Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитасининг VI-Пленум йиғилиши ўтказилди.
Пленум кун тартибидаги Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси фаолиятининг 2024 йил якунлари ва 2025 йилги устувор ё‘налишларидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан қўмитаси раиси Манзурахон Акрамованинг маърузаси ҳамда қўмитанинг тафтиш комиссияси раиси Нозима Дадхаеванинг 2024 йилда касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича ҳисоботи тингланди.
Таъкидланганидек, асосий эътибор ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, саломатликларини мустаҳкамлаш, саёҳатлар уюштириш каби муҳим масалаларга қаратилди. Айниқса, ёрдамга муҳтож ходимлар доимо касаба уюшма ва маъмуриятнинг эътиборида бўлди.
Шунингдек, касаба уюшмаси томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари, уларга яратилган қулай ва хавфсиз иш шароитлар, турли маданий-маърифий ва спорт тадбирларига кенг жалб этиш борасида олиб борилган ишлар батафсил қайд этилди.
Жумладан, кўмакка муҳтож ходимларнинг 150 нафар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари олиб берилди. Ёзги мавсумда тармоқ тизимида меҳнат қилаётган ходимларнинг 71 нафар фарзандлари ёзги болалар оромгоҳларида соғломлаштирилди. Ё‘лланмалар асосида 149 нафар ходим республикамиздаги турли сиҳатгоҳларда саломатликларини мустаҳкамлаб қайтди.
Шунингдек, 4 нафар ходим Самарқанд шаҳрига, 58 нафар ходим Тошкент шаҳрига, 76 нафар ходим эса Хива шаҳрига саёҳатга олиб борилди.
Ходимлар ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида мунтазам равишда шахмат-шашка, мини-футбол, югуриш мусобақалари ўтказилиб келинмоқда. Юртимизда нишонланадиган байрамлар олдидан мусобақалар ўтказиш доимий анъанага айланган.
Йиғилишда Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайлов ўтказиш тўғрисида ҳамда Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган ташкилотининг ҳисобот-сайлов Конференсиясини чақариш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Иштирокчилар ўз ташаббусларини ўртага ташлаб, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Улар томонидан билдирилган таклифлар инобатга олиниб, келгусида иш жараёнида қўллашга келишиб олинди.
Кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. O'zbekiston madaniyat, sport va turizm xodimlari kasaba uyushmasi Respublika кengashi
"YURT TARAQQIYOTI YO'LIDA BIRLASHAYLIK!"
Телеграм/Фейсбук