Судьялар олий мактаби | Расмий канал @sudyalar_oliy_maktabi Channel on Telegram

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

@sudyalar_oliy_maktabi


Судьялар олий мактабининг
расмий Telegram канали
Веб-сайт: sudyalaroliymaktabi.uz
Instagram: instagram.com/sudyalaroliymaktabi/
Facebook: facebook.com/sudyalaroliymaktabi/

Судьялар олий мактаби | Расмий канал (Uzbek)

Судьялар олий мактаби - бу барча судьялар учун ишончли манба. Ушбу Telegram каналида судьялар учун маълумотли материаллар, янгиликлар ва маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумотлар кўрсатилади. Бу канал судьяларга ижтимоий тармоғда ёрдам бериш учун янгиликлар ва фойдали хабарларни тарқатади. Судьялар олий мактаби веб-сайтида судьялар учун маълумотли материаллар, кўрсатмалар ва ресурслар мавжуд. Ҳамда уларнинг Инстаграм ва Фейсбук саҳифалари орқали каналга эълонлар ва янгиликлар ечиш мумкин. Судьялар олий мактаби - бу судьяларнинг узлаштириш учун ишончли ва муҳим манба.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

09 Jan, 10:41


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби жамоаси Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьяси Бобир Муиновга волидаи муҳтарамаси Рузигул Хусенованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

08 Jan, 06:24


#Табрик

8 январь – Прокуратура органлари ходимлари куни


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби жамоаси барча прокуратура органлари ходимларини касб байрамлари билан самимий муборакбод этади!

Адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва машаққатли фаолиятингизда Сизларга мустаҳкам соғлик ва улкан зафарлар тилаймиз.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

04 Jan, 15:04


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби жамоаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Шарофиддин Болиевга акаси Камолиддин Болиевнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

04 Jan, 04:48


Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби кабинет мудири лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.


Талабгорлар:
олий юридик маълумотга;
ҳуқуқий таълим соҳасида муайян билим ва иш кўникмасига;
АКТдан самарали фойдаланиш лаёқатига эга бўлишлари талаб этилади.
Хорижий тилларни (инглиз, немис, француз) биладиган шахслар устунликка эга бўлади.

Талабгорлар танлов асосида қабул қилинади.
Танлов тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.


Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар Судьялар олий мактабининг [email protected] электрон почтасига ёки Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
ариза (яшаш манзили ва уяли телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
маълумотнома (объективка).

Аризалар 2025 йил 14 январь соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

03 Jan, 06:07


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби жамоаси Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди раиси Аббос Холмуминовга падари бузруквори Мaхамади Холмуминовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

01 Jan, 07:58


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби жамоаси Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман суди раиси Қувондиқ Мамарахимовга падари бузруквори Қудрат Мамарахимовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

31 Dec, 10:46


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби барча юртдошларни кириб келаётган янги 2025 йил байрами билан самимий муборакбод этади.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик ва файзу барака тилаймиз.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

27 Dec, 05:11


#Судьялар корпусининг янги вакиллари

Судьялар олий мактабинининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсини муваффақиятли тамомлаган 4 нафар битирувчилари: Ш. Гайбулов, Э. Номозов, К. Рузиев ва М. Атажановалар Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 25 декабрдаги қарорига муфовиқ судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланди.
Бугун Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлисида илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларнинг, жумладан Ш. Гайбулов, Э. Номозов, К. Рузиев ва М. Атажановаларнинг қасамёди эшитилди.

Қасамёд қабул қилган 4 нафар янги судьяга судьялик гувоҳномалари билан бирга "Судьялар одоби кодекси" топширилди.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

