Ҳаётий сабоқлар @hayotiy_saboqlaar Channel on Telegram

Ҳаётий сабоқлар

@hayotiy_saboqlaar


Қалбингизга кирган инсонга ишонманг. Қадрингизга етган инсонга ишонинг.

Ҳаётий сабоқлар (Uzbek)

Ҳаётий сабоқлар канали - шахсий ривожланиш ва замонавий истиқлол учун муҳим маълумотлар билан тўлиқ ҳавола қилиб берадиган ишончли ва манзилга етакли каналдир. Бу каналда маъруза ҳамда дарсликлар имкониятлари мавжуд бўлиб, сизни ваёжимизни барча жонларда ривожлантиришга ёрдам бериш учун маълумот ва таклифларни беради. Жуда кўп аҳамиятли саволлар, жавоблар ва жуда кўп интересли замонавий мавзуларни кўрсатишга қатъий раҳмат!Ҳаётдаги муаммоларга ёрдам бериш ва муаммоларга шафқат кўрсатишнинг ўз мақсад ва манзили бўлиб каналга келинг ва қадрингизга етган инсонга ишонинг!"

Ҳаётий сабоқлар

15 Feb, 13:31


Аёл зарурат юзасидан кўчага чиқса, уни ўн ёки юз киши кўриши мумкин, бироқ суратларини интернетга жойласа, уни минглаб, эҳтимол миллионлаб одам томоша қилади.

Ҳаётда эркак киши бегона аёлнинг юзига, бошқа жойларига тикилиб қарай олмас, аммо интернетда бемалол тикилиб, ҳирс билан қарайверади. Чунки, ишини ҳеч ким кўрмаяпти, деб ўйлайди. Холи жойда ўзини эркин тутади (бу гапдан “Кўз зиноси жоиз”, деган маъно чиқмайди).

Аёл кўчага чиқса, эркаклар уни кўради. Уйига қайтиб келса, сатр ичида бўлади. Лекин, суратини интернетга жойласа, уни бегоналар эртаю кеч – тинимсиз томоша қилаверади. Бу билан ҳирслар жунбушга келмайди, хаёл бузилмайди, деб ўйлайсизми? Аёллар эркак руҳияти ҳақида ҳам маълумотга эга бўлишса, фойдадан холи бўлмайди.

Яна бир гапни айтиб қўйиш лозим: агар бирон киши бегона аёлнинг фитнага сабаб бўлувчи суратига боқиб, хаёли бузилиб, ёмон иш қилиб қўйса, ҳалиги сурат эгаси бўлган аёлга ҳам гуноҳ ёзилади.

©️ Зиёвуддин Раҳим

Ҳаётий сабоқлар

15 Feb, 07:15


Шундай инсонлар борки, юзидан нур ёғилиб туради. Суҳбатлашсанг қалбинг ёришиб, ўзингни енгил ҳис қиласан.

Ҳаётий сабоқлар

15 Feb, 07:08


ЎҚИТУВЧИГА ОСОН ТУТМАНГ...

Россиялик олимнинг илмий ишида келтирилган статистик маълумотлар:

▪️Ўқитувчилар вақтларининг 79 фоизини тик оёқда ўтказадилар;
▪️Кунига ўртача 3,5-4 соат баланд овозда ёки жуда баланд овозда гапиришларига тўғри келади;
▪️Номинал равишда ўқитувчининг иш куни 6-7 соат давом этади, лекин унинг ҳақиқий давомийлиги 10-12 соат;
▪️Ўқитувчиларнинг 80 фоизи витаминларнинг қисман етишмаслигидан азият чекади, чунки иш ҳақи ва иш тартиби тўғри овқатланишга имкон бермайди;
▪️Ўқитувчиларнинг 2/3 қисми доимий стресс остида. Стресснинг энг юқори даражаси - директорлар ва уларнинг ўринбосарлари орасида, ўртачадан юқориси - аниқ фанлар, лингвистик фанлар ва бошланғич синф ўқитувчилари орасида;
▪️Ўқитувчилар таркибининг ўртача 85 фоизини хотин-қизлар ташкил этади, демак, уларнинг зиммасига таълим юкидан ташқари уй юмушлари, бола тарбияси юки ҳам тушади;
▪️Ўқитувчиларнинг 50 фоизи кунига саккиз соат ўрнига олти соатдан кам ухлайди;
▪️Ўқитувчиларнинг атиги 14 фоизи эрталабки машқларни бажаришга имкон топади;
▪️Ҳар бешинчи ўқитувчи кунига атиги икки марта овқатланади, ҳар иккинчиси - уч марта, ҳолбуки кунига тўрт ёки беш марта енгил овқатланиш тўғри деб ҳисобланади;
▪️Ўқитувчиларнинг 80 фоизи санаторий ёки денгиз бўйида ҳордиқ чиқара олмайди, аслида айнан шундай таътил соғлиқни тўлақонли тиклайди.

©️ Мумтоза Каримова

Ҳаётий сабоқлар

15 Feb, 00:55


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун шанба!
15 февраль, 2025
16 шаъбон, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

14 Feb, 15:24


Аллоҳим бизларни кейинги йил Бароат кечасигаям соғ саломат етказсин Амийн

Ҳаётий сабоқлар

14 Feb, 14:37


Куним битиб дунёдан ўтсам,
Ман ҳам жаннат аҳлидан бўлсам.
Бошларига тожлар кийдириб,
Отам билан жаннатга кирсам!

