СОҒЛОМ ТАОМ @soglomtaom Channel on Telegram

СОҒЛОМ ТАОМ

@soglomtaom


📌Ҳалол тўғри овқатланиш таомлари (ПП)🥗

🔸️Соглом таом инстаграм сахифа👇
https://instagram.com/soglom.taom?utm_med

📍Тошкент шаҳри ичида етказиб бериш бепул🚖

📝Буюртма: @buyurtmauchun
Тел: +998998616010☎️

Луқмангиз ҳалол бўлсин!

СОҒЛОМ ТАОМ (Uzbek)

СОҒЛОМ ТАОМ канали - бу ҳалол тўғри овқатланиш таомлари (ПП)ни тавсия қиладиган канал. Ушбу каналда соглом таомлар ва уларнинг тайёрлов эҳтиёжлари ҳақида маълумотлар кўрсатилади. Соглом таом инстаграм саҳифасига ґирис учун бу боғланишни кўринг: https://instagram.com/soglom.taom?utm_med. Тошкент шаҳри ичида етказиб бериш бепул ва буюртма учун +998998616010 рақами бўйича мурожаат қилиш мумкин. Луқмангиз ҳалол бўлсин!

СОҒЛОМ ТАОМ

09 Jan, 10:58


⚡️Велосипед ҳайдашнинг қандай фойдаси бор?

1. Уйқу сифати яхшиланади.
2. Ҳазм фаолияти меъёрлашади.
3. Чидамлилик ошади.
4. Соғлом озиш усули.
5. Қариш жараёни секинлашади.
6. Мушаклар тонуси сақланади.
7. Стрессни камайтиради.
8. Мия фаолиятини яхшилайди.
9. Қон томир тизими касалликларининг олдини олади.
10. Ўпка вентиляцияси.
11. Иммунитетни оширади.
12. Кўз касалликларининг олдини олади.

Кун мобайнида баҳор ойлари 50 км.гача, ёз кунлари 70 км.гача, кузда 60 км.гача, қиш кунлари эса 30 км.гача велосипедда сайр қилиш мумкин

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

07 Jan, 16:13


Бу фильмларни албатта тамоша қилинг ва яқинларингизга улашинг!

Фильм хақида ўз фикрингизни изохларда қолдиринг!

Тўғри овқатланиш қоидаларига доим амал қилинг!


Бу фильмларни қайси бирини томиша қилгансиз?

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

05 Jan, 15:36


⚡️Озиш учун фойдали кўникмалар

Нонуштада тухум истеъмол қилинг

• Салатларни кўпроқ истеъмол қилинг

• Йогурт ва творог каби сут маҳсулотларни канда қилманг

• Кўпроқ балиқ енг

• Кўк чой ичинг

• Шошмасдан овқатланинг

• Овқатдан 30 дақиқа олдин сув ичинг

• Газли ичимликлардан воз кечинг

• Фаст фоодларни унутинг

• Ширинликларнинг ўрнига мева ёки
асал истеъмол қилинг!
Ва албатта Соғлом таомга буюртма беринг !

📞 Буюртма бериш: @buyurtmauchun

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

03 Jan, 07:32


📌Бодринг ҳар кун истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгаришлар бўлади?

✓ Организмдаги сув баланси меъёрлашади. Бодринг тахминан 95 фоиз сувдан иборат.

✓ Ошқозон-ичак муаммолари ҳақида унутасиз. Бодринг клетчаткага бой бўлиб, ичак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, ич қотиши ва бошқа муаммоларни олдини олади.

✓ Озиш учун ажойиб танлов. Бу сабзавот таркибида жуда кўп озуқа моддалари бўлишига қарамай, калорияси жуда паст (16 ккал). Кўп миқдордаги клетчаткалар эса тўйинганлик ҳиссини сақлаб туради ва ортиқча овқатланишдан сақлайди. Кечаси қорнингиз очганида бодринг енг, шу тарзда вазнингизни назорат қилишингиз мумкин.

✓ Тери ҳолатини яхшилайди. Бодрингда цинк, калий, В, C витаминлари ва юз терисига ижобий таъсир кўрсатадиган ҳамда қариш белгиларига қарши курашадиган бошқа озуқа моддалар мавжуд.

Сиз бодрингизни яхши кўрасизми?

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

27 Dec, 16:14


🇺🇿🇺🇿🇺🇿
📌Azizlar mana yil yakuniga sanoqli kunlar qoldi!

🔹Ertaga sónggi buyurtma kuni , biz oz fursatga sizni tark etamiz, xamda dam olish 29.12.2024 dan 04.01.2025 gacha ekanligini eslatib o'tamiz. 5 yanvardan yana buyurtmalarni yetkazib beramiz.

🔹Noqulayliklar uchun oldindan uzr soʻraymiz.
Barchangizga omad va sogʻlik tilab qolamiz.
Sport bilan shugʻullanishi unutmang😊


🇷🇺🇷🇺🇷🇺
📌 Дорогие друзья!
Вот и подходит год к концу!


🔹Завтра последний день доставок. Мы покидаем вас на короткое время-  с 29.12.2024по 04.01.2025 . А уже 5 января вновь порадуем вас своими вкусными , а главное полезными блюдами!

🔹Заранее приносим свои извинения за неудобства.
Желаем всем удачи и крепкого здоровья.
Не забываете заниматься спортом😊

👉🏻Для справок📞☎️
+998998616010
@soglomtaom

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

23 Dec, 13:59


📌ОЗИШ УЧУН МАСЛАХАТ


Кун тартиби ва таомномага қатъий риоя қилинг. Кун тартиби ёзинг:

📍Уйғониш
📍Сув ичиш
📍Гигиена муолажалари
📍Уй ишлари
📍Машқ барчасини соати ва муддатини белгиланг.

🔹Таомнома

Кун вақтини бешга бўлинг 3 та асосий таом ва 2 та қўшимча тамадди таом рўйхати ва вақтини белгиланг.

🔹Жисмоний машқларга атиги 15 дақиқа вақт ажратинг

Зарарли махсулотлардан воз кечинг,
ширинлик торт колбаса сосиска оқ нон,батон,патир ярим тайёр махсулотлар ёғли таомлар чипс газли ичимлик фаст фуд ва хоказо.


