ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси @crimeandlaw Channel on Telegram

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

@crimeandlaw


ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедрасининг канали

crimeandlaw (Uzbek)

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедрасининг канали - бу маълумотнома каналида сиз ўз дўстларингизни жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупция мавзусига олиб келиш ва масалаларни муҳокама қилиш имкониятини тақдим этадиган ишончли ва маълумотли манбадир. Ушбу каналда жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупция тўғрисида самарали ва фойдали мазкур мавзулар бўйича маълумотлар, мақолалар ва хабарлар кўришингиз мумкин. Мавзулар тўғрисида саволларингиз бўлса, шу канал орқали эгаллаб боришингиз мумкин сизга катта ўзбекистон юридик унивеситети жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси томонидан хизмат қилинадиган ишончли ва маълумотли канали тавсия этилади.

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

25 Dec, 09:49


⚡️⚡️⚡️ЖК 267-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ транспорт воситаларини олиб қочиш деганда, ўзганинг транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадисиз бир жойдан бошқа жойга кўчириш тушунилиши лозим.
💥Ушбу жиноят айбдор шахс томонидан транспорт воситасини турган жойидан бошқа жойга олиб қочган пайтдан бошлаб тамом бўлган ҳисобланади.

📢1996 йил 20 декабрдаги “Транспорт воситаларини олиб қочиш ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 1-банди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

23 Dec, 13:26


📢Озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлларга, олтмиш ёшдан ошган эркакларга нисбатан тайинланганда – тайинланган жазо муддати ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасида, қисмида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш жазоси энг кўп муддатининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

📓Масалан: 65 ёшли шахс ЖК 122-1-модда (Болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш) сининг 1 қисмида назарда тутилган жиноятни содир этса, унга тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг маскимал муддати 2 йил бўлиши керак. Чунки санкцияда озодликдан маҳрум қилишнинг энг кўп муддати 3 йил деб белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

20 Dec, 09:52


💥💥💥Моддий қарамлик деганда жабрланувчининг айбдордан қонун билан белгиланган моддий ёрдам (пул, озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар ва ҳоказолар) олиб келганлигини ёки унинг бевосита қарамоғида бўлганлиги ҳолатлари тушунилиши лозим.
💥💥💥Бошқача қарамлик деганда, хизмат ёки бошқача қарамликни (масалан, бошлиққа, ўқитувчига, раҳбарга, қариндошларга, васийлик ва тарбиялашни амалга ошириш ва бошқалар билан боғлиқ қарамликни) тушуниш зарур.

📢1998 йил 11 сентябрдаги “Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 4-банди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

18 Dec, 15:32


💥💥💥ЖК 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш)нинг биринчи қисмида кўрсатилган баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашиши деганда, жарроҳлик аралашувисиз бартараф этиб бўлмайдиган инсон қиёфасига ёқимсиз, сескантирадиган кўриниш берувчи жароҳат (жумладан, механик таъсир, олов, агрессив моддалар ва ҳ.к.лар таъсирида юз симметриясининг, мимиканинг бузилиши, чуқур чандиқлар, кертиклар пайдо бўлиши, баданнинг яра босиши, бурун, лаб, қулоқнинг ажратилиши ва бошқа нуқсонлар) тушунилиши лозим.

⚡️⚡️⚡️Бадан жароҳатларининг тузалмайдиган даражада эканлигини аниқлаш суд-тиббий экспертиза ваколатига тааллуқли.

📢2007 йил 27 июндаги “Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг  6-банди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

17 Dec, 05:21


⚡️⚡️⚡️Қилмишни ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёл баданига қасддан етказилган оғир ёки ўртача оғир шикаст сифатида квалификация қилиш учун (ЖК 104-моддаси иккинчи қисмининг "а" банди, 105-моддаси иккинчи қисмининг "б" банди) аёлнинг ҳомиладор эканлиги ҳолати унинг баданига шикаст етказилгунга қадар айбдорга маълум бўлган бўлиши лозим.

💥💥Бунда қилмишни мазкур белги билан квалификация қилиш учун ҳомилани туширишга нисбатан қасд мавжуд бўлиши, айбдорнинг ҳаракатлари ҳомиланинг тушишига олиб келмаган ҳолларда эса, баданга бошқа, тегишлича, оғир, ўртача оғир шикаст етказилган бўлиши шарт. Акс ҳолда, ҳаракатлар, келиб чиққан оқибатлар бўйича, Жиноят кодексининг баданга қасддан шикаст етказиш учун жавобгарликни назарда тутувчи тегишли моддаси билан квалификация қилинади.
☑️☑️☑️Агар жабрланувчи ҳомиладор эканлигини айбдор англамаган бўлса, унинг баданга қасддан етказилган ва ҳомиланинг тушишига сабаб бўлган шикаст фақат айбдорда жабрланувчи баданига оғир шикаст етказишга нисбатан қасд мавжуд бўлган ҳолда ЖК 104-моддаси биринчи қисми билан, акс ҳолда ЖК 111-моддаси билан квалификация қилинмоғи лозим.

