Uzpharmcontrol @uzpharmcontrol Channel on Telegram

Uzpharmcontrol

@uzpharmcontrol


ССВ ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасининг расмий телеграм канали

Телефон: (+99871) 203-01-01
Веб-сайт: www.uzpharm-control.uz
Алоқа бот: @uzpharmcontrol_bot

Uzpharmcontrol (Uzbek)

Uzpharmcontrol kanali Sovet davlatlarida farmatsevtik mahsulotlarni hifz etishga yordam beradi. Kanal orqali siz davlat muktamoli farmatsevtik mahsulotlari hifz etish bo'yicha eng so'nggi yangiliklarni o'rganishingiz mumkin. "Pharmaceutical Products Safety Center" davalat muassasasi rasmiy kanalida har kuni yangi ma'lumotlar, ko'rsatmalar va qiziqarli malumotlar bilan tanishing. Telefon: (+99871) 203-01-01 Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot

Uzpharmcontrol

28 Jan, 04:05


🖥🖥🖥

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси фаолиятининг 2024-йилдаги асосий кўрсаткичлари ҳақида маълумот

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

27 Jan, 11:30


Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Фармрейд:
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Зангиота туманида яшовчи фуқаро У.У.нинг (муқаддам судланган) хонадони кўздан кечирилганда, 770 дона оқ қизил рангли “ЗАРДЕКС” номли капсула ва 26 дона флаконда “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳарактлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

27 Jan, 06:46


🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 2024 йилда 1589 номдаги фармацевтика маҳсулотлари давлат рўйхатидан ўтказилди

😎 Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

😎 Метрология хизмати томонидан 2024 йилда 3529 та ўлчаш воситаси қиёсланди

😎 Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият учун берилган лицензиялар реестри янгиланди

😎 Марказ мутахассислари Японияда халқаро семинарда иштирок этмоқда

😎 Алишер Темиров туркиялик мутахассис Hasan Bağchi билан учрашди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Экспертлар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

😎 “Зарур фармаконазорат амалиёти - GVP” бўйича навбатдаги семинар-тренинг онлайн форматда ўтказилади

😎 721 номдаги фармацевтика маҳсулотларининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини амал қилиш муддатлари узайтирилди

😎 Лицензия талабларига риоя қилмаган дорихона лицензияси бекор қилинди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

24 Jan, 13:22


Чекланган нархлар реестри

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol

24 Jan, 05:37


Дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош қилинди

Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда “Наманган-Бухоро” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Ўзбекистон фуқароси бошқарувида бўлган “BTS” шаҳарлараро почта юкларини ташувчи юк автотранспорт воситаси Поп туманидаги “Наманган” ЙПХ масканида тўхтатилиб, тегишли тартибда кўздан кечирилди.

Натижада автомашинанинг юкхонасидан ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган тахминий суммаси 350 000 000 сўмлик бўлган 140 турдаги 2 156 қути дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

23 Jan, 10:42


🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан "Дори воситаларини стандартлаш илмий маркази" МЧЖ ва Тошкент фармацевтика институти билан ҳамкорликда 2025 йил 3-12 феврал кунлари “Зарур фармаконазорат амалиёти - GVP” бўйича навбатдаги семинар-тренинг онлайн форматда ўтказилади.

Онлайн дарслар тиббиёт фанлари номзоди, фармаконазорат бўйича мутахассис Елена Матвеева томонидан ўтилади.

🏷 Семинарнинг асосий мақсадлари:

GVP стандартлари бўйича назорат ва амалий билимларни ошириш;
Дори воситалари хавфсизлигини таъминлашда халқаро қоидаларга мувофиқ ечимларни муҳокама қилиш;
Тажриба алмашиш ва тармоқдаги замонавий ёндашувлар билан танишиш.

☎️ Семинарда иштирок этиш истагида бўлганлар (97) 005-0040 ва (94) 001-5005 рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Центром безопасности фармацевтической продукции совместно с ООО «Научный центр стандартизации лекарственных средств» и Ташкентским фармацевтическим институтом в период с 3 по 12 февраля 2025 года будет проведён очередной семинар-тренинг в онлайн-формате по теме «Надлежащая фармаконадзорная практика - GVP».

Онлайн-занятия проведет кандидат медицинских наук, специалист по фармаконадзору Елена Матвеева.

🏷 Основные цели семинара:

Повышение знаний и практических навыков в соответствии со стандартами GVP;
Обсуждение решений по обеспечению безопасности лекарственных средств в соответствии с международными правилами;
Обмен опытом и знакомство с современными подходами в данной сфере.

☎️ Для участия в семинаре обращайтесь по телефонам: (97) 005-0040 и (94) 001-5005.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

23 Jan, 04:04


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Экспертлар кенгаши ахбороти:

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Экспертлар кенгаши томонидан жорий йил 17 январдаги 1-мажлисида кўриб чиқилган масалалар ҳақида юқоридаги инфографикада танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

22 Jan, 05:38


Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолият учун берилган лицензиялар реестри янгиланди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси (01.01.2025) томонидан:

↗️ Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи лицензиатлар рўйхати;

↗️ Лицензияловчи комиссиянинг 2024 йил 23 декабрдаги қарорига биноан бекор қилинган лицензиялар рўйхати;

↗️ Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун берилган сертификатлар ва транзит рухсатномалар тўғрисидаги ахборотлар янгиланди.

Ушбу маълумотлар билан Марказнинг расмий веб-саҳифасида танишишингиз мумкин.

📝 Наркотиклар назорати қўмитаси фаолияти билан боғлиқ саволлар бўйича қуйидаги электрон почта манзили [email protected] ва қуйидаги рақамлар (71) 242-84-59, 203-01-01 (ички 2180-2185) орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

21 Jan, 12:56


Референт нархлар 21.01.2025

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol

21 Jan, 04:02


🟦🟦🟦

2024 йилда 1589 номдаги фармацевтика маҳсулотлари давлат рўйхатидан ўтказилди


2024 йилда маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг умумий 421 номдаги дори воситаси, 1168 номдаги тиббий буюм ва тиббий техникаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бу – 2023 йилги кўрсаткичларга нисбатан 30% фоиз кўп демакдир!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

20 Jan, 05:28


🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Марказда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

😎 Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан республикамиз ҳудудида фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга корхоналар ва ташкилотлар сонига оид статистик маълумотлар янгиланди

😎 Тошкент вилоятида ноқонуний дори воситалари савдоси фош этилди

😎 Марказ директори Алишер Темиров эътироф этилди

😎 Маҳсулотларни сертификатлаштириш органи навбатдаги аккредитация назоратидан муваффақиятли ўтди

😎 Синов маркази лабораториялари ўз фаолиятини давом эттирмоқда

😎 Қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузган дорихона ва уларнинг филиаллари манзиллари ҳамда ходимлари ягона реестридаги маълумотлар янгиланди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

17 Jan, 12:27


Референт нархлар 17.01.2025

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol

16 Jan, 10:02


🖥🖥🖥

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси фаолиятининг 2024 йил IV-чоракдаги асосий кўрсатгичлари ҳақида маълумот

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

16 Jan, 08:42


✏️✏️✏️

Қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилиши бекор бўлган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари ва ходимлари (провизорлар, фармацевтлар)нинг ягона реестридаги маълумотлар янгиланди.

📄 Мазкур рўйхатда 119 та дорихона ва уларнинг филиаллари манзиллари ҳамда ходимлари ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Лицензияловчи орган томонидан ушбу реестрга киритилган маълумотлар улар киритилган вақтдан эътиборан уч йил давомида сақланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

15 Jan, 09:52


Синов маркази лабораториялари ўз фаолиятини давом эттирмоқда

"Ўзбекистон аккредитация маркази" ДМ Аккредитация комиссиясининг 2025 йил 14 январь кунги йиғилишида бир қатор аккредитация объектларининг баҳолаш натижалари кўриб чиқилди.

