Бухорода фан ва таълим @buxorodatalim Channel on Telegram

Бухорода фан ва таълим

@buxorodatalim


Бухоро вилояти учун мактабгача, ўрта, ўрта-махсус ва олий таълимга оид хабарларни биринчилардан бўлиб бизда кузатинг!

Хабар ва янгиликларни улашинг.
@bmup88

Бухорода фан ва таълим (Uzbek)

Бухорода фан ва таълим канали ташқари маълумотлар берадиган мақом. Ушбу каналда Бухоро вилояти учун мактабгача, ўрта, ўрта-махсус ва олий таълимга оид хабарларни биринчилардан бўлиб кўрасишингиз мумкин. Каналда хабар ва янгиликларни тезроқияларда ўқишингиз мумкин. Агар сизга таълим бўйича янги қўлланмалар ва кўпроқ маълумотлар керак бўлса, ушбу канал сиз учун идеал манба бўлиши мумкин. Бухорода фан ва таълим каналининг маълумотлари ҳақиқий ва фойдаланишчилар учун ишончли бўлиши мумкин. Сизга таълим ва фан ҳақида янги ва маълумотларни кўрсатиш учун ушбу каналга обуна бўлинг ва маълумотлардан фойдаланинг!

Бухорода фан ва таълим

19 Feb, 05:20


⚡️Ўзбекистонда ёшга доир пенсия тайинлашда ўзгартиришлар киритилмоқда 

Хабар қилинишича, Олий мажлис қонунчилик палатасида аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилган. 

Лойиҳа билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга пенсия олиш ёшига тўлган (эркаклар 60 ёш, аёллар 55 ёш) фуқароларга ёшга доир пенсияни уларнинг алоҳида мурожаатини талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилашга оид қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолига пенсия тайинлаш тизимига замонавий рақамли технологияларни фаол татбиқ этган ҳолда, давлат томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада оширишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

18 Feb, 08:03


Айрим аёллар 53 ёшда пенсияга чиқиши мумкин

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқаргани ёхуд корхонанинг тугатилгани муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган аёллар 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

18 Feb, 04:34


❗️Ўзбекистонда меҳнат таътилига ҳақ тўлашда энди якшанба кунлари ҳисобга олинмайди

🏪Ишдан бўшашда таътил учун компенсация ҳисоблашда ҳам якшанба кунлари қўшилмайди.
Меҳнат кодекси бу ҳақдаги тегишли банд билан тўлдирилади.

Президент томонидан имзоланган қонун билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ҳақида хабар берилган эди. Ҳужжат билан ходим ишдан бўшаганда меҳнат таътилини компенсацияга алмаштириш чоғида ҳам якшанба пулли компенсация тўлашда ҳисобга олинмаслиги белгиланди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

17 Feb, 15:36


МУҲИМ МУҲИМ МУҲИМ!!


Бухоро вилоятида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш
учун қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди, 11.02.2025 йилдаги 79-сон

👉 Каналга уланиш 👈

Бухорода фан ва таълим

17 Feb, 12:11


📌 Ҳар бир ота-она фарзандининг ёруғ келажаги, илм йўлида муваффақиятга эришиши учун ҳеч нарсадан қайтмайди. Баъзан меҳр ва сабрни, баъзан эса қаттиққўллик ва матонатни танлайди. Бу фидойиликнинг ортида фақат битта мақсад бор: фарзандининг эртаси бугундан ёруғ бўлиши!

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

17 Feb, 06:34


Иккинчи мутахассисликка ўқиётганларга ҳам иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътиллари бериладими?

Меҳнат кодексининг 386-моддасига кўра:

⚡️Ишни ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимларга кафолатлар ва компенсациялар биринчи марта тегишли даражадаги таълим олаётганда берилади. Мазкур кафолатлар ва компенсациялар, шунингдек тегишли даражадаги таълим олган ҳамда иш берувчи томонидан ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси ёки иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган алоҳида келишувга мувофиқ таълим олишга юборилган ходимларга ҳам берилиши мумкин.

Ишни бир вақтнинг ўзида таълим фаолиятини амалга оширувчи икки ташкилотдаги ўқиш билан бирга олиб бораётган ходимга фақат ушбу ташкилотларнинг бирида (ходимнинг танловига кўра) олаётган таълими муносабати билан кафолатлар ва компенсациялар берилади.

🎚️Яъни юқоридаги моддада БИРИНЧИ марта тегишли даражадаги таълим олаётганларга кафолатлар ва компенсациялар берилиши айтилган. Иккинчи мутахассисликка ўқиётганлар эса ички ҳужжатлар, меҳнат шартномаси ёки иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган алоҳида келишувда белгиланган бўлсагина кафолатлар ва компенсациялар берилиши мумкин.


Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

17 Feb, 03:33


ОТМда ўқиётган ходимга иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътиллари бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Янги таҳрирга кўра,  385-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда ўзгартирилиши белгиланди:

Олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:

биринчи ва иккинчи курсларда кечки таълим шаклида ўқиётганлар учун олий таълим ташкилотларида – камида йигирма календар кун, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида – камида ўн календар кун, олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида сиртқи таълим шакли бўйича эса – камида ўттиз календар кун;

учинчи ва ундан юқори курсларда кечки таълим шаклида ўқиётганлар учун олий таълим ташкилотларида – камида етти календар кун, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида – камида йигирма календар кун, олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида сиртқи таълим шакли бўйича эса – камида қирқ календар кун муддатга ҳақ тўланади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

16 Feb, 06:28


Содда ва эсда қоларли тушунтириш бўлибди.
Устозга қойил.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

16 Feb, 06:00


⚡️Президент оилаларда камида битта одам олий маълумотли бўлиши кераклигини айтди

⭐️Шавкат Мирзиёев кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратилишини айтди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

16 Feb, 05:42


Ижтимоий ролик
МУАЛЛИМ

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

15 Feb, 06:33


Айрим ёшларга фоизсиз таълим кредити ажратилади

Кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратилади.

🔰Эндиликда камбағал оиланинг фарзандига таълим кредити фоизсиз берилади, қўшимча грант ажратилади, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади.

⚡️Иқтидорли, билимга чанқоқ, лекин оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган ёшларни хорижда ўқитиш бўйича янги тизим – “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади. — Президент

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

15 Feb, 04:20


‼️ Эндиликда хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлар “2+6” шаклида қоплаб берилади


Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

14 Feb, 16:00


Давлатимиз раҳбари ёшлар тадбиркорлигида янги даврни бошлаб берадиган учта муҳим ҳужжат ҳақида

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

14 Feb, 14:24


📜 Osiyo Xalqaro Universitetida Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 542 yilligi munosabati bilan ma'naviy-ma'rifiy tadbir bo‘lib o‘tdi!

📌 Osiyo Xalqaro Universitetida buyuk davlat arbobi, shoir va mutafakkir Zahiriddin Muhammad Boburning tavalludining 542 yilligi munosabati bilan ma'naviy-ma'rifiy tadbir tashkil etildi.

💡 Tadbir davomida Bobur merosining adabiy va tarixiy ahamiyati, uning davlat boshqaruvidagi ilg‘or qarashlari hamda yoshlar ma'naviy tarbiyasidagi roli atroflicha muhokama qilindi. Talabalar tomonidan Bobur g‘azallari o‘qildi, uning asarlaridan namunalar ifodali tarzda yodga olindi. Shuningdek, Boburning hayoti va ijodiga bag‘ishlangan ma'ruzalar tinglanib, uning siyosiy va adabiy merosi haqida fikrlar almashildi.

💬 Tadbir doirasida sahna ko‘rinishlari ham namoyish etildi. Bu kabi tadbirlar yosh avlodga buyuk ajdodlarimizning bebaho merosini chuqur anglash, ularga bo‘lgan hurmat va ehtiromni mustahkamlashga xizmat qiladi.

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube

Бухорода фан ва таълим

14 Feb, 12:07


Хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари қоплаб берилади

📌Энди, хорижий тиллардан “С1” даражасига эга бўлган ёшлар ташаббус кўрсатиб, олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очса, уларга 120 млн сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

Хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари “2+6” шаклида қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

14 Feb, 11:23


БУХОРОДА ЎҚИТУВЧИЛАР ОЛИМПИДАСИНИНГ ТУМАН (ШАҲАР) БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

📌Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби айни пайтда Бухоро вилоятида ҳам  физика ва кимё фанларидан ўқитувчилар олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтмоқда.

Физика – 14 феврал
Кимё – 15 феврал

Мазкур олимпиадада вилоятимиздан жами 929 нафар ўқитувчиларнинг иштирок этиши режалаштирилган


Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

14 Feb, 11:04


⚡️Мактабларда рухсат этилган ва этилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлари рўйхати

«Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари» (Адлия вазирлиги томонидан 2021 йилда 32-рақам билан ҳисобга олинган)да бу ҳақида батафсил маълумот келтириб ўтилган.

Юқоридаги файл орқали батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

14 Feb, 06:06


2025 йилнинг 1 феврал санасидан бошлаб умумий ўрта таълим мактабларида фаолият юритаётган Ўзбек тили (давлат тили)  фани ўқитувчиларнинг ҳам ойлик маошларига 50 % миқдорида устама ҳақ тўлаш бўйича ҳудудий бошқармаларга юборилган кўрсатма хат.


Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

14 Feb, 05:31


Бугун шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февралда таваллуд топган.

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

14 Feb, 05:20


Одоб ахлоқ қоидалари

Барча ўқувчилар, ота-оналар, педагог ва ходимлар танишиб чиқиши шарт.

2023 йил 31 август 282-сон


Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

13 Feb, 12:53


Бухородаги янги университетга ким вақтинчалик ректор қилиб тайинлангани маълум қилинди

Жорий йилнинг 24 январ куни “Бухоро давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги 22-сон президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Бухоро муҳандислик-технология институти ҳамда Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти негизида Бухоро давлат техника университети ташкил этилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги янги университет ректори вазифасига Собир Саидовни тайинлаган.

Лекин Бухоро муҳандислик-технология институтининг амалдаги ректори Садоқат Сиддиқова янги университет тадбирларида ўзини ректор сифатида кўрсатаётгани айтилган. Бу эса университет ректори ким бўлади, деган саволда ноаниқлик юзага келтирган.

Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг матбуот котиби билан talimxabarlari.uz сайти мухбири боғланган.

Назокат Абдукундузованинг таъкидлашича, Собир Саидов институт проректори, у вазир буйруғига кўра ректор вазифасини вақтинчлик бажариб турибди. Садоқат Ғаффоровнанинг лавозими 11 февралдаги тадбирда техник хато бўлиб, ректор бўлиб кетиб қолган.

Демак, ҳозирда тугатилаётган институтнинг ректори вазифасини бажараётган С.Сиддиқованинг янги Техника университетдаги лавозими маълум эмас.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

12 Feb, 07:03


Якка тартибда дарс берадиган ўқитувчилар учун иш ҳақини хисоб-китоб қилиш.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

12 Feb, 04:23


⚡️2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш давом этмоқда.

🔸Бунинг учун қуйидаги ҳаволалардан бирига кирилади ҳамда ONE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:

💻Педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш жорий йилнинг 1 мартига қадар давом этади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

07 Feb, 11:01


Ўқитувчилар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига неча соат бўлиши керак?

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

07 Feb, 05:31


Бухоро муҳандислик технология институтиди Малайзия қўшма таълим дастури ташкил этилади

📢“Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда олий таълим соҳасидаги имкониятлар ва ташаббуслар” мавзусида биринчи Ўзбекистон-Малайзия таълим форуми бўлиб ўтди.

✍️Халқаро форумда “Яшил иқтисодиёт” ва туризм масалалари”, шунингдек, “Саноат инқилоби 5.0, сунъий интеллект ва метатехнологиялар” мавзуларига бағишланган сессияларда икки давлат учун долзарб бўлган илмий ва технологик масалалар муҳокама қилинди. 

✍️ Форумда таълим ва илм-фан соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди ҳамда икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида 50 дан ортиқ шартнома ва меморандумлар имзоланди. 

🎚️Ўзбекистон – Малайзия таълим форуми доирасида Малайзия Перлис университети, Султан Идрис педагогика университети ҳамда Бухоро муҳандислик-технология институти ўртасида Меморандум имзоланди. 

Малайзия-Ўзбекистон таълим форумида Петронас технология университети ҳамда Бухоро муҳандислик-технология институти ўртасида нефть, газ ва энергетика соҳалари учун мутахассислар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича келишувга эришилди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

07 Feb, 05:21


🎯 Osiyo Xalqaro Universiteti va Respublika sud-tibbiy ekspertiza markazi o‘rtasida hamkorlik yo‘lga qo‘yiladi!

🧾 Respublika sud-tibbiy ekspertiza ilmiy-amaliy markazi direktori Ruziev Sherzod Ibodullayevich hamda sud-tibbiy ekspertiza ilmiy-amaliy markazi Buxoro filiali boshlig‘i Saibov Hakimjon Mavlonovich Osiyo Xalqaro Universitetiga hamkorlik masalalarini muhokama qilish uchun tashrif buyurishdi.

💡 Universitetimiz rektori Dexkanov Suxrob Sobirovich bilan bo‘lib o‘tgan uchrashuvda hamkorlik yo‘nalishlari ko‘rib chiqildi. Sud-tibbiy ekspertiza viloyat filiali bazasida kafedra tashkil etish va qon tahlili laboratoriyasini yaratish rejalashtirildi.

📇 Shuningdek, sud-tibbiyotga bag‘ishlangan konferensiya o‘tkazish, professor-o‘qituvchilar almashinuvi va talabalar amaliyotini yo‘lga qo‘yish bo‘yicha kelishuvga erishildi.

🔗 Batafsil: https://t.me/RSTEIAM/294?single

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube

Бухорода фан ва таълим

07 Feb, 04:36


Ҳар бир ўқитувчи билиши ва ўқувчиларга айтиши керак бўлган иборалар

📌«Бу қийин, лекин биламан, сиз қила оласиз» – бу ибора аллақачон эскирган ва кўпинча бизнинг ўқувчиларимиз қалбига ета олмайди. Мен ўқувчиларимга нисбатан баъзи ибораларни ишлатаман.

Бу сиз ўзингиз ҳақингизда ғурурланишингиз мумкин бўлган мавзулардан биридир.

Университетга кириш билан барчага ўзингиз ҳақида нимани билишингизни кўрсатасиз …

Қўрқманг ва хавотирланманг. Бу ерда тушунарсиз сўзлар мавжуд, аммо уларнинг маъносини тушунишингиз биланоқ, ҳамма нарса жойига тушади.

Бу жуда қийин. Aммо ҳаракат қилсангиз хамма ишни амалга ошира олишингизга ишонаман.