📢2007 йил 27 июндаги “Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 7-банди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

16 Dec, 15:46


⚡️⚡️⚡️Оғир тан жароҳатидаги қўл ёки оёқни йўқотиш – танадан уларнинг ажралиб кетиши ёки уларнинг ўз вазифасини бажариш қобилиятидан маҳрум бўлишидир.

☑️Бунда жабрланувчи шу аъзоларидан фойдаланиш имкониятини батамом йўқотади (оёқ таянч ёки ҳаракат фаолиятини йўқотади, қўл ишламай қолади).

☑️Қўлни тирсак, оёқни тиззадаги паст бўлмаган даражада кесиб ташлаш уларни йўқотиш деб ҳисобланади. Қолган барча ҳоллар қўл ёки оёқнинг бир қисмини йўқотиш деб қаралади ва улар меҳнат қобилиятининг қай даражада йўқотилганлигига қараб баҳоланиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

15 Dec, 06:43


#Tabrik

Bugun Toshkent davlat yuridik universiteti rektori v.v.b., yuridik fanlari doktori, professor Rustambekov Islambek Rustambekovich oʻzlarining tavallud ayyomlarini nishonlamoqdalar.

Universitet jamoasi Islambek Rustambekovichni ishning koʻzini biladigan ajoyib tashkilotchi, adolatparvar rahbar, shogirdlariga toʻgʻri yoʻl koʻrsatuvchi, maslahatlarini ayamaydigan sevimli ustoz, maslakdosh, samimiy va oqkoʻngil inson sifatida biladi.

Islambek Rustambekovich koʻp yillardan beri yosh huquqshunoslarni tayyorlash bilan birga, yuridik fan va taʼlimni takomillashtirish, davlat va jamiyat rivojiga, fuqarolarning huquqiy ongi va madaniyatini yanada yuksaltirishga oʻzlarining salmoqli hissalarini qoʻshib kelmoqdalar.

Toshkent davlat yuridik universiteti jamoasi Islambek Rustambekovichni samimiy muborakbod etib, uzoq umr, sihat-salomatlik, kelgusi faoliyatlariga kuch-gʻayrat tilab qolamiz.

@hrtsul

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

13 Dec, 07:46


⚡️⚡️⚡️Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида, зарурий мудофаа ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш, ҳатто ЖК 104-моддаси учинчи қисмида кўрсатилган айбни оғирлаштирувчи белгилар мавжуд бўлган тақдирда ҳам тегишлича ЖК 104, 105-моддаси билан квалификация қилиниши мумкин эмас.

💥Бундай ҳаракатлар, жумладан, улар эҳтиётсизлик орқасида ўлимга сабаб бўлган ҳолда ҳам тегишлича ЖК 106, 107, 108-моддалари билан квалификация қилиниши лозим.

📢2007 йил 27 июндаги “Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 23-банди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

12 Dec, 07:40


⚡️⚡️⚡️Баданга шикаст етказиш жиноятининг объекти фақат ўзга кишининг соғлиғи бўлиши мумкин.
💥💥Ўз соғлиғига зарар етказган шахс (ўз аъзосини майиб қилиш) фақат бошқа жиноят, масалан, ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш (ЖК 225-моддаси), ўзининг бирон аъзосини майиб қилиш йўли билан ёки бошқа усулда ҳарбий хизматдан бўйин товлаш (ЖК 290-моддаси)ни содир этган ҳоллардагина жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

11 Dec, 13:04


⁉️СОДИР ЭТГАН ЖИНОЯТИ УЧУН ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ КОЛОНИЯСИДА САҚЛАНАЁТГАН ШАХС ҚАСДДАН ОДАМ ЎЛДИРСА НИМА БЎЛАДИ⁉️

💥Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаётган шахс томонидан жазони ижро этиш муассасаси ходимини, шунингдек, маҳбусни унинг ахлоқан тузалишига тўсқинлик қилиш ёхуд жамоат вазифасини бажарганлиги учун ўч олиш мақсадида қасддан ўлдириш ЖК 97-моддасининг тегишли қисмидан ташқари, Жиноят кодексининг озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар учун жавобгарликни назарда тутувчи 220-моддаси бўйича ҳам квалификация қилиниши лозим.

📢2004 йил 24 сентябрдаги “Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг  26-банди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

10 Dec, 06:24


⚡️⚡️Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш⚡️⚡️

💥Айбдорни ЖК 98-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш учун қуйидаги учта ҳолатни аниқлаш зарур:
☑️низонинг манбаи – жабрланувчининг ғайриқонуний зўрлиги ёки оғир ҳақорати ёхуд бошқа ғайриқонуний ҳаракатлари бўлганлигини;
☑️низо манбаи натижасида айбдорда кучли руҳий ҳаяжонланиш (физиологик аффект) ҳолатининг юзага келганлигини;
☑️субъектнинг шундай ҳолатда тўсатдан жабрланувчини ўлдириб қўйганлигини.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

08 Dec, 04:36


⚡️⚡️⚡️ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси жамоаси барчангизни Ватанимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан чин дилдан муборакбод этади!

💥💥💥Ҳаётингизда доимий барқарорлик, ривожланиш ва янги ютуқларнинг амалга ошишини, шунингдек қалбингизни доимо ижобий ҳис-туйғулар билан тўлдирадиган гўзал ҳаёт ва ёрқин ғоялар ҳамроҳингиз бўлишини тилаймиз!

Юртимизда доимо тинчлик ва фаровонлик ҳукм сурсин! 


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

06 Dec, 05:58


🦻Оғир тан жароҳатидаги Эшитишни йўқотиш деб тўла карлик ёки қулоқдан 3-5 см масофада сўзлашув нутқини эшитмайдиган қайтариб бўлмайдиган ҳолат тушунилади.

💥Бир қулоқ эшитишининг йўқотиш меҳнат қобилиятининг учдан биридан камроғини доимий йўқотишга олиб келади ва шу белгига биноан ўртача оғир бўлмаган тан жароҳатларига киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

05 Dec, 05:16


Кўриш, эшитиш ёки биронта аъзони ёхуд аъзонинг функциясини йўқотиш

⚡️⚡️⚡️Кўришни йўқотиш деб икки кўзнинг тўла доимий кўрлиги ёки 2 м ва ундан кам масофада фақат бармоқ санаш қобилиятигача кўришнинг ёмонлашган ҳолати (кўриш ўткирлиги 0,04 ва ундан паст) тушунилади.

💥Бир кўзнинг кўришининг йўқотиш меҳнат қобилиятининг учдан биридан кўпроғини доимий йўқотишга олиб келади ва шу белгига биноан оғир тан жароҳатларига киради.

☑️Кўр кўзнинг олиб ташлашга келтирилган жароҳат соғлиқнинг бузилиши муддатига қараб баҳоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

03 Dec, 05:18


💥💥💥Моддий қарамлик деганда жабрланувчининг айбдордан қонун билан белгиланган моддий ёрдам (пул, озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар ва ҳоказолар) олиб келганлигини ёки унинг бевосита қарамоғида бўлганлиги ҳолатлари тушунилиши лозим.
💥💥💥Бошқача қарамлик деганда, хизмат ёки бошқача қарамликни (масалан, бошлиққа, ўқитувчига, раҳбарга, қариндошларга, васийлик ва тарбиялашни амалга ошириш ва бошқалар билан боғлиқ қарамликни) тушуниш зарур.

📢1998 йил 11 сентябрдаги “Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 4-банди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

02 Dec, 06:16


⚡️⚡️⚡️Шахсни ўзганинг мулкини ЖК муайян моддасининг турли қисмларида назарда тутилган талон-торож жиноятини содир этишда айбдор деб топганда, унинг ҳаракатлари ЖК тегишли моддасининг оғирроқ жавобгарликни назарда тутувчи қисми билан квалификация қилиниши лозим ва ушбу модданинг бошқа қисмлари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этилмайди (масалан, жиноят ЖК 167-моддасининг 3-қисми билан, шу жумладан жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш белгиси бўйича квалификация қилинганда, ЖК мазкур моддасининг 1 ва 2-қисмлари билан қўшимча квалификация талаб этилмайди).

📢1998 йил 17 апрелдаги “Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 5-банди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

30 Nov, 12:50


💥💥💥Ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш билан бошланган, лекин жабрланувчи ёки бошқа шахслар томонидан сезиб қолинганига қарамасдан айбдор томонидан мулкка эгалик қилиш мақсадида уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб қилинган ҳаракатлар талончилик деб, ҳужум қилиб ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатганда ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитганда эса босқинчилик деб тавсифланади.

📢1999 йил 30 апрелдаги “Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 2-банди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

28 Nov, 11:08


💥💥💥Ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш деганда унинг ишлатилиши жабрланувчининг ҳаёти учун аниқ бўлган хавфни вужудга келтирувчи ҳолат (масалан, жабрланувчини бўғиш, бошини сув остида ушлаб туриш ва ҳ.к.) тушунилади.
⚡️⚡️⚡️Соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш деганда, жабрланувчига соғлиғининг бузилишига сабаб бўлган тан жароҳати етказиш ёки шундай тан жароҳатини етказиш хавфини туғдирувчи ҳаракатлар (чаккага, қуёш ўрилмасига уриш ва ҳ.к.) тушунилади.

📢1999 йил 30 апрелдаги “Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 6-банди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

27 Nov, 06:23


⚡️⚡️⚡️ЖК 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш)да назарда тутилган жиноят содир этилиши оқибатида қандайдир сабабларга кўра инсон ўлими келиб чиқмаган ҳолларда айбдорнинг ҳаракатини ЖК 25-модда (жиноят содир этишга суиқасд қилиш)си билан қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди, чунки ЖК 103-моддаси нафақат ўзини ўзи ўлдириш, балки, ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилиш даражасига етказиш учун ҳам жавобгарликни назарда тутади.

📢1998 йил 11 сентябрдаги “Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 7-банди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

26 Nov, 06:54


💥💥💥Жабрланувчи баданига унинг ўлишига сабаб бўлган оғир шикаст етказилиши, фақат айбдорда оғир шикаст етказишга нисбатан қасд ва ўлим келиб чиқиши тариқасидаги оқибатга нисбатан эҳтиётсизлик кўринишидаги айб мавжуд бўлгандагина ЖК 104-моддаси учинчи қисмининг "д" банди билан квалификация қилинади. Бунда, қилмишни шу тақлид квалификация қилиш учун баданга етказилган оғир шикаст билан келиб чиққан ўлим ўртасида сабабий боғланиш борлиги аниқланиши шарт.
⚡️⚡️⚡️Келиб чиққан ўлимга нисбатан эҳтиётсизлик кўринишидаги айб, жумладан айбдор томонидан ўлдириб қўйиш эҳтимоли англанганлигидан далолат бермайдиган усул ёки қурол билан ёхуд ҳаётий муҳим бўлмаган органларига етказилганлигида ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатларда намоён бўлиши мумкин.

📢2007 йил 27 июндаги “Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 19-банди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

25 Nov, 05:29


📎📎📎Ҳаракатсизлик орқали содир қилинган қилмиш учун жиноий жавобгарлик - шахснинг ўзи бажариши шарт бўлган вазифаларини реал иконияти бўла туриб бажармаса, лозим даражада бажармаса ва бунинг натижасида жиноят қонуни билан қўриқланадиган объектларга зарар етса ёки зарар етишининг реал хавфи вужудга келса келиб чиқади.

📢Масалан: ЖК 116-моддасида Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланган. Унга кўра Шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса жавобгарлик келиб чиқади.

⚡️⚡️⚡️Ҳаракатсизлик орқали содир этилган жиноятларда оқибат келиб чиқмаса шахсни жиноий жавобгарликка тортиб бўлмайди.

📢Масалан: Юқоридаги моддада айтилганидек шахс ўз вазифаларини бажармаса ёки лозим даражада бажармаса ҳам баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилмаса жиноий жавобгарлик келиб чиқмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

24 Nov, 15:01


💥💥💥ЖК 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш)нинг биринчи қисмида кўрсатилган баданнинг тузалмайдиган даражада хунуклашиши деганда, жарроҳлик аралашувисиз бартараф этиб бўлмайдиган инсон қиёфасига ёқимсиз, сескантирадиган кўриниш берувчи жароҳат (жумладан, механик таъсир, олов, агрессив моддалар ва ҳ.к.лар таъсирида юз симметриясининг, мимиканинг бузилиши, чуқур чандиқлар, кертиклар пайдо бўлиши, баданнинг яра босиши, бурун, лаб, қулоқнинг ажратилиши ва бошқа нуқсонлар) тушунилиши лозим.

⚡️⚡️⚡️Бадан жароҳатларининг тузалмайдиган даражада эканлигини аниқлаш суд-тиббий экспертиза ваколатига тааллуқли.

📢2007 йил 27 июндаги “Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 6-банди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

23 Nov, 05:50


💥💥💥Агарда содир этилган жиноят учун ЖК Махсус қисм моддасида озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазолар назарда тутилмаган ҳамда бошқа турдаги жазолар назарда тутилган бўлса, ушбу жиноятлар ижтимоий хавфлилик даражасига кўра ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

22 Nov, 13:14


📓Жабрланувчининг ёки бошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлсада, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширин талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади.
⚡️Бордию жабрланувчи ёки бошқалар мол-мулкининг олинаётганлигини кўрган бўлсада, лекин айбдор билдирмасдан ҳаракат қиляпман деб ўйлаган бўлса, бундай қилмишни ҳам ўғрилик деб тавсифлаш лозим.

📢1999 йил 30 апрелдаги “Ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 1-банди.

https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

21 Nov, 05:06


💥Айбдорнинг ўзи ёки бошқа шахслар учун моддий наф кўриш (пул, мол-мулкни ёки унга эгалик ҳуқуқини, турар жойга нисбатан ва шу каби ҳуқуқларни қўлга киритиш) ёки моддий харажатлардан (мол-мулкни, қарзни қайтаришдан, хизматга ҳақ тўлашдан, мулкий мажбуриятларни бажаришдан, алимент тўлаш ва шу кабилардан) қутулиш мақсадида қасддан одам ўлдириши таъмагирлик ниятида содир этилган жиноят сифатида (ЖК 97-моддаси иккинчи қисмининг "и" банди билан) квалификация қилиниши лозим.

⚡️Агар айбдорда моддий наф кўришга нисбатан қасд қотиллик содир этилганидан кейин пайдо бўлган бўлса, қилмиш ЖК 97-моддасининг тегишли қисми билан ҳамда Жиноят кодексининг ўзганинг мулкини талон-торож қилиш учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари бўйича квалификация қилинмоғи лозим.

📢2004 йил 24 сентябрдаги “Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 14-банди.

https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

20 Nov, 06:29


⚡️Жабрланувчининг яқин кишилари кўз ўнгида одам ўлдириш, агар айбдор ўз ҳаракатлари билан уларга кучли изтироб бераётганлигини англаган бўлса, айбдор томонидан ўта шафқатсизлик намоён этилганлигидан далолат берувчи ҳолат сифатида баҳоланмоғи лозим.
Жабрланувчининг яқин кишилари қаторига, унинг яқин қариндошларидан ташқари, жабрланувчи билан алоҳида шахсий дўстона муносабатда бўлган шахслар ҳам кириши мумкин.

📢2004 йил 24 сентябрдаги “Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 12-банди.

https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

19 Nov, 05:58


⚡️Агар айбдор янглиш тахмин асосида, аслида ҳомиладор бўлмаган аёлни ҳомиладор, деб қасддан ўлдирган бўлса, башарти унинг ҳаракатларида ЖК 97- моддасининг иккинчи қисмида кўрсатиб ўтилган жавобгарликни оғирлаштирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлмаса, қилмиш ЖК 97-моддасининг биринчи қисми бўйича квалификация қилинади.

📢2004 йил 24 сентябрдаги “Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 7-банди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

18 Nov, 11:48


⚡️Икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш, гарчи бу жиноий ҳаракатлар бир вақтнинг ўзида содир этилган бўлсада, лекин айбдорнинг ягона қасди билан қамраб олинмаган бўлса, қилмиш такроран қасддан одам ўлдириш тариқасида ЖК 97-моддаси иккинчи қисмининг “р” банди билан квалификация қилинади.

📓Масалан: А исмли шахс Б ва В исмли шахсларни ўлдираман деб режа қилиб, шу режани амалга оширса қилмиш ЖК 97-моддаси иккинчи қисмининг “А” банди билан квалификация қилинади.

А исмли шахс Б исмли шахсни ўлдираман деб бориганида В исмли шахс қаршилик кўрсатиши натижасида уни ҳам ўлдирса  қилмиш ЖК 97-моддаси иккинчи қисмининг “р” банди билан квалификация қилинади.

📢2004 йил 24 сентябрдаги “Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг  6-банди.

https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

17 Nov, 06:25


⚡️Прага шаҳрида бўлиб ўтган бутундунё талабалар конгрессида 17-ноябрь халқаро талабалар куни сифатида тасдиқланган.
💥Азиз талабалар!!! ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси жамоаси барчангизни бугунги байрам билан қутлайди ҳамда хаёт йўлларингизда бахт, ва омад ҳамроҳлигини тилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

15 Nov, 06:19


⚡️⚡️⚡️Ҳаётга қарши жиноятларни шартли равишда икки туркумга бўлиш мумкин.
☑️одам ўлдириш;
☑️ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш.

💥💥💥Одам ўлдириш қасддан, ҳуқуққа хилоф равишда ёки эҳтиётсизликдан бошқа кишини ҳаётдан маҳрум қилишдир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

14 Nov, 06:45


⚡️⚡️⚡️Вояга етмаган шахсларга нисбатан жиноий жазо ўрнига қуйидаги мажбурлов чоралари қўлланилади:
☑️суд белгилайдиган шаклда жабрланувчидан узр сўраш мажбуриятини юклаш;
☑️ўн олти ёшга тўлган шахс зиммасига етказилган зарарни ўз маблағи ҳисобидан ёки меҳнати билан тўлаш ёки бартараф қилиш мажбуриятини юклаш. Агарда, етказилган зарар белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ошиб кетмаган бўлса қўлланилади. Бошқа ҳолларда етказилган зарар фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида ундирилади;
☑️вояга етмаган шахсни махсус ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

12 Nov, 06:03


📢Озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлларга, олтмиш ёшдан ошган эркакларга нисбатан тайинланганда – тайинланган жазо муддати ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасида, қисмида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш жазоси энг кўп муддатининг учдан икки қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

📓Масалан: 65 ёшли шахс ЖК 122-1-модда (Болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш) сининг 1 қисмида назарда тутилган жиноятни содир этса, унга тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг маскимал муддати 2 йил бўлиши керак. Чунки санкцияда озодликдан маҳрум қилишнинг энг кўп муддати 3 йил деб белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

11 Nov, 08:39


💥Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш деб суд томонидан тайинлаган муддат давомида айбдорнинг:
- корхона, муассаса ёки ташкилотларда у ёки бу мансабни эгаллашини;
- у ёки бу фаолият билан шуғулланишини тақиқлашдан иборат бўлган жазо чорасига айтилади.
📢Масалан: Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш.

⚡️Ушбу жазо тури қуйидаги муддатларга тайинланади:
📎1 йилдан 5 йилгача (асосий жазо тариқасида);
📎1 йилдан 3 йилгача (қўшимча жазо тариқасида).

📓Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш - одатда асосий жазо тариқасида:
☑️айбдор мансаби ёки иш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган жиноятни содир этганда;
☑️ ЖК Махсус қисмининг тегишли моддаси санкциясида асосий жазо тури сифатида назарда тутилгандагина тайинланади.

📓Қўшимча жазо тариқасида эса ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасида асосий жазо тариқасида назарда тутилмаган бўлса, ҳар қандай турдаги асосий жазога қўшимча жазо тариқасида тайинланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

10 Nov, 12:11


⚡️⚡️⚡️Жарима бу айбдордан давлат даромадига Жиноят қонунида белгиланган миқдорда, яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан олти юз бараваригача миқдорда пул ундиришдир.
☑️ЖК 44 моддаси.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

08 Nov, 06:17


⚡️⚡️⚡️Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ижро этиш маҳкумнинг яшаш жойидаги Пробация хизмати томонидан амалга оширилади.

💥💥💥Маҳкум мажбурий жамоат ишларини ўташи мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва мажбурий жамоат ишларининг турлари Пробация хизмати томонидан белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

06 Nov, 11:49


💥💥Қўшимча жазо деб жазонинг мақсадини амалга ошириш учун ёрдамчи аҳамиятга эга бўлган ва асосий жазо тури билан биргаликда тайинланадиган жазо чорасига айтилади.

☑️Масалан: Ҳарбий ёки махсус унвондан маҳрум қилиш (ЖК 52 модда)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

05 Nov, 04:37


⚡️⚡️⚡️Асосий жазолар деб фақат ўзи мустақил (якка) кўринишда қўлланиладиган ва жазонинг асосий мақсадини амалга оширишни назарда тутадиган жазо турларига айтилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

04 Nov, 06:42


💥💥Жазо тизими деб жиноят қонунида белгиланган тартибда оғирлик даражасига кўра, енгилидан оғирига қараб жойлаштирилган жазо турлари йиғиндисига айтилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

03 Nov, 14:42


⚡️⚡️⚡️Жиноий жазо деб жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки чеклашдан иборат бўлган мажбурлов чорасига айтилади.

☑️ЖК 42 модда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

02 Nov, 09:45


⚡️⚡️⚡️Буйруқ ёки бошқа вазифани ижро этиш деб шахснинг буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек мансаб вазифаларини қонунан бажариши туфайли жиноят қонуни билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатларга зарар етказишда ифодаланадиган ҳаракатига айтилади. ЖК 40 модда.

💥Масалан: Чиқинди ва тозаланмаган сувларни сув ҳавзаларига оқизиш тўғрисидаги, бузуқ механизмдан фойдаланиш тўғрисидаги, қурилиш ишларида ортиқча сарф-харажатлар тўғрисида ва ҳоказолар ҳақидаги буйруқни бажариш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

01 Nov, 07:12


⚡️Зарурий мудофаа ⚡️

☑️Агар ҳодиса ҳолатларига кўра, мудофаа чораларини қўллаган шахс ўзининг янглишганини билмаган ва билиши ҳам мумкин бўлмаган бўлса, унинг ҳаракатлари зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган деб ҳисобланиши керак.

☑️Агар шахс тажовузнинг аслида йўқ ва хаёлийлигини била туриб, иш ҳолатларига кўра ҳам уни албатта билиши мумкин бўлгани ҳолда зарар етказса, унинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг эҳтиётсизлик орқасида зарар етказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси билан тавсифланиши лозим.

📢1996 йил 20 декабрдаги “Ижтимоий хавфли тажовузлардан зарурий мудофаа ҳуқуқини таъминловчи қонунларни судлар томонидан қўлланиши ҳақида”ги Олий Суди Пленуми қарорининг 10-банди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

31 Oct, 12:36


💥💥💥Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб зарар етказганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш субъектини келиб чиққан оқибатни тавсифловчи жиноят турининг субъект ёшига мувофиқ келган шахсларгина ташкил этади.

☑️Масалан: 15 ёшли шахс зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдирса, унинг ҳаракатларини ЖК 100-моддаси билан квалификация қилиб бўлмайди, чунки ушбу жиноят учун субъект ёши 16 ёш қилиб белгиланган.
Бу ҳолатда шахс содир қилган қилмиши учун жиноий жавобгарликка тортилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

30 Oct, 06:29


⚡️⚡️⚡️Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан содир қилинган қилмиш учун шахс енгиллаштирувчи ҳолатларда жиноий жавобгарликка тортилади

☑️Масалан:
ЖК 100-модда. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш.

💥💥💥Агарда енгиллаштирувчи ҳолат сифатида назарда тутувчи модда бўлмаса, суд томонидан жазо тайинлашда енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

29 Oct, 05:30


💥💥💥Кам аҳамиятли қилмиш деб жиноят қонунида жиноят сифатида назарда тутилган қилмишнинг аломатлари расмий жиҳатдан мавжуд бўлсада, ўзининг кам аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизликка айтилади.

⚡️Масалан:
узумзордан 1 кг узумни эгасининг розилигисиз яширин равишда олиш. Ушбу ҳолатда айбдорнинг ҳаракатларида расмий жиҳатдан ўғрилик жиноятининг таркиби мавжуд бўлсада содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги жуда ҳам кам бўлганлиги сабабли, жиноят сифатида эътироф этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

28 Oct, 06:16


⚡️⚡️⚡️ЖКнинг 35-моддасига кўра қуйидаги ҳолатлар жиноятни истисно қилувчи ҳолатлар деб топилади:
☑️кам аҳамиятли қилмишлар;
☑️зарурий мудофаа;
☑️охирги зарурат;
☑️ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш чоғида зарар етказиш;
☑️буйруқни ёки бошқача тарздаги вазифани бажариш;
☑️касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган асосли таваккалчилик;
☑️жисмоний ёки руҳий мажбурлаш ёхуд қўрқитиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

26 Oct, 13:28


⚡️⚡️⚡️Қилмишда жиноят қонунида назарда тутилган жиноят таркибининг аломатлари расмий жиҳатдан мавжуд бўлсада, лекин у ижтимоий хавфли, ғайриқонуний ёки айбли бўлмаса, қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар деб топилади.

💥Масалан: С. маст ҳолда автобус бекатида безорилик ҳаракатларини содир қила бошлайди. Милиция ходими Б. С. дан безорилик ҳаракатларини тўхтатишни талаб қилади. Бунга жавобан С. милиция ходимини сўкиб, ҳақорат қилади ва уйига кириб қопоғон итини қўйиб юборади. Б. ташланган итни ўзига биркитилган тўппончадан отиб ташлайди. Б. зарурий мудофаа ҳолатида С. нинг мулкини нобуд қилади.

☑️ЖК нинг 37-моддасига кўра Зарурий мудофаа қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолат ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

25 Oct, 10:13


⚡️⚡️⚡️Оддий рецидив жиноят деб шахс қасддан содир этилган ҳар қандай жинояти учун судлангандан сўнг (судланганлик муддати тугамасдан туриб), у томонидан қасддан янги жиноят содир этилишига айтилади.
☑️Масалан: Б. исмли шахс ўғрилик жиноятини содир қилди ва жазони ўтаб чиқиб, судланганлик муддати тугалланмасдан қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказди.

💥💥💥Хавфли ва ўта хавфли рецидив Жиноят кодекси Махсус қисми моддаларида квалификация белгиси сифатида кўрсатилган.
☑️Масалан: 97-модда 2-қисм, "р" банди ҳамда 104-модда 3-қисм "в" банди.

🔥🔥🔥Оддий рецидив фақат жазони оғирлаштирадиган ҳолат сифатида тан олинади. (ЖК 56-моддаси биринчи қисми "н" банди).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

24 Oct, 05:20


⚡️⚡️⚡️Жиноятларнинг идеал жами деганда шахснинг битта ҳатти-ҳаракати натижасида ЖК Махсус қисм турли моддаларида ёки бир моддасининг турли қисмларида назарда тутилган камида иккита жиноят таркиби белгиларини ташкил қиладиган ва қилмиш ушбу нормалардан бирортаси билан ҳам тўлиқ қамраб олинмайдиган жиноят турига айтилади.
💥💥💥Масалан: шахснинг пора предмети сифатида гиёҳвандлик моддасини олиши, ЖК 210 ва ЖК 271- моддалари билан жиноятлар жами сифатида квалификация қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

22 Oct, 12:54


⚡️⚡️⚡️Узоққа чўзилган жиноят деб жиноят қонуни орқали жиноий жазо қўллаш таҳдиди билан айбдорга юклатилган вазифаларнинг узоқ вақт мобайнида бажарилмаслигидан иборат бўлган қилмиши тушунилади.

💥💥💥Кўпинча узоққа чўзилган жиноятлар ҳаракатсизлик орқали содир этиладиган қилмиш бўлиб, шахс ўзига юклатилган вазифа ва мажбуриятларни узоқ вақт мобайнида бажармаслигида ифодаланадиган пассив хулқ-атворида ифодаланади.

☑️Масалан: Атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини бартараф қилиш чораларини кўрмаслик (ЖК 195 модда)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

21 Oct, 05:10


⚡️⚡️⚡️Жиноят ҳуқуқи назариясига кўра жиноятлар мажмуининг қуйидаги турлари бор:
☑️жиноятларнинг реал жами;
☑️жиноятларнинг идеал жами.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

20 Oct, 11:22


💥💥💥Жиноятлар мажмуи деб шахс жиноят қонуни турли моддаларида ёки бир моддасининг турли қисмларида назарда тутилган, икки ёки бир неча қилмишни қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидан содир этиши ва уларнинг ҳеч қайсиси учун судланмаган бўлишига айтилади.

☑️Масалан: А. исмли шахс ўғрилик содир қилди. Бир хафта ўтиб қасддан баданга ўртача оғир шикасит етказди. Иккала қилмиши учун ҳам судланмаган бўлса, жиноятлар мажмуи сифатида бахоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

18 Oct, 07:54


⚡️⚡️⚡️Мажбурий жамоат ишлари - маҳкумни ҳақ тўланмайдиган фойдали жамоат ишларини бажаришга мажбурий тарзда жалб қилишдан иборат бўлган жазо тури ҳисобланади.
💥Мажбурий жамоат ишларининг ижросини назорат қилувчи органлар маҳкумлар томонидан мажбурий жамоат ишларини ўталиши мумкин бўлган жойлар (объектлар) ва ишларининг турини белгилайди.
📢Бир юз йигирма соатдан тўрт юз саксон соатгача бўлган муддатга тайинланади ва олти ой давомида кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда, маҳкумга боғлиқ бўлмаган
ҳолатлар юзага келган тақдирда эса, бир йилгача бўлган муҳлатда кунига тўрт соатдан кўп бўлмаган вақтда ўталади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

17 Oct, 11:15


⚡️⚡️Жазо тизими деб жиноят қонунида белгиланган тартибда оғирлик даражасига кўра, енгилидан оғирига қараб жойлаштирилган жазо турлари йиғиндисига айтилади.

ЖК 43 моддасига жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсларга нисбатан қуйидаги асосий жазолар қўлланилиши мумкин:
а) жарима;
б) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
б1) мажбурий жамоат ишлари;
в) ахлоқ тузатиш ишлари;
г) хизмат бўйича чеклаш;
д1) озодликни чеклаш;
е) интизомий қисмга жўнатиш;
ж) озодликдан маҳрум қилиш;
з) умрбод озодликдан маҳрум қилиш.


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

16 Oct, 12:09


💥Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш деб суд томонидан тайинлаган муддат давомида айбдорнинг:
- корхона, муассаса ёки ташкилотларда у ёки бу мансабни эгаллашини;
- у ёки бу фаолият билан шуғулланишини тақиқлашдан иборат бўлган жазо чорасига айтилади.
📢Масалан: Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш.

⚡️Ушбу жазо тури қуйидаги муддатларга тайинланади:
- 1 йилдан 5 йилгача (асосий жазо тариқасида);
- 1 йилдан 3 йилгача (қўшимча жазо тариқасида).

📓Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш - одатда асосий жазо тариқасида:
- айбдор мансаби ёки иш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган жиноятни содир этганда;
- ЖК Махсус қисмининг тегишли моддаси санкциясида асосий жазо тури сифатида назарда тутилгандагина тайинланади.

📓Қўшимча жазо тариқасида эса - ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасида асосий жазо тариқасида назарда тутилмаган бўлса, ҳар қандай турдаги асосий жазога қўшимча жазо тариқасида тайинланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

15 Oct, 06:20


⚡️Жарима - айбдордан давлат даромадига Жиноят қонунида белгиланган миқдорда, яъни базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан олти юз бараваригача миқдорда пул ундиришдир (ЖК 44 - моддаси).

💥Жарима жазосининг миқдори жиноят содир этилган вақтдаги базавий ҳисоблаш миқдори билан белгиланади.

Масалан: Жиноят содир этилган вақтда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдори хукм чиқарилаётган вақтга келиб ўзгарган тақдирда ҳам жазо олдинги миқдорга қараб белгиланади.

💰Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида базавий ҳисоблаш миқдори 375 000 сўм.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw

ТДЮУ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси

14 Oct, 11:24


💥💥💥Жиноятда иштирокчилик деб қасддан содир қилинадиган жиноятни икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргалашиб содир этишига айтилади (ЖК 28 моддаси).

⚡️Икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргалашиб, жиноят содир этиши:
☑️жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини оширади;
☑️жиноятни содир этишни осонлаштиради;
☑️жиноят изларини йўқотишни осонлаштиради.

📢Иштирокчиликда жиноят содир этиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилади ва жазонинг оғирроқ турини қўллашни назарда тутади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/crimeandlaw