Унга кўра, “Фармацевтика махсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМнинг Синов маркази лабораториялари Oʻz DSt ISO/IEC 17025:2019 стандарти талабларига мувофиқ навбатдаги аккредитация назоратидан муваффақиятли ўтди. Ҳамда 2021 йил 7 декабрда берилган O’ZAK.SL.0151-сонли гувоҳноманинг амал қилиши тасдиқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

15 Jan, 08:43


✏️✏️✏️

Фарғонада 381,6 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.К., К.М., А.А., ва М.Ш. келиб чиқиши ҳамда сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 381,6 млн сўмлик жами 2 400 қути (24 минг дона флакон) “АМПИСУЛ” номли дори воситасини Данғара туманида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186³-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

15 Jan, 07:16


Маҳсулотларни сертификатлаштириш органи навбатдаги аккредитация назоратидан муваффақиятли ўтди

"Ўзбекистон аккредитация маркази" ДМ Аккредитация комиссиясининг 2025 йил 10 январь кунги йиғилишида бир қатор аккредитация объектларининг баҳолаш натижалари кўриб чиқилди.

Комиссия хулосасига кўра, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи O'z DSt ISO/IEC 17065:2015 стандарти талабларига мувофиқ навбатдаги аккредитация назоратидан муваффақиятли ўтди. Ҳамда 2021 йилнинг 13 декабрида расмийлаштирилган O‘ZAK.MS.0051-сон аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тасдиқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

15 Jan, 04:04


Управлением лицензирования и контроля фармацевтической деятельности обновлены статистические данные о количестве предприятий и организаций, имеющих право заниматься фармацевтической деятельностью на территории нашей республики.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

14 Jan, 16:24


Референт нархлар 14.01.2025

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol

14 Jan, 12:03


🟦🟦🟦

Марказ директори эътироф этилди


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида Ўзбекистон тиббиёт техника ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбир давомида тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, замонавий техника ва технологияларни жорий этиш ҳамда соҳа мутахассислари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Марказ директори Алишер Темировнинг тиббиёт соҳаси ва тиббиёт техникасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди. Ушбу хизматлари учун у Ўзбекистон тиббиёт техника ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси Отабек Жиянбаев томонидан ташаккурнома ва кўкрак нишони билан тақдирланди.

Ушбу эътироф Алишер Темировнинг соҳа ривожидаги фаол ва самарали фаолиятига берилган юксак баҳо сифатида қабул қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

14 Jan, 10:40


Тошкент вилоятида ноқонуний дори воситалари савдоси фош этилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази хулосасида сақлаш ва ташиш меъёрларига риоя этилмаганлиги ҳамда қонунга мувофиқ, дори воситаларини дорихонадан ташқарида реализация қилиш мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

14 Jan, 08:04


✏️✏️✏️

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан республикамиз ҳудудида фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга корхоналар ва ташкилотлар сонига оид статистик маълумотлар янгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

14 Jan, 06:31


14-январ – Ватан ҳимоячилари куни

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази барча юртдошларимизни 14 январ - Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари ташкил топган кун билан самимий табриклайди.

Сизнинг матонатингиз, жасоратингиз ва фидойилигингиз туфайли юртимизда тинчлик ва барқарорлик ҳукм сурмоқда.

Юртимизни ҳимоя қилишдек шарафли вазифангизда муваффақият доимий ҳамроҳингиз бўлсин! Соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

14 Jan, 05:16


🟦🟦🟦

Марказда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди


Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганининг 33 йиллиги ва 14 январь Ватан ҳимоячилари куни мунособати билан "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасида "Армия - халқ таянчи ва ифтихори" мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида армиянинг мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашдаги аҳамияти, шунингдек, Ватанга садоқат, мардлик ва жасурлик каби олий қадриятлар ҳақида сўз юритилди.

Университет оркестр жамоаси ижросидаги мусиқий чиқишлар тадбирга ўзига хос байрамона кайфият бахш этди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

13 Jan, 07:08


‼️‼️‼️

Ҳозирги кунда дори воситаларининг турлари кундан-кунга ортиб, танлаш имкониятимиз кенгайиб бормоқда.

Аммо уларни нотўғри қўллаш ҳамда ўзбошимчалик билан даволаниш оқибатида салбий таъсирлар кузатилаётгани бор гап.

Хўш, препаратларни қўллашда қандай хатоларга йўл қўймаслик зарур?

Батафсил Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

13 Jan, 05:18


🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Яккасарой туманида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда 2024 йилда ишлаб чиқилган 8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат тасдиқланди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ўтган йил давомида қатор халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди

😎 Реимбурсация дастури: Сурункали касалликларга чалинган беморларга бепул дори воситалари берилмоқда

😎 Тошкент вилоятида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

😎 2024 йилда тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлмаган 18 091 номдаги 3 458 133 ўрам фармацевтика маҳсулотлари аниқланди

😎 Дори воситаларини шифокор тавсиясисиз қабул қилиш жуда хавфли

😎 “Uzpharminfo" мобил дастурнинг android операцион тизимида ишловчи қурилмалар учун мўлжалланган иловаси янгиланди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

09 Jan, 10:10


🟦🟦🟦

Реимбурсация дастури: Сурункали касалликларга чалинган беморларга бепул дори воситалари берилмоқда

Реимбурсация, яъни «харажатларни қоплаш» маъносини англатадиган бу тизим 2020–2024 йиллар давомида Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилди. Ҳозирги пайтда эса Сирдарё вилояти билан бирга Тошкент шаҳрида ҳам амалиётга татбиқ этилмоқда.

Мазкур дастур моҳияти нимадан иборат, у шифокор ва беморлар учун қандай қулайликларга эга? Батафсил юқоридаги лавҳада танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

08 Jan, 05:05


🟦🟦🟦

8 январь — Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази жамоаси соҳа ходимларини – Прокуратура органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади!

Сизнинг қонун устуворлигини таъминлаш, адолат ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш йўлидаги машаққатли меҳнатингиз жамиятимизни янада барқарор ва фаровон қилишга хизмат қилмоқда.

Шарафли ва фидокорона фаолиятингизда касбий муваффақиятлар тилаймиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

07 Jan, 13:16


Референт нархлар 07.01.2025

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol

31 Dec, 19:13


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

31 Dec, 17:16


Соҳа вакилларининг янги йил табриги

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Халқаро алоқалар бўлими бош мутахассиси Мадинахон Гиясова.

🎄🔔🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

31 Dec, 16:01


Соҳа вакилларининг янги йил табриги

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Вакциналар, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси менеджери Камола Хакимова.

🎄🔔🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

31 Dec, 15:01


Соҳа вакилларининг янги йил табриги

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг директори ёрдамчиси Мирсодиқжон Назаркулов.

🎄🔔🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

31 Dec, 14:01


Соҳа вакилларининг янги йил табриги

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Вакциналар, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси мудири Наргиза Махсумова.

🎄🔔🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

31 Dec, 13:01


Соҳа вакилларининг янги йил табриги

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Фармакология қўмитаcи раиси Саидислом Абдуллаев.

🎄🔔🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

31 Dec, 12:01


Соҳа вакилларининг янги йил табриги

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Фармакопея қўмитаси раиси, фармацевтика фанлари доктори Камола Нуридуллаева.

🎄🔔🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

31 Dec, 11:01


Соҳа вакилларининг янги йил табриги

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Синов маркази раҳбари Зуфар Бобоев.

🎄🔔🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

31 Dec, 10:00


Соҳа вакилларининг янги йил табриги

Глава Ассоциации представительств иностранных фармацевтических компаний и производителей в Узбекистане – Мухаббат Аскарова.

🎄🔔🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

31 Dec, 09:00


Соҳа вакилларининг янги йил табриги

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳузуридаги "Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази" МЧЖ директори Азизбек Жураев.

🎄🔔🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

31 Dec, 08:01


Соҳа вакилларининг янги йил табриги

“PQM+ Uzbekistan” Program Lead Alexander Kvitashvili.

🎄🔔🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

31 Dec, 07:01


Cоҳа вакилларининг янги йил табриги

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори маслаҳатчиси, фармацевтика фанлари номзоди Гулнора Зуфарова.

🎄🔔🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

31 Dec, 06:00


Соҳа вакилларининг янги йил табриги

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири, ф.ф.д профессор Х. Джалилов.

🎄🔔🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

31 Dec, 05:03


🔴 🟦🟦🟦

Ҳурматли фармацевтика соҳаси ходимлари! Азиз ҳамкасблар!


Аввало, барчангизни кириб келаётган Янги — 2025 йил билан чин юракдан қутлайман!

