Судьялар олий кенгаши l Расмий канал @sudyalaroliykengashi Channel on Telegram

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

@sudyalaroliykengashi


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал (Uzbek)

Sizning ijodlarizni rivojlantirish va ma'naviy doirada o'zgargan yangiliklar bilan tanishing! 'Sudyalar oliy kengashi' kanalimiz sizga O'zbekiston Respublikasi Sudyalar oliy kengashi tomonidan rasmli ma'lumotlar va yangiliklar bilan ta'minlash maqsadida yaratilgan. Bu kanal orqali siz sudiya tizimining yangiliklarini va qarorlarini tezda bilib olishingiz mumkin. Hozircha, O'zbekiston Respublikasi Sudyalar oliy kengashi tomonidan yetkazilayotgan barcha yangiliklardan birinchi bo'lib xabardor bo'ling! Sizni 'sudyalaroliykengashi' kanaliga obuna bo'lishni unutmang!

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

17 Feb, 07:35


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди раиси Қаҳрамон Исаровга набираси Камолахон Қахрамонованинг бевақт вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

14 Feb, 13:51


#Судьядан_таклиф

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси Гулруҳ Мамараимова қонунчиликка фуқаролар (бошқа ҳуқуқ субъектлар)нинг ўз мажбуриятларини ихтиёрий бажаришини рағбатлантиришга доир нормалар киришни таклиф қилди.

Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги расмий веб-сайти (Uza.uz) мухбири билан суҳбатда у ўз фикрини қуйидагича асослайди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

14 Feb, 05:12


14 февраль — шоҳ ва шоир , моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди куни

•Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келган. Довюраклиги ва жасурлиги учун «Бобур» («Шер») лақабини олади.

•1494 йили отасининг ўлимидан сўнг 12 ёшида Фарғона ҳокими этиб тайинланган;

•1504 йили Шайбонийхон Андижонни ҳам қўлга киритгандан сўнг, Бобур жанубга қараб йўл олди ва Кобул улусида ўз ҳокимиятини ўрнатган;

1526 йилнинг апрелида Панипатда Ҳиндистон султони Иброҳим Лўдининг 100 минг қўшинлик армиясини 12 минг аскари билан мағлуб этади.

•Бобур 1530 йилнинг декабрида 47 ёшида Агра шаҳрида вафот этади. Унинг хоки кейинчалик васиятига кўра Қобулдаги “Боғи Бобур”га олиб келинган;

•Заҳириддин Бобурнинг «Бобурнома» асарига қадар Ҳиндистон ҳеч қачон бунчалик чуқур ўрганилмаган ва у ҳинд олимларига мамлакат тарихини ўрганишга катта ёрдам берган.

***

Бобуршунос олимларга кўра, Заҳириддин Муҳаммад Бобур вафотидан бир йил аввал (1529 йил) ўғли Хумоюн Мирзога “Махфий васиятнома” ёзиб қолдиради.

Васиятномада эл ва раъиятга адолатли бўлмоқ лозимлиги қайта-қайта таъкид этилади, унда шундай сўзлар зикр этилган:


“Эй фарзандим, Ҳиндистон мамлакати турли мазҳаблардан маъмур бўлган. Аллоҳ таоло Сизга буни каромат этди. Сиз мазҳабларни ёмон кўришдан дилингизни пок тутинг...

Қўлингиз остидаги ҳар қавмнинг ибодатгоҳларини ва муқаддас жойларини хароб этманг.

Шундай одилликни ихтиёр қилингки, подишоҳ раъийатдан ва раъийат подишоҳдан осуда бўлсин.

Исломнинг тараққиёти эҳсон қиличидан яхшироқ бўлади, зулм тиғидан эмас.

Салтанатнинг жисми турли маразлардан тинч бўлсин!


Подишоҳлик ишларини пухта қилиш учун ҳазрат Амир Темур Соҳибқироннинг ишларини кўз олдингизда тутинг!"

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

13 Feb, 15:22


#Янги_судья

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, Абдимуминов Баҳодир Эркинович судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Қарши туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялар ҳамжамияти аъзосига айланган Б. Абдимуминов Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг битирувчиси бўлиб, тайинловга қадар Тошкент вилоят судида судья катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

13 Feb, 15:13


#Кенгашдан_сўнг

Жиноят ишлари бўйича Жомбой ва Пахтачи туманлари судларининг раислари ўзгарди ва бошқа тайинловлар

Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга оид очиқ танлов шаклидаги йиғилиши якунига етди.

Муқобиллик асосида ўтган танлов натижасида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоятининг Жомбой ва Пахтачи туманлари судларига янги раис, жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига тергов судьяси ва бошқа қатор тайинловлар амалга оширилди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

13 Feb, 05:47


#Айни_дақиқаларда...

Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

12 Feb, 13:02


“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастурининг “Қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш” йўналишида белгиланган чора-тадбирлар

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

12 Feb, 11:03


#Жараён

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси тингловчилари учун орқалиқ-назорат имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

Имтиҳон комиссияси аъзолари Судьялар олий кенгаши ва Олий суд судьялари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда пойтахт судларининг тажрибали вакилларидан иборат бўлиб, жараён яна уч кун давом этади.

Эслатиб ўтамиз, жорий ўқув йилида Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 184 нафар тингловчи қабул қилинган бўлиб, уларнинг 100 нафари жиноят ҳуқуқи, 44 нафари фуқаролик ҳуқуқи, 20 нафари иқтисодий ҳуқуқ ва яна 20 нафари маъмурий ҳуқуқ йўналишида таҳсил олмоқда.

Каналга уланиш:
@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

06 Feb, 16:57


#Муносабат

Мукаммалликка даъво йўқ, бироқ нохолисликка ҳам тоқат қилинмайди


Гапни “кириш”сиз бошлаймиз: “Effect.uz” электрон-нашрида чиққан ушбу мақола бирёқлама ва етарли асосларга эга бўлмаган ҳиссиётли мулоҳазалардан иборат бўлиб, судьялар ҳамжамияти фаолияти, раҳбарияти ва аъзоларини обрўсизлантириш мақсадида ёзилган, дейишга тўла асослар бор.

Мақолада гап асосан икки нуқтада айланади:

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

06 Feb, 16:22


"Kun.uz" электрон-нашри мухбири жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг тергов судьяси Беҳзод Мўминов билан яхши суҳбат уюштирибди.

Салмоқли саволлар ва ўринли жавобларга бой кечган жонли мулоқот тергов судьяси институти, бунга эҳтиёж, мақсад ва вазифалари ҳақида кенг тасаввур беради.


Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

06 Feb, 04:43


"Судьялик касб?.. Йўқ, турмуш тарзига айланган" - фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раиси Гули Шукруллаева

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

05 Feb, 07:30


Р а с м и й б а ё н о т

Ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларида тарқалган жиноят ишлари бўйича Чуст туман суди раисининг хатти-ҳаракатларига оид хабарлар юзасидан хизмат текшируви тайинланди.

Хизмат текшируви якуни бўйича қўшимча ахборот берилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

05 Feb, 04:51


Тажриба, таҳлил ва натижалар - Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби фаолияти ҳақида “O’zbekiston24”нинг "Махсус репортажи"

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

04 Feb, 04:40


Ваколат мажбурияти ва ижтимоий масъулият - икки омил ўртасидаги вазифалар: шу мавзуда бўлиб ўтган очиқ мулоқот "Zamon" информацион дастури лавҳасида

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

03 Feb, 11:57


Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Маъмурий ҳуқуқ кафедраси мудири лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.


Талабгорлар:


олий юридик маълумот (магистр даражаси)га, профессор ёки доцент илмий унвонига, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига;

юридик ихтисослиги бўйича, қоида тариқасида камида 10 йил (шундан камида беш йил судьялик) иш стажига;

АКТ дан самарали фойдаланиш лаёқатига эга бўлишлари талаб этилади.

Педагогик иш стажига эга бўлган, юридик йўналишдаги олий таълим муассаларида ўқитувчи бўлиб ишлаган, хорижий (инглиз, немис, француз) тилларини биладиган шахслар устунликка эга бўлади.

Талабгорлар танлов асосида қабул қилинади.


Танлов икки босқичдан: тест синовлари ва очиқ дарс машғулоти ўтказишдан иборат. Тест синовларида энг юқори баллнинг камида учдан бирини олган шахслар иккинчи босқич – очиқ дарс машғулотлари ўтказишда қатнашадилар.

Очиқ дарс машғулоти маъруза шаклида Power Point Presentation/слайдлар ёрдамида ўтказилиши лозим.

