Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал @qashqadaryoviloyatisudlari Channel on Telegram

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

@qashqadaryoviloyatisudlari


Қашқадарё вилояти судларининг расмий канали

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал (Uzbek)

Қашқадарё вилояти судларининг расмий канали — ушбу канал орқали Қашқадарё вилоятида ўтказилаётган суд ҳуқуқ ишлари ва тезкор масалалари ҳақида маълумотларга эришиш имкониятини беради. Ушбу канални ишлатиб, сиз Қашқадарё вилояти бўйича суд ишлари ва уларнинг органик таълимотлари, янгиликлари ҳақида маълумотларни ўрганишингиз мумкин. Қашқадарё вилояти судлари канали суд тизими фаолияти ва жамиятга таъсирини ўрганишда сизга кенг имкониятлар тақдим этади. Суд ҳуқуқига ва суд тизимига давлат томонидан кўрсатилган ўринбосарликларга айб тушиш ёки ёнитиш имкониятлари ҳақида сизни ҳабардор қиладиган маълумотлар ўринларини таклиф этади. Қашқадарё вилояти судлари канали — суд тизимига боғлиқ мавзулар, суд органлари, суд жараёнлари ва ҳокимият тизимига оид маълумотлар билан танишганлик нуроний ўрганишингизга ёрдам беради. Масъулиятига келишган шахслар ва хокимлар учун бу канал муҳим амудлардан бири ҳисобланади, зеро улар суд тизими ва ҳуқуқни таъминловчилар учун энг муҳим мавзуларни таклиф этади. Қашқадарё вилояти судлари каналига янги келган суд хабарлари ва маълумотлар билан танишганлик мумкин. Шу канал орқали сиз суд тизимидаги олдинги ва янги суд ўзгартиришлари ҳақида маълумотларни оласиз. Агар сиз Қашқадарё вилояти судлари ва уларнинг ишонилган масалалари ҳақида маълумотларни кўпайтиришни истасангиз, ушбу канал сиз учун идеал ёрдамчи бўлиши мумкин.

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

25 Jan, 17:00


Деҳқонободда сайёр суд мажлиси ўтказилди

Мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда янги иш услублари тадбиқ қилиниб, аҳоли ва жамоатчилик билан узвий мулоқот йўлга қўйилди.
Бунда эса давлат органлари ва жамоат ташкилотлари ўртасида ҳамкорликнинг ўрнатилганлиги яхши самара бермоқда.

Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман суди раиси Шаҳзод Бахтиёров раислигида туман ҳокимлиги биносида ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Унда туман ИИБ бошлиғи тақдимномасига асосан инсонпарварлик тамойили асосида аҳлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш жазоларини ўтаётган ҳамда жазони ўташ даврида ўзининг қилмишларини англаб етган, тузалиш йўлига ўтган 10 нафар маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Суд мажлиси якунида суд раиси Шаҳзод Бахтиёров томонидан келгусида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида иштирокчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

23 Jan, 17:49


Қаршида газни ўғирлаб ишлатган фуқаро 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

23 Jan, 16:48


Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман судининг сайёр мажлисида жазо ўтаётган шахсларга нисбатан пробация хизмати томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, уларнинг бир гуруҳига нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилди. Натижада жазо ўтаётган 9 нафар шахс жазонинг ўталмай қолган қисмидан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

23 Jan, 15:08


Қашқадарё вилоят судида тўловга қобилиятсиз деб топилган ишлар юзасидан семинар ташкил этилди

Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан иқтисодий ишлар бўйича судьялар, мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси, вилоят солиқ бошқармаси, вилоят адлия бошқармаси, давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят бошқармасининг масъул ходимлари, суд тугатиш бошқарувчилари иштирокида тўловга қобилиятсиз деб топилган ишларга оид тугатиш ишлари давом этаётган ишларнинг ҳолати юзасидан семинар ташкил этилди.

Унда иштирокчиларга “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талаблари ва бошқа қонунларга амал қилган ҳолда корхоналарни соғломлаштириш, фаолият юритмайдиган корхоналарни давлат реестридан чиқаришни тезлаштириш, белгиланган муддатларга қадар банкрот корхоналар сонини камайтириш, шунингдек, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

23 Jan, 07:17


YouTube видеохостингида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан

Видеомурожаатда назарда тутилган Обиджон Нуралиевга оид жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг иш юритувига 2024 йил 18 декабрда келиб тушган. Йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган пайтда рулда бўлганлиги айтилаётган О. Нуралиев дастлабки тергов органи томонидан Жиноят кодекси 266-моддасининг 1-қисми билан айбланган.

Иш ҳолатига кўра, О. Нуралиев 2024 йил 1 ноябрь куни бошқарувида бўлган “Nexiya-2” русумли автомашинасини Яккабоғ тумани Кенгузар МФЙ, Кенгузар қишлоғи ҳудудидан ўтган “Яккабоғ-Самоқ-Татар” автомобиль йўлининг 5-километрида “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 77-банди 3-қисми талабларига риоя этмасдан, йўлни ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган, вояга етмаган, 2014 йил 21 июнда туғилган Ж. Рахимовани автомашинанинг олд томони билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган. Натижада, вояга етмаган Ж. Рахимованинг ўртача оғир шикаст олишига сабабчи бўлган.

Жиноят иши 2024 йил 25 декабрдаги ажрим билан 2025 йил 3 январь куни туман судининг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиш учун тайинланган. 2025 йил 3 январдаги суд мажлисига судланувчи О. Нуралиев ва жабрланувчи вояга етмаган Ж. Рахимовани қонуний вакили С. Даминова сабабсиз келмаганлари учун суд мажлиси 2025 йил 8 январга қолдирилган. 2025 йил 8 январдаги суд мажлисида судланувчи О. Нуралиев ва жабрланувчи вояга етмаган Ж. Рахимовани қонуний вакили С. Даминова сўроқ қилиниб, судланувчига етказилган зарарни қоплаши учун вақт берилиб, суд мажлиси 2025 йил 20 январга қолдирилган. 2025 йил 20 январдаги суд мажлисига судланувчи О. Нуралиев ва жабрланувчи вояга етмаган Ж. Рахимованинг қонуний вакили С. Даминова ҳозир бўлмагани сабабли ишни кўриш 2025 йил 22 январга қолдирилган.