Сиз буни амалга оширишингиз мумкинлигини биламан ва сиз билан ушбу материални ўрганишни давом эттириш ниятидаман.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

06 Feb, 12:07


⚡️Бухоро вилоятидаги умумтаълим мактаблари хорижий тил ўқитувчиларининг  75.2 фоизи халқаро ва миллий сертификатга эга

Айни пайтда вилоятдаги умумтаълим мактабларида 3 020 нафар хорижий тил фанлари ўқитувчилари фаолият олиб бормоқда. Мавжуд 533 та мактабнинг 491 тасида инглиз тили фани ўқитилиб, бу жараённи 2 657 нафар педагоглар олиб бормоқда. Хорижий тил педагогларининг 183 нафари франсуз, 170 нафари немис ва 10 нафари корейс тили фани ўқитувчилари ҳисобланади.

Мавжуд хорижий тил ўқитувчиларининг 2 272 нафари, яъни 75.2 фоизи халқаро ҳамда миллий сертификатга эга.

📌Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, 2025-2026 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тил ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

29 Jan, 08:07


Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан боғчалар раҳбар ва педагогларини рағбатлантиришга рухсат этилади

Бу ҳақда президент фармони имзоланди.

Унга кўра 2025 йил 1 январдан:

мактабгача таълим ташкилотининг директори ўринбосари лавозими жорий этилади;

республиканинг барча туман (шаҳар)ларида камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади;

барча мактабгача таълим ташкилотларида малака оширишнинг “Методик маҳорат соати”, таянч мактабгача таълим ташкилотларида эса “Методик маҳорат куни” каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади;

тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида республиканинг узоқ ва чекка ҳудудларида жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун мобиль малака ошириш хизматлари жорий этилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.

2025 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида ҳар бир туман (шаҳар)даги биттадан умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида инклюзив таълим гуруҳлари очилади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

29 Jan, 05:07


⚡️1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

🟥Болалар боғчаларида давоматни автоматик тарзда ҳисоблаш тизими жорий этилади;
🟥"Она маскани" хизмати ташкил этилади;
🟥Камбағал оилалар аъзоларига имкониятлар яратилади;
🟥Электротехника саноатига ўзгартишлар киритилади;
🟥Электромобиллар учун зарядлаш станциялари сони ортади;
🟥“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми бошланади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

27 Jan, 16:43


🎆Бухоро давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

👉Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

27 Jan, 13:22


#Тайинлов

💼 Бухоро "ОблОНО"га янги бошлиқ тайинланди

2024 йилдан буён Қоракўл тумани ҳокими ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Эллиев Ҳамза Қувватович Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бу лавозимда ишлаб келган Фаррух Қурбонов қайси лавозимга ўтказилгани маълум қилинмаган.

👉Каналга уланиш👈

Бухорода фан ва таълим

27 Jan, 09:43


ҚАТЪИЙ ЭСЛАТМА!

Вазирлик хорижий тил ўқитувчиларига огоҳлантириш билан чиқди


📌Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ:

2025/2026 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таʻлим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

Шу муносабат билан, Мактабгача ва мактаб таʻлими вазирлиги мазкур талабдан келиб чиққан ҳолда, барча хорижий тил устозларининг 2025/2026 ўқув йилига қадар камида Б2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозимлигини қатъий эслатиб ўтади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

27 Jan, 05:29


⚡️Рус тили бўйича C1 даражадаги сертифитга эга педагоглар аттестациядан озод этилмайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-5117-сон Қарорининг 5-банди б)-кичик бандида умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчилари аттестация жараёнида малака синови учун максимал балл билан баҳоланиб, хорижий тил модули бўйича синовдан озод этилиши белгиланган.

☝️Яъни, аттестация жараёнида бериладиган имтиёз фақатгина ушбу Қарорда кўрсатилган хорижий тиллар бўйича халқаро сертификатга эга бўлган педагог ходимлар учун татбиқ этилади, рус тили учун тадбиқ этилмайди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

27 Jan, 05:00


Ота-оналар дарс жараёнини камерада кузатиб турса бўладими?

🟢Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 август кунги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари"га кўра, ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашиши мумкин эмас.

➡️Давлат умумтаълим муассасаларига назорат камераларини ўрнатиш «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси доирасида амалга оширилиб келинмоқда. Бунда синф хоналарга ҳам кузатув камералари ўрнатилганлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

🔗Яъни, «Хавфсиз мактаб» лойиҳаси доирасида синф хонасига ҳам кузатув камералари ўрнатиш мумкиндир, аммо камера тасвирга олган лавҳалар жамоатчиликка тақдим этилмаслиги лозим деб ҳисоблаймиз.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

26 Jan, 11:54


#Тарбия

Тўғри, Хитой ёки бошқа ердан кўчирилган лойиҳа. Аммо амалий тарбия экан.
Ажойиб!

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

26 Jan, 08:32


❗️Синф хоналарга ўқув жиҳозларини жойлаштиришда қуйидаги талабларга риоя этилиши кeрак

Умумтаълим мактабларида мактабларни сақланиши ва ўқувчиларни ўқитилишига қўйиладиган санитар эпидемиологик талаблар  (СанПиН № 0341-16) га мувофиқ синф хоналаридаги парта стол-стуллар қуйидаги тартибда жойлаштирилиши керак

👉 2 ўринли столлар қаторидаги  масофа 60 см дан кам бўлмаслиги керак;

👉 Парта қаторлари билан ташқи девор орасидаги масофа 50-70 см;

👉 Парта қаторлари билан ички девор, тўсиқ, шкаф орасидаги масофа 50 см;

👉 Охирги парта билан девор ораси 70 см;

👉 Доска билан биринчи парта ораси  240 см;

👉 Доска билан охирги парта орасидаги масофа 860 см;

👉 Доскани пастки томони билан пол орасидаги масофа 70-90 см бўлиши керак.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

26 Jan, 05:49


❗️Ўзбекистонда 1 апрелдан электр ва газнинг нархи ошади

Хусусан, маиший истеъмолчилар учун белгиланган ижтимоий норма доирасидаги 450 сўмлик тариф 600 сўм бўлади
.

Батафсил 👈

Бухорода фан ва таълим

26 Jan, 05:31


«Turkiston Mega Building Group» ишончли қурувчидан ишончли хонадонлар!

Туркистонда 15% гача чегирмалар сизни кутмоқда!

💵 1м² - 4 000 000 сўмдан бошланади

❗️Қўнғироқ қилинг ва яна бошқа алохида имкониятларни қурувчи компаниясидан олинг.

– Бошланғич тўлов: 30% дан 50% гача
– Муддатли тўлов: 44 ой 😱😱

📌Хонадонлар майдони:
1 хона - 50.м² дан 55.5м гача
2 хона - 52.0 дан 86.7 м² гача
3 хона - 84.7 дан 98.7 м²

Афзалликлари:
• Уй — монолитный;
• Хоналар бўлинган
• Ерусти автотураргоҳ
• Шифт баландлиги 3.10 м
• Болалар майдончаси
• Ҳимояланадиган 24/7 ҳудуд
• Ўз паркига эга машинасиз ҳовли

Уйни топшириш муддати: 2026 йил 4- квартал

Онлайн мурожаат: @JK_Turkiston

☎️ +998939880444
☎️ +998914060047

📍Манзил: Бухоро шахар, Динамо кольцо, Янги Узбекистон массиви

Бухорода фан ва таълим

25 Jan, 16:40


Миллий гвардияга ўқувчилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда

⚡️Сенатор Рустам Калоновга кўра, Миллий гвардия инспектор-психологларининг ҳаракатлари билан мактаблардаги давомат ўтган йилдан буён 50 фоиздан 95 фоизгача ошган.

📌Эндиликда Миллий гвардия органларига болаларга таълим бериш мажбуриятларини бажармаслик, жамоат жойида сигарет чекиш ва алкогол истеъмол қилиш каби ҳуқуқбузарликлар бўйича жазо қўллаш ваколати берилмоқда.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

25 Jan, 10:31


Дарсга келмаган ўқувчиларнинг 44 450 нафар ота-онаси жаримага тортилди

📢Ўзбекистонда болаларнинг дарс қолдиргани учун 44 450 нафар ота-она жаримага тортилди. Яна 175 000 нафар ота-онага фақат огоҳлантириш берилди.
 
📎Бугундан бошлаб Миллий гвардия ходимлари болаларнинг дарс қолдириши учун ота-оналарни мустақил равишда жаримага тортиш ваколатига эга бўлди. Бу эса назоратни янада кучайтиришни таъминлайди.
 
Қандай жарималар қўлланилади?
 
Биринчи марта дарс қолдириш: 340 минг сўмдан 1,7 млн сўмгача;
 
Бир йил ичида такрорий қоидабузарлик учун: 3,4 млн сўмгача.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

25 Jan, 08:03


Умумий ўрта таълим муассасаларининг такомиллаштирилган одоб-ахлоқ қоидалари

Мазкур қоидалар билан ўқувчиларнинг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ҳамда таълим муассасаси педагог ходимлари танишиб чиқишлари тавсия қилинади (варақаси намунаси илова қилинади).

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги 282 сонли буйруғи.

🎚 Батафсил

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

25 Jan, 07:03


Ўзбекистонда дипломлари тўғридан тўғри тан олинадиган ОТМ рўйхати тасдиқланди

🔗Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги дипломлари тўғридан тўғри тан олинадиган топ-1000 таликка кирган ОТМ рўйхатини тасдиқлади.

Унда халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасалари жой олган.

🔘Ушбу рўйхат 2025 йил учун эълон қилинган бўлиб, ҳар йили янгиланиб туради. Янги рўйхатдан 3004 та олийгоҳ ўрин олган. 

🟢Топ-1000 олийгоҳларни тамомлаган талабаларнинг дипломлари Ўзбекистонда имтиҳон синовларисиз тан олинади (нострификация қилинади).

🔴Буюк Британиянинг Times Higher Education-THE рейтинг ташкилоти 22 январ куни World University Rankings 2025 by Subject фанлар бўйича дунёнинг энг нуфузли олийгоҳлар рўйхатини эълон қилди.

➡️Унда Ўзбекистоннинг 3 та олий таълим ташкилоти илк маротаба THE ташкилоти томонидан эълон қилинган фан рейтингидан жой олди. Булар Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ахборот технологиялари университети.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

25 Jan, 06:40


#диққат
Ўқувчи дарсда телефон ишлатса унга қандай қонуний чора кўрилади?

Бугунги кун муаммоси. Ўқитувчилар учун шпаргалка сифатида бундай ҳолатда қандай йўл тутишларини ўргатамиз.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

22 Jan, 05:15


💻Президент қарори: “Cyber university” давлат университети ташкил этилади

Университетда киберхавфсизлик, рақамли иқтисодиёт ва бошқа турдош соҳаларда кадрлар тайёрланади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

21 Jan, 09:32


Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги 41-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби инглиз тили фани ўқитувчиси Елена Азимжонова АҚШда малака ошириш имкониятини қўлга киритди

⚡️У "Fulbright Teaching Excellence and Achiyevement (Fulbright TEA) American Embassy" дастури доирасида АҚШнинг энг нуфузли университетлардан бири — "University of Massachusetts""да педагогик маҳоратини ошириш учун грант соҳиби бўлди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

21 Jan, 09:12


Камбағал оилалар аъзоларини касбларга ўқитиш мақсадида стипендиялар ажратилади

Бу борада жорий йил 17 январь куни президентнинг ПҚ-12-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2025 йил 1 февралдан касбларга ўқитиш мақсадида ажратиладиган стипендиялар ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, муддати 3 ойдан кўп давом этадиган ўқув курсларига қабул қилинган Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг ишсиз аъзоларига тўланади.

2025 йил 1 майгача ишсиз аҳолини, шу жумладан, устувор равишда камбағал оилалар аъзоларини касб-ҳунарга ўқитиш харажатларини қоплаб бериш бўйича ваучер тизими жорий қилинади.

Мазкур тизим 2025 йил 1 февралдан Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилади.

Маҳаллаларда камбағал оила аъзоларининг ишлаш иштиёқини ва ташаббускорлигини оширишга қаратилган «Фаровон ҳаётга илк қадам», «Ишонч» лойиҳалари ва «Маърифат орқали камбағалликни қисқартириш» дастури амалга оширилади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

21 Jan, 03:34


⁉️ Талаба қайси ҳолатда курсдан курсга қолдирилади?

Қайси ҳолатда талаба якуний имтиҳонга қўйилмайди?

Батафсил видеода 👆

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

20 Jan, 16:00


#Биласизми

❗️Ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни синфдошлар олдида муҳокама қилиш мумкин эмас

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.

Унга кўра, талим муассасалари педагогларига қуйидаги талаблар қўйилган:

👉 ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

👉 ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни синфдошлар олдида муҳокама қилмаслик;

👉 ўқувчини оммавий изза қилмаслик;

👉 ўқувчилар чет элга чиқиб кетган тақдирда, бу ҳақида ўз вақтида муассаса раҳбариятини хабардор қилиш;

👉 ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакиллари билан шахсий адоватга бормаслик;

👉 таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;

👉 ўқувчиларга ибрат бўлиб, шахсий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;

👉 таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш ва бундай ҳолатларни олдини олиш;

👉 бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;

👉 ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний экстремистик таъсирлардан, паст савияли «оммавий маданият» хуружларидан огоҳ этиб бориш;

👉 мазкур қоидаларни ҳафтанинг жума кунларида ўтказиладиган «Синф соати» дарсларида ўқувчиларга кенг тушунтириб борилади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

20 Jan, 04:35


⚡️Энди молиявий мустақил бўлган ОТМлар «Open Budget»да иштирок этаолмайди

“Ташаббусли бюджет” жараёнига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу бўйича Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарори қабул қилинди. Унга кўра:

Эндиликда молиявий мустақил бўлган ОТМларнинг ушбу жараёнларда иштирок этишига рухсат берилмайди;

Маблағлардан самарали фойдаланиш ҳамда ижтимоий муаммоларга кўпроқ эътибор қаратиш мақсадида ташкилотлар томонидан барсҳа турдаги автомобиллар, жамоат хавфсизлигини таъминлашга оид жиҳозлар (радар, жамоат жойларидаги кузатув камералари, “светофор”) раҳбар ходимлар учун мебел жиҳозларини харид қилиш тақиқланади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

19 Jan, 12:49


БухДУ йигитлар воллейбол жамоаси УНИВЕРСИАДА-2025 спорт мусобақаларида ОЛТИН МЕДАЛНИ, қизлар воллейбол жамоаси эса БРОНЗА МЕДАДАЛИНИ ҚЎЛГА КИРИТИШДИ

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича Универсиада мусобақаларининг Республика босқичи 5 кун давомида Бухоро вилоятида ўтказилди.

🔹 Ўғил болалар жамоалари натижалари:
🥇 1-ўрин: Бухоро вилояти (БухДУ)
🥈 2-ўрин: Наманган вилояти
🥉 3-ўрин: Тошкент шаҳри

🔹 Қиз болалар жамоалари натижалари:
🥇 1-ўрин: Хоразм вилояти
🥈 2-ўрин: Андижон вилояти
🥉 3-ўрин: Бухоро вилояти (БухДУ)

Иккала турнирда ҳам БухДУ жамоаси мусобақада совриндор бўлишди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

19 Jan, 06:02


Когонлик ёш шахматчи жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди

📣Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатининг стандарт йўналиши ғолиблари аниқланди.