Икки дунё мени деган зот,
Икки дунё ғамим еган зот,
Кўрсатиб мен унга илтифот,
Онам билан жаннатга кирсам!

Касал бўлсам йўқлаб келганим,
Ярим кўнглим тўқлаб келганим,
Онамдан сўнг "она" билганим,
Опам билан жаннатга кирсам!

Йўлатмаган ёнимга ҳеч ғам,
Мен учун минг куюнган одам,
Отамдан сўнг кейинги "отам",
Акам билан жаннатга кирсам!

У бўлмаса кўнглим доим кам,
Татимайди у сиз давлат ҳам,
Татирмиди айтинг жаннат ҳам!
Болам билан жаннатга кирсам!

Доим мени этган минг эъзоз,
Қилмаган ҳеч бирор эътироз,
Ҳурлар хафа бўлманг илтимос,
Ёрим билан жаннатга кирсам!

Болаликдан чиққанмиз йўлга,
Чидаганмиз ёмғирга, дўлга,
Ҳатто, жонин тутқазган қўлга,
Дўстлар билан жаннатга кирсам!

Отамдан ҳам ортиқ суйганим,
Онамдан кўп яхши кўрганим,
Менинг суюк бир  пайғамбарим,
Расул билан жаннатга кирсам!

Кечир мени, эй парвардигор,
Жаннат сўраб, нодонлик қилсам,
Шундай менинг ниятларим бор,
Улар билан жаннатга кирсам!
Улар билан жаннатда юрсам!

Жаннатда бирга бўлишни истаганларингизга юборинг!

Ҳаётий сабоқлар

14 Feb, 00:56


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун жума!
14 февраль, 2025
15 шаъбон, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муборак кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

13 Feb, 18:05


Кириб келган бароат кечаси ҳаммангизга муборак бўлсин. Имкон топганлар эртанги кунни рўза тутиб ўтказишга ҳаракат қилинг.

Ҳаётий сабоқлар

13 Feb, 09:06


БАРОАТ ТУНИ

 Шаъбон ойининг ўртасидаги кечанинг фазилати борасида кўплаб ривоятлар келган бўлиб, уларнинг ичида саҳиҳлари ҳам, заифлари ҳам бор. Аммо умумий маънода мазкур ривоятлар бу кечанинг алоҳида фазилатга эга эканлиги ва у кечани ибодат, зикру тасбеҳ ва истиғфор билан ўтказиш савобли бўлишига далолат қилади.

Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: «Аллоҳ таъоло Шаъбоннинг ўртасидаги кечада махлуқотларига юзланади ва ҳамма бандаларини мағфират қилади. Илло, мушрик ёки бир-бири билан жанжалда бўлган кишилар бундан мустасно» (Байҳақий, Табароний, Ҳайсамий рохимахумуллохлар ва бошқалар ривояти).

Абу Саълаба ал-Хушаний разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар:
«Шаъбоннинг ўртасидаги кеча келганда Аллоҳ бандаларига назар солади. Ва мўминни мағфират қилади, кофирларга эса вақт беради. Бир-бирига кек сақлаган гина эгаларини эса токи ўзлари уни (яъни гина кудуратни) тарк қилмагунларигача гиналари билан ташлаб қўяди» (Байҳақий, Табароний ва Ибн Қонеъ рохимахумуллохлар ривоятлари).

Мазмунан юқоридаги ҳадиси шарифлар билан бир хил бўлган яна кўплаб ривоятлар ҳам келган.

Мазкур кеча ҳақида уламоларнинг сўзларидан намуналар:

Муҳаммад Анваршоҳ Кашмирий  (вафотлари: 1353ҳижрий) раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бу кеча яъни Бароат кечасининг фазли борасида саҳиҳ ривоятлар собит бўлган. Аммо, у ҳақда баъзи китобларнинг эгалари зикр қилган заифу мункар гапларнинг эса асли йўқ» («ал-арфу-ш-шазий шарҳу сунани-т-термизий»: 2/172).

Мулло Хисрав Ҳанафий номи билан танилган Муҳаммад ибн Фаромуз рохимахуллох (вафотлари: 885ҳижрий) «дурару-л-ҳуккаам шарҳу ғурори-л-аҳкаам» китобларида шундай дейдилар: «Рамазоннинг охирги ўн кечасини, икки ҳайит кечаларини, Зулҳижжанинг ўнинчи тунини ва Шаъбоннинг ўртасидаги кечани (ибодат билан) иҳё қилиш, мандуб (яъни тарҳиб этилган ва хуш кўрилган, мустаҳаб) амаллар сирасига киради».

Ибн Нужайм Мисрий-Ҳанафий номи билан донг таратган аллома Зайниддин ибн Иброҳим ибн Нужайм рохматуллохи аълайх (вафотлари: 970 ҳижрий) айтади: «Ворид бўлган ҳадисларга биноан Рамазоннинг охирги ўн кечасини, икки ҳайит кечаларини, зулҳижжанинг ўнинчи тунини ва шаъбоннинг ўртасидаги кечани (ибодат билан) иҳё қилиш, мандуб амаллардан саналади» («ал-баҳр ар-роиқ»).

Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеий раҳимаҳуллоҳ (вафотлари: 204 ҳижрий) айтадилар: «бизга етиб келган (осорлар)га кўра дуо бешта кечада (тез) ижобат бўлар экан. Улар: Жума кунининг оқшомида, Азҳо байрамининг оқшомида, Фитр ҳайитининг оқшомида, ражаб ойининг илк кечасида ва шаъбон ойининг ўртасидаги кечада» (Имом Шофеий: «ал-Умм»: 1/264).

