Тиббиётга оид маълумотлар @patronajlar_uz Channel on Telegram

Тиббиётга оид маълумотлар

@patronajlar_uz


ОШП, ҚОП, КТМП ва ОП ходимлари учун махсус. Янги буйруқлар ва қарорлар, тиббиётга оид маълумотлар, касалликлар ҳақида муълумот. Ҳамширалар, доялар, фельдшерлар учун махсус
ADMIN: @firdavsi_99
Reklama xizmati: @firdavsi_99
Kanalimiz: @patronajlar_uz

Тиббиётга оид маълумотлар (Uzbek)

Salom azizlar! Sizlarga joylashtirilgan kanalimizga xush kelibsiz! "Тиббиётга оид маълумотлар" - bu kanal OШП, ҚОП, КТМП va OП hodimlari uchun mo'ljallangan. Bu erda siz yangi buyruqlar va qarorlar, kasalliklar haqida ma'lumotlar, tibbiyotga oid ma'lumotlar topishingiz mumkin. Hamshiralar, doyalar, feldsherlar uchun esa kamchilik yo'q, sizni ma'lumotlardan mahrum qo'lmaymiz. Kanalga suhbatsizlanishingiz ham mumkin! Agar savollaringiz yoki takliflaringiz bo'lsa, iltimos, kanalimizda ma'lumot berilgan admin bilan bog'laning: @firdavsi_99. Reklamaga ega bo'lish o'zingizni rivojlantirishning muhim qismi. Bizning kanalimiz: @patronajlar_uz. Sizni ham kanalimizga aziz do'stlaringizni taklif qilinglar! Ma'lumotlar bilan doimiy ravishda ta'minlovchi va o'rganishga o'zlashtiruvchi kanalimizga marhamat!

Тиббиётга оид маълумотлар

05 Aug, 04:00


https://t.me/aviakassa_sox

Тиббиётга оид маълумотлар

31 Jul, 16:32


https://t.me/+fzxcbVU9wQRjMjhi

Тиббиётга оид маълумотлар

10 Jul, 11:32


Қон гуруҳи мослиги

@patronajlar_uz

Тиббиётга оид маълумотлар

10 Jul, 11:30


ЭНУРЕЗНИНГ ТАБИИЙ ДАВОЛАРИ

🗯Халқ табобатида сийиб қўйиш (энурез) касаллигида қуйидаги муолажалар тавсия этилади:

🗯 Жийда мевасининг қайнатмасидан кунига уч маҳал 100 граммдан 5 кун ичилса, энурезга яхши фойда қилади.

🗯 Бир қошиқ укроп уруғига 1 стакан қайноқ сув солинади. Ва 2-3 соат дамлаб қўйилади. Тайёр бўлган дамламани уч маҳал бир пиёладан овқатдан 15 дақиқа олдин ичилади. 

🗯 Қоразира, кашнич уруғи ва седана тенг миқдорда олиниб, майдаланади. Бу аралашманинг 60 грамми 200 грамм асал билан аралаштирилиб, бир ош қошиқдан эрталаб ва кечқурин қабул қилинади.
Муолажа давомийлиги – 2-3 ҳафта.

🗯 2 боғ исириққа бир челак сув қуйиб, 25 дақиқа паст оловда қайнатилади. Кейин тоғорага қуйиб, шу сувга 30 дақиқа ўтирилади.
Ушбу муолажа 20 кун давомида уйқуга ётишдан олдин қайтарилиши лозим

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

👉🏼 @patronajlar_uz

Тиббиётга оид маълумотлар

10 Jul, 11:29


Қорин дам бўлишига нима сабаб бўлади?

✍️ Шифокор Ҳилола Жумаева:

Қорин дам бўлиши (метеоризм) - ичакларда ортиқча газларнинг йиғилиши билан боғлиқ бўлиб, бу касаллик белгиси ҳисобланади. Нормал жараёнда газлар тўғри ичак орқали ташқарига чиқарилади, қолган қисми эса қонга сўрилиб, ўпка орқали ажралиб чиқади. Кўп миқдорда газ ҳосил бўлиши эса ичакларда газлар йиғилишига сабаб бўлади.

🔻Метеоризмга дуккаклилар (ловия, нўхат), картошка, пиёз, шолғом, карамнинг барча турлари, турп, қора нон ва ёғли сут;
🔻Ҳазм қилиш системасидаги ўзгаришлар (дисбактериоз, ферментлар етишмовчилиги);
🔻Нотўғри овқатланиш, газли ичимликлар, фаст фудлар, писта ва чипслар;
🔻Ошқозон хлорид кислотасини кўпайтирувчи дорилар;
🔻Ошқозон-ичак ва ўт йўллари касалликлари;
🔻Стресс ва аёлларда ҳайз олди даврлари;
🔻Камҳаракатлилик, овқатдан кейин ётиш, ётган ҳолатда овқатланиш сабаб бўлади.

🔹Метеоризм тез-тез безовта қилганда шифокорга мурожаат қилиш ва асосий касалликни аниқлаш зарур.

👉@patronajlar_uz каналига аъзо бўлинг!

Тиббиётга оид маълумотлар

10 Jul, 11:28


Ёш болаларда қорин дам бўлишида қўлланиладиган воситалар:

Қоринда оғриқлар – қисқа ва узоқ муддатли, кучли ва кучсиз, аниқ бир жойда ёки бутун қорин соҳасида бўлади. Нима бўлишидан қатъи назар, қориндаги оғриқнинг кучайиши ва бошқа аломатларни кутиб ўтириш мумкин эмас

👼 Коликвел
👼 Боботик
👼 Эспумизан
👼 Стопколик
👼 Симетон
👼 Метеоспазмил

👉🏻 @patronajlar_uz

Тиббиётга оид маълумотлар

10 Jul, 11:27


6 ОЙЛИКГАЧА БОЛАЛАРГА
НОН БЕРИШ КЕРАК ЭМАС.


6 ойликдан кейин нон берса бўлади. Шунда хам овкатланишдан олдин ва овкатланишлар орасида нон бериш такикланади. Бола эмиб ёки смес ичиб бўлгандан сўнг нон берса бўлади.

Кўп чилик ота оналар нонни овкатдан олдин ёки овкатланишлар орасида беради бу жуда катта хато. Бундай килинса боланинг иштахаси пасаяди ва бола яхши эммайдиган ва озикланмайдиган бўлиб колади.

Жуда катта хатолардан яна бири болаларга нон билан ширин жой, асал ёки каймок беришдир.
1 ёшгача булган болаларга бу махсулотларни бериш керак эмас.


Нон таркибида биз учун керакли бўлган барча моддалар бор. Оқсил, углевод, клечатка, Б гурух витаминлари, микро ва макро элементлар ( йўд, мис, темир, фосфор, рух, магний, калий , калций)

Бунга карамасдан нон болаларнинг асосий овкати бўлиши керак эмас. Нон асосий овкатга кўшимча сифатида берилиши керак.

Кичик ёшдаги болаларга эрталаб ва ухлашдан олдин нон бериш такикланади.


👉@patronajlar_uz каналига аъзо бўлинг!

Тиббиётга оид маълумотлар

10 Jul, 01:19


Шамоллаш учун 5 та асосий дори!

Ибупрон - кучли оғриқ қолдирувчи восита, у тез таъсир қилади, шипучи таблеткалар шаклида у ошқозонни асрайди, свеча эса чақалоқлар учун қулайдир.

Колдрекс - ажойиб вазоконстриктор дори. Тез ишлайди, чунки у иссиқ сувда эрийди.

Назол - бурун оқишидан халос қилади ва бурун шиллиқ қаватининг қуришига йўл қўймайди, 12 соат давом этади.

Полиоксидоний - иммунитет тизимини рағбатлантиради, болалар учун буюрилади, ОРВИ эпидемияси пайтида шошилинч тиббий ёрдам ва профилактика учун жавоб беради.