Тест синовлари ва очиқ дарс машғулотлари тегишлича 4/6 (40 балл/60 балл) нисбатида баҳоланади.

Эслатма: Очиқ дарс машғулоти мавзуси Маъмурий ҳуқуқ кафедраси предметлари бўйича ўқув дастурлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар Судьялар олий мактабининг
[email protected] электрон почтасига ёхуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:

ариза (яшаш манзили ва уяли телефон рақамини кўрсатган ҳолда);

маълумотнома (объективка);

Аризалар 2025 йил 14 февраль соат 17:00 га қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67
.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

03 Feb, 09:22


Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби кабинет мудири лавозимига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.

Талабгорлар:
олий юридик маълумотга;
ҳуқуқий таълим соҳасида муайян билим ва иш кўникмасига;
АКТдан самарали фойдаланиш  лаёқатига эга бўлишлари талаб этилади.
Хорижий тилларни (инглиз, немис, француз) биладиган шахслар устунликка эга бўлади.

Талабгорлар танлов асосида қабул қилинади.

Танлов тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.


Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар Судьялар олий мактабининг
[email protected] электрон почтасига ёки Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:

ариза (яшаш манзили ва уяли телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
маълумотнома (объективка).

Аризалар 2025 йил 14 февраль соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

01 Feb, 12:55


Кенгаш ташаббуси билан ўтказилган тадбир ҳақида «Dunyo bo`ylab» телеканалида "Махсус репортаж"

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

01 Feb, 09:10


#маънавият_тафаккур_хулоса

Адолат қиличи кесган қўл оғримас. (Ўзбек халқ мақоли)

Ҳар бир қонуннинг икки таянчи бор: бири – жазо, иккинчиси – мукофот. (Антисфен)

Агар томонлардан фақат биттаси айбдор бўлганида одамлар ўртасидаги низо бунчалар узоқ чўзилмас эди. (Филдинг)

Айтишларича, икки қарама-қарши фикрлар орасида ҳақиқат ётармиш. Аслида бундай эмас, улар орасида муаммо ётади. (Гёте)

Адолатпарвар одамнинг ахлоқий хислатлари бемалол қонун ўрнини боса олади. (Менандр)

Ҳакамлар ўз ишлари – қонунни пеш қилмай, уни изоҳлаш эканини унутмасликлари керак. (Бекон)

Виждони мажруҳ кишиларга қараш калтакланганларга қарашдан ҳам даҳшатлироқ. (Ю. Фучик)

Жиноятга зинама-зина чиқиб борадилар, фалокат эа тубсиз жарга қулагандек тўсатдан оёқ остидан чиқади.
(Марлинский)


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

01 Feb, 07:33


“Бугуннинг аёл судьяси: ваколат, бурч ва талаб” - Тошкент шаҳри ва вилояти судларида фаолият кўрсатаётган аёл судьялар учун очиқ мулоқот ташкил этилди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

31 Jan, 06:45


#Муносабат

Қарор қатъий эмас, шикоятга ўрин бор. Бироқ...

Ўтган куни адвокат Комилова “Telegram” мессенжеридаги шахсий каналида битта жиноят ишининг судда кўрилиши билан боғлиқ иккита чиқиш қилди.

Биринчиси тармоқларда яхшигина “айланди”, иккинчиси ҳам кўп куттиргани йўқ. Натижада Наманган вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати аъзолари қисқа фурсатда “тармоқ юлдузлари”га айланди, гўё...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

30 Jan, 12:25


Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, маъмурий судлар фаолиятига қуйидаги тартиблар жорий этилади:

- қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилинаётган давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш;

- маъмурий суд иш юритувида ишларнинг тезкор ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашга ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўшимча имкониятлар яратишга қаратилган дастлабки эшитув институтини жорий этиш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади:

- давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили маъмурий суднинг мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш;

- маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институтини жорий этиш;

- маъмурий судга низоларни ҳал этиш жараёнида судга ҳурматсизлик қилиниши ва суднинг хусусий ажрими бўйича чоралар кўрмасликка оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатини бериш.


2025 йил 1 майдан тадбиркорлар томонидан тан олинган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича солиқ органи томонидан ушбу тадбиркорнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

29 Jan, 12:47


#Судьялар_олий_мактабида

Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари ҳамда вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг жиноят ишлари бўйича судьялари учун қисқа муддатли онлайн ўқув курслари бошланди


Суд амалиёти таҳлилларидан келиб чиқиб ташкил этилган ўқув курси жиноят процессида фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллаш муаммолари ҳамда уларнинг ҳуқуқий ечимлари мавзусида бўлиб, Олий суднинг тажрибали судьялари спикер сифатида иштирок этмоқда.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

29 Jan, 09:21


"Шундай яшар одатда одам..." - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист ва ёшлар мураббийи Убайдулла Мингбоев

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

28 Jan, 08:50


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фармонига мувофиқ, давлат органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, юртимизда суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантириш, соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш, жамиятда қонунийликни таъминлаш, адолатни қарор топтириш орқали инсон қадр-қимматини улуғлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қўшган муносиб ҳиссаси, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Мингбаев Убайдулла Курбановичга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони берилди.

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

28 Jan, 07:39


#Суҳбат

Суд тизимига сунъий интеллектни жорий қилиш қандай аҳамият касб этади?

Замонавий ахборот технологиялари ривожи барча соҳаларда янгиланишлар юз беришига йўл очмоқда. Айниқса, сунъий интеллектнинг чексиз имкониятлари инсоният учун катта қулайликлар ҳам яратмоқда. Суд тизимига сунъий интеллектни жорий қилиш қандай аҳамият касб этади?

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири айни шу мавзуда Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Иброҳим Алимов билан суҳбатлашди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

28 Jan, 04:57


#Қутлов

Бугун Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Мингбоевнинг таваллуд куни.

Устоз тизимда салкам олтмиш йилдан буён узлуксиз фаолият кўрсатиб келмоқда.

Тизимнинг тирик афсонасига айлаган Убайдулла Мингбоев бу давр мобайнида Сурхондарё вилоят суди судьяси, вилоят суди раисининг ўринбосари, Олий суд судьяси лавозимларида ишлади, Бухоро вилоят ва Тошкент шаҳар судларига раҳбарлик қилди, шунингдек, Судьялар олий кенгаши раиси сифатида самарали фаолият кўрсатди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биринчи раиси сифатида номи тарихга муҳрлангани алоҳида таъкидга лойиқ.

Судьялар ҳамжамияти 80дан сакраб, 90 билан тўқнашаётган Устозга 100 билан юзлашмоқ саодатини тилайди.


Ўзбекистон Республикаси
Судьялар олий кенгаши

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

27 Jan, 11:32


Очиқ, жиддий, аммо самимий - Тошкент шаҳри ва вилояти судларининг аёл судьялари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Тадбирда одил судловни амалга оширишда аёл судьяларнинг ўрни, гендер тенгликни таъминлаш, бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳамда янги таҳрирда қабул қилинган Судьялар одоби кодексига киритилган қоидалар мазмун-моҳияти, шунингдек, Кенгаш ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клуби Аёл судьялар жамоасининг яқин истиқболдаги вазифалари хусусида сўз юритилди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

27 Jan, 09:28


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги
бўш судьялик лавозимлари учун танлов эълон қилади.


Жиноят ишлари бўйича:

1. ЖИБ Нукус шаҳар судининг судьяси
2. ЖИБ Қораўзак туман судининг раиси
3. ЖИБ Мўйноқ туман судининг раиси
4. ЖИБ Нукус туман судининг раиси
5. ЖИБ Бўзатов туман судининг раиси
6. ЖИБ Андижон шаҳар судининг судьяси
7. ЖИБ Асака туман судининг судьяси
8. ЖИБ Бўстон туман судининг раиси
9. ЖИБ Бухоро туман судининг раиси

ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

26 Jan, 11:30


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қашқадарё вилоят жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг тергов судьяси Убайдулла Нурматовга синглиси Мавжуда Нурматованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

25 Jan, 11:44


Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Бугун якунланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси ахборот хизмати маълум қилди.

Олий Мажлис Сенатнинг ушбу масала юзасидан қабул қилинган қарорига асосан Новруз Рахманов, Абдуносир Игамбердиев, Зоир Рустамов, Абдувохид Касимов ва Хасан Эгамбердиев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентнинг тегишли фармойиши билан Новруз Рахманов, Абдуносир Игамбердиев ҳамда Зоир Рустамов тизимда раҳбар судьялик лавозимларига тайинланган.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

24 Jan, 13:58


Р а с м и й б а ё н о т

“MY5” телеканалининг “Markaziy studiya” дастурида (22. 12. 2024 й) эфирга узатилган лавҳадан сўнг унинг муаллифига нисбатан қўзғатилгани айтилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишга судьялар ҳамжамияти вакилининг эҳтимолий алоқадорлигига оид ижтимоий тармоқдаги хабарлар Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар одоб комиссиясида ўрганиб чиқилади.

Натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

24 Jan, 09:21


Илк оқлов ҳукм, лавозим масъулияти ва юпқа мантиянинг оғир залвори - жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг раиси Баҳодир Қораев

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

15 Jan, 04:45


“Ibratlı sudya” sıylıǵı óz iyelerine saltanatlı jaǵdayda tapsırıldi. Ilájdan tayarlanǵan reportaj

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

15 Jan, 04:41


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ МАКТАБИ
 
Фалсафа доктори (PhD) ва Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун
мустақил изланувчиликка
 
ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Талабгорлар 2025 йил 15  январдан 15 февралга қадар
http://phd.daraja.ilmiy.uz веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Рўйхатдан ўтган талабгорларнинг ҳужжатлари Судьялар олий мактаби Илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлими томонидан жорий йилнинг 15 февралигача  Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уйда (мўлжал: собиқ Олий хўжалик суди биноси, 4-қавати) қабул қилинади.

Эслатма: танловда иштирок этиш тартиблари,  топшириладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисида”ги Низомда белгиланган.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

14 Jan, 10:29


Р а с м и й б а ё н о т

“Kun.uz” электрон-нашри ва ижтимоий тармоқлардаги қатор ахборот манбаларида Наманган вилоят судининг судьяси А. Инамов “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирлангани айтилар экан, айни шу судья томонидан жиноят содир қилган мансабдорнинг ўғлини “қамоқдан озод қилгани” ҳамда ушбу суд ҳужжати юқори суд инстанциясида бекор қилинганига (аслида ўзгартирилган) алоҳида урғу берилмоқда.

Эътирофга муносиб топилган ҳар қандай касб эгасининг фаолияти битта мезон билан ўлчанмайди.

Қайд этиш керакки...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

13 Jan, 19:17


#Сана

Судьялар олий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан юрт посбонлари ва барча юртдошларимизни самимий табриклайди.

Ватан тинчлиги, мамлакат тараққиёти бардавом бўлсин!

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

13 Jan, 15:44


#Қутлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

Эътиборлиси, мукофотланганлар орасида судьялар ҳамжамиятининг вакиллари ҳам бор.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси Мирзаалимов Нишанмурод Мухтарович ва Самарқанд ҳарбий судининг раиси Ахмедов Баҳриддин Ҳошимович «Содиқ хизматлари учун» медали;

Хоразм вилояти маъмурий судининг раиси Султанова Жамила Машариповна
“Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Судьялар олий кенгаши юксак эътироф билан самимий қутлайди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

13 Jan, 10:20


"Боламнинг барча ҳамкасбларига камида шундай эътироф тилайман" - Кенгашда бўлиб ўтган тадбир, судья онасининг қувончи ва бошқа тафсилотлар "Hudud" (MY5) дастурида

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

13 Jan, 10:03


Бир таркибли суднинг бир неча қирралари - Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг раиси, "Ибратли судья" мукофоти соҳиби Орифжон Нуримов билан эксклюзив суҳбат

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

13 Jan, 09:59


Танлов мезонлари, номзодлар сони, муҳокама ва пировард натижалар - Кенгашда муносиблар тақдирланди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

11 Jan, 15:02


"Эътирофга сазовор бўлганлар орасида Олий суд судьясидан туман суди судьяларигача бор..." - Судьялар олий кенгашида йилнинг муҳим тадбирларидан бири бўлиб ўтди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

11 Jan, 09:17


#Ибратли_судья

Мукофот ўз эгаларига топширилди


Йил якунига кўра, фаолиятида алоҳида ўрнак ва намуна кўрсатиб юқори рейтинг кўрсатгичлари эга бўлган судьяларга “Ибратли судья” мукофотини топшириш яхши анънага айланган.

2024 йил якунига кўра, Судьялар олий кенгаши қарори билан 18 нафар судья шундай эътирофга лойиқ деб топилди
.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

10 Jan, 12:19


#Муносабат

Важлар аввал ҳам ўрганилган, хизмат текшируви ўтказишга асос йўқ

“Techno-Crusher Stone” МЧЖ вакиласининг ижтимоий тармоқдаги ҳиссиётли чиқишига нисбатан Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати аввал ҳам муносабат (06.12. 2024 й.) билдириб, мазкур хўжалик юритувчи субъект тараф сифатида иштирок этган суд ишларига аралашувлар ёки судьяларга босим, шунингдек, иш ортида қандайдир мансабдор турганига оид иддаолар тасдиғини топмагани билдирилган эди.

Шунда бўлса-да...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

10 Jan, 10:21


Р а с м и й а х б о р о т

Судьялар олий кенгаши тавсиясига кўра, ижтимоий тармоқлардаги жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман суди раисининг хатти-ҳаракатларига доир хабарлар Қашқадарё вилояти судлари судьялари малака ҳайъати ҳузуридаги Судьялар одоб комиссияси томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилади.

Шунингдек, тармоқдаги хабарда судьянинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳамда суд ишига билвосита таъсир ўтказишга уриниш аломатлари мавжудлигидан келиб чиқиб, Кенгаш томонидан прокуратура органларига тақдимнома киритилиши ҳам маълум қилинади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

09 Jan, 10:40


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьяси Бобир Муиновга волидаи муҳтарамаси Рузигул Хусенованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

09 Jan, 10:33


#Эслатма

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2017 йил ПФ-4966-сонли Фармони билан ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялар ҳамжамиятининг мустақил органи бўлиб, у судьялар корпусининг шакллантирилишини, суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлайди. (Конституция, 135-модда)

Кенгаш ўз фаолиятини фақат қонунга бўйсунган ҳолда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади. Кенгашнинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Кенгаш ўз фаолиятини очиқ тарзда, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга оширади. ("Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги қонун, 4-модда)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

08 Jan, 11:55


#Огоҳлик

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати
эълон қилинди.

РЎЙХАТ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

08 Jan, 05:01


#Табрик

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши 8 январь – Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан тизимнинг барча вакилларини самимий қутлаб, масъулиятли ва шарафли фаолиятида давомли муваффақиятлар тилайди.

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

07 Jan, 06:51


#маънавият_тафаккур_хулоса

О р з у н и н г к ў р и н и ш л а р и


Орзу баъзан бу тарзда бўлади:
кўнглингга ёқадиган автомобил, кўп қаватли иморатли уч-тўрт ҳовли, Испаниёда вилла, Англиёда қадимий сарой, шаҳзода Ульямс иштирок этадиган базм, камида уч-тўрт миллиард евро, “яхта” деб аталадиган маишат кемалар, жазманликка фақат “дунёнинг энг гўзали” ва ҳоказа.

Орзу баъзан бу тарзда ҳам бўлади:
Ватанни севиш, озодликка ишониш, ҳақиқатни таниш, бемалол йиғлаш, ҳеч бўлмаса, бир бор бозорда ўйланмай пул сарфлаш, йиқилганни суяш, кулгинг келса – кулиш, орзунинг ортидан кетиш, инсофни ҳар кун яратиб туриш, фақат имоннинг гапига кўниш, ҳалолни “ҳалол”, ҳаромни “ҳаром” дейиш ва ҳоказо.

Орзу – яна бу тарзда ҳам бўлади:
бир парча нон,
бир парча нон,
бир парча нон,
бир парча нон...

Эсингдан чиқмасин, орзу шу тарзда ҳам бўлади.

Шу тарзда ҳам...

Эсингдан чиқмасин.
29.11.2011.

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг “Танланган асарлари”дан (Тошкент, “SHarq” НМК, 2021 йил).

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

07 Jan, 05:29


Шахсга оид маълумотлар: ижтимоий тармоқ виртуал қармоқми?- жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди судьяси Лайло Яхшибоева билан мухтасар мулоқот

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

06 Jan, 11:08


Судьялар фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг баҳолаш миллий тизими: тажриба, таҳлил, таклиф

Хуршид Содиқов,
Судьялар олий кенгаши котиби


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармонига асосан Судьялар олий кенгаши томонидан судьялар фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг баҳолаш миллий тизими ишлаб чиқилди.

Мазкур баҳолаш тизимини миллий деб таъкидлаш бежизга эмас. Чунки бу тизим хорижий давлатларда жорий этилган баҳолаш тизимларидан катта фарқ қилади.

Энг муҳим фарқларидан бири бу - судьялар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш инсон омилисиз ва аралашувисиз амалга оширилишида.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

26 Dec, 10:48


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши суд фахрийси Маҳмуда Абдувахабовага падари бузруквори Асатилла отанинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

26 Dec, 05:49


Жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида якка тартибда қайта кўриб чиқилади - Сурхондарёда бўлиб ўтган семинардан лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

25 Dec, 13:55


Йилнинг сўнгги тайинловлари

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Рахимов Рахматжон Ахмаджонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Асака туман судининг раиси лавозимига;

Туракулов Тулкин Байтураевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Шеробод туман судининг раиси лавозимига;

Турсунов Салимжон Абдусаломович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Игамов Ғайрат Рахманович – судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти Косон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Мусоев Мансур Ризоевич –
судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Алимова Аропат Мирзахидовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг судьяси лавозимига;

Гуламова Мукаддас Зиядуллаевна – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

Эрназаров Максуд Маматқулович (2025 йилнинг 1 январидан) судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг тергов судьяси лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

25 Dec, 13:30


#Янги_судьялар

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабини муваффақиятли битирган:

Гайбулов Шерзод Шокирович
– судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг судьяси лавозимига;

Номозов Элдор Сунатович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг судьяси лавозимига;

Рузиев Комол Суярович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Атажанова Маъмура Ботировна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти Урганч туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

25 Dec, 12:27


Судьялар олий кенгаши ташаббуси ва “Тадбиркор аёл” халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

25 Dec, 10:08


Кеча хабар берилганидек, бугун ҳам Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов шаклидаги йиғилиши давом этмоқда.

Бугун йилнинг сўнгги тайинловлари амалга оширилиши кутилмоқда.

Батафсил кейиги ахборотларимизда.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

25 Dec, 06:56


Тергов судьясининг асосий ваколатлари нималар иборат? Уларнинг ташкилий фаолиятига раҳбарлик қайси мансабдорлар томонидан томонидан амалга оширилади? Санкциялар ва мажбурлов чоралари, улар устидан шикоят қилиш тартиби қандай? - Тошкент вилояти судида бўлиб ўтган семинарда шу ва шу каби саволларга атрофлича тушунтиришлар берилди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

24 Dec, 15:11


Жиноят ишлари бўйича учта туман судига тергов судьялари тайинланди

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ:

Хожимуродов Жасур Жаҳонгирович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг тергов судьяси лавозимига қайта тайинланди ва ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Сайфиддинов Сирожиддин Шарофиддинович – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг тергов судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг судьяси лавозимидан озод қилинди;

Кадиров Лукмон Мухтарович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг тергов судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Мазкур қарор 2025 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

24 Dec, 15:02


#Кенгашдан_сўнг

Ваколати муддати даврига қайта тайинланганларнинг ўн саккиз нафари раҳбар судьялик лавозимига лойиқ кўрилди

Хабар қилинганидек, бугун Судьялар олий кенгашининг тайинловларга доир очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда муқобиллик асосида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Муҳокамалар якунида йигирма тўққиз нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди. Уларнинг ўн саккиз нафари раҳбар судьялик лавозимида фаолиятини давом эттиради.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

24 Dec, 11:45


Тергов судьясига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди - Бухорода ҳам суд тизимидаги янги институт фаолиятига доир семинар бўлиб ўтди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

24 Dec, 10:48


Кеча Кенгаш ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг фуқаролик ишлари бўйича судлар судьялари онлайн-форуми бўлиб ўтди.

Бу галги форум аввалгиларидан фарқ қилди.

Аввал Клуб электрон платформасида энг кўп муҳокамага сабаб бўлган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган бир қанча низолар, уларни суд тартибда кўриб чиқишга доир масалалар битта форум кун тартибига киритилган бўлса, бу сафар анъанавийликдан бироз чекинилди
.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

04 Dec, 15:01


Тергов судьяси лавозимига навбатдаги тайинловлар амалга оширилди

Бугун Судьялар олий кенгашининг тергов судьяси лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлашга доир навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш якунида айрим судьялар ваколати муддати даврига, ваколат муддати якунига етган судьялар ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига тергов судьяси лавозимга тайинланди.

Кенгашнинг тегишли қарорлари 2025 йилнинг 1 январидан кучга киради.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

04 Dec, 06:33


Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлигининг расмий веб-сайтида (Uza.uz) Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоровнинг “Суд ҳокимияти мустақиллиги: конституциявий ислоҳотларнинг амалдаги натижалари” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Унда янгиланган Конституциянинг суд ҳокимияти мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигига доир янги нормалар ҳамда уларнинг натижалари қаламга олинган.

Бундан ташқари мақолада давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган судьяларнинг мақоми ва судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини, шунингдек, суд тизимини молиялаштириш учун маблағлар ажратишда уларнинг иштироки кафолатларини алоҳида қонунлар билан белгилаш эҳтиёжи ва аҳамияти ҳақида ҳам сўз юритилади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

03 Dec, 12:28


Судьялар одоби кодекси учта тилда нашр этилди

Жорий йилнинг май ойида Судьялар олий кенгаши қарори билан судьяларнинг касбий фаолиятини амалга оширишида риоя қилиши шарт бўлган ахлоқ-одобига оид талабларни аниқлаштириш, амалдаги қонунчиликда мавжуд бўлган нормаларнинг такрорланишига чек қўйиш ҳамда янгиланган Конституцияга мувофиқлаштириш мақсадида Судьялар одоби кодекси янги таҳририда қабул қилинганди.

Кенгаш ташаббуси билан янги таҳрирдаги Судьялар одоби кодекси ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этилди.

Ношир: "Ijod Nashr" нашриёти.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

02 Dec, 06:49


Тақдимномалар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қарори билан 2025 йил 1 январдан бошлаб:

Аймуратов Берик Карлыбаевични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Байимбетова Зухра Расбергеновнани судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Давлетов Артур Жумабоевич
ни судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Тахиатош туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Ибрагимов Фархад Бахадыровични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Калниязов Иномжон Каримбаевични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Каражанов Ансатбай Жумабаевични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Қонликўл туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Каукышев Рашид Муратовични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Чимбой туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Кдырниязов Жеткиншек Буркитбаевични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Шуманай туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Маткурбанов Рашид Жолдасбаевични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Қораўзак туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Назаров Расул Бахитовични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг тергов судьяси лавозимига;

Сражатдинов Даулетияр Жангабаевични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар судининг тергов судьяси лавозимига;

Торебаев Бахтияр Орынбаевични судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Кегейли туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Утепбергенова Гульназ Кожабергеновнани судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Нукус туман судининг тергов судьяси лавозимига;

Юсупова Донахон Шерипбаевнани судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Амударё туман судининг тергов судьяси лавозимига тайинлаш мақсадга мувофиқ деб топилди ва шу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимномалар киритилди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

30 Nov, 16:08


Р А С М И Й А Х Б О Р О Т
(тергов судьяси лавозимига тайинловларга доир)


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (10.06.2024 йил, ПФ-89-сонли) билан 2025 йилнинг 1 январидан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилмоқда.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида 21-28 ноябрь кунлари Судьялар олий кенгашининг тергов судьяси лавозимига номзодларни танлаш ва тайинлашга доир йиғилишлари бўлиб ўтди, якунда тегишли тайинловлар амалга оширилди.

Алоҳида қайд этиладики, тергов судьяси лавозимига тайинлаш тўғрисидаги Кенгаш қарорлари 2025 йилнинг 1 январидан кучга киради. Унгача тайинланган тергов судьялари аввалги лавозимида фаолиятини давом эттиради.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

30 Nov, 14:31


Кенгаш делегациясининг Остонага ташрифи

Қозоғистон Республикаси Судьялар олий кенгаши таклифига биноан жорий йилнинг 25-26 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров бошчилигидаги делегациянинг Остона шаҳрига ташрифи амалга оширилди.


Маълумки, жорий йилнинг июль ойида қўшни давлат судьялари ҳамжамияти вакиллари юртимизда бўлиб, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, суд мустақиллиги ва судьялар дахлсизлигини самарали таъминлаш, айниқса, профессионал судьялар корпусини шакллантириш, судьялик лавозимига номзодларни тайёрлаш, уларни танлаш ва лавозимга тайинлаш бўйича жорий этилган тартибларлар билан яқиндан танишиб, якунда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Қозоғистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланганди.

Бу сафар...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

30 Nov, 13:23


Судьялар олий кенгаши яна бир халқаро ташкилот аъзолигига қабул қилинди

Жорий йилнинг 11 – 14 ноябрь кунлари Сингапур шаҳрида “Суд тизимига ишончни мустаҳкамлаш” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. Суд бошқаруви халқаро ассоциацияси (IACA) томонидан АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) лойиҳаси кўмагида ташкил этилган халқаро анжуманда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши вакиллари ҳам иштирок этди.

Конференция якунида Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Суд бошқаруви халқаро ассоциациясига (IACA) аъзолигига қабул қилинди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

29 Nov, 12:27


Бугун Мигрантларни ноқонуний ташишга қарши курашиш борасида халқаро ҳамкорликни кучайтириш: миллий қонунчиликни ҳалқаро стандартларга мослаштириш” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бош прокуратура ҳамда БМТнинг Жиноятчиликка ва гиёҳвандликка қарши курашиш Бошқармаси (UNODC) Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил қилинган тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари, экспертлар, Олий суд, Судьялар олий кенгаши ҳамда Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби мутасаддилари иштирок этди.

Давра суҳбатида трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари, бу борада қабул қилинган халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг миллий қонунчиликка уйғунлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига “Мигрантларни ноқонуний ташиш” моддаси билан тўлдириш юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир доирасида “Мигрантларни ноқонуний ташишни криминаллаштиришда ҳалқаро стандартлар” мавзуида тақдимот ҳам ўтказилди
.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

29 Nov, 10:50


Бир модданинг иккита қисми ёки қонун олдидаги тенглик

Бир пайтлар биз ишонмаган инсон ҳуқуқлари, унинг қадрини юксалтириш борасидаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар давлат сиёсатининг устувор вазифасига айланди. Эндиликда “қонун устувор”, “одил судлов” тушунчалари билан бирга “адолат” сўзи, тушунчаси ҳам тилга олинмоқда. Бугун Конституциявий ҳамда фуқаролик ҳуқуқининг муҳим тамойилларидан бўлган адолат ва одиллик тамойиллари суд қарорларида ҳам қайд этилмоқда. Қонун (норма) ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш ҳамда суд амалиёти борасидаги ислоҳотлар тизимли равишда, прогрессив кўринишда давом эттирилиб, ортга қайтмас жараёнга айланади.

Судда аввало, қонун ва қонун устуворлиги адолатдир. Бу аксиома. Судларнинг қарори қонуний ҳамда қонун нормасига асосланган бўлиши шарт. Шундагина қонун устуворлиги, қонунийлик, қонун олдида тенглик таъминланади.

Аммо яна бир мунозарали мушоҳадаки...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

25 Nov, 15:03


Оғриқли низолар, сони ортаётган ишлар: сабаб, чора ва оқибат - фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди фаолияти мисолида

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

22 Nov, 14:22


#Муносабат

Ўхшамаган “ўхшатиш” ёки отга урилган тўқим

Адвокат Шамсиддиновнинг суд натижасидан мамнунлигини, мамнунлиги баробарида Тошкент шаҳар маъмурий суди тафтиш инстанцияси аъзоларига қилган лутфини тушуниш мумкин. Унинг ўзи тараф сифатида иштирок этган иш якуни бўйича қабул қилинган суд ҳужжатини “суд тизимидаги мустақиллик ва холислик принципларининг амалга оширилишига ёрқин мисол” дейишида ҳам хурсандлиги яққол кўринади.

Муҳтарам адвокат таассуротларини бироз ҳаяжон билан ижтимоий тармоқ орқали ўртоқлашар экан, бўлиб ўтган воқеликни “Қарға қарғанинг кўзини чўқиди” (?!) дейдики, унинг бундай ўхшамаган “ўхшатиши” суд ва судьялар шаънига айтган лутф-у эътирофидаги самимиятни йўққа чиқарибди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

22 Nov, 11:38


Ўзбекистон Республикаси Давлат бошқаруви академиясида давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари раҳбалари учун малака ошириш курси ташкил этилди. Қисқа муддатли малака ошириш ўқув курслари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида, юқори тажрибага эга маърузачилар иштирокида бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

20 Nov, 13:50


Қ ў ш и м ч а а х б о р о т

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судида блогер очиқ суд мажлисидан чиқариб юборилган ҳолат бўйича хизмат текшируви тайинлангани, натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилиши маълум қилинганди.

Фарғона вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўтказилган хизмат текширувида туманлараро судидаги ҳолат тасдиғини топди.

Хизмат текшируви хулосаси тегишли қарор қабул қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

20 Nov, 13:10


#Мутолаа_эҳтиёжи

Тавсия: “Жараён” ни ўқиш керак

Асқар Мамараимов,
Сурхондарё вилоят судининг судьяси


"... Эҳтимол бизнинг барчамиз ҳам ҳудди шундай, у даражада золим кишилар эмасдирмиз ва ҳар бир кишига астойдил ёрдам бермоқни истаймиз, бироқ суддан бўлганимиз боисми, енгил-елпилик билан булар золим, баттол кишилар, ҳеч ҳам кўмак бермайдилар, деб ўйлайдилар. Мен бундан чунонам изтироб чекаман. (Франц Кафка, “Жараён” романидан)

Австриялик адиб Франц Кафка қисқа умр кўрган (1883-1924) бўса-да, бироқ баракали ижод қилган. Адибдан бир неча роман, кўплаб ҳикоялар қолган. Унинг кўп асарлари вафотидан кейин эълон қилингани айтилади. Асарлари дунёнинг кўплаб тилларга таржима қилинган, ижоди ҳақида баҳслар кўп. Заҳматкаш ўзбек ёзувчиси ва адабиётшуноси Хуршид Дўстмуҳаммаднинг Кафка ижодига берилган таърифи менда унинг асарларига қизиқиш уйғотди. Ижодкор асарлари билан таниша туриб, унинг “Жараён” романи эътиборимни тортди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

19 Nov, 10:20


Очиқлик тамойили жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқаларда ўзгача ёндошувларни талаб қилмоқда - Кенгаш ва Олий суд ҳамкорлигида ўтган тадбирдан яна бир лавҳа

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

19 Nov, 10:07


Президент Шавкат Мирзиёев: судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосини алоҳида қонун билан белгилайдиган вақт келди

Бугун янги чақириқ Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларда кенг кўламли демократик ислоҳотлар, уларнинг натижасида Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни яхшиланиб бораётганини алоҳида қайд этилди. Хусусан, Сенат томонидан Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини сайлаш тизими йўлга қўйилгани суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.

Сенатнинг ушбу конституциявий ваколати фақат номзодларни тасдиқлаш билан чекланиб қолмаслиги кераклиги таъкидланди.

Юқори палата қўмиталарида номзодларнинг фаолияти билан танишиш ва баҳо бериш, улар ҳақида хулоса бериш амалиётини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлигига эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, судьяларнинг мақоми ва судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосини, суд тизимини молиялаштириш учун маблағлар ажратишда ушбу ҳамжамиятнинг иштирок этиш кафолатларини алоҳида қонунлар билан белгилайдиган вақт келгани қайд этилди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

18 Nov, 13:46


Жорий йил 15 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги қонун имзоланди.

Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини тартибга солади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) мансабдор шахс бўлиб, у давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан парламент назоратини амалга оширади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

18 Nov, 07:42


Муаммо нималарда? Ечим, таклифлар? - Тошкентда вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультантлари учун махсус семинар ўтказилди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

18 Nov, 07:36


18 ноябрь - Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинган кун. Бундан 33 йил аввал айни шу санада "Ўзбекистон Републикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги қонун қабул қилинган.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

17 Nov, 11:56


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьяси Даўлетбай Разовга падари бузруквори Женисбай Разовнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

17 Nov, 06:35


Матбуот котиблари бевосита, суд раислари масофадан...

Кеча вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг матбуот котиблари учун “Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ишлаш: муаммо ва ечимлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Судьялар олий кенгаши ва Олий суд ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда матбуот котибларидан ташқари вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари масофадан иштирок этди.

Тадбирлар, катта ё кичикроқми, мутасаддилар иштирокисиз ўтмайди. Бироқ бу гал бироз бошқача йўл тутилди. Семинарнинг биринчи қисмида тизим раҳбарияти иштирок этмади, шу тариқа матбуот котибларига мавзу юзасидан мавжуд муаммо ва уларнинг ечимлари бўйича ўзаро, бемалол ва эркин фикр алмашиш имконияти ҳавола этилди (раҳбар минг очиқ бўлмасин, ҳаммаям унинг олдида ўз фикрини бемалол айта олмаслиги бор гап).

