SAIDA_AZIZ IJODI @saida_aziz_ijodi Channel on Telegram

SAIDA_AZIZ IJODI

@saida_aziz_ijodi


Ижод ва илҳом Аллоҳдан!

Кўчиришда Муаллиф розилигини олишни унутманг!

Журналист,
сценарист,
психолог Саида ҚОРАБОЕВА

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi_bot

Инстаграмда: saidakarabaeva

SAIDA_AZIZ IJODI (Uzbek)

SAIDA_AZIZ IJODI kanaliga xush kelibsiz! Bu kanalda ijod va ilhomdan so'z oqishingiz mumkin. Kanalda yetkazib berilayotgan matnlar orqali Muallif Saidaga sayohat qilib, uning ijodiy faoliyatini ko'rasiz. Saidaning rivojlanib borayotgan g'oyalarini, suhbatlarini, va fotolari bilan tanishing. Kanalda sizni so'nggi yangiliklar va eksklyuziv materiallar kutib oladi. Saidaning sartnoma bo'yicha interviyolar, psixologik maslahatlar, nafahatlar uchun kanalda qoling! Agar sizda ijodga bo'lgan qiziqish, ilhomlar, yoki so'zlar olsangiz, SAIDA_AZIZ IJODI kanali sizga mos keladi! Telegram bo'timizni ham obunaga olishni unutmang! Ijod va ilhom bilan yashashni davom ettirish uchun, Saida Aziz Karabaeva kanaliga a'zo bo'ling!

Turliklar:
- Jurnalistik materiallar
- Ssenariylar
- Psixologik nafahatlar

Sizni Telegram kanalimizda ko'rishni kutib qolamiz!

SAIDA_AZIZ IJODI

15 Jan, 03:05


ФИЛ ОВИ

Бир давлатда қари филларни,
Яшаб қўйган анча йилларни -
Йўқ қилишга берилди рухсат,
Бажарилди сал ўтмай фурсат.

Сабаб: улар қарироқ эди,
Кўпайишдан нарироқ эди.
Ўлдирдилар тишлари учун
Ва...қилмаган ишлари учун...

Лек кўпайди сўнг подада жанг,
Келишолмай ёш филлар тажанг.
Бир-бирини аямас асло,
Қулатганча ўлдирар ҳатто.

Қурғоқчилик пайти топмай йўл,
Сарсон бўлиб излашади кўл.
Билган қари филлар йўқ энди,
Қадриятлар тўдада синди.

Тажриба йўқ ёшроқ филларда,
Адашади азал йўлларда.
Яраштирган, насиҳат қилган -
Қари филлар билгани билган.

Хатоларга шартмикин такрор -
Умр сарфлаш бунга не даркор?!
Ақл ғовлаб, қотмасин юрак,
Кексаларни қадрлаш керак!

БОБУР БОБОМУРОД

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

15 Jan, 03:04


🌿

Бахтли одамлар билан кўпроқ мулоқот қилинг. Чунки бахт юқумлидир...

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

15 Jan, 03:03


#зиё

Бир шайхдан: "Банда учун тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтиш афзалми ёки истиғфор (Астағфируллоҳ) айтиш афзалми?", деб сўрашди. У шундай деди:

"Кийим покиза бўлса, унга хушбўй нарса суртиш ёки сепиш фойда беради. Кийим ифлос бўлса, унга совун ва иссиқ сув фойда беради. Демак, "Субҳаналлоҳ"ни айтиш покиза кишиларнинг хушбўй нарса сепишидир. "Астағфируллоҳ" эса гуноҳкорларнинг совунидир".

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

15 Jan, 02:50


#ибрат

Бир куни Молик ибн Динор бозор расталари оралаб ўтиб борарканлар, ғарқ пишган, ҳатто ҳидлари анқиб турган анжирга кўзлари тушибди. Ўша анжирдан егилари келибди. Лекин олдиларида бирор чақа пуллари йўқ экан. Емайман, индамай ўтиб кетаман деб ҳар қанча уринсалар ҳам нафслари ғолиб келиб сотувчидан насияга анжир сўрабдилар. Бироқ сотувчи бунга рози бўлмабди. Молик ибн Динор ўша вақтда катта олимлардан бўлсалар-да, ўзларини танитмабдилар. Нафс эса ғалаённи тўхтатмабди. Кейин сотувчига пойафзалларини гаровга олиб қолиб, насияга анжир сотишни илтимос қилибдилар. Сотувчи “Пойафзалингни бошимга ураманми”, дегандек яна рад жавобини берибди. Чунки у ҳаммага машҳур Молик ибн Динорни танимаётган эди. Молик ибн Динор иккинчи марта илтимослари ерда қолгач, ҳушларини йиғибдилар. Нафсимнинг гапига қулоқ солиб ўзимни қанчалик хор қилдим деб мевалар растасидан узоқлашибдилар.
Бўлаётган воқеани кузатиб турган атрофдаги инсонлар савдогарнинг олдига келиб: "Сен кимни қайтариб юборганингни биласанми? Ахир бу ўша машҳур Молик ибн Динор-ку!” дейишибди. Савдогарнинг ҳуши бошидан учибди. Чунки у ҳам Молик ибн Динор ҳақида кўп эшитган, учратсам, дуосини оламан деб юрган ихлосманд кишилардан экан. Сотувчи қилиб қўйган ишидан роса хижолат бўлибди. Лекин Молик ибн Динорнинг олдиларига ўзи боргани ботинолмабди. Қулларидан бирини бир арава тўла анжир билан Молик ибн Динорнинг кетидан юбора туриб шундай деб тайинлабди: “Зинҳор ортингга анжир билан қайта кўрма, олмайман десалар ҳам кўндир. Агар сендан анжирларни қабул қилиб олсалар, Аллоҳ розилиги учун сени озод қиламан”.

Озодликка йўл топилганидан ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетган қул оёғини қўлига олиб Молик ибн Динорнинг ортларидан эргашиб у кишига етиб олибди. Лекин ҳар қанча таклиф қилса ҳам буюк шайх Молик ибн Динор анжирларни олмабдилар. Қул бечора озодлик умидида куйиб пишибди. Молик ибн Динор: “Саййидингга бориб Молик ибн Динор бу анжирларни олмас экан, у то қиёматгача анжир ейишни ўзига ҳаром қилибди деб айтгин”, дебдилар. Қул ҳам таслим бўлмай: “Ҳазратим, буни олмасангиз бўлмайди, агар сиз мендан анжирни қабул қилиб олсангиз, саййидим мени озод қилишга сўз берди, менинг озодлигим шу анжирларга боғлиқ,"- дебди. Молик ибн Динор унга маъноли бир қараш қилиб: “Агар сенинг озодлигинг шу анжирларга боғлиқ бўлса, менинг қуллигим ҳам шу анжирларга боғлиқ” деб жавоб берибдилар ва қулни анжир тўла араваси билан ортига қайтариб юборибдилар.
Молик ибн Динор нафсларининг гапига кириб, ўзларини хор қилиб қўйганлари учун нафсларига шундай жазо берган эканлар. Ҳатто ўша ҳодисадан кейин анжирни бутунлай емай қўйган эканлар. Бозорга борган киши у ерда турли хил неъматларни кўради. Табиийки, уларнинг барчасига эга бўлишга доим ҳам имкон топилмайди. Шундай онларда нафснинг истакларини жиловлашда мана шундай қиссаларнинг аҳамияти катта бўлгани учун дадам доим бизга мана шу ҳикояни айтиб берардилар.
Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг
“Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ” китобидан

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

15 Jan, 02:39


Табассум ажойиб дори:

🍃 Уни дўстингизга берсангиз хурсанд бўлади.

🍃 Душманингизга берсангиз пушаймон бўлади.

🍃 Онангизга берсангиз умри узаяди.

🍃 Фарзандингизга берсангиз меҳри ошади.

🍃 Танимаган кишингизга берсангиз сиз учун садақа ажри бўлади.

🍃 Севган ёринизга берсангиз севгиси ортади.

🍃 Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингизга жойлаб қўйган.

🍃 Салгина табассум қилсангиз бўлди, ажойиб бепул дори тайёр.

🍃 Бир бирингизга табассум улашинг, азизлар!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

15 Jan, 01:04


#кун_муборак

Табассум қилинг! Ҳеч нима йўқотмайсиз. Роббингиз бор, ризқингиз битиб қўйилган, умрингиз белгилаб қўйилган. Атрофни ҳамиша гўзал кўрмоқ учун, ўзингиз гўзал бўлинг!

— Шайх Шаъровий

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Янги кунни Роббим барчамизга хайрли ва барокатли қилсин !

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Jan, 16:59


Ўз вақтида кетиш керак
ёқимсиз ишхонангдан
зериккан ижара уйингдан
сени ортиқ кутмас севгилингдан
тушунмас дўстларингдан
қадри йўқ сўзларингдан
ўлган ҳисларингдан
ва ўзингдан
кетиш керак.

Кечишлар кучли қилади
кетишлар йўл очади
кечишлар изтиробдир
кетишлар сурур.
Қирқ йил
диққанафас ишхонада
соғинилмас бошпанада
кўнгил суймас инсон билан
ҳеч нимани
ўзгартирмай яшовчилар
«вафодор» номли қўрқоқлардир.

Кеч бўлмасдан кетиш керак
энг авжида
безмай туриб
сўнмай туриб
ўлмай туриб
бирозгина соғинч билан
кетиш керак.

Аниф


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Jan, 16:36


- Қўлимга тушдин~ку, ахийри! - жин кўчада қаршисидан чиққан Жалилни кўриб Жайронани эсхонаси чиқиб кетди. 
- Яхшиликча қоч йўлимдан,- деди қиз қўрқувдан титраб.
- Бўлмаса нима қиласан, онангга айтиб берасанми? Нима дейсан, Жалил мана бу еримга, бу еримга тегинди дейсанми...
- Қўйиб юбор. Кечир ўша кунги гапларим учун,- йиғлашга тушди Жайрона,- ҳоҳласанг тиз чўкиб кечирим сўрайман. Фақат менга тегма.
- Буни менга айтишдан аввал ўйлаш керак эди. Жалил қизни судраб кета бошлади.
Шу пайт қаердандир Жалилни ўзига ўхшаган уч дўсти ҳам пайдо бўлди.
- Келганингиз яхши бўлди. Мана буни қаерда ... ни билмай тургандим,- иршайди Жалил- сахийман баҳам кўраман...

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Jan, 16:17


Азизлар, "Ёқтирмажон"ларни босиб қўйинглар... Кўзларимни қувонтиради. Каналимизга муносабатингизни ҳам ифодалайди.😊😉

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Jan, 16:11


#шунчаки

Видеороликни кузатинг...

- Ўғлим, саволларимга жавоб бероласанми?
(ўғил ўгирилди)

1-САВОЛ
- Мен бахтлиман, қачонки онам....
- Нима?
- Мен бахтлиман, қачонки онам...
- (ўйланиб) Давом этишга қўрқаман!
- Жавоб бер!
- Мен бахтлиман, қачонки онам ҳомиладор...
Она кулади.
- Фақат давом этманг, мен қўрқаман...
- Йўўқ... Сен бахтлисан, қачонки онанг...
- Мен бахтлиман, қачонки онам ёнимда бўлса!

2-САВОЛ
- Менинг жаҳлим чиқади, қачонки онам...
- Ҳеч нарса жаҳлимни чиқармайди. Қачонки онам бўлмаса, жаҳлим чиқади.

3-САВОЛ
-Мен қўрқаман, қачонки онам...
- Кетиб қолса...

4-САВОЛ
- Асабийлашаман, қачонки онам...
- Хафа бўлганда...

5-САВОЛ
- Безовта бўламан, қачонки онам...
- Ёнимда бўлмаса.

6-САВОЛ
- Мен яхши кўраман, қачонки онам...
- Табассум қилганда!

Атайин сиз учун таржима қилиб, жойлаяпман!

Саволларни фарзандларингизга ҳам бериб кўринг. Жавоблари қизиқ...


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Jan, 15:48


"НАСТАРИН ҲИДИ" ҚИССАСИНИНГ ДАВОМИНИ ТО БИРИНЧИ ФАСЛ ЯКУНИГА ҚАДАР ЎҚИШНИ ИСТАГАНЛАРНИ ЁПИҚ КАНАЛГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ.

ЁПИҚ КАНАЛ ЎЗ НОМИ БИЛАН ЁПИҚ ВА ТЎЛОВИ БОР.

АСОСИЙ КАНАЛДА ЭСА ҲАР КУНИ УЧ ҚИСМДАН БЕРИБ БОРИЛАДИ. БУ ТАКЛИФ ТЕЗ ЎҚИБ ТУГАТИШНИ ИСТАГАНЛАР УЧУН.

МУРОЖААТ УЧУН:
@Saida_Aziz.admin га МУРОЖААТ ҚИЛИНГ.

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Jan, 15:31


#КЕЧКИ_МУТОЛАА

#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида ҚОРАБОЕВА)

#42

Қандай шаддод қиз эдим. Энди эса... камгап ва босиқ Сабрияга айлантирди ҳаёт! Баъзан бу одамга эмас, бошқасига турмушга чиқишим керакмиди, деб ўйлаб қоламан! Аммо чекимга тушганидан қоча олармидим!

Айтишларича, алмисоқда, руҳлар оламида Аллоҳ ҳар бир руҳ ўз тақдирини кўрсатган экан. Ҳар бир руҳдан розилик олингач, бу оламга юборилар экан. Руҳим шу тақдирга кўнгач, бошқа чорам борми, Аллоҳим! Ўзинг сабр бер!

****

Эгнига қаҳваранг либос, бошига оқ рўмол ташлаган Сабрия Иброҳимовна машинадан тушаркан, уни эшик ёнида қўриқчилик қилиб турувчи йигит Ўлмас кутиб олди. Салом берганча, машина калитини аёлнинг қўлидан олди.
-Ўлмас, яхшимисиз? – сўради психолог. Йигит бош эгиб, яхшилигини билдирди.
- Келин қайтиб келдими? – яна савол берди аёл.
- Йўқ, онаси жўнатмаяпти. – деди хижолатли оҳангда йигит. – Икки марта бордик, лекин... Онам бошқа бормайман, дедилар.
- Ҳечқиси йўқ. Ҳаммасини бироз вақтга қўйиб беринг. Бир-икки ой келинойининг қош-қовоғига қараб турса, ўзига келади. – кулимсираб таскин берди аёл.
- Майлику-я, лекин қизимни соғиняпманда... – кўзларида мунг пайдо бўлди йигитнинг. Сабрия Иброҳимовна бош чайқаганча гапида давом этди:
- Ҳаммаси яхши бўлади. Озроқ кутинг. Келин сал совигач, ўзи қўнғироқ қилади, мана кўрасиз!
- Айтганингиз келсин. Мен машинани тураргоҳга қўйиб келаман, - деганча йигит рулга ўтирди.

Сабрия Иброҳимовна ичкарига кираркан, фойеда ўтирган сочларига оқ оралаган, юзларида ажинлар соя солган, қадди бироз букилиб ўтирган кексароқ аёл ва унинг ёнидаги сулув, аммо юзи сўлғин келинни кўрди. Котиба раҳбарига пешвоз чиқаркан, паст овозда: “Сизни сўраб келишибди!” деди.

Сабрия Иброҳимовна қадам босиб, улар ўтирган ўриндиқ ёнига борди. Саломлашиб, ичкарига таклиф қилди.

Кекса аёл ва келинчак ичкарига киришаркан, хонага бир қур қараб олишди. Жимгина юмшоқ ўриндиққа чўкишди. Иккисининг ҳам юзи ғамнок, ичида оғриқли дарди борлиги маълум эди.

-Хуш келибсиз, опажон! Мен Сабрия Иброҳимовнаман. Олий тоифали психолог. – ўзини таништирди мутахассис. Аёл асти бош қимирлатди.
- Биламан! Телевизорда чиқишларизни кўрганмиз... Қизим... – ёнидаги қизга ишора қилди. – Қизимни тузатиб беринг, илтимос...

Онанинг кўзларида ёш йилтиллади. Қўлидаги ғижим рўмолчани мижжасига босди. Келинчак эса жим эди.
- Нима бўлди? – сўради психолог онага юзланиб.

- Икки марта ўзини ўлдирмоқчи бўлди!

“Суицидга мойиллик!” ўйлади мутахассис қаршисидаги гўзални кузатаркан.
- Нима учун ўлдирмоқчи бўлди? – яна савол берди Сабрия Иброҳимовна.

- Билмаймиз! Узатганимизга олти ой бўлди. Илгари бунақа эмасди. Меҳрибон, ақлли, чевар қиз эди. Узатганимиздан кейин жим бўлиб қолди. Ҳеч ким билан гаплашмайди. Қудалар бир ойда бир марта юборишади. Маросимлардан кейин бир ой ўтиб, уйга келди. Қизимнинг аҳволини кўриб, қўрқиб кетдим. Аммо билдирмадим. “Янги келин янги жойга ўрганиши қийин бўлаётгандирда”, дедим. Ҳол аҳвол сўрасам, ҳа йўқдан нарига ўтмади. Кейин эса кетар чоғида йиғлади. “Ойи, мен уйда қолай, бормай!” деди. Мен эркаликка йўйдим.

ДАВОМИ ЭРТАГА

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Jan, 15:27


Яна бир қисм байрам бўлгани учун БОНУС😉

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Jan, 15:26


#КЕЧКИ_МУТОЛАА

#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида ҚОРАБОЕВА)

#41

Мана шу воқеаларга ҳам бир ойдан ошиқ вақт ўтибди. Дадамнинг ташрифидан сўнг эрим муносабатини ўзгартирди. Ҳарқалай, гаплашишни бошлади. Гап орасида: “Дадам мен томон бўладилар. Улар тушунадилар, дегандинг. Кўрдик...” деб пичинг қилиб қўйди. Отам менгамас, унга ён босгани эримнинг фойдасига бўлганини сездириб қўйди. Алам қилди. Ҳаётимда илк бора падаримдан ранжидим. Мени тушунмагани учун. Қўлламагани учун... мен томон бўлмагани учун... “Сизга ёқмаса, ишонмасангиз, қизимни опкетаман!” деб қатъий гапирмагани учун оғриндим.

Аслида тўрт қизнинг тўнғичи бўлиб, қолган сингилларим учун йўл очилсин, деган истакда мана шу одамга турмушга чиқишга розилик бергандимку! Мен ишлаб юрганимда, сингилларимга келган совчиларни қайтариб, “Аввал тўнғичимни бераман! Кейин қолганларини узатаман!” деганлари учун Даврон аканинг таклифини қабул қилгандим. Лекин... афсуски... ҳаётнинг мен билмаган бурчаклари кўп экан!

Уйга борганимда онамга хафалигимни билдирдим. “Дадам мени ҳимоя қилмади. Бу ерда бошқача гапириб, у ерда бошқа сўзни айтдилар” дедим йиғламсираб. “Қизим, сув бир лойқаланиб тинади. Бир эмас, икки болали бўласан! Болаларингни ўйлади даданг... Ҳали ҳаммаси изига тушади”, деб тасалли берди онам. Аммо назаримда, ҳеч нарса изига тушмайдигандек туйиларди менга. Бўлмайдиган ишнинг бошидан бўлмагани маъқул эди!

Мана янги йилнинг ўн бешинчи кечасида ёзаяпман. Бир ой рисоладагидек эр-хотин бўлиб юрдик. Ёлғон бўлмасин, янги телефон совға қилди ҳатто! Хурсанд бўлдим. Ўшанда сингани буён қўлимга телефон ушламай қўйгандим. Тўғрироғи, Даврон акам истамагани учун менга телефон таъқиқланганди. Энди таъқиқ олиниб, қўлимга шу матоҳни совға тариқасида тутқазди.
Бироқ яна кеча тортишиб қолдик. Бу галги тортишувга ҳам эримнинг фикрича, мен сабабчиман. Бозорга тушиб, қалинроқ сарафан олишим учун пул берди. Сарафанга қўшиб, Даврон акага совға олдим. 14-январ куни туҳфа қиламан, деган ўйда эдим. Кийиб ётиш учун пижама эди. кўзимга чиройли кўрингани учун харид қилгандим. Бироқ эрим ҳали кўрмай туриб, эшитгани ҳамон “Бекор қилибсан! Мен ўзим учун харидни ўзим қиламан. бошқаларникини киймайман!” деди. Мен бошқалар эмасманку! Икки йилда у киши учун атайин қилган харидим ёқмади. “Сиз аввал кийиб кўринг”, дедим алам қилганини билдирмаслик учун. Кичик келди. Мен эса жимгина олиб қўйдим. “Ўзингга олган либосинг қани?” деди. Кайфиятим тушиб кетганди. Индамай, кўрсатдим. Сўнг яна жойига қўйдим. “Нега раҳмат демадинг менга?” деб яна аразлаб олди. Тавба, бу одам бунчалар иззатталаб? Дунёда минглаб эркаклар хотинига нарса олиб беради. Ёки харид учун пул тутқазади... лекин нега раҳмат демайсан, деб сўрашмаса керак... шахсан онам дадамга раҳмат деганларини эслолмайман. Тўғри, биз фарзандлар миннатдорчилик билдирардик, лекин... бу эрлик вазифаси! Унинг бурчи-ку! Қолаверса, ўз яқинингга, ярмингга раҳмат айтавериш...
Хуллас, эрим ва менинг қарашларимиз мутлақо бир-бирига зид эканлиги яна бир карра исботланди. Билмадим, ҳали яна нималар кутаётган экан бизни...
Айни пайтда у яна хорижда. Аразлаб, гаплашмай учиб кетди. Бугун қўнғироқ қилиб, кесатиғу пичинглар билан гаплашди. “Дод” деб юбормаслик учун аранг тилимни тишладим.

Ёнимда қизим ширингина бўлиб ухлаяпти. Аллоҳим уни менга овунишим, таскин топишим учун берганми, деб ўйлаб қоламан!
Ҳа-я, иккинчи фарзандимни ҳам УТТ текшируви қиз деди. Яна Аллоҳ билгувчи. Майли, қиз бўлса ҳам эсон омон қутулиб, бағримга босиб олай. Бу хабарни эшитган қайнонам: “Вой, мен ўғил туғасиз, деб ўйлабман”, деди. “Соғ-саломат қўлингизга олинг”, дейиш йўқ! Ҳатто Даврон акам ҳам ўғил, деб ўйлаган экан! Лекин...

Э, Худо охирги пайт қайнонам ҳам кўп асабимга тегаяпти. Нима эмиш, “уйингизга кириб, нарсаларингизни ўзим саранжомлаб бераман” эмиш... Энсам қотди! Ё, Аллоҳим, қачон бўлак яшаймиз экан. Қайнимни тезроқ уйлантирайлик. Авваллари қайнонам билан яшашни истайман, дердим. Бироқ бу аёл билан... яшаш қийин... у билан ҳам қарашларимиз икки хил!

ДАВОМИ БОР

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Jan, 15:17


#КЕЧКИ_МУТОЛАА

#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида ҚОРАБОЕВА)

#40

Дадам билан онам бирга кириб келишди. Қайнонам ва қайнотамга қўшиб, эрим ҳам уларни совуқ кутиб олишди.
Меҳмонхонага кирдик. Дадам ва онам, мен бир томонда... эрим ва ота-онаси қарши томондан жой эгаллашди.

Худди ўзимни суд залида ўтиргандек ҳис қила бошладим. Мен жиноятчиман... ота-онам оқловчи, улар эса қораловчилар...

Аввалига номига ҳол-аҳвол сўралди. Кейин эса, Даврон ака дарровгина мени танқид қилишни бошлади. Дадам оғир-босиқ, мулоҳазали инсон бўлгани учун, куёвининг гапини охиригача эшитди.
- Менинг қизлар билан ёзишмаларимни кўриб қолибди, шунга буям гаплашибди курсдошлари билан... – деди эрим дадамга қараб. Унга қайнотам қўшилди:
- Аёл кишига ярашадими шу иш? Эрим ёзди, гаплашди, мен ҳам ундан ўтаман деб, курсдошлари билан гаплашиш керакми? Йўқ, атайин қилган бу келин, - деб менга ўқрайиб қаради. Бошимни эгдим.

Ичимдан титроқ келаяпти. Мен томон отилаётган таъна тошларига аранг чидаб турибман. Дадам ёнимни олишини билганим учун сабр қилаяпман.

- Давронжон, - дея гап бошлади падарим. – Мен сизга уйда ўтирган, ҳеч нарсани билмайдиган содда, оми қизни эмас, ўқиган, ишлаган қизни берганман. Қолаверса, қизимнинг курсдошларини мен яхши танийман. Агар йўллари биз томонга тушса, ҳалигача мени бир йўқлаб кетишади. Бир эмас, иккита фарзандли бўлай деганда, сизларга бундай ишлар ярашмайди. Аҳил ва тотув бўлиб яшашингизни истайман!
Мен отамнинг ҳар бир гапини жон қулоғим билан тинглаб ўтирибман. Бироқ охирги жумла худди бошимдан сув қуйгандек бўлди. Жавдираганча аввал дадамга, кейин онамга қарадим. Ахир кеча менга бошқа гапларни айтишганди-ку... Мени ҳимоя қилишмоқчи эди.

- Сиз ҳам қизингизга тушунтириб қўйинг! – деди қайнотам қатъият билан.
- Сабрия, қизим, сен ҳам эрингни, қайнота-қайнонангнинг гапидан чиқма, қизим. Аллоҳга шукр, бир фарзандингиз иккита бўлай деяпти. Биргаликда катта қилинглар! Қизимнинг бошқа камчилиги йўқми? Ўғирлик қилмайдими? Овқати бемаза эмасми? Уйни тоза тутадими? – савол берди дадам эримга қатъий нигоҳларини тикиб. Даврон ака бош чайқади. Қайнона ва қайнотам ҳам.
- Йўқ, қолган ишлари дуруст, - деди қайнотам қолганлар номидан.

Суд тугади, гўё! Чиқарилган ҳукмдан ҳамма рози бўлди, чоғи, қўлларини фотиҳага очиб, бизга бахт тилаб дуо қилишди.

Мен эса... дадамдан бошқача реакцияни кутган ёш аёл яна ўша уйда ўз андуҳларим билан қолдим.

ДАВОМИ
БОР

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Jan, 15:14


#КЕЧКИ_МУТОЛАА

#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида ҚОРАБОЕВА)

#39

КУНДАЛИКДАН

Қўлимда осма укол, ёнимда саккиз ойлик қизим ва ўзим... Унсиз йиғлардим. Шунақанги алам қиларди... Бу ҳаётни ўзим танлагандим! Ўзим рози бўлгандим! Юрагимни янада жизғанак қилаётгани шу эди.

Эртаси куни боламни кўтарганча уйга бордим. Ётгин, деганига қарамай, ўрнимдан турдимда, боламни кўтарганча... ҳеч кимга гапирмай чиқиб кетдим.

Ота-онам ҳайрон қолишди мени кўриб. Хабарсиз келгандим. Дадамга барча ҳақиқатни айтдим. Отам курсдошларимни танигани учун телефондаги суҳбатимга қаршилик қилмади. Менга ишонди. “Қўлингда дипломинг бор! Иккита болангни ўзинг эплаб боқиб оласан! Тамом, агар сенга ишонмаса, яшамай қўя қолсин!” деди менга қатъий боқаркан. Ичимга шодлик сизиб кирди. Дадам мени қўллагани, тушунгани учун қувондим. “Куёвингиз ҳар гал жанжал қилса, ота-онангни чақир, деяверади. Сизларнинг ҳам юрагингизни сиқмай, деб айтмасдим. Тўрт ойдан буён гаплашмайди. Фақат аразлаб юради”, дедим. “Яна бир марта чақир деса, қўнғироқ қил, етиб борамиз! Ҳозир эса уйингга бор. Балки аҳвол яхшиланар”, деди дадам менга самимий тарзда. Енгил бўлдим. Ортимда мени қўллаб тургувчи тоғим борлигидан фахрландим. Бошимни баланд кўтарганча уйга кириб бордим. Қайнонам бир қараб қўйдида, индамади. Қайнотам эса, “Уйиздагиларни кўриб, баҳри дилиз очилиб келдизми?” деди. Бу пичингмиди, кесатиқмиди, ё ҳазилмиди, фарқлай олмадим. Эримнинг иккита боласи келган экан. Ўғли менга ўшшайганча салом берди. Қизи ҳам. Қайнонам Робияни қўлимдан олдида: “Ма, синглингни кўтар”, деб Барнога қизимни бериб қўйди. Барно истар-истамай болани қўлига олди. Ўн ёшли қиз болани худди тушириб юборадигандек туйилди менга. “Ўзимга берақолинг”, деганча Робияни кўтариб, ичкарига кириб кетдим. Шу билан ташқарига чиқмадим. Чиққим келмади. На қайнонамни, на эримни болаларини, на бошқасини, ҳеч кимни кўргим келмасди. Дераза ойнасига такиллаб урилган томчилардан ташқарида ёмғир ёғаётганини билдим. Қизимни беланчакка солганча, унга алла айта бошладим. Мисралар ҳам қуйилиб келарди. Илгари ҳавасга бир икки шеърчалар ёзиб турардим. Яна илҳом келиб қолди, шекилли... Мана ўша алла... Кундаликжон, сенга ёзиб қўяй... акс ҳолда, ёдимдан чиқади:

Яна ёмғир ёғаётир ташқарида...
Бу ҳаммаси Худойимнинг ишларида.
Болажоним ширин-ширин ором олиб,
Ухлаётир ўз жойида, ичкарида.

Чақмоқ чалиб, еру кўкни ёритади,
Аччиқ сўз ҳам юрагингни оғритади.
Мен боламга алла айтсам, жўшиб-жўшиб,
Бор дардимни, аламимни аритади.

Сўраб кўрай эсаётган шамоллардан,
Не хабар бор, биз туғилган томонлардан.
Дуо қилиб ёлворайин, эй, Худойим,
Болагинамни Ўзинг асра ёмонлардан!

Бир гул бўлиб яйролмадим боғингизда,
Оппоқ қордек вафолиман тоғингизга!
Болажоним униб ўсиб, улғайсину,
Ўйнаб кулиб, қувнаб юрсин ёнимизда!

Ана ёмғир тинаётир ташқарида,
Бу ҳаммаси Аллоҳимнинг ишларида!
Қизалоғим ширин-ширин ором олиб,
Ухлаётир, ўз жойида ичкарида!

Шунақангиз оҳангга тушириб куйладимки, ўз алламга ўзим йиғладим. Аламларим, изтиробларим, яшаган кунларим, меҳрни соғинганларим... ҳаммаси учун кўз ёш тўкдим.

Эртаси куни эса... яна жанжал бўлди. Бу гал ишонч билан дадамга қўнғироқ қилиб, тез етиб келишларини сўрадим. Даврон акам: “Чақир отангни... кўрамиз қани...” деди. Мен дадамни чақиргунча, у ҳам отасининг ёнига кириб нималар деди, Худо билади. Дераза ёнида Робияни кўтариб, дадам келишини пойлаб турарканман, ҳовлидан қайнотамнинг қаттиқ гапиргани эшитилди: “Бунақа хотинни тўртта туғса ҳам жавобини бервор! Керакмас!”
Ё, Аллоҳ! Ўғли устимдан қандай бўҳтонларни ёғдирмади экан?

ДАВОМИ БОР


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Jan, 15:08


"Настарин ҳиди"нинг навбатдаги қисмларини ўқиймизми?

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Jan, 15:08


Хайрли кеч, Яхшилар!
Саломатмисиз?

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Jan, 12:22


#йўлдаман

Бу олам гўзаллик излаганга гўзаллик тақдим этаверади☺️☺️

Манзаранинг гўзаллигини қаранг😍

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

28 Dec, 03:44


#Кайфият

Буюртма шеър... 😊

Кимга юборишни биласиз-а😉😊😄

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

28 Dec, 02:01


#Тонгги_мусиқа

Барчага кун давомида яхши кайфият ва яхши мусиқа ҳамроҳ бўлсин 🎶

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

27 Dec, 16:47


#Ҳамдардлик

Айни пайтда Фейсбук саҳифаларида Бакудан Грознийга учган Озарбайжон авиакомпаниясининг Ақтауда қулаган учоғи фожеасида ҳалок бўлган борт кузатувчиси гўзал Ҳукуманинг бахтли онлари ва фожеадан аввалги ҳолатлар тасвирланган видеолавҳалар тарқалмоқда.

Уни шунчаки томоша қилиб бўлмайди.

