Баҳодир Обид ижоди @tuhfadil Channel on Telegram

Баҳодир Обид ижоди

@tuhfadil


Валиев Баҳодиржон Обидович – 1978 йил 4 апрелда Наманган вилояти Поп шаҳрида туғилган. Низомий номидаги ТДПУнинг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. “Дилимдаги дунёларим”, “Келгин гулим, эркалагин, боғ бўлайин!” шеърий тўпламлари муаллифи.

Баҳодир Обид ижоди (Uzbek)

Баҳодир Обид ижоди каналига хуш келибсиз! Ушбу каналда Валиев Баҳодиржон Обидович ҳақиқий ижодни тарғиб этиш ва унга эҳтирос бўлиш имконияти берилади. 1978 йил 4 апрелда Наманган вилояти Поп шаҳрида туғилган Валиев Баҳодиржон Обидович Тошкент Давлат Педагогика Университети нинг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. У қуйидаги ёзувларни ёзган: u201cДилимдаги дунёларимu201d, u201cКелгин гулим, эркалагин, боғ бўлайин!u201d шеърий топламлари муаллифи. nnКаналдаги хабарлар ва маълумотлар асосан Валиев Баҳодиржон Обидовичнинг ижоди, шеърлари, мактублари ҳақида бўлади. Унинг яратган муҳаррирлик ишлари таҳлили ҳам кўрсатилади. Билимга, эдебиятга ва санъатга эҳтиросли бўлишга эга бўлганлар учун ушбу канал ҳар хил маълумотлар билан кенг кўрсатиш ва учрашувда иштирок этиш манзилига эга. Шу канал орқали сиз ушбу талантли муаллифнинг дунёнинг яна бир қонандалига тўғри кўчилиб, унга одамлараро кўпишувчи маълумотларни олиб, унинг ижоди ва фикрларига аниқ танқидлар билан танишиб боришингиз мумкин. Мусиқа, ресм ва шеър ислоҳотини ўрганиш бўйича маълумотлардан маълумотингизни кенгайтиришингиз мумкин. Баҳодир Обид ижоди канали орқали дунёни ирсий қилувчи ёрдамчи маълумотларга эга бўлиб, сизга янги маълумотлар учун янги манзил бўлиши мумкин

Таклиф этиладиган каналда сиз учун янгиларни хушбаҳтлик билан кўришингиз мумкин, шунинг учун Баҳодир Обид ижоди каналига янгилар топширилишига иштирок қилинг! Тилга, маъноға ва фанний маълумотларга эҳтиросли бўлган одамлар учун ушбу канал янги ижод маросимларини уларга танитиб бериши мумкин. Ушбу каналга обунанг ва янгиликлардан яна чин танишинг!"

Баҳодир Обид ижоди

19 Nov, 10:08


#iqtibos

Kitob yoki jurnalni internet sahifalaridan ham oʻqisa boʻladi. Ammo internetda kitobga xos hid yoʻq, sahifalarini varaqlashdek huzur yoʻq. Eng asosiysi, uni yostigʻing tagiga qoʻyib boʻlmaydi...

Togʻay Murod

@yoshlikjurnali
yoshlikjurnali.uz

Баҳодир Обид ижоди

13 Nov, 08:21


"Сеҳрли кармон" китобимиз "Ўзбекистон" нашриёти томонидан 100 жилддан иборат "Китобхон болалар" лойиҳаси туркумида бошланғич 3000 нусхада чоп этилди. Бу биз учун бахт, албатта. Асарларимизни болажонлар учун чоп этилиши, улар томонидан ўқилиши бизни, чинакам маънода, жўшқин ижод сари ундайди. ИншаАллоҳ бу ва бошқа асарларимиз ҳар бир мактаб, хонадонларга ҳам кириб боради. Худохоҳласа, устоз ижодкорлар асарлари каби жаҳон кезади...
Ўз навбатида, асарларимизни кўриб, керакли йўл-йўриқлар берган, нашрларга тавсия қилган бир гуруҳ фидойи устоз ижодкорларимизга қизғин миннатдорчилигимизни изҳор этамиз...

Баҳодир Обид ижоди

09 Nov, 07:05


"Сиз билан ҳамиша ғурурда бизлар...".

Мусахон Нурматов (Оллоҳ раҳматига олсин!) ғояси;
Абзал Ҳусанов мусиқаси;
Солихўжа Жиянов ва ҳарбий ансамбль хонандалари ижросида.
Шеър муаллифи: Баҳодир Обид.

