XOJAGON.UZ @xojagonuz Channel on Telegram

XOJAGON.UZ

@xojagonuz


BUXORO VILOYATI G'IJDUVON TUMANI ABDUXOLIQ GʻIJDUVONIY JOME‘ MASJIDI TELEGRAM RASMIY KANALI

MUROJAAT UCHUN: @Xojaijahon_bot

XOJAGON.UZ (Uzbek)

XOJAGON.UZ nomli Telegram kanali qadimgi Abdugʻaniy Jomeʻ masjidi va Gʻijduvon tumanining eng yangi yangiliklarini o‘z ichiga olgan joy. Kanalda turli xil foydali ma'lumotlar, duolar va masjidning faoliyati haqida ma'lumotlar mavjud. Agar siz Abdugʻaniy Jome' masjidiga oid yangiliklardan xabardor bo'lishni istaysiz, XOJAGON.UZ kanaliga obuna bo'ling! Kanalda murojaat uchun @Xojaijahon_bot ga yozishingiz mumkin. Abdug'aniy Jome' masjidining eng so'nggi va eng ma'qul habarlari uchun XOJAGON.UZ kanali sizni kutmoqda!

XOJAGON.UZ

23 Nov, 06:12


#Янгиликлар
#Умра_дарслари

🗓 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шахридаги Дилкушо жомеъ масжидида навбатдаги Умра дарслари ўтказилди.

📝 Дарсда, “Мир Араб” мадрасаси ўқитувчиси, “Абу Ҳафс Кабир” жоме масжиди имом-хатиби Акрам домла Абдуллаев, навбатдаги умра сафарига кетаётган 13-14 - гуруҳ аъзолари ҳамда тайинланган элликбошилар иштирок этишди.

📖Маърузада Акрам домла Абдуллаев сўзга чиқиб, унда Умра зиёратининг аҳкомлари, сафар одоблари, мусофир кишининг ибодати, сафар олдидан тайёргарлик каби мавзуларни ўтиб бердилар. 

📝 Дарс мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларга устоз томонидан атрофлича тушунчалар бериб ўтилди

🤲 Аллоҳ таоло умрага отланаётганларнинг сафарларини хайрли қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

XOJAGON.UZ

23 Nov, 04:06


Илм олишда 6 та муҳим қоида:

1. Ота-она дуоси:
Уларнинг дуоси билан илминг мукаммал ва зиёда бўлур, Ишонмасанг эрталаб қўлларини дуога очдир.

2. Устозлар дуоси:
Илм олинмайди, у юқади. Устозларимизни севайлик ва севилайлик, шунда устозингни тажрибасини ўзингда кўрасан.

3. Хулқ-атвор:
Ўта даражада жиддий юриш кибрга олиб келади ва ўрганиш сустлаштиради, ўрганган нарсаларингни кибр ила ишлатма, меҳр ила ишлат.

4. Уйқу:
Дарс қилаётганда уйқу бу шайтондан, шунинг учун дўстим таҳоратда юриш ва дарс қилиш бу муҳим.

5. Дарс қолдирмаслик:
Бугунги қилинмаган дарс + эртанги дарс оғирлик қилади,
Эртанги оғирлик қилинган иш бу сенинг сустлашаётганлигингдан далолат.

6. Вақт:
Вақт ҳеч қачон келмайди  вақт кетади. Тушунган тушунди.


П/с. Бу кичкина қоидаларни мағзини чақа олган киши уни ишлата олади. Уни ишлата олган киши албатта натижага эришади.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

XOJAGON.UZ

23 Nov, 03:50


#Обуна_2025

🌺Азиз мутолаа шайдолари янги мавсумга обуна бошланди.🌺

🟢Сиз севган нашрлар – “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетаси шунингдек, қорақалпоқ тилидаги “Ҳидаят” журнали ва “Ислам нуры” газеталари йилдан-йилга мазмунан бой ва шаклан чирой очиб, обуначиларга тобора манзур бўлмоқда.

🔴Азизлар! “Маърифат улашиш – энг эзгу амал” шиорини маҳкам тутайлик. Оила аъзоларингиз ва дўстларингизни илм-маърифат нуридан баҳраманд этинг! Нашрларимизга обуна бўлинг!

👉Обуна бўлиш учун 👈

📞 (71) 240 08 23

❗️Ёки ўзингизга яқин бўлган масжитга мурожаат қилинг!

XOJAGON.UZ

23 Nov, 03:43


ҚАРЗ ОЛИШ ВА БЕРИШ ОДОБЛАРИ

Отабек домла Раҳимов,
Ромитан тумани "Хожа Али Ромитаний" жомеъ масжиди имом-хатиби

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz

XOJAGON.UZ

23 Nov, 03:00


#muftiy_minbari

📹 МЎМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

XOJAGON.UZ

23 Nov, 02:03


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz

XOJAGON.UZ

23 Nov, 02:03


Бомдод намозидан кейин Ясин сурасини қироат қилиш ҳам кундалик вирдлар ичида бор.

Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

🔸«Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Ясиндир. Мен унинг умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», деганлар.

📝Имом Аҳмад, имом Абу Довуд, имом Насаий, имом Ибн Можа ва имом Ҳокимлар
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://t.me/XojagonUz

XOJAGON.UZ

23 Nov, 02:02


#Эслатма

Тасбеҳ айтиш

“Кимки ҳар бир намознинг ортида Аллоҳга ўттиз уч (33) маротаба тасбеҳ (“СУБҲОНАЛЛОҲ!” – “Аллоҳни айбу нуқсонлардан пок деб дейман!”) айтса, Аллоҳга ўттиз уч (33) маротаба ҳамд (“АЛҲАМДУЛИЛЛОҲ!” – “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!”) айтса, Аллоҳга ўттиз уч (33) маротаба такбир (“АЛЛОҲУ АКБАР!” – “Аллоҳ буюкдир!”) айтса, бу тўқсон тўққиз бўлади. Уни юзга тўлдириб, “ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ, ВАҲДАҲУ ЛА ШАРИЙКА ЛАҲ, ЛАҲУ-Л-МУЛКУ ВА ЛАҲУ-Л-ҲАМДУ ВА ҲУВА ЪАЛА КУЛЛИ ШАЙЪИН ҚАДИЙР!” (“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. У якка-ю ягона, унинг шериги йўқ. Мулк Уникидир, ҳамду сано Унга хос. У барча нарсага қодир Зот!”) деса, хатоликлари гарчи денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади”

(Муслим, 1/597; Ибн Ҳиббон, 5/2013-2016; Ибн Хузайма, 1/750).
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/XojagonUz

XOJAGON.UZ

23 Nov, 01:00


НАМОЗ, УЙҚУДАН ЯХШИРОҚДИР

Бомдод азонида, "Намоз, уйқудан яхшироқдир" деб айтилади.

Нима учун намоз уйқудан яхшироқ?

Чунки, уйқу - нафснинг чақирувига жавоб беришдир. Намоз эса - Аллоҳ таолонинг чақирувига жавоб беришдир.

Намоз уйқудан афзалроқ:

Чунки, уйқу - ўлим. Hамоз эса - хаётдир.

Hамоз уйқудан яхшироқ:

Чунки уйқу - баданнинг роҳати. Намоз эса - Руҳнинг роҳатидир.

Намоз уйқудан яхшироқдир:

Чунки, уйқуда кофир ҳам мўмин ҳам ўхшашдирлар. Аммо, намозни мўмингина адо этади.

Шунинг учун ҳам муаззин "Ас-солaату хойрун минан навм (Намоз, уйқудан яхшироқдир)", дея уйғотади.
Аллоҳим, бизларни ғофил кимсалардан қилиб қўймагин. Бизларни бомдод намозини (ва барча намозларни) тўла муҳофаза қиладиганлардан қилгин!

XOJAGON.UZ

22 Nov, 14:09


Juma Mavizasi 22.11.2024
Mavzu: Dinimizda molu dunyoning masulyati
Kamol domla Niyozov
G’ijduvon tuman ‘’Abdulxoliq G’ijduvoniy’’ jome masjidi imom xatibi

XOJAGON.UZ

22 Nov, 13:51


ЗИЁРАТЧИЛАРИМИЗ УЛУҒ ИБОДАТЛАРНИ АДО ЭТМОҚДАЛАР

🌙Имони ихлос ила ўз амалларини адо этаётган Бухоролик юртдошларимиз Мадинаи мунавварадаги меҳмонхонада оппоқ эҳромга кириб, шинам автобусларда умра ибодатини амалга ошириш учун Маккаи мукаррама сари йўлга чиқдилар.

🕌Зиёратчиларимиз Мадина шаҳри яқинидаги мийқот – Зулҳулайфа водийсида Умра амалини ният қилиб, Макка шаҳрига йўл олдилар.

✍️ЎМИ Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати