Юрист Хизмати | Расмий канал @yurist_xizmati Channel on Telegram

Юрист Хизмати | Расмий канал

@yurist_xizmati


Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.

Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Юрист Хизмати | Расмий канал (Uzbek)

Юрист Хизмати канали - сизнинг юридик масалаларингизга кўмак кўрсатадиган расмий канал. Ушбу каналда № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият олиб борилади. Каналда масалага муаммо бўлганда, уларни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Юрисконсультларимиз сизнинг саволларингизни кўздан keчирмайди ва сизни маслаҳат беришга тайёри. Юрист Хизмати канали реклама мақсадлари учун ҳам ишлатилади ва реклама бўйича маълумот олиш учун t.me/Yurist_Xizmati_reklama га мурожаат қилинг.

Юрист Хизмати | Расмий канал

23 Nov, 12:23


⚡️Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотини қўллаш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 21.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3579

Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

23 Nov, 11:19


Бюджет ҳисобининг стандарти (17-сонли БҲС) «Ходимларнинг даромадлари» тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи, 21.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3578

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

23 Nov, 11:05


Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунга кўра, эр-хотин, ака-ука ва яқин қариндошлар битта ташкилотда ишлаши мумкинмасми?

@Yurist_Xizmati 4821-савол:

Манфаатлар тукнашуви тугрисидаги конунга асосан эр Хотин ака ука якин кариндошлар битта ташкилотда ишлашга хакки йукми яъни масалан Эри МКБ банк республикасида, хотини тошкент вилоятида, булими бошка бошка булса ишлаши мумкин эмасми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодекси 121-моддасида ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланиши белгиланган.

Бунда ушбу тоифадаги шахсларга: ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари кириши белгиланган.

Шунга кўра эр ва хотин ўзаро бошқарув ва бўйсинув тартибида ишлаётган бўлса, уларнинг бир тизимда ишлаши мумкин эмас.

Бироқ иккисининг лавозими бирининг иккинчисини назорати оситида тутмаса ёки бўйсунуви остида бўлмаса, ишлаши мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

23 Nov, 10:57


Бутун умр нотўғри билим олиб келган эканман.


👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

23 Nov, 10:54


Физика-техника ва материалшунослик соҳалари илмий фаолияти янада такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.11.2024 йилдаги 776-сон

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

23 Nov, 10:47


⚡️Хусусий боғча ва мактаблар 2030-йилгача барча турдаги солиқлардан озод этилди

Таьлим соҳасида хусусий сектор иштирокини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 22.11.2024 йилдаги ПҚ-403-сон

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

23 Nov, 09:32


⚡️Тадбиркорларни хурсанд қиладиган Президент фармони имзоланди

“Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент Фармони (ПФ-184-сон, 14.11.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади;

“Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими жорий этилади.

Электрон тизимда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст, ўрта ва юқори даражаларга таснифланади.

Хавф даражаси паст бўлган тадбиркорлик субъектлари фаолиятида назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилмайди.

2025 йил 1 январдан қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади:

фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш;
мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган товарларни (маҳсулотларни) идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш;
ходимлар сонини яшириш.

❗️2025 йил 1 мартдан бошлаб судда иш юритиш тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатилганда, давлат божи биринчи инстанция судида – 70 фоизи, апелляция ва кассацияда – 30 фоизи қайтариб берилади.

Фармон билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартиби жорий этилади.

Бунда текшириладиган тадбиркорлик субъекти аниқ бўлмаган ҳолатларда, текширув бошлангандан сўнг 24 соат ичида Бизнес-омбудсман хабардор этилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

23 Nov, 09:29


⚡️2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда.

Шунингдек:

тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.

рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.

2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

23 Nov, 06:50


⚡️Бюджет ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва штатлар жадвалини шакллантириш тўғрисида ВМ-722-сон қарор қабул қилинди.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

23 Nov, 06:43


Декретдаги ходимни малака оширишга юбориш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4821-савол:

Assalomu alaykum men maktabda o'qituvchi bb ishlayman .Savolim xotinim Kimyo fani o'qituvchisi 2023-yil dekabr oyida dekretga chiqdi va shu yilning sentabr oyida maktab direktori iltimosiga ko'ra ishga chiqdi .Endi zavuchimizning gapiga ko'ra o'qituvchilar har yili malaka oshirishi kerakligi uchun rafiqamni 1 xaftalik o'qishga yuborishmoqchi (u kichkina bolasi bn qanday boradi) savoliga bilmayman borishi shart deyishmoqda qonunchilikda shu kabi ayollarga qanday yordam bor.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-январдаги 25-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом қоидаларига кўра сиздаги ҳолатда турмуш ўртоғингизга малака оширишда имтиёз мавжуд эмас.

❗️Шунингдек, низомга кўра педагог ходимлар ҳар йили малакасини ошириши лозим.

Қаранг! низомнинг 63-бандига кўра ходимларнинг малакасини ошириш халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари ёки бевосита Вазирликнинг буюртмаларига биноан ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Шунга кўра мактабда кимлар малака оширишини мактаб раҳбарияти ҳал қилади.

Бунда ходимларнинг ҳар йили белгиланган давомийликдаги малака ошириш дастурларини ўзлаштириши ва белгиланган ҳажмдаги кредит балларини йиғишлари мажбурий ҳисобланади (низом 66-банд).
Малака оширишнинг ҳар йилги умумий давомийлиги педагог ходимлар учун 36 соатни ташкил этади.

Бунда низомнинг 68-бандига кўра ҳар йили 5 октябрда навбатдаги календарь йилда ташкил этиладиган малака ошириш курслари ҳақидаги маълумотлар курсларни ташкил қиладиган ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари ҳамда электрон платформа бўйича барча ходимлар эътиборига ҳавола қилинади.

Ушбу жараёнда нозом 69-бандига кўра халқ таълими ташкилотининг ҳар бир ходими, жорий йилнинг 6 октябридан 15 октябрига қадар, ўз эҳтиёжи ва ихтиёридан келиб чиқиб, навбатдаги календарь йилда малака оширадиган ихтисослаштирилган таълим ташкилотини танлаб, малака ошириш курсларига қатнашиши мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

22 Nov, 10:47


Қарз бераётганда олинадиган тилхат намунаси

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

22 Nov, 10:46


Қарз бераётганда тузиладиган қарз шартнома намунаси

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

22 Nov, 09:54


❗️Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазаси кучайтирилади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1004-сон, 21.11.2024 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг муҳофазасини кучайтиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Қонун билан қонун ҳужжатларига ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, ўз ҳудудида биноларни, иншоотларни ёки бошқа объектларни қуриш, реконструкция қилиш чоғида белгиланган талабларни бузиб, кимёвий, биологик воситаларни қўллаган ҳолда дарахтларни, буталарни ёки бошқа ўсимликларни қасддан шикастлантирганлик, пайҳон қилганлик ёки йўқ қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

❗️Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, унинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилишларини бартараф этишга доир кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

22 Nov, 05:19


Республика Х.Сулаймонова номидаги суд экспертиза маркази товарларни баҳолаш ваколати борми?

@Yurist_Xizmati 4820-савол:

Respublika Xadicha Sulaymonova nomidagi ekspertiza markazi tovarshunoslarida tovarlarni baholash  vakolati bormi (misol uchun sport tovarlarini, yaʼni kurash gilami tatamini),bor boʻlsa  lesenziyasi mavjudmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Сиз айтган масалада ушбу ташкилотнинг ваколати бор деб ҳисоблаймиз. Чунки бу ташкилот суд экспертиза маркази ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази Уставида фуқаролик, хўжалик ишлари, маъмурий ва жиноий ишлар, терговгача бўлган текширувлар материаллари бўйича суд экспертизаларини, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари бўйича эксперт ихтисосликларига мувофиқ тадқиқотларни ўтказиш ҳуқуқи белгиланган.

Бунда марказ иқтисодий эскпертизалар тоифасига кирувчи товаршунослик экспертизасини ўтказишга ваколатли.

Ушбу экспертиза суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббуси билан ёҳуд жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати бўлган тақдирда ўтказилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

22 Nov, 03:48


Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.11.2024 йилдаги 774-сон

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимизга уланинг
              👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

Юрист Хизмати | Расмий канал

21 Nov, 15:12


Мактабда давомат пастлиги учун синф раҳбарга чора кўриш тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4820-савол:

Ассалому алайкум. Мен мактабда 35 йилдан буён укитувчи булиб ишлаб келмокдаман. Мактабда 11 синф рахбариман. Синфимдаги укувчиларни ота-оналари билан мунтазам ишлашимга карамасдан  давомат  пастлиги туфайли менга мактаб директори томонидан хайфсан берилиб, буйруги адлияга юборилди. Бу холат конунан  тугрими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида ўқувчиларни давомат қилиш қилиш ва шу куннинг ўзида синф журналига киритиш мажбурияти белгиланган.

🙅‍♂️ Бироқ бу мажбурият ичида ўқувчиларни синфда бўлишини таъминлаш деган мажбурият йўқ.

❗️Аксинча бундай мажбурият ММИБДЎнинг лавозим мажбурияти қаторида белгиланган. Унга кўра ММИБДЎ ўқувчиларнинг тартиб-интизомини ва давоматини, тарбиявий ишлар самарадорлигини назорат қилиш учун масъул саналади.

Бундан кўриниб турибдики, ўқувчини дарсга келмаганлиги учун ўқитувчига интизомий таъсир чораси қўллаш нотўғри.

❗️Бу ҳолатда сиз қўлланилган интизомий жазо сизнинг хатти-ҳаракатингизга номутаносиб бўлгани учун янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 301-, 313 – моддаларига кўра қўлланилган интизомий жазо юзасидан туман адлия бўлимига ёки Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекторига ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Аслида бу вазиятда ўша ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан чора кўриш мақсадга мувофиқ.

‼️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига асосан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
              👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

Юрист Хизмати | Расмий канал

16 Nov, 13:20


⚡️Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 2024 йил 18 ноябрь куни. Сенатнинг биринчи мажлиси 2024 йил 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

16 Nov, 13:19


“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини тайинлаш тўғрисида”ги Президент фармони

Зиё Азамат Ҳамид ўғли – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори

Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна – Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори

Кўчимов Абдусаид Кўчимович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

Рафиқов Қудратилла Мирсагатович – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Рахманкулов Мир-Акбар Ходжи-Акбарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори

Сафоев Содиқ Солихович – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари

Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори

Турдиев Содиқжон – Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси бошқаруви раиси

Худайбергенов Турсинхан Айдарович – Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари этиб тайинлансин.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

16 Nov, 13:15


⚡️Жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси беришнинг янги тартиби ишлаб чиқилади.

“Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-392-сон, 15.11.2024) қабул қилинди

Қарор билан “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади

Қарорга кўра, 2025 йил:

1 мартга қадар бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари ёш тоифаси бўйича ҳаракатли ўйинлар, олимпия ва оммавий спорт турларига устуворлик бериш орқали спорт турлари рўйхати шакллантирилади;

1 июнга қадар мактаб ўқувчиларининг спорт мусобақаларидаги иштироки, мактаб спорт клубларининг фаолияти, ўқувчиларни спортга қамраб олинганлик даражасини аниқлаш юзасидан рейтинг тизими ишлаб чиқилади;

1 майга қадар мактаб спорт клублари аъзолари учун Зомин тумани “Лочин” дам олиш масканида ўқувчиларни спорт мусобақаларига тайёрлаш базаси ташкил эталади;

1 июлга қадар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳоратини аниқлаш бўйича миллий баҳолаш тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.

🗓2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:

🔹5–11-синфлар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилади;

🔹ҳар бир мактабда босқичма-босқич мактаб спорт клублари фаолияти йўлга қўйилади;

🔹ҳар йили анъанавий тарзда мактаблар ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ташкил этилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

16 Nov, 07:57


Кабинет мудирлиги лавозимини физика ва кимё ўқитувчиларига вақтинча қилиб юклатилиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4809-савол:

Менга кимё ўқитувчисиман. Менга кимё ва физика кабинет мудирлигини юклатишди. Адлиядан буйруқ ўтди. Буйруқни ўқиб кўрсам менга вақтинча лавозим юклатиш деб ўтказибди. Нега бунақа. Кабинет мудирлиги вақтинча лавозимга кирадими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ бу ҳолатда сизга кабинет мудирлиги лавозими вақтинча юклатилиши нотўғри.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи (30.08.2024 №288) билан умумий ўрта таълим соҳасида бир-бирини такрорловчи самарасиз харажатларни мақбуллаштириш ҳамда Давлат бюджети ҳисобидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 406-сон буйруғи билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ушбу буйруққа кўра лаборант лавозимлари тугатилиб, уларнинг вазифаси физика ва кимё фани ўқитувчиларига юклатилди. Бунда уларга кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади.

❗️Шунга кўра, кабинет мудирлиги лавозими ўқитувчига мунтазам юклатилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

15 Nov, 15:01


Ҳокимлик аҳоли яшамайдиган жойда машиналар тезлигини чеклашга ҳақлими?

@Yurist_Xizmati 4808-савол:

Ассалому алейкум Мени саволим шундан иборатки Хокимлар ахоли яшамайдиган жойларда автотранспорт воситаларини тезлигини чеклашлари мумкинма Масалан автотрассаларда 100 км соатгача улар ушбу тезликни 70 км соатгача пасайтиришга хаклими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

“Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонуннинг 8-моддаси бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг йўл ҳаракати соҳасидаги ваколатлари санаб ўтилган. Бироқ у ерда тезликни ўзгартириш ваколати келтирилмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелдаги 172-сонли қарори 78-бандига кўра:
Аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан;

тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига етмасдан ва ўтиб кетиб 300 метрдан кам масофада соатига 30 километрдан;

турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Энди қаранг! Низомнинг 79-банди бўйича Аҳоли пунктларидан ташқарида:
енгил автомобилларга ва рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобилларига тезликни соатига 100 километрдан оширмасдан;

шаҳарлараро қатнайдиган автобусларга ва микроавтобусларга тезликни соатига 90 километрдан оширмасдан;

бошқа автобуслар, тиркамали енгил автомобиллар, мотоцикллар, электромотоцикллар рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан;

тиркамали юк автомобилларига тезликни соатига 70 километрдан оширмасдан ҳаракатланиш рухсат этилади.