Баҳодир Обид ижоди

31 Oct, 19:47


Мени ёмон дебсан, омон бўл, жўра,
Танқидинг, хулосанг бунчалар зўр-а?!
У учун банданинг ёмони йўқдир,
Ишонмасанг, ана, Ўзидан сўра...

Ҳатто кўлмак дейди: “Ҳар томчим зилол”,
Тўлинман деб сўйлар доғ юзли ҳилол.
Меҳрин ато айлаб битган кўзасин,
Ёмон деб айтарми ул буюк Кулол?!

Қай мўмин хатосин чиндан яширсанг,
Жиндек яхшисини тоғдай оширсанг.
Сенинг ҳам айбингни ёпгайдир Худо,
Дилқудуқдан меҳринг сувдай тоширсанг...

Ўзидан тонганлар ўзига борар,
Сўзидан тонганлар сўзига борар.
Ноҳақ айтса биров ким учун қарғиш,
Айланиб, бил, қора кўзига борар...

Дунё - шу, азалдан тешик тоғора,
Кимга буғдой нони, кимга зоғора.
Баҳодир, аввало, ўзингга бир боқ,
Кейин майли ургил, тинмай ноғора...

Баҳодир ОБИД.

https://t.me/tuhfadil

Баҳодир Обид ижоди

16 Oct, 07:41


Абдулла Орипов

НАЙ

Яшнарди у адирда дуркун,
Эпкинларга очганча қучоқ.
Келдилару одамлар бир кун
Танасига санчдилар пичоқ.

Айирдилар аввал кўзидан,
Сўнг бағрини олдилар ўйиб:
Етмагандай бу ҳам бўғзидан
Пуфладилар лабларин қўйиб.

Кўрмаганди бунчалар хўрлик
Ҳатто аёз тилганда юзин.
Аламига чидолмай шўрлик,
Нола тортиб юборди узун.

Одамлар-чи, тўпланди шу он
Фарёдига қилолмай тоқат.
Бир қамишни йиғлатиб чунон,
Сўнг ўзлари қилдилар роҳат.

1966

@abdullaorifijodi

Баҳодир Обид ижоди

15 Oct, 12:01


- гарчилик...

Низомий номидаги ТДПУнинг ўзбек филологияси факультетида ўқиётган кезларимиз... Машғулотлардан бирида
"- гарчилик" мураккаб қўшимчасини ўргандик.
Танаффусга чиққанда курсдош дўстимиз, ҳозирда ўзбек теле-радио-журналистикасида мактаб яратган Норбек Ниёзов иттифоқо "Шу қўшимча, ўйлаб қарасам, нуқул ёмон сўзлар ясаркан, масалан, лойгарчилик, расвогарчилик", -деди аскияни бошларкан. Бундан курсдошлар кулишди. Кейин менга ҳам илҳом келиб, дўстимнинг аскиясини сўз ўйини шаклида давом эттирдим: "Эҳ, дўстим, одамгарчиликни унутдингиз!".
Бундан курсдошлар ҳаммамиз кулиб юбордик...
Орадан неча йиллар ўтди. Қўшимчалар ўз йўлига. Аммо бугун ўзим одамгарчилик, ошнагарчилик, жўрачиликни унутдим, тўғриси... Ҳаёт ташвишлари билан бўлиб, яқинлардан йироқлаб кетдим. Бу каби мураккаб ўй ва турфа саволлар қаршисида мураккаб қўшимчалар нима бўлибди?!
Нима бўлганда ҳам, одамгарчиликни унутмайлик. Хафагарчиликлар асло бўлмасин. Хурсандчиликлар қалбларимизни мудом мунаввар этиб турсин...


Баҳодир ОБИД.

Баҳодир Обид ижоди

14 Oct, 09:43


Кимнингдир орзу ва ҳаракатларини эрмак қилиб, "Оёғим остида ўралашма!"-дея кўрманг. Чунки вақти келиб, ўша одам муваффақият осмонида юлдузлар сафи оралаб порлайди. Ўшанда айтганларингиз учун қаттиқ афсус қиласиз...

Баҳодир ОБИД.

Баҳодир Обид ижоди

01 Oct, 07:56


Ҳукмдорнинг сабоғи

Кўп қадимда бир мадрасада,
Дарс берарди доно муаллим.
Аҳли толибларнинг сафида,
Шаҳзода ҳам оларди таълим.

Аслзода аҳён-аҳёнда,
Шумлик қилиб қоларди ногоҳ.
Устоз "Жим бўл!"-деган ул онда:
Дўқ урарди: “Отам – подшоҳ!”.

Бир эмас, бир неча бор бу ҳол,
Қайтарилди такрор ва такрор.
Шўрлик муаллим афтодаҳол,
Арз этмоққа айлади қарор...