🏃🏻‍♀️Обруч айлантиринг ва (арқон - прыгалка) сакранг.
Атиги ўн дақиқа жисмоний машқ ва бир хафтадан сўнг натижа намоён бўлади.
Одатий идишларингизни алмаштиринг.
Катта ликопчани кичкина тўртбурчак кўк ранглисига.
Одатий косани катта пиёлага.
Ош қошиқни чой қошиққа вилкани хитой чўпига алмаштиринг.
Ўзингизга завқ беринг
Дастурхонга гуллар чиройли сочиқлар шамлар ноодатий безаклар бериб,
телевизор телефонсиз овқатланишни одат қилинг.

💆🏻‍♀️ Тери парваришига эътибор қилинг,
зайтун бодом цитрус мевалар мойи,кремлар,скраблар фойдали махсулотлар рўйхатидан жой олсин.
Хар куни ёки кунора гигиеник муолажа қилинг.

😉 Энг яхши вақт бу оилангизга кечки овқат сузиб ўзингиз SPAмуолажа қилгани ваннага беркиниб олинг.
Хам ошкозонга дам хам терига малхам.
Уй ишларини жисмоний машқ тарзида бажаринг.

👆🏻Овқатланиш қоидаларини ишлаб чиқинг ва қатъий риоя қилинг.

Ёнбошлаб овқат еманг!
Еб хам ётманг
телевизор олдида овқат еманг,
шошмасдан луқмани яхшилаб чайнаган холда ейишга одатланинг.

🥗 Сузган порциянгизни еб 10-20 дақиқа дам олинг иккинчи таомга ёки қўшимча сузишга шошилманг.Еган овқатингиз парчаланиб қонга сўрилиб мияга тўйиш сигнали боргунча 15-20 дақиқа вакт кетади.
Шошилманг! Кутинг!


👉🏻 Овқатлангач ўн беш дақиқа сайр қилинг.
Ўтирган жойизда копток устида айланма харакат қилинг.
Лифтдан воз кечинг
уйингиздан бир икки бекат аввал чиқиб пиёда юринг.
Натижаларни эса,қайд этинг.
Хар хафта объём ўлчанг
хато ва ютуқларни к
қайд этинг!

🧚🏻‍♀️ Кўзгуда купроқ ички кийимда узингизни бахоланг
Хамфикр топинг!

Қўшни ёки дугона даврасида озишни йулга қўйинг,рақобат кучли восита.
Биргаликда фикр алмашинг изланинг
турмуш уртоғиз ёки дугонез билан гаров бахс бойланг.Бир ойда маълум кг вазн ташлайман деб.

❗️Қўл қовуштириб тушкунликда ўтирманг
Фикрланг харакат килинг!

ОЗИШИНГИЗ УЧУН ОЛТИН ҚОИДАЛАР АМАЛ ҚИЛСАНГИЗ АЛБАТТА УДАСИДАН ЧИҚАСИЗ ОЛҒА!

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

21 Dec, 06:56


📌 Siz buni bilasizmi?

1. Tuxum tanaga quvvat beradi. Bir dona tuxum 6 gramm yuqori sifatli oqsil va 70 kaloriyaga ega.

2. Ushbu mahsulot jigar faoliyatiga samarali ta'sir ko'rsatadi. Uning tarkibida xolin makroelementi mavjud.

3. Tuxum tarkibidagi xolesterin moddasi qondagi mavjud xolesteringa ta'sir etmaydi. Doimiy ravishda tuxum iste'mol qilish jigarni kam miqdorda xolesterin ishlab chiqarilishiga ta'sir ko'rsatadi.

4. Mazkur mahsulotni iste'mol qilish natijasida organizm uchun foydali bo'lgan xolesterin miqdori oshadi. Lipoproeinlar yurak kasalliklari va insult xavfini kamaytiradi.

5. Ko'z o'tkirligi uchun tuxum foydali. Uning tarkibi lyutein va zeaksantin antioksidantlariga boy bo'lib, katarakta xavfini bartaraf etadi.

6. Ishtahani ko'taradi. Bu nonushta uchun eng maqbul taom. U insonni to'q saqlaydi.

7. Tuxum oqsil manbai sanaladi. Organizm uchun kerakli bo'lgan moddalar bilan ta'minlay oladi.

8. U suyaklar uchun ham juda foydali. Uning tarkibidagi vitamin D osteoparoz xavfidan bartaraf etadi.

СОҒЛОМ ТАОМ

20 Dec, 14:24


📌ОЗИШ ----ЭМИЗИШ🤔

Кўпинча эмизикли оналар қандай овқатланиш керак, эмизиш пайтида тўғри овқатланишни бошлаш мумкинми (улар кўпинча ПП 🙄🙄 га ўтишади дейишади) ва қандай қилиб тўғри овқатланиш керак деган саволларга дуч келамиз. Албатта, асосий тавсиялар мавжуд - эмизиш пайтида овқатланиш, ҳомиладор аёлнинг диетаси каби, рационал мувофиқлаштирилган ва тўлиқ бўлиши керак!!! Аммо бундай овқатланиш соғлиғи ҳақида қайғурадиган ҳар қандай одамда бўлиши керак!

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, боладаги реакция она истеъмол қиладиган маҳсулотлар билан эмас, балки она танасининг реакциялари билан боғлиқ. Масалан, баъзи озиқ-овқатлар аёлда кўнгил айниши, қичишиш, ич қотиши ёки акси га олиб келиши мумкин. Бу реакциялар, ўз навбатида, эмизикли онанинг қонида ўзгаришларга олиб келади, бу эса сут таркибида акс этади. Шу сабабли, маҳсулотлардан қайси бири номақбул реакцияларни келтириб чиқариши - махсулотлар она ва чақалоқнинг саломатлиги учун мутлақо хавфсизлигини кузатиш кифоя.

Фақатгина ушбу хулосалар асосида ҳар бир эмизикли онага индивидуал ҳолда рационал овқатланишни тавсия қиламиз.

Эмизикли она овқатланишининг умумий тавсиялари
🚫Спиртли ичимликлар ва чекиш тақиқланади;
🚫Аччиқ қора чой ва қаҳва миқдорини камайтириш тавсия этилади, чунки улар она ва чақалоқнинг асаб тизимига қўзгатувчи таъсир қилади;
🚫 қизариб пишган, ёғли ва дудланган овқатларни истеъмол қилишни камайтиринг.