🚫 Шундай экан аҳоли пунктидан ташқари бўлган ҳудудларда тезликни 70 км соатгача тушириш мумкин эмас. Бунинг учун ё мазкур қарорни ўзгартириш керак, ёхуд ўша ҳудуд аҳоли пункти бўлиши керак.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

15 Nov, 14:33


❗️Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида қонун қабул қилинди

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 14.11.2024 йилдаги ЎРҚ-996-сон

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

15 Nov, 14:28


Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 14.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3283-1

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

15 Nov, 14:23


Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг қарори, 14.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2196-5

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

15 Nov, 11:16


Ходим 2 ёки 3 ставка ишлашига рухсат борми?

@Yurist_Xizmati 4807-савол:

Ассалому алейкум саволим куйдагича: ходим 2 еки 3 ставкада ишлаши мумкинми еки 1.5 ставкадан ортик ишлаши мумкин эмасми ва конуний  асос борми шу хакида эди

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Умумий қоида бўйича ходим ҳафтасига 40 соат ишлаши мумкин. Бу Меҳнат кодексининг 182-моддасида белгиланган.

💁‍♂ Таъкидлаш лозимки, мазкур меёр қонун чиқарувчи томонидан тўлиқ яъни 1 ставкада ишлайдиган ходимлар учун белгиланган меёр саналади. Шунга кўра 1 ставкада ишлайдиган лаборат ҳафтасига 40 соат ишлаши мумкин.

Бунда МК 185-моддасига мувофиқ ҳар кунги ишнинг (сменанинг) давомийлиги ўзига нисбатан иш вақтининг нормал давомийлиги белгиланган ходимлар учун:
👉 олти кунлик иш ҳафтасида — 7 соатдан;
👉 беш кунлик иш ҳафтасида — 8 соатдан ошмайдиган тарзда белгиланади.

Бу меёр тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимлар учун ўрнатилган.

Шундай экан ҳафтасига 6 кунлик иш режими ўрнатилган корхонада тўлиқ ставкда ишлайдиган ходим кунига 7 соат ишлаши талаб этилади.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 206-моддасига асосан ишнинг тугаши ва унинг кейинги куни (сменада) бошланиши ўртасидаги ҳар кунги (сменалар оралиғидаги) дам олиш давомийлиги, шу жумладан дам олиш ва овқатланиш учун танаффус ўн икки соатдан кам бўлиши мумкин эмас.

‼️Айнан шу қоидага кўра ходим 1.5 ставкадан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

15 Nov, 10:44


⚡️ "СМС-ПЕНСИЯ" хизматига онлайн уланиш ишга туширилди

Ҳурматли пенсионерлар!

Эндиликда сиз my.gov.uz портали орқали онлайн "СМС-ПЕНСИЯ" хизматига уланишингиз, телефон рақамингиз ўзгарган бўлса янги рақамингизни киритишингиз мумкин.

Телефон рақамингизни мазкур хизматга улаганингиздан сўнг @pensiyauzbot боти орқали ўз пенсиянгиз миқдори тўғрисида маълумот олишингиз мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/1139

❗️ Эслатма: Мазкур хизматдан фақатгина пенсияга чиққан фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

15 Nov, 10:42


Пенсия тайинлашда “иш стажи кам чиқиш” муаммосига дуч келмаслик учун нима қилиш керак?

Масалан, сиз бирор ташкилотда ишлагансиз, лекин пенсияни ҳисоблаш вақти келганда ушбу ишлаган даврдаги иш стажингиз тизимдан чиқмаяпти.

Бу муаммо ўша вақтда ишлаганлигингиз тўғрисидаги маълумотлар Ягона миллий меҳнат тизими (my.mehnat.uz) га киритилмаганлигидан келиб чиқади.

Бундай ҳолларда сиз ташкилотдан ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқлардан кўчирмалар олган ҳолда ва ушбу жойда мазкур давр мобайнида меҳнат фаолияти юритганлик фактини тасдиқлатишингиз керак бўлади.

☝️ Шунинг учун, бирор ташкилотга ишга жойлашаётганингизда ёки у ердан бўшаганингизда доимо ташкилотнинг кадрлар бўйича ходимидан маълумотларингизни my.mehnat.uz базасида тўлиқ рақамлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотларни сўраб олинг.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

15 Nov, 08:45


Pskent avtopoligonida import qilinayotgan avtomobillarning muvofiqligini tekshirish jarayonlari bilan bogʼliq holatlar Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi tomonidan oʼrganilmoqda.

Oʼrganish yakunlari boʼyicha qoʼshimcha maʼlumot beriladi.

📩 Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimizga ulaning
             👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

15 Nov, 08:37


«UZ» доменидаги домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди

Ўзбeкистон Рeспубликаси Рақамли тeхнологиялар вазирининг буйруғи, 14.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1830-3

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

15 Nov, 05:50


Маҳалла фуқаролар йиғини маҳаллада яшайдиган фуқарони номидан розилигисиз "Тоза ҳудуд" корхона билан шартнома туза оладими?

@Yurist_Xizmati 4806-савол:

Savol: Mahalla fuqarolar yig'ini o'sha mahallada yashaydigan fuqaroni nomidan chiqindi oladigan korxona bilan shu fuqaro uchun shartnoma tuza oladimi? Ya'ni fuqaroni roziligisiz. Chiqindi oladigan korxona bilan fuqaro o'rtasidagi shartnoma o'zi qanday tuziladi. Shu jarayonni huquqiy asoslab, yoritib bering iltimos.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Маҳалла мустақил шартнома туза олмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 6-февралдаги 95-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш Қоидаларининг 6-бандига мувофиқ жисмоний шахсларга маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш учун хизматлар кўрсатиш бўйича оммавий шартнома асосида амалга оширилади.

Бунда кўчмас мулкдан фойдаланилганда маиший чиқиндилар пайдо бўлишига олиб келувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлардан фойдаланиш учун мазкур кўчмас мулк хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган хизмат кўрсатувчи ташкилот билан шартнома тузадилар.

💁‍♂️ Яъни хизмат кўрсатувчи ташкилот истеъмолчи билан шартнома тузади. Фуқаролик кодекси 358-моддастга мувофиқ ташкилот томонидан тузилган ҳамда унинг бундай ташкилот ўз фаолияти хусусиятига кўра ўзига мурожаат қиладиган ҳар бир шахсга нисбатан амалга ошириши шарт бўлган товарлар сотиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш соҳасидаги вазифаларини (чакана савдо, умумий фойдаланишдаги транспортда йўловчи ташиш, алоқа хизмати, энергия билан таъминлаш, тиббий хизмат, меҳмонхона хизмати ва ш.к.) белгилаб қўядиган шартнома оммавий шартнома дейилади.

❗️Юқоридаги қоидаларга мувофиқ чиқиндиларни йиғиш хизматларини кўсатувчи корхона сиз билан алоҳида шартнома имзолаши керак.

🚫 Бунда маҳалла шу ҳудудда яшовчилар номидан шартнома тузиши мумкин эмас.
Бироқ сиз ҳам бу шартномани тузишдан бош торта олмайсиз.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

15 Nov, 04:37


⚡️Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари педагог ходимлари иш фаолиятининг вақт меъёрлари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг қарори, 12.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3572

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

15 Nov, 04:30


❗️Ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари умумий белгиланган пенсия ёши (55 ёш)дан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 12-моддаси 3-бандига кўра:

болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни 8 ёшгача тарбиялаган бўлса ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда 5 йил олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

11 Nov, 08:59


#Биласизми

❗️Қисқариш келганда ҳомиладор ва 3 ёшгача боласи бор ходимлар ишдан бўшатилмайди

@Yurist_Xizmati 4796-савол:

Savolim - men maktabda psixolog bo'lib ishlayman 2018 -yilda 1000 boladan oshgan maktablarga ikkitadan psixolog shtati berilgan edi bizning maktabda ham ikkita psixolog ishlaymiz bu yil psixolog shtatiga qisqarish keldi men 6 oylik homiladorman qanday qilib 1 shtatdan dikretga chiqsam bo'ladi.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂ Сизни ишдан бўшатиш ҳам, огоҳлантириш хати бериш ҳам мумкин эмас.

Меҳнат кодексининг 163-моддасига кўра ҳомиладор аёллар (ушбу Кодекс 408-моддаси) ва уч ёшгача боласи бўлган ходимлар (ушбу Кодекс 409-моддаси) учун кафолатлар беришни назарда тутадиган талабларга риоя қилмасдан иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

Мана шу қоидага кўра ҳомиладор бўлганингиз сабабли, сиз билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчи ўз ташаббуси билан бекор қила олмайди. Агар сиз ўзингиз ариза ёзмасангиз, бошқа усул билан сизни ишдан бўшатиш мумкин бўлмайди.

Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

Шу қоидага кўра ходимга ҳомиладорлик ва туғиш таътил берилади.  Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

☝️Шу қоидага кўра ходимга ҳомиладорлик ва туғиш таътил берилади. Бунда сизга таътил пули берилади.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 31-майдаги 314-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Низом 35-банди мазмунига биноан, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақалар ходим:
🔘 ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
🔘 ишга қабул қилинган кундан 12 ойдан ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

11 Nov, 08:28


Нашриётлар 2025 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар фойда солиғидан озод қилинади

Ўзбекистонда нашриёт-матбаа фаолиятидан олинган даромадлари ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромадининг камида 90 фоизини ташкил этган солиқ тўловчилар 2025 йил 1 январдан 2029 йил 1 январга қадар бўлган даврда мазкур фаолият тури бўйича фойда солиғини (бундан фоизлар тарзидаги даромадлар мустасно) тўлашдан озод этилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

10 Nov, 05:40


Мактаб директори ЖК 210-моддаси билан айбдор деб топилди. Энди мактабда ишлай олмайдими?

@Yurist_Xizmati 4794-савол:

Мактаб директори Жиноят Кодексининг 210-модда 1-кисми билан айбдор, деб топилди, директор лавозимидан озод этилди, 2 йил мансабдор булолмайди ва 3 йил соатлик озодликдан чеклаш берилди. Саволим, мактабда дарс укитоладими энди?Узбекистон Республикаси 2024-йил 1 февралдаги "Педагогнинг мақоми тўғрисидаги" қонуннинг 15 моддасида ва ММТВ вазири Х.Умарованинг 2024-йил 1-августдаги 238-сонли буйругида  судланганлар педагог булиб ишламайди, дейилган.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 1 августдаги 238-сонли буйруғига 12-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг асосий лавозимларининг малака тавсифларига кўра ўқитувчи лавозимининг малака тавсифларига биноан қўйилган қўшимча талабга кўра Ўзбекистон Республикасининг “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ:
🚫 қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.

Шунингдек, қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш мумкин эмас.

🙅‍♂ Айнан мана шу қоидага кўра жиноят содир этган директор ҳозирда мактабда ўқитувчилик лавозимида ишлаш учун қабул қилиниши мумкин эмас.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

10 Nov, 03:43


Дафн этиш учун нафақа

Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан дафн этиш учун нафақа миқдори 1 миллион 712 минг сўм бўлиб, бир марталик тўлов ҳисобланади.

Нафақа кимларга тайинланади?

Вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилига, улар бўлмаганда эса дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсга тайинланади.

Қаерга мурожаат қилинади?

Вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ёки меросхўрлари (улар бўлмаганда дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахс) исталган вақтда ФҲДЁ бўлимидан ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани олади. ФҲДЁ бўлимида ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., вафот этган шахсга қариндошлик даражаси ёки меросхўрлиги) “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимига махсус электрон бланкка киритилади.

Мурожаат этишда қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрлари бўлмаган шахслар ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномани олиш учун мурожаат этганда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вафот этган шахснинг яқин қариндошлари ва меросхўрлари бўлмаганлиги ва ариза берувчи дафн этиш мажбуриятини ўз зиммасига олганлиги тўғрисидаги маълумотномаси талаб этилади.

Нафақа тўловлари қачон ва қаерда амалга оширилади?

Ариза берувчи АТ “Халқ банки”га ФҲДЁ бўлими томонидан берилган ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан мурожаат қилганида, нафақа тўланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

09 Nov, 11:23


Қизни номусига теккан номуссизларга қандай чора кўрилади?

@Yurist_Xizmati 4793-савол:

Аssalomu aleykum. Savolim quyidagicha: 2021 yilda 10-sinfda o'qiydigan bir qizni  maktabdan qaytayotganda(u paytda 17 yosh bo'lgan) bir bola uyinga olib borib qo'yaman deb moshinasiga chiqarib, ovloq joyga olib borib moshinani qulflab, urib o'zini bilmas holatga keltirib nomusiga tekkan, undan keyin ham bir necha marta hammaga aytaman deb qo'rqitib  jinsiy aloqa qilishga majburlagan,senga o'zim uylanaman deb, boshqa qizlar bilan yurib ketgach bu qiz u bola bn aloqalarni uzgan. endi esa u bola senga uylanaman deb kelganda qiz uni rad etgan. u yigit rasm videolaring bor tegmasang tarqatib yuboraman deb qo'rqitmoqda. qizni ko'chada yurgani ham qo'ymaydi. Poylab o'tiradi qiz uyidan chiqishi bilan yoniga kelib do'q po'psa qilib kelmoqda. qiz esa bu haqda hech kimga aytolmayabdi. Ruhiy tushkunlikka tushib qolgan, Ushbu masalada qaysi davlat organiga murojaat qilgan ma'qul. Xotin qizlar masalalari bilan shug'ullanuvchi alohida organlar bormi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Бу ҳолатда туман прокуратурасига зудлик мурожаат қилиш лозим.

Жиноят кодекси 118-моддасига асосан Номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш,
🔘 беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, ушбу кодекс 119-моддасига кўра Зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш,
🔘беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Шунга кўра сизга нисбатан юқоридагилар бири бўлган тақдирда, зудлик билан прокуратурага ариза беришингиз керак.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

09 Nov, 09:07


❗️Тахти Қорача довонида тош остида қолган cobalt машинадаги барча ҳалок бўлди. Аллоҳ рахматига олсин

Тахти Қорача довонида тош остида қолганларнинг икки нафари Венгрия фуқароси бўлган

Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси ҳалок бўлганларнинг яқинларига ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

Маълумот учун: Қашқадарёнинг Китоб туманидаги Тахти Қорача довонида жойлашган М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг 1137-километрида тоғдан қулаган улкан тош Cobaltни пачоқ қилган ва натижада машинадаги уч кишининг барчаси ҳалок бўлганди.

👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

08 Nov, 13:12


Мактабда сариқ касаллиги аниқлангани учун СЭС ходимлари мактаб раҳбариятига жарима қўллаши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4792-савол:

Таьлим муассаларида  сарик касалик аникланган булса. Мактаб рахбариятига СЭС ходимлар тамонидан жарима солиш мумкинми. Хеч кандай Ота оналар тамонида шикоят еки ариза булмаган булса.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа, мумкин. Бу учун кимдир мурожаат қилиши шарт эмас.

Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (Ўзбекистон Республикасининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, 22.07.2021 йилдаги 0017-21-сон) тасдиқланган.

Айнан шу ҳужжатга мувофиқ мактабнинг санитария-гигиена қоидалари амал қилганлиги ўрганилади.

❗️Агарда камчиликларга йўл қўйилган бўлса ва айнан ўша вирусли гепатит тарқалишига олиб келган бўлса, у ҳолда жаримага тортиш ўринли бўлади. Санитария-эпидемиология назорати ходимларининг бунга ҳаққи бор.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

08 Nov, 13:01


1393 call-маркази синаб кўрилди, аммо қониқарли жавоб олинмади

👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

08 Nov, 12:43


Автомобиль йўллари қўмитасининг 1393 қисқа рақамли call-маркази ишга тушди

Эндиликда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида аниқланган камчиликлар бўйича 1393 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Шунингдек, об-ҳаво ва йўлнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ҳам ушбу call-маркази орқали билиб олишингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

08 Nov, 09:51


❗️ Айрим тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари: тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариб олинг!

☑️ Янги Ҳукумат Қарорига (745-сон, 07.11.2024) асосан, умумий овқатланиш, туроператорлик ва меҳмонхона хизматлари билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш имконияти яратилди.

Кимлар учун?

▪️2024 йил 1 октябрдан: туроператорлик ва меҳмонхона хизматлари – тўланган солиқнинг 20%и қайтарилади.

▪️2025 йил 1 январдан: умумий овқатланиш хизматлари – ойлик айланманинг нақд пулсиз қисми: 60% ва ундан юқори бўлса, солиқнинг 40%и; 60%дан кам бўлса, солиқнинг 20%и қайтарилади.

🗓 Қай тартибда?
Тадбиркор солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, 3 ой ичида қайтариш учун мурожаат қилиш мумкин. Барча талаблар бажарилган тақдирда, солиқ автоматик равишда қайтарилади.

📌 Қоидалар 2028 йил 1 январгача амал қилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

08 Nov, 09:41


Алимент пули қанча чиқиши керак?

@Yurist_Xizmati 4791-савол:

Assalom alaykum men sentyabr oyidan buyon erim b.n birga yashamayapman alimentga bergandim uni 2 gurux gruppasi bor qancha aliment chiqadi javob u.n oldindan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Оила кодексининг 96-моддасида ҳар бир ота-она ўзининг вояга етмаган фарзанди учун алимент тўлаши шарт эканлиги белгиланган.

🙅‍♂ Мана шу қоидаларга кўра ота алимент тўлашдан бош торта олмайди. Боланинг манфаатлари учун ота-онадан алимент ундиришда уларнинг иш жойига эгалиги аҳамиятга эга эмас.

Оила кодексининг 99-моддасига биноан алимент тўлови агарда ота она ўртасида алоҳида келишув мавжуд бўлмаса суд томонидан болалар сонига қараб белгиланади.

ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:
☑️ бир бола учун — тўртдан бир қисми;
☑️ икки бола учун — учдан бир қисми;
☑️ уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади. 

💁‍♂ Бунда ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Ҳозирда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 1 155 000 сўм эканлигини ҳисобга олсак, энг кам алимент миқдори 306 075 сўмни ташкил этиши керак.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

08 Nov, 05:23


"ОПЕР" КИМ?

1) топшириқ турига қараб йўқдан бор қиладиган СЕҲРГАР;

2) жиноят очилмаса, жиноятчини нольдан ясайдиган ИХТИРОЧИ;

3) жиноятлар кўпайиб кетса жиноятни камайтирадиган "СУПЕРМЕН";

4) қидирувдагилар қаердалигини олдиндан башорат қиладиган КОҲИН;

5) тергов ва суддан яшириниб юрганларни мажбурий келтирадиган СОҚЧИ;

6) Эри йўқ бева аёлларга ЙЎЛБОШЧИ;

7) аслида яндекс таксичидан ҳам кам пул топадиган "БОЙВАЧЧА";

8) формани фақатгина расмга тушиш учун киядиган "ИЖАРАЧИ";

9) ЖК ва ЖПКни ҳалигача тушунмайдиган "ИККИЧИ";

10) уйқу нималигини чиндан ҳам унутган ҳақиқий "ЛУНАТИК";

11) ўзи бургадек бўлсада, қамаласан деб девни духини олган "ВОР В ЗАКОНЕ";

12) раҳбари сўраб қолса, тунги клубда ўтирганда ҳам ишда эканлигини исботловчи "АКТЁР";

13) аксарият ҳолларда ҳақиқий ҳолатни билмаса ҳам "бизда маълумотлар бор" жумласини кўп ишлатувчи "АЙЁР".

© Адвокат Шохрух Мирзабеков

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

07 Nov, 11:33


❗️Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун 8 ноябрдан кучга киради

Унга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;

боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;

кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;

давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;

ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

07 Nov, 08:15


#Биласизми

Ўзбекистонда фуқароларга 10 дан ортиқ нафақа ва моддий ёрдам турлари берилади

Ўзбекистонда фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида давлат бюджетидан ўндан ортиқ турдаги нафақа ва моддий ёрдам пуллари тўлаб келинади. 

🔘 Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
🔘 Дафн этиш учун нафақа
🔘 Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (“Суюнчи пули”)
🔘 Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд қонуний вакилга нафақа
🔘 Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси
🔘 Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа 
🔘 Ногиронлик нафақаси (I ёки II гуруҳ)
🔘 Етарли иш стажи бўлмаган кексаларга ёшга доир нафақа
🔘 Боқувчисини йўқотганлик нафақаси
🔘 Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

07 Nov, 07:13


Бизда нарх яхши кўтарилиб бўлгандан кейин чеклов ўрнатилади. Энди кўтарилиб бошлаганда қаерда эдингиз.

👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

07 Nov, 07:05


Ўзбекистонда пропан нархи ўсишига чеклов ўрнатилди

Рақобат қўмитаси биржада пропан нархининг юқори чегарасини белгилади.

Қайд этилишича, қўмитанинг 5 ноябрдаги топшириғига кўра, чоршанба кунидан бошлаб суюлтирилган газ нархининг ошишига сотувчининг бошланғич нархига нисбатан 20 фоиз миқдорида чеклов (спред) жорий этилди.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

07 Nov, 06:57


Surxondaryo viloyati, shahar va tumanlar hokimlarining ishonch telefon raqamlari:

🔝 Qosimov Ulug‘bek Berdiqobilovich – Surxondaryo viloyati hokimi (Ishonch telefoni: +99876 224-02-89, 1088);
🔝 To‘rayev O‘ktam Ismoilovich – Termiz shahar hokimi (Ishonch telefoni: +99876 224-13-12);
🔝 Mardonov Qosim Esonovich – Angor tumani hokimi (Ishonch telefoni: +99876 312-20-12);
🔝 Allamuradov Abdumalik Abduqodirovich – Bandixon tumani hokimi (Ishonch telefoni: +99876 374-15-71);
🔝 Shukurov Bahodir Shoto‘rayevich – Boysun tumani hokimi (Ishonch telefoni: +99876 335-16-50);
🔝 Abrorov Ilxom Ibraximovich – Denov tumani hokimi (Ishonch telefoni:+99876 413-13-33);
🔝 Avazov Elmurod Ro‘zimurodovich – Jarqo‘rg‘on tumani hokimi (Ishonch telefoni: +99876 432-10-08);
🔝 Qurbonov Alisher Qurbonovich – Muzrabot tumani hokimi (Ishonch telefoni: +99876 349-17-26);
🔝 Maxmatraemov Baxrom Omonovich – Oltinsoy tumani hokimi (Ishonch telefoni: +99876 477-76-26);
🔝 Donayev Abduqodir Haydarovich – Sariosiyo tuman hokimi (Ishonch telefoni: +99876 228-08-30);
🔝 Nazarov Shuxrat Xudayberdiyevich – Termiz tumani hokimi (Ishonch telefoni: +99876 363-22-00);
🔝 Bozorov Xabibulla Sherdanakulovich – Uzun tumani hokimi (Ishonch telefoni: +99876 447-77-07);
🔝 Alimov Usmon Ibrohimovich – Sherobod tumani hokimi (Ishonch telefoni: +99876 322-10-33);
🔝 Ishmurzoyev Akbarali Abdujabborovich – Sho‘rchi tumani hokimi (Ishonch telefoni: +99876 457-41-00);
🔝 Oripov Anvar Xomitovich – Qiziriq tumani hokimi (Ishonch telefoni: +99876 359-11-59);
🔝 Normamatov Anvar Mamatovich – Qumqo‘rg‘on tumani hokimi (Ishonch telefoni: +99876 228-01-35). Manba

📩 Yuristga savol yuborish

☎️ Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bog‘lanish

Rasmiy kanalimizga ulaning
             👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

04 Nov, 13:33


⚡️2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, текширувларни тартибга солишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.

Низолар ҳал қилинишини енгиллиштириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

04 Nov, 09:43


11 НОЯБРЬ ДАМ ОЛИШ КУНИМИ?

Ассалому алайкум, Устоз. 11 ноябрь - "Касаба уюшмалари куни" муносабабти билан ишланмайдиган байрам куни деб эълон қилиндими?

Муҳаммадамин Каримжонов жавоби:

11 ноябрнинг ҳуқуқий мақоми ишланадиган байрам куни. Ўзбекистон Республикасининг 23.11.2020 йилдаги ЎРҚ-648-сон Қонуни билан 11 ноябрь Ўзбекистон касаба уюшмалари куни этиб белгиланган.

⚠️ Эътибор беринг, ишланадиган, ишланмайдиган эмас. МК 208-моддасига кўра, 9 та ишланмайдиган байрам куни мавжуд!

2022 йили Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларига табрик йўллаган эди. Табрикда давлатимиз раҳбари 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини
“Умумхалқ байрами” сифатида дам олиш куни, деб эълон қилиш тўғрисида таклиф билдирган эди.

Президент таклифи беeътибор қолдирилмайди деб умид қилган эдик ... Мана гувоҳи бўлиб турганимиздек, ҳаттоки Президент таклифлари ҳам инобатга олинмаслиги мумкин экан... Ҳақиқий демократик давлат дегани шундай бўладида...


2023 йил 1 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда кўриб чиқилган эди. Йиғилишда бир гуруҳ депутатлар томонидан қонун ташаббускорлиги ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасига қўшимча ва ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилган. Лекин ҳали тегишли қонун қабул қилинганича йўқ.

Демак, қачонки тегишли қонун қабул қилиниб МК 208-моддасига ўзгариш киритилса,
ишланмайдиган байрам кунлари сони 10 тага етади. Ҳозирча эса қонун қабул қилинишидан умидвормиз … Балки, умуман қабул ҳам қилинмас

❗️
Хуллас, 11 ноябрь иш куни!

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

04 Nov, 04:41


Қисқаришга тушган психологлар ишдан бўшатилганда, бошқа иш билан таъминланиши керакми?

@Yurist_Xizmati 4786-савол:

Ҳабарингиз бор 2024 йил сентябрдан мактаблар психолог штатларига қисқартириш берилган улар икки ой компенсацияни олишди энди уларни биттаси ишда қолиши кк биттаси ишдан кетиши кк. Ишдан кетадиганини бошқа иш билан таъминлаш керакми? Агар иш бн таъминлаш кк бўлса уни ким иш бн таъминлайди мактаб директорими ё районо мудирими? Чунки психологларни ишга олиш ишдан бўшатиш районо мудирини буйруғи билан бўлади

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Қисқариш сабабли ходимни ишдан бўшатишдан олдин унга иш таклиф қилиш лозим.

Меҳнат кодексининг 144-моддасига кўра  меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат вазифасига доир ишни холисона сабабларга кўра давом эттириш имкони бўлмаса, иш берувчи ходимга унинг мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган бошқа ишга ўтказишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса иш берувчида мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт.

❗️Шунга кўра сиздаги ҳолатда ҳам ходимга бошқа иш таклиф қилиш шарт. Бунда иш берувчи психолог штатидаги ходимга бошқа иш таклиф қилади.

Меҳнат кодексининг 19-моддасига кўра мулкчилик шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, ташкилотлар иш берувчи саналади. Бунда ушбу кодекс 46-моддасига асосан ташкилот раҳбари Иш берувчининг вакиллиги ҳисобланади.