25 Dec, 09:36


2024 йил 23 декабрь куни Нукус ва Урганч шаҳарларида Судьялар олий кенгаши судьяси О.Мирзамахмудов, Олий суд судьяси К.Толлибоев ва Судьялар олий мактаби директорининг ўринбосари Д.Исраилов томонидан янги тайинланган 32 нафар тергов судьялари учун амалий семинарлар ўтказилди.
Семинарларда Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси К.Тарихов, Хоразм вилоят судининг раиси Ш.Камоловлар, вилоят судлари судьялари, тергов судьялар, вилоят прокуратураси, ДХХ ва ИИБ терговчилари, суриштирувчилари, адовкатлар иштирок этишди.
Семинарларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 10 июнда ПФ-89-сонли фармони моҳияти ва тергов судьялари фаолиятининг ҳуқуқий асосилари, жумладан бу билан “Habeas Corpus” тамойили тўлиқ таъминланиши тушунтирилди.
Бундан ташқари, тергов судьяларни ишини ташкил қилиш, тергов органларининг қамоққа олиш ҳақидаги илтимосномаларини кўриб чиқиш тартиби ва суд қарорини чиқариш масалалари ўрганилди. Жумладан, тергов судьялар хизмат хоналарида ҳудудни картаси осиб қўйишлари, ИББнинг жиноятчилик ҳолати кунлик маълумотномаси/сводкаси тергов судьяларга юборилиши мақсадга мувофиқлиги айтилди.
Шунингдек, тергов судьяларни мустақиллиги ва уларни ротация қилиниши, тергов судьялар қабул қилган қарорларни апелляция тартибида вилоят судлари томонидан кўриб чиқилиши, тергов судьяларни фаолияти ўрганилиши ва умулаштирилиши, бу масалада Олий суд Пленуми қарори тайёрланиши ҳақида гапирилди.
Семинарда иштирок этган адвокатлар томонидан тергов судьяси ЖИБ шаҳар/туман судининг раисига қайси масалаларда бўйсуниши, процессуал муддатлар бўйича берилган саволларга жавоб берилди.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

19 Dec, 13:42


СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИНИНГ БИР ГУРУҲ БИТИРУВЧИЛАРИ ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛИШДИ
Бугун Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлисида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимига номзодларни тайёрлаш курсини тамомлаган бир гуруҳ битирувчилар Судьялик қасамёдини қабул қилишди.
Хусусан, Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 18 декабрдаги қарорига муфовиқ судьялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган Э. Акбутаев, Ж. Салохиддинов, Ж. Убайдуллаев, М. Маматбаева, М. Махмудова, А. Мирзаева, Б. Якубов ва А. Байназаровнинг қасамёди тингланди.
Қасамёд қабул қилган 8 нафар янги судьяга судьялик гувоҳномалари билан бирга “Судьялар одоби кодекси” топширилди.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

19 Dec, 11:13


Жорий йилнинг 16 декабрь куни Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабига АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) мутахассислари Эндрю Соломон, Камерон Бич ва Жан-Марк Гореликлар ташриф буюришди.

Ташриф давомида USAID лойиҳалари, хусусан “East West Management Institute”нинг Ўзбекистондаги офисининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси ва Судьялар олий мактаби ўртасида бугунга қадар ҳамкорликда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, куни кеча USAID билан ҳамкорликда АҚШлик эксперт иштирокида бўлиб ўтган “Фуқаролик суд ишларини юритишда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид халқаро ва миллий стандартларни ўргатиш бўйича тренерлар учун тренинг” натижалари Судьялар олий мактаби вакиллари томонидан юқори баҳоланиб, шу мавзудаги тренинг жиноят ишлари бўйича судлар судьялари учун ҳам ўтказилиши таклифи илгари сурилди.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

18 Dec, 06:27


2024 йил 17 декабрь куни Навоий ва Самарқанд шаҳарларида Судьялар олий кенгаши судьяси О.Мирзамахмудов, Олий суд судьяси К.Толлибоев ва Судьялар олий мактаби директорининг ўринбосари Д.Исраилов томонидан янги тайинланган 30 нафар тергов судьялари учун амалий семинарлар ўтказилди.

Семинарларда Навоий вилоят судининг раиси А.Аллаев, Самарқанд вилоят судининг раиси О.Хайитовлар, вилоят судлари судьялари, тергов судьялар, вилоят прокуратураси, ДХХ ва ИИБ терговчилари, суриштирувчилари, адовкатлар иштирок этишди.

Семинарларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 10 июнда ПФ-89-сонли фармони моҳияти ва тергов судьялари фаолиятининг ҳуқуқий асосилари, жумладан бу билан “Habeas Corpus” тамойили тўлиқ таъминланиши тушунтирилди.
Бундан ташқари, тергов судьяларни ишини ташкил қилиш, тергов органларининг қамоққа олиш ҳақидаги илтимосномаларини кўриб чиқиш тартиби ва суд қарорини чиқариш масалалари ўрганилди. Жумладан, ИББнинг жиноятчилик ҳолати кунлик маълумотномаси/сводкаси тергов судьяларга юборилиши мақсадга мувофиқлиги айтилди.

Шунингдек, тергов судьяларни мустақиллиги ва уларни ротация қилиниши, тергов судьялар қабул қилган қарорларни апелляция тартибида вилоят судлари томонидан кўриб чиқилиши, тергов судьяларни фаолияти ўрганилиши ва умулаштирилиши, бу масалада Олий суд Пленуми қарори тайёрланиши ҳақида гапирилди.

Семинарда иштирок этган адвокатлар томонидан тергов судьяси ЖИБ шаҳар/туман судининг раисига қайси масалаларда бўйсуниши, процессуал муддатлар бўйича берилган саволларга жавоб берилди.

Семинар иштирокчилари Судьялар олий мактаби фаолиятига қизиқиш билдириб, Судьялик лавозимларига номзодларни тайерлаш бир йиллик магистратура ўқув курсига қабул қилиш тартиби ва имтиҳонларига қизиқиш билдиришди.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

26 Nov, 06:22


БЎЛАЖАК СУДЬЯЛАР КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДДА!


📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

25 Nov, 07:50


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олийкенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабинингиқтисодий ҳуқуқ йўналиши бўйича магистратура тингловчилари кафедра профессори Ф.Отахоновбошчилигида 2024 йил 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф давомида мажмуада жойлашган музей ва кутубхона фаолияти биланяқиндан танишди ҳамда биринчи Президентимизнинг ҳаёти ва фаолияти юзасидан кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.


📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

25 Nov, 06:56


КОНСТИТУЦИЯ – МИЛЛИЙ МУСТАҚИЛЛИК ВА ДЕМОКРАТИК ТАРАҚҚИЁТНИНГ ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИ
 
2024 йил 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан “Конституция – миллий мустақиллик ва демократик тараққиётнинг ҳуқуқий пойдевори” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, Ўзбекистон Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти, И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент давлат юридик университетининг профессор-ўқитувчилари, тингловчилари, талабалари ҳамда ёш илмий тадқиқотчилар иштирок этишди.
Тадбирни Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбари, тарих фанлари доктори, профессор Темир Ширинов ва Давлат ва ҳуқуқ институти директори, юридик фанлар доктори, профессор Муроджон Турғуновкириш сўзлари билан очиб бердилар.
Тадбирда Биринчи Президентимиз хотирасига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш қилинди.
Шундан сўнг давра суҳбатида ЎзбекистонРеспубликаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби профессори, юридик фанлар доктори Фозилжон Отахонов “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри амал қилишининг аҳамияти”маъзусида маъруза қилди. Шунингдек, тадбирдаХусусий мулкнинг тадрижий ривожланиши ва истиқболлари”, “Ўзбекистон ва ривожланган мамлакатлар конституцияларида ижтимоий давлат концепциясининг ифодаланиши” ва Мустақил Ўзбекистон Конституцияси ва ривожланган демократик давлатлар конституциялари” мавзуларидаги маърузалар ҳам тингланди.
Давра суҳбати қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.


📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

22 Nov, 13:43


БЎЛАЖАК СУДЬЯЛАР КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДДА!
 
2024 йилнинг 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби тингловчилари Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раҳбарияти ва судьялари билан учрашишди.  
Учрашувда сўнгги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ ташкил этилган адолатни қарор топтиришга қодир, мустаҳкам иродали, юксак маънавий ва касбий фазилатларга эга бўлган судьялар таркибини шакллантириш, судьяликка номзодларни тайёрлаш ва амалдаги судьялар малакасини оширишга ихтисослашган алоҳида ўқув муассасаси сифатида Судьялар олий мактабининг фаолиятига катта баҳо берилди.
Шунингдек, Конституциявий суд судьялари бўлажак судьяларга янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси мазмун-моҳияти, конституциявий ислоҳотларнинг бош ғояси, Конституциявий суд фаолияти йўналишлари,  конституциявий одил судловни таъминлаш ҳақида маълумотлар беришди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М.Абдусаломов учрашув иштирокчиларига янгиланган Конституциянинг мамлакатимизда халқчил давлат яратишдаги ўрни, миллий давлатчилик тараққиёти, давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида белгиланган устувор йўналишлари ҳақида гапириб берди.  
Конституциявий суд судьялари ва Судьялар олий мактаби тингловчилари ўртасидаги бундай амалий мулоқотлар бўлажак судьяларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаши, конституциявий одил судловга оид билимларни янада бойитишига хизмат қилади.
Тингловчилар томонидан суд ҳужжатларини тайёрлашда Конституцияни тўғридан-тўғри қўллашга оид ҳамда қонунларни қўллаш жараёни юзасидан берилган саволларга Конституциявий суд судьялари томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.


📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

20 Nov, 14:02


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Жиноят ҳуқуқи ихтисослиги тингловчилари Жиноят ҳуқуқи кафедраси профессор-ўқитувчилари М.Назаров ва М.Ганижоновлар бошчилигида 2024 йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида бўлишди.

Тингловчиларга Олий суд судьяси И.Рахманкулов томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фаолияти, тизими ва вазифалари, одил судлов тизимида тутган ўрни тўғрисида муҳим маълумотлар берилди.

Шунингдек, Олий суд судьяси Н.Расулов томонидан суд
мажлислар залида, Олий судда ишларни кўриш тартиби юзасидан маълумотлар берилди.
Тингловчилар Олий суд Пленум зали, суд мажлислар зали ҳамда музейида бўлиб, Олий суднинг фаолияти, тарихи, суд тизимида фидокорона хизмат қилган фахрийларнинг фаолият йўли ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишди.


📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

19 Nov, 06:25


Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан жорий йилнинг 21-22 ноябрь кунлари “ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДА ГЛОБАЛ ЧАҚИРИҚЛАР ВА ТАҲДИДЛАР: ЗАМОНАВИЙ СТРАТЕГИЯ ВА ЕЧИМЛАР” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш режалаштирилган.

Конференция доирасида етакчи миллий ва хорижий мутахассисларнинг маъруза
ва тезислари асосида конференция материаллари тўплам шаклида чоп этилиши муносабати билан мавзуга оид илмий мақола ва тезислар ўзбек, инглиз ёки рус тилларида 2024 йилнинг 1 декабрь кунига қадар [email protected], [email protected] эл.почта (тел:+99871 202 04 96 ички 1791) манзилларига юборилиши сўралади.

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

18 Nov, 10:22


Судьялар олий мактаби: меҳр улашинг ва инсонларга ҳаёт бахш этинг!

Бугун 18 ноябрда Судьялар олий мактабида мактаб жамоаси ташаббуси билан Республика қон қуйиш маркази ҳамкорлигида “Меҳр улаш” лойиҳаси доирасида қон топшириш (донорлик) хайрия акцияси ўтказилди.
Мактаб жамоаси “Донор сифатида меҳр улашинг ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолинг” шиори остида барча кўнгиллиларни ана шундай хайрли ва савоб амални бажаришга чорлайди. Бу билан сиз кимнингдир дардига дармон бўлишингиз ёки кимгадир ҳаёт бахш этишингиз мумкин.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

18 Nov, 07:45


#Кун_тарихи

🇺🇿 Давлат байроғи Ўзбекистон давлат суверенитетининг рамзидир

18 ноябрь
“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

17 Nov, 12:23


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьяси Даўлетбай Разовга падари бузруквори Женисбай Разовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

16 Nov, 13:05


СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЁРИТИШ: ЮТУҚ ВА МУАММОЛАР
 
Бугун  Судьялар  олий  мактабида  Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий мактаби  ва  вилоятлар, Тошкент шаҳри судларининг  жамоатчилик  билан  алоқалар бўлими раҳбарлари, яъни  матбуот  котиблари   иштирокида  семенар бўлиб  ўтди.

 Семенарда судлар  фаолиятини ёритишда  матбуот хизмати вакилларининг роли,  суд жараёнлари борасида ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган хабарлар ва аксар ҳолларда бундай  асосланмаган ахборотларга қарши етарлича жавоб берилмаётгани  хусусида мунозаралар ўтказилди.  
Куннинг биринчи ярмида   Судьялар олий кенгаши ҳамда Олий суд   жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Турсунали Акбаров  ва Азиз Обидов вилоят судлари матбуот котиблари, журналистлар  билан мулоқот ўтказдилар.  Унда  айрим ҳолларда суд ишлари юзаки  ва бир томонлама ёритилаётгани, бу  муаммонинг олдини олишда  матбуот хизматлари етарлича фаолият юритмаётгани борасида фикрлар билдирилди. Шунингдек, Олий суд малака ҳайъати раиси ўринбосари  Жамолиддин Чориев,  Тошкент вилояти суди судьяси Холмамат Ҳасанов, судья Шамсиддин Тожиевлар  ўз иш фаолиятларидан  мисоллар келтириб соҳадаги ютуқ  ва  муаммоларни тилга олдилар. Судлар фаолиятининг самарали ёритилишида матбуот котибларининг ўрни борасида таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.


Тушдан  кейин тадбирда  Судьялар олий кенгаши  раиси Холмумин Ёдгоров  ва Олий суди раисининг биринчи ўринбосари  Икром  Муслимовлар  иштирок этишди.  Шунингдек,  тадбирда  барча  вилоят  судлари  раислари ҳам онлайн  қатнашишди.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

16 Nov, 05:49


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби жамоаси жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди судьяси Анвар Дусмуродовга онаси Замира Абдуллаеванинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

15 Nov, 11:11


Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳузуридаги PhD.37.27.02.2020.Yu.107.01 рақамли Илмий кенгашда ИИВ академияси мустақил изланувчиси Қулмуродов Улуғбек Исломовичнинг 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича юридик фанлар бўйича фалсафа доктори  (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг фуқаровий-ҳуқуқий мақоми"  мавзусидаги диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтмоқда.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

15 Nov, 07:12


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳузуридаги PhD.37.27.02.2020.Yu.107.01 рақамли Илмий кенгашда Судьялар олий мактаби мустақил изланувчиси Қурбонова Хуршида Яминовнанинг 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича юридик фанлар фалсафа доктори  (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг фуқаролик- ҳуқуқий режими”  мавзусидаги диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтмоқда.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

15 Nov, 05:39


Судьялар олий мактабини муваффақиятли тамомлаган қуйидаги уч нафар битирувчиси Судьялар олий кенгашининг жорий йилни 13 ноябрдаги қарорига кўра:

Султанов Қувондиқ Юсуфбаевич - судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Иматов Азат Маратович - судьлик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Камалов Мухаммад Абдулбоситхонович - судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялар корпусининг ушбу янги уч нафар вакиллари куни кеча Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари бўлиб ўтган мажлисида қасамёд қабул қилишди.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

13 Nov, 14:17


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби жамоаси Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Туйгун Курбановга волидаи муҳтарамаси Зайнаб Курбанованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

13 Nov, 14:05


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурудаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти ва Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги С.Алексеев номидаги "Хусусий ҳуқуқ" тадқиқот маркази билан уч томонлама ҳамкорлик меморандуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси лойиҳасининг янги таҳририни ишлаб чиқиш бўйича қўшма маслаҳатлашувлар ўтказиш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг умумий қисм, мерос ҳуқуқи ва халқаро хусусий ҳуқуқ бўлимлари бўйича ўтказилган мазкур видеоконференция учрашувда тегишли Ишчи гуруҳ аъзолари ва Йиғма гуруҳ аъзолари иштирок этишди. Ишчи гуруҳ аъзоси сифати Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Фуқаролик ҳуқуқи кафедраси мудири, ю.ф.д., профессор Насриев Илҳом Исмоилович иштирок этди.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

11 Nov, 11:33


Бугун оралиқ назорат синовлари бошланди
 
Жорий йилнинг 11 ноябридан то 15 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг2024/2025 ўқув йилида судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш магистрлик курсининг 187 нафар, жумладан жиноят ҳуқуқи ихтисослиги бўйича  102 нафар, фуқаролик ҳуқуқи ихтисослиги йўналишида 45 нафар, иқтисодий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича 20 нафар  ва маъмурий ҳуқуқ ихтисослиги йўналишида  таълим олаётган 20 нафар тингловчилари учун ўқув режасига мувофиқ оралиқ назорат имтиҳонларини ўтказиш белгиланган.
Шунга кўра, бугун жиноят ҳуқуқи ихтисослиги бўйича 1, 4-гуруҳлар тингловчилари учун “Жиноят тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш асослари” фанидан, жиноят ҳуқуқи ихтисослиги бўйича 2, 3-гуруҳлар тингловчилари учун “Жиноят процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш асослари” фанидан ҳамда маъмурий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича йўналиши тингловчилари учун “Маъмурий судларда процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш асослари” фанларидан оралиқ  назорат  имтиҳонлари  ўтказилмоқда.  2024/2025 ўқув йили 1-семестри учун судялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси тингловчиларига мутахассислик фанлари бўйича ўтказиладиган оралиқ назорати бўйича тузилган комиссиялар таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши, Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти суди ва туман (шаҳар) судининг малакали судьялари киритилган  ва  улар томонидан оғзаки шаклда оралиқ назоратлари ўтказилмоқда.
 

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

11 Nov, 07:35


Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!
 
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби “Маъмурий ҳуқуқ”кафедраси ўқитувчиси лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
 
Номзодларга нисбатан қуйидаги талаблар белгиланади:
         Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлиш;
         олий юридик маълумот (магистр даражаси)га, шунингдек қоида тариқасида, профессор ёки доцент илмий унвонига, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлиш;
          юридик ихтисослик бўйича, қоида тариқасида, камида 5 йил (судья, прокурор, адвокат ва б.) иш стажига эга бўлиш;
          АКТ дан самарали фойдаланиш қобилиятига эга бўлиш.
 
Педагогик иш стажига эга бўлган, юридик йўналишдаги олий таълим муассаларида ўқитувчи бўлиб ишлаган, хорижий (инглиз, немис, француз) тилларини биладиган номзодлар устунликка эга бўлади.
 
Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.Танлов икки босқичли синовдан иборат:
        биринчи босқичда номзодлар тест синовларидан ўтказилади. Тест синовларида энг юқори баллнинг камида учдан бирини олганлар иккинчи босқичга қўйилади;
       иккинчи босқичда номзодлар маъруза шаклида очиқ дарс машғулотини ўтказадилар. Маъруза Power Point Presentation/слайдлар ёрдамида ўтказилиши лозим.
Тест синовлари ва очиқ дарс машғулоти тегишлича 4/6 (40 балл/60 балл) нисбатида баҳоланади.
 
Эслатма: Маъруза (очиқ дарс машғулоти) мавзуси “Маъмурий ҳуқуқ” кафедраси предметлари бўйича ўқув дастурлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
 
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий мактабининг [email protected] электрон почтасига ёки Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари лозим:
        ариза (яшаш манзили ва уяли телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
        шахсий маълумотнома (объективка).
 
Аризалар 2024 йил 21 ноябрь соат 17.00 га қадар қабул қилинади.
 
Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

05 Nov, 11:08


Халқаро ҳамкорлик ривожланмоқда!

Жорий йилнинг 31 октябрь-1 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилоти GIZнинг “Марказий Осиё давлатларида ҳуқуқий давлатчилик бўйича ҳамкорлик” лойиҳаси Дастури томонидан ташкил этилган “Маъмурий ҳуқуқ ва жараён: ҳозирги ҳолат ва келажакдаги муаммолар” мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби “Маъмурий ҳуқуқ” кафедраси мудири Ботир Билолович Самарходжаев иштирок этди.

Халқаро конференцияда Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Германия, Польша, Швецария каби хорижий давлатларнинг вакиллари ҳам иштирок этишди.

Шунингдек, конференция давомида “Маъмурий одил судловда ахборот технологиялари: имкониятлар ва ҳуқуқий чегаралар”, “Хорижий мамлакатларда маъмурий тартиб-таомиллар ва маъмурий одил судлов ривожланишининг замонавий тенденциялари”, “Оммавий ахборотдан фойдаланиш асослари ва чегаралари: долзарб масалалар ва суд амалиётидан мисоллар” каби мавзуларда хорижий экспертларнинг маърузалар тингланди.


📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

01 Nov, 12:53


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳузуридаги PhD.37.27.02.2020.Yu.107.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2024 йил 15 ноябрь куни соат 14:30 даги мажлисида ИИВ академияси мустақил изланувчиси Қулмуродов Улуғбек Исломовичнинг 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича юридик фанлар бўйича фалсафа доктори  (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг фуқаровий-ҳуқуқий мақоми"  мавзусидаги диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.   

Zoom:
https://us06web.zoom.us/j/86238555708?pwd=TRXROkC8AZhlEZnsAJZtEdax7St1Ef.1

ID: 862 3855 5708
Код : 215592

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

01 Nov, 10:19


#танлов

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби томонидан Конституциямиз қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси тингловчилари ўртасида “Суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий асослари”мавзусидаги мақолалар танлови эълон қилинади.

Мақолалар 2024 йилнинг 25 ноябрь куни соат 18.00 гача қабул қилинади.

Мақолаларга қўйиладиган талаблар:
плагиат (кўчирмакашлик)дан ҳоли бўлиб, мавзу бўйича муаллифнинг шахсий нуқтаи назари акс этган бўлиши керак;
ҳажми: 14 шрифт, 1 интервал, 5 варақдан кўп бўлмаслиги лозим.
 
Шунингдек, тингловчилар ўртасида жорий йилнинг 29 ноябрь куни “ЗАКОВАТ” интеллектуал ўйини ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу турнир бўйича қўшимча маълумотлар Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси гуруҳларига Ўқув бўлими томонидан оғзаки равишда етказилади.


📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

01 Nov, 06:50


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ҳузуридаги PhD.37.27.02.2020.Yu.107.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2024 йил 15 ноябрь куни соат 10:00 даги мажлисида Судьялар олий мактаби мустақил изланувчиси Қурбонова Хуршида Яминовнанинг 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ ихтисослиги бўйича юридик фанлар фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг фуқаролик- ҳуқуқий режими”  мавзусидаги диссертацияси ҳимояси бўлиб ўтади.   

Zoom:
https://us06web.zoom.us/j/86238555708?pwd=TRXROkC8AZhlEZnsAJZtEdax7St1Ef.1

ID: 862 3855 5708
Код : 215592

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

30 Oct, 07:47


🔹Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби етакчи ташкилот сифатида Тошкент давлат юридик университети мустақил изланувчиси Эшанова Даулетбике Аметбековнанинг  12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи.Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳукуқ ихтисослиги бўйича юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган "Инвестиция фаолиятини суғурталашни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш" мавзусидаги диссертация муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур диссертартация иши бўйича етакчи ташкилот сифатида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби белгиланган.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

28 Oct, 13:35


Бугун Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилоти GIZнинг “Марказий Осиё давлатларида ҳуқуқий давлатчилик бўйича ҳамкорлик” лойиҳаси Дастури доирасида Судьялар олий мактаби “Маъмурий ҳуқуқ” йўналиши тингловчилари учун “Маъмурий судларда суд ишларини юритиш”, “Хорижий мамлакатларнинг маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонунларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш тажрибаси ва қисқача шарҳи” мавзуларида семинар бўлибўтди.

✔️ Тадбирда мамлакатимиз маъмурий суд судьялари ҳам ZOOM платформаси орқали онлайн тарзда иштирок этишди.

✔️ Семинарда хорижий экспертлар Озарбайжон Республикаси Олий суди судьяси Саяд Каримов ва GIZ ҳуқуқий лойиҳасининг Қирғизистондаги миллий координатори Рустам Мадалиевлар маъруза қилишди.

✔️Шунингдек, GIZ лойиҳа раҳбари Кристоф Копецки томонидан GIZ “Марказий Осиё давлатларида ҳуқуқий давлатчилик бўйича ҳамкорлик” лойиҳаси ва Судьялар олий мактаби ўртасида бугунги кунгача бўлган ҳамкорлик масалалари қисқача таҳлил қилинди.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

28 Oct, 07:06


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг жиноят ҳуқуқи йўналиши тингловчилари учун семинар-тренинг ўтказилди.