Тарихга айланиб бораётган 2024 йилда юртдошларимизни арзон ва сифатли фармацевтика маҳсулотлари билан тўлақонли таъминланишини ва дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг сифати, самарадорлиги ва уларнинг безарарлигини таъминлашга қаратилган ҳамда ходимлар малакасини ошириш, марказ фаолиятига халқаро стандартларни жорий этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш орқали хорижий тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий қилишга эришдик. Бугунги кунда қатор халқаро ташкилотлар ва компаниялар билан самарали алоқалар ўрнатилди.

Хусусан, Марказимиз Фармацевтика маҳсулотларига қўйиладиган техник талабларни уйғунлаштириш бўйича халқаро кенгаш Ассамблеяси (ICH) нинг кузатувчиси бўлиши, Халқаро фармацевтика регуляторлари дастури (IPRP) ва Глобал уйғунлаштириш ишчи гуруҳи (GHWP)га аъзо бўлиши бу жуда муҳим ва стратегик қадам бўлди.

Таъкидлаш жоиз, эришилган натижалар ташкилотимизнинг глобал стандартларга мос ишлашини таъминлаб, юртимизда дори воситаларининг сифатини ва хавфсизлигини оширишга, шунингдек, маҳаллий маҳсулотларимизни халқаро бозорларда рақобатбардошлигини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.


ICH, IPRP ва GHWP каби нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорлик марказнинг халқаро фармацевтика соҳасидаги мавқеини янада мустаҳкамлашга, ҳамда мамлакатимизнинг фармацевтика соҳасидаги ривожланишини янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Дилларимиз пок ва эзгу ниятларга тўлиб турган ушбу қувончли лаҳзаларда яна бир бор барчангизни Янги йил байрами билан чин дилдан муборакбод этиб, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, ўзингиз ва яқинларингизга мустаҳкам соғлик ҳамда узоқ умр тилайман!

Янги йилнинг қадами қутлуғ келсин!

Алишер Темиров,
Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази директори


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

31 Dec, 05:03


Уважаемые сотрудники фармацевтической отрасли!
Дорогие коллеги!


Прежде всего, поздравляю всех вас с наступающим Новым — 2025 годом от всего сердца!

В уходящем 2024 году была проделана значительная работа по обеспечению нашего населения доступными и качественными фармацевтическими продуктами, а также по обеспечению качества, эффективности и безопасности лекарственных средств, медицинских изделий и медицинской техники. Кроме того, были предприняты шаги по повышению квалификации сотрудников и внедрению международных стандартов в деятельность нашего центра.

Также благодаря расширению международного сотрудничества мы достигли успехов в изучении и внедрении зарубежного опыта. Сегодня налажены продуктивные связи с рядом международных организаций.

В частности, вступление Центра наблюдателем в Международный совет по гармонизации технических требований к фармацевтической продукции (ICH), а также членство в Международной программе фармацевтических регуляторов (IPRP) и Глобальной рабочей группе по гармонизации (GHWP) стало важным и стратегическим шагом.

Следует отметить, что достигнутые результаты обеспечивают соответствие нашей организации глобальным стандартам, способствуют повышению качества и безопасности лекарственных средств в нашей стране, а также укрепляют конкурентоспособность наших местных продуктов на международных рынках. Сотрудничество с такими престижными организациями, как ICH, IPRP и GHWP, укрепляет международный авторитет нашего центра и способствует переходу фармацевтической отрасли нашей страны на новый этап развития.

В эти радостные моменты, наполненные светлыми и добрыми намерениями, ещё раз искренне поздравляю всех вас с Новым годом! Желаю мира и благополучия вашим семьям, крепкого здоровья и долгих лет вам и вашим близким!

Пусть Новый год принесёт счастье и удачу!

Алишер Темиров,
Директор Центра безопасности фармацевтической продукции


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

31 Dec, 05:03


Dear Professionals of the Pharmaceutical Industry, Esteemed Colleagues.

As we approach the New Year of 2025, I extend my heartfelt congratulations to each of you!

Reflecting on the year 2024, we can take pride in the significant strides made to ensure access to affordable, high-quality pharmaceutical products for our citizens. Our efforts focused on guaranteeing the quality, efficacy, and safety of medicines, medical devices, and equipment. Additionally, we prioritized enhancing staff qualifications and integrating international standards into the operations of our Center.

Through expanded international cooperation, we successfully analyzed and adopted best practices from global experiences. Today, our Center has established strong and productive relationships with numerous international organizations.

One of our most notable achievements this year was obtaining observership in the International Council for Harmonisation of Technical Requirements for Pharmaceuticals for Human Use (ICH), along with becoming members of the International Pharmaceutical Regulators Programme (IPRP) and the Global Harmonization Working Party (GHWP). These milestones represent significant and strategic progress for our organization.

These accomplishments not only align our Center with global standards but also enhance the quality and safety of medicines within our country. They contribute to strengthening the competitiveness of our domestic pharmaceutical products in international markets. Our collaboration with esteemed organizations such as ICH, IPRP, and GHWP bolsters the Center’s international standing and drives the advancement of the pharmaceutical sector in our nation to new heights.

As we celebrate this joyous occasion filled with hope and aspirations, I once again extend my warmest congratulations on the New Year. I wish peace and harmony for your families, good health, and prosperity for you and your loved ones.

May the New Year bring you happiness, success, and new opportunities!

Alisher Temirov
Director, The Center for
Pharmaceutical Products Safety


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

31 Dec, 04:00


#йил_сарҳисоби

🔤🔤🔤 No comment: "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси 2024 йил сарҳисоби

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

28 Dec, 06:34


🟦🟦🟦

Телеграм каналлар сервис аналитикаси маълумотларига кўра, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг “Uzpharmcontrol” телеграм каналида бериб борилган хабарлар 2024 йил давомида 6.6 млн марта ўқилди.

🔔 Шунингдек, йил давомида каналда:

🕊 1300 дан ортиқ пост нашр қилинди;
🕊 4100 янги обуначилар қўшилди;
🕊 326 та канал иқтибос олди;
🕊 796 пост репост қилинди;
🕊 59.3 минг киши постлар улашди.

👀 Каналимиз орқали тарқатилаётган ахборотларнинг кўп ўқилишлари ва фаол реакциялар фаолиятимизга бўлган ишонч ва қизиқиш ортиб бораётганидан дарак!

“Uzpharmcontrol” канали янги 2025 йилда ҳам барча фойдаланувчиларни долзарб ахборот ва янгиликлар билан хабардор қилишда давом этади!

Ишонч ва эътиборингиз учун раҳмат.


Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

26 Dec, 04:01


🟦🟦🟦

Дори воситаларини сифатини таъминлаш халқаро талаблар даражасида амалга оширилмоқда - профессор Х.Джалилов

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири, ф.ф.д профессор Х. Джалилов 2024 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

25 Dec, 11:08


Референт нархлар 25.12.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol

25 Dec, 09:07


🎉 Янги марра: 1000 обуначи!

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг "YouTube" саҳифасидаги обуначилар сони 1000 нафарга етди!

Бу натижага сизнинг ишончингиз ва қўллаб-қувватлашингиз орқали эришдик. Биз учун ҳар бир лайк, изоҳ ва кўришлар муҳим аҳамиятга эга.

🎞 Саҳифамизда сиз учун:

📺 Дори воситалари хавфсизлигига оид амалга оширилаётган ишлар ҳақида;
📺 Семинар ва турли тадбирлардан тайёрланган эксклюзив видеолавҳалар;
📺 Мутахассисларнинг қимматли тавсиялари ва интервьюларини тақдим этамиз.

Агар ҳали ҳам саҳифамизга обуна бўлмаган бўлсангиз, бизга қўшилинг ва дори воситалари хавфсизлиги дунёсида янгиликлардан хабардор бўлинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

25 Dec, 04:01


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Экспертлар кенгаши ахбороти:

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Экспертлар кенгаши томонидан жорий йил 20 декабрдаги 30-мажлисда кўриб чиқилган масалалар ҳақида юқоридаги инфографикада танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

24 Dec, 12:51


Референт нархлар 24.12.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol

24 Dec, 11:01


🟦🟦🟦

Марказда очиқ танлов асосида ишга қабул қилиш учун суҳбат жараёнлари ўтказилди


Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга оширишни назарда тутувчи тартиб жорий этилган.

