Омонат дунёда бизлар меҳмонмиз,
Умр сафарида иссиқ бир жонмиз.
Гохида ҳуррам гохи сарсонмиз,
Келинг,
Ширин сўз, яҳшилик билан
Ўтмишда қолайлик гўзал ёд билан.
Армон бўлмасин ширин дийдор,
Кўнгил қайғудан чекмасин озор,
Меҳр завқидан яшнасин баҳор,
Келинг,
Ширин сўз, яҳшилик билан,
Ўтмишда қолайлик гўзал ёд билан.
Биздан қолсин фақат яҳшилик,
Майли дунё бўлсин қаршилик,
Насиб айласин ҳалим бўлишлик
Келинг,
Ширин сўз, яҳшилик билан,
Ўтмишда қолайлик гўзал ёд билан.
Одам тафтини одам олади,
Диллар меҳрдан бахтга тўлади,
Биздан яҳши бир ном қолади,
Келинг,
Ширин сўз, яҳшилик билан,
Ўтмишда қолайлик гўзал ёд билан.
Юсупова Зулфия.
@tasirli_sherlar_olami