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

27 Oct, 05:16


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузурилаги Судьялар олий мактаби жамоаси Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Тимур Абдрамановга отаси Байсенбай Абдрамановнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

25 Oct, 13:19


#маънавият_тафаккур_хулоса

Билим — қурол, мақсад эмас. Тарбия ва илм ажралмасдир. Илм ўргатмай тарбиялаб бўлмаслиги сабабли, тарбия илмдай қабул қилиниши зарур.

Лев Толстой

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

25 Oct, 05:04


#тадбир

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Иқтисодий ҳуқуқ ихтисослиги тингловчилари Ўзбекистон давлат табиат музейига ташриф буюришди. Музей 1876 йилда очилган бўлиб, музейда ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси вакилларидан, шу жумладан, Ўзбекистон ҳудудида яшаб ўтган қадимги одамларга тегишли экспонатлар ҳамда 400 мингдан ортиқ зоологик ва геологик материаллар мавжуд.

Тингловчиларга музей ходимлари томонидан музейнинг тарихи, ҳар бир экспонат ҳақида батафсил маълумотлар берилди.


📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

25 Oct, 04:48


#маънавият_тафаккур_хулоса

Ишинг билан — эсда қолишга, меъёр билан — эхтиёткорликка, феъл-атвор билан — улуғворликка, меҳнат билан — сабрга, қўрқув билан — тақводорликка, бойлик билан — дўстликка, сўз билан — ишончга, сукут билан — одобга,
фикрлаш билан — адолатга, жасорат билан — мардликка, хатти-ҳаракат билан — ҳукмронликка,
шухрат билан устунликка эришасан.

Абу Райҳон Беруний

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

24 Oct, 12:30


#маънавият_тафаккур_хулоса

Илм ўқишга боғлиқ, фахр — ишга, фаровон ҳаёт — тиришқоқликка,
мукофот — такдирга.

"Авесто"дан

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

24 Oct, 09:32


Бугун Aдлия вазирлиги ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда қонун
устуворлигини мустаҳкамлаш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” лойиҳаси бўйича хорижий экспертлар Илута Лаце (Латвия) ва Мадара Лапса (Латвия) томонидан “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар ҳамда болаларга қаратилган жиноятларни таснифлаш ва улар билан самарали ҳамкорлик ва мулоқот қилиш” мавзусида Судьялар олий мактаби ходимлари ва «Жиноят ҳуқуқи” йўналиши тингловчилари учун тренинг бўлиб ўтмоқда.

Тренинг давомида хорижий экспертлар томонидан:
🔹Зўравонлик оқибатлари;
🔹Зўравонлик қурбонлари билан мулоқот қилиш, суҳбат техникаси;
🔹Зўравонлик қурбонларини ҳимоя қилиш;
🔹Aгрессорлар билан ишлаш каби мавзуларда интерактив усулда тренинг ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу тренинг Судьялар олий мактаби тингловчиларининг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар ҳамда болаларга қаратилган жиноятларни таснифлаш юзасидан билим ҳамда кўникмаларини оширишга хизмат қилади.


📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

24 Oct, 07:50


#жараён

Фуқаролик ҳуқуқи ихтисослиги
2-гуруҳ тингловчилари учун суд фахрийси Эранов Абдурасул Ғаппорович томонидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш асослари фанидан "Биринчи инстанция судида иш юритиш. Судда фуқаролик ишларини қўзғатиш, тайёрлаш ва тайинлаш амалиёти" мавзусида амалий машғулот олиб борилмоқда.


📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

24 Oct, 07:18


#жараён

Фуқаролик ҳуқуқи ихтисослиги
1-гуруҳ тингловчилари учун Касбий кўникмалар кафедраси мудири ю.ф.д., Хакназаров Шавкат Хақназарович томонидан Суд фаолияти психологияси ва касб этикаси фанидан "Илм, маънавият ва хақиқат истаги" мавзусида амалий машғулот олиб борилмоқда.


📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi

Судьялар олий мактаби | Расмий канал

24 Oct, 06:59


#жараён

Маъмурий ҳуқуқ ихтисослиги тингловчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Жавлиев Нурали Баходирович томонидан Маъмурий судларда процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш асослари фанидан "Маъмурий суд ишларини юритиш иштирокчилари" мавзусида амалий машғулот олиб борилмоқда.


📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_oliy_maktabi