Бугун, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида мазкур тартибга мувофиқ, бўш иш ўринлари учун эълон қилинган очиқ танлов бўйича номзодлар билан суҳбат жараёнлари бўлиб ўтди. Унда муассаса директори Алишер Темиров бошчилигадаги комиссия томонидан номзодларнинг билим, малака ва касбий қобилиятлари холисона баҳоланди.

Марказда ходимларни ишга қабул жараёнининг шаффоф ва очиқ тарзда ташкил этилиши орқали истеъдодли мутахассисларни жалб қилиш, уларга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар яратиш мақсад қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

23 Dec, 05:44


🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази фаолиятига оид янгиликларни энди LinkedIn тармоғида

😎 Молдова Дори воситалари ва тиббий буюмлар агентлиги билан англашув меморандуми имзоланди

😎 Фармацевтика соҳасини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди

😎 Ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

😎 Марказ делегацияси Dita Estfarm компанияси фаолияти билан танишди

😎 Тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлмаган 1 249 номдаги 17 177 ўрам ҳамда 50 814 дона кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган дори воситалари аниқланди

😎 Президент Шавкат Мирзиёев “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери билан танишди

😎 Сибутрамин дори воситаси кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилди

😎 Ўзбекистон ва Хитой (SHUAR) бизнес форуми бўлиб ўтди

😎 Тошкент вилоятида тиббиёт буюмларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

😎 Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

20 Dec, 12:30


Референт нархлар 20.12.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol

20 Dec, 07:14


Республикада фаолият юритаётган фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш органлари томонидан жорий йил ноябрь ойида:

☑️ 4110 та сериядаги 75 947 173  шартли ўрамдаги маҳсулотга 1261 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди.

☑️ 8 сериядаги 644 743 шартли ўрамдаги фармацевтика маҳсулоти лаборатория синовлари натижасида норматив хўжжатлар талабларига номувофиқ деб топилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

19 Dec, 11:25


Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси (SHUAR) бизнес форуми бўлиб ўтди

Тадбирда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов бошчилигидаги делегация таркибида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари Шоядбек Васиев ҳам иштирок этди.

Форум давомида, Ўзбекистон ва Хитой тиббиёт муассасалари, шунингдек, фармацевтика йўналишидаги музокарларда ҳамкорлик ва тажриба алмашинувларини чуқурлаштириш бўйича муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

19 Dec, 05:24


Бош мақсад - бошқарув, фан, таълим ва ишлаб чиқариш уйғунлиги орқали фармацевтика тармоғини янги тараққиёт босқичига кўтариш

Главная цель – через синергию управления, науки, образования и производства вывести фармацевтическую отрасль на новую ступень развития

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

18 Dec, 15:49


Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасидаги корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с руководителями фармацевтических предприятий.

#Mirziyoyev #yigilish #farmatsevtika #tashabbuslar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Uzpharmcontrol

10 Dec, 05:34


🟦🟦🟦🟦

Бугун - Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Давлат мадҳиясининг матн муаллифи Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов, мусиқаси Ўзбекистон халқ артисти, бастакор Мутал (Мутаваккил) Бурҳоновга тегишли.

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган бўлиб, 13 моддадан иборат.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

10 Dec, 04:41


🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Смита Пант хоним билан учрашди

😎 “NATIONAL MED FARM” МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди

😎 Қашқадарё вилоятида кучли таъсир қилувчи моддалар муомиласини тартибга солишга бағишланган семинар ўтказилди

😎 Алишер Темиров марказда USAID - АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг Соғлиқни сақлаш офиси янги директори Тара Милани билан учрашув ўтказди

😎 Экспертлар кенгаши томонидан жорий йил ноябрь ойидаги мажлисларда  кўриб чиқилган масалалар ҳақида маьлумот берилди

😎 Россияда лабораториялараро таққослаш синовларида Марказ лабораториясининг синов натижалари эътироф этилди

😎 Тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестация ўтказилди

😎 Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан республикамиз ҳудудида фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга корхоналар ва ташкилотлар сонига оид статистик маълумотлар янгиланди

😎 Таниқли эксперт, фармаконазорат бўйича мутахассис Елена Матвеева иштирокида GVP бўйича ўқув семинар бўлиб ўтмоқда

😎 Россия фармацевтика корхонасида ишлаб чиқарилган "in vitro" ташхис тиббий буюмлари текширувдан ўтказилди

😎 Марказда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

😎 Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Равшан Маматов Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси фаолияти билан танишди

😎 Мамлакатимизда мажбурий рақамли маркировкаланадиган дори воситалари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарнинг барчаси (100%) «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (МАТ)га уланди

😎 Марказнинг Қиёслаш лабораторияси ўз фаолият соҳасини кенгайтирди

😎 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида махсус тадбир ташкил этилди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

06 Dec, 12:53


Референт нархлар 06.12.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol

06 Dec, 04:00


🖥🖥🖥

Управлением лицензирования и контроля фармацевтической деятельности обновлены статистические данные о количестве предприятий и организаций, имеющих право заниматься фармацевтической деятельностью на территории нашей республики.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

05 Dec, 07:06


‼️‼️‼️

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализацияси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари диққатига!

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан чакана савдо ташкилотларининг дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимига уланмаганлиги аниқланган тақдирда фармацевтика фаолияти учун берилган тегишли лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиниши ва (ёки) уни суд тартибида тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш чоралари кўрилади.

↗️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

05 Dec, 04:09


🖥🖥🖥

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан республикамиз ҳудудида фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга корхоналар ва ташкилотлар сонига оид статистик маълумотлар янгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

04 Dec, 04:00


🖥🖥🖥

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Экспертлар кенгаши ахбороти:

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Экспертлар кенгаши томонидан жорий йил ноябрь ойидаги мажлисларда кўриб чиқилган масалалар ҳақида юқоридаги инфографикада танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

22 Nov, 13:13


Референт нархлар 22.11.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol

22 Nov, 05:23


🖥🖥🖥

Актуализированы данные Управлением лицензирования фармацевтической деятельности Центра безопасности фармацевтической продукции.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

21 Nov, 14:38


✏️✏️✏️

Президентимизнинг тегишли Фармонига биноан, Асилбек Анварович Худаяров Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

20 Nov, 11:56


💬 17-савол:

Дорихона лицензияси бор ёки йўқлигини қандай билиш мумкин?

Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д. Мансурбеков жавоб берди.

💳 Жавоб:

Лицензиялар реестри «Лицензия» АТда электрон шаклда фаолиятнинг ҳар бир лицензияланадиган тури бўйича алоҳида юритилади ва ундаги маълумот барча учун очиқ ҳисобланади.

Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензияга эга юридик шахслар ҳақида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг расмий веб сайтида маълумот олишингиз мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган "Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра, дорихоналар фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг рақами, амал қилиш муддати, шунингдек лицензия берган орган тўғрисидаги маълумотларни ёки лицензия нусхасини истеъмолчилар танишиши учун қулай бўлган жойга жойлаштириши керак.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

20 Nov, 09:15


Марказда Экспертлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида 27-сонли Экспертлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда маҳаллий ва хорижий давлатлар ишлаб чиқарувчилари тақдим этган:

↗️ 12 номдаги дори воситалари, 43 номдаги тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳамда 20 номдаги дори воситалари ва 1 номдаги тиббий буюм ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш рад этилди.

↗️ 38 номдаги дори воситалари ва 9 номдаги тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини амал қилиш муддати узайтирилди.

↗️ Давлат рўйхатидан ўтган 22 номдаги дори воситалари ва 3 номдаги тиббий буюм ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари ҳамда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга рухсат этилди.

↗️ 6 номдаги дори воситалари клиник тадқиқотлар ўтказишга тавсия этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

20 Nov, 07:30


✏️✏️✏️

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан статистик маълумотлар янгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

19 Nov, 13:58


Референт нархлар 19.11.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol

18 Nov, 06:41


🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 8 номдаги 1360 ўрам дори воситаси қалбакилаштирилганлиги аниқланди

😎 “Терафлю” ва “Нимесил” дори воситаларини бирга қўшиб ичиш тўғрисида берилган саволга Фармакология қўмитаси раиси Саидислом Абдуллаев жавоб берди

😎 Марказ мутахассислари "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди

😎 “Европа иқтисодиёти кунлари” форуми доирасида очиқ давра суҳбати бўлиб ўтди

😎 Марказ мутахассислари “Реглек 2024” конференциясида иштирок этди

😎 Марказда соҳа тадбиркорлар билан профилактик учрашув бўлиб ўтди

😎 336 та тиббий ўлчаш воситаси қиёслаш назоратидан ўтказилди

😎 Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий буюмлар экспертиза қилиш илмий маркази билан англашув меморандуми имзоланди

😎 Марказ мутахассиси Японияда бўлиб ўтаётган халқаро семинарда иштирок этди

😎 Бутунроссия тиббий техникалар илмий-тадқиқот ва синов институти билан англашув меморандуми имзоланди

😎 Фармацевтик компанияларнинг фармаконазоратга масъул бўлган шахсларни ўқитиш режалаштирилмоқда

😎 Марказда Давлат байроғи қабул қилинганлигини 33 йиллиги нишонланди

😎 Марказ директори Алишер Темиров бошчилигидаги делегация "Novamed-2024 - тиббий буюмлар айланмаси" халқаро форумида иштирок этди

😎 Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 — 2025 йилларга мўлжалланган миллий дастур тақдимоти бўлиб ўтди

😎 Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

18 Nov, 04:07


🟦🟦🟦🟦

​​Бугун - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун!

Ўз мустақиллигини қўлга киритган ҳар бир юрт байроғининг Бирлашган миллатлар ташкилоти бош қароргоҳи майдонида музаффар ҳилпирашини истайди. Чунки бу дунёда ўз ўрни, ўз овозига эга эканининг тасдиғи, мустақиллигининг тан олингани ифодасидир.

Бундан роппа-роса 33 йил муқаддам Ўзбекистон деб аталмиш осойишта, эркин ва фаровон юртнинг она табиатдан андоза олиб ишланган давлат байроғи қабул қилинган эди. Шундан буён бу муқаддас туғ энг олий саҳналар, энг юқори марраларда, зафарли қўлларда баланд кўтарилмоқда, шавқу завқ билан кўзларга суртилиб, лабларга босилмоқда.

Бугун бу байроқ фақатгина Ўзбекистон Республикаси давлат рамзи эмас, у шу юртда туғилиб, шу заминнинг меҳридан қониб яшаётган барча эл-элатларнинг тинчлик ва аҳиллик тимсолига, қалбларни қалбларга яқинлаштирадиган, дилларни дилларга улайдиган воситага айланган. Дунёнинг қайси бурчида бўлманг, бу байроқ она юрт нафасини димоққа уради, қадрдон Ватанни ёдга солади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази барча юртдошларимизни ушбу сана билан қизғин муборакбод этади.

Юртимиздаги тинчлик ва осудалик ҳеч қачон бизни тарк этмасин, байроғимиз баланд-баландларда Ўзбекистон деб аталмиш жаннатмакон юрт шаъни, шону шавкатидан дарак бериб ҳилпирайверсин!


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

15 Nov, 13:16


Референт нархлар 15.11.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol

15 Nov, 12:17


🟦🟦🟦

Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 — 2025 йилларга мўлжалланган миллий дастур тақдимоти бўлиб ўтди


Бугун "Trilliant Tashkent" меҳмонхонасида 15 ноябрь — “Трансмиллий уюшган жиноятчиликнинг барча турларини олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш халқаро куни” доирасида Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистондаги минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда тақдимот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат ва ҳудудий комиссиялар аъзолари, мутасадди давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари, 56 та халқаро ҳамкор ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари ҳамда 20 га яқин миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

15 Nov, 09:52


Тошкент шаҳрида дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.К. ва бошқалар тегишли сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 199 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 10 минг қути “LEVOMER 500ig” номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 13 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

↗️ Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186³-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

14 Nov, 11:50


🟦🟦

Хабарингиз бор, дори воситаларини қўллагандан кейин юзага келадиган ножўя таъсирларни ўз вақтида аниқлаш ва тегишли чора тадбирларни амалга оширишга қаратилган халқаро стандартлар талаблари асосида ишлаб чиқилган “Зарур фармаконазорат амалиёти - GVP" стандарти жорий йил биринчи ноябрдан амалга киритилди.

Шу муносабат билан "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси семинар-тренинг ўтказишни режалаштирмоқда. Ушбу тадбирда қатнашиш учун, фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган барча компаниялар ўз ташкилотларидаги фармаконазоратга масъул бўлган малакали шахслар ҳақида (қуйидаги сўровнома орқали) маълумот бериши сўралади.

📝 Cўровномани тўлдириш

Эслатиб ўтамиз, семирнар якунида иштирокчиларга сертификатлар тақдим қилиниб, республикамизда фармаконазоратни амалга ошириш бўйича тегишли малумотлар берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

14 Nov, 10:30


🟦🟦🟦🟦

Бутунжаҳон сифат куни ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларида ноябр ойининг иккинчи пайшанба куни нишонланиб келинади. Бу йилгиси 14 ноябрга тўғри келмоқда. Ушбу сана дунёда биринчи марта 1989 йил 9 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида Европа Сифат Ташкилоти (EOQ) ташаббуси билан нишонланган.

Бутун жаҳон сифат кунининг асосий мақсади, юқори сифатли маҳсулотлар ва хизматларнинг аҳамиятини ошириш, шунингдек сифатга эришишдаги муаммоларга этиборни қаратиш тадбирларни фаоллаштиришдан иборат.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази дунёда сифатни таъминлаш соҳасида фаолият юритаётган барча мутахассисларни ушбу сана билан муборакбод этиб, мамлакатимизда жаҳон талабларига мос равишда фармацевтик маҳсулотларнинг хавфсизлигини таъминлашни устувор вазифа деб билади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

13 Nov, 04:18


🟦🟦🟦

336 та тиббий ўлчаш воситаси қиёслаш назоратидан ўтказилди


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Қиёслаш лабораториясига келиб тушган аризалар асосида жорий йилнинг октябрь ойи давомида жойига чиққан ҳолда, тиббиёт муассасаларидаги 336 та тиббий ўлчаш воситалари қиёслаш текширувидан ўтказилди.

Ўрганишлар давомида, улардан 267 тасига меъёрий ҳужжат талабларига мувофиқлиги бўйича қиёсланганлик гувоҳномаси, 50 тасига аттестация гувоҳномаси ҳамда номувофиқлиги аниқланган 19 та тиббий ўлчаш воситасига яроқсизлик баённомалари расмийлаштирилди ва ҳолат юзасидан маъсулларга тегишли кўрсатма берилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВнинг 2024 йил 7 октябрдаги 313-сонли буйруғига асосан, метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синов воситаларининг рўйхатига мувофиқ, ўрнатилган тартибда метрологик текширувдан ўтказилмаган ўлчаш ва синов воситаларининг тиббиёт фаолиятида қўлланилиши таъқиқланади.

📱 Мурожаат учун телефонлар:
(+99871) 203-01-01 (ички 2240 — 2241)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

12 Nov, 14:56


Референт нархлар 12.11.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol

12 Nov, 07:00


🟦🟦🟦🟦🟦

Марказ мутахассислари “Реглек 2024” конференциясида иштирок этмоқда


Шу кунларда Москва шаҳрида “Дори воситаларини тартибга солиш амалиёти ва рўйхатдан ўтказиш – Реглек 2024” халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Тадбирда юртимиздан “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ вакиллари иштирок этмоқда.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Тиббиёт маҳсулотларини экспертиза қилиш илмий маркази” ташаббуси билан ҳар йили ўтказиб келинадиган мазкур тадбир — дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш, фармацевтика маҳсулотларини тартибга солиш амалиёти, халқаро стандартларни жорий этиш, хавфсизлик назоратини такомиллаштириш каби долзарб мавзуларни муҳокама қилиш учун муҳим платформа ҳисобланади.

Ушбу конференция давомида турли давлатларнинг миллий регулятор органи экспертлари, соҳа етакчилари, илмий-тадқиқот муассасалари ва хусусий сектор вакиллари дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнларини халқаро тажрибага мос равишда янада такомиллаштириш, инновацион ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш ва бу борада ўзаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

11 Nov, 12:08


🟦🟦🟦

8 номдаги 1360 ўрам
дори воситаси қалбакилаштирилганлиги аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан республикамиз ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирларда олинган дори воситалари "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ лабораторияларида экспертиза қилинди.

🟥 Жорий йил октябрь ойида ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, 1365 номдаги 25332 ўрам жумладан:

✔️ 560 номдаги 7874 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
✔️ 713 номдаги 14750 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
✔️ 10 турдаги 36 ўрам — ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича (контрафакт);
✔️ 74 номдаги 1312 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз;
✔️ 8 номдаги 1360 ўрам — қалбакилаштирилган дори воситалари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича хулоса берилди.

Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

11 Nov, 05:57


🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Марказда Экспертлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

😎 ЖССТнинг Уппсала Мониторинг маркази томонидан ҳар йили ўтказиб келинадиган глобал тадбир MedSafetyWeek - 2024 хафталиги ўтказилди

😎 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш паспорти” 37-илова сифатида киритилди

😎 "Аналитик усулларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва технологиялар трансфери" мавзусидаги тренинг бўлиб ўтди

😎 USP АҚШ Фармакопеяси томонидан вебинар ташкил этилди

😎 Ўзбекистон регулятор органи ICH'га кузатувчи мақомида қабул қилинди

😎 Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи инсон, ташкилотчи раҳбар, фармацевтика фанлари номзоди, соғлиқни сақлаш аълочиси М.Ибрагимова 67 ёшда вафот этди

😎 Лицензиялаш юзасидан аризаларни онлайн йўллаш бўйича қўлланма ишлаб чиқилди

😎 Октябрь ойида расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари ҳақида маълумот берилди

😎 "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ Халқаро фармацевтика регуляторлари дастурига (IPRP) аъзо бўлди

😎 "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ директори Алишер Темиров Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларига табрик йўллади

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

10 Nov, 07:52


🟦🟦🟦

Қадрли ва ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Сизлар ўз касбингиз орқали минглаб инсонлар қалбида умид ва ҳаёт нурлари уйғотаётган қаҳрамонларсиз.

Тиббиёт ходимлари куни – нафақат сиз азиз шифокорларни касбингизни, балки қалбингиздаги меҳрни, фидойилигингизни ва чексиз меҳнатингизни қадрлайдиган байрамдир. Чунки ҳар бир инсон учун саломатликнинг аҳамияти беқиёс ва бу бойликни айнан сизлар қўриқлаяпсиз.

Сизлар, чин маънода, соғлиқни сақлаш соҳасининг таянч пойдевори ва жасорат намунасиз. Кечаю кундуз беморларнинг олдида туриб, ҳаётни асраш ва уларнинг қалбларига қувонч улашаётганингиз – бу шарафли вазифа!

Барчангизга чексиз миннатдорлик билдириб, ўз ишларингизда доимо омад ва зафар ёр бўлишини тилакдошиман. Юртимизда соғлом ва бахтли ҳаётни таъминлашда қўшаётган улкан ҳиссангиз учун чин дилдан ташаккур!

Ҳар бирингизга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва оилавий фаровонлик тилайман.

Тиббиёт ходимлари куни муборак бўлсин!

Алишер Темиров,
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

08 Nov, 11:42


Референт нархлар 08.11.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol

07 Nov, 10:25


🟦🟦🟦

Республикада фаолият юритаётган фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш органлари томонидан жорий йил октябрь ойида:

☑️ 4084 та сериядаги 74 127 184 шартли ўрамдаги маҳсулотга 1032 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди.

☑️ 43 сериядаги 475 315 шартли ўрамдаги фармацевтика маҳсулоти лаборатория синовлари натижасида норматив хўжжатлар талабларига номувофиқ деб топилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

07 Nov, 04:46


ТАЪЗИЯ

Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи инсон, ташкилотчи раҳбар, фармацевтика фанлари номзоди, соғлиқни сақлаш аълочиси Ибрагимова Муҳаббат Яхъяевна 67 ёшда вафот этди.

М.Ибрагимова 1957 йил 16 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1979 йилда Тошкент Фармацевтика институтини тамомлаган.

У турли йилларда “Дори воситалари ва тиббий буюмлар сиёсати маркази” директори, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари, Дори воситалари тиббий техника буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази бўлим бошлиғи, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори маслаҳатчиси, Тошкент Фармацевтика институти кафедраси мудири каби масъул лавозимларда ишлаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Муҳаббат Ибрагимованинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

06 Nov, 05:36


#MedSafetyWeek - 2024: Хавфсиз дори воситалари учун ҳамкорлик

Ножўя самаралар кутилмаганда юз бериши мумкин. Агар дори воситасини қабул қилганингиздан кейин ўзингизни ғалати ҳис қилсангиз, буни яширманг. Бу ҳақида зудлик билан хабар беринг!

Сизнинг хабарингиз дори воситаларини хавфсизроқ қилишга ёрдам беради!

Дори воситаларни қўллаш чоғида ножўя реакциялар аниқланганда "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМга мурожаат қилинг.

Қуйидаги ҳаволада кўрсатилган шаклдаги хабарномани [email protected] электрон почтасига ёки 100002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига жўнатинг.

Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

06 Nov, 04:06


🟦🟦🟦

USP АҚШ Фармакопеяси томонидан вебинар ташкил этилмоқда


USP томонидан “АҚШ Фармакопеясининг эталон стандартини ишлаб чиқиш ва хавфларни камайтириш усуллари” мавзусида вебинар ўтказилмоқда. Ушбу вебинар фармацевтика маҳсулотларини сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича халқаро стандартлар билан танишиш имконини беради.

☑️ Сана: 7 ноябрь 2024 йил
☑️ Вақти: 13:00 (Тошкент вақти билан)
☑️ Формат: Онлайн (вебинар)

Иштирокчиларга вебинар давомида АҚШ Фармакопеясининг эталон стандартларини яратиш жараёнлари, уларнинг афзалликлари ҳамда хавфларни камайтиришнинг самарали усуллари ҳақида батафсил маълумот берилади. Ушбу мавзу, айниқса, фармацевтика соҳасидаги мутахассислар, сифат назорати ходимлари ва фармакопея стандартларига қизиқиш билдирганлар учун долзарбдир.

Вебинарда иштирок этиш учун қўйидаги ҳавола орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилади.

Қўшимча маълумот учун:
90-020-90-00

Барча қизиқувчиларни ушбу муҳим тадбирга таклиф қиламиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

05 Nov, 11:31


Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Фарғона шаҳри “Маърифат” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Б.А. харидорга 3 турдаги жами 990 та капсуладаги инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 5,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бўка тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Оҳангарон шаҳри, Амир Темур кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган И.И. (муқаддам судланган) фуқаро А.Ж.га 100 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

04 Nov, 07:29


🟦🟦🟦

Марказда Экспертлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида 26-сонли Экспертлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда маҳаллий ва хорижий давлатлар ишлаб чиқарувчилари тақдим этган:

↗️ 12 номдаги дори воситалари, 43 номдаги тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳамда 20 номдаги дори воситалари ва 1 номдаги тиббий буюм ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш рад этилди.

↗️ 29 номдаги дори воситалари, 2 номдаги тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини амал қилиш муддати узайтирилди. Ҳамда 12 номдаги дори воситасини рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини амал қилиш муддатини узайтириш рад этилди.

↗️ Давлат рўйхатидан ўтган 37 номдаги дори воситалари ва 1 номдаги тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари ҳамда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга рухсат этилди. 3 номдаги дори воситасининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси ҳамда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш рад этилди.

↗️ 2 номдаги дори воситалари клиник тадқиқотлар ўтказишга тавсия этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

04 Nov, 05:16


🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг хорижий ишлаб чиқарувчисининг (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи ишончли вакилнинг) аризасини кўриб чиқиш ва гувоҳнома бериш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим миқдорлари тасдиқланди

😎 Марказ мутахассислари Жанубий Кореянинг GTH-B (Global Training Hub for Biomanufacturing) марказида малака оширмоқда

😎 Марказда ISO 9001 халкаро стандартини жорий этиш буйича сертификатлаштириш аудити ўтказилди

😎 “Фармаконазоратнинг тегишли амалиёти - GVP” стандарти тасдиқланди

😎 Сурхондарё вилоятида кучли таъсир қилувчи моддалар муомиласини тартибга солишга бағишланган семинар ўтказилди

😎 Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Марказ фаолияти билан танишди

😎 Марказда соҳа тадбиркорлари билан учрашув бўлиб ўтди

😎 Марказ мутахассислари “Ренгалин” дори воситасини апробациядан ўтказиш жараёнларида иштирок этди

😎 3 номдаги 750 ўрам дори воситаси қалбакилаштирилганлиги аниқланди

😎 Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

01 Nov, 12:26


Референт нархлар 1.11.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol

01 Nov, 09:51


🟦🟦🟦

3 номдаги 750 ўрам
дори воситаси қалбакилаштирилганлиги аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда олинган фармацевтика маҳсулотлари "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ лабораторияларида экспертиза қилинди.

