundan oldin biron yigit bilan gaplashib yozishib sevishib... yurganlar bezovta qilmasin, UMUMAN to'g'ri kelmaydi!

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

20 Oct, 06:12


#Ҳадис_698

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, аҳли жаннат аёлларидан бир аёлнинг болдирининг оқи етмиш қават кийимнинг ортидан ҳам кўринади. Ҳатто унинг илиги ҳам кўринади. Чунки Аллоҳ «Улар худди ёқут ва маржондек» дейди. Ёқут бир тошдир. Унга ип ўтказсанг ва сўнгра тозаласанг унинг ортидан ипни кўрасан».

Термизий ривояти
(Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан)


📖 Қуръони каримда уларнинг (ҳурларнинг) сифати қуйидагича келади:
«У(ҳур)лар худди ёқут ва маржонга ўхшарлар». Жаннатиларга жуфти ҳалолликка таёрлаб қўйилган ўша ҳури ийнлар беғуборликда ва гўзалликда худди ёқут ва маржонга ўхшайдилар.
«Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!
Чодирларни лозим тутган ҳурлар бор». Яъни, ўз эгаларидан бошқани кўзламай, ўз масканларидан бошқа ёққа чиқмайдиган вафодор ҳурлар бор.
«Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!

   ↓Обуна бўлинг↓
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦  |  𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

19 Oct, 16:36


7-дарс | Иймон китоби шарҳининг давоми📚

00:00 ●━━───── 34:58
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

00:00 Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш иймондандир.
13:15 Рамазонда кечалари ибодат қилиб чиқмоқлик иймондандир.
15:48 Ислом дини ҳузурбахш диндир.
24:30 Намоз ўқимоқ иймондандир.

🎙Устоз Абдураҳмон ҳафизаҳуллоҳ

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦  |  𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

18 Oct, 16:34


Live stream finished (36 minutes)

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

18 Oct, 15:58


Live stream started

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

16 Oct, 12:05


#Ҳадис_697

📚Расулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилдилар: “Албатта, биринчи жамоа жаннатга кирганларида мисоли тўлин ой кунидаги ой суратида кирадилар. Сўнг улардан кейин кирадиганлар осмонларда тизилган юлдузлар мисоли кирадилар. Уларнинг қалблари бир кишининг қалби каби бўлади. Уларда ихтилоф ҳам, нафрат ҳам бўлмайди. Улардан ҳар бир кишига иккитадан ҳури ийн бордир. Уларнинг (ҳурларнинг) суяк ва этларининг ортидан иликларини гўзал тусда кўрадилар”.

Муттафақун алайҳ
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан
)

📖 Қуръони каримда уларнинг (ҳурларнинг) сифати қуйидагича келади: “Олдиларида кўзларини (бегоналардан) тийгувчи шаҳло кўзлилар бордир. Улар худди асраб қўйилган тухумга ўхшарлар” {Соффат сураси 48-49 оятлар}.

  ↓Обуна бўлинг↓
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦  |  𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

14 Oct, 13:01


#Ҳадис_696

📚Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ﷺ дан: “Одамларнинг аёл кишида ҳаққи энг улуғи қайси?, деб сўрадим. «Эрининг», дедилар”.

Насоий ривояти

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Эй аёллар жамоаси, агар эрларингизнинг сизларнинг устингиздаги ҳақларини билганингизда эди, сизлардан ҳар бир аёл эрининг оёқларидаги чангни юзининг ёноқлари билан артиб қўйган бўларди».

   ↓Обуна бўлинг↓
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦  |  𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

13 Oct, 12:30


6-дарс | Иймон китоби шарҳининг давоми📚

00:00 ●━━───── 54:09
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

00:00 Гуноҳлар жаҳолат қилмишидир. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу ҳадиси.
10:26 Агар икки мусулмон бир-бирига қиличлари билан дуч келсалар, ўлдирувчи ҳам, ўлдирилган ҳам дўзахдадир...
20:30 Иймон келтириб иймонига зулмни (ширкни) аралаштирмаганлар...
25:35 Мунофиқнинг аломатлари.
34:47 Қадр кечаси фазилати ҳақидаги ҳадис.
38:56 Зулм сабаб аёл эрини уйидан рухсатсиз чиқиб кетса, аёл гуноҳкор бўладими?
41:50 «Раҳмдиллик фақатгина бадбахтнинг қалбидангина суғуриб олинади», деган ҳадисни шарҳи.
43:34 Зиндиқ билан Мунофиқни ўртасидаги фарқи нимада?
46:27 «Гўзаллик ҳайъати, шошмаслик ва иқтисод нубувватнинг йигирма тўрт жузидан бир жуздир», деган ҳадисни шарҳи.
48:29 Халифа Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу закот бермаганларга қарши уруш очганлари.

🎙Устоз Абдураҳмон ҳафизаҳуллоҳ

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦  |  𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

12 Oct, 16:55


Live stream finished (55 minutes)

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

12 Oct, 16:00


Live stream started

𝐒𝐚𝐡𝐢𝐡 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 ☪️

10 Oct, 12:05


#Ҳадис_695

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Қай бир хотин бу дунёда эрига озор берса, албатта, унинг ҳури ийндан бўлган хотини “Унга озор берма! Аллоҳ ҳалок қилсин сени! У сенинг олдингда келгинди бўлиб турибди, холос. Яқинда сени тарк этиб биз томон жўнайди”, дейдилар”.

Термизий ривояти
(Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан)


Изоҳ: Аллоҳ таоло мухлис бандалари учун жаннатда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган турли неъматларни тайёрлаб қўйган. Мана шундай неъматлардан бири ҳури ийнлардир. “Ийн” сўзининг маъноси кўз бўлиб, оқи жуда оқ, қораси жуда қора, қорачиғи юмалоқ ва кўз пардаси шаффоф, дегани. “Ҳур” сўзи эса “Ҳавро” сўзининг кўплик шакли бўлиб, кўзларининг оқи оппоқ, қораси қоп-қора бўлган жондир.

Қуръони карим ва суннати набавийда ҳури ийнларнинг бир қанча сифатлари баён қилинган. Жумладан, уларнинг айб-нуқсонлардан холи экани, покиза экани, бош оғриғи ёки бошқа касалликлардан саломат экани келтирилган.

   ↓Обуна бўлинг↓
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦  |  𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