⚡️Мусобақа қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Якуний натижаларга кўра, Когон туман спорт мактаби шахмат тогараги аъзоси Норқулова Малика 11 ёшгача қиз болалар ортасида 9 турдан 7,5 очко жамғарган ҳолда фахрли 1 оринга сазовор болди.

Мазкур натижаси орқали чемпион спортчимиз шахмат бўйича мактаб оъқувчилари оъртасида оътказиладиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

19 Jan, 04:05


2025 йил баъзи йўналишлар учун тил сертификати талаб қилинади

📌2025/2026 ўқув йили қабулидан бошлаб фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади.

🔗Бу 2024 йил 25 майдаги "Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш ва давлат буюртмасини жойлаштириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги президент фармонида келтириб ўтилган.

Бунда фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул қилишда ушбу фандан тест синови ўтказилмайди. Абитуриентлар белгиланган даражадаги сертификатни тақдим этиши лозим.

Масалан, хорижий тил ва адабиёти, Филология ва тилларни ўқитиш, Таржима назарияси ва амалиёти йўналишларида биринчи блок учун миллий ёки халқаро сертификати талаб қилинади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

18 Jan, 11:37


🔥 Osiyo Xalqaro Universitetining intellektual loyihalarida sirtqi ta'lim bosqichi talabalari doim faol!

💬 Yoshlar siyosati hamda ma'naviy, ma'rifiy ishlar bo'limi tomonidan "Iqtisodiyot va pedagogika" fakulteti sirtqi ta'lim bosqichi talabalari uchun "Zakovat" intellektual o'yini tashkil etildi.

🎯 O'yin bahs va munozaralarga boy o'tdi. Osiyo Xalqaro Universiteti yoshlarning intellektual o‘sishini qo‘llab-quvvatlashda davom etadi!

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube

Бухорода фан ва таълим

18 Jan, 10:03


Тармоққа жойланган расм сиз учун хавфли?!

Рақамли дунёда шахсий маълумотларимиз қандай муҳофаза қилинади? Улардан кимлар фойдаланиши мумкин? Ўз ҳуқуқларимизни қандай ҳимоя қилишимиз керак? “Обьектив”нинг бу галги сонида Ички ишлар вазирлиги ва Персоналлаштириш агентлиги ходимлари билан бирга, шахсий маълумотларнинг хавфсизлиги, ҳуқуқий масъулият ва киберхавфсизлик бўйича муҳим мавзулар муҳокама қилинади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

18 Jan, 07:06


Мактаб директори бўлиш учун қуйидаги малака талаблари бўлиши керак

Умумтаълим мактаблари учун.


камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;

таълим соҳасида камида 5 йиллик педагогик стаж;

хорижий тилларни ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни
билиши (танлов жараёнида устуворлик беради).

Юқоридаги талабларга тўла мос келадиган ходимлар менежерлик сертификати учун А.Авлоний институти томонидан ташкилланадиган 1 ойлик ўқув курсларида ўқиши ва имтиҳондан ўтган тақдирда менежерлик сертификатини олишлари мумкин.

➡️Менежерлик сертификатини олган ходимлар умумтаълим мактаблари учун директорликка номзод бўла оладилар. Директорликка тайинланган тақдирда 50% устама тўланади. Агар менежерлик сертификатини олган, лекин директор ўринбосари лавозимида ишлаётган раҳбар ходим бўлса унга 30% устама тўланади.

Асос: ММТ вазирининг 2023 йил 29 августдаги  270 сонли буйруғи ва Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 681 сонли қарори

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

18 Jan, 06:21


Ўқитувчиларни видеога олиш ва тарқатиш: Маъмурий ва жиноий жавобгарлик ҳақида

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46 2 моддасида шахсга доир маълумотларни қабул қилиш, йиғиш, сақлаш, тизимлаш, ўзгартириш, улардан фойдаланиш, тарқатиш ва йўқ қилиш қонуний асосда бўлиши кераклиги белгиланган. Агар ушбу қоидаларга риоя қилинмаса, қуйидаги жазолар белгиланган:

✍️Фуқаро учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 дан 5 бараваригача;

✍️Мансабдор шахслар учун эса — 5 дан 10 бараваригача жарима солиниши мумкин.

🤔Маънавий зарарнинг миқдори суд томонидан ўқитувчига етказилган жисмоний ва маънавий азоблар ҳамда айбдорнинг товони тўлаш асослари бўйича аниқланади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

18 Jan, 05:00


#ота_оналарга

Болада ўқишга бўлган қизиқишни уйғотиш учун нима қилиш керак?

🗣Батафсил мазкур видеолавҳада кўришингиз мумкин.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

17 Jan, 16:01


#биласизми?
‼️ Энди контрактга кирган талаба 2-курсдан грантга ўтиши мумкин, грантга киргани эса контрактга тушиб қолиши мумкин

Олий таълимда ўзгариш: энди давлат гранти 4 йилга битта талабага берилмайди — грантлар ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади
Бундан ташқари, янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни, юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди.

👉Каналга уланиш👈

Бухорода фан ва таълим

17 Jan, 05:29


Умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган 38 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар рўйхати.

Ушбу рўйхатдаги маҳсулотларни сотувига йўл қўйиш қонунчилик доирасида жавобгарликка сабаб бўлади.

Санэпидемқўмита
Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

16 Jan, 09:37


Мактабга энди келган, ёш ўқитувчилар учун фойдали, керак бўладиган маслаҳатлар

Ишга энди келган ёш ўқитувчининг 12 энг асосий хатоси

1. Ўқувчилардан яхши хулқ ва ютуқларни кутиш. Ота-оналардан сўзсиз ишонч ва ўқитувчига нисбатан эътиборни кутиш.

2. Ҳар қандай болаларча инжиқликларни қабул қилиш, ишдаги муваффақиятсизлик ҳақида ҳаддан ташқари ташвишланиш.

3. Суҳбатлашишдаги ўта қўпол, ўқитишдаги авторитар, қурс услуби.

4. Берилган ваъдаларни бажармаслик.

5. Дарсга хаддан ташқари кўп тайёргарлик кўриш.

6. Дарс режалари, касбий мақсадларнинг йўқлиги.

7. «Ишимга қандай ҳақ тўлашса шундай ишлайман». «Уларга керакмас, мангаку умуман керак эмас» қабилида ишлаш.

8. Ўқитишнинг жудаям қийин услуби, ёки, аксинча, мавзуларни хато тарзда ўтиш.

10. Касбий этика.

11. Ҳеч қачон ўқувчилар билан бошқа ўқитувчини муҳокама қилманг!Ҳеч қачон синфдаги болаларни улар ичида муҳокама қилманг.

12. Ўзига ҳаддан ташқари ишониш ва аксинча ишончсизлик.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

13 Jan, 09:45


Жисмоний шахслар "контракт" тўловига йўналтирилган 12% даромад солиғини масофадан қайтариб олиши мумкин

Бунинг учун солиқ органларига бормасдан Солиқ мобил илова орқали шартнома ва тўлов ҳужжатларини (битта пдф файлда сканерланган ҳолда) илова қилиб декларация юбориш мумкин.

“Солиқ имтиёзини қайтариш” электрон хизматида фойдаланувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик шаклланади.

✍️Декларация юборилганидан кейинги қадам – Кешбек ва имтиёзлар бўлимида – "Ортиқча тўловни қайтариш" хизмати орқали ариза юборилади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

12 Jan, 19:35


#Эслатма

Мактабларда III чорак дарслари 13 январь, душанба кунидан бошланади

📎Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактабларда III чорак дарслари 13 январдан бошланишини маълум қилган эди.

Ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга қулайлик яратиш ҳамда ўқув жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этиши белгиланган.

➡️Бунда мактабларда 2025 йил 11 январь (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024 йил 28 декабрь (шанба) кунига ўтказилади ҳамда ўқув йилининг III чораги 2025 йил 13 январь (душанба)дан бошланади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

12 Jan, 09:18


⚡️Ўқитувчилар имтиёз асосида автомашина сотиб олади

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан “Ўзавтосаноат” АЖ расмий муносабат билдирди.

Келтирилишича, UzAuto Вазирлар Маҳкамасининг ўқитувчилар учун автомобилларни тижорат банклари орқали 60 ой муддатга ва 30 фоиз дастлабки тўлов билан имтиёзли шартлар асосида харид қилиш бўйича топшириғини рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган.

“Ўзавтосаноат” АЖ ушбу топшириқни рад этмаганини, хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилади.

Хабарга кўра, “Ўзавтосаноат” АЖ тижорат банклари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи ижроси доирасида бериладиган имтиёзли автокредитлар орқали автомобилларни сотишга тайёр (тижорат банкларида жисмоний шахсларнинг харидларини молиялаштириш учун кредитдан бошқа механизм мавжуд эмас).

Шунингдек, хатнинг асл нусхасида автомобиль харид қилиш учун Asakabank, Aloqa Bank, Ipak Yo‘li Banki, InfinBANK, Biznesni Rivojlantirish Banki, Asia Alliаnce Bank ва Tenge Bank орқали турли механизмлар, жумладан, имтиёзли шартларда жорий этилганлиги маълум қилинади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

11 Jan, 05:05


⚡️Ҳозирги кунда педагог ходимлар қанча миқдорда ойлик маош оладилар?

Мактаб директори:
— 4 млн 696 минг 805 сўм (400 ўқувчигача);
— 5 млн 015 минг 054 сўм (401-880 ўқувчигача);
— 5 млн 317 минг 901 сўм (881-1600 ўқувчигача);
— 5 млн 625 минг 394 сўм (1600 дан ортиқ).

Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ)
— 4 млн 386 минг 677 сўм (400 ўқувчигача);
— 4 млн 696 минг 805 сўм (401-880 ўқувчигача);
— 5 млн 015 минг 054 сўм (881-1600 ўқувчигача);
— 5 млн 317 минг 901 сўм (1600 дан ортиқ).

Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
— 1 млн 779 минг 871 сўм (400 ўқувчигача);
— 2 млн 030 минг 275 сўм (401-880 ўқувчигача);
— 2 млн 111 минг 025 сўм (881-1600 ўқувчигача);
— 2 млн 286 минг 447 сўм (1600 дан ортиқ).

ЧҚБТ раҳбари:
— Мутахассис - 3 млн 390 минг 824 сўм;
— Иккинчи тоифали - 3 млн 796 минг 213 сўм;
— Биринчи тоифали - 4 млн 230 минг 138 сўм;
— Олий тоифали - 4 млн 674 минг 594 сўм.

Психологлар:
— Олий маълумотли психолог - 3 млн 051 минг 742 сўм;
— Иккинчи тоифали психолог - 3 млн 268 минг 047 сўм;
— Биринчи тоифали психолог - 3 млн 489 минг 865 сўм;
— Олий тоифали психолог - 3 млн 702 минг 280 сўм.

Ўқитувчилар:
— Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи - 3 млн 169 минг 623 сўм;
— Олий маълумотли ўқитувчи - 3 млн 390 минг 824 сўм;
— Иккинчи тоифали ўқитувчи - 3 млн 796 минг 213 сўм;
— Биринчи тоифали ўқитувчи - 4 млн 230 минг 138 сўм;
— Олий тоифали ўқитувчи - 4 млн 674 минг 594 сўм.

Мактаб лаборанти: 1 млн 604 минг 647 сўм.

Кадрлар бўйича менежер: 1 млн 598 минг 520 сўм.

Кутубхона мудири:
— Ўрта махсус маълумотли - 2 млн 135 минг 861 сўм;
— Олий маълумотли 2 млн 330 минг 402 сўм.

Кутубхоначи:
— Ўрта махсус маълумотли - 1 млн 852 минг 107 сўм;
— Олий маълумотли - 1 млн 949 минг 589 сўм.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

11 Jan, 04:44


Ўқитувчиларга Malibu, Tracker, Onix, Equinox, Captiva 5T автомобилларини 5 йилга бўлиб тўлашга берилиши мумкин

Автомобиллар «Муаллим эъзозда» акцияси доирасида тижорат банклари орқали бошланғич бадали 30 фоиздан ошмаган ҳолда имтиёзли равишда 60 ойлик (5 йил) муддатли тўлов асосида берилади.

"Муаллим эъзозда" акциясига Кобалт, Дамас ва Жентра қўшилмаган.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

11 Jan, 03:01


Ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича қабул қилинган буйруқларни қайта кўриб чиқиш сўралди

🔗Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 9-январдаги 05-40-154-сонли кўрсатма хатида айрим жойларда 2024-йил декабр ойи учун директор жамғармасидан тўланиши лозим бўлган тўловлар жорий йилги харажатлар сметасининг январ ойидаги маблағлари доирасида амалга оширилмасдан, директор жамғармаси бўйича кейинги ойлар учун режалаштирилган маблағларни январ ойига кўчириш орқали ходимларга моддий ёрдам тўланганлиги аниқлангани маълум қилинган.

➡️Юқоридагиларни инобатга олиб ҳудудий бошқарма ва бўлимлардан:

умумтаълим муассасалари ходимларига моддий рағбатлантириш бўйича тегишли буйруқларни ҳар бир ой учун директор жамғармасида режалаштирилган маблағлар доирасида расмийлаштириш, бунда:

биринчи навбатда, директор жамғармасидан тўланиши белгиланган ҳар ойлик устама ва бошқа қошимча тўловлар тўланишини таъминлаш;

шундан сўнг, қолган маблағлар ҳисобидан тегишли ой учун режалаштирилган маблағлар ҳажмидан ошиб кетмаган ҳолда заруратга кўра моддий ёрдам кўрсатилишини қатъий назоратга олиш ва сунъий равишда маблағ етишмовчилик ҳолатларини чеклаш;

умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича қабул қилинган буйруқларни қайта кўриб чиқиш;

юқорида кўрсатиб ўтилган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан шахсан биринчи раҳбарлар жавобгар эканлигини эслатиб ўтиб, вазифалар ижросини таъминланишини назоратга олишингиз сўралган.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

10 Jan, 06:05


🎯 "2025-yilda qanday maqsad qo‘ydingiz"?

🎙 Yangi yil yangi imkoniyatlar eshigini ochadi. Har bir insonning orzulari va maqsadlari o‘ziga xos, ularga erishish yo‘llari esa yanada qiziqarli. Biz Osiyo Xalqaro Universiteti talabalari bilan ushbu mavzuda suhbatlashdik va ulardan o‘z maqsadlari hamda ularni amalga oshirish rejalarini so‘radik. 👨‍💻

📸 Talabalarimizning maqsadlari bilan bog‘liq samimiy javoblarni bilmoqchimisiz? Unda videoni oxirigacha tomosha qiling

2025-yilda barcha orzularingiz
ushalishiga tilakdoshmiz!
🙂

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube

Бухорода фан ва таълим

10 Jan, 05:05


Методбирлашмага аъзо бўлган ҳар бир педагогнинг қуйидаги мажбуриятлари бор

📌Халқ таълими вазирининг 2022 йил 5 декабрдаги 372 сонли буйруғи 2 иловаси билан тасдиқланган низомнинг 18 бандида методбирлашма аъзоларининг мажбуриятлари ҳақида қуйидагича ёзилган.