Яна кўплаб уламою аҳли илмлар шаъбон ойининг ўртасидаги кечада ибодат билан машғул бўлишнинг фазилатли эканлигини ўз китобларида қайд этганлар. «Ал-мавсуъа ал-фиқҳийя» номли фиқҳий энциклопедиянинг «иҳёул-лайл» (тунни ибодат билан жонлантириш) бобида шундай дейилади: «Фуҳақоларнинг жумҳури Шаъбон ойининг ўртасидаги кечани иҳё қилиш мандуб эканлигини қабул қилишган. Жумҳурга кўра, Шаъбон ойининг ўртасидаги кеча уни (ибодат билан) қоим қилиш мустаҳаблиги билан ажралиб туради. Зеро, унинг фазли ҳақида саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган».

Шайх Ваҳба Зуҳайлий шундай дейди: «икки ҳайит кунининг кечалари, қадр тунини иҳё қилиш учун рамазоннинг охирги ўн кунининг кечалари, зулҳижжанинг ўн кечаси ва шаъбоннинг ўртасидаги кечани иҳё қилиш мандуб саналади. Бу эса мазкур кечаларни тўлиқ қамрайдиган ёки уларнинг аксар вақтини ўз ичига оладиган ҳар қандай ибодат билан амалга ошади. Зеро, бу ҳақда саҳиҳ ҳадислар собит бўлган» («ал-фиқҳ ал-ислаамий ва адиллатуҳу»: 2/299).

Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, Бароат кечаси деган ном билан машҳур бўлган Шаъбон ойининг ўртасидаги кеча яъни ойнинг 14-кунидан 15-кунига ўтар кечани ибодат билан тирилтириш улуғ ажру савобларни қўлга киритишга сабаб бўладиган фазилатли кечалардан ҳисобланади. Шунингдек, мазкур кечанинг фазилатли оқ-ойдин кечаларга (айёмул бийз) тўғри келиши туфайли кундузлари рўзадор, кечалари эса ибодатда қоим бўлиш туфайли фазилат устига фазилат бўлиб, ажру савоблар ҳам қат-қат  берилади, иншааллох.

Ҳаётий сабоқлар

13 Feb, 06:52


Кириб келаётган бароат кечаси муборак бўлсин. Бароат кечаси абжад ҳисоби бўйича 13 февралдан 14 га ўтар кечасига тўғри келади.

Ҳаётий сабоқлар

13 Feb, 06:50


БАРОАТ ТУНИ

Шаъбон ойининг ўртасидаги кечанинг фазилати борасида кўплаб ривоятлар келган бўлиб, уларнинг ичида саҳиҳлари ҳам, заифлари ҳам бор. Аммо умумий маънода мазкур ривоятлар бу кечанинг алоҳида фазилатга эга эканлиги ва у кечани ибодат, зикру тасбеҳ ва истиғфор билан ўтказиш савобли бўлишига далолат қилади.

Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: «Аллоҳ таъоло Шаъбоннинг ўртасидаги кечада махлуқотларига юзланади ва ҳамма бандаларини мағфират қилади. Илло, мушрик ёки бир-бири билан жанжалда бўлган кишилар бундан мустасно» (Байҳақий, Табароний, Ҳайсамий рохимахумуллохлар ва бошқалар ривояти).

Абу Саълаба ал-Хушаний разияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар:
«Шаъбоннинг ўртасидаги кеча келганда Аллоҳ бандаларига назар солади. Ва мўминни мағфират қилади, кофирларга эса вақт беради. Бир-бирига кек сақлаган гина эгаларини эса токи ўзлари уни (яъни гина кудуратни) тарк қилмагунларигача гиналари билан ташлаб қўяди» (Байҳақий, Табароний ва Ибн Қонеъ рохимахумуллохлар ривоятлари).

Мазмунан юқоридаги ҳадиси шарифлар билан бир хил бўлган яна кўплаб ривоятлар ҳам келган.

Мазкур кеча ҳақида уламоларнинг сўзларидан намуналар:

Муҳаммад Анваршоҳ Кашмирий (вафотлари: 1353ҳижрий) раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бу кеча яъни Бароат кечасининг фазли борасида саҳиҳ ривоятлар собит бўлган. Аммо, у ҳақда баъзи китобларнинг эгалари зикр қилган заифу мункар гапларнинг эса асли йўқ» («ал-арфу-ш-шазий шарҳу сунани-т-термизий»: 2/172).

Мулло Хисрав Ҳанафий номи билан танилган Муҳаммад ибн Фаромуз рохимахуллох (вафотлари: 885ҳижрий) «дурару-л-ҳуккаам шарҳу ғурори-л-аҳкаам» китобларида шундай дейдилар: «Рамазоннинг охирги ўн кечасини, икки ҳайит кечаларини, Зулҳижжанинг ўнинчи тунини ва Шаъбоннинг ўртасидаги кечани (ибодат билан) иҳё қилиш, мандуб (яъни тарҳиб этилган ва хуш кўрилган, мустаҳаб) амаллар сирасига киради».

