⚜️SUG'DIYONA ⚜️ @sogdiana Channel on Telegram

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

@sogdiana


TELEGRAMDAGI 1-RAQAMLI AYOLLAR KANALI❤️
Reklama va kanal haqidagi savollar bo'yicha 👇🏻👇🏻

Admin - @sogdianaadmin

⚜️SUG'DIYONA⚜️ (Uzbek)

SUG'DIYONA Telegram kanaliga xush kelibsiz! Bu kanal Telegramdagi 1-raqamli ayollar kanali hisoblanadi. Bu yerda reklama va kanal haqida savollar uchun ma'lumotlar mavjud. Kanalda admin @sogdianaadmin. SUG'DIYONA kanalida sizni sevimli mavzular, eng so'nggi yangiliklar, maqbul ayollar haqida ma'lumotlar va ko'p boshqa qiziqarli kontentlar kutib turadi. Agar sizga yangi, o'ylab ko'rgan vaqtingizni ajoyib o'tkazishni istaysiz, ushbu kanal siz uchun! Obuna bo'ling va eng so'nggi ma'lumotlardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling!

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

03 Jan, 00:51


​​🌙Роббим! Бугунга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга тўлиқ ҳисса ва насиба ажратгин! Неъматларинга шукр қилувчи қалбларни, бу кун ва бундан кейинги келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийлагин!
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

02 Jan, 08:02


🎉Бир кун, эрталаб уйғонганингизда, тўсатдан ҳамма нарса ўтмишда қолганини тушунасиз. Фарқи йўқ, яхши ёки ёмон - ҳаммаси ўз аҳамиятини йўқотади. Сизга фақат ўзингиз қоласиз. Янги кун. Янги ҳаёт. Тоза вароқ. Энди барчасини қандай рангларга бўяш ўзингизга боғлиқ...

Ассалому алейкум Қадрдон. Янги кун муборак!

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

01 Jan, 06:20


#Премьера
Қамалган келин-3

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

01 Jan, 06:18


#Ражаб_ойи

Бугундан кириб келган муқаддас Ражаб ойи барчага муборак бўлсин!


Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари каналидан.

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 1-куни  бугун 2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.

Бу Ражаб ойи урушишлик ҳаром қилинган ойлардан биридир.

Ражаб ойини ғафлатда ўтказиб юборманг!!

Яқинларга юбориб хабардор қилиб қўйинглар.

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

01 Jan, 06:16


Yangi yil bilan tabriklaymiz! 2025-yil omad, quvonch va orzular ro'yobini olib kelsin. Baxt, salomatlik hamda maqsadlarga erishish yo'lida muvaffaqiyatlar tilaymiz!❤️

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

31 Dec, 18:05


Янги йилни кутиб олишга тайёрмисиз💋😘

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

19 Dec, 05:02


Ҳар тонгни гўзал нарсаларнинг нияти билан бошланг. "Бугун албатта яхшиликлар бўлади!" - дея, яхши гумонда бўлинг. Чунки тилаклар дуога айланади, дуолар эса албатта ижобат бўлади ИншаАллоҳ...
Ассалому алейкум Қадрдон. Яна бир файзли тонгингиз муборак бўлсин!

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

16 Dec, 11:05


Дунёда ҳамма ҳам норози бўлишни билади... Лекин ҳамма нарсадан позитивликни топиш, бахтни ҳис этиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди...
Позитив рухда ухлаб яхши кайфият билан уйғониш хаммамизга насиб қилсин.

Ассалом алекум ҚАДРДОНИМ.

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

14 Dec, 07:40


Ҳар бир кун— янгиликларни кўриш, ўрганиш имконияти, ғаpойиб саргузаштнинг бошланиши ва давом этишидир. Ҳар бир янги кунни машаққатларга қарамай унутилмас лаҳзаларга бой қилиш эса ўз қўлимизда...
Ассалому алайкум Қадрдон. Бошлаган янги иш кунингиз хайрли бўлсин!

