Psixolog Axadjon Qushoqov @psixolog_kutubxonasi Channel on Telegram

Psixolog Axadjon Qushoqov

@psixolog_kutubxonasi


Bizning kanalda
✔️ Psixologik maslahatlar
✔️ Dorilarsiz kasalliklardan halos boʻlish
✔️ Ички қувватга асосланиб соғликни тиклаш;
✔️ Шахсий ривожланиш;
✔️ Лидерлик сифат;
✔️ Ўзликни англаш;
@Psixolog_trener

Kanal manzili: @Psixolog_Kutubxonasi

Psixolog Axadjon Qushoqov (Uzbek)

Psixolog Axadjon Qushoqov kanalida sizga psixologik maslahatlar, dorilarsiz kasalliklardan halos boʻlish, ichki quvvatga asoslanib sogʻlikni tiklash, shaxsiy rivojlanish, liderlik sifat, oʻzlikni anglash boʻyicha foydali maʼlumotlar taqdim etiladi. Kanalda @Psixolog_trener ham mavjud. Psixolog Axadjon Qushoqov kanali sizning hayotingizni oʻzgartirishga yordam beradi va sizni yuksak sifatli yashashga yonaltadi. Sizga oʻz oʻzingizni tushunib, oʻz oʻzingizga yengil qarab, oʻz oʻzingizga yordam bera olasiz. Kanalga obuna boʻling va oʻzingizni yangilang!

Psixolog Axadjon Qushoqov

05 Dec, 04:32


Бир чимдим меҳр улашай)

Psixolog Axadjon Qushoqov

05 Dec, 04:30


Иссиқ кийиниб ол, кўча салқинроқ.
Вақтида овқатлан, майлими ўғлим?!
Ҳа, тўғри ёш бола эмассан, бироқ.
Онаман-да жоним, оналар шундай!

✍️🎙 Раъно Алимова

Psixolog Axadjon Qushoqov

02 Dec, 18:45


Ваҳима - бу кўпчиликка таниш бўлган ҳолат. Бу эпизодик ёки доимий, енгил ёки чарчатиб юборувчи бўлиши мумкин. Аммо сизни таъқиб қилаётган бу ички кескинлик қаердан келиб чиқади?
1. Сурункали стресс

Ҳаётнинг замонавий ритми бу-ишлар, мажбуриятлар ва орзуларнинг чексиз рўйхати. Муваффақият учун доимий пойга, улгуролмаслик ёки кимнидир ҳафсаласини пир қилиб қўйиш қўрқуви зўриқишни келтириб чиқаради. Зўриқиб ишлаётган организм тикланиш учун вақт топа олмайди ва ваҳима унинг мудофаа реакциясига айланади.

Чораси:
Дам олишни ўрганинг. Ўзингизга вақт ажратиш муҳим: тоза ҳавода юриш, гаджетлардан танаффус қилиш стресс даражасини камайтиришга ёрдам беради.

2. Яшалмаган ҳиссиётлар

Биз хафалигимизни, ғазабимизни, умидсизлик ёки қўрқувимизни бостирганимизда, бу ҳис-туйғулар йўқолиб қолмайди. Улар ичимизда йиғилиб кейинчалик ваҳима кўринишида зўриқишни келтириб чиқариш эҳтимоли бор.

Чораси:
Ўз ҳис-туйғуларингизни ифода этишни ва кечинмаларингизни нутқ орқали ифода этишни ўрганинг.

3. Салбий қарашлар

Кўпинча ваҳима ички дастурлар билан боғлиқ: "Мен буни уддалай олмайман", "Ҳамма мендан идеал натижа кутади", "Агар мен хато қилсам, ҳаммаси ёмон бўлади". Бундай фикрлар ночорлик туйғусини кучайтиради.

Чораси:
Ўз фикрларингиз билан ишланг. Салбий қарашларни янада конструктив нарсалар билан алмаштиринг: "Мен хато қилишим мумкин - бу нормалдир, одам борки хато қилади", "Мен етарлича сабабини қиляпман".