Ибн Нужайм Мисрий-Ҳанафий номи билан донг таратган аллома Зайниддин ибн Иброҳим ибн Нужайм рохматуллохи аълайх (вафотлари: 970 ҳижрий) айтади: «Ворид бўлган ҳадисларга биноан Рамазоннинг охирги ўн кечасини, икки ҳайит кечаларини, зулҳижжанинг ўнинчи тунини ва шаъбоннинг ўртасидаги кечани (ибодат билан) иҳё қилиш, мандуб амаллардан саналади» («ал-баҳр ар-роиқ»).

Имом Муҳаммад ибн Идрис Шофеий раҳимаҳуллоҳ (вафотлари: 204 ҳижрий) айтадилар: «бизга етиб келган (осорлар)га кўра дуо бешта кечада (тез) ижобат бўлар экан. Улар: Жума кунининг оқшомида, Азҳо байрамининг оқшомида, Фитр ҳайитининг оқшомида, ражаб ойининг илк кечасида ва шаъбон ойининг ўртасидаги кечада» (Имом Шофеий: «ал-Умм»: 1/264).

Яна кўплаб уламою аҳли илмлар шаъбон ойининг ўртасидаги кечада ибодат билан машғул бўлишнинг фазилатли эканлигини ўз китобларида қайд этганлар. «Ал-мавсуъа ал-фиқҳийя» номли фиқҳий энциклопедиянинг «иҳёул-лайл» (тунни ибодат билан жонлантириш) бобида шундай дейилади: «Фуҳақоларнинг жумҳури Шаъбон ойининг ўртасидаги кечани иҳё қилиш мандуб эканлигини қабул қилишган. Жумҳурга кўра, Шаъбон ойининг ўртасидаги кеча уни (ибодат билан) қоим қилиш мустаҳаблиги билан ажралиб туради. Зеро, унинг фазли ҳақида саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган».

Шайх Ваҳба Зуҳайлий шундай дейди: «икки ҳайит кунининг кечалари, қадр тунини иҳё қилиш учун рамазоннинг охирги ўн кунининг кечалари, зулҳижжанинг ўн кечаси ва шаъбоннинг ўртасидаги кечани иҳё қилиш мандуб саналади. Бу эса мазкур кечаларни тўлиқ қамрайдиган ёки уларнинг аксар вақтини ўз ичига оладиган ҳар қандай ибодат билан амалга ошади. Зеро, бу ҳақда саҳиҳ ҳадислар собит бўлган» («ал-фиқҳ ал-ислаамий ва адиллатуҳу»: 2/299).

Юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, Бароат кечаси деган ном билан машҳур бўлган Шаъбон ойининг ўртасидаги кеча яъни ойнинг 14-кунидан 15-кунига ўтар кечани ибодат билан тирилтириш улуғ ажру савобларни қўлга киритишга сабаб бўладиган фазилатли кечалардан ҳисобланади. Шунингдек, мазкур кечанинг фазилатли оқ-ойдин кечаларга (айёмул бийз) тўғри келиши туфайли кундузлари рўзадор, кечалари эса ибодатда қоим бўлиш туфайли фазилат устига фазилат бўлиб, ажру савоблар ҳам қат-қат берилади, иншааллох.

Ҳаётий сабоқлар

13 Feb, 05:16


Чўпон чарчаганча отара ёнида ўтириб, қўйларга тикилди. Унинг ёнида эса содиқ ит ўтириб, хушёрлик билан атрофни кузатарди. Йиллар давомида, қишин-ёзин у подани ҳимоя қилиб келар, иссиқ саратонлар, изғирин совуқлар, шиддатли бўронлар, гўри илондай шамоллар гувиллаган қоронғу кечаларда ҳам ўз вазифасидан ҳеч воз чекинмас, бўйин товламас эди.

Чўпон ҳайрат ва меҳрибонлик билан унинг бошини силаб, сўради:

— Айтчи, сен нега бунчалик вафодорсан? На бир норозилик билдирсан, на подани ташлаб кетасан. Ҳар доим хушёрсан, гўё бу сенинг бурчинг эмас, балки ҳаётинг мазмунидек.

Ит чўпонга қараб, оҳиста ингради, бу овози билан гўё шундай жавоб бергандек бўлди:

— Менинг муҳаббатим шартларга боғлиқ эмас. Менга овқат берганинг учун эмас, даргоҳингда сақлаганинг учун эмас. Мен сенинг ишончингни ҳис қилганим учун вафодорлигимни намоён қиламан, уни ҳеч нарсага алиштирмайман.

Чўпон табассум қилиб, яна сўради:

— Демак, сен муҳаббатни ҳеч қандай манфаатсиз ҳимоя қиласан?

Ит маъноли термулди:

— Вафо манфаатга эмас, қалбга боғлиқ. Сен менга ишонганинг учун, мен сенга содиқман. Сенинг хотиржам ухлашинг учун мен уйқумдан воз кечаман. Сен подангни менга ишониб топширгансан, мен эса бу ишончни йўқотмаслик учун охиригача, бор кучим билан ҳаракат қиламан.

Чўпон унинг сўзларини эшитиб, чуқур ўйга толди. Агар ҳамма инсонлар орасида шу итдек садоқат ва вафодорлик бўлса, дунё нақадар гўзал бўлар эди!..

Ҳаётий сабоқлар

13 Feb, 03:03


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун пайшанба!
13 февраль, 2025
14 шаъбон, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

12 Feb, 05:08


Савол:
Пайпоқнинг устига масҳ тортиш мумкинми?
Жавоб:
Сиз кийиб юрган Хитойнинг юпқа пайпоқларига масҳ тортиш мумкин эмас. Тўғри, ҳадисларда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) "жауроб" (пойабзал ёки қалин пайпоқ) устига масҳ тортганлари ҳақида ривоятлар бор. Лекин ўша даврдаги пойабзал билан бугунги юпқа пайпоқлар ўртасида катта фарқ бор.
Шариатда маҳсига масҳ тортиш учун қуйидаги шартлар мавжуд:
Теридан бўлиши
Тўпиқдан ошиб, боғламасдан ҳам оёққа ёпишиб туриши
Қалин бўлиши ва сафарга чидамли бўлиши
Уч бармоқчалик катта йиртиқ жойи бўлмаслиги
Масҳ тортиганда сув оёққа кирмаслиги
Оёқнинг катта қисми тўлиқ бўлиши
Ёғочдан, шишадан, темирдан тайёрланган пойабзалларга масҳ тортиш мумкин эмас.
Ўша даврдаги пойабзал бугунги кундагидан анча қалин ва чидамли эди. Баъзи одамлар ҳадисларни ўз нафсларига қараб талқин қилишади, лекин Ислом дини инсонларнинг хоҳишига қараб эмас, балки Аллоҳнинг ҳукмига кўра амал қилади (Мароқул Фалоҳ).

Ҳаётий сабоқлар

12 Feb, 03:01


Аёлларга 14-февралда гул бериш шарт эмас. Уларга озор берманг, зўрламанг қадр-қимматини топтаманг шунинг ўзи етарли..

Ҳаётий сабоқлар

12 Feb, 01:51


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун чоршанба!
12 февраль, 2025
13 шаъбон, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

11 Feb, 15:08


• Агар оғриқлар бўлмаса эди, роҳатнинг қадри бўлмасди;
• кўз ёшлар бўлмаса эди, табассумнинг қадри бўлмасди;
• қайғу бўлмаса эди, кувончнинг қадри бўлмасди;
• зулмат бўлмаса эди, ёруғликнинг қадри бўлмасди;
• очлик бўлмаса эди, озиқ-овқатларнинг қадри бўлмасди;

•Муваффақиятсизлик бўлмаса эди,
муваффақиятнинг қадри бўлмас эди;
• бахтсизлик бўлмаса эди, бахтнинг қадри
бўлмасди;
• қийинчилик бўлмаганида эди, осонлик ҳеч қандай маъно ва қадрга эга бўлмасди.

Демак, агар маънонинг тескариси бўлмаганида эди, маъно ўзининг асл моҳиятига эга бўлмаган бўлар эди.

Ҳаётий сабоқлар

11 Feb, 11:55


Шамс Табризий соғинчи
Эй қалбимнинг қуёши, Шамс!
Сенсиз муҳаббат нима эканини билмаган эканман. Сенсиз соғинчнинг ҳақиқий маъносини ҳам тушунмаган эканман.
Мен сени қидирган эмасман – сен менга излашни ўргатдинг.
Мен севган эмасман – сен менга севишни ўргатдинг.
Мен юз бурган эмасман – сен мени қутлуғ соғинч ўтингда куйдирдинг.
Эй Шамс, эй менинг султоним, мен сени ёниб соғинмоқдаман...
— (Бу сўзлар Мавлоно Румийга тегишли эмас, балки Шамс ва Румий руҳиятидан илҳомланган замонавий ижодий насрдир.)

Ҳаётий сабоқлар

11 Feb, 10:54


Бу сўзлар машҳур араб шоири Башар ибн Бурдга тегишли бўлиб, у кўр киши бўлган. У шундай деган:
"Гўёки оғзимиз ипакдек нозик, ва ундаги томчи—"
"Қуш бир дона ёқутни эттибор билан ейётгандек."
Бу сўзларда у ичимликни қабул қилишнинг нафис ва латофатлилигини тасвирламоқда. Расмда эса бу образли сўзларнинг тасвирий кўриниши акс этган: бир томчи ичимлик қушнинг оғзига тушаётгани ёқут тоши билан қиёсланган. Бу шеърий ибора оддий бир ҳолатни жуда нафис ва баланд услубда тасвирлаш санъатидир.

Ҳаётий сабоқлар

28 Jan, 07:55


Бир одам йўлда кетаётиб, деҳқонга дуч келибди. Деҳқон сўраб қолибди:
– Йўл бўлсин.
– Сигиримга ем олмоқчиман, шу тарафда бир баққол бор экан, шунинг дўконига кетяпман.
– Шунақами? Ундай бўлса, эҳтиёт бўл, алданиб қолма!
– Мени ҳеч ким алдай олмайди!
– Мен айтдим-қўйдим-да...

У одам баққолнинг дўконига етиб келибди. Салом-аликдан сўнг, емнинг нархини сўрабди. “Фалон нарх”, – дебди баққол.
– Яхши, менга ўн кило берсангиз.
Баққол ўтирган жойидан қўзғалмабди. Қўли билан дўконнинг орқа томонига эринибгина ишора қилиб:
– Ўша ёққа ўтиб, емдан керагини олгин-да, менга пулини тўлаб кетавер. Ем тўкиб қўйилган жойда тарози ҳам бор, – дебди.