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

10 Dec, 12:51


Гўзаллар ваъда қилинган жонли дарс бошланди!
Тез қўшиламиз!

➡️Телеграм каналнинг тепасида "Вступить" тугмаси бор!
шуни босиб, жонли эфирга қўшила олсангиз бўлади!

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

10 Dec, 12:50


"МАҚСАДИЯ"га келган қизлар ўз устингизда ишлаб, орзуларингизни амалга оширишга тайёрмисиз?

🔥🔥🔥 Тайёр қизлар, реакциялар қолдиринг!

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

09 Dec, 10:04


Айтишларича бу дунё қоя учида турган уй каби омонат экан. Ундаги инсонлар эса эртага нима булишини билишмайди. Бугун кулиб турган нигохлар ёқимли овозлар эртага армонга айланиши мумкин. Шунинг учун имкон борида қадрдонларни йўқлаш хам қарз хам фарздир...

Ассалому алайкум Қадрдоним.❤️

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

08 Dec, 07:27


                                         
Кўнгилни оғритиш осон... Дилни тиғлаш ҳам. Юракни парчалаш эса, ҳеч гап эмас... Лекин булардан кейин қадр топиш қийин...
Шундай экан яқинларингизни борида қадрланг!

Ассалому алайкум ҚАДРДОНИМ❤️

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

07 Dec, 09:32


Жисмингиз толиқиб, уйқу хукмронлик қилишни бошладими, демак бахтли инсонлардан бири экансиз. Чунки касаллик, мусибат, очлик, ғам-ташвишлар ва турли сабабларга кўра уйқусини топа олмай, дунё заҳматларидан бироз дам олишни истаса-да, кўзиларини бир лаҳзага юмолмай яшаётганлар қанча...
Тафаккур қилайлик Қадрдон! 

Ассалому алакум❤️

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

05 Dec, 04:21


Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмас экан. Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялар экан. Филлар қанчалик кучли бўлмасин, бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтишар экан...
Энг ажабланарлиси, улар яхши ва ёмонни ажратолмайди. Уларда мана бу иш савоб, буниси эса гуноҳ бўлади, деган тушунча йўқ. Улар бу ишларни бирор мукофот учун ёки эътироф эшитиш учун бажармайди. Улар ҳеч қачон "ҳайвонгарчилик қилдим", деб бир-бирига мақтанишмайди...

Ассалом алекум хурматлиларимиз.🔥

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

04 Dec, 07:24


Фойдали лайфхак

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

04 Dec, 07:21


Дунёнинг ғамини кўтариб олманг, у Аллоҳникидир. Ризқ ғамини кўтариб олманг, у ҳам Аллоҳнинг измидадир. Келажак ғамини кўтариб олманг, у ҳам Аллоҳнинг буйруғи остидадир...
Фақат Аллоҳни қандай рози қиламан, деган битта ғамни кўтарсангиз бас!

Ассалому алайкум Қадрдон.

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

02 Dec, 05:58


Хатто сизни тушкунликка солган, қалбингизни синдирган инсонлардан хам миннатдор бўлаверинг..! Вахоланки, ўшалар сизни кучли қилишди, ўшалар сизга одамларнинг қандай эканликларини ўргатишди. Айниқса ҳаётингизни сўнги лаҳзаларигача бўладиган инсонларга раҳмат айтинг, ҳар бир дақиқа.., ҳар бир сония учун...

Ассалом алекум. Бошланган янги хафта янги кун омадлар олиб келсин.

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

01 Dec, 19:18


Салом, Декабрь ❤️ Янги 30 кунимиз, 30 та имкониятлар ойи, орзулар амалга ошадиган декабрь ❤️

Энг чиройли, ёрқин, унутилмас, яхшиликларга ва позитив эмоцияларга бой бўлишингни сўрадим

2024-йилнинг охирги ойини қалбда ҳузур ила қарши олиш ва кузатишни тиладим сизга ❤️

11 ойнинг сарҳисоб ойи бу, йилнинг сарҳисоби. Ўзимизни мақташ, қилган ишларимиз ва муваффақиятлар учун фахрланиш, янги мақсад ва режала тузиш фурсати бу 🩵

Декабрьда нима режаларингиз бор? 😍
Қайси орзуларингиз амалга ошишини истайсиз? ❤️

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

01 Dec, 16:17


❤️❤️❤️❤️

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

01 Dec, 16:17


❤️❤️❤️❤️❤️

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

01 Dec, 16:17


❤️❤️❤️❤️

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

01 Dec, 11:01


Ҳаётдаги энг қиммат нарсалар сотилмайди, уларни фақат туҳфа сифатида олиш мумкин...
Хаётингизда ана шундай туҳфалар бисёр бўлсин...

Ассалом алекум. Қиш фаслининг биринчи куни билан. Салом декабрь.

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

30 Nov, 09:53


Кимки бахтли бўлса, у ҳар жойда бахтлидир: саройда ҳам, кулбада ҳам, бойликда ҳам, қашшокликда ҳам... Чунки у ўз юрагида бўлган бахт фавворасини очибди. Инсон мана шу чашмани топмагунича ҳеч нарса унга ҳақиқий бахтни бера олмайди...

Ассалому алайкум. Кунингиз чиройли ўтсин.

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

29 Nov, 14:27


#kunmaslahati

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

29 Nov, 14:27


❤️❤️❤️❤️❤️

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

28 Nov, 21:38


😅 Марокашдан ҳаммага салоооом!

😎 Амира Рашидованинг дунё бўйлаб саёҳатларини кузатишни истаган қизлар, қанисиз?😉

@amirarashidova телеграм каналига бир мўралаб қўйинг, қизиқ-қизиқ контентларни кўрасиз…🤩

😎 Дунё бўйлаб саёҳат қилиш сизга ҳам юқсин-юқсин… 😁 “Саёҳатамания” касалига чалиниб, 1 йилда камида 3-4 та давлатга чиқиб келинг🤲🏻

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

22 Nov, 03:59


💐Барча нарсага даво бу вақтдир дейишади. Ҳикматни англаш учун ҳам вақт керак. Ҳақиқат шундаки, синовлар кўп ўйлаш орқали хал қилинмайди. Аксинча, камроқ қайғуриш керак...
Кўп саволларга жавобни вақти келиб сукунатдан оласиз... Муаммони ҳал қилиб бўлмайдими? Унда унга ортиқча вақт кетказманг Қадрдон.
Ассалому алайкум. Жума айём муборак.

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

18 Nov, 16:39


Турмуш қуриш ёшидаги қиз, оилали бўлишдан бош тортарди. Ундан ҳамкасблари бунинг сабабини сўрашди.
- Сиз ёш, гўзал қиз бўлсангиз, мактабда ўқитувчи бўлиб ишласангиз, нима учун турмушга чиқмайсиз?

Қиз деди:
- Бир неча йиллар олдин, бир аёл бўлган экан. У ўғил туғишни истаркан-у Аллоҳ унга доим қиз бераркан. Олтинчисига ҳомиладор бўлганида эри:
-Агар яна қиз туғсанг, уни боқмайман, бериб юбораман, - деркан.
Аёл жуда қўрқаркан. Умид қилиб дуо қиларкан. Лекин, Аллоҳ олтинчисига ҳам қиз билан сийлабди. Эри ғазаб отига миниб, чақалоқни масжиднинг олдида қолдириб четдан кузатибди. Ҳеч ким олмабди. Уни кўтариб уйга қайтибди. Аёл жуда хурсанд бўлибди. Лекин эр таслим бўлмабди. Ҳар куни бомдод намозидан олдин чақалоқни масжид олдида қолдираверар, уни эса ҳеч олмас эди. Ота бу ишдан чарчамасди. Орадан муддат ўтиб аёл яна ҳомиладор бўлибди. Ва ниҳоят ўғил кўрибди. Аммо уларнинг тўнғич қизлари ҳеч қандай сабабсиз вафот этибди. У ҳар гал ҳомиладор бўлиб ўғил туғар, қизлари эса бирин кетин вафот этишарди. Фақатгина ўша ота воз кечмоқчи бўлган қиз қолибди. Ўша қиз - менман! Турмушга чиқмаслигимнинг сабаби, отам кексайиб қолдилар. Уларга қарайдиган одам йўқ. Укаларим ҳали кичик. Улар ойда бир маротаба отамни қўргани келадилар. Қушлардек яна учиб кетадилар. Отам эса, ҳар куни менга қилган ишларидан афсусланиб йиғлайдилар.

Хулоса

Қадарда хатолик бўлмайди. Аксинча, биз норози бўламиз. Аллоҳнинг сизга ёзганига рози бўлинг! Саодатга эришасиз!
#hikoya

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

18 Nov, 07:40


Chinni bozordanam arzon narxda , birinchi qo’l kanalga kirganla umuman achinmaydi! Sifati zor narsala ulanvolila 👇

https://t.me/+zi9nc4iGctQ5MTYy

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

18 Nov, 03:34


❤️❤️❤️❤️❤️

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

18 Nov, 03:33


Елка, орқа оғриқлари ва стессларни енгилаштирадиган фойдали машқлар

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

18 Nov, 03:33


Тизза сохасини тўғирловчи ажойиб машқ

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

18 Nov, 03:31


#хайрли_тонг

Бугун биз умримизнинг яна бир саҳифасини варақлар эканмиз уни эзгу амаллар ила бойитиш ўз қўлимизда эканлигини унутмайлик!
Яна бир янги кун, янги имкон муборак бўлсин Қадрдон. Aссалому алайкум!

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

17 Nov, 08:28


#kunhikmati

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

17 Nov, 08:26


                                
❤️Қалбингиз ҳотиржам бўлсин! Чунки, Яратган ҳар нарсани билар... Осмонда учувчи қушларни, ер тагидаги қумурсқаларни ризқини берган Зот Албатта қалбингизга ҳам шифо беради. Шунчаки гўзал сабр...

Ассалому алайкум Сабрлиларим❤️

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

15 Nov, 04:28


Кун маслахати.

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

15 Nov, 04:27


Эрталабдан кайфиятни кўтарамиз.
Қайтимини олмидиган танишлага жўнатамиз.

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

15 Nov, 04:22


🌤️Бошланган яна бир янги кун барчамизга муборак бўлсин деб қоламан. Аллоҳ барча эзгу ниятларингиз ижобатини берсин! Яқинларингизга табассумингиз билан хуш кайфият улашингки, кунингиз қувончга ва хуш дийдорларга бой ўтсин!
Ассалому алейкум Қадрдон, тонгингиз муборак бўлсин!

Қишни соғинганлар борми.

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

13 Nov, 03:24


😎Кўзлаган натижангизга албатта эришса бўлади деб ҳисобланг ва ундан асло воз кечманг...
Олға интилиш учун нега қаттиқ меҳнат қилишингиз кераклиги ҳақида ўзингизни ишонтирувчи сабаблар топинг ва доимо ёдда сақланг...

Ассалому алайкум ҚАДРДОНИМ. Об хавога қарамай кун давомида аьло кайфият хамрохиз бўсин.

#motivatsiyacha
@sogdiana

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

12 Nov, 03:56


                                                      
🌤️Сизнинг тонгги табассумингиз, илиқ мехрингиз кун давомида бўлажак мўжизаларга, яхши амалу, савобли ишларга замин яратади...
Шундай экан, яқинларингизга яхши кайфият ва мехр улашишда давом этинг, улардан узоқлашманг Қадрдон. Ассалому алейкум!

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

07 Nov, 03:51


#хайрли_тонг

Бошланган яна бир янги кун барчамизга муборак бўлсин деб қоламан. Аллоҳ барча эзгу ниятларингиз ижобатини берсин! Яқинларингизга табассумингиз билан хуш кайфият улашингки, кунингиз қувончга ва хуш дийдорларга бой ўтсин...
Ассалому алейкум!

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

02 Nov, 04:54


⚜️Эй нафсим, ҳар роҳатнинг ортида бир машаққат бор... Боқ, ёшликнинг орти қарилиқ, қувватнинг орти заифлик, ҳаётнинг орти ўлимга жипсдир...
Фақатгина сабрнинг боши машаққат, адоғи эса роҳатлигини унутма...

Ассалому алайкум.

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

24 Oct, 07:05


Қайғуга ботган, чарчаган вақтларингизда шунчаки эрта тонг уйғониб қуёшнинг чиқишини кузатинг, шунда ўзингизда ҳаётга насбатан иштиёқ сезасиз, ҳаётнинг нечоғлик гўзал эканини кўрасиз!

Ассалом алекум ҚАДРДОНИМ😘

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

22 Oct, 03:47


🌤️🌦️Ҳар бир буюк орзу - хаёл суришдан бошланади. Доимо эсда тутингки, сизда орзуларингизга эришиш ва дунёни ўзгартириш учун куч, сабр ва иштиёқ бор... Буни юзага чиқара олсангиз бас!

Ассалом алекум хайрли кун.

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

20 Oct, 09:34


🔴Бел умуртқасидаги оғриқни бартараф этишнинг тўғри усули

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

20 Oct, 09:28


Одамларга жуда кўп нарсалар шунчаки текинга берилади. Улар эса ҳақиқий гўзалликни қадрлаш ўрнига унинг қиймати ва тўлови устида бош қотирадилар. Умр дея аталмиш неъмат ўтиб бораётган лаҳзадан лаззатланиш ўрнига қора кунларга йиғинадилар...

Ассалом алекум Қадрлиларим кунингиз чиройли лахзаларга бой ўтсин

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

17 Oct, 03:54


❄️🌨️Қорни соғингвнлар борми😍

Бошланган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин Қадрдон!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин. Бизга насиб айлаган яна бир тонгни қарши олар эканмиз, ўзига ҳамд ва шукрлар бўлсин деб қоламиз. Ассалому алейкум!

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

13 Oct, 06:44


#kunxaqiqati

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

13 Oct, 06:41


Дунёда ҳеч нарса инсонга ўз ўй-фикрларичалик таъсир кўрсатолмайди... Шундай экан, фақат яхшиликларни ўйланг, яхшиликларни изланг, яхшиликларни кўринг, яхшиликларга интилинг ва боридан бахт яратишга харакат қилинг...
Ассалому алайкум Қадрдон, бугунги кунингиз яхшиликларга бой бўлсин!
         

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

09 Oct, 10:56


Одамларга жуда кўп нарсалар шунчаки текинга берилади. Улар эса ҳақиқий гўзалликни қадрлаш ўрнига унинг қиймати ва тўлови устида бош қотирадилар. Умр дея аталмиш неъмат ўтиб бораётган лаҳзадан лаззатланиш ўрнига қора кунларга йиғинадилар...

Ассалому алайкум.

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

06 Oct, 05:51


                                                    
​​Чарчадим деманг, ҳамма ҳам чарчаган бўлиши мумкин...
Яхшиман деманг, ҳамма ҳам яхши бўлиши мумкин...
Хафаман деманг, ҳаммада ҳам ташвиш бўлиши мумкин...
Алҳамдулиллаҳ деб, бу ўткинчи дунёда охиратингиз учун яхши амаллар қилиб қолинг!

Ассалому алайкум ҚАДРДОНИМ.

⚜️SUG'DIYONA ⚜️

05 Oct, 04:25


#хайрли_тонг

Яна бир янги кун, янги имконият.
Бўш келманг ва ҳаракатдан сира тўхтаманг! Арзимас кимсалар ва бехуда нарсалар билан зинҳор - базинҳор чалғиб қолманг. Икки дунё марҳаматига эга бўлиш йўлида тинмай, ҳормай ҳаракат қилаверинг Қадрдон. Ин ша Аллоҳ ҳаммаси яхши бўлади. Ассалому алайкум!