4. Яшаб ўтилган травмалар

Ўтмишдаги кучли эмоционал зўриқишлар ваҳима шаклида изини қолдириши мумкин. Тана доимо хавф-хатарни кутади, ҳатто таҳдид бўлмаса ҳам.

Чораси:
Кечинмаларингизни яширмаслик жуда муҳимдир. Қўрқув билан ишлашингиз ва уларни қўйиб юборишингиз мумкин.

5. Физиологик сабаблар

Уйқусизлик, витамин етишмаслиги, гормонал мувозанатни бузилиши ёки бошқа организмдаги муаммолар ҳисобидан келиб чиқиши мумкин.
Чораси:

Кун тартибини режалаштириб олинг: уйқу режимига, парҳезга риоя қилинг, жисмоний фаолият билан шуғулланинг ва вақтида тиббий кўрикдан ўтинг.

6. Генетик мойиллик

Баъзи одамлар ташвишланишга туғма мойилликка эга. Бу асаб тизимининг хусусиятларига ва гормонал фонга боғлиқ.

Чораси:
Агар мойиллик мавжуд бўлса ҳам, бу ҳаммаси тугади дегани эмас. Мунтазам равишда ўз устида ишлаш ва тегишли терапия усуллардан фойдаланиш ваҳималарни камайтиришга ёрдам беради.

Қандай қилиб хотиржамликка эришиш мумкин?

Хавотир, ваҳима - бу сизга ёрдам кераклигини кўрсатадиган сигналдир. Бу ҳолатни мустақил равишда ҳал қилиш қийин бўлиши мумкин. Муаммонинг илдизини топиш ва уни йўқ қилиш муҳимдир.
Ваҳимада фармакотерапия билан биргаликда психотерапия самарали ёрдам беради.

Psixolog Axadjon Qushoqov

02 Dec, 16:15


📍 Lokatsiya

Psixolog Axadjon Qushoqov

02 Dec, 13:27


Grijangiz bo'lsa, xursand bo'ling!

"Iye, kasallikdan ham odam xursand bo'larkanda?" deysizmi?

Albatta! Chunki bu oddiy grija! Tuzalmas dard bo'lganda nima qilardingiz?

Grija — maxsus mashqlar bilan tuzaladigan kasallik. Vaqtida qilingan e'tibor kasallikning kuchayib ketishiga yo'l qo'ymaydi

Ertaga boshlanadigan Sog'lomlashtirish kursida siz ana shunday maxsus mashqlar va ularni bajarish texnikalarini o'rganasiz

🔻 Kunduzgi mashg'ulotlar soat 10:00 da Ahadjon Qo'shoqov tomonidan olib boriladi.

📣 Ertaga bo'ladigan 1-dars mutlaqo bepul!

Keling, ishtirok eting va o'zingiz xulosa qiling!

Psixolog Axadjon Qushoqov

02 Dec, 09:09


🪁Ёш болада иситма чиққанда, шифокор келгунча дорисиз ёрдам беришнинг бир неча усуллари бор:

1. Суюқлик ичириш: Боланинг организми сувсизланмаслиги учун кўпроқ сув, шўрва ёки мева шарбатлари ичиринг.
2. Илиқ ванна: Болани илиқ сувда ювинг, лекин сув жуда совуқ ёки жуда иссиқ бўлмаслиги керак.
3. Кийимлар: Болани енгил ва қулай кийимларда сақланг, унинг тана ҳароратини назорат қилиб туринг.
4. Дам олиш: Болани кўпроқ дам олишига шароит яратинг, унинг уйқуси тўлиқ бўлишига аҳамият беринг.
5. Терига совуқ компресс қўйиш Боланинг пешонасига ёки танасининг бошқа қисмларига совуқ компресс қўйиш мумкин.

Агар боланинг иситмаси 38°C (100.4°F) дан юқори бўлса ёки у ўзини жуда ёмон ҳис қилаётган бўлса, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Psixolog Axadjon Qushoqov

01 Dec, 14:57


Бойвачча ўқувчилар ҳақида

Нега дарров салбий пост ёзади деб ўйлаябсиз?