Харидор кўрсатилган тарафга ўтиб, халтасини тарозига қўйиб, ем сола бошлабди, ўн кило бўлгандан кейин қараса, атрофда ҳеч ким йўқ, баққол ўтирган жойдан бу тараф кўринмайди ҳам. Одам халтасига тўрт-беш кило ортиқча ем солибди ва баққолга ўн кило ем учун пул тўлаб, уни алдабди. Чиқиб, ўз йўлига кетибди. Йўлда яна бояги деҳқонни учратибди.
– Ем олдингми? – сўрабди деҳқон.
– Ҳа, олдим. Сиз алданиб қолма, дегандингиз. Баққолингиз алдашни эплайдиган одам эмас-ку, бир жойда мудраб ўтирибди. Қайтага мен уни бопладим, тўрт-беш кило ортиқча ем олдим, сезгани ҳам йўқ...

Деҳқон бу одамнинг юзига ачиниш билан боқиб, бошини сарак-сарак қилибди:
– Мен сенга айтгандим-а, алданиб қолишдан эҳтиёт бўл, дегандим-а! Афсус... Аслида сен алдандинг! Арзимаган 4-5 кило ем учун хайр-баракангни қўлдан бой бердинг, баққолнинг гуноҳларини ўз елкангга олиб, дўзахни ўзингга тайин қилиб қўйдинг...

Ҳаётий сабоқлар

28 Jan, 02:10


#Бомдод

Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат.
Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган.
Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир.

Ҳаётий сабоқлар

28 Jan, 01:33


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун сешанба!
28 январь, 2025
28 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

27 Jan, 15:33


Эркакнинг тақвоси назарни тийишдан бошланса,

аёлнинг тақвоси назарни жалб қилмасликдан бошланади.

Ҳаётий сабоқлар

27 Jan, 11:21


- Ака, нега бунчалик йиғлаяпсиз?
- Қори ака, ман сизни бугун онамнинг эҳсонларига олиб кетяпман. 64 ёшда онам дунедан ўтиб кетдилар. Отасиз катта қилиб, ота ўрнида ота бўлиб, она ўрнида она бўлиб, ҳаётнинг кўп синоатларини бошдан кечирган онам. Ўзи емай, менга едирган. Оёққа турдим, дунё топдим. Мол-дунё ортидан қувдим. Онам "Болам бир фурсат топгин, озгина ёнимда ўтиргин. Дийдоринга мен ҳам бир туйиб олай. Бугун биз бормиз, эртага йўқмиз. Жонга омонат харидор келганидан кейин топширмасдан иложимиз йўқ. Ўтиргин" деганда, "Ҳали онам ёш, ҳали онам бақувват" деб ғафлатда бўлибману, онамнинг жонига харидор келишидан бехабар қолибман. Мана 64 ёшларида онам дунёдан ўтиб кетдилар. Ибодат қиламан. Кечаси хуфтон намозига турганимда, Аллоҳга илтижо қилиб сурайман. Ё Раббим, бугун тушимда озгина бир фурсат бўлса ҳам онамнинг дийдорини кўрсатгин. Тушимда онамни кўрсам ҳам майлийди, мен розиман, Аллоҳим" деб илтижолар қилдим. Кийимларини ҳидлаб, ҳидларини топа олмадим. Тушларимда ҳам онамни кўра олмадим. Мана шу жиҳатларим билан, ғафлатда қолганим, ўзимга таъсир қилиб кўзимга ёш келади...

Шу ривоятдан анча таъсирландим. Ғафлатда юрган дўстлар бўлса, ғафлатдан уйғониб ҳали ҳаёт бўлган ота-онанинг қадрига етиб, уларнинг дуоларини олиб юриш барчамизага насиб этсин.

Ҳаётий сабоқлар

27 Jan, 01:06


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун душанба!
27 январь, 2025
27 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни вв янги ҳафтамизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

26 Jan, 13:22


МЕЪРОЖ НАМОЗИ

Бу Ражаб ойининг 27-кечасидир. (Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг меърожга чиққан кечалари бўлган.)

Ким шу кечада икки ракатдан олти марта жами *ўн икки ракат намоз* ўқиса (бу намозда фотиҳадан кейин хоҳлаган сурасини зам қилади.

Махсус сура белгиланган эмас!) ва намоз тамом бўлгач юз марта “Субҳаналлоҳи вал-ҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” ( سبحان الله و الحمد لله و لا اله الأ الله و الله اكبر ) деса, кейин юз марта “астағфируллоҳ” деса, кейин юз марта Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловат айтса ва ортидан дини ва дунёси учун манфаатли нарсаларни Аллоҳдан сўраб дуо қилса, ва шу кечаси саҳар туриб рўза тутса , Аллоҳ таоло унинг дуосига ижобат қилади. Гуноҳ ва ҳаром нарсаларни сўрамаган бўлса бас.

Ҳужжатул ислом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ “Иҳё”да бу намозни “Меърож намози” деб айтган.

Ал-Адаб фи Ражаб.

Мулла Али ал-Қори роҳматуллоҳ алайҳи

Бу кун бизда бугун 2025 йил 26 январь якшанбадан душанбага ўтар кечаси бўлади инша Аллоҳ.

Ҳаётий сабоқлар

26 Jan, 11:07


Бугун меърож кечаси экан. Кимни кўнглини оғритган бўлсам, Аллоҳ учун кечиринглар. Мен ҳам кечирдим...

Ҳаётий сабоқлар

26 Jan, 03:04


Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Салла билан ўқилган икки ракат намоз салласиз ўқилган етмиш ракат намоздан яхшидир», дедилар (Дайламий ривоят қилган).

Оқсоқол ҳожи оталаримиз салла ўраш маросимида.

Ҳаётий сабоқлар

26 Jan, 01:00


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун якшанба!
26 январь, 2025
26 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги дам олиш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

25 Jan, 13:08


Cалла ўраш – суннат амал.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салла форс-тожик тилида «тугун» деган маънони билдиради, араб тилида эса у «ъамома» дейилади. Динимизда салла ўраш суннат амал ҳисобланади. У кичикдан каттагача бўлган барча мусулмонларнинг бош кийими, мўминликни билдириб турувчи аломат саналади. Айниқса, масжидда жамоат билан ўқиладиган намозларни салла билан адо этиш Аллоҳга ва Унинг Расулига маҳбуб амаллардандир.

Салла ўраш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлиб, ҳатто Жаброил алайҳиссалом ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига салла ўраб тушганлари ҳақида ривоятлар бор.

«Саҳиҳи Бухорий»нинг Бадриддин Абу Муҳаммад Айний шарҳида (10-жуз) салла ҳақидаги кўплаб ҳадислар келтирилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига Шом тақяси кийиб, устидан оқ ёки қора салла ўраганлари, уни икки елкалари орасига ташлаб қўйишлари ҳақидаги ривоятлар машҳур. Пайғамбар алайҳиссалом саллани ғоятда эътибор билан чиройли қилиб ўрар-дилар ва бу ҳол у зотга ҳайбат, вазминлик бағишларди. Шу ҳолда салла инсон бошидаги юксак фикр, илм, ахлоқ ва камолотнинг бир тожи каби эди. Салла ўраш ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган бир неча ҳадиси шарифларни келтириб ўтамиз:

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ куни Маккага қора рангли салла билан кирган эдилар (Имом Термизий ривоят қилган).

Ҳазрат Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам бундай деганлар: «Жомеъга салла ўраб келинглар. Салла мўминларнинг аломатларидандир» («Ромузул-аҳодис»дан).

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Салла билан ўқилган икки ракат намоз салласиз ўқилган етмиш ракат намоздан яхшидир», дедилар (Дайламий ривоят қилган).

Амир ибн Хурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда турганларини кўрдим. Бошларида қора салла, унинг печини икки кифтлари орасига тушириб олган эдилар» (Имом Муслим, Абу Довуд, Терми-зий ва Насоийлар ривоят қилган).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам агар салла ўрасалар, унинг печини икки елкалари орасига тушириб қўярдилар».

Нофеънинг айтишича: «Ибн Умар ўз салласининг печини икки елкаси ўртасига тушириб юрарди» (Имом Термизий ривоят қилган).

Салланинг қора рангли бўлиши шарт эмас. Кийимнинг ва салланинг оқ ранглиси афзал экани ҳақида ҳам ривоятлар бор.

Фуқаҳолар салла борасидаги масалаларни ёритиб, бу борада қуйидагиларга риоя этишни суннат дейдилар: салланинг матоси оқ бўлиши, узунлиги етти газдан кам бўлмаслиги (яъни беш метр), таҳорат билан тик турган ҳолда қиблага юзланиб ўраш, салла ўраётганда салавот айтиб туриш, салла печини унинг пастки қисмидан чиқариш, саллани ўраб бўлгач кўзгуда текшириш ва печини чап кифтга эмас, балки орқага, икки елка ўртасига ташлаш.

Ўтмишда оддий фуқаролар, дин ходимлари қатори ҳукмдор подшоҳлар, вазирлар, сарой аъёнлари учун ҳам салла ўраш одат ҳисобланган. Лекин шуни яхши билиш керакки, салла ва дўппи намознинг суннати эмас. Бироқ, одатда ҳар доим, ҳамма жойда салла, дўппи кийиб юрувчиларнинг айнан намозни салласиз ёки дўп-писиз ўқишлари макруҳдир. Бош кийим кийиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати завоидларидандир. Фиқҳий китобларнинг матнларида келган «бош яланг намоз ўқиш макруҳ» деган иборада бош кийимни зийнат сифатида кийиб юриб, намозга келганда ечиб қўйиш макруҳлиги назарда тутилган. Худди енги калта кийимда намоз ўқиш макруҳ бўлмай, енги узун кийимда енгини шимариб олиш намоз ўқиш макруҳ бўлганидек. Салла аҳли илмларга, алломаларга, мударрис, қозиларга салобат, улуғворлик, файз бағишлаган. Талабалар ва умуман барча мўмин-мусулмонларда одоб-ахлоқ, итоат, ҳурмат рамзи ҳисобланган.

Ҳаётий сабоқлар

25 Jan, 02:20


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун шанба!
25 январь, 2025
25 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

24 Jan, 18:38


Бугун умримнинг яна бир йилини сарҳисоби битти. Инша Аллоҳ охиратга яқинлашган келгуси йилимни инсонларга кўпроқ фойдам тегиши учун сарфлайман!

Ҳаётий сабоқлар

24 Jan, 02:22


Бомдод вақтида масжидда турган фақирнинг оёқ кийими ухлаб ётган подшоҳнинг тожидан кўра гўзал кўринади.

Ҳаётий сабоқлар

24 Jan, 00:41


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун жума!
24 январь, 2025
24 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муборак кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

23 Jan, 10:44


Бир маст уйидан кўчага чиқиб, кўчанинг ўртасида думалаб қолди. Бир ит келиб, унинг қайт қилган лаб-даҳанини ялай бошлади. Биров мени тозалаб қўяяпти, деб ўйлаган маст эса, пичирлаб уни дуо қиларди:
- Худо сенинг фарзандларингни ҳам сенга шундай меҳрибон қилсин.
Бирдан ит оёғини кўтариб, унинг башарасига пешоб қилган эди, у:
- Баракалла, эй, оға. Юзимни ювишга иссиқ сув ҳам келтирибсан-да, - деди.

