Rivoyatlar @rivoyatlar Channel on Telegram

Rivoyatlar

@rivoyatlar


Куннинг долзарб мавзулари, ҳадис ва ривоятлар.

Ижтимоий тармоқларда
Vk: https://vk.com/Rivoyatlar
Дзен: https://zen.yandex.ru/rivoyatlar

📧 Админ: @Rivoyatlarbot

#rivoyatlar #islom #islomuz

Rivoyatlar (Uzbek)

Rivoyatlar kanalimizda kuning dolzarb mavzulari, hadislar va rivoyatlar sizlarga o'z manzilida taklif etiladi. Bu kanal orqali, siz islomiy ma'naviyatga oid eng maroqli matnlar va rivoyatlar bilan tanishishingiz mumkin. Kanalimizda ijtimoiy tarmoqlar uchun ham foydali manbalarga havola qilinadi. Agar sizga kuning qiziqarli hadislarini va efsanelarini o'qish yoqsa, Rivoyatlar kanalimiz siz uchun adil rahmat! Kanalimizga obuna bo'ling, ishonch uchun sizning ma'naviyatga zarur bo'lgan hamma narsani topishingiz mumkin. Rivoyatlar boti bilan bog'lanib, kanalimizdagi yangiliklardan xabardor bo'ling. Ishonchli odamlar uchun mo'ljallangan bu kanalda sizni ham kutib, doimiy rivojlanuvchilik bilan tanishtiramiz. Kanalimizda ko'rsatilgan materiallar bilan ma'naviyatga oid yangi narsalarni o'rganishingiz mumkin. Rivoyatlar kanalimizga tashrif buyurib, islomiy ma'rifat va xikmatga ega bo'ling! #rivoyatlar #islom #islomuz

Rivoyatlar

06 Nov, 13:59


Rivoyatlar pinned «Рус тилини осон ва тез онлайн ўрганинг! 👈»

Rivoyatlar

20 Oct, 10:29


Рус тилини осон ва тез онлайн ўрганинг! 👈

Rivoyatlar

25 Sep, 08:48


🤲 Мазлумнинг дуосидан қўрқ!

Зайнаб бинт Абу Саламадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Ҳабибанинг олдига кирдим. Ўшанда унинг отаси Абу Суфён вафот этган кунлар эди. У сариқ рангли аралашма ёки бошқа хушбўй нарса келтиришларини сўради. Ундан бир қизчага суртиб кўрди-да, кейин ўзининг икки юзига суртди. Сўнгра: «Аллоҳга қасамки, ҳозир хушбўй нарса суртадиган ҳолим йўқ, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлнинг бирор маййит учун уч кундан ортиқ аза тутиши ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ойу ўн кун тутади», деганларини эшитганман», деди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган..

#rivoyatlar #islom

Дўстларингизга ҳам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ═════
☪️ @Rivoyatlar ☪️
══════ ❁✿❁ ═════

Rivoyatlar

25 Sep, 08:07


➡️ Одамларга сув ташиган подшоҳ

Бани Исроилда бир обид киши бор эди. Унинг жундан тўқилган жуббаси билан одамларга сув ташийдиган мешидан бошқа нарсаси йўқ эди. Ўлими яқинлашгач, у шогирдларига шундай деди: «Бу дунёда устимдаги жубба билан эртанги кун – Қиёмат кунига ўзим билан олиб кета олмайдиган мешимни қолдириб кетяпман. Вафот этганимдан кейин уларни фалончи подшоҳга олиб бориб беринглар. У дунёсига қўшиб, буни ҳам ортиб олсин». Обид вафот этгач, подшоҳга унинг гапларини етказишди. Подшоҳ: «Бу обид шу биргина кийим билан мешни у дунёга кўтариб кета олмабди, мен бўлса шунча мол-дунё тўплабман», деди-да, мешкобнинг гапидан таъсирланиб, унинг жуббасини кийди, мешни олди-да, подшоҳликдан воз кечиб, бир умр одамларга сув ташиб юрди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

#rivoyatlar #islom

Дўстларингизга ҳам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ═════
☪️ @Rivoyatlar ☪️
══════ ❁✿❁ ═════

Rivoyatlar

24 Sep, 04:22


🎵 ЗИНО ҚИЛГАН АЁЛ ZINO QILGAN AYOL

#rivoyatlar #islom

Дўстларингизга ҳам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ═════
☪️ @Rivoyatlar ☪️
══════ ❁✿❁ ═════

Rivoyatlar

24 Sep, 03:27


➡️ Ҳожатҳонага кираётганда

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кираётганларида:

اللهُمَّ إِنَّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْخُبْثِ وَالْخَبَائِثِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис» дуосини ўқир эдилар».
(Маъноси: Эй Раббим, эркак ва аёл шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


⬅️ Ҳожатхонадан чиқаётганда

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонадан чиққанларида:

غُفْرَانَكَ، الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَذْهَبَ عَنِّي الأَذَى وَعَافَانِي

«ғуфронака» (Сенинг мағфиратингни сўрайман) ва «алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба ъаннил аза ва ъафаний» (мендан азиятларни кетказиб, офиятда қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтар эдилар. Аввалгисини Абу Довуд ва Термизий, кейингисини Насаий ва Ибн Можалар ривоят қилишган.

#rivoyatlar #islom

Дўстларингизга ҳам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ═════
☪️ @Rivoyatlar ☪️
══════ ❁✿❁ ═════

Rivoyatlar

22 Sep, 09:14


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин»
, дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Абу Довуднинг ривоятларида:

سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳаналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳи», деб келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг биридан ривоят қилинади. У зот қизларига тонг отганида:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи машааллоҳу кана ва ма лам йаша лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шайин ъилма», деб айтишни ўргатар эдилар. Чунки бу калималарни тонг отганида айтган киши кеч киргунича муҳофаза қилинади. Кеч кирганида айтса, тонг отгунича муҳофаза этилади. (Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир.) Абу Довуд ривоятлари.

#rivoyatlar #islom

Дўстларингизга ҳам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ═════
☪️ @Rivoyatlar ☪️
══════ ❁✿❁ ═════

Rivoyatlar

22 Sep, 03:25


Дуоим қабул бўлсин десангиз...!!!

Жазирий ўз асарларида дуолар қабул бўлишининг қуйидаги шартларини зикр қилганлар:

1. Ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги лозим.
2. Дуо пайтида ихлосли бўлиши зарур.
3. Мусулмонларга қарши бўлмаслиги керак.
4. Кийимлари ғоят тоза бўлиши даркор.
5. Таҳоратли бўлиши лозим.
6. Қиблага юзланган ҳолда дуо қилиши зарур.
7. Тиз чўкиб ўтирган ҳолда дуо қилсин.
8. Аввал нафл намози ўқимоғи даркор.
9. Хайр-эҳсонлар қилиши керак.
10. Камбағаллар ва илм толибларини хурсанд қилсин.
11. Дуони Аллоҳ таолога ҳамд-санолар билан бошламоғи лозим.
12. Пайғамбаримизга, барча набийларга, асҳоби киромга саловот-дурудлар айтмоғи зарур.
13. Энг афзал саловот-намоздаги «Аллоҳумма солли», «Аллоҳумма барик»ни қанча кўп ўқиса, дуоси шунча тез қабул бўлади.
14. Қўлларини кўкси баробар кўтариб, ҳовучларини очиб, кафтларини бирлаштириб дуо қилмоғи даркор.
15. Дуо одобига риоя қилмоғи керак.
16. Аллоҳ таолога хушуъ ва хузуъ билан ёлбормоғи лозим.
17. Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари (Асмаи ҳусна)ни ўқиб, тилагини тиламоғи зарур.
18. Ҳафиф (мулойим) овоз билан Аллоҳ таолога ёлбормоғи керак.
19. Гуноҳларини эътироф этиб, Аллоҳдан афв ва мағфират сўраши даркор.
20. Пайғамбарлардан ворид бўлган саҳиҳ дуоларни ўқимоғи лозим.
21. Дуоларни такрор-такрор айтмоғи зарур.
22. Тилагини қалб ҳузури билан сўрасин.
23. Дуосини ҳамду-сано ва саловоту дурудлар билан якунламоғи керак.
24. Қўлларини дуодан сўнг юзига суртсин.
25. Ва дуоси қабул бўлишини умид қилмоғи даркор.

Шуни унутмаслик керакки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дуода дунё ва охират саодатини тиламоқни тавсия этганлар.


#rivoyatlar #islom

Дўстларингизга ҳам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ═════
☪️ @Rivoyatlar ☪️
══════ ❁✿❁ ═════

Rivoyatlar

07 Sep, 13:54


Дунё бўйлаб энг арзон авиа чипталар «AviaLine Travel» да.

🇷🇺 Россия
🇺🇿 Узбекистан
🇹🇯 Таджикистан
🇰🇬 Киргизстан
🇰🇿 Казахстан
🇹🇲 Туркменистан

🌏 Бошка мамлакатлар

Мурожаат учун
✉️ @AviaLineTravel
Тел ёки WhatsApp: +79957928518

Арзон авиа чипталар 👇
@avialine_travel

Rivoyatlar

04 Jun, 07:37


Ибн Ражаб ал-Ҳанбалий айтган:

«Аёлларнинг энг яхшиси юмшоқ, мулойим, тоза, тақводор, қийин пайтларда эрига ёрдам берадиган ва қийин пайтларда эрига қарши бўлмайдиганидир.»

📒"лятаиф ал-Маъариф" 1/164.


#rivoyatlar #islom

Дўстларингизга ҳам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ═════
☪️ @Rivoyatlar ☪️
══════ ❁✿❁ ═════

Rivoyatlar

04 Jun, 07:30


❗️ - Оилали мусулмон эркак киши, Аллоҳ таолодан қўрқиб, ўзиниг иффати ҳақида қайғуради ва бегона аёлни кўрганда кўзини туширади, бу унинг хотинига бўлган садоқати, ҳурмати ва севгисини исботлайди.


#rivoyatlar #islom

Дўстларингизга ҳам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ═════
☪️ @Rivoyatlar ☪️

Rivoyatlar

29 Apr, 06:54


🕋 «Бошланғич ақийда ва фиқҳ дарслари»

#01_дарс

Xурматли ота-оналарга мана шу 1-дарсни бир xафта асносида фарзандларнинг тетик бўлиб турган вақтини билиб, xамда ўзлари xам эринмасдан турли ширин йўллар ва чиройли услублар билан ургатишлари тавсия килинади.

1. Савол: Болажоним, сени ким яратган?

Жавоб: Аллоx яратган.

2. Савол: Еру-осмонларни ким яратган?

Жавоб: Аллоx яратган.

3. Савол: Ёмгирни осмондан ким ёгдиради?

Жавоб: Аллоx ёгдиради.

4. Савол: Сенга ким ризк беради (мана шу ўринда ризкнинг нималигини савол билан бирга тушунтириб ўтинг)?

Жавоб: Аллоx ризк беради.

5. Савол: Аллоx сени кўриб, гапларингни эшитиб турибдими?

Жавоб: Аллоx мени xам, бошка барча-барча нарсаларни хам кўриб, эшитиб туради.

6. Савол: Огриб касал бўлиб колганингда ким сени тузатади?

Жавоб: Мени яратган Роббим мени тузатади.

7. Савол: Куёшни ким яратган?

Жавоб: Куёшни Аллоx яратган.

8. Савол: Куёшни ким чикариб, ким уни боттиради?

Жавоб: Аллоx уни чикариб, Аллоx уни боттиради.

9. Савол: Ким кундузини коронги килиб, ким коронгини ёритади?

Жавоб: Кундузни коронги килиб, коронгини ёритувчи Аллоxдир.

10. Савол: Болажоним, мен xам, онанг xам мусулмонмиз. Сени xам мусулмонлигингни кандай биламиз?

Жавоб: Ла илаxа иллаллоx, Муxаммадур росулуллоx деган гапимдан.

11. Савол: Бунинг маъноси нима?

Жавоб: Аллоxдан бошка бирон худо йўк, Муxаммад Унинг пайгамбари.


#rivoyatlar #islom

Дўстларингизга ҳам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ═════
@Rivoyatlar

Rivoyatlar

28 Apr, 06:18


🗨️️ Турмуш ўртоқларнинг бир бирига нисбатан жоҳиллиги

Турмуш ўртоқларни бир-бирига қарши қўядиган биринчи сабаб бу жоҳилликдир. Бошқа ҳеч нарса бу қадар зарар етказа олмайди. Биринчи навбатда Ўз вазифаларини билмаслик, бир-бирининг ҳуқуқларини, Исломдаги ҳуқуқларини, бир-бирининг олдидаги мажбуриятларини билмаслик. Кўп одамлар буни билишмайди. Кўп аёллар турмуш ўртоғига итоат қилиш муҳимлигини билишмайди. Кўп еркаклар ўз оилаларини таъминлаш муҳимлигини билишмайди.


Дўстларингизга ҳам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ═════
@Rivoyatlar

Rivoyatlar

26 Apr, 07:30


Азондан кейин

اللهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ
وَالصَّلاَ َة القَائِمَةِ آتِ مُحَمَّدًا الوَسِيلَةَ
وَالفَضِيلَةَ وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُوداً الَّذِي
وَعَدْتَهُ

Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид-даъватит-тааммаҳ, вас-солаатил қоимаҳ.
Аати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Вабъасҳу мақомам-маҳмуданиллазии
ваъадтаҳ.


Аллоҳим! Эй ушбу тугал даъватнинг ва қоим бўладиган намознинг Робби! Муҳаммадга
василани ва фазилатни бергин. Ҳамда уни Ўзинг ваъда қилган мақоми Маҳмудда қайта тирилтиргин.

Изоҳ: Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Азонни эшитганингларда муаззин нима
деса, ўшани айтинглар»,
дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Азоннинг ҳаммасини эшитиб бўлганидан кейин Расулуллоҳга саловот айтиб, ортидан ушбу дуони ўқийди.


Дўстларингизга ҳам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ═════
@Rivoyatlar

Rivoyatlar

25 Apr, 14:52


🟥🟥🟥 #islomofobiya #uzb

⚠️ Ўз юртимизда жиноятчилардек яшашни истамаймиз!

Дарс вақтида таълим олиш учун келган ёш ниҳолларимизни қандайдир коммунист динсизлар томонидан камситилишини, бошқа синфдошлари орасида руҳан синдирилишини ҲEЧ ҚАЧОН ҚАБУЛ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИ!

Биз ва бизнинг фарзандларимиз, ўз юртимизда фақатгина динимизга амал қилганлигимиз сабабли бизга нисбатан жиноятчилар каби муомила қилинишлигини истамаймиз!

Бундай аҳмоқона ва чидаб бўлмас муносабатларга зудлик билан чек қўйилишини талаб қиламиз!

⚠️ Ҳурматли ота-оналар! Инсоний ва Диний ҳақ-ҳуқуқларингизни чеклашга ҳаракат қилаётган шахсларга ҳеч қачон имконият берманг! Фарзандингизни руҳий синдирилишига йўл қўйманг!

Дустларга хам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ══════
@Rivoyatlar

Rivoyatlar

25 Apr, 10:35


БАҲЛУЛНИНГ ПОДШОҲГА НАСИҲАТИ

Баҳлул саройга кириб, Ҳорун ар-Рашиднинг ёнига келиб ўтирди.

— Менга насиҳат қил, – ўтинди Ҳорун ар-Рашид ундан.

— Амиралмўъминин, сувсиз чўли биёбонда қолиб, ташналикдан ўлар ҳолатга етсангиз, сизга бир қултум сув бериб, ўлим чангалидан қутқарган кишига нима берар эдингиз? — сўради Баҳлул шоҳдан.

— Юз динор тилло берардим, — жавоб берди халифа.

— Агар сув эгаси пулга рози бўлмаса-чи?

— Подшоҳлигимнинг ярмини бағишлардим.

— Сув ичганингиздан сўнг, пешобингиз келмай қолиб, қийналиб қолсангиз, унда бу касални даволаган кишига нима берар эдингиз?

— Подшоҳлигимнинг қолган иккинчи ярмини берардим, — жавоб берди Ҳорун ар-Рашид.

— Шундоқ экан, сиз бу подшоҳлик билан нега бунча ғурурланасиз? Ахир подшоҳликнинг қиймати бир қултум сув ва бир марта ҳожат қилишдан иборат экан-ку! Хўш, шу арзимаган нарсага бечора халқни шунча зулмга мубтало қилиш ақлданми?! — деди Баҳлул.

Дўстларингизга ҳам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ═════
@Rivoyatlar

Rivoyatlar

25 Apr, 10:04


#Статистика

🎺 Каналимиз азиз обуначилари «RIVOYATLAR» илмий ва маърифий телеграм каналига 7 йил бўлибди. 15.03.2017 йил куни канал яратилган. 19.03.2017 йил кунидан бошлаб биринчи постни тақдим қилган. Сиз азизларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. Бизни қўллаб қувватлаганингиз учун ташаккур.

Бизни бошидан кузатиб келаётган обуначиларимиздан борми? 👍 Бўлса изоҳда ёзиб қолдиринг.

Rivoyatlar

25 Apr, 07:10


🔹 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зиммасидаги қарзни тўлашга қодир одамнинг қарзини атайлаб тўламай юриши (қарз берган одамга нисбатан) зулмдур! (Гарчи қарз одам берган қарзига муҳтож бўлмаса-да, уни узмоқлик зарурдур). Агар бирортангизнинг зиммангиздаги қарзни узмоқлик бирор бой кишига ҳавола қилинса, у рад этмасин!» — деб марҳамат қилдилар».

🔹 Ҳасан ва Қатода: «Агар қарзини ҳавола қилгувчи киши ҳавола қилаётган вақтида ўзи бой бўлса, ҳавола қилинаётган одамнинг уни рад этмоғи жоиздур», — дейдилар.


Дустларга хам улашинг👇
══════ ❁✿❁ ══════
@Rivoyatlar

Rivoyatlar

25 Apr, 06:37


وَٱلَّذِينَ يُنفِقُونَ أَمْوَٰلَهُمْ رِئَآءَ ٱلنَّاسِ وَلَا يُؤْمِنُونَ بِٱللَّهِ وَلَا بِٱلْيَوْمِ ٱلْـَٔاخِرِ ۗ وَمَن يَكُنِ ٱلشَّيْطَـٰنُ لَهُۥ قَرِينًا فَسَآءَ قَرِينًا

Ular mollarini kishilar ko‘rishi uchun sarflaydilar. Hamda Allohga va qiyomat kuniga iymon keltirmaydilar. Kimning yaqini shayton bo‘lsa, u qanday ham yomon yaqin!

An Niso surasi 38-oyat.

Do'stlaringizga ham ulashing👇
══════ ❁✿❁ ═════
@Rivoyatlar