Yuristjournal.uz @yuristjournal Channel on Telegram

Yuristjournal.uz

@yuristjournal


“Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” ҳуқуқий, ижтимоий, илмий-амалий электрон журнали

Murojaat uchun:
@yuristjournal2024
☎️ 71-234-53-45
📩 [email protected]
[email protected]

🌐 www.yuristjournal.uz/

Yuristjournal.uz (Uzbek)

Yuristjournal.uz kanali, "Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald" ҳуқуқий, ижтимоий, илмий-амалий электрон журнали. Bu kanalda huquq, ijtimoiy va ilmiy-amaliy mavzular haqida eng so'nggi ma'lumotlar, yangiliklar va tushunchalar bilan tanishishingiz mumkin. Kanalda yuristlar, huquqshunoslar va boshqa qiziqarli mavzular bilan bog'liq maqolalar va xabarnomalar mavjud. Yuristjournal.uz orqali eng so'nggi huquqiy yangiliklar va qonun bo'yicha ma'lumotlarga ega bo'lishingiz mumkin. Agar sizga murojaat qilish kerak bo'lsa, @yuristjournal2024 kanaliga yozib qo'ng'iroq qilishingiz mumkin. Batafsil ma'lumotlar va savollaringiz uchun 71-234-53-45 raqamiga telefon qilishingiz yoki [email protected] yoki [email protected] manzillariga xabar yuborishingiz mumkin. Yuristjournal.uz kanaliga o'ting va huquqiy so'zlar sohasida o'z bilimingizni rivojlantiring!

Yuristjournal.uz

16 Nov, 05:37


#in_brief

✍️ Интернет сарҳадларидан.

Бағри ёмон баттолларга бор,
Қахри ёмон қаттолларга бор;

Қон ялаган қассобларга бор,
Сўз ўйнаган каззобларга бор;

Иймонидан кечганларга бор,
Бор-йўғини ечганларга бор -

Нега менга келасан, эй дард,
Нега менга келасан, эй ғам!

© Шавкат Раҳмон

Yuristjournal.uz

14 Nov, 10:51


#cоnferences #Публикуйтесь
📣 Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар диққатига!!!

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан жорий йилнинг 21-22 ноябрь кунлари “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида глобал чақириқлар ва таҳдидлар: Замонавий стратегия ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш режалаштирилган.

🕛 Конференция материаллари чоп этилиши муносабати билан мақола ва тезисларни2024 йилнинг 1 декабрь кунига қадар [email protected], [email protected] электрон почтаси орқали юборишингиз мумкин.

👉 https://t.me/yuristjournal

Yuristjournal.uz

12 Nov, 07:25


#cоnferences #Публикуйтесь

📣 Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар диққатига!!!

⚡️ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида “Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлашнинг долзарб масалалари: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар” халқаро - илмий-амалий конференцияга тўплам учун мақолалар қабули бошланди.

🕛 Конференция материаллари чоп этилиши муносабати билан мақола ва тезисларни [email protected] электрон почтаси ёки +998909018668 телеграм манзили орқали юборишингиз мумкин.

👉 https://t.me/yuristjournal

Yuristjournal.uz

10 Nov, 05:14


#in_brief

✍️ Facebook сарҳадларидан

🍁Букун деразамни очдиму саҳар,
Юзимга урилди салқин шабода.
Хаёлчан шивирлаб қизғимтир барглар
Кузак ҳикоясин сўйларди боғда.

Ажаб, бир кечада ўзгармиш олам,
Бир кечада борлиқ олмиш ўзга тус.
Инсон умри каби тездир фасл ҳам,
Кеча ёз эди-ку, букун қаранг, куз...🍂

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов, "Дўстларга мактубдан", 1974 йил

Yuristjournal.uz

10 Nov, 05:07


#Recommend

Special Program in Japanese and Eurasian Studies (SPJES), Master’s Program in International Public Policy (IPP)

Application period (2025 Fall admission): Nov. 8, 2024 ~ Jan. 15, 2025, 23:59 (JST)
* Any submission received outside of the application period will be disqualified.

The program consists of a 1.5-year Master’s Program.

To download the application form and application guidelines, please visit this site from the link below.
https://centralasia.jinsha.tsukuba.ac.jp/info/2290

Yuristjournal.uz

09 Nov, 07:11


​​Муаллифларни табриклаймиз!!!