Жорий йил 21-25 октябрь кунлари ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, 399 номдаги 8308 ўрам жумладан:

✔️ 146 номдаги 2133 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
✔️ 214 номдаги 4645 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
✔️ 36 номдаги 780 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз;
✔️ 3 номдаги 750 ўрам (Зардекс 300 mg kapsula, Regapen 300 mg kapsula, Тропикамид) қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотларини тиббиёт амалиётида қўллаш мумкинмаслиги бўйича хулоса берилди.

Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

31 Oct, 13:22


🟦🟦🟦🟦🟦

Марказда соҳа тадбиркорлари билан учрашув бўлиб ўтди


Бугун "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ директори Алишер Темиров, фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган табиркорлар билан учрашув ўтказди. Унда “Дармон” ахборот тизими дастурий таъминотида тадбиркорлар учун қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида тушунтириш берилди.

Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган (Рўйхат рақами 3563, 24.10.2024) дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг хорижий ишлаб чиқарувчисининг аризасини кўриб чиқиш ва гувоҳнома бериш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун ундириладиган янгиланган йиғим миқдорлари ҳақида маълумот берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

31 Oct, 08:42


Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби тумани бўлими, ИИБ ва солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида тумандаги “Тинчлик” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда "A.F" МЧЖ раҳбари О.З. МЧЖга қарашли дорихонада ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу дорихонадан инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи турли номдаги жами 1 280 дона умумий баҳоси 74,8 млн сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

↗️ Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

30 Oct, 13:22


🟥 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Фармаконазоратнинг тегишли амалиёти - GVP” стандарти тасдиқланди


Президентнинг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармонида дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган, халқаро стандартлар талаблари асосида “Зарур фармакологик назорат амалиёти — GVP” стандартини жорий этиш белгиланган эди.

Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ томонидан Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий - тадқиқот институти билан ҳамкорликда “Фармаконазоратнинг тегишли амалиёти - GVP" стандарти ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Бу стандарт жорий йил 1 ноябрдан амалга киритилади.

Маълумот учун “Фармаконазоратнинг тегишли амалиёти (GVP)” стандарти дори препаратларининг хавфсизлиги назорати, дори препаратларининг «фойда-хавф» нисбатидаги барча ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, дори препаратларининг фойдаси хавфидан юқори бўлганда улардан фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.

Фармаконазорат бўлими


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

30 Oct, 10:51


🟦🟦🟦

Марказда ISO 9001 халкаро стандартини жорий этиш буйича сертификатлаштириш аудити ўтказилмокда

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ фаолиятида сифатни бошқариш ва хизматларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ISO 9001 сифат бошқарув тизимини жорий этиш бўйича сертфикатлаштириш аудитининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда.

Унда марказ фаолиятидаги иш усуллари, тизимлаштирилган ички жараёнлар ва ходимларнинг масъулиятлари ISO 9001 талабларига мос келиши бўйича ҳар томонлама ўрганилмоқда.

ISO 9001 стандарти - сифатни яхшилаш ва мижозларнинг талабларига жавоб беришда халқаро эътироф этилган стандарт бўлиб, Марказ фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

29 Oct, 13:33


Референт нархлар 29.10.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol

29 Oct, 05:43


🟦🟦

Айни дақиқаларда Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тизимда амалга оширилган ишлар, энергия тежамкорлик ва самарадорлик ҳамда тиббиёт муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги масалаларига бағишланган видеоконференц-алоқа шаклида таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилмоқда.

Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти, ихтисослашган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этяпти.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

28 Oct, 12:33


2025 йил 1 январдан фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати амалиётга жорий этилади

Хўш, постмаркетинг назорати ўзи нима? Постмаркетинг назоратини амалиётга тадбиқ этишдан мақсад нима?

Бу ҳақида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги роликда танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

24 Oct, 09:07


2 номдаги 140 ўрам дори воситаси қалбакилаштирилганлиги аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтган ҳафтада пойтахтимиз ҳамда Тошкент ва Наманган, Андижон, Хоразм ҳамда Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбиларда олинган фармацевтика маҳсулотлари Марказ лабораторияларида ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилди.

Таҳлил натижаларига кўра, 288 номдаги 4510 ўрам жумладан:

↗️ 113 номдаги 1850 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
↗️ 150 номдаги 2040 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
↗️ 23 номдаги 480 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз;
↗️ 2 номдаги 140 ўрам (Неуфол-С 100 мг/5 мл ампула, Зардекс 300 мг капсула) қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотларини тиббиёт амалиётида қўллаш мумкинмаслиги бўйича хулоса берилди.

Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

23 Oct, 11:49


✏️✏️✏️

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализацияси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари диққатига!


Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан қонун ҳужжатлари бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини шакллантириш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестри юритилаётганлигини эслатиб ўтамиз.

Лицензияловчи орган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари ва ходимлар реестрига киритилган маълумотлар улар киритилган вақтдан эътиборан уч йил муддат давомида сақланади.

↗️ Мазкур реестр билан расмий веб-сайтимизда танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

23 Oct, 10:30


🟦🟦🟦

"ДВСИМ"да 237та сериядаги дори воситаси сифат текширувидан ўтказилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази таркибида фаолият юритаётган "Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази"да 237 та сериядаги дори воситаси сертификатлаштириш ишлари бўйича физик-кимёвий, микробиологик, фармако-токсикологик лаборатор текширувдан ўтказилди.

Шунингдек, марказининг Тадқиқотлар ва изланишлар бўлими томонидан клиник олди тадқиқотларини амалга ошириш мақсадида 22 та номдаги дори воситалари қабул қилинди ҳамда 15 та номдаги дори воситаларига клиник олди тадқиқотлар натижаси бўйича ҳисоботлар шакллантирилди.

Марказга қуйидаги рақам орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

📊 Телефон: (+998) 95 167-71-31
📊 Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 45 уй (Локация)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

23 Oct, 04:06


📣📣📣

“Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестри”даги маълумотлар янгиланди.

↗️ Мазкур реестрни "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасининг расмий веб-сайтидан юклаб олишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

22 Oct, 12:22


Референт нархлар 22.10.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol

22 Oct, 07:36


🟦🟦🟦

Марказда Экспертлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида 25-сонли Экспертлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда маҳаллий ва хорижий давлатлар ишлаб чиқарувчилари тақдим этган:

↗️ 13 номдаги дори воситалари, 89 номдаги тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳамда 13 номдаги дори воситалари ва 3 номдаги тиббий буюм ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш рад этилди.

↗️ Давлат рўйхатидан ўтган 20 номдаги дори воситалари ва 8 номдаги тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари ҳамда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 1 номдаги дори воситасининг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси ҳамда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш рад этилди.

↗️ 13 номдаги дори воситалари, 23 номдаги тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини амал қилиш муддати узайтирилди. Ҳамда 3 номдаги дори воситасини рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини амал қилиш муддатини узайтириш рад этилди.

↗️ 3 номдаги дори воситалари клиник тадқиқотлар ўтказишга тавсия этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

22 Oct, 04:00


🖥🖥🖥

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси фаолиятининг 2024 йил III-чоракдаги асосий кўрсаткичлари ҳақида маълумот

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

21 Oct, 12:55


🟦🟦🟦

"Она тили қалбим таржимони” шиори остида маърифий тадбир бўлиб ўтди


Бугун, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси мажлислар залида Ўзбек тили байрами куни муносабати билан "Она тили қалбим таржимони” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда марказ раҳбарияти, ходимлар ва тадбир меҳмонлари Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари шоир ва таржимон Николай Илин, ёзувчи ва шоир Фозил Фарҳод ҳамда Ўзбекистон радиоканали муҳаррири Шарофиддин Тўлаганов иштирок этди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

21 Oct, 05:15


🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 “Вакцина ишлаб чиқариш бўйича бешинчи виртуал cGMP ўқув марафони" бўлиб ўтди. Унда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Фармаконазорат бўлими бошлиғи
Сабоҳат Ҳайитова иштирок этди

😎 “Raptim Research Corporate” компанияси вице президенти доктор Milind Bagul билан клиник тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

😎 Қиёслаш лабораториясига келиб тушган аризалар асосида жойига чиққан ҳолда, тиббиёт муассасаларидаги 56 та тиббий ўлчаш воситалари қиёслаш текширувидан ўтказилди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров бошчилигидаги делегация Ҳиндистоннинг бўлиб ўтган ICDRA - Дори воситаларини назорат қилувчи органларнинг 19-халқаро конференциясида иштирок этди

😎 "Постмаркетинг назорати" жараёни ҳақида батафсил тушунтириш берилди

😎 ЖССТ штаб-квартираси Тартибга солиш ва преквалификация департаментининг Тартибга солиш ва хавфсизлик бўлими бошлиғи Hitti B. Sillo билан муҳим учрашув бўлиб ўтди

😎 "ДВСИМ"да 310 сериядаги дори воситаси текширувдан ўтказилди

😎 Ҳиндистон регулятор органи дори воситаларини назорат қилиш бўйича қўшма назоратчиси доктор Ранга Чандрашекар билан дори воситалари хавфсизлигини таъминлаш борасида кенг қамровли музокаралар олиб борилди

😎 Марказ ходимлари фармаконазорат ва постмаркетинг назорати соҳаларида Россия тажрибасини ўрганишга қаратилган семинарда иштирок этди

😎 67 номдаги дори воситаларининг қалбакилаштирилганлиги аниқланди

😎 "Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар" мавзусидаги V халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

😎 Ҳиндистон Фармакопея Комиссияси раҳбари ўринбосари доктор Гаурав Пратап Сингх билан Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлат фармакопеялари ҳамда фармаконазорат йўналишида ҳамкорликни йулга қўйиш масалалари муҳокама қилинди

😎 Замонавий лаборатория ва саноат ўлчовлари бўйича илғор тажрибалар ўрганилди

😎 “ЕОИИ ягона дори воситалари бозори” халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Унда юртимиздан "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси раиси Исматжон Азизов иштирок этди

😎 Суд қарори билан пойтахтимиздаги "Nozim-Abdullox Farm" МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

21 Oct, 04:08


🗓 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни

Ҳар бир тил инсониятнинг бебаҳо бойлиги, миллатнинг қалбидир. Ўзбек тили эса бизнинг руҳиятимизнинг чин ифодаси, бой тарихимиз ва маданиятимиз кўзгуси, келажак сари дадил қадам ташлаётган миллатимизнинг маънавий куч-қудрати ҳамда ғурур ва ифтихор манбаидир.

Тилимизни асраб-авайлаш ва уни келажак авлодга соф ҳолатда етказиш барчамизнинг юксак бурчимиздир.

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси барча ватандошларимизни ушбу байрам билан самимий муборакбод этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

19 Oct, 13:30


"Nozim-Abdullox Farm" МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди

Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси мутахассислари томонидан ўтказилган текширувда, Тошкент шаҳрида жойлашган "Nozim-Abdullox Farm" МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан "Nozim-Abdullox Farm" МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун, 2023 йил 17 февралда берилган 064097-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди. Ҳамда “Nozim-Abdullox Farm" МЧЖга берилган лицензия бекор қилинди.

❗️ Амалдаги қонунчилик хужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

18 Oct, 13:44


Референт нархлар 18.10.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol

Uzpharmcontrol

17 Oct, 11:56


🟦🟦🟦

Фармаконазорат ва постмаркетинг назорати бўйича ўқув-семинар давом этмоқда


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари учун ташкил этилган семинарнинг иккинчи кунида Россия Соғлиқни сақлашни назорат қилиш федерал хизмати лабораториялари фаолияти билан яқиндан танишилди.

Танишув давомида тадқиқот усуллари ва уларнинг самарадорлиги, ходимлар томонидан олиб борилаётган ишлар, замонавий анализ технологиялари ҳамда лабораториялардаги синов жараёнлари ва натижаларини баҳолаш методикалари ҳақида мутахассисларимиз батафсил маълумотга эга бўлишди.

Шу билан бирга, фармаконазорат ва постмаркетинг назорати бўйича тажрибали экспертлар томонидан олиб борилган маърузалар тингланиб, иштрокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Россиялик мутахассислар халқаро тажрибалар ва замонавий ёндошувлар асосида дори воситаларининг хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлаш ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати бўйича асосий тамойилларни тушунтириб, уларни амалиётда қўллаш бўйича ўз тавсиялари билан бўлишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

17 Oct, 10:42


Выявлены поддельные лекарственные средства 67 наименований

❗️ За 9 месяцев 2024 года в Центр безопасности фармацевтической продукции поступило 1479 обращений (в 1,06 раз больше по сравнению с аналогичным периодом 2023 года) от правоохранительных органов, медицинских учреждений и граждан для проведения экспертизы лекарственных средств и изделий медицинского назначения.

Исходя из этого были проведены лабораторные исследования 113 300 упаковок 12 600 наименований, по итогам которых дано заключение о том, что:

↗️ 63 935 упаковок 6527 наименований не имели сертификатов соответствия;

↗️ 695 упаковок 110 наименований не соответствовали требованиям маркировки;

↗️ 2 646 упаковок 907 наименований имели истекший срок годности или были некачественными;

↗️ 5 492 упаковки 67 наименований были поддельными и их нельзя применять в медицинской практике.

Также был пресечен незаконный оборот этих некачественных лекарственных средств на территории нашей страны.

Управление постмаркетингового надзора

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

17 Oct, 07:35


🟦🟦🟦🟦🟦

"Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар"
мавзусидаги V халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда


“Radisson Blu Tashkent” меҳмонхонасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Тошкент фармацевтика институти билан ҳамкорликда ташкил этилган "Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар" мавзусидаги V халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади.

Унда Россия Федерацияси, Туркия, Дания, Ҳиндистон, Сурия, Украина, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатларидан ташриф буюрган 250 дан ортиқ экспертлар қаторида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари ҳам иштирок этмоқда.

Халқаро анжуман доирасида ялпи ва 7 та секция мажлислари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бунда, 100 дан ортиқ олим ва экспертларнинг илмий ҳисоботлари маъруза қилинади.
-
В Ташкенте проходит V международная научно-практическая конференция на тему "Современное состояние фармацевтической отрасли: проблемы и перспективы"

В гостинице “Radisson Blu Tashkent” начала свою работу V международная научно-практическая конференция на тему "Современное состояние фармацевтической отрасли: проблемы и перспективы", организованная Министерством здравоохранения, Министерством высшего образования, науки и инноваций и Ташкентским фармацевтическим институтом.

В конференции принимают участие более 250 экспертов, в том числе специалисты Центра безопасности фармацевтической продукции, ученые из Российской Федерации, Турции, Дании, Индии, Сирии, Украины, Казахстана, Таджикистана и Кыргызстана.

На мероприятии планируется проведение пленарного и 7 секционных заседаний, в рамках которых будет представлено более 100 научных докладов и отчетов учёных и экспертов.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

Uzpharmcontrol

17 Oct, 05:04


❗️ 67 номдаги дори воситаларининг қалбакилаштирилганлиги аниқланди

2024 йил 9 ойи мобайнида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни экспертиза қилиш учун 1 479 та (2023 йилнинг ушбу даврига нисбатан 1,06 баравар кўп) мурожаат келиб тушди.

Лаборатория таҳлиллари натижасига кўра, 12 600 номдаги 113 300 ўрам:

↗️ 6527 номдаги 63 935 ўрам — дори воситаларининг мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги;

↗️ 110 номдаги 695 ўрам — дори воситаларининг ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича номувофиқ эканлиги;

↗️ 907 номдаги 2646 ўрам — дори воситаларининг яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз эканлиги;

↗️ 67 номдаги 5492 ўрам — дори воситаларини қалбакилаштирилганлиги ва уларни тиббиёт амалиётида қўллаш мумкинмаслиги бўйича хулоса берилди.

Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситаларининг юртимиздаги ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube