Chorkesarda nima gap @chorkesar Channel on Telegram

Chorkesarda nima gap

@chorkesar


- Бутун бошли давлатдаги ҳолат кичик бир қишлоқ кесимида -

☝️ ДИҚҚАТ! Постлар муаллифи позицияси Канал позициясини ифодаламайди.

Материаллардан фойдаланганда Канални кўрсатиш шарт!

Реклама/хабар: @CharkesarBot

Chorkesarda nima gap (Uzbek)

Chorkesarda nima gap kanali sizga O'zbekistondagi kichik bir qishloq keshimida bo'lgan hamma narsa hakkida yangiliklar va ma'lumotlar bilan ta'minlaydi. Kanal postlar muallifi pozitsiyasini ifodalash uchun quyidagi emoji usuli bilan foydalanadi: ☝️, shuningdek, kanal materiallaridan foydalanish uchun belgilangan shartlar mavjud. Agar siz O'zbek xalqining go'zal tabiatini, aholi madhiyasi yoki turli sohalardagi so'nggi voqealarni bilib olishni istasangiz, Chorkesarda nima gap kanali siz uchun maqsadli manba bo'ladi. Kanalda reklama va xabarlar ko'rsatish uchun @CharkesarBot bilan bog'lanishingiz mumkin. Sizga qiziqqan va foydali ma'lumotlar bilan ta'minlash uchun Chorkesarda nima gap kanaliga obuna bo'ling!

Chorkesarda nima gap

01 Dec, 16:25


#ЯшилМакон

Бугун 3-мактаб директори Одилжон Нишонов бошчилигида 88-йил боллари Чоркесаримизни кўмламзорлаштиришга катта ҳисса қўшдилар

Ҳомийлардан:

Нажотбек ва тенгдошлар - 150$
Умид Нишонов - 1 000 000
Бахтиёр Муҳаммедов - 600 000
Зоиджон Хўжаназаров - 400 000
Фарҳод Темиров - 200 000
Бобошер Мадалимов - 200 000
Абдуназар Умрбоев - 200 000
Азизбек Турсунбоев - 200 000
Абдукарим Жуманов - 100 000

Қатнаша олмаганлар эса моддий ёрдам бн ҳисса қўшишлари мумкин:
- 9860 1606 4543 1232 (Umrboev A.)

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

01 Dec, 04:40


#ЯшилМакон

Дарахт экмаган ким бор?

Ўткан куни Чоркесарнинг 1990 йил"А" синф боллари бош ролни ижро этди.

Ҳомийлардан:

Саиджон Абдураимов - кунбайчиларнинг обетига ёрдам қилдилар.
Жуман Умрбоев - 1 000 000
Абдуғани Раҳматиллаев - 400 000
Абдумалик Йўлдошев - 300 000
Абдулла Умрбоев - 200 000
Саиджон Нишонов - 100 000
Алёр Турсунназаров - 100 000
Музаффар Норматов - 50 000

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

27 Nov, 15:05


#ЯшилМакон

Бугун 1993-1994-1995 йил Бунёдкор МФЙ ёшлари дарахт экишда бош рольни ижро этди, деб раҳмат айтишмоқда.

Моддий ёрдам берган ҳомийлардан:
- Исроил Юнусов - 200 000
- Даврон Рисқибоев - 200 000

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

27 Nov, 05:11


Энг кучли армиялар рейтинги янгиланди - U.S. News and World Report

Қизиқ жойи:

1. Ўзбекистон 19-ўринда, Қозоғистон 22-ўринда, Озарбайжон 29-ўринда.

2. Рўйхат етакчиси Россия 3 йилдан бери 8-ўринда турган Украинани енга олмаяпти. Украинага ёрдам берувчи давлатлар бор, десангиз, Россия ҳам ёлғиз эмас.

3. Украина Германиядан кучли лекин унинг ёрдамига муҳтож.

4. Беларусь 12-ўринда - Саудия Арабистони ҳамда Ҳиндистон ва Япониядан кучли.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

26 Nov, 17:19


"Уч карра умри рўлда
Уч аср бедор.
Чоркесар тоғларини
Соғинганлар бор.
"

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

26 Nov, 16:36


#ЯшилМакон

Энди эса бунёдкорларга қайтамиз.

Асосий йўлимизни тарихий дарахтларга кийинтириш давом этмоқда. Бугун қатнашганлар:

- 84-йил болалари
- 88-йил болалари


Қатнаша олмаганлар эса моддий ёрдам бн ҳисса қўшишлари мумкин:
- 9860 1606 4543 1232 (Umrboev A.)

Ҳозирча техника ишлатишга ва бошқа ҳаражатларга ҳисса қўшган ҳомийлар:

Хуршид Эргашев - 2 000 000
Бобур Умаров - 1 000 000
Ёрқин Нишонов - 1 000 000
Санжар Собиров - 600 000
Зуфар Турсунбоев - 500 000
Шоҳинур - 500 000
Акбаржон Эргашев - 351 000
Зоиржон Турсунбоев - 200 000
Зоҳид Умрзоқов - 200 000
Султонали Бойматов - 190 000

Қобил Камолов - 100 000
Миржалол Умрзоқов - 100 000
Ғиёс Тиллабоев - 100 000
Ғойибжон Усмонов - 100 000
Азамат Эргашев - 100 000
Акромали Тошпўлатов - 100 000
Аббос Умрбоев - 100 000
Ниёзжон Худойберганов - 100 000
Жалол Рўзимов - 100 000
Достон Тошканбоев - 100 000

Муҳаммадали Ҳолбоев - 90 000
Шукуржон Мирзаолимов - 50 000
Шодиёр Сематбоев - 50 000
Алишер Мирзаолимов - 50 000
Жамшид Норматов - 50 000
Бекмуродали Қуралов - 50 000

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

26 Nov, 14:00


#ЁввойиОлам

Толпачиларга ҳукм ўқилди

1. Ҳ. ўғли М.га - 3,6 йил.
2. Я. ўғлига - 3 йил.
3-чи иштирокчига - 2,5 йил.
4. Сой-маҳалладаги 2 болага - 2 йилдан.

Охирида жанжал бўп кетди, дейишмоқда.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

25 Nov, 11:35


#ЯшилМакон

Зокир-ака Ғойназаров:
- Дарахт экишда фаол қатнашишингизларни сўраймиз!


Қатнаша олмаганлар эса моддий ёрдам бн ҳисса қўшишлари мумкин:
- 9860 1606 4543 1232 (Umrboev A.)

Ҳозирча техника ишлатишга ва бошқа ҳаражатларга ҳисса қўшган ҳомийлар:

Хуршид Эргашев - 2 000 000
Бобур Умаров - 1 000 000
Санжар Собиров - 600 000
Зуфар Турсунбоев - 500 000
Зоиржон Турсунбоев - 200 000
Зоҳид Умрзоқов - 200 000
Султонали Бойматов - 190 000

Қобил Камолов - 100 000
Миржалол Умрзоқов - 100 000
Ғиёс Тиллабоев - 100 000
Ғойибжон Усмонов - 100 000
Азамат Эргашев - 100 000
Акромали Тошпўлатов - 100 000
Аббос Умрбоев - 100 000
Ниёзжон Худойберганов - 100 000
Жалол Рўзимов - 100 000
Достон Тошканбоев - 100 000

Муҳаммадали Ҳолбоев - 90 000
Шукуржон Мирзаолимов - 50 000
Шодиёр Сематбоев - 50 000
Алишер Мирзаолимов - 50 000
Жамшид Норматов - 50 000
Бекмуродали Қуралов - 50 000

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

25 Nov, 11:16


#Экология

Дарахт экиш давом этмоқда:

- Ботир Мирзаолимов (устоз)
- Хуршид Эргашев (тадбиркор)
- Аббос Умрбоев (депутат)
- Ином Ҳайдаров (МФЙ раиси)
- Ғиёс Тиллабоев
- Жалолиддин Рузимов
- Миржалол Умрзоқов
- Бекмурод Қуролов
- Муҳаммадали Ҳолбоев
- Жамшид Норматов
ва бошқа 91-йил боллари қатнашдилар.

Ҳаммасига раҳмат айтамиз.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

24 Nov, 19:32


#ЁввойиОлам

Толпачиларга прокурор 6,5 йилдан сўрабди.

Шу пайтгача жабрланувчи даъволанишига 70 минг "қоғоз" атрофида сарфланган эмиш. Лекин эски ҳолига қайтмайди, дейишмоқда.

Судда айбланувчиларнинг биронтаси "ман урганман" деб бўйнига олмаётган эмиш. Демак, бола ўзини-ўзи урган 🤷‍♂️

Қандай ҳукм ўқилишини билиш оз қолди. Ҳар қалай, жабрланувчи томон "даъвоим йўқ" қабилида ёзиб берган, дейишмоқда.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

24 Nov, 16:13


Ва охирида Чоркесар тоғларининг бугунги кўриниши.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

24 Nov, 15:50


#Экология

Мана бу эса заҳар кўмир тутунига беланган Хонобод қишлоғи. Агар бурнинглар ҳидни сезаётган бўлса. Дарёдан анча узоқ.

Юрак хасталигидан ўлимлар сони янги рекордни уради бу кетишда. Соғломларнинг эса умри кескин қисқаради.

@Chorkesar

Chorkesarda nima gap

24 Nov, 15:44


#Экология

Попдаги заҳар тутунни дарёнинг туманига йўйишяпти

Унда ўша Поп туманидаги Олмос, Ахча ва Чуст томонларни видеотасвирга олиб кўрсатамиз.

Олмос-Ахча-Чустда ҳеч қандай дарё ўтмаган.

Туман оқранг бўлади ва ерга ёпишмайди, кўмирдан чиққан кўк тутунга ўхшаб.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

24 Nov, 09:59


Эрталаб ош, ошдан кейин ҳашар

Чоркесарнинг "Олмос дўнги бурилиш"дан то Шанба-бозоргача йўлнинг икки четига дарахт экяпмиз.

Тарихий ишга бош қўшинг. Қани бошладик!

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

24 Nov, 09:48


Ҳашарнинг энг хайрлисига марҳамат

Йўл четига дарахт экамиз! Ҳозир роса пайти.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

24 Nov, 04:55


#Экология

Тутунга беланиб ётган Попга кириш

Республика миқёсида аҳоли кўмирга ўтказилганлини туфайли вилоят ва туманларда нафас олиб бўлмай қолди.

Тоза ҳаво - анқонинг уруғи. Поп олдида Тошкент ҳеч нарса эмас. Чернобильга дам. Ҳали қиш келмади.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

22 Nov, 04:23


Кунларнинг саййиди муборак.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

21 Nov, 05:52


Нега саводи паст табибга ҳамма нарса мумкину олий ўқув юртида камида 6-7 йил таҳсил олган дўхтирга мумкин эмас?

Манба: @habikatura

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

20 Nov, 16:53


"Памперслар жуда одамни нафсониятига тегди"

Мусор тўкканлар жуда оширворди лекин...

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

18 Nov, 14:21


Ту-у-у-ба. Иккита сўз - арабча. Қолгани ғарбона, кофирона. Ҳатто сана - милодий, ҳижрий эмас.

Ватанимиз борган сари контрастлар мамлакатига айланиб боряпти.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

18 Nov, 11:07


Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг. Телефонингизни вирус бн заҳарлаб, пул ечишнинг янги усулини тарқатишмоқда.

Гўёки сизга Телеграм-Премиум совға қилишди. Хурсанд бўлиб, ҳаволани боссангиз, бошқа ҳаволага ўтиб кетасиз ва тузоққа тушасиз.

Эҳтиёт бўлинг!

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

11 Nov, 15:31


#Опенбюджет

Йўлчилар:

- Амир Темур кўчасини тўлиқ асфальтлаштиришга 1,3 млрд маблағ етмайди! Фақат Водозабордан Почта идорасигача етади холос. Шунда ҳам тротуар ва лотокни олиб ташланса.

Бизнинг ҳисоб бўйича эса (2-расмда):

- Асфальтлаштириш посёлканинг паст маҳалласигача етиб, 471 000 000 сўм ортиб қолади. Бу қолган пул - тротуар, лоток ва ёритиш асбобларига етиб ортиши мумкин.

Биз буни қандай ҳисобладик?

Асфальтчиларга чиқсак, 1 тоннасини 600 минг сўмдан ётқизиб берамиз, техника ва хизмати ичида, деди.

Шунда йўл узунлиги 1600 м, йўл ўртача кенглиги 6 м, асфальт қалинлиги 6 см бўлса, 100 кв метрга 14,4 тонна асфальт кетса ва тоннаси 600 мингдан бўлишини ҳисобласак, 829 млн сўм чиқди. 1,3 млрд - 829 млн = 471 млн ортиб қоляпти.

Бизга 1,3 млрд сўм ажратилган, лекин етмаяпган эмиш.

Нима қилишимиз керак? Қанча меҳнат ва пул сарфлаб лойиҳани ютиб олсак, энди уям туя қилинадими?

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

11 Nov, 15:07


#УчастковойИшламаяпти

Нега кичик қишлоқ Чоркесарда катта ўғирликлар очилмаяпти

Газ балон ва трубаларни қўя турайлик. Энг "свежийси" - Мурод ака чўпонни қўйлари йўқолгани етмагандек, иккинчи марта ўғри тушибди. Яхшиямки олиб чиқиб кета олмаган, дейди жабрдийда.

- Қидирувдан келди ходимлар, лекин совуққонлик бн ёндашяпти, молхонага кириб оёқ кийимини ифлос қилгиси келмайди. Поп тумани милиция бошлиғига кираман, десам, қабулига қўймади. Терговчилардан бўлган Мурод исмли ходим эса "Порталга ёзишингиз бефойда, барибир бизга қайтади", - дебди Мурод акага.

Ўғри кечаси тумандан фойдаланиб келяпти. Шу куни кечаси қора Кобальтни кўрганлар бор экан, - дейди чўпон.

Ўзи очилмаган ўғирликлар ҳудудимизда бир қанча бўлиб қолди. Санаб ўтишга яқин икки қўлдаги бармоқ етмайди 🤷‍♂️

@Chorkesar

Chorkesarda nima gap

06 Nov, 13:23


Трамп ҳаммани боплади!

Йирик қурол ишлаб чиқарувчилар ва нефть магнатлари қанчалик унга қарши турмасин, президентлик сайловини ютиш қанчалик қийин бўлмасин, у барибир бунинг уддасидан чиқди.

Бу ҳам бўлса Америка. Ҳожи акалар ўз йўлига, ҳаракат қилганга толеъ ёр.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

29 Oct, 19:11


#Сайлов

Парламент сайловлари ўтиб бўлди, лекин Поп туманида ким ютди, ким қанча овоз олди, ҳозирча номаълум.

Биладиганлар борми?

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

29 Oct, 05:04


#Эълон

⚡️ ТАЙЁР ИШЛАБ ТУРГАН БИНО СОТИЛАДИ!

Ⓜ️ Майдони 330 кв.м
♻️ Барча қулайликларга эга
Подвали билан 3 қават
💰 Нархи: 220 000$

📍Манзил: Поп шаҳри,
Ойбек кўчаси (эски автовокзал рўпараси)
☎️ 99 979-28-06

Chorkesarda nima gap

26 Oct, 15:45


Бугун кимнинг туғилган куни, десангиз - депутатимиз Аббос Умрбоевнинг таваллуд топган куни.

Поп тумани ва, хусусан, Чоркесар халқи бахтига жонкуяр вакилимиз равнақ топиб юришини тилаб қоламиз.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

25 Oct, 17:24


Асаб бузар янгиликларни давом эттирамиз.

Опенбюджетда ютиб олинган Амир Темур кўчасини таъмирловчи йўлчилар 1300 м кўчанинг фақат 820 метрига асфальт ётқизармиш. Бу дегани, Водозабор аркасидан бошлаб Клубгача.

1,3 млрд сўмлик маблағ фақат шунга етармиш. Чунки 2 томонлама тротуарга кетиб қолармиш.

Қизиғи, йўл узунлиги олдиндан 1,3 км ва пешеход тротуари олдиндан лойиҳага киритилган эди.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

25 Oct, 17:16


Юк мошинаси янги йўлни бузса, ким жавобгар?

Не азоб ва машаққат бн йўл таъмирини Опенбюджетда ютиб оласан, бир кунда уни камазчилар "гармошка" қилиб ташлайди.

Айтишларича, асфальт ва лотокни қўпорган ҳайдовчи Ваҳоб ака келиб, узр сўраб, тўғрилаб бераман, деганмиш.

Бизнинг меҳнатимизга раҳм қилмаганга энди биз раҳм қилишимиз керакми?

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

25 Oct, 16:59


4та қўйи ўғирланган Мурод аканинг айтишича:

- Воқеа 21дан 22 октябръга ўтар кечаси содир бўлган. Молхона темир панжараси ёнидаги тошлар олиниб, қўйлар ҳайдаб чиқиб кетилган, дейди.

Охирги пайтлар Чоркесарда қатор товар-моддий бойликлар йўқолиб, ўғрилар аниқланмай келмоқда.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

25 Oct, 12:34


Кечитсой-маҳаллада 4та қўй йўқолибди.

Мурод-ака чаканачиники, дейишмоқда.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

21 Oct, 14:41


Бу Байдендан ҳеч тинчлик йўқ экан!

Исроилликлар бн бирга ҳамма ёқни расво қилиб ётибди. Яхшими шу, а?

Шу ишни қилгандан кўра, биздан ўрнак олмайдими - ҳожатхонадан чиқиб қўлини ювадиганлардан.

@Chorkesar

Chorkesarda nima gap

19 Oct, 10:25


Поп халқа йўли ўрнига катта кўп тармоқли кўприк тушади.

Автомобил йўлини кенгайтириш ҳисобига "Ипак йўли" хостели олдидаги майда дўконлар кетади, меҳмонхона қолади.

Тўғридаги сойлиқ олди чуқурлик эса тўлдирилиб, йўл сатҳи тўғриланади, - дейди лойиҳага алоқадор йўлчилар.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

18 Oct, 17:30


Чоркесарликнинг фаластинликдан фарқи

🇺🇿 90% Чоркесарлик шимолий қўшни-давлат Россия-Беларусь-Қозоғистонга бориб пул ишлаб қайтади.
🇵🇸 90% фаластинлик қўшни-давлат Исроилга бориб пул топиб қайтган. 7 октябрь 2023 йилга довур.

🇺🇿 Шу туфайли Чоркесарлик ўзини тиклаб олиб, Поп туманида энг тўқ ҳудудга айланди.
🇵🇸 Шу туфайли Фаластинликларнинг яшаш даражаси Афғонистон, Покистон ва бошқа мусулмон давлатлардан кўра яхшиланди.

🇺🇿 Чоркесарлик Россияда топган пулга тўй қилди, катта артистлар олиб келди, Тошкентдан уй олди, фарзандини ўқитди.
🇵🇸 Фаластинлик Исроилдан топган пулга қурол-яроғ ва ракета сотиб олди, туйнуклар қурди, жума-намозларда барака берувчи халққа нисбатан нафрат уйғотди.

🇺🇿 Чоркесарлик рус оғалардан азоб тортса ҳам, депорт бўлса, юкини олдирса, барибир Путин ва Лукашенкони қаттиқ ҳурмат қилади, топганига шукур қилади, тортишувларда ёнини олади.
🇵🇸 Фаластинлик ҳар гапида Исроил ва Нетаньяхуни қарғайди, яҳудийларга ўлим тилайди, тинч аҳолини пичоқлашга, шоҳид бўлишга ўзи учун олий бурч, деб билади...

НАТИЖА

📷️ Юқоридаги расмда "Бировга чоҳ қазима - ўзинг тушасан" халқ мақолининг ифодаси.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

18 Oct, 16:49


#Украина

Айтишларича, Украинада савдо қилиб юрган чоркесарликларнинг айримлари ҳарбий анжомлар сотишга ўтиб кетган:

- Ҳамма нарса бор, аптаматдан ташқари, - дейдилар бир-бирига кулишиб 😁

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

17 Oct, 16:10


#Исроил
#ИнсонҚадри

ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар - аллоҳу акбар.

Исроил ҳарбий кучлари уни топиб йўқ қилишга муваффақ бўлди. Расман тасдиқланди.

Шу бн ҲАМАС ҳаракати тугади, дейиш мумкин, чунки барча бошлиқлари 🤲 "инна лиллаҳи ва инна илайхи рожиъун" бўлди.

Бир пайтлар исроилликлар оғир жароҳатланган Яҳё Синварни мураккаб ва қиммат операция қилиб, ҳаётини сақлаб қолган эди. Кейин, эътибор қилинг, ☝️ 1 гина исроиллик асир учун 1027 нафар фаластинликка алмаштириб юборадилар. Инсоннинг қадрини қаранг! Шулар ичида Синвар ҳам бор эди.

Бу эса ҳаётини 2 марта сақлаб қолган яҳудийларга раҳмат айтиш ўрнига, Исроил давлатини Ер юзидан йўқ қилиш ҳаракатига бошчилик қилди.

Хўш нима бўлди? Нимани эксанг, ўшани ўрар экансанда.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

16 Oct, 17:31


АҚШдаги Президент сайловига 20 кун қолди.

Суратда букмекерлар кимга кўпроқ пул тикаётганини кўрсатмоқда.

Шу алфозда, Исроил сайлов ўтгунига қадар Эронга зарба бермасликни қарор қилди. Чунки қурол-аслаҳа етарли эмас, сайловдан кейин нима бўлади, Трамп билади.

Россия, Эрон ва Шимолий Корея харбий иттифоқ тузди. Украина эса 3та давлат бн урушаётганини эълон қилди.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

16 Oct, 16:31


Агар 3-Жаҳон уруши бошлангудай бўлса, унинг номи албатта "Қондошлар уруши" деб аталади.

Чунки ўзаро урушаётган:

- Рус ва украин
- Яҳудий ва араб
- Хитой ва тайванлик
- Африкалик қабилалар - бир отадан тарқатган қондош ака-укалардир.

Шу ўринда бирлашаётган туркий оғаларга кўз тегмасин.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

15 Oct, 16:18


🇺🇿 Ўзбекистон - БАА : 1-0

Ютдик!

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

14 Oct, 14:49


Диққат! Аҳлат бн тўлдириш навбати ариқларимизга келдими, а? 🤦‍♂️

Ён-атрофимизни аҳлатга тўлдирдик ☑️

Йўл икки чеккасини чиқинди уюмларидан ҳосил қилдик ☑️

Сойларимиз тўпиққача салафан-памперс-шиша синиқларида ☑️

Далаларимиз бебоён мусор тепалик ва адирлар ☑️

🤷‍♂️ Энди навбат, ёмғир пайтларда асфальт бузилишини сувдан ушлаб турадиган ариқларга келдими, а?

📸 Расмда Чоркесарнинг исми-жисмига мос "Маданият" деб аталувчи маҳалласи.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

13 Oct, 14:57


Чоркесарни еб-битираётган маҳлуқлар шу расмда борми?

😡 Ўт-ўланни еб битириб кенг далаларни тошга айлантирган
😡 Тошга айланган ҳудудда қиш - қорасовуқ, ёз - жазирамага сабабчи бўлган
😡 Чанг-тўзон ҳосил қилган, экологияни ўлдирган
😡 Булутларни қочириб, қурғоқчилик ўрнатган
😡 Шифобахш гиёҳ ўтларни гуллаб кўпайишига йўл қўймайдиган.
😡 Бир пайтлар кўм-кўк далаларни Марс сайёрасига айлантирган чиркин маҳлуқлар.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа

Chorkesarda nima gap

13 Oct, 14:25


Шанба-бозорнинг кўча томонида аҳвол ундан ҳам аянчли

Ҳозир сиз суратларда бўм-бўш бозорни кўряпсиз. Шанба куни бу ерда юриб бўлмайди.

Автотураргоҳ назоратсиз. Регулировка йўқ. Ҳайдовчилар хоҳлаган йўналишда юради, тўхтаб олиб, бир-бирини йўлини тўсиб, катта пробкани ҳосил қилиб ғўдайиб туришаверади.

Аслида эса йўли осон - ҳаракатланишни бир томонлама қилиб, техникани 100 м узоқроқда тўхташини таъминлаш зарур. Бозор ичида иҳчам аравакашлар ишласин. Вассалом.

☝️ Бозор кўчасига кириб қолган ҳайдовчи 10 дақиқадан ошиқ туриб қолса, қўшимча стоянка пули тўласин ҳар бир +10 дақиқа учун. Шунда ҳамма тез-тез ҳаракатланади.

Патта пули ва "лева"га қизиқувчилар кўп, тартиб бн ҳеч бир мутасаддининг иши борлигини кўрмайсан.

@Chorkesar - канал
@Charkesar - группа