Эмизикли онанинг рационида зарур бўлган маҳсулотлар: сут маҳсулотлари (кефир, қўшимчаларсиз йогурт, 5-9% творог, ёғ миқдори 2,5% дан кўп бўлмаган сут - кунига 200 мл дан ошмаслиги керак);
кам ёғли гўшт, парранда гўшти ва балиқ гўштлари;
ёғлар (сариёг ва ўсимлик мойлари);
Нон маҳсулотлари (кепак билан, қора ундан,);
Минерал сув - кунига минимал 1,5-2 литр миқдорида.
Мева ва янги сабзавотлар меёрда, лекин чақалоқ қандай муносабатда бўлишини кузатинг.
Уй қурилиши бутун доналари, терcиҳен шакарсиз.
ўй шароитида тайёрланган бутқа(гречка, овсянка, пшонка)лар шакарсиз

Пост фойдали бўлган бўлса,эмизиклиларга юборинг ва лайк босиш эсингиздан чиқмксин!

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

18 Dec, 14:18


🥗 Тўғри овқатланиш нима ўзи?

Ҳўш, тўғри овқатланиш қандай бўлади? 

• Тўғри овқатланиш - 5 маҳал соғлом маҳсулотлардан, меъёрда таомланиш:
Бунда  3 маҳал овқат,
2 маҳал тамадди истеъмол қилинади.

• Агар биз ҳаётимиз давомида тўгри овқатланиб , организмимизга етарли миқдорда сувни вақтида ичиб, мунтазам енгил машқларни бажариб турсак,  ҳеч қачон ортиқча вазн йиғиб олмаймиз ва организмнинг қариш жараёнини  ҳам секинлаштиришга муваффақ бўламиз.

@soglomtaom каналини мунтазам кузатиб борсангиз, сизга бу борадаги фойдали маълумотларни туҳфа этиб борамиз!

👉🏻 Тўғри овқатланиш таомларини буюртма қилиш учун:
📞 998616010
@buyurtmauchun

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

15 Dec, 12:28


📌Азиз СОҒЛОМ ТАОМ мижозлари.

🔸Бугунги етказиб бериш хизмати, об ҳаво шароити кескин совиш ва қор тинмай йоғиш
оқибатида, йўллардаги ноқулайлик хамда тирбандликлар сабабли,етказиб бериш бироз кеч қолиши мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

🔸Ноқулайлик учун  олдиндан
узр сўраймиз.
Ҳурмат билан "Соғлом таом" жамоаси

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

14 Dec, 13:06


Нима учун кечки овқатга кеч қолмаслик керак?

🤔Кеч овқатланганда қонда шакар миқдори ортади ва ёғ парчаланиши суст бўлади.

❗️Одам кеч овқатланганда бир хил нарса истеъмол қилса ҳам, эртароқ овқатланиш билан солиштирганда фарқ бўлади.

🥘 Кечки овқат вақтидан ўтказиб, яъни 18:00 дан кейин истеъмол қилинганда доимий тартибдаги нарсалар истеъмол қилинса ҳам, қонда шакар миқдори 20 фоиз ошади, ёғ парчаланиши эса 10 фоизга камаяди.

😴 Кечқурун вақтидан кейин овқатланиб, қўшимча тарзда эртароқ ухлашга ётадиганларда эса ортиқча вазн хавфи ҳам юқорироқ бўлади.

@SoglomTaom

СОҒЛОМ ТАОМ

12 Dec, 07:45


​​📌Ҳаёт тарзимизни ўзгартирамиз🌝

Тонгда кўзгуга қараб, «мен соғломман, керакли вазнга эга бўламан», деб ўзингизни ишонтиринг. Олдингизга қўйилган мақсад сари олға боринг. Балки бу гаплар сизга эриш туюлаётгандир, аммо ҳар қандай ишдаги самара ички хоҳиш орқали амалга оширилади. Ҳаётдан завқланиб яшаш лозим, асабийлашмасликка ҳаракат қилинг. Зеро, асабийлик вазн ортишига тўсқинлик қилади. Энг муҳими ташқи кўринишингиздан айб қидирманг.

🥗Тўғри тартибда овқатланинг.🍱

Бир ўтиришда тўйиб овқатланманг. Тез-тез, оз миқдорда танаввул қилинг. Кунига 3 маҳал овқатланиш нотўғри. Иссиқ овқат ейиш мумкин, аммо ҳар соатда ошқозонни алдаб турувчи қўшимча озуқалардан фойдаланиш лозим. Масалан, 8:00 да нонушта қилдингиз, 10:30 ларда енгил тамадди қилинг. Бирорта хўл мева, кам миқдорда бодом, писта, ёнғоқ мағизларини истеъмол қилишингиз мумкин. Бўш вақтингизда сабзавот ва кўкатлардан салат тайёрлаб қўйинг. Оғир ҳазм бўладиган нарсаларни куннинг биринчи қисмида танаввул қилганингиз маъқул. Тушликка қадар яна бирон нимани ошқозонга «ҳайданг». Таом пишираётганда, албатта, дуккакли экинлардан фойдаланинг. Тушлик ва кечки овқат орасида яна икки марта овқатланинг. Энди кечки овқатдан уйқуга қадар бир марта тановул қилинг. Сутли маҳсулотлар ва мевалар қоришмасидан йогурт тайёрлаб ичинг.

Агар кунингизнинг аксарият қисми кўчада, ишхонада ўтадиган бўлса, доим ўзингиз билан бир, икки тишламли егулик олволинг. Ошқозон оч қолиши мумкин эмас.

🥛Суюқликнинг аҳамияти🍶

Вазн орттириш ҳам озиш сингари 2 усулда амалга оширилади. Биринчиси, ичкаридан ёғ йиғиб, иккинчиси, мушакларимизни семиртиришдир. Ёғлар орқали вазн орттириш салбий, мушаклар ёрдамидагиси ижобий усул ҳисобланади. Бунда эса доимий равишда тоза сув ичишга одатланиш лозим. Маъданли ва қайнатиб тиндирилган сувлар айни муддао. Бу турдаги сувлар организмда янги хужайраларни пайдо қилиб, ёшаришга, теримизни тиниқлаштиришга ёрдам беради.🤗

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

08 Dec, 06:55


📌Ассалому алейкум азиз мижозлар.

🇺🇿Барчангизни Ўзбекистон Конституция
куни билан қутлаймиз
!


🔸Бугун
8.12.2024 йил
дам олиш куни деб расман эълон қилинди,лекин биз сизга қулайлик яратиш мақсадида, бугун 8 декабрь
Конституция кунида
хам ишлаймиз,ва хар доимгидай таомларни етказиб берамиз.

📌Ишонч ва танлов учун рахмат
.

P.S- Кунлик режангизда,ўзгаришлар бўлса бизга тушликгача хабар бершингизни сўраймиз.

🔸Хурмат билан: Соғлом Таом жамоаси.

