Газетага нега обуна бўлмадингиз?
Вилоятларимиз, туманларимизнинг янада ривожланиши, халқимизнинг жаҳонда фаровонлигини ошиши учун юртимизда энг керакли қонун ва қарорлар қабул қилинади, ижро этилади. Республикамиз томонидан қабул қилинган қонун ва қарорлар бутун юртимиз учун беқиёс аҳамиятга эга. Аммо вилоят ва туманлардаги ишлаб чиқаришлар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва кўплаб соҳалар бу бўғинларда бир биридан фарқ қилади. Шунинг учун бу борада вилоятлар, туманларда алоҳида қонунлар, қарорлар қабул қилишга тўғри келади. Улар ўша ҳудудларгагина хос ва мос. Улар эса ўша вилоятлар, туманларнинг газеталари, матбуотларида эълон қилинади. Айрим ташкилотлар, корхоналар, муассасалар фаоллари ва жамоаси буни билмаган ҳолда фақатгина юқори матбуотлар нашрларгагина обуна бўлишади. Эътиборсизлиги, балки лоқайдлиги сабабли қуйи бўғин нашрлари бизга нега керак, дея унга обуна бўлмаган ҳолда катта хатога йўл қўяди. Натижада улар ўзларига керак бўлган қуйи бўғинлар қаорларидан мутлақо бехабар қолади. Бундай ҳолатда биз бу фаолларни етук, яъни онги юқори, туманимиз ривожига қизиқадиган ва ривожига ҳисса қўшадиган фаоллар дея оламизми? Бугунги кунда ана шу савол бизни ўзига эътиборини қаратмоқда. Аммо улар туманимизнинг энг ишонган фаоллари саналади. Қуйида туман ҳаёти тўғрисидаги хабарлар, ютуқлар, янгиликлар, қарорлар бизга нега керак?
Обунанинг аҳамияти шундаки,унда ташкилот, муассаса, идоралар бир-бирида бўлаетган янгиликлар, ўзгаришлардан бохабар бўлиб туради, бир-биридан ўрганади. Ундан бехабар қолсак нима бўлибди, дейдиган ташкилотлар фаоллари иш юритаётган ташкилотлар рўйхатини сизга ҳавола этмоқчимиз:
- Улар АТБ Халқ банки Пайариқ филиали, Пайариқ тумани Давлат хизматлари маркази, Ҳунарманд уюшмаси, Пайариқ туман статистика бўлими, Давлат кадастрлар палатаси Пайариқ туман филиали, Пайариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Пайариқ туман бўлими, Агропилла туман бўлими, «Самарқанддон маҳсулотлари» акциядорлик жамиятига қарашли Пайариқ дон ва Челак дон қабул қилиш манзилгоҳлари. Пайариқ туман 1, 2, 3 – сон касб – ҳунар мактаблари, Пайариқ жамоат саломатлиги техникуми, Пайариқ туман Санитария – эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази, Пайариқ туман Ахборот – кутубхона маркази, Саноат корхоналари билан инвестициялар ва ташқи савдо бўлими саналади.
Ҳа, азиз тумандошлар туманимиз ривожи барчамизники. Унинг ижтимоий томонидан ривожини ҳам жуда – жуда истаймиз. Газетага обуна бўлиб унда ёритилаётган барча ютуқлардан баҳраманд бўлиш барчамиз учун бахт.
Туманда маънавий соҳада юксалиш бўлса, у иқтисодий соҳада ҳам акс этади. Шунинг учун туманнинг маънавиятида катта ўринга эга бўлган "Пайариқ ҳаёти" газетаси обунасига ҳам бефарқ бўлмайлик. Сизнинг ташкилотингиздаги барча янгилик, ўзгаришлар шу туман газетасида ёритилиши, уларни одамлар билиши керак. Ахир сиз ҳам янгиликларга бегона, уларга беъэтибор бўлмасангиз керак. Ҳа, ҳурматли ва азиз обунага бефарқлик қилаётган масъуллар?!
Турғунбой ҲАСАНОВ.
@PAYARIQHAYOTI_UZ