"Айниқса, Ҳукуманинг ўлим қаршисида ҳам иродасини букмай, йўловчиларга бераётган далдаси, майин ва хотиржам овози инсонни товонгача титратиб юборди.

Мана қаҳрамонлик! Мана инсонлар учун жонфидолик! Лочин қизнинг сўнгги сўзлари, "ҳаммаси яхши бўлади", деган юпанчи олам узра тинмай янграяпти!
Охиратинг обод бўлсин, Ҳукума!
Ҳамдардман, Озарбайжон!" деб ёзишмоқда Фейсбук кузатувчилари.

Ҳеч биримиз умримизнинг интиҳоси қаерда бўлишини билмаймиз. Энг муҳими эса, интиҳода ҳам ўз вазифамизни гўзал адо этиш бўлса керак! Инсонмиз, инсонийлик вазифамиз бўлсин!

Озар халқига ҳамдардлик билдираман!

(қуйидаги линкда 👇Ҳукуманинг бахтли онлари тасвирланган видеолавҳа)

https://www.facebook.com/reel/769954782004081

SAIDA_AZIZ IJODI

27 Dec, 16:10


https://youtu.be/9PevCin08Kk?si=ukl2a5-MkfVBMXNM

SAIDA_AZIZ IJODI

27 Dec, 14:05


#БАХТНИНГ_ОЛИС_МАНЗИЛИ

Муаллиф: Саида ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ)

5-қисм

🌱🌱🌱🌱
Эртаси куни дадамнинг аҳволи янада оғирлашди.
– Сиз қилдингиз, - деди йиғламсираганча ойим бувимга қараб.
– Мен қаердан билай? - деди бувим ҳам йиғлаб. Дўхтирлар жуда кўп дориларни ёзиб беришди. Шўрлик онам қаердандир қарз олиб, фалон минг сўмлик дориларни топиб келди. Уч кундан сўнг дадамни палатага кўчиришди.
– Дада, иккинчи қўрқитманг, бўптими? - деди Дилноз ёлғондан пўписа қилган бўлиб.
– Вой, мени эркатойим, сени ташлаб қаерга кетаман? Ҳали тўйингни қилишимиз керак... – аранг кулимсиради дадам.
– Ўзим сизга қарайман, - деди Дилноз меҳрибонларча. – Ана, Шахноз укол қилади. Тезроқ уйга қайтиш керак.
Очиғи, касалхонада ҳам ётиш харажатни талаб қилади. Онам бечоранинг топгани бир ҳафтада тугаб бўлганди.
Хуллас, икки ҳафтадан кейин дадамни уйга олиб келдик. Муолажасини ўзим қиладиган бўлдим.
– Эътиборли бўлинглар. Кўп ичмасинлар. Юракка оғирлик тушади. Кейинги сафаргиси ўлимгача олиб бориши мумкин, - деди кетиш олдидан шифокор ойимни огоҳлантириб.
🌱🌱🌱🌱
Тунги навбатчиликда ишлашнинг ҳам ўзига ярша қийинчилиги бор. Айниқса, кечқурун оғир аҳволдаги беморни олиб келишса борми... Шундай пайтларда шифокорларнинг касби қанчалик нозик иш эканлигини тушунасан киши. Тунни тун демай ишлашга тўғри келади баъзида. Шундай кечалардан бирида ёшгина йигитни олиб келишди. Йигит енгил жароҳат олганди. Навбатчи врач кўриб бўлгач, менга қандайдир муолажа қилишни буюриб, чиқиб кетди.
– Нима қилди? -сўрадим одатдагидек ёнига кириб. Аммо йигитнинг менга қараб жилмайиб туришидан ўнғайсизландим. у ёқ-бу ёғимни тўғирлаган бўлдим.
– Исмингиз нима? - сўради йигит менга ҳамон ўшандай қараб.
– Исмимни нима қиласиз? - саволидан жаҳлим чиқди. Мен ундан касалини сўрасам, у шилқимлик қилаяптими...
– Меники Нодир... –деди у қўлини узатиб. Иккиланиб қолдим. Биринчи марта кўриб турган йигитга қўл узатиш... нима деб ўйлайди? Аммо қўл узатмасам ҳам бўлмасди, назаримда.
– Шаҳноза, - деганча чорасиз қўл узатдим. У қўлимни қаттиқ сиқиб турарди. Бутун вужудимга олов югурди. Юзим ҳам ёниб кетарди. Йигитнинг юзига қаролмай, қўлимни тортиб олишга уриндим. У эса қўйиб юбормасди.
– Шахнозахон, қўлингиз мунча юмшоқ, худди... – жаҳл билан ториб одим-да, тезгина хонадан чиқиб кетдим. Юрагим шунақанги тез урди-ки, худди қинидан чиқиб кетай дерди. Хонадан отилиб чиққанимни ҳеч ким кўрмадими деган ҳадикда атрофга алангладим. Йўқ, ҳаммаёқ жимжит. Кўпчилик осуда тун қўйнида ухлашни маъқул кўришган, шекилли. Ҳозиргина Нодирдан тортиб олган қўлларим чўғ бўлиб ёнарди. Ҳушимни йиғишга қанча уринмай, йиғолмасдим.

Давоми
бор
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

27 Dec, 14:05


#БАХТНИНГ_ОЛИС_МАНЗИЛИ

Муаллиф: Саида ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ)

7-қисм

🌱🌱🌱🌱

Кунларнинг бирида катта аммам қандайдир йигитнинг оиласини бувимга мақтовини келтириб гапирди. Икки кундан кейин аммам мақтаган йигитнинг оиласидан уйимизга совчилар келган куни унга йиғламсираб ялиндим.
– Нодир ака, бугун уйимизга совчилар келишади. Агар тез уйингиздагиларни жўнатмасангиз бўлмайди, - дедим мунгли нигоҳ билан боқиб. У эса мени овутишга уринди.
– Жоним, ҳаммаси яхши бўлади. Мен бугуноқ айтаман, ойим эртага борадилар. Сен келган совчиларга йўқ дегин, - деганча сочларимдан силади. Киши севиб қолса қулга айланади, дейишади. Мен ҳам қулдек асир бўлгандим унга. Унинг ҳар гапига сўзсиз бўйин эгардим. У истаганни бажариб, истамагандан юз бурардим.
Эртаси куни ҳаммаёқни тозалаб, Нодирнинг онасини келишини пойладим. Лекин... атрофга шом тушгунга қадар кутибман. Бироқ мен кутган совчилар келишмади. «Бирор гап бўлгандир-да. Нодир акам мени алдамайдилар», деб ўзимни-ўзим юпатишга ҳаракат қилардим.
– Ўл-э, ҳалиям кутяпсанми? - деди синглим мазахомуз оҳангда. Опа-сингил орамизда сир яширмасдик. Айниқса, мен дарров унга ҳаётимда нималар содир бўлаётганини «гуллаб» қўярдим. Ичимда сақлолмасдим. Унинг гапини эшитиб, хўмрайиб қарадим.
– Нодир сени алдаган. Сенга уйланиш нияти йўқ, - синглимнинг гапидан ғазабим қўзғаб кетди. Ўзи алам устида турган бўлсам, яна ёниб турган оловга керасин сепиши...
– Сени нима ишинг бор? - деб ўшқирдим синглимга. У мени масхара қилгандек кулди-да, индамай уйга кириб кетди. Хўрлигим келарди... нега? Нима учун бирга юрибди? Уйланиш нияти борми ўзи ё йўқми? Мақсади нима? Саволлар адоқсиз, жавоб эса йўқ... Нодир ака кечки томон сим қоқди.
– Шаҳноз, хафа бўлма. Бугун холамникида қандайдир йиғинлари бор экан. Ойим ўша ёққа боришларига тўғри келди. Эртага борадилар...
– Мени алдаманг, - дедим-у, йиғлаб юбордим. Ростда, куни билан кўзларим дарвозада бўлди-да...
– Жоним, асалим, йиғлама. Мана кўрасан, эртага борадилар, - деди у мени эркалаб.
– Агар эртага келмасалар, бувим аммам топган йигитга беришга розилар. Наҳот ажралишимизни хоҳласангиз. Мени яхши кўрмаскансиз-да, бўлмаса...
– Нега унақа дейсан, жоним... Сени яхши кураман. Сенсиз яшолмайман. Эртага борадилар, дедим-ку...-деди хотиржам оҳангда. Бу сафар ҳам унга ишондим.

Давоми бор
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

27 Dec, 14:05


#БАХТНИНГ_ОЛИС_МАНЗИЛИ

Муаллиф: Саида ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ)

6-қисм

🌱🌱🌱🌱

Вақт ўтиб , у билан яқиндан танишиб олдик. Қайсидир ташкилотда қўриқчи бўлиб ишларкан.
– Илтимос, менга ўзингиз укол қилинг, - деди у менга мулойимлик билан кулимсираб.
– Агар, кечагидек ҳунарлар кўрсатсангиз, ўзингиздан кўринг, -дедим мен ҳам қўлимни мушт қилиб. У кулимсиради.
Нотаниш йигит билан қадрдон бўлиш мумкинми? Мен эса уни кўргим келарди. Кундан-кунга унга боғланиб борардим. Уни кўрмасам, ёнига кирмасам худди бир нарсани йўқотган одамга ўхшаб қолдим. Бир-биримизни ёқтириб қолгандик.
– Шахноза, сизни бир кўришдаёқ севиб қолганман. Сиз кўнглимни забт этдингиз, - деб гап бошларди хар сафар. Унинг китобий гапларидан кулгим қистарди. Нодир Тошкент вилоятидан эди. Тан оламан, мен ҳам уни яхши кўриб қолгандим. Ҳар куни кечалари иккимиз сайр қилгани чиқардик. Шундай сайрга чиққан кечаларимизнинг бирида, у мени илк маротаба бағрига босди. Унинг ҳароратли қучоғида ўзимни йўқотиб қўйишимга оз қолди. Бутун вужудим бир дақиқада музлаб қолдими ёки ёниб кетгандай бўлдими, билмайман. Сўнг... сўнг эса сочларимни силаганча, юзимга оҳиста лаб босди. Тамом бўлгандим! Кўзларим катта-катта очилиб унга тикилдим. У эса жилмайиб турарди. Бутун вужудим шунақанги жимирлаб кетдики... ақлимни йўқотиб қўйишимга оз қолганди. Унинг ҳаракатларидан сармаст бўлиб борардим. Қанчалик ўзимни қўлга олишга уринмай, қўлимдан келмасди. Шу пайт сал нарироқда бир эркак кишининг йўталган товуши эшитилди-ю, ақл-ҳушим ўзига келди. Ўрнимдан турдим-у, югурганча, хонамга –касалхона биносига кириб кетдим. Ҳамон оташ бўлиб ёнардим. Илк марта севгилимнинг қучоғида, унинг илк бўсаси... юрагимнинг уриши ҳам тезлашиб кетганди.
– Шаҳноза, сизга нима бўлди? - деган овозни эшитиб чўчиб тушдим. Хаёлга ғарқ бўлиб, ёнимга келган ҳамширани ҳам пайқамабман. Нодирнинг бу қилиғи учун бир жаҳлим чиқса, бир қувонардим (шодлик сабабини билмайман). Негадир ана шу воқеадан кейин Нодирни янада кучлироқ яхши кўриб қолганга ўхшардим.
У касалхонадан чиққандан сўнг ҳам учрашиб юрардик. Бир неча ойлар давомида мен Нодир акага тамомила боғланиб қолгандим. Унинг нафаси билан нафас олардим гўё. Севгига асир бўлгандим, ўзимнинг таъбирим билан айтганда...

Давоми
бор
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

27 Dec, 14:05


#БАХТНИНГ_ОЛИС_МАНЗИЛИ

Муаллиф: Саида ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ)

8-қисм

🌱🌱🌱🌱

Эртаси куни унинг онаси келди. Аммо ишдан қайтиб келарканман, бувим мени ёнига чақириб:
– Шаҳноза, Дилдор амманг топган йигит билан учрашиб кўр, - дедилар менга. Демак, билдимки, унинг онаси ёқмаган. Секин кириб онамга бор гапни айтиб бердим.
– Қизим очиғини айтсам, аввало шаҳарданмаслиги ёқмади. Кейин онаси ҳам сал фаросатсизроқ аёл экан. Ундан кўра Дилдор амманг топган оила маъқул.
– Йўқ, – йиғламсираб гапирдим онамга: – Мен Нодир акамдан бошқасига тегмайман. Бошқасига берадиган бўлсаларинг ўзимни ўлдираман.
– Вой шўрим, жинни-пинни бўлиб қолдингми? – онам менинг гапимдан ғалати аҳволга тушди: – Энди битта йигит деб ўзингни ўлдиришинг қолувди.
– Ойи, нега тушунмайсиз, мен у кишисиз яшолмайман. Агар мени бахтли бўлишимни ўйласангиз, Нодир акамга берасиз.
– Мана бу қизни-чи... Уялмасдан, онасига мени палончига берасиз, деганини-чи...– ортимдан бувимнинг овозини эшитиб, ўгирилдим.
– Буви сиз ҳам мени тушунмайсизми?– энди ростманасига йиғлашни бошлагандим. – Нега сизлар менинг бахтли бўлишимни истамайсизлар-а?
– Қизим, – деб сочимни силади бувим. – Бизга сенинг бахтингдан бошқаси керакмас. Онасини кўриб ёқтирмадим. Бирам маҳмадона, бирам фаросатсиз... Гапларининг тайини йўқ аёлга қуда бўламизми энди?..
Лекин мен айтганимда туриб олдим. Икки кундан кейин Нодир акамнинг онаси яна келди. Эртаси куни эса укам билан дадам Нодир акамнинг оиласи ҳақида суриштиргани унинг маҳалласига боришди. Аммо...
– Э, бўлмайди, - деганча дарвозадан важоҳат билан кирди дадам.
– Ҳа, нима гап, тинчликми?– отамнинг овозини эшитиб, онам ошхонадан югуриб чиқди.
– Йигит уйланиб ажрашган экан. Энди бир ками гулдек қизимни хотин қўйганга узатишим қолганди.
Дадамнинг гапини эшитиб, музлаб кетдим. Қулоқларимга ишонмасдим. Наҳотки, дадам айтган гаплар рост бўлса?... Наҳотки, Нодир мени алдаб юрган бўлса... Нималарни ваъда қилмаганди, ахир... Нега, нима учун? Ўзимни билмай қолдим.

Давоми бор
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

27 Dec, 14:05


#БАХТНИНГ_ОЛИС_МАНЗИЛИ

Муаллиф: Саида ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ)

8-қисм

🌱🌱🌱🌱

– Шаҳно-о-оз!!! – синглимнинг бақирганини эшитдим, холос.
Кўзимни очганимда ёнимда ота-онам, бувим, шифокор ўтиришарди.
– Қизим,– деганча бувим юзимни силади. Кўзимдан икки томчи ёш сирғалиб, ёстиққа тушди.
Уч кундан сўнг ишга чиқдим. Унгача Нодирнинг қўнғироқларига жавоб бермадим. Менинг ўрнимга Дилноза у билан уришарди. Ишга чиққан куним у яна ёнимга келди.
– Шаҳноза, – деганча қўлимдан тутмоқчи бўлди. Силтаб ташладим.
– Менда нима қасдингиз бор эди?– дедим алам билан. У индамади. – Гапиринг, нега мени шу пайтгача алдаб юрдингиз. Нима учун?
– Сени яхши кўриб қолгандим, – деди маъюс оҳангда.
– Яхши кўриб қолгандим? Меними ё...– аранг ўзимни йиғидан тутиб турардим. Агар яна гапирсам йиғлаб юборишим тайин эди. – Илтимос, кетинг. Мени ўз ҳолимга қўйинг. Яқин кунларда тўйим бўлади. Мен сизни кўришни ҳам, эшитишни ҳам истамайман.
У индамай кетди. Ҳатто кечирим ҳам сўрамади. Кўнглимни синдирди-ю, кетди. Худди қўғирчоққа муомала қилгандек. Ўз хонамга кирдим-у, тўйиб-тўйиб йиғладим. Аламимни кўз ёшидан бошқа яна нимадан ҳам олардим. Алданганим алам қиларди. Бирга тушган суратларимизни йиртиб ташладим. У ҳақида билишни ҳам, эшитишни ҳам истамасдим. Бирор нарса уни менга эслатмаслигини хоҳлардим.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ўша аммам топган йигитга унаштиришди. Собир акам қандайдир фирмада ишларкан. Бувимнинг қийин-қистови билан учрашувга чиқдим. Аввалига ёқтирмадим. Ҳар бир ҳаракатини Нодир билан қиёслардим. Йўқ, инсон ҳаммасига кўникаркан. Мен ҳам жимгина кўндим.

Давоми 👇
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

27 Dec, 14:05


#БАХТНИНГ_ОЛИС_МАНЗИЛИ

Муаллиф: Саида ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ)

9-қисм
🌱🌱🌱

– Иккинчи ўғилларини ҳам уйлантирмоқчи экан. Иккинчисига қиз топишлари билан тўй куни белгиланади, - дедилар бувим. Собир акам билан кун-кунора учрашиб турардик. Очиғи, Собир акам мени кўнглимдан жой эгаллай олганди. У билан бир кун телефонда суҳбатлашмасам кўнглим жойига тушмасди. Собир акам қалбимда доғ бўлган Нодирнинг сиймосини ўчиришга ёрдам берганди.
Бир куни ишдан уйга келсам, Дилноз йиғлаб ўтирибди.
– Ҳа, нима бўлди? – сўрадим ҳайратланиб.
– Ана, бор меҳрибон бувингдан сўра, - деди жаҳл билан. Ҳайратланганча айвонда кўрпа қавиб ўтирган бувимнинг ёнларига бордим.
– Дилноз нега йиғлаяпти? – деб сўрадим, саломлашиб бўлгач. Бувим унга қараб мийиғида кулиб қўйди-да:
– Униям эрга беряпмиз, -деди хотиржам оҳангда.
– Ие, кимга, қачон? – бир ҳайратимга минг ҳайрат қўшилиб сўрадим.
– Собирнинг укасига.
–Қайси Собир? – Саволимни эшитиб бувим менга ғалати қарадилар.
– Нечта Собирни танийсан? Бўлажак эрингнинг укасига-да...
Бу хабарни эшитиб каловланиб қолдим. Бир Дилнозага қарайман, бир бувимга...
Бу хабарни эшитиб каловланиб қолдим. Бир Дилнозага қарайман, бир бувимга...
– Барибир тегмайман, – деб бақирди синглим ўтирган жойидан.
– Кўрамиз, – дедил бувим унга жавобан, сўнг менга қараб давом этди: – Бугун Ҳанифахон уйимизга тағин тоғора кўтариб келди. Ҳайрон бўлдим. Кейин билсам, у Дилнозга совчи бўлиб келаган экан. «Йўқ, ҳали қизимиз ёш», десам, гапимни эшитмайди-да. «Вой, опажон, иккинчи ўғлим шу неварангизни яхши кўриб қолибди. Йўқ деманг. Шундан бошқасига уйланмайман, деб ҳол-жонимга қўймади. Қанча қизларни кўрсатдик, қани рози бўлса... Дилнозахонни келинликка берасиз энди...» деб тоғорасини ҳам ташлаб кетди. Ҳайрон бўлиб ўтирибман. Ҳали онанг келса, нима деркан?
Ҳаётнинг ўйиними бу? Наҳот синглим иккимиз овсин бўлсак? Ҳамон ажабланиб турардим. Собир акам менга ҳеч нарса демаганди-ку. Онам нима дерди? Ўзи мен учун ҳам ҳали қанча сарпо-суруқ қилиниши керак. Ҳозирданоқ қарзга ботган. Агар Дилнозани ҳам узатадиган бўлсак... Қолаверса, у ҳали ёш бўлса... Энди ўн еттига кирди-ку, деб ўйладим ўзимча...
Ўша куни уйимизга аммаларим йиғилишди. Хуллас, Дилнозанинг йиғлаб-сиқташлари, қўрқитишлари иш бермади. Уни ҳам узатадиган бўлишди.
– Дилноза учун мебел олишнинг кераги йўқ, ўзлари қилишаркан,- деди бувим.
– Келинойи йўқ деманг. Қайтанга, опа-сингил бир-бирини қўллаб юради,-деди катта аммам.
– Акамнинг аҳволлари бу бўлса... Яна бундай имконият бўладими-йўқми? Ҳадемай бунингизни ҳам узатишингиз керак. Бир йўла икки қиздан ҳам қутулиб оласиз,– деди иккинчи аммам. Онам индамади. Нима ҳам десин? Бечора ойим. «Ҳеч нарса қилмайсиз» деган билан барибир қизига сапро-суруқ қилиш керак-ку. Майли мебелни куёв томоннинг ўзи қилар, аммо яна қанча даҳмазаси бор бу сарпо деганининг.

ДАВОМИ ЭРТАГА

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

27 Dec, 14:05


#БАХТНИНГ_ОЛИС_МАНЗИЛИ

Муаллиф: Саида ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ)

1-қисм
🌱🌱🌱
Бахтнинг олис ва яқини бўладими?
Бу ҳақда эшитганмисиз? Аслида бахт ва бахтсизлик замирида қандай асос ётади. Биз нима учун бахтлимиз ё бахтсизмиз, деймиз? Саволлар кўп, бироқ жавоби бироз ўйлантиради.

Оилада икки қиз, бир ўғил бўлиб вояга етдик. Ота-онамнинг тўнғичи мен эдим. Гарчи катта фарзанд бўлсамда, соддадил, ишонувчан эканман. Буйруқ бериш ёки ўзимни мағрур тутиш қўлимдан келмасди. Ҳеч қачон бировга нисбатан бағритошлик қилолмасдим. Синглим эса аксинча... Дилноза (синглимнинг исми) билан иккимизнинг ер билан осмончалик фарқимиз сезиларди. Ерга урса осмонга сапчийдиган қизлар хилидан бўлган синглим, ҳатто бувим билан ҳам гап талашишдан тап тортмасди. Шу боисми, бувим ундан кўра мени - ўзининг таъбири билан айтганда, мулойимгина неварасини кўпроқ яхши кўрарди.
Шаддод, дангал ва эркагина Дилноза ўзига кўп эътиборни талаб қиларди. Мобода дадам уни койиса борми, албатта, йиғлаб, минг хил нағма кўрсатарди. Натижада дадамнинг ўзи ундан кечирим сўрарди. Дилноз эса ғолиб маликадек илжайиб қўярди, ғалабасидан янада ғурур туярди.
Дадам ёмон одам эмасди, аммо кўп ичарди. Ойим билан тез-тез жанжаллашиб қолишарди. Шўрлик ойим боғча ошхонасида ишлагани учун ҳам у ердан ул-бул егуликлар уйимизга келарди. Онамнинг шу ташишлари орқасидан биз камчилик кўрмай ўсардик. Гарчи, болаларнинг ҳақини ейиш ёмонлигини билсада, бувим ҳам онамга индамасди. Ўғлининг аҳволи бу бўлгандан кейин нима ҳам дерди?
Илгари дадам дўкон мудири бўлган. Айтгани-айтган дегани-деган, унча-мунчани назар қилмаган. Лекин бир куни дўкондан катта миқдорда камомад чиқиб, дадамнинг қамалиб кетишига оз қолади.Ҳамма нарса: машина, мебеллар, ер участка сотилиб, камомаднинг пули тўланади. Аммо шундай кейин дадам кўп ичадиган бўлиб қолганди. Ахир «Мол аччиғи-жон аччиғи» дейишган-ку... Ҳозир эса мактабда қоровулчилик қилар ва топгани унинг майхўрлигига кетарди. Рўзғорнинг асосий юки онам бечоранинг бўйнида эди. Тўғри, бувимнинг қизлари - аммаларим ёрдам қилиб туришарди. Лекин уларнинг нарсалари бир ҳафтага етмай адо бўларди.
Давоми
бор
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

27 Dec, 14:05


#БАХТНИНГ_ОЛИС_МАНЗИЛИ

Муаллиф: Саида ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ)

2-қисм
🌱🌱🌱

Бутун оламнинг юкини елкалаб олгандек ойим ёшига нисбатан қарироқ кўринарди. Дугоналарига ўхшаб яхши кийиниб юришни ўйламасди ҳам. Фақат «болам, уйим...»деган ташвишлари бўларди онамнинг ҳаёлларида. Шунинг учунми, онам асабий бўлиб қолган, дадам билан урушганда ҳам фақат қарғашдан тили бўшамасди. Ширин гаплар билан уни ётоғига киритиб юбориш ўрнига, нуқул қарғаниб, отамни ўтдан олиб сувга тиқарди. Алал оқибат, дадамнинг қўли ишга тушарди. Ойимнинг калтак еган вақтлари кўп бўлган. Лекин бизнинг ёшимиз улғайиб борган сари дадам онамни урмай қўйганди. Балки бўйи бўйи билан тенг бўлиб қолган болаларидан уялгандир...
Жанжал вақтларида Дилноза ойимга ёрдамчи эди. Дадам Дилнозанинг сўзини қайтармасди. Хатто жуда кўп ичиб, йиқиладиган даражада маст бўлиб келганида ҳам Дилноз дадамни уйга олиб кириб ётқизиб чиқарди. Дадамга ундан бошқасининг гапи ўтмасди. Балки, кенжамиз бўлгани учундир... Оиладаги муҳит таъсир қилибми, ёки ҳамма оилада бўлгани кабими, ишқилиб опа-сингил кўп талашардик. Гарчи орамиз тўрт ёш фарқ қилсада, у мени катта демас, мен уни кичик деб аямасдим. Баъзида аммаларимнинг олдида уришиб қолсак:
– Намунча урушасанлар, эртага бир-биринга зор бўлиб қоласанлар,-дейишарди койиган киши бўлиб.
– Ҳо? мен шуни соғинаманми? - деганча лабларини бурарди Дилноза. Мен эса индамасдим. Лекин у ёки мен узоқроқ жойга кетсак бир-биримизни соғиниб дарров телефон қилардик. Аммо шунақанги қайсармиз-ки, телефонда ҳам меҳримизни сездирмасдик.
– Ҳа, уйнинг ишларини менга ташлаб, ўзинг қаёққа ғойиб бўлдинг? - дерди уришқоқ синглим. – Мен ҳам етиб бораман, - деб қўшиб қўярди гапининг сўнгида. Бизнинг жанжаллларимиздан укам кўп безор бўларди.
– Бўлди қилларинг, сенларнинг дастингдан тинчлик борми ёки йўқми?-деб бақирарди.
9-синфни битириб, тиббиёт коллежига ўқишга кирдим. Ҳамшира бўлишни хоҳлардим. Оппоқ халатда одамларга шифо улашиш нақадар ёқимли бўлишини ўзимча ҳис қилардим. Ота-онам ҳам қарши бўлишмади.
– Майли, ўқий қол, зора, менга ёрдам берсанг, - деди онам шўрлик хўрсиниб. Отамга эса барибир эди.

Давоми бор
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

27 Dec, 14:05


#БАХТНИНГ_ОЛИС_МАНЗИЛИ

Муаллиф: Саида ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ)

3-қисм
🌱🌱🌱

Коллежда ўқишнинг ҳам завқи бўлакча эди. Қизлар билан боғларда, дўконларда айланиш хуш ёқарди. Ортимизда икки-уч йигитни эргаштириб юриш бизга хобби бўлиб қолганди. Балоғат ёшидаги ҳолатдир, балки... аммо йигитлар хушомади менга ёқимли эшитиларди. Уйимизга ҳар куни ўн-ўн бешта телефон қўнғироқлари бўларди. Тўғри, мендан кўра Дилнозга кўпроқ қўнғироқ қилишарди. У ўзича мағрур қиз эди. Ҳеч кимни писанд қилмасди. Айниқса кўча супургани чиқса, атрофига йигитлар йиғилиб олишарди. Тан оламан, синглим мендан ўн чандон гўзал эди. Шунинг учунми, орқасидан кўпчилик излаб келишар, телефон рақамини топиб қўнғироқ қилишар, мен билан яхши муомалада бўлишар, ҳатто баъзилари билан дўстлашиб ҳам қолардим. Лекин Дилноз уларга қиё боқиш тугул, гаплашишни ҳам истамасди.
Коллежни тугатганимдан кейин аммамнинг ёрдамида уйимизга бир оз узоқроқ шифохонага ишга жойлашдим.
– Асосан тунги навбатчиликда ишлайсиз, - деди бош врач. Очиғи, менга барибир эди. Ростда, уйда ўтиргандан кўра, тундами, кундузими ишлаган маъқул. Лекин бувим тунда ишлашимга тўсқинлик қилди.
– Қиз болага нима бор кечаси ишлаб? - деди ойимга норози оҳангда.
– Ҳа, нима қилсин бўлмаса, олдизда ўтирсинми пашша қўриб! - жавоб қайтарди онам ҳам бувимга ўша оҳангда. – Шунча ўқигани нима бўлади? Тайёр иш бўлса... Асосан аёллар билан бирга ишласа, нимаси ёмон?
– Мен Дилоромга айтаман бошқа иш топади, - дедилар бувим ҳам бўш келишни истамай.
– Э, шу ишни ҳам зўрға топди-ку... Агар бир ўзингиз ётишга қўрқаётган бўлсангиз, ана Дилноз сиз билан ётади. Бўлди, Шахноз ишлайди. Ҳеч бўлмаса, ўзини сепини ўзи йиғсин. Менинг топганим қайси бирига етади? Ҳали ўғлимни ҳам ўқишга киритишим керак. Дилноз бу йил тўққизни битиради... Ҳаммасига етказолмайман-ку...
Бувим жим бўлди.
Биринчи иш куним ўзимга ёқди. Атрофимда фақат аёллар. Туғруқ бўлимида ишлашни хоҳлагандим, аммо бошқа бўлимга ўтказишди.
Кунлар кетидан кунлар ўтарди. Бу орада укам мактабни битириб, коллежга топширди. Дадам эса ҳамон ичарди. Ойим дўхтирга шикоят қилганди, қандайдир дори берибди.

Давоми
бор
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

27 Dec, 14:05


#БАХТНИНГ_ОЛИС_МАНЗИЛИ

Муаллиф: Саида ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ)

4-қисм
🌱🌱🌱

– Мана шу доридан оз-оздан овқатга қўшиб берсак, ичиши камаяркан, - деди онам бувимга қўлидаги дорини кўрсатиб.
– Кимдан олдингиз? Яна бошқа нарса бўлмасин? - деб сўради бувим ваҳимали оҳангда.
– Ҳа йигирма йилдан буён чидаб келаётган эримни йигирма биринчи йилда ўлдирмоқчиман! - киноя-кесатиқ билан гапирди онам. Бувимнинг кўзлари ола-кула бўлиб келинига тикилди. – Унақа қараманг менга. Дўхтирга боргандим. Шуни берди. Синаб кўрмоқчиман. - Онамнинг жавобидан кўнгли хотиржам бўлган бувим:
– Майли,- деганча оғир хўрсинди-да, қўшиб қўйди: - Зора шифо берса...
Онам ҳар куни овқатга дори қўшиб берадиган бўлди. Кундан кунга дадамниннг ичиши камайиб борарди. Бувим бундан хурсанд эди. Ҳар доимгидек дадамнинг бувимдан пул сўраши камайган, ўзи ҳам фақат эсига тушиб қолсагина ароқ ичадиган бўлганди. Лекин...
Бир куни онам қаергадир кетганида бувим овқатга ўша доридан кўп миқдорда қўшиб берибди. Ҳамма нарсанинг ҳам меъёрида бўлгани яхши. Дорининг дозаси кўпайиб кетгани учун дадамнинг юраги бирдан “ушлади”.
– Ҳай, ким бор,қара... - деб бақирди бувим. Дилноз югуриб борганда дадамнинг оғзидан кўпик чиқиб, кўзлари ола-кула бўлиб ётарди. Буларни менга Дилноз айтиб берган. Мен етиб борганимда дадамни касалхонага олиб кетишганди.
– Инсульт бўлишга оз қолибди, -деб ташхис қўйишди шифокорлар. Ойимнинг ҳам, бувимнинг ҳам рангида ранг қолмаган. Реанимацияда ётган дадамнинг ёнига ҳеч кимни киритишмади.
Ўша куни уйимизда дадамнинг ўзига хос ўрни борлигини ҳис қилдим. Биз ёвқараш қиладиган, ичганида асабимизни бузадиган, онам билан жанжаллашса, жаҳлимизни чиқарадиган падаримнинг ўрни у йўқлигида билинди. Баъзан онамга раҳмим келиб, бақир-чақирдан безиб: “Қанийди, отам бўлмаса”, деб ўйлардим. Лекин унинг йўқлиги бизни янада бахтсиз қилишини тушуниб етдим. Ҳа, ҳар кимнинг отаси бўлсин экан! Ўша куни дадамдан ажралиб қолишдан қўрқиб йиғладик. Айниқса, Дилноз... унинг дадамга бўлган меҳри бошқача экан.
– Шаҳноз, дадам ўлмайдилар-а... – менга шунақанги тикилди-ки... ҳамиша кўзлари кулиб турадиган синглимнинг ғамгин нигоҳи юрагимни ўртаб юборди. Опа-сингил бир-биримизни овутиб тонг оттирдик. Эртаси куни дадамнинг аҳволи янада оғирлашди.