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

07 Dec, 11:02


📌Танланг:
Вариант N1:
Гамбургер, хот дог, сомса, палов, жиз натижа:


1⃣ Ортиқча вазн
2⃣ Инсульт
3⃣ Инфаркт
4⃣ Диабет
5⃣ Эрта қариш
6⃣ Юқори қон босим

📌Танлов N2:
5 махаллик мазали ва шифобахш, витаминларга бой таомлар

1⃣ Идеал қомат
2⃣ Саломатлик: қон босим ва қанд миқдорининг меъёрда бўлиши
3⃣Тетиклик
4⃣ Ёшлик
5️⃣ Ойига -5 кгача вазн ташлаш

Тўғри овқатланишни танлаганлар учун "Соглом таом" Тошкент шахрида хизматда.

Етказиб бериш бепул.
Бир кунлик 5 махал таом атиги 84 минг сўм (1200 ккал)


P.S - Машхурлардан Жессика Симпсон тўғри овқатланиш орқали,бир йилда 20 кгдан ортиқ вазн ташлади.Сиз қачон тўғри овқатланиш қоидаларига амал қиласиз?

👉Мурожаат учун:
📞+998998616010

👉телеграмдан буюртма бериш @buyurtmauchun

👉Бизни телеграмда кузатиш учун,каналга уланиб олишни унутманг.
t.me/soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

06 Dec, 06:15


Ҳар тонгни машқлардан бошлашни унутманг🧘🙏

• Хатто баъзи ортиқча вазни йўқ аёлларимизда ҳам орқа кисмларида ортиқча ёғ бўлиши мумкин.

• Бу фақат машқлар ёрдамида ёғлар яхши кетади.

• Натижаси кучли машқ, албатта, бажаринг кўринг.

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

02 Dec, 14:14


📌Мана янги мавсум ташриф буюрди.

🔸Ушбу
мўжизаларга бой , гўзаллик мавсумида, ўзингизни янгитдан #SoglomTaom билан кашф этинг.

•Бир ойда 5-8 кг вазн ташлаш


•Спортсиз


•Очлик хиссини туймасдан


•Мазали хилма хил таомлардан бахраманд бўлиб мақсадингизга етинг.

🔸Барчаси бир марталик идишларда, сиз атиги 84.000 сўм эвазига 5 махал мазали таомлардан бахраманд бўлшингиз мумкин.
Тошкент шахрида,етказиб бериш мутлақо бепул.

👉Хозироқ буюртма беринг ва мақсадингиз сари олға қадам ташланг.

👉Буюртма учун:
@buyurtmauchun

Mалумот учун
📞
+998998616010

https://t.me/soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

01 Dec, 12:40


📌Барча турдаги гўшт маҳсулотларида оқсил ва аминокислоталар мавжуд. Бу моддалар инсон организмида жуда яхши (60-90% гача) ўзлаштирилади.

🔸Гўштнинг бир кунлик истеъмол меъёри — 150-220 гр. ни ташкил этади. Бу меъёрий кўрсатгич кишининг вазни, жисмоний юқламалар даражаси ва индивидуал хусусиятларига қараб белгиланади.

🔸Гўшт — организм учун зарур бўлган темир моддасини етказиб беради. Гўштнинг барча фойдали жиҳатларини сақлаб қолиш учун уни қайнатиб ёки буғда пишириб истеъмол этиш тавсия этилади.
Қовурилган гўштда холестирин миқдори юқори бўлганлиги учун камроқ истеъмол қилган маъқул.

🔸Товуқ гўшти диетик гўшт турига киради. Айниқса парҳез тутаётган кишилар учун товуқнинг кўкрак қисмини (грудка) қайнатиб ёки буғда пишириб истеъмол қилиш самара беради.
Товуқ гўштида А, В, Е витаминлари, фосфор, темир, калий ва магний моддалари кўп миқдорда бўлади.

🔸Товуқ гўшти кекса кишилар танаввул қилиши учун тавсия этилади, чунки у холестирин миқдорини камайтиради, қондаги шакар миқдорини нормаллаштиради ва юрак фаолиятига яхши таъсир кўрсатади.

🔸Товуқ гўштининг камчилиги бу унинг терисидир. Қовурилган ҳолда айнан товуқ териси холестирин манбаи бўлиб хизмат қилади.

Сиз гўшт махмулотларидан қай бирини севиб истемол қиласиз?

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

29 Nov, 05:12


🍵Соғлик учун фойдали ва вазн йўқотишга ёрдам берадиган тонгги ичимлик

🍋Бир бўлак лимонни иссиқ сувга солиб, майдаланган долчин қўшинг. 3-4 дақиқа қайнатинг ва озроқ дам егандан сўнг, бир қошиқ асал қўшиб ичинг.

☝️Ушбу ичимликни эрталаб оч қоринга ичиш тавсия этилади. У организмни қувватлантиради, тозалайди ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.

📌Самара бир ҳафта мунтазам фойдаланишдан кейин сезилади.

⚜️ Янги жума тонгингиз барокатли омадли ўтсин.
Жума муборак!


@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

25 Nov, 14:47


2024 йил ҳам ўз ниҳоясига етмоқда , хали ҳам нима қилишни билмаяпсизми?
Келинг, ўтиб бораётган йилда амалга ошган орзуларингизни бирма-бир санаб ўтайлик:

­
📍янги хонадонга кўчиб ўтиш
📍университет ёки олийгоҳга ўқишга кириш
📍турмуш қуриш
📍саёҳатга бориш
📍иш топиш
­
Ушбу орзуларингизнинг барчаси амалга ошди, бироқ шундай бўлсада озишни уддасидан чиқа олмадингизми? 😔

🎉 Асло ғам чекманг! Йил хали тугамади, демак, ортиқча вазндан ҳалос бўлиш орзусини рўёга айлантиришингиз ва Янги йилни сарвқомат бўлиб кутиб олишингиз мумкин
­
Сиз 5 килограммгача вазндан ҳалос бўлишингиз ва ушбу йилдаги барча орзуларингизни ушланишига эришиш имкониятига эгадирсиз! "Sog‘lom taom" сизларга айнан шундай имкониятни тақдим эта олади 🍀
­
Тўғри овқатланамиз ва барчани лол қолдириб чиройли тарзда озамиз 😌
­
🤙Буюртма қилиш учун қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг:
📞 +998998616010 👈
📥 @buyurtmauchun

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

21 Nov, 10:59


Халқимиз севган санаткор,хамда барчамизга кулги улашадиган Зебо Рахимова Соглом таом дан тўғри овқатланмоқдалар!

🤩 Натижалар йомон эмас!

🙂‍↔️ Сиз эса хали хам буюртма бермай,ўйлаб ўтирибсизми?

Хеч иккиланмай хозироқ буюртма беринг, бу танловингиздан хали кўп хурсанд бўласиз!


📥 Буюртма бериш: @buyurtmauchun
📞 998616010

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

20 Nov, 11:09


🇺🇿🇺🇿
📌 Эслатма:

Меҳр ва муҳаббат ила сизларга "Соғлом таом"таомларни тақдим этишдан хурсандмиз.


Барча етказиб бериладиган таомлар, гигиена қоидаларига,тўлик риоя этилган ҳолда, сифатли ва ҳалол тайёрланиб, етказиб берилшини яна эслатиб ўтмокчимиз


Буюртмалар хар куни кечки соат 17:00 дан-22:00 га кадар ўз эгаларига элтиб берилади.
Барчангизга танлов учун раҳмат 😊

🇷🇺🇷🇺🇷🇺

📌 Напоминаем:


Все заказы будут доставляться в полном соответствии с правилами гигиены, качества и санитарными нормами.
Каждый день заказы будут доставлятся с 17:00 до 22:00.
Спасибо за выбор❤️


🔸Буюртма бериш:
@buyurtmauchun

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

18 Nov, 11:51


🔆 Хурмонинг 10 фойдаси

1. Саратонга қарши табиий восита

Хурмо меваси худди қовоқ, ўрик ва бошқа сариқ-оловранг мевалар ҳамда сабзавотлар каби ёш билан боғлиқ ўсимталарнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Хурмо меваси таркибида жуда кучли аксилоксидант моддаси ҳисобланувчи юқори миқдордаги бета-каротин мавжуд. У ҳужайра тузилмаларини бузувчи эркин радикаллар билан курашади. 

 

2. Буйракдаги тошларни ёкотади

Хурмо таркибидаги магний буйракда тошлар пайдо бўлиш эҳтимолини камайтиради, организмдан натрий тузларини чиқариб ташлашга ёрдам беради. Бу мева сийдик ҳайдаш ва тетиклаштириш хусусиятига эга. 

 

3. Юракка фойда

Хурмо юрак касалликларига йўлиққан кишилар учун фойдали, чунки унда калий кўп. У тўғри маънода валокардиннинг ўрнини босиши мумкин. Ҳар куни 2-3тадан хурмо мевасидан истеъмол қилиб, юрак соҳасидаги оғриқларни анчагача унутиш мумкин. Бундан ташқари, шотландиялик олимларнинг таъкидлашича, хурмо атеросклероз билан курашиш борасида ҳатто олмани ҳам ортда қолдиради.


4. Томирларга ижобий таъсир кўрсатади

С ва Р витаминларига бой хурмо томирларга ижобий таъсир кўрсатади, уларнинг фаолиятини мустаҳкамлайди. Шифокорлар варикоз касаллиги ҳамда милкларнинг қонаши безовта қилувчи кишиларга айнан шу мевани истеъмол қилишни тавсия қилишади. 


5. Стафилококкда ёрдам беради

Ичак таёқчаси ва стафилакоккни даволашда бактерицид таъсирга эга. 


6. Диареядан халос этади

Хурмо шарбати сурункали диареядан халос бўлишга ёрдам беради. 6та хурмо мевасини майда бўлакчаларга бўлиб, уларни (3 ст.) қайнаб турган сувда 20 дақиқа ушлаб туринг (қопқоғи ёпиқ ҳолатда). Димламани тиндиринг ва ҳар 4 сотада 0,5 литрдан ичинг. 


7. Қон босими ошишига қарши

Гипертонияда (қон босими ошганда) ва шишиш кузатилганда, хурмо баргаларини ювиб, қуритинг ҳамда уни майдалаб, кукун ясанг. 5-7 кун давомида овқатдан сўнг 1/4 чой қошиқда қабул қилинг. 

 

8. Камқонликда кўмакчи

Хурмо темир моддасига бой, шу боис камқонликда унинг шарбати кунига 2 марта овқатдан олдин, 50-100 мл'дан тавсия этилади. Бундан ташқари, у асаб тизимини тинчлантиради, ишчанлик фаолиятини оширади. 

 

9. Йўталга даво.

Йўтал безовта қилганда томоқни 3,5 ош қошиқ илиқ сув билан аралашган хурмо шарбати билан чайиш фойда беради. 

 

10. Юзга ниқоб

Хурмо меваси ва тухум сариғини аралаштириб, ясалган ниқоб муаммоли ва тошмаларга мойиллиги бўлган юз териси учун бебаҳо ёрдачи ҳисобланади. Шунингдек хурмо тери қаришининг илк белгилари билан курашади. 


Сиз хам хурмони яхши кўрасизми

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

09 Nov, 11:15


🤩 Оч қолмасдан чиройли қомат эгаси бўлишни хохлайсизми?

🛍 Энди бизда янги меню: 21 кунга 21 хил ранг- баранг КБЖУ саналган мазали таомлар, 1200 ккал атиги 84 минг сўмга сизни кутмоқда.

🔎 Тўғри овқатланиш билан озиш, соғломлашиш, ёшариш мумкин ва қон босими, юрак хасталикларига хам даво топиш осон, бу фанда ўз исботини топган.

🧚🏻‍♀️ Тайёр мазали таомлар билан ўз қоматингизни идеаллаштиринг


🚘 Сиз буюртма беринг биз сизга мутлоқо бепул етказиб берамиз.

👉🏻 Мурожат учун:
📞 +998998616010

👉🏻Телеграмдан эртанги кун учун буюртма бериш:
📩 @buyyurtmauchun

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

05 Nov, 14:26


📌Куз фасли келиб қовоқ мавсуми бошланди,қовоқ жуда фойдали полиз экини бўлиб,нафакқат озиш, ички ва ташқи организм учун энг керакли мавсумий озуқадир!

🎃 Қовоқ - ўзидан тортиб, уруғи ва шарбатигача кони фойдадир.Бундан ташқари, қовоқдан тайёрланган таомлар жуда мазали ва кам калориялиги билан алоҳида аҳамиятга эгадир.
­
☝️Ёдда тутинг, қовоқ - сурункали касалликларда энг яхши шифодир. Аксарият шифокорлар қуйидаги касали бор беморларга қовоқни кундалик истеъмол учун киритишни тавсия этадилар:
­
🧡 буйрак ва сийдик йўлларидаги ўткир сурункали хасталикларда;
🧡 гепатит ва жигар циррози хасталикларида;
🧡 гипертония и атеросклероз;
🧡 юрак-қон томири тизими фаолияти бузилганда.

📌Соғлом таомда қовоқдан таомлар турли таомлар тайёрланшини биласизми?

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

27 Oct, 12:37


✔️Меваларнинг микроэлементлар ва витаминлар хазинаси эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз.

✔️Меваларда бу фойдали хусусиятлар нафақат сақланиб қолади, балки кўпаяди ҳам. мевалар таркибидаги кальций суякларимизни мустаҳкамлайди, соч ва тирноқларимизни соғломлаштиради, теримизни ҳам чиройли бўлишига ёрдам беради. Калий эса юрагимиз фаолиятини яхшилаб, асабларимизни мустаҳкамлайди.

Темир билан натрий қондаги гемоглабинни меъёрда сақлаб туришга масъулдирлар. Магний эса қон босими учун жавобгар.

✔️Меваларнинг 100граммида берилган килокалориялар тўплами,бу айнан сизлар учун керак бу́лган малумот #СогломТаомдан сизлар
учун😊

🍏Яшил олма 33 кал
🍊Апельсин 36 ккал
🍑Ўрик 41 ккал
🍐Нок 42 ккал
🍇Узум 65 ккал
🍍Ананас 49 ккал
🍌Банан 89 ккал
🍉Тарвуз 38 ккал
🍒Олча 52 ккал
🔴Анор 52 ккал
🍈Қовун 38 ккал
🥝Киви 68 ккал
🍓Кулупнай 31 ккал
🍋Лимон 33 ккал
🔴Малина 42 ккал
🍑Шафтоли 41 ккал
🍎Олхўри 61 ккал

@SoglomTaom

СОҒЛОМ ТАОМ

22 Oct, 11:22


@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

22 Oct, 11:20


📌 Идеал вазнингизни билиш сизга қизиқми?

🖇️ Ундай бўлса, изохларда бизга:

• Жинс
• Ёш
• Вазн
• Бўй
ёзиб юборинг!

🔹 Биз эса сизга идеал вазнингизни бепул ҳисоблаб берамиз.
Ва неча ккал истемол қилиш тавсия қилинишини ҳам айтамиз.

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

16 Oct, 11:29


📌 Озиш учун ҳеч қачон диета қилманг,  шунчаки тўғри овқатланинг! 

🔹 Диета бу- қайсидир маҳсулотни маълум муддатга ёки бутун умрга касаллик сабабли чеклаш.  Бунда чекланган маҳсулот таркибидаги макро ва микронутриентлар етишмаслиги ҳосил бўлади.  Унинг ўрнини сунъий тарзда қоплаб туриш керак! 

🔹 Тўғри овқатланиш эса,  барча фойдали маҳсулотларни тўғри миқдорда,  тўғри вақтда ейишдир!  Бунда сиз ўзингизни енгил ва энергияга тўла ҳис қиласиз.  Чунки организм эҳтиёжига кўра тўйинган бўлади. 

🥗 Тўғри овқатланишда эса,  албатта Соғлом таом ни танланг! 
👉🏻 Биз сизга мазали,  фойдали ва аниқ ҳисобланган таом етказиб берамиз. 


📞 +998998606010
📥 t.me/buyurtmauchun

👉🏻 Диета қилиб озмоқчи бўлганларга бу фойдали маълумотни юбориб қўйинг!

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

10 Oct, 13:35


🛍Sog'lom Taom yetkazib berish xizmati.

🔹 Aziz do'stlar xozir organizm vitamin va to'g'ri ovqatlanishga muhtoj mavsum.
Aynan shu uchun,biz sizlarga mazali va foydali sog'lomlashtirilgan Sog'lom Taomlarni taklif etamiz.

🔹Xar kuni yangi tayyor, foydali 5 mahal taomlar Toshkent bo'ylab bepul yetkazib beriladi.


Evaziga siz
Tayyor taomlarni qabu qilasiz
🛍 Xar kuni foydali va mazali taomlar
👨‍👩‍👧‍👦 Oilangizga Ko'proq bo'sh vaqt ajratasiz
🧚‍♀ Va albatta a'lo kayfiyat xamda chiroyli qomatga ega bo'lasiz.

👉Ma'lumot uchun- 998616010

*******

🛍 Доставка правильнго питания

🔹 Дорогие друзья.
сейчас организм особенно нуждается в витаминном заряде и полноценном питании.
Именно поэтому мы рекомендуем нашей вкусное и полезное правильное питание
#СогломТаом😉

🔹Ежедневная доставка свежеприготовленного полезного и правильного питания в г Ташкенте.


Ещё вы получите😉
🏡 Доставку вечером вам в руку
🛍 Вкусные и полезные блюда ежедневно
👨‍👩‍👦‍👦 Больше свободного времени для семьи
🧚‍♀ И конечно хорошую фигуру и отличное настроение.



@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

08 Oct, 16:31


📌Организмни тозаловчи озуқа маҳсулотлари 

Карам: таркибида кўп миқдорда овқат толалари бор, у оғир металлар ва токсинларни бириктириб, ичакдардан олиб чиқиб кетишга ёрдам беради.

Лавлаги: уларда овқат толалари, фосфор, мис, С витамини ва бир қатор органик кислоталар мавжуд бўлиб, улар озиқ-овқатни ичаклардаги ҳаракатини яхшилайди ва ошқозон ичакдаги бактерияларни ўлдиради.

Саримсоқ: бир бўлак саримсоқ таркибида 400 дан ортиқ фойдали моддалар бор. Улар қондаги ёмон холестеринни камайтиради ва қон томирларини мустаҳкамлайди. 

Пиёз: унинг асосий фойдали моддаси — фитонцидлардир, улар эфир мойларида учрайди. Бу моддалар бир неча сония ичида кўплаб бактерия ва замбуруғларни ўлдириш хусусиятига эга.

Олма: пектин ва овқат толалари туфайли олма бутун ҳазм қилиш тизимини фаолиятини нормаллаштиради - улар токсинларни боғлайди, иштаҳани яхшилайди, меъда ширасини ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради.

Сиз қайси бирини кўпроқ истеъмол қиласиз?

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

01 Oct, 04:57


📌1-ОКТЯБР-УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ !

🌸 Ширин сўздан, нурли юздан ёруг йўллар,
Чин меҳрдан, мурувватдан обод чўллар.

🌸 Шу зотларни, шогирдларин кўкка йўллар,
Лойиқ улар қанча ҳурмат-эъзозларга,
Бошлар эгиб, таъзим айланг Устозларга!


🌸 БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ УСТОЗЛАР

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

30 Sep, 08:33


♻️ ГОРМОНАЛЬНОЕ РАСПИСАНИЕ

🔘Вставая до 6:00 утра вырабатывается СЕРОТОНИН-гормон счастья.

🔘6:00 — поднимается уровень КОРТИЗОЛА - гормон, который готовит наш организм к активному бодрствованию!
Сейчас максимально включена логика. Самое время записать планы на день и принять решение, оно будет.

🔘Если выпьете 500 мл воды утром и сделаете зарядку, вымываются гормоны СТРЕССА !!!

🔘7:00 — прекращает вырабатываться МЕЛАТОНИН, освобождая место половым гормонам. Больше спать смысла нет, ценность дальнейшего сна = 0, а значит это пустая трата жизни.

🔘8:00 — на арене половые гормоны. Они же стероиды - гормоны, формирующие наш мышечный каркас. Самое время для зарядки, гимнастики, спорт зала и размножения!

🔘10:00 — 14:00 пик ДГЭА - нейрогормона, отвечающего за память, внимание и запоминание. Лучшее время для умственной деятельности

🔘14:00 — 16:00 — почувствовав резкую сонливость в это время, не откажите себе в удовольствие поспать 20 минут! Это пик ГОРМОНА РОСТА - гормона красоты и вечной молодости. И, желательно, после этого сна разминка, т.к. гормон роста отвечает за количество мышечной ткани.

🔘с 17:00 — начинает снижаться КОРТИЗОЛ. Принятие важных решений стоит отменить. Спорт противопоказан, т.к. питание мышц будет очень затруднительным.

🔘21:00 — начинает вырабатываться МЕЛАТОНИН. Снижая температура тела, нам хочется тепла и заботы от близких. Самое время для семейных обнимашек😘!

🔘22:00 — гипофиз выделяет опиоидные гормоны, обладающие наркотическим действием - это ЭНДОРФИНЫ. Заснув в это время, сон будет сопровождаться наиболее приятными ощущениями. Дневной стресс позади, организм готов к перезагрузке. Ценность сна с 22:00 до 4:00 - максимальная. Отсутствие сна в это время - фатально.

🔘2:00 — за работу принимается ГОРМОН РОСТА - гормон красоты и вечной молодости. Благодаря ему дети "летают во сне", а взрослые остаются молодыми, красивыми, с крепкими костями и качественной мускулатурой!

Вот так, в здоровом теле будет здоровый дух.

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

26 Sep, 14:29


📌Моддалар алмашинувини яхшиловчи ва озишга қатикли коктейллар🍸🥤

1. Зираворлар билан

200 мл. қатиққа 0,5 чой қошиқдан занжабил, долчин ва озгина мурчни 2 стакан минерал сув билан аралаштириб кун давомида ичинг.

2. Асалли

Агар ортиқча вазндан азият чекиб, бироқ пишириқлардан воз кеча олмаётган бўлсангиз, куннинг биринчи ярмида бир дона ширинлик еб, устидан ушбу коктейлни ичсангиз ортиқча ёғлар безовта қилмайди. Демак, 1 чой қошиқ занжабилни 1 ош қошиқ асал ва 2 ош қошиқ қайнаган сув билан аралаштиринг. Бир чимдим долчин ва яримта лимоннинг шарбатини сиқиб солинг. Барча масаллиқларни 200 мл. қатиқ билан аралаштиринг.

3. Олмалиси хуштаъмроқ

Бу ажойиб ичимлик иштаҳани бўғиб, ҳатто кечки овқат ўрнини босиши ҳам мумкин. Коктейлни тайёрлаш учун 5 дона олмани пўстидан тозалаб, қирғичдан ўтказинг. Сўнг 300 мл. қатиқ қўшиб яхшилаб аралаштиринг. Таъбга кўра долчин солишингиз мумкин.

4.Соғломлаштирувчи

Агар кун давомида бу ичимликни уч маҳал овқатдан олдин ичиб, ёғли таомларни тановул қилмасангиз, ҳафтасига 2 килограммгача ортиқча вазндан халос бўлишингиз мумкин. У ошқозон микрофлорасини яхшилаб, моддалар алмашинувини жадаллаштиради. 0,5 литр қатиққа 1 дона кивини майдалаб, 1 ош қошиқ асал ва бир оз ялпиз солиб, 10 дақиқага қолдиринг. Сўнг аралаштириб, ичишингиз мумкин.

5. Биргаликда озамиз

10 кун давомида эрталаб оч қоринга ва кечқурун таомдан аввал ичсангиз ва сабзавотли таомлардан тановул қилиб борсангиз ҳафтасига 3 килограммгача ортиқча вазндан халос бўлишингиз мумкин. Демак, 1 стакан қатиққа 1 ош қошиқ майдалаб тўғралган петрушка ва бир ош қошиқ сули ёрмасини солиб 1 соатлардан кейин ичинг.

6. Сабзи ҳам фойдали

100 мл. сабзи шарбати, 200 мл. қатиқ 1 ош қошиқ лимон шарбати бироз мурчни аралаштириб кун давомида ичинг. Хоҳишга кўра бироз майдаланган саримсоқпиёз ва райҳон солишингиз мумкин.

#soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

23 Sep, 05:06


🍂 Янги мавсумга,янги меню ва янги таомлар!

• Энди сиз,атиги 84.000 сўмга нафақат озасиз,соғломлашиб янги менюдан бахраманд бўласиз!

• Ойига 5-7 кгача вазн ташлаш:
• Вақтингизни ошхонада эмас, яқинларингиз даврасида ўтказиш:
• Жисмонан соғлом ва бақувват бўлиш:
• Аьло кайфият:

Ва албатта, 40 дан ортиқ янги менюни татиб кўриш имконига эга бўласиз!

Хаммаси осон,шунчаки пастдаги рақамларга хозироқ буюртма беринг!

Етказиб бериш бепул!

📞 998616010
📩 @buyurtmauchun

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

19 Sep, 09:14


‼️ Сизларни хурсанд қилишдан чарчамайдиган соғлом таом жамоаси,навбатдаги янгиликни эьлон қилади!

15+1 акция

🌀 Энди сиз 15 кун учун аваллдан тўлов қилинг, 16 кун таомни бепул қўлга киритинг!

🙌 Янгиланган меню хилма- хил мазали таомлардан бахраманд бўлинг!

Шошилинг,бундай имкониятни ўтказиб юборманг!

📩 @buyurtmauchun
📞 998616010

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

18 Sep, 14:25


Янги менюдаги янгилик сига манзур келдими?

“ Инглизча нонушта”
Махсус пп ҳалол сосиска билан!

Унуманг сизнинг хар бир фикрингиз биз учун мухим!

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

14 Sep, 15:47


📌Эрталаб турганимиздан сўнг биринчи қиладиган ишимиз 2 стакан сувни иссиқроқ ичиб оламиз.

🔹Сўнг 20 дақиқа машқларни бажарамиз, масалан приседания 20 марта, арқонда,(скакалкада) сакраш 100-150 марта,
турган жойингизда югуриш 3-4 дақиқа, 20 та пресс, 20 та ёнбошларга эгилиш каби.

🔹Сўнг сули (овсянкадан) каша ёки қилиб еймиз. Вариантлар 2 тухумдан омлет ёки қаттиқ ёғсиз сыр, ёки икки бўлак қайнатилган товуқ кўкраги ёки лахм гўшт.

🔹1-1.5 соатдан кейин сув ичамиз. Энг муҳими сув ичиш ва таомлар ҳажмига эътибор беринг. Машқларни бажариш ҳам қийин эмас. Илиқ 2 стакан сувни ҳар овқатланишдан 20 минут олдин ва ҳар овқатланишдан 1 соат кейин, оғирлиги жудаям катталар 1.5 соатдан кейин ичиш керак. Кўк чой, компотлар сув ўрнига ўтмайди.

🔹Нон, ширинликлар оз миқдорда,мевалар эса соат 14:00 гача истемол қилиш тавсия этилади.

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

11 Sep, 10:47


📌​​​ҚИЗИЛ ЛАВЛАГИ ФОЙДАСИ


🔸 Қизил лавлаги – энг кам калорияли, парҳезбоп сабзавот маҳсулоти. Парҳез тутаётган кишилар учун лавлаги мазали, ширин ва очликни бартараф этувчидир. Лавлаги танани ёғ босишидан ҳимоя қилади.

🔸 Лавлаги таркибида темир, натрий, магний, кальций, фосфор ва A, B ва S гуруҳларига кирувчи витаминлар мавжуд.

🔸 Шунингдек лавлаги инсон танасидаги чарчоқ ва ҳорғинликни қолдирувчи кучли восита ҳисобланади. У кайфиятни кўтаради, чарчоқни тарқатади ва танага қувват бағишлайди.

🔸 Лавлаги танадаги ёғларни яхши парчалайди, лавлагидан салатлар тайёрлаб истеъмол қилиш, турли овқатларга солиб тановул қилиш хавфли ўсмаларнинг олдини олади.

🔸 Шунингдек, лавлаги ёшартирувчи хусусиятга ҳам эга. Чунки, унинг таркибидаги фолий кислотаси одам вужудида янги ҳужайралар пайдо бўлишига замин яратади. Ортиқча вазндан азоб чекадиган хасталар учун ҳам лавлагини истеъмол қилиш жуда фойдали. Лавлаги нафақат қонни, балки буйраклар ва жигарни ҳам тозалайди.

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

08 Sep, 12:28


🍂 Мана куз фасли келиб,балиқли таом сезони Соғлом таомда расман очиқ деб эьлон қиламиз!

• Балиқдаги фойдали витамин ва микроэлементлар хақида аввал кўп гаплашганмиз!

• Махсус меню асосида тайёрланган,балиқли таом сизга санзур келдими?

• Унутманг,сизни хар бир фикрингиз биз учун мухим!

@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

06 Sep, 11:39


📌СОҒЛИГИНГИЗ ҲАКИДА БИЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

1. Кўзингизнинг остки ва устки қисмларига қаранг. Агар майда ёғли доначалар бўлса, сизда холестирин миқдори юқори даражада!!!

2. Бир вароқ қоғозни қўлингизни олдинга чўзиб, ерга қаратилган кафтларингиз устига қўйинг. Агар титроқ сезсангиз, сизнинг эндокрин системангизда муаммо бор.

3. Шамни ёқиб, 1 метр узоқликдан туриб, пуфланг. Агар осонлик билан ўчира олсангиз, сизнинг ўпкангиз тоза, яхши ишлаяпти. Шамни қанчалик яқин масофадан ўчирсангиз, ўпкангиздаги муаммо шунчалик кўпроқ бўлади.

4. Танангизнинг заҳарланиш даражаси қай аҳволда эканлигини текширинг. Икки қўлингиз кафтларини кўкрак қафасингизда бирлаштиринг. Агар қўлларингизда тўғри бурчак ҳосил бўлса, танангизда токсинлар, заҳарланиш эҳтимоли жуда ҳам кам!

5. Ўз биологик ёшингизни аниқланг. Ўнг оёғингизга туриб, чап оёғингизни 10 см га кўтаринг ва қўлларингизни чўзиб, кўзингизни юминг. Қанча тура оласиз, сананг!
30 секунд - 20 ёшдасиз
25 секунд - 30 ёш
20 секунд - 40 ёш
10 секунд - 60 ёш


@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

01 Sep, 04:52


🇺🇿🇺🇿🇺🇿
📌Qadrli, do'stlar!
Sizni O‘zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni bilan tabriklaymiz! Eng samimiy tilaklarni tilab qolamiz! Ushbu ajoyib kunda qut-baraka, to‘kin-sochinlik va qalb xotirjamligi yor bo'lsin.
Baxt va omad tark etmasin!
Mustaqilligimiz abadiy bo’lsin!

🇷🇺🇷🇺🇷🇺
📌Дорогие друзья!
Поздравляем вас с днём Независимости Республики Узбекистан! Примите наши самые искренние поздравления! Пусть этот праздник принесет достаток и уют, умиротворение и гармонию в каждый дом. Желаем счастья и процветания!


@soglomtaom

СОҒЛОМ ТАОМ

28 Aug, 13:00


📌Соглом таом” билан биргаликда озишингиз учун биз сизга кўмаклашиш истагидамиз!!

🔸1. Биз тўғри овқатланиш таомларини тайёрлаб, сизга етказиб берамиз!

🔸2. Сиз тайёр таомларни фақатгина иситасиз ва тановул қиласиз!

🔸3. Тарози тонгда сизни анчагина енгилроқ кўрсатади!!

4. Ойига 5-7 кг соғлом вазн ташлаш имкони катта!

5. Таомлар Тошкент шахар бўйлаб мутлақо бепулга етказиб берилади!

6. Энди бош қотиришга ҳожат йўқ! Лаззатли таомдан ва соғлом жисмдан баҳраманд бўлинг!

👉Малумот учун :
📞 998616010
📩 @buyurtmauchun

@soglomtaom