ҳар бир ўқитувчи камида битта методбирлашмага аъзо бўлиши;

😀методбирлашмада ўтказиладиган йиғилишлар ва тадбирларда қатнашиши;

😀касбий маҳоратни оширишга интилиши;

педагогнинг ҳуқуқий-меъёрий фаолиятини билиши ва унга амал қилиши;

😀педагогик фаолиятда ўзини-ўзи таҳлил қилиб бориши лозим.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

09 Jan, 08:28


#Диққат

Контрактни тўлиқ тўламаган талабаларни оралиқ ва якуний назоратларга киритмасликка ҳақлари йўқ

Ушбу видеони контрактда ўқийдиган талабаларга юбориб қўйинг.
Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

09 Jan, 05:22


Ўқув маркази очиш учун субсидия олиш тартиби (видео)

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

08 Jan, 05:52


Мактабгача таълим ташкилотига директор тайинлашнинг янги тартиби жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 531-сонли қарорига мувофиқ:

2025 йил 1 январдан бошлаб, Малака ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълими ташкилоти (МТТ) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган МТТ директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устама тўланади.

2025 йил 1 январга қадар директор лавозимида ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

08 Jan, 05:41


#Эслатма

Мактабларда III чорак дарслари 13 январь, душанба кунидан бошланади

📎Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактабларда III чорак дарслари 13 январдан бошланишини маълум қилган эди.

Ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга қулайлик яратиш ҳамда ўқув жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этиши белгиланган.

➡️Бунда мактабларда 2025 йил 11 январь (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024 йил 28 декабрь (шанба) кунига ўтказилади ҳамда ўқув йилининг III чораги 2025 йил 13 январь (душанба)дан бошланади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

07 Jan, 15:18


#савол_жавоб

Олий таълимда ўқиш ва ҳарбий хизматда бўлиш даврлари иш стажига қўшилиш шартлари қандай?

Пенсия жамғармаси

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

07 Jan, 13:15


#диққат
❗️2025/2026 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

07 Jan, 08:32


10 ёшли ўзбек қизи Кореядаги нотиқлик танловида  ғалаба қозонди

У мусобақага етиб келиш учун бир нечта саралаш босқичларидан ўтган.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

06 Jan, 16:10


⚡️Аттестацияга рўйхатдан ўтиш бошланди

2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланди.

Бунинг учун қуйидаги ҳаволалардан бирига кирилади ҳамда ONE ID тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:

https://pedkadr.uzedu.uz/

Педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш жорий йилнинг 1 мартига қадар давом этади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

06 Jan, 12:00


Академик таътил олиш тартиби ҳақида

00:25 Қандай ҳолатларда академик таътил олсам бўлади?
01:13 Грантда ўқийман. Академик таътил даврида ҳам менга стипендия бериладими?
01:36 Академик таътил олиш учун университетга қандай ҳужжатлар тақдим қилиш керак бўлади?
03:00 Қизим сурункали касаллиги сабабли дарсларга 3 ҳафтадан бери қатнаша олмаяпти, шу сабабли мен қизимнинг ўрнига академик таътил олиш учун ариза ёзсам бўладими?
03:55 Академик таътил олиш ҳақидаги мурожаат қанча вақтда кўриб чиқилади?
04:30 Мен 3-курслигимда соғлигимдаги муаммолар сабабли 1-йилга  академик таътил олгандим. Ҳозирда менинг йўналишим тугатилган экан, мен ўқишимни яна шу йўналишда давом эттира оламанми ?
05:57 Академик таътилдан қайтганимдан кейин университетга қандай ҳужжатлар тақдим қилишим керак?
06:35 Академик таътил олсам, бир йилим “куяди”ми?

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

06 Jan, 08:34


🏅 Osiyo Xalqaro Universiteti — "Eng yaxshi nodavlat oliygohi - 2024" g'olibi!

😀 @Talimuz tomonidan o‘tkazilgan so‘rovnoma natijalariga ko‘ra, Osiyo Xalqaro Universiteti keng jamoatchilik tomonidan "Eng yaxshi nodavlat oliygohi" deb topildi.

✔️ Eslatib o‘tamiz, universitetimiz ushbu g‘oliblikni o‘tgan yili ham qo‘lga kiritgan edi. Ketma-ket ikkinchi marta ushbu nufuzli e’tirofga sazovor bo‘lish biz uchun yuksak mas’uliyatdir!

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube

Бухорода фан ва таълим

06 Jan, 06:06


Ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштириш тартиби қандай амалга оширилади?

📌Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 07.02.2024 йилдаги №32 сонли буйруғи ва иловалари билан яқиндан танишиб чиқишингиз мумкин.

➡️ Батафсил

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

05 Jan, 17:56


Эндиликда давлат ОТМлари магистратурасига қўшимча қабул асосида ўқишга кирган талабаларга таълим кредити берилмайди

Ҳукуматнинг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарори 1-иловаси 3-банди 4-хатбошисига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, «таълим ташкилотида таҳсил олиш мақсадида табақалаштирилган тўлов-контрактни ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик бошқа тўловларни ҳамда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриент ва талабаларнинг тўлов-контракт тўловларини амалга ошириш учун таълим кредити ажратилишига йўл қўйилмайди».

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

05 Jan, 13:36


#диққат
Жисмоний тарбия дарси ўқитувчилари энди аттестацияни икки босқичда топширишади


Батафсил видеода👆

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

05 Jan, 07:38


❗️Хорижий тилни биладиган давлат хизматчиларига устама тўлаш тўхтатилди

Бу – 2025 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлашга оид президент қарорида кўзда тутилган.

Хорижий тилни биладиган давлат хизматчиларига устама тўлаш 2022 йил 1 январдан бошланган эди ва орадан 2 йил ўтиб, бу тартиб бекор қилинди.

Устама миқдори ходимнинг лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача деб белгиланган эди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

04 Jan, 15:18


Давлат боғчаларида давомат тизими автоматлаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг 18 декабрдаги қарорига кўра мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш ва мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланди.

30 сентябрдаги президент фармонига мувофиқ, мактабгача таълим ташкилоти директори ўринбосарига таълим сифатини таъминлаш, педагог ходимларнинг узлуксиз касбий ривожланишини таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига инновациялар, илғор педагогик ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш вазифалари юклатилганди.

Давлат МТТларида ходимлар иш ҳақини, озиқ-овқат харажатлари, ота-оналарга алимент бўйича тўловлар ва бошқа тўловларни биометрик идентификация технологиясидан фойдаланган ҳолда автоматик ҳисоблаш жорий этилади.

Бўш иш ўринларини ҳисобга олиш, болаларни навбатга қўйиш ва МТТга жойлаштириш учун йўлланмаларни шакллантириш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида амалга оширилади.

2025 йил 1 февралдан Тошкент шаҳрида синов тариқасида, 2025 йил 1 июлдан эса барча давлат МТТларида «Болалар боғчаси» ахборот тизими орқали ходимлар ва тарбияланувчиларнинг электрон давомати, иш вақти, тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат харажатларини ҳисобга олиш жорий этилади.

«Болалар боғчаси» ахборот тизимига хизмат кўрсатиш, уни қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштиришни «UZINFOCOM» МЧЖ тизим оператори амалга оширади, бунда кўрсатилган хизматлар учун ота-оналар бадалининг 2 фоизи йўналтирилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилдан бошлаб ходимлар ва болаларнинг давоматини шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали назоратга олишни йўлга қўйиш учун болалар боғчаларини планшетлар ва бошқа ускуналар билан таъминлаш учун давлат бюджетидан камида 50 миллиард сўм ажратади.

2025 йил 1 июлдан фискал белгили касса чеки берилмасдан ота-оналар тўловларини қабул қилиш тақиқланади. Ота-оналар тўловларининг тушуми тўғрисидаги маълумотлар солиқ органларининг ахборот тизимига автоматик тарзда узатилади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ даромад солиғидан озод қилишни қўллаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

04 Jan, 08:26


#Тайинлов

💼 Бухоро давлат университетига биринчи проректор тайинланди

Бухоро университетининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори лавозимига Явмутов Дилшод Шойимардоқулович иш бошлади.

Дилшод Явмутов иқтисодиёт фанлари доктори, халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши депутати ҳисобланади. Шунингдек, кенгашнинг доимий комиссиясига раислик ҳам қилади.

Явмутов тайинловга қадар у БухДУда факультет декани лавозимида ишлаб келаётган эди.

Собиқ прорекор Азизбек Амонов эса университетда янги ташкил этилган Ёшларни маънавий юксалишига кўмаклашиш департаменти раҳбари лавозимига ўтказилган.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

04 Jan, 05:54


⚡️Osiyo xalqaro universitetiga targ'ibotchi- mutaxassis lavozimiga ishga taklif qilamiz!

⬇️ TALABLAR!

➡️ Nutqi ravon bo'lishi;
➡️ O'zbek va rus tillarida erkin so'zlab bilishi;
➡️Ommaga chiqib taqdimot qila bilishi;
➡️ AKT dan foydalana olishi;
➡️ mas'uliyat hissi;
➡️ 20-35 yoshgacha.

ish rejimi 6 kunlik soat 9⁰⁰ dan 18⁰⁰ gacha, yakshanba dam olish
💵 Oylik maoshi 3.000.000 va yana qo'shimcha bonus va to'lovlar mavjud.


Qo‘shimcha ma‘lumot uchun:
@gulnozaklicheva
📞 +998934710001

Бухорода фан ва таълим

03 Jan, 05:29


#диққат
Ўқувчи дарсда телефон ишлатса унга қандай қонуний чора кўрилади?

Бугунги кун муаммоси. Ўқитувчилар учун шпаргалка сифатида бундай ҳолатда қандай йўл тутишларини ўргатамиз.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

02 Jan, 07:15


Мустақиллик йилномаси

Ўзбекистонда ҳар бир йилни ҳаётнинг маълум бир соҳасига бағишлаб номлаш анъанаси мавжуд. 2025 йил «Атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилинди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

02 Jan, 06:00


Расман: Она тили ва тарих ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50% устама бериш тўғрисида кўрсатма берилган

📣Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025 йил 1 январдан бошлаб она тили ва тарих фани ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50 фоиз устама тўлаш тўғрисида 2024 йил 19 декабрь куни ҳудудий ММТБларга юқоридаги фотодаги кўрсатма хатни юборган.

🔗Эслатиб ўтамиз, устама Б+, А ва А+ ва эски баҳолаш асосида 80 ва ундан юқори балга эга сертификатлар учун қўлланилади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

01 Jan, 07:20


1 январдан камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади

Қонунчиликка кўра, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш доирасида камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади.

⚡️2025-2026 ўқув йилидан, камбағал оилалар фарзандларининг давлат ОТМ талабалар турар жойларидаги яшаш харажатлари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан камбағал оилаларнинг фарзандлари учун алоҳида квоталар ажратилади.
Шунингдек, АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун 5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

31 Dec, 09:30


Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун ота-оналар жавоб беради

📎Таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

💳Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

📝Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси «Оила кодекси»нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

31 Dec, 08:40


"Боғча" мудираларини тайинлашнинг янги тартиби жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 531-сонли қарорига мувофиқ:

2025 йил 1 январдан бошлаб, Малака ошириш институтида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги давлат мактабгача таълими ташкилоти (МТТ) директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсида ўқитиш ва уларга махсус портал орқали менежерлик сертификатини электрон шаклда бериш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган МТТ директорига ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига ҳар ойлик 30 фоиз қўшимча устама тўланади.

2025 йил 1 январга қадар директор лавозимида ишлаб келаётган ходимларни ўқитиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

30 Dec, 10:20


Раҳбар ходимларнинг маошлари икки баробарга оширилиши кутилмоқда

📌Президентга мактабгача ва мактаб таълими тизимида 2025-йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларда, таълим муассасалари раҳбар ходимларининг ойлик маошларини сезиларли даражада ошириш борасида ҳам бир қанча таклифлар илгари сурилди.

2025-2026-ўқув йилидан бошлаб мактаб ва мактабгача таълим муассасалари директорлари, мактаб директори ўринбосарларининг иш ҳақи миқдорлари оширилади.

Шунингдек, 2026-йилдан бошлаб мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги натижаларига кўра қўшимча устамалар жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги бошқарув ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама ҳамда бошқа қўшимча тўловлар тўланиши йўлга қўйилади.

🎚Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг таъкидлашича, мактаб директорларининг ойлик маоши 20 фоизгача оширилади. Агар улар “Директорлар мактабидан” ўтса, ойлик маошлари яна 50 фоизга оширилиши ҳисобига уларнинг маошини икки баробар оширишга эришилади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

30 Dec, 08:59


🏆 2024-YILNING YORQIN SAHIFALARI!

🔴 Bugun 30-dekabr, 2024-yilimizning eng so'nggi kunlari! Bu yil biz uchun ko'plab yutuqlar, yorqin lahzalar va unutilmas voqealarga boy bo‘ldi. Siz bilan birga o‘tgan har bir on biz uchun qadrli bo'ldi!

📊 Mana shu yilni xotirlash maqsadida biz eng muhim va yorqin lahzalarni jamlagan maxsus videorolik tayyorladik. Birgalikda yutuqlarimizni yana bir bor ko‘zdan kechirib chiqsak, nima deysiz?

☃️ Kelayotgan 2025-yilda yana birgalikda katta yutuqlarga erishamiz degan umiddamiz!

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube

Бухорода фан ва таълим

30 Dec, 04:11


#яхши_янгилик

2025 йил 1 январдан она тили ва тарих ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50% устама берилади

Мазкур вазифанинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова шахсан жавобгар этиб белгиланган.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

29 Dec, 08:14


⚡️Расман: 2025/2026-ўқув йили учун фанлар мажмуаси тасдиқланди

Эслатма: 2025/2026-ўқув йили қабул параметрлари тасдиқланганда янги ташкил этилган таълим йўналишлари учун фан мажмуалари қўшимча тасдиқланади.

Шунингдек, таълим йўналишларини оптималлаштириш натижасига кўра йўналишлар номи ўзгарганда ёки янги йўналишлар ташкил этилганда мос равишда тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

29 Dec, 06:17


Ютуқлар — янги марраларга элтади

Ёшларнинг таълим олиш ва ўзларини ривожлантириш йўлидаги ҳар бир қадамини қўллаб-қувватлаш — жамиятимизнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

👉 Батафсил

Рустам Раҳимбоев,
Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси


Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

28 Dec, 13:11


Бухоро давлат университетининг йигитлар ва қизлар волейбол жамоалари "ЎЗБЕКИСТОН  ЧЕМПИОНАТИ" мусобақаси ФИНАЛИГА чиқди.