Совет даври коммунистлари ўз сиёсати йўлида — пулдорларни ёмон отлиққа чиқариб, уларни қувғин қилди.

Ушбу давр газета-ю, телевизорларида бойларни — бахил ва ёвуз, камбағалларни эса — содда, самимий, меҳнаткаш қилиб таърифлади.

Бу билан мулкдорларни — мулкини олиш, камбағалларни — «мотивация» бериб ишлатиш зимдан кўзланган эди.

Ўзбеккино ҳам тайёргина шу андозани олди қўйди:

Қиз бахил бойнинг фарзанди, бола эса самимий камбағал.

Шу билан халқимизда бойлар — зиқна ва ёмон, деган тушунча ҳозиргача шаклланиб келяптими дейманда:

— Моҳир, қаерда ишлаяпсан?
— Мен: Палончи мактабда.
— Ҳа, у ерда бойларнинг боласи ўқийди. Роса устозни менсимайдиган безори бўлса керак-а?
🤦‍♂️.

Шундай камбағал ўқувчиларни кўрдимки — ўта кибрли, бурни осмонда;

Шундай бойларни кўрдимки — ўта хокисор, бойлигини сезмайсиз ҳам.

Шахсий хулосам:

Гап бойликда эмас — тарбияда.

Сиз қандай фикрдасиз?
устоз кундалигидан...

Psixolog Axadjon Qushoqov

01 Dec, 13:13


ДОНИШМАНДЛИК ёки ФИЛОСОФИЯ НЕДУР.
Донишмандлик - бу фақат билағонлик эмас ва кўп билимга эга бўлишнинг ўзи ҳам эмас, бу - “софия”дир, яъни билимларни инсонга, табиатга қўллашни аҳлоқий баҳолашга қодирликдир. Пифагор шундай билимдонликни “софия” – соф (аҳлоқий нопокликдан мусаффо) илм ва “фило” - севаман, яъни ФИЛО-СОФИЯ деб атаган эди. Аристотельнинг шогирди эса кейинчалик “философия” атамасини “метафизика” билан алмаштириб қўйган (“мета”- юксак ва “физика” табиат, яъни биргаликда: табатни ўрганувчи фанлардан юксак илм деб атаган) эди. Бундай илм эса тасаввуфда (суфизмда) “илми ғайб” деб аталади.

Psixolog Axadjon Qushoqov

30 Nov, 02:13


Darslarimiz qizg’in davom etmoqda🔥🔥🔥

Psixolog Axadjon Qushoqov

29 Nov, 07:18


@Psixolog_trener
МУРОЖААТ УЧУН👆👆👆👆👆👆

Psixolog Axadjon Qushoqov

29 Nov, 07:16


➡️Шифокорнинг учта қуроли бор: сўз, ўсимлик, пичоқ.

➡️"Инсонни қалбини даволамай туриб унинг танасига тиғ теккизган табибни қўлини чопиш керак" деб айтган Ибн Сино.

Сиз қайсисини танлаб даволанасиз?


Бугун Дори дармонсиз соғломлаштириш машғулотини таклиф қиламан!

29-ноябрь 19:00 да онлайн курсимизни бошлаймиз!!!!!

Psixolog Axadjon Qushoqov

29 Nov, 05:10


Доктор Даниэл Эйманнинг 18/40/60 қонуни ҳақида эшитганмисиз?
Унга кўра:

18 ёшда атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари жуда хавотирга солади;

40 ёшда сиз одамларнинг гапига деярли эътибор бермай қўясиз;

60 ёшда атрофдагилар сиз ҳақингизда умуман ўйламагани, ҳамма ўзининг ҳаёти билан овора бўлганлигини тушуниб етасиз!

Шундай экан, одамлар учун эмас, ўзингиз учун яшанг.