Давоми
👇
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

27 Dec, 14:01


Бугундан "БАХТНИНГ ОЛИС МАНЗИЛИ" кичик қиссасини жойлаймиз, дегандик. Хўўш, ўқувчилар борми?😉

SAIDA_AZIZ IJODI

27 Dec, 13:59


Хайрли кеч, Яхшилар! Омонмисиз?

Ҳаётимизнинг яна бир кунини яшаб ўтмоқдамиз.

Йил якуни. Ҳамма ўзи билан ўзи овора.

Кимдир корпоратив байрам кечаларида...

Кимдир ўз ўй ташвишлари билан банд.

Кимнингдир уйида қувонч, бошқаникида ғам меҳмон!

Хуллас, секингина кетиб бораётган поезд вагонларига ўхшаб бир маромда ҳаракатланмоқдамиз.

Ортимизда эса.... узуун кунлар, тунлар, ойлар, йиллар қолмоқда.

Бу оламда энг қиммат ресурс нима? Биласизми?

Бу вақт экан! Кўзимизга кўринмайгина кетиб борадиган вақтимиз бебаҳо саналаркан. Биз эса бебаҳо онларимизни нималарга сарф этаяпмиз?

Бир ўйлаб кўринг-чи...

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

27 Dec, 13:55


Плюс белгисини @norbekov_ayollar_klub мана шу линк орқали кириб, ролик тагига босасиз. Сизларни белгилаб қўйишади.

SAIDA_AZIZ IJODI

27 Dec, 12:21


Бу психологиядаги устозларимдан бири Нуржаҳон опанинг тренинги учун олинган реклама ролиги. Имкон қилолсангиз, албатта, тренингда иштирок этишни тавсия қиламан. ИнШаАллоҳ, ўзим ҳам бўламан шу тренингда...

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 17:47


#ТУНЧИРОҚ

Алҳамдулиллаҳ, ҳаёт ташвишлари билан, югур-югурлар-у чоп-чоплар билан, мақсад сари битта-яримта қадам ташаш-у, яқинлар кўнглини овлашлар билан, ҳали яқинлар зиёратида, ҳали узоқдагиларга қўнғироқ қилиб ҳол сўрашлар билан бугунги кун ўтиб, азиз бошингизни яна ҳордиқ учун ёстиққа қўйдингиз...

Одам ўзи яхши кўрган одамлари билан диллашса, кўнгли сув ичгандек бўлади, ўзи ёқтирган касбни қилса- ўз ўзидан ривожланишни бошлаб юборади...

Лекин ҳамиша ҳам бундай одамларга рўпара келишимиз қийин, ёқтирмаган ишларимизни ҳам қилишга баъзан мажбур бўламиз...

Самимият шунинг учун бор!

Илоҳим самимиятимиз мажбуриятимиздан кўра кўпроқ бўлсин, яхши кўрган одамларимиз атрофимизда жамул-жам ва улар билан кўнгил сув ичадиган самимий суҳбатлар қуришдан чарчамайлик.


Омон бўлинг! Тунингиз осуда ўтсин.

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 17:17


ИнШаАллоҳ, энг сара асарлар ҳали олдинда! Янги йил янги ғояларга, янги илҳомга бой йил бўлиб келсин. илоҳим!

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 17:16


ГЎЗАЛ тугагани учун канални тарк қилишяпти чоғи... Нима ҳам дердик, кетганлар хуш борсинлар, қолганларга жон тасаддуқ😊😊😊❤️

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 17:15


Тавба, бу қисса қаҳрамонига ҳам Гўзал деб исм берган эканман😊😉

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 16:38


#янги_ҳикоя
#МАККОРА

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(Давоми)

***
Истанбул. Афсонавий шаҳар. Мақтаганларича бор экан. Денгизни яқиндан кўрган инсон қалбида ўзгача туғённи ҳис қиларкан. Латофат опа, мени алдаганини билдим. Конфиренция бир ҳафтадан кейин бўларкан. Опа атайин мени бир ҳафта аввал бу ерга олиб келибди.
– Бир ҳафта шаҳарни томоша қиламиз. Иш қочиб кетмайди, – деб кўз қисиб қўйган раҳбаримдан миннатдор бўлдим. Роббим бир эшикни ёпгани билан бошқасини очиши исботини кўраётгандим.
– Ҳаммаси учун раҳмат, – деб яна миннатдорчилик билдирдим.

Денгиз бўйидаги сокин қаҳвахонада сувни томоша қилганча овқатландик. Жуда гўзал манзара. Денгизнинг охири йўқдек гўё... сув узра парвоз қилаётган чағалайлар мана шу манзарага ўзгача ранг қўшгандек, гўё.

Сув инсон қалбидаги тафтни оларкан. Сокин, бир маромда оқмоқда. Денгизга тикилиб, хаёлга берилиб қолибман. Латофат опа эса шу ўтиришда мени кузатаётганини сезмабман ҳам.

– Денгиз сокин кўрингани билан, унинг остида туғёнлар жўш уради. Буни сув остига тушган инсонгина англайди. Одамзотнинг қалби ҳам худди шундай денгизга ўхшайди. Гарчи, ҳаммасини унутдим, тинчидим деб ўйлаймизу, қалбимиз тубидаги туғёнлар қаршисида ҳамиша ожиз қоламиз.– опанинг гаплари мен боқаётган манзарага ҳамоҳанг эди. Кулимсираб қўйдим.
– Нималарни ўйлаяпсан, Гўзал? – Яна савол берди опа.
– Ҳеч нарсани. Шунчаки денгиз гўзаллиги менга ёқаяпти... Сизга раҳмат шундай чиройли жойларга опкелганиз учун.
– Эҳ, бундан ҳам чиройли жойлар бор. Ҳали кўрасан. Инсон биргина жойнинг гўзаллиги билан кифояланиши керакмас. Кўплаб чиройлардан баҳра олиши лозим. Аллоҳ бежиз бизга бу дунёни кенг ва гўзал қилиб яратмаган. Унинг мусаввирлиги қаршисида лол қоласан ҳали. Гўзал, сенга ҳам шу гап! Бошқа гўзалликларни ҳам излаб топ!
Жилмайдим.
Овқатланиб бўлгач, шаҳар бўйлаб саёҳатга чиқдик. Қайсидир донишманднинг бир фикрини ўқигандим: “Кимники ғами бўлса, саёҳатга чиқсин!” Бу фикрлар бежиз айтилмаган экан. Дунёнинг бошқа шаҳарларини кезаркансиз, кўплаб фикрлар тиниқлашаркан. Кўнгил ором оларкан. Дунёқараш кенгаяркан.
Латофат опа билан бўлган бу саёҳат менга руҳий қувват бағишлаётганди.

(давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 16:38


#янги_ҳикоя
#МАККОРА

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(Давоми)

***
Конфиренция бошланди. Латофат опа билан ишлаш чиндан ҳам жуда мароқли. Опанинг уч тилда: инглиз, рус ва турк тилларида равон сўзлашини билмагандим. Рости, Латофат опага жуда ҳавасим келди. Ўз ишининг мутахассиси бўлиш билан бирга дид билан кийинувчи, ҳеч нарсани назардан қочирмайдиган аёл.
Туркиядаги охирги кунимиз. Эртага Ватанга қайтамиз, деб ўтирибмиз. Яна денгиз бўйидамиз.
– Опа, росса сизга ҳавасим келади. Исмиз жисмизга мос. Ҳам чиройлисиз, ҳар томонлама ҳавас қилгулик аёлсиз! – дедим ичимдаги гапларни сиртимга чиқариб. Опа синиқ жилмайди. Дераза оша тунги денгизга, биздан сал нарида қад ростлаган Истанбул кўпригига нигоҳини қадаб турди. Сўнг кўзларимга қаради.
– Йўқ, менга ҳавас қилма. Гўзал, сен жуда яхши қизсан. Албатта, бахтиёр бўлишинг шарт! Менинг ҳавас қиладиган ҳеч нарсам йўқ.
– Нега ундай дейсиз, ахир ҳамма нарсангиз борку...
– Ҳа, ишим, пулим, обрўйим бор. Лекин оилам, фарзандларим йўқ. Ишонасанми, агар мана шу ҳолатингни оилага, бир этак болали аёл бўлишга алишасанми, дейишса рози бўлардим. – Мен ҳайрон эдим. Опани турмуш қурган аёл деб ўйлардик ишхонадагилар.
– Опа, сиз турмушга чиқмаганмисиз? – ҳайратимни яширолмай савол бердим. Раҳбарим чуқур хўрсинди.
– Чиққан эдим. Икки йил яшаб, ажрашганман. Фарзандли бўлмаганман.
– Фарзандсизликданми ажрим?
– Йўқ, хиёнатдан! – опа бир муддат жим бўлди. Яна узоқларга термилди. – Гўзал, биласанми, нега сени бу ерларга олиб келдим. Чунки сен тотган аламни мен ҳам тотганман. Менинг ҳам дугонам эримга кўз сузган. Ҳатто фарзандли ҳам бўлиб улгурган. Мен эса... – опанинг кўзлари ёшланди. Сездим. Дарди янгиланди. – Денгиз сокин оққани билан. Унинг остида ҳам пўртаналар бор. Сезилмас тўфонлар бўлади. Баъзан улар ташқарига тошиб чиқиб, намоён бўлса, баъзида эса... – унинг кўзларидан икки томчи ёш думалади. Опа кафтлари билан юзларини артди. Табассум қилди. Бир пайтнинг ўзи кулиб туриб йиғлаш ва йиғлаб туриб кулиш... Ажойиб манзара. “Аёл зоти шу қадар кучлими?” деб ўйладим опага қараб. – Майли, ҳаммаси яхшиликка.
– Нега кейин турмушга чиқмадиз? Ёш бўлгансизку...
– Ишонч синганди. Агар ўша пайтда менинг ёнимда ҳам кимдир, булар ўткинчи эканлигини, ҳаётим учун фақат ўзим жавобгарлигимни, бошқаларнинг хиёнати билан ўзимни азобга гирифтор қилиб яшамаслигим кераклигини ўргатганида эди. Мана сен учун Худо мени танлади. Ҳаётимнинг ярим асрини яшаб бўлдим. Бу ёғига қанча яшайман, Аллоҳ билади. Лекин сен ҳали ёш ниҳолсан. Ҳаётда турфа бўронлар сени қўпориб ташлашга уринади. Аммо салга синиб кетувчи бўлма... Собит тур. Яхши инсонга турмушга чиқишингни истайман.
Бошимни ерга эгдим. Опа қўлларимни ушлади.
– Мен опамнинг ўғли Акбарни ўз ўғлимдек яхши кўрганман. Доим уни қўллаганман. Унда ҳам аслида айб йўқ. Ҳеч ким айбдор эмас, қизим. Аллоҳнинг битган қадари бу. Қадарга ёзилмаган бўлса, қўлингда турган пиёладан ҳам сув ичолмайсан. Сени илк марта кўрганимдаёқ ўзимга ўхшатгандим. Бироқ тақдир йўлларимиз ҳам ўхшаш бўлишини мутлақо кутмагандим. Сенда ҳали имкон бор. Шунинг учун тўйдан олдин билганинг яхши бўлди, дедим. Агар тўйдан кейин шу ишлар бўлганида қаддингни тиклашинг жуда қийин бўларди. Мен беш йил дипрессияда юрганман. Ўзимга келолмаганман. Ҳатто руҳий хастахоналарда ҳам ётишимга тўғри келган. Беш йилдан кейин Аллоҳ қувват бериб ўз устимда ишлашни бошлаганман. Сенларга кўрсатиб қўяман, деган қасд билан иш қилганман.
– Ҳозир ўша дугонангиз қаерда? – сўрадим қизиқсиниб.
– Очиғи, аниқ билмайман. Лекин бир нарсани биламан. Уларнинг ҳаёти бир текисда ўтмади. Эшитишимча, болалари куйдираётганмиш энди...
– Кечирганмисиз уларни? – опа саволимни эшитиб кўзларимга тикилиб турди.
– Билмадим, назаримда кечириб юборганман. Чунки уларнинг ҳаёти менга умуман қизиқ эмас.
Опанинг гапи тугамай, бир йигит ёнимизга яқинлашди.
– Ассалому алайкум. Кечирасиз, суҳбатингизни бўлмадимми?
– Азимбек, – опа йигитни таниб, юзлари яшнади.

(давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 16:38


#янги_ҳикоя
#МАККОРА

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(Давоми)

– Устоз, келганингизни бугун билдим. Нега хабар бермадингиз? – самимий сўзлади йигит.
– Сени овора қилмай дедимда, болам. – деганча опа нотаниш йигитга ёнидан жой кўрсатди.
– Яна қанча қоласиз? – сўради йигит ўтираркан.
– Эртага юртга қайтамиз... – деди опа унга меҳр билан тикиларкан. Сўнг менинг ҳайратимни кўриб, йигитни таништирди.
– Гўзал, таниш, менинг шогирдларимдан бири Азимбек! Бу янги шогирдим Гўзал, – дея бир биримизни таништирди опа.
– Хурсандман, Гўзалбегим, Истанбулда хуш кўрдик, – деди йигит. “Гўзалбегим” дейиши менга ғалати туйилди.
– Хушвақт бўлинг, – дедим қисқагина.
– Азимбек, беш йилдан буён Истанбулда. Яхшигина даромади бор. Илк амалиётни бизда ўтаган эди. Ҳар гал Туркияга келсам албатта мени йўқлаб кетади. Бу гал ҳам атайин хабар бермагандим. Дарров топибди.
– Устоз, қачон келган эдингиз?
– Икки ҳафта бўлди. Эртага қайтамиз. – жилмайди раҳбарим шогирдига.
– Ўххў... ўн беш кундан буён шу ердасизу, лекин менинг хабарим йўқ. Агар Камола эшитса, биласизми қандай аҳволга тушади? – астойдил куйиниб гапирди йигит.
– Айтганча, Камола яхшими? Кичкинтой Асадбекчи?
– Устоз, у мактабга бораяпти... жуда зеҳни ўткир, алҳамдулиллаҳ.
– Умри узоқ бўлсин. Камолага мендан салом айт. Яна келаман албатта. Ўшанда бемалол ўтириб гаплашамиз.
– Йўқ, устоз, бунақаси кетмайди. Камола мени ўлдиради. Нега ўзиз билан опкелмадиз дейиши аниқ. Ҳозир шу ердан тўғри бизникига борамиз. Бир кеча меҳмонимиз бўлиб, кейин кетасизлар... Мен ҳозир – Азимбек ўрнидан туриб, нари кетди.
– Ҳисобни тўлашга кетди. – кулимсиради Латофат опа. – унинг бу одатини яхши биламан. Мана шунақа шогирдларимни кўрганимда, уларнинг ҳурмат иззатини ҳис қилганимда бекорга яшамабман, деб ўйлаб қоламан, – деди опа. Азимбек қайтиб келди.
– Устоз, кетдик...
Биз раҳбарим билан Азимбекнинг уйига йўл олдик.

(давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 16:38


#янги_ҳикоя
#МАККОРА

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)
(Давоми)


Ўн беш кунлик саёҳат. Юртдан олисда бўлганда яқинлар қадрини сезаркансан. Гарчи телефон орқали алоқада бўлсакда, турли тармоқлар орқали кўришиб гаплашсамда, аммо ҳеч бири дийдорга етмайди. Виртуал учрашув ўз номи билан виртуал...
Тошкент аэрапорти. Самолётдан тушарканман, она юртнинги ширин ифорини ҳис қилдим. Тўйиб тўйиб ҳидладим.
Ота онам билан қучоқ очиб кўришдим. Уларни роса соғингандим. Латофат опа билан аэрапортда хайрлашдик. Ҳар ким ўз манзили томон йўл олди. Аммо ҳамон қалбимда Истанбулнинг нафаси сезилиб турарди. Қанақадир кўтаринкилик бор эди кайфиятимда.
Уйга келдим. Яқинларим учун олинган совғаларни улашдим. Ўз хонамга кирганимда ортимдан онам кирди. Нимадандир безовта кўринди кўзимга.
– Кўринишинг яхши кўз тегмасин. Мазза қилиб келдингми? – сўрадилар ёнимга аста чўкиб.
– Вой, нимасини айтасиз, ойи... Шунақа чиройли жойлар...Худо хоҳласа, дадам иккингизни ҳам олиб боришни ният қилдим. Дам олиб қайтасизлар.
– Худо хоҳласа... – онам бир муддат жим кузатди мени. Сўнг, – Гўзал, сенга бир омонат бор. Шуни айтишим керак. Фақат қандай айтишни билмаяпман.
– Тинчликми? – онамнинг ҳолатидан хавотирга тушдим. – нима гап?
– Акбар ... – исмни эшитиб енгил титроқ турди. – Акбар... вафот этди. – ток ургандек бўлдим.
– Нима? Қачон? Қандай?
– Сизлар кетгандан уч кун ўтиб...
– Қандай?
– Автоҳалокат... Жуда катта тезликда ҳайдаган эмиш. Ичида Гулнора ҳам бўлган. У тирик, лекин ногирон бўлиб қолибди. Акбар эса ўша жойдаёқ узилибди.
Томоғимга нимадир тиқилди. Ғалати ҳолатда қолгандим. Бир вақтнинг ўзида икки ҳис ҳукмрон эди қалбимда. Хурсанд ҳолимда хафа эдим. Бу қанақаси? Мен унга ҳеч қачон ўлим тиламагандим. Ранжиганим, хафа бўлганим рост. Лекин ўлишини истамагандим... Негадир шу тобда самолётда кўрган тушим ёдимга тушди. Баҳайбат қуш олиб кетганди уларни... Ё, Аллоҳ...
– Тўй кунидан бир кун ўтиб, Акбар уйимизга келди. Мендан, дадангдан узр сўради. Розилик тилади. Сўнг менга манавини берди. “Гўзалга бериб қўйинг”, деб илтимос қилди. – Онам кўйлагининг чўнтагидан мактуб чиқарди. – Бола шўрлик макр қурбони бўлди, Гўзал. Ёмон эмасди. Сезгандек, розилик тилаб, узр сўраган экан...
– Латофат опа индамадиларку... ё билмадиларми?
– Латофат билган. Менга телеграм орқали “Гўзалга индаманг. Энди ўзига келаяпти”, деди. Шунинг учун сенга айтмадик.
Танамда чумоли ўрмалагандек бўлди. Опада бунчалик куч қаердан... Бирор марта сездирмади. Ваҳоланки, ўғлимдек деганди...
Негадир қўлларим титраб мактубни очдим.

(давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 16:38


#янги_ҳикоя
#МАККОРА

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)
(Давоми)

Азимбек бизни уйига машинасида олиб келди. Икки қаватли бинонинг иккинчи қаватига кўтарилдик. Йигитнинг ўзи эшикни очиб, бизни ичкарига таклиф қилди.
– Камола, қара ким келди? – овозини баралла қўйиб, ичкарига хабар берди. Аёлдан аввал олти ёшлар чамаси болакай югуриб чиқди.
– Асадбекми? – сўради раҳбарим болани кўрсатиб.
– Ҳа, устоз, Асадбегингиз, – деганча ичкаридан аёл чиқиб келди. Озғингина, қирра бурунли, кўзлари қисиқ жувон опа билан қуюқ сўрашди. Бошида рўмол, эгнида қизил қора аралаш рангли кўйлак ва шим. – Ўзимиз билмасак, дийдорингиздан бебаҳра қоларканмизда, опажон...
– Камола, қизим, яхшимисан? Ўзим ўргилай, соғинсанг борасанда кўргани... – жавоб қилди Латофат опа.
Йўлакдан ичкари уйга кирдик. Жуда шинам меҳмонхона. Ортиқча ҳашамат йўқ. Лекин уйда файз бор. Юмшоқ диванга чўкдик. Аёл елиб югуриб хизмат қиларди. Опани кўрганидан қувониб кетгани юз кўзидан маълум.

Алламаҳалгача опанинг шогирдлари бизни меҳмон қилишди. Меҳмонхонага қайтганимизда соат миллари тунги учни кўрсатарди.
– Такси чақирманг, аэрапортга ўзим ташлаб қўяман, – деди Азимбек биз билан хайралашаркан. – Сизда маслаҳатли ишим ҳам бор эди.
– Хўп, эрталаб гаплашамиз. Соат ўнда самолёт учади. Шунга қараб режа қилиб кел. Яхши дам ол, – деди опа унинг елкасига қоқаркан.

Ичкарига киргач, деразадан тун узра ястаниб ётган Истанбулга назар ташладим. “Яна қачон келаман сенга, билмадим. Аммо ўзим билан ширин хотираларни олиб кетаяпман. Бунинг учун сендан миннатдорман, Истанбул!”. Бир муддат ухлолмай ётдим. Қандай ухлаб қолганимни билмайман. Эшик тақиллашидан чўчиб уйғондим. Соатга қарадим. Еттидан ошибди. Апил тапил юзимни ювиб, эшикни очдим.
– Ухлаб қолишингни билгандим, – деди опа кулимсираб. – Ҳамма нарсанг тайёрми? Пастда машина кутяпти. Қани кетдик энди Ватанга.
– Ҳозир тушаман, опа, – деганча нарсаларимга кўз югуртирдим. Яхшиям кеча ҳаммасини тайёрлаб қўйгандим.
Пастда Азимбек кутиб турарди. Қўлимдагиларни машина юкхонасига жойлади.
– Латофат опа, тушмадиларми? – сўрадим йигитдан.
– Бироз кутиб туринглар, дедилар. Ҳозир тушиб қолсалар керак. – деди йигит. Сўнг савол берди: – Опа билан қачондан бери бирга ишлаяпсиз?
– Бир йилдан ошди.
– Ҳм, иш билан қийнаб қўймайдиларми? Опа роса талабчанку...
– Йўқ, талабчанликлари билан бирга меҳрибонлар ҳам.
Латофат опа кўриндилар. Ва ниҳоят аэрапортга жўнадик.

(давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 16:38


#янги_ҳикоя
#МАККОРА

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(Давоми)

“Гўзал... Ёнингда айбдорман. Йиллаб ёмғир ёғсада, бу гуноҳимни юволмайди. Сенга умид бердим. Бахтли қиламан дегандим. Лекин... нега ўша куни Гулнорага бораман, деб келмадинг. Сени кутдим. Дугонанг хозир келаркан, деяверди. Мен эса сени кутавердим. Кутиш жонимга теккани рост. Ўша лаънати шайтон сувини қандай қўлга олганимни билмайман. Хаёлим жойидамасди. “Вой, маст бўлиб қолдизку”, деганча Гулнора мени суяй бошлагани эсимда. Қолгани мутлақо ёдимда йўқ. Кўз очганимда бегона тўшакда ётардим. Гулнора эса ёнимда йиғлаб ўтирарди. Шундагина нима иш бўлганини тушундим. Ўша лаҳзаларда ўзимдан нафратланиб кетганимни билсайдинг. Биринчи навбатда кўз олдимга сен келдинг, Гўзал! Лекин Гулнора энди менга уйланасан, деб шарт қўйди. Бўлмаса, эспертиза орқали қаматишини маълум қилди. Чорасиз қолгандим. Жуда машъум хато эди бу. Дадамга ва ойимга қандай тушунтирганимни тасаввур қилолмайсан. Салкам ўттиз ёшли йигит отамдан илк бор калтак едим, онамдан қарғиш эшитдим. Гулнора эса тинмай телефон қилаверди. Уч кундан сўнг Латофат холам излаб келди. Бор гапни эшитдию, менинг юзимга ҳам қарамай чиқиб кетди. Шу холам онамдан ҳам яқин инсоним эди. Болалигимдан мени қўллаб келувчи аёл эди. “Мени ерга киритдинг”, деганча чиқиб кетди.
Гўзал, эшитдим, билдим, қаттиқ тушкунликка тушибсан. Мени кечир! Ёнингга келиб, кечирим сўрашга юзим чидамади. Кўзларингга қарашдан уялдим. Ўша куни холамнинг офисида сени кўриб, ич ичмдан йиғладим. Холамни тўйга бормасликларини эшитиб, хафа бўлганимни айтишга боргандим. Холам: “ўзим қилган хатони ўзим тўғирлайман. Гўзални мен таништиргандим. Мен туфайли у тушкунлик ботқоғида қолишини истамайман. Уни Туркияга олиб кетяпман. Сен эса бахтли бўл. Тўйингни кўриб, азобланиш ниятим йўқ”, дедилар холам. Улар ҳам ҳақ эди.
Гулнорага нисбатан заррача туйғум йўқ. Ишон. Фақат қамалишдан қўрқиб, бадном қилган йигит бўлишдан уялиб, унинг шартига кўндим. Балки бу қўрқоқликдир.
Ёзган хабаринг қанчалар дилимни ўртаганини билсанг эди. “Менга нимани раво кўрган бўлсангиз, Аллоҳ ҳам сизга шуни раво кўрсин!” шу ёзувинг қанчалар оғир ботди, Гўзал.
Аллоҳ кечирсин, сен ҳам кечир! Албатта, бахтли бўлишингга ишонаман! Сенга берган азобларим учун қарғама фақат. Омон бўл. АКБАР”

Мактубни ўқиб бўлгунимча кўз ёшларим тинмади. Жолалар юзимни юварди. Ўша тушим қайта гавдаланди: “Мени кечир” деган овоз янгради қулоқларим остида. “Кечирдим”, деб пичирлади лабларим. Дарҳол Латофат опага қўнғироқ қилдим. Телефон ўчирилган эди.
Хонамга сиғмасдим. Ҳовлига чиқдим. Ҳавонинг авзойи бузуқ. Худди Тошкент мени ёмон хабар билан кутиб олишга аввалдан тайёргарлик кўргандек, осмонни қора булутлар қоплаб олганди. Нима қилишни, нимани ўйлашни билмай қолгандим.
Гулнора... хаёлимга келган биринчи исм шу бўлди. Уни бориб кўришга аҳд қилдим. Нега? Нима учун? Жавобсиз эди. Шунчаки боргим келаётганди... Онамдан уйига чиққанини эшитгач, ўша томонга қараб йўл олдим.

(давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 16:38


#янги_ҳикоя
#МАККОРА

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(Давоми)

Гулноранинг уйига бир марта боргандим. Ичкарига кирмагандим. Ҳовли ичига кирдим. Пастак уйлар. Ховли тўзғиган. Ховли этагидан укаси келди. Опаси ётган хонани кўрсатди. Ичкарига кирдим. Бурнимга шиптр ҳиди урилди. Эшикдан кирганда тувак турибди. Унинг ҳиди хонани тутиб кетган. Гулнора ерда тўшакда шифтга қараб ётарди. Жуда ғариб ва чорасиз аҳволда. Раҳмим келди. Озиииб, қоқ суякка айланибди. Мени кўрдию, қимирлагандек бўлди.
– Қимирламанг, – дедим ёнига чўкарканман.
– Гўзал, – юзларига икки томчи ёш юмалади собиқ дугонамнинг. – Мени қарғадингми?
– Ҳеч қачон! Қарғамадим. Шунчаки Аллоҳга ҳавола қилдим. Сиз менга аталганига эга бўлмоқчи бўлдингиз... – томоғимга нимадир тиқилиб тўхтадим. Аслида бундай гапларни айтиш ниятида эмасдим. Лекин ичимдаги аламлар бомба янглиғ портлади.
– Биламан, ҳаммасига ўзим айбдорман. Кечиролсанг кечир...
– Нега ўша куни Акбар акага мени келади деб айтдингиз. Мен бормайман дегандимку сизга... – Гулнора янада чуқур бўлиб кетган кўзларини юмди. Хўрсинди.
– Отам ўзини осиб қўйганда мен 11- синфда ўқирдим, Гўзал. Отаси ўзини осиб қўйибди, деган таъна маломатларни кўтариш осон бўлмаганди. Дадам яхши одам эди. Аммо пул тополмасди. Топганини ичарди. Уйга опкелмасди. Онам эса уч болани боқиш билан овора эди. Уйда кун кунора жанжаллар бўларди. Баъзида дадам қарз олган одамлар сўраб келиб, бақир чақир қилишарди. Дадам бизга бир дунё қарзни мерос қилиб, ўзини осди қўйди. Қутулди. Мен бош фарзанд эдим. Тутилдим. Укам ва синглим, рўзғор, касалванд онам... ҳаммасига қараш чеки менга тушди. Менга ҳаёт оғирлик қиларди. Жуда кўп қийналганим рост. Эҳ, қаерларда ишламадим. Нималарни кўрмадим. Бир йигит алдаб кетди. номусимни булғади. Ҳеч кимга айтолмадим. Совчилар мени эмас, синглимни сўраб келишарди. Бир томондан алам қиларди. Укам эса бизга қайишмасди. У ўзича кўчада гердайиб юришни эпларди холос. – Гулнора бирданига ўқчиб юборди. Қаттиқ йўтал тутди. Сал нарида тумба устида турган чойнакдан чой қуйиб узатдим. Ичгач гапида давом этди: – раҳмат. Рости, сен билан танишганим ҳаётимга ўзгача ҳаво олиб кирди. Самимий ва беғубор қиз эдинг. Мени яхшилик томон судрардинг. Аммо ҳаётнинг турфа кўчаларини кўриб юрган қиз... Хуллас, синглимни унаштирдик. Тоғамнинг ўғлига. Онам уни ўз яқинига беришни истади. Чунки ортиқча харажат қилинмасди. Лекин менга кўп таъна қиладиган бўлди. Шундай пайтларда сен мени Акбар билан таништирдинг. Акбар ака бой, чиройли, мендан катта йигит эди. Ўзимни оқлаш ва онамнинг ёнида юзим ёруғ бўлиши учун ҳийла туздим. Рост. Сенинг дўстлигингга хиёнат қилдим. Самимий муносабатларингни оёқости қилдим. Лекин мажбур эдим. Гўзал, менинг ҳам яхши яшашга ҳаққим борку, тўғрими? Мен ҳам чиройли оила бекаси бўлишга арзирдимку... – йиғлаб юборди. Вужудим енгил титради.
– Агар тўғри йўлда юрганингизда ҳақиқий бахт сизни топарди, Гулнор. – дедим унга ачиниб. – Ҳар биримизга Аллоҳ берган синов бор.
– Гўзал, сен ўзига тўқ оилада, меҳрибон ота она қучоғида катта бўлгансан. Икки дунёда ҳам менинг ҳолатимни тушунмайсан. Сен эрталабгача жанжал тинишини кутиб ўтирган қизалоқни кўрганмисан? Отасини кўчаларда излаб юриш қанақа бўлишини, ўртоқлари устидан кулишини ҳис қилиб кўрганмисан? Йўқ, ҳеч қачон ҳис қилолмайсан. – бир муддат тин олди Гулнора. – Лекин бир гапни айтай, Акбар ака сенга хиёнат қилмаган. Ўша куни орамизда ҳеч нарса бўлмаган. Мен ўйин қилганман холос. Раҳматли бу ҳақиқатни билмай кетди. ўла ўлгунича сени яхши кўрди. Ҳатто тўйимизда ҳам қовоғи очилмади. Уни ўзимга қаратиб оламан деб ўйлагандим. Афсуски...

(давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 16:38


#янги_ҳикоя
#МАККОРА

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(Давоми)

Гулноранинг уйидан чиққанимда осмон чоки сўкилганди. Ёмғир ёғарди. Мен ҳам йиғлардим. Нимага йиғлаётганимни билмасдим.. Акбар аканинг муҳаббати учунми, ё унинг алданганини билмай вафот этгани учунми, ё Гулнорнинг тақдиригами? Хуллас, ҳаммаси қоришиб кетганди. Акбар ака айбсиз айбдорга айланганлигини билиш эса менга баттар азоб бераётганди. Ҳаётнинг рангли томонини кўриб юрган мендек қиз, оқ- қора томонларини “ҳазм қилолмасдим”. Туни билан тўлғониб, ухлолмай чиқдим.

Эртаси куни Латофат опага қўнғироқ қилдим. Бу гал гўшак кўтарилди. Манзилларини сўраб, опа билан учрашишга қарор қилдим. Севикли жияни гуноҳсиз эканлигини билсин, унинг ҳам кўнгли ором топсин.
Эшикни очган Латофат опанинг ҳам қовоқлари шишган, кўзлари қизаринқираган. Ухлолмагани, йиғлаб чиққани сезилиб турарди.
– Опа, нега менга айтмадингиз? – дедим астойдил куйиниб.
– Агар эшитганингда нима қилардинг? – кўзларимга синовчан тикилди раҳбарим. Ўйланиб қолдим.
– Билмадим...
– Истанбулдаги саёҳат сенга татимасди. Ўзингга келолмай қолардинг. – деди Латофат опа жиддий оҳангда. – Мен Акбарни қанчалик яхши кўрсамда, лекин сенинг руҳингни чўкиб қолишига йўл қўяёлмасдим. Мен бу йўлларни босиб ўтганман қизим. Кетма кет мусибат қаддингни дол қилиб қўярди. Кейин бу қадни кўтариш осон бўлмасди, қизим. Майли, Акбарнинг охирати обод бўлсин. – Латофат опанинг қатъият билан сўзлашини кузатарканман, кўзлари тубида йилтиллаётган ёшни ҳам пайқадим.
– Опа, Акбар аканинг айби йўқ экан. Гулнор билан ораларида ҳеч нарса бўлмаган. У шунчаки ҳийла қилган экан. – деганча собиқ дугонамдан эшитганимни айтиб бердим.
– Билганман, – совуқ оҳангда гапирди опа. – Мен Гулнорани бир кўрганда маккора эканлигини билганман. Лекин Акбар ўз аҳдида қатъий турмагани учун ундан ранжиганман.
– Гулноранинг ҳаёти ҳам аянчли экан. Мен билмагандим...
– Ачинма. Танлов ҳар кимнинг ўзида бўлади. У макр йўлини танлади. Ва шайтоний ҳисларга бўйсунди. Натижани эса кўриб турибсан. Майли Аллоҳ ғамини есин.
– Унга раҳмим келди, опа. Қарайдиган одами йўқ. Ҳали юриб кетиши ҳам аниқ эмас. Ҳоли хароб экан.
– Ўзи шуни тилаб олди. Худонинг жазоси бу, – жаҳл билан гапирди раҳбарим. Опанинг бундай аёлларга нафрати сабабини тушуниб турардим. Дугонаси сабаб ҳаёти бузилиб кетгани учун ҳам у бу ҳолатни Худонинг жазоси деб қабул қилаяпти.
– Мен эса ундай ўйламайман, опа. Бу Аллоҳдан менга бир имкон. Менда ҳам танлаш ҳуқуқи бор. Мен Аллоҳнинг розилиги учун Гулнорага ёрдам қўлини чўзмоқчиман. Роббим менга сиз орқали ёрдам бердику... Мен кўз юмиб кетсам бўлмайди, – ичимдан тошиб келаётган гапларни тўлқинланиб гапирардим.
– Жуда таъсирланибсан, Гўзал....
– Йўқ, опа. Мен бир ҳамшира ёлламоқчиман. Гулнорадан хабардор бўлиб туриши учун... укасини ҳам дадамга айтиб бирор ишга жойлашни ўйлаб турибман. Тўғриси, болаликдаги кўрганлари уни шу йўлга бошлаган. Майли, оёққа туриб, тузалиб кетсин. Қолганини ўзи билади.
Латофат опа менинг нигоҳларимдан нигоҳини узмасди. Бир маҳал икки томчи ёш мижжасидан қалқиди.
– Сени танлаб янглишмаганимга яна бир бор амин бўлдим. Нафақат, исминг, жисминг, балки қалбинг ҳам Гўзал экан, қизим. Мен қилолмаган ишни сен қилдинг! Ке, бир бағримга босай... – опа ўрнидан туриб мени қучоқлади. – Йўқ, демасанг, мен яна бир бор сенга совчи бўлмоқчиман. – Бу гапдан ҳайратда қоолдим.
– Опааа...
– Ҳа, бир яхши йигитга. Уни танийсан! – лол қолгандим. Жим туриб, раҳбаримнинг гапини тугатишини кутардим. “Ким экан?” деган маънода бош қимирлатдим. “Ишхонадаги йигитларданмикан?”
– Азимбекка!

(давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 16:38


#янги_ҳикоя
#МАККОРА

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(Давоми)


– Нима? Қайси Азимбек? Туркиядаги йигитми? – ҳайратланиб сўрадим.
– Ҳм, худди ўша Азимбекка!
– Уни хотини, боласи борку... – тушунмаётгандим.
– Йўғе, у уйланмаган йигит. Ҳа, сен Камолани айтаяпсанми? Камола унинг синглиси. Турмуш қуриб, уч ойгина яшаган. Эри гиёҳванд эканлигини билиб, қочиб келган. Ҳомиладорлигини кейин билган. Мендан “Болани олдирсамми, қолдирсамми?” деб сўраганида, қолдир, Аллоҳнинг неъмати бу дегандим. Азимбек ва Камола сирдарёлик аслида. Ота онадан эрта етим қолишган. Гоҳ амакини, гоҳ тоғани уйида яшаб юришган. Азимбек тинмай ўқиган. Ўз кучи билан ўқишга, кейин ишга жойлашган. Тоғанинг хотини эса Азимбек ўқишдалигида Камолани мажбурлаб эрга берган. Эр эса... Азимбек илк марта бизнинг корхонага ишга келганида, унга меҳрим тушган. Ўз устида қаттиқ ишлади. Тил ўрганди. Мана энди Туркияда ишга таклиф қилиниб, ўша ерда ишламоқда. Синглисини ҳам ўзи билан олиб кетди. Иймонли, инсофли, бамаъни йигит. Ўша куни аэрапортга кетишдан аввал у билан учрашдик. Сенинг хонангга чиқишимдан олдин... эсладингми? – мен бош силкидим. Раҳбарим гапида давом этди: – Азимбек: “Устоз, уйланмоқчиман. Фақат келин ўз юртимиздан бўлишини хоҳлардим. Агар сиз танийдиган, биладиган қизлар бўлса... Маслаҳат берсангиз”, деди. Ишонасанми, кўз олдимга сен келдинг.
Уялиб ерга қарадим.
– Латофат опа, лекин... мен...
– Гўзал, биламан, кўнглингда ҳадик бор. Бироқ Азимбек чиндан ҳам тилла йигит. Ҳаёт қийинчилигини, паст баландини кўрган йигит. Улар уч кундан кейин Тошкентга келишади. Агар рози бўлсанг, албатта.
Тасаввуримда Азимбек гавдаланди. Ўрта бўйли, истарали йигит.
– Билмадим, уйдагилар нима дейишади...
– Уйдагилардан хавотир бўлма... ҳамма гап сенда!

Суҳбатимиз ўзани ўзгариб кетгани мени таажжубга соларди. Тавба, мен нима учун бу уйга келдиму, нимани билиб кетаяпман. Тақдирнинг биз кутмаган туҳфалари бирам кўпки... бир йиғлайсан, бир лол қоласан, бир куласан...

(давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 16:38


#янги_ҳикоя
#МАККОРА

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(Давоми)

Инсон ҳаёти гўёки камалакка менгзайди. Турфа ранглар турлича ҳодисаларга қиёсдек... Латофат опанинг ташаббуслари билан Азимбек ака (мендан икки ёш катта экан) ва Камола Тошкентга келишди. Опанинг ўзлари бош бўлиб, ака- сингил билан бирга совчиликка боришди. Нон ушатилди, фотиҳа бўлди. Тўй куни белгиланди. Тўйдан кейин биз кичкина оиламиз билан Туркияга қараб учадиган бўлдик.
Ҳамма хурсанд, ҳамма шод.
Тўйимдан бир кун аввал Акбар аканинг қабрига бордим. Уни кечирганимни, руҳи ором олишини сўраб, дуо қилдим.
Гулнорани ҳам унутмадим. Ўтган галгига нисбатан ўзгариш бор. Қувватга кирибди. Укаси ҳам унга яхши қараётган экан. Ҳамширага пул бериб, то юриб кетмагунича хабардор бўлишини тайинладим.
– Гулнор, эртага тўйим бўлади. Шу билан Туркияга кетаман. Ора сирада қўнғироқ қилиб тураман. Ўзингизни эҳтиёт қилинг, – дедим. Гулноранинг кўзлари ёшланди.
– Ҳаммаси учун раҳмат. Рози бўл, мени кечир! Сенга ҳақиқий бахтни тилайман. Сен бахтли бўлишга арзийсан! – унинг гаплари титраб чиқди. Қўлидан тутдим.
– Сизни маккора деганим рост. Сиздан ранжиганим ҳам... лекин барибир яхшисиз. Оз бўлсада дўстлик нималигини сиз билан ҳис қилганман. Ҳар иш Аллоҳнинг измида. Тақдиримизга битилгани шу экан. Ҳар бир ишда ҳикмат борлигини англаб етдим. Бир вақтлар денгиз бўйида яшашни орзулардим. Бу орзуларимга сиз сабаб етишмоқдаман. Агар Акбар акага макр қилмаганингизда, мен тушкунликка тушмаганимда, Латофат опа мени Туркияга опкетмаганида... мен денгиз бўйида яшайдиган йигитга турмушга чиқмасдим. Кўрдингизми, ҳаммаси яхшиликка экан! – кулиб юбордим.
– Бирам самимий қизсан! Ҳамма нарсадан яхшилик топасан–а, – деб жилмайди Гулнора.
***
Тўй ўтди. Энг қизиғи, тўйхонада хизматда юрган амакимнинг ўғли Камолани ёқтириб қолди. Бефарзандлик сабаб ажрашган эди. Қарабсизки, тўй устига тўй... Камола Тошкентда қолди, биз эса мен орзулаган денгиз бўйига қараб парвоз қилдик.

Инсон ҳаёти худдики соҳилдаги тошларга ўхшайди. Бир қарасанг зарб билан урилган тўлқинлар сени ювиб кетади. Сув остида қолассан, гўё. Бироқ сув ортга чекингач, ювилган тошлар қуёш жилвасида товланганча жилва сочади. Кўзларни қувонтиради, худди менинг тақдирим каби...

ТАМОМ
САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

11.06.2022 йил, Чиноз

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 16:38


#янги_ҳикоя
#МАККОРА

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(Давоми)

Бутун вужудим оловда қоврилгандек эди, гўё. Ёмон бўларкан,алам жонингни минг бир жойини тирнаб-тирнаб ташларкан. Айтиб-айтиб, йиғлагинг келади. Лекин кимга? Худодан бошқа дардингни тингловчи Зот йўқ. Жуда қаттиқ тушкунликка тушдим. Ишга ҳам бормай қўйдим. Билишимча, бизнинг тўй кунимизга уларнинг никоҳ оқшоми белгиланибди. Бундан ҳам ёмони борми? Акбар аканинг оиласи ўғлининг қамалиб кетмаслиги учун Гулнорнинг ҳамма шартига рози бўлаётган, шекилли. Нега Акбар ака келмади, лоақал узр сўрашга арзитмади-я,менинг кўнглим ўйинчоқмиди у учун?
Мана шундай оғриқлар билан яшаётган пайтимда бошлиғим Латофат опа уйимизга келди.
- Бошлиғинг келибди,чиқа қол қизим,- деган онамга бобиллаб бердим.
- Ҳеч кимни кўришни истамайман.- ёстиқдан бош кўтармай, бор овозим билан бақирдим. Эшик шиддат билан очилди. Латофат опа шахт билан кириб келди.
- Ётавер бўлмаса ўзинга ўзинг мотам тутиб. Аҳволингни қара. Хурсанд бўлмайсанми, тўйдан аввал билганингга... Тўйдан кейин бўлганида, тасаввур қилоласанми, қандай фалокат бўларди?
Жим эдим.Гапиролмасдим. Ҳиқиллаб ўтирардим.
- Тур, ўзингни қўлга ол, қизим...
- Қандай, қандай ўзимни қўлга олай? – ёшли нигоҳларимни қададим раҳбаримга. Латофат опа онамга қараб:
- Бизни ёлғиз қолдирасизми? – деди майин жилмайиб. Онам бир менга, бир унга қарадиларда, индамай чиқиб кетдилар. Латофат опа ёнимга диванга чўкдилар.
- Гўзал, қизим, Акбар билан мен сени таништирган эдим. Ўйлагандимки, ҳаммаси яхши бўлади. Йўқ, Аллоҳ истамаса бандасини қилган тадбири бекор экан. Мен бу тўйга бормоқчи эмасман. Ўша куни Истанбулга конфиренцияга таклиф қилинганман. Менга ҳамроҳ бўлиб боришни истайсанми? Ёнингда хижолатдаман. Ҳаётнинг бунақа ўйинлари борлигини билмагандим, жон қизим. Ўйлаб кўр. Агар бу ерда қолсанг, тўй куни ўзингин еб адо қилишинг аниқ. Шунинг учун мен билан кетганинг ҳам маъқул...
Раҳбаримнинг бу таклифидан иккиланиб қолдим. Балки чиндан хам кетиш керакдир... лекин мен индамай кетаманми? Анави иккита хиёнаткорчи... мен улардан қочиб қутуламанми?
Ичимдан ўтганларини сезган Латофат опа:
- Ўйлама деганим билан барибир қалбинг озор чекаётганини биламан. Майли, ўйлаб кўр. Ўзинг бир тўхтамга кел. Агар мен билан кетишни истасанг, қўнғироқ қил. – деганча ўрнидан турди. – Гўзал, ҳаёт бир текисда бўлмайди. Мана шунақа инсонлар сенга дарс беради, сабоқ чиқариб, хулоса олиб, яшашда давом этаверасан. Эҳ, қизима... Ўрнингдан туриб, бу йўл ёпилган бўлса, бошқа йўлдан ўзинга йўл излашинг керак...

(давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 16:38


#янги_ҳикоя
#МАККОРА

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(Давоми)

Латофат опанинг сўзлари менга қандайдир куч бағишлади гўё. кўзгуга қараб ўзимдан уялиб кетдим. Рангим оқариб, кўзларим ичига ботиб кетган. Телбанома кўринишдаман. Сочларим тўзғиган. Бевафо инсонларни деб ўизмни шунчалар абгор қилдимми? Онам ва отамнинг аҳволи ҳам меникидан яхши эмас. Ҳаловатсиз, ҳадик билан яшашмоқда. “Ўзини бир бало қилмасин аламда”, деб тун кун ёнимдан кетишмаса...
Кўзгудаги Гўзалнинг кўзларига тикилдим. Нигоҳларда алам ва оғриқ... Ўз аксимга узооқ тикилиб турдим. “Йўқ, бунақаси кетмайди. Эндигина 23 ёшга кирдинг, ахир. Ҳаётнинг сенга атаган ҳадялари ҳали олдинда. Тур ўзингни қўлга ол. Истанбулга олға!” деди ичимдаги кимдир кўзларим орқали боқаркан.
Ҳовлига чиққанимни кўриб онам шошиб қолди.
- Вой, Гўзалим, чиқдингми? Бирор нарса ейсанми? - волидамнинг меҳрибон нигоҳларига боқарканман, мана шу уч кун ичида менинг ҳолатим онамни қаритганини сездим. Онам ичидан озорланибди. Қизининг фотиҳаси қайтгани унга ҳам таъсир қилгани аниқ. Аммо ўзидаги дардни билдирмасликка уриняпти. Мен нодон фақат ўзимни ўйлабман. Ўзим ёнамяпман дебману, аммо ёнимдагиларнинг икки баробар ёнаётгани хаёлимга ҳам келмаган экан. Меҳрибонимни қучоқлаб олдим.
- Онажон, мендан хафа бўлманг. – онам сочларимни силаркан чуқур хўрсинди.
- Гўзалим, сен отанг иккимизнинг ёлғимизсан! Қўлингга тикон кирса бизнинг юрагимзга наштар чанчилгандек бўлади. Билаяпман, қийналяпсан... лекин балки хайр бордир. Аллоҳ бизни нимадандир асрагандин балки. Яхши тарафини ўйлагин жон қизим.
Онамнинг кўзларидан икки томчи ёш сизилиб тушди. Меникидан ҳам. Жилмайишга уриндим.
- Йиғламанг, энди фақат кулиб яшаймиз. Дадамга ҳам, сизга ҳам бир илтимосим бор. Ўзингизни сиқманг ... Менга ҳали жуда кераксизлар. Ойи, мен Латофат опа билан Истанбулга конфиренцияга кетаман. Майлими?
Онамнинг ёшли нигоҳларида қуёш порлагандек бўлди.
- Вой, майли қизим... майли. Даданг ҳам бирор жойга жўнатсакмикан деб ўйлаб тургандилар... Боравер, қизим... – яна онамнинг бағрига отилдим. Қучоғида турарканман онам: - Қизим, ҳаммаси яхши бўлади, - деди.
- Ойи, қорним очди. Нима бор ейишга? – дедим кулимсираб
- Сен яхши кўрадиган творогли блинчикдан қилгандим. Юр бирга иккимиз чой ичамиз, - деганча она бола ошхонага одимладик.

(давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 16:38


#янги_ҳикоя
#МАККОРА

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(Давоми)

Эртаси куни ишга чиқишга қарор қилдим. Латофат опа мени кўриб қувониб кетди.
– Гўзал, озиб, янада чиройли бўлиб қолибсан... Кўз тегмасин. – опа билан қучоқ очиб сўрашдик. – Нима қилдинг, ўйлаб кўрдингми?
– Ҳа, опа, ота онам ҳам, ўизм ҳам розиман. Сиз билан бораман. – қатъият билан гапирдим.
– Бу яхши хабар. Хурсандман. Хўш, бизда тайёргарлик учун бир ҳафта вақт бор. Ҳаракатингни қил... – мен шу тобда бу самимий аёлни қучоқлагим келарди. Ўрнимдан туриб ёнларига бордим.
– Латофат опа, майлими сизни қучоқласам... – Опа ўрнидан турди. Қучоқларканман, унинг ёқимли ифорини туйдим. – Борингизга шукр. Ҳамимаси учун раҳмат.
Опа қўлларимни қисиб қўяркан:
– Ҳаммаси яхши бўлади. Мана кўрасан деди. Энди ишингга бор. Жойинг ҳам сени соғиниб қолган.
Шу тобда эшик очилиб, котиба кирди.
– Латофат Рустамовна сизни жиянингиз Акбар сўраб келибди, – деди. Иккимиз бир биримизга қарадик.
– Мен чиқай, – дедим ўнғайсизланиб. Опа бош силкиди. Эшикдан чиқарканман, қабулхонада мен никоҳ ришталарини боғламоқчи бўлган инсон ўтирарди. Эшик очилиши билан у ўгирилди. Сонияларда нигоҳлар тўқнашди. Қандайдир озибди. Юзида ҳам илгаригидек табассум йўқ. Ўйчан ва ҳорғин кўринди. У кўзларини олиб қочди. Нигоҳларимга бардоши етмади. Назаримда ўзини айбдордек ҳис қиларди. Мен бир сўз демай чиқиб кетдим.

(давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 16:38


#янги_ҳикоя
#МАККОРА

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (SAIDA AZIZ)

(Давоми)

***
Эртага биз Туркияга учамиз.
Эртага улар никоҳланадилар.
Эртага мен ҳаммасини Аллоҳга ҳавола қилганча учиб кетаман.
Эртага улар... бахтли ҳаёт сари қадам ташлашади. Қизиқ, улар бахтли яшашармикан ўзи?
Охирги бир ҳафта давомида Гулнора иккимизнинг ҳам иш жойимиз жойлашган бинода уни бирор марта учратмадим. Ё ўзи қочиб юрибди, ё... Худо мени йўлиқтирмаяпти.
Лекин ичимдаги иккинчи овоз тинчлик берай демасди. Мен шунчаки жим кетгим келмаётганини англаб турардим. Иккисига ҳам ичимдаги оловни ўчирадиган нимадир айтишим керакку...
Ёнига боришни истамайман. Яна аламлар гирдобига тушиб қолишим мумкин. Яхшиси, хабар ёзиб қўяман.
“Менга нимани раво кўрган бўлсангиз, Аллоҳ ҳам сизга шуни раво кўрсин!” деб иккисига ҳам хабар йўлладим. Иккисидан ҳам жавоб келмади. Бу қарғишмиди ё ўзимга таскинми, билмадим...
***
Соат тонгги 5да самолётимиз самога кўтарилди. Секин борт деразасидан ерга қарадим. Биз баландда эдик. Негадир вужудимни бошқача ҳиссиёт қамраб олди. Мени қийнаган, йиғлатган, ўйлантирган муаммолар, одамлар пастда қолиб кетди. мен эса юқоридаман. Гўё майда заррадек улар... Мана шу зарралар учун ўзимни азобладимми? Психологлар тили билан айтганда, муаммога тепадан қараш кераклигини айни дақиқаларда ҳис қилиб турардим. Енгил тортдим. Ичимдан шукроналик ҳисси уйғонди. Лабларим ўзидан ўзи “Алҳамдулиллаҳ”, деб пичирлади. Бошимни ўриндиққа қўйдиму кўзларимни юмдим. Ухлаб қолибман. Қанча ухладим билмадим. Лекин туш кўрибман. Ғалати туш. Мен ҳашаматли саройда эмишман. Рўпарамдаги қандайдир хароба орасидан Гулнора ва Акбар ака чиқиб келишмоқда. Иккисининг ҳам юзлари тирналган. Кўринишлари қўрқинчли. Иккиси ҳам менга қараб “Мени кечир”, дейишармиш... лекин уларнинг гапини эшитмасмишман. Бир маҳал қаердандир жуда баҳайбат қуш учиб келиб, иккисини ҳам тумшуғига қистириб олиб кетди. қуш учиб кетди. Уларнинг овози эшитилди: “Кечир”, деб... Чўчиб уйғондим. Латофат опа менга тикилиб турган экан.
– Ёмон туш кўрдинг, чоғи... чўчиб уйғондинг, – деди опа менга хавотирли оҳангда. Бош силкидим. – Яхшиликка бўлсин..
– Илоҳим, – дедим. Тавба нега бу иккиси мени тушимда ҳам тинч қўйишмайдия, деб ўйладим.
– Етиб қолдик. Ҳадемай, Туркия аэрапортига қўнамиз, – дедилар опа. Яна кўзларимни юмиб тинчланишга уриндим. Лекин кўз олдимдан бояга туш кетмасди.

(давоми бор)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 16:36


Талабларга биноан МАККОРАни тугатиб қўямиз бугун. Эртага "Бахтнинг олис манзили"ни жойлаймиз!

SAIDA_AZIZ IJODI

26 Dec, 16:00


Кечки мутолаага "БАХТНИНГ ОЛИС МАНЗИЛИ" номли кичик қиссани жойлаймиз. Маъқулми?

SAIDA_AZIZ IJODI

08 Dec, 02:01


#табрик

Инсон учун чинакам ҳуқуқий кафолат берувчи муҳим ҳужжат - Асосий қомусимиз қабул қилинган қутлуғ сана билан чин қалбимдан самимий табриклайман!

Доим шарафли ишларингиз роҳатини кўриб юринглар!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Dec, 17:54


#ТУНЧИРОҚ

Ҳеч қайси ёрдам давомий эмасдир...

Шунинг учун, инсон қиладиган ишида ўзга инсонга суянмаслиги, унинг ёрдамидан умидвор бўлиб яшамаслиги керак. Фақат ЎЗИга ва ўзингизга ишонинг Қадрдон!

Аллоҳнинг Ўзи Сизни қўлласин!

Осуда тун тилаймиз!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Dec, 16:21


#Retro_time

Сиз соғинган ретро қўшиқлар 🎶

Ўсмирлик ва балоғат ёш даврларим Анвар Санаев қўшиқлари билан кечганди.

Сизнинг ҳам ёдингизга тушдими?

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Dec, 15:25


#КЕЧКИ_МУТОЛАА

#ГЎЗАЛ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида Қорабоева)

1-ҚИСМ
2-ҚИСМ
3-ҚИСМ
4-ҚИСМ
5-ҚИСМ
6-ҚИСМ
7-ҚИСМ
8-ҚИСМ
9-ҚИСМ
10-ҚИСМ
11-ҚИСМ
12-ҚИСМ


КАНАЛГА ЯНГИ КИРГАНЛАР, СИЗГА ҚУЛАЙ БЎЛИШИ УЧУН...

"ГЎЗАЛ" ҚИССАСИНИНГ БОШ ҚИСМЛАРИ ЖАМЛАНМАСИ.

@Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Dec, 15:16


КАНАЛГА ЯНГИ ҚЎШИЛГАНЛАР ВА УМУМАН ИСТОВЧИЛАР УЧУН ЁПИҚ ПУЛЛИК КАНАЛ ҲАМ ТАШКИЛ ҚИЛДИК. УНДА УЧТА АСАР ТЎЛИҒИЧА ЮКЛАНГАН!

1. "ҚАЛБЛАР УНИНГ ИЗМИДА!"

2. "СЕВИЛ(МА)ГАНЛАР"

3. "ГЎЗАЛ"

УЧЧАЛА АСАРНИ ЎҚИМАГАНЛАР, ТЎЛИҚ ЎҚИШ ИСТАГИДА БЎЛГАНЛАР
@Saida_Aziz га ЁЗИШИНГИЗ МУМКИН!

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Dec, 15:14


#КЕЧКИ_МУТОЛАА

#ГЎЗАЛ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида Қорабоева)

#64

***
Гарчи раҳбари дам олишга рухсат берган эсада, Гўзал уйда ўтиролмади. Таътил бошлангани учун мактабдаги иши ҳам тўхтаган. Шу боис реклама агентлигига боришга қарор қилди. Кийиниб, ўзига оро берди. Ҳовлига чиқаркан, Иброҳим ака Гўзалга қаради.
- Кетаяпсанми?
- Мен агентликка ўтиб келаман, - деди ўзига савол назари билан қараган отасига.
- Дам оламан, дегандинг...
- Зерикиб кетдим, дада. Мен учун ишлаш фойдалироқ экан, - жилмайди қиз отасига меҳр билан.
- Албатта. Майли борақол. Яхши бориб кел.

Гўзал дарвозадан чиқаркан, ортидан уни Асалнинг нигоҳлари дераза оша кузатиб қолганди. Гўзал кетиши ҳамоноқ, Асал ҳам дарров пардоз қилиб, кийнишга тутинди. “Опажоним, бу гал сиз эмас, мен бораман бу учрашувга! Қани, бу Одилбек деганларининг суҳбатини олайликчи...” деди қиз ўзига ўзи кўзгудан жилмайиб.

Гўзал агентлик эшигидан кираркан, телефони жиринглади. “Лайлонинг бувиси” деб ёзилган рақам. Гўзал ажабланди. Телефонга жавоб берди.

- Лаббай... Ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом, қизим яхшимисиз? Узр, безовта қилдим.
- Йўғе, безовта қилмадиз. Опажон, ўзиз яхшимисиз? Лайло қиз қалай, яхшими?
- Яхши. Шу фақат зерикиб қолаяптида... Ўшанда уйингизга бориб ҳам дарс беришим мумкин, деган эдингиз. Агар қарши бўлмасангиз, уйга келасизми, демоқчидим.
- Майли. Қарши эмасман. Лайлони ўзим ҳам соғингандим, - деди Гўзал қувониб.

Айни пайтда агентликка ҳам киришга иккиланиб турганди. Бу қўнғироқ унга ёқимли муждадек туйилди.
- Ҳозир қаердасиз? Машина юборайми? – деди гўшакнинг нариги томонидан Гулчеҳра опа.
- Йўқ, овора бўлманг. Манзилингизни биламан. Ярим соатларда етиб бораман, - деганча хайрлашиб, телефон тугмасини босди Гўзал.

Осмонўпар бинога бир қараб қўйдида, ичкарига кирмай, ортига қадам ташлади.

ДАВОМИ ЭРТАГА

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Dec, 15:11


#КЕЧКИ_МУТОЛАА

#ГЎЗАЛ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида Қорабоева)

#63

Қалб руҳга шундай деди:
-"Мен севаман, ошиқ бўламан. Аммо дард-аламини нима бўлганда ҳам фақат ўзинг тортасан!"
Руҳ қалбга жавоб берди:
-"Майли мен розиман, сен фақатгина севсанг бўлди!"

Ҳазрати Шамс Табрезий


***

Сардор Бомдод намозига айтилган азон овозидан уйғониб кетди. Ўрнидан туриб, ўтирди. Тунчироқ ўчмаганди. Лайло қўрқмасин, деб тунчироқни ёқиқ қолдирганди. Ёнида пишиллаб ухлаётган қизалоғига меҳр билан назар ташлади. Қизалоқ ширингина ором оларди. Маҳалла бошидаги масжиддан янграётган муаззиннинг овозини тинглаб, бир муддат ўтирди. Уйқуси қочди. Ўрнидан туриб, дераза ёнига борди. Ҳали ёришиб улгурмаган самога назар ташлади. Чуқур хўрсинди.

Беихтиёр Италия осмони ёдига тушди. “Осмон ҳамма жойда бир хил, фақат биз турган манзил бошқа. Дунёнинг у томонидан ҳам, бу томонидан ҳам қарасанг, осмон ўша-ўша. Лекин томонлар бошқа...” ўйланди йигит.

Университетда ўқиганида, ҳазилкаш бир устози бўларди. Нуқул дарсни бирор латифа билан бошларди. Юморнинг остида эса бир ҳикмати бўларди. Худди “коса тагида нимкоса” деганларидек... Айни дамда ўша ўқитувчининг бир латифаси Сардорнинг ёдига тушди. Ўшанда домла ичкарига кириб, ҳаммага бирма-бир назар ташлаб, кейин пурмаъно гапини бошлаганди.

“Бир йигит лўли қизга ошиқ бўлибди. Унга
уйлансамми, йўқми деб бироз мулоҳаза қилгач, доно бир одамнинг олдига маслаҳатга борибди.
⸺ Менга маслаҳат беринг, ⸺ дебди у. ⸺ Лўли қизга уйлансам бўлармикин?
⸺ Яхшиси, уйланма! ⸺ деб жавоб берибди доно одам ўйлаб ҳам ўтирмасдан. ⸺ Чунки уни севмас экансан.
Бу жавобдан эса йигит қайғуга тушибди:
⸺ Нега ундай дейсиз?! Сиз менинг кўксимни ёриб кўрмадингиз-ку, севмаслигимни қаёқдан биласиз?!
⸺ Агар муҳаббатингда риёкорлик бўлмаганида, иккиланиб, мендан маслаҳат сўраб юрмас эдинг, дебди донишманд”, деб сўзини якунлаганди домла.
Шунда талабалардан бири, “Устоз, буниси кулгили эмас экан!”, деганида, кекса ўқитувчи мийиғида кулиб: “Ҳа, кулгили эмас. Чунки муҳаббатда ҳазил кетмайди. Севгида инсон зоти жиддий бўлиши талаб этилади!” деганди.

Сардор домланинг бу гапини эшитиб, ўзидан бир қатор олдинда ўтирган курсдоши Ферузага қараб қўйганди. Афсуски, тақдир уларни бирлаштирмади. Отасининг талаби билан Сардор бошқа қизга уйланди. Курсдош қиз эса ўзгасининг рафиқасига айланди.

Сардор пардани ёпди. Лайло у томондан бу томонга ўгирилди. Ёш ота келиб, қизининг сочларини силади.
Бироздан сўнг эса, ювиниб, либосларини алмаштириб чиққан йигит маҳалла бошидаги масжид томон кетиб борарди.

ДАВОМИ БОР

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Dec, 14:55


#КЕЧКИ_МУТОЛАА

#ГЎЗАЛ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида Қорабоева)

#62

Дилдора Қобиловна Гўзалнинг аҳволидан ташвишда эди. Миланда бўлган кўнгилсизликдан сўнг қизнинг кўзлари яна маъюслашиб қолгандек туйилди аёлга. Қизга хабар бермай, уникига йўл олганида шомга азон айтилган маҳал эди.

Одилбек Дилдора Қобиловна тайинлаганларнинг барчасини ошиғи билан харид қилганди. Қўшимчасига гул ҳам олибди. Раҳбар хоним йигитга табассум билан қараб қўйди. Одилбек хуш кайфиятда, кўзларида қувонч акс этиб турарди.

Дарвозани Гўзал очди. Остонада турган раҳбари ва Одилбекни кўриб, ҳайрон бўлди.
- Меҳмон кутганмидинг? - жилмайди аёл. Қиз ҳайратини беркитишга уринди. Табассум билан салом берди. Уй ичига таклиф қилди.
- Киринглар...

Меҳмонлар ҳовлига қадам ташлашди. Одилбек чаққонлик билан машина юкхонасидаги егуликларни ичкарига олиб кирди.

Гўзал уларни меҳмонхонага бошлади. Ҳовлидаги овозларни эшитган Иброҳим ака, ичкаридан ҳовлига чиқди.
- Ассалому алайкум, Иброҳим ака, яхшимисиз? Биз уйингизга бостириб келавердик, - майин табассум билан сўрашди Дилдора Қобиловна.
- Ие, Дилдорахон, келинглар... Келганингиздан хурсандмиз! Ўзи келган меҳмон атойи Худо!

Ичкарида Асал билан бирга “телевизорхона”да ўтирган Гулмира опа кенжа қизи билан кўриниш беришди. Асал Одилбекка ер остидан нигоҳ ташлаб қўйди. Келганлар Асалнинг аҳволини сўрашди.
-Яхшиман, раҳмат! – деб қўйди паст овозда.

Меҳмонхонага киришаркан, Иброҳим ака Гўзалга юзланди.
- Қизим, овқатингни тезлаштир!
- Овора бўлманглар, биз бирровга келгандик. – деди Дилдора опа уй эгаларига.
- Нега овора бўламиз? Қани, марҳамат! – безатиғлик дастурхонга таклиф қилди Гулмира опа меҳмонларни.

Гўзал ошхонага ўтиб, меҳмонлар олиб келган пакетларни саралар экан, ортидан Одилбек кириб келди.
- Бу машинада қолиб кетибди, - деб гулдастани узатди. – Бу сизга!
Гўзал йигитга бир нигоҳ ташлади.
- Раҳмат, - деб миннатдорчилик билдирди.

- Қарашиб юборайми?

- Йўғе, сиз ичкарига киринг. Мен ўзим, - деди қиз йигитга кулимсираб қўяркан.
- Мен ичкарида ўтириш учунмас, сизни кўриш учун келдим! – деди Одилбек қизга қатъий оҳангда. Гўзал унга бир қарадида, кулимсиради.
- Мен эса Дилдора опам билан бирга касал кўришга келгансизлар, деб ўйлагандим, - деди. Йигит жавоб қилмоқчи эди. Гўзал гапини давом эттирди: -Раҳмат, мен йўғимда касалхонага тез-тез бориб, уйдагиларга далда бўлибсиз! Дадам айтдилар.
- Раҳматнинг кераги йўқ! Бу инсоний бурчимиз! – жиддий жавоб қилди йигит.
- Барибир раҳмат!

Қизнинг тортмадан олган қошиғи шошилинчда
ерга тушиб кетди. Одилбек ерга эгилди. Қиз ҳам. Иккисининг боши бир-бирига урилиб кетди. Бирданига кулиб юборишди.
- Узр! – иккиси бирга сўзлашди.
- Ҳеч қиси йўқ, шунинг учун сизга ёрдам берай, дегандим, - ҳазилга олди Одилбек. Гўзал жилмайиб қўйди. Уларнинг ўзаро суҳбатини остонада Асал кузатиб турарди. Гўзал эшик томонга ўгирилиши билан синглисига кўзи тушди. Асал энсаси қотиб, уларга қараб турарди.
- Асал! – деди Гўзал ажабланиб.
- Чой сўрашяпти! Қарашайми, деб чиққандим. Лекин ёрдамчиз боракан, опа... – деди киноя билан.
- Мен ҳалиги... бирор нарсани олиб кириш керак бўлса... дегандим. – ўсмоқчилаб қолди Одилбек. – Майли мен кирай.

Йигит хижолат бўлиб, ошхонадан чиқди. Гўзал ҳам патнисга чойнакни, нонни, қўйиб унинг ортидан йўл олди. Асал ошхона тўрида турган гулдастани кўрди.
- Ўҳҳў, гул опкептими? Гўзалгами? Ҳа, опажоним... вақтни беҳуда ўтказмайсиз! – деди Асал ўзига ўзи гулни томоша қиларкан.

Атиргуллар орасида турган кичик қоғозга кўзи тушди. авайлабгина олди. Эшикка бир қараб қўйди. Номани очди: “ Эртага сиз билан алоҳида гаплашиб олишим керак. Сизни тушликка таклиф қиламан! соат 12да ресторанда кутаман”, деб ресторан номи ёзилганди.
- Қиммат ресторан! Гуллар... тушлик таклифи... опагинамга яна омад кулиб боқаяпти, шекилли... – деганча, қоғозчани қўллари орасида ғижимлаб, ошхонадан чиқиб кетди.

ДАВОМИ БОР

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Dec, 14:52


Хайрли кеч, Яхшилар!

Омонмисиз?

Шанба кунингиз мароқли кечдими?

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Dec, 11:12


#Тарих

Антон Павлович Чехов қадди-қомати келишган одам эди. Уни севиб қолган аёллар кўп бўлган, аммо ёзувчи хонимлар билан қисқа муддат айшини суриб, кейин уларни ташлаб кетарди.

Ҳикояларида ўзи билан яқин муносабатда бўлган аёлларнинг устидан кулиб тасвирларди.

Антон Павлович аёлларни ёқтирарди, бироқ: "Хотин худди ойга ўхшаши керак", деган гапни такрорлашни хуш кўрарди.

У,"Аёл бамисли ой мисол баъзан кўриниш бериши керак ва эр ёлғизликни истаган чоғларида унга халақит бермаслиги лозим. Фақат ана шундай ой - хотингагина уйланиш жоиз", деб ҳисобларди...

Ёшгина қиз Лика Мизинова билан қайғули воқеа содир бўлди: у Чехов билан танишиб, ёзувчини севиб қолганида 19 ёшда эди. Қиз Чеховга ҳам ёқарди. Улар биргаликда сайр қилар эканлар Чехов уни севиб қолганига шаъма қиларди... Кейин эса бошқа аёл билан ўз нафсини қондирарди. Сўнгра яна Ликани уйига таклиф қилиб, қиз романсларни куйлашини тинглар ва яна севгига ишора қилиб, қизни келган жойига қайтариб юборарди.

Кунларнинг бирида хат орқали қизга уйланишини билдиради. Айни шу онларда қиз бахт ва муҳаббатда эриб кетган бўлиши мумкин. Аммо, кейинчалик: бу шунчаки оддий ҳазил деб изоҳ беради Чехов!

Лика ёзувчини қаттиқ севиб қолганди. Қиз ўзини ҳар куйга солинаётганлигидан депрессияга тушиб қолади ва ичкиликка ружу қўяди. Руҳий мувозанатни йўқотган шўрлик қиз бир товламачининг қўлига тушиб, у билан турмуш қуради. Бу фирибгар оилали бўлиб чиқди ва Ликани қорнидаги боласи билан ташлаб кетади. Бола туғилиши билан ўлиб қолади.

Тақдирнинг бундай зарбаларидан Лика пиянистага айланиб қолади. Чехов Ликани яна учратиб, уни қўлини сўрайди. Касалманд ва ҳаётдан эзилиб кетган қиз рози бўлади... Чехов эса никоҳга шошмайлик, икки йилдан сўнг, балки уч йилдан кейин уйланарман сенга деб хат ёзади.

Ўзи эса бу вақтда актриса Ольга Книпперни топади. Кейин эса унга уйланади. Кутилмаганда ёзувчи хотинини севиб қолади. Бу пайтда Чехов жиддий бетоб эди. У уйда ўтириб қолади. Қарийб юра олмасди. Ёш хотини эса дўстлари билан ресторанга кетарди – чалажон одам билан уйда ўтирмайсан-да. Хотини айшини суришга кетар экан, мазахомуз зерикма дуся, деб қўл силтаб қўярди.

Хотини тонгга яқин хуш кайфиятда уйга қайтарди. Кейин эса Чехов даволаниш учун Ялтага кетишга мажбур бўлади. У хотинини қаттиқ соғинар, тунлари елканга бош қўйсам анча енгил тортаман, деб унга ялиниб-ёлвориб мактублар ёзарди. Бироқ, актриса театр саҳнасини афзал билар ва эрининг ёнига боришга вақт топмасди.

У худди Чехов орзу қилган хотин эди – ой каби ҳар куни кўриниш беравермасди...

Чехов ёлғизлик ва эркинликни истанганди – тақдир эса унга бу нарсаларни ортиғи билан инъом этди. Худди ой мисоли хотинни истаганди – бу тилаги ҳам амалга ошди. Йўталдан нафаси қисиб, жисму жони азобда қолган ёзувчи тонг отиши қийин бўлган узун кечаларда хотини унга хиёнат қилиб юрганлиги ҳақидаги имзосиз хатларни ўқиганда хаёлига нималар келгани бизга қоронғу.

Бироқ, ҳамма нарса қайтгувчидир. Шу боис ҳеч кимга, ҳеч қачон азоб бермаслик керак...

Анна Кирьянова, ёзувчи ва психолог

(суратда Лика ва Чехов)

Интернетдан.

@Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Dec, 06:51


#Маълумот

Онлайн назорат-касса машиналарида берилган чек маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар озиқ-овқатдан сўнг энг кўп дори-дармон маҳсулотлари сотиб олмоқда.

Хусусан, Ўзбекистонда 2024-йилнинг 10 ойи давомида дори-дармон сотиб олиш учун 15,5 триллион сўмдан кўпроқ пул сарфланган.

Алишер Абдуҳамидов каналидан.

P/S: Ҳеч ким касал бўлмасин! Барчамиз саломат бўлайлик! Дорихоналарга ишимиз тушмасин! Имкон даражасида табиий маҳсулотлардан фойдаланган маъқул! Бу ёғи қиш! Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Dec, 06:03


КАНАЛГА ЯНГИ ҚЎШИЛГАНЛАР ВА УМУМАН ИСТОВЧИЛАР УЧУН ЁПИҚ ПУЛЛИК КАНАЛ ҲАМ ТАШКИЛ ҚИЛДИК. УНДА УЧТА АСАР ТЎЛИҒИЧА ЮКЛАНГАН!

1. "ҚАЛБЛАР УНИНГ ИЗМИДА!"

2. "СЕВИЛ(МА)ГАНЛАР"

3. "ГЎЗАЛ"

УЧЧАЛА АСАРНИ ЎҚИМАГАНЛАР, ТЎЛИҚ ЎҚИШ ИСТАГИДА БЎЛГАНЛАР
@Saida_Aziz га ЁЗИШИНГИЗ МУМКИН!

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Dec, 06:02


- Сен ёмон одам эмассан, болам! Сен менинг ўғлимсан! Сен жуда яхшисан! – деди Гулчеҳра опа кўзидан ёш дувиллаб тўкиларкан.
Сардор шоша-пиша кўз ёшларини артиб, онасидан узр сўраганча, ювиниш хонасига кириб кетди.
Ҳаммомга кирдию, кийимлари билан душ остига турди. Душнинг парракларидан тушаётган томчилар йигитнинг юзини кўз ёшига қўшиб ювиб тушишарди.

ДАВОМИ КЕЧКИ МУТОЛААДА

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Dec, 06:02


#КУНДУЗГИ_МУТОЛАА

#ГЎЗАЛ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида Қорабоева)

#61


Ўша кундан буён Сардорнинг руҳияти остин -устин бўлгандек, гўё! Нимадир йигитнинг ичига кириб олгану, тинчлик бермай қўйган! Нималигини унинг ўзи ҳам англолмайди.

Бир нотаниш қизга нисбатан қилган муносабати йигитнинг қалбига олов ёққанди. Бу оловни ҳеч бир таскин ўчиролмасди. Қизнинг йиғи аралаш боққан нигоҳи, барзангилар қўлида ёрдам сўраб атрофга аланглагани Сардорнинг қорачиқларига ўрнашиб олгану, кўзини юмди дегунча худди кино тасмадек намоён бўлаверади. Бу нима? Виждонми? Ё пушаймонликми?

Шу вақтгача Сардор тунги клубларда ўнлаб қизларни учратган. Қайсидир бирини ўйин қилган, бошқасининг устидан кулган. Лекин ҳеч бирида бундай кечинмага, ҳиссиётга дуч келмаганди. Миландаги ўзбек қизи эса...

Аввалига ҳиссиётларини бўғишга уринди. “Ўзи айбдор!” деб уни қоралаб юрди. Бироқ қалбда ёнган олов гуриллаб борар, қизга бўлган айбловлар эса бу олов таъсирида куйиб кулга айланарди.

Кейин эса ўзидан нафратлана бошлади. “Бир ожизага кучингни кўрсатмоқчи бўлдингми, Сардор? Қандай йигитсан? У сенга ишониб, машинангга ўтирганди. Сен эса...” деб ичида биров гапира бошлади. Ички ҳисларини ажратиб олгунча Миландан қайтишди.

Йигитнинг кўнглидаги бир овоз қизни қаердандир топиб, ундан узр сўрашни талаб қилса, бошқаси эса унутишни сўрарди. Сардор эса икки овоз орасида талош бўлган аросат бандасига айланди.

Миландан қайтган куни қизини маҳкам бағрига босди. Сочларини ҳидлади. Юзларидан ўпди. Шу тобда эса, ўша тундаги овоз қулоқлари остида янгради: “Ўз қизингга шундай қилишсачи...”
- Ойи, Лайло мен билан ухласин! – деди ўша кеч онасига илтимос қилиб. Гулчеҳра опа Самад акага бир қараб қўйди. Бош силкиди.

Ота-бола ичкарига кириб кетишди. Сардор қизи учун олган совғаларини унга тутқазаркан, бағрига босиб ўтирди. Қизалоқ отасининг бағрида ухлаб қолди. Олти йилда биринчи марта Сардор қизини бағрига босиши эди. Узун киприклари яноқларига тегиб турган Лайлога қараб, Сардорнинг кўзлари ёшланди. “Асал қизим, ўзимни...” илк бора меҳрла қизини эркалади.
Лайлонинг думалоқ юзи, бежирим бурни онасиникига тортганди. Кўзлари, қоши, нигоҳи эса Сардорникига ўхшарди. Сардор олти йилдан буён шундай мўъжизани унутиб қўйганини айни дақиқаларда англаб, йиғларди. Негадир йигитнинг кўнгли бўшаб кетган, жимгина кўз ёш тўкарди.

Эшик очилиб, онаси кўриниш берди. Шошиб кўз ёшларини артди. Қўлида ухлаб қолган қизалоғини ўринга ётқизди.
- Келинг, ойи.. . – деди онасига қарамасликка уриниб. Гулчеҳра опа ўғлининг овозидаги ҳазинликни пайқади. Ёнига келиб ўтирди. Ўғлининг сочларини силади.
- Болалигингда кўчада кўрганлар, жингалак сочингга қараб, ҳавас қилишарди. “Актёр болаларга ўхшайди-я ўғлингиз”, дейишарди. Мен эса сенга ёмон нигоҳлар тегишидан чўчирдим. Қара, кап-катта йигит бўлдинг! -деди она маҳзун жилмайиб.

- Ойи, тиззангизга бош қўйсам, майлими? – сўради йигит томоғига тиқилиб келаётган йиғини ютишга уриниб.
Гулчеҳра опа пастга, гиламга оёғини узатиб ўтирди. Сардор онасининг тиззасига бошини қўйди. Кўзларини юмди. икки томчи ёш сизилиб чиқди.
- Ойи, чарчадим... – деди ўғил шивирлаб. Онаизор ўғлининг сочларини силади.
- Сени жуда қийнадик, болам, - овози титради онанинг. – Менга қолса, ҳаётинг бундай бўлишини истармидим.

Сардор жим. Орада юракни сиқадиган сукунат.
- Ойи, мен катта гуноҳ қилдим! – деди йигит ҳазин оҳангда. Гулчеҳра опанинг кўзлари катта очилиб, ўғлига қаради. Юраги шув этди.
- Нима қилдинг? – шошиб сўради она.
- Бир қизнинг дилини қаттиқ оғритдим. Уни... уни бадном қилишимга оз қолди.
- Сардор! – овози баландлади онанинг. – Шу даражагача бордингми, болам?
- Йўқ! Ҳеч нарса бўлмади. У “Қизингга шундай қилишса, нима бўларди?” деган заҳоти кўзимга Лайло кўриниб кетди. Ойи... мен... мен жуда ёмон одамманми? Мен... мен. – йигит ҳўнграб йиғлаб юборди. Айни дамда ичидаги йиллаб йиғилган аламлар кўз ёшлар селида оқиб кетаётгандек, эди... Онасидан тортинмай, бир неча сония ҳисларини бўш қўйди. Бироқ ўзини тез қўлга олди. Туриб ўтирди.
👇👇👇

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Dec, 06:00


#КУНДУЗГИ_МУТОЛАА

#ГЎЗАЛ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида Қорабоева)

#60

***
Одилбек Дилдора Қобиловна билан Гўзалникига боришга келишиб қўйишганди. Аёл Гўзалнинг келишини пойлаб, Асални кўришга боролмаётганди. Гўзал Тошкентга қайтганининг учинчи куни раҳбар хоним унинг уйига боришни режа қилди. Фикрини ўша кезда ёнида турган Одилбекка билдирди. Одилбекнинг кўзлари қувончдан порлагандек бўлди, гўё. Уч кундан буён Гўзал ишга чиқмаётганди. Дилдора Қобиловна унга бирор ҳафта дам олишини билдирган эди. Йигит учун Гўзални кўриш учун яхши баҳона бўлади бу ташриф.
- Одилбек, бирор “Миллий таомлар”дан тансиқроқ таом ол. Майда- чуйда, ширинликлар харид қил, сенинг машинангда борамиз, майлими? – деди аёл йигитга синовчан тикилиб.
- Хўп, бўлади, опажон! – Одилбекнинг овози янада ўктамлашди. Аёл картасини узатди.
- Ма, мана шундан ишлатавер...
- Йўғе... от билан туя бўлармиди? – деди йигит аёлнинг қўлини қайтариб.
- Яна Фозил акамнинг жаҳллари чиқиб юрмасин, Одилбек... Бизнинг оилавий бюджетимизга зарар етказаяпсан, Дилдор, деб келиб қолмасинлар... – ҳазиломуз сўзлади аёл.
- Йўғе... Наҳот дадамнинг қандайлигини билмасангиз? Касал кўриш ҳам эҳсонку, опа... – жиддийлашди Одилбек.
- Ҳазиллашдим. Майли, борақол...
Одилбек хайрлашиб чиқаётганда, Дилдора Қобиловна уни тўхтатди.
- Одилбек!
Эшик тутқичини тутган йигит, ортига ўгирилди.
-Лаббай!
- Гўзалда кўнглинг бор-а...
Кутилмаган саволдан йигит аввалига довдиради. Бошини ерга эгди.
- Сезиляптими? – деди бироздан сўнг паст овозда.
- Ҳа, сезиляпти. Лекин... у қизнинг кўнглини забт этиш осонмас. Умид раҳматли озмунча тер тўкмаганди... Қолаверса, туйғуларинг аланга олмасдан тўхтаганинг маъқулдир. Умиднинг оиласи билан оилангиз қадрдон, ахир. Ота-онангга танловинг маъқул бўлмаслиги мумкин!
- Опа, бу ҳақда ҳали ўйламадим. Мени ўйлантирган ягона муаммо - Гўзалнинг фикри ва танлови! Агар у рози бўлса, бутун оламга қарши чиқишга тайёрман!

Йигитнинг қатъият билан сўзлаши аёлга маъқул бўлди. Бош силкиб қўйди.
- Боравер! Бир соатда кўришамиз! – деди.

Одилбек эшикни ёпиб чиқиб кетгач, Дилдора Қобиловна дераза ёнига борди. Бўйдан баланд ойналар орқали оқшом чўкаётган шаҳарга тикиларкан, ўзига ўзи сўзлади.

- Муҳаббат сен чиройлисан, муҳаббат сен гўзалсан!

ДАВОМИ БОР

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Dec, 05:02


Адабиёт - ҳаётга эътибор бермасликнинг энг ёқимли усули...!

"Қалбингни соҳибига таслим эт!" китобидан


📖
Қандай китоб мутолаа қилаяпсиз? 🤔

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Dec, 03:55


Аслида қизалоқлар шундай эъзозда катта бўлишлари керак. Ана шунда ҳар бир аёл қиролича бўлар эди, ана шунда аёллик энергиясини ошириш бўйича тренингларга ҳожат қолмасди...


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Dec, 01:31


Севги ҳақида ривоят...

Бир куни Шамол билан Қуёш тортишиб қолишибди. Мен энг кучлиман” деб увиллабди Шамол. Қуёш эса “Йўқ, мен сендан кучлироқман!” дебди. Шунда йўлда бир чўпон кетаётган экан. Йўловчи чўпонни кўрган Шамол: “Мана шу чўпоннинг қалин чопонини ким биринчи ечиб олса, ўша кучли бўлади, келишдикми?” дебди.
-Хўп-, дебди Қуёш, биринчи сен бошлагин Шамол.
Шунда Шамол кенг қулочини очиб, қанотларини ёйиб, ўпкасини хавога тўлдириб пуфлай бошлабди. Шамол туриб хамма жойни чанг тўзон эгаллабди. Чўпон чопонининг белини махкам бойлаб олибди. Шамолнинг аччиғи чиқиб чўпоннинг битта чопонини еча олмаганидан баттар ғазаб отига минибди. Энди янаям увиллабди, қора булутлар қуёшнинг юзини бутунлай ёпибди... Чанг, тўзонда хеч нарса кўринмайдиган холатга келибди. Шамол ашулласини тинимсиз айтибди... Тўзон бу тўфон бу... Уввв...увввв....
Шамол барча жиловларини ечиб, қўлидан келадиган қилғилиғини қилиб, “Тоғларда кўчки бўлиб, дарахтлар ағнаб, уйларнинг томи учди-ю, чўпоннинг чопони учииииб кетган!” дея буткул ишонибди. Тўзон босилиб, қора булутлар қуёшнинг юзини очишибди...
Қуёшнинг заррин нурлари чўпонни қаердалигини кўрсатибди... Не кўз билан қараса, чўпон ўз чопонига янаям қаттиқ ўралиб, хатто юз-кўзларини хам шу чопон билан беркитиб олган экан...
Шунда Шамол енгилганини билибди ва Қуёшга... Мен шунча кучим билан еча олмадим. Қани сен чўпоннинг чопонини ечишига уриниб кўргин-чи, дебди.
Шунда Қуёш янаям заррин нурларини сочиб дунёни қиздирибди. Чўпон бу илиқликдан ўрнидан турибди. Қуёшга қараб керишибди. Қуёш чўпоннинг керишганига қараб салом бераётганлигини хис қилибди ва табассум билан заррин нурларини чўпоннинг юзига сочибди. Шунда Қуёш сочган нурлардан исиб кетган чўпон чопонини ечиб елкасига ташлаб олибди...
Шамол бу холатга қараб тушуна олмабди...
Қандай бундай бўлиши мумкин? Ўз истаги билан қандай қилиб чўпоннинг чопонини ечдирдинг?, деб сўрабди Шамол...
-Хамма сир мехрда, дебди Қуёш... Сен чўпоннинг чопонини ёмонлик билан ечдирмоқчи бўлдинг, у янаям чопонига ўралиб олди. Мен эса унга битта табассум ва мехр инъом қилдим, дебди...
Битта табассум ва меҳр... бу севгининг бошланиши...

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

21 Nov, 18:16


#ТУНЧИРОҚ

Қул Аллоҳга яқинлашган сари хотиржамлашар, чунки қул Аллоҳга яқинлашаверса кимсага эҳтиёжи қолмас...

Жума соатларига кириб бораяпмиз! Аллоҳим жумламизни дуолари мустажоб бўладиган бандаларидан қилсин! Амин!

Тунингиз сокинликда кечсин!


SAIDA_AZIZ IJODI

SAIDA_AZIZ IJODI

21 Nov, 16:37


#РЕТРО_ҲИКОЯ

#СЕН_МЕН_У!

#Охири

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ)
(Давоми)

- Нима дединг? – у майин жилмайди.
- Бугун Шерзод акани атайин ўша ерга чақиргандим. Атайин иккингизни ўша ерда учраштирдим. Жавлондан мен илтимос қилдим, тўғри... синамоқчи эдим. Қанчалик бир-бирингизни яхши кўришингизни билмоқчи эдим, холос.
- Яъни...- тилим калимага келмасди. Бу қиз нега бунақа ўйин кўрсатяпти ўзи, тушунмасдим.
- Дилдор, мен ҳам муҳаббат нималигни биламан. Мен ҳам ота-онам розилиги учун Шерзод акага турмушга чиқишга розилик берганман, рост. Лекин Жавлон билан муносабатим қай даражадалигини ўзим ҳам тушуниб етмасдим. Унаштирувдан кейин у менга севги изҳор қилди. Мен ҳам уни пинҳона ёқтирардим, аммо бир-биримизга изҳор қилолмаганмиз. Афсуски, унаштирувни бекор қилолмасдим. Онам ҳам, отам ҳам рози бўлмасди. Лекин не бахтки, сизлар ўзаро кўнгил қўйдинглар. Кейин эса... шу спектаклни ўйлаб топдим. Онамни ҳам, адамни ҳам ўизм кўндираман, ўйлама. Муҳими, Шерзод ака сени яхши кўришига яна бир бор амин бўлдим. Мени кечир, сенга қаттиқ гапирган бўлсам... – у мени қучоқлаб олди. Қулоқларимга ишонмасдим. Рости, бу мўъжиза эди, гўё...
- Зоҳида... бунчаям бағрикенгсан... – дедим унга тикиларканман. – мени кечир...

Бу ёғи тезлашиб кетди. Амаким рози бўлгач, келинойимнинг ҳам овози чиқмади. “Зоҳидами, Дилдорами, фарқи йўқ, муҳими, у оила билан қуда бўлаётганимиз!”, дебди амаким.

Шерзод ака билан бугун келин кўйлак танлагани бордик.
Ойнинг охирида эса тўй кунимиз белгиланди. Мен ва Шерзод ака, Зоҳида ва Жавлон! Дуо қилиб қўярсизлар, яхшилар! Хуллас, севги ҳикоям шу ерда тугаб, оила ҳикоям бошланса, не ажаб.

ТАМОМ

Тошкент-Чиноз, 2023 йил, январь

SAIDA_AZIZ IJODI

SAIDA_AZIZ IJODI

21 Nov, 16:37


#РЕТРО_ҲИКОЯ

#СЕН_МЕН_У!

#12-қисм
МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ)
(Давоми)

Шерзод ака иложсизликдан қўл бериб сўрашди. Бир фурсат ёнимизда ўтирган бўлишди. Кейин Шерзод ака узр сўраб, ўз столларига ўтишни маъқул кўрди. Лекин Шерзод ака ва мен бир-биримизга рўпара бўлиб ўтриб қолгандик. Унинг нигоҳлари мен томонда, меники у томонга талпинаверади. Юрагим ёнади. Бўғзимдан нимадир отилиб туришга шайланади.
Чидолмадим. Жавлонга:
-Илтимос, бошқа жойга борайлик. Ноқулай бўлаяпти улар ёнида, - дедим.
- Майли, деганча ўрнидан турди йигит.
Бизнинг чиқиб кетаётганимизни кўрган Зоҳида ясама мулозамат кўрсатди.
- Вой, кетаяпсизларми? Танишиб ҳам улгурмадик. Бизга почча бўлишингиздан бошим осмонда, - деди у совуқ илжаяркан мен томонга қараб.
- Ҳали аниқмасу, - деди Жавлон. – Дилдорахоннинг розилигига боғлиқда...
- У албатта, рози бўлади, - деди яна Зоҳида менга кўз қирини ташларкан. Шерзод ва мен жим эдик. Жмгина ресторандан чиқиб кетдик.

Мен яна бир йигитниг қалбини вайрон қилишин истамасдим. Ахийри, Жавлонга ҳақиқатни айтишга қарор қилдим. Йўлда кетарканмиз, жойимда тўхтадим.
- Жавлон ака, сиз яхши инсонсиз. Кўриниб, билиниб турибди. Сизни алдаш ниятим йўқ. Менинг кўнглим бошқада... – деди кўзларинми ерга қаратиб.
- Биламан... – кутилмаган жавобдан унинг юзига тикилдим. Қаердан билади?
- Кўзларингиздан кўриниб турибди, Дилдора. Ўша бахтли йигит ким?
- У... уйланяпти, - дедим оҳиста.
- Амакингизнинг қизигами? – ё, тавба, бу шунчалар сирни сотиб қўйдикми? Наҳот қарашларимиз бегона одамга ҳам сезилган бўлса? Индамадим. – Очиғини айтаман, Зоҳида ҳаммасини айтиб берди. Бу унинг ғояси. Мен унинг курсдошиман. Сизни ҳам алдамоқчи эмасман.
Анграйиб қолдим. Зоҳида бу даражага боради, деб ўйламагандим. Наҳот шу қадар мени ёмон кўриб қолган бўлса... наҳот менга азоб берадиган ҳолатга тушиб қолган бўлса. Унсизгина томчилар юзимга оқиб тушди. Жавлон шошиб қолди:
- Дилдора, сизни хафа қилмоқчи эмасдим...
- Наҳот, амакимнинг қизи... – тилим калимага келмасди. Жавлонга қарадим-да: Мени кечиринг, - деганча ундан узоқлашдим. Югуриб йиғлаб кетардим. Энди нима бўлдаи, менга барибир эди. Чорасиз эдим.
Уйга киришим билан ота-онам оғзимга термилишди.
- Нима бўлди? Ёқдими йигит? – индамай ичкарига кирдим. Онам ёнимга кирдилар.
- Қизим, нега жимсан, гапир? Нима бўлди? Нега йиғлаб келаяпсан?
- Ойи... – ҳиқиллаб гапирдим. – У... у йигит Зоҳиданинг курсдоши экан. Атайин ....
- Опоқи, - онамнинг ортидан Зоҳида чақирди. Онам ортга ўгирилди.
- Келинг, Зоҳидахон... – мулозамат қилди онам.
- Ассалому алайкум. Дилдорани ёнига келгандим. Уйдами?
- Ҳа, ана хонасида эди... кираверинг...
- Дилдор... – Зоҳида хонамга кириб, эшикни ёпди. Ёшли нигоҳим билан унга тикилдим.
- Нега? Шунчалар нафратланяпсанми? Атайин қиляпсанми? Менинг айбим нима? Севги сўраб келармиди? Шерзод ака...
- Севгилингни мен билан кўриб, азобда қолдингми? – ғалати қараш билан савол берди Зоҳида.
- Нега? Нега бунақа қилаяпсан? Майли тўйингга бормайман. Лекин нима қиласан менга Жавлонни рўпара қилиб...
- Сен ҳам шу азобни билгин дедим...
- Сен Шерзод акани яхши кўрмагансан-ку... шунчаки рози бўлгансан... нима қиласан ўзингниям алдаб...
- Сен қаердан биласан яхши кўрмаслигимни?
- Биламан. Агар яхши кўрганингда унга ёмонлик тиламасдинг. Бугун игнани устида ўтиргандек ўтирди у. Сезмадингми?
- Қаерданам сезардим ахир уни яхши кўрмасам... айтяпсанку... –орамизда даҳанаки жанг бошланганди.
- Зоҳида, мақсадинг нима? Дангал гапир! – жаҳл билан сўрадим.
- Сени эрга бериш!
- Жавлонгами?
- Шерзодга! – унинг жавобини эшитиб анграйиб қолдим.

(Давоми бор)

SAIDA_AZIZ IJODI

SAIDA_AZIZ IJODI

21 Nov, 16:37


#РЕТРО_ҲИКОЯ

#СЕН_МЕН_У!

#11-қисм

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ)
(Давоми)


Уйга қўрқа-писа қадам ташладим. Йўқ, кутганимдек ҳолат бўлмади.
Бироқ эртаси куни Замира келинойим ёнида бир аёл билан кириб келди.
- Дилбар опа, яхшимисиз? Мулла акам яхшимилар? Яхши ўтирибсизларми? – қуюқ сўрашди онам билан.
- Хуш келибсиз, раҳмат, ҳамма яхши. Ўзилар ҳааркатлар билан чарчамаяпсизларми? – сўрашишга тутинди онам.
- Шукр, бўлаяпти. Қудрат акам бор, нима ғам бор... – ёнидаги аёлга бир қаради-да – Овсинжон, шу десангиз Малоҳат опамларни ўғиллари бор. Жавлонбек. Шу ўғилларига Дилдорани сўраб келдик.
Эшик ортида бу гапларни эшитиб, ҳушим бошимдан учаёзди. “Эрга бердириб қутулмасам бўлмайди”, деб ўйлаган чоғи бу аёл.
- Ўғиллари жуда бамаъни йигит. Бу йил тамомлади ўқишни. Шунга ёшлар учрашишса, кўришишса, маъқул бўлишса... тўйни ҳам бирга қилардик, опа. Қайниз ҳам бу хабарни эшитиб, росса қувондилар. Иккита қизни бирга узатамиз, дедилар.
- Вой, ўргилай... билмадим, нима дейишга ҳайронман. – деди онам каловланиб. – Мулла акаиз билан маслаҳат қилайлик, жавобини айтамиз.
- Тезроқ гаплашинг. Ой охиригаям оз қолди. Бир кунда икки қизимзини қўш кабутардек узатамиз, опажон... – мазахомуз кулимсиради Замира келинойи.

Онам совчиларни кузатиб, менинг ёнимга кирдилар.
- Кенейим атайин қилган! –дедим аччиқланиб – мен эр-перга тегмайман!
- Қизим, атайин қиладими-йўқми, яхши жой бўлса, узатганимиз маъқулда сениям. Аданг келсинларчи... маслаҳат қиламиз.
- Йўўўқ, мен тегмайман! – жаҳл билан ҳовлига чиқиб кетдим.
Бу ёғига жараён тезлашиб кетди. Совчилар амаким орқали адамга ҳам мақталибди. Адам розилк билдирдилар. Ҳамма гап менда қолганди. Учрашувга чиқишим ва розилигимни билдиришим керак эди. Мажбуран учрашувга чиқишга кўндим.

Яна ўша анҳор бўйиджаги ресторан танланганди. Аввалига юрагим сиқилди. Ахир у ерда Шерзод ака билан боғлиқ хотираларим борку... лекин бошқа иложим йўқ эди.
Белгиланган кун...
Белгиланган вақт
Белгиланган соат...
Анҳор ёқасида мени бўйлари узун, ўзи оқ сариқдан келган, кўзлари бироз қисиқ, лекин истарали йигит гул билан кутиб олди.
- Дилдора, яхшимисиз?
- Раҳмат яхши.
- Мен Жавлонман.
- Хурсандман.
- Мен ҳам сизни кўрганимдан хурсандман.
Ичкарига кирдик. Орқароқдаги столлардан бирига бориб ўтирдик. Мен ўзимни ғалати ҳис қилаётгандим. Эркин тутолмасдим. Худди қўл оёғимни бироқ кўринмас ип билан боғлаб қўйганга ўхшарди...
Шу маҳал Шерзод акани қўлтиқлаганча Зоҳида кириб келди. Улар биз ўтирган столнинг қаршисидан жой олишди. Назаримда, бу Зоҳиданинг ўйини эди. Шерзод аканинг кўзи менда. Мен эса хижолатдаман. Ўзимни қўярг жой тополмайман. Номзод йигит эса менинг бесаранжомлигимдан ҳайратда. Зоҳида стулга ўтирмади. Гўё мени кўриб қолгандек. Қучоқ очиб ёнимга яқинлашди.
- Вой, Дилдор... бугун учрашув эдия... Салом, яхшимисиз? Мен Зоҳидаман. Дилдораниг амакиваччаси.Бу киши эса менинг қаллиғим Шерзод ака. – стулдан қимираламай ўтирагн Шерзод акани ўзи томон чақирди.- Шерзод ака келинг, сўрашмайсизми? Яқинда қариндош бўласизлар, ахир.Танишинг... исмингиз Жавлон эдия...
- Жавлон... – деди йигит дадилгина.

(Давоми бор)

SAIDA_AZIZ IJODI

SAIDA_AZIZ IJODI

21 Nov, 16:37


#РЕТРО_ҲИКОЯ

#СЕН_МЕН_У!

#9-қисм

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ)
(Давоми)

- Майли, эртага ўша анҳор бўйида учрашамиз, - дедим ўксик оҳангда. – Сизда гапим бор, - деб қўшиб қўйдим.
- Ростанми? - хурсанд бўлиб кетганини унинг овоз оҳангидан сезиш мумкин эди.
Унга нималар дейишни маржон каби ўйларимга тизиб олдим. Икки инсон бир бирига талпинчаю, аммо атрофдагилар уларни узоқлаштирса... Бу қанчалик адолатсизлик, ахир... Нега дунё бунчалар ноҳақ... Нега ўз севганинга сени севаман, деёлмайсан. Бундан ҳам ёмони йўқ экан.

Кунботар. Анҳор ёқасида одамлар сийрак. Атайин шу вақтни тайинлагандим. Қуёшнинг қизариб ботаётгани сувда акс этарди. Само худди анҳорга ўз аксини туҳфа этгандек жилваланарди сувда... Манзарага термилган кўйи ортимдан келган йигитни пайқамай қолибман.
- Дилдорларнинг дилдорига саломлар бўлсин, – деганча у гулдаста узатди. Гулларга термилдим. Пушти атиргулллар. Нигоҳимни гуллардан аста кўзларига қаратдим. Кўзлари қувончдан порлаб турарди. Э,воҳ, уни ранжитаман бугун. Кўнглини оғритаман. Оҳ, тақдир, бунчалар бешафқатсан! Нега у ҳам оддий оилада туғилмаган экан-а... бу сафар кулмадим.
- Раҳмат, - деганча гулдастани олдим.
- Нега хафасиз? - у дарров пайқади. Нигоҳимни олиб қочиб, сувга тикилдим. – Дилдора, - деганча қўлимдан тутмоқчи бўлди. Ток ургандек сапчиб тушдим. Дарҳол қўлимни тортиб олдим.
- Шерзод ака, илтимос, мени ўз ҳолимга қўйинг, - дедим ялинчоқ овозда. У мени энди кўраётган одамдек анграйиб қолди.
- Бу гапни тилингиз айтдими ёки қалбингизми?
Савол қалтис берилганди. Лекин жавобда ҳаяллаш керакмасди.
- Иккаласи ҳам, - дедим ичимда титраган кўйи.
- Алдаманг, - деганча юзимни ўзи томон бурди. Кўзларимдан икки томчи ёш оқиб тушди.
- Менинг тинч яшашимни истайсизми, йўқми? - Йиғлаб гапирдим.
- Сизчи? - Алам билан гапирди Шерзод ака. - Сиз менинг бахтли яшашимни истамайсизми? Наҳот ўзим истаган қизга уйланолмасам... - унинг гаплари юрагимнми тешиб юборди. Аммо онамга ҳаммасига бугун нуқта қўйиб келаман, деб ваъда берганим учун ҳам ўзимни тутишга мажбур эдим.
- Фотиҳа бузилиши мумкин эмас, - дедим яноғимга томчилаган томчини кафтим билан артарканман. - Сиз ўша кундан буён Зоҳидага тегишлисиз. Менинг ҳаққим йўқ!
- Ахир.. . - Уни гапиришга қўймадим.
- Шерзод ака, илтимос, ҳаммасини унутинг. Мени яхши кўрсангиз, мени ўйласангиз, илтимос, мени маломатларга қолдирманг. Биламан, сиз яхши одамсиз. Мени шарманда қилмайсиз. Зоҳида билан бахтли бўлишингизга ишонаман. Сизга ваъда бераман, ҳатто тўйингизга ҳам бормайман, - дедим йиғламсираб. Шерзод ака заҳархандалик билан кулди.
- Мен ишонмайман! - деди қатъий тарзда. Шу тобда нигоҳларимиз тўқнашди. Чақин чақди гўё. “Сени дейман фақат” дерди кўзлари. “Мен ҳам, лекин У-чи?” дерди меники..
- Мен сизга ишонаман, - дедим бошимни ерга эгиб. - Яна бир марта илтимос мени маломатга қолдирманг. - Деганча ундан узоқлашиб югуриб кетдим.
Уйимга келгунча йиғлаб келдим. Бир пайтлар ҳақиқий муҳаббатни орзулардим. Тақдир менга севиш ва севилиш бахтини берди-ю, аммо..

Шерзод ака мени тушунди чоғи, қайта телефон қилмади.
Уч кундан сўнг эса... уларнинг тўй куни белгиланганини эшитдим.


Давоми 👇

SAIDA_AZIZ IJODI

SAIDA_AZIZ IJODI

21 Nov, 16:37


#РЕТРО_ҲИКОЯ

#СЕН_МЕН_У!

#10-қисм

МУАЛЛИФ: САИДА ҚОРАБОЕВА (Saida AZIZ)
(Давоми)

Уларнинг тўйи белгиланганини эшитиб, ичимдан нимадир узилгандек бўлди.
Тўғри, мен хато қилдим. Шерзодга кўнгил қўйиб хато қилдим. Уни машинасига ўтириб хато қилдим, гулларини олиб, хато қилдим.
Мен нодон бир хатони неча марталаб такрорладим, ахир...
Қалбим йиғларди. Хатоларим натижаси ўлароқ, мен уни севиб қолгандим.
- Ойнинг охирига тўй белгиланди, - деди онам кўнглимдагини сезгандек.
- Яхши, бахтли бўлишсин, - дедиму ўгирилиб хонамга кирдим. Хона деворлари мени бўғаётгандек эди. Ҳаво етишмасди. Айланиб келиш учун кўчага чиқдим. Савол назари билан қараган онамга жавоб қилдим:
- Айланиб келаман, ойи!

Негадир оёқларим ўша анҳор томон еталарди. Менинг сирли муҳаббатимга гувоҳ бўлган анҳор... менинг ширин хотираларимга шоҳид бўлган сув бўйи... У билан кечган дамларимни ёдга солувчи манзил.

Бирма-бир ер босиб борарканман, анҳор бўйида уни учратдим. Аввалига эътибор қилмадим. Кўприк устида туриб, атрофни кузата бошладим. Шунда кўзим мени таъқиб қилиб турган нигоҳга учради. У эди...

Жойимдан қимирлолмасдим. Оёқларим бўйсунмасди. Кетгим келарди, кетолмасдим. Гаплашишни истардим, сўзлашолмасдим. Жимгина қараб туришга маҳкум эдим, холос.
У бир-бир қадам босиб ёнимга келди. Кўзлари ғамгин.
- Энди хурсандмисиз? – сўради маҳзунлик билан.
Ерга қарадим. Гапиришга ҳолим йўқ. Айтишга сўзим...
- Сиз истагандек тўй куни белгиланди. Дугонангиз тўй кўйлаги излаш билан овора... мен эса сиздан қолган хотираларни излаб бу ерга келдим. Сиз-чи? Нега бу ерга келдингиз?
- Шунчаки... – овозим сохта чиққанини ўзим ҳам сездим.
- Алдаманг... сиз ҳам мендан қолганларни излаб чиққансиз...
Кўзларига термилдим. Мижжамда ёш айланарди.
- Шерзод ака, ҳаммаси тамом!
- Ҳали вақт бор! – бақириб берди у. – Сиз рози бўлсангиз муҳаббатимиз учун курашаман. Айтаман амакингизга ҳам бориб...
- Йўқ-йўқ... ҳеч қачон... бу билан отамни ва мени... – у ёғини гапиролмадим. Кўзим унинг ортидаги Зоҳидага тушди. Жим бўлиб қолганимга йигит ҳам ортига ўгирилди.
- Зоҳида! – худди гуноҳ устида қўлга тушган одамдек қалтираб кетдим.
- Ишонмагандим... – деди у титраб. – Онам сен ҳақингда айтганларида ишонмагандим. Кўзим билан кўриб, қулоғим билан эшитиб...
- Тушунмадинг... – дейишга чоғландим мен. У эса биздан узоқлашмоқчи бўлди. Шерзод ака қўлидан тутди.
- Зоҳида! Дилдорада айб йўқ. Мен уни ўша... биринчи кундаёқ ёқтириб қолганман... лекин...
- Нима лекин, – энди у тилга кирганди. – лекин панада учрашиб юраверардик. Лақма Зоҳидага уйланавераман, деб ўйлаганмидиз?
- Йўўқ, нотўғри ўйлаяпсан, - дедим мен ҳам ўзимни оқлаш учун.
- Иккингизга ҳам суф! Кўзимга кўринманглар! – бир-икки қадам юрди-да,яна ортига қайтди. Шерзод акага нафрат билан боқди: - Лекин тўй бўлмайди, деб ўйламанг. Қутулдим, деб хомтама бўлманг. Тўй бўлади! Ва сиз менга уйланасиз!
У югуриб кетди.
Иккимиз ҳам бўшашиб қолгандик. Хаёлларимиз саркаш, ўйларимиз чалкаш...
- Юринг, сизни кузатиб қўяман, - деди Шерзод ака бироздан сўнг.
- Йўқ, ўзим кетаман. Хайр, омон бўлинг...
Яна кўздаги ёшларга эрк берганча йиғлаб, ортимга қайтдим. Энди нима бўлади? Ҳозир уйда Замира келинойим кутиб турмаган бўлсайди... уйимизда қиёмат қўпмаса бўлгани...

(Давоми бор)

SAIDA_AZIZ IJODI

SAIDA_AZIZ IJODI

21 Nov, 16:35


Ҳозир қайтадан жойлаймиз!

SAIDA_AZIZ IJODI

SAIDA_AZIZ IJODI

21 Nov, 16:34


Техник сабаблар туфайли, қиссанинг кетма кетлиги адашиб жойланибди. Қайтадан юклаймиз.

SAIDA_AZIZ IJODI

SAIDA_AZIZ IJODI

21 Nov, 12:19


Энг чиройли амал - кечиришдир.
Энг яхши ҳимоя - табассумдир.
Энг зўр куч - ишончдир.
Энг яхши совға - муҳаббатдир...

Кимдир дилингизни оғритган бўлса, кечиринг ва унутинг.
Энг яхши жазо бутунлай унутишдир...

💫
Оқшом кирмоқда. Хайрли бўлсин, Қадрдон!


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

21 Nov, 09:34


#Жумбоқ

Уларнинг биринчисининг номи ҳажмидан келиб чиққан, иккинчисининг номи муҳим бир вазифани бажаришга моил бўлганидан, учинчиси эса жуда қулай жойлашганлиги туфайли бу номни ўзига олган.

Диққат савол, улар умуман нечта, агар бўлса уларнинг номини сиз топинг.

SAIDA_AZIZ IJODI

SAIDA_AZIZ IJODI

21 Nov, 09:31


#Кайфият

Меҳмон учун😂😂

SAIDA_AZIZ IJODI

SAIDA_AZIZ IJODI

21 Nov, 08:26


#Кун_лавҳаси

Қари билганни пари билмас....


SAIDA_AZIZ IJODI

SAIDA_AZIZ IJODI

21 Nov, 06:44


🇨🇳 Хитойда бир тадбиркор биринчи курс талабаларига ўқиши учун ёрдам қилиш мақсадида пул тарқатаяпти.

Эътибор беринг, пулни хат-ҳужжатсиз, имзо чекдирмасдан тарқатаяпти. Бирор иккинчи курс талабаси ёки бегона одам келиб пул олмайди. Ҳаммаси ''по честному''

Буларда иймон йўқ, инсоф бор. Барака ҳам)))

P. S. Навбат билан, уруш-жанжалларсиз туришлари бу-бошқа масала.

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

21 Nov, 06:40


Мен кеча маълум қилган "БЕКАЖОН" газетасида "ИШҚ БУ..." қиссасининг илк қисмлари. Телефонда ўқиш бошқа-ю, газетада ўқиш ўзгача.

Сотиб олишни тавсия қиламан! 😊

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

21 Nov, 05:03


#Кундузги_мутолаа

Яхшиликнинг мукофоти.

Муаллиф:Саида АЗИЗ

Йўлда келаётган машина бирдан секинлашди. Бир-икки силкинди-ю, бирдан мотори ўчди. Ҳайдовчи ғазаб билан сўкинди.
- Падарингга лаънат, бензин тугади.
- Вой дадаси, бензинингиз йўқми? - Сўради ёнидаги ўриндиқда ўтирган хотини эрига қараб.
- Бир-икки литр бор. Биринчи АЁҚШга етиб олишга етади, - жавоб қилди эр жаҳл билан. Сўнг аёлига нигоҳ ташлади: - Ишқилиб пул қолганми?
Аёл дарҳол сумкасини титди. Иккитагина мингталик турарди. “ Вой шўрим, ҳаммасини ишлатиб қўйдимми? Қачон? Қандай қилиб? Ҳозир эрига айтса, жиғибийрон бўлиши аниқ. Жаҳл устида калтак емаса эди... Шу ерда қолиб кетишса-я. Тошкент олисда”, унинг ичига ваҳима илонлари ўрмалай бошлади. Ёмонларга учраб қолишса-чи? Қизининг сепига, деб харид қилган буюмларни бирортаси шилиб кетса нима қилади-а? Одамзотнинг кўнгли душмани дейишгани бежиз эмас. Бир сонияда не ўйлар хаёлидан ўтмади. Югурик хаёллар минг бир кўчага кириб чиқишди. Пул қолмаганини турмуш ўртоғи билса борми? Балки унинг ёнида беш-олти минг қолгандир... Машинага ёқилғи қуяётган эрига минг бир ҳадик ва хавотир билан тикилди. Ёқилғи қуйилгач машина ўт олди. Яна йўлга тушишди. Шу пайт аёл юрагини ҳовучлаб эрига гап қотди:
- Дадаси, ёнингизда пул борми?
- Йўқ, нимайди? - Сўради эр ҳайрат билан.
- Бензинга пул қолмабди-ку... – қўрқув ичида жавоб қилди рафиқаси.
- Нима?! - Бақириб юборди эркак. Аёлнинг назарида машина рули буралиб кетгандек туюлди. Жон ҳолатда:
- Дадаси, йўлга қаранг, - дея чинқираёзди. Нигоҳини йўлга қаратган эр ғазаб ва алам билан ўшқирди:
- Менга нима ўлиб кетмайсанми? Қанақа хотинсан ўзи? Нима бало охирги пулгача ишлатдингми? Шунчалик ҳам бўладими, аёл зоти. Ўзи сенга уйланганимдан буён бирим икки бўлмаган. Шу тўй ўтиб олсин, қараб тур, ҳали...
- Мен атай қилганим йўқ-ку, - йиғламсирашга тушди аёл. - Сизда пул йўқлигини қаердан билай?
Эркак машинани жаҳл билан бошқариб борарди. Бу гал унинг хаёллари турфа кўчаларни кеза бошлаганди: “Тавба, шу ҳам аёлми? Мендаги бор пулни қоқиб олгани етмагандек, яна ёқилғига аталганини ҳам ишлатиб юборибди-я... Шунчалик ҳам тўймас бўладими? Битта қиз чиқарган сенми? Одамлар борини сарфлаб қиз узатишаяпти. Ўзим аҳмоқман, бунинг гапига кирган. Арзонроқ олиб келамиз деса, лаққа тушибман-а... энди нима бўлади, ишқилиб йўлда қолиб кетмайликда. Ҳозир биров бировга ёрдам берадиган замон эмас. Нима кўп, фирибгар кўп. Э, Худойим ишқилиб ўзинг қўлла... Аҳ, нодон хотин-а”.
Улар ярим кечаси йўлга тушишганди. Шу боис нима қилишни, қаердан нажот излашни билишмасди. Атроф зулмат. Бирор чироқ ҳам, қора тортган одам зоти ҳам кўринмасди. Эркак қизининг сепини бирга бориб сотиб олишга кўндирган хотинини лаънатлаб келарди. Аёл эса “Қорасувдан арзон олиб келасиз”, деб мақтаган қўшнисини қарғарди. Шуларни шаҳардаги бозордан олса ҳам бўларди-ку... барибир йўл пули билан шунча бўларкан... Яна ўйлаб қолди. Йўқ, Тошкентдаги бозорлардан анча арзон сотиб олди. 450 минлик паркўрпани бу ерда ярим баҳосига олди-ку, ахир. Қизини кўнгилдагидек узатиши керак. Биттагина қизи бўлса, ахир. Унинг сепини кам-кўстсиз қилиши лозим. Қолаверса, қудалар ёнида паст кетмаслиги шарт! Шунинг учун ҳам келганди бу ерга. Энди нима бўлади? Ҳали тонг отишига бор. Атрофда бўрилар бўлса-чи... Водийнинг довонини хавфли дейишганди. Бекор кеч йўлга тушишди-да. Сал эртароқ ёки эрталаб юришса бўларди-ку. Қайсар эри кўнмади.
Эр-хотин бир-биридан аразлагандек жим кетишарди. Аммо сукунат аёлни эзиб ташлади. Нимадир деб жуфтига тасалли бермоқчи бўлди.
- Майли, дадаси, хавотир олманг. Бир иложини қилармиз.
- Нима қиласан! Дард қиласанми? Пулинг йўқ бўлса, қайси ҳотамтой сенга текинга бензин қуйиб беради? - Эрнинг ваҳимаси ва хавотири аёлга ҳам кўчди. Ичида худога илтижо қилиб: “Мушкулимизни осон қил”, деб ўтинди.
- Бирорта машинадан олармиз, - деди яна умидини йўқотмай.
- Ҳа, биров сенга бензин бераман, деб йўл бўйида кутиб турибди, - яна ўшқириб берди эр. - Жим кет, ўзи асабимни буздинг....

Давоми👇

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

21 Nov, 05:03


#Кундузги_мутолаа

Муаллиф:Саида АЗИЗ

Аёл тил тишлади. Ёзнинг куни бўлгани учун тонг эрта отарди. Ғира-шира қоронғулик тарқаб, кун ёриша бошлади. Улар биринчи АЁҚШга етиб келишолмади. Сал нарида машинанинг мотори ўчди. У ёғига яна анча йўл босиш керак эди. Эркак яна сўкинди. “Энди нима қилсам экан? Бориб бирортасига илтимос қилиб кўрсинми? Худди тиланчидек тиланадими? Пулинг бўлмаса нима қиласан йўлга чиқиб демайдими? Эҳ, ақли қисқа хотин. Товуқмия, деганича борда буларни...” деб ўйлади. Аммо қўл қовуштириб ўтиришнинг ҳам иложи йўқ. “Худо, Ўзингга таваккал”, деб машинадан тушди.
- Дадаси, мен ҳам... – деб гап бошлаган аёлнинг гапи оғзида қолди.
- Сен машинада ўтир. Шунча нарсани биров илиб кетмасин. Ўзим бориб гаплашиб келаман, - деб жеркиб берди.
Чорасизлик инсонни нималарга мажбур қилмайди. Зўр-базўр қадам ташлаб ёқилғи қуйиш шахобчасига томон юра бошлади. Оёқларига худди оғир тош боғлаб олгандек қадам ташларди. Тавба, бировдан нарса сўраш бунчалар қийин бўлмаса... Ишқилиб, инсофли одамлар бўлсинда. Тушунадиган кишилар бўлса нур устига нур бўларди... Ўз хаёллари билан АЁҚШ ёнига етиб келган эркак атрофга олазарак боқди. Машиналар қатнови кам. Ёқилғи қуядиган мосламалар ёнида ҳеч ким йўқ. “Касса” деб ёзиб қўйилган томонга юрди. Кичикроқ ойнаванд тешикдан ичкарига мўралади.
- Ассалому алайкум, келинг ака, - деди ичкаридан бир йигит жилмайиб.
- Ваалайкум ассалом, ҳалиги... - ўнғайсизланиб гапиришга чоғланди. – бошлиғинглар йўқми? Ишим бор эди.
- Мен ўзим бошлиқман, тинчликми? – сўради йигит ажабланиб.
- Бир дақиқага бу ёқққа чиқа оласизми? – ўша оҳангда айтилди гап. Йигит чиқунга қадар эркакни тер босди. Ўзини ҳудди нарса тиланаётган гадой ҳолида кўрди. Ярим аср яшаб, ҳеч бундай ноқулай аҳволга тушмаганди.
- Нима гапингиз бор, ака? – деб сўради йигит.
- Узр, ука, сизни безовта қилдим. Сиздан бир ўтинчим бор эди. Ёнимизда икки минг сўм пул қолибди, холос. Афсуски, бензин тугаб машинам ҳув анави ерда ўчиб қолди. Йўқ демасангиз, қарзга ёқилғи қуйиб бероласизми, деб сўрамоқчийдим... – шу гапни айтгунча эркак қаро терга ботиб кетди.
- Ака, пулини бермасангиз ҳам майли. Ана, сизга ўн литр бензин қуйиб бераман, деди йигит самимий жилмайиб.
- Менга керакмас, пулини албатта, бугун кечгача етказаман, - шошиб гапирди эркак. АЁҚШ бошлиғининг унга ачиниб қарашидан кўнгли оғриди.
- Ака, биласизми, кеча укам боласини Тошкентга олиб кетаётган экан. Боласи оғир аҳволда эди. Йўлда машинасининг бензини тугаб қолибди. Вазиятни тушунтириш учун қўл кўтариб тўхтатган машина ҳайдовчиларининг бирортаси бензин бермабди. Шу пайт нариги йўлда келаётган бир яхши одам тўхтаб, унга бензин қуйиб берибди. Шу сабаб билан жиянимнинг жони омон қолибди. Укам: “Агар ўша киши ёрдам бермаганида, боламдан айрилиб қолардим”, деди. Шу боис бугун ким биринчи келса ўн литр бензинни текинга бераман, деб ният қилгандим. Бахтимга сиз йўлиқдингиз, - деганча йигит қўлини ҳамсуҳбатининг елкасига қўйди. – Мен мингдан минг розиман, олаверинг.
- Укангизнинг машинаси кўк рангли “Нексия”миди? - сўради эркак.
- Ҳа.
- Э биродар, Яратганнинг марҳаматини қаранг. “Сен бирни берсанг, сенга ўнни бераман”, дегани рост экан. Укангизга мен бензин қуйиб бергандим, - деганча у қувончдан ёшланган кўзларини артиб қўйди.

Тамом.

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

21 Nov, 01:01


#ЯНГИ_КУН

"Тонг ҳавоси қалбни поклайди, қуёш эса орзуларни ёритади."


"Ҳар тонг – янги умид, янги имкон. Қуёш чиққан сайин, ҳаёт бизга яна бир совға қилади."

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Яна бир тонгни қаршилаш сиз у бизга насиб этди, Алҳамдулиллаҳ!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

17 Nov, 16:03


Хайрли кеч, Яхшилар!

Омонмисиз? Саломатмисиз?

Яна бир ҳафта якунида дам олиб, мароқли ҳордиқ чиқариб, эртанги янги иш ҳафтасига тайёргарлик кўраётгандирсиз...

Уч кундан буён янги лойиҳа устида ишлаётганимиз учун каналга дурустроқ пост ёки қиссанинг давомини жойлашга имкон бўлмади.
Асосий каналга админ олмасам бўлмайди, чоғи... Авваллари қизим админлик қилиб турарди. Ҳозир унинг ҳам дарслари кўпайган, ўзидан ортмай қолди.

Хуллас, янги бошланган қиссани давом эттириш учун Аллоҳим имкон ва илҳом берсин! Дуода йўқлаб қўйинг, Яхшилар! Биздан узоқлашиб кетманглар,а😉😉

SAIDA_AZIZ IJODI

17 Nov, 07:02


Бошқаларга қараб эмас, ўзинг истаганингдек ҳаёт кечир...
👍😊👍

Хайрли Якшанба!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

16 Nov, 04:48


Кеча бир ажойиб кун бўлди. Аввал "Ўзбекфильм"га, кейин ширингина дугонам билан тушликка, қизимнинг ота-оналар мажлиси учун" бирров"га Абдулла Қодирий ижод мактабига, ва ниҳоят "Миллий" каналга бориб, дийдорлашиш насиб қилди. Алҳамдулиллаҳ! Лекин баланд пошнали этикда у ёқдан бу ёққа юравериш... бироз толиқтирган чоғи, ҳеч нарсага қарамай... Ёстиқ томон ошиқибман. Шу боис каналга ҳам ҳеч нарса ёзилмади.

SAIDA_AZIZ IJODI

16 Nov, 04:44


Биринчи ёқтирмажонни ким босаркан😉🤔 Телеграм кўрсатмайдида... 😊

SAIDA_AZIZ IJODI

16 Nov, 04:43


Бироз кеч бўлсада, Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Омонмисиз, Яхшилар?

Шанба кунингиз файзли ўтсин!


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

15 Nov, 17:51


Хайрли кеч, Азизлар!

SAIDA_AZIZ IJODI

15 Nov, 13:57


#йўлдаман                                                      

Хаёлларни хаёлларга улайдиган узун йўллар...,

Йўлда ниманидир учратамиз, ниманидир топамиз, севинамиз ва йўқотамиз. Фақатгина бу йўллардан қилиб ўтган яхшиликларимиз, гўзал амалларимиз ортимизда қолади.
Шуни унутмасак бас...

Хайрли оқшом, Қадрдон!


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

15 Nov, 08:19


Телефоним менга қўнғироқ қилишганда гудок чалмаяпти. Болаларим, онам, ишхонадагилар ҳам "Нега кўтармайсиз?" деб эътироз билдиришяпти. Уч-тўрт кундан бери шу ахвол. Қўнғироқ қилганлар ё телеграмдан, ё рақамга хабар ёзишяпти. Шу орқали билаяпман. Ўзим ҳам ҳайронман. Охирги пайтларда "Телефонимни янгилашим керак", деб кўп гапираётгандим. Балки жонсиз бўлсада, аммо ҳаётимнинг бир бўлагига айланиб қолган бу матоҳ аразладимикан? 🤔😜

Аслида нимадандир, ё кимдандир норози бўлсангиз, у ҳам сиздан норозилигини кўрсатишни бошлайди. У буюмми, ё одамми фарқи йўқ. Шуни ҳисобга олиб қўйинг, Азизлар!

Жума соатларида дуо қилишни унутманг!


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

15 Nov, 04:33


Очиқ хат

Бандаман, сўрадим: озиғим не деб,
Руҳим банди бўлган қозиғим не деб,
Ёзғириб не қилдим ёзиғим не деб,
Ҳар неки изнингла содир, Художон!

Сен севиб яратган бўлсанг начора,
Бу севги дастидан қолдим бечора,
Изҳор этмасамда ҳар кун беш бора,
Ишқинг юрагимда жодир, Художон!

Улар эл устига солмишдир отлар,
Бу ҳолдан не ғариб, ночорлар додлар,
Фақат мен ёмон... сен сийлаган зотлар,
Бари азиз, бари нодир, Художон!

Сен ҳукм айласанг тараф қайдадир,
Муҳрингни урмасанг салаф қайдадир,
Исён айлаганга шараф қайдадир,
Шундан қадларимиз ё(й)дир Художон!

Кўчсам, манзилимга кўчим етмади,
Меҳриму нафратим, ўчим етмади,
Менинг ҳеч нарсага кучим етмади,
Ўзинг барчасига қодир, Художон!

Баъзан ҳаёт сийлаб улоқни олдик,
Ёвуз ёв қўлидан байроқни олдик,
Ўзинг эгасисан, жонимни ол, лек,
Ўзимни ўзимда қолдир, Художон!!!

Гулжамол Асқарова

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

15 Nov, 04:31


اطمَئنْ ...
لا أحَدْ يَسْتَطيع أنْ يُغلق بَاباً فَتحَه اللهُ لكَ
Хотиржам бўл!
Бирор кимсани Аллоҳнинг сенга очган эшикларини ёпишига кучи етмас.

(Олинди)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

15 Nov, 04:30


ИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Эй, фарзанд!
Ихлос сурасини кўп ўқиш керак. Ихлос сураси ҳақида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар:

“Маҳшар майдонида бир жарчи шундай жар солади:
«Аллоҳни кўп зикр этганлар, Ихлос сурасини кўп ўқиганлар бери келинглар!» Шундай кишилар олдинга чиқадилар.

Фаришталар уларга шундай дейдилар:

«Дунёда  Аллоҳни  кўп   зикр   этиб,  Ихлос   сурасини   кўп   ўқирдингиз,  шунинг барокати   билан кечирилдингиз. Қани, ҳақингиз, жаннатга киринг!»

Эй, фарзанд!
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоятига кўра, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ёнларида бир киши Ихлос сурасини ўқиди. Бир пайт Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Важабат» дедилар. Бу — «вожиб бўлди», деганлари. Бир саҳоба: «Вожиб бўлган нима? Ё Расулуллоҳ?!» (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деб сўраганида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Жаннат» дея марҳамат этдилар: «Ихлос сурасини ихлос билан, ишонч билан ўқиган киши муҳаққақ жаннатга киради».

Бу суранинг фазилати кўп.

Жобирдан (розияллоҳу анҳу) қилинган ривоятга кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар:

“Бир фаришта кўкка чиқаётиб, иккинчиси кўкдан ерга тушаётиб бир пайт орада учрашиб бири иккинчисига шундай деди:

«Иллийнга (жаннат) шундай бир амал элтдимки, бундай амални шу пайтгача олиб чиқмагандим». Буни эшитган фаришта сўради:

У қандай амал эди?
Бир киши Ихлос сурасини ўқиди, шу амални элтдим, — деди фаришта.
Аллоҳ у кишини қандай мукофотлади?
Ўша банданинг барча гуноҳларини кечириб, ўрнига шунча савоб ёзади”.

Имом Ғаззолий "Эй фарзанд" китобидан.

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

15 Nov, 03:03


#янги_кун

Сенга озор берадиган нарсадан четда бўл.
Ўзинг учун шундай солиҳ дўст танлагинки, бундай дўст камдан-кам учрайдиган бўлсин.
Ишингни Аллоҳдан қўрқадиганлар билан маслаҳат қил!


© Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

🍃🌸🍃


Ер юзидаги ҳеч бир куч сизни ўз насибангиздан айириб юборолмайди, чунки сизнинг насибангизни сиз учун асрайдиган ва ҳимоя қиладиган Раҳмон бор!

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Жуманинг хайру барокатини тилайман, Яхшилар!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Nov, 17:22


Ухламайман, кутаман, деб ёзибсизлар! Кутманг! Топшириғим жиддий! Шунинг учун қачон тугатишимни ўзим ҳам билмайман!

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Nov, 17:06


Азизлар, қиссани кутмай, уйқуси келганлар ухлайверинг! Ишимдан топшириқ бўлиб қолди! Уни бажариб, кейин ёзаман, менимча... ! Тўғри тушунасизлар, деган умиддаман!

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Nov, 16:14


Компьютер ёнига энди ўтирдим. Дуо қилиб туринглар, Роббим илҳомлантирсин!

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Nov, 16:10


Хайрли кеч, Яхшилар!

Бугун "Муҳаббат куни" қилолдингизми?

Оламга Севги улашдингизми?

Хўш, жавоби нима бўлди? Сизга ҳам севги қайтдими?

Ўйлайманки, албатта, севгига севги қайтган!

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Nov, 05:02


Азизлар, келинг, бугунги кунни "МУҲАББАТ" куни қиламиз. 😍

Бутун оламга Севги улашамиз. ❤️

Бу қандай бўлади? 🤔

Юрган йўлингизда учраган одам борми, дарахт борми, ҳайвон, умуман бутун борлиққа "Сени Аллоҳ яратгани учун яхши кўраман!" деб айтинг (хоҳ  баралла, хоҳ ичингизда фарқи йўқ.

Кўрасиз,  сизга ҳам Муҳаббат  қайтиши бошланади. Ёмон кўрадиганларингизга ҳам севги юборинг. Натижа супер бўлади, ИншаАллоҳ...

Бошладикми?

Мен барчангизни жуда, жуда, жуда яхши кўраман, Азизларим❤️❤️❤️😍😍😍

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Nov, 04:51


#йўлдаман

Машинадаги радиодан "Севги"  ҳақида қўшиқ янграяпти. Ҳайдовчи ва олд ўриндиқдаги йигит севги ҳақида гаплашиб кетишяпти. Биттаси "Севги йўқ",  деса, иккинчиси "Ишониш керак", дейди... ❤️

Мен эса, суҳбатни жимгина тинглаб кетмоқдаман 😊

Хўш, сизнингча, Севги борлигига ишониш керакми? 😉


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

14 Nov, 02:58


#Янги_кун

Биз учун бугун яна қуёшли тонг, тоза ҳаводан нафас олиш неъмати ва ҳаётимизни яхши амаллар билан тўлдириш имкони бор...

Шундай экан, бугунимиз гўзал хотима топсин, бугун улгурайлик, бугун эришайлик, бугун уддасидан чиқайлик ва бугун бахтли яшайлик...

Ассалому алайкум
вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Хайрли Пайшанба!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

13 Nov, 18:48


#ТУНЧИРОҚ

Очилмайдиган қулф, ечилмайдиган тугун, етиб бўлмайдиган масофа бўлмайди... Аммо барчасининг ўз вақти бор...!

Тунингиз осуда ўтсин, Яхшилар 🌙


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

13 Nov, 18:43


Бисмиллаҳ, деб бошлаб олдик. Менимча, ёмон бошланмади, ИнШаАллоҳ! Назаримда, сиз азизларга ҳам манзур бўлади.

SAIDA_AZIZ IJODI

13 Nov, 18:38


#ҚИРҚ_ИККИ_МИНГ_ДАҚИҚА

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ


#4

Қизи эса... Мадина мутлақо бошқа олам.

Нилуфар унга кам иш буюради. Ҳаммасини ўзи қилади. Мадина мактабдан сўнг репититорга боради. Кимё, биологиядан сабоқ олаяпти.

Инглиз тилидан ҳам сертификат олиш учун тайёргарликни бошлаган. Бундан ташқари, ҳафтада икки кун сузишга қатнайди.

Қизининг ҳам орзулари бир олам. У машҳур нейрохирург бўлмоқчи. “Ниятларига етсин!” деб пичирлади Нилуфар!

***
Соат миллари олтидан ўтганда, оила кечки таом учун ҳозир бўлишди. Бунёд ўқишдан қайтди. Баҳодир ҳам ўғлини олиб, бирга келди.

Бунёд халқаро университетнинг биринчи курс талабаси. Халқаро алоқалар бўйича таҳсил олишни бошлаган.

Нилуфар шу икки қоракўзи учун қандай имконият керак бўлса, ҳаммасини қилиб беришни истайди. Болалари ўз орзуларига етса, бас! Гарчи уларни молиявий томондан отаси таъминласада, лекин маънавий ва руҳий тарафдан она қўллаб қувватларди.

Нилуфар яхши она бўла олганди. У болалари кўп бўлишини истаган бўлсада, аммо Аллоҳ мана шу икки фарзанддан сўнг бошқа бермади!

***
Таомланиб бўлишгач, Мадина идишларни йиғаркан, Бунёд отасига савол берди:

- Дада, сиз кўплаб хорижий терминларни билишиз керак. Савдода керак бўлади. Бугун биз шу ҳақда дарс ўтдик. Халқаро терминлар бор, биласизми?
- Масалан? – қизиқди Баҳодир ўғлининг саволига савол билан жавоб қиларкан. Нилуфар ҳам беихтиёр яқинларининг гапига қулоқ тутди. Муборак хола ҳам ҳали дастурхондан турмаганди.
- Масалан, QC -нима дегани? Биласизми?

Баҳодир ўйланиб турди. Бунёд Мадинага қараб, жим ишорасини қилди.
- Биламану, ҳозир эсимга келмаяпти...
- Дада, алдаманг! Шаҳар бердим денг, ўзим айтаман!
- Йўўқ, биламан! Фақат ёдимдан чиқди!

- Бизнес оламидагилар учун керакли термин бу... – янада қизиқтирди Бунёд. Нилуфар эса жилмайди.

- Ўғлим, майлими мен айтсам? – деди майин овозда.
Баҳодир ва Бунёд унга қарашди. Иккиси ҳам баравар қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборишди.

- Сен? Сен нимани биласан, Нилу? Мен.. бизнесни ичида юриб, билмаяпманку... – мазахомуз гапирди эркак. Нилуфар ғалати ҳолатда қолди. Қайнонасига қаради. Негадир юрак томони жизиллаб қўйди.
- Ойи, қўйсангизчи, сиз ҳарфлар номини ўқий оласиз, холос... Инглизча, яна халқаро терминларни умуман билмайсиз! Ё бирор жойда эшитганмидиз?
Ўғлининг гапи сўнгги томчи бўлди. Косадаги сабр тошди. Беихтиёр ўрнидан турди. Кўзларига ёш тўлди. Бўғзига нимадир қадалди.

- QC — бу Quality Control иборасининг қисқартмасидир, яъни Сифат Назорати деган маънони англатади. Сифат назорати ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ёки бизнес жараёнларида маҳсулот ёки хизмат сифати талабларга мос келишига ишонч ҳосил қилиш учун қўлланиладиган тизим ва жараёнларни ўз ичига олади.

Аёл сўнгги жумлагача аранг гапирди. Сўнг ўрнидан турди-ю, ўгирилиб, хонасига кириб кетди.

Хонасига кирди-да, ўкириб йиғлаб юборди!

ДАВОМИ ЭРТАГА
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

09 Nov, 17:57


#ТУНЧИРОҚ

Сокинликда ўтсин тунингиз.

Аллоҳим тонгда дийдорлашмоқни насиб қилсин!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

09 Nov, 16:41


Айнан бугунги тадбир сабаб ажойиб ғоя туғилди.

Яқин кунларда позитив, мотивацияга бой янги қисса ёзилса, не ажаб, ИнШаАллоҳ!

SAIDA_AZIZ IJODI

09 Nov, 16:24


Тадбирдан лавҳалар...

SAIDA_AZIZ IJODI

09 Nov, 16:19


Бугунги тадбир сабаб каналга ҳеч нарса жойлаш имкони бўлмади.

SAIDA_AZIZ IJODI

09 Nov, 16:12


Хайрли кеч, Азизлар!

SAIDA_AZIZ IJODI

09 Nov, 06:23


Спикерларимиздан бири Алишер Эркинович Шайхов.

SAIDA_AZIZ IJODI

09 Nov, 05:37


Тадбиримиз бошланди!

SAIDA_AZIZ IJODI

09 Nov, 03:55


#йўлдаман

Бир одам ибн Аббоснинг ёнидан ўтди.

- Бу одам мени яхши кўради, - деди ибн Аббос.

- Қаердан биласан, - деб сўрашди ундан.

- Чунки мен уни яхши кўраман, - жавоб берди у.


🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂

Ҳаётингизда сизни яхши кўрувчилар ва сиз яхши кўрувчилар кўп бўлаверсин!

Бугун муҳим тадбирга кетаяпман. Дуо қилиб қўйинглар, хайрли кечсин!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

09 Nov, 03:38


Кун хайрли ва барокатли ўтсин, Яхшилар!

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

08 Nov, 18:33


#ТУНЧИРОҚ

Лекин... ҳаёт давом этади, гарчи сиз ҳозир мағлубият аламини тортиб ётган бўлсангиз ҳам... Олам эртага тонгда уйғониб, ҳеч нарса бўлмагандай ўз ишида давом этаверади...

©Жим Рон

Шундай экан, ҳеч қачон маҳзун бўлманг...

Тунингиз осуда ўтсин, Қадрдоним!


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

08 Nov, 16:27


БУГУН ЖУМА ОҚШОМИДА ПСИХОЛОГИК КАНАЛИМИЗДА НАВБАТДАГИ ЖОНЛИ ЭФИР! УСТОЗАМ ЗИЛОЛА ЮСУПОВА БИЛАН БИРГА...

СОАТ: 21-21

МАВЗУ: ТЕМПЕРАМЕНТЛАРИМИЗ ҲАҚИДА ГАПЛАШАМИЗ!

Айни пайтда жонли эфир бошланди.

Истаганлар қўшилиши мумкин.

Линк бу ерда 👇👇👇👇

https://t.me/Psixolog_nastarin_ifori

SAIDA_AZIZ IJODI

08 Nov, 08:51


#ибрат

Бир аёл айтади:
"Уйимнинг ҳар бир хонасига ном бердим. Меҳмонхонага "Аллоҳу акбар", ётоқхонага "Ла илаҳа иллаллоҳ", ошхона "Астағфируллоҳ" деб ном қўйдим. Қайси хонага кирсам, ўз номи билан зикр қилдим. Уйимни тозалар эканман, зикр билан тилим намланар, қалбим покланар эди. Ажиб бир ҳаловатни ҳис қилар эдим. Бундай ўйлаб қарасам, уй ишларини шундоқ ҳам қилишим керак экан. Лекин шу ишларни Аллоҳни зикр қилиб бажарсам, ҳар бир қиладиган ишимда савоб ва уйимда барокат бўлар экан. Шу ишларни бажарар эканман, барчасини Аллоҳдан савоб умидида қилдим. Бошқаларга ҳам тавсия қилиб қолар эдим. Чунки, Аллоҳнинг номи зикр қилинган жойда шайтон ҳеч қачон яқинлаша олмайди, у ерда доим фаришталар ҳозир бўлиб туради ва у ерда барокот ҳеч қачон тугамайди".

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

08 Nov, 02:40


#Йўлдаман

Яна бир кун насиб этди, Алҳамдулиллаҳ.

Яна фурсат берилди:

🌞Яхшиликлар қилиш учун... 

🌝Ширин сўзлар айтиш, шукроналик келтириш учун...

🌝Қалбларда қолиш учун...

🌝Ўзини ҳис қилишимиз учун...

🌝Тавбалар, истиғфорлар учун...

Роббим берган имкондан тўғри фойдаланиш ҳаммамизга насиб қилсин!

Жуманинг хайру барокатини тилайман, Азизлар!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

08 Nov, 02:33


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Кунингиз яхшилар ардоғида яхшиликларга тўла бўлсин.

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Nov, 18:33


Тунингиз осуда ўтсин !

@Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Nov, 17:19


Одатда, янги қисса тугаганда, эскисини тақдим этиб турардим. Бу гал қайси бирини жойлаб турсам экан🤔

SAIDA_AZIZ IJODI

07 Nov, 17:17


ИнШаАллоҳ, тез кунларда янги қиссани тақдим этамиз! Бу галгиси ҳам ўзгача бўлади, деб умид қиламан!

SAIDA_AZIZ IJODI

02 Nov, 09:23


"Мени қарғишинг урди", деди эркак.
"Мен сизни қарғамаганман", деди аёл...
Эркак жим қолди.
Англади,
Демак, уни Худо урган.
Шундай аёлни ташлаб кетгани учун
Худо урган!..


Усмон Азим

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

02 Nov, 03:15


Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух !

Умр китобининг янги саҳифаси очилди. Уни қандай ёзувлар билан тўлдириш ўзингизга ҳавола...

Бугунги кун сизга яхшилар даврасида бўлишни, яхшиликлар қила олишни, шукроналик ҳисси билан кунни тугатиб, ички хотиржамликда саҳифани ёпишни  насиб қилсин !

Хайрли шанба! Яқинларни йўқлашни унутманг, Азизлар !

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

01 Nov, 18:06


#ТУНЧИРОҚ

Ҳаёт сенга терс бўлиб тиконларини кўрсатаётган бўлса, ҳеч ҳам хафа бўлма, аксинча хурсанд бўлгин. Чунки яқинда гулнинг ўзини ҳам кўрсатади...!

Жалолиддин Румий


Тунингиз осуда ўтсин, ҚАДРДОН!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

01 Nov, 17:31


"НАСТАРИН ҲИДИ" ҚИССАСИНИНГ ДАВОМИНИ ТО БИРИНЧИ ФАСЛНИНГ ЯКУНИГА ҚАДАР ЎҚИШНИ ИСТАГАНЛАРНИ ЁПИҚ КАНАЛГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ.

ЁПИҚ КАНАЛ ЎЗ НОМИ БИЛАН ЁПИҚ ВА ТЎЛОВИ БОР.

МУРОЖААТ УЧУН:
@Saida_Aziz га ёзинг

SAIDA_AZIZ IJODI

01 Nov, 17:22


#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ
#119

Баъзан ажрим биз катталардан кўра болаларга қаттиқ таъсир қилади. Буни биламан. Лекин уларга меҳримизни ҳис қилдирсак, бу ҳолатдан ўтиб олиш имкони бўлади.

Ўсмирлар билан ишларканман, уларнинг ҳар бири бир ҳикоя, бир тарих...

Тобора бир ҳақиқатни англаяпман. Ҳар бир инсон, ёшидан қатъий назар меҳрга, муҳаббатга ташна бўларкан! Меҳрсизлик, ҳис этилмаслик қалбни ўлдираркан! Бефарқлик инсонни ҳиссиз қилиб қўяркан. Бу рост!

2016 йил, январ...
Аллоҳим, Ўзингга шукр!

Айни пайтда онам бетоб. “Юрак эшимияси” ташхиси қўйилди. Ҳансираб қолаяптилар. Еганларини қайт қиладилар. Дори дармон қиммат. Касалхонага ётишдан бош тортдилар. “Тўрт болангни боқиш осон бўлмаяпти. Мен ҳам ётиб олсам”, деб қаршилик билдирди онам. Яқин дугонамдан, устозамдан қарз олишимга тўғри келди.

Онамнинг нафақаси кўп эмас. Дадамники ҳам... Шундоғам уйнинг коммунал тўловларини ўзлари тўлашади.

Инсонни баъзан моддий қийинчиликлар кучсизлантиради. Қарз деб олганим ҳам бир зумда тугади.

Даврон ака Ҳасан-Ҳусаннинг оёғига ва устига кийим олиб берди... Шунисигаям шукр.

Ёлғиз она бўлиш осон эмаскан. Рўзғорнинг ками кўплиги дарров сезилади. Кўрпани бошга тортсанг оёғинг, оёққа тортсанг бошинг очилиб қолади. Суянганим Ўзингсан, Аллоҳим!

Шу жойгача олиб келдингми, бу ёғига ҳам Ўзинг қўллашингга ишонаман!

Баъзан болаларим истаган егуликни олиб келолмайман. “Ойи, пулингиз бўлса, репититорим сўраяпти!” дейди Робиям. Иккала қизим инглиз тили курсларига боришади.

Ҳасан Ҳусаннинг эса, мактабида қўшимча пуллик тўгараклари бор. Ҳаммасига пул етказиш керак.

Ўзим янги либос киймасамда, қоракўзларимнинг ўқиши учун пул топишга ҳаракат қилаяпман. Рус тилини яхши билганим учун русча психологик китобларни таржима қилаяман. Ҳарна бу ҳам яхшигина пул бўлади.

Онамнинг ёнида тонггача ўтираман. Чироқни ўчириб, компьютерда (қизлигимда олган ноутбуким)да таржима қиламан.

Кўзимнинг нурини кетказиб қилаётганларимнинг ажру мукофотини Ўзи кўрсатар деб ишонаман!

Дадам ҳам киракашлик қиладилар баъзан. Мен ишга кетганда отам онамнинг ёнида ўтирадилар.

Ё, Аллоҳ, умидим ўзингдан. Ҳали оппоқ тонглар келишига ишонаман!

КУНДАЛИКДАН

2016 йил... феврал
Аллоҳим, Ўзингга шукр!
Эҳ. Кундаликжон, сен билан нималарни бирга бошдан ўтказмадик... ҳаётимнинг паст-баландликларини бирга ёритдик. Умр йўлимда сен доим ҳамроҳим бўлиб келаяпсан!

Қаламни яратган Зот яхшиям нимадир ёза олиш имконини берган, дейман шукр келтириб... Ҳаётимнинг қоронғу кунларини кўпроқ ёзган эканман. Бу ёғига ёруғликлари ҳақида битишни насиб қилсин!

Минг шукурки, онам саломатлар.

Сингилларим ҳам қараб туришмади. Қўлдан келганча кўмаклашишди. Касалхонага ётқиздик. Тузалиб чиқдилар.

Менинг эса тобора мижозларим кўпайиб бормоқда. Оналар ва қизлар, оналар ва ўғиллар, оталар ва ўғиллар орасида шу қадар муаммолар кўпки... Ҳар куни ўқиб, изланаман.

Лекин она ва бола орасидаги асосий мувозанатнинг бузилишига шартли муносабатлар сабаб бўлишини тушуниб бораяпман.

Бу ҳақда алоҳида дафтар тутишим керак, деб ўйлайман.

Ҳасан-Ҳусаним 9 ёшни қарши олишди.

Табрикладик. Холалари совға-саломлар билан келишди.

Ҳамма ширин уйқуда. Мен эса дераза орқали тўлин ойга термулганча кундалик ёзиб ўтирибман.

ДАВОМИ ДУШАНБА КУНИ


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

01 Nov, 17:16


#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ
#118

Тўғри, у билан бўлиш ёқимли туйилиб, бир неча тунни бирга ўтказарсиз балки... бу ишингизни ҳеч ким билмаслиги, кўрмаслиги, ва ҳатто сезмаслигини ҳам мумкин.

Лекин зинони энг катта гуноҳ, деб эътироф этган ЗОТнинг адолатидан яширина олмайсиз. “Зино қарз”, деб беҳудага айтилмаган. У қайтарилади фарзандлар томонидан... ана ўшанда қийналасиз!

Ҳиссиётларингизни тушунаман! Аёл сифатида ҳис қиламан! Аммо бу сизга Яратганинг синови эканини эслатмоқчиман. Ёки бу муносабатни тўхтатинг, ёки эрингиздан ажрашиб, унинг таклифига, яъни иккинчи никоҳга рози бўлинг! Учинчи йўл эса охир оқибат жарликка олиб боради... – дея гапини якунлади Сабрия Иброҳимовна аёлдан нигоҳини узмай.

Зарнигор психологга бир муддат тикилиб, ўйланиб турбди.
-Раҳмат, опа... албатта, ўйлаб, бир қарорга келаман. Мени айбламаганингиз учун миннатдорман, - деди ва ўрнидан турди.

-Ўзингизни ҳам айблашингизни истамайман! Шунчаки тўғри ўйлашингизни сўрайман. Баъзан севги деганимиз ҳақиқий Севги эмас, нафснинг қутқуси бўлиб чиқади.
-Хўп, - деганча хонани тарк этди Зарнигор.

***
КУНДАЛИКДАН

2015 йил, ноябр...

Аллоҳим, Ўзингга чексиз ҳамду санолар бўлсин!
Ҳаётим сокин оқаётган дарёдек бир маромда давом этаяпти.
Устозамнинг марказида болалар ва ўсмирлар психологи бўлиб иш бошладим. Лицейдаги фаолиятим ҳам тўхтагани йўқ. Ўсмирлар олами ўзга бир олам... Ўзимнинг қизларим ҳам ўсмирлик ёшида. Робияда унчалик сезилмайдику, аммо Нурияда бу давр бироз қийин кечмоқда. Қизим серзарда, урушқоқ, аламзада бўлиб қолаяпти.

Ўсмирлар билан ишлаётганим сабаб қизимнинг ҳолатини ҳис қилишга ҳаракат қиламан.

Икки кун аввал синф раҳбари қўнғироқ қилди. “Қизингиз урушқоқ бўлиб қолган. Яқин дугонаси билан уришибди. Мен уларни яраштириш учун, “Қўйинглар, қизлар ҳали бир бирингизга керак бўласиз. Келин бўлганингизда дугона бўласизлар”, десам, Нурия “Мен эрга тегмайман. Келин бўлмайман!” деди. Нега бу гапни айтди, билмадим. Эшитишимча, турмуш ўртоғингиз билан ажрашаётган экансиз, балки шу таъсир қилдими?” деди устози.

Ўша куни 12 ёшли Нуриямни ёнимга ўтказиб, секин сўз бошладим. “Нурия, даданг хиёнат қилди, дегани бутун эркаклар шундай дегани эмас, қизим! Сен ҳозирдан турли фикрларни миянгга жойлаштириб олма, қизим. Ҳозир фариштадексан, энг чиройли дуоларни қил! Гўзал орзуларни ўйла, тила...

Масалан, бувинг билан бобонгга қара! Биз тўртта қиз бўлсак ҳам, бобонг ҳамиша бувингни қўллаб турган. Ҳатто биз қизларни ҳам. Шунинг учун хаёлимиздан ёмон ўй фикрларни чиқариб ташлаймиз, хўпми қизим? Менинг болаларим, энг бахтли инсонлар бўлишади Худо хоҳласа”, деб бағримга босдим.

Кўзлари кўзмунчоғим ёшли нигоҳлари билан тикилиб турди. Бош ирғади. Она-бола қучоқлашдик.

ДАВОМИ БОР


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

01 Nov, 17:12


#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ

#117

ЗАРНИГОРНИНГ ҲИКОЯСИ

Эртаси куни эса ишга бордим. У ҳар доимгидек самимий муомала қиларди.

Мана, орадан бир ой ўтди. Мақсуд ака биланяна икки марта бирга овқатландик. У ўша таклифини билдирди: “Ўша тунни соғиняпман. Рози бўлсангиз, эрингиздан ажрашинг. Никоҳ ўқитамиз!” деди. Жавоб бермадим. – деди аёл оғир тин олиб.

- Сиз ҳам ўша муносабатни
қўмсаяпсизми? – сўради психолог аёлга синовчан боқиб. Зарнигор ҳамжинсига бир қараб қўйди. Сукутда эди. Сабрия Иброҳимовнаниг ўзи давом этди: - Демак, соғиняпсиз!

- Ҳа, соғиняпман! Унинг меҳри, муҳаббати, ширин гаплари мени ақлимдан жудо қилди. У менга Аёл эканимни эслатди. Мен севгига, эътиборга муносиблигимни билдирди. – аламзада оҳангда йиғламсиради Зарнигор. – Опа, мен ҳам Аёлманку! Эрим ҳар икки ойда бир эслаб қолганини ҳисобга олмаса, умуман қўнғироқ қилмайди. “Нималар қилаяпсан? Болалар билан қийналмаяпсанми?” деб аҳволимни сўрамаса... Мақсуд ака эса, мен айтмасимданоқ ёрдамга шошилади. Нима кераклигини кўзларимдан пайқайди. Уни яхши кўриб қолганим рост. Кўргим келаверади. Гаплашишни истайман. Шу боис тушликка ё кечки овқатга таклиф қилса, рад этолмайман. Сабаби, ўзим ҳам истайман! Биламан, бу ишим хато. Гуноҳ... аммо... – кўзларидан ёш томчилаб, жим бўлди аёл.

Сабрия Иброҳимовна мижоз ёнига ўтирди. Қўлларидан тутди. Аёл ёшли нигоҳи билан психологга тикилди:
-Опа, нима қилай? Мен ҳам севгининг оловида ёнаяпман. Ўзимни тутишга уриняпман, лекин... Яна ўша гуноҳни такрорлаб қўйишдан қўрқаман. Бироқ ўзимга ишончим йўқ...

-Зарнигор... инсон бир гуноҳни қилаётганида иймон ва нафс ўзаро жангга киришади. Иймон бу иш мумкин эмаслигини эслатиб турса, нафс унинг оҳанжамосини гўзал қилиб кўрсатади. Бир марта қилинган хато иккинчи марта ҳам такрорланса, албатта учинчи марта ҳам амалга ошади. Тушунаман, ёш аёлсиз! Айни оловдек ҳисларингиз ёна бошлайдиган пайт. Ўттиз ёшда аёл ўзига кўпроқ эътибор беришларини, уни ҳис қилишларини истаб қолади. Албатта, сиз ҳам эркак томонидан севилишни, қадрланишни хоҳлашингиз табиий. Қолаверса, рўзғор аравасини ёлғиз тортиш аёлга осон бўлмайди. Доимий стрессда бўлади. Унинг чарчоқларини ёзиб юборишга кимнингдир ширин гапи керак. Сизга ҳам...

Ўхшатиш мумкин бўлса, айни пайтда чанқаган бир одамдексиз. Шу қадар чанқагансизки, лойқа сувми, тоза сувми, сизга фарқи йўқ. Ичсангиз, бўлди! Аммо ҳозир билинмаслиги мумкин, вақт ўтиши билан тоза ва лойқа орасидаги фарқни сеза бошлайсиз!
Бу биринчи жиҳати бўлса, иккинчи томондан зино қарздир, дейилади ҳадисларда. Сиз севги деб атаётган мана шу “муносабат” эртага фарзандларингиз тақдирига таъсир кўрсатишини унутманг.

ДАВОМИ
БОР

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

01 Nov, 17:07


Қиссани кутаётганлар борми?

SAIDA_AZIZ IJODI

01 Nov, 16:21


Қиссанинг давомини аудио чат тугагач жойлайман!

SAIDA_AZIZ IJODI

01 Nov, 15:57


Биз психологик каналда аудио чатни бошлаяпмиз. Линк бу ерда👇

https://t.me/Psixolog_nastarin_ifori

SAIDA_AZIZ IJODI

01 Nov, 14:11


#йўлдаман

Машинадаман. Йўлдан йўловчи аёл чиқди. Ёшгина жувон. Қўлида ёш боласи бор. Телефонда гаплашяпти:  "Хола, қайтдиларми? Ҳм, рози бўлишдими? Майли, бўлсин! Онамни шашлик егилари кепти. Опкелиб, едириб, энди қайтиб кетаяпман! Майли, хола..."

Онасини ўйлаган қизлар😊


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

01 Nov, 13:22


БУГУН ЖУМА ОҚШОМИДА ИЛК ЖОНЛИ ЭФИР!

ЯНГИ "НАСТАРИН ИФОРИ" ПСИХОЛОГИК КАНАЛИМИЗДА ПСИХОЛОГ ЗИЛОЛА ЮСУПОВА (устозларимдан бири) БИЛАН СУҲБАТЛАШАМИЗ ВА САВОЛЛАРИНГИЗГА ЖОНЛИ ЭФИРДА ЖАВОБ БЕРАМИЗ!

СОАТ 21:00

БАРЧА ИШЛАРИНГИЗНИ ЯКУНЛАБ, БИЗ БИЛАН БИРГА БЎЛАСИЗ ДЕГАН УМИДДАМАН!


Пастдаги линк орқали уланишингиз мумкин.

https://t.me/Psixolog_nastarin_ifori

SAIDA_AZIZ IJODI

01 Nov, 13:09


#йўлдаман

Видео олгим келаяпти, аммо машина ойнаси кир эканда😜

Ҳайдовчига ювиб беринг, десам, суви қолмади, дея жавоб қилди.

Баъзан гўзал манзарани кўришга ойнанинг кирлиги халал беради.

Яъни, ҳаётингиздаги гўзалликни кўришингизга хаёлингиздаги айрим салбий фикрлар, хотиралар йўл қўймайди. Яхшиси, уларни ювиб ташланг. Олам нақадар гўзал, атрофингизда жажжи шодликлар югуриб юришибди.

Юракни кенгроқ қилинг❤️😊худди мендек.. Кир бўлса ҳам, барибир видео олдим😉

Йўл "пробка" 😐
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

01 Nov, 08:08


Ноябрнинг илк куни! Тонгда ёзиш ёдимдан кўтарилибди.

Хуш келибсан, Ноябрь!

Кузнинг сўнгги ойи.

Ушбу кунлар туйғуларнинг тин олишига қиёсланади. Чиндан ҳам атрофга боқаркансиз, ҳазинликни ҳис қиласиз.

Яшнаб турган баҳорнинг, жазирама ёзнинг, қуёшли кунларнинг ўткинчи эканини ҳис қиласиз.

Ёмғирлари билан суюмли бўлади Ноябрь! Эзилиб ёғаётган ёмғирларга қараб туриб, умрингизни таҳлил қиласиз. 🙂

Ҳаёт гўзал! Баҳорда ҳам! Ёзда ҳам! Кузда ҳам!😊

Муҳими, ички хотиржамлик. 😉
Янги ой барокатли келсин, Азизлар !

Тўй қилмоқчи бўлганлар тўйини чиройли ўтказиб олсин. Қарздорлар қарзидан қутулсин! Беморлар шифо топсин! Аллоҳим ҳамманинг сўраганини зиёдаси билан берсин ушбу ойда!

Саида АЗИЗ

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

01 Nov, 07:56


Мана шу каналга обуна бўлишингизни сўраган бўлардим.

Нима учун?

Халқаро тадбиркор, дипломат Миршод Шакировнинг медиа жамоасида ҳам иш юритаяпман!

Ўйлайманки, сиз мени қўллаб телеграм каналига обуна бўласиз!

Агар кимнингдир ўғли, турмуш ўртоғи, куёви, ёки ўзи тадбиркорлик билан шуғулланса, айнан мана шу канал жуда фойдали!

Видеони томоша қилинг... Охирида мен ҳақимда ҳам нималардир айтилганди...
😊

SAIDA_AZIZ IJODI

01 Nov, 07:56


#КУНДАЛИК_ФИКРЛАР

Ўз кайфиятингизни фақат ўзингиз кўтара оласиз!

———
Миршод ШАКИРОВ
Instagram // Facebook // You Tube

SAIDA_AZIZ IJODI

01 Nov, 07:29


#ЯНГИ_ҚИССА

#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида ҚОРАБОЕВА)

1-ҚИСМ
2-ҚИСМ
3-ҚИСМ
4-ҚИСМ
5-ҚИСМ
6-ҚИСМ
7-ҚИСМ
8-ҚИСМ
9-ҚИСМ
10-ҚИСМ
11-ҚИСМ
12-ҚИСМ
13-ҚИСМ
14-ҚИСМ
15-ҚИСМ
16-ҚИСМ
17-ҚИСМ
18-ҚИСМ
19-ҚИСМ
20-ҚИСМ
21-ҚИСМ
22-ҚИСМ
23-ҚИСМ
24-ҚИСМ
25-ҚИСМ
26-ҚИСМ
27-ҚИСМ
28-ҚИСМ
29-ҚИСМ
30-ҚИСМ
31-ҚИСМ
32-ҚИСМ
33-ҚИСМ
34-ҚИСМ
35-ҚИСМ
36-ҚИСМ
37-ҚИСМ
38-ҚИСМ
39-ҚИСМ
40-ҚИСМ
41-ҚИСМ
42-ҚИСМ
43-ҚИСМ
44-ҚИСМ
45-ҚИСМ
46-ҚИСМ
47-ҚИСМ
48-ҚИСМ
49-ҚИСМ
50-ҚИСМ
51-ҚИСМ
52-ҚИСМ
53-ҚИСМ
54-ҚИСМ
55-ҚИСМ
56-ҚИСМ
57-ҚИСМ
58-ҚИСМ
59-ҚИСМ
60-ҚИСМ
61-ҚИСМ
62-ҚИСМ
63-ҚИСМ
64-ҚИСМ
65-ҚИСМ
66-ҚИСМ
67-ҚИСМ
68-ҚИСМ
69-ҚИСМ
70-ҚИСМ
71-ҚИСМ
72-ҚИСМ
73-ҚИСМ
74-ҚИСМ
75-ҚИСМ
76-ҚИСМ
77-ҚИСМ
78-ҚИСМ
79-ҚИСМ
80-ҚИСМ
81-ҚИСМ
82-ҚИСМ
83-ҚИСМ
84-ҚИСМ
85-ҚИСМ
86-ҚИСМ
87-ҚИСМ
88-ҚИСМ
89-ҚИСМ
90-ҚИСМ


ДАВОМИ БОР

ОГОҲЛАНТИРИБ ҚЎЯЙ, МУАЛЛИФ РОЗИЛИГИСИЗ УШБУ ҚИССАНИ УЛАШГАНЛАРДАН ҚОНУНИЙ ЖАВОБГАРЛИКНИ ТАЛАБ ҚИЛАМАН!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

01 Nov, 07:29


#ЯНГИ_ҚИССА

#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ (Саида ҚОРАБОЕВА)

91-ҚИСМ
92-ҚИСМ
93-ҚИСМ
94-ҚИСМ
95-ҚИСМ
96-ҚИСМ
97-ҚИСМ
98-ҚИСМ
99-ҚИСМ
100-ҚИСМ
101-ҚИСМ
102-ҚИСМ
103-ҚИСМ
104-ҚИСМ
105-ҚИСМ
106-ҚИСМ
107-ҚИСМ
108-ҚИСМ
109-ҚИСМ
110-ҚИСМ
111-ҚИСМ
112-ҚИСМ
113-ҚИСМ
114-ҚИСМ
115-ҚИСМ
116-ҚИСМ

ДАВОМИ БОР

ОГОҲЛАНТИРИБ ҚЎЯЙ, МУАЛЛИФ РОЗИЛИГИСИЗ УШБУ ҚИССАНИ УЛАШГАНЛАРДАН ҚОНУНИЙ ЖАВОБГАРЛИКНИ ТАЛАБ ҚИЛАМАН!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

01 Nov, 07:29


"НАСТАРИН ҲИДИ" ҚИССАСИНИНГ ДАВОМИНИ ТО БИРИНЧИ ФАСЛНИНГ ЯКУНИГА ҚАДАР ЎҚИШНИ ИСТАГАНЛАРНИ ЁПИҚ КАНАЛГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ.

ЁПИҚ КАНАЛ ЎЗ НОМИ БИЛАН ЁПИҚ ВА ТЎЛОВИ БОР.

МУРОЖААТ УЧУН:
@Saida_Aziz га ёзинг

SAIDA_AZIZ IJODI

01 Nov, 04:14


#йўлдаман

"Балки барчасига Куз айбдор! Мен буни энди кучлироқ ҳис этяпман. Айнан шу фаслда Қалб Ақлдан устун келади. Инсон бундай пайтда ​​фақат бир нарсани хоҳлайди. Бу СЕВГИ!""

РЕМАРК

Севги фаслидамиз❤️❤️

Атрофга Муҳаббат ва Севги билан боқамиз!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

25 Oct, 17:48


Бошладик

SAIDA_AZIZ IJODI

25 Oct, 17:48


Live stream started

SAIDA_AZIZ IJODI

25 Oct, 17:38


Қиссанинг бугунги қисми билан боғлиқ саволлар берилибди. Аудио чат орқали жавоб бериб ўтмоқчиман. Ухлаб қолмадингизми?

SAIDA_AZIZ IJODI

25 Oct, 16:55


"НАСТАРИН ҲИДИ" ҚИССАСИНИНГ ДАВОМИНИ ТО ЯКУНГА ҚАДАР ЎҚИШНИ ИСТАГАНЛАРНИ ЁПИҚ КАНАЛГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ.

ЁПИҚ КАНАЛ ЎЗ НОМИ БИЛАН ЁПИҚ ВА ТЎЛОВИ БОР.

МУРОЖААТ УЧУН:
@Saida_Aziz га МУРОЖААТ ҚИЛИНГ.

SAIDA_AZIZ IJODI

25 Oct, 16:51


#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ

#102

УТТ текшируви ҳомиланинг қиз эканлигини айтганида, стрессга тушганман. Болани олдирмоқчи бўлганман. Эрим иккимиз ҳомилани олдиришга кетарканмиз, йўлда онам қўнғироқ қилди.

-Назира, шу болани олдирма. Туғиб, менга берақол... ўзим боқаман! – деди. Ҳатто куёви билан ҳам гаплашиб: - Элёржон, илтимос, шу болани олдирманглар. Ўзим боқаман, майлими? – деб ялинди.

Онамнинг гапи таъсир қилдими, ёки, Худо истамадими, хуллас, ортга қайтдик.

Қизим туғилди. Тўртинчим Севинч! Исмини онам қўйди. Албатта, эрим қизини онамга бериб қўйгани йўқ.

Шу билан бошқа туғиш ҳақида ўйламай қўйдим. Лекин баъзан эримга қараб, унга ўғил туғиб беролмаганимдан кўнглим ўксирди.

Умида қизим ўн иккига кирган йили яна ҳомиладор бўлиб қолдим. Ўзим кутмаган тарзда. УТТ текшируви ўғил деганида, қувончимни кўрсангиз эди. Ва ниҳоят мен ҳам ўғиллик бўламан, деб осмонга сакрагандим, гўё!

Ой-куним етиб ўғлим туғилди. Муроджоним. Тилаб-тилаб олганим эди у...

Ойлар кетидан йиллар ўтарди. Ҳаётим бир маромда давом этаётганди. Икки йил аввал Умида қизимни узатдик. Тўйдан икки кун ўтиб эса...
Икки кунда дунё остин-устин бўлиб кетди. Атиги икки кун аввал карнай-сурнай янграган ҳовлида, икки кун ўтиб жаноза ўқилди. – ўксиниб йиғлаб юборди Назира.

Сабрия Иброҳимовна одатига кўра унинг ёнига ўтиб ўтирди. Қўлларидан тутди. Елкасидан силади. Қоғоз сочиқдан узатди. Аёл бироздан сўнг йиғидан тўхтаб, юз кўзини артиб, сўзида давом этди:

-Тўй билан аза ёнма-ён юради, деганлари рост экан. Тўйнинг қувончлари узилмай, мен азадор онага айландим. Тилаб олганим - саккиз ёшли ўғлимдан айрилдим.

Шошиб йўлдан ўтаётган ўғлимни катта тезликда келаётган машина уриб, учириб юборганди. Ўғлим... ёлғизим, ягонам, полвоним касалхонага ҳам етиб бормай... – яна аёл ўкириб йиғлаб юборди.

Сабрия Иброҳимовна аёлни секин бағрига босди. Стол устидаги сувни узатди.

-Назира, тинчланинг... мана сув ичиб олинг...
Назира ҳиқиллаганча, амаллаб сувни ичди.

- Чуқур-чуқур нафас олинг... – деди психолог.

Аёл мутахассис айтган ишни такрорлади. Бироз жим бўлди. Нафас ростлаб, сўзида давом этди:
-Икки марта... икки ўғлимдан жудо бўлдим. Биринчисинику, майли кўрмагандим. Аммо буниси саккиз йил бағримда бўлган, эркатойим, меҳрибоним эди... Бағрим ҳувиллаб қолди. Қалбим бўшаб қолди. Олар экан, нега берди Худо? Ич-ичимдан алам қилаяпти. Чидолмаяпман. Икки йилки, ўзимга келолмаяпман. Қизларим илтимос қилишади. “Биз бормизку”, дейишади. Билишмайдики, улар мутлақо бошқа. Муродим бошқача эди...

Эрим ҳам ўксиниб қолган. Уйимизда илгаригидек қувонч ва шодлик йўқ. Қайси уйга кирмай, унинг овози эшитилади. Хонасига кириб ухлайман. Ҳар бир сурати билан гаплашаман. Аммо соғинч хумори босилмайди. Нима қилай, айтинг? Мадина қизим сиз ҳақингизда эшитибди. Мени қўярда қўймай бу ерга опкелди. Мен бу қайғудан қандай қутуламан, билмайман. Фарзанд доғи шу қадар аччиқ эканки, бутун вужудингни куйдириб ўтаркан! – хўрсинди Назира.

ДАВОМИ ДУШАНБАГА


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

25 Oct, 16:44


#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ

#101

Хонага кирган аёлнинг юзида ғамнинг сояси сезилиб турарди. Кўзлари киртайган, юзи тунд, қовоқлари кўп йиғидан чоғи, шишинқираган эди. Сабрия Иброҳимовна уни ўриндиққа таклиф қиларкан, графиндан сув қуйиб узатди. Аёл тошишга шай денгиздек турган мовий кўзларини ҳамжинсига қадади. Қўллари қалтираганча, ютоқиб сувни ичди.

-Исмингиз нима? – сўради психолог аёлнинг ҳолати жиддий эканлигини пайқаб.

-Назира, - деди аёл паст овозда.
-Ёшингиз...
- Қирқ иккида... – аранг жавоб қайтарди Назира.
- Нима бўлди, Назира? Аҳволингиз оғирга ўхшайди... – авайлаб савол берди мутахассис.

Назира унга бир қаради-да, йиғлаб юборди.
-Опа... мен... мен... -гапиролмади. Бир муддат йиғлаб олиб, нафас ростлагач, ҳикоясини бошлади.

НАЗИРАНИНГ ҲИКОЯСИ

- Оилада эрка қиз бўлганман. Уч ўғилнинг ичидаги ягона қиз. Дадамнинг эркаси, акаларимнинг севимли синглиси. Айтганим айтган, деганим деган, ҳаммаси муҳайё қилинган менга...

Йигирма ёшимда Элёр акамга турмушга чиқдим. Албатта, ёқтириб. Ўзига тўқ хонадон эди борган жойим ҳам. У ерда ҳам биринчи келин бўлганим учун эркатойга айландим. Қайнонам, қайнотам ҳам яхши муносабатда бўлишарди. Коллежнинг бухгалтерия йўналишини тугатдим. Ишлай бошладим.

Эрим машинада олиб борар, қайтишда ўзи опкеларди. Ҳамманинг кўзи бизда. Ялтиллаган кийимларда, қиммат сумкаларни тутиб дегандек...

Хуллас, ҳомиладор бўлдим. Оиламизнинг барча аъзолари болани интиқиб кута бошлашди. Лекин тўққиз ойдан ўтиб кетса ҳам, болам туғилай демасди. Ичимда қимирлаб турган бола, ўнинчи ойда туғилди. Бироқ бир куни яшаб, нобуд бўлди. Юраги заиф ташхисини қўйишди. Ўғил бола эди. Бу ҳаётимдаги илк йўқотиш бўлди. Йиғладим, сиқтадим... тўққиз ой кўтарсангу, ширин орзулар билан кутсангу, аммо бағрингга босолмасанг. Алам қиларкан. Бир неча ой депрессияда юрдим. Эрим кўнглимга қарарди. Уйдагилар ҳам авайлашарди. Уч ойдан сўнг яна ҳомиладор бўлдим. Бу гал ишдан бўшадим.

Ўзимни эҳтиёт қилишга уриндим. Аллоҳдан соғлом бола туғилишини сўраб, дуолар қилдим.
Вақти-соатим етиб, қизлик бўлдим. Ширингина, асалгина... Умида деб исм қўйдик.

Орадан бир йил ўтиб, яна бўйимда бўлди. Буниси ҳам қиз туғилди. Мадина.
Бу орада қайнимни уйладик. Тўққиз ойдан сўнг овсиним ўғиллик бўлди.

Негадир ичимда ҳавасми ё ҳасадми, билмайман, ғалати ҳиссиёт пайдо бўлди. Рости, мен ҳам ўғил туғишни истадим. Эримга бу ҳақда айтганимда, у эътироз билдирди. “Мадина ҳали кичкина... Сал ўзингни ҳам асрагин. Кенжамиз, уч-тўрт ёш бўлсин, кейин туғасан!” деди.

Икки йилдан сўнг овсиним иккинчи ўғлини дунёга келтирди. Аламларим яна қўзғолди. Мен ҳам астойдил шифокорга қатнадим. Ва юкли бўлдим.

Тўққиз ой ўтиб, учинчи қизим Сабина туғилди.
Назаримда, эрим ҳам бу гал ўғил туғилишини кутганди. Менгаку, билдирмади. Аммо қиёфасидан пайқадим.

Ўғил туғиш истагида фолбинларга ҳам бордим. Ўзимга дам солдирдим. Нима удум эшитсам, ҳаммасини қилиб кўрдим. Бироқ тўртинчим ҳам қиз туғилди.

ДАВОМИ БОР


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

25 Oct, 16:41


#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ

#100

КУНДАЛИКДАН
2014 йил... март

Роббим, Ўзингга ҳамдлар бўлсин!
Бугун Робиям 12 ёшни қаршилади. Мучал ёши...

Ярим тунда Нурия ва Ҳасан-Ҳусанлар билан катта опани табрикладик. Қўлдан келганча...

Тўғри, болаларим учун худди отасиникидек шоҳона ҳаёт кечиришмаяпти. Пул сўраганда, “ма” деб тутқазиб турадиган одам йўқ энди. Баъзан нонуштага фақат сариёғ, нон ейишади. “Ойи, шоколадли паста йўқми?” деб қолишади. “Ойлик олай, опкеламан!” дейман кулимсираб. Аммо маош олгунимча кам-кўст чиқиб туради. Ота-онам нафақада бўлишгани учун улардан пул сўрашни истамайман.

Баҳор келди. Баҳор умид беради инсонга! Яна қайтадар куртак очиш, яшнаш, яшариш имконини ҳадя этади. Назаримда, ҳаётимнинг баҳори энди келмоқда... Ҳали яшнайман, яшайман!

Даврон ака яна бир неча марта қўнғироқ қилди. Мен эса ўша таклифимда қатъий турибман. У эса ҳар гал рад этади. У билан яшашнинг қизиғи қолмаган мен учун. Бир неча марта қайтганимда ҳам бир хил сценарий такрорланган. Яна қайтарилиши аниқ! Шу боис унга ишонишни истамайман!

Робиянинг туғилган кунига дадаси телефон совға қилди. Менга бу ёқмади. Қизим ўқишни яхши кўрарди. Энди телефонга чалғиб, ўқиши қолиб кетмаса, деб чўчиб ўтирибман.

Болаларимга ҳар ўн кунда отасиникига бориб келишларига рухсат бердим. У одамдан кўп азоб кўрган бўлсамда, уларни ажратишга ҳаққим йўқ, назаримда. Барибир эрта бир кун катта бўлишади. Ҳақиқатни ўзлари билишади. “Нега дадамдан айирдингиз, у бизни кўришни истаган экан”, деб иддао қилишмасин тағин.
Лекин гоҳида ўша уйга, ўша одам ёнига юбораётганимга пушаймон ҳам бўламан. Даврон ака нуқул уйга олиб кириб, мени ёмонлайди. Ўша олди йиртилган футболкани кўрсатиб, “Онанг мени урганди”, деб ўзини оқламоқчи бўлибди. Робиядан бу гапни эшитиб, шунчаки кулиб қўяқолдим. Тушунтирдим. Қани яшайверайлик-чи...
Ажримга беришим керак... аммо негадир атрофимдагилар “Аризани сен, у берсин”, дейишяпти...
Ҳа-я, мен устозамнинг янги курсларида ўқияпман. Жуда кўп билим олишим кераклигини англаб бораяпман. Ҳаётимда берилган вазиятларни таҳлил қилишни ўрганяпман!
Куни кеча бозорда эримнинг узоқроқ бир қариндошини кўриб қолдим. “Вой кетиб қопсиз-а... шундай яхши эр бўлса... ажойибмисиз? Тўртта бола билан ҳам кетадими? Сизни жуда яхши аёл, деб ўйлардим. Мен ишлайман, деб туриб олибсизда... Иш деб оиладан кечдингизми? Эри яхши топганида ёнида бўлиб, унинг бошига кулфат тушганида ташлаб кетиш сизга ярашмайди!” деб бир дунё гапларни гапирди. Мен ҳақимдаги уйдирмаларни қаранг... топишганига қойил-е... Жим эшитдим. “Сизга шу қизиқми? Унда ўша қариндошингиздан яна бошқа оиласидаги иккита болага раҳм қилиб кетганмни эшитмапсизда”, дедиму ортимга бурилдим. Илгари йиғлаб -сиқтардим. Бундай гапларни кўтаролмаслигим мумкин эди. Бироқ.... ҳозир гапирдим-у кетдим.
Аллоҳим, бу ёғига Ўзинг сабр бер!

ДАВОМИ БОР

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

25 Oct, 16:33


Бироздан сўнг жойлаймиз қиссани...

SAIDA_AZIZ IJODI

25 Oct, 16:05


Хайрли кеч, Яхшилар!

SAIDA_AZIZ IJODI

25 Oct, 09:32


😊😊😊

Бугун сизга мотивация берадиган, руҳлантирадиган постларни жойлагим келди. Ўйлайманки, маъқул бўлаяпти...

Ҳаётда ҳаммаси фақат яхшиликка!

Ҳар ишда Роббимнинг ҳикмати бор!

@Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

25 Oct, 09:32


Нима учун тошбақалар узоқ яшашларини биласанми? Ҳаққа таслим бўлганларда, шунинг учун.
Фақатгина ўз йўлидан юради. Шошилмайди. Эҳтиросга берилмайди.
Инсонни ҳирс чиритади.

Топдуқ Эмро

"Юнус Эмро" кинофильмидан

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

25 Oct, 09:32


#иқтибос

"Қуръон ўқиганингда ёнингга бир варақ ва қалам қўйиб ол. Қалбингни қитиқлаган, қўзғаган ва суйиб ўқиганинг оятга дуч келсанг, уни бир варақчага ёзиб қўй. Бу варақчаларни бир сандиқчага тўпла ва сандиқ устига "Роббимнинг мактублари" деб ёзиб қўй. Кейин қачон мактубга эҳтиёж сезсанг, бориб, сандиқдан мазкур варақлардан бирортасини олгинда, Аллоҳнинг сенга юборган мактубини ўқи!

Аҳмад Холид Тавфиқ

@Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

25 Oct, 09:32


#психологдан

Келажакда яшашни бас қилинг. «Бир куни», «вақтим ёки имконим бўлганида» деган режалар кўпайиб кетса, бир зумга тўхтанг ва ўзингиздан «нимага ҳозир ёки бугун эмас?» деб сўранг. Ҳар куни сизга тириклигингизни эслатадиган бирор иш қилинг.

☘️☘️☘️
Одамларни 4 тоифага ажратиш мумкин:
1. Ҳеч қандай орзуга ҳам, мақсадга ҳам эга бўлмаган инсонлар;
2. Ўз орзусига эга, лекин олдига аниқ мақсад қўймаганлар;
3. Орзу-истаклари ва унга эришишни мўлжал қилган, аммо муваффақиятга эришишига бир қадам қолганда таслим бўлувчилар;
4. Аниқ орзулари, мақсадлари ва унга етишиш йўлида охиригача бориш иштиёқидаги одамлар;
Мен сизга турли хил тоифадаги инсонларни мисол қилиб кўрсатдим ва умид қиламанки, сиз ҳозир ўй-фикрларингизни жамлаб, тоғри йўлга солишингиз кераклигини тушундингиз.😉
Ҳеч қандай қийинчиликларга қарамасдан ўз орзу-интилишлари, аниқ мақсадига эга бўлган қатъиятли ва муваффақиятли шахсга айланинг.😊

☘️☘️☘️
Таваккал қилишга одатланинг. Бу – ўзини ҳаётнинг энг яхшисига муносиб кўриш дегани. Ҳаёт ишора ва белгилар ёрдамида бизга доимо “Кел, ичкарироқ кир!” дейди. Аммо кўпинча биз унинг суратини оламизда, сўнг қўрқиб орқага тистариламиз.

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

25 Oct, 09:32


​​#мотивация
#ҳаммага_тегишли

Суратдаги эркак Ван Дешун бугунги кунда япониялик машҳур актёр саналади. Унинг сўзларига диққат қилинг:

"44 ёшимда инглиз тилини ўрганишни бошладим.
49 ёшда мен пантомима гуруҳимни яратдим.
50 ёшимда спорт залига биринчи марта кирдим.
57 ёшимда мен саҳнада ўйнадим ва "тирик ҳайкал"деб номланган ноёб санъат турини яратдим.
70 ёшимда мен танам устида ишлашга чинакам шўнғиб кетдим.
79 ёшимда мен биринчи марта подиумга чиқдим.

Мен ҳозир 80 ёшдаман ва ҳали ҳам орзуларим бор.
© Ван Дешун

Актёр 67 ёшида фильмларда рол ўйнай бошлаганди. Бу билан у инсон муваффақиятида ёшнинг аҳамияти йўлигини исботлаб берди. Бошлаш учун ҳеч қачон кеч эмас.
Ёшим қирққа яқинлашди, қирқдан ошдим, энди ниманиям қойил қилардим деб ўйлаётган бўлсангиз, бу ҳаммаси алдамчи ва бекорчи хаёллардир.

Қалбингизга, ўзингизни қизиқтирган истакларга йўл очиб беринг. Аллоҳ берган 490 қиррасидан бири албатта сизни муваффақиятга бошлайди. Атрофдагиларнинг салбий фикрларини тинглашни бас қилинг, ғийбатга берилманг, нолишдан тўхтанг. Яширин қиррангизни, иқтидорингизни топинг ва ривожлантиринг. Ссиз ҳам элликдами, олтмишдами машҳурликнинг чўққисида бўлсангиз, муваффақиятлар шоҳсупасига ўтирсангиз ажаб эмас. Ўзингиз билан ўзингиз машғул бўлишдан ҳам ёқимлироқ машғулот йўқ, аслида.

©️Саида АЗИЗ

@Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

25 Oct, 02:54


#йўлдаман

Ҳаёт гўзал агар яшамоқни билсанг.

Бугунингиз чиройли лаҳзаларга бой бўлсин!

Ишга отланганлар иш кунингиз мазмунли кечсин!


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

25 Oct, 02:33


Бугун Ички ишлар органлари ходимларининг касб байрамлари экан. Чин дилдан бу соҳа вакилларини касб байрамлари билан табриклайман! Машаққатли ва фидоийлик талаб қилувчи ишларида Аллоҳим доимо қўлласин!

Умр йўлдоши, ўғли, ака-укаси ички ишлар ходимлари бўлган опа-сингилларимизга ҳам бу айём муборак бўлсин! Бу соҳа эгалари билан яшаш учун метиндек ирода керак. Аллоҳим сабрингизга яраша мукофотласин💐💐💐💐

(уларни табриклашни унутманг😉)
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

25 Oct, 01:53


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

24 Oct, 14:54


"НАСТАРИН ҲИДИ" ҚИССАСИНИНГ ДАВОМИНИ ТО ЯКУНГА ҚАДАР ЎҚИШНИ ИСТАГАНЛАРНИ ЁПИҚ КАНАЛГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ.

ЁПИҚ КАНАЛ ЎЗ НОМИ БИЛАН ЁПИҚ ВА ТЎЛОВИ БОР.

МУРОЖААТ УЧУН:
@Saida_Aziz га МУРОЖААТ ҚИЛИНГ.

SAIDA_AZIZ IJODI

24 Oct, 14:53


#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ


#99

-Роҳатой, - бироз жимликдан сўнг сўз бошлади Сабрия Иброҳимовна. – Аслида сиз ўзингизни ҳалиям айблаяпсиз! Ўша пайтда олдирмаганингиз учун, шу болани шунақа туғилгани учун сиз ўзингизни айбдор санайсиз! Назарингизда, агар бу бола туғилмаганида на у, на сиз, на бошқалар қийналиб яшамасди. Унинг туғилишини сиз хоҳлагансиз ва у туғилди. Лекин нуқсон билан... қалбингизнинг туб-тубида шу айблов яшайди!

Роҳатой йиғламсираб, бош силкиди.

-Ҳа, опа, агар мен ўшанда... эрим ва қайнонамнинг гапига кирганимда эди...

-Сиз бир ҳақиқатни ёддан чиқаряпсиз!

Аёл ялт этиб мутахассисга қаради.

-Унинг туғилиши сизга эмас, Аллоҳга боғлиқ эди. Сиз эмас, У хоҳлади Шукруллони бу оламга келишини... Тақдирини У битганди. Агар ҳаммаси Аллоҳнинг ихтиёрида экан, сиз нега ўзингизни айблайсиз! Фараз қилинг, бунисини олдириб, кейингисини қайнона ва эрингиз розилиги билан дунёга келтирсангизу, у ҳам шундай нуқсонли туғилса... унда кимни айблашарди? Яна сизними? Сизчи, кимни айблардингиз? Яна ўзингизни! Аслида, ҳеч ким айбдор эмас! “Аллоҳ “бўл” дейди, бўлади!” Ўзингизни сиқиб, юрагингизни эзиб яшаманг! У Яратганнинг неъмати. Сиз ҳалиям уни фарзанддек, иноятдек қабул қилмаяпсиз!

Сиз ҳалиям унга қалбан меҳр бермаяпсиз! Агар етарлича меҳр берсангиз эди, унга атрофдагиларнинг фикри бир тийинлик аҳамият касб этмасди. Агар сиз уни тан олганингизда эди, у ҳам ўзини ростмана инсонлигини ҳис қиларди. Сиз, уни туққан онаси-ки, тан олмаганингиздан кейин, бутун жамият қандай тан олади! Болангизнинг жисмида нуқсон бор, холос, тўғрими? Ақли жойида, фикрлай олади, гапиради! Қандайдир бир синдром билан туғилмаган! Шундай синдромда туғилган болаларини суйиб, эркалайдиган оналар бор!

Қўлсиз, оёқсиз туғилиб, дунёни лол қилган одамлар бор, шуни биласизми? Ёки Сиам эгизаклари, бир танада туғилиб, қандай ишларни қилишган! Шунчаки, ҳамма гап ўзингизда. Сиз айбдор эмассиз! У билан чин дилдан гаплашиб олинг. Унга меҳрингизни изҳор этинг.

Ўғлингизни иложи бўлса, бирор спорт тўгарагига беринг. Бугун параолимпиячиларни кузатасизми? Қандай ютуқлари бор? Улар танасидаги нуқсонидан уялишмайди, аксинча, фахрланишади. Ўйлайманки, Шукруллодан ҳам яхши спортчи чиқади келажакда... – дея жилмайди психолог. Роҳатойнинг кўзларида учқун порлади.

-Раҳмат, сизга опажон! Ҳаммасини тушундим. Албатта, сиз айтгандек қиламан! – Сабрия Иброҳимовна лицей ташқарисида турган машинани таниб, ўрнидан турди.

-Сиздан яхши хабарлар кутаман, Роҳатой! – дея хайрлашганча, машина томон одимлади.

ДАВОМИ
ЭРТАГА

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

SAIDA_AZIZ IJODI

24 Oct, 14:52


#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ

#98


Ишонасизми, ўғлимни шу қадар ёмон кўрардимки, уни қўлимга олишга жирканардим. Назаримда, қандайдир маҳлуққа ўхшаб туйиларди. Бир ҳафта мана шундай аламли, изтиробли ҳолатда юрганман. Лекин онам, уни ювиб тарар, парваришларди. Сутимни соғиб берардим. Эмизгим келмасди.

Бир ҳафтадан сўнг, онам уйда йўқ пайтида, Шукруллойим (онам унга шундай исм қўйди) йиғлай бошлади. Аввалига эшитмаслик учун қулоқларимни беркитиб олдим. Кичик синглимга уни овутишни сўрадим. “Бола сизники, ўзингиз овутинг!” деб чиқиб кетди.

Кўнглимга оғир ботди. Шу дамда йиғлаётган болани оғзини ёстиқ билан тўсиб, ўлдириб қўйишни истадим.

Ёстиқ кўтарганча, унинг ёнига бордим. Ҳеч нарсани ўйламайман. Шу боладан қутулсам, барча таъна дашном ҳам барҳам топади, гўё. Оилам тикланади. Ҳаммаси ўз жойига тушади, деб ўйладим ўша лаҳзаларда...

Бордиму, боланинг оғзига ёстиқни тўсиш учун баланд кўтардим. Ишонасизми, бир ҳафталик чақалоқ мени кўрди-ю, табассум қилди. Қандайдир ичимдан фарёд отилиб келди. Аллоҳ мени яна бир қотилликдан асради. Ҳомилалик пайтида ҳам уни жаллодга  топширмагандим. Туғилганида, ўзим ўлдираманми? Авайлаб қўлимга олдим. Ҳидини ҳидладим. Йиғлаяпман, у эса кулаяпти... Худонинг мўъжизасини қаранг. Кўкрагим ийиб кетди. Унга кўкрак тутдим. – аёлнинг сўзлари Сабрия Иброҳимовнанинг кўзларида ёш пайдо қилди.

-Бу болангизда ҳикмат бор, синглим, ҳали кўрасиз! – деди меҳр билан аёлга.

- Илохим, шундай бўлсин. Аммо охирги пайтда... бироз қийналяпман.
Ғайрат акам уни кўргани келмади ҳам. Биз ажрашдик. Мен икки болам билан отамникида яшай бошладим. Ҳеч қаерда ўқимаганим учун фаррошлик қиламан. Уч йилдан буён шу лицейда фаррош бўлиб ишлайман. Ота-онам ҳовли этагидан икки хонали уй солиб беришди. Рўзғорни амаллаб турибман. Лекин укамнинг хотини билан чиқишолмаймиз. Ўғиллари Шукруллойимни беҳурмат қилишади. Масхаралашади. Ўғлим ҳам тобора инжиқ бўлиб бораяпти. Махсус мактабга бергандим. Ўқишни истамади. Оддий мактабга олсам, болалар калака қилишибди. Кўп тортишиб қолаяпмиз. “Сиз мени шунақа қилиб туққансиз!” дейдиган бўлган. Илгари ундай эмасди. Меҳрибон, ширинсўз бола бўлганди. Бироқ улғайгани сари... мени айблайдиган бўлиб қолган. Ўзи кўйлагини кийиб ечолмайди. Мен кийинтириб, ювинтириб қўяман. Бир қўлининг ҳаракати чекланган. Бу йил ўн иккига кирди. Нима қилишга ҳайронман? Ёрдам беринг... – сўзини якунлади Роҳатой.

ДАВОМИ БОР

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

10,435

subscribers

3,100

photos

2,028

videos