2025 йил 22 январдаги суд мажлисида судланувчи О. Нуралиев ва жабрланувчи вояга етмаган Ж. Рахимовани қонуний вакили С. Даминова ҳозир бўлиб, судга судланувчи О. Нуралиевнинг жабрланувчининг зарарини қоплаганлиги, яъни 30 млн сўм миқдорида зарарни қоплаб берганлиги сабабли ва жабрланувчи вояга етмаган Ж. Рахимованинг қонуний вакили С. Даминова ўзаро ярашганликлари муносабати билан ишни тугатишни сўраб, ариза киритган.

Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг 2025 йил 22 январдаги ажримига асосан судланувчи О. Нуралиевга оид жиноят иши Жиноят-процессуал кодекси 84-моддасининг 4-қисмига асосан айблилик масаласи ҳал қилинмасдан тугатилганлиги маълум қилинади.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

20 Jan, 14:54


"Мен бу даргоҳдан адолат борлигидан хурсанд бўлиб чиқиб кетаяпман..." - Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг ҳукми билан фуқаро Жасур Авлоқулов оқланиб, мазкур ҳукм Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг ажрими билан ўзгаришсиз, келтирилган протест қаноатлантирилмасдан қолдирилди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

19 Jan, 09:28


Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг сайёр мажлисида жазо ўтаётган шахсларга нисбатан пробация хизмати томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, уларнинг бир гуруҳига нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланилди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

17 Jan, 18:32


Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси масъуллари учун меҳнат қонунчилигига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

17 Jan, 10:04


Кушербаевга мурожаат Telegram-каналида эълон қилинган мурожаат юзасидан

Судланувчи Фаррух Вахидовга оид жиноят иши 2024 йил 25 ноябрдан эътиборан Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман суди томонидан мазмунан кўрила бошланган.

Жиноят ишини судда кўришда аниқланиши лозим бўлган бир қатор ҳолатлар мавжуд. Жумладан, Ф. Вахидов ва унинг адвокати йўл-транспорт ҳодисаси туширилган видеотасвирлар «SanDisk Ultra» номли бир дона флешка қурилмаси хотирасидан ўчирилганлиги боис флешкадаги тасвирларни тиклаш бўйича тегишли тартибда экспертиза тайинлашни сўраб, илтимоснома тақдим қилган. Ушбу илтимоснома қаноатлантирилиб, 2024 йил 17 декабрь куни судга оид компьютер техника экспертизаси тайинланган.

Экспертиза ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларни ривожлантириш маркази эксперт-криминалистика бўлинмаси экспертлари зиммасига юклатилиши ҳақида ажрим чиқарилиб, ижро қилиш учун юборилганлиги маълум қилинади.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

17 Jan, 04:38


ОДИЛ СУДЛОВ

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

16 Jan, 10:51


Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 8 январдаги ажрими билан даъвогар З. Холиқулованинг кассация тартибидаги шикояти қаноатлантирилиб, Чироқчи туманидаги 85-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 2023 йил 15 ноябрдаги буйруғи ғайриқонуний деб топилди ва бекор қилинди.

Даъвогар З. Холиқулованинг Чироқчи тумани 85-сонли умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси лавозимига ишга тикланиши, унинг фойдасига мажбурий бекор юрган кунлари учун 42 049 933 сўм иш ҳақи ундирилиши, шунингдек, Чироқчи тумани 85-сонли умумий ўрта таълим мактабидан даъвогар фойдасига 3 000 000 сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

15 Jan, 13:45


Меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ семинар ташкил этилди

Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан Қашқадарё вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси масъуллари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда сўз олганлар амалиётда кузатилаётган меҳнат муносабатлари билан боғлиқ муаммоларнинг юзага келиши аксар ҳолларда соҳа масъулларининг меҳнат қонунчилиги билан боғлиқ тушунчаларининг камлигидан келиб чиқаётганлигини таъкидлашди.

Судьялар томонидан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш асослари ва йўл қўйилаётган камчиликлар, меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш, Меҳнат кодексида интизомий жазо чоралари ва уни қўллаш асослари, якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш муддатлари ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бошқа масалалар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

14 Jan, 14:25


Ватанни қўриқлаш – шарафли бурч

Қашқадарё вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят судлари судьялари ва ходимлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов судья ва суд ходимларини байрам билан табриклаб, ҳарбий хизмат, Ватанни қўриқлаш шарафли бурч, садоқат, матонат ва жасорат эканлигини, бугун ўз кучи ва қудратига эга миллий армиямиз мамлакатимиз ҳудудий яхлитлиги ва халқимиз осойишталигини таъминловчи мустаҳкам қалқон эканлигини таъкидлади.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

14 Jan, 12:52


Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Қарши шаҳридаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қашқадарё вилояти судлари жамоаси ҳам иштирок этди. Тадбирда Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, юрт тинчлиги ва авлодлар келажаги учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

27 Dec, 15:13


#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг қарори билан Игамов Ғайрат Рахманович судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Ғайрат Игамов тайинловга қадар Қашқадарё вилояти Касби туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимида фаолият юритган.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

27 Dec, 14:24


#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг қарори билан Рузиев Комол Суярович судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

27 Dec, 14:14


#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг қарори билан Усманов Алишер Акрамович судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти Касби туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди.

Алишер Усманов тайинловга қадар Қашқадарё вилояти Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимида фаолият юритган.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

27 Dec, 13:33


#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг қарори билан Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди.

Зохиджон Эшмирзаев тайинловга қадар Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида фаолият юритган.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

27 Dec, 13:29


#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг қарори билан Номозов Нуриддин Шоғдорович судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди.

Нуриддин Номозов тайинловга қадар Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимида фаолият юритган.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

27 Dec, 13:22


#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг қарори билан Шукуров Орзимурод Абдураҳмонович судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди.

Орзимурод Шукуров тайинловга қадар Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг раиси лавозимида фаолият юритган.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

27 Dec, 13:09


#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг қарори билан Бахтиёров Шаҳзод Бахтиёр ўғли судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди.

Шаҳзод Бахтиёров тайинловга қадар Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида фаолият юритган.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

27 Dec, 13:04


#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг қарори билан Бобоназаров Акмал Косимович судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди.

Акмал Бобоназаров тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяси лавозимида фаолият юритган.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

27 Dec, 10:21


YouТube видеохостингида эълон қилинган видеолавҳа юзасидан

2024 йил 4 декабрга тайинланган суд мажлиси бошланишидан аввал суд мажлиси котиби суд залида нотаниш фуқаролар видеоёзувга олиш ускунаси билан кириб келаётганликларини кўрган. Суд мажлиси котиби уларга суд биноларида ички ва кириб-чиқиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага мувофиқ, фото ва видео қайд этиш воситаларини суд биносига раислик қилувчининг рухсатисиз олиб кириш тақиқланиши, видеоёзувга олиш ҳақида илтимосномалар бўлса, судлов ҳайъати томонидан бу масала муҳокама қилинганидан кейин олиб кириши мумкинлиги тушунтирилган. Шунда ўзини Ж. Тўлаганов деб таништирган фуқаро видеокамерани олиб киришига бирор бир тақиқ йўқлиги, ОАВ вакиллари истаган судга видеоёзувга олиш ускунаси билан кириши мумкинлигини, гуёки у Конституциянинг 81-моддасига қарши иш қилаётганини айтиб, рухсатсиз суд мажлиси залида видеоёзувга олиш ускунаси билан кириб борган.

Мазкур иш бўйича суд мажлисига келган ОАВ вакиллари ўзларига тегишли видеоёзув воситалари билан суд биносига киришда, раислик қилувчининг рухсатини олишмаган, бу ҳақида кириш пости ходимлари томонидан раислик қилувчи ва суд мажлисига котибига маълум қилинмаган.

Судлов ҳайъати аъзолари суд мажлиси залида видеоқайд этиш воситаси (видеокамера) турганлигини кўрганлар ва раислик қилувчи судья бу ускунанинг кимга тегишли эканлигини, кимнинг рухсати билан суд мажлисига киритилгани ҳақида сўраган. Ж. Тўлаганов суд мажлисида иштирок этмоқчи эканлигини, видеокамера ўчирилган ҳолда эканлигини, судда видеоёзувга олишга рухсат берилгандан кейин уни ишлатишини билдирган.

Раислик қилувчи судья фуқаро Ж. Тўлагановга Олий суд ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 23 февралдаги 11-87,20-сонли қўшма қарори билан тасдиқланган “Суд бинолари, суд процесслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги Йўриқноманинг 14-бандига мувофиқ, фото ва видео қайд этиш воситаларини суд биносига раислик қилувчининг рухсатисиз олиб кириш тақиқланиши, суд залидан чиқариб қўйиш лозимлигини айтган. Шунингдек, Ж. Тўлагановга видеоёзувга олиш ҳақида илтимосномалар киритилган ва судлов ҳайъати томонидан бу масала муҳокама қилинганидан кейин видеокамера ускунасини олиб кириши мумкинлигини тушунтирилган. Бунга жавобан Ж. Тўлаганов гўёки видеокамерани олиб киришига бирор-бир тақиқ йўқлиги, агар видеоёзувга олишга рухсат берилмаса, видеоёзувга олмаслигини билдирган.

Шундан сўнг суд мажлиси давом эттирилиб, унда ОАВ ходимлари иштирок этиши, фото ва видеоёзувга олиши ҳақидаги судланувчининг илтимосномаси муҳокама қилинган. Жабрланувчилар томонидан шахсий ҳаётларига оид маълумотлар ОАВда тарқатилаётганлиги, айнан Ж. Тўлаганов бир томоннинг фикрига таянган ҳолда, бўлган ҳолат ва улар ҳақида турли асоссиз маълумотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ошкор этилаётганлиги, бу ҳолат яна давом этишига қарши эканликларини билдирганлар.

Шу боис судланувчи У. Чориевнинг илтимосномаси қисман қаноатлантирилиб, ОАВ вакиллари иштирок этишларига рухсат берилган, бироқ илтимосноманинг фото ва видеоёзувга олиш қисми рад қилинган. Натижада ОАВ вакили Ж. Тўлагановдан видеоёзувга олиш мосламасини суд мажлиси залида чиқариш ҳақида фармойиш берилганида, Ж.Тўлаганов эътироз билдириб, видеокамера қўшилмаган ҳолда суд мажлиси залида туришини билдирган.

Унга раислик қилувчининг фармойишига буйсуниш лозимлиги, видеокамерани суд мажлиси залидан чиқариш, суд биносига кириш постидаги Миллий гвардия ходимларига топшириб келиш, унга қадар суд мажлисига танаффус эълон қилишини мумкинлиги тушунтирилган.

Бироқ, Ж. Тўлаганов эътироз билдириб, бу каби тартиб йўқлиги, видеокамерасида ўзига тегишли маълумотлар борлиги, ҳеч кимга ишонмаслигини, шу ерда туришини, видеоёзувга олмасликларини, бу ҳаракат бўйича тегишли идораларга мурожаат қилишини билдирган.