Бугун, Бухоро шаҳрида ўтказилаётган йигитлар ва қизлар ўртасида  "ЎЗБЕКИСТОН  ЧЕМПИОНАТИ" мусобақаси ўйинлари натижаларига кўра йигитлар Хоразм вилояти жамоаси устидан ҳам 3:0 ҳисобида, қизлар эса  Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб ФИНАЛ йўлланмасини қўлга киритишди.

БухДУ йигитлар ва қизлар жамоаларига ФИНАЛ ўйинига омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

28 Dec, 06:00


2024-2025-ўқув йилидан бошлаб мактабларда қайси ўқув-педагогик ҳужжатлар электрон шаклда юритилиши маълум бўлди

педагогик кенгаш баённомалари;

ўқувчилар ҳаракатига оид буйруқлар;

электрон синф журнали;

ўқувчининг электрон баҳолар табели;

қолдирилган ва ўрни тўлдирилган дарсларни ҳисобга олиш реестри;

мактаб битирувчиларга берилган шаҳодатноманинг ҳисобот реестри.

Педагогик кенгаш баённомалари, ўқувчилар ҳаракатига оид буйруқлар, қолдирилган ва ўрни тўлдирилган дарсларни ҳисобга олиш реестри, мактаб битирувчиларга берилган шаҳодатноманинг ҳисобот реестри ва электрон синф журнали қатъий ҳисобда турувчи ҳужжатлар ҳисобланади.

Мактаб ҳужжатларининг тўғри юритилиши ва сақланиши бўйича жавобгарлик мактаб директори зиммасига юклатилади. Шунингдек, директорнинг буйруғи билан мактаб ҳужжатларини бевосита юритиш учун масъул шахслар тайинланади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

27 Dec, 11:20


#ота_оналарга

📌Ҳурматли ота-оналар!
Эсингизда бўлсин: фарзандингизнинг ҳаёти ва саломатлиги сизнинг қўлингизда!


Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

27 Dec, 06:40


❗️Мактаб директори ва ўринбосарининг ойлик иш ҳақи 2 баробарга оширилади

2025-2026 ўқув йилидан бошлаб мактаб ва мактабгача таълим муассасалари директорлари, мактаб директори ўринбосарларининг иш ҳақи миқдорлари оширилади.

Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги натижаларига кўра қўшимча устамалар жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги бошқарув ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама ҳамда бошқа қўшимча тўловлар тўланиши йўлга қўйилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг таъкидлашича, мактаб директорларининг ойлик маоши 20 фоизгача оширилади. Агар улар “Директорлар мактабидан” ўтса, ойлик маошлари яна 50 фоизга оширилиши ҳисобига уларнинг маошини икки баробар оширишга эришилади.

👉Каналга уланиш👈

Бухорода фан ва таълим

27 Dec, 04:30


2025-йилда 12 та ОТМ тугатилиши ёки бирлаштирилиши режалаштирилган

2025-йилга мўлжалланган бюджет лойиҳасига кўра, ҳозирги 129 та олий таълим муассасасидан 2025 йилда 117 таси фаолиятини давом эттиради. Қолган 12 та ОТМ эса тугатилиши ёки бирлаштирилиши режалаштирилган.

2025/2026 ўқув йили учун бакалавриатга 36 579 та, магистратурага эса 10 000 та давлат гранти ажратилади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

26 Dec, 07:30


2025 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги учун давлат бюджетидан салкам 60 трлн сўм маблағ ажратиладиган бўлди

📌Аниқ сумма 59 трлн 164 млрд 225,6 млн сўм. Бу пуллар нималарга сарфланиши жадвалда кўрсатилган. Жумладан 1,3 трлн сўм мактаб дарсликларини янгилашга ажратилади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

26 Dec, 06:29


Таълимдаги муҳим хабарлар

Болалар боғчалари сони 8 баробар ошиб, 38 мингтага, қамров эса 27 фоиздан 76 фоизга етди;

5 мингдан зиёд мактабда, бу йил 608 та мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди. Ёшларга иккинчи хорижий тил ва касб ўргатиш кенгайтирилди. Илк бор 530 та мактабда инклюзив таълим йўлга қўйилди;

Келгуси ўқув йилида 100 дан зиёд мактаблар ташкил этилиб, 257 минг ўқувчи ўрни очилади. Иккинчи хорижий тил ўқитиладиган мактаблар 420 тага, касб-ҳунар ўргатиладиганлари 400 тага етказилади;

Энди тоифасини оширган педагоглар рағбатлантирилади, уларга тўплаган балига қараб 70 фоизгача устама берилади;

Вилоятлардаги 5 та Педагогик маҳорат маркази замонавий шароитда иш бошлайди. Барча марказлар ситуацион ўқув техникалари ва виртуал лаборатория билан жиҳозланади;

Кейинги йил 162 та мактабгача таълим муассасаси қурилади, 100 та хусусий ва мингта оилавий боғча очилади. Булар орқали мактабгача таълим қамрови 78 фоизга етказилади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

26 Dec, 05:13


☀️ Mehr ulashish – kelajakni baxtga to’ldirish demakdir!

🔴Osiyo Xalqaro Universiteti faol talabalari Buxoro shahar Ko‘p tarmoqli bolalar shifoxonasining onkologiya bo‘limidagi bolajonlarga xursandchilik va iliq kayfiyat ulashish maqsadida xayriya aksiyasi tashkil etdi.

🎁 Mehr va shodlikka boy ushbu kun bolajonlar uchun haqiqatan ham unutilmas voqea bo‘ldi. Tashrif davomida kichkintoylarga turli sovg‘alar taqdim etilib, ularning qalblariga iliqlik kirildi. Biz mehr ulashgan sayin, ularning beg‘ubor ko‘zlarida porlagan quvonch nurlari bizni yanada ezgu maqsadlarga undadi.

✔️ Shuni alohida ta’kidlash kerakki, mehr ulashish – inson qalbining eng buyuk boyligidir. Bu kun nafaqat bolajonlarimizni, balki biz – talabalarning qalbini ham ezgulik va insoniylikka oshno qildi.

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube

Бухорода фан ва таълим

26 Dec, 05:00


Ҳукуматнинг «Мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш ва мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

◀️Унга кўра 2025 йил 1 февралдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида, 2025 йил 1 июлдан бошлаб эса барча давлат МТТларида:

🔘ходимлар ва тарбияланувчиларнинг электрон давоматини юритиш;

🔘иш вақти табелларини шакллантириш;

🔘тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат харажатларини натура шаклида ҳисоблаш;

🔘ота-оналар тўлови ва бошқа тўловларни амалга ошириш

🔘«Болалар боғчаси» ахборот тизими орқали амалга оширилади.

2025 йил 1 июлдан бошлаб ота-оналар тўлови ҳамда бошқа тўловлар ҳақидаги маълумотлар «Болалар боғчаси» ахборот тизимида автоматик тарзда қайд этилади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

26 Dec, 03:30


Қайси сертификатга неча йил устама тўланади?

Ўзбекистон Республикаси 11.05.2022 йилдаги 134-sonli Prezident Farmonida "Ҳар ойлик қўшимча устамалар сертификат амал қилиш муддати давомида лекин 3 йилдан кўп бўлмаган муддат давомида тўланади" дейилган.

🎚Шунга асосан қуйидаги сертификатлар белгиланган муддатларда устама ва имтиёзлар тақдим этади:

🩷Миллий сертификат (чет тили) - 2 йил

🔵IELTS - 2 йил

🟢TOEFL iBT/ITP - 2 йил (сертификатда expiry date кўрсатилмайди, лекин сертификатда олинганига 2 йилдан ошган сертификатларни MyBest Score орқали тасдиқлаб бўлмаслиги қайд этилган)

CEQS CAE - 3 йил

TKT - 3 йил

TEFL/TESL/TESOL - 3 йил

Linguaskill - 3 йил

Aptis - 3 йил

🔘ДТМ маълумотнома (15/30 фоизлик устама) - 3 йил

Ҳозирда ушбу сертификатларга устама тўланмайди. Ёки имтиҳон топшириш имкони йўқ. Чиқариб ташлашдан олдин олинган сертификатлар ўз муддати давомида имтиёзли ҳисобланади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

26 Dec, 02:25


⚡️Раҳбар ходимларнинг маошлари икки баробарга оширилиши кутилмоқда

Президентга мактабгача ва мактаб таълими тизимида 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар бўйича ахборот берилгани ҳақида хабар берилган эди.

Унда таълим муассасалари раҳбар ходимларининг ойлик маошларини сезиларли даражада ошириш борасида ҳам бир қанча таклифлар илгари сурилди.

2025-2026-ўқув йилидан бошлаб мактаб ва мактабгача таълим муассасалари директорлари, мактаб директори ўринбосарларининг иш ҳақи миқдорлари оширилади.

Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги натижаларига кўра қўшимча устамалар жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги бошқарув ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама ҳамда бошқа қўшимча тўловлар тўланиши йўлга қўйилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг таъкидлашича, мактаб директорларининг ойлик маоши 20 фоизгача оширилади. Агар улар “Директорлар мактабидан” ўтса, ойлик маошлари яна 50 фоизга оширилиши ҳисобига уларнинг маошини икки баробар оширишга эришилади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

25 Dec, 15:19


❗️Президент фармонига асосан:

2025 йил 1 январдан
техникумларнинг директор ва директор ўринбосари лавозимларига талабгорларни очиқ танлов асосида танлаш тартиби жорий қилинади.

Бунда:
танлов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали амалга оширилади;

танлов ўтказишга тегишли иқтисодиёт тармоқлари ва иш берувчилар вакиллари жалб этилиши мумкин;

директор ва директор ўринбосарлари билан улар томонидан тақдим этилган стратегик режага асосан уч йиллик меҳнат шартномаси тузилади;

муддати тугагандан сўнг директор ва директор ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномаси стратегик режада белгиланган вазифаларнинг бажарилганлигига қараб, келгуси уч йилга узайтирилиши мумкин.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

25 Dec, 12:20


Университет мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Коррупсияга қарши курашиш агентлигига келиб тушган мурожаатга асосан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнология университети Тошкент филиали фаолияти ўрганилди.

📝Ўрганиш натижасида филиалнинг мансабдор шахслари қонунчилик талабларига зид равишда 740 млн сўмлик иш ҳақини ортиқча тўлаб юбориб, бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланди.

🔒Мазкур ҳолат юзасидан филиал мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда ўрганиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

25 Dec, 10:28


«Turkiston Mega Building Group» ишончли қурувчидан ишончли хонадонлар!

Туркистонда янги йил акцияси!🎄

💵 1м² - 4 000 000 сўмдан бошланади

❗️Қўнғироқ қилинг ва яна бошқа алохида имкониятларни қурувчи компаниясидан олинг.

– Бошланғич тўлов: 30% дан 50% гача
– Муддатли тўлов: 44 ой  😱😱

📌Хонадонлар майдони:
1 хона - 50.м² дан 55.5м гача
2 хона - 52.0 дан  86.7 м²  гача
3 хона - 84.7 дан  98.7 м²

Афзалликлари:     
• Уй — монолитный; 
• Хоналар бўлинган
• Ерусти автотураргоҳ
• Шифт баландлиги 3.10 м
• Болалар майдончаси
• Ҳимояланадиган 24/7 ҳудуд
• Ўз паркига эга машинасиз ҳовли

Уйни топшириш муддати: 2026 йил 4- квартал

Онлайн мурожаат:   @JK_Turkiston

☎️ +998939880444
☎️  +998914060047

📍Манзил: Бухоро шахар, Динамо кольцо, Янги Узбекистон массиви

Бухорода фан ва таълим

25 Dec, 08:03


Бухоро вилояти ҳокими эртага фуқаролар қабулини ўтказади

"Сизларнинг талаб ва истакларингиздан келиб чиқиб, эртага, 26-декабр (пайшанба) куни соат 9.30дан бошлаб Бухоро шаҳрида сайёр қабул ўтказаман. Манзил: “Ишга марҳамат” мономаркази биноси", деб ёзмоқда Ботир Зарипов ўзининг телеграмдаги саҳифасида.

👉Каналга уланиш👈

Бухорода фан ва таълим

25 Dec, 07:00


Педагог ходимлар янги йил байрами арафасида кетма-кет 5 кун, ўқувчилар эса 14 кун дам олади

📣Президент “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида” қарорни имзолади.

Бундан аввал мактабларда қишки таътил қачондан бошланиши ҳақида хабар берган эдик.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

25 Dec, 05:31


❗️Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари бўйича педагогларга қўйиладиган талаблар

👉 ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;

👉ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни синфдошлар олдида муҳокама қилмаслик;

👉 ўқувчини оммавий изза қилмаслик;

👉 чет элга чиқиб кетган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида муассаса раҳбариятини хабардор қилиш;

👉 ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакиллари билан шахсий адоватга бормаслик;

👉 таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;

👉 ўқувчиларга ибрат бўлиб, шахсий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;

👉таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш ва бундай ҳолатларни олдини олиш;

👉 бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;

👉 ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний экстремистик таъсирлардан, паст савияли “оммавий маданият”
хуружларидан огоҳ этиб бориш;

👉 мазкур Қоидаларни ҳар ҳафтанинг жума кунларида ўтказиладиган “Синф соати”да ўқувчиларга кенг тушунтириб бориш.

Асос: Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари»

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

25 Dec, 04:20


Ўзбекистонда нодавлат ОТМлар учун 4%лик «доля» солиғи жорий қилинмоқда

🔗Иқтисодчи-эксперт Юлий Юсуповнинг ёзишича, нодавлат олий таълим муассасалари томонидан молия йили якунида тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағнинг мазкур маблағлар бўйича молия йили охирига қолдиғининг 4% қисмини Республика олий таълим кенгашига йўналтириш амалиётини жорий қилиш тўғрида нодавлат ОТМ раҳбарлари гўёки «таклиф киритибди».

🟢Экспертнинг фикрича, ушбу протокол билан «ихтиёрий-мажбурий» солиқ жорий қилинмоқда.

🔴Ўзбекистон Конституцияси 93-моддасига кўра, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш ҳуқуқи Олий Мажлисга тегишли.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

24 Dec, 12:30


⚡️Собиржон Нусратов "Касблар танлови" Республика бошқичида ғолиб бўлди.

Самарқанд вилоятида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида "Мен келажакман" шиори остида “Касблар танлови”нинг Республика финал босқичи 23-24-декабр кунлари ўтказилди.

Мазкур танловда, 5 та йўналишда "Нонвойчилик", "Ёш қурувчи", "Пайвандлаш устаси", Электромонтаж устаси" ҳамда "Дизайнерлик" йўналишлари бўйича вилоят бошқичида гўлиб бўлган ўқувчилар ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

"Ёш қурувчи" — қурилиш соҳасида гипсакартон маҳсулотларидан конструкция ясаш ва унга ишлов бериш бўйича иштирок этган Бухоро архитектура ва қурилиш техникумининг 1-босқич ўқувчиси Собиржон Нусратов фахрли 1-ўринни эгаллаб 50 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

07 Dec, 13:51


Жондор: “Далмунобод”да қурилган умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди

📌Жондор туманида ҳар йили манзилли рўйхат асосида Инвестиция дастурига киритилган таълим даргоҳлари мукаммал таъмирланиб, моддий-техник базаси ҳар томонлама мустаҳкамланмоқда.

➡️Жорий йил ижтимоий ишлаб чиқариш ва инфратузилма дастури асосида туманнинг  Далмунобод маҳалласида 38-сонли умумтаълим мактаби янгидан барпо этилди.

➡️ Мазкур лойиҳа қиймати 5 миллиард 500 миллион сўмга молиялаштирилган бўлиб, 660 ўқувчи ўрнига эга мазкур таълим даргоҳи биносининг қурилишида маҳаллий пудратчи субъектлардан “Зайниддин Ҳаловуддин” МЧЖ бинокорлари жонбозлик кўрсатдилар.

✔️Айни кунда мактабимизда 540 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда ва улар учун зарур шарт-шароит бекаму кўст яратилган. Ҳозирда янги бинода ҳозирланган қулайликлар, синф хоналари етарлича жиҳозлангани малакали ўқитувчилар учун катта ютуқ, албатта.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

07 Dec, 07:42


👼Япониядаги боғчалар ҳақида...

Бизни боғчалар билан солиштирса бўладими 😁

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

07 Dec, 06:19


"KONSTITUTSIYA BAXTIMIZ QOMUSI"

Buxoro xalqaro tibbiyot texnikumi O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 32 yilligi munosabati bilan "Konstitutsiya "Zakovat” intellektual o'yini mavzusida davra suhbati va talabalar tomonidan musiqali chiqishlar namoyish etildi

Soha mutaxassislari yangi tahrirdagi Konstitutsiya mazmuni haqida gapirdilar.
Yurt taraqqiyoti, erkin va farovon hayot garovi uchun qonun mohiyatlari haqida suhbati tashkil etildi.

Mazkur tadbir orqali yoshlarimizda O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga bo‘lgan huquqiy ishonch va hurmat yana bir karra mustahkamlandi.

Talabalar yangi tahrirdagi Konstitutsiyadagi o‘zgarishlar va yangilangan moddalar bilan yaqindan tanishish imkoniga ega bo‘ldilar.

🌐 https://bxtt.uz

📍Manzil: Buxoro shahri, Abu Ali ibn Sino nomidagi jamoat salomatligi texnikumida

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

07 Dec, 05:41


🎯 Osiyo Xalqaro Universitetiga World Monuments Fund (WMF) va Markaziy Osiyo Tadqiqotlari Instituti (CARI) vakillari tashrif buyurdi!

🏛 Uchrashuvda Buxorodagi an’anaviy tarixiy uylarni saqlash loyihasida universitetimizning hamkorligi muhokama qilindi.

📌 Tomonlar madaniy merosni saqlash bo‘yicha hamkorlikni rivojlantirish, nafaqat Buxoro, balki butun Markaziy Osiyodagi tarixiy obidalarni asrab-avaylash masalalarida fikr almashishdi. Universitetimizning ilmiy yordami va madaniy merosni asrashdagi faolligi alohida ta’kidlandi.

💡 WMF va CARI bilan hamkorlik, universitetimizning xalqaro miqyosda tan olinishi va tarixiy yodgorliklarni kelajak avlodlarga yetkazishda muhim ahamiyat kasb etadi. Shuningdek, loyihaning ilmiy resurslardan foydalanish, yangi texnologiyalarni joriy etish va tadqiqotlar o‘tkazishga xizmat qilishi qayd etildi.

🔥 Ushbu hamkorlik universitetimiz mavqeini mustahkamlash va madaniy merosni saqlash yo‘lidagi sa’y-harakatlarni kengaytirishga xizmat qiladi.

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube

Бухорода фан ва таълим

07 Dec, 03:01


❗️Мактаб дарсликлари бу йил ҳам текин бўлади

Аввалроқ мактаб дарсликлари ижара тўловини қайта жорий этиш таклифи илгари сурилганди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактаб дарсликлари ижара тўловини қайта жорий этиш таклифи қабул қилинмаганлигини маълум қилди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

06 Dec, 11:01


#тезкор
Энди мактаблар яқинида тезликни 30 км/соатдан оширганлар жарима тўлайди.

📌Мактаблар атрофига 30 км/с тезликни назорат қилувчи камералар ўрнатилади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

04 Dec, 07:01


Мактабларда қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Дам олиш кунлари 2025 йил 10 январгача давом этади.

Барча мактабларда учинчи чорак 2025 йил 11 январда бошланади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

04 Dec, 06:56


Бухоро халқаро тиббиёт техникумида ОИТСга тқарши курашиш куни муносабати билан тадбир ташкил этилди

🎗🦠Вируснинг ўзига хос хусусияти шундаки, организмга тушгач 3 ойдан -10 йил ва ундан ортиқ вақтга қадар ҳеч қандай белгилар бермайди. Бу давр яширин даври деб аталади. Бу даврда инсонлар ўзларини ушбу вирус билан зарарланганликларини билмаган ҳолда ташувчи сифатида атрофдаги одамларга тарқатиб юришлари мумкин. Шу билан бирга, вирус билан зарарланган  ҳужайралар сони соғлом ҳужайраларга қараганда ортиб боради ва натижада  ОИТС (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) даврига ўтади.

Марузачи: Вилоят ОИТС га қарши курашиш маркази лаборатория шифокори Қутлиев Ғайрат Жамолович талабаларга амалдаги билимлар асосида тавсиялар беришди.


☎️ Мурожаат учун рақамлар:
998553037777

📄 Лицензия (№197413, 28,12,2023 й)

📍Mанзил: Бухоро шаҳри Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида

Бухорода фан ва таълим

04 Dec, 06:20


Faxrli talabamiz bilan tanishing!

🎓 Aydos Ahmedov – S8JM-22 guruhining iste’dodli talabasi hamda sportda o‘z o‘rnini topgan chempion!

➡️ 2023-yil Portugaliyaning Lissabon shahrida o‘tkazilgan musobaqada Aydos 57 kg vazn toifasida Kikboksing bo‘yicha 3-o‘rinni qo‘lga kiritdi.

➡️ 2024-yil sentabr oyida Toshkentda o‘tkazilgan Kikboksing Jahon Kubogida u o‘z mahoratini yana bir bor isbotlab, faxrli 1-o‘rinni qo‘lga kiritdi.

➡️ 2024-yil oktabr oyida Kambodjada o‘tkazilgan Osiyo Chempionatida Aydos yana bir bor xalqaro arenada g‘alaba qozonib, 1-o‘rin bilan vatanimiz sharafini yuksaltirdi.

Osiyo Xalqaro Universiteti bunday iqtidorli talabalar bilan har doim faxrlanadi!


🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube

Бухорода фан ва таълим

04 Dec, 05:32


❗️Боласини мактабга жўнатмаган ота-онага қандай жавобгарлик бор?

Ота-оналар ўз фарзандларини таълим олиши учун маъсулдирлар. Болаларини ўқиши учун шароит яратмагани эса жавобгарликка тортилади.

Бухорода фан ва таълим

03 Dec, 15:00


Божхоначи бўлиш истагидаги йигитлар!

Ушбу эълон сиз учун!

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

03 Dec, 15:00


Божхоначи бўлиш истагидаги қизлар!

Ушбу эълон сиз учун!

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

03 Dec, 07:40


#Халқ_сўзи
#Мутолаа

“Халқ сўзи” газетасининг бугун, 3 декабрь кунидаги 250-сонида Бухоро давлат тиббиёт институти ректори, профессор Шуҳрат Тешаевнинг “Матонат соҳиблари” номли мақоласи чоп этилди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

03 Dec, 06:43


#имтиёз

Нодавлат таълим муассасалари учун берилган имтиёзлар муддати узайтирилади

📌Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари барча турдаги солиқ (ижтимоий солиқдан ташқари) ва йиғимларни тўлашдан озод қилиш тарзидаги солиқ имтиёзлари муддати 2030 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Аввал ушбу имтиёздан фойдаланиш муддати 2025 йил 1 январгача эди.

👉PQ-403, 22.11.2024-yil

Жорий йилнинг 9 ойи давомида 679 та хусусий боғча ва мактаблар 113 млрд сўмдан ортиқ солиқ имтиёзларидан фойдаландилар.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

03 Dec, 05:43


🧑‍💻“Бир миллион ўзбек дастурчиси” лойиҳасининг навбатдаги мавсумига старт берилди

📌Лойиҳа доирасида юқори натижа кўрсатган энг яхши 2 та мактабга Президент совғаси сифатида электромобил тақдим этилади.

✔️Шу билан бирга, 14 та ҳудудда энг юқори натижа кўрсатган ўқувчиларга 700 та ноутбук, Топ-10 нафар ўқитувчига чет-элга саёҳат, энг юқори натижа кўрсатган 100 нафар ўқитувчига 10 млн сўмдан пул мукофоти ва Топ-3 ОТМга пул мукофотлари берилади.

➡️Лойиҳа ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

03 Dec, 04:16


3 декабрь - Ногиронлиги бўлган шахсларга эътибор кучайтириладиган муҳим сана

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти талабалари сана муносабати билан видеоролик тайёрлашди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

02 Dec, 18:05


Янги олинган тоифа қачондан бошлаб кучга киради?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги низомнинг 48-бандига кўра, педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.
  
Маълумот ўрнида, 2024-йил август декабр ойлари аттестацияси учун Сертификатларни генерация қилиш декабр ойининг охирги иш кунларида амалга оширилиши режалаштирилмоқдa!

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

02 Dec, 14:08


«Turkiston Mega Building Group» ишончли қурувчидан ишончли хонадонлар!

Туркистонда 15% гача чегирмалар сизни кутмоқда!

💵 1м² - 4 000 000 сўмдан бошланади

❗️Қўнғироқ қилинг ва яна бошқа алохида имкониятларни қурувчи компаниясидан олинг.

– Бошланғич тўлов: 30% дан 50% гача
– Муддатли тўлов: 44 ой 😱😱

📌Хонадонлар майдони:
1 хона - 50.м² дан 55.5м гача
2 хона - 52.0 дан 86.7 м² гача
3 хона - 84.7 дан 98.7 м²

Афзалликлари:
• Уй — монолитный;
• Хоналар бўлинган
• Ерусти автотураргоҳ
• Шифт баландлиги 3.10 м
• Болалар майдончаси
• Ҳимояланадиган 24/7 ҳудуд
• Ўз паркига эга машинасиз ҳовли

Уйни топшириш муддати: 2026 йил 4- квартал

Онлайн мурожаат: @JK_Turkiston

☎️ +998939880444
☎️ +998914060047

📍Манзил: Бухоро шахар, Динамо кольцо, Янги Узбекистон массиви

Бухорода фан ва таълим

02 Dec, 11:28


🎁 Бугун, бир қатор ёшлар устози, иқтисодиёт фанлари доктори, Хамидов Обиджон Хафизович ўз таваллуд кунини нишонламоқда.

Мураббий 49 ёшни қарши олмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, Обиджон Хафизовични бугунги туғилган куни билан чин юракдан муборакбод этиб, устозга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб, янада янги марраларни забт этишларини тилаб қоламиз!

Бухорода фан ва таълим

02 Dec, 10:55


📣 Osiyo Xalqaro Universitetida “Yoshlar teatr studiyasi” tomonidan sahnalashtirilgan “Quyoshni sen uyg‘otasan” spektakli namoyishi bo'lib o'tdi!

💡 Avvalroq “Kelinlar qo‘zg‘aloni” spektakli bilan iliq taassurot qoldirgan teatr studiyasi, bu gal ham o‘zining ijodiy va mahoratga boy chiqishlari bilan barchaning eʼtiborni tortdi.

🎵 Ijro davomida universitetimiz iqtidorli talabalarining yuksak mahorati yaqqol namoyon bo‘ldi. Ularning jonli, samimiy va hayajonli rollari tomoshabinlar qalbidan chuqur joy olib, ulkan olqishlarga sazovor bo‘ldi.

✔️Yoshlar teatr studiyasi” ijodiy faoliyatini izchil davom ettirib, yangi sahna asarlari bilan talabalarning iste’dodlarini kashf etishda davom etmoqda. Hurmatli talabalar, bunday tadbirlarda faol ishtirok eting va o‘z imkoniyatlaringizni namoyish qiling!

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube

Бухорода фан ва таълим

02 Dec, 04:53


Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ҳафиза Ортиқова Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунгача у Бухоро давлат педагогика институтининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори вазифасида ишлаб келган.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

01 Dec, 04:48


Бухоро давлат университети магистранти халқаро олимпиадада бронза медалини қўлга киритди

25-30-ноябр кунлари Туркманистоннинг Ашхобод шаҳридаги Махтумқули номидаги Туркман давлат университетида талабалар ўртасида кимё фани бўйича ИИИ халқаро олимпиада бўлиб ўтди. Унда мезбон Туркманистон, шунингдек, Россия, Хитой, Эрон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон каби хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасаларидан 200 нафардан зиёд талабалар қатнашди.

❗️Қувонарлиси, яккалик кескин ва муросасиз беллашувларида Бухоро давлат университети кимё мутахассислиги магистранти Рахматов Зиёдулла Шавкарович бронза медалини қўлга киритди.

✔️Шунингдек, олимпиада билан бир вақтда Махтумқули номидаги Туркман давлат университетида ўтказилган “Кимё фанини ўқитишни такомиллаштириш ва замонавий кимёвий технологияларни ривожлантириш” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференсияда фаол иштирок этгани учун Кимё ва нефт-газ технологиялари кафедраси профессори Эркин Дилмуродович Ниёзов сертификат билан тақдирлади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

30 Nov, 12:33


#Тайинлов

💼 Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ҳамроев Мирали Муҳаммаджонович ўз аризасига кўра Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Oдилов Бахтиёр Алишерович Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бахтиёр Адилов 1986 йил 22 июнда  Бухоро шаҳрида туғилган. 2008 йилда Бухоро давлат университетини битирган. Маълумоти бўйича мутахассислиги-иқтисодчи.

Айни пайтга қадар у Бухоро вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш👈

Бухорода фан ва таълим

30 Nov, 11:22


Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти этиб сайланди — ТАСС

Усмонов 2008 йилдан 2022 йилгача ушбу лавозимни эгаллаб, кейинчалик ўз хоҳиши билан ваколатларидан воз кечган эди.

Янги сайловда унинг номзоди яна қўллаб-қувватланиб, у раҳбарликка қайтди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

30 Nov, 03:49


Дарсга ҳалақит бериб, дарсни бузадиган ўқувчиларга қандай чора кўриш мумкин?

Ассалому алайкум. Ўқувчи дарсда хулқи ёмон. Дарс жараёнини бузади. Бошқа ўқувчи ва ўқитувчи билан жанжаллашади. Шу ходисага қандай қонун доирасида чора кўриш мумкин

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўқувчига нисбатан бирор таъсир чораси қўлланилмайди, аксинча бундай вазиятда унинг ота-онасига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 14-бандига асосан ўқувчи дарс машғулотларида:

🔹тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок этиш;

🔹дарсларда ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга чалғимаслик;

🔹ўқитувчига мурожаат қилмоқчи ёки саволига жавоб бермоқчи бўлганда қўлини кўтариб рухсат сўраш;

🔹санитария-гигиена ва техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиши шарт.
Мана шу қоидага биноан ўқувчи юқоридагиларни бажариши талаб этилади.

Агар у мазкур мажбуриятларни бажаришдан бўйин товласа, унда ота-онага нисбатан таъсир чораси кўрилиши мумкин.

Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади. Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса: базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

29 Nov, 07:11


Бухорода "Болалар ҳаракати" вилоят сардорлари сайлови ўтказилди

📌Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган Болалар ҳаракати сардорлар сайловининг Бухоро вилоят босқичи Бухоро шаҳрида жойлашган "Ёшлар маркази"да ташкил этилди. Унда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари, ўқувчилар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари  иштирок этишди.

🔹Дастлаб 13 та туман, шаҳарлардан сараланган 91 нафар сардорлар учун семинар-тренинглар ташкил этилиб, улар  орасидан 7 нафар вилоят сардорлари ёпиқ овоз бериш йўли орқали аниқланди.

✔️Тадбир сўнгида сайланган сардорларга Ўзбекистон болалар ташкилотининг ишонч ёрлиқлари топширилди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

29 Nov, 06:12


🇦🇺 Австралия 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқларга киришни тақиқловчи қонунни қабул қилди

Энди платформаларга эга бўлган компаниялар вояга этмаганларнинг аккаунтларини блокировка қилишлари шарт. Қоидабузарликлар 50 миллион Австралия доллари (тахминан 32 миллион доллар) миқдорида жаримага тортилади. Бироқ, тақиқни четлаб ўтган болалар жазоланмайди.

Ҳужжатда тақиқланган ижтимоий тармоқлар рўйхати кўрсатилмаган. Бироқ, Австралия алоқа вазири Мишел Роуланд таълим мақсадлари учун муҳимлиги сабабли YouTube чекловлардан чиқариб ташланганини таъкидлади.

Қонуннинг тўлиқ кучга кириши келаси йилнинг охирига мўлжалланган.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

29 Nov, 05:27


⚡️ Yoshlar o‘rtasidagi jinoyatchilik va huquqbuzarlikning oldini olishga qaratilgan profilaktik suhbat o'tkazildi!

📌 Ichki ishlar boshqarmasi boshlig'i o'rinbosari mayor Shernazarov Sardor Nabiyevich Buxoro yo'l harakati xavfsizligi boshqarmasi boshlig'ning o'rinbosari podpolkovning Azimov Feruz Faxriddinovich va Osiyo Xalqaro Universiteti profilaktika inspektori universitet yoshlariga jinoyatchilikni oldini olish va unga qarshi kurashish bo‘yicha chora-tadbirlar haqida ma'lumot berishdi.

📍 Suhbat davomida yoshlarni huquqbuzarliklarga yo‘l qo‘ymaslik, qonunlarni hurmat qilishga undash bo‘yicha tavsiyalar ham berildi.

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube

Бухорода фан ва таълим

19 Nov, 04:01


Ўқувчиларга қандай ҳолатда телефон ишлатишга рухсат этилади?‌‌

📌Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.

ТАРТИБНИ БУЗСА

Ушбу талаблар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.

❗️Демак, таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилган тақдирда, ўқитувчи унинг телефонини муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан олиб қўйиши мумкин.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

18 Nov, 11:10


❗️Мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида пул йиғими қатъиян тақиқланади

Таълим муассасаларида таъмирлаш, жиҳоз учун, турли тадбир учун пул йиғиш қатъиян тақиқланади!

Агарда сиз қайсидир мактаб ёки мактабгача таълим ташкилотларида пул йиғиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида хабардор бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг  +998 (71) 202 09 09 рақамли «ишонч телефони»га мурожаат қилишингиз сўралади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

18 Nov, 10:50


Тадбиркор ва ёшлар учрашуви

📌"Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси Бухоро вилоят филиали ҳамда Бухоро халқаро тиббиёт техникуми билан ҳамкорликда "Тадбиркор ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.

➡️Учрашувда Олий Мажлис Сенат ҳузуридаги "Тадбиркор аёллар клуби" Ўзбекистон "Тадбиркор ва ишбилармон аёллар" бирлашмаси республика раиси лидер тадбиркор Содиқова Мамлакат Умедовна ташриф буюрди.

Учрашув давомида юртимизда ҳозирги кунда тадбиркорларга айниқса ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, улардан унумли фойдаланиш усуллари, янги стартап лойиҳаларини яратиш каби бир қанча мотивацион суҳбатлар бўлиб, ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига етарлича жавоб олишди.

Ro'yxatdan o'tish uchun: https://bxtt.uz

📄 Litsenziya (№197413, 28,12,2023-y)

📍Manzil: Buxoro shahri, Abu Ali ibn Sino nomidagi jamoat salomatligi texnikumida

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

18 Nov, 05:18


🇺🇿 18-noyabr — O’zbekiston Respublikasi bayrog‘i qabul qilingan kun!

🕊 18-noyabr davlatimiz ramzi bo‘lgan muqaddas Bayrog‘imiz qabul qilingan sana! Bu bayroq xalqimizning mustaqillik, birlik va ozodlikka bo‘lgan intilishini ifoda etadi. Undagi har bir rang ulug‘ marralar va kelajakka bo‘lgan ishonch ramzidir.

💎 Osiyo Xalqaro Universiteti barcha vatandoshlarimizni shu ulug‘ sana bilan muborakbod etadi! Bayrog‘imiz har doim yuksaklarda hilpirasin!

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube

Бухорода фан ва таълим

18 Nov, 03:53


Бугун Ватан байроғи қабул қилинган кун!

1991 йил 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун.

Ўзбекистон байроғи ҳар биримизнинг хонадонимизда, юрагимизда ва дунё узра ҳилпирасин!

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

17 Nov, 11:41


Ромитанлик устоз 100 фоизлик натижа билан олий тоифага эга бўлди

Ромитан туманидаги 7-ИДУМнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Муҳайё Камолова малака тест синовларида 100 фоизлик натижа билан олий тоифани қўлга киритди.
 
Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

17 Nov, 11:28


🎉 17 Noyabr – Xalqaro Talabalar Kuni!

Aziz talabalar! Sizning orzularingiz – kelajakka eltuvchi yo‘ldir. Har bir harakatingiz, har bir yutug‘ingiz dunyoga yangi nur olib keladi.

OXU siz bilan birga! Bilimga intiling, kuchli bo‘ling va doim oldinga qarab qadam tashlang. Bugungi sa’y-harakatlaringiz – ertangi muvaffaqiyatingizning kalitidir!

📚 O‘zingizga ishoning va yangi marralar sari intiling!

Xalqaro Talabalar Kuni bilan barchangizni tabriklaymiz! 🎓

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube

Бухорода фан ва таълим

17 Nov, 04:54


Сўровнома: Олий таълимдаги мутахассислар эски замон услубидан чиқа олишмаяпти

Олий таълимдаги дарслар сифати талабга жавоб берадими? Талабалар олий таълимдаги дарслар сифатига 5 баллдан неча балл беради? Шу каби саволлар билан пойтахтда таълим олаётган талабалар ўртасида сўровнома ўтказилди.

Талабалар кунида талабалар фикри

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

15 Nov, 09:47


#Диққат
⚡️ Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик ҳатто ота-оналар ёки ўқитувчилар томонидан ҳам кучайтирилмоқда

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг олдини олиш ҳамда ҳимоя қилиш чора-тадбирлари кучайтирилади.  Зўравонликнинг барча шакллари, шу жумладан жисмоний, жинсий, психологик, бепарволик, эксплуатация ва зўравонлик (безорилик) қонун билан тақиқланади ва жазоланади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

15 Nov, 05:57


Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида педагог ходимлар иш фаолиятининг вақт меъёрлари тасдиқланди!

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг қарори, 12.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3572

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

14 Nov, 10:31


Турмуш қуриш руҳий саломатлик учун анча фойдали экан

Олимлар фикрига кўра, ёлғиз яшайдиган одамлар депрессив симптомлардан 86 фоизга кўпроқ азият чекади.

Таъкидланишича, жуфт билан яшаш алкогол ва тамаки истеъмолини пасайтиришга ёрдам беради, шунингдек, иқтисодий ва эмоционал қўллаб-қувватлаш натижасида руҳий саломатлик барқарорлиги сақланади.

Бу хабарни бўйдоқ йигит-қизларга юбориб қўямиз)

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

14 Nov, 09:41


💎 Turkiya Xalqaro Antologiyasi: Osiyo Xalqaro Universiteti magistranti O‘zbekiston ilm-fan va san’at yutuqlarini Yevropa minbarida namoyish qildi!

🇹🇷 Turkiyaning Baygench nashriyoti rahbari Arslon Bayir va O‘zbekiston vakili Marg'uba Xasanova tomonidan tashkil etilgan Turkiya Xalqaro Antologiyasi “Gönül Sesleri: Özbekistan'ın bilim, edebiyat ve sanattaki yetenekleri” nomi bilan nishonlandi.

📎 Ushbu loyihada xalqaro miqyosda katta qiziqish uyg‘otgan konferensiya bo‘lib o‘tdi. Unda Germaniya, Ozarbayjon, Turkiya, Rossiya va O‘zbekistondan ilmiy soha vakillari ishtirok etdilar.

💡 Konferensiyada Osiyo Xalqaro Universiteti magistranti Dilrabo Fayzullayeva ilmiy rahbari Nodirabegim Rajabova bilan birgalikda tayyorlagan maqolasi taqdimotini namoyish qildi.

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube

Бухорода фан ва таълим

14 Nov, 08:20


⚡️⚡️ Қоровулбозор касб-ҳунар мактабининг 8 нафар ўқувчиси  IELTS ва Миллий сертификатдан юқори балларни қўлга киритишди.

Жумладан, 1-курс ўқувчиси Аҳмадова Гулчирой IELTSдан 8.0 балл олиб. C1 даражани;

2-курс ўқувчиси Қодиров Амирхон IELTSдан 7.0 балл олиб C1 даражани;

2-курс ўқувчиси Мамуржонова Вазира IELTSдан 6.5 балл олиб B2 даражани;

2-курс ўқувчиси Ҳошимова Шахзода IELTSдан 6.0 балл олиб B2 даражани;

2-курс ўқувчиси Умарова Зарина Чет тилини билиш даражаси бўйича Миллий сертификатдан 58 балл олиб, B2 даражани;

1-курс ўқувчиси Бахриддинова Маржона Чет тилини билиш даражаси бўйича Миллий сертификатдан, 56 балл олиб, B2 даражани;

1-курс ўқувчиси Обидова Мафтуна Чет тилини билиш даражаси бўйича Миллий сертификатдан 52 балл олиб, B2 даражани;

2-курс ўқувчиси Яхёева Гўзал Чет тилини билиш даражаси бўйича Миллий сертификатдан 51 балл олиб, B2 даражани қўлга киритишди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

14 Nov, 02:50


📚 EMAKTAB.UZ БЎЙИЧА ЭСЛАТМА

Ўқувчилар ўз вақтида (9.00-21.00 гача 1 сменали мактаблар учун, жорий кундан эртаси куни 13.00 гача 2 сменали мактаблар учун) баҳоланмаслиги, белгининг қўйилмаслиги ўқитувчини дарс ўтмаганлигини билдиради ва ушбу дарс учун ҳақ тўланмайди.

Синф раҳбари «бир кунлик журнал» да фанлар остидаги «PR» устунига ҳар кунлик давомат белгиларини қуйидаги тартибда қўйиб боради:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
dq — сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
k — касаллик сабабли дарс қолдирганлигини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикиб керганлигини кўрсатиш учун;
m — сурункали дарс қолдираётганлигини кўрсатиш учун;
ch — республикадан ташқарига рухсатсиз чиқиб кетганлигини кўрсатиш учун;
q — таълим олишга ота-онаси қаршилик қилаётганлигини кўрсатиш учун;
ns — ота-она назоратсизлиги сабабли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун;
tq — турмушга чиққанлиги туфайли дарсга келмайдиганлигини кўрсатиш учун қўйиш белгиланади.

Фан ўқитувчилари томонидан ўқувчиларнинг дарсдаги давоматлари дарс бошланишида онлайн тарзда қуйидаги тартибда қайд этилади:

s —
ҳеч қандай сабабсиз дарс қолдирганини кўрсатиш учун;
kq — дарсга кечикишни кўрсатиш учун.(бахолаш мумкин).

❗️Синф журналларида ўқувчиларнинг фамилияси ва исми мактаб таълим тилига қараб кирилл ёки лотин алифбосига асосланган ёзувларда киритилиши синф раҳбарига юклатилади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

13 Nov, 17:59


⚡️📽 Бухорода "Жадид маърифати" ҳужжатли филми суратга олинмоқда.

"Ҳужжатли ва хроникал филмлар киностудияси" томонидан суратга олинаётган ушбу филм бугун Файзулла Хўжаев уй музейида олинди.

Бухорода фан ва таълим

10 Nov, 15:32


🎉10-Noyabr — Tibbiyot xodimlari kuni 🎉

Mirzayeva Education o'quv markazi barcha tibbiyot xodimlarini, jumladan, markazimizni tamomlab hozirda tibbiyot sohasida faoliyat yuritayotgan va o'qiyotgan barcha shogirdlarimizni ushbu kunda samimiy tabriklaydi! 🩺💙

Sizning beminnat mehnatingiz va fidoyiligingiz jamiyatimiz salomatligini ta’minlashda beqiyos ahamiyatga ega. Har biringizning kuchingiz, sabr-bardoshingiz va bilimlaringiz uchun chuqur minnatdorchilik bildiramiz!

Shuningdek, Mirzayeva Educationda qabul jarayoni davom etayotganini eslatib o'tmoqchimiz. Siz ham biz bilan kelajagingizga qadam tashlang va tibbiyot sohasidagi orzularingizni ro'yobga chiqaring! 🎓

Qabulga yozilish uchun:
📞+998905120067
📞+998994497999
😎 @MIRZAYEVASM
📍Manzil: Buxoro viloyat Romitan tuman Ibn Sino ko'chasi 3-uy.
🗺Lokatsiya: 👉Bosing👈

😀😃😁🙃😀

Бухорода фан ва таълим

10 Nov, 15:08


Эртадан барча таълим муассасаларида II чорак бошланади

Мактаб ўқувчилари учун 4 ноябрдан бошланган кузги таътил ниҳоясига етди. Эртага, 11 ноябрдан мактабларда II чорак бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь Касаба уюшмаси ходимлари байрами бўлса-да, бу сана дам олиш куни деб эълон қилинмаган. Яъни, эртага одатдагидек дарс жараёнлари бўлади.

Шу сабабли, электрон (қоғоз) журналга ҳам ўзгартиришлар киритиш талаб этилмайди.

👉Каналга уланиш👈

Бухорода фан ва таълим

10 Nov, 08:39


Ўзбекистонлик ўқитувчи 3 йилда салкам 1 млрд сўм мукофот олди

23 ёшли Моҳира Болтаева кимё фани бўйича Ўзбекистон терма жамоаси раҳбари ҳисобланади. У ўқувчилик пайтида кимё фанидан халқаро олимпиадада кумуш медални қўлга киритган. Ҳозирда устозлик қилиб, ўқувчиларни халқаро фан олимпиадасига тайёрлайди.

Ўзбекистонда 2019-йилдан буён халқаро фан олимпиадасида ғолиб бўлган ўқувчиларга ҳамда уларнинг устозларига пул мукофотлари бериш йўлга қўйилган.

Моҳира ҳам 3 йилдан буён шогирдларининг муваффақияти сабабли ана шундай пул мукофотларини олади. У 2022, 2023 ва 2024-йилларда жами 900 млн сўм мукофот олган.

👉Каналга уланиш👈

Бухорода фан ва таълим

10 Nov, 05:36


Бухоро халқаро тиббиёт техникуми жамоаси шифокорларни касб байрами билан муборакбод этади.

Азиз шифокорлар, тиббиётимиз фидойилари!
Сизнинг камтарона ва фидойи меҳнатингиз халқимизнинг эътирофи ва ҳурматига сазовор бўлиб келмоқда.

Бугунги кун шифокорини, агар таъбир жоиз бўлса, замон қаҳрамонига қиёслаш мумкин. Шаксиз, сизлар инсонлар саломатлиги учун кўксини қалқон қилган чинакам ботирларсиз.

Ҳурматли шифокорлар, тиббиёт илмининг муносиб давомчилари, касб байрамингиз муборак бўлсин. Дини, ирқи, миллатидан қатъи назар барчага баробар туҳфа этаётган меҳр ва шафқатингиз, беминнат меҳнатингиз доимо эъзоз топиб, хонадонингиз файз-баракага тўлсин, кўнглингиз хотиржамликдан ҳеч қачон айро бўлмасин.
Сизларга мустаҳкам соғлик, меҳнатларингизда улкан зафарлар ва ҳар бир кунингизда муваффақият тилаймиз!:

📍Mанзил: Бухоро шаҳри Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида

https://bxtt.uz

Бухорода фан ва таълим

09 Nov, 16:05


❗️Болани мактабга юбормайдиган ота-оналар 5 млн сўмдан жарима тўлаши мумкин

Қонунчиликка кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик 375 минг сўмдан 1 млн 875 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек
, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 375 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

09 Nov, 13:53


Бухоро давлат тиббиёт институтида тиббиёт ходимлари куни нишонланди

Вилоятда аҳоли сиҳат-саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, халқимиз фаровонлиги, турмуш даражасини юксалтириш учун зарур шарт-шароит яратишга қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик юртдошларимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб умргузаронлик қилишида, эртанги кунга ишончи янада ортишида муҳим ўрин тутмоқда.  

Бунда ҳеч шубҳасиз, Бухоро давлат тиббиёт институти клиникаси жамоасининг ҳам хизматлари беқиёс.
 
Мазкур муассасада ҳам тиббиёт ходимлари куни кўтаринки руҳда нишонланди.

Клиника директори йиғилганганлар касб байрамлари билан қутлаб, бугунги кунда Президентимиз томонидан мамлакатимизда замонавий тиббиётнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратилаётгани, шу билан бирга шифокорларга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини қайд этди. Ҳамкасбларининг келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилади. 

Ҳамда бир гуруҳ шифокорларни мукофотлади.

Бухорода фан ва таълим

09 Nov, 12:33


🌎 Osiyo Xalqaro Universiteti va Himchan Hospitals o'rtasidagi yangi hamkorlik bosqichi!

💎 Bugun Osiyo Xalqaro Universitetida Himchan Hospitals xalqaro tarmog‘ining hurmatli vakillari — janob Park Hye Young va janob Lee Su Chan bilan uchrashuv bo‘lib o‘tdi. Uchrashuv davomida hamkorlik aloqalarini kengaytirish, tajriba almashish va universitet talabalari uchun amaliyot imkoniyatlarini yaratish kabi muhim masalalar muhokama qilindi.

📎 Hamkorlikni yanada mustahkamlash maqsadida ikki tomonlama memorandum imzolandi. Ushbu kelishuv universitet talabalari uchun tibbiyot sohasida amaliy ko‘nikmalarni rivojlantirish va professional yuksalish uchun keng imkoniyatlar ochadi.

💡 Kelgusidagi hamkorlik universitet va Himchan Hospitals uchun yangi istiqbollarga yo‘l ochadi!

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube

Бухорода фан ва таълим

09 Nov, 12:14


⚡️Таълим соҳасига 2025 йил учун 84,3 трлн сўм ажратилиши режалаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “2025-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Лойиҳада таълимга қуйидаги миқдорда маблағлар ажратилиши режалаштирилган:

Умумий таълим—54 трлн сўм
Мактабгача таълим—15,8 трлн сўм
Олий ва ўрта-махсус таълим—14,5 трлн сўм
Жами таълим соҳаси—84,3 трлн сўм


Бу маблағлар умумий Давлат бюджети харажатларининг 25 фоизини ташкил этади ҳамда 2024 йилгига нисбатан 13,2 трлн сўмга кўпдир.

Шунингдек:

🟥 Озиқ-овқат харажатлари: Мактабгача таълим ташкилотлари учун 2,5 трлн сўм (15% кўп).
🟥 Давлат гранти асосида ўқувчилар: 10,7 трлн сўм (11% кўп).

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

08 Nov, 16:41


❗️Ўқувчиларга дарс машғулотлари (синф хоналари)да қуйидагилар тақиқланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сонли буйруғи “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари” тўғрисидаги низом кўра ўқувчилар:

👉 тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок этиш;
👉 дарсларда ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга чалғимаслик;
👉 ўқитувчига мурожаат қилмоқчи ёки саволига жавоб бермоқчи бўлганда қўлини кўтариб рухсат сўраш;
👉 санитария-гигиена ва техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиш.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

08 Nov, 16:30


Шофирконда қоровул мактаб кийиниш хонасида фоҳишахона ташкил қилди

Хабар берилишича, қоровул 60 минг сўм эвазига маткаб кийиниш хонасида фоҳишахона ташкил қилди. Унга ушбу қилмиши учун 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шофиркон туманидаги 38-сонли умумтаълим мактабида қоровул мактаб кийиниш хонасинида интим алоқа қилиш учун ижарага бериб келгани аниқланди.

Уушбу хизмат учун у мижозлардан 60 минг сўм пул олган. Махсус тадбирлар натижасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ушбу фаолиятни тўхтатиш учун чора кўришди. Қоровул ёш жуфтлик билан хонани ижарага бериш бўйича келишган пайтда, пул олаётган вақтида ушланган.

Суд жараёнида айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олди. Шофиркон туман суди унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми бўйича айблов тақдим қилиб, бир йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

08 Nov, 03:16


#Фойдали
Лимон, чеснок ва асалдан қон босимини меъёрга солувчи табиий малҳам тайёрлаймиз.

Ҳар хил таблетка ва дорилардан қутулиб, табиий малҳамдан фойдаланишга эринманг.

Яқинларга юбориб қўямиз.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

08 Nov, 02:01


👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️

🌱ШУ РЕТЦЕПТНИ КУЛЛАНГ ВА «ХАЙР СЕМИЗЛИК»🌱

👀ОРТИКЧА ВАЗИНДАН АЗИЯТ ЧЕКАЁТГАНЛАР УЧУН РОССИЯДАГИ БИРИНЧИ РАКАМЛИ ДИЕТОЛОГДАН ТЕКИН МАСЛАХАТЛАР

БАТАФСИЛ:
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim-s/2-html
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim-s/2-html
http://dexpress24.tilda.ws/nesslim-s/2-html

Бухорода фан ва таълим

07 Nov, 16:58


Халқаро ҳамкорлик: Бухоро давлат педагогика институти ва Қирғизистон талабалар ассоциацияси ўртасида янги ҳамкорлик бошланмоқда

Бухоро давлат педагогика институти (БухДПИ) ва Қирғизистон Республикаси талабалар ассоциацияси ўртасида самарали ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Онлайн суҳбатда икки томоннинг вакиллари ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир муҳим фикрларни ўртоқлашдилар. Учрашувда БухДПИ магистранти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Р.Раҳимбоев, БухДПИ Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси З.Шерназаров, Қирғизистон Республикаси талабалар ассоциацияси президенти Б.Кидиев ва вице-президенти Б.Курманбековлар иштирок этишди.

Ҳамкорликнинг асосий мақсади – иқтидорли ва ташаббускор талабаларни замонавий илм-фан соҳасига жалб этиш, волонтёрлик ҳаракатини кенгайтириш, ёшларда етакчилик ва креатив фикрлаш қобилиятини ривожлантиришдан иборат. Шунингдек, турли лойиҳалар ташкил этиш, ёшларнинг лидерлик салоҳиятини ошириш мақсад қилиб қўйилган.

Ушбу ҳамкорлик юртларимиз ўртасида дўстлик, билим ва тажриба алмашинуви йўлида муҳим қадам бўлади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

24 Oct, 13:59


⭕️⭕️⭕️
Талабалар диққатига! Қандай хусусий ОТМларнинг дипломи тан олинмайди?

Бу хабар хусусий ОТМ талабалари учун муҳим. Ўз олийгоҳингизни текшириб олинг!

Видеони кўрамиз👆

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

24 Oct, 07:37


Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди

Мукофот сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

У икки йилда бир маротаба берилади.

Илк тақдирлаш маросими 2025 йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида бўлиб ўтади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

23 Oct, 15:44


Бухорода талабалар томонидан қадриятлар фестивали ўтказилди

🏢Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида Ўзбекистон - ёшлар мамлакати шиори остида "Миллий қадриятлар куни" ўтказилди. Талабалар томонидан миллийликни уйғунлаштириш мақсадида миллий таомлар, миллий либослар кўргазмалари ташкил этилди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

23 Oct, 14:18


📹 Osiyo Xalqaro Universitetining Klinik o'quv bazasi binosiga sayohat qilamizmi?

🧪 Aynan bu video lavha shu qiziqarli sayohatga bag’ishlangan. Biz Osiyo Xalqaro Universitetining Klinik o'quv bazasi binosiga tashrif buyurdik va bu yerda tahsil olayotgan talabalar bilan suhbatlashdik.

🎙Talabalarimiz bilan uchrashuvda ularning fikrlarini tingladik va o'quv jarayonlari uchun yaratilgan sharoitlarni o'rgandik. Klinik o'quv bazamiz talabalarni kelajakdagi professional faoliyatlari uchun zarur amaliy ko‘nikmalar bilan ta’minlashga qaratilgan.

🩺 Guvohi bo’lganingizdek, ushbu baza orqali talabalarga amaliyot o‘tash, bilimlarini mustahkamlash va real kasbiy vaziyatlarga tayyorlanish imkoniyati yaratilgan.

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube

Бухорода фан ва таълим

23 Oct, 09:58


🇺🇿 🇷🇺 Бухорода мактаб раҳбарлари, рус тили ва рус тили фанлари ўқитувчилари Форуми ўтказилади

Тадбир Россия халқлар дўстлиги университети қошидаги Рус тили институти томонидан Бухоро инновациялар университетида ташкил этилган.

Форум иштирокчилари маҳорат сабоқлари, давра суҳбатлари ва услубий тренингларда иштирок этади.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

23 Oct, 09:02


🖥🖥 Ахборот 24 | Дуал таълимнинг ижобий натижалари Ғиждувон туман 2-сон касб-ҳунар мактаби мисолида.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

23 Oct, 02:09


Шерзод Намозов устозига “Damas” совға қилди

Хабарингиз бор, Франсиянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган XVII ёзги Паралимпия ўйинларида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қилган ромитанлик спортчи Шерзод Намозов дзюдо бўйича финал баҳсида муваффақиятли иштирок этиб, олтин медал соҳиби бўлди.

Икки карра Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган Шерзод ўзининг Газли шаҳрида 1-синфдан 4-синфга қадар сабоқ берган мураббийи Рустам Ашуровга “Damas” автомашинаси совға қилди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

22 Oct, 13:18


❇️“ЎЗБЕК ТИЛИ БИЛИМДОНИ” ВИЛОЯТ ТАНЛОВИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

🔹Хабарингиз бор, Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллиги ҳамда “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан “Ўзбек тили билимдони” вилоят танлови эълон қилинган эди.

🔹Танловда вилоятдаги ўрта таълим муассасаларининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирок этиб, икки йўналишдаги тест синовларидан ўтишди.

🔹Якуний натижаларга кўра,

Шофиркон туманидаги 11-мактаб ўқитувчиси Ферузабону Махтубова энг юқори кўрсаткич билан фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Бухоро туманидаги 2-мактаб ўқитувчиси Шаҳризода Ярашева 2-, Бухоро шаҳридаги 12-ИДУМ ўқитувчци Соҳиба Хайруллаева 3-ўринни қайд этди.

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

22 Oct, 07:47


#Архив

Яхшими ёки?..


“Бухоро аҳли мактабларга ном қўйиш ва қайта аташдан чарчаган кўринади...”

“Халқ сўзи” газетасининг 1992 йил 22 октябрь сонидан

Бухорода фан ва таълим

Бухорода фан ва таълим

22 Oct, 07:39


🔈 Shifokorlik Qasamyodidan unutilmas lahzalar!

👩‍⚕ Osiyo Xalqaro Universiteti Tibbiyot fakulteti talabalari uchun eng hayajonli va mas'uliyatli daqiqalar!

Bo‘lajak shifokorlarimiz har bir bemorning sog‘lig‘i ular uchun birinchi o‘rinda ekanini tantanali ravishda qasamyod qilib tasdiqlashdi.

🔥 Ushbu jarayondan qisqa kadrlarni siz bilan baham ko‘rmoqchimiz. Marhamat, tomosha qiling!

🌐 www.oxu.uz

Telegram | Instagram | YouTube

Бухорода фан ва таълим

22 Oct, 05:33


⚡️ Энди мединститутларни тугатаётган талабалар шифокор бўлиб ишлаш учун имтиҳон топширади

2024/2025 ўқув йилидан барча давлат ва нодавлат тиббиёт ОТМларида 2 босқичли давлат имтиҳонларини ўтказиш тизими жорий этилади.

1️⃣-босқичда талабалар фундаментал фанлар бўйича якуний давлат имтиҳонларини;
2️⃣-босқичда клиник фанлардан имтиҳон топширади.

Дастлабки имтиҳонни муваффақиятли топширганларга курсдан курсга ўтишга, клиник билимларга оид синовларда яхши натижа кўрсатганларнинг эса амалиётда шифокор бўлиб ишлашига рухсат этилади.

Бухорода фан ва таълим