Психолог штати лавозим номенклатураси туман ММТБда туради. Шу сабабли, сиздаги ҳолатда ММТБ мудири психолог учун бошқа иш таклиф қилиши керак.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

04 Nov, 04:22


❗️ЯНГИ СУНЪИЙ ЧЕКЛОВ: Енгил автомобиллар импортида мувофиқлик сертификати олиш харажати 3,5 бараварга ошиб кетди !!!

Маълумки, жисмоний ва юридик шахслар томонидан импорт қилинадиган енгил автомобилларга йилига бир маротаба мувофиқлик сертификати берилади ва шу асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади. Шу кунгача ушбу сертификатга текширув божхона омборларида амалга оширилар эди.

‼️Энди эса Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги деган ташкилотнинг ташаббуси билан жорий 1 ноябрдан импорт қилинаётган автомобилларнинг мувофиқлигини текшириш жараёнлари Пскент автополигонида амалга ошириладиган бўлди. Мувофиқлик сертификати олишга тўланадиган ўртача харажат эса 2,6 млн сўмдан 9,1 млн сўмга ошиб кетди.

Сертификатга олишга сарфланадиган харажат ошганидан ташқари олдин 2-3 кунда битадиган жараён энди ҳафталаб автополигонда навбат кутиб ўтириши мумкин. Бу эса албатта автомобиллар импортига қўйилган сунъий чеклов, таъқиқ ҳисобланади. Бундан ташқари фуқаролар ва ташкилотлар давлат бюджетига млрдлаб пул тўлашаётган эди, бу ҳам ўз навбатида кескин камайиши мумкин.

Тасаввур қилинг, масалан Ўзбекистонга минглаб BYD Song Plus моделли автомобиллар импорт қилинган. Энди бугундан мана шундай бир турдаги автомобилларнинг  ҳаммаси ва ҳар бири эвакуаторга ортилиб Пскентга олиб борилади.

Хабарни максимал тарқатинг, зоя ушбу ахмоқона тартибни бекор қилишар !

Манба
📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

04 Nov, 04:22


❗️Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги деган давлат ташкилотидан “замонавий ёндашув” !


👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

04 Nov, 03:57


Қиш яқинлашаверса, биздан учиб кетадиганлар...


👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

03 Nov, 02:54


Иш қидиряпман, нима қилишим керак?

Ҳар ким иш берувчига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш йўли билан ёки меҳнат органларининг бепул воситачилиги орқали, шунингдек хусусий бандлик агентликларининг хизматлари воситасида иш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгадир.

Бирор бир корхонада маълумотингиз, малака ва мутахассислигингизга мос бўш иш ўрни мавжудлиги ҳақида хабар топсангиз шу лавозимга ишга қабул қилишни сўраб иш берувчига тўғридан тўғри мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ишга жойлашишда ўзлари доимий ёки вақтинча яшаб турган туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг бепул воситачилигидан фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун иш қидирувчи сифатида шу марказда рўйхатдан ўтиш лозим бўлади.

Бирор доимий ёки вақтинча иш билан шуғулланаётган шахс ҳам касби (иши)ни ўзгартириш мақсадида иш қидирувчи сифатида рўйхатдан ўтиши мумкин. Бандлик марказлари фуқаролигидан қатъий назар бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот бериш, маслаҳат бериш, ишга жойлаштириш, касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш хизматларини бепул амалга оширади.

Туман (шаҳар) бандлик марказларида 16 ёшдан ошган фуқаролар иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинади.

Иш қидираётган фуқаро бандлик марказига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

меҳнат дафтарчаси ва иш стажини тасдиқловчи ҳужжат (бу ҳужжатлар биринчи марта ишга кираётганлардан талаб қилинмайди);

маълумотини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли ёки нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси (диплом, аттестат ва ҳ.к.);

касбий малакасини тасдиқловчи ҳужжат (агар бўлса)нинг асли ёки нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси;

охирги 12 ойлик иш ҳақига оид маълумотнома, агар аввал ишлаган бўлса.

❗️Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган шахс эса солиқ идораларидан бериладиган маълумотномани тақдим этиши лозим.

Ногирон шахс ушбу ҳужжатлардан ташқари тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан тавсия этилган ишлар хусусияти тўғрисида маълумотнома бериши лозим.

Суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум қилиш маҳрум қилиш муассасаларидан бўшатилган шахслар озодликка чиқариш тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилиши лозим.

Агар иш қидирувчининг қарамоғида фарзандлари бўлса уларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари берилади.

Мазкур ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда бандлик маркази мурожаат қилинган куннинг ўзида иш қидирувчи сифатида рўйхатга олади. Иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган шахсга махсус карточка юритилади. Фуқаро хусусий бандлик агентликлари орқали ҳам мустақил иш қидириши мумкин.

Хусусий бандлик агентликларининг иш қидириш билан боғлиқ хизматлари пуллик бўлиши мумкин. Улар орқали иш қидиришнинг умумий шартлари ўзаро тузиладиган шартнома билан амалга оширилади.  

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

02 Nov, 14:14


Мактаб ҳудудидаги ерни деҳқончилик қилиш учун ижарага бериш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4785-савол:

Assalomu alaykum. Maktab balansidagi dehqonchilik ekinlari ekish uchun mo'jallangan yerni  ikki tomonlama ya'ni maktab hamda ijarachi shartnomasi asosida foydalanish uchun bir yil muddatga ijaraga bersa bo'ladimi? Bizni maktabda xuddi shunday shartnoma tuzilgan edi. Hozirda maktabga mulk qo'mitasi vakillari tekshiruvga kelib mazkur holatni noqonuniy deyapti. Shu masalaga oydinlik kiritishga yordam bersangiz

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Биринчи галда айтиш керакки, Фуқаролик кодексининг 107-моддасига асосан ёзма шаклда тузилган битимни, агар иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ёки уларнинг вакиллари имзолаши керак.

Демак, сиздаги ҳолатда 3 томонлама ижара шартномаси шартнома тарафлари томонидан имзоланиши керак.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 14-декабрдаги 660-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низом 40-бандига кўра ижарага берувчи билан ижарага олувчи ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган онлайн-аукцион натижаси бўйича расмийлаштирилган баённома асосида тузилган ижара шартномаси электрон шаклда (шу жумладан, электрон рақамли имзо билан) икки томонлама расмийлаштирилади.

Ушбу низом 51-бандида балансда сақловчининг ижарага берилган давлат мулкини ижарага олувчига ижарага берувчи иштирокида шартнома имзолангандан сўнг кўпи билан беш иш куни ичида расмийлаштириб топширилишини ва ҳеч қандай тарзда тўсқинликсиз ундан фойдаланишини таъминлаш мажбурияти мустаҳкамланган.

Айнан шу қоидага кўра балансда сақловчи ижара шартномасини имзолаши шарт. Агар у ижара обектини юқоридаги муддатда топширмаса, ижарага олувчига етказилган зарарни қоплайди (Низом 52-банд).

Шунингдек, низомнинг 45-бандига мувофиқ балансда сақловчининг ижара шартномасининг амал қилиш муддати даврида ижарага олувчига ижара обектидан фойдаланишига ва унда фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилиши тақиқланади.

❗️Юқоридаги қоидаларга мувофиқ мактаб ўзи мустақил ижара шартномасини туза олмайди. Сабаби у мулкдор эмас, балансда сақловчи ҳисобланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

02 Nov, 13:54


Янги чиққан Cobalt midnight устидан кулаётганлар аслида...

👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

02 Nov, 10:07


Ўқитувчиларни навбатчиликка қўйиш мумкинмас дебсиз, унда мактабни ички тартибини сақлаш ва каридорларда навбатчиликни ким қилиши керак?

@Yurist_Xizmati 4784-савол:

A'ssalomu a'laykum! Men maktabda MMIBDO' lavozimida ishlayman. Savolim shundan iboratki 4770 - savolga javobda siz o'qituvchining ichki tartib deb navbatchilikka qoyishning òzi notuģri ekanligini takidlagansiz. Shunday ekan, maktab mamuryati bunday vaziyatda ichki tartibni saqlash, oquvchilarning darsga kirish-chiqish qonģiroq vaqtlari,  tashqaridan kelgan chaxslarni qabul qilish va ularni dizimga olish, koridorlarda tinchlikni saqlash... uchin qanday yo'l tutsa bo'ladi. Navbatchilik oqituvchining majburyatida yo'q, maktab qorovulida ham yo'q bolsa unday holda zam direktorlarning ishiga kiradimi. Zam direktorlarning majburyatida ham keltirilimagan ku? Agar maktabda kundalikli navbatchilik qoyilmasa, tanaffus vaqtida o'quvchilarga koridorda biror karhol bolib qolmasligi uchin nazoratni kim qiladi.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳар бир шахс мустақил индивид ва у ўз харакатларининг аҳамиятини тушуна олади. Сиз айтгаётган масалаларни навбатчиликка алоқаси йўқ. Ўзингиз ўйланг, мактаб 4 қаватдан иборат бўлса ҳар бир қаватга, мактаб ҳовлисига алоҳида 5та навбатчи қўйиладими? Сизнинг айтган гапларингиздан шундай хулосага келиш мумкин.

Агар шундай қилинса, ўқитувчи ўзининг педагогик юкламасини қачон бажаради.

Танаффус ва дарсдан ташқари вақтларда болаларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари учун уларнинг ўзига ёки ота-онасига нисбатан чора кўрилади.

Мисол учун ўқувчи қонғироқ чалингандан сўнг дарсга кеч келса, бунинг учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига биноан унинг ота-онаси жавобгарликка тортилади.

❗️Сиз айтган масалаларда ҳеч кимнинг навбатчилик қилиш деган мажбурияти мавжуд эмас ва бундай мажбурият юклаш мумкин эмас.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

02 Nov, 08:26


Чиқиндидан қарзи борлар "свет"га тўлов қилолмаслиги, чиқиндидан қарзи борларнинг свети ўчирилиши билан бир ҳилку😁


👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

02 Nov, 08:05


❗️Чиқиндидан қарздорлар “свет”га тўлов қилолмайди.

Масъуллар янги тизим тартибини тушунтирди

Чиқиндиларни бошқариш агентлиги масъулларига кўра, аҳоли орасида чиқинди хизматларига қилинмаган тўловларни камайтириш учун электр энергияси тўловига чеклов ўрнатиш тартиби ишлаб чиқилган. Ушбу амалиёт тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритилиб, “Тоза макон” биллинг тизими ишга туширилгач жорий этилиши кутилмоқда.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

02 Nov, 07:39


⚡️Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини расмийлаштириш учун тўлов миқдори маълум қилинди

Хабарингиз бор, Президент томонидан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.

Унга кўра:
Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари,
Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида  базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида,
вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, бошқа аҳоли пунктларида базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов қилинади.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

02 Nov, 06:03


Аҳолининг газ, электр, сув таъминоти, қурилиш, йўл ва бошқа инфратузилмадаги мавжуд муаммолари юзасидан реал вақт режимида хабар беришга мўлжалланган "Халқ назорати" платформаси ишга туширилади.

Мазкур платформага келиб тушган мурожаатлар тегишли масъул ташкилотларга ҳал қилиш учун юборилади. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

02 Nov, 02:42


Xitoydan spes texnika olib kelmoqchimiz. Bu texnikalarga bojxona imtiyozi bormi?

@Yurist_Xizmati 4783-savol:

Assalomu alaykum xitoydan spestextika opkelmoqchimiz (kran manipulyator, avtokran, avtomikser, samasval oxirgi 3 yillik) bu texnikalarga bojxonada imtiyoz bormi. O’zi qaysi qurilish texnikalariga hozirgi kunda bojxona imtiyozlari mavjud.

YURIST JAVOBI:

🙅‍♂ Qonunchlikda hozirgi vaqtda amalda bo’lgan bojxona imtiyozlari mavjud emas.

Qurilish sohasida berilgan eng keng ko’lamli imtiyoz Prezidentining19.05.2020 yildagi PQ-4718-son qarori bilan faqatgina
2020-yil 1-iyuldan 2023-yil 1-iyulgacha bo‘lgan muddatda bir qancha teznikalarga bojxona imtiyozi berilgan edi.

Hozirda faqatgina qishloq xo’jaligiga mo’ljallangan 2027-yil 1-yanvarga qadar:
🔘 motokultivatorlar (TIF TN kodi — 8432 29 100 0);
🔘bir o‘qli traktorlar (TIF TN kodi — 8701 10000 0);
🔘minitraktorlar (TIF TN kodi — 8701 91 100 0 — 8701 94 100) olib kirishda bojxona bojining nol stavkalari amalda bo’lib turibdi.

📩 Yuristga savol yuborish

☎️ Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bog‘lanish

Rasmiy kanalimizga ulaning
             👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

02 Nov, 02:29


Бугун, 2 ноябрь мактаб ўқувчилари учун кузги таътил учун охирги дарс куни. I чоракнинг сўнги куни 2 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь кузги таътилнинг илк куни саналади.

II чорак дарс магғулотлари 11 ноябрь, душанба кунидан бошланади.

Асос: ММТВ нинг 30.10.2024 йилдаги  05-32-4028-сонли хати

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

02 Nov, 02:23


Фермер энди ерга ижара ҳуқуқини сотиши мумкин – саволларга жавоблар

Жорий йил 18 январ куни қабул қилинган президент фармонига кўра, қишлоқ хўжалигида ер ижараси шартномасини бошқа шахсларга ўтказиш (фермерлик ёки деҳқончилик ерларини бошқа шахсларга сотиш) тартиби жорий қилинганди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИШ

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

02 Nov, 02:14


❗️«Ер қаъри тўғрисида» Ўзбекистон республикаси қонуни имзоланди

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 31.10.2024 йилдаги ЎРҚ-987-сон

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради. Яъни 2025 йил февралдан кучга киради

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

02 Nov, 02:09


«Навоий давлат университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 31.10.2024 йилдаги ПҚ-378-сон

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

01 Nov, 15:07


​​Ўқитувчилардан қоғоз шаклидаги йиллик тақвим-мавзу режа талаб қилиниши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4782-савол:

Assalomu alaykum. O'qituvchiman mendan 2024 sentabr oyidan boshlab qog'oz shakildagi yillik mavzu taqvim rejani o'quv ishlari bo'yicha direktor o'rinbosari talab qila boshladi.  Men sizning kanalingizdagi 3058 yo'riqnoma bo'yicha qog'oz shaklida ish reja majburiy emas elektron jurnal yuritayapmiz dedim. Keyin menga maktabgacha va maktab talimi vazirligining 16.10.2024 yildagi 334-sonli buyrugini tashlab (pasta ilova qilinadi) qog'oz shaklidagi ish reja majburiy deb ustimdan bildirgi berdi. Qisqasi hozir elektron jurnal yuritsak qogoz'oz ish reja majburiymi yoki yo'qmi. Hozir qaysi buyruq yoki yo'riqnoma amal qiladi. Iltimos faqat aniq va to'liqroq maslaxat bersangiz.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

"Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 15-бандига кўра умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бойича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

15-банднинг 2-хатбошига кўра умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан фақатгина синф журнали (босма ёки электрон) юритилади.

Ўқитувчи томонидан йиллик тақвим-мавзу режа eMaktab.uz платформасига юкланган бўлса, унда ушбу режани қоғоз кўринишдаги шаклини юуритишга эҳтиёж йўқ деб ҳисоблаймиз.

🚫 Демак, ўқитувчидан қоғоз кўринишидаги йиллик тақвим-мавзу режа талаб қилиш ноқонуний хатти-ҳаракат ҳисобланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 🔫

Юрист Хизмати | Расмий канал

01 Nov, 13:33


Ноябрь ойи пенсия пули қачон тўланади?

Янги ой кирди, пенсиям пластик картамга қачон тушади ёки нақд шаклда қачон оламан каби фуқароларда саволлар туғилиши табиий.

Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар тўлов ойининг 2-кунига қадар тўлов топшириқнома (ведомост)лар шакллантиради ва ведомостлар ойнинг 4-кунига қадар пенсияни фуқароларга етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли Қарори билан, пенсия тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига (пластик карталарга) молиялаштирилиши белгиланган.

Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Пенсия жамғармаси томонидан банк пластик картада пенсия олувчи фуқароларга пенсия маблағлари 5 ноябргача, нақд пул шаклида олувчи фуқароларга эса 27 ноябрь санасига қадар тўлаб берилиши режалаштирилган.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

01 Nov, 13:28


Бизда ҳеч ҳокимлар айбдор бўлмайди, фақат ўринбосарлар айбдор бўлади :)

👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

01 Nov, 13:26


Андижон вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари қамоққа олинди

Манбанинг қайд этишича, собиқ ҳоким ўринбосари хонадонидан жуда катта миқдорда (уч миллион доллар) маблағ сақланаётгани аниқланган.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

01 Nov, 06:00


Пул бериб қайтариб ололмаяпман. Қарзни қандай қайтариб олиш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4781-савол:

Бир инсонга пул бериб қайтариб ололмаяпман. Собиқ йигитим ишончимга кириб 1700 доллар олганди. Ҳеч қанақа исботим йўқ. Олган пулим 700 доллар,пулим бўлганда бераман, асабимга тегсанг шуниям ололмайсан деб смс юборди. Тан олмаяпти ва бериш нияти йўқ. 1. Ички ишларга ёзиб берсам уйимдагилар ҳам ҳабар топадими??  Ҳеч ким билмасин дегандим жанжал бўлади. 2. Тартиби қанақа мани кўп чақиришадими? 3. Пулимни тўлиқ олишни иложи борми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂ Бу ҳолатда ҳеч кимга билдирмасдан иш қила олмайсиз. Жиноят иши очилса, бу ҳолатда ўша шахснинг (собиқ йигитингизнинг) уйидагилар хабар топиши мумкин. Сабаби терговчи уйига чақирув қоғози юбориши мумкин ёки тезкор қидирув ходимлари уйига бориб олиб келиши ва бошқа ҳолатлар бўлиши мумкин.

Шундай экан фирибгарликка оид жиноят ишларида ҳеч кимга сездирмай иш қилиб бўлмайди.

Бу ҳолатда фирибгарлик жиноятининг аломатлари мавжуд бўлиши мумкин. Жиноят кодекси 168-моддасида фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш жинояти учун жавобгарлик ва жазо белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 11 октябрдаги 35-сонли «Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорига кўра фирибгарликда алдаш деганда, айбдор томонидан, била туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар қилиниши ёки иш ҳолати бўйича мулкдор, мулкнинг бошқа эгасига маълум қилиниши лозим бўлган ҳақиқий фактларни яшириш ёхуд бундай шахсларни янглиштиришга қаратилган қасддан содир этилган ҳаракатлар тушунилади.

☝️Эътибор беринг! Юқоридаги қарорнинг 8-бандига кўра агар шахс ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни мазкур мулк ёки ҳуқуқ унга берилиши шарти билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаслик ниятида олган ёки эгаллаган бўлса, қилмиш айбдорда ўзганинг мулкини ёки унга бўлган ҳуқуқни қўлга киритишга нисбатан қасд фақат ўзганинг мулки ёки унга бўлган ҳуқуқ қўлга киритилгунга қадар пайдо бўлган ҳолдагина фирибгарлик сифатида квалификация қилиниши лозим.

Демак, сиздаги вазиятда ҳам ўша шахснинг ҳаракатларида юқоридаги жиноят аломатлари бўлса, унга нисбатан жиноят иши очилади. Суд жараёнида сиз фуқаровий даъвогар сифатида қатнашиб, пулингизни олишингиз мумкин. Ёки тергов жараёнининг ўзида ҳам ўша шахс пулингизни қайтариб бериши мумкин.

❗️Бу ҳолатда сиз туман прокуратурасига ёки ИИБга ариза беришингиз лозим.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

01 Nov, 05:21


Ҳозирда “Суюнчи пули” миқдори қанча?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.1994 йилдаги ПФ-871-сон Фармони 1-бандининг 3-хатбошисига кўра, бола туғилганда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 70,3 фоизи миқдорида бир йўла нафақа берилади яъни халқона қилиб айтганда "суюнчи пули" берилади

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 155 000 сўм. 1 155 000 *70,3% = 811 965 сўм

❗️Солиқ кодекси 369-моддасига кўра, давлат пенсиялари, қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш бўйича нафақа) мустасно жами даромад таркибига киритилмайди яъни 12% даромад солиғи ушланмайди. Яъни “суюнчи пули”дан солиқ ушланмайди!

Аввал “суюнчи пули”дан Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2020 йилдаги 704-сон қарори бўйича болани доимий рўйхатга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2% миқдорида давлат божи ва Вазирлар Маҳкамасининг 25.04.2012 йилдаги 119-сон қарори бўйича туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштирганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15% миқдорида герб йиғими чегириб қолинар эди

Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли “Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан юқоридаги 704-сон ва 119-сон қарорлар ўз кучини йўқотди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-75-сон Фармонига кўра, янги туғилган болаларни отаси ёки онасининг доимий яшаш жойига давлат божи ундирмасдан доимий рўйхатга қўйиш белгиланган! Лекин "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунга эса ҳали тегишли ўзгартиришлар киритилмаган!

Лекин “Суюнчи пули”дан давлат божи ушлаб қолинмаяпти 811 965 сўм тўлиқ тушмоқда.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 15% миқдорида (56 250 сўм) герб йиғими эса алоҳида ундирилади, “суюнчи пули” дан чегирилмайди!

🚫 Диққат! Энди иккинчи ва ундан кейинги фарзандлар учун “суюнчи пули” барчага берилмайди.

Аввал “суюнчи пули” ҳар фарзанд туғилганда яъни биринчи, иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бошқа фарзандлар туғилганда ҳам тўланар эди!

2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:

1️⃣ фарзанди учун - барча аёлларга;

2️⃣ фарзанди учун - фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона рейестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

Қолган барча ҳолатларда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади.

❗️Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2024 йилдаги 110 -сон қарори

© Муҳаммадамин Каримжонов

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

01 Nov, 04:23


Кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақалар ва моддий ёрдам (3 ёшгача ва 18 ёшгача бола нафақаси)

🔘Болалар нафақаси 12 ой муддатга тайинланади, бироқ оиланинг энг кичик ёхуд ягона боласи тегишлича ўн саккиз ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади.

🔘Моддий ёрдам бола(болалар)сиз ёки барча болалари 18 ёшдан катта бўлган оилаларга ва якка-ёлғиз фуқароларга 6 ой муддатга тайинланади ва тўланади.

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.

Ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан махсус рўйхатга олиш дафтарида қайд этилади, бунда аризанинг берилган санаси, ариза берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш манзили кўрсатилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

01 Nov, 02:32


❗️Рус тили бўйича халқаро ташкилотни таъсис этиш тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинсин - Ўзбекистон қонуни имзоланди

«Рус тили бўйича халқаро ташкилотни таъсис этиш тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2023 йил 13 октябрь) ратификация қилиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 31.10.2024 йилдаги ЎРҚ-986-сон

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

01 Nov, 02:26


❗️«Права» олиш учун имтиҳон топшириш нархлари оширилмайди

«Тошкент имтиҳон маркази»да
ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон топшириш нархи ошгани ҳақидаги хабарлар асоссиз. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда нарх ошгани ҳақида хабар тарқалган эди. Манбага кўра, 1 ноябрдан имтиҳон марказида тўловлар эски нарх бўйича қолади.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

25 Oct, 15:12


Ўқувчиси президент мактабига кирган ўқитувчига бирор устама ёки имтиёз бериладими?

@Yurist_Xizmati 4769-савол:

2024-2025 o'quv yilida boshlang'ich sinfda o'qiydigan o'quvchim Buxoro viloyatidagi prezident maktabga o'qishga qabul qilindi.shu o'quvchini o'qitib tayorlaganim uchun joriy o'quv yilida menga qanday imtiyoz yoki ustama beriladi bumig uchun qanday hujjatlar kerak

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Сизга бирор устама ёки қўшимча мукофот берилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низомда устама бериш асослари қайд этилган.

🚫 Ушбу низомдаги мезонлар қаторида президент мактабига ўқувчиси ўқишга киргани учун устама ёки мукофот бериш асослари мавжуд эмас.

Шу туфайли сизга қўшимча имтиёзлар берилмайди.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

25 Oct, 12:49


Мактабда ўқувчи шикастланса ўқитувчи айбдор бўладими?

@Yurist_Xizmati 4768-савол:

Assalom aleykum, men maktabda ingliz tili o'qituvchisi bo'lib ishlayman. Sinf xonam 4-qavatda joylashgan. Asosan 3-4- sinf o'quvchilariga dars beraman. 6-soat darsim (4- sinf o'quvchilariga) tugaganidan keyin o'quvchilar xonasiga ketishdi, bitta o'quvchim dars tugashi bilan xonasiga tushayotganida zinadan yiqilib tushdi va boshi shikastlandi. Lekin bu sog'lig'iga jiddiy shikast yetkazmadi.
Savolim shundaki, o'qituvchi shu o'quvchining yiqilganida aybi bormi? O'qituvchi xar bir o'tadigan sinfini o'zining sinf xonasiga olib kirib, darsi tugaganidan so'ng ularni yana sinf xonasiga kuzatishi shartmi?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Қизиқ савол, агар ўқитувчи қасддан ўқувчини зинадан итариб, суриб юбормаган бўлса, унда ўқитувчи бу ҳолатда жавобгар бўлмайди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятлари қаторида ўқитувчининг ўқувчиларни бир синфдан бошқа синфга олиб боориш, кузатиб қўйиш мажбурияти белгиланмаган.

🙅‍♂ Шу сабабли, бу ҳолатда ўқитувчига жавобгарликни юклаш мумкин эмас.

Энди қаранг! Фуқаролик кодексининг 985-моддасига кўра ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Мазкур нормага мувофиқ зарарни қоплашда ҳақиқатда зарар етказувчининг айби борлиги текширилади.

Шундай экан ўқитувчининг айби бўлмаса, у жавобгар саналмайди.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

25 Oct, 12:42


❗️Мактаб ўқувчиси отасининг машинасини олиб қочиб дахшатли аварияга учради

Оқибатда қарама қарши тарафдан келаётган машина ҳайдовчиси ва 1 та қизи воқеа жойида ҳалок бўлди.

1 та қизи оғир аҳволда Газли шаҳар шифохонаси реанимация бўлимига ётқизилди.

❗️Боласига машина берадиганлар хулоса чиқаринг

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

25 Oct, 12:30


Охирги 3 ойда ўқитувчиларнинг ўртача ойлиги камайган

Октябрь бошига Таълим соҳасида ўртача иш ҳақи 3 484,7 минг сўмни ташкил этган, хусусан, мактаблардаги ўқитувчиларнинг ўртача ойлиги 3 449,9 минг сўмдан иборат бўлган.

Июль бошига Таълим соҳасида ўртача иш ҳақи 3 499,0 минг сўм, мактаб ўқитувчиларининг ўртача ойлиги эса 3 484,7 минг сўм бўлган эди.

Яъни охирги 3 ойда таълим ва шу жумладан, ўрта мактабларда ўртача маош миқдори бироз қисқарган.

Яна бир жиҳат, Таълим ичидаги нотенгликлар билан боғлиқ. Тошкент шаҳри ва Қашқадарёдаги ўртача маошлар ўртасидаги фарқ деярли 2 баробарга етган.

Агар статистикамиз хусусий ва давлат мактаблари, умумтаълим ва ихтисослашган мактаблардаги ўқитувчиларнинг маошлари ўртачасини ҳам тақдим этганида Таълимнинг ичидаги тенгсизликлар даражасини ҳам кўрган бўлардик. Биз мувозанатли жамият яратмаяпмиз.

Манба
📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

25 Oct, 12:28


Тошкентдаги Гинекология маркази ҳудудидан кесиб ўтувчи тезюрар поезд “доставчик”ни босиб кетди.

Бизгача келган маълумотга кўра йўлни кесиб ўтаётган бола қулоқчинларда бўлгани сабаб, поезд овозини эшитмаган ва бир вақтда ҳарактланган. Оқибатда катта тезликда келаётган поезд бошқарувни назоратга олишга улгирмаган. Воқеа 23 октябрь куни соат 18:10 лар атрофида содир бўлган. Ҳозирча боланинг шахси, унинг ҳозирги пайтдаги авҳоли ҳақида маълумотлар йўқ.

👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

25 Oct, 12:20


#Ана_холос
Бир туп тут дарахтининг нархи битта Cobalt машина нархида

👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

25 Oct, 06:01


Мактабнинг иситиш тизимида ўт ёқувчи штатини ким ҳал қилади? ДХШ асосидаги тадбиркорми, мактабми ёки молия бўлимими?

@Yurist_Xizmati 4767-савол:

Ассалому алайкум!Менинг саволим шундан иборатки,мактаблардаги ўт ёқувчилик ДХШга ўтказилган лекин биз мактабдаги катёлларни ёқиш учун 1та катёлга неча штат бирлиги берилишини билмаяпмиз,молиядан сўрасак ДХШ билади дейди ДХШдан сўрасак молия билади дейди.Саволим шуки ДХШнинг мажбуриятига нималар киради ва 1та катёлга неча штат бирлиги ажратилади?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Агар мактабнинг иситиш тизими ДХШ асосида тадбиркорлик субъектига топширилган бўлса, унда бу масалада ДХШ асосида тадбиркор билан ҳал қилинади.

Сабаби мактабдаги ўт ёқувчилик лавозими мавсумий ҳисобланиб, Халқ таълими вазирининг 2019-йил 28-декабрдаги 406-сон буйруғи асосида штатлар жадвали ажратилади.

Агар мактаб мазкур мажбуриятни (иситиш) шартнома асосида бошқа шахсга топширса, унда мактаб ўт ёқувчи штати тўлиқ ёпилади.

❗️Шунинг учун мазкур лавозимнинг штат бирлиги, лавозим мажбуриятлари, маоши билан боғлиқ масалаларда молия бўлими ёки мактаб аралашмайди.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

25 Oct, 05:25


Барча Ички ишлар органлари ходимларини касб байрамлари билан табриклаймиз!

Ўзбекистон дунёда одамлар ўзини хавфсиз хис қиладиган давлатлар орасида биринчи ўринда бўлишига ушбу соҳа ходимларининг ҳам роли беқиёс!

Нафақат кундузи ва иш кунлари, балки кечаси ҳамда байрамлар ва дам олиш кунларида ҳам ички ишлар ходимлари ўз касбларига содиқ бўлиб ишлашлари туфайли ҳам аҳолимиз ва юртимиз меҳмонлари бемалол ўша байрамларда оилавий хордиқ чиқариш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Ушбу касб байрамида барча ички ишлар ходимларига соғлик-саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз!

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

25 Oct, 05:16


ТАЪЛИМНИНГ ҚУЛАШИ

Бир миллатни йўқ қилиш учун атом бомбаси ё узоқ масофага учувчи ракета бўлиши шарт эмас. Бунинг учун таълим даражасини тушириш ва талабаларни алдов (шпаргалка)га ўргатишнинг ўзи кифоя. Шундай қилинса:

• касал алдов билан муваффақиятга эришган шифокор қўлида ўлади;
• уйлар алдов билан диплом олган муҳандис қўлида қулайди;
• молия алдов билан диплом олган ҳисобчи қўлида инқирозга учрайди;
• адолат алдов билан диплом олган судья қўлида барҳам топади.
• фарзандлар онги алдов билан диплом олган ўқитувчи қўлида хароб бўлади.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимизга уланинг
            👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

25 Oct, 05:00


ММТВ нинг UzASBO-2 дастурига тоифаларни киритиш бўйича Молия ва иқтисодиёт вазирлигига 3.10.2024 йилдаги 03-14-2632-сонли хати

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимизга уланинг
            👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

25 Oct, 04:58


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмаларининг низомлари ҳамда вазирлик ҳузуридаги институтлар, тасарруф ташкилотлари ва таълим муассасалари ходимларининг лавозим йўриқномаларини
янгитдан тасдиқлаш
тўғрисида ММТВнинг 16.10.2024 йилдаги 334-сонли буйруғи

Юрист Хизмати | Расмий канал

24 Oct, 15:46


1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонга расмий дилерлар томонидан четдан олиб келинадиган автотранспорт воситалари Пискент туманидаги полигонда 3 ойлик синовдан ўтади, - Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги матубот хизмати. 

Хуллас, четдан автомобиль олиб кирадиган тадбиркорларга яна бир бюрократик тўсиқ яратилмоқда, халқни эса танловдан маҳрум этишмоқчи...

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимизга уланинг
            👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

24 Oct, 15:44


Монополия тўхтамаяпти

Имтиёзлар, бозордаги монопол ўрин ҳам буларга камлик қилмоқда. Хусусий тадбиркор ҳеч қандай имтиёзсиз олиб кирадиган автомобиллар уларникидан арзонроқ бўлиб қолавермоқда ва бунга чидай олмаган монополлар машина олиб киришни қийинлаштирадиган янгидан-янги қоидаларни, оддий тадбиркор ҳаётини қийинлаштирувчи янгича усулларни ўйлаб топишмоқда.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимизга уланинг
            👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

24 Oct, 15:29


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

24 Oct, 09:05


❗️Қайси вилоятда қанча хотин-қизлар фаоли штати қисқартирилади?

📩 Юристга савол юбориш

👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

24 Oct, 08:44


⚡️Ўзагроинспекция Ҳукумат бўйсунувига ўтказилди

“Агросаноат мажмуида давлат назорати тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-164-сон, 22.10.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (Ўзагроинспекция) Вазирлар Маҳкамаси бўйсунуви ўтказилди.

Ўзагроинспекцияга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдорини ҳисобдан чиқаришни назорат қилиш;

буғдой етиштирувчилардан харид қилинадиган буғдойни қабул қилиш ва сотиш жараёнларида стандарт талабларига кўра сифат кўрсаткичлари бўйича (мувофиқлик сертификати) ҳамда буғдой синфлари (сифат сертификати) бўйича сертификатлашни назорат қилиш;

импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларида гени модификацияланган организмларнинг (ГМО) мавжудлигини аниқлаш;

барча корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотларда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати, қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини мажбурий ва даврий синовдан ўтказиш устидан назоратни амалга ошириш;

соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимизга уланинг
            👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

24 Oct, 04:30


⚡️Мактабларда педагоглар малака оширишга бориш тартиби қандай?

@Yurist_Xizmati 4764-савол:

Men shu yil yani 2024-yil oliy oʻquv yurtini tamomladim.Malakaga necha yildan keyin boraman. Shu yil dekabrgacha borasan deyayapdi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 17-январдаги 25-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом қоидаларига кўра сизга малака оширишда имтиёз мавжуд эмас.

❗️Шунингдек, низомга кўра педагог ходимлар ҳар йили малакасини ошириши лозим.

Қаранг! низомнинг 63-бандига кўра ходимларнинг малакасини ошириш халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари ёки бевосита Вазирликнинг буюртмаларига биноан ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

❗️Шунга кўра мактабда кимлар малака оширишини мактаб раҳбарияти ҳал қилади.

Бунда ходимларнинг ҳар йили белгиланган давомийликдаги малака ошириш дастурларини ўзлаштириши ва белгиланган ҳажмдаги кредит балларини йиғишлари мажбурий ҳисобланади (низом 66-банд).

Малака оширишнинг ҳар йилги умумий давомийлиги педагог ходимлар учун 36 соатни ташкил этади.

Бунда низомнинг 68-бандига кўра ҳар йили 5 октябрда навбатдаги календарь йилда ташкил этиладиган малака ошириш курслари ҳақидаги маълумотлар курсларни ташкил қиладиган ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари ҳамда электрон платформа бўйича барча ходимлар эътиборига ҳавола қилинади.

Ушбу жараёнда нозом 69-бандига кўра халқ таълими ташкилотининг ҳар бир ходими, жорий йилнинг 6 октябридан 15 октябрига қадар, ўз эҳтиёжи ва ихтиёридан келиб чиқиб, навбатдаги календарь йилда малака оширадиган ихтисослаштирилган таълим ташкилотини танлаб, малака ошириш курсларига қатнашишингиз мумкин.

❗️Демак, сиз ҳам ҳар йили малака оширишингиз лозим.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
            👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

24 Oct, 04:15


⚡️Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизими янада такомиллаштирилади

«Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 16.10.2024 йилдаги ПФ-158-сон

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимизга уланинг
            👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

24 Oct, 04:09


❗️Эндиликда тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистика маълумотларининг ягона рўйхатига киритилмаган ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиб олганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Асос: «Тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисоботларни давлат органларига тақдим этиш жараёнлари соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-10-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 21.10.2024 йилдаги ЎРҚ-979-сон

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимизга уланинг
            👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

24 Oct, 03:30


Қонунчиликдаги энг сўнги ва ҳали телеграмда эълон қилинмаган янги расмий ҳужжатларни «Хужжатлар базаси» телеграм каналида кузатиб боринг👇

👉 @Xujjatlar_bazasi

Юрист Хизмати | Расмий канал

23 Oct, 10:07


Сенат янги таҳрирдаги “Давлат сирлари тўғрисида”ги қонунни маъқуллади.

👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

23 Oct, 06:00


Мактаб директорининг ўзи ҳам "директор жамғармаси"дан моддий ёрдам олишга ҳақлими?

@Yurist_Xizmati 4762-савол:

Ассалаума алейкум! Мактаб директори уз мактабидан моддий ердам пулини олиши мумкинми. Агар мумкин булса конуний килиб канака олса булади?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа албатта, мактаб директорининг ўзи ҳам директор жамғармасидан моддий ёрдам олишга ҳақли.

Ходимларга моддий ёрдам мактабларда директор жамғармасидан берилади.

Моддий ёрдам олиш учун ходим шу ташкилотда меҳнат шартномаси асосида ишлаши ва моддий ёрдам олиш учун асос бўладиган ҳолатлар содир бўлишининг ўзи етарли.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги 425-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йилдаги 823-сон қарори 33-бандига ўзгартириш кирилган. Унга кўра умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача:
•  ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда;
•  ёки оғир касалликка чалинганда;
•  ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

Қоиданинг мазмунига кўра ходим мактабда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган даврда юқоридаги ҳолатлар содир бўлса, директор жамғармасида маблағ етарли бўлган тақдирда ходим 2 лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам олишга ҳақли.

Мана шу қоидага кўра ходим 1 календар йилида жами 2 лавозим маошигача моддий ёрдам олиши мумкин.

Бунда ходимга моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳ қарори асосида директор буйруқ чиқаради.
Оғир касаллик – ўлим хавфи юқори бўлган ва инсоннинг кундалик фаолиятига ёки ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатадиган ёки уларга ғамхўрлик қилувчиларга ҳаддан ташқари қийинчилик келиб чиқарадиган, баъзан ногиронликка олиб келувчи соғлиқ ҳолати ҳисобланади.

Биз тиббиёт ходими эмасмиз, шу сабабли сизнинг касаллик даражангизни аниқлаб бера олмаймиз. 

Шунга кўра сизлардаги ҳолатда тиббий хулосада касаллик оғир эканлиги ёзилган бўлса, унда сизда моддий ёрдам олиш ҳуқуқи мавжуд бўлади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
            👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

23 Oct, 05:30


⚡️4 кун иш, 3 кун дам тажрибаси ижобий натижа берди

Ғарбда ҳафтасига 4 кун ишлаб, 3 кун дам оладиган тажрибани синаб кўришган ва бу ижобий натижа берган.

45 та компания ходимлари 6 ой давомида 4 кун ишлаган ва 3 кун дам олган. Лекин ойликка таъсир қилмаган, кам маош тўланмаган. Шу билан бирга компаниялар иқтисодий ҳолати ҳам ўзгармаган.

Аксинча ходимлар ҳолати жисмонан ва руҳан яхшиланган, иш унумдорлиги ошган. Ишга бўлган иштиёқ ва меҳр янада жўш урган. Улар бу тажрибани давом эттириш ниятида.

Гап қандайдир Сусамбил ҳақида кетмаяпти. Бу тажриба Германияда ўтказилган.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимизга уланинг
            👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

23 Oct, 04:51


Бирдан куз келиб, бирдан ёмғир ёғиб қолди-да...

Кузда салқин ва ёмғирли ҳаво бўлиши тайин. Қиш совуқ, аёзли ва қорли келади. Баҳорда салқин ҳаво, ёмғир ва шамол бўлади. Ёзда эса аниқ иссиқ кузатилади.

Булар исбот талаб қилмас теоремалар, яъни табиат қонунлари. Неча минг йилдан бери шу фаслларда шу ҳолатлар кузатилади, буни ёш бола ҳам билиб, шунга яраша тайёргарлигини кўради.

Масалан, кечаги илиқ ёмғир пайтида трансформаторлар портлаб кетишида энергетиклар куз кутилмаганда келди-да, дейиши мантиқсизлик, абсурдизм ва жиннилик. Яхшиси, бориб даволанинглар.

Агар бундай демаса ҳам, кузми, қишми, баҳорми, ёзми, фарқи йўқ, ҳар қандай об-ҳавода портлаб кетадиган трансформаторларимиз бор экан, тизимда мантиқсиз, абсурд ва телба одамлар ишлаяпти дегани.

Чунки ақли соғлом киши трансформатор ёниб кетмаслиги учун барча эҳтиётини очиқ ҳавода, кун иссиғида қилиб олади. Уйимиз томи тешик бўлса, ёзда ямаймиз, деразасида кўз бўлмаса, дейлик, кузда беркитамиз.

Сабабини аниқ биламиз, буёғига совуқ, ёғинли ҳаво бўлади. Агар носоз ток ҳисоблагичимизни тузатмасак, қишда ўт чиқиши мумкин.

Тушундингиз-а, аномал сўзи ортидан ўйлаб топилган ҳар қандай баҳона гаплар аслида абсурдизм холос. Тизимнинг чириганини вақтинча ёпиб кетиш, иқтисодчи блогер айтмоқчи, вазиятбай ишлаш кўникмасидан.

Мана, метан ва пропан, ортидан бензин нархлари осмонга учяпти. Навбатлар ҳалитдан бошланди. Аммо вазиримиз подкастга чиқиб, у қилдик, бу қилдик, деб қуруқ мақтанишдан уялмайди, халқ қарғишидан, ёлғон сўз жавобгарлигидан қўрқмайди.

Биламиз, энергетика вазирлигига бу гапларимиз негативдек кўринади, парвосига ҳам келмайди. Яқин ярим йилда совуқ вазиятдан чиқиб олишса бўлгани.

Очиғи, берилган ваъдага ишониб, умид қилиб ўтирибмиз. Балки йил охиригача яхшиланиб қолар, гарчи ўша пайтда изғирин кунларнинг ярми ўтиб кетган бўлса-да.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимизга уланинг
            👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

23 Oct, 04:48


Энергетика вазири ваъдасини бажармаса, ишдан кетадими?

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 2023 йил декабрда "Ўзи нима гап?" лойиҳасига берган интервюсида шундай деган.

Яъни 2024 йилда бутун мамлакатни генерация бўйича 100 фоиз электр билан таъминлашни айтган. Агар буни эплолмаса, лавозимимизга лойиқмасмиз деган.

Мана кўриб турибмизки, кўп жойларда куз бошланиши билан электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

23 Oct, 04:27


Пуллик ишда тезкормиз. Пуллик ишлар тезда амалга ошади. Зўраа


👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

23 Oct, 04:20


Ушбу расмдаги ҳолатга ичимда тўлиб гап келмоқда. Лекин фойдаси йўқда 🤦‍♂️

👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

22 Oct, 06:47


Мактабларда ўқитувчилар мажбурий тиббий кўрикдан ўтмагани учун жарима борми?

@Yurist_Xizmati 4760-савол:

Ассалому алайкум! Мен мактабда ММИБДУ булиб ишлайман. Укув йилининг бошидан туман тиббиёт бирлашмасидан курикдан утганман, лекин туман СЭСдан курикдан утмадим.  Хозир СЭС ходимлари мактабимизга келиб текширув утказишяпти ва мени курикдан утмаганим учун жаримага тортмокчи. Мен бу вазиятдан азият чекмасдан чика оламанми? Уларнинг бу хатти харакати канчалик тугри?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂ Тиббий кўрикдан ўтмаганлик учун жарима мавжуд эмас. Қаранг! Меҳнат кодексининг 355-моддасига кўра мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши лозим.

Ушбу кодекс 360-моддасига кўра иш берувчи умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши шарт.

Бунда иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.

Шунга кўра сиздаги ҳолатда тиббий кўрикдан ўтмаганлик учун жарима мавжуд эмас.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
            👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

22 Oct, 06:30


❗️Болаларга нисбатан оилавий (маиший) зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-978-сон, 21.10.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Қонунга кўра, Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат суд муҳокамаси босқичида берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Расмий каналимизга уланинг
            👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

21 Oct, 16:46


⚡️Коллежлар тўлиқ тугатилиб, ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади

Президент Фармони (ПФ-158-сон, 16.10.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилиб, касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.

🎓 Техникумларда:

кадрлар тайёрлаш Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи ва Ўзбекистон миллий малака тизими талабларига мос равишда ташкил этилади;

бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади, шунингдек, малака ва компетенциялар бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади;

бошланғич касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш умумий ўрта таълим ташкилотининг 9-синфини тамомлаган ўқувчилар учун – давлат гранти асосида амалга оширилади;

ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ташкил этилади;

ўрта махсус касбий таълим дастурларининг битирувчиларига ўзлаштирган модуллари, тўплаган кредитлари ва олий таълим ташкилоти томонидан белгиланган баллар ўртача қийматидан (GPA) келиб чиқиб, бакалавриатнинг тегишли босқичидан ўқишни давом эттиришга рухсат этилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
            👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

21 Oct, 13:56


2025 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим мактабларида миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига маошининг 50 фоизи миқдорида ойлик устама ҳақ тўланади.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида таъкидлади.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимизга уланинг
            👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

21 Oct, 10:39


Сайловга жалб қилинган ходимларга қўшимча ҳақ тўлаб бериладими?

@Yurist_Xizmati 4759-савол:

Assalomu alaykum yaxshimisiz biz yaqinda bo‘lib o‘tadigan aniqrog‘i 27 oktyabr kuni bo‘lib o‘tadigan saylovda o‘zimizning saylov uchastkasida a'zo sifadida ish yurityapmiz aytishlaricha bizga ish haqi tushar ekan bu mablag‘  a'zolarga qancha va rais, o‘rin bosar va kotibga qancha tushadi va qachon tushushi kerak shu haqda malumot bering.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Сайлов участкаларида раис, ўринбосар, котиб лавозимида фаолият юритиш учун алоҳида пул тўланмайди.

❗️Бу даврда ходимнинг иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақланади. Бошқача айтганда бу даврда ходимга унинг ўртача иш ҳақи тўлаб берилади.

Қаранг! Меҳнат кодексининг 282-моддасига кўра Иш берувчи ходимнинг давлат ва жамоат мажбуриятларини бажариш вақтида уни ишдан иш жойини (лавозимини) ва ўртача ойлик иш ҳақини сақлаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда озод қилиши шарт. 

Юқоридаги норма ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг №133, 11.03.1997-йилдаги қарорига кўра сайлов ҳуқуқини амалга ошириш даврида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади холос.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
            👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

21 Oct, 06:08


МИБ ижарага олинган жойни ҳам аукционга чиқаришга ҳақлими?

@Yurist_Xizmati 4758-савол:

Саволим. Мен битта танишдан вактинчалик жойидан пул бериб иккита докон огандим. У танишимни мифдан 40 млн карзи бор экан. Бу жой уша танишимни номида эди. МИБ аукционга чикарамиз карзини толамаяпти  силарни кизигларинг йук бу жой уни номида мен шунчаки айтиб куйяпман деди. Вактинчалик жойни хам аукционга чикарадими? Агар чикарса кимдир сотиб олса мен жойсиз колораманми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу ҳолатда МИБ ижарага берувчининг қарздорлигини қоплаш учун унинг мулкини аукцион савдоларига чиқаришга ҳақли.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун 63-моддасига кўра мол-мулкнинг ва мулкий ҳуқуқларнинг айрим турларини реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционлар ваколатли оператор томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.

Бунда ижарага берувчининг ундирувни узоқ муддатли ижара ҳуқуқига қаратишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат ёки агар ижара ҳуқуқи ижарага олувчи томонидан аукцион шаклидаги кимошди савдоси натижасида олинган бўлса, узоқ муддатли ижара ҳуқуқини ижарага берувчининг розилигисиз ўтказиш имконини берувчи ҳужжат илова қилинади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, ижага берувчининг розилигисиз ўтказиш ҳақидаги ҳужжат ҳақидаги қоида белгиланган. Бироқ бу ижара шатномасининг шаклига риоя қилинган ҳолда тузилган ижара шартномасига тааллуқли қоида.
Қаранг! Фуқаролик кодексининг 574-моддасига кўра бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тарафлар имзолайдиган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади.

Бунда Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.

Шунингдек, фуқаролар ўртасида тузилган бино ёки иншоотни ёхуд унинг бир қисмини ижарага бериш шартномаси давлат солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

🙅‍♂ Шунга кўра сиздаги ҳолатда ижара шартномаси шаклига риоя қилинмагани сабабли, сизда бирор ҳуқуқ мавжуд бўлмайди.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
            👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Юрист Хизмати | Расмий канал

20 Oct, 10:57


Одамлар нега камбағалликка тушиб қолишади?

Телеграмда каналлар жудаям кўп, аммо аҳолига ҳуқуқий маълумотлар бериб борадиган, айниқса меҳнат фаолиятини амалга ошираётган халқимиз учун махсус каналлар жудаям кам. Ана шундай фойдали ишга бел боғлаган бир жамоани сизларга тавсия қилмоқчиман.

«HUQUQ VA MEHNAT|UZ» telegram канали Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи барча ходимларга, ишчи ва меҳнаткашларга меҳнат қонунчилигига мувофиқ халқаро стандартлар бўйича ишончли маълумотлар бериб боради.

👉🏻 @huquqvamehnatuz 👈🏻

Юрист Хизмати | Расмий канал

19 Oct, 13:30


Тизимдаги хатоликни деб олий тоифали ўқитувчининг тоифасини мутахассисга тушириб ташланиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4755-савол:

Ассалому алайкум. 2017-йил аттестациядан муваффақиятли ўтиб, олий тоифа олганман. Ҳозирда стажим 21 йил. Шунча йилдан бери мактабда ишлаб келмоқдаман. 2022-йил, 2-августдаги Вазирлар маҳкамасининг 425-қарорига биноан олий тоифам умрбодга сақланиб, шу сентябрь ойигача олий тоифа ставкасида ойлик маош олиб келаётган эдим. Сентябрь ойининг ойлигини АСБО мутахассис ставкаси билан тўлаган, лекин ойлик ботда "олий тоифа" деб турибди. "Тарификацияга "мутахассис" деб киритишга мажбур бўлдик, чунки сизнинг сертификатингизнинг сроги ўтган, Асбо программаси қабул қилмаяпти"-деди завуч. Шундан кейин мен pedkadr.edu.uz. га тўғридан тўғри тоифа беришлари учун мурожаатнома юбордим. Лекин мурожаатномам рад этилибди, сабаби у ерда айнан "узлуксиз ўн беш йил стаж ва олий тоифага эга бўлган ўқитувчилар" деган имтиёз ёзуви йўқ экан. У ерда фақатгина "15 йил узлуксиз стажга эга бўлган ва олий тоифани уч марта кетма кет ҳимоя қилган" деган имтиёз тугмаси бор бўлиб, менинг ҳолатимга тўғри келмайди. Тизимдаги мавжуд хатоларни деб менинг тоифамни, шунча йиллик меҳнатимни куйдириб, мутахассисга тушириб ташлашлари тўғрими? ВМ нинг қарорининг ижроси таъминланмаслигига кўз юмиб юраверамизми? Ким булар учун жавобгар?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 17-сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низом 6-бандига кўра таълим ташкилотларида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган эди.

Ушбу бандга Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан киритилган ўзгаришга кўра олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар мажбурий аттестатсияга жалб қилинмайди. Уларнинг тоифаси сақланади.
Мазкур ўзгариш 2022 йил 2 августдан киритилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун 41-моддасига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади.

Қоиданинг мазмунига кўра педагог ходим олий тоифани олгандан сўнг уни 3 марта ҳимоя қилган бўлса (бу 15 йилга тенг), унинг тоифаси сақланади.

Бу ҳақида вазирлик ҳам алоҳида кўрсатма хат билан чиққан. Унинг мазмунида ҳам ВМ 425-сон қарор билан кирган ўзгариш 2022 йил 2 августдан бошлаб кучга кириши белгиланган.

Шундай экан сиз 2022 йил 2 августга қадар бўлган даврда 15 йиллик узлуксиз педагогик иш стажига ҳамда олий тоифага эга бўлган бўлсангизгина, тоифангиз сақланади.

Бунда Низомнинг 32-бандига кўра имтиёзга эга педагог кадрлар ҳар йили 1 январдан 31 декабрга қадар тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси (лавозим) сертификатини олиш учун бевосита давлат хизматлари марказлари орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд ваколатли вазирликларнинг расмий веб-сайтида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.

❗️Бу масалада сиз вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармасига мурожаат қилишингиз лозим.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
              👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

Юрист Хизмати | Расмий канал

18 Oct, 15:56


Иш ҳақи кечиктириб берилса, қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4753-савол:

Enter enjinering pte ltd kompaniyasi tarkibidagi Enter machineries service mchj xususiy korxonasida qurilish sinov labaranti sifatida  ishlayman. Kompaniya tomonidan asossiz  ravishda ish haqi doimiy kechiktirilib beriladi. Bu safargisi chuzilib ketdi judayam. 2024-yil may,/iyun, iyul, avgust, sentyabr ish haqimizni ololmayapmiz, soliq uz ilovasida hammasi kursatilgan lk plastik kartamizga tushmagan ish haqi.shu buyicha qaysi tashkilotga murojat etishni tavsiya qilasiz?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодекси 244-моддасида иш берувчи ўз молиявий аҳволидан қатъи назар, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходимлар томонидан бажарилган иш учун ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбурияти мустаҳкамланган.

☝️Мана шу қоидага кўра сизга меҳнат шартномасида ва бошқа локал норматив ҳужжатларда (лавозим йўриқномаси, ички меҳнат тартиб қоидалари) белгиланган меҳнат мажбуриятларингизни бажарганлигингиз учун иш ҳақи тўланиши лозим.

Бунда ушбу кодекс 253-моддасига биноан ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

❗️Шунингдек, МК 319-моддасига биноан ходимга иш ҳақи тўлаш ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловлар кечиктирилганда етказилган зарар иш берувчи томонидан қопланиши шарт.

Бу масалада сизлар туман адлия бўлимига ёки меҳнат инспекторига ёҳуд фуқаролик судига даъво қилишингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
              👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

Юрист Хизмати | Расмий канал

18 Oct, 12:56


❗️Расман: энди ҳокимлар депутатларга бошлиқ эмас

Президент томонидан 17 октябрда имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра:

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги
Қонунидан вилоят, туман, шаҳар ҳокими бир вақтнинг ўзида тегишли ҳудуддаги вакиллик ҳокимиятига бошчилик қилиши ҳақидаги норма чиқариб ташланди.

Халқ депутатлари Кенгашларига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши, у ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга ошириши белгиланмоқда, уни ваколатлари муддати тугагунига қадар лавозимидан озод қилиш тартиби назарда тутилмоқда.

Ҳокимларга тегишли халқ депутатлари Кенгашлари сессиясига масалалар киритиш, зарурат бўлганда Кенгаш сессияси чақирилишини талаб қилиш ва тегишли халқ депутатлари Кенгашининг қонунчиликка зид бўлган қарорларини бекор қилиш учун Сенатга ёки судга мурожаат қилиш каби қатор янги ваколатлар берилмоқда.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
              👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

Юрист Хизмати | Расмий канал

18 Oct, 11:54


❗️Rasmiy bayonot: Boysundagi konni portlatilishi haqidagi xabarlar asossiz

Ushbu holat bo‘yicha Surxondaryo viloyat hokimligi rasmiy axborot berdi.

Bugun turli telegram kanal va guruhlarda Boysun tumanidagi "M-25" konida gaz chiqishini to‘xtatish maqsadida yengil portlatish ishlari amalga oshirilishi haqida yolg‘on xabarlar tarqaldi.

Mazkur xabar asossiz bo‘lib, hozirda bunday choralarni amalga oshirish rejalashtirilmaganligi ma’lum qilinadi hamda bu kabi yolg‘on xabarlarga ishonmaslikni va tarqatmaslikni so‘raymiz.

Eslatib o‘tamiz, aholi o‘rtasida vahima uyg‘otuvchi yolg‘on va asossiz xabarlarni tarqatganlik uchun qonunchilikda javobgarlik belgilangan.

📩 Yuristga savol yuborish

☎️ Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bog‘lanish

Rasmiy kanalimizga ulaning
             👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

18 Oct, 03:15


#Биласизми

❗️Директор жамғармасидан бериладиган устама ўқитувчининг умумий дарс соатлари учун берилади

@Yurist_Xizmati 4752-савол:

Assalamu alaykum, men maktabda o'zbek  (davlat) tilidan dars beraman,  823-sonli qaror asosida direktor jamg'armasidan 30% ustama haq olaman. Mening darslarim 2-11-sinflarda. Hozirgi paytda menga  5-11-sinflar uchun ustama haq to'lanadi, boshlang'ich sinflarda o'qitgan darslarimga to'lanmas ekan. Buxgalterimiz bir tomonlama to'lanadi deyapti. Shunga maslahatingiz kerak edi. Javob uchun raxmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Директор жамғармасидан бериладиган устама ўқитувчининг умумий дарс соатлари учун берилади.

💁‍♂ Буни қуйидагича тушунтирамиз. Аввало, устама педагог ходимларга улар дарс ўтадиган фанлардан доирасида берилади.

Куни кеча бош вазир ўринбосарининг топшириқ хатига кўра табиий фани юқори синфларда география ўқитувчилари томонидан ўтилиши белгиланган.

Шунга кўра, сизга устама берилиши керак.

Қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 20-банди мазмунига кўра педагогларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар ушбу низомда қайд этилган баҳолаш мезонларига асосан 40 фоизгача миқдорда белгиланади.

Мазкур низомнинг 33-1-бандида педагог ходимларга белгиланган устамалар уларнинг тарификация рўйхатида ажратилган дарс соатларига (ўқитувчининг тариф ставкасига) мутаносиб равишда тўланиши келтирилган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 21-бандига мувофиқ педагог ходимларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган устамалар, шу жумладан мавжуд сертификатлари учун тўланадиган устамалар, тарификация рўйхатида ажратилган дарс соатларига (ўқитувчининг тариф ставкасига) мутаносиб равишда тўлаб берилади.

☝️Юқоридаги қоидаларга кўра сизга жами дарс соатларингиз (сизга тариф асосида берилган) миқдоридан келиб чиқиб устама тўланиши шарт.

❗️Бу масалада туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
              👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

Юрист Хизмати | Расмий канал

17 Oct, 16:57


Тил сертификати директор жамғармасидан устама олишда инобатга олинмайдими?

@Yurist_Xizmati 4751-савол:

Саволим шундан иборат ман мактабда рус тили фанидан 33 йилдан бери дарс бериб келаман. Халкаро С1 сертификатим бор 823 буйича устама ёзишда шу сертификат хисобга олинадими ёки йукми? Завуч хеч кандай хисобга олинмайди дейяпти шу тугрими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Йўқ тил сертификати директор жамғармасидан устама беришда инобатга олинмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низомда белгиланган Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш Мезонларида 9та мезон қайд этилган бўлиб, улар қаторида тил сертификати мавжуд эмас.

Шу сабабли сизнинг бу натижангиз учун директор жамғармасидан устама берилмайди.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
              👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

Юрист Хизмати | Расмий канал

17 Oct, 12:43


Ekologlar va huquqbuzarlar bilan o‘zbekcha forsaj

Buxoro viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi boshqarmasi tomonidan saksovul o’simliklari kesilishining oldini olish maqsadida nazorat reyd tadbirlari o‘tkazilmoqda.

👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

17 Oct, 10:20


Дарс соати кам ўқитувчини кун бўйи мактабда ушлаб турилиши тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4750-савол:

Oliy maʼlumotli oʻqituvchiman 1yosh 9oylik farzandim bor uyimiz oldidagi maktabga darsga chaqirgandi yosh bolam bogani uchun 6soat dars oldim, hozirgi kunlarda maktab rahbariyati tomonidan kechgi 5gacha navbatchilikga turishimni aytishyapti. Undan tashqari darsdan song toʻgarak oʻting deb aytishdi. 6soat dars uchun qancha vaqt ishda boʻlishim kerak toʻgarak oʻtishga majburmanmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади. 

❗️Шунга кўра барча педагог ходимлар учун ҳафталик иш соати 36 соатдан ошмайди, бунда қонун чиқарувчи 1 ставка учун мазкур меёрни белгилайди.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 4-бандига асосан умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:

👉 1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
18x1=18+18=36x4,3(ҳафта)=154,8x43 (ҳафта)=1548 соат;

👉 5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни: 20x0,8=16+20=36x4,3(ҳафта)=154,8x43 (ҳафта)=1548 соат.

Таъкидлаш керакки, юқоридаги меёр фақат тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимлар учун тааллуқли.

Шунга кўра сиздаги ҳолатда 6 соат дарсингиз бўлса, сизни кун бўйи мактаб бўлишингизни талаб қилиш ноқонуний ҳисобланади.

Агар сиз фан ўқитувчиси бўлсангиз сизнинг ҳафталик иш вақтингиз таҳминан 11 соатни ташкил этади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
              👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

Юрист Хизмати | Расмий канал

17 Oct, 09:32


Тошкент туманида ит ёш болани ўлдириб қўяй деди. Унинг эгаси 370 минг жарима билан қутулиб кетади

Онаси ва опаси билан кетаётган болакайга баҳайбат ит ташланиб, бўйнига жароҳат етказган. Яхшики, ҳолатни йўлдан ўтаётган йўловчилар кўриб қолиб, ёрдамга келган ва итни ҳайдаб юборган. Бу каби ҳолатлар уй ҳайвонларини боқаётган фуқароларнинг масъулиятини ошириш учун жавобгарликни кучайтириш зарурати борлигини кўрсатмоқда.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимизга уланинг
              👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

Юрист Хизмати | Расмий канал

17 Oct, 08:38


Бозорга ўтган бўлсак, лимит нега керак? Лимитлар сақланиб қолаётган экан, бозорга ўтдикми ўзи?

Кузнинг биринчи ёмғири билан метан заправкаларда кўзўйнатар навбатлар ҳосил бўла бошлади, водий вилоятларида эса тушдан кейин қатор заправкаларни "лимит тугади" деган сабаб билан ёпилиши ҳолатлари кузатилган.

Эслатиш шарт эмасдир, лекин кузда бошланиб баҳоргача давом этган энергокулфат ўтган йили ҳам шундай бошланганди, ундан олдинги йили ҳам, аввалги йилда ҳам.

Лекин ўтган, ундан олдинги ва аввалги йиллардан фарқли ўлароқ 2024 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда метан нархини бозор белгилаши эълон қилинган. Яъни, 2,5 ой аввал давлат ўрнатган потолок нархлар бекор қилинган.

Унда нега заправкалар учун даққиюнусдан қолган лимитлар сақланиб қолмоқда?

Энергочиновникларнинг лимит тақсимлаши, график ўрнатиши, кимга газ бериш бермасликни ҳал қилишларидан иборат бузуқ режими нега ҳалиям амал қилаяпти?


Лимитлар бекор қилинса, кабинетда ўтириб газ тақсимлайдиган энергочиновниклар оч қоладими?

Мен тушунаман, агар ҳарорат минус 20га тушиб кетса, пессимистик сценарий бўйича, тармоқ ва истеъмолчиларга вақтинчалик фавқулодда чекловлар ўрнатилишини (ўзи шунинг учун ҳам сценарийлар очиқланиши керак).

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимизга уланинг
              👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

Юрист Хизмати | Расмий канал

17 Oct, 04:43


Алимент қарзини қайта ҳисоб-китоб қилиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4749-савол:

Assalomu alaykum ayolim uyiga ketib o'tirgan edi. U qaytib keldi va bizlar yana qo'shildik keyin u men bilan 4 oy yashadi va yana uyiga ketib qoldi.Men bilan yashab turgan davrda "alimentga bergan arizangni qaytib olasanmi?"desam "yo'q arizamni qaytib olmayman" dedi.O'qituvchi bo'lib ishlayman.Yozgi ta'til davrida ish haqim yo'qligi hisobidan menga aliment miqdori  ishsizlikdan hisoblanibdi va hozir 8 mln 500 ming bo'libdi alimentdan qarzim. Kecha MIB dan telefon qilishdi alimentdan qarzingiz bor to'lab yuboring deb. Hozir maktabda ishlayman.Savolim shundan iborat-ki aliment miqdorini hozirgi maoshimga nisbatan qaytadan hisob-kitob qilsa bo'ladimi?Ya'niy hozirgi alimentdan 8mln 500 ming qarzimni hozirgi oylik-maoshimga nisbatan qayta hisob-kitob qilib bu summani qaytarsa bo'ladimi? Iltimos shu vaziyatga yordam bersangiz

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🚫 Алимент қарзи тўғридан-тўғри қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Сабаби қарздорлик олдинги муддатда тўланмаган мажбуриятдан келиб чиққанлиги учун, ҳозирги иш ҳақингиз инобатга олинмайди.

Оила кодексининг 140-моддасига кўра алимент қарзининг миқдори давлат ижрочиси томонидан суднинг ҳал қилув қарори ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишувда белгиланган алимент миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Бунда агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.

❗️Шунга кўра сиз ёз ойларида меҳнат таътилида бўлганингиз ва бу давр учун таътил пули олганингизни тасдиқловчи ҳужжатларни МИБга тақдим этиш орқали алимент қарзини қайта ҳисоб-китоб қилишни сўрашингиз мумкин.

Шунингдек, сиз фуқаролик суди орқали алимент қарзини камайтиришингиз ҳам мумкин.

Бунда Оила кодексининг 141-моддасига асосан суд алимент тўлаши шарт бўлган шахс касаллиги ёки бошқа узрли сабабларга кўра алимент тўламаганлигини аниқласа ҳамда унинг моддий ва оилавий аҳволи йиғилган алимент қарзни тўлашга имкон бермайди деб топса, алимент тўловчининг даъвосига биноан уни алимент қарзларини тўлашдан тўла ёки қисман озод этишга ҳақлидир.

Шунга кўра сиз ҳам судга даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
              👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

Юрист Хизмати | Расмий канал

16 Oct, 15:26


Ўз ҳисобидан таътил олган ходимга отпускной тўланадими?

@Yurist_Xizmati 4748-савол:

Assalomu alaykum men 2022-yil aprel oyidan ishga kirganman va 2024-yil mart oyida ma'lum sabablarga ko'ra o'z hisobimdan ta'til oldim menga otpusnoy chiqishi kerakmi yoki yo'qmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Таътил олиш ходимнинг ҳуқуқи ва иш берувчининг мажбурияти. Бу Меҳнат кодексининг 216-моддасида белгиланган. Айтиш керакки, бу ҳуқуқ ўриндошликда ишлайдиган ходимларга ҳам тааллуқли.

❗️Бироқ ходим таътил муддати келганда уни олиши шарт. Ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади (МК 228-м).

Шунга кўра сизга ҳам таътил берилади. Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган.

Шунга кўра сиз йиллик меҳнат таътили учун ҳақ олиш ҳуқуқидан фойдаланишингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимизга уланинг
              👇👇👇
👉 @Yurist_Xizmati‌‌

Юрист Хизмати | Расмий канал

16 Oct, 14:02


«Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда уларни турларга ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг қарори, 14.10.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3560

👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

16 Oct, 13:58


«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг қарори, 14.10.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3221-6

👉 @Yurist_Xizmati

Юрист Хизмати | Расмий канал

16 Oct, 13:03


Сайлов тарғиботида сунъий интеллектдан фойдаланилмоқда

Жадидлар мисолида сайловларда иштирок этиш масъулияти эслатилади.

👉 @Yurist_Xizmati