Раислик қилувчи, унга бу масала судлов ҳайъати томонидан муҳокама қилинганлиги ва тартиб-қоидалар тушунтирилганлигини, видеоёзувга олиш ускунасини суд мажлиси залидан чиқариб қўйиш кераклигини яна бир карра тушунтирган ва Ж.Тўлаганов билан бирга келган фуқаролар видеоёзувга олиш ускунасини суд залидан олиб чиқиб кетишган.

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

27 Dec, 10:21


Гарчанд, 2024 йил 5 декабрь куни суд мажлиси белгиланмаган бўлса-да, судланувчи У.Чориевнинг яқин қариндошлари суд биноси олдига келиб, бинога кириш пости олд томонида 4 декабрдаги суд мажлисида иштирок этган. Ўзини “Анти-коррупция” ОАВ вакили Тўлаганов Жаҳонгир деб таништирган фуқаро билан видеоёзувга олиш ускунасини қўллаган ҳолда савол-жавоб ўтказганликлари маълум қилинади.

Суд психологик экспертизаси тайинланганлиги сабабли суд мажлисига танаффус эълон қилинганлиги маълум қилинади.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

26 Dec, 13:52


Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судида жазо ўтаётган шахсларга нисбатан пробация хизмати томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, уларнинг 23 нафари жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

26 Dec, 09:53


ОДИЛ СУДЛОВ

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

25 Dec, 15:13


Мамлакатимизда гендер тенглиги масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Бу масала миллий қонунчилигимизда ҳам ўзининг теран ифодасини топган. Шу боисдан гендер тенглигини таъминлаш, гендер зўравонлигининг олдини олиш энг долзарб вазифалардан биридир.

Тошкент вилоятида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультантлари учун “Гендер зўравонлик билан боғлиқ суд жараёнларини ёритишда нималарга эътибор бериш керак?” мавзусида ўтказилган икки кунлик ўқув семинар-тренинг ҳам айнан шу вазифалар ижросини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятлидир.

Олий суд, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-West Management Institute” (EWMI) нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда иштирокчиларга гендер концепцияси ва гендер тенглик моҳияти бўйича атрофлича маълумот берилди.

Тренингда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда гендер зўравонлигига оид масалаларни ёритиш амалиёти таҳлил қилиниб, бу борадаги гендер стереотиплар ва нотўғри тушунчаларни бартараф этиш йўллари бўйича фикр алмашилди.

Малакали тренерлар томонидан вилоят судларининг матбуот котиблари хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ билан боғлиқ суд жараёнларини ёритишда гендер сезгирлик нормалари ва андозалари билан таништирилди.

Бундан ташқари, иштирокчилар ижтимоий тармоқларда зўравонликка қарши самарали курашиш омилларини интерактив тақдимотлар ва амалий машғулотлар воситасида муҳокама қилдилар.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

09 Dec, 09:15


"ADOLAT USTUVOR" газетасининг 18-сонида Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамовнинг "Конституция - инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи кафолат" номли, мақоласи эълон қилинди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

09 Dec, 09:03


Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман судининг сайёр мажлисида жазо ўтаётган шахсларга нисбатан пробация хизмати томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, уларнинг 10 нафари жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

08 Dec, 14:32


Конституция—адолат асоси!

Aдолат байроғи, қонун виқори,
Тарих китобида шонлидир йўли.
Юртимнинг тимсоли, эрк, ифтихори,
Конституция—халқнинг баланддир қўли!

Фарҳод Маҳмудхон.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

08 Dec, 12:21


МУЛОҚОТ / Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси Ж. Нафасов, фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судининг судьяси М. Нийматов ва фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси Ш. Ҳайитоваларнинг Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти хусусидаги фикр ва мулоҳазалари

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

08 Dec, 07:41


Конституция давлат ва жамият учун мустаҳкам кафолат!

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

08 Dec, 05:52


Қашқадарё вилоят суди томонидан Конституция куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

08 Dec, 05:22


Қашқадарё вилояти судлари жамоаси юртдошларимизни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан қизғин муборакбод этади.

Янги Ўзбекистон равнақи, келажагимиз истиқболи йўлидаги эзгу ишларингизда Яратган мададкор бўлсин!


Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

06 Dec, 14:40


Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана по случаю Дня Конституции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

06 Dec, 10:14


Деҳқонобод тумани марказида жиноят ишлари бўйича туман судининг янги қурилган биноси фойдаланишга топширилди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

06 Dec, 08:20


ОДИЛ СУДЛОВ

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

06 Dec, 07:24


Судья ва ёшлар учрашуви ташкил этилди

Конституциямиз қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди судьялари юридик техникум талабалари билан давра суҳбати ўтказишди.

Унда иштирок этган судьялар О.Бердиев, А.Ҳамроев, Н.Гадаев ва Л.Маҳаммадиевалар янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти хусусида батафсил тўхталиб ўтишди.

Тадбирда мамлакатимиз қонун-қоидаларининг бош жамланмаси бўлган Қомусимиз эркин ва фаровон ҳаётимиз гарови, халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси эканлиги таъкидланди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

06 Dec, 05:13


Қашқадарё вилоят суди ташаббуси билан судьялар ва адвокатларнинг очиқ мулоқоти ташкил этилди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

06 Dec, 05:11


Бугун "Халқ сўзи" газетасида Олий суд раиси Бахтиёр Исломовнинг "МАҚСАДИМИЗ - ОДИЛ СУДЛОВГА ЭРИШИШ, ХАЛҚИМИЗНИ СУД ҲОКИМИЯТИДАН РОЗИ ҚИЛИШДИР" сарлавҳали мақоласи чоп этилди

"Халқ сўзи" газетасининг 2024 йил 5 декабрдаги 252-сонини юклаб олиш

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

06 Dec, 04:34


Коррупция тараққиёт кушандаси

Жиноят ишлари бўйича Касби туман суди биносида "Коррупция тараққиёт кушандаси" мавзуида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Қашқадарё вилояти судлари судьялари малака ҳайъати аъзоси, судья Б.Остонов,тумандаги судлар раислари,судьялари ва ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти борасида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, судьялар ва суд ходимла­ри ўртасида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган ишларни тизимли йўлга қўйиш ҳам­да уларнинг касбий малакаси ва масъулия­тини ошириб бориш бўйича чора-тадбирларни мунтазам йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

05 Dec, 18:56


Қашқадарё вилоят судида Конституция куни муносабати билан тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан вилоят судлари судьялари ва ходимлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Конституция жамият ва миллат тақдирини ҳал қилишда юқори аҳамиятга эга ҳуқуқий ҳужжат сифатида барча учун бирдек азиз эканлиги, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида бўлаётган ўзгариш ва ютуқларнинг асоси эканлиги таъкидланди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида изчил амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасидаги ҳуқуқий тарғибот ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси ва меҳнат фаолиятидаги ютуқлари учун бир гуруҳ судья ва ходимлар фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирланишди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

05 Dec, 18:40


Конституция куни муносабати билан талабалар иштирокида учрашув ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишлаб фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро суди раиси Ўрол Неъматиллаев томонидан Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти Геология ва кончилик иши факультетида талаба ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди.

Унда Конституциямизнинг миллат қадриятларининг ўзагини сақлаб қолган ҳолда жамият шаклланишида, давлатнинг давомли ўзгариши, ислоҳотлари ва юксалишида асосий омил эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

05 Dec, 15:29


Қашқадарё вилоят маъмурий судида Конституция куни муносабати билан диктант ташкил этилди

Бош Қомусимизнинг 32 йиллиги муносабати билан Қашқадарё вилоят маъмурий суди ходимлари учун “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзуида диктант ташкил этилди.

Суд ходимлари ўртасида ўтказилган мазкур тадбир иштирокчиларнинг Конституциямизга оид билим ва кўникмаларининг янаямда ошишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

04 Dec, 17:18


Меҳр-мурувват тадбирлари давом этмоқда

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан республикамизда бўлиб ўтаётган меҳр-мурувват тадбирларида Қашқадарё вилояти судлари судьялари ҳам муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман суди раиси Ўктам Расулов туманнинг “Олтин дала” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони Суюн Турғунов хонадонига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олди.

Таъкидлаш ўринлики, жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман суди томонидан тумандаги кексалар, ёлғизлар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйларига бориб хабар олиш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш каби эзгу ишлар доимий йўлга қўйилган.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

03 Dec, 18:36


Конституция куни муносабати билан Қашқадарё вилояти судлари ходимлари диктант ёзишди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан Қашқадарё вилояти судлари ходимлари “Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзуида диктант ёзишди.

Бош Қомусимиз қабул қилинган кун муносабати билан суд ходимлари ўртасида оммавий диктант ёзилиши уларнинг Конституциямизга оид билим ва кўникмаларининг янаямда бойишига хизмат қилди.

Мусобақа қатнашчиларининг диктант ёзиши мобайнида янги таҳрирдаги Бош қомусимизнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни, бугунги кунда юз бераётган ўзгаришлар, қўлга киритилаётган ютуқларимизнинг бош омили эканлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлиши билан бир қаторда бу борадаги билимлари синовдан ўтказилди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

03 Dec, 18:04


Ногиронлар ҳолидан хабар олинди

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкил этилаётган саховат тадбирларида Қашқадарё вилояти судлари судьялари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман суди раиси Ўктам Расулов Кўкдала тумани “Чувиллоқ” маҳалла фуқаролар йиғини Чувиллоқ қишлоғида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Нилуфар Эгамбердиева ҳолидан хабар олди.

Мазкур эзгу ва хайрли ишларда фаоллик кўрсатаётган саховат эгаларининг бу каби савобли ишлари аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, хусусан, ногиронлиги бор шахсларни қўллаб қувватлаши халқимизга хос бўлган меҳр-мурувват кўрсатиш каби ишларнинг амалдаги ифодасидир.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

02 Dec, 15:39


Қашқадарёда суд ва адвокатлар учрашуви ташкил этилди

Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий суди томонидан Адвокатлар палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси адвокатлари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мазкур очиқ мулоқотда жисмоний ва юридик шахсларнинг маъмурий ва иқтисодий судларга мурожаат қилиш масалалари, қонунчиликда судларга мурожаат қилишда давлат божидан озод этилган субъектлар масаласи, одил судлов соҳасида ҳамда ҳуқуқий ҳимоя масаласида мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари, шунингдек, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар юзасидан фикрлар алмашилди.

Самимий ва ошкора руҳда ўтган учрашув давомида адвокатлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан судьяларга тўғридан-тўғри мурожаат қилди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олишди.

Учрашув давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларининг ҳимоясини таъминлашга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш юзасидан икки томонлама ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

02 Dec, 11:36


Фарзандликка олишнинг ҳуқуқий асослари

Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.

Батафсил👈

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

02 Dec, 10:44


Судьялар ва адвокатлар очиқ мулоқотда

Қашқадарё вилоят судлари судьялари ва Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси адвокатлари иштирокида ташкил этилган очиқ мулоқот фуқароларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, суд жараёнларини самарали ташкил этиш, суд ишларининг одил ҳамда тезкор кўриб чиқилишини таъминлаш масалаларига бағишланди.

Батафсил👈

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

02 Dec, 09:25


Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Олимжон Исмоилов Қашқадарё вилояти судлари судьялари билан учрашув ўтказди

Учрашувда сўнгги йилларда суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилиб, мазкур жараёнлар сабабли судья ва суд ходимлари учун етарли имкониятлар, ижтимоий кафолатлар яратилгани, иш шароитларини яхшилаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Шунингдек, юқори малакали, чуқур билим ва кўникмаларга эга кадрлар ёрдамида судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, уларнинг фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини оширишга эришиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда таъкидланганидек, суд идорасига адолат истаб келган инсон энг аввало ўзининг қандай қабул қилинганлигига, у билан бўладиган мулоқотнинг самимийлигига қараб, суд тизимига бўлган муносабатини шакллантиради. Бу ўринда эса бугун судларда фаолият олиб бораётган ҳар бир судья ва ходим касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда, ўз вазифасини сидқидилдан адо этиши, мазкур жараёнда таъмагирлик, коррупция каби иллатларга қўл урмаслиги лозимлиги таъкидланди.

Учрашув давомида судьяларнинг фаолияти давомида юзага келаётган муаммо ва камчиликлари эшитилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар хусусида келишиб олинди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

01 Dec, 14:41


Қашқадарё вилоят суди ташаббуси билан судьялар ва адвокатларнинг очиқ мулоқоти ташкил этилди

Вилоят судлари судьялари ва Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси адвокатлари иштирокида ташкил этилган очиқ мулоқот фуқароларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, суд жараёнларини самарали ташкил этиш, суд ишларининг одил ва тезкор кўриб чиқилишини таъминлаш масалаларига бағишланди.

Тадбирда сўз олганлар бугунги кунда юртимизнинг суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар натижасида билимли ва тажрибали адвокатлар сафининг янада кенгайганлиги, улар томонидан фуқаролар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя қилиниб келаётганлиги айтиб ўтилди.

Фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимияти мустақиллиги, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасида самарали ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

Учрашув давомида адвокатура ва суд тизими ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, суд ишларининг тизимли ва адолатли кўриб чиқилишига эришиш борасидаги ҳаракатларни доимий амалга ошириб бориш тўғрисида келишиб олинди.

Қизғин ва очиқ руҳда ташкил этилган тадбир давомида адвокатлар томонидан амалиётда юзага келаётган муаммолар юзасидан берилган саволларга судьялар батафсил жавоблар беришди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

15 Nov, 13:51


БРИФИНГ | Абдуқаюм Маҳкамов - Қашқадарё вилоят суди раиси

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

08 Nov, 14:25


Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан даъво аризаси билан мурожаат қилган фуқаро М. Бойматованинг икки нафар вояга етмаган фарзанди онаси қарамоғига олиб берилди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

08 Nov, 05:12


Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судининг сайёр мажлисида жазо ўтаётган шахсларга нисбатан пробация хизмати томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, уларнинг бир гуруҳи жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

06 Nov, 09:50


Қашқадарё вилоят судида маърифат соати бўлиб ўтди

Судья ва суд ходимлари иштирокида ташкил этилган маърифат соатида инсоннинг маданияти, унинг ташқи ва ички гўзаллиги хусусида сўз юритилди.

Батафсил👈

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

05 Nov, 13:48


Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг ҳукми билан севган йигитига оғир шикаст етказган қизнинг озодлиги чекланди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

05 Nov, 13:39


Қашқадарё вилояти судлари масъуллари Чироқчи туманида сайёр қабул ўтказди

Қашқадарё вилояти судлари масъуллари томонидан Чироқчи тумани “Оқ олтин” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий мавзудаги мурожаатларига ечим излашга қаратилган ишларни жонлантириш мақсадида ташкил этилган қабул давомида турли масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган 29 нафар фуқароларнинг мурожаатлари суд масъуллари томонидан атрофлича ўрганилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

05 Nov, 07:30


РЕПОРТАЖ / Қашқадарё вилоят суди раиси ўринбосари - фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Камол Намазовнинг Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси ҳамда ишлаб чиқариш муҳити тўғрисидаги 155-сонли Конвенциясини ратификация қилиш хусусидаги фикрлари.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

05 Nov, 05:41


Жиноят ишлари бўйича Касби туман судининг сайёр мажлисида жазо ўтаётган шахсларга нисбатан пробация хизмати томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, уларнинг бир гуруҳи жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

04 Nov, 07:29


Қашқадарё вилояти судларининг одил судловни таъминлаш борасида жорий йилнинг 9 ойи давомидаги фаолияти таҳлилига бағишланган брифинг ҳамда "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

04 Nov, 06:32


РЕПОРТАЖ / Қашқадарё вилоят маъмурий суди раиси Ғолибжон Давлатовнинг Қарши туманлараро маъмурий суди фаолияти хусусидаги фикрлари.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

04 Nov, 04:44


Айрим жиноятларнинг модда кесимида ўсиши кузатилган

Бу ҳақда Қашқадарё вилоят суди раиси Абдуқаюм Маҳкамов ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган брифингда таъкидлаб ўтди.

Батафсил👈

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

01 Nov, 12:11


АДОЛАТ ТАНТАНАСИ

2024 йил 27 сентябрь куни Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида даъвогар А.Алмардоновнинг жавобгар “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятига нисбатан қўшимча шартнома ва буйруқни бекор қилиш, иш билан таъминлаш мажбуриятини юклаш ҳамда мажбурий прогул учун иш ҳақи ундириш ҳақидаги фуқаролик иши даъвогар А.Алмардонов томонидан келтирилган тафтиш тартибидаги шикоят бўйича кўриб чиқилди.

Тафтиш судлов ҳайъати томонидан фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2024 йил 3 майдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2024 йил 9 июлдаги ажримини қисман бекор қилиб, даъвогар А.Алмардоновнинг даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Унга кўра “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятининг 2024 йил 15 февралдаги 66-х-сонли буйруғи ғайриқонуний деб топилиб, даъвогар А.Алмардоновни “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Қашқадарё филиали директори ўринбосари – ПХХ инспектори вазифасига ишга тиклаш ҳамда ходим фойдасига 64.577.206 сўм иш ҳақи, 9.000.000 сўм маънавий зарар ундириш белгиланди.

Даъвогар А.Алмардонов меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти бўлмаганлигини, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги келишув иш берувчининг қистови ва босими остида тузилганлигини, “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг 2024 йил 5 февралдаги 66-Х-сонли буйруғи асосида у билан тузилган меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра 2024 йил 15 февралдан бекор қилинганини, келишув битими шартлари бузилганлигини, яъни битим ҳуқуқ ва мажбуриятлари бузилган ҳолда тузилганлигини, келишув битими тузиш вақтида меҳнатга лаёқатсизлик варақасида бўлганлигини асос қилган.

Тафтиш инстанцияси суд жараёнида видеоконференцалоқа режимида иштирок этган жавобгар “Ўзбекистон почтаси” АЖ директорининг тушунтиришида ҳақиқатдан ҳам ходим А.Алмардоновга нисбатан ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ ва келишув битими лойиҳалари Тошкент шаҳрида расмийлаштирилиб, Қарши шаҳрига олиб борилганлигини, ходим А.Алмардонов билан шахсан суҳбат ўтказганлигини, унинг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят аризалари мавжудлигини ҳисобга олиб, унга икки йўлни танлаш имкониятини айтганини, яъни, биринчи йўл - корхона билан келишув асосида вазифасидан озод этиш ҳақида шартномага имзо қўйиш ёки иккинчи йўл сифатида шартномага имзо қўймаган тақдирда эса иш берувчининг ташаббусига кўра, касаба уюшмасининг розилиги асосида меҳнат шартномасини бекор қилиш ваколати борлигини айтганини, шундан кейин даъвогар ўз ихтиёри билан келишув шартномасига имзо қўйиб берганини, сўнг жамият томонидан буйруқ чиқарилганлигини, бошқа лавозим ҳам бериш нияти йўқлигини маълум қилган.

Судлов ҳайъати юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, даъвогар А.Алмардоновнинг ишдан бўшаш ҳақида ўзида хоҳиш ва истак бўлмаганлигини, аксинча келишув шартномасига ўша вақтдаги ҳолат ва вазият иш берувчининг босими ва қистови таъсирида, уни имзо қўйишга фаол равишда ундаш ҳаракатлари асосида ёзилганлиги, бу эса амалдаги меҳнат қонунчилиги талабларига зид шаклда бекор қилинган деган хулосага келган.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

01 Nov, 05:20


Қашқадарё вилояти судлари масъуллари Ғузор туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

28 Oct, 12:36


Daryo.uz интернет-нашрида эълон қилинган мақола юзасидан

Ҳақиқатан ҳам даъвогар М. Давронқуловнинг даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судига ўтказилган.

Негаки, даъвогар фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2024 йил 6 сентябрдаги 48-сонли буйруғидан норози бўлиб, шу суднинг ўзига даъво киритган.

Даъвонинг қисқача мазмуни - мазкур суднинг 2024 йил 6 сентябрдаги 48-сонли буйруғини бекор қилиш, ишга тиклаш, иш ҳақи ва фойдаланилмаган меҳнат таътили пулини ҳамда етказилган маънавий зарарни ундиришдан иборат.

Қашқадарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати иш юзасидан холисликни таъминлаш мақсадида, Фуқаролик процессуал кодексининг 29-моддасига асосан мазкур меҳнат низоси фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро суди томонидан кўриб чиқилиши лозим, деган тўхтамга келганлиги маълум қилинади.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

28 Oct, 09:38


Қашқадарё вилояти судлари масъуллари Қамаши туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

28 Oct, 05:47


Адвокатлар билан учрашув ташкил этилди

Адвокатлар палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, Қашқадарё вилоят суди ва вилоятда фаолият юритувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Батафсил👈

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

25 Oct, 06:53


Қашқадарё вилоят суди томонидан банк ходимлари учун
сайлов жараёнида иштирок этиш, уни ўтказиш тартиби ва қоидаларини тушунтириш юзасидан учрашув ташкил этилди


Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

24 Oct, 10:15


ОДИЛ СУДЛОВ

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

24 Oct, 05:00


#Жараён

Жиноят ишлари бўйича Косон туман суди раиси Ф.Юсупов тумандаги 2-сонли мактабда "Ўзбекистон Республикасида Давлат ҳокимиятининг тузилиши" мавзуида очиқ дарс машғулоти  ўтказди.

Савол-жавоб тарзида бўлиб ўтган очиқ дарс мобайнида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

23 Oct, 13:44


Daryo.uz интернет-нашрида эълон қилинган “Қашқадарёда бир қарздорлик учун иккита ижро варақа чиқарилди” сарлавҳали мақола юзасидан

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Dov UFQ Energy” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Чироқчи туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус С. Рахимова ва қўшимча жавобгарлар:АТБ “Агробанк” ҳамда “Абдувохид Карвончи” масъулияти чекланган жамияти зиммасига “Dov UFQ Energy” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Косон тумани Пудина қишлоғи Пудина кўчаси 11-уйда жойлашган “Савдо-маиший ва тўйхона хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш цехлари” биносига қўйилган тақиқни ечиш мажбуриятини юклашни сўраган.

Дастлаб, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 июндаги
4-1801-2203/1242-сонли ҳал қилув қарори билан жавобгар “Абдувохид Карвончи” МЧЖдан даъвогар АТБ “Агробанк” фойдасига 2 053 333 333 сўм муддатли асосий кредит қарз, 146 666 666 сўм муддати ўтган асосий кредит қарз, 78 290 020 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 21 600 сўм почта ҳаражати ундирилган ҳамда ундирув қўшимча жавобгар “Dov UFQ Energy” МЧЖга тегишли “Савдо маиший ва тўйхона хизмат кўрсатиш ҳамда ишлаб чиқариш цехлари биноси”га қаратилган.

Қонунчиликка кўра қарздорлик турли ҳудудларда жойлашган бир нечта жавобгардан ундириши белгиланганда, суднинг ҳал қилув қарорига асосан жавобгарлар сонига мутаносиб бир нечта ижро варақаси берилади.

Шунга кўра, мазкур ҳал қилув қарори ижроси юзасидан индекс-1 ва индекс-2 ижро варақалари берилган.
Мазкур ҳал қилув қарори ижроси юзасидан берилган индекс-2 ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюроси Косон туман бўлими томонидан 2023 йил 15 сентябрда ижро ишини тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Шу сабабли даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси гаровга қўйилган тақиқни ечиш мажбуриятини юклаш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилган.

Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 сентябрдаги
4-1807-2401/1694-сонли ҳал қилув қарорига асосан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан даъвогар “Dov UFQ Energy” МЧЖ манфаатида киритилган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.

Ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлиб Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан даъвогар “Dov UFQ Energy” МЧЖ манфаатида киритилган апелляция шикояти Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси томонидан 2024 йил 29 октябрь куни кўриб чиқиш учун тайинланган.

Шунингдек, Агробанк АТБ иқтисодий иш бўйича индекс-2 ижро варақасининг асли йўқолганлиги сабабли унинг дубликатини беришни сўраб, Қарши туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилган.

Агробанк АТБда индекс-1 ижро варақасининг асли мавжудлиги, МИБ бюроси Косон туман бўлими томонидан 2023 йил 15 сентябрда ижро иши тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилиниб, индекс-2 ижро ҳужжатининг асли бўлимда мавжуд бўлмаганлиги сабабли, Агробанк АТБга қайтарилмаганлиги, индекс-2 ижро варақасининг асли йўқолганлиги сабабли, Қарши туманлараро иқтисодий суди томонидан мазкур иқтисодий иш бўйича индекс-2 ижро варақасининг дубликатини бериш бўйича ажрим қабул қилинганлиги маълум қилинади.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

23 Oct, 10:46


Қашқадарё вилоят судида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун ва моҳиятини ўрганиш юзасидан видеоконференцалоқа воситасида семинар-машғулоти ташкил этилди

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

23 Oct, 10:21


#Жараён

Жиноят ишлари бўйича Қамаши туман суди раиси А.Ўралов тумандаги 1-сонли мактабда "Вояга етмаганларга нисбатан жазо турлари" мавзуида очиқ дарс машғулоти ўтказди.

Савол-жавоб тарзида бўлиб ўтган очиқ дарс мобайнида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

23 Oct, 09:19


АССАЛОМ ЎЗБЕКИСТОН / Қашқадарё вилоят суди томонидан “Она тили – ўзлик тимсоли” деб номланган маърифий тадбир ҳақида лавҳа

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

22 Oct, 15:57


#Сайёр_қабул

Қашқадарё вилояти судлари раҳбарияти томонидан аҳолининг суд-ҳуқуқ соҳасига доир мурожаатларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилади.

Сайёр қабул жорий йилнинг 23 октябрь куни соат 16:00 да Ғузор тумани "Мустақиллик" МФЙ да бўлиб ўтади.
 
Сайёр қабул жараёнида фуқаролар судлар фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаат қилишлари мумкин.
 
Мурожаат учун телефон: 93-933-51-51

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

22 Oct, 15:33


#Жараён

Жиноят ишлари бўйича Муборак туман суди раиси Одилбек Бегимқулов тумандаги 28-сонли умумий ўрта таълим мактабида юқори синф ўқувчиларига “Шарафли судьялик касби” мавзуида очиқ назарий дарс машғулотини ўтди.

Унда ўқувчиларга шарафли ва масъулиятли бўлган судьялик касби, ҳокимият бўлиниш принциплари, учинчи ҳокимият сифатида судларда одил судловнинг судьялар томонидан амалга оширишдаги ўрни, шунингдек, жиноят ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича жавобгарлик асослари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Очиқ дарс савол-жавоб кўринишида бўлиб ўтди. Ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

22 Oct, 08:41


Жиноят ишлари бўйича Касби туман судининг сайёр мажлисидан репортаж

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

22 Oct, 08:40


#Жараён

Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди раиси А.Хамраева тумандаги 75-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга "Давлат қонунининг устуворлиги", "Вояга етмаган ёшларнинг таълим олиш ҳуқуқи, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари" мавзуида амалий дарс машғулоти ўтди.

Машғулот давомида вояга етмаганлар ўртасида содир қилинаётган жиноятлар ва уларга тайинланадиган жазо турлари ҳақида ҳам тегишли тушунтиришлар берилди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

22 Oct, 06:19


Қашқадарё вилоят маъмурий судида “Тил – миллат кўзгуси” мавзуида маърифий тадбир ташкил этилди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

22 Oct, 04:49


#Жараён

Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман суди раиси Л. Расулова тумандаги Убайдулла Уватов номли мактабга ташриф буюриб, ўқувчиларга “Жиноятга жазо муқаррар” мавзуида амалий дарс машғулоти ўтказди.

Машғулот давомида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари тўғрисида, одил судловни амалга ошириш борасидаги ислоҳотлар, таълим соҳасида амалга оширилаётган янгиликлар, ҳокимият бўлиниш принциплари ҳақида маълумотлар берилди.

Жиноят ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар бўйича жавобгарлик асослари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

21 Oct, 10:47


Қашқадарё вилоят суди ташаббуси билан вилоят ҳудудий сайлов комиссиясида сайлов қонунчилиги ва уни бузишнинг ҳуқуқий оқибатлари мавзуида тадбир бўлиб ўтди

Сайт | Телеграм

Қашқадарё вилояти судлари | Расмий канал

21 Oct, 10:30


#Жараён

Жиноят ишлари бўйича Қарши тумани суди раиси О.Шукуров томонидан Қарши туманида жойлашган 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга "Вояга етмаганларнинг ҳуқуқ, мажбуриятлари ва жавобгарлиги" мавзуида очиқ дарс машғулоти ўтказилди.

Сайт | Телеграм

1,630

subscribers

7,930

photos

1,291

videos