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

17 Nov, 05:58


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди судьяси Анвар Дусмуродовга волидаи муҳтарамаси Замира Абдуллаеванинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

15 Nov, 09:50


Судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлаш: танлов, очиқ ва шаффоф жараённинг амалдаги ифодалари

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

14 Nov, 06:29


Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимлари учун танлов эълон қилади.


Фуқаролик ишлари бўйича судларда:

ФИБ Учқўрғон туманлараро судининг судьяси,
ФИБ Самарқанд шаҳар судининг судьяси,
ФИБ Қўқон туманлараро судининг судьяси,
ФИБ Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси.


Жиноят ишлари бўйича судларда:
ЖИБ Денов туман судининг судьяси,
ЖИБ Фарғона шаҳар судининг судьяси.


Ариза тақдим этишнинг охирги муддати: 2024 йил 20 ноябрь, соат 18:00.

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

13 Nov, 14:08


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Туйгун Курбановга волидаи муҳтарамаси Зайнаб Курбанованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

13 Nov, 13:04


Тайинловларга оид очиқ танлов якунланди

Судьялар олий кенгашининг тайинловларга оид очиқ танлов шаклидаги йиғилиши якунланди. Муқобиллик асосида ўтган жараён натижаларига кўра, тўққиз нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди.

Шунингдек, ваколат муддати якунига етган судьялардан ўн икки нафари фаолиятини давом эттирадиган бўлди: улар ушбу лавозимда бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинланди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

13 Nov, 12:36


Судьялар олий кенгаши қарори билан Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабини муваффақиятли битирган:

Султанов Қувондиқ Юсуфбаевич - судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Иматов Азат Маратович - судьлик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;

Камалов Мухаммад Абдулбоситхонович - судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

05 Nov, 05:26


Нимаки қонунийдир, демак, у доимийдир

Муҳиддин СУЛТОНОВ,
Тошкент туманлараро иқтисодий суди раис ўринбосари


Яқинда давлат ўзбек тили байрами кенг нишонланди. Ташкилотларда, ўқув масканларида тадбирлар ташкил этилди. Тилни асраш, унинг жозибадорлиги ҳақида кўп ва хўб гапирилди, шеърлар ўқилди, қўшиқлар айтилди. Бу яхши, албатта. Бироқ бундай тадбирлар мавсумий, фақат сана муносабати билангина ўтказилмаслиги керак. Чунки, масала қадар муҳим ва аҳамияти каттаки, бунга ҳар бир фуқаро дахлдор десак тўғри бўлади.

Кўчаларни, ҳиёбонларни қаранг: аксарият жойларда номлар инглиз тилида ёзилган, унда-бунда ўзбекча ёзилганларининг кўпи хато. Ҳуқуқшунослигим тутиб, «Нега ташқи ёзувда имло хато бор ёки бу сўзнинг маъноси нима?» – десам, «Компьютердан шундай чиққанда», – деган жавоб олдим.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

01 Nov, 10:45


#Мутолаа

Тарбияли одамнинг саккиз фазилати ёхуд Чеховнинг акасига мактуби

Антон Чехов жаҳон адабиётида нуфузли ўринга эга. Унинг қандай ёзувчилигини асарлари айтиб турибди. Буюк адиб шахс сифатида ҳам ўрнак бўларли фазилатларга эга эди.

Бу ўринда ёзувчи қаламига мансуб бир хатга эътибор қаратмоқчимиз. Чеховнинг акаси Николай истеъдодли рассом эди. Бироқ қатъиятсизлиги, ичкиликка муккасидан кетгани сабаб ўзини ўзи хароб қилиб борарди. Адиб у ҳақда: “Миллатнинг кучли бир истеъдоди ўляпти, ҳеч бир сабабсиз ўляпти”, деганди надомат билан. Ёзувчи акасининг заиф томонларини билар ва уни ўйлаб ҳамиша қайғурарди.

Чехов акасига бир хат ёзади. Мактубдаги фикрлар бевосита сизу бизга тегишли бўлмаса-да, унда катта ибрат бор.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

31 Oct, 13:26


Форумда адлия ва нотариал палата вакиллари ҳам иштирок этди

Бугун Кенгаш ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг навбатдаги форуми бўлиб ўтди. Конституциявий суд, Олий суд судьялари, Клуб масъуллари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган маъмурий судлар судьялари иштирокидаги ушбу тадбирга адлия ҳамда нотариал палата вакиллари ҳам таклиф этилди.

Бунинг сабаби бор.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

30 Oct, 13:57


#Муносабат

Сабаб, асос ва оқибат

“Daryo”нинг “YouTube”даги каналида эълон қилинган собиқ судья билан суҳбат жорий йилнинг ўтган даврида неча нафар судья қандай асосларга кўра лавозимидан озод этилганига оид маълумотлар билан бошланади. Расмий манбага таяниб, тилга олинган рақамлар Кенгаш фаолияти натижаси экани рост, айни пайтда улар оммага мамнуният эмас, оғриқ билан билдирилишига таъкид шарт. Чунки, катта ишонч билан лавозимга тайинланган айрим судьяларнинг ваколатларини маълум асослар билан муддатидан илгари тугатиш, юмшоқ айтганда, ёқимсиз . Жиззах туманлараро иқтисодий суди собиқ судьяси М. Юлдашевнинг ушбу лавозимдаги фаолияти тўққиз ойда якунлангани хусусида ҳам гап шу.

Мулоқот жараёнида М. Юлдашев фаолияти мобайнида маълум хато ва камчиликларга йўл қўйганини инкор этмайди, аммо унинг бадали лавозимидан озод этиш даражасида эмаслигини иддао қилади. Асосий урғу эса укасига доир жиноят ишидаги иштирокига берилади.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

30 Oct, 12:24


Икки ойдан сўнг суд тизимида янги институт - тергов судьялари фаолият бошлайди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

29 Oct, 14:43


Кенгаш ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг онлайн форумида иқтисодий ишлар бўйича судлар судьялари кенгашиб олди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

28 Oct, 07:14


#Мусоҳаба

«Суд жараёнларининг ёритилиши аҳолининг ишончини оширади»


«Газета.uz» сайтида жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси Сарвар Мамадиев билан катта суҳбат эълон қилинди.

Суҳбатда оммавий ахборот воситалари ходимларининг судда ҳозир бўлиши, ушбу жараёндаги қоидалар, суд мажлисларини ёртишнинг хос хусусиятлари ва уларнинг ҳуқуқий тартиблари, юзага келаётган айрим тушунмовчилик ҳамда бунинг сабаблари ҳақида аниқ мисоллар билан сўз юритилади.


БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

28 Oct, 04:23


Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг жиноят ҳуқуқи йўналиши тингловчилари учун бугунннинг муҳим мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

27 Oct, 06:50


#маънавият_тафаккур_хулоса

Агар муаммони ҳал қилишнинг йўли бўлса, ташвишланишнинг ҳожати йўқ, агар уни ҳал қилишнинг иложи бўлмаса, ташвишланишнинг фойдаси йўқ.

Ўйлаб ҳал қил, ҳал қилдингми, ўйлама!

Кетаётганни тўхтатма, келганни эса ҳайдама!

Офтоб ҳақ-ноҳақни ажратмайди, у кимнидир иситишни мақсад қилмасдан нур сочади. Ўзини топган одам худди офтобга ўхшайди.

Денгиз майда дарёлардан юз ўгирмагани учун ҳам улкандир.


Чиройли гул яхши мева тугавермайди.

Ғалаба рақибидан кўра ярим соат кўпроқ бардош беролган одамга насиб этади.


Сўраганда бир дақиқага уяласан, билмасанг — бир умр.

Сал эгилишдан қўрқма — янада тикроқ қад ростлайсан.

Чуқур дарёлар сокин оқади.


(“Кунчиқар юрт ҳикматлари”дан)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

27 Oct, 06:17


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Навоий вилоят суди раисининг ўринбосари - иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Тимур Абдрамановга падари бузруквори Байсенбай Абдрамановнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

26 Oct, 08:41


Судьялар ҳамжамиятининг икки вакиласи АҚШда бўлиб ўтган халқаро тадбирда иштирок этди

АҚШ Аёл судьялар ассоциациясининг йиллик конференцияси бўлиб ўтди. Калифорния штатининг Сан-Диего шаҳрида ташкил этилган тадбирда дунёнинг йигирма икки мамлакати аёл судьялари вакилалари, жумладан, Ўзбекистондан Судьялар олий кенгаши шўъба раҳбари Нодира Бобохонова ва Олий суд судьяси Муҳаббат Рабиева иштирок этди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

25 Oct, 12:54


"Telegram" мессенжеридаги "Advokat_Abdullayev" каналида эълон қилинган "Олот туманида одил судловга раҳна солинмоқдами?" сарлавҳали мақолада баён қилинган ҳолатлар Бухоро вилоят суди томонидан ўрганилмоқда.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

25 Oct, 07:38


Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Адвокат Р. Муҳаммадиевнинг ижтимоий тармоқдаги чиқишида битта ҳолат хусусида сўз юритилган бўлса-да, бироқ масала кўлами анча кенг. Хусусан, интизом уставлари ёки интизом тўғрисидаги махсус қоидалар татбиқ этиладиган шахсларнинг маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича суд амалиётини таҳлилий ўрганиш орқали судларга муайян тушунтиришлар бериш эҳтиёжи юзага келмоқда.

Шундан келиб чиқиб, куни кеча Кенгаш ва Олий суд судьялари томонидан айни шу масалада вилоят ва унга тенглаштирилган суд раислари ҳамда уларнинг тегишли ўринбосарлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида интизом уставлари татбиқ этиладиган шахсларга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишларнинг судларда кўриб чиқилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниб, суд амалиётини таҳлилий ўрганиш ва зарур чоралар ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Адвокатнинг чиқишидаги бошқа, хусусан, мурожаатни кўриб чиқишда процессуал нормаларга риоя этилиши билан боғлиқ ҳолатларга аниқлик киритиш учун Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъати томонидан хизмат текшируви тайинланди. Натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

24 Oct, 11:57


#Муносабат

Маълумот яширилгани йўқ, аммо ҳолат изоҳ талаб қилади


Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман суди раиси ва судьясига нисбатан интизомий жазо қўлланилганига доир Кенгаш ахбороти ижтимоий тармоқдаги қатор каналларда эълон қилинар экан, унга "маҳкум озодликка чиқарилгани" ҳам қўшимча қилинмоқда. Натижада жамоатчиликда гўёки қонунга зид суд ҳужжати қабул қилган-у унинг бекор бўлиши ортидан бир маҳкум озодликка чиқиб, айни шу судьянинг интизомий жазога тортилишига сабаб бўлган, мазмундаги фикр ва тасаввурлар пайдо бўлмоқда.

Устига устак, “йўқ, бу жараёнда маҳкумга оид иш мазмунан кўриб чиқилмаган, масала бунгача етиб бормаган”, маъносида берилган изоҳ эса “нега суд маълумотни яширяпти, маҳкум жазодан озод қилинган-ку?” деган навбатдаги саволни келтириб чиқармоқда.

Дарҳақиқат, ҳолат юзасидан изоҳга эҳтиёж бор.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

23 Oct, 09:59


Иқтисодий ишлар бўйича судлар судьялари кенгашиб олди

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Ўзбекистон Судьялар клубининг форуми бўлиб ўтди.

Унда иқтисодий ишлар бўйича судлар судьялари иштирок этди.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:
@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

22 Oct, 13:47


Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига

Т А Н Л О В эълон қилади


Жиноят ишлари бўйича судларда:
ЖИБ Денов туман судининг судьяси,
ЖИБ Фарғона шаҳар судининг судьяси
.

Фуқаролик ишлари бўйича судларда:
ФИБ Андижон туманлараро судининг судьяси,
ФИБ Ўртачирчиқ туманлараро судининг судьяси
.

Маъмурий судларда:
Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси.

Ариза тақдим этишнинг охирги муддати: 2024 йил 30 октябрь соат 18:00.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

22 Oct, 13:42


#Кенгашдан_сўнг

Тўққиз нафар судьянинг иш жойи ўзгарди

Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилишида айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Муқобиллик асосида ўтган танлов якунида тегишли қарор қабул қилинди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан
:

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

22 Oct, 13:26


#Кенгашдан_сўнг

Судьялар олий кенгаши қарори билан Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг қуйидаги битирувчилари:

Усмонов Тоҳирбек Шавкатович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;

Сейтирзаев Шерали Сейитназарович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг судьяси лавозимига;

Адилова Гўзал Фариддиновна –
судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига;

Абдукодирова Дилноза Тўлкин қизи – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

22 Oct, 04:44


#Кенгаш

Бироздан сўнг Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги навбатдаги йиғилиши бошланади.

Бугунги йиғилишда айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига, Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг яна бир гуруҳ битирувчиларини ушбу лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

21 Oct, 05:14


#Сана

1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонуни қабул қилинди.

«Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида» 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонуни билан 21 октябрь санаси Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

Туркий тиллар оиласига мансуб ўзбек тили илдизлари камида V-VII асрларга мансуб Ўрхун-Энасой битикларига бориб тақалади. Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит-турк» асари туркий тиллар тарихи, шу қаторда ўзбек тилшунослиги учун ҳам муҳим манба саналади.

Дунёда 5600 дан ортиқ тиллар мавжуд бўлиб, бундан 200 тасигина давлат тили сифатида қабул қилинган. Уларнинг орасида ўзбек тили ҳам бор.

Ўзбекнинг улуғ адиби Абдулла Қодирий «Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар», деган эди.

Ўзбекнинг улуғ шоири Абдулла Орипов:
Она тилим, сен борсан шаксиз,
Булбул куйин шеърга соламан.
Сен йўқ бўлган кунинг шубҳасиз,
Мен ҳам тўти бўлиб қоламан.


Судьялар олий кенгаши бугунги сана билан барча юртдошларимизни самимий табриклайди.


Каналга уланиш:
@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

19 Oct, 06:20


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди раиси Самаджон Қодировга синглиси Гулчехра Қодированинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

18 Oct, 11:18


#Муносабат

Қарор ижроси таъминланган


Ижтимоий тармоқ орқали номаълум муаллиф жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди раиси гўёки маъмурий ҳуқуқбузарликка доир суд қарори бўйича ижро варақасини бермаётганини иддао қилиб, бунга Кенгаш раҳбариятидан изоҳ сўраган пайтда масала ҳал бўлгани аниқланди.

Дарҳақиқат, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясида жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг А. Қ.га нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни ҳаракатдан тугатишга оид қарори бекор қилиниб, янги мазмундаги суд ҳужжати қабул қилинган. Унга кўра, ҳуқуқбузарга жарима жазоси тайинланган.

Мазкур қарор кассация инстанцияси томонидан жорий йил 2 октябрь куни электрон базага юкланган бўлса, 14 октябрь куни ижро варақаси туман суди томонидан Мажбурий ижро бюросига электрон шаклда юборилган, орадан бир кун ўтиб (15 октябрь), суд ҳужжати ижроси таъминлангани ҳақида МИБдан хабарнома келган.

Кўринадики, номаълум муаллиф ижтимоий тармоқ орқали "суд раиси МИБга қачон ижро варақани юборади?” мазмунида савол қўйган пайтда (17 октябрь, соат 21.21) тегишли суд ҳужжати МИБга юборилишидан ташқари унинг ижроси ҳам таъминлаб бўлинган.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

18 Oct, 07:24


Қ Ў Ш И М Ч А А Х Б О Р О Т

Ижтимоий тармоқдаги қатор каналларда эълон қилинган жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судидаги ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинлангани, натижаси бўйича қўшимча ахборот берилиши маълум қилинганди.

Тошкент вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра, жиноят ишлари бўйича мазкур туман судининг раиси ва судьясига нисбатан “огоҳлантириш” интизомий жазо чораси қўлланилди.

Туман суди раиси ва судьяси Тошкент вилоят судлари судьялари малака ҳайъатининг ушбу қарорига нисбатан Судьялар олий малака ҳайъатига (шунингдек, Судьялар олий кенгашига ҳам) шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

16 Oct, 13:24


Р А С М И Й А Х Б О Р О Т

Ижтимоий тармоқдаги қатор ахборот манбаларидаги “Судья айбдорми ё иш юкламаси?” сарлавҳали танқидий чиқишда баён қилинган ҳолатлар Навоий вилоят суди томонидан ўрганилмоқда.

Натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

15 Oct, 12:27


"Унутмас мени боғим" - наманганлик судьялар иштирокидаги Усмон Носир ("чақмоқ шоир") таваллудига бағишланган маърифий тадбирлар бир-бирига уланиб кетди

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

15 Oct, 12:04


Судья:

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига оғишмай риоя этиши;

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати ҳамда мол-мулки, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаши;

ўз ваколатларини амалга оширишда, шунингдек хизматдан ташқари муносабатларда Судьялик одоби кодекси талабларига риоя этиши, суд ҳокимияти обрўсини, судьянинг шаъни ва қадр-қимматини тушириши ёки унинг беғаразлиги, холислиги ва адолатлилигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатдан ўзини тийиши;

коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига ва одил судловни амалга ошириш бўйича фаолиятига ғайриқонуний аралашишга уринишларга қаршилик кўрсатиши ҳамда бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига хабар қилиши;

суд процесси иштирокчиларини ҳурмат қилиши;

ўз малакасини судьялик ваколатларини бажариш учун зарур бўлган даражада сақлаб туриши;

манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда ўзини ўзи рад қилиши ва суд процесси иштирокчиларини хабардор қилиши шарт.

("Судлар тўғрисида"ги қонун, 62-модда)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

15 Oct, 06:34


Холисликнинг ҳикмати кўп...

Ушбу воқелик “суд қароридан сўнг муҳтож оилага уй-жой берилди” мазмунидаги одатий гаплар билан баён қилинса, масала моҳияти тугал очилмайди. Бундай усул хўп айтилса-да, кўпинча у қулоқдан кириб, бунисидан чиқиб кетаётган Холислик-нинг маъноси-ю ҳикмати ҳамда амалдаги ифодаси ҳақида мухтасар мулоҳаза юритиш имкониятини ҳам чеклаб қўяди. Чунки, “Yuristkadr” каналида эълон қилинган ушбу қисқагина хабарда атрофдагиларга беғараз, чин дилдан, самимий яхшилик қиладиганларга бежиз айни сифат берилмаслиги ва унинг (холисликнинг) амалдаги натижасини яққол кўриш мумкин.

ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

12 Oct, 07:28


#Маънавият_тафаккур_хулоса

Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.

Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.

Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...

Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!


Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..

Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...


Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!


(Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг "Дафтар ҳошиясидаги битиклар"идан)

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

11 Oct, 12:07


РАСМИЙ АХБОРОТ
(ва унга икки оғиз илова)

“Эзгулик” жамияти раисининг ижтимоий тармоқда эълон қилган жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судидаги ҳолат бўйича хизмат текшируви тайинланди. Тошкент вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан ўтказиладиган хизмат текшируви натижаси юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Шу билан мазкур ахборотга нуқта қўйиш мумкин эди. Бироқ тармоқдаги бошқа каналлар ҳам юқоридаги нордон писанда ва тагдор қочиримларга тўла хабарни мамнуният билан кўчириб босиши натижасида юзага келган кенг муҳокамалар икки оғиз қўшимча изоҳга эҳтиёж пайдо қилмоқда.

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

10 Oct, 12:51


#Бир_саволга_бир_жавоб

Судья:


судьялар маслаҳатлашуви сирини ва ёпиқ суд мажлисларини ўтказиш чоғида олинган маълумотларни ошкор қилишга;

сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутати бўлишга;

сиёсий партия аъзоси бўлишга, уни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, сиёсий партияларнинг тадбирларида иштирок этишга, бошқа сиёсий фаолият билан шуғулланишга;

ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга, бундан судьянинг вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилмайдиган педагогик, илмий ва бошқа ижодий фаолият мустасно;

шахсан ёки ишончли шахслар орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектни бошқаришда, унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, иштирок этишга;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган чет эл банкларида ҳисобварақлар (омонатлар) очишга ва уларга эга бўлишга, нақд пул маблағларини ҳамда қимматликларни сақлашга. Бундай чеклов судьянинг эрига (хотинига) ва вояга етмаган фарзандларига нисбатан ҳам амал қилади;

жисмоний ёки юридик шахсларнинг ишлари бўйича судда вакил бўлишга (қонуний вакиллик ҳоллари бундан мустасно);

судда кўриб чиқилаётган масала юзасидан суд ҳужжати қонуний кучга киргунга қадар ошкора мулоҳазалар билдиришга;

қонунга мувофиқ махфий ахборот жумласига киритилган, судьялик ваколатларини амалга ошириши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни судьялик ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ошкор қилишга ёки фойдаланишга ҳақли эмас.

("Судлар тўғрисида"ги қонун, 62-модда )

Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

09 Oct, 13:00


#Муносабат

“Xo‘p”даги шов-шувга озроқ чизги, кенгроқ изоҳ


“You Tube” ижтимоий тармоғидаги “Xo‘p” подкастининг (муаллифи Расул Кушербаев) 4 октябрь сони яхшигина шов-шув бўлди. Чунки, унда (бир қарашда) кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеалар тилга олинади, тасаввурга сиғмас ҳолатлар хусусида сўз кетади. Яъниким, бухоролик Бобомурод Ҳамдамов тўққиз марта ноқонуний равишда руҳий-асаб касалхонасига жойлаштирилган, унга нисбатан гўёки сохта ҳужжатлар асосида ноқонуний суд мажлислари ўтказилган, бечоранинг бор-йўқ айби собиқ қайинакаси билан аччиқ устида телефонда уришиб-сўкишиб қолгани экан, холос.

Мулоқот жараёнида муаллиф ҳамсуҳбатининг шу мазмундаги гапларидан “шокка тушганини” яширмайди, шунинг таъсирида соғлиқни сақлаш, ички ишлар тизимлари қатори суд идораларига ҳам яхшигина писанда ва иддаолар қилинади. Уларнинг (судга тааллуқли қисмига) ойдинлик киритиш зарурияти борки, акс ҳолда...

БАТАФСИЛ👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

09 Oct, 04:52


Судьялар олий кенгаши судьяси, юридик фанлари номзоди, доцент Маликахон Қаландарова "O‘zbekiston" радиоканалининг " Шу куннинг мавзуси" эшиттириши меҳмони бўлди.

Жонли мулоқотда Судьялар одоби кодексининг янги таҳрирда қабул қилиниши, бунга эҳтиёж, унга киритилган янги қоидалар, суд ҳокимияти мустақиллиги ва судьялар дахлсизлиги хусусида сўз юритилди.


Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

07 Oct, 14:30


Оила судьялари: тажриба, мақсад ва дастлабки натижалар

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

06 Oct, 11:34


Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Жиззах вилоят суди судьяси Муродбек Зулфуқоровга падари бузкурвори Исмоил Зулфиқоровнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

03 Oct, 12:05


#Муносабат

Ҳуқуқнинг мажбурияти ҳам бор

Хоразм вилоят суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилаётган Т. Жуманиёзовга оид жиноят иши “Effect.uz” сайтида астойдил ёритилмоқда.

Мавзуга доир биринчи чиқишида сайт ходими суд мажлиси белгиланган вақтдан аввалроқ бошланганини эътироф этади. Шунингдек, суд процессини видео тасвирга олиш ҳақидаги илтимосномаси рад этилгани, жараён суднинг ташаббуси билан аудио шаклда ёзиб олинаётганини ҳам маълум қилди. Бундан ташқари журналист судга киритилган (жараённи тасвирга олиш ҳақидаги) илтимосномаси давлат айбловчиси томонидан судга нисбатан босим, дея талқин этганидан таажжуб билдиради.

Дарҳақиқат, таажжуб ўринли: журналистнинг (блогернинг) суд жараёнини тасвирга олиш ҳақида судга илтимоснома киритишининг ўзи босим дегани эмас. Борди-ю...

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

02 Oct, 15:39


Айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Хабар қилинганидек, бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилишида айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Қизғин ва кескин ўтган муҳокамалар якунида тегишли қарор қабул қилинди.


Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Холов Қосим Исматович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Когон туман судининг раиси лавозимига;

Ахмедов Шухрат Саиджаббарович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатга, шундан беш йил муддатига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг раиси лавозимига тайинланди.

Шунингдек:

ДАВОМИ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

02 Oct, 15:18


#Кенгашдан_сўнг

Судьялар ҳамжамиятининг янги аъзолари: ушбу лавозимдаги фаолиятини ким қайси ҳудудларда бошлайди?

БАТАФСИЛ👈👈

Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал

02 Oct, 06:10


#Айни_дақиқаларда...

Судьялар олий кенгашининг судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлаш бўйича навбатдаги очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бошланди.

Айни пайтда Кенгаш аъзолари томонидан айрим судьяларни муқобиллик асосида ваколати муддати даврига қайта тайинлаш масаласи қизғин муҳокама қилинмоқда.

Бугунги йиғилиш кун тартибидан Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг яна бир гуруҳ битирувчиларини судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш, шунингдек Кенгаш ваколатига доир бошқа масалалар ҳам ўрин олган.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.


Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi