Архивдаги шеъримиз
Даста даста гул олганман санамга деб
Зардан либос тиктирганман танамга деб
Ҳар нарсага шароитим етганда ҳам
Айтинг Нима илиндим мен онамга деб
Юраккинам оғринмоқда тўлиб тўлиб
Ўзим ёмон аслидачи кўпга кулиб
Уялмасдан шу ёшгача ўғил бўлиб
Айтинг Нима илиндим мен онамга деб
Ҳудди қочиб бу дунёда дўст кишимдан
Юравердим сира қолмай ҳеч ишимдан
Қалбга тугиб ўзим ортиб ташвишимдан
Айтинг Нима илиндим мен онамга деб
Неки бўлса кучим етар йўқ журатим
Ёшман ғорман билагимда бор қувватим
Кунгил учун йўқлаб қўйсам мурувватим
Айтинг Нима илиндим мен онамга деб
Онаизор розилиги битмас савоб
Бир кун йиллар жуссасини қилар хароб
Келдим дея оёқларин қилиб тавоф
Айтинг Нима илиндим мен онамга деб
Онасини қадрин билган бўлмайди кам
Бир саволдан ҳаловат йўқ кўзимда нам
Сарвар Мирзо шоиридан кутмаса ҳам
Айтинг Нима илиндим мен онамга деб
Муаллиф✍Сарвар Мирзо
❌️Муаллиф рухсатисиз фойдаланилмасин
https://t.me/Sarvar_Mirzo