Рибомунил - иммунитетни тиклайди, болалар учун энг самарали восита сифатида тавсия этилади.

👉🏻 @patronajlar_uz

Тиббиётга оид маълумотлар

09 Jul, 16:38


Гемоглобинни ошириш учун

Қуруқ қора майизни кунига керакли миқдорда олинг.

Бир кечада ярим стакан сувда намланг. Қуйида тавсифланганидек истеъмол қилинг ва сув ичинг.

Эрталаб/Пешиндан кейин/Кечқурун
1 кун 1/1/1 дона
2 кун 2/2/2 дона
3 кун 3/3/3 дона
4 кун 4/4/4 дона
5-кун 4/4/4 дона
6 кун 4/4/4 дона
7 кун 3/3/3 дона
8-кун 2/2/2 дона
9-кун 1/1/1 дона

👉🏻 @patronajlar_uz

Тиббиётга оид маълумотлар

09 Jul, 16:37


1.Универсал модел нима?
Универсал (умумий) модел бу барча илк ёшдаги болалар, хомиладор ва туққан аёлларни патронаж кузатуви билан қамраб олади ва уларнинг маълум ёшда ва холатларда зарурий ташрифларини амалга оширади
2. Прогрессив модел нима?
Прогрессив (мақсадли) модел алохида эхтиёжларга мухтож бўлган тиббий ва рухий ижтимоий хавфи юқори бўлганларни патронаж кузатуви билан қамраб олади
3.Универсал прогрессив (аралаш) модел нима?
Хонадонга ташрифларни ўз ичига олувчи аралаш модел бўлиб, универсал ва мақсадли моделларнинг афзалликларини бирлаштиради,  чекловларни енгиб ўтади ва самарасини оширади
4.Патронаж янги моделинининг ананавийсидан фарқи нима?
Патронаж ҳамшираси якка холда ишламайди,  хонадонларга ташрифни сонига эмас,  сифатига ахамият беради. Бир кунда ўртача 3 та хонадонга ташриф буюради. Хар бир хонадонга кирганда 40-60 дақиқа вақт сарфлайди ва бошқалар....
5.Хомиладорлар учун нечта ташриф белгиланган?
2 та ташриф:  хомиладорликнинг 12-32 хафтасида
6. Барча туғруқдан кейинги даврдаги аёллар учун нечта ташриф белгиланган?
3 та ташриф:  Туғруқхонадан чиққандан сўнг биринчи уч кун ичида,  Туғруқдан кейин 15 кунда,  Туғруқдан кейин 1 ойда (чақалоқлар ташрифи билан бирга)
7. 0-5 ёшгача бўлган болалари бўлган оилалар учун нечта ташриф белгиланган?
12 та ташриф:  3 кун,  15 кун,  1 ой, 3-6-9-12-18-21-36-48-60 ойликда

8.Хомиладор аёлларда хавф омилларини аниқлаш учун нечта йўриқнома ишлаб чиқилган?
7 та.
9. Туққан аёл, ота она, 5 ёшгача боладахавф омилларини нечта йўриқнома билан аниқлаймиз?
14 та
10.Амалий қўлланма нечта модулдан иборат?
13 та
11.Онага  агар  болада  қуйида  кўрсатилган  касаллик  белгиларидан  бирортаси  бўлса,  дарҳол шифокорга мурожаат қилиш кераклигини тушунтириш керак:
Қулоқ оғриса (бола ниҳоятда инжиқланади ёки қулоғини ишқалайди ёки бўлмаса эмизиш пайтида йиғлайди).
Боланинг қулоғидан йиринг оқса.
Иситмалаб қолса.
12.Қулоқ оғриғининг олдини олиш
Болалар шамоллаганда бурунларини қоқмасдан артишга ўргатиш.
Чақалоқларни сўрғичли шиша идиш орқали овқатлантирмаслик.
Боланинг бурни тўлиб қолганида уни мунтазам равишда юмшоқ мато билан тозалаб туриш.
13.Диарея (ич кетар)га тариф беринг
Боланинг ичи кунига уч марта ёки ундан кўпроқ суюқ келиши, ич кетар деб таърифланади.
14.Сувсизланиш белгилари:
қувватсизлик
ҳолсизлик ва уйқучанлик
оғиз қуриши
чанқаш
сийдикнинг  камайиши;  сийдикнинг  тўқ  сариқ бўлиши
кўзларнинг киртайиши
чақалоқлар  бошидаги  лиқилдоқнинг ичга тортилиб туриши
вазннинг камайиши
15.Яхши овқатланмасликдан  келиб чиқадиган муамоллар
Бола секин ўсади ва вазни етарли бўлмайди
Юриши, гапириши ва фикрлаши орқада қолади
Қорни катталашади, қўл ва оёқлари ингичкалашади
Касалликлар оғирроқ кечади ва кўпинча ўлимга олиб келади
Дармонсиз бўлади ва тез толиқади
Иштахаси йўқолади
Камқон бўлади
Камхаракат, бола хомуш бўлади ва ўйинларга қизиқмайди
Юз, оёқ-қўл териси тез-тез яра ёки доғ бўлиб туради, бадани шишади
Сочи ингичкалашади, тўкилади, ранги ва жилосини йўқотади
Шабкўрлик, кўз сохасининг қуруқлашуви ва кўрлик кузатилади
16. Хавфнинг кандай даражалари тавсифланади.
Хавф йук, хавфнинг урта даражаси, хавфнинг юкори даражаси
17. Хавфнинг юкори даражасида тиббий бригада хамширанинг тактикаси
Зудлик билан тез ёрдамга мурожаат этиши зарур
18. Хавфнинг урта даражаси аникланганда патронаж хамшира кандай харакатларни амалга оширади.
Оилани биргаликда олиб бориш ва куллаб кувватлаш учун режа тузади, ЭКО картани тузиб бригадани жалб килган холда муаммони бартараф этади

Сураганлар учун.
ОЛИЙ ТОИФА саволларида бор👆

КАНАЛГА ХАМКАСБЛАРИНГИЗНИ ХАМ ТАКЛИФ КИЛИНГ 👇
2-1 ва ОЛИЙ ТОИФА САВОЛЛАРИГА ЖАВОБЛАР ТАШЛАБ БОРАМИЗ 👇

👉 @patronajlar_uz

Тиббиётга оид маълумотлар

09 Jul, 16:37


Оилангиз билан ушбу 7 та қоидага амал қилишга келишиб олинг ва бу қоидаларни xеч қачон бузмасликка аҳдлашинг.

1.Уйингизда уч нарсани таъқиқланг.

Ғийбатни
Баҳслашишни
Араз ва гинани

2.Уйингизда уч нарсага меъёр белгиланг.
Телефонга
Интернетга
Телевизорга

3.Уйингизда уч нарсани давомли қилинг.
Қуръон тиловатини
Илмий суҳбатни
Жамоат бўлиб намоз ўқишни

4.Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг.
Дуони
Зикрни
Тавбани

5.Уйингизда уч нарсани камайтиринг.
Кўп ейишни
Кўп ухлашни
Кўп гапиришни

6.Уйингизда уч нарсага беэътибор бўлманг
Узр сўрашга
Ҳурмат қилишга
Ташаккур билдиришга

7.Уйингизга уч нарсани киргизманг.
Фоиз
Ҳаром ризқ
Бировнинг ҳаққи.

👉🏻 @patronajlar_uz

Тиббиётга оид маълумотлар

09 Jul, 16:36


Кўкйўтални даволовчи дорилар!!!

Эритромицин
10 кунликдан 12,5 мг / кг гача, ҳар 6 соатда (максимал 2 г / кун) 14 кун давомида
Азитромицин 10-12 мг / кг дан кунига бир марта 5 кун давомида
Триметоприм / сулфаметоксазол макролид антибиотикларига нисбатан муросасизлик ёки юқори сезувчанлик билан ≥ 2 ойлик беморларнинг ўрнини босиши мумкин.

Антибиотиклардан бактериал асоратлар учун ҳам фойдаланиш керак (масалан, бронхопневмония, отит).

👉🏻 @patronajlar_uz

Тиббиётга оид маълумотлар

09 Jul, 16:35


САВОЛ ;- БЦЖ ГА ЭМЛАШНИ БОШҚА ВАКЦИНАЛАР  БИЛАН АРАЛАШТИРИШ МУМКИНМИ ?

ЖАВОБ : -БЦЖ БОШҚА ҲЕЧ ҚАНДАЙ ЭМЛАШ БИЛАН БИРГА ЎТКАЗИЛМАЙДИ  . БОШҚА ЭМЛАШЛАРНИ ЎТКАЗИШ УЧУН  4-6 ҲАФТА ЎТИШИ КЕРАК. ШУНИНГ УЧУН  ТУҒРУҚХОНАДА  ЧАҚАЛОҚЛАРГА ТУҒИЛГАНИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ  "В"  ГА ҚАРШИ ЭМЛАНИБ , КЕЙИН ЯЪНИ 3-5 СУТКАСИДА БЦЖ ҚИЛИНАДИ .


👉@patronajlar_uz каналига аъзо бўлинг!

Тиббиётга оид маълумотлар

09 Jul, 16:34


Чақалоқларни ювинтиришда нималарга аҳамият бериш керак?

🔘 Бибинур

✍️ Шифокор Ахбор Аъзамов:

🔵 Чўмилтириш бу – фақатгина зарур гигиена ва чиниқтириш бўлибгина қолмай, она ва бола ўртасида нозик мулоқот ҳамдир.

Керакли тавсиялар:
☑️ Чўмилтиришдан олдин барча керакли нарсаларни тайёрлаб олинг;
☑️ Чўмилтиришни боланинг бошидан бошланг;
☑️ Сув ҳарорати 37 даражани ташкил қилиши лозим;
☑️ Ҳаммом ҳавосининг ҳарорати эса 24-25 даражани ташкил қилиши керак;
☑️ Болалар учун мўлжалланган юмшоқ совун ва шампунлардан фойдаланинг.

Мумкин эмас:
🔹Болани овқатланган заҳоти чўмилтириш;
🔹Болани сувда қаровсиз қолдириш;
🔹Таркибида турли хил кимёвий моддалар сақлайдиган совун, шампунлар ишлатиш;
🔹Дағал сочиқлардан фойдаланиш;
🔹Сувга ҳар хил ўйинчоқлар солиш.

👉@patronajlar_uz каналига аъзо бўлинг!

Тиббиётга оид маълумотлар

09 Jul, 16:34


🤝Гепатит “А” – “ифлос қўллар” касаллиги

Тиббиёт фанлари доктори Эркин Мусабоев:

❗️– Гепатит “А” касаллигини “ифлос қўллар” касаллиги деб аталиши бежиз эмас. Бу касаллик вируси юқишида шахсий гигиенага тўла риоя этмаслик, тозалик, озодаликка етарли эътибор бермаслик, қайнатилмаган сув ичиш асосий сабаб бўлади.

🔸Гепатит “А” юқиши олдини олишнинг осон йўли эмлашдир. Болани боғчага, мактабга беришдан олдин албатта эмлатиш керак. Ота-оналарга бу ҳақда тарғиб қилишда патронаж ҳамшираларнинг роли катта.

🔸Бундан ташқари, ҳар гал оила кўригига борганингизда хонадонда қайнатилган сув ичиладими, тозалик, озодалик муҳити талаб даражасидами, бунга ҳам эътиборли бўлишингиз лозим.

👉 @patronajlar_uz

Тиббиётга оид маълумотлар

23 Jun, 06:21


Идеал тана вазни ёш ва жинс кесимида қанчалигини билиб олинг❗️

💁‍♂️ Ўғил болалар учун:

135 см - 35 кг
140 см - 43 кг
142 см - 47 кг
148 см - 50 кг
152 см - 53 кг
156 см - 54 кг
160 см - 57 кг
164 см - 60 кг
168 см - 63 кг
172 см - 64 кг
176 см - 67 кг
180 см - 70 кг
184 см - 74 кг
188 см - 77 кг
192 см - 81 кг
196 см - 86 кг
200 см - 91 кг

💁‍♀️ Қиз болалар учун:

135 см - 33 кг
140 см - 41 кг
142 см - 44 кг
148 см - 46 кг
152 см - 48 кг
156 см - 50 кг
160 см - 52 кг
164 см - 55 кг
168 см - 58 кг
172 см - 61 кг
176 см - 64 кг
180 см - 67 кг
184 см - 70 кг
188 см - 74 кг
192 см - 78 кг.

👉@patronajlar_uz каналига аъзо бўлинг!

Тиббиётга оид маълумотлар

18 Jun, 14:05


❗️Оёқ хидланишидан уй шароитида oддий усулда тезда қутилинг!

▪️Бир литр илиқ сув, 6 томчи йод ва 4 ош қошиқ туз олинг. Аралаштиринг ва оёқларингизни пастга туширинг. Тўлиқ тикланишигача кунига 5-10 дақиқа давомида оёқларингизни эритмада сақланг. 3-4 кунда натижасини сезасиз
.

👉@patronajlar_uz каналига аъзо бўлинг!

Тиббиётга оид маълумотлар

15 Jun, 15:55


Тетрациклин 3% ли мази 15 гр

Кенг қамровли антибиотиклар қаторига киради.

Қуйидаги касалликларда қўлланилади:
• Угри
• терининг инфекцион тошмаларида;
• йирингли экссудацияларда;
• стрептостафилодермия;
• фурункулез;
• фолликулит;
• экземада;
• трофик яраларда;

👉🏻 @patronajlar_uz

Тиббиётга оид маълумотлар

15 Jun, 11:50


🩺 1 Ëшгача Болажонлорнинг эмлаш учун батафсил руйхат(Узбекистон )

🔬🧬 Вакцина турлари:
АКДС - Кўкйўтал ,дифтерия, қоқшол касаликларни олдини олишга молжаланган
ВГВг -  вирусли гепатит касаллигининг В туридан химоя килувчи
БЦЖ  - кучсизлаштирилган тирик сил таёқчасидан тайёрланган, силга қарши вакцина.
КПК - Қизамиқ, тепки ва қизилчага қарши вакцина
АДС-М  - қоқшол ва дифтерия ҳимоя килувчи вакцина
ОПВ - полиомиелитга карши вакцина.   
РОТА - ротовирус вакцинаси - вирусли диареяга карши вакцина.
пневмо - пневмококк инфекцияга карши вакцина.    
ВПЧ - бачадон буйни саратонига карши вакцина

👉@patronajlar_uz

Тиббиётга оид маълумотлар

15 Jun, 11:48


Квинке шиши

Шикоятлари: қовоқ ва юздаги шишлар, бўғиқ йўтал, овозни хириллаши, нафасни қийинлашуви, нафас етишмаслик.

Анамнез: аллерген билан контакт.

Кўрик: тарқалаётган теридаги, тери ости ёғ клечаткасидаги, шиллиқ қаватлардаги ангионевротик шишлар. Қорин бўшлиғидаги ички шишда "ўткир қорин" картинасини эслатади. Юмшоқ танглай ва халқум шиши натижасида халқум стенози ва асфиксияси.

Муолажа:
1. Адреналин 0,1% 0,1–0,2 мл в/в бўлиб–бўлиб юбориш.
2. Преднизолон 60–90 мг ёки гидрокортизон 125–250 мг ёки дексаметазон 4–8 мг в/в.
3. Димедрол 1%—2,0 в/м.
5. Трахея интубацияси, ИВЛ, коникотомия – кўрсатма бўлганда.
6. Оксигенотерапия.
7. Аллергология марказига госпитализация.

👉 @patronajlar_uz

2,795

subscribers

302

photos

36

videos