📋 “Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” ҳуқуқий, ижтимоий, илмий-амалий журналининг 2024 йил 5-СОНИ нашр этилди!
➡️ Журналдаги мақолалардан энди Google scholar да очиқ фойдаланиш мумкин.


📋 Опубликован общественно-правовой и научно-практический журнал “Юрист ахборотномаси - Вестник юриста - Lawyer herald” (№5/2024 год).
➡️Статьи журнала теперь общедоступны в Google Scholar

🌐 Sayt | Telegram | Google scholar

Yuristjournal.uz

07 Nov, 11:46


#Диққат_танлов

⚡️ Совринларнинг умумий қиймати 40 млн сўмлик танлов❗️

🇺🇿 "Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади

📝 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Адлия вазирлиги ва ТДЮУнинг Мақсадли капитал (Endowment fund) жамоат фонди ҳамкорлигида Ҳуқуқ билимдонлари - Умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.

📌 Танлов шартлари билан батафсил бу ерда танишинг.

❗️Танловда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot телеграм ботини ишга туширишингиз лозим.

🔰 Ғолиблар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:
3️⃣-ўрин 8 млн сўм;
2️⃣-ўрин 12 млн сўм;
1️⃣-ўрин 20 млн сўм.

Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

Yuristjournal.uz

05 Nov, 10:44


📌#elon

“Parlament tadqiqotlari axborotnomasi” ijtimoiy va huquqiy, ilmiy-amaliy jurnalining 2024-yil 4-soni uchun maqolalar qabuli boshlandi


Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi huzuridagi Parlament tadqiqotlari instituti OAK Rayosatining 2023-yil 30-oktabrdagi qarori bilan dissertatsiya asosiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan “Parlament tadqiqotlari axborotnomasi - “Бюллетень парламентских исследований - Bulletin of parliamentary research” ijtimoiy va huquqiy, ilmiy-amaliy jurnalining 2024-yil 4-soni uchun maqolalar qabul qilinmoqda.

Maqolalar
[email protected] elektron pochta manzili orqali qabul qilinadi.

➡️
Batafsil ... pri.oliymajlis.uz
_____

📌#эълон

“Парламент тадқиқотлари ахборотномаси” ижтимоий ва ҳуқуқий, илмий-амалий журналининг 2024 йил 4-сони учун мақолалар қабули бошланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти ОАК Раёсатининг 2023 йил 30 октябрдаги қарори билан диссертация асосий натижаларини чоп этиш тавсия этилган “Парламент тадқиқотлари ахборотномаси - “Бюллетень парламентских исследований - Bulletin of parliamentary research” ижтимоий ва ҳуқуқий, илмий-амалий журналининг 2024 йил 4-сони учун мақолалар қабул қилинмоқда.

Мақолалар [email protected] электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

➡️
Батафсил... pri.oliymajlis.uz

Web|Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Linkedin

Yuristjournal.uz

04 Nov, 03:58


#in_brief

✍️ Facebook сарҳадларидан.

Сиз буни биласизми ... Суқротнинг безовта қилувчи одамлар билан муомала қилиш усули бор эди.

Сиз билан жанжал пайтида бошқа одам ўзининг ҳақлигини исботлаш учун бақиргани содир бўлганми? Бундан чидаб бўлмас нарса йўқ, тўғрими?

Бир куни Суқротга бир киши ҳужум қилди. У қўпол ва маданиятсиз одам бўлиб, ўзининг ёмон баҳсларида шапалоқ уришгача борган. Бугунги кунда ҳам бундай одамлар кўп, афсуски. Улар ўз фикрини қандай тақдим этишни билмаса, тажовузкор бўлиб қолади.

Аммо Суқрот қандай муносабатда бўлди? У ҳеч нарса қилмади! У қичқирмади, зўравонлик билан жавоб бермади, ҳеч нарса қилмади.

Шогирдларидан бири Суқротнинг хатти-ҳаракатидан ҳайрон бўлиб, савол берганида, улуғ файласуф: “Эшак тепса, уни судга бераманми?” деб жавоб беради. Суқрот бизга нимани ўргатади? Ақлли одам ҳеч қачон аҳмоқ даражасига тушмаслиги керак.

Баъзида жимлик энг оқланган жавобдир. Бу нима дегани? Бу шуни англатадики, нафис одам бренд кийим кийган ёки қимматбаҳо нарсаларга эга бўлган одам эмас, балки ўзини қандай тутишни, қачон гапиришни ва қачон жим туришни биладиган одамдир ...

https://t.me/yuristjournal

Yuristjournal.uz

29 Oct, 03:56


#in_brief

✍️ Интернет сарҳадларидан.

* * *
Чидамак мумкинмас, мумкинмас сира,
Ҳамоқат ҳайқирса, боқилса ўғри;
Фаҳш юрса менман, деб, тоза, бокира,
Тўғрилиги учун қийналса тўғри.

Ҳали жуда кўпдир каламушният —
Дунёни кемириб сотиб юрганлар.
Умрида ўтқазмай бирорта дарахт,
Занчалиш кўксига муштин урганлар.

©Шавкат Раҳмон

Yuristjournal.uz

25 Oct, 10:02


#cоnferences #Публикуйтесь

⚡️⚡️⚡️ESCAS 2025 Regional Conference
“Moving Central Asian Studies ever further: Orthodox vs Unorthodox approaches”

📆5-8 June 2025: Tashkent and Samarkand (Uzbekistan)

📈CALL FOR PAPERS

How to apply📌
Please submit your abstracts and 2-3 lines of biographical statement to [email protected] by 15 November 2024.

🔗http://www.escas.org/next-conference/2025-samarkand-conference/

👉 https://t.me/yuristjournal

Yuristjournal.uz

25 Oct, 07:18


Ушбу конференция материаллари нашр этилди.

Yuristjournal.uz

22 Oct, 13:11


#PhD/DSc_2024

📣Mustaqil izlanuvchilikka(PhD, DSc) 2025-yil 1-chorak qabuli ochildi.

⚡️ Мустақил изланувчиликка ҳужжат топширмоқчи бўлган
талабгорлар диққатига!

Ariza.
Qisqacha biografik maʼlumot (obʼektivka - namuna 3.5 shakl boʼyicha oʼzbekcha va ruscha shaklda).
Mehnat daftarchasining belgilangan tartibda tasdiqlangan nusxasi (ishlayotgan talabgorlar uchun).
Oliy taʼlim muassasasi magistraturasi diplomi yoki klinik ordinaturani tugatganligi (tibbiyot fanlari uchun), oliy maʼlumot (mutaxasislik dasturlari boʼyicha) toʼgʼrisida diplom nusxasi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Davlat stipendiyasi hujjat nusxasi (mavjud boʻlsa)
Nashr etilgan ilmiy ishlar roʻyxati, shuningdek ularning nusxalari (kamida 1 ta maqola va 2 ta tezis).
Ish joyidan tavsifnoma
Pasport nusxasi.

Hujjatlar 2024-yil 10-noyabrga qadar Yagona elektron tizim orqali qabul qilinadi.

https://t.me/yuristjournal

Yuristjournal.uz

21 Oct, 11:57


#cоnferences #Публикуйтесь

📣 Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар диққатига!!!


⚡️2024 йил 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети томонидан “Янгиланган Конституция - инсон – жамият – давлат муносабатларини тартибга солувчи асосий қонун: илмий таҳлил ва амалий ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция якуни бўйича тўплам нашр этилиши режалаштирилган.

🗓 Конференция материаллари чоп этилиши муносабати билан мақола ва тезисларни 2024 йил 15 ноябрь кунига қадар [email protected] электрон почта манзили орқали юборишингиз мумкин.

👉 https://t.me/yuristjournal

Yuristjournal.uz

11 Oct, 13:16


#Recommend

📢 https://nhrc.uz/ru/news/m14040

Yuristjournal.uz

08 Oct, 10:14


#cоnferences #Публикуйтесь

📣 Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар диққатига!!!


⚡️2024 йил 18 октябрь куни Тошкент давлат юридик университети Бизнес ҳуқуқи кафедраси ташаббуси билан “Ҳуқуқий тизимни рақамлаштириш: янги вазифалар ва имкониятлар” мавзусида республика илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

🕛 Kонференция материаллари чоп этилиши муносабати билан мақола ва тезисларни 15 октябрь кунига қадар [email protected] электрон почта манзили орқали юбориши мумкин.

👉 https://t.me/yuristjournal

Yuristjournal.uz

08 Oct, 04:12


#cоnferences #Публикуйтесь
📣 Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар диққатига!!!


⚡️2024 йил 15 ноябрь куни Талаба ва
ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази томонидан “Дунёқарашлар мулоқоти: ёшларнинг жамият келажагига муносабати” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

🕛 Kонференция материаллари чоп этилиши муносабати билан мақола ва тезисларни 25 октябрь кунига қадар +998998550332 телеграм манзили орқали юбориши мумкин.

👉 https://t.me/yuristjournal

Yuristjournal.uz

08 Oct, 04:11


#cоnferences #Публикуйтесь
📣 Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар диққатига!!!

⚡️2024 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида республикадаги етакчи олим ва мутахассислар иштирокида “Радикаллашув ва экстремизмга қарши курашишнинг замонавий технологиялари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

🕛 Kонференция материаллари чоп этилиши муносабати билан мақола ва тезисларни 23 октябрь кунига қадар +998971309883 телефон рақами орқали юбориши мумкин.

👉 https://t.me/yuristjournal

Yuristjournal.uz

05 Oct, 10:08


#in_brief

✍️ Facebook сарҳадларидан.

БЮРОКРАТИЯ ВА ИНСОН

Тушгача катта раҳбар мажлис қилди. “Топшириқларни ёзинглар!” деди, ёздик – нақд 21 та бўлим бўлди. Ҳар бири икки-уч соат, соат нимаси, ҳатто кунларни оладиган топшириқлар.

Тушдан кейин кичик раҳбар мажлис қилди. “Ёзинглар!” деди. Ёздик. Энди 20 та бўлим (модда) бўлди.

Келиб стол устига тирсакларни қўйганча ўй сурдим: қандай қилиб бир ҳафта ичида буларнинг ҳаммасини бажариш мумкин?.. Барча ишимни, ҳатто “нафас олишниям” қўйиб киришсам ҳам буларнинг адосига камида бир ой вақт керак-ку!..

Ортимда дераза, бурчакда эса урна турарди оғизларини очиб. Ўрнимдан турдим. Қоғозларни “шир” этказиб урнага отдим-да, сумкани олиб ташқарига қушдек енгил учиб чиқдим... Йўқса, ўзимни деразадан ташлашим керак эди. У ҳам очиқ турарди, ахир!.. Унда ҳам қушдек учишим мумкин эди-ю, лекин бу парвоз жуда қисқа ва ёқимсиз бўларди-да...

https://t.me/yuristjournal

Yuristjournal.uz

01 Oct, 04:39


Байрамингиз муборак бўлсин муҳтарам устозлар ва мураббийлар, қадрли дўстларим, азиз ҳамкасблар!

Илм йўлидаги шижоатингиз, метин иродангиз, тоғдек сабрингиз, билим уммонидаги сабоғингиз доимо сарбаланд бўлсин!

Мамлакат келажаги, ёш авлод таълим-тарбияси йўлидаги шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ёр бўлсин!

Yuristjournal.uz

25 Sep, 09:18


#in_brief

✍️ Баъзида одамлар жуда кўп ўйлаб юборишади, аслида шунчаки яшаш керак.

© Олег Рой

https://t.me/yuristjournal

Yuristjournal.uz

24 Sep, 14:01


#cоnferences #Публикуйтесь

📣 Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар диққатига!!!


⚡️2024 йил 10 октябрь куни “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти томонидан “Глобаллашув даврида кексаларнинг ижтимоий фаоллиги: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги илмий-амалий анжуман ўтказилиши режалаштирилган.

🕛 Анжуман материаллари чоп этилиши муносабати билан мақола ва тезисларни [email protected] почтаси орқали юбориши мумкин.

👉 https://t.me/yuristjournal

Yuristjournal.uz

20 Sep, 08:53


#Recommend

📢 Young Cultural Diplomacy Forum 2024 in Doha, Qatar

🗓 YDCF Dates: November 7-9, 2024 | IELTS is not required.

Link: : https://scholarshipscorner.website/young-cultural.../
✍️ Applicants from all over the world can apply.
Modules:
1) Middle Eastern Renaissance
2) Shakespeare’s Performance Diplomacy
3) The Aesthetic Turn in International Policy Making
4) Literature, Poetry, and Storytelling in Cultural Diplomacy
5) The Dual Role of Escapism and Tourism
6) The Role of Sports in Public Diplomacy

Note: there is an application fee

👉 https://t.me/yuristjournal

Yuristjournal.uz

20 Sep, 08:00


#in_brief

ҚОТИЛЛИК ҚИЛГАНЛАР ҚОТИЛ-КУ, ЛЕКИН КУЗАТИБ ТУРГАНЛАР АСЛ ҚОТИЛДИР


Биродар яшайбер, йиғлаб ва кулиб,
Чайир билагингда оқар қувватинг.
Қайта туролмасанг бир кун йиқилиб,
Ачинма, бошқага қолар ниятинг.

Боравер ғовларга аччиқма-аччиқ,
Тилка-пора бўлсин, ўртансин юрак.
Биродар, дунёда, гапирсам очиқ —
Фақат яхши ният яшаши керак.

Чидамак мумкинмас, мумкинмас сира,
Ҳамоқат ҳайқирса, боқилса ўғри,
Фаҳш юрса, менман, деб тоза, бокира,
Тўғрилиги учун қийналса тўғри.

Ҳали жуда кўпдир каламушният —
Дунёни кемириб, сотиб юрганлар.
Умрида ўтқазмай бирорта дарахт,
Занчалиш кўксига муштин урганлар.

Курашсанг арзийди ҳақиқат учун,
Курашиб юрганлар ҳақдир, одилдир.
Қотиллик қилганлар қотил-ку, лекин
Кузатиб турганлар асл қотилдир.

Яшайбер, қалбингга ишониб, мағрур,
Яшайбер, бўлсанг ҳам оромдан йироқ.
Ғолиб чиқмоғлигинг жуда ҳам зарур,
Бошқача бўлиши мумкинмас бироқ.


©Шавкат Раҳмон

@yuristjournal

Yuristjournal.uz

20 Sep, 06:38


⚡️ Конференция ⚡️

Тема: Актуальные проблемы международного права

Статус: международная научная студенческая

Организатор: МГИМО (У) МИД России

📆  Даты: c 24 по 25 октября 2024 года

📍 Адрес проведения: 119454, г. Москва, проспект Вернадского, д. 76.

Лучшие доклады по итогам Конференции будут опубликованы в формате  научных статей в научном журнале «Академия права», индексируемом в РИНЦ.

Секции:
1️⃣ International legal problems of maintaining peace and security (на английском языке)
2️⃣ Правовая природа международных организаций
3️⃣ Международно-правовая ответственность государств и 
межправительственных организаций: виды и формы
4️⃣ Дипломатическое и консульское право, актуальные вопросы  дипломатической защиты
5️⃣ Актуальные проблемы международного экономического права
6️⃣ Актуальные вопросы международного космического и воздушного права

Формат: гибридный 

🔗 Для участия в Конференции необходимо заполнить заявку 
об участии в срок до 11 октября 2024 года (включительно) по 
ссылке https://forms.gle/rDjLrz9ZSCqA77gv8

ℹ️ Подробности в прилагаемом информационном письме

Yuristjournal.uz

18 Sep, 03:57


#cоnferences #Публикуйтесь

📣 Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар диққатига!!!


⚡️2024 йил 29-30 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти томонидан "Жаҳон криминологиясининг илғор тажрибалари" мавзусида халқаро форум ўтказилиши режалаштирилган.

🔹 Халқаро форумда 20 дан ортиқ хорижий давлатларнинг криминология соҳасидаги илмий тадқиқот муассасалари вакиллари, криминолог олимлари, шунингдек республикамизнинг етакчи ҳуқуқшунос олимлари ва тажрибали амалиётчи ходимлари иштироки кутилмокда.

🕛 Форум материаллари чоп этилиши муносабати билан мақола ва тезисларни 25 сентябрь кунига қадар [email protected] почтаси орқали юбориши мумкин.

👉 https://t.me/yuristjournal

Yuristjournal.uz

18 Sep, 03:54


#Recommend

📢 Бесплатные курсы узбекского языка в Alisher Navoiy Nomidagi O'zbek Tili va Adabiyoti Instituti от легкого разговорного до языка делопроизводства.

👉 https://t.me/yuristjournal

Yuristjournal.uz

18 Sep, 03:46


#cоnferences #Публикуйтесь

📣 Профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар диққатига!!!

⚡️2024 йилнинг 17 сентябрь куни Тошкент давлат юридик университети ва Финляндиянинг Хелсинки Университети ҳамкорлигида “Жиноят суд ишларини юритишда далиллардан фойдаланишнинг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

🕛 Конференция материаллари чоп этилиши муносабати билан мақола ва тезисларни [email protected] электрон почтаси орқали юборишингиз мумкин.

👉 https://t.me/yuristjournal