– Шоҳим,-дея сўз олди аста,
Шаҳзодамиз юрсинлар омон.
Бўй-бастига ҳамма ҳавасда,
Бўлсин, деймиз донои жаҳон!

Аммо... битта жойи бор, афсус...
Сабоғимни эрмак билади.
Бас қил, дея айтсам бирор сўз,
Номингиз-ла таҳдид қилади...

Ўйга толди подшоҳи одил,
Кейин эса кел, деди имлаб.
Қулоғига нималарнидир,
Шошилмасдан айтди пичирлаб...

Сапчиб тушди бирдан муаллим:
– Бу мумкинмас, қиблаи олам!
Шоҳ дер унга: “Шудир талабим,
Сабоқ олсин бу ишдан болам”...

... Шинам ҳужра... қизғин машғулот,
Эшик очиб, кирди ҳукмдор.
Ғазабланиб ўшқирди устод,
“Кимсан, бунда не юмушинг бор?

Ижозатсиз кирмоққа ҳаққинг,
Йўқдир асло ким бўлсанг ҳамки!”.
Шу тариқа подшоҳга у,
Берди қатъий танбеҳу дакки...

Хижолатда қолди шаҳаншоҳ,
“Узр” сўзин тилида айта...
Мударриснинг кирди қошига,
Рухсат сўраб, яна бир қайта...

... Лол қолганди бу он шаҳзода,
Ёруғ дунё кўзларига тор.
Ғурур, кибр учди ҳавога,
Чўққисига ёққан эди қор...

Турар эди кўзларида – чўғ,
Дил – ҳайратда, деёлмай лом-мим.
Демак, сабоқ намоздай қутлуғ,
Отангдан-да улуғ муаллим...

Ер силкинди кўнгил Аршида,
Қотиб қолди фалакда қуёш.
Ўйла, ким турибди қаршингда?!
Қуйи сари инди мағрур бош...

Ҳикоятдан хулоса шулким,
Ҳар елкада бордир олий қарз.
Илм – нурдир, мураббий – азиз,
Унутмагил – МУҚАДДАСДИР ДАРС!

Баҳодир Обид.

Баҳодир Обид ижоди

01 Oct, 07:15


Ассалому-алайкум қадрли устоз!
Сизни бугунги байрамингиз билан чин дилдан табриклаймиз.
Ҳаётда неки ютуқларга эришсак, ёшимиз улғайиб, ҳатто нуроний бўлиб қолсак ҳам, ўша ёш, беғубор боладай Сизнинг тарбиянгиз, нурли чеҳрангизни доимо эслайверамиз.
Айтган ҳикматларингизни ҳар он, ҳар лаҳзада ҳаётда қўллайверамиз.
Донишманд Искандар Мақдуний айтганидек, отамиз бизни йўқлик осмонидан заминга олиб тушган бўлса, устозларимиз заминдан шараф осмони сари кўтарган. Шунинг учун ҳам, "Устоз - отангдан улуғ",-дейди доно халқимиз.
Эй Раббим! Устозларимизни ҳамиша соғ-омон айлагин.
Бугун орамизда бўлмаганларининг эса ётган жойларини нурга тўлдириб, дунё ҳаётида қилган эзгу амалларининг савобини бошларига соябон этгин!  

Баҳодир ОБИД.

Баҳодир Обид ижоди

28 Sep, 07:11


Кимлардир сизга душман эканлигидан қўрқманг. Улар кун келиб, дўстларингизга айланиши мумкин. Қолаверса, уларга қарши курашиб, кучли ва муваффақиятли бўласиз. Ўзингизга ўзингиз душман эканлигингиз энг хавфлиси. Шундай экан, кучли ва муваффақиятли бўлмоқчимисиз, аввало, ўзингиз билан ўзингиз келишиб олинг. Ўзингиз ўзингизга дўст, мақсадлари ва ҳаракатлари бир одамга айланинг. Ҳаётда омадсизликка учраган одамлар, булар - аввало, ўзи билан ўзи келиша олмаганлардир.

Баҳодир ОБИД.

Баҳодир Обид ижоди

25 Sep, 12:47


Орзу қил!

Орзуингга боладай ишон,
Хаёл – отга урмагин кишан,
Қолдирмоғинг керак ном-нишон,
Орзу қил ва яна орзу қил!

Тақдирим шул: хазонман дема,
Бўл бамисли музёрар кема,
Бошламасдан... пушаймон ема,
Орзу қил ва яна орзу қил!

Дерлар: “Сени ким йўлдан урган?!”,
Дунёни кашф этмоқни ўрган,
Уни хаёлпарастлар қурган,
Орзу қил ва яна орзу қил!

Зарбалардан синма, ўкинма,
Кимларнидир қарғаб, сўкинма,
Ростла қаддинг, ортга чекинма,
Орзу қил ва яна орзу қил!

Синовларга етгай ниҳоят,
Туйғуларга қилма хиёнат,
Билсанг, бу – энг оғир жиноят,
Орзу қил ва яна орзу қил!

Мақсад – сенга беражакдир куч,
Етгил унга, бошқасига кўч,
Самоларда қанот қоқиб уч...
Орзу қил ва яна орзу қил!

Шуни билки, буюк Яратган,
Сени яратмоққа яратган,
Тилинг булбул қилиб сайратган,
Орзу қил ва яна орзу қил!

Орзу қил, тақдиринг ўзгарар,
Йўқса, сен чун ўйлар ўзгалар,
Саратонда куйган – муз ялар,
Орзу қил ва яна орзу қил!

Яшама ўзганинг ҳаётин,
Куйлама бировнинг баётин,
Холис қил ҳар битта ниятинг,
Орзу қил ва яна орзу қил!

Баҳона тушмасдан ўртага,
Баҳодир, сўз берма жўрттага,
Ҳозироқ, демасдан: “Эртага...”,
Орзу қил ва яна орзу қил!

Баҳодир ОБИД.

Баҳодир Обид ижоди

19 Sep, 19:10


Олдин, тўғриси, камбағалликдан фахрланардим, бойларни кўрсам, уларга илиқ муносабатда бўлмас эдим. Энди билдимки, ҳаётда ўз йўлини қидирган, аниқ мақсадларни белгилаб, унга интилган, меҳнат қилган инсон камбағалликдан чиқиб, бадавлат бўлар экан. Буни нуқтаи назарим ўзгаргачгина теран ҳис қила бошладим. Эҳ, бугунги дунёда қанча одамлар нуқтаи назари ўзгармай "Бўлгани шу!" деб яшамоқда. Энди эса уларга ачина бошлаяпман...

Баҳодир Обид.

Баҳодир Обид ижоди

18 Sep, 15:02


“GST” бренд компаниясининг ёнғин сигнализация қурилмаларини расмий дилери сифатида бозордаги бошқа бу каби сигнализация қурилмаларидан тенг баробар арзон нархларни таклиф этамиз.
“GST” сигнализацияси қурилмалари Хитойнинг CCC, Халқаро UL, Глобал LPCB, Европанинг CE, Россиянинг РСТ, Ўзбекистоннинг O'zDST ҳамда бошқа миллий ва халқаро сертификатларга эга.

Юқоридагилар билан бир қаторда, ёнғин хавфсизлиги соҳасида консультация, ушбу сигнализация ва автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларини ўрнатиш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ишларини ҳам бажарамиз.

📍Манзил: Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 8-квартал, 35-уй 14-хонадон
Боғланиш учун👇
☎️ Тел: 909509006, 935882201, 998427500, 909313032
🌐www.firewise.uz | Facebook | Telegram | instagram

Баҳодир Обид ижоди

18 Sep, 14:55


Сизга зўр телеграм канални тавсия этамиз. Ўзингиз ва ҳаётингизни ўзгартирмоқчимисиз, унда инвестор Отабекович каналига уланинг: https://t.me/VIPgrouppss

Баҳодир Обид ижоди

18 Sep, 14:41


Кимнингдир пешонасига "бой", яна бошқасиникига "камбағал" деб ёзиб қўйилмаган. Аммо шунга ишончим комилки, орзу-интилиши, сабри ва ҳаракатига кўра, Раббим инсонларнинг тақдирига ё у ёки бу ёзувни битиб қўяди...

Баҳодир Обид.

Баҳодир Обид ижоди

12 Sep, 05:16


Энг осон ҳаракат - ўзини овутишга уринишдир. Бу барча муваффақиятлар ва буюк мақсадлар манзилини узоқлаштиради. Энг қийини - хатти-ҳаракатлардан ва уларнинг натижасидан қониқмаслик, тинимсиз интилиш ва олға юриш. Бу, аксинча, муваффақиятлар ва мақсад манзилларини инсонга янада яқинлаштиради...

             Баҳодир Обид.

Баҳодир Обид ижоди

03 Sep, 04:43


Барча муваффақиятлар, омадлиликнинг замирида, аввало, Яратганга шукур, умид, мақсадларга юксак ишонч, тоғдай сабр ва тинимсиз ҳаракат ҳамда шунга муносиб равишда Худойимнинг марҳамати ётади.

                     Баҳодир Обид.