Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿 @samarqandiy77 Channel on Telegram

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

@samarqandiy77


Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

Ўлмасбек Самарқандий (Uzbek)

Ўлмасбек Самарқандий канали - samarqandiy77 foydalanuvchilari uchun xavfsiz, mukammal aloqa imkoniyatiga ega bo'lgan Telegram kanalidir. Bu kanalda siz hayotingizni o'zgartiradigan muhim ma'lumotlar, jamiyatdagi so'nggi yangiliklar va sevimli darsliklar haqida ma'lumotlar bilan tanishishingiz mumkin. Samarqandiy77 kanaliga obuna bo'lib, siz bitta "besh" qo'yib ber darsingizdan hayot so'radi. Bu kanal sizga ilmiy, ijtimoiy va shaxsiy maqsadlar uchun zarur ma'lumotlarni taqdim etadi. Obuna bo'ling va hayotingizni o'zgartiring!

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

19 Feb, 17:38


​​Бугундан ранжиманг, самимий сўзим,
Сабр - кўнгилларнинг нақши бўлади.
Нега сал хафасиз, айтинг азизим,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Нечун қалбингизда ечилмас тугун,
Нега юзларингиз порламас гулгун,
Бироз омадсизроқ келдими бугун,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Яноқлар остида томчилар маржон,
Йиғлаб азобламанг, ўртанмасин жон,
Кўздаги ёшингиз артинг, опажон,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Гоҳо тақдир бизни қилар калака,
Гоҳида дўстлар ҳам тутмайди елка,
Бошингиз баландроқ тутинг, жон ака,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Маҳзун юраклардан оғринар кўнглим,
Оҳ менинг ожизам, кўзлари мунглим,
Бешафқат дунёга кулиб қўй синглим,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Биламан, куну тун сенда йўқ тиним,
Тирикчилик дея, ўтмоқда кунинг,
Барига қўл силта, қўл силта иним,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!

Бирда осмонсану, бирида Ерсан,
Асли, кўз илғамас заррасан, билсанг,
Тонг отсин бир гўзал, мен айтди дерсан:
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!


ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!
АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

19 Feb, 14:02


Файзи кетар катта ҳовлини,
Бир дуогуй инсон бўлмаса.
Ким кўтарар отам кўнглини,
Бир кун уйда онам бўлмаса.

Маюс тортиб қолар кўзлар ҳам,
Ҳеч татимас ширин сўзлар ҳам,
Буришади силлиқ юзлар ҳам,
Бир кун уйда онам бўлмаса.

Бир овқат ҳам тайин бўлмайди,
Ҳеч кимсанинг кўнгли тўлмайди,
Синглим келиб, роса излайди,
Бир кун уйда онам бўлмаса.

Кулиб юрган кўзим кулмайди,
Ҳатто ишга қўлим бормайди,
Ҳовлидаги гуллар йиғлайди,
Бир кун уйда онам бўлмаса.

🎙Шоядбек Шуҳратович ижросида.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

19 Feb, 13:20


​​​​ҚЎНҒИРОҚ

Қўнғироқ бўлади қадрдонингдан,
У сенинг суҳбатинг соғинган роса.
Сен эса, тошасан сабрдонингдан,
Шошасан, қилмоққа дарҳол хулоса.

- Қанча ойлар ўтди, йўқламайсан ҳеч,
Соғинган бу кўнглим дийдорга ташна.
Кел, ташвиш тошини гарданингдан еч,
Бугун бир кўнглимиз ёзайлик, ошна.

Ерда қолдирмагин шу фикру аҳдим,
Соғиндим, соғинчни ўлдирайлик, дўст!
- Бугун имконим йўқ, эртага вақтим,
Кел, шуни индинга қолдирайлик, дўст!

... У сени соғинган, сен уни, бироқ,
Хаёлинг четига осиб қўясан.
Ҳатто юрагингни босмайин титроқ,
Сўнг қизил тугмани босиб қўясан.

Дўстинг - қадрдонинг, у сенинг бахтинг,
Малол ботмагайдир сўзинг, эҳтимол.
Бугун имконинг йўқ, эртага вақтинг,
Индинга йўқдирсан, ўзинг эҳтимол...

Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

19 Feb, 09:00


​Ўзим қандай бўлсам, шеърим ҳам шундай,
Яратган Сўз берур, мос ниятимга.
Ҳар топган ташбеҳим билингки, мендай,
Ҳар мисрам муносиб шахсиятимга.

Минг бир суратимда қандай кўринмай,
Олурсиз ичиндан бир сийрат ечиб.
Бошқача ёзмоққа ҳарчанд уринмай,
Ёзолмасам керак ўзимдан кечиб.

Севдим деб шеър ёзсам, ҳақрога тенгланг,
Демак, ишқ яширин ошиқ кўзимда.
Мени эшитмоқчи бўлсангиз, тингланг,
Овозим жаранглар ҳар бир Сўзимда.

Суратлар сийратга ўхшамайди, дер,
Уларда умрнинг бир лавҳаси йўқ.
Исмга муносиб тугалланган шеър,
Битмаган шеъримнинг сарлавҳаси йўқ.

Ҳаммаси бор бунда: қувончим, дардим,
Ташвишим ва яна аччиқ киноя.
Жангари бўлмайди бу шоир мардум,
Демак, мен кучсизман шеърим-ҳимоя.

Бекордир, байтимда қоним оқмаса,
Ҳар мисра шоирнинг жони бу, асли.
Шеъримда нечта Сўз сизга ёқмаса...
Мендаги нуқсонлар сони бу, асли.

Сўз менинг вужудим, Сўз менинг жисмим,
Ташналатиб қўймас қақроқ еримни.
Мисралар сўнгида жаранглар исмим,
Қачондир ёзаман ўлмас шеъримни!

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

18 Feb, 17:06


Айт биродар, шунчалар ҳам дил ғуборми,
Ҳеч кўнгилнинг ташвишини емаймиз.
Ғам чекамиз, уним борми, буним борми,
Эртага ҳам куним борми демаймиз...

Тунингиз хайрли ўтсин!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

18 Feb, 16:40


ТАНИШ

Бир киши бўларди, ҳамиша беғам,
Ҳар ишга топарди чора, муроса.
Қўли узун эди, қайда бўлса ҳам,
Таниш-билишлари кўп эди роса.

Кимнидир ўғлини ўқишга жойлар,
Кимга диплом олиб берар гоҳларда.
Даста-даста пул ҳам берарди бойлар,
Таниши кўп эди олийгоҳларда.

"Олди"си олдида, ортида "берди",
Гапиришлар виқор, юришлар кибор.
Гоҳида, ўзича гердайиб дерди:
- Ҳатто вазирликда танишларим бор.

Вилоятда таниш, туманда таниш,
Бир қўнғироқ билан битарди ишлар.
Унинг-чун йўқ эди бирор нотаниш,
Илтимос қиларди юзлаб кишилар.

Жони узилибди бугун эрталаб,
Бирор бир таниши бўлмабди малҳам.
Тобути елкамда, дедим шивирлаб;
- Танишингиз борми уёқларда ҳам?!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

18 Feb, 12:47


Дўстим омонмисиз, жонингиз соғми,
Ишлар авжидами, кайфият чоғми?
Бир дийдор берсангиз, бағримга боссам,
Мен томон келгувчи йўллар йироқми?

✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎬 Масрур Санаев.

Соғинган дўстларингизга юборинг!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

18 Feb, 03:27


​​РАМАЗОН ЯҚИН

Саҳарлигим - энг гўзал оним,
Ифторлигим- сабру иймоним,
Ўттиз кунлик улуғ меҳмоним,
Юрагимга яқин, Рамазон!

Етсин Ҳаққа дилда оҳларим,
Поклаб кетсин бор гуноҳларим,
Тилда қолсин таровеҳларим,
Тилагимга яқин, Рамазон!

Ажр бергил, дилга етгулик,
Райён номли йўлга етгулик,
Куч бер яна сенга етгулик,
Юрагимга яқин, Рамазон!

Ҳар даминг зар, ҳар кунинг тилло,
Сенсизликка Астағфируллох,
Қадр бўлсин ҳар туним иллоҳ,
Ўйларимга яқин, Рамазон!

Соҳир сўз-ла саловат сўйлай,
Қолай майли, сеҳрига тўймай,
Ҳақ зикрига қўшиқлар куйлай,
Куйларимга яқин, Рамазон!

Улуғ кунда тинглагин оҳим,
Сендан бошқа йўқдир илоҳим,
Барокат бер, файз бер илоҳим,
Уйларимга яқин, Рамазон!

Қиёматда пойингдан жой бер,
Ифторимга бир ҳўплам чой бер,
Рафторимга нур бер, чирой бер,
Юзларимга яқин, Рамазон!

Ол кўнглимдан ҳижрон юкини,
Кетсин дилдан адоват кини,
Шеърлар битай сенга ҳар куни,
Сўзларимга яқин, Рамазон!

Ўлмасбек Самарқандий

Каналига қўшилиш учун пастдаги ссилкага киринг
👇👇👇👇
@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

18 Feb, 01:28


Куни қисқа феврал - аламдор,
Қўлин чўзар мартнинг роҳига.
Борлиқ деган кекса қаламдор,
Гул чизмоқда бодом шохига!


Янги кун - гўзал сешанба тонгги муборак бўлсин!

Самимият ила:
Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

17 Feb, 15:27


​​БАҲОР

Юрагимни шодон яйратиб,
Жамолингга кўкни қаратиб,
Бойчечаклар исин таратиб,
Ифорларинг келяпти, баҳор!

Марҳабо деб очаман бағир,
Адир ошиб, ошиб тоғу-қир,
Табриклашга шошаман, ахир,
Ифорларинг келяпти, баҳор!

Интизорман, жоним ҳалакда,
Зўр ҳаяжон урар юракда,
Алвон рўмол, яшил кўйлакда,
Рухсорларинг келяпти, баҳор!

Ифорингни сочгин хонамга,
Камалакни кўрсат боламга,
Бир даста гул келтир онамга,
Хушхабаринг келяпти, баҳор!

Илҳақ кутган хуш оним бўлиб,
Ишқнинг иси - райҳоним бўлиб,
Тўқсон кунлик меҳмоним бўлиб,
Қадамларинг келяпти, баҳор!

Ташрифларинг бирам беғубор,
Йўқ сенда гард, йўқ сенда ғубор,
Балки яна... балки сўнгги бор,
Ифорларинг келяпти, баҳор!

Туйғуларни айлабон такрор,
Этиб бори борлиқни иқрор,
Ҳаётимга қирқ еттинчи бор,
Муждаларинг келяпти, баҳор!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

16 Feb, 13:47


​​​​​ПАРДОЗ

Тортманг қалам, сурманг буёқ, надур сизга, аё пардоз,
Лабингизга гул табассум, юзингизга ҳаё пардоз.

Во ажаб Ҳақ безатмишдир, нур ила чин жамолингиз,
Қошингизга шу қаролик, кўзингизга зиё пардоз.

Не даркордир, айтинг санам, ўн тўрт кунлик ҳилол юзга,
Сафеду-сурх, сориғу-саф ва ё тундай сиё пардоз.

Ҳар толаким, риштайи ишқ - манзилидир то товон,
Бир эркалаб ўйнаб ўтсин, сочингизга сабо пардоз.

Мартабангиз муслималик, Биби Ойша қизидурсиз,
Сўзингизга оят-ул Ҳақ, тилингизга ибо пардоз.

Муҳаббатим тушди сизга, на қаламсиз, на буёқсиз,
Этманг дилим вайроналар, Ўлмасга ул жафо пардоз.

©Ўлмасбек Самарқандий.

Сиз менга пардозсиз гўзалсиз!😊

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

16 Feb, 08:36


ДЎСТИММИСИЗ ?

Бугун менинг беш-ўн сўмлик давлатим бор,
Қўлдан давлат кетганда ҳам дўстиммисиз?
Тақдир кулиб, жилмаймоқда, мен бахтиёр,
Тақдир зуғум этганда ҳам дўстиммисиз?

Бугун шодман, қувончлардан тўлар юрак,
Ғамлар бошим экканда ҳам дўстиммисиз?
Шукур соғман, куч-қувватга лиммо билак,
Бош ёстиққа текканда ҳам дўстиммисиз?

Бугун менинг бағрим очиқ, ҳар сўзим - "хўп,
Бағрим зардоб ютганда ҳам дўстиммисиз?
Бугун исмим айтилганда "қуллуқ" лар кўп,
Бир кун даврим ўтганда ҳам дўстиммисиз?

Юрибман мен бугун бўлиб, бирам кўркам,
Йиллар сўзин айтганда ҳам дўстиммисиз?
Қайтар дунё дерлар буни, бир кўп, бир кам,
Тегирмон терс қайтганда ҳам дўстиммисиз?

Ҳозир менинг умр йўлим равон-равон,
Оёққа чоҳ етганда ҳам дўстиммисиз?
Давраларнинг тўридаман, мен айни он,
Шон-шуҳратим битганда ҳам дўстиммисиз?

Бугун ҳаёт қўлларимга тутмоқда қанд,
Ошим заҳар этганда ҳам дўстиммисиз?
Бугун борман, тирикман мен, Аллоҳга ҳамд,
Сўнгги йўлга етганда ҳам дўстиммисиз?

©Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

16 Feb, 07:47


Бугунги куним учун шукур қиламан!

1999 йил, 16 феврал
2024 йил, 16 феврал.


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

15 Feb, 18:35


Мени ёмонлардан ҳоли эт, Роббим,
Яхшилар қўлига тутгил қўлимни.
Сени таниганлар менинг ҳабибим,
Фақат ҳидоятга бошла йўлимни!

Бер менга илҳомнинг ҳавасларини,
Аламу, изтироб йўлларимдан қоч.
Уйғот юрагимнинг йўлбарсларини,
Қум босган қалбимнинг булоқларин оч!

​​Ўлмасбек Самарқандий.

Тунингиз осуда ўтсин !
ХАЙРЛИ ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Бизни тарк этиб
кетмаганингиз учун
ТАШАККУР!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

15 Feb, 13:09


​​​​Табассум изласам йиғлашингиздан,
Қувонч топсам ҳатто дардингиздан ҳам.
Овунсам, бағримни тиғлашингиздан,
Оғриғингиз бўлса жонимга малҳам.

Лабларимни боссам ибодат бўлса,
Изларингиз қолган тупроғингизга.
Қанийди бахт бўлса, саодат бўлса,
Жонимни топширсам титроғингизга.

Куюк кўнглим босиб ҳовурин олсам,
Ўшал ўт чақнаган чўғлигингиздан.
Кетсангиз қўл силтаб ва ёлғиз қолсам,
Яна сизни топсам, йўқлигингиздан.

Ижозат берсангиз, розимни айтсам,
Сўнгра яралансам, пайконингиздан.
Мулки қалбингизни ўғирлаб қайтсам,
Муҳаббат аталмиш арконингиздан.

Бир ашъор изласам, журъатингиздан,
Илҳом бериб, кўнглим ғамин есангиз.
Борман, тирикдирман, нафратингиздан,
Ўлиб қолсам керак «севдим» десангиз!

Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

15 Feb, 08:44


​​​​​​ДЎСТИМГА ХАТ

Майли, валий бўлинг, валломат бўлинг,
Кўнглимнинг безаги – нақши кўраман.
Қайда бўлсангиз ҳам саломат бўлинг,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Маломат милтиғин ўқламанг, майли,
Оч қолган кўнглимни тўқламанг, майли,
Асло ранжимайман, йўқламанг, майли,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Малҳам йўқ, ичдаги фироқ – оҳимга,
Даво йўқ дилдаги дардли доғимга,
Жавоблар бўлмайди, қўнғироғимга,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Сизнинг борлигингиз кўнглимга ҳузур,
Кўнглим бир ёзилиб, дардларин ёзур,
Қачондир ранжитган бўлсам, минг узр,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Саволларга жавоб бермасангиз ҳам,
Борлигим назарга илмасангиз ҳам,
Майли мени сўраб келмасангиз ҳам,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Ҳис этарсиз бир кун керагимни ҳам,
Тингларсиз, эҳтимол тилагимни ҳам,
Бир куни англарсиз юрагимни ҳам,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Бор бўлса кечиринг, гуноҳим учун,
Ё дилдан ўчмаган бир оҳим учун,
Ҳар неки бўлса ҳам Аллоҳим учун,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

Қайда бўлсангиз ҳам саломат бўлинг,
Мен сизни барибир яхши кўраман!

©Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

15 Feb, 05:41


#Пародия

Ажаб лаблар бормиш... 😂

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

14 Feb, 10:54


#Tabrik

Бугун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирининг 1 чи ўринбосари, қадрдон дўстим Обиджон Неъматовичнинг таваллуд куни!

ОБИД ОДАМ


Айтай бугун шеърим билан битта ният,
Бу инсоннинг қалби тўла самимият.
Айтилгувчи ҳар сўзида собит одам,
Таваллуд кун қутлуғ бўлсин обид одам!

Ҳақ яратган жисмингизда ибодат бор,
Ҳақдан сўрар измингизда ибодат бор,
Асли ўзи исмингизда ибодат бор,
Таваллуд кун қутлуғ бўлсин обид одам!

Пойингизда не тақдирлар титроғи бор,
Лойингизда Бухоронинг тупроғи бор,
Сизда юртга муҳаббатнинг кўпроғи бор,
Таваллуд кун қутлуғ бўлсин обид одам!

Сизда ўшал фаслларнинг фарахбори,
Осмон ранги, қуёш тафти, ер залвори,
Шу беғубор табиатнинг тарафдори,
Таваллуд кун қутлуғ бўлсин обид одам!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

09 Feb, 05:39


#Bilasizmi

Дунёнинг қайси шаҳарларида Навоийга ҳайкал қўйилган?

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

08 Feb, 19:06


⚡️ Бугун ҳазрат Алишер Навоий таваллуд топган кун!

​​​​НАВОИЙНИ БИЛМАГАНЛАРГА!


Гуржистонда шундай удум бор:
Қизга келса йигитдан совчи,
Кимлигига қилмай эътибор
Косибми у, деҳқонми, овчи…

Илк саволи фақат шу бўлар,
Ўқиганми Руставелини?
Шу важдати шоирин билар
Гуржиларнинг куёв-келини.

Ҳар ўзбекнинг уйига бирров
Буюрганда совчилар ташриф.
Навоийни биларми куёв?
Деб сўрашни қилурман таклиф.

Шундай талаб қўйилса, алҳол
Қўрқманг, қолмас қизларимиз тоқ
Буюк шоир шеърларин дарҳол
Ёд оларди, ҳар ошиқ бўйдоқ.

Назми – миллат
Юраги Ватан,
Навоийдан покланар иймон.
Навоийни дунё олар тан,
Бизга насиб наволи чаман.

Улуғликка тимсол, андоза,
Ҳар бир сўзи илоҳий ва ҳақ.
Виждони бут, юраги тоза,
Навоийдан мадад олган халқ.

Қалбини ишқ тилмаганларга,
Насиб этмас фахрли ўзлик.
Навоийни билмаганларга,
Қиз бермасин биронта ўзбек!


©Қамбар Ота.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

08 Feb, 16:39


... Қор ёғмоқда! ❄️❄️❄️

Оппоқ, заррин парчалари гуёки қалбимизга ажиб бир таскин бераётгандек.
Қор парчаларига термулиб, ундаги мусаффоликдан баҳра оламиз. Кўзларимиз қувонади.
Илоҳим, ҳаётингиз феврал қорлари каби беғубор бўлсин!

Тунингиз хайрли ўтсин, азизим!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

08 Feb, 14:09


Навоийнинг туғилган куни

Очса кўнгил жамолин, кўркин,
Бўлса миллат толъейи тўкин,
Соф ўзбекча сўзлашолган кун,
Навоийнинг туғилган куни!

Қадр ўлса, ҳар бир тунимиз,
Адаб томон борса йўлимиз,
Сўзга кўнгил қўйган кунимиз,
Навоийнинг туғилган куни!

Бир ишқни деб тўлғонмаган кун,
Шу ишқ сиррин қизғонмаган кун,
Ва китобсиз уйғонмаган кун,
Навоийнинг туғилган куни!

Ўттиз етти миллионта ўзбек,
Ҳар байтини асраса кўздек,
Ёд олган кун, дурдона сўздек,
Навоийнинг туғилган куни!

©Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

08 Feb, 10:09


​​​​​​​​​​Ёмғир ёғар...
Томчилари қувнашиб,
Нечук ғалат туришади одамлар?!
Ажаб...
ҲАҚнинг раҳматидан бенасиб,
Ёмғирпўшда юришади одамлар .

Зарра-зарра, томчилари дурга мос,
Юздан ғамни ювиб кетсин, шу ёмғир.
Ёмғирпўшни йиғиб қўйинг илтимос,
Гуноҳларни ювиб кетсин, шу ёмғир!

Ёғаётган шу ёмғирлар қалбларимиздан дарду - ғуборларни аритсин.

© Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

08 Feb, 04:27


​​Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига.

НАВОИЙНИНГ ОНАСИ


Навоийнинг онасин излаб,
Минг олимнинг сочи оқарди.
На сийратин, на исмин эслаб,
Мозий узра ҳайрон боқарди.

Тасаввурлар ичра Хуросон,
Тарих сари етаклар хаёл.
Жавоб топмоқ эмасдир осон,
Ким экан ул ҳиротлик аёл?!

Билдик, меҳринг кабидир жисминг,
Муҳаббатинг моҳнинг ўзи деб.
Улуғлайди билмайин исминг,
Абусаид Чангнинг қизи деб.

Мавлонони илкидан тутмиш,
Гули номли хаёлий малак.
Минг титкилаб чиқилса ўтмиш,
Онасидан йўқ эди дарак.

Ул мўътабар аёл, эҳтимол,
Чирой ичра Лайлидан қиёс.
Боши узра гул шоҳи рўмол,
Садоқатда Ширин иқтибос.

Беш асрки, ишқ билиб, гуё,
Нишонсиз зот сийратин ўпар,
Ҳамон жавоб излайди дунё,
Ким эди у, мушфиқ - муштипар?

Бир сўз йўқдир, тахминдан бўлак,
Энди қалбнинг амрига кўнгил:
Навоийнинг Ватани - юрак,
Навоийнинг онаси - кўнгил!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

08 Feb, 00:33


Мени мен истаган ўз суҳбатиға аржуманд этмас,
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас.

© Алишер Навоий.

Ассалому алайкум!
Ҳамиша "кўнгил етар" яқинларингиз ёнингизда бўлсин!
Шанба тонги муборак!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

07 Feb, 16:45


Молу - давлатни топгайсан,
Ота - онанг топилмайди...


Бу қўшиқни эшита туриб, беихтиёр сўзларига қўшиласиз, оҳангига жўр бўласиз...

Ота-оналаримизни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин!
Тунингиз хайрли ўтсин!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

07 Feb, 15:29


​​​​СИЙРАТ

Менинг менлигимда адолат йўқдир,
Ишонманг, сўзимда далолат йўқдир.
Битгувчи шеърларим кўнглимнинг иши,
Билинг, бармоғимда маҳорат йўқдир.

Тилим бамисоли жиловланган от,
Дилим дилгирликка ўчланар, ҳайҳот,
Юрагимда яшар бори эътиқод,
Ва ле туйғуларда таҳорат йўқдир.

Бошда Сулаймонга монанд савлат бор,
Танимда Маҳмуддан мисол ғайрат бор,
Жонимда жаҳондан катта давлат бор,
Руҳимда шаҳар бор, иморат йўқдир.

Кетолмасман ишқдан кўнглимни олиб,
Мағлубман суйилиб, ошиқман ғолиб,
Гарчанд, айтилсада минг куйга солиб,
Муҳаббат шеърида нақорат йўқдир.

Дунёсига устун бўлмаслигим рост,
Асрларга кетган йўлмаслигим рост,
Исмим айтилганда Ўлмаслигим рост,
Афсуски, исмимга кафолат йўқдир.

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

07 Feb, 05:45


#Жума_миллий_қадриятлар_куни
🟠🟡🟢🔵🟣🟤
​​
ДЎППИ 🇺🇿

Бошингиздан тушмасин ҳеч, биродарим,
Миллат нақши сизга жуда ярашади.
Амриқода кўриб қолса, битта- ярим,
"Oh Uzbek" деб ҳавас билан қарашади.

Париж, Лондон, Римда кийинг, ҳайрат ила,
Сураткашлар атрофингиз ўрашади.
Маҳаллага кийиб чиқинг шу ондаёқ,
"Ким ўлди?" деб секингина сўрашади.


©️ Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

07 Feb, 02:31


Маҳфират кун бугун, дерлар,
Дил нақши кун бугун, дерлар.
Қуёш чиққан кунлар ичра,
Энг яхши кун бугун, дерлар!

Тангрим этмиш таборак кун,
Ҳар лаҳзамиз ибодат кун.
Номин айтсам, яйрагай тил,
Бугун шундай муборак кун!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН, АЗИЗИМ!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

06 Feb, 17:14


#Эртага_жума

Табассум қилмоқда кўкдаги моҳим,
Тун чўкиб, осмон ҳам кўзларин юмур.
Аллоҳдан сўрайлик, берсин илоҳим,
Янги тонгларга ҳам еткулик умр!

Бугун эзгу сўзлар этдик муҳтасиб,
Бугун шод айладик, биз дилимизни.
Эртага айласин қутламоқ насиб,
"Жума муборак!" деб, бир - биримизни!

©Ўлмасбек Самарқандий.

Тунингиз осуда ўтсин !
ХАЙРЛИ ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

06 Feb, 07:17


#Бугун_ош_куни

Таом едим турфа элнинг қозонидан,
Ҳаммаси ҳам пишган меҳр оловига.
Минг шоҳона, тансиқ бўлсин, барибир ҳам,
Тенг келмайди Ўзбегимнинг паловига!

Қойил деган Оврўпаю - Осиёси,
Таҳсин айтган Жорж-у, Майкл, Борислар ҳам.
Ош дамлашни билишмайди, не ажабким,
Тонна-тонна гуруч эккан корейслар ҳам.

Келинг дўстлар, ташрифингиз бош устига,
Даврамизни дийдор кўзи ёш
тўлдирсин.
Ош дамладик, қўй ёғи-ю, қўй
гўштига,
"Ўлдирсаям ош ўлдирсин", ош
ўлдирсин.


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

06 Feb, 02:25


Тун пардаси очилар аста,
Чиқиб келар саҳнага қуёш.
Келинчакдек бўлиб ораста,
Гул саломдан кўтаради бош.
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат
!


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

05 Feb, 16:14


Ҳикматиллодан чиройли қўшиқ!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

05 Feb, 14:26


​​ҲАЖГА БОРАМИЗ!

Дунё ишларидан бошингни кўтар,
Ками ҳеч битмаган қалби порамиз.
Шунча куйганларинг бас, энди етар,
Ота! Елкамга чиқ, ҳажга борамиз!

Айтсам, тугамайди, кўнгил кирини,
Сабрдан ўзгага йўқдир чорамиз.
Қарзимни узайин, мингдан бирини,
Ота! Елкамга чиқ, ҳажга борамиз!

Яшадинг олтмиш йил, куйманиб, жўшиб,
Олислаб кетгандай худди орамиз.
Кел энди, азоблар тоғидан тушиб,
Ота! Елкамга чиқ, ҳажга борамиз!

Йиғлабсанми, шундоқ ялли-яллода,
Нечун ашкимизга тупроқ қорамиз?
Бирга йиғлаймиз юр, Каъбатуллода,
Ота! Елкамга чиқ ҳажга борамиз!

Каламушдай кавлар юрагимни ғам,
Кемтик бу юракни қандоқ ёрамиз.
Танимдан мадорим кетмай, мени ҳам,
Ота! Елкамга чиқ ҳажга борамиз!

Вазифалар уюм, мажлис ташвиши,
Иккимиз хам бирдай ортда қоламиз.
Сенсиз тўхтамайди, дунёнинг иши,
Ота! Елкамга чиқ, ҳажга борамиз!

Йўл йирок, сен менга умр тилаб бор,
Умр сўнгигача етиб қоламиз.
Маккага боргунча, бошим силаб бор,
Ота! Елкамга чиқ, ҳажга борамиз!

Аҳли умматига ёр Муҳаммаддур,
Юр, ўшал юртлардан лаззат оламиз.
Ахир сенинг исминг Ёрмухаммаддур,
Ота! Елкамга чиқ, ҳажга борамиз!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

05 Feb, 11:41


⚡️🇺🇿 Энди "Самарқанд нони" расман географик кўрсаткич мақомини олди!

4 февраль куни Адлия вазирлиги уни давлат рўйхатидан ўтказди.

Бу нимани англатади? Географик кўрсаткич – бу маҳсулотнинг муайян ҳудудга хос эканини тасдиқловчи мақом. Яъни, "Самарқанд нони" фақат Самарқандга хос нон сифатида тан олинди.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

05 Feb, 08:37


Шеър ёзарди бир йигит,
Кўрсатмасди ҳеч кимга.
Йиртиб ташларди кейин,
Бориб бормай уч кунга.

Шеър ёзарди берилиб,
Йигит кўнглида эпкин.
Қоғозининг остини,
Ўпиб қўярди секин.

Шеър ёзарди гоҳ кулиб,
Гоҳ оғир ғамга ботиб.
Гоҳ дарахтга суяниб,
Гоҳи чалқанча ётиб.

Гўзал, гўзал сўзларни,
Шеърга тизиб қўярди.
Сарлавҳасин остига,
Гуллар чизиб қўярди.

Тугатди шеърин йигит,
Ҳамма гап шу точкада.
Сўнг исмин ёзиб қўйди,
Қизил рангли ручкада.

Шеър ёзарди бир йигит,
Ишққа, севгига доир.
Севиб қолган эди, у,
Ошиқ эди, у шоир.

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

05 Feb, 03:19


​​​​ТАБАССУМ ҚИЛИНГ!

​​​​Табассум қилинг, ҳар дам,
Қувинг дилдан аламни.
Шодумонлик шукуҳи,
Босиб кетсин оламни!

Битмаган қанча ишлар,
Бошқа кунга қолди-да.
Таслим булар ташвишлар,
Бир жилмайиш олдида.

Кулинг, рақс этсин чунон,
Юздаги минг чизиқча.
Сизни ҳар кун кулдирсин,
Такдир деган қизиқчи!

Қаранг, атроф лиммо-лим,
Ғамдан абгор одамга.
Дунё бирам гўзалдир,
Кулгуси бор одамга.

Кулинг, ҳаётнинг узи,
Йиғлатмоққа улгурар.
Кўзёшингиз артгайдир, 
Лабдан учган кулгулар!

Дунё беш кун биродар,
Қувонч- умрнинг нақши.
Йиғлаб кетгандан кўра,
Жилмайиб ўлган яхши!

Кулгу-пардоз юз учун,
Сурманг буёқ дам ба дам.
Бир табассум билан сиз,
Чиройлисиз ҳаммадан.

Умр дард эмас фақат,
Умр - сиз битган нома.
Изласангиз ҳаётнинг,
Ҳар кунида ҳангома!

Шодлик, қувонч, табассум,
Асло канда бўлмасин.
Фақат кулгуларингиз,
Захарханда бўлмасин!

Қўймасин, ҳеч шодланиб,
Хандасига кулишдан.
Фақат Худо асрасин,
Бандасига кулишдан!

Сизга Аллоҳдан инъом,
Тонгнинг ўзи суюнчи!
Шеъримни ўқиб бўлгач, 
Битта кулиб қўйингчи!

Ассалому алайкум! Бугунги кунингиз табассум билан ўтсин, қадрдоним!

Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

04 Feb, 18:37


Сенга етмоқ учун минг йил яшайман,
Сендан кетмоқ учун лаҳза кифоя.
Келсанг, оёғингга жоним тўшайман,
Кўнглим манглайингга офтобдан соя.

Жонимга ботирма фироғинг ҳадеб,
Мен барибир сенга етишмоғим бор.
Кўпроқ яшасин деб, сенга етсин деб,
Ўлмас дея исм қўйган эҳтимол...

Сенга етмоқ учун минг йил яшайман...

Тунингиз хайрли бўлсин!
Эҳтиром ила:

Ўлмасбек Самарқандий.

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

04 Feb, 17:57


📚FARG'ONADA📚


🎙KOMIL NAMOZOV


O'LMASBEK
        SAMARQANDIY

@femus_star

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

04 Feb, 17:56


Live stream finished (1 hour)

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

04 Feb, 16:15


Live stream started

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

04 Feb, 16:15


Live stream scheduled for

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

04 Feb, 16:11


Ассалому алайкум ҳурматли Ўлмасбек Самарқандий ижод каналининг қадрдон муҳлислари!

Узоқ танаффусдан сўнг бугун соат 21.15 да яна сизлар билан овозли мулоқот ўтказишни режалаштирдик.

Иштирок этишни истаганларни ушбу манзилда кутамиз!

👇👇👇
@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

04 Feb, 15:30


#Пародия

Мижозгинам тез кўчага чиқ,
Сени банкдан кўргони келдик. 😂


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

04 Feb, 14:17


Истаган тарафдан ҳисобланг натижа бир хил = 15 😊

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

04 Feb, 06:25


​​Навоий, Бобурдан сўз очса, замон,
Таъзим қиладилар, минг йил кейин ҳам.
Чўлпону, Фурқатдан гапирса шу он,
Дейдилар: ҳар сатри кўнгилга малҳам.

Йигирманчи аср остонасида,
Авлоний илмидан нур олди маориф.
Буюк шоир эди замонасида,
Муҳаммад Юсуфу, Абдулла Ориф.

Иқбол Мирзо деган шоир олдида,
Келажак авлоднинг бош эгмоғи бор.
Эсланса, шеърият боғидан озрок,
Аҳад Қаюмга хам жой тегмоғи бор.

Осон эмас асли танилмоқ элга,
Камлик қилар бунга юз савдоий шеър.
Адашиб мени ҳам олсалар тилга,
«Машҳур шоир эди, интернетда» - дер.

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

04 Feb, 04:08


🎉Дўстим - Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиби, Абдумажид Ҳусановга!

Ризқингизга ҳалол нону – ош қўшилсин,
Ҳеч дарду ғам ёғилмасин бошингизга.
Юракдаги ниятим шу: ёш қўшилсин,
Қирқдан ошиб қирчиллаган ёшингизга!

Фарзандларнинг камолини кўринг дўстим,
Яхши кунлар умрингизга йўлдош бўлсин.
Сиз ҳамиша ёнимизда юринг дўстим,
Ҳақ каломи қўллагувчи қўлдош бўлсин!

Дўсти-ёр кўп ёнингизда, Абдулмажид,
Тўлдиргайдир дилда не кам – кўстингиз бор.
Сўз шукуҳи жонингизда, Абдулмажид,
Самарқандий деган шоир дўстингиз бор!

🔥Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Эҳтиром ила:
Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

04 Feb, 02:56


Yeb ichingiz, lekin isrof qilmangiz! Zero, U isrof qiluvchilarni sevmagay....

Paxtachi tumani “Ma’rifat” targ‘ibotchilar jamiyati a’zolari tomonidan "To‘ylarda isrofgarchiliklarni kamaytirish" mavzusida ijtimoiy videorolik.

💬 Izohlarda o‘z fikringizni qoldiring?

🔰Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating:
Telegram | Facebook | Instagram |You Tub

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

04 Feb, 01:45


​​Салом сенга 4 феврал!

Яна тонглар отиб, шафақ қизарди,
Яна бир янги кун режа тузарди.
Булутлар самога қўшилиб тебран,
Саломларим сенга тўртинчи феврал!

Тотли ҳаволари урилар юзга,
Кўклам кўринади олисдан кўзга.
Гўзал бойчечаклар саломин берар,
Саломларим сенга тўртинчи феврал!

Ассалому алайкум!
Февралнинг тўртинчи тонги муборак бўлсин!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

03 Feb, 17:37


🎹🎹

Ташвишлар ҳам бўлар-да бир гап,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг !

Тунингиз осуда ўтсин !
ХАЙРЛИ ТУН!

🌘🌑🌒🌓🌘🌑🌒🌓
Бугун биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур!
🌗🌘🌑🌒🌓🌗🌘🌑🌒🌓
⬇️⬇️⬇️⬇️
@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

03 Feb, 09:04


​​ҲАҚИҚАТ

Хаёллар фаромуш, нигоҳлар
диққат,
Мужда кутган каби тоқ бўлур тоқат,
Инкор этиб бўлмас катта ҳақиқат -
Телефонга термулиб ўтмоқда умр.

Кўнгил яқин, гарчи манзиллар йироқ,
Ё Рўму, Оврўпа, ё Шому, Ироқ,
Кимдир яқинидан кутар қўнғироқ,
Телефонга термулиб ўтмоқда умр.

Унинг ҳар тугмаси бўлиб кетган ёд,
Бармоқлар бетўхтов битгайдир баёт,
Битта SMS га боғлиқдек ҳаёт,
Телефонга термулиб ўтмоқда умр.

Гоҳ рашклар уйғотиб бошга кундадир,
Муҳаббат келтирар гоҳи кимгадир,
Нафрат ҳам шундадир, ишқ ҳам шундадир,
Телефонга термулиб ўтмоқда умр.

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

03 Feb, 04:12


Аёзлардан дилда озор,
Кўнгилда бир чақин қолди.
Энди тонглар бир беозор,
Баҳорга ҳам яқин қолди...

Кетиб юрак ғуборлари,
Келур ёмғир ифорлари,
Эриб қирларнинг қорлари,
Баҳорга ҳам яқин қолди...

Қайтар қуёш ҳам аслига,
Тўйгай шафақнинг васлига,
Севмоқ, севилмоқ фаслига-
Баҳорга ҳам яқин қолди...

© Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

23 Jan, 01:17


Янги куннинг авжи уйғонди,
Оймомонинг завжи уйғонди,
Дарёларнинг мавжи уйғонди,
Сиз ҳалиям ухлаяпсизми!?

Уйғонганлар қалби чақиндир,
Кўнгиллари ёруғ - ёрқиндир,
Туринг, вақти - бомдод яқиндир,
Эҳ, ҳалиям ухлаяпсизми!?

Қаранг, омад қўлин тутмоқда,
Фаришталар бир-бир ўтмоқда,
Сизни буюк ишлар кутмоқда,
Эҳ, ҳалиям ухлаяпсизми!?

Ассалому алайкум!
Янги куннинг умидвор тонги муборак бўлсин!


© Ўлмасбек Самарқандий.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг: 👇👇

😎 instagram 😎 telegram

😎 youtube 😎 facebook

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

22 Jan, 18:04


Толиққансиз дўстим, ҳордиқ олинг, бас,
Тонгга етмоққа ҳам насиба берсин.
Ва асло шайтоний кимсалар эмас,
Тушингизга бугун чин уммат кирсин!

Ҳатто уйқунгизда чин ошиқ туринг,
Бир гўзал ишқ бўлган муҳаббат кирсин.
Гўзал Расулуллоҳ жамолин кўринг,
Тушингизга бу тун Муҳаммад кирсин!

🌗🌘🌑🌒🌓🌗🌘🌑🌒🌓
Тунингиз хайрли ўтсин, азизим!
Аллоҳга омонатсиз!

🌗🌘🌑🌒🌓🌗🌘🌑🌒🌓

©Ўлмасбек Самарқандий.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг: 👇👇

😎 instagram 😎 telegram

😎 youtube 😎 facebook

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

22 Jan, 16:15


Беш кунда юз йил умр кўрганимиз ғалати,
Югурик ер устида турганимиз ғалати.
Борар манзил - охират, ҳаммамизда йўл битта,
Тағин яна йўл сўраб юрганимиз ғалати.

Умр икки қош ичи, тонг отмоғи даргумон,
Тонг отса, шомга етиб кун ботмоғи даргумон,
Тонгда кўз очиб яна, уйғотмоғи даргумон,
Эрта ҳақда хаёллар сурганимиз ғалати.

©Ўлмасбек Самарқандий.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг: 👇👇

😎 instagram 😎 telegram

😎 youtube 😎 facebook

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

22 Jan, 07:04


Бир аср-ча муқаддам Ғарбда,
Илму-фаннинг кўнгли бузилди.
Лампочкани ихтиро қилган,
Эдисоннинг жони узилди.

... Бир дақиқа чироқлар ўчди,
Уммон орти қорайди тундай.
Машҳур олим хотирасига,
Мотам тутди Амриқо шундай.

Буюк эди чинданам олим,
Ҳамон дунё айлар уни ёд.
Ҳеч эскирмас йиллар ўтса ҳам,
Жаноб Томас қилган кашфиёт.

Бу воқеа тарихда қолди,
Унутмайди олимни очун.
Бугун эса, бутун Осиё,
Мотам тутди Эдисон учун!

Ўлмасбек Самарқандий.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг: 👇👇

😎 instagram 😎 telegram

😎 youtube 😎 facebook

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

22 Jan, 02:11


​​​​ҚОР ❄️❄️❄️

Парчаларинг зардайин заррин,
Поклаб кетдинг борлиқни бағрин,
Бу дунёнинг кирдикорларин,
Оққа ўраб кўрсатмагил, қор!

Дарднинг сарғиш армонларини,
Ҳаётнинг арз-арзонларини,
Кузнинг ҳижрон хазонларини,
Оққа ўраб кўрсатмагил, қор!

Билмай қолдим не изларни ҳам,
На қувонмок, на бўзларни ҳам,
Тун босилган фаҳш изларни ҳам,
Оққа ўраб кўрсатмагил қор!

Не - не қалблар яродир, асли,
Савдолар ҳам балодир, асли,
Дунё ярми қародир асли,
Оққа ўраб кўрсатмагил қор!

Аёзингга қилурмиз тоқат,
Гўзаллигинг борлиққа қат-қат
Бир кунгина эрима фақат,
ОППОҚ КЎРАЙ ДУНЁНИ БИР КУН!!!

Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

22 Jan, 00:26


Қуръонда "Яхшилик" сўзи 167 марта ва "Ёмонлик" сўзи ҳам 167 марта такрорланган...

Яхшилик тутган чопарлар сиз томон шошганда, кимларгадир ёмонлик илинган йўқловчилар - йўлга тушадилар...

Дунё ўзи шунақа!
Сиз эса ҳамиша яхшилик томонида бўлинг!
Яхшилик истанг!

Ассалому алайкум!
Муродбахш кун - Чоршанба тонги муборак бўлсин!


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг: 👇👇

😎 instagram 😎 telegram

😎 youtube 😎 facebook

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

21 Jan, 16:06


​​Осмонда булутлар қилмоқда сайр,
Қорлар ёғиб бу кеч ерни оқласа.
Ҳозирча, Сизга ҳам, Сўзга ҳам хайр,
Тонгда кўришамиз Худо ҳоҳласа!

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!

Эҳтиром ила: Ўлмасбек Самарқандий.


😎 telegram 😎 instagram
😎 youtube 😎 facebook

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

21 Jan, 13:36


ЭЪТИРОЗ

Муаллиф:
Ўлмасбек Самарқандий.

Ижрода:
Музаффар Ҳафизович.


t.me/Muzaffar_Xafizovich1975

t.me/Muzaffar_Xafizovich

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

21 Jan, 09:22


#Меҳрли_бўлинг

Меҳрда йўқ чегара,
Муҳаббатда йўқ ҳудуд.
Юракларда поён йўқ,
Инсон қалби беҳудуд.

Аслида вужуд учун,
Оғриқ дард эмас экан.
Юраклар уриб турса,
Қўллар шарт эмас экан.

© Ўлмасбек Самарқандий.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Видеони кўриб, боласини пуллаётган, қийнаб, азоблаб ижтимоий тармоқларда кўз-кўз қилаётган баъзи бир оналар кўз ўнгимда намоён бўлди...

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

21 Jan, 05:08


ДЎСТИЖОН

​​Эй дўстижон, тақдир жўрттага,
Йўлимизни бўлди, тўрттага,
Билмам не гап тушди ўртага,
Узоқлашиб кетдикми, дейман?!

Ҳолимизга ҳеч ҳамият йўқ,
Йўқламоққа сизда ният йўқ,
Аввалгидек самимият йўқ,
Узоқлашиб кетдикми, дейман?!

Аразлашдик, жангсиз, урушмай,
Туролмасдик, бир кун кўришмай,
Қолдими ё, ишлар юришмай,
Узоқлашиб кетдикми, дейман ?!

Синовларга сабр топилмас,
Оқибатга қабр топилмас,
Пул топилгай, қадр топилмас,
Узоқлашиб кетмайлик, дейман!

Содиқ эдим, борингизга, мен,
Жон тикардим орингизга, мен,
Дўст эмасдим молингизга мен,
Узоқлашиб кетдикми, дейман?!

Ўртамизда қайси бир маълун,
Ёқа йиртар англамай ҳолин,
Важ ноаниқ, сабаб номаълум,
Узоқлашиб кетдикми, дейман?!

Бир нафас йўл хиёнатгача,
Фосиқликдан – диёнатгача,
Сўз бергандик, қиёматгача,
Узоқлашиб кетдикми, дейман?!

Майли, дилдан кўчиринг мени,
Қатордан хам ўчиринг мени,
Аллоҳ учун кечиринг, мени,
Узоқлашиб кетмайлик, дўстим!

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

20 Jan, 09:24


Душанба

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

20 Jan, 03:41


​​Гоҳи кўп сайраймиз, гуё андалиб,
Бобо-момолардан гуноҳ ахтариб,
Улар жазо олган, Ерга ҳайдалиб,
Одамни айбламанг, Ҳаввода айб йўқ!

Хайрми, савобми, диёнат учун,
Мисқоллаб йиғилгай қиёмат учун,
Ўзингиз қасд этган хиёнат учун,
Одамни айбламанг, Ҳаввода айб йўқ!

Сабрлиман дейсиз, кериб кавсингиз,
Бу асли, фақирлик, ё фирдавсингиз,
Тоғдай сабрингиз бор, ғордай нафсингиз,
Одамни айбламанг, Ҳаввода айб йўқ!

Қаҳрнинг майдони - дашту-ёбонлик,
Муҳаббатнинг маҳри - тору-тобонлик,
Асли феълингиздан - номеҳрибонлик,
Одамни айбламанг, Ҳаввода айб йўқ!

Бирда буюксизу, бирда бечора,
Қадамлар шахдаму, амал ночора,
Ўзни ёқламокка тополмай чора,
Одамни айбламанг, Ҳаввода айб йўқ!

Улар Жазо олган, Ерга ҳайдалиб...

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

20 Jan, 02:25


📊#tonggi_tarona

"Севмайман душанбадан"

🎙Жалолиддин Аҳмадалиев ижросида.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

20 Jan, 01:43


​​​​​​ДУШАНБА

​​​​Янги кун янгидан бошлар тантана,
Янги орзулар-ла уйғонур ҳамма.
Эслаб қол азизим, бугунги сана,
Душанба...

Саф тортиб режалар кутади навбат,
Амалга ошмаган жума ё шанба...
Эҳтимол ҳаммасин этур ижобат,
Душанба...

Тақвимнинг ҳар куни шодону, гулгун,
Кунларнинг кўксига қўймагин тамға!
Чиройли кун бўлиб ёзилгай бугун -
Душанба...

Йиллар кўтаргайдир умр юкини,
Ҳар лаҳза, сония умрга манба.
Балки бугун йилнинг энг гўзал куни -
Душанба...

Ассалому алайкум қадри баланд қадрдонларим!
Барчангизга душанба тонги муборак бўлсин!

Эҳтиром ила: Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

19 Jan, 13:05


ДЎСТИММИСИЗ ?

Бугун менинг беш-ўн сўмлик давлатим бор,
Қўлдан давлат кетганда ҳам дўстиммисиз?
Тақдир кулиб, жилмаймоқда, мен бахтиёр,
Тақдир зуғум этганда ҳам дўстиммисиз?

© Ўлмасбек Самарқандий.
🎙 Ҳалил.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

19 Jan, 07:05


⚡️Бугун оиламиз кенжатойи Арслонбекнинг туғилган куни!

​​​​ТИЛАК
(Набирам Арслонбекка)


Шахд билан гурсиллаб урар юракчанг,
Менинг миттигина ширин жонимсан.
Ҳали бир кучларга тўлгай билакчанг,
Сен менинг Шаҳрамим, Муроджонимсан!

Фақат умид бирла қадамлар босгин,
Майли менга ўхша, зўр шоир бўлгин.
Агар СЎЗ кўнглингга бермаса таскин,
Шоҳижаҳон бўлгин, Исроил бўлгин!

Бугун орзуларинг қанотида уч,
Улғайиб сор йигит, ўктам бўласан.
Аллоҳ вужудингга ато этса куч,
Бектемир бўласан, Рустам бўласан!

Шеър ёзмасанг ҳамки, шер бўлгин дейман,
Исмингга муносиб арслон бўл, болам!
Ким бўлсанг ҳам майли, эр бўлгин дейман,
Ватанга муносиб инсон бўл, болам!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

19 Jan, 02:47


🎤 Тонгги тарона

🎼 Зўрман дебсан, зўрлар эгилмаганми,
Қанча "Зўр" ни еган дунё, бу дўстим!


🎬 Саъдулла Бадалов ижросида.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

18 Jan, 20:42


​​🌍 19 январ - Бутунжаҳон Меҳр-муҳаббат куни! ❤️

​​​​МЕҲР БЕРИНГ!

​​Замон зайли шундоқ, боқар тенг-тенгга,
Дунё ҳотам эрур, ҳиммати кенгга,
Молу давлатингиз керакмас менга,
Меҳр бериб туринг, озгина. . .

Ҳали бахт мурватин бураганим йўқ,
Дунёнинг ҳаққини тўлаганим йўқ,
Мен сиздан чой-чақа сўраганим йўқ,
Меҳр бериб туринг, озгина. . .

Овунч бўлсин, дилда титроқларимга,
Нур бўлгай, умидсиз қароқларимга,
Куч бўлсин мадорсиз оёқларимга,
Меҳр бериб туринг, озгина...

Майли, қабул этинг буни фарз дея,
Ва ё юрагимдан чиққан арз дея,
Бир кун қайтарарман, майли қарз дея,
Меҳр бериб туринг, озгина. . .

Куйдим, дунё деган бозор дастидан,
Қизғонманг, мендайин хору-хастадан,
Тополмайин келдим, ҳеч бир растадан,
Меҳр бериб туринг, озгина. . .

Мен гадо эмасман, тўхтанг, итарманг,
Йўқлаб борсам сизни, ғавғо кўтарманг,
Бечора кўнглимни қуруқ қайтарманг,
Меҳр бериб туринг, озгина. . .

О Ҳаёт, раҳм этгил йўлларимни оч,
Бошимга нур сочсин, ул шамсу-сирож,
Қорним тўқ, устим бут, қалбим яланғоч,
Меҳр бериб туринг, озгина. . .

Кўринг, кўзларимда дарднинг мунги бор,
Манзилимнинг на сўл, ва на ўнги бор,
Ўтиниб сўрайман, Сиздан сўнгги бор,
Меҳр бериб туринг, озгина. . .

Бечора кўнглимни қуруқ қайтарманг. . .

©Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

18 Jan, 16:50


​​​​​​​ХУФТОНДАН ТО БОМДОДГАЧА

Бир йўл кетган - ишқ йўлидир,
Рўм элидан Боғдодгача.
Жоним жисмимнинг қулидир,
Хуфтондан то бомдодгача.

Иймондан нур бер вужудга,
Куч бер, комил тараддудга,
Жойномоз ёз Таҳажжудга,
Хуфтондан то Бомдодгача.

Ўз - ўзингга сўроқлар бор,
Фарёду-дод, фироқлар бор,
Ё раб, қанча гуноҳлар бор,
Хуфтондан то Бомдодгача.

Пок дилларга солма нафрат,
Гуноҳларни қил мағфират,
Кимга раҳмат, кимга ғафлат,
Хуфтондан то бомдодгача.

Бир қулингдай итоат бер,
Шафоат бер, саодат бер,
Шундай гўзал ибодат бер,
Хуфтондан то бомдодгача.

Илтижойим эшит ё Раб,
Шаҳодатдан тинмасин лаб,
Келур балки жоним сўраб,
Хуфтондан то Бомдодгача.

Тунингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!
ХАЙРЛИ ТУН!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Кун давомида биз билан
бирга бўлганингиз учун
ТАШАККУР!

Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

18 Jan, 10:22


Диллар ўз ишини бажармай қўйди,
Кўнгиллар воз кечди вазифасидан.
Сўқирлар зулматни зиёга йўйди,
Шайтон сабоқ берар ҳаё дарсидан.

Тийралар талабчан, нигоҳлар мудроқ,
Назарлар ўтмайди қошнинг устидан.
Жумбоқ синовидан "йиқилди" идрок,
Ақл "ўтолмади" мантиқ тестидан.

Эрлар эрлигидан кечди тамоман,
Аёллар, аёллик бахтидан жудо.
Ичимдаги "мен"им мени айлар маън,
Ўзинг кечир мени, кечиргин Худо!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

18 Jan, 04:34


#Tabrik

⚡️ Бугун қадрдон укам, умидли шоир Ҳамдам Аллаёрнинг таваллуд куни!

Қадрдоним Ҳамдам укам,
Бўлгин доим бардам, укам!
Бу дунёнинг ташвиши кўп,
Ҳаёт шундай: у кам, бу кам.

Ишқдан қалбинг тулуғ бўлсин,
Ўшал қалбинг ўтлиғ бўлсин.
Қадрдоним Ҳамдам укам,
Таваллуд кун қутлуғ бўлсин!

Бугун кўнглим ёриб қутлай,
Дилга меҳрим солиб қутлай.
Соғинганман, бағрим очиб,
Ёнгинангга бориб қутлай!

Гўзал шеърлар битган укам,
Меҳрини жо этган укам.
Умридан бир довон ўтиб,
Ўттиз ёшга етган укам!

Яхшиларнинг меҳри - табрик,
Соҳир сўзу-сеҳри - табрик.
Чин дилимдан ёзилган шу,
Шоир аканг шеъри - табрик!

Ҳамдамжон, таваллуд айёминг муборак бўлсин! Оиланг ва яқинларинг бахтига ҳамиша омон бўл!

Ҳурмат билан:
Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

18 Jan, 01:49


📆​​ 18 ЯНВАР

Яна тонг, янги бир кун,
Яна очмоқда кўркин.
Иншааллоҳ бошланди,
Умримиздан яхши кун.

Тонг қуёши аслида,
Бирам нурли, муанбар.
Хуш келибсан умримга,
Ўн саккизинчи январ.

Бугун кимнидир тўйи,
Кўтарар бахт жомини.
Кимдир нишонлар бугун,
Таваллуд айёмини!

Кимдир Ватан ишқида,
Ватан ичра минг ёнар.
Кимдир эса, ризқ териб,
Мусофирда уйғонар.

Қайда бўлманг, ким бўлманг,
Илинай ширин сўзни.
Ўзингизга билдирмай,
Яхши кўраман сизни!

Қалбингизда яшайман,
Кўнглингизда бор изим.
Худо берган яна бир,
Тонг муборак азизим!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЯНГИ ТОНГИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Самимият ила:
Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

17 Jan, 12:51


ҚОР СОҒИНЧИ 🌨❄️

​​Фаслларга фусунлар бер,
Осмонларга ор бер, Худо!
Оёқ босиб завқ олай бир,
Тупроғимга қор бер, Худо!

Кўр, кўздаги жолаларим,
Етсин кўкка нолаларим,
Бир шодлансин болаларим,
Тупроғимга қор бер, Худо!

Кўнглим оқликни ром этсин,
Ҳар парчаси хиром этсин,
Танимдан дард-ғубор кетсин,
Тупроғимга қор бер, Худо!

Бизларга ҳам ёғ атайлаб,
Кетсин хазин дилим яйраб,
Баҳоримни гўзал айлаб,
Тупроғимга қор бер, Худо!🤲

Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

17 Jan, 03:29


⚡️17 январь – Халқаро устозлар куни!

​​​​​​УСТОЗ БЎЛМАСА

Иймон қайда эди, устоз бўлмаса,
Урфон қайда эди, устоз бўлмаса.
Соҳибқирон қайда, Навоий қайда,
Чўлпон қайда эди, устоз бўлмаса!

Йўқсиллар юртига дунё келтирган,
Саҳролар бағрига дарё келтирган,
Ул юртдан бул юртга зиё келтирган,
Карвон қайда эди, устоз бўлмаса!

Муаллим аталган, буюк аталган,
Ардоқланган мудом, суюк аталган,
Олти аср аввал кўкка қадалган,
Нарвон қайда эди, устоз бўлмаса!

Кўнглидан таралгай минг битта ирмоқ,
Кундузи қуёшдир, кечалари моҳ,
Ақлин экиб ерга, кўтарилган тоғ,
Хирмон қайда эди, устоз бўлмаса!

У шундоқ яшайди, туғилган шундай,
Зарраси беҳисоб, бир сиқим қумдай,
Мардликдан дарс олган -Жалолиддиндай,
Қурбон қайда эди, устоз бўлмаса!

Шеър битсам, СЎЗ топиб, ғамимни еган,
Кўнгил деб аталмиш зўр илҳом берган,
Чор томони гулзор, шеърият деган,
Бўстон қайда эди, устоз бўлмаса!

©Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

17 Jan, 01:15


🌙🌙🌙

Маҳфират кун бугун, дерлар,
Дил нақши кун бугун, дерлар.
Қуёш чиққан кунлар ичра,
Энг яхши кун бугун, дерлар!

Тангрим этмиш таборак кун,
Ҳар лаҳзамиз ибодат кун.
Номин айтсам, яйрагай тил,
Бугун шундай муборак кун!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН, АЗИЗИМ!


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

16 Jan, 18:04


​​#Эртага_Жума

Яшадик... минг шукур ризқ берди Аллоҳ,
Умрнинг ҳар куни зарга баробар.
Бугун яхши ўтди: Алҳамдулиллаҳ,
Эртага тонг отса, Жума биродар!

Яратган Роббимга ҳамдлар айтайлик,
Маҳзун кўнгилларни шодон этайлик,
Яна бир муборак кунга етайлик,
Эртага тонг отса, Жума биродар!

Ўлмасбек Самарқандий.

ХАЙРЛИ ТУН ҚАДРДОНИМ!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

16 Jan, 05:07


ШУНДАЙЛАР БОР

Шундай одамлар бор, ҳар сўзи малҳам,
Бирор олийгоҳда дарс ўқимаган.
Шундай шоирлар бор, бир бор бўлса ҳам,
Ҳатто газетага шеъри чиқмаган.

Гоҳида келади баҳридан кечгим,
Уларга ўтмайди элнинг дуоси.
Шундай ҳофизлар бор, танимас ҳеч ким,
Жонингга жон берар жонли овози.

«Фидо» деган сўз бор иборамизда,
Фидоийлик учун берилмас буйруқ.
Шундай муаллимлар бор орамизда.
«Аълочи» ҳам эмас, медали ҳам йўқ.

Шундай шифокорлар бор, қўли малҳам,
Ширин сўзи билан қолур ундан из.
Юз жоннинг жонини сақлаб қолса ҳам,
Интерьвю олмайди ундан журналист.

Ҳар тақдир азалдан ҳукми ўқилиб,
Ҳар савол яралган жавоби билан.
Шундай бойлар борки, яхшилик қилиб,
Суратга тушмайди савоби билан.

Ҳар жойда овора севги деган сўз,
Забон улуғ сўзнинг ғамин емайди.
Шундай ошиқлар бор - узукдаги кўз,
Минг йил бирга яшаб «севдим» демайди.

Шундай одамлар бор...

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

16 Jan, 03:19


Ҳар бир кун мадҳи бор баётимизда,
Ҳар кунни Аллоҳим яратмиш гулгун.
Тонг отиб мунаввар, ҳаётимизда,
Яна бир пайшанба бошланди бугун!

Эҳтиром - бу асли энг ширин сўздек,
Шу сўздан бошлансин ҳар битта сана.
Бугун ош дамлайди ҳар битта ўзбек,
Севимли пайшанба бошланди мана!

Ассалому алайкум!
Пайшанба кунингиз муборак бўлсин!


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

15 Jan, 16:53


Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон,
Жимгина назар сол кўҳна бу корга
Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он,
Дилингни оч фақат Парвардигорга

ХАЙРЛИ ТУН !
Аллохнинг панохида бўлинг !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

@Samarqandiy77‌

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

15 Jan, 16:11


#Қутлов

⚡️Бугун Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, қадрдон акам Ёрмуҳаммад Рустамовнинг таваллуд айёми!


Яхши сўз айтмоққа чоғланар тилим,
Сизгадир тилаклар, қалбимда не бор.
Юрагингиз тўла тафаккур, илм,
Таваллуд муборак Муҳаммадга Ёр!

Қалбингиз лиммо-лим ишқ, муҳаббатдир,
Йўқ унда ҳеч ғубор, йўқ унда озор.
Отамнинг исми ҳам Ёрмуҳаммаддир,
Таваллуд муборак, Муҳаммадга Ёр!

Ташбеҳ излаб ўтар ҳар бир тунингиз,
Яхши Сўз ишқида ҳар нега тайёр.
Бугун қутлар сизни Ўлмас инингиз,
Таваллуд муборак Муҳаммадга Ёр!


Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Эҳтиром ила:
Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

15 Jan, 14:06


НОЛА

Хавотирим – ялмоғиз,
Ичимни ейди нолам.
Қайда бўлма бир оғиз,
Мен соғман, деб қўй болам!

Қўймайман бошқа талаб,
Ҳар куни тонг, эрталаб,
Эшикдан бир мўралаб,
Мен соғман, деб қўй болам!

Тикан кирса қўлингга,
Ҳанжар ботар дилимга,
Интиқ қилмай йўлингга,
Мен соғман, деб қўй болам!

Қолдирмагин гумонда,
Мултиратиб айвонда,
Ҳеч бўлмаса телефонда,
Мен соғман, деб қўй болам!

Бермагил совға – салом,
Совғалардан ҳам аълом,
Мен кутган битта калом –
Мен соғман, деб қўй болам!

Яшайман шодон, жўшиб,
Умримга умр қўшиб,
Эшигимга бир тушиб,
Мен соғман, деб қўй болам!

Азоб ўтар жонгача,
Кутайин қачонгача,
Ухлолмайман тонггача,
Мен соғман, деб қўй болам!

Меҳринг дилга ўрайман,
Йўлларингга қарайман,
То тирикман, сўрайман,
Мен соғман, деб қўй болам!

Қайда бўлма бир оғиз,
Мен соғман, деб қўй болам!


©️ Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

15 Jan, 11:51


ЮРАГИМ 🩷

Ўзимга ўхшайди юрагим менинг,
Ўзимдай куяди, ўзимдай ёнар.
Кўксимдан кетмайди кечаю кундуз,
Бирга ухлаб, яна бирга уйғонар.

Дардин ҳам мен каби сиғдираверар,
Бағри бағримдайин кенг, адашмасам.
Биз жўра бўлганмиз содиқ, қадрдон,
Ёши ҳам мен билан тенг, адашмасам.

Лекин сал қайсарроқ, бироз ўжарроқ,
Айтганимни қилмай қийнар, эси йўқ.
Мен-ку унга доим тутаман қулоқ,
Унинг эса, мени эшитгиси йўқ.

Лек жуда меҳрибон бўлган улғайиб,
Ҳол сўрар ўғилу-қизимдан аввал.
Кулсам, майингина қўяр жилмайиб,
Йиғласам, йиғлайди ўзимдан аввал.

Фақат муҳаббатда келишолмаймиз,
Менинг севганимни суймайди юрак.
Унинг севганига севилолмайман,
Ҳадеб "шуни сев!" деб қўймайди юрак.

Ўзимга ўхшайди юрагим менинг,
Бир танни иккимиз бўлишолмаймиз.
Биз дўстмиз, жўрамиз, ошнамиз қалин,
Фақат муҳаббатда келишолмаймиз.

Ўлмасбек Самарқандий

t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

15 Jan, 06:57


​​#Табрик

⚡️Бугун каттақўрғонлик қадрдон акам, ажойиб ижодкор, уста Абдумурод Абдураззоқ таваллуд топган кун!

УСТА ШОИР


Бор меҳрини йўллагайдир сўзда шоир,
Жилолагай сўзини минг тусда шоир.
Сиздадир шу меҳр, жило жозибаси,
Таваллуд кун қутлуғ бўлсин, уста шоир!

Қоғозларга сачрагайдир аламингиз,
Кўнгилларга ҳузур бергай малҳамингиз,
Ёғоч бағрин ўяр ҳатто қаламингиз,
Таваллуд кун қутлуғ бўлсин, уста шоир!

Элда мудом ёруғ бўлсин юзларингиз,
Бор бўлсин шу оташ зиё кўзларингиз,
Топиб-топиб айтилгувчи сўзларингиз,
Таваллуд кун қутлуғ бўлсин, уста шоир!

Қаранг уста, қолаётир ортда қўрғон,
Шеър аталмиш туйғу бирла хатда қўрғон,
Сизни ҳали кўп алқайди Каттақўрғон,
Таваллуд кун қутлуғ бўлсин, уста шоир!

Тегрангизга жам бўлишса юзта шоир,
Ўрнингизни босмас ҳеч ким уста шоир!


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

15 Jan, 04:48


⚡️Бугун Самарқанд вилояти ташкил топган кун!

1938 йил, 15 январ куни Ўзбекистон ССР ҳудудида Самарқанд номи билан янги вилоят ташкил этилган эди.

Етти иқлим нақшининг гулдори Самарқандда,
Мозийнинг малоҳатли дилдори Самарқандда.
Йиллар дарёдир гуё, эрта бугундан гўзал,
Ўтмишнинг не улуғу - сардори Самарқандда!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

15 Jan, 02:46


​​15 январ!

Халқимизда "Ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғдир", деган гўзал бир нақл бор. Ҳолбуки шундай экан, бугун ойнинг ўн беши бошланди!
Илоҳим, бугундан ҳаётингизда ёруғ кунлар бошлансин!

ХАЙРЛИ ТОНГ!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Кун давомида биз билан
бирга бўлинг!
БОРИНГИЗГА ШУКУР!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

14 Jan, 13:05


https://t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

14 Jan, 11:43


Бугун "Assalom O‘zbekiston" дастури менинг шеърим билан бошланди!

© Ўлмасбек Самарқандий.
🎙 Ойбек Тоҳир.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

14 Jan, 10:49


Ватанни меҳр билан асранг!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

13 Jan, 13:55


⚡️​​14 январ - Ватан ҳимоячилари куни!

​​БАЙРАМ БИЛАН!

Армияга борганлару - бормаганлар,
Қўлга қурол олганлару - олмаганлар,
Қайда бўлса, эл ишидан қолмаганлар,
Байрам билан!

Йигит бўлиб, алпомишдай юрганларим,
Оиласига тоғдек бўлиб турганларим,
Урушларни киноларда кўрганларим,
Байрам билан!

Онасини суяб турган елкаларим,
Опасини ор деб билган укаларим,
Синглисини асрагувчи акаларим,
Байрам билан!

Кураги ер кўрмайдиган полвонларим,
Изидан ҳеч қайтмайдиган арслонларим,
Матонатнинг карвонида сарбонларим,
Байрам билан!

Қайда бўлманг, қатъиятга қози бўлинг,
Ишқ – муҳаббат куйчисининг сози бўлинг,
Бир дастрўмол, бир пайпоққа рози бўлинг,
Байрам билан!

Дилдорига севги изҳор этаётганлар,
Байрам сабаб муродига етаётганлар,
Шу совуқда учрашувга кетаётганлар,
Байрам билан!

Осмонларни кўзлаб турган бургутчалар,
Бир шаҳд билан лов ёнгувчи гугуртчалар,
Олийгоҳу – мактабдаги йигитчалар,
Байрам билан!

Орин осмон, нафсин эса, ер деб билса,
Йўлбарсман деб, ўрмондаги шер деб билса,
Ва қисқаси, ким ўзини эр деб билса,
Байрам билан!

Армияга борганлару - бормаганлар,
Қайда бўлса, эл ишидан қолмаганлар,
Байрам билан!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

13 Jan, 04:48


Фақат яроқ билан асралмас Ватан,
Қароғу - кўз билан асрамоқ керак!
Шаънига муносиб топиб айтилган,
Инжа бир сўз билан асрамоқ керак!

Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан,
Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин.
Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли,
Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин!

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

13 Jan, 03:03


🎤 Тонгги тарона

🎼 "ЙИГИТЛАР ЙИҒЛАМАЙДИ"

🎬 Оловиддин Хўжамбердиев ижросида.

⚡️Яқинлашиб келаётган байрам муборак бўлсин, йигитлар!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

13 Jan, 01:06


Бугунга йўқ эътироз,
Оғир кун деб қилманг ноз,
Ялқов бўлсангиз бироз,
Душанбада нима айб? 😊

Кўнглимизни тўқласак,
Оромимиз йўқласак,
Еттигача ухласак,
Душанбада нима айб? 😊

​​​​​​Ўз ишингизни севсангиз
"Душанба - оғир кун" деган гап сизга бегона💪

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!


@Samarqndiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

12 Jan, 15:09


Йўқчиликдан асло нолимам,
Бир кун косам оқаргай, абас.
Сизга қайдан келар ризқ, билмам,
Менга эса Худо берса, бас!

Баланд уйлар, қиммат уловлар,
Мен уларга қилмайман ҳавас.
Сизга кимдан келар тўловлар,
Менга эса Худо берса, бас!

Давлатидан кўкрак керганга,
Осмон эрур бошидан ҳам паст.
Қуш тўймайди қўлдан берганга,
Менга эса Худо берса, бас!

Шукур, тўқман, эмасман юпун,
Юрагимда "Шукур" деган сас.
Бандасининг бергани бир пул,
Менга эса Худо берса, бас!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

12 Jan, 08:11


​​​​​​ЭРКАКЛАРНИНГ БАЙРАМИ

Ҳазил шеър


Синглиммисиз ё ёрмисиз,
Муғомбиру, айёрмисиз,
Эй аёллар, тайёрмисиз,
Эркакларнинг байрамига?

Билмам, қанча иғвонгиз бор,
Ҳар кун битта ғавғонгиз бор,
Эрта қандай совғангиз бор,
Эркакларнинг байрамига?

Совға изланг сал бундайроқ,
Ҳеч бўлмаса, тўн ва қалпоқ,
Ярашмайди энди пайпоқ,
Эркакларнинг байрамига!

Энг чиройли сўзни ҳарфланг,
Хизматига жонни сафланг,
Яширилган пулни сарфланг,
Эркакларнинг байрамига.

Қовоғингиз очинг бир дам,
Қор ёққани етар кўкдан,
Халос этинг ташвиш юкдан,
Эркакларни байрамига.

Нима бўпти совуқ бўлса,
Кифоядир кўнгил кулса,
Совғалардан чўнтак тўлса,
Эркакларнинг байрамига.

Ҳамдам, Мухтор, Санжар, Вали,
Ғулом келар... кейин Ғани,
Дастурхонни тузанг қани,
Эркакларнинг байрамига.

Дўстлар шодон яйрашгайдир,
Гап-сўзимиз қалашгайдир,
«Юз-юз» олсак ярашгайдир,
Эркакларнинг байрамига.

Ошлар дамланг ёғлиқ-ёғлиқ,
Қилсак арзир кўнгли чоғлиқ,
Саккизинчи март ҳам боғлиқ,
Эркакларнинг байрамига.

Майли тилло ва лаъл берманг,
Пуч ёнғоқ ваъдалар берманг,
Бир илтимос: ҳалал берманг,
Эркакларнинг байрамига!

Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

12 Jan, 02:27


12 январ - Халқаро қиз фарзандлар куни!

​​Жоним қизим, ҳаётимга гулбоғ қизим,
Умрим - дарё, сен-чи унга ирмоқ қизим.
Гўзал тонгинг қутлуғ бўлсин, беғуборим,
Осмонимни ёритгувчи бир моҳ қизим!

Бугун қалбим дафтарини сўзга шайлай,
Ол, уларнинг энг гўзалин тергин қизим!
Сенга олам чиройини туҳфа айлай,
Менга жаннат калитларин бергин, қизим!

Дада деган сўзинг ўзи саодатдир,
Бир табассум қилсанг ўзи шу кифоят.
Кўзларингда кулган кулгу ибодатдир,
Юзларингда балқиб турган нур - ҳидоят.

Бизга бу дунёнинг қувончини ато этган фарзандларимиз омон бўлишсин! Улғайиб, ҳар тонг юзингиздан ўпиб: «Сизни яхши кўраман!» демоғи учун, бугун - болалик чоғида сиз уларнинг юзларидан ўпиб : «Болам, сен менинг бу дунёдаги қувончимсан», денг!

✍️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎧 Алишер Аҳроров.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

11 Jan, 16:32


Кулишни унутиб қўймадингизми?!

Тунингиз хайрли ўтсин, азизим!

© Ўлмасбек Самарқандий.
🎙 Толибжон Исроилов.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

11 Jan, 14:53


​​​​​​ЎЗИНГИЗНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ

Замон оғир, дунё мураккаб,
Яшаяпмиз, юракни алдаб,
Ташвишлар ҳам бўларда, бир гап,
Ўзингизни эҳтиёт килинг!

Майли ҳаёт азобга солсин,
Дард дегани домига олсин,
Дунёлари бошидан қолсин,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Одамларга боқасиз, қуюқ,
Дейсиз: "унинг зарра гарди йўқ",
Қўйинг дўстим, кимнинг дарди йўқ,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Мана яшаб юрибмиз биз ҳам,
Босилгайдир, изтироб, из ҳам,
Туғилгансиз бир марта, сиз хам,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Қаранг, кўкда ой кўзин сузар,
Умр тотли, яшамоқ гўзал,
Ҳар неда бир ҳикмат бор, азал,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Ҳар умрнинг бордир ёз-қиши,
Тугамайди ҳаёт ташвиши,
Жуда яқин ойнинг ўн беши,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Гоҳ дўстлардан кўнглингиз оғрир,
Ҳамма сиздан тортгандай бағир,
Оилангизга кераксиз ахир,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Фарзандлар хам борар улғайиб,
Яшаманг ҳеч маюс-мунғайиб,
Қани дўст, бир қўйинг жилмайиб,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Гўзал яшанг, шудир матлабим,
Умид бирлан шивирлар лабим,
Илтимосим, ўтинч-талабим,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Терс оқимдан чарчадингизми,
Умр нима, дарё, денгизми,
Шеърим тамом! Тушундингизми,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Ташвишлар ҳам бўларда бир гап...

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

11 Jan, 13:58


Қўшни

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

11 Jan, 04:03


⚡️11 январ - Халқаро раҳмат айтиш куни!

Ижодимни ҳар куни кузатганларга раҳмат,
Яқинларга илиниб, узатганларга раҳмат!
Мен ҳам бир бандадирман, адашганман қайдадир,
Хатоийимни пинҳона тузатганларга раҳмат!

Шеърларимдан бир ҳикмат олганларга ташаккур,
Байтимдан дилга меҳр солганларга ташаккур!
Келганларга марҳабо, кетганларга минг узрим,
Беш йилдирки, мен билан қолганларга ташаккур!

Шарҳларда ўз меҳрини ёзганларга минг раҳмат,
Шарафлаб исмим кўкка осганларга минг раҳмат!
Ёзган шеърим соддароқ, яхшимиди, ёмонми,
Ўқиб ўз юракчасин❤️ босганларга минг раҳмат!

Кўпнинг назарин менга қаратганларга раҳмат,
Қалбида чин муҳаббат яратганларга раҳмат!
Оддий қишлоқ ўғлидан зўр шоир бино қилиб,
Номимни дунёларга таратганларга раҳмат!

Келганларга марҳабо, кетганларга минг узрим,
Беш йилдирки, мен билан қолганларга ташаккур!

Ҳаммаси учун минг раҳмат сизга!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

11 Jan, 03:45


​​Ҳеч ким туйғуларим англамас нега,
Нега топтайверар, бир хасдай янчиб.
Сингиб кетсам эди тупроқ қаърига
Кетсайдим қуш бўлиб, осмонга учиб.

Тингланмайин қолган оҳларим тенги,
Ўқилмай йиртилган ингроқ шеърларим.
Ичимга термулсам, азоблар мунги,
Санчиб кетаверар манов ерларим!

Шоирга осон деб ўйлайсизда, сиз,
Бор ғамин шеърида тўкар деб, бекор.
Қоғозга сиғмаган дард йиғлар унсиз,
Қалам кўторолмас армонларим бор...

Оҳ, чора топилмас дардга, аламга,
Кўнгил кўзларини хижрон ўяди.
Ўзининг азобин олиб қаламга,
Бировнинг дарди деб, алдаб қўяди.

Қаламга чирмашар, бармоқлар титроқ,
Ғамнок бошгинасин қоғозга эга.
«Шеърингиз бунча зўр...!» дейдию, бироқ,
Дардингиз бунча зўр, демаслар нега!?

🖊Ўлмасбек Самарқандий.
🎤Феруза
🎼Бобурбек
.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

11 Jan, 01:53


​​#Хайрли_тонг

Роббим, ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики ер юзидаги мусулмонларни Ўз паноҳингда асра!

Роббим, ҳар ишда бизлар орзу қилганимиздан-да яхшироғини, кутганимиздан-да афзалроғини, сўраганларимиздан-да хайрлироғини насиб айлаганинг учун Ўзингга ҳамд-санолар айтаман!

Ассалому алайкум!
Шанба тонгингиз муборак бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

10 Jan, 16:39


Яна тонг отади... Ва иншааллоҳ,
Яна умримиздан бошланар бир кун.
Мўъжизакор Роббим, ул қодир Аллоҳ,
Шундоқ яратмишдир дунёнинг кўркин.

Иноят бўлсину Яратган зайли,
Тонгда ўрнимиздан шодон турайлик.
Бугунни бир гўзал яшадик, майли,
Дўстим, эртагача омон бўлайлик!

Тунингиз хайрли ўтсин азизим! 💫

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

10 Jan, 13:43


СИНФДОШЛАР

Бир-бирлари билан учрашолмай юрган синфдошларимизга юборамиз!


Синфдошлар бир қизиқ,
Ҳар бири бир ҳаяжон.
Учрашайлик деб, фақат,
Учрашмайди ҳеч қачон.

Беш йил, ўн йил, ўн беш йил,
Ўтар синаб вақт сабрин.
Наҳотки синфдошлар,
Соғинмайди бир бирин?!

Бир синфга сиғишиб,
Бугун дунё тор, ҳатто.
Бир бирини умуман,
Кўрмаганлар бор ҳатто!

Эски винеткамизни,
Эслайсанми синфдош.
Расмлардан мени ҳам,
Излайсанми синфдош.

Эҳ синфдош, синфдош,
Соғинчимни кўргин, бир.
Ҳамма ишимиз ташлаб,
Йиғилайлик эрта бир!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

10 Jan, 04:27


⚡️ Бугун 10 январь — тоғалар куни!

ТОҒА


Қадрдон ва меҳрибон тоғаларимизга ташлаб қўямиз!

Тоға десам, тоғларга етар бошим,
Тоға десам, тоғдай бўлар бардошим.
Қадрим улуғ, қаддим баланд сиз билан,
Тоға десам, эгилмас сира бошим.

Сиздай саҳий, сиздай битта мард йўқдир,
Меҳрингиздан юрагимда дард йўқдир,
Сиз борсизки, осмонимда гард йўқдир,
Тоға десам, сўнмас умр қуёшим.

Ҳаққим бордир менинг ҳам мол-қўйингизда,
Кўнлим яйрар, юрсам ҳовли-уйингизда,
Жияним деб, сийланг мени тўйингизда,
Тоға десам, товоғимда тўла ошим.

Қачон борсам, бағрингизни очгувчисиз,
Муҳаббатда дилга ором осгувчисиз,
Ва меҳрда ота ўрнин босгувчисиз,
Тоға десам, жонимдадир жон талошим.

Бахтимизга тоғаларимиз омон бўлсинлар!

©Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

10 Jan, 00:31


ЖУМА МУБОРАК!

Роббим ёмонлардан тутгайсан омон,
Умматинг яхшилик истар бегумон,
Юраклар талпинур оппоқ тонг томон,
Тонгдайин мунаввар иймон муборак,
Азизим, бугунги Жума муборак!

Исломдай мунаввар манзил қайда бор,
Қуръоннинг ояти ҳатто ойда бор,
Бунда бир яхшилик деган қоида бор,
Муҳаммад бошлаган карвон муборак,
Азизим, бугунги Жума муборак!

Инсон - унинг қалби мисли бир қуёш,
Ҳаққа сажда қилгай кўзларида ёш,
Фақат жойнамозга эгилгайдир бош,
Жойнамоз ичра бир иймон муборак,
Азизим, бугунги Жума муборак!

Пок кўнгил бирла сиз пок бўлинг доим,
Муҳаббат ёрингиз бўлсин илойим,
Қалбингизга меҳр солсин Худойим,
Меҳрдан уйғонган виждон муборак,
Азизим, бугунги Жума муборак!

Ассалому алайкум!
Ражаб ойининг иккинчи жумаси муборак бўлсин!


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

09 Jan, 18:29


#Эртага_жума

Табассум қилмоқда кўкдаги моҳим,
Тун чўкиб, осмон ҳам кўзларин юмур.
Аллоҳдан сўрайлик, берсин илоҳим,
Янги тонгларга ҳам еткулик умр!

Бугун эзгу сўзлар этдик муҳтасиб,
Бугун шод айладик, биз дилимизни.
Эртага айласин қутламоқ насиб,
"Жума муборак!" деб, бир - биримизни!

Ўлмасбек Самарқандий.

Тунингиз осуда ўтсин !
ХАЙРЛИ ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

09 Jan, 14:39


ДЎСТИНГ БЎЛАР

Ёлғиз ўтган кунлар сенинг кулфатингдир,
Бу ҳаётда доим каму-кўстинг бўлар.
Тўйда қорин тўқлагани улфатингдир,
Оғир кунда йўқлагани дўстинг бўлар.

Ҳаловатда ўтмаган кун - тинч кунингмас,
Яхши кунлар умринг узра устун бўлар.
Соғ кунингда сойдай оққан ҳеч кимингмас,
Дардманд чоғинг эшик қоққан дўстинг бўлар.

Гоҳи кўнгил кўчасида ингранар куй,
Шу чоғ тилга чиққан рости - рустинг бўлар.
Зўр вақтингда "ҳа" деганлар хушомадгуй,
Муҳтож чоғинг "ма" деганлар дўстинг бўлар.

Бир кун бизни ўлдиради адоват - кин,
Ер-оёғим, осмон менинг устим бўлар.
Ёнгинамдан жим ўтганлар билмадим ким,
Йиқилганда қўл тутганлар дўстим бўлар.

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

09 Jan, 05:05


... Бу ҳаётда бор бўлиб қолиш учун кимнидир йўқотиш, йиқилмаслик учун бошқа бировни йиқитиш шарт эмас!

Кунингиз мазмунли ўтсин!


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

09 Jan, 02:51


#Тонгги_тарона

"Бир зиёфат беринг"

⚡️ Бугун қадрдон акам, истеъдодли санъаткор Мухтор Раис таваллуд топган кун!
Самимий, ҳокисор ва меҳрибон инсон Мухтор акамга муборак 50 ёш қутлуғ бўлсин!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

09 Jan, 01:39


Янги чечак унар, умид чечаги,
Ҳаёт деб аталмиш бир гулистонда.
Ортда қолар бари, дардлар кечаги,
Яна бир тонг отди Ўзбекистонда!

Унут бўлсин ташвиш, дардуманд палла,
Кеча ечилмаган энг катта тугун.
Аллоҳга шукурлар дейман баралла,
Ассалом янги кун, Ассалом бугун!

Ассалому алайкум!
Пайшанба тонги муборак бўлсин!


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

08 Jan, 18:11


Негадир ишларим битмаяптида,
Шу хаёл руҳимдан кетмаяптида,
Ўйланиб, ўйланиб топдим жавобин,
Дадамнинг дуоси етмаяптида.

Ҳар тонг, ҳар тун оталаримиз дуосини олишни унутмайлик!

ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН АЗИЗИМ!


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

08 Jan, 14:08


ЭРКАК БЎЛИБ ЯШАМОҚ ҚИЙИН

Ҳақиқатни англа эй инсон,
Ва қолгани ҳаммаси бир тийин.
Эркак бўлиб туғилмоқ осон,
Эркак бўлиб яшамоқ қийин!

Боболардан қолган сўз ҳақдир,
Мен улардан ортиб не дейин.
Эркак бўлиб туғилмоқ тақдир,
Эркак бўлиб яшамоқ қийин!

Пушаймонлар, афсуслар кеч гап,
Хушомадлар, мақтовлар ўйин.
Эркак бўлиб туғилмоқ - ҳеч гап,
Эркак бўлиб яшамоқ қийин!

Йигитга зеб бермайди қомат,
Ё савлатли кўрсатмас кийим.
Эркак бўлиб туғилиш - омад,
Эркак бўлиб яшамоқ қийин!

Мен зўрларга қилмайман ҳавас,
Мардлик эмас бақувват билак.
Эркак бўлиб туғилдингми, бас,
Эркак бўлиб яшамоқ керак!

© Ўлмасбек Самарқандий.
🎙Дилниёз Ғаффоров.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

08 Jan, 11:51


***
Ким кўнмайди қисматига айтинг ахир,
Кечагина тинглар эди сўзларини.
Ҳовлида ҳам, кўчада ҳам пичир –шивир,
Қайси ота соғинмайди қизларини.

Тақдир шундай синаб қўйган нетолмайди,
Излаб юрар остонадан изларини.
Йиғлаб-йиғлаб бировга ҳам айтолмайди,
Қайси ота соғинмайди қизларини.

Қиз болаку учиб кетар қуш экан дўст,
Сочин сила, ўпиб қолгин юзларини.
Агар билсанг бари ширин туш экан дўст,
Қайси ота соғинмайди қизларини.

Қизлар кетди уйларини ҳувиллатиб,
Бўзлаб қолар аста ушлаб тизларини.
Қиз ўрнига қалдирғочлар келар қайтиб,
Қайси ота соғинмайди қизларини.

Катта-кичик дардларга ҳам кўникамиз,
Яширамиз юрагимиз бўзларини.
Йўлларига билсанг агар кўз тикканмиз,
Қайси ота соғинмайди қизларини.

Умид Худойқулов
2025 йил 8 январь.

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

08 Jan, 06:14


АЁЛЛАРГА! 📌

Сиздаги гул, ожиза,
Диллар виқорлигидан.
Яралган бир мўъжиза,
Эркаклар борлигидан!

Давлат ҳам, салобат ҳам,
Ҳузур ва тароват ҳам,
Уйдаги ҳаловат ҳам,
Эркаклар борлигидан!

Бехавотир йўлингиз,
Хушчақчақдир дилингиз,
Кармондаги пулингиз,
Эркаклар борлигидан!

Жононлар севгиси-ям,
Кўнгиллар туйғуси-ям,
Фарзандлар кулгуси-ям,
Эркаклар борлигидан!

Гўзалдирсиз киройи,
Янгажону, кенойи,
Аёлларнинг чиройи,
Эркаклар борлигидан!

Изламанг ҳеч киноя,
Сўзларимда йўқ соя,
Сизга таянч, ҳимоя,
Эркаклар борлигидан!

Уни севиб суяйсиз,
Биқинидан бурайсиз,
Лабингизни буяйсиз,
Эркаклар борлигидан!

Майли содда ё гаранг,
Асабин қилманг таранг,
Кал ҳам бўлмайсиз, қаранг,
Эркаклар борлигидан!

Ҳафтанинг пайшанбаси,
Чойнакда чой шаммаси,
Хуллас ҳамма-ҳаммаси,
Эркаклар борлигидан!

Сурманг ўзга хаёллар,
Берманг нозик саволлар,
Шукур қилинг аёллар,
Биз эркаклар бор учун!!!

Дарвоқеа, эркакларнинг байрами яқин-а!!! 😊

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

08 Jan, 03:28


📊 Тонгги тарона

"ПРОКУРОРМАН"

🎬 Акжол Мелдибоев ижросида.

⚡️ Бугун Ўзбекистонда прокуратура ходимлари куни нишонланмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, ушбу касб эгаларини самимий табриклайман!
Адолат ҳамиша мезонингиз бўлсин!


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

08 Jan, 02:05


⚡️Бугун 8 январь — Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари куни!

Ҳаққимизнинг ҳимояси, қалқонисиз.
Касбингизда мужассамдир номус - орлар,
Жамиятнинг АДОЛАТ ли аҳкомисиз,
Табригимиз сизга бугун прокурорлар!

© Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

07 Jan, 04:52


​​​​У   М   И   Д

УМИД - ҳаёт йўлларининг риштаси,
УМИД - кўнгил тубидаги бир маъво.
УМИД - тўзғин умрнинг сариштаси,
УМИД - оғриқ диллар учун бир даво.

УМИД - ҳали очилмаган ғунчадир,
УМИД - ҳали сиёҳ тегмаган қоғоз.
УМИД - бахтга лиммо-лим тугунчадир,
УМИД - энди раста бўлган бир овоз.

УМИД - кенгиш даладаги жуфт издир,
УМИД - ишқдан қоқилмаган бир мижжа.
УМИД - совчи кутаётган бўйқиздир,
УМИД - ҳали уйланмаган йигитча.

УМИД - туғуруқхонадаги туғёндир,
УМИД - шодон кулаётган бир масъум.
УМИД - ортга қайтган озурда  жондир,
УМИД - доктор юзидаги табассум.

УМИД - Ҳаққа йиғлаб қилинган оҳлар,
УМИД - қонлар оқиб турган томирдир.
УМИД - ҳали очиқ турган нигоҳлар,
УМИД - ҳали тугамаган умрдир!!!


Ҳаётнинг ҳар кунидан умидвор бўлиб яшанг!

©️Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

07 Jan, 01:56


🎤 Тонгги тарона

🎼 "ЕР ТЕЗ АЙЛАНМОҚДА"

Бизни болаликнинг ширин хотиралари сари етакловчи қўшиқ.

🎬 Наталья Варлей ижросида.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

07 Jan, 01:35


Уйғотгувчи дея, берилмиш таъриф,
Шарқ номли қудратли, буюк ўлкага.
Ҳали "хайрли тонг" айтмасидан ғарб,
Ассаломин айтар икки елкага.

Юз Ҳаждир - ғарибнинг бошин силамоқ,
Хушзабонлик - хушрўй итоат эрур.
Бир кунда беш маҳал умр тиламоқ -
Эҳтимол, бу ҳам бир ибодат эрур!

Ассалому алайкум!!!
Янги тонг, янги кун муборак бўлсин!


© Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

06 Jan, 17:47


Ота...

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

06 Jan, 16:12


Жуда кўп дўстларимнинг оталари ҳақида шеър ёзиб бердим. Шеъримда уларга узоқ умр, тан-сиҳатлик тиладим...
Бугун эса, мен ўзим шу тилакка муҳтожман!

Отамни дуо қилиб қўйинглар🙏 кўпнинг дуоси ижобатдир!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

06 Jan, 03:02


​​Салом, бу ҳаётда «беш»и кўп одам,
Биздек фақирларга пеши кўп одам.
Бир алик оларсиз саломимизга,
Яхши юрибсизми, иши кўп одам?!

Бизни шеърдан бўлак йўқ ташвишимиз,
Қалам қариндошу, қоғоз хешимиз,
Сиздан ҳол сўрамоқ бизнинг ишимиз,
Сиз-чи омонмисиз иши кўп одам?!

Сезмайсиз атрофда гоҳо - кимим йўқ,
Мен-ку бир танишман, гина-киним йўқ,
Сизда ҳаловат йўқ, сизда тиним йўқ,
Ишларингиз зўрми, «иши кўп» одам?!

Ассалому алайкум!
Ишингиз қанчалар кўп бўлмасин, қадрдонларни бир йўқлаб қўйинг! 😊


Душанба кунингиз мазмунли ўтсин!

Ўлмасбек Самарқандий.

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

29 Dec, 03:56


Қутлуғ келсин илоҳим,
Самарқандга янги йил...


Ўлмасбек Самарқандий сўзи
«Нурафшон» гуруҳи ижросида.

Кириб келаётган янги йилингиз муборак бўлсин!

t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

29 Dec, 00:46


​​​​​​ТАБАССУМ ҚИЛИНГ!

​​​​Табассум қилинг, ҳар дам,
Қувинг дилдан аламни.
Шодумонлик шукуҳи,
Босиб кетсин оламни!

Битмаган қанча ишлар,
Бошқа кунга қолди-да.
Таслим булар ташвишлар,
Бир жилмайиш олдида.

Кулинг, рақс этсин чунон,
Юздаги минг чизиқча.
Сизни ҳар кун кулдирсин,
Такдир деган қизиқчи!

Қаранг, атроф лиммо-лим,
Ғамдан абгор одамга.
Дунё бирам гўзалдир,
Кулгуси бор одамга.

Кулинг, ҳаётнинг узи,
Йиғлатмоққа улгурар.
Кўзёшингиз артгайдир, 
Лабдан учган кулгулар!

Дунё беш кун биродар,
Қувонч- умрнинг нақши.
Йиғлаб кетгандан кўра,
Жилмайиб ўлган яхши!

Кулгу-пардоз юз учун,
Сурманг буёқ дам ба дам.
Бир табассум билан сиз,
Чиройлисиз ҳаммадан.

Умр дард эмас фақат,
Умр - сиз битган нома.
Изласангиз ҳаётнинг,
Ҳар кунида ҳангома!

Шодлик, қувонч, табассум,
Асло канда бўлмасин.
Фақат кулгуларингиз,
Захарханда бўлмасин!

Қўймасин, ҳеч шодланиб,
Хандасига кулишдан.
Фақат Худо асрасин,
Бандасига кулишдан!

Сизга Аллоҳдан инъом,
Тонгнинг ўзи суюнчи!
Шеъримни ўқиб бўлгач, 
Битта кулиб қўйингчи!

Ассалому алайкум!
Бугунги кунингиз табассум билан ўтсин, қадрдоним!

Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

28 Dec, 12:24


​​​​ТАРЖИМАИЙ ҲОЛ

Ўлмасбекдир менинг исмим,
Бахтим бўлса, бир бекчада.
Минг шукурки, ўсди жисмим,
Тилим чиқди ўзбекчада.

Беш ёшимда шавққа тўлди,
Кўнгилчамнинг арзхонаси.
Ҳарф танитди, устоз бўлди,
Самарқанднинг дарсхонаси.

Есениндан кўра кўпроқ,
Навоийни суяр эдим.
Пушкин қатли-қаттол, бироқ,
Қодирийга куяр эдим.

Минг сўз бирла айтсам-да, кам,
Шеъриятга муҳаббатни.
Этагидан тутдим, маҳкам,
Андижонлик Муҳаммадни.

Ташбеҳларим бўлар эрди,
Ҳар сўзимга бир орожон.
Минг шукурки, бир дард берди,
Юрагимга, Бухорожон.

Ўн саккизим - завққа тўлган,
Шавққа тўлган,шиддатли ёш.
Учи чунон ўткир бўлган,
Қалам берди қўлимга Шош.

Очди умрим, дил сиримни,
Ширин ҳислар парвонадир.
Ишқ ҳақдаги илк шеъримни,
Муаллифи Фарғонадир.

Қулоқ тутдим, бўлиб толиб,
Алпомишнинг эртагига.
Шеърлар ўқиб келдим, бориб,
Бойсунтоғнинг этагига.

Ҳа, шоирман, кўкрак керган,
Назмий бўстон кўшки бирлан.
Абдуллони улғайтирган,
Қашқадарё ишқи бирлан.

Девонавор бўлиб, бироз,
Ўпар бўлдим ишқ лабидан.
Бул телбалик менга меърос,
Наманганнинг Машрабидан.

Айланарди завққа тўлиб,
Кўнгилдаги шеър – дарёга.
Туйғуларим тўлқин уриб,
Шерик бўлди, Сирдарёга.

Ҳар баҳорда тўп бўларди,
Юз шоиру, юз шоира.
Кўп борардик, кўп бўларди,
Зоминтоғда мушоира.

О, минорлар қадди-бўйим,
Ўшал юртга бир етгум бор.
Юрагимда бир орзуйим-
Хоразмча шеър битгум бор.

Чалғимасман сўздан зинҳор,
Кетгум, кўнглим етовида.
Достон ёзурман, эҳтимол,
Қорақалпоқ ўтовида.

Ҳар гўшадан бўлиб сармаст,
Меҳри ишққа доир қилди.
Адабиёт дарси эмас,
Мени Ватан шоир қилди!

Ўлмасбекдир менинг исмим,
Бахтим бўлса, бир бекчада.
Минг шукурки, ўсди жисмим,
Тилим чиқди ўзбекчада.


Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

28 Dec, 06:15


⚡️Бугун Ўлмасбек Самарқандий канали ташкил этилганига роппа-роса 5 йил бўлди!

2019 йил яхши ниятлар билан биринчи постимни қўйгандим.
Шу вақт ичида мен билан бир сафда садоқат билан ижодимни кузатиб келаётганларга ўз ташаккуримни билдираман!

Самимият билан:
Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

28 Dec, 02:04


"ЎЗБЕГИМ"

Фарғонада минг нафар ёшлар Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” қасидасини жўр бўлиб ижро этди.

⚡️28 декабрь – Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллуд топган кун.

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

28 Dec, 01:51


Менга "йўқ" деб жавоб берганлардан миннатдорман, чунки улар туфайли мен ҳамма нарсага ўзим эришдим.

©Алберт Эйнштейн.

Ассалому алайкум!
Янги кун муборак азизим !


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

27 Dec, 05:43


​​​​ЯНГИ ЙИЛ ТИЛАКЛАРИ

Салом дўстим, азизим,
Қадрингиз баланд ғоят.
Ҳадемай янги йил ҳам,
Кириб келар, ниҳоят.

Ҳар галгидек янги йил,
Келгайдир виқор билан.
Қайда ёмғир шивирлаб,
Қайда эса, қор билан.

Тилагим, янги йилда,
Янги бахтлар ёр бўлсин.
Уч юз олтмиш беш кун ҳам,
Умидингиз бор бўлсин!

Сочилсин йўлингизга,
Наманганнинг гуллари.
Аримасин чўнтакдан,
“Кал бобо” нинг пуллари.

Самарқанднинг нонидай,
Азиз бўлсин бошингиз.
Бухоро миноридай,
Мингга етсин ёшингиз.

Кенг қилинг кўнглингизни,
Қорақалпоқ чўлидай.
Бурро бўлсин тилингиз,
Боғларнинг булбулидай.

Қизлар бахтли бўлишсин,
Борган жойда тош қотиб.
Йигитлар муҳаббатда,
Қолмасинлар бош қотиб.

Уйланганлар яшашсин,
Кипригу ҳам қошдайин.
Ёғли бўлсин рўзғори,
Андижонча ошдайин.

Шодон байрам қилайлик,
То қуёш уйғотгунча.
Шодлайлик кўнгилларни,
Фарғона тонг отгунча.

Овозингизга овоз,
Берсин дейман Худойим.
Тошкент пиёласидай,
Жаранглаб турсин доим.

Қалбингизнинг учқуни,
Олов бўлсин ловуллаб.
Юракда оқсин меҳр,
Сирдарёдай шовуллаб.

Жиззахнинг тоғларидай,
Баланд бўлсин бошингиз.
Ризқингизни Ҳақ берсин,
Ҳалол бўлсин ошингиз.

Кийганингиз ҳамиша,
Бўлсин бренднинг зўри.
Еганингиз доимо,
Қашқадарё тандири.

Вафодор дўстларингиз,
Ёнингизда тўп бўлсин.
Сурхондарё анорин,
Донасидай кўп бўлсин.

Навоий олтинидай,
Зангламасин бахтингиз.
Мана шу олтинлардан,
Кам бўлмасин нақдингиз.

Қувноқ байрам янги йил,
Кўнгил ёзиб, куйлаймиз.
Хоразмча “Лазги” ни,
Қўйинг дўстим ўйнаймиз.

Тилагим, янги йилда,
Янги бахтлар ёр бўлсин.
Уч юз олтмиш беш кун ҳам,
Умидингиз бор бўлсин!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

26 Dec, 19:25


ЙИЛНИНГ СЎНГГИ ЖУМАСИ

Улуғ кунга етдик эллик икки бор,
Аллоҳнинг каломи тушмади тилдан.
Эллик икки марта бир - биримизни,
"Жума муборак", деб қутладик дилдан.

Иймон кўнглимизга энг яхши малҳам,
Аллоҳ бергай гўзал ажру - ҳукмни.
Кутмоқ насиб этсин янги йилда ҳам,
Эллик икки марта муборак кунни.

2024 ЙИЛНИНГ ОХИРГИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Самимият ила: Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

26 Dec, 14:36


САЛОМЛАШМАЙ ҚЎЙДИК БИЗ

Бугун дили вайронман,
Қовоғимиз уйдик биз.
Нима бўлди, ҳайронман,
Саломлашмай қўйдик биз!

Ичим қон ютиб кетди,
Бўғзимни тутиб кетди,
Байрамлар ўтиб кетди,
Саломлашмай қўйдик биз!

Қувонмайман, кулмайман,
Завқу - шавққа тўлмайман,
Нима ўтди билмайман,
Саломлашмай қўйдик биз!

Айтинг, не ташвишингиз,
Нима олди ҳушингиз,
Шунча кўпми ишингиз,
Саломлашмай қўйдик биз!

Рости жуда оғриндим,
Саломингиз соғиндим,
Сўзларим шеърга индим,
Саломлашмай қўйдик биз!

Айтинг кимга қилай арз,
Дўстликка кетмасин дарз,
Салом фарздир, салом қарз,
Саломлашмай қўйдик биз!

Аразламанг жўртага,
Нима тушди ўртага,
Ҳеч бўлмаса эртага,
Саломлашиб қўяйлик!!!

Бугун кўнглингизни оғритган инсонларингиз бўлса кечиринг!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

26 Dec, 04:55


АКС иома...

Билинг, баъзан жим турса эркак,
Нигоҳида катта бир туйғу.
Хаёлларин қилманг ҳеч эрмак,
Ниманидир ўйлаяпти, у...🤔

Билинг, магар жим турса аёл,
Англаб бўлмас на шодлик, қайғу.
Юрагида маккора хаёл,
Ниманидир ўйлаб қўйган, у!😁

Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

26 Dec, 01:56


​​Бу ҳаёт нимадир – ором бўлмаса,
Бошлаган ишларда маром бўлмаса.
Орому - маромдан гапирмоқни қўй,
Энг ёмон нарса бу – салом бўлмаса!

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг, қадрдоним.
Пайшанба тонги муборак бўлсин!


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

25 Dec, 17:14


Тун пардаси тортилди маюс
Қишлоқлардан то шаҳаргача
Юрагимда бордир битта сўз,
Омон бўлинг тонг саҳаргача!

Шукур қилинг яхши ўтди кун,
Тонгдан тортиб токи шомгача.
Чоршанбага ясалур якун,
Омон бўлинг пайшанбагача!

Ўлмасбек Самарқандий.

ХАЙРЛИ ТУН!
Аллоҳга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Кун давомида биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур! 🙏

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

25 Dec, 16:05


ЯНГИ ЙИЛ

Шукрона айтурмиз эртами ё кеч,
Яхши ўтган ҳар кун – тунимиз байрам.
Аммо тушунмайман янги йилга, ҳеч,
Бир йилга қариган кунимиз байрам.

©Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

25 Dec, 12:04


#Ҳазил_шеър

Қувончларим кўп бағоят,
Бу ҳам битта зўр иноят,
Эй дўстларим ва ниҳоят,
Метанга навбатим келди.

Қилмас сира вақт итоат,
Керак тоғдай сабр-тоқат,
Ўтиб роса тўрт-беш соат,
Метанга навбатим келди.

Тонг отишга оз қолувди,
Сабримдан ҳам оз қолувди,
Ярим отим нос қолувди,
Метанга навбатим келди.

Асаблар жон олмасидан,
Тил сўкишга бормасидан,
Свет ўчиб қолмасидан,
Метанга навбатим келди.

Энди уйга шайланайин,
Бахт тотига бойланайин,
Омадимдан айланайин,
Метанга навбатим келди.

Тўлиб кетган йўлда мошин,
Ўнгда мошин, сўлда мошин,
Мендан кейин юзта мошин,
Метанга навбатим келди.

Кимки етса байрам қилар,
Етмаганлар оҳ-воҳ қилар,
Ҳаяжонли дақиқалар,
Метанга навбатим келди.

Бундай шодли бир дам йўқдир,
Етишмоқлик ҳар дам йўқдир,
Мендан бахтли одам йўқдир,
Метанга навбатим келди.

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

25 Dec, 05:48


Бошимдан ўтганларни сўйлаб берайми, дўстим,
Ё бошимдан баландроқ бўйлаб берайми, дўстим?!
Кўзларимнинг ичида қирқ етти йиллик тақдир,
Ўшал тақдир қўшиғин куйлаб берайми, дўстим?!

Не келса ҳам кўнглимга юрибман тилим тийиб,
Дўстимга бағир очиб, душманимга дил ийиб,
Ҳаёт берган қирқ ямоқ эски кўйлагим кийиб,
Кейин "Тақдир" рақсига ўйнаб берайми, дўстим?!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

25 Dec, 02:16


​​⚡️Бугун 2024 йилнинг сўнгги чоршанбаси!

Бир йил давомида 51 марта муродбахш чоршанбаларни кузатиб қўйдик.
Йил давомида 51 марта бу кунни кутиб уйғондик.
Йил бўйи 51 марта “Муродбахш кун муборак бўлсин!” дея бир-биримизни табрикладик.
Бугун эса, мана шуларнинг 52 чиси такрорланади.
Мен эса, ҳар галги чоршанба тонгидаги сўзларимни такрор айтишдан чарчамайман: Умрдан мўъжиза кутгувчилар учун чоршанба энг яхши кун!

Йилнинг энг сўнгги чоршанба тонги муборак бўлсин!

Ҳурмат билан: Ўлмасбек Самарқандий.

Ҳа айтганча, янги йилнинг биринчи куни ҳам чоршанбага тўғри келаркан!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

24 Dec, 16:33


Тун... этгайдир тантана,
Кўнглимизнинг кўркини.
Тугаб бормоқда яна,
Умримизнинг бир куни.

Тонг... Яратган Ҳақдан ҳукм,
Диллардан зулмат кетсин.
"Ассалому алайкум!",
Демоқлик насиб этсин!

Тунингиз хайрли ўтсин, азизим!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

24 Dec, 14:57


​​ХУДОНИНГ КАЛТАГИ

Не ғазабу-қаҳринг бор, яқинларинг кўтаргай,
Бегоналар меҳридан зеболанмас баётинг.
Отанг урса, оёғинг ва ё тиззанг кўкаргай,
Худо урса билгинки, кўкармайди ҳаётинг!

Туғишганлар олдида бори дардинг тингланар,
Ётлар ичра сен бедард, бахтиёру хам беғам.
Онанг урса, эҳтимол хатоларинг ўнгланар,
Худо урса билгинки, ўнгланмайди умринг ҳам!

Оиланг сенинг қўрғонинг, унда бағринг тўлгайдир,
Жигарларинг камоли бир-биридан зиёда.
Аканг урса, хақдир у, биринг икки бўлгайдир.
Худо урса оқармас, косанг икки дунёда!

Адашсанг ҳам жигаринг умр тилаб ўтгайдир,
Оч қолса хам яқининг, тортиб олмас ошингни.
Опанг сўкса, сўк оши, урса силаб ўтгайдир,
Худо урса силамас бандаси ҳам бошингни!

Меҳр бирла ўчмагай билки умринг маёғи,
Муҳаббат-ла одамзод соғ чиқмиш дор тагидан.
Ўлдирмайди урса ҳам ота-онанг таёғи,
Омон қолмоқ даргумон Худонинг калтагидан!

Ўлмасбек Самарқандий.

Каналга уланиш учун:
👇👇👇👇👇👇👇
@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

24 Dec, 11:27


​​​​Ошиқлар ишқталаб, ё меҳрталаб,
Унсизгина, маюс пичирлайди лаб,
Кел, мени бағринга босгин эркалаб,
Мен сендан бахт сўраб келдим, азизам!

Сенга топинмоқни кўнглимга солди,
Ўзимдан аввалроқ дилгинам борди,
Ҳайдама, ёнингга Худо юборди,
Мен сендан бахт сўраб келдим, азизам!

Йигитнинг номуси, ори Худодан,
Илтижоси, оҳи, зори Худодан,
Беролмайсан!
Унинг моли Худодан,
Мен сендан бахт сўраб келдим, азизам!

Гуноҳкорман - магар севмоқ бир гуноҳ,
Дилни ишқ оби-ла ювмоқ бир гуноҳ,
Йўқ дема!
Ошиқни қувмоқ бир гуноҳ,
Мен сендан бахт сўраб келдим, азизам!

Унинг ўзи толеъ сўраб турибди,
Ҳурлари қувончдан яйраб турибди,
Ҳозир,
Иккимизга қараб турибди,
Мен сендан бахт сўраб келдим, азизам!

Биламан, қалбингда ишқнинг ҳиси бор,
Сезяпман, бағрингда БАХТнинг иси бор,
Рози бўл!
Оллоҳнинг суюнчиси бор,
Мен сендан бахт сўраб келдим, азизам!

Ҳайдама!
Ёнингга Худо юборди!


Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

24 Dec, 05:16


​​​​СИНГЛИМ

Меҳрибон сингилларингизга жўнатинг!

Қалб жоннинг ошиғи, руҳ моҳитобон,
Жонимга меҳрибон кўнглим бор мани.
Бироқ, кўнглимдан-да кўпроқ меҳрибон,
Ўзи биттагина синглим бор, мани.

Жонингга жон бўлай жонажонгинам,
Сабри дунёлардай кенглим бор мани.
Онамдан кейинги онажонгинам,
Ўзи биттагина синглим бор, мани.

Маюс жавдирай, ташрифимга зор,
Соғинчдан кўзлари мунглим бор, мани.
Укасидан меҳр, акадан озор,
Ўзи биттагина синглим бор, мани.

Сени унутдимми, оҳ илҳом пайти,
Меҳри минг шеъримга тенглим бор, мани.
Мингтадир гўзаллар мадҳига байтим,
Лекин биттагина синглим бор, мани.

Онамдан кейинги онажонгинам.❤️‍🔥

© Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

18 Nov, 15:36


Ерда нафас олмоқ учун осмон керак,
Осмонга бўй чўзмоқ учун ер муқаррар.
Шу икки бурж ичра зоти Инсон керак,
"Камтарликнинг камоли бор" дер, муқаррар.

Ерга бошлар эгилгани пастлик эмас,
Ё, мутелик эмас, мовий сайёрага.
Шул боисми, комилликка этиб ҳавас,
Шеър битилган чойнак билан пиёлага.

Кибр - кўнгил қадрингни хеч билмайди у,
Ҳокисорлик - унда кўнгли куюклар бор.
Иззат дея, пойидан жой олиб мангу,
Икром дея, отдан тушган буюклар бор.

Сўз демасман, яшаб қўйган ёшим учун,
Куёш порлар ҳар тонг умр маёғимга.
Минг шукрки, осмон бордир бошим учун,
Яхшиямки, ер яралган оёғимга.

Ўлмасбек Самарқандий.

Назаримда, бу шеърим ҳам камида 50 та оловли юракка арзир...

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

18 Nov, 12:47


"Аллоҳ учун ушбу хабарни дарҳол юз кишига тарқатинг.Шунда тез кунда сизни омад қарши олади, акс ҳолда..."
(ижтимоий тармоқлардан)

ФИТНА


«... Аллоҳ учун ушбу хабарни,
Юз кишига дарҳол тарқатинг!»
Эй воҳ дўстим, бу ёзувлардан,
Наҳотки тоқ бўлмас тоқатинг?!

«... Уч кун ўтмай, хушхабар сизни,
Қувонтиргай, ишонинг бу рост!»
Ҳеч бир мужда эмас, бу мактуб,
Ғайридинлар фитнаси, холос.

Аллоҳ учун «смс» ёзмоқ,
Мунофиқдан буйруқ эмасми?!
Интернетдан хушхабар кутмоқ,
Шудгордаги қуйруқ эмасми?!

Наҳот, сенинг қалб кўзинг сўқир,
Ё иймонинг заиф шунчалар.
Хушхабарни бергувчи Ҳақдир
Содда бўлма дўстим, бунчалар!

Фитнакорлар мудом сен каби,
Соддаларни излагай, абас.
Тармоқларда хат тарқатгунча,
Ибодат қил Аллоҳ учун, бас!

Ўқимасдан, ўчириб ташла,
Келса агар сенга ҳам шу хат.
Фитналардан огоҳ бўлсин деб,
Юз кишига шеъримни тарқат!

Хушхабарни бергувчи Ҳақдир
Содда бўлма дўстим, бунчалар!


Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

18 Nov, 08:58


Кўктурк ҳоқонлигидан - Мустақил Ўзбекистонгача.

Асрлар давомида халқимиз қандай байроқлар остида яшаганини биласизми?

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

18 Nov, 06:16


Бунчалар ширинсан, Ватан байроғи! 😊

Байроғимиз акси туширилган торт тайёрладик! 👍

Байроғимиз наҳотки 100 та оловчага арзимаса...

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

18 Nov, 00:33


#Байрам_муборак

"Ўзингники, ўзингга, ой кўринар", дейдилар,
Не бўлмасин барибир, бой кўринар, дейдилар.

Ҳилпираб турса агар, мингта юртнинг маёғи,
Бир чиройли кўринар, Ўзбекистон байроғи!

Асрлар ичра кетган, илдизингдан айланай,
Ўн иккита маржоний, юлдузингдан айланай.

Жилваранг жамолингдан аримайди ҳеч чирой,
Мана ўттиз уч йилки, нур сочади янги ой.

Айтчи қандай сеҳринг бор, яшайсан дил оҳида,
Нега сени қучоқлаб, йиғлайдилар гоҳида?!

Минг йилдирки жойинг бор, юракларнинг қўридан,
Нега Кубро қизғонган, сени ёвлар қўлидан?!

Нега ғолиблар сени елкасида тутгайлар,
Дунёга ўт тушса гар, ўтдан олиб ўтгайлар!

Алп йигитлар тиз чўкиб, ўпиб қўяр юзингдан,
Ҳаммани мафтун этган, айланайин ўзингдан!

Сен тинч юртнинг тимсоли - байроқ бўлиб ҳилпира,
Сен баридан бошқача, бойроқ бўлиб ҳилпира!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

17 Nov, 17:29


Майли узоқ куттирмаймиз...

#Янги_шеър

Бир дунё сиғмайди икки кўзимга,
Икки оёғимга бир олам ҳам тор.
Гуё қолиб кетган дунё ўзимга,
Эгасиз дунёда менга нима бор?!

Муҳаббат андоза, ишқ битта қолип,
Ғолиблар-эгик бош, мағлублар-ғолиб,
Кетсам бу оламдан бошимни олиб,
Мен йўқ дунёларда сизга нима бор?!

Биласиз, бир кетсам келмайман қайтиб,
Сиз йўқ оламларда юраман дайдиб,
Юрасизми фақат исмимни айтиб,
Мен йўқ дунёларда сизга нима бор?!

Умр деганлари жуда узун из,
Таърифи бор йўғи, сўздир бир оғиз,
Ёки қоласизми, ёдим-ла ёлғиз,
Мен йўқ дунёларда сизга нима бор?!

Сизсиз кўзларимни ашк қиламан-ку,
Ғариб бу кўнглимни ғаш қиламан-ку,
Сиз ёлғиз қолсангиз, рашк қиламан-ку,
Мен йўқ дунёларда сизга нима бор?!

Ҳижрон ҳам, висол ҳам бари бекорчи,
Қолмасдим, десалар "бир лаҳза қол-чи",
Сиз бор оламларнинг ошиғи олчи,
Сиз йўқ дунёларда менга нима бор?!

Ўлмасбек Самарқандий.

Энди 100 та оддий юракча эвазига эртага яна бир янги шеъримиз бор!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

17 Nov, 16:22


Ёнаётган юракчалар ҳам, шеърим ҳам ярим бўлди!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

17 Nov, 16:00


Тез орада янги шеъримни ўқишни истайсизми?

Фақат, унинг нархи 100 та ёнаётган юрак!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

17 Nov, 07:48


🇺🇿18 ноябр - Ўзбекистон давлат байроғи куни!

Кўм-кўк осмон бағрида ҳамон,
Нур сочмоқда янги чиққан ой.
Яшил водий олмиш, эҳтимол,
Ўн иккита юлдуздан чирой.

Мовий осмон ва ям-яшил ер,
Ўртасида оппоқ тонг яққол.
Пешоналар тўккан инжа тер,
Ва томирда оқаётган қон!

Балки, ҳаёт манзараси бу
Балки, бахтнинг сийрати шундай!
Ўттиз уч йил бўлдики ушбу,
Мамлакатнинг сурати шундай!

Эҳтиёж йўқ ортиқча сўзга,
Мадҳ изламанг кўнгилни тиғлаб.
Толиблари суртарлар кўзга,
Ғолиблари ўпарлар йиғлаб!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

17 Nov, 02:18


🎤 Тонгги тарона

🎼 "ТАЛАБАЛИК ДАВРИМ"

🎬 Илҳом Иброҳимов ижросида.

Бугун Халқаро талабалар куни!
Илму - урфон излаб, таълим олаётган барча талабаларни табриклаймиз!


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

17 Nov, 00:14


​​☄️Бугун талабалар куни!

​​КУРСДОШЛАРИМГА!

( соғинган курсдошларингизга юборинг)


Бизни бир дунёга тўплади тақдир,
Биз бирга яшадик тўрт йил ҳамнафас.
Умр дарё эди, вақт изми ҳақдир,
Оппоқ орзуларга қилдик биз ҳавас.

Дорилфунун ичра ахтариб урфон,
Юрган йўлларимиз тош бўлди тўрт йил.
Биримиз Фарғона, биримиз Сурхон,
Бизнинг Ватанимиз Шош бўлди тўрт йил.

Азиз курсдошларим - жоним жавҳари,
Эсласам, тўлсайди кўнгил камларим,
Оҳ сени қумсайман, умрим гавҳари -
Олтин даврим менинг, тилло дамларим!

Ёдингизга солай, илм ўчоғи,
Лекция ўқилган дарсхоналарни.
Эслайсизми сиз ҳам, имтиҳон чоғи,
Баҳо учун топган баҳоналарни...

Бугун ўйлаб мени ҳаяжон босди,
Тоғдай илм сиғарди муштдай мияга.
Уч-тўрт кун шоҳлардек яшардик рости,
Юз сўмдан ошмаган стипендияга.

Йигирма йил ўтди... йил - йилдан ўзар,
Кўнглимни қоплади неча ғам-ғусса,
Сенда қолиб кетди, оҳ курсдош гўзал,
Биринчи муҳаббат, биринчи бўса!

Хотиралар мангу замонлар оша,
Ҳамон ёдимдасиз, ҳамон дилдасиз!
Неча йил ўтса ҳам мен учун ўша,
Ўн етти, ўн саккиз ёшли йилдасиз,

Бугун сизга атаб шеър битдим сармаст,
Эҳтимол бу бироз кўнгилга малҳам.
Тўрт йил ўқиб-ўқиб, муаллим эмас,
Шоир бўлиб кетган курсдошингиз ҳам!

Оҳ сени қумсайман, умрим гавҳари -
Олтин даврим менинг, тилло дамларим!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

16 Nov, 16:43


⚡️ Эртага Халқаро талабалар куни!

ТАЛАБАЛИК ДАВРОН ЭКАН!


Ҳар лаҳзаси имкон экан,
Унутилмас бир он экан,
Йиллар ўтиб, энди билдим,
Талабалик даврон экан!

Ишқ деб кўзлар ёшланиши,
Юракларнинг тошланиши,
Муҳаббатнинг бошланиши,
Талабалик даврон экан!

Ширин орзуларни қучган,
Гоҳо ёнган, гоҳо ўчган,
Хаёлларим олиб учган,
Талабалик осмон экан!

Жонлар берай ҳар онига,
Тўлиб, илму-урфонига,
Катта Ҳаёт осмонига,
Талабалик нарвон экан!

Ким контракт тўлаб толса,
Ким кечикиб дарсдан қолса,
Ким бюджетда илм олса,
Талабалик арзон экан!

Деяверсин ким не деса,
Яна ўша кунлар келса,
Кимга қийин, кимга эса,
Талабалик осон экан!

Ёди дилдан кетмайдиган,
Ҳеч нарсага етмайдиган,
Ёзсак тугаб битмайдиган,
Талабалик достон экан!

Тўрт йил кўнгиллар чоғ бўлса
Ёшлик бизга ҳамроҳ бўлса,
Агар умр бир боғ бўлса,
Талабалик бўстон экан!

Бўйсунмас дил амримизга,
Итоат йўқ измимизга,
Аллоҳ берган умримизга,
Талабалик эҳсон экан!

Улаб тунларни-кунларга,
Етиб келдик бугунларга,
Минг афсуски, ким-кимларга,
Талабалик армон экан!

Йиллар ўтиб, энди билдим,
Талабалик даврон экан!


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

16 Nov, 15:39


ЁМОН МЕН

Хаёлимни етаклаб тунлар,
Кетаман, хаёлинг томон мен.
Тундай қаро кўзларинг имлар,
Кўзларга тўймаган ёмон мен.

Ўлмадим, шу бедил қизни деб,
Шукрки, хижронда омон мен.
Айт яна, "Севаман сизни..." деб,
Сўзларга тўймаган ёмон мен.

Чеки йўқ, ялдоий тушларим,
Баҳорни кутгувчи ҳамон мен.
Тугамас, ишқимда қишларим,
Музларга тўймаган ёмон мен.

Қирқ йилки дийдорга етмайман,
Ҳажрдан авзоий сомон мен.
Бир қара, кўрмасам кетмайман,
Юзларга тўймаган ёмон мен.

Кўнглимнинг бисотли, зар куни –
Келганинг, интизор томон мен.
Ҳар куни кел дейман, ҳар куни,
Изларга тўймаган ёмон мен.

Ранжима, Ўлмаснинг сатридан,
Хижронда шоиру-замон мен.
Маст бўлай дудоғинг атридан,
Исларга тўймаган ёмон мен.

Бир қара, кўрмасам кетмайман...

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

16 Nov, 08:55


ОНАМНИНГ СИНГЛИ

(Меҳрибон холажонларимизга юборамиз)

Бирам яхшисиз сиз, юзлари ойли,
Мудом меҳр истар беғубор кўнгли.
Йўқдир ҳеч эътироз, онам чиройли,
Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли!

Сизни ҳар кўрганда қувнайди дилим,
Нечук кўзларингиз бунчалар мунгли?!
Хола деб айтишга бормайди тилим,
Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли!

Сиз кўнглим ичинда озодасиз сиз,
Хон, малаклар ичра хонзодасиз, сиз,
Ойлар ичинда ҳам ойзодасиз сиз,
Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли!

Бағрингизга босинг, меҳрга тўяй,
Онамнинг ишқини қалбимга туяй,
Келинг, юзингиздан бир ўпиб қўяй,
Онамдай гўзалсиз, онамнинг сингли!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

16 Nov, 04:48


​​​​⚡️БУГУН ХАЛҚАРО БАҒРИКЕНГЛИК КУНИ!

Assalomu alaykum ! Sizga kuningiz fayzli o‘tishini tilayman! 🇺🇿

Привет! Я желаю вам хорошего дня!🇷🇺

Greetings! I wish you a good day!🇬🇧

Grüße! Ich wünsche dir einen schönen Tag!🇩🇪

Сәлем! Сізге жақсы күн тілеймін!🇰🇿

Салам! Мен сага жакшы күн каалайм! 🇦🇿

Salamlar! Sizə xoş gün arzulayıram! 🇪🇬

Ассалому алайкум! Ман ба шумо рӯзи хуб мехоҳам! 🇹🇲

Salutations! Je vous souhaite une bonne journée!🇫🇷

Selamlar! İyi günler dilerim! 🇹🇷

인사말! 좋은 아침이에요! 좋은 하루 보내길 바래! 🇰🇷

Дунё халқлари ўртасидаги дўстлик ва тотувлик, бағрикенглик абадий бўлсин!

Ҳурмат ила: Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

16 Nov, 01:52


#Ассалому_алайкум

​​​​​​​​​​ЯХШИМИСИЗ

Меҳр дилга ҳаловатми,
Эй юраги нақши одам!?
Тан-жонингиз саломатми,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Аҳволимни сўрабсизми,
Қалбим нурга ўрабсизми,
Ўзингизчи, юрибсизми,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ҳар кўнгилда ҳидоят бор,
Ҳар дилда бир ҳикоят бор,
Соғликда не шикоят бор,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ёнингизда турай дейман,
Иқболингиз кўрай дейман,
Ҳолингизни сўрай дейман,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Бухоро ё Кешданмисиз,
Фарғона ё Шошданмисиз,
Қошғарданми, Ўшданмисиз,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Қуруқ сўздан нима навфлар,
Тил ёлғончи, алдар лаблар,
Кўнглингизда нима гаплар,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Дардларимни ёрайми ё,
Дилга умид солайми ё,
Келасизми, борайми ё,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Келинг, дийдор тўлсин сиздан,
Дил ёруғлик кўрсин сиздан,
Аллоҳ рози бўлсин сиздан,
Яхшимисиз, яхши одам!?

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

15 Nov, 16:16


#18_ноябр
#байроқ_33_йил

Ватан байроғи қадим ва ҳамиша навқирон Самарқандда!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

15 Nov, 15:16


​​ЯҚИНЛАРИМ

Муҳабатдан тот олгайдир кўнгил ҳисси,
Умримиздан бўй таратгай ишқнинг иси,
Севмоқ керак бўлганларнинг биринчиси -
Аллоҳимиз!

Ҳар яқининг муносибдир лутф этгали,
Санайверсанг, эҳтиромдан битмас гали,
Қадр қилмоқ бўлганларнинг энг аввали -
Отамиздир!

Асралмаса, ўчгай шу он умр чўғи,
Жонни асраш, шонни асраш вақт йўриғи,
Асраш керак бўлганларнинг энг улуғи -
Онамиздир!

Жонинг куяр дўстинг учун, дард бошида,
Куйинасан азоб кўриб бардошида,
Куймоқ керак бўлганларнинг энг бошида -
Боламиздир!

Меҳр азал саналгайдир дил нидоси,
Меҳринг учун мунтазирлар йўқ адоси,
Меҳр бермоқ бўлганларнинг ибтидоси -
Ёримиздир!

Номус дея аталгайдир жон манзили,
Кечмоқ мумкин узилганда ор занжири,
Жонни тикмоқ бўлганларнинг энг арзири,
Опамиздир, синглимиздир!

Суянч излаб толиқамиз кузак фасли,
Нураб адо бўлганида дўстлик қасри,
Суянмоққа энг ишончли устун асли -
Акамиздир, укамиздир!

Севмоқ керак бўлганларнинг биринчиси -
Аллоҳимиз!

©Ўлмасбек Самарқандий.

🎙 Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

15 Nov, 13:37


Sevmoq, unutmoqni oddiy hol debsiz,
Vafo qilmagani oddiy hol emas.
Kumush-u, Ra'nodek yuqda vafodor,
Dust bulish oddiy hol, lek kechish bir or.
Yashash og'irroqdir bechoralarga
Tepadagilar ham yashayotgandir?
So‘zimdan ranjimang samimiy so‘zim.
Sevib ham ko‘rganmiz ishq yullarida,
Lek sevilmaganmiz hayot yulida...

NEGA?

Og‘abek Sharipov.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

15 Nov, 05:02


​​​​ТАБАССУМ ҚИЛИНГ!

​​​​Табассум қилинг, ҳар дам,
Қувинг дилдан аламни.
Шодумонлик шукуҳи,
Босиб кетсин оламни!

Битмаган қанча ишлар,
Бошқа кунга қолди-да.
Таслим булар ташвишлар,
Бир жилмайиш олдида.

Кулинг, рақс этсин чунон,
Юздаги минг чизиқча.
Сизни ҳар кун кулдирсин,
Такдир деган қизиқчи!

Қаранг, атроф лиммо-лим,
Ғамдан абгор одамга.
Дунё бирам гўзалдир,
Кулгуси бор одамга.

Кулинг, ҳаётнинг узи,
Йиғлатмоққа улгурар.
Кўзёшингиз артгайдир, 
Лабдан учган кулгулар!

Дунё беш кун биродар,
Қувонч- умрнинг нақши.
Йиғлаб кетгандан кўра,
Жилмайиб ўлган яхши!

Кулгу-пардоз юз учун,
Сурманг буёқ дам ба дам.
Бир табассум билан сиз,
Чиройлисиз ҳаммадан.

Умр дард эмас фақат,
Умр - сиз битган нома.
Изласангиз ҳаётнинг,
Ҳар кунида ҳангома!

Шодлик, қувонч, табассум,
Асло канда бўлмасин.
Фақат кулгуларингиз,
Захарханда бўлмасин!

Қўймасин, ҳеч шодланиб,
Хандасига кулишдан.
Фақат Худо асрасин,
Бандасига кулишдан!

Сизга Аллоҳдан инъом,
Тонгнинг ўзи суюнчи!
Шеъримни ўқиб бўлгач, 
Битта кулиб қўйингчи!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

15 Nov, 01:57


​​​​​​Инсон - унинг қалби мисли бир қуёш,
Ҳаққа сажда қилгай кўзларида ёш,
Фақат жойнамозга эгилгайдир бош,
Жойнамоз ичра бир иймон муборак,
Азизим, бугунги Жума муборак!

Пок кўнгил бирла сиз пок бўлинг доим,
Муҳаббат ёрингиз бўлсин илойим,
Қалбингизга меҳр солсин Худойим,
Меҳрдан уйғонган виждон муборак,
Азизим, бугунги Жума муборак!!!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

14 Nov, 17:30


#Эртага_жума

Табассум қилмоқда кўкдаги моҳим,
Тун чўкиб, осмон ҳам кўзларин юмур.
Аллоҳдан сўрайлик, берсин илоҳим,
Янги тонгларга ҳам еткулик умр!

Бугун эзгу сўзлар этдик муҳтасиб,
Бугун шод айладик, биз дилимизни.
Эртага айласин қутламоқ насиб,
"Жума муборак!" деб, бир - биримизни!

Ўлмасбек Самарқандий.

Тунингиз осуда ўтсин !
ХАЙРЛИ ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

14 Nov, 16:50


Туғилмоқ жанг сари отланиш бўлса,
Улғаймоқ - дардларнинг ортиши, тамом!
Севилмоқ бир гўзал шодланиш бўлса,
Ҳижрони қалбингни эзар, батамом.

Ғариблик, энг гўзал ҳаловат асли,
Бой бўлмоқ хавотир ва яна қўрқув.
Топмоқ бу эмасдир тароват, асли,
Йўқотмоқ - таърифсиз, ҳиссиз бир туйғу.

Виждон ҳеч нишонга қадалмас экан,
Кўнгил бу вужуднинг кар ити, билсанг,
Итоат қуллик деб аталмас экан,
Ибодат эшиклар калити билсанг.

Кунлар бу кундалик саҳфаси холос,
Тунлар бу интизор, интиқ куттириш.
Битта ҳақиқат бор, қилма эътироз,
Яшамоқ - ўлимга навбатда туриш!

Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

14 Nov, 13:56


Оддият

Ҳамма нарса оддий атрофимизда,
Севмоқ, унутмоқ ҳам жуда оддий ҳол.
Гуё машаққатли иш йўқдай бизда,
Кунлик юмушлар ҳам содда бир аҳвол.

Топиб айтилгувчи изҳорлар ҳам жўн,
Қўшиқлар ҳам оддий ва шеър битиш ҳам.
Қийин бир иш эмас вафо сиз учун,
Дўст бўлиш ҳам оддий, кечиб кетиш ҳам.

Умримиз ўтмайди ҳеч фавқулодда,
"Яшаш оғир" сўзи, бу шунчаки гап.
Ҳамма нарса оддий, ҳаммаси содда,
Фақат бу оламда Ҳаёт мураккаб...

Нега?

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

14 Nov, 04:10


ҚУТЛОВ

ПАХТАЧИЛИК ПАХТАКОРЛАРНИНГ ШАРАФЛИ ҒАЛАБАСИГА БАҒИШЛАНАДИ!


Оппоқ ризқ бирла тўлган карвон муборак бўлсин,
Чаноқлардан тўкилган эҳсон муборак бўлсин.
Зафар қучган Пахтачим, табригимни қабул эт,
Тоғ каби кўтарилган хирмон муборак бўлсин!

Тўрт фасли ҳам гўзал юрт, тўрт фасли ҳам баҳорли,
Юрагида ўт ёнган йигитлари шунқорли,
Осмондек уюлган тоғ қаддинг каби виқорли,
Ғалабанг нашидаси - даврон муборак бўлсин!

Пешқадамлар олқишда - фермерларнинг сараси,
Бугун базмгоҳ эрур, бободеҳқон даласи,
Ватан олдидаги лафз, бажарилди ваъдаси,
Ҳалол ақчага тўлган кармон муборак бўлсин!

Оппоқ ризқ бирла тўлган карвон муборак бўлсин,
Чаноқлардан тўкилган эҳсон муборак бўлсин.
Зафар қучган Пахтачим, табригимни қабул эт,
Тоғ каби кўтарилган хирмон муборак бўлсин!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

14 Nov, 01:37


Сизни ҳар қандай зарбалардан асраб тургувчи иккита ҳимоя бор:

1. Аллоҳга ибодат
2. Ота-онангизнинг дуоси.

Ҳар иккаласига ҳам улгуринг!

Янги тонг муборак, азизим!


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

13 Nov, 16:46


Аллоҳнинг бергани ҳиммат бўлади,
Бермагани эса, ҳикмат бўлади.
Бировдан илинма ҳиммату-ҳикмат,
Банданинг бергани миннат бўлади!

Тунингиз хайрли ўтсин!

Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

13 Nov, 15:33


СОҒИНМАДИНГМИ

Кўнгил чекди зулматда заҳм,
Юрагимда хавотир, ваҳм,
Мен соғиндим, сен-чи бераҳм,
Ростини айт, соғинмадингми?

Ёлғизлигим ёқамдан тутди,
Ҳувиллаган бағримни ютди,
Гаплашмадик, неча кун ўтди,
Ростини айт, соғинмадингми?

Ечилмас ҳеч қалбнинг тугуни,
Сўзга солиб азоб юкини,
Шеър ёзаман сенга ҳар куни,
Ростини айт, соғинмадингми?

Туйғуларим уйғотиб кетдинг,
Юрагимни тиғлатиб кетдинг,
Кўз ёшларсиз йиғлатиб кетдинг,
Ростини айт, соғинмадингми?

Мен соғиндим, сен-чи бераҳм,
Ростини айт, соғинмадингми?


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

13 Nov, 14:02


​​​​ИСЁН

Ичимда бир исён бор,
Оёқ-қўли занжирбанд.
Армон, умид, шодлик, ғам...
Умримнинг йўли тирбанд.

Ичимда бир исён бор,
Эркида йўқ лавозим.
Минг бор фарёд қилсада,
Эшитмайсиз овозин.

Ичимдаги аждарҳо,
Ич-ичимни ейвурар.
Ҳолимга қўймай ҳадеб,
- Менга «МЕН» бер - дейвурар.

Ичимда бир исён бор,
Тилига тиғ тортилган.
Менинг барча сирларим,
Елкасига ортилган.

Кафтин босиб оғзимга,
Чиқармайди унимни.
Вулқон бўлиб бир куни,
Куйдиради кунимни.

Ичимда бир исён бор,
Жонимда кезар, дайди.
Гоҳ чўғлари Сўз бўлиб,
Қоғозимда сачрайди.

Ичимдаги ҳоқон у,
Йиғлатиб сўнг кулдирар.
Тунлари дарддан тутаб,
Кулдонимни тўлдирар.

Ичимда бир исён бор,
Ёлвориб эркин тилар.
Ё қон бўп оқар бир кун,
Ё жон бўлиб отилар!

Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

13 Nov, 05:48


ЙЎЛДА...

Фақат дард-аламдан ёзманг-да, шоир,
Кўнгил кўтарувчи туйғудан ёзинг.
Қаранг, кўча тўла чиройли қизлар,
Муҳаббатдан ёзинг, севгидан ёзинг.

Бир шеърлар ёзасиз, ҳар тонг маҳали,
Ният ҳам тақдирга битта ҳукмдир.
Йўлларимиз асфальт бўлмаган ҳали,
Сиз шуларни ёзинг, ўқирда кимдир.

Юракларни эзманг, асаблар таранг,
Ғамгин шеърингизга эмасман қойил.
Свет ўчаяпти ҳар куни, қаранг,
Мана шу дардни ҳам ёзингда, шоир.

Шундай ёзинг ака, виждонсизларни,
Жойига келтиринг эсу-ҳушини.
Ишлатинг атомдан кучли сўзларни,
Ҳамма жойда пора, шеър қилинг шуни!

Тушунмайман рости мураккаб шеърга,
Сўзларни устида кўзларим зув-зув.
Газни-ку ўзи йўқ, ҳечқурса нега,
Газбалон кечикди? Мана зўр мавзу.

жавоб:

- Юрак дардин тўкиб тошдингиз сиз,
Гапу-сўзингизга қойилман укам.
Фақат битта жойда адашдингиз сиз,
Мен блогер эмас, шоирман укам!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

13 Nov, 02:07


📊 #Тонгги_тарона

"СЕВМАСАНГ ҲАМ, СЕВГАН БЎЛАРДИМ!"

🎙 Отабек Муҳаммадзоҳид.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

13 Nov, 01:04


Қуръонда "Яхшилик"  сўзи 167   марта ва "Ёмонлик" сўзи ҳам 167  марта такрорланган.

Яхшилик билан ёмонлик тенг юради, деганлари шу бўлса керак!
Сиз яхшиликни танланг, зеро ҳар қандай яхшиликнинг буюк мукофоти бор!

Тонгингиз хайрли бўлсин, яхши инсоним!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

12 Nov, 16:53


Эсламасам, эсламайсиз-а?!

Бугун эслашга улгурмаган яқинларингизни эртага албатта йўқлаб қўйинг.

Тунингиз хайрли ўтсин, азизим!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

02 Nov, 18:21


Бугун шанба оқшоми дея,
Ухламасдан бедор бўлганлар.
Эртагача саломат бўлинг,
Якшанбани яхши кўрганлар!


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

02 Nov, 16:11


С+М = севгилим сен!

Қўшиғимиз сизга ёққан бўлса юракча ташлаб кетаверасиз.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

02 Nov, 12:11


​​​​​​​​ИСТИҒФОР

Ҳукминг бирла бордирман, амринг ила тандаман,
Берсанг бойман, бермасанг, бир савдоий жандаман,
Адашгувчи, хатокор, мен ожиз бир бандаман,
Ўзингдан ўзгаларга қойиллигим кечир Ҳақ!

Нетай феълим фаромуш, ёв кўринур издиҳом,
Вужудимда раҳм нечун этолмайди истиқом,
Кўзларимда ўч ўти, ёнар дилда интиқом,
Қасос фақат сендандир, ғойирлигим кечир, Ҳақ!

Айла зардаю-зардоб, харом еган ошимни,
Ҳисоб этма умр деб, қирқдан ўтган ёшимни,
Бир саждага бормаган бошимни кес, бошимни,
Бақо қолиб, фанога дойирлигим кечир, Ҳақ!

Севгимдандир сийратим, ишқдан кўздаги йиғим,
Сен гўзалсан, сен нурсан, сен ҳурлиқо ҳолиғим,
Асли ўзингсан, буюк муҳаббатга лойиғим,
Бандангга қўйган ишқу-мойиллигим кечир, Ҳақ!

Бер Ҳидоят руҳимга, роҳи ризвон тарафдан,
Айро эт ўзинг Роббим, наҳсу ҳам нафс талабдан,
Кечдим ул ҳаволардан, кечдим бори шарафдан,
Ғофилликда топганим – нойиллигим кечир, Ҳақ!

Ёзиб йиғласам кулма, кўзимдаги жолаға,
Нетай, етмас иродам кўнглимдаги нолаға,
Ҳар сатримда иштибоҳ, ҳар сўзим муболаға,
Ўзинг қалбга солганинг – шоирлигим кечир, Ҳақ!

Адашгувчи, хатокор, мен ожиз бир бандаман,
Ўзингдан ўзгаларга қойиллигим кечир Ҳақ!

📝​​​​​​​​Ўлмасбек Самарқандий.
🎼Абдуллоҳ.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

02 Nov, 05:17


- "Онажон гапимни тушунмаяпсиз..."
Фарзанд хитоб қилди онага бир дам.
Онайизор айтди:- "Тушунганманку,
Ҳатто гапирмаган пайтларингда ҳам."

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

02 Nov, 02:08


🎤 Тонгги тарона

🎼 Бугун дилим оғритдилар,
Юрагимни едилар, она.
Оғир, оғир, жудаям оғир,
Нима деса, дедилар, она.

🎬 Озода Нурсаидова ижросида.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

02 Nov, 01:03


Отди яна янги тонг,
Гўзал бир кун бошланди.
Умр йўллари узра,
Янги қадам ташланди.

Бу кун чиройли бир кун,
Ҳаётингиз нақшидир.
Аслида Аллоҳ берган,
Ҳар бир куни яхшидир!

Яна бир тонг ёзилар,
Умримиз китобидан.
Очилар янги саҳфа,
Ҳаётнинг ҳисобидан.

Қалбингизда яшайман,
Кўнглингизда бор изим.
Худо берган яна бир,
Тонг муборак азизим!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЯНГИ ТОНГИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Самимият ила:
Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

01 Nov, 17:22


🎹🎹

Ташвишлар ҳам бўлар-да бир гап,
Ўзингизни эҳтиёт қилинг !

Тунингиз осуда ўтсин !
ХАЙРЛИ ТУН!

🌘🌑🌒🌓🌘🌑🌒🌓
Бугун биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур!
🌗🌘🌑🌒🌓🌗🌘🌑🌒🌓
⬇️⬇️⬇️⬇️
@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

01 Nov, 15:33


Осон деб ўйламанг, эркак зотига, 
Бир умр мунғайиб ўтиши мумкин. 
Ногоҳон минса у, ғазаб отига, 
Шайтонни бўғзидан тутиши мумкин! 


Ўлмасбек Самарқандий сўзи.
Маҳлиё Асқаралиева ижроси
.

https://t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

01 Nov, 09:34


​​​​#Juma_bitiklari

БУЛБУЛ ҲИКОЯТИ.

Бисмиллаҳир Роҳманир - Роҳийм,
Улуғ кундан саломлар бўлсин.
Руҳингизга жам бўлиб ором,
Ва қалбингиз иймонга тўлсин!

Бир ҳикоят айтаман яна,
Қулоқ тутинг, тингланг яхшилар.
Ҳикматига бўлингиз сомеъ,
Юраги соф, кўнгли нақшилар.

Олам энди ибтидо эди,
Яралмаган Одам ҳам ҳали.
Фақат борлиқ, табиат мавжуд,
Бу - дунёнинг аввал маҳали.

Тоғу – тошлар ичра бир булбул,
Юрар эди, чарх уриб, сайраб.
Завқ оларди, хонишидан кўк,
Овозидан борлиқ ҳам яйраб.

Тилидан хеч тушмасди унинг,
Қирқта сўзнинг такрори соҳир.
Жаббор, Холик, Бориъ - Мухаймин!
Қадир, Сомад, Аввали, Охир...

Қуёш чиқса Мутаъолий - Нур,
Кун ботарда ал-Хаййул, Қоййум.
Қирқ исмни, қирқ гўзал сўзни,
Тилдан қўймай сайрарди доим.

Шул қирқ сўздан мароқ олгувчи,
Унинг муштдай бир жисми эди.
Фаришталар қулоқ тутсалар,
Бу Аллоҳнинг қирқ исми эди.

Бундан воқиф бўлган Аллоҳим,
Буйруқ берди фаришталарга.
Ҳар амали вожиб –ул икром,
Ҳар ишида саришталарга.

-Бориб топинг ўша булбулни,
Тинглай уни, мен ҳам яйрайин.
Не истамиш, сўранглар ундан,
Тилагини бажо айлайин.

Кетди икки фаришта шу он,
Ўшал боғу – чаманни кўзлаб.
Тилдан қўймай Аллоҳ исмини,
Сайраган шул булбулни излаб.

Хушманзара бир чаман ичра,
Топди ўшал булбулни охир.
Сайрар эди у ҳамон тинмай,
Забонида қирқ исм зоҳир.

Бажо қилиб Аллоҳ амрини,
Ҳамд айтдилар унинг номига.
Олиб кетди икки фаришта,
Андалибни Аллоҳ ёнига.

-Эй андалиб, булбулигўё,
Қайдан сенда бу гўзал юрак?
Мен лол бўлдим, хуш забонингга,
Тила, не бор қалбингда тилак?

Забонингга берайми, айтгин,
Бори қушлар оҳу – зорини.
Ё истасанг, туҳфа этайми,
Бутун олам чаманзорини.

-Аё Роббим, ўзингга шукр,
Кўрдим мана латийф жисмингни.
Тилагим шу қалбимга солгин,
Қолган эллик тўққиз исмингни.

Токи борман, караминг бирла,
Сақлагайман дилимда уни.
Қайда бўлмай, қайси чаманда,
Куйлагайман, тилимда уни.

Бажо бўлди булбул тилаги,
Шу бир қушга меҳрин бойлади.
Роббим унинг митти қалбига,
Тўқсон тўққиз исмин жойлади.

Шу-шу унга ярашиб турмиш,
Аллоҳ берган мукофот, ёрлиқ.
Булбул хониш қилса қайдадир,
Мафтун эмиш бус-бутун борлиқ.

Қизиқ бугун одамзот феъли,
Борлиғини дорга ўрайди.
Иймон қолиб, йиғлаб Худодан,
Зар сўрайди, давлат сўрайди.

Ҳикоятим ҳикмати шулдир,
Қушдай шавққа тўла олмасак.
Наҳот, ният, тилак бобида,
Булбулчалик бўла олмасак.

Хато ва камчиликлари учун Аллоҳга истиғфор айтиб қоламан!

Ўлмасбек Самарқандий

Каналига қўшилиш учун пастдаги ссилкага киринг.
👇👇👇👇👇
t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

01 Nov, 01:47


- Мен юздан ошдим-да.
- Мен-чи, мен нечага бордим?
- Сиз ҳам юзга бордингиз...

Илоҳим ҳар биримизга шундай суҳбатлар насиб этсин!

Жума муборак!


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

01 Nov, 01:00


​​Салом ноябр!

Салом ноябрнинг биринчи куни,
Гўзал эт бугуннинг жамол - кўркини.
Инсонлар қалбига қувончлар солиб,
Ол ўзинг кўнгиллар дарду - юкини!

Тонгларинг заҳрида совуқ тобора,
Сарғиш хазонларинг боғларга чирой.
Хуш келдинг умримга яна бир бора,
Саломларим сенга, мен туғилган ой!

Ассалому алайкум!
Ноябрнинг биринчи куни хайрли бўлсин!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

31 Oct, 16:46


Парилар

Ғаниматдир ҳар лаҳза, ҳар он,
Бор куч билан шўнғийман ишга.
Куни билан бўлмайди имкон,
Париларга вақт ажратишга.

Улар ранжиб буришар юзни,
- Кўнглимизни ҳушламайсиз, дер.
Кундузлари унутиб бизни,
Бир бор қалам ушламайсиз, дер.

Дейман: - шошманг дилни доғлашга,
Иш вақтида қилолмам узлат.
Сизлар билан кўнгил чоғлашга,
Бошлиғимиз бермайди рухсат!

Мана ёнди кўкда юлдузим,
Яна гўзал бир тунга етдим.
Хайрли тун тилаб, мен ўзим,
Париларнинг олдига кетдим!

Хайрли тун азизим!

Мен париларимни ёнига кетдим. Смс ёзиб, қўнғироқ қилиб безовта қилманг! 😊

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

31 Oct, 15:10


Халқнинг берган овозини оқланг энди!

Табриклайман, мен сайлаган уч депутат,
Бирлашсангиз сиз чинакам куч, депутат,
Бўлманг дейман, ваъдалари пуч депутат,
Халқнинг берган овозини оқланг энди!

Дерлар балки, омади ё бахти келди,
Не бўлса ҳам, сизга толеъ нақди келди,
Ва бугундан чин амалнинг вақти келди,
Қоғоздаги ваъдаларни ёқланг энди!

Халқ танлади, халқ ичида ҳозир бўлинг,
Ишингизга Дониёрдек масъул бўлинг,
Хақ сўз айтиш борасида Расул бўлинг,
Беш йил фақат қоғозларга боқманг энди!

Танлаб-танлаб овоз бердим бир одамга,
Ишончим ва умидларим бор одамга,
Эътиборсиз эмасман ҳеч иродамга,
Менинг берган овозимни оқланг энди!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

31 Oct, 07:08


Дунёдирсан – юрагимдан сал каттароқ,
Пешонамдан бироз кенгроқ осмонинг бор.
Кафтим боссам лоппа-лойиқ ерсан, бироқ,
Икки дунё сиғдирмаган армонинг бор!

Тоғларинг-ку, елкамни ҳам бўйламайди,
Тағин, кўкка суялган мўрт нарвонинг бор.
Ҳаққушларинг ҳақни сира сўйламайди,
Ҳалқ олдида кесилган бир забонинг бор!

Дарёларинг тўпиғимга чиқмас ҳатто,
Мавжлангувчи хаёлий бир уммонинг бор.
Ўзинг баттол, ўзинг жоҳил, ўзинг хато,
Етмагандек, ҳар кишида гумонинг бор!

Сарҳадинг тор, менинг кўнглим қарамингда,
Шарқу – шимол...тўрттагина томонинг бор.
Етти миллиард яхшинг бордир ҳарамингда,
Не ажабки, яна шунча ёмонинг бор!

Шеъримдан ҳам ғализ, асли айтар сўзинг,
Яна Ҳаёт номли ёлғон достонинг бор.
Мазлумларга номеҳрибон даврон ўзинг,
Золимларга зиёратли замонинг бор!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

31 Oct, 00:45


​​ХАЙР ОКТЯБР

Хайр октябр...
Рози бўл биздан...
Хазонлар тўкилган
Шу узун издан.

Хайр октябр...
Сенга ташаккур...
... Ва ўзингдан топган,
Ризқинга шукур!

Хайр октябр...
Сен гўзал ойсан...
Тирамоҳ юзида,
Балққан чиройсан!

Хайр октябр...
Севаман сени...
Парқут булутларнинг,
Изсиз изини.

Хайр октябр...
Дилда дойимсан...
Менинг муҳаббатим,
Берган ойимсан!

Хайр октябр...

Ассалому алайкум!
Октябрнинг сўнгги куни хайрли ўтсин!


Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

30 Oct, 16:18


Жимир-жимир юлдузлар безар,
Оқшомимнинг ойдай юзини.
Ҳар тун Сизга битганимда шеър,
Ёзгим келмас "Хайр" сўзини.

Ярашади туннинг бўйнига,
Ўн тўрт кунлик чиройли бир моҳ,
Ярашади, эрталабгача,
Хайр эмас, хайрли демоқ!

Тунингиз хайрли ўтсин, азизим!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

30 Oct, 14:14


Бугун бу замонда яшаш керак жим,
Ҳеч кимнинг умрига қилманг киноя.
Ўзимдан ўзимга керакдир ҳужум,
Ўзимдан ўзимга керак ҳимоя.

Мўъжизалар йўқдир, вақт қилмайди кор,
Эҳтимол, масиҳий сеҳр керакдир.
Ўзгалардан қадр тиламоқ бекор,
Ўзимдан ўзимга меҳр керакдир.

Асли кўнглим ўзи ҳавоий бир кўшк,
Унинг измига ҳам зўр тоқат керак.
Изламоқ бекордир ўзгалардан ишқ,
Ўзимдан ўзимга муҳаббат керак!

Ҳеч бир жон, жонингга бўлмайди сафо,
Умрнинг ҳар куни минг тоқат керак.
Мен нодон, дўстлардан излабман вафо,
Ўзимдан ўзимга садоқат керак!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

30 Oct, 08:47


"Қўрқмайман!"

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

30 Oct, 06:11


​​​​ИҚРОР

Булбулдай севмасман чаманзор сайрин,
Ҳар қушнинг чуғури битта рубоий.
Эй воҳ тушунмасман, «Лисон ут-тайр»ин,
Мен на Аттордирман, мен на Навоий.

Ишқнинг жамшидида тўлмоқ қайдадир,
Мен ҳижрон базмида тугаган айём.
Май ичиб, девона бўлмоқ қайдадир,
Мен на Машрабдирман, мен на бир Хайём.

Жаллод кундасига тутгум тавоним,
Ўткинчи умрнинг не ғамин ейман.
Ичимдаги ичим - жафокаш жоним,
Мен на Насимийман, мен на Румийман.

Ватан ичинда ҳам Ватан соғинсам,
Йиғлашга қўймаган сабру-тоқатман.
Бемеҳр ишқ ичра куйсам, оғринсам,
Мен на Бобурдирман, мен на Фурқатман.

Ўтган кунларимдан йиғлаб, оҳ урсам,
Ишқнинг дарёсида мавжсиз тўлқинман.
Ул гўзал жамолин тушимда кўрсам,
Мен на Чўлпондирман, мен на Жўлқунман.

Қизғалдоқ баргидай бебахт баҳорим,
Ўлмай, қабрим томон шаҳдам борибман.
«Тилла балиқча» га ўхшаса ҳолим,
Мен на Муҳаммадман, мен на Орифман.

Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

30 Oct, 00:59


Ассалому алайкум,
Яна бир тонг муборак!
Умримизни чиройли,
Этсин Тангри таборак!

Ассалому алайкум,
Онам - юзлари ойли.
Сиз билан бирга отган,
Ҳар битта тонг чиройли!

Ассалому алайкум,
Отажоним - тоғимсиз.
Икки дунё мунаввар,
Ўчмас бир чироғимсиз!

Ассалому алайкум,
Жигарларим, яқиним.
Менга меҳр илинган,
Кўнглимдаги чақиним!

Ассалому алайкум,
Дўсту, ёру - биродар.
Сиз бор менинг ҳам бошим,
Осмонларга баробар!

Ассалому алайкум,
Қалби гўзал нақшилар.
Тонгда туриб шеъримни,
Ўқиётган яхшилар!

Ассалому алайкум!

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

28 Oct, 08:05


Нолиган Худога ёқмайди!

✏️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎙 Жамшид Султонов.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

28 Oct, 06:39


​​КЕЧИКИШ

Ким ижозат берди, сенга ишқ
Очмоқ учун кўнглим дарчасин.
Йўқ, керакмас, қайт изингга ишқ,
Пора этма қалбим парчасин.

Йўқми диллар муҳаббатга мос,
Сен уларни суёлмайсанми?
Қайт ортингга, келма илтимос,
Қирқдан ошдим, уялмайсанми?! 

Ортга энган умримнинг эни,
Билиб бағрим тилаяпсан ишқ!
Суйдирмоққа эмас, сен мени,
Ўлдирмоққа келаяпсан ишқ!

Сен осмонсан, кўксан, фалаксан,
Дунёдан хам кенгсан муҳаббат.
Сен ўн етти яшар малаксан,
Болам билан тенгсан, муҳаббат.

Кет! Йўлама кўнглимга ҳадеб,
Нени истаб ичикиб келдинг?
Зорланмагин, гуноҳим не, деб,
Айбинг - жуда кечикиб келдинг!

Қирқдан ошдим уялмайсанми?!

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

27 Oct, 16:52


Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон,
Жимгина назар сол кўҳна бу корга
Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он,
Дилингни оч фақат Парвардигорга

ХАЙРЛИ ТУН !
Аллохнинг паноҳида бўлинг !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

27 Oct, 14:28


Лондон мадҳига сўз топиб бўлмасдир,
Париж жамолига қойилман, танман.
Мен бир кичик шоир, исмим Ўлмасдир,
Дунёнинг сайқали - Самарқандданман!

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

27 Oct, 12:19


Ꮻᴄʍᴏндᴀн иɜᴧᴀйʍи иɜᴧᴀᴩинᴦ,
Яɯᴀйᴄᴀн нᴀ ᴇᴩдᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ.
Ꮶᴇᴧяᴨᴛи биᴩ хуɯбўй иᴄᴧᴀᴩинᴦ,
Ꮇᴀнɜиᴧинᴦ қᴀᴇᴩдᴀ, ʍуҳᴀббᴀᴛ?!

Эҳᴄᴏнᴧᴀᴩ қиᴧᴀйʍи бᴏᴩиʍни,
Ҳиᴧқᴀᴛинᴦ хᴀйᴩдᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ.
Ꭲинᴦᴧᴀᴦин қᴀᴧбдᴀᴦи ɜᴏᴩиʍни,
Ꮇᴀнɜиᴧинᴦ қᴀᴇᴩдᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ?!

Ꮲᴀɸᴛᴏᴩинᴦ ўхɯᴀʍᴀᴄ ᴏддийᴦᴀ,
Ꮯийᴩᴀᴛинᴦ ᴄᴀйᴩдᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ.
Ꮾᴏɯ ᴏᴧиб ᴋᴇᴛᴀйʍи ʙᴏдийᴦᴀ,
Ꮇᴀнɜиᴧинᴦ қᴀᴇᴩдᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ?!

Ꮱᴀᴩҳᴏду – Ꮇᴀжнунᴦᴀ ёᴩʍиᴄᴀн,,
“Ꮧиᴄᴏн уᴛ-ᴛᴀйᴩ” дᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ.
Ꮱуɜуᴧий, Ꮾᴏбуᴩдᴀ бᴏᴩʍиᴄᴀн,
Ꮇᴀнɜиᴧинᴦ қᴀᴇᴩдᴀ ʍуҳᴀббᴀᴛ?!

Ꮶᴇᴧяᴨᴛи биᴩ хуɯбўй иᴄᴧᴀᴩинᴦ,
Ꮇᴀнɜиᴧинᴦ қᴀᴇᴩдᴀ, ʍуҳᴀббᴀᴛ?!


Ўᴧʍᴀᴄбᴇᴋ Ꮯᴀʍᴀᴩқᴀндий.
https://t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

27 Oct, 09:08


Ҳозир бориб ташладим,
Сайлов сари бир қадам.
Сизга бўлсин овозим,
Ўзим ишонган одам!

Мен ўз овозимни бердим! Сиз-чи, сайловга чиқдингизми⁉️ 😊

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

27 Oct, 08:27


#Кун_сурати

Тиним билмай ишлаган,
Қоғоз-қалам ушлаган,
Борсак, дилни хушлаган,
Салом-салом келин салом,
Участкадигаларга бир салом!


Ёш келин-куёвлар тумандаги ўз сайлов участкаларида овоз беришди.

Сизчи?!
Сиз сайловга бормадингизми?

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

27 Oct, 06:55


Taniqli shoir, O'lmas Samarqandiy 806-saylov uchastkasida, muhim siyosiy jarayonda ishtirok etib o'zi munosib bilgan nomzodga ovoz berdi.

❗️Siz ham saylovda ishtirok eting!

👉👉@ziyovuddin_xabarlari

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

27 Oct, 02:28


#Бугун_сайлов 📨

Кимга овоз берсам дея,
Бошлар қотиб, ўйлов бугун.
Бугун жуда муҳим кундир,
Сайлов бугун, сайлов бугун!

Беш партия, бешта одам,
Бешови ҳам кўзга иссиқ.
Қай бирига плюс қўйиб,
Қай бирига тортай чизиқ?!

"Либерал" ни танласамми,
Эркин ҳаёт рамзи ахир.
Ёки "Халқ" қа овоз берай,
Халқим ғурур, халқим фахр.

"Адолат"га ёнбосайми,
Бериб ўзни зўр бир ишга.
Овозимни берсаммикан,
Ёки" Миллий Тикланиш"га?!

Шу элнинг ҳар дарду-ғами,
Юрагимнинг нақши дейми?!
Менга тоза ҳаво керак,
"Эко" чилар яхши дейми?!

Хуллас, овоз бериб келинг,
Ўзингизга ёққанига!
Аллоҳ ўзи ёр бўлгайдир,
Омад кулиб боққанига.

Боринг бугун, овоз беринг,
Олинг сайлов қоғозингиз.
Ва унутманг, қадрлидир,
Сизнинг битта овозингиз!!!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

27 Oct, 01:39


🚓Бугун – Автотранспорт ходимлари куни!

Автотранспорт ходимларига ҳажвий табрик.


Таърифингиз бир олам,
Тополмайман сўз билан.
Узоғимиз яқинга,
Айланади сиз билан.

Сиз автобус ҳайдайсиз,
Сиз тенги йўқ “Дамас” чи.
Сиз эса юк ташийсиз,
Гувиллаган “Камаз” чи.

Тракторчи тоғамсиз,
Асло ортда қолмаган.
Тележкасин тўлдириб,
Пахта ташиб толмаган.

Бир отим нос оғзида,
Чекмайди ҳеч тамаки.
Ёзи бўйи буғдой ўрар,
Комбайнчи амаки.

“Зиёвуддин – Навоий”,
Автобуси кўп заҳмат.
Минг сўм бериб тушсам ҳам,
Кам демайди, минг раҳмат.

Фақат бироз имиллар,
Вақтингиз кетса бўлди.
Навоийга етгунча,
Сабрингиз етса бўлди.

“Зиёвуддин – Қарнаб” нинг,
Автобуси йўл ошар.
Ҳар куни икки маҳал,
Дашт-биёбон, чўл ошар.

“Дамас” чилар довруғи,
Кетган қишлоқ – шаҳрига.
Қанча одам бўлса ҳам,
Сиғдиради бағрига.

Иложсиз иш йўқ, сира,
Ҳар чораси эпланар.
Шоҳбекатни қолдириб,
“Висол” га ҳам тўпланар.

Ака-ука, дўстларнинг,
Бордир бугун Дамаси.
ЙПХ “Рейд” бошласа,
Дам олишар ҳаммаси.

Таксичи йигитларнинг,
Пичоғи мой устида.
Бир кун қирда юришса,
Бир куни сой устида.

Бор меҳрини кўрсатар,
Озгина пул қўшганга.
Эшигингиз олдидан,
Олиб кетар Тошканга.

Юкларингиз кўтариб,
Машинага бошлайди.
Самарқанднинг истаган,
Жойигача ташлайди.

Таксистларнинг бир ёмон,
Одати бор, кўп тушдим.
“Икки одам Навоий...”
Деса ишонманг дўстим.

Лекин, шу йигитларнинг,
Меҳнати ҳам ҳалолдир.
Ахир йўлнинг азоби,
Машаққатдир, малолдир.

Эй, тўхтанг қолиб кетди,
Ҳайдовчиларнинг пири.
Ахир эсдан чиқмасин,
“Катталарнинг шопири”.

Уларга ҳам осонмас,
На кеча бор, на саҳар.
Фарқи йўқ кетаверар,
Қишлоқмиди ё шаҳар.

Барчангизга бугунги,
Байрам муборак бўлсин!
Учраманг ҳеч радарга,
Бардачок пулга тўлсин!

Йўлингизда ҳамиша,
Яшил чироқ порласин.
Оилангизга тинч қайтинг,
Худо ўзи қўлласин!

Менинг шеъримни ўқиб,
Ҳар қоғозга ўраманг.
Учраб қолсам бирор кун,
Шоирдан пул сўраманг!

Баллонингиз остидан,
Шамол ўтиб турса, бас!
Меҳнатингиз заҳматин,
Аллоҳ билиб турса, бас.

Байрамингиз муборак бўлсин азиз ва заҳматкаш транспорт ходимлари!

Ўлмасбек Самарқандий.

🇺🇿 @Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

27 Oct, 01:30


📌Ҳаётдан завқланиб яшанг,
Балки, бу кун эртага йўқ...

Ассалому алайкум!
Отаётган янги тонг муборак бўлсин!
☀️

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

26 Oct, 14:49


🎙 #Тунгги_тарона

📊"ОДАМ БЎЛАЙЛИК"

Равшан Комилов ижросида.

Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда!
Табриклаймиз!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

26 Oct, 11:09


​​МУАММОЛАР

“Икки соат бўлди бизда свет йўқ”, деб,
Юзда ғазаб, кўзда жаҳл, қошлар уюқ.
Сиз светдан нолийсиз-а, дўстим ҳадеб,
Неча йилки қалбимизда оқибат йўқ!

Ёд олдингиз ҳақ-ҳуқуқнинг адабларин,
Жаҳлингизни қоғозга ҳам ўрамайсиз.
Сўрайсиз-ку газ ўчганда сабабларин,
Дилдан ўчган меҳр чўғин сўрамайсиз?!

Айтинг қайси дунёларда йўқ муаммо,
Нолишингиз баҳолари қанча бўлди?
Тўрт – беш ойки йўлларимиз бузуқ, аммо,
Бу нафс ўлгур бузилганга анча бўлди!

Наздингизда, атрофдаги ҳамма ноҳақ,
У кам – бу кам, ташвишлардан безяпсизми?
Ойлик камми, етмаганин тўлдирсин Ҳақ,
Иймонимиз камаймоқда, сезяпсизми?!

Ўлмасбек Самарқандий.

https://t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

26 Oct, 04:48


#Премъера

ДЎСТИММИСИЗ?

Бугун менинг беш-ўн сўмлик давлатим бор,
Қўлдан давлат кетганда ҳам дўстиммисиз?
Тақдир кулиб, жилмаймоқда, мен бахтиёр,
Тақдир зуғум этганда ҳам дўстиммисиз?

✏️ Ўлмасбек Самарқандий.
🎵 Ҳалил.

https://youtube.com/watch?v=fxFiuwxXp0U&si=tted_I1pQjy_kEaW

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

26 Oct, 00:06


​​​​​​​​​​Ёмғир ёғар...
Томчилари қувнашиб,
Нечук ғалат туришади одамлар?!
Ажаб...
ҲАҚнинг раҳматидан бенасиб,
Ёмғирпўшда юришади одамлар .

Зарра-зарра, томчилари дурга мос,
Юздан ғамни ювиб кетсин, шу ёмғир.
Ёмғирпўшни йиғиб қўйинг илтимос,
Гуноҳларни ювиб кетсин, шу ёмғир!

Ассалому алайкум !

Ёмғирли тонг муборак!
Ёғаётган шу ёмғирлар қалбларимиздан дарду - ғуборларни аритсин.

© Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

25 Oct, 04:54


​​​​АВВАЛГИДАЙМАС

Ажаб, бугун туйғулар ёлғон,
Ҳаяжони айламайди маст.
Энди лабда кулгулар ёлғон,
Жилмайишлар аввалгидаймас.

Этилмайди энди эътироф,
Олқишлар ҳам бўлгандайин бас.
Озоримдан чекиб изтироб,
Қийналишлар аввалгидаймас.

Вақт измига кўнгил кўндими,
Жим йиғлайди, юрак сўз демас.
Меҳр номли қўшиқ тиндими,
Куйланишлар аввалгидаймас.

Бечора қалб қўяр оғриниб,
Кечаги кун энди бир ҳавас.
Ҳол сўрашлар, тинмай соғиниб
Ўртанишлар аввалгидаймас.

Кетмоқдасиз, қадамлар шаҳдам,
Мен ўзиммас, сиз ҳам у эмас.
Дил эшигин олдида бир дам,
Тўхталишлар аввалгидаймас.

Ажаб, бугун туйғулар ёлғон,
Ҳаяжони айламайди маст.
Энди лабда кулгулар ёлғон,
Жилмайишлар аввалгидаймас.

Ўлмасбек Самарқандий.

t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

24 Oct, 19:40


🇺🇿Бугун Ички Ишлар Идоралари ходимлари куни!

ТАБРИК

Йўлингизни ёруғ этсин елкангизда юлдузлар,
Сиз борсизки, биз хотиржам, кечалари – кундузлар.
Қайда бўлса шаҳдам қадам, мардонавор одимлари,
Байрамингиз қутлуғ бўлсин, ички ишлар ходимлари!

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

24 Oct, 19:13


Маҳфират кун бугун, дерлар,
Дил нақши кун бугун, дерлар.
Қуёш чиққан кунлар ичра,
Энг яхши кун бугун, дерлар!

Тангрим этмиш таборак кун,
Ҳар лаҳзамиз ибодат кун.
Номин айтсам, яйрагай тил,
Бугун шундай муборак кун!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ ҚУТЛУҒ БЎЛСИН, АЗИЗИМ!


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

24 Oct, 17:41


#Olov_kontent 🔥

Самарқандликлар!

-Самарқанд қанақа шаҳар эканлигини биласанми?!
-Самарқандликлар қанақа одам эканликларини-чи?!


@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

24 Oct, 17:06


Бугун эзгу сўзлар этдик муҳтасиб,
Бугун шод айладик биз дилимизни.
Инша Аллоҳ, этсин қутламоқ насиб,
Эртанги кунда ҳам бир - биримизни!

Табассум қилмоқда кўкдаги моҳим,
Тун чўкиб, осмон ҳам кўзларин юмур.
Аллоҳдан сўрайлик, берсин илоҳим,
Янги тонгларга ҳам еткулик умр!

Ўлмасбек Самарқандий.

Тунингиз осуда ўтсин !
ХАЙРЛИ ТУН!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

24 Oct, 10:10


​​НОЛИГАН ХУДОГА ЁҚМАЙДИ

Азобдан чексак-да азият,
Баъзида кўздан ёш оқмайди.
Шукурда кўп эрур хосият,
Нолиган Худога ёқмайди.

Сездирмай йиғласак, кулсак ҳам,
Ғамларга, дардларга тўлсак ҳам,
“Зўр” деймиз, зорликда бўлсак ҳам,
Нолиган Худога ёқмайди.

Бир чети доғ бўлур чиройнинг,
Дарди йўқ дейсизми, ё бойнинг,
Ўн беши ёруғдир бу ойнинг,
Нолиган Худога ёқмайди.

Шикоят кўп асли соғлиқда,
Дард кезар бу дили – доғлиқда,
“Отдайман!” деб қўяр оғриқда,
Нолиган Худога ёқмайди.

Юрагим кўксимни ғижимлаб,
Санчийди танимда ғижирлаб,
“Шукур” деб қўяман пичирлаб,
Нолиган Худога ёқмайди.

Тақдирнинг тили ҳам сал дағал,
Томи йўқ кулбага қор ёғар,
Камим йўқ деб яшар камбағал,
Нолиган Худога ёқмайди.

Бир куни ажри бор заҳматнинг,
Тошлари айланар шахматнинг,
Раҳмати кўп эрур раҳматнинг,
Нолиган Худога ёқмайди.

Не топсам пешона теримдан,
Сўзларим жо бўлди меҳримдан,
Шукрона ахтаринг шеъримдан,
Нолиган Худога ёқмайди!

Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

24 Oct, 08:18


🌍Бугун Халқаро мактаб кутубхоналари куни!

Фурсатдан фойдаланиб мактабларда зиё таратаётган барча кутубхоначиларни бугунги касб байрами билан табриклайман!
Ёш авлодга илм тарқатишдек заҳматли ишларига омадлар тилаб қоламан!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

24 Oct, 03:16


Бугун - 24 октябр Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил топган кун!

БМТ ГА МАКТУБ


Ёв бўлмоқда элатга - элат,
Турфа юртда бор турфа иллат,
Кўрсатган кучинг Бирлашган Миллат,
Тинчитиб бер бизга дунёни!

Мужда етказ, хабарларингда,
Рост де, жумла-иборларингда,
Жар солмасдан минбарларингда,
Тинчитиб бер бизга дунёни!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

24 Oct, 02:02


Ассалому алайкум!

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.

Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..  Яқинларимизни Ўзи паноҳида соғ-омон асрасин... Бугунги  пайшанба  кунимиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

23 Oct, 13:40


​​​​ЭЪТИРОЗ

Муҳаммад Юсуфнинг ўрнин талашиб,
Шеърлар ёзишади, тўлдириб қоғоз.
Бири "Эрка кийик" бошини қашиб,
Бири "Қизғалдоқ»қа чанг солар бехос.

Шоир ўлиб бўлгач, эртаси куни,
Шогирдлари сони кўпайди, бирдан.
Елкасига ортиб, устоз юкини,
Миннатдор бўлдилар, шу қаро ердан.

Муҳаммад Юсуфга менгзашиб ўзни,
"Ўзликдан батамом кечганмиз"- дейди.
Ҳатто, ёлғонларга буркатиб сўзни,
"...Бирга ўтирганмиз, ичганмиз"- дейди.

Қолмайди, ҳеч бирин виждони оғриб,
Бу доғ кетмас энди, ювса кўпиклаб.
Қаранг, Марҳаматга - қабрига бориб,
Йиғламоқ бўларлар, кўзин тупуклаб.

Кўрсам, шеъриятдан келади кечгим,
Эшитсам, қалбимга озор етадир.
Муҳаммад Юсуфга ўхшамас, ҳеч ким,
Мухаммад Юсуфнинг ўрни биттадир.

Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

23 Oct, 10:02


Инсоният тарихидаги энг муҳим тасвирлардан бири.
Ер планетасининг ушбу сурати Вояджер-1 зонди томонидан 1990 йилда 6 млрд км масофада амалга оширилган.

Тасаввур қилайлик, шу митти бир нуқтада бизнинг бор орзу-армонларимиз, севги-нафратимиз, яхши-ёмонимиз, савоб-гуноҳимиз жам бўлган. Ақлимизга сиғмас даражада улкан коинот олдида даъволаримизнинг аҳамияти нечоғлигини тафаккур қилайлик. Англайликки, Одамдек яшаш учун бошқа жойимиз йўқ, ахир...

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

23 Oct, 07:16


Одатда, депутатликка номзодлар сайловчилар билан бўладиган учрашувларини фаоллар зали ва ёхуд бирор бир ташкилот биносида ташкил қилишади.
Аммо, кечаги сайловчилар билан учрашув бироз ноодатийроқ тарзда бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Либирел Демократик партиясидан Самарқанд вилоят кенгаши депутатлигига ўз номзодини қўйган Тошботиров Эркин Ирисович пахта даласида - пахтакорлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув ҳам жа у қадар расмий бўлмади. Номзод ва унинг ишончли вакили пахта эгатлари оралаб, ҳар бир теримчининг олдига бориб ўз мақсадларини айтди. Уларни тинглади, баҳоли қудрат саволларига жавоб берди.

Сайлов яқинлашаяпти...
Албатта, ҳар ким ўзи танлаган номзодга овоз беради.
27 октябрда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараёнларда ўз конституциявий ҳуқуқингиздан фойдаланинг!

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

23 Oct, 03:46


"ДЎСТИММИСИЗ?"

Тез кунда яна бир премъера.

✏️ Ўлмасбек Самарқандий.
📊 Ҳалил

@Samarqandiy77

Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿

23 Oct, 02:04


Юзимга томчилаб ёғарди ёмғир,
Ичимдаги дардим биларди ёмғир.

Ассалому алайкум!
Ёмғирлар билан бошланган янги кун муборак бўлсин!


@Samarqandiy77