Psixolog Axadjon Qushoqov

28 Nov, 12:59


ВИРТУАЛ АУТИЗМ

Хозирги кунда замонавий хонадонларимизни бир нечта телевизор, компьютер, планшет, смартфонларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу масалани ижобий томони бўлса, салбий томони бунда монитор сони кўплигидан беихтиёр оиланинг ҳар бир аъзоси бошига 1-2 тадан гаджет тўғри келиб, хатто энг кичик ёшдаги (0-2 ёш) болажон хам бемалол гаджетдан фойдаланишидир. Бунинг нимаси ёмон, XXI аср техника асри, замонавий болалар биздай эмас деган жавоб бор барчамизда. Аммо гаджетлардан оқилона фойдалана олаяпмизми, уларни ишлатиш одобини биламизми, шу саволга самимий жавоб бера олишимиз муҳим.
Охирги ўтказилган тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатдики, айнан шундай «электрон экран»лардан тартибсиз фойдаланиш натижасида «Виртуал аутизм» деган касаллик келиб чиқди. Биринчи бўлиб бу касалликни психолог Мариус Замфир номлади ва клиникасини ёритиб берди. Нима учун айнан «Виртуал аутизм»? Сабаби унинг белгилари аутизм белгилари билан идентик равишда. Амалиётда аутизм ва виртуал аутизмни бир-биридан фарқлаш қийин. Фақат анамнез (йиғилган хаёт ва касаллик тарихи) натижасидагина касалликка тўғри ташҳис қўйиш мумкин.

Аутизм белгилари:

😶 Ижтимоий муносабатларга кириша олмаслик

🧐 Кўз орқали контактнинг йўқлиги

😖 Нутқ ривожланишдан орқада қолиши

🙃 Бошқа болалар билан ижтимоий ўйинларга кириша олмаслик

Мана шу белгилар боланинг ҳар кунги 4-5 соатлик монитор (ТВ, смартфон, планшет, компьютер билан) алоқада бўлиши билан бирга кечади.

Касаллик 80% холларда ўғил болаларда кўпроқ кузатилади.
Классик аутизмда деструкция неврологик асосга эга бўлган биологик факторлар билан боғлиқ бўлиб, жараён қайтмас характерга эга. Миянинг ушбу соҳаларида синаплар қайта хосил бўлмайди. Виртуал аутизмда эса нейрон ривожланиши лозим бўлган соҳаларининг стимуляция бўлмаслиги ҳисобига нуткнинг ривожланмаслиги ва б.қ. белгилар юзага келади. Бу жараён қайтар ҳисобланади.

Аутизм марказининг статистикасига кўра:

🖤 1975 йилда 5000 боладан 1 тасига аутизм ташҳиси қўйилган

🖤 2005 йилда 500 боладан 1 тасида

🖤 2014 йилда эса 68 боладан 1 тасида аутизм аниқланган.

2008 йилда Американинг Педиатрия академияси қуйидаги тавсияларни берди:

👼 0-2 ёшли болаларга мультимедиа технологиялари ва қурилмаларига яқинлашиш имкониятини тўлиқ чеклаш

🙇‍♀ 3-6 ёшли болаларга кунига 1 соатдан ортиқ рухсат бермаслик

🙇‍♂ 6-12 ёшдагиларга эса максимум 2 соатгача руҳсат бериш тавсия қилинди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, экран олдида ўтказилган вақтда мия ривожланмайди ва яшаши лозим бўлган ижтимоий муҳитда яшалмайди. Болалар мияси турли хил ижтимоий боғлиқликлар ҳисобига ривожланади, яъни ушлаб кўриб, хидлаб кўриб ва х.к. Натижада болада ёшига мос ривожланиши керак бўлган кўникмалар ривожланмайди. Экранлардаги шовқин ва ёрқинликлар бола эътиборини тортади, хатто мультфильмлар хам болада негатив оғриқли хиссиётларни чақириши, у эса ўз навбатида болада агрессив хулқни намоён қилиши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрича, 0-2 ёшдаги болалар кўпроқ кўчада (табиатда) бўлиши ва катталар билан мулоқотда бўлиши зарур.

Анализаторларимизни ишини оладиган бўлсак, сезги ва идрок этиш орасидаги боғлиқлик бузилганини кўрамиз. Эшитган ва кўрган нарсамизни идрок этишимиз зарур, айниқса болалик ёшимизда. Ниманидир идрок этиш учун у билан бевосита алоқада бўлиш лозим (тактил, хидлов, эшитув), виртуал дунё буларни бермайди. Бу анализаторларнинг боланинг илк ривожланиши даврида аҳамияти катта.

Бу ҳолатнинг биргина яхши жиҳати шундаки, биологик аутизмдан фарқли ўлароқ виртуал аутизмни даволаса бўлади. Аммо энг яхшиси уни олдини олишдир!

Psixolog Axadjon Qushoqov

28 Nov, 10:21


"Norbekov sog`lomlashtirish va maslahat markazi"да Асосий машқларни ўзлаштириб бўлгач ва ички старт бошлангач, сурункали касалликлар қуйидаги муддатларда соғая боради
• Уйқу мўътадиллашуви 3-кун давомида
• Иштаҳа очилиб, қоматнинг ростлашуви 3-4 кун.
• Овқат ҳазм қилиш ва пешоб ажратиш аъзолари фаолиятининг нормаллашуви, гастрит (сурункали ошқозон яллигланиши) 5 кун ичида.
• Ошқозон, 12 бармоқ ичак яраси - 6 кунда.
• Сурункали панкреатит - 19 кунда
• Сурункали гепатит- 11 кунда
• Геморрой - 8 кунда .
• ўт пуфаги ва буйракдаги тош ва қумлардан халос бўлиш- 2 кундан 6-8 кунгача
• Пиелонефрит - 18 кунда .
• Цистит -4 кунда. Буйракнинг тушиши-14 кунда. Уретрит-4 кунда
• Нафас ва нафас йўли касалликлари. Ларингит, фарингит, тонзиллит – 5 кунда.
• Гайморит- 7 кунда.
• Сурункали пневмония- 12 кунда..
• Бронхит, бронхиал астма – 15-23 кунда.
. Сезги аъзолари касалликлари:
• Эшитиш нерви неврити- 15 кунда.
• Эшитиш қобилиятининг пасайиши (қулоқ пардаси шикастланмаганда) 6 кун
• Кўз нерви неврити-26-40 кунда.
• Катаракта- 36 кунда.
• Кўриш қобилиятининг пасайиши-15 кунда.
. Юрак- томир касалликлари.
• Гипертоник касаллик: сабабларини
йўқотиш- 15-18 кунда, бундан сўнг босимнинг нормаллашуви-4-5 кунда.
• Гипотоник касаллик: сабабларини
йўқотиш- 11кунда: бундан сўнг босимининг нормаллашуви- 4-5 кунда.
• Вегетатив дистония - 8 кунда.
• Стенокордия – 13 кундан 22 кунгача
• Тромбофлебит – 12кун.
• Веналарнинг варикоз кенгайиши – 8 кунда.
Гинекологик касалликлар.
• Шамоллаш – 7-9 кунда,
• ўсма- 6-12 кунда..
• Бачадоннинг пасайиши қийшайиши-10-12 кунда.
Бошқа касалликлар.
• Яхши сифатли анемия-17 кунда (сабабларини аниқлаш-6 кунда) • Қалқонсимон без гиперфункцияси-10-14 кунда.
• Псориаз-15 кунда.
• Экземанинг айрим турлари-7-13 кунда.
• Нейродермит-17 кунда.
• Аллергия-13 кунда.
• Носпецифик полиартрит-28 кунда.
• Сурункали простатит-27 кунда.
• Қувват сусайиши (сабабларини бартараф қилиш)-9-11 кунда.

Psixolog Axadjon Qushoqov

21 Nov, 08:47


https://t.me/PSIXOLOG_KUTUBXONASI

Psixolog Axadjon Qushoqov

21 Nov, 08:20


Психологик таҳлил

1.
Агар инсон оддий нарсаларга ҳам кулаверса демак, у жуда ёлғиз.
2. Агар одам жуда кўп ухласа демак, у ғамгин.
3. Агар инсон тез, лекин кам гапирса демак у ниманидир яширмоқда.
4. Агар инсон жуда кўп миқдорда ва тартибсиз равишда овқат еса билингки унда стресс бор.
5. Агар кимдир йиғлаб ўз ғамини чиқара олмаса у жудаям кучсиз.
6. Агар инсон кичик нарсаларга ҳам йиғласа, у айбсиз ва юмшоқкўнгилдир.
7. Агар инсон кичик ва арзимас нарсаларга ҳам жахл қилса, демак бу инсоннинг муҳаббатга мухтожлигини билдиради.

Psixolog Axadjon Qushoqov

20 Nov, 17:53


Етти авлодингиз қандай номланишини биласизми?

1.
Фарзанд
2. Невара
3. Чевара
4. Эвара
5. Панневара
6. Овора
7. Бегона

Psixolog Axadjon Qushoqov

20 Nov, 14:56


Мана буни ТАЪЛАНТ деса бўлади.
@Psixolog_kutubxonasi

Psixolog Axadjon Qushoqov

20 Nov, 14:56


Ички зиддият турлари

Ички зиддият-бу қарама-қарши еътиқод ва истакларнинг мавжудлиги.

Психология соҳасида у кўпинча "когнитив диссонанс"деб аталади. Мос келмайдиган фикрлар кураши ҳаётнинг исталган дақиқасида содир бўлиши мумкин.

👇 Ички можаронинг 2 турини кўриб чиқинг: ички низоларнинг ўзаро боғлиқлиги.

📌Ўз-ўзини ҳурмат қилиш зиддияти. Сизнинг расмингиз, масалан, ўзингизнинг ички тасвирингиздир. Ички зиддият биз ўзимиз ҳақидаги еътиқодимизга зид бўлган далилларга дуч келганимизда пайдо бўлади.

📌Екзистенсиал зиддият. Ҳаётда ноқулайлик ва чалкашлик ҳиссини таклиф қилади. Масалан, ҳаётдан нафратланиш, лекин айни пайтда уни севиш. Ёки тўлиқ ҳаёт кечириш истаги, лекин ҳеч қандай ўзгариш қилишни хоҳламаслик.

Psixolog Axadjon Qushoqov

20 Nov, 14:56


@Psixolog_kutubxonasi

Psixolog Axadjon Qushoqov

20 Nov, 12:04


https://t.me/PSIXOLOG_KUTUBXONASI

Psixolog Axadjon Qushoqov

19 Nov, 18:17


Бобом ишга бориши учун 10 мил пиёда юрарди. Отам эса 5 мил..

Мен "Cadillac" ҳайдайман:

Ўғлим мерседесда, набирам эса феррарида юради.

Лекин эварам яна пиёда юради..

Қийин даврлар — кучли инсонларни!

Кучли инсонлар — осон даврларни!

Осон даврлар — заиф одамларни!

Заиф инсонлар — яна қийин даврларни яратишади..

Psixolog Axadjon Qushoqov

19 Nov, 08:41


суньий интелект мени шундай таниркан

Psixolog Axadjon Qushoqov

19 Nov, 07:37


@Psixolog_Kutubxonasi

Psixolog Axadjon Qushoqov

19 Nov, 07:37


@Psixolog_Kutubxonasi

Psixolog Axadjon Qushoqov

19 Nov, 07:36


Куркувни енгиш усули😁💀

Psixolog Axadjon Qushoqov

17 Nov, 11:06


Assalomu alaykum azizlar!

Salomatmisiz? Safimiz anchagina kengayibdi.

Kanalimizga yangi qo'shilganlar, xush kelibsiz!

2 kunlik bepul masterklassimizga 5 kungina vaqt qolibdi 🥳🥳🥳

Psixolog Axadjon Qushoqov

17 Nov, 11:06


Nevrozning erkak va ayollarda birdek uchraydigan belgilari:

1⃣Kayfiyatning tez-tez o‘zgarishi: Asabiylashish, tushkunlik va quvonch o‘rtasidagi keskin almashinuvlar.

2⃣ Uyqu buzilishlari: Uyqusizlik yoki haddan tashqari ko‘p uyqu istagi.

3⃣ Charchoq: Doimiy charchoq va kuchsizlik hissi, hatto dam olishdan keyin ham.

4⃣ Qo‘rquv va xavotir: Hayotning turli sohalarida sababli yoki sababsiz qo‘rquv va tashvishlar.

5⃣ Ishchanlikning pasayishi: Ishga bo‘lgan qiziqishning yo‘qolishi va diqqatni jamlash qiyinligi.

6⃣ Jismoniy noqulaylik: Yurak sohasidagi noxushlik, bosh og‘rig‘i, mushaklardagi kuchlanish, ichki titroq.

7⃣ Tez asabiylashish: Eng oddiy vaziyatlarda ham jahlning chiqishi va o‘zini boshqarish qiyinligi.

8⃣ O‘z-o‘ziga ishonchsizlik: O‘ziga nisbatan salbiy fikrlar va qoniqmaslik.

9⃣ Ovqatlanish odatlaridagi o‘zgarishlar: Haddan tashqari ovqatlanish yoki ishtahaning yo‘qolishi.

1⃣0⃣ Yaqinlarga nisbatan hissiy sovuqlik: Oila a’zolariga yoki do‘stlarga bo‘lgan e’tiborsizlik.

Xo'sh, azizlar bu belgilardan qaysi biri kuzatilyapti sizda?

Psixolog Axadjon Qushoqov

15 Nov, 11:47


Чумчуққа тегма

1960-йил Хитой раҳбари — Мао Сзедун "Чумчуқларга қарши кураш", дастурини тузади. 

Мақсад: буғдой ҳосилларини еб кетаётган чумчуқларни йўқ қилиш.

Тез орада мамлакатдаги деярли барча чумчуқлар қириб ташланади. Уларни ерга қўндирмай, чарчатиб ўлдиришади.

Натижа акс таъсир беради. 

Келаси йили ҳосилни зараркунанда чигирткалар нобуд қилади. Мамлакатда очарчилик юзага келади.

Аслида, зарарли деб ҳисобланган чумчуқлар — чигирткалардан асраб турарди. 

Ҳаёт қонуни бу — кичик муаммолар, катта муаммоларни олдини олади:

Юсуф (а.с) кўп йиллар қулликда, зиндонда, сарсонликда ҳаёт кечирдилар. Аслида, бу қийинчиликлар — миллионлаб аҳолига келаётган катта балони олдини олиш учун эди. 

Шундай экан:

1. Ишингиз ҳаётдан тўйдириб юбордими? 
Ишсизлик азоби унданда қийин!

2. Турмуш ўртоғингиздан азият чекяпсизми? 
Турмуш ўртоқсиз яшаш унданда азиятли!

3. Ишга кўмилиб кетдингиз, бўш вақтингиз йўқми? 
Бекорчилик унданда машаққатли!

4. Ўқиш қийнаб юбордими? 
Жоҳиллик азоби унданда қийин!

5. Таваккал билан ишингизни касод қилдингизми? 
Надомат чекиш азоби унданда даҳшатли!

6. Ҳаётингиз остин-устин бўлиб кетдими?
Бемаъно ҳаётда яшаш унданда ёмон!

Хуллас

Аллоҳ кичик муаммога йўлиқтирдими? 

Шукр айтинг. 

Аслида унданда катта муаммодан сизни сақлаб турибди.

@Psixolog_Kutubxonasi

Psixolog Axadjon Qushoqov

15 Nov, 11:40


📍#Ўзбекистон 🇺🇿 Бухоро.                                    

2500 йиллик тарихга эга, Ўзбекистоннинг сайёҳлик дурдоналаридан бири бўлмиш қўхна Бухорога сайр қиламиз...
@Psixolog_Kutubxonasi

Psixolog Axadjon Qushoqov

15 Nov, 11:39


@Psixolog_Kutubxonasi

Psixolog Axadjon Qushoqov

15 Nov, 11:38


Dard bergan Alloh, davosini ham beradi...

☝️Sababini qilish esa sizdan, shuni unutmang!

Sizning ham bir necha yillardan beri bormagan doktori-yu tabibi qolmagan bitta bo'lsa-da tanishingiz bor, to'g'rimi?

❗️Balki ularga Norbekov Sog'lomlashtish markazini tavsiya qilish vaqti kelgandir? Balki ular Toshkentda shunday joy borligini bilishmas?

Siz sabab bo'lib dardlariga shifo topar? O'ylab ko'ring?

Navbatdagi sog'lomlashrirish mashg'ulotlarimiz ertadan boshlanadi. 10 kun 4 soatdan davom etadi

Psixolog Axadjon Qushoqov

15 Nov, 02:58


@Psixolog_Kutubxonasi

Psixolog Axadjon Qushoqov

10 Nov, 19:45


👉 @Yuklaydibot

Psixolog Axadjon Qushoqov

10 Nov, 19:10


https://youtu.be/5yyjNOkge-k?si=xU-Ffmsdb2EbuEbx

Psixolog Axadjon Qushoqov

10 Nov, 04:16


📍 Lokatsiya

Psixolog Axadjon Qushoqov

08 Nov, 15:53


@Psixolog_Kutubxonasi

Psixolog Axadjon Qushoqov

08 Nov, 15:52


🔹Parlangan oynalarga chizilgan rasmlarga qarab ba’zi bir ma’lumotlarni aniqlash mumkin.

Psixolog Axadjon Qushoqov

07 Nov, 18:57


Муаммо кимники

Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилганини кўрди.

Бир-икки кундан кейин ҳўрознинг олдига бориб: «Эй хўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти», деди. Хўроз унга жавобан «Бу менинг муаммоим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин», деди.

Сичқон: «Майли», деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга «Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли», деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари «Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса ўша ҳал қилиш керак», деди.

Сичқон энди молнинг олдига борди: «Эй мол, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит бераяпти». Мол: «Бу менинг муаммоим эмас», деди…

Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.

Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир ҳўжайинга «Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди», деди.

Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди…

Эл-улус: «Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас», деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, «Қардош, қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай», деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди…

Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун молни ҳам сўйиб юборди…

…Масалнинг қизиқ жойи шундаки, «Бу менинг муаммоим эмас», деганларнинг биронтаси омон қолмади. «Муаммо меники», деб жон кyйдирган сичқон эса ҳамон тирик…
@Psixolog_Kutubxonasi

Psixolog Axadjon Qushoqov

07 Nov, 16:56


🍁 Куз: Ўзгаришлар ва ички хотиржамлик фасли 🍁

Куз – бу табиатнинг гўзаллигини кўрсатадиган, аммо айни пайтда ички сокинликка интилиш вақтидир. Дарахтларнинг япроқлари сарғайиб, ерни қоплайди, аммо аслида бу – янги босқичга ўтиш белгиси. Ҳаётимизда ҳам шунга ўхшаш жараёнлар рўй беради!

Ички ўзгаришлар ва ўсишни қабул қилинг – ўтган йиллар, йиғилган тажрибалар, қийинчиликлар ҳаётимизнинг бир бўлаги бўлиб қолади. Аммо куз бизга янгилик ва тозаликка интилишни ўргатади.Ички дунёмизни ҳам куз фаслида тозалашга уриниб кўринг: эски ғам-андуҳлардан озод бўлинг, қалбингизга хотиржамлик олиб киришга ҳаракат қилинг!

Маслаҳат:
Ҳар куни камида 10 дақиқа ўйлаб олиш учун вақт ажратинг!
Табиат қўйнида сайр қилинг, кузнинг тоза ҳавосини ичингизга сингдиринг!

Қадрдон дўстларингизни эслаб қўйинг, уларга куз фаслида илиқ тилаклар жўнатинг.Шунда ўзаро муносабатлар янаям мустахкамланади.

Юрагингизда хотиржамлик ва ишонч булоғи бўлсин, куз каби ичингизни тозалаб, гўзалликлар билан тўлдиринг!
@Psixolog_Kutubxonasi

Psixolog Axadjon Qushoqov

07 Nov, 02:12


Ўрганиш керак!

▫️Хитой мактабларида ўқувчиларни ҳаётга, меҳнатга тайёрланишини кўринг
.
@Psixolog_Kutubxonasi

Psixolog Axadjon Qushoqov

07 Nov, 02:10


Болалар ва усмирлар курси авжида👍👆😊