Kosonsoy.uz | rasmiy kanal @kosonsoyhokimligi Channel on Telegram

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

@kosonsoyhokimligi


Косонсой туман ҳокимлигининг телеграмдаги расмий канали

Сайт: kosonsoy.uz
Telegram:
https://t.me/kosonsoyhokimligi
Facebook:
https://www.facebook.com/kosonsoyhokimligi/
Instagram:
https://instagram.com/kosonsoyhokimligi

👨‍💼 Aloqa: @hokimgamurojaat_bot

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal (Uzbek)

Kosonsoy tuman hokimligining Telegramdagi rasmiy kanali. Agar siz Kosonsoy tumani bilan bog'liq eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lishni istasangiz, bu kanal siz uchun! Kosonsoy hokimligi haqida eng so'nggi ma'lumotlarga ega bo'lish uchun bu kanal orqali ulashingiz mumkin. Kosonsoy tumanining rasmiy veb-sayti kosonsoy.uz saytida ham sizga foydali ma'lumotlar topishingiz mumkin. Telegramdagi kanalga ulanish uchun quyidagi havolaga bosing: https://t.me/kosonsoyhokimligi. Siz ham Kosonsoy tumanining yaxshi yo'nalishlariga qo'shilish va ular haqida eng so'nggi xabarlarni olishingiz mumkin! Agar savollar bo'lsa, @hokimgamurojaat_bot orqali aloqa qiling. Boshqa ijtimoiy tarmoqlarda ham bizni kuzatib boring: Facebook: https://www.facebook.com/kosonsoyhokimligi/ Instagram: https://instagram.com/kosonsoyhokimligi

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

29 Jan, 18:27


📹 Президент Шавкат Мирзиёев улкан ва ноёб лойиҳа - Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

29 Jan, 17:45


🔰 «Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?» танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди

▫️Ёшларнинг экологик ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек, ёшларни Ўзбекистон Республикаси Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш мақсадида, мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган «Сиз экологияга оид қонунларни биласизми?» кўрик танловининг ҳудудий босқичи жорий йилнинг 28 январь куни Косонсой туманида ўтказилди.

Танловлар 4 та сектор ҳудудлари кесимида ташкил этилди. Танловда ўқувчиларнинг 4-шарт бўйича экологик-ҳуқуқий саводхонликлари синовдан ўтказилди. Танловнинг ҳудудий босқичи ғолиблари туман босқичи йўлланмасини қўлга киритдилар.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

29 Jan, 16:59


🔰 Ислом цивилизацияси маркази – миллий ўзлигимиз, илм-фан, таълим ва маданият тимсоли

▫️Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

– Халқимизнинг бой ва бетакрор меросига оид кўп китоблар, турли ўлкаларга сочилиб кетган қўлёзмалар, ноёб маълумотлар, санъат асарлари, афсуски, бизга номаълум эди. Мана шу марказ сабаб бўлиб тарихни ўрганишда катта қадамлар қўйдик, янги манбалар юзага чиқди. Энди буларнинг таъсири, натижаси қандай бўлади? Уларни фақат ёдгорлик сифатида сақламасдан, фаол илмий истеъмолга киритиш, аҳолимиз, ёшларимизга тушунарли тилда етказиш, жаҳон жамоатчилигига кенг тарғиб қилиш керак. Бу даргоҳ нафақат ўтмиш ҳақида ҳикоя қиладиган, балки тарих, бугун ва келажакни боғлайдиган, тараққиётимизнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган ақл-тафаккур маркази бўлиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

29 Jan, 16:45


🔰 Профилактик тадбирлар давом этмоқда

▫️Косонсой тумани ҳудудида аёллар ўртасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, уларнинг муаммоли масалаларини бартараф этиш, фарзандини ёлғиз тарбиялаётган шахслар, узоқ муддатга чиқиб кетганлар, зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда зўравонлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида “фуқаробай” ва “хонадонбай” иш ташкил этилиб, профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида аҳолининг ҳуқуқий маданияти оширилмоқда.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

29 Jan, 16:11


🔰 Bundan buyon “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari” orqali ijtimoiy yordamlar “Kambag‘al oilalar reyestri”ga kirgan oilalarga ko‘rsatilishi belgilanmoqda.

▫️ Bu haqida kuni kecha Prezident Shavkat Mirziyoyev huzurida bo‘lib o‘tgan ijtimoiy yordamlarning manzilliligini oshirish, nogironligi bo‘lganlarni parvarishlashning yangi tizimiga oid taqdimotda aytib o‘tildi.

👉 Batafsil

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

29 Jan, 15:32


🔰 Наманганда автотюнинг бўйича халқаро кўргазма ташкил этилади

▫️Наманганда ўтказилаётган нуфузли тадбирлар сони яна биттага кўпаймоқда: шу йил февраль ойида вилоятда халқаро автотюнинг кўргазмаси ташкил этилади.

Мазкур тадбир автомобил тюнинги саноатини ривожлантириш, хорижий ва маҳаллий сармоядорларни жалб қилиш, шунингдек, автомобил ихлосмандлари учун янги имкониятлар яратиш мақсадида ташкил қилинмоқда.

Халқаро кўргазмада Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва чет мамлакатлардан автотюнинг ва автомобилсозлик мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда.

Кўргазмада энг сўнгги технологиялар асосида жиҳозланган автомобиллар, эксклюзив модификациялар ҳамда замонавий автодеталлар намойиш этилади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

29 Jan, 15:08


🔰 Гулобод маҳалласида ўрганишлар олиб борилди

▫️Косонсой тумани прокурори К.Аскаров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича "Гулобод" маҳалласида ўрганишлар олиб борилди.

Ўрганишда ижтимоий профилактикани амалга ошириш, ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларни олдини олишда маҳалла еттилиги ҳар бир вакилининг вазифалари ва уларнинг ижросига эътибор қаратилди.

Шунингдек, маҳалла еттилиги аъзолари фаолияти учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Масъулларга аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилиб, ушбу соҳадаги фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

22 Jan, 18:51


🔰 Профалактик тарғибот тадбирлар давом этмоқда

▫️Бугун, 22 январь куни “Чоршанба - фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” муносабати билан Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бўлим бошлиғи Р.Турсунов ҳамда туман ФВБ бошлиғи А.Аҳматжонов бошчилигида Давлат ёнғин назорати инспекторлари томонидан туман ҳудудида жойлашган ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари текширувдан ўтказилиб, тадбирда аниқланган камчиликлар юзасидан масканнинг масъул ходимларига тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ҳамда дахлдор ҳамкор ташкилотлар иштирокида, туманнинг “Сойча” ҳамда “Чак” маҳалла фуқаролари йиғини худудида хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, маҳаллалар ҳудудида истиқомат қилаётган аҳоли яшаш хонадонларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ҳамда аҳоли яшаш хонадонларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш ва аҳолини фавқулодда ҳолатларда мустақил ҳаракатланишга тайёрлаш бўйича хонадонлар кесимида кенгайтирилган профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Бундан ташқари туман ҳудудида қурилиш ишлари олиб бораётган объектларида қурувчи ва пудратчи ташкилот ходимларининг фаолияти ўрганилиб шаҳарсозлик профилактикаси йўналишида белгиланган нормативлар ва фавқулодда ҳолатларда мустақил ҳаракатланиш юзасидан зарурий тушунча ва йўриқномалар берилди.

Соҳа ходимлари томонидан мактабларда таҳсил олаётган ўқувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида шаклланишлари ҳамда Фавқулодда вазиятларга тайёргарлик ҳолатлари юзасидан билимлари текширилиб соҳавий тушунча ва йўриқномалар берилди.

Шунингдек, Косонсой тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиши юзасидан мутахасис ходимларни жалб этган ҳолда учрашув ташкил этилиб, шахсий таркиб ўртасида стол тенниси мусобақалари ўтказилди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

22 Jan, 18:05


🔰 Судланганлик қариндошларга таъсир қилмаслиги қонунда мустаҳкамланмоқда

▫️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

👉 Батафсил

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

22 Jan, 17:22


#Семинар

🔰 Косонсойдаги “Илк ривожланиш маркази«да ўқув-семинар ўтказилди

▫️Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 - йилдаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир туманда Тойлоқ ва Косонсой тажрибаси ташкил қилиниши таъкидланган эди.

▫️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Жаҳон банки ҳамкорлигида 2021 йилда Наманган вилоятининг Косонсой ва Самарқанд вилоятинг Тойлоқ туманларида “Илк ривожланиш маркази» ташкил этилган.

▫️Мақсад олис ва тоғли ҳудудлар, айниқса, аҳоли нисбатан тарқоқ яшовчи манзиллардаги болаларни боғчаларга қамраб олиш ва сифатли таълим-тарбия жараёнини ташкил қилишдан иборат.

▫️Тажриба синов лойиҳаси асосида иш бошлаган марказнинг бугунги фаолияти билан танишиш мақсадида Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ғ.Муродхўжаев бошчилигида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари, туман ва шаҳарлардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари директорлари, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари ушбу муассасада бўлдилар.

▫️Ўқув-семинарда марказ фаолиятини оммалаштириш, худди шундай самарали тизимни вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этиш бўйича аниқ йўналишлар мутахассислар томонидан тақдимот қилинди.

Маълумот учун: “Илк ривожланиш маркази" 3та йўналиш бўйича ўз фаолиятларини олиб бормоқда. Улардан дастлабкиси уйга ташриф модели бўлиб, унда 20 нафардан педагоглар олис тоғ олди ҳудудларда яшовчи болаларнинг уйига бориб, машғулот ўтишади. Навбатдагиси ўйин гуруҳлари модели – бунда таълим жараёнлари марказнинг ўзида олиб борилади. Учинчи йўналишда эса инклюзив таълимга эҳтиёжи бўлган болажонлар билан ишланади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Jan, 15:19


🔰 Қўнғироққа жавоб бериш билан карталардаги пул маблағлари автоматик ечиб олинмайди — Марказий банк

▫️Ижтимоий тармоқларда нотаниш телефон рақамлардан қилинган қўнғироқларга жавоб бериши билан фуқароларнинг банк карталаридаги пул маблағлари автоматик тарзда ечиб олинаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Марказий банк ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Марказий банк ушбу маълумотлар ишончсиз деб топди ва фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этди.

Хабарга кўра, агар фуқаро ўзининг мобиль иловадаги аккаунтини бошқариш ҳуқуқини берувчи логин ва пароль ҳамда телефон рақамига келган бир марталик OTP кодни бегона шахсларга (фирибгарларга) бермаса, ёки мессенжерлар орқали тарқалаётган зарарли APK файлларни мобиль қурилмага ўрнатмаса, фирибгарлик ҳолати юзага келмайди. Аксинча бўлса, унинг банк картасидан ноқонуний равишда пул ечиб олиниши мумкин.

Шу билан бирга, хавфсизлик юзасидан тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари мобиль иловаларида янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларга нисбатан иловага бириктирилган банк карталаридан фойдаланиш 1 соатгача чекланади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Jan, 13:50


#Наманган_ТВ

📹 Аҳоли бандлигини таъминлаш камбағалликни қисқартиришда муҳим омил

📍 Косонсой туманидан тайёрланган лавҳа

📺 Наманган ТВ / Ҳасанбой Турғуналиев лавҳаси

👉
Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Jan, 13:02


🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилини якунлади.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари 2025 йил 6 январдан меҳнат таътилига чиққан эди.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Jan, 11:45


🔰 Импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар рўйҳати эълон қилинди

▫️Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулот ва чиқиндилар рўйҳати эълон қилинди. Бу ҳақда Бизнес Омбудсман ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ҳудудига белгиланган чиқиндиларни олиб кирувчилардан утилизация қилиш, қайта ишлаш ёки такрорий фойдаланиш жараёнлари талаб этилади. Бундан ташқари, бу жараёнларнинг атроф-муҳитга таъсири бўйича давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси ҳам олиниши шарт.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарор расман эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Jan, 10:15


🥇O'zbekistonda ekologiya sohasidagi qonunlar bo'yicha bilimlar sinovdan o‘tkaziladi

▫️2025-yilning yanvar-mart oylarida "Siz ekologiyaga oid qonunlarni bilasizmi?" respublika ko‘rik-tanlovi bolib o‘tadi. 13–17-yanvar kunlari tanlovning saralash, 20–31-yanvar kunlari esa sektor bosqichlari tashkil etiladi.
https://gov.uz/oz/eco/news/view/32412

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Jan, 09:11


🔰 Раҳбарларнинг коррупцияга мойиллигини текшириш таклиф этилмоқда

▫️Мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимлар учун захирада турганларга ҳам татбиқ этилиши назарда тутилмоқда.

Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Jan, 07:59


⁉️ Биласизми? Қурилиши тугалланган ва фойдаланишга топширилган кўп квартирали уй-жойни бошқариш дастлабки 2 йилда қурувчи томонидан амалга оширилади.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Jan, 06:05


🔰 Косонсой тумани фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

📌 Ҳурматли фуқаролар! Хонадонларингизда иситиш учун мўлжалланган сандалдан фойдаланиш вақтида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилинг.

Ҳурматли фуқаролар! Огоҳ ва ҳушёр бўлинг!

Косонсой тумани фавқулодда вазиятлар бўлими

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Jan, 04:40


🔰 10 январь – Энергия харажатларини камайтириш куни

▫️Бугунги ҳаётимизни энергиясиз тасаввур қилолмаймиз. Ҳар биримизнинг хонадонимиз, иш жойимиз бевосита электр ва газга боғлиқ. Улардан фойдаланиш эса албатта текин эмас. Фойдаланилган ҳар бир киловатт энергия учун пул тўлаймиз. Бугун ана шу харажатни қисман бўлса ҳам қисқартириш учун сабаб бор экан – чунки бугун Энергия харажатларини камайтириш куни.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Jan, 04:10


🔰 Абдуқодир Ҳусанов 50 млн. евро эвазига «Манчестер Сити» клубига ўтиши мумкин

▫️Sky Sport журналисти Патрик Бергернинг ёзишича, Англиянинг «Манчестер Сити» футбол клуби 20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячи учун бонуслар билан бирга 50 млн евро тўлашга тайёр.

Ўз навбатида Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси ҳам Англия премьер-лигасига ўтишга ошиқмоқда. Томонлар узоқ муддатли шартнома тузишга яқин.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Jan, 03:40


#Мотивация

✍️ Китоб – ақл чироғи, тафаккур қанотидир

▫️Китоб олимлар фикрининг паноҳгоҳи, доно кишилар бўстонининг чамани, оддий кишиларнинг томошагоҳидир.

▫️У кимсасиз кишиларга дил очувчи боғ, кўнгли шакасталарга раҳнамодир.

▫️У ҳамма ерда барча билан ошно, дардли кишилар дилига даводир.

Муҳаммад Жабалрудий

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Jan, 03:03


#Об_ҳаво

🌧🌨 Наманганда 10 январь куни айрим жойларда туман тушиши мумкин.

▫️Ўзгидромет 10 январь, жума куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.    

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

09 Jan, 18:25


🔰 2025 йил учун мўлжалланган стратегик лойиҳа ишлаб чиқилди

▫️“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2025 йилда амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилди. Бу ҳақда "Тараққиёт стратегияси" маркази ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, лойиҳада атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт масалалари, шунингдек ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2025 йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотлар назарда тутилган.

Лойиҳа 2025 йил 22 январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади. Шунингдек барчадан uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали ўз таклифларини билдиришлари сўралади, дейилади хабарда.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

09 Jan, 17:43


#САЛОМАТЛИК

📹 Наманганда «Соғлом ҳомиладорлик – соғлом келажак» акциясига старт берилди

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

09 Jan, 16:46


📹 Нодир қўлёзмалар - халқимизнинг маънавий мероси | Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси қўлёзмалар марказига 100 та янги китоб келтирилди

▫️Улар орасида Бобурий подишоҳ Аврангзеб Оламгир ташаббуси билан ёзилган нодир китобни 10 жузи мавжуд. Шунингдек, Алишер Навоийнинг «Ҳамса» асари, Фирдавсийнинг «Шохнома»си, Бедил, Фузулий ва Бобораҳим Машрабнинг янги девонлари ҳам 4000 та нодир қўлёўмалар фондидан ўрин олди.

#9jan #SevimliTV #Axsikent #Zamon @dunyoi_kabir

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

09 Jan, 15:49


​​🔥 Ис газидан сақланинг!

▫️Маълумки ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз, корхона шароитида энг кўп учрайдиган заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида вужудга келади. Тутун таркибида 3 %, ишланган газда 13 %, портловчи газлар таркибида эса 50-60% гача ис гази бўлади.

Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиб қолиш мумкин.

Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглабин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма – карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипоксияга, оғир холатларда эса – аноксия ва ўлим холатига олиб келиши мумкин.
Хона ҳавосидаги ис газининг атиги 0,1% концентрацияси  инсон организми учун ўлим даражасида хавфли ҳисобланади.

Табиий газнинг хонада тўпланиши оқибатида портловчи газ-ҳаво аралашмаси ҳосил бўлиб, очиқ олов ёки учқундан чақнаши ва портлаши натижасида  инсон турли тан жароҳатлари олиши ёки ҳалок бўлиши мумкин.

Аҳоли орасида ис газидан заҳарланиш ҳолатлари, газ тармоқларидаги авариялар ҳамда уларнинг оқибатида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар сони тез-тез кузатилмоқда.

Аксарият ҳолларда ис газидан заҳарланиш ва газдан чақнашлар табиий газ ва муқобил ёқилғи турларида ишловчи иситиш печлари ва бошқа жиҳозлардан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик, ностандарт (қўлбола ясалган) ва чет элда ишлаб чиқарилган сертификатга эга бўлмаган иситиш ускуналари, газ сўриш насосларидан  фойдаланиш оқибатида юзага келаётгани аниқланмоқда.

Аъзамжон Аҳматжонов,
Косонсой туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

09 Jan, 14:53


🔰 Ўзбекистонда 2028 йилгача ов қилишга чеклов жорий қилиниши мумкин

▫️Ҳайвонот дунёси йўқотишларининг ўрнини қоплаш мақсадида 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январгача Ўзбекистон ҳудудида ов қилишга мораторий (чеклов) жорий қилиниши мумкин. Бу ҳақда Президентнинг "Ўзбекистон -2030 стратегиясини Атрофи-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги фармони муҳокамасида айтиб ўтилган.

Қайд этилишича, фармон лойиҳаси мораторий фирмалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ёки етиштириладиган ёввойи ҳайвонларни овлаш ҳамда санитар мақсадларда ов қилишга татбиқ этмайди. Шунингдек, овчиларга муқобил машғулот сифатида ҳудудларда ўқ отиш спортига ихтисослаштирилган махсус полигонларда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Бундан ташқари, лойиҳага 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш учун тасдиқланган квоталар ва ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномалар электрон ауктсион орқали берилиши киритилган.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

09 Jan, 13:33


🩺 Соғлом турмуш тарзининг талаб ва қоидалари аслида оддий:

Тўғри овқатланиш;

Мунтазам жисмоний фаоллик;

вақти-вақти билан шифокор кўригидан ўтиш.


📊 Инфографикада қўшимча равишда тавсия ва маслаҳатлар келтирилган.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

08 Jan, 18:26


🔰 Косонсой туман 1-сонли ДМТТда "Методик маҳорат куни" ўқув-семинари ўтказилди.

▫️Маълумки, жорий йил январь ойидан бошлаб мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари учун малака оширишнинг “Методик маҳорат куни” ва “Методик маҳорат соати” тадбирлари жорий этилмоқда. Жорий йилнинг 7 январь куни Косонсой туманидаги 1-сонли таянч мактабгача таълим ташкилотида “Методик маҳорат куни” ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда тумандаги 18 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари директор ўринбосарлари иштирок этдилар. Семинар-тренинг жараёнида  мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини сифатли ташкил этиш, таълим-тарбия жараёнида инновациялар ва янги педагогик технологияларни жорий этиш мавзуларида билим ва кўникмалар берилди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

08 Jan, 17:50


💬 Фуқаро бир вақтнинг ўзида икки турдаги пенсияни олиши мумкинми?

🖥 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

🔖 Яъни, агар фуқароларда икки ёки ундан ортиқ пенсияни олиш ҳуқуқи пайдо бўлганда, юқоридаги Қонун моддасига асосан, фуқаронинг танлови билан фақат битта турдаги пенсияни олиши мумкин.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

08 Jan, 17:14


❗️Вазирлик ва идораларнинг штат жадваллари 20 январгача тасдиқланиши лозим

👉 2025 йилдан бошлаб:

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тасдиқлаш жорий молия йилининг 20 январидан кечиктирмай ҳамда белгиланган тартибда иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатдан ўтказиш жорий йил 25 январгача амалга оширилиши лозим.

Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари январь ойи учун амал қилади.

Бу – 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлашга оид президент қарорида кўзда тутилган.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

08 Jan, 17:02


🔰 Профилактик тадбирлар давом этмоқда

▫️Косонсой туманидаги “Гулистон-1” ҳамда "Дӯстлик" маҳаллаларида фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Чоршанба – фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” муносабати билан эрталабки хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

Унда шахсий таркиб томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, ёнғин хавфсилиги қоидаларига амал қилиш аҳоли хонадонларида овқатдан ҳамда ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш, ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар ҳамда қурилиш ташкилотларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши каби кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш бўйича соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда профилактик тушунтириш ишлари олиб берилди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

08 Jan, 16:11


⚠️ Фарзандингиз ижтимоий тармоқларда қандай контентга кўпроқ қизиқаётганини назорат қиласизми?

Кўнгилсиз воқеаларни олдини олиш мақсадида болалар томоша қилаётган видеоматериаллар мазмун-моҳиятига эътиборли бўлинг!

📲 Уяли алоқа воситаларидан тўғри фойдаланишлари бўйича йўл-йўриқ ўргатинг!

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

08 Jan, 15:19


❗️Ўзбекистонда тақиқланган диний манбалар рўйхати

▫️Олий суд 2025 йил 8 январь ҳолатига интернетда диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манбалар рўйхатини эълон қилди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

08 Jan, 14:42


🔰 Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми 6,6 млрд долларга ошди

▫️Жорий йилнинг 1 январдаги ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 41,18 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида эълон қилинди.

Қайд этилишича, 2024 йил Жаҳон бозорида олтин нархларининг кескин кўтарилиши, олтин-валюта захиралари ҳажмининг ошишида асосий омил бўлган.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йил давомида олтин нархларининг ошиши Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўринни эгаллади. Хусусан, 2024 йил бошида олтиннинг бир троя унцияси 2 000 доллардан бошланган бўлса, бу кўрсаткич йил охирида 2790 доллардан ошган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 октябрь ҳолатига давлат қарзи қолдиғи 39,1 млрд доллардан иборат эди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

08 Jan, 14:15


🔰 “Обод” маҳалласида чоршанба — профилактика куни муносабати билан тадбир ўтказилди

▫️Косонсой туманидаги “Обод” маҳалласида фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Чоршанба – фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” муносабати билан Косонсой туман ҳокими ўринбосари А.Худойбердиев томонидан эрталабки хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

Унда шахсий таркиб томонидан “Обод” маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уйларда ўрганишлар ўтказилди. Хусусан, аҳоли хонадонларида юз бериши мумкин бўлган ёнғинлар, чақнаш ҳолатлари ва овқатдан ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, ушбу ҳудудда қурилиш ишларини олиб бораётган қурувчи ташкилот ходимларига кўп қаватли турар жой биноларининг амалдаги шаҳарсозлик меъёрий ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида қурилаётганлиги ҳолатлари ҳам мутахасис ходимлар томонидан ўрганилиб, зарурий тушунчалар берилди.

Хизмат олди йўриқнома давомида бўлимда жонкуярлик билан хизмат олиб бораётган 10 нафар фидойи ходимларга туман ҳокими - фуқаро муҳофазаси бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда совғалари топширилди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Jan, 11:41


📹 Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси огоҳлантиради!

📌 Ҳурматли ҳамюртлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Олов - тилсиз ёв! Ундан эҳтиёт бўлинг!

▫️Байрам кунлари пиротехника воситалари ва фонусларни учиришда хонадонингизни кулга айланишига ҳамда фарзандларингизни куйиб тан жароҳати олишига йўл қўйманг!

Олов - тилсиз ёв
Яшаш хонадонингиз ва иш жойингизда ёнғин хавфсизлик қоидаларига ривоя қилинг!

Акс холда юқоридаги каби кўнгилсиз  ҳолатлар рўй бериш мумкин.

Ҳурматли ҳамюртлар ва шаҳримиз меҳмонлари! Ўзингиз, оила аъзоларингиз ҳамда моддий бойлигингизни
Ёнғиндан асранг.

Наманган ФВБ Ахборот хизмати

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Jan, 11:10


🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига янги - 2025 йил муносабати билан қутловлар келиши давом этмоқда.

▫️Хорижий етакчилар давлатимиз раҳбарига ва кўп миллатли халқимизга тинчлик-осойишталик, бахт-саодат, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этмоқда.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Jan, 09:50


🔰 Президент Шавкат Мирзиёевга банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Jan, 09:38


#Сарҳисоб

📹 Тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланди

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Jan, 08:29


🔰 ЖШШИР нима? Уни қандай аниқлаш мумкин?

▫️ЖШШИР (ПИНФЛ) — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами бўлиб, у ҳар бир фуқаронинг паспортида қайд этилган бўлади.

Паспортни янгисига алмаштирсангиз ҳам, серия ва рақами ўзгариши мумкин, аммо ЖШШИР ўзгармайди.

ЖШШИРни аниқлаш жуда осон. Ушбу сурат орқали паспортингиздан 14 та рақамни топинг, ана шу Сизнинг ЖШШИРингиз ҳисобланади. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси (ИНПС) рақами ҳам айнан ЖШШИР билан бир хил бўлади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Jan, 07:20


📹 Ўзбекистонда электромобилларни қувватлантириш учун махсус тарифлар жорий этилиши кутилмоқда

▫️Истеъмол кўп бўладиган эрталабки соат 6:00 дан 10:00 гача ҳамда кечки соат 17:00 дан 22:00 гача бўлган вақт давомида нисбатан оширилган тариф, тунги вақтда эса 50 фоизгача арзонлаштирилган тариф қўллаш режалаштирилмоқда.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Jan, 06:31


🔰 Энергетика вазирлиги ортиқча ишлатилган электр энергияси учун қўшимча ҳақ тўлаш масаласига ойдинлик киритди

▫️Ижтимоий тармоқларда “Электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади” мазмунида нотўғри маълумот айланмоқда. Ушбу ноаниқлик Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 894-сонли қарорининг нотўғри талқин қилиниши туфайли юзага келмоқда.

▫️Унга кўра, ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади, дея ўзгартириш киритилган.

▫️Бу юридик истеъмолчилар ўзлари учун белгиланган лимитдан 20 фоиз ва ундан кўп миқдорда электр энергияси (табиий газ эмас) истеъмол қилганларида, ортиқча ишлатилган ҳар бир кВт⋅соат учун қўшимча 20 фоиз миқдорида ҳақ тўлашлари лозимлигини англатади (бунга қадар икки баравар ҳақ тўлашлари кўзда тутилган эди).

▫️Демак, техник шартида бир ой мобайнида 100 минг кВт⋅соат электр энергияси сарфлаши кўзда тутилган ишлаб чиқариш цехи ой мобайнида 125 минг кВт⋅соат электр энергияси истеъмол қилса, ортиқча ишлатилган 5 минг кВт⋅соат учун 900 сўмдан эмас, 1080 сўмдан тўлов қилади.

▫️Аҳоли истеъмолчилари III тариф гуруҳига мансуб бўлиб, маиший истеъмолчилар саналади. Қоидаларнинг тегишли бандида эса аниқ-равшан қилиб “маиший истеъмолчилардан ташқари” дея кўрсатиб ўтилган.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Jan, 05:40


🏢 Tadbirkorlik qilish uchun bino kerakmi?

▫️E-auksion.uz platformasi orqali Namangan
viloyatidan 28 ta ko'chmas mulk binolarni sotib oling va o'z biznesingizni boshlang!

♻️ Mingbuloq tumanidan 1 ta (ko'rish)
♻️ Kosonsoy tumanidan 3 ta (ko'rish)
♻️ Namangan tumanidan 1 ta (ko'rish)
♻️ Pop tumanidan 8 ta (ko'rish)
♻️ Uchqo'rg'on tumanidan 3 ta (ko'rish)
♻️ Chortoq tumanidan 2 ta (ko'rish)
♻️ Chust tumanidan 2 ta (ko'rish)
♻️ Yangiqo'rg'on tumanidan 4 ta (ko'rish)
♻️ Namangan shahridan 1 ta (ko'rish)
♻️ Davlatobod tumanidan 1 ta (ko'rish)
♻️ Yangi Namangan tumanidan 2 ta (ko'rish)

📌 "E-AUKSION" vakil telefon: +99899-207-36-12, +99899-207-26-12 (Soat 09:00 dan 18:00 gacha).

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Jan, 05:08


#Тайинлов

🔰 Аҳмаджон Аълоходжаев яна вилоят «Ватанпарвар» ташкилотига раис этиб тайинланди

▫️Аҳмаджон Аълоходжаев Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилоят кенгаши раиси лавозимига тайинланди.

Барчага яхши маълум А. Аълоходжаев аввал ҳам узоқ йиллар «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилоят кенгаши раиси сифатида фаолият юритган даврларда ташкилот республикада энг намунали муассаса сифатида кўп бор эътироф этилган.

Яқин йилларда эса вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида самарали меҳнат қилди.

Аҳмаджон Аълоходжаев янги лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Jan, 03:08


#Кун_ҳақиқати

✍️ Билим олишни севган уни билгандан афзал, билим олишни бахт деб билган билимни севгандан афзал.

Конфуций

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Jan, 02:21


#Об_ҳаво

🌧🌨 Наманганда 3 январь куни айрим жойларга туман тушиши мумкин

▫️Ўзгидромет 3 январь, жума куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража  илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

▫️Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Жойларда  туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.  

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

02 Jan, 17:34


📹 Уй-жой харид қилишда фирибгарлар ёки сохта қурувчиларга алданиб қолмаслик учун нима қилиш керак?

📌 Ушбу саволга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Ахборот коммуникация-технологияларини ривожлантириш Республика маркази бўлими бошлиғи Элдорбек Сиддиқов жавоб беради.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

02 Jan, 16:51


#Эслатма

🔰 Эртага барча учун иш куни!


▫️Янги йил байрами муносабати билан берилган дам олиш кунлари ўз ниҳоясига етди.

▫️Эртага — 3 январь (жума) ҳамда эртадан кейин — 4 январь (шанба) кунлари барча ходимлар учун (беш кунликларга ҳам, олти кунликларга ҳам) ИШ КУНИ ҳисобланади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

02 Jan, 16:14


📹 11 ёшли Жаҳонгирнинг кўзлари ожиз, лекин у ишонч ва қатъият билан орзуларига эришиш йўлидан бормоқда.

▫️Жаҳонгир халқаро танловлар ғолиби бўлишга ҳам улгурган.

Мадинахон фарзанди ва унинг келажаги учун ўз умрини баҳшида қилаётган қаҳрамон она.

Юртимизда қаҳрамон оналар кўплигига ишонамиз. Биз бундай эътирофларни анъанага айлантирмоқчимиз.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

02 Jan, 14:32


❗️ Эҳтиёт бўлинг ис гази

▫️Табиий газнинг
• тўлиқ ёнмаслиги,
• бехосдан узилиб қолиши,
• хона ичида тўпланиши,
• табиий газни ёқиб қаровсиз қолдириш,
• қувурларни улашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида чақнаш, ёнғин, ҳамда
табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳолатлари каби турли фавқулодда вазиятлар содир бўлмоқда.

▫️Маълумот учун:
• ис гази хонадонларда, ташкилотларда фойдаланиладиган табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, кўмир ва органик моддаларнинг чала ёнишидан ҳосил бўладиган газдир.
• У – рангсиз, ҳидсиз ва таъмсиз газ бўлади.
• Ис газидан захарланиш даражаси газнинг миқдорига, кишиларни заҳарланиш жойда қанча вақт қолиб кетганлигига ва бошқа кўрсаткичларга боғлиқ.

▫️Биринчи ёрдам кўрсатиш учун,
• аввало, заҳарланган кишини зудлик билан тоза ҳавога олиб чиқиш зарур.
• Жабрланган инсоннинг нафас олишида ёки нафас олиши тўхтаб қолганда унга сунъий нафас олдириш лозим бўлади.

▫️Хонада табиий газ йиғилиб қолганида зудлик билан қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
• ойна ва деразаларини очиб, шамоллатиш;
• электр жиҳозларини ёқмаслик, ёқиқ бўлса ўчирмаслик;
• газ жўмракларини беркитиш;
• беркитишнинг иложи бўлмаса ёки ёрилган, синган ва тешилган жойлар аниқланса, газ таъминоти авария хизматига хабар бериш кабилардир.
Табиий ва ис газидан заҳарланиш юз берса, зудлик билан заҳарланган кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, 103, 104, 1050 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишни ёдда тутинг.

📌 Азиз юртдошлар, барчангизни газдан заҳарланиш ва чақнаш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда юзага келиш омилларини бартараф этиш тадбирларида огоҳлик ва фаолликка чақирамиз.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

02 Jan, 10:25


#Йил_эътирофи

🔰 Нурзида Исаева «Наманган ифтихори» мукофоти соҳиби бўлди

▫️Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида “Наманган ифтихори-2024” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда 2024 йилда маданият, спорт, туризм ва медиа соҳаларида ютуқларга эришган 35 нафар фидойилар меҳнати алоҳида эътироф этилиб, махсус статуэтка ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Қувонарлиси, эътироф этилганлар орасида Косонсой фарзанди, эстрадамизнинг умидли хонандаси Нурзида Исаева ҳам бор. Ҳамюртимизга Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов махсус статуэтка ва пул мукофотини тантанали равишда топширди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

02 Jan, 09:36


#Видео

📹 Ўзбекистондаги энг баланд арча ва томоша чарахпалаги, байрам мушакбозлиги: Наманганда Янги йил шукуҳи
.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

02 Jan, 08:50


⚠️Огоҳ бўлинг! Сохта хабарномаларга алданиб қолманг.

📄Қонунга мувофиқ ахборотни тарқатиш Конституциявий ҳуқуқингиздир.

‼️Эслатиб ўтамиз, ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

02 Jan, 08:16


#Байрам_шукуҳи

📹 «Янги йўл»да Янги йил. Маҳалладан хайрли ташаббус

▫️Косонсой тумани “Янги йўл” маҳалласи раиси И.Паттаев бошчилигидаги “маҳалла еттилиги” ташаббуси билан 30 декабрь куни Янги йил байрам тадбири кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда дошқозонда палов тайёрланиб, аҳолига тортиқ этилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалаларнинг 3 нафар фарзандларига хатна тўйлари ўтказиб берилди.

Тадбирда "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси О.Қориев, туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинова, туман ҳокимининг ўринбосари Н.Аҳмедова, Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгаши котибияти мудири Дилфуза Валиевалар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар ушбу хайрли ташаббус сабаб, маҳаллада байрамона кайфият ҳукм сураётгани, бундай тадбирларнинг кўпроқ ўтказилиши халқимизнинг ҳамжиҳатлиги ва меҳр-оқибатини яна бир бор намоён этишини таъкидлаб ўтишди.

Маҳаллий аҳоли мазкур ташаббус учун ташаккур билдирди ва Янги йилнинг ҳар бир хонадонга бахт ва тинчлик олиб келишига тилаклар билдиришди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

02 Jan, 07:03


🔰 Яхшилик қилаверинг

▫️Кўпинча яхшилик қиладиган киши ҳеч қандай эваз кутмасдан яхшилик қилади. Аммо яхшиликни билмасликлари унга алам беради.
Қилган яхшилигингиз эвазига ёмонлик қилишлари ишонинг, жуда қаттиқ оғриқ беради!
Қадимгилар айтишган эди:
"Яхшиликни қайтаришга мажбур эмассан. Аммо унга нонкўрлик қилишдан олий бўл!".

Яхшилик қилиш Аллоҳ ризоси учун бўлса уни қилиш енгил бўлади. Кишилар томонидан нонкўрлик қилинсада, охиратда ажрдан маҳрум бўлмайсиз. Агар қилган яхшилигингизни кишилар билишса унда иккита яхшиликка эришасиз:
Дунё ва охират яхшилигига!

Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ажойиб гап айтган:
"Яхшиликни қилаверинг. Қаерга тушса тушсин. Агар муносиб инсонларга тушса улар шунга муносибдирлар. Агар муносиб инсонларга тушмаса сиз унга муносибсиз!".

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

02 Jan, 05:58


🔰 Энди табиий газ ҳисобини юритиш рақамлаштирилади

▫️Президентнинг 2022 йил 11 майдаги қарорига биноан “Ўзтрансгаз” АЖ табиий газ ҳисобини рақамлаштириш орқали юритиш ишларини олиб бормоқда.

Қарорда давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Хабарга кўра, 2025 йилда рақамли ислоҳотларни янги босқичга кўтариш, табиий газ йўқотишларни янада қисқартириш, хавф-хатарларни камайтириш ҳамда иш жараёнларини янада шаффоф қилиш режалаштирилган.

Маълумот учун, 2024 йил давомида табиий газ ҳисобини юритиш мақсадида рақамли технологияларни жорий этиш бўйича 2 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу энергия ресурслари ва технологик жараёнларни мониторинг қилиш бўйича автоматлаштирилган тизими ва тезкор диспетчерлик ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизимидир.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

02 Jan, 05:12


#СУЮНЧИ

📹 2025 йилнинг илк куни Наманганда нечта чақалоқ дунёга келди?

▫️Янги йилнинг илк кунида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази давлат муассасаси Наманган филиалида 6 нафар чақалоқ дунёга келди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

02 Jan, 04:35


📹 Ахсикент археология парки раҳбари Анвар Икром «Тарих эътирофи» миллий мукофотига лойиқ кўрилди

▫️Буюк тарихимизни тиклаш учун кенг кўламли ҳаракат қилаётгани, Ўзбекистон хақидаги хорижда хабардорликни орттираётгани ҳамда буюк тарихимизни тарғиб этишдаги жонкуярлиги учун Ахсикент археология парки директори Анвар Икром «Тарих эътирофи» миллий мукофотига лойиқ кўрилди.

Мукофотни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори, академик Азамат Зиё топширди.

Анвар Икром Ҳиндистон сафаридалиги боис мукофотни Ахсикент археология парки илмий ходими Шукрулло Насриддинов қабул қилиб олди.

Маросимда академик-олимлар, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этишди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

02 Jan, 03:40


#ТАВСИЯ

🔰 Дори-дармон қабул қилиш бўйича муҳим маслаҳатлар

▪️Дори-дармон воситалари ўрнига имкон қадар доривор гиёҳлардан тайёрланган дамламалар ичиб туринг.

▪️Ҳар бир дори воситасини қабул қилишдан аввал кўрсатмадаги дори номи ва яроқлилик муддатига эътибор беринг.

▪️Агар бир вақтда икки хил дори воситасини ичишга тўғри келиб қолса, улар оралиғидаги вақт 15-20 дақиқадан кам бўлмаслиги керак.

▪️Дори воситаларини 1 стакандан кам бўлмаган миқдордаги сув билан ичинг.

▪️Энг муҳими, ҳар бир дорини шифокор назорати остида қабул қилинг.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

02 Jan, 03:08


#Об_ҳаво

🌧🌨 Наманганда 2 январь куни айрим жойларга туман тушиши мумкин

▫️Ўзгидромет 2 январь, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.   

▫️Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), баъзи туманларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 4 даража совуқ, 1  даража илиқ бўлади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

01 Jan, 15:03


🔰 Мевалар қироли мангонинг саломатлик учун қандай фойдали хусусиятлари бор? Диетолог жавоб беради

▫️Ҳиндистон ва Шарқий Осиёда етиштириладиган ва меваларнинг қироли номини олган манго ўзининг экзотик таъми ҳамда организм учун фойдали витамин ва микроэлементларга бой эканлиги билан ажралиб туради. Ушбу цитруснинг фойдали хусусиятлари тўғрисида олий маълумотли диетолог Синтиа Сасс маълумот берди.

👉 Хавфли касалликларнинг олдини олади

▫️Манго ҳужайраларни шикастланиш ва яллиғланишдан ҳимоя қиладиган бирикмаларни ўз ичига олади. Ундаги полифеноллар ва антиоксидантлар 2-тоифа қанд касаллиги ҳамда саратон ривожланиш хавфини камайтиради.

👉 Юрак фаолиятини яхшилайди

▫️Манго таркибида липидлар даражасини пасайтирадиган ва организмдаги яллиғланиш ўчоқларини йўқ қиладиган мангиферин полифеноли мавжуд. У қон томирларининг эластиклигини оширади, холестерин даражасини пасаяди ва тромбоцитлар фаол ишлаб чиқарилишини таъминлайди.

👉 Иммунитетни мустаҳкамлайди

▫️Манго каротеноидларга бой бўлиб, улар кучли антиоксидант вазифасини бажаради. Манго тананинг ҳимоя таянчи — иммун тизимини мустаҳкамлайди ва юқумли касалликларни тезроқ енгишга ёрдам беради.

👉 Тери ҳолатини яхшилайди

▫️Манго нафақат доривор ўсимлик, балки гўзалликнинг табиий манбаи ҳамдир. Унда C витамини кўп бўлганлиги сабабли, терининг эластиклигини сақлашга ёрдам берадиган коллаген ишлаб чиқарилишни рағбатлантиради. Манго истеъмоли мимик ажинлар пайдо бўлишини кечиктиради. Манго баргларидан олинадиган мангифера индиcа деб номланган экстракт ҳуснбузарлар билан курашда ёрдам беради.

👉 Овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди

▫️Манго таркибидаги ўсимлик толалари ичак фаолиятини яхшилайди ва қабзиятда самарали восита ҳисобланади. Бир неча йил аввал америкалик олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра, бир ой давомида кунига тахминан 300 грамм манго истеъмол қилган одамларда ошқозон касалликлари сезиларли даражада камайган. муаммодан халос бўлишди.

👉 Кўриш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатади

▫️Манго таркибида бета-каротин, лютеин ва зеаксантин номли шифобахш антиоксидантлар мавжуд. Ушбу бирикмалар кўзнинг тўр пардаси ва қорачиғини турли хил касалликлардан ҳимоя қилади ва кўриш қобилиятини яхшилайди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

01 Jan, 12:09


🔰 ФВВ эслатиб ўтади❗️

📱Мобил телефон ва бошқа гаджетларни ётоқ ёнида, ёстиқ тагида қаровсиз ёки тунги вақтда қаввутлаш аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин:
📞 телефонингизни кундузги вақт, назоратингиз остида қувватлантиринг;
📞 телефонингизни ёстиқ тагига асло қўйманг;
🧯агар электр жиҳози алангаланса, биринчи навбатда токни узиш керак, сўнг устига қалин мато ёпиш мақсадга мувофиқ бўлади, алангани фақат ўт ўчиргич билан ўчиринг.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

01 Jan, 10:25


#ваниҳоят

🔰 Косонсойлик Анвар Ҳожимирзаев Ўзбекистон миллий жамоасининг январ ойидаги йиғинига чақиртирилди

▫️
Миллий жамоамиз 20-31 январь кунлари Қатарда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Вакилларимиз йиғин доирасида 27 январь куни Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади.

Бош мураббий Сречко Катанец томонидан мазкур йиғинга, асосан, маҳаллий чемпионатда тўп сурувчи футболчилар жалб этилди.

Йиғинда ўзини кўрсатиб имкониятдан фойдаланиб қолиш керак.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

01 Jan, 09:28


📺 Расман: «Футбол ТВ» телеканали эфирга чиқди

▫️Бугун, 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб янги «Futbol TV» телеканали фаолияти йўлга қўйилди. Янги телеканал Foreign Language ўрнида фаолият бошлади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

01 Jan, 08:20


❗️Маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади

Президент қарорига кўра, давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:

2025 йил 1 январдан бошлаб – 20 фоизга;

2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.

Шунингдек, маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

01 Jan, 07:21


🔰 Дам олиш ёки байрамдаги иш учун икки ҳисса пул тўланади

▫️Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади.

Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин.

Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.

Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади.

Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

01 Jan, 04:59


#2025_йил

🔰 Косонсой туманида янги йилнинг биринчи куни нечта чақалоқ туғилди?

▫️2025 йилнинг 1 январь куни соат 09:00 ҳолатига кўра, Косонсой туманида 6 нафар чақалоқ дунёга келди, дея хабар берди туман туғруқ комплекси маъмурияти. Янги йилнинг биринчи куни туғилган чақалоқларнинг 4 нафари ўғил бола, 2 нафари эса қиз бола бўлиб, 2025 йилнинг биринчи чақалоғи соат 02:20да (ўғил бола) туғилди. 2025 йилнинг илк чақалоғини Косонсой туманининг "Чуст кўча" маҳалласида яшовчи Манфуратжон Муталова дунёга келтирди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

27 Dec, 18:35


🔰 ФВВ эслатиб ўтади❗️

📱Мобил телефон ва бошқа гаджетларни ётоқ ёнида, ёстиқ тагида қаровсиз ёки тунги вақтда қаввутлаш аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин:
📞 телефонингизни кундузги вақт, назоратингиз остида қувватлантиринг;
📞 телефонингизни ёстиқ тагига асло қўйманг;
🧯агар электр жиҳози алангаланса, биринчи навбатда токни узиш керак, сўнг устига қалин мато ёпиш мақсадга мувофиқ бўлади, алангани фақат ўт ўчиргич билан ўчиринг.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

27 Dec, 17:55


🔰 Болажонларга қувонч улашилди

▫️Халқимиз азал-азалдан болажон ва меҳрибон. Шу боис ҳам юртимизда ҳар бир ўғил-қизга ғамхўрлик кўрсатиш, уларга қувонч ва шодликлар улашиш энг эзгу анъанага айланган. Бинобарин, болажонларнинг севинчи ва мамнунлиги халқимиз қадриятларининг устуворлигини белгилайди.

Косонсой туманидаги 45-имконияти чекланган "Нурли маскан" болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ташкил этилган тадбирда ҳам ана шу жиҳатлар намоён бўлди.

Ғамхўрлик ифодаси сифатида ташкил этилган тадбир куй-қўшиқларга уланиб кетди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

27 Dec, 17:50


🔰 «Янги йил» байрами муносабати билан «Нурли маскан» ўқувчилари учун тадбир ташкил этилди

▫️ Жорий йилнинг 27 декабрь куни Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан оталиққа олинган Косонсой туманидаги «Нурли маскан» мактаб-интернати болажонлари учун Янги йил байрами ўзгача қувонч билан нишонланди.

Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосарлари ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирокида ташкил этилган байрам тадбирида «Нурли маскан» ўқувчилари, тарбиячи-ўқитувчилари ва болажонларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар болажонларни кириб келаётган янги 2025 йил билан самимий қутлашди.

Шундан сўнг, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари ҳамда туман сектор раҳбарлари томонидан ҳар бир болажонга байрам совғалари тақдим этилди. Байрамона куй-қўшиқлар, бадиий чиқишлар, жозибали рақслар даврага янада кўтаринкилик бағишлаб, дунёни қалб кўзи билан кўраётган кўплаб болажонларнинг қалбига шодлик улашди. Бундан ташқари эстрадамиз ёрқин юлдузи Нурзида Исаева ҳамда таниқли актёр Дилшодбек Каттабековларнинг ташрифи болажонларга олам-олам қувонч улашди.

Тадбир сўнггида таълим масканида таҳсил олаётган 243 нафар болажонларга Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси, Косонсой туман ҳокимлиги ҳамда туман ички ишлар бўлими ҳомийлигида Янги йил байрам совғалари улашилди. Бундан ташқари, Косонсой туманидаги NIS (Namangan International School) жамоаси томонидан ҳам байрам совғалари топширилди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

09 Dec, 12:35


🔰 Олимпиада ғолиблари тақдирланди. Улар орасида косонсойлик 10 нафар ўқувчи ҳам бор

▫️Наманган шаҳридаги 1–ихтисослаштирилган мактаб-интернатида асосий фан олимпиадасининг III-вилоят босқичида ғолиб бўлган 9-,10-,11-синф ўқувчиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

15 та фан йўналишида ўтказилган беллашув натижаларига кўра, 135 нафар ғолиб ўқувчилар асосий олимпиаданинг республика босқичига йўлланма олди.

1-, 2- ва 3-ўринни қўлга киритган ўғил-қизлар (1-ўрин учун 2 млн. 250 минг сўм, 2-ўрин учун 1 млн. 500 минг сўм, 3-ўрин учун 1 млн. 125 минг сўм) пул мукофотлари ҳамда диплом билан мукофотланди.

Шунингдек, 98 нафар ҳакамларга ҳам вазирликнинг (1 млн. 525 минг сўм) пул мукофоти ҳамда ташаккурномалари топширилди. Улар орасида косонсойлик устозлар ҳам бор.

Маълумот учун, Косонсой туманидан фан олимпиадасида ғолибликни қўлга киритганлар:

1️⃣-ўрин соҳиблари:
▫️Маржона Абдимуталова (5-мактаб, ўзбек тили фани);
▫️Мубина Акбарова (18-мактаб, тожик тили);
▫️Жаҳонгир Баҳодиров (Ихтисослаштирилган мактаб, математика).

2️⃣-ўрин соҳиблари:
▫️Абдуғани Абдусаломов (Ихтисослаштирилган мактаб, математика);
▫️Абдулазизхон Турсунов (Ихтисослаштирилган мактаб, информатика);
▫️Мадина Рустамова (Ихтисослаштирилган мактаб, она тили ва адабиёти);

3️⃣-ўрин соҳиблари:
▫️Одина Темирова (5-мактаб, рус тили);
▫️Санобар Абдукаримова (43-мактаб, география);
▫️Жўрабек Эргашев (9-ДИМИ, математика);
▫️Аҳрорбек Усубжонов (Ихтисослаштирилган мактаб, тарих).

📌 Ғолиб ўқувчиларга Республика босқичида омад тилаймиз!

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

09 Dec, 11:40


🔰 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди

📊 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 9 декабрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 535 605 кишини ташкил этган.

Шундан:

🧍🏻‍♀️ АЁЛЛАР СОНИ – 18,6 млн киши
🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18,9 млн киши

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

09 Dec, 10:43


#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

🔹аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

🔹давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;

🔹коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

09 Dec, 09:45


🔰 Коррупция тараққиёт кушандаси

▫️Косонсой тумани ИИБ бошлиғи Р.Р.Каримов ҳузурида ўтказилган йиғилишда бўлим бошлиғининг ўринбосарлари ва Косонсой тумани ИИБ ходимлари иштирок этдилар. Мулоқот давомида коррупцион ҳолатлар учун қонунчиликда қўлланиладиган тегишли чоралар хусусида сўз борди.

Коррупция ҳолатларининг олдини олиш, бу борада тарғибот тадбирларини кучайтириш, қонунбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш бўйича йиғилиш қатнашчиларига тегишли топшириқлар берилди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

09 Dec, 08:59


🔰 Ногиронлик пенсияларини кимлар олиши мумкин?

👨🏻‍🦽Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

09 Dec, 08:10


🔰 2025 йил 1 январдан бошлаб автобусларларда нақд пул олинмайди

▫️Йўл ҳақини тез ва арзон тўлаш учун электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш тавсия этилади ва 2025 йил 1 январдан бошлаб автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Нақд пул орқали автобусда ҳаракатланмоқчи бўлган йўловчилар қандай йўл тутиши керак?

Хабарга кўра, нақд пул орқали автобусларда ҳаракатланиш учун, Тошкент шаҳридаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари яъни, Paynet, MultiPay ва Oson инфокиоскалари орқали бир марталик чипта харид қилишингиз керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда жамоат транспорти йўлкираси 3000 сўмга ўзгариши ҳақида хабар қилган эдик.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

09 Dec, 07:20


#Видеолавҳа

📹 Волейбол спорт тури бўйича Самарахон Каримов хотира турнири ғолиблари тақдирланди

▫️Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Косонсойнинг буюк фарзанди Самарахон Каримов хотирасига бағишлаб волейбол спорт тури бўйича анъанавий туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

Ғолиб ва совриндорлар, номинациялар ғолиблари бош ҳомий Самарахон Каримовнинг фарзандлари томонидан диплом ҳамда пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек, ғолиб жамоага хотира турнини кубоги топширилди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

09 Dec, 06:23


#ЭСЛАТМА

📹 Вилоят ҳокимлигининг куз-қиш узлуксиз навбатчилик штаби фаолиятини кучайтирилган режимда давом эттирмоқда

▫️Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси биносида узлуксиз (24/7) навбатчилик штаби ташкил этилган.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун телефонлар:

Вилоят ҳокимлиги тезкор марказий штаби
☎️ 69-227-09-10
☎️ 69-227-09-11
☎️ 69-227-24-04.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

09 Dec, 05:24


Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Бу йилги Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

▪️ 28 декабрь, шанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️ 29 декабрь, якшанба барча учун одатий дам олиш куни;
▪️ 30 декабрь, душанба 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
▪️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 1 январь, чоршанба Янги йил байрами, дам олиш куни;

❗️14 декабрь (шанба) иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун иш куни.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

09 Dec, 04:09


#Сана

🔰 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни

▫️2003 йил 9 декабрь куни Мерида (Мексика) шаҳрида Бирлашган Миллатлар ташкилоти ташаббуси билан Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро конвенция имзоланган эди. Айни пайтга қадар ушбу конвенцияга 172 давлат қўшилган.

2003 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 53-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ушбу кун Халқаро коррупцияга қарши кураш куни деб эълон қилинди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Dec, 18:59


💬 Бошқа давлатлардан кўчиб келган фуқароларга пенсиялар қандай ҳисобланади?

🛬 Бошқа давлатлардан кўчиб келган, Ўзбекистонда ишламаган фуқароларга пенсиялар Ўзбекистондаги тегишли касб ҳамда малакадаги ходимларнинг пенсия тайинланаётган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақига асосланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

🖥 Агар бундай касб ҳамда малакалар Ўзбекистонда бўлмаса, ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш тартибини Вазирлар Маҳкамаси белгилаб беради.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Dec, 18:20


📹 «Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан инклюзив жамиятни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбир бўлиб ўтди

▫️Бугун, 3 декабрь куни Тошкент шаҳридаги «Tashkent City Mall» савдо марказида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Паралимпия қўмитаси ва Матонат мактаби билан ҳамкорликда «Халқаро ногиронлар куни»га бағишланган тадбир ўтказилди.

✅️ Ушбу тадбирда косонсойлик фаол ёшлар Жавлонбек Абдуллаев ҳамда Нурзида Исаевалар ҳам иштирок этишди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Dec, 17:45


❗️Президент Фармони билан қуйидагилар тасдиқланди:

▫️Болалар масалалари бўйича миллий комиссиянинг янгиланган таркиби;

▫️Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиблари.

▫️Болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ҳамда ахлоқий жиҳатдан камол топишига, қобилияти ва истеъдодини тўлиқ намоён этишига кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш уларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

▫️Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг жойлардаги бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари тегишлича Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ва ҳудудий комиссияларнинг ишчи органи вазифасини бажаради.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Dec, 16:59


🔰 "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари психологлари қандай хизматлар кўрсатади?

▫️"Инсон" марказлари психологлари инсонларга стресс ва депрессия ҳолатларидан чиқишда кўмаклашади, салбий ҳис-туйғуларни ижобий ҳолатга ўзгартиришга ёрдам беради.

Шунингдек, ички ресурсларини аниқлаб, ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, шахсий ривожланишни қўллаб-қувватлаш ва ирода кўникмаларини шакллантиришда ёрдам беради.

Бугунги кунда психологлар томонидан Республика бўйлаб 32 723 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига хизмат кўрсатилди.

Психологик ёрдам олиш учун туманингиздаги "Инсон" ижтимоий хизматлар марказига ёки ижтимоий ходимга мурожаат қилишингиз мумкин. Сизнинг мурожаатингиз махфийлиги таъминланади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Dec, 16:23


#Видеолавҳа

📹 Косонсойда 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносиб ўтказилди

▫️Косонсой тумани ҳокимлиги, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, Ногиронлар жамияти туман бўлинмаси билан ҳамкорликда 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Dec, 14:40


🔰 Божхона қўмитаси бўш лавозимларга хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилди.

▫️Мазкур лавозимларга танлов асосида Ўзбекистон фуқаролари, 17-30 ёшдаги, ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир, бўйи 165 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ЭРКАКЛАР (20 нафаргача) ҳамда бўйи 160 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ХОТИН-ҚИЗЛАР қабул қилинади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган хотин-қизлар Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида доимий яшашлари, эркак номзодлар эса муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёки сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилган ёхуд олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлишлари лозим.

Номзодлар чет тилларидан бирини мукаммал билиши лозим.

👉 Батафсил

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Dec, 13:52


#Taмаддун_маданият_маърифат
#Косонсой_тумани

📹 Косонсой туманида зиёлилар, маҳалла раислари, мактаб директорлари ва ўринбосарлар, имом-хатиблар ҳамда ёшлар иштирокида лойиҳа доирасида “Янги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва бунёдкорлик ишлари” мавзусидаги маърифий тадбири бўлиб ўтди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Dec, 11:52


📌 Ис гази - инсон соғлиғи ва ҳаёти учун жиддий хавф

▫️Ҳаво ҳароратининг совиши муносабати билан аҳолини ис газидан эҳтиёт бўлишга чақирамиз!

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

03 Dec, 11:03


🔰 Бизни меҳр бирлаштиради

▫️Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман бўлинмаси кенгаши томонидан 3 декабрь - “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан имконияти чекланган шахсларни ижтимоий ҳимоясини кучайтириш юзасидан аниқ ва мақсадли чораларни амалга ошириш, шунингдек, ногиронлиги бўлган фуқароларни моддий, маънавий қўллаб-қувватлаш, улар иштирокида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш, ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида “Бизни меҳр бирлаштиради” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, Косонсой тумандаги 45-сонли ихтисослаштирилган махсус “Нурли маскан” мактаб интернатида 147 нафар устоз педагог ва ходимлар меҳнат қилиб келади. Уларни 54 нафари имконияти чекланган ходимлардан иборат бўлиб, улар томонидан 240 нафар ўқувчи ёшларга таълим тарбия бериб келишмоқда.    

Сана муносабати билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Наманган вилоят кенгаши вакиллари ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Косонсой туман бўлинмаси кенгаши раиси Алижон Сиддиқов томонидан ходимларни қизғин табриклаб касаба уюшмасининг эсдалик совғаларини, шунингдек тармоқ тизимидаги 44-имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатида таҳсил олаётган болажонларнинг барча 11та синф хоналарига болалар фойдаланишлари учун термослар топширилди.

Иштирокчилар касаба уюшмалари фаолларининг руҳий ва маънавий қўллаб-қувватлашларидан кўнгиллари тоғдек кўтарилди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

17 Nov, 17:10


#Наманган_ТВ

📹 "Яшил макон" лойиҳаси: Кӯчатлар етказиб берилмоқда

📍 Косонсой туманидан тайёрланган лавҳа

📺 Наманган ТВ / Гулнора Отабоева лавҳаси

👉
Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

17 Nov, 16:33


#STATISTIKA

💍 Шу йили Наманганда қанча расмий никоҳ қайд этилди?

2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида Наманган вилоятида ФҲДЁ органлари томонидан 14 минг 211 та никоҳ қайд этилган. Ҳудудлар кесимида энг кўп никоҳ Наманган шаҳрида, аксинча энг ози Мингбулоқда ҳисобга олинган.

✅️ Ҳудудлар кесимида никоҳ тузганлар сони:
▫️ Наманган шаҳрида – 2041 та.
▫️ Чуст туманида – 1387 та.
▫️ Тўрақўрғон туманида – 1168 та.
▫️ Поп туманида – 1069 та.
▫️ Косонсой туманида – 1050 та.
▫️ Уйчи туманида – 989 та.
▫️ Янгиқўрғон туманида – 918 та.
▫️ Наманган туманида – 885 та.
▫️ Норин туманида – 876 та.
▫️ Чортоқ туманида – 836 та.
▫️ Янги Наманган туманида – 835 та.
▫️ Учқўрғон туманида – 819 та.
▫️ Давлатобод туманида – 731 та.
▫️ Мингбулоқ туманида – 607 тани ташкил этди.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

17 Nov, 15:16


❗️Президент қарорига асосан:

▫️Иш берувчилар томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида иш ўринларини шакллантиришда иш ўрнига қўйиладиган малакавий ва бошқа талабларни киритиш мажбурий этиб белгиланади.

Ушбу вазифадан келиб чиқиб, 2025 йил март ойига қадар Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланади.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

17 Nov, 13:50


🔰 «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остида танлов ўтказилди

▫️Бугунги кунда «Жаҳолатга қарши – маърифат» тамойили асосида ўсиб келаётган ёшларимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялаш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Юртбошимиз таъкидлаганларидек: “Биз маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши, деб биламиз. Виждони, маънавияти бор инсон Ватанни яхши кўради. Виждон, маънавият дегани – халққа, Ватанга чин юракдан хизмат қилиш деганидир..."

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Косонсой туманидаги 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида расмлар ва иншолар танлови ўтказилди. Танловда тумандаги умумтаълим мактаблари ва Баркамол авлод болалар мактабининг иқтидорли ўқувчилари иштирок этдилар. Ўқувчилар танлов давомида бор истеъдодлар ва билимларини намойиш этдилар. Кўрик-танлов ғолиблари кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритдилар.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

17 Nov, 12:25


🔰 Ботулизм касаллигидан сақланинг!

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

17 Nov, 11:29


🖥 "СМС-ПЕНСИЯ" хизматига онлайн уланиш ишга туширилди

❗️ Ҳурматли пенсионерлар!

Эндиликда сиз my.gov.uz портали орқали онлайн "СМС-ПЕНСИЯ" хизматига уланишингиз, телефон рақамингиз ўзгарган бўлса янги рақамингизни киритишингиз мумкин.

📱 Телефон рақамингизни мазкур хизматга улаганингиздан сўнг @pensiyauzbot боти орқали ўз пенсиянгиз миқдори тўғрисида маълумот олишингиз мумкин.

🔗 Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/1139

⚠️ Эслатма: Мазкур хизматдан фақатгина пенсияга чиққан фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

17 Nov, 10:35


🔰 Келажакка дахлдор ҳаётий ҳаракат

▫️Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Косонсой туманидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида «Мактабгача таълим ташкилотларида «Яшил макон» лойиҳаси ва инновацион таълим ҳамда Робототехника мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Ҳатамов, туман ҳокими Д.Қодиров, туман прокурори Қ.Асқаров, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутахассиси М.Мирзаакбаров ҳамда барча мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирок этдилар. Семинарда янги инновацион таълим техникаси ва янги лойиҳалар меҳмонларга тақдим этилди. Шундан сўнг таълим ташкилоти ҳудудига манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Яна бир маълумот, МТТ ҳудудига иссиқхона ташкил этилган бўлиб, бундан унумли фойдаланилмоқда.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Nov, 18:26


❗️Президент қарорига асосан, 2025 йил 1 апрелга қадар:

Аҳолига бандлик хизматларини экстерриториал тарзда кўрсатиш тартиби ишлаб чиқилади. Бунда ишсиз ва иш қидираётган фуқароларга ишга жойлаштириш йўлланмасини исталган бандлик органлари орқали бериш тизими жорий этилади.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Nov, 17:31


🔰 Электр энергияси истеъмолчилари!

▫️Электр энергия таъминоти билан боғлиқ ҳар қандай муаммоли вазиятда “Наманган ҳудудий электр тармоқлари” Ажнинг туну кун фаолияти йўлга қўйилган 1154 қисқа рақамли Cалл-марказига қўнғироқ қилишингиз ёки қуйидаги туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарининг ишонч телефон рақамларига мурожаатингизни йўллашингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз

▫️"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиали:
+998692287583

▫️Косонсой туман электр таъминоти:
+998945501154

Сизнинг ҳудудингизда электр таъминоти билан боғлиқ мурожаатларингиз бўлса ижтимоий тармоқлардаги
https://t.me/namenergy саҳафаларимизга хабар қолдиришингиз мумкин.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиали матбуот хизмати

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Nov, 16:40


❗️Ўзбекистонда чиқинди, қуруқ барглар ва ўтларни ёқиш жарима билан жазоланади

▫️Қонунга кўра, далаларда ва аҳоли пунктларида ҳавонинг зарарли моддалар билан ифлосланишига олиб келадиган сомон, қуруқ барглар ва дарахт шохлари ёки бошқа ўсимлик қолдиқларини ёқиш фуқароларга 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Nov, 15:14


🟡 Эртага барча мактабларда 2-чоракнинг биринчи ўқиш куни бошланади

Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 6 календарь кун, яъни 10 ноябргача давом этади, II чорак эса 11 ноябрь (душанба) кунидан бошланади.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Nov, 14:11


🔰 Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони ва Озарбайжонга боради
 
▫️Президент Шавкат Мирзиёев 11–13 ноябрь кунлари халқаро саммитларда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Саудия Арабистони ва Озарбайжонда бўлади.

Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлатимиз раҳбари 11 ноябрь куни Ғазо ва Ливандаги вазиятнинг кескинлашуви ҳамда Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топиш чораларини ишлаб чиқишга бағишланган навбатдан ташқари Араб-ислом саммитида иштирок этади.

12–13 ноябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига кўра БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) тадбирларида қатнашади.

Ўзбекистон Президентининг мазкур саммитларда нутқ сўзлаши, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Nov, 12:20


🔰 Ўзбекистон-Қирғизистон | Қардош халқлар ҳамкорлигининг янги босқичи

▫️Қирғизистон Ўзбекистоннинг энг яқин қўшниси ва ишончли ҳамкоридир. Икки халқнинг тарихи ва маданияти бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, бугунги кунда ҳам қардошлик муносабатлари, самимий дўстлик ва яхши қўшничиликка мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Жалолобод вилоятининг Чатқол тумани давлат ҳокимияти ва бошқаруви мутасаддиларидан иборат делегация Косонсой туманига ташриф буюрди. Мақсад Чатқол тумани билан Косонсой тумани ўртасида қардошлик ришталарини тиклаш, ўзаро ижтимоий-иқтисодий, туризм, қишлоқ хўжалиги, спорт, маданий, сармоявий, илмий-техникавий алоқаларини ўрнатиш каби масалар бўлди.

Маросимда қўшни туманлар муносабатлари жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилиб, Чатқол-Косонсой ўртасида "Қардош ҳудудлар" меморандуми имзоланди.

"Бир-биримиздан ўрганадиган тажрибалар жуда кўп, ўз навбатида бизнинг туманда ҳам илғор соҳалар етарли. Энг муҳими, биргаликда ишлашимиз Чатқол ва Косонсой туманларига фойда келтиради, бундан хурсандмиз", - деди Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Nov, 11:30


💬 Фуқаро бир вақтнинг ўзида икки турдаги пенсияни олиши мумкинми?

🖥 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

Яъни, агар фуқароларда икки ёки ундан ортиқ пенсияни олиш ҳуқуқи пайдо бўлганда, юқоридаги Қонун моддасига асосан, фуқаронинг танлови билан фақат битта турдаги пенсияни олиши мумкин.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Nov, 10:23


⚡️ Oʻzbekistonda “Bagʻrikenglik haftaligi” oʻtkaziladi

🏢 Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Millatlararo munosabatlar va xorijiy mamlakatlar bilan doʻstlik aloqalari qoʻmitasi hamda qator vazirlik va tashkilotlar bilan hamkorlikda 16-noyabr – Xalqaro bagʻrikenglik kuniga bagʻishlab, joriy yilning 11–16-noyabr kunlari respublikaning barcha hududida “Bagʻrikenglik haftaligi” oʻtkaziladi.

🔸 Haftalik doirasida Respublika umumtaʼlim maktablarida “Bagʻrikenglik mening nazdimda” mavzusida eng yaxshi insholar tanlovlari, “Mening bagʻrikeng dunyoim” mavzusida eng yaxshi rasmlar tanlovlari, bagʻrikenglikni targʻib qiluvchi sheʼrxonlik kechalari;

🔹 Respublika oliy taʼlim muassasalarida “Biz bir mamlakatda yashayotgan yagona xalqmiz”, “Diniy maʼrifat va millatlararo bagʻrikenglik – jamiyat barqarorligi sharti” mavzularida ilmiy-amaliy va maʼrifiy tadbirlar, “Millatlararo totuvlik va bagʻrikenglik – umrboqiy qadriyatlar” mavzusida davra suhbatlari boʻlib oʻtadi.

Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Nov, 09:12


❗️Президент қарорига кўра, 2024 йил 1 ноябрдан:

Хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари ҳақидаги барча маълумотлар Миграция агентлигининг электрон платформаси, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилиши лозим.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

10 Nov, 08:17


🔰 Maktabda futbol loyihasi bo‘yicha seminar bo‘lib o‘tdi.

▫️Joriy yilning 8 noyabr kuni yurtboshimiz maktablarda musiqa, jismoniy tarbiya va harbiy vatanparvarlik fanlari sifatini oshirish bo‘yicha taqdimot bilan tanishib, yoshlarni ommaviy sportga keng jalb qilish maqsadida maktablarda 22 ta olimpiya, 19 ta noolimpiya, 4 ta milliy sport turlari o‘rgatilishi bo’yicha vazifalarni belgilab berdilar.

Ushbu islohotlarni joylarda amaliyotga tatbiq etish maqsadida Kosonsoy tumanidagi 48-sonli maktabda Namangan viloyat futbol assotsiatsiyasi bilan hamkorlikda "Maktabda futbol” dasturi bo‘yicha umumtaʼlim maktablarining jismoniy tarbiya o‘qituvchilariga kelajakda yosh futbolchilarni kashf qilish, maktab o‘quvchilari orasidan professional futbolchilarni yetishib chiqishi bo‘yicha amaliy seminar tashkil etildi. Seminar doirasida tumandagi 47-48-sonli umuta'lim maktab o‘quvchilari ishtirokida o’quv-trening mashg’uloti o‘tkazildi.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

05 Nov, 17:59


Нима сабабдан куз мавсумида нордон лимон истеъмол қилиш тавсия этилади?

Бу мева калций ва калийга бой бўлиб, қон босими ва қон таркибидаги холестерин миқдорини камайтиради.

Нордон лимон истеъмол қилиш:

Бош оғриғини енгиллаштиради,
Йўтал ва шамоллашни даволайди,
Иштаҳани очувчи,
Ошқозон учун тоник,
Танадаги ортиқча шишишга қарши

➡️ Бу мева саратонга қарши антиоксидант моддаларга бой эгалиги билан ажралиб туради ва сафро ҳайдашда самарали таъсир кўрсатади.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

05 Nov, 17:30


🔰 «Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси» танловининг туман бошқичи якунига етди

▫️Қизғин баҳс-мунозаралар остида ўтган танловнинг якунида ғолиб ва совриндорлар туман бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Йўналишлар кесимида ғолиб бўлган етакчилар, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди. Танловнинг келгуси босқичларда ёшлар етакчиларига омад ёр бўлсин!

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

05 Nov, 17:16


🇺🇿 «Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси» Косонсой туман босқичи

▫️Туманда фаолият олиб бораётган маҳалла ёшлар етакчилари ўртасидаги ўтказилган  мазкур танлов 10 та йўналиш бўйича ташкил этилди.

📑 Барча йўналишлар бўйича танловда иштирокчилари ўз фаолиятини амалга оширган ишларини кўрсатиб берувчи тегишли маълумотлар, альбом ҳамда видеоролик орқали ўз фаолиятларини намойиш қилиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан берилган саволларга жавоб беришди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

31 Oct, 19:26


🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг 75 йиллиги муносабати билан ишлаб чиқариш илғорларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

31 Oct, 18:13


🔰 Аҳоли учун табиий газ бир ойлик истеъмолининг «базавий меъёрлари»

▫️Ушбу тарифлар 2024 йил 1 майдан амал қилмоқда.

❗️Иситиш мавсуми — ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойлари

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

31 Oct, 17:45


Қонунчилик палатасига янгидан сайланган депутатларнинг сифат таркиби

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

31 Oct, 17:28


🔰 Расмий муносабат

▫️Ижтимоий тармоқларда Косонсой туманининг дам олиш маскани тадбиркорлари номидан йўлланган мурожаатга асосан канализация қувурларда юзага келган носозлик сабабли, қувурдаги чиқиндилар Косонсой сойига бориб қуюлиб атрофга бадбўй ҳид таралаётгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалган.

Ушбу ҳолат соҳага дахлдор ташкилотлар томонидан ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам Косонсой дам олиш маскани ҳудудидан ўтган канализация тармоғида носозлик юзага келган. Бунга сабаб канализацияга турли хил буюмлар ва чиқиндилар ташланиши оқибатида ушбу ҳолат вужудга келган. Ижтимоий тармоқларда келтирилган канализация суви Косонсой сойига эмас, балки иккинчи колодецга бориб тушаётганлиги аниқланди.

Ҳозирги вақтда ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида вилоятдан махсус автомобил ёрдамида вужудга келган муаммо бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Ҳолат туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинган.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

31 Oct, 17:28


📊 Январь-сентябрь ойларида темир йўл транспорти орқали қанча ёғоч-тахта материаллари жўнатилган?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида умумий фойдаланишдаги магистраль темир йўл транспортида 28,5 минг тонна ёғоч-тахта юклари жўнатилган.

2023 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 119,7 % ни ташкил этди.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

31 Oct, 16:36


📹 Давлатимиз раҳбари “Янги Навоий” шаҳарчаси қурилишининг илк босқичи доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди, нуронийлар ва зиёлилар билан суҳбатлашди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий шаҳридаги 22-сон умумтаълим мактабида бўлди.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

31 Oct, 15:59


Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори

🖋 №1413 Бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисида

🖋 №1414 Ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига партиялар рўйхати асосида сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисида

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

31 Oct, 15:09


#SAYLOV_2O24

🇺🇿💼 23-Наманган сайлов округидан Олий Мажлисга депутат сайланди!

▫️Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 31 октябрдаги 1413-сон қарорига асосан бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар рўйхати эълон қилинди.

Жумладан, 23-Наманган вилояти сайлов округидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан номзоди қўйилган Темиров Анвархон Абдулазизхонович Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди.

Анвархон Темиров 1989 йил 27 мартда Наманган вилояти Косонсой туманида туғилган. Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият юритиб келмоқда.

👉 Манба: Марказий сайлов комиссияси

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

31 Oct, 14:31


🔰 Ўзбекистон COP29да иштирок этади: самарали ҳамкорлик ва янги имкониятлар

▫️Ўзбекистонда 2024 йилнинг 11–22 ноябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (BMT UNFCCC) иштирокчилари конференциясининг 29-сессиясига (COP29) қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

COP29 доирасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўзбек маданияти, тарихи ва ноёб муҳити асосидаги анъанавий тамойиллар ва технологияларни акс эттирувчи Миллий павильон очилади. Анъанавий ўзбек хонадони – «ҳовли» намунаси бўлган павильон йиллар давомида ҳар бир ўзбек хонадони маскани бўлиб келган ҳовли муҳитини ўз ичига олади.

Бу ерда табиат уйнинг бир қисмига айланади: узум билан қопланган яшил майдонлар соя ва қулайлик яратади, анъанавий материаллар ва қадимий қурилиш усуллари эса экологик тоза ва барқарорликни ўзида мужассам этади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

31 Oct, 13:05


🔰 Namangan viloyati bo'yicha e-auksion.uz platformasi orqali 1 125 ga yaqin ko'chma savdo joylarini 3 yilga ijaraga oling

🟢
Mingbuloq tumanidan 91 ta (koʼrish)
🟢 Kosonsoy tumanidan 135 ta (ko'rish)
🟢 Namangan tumanidan 120 ta (koʼrish)
🟢 Norin tumandan 48 ta (koʼrish)
🟢 Pop tumandan 158 ta (koʼrish)
🟢To'raqo'rg'on tumanidan 76 ta (ko'rish)
🟢Uychi tumanidan 135 ta (ko'rish)
🟢Uchqo'rg'on tumanidan 54 ta (ko'rish)
🟢Chortoq tumanidan 50 ta (ko'rish)
🟢Chust tumanidan 32 ta (ko'rish)
🟢Yangiqo'rg'on tumanidan 64 ta (ko'rish)
🟢Namangan shahar 50 ta (ko'rish)
🟢Davlatobod tumanidan 11 ta (ko'rish)
🟢YangiNamangan tumanidan 101 ta (ko'rish)

Ushbu obyektlar Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 485-son qaroriga ko'ra savdoga chiqarilmoqda.

📞 Murojaat uchun telefon: 99-207-36-12, 99-207-26-12 (soat 09:00 dan 18:00 gacha).

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

31 Oct, 11:48


🔹 Президент Шавкат Мирзиёев Навоийга келгач, саноат тармоқлари учун муҳим хомашё - водород пероксиди ишлаб чиқарувчи корхона билан танишди

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

31 Oct, 10:39


❗️Ўзгаришсиз қолдирилди

Марказий банк Бошқаруви 2024 йил 31 октябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

31 Oct, 09:34


📹 Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифини Навоий шаҳридаги “Uzbekistan hydrogen peroxide” қўшма корхонаси фаолияти билан танишувдан бошлади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

31 Oct, 07:55


🔰 Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Навоий вилоятига жўнаб кетди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

31 Oct, 06:28


🔰 Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюради. Сафар давомида йирик саноат объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа ташкилотлари билан танишиш, янги лойиҳаларга старт бериш режалаштирилган.

Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси устувор вазифаларни белгилаб беради.  

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

31 Oct, 05:38


ʼʼФавқулодда вазиятлар вазири кубогининг республика босқичида Наманган вилояти 2-сектордаги оталиққа олинган ёшлар фахрли иккинчи ўринни қўлга киритдилар.

Самарқанд вилоятида ФВВ томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида ўтказилаётган “Юртнинг кучи - бирликда, қадри эса тинчликдадир” шиори остида Фавқулодда вазиятлар вазири кубоги спорт мусобақалари ва кўрик-танловларнинг республика босқичи якунланди.

Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақа якунига кўра, фахрли 1-ўринни Самарқанд вилояти ёшлари қўлга киритган бўлса, 2-ўрин Наманган вилояти ёшларига насиб этди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

31 Oct, 04:41


🔰 31 октябрь — Халқаро жамғармалар куни

▫️Халқаро жамғарма куни ёки Жаҳон жамғармаси куни ҳар йили 31 октябрда нишонланади.

1924 йил 27 октябрда 29 та давлатнинг омонат кассалари вакиллари Италиянинг Милан шаҳрида 1 Халқаро жамғарма кассалари конгрессига йиғилиши бўлиб ўтди. Конгресснинг охирги куни – 31 октябрда “барча мамлакатлар жамғарма банк муассасаларининг биринчи йиғилиши хотирасига” ҳар йили ушбу кунни Бутунжаҳон жамғармалар куни сифатида нишонлаш ғояси туғилди. Италиялик профессор Равизза бу кунни Халқаро жамғармалар куни деб эълон қилди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

31 Oct, 02:32


🌤 ☀️ Наманганда 31 октябрь куни 18 даражагача илиқ бўлади

▫️Республика Гидрометеорология маркази 31 октябрь, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

24 Oct, 18:31


📌📌📌📌📌📌

🥹Madina Murodova: Hayotimdagi muammolarimdan tushkunlikka tushib qolgan paytimda Ijtimoiy xodim eshigimizni taqillatib kirib keldi.

🔘Xalatova Dildora tajribali hamda shijoatli Ijtimoiy xodimlardan biri. Uni o’zi faoliyat ko’rsatuvchi mahallalarda yoshi-qari birdek taniydi.

🖋Xatlov jarayonlarining birida Dildora Madina Murodova va uning oilasi xonadoniga kirib, ular bilan yaqindan tanishdi. Oilaning turmush-tarzini obdon o’rganib, ularga keys menejment usulida ijtimoiy ish ochdi.

⚠️Mazkur keys natijasida oilaga quyidagi ijtimoiy xizmatlar ko’rsatildi:

Madinaga nogironlik belgilanishiga ko’maklashildi;

Ishga joylashtirildi;

Farzandiga aliment undirishda huquqiy yordam berildi;

Psixologik suhbatlar olib borildi;

Madinaning onasiga bolalar nafaqasi olishiga ko’maklashildi;

Sanatoriyga ro’yhatga qo’yildi;

“Saxovat va ko’mak” jamg’armasidan bir martalik yordam ajratildi.

🎬Batafsil videoda...

🟢Ijtimoiy himoya milliy agentligi Namangan viloyati boshqarmasi matbuot xizmati

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

24 Oct, 17:59


🔹 Энди давлат хизматларидан паспортсиз фойдаланиш мумкин

Адлия вазирлиги барча Давлат хизматлари марказларида Face-ID орқали шахсни аниқлаш тизимини жорий этди.

Ҳужжат кўрсатишга ҳожат йўқ, барча маълумотлар автоматик тарзда аниқланади.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

24 Oct, 17:15


🔹 Чоршанба – фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси куни

Косонсой тумани фавқулодда вазиятлар бўлими, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Чоршанба – фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” муносабати билан эрталабки хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, шахсий таркиб томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, қурилиш ишларида техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигига риоя қилиш, қурилиш ишларини олиб бориш жараёнида тасдиқланган лойиҳа смета ҳужжатларида белгиланган ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиниши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Telegram Facebook  Instagram Youtube Twitter

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

24 Oct, 16:38


❗️Президент қарорига асосан, 2025 йилдан бошлаб:

▫️Бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш бўйича йўлланмаларни маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан бериш тизими жорий этилади.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

24 Oct, 15:35


❗️Ҳукумат ҳузурида яна бир агентлик ташкил этилди

Президент Фармони кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти тугатилиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ташкил этилди.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси Агентликка ўтказилиб унинг негизида Миграция жамғармаси ташкил этилади.

Агентлик ташқи меҳнат миграцияси соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи, давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва мазкур соҳада давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.

2025 йил 1 январдан:

Агентликка хусусий бандлик агентликлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ назорат тадбирларини ўтказишга рухсат этилади;

Агентлик зиммасига у томонидан ўтказилган ҳар қандай текшириш натижаси бўйича тузилган баённомалар, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари сони ва хусусияти ҳақидаги маълумотларни мажбурий тартибда 5 кунда “Xorijda ish”  электрон дастурига жойлаштириб бориш мажбурияти юкланади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

24 Oct, 14:45


🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

24 Oct, 14:28


🔰 Фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни тадбири доирасида

▫️Косонсой тумани фавқулодда вазиятлар бўлимида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Чоршанба – фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни” муносабати билан эрталабки хизмат олди йўриқномаси ўтказилди.

Унда шахсий таркиб томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, аҳоли хонадонларида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши, овқатдан ҳамда ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш, ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар ҳамда қурилиш ташкилотларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши каби кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш бўйича соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, туманнинг “Учқўрғон” маҳалласи ҳудудида қурилиш ишлари олиб бораётган "ОЛТИН ВОДИЙ-К" хусусий корхонасининг қурилиш ишлари ўрганилиб, масканинг пудратчи ходимларига техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш шу билан бир қаторда қурилиш ишларини олиб бориш жараёнида тасдиқланган лойиҳа смета ҳужжатларида белгиланган ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиниши юзасидан давра суҳбати ўтказилиб, маскан ишчи ходимларига йўриқнома ва зарурий топшириқлар берилди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

24 Oct, 13:53


🔰 Қозонга амалий ташриф якунланди

▫️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда олий мартабали меҳмонни Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

21 Oct, 07:03


🔰 Косонсой туманида янги замонавий “супермаркет” иш бошлади

▫️Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга жуда катта имкониятлар ва шароитлар яратилмоқда. Бундан руҳланган хусусий сектор вакиллари ўзларига куч ва ғайрат-шижоат олиб, фаолиятларини кенгайтиришмоқда, қўшимча янги иш ўринларини яратишяпти.

Худди шу маънода бугун Косонсой туманида ҳам тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ташаббуслар қўллаб қувватланиб, янги иш ўринлари яратилмоқда.

Косонсой тумани "Гулобод" маҳалласининг "Меъмор" кўчасида лойиҳа қиймати 3 млрд. сўм бўлган замонавий типдаги “MAGNIS” супермаркетининг янги филиали ўз фаолиятини бошлади. Тадбиркор Бахтиёр Султонов томонидан асос солинган, Тошкент шаҳридаги замонавий супермаркетлардан қолишмайдиган ушбу савдо комплекс косонсойликлар учун чинакам туҳфа бўлди. Қувонарлиси, янги супермаркетнинг фаолият бошлаши ҳисобига 20 нафар ишсиз ёшлар бандлиги таъминланди.

Тантанали очилиш маросимига ташриф буюрган Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров ташаббускорнинг аҳоли фаровонлигига, узоғини яқин қилишга, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга хизмат қилувчи эзгу саъй-ҳаракатига омад тилади. Мана шундай тадбиркорларимиз сафи янада кўпайишига умид билдирди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

21 Oct, 06:30


🏢 Tadbirkorlik qilish uchun bino kerakmi?

▫️E-auksion.uz platformasi orqali Namangan
viloyatidan 34 ta ko'chmas mulk binolarni sotib oling va o'z biznesingizni boshlang!

♻️ Mingbuloq tumanidan 2 ta (ko'rish)
♻️ Kosonsoy tumanidan 4 ta (ko'rish)
♻️ Namangan tumanidan 1 ta (ko'rish)
♻️ Pop tumanidan 10 ta (ko'rish)
♻️ Uchqo'rg'on tumanidan 6 ta (ko'rish)
♻️ Chortoq tumanidan 4 ta (ko'rish)
♻️ Chust tumanidan 1 ta (ko'rish)
♻️ Yangiqo'rg'on tumanidan 4 ta (ko'rish)
♻️ Davlatobod tumanidan 1 ta (ko'rish)
♻️ Yangi Namangan tumanidan 1 ta (ko'rish)

📌 "E-AUKSION" vakil telefon +99899-207-36-12, +99899-207-26-12 (Soat 09:00 dan 18:00 gacha).

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

21 Oct, 05:29


🔰 Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) фаолияти ҳамда циркуляр иқтисодиёт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишади.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

21 Oct, 04:30


❗️Эндиликда талабалар контракти учун қилинган тўловлардан 12 фоизини қайтариб олиш учун солиқ органларига бориш шарт эмас.

Бунинг учун my3.soliq.uz орқали шартнома ва тўлов ҳужжатларини бириктирган ҳолда декларация юбориш мумкин.

«Солиқ декларацияларини юбориш» электрон хизматида фойдаланувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик шаклланади.

Жисмоний шахсларнинг қуйидагилар учун йўналтирилган даромадларидан 12% миқдорида даромад солиғини масофадан қайтариб олиш мумкин:
▪️контракт;
▪️нодавлат боғча ва мактаблар;
▪️ипотека кредитлари.

Электрон рақамли имзо олиш бўйича видеоқўлланма.

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

21 Oct, 03:11


#Sana

🔰 21-oktyabr - Oʻzbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun

▫️Til har bir millatning ulkan boyligi, benazir qadriyati va bebaho mulki hisoblanadi. Har bir xalq, har bir elat, oʻzi hurmat va ehtirom qiladigan tilga ega. Tilda ana shu tilning ijodkori boʻlgan xalq, elatning tarixi va madaniyati aks etadi.

Har yili 21-oktyabr yurtimizda oʻzbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun sifatida keng nishonlanadi. 1989-yil 21-oktyabr kuni “Oʻzbekiston Respublikasining Davlat tili toʻgʻrisida”gi alohida qonuni qabul qilingan.

Barcha yurtdoshlarimizni bugungi sharafli sana — Oʻzbek tiliga davlat tili maqomi berilganligining 34 yilligi, oʻzbek tili bayrami bilan chin qalbdan muborakbod etamiz.

Ona tilimizga boʻlgan hurmat-ehtiromimiz hamisha bardavom boʻlaversin!

☑️ Bayram muborak, aziz yurtdoshlar!

Kosonsoy tumani hokimligi

👉
Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

21 Oct, 02:27


🌤 ☀️ Наманганда 21 октябрь куни 26 даражагача илиқ бўлади

▫️Республика Гидрометеорология маркази 21 октябрь, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.   

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12,  кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

20 Oct, 17:56


🍯Namanganda III - xalqaro asal festivali bo‘lib o‘tadi!

2024-yilning 1-3-noyabr kunlari Namangan shahridagi “Afsonalar vodiysi” tematik bog‘ida 
III-xalqaro asal festivali o‘tkaziladi.

Mazkur festivalda mahalliy va xorijiy asal yetishtiruvchilar o‘z mahsulotlari bilan ishtirok etadilar.

Festival doirasida, B2B formatidagi uchrashuvlar, xalqaro ekspertlar ishtirokida ilmiy-amaliy konferensiyalar, madaniy koʻngil ochar shoular va moda festivali bo‘lib o‘tadi.

XALQARO ASAL FESTIVALIGA MARHAMAT!

👉 Telegram | Facebook  | Instagram | Youtube

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

20 Oct, 16:32


💬 Вафот этган фуқаронинг жамғарилган пенсия маблағлари мерос сифатида қолдириладими?

🖥 Қонунчиликка мувофиқ, фуқаро вафот этган тақдирда, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағида жамғарилган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда мерос сифатида ўтади ва меросхўрга бир йўла тўлиқ ҳажмда тўланади.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

20 Oct, 15:07


🔰 Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслардан йўқолган ID-картасини алмаштиришда давлат божи ундирилмайди

▫️Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслардан йўқолган ID-картасини алмаштиришда давлат божи ундирилмайди
Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонунга кўра, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар йўқолган ёхуд яроқсиз ҳолга келган ID-картасини ёки биометрик паспортини алмаштиришда давлат божини тўлашдан озод қилинишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларни вақтинча рўйхатга олишда ҳам давлат божи ундирилмайди.

Бундан ташқари, етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат томонидан иккиламчи бозордан олинган уй-жойни уларнинг номига расмийлаштириш учун нотариал ҳаракатларни амалга оширишда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланмоқда.

Шу билан бирга, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга, ёлғиз яшовчи кексаларга ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳомийлик қилиш учун йўналтирилган маблағлар солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланадиган харажатлар жумласига киритилиши назарда тутилмоқда.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

20 Oct, 13:43


🔰 Сўнгги 2 йилда 7 та ОТМ лицензияси бекор қилинди

▫️2023 йилда 6 та, 2024 йилда эса 1 та олийгоҳнинг лицензияси бекор қилинган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024 йилда ҳам 5 та нодавлат олий таълим ташкилотининг лицензиясини бекор қилиш учун судга ариза киритган. Шундан 4 та ҳолатда даво аризалари қаноатлантирмаган.

Шунингдек, лицензияси бекор қилинган Нодавлат олий таълим ташкилотларининг барча талабалари аризаларига кўра, бошқа ОТМларга кўчирилган, дейилади хабарда.

Маълумот учун, лицензияни бекор қилиш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонуннинг 33-моддасида келтирилган талабларга кўра амалига оширилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин "Digital university" МЧЖ лицензияси бекор қилингани ҳақида хабар қилган эдик.

Kosonsoy.uz | rasmiy kanal

20 Oct, 12:52


📈 Йил бошидан бери ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 4 млрд кВт⋅соатни ташкил қилди

▫️Бугун соат 12:00 да Ўзбекистондаги барча қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори жорий йил бошидан 4 млрд кВт⋅соатни ташкил қилди.
Шу пайтгача қуёш электр станциялари томонидан 3 млрд 493,6 млн кВт⋅соат, шамол электр станцияси томонидан эса 506,4 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

7,044

subscribers

72,096

photos

8,957

videos