Шаробни то ҳушдан кетгунча ичиб,
Мўйловларинг ифлос этсанг, беҳаё,
Шу нопок мўйловни кучуклар келиб,
Сийдик билан ювса, сенга шу раво.

Ҳаётий сабоқлар

23 Jan, 01:06


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун пайшанба!
23 январь, 2025
23 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

22 Jan, 13:59


#Rasululloh
Бир куни жаннатда, Кавсар бўйида,
Учрашсак... Орзулар рост бўлса ногоҳ.
Бир ҳовуч сув олиб кафтларингизда,
Менга тутсангиз—а, Ё, Расулуллоҳ.

Дунёнинг ҳотамтой буюк шоҳлари,
Энг ғариб мискинга қилгандек икром,
Сизга фидо бўлсин кўзим гавҳари,
Сиз алик олсангиз мен берсам салом.

Жаннат боғларида боладек кулсам,
Йиғласам боладек бахтдан энтикиб.
Қаерда қолдингиз, кўринмайсиз, деб
Кириб келсангиз—а эшигим қоқиб.

Деворим туташса деворингизга,
Энг яқин қўшним, деб чунон севинсам.
Сиз маъсуд кезсангиз жаннат боғларин,
Мен ҳар бир изингиз кўзимга сурсам.

Беҳиштни нур дерлар, доим мунаввар,
Дерларки, ой, қуёш бўлмайди, илло,
Сиз бирор ҳалқада кўринсангиз гар,
Кўзимни бир лаҳза олмасам асло.

Жаннатда, шаксизки, турфа неъмат кўп,
Шунда ҳам сарасин топсам ахтариб.
Ҳар куни сиз учун бирор идишда
Қаймоқми, асалми борсам кўтариб.

Қанийди, эшикка қўйилган қулдек,
Жилмасам бир қадам остонангиздан.
Икки соҳилларни тутган кўприкдек
Йўл тушса уйимга кошонангиздан.

Қанийди, қанийди жаннат боғида,
Учратсам... Орзулар рост бўлса ногоҳ.
Аллоҳим, лутф этиб мендек ғарибни
Сиз—ла қўшни этса, Ё, Расулуллоҳ...

Умму Амина
22.01.2021йил

Ҳаётий сабоқлар

22 Jan, 13:55


#ибрат

У озғин ва камбағал эди. Бой бўлди, семириб қолди. Одамлар: "Пул одамни семиртирадида, нима ўйлови бор" деди.

У камбағал эди, семиз эди. Бой бўлди, озиб қолди. Одамлар: "Бировни ҳаққидурда, мана озиб қолди. Ичида касаллиги бор" деди.

Озғин эди, камбағал эди. Бойиб кетди. Озғинликча қолди. Одамлар: "Роса ичидан пишганда, шунча пули бор, тўйиб овқат емайди. Игна ютгандек бўлиб юраверади", деди.

Бой эди, семиз эди. Камбағал бўлиб қолди, семизлиги кетмади. Одамлар: "Ҳа, буни бир бало касали бор, бўлмаса камбағални буқадек семирганини ким кўрган", деб гап қилди.

Одамларни тили озганни, семирганни, камбағални, бойни, ҳар кимни ортидан сўз бўронини отиб тинмади. Шундоқ экан, одамларни рози қиламан, деб умрингизни беҳудага ўтказиб юборманг!

Ҳаётий сабоқлар

22 Jan, 10:02


Бир қиз турмушга чиқди. Келинлик ҳаётининг илк кунлариданоқ эри ва қайнонасининг хизматига киришди. Бироқ нимагадир эри уни тез-тез тергар, баъзида айбларини юзига соларди. Аёл бора-бора бу ҳолдан безди, ундан қутулиш пайига тушди. Ўйлай-ўйлай гиёҳлар билан даволайдиган табибникига йўл олди. У отасининг эски таниши эди. Аёл табибга дилини ёрди:
– Мен эрим билан ортиқ яшаёлмайман. Жоним ҳиқилдоғимга келди, тўйиб кетдим. Сизнинг ёрдамингизга муҳтожман. Бир иложини топинг, истаган пулингизни бераман...

Гиёҳчи табиб унинг мақсадини тушунди-ю, лекин ўзини гўлликка солиб сўради:
– Сенга қандай ёрдам беришим мумкин?
– Кучли заҳар керак. Ўша билан эримни заҳарлайман ва барча алам-изтироблардан қутуламан.

Гиёҳчи узоқ ўйлади, сўнг:
– Бўпти, сенга ёрдам бераман. Лекин иккита нарсани яхшилаб тушуниб ол. Биринчиси, сен эрингни бирданига заҳарламаслигинг керак. Йўқса, нима бўлганини одамлар тезда пайқаб олади. Мен сенга эрингни аста-секинлик билан заҳарлайдиган бир гиёҳ бераман. У худди ўз ажали билан ўлгандек бўлади, ҳеч ким ҳеч нарса сезмайди. Иккинчиси, шубҳа-гумонлардан нари бўлиш учун ғазабингни яширишинг шарт. Эрингни ҳурматлашинг, севишинг, сўзини икки қилмаслигинг ва сабрли бўлишинг керак. Агар шуни уддалай олсанг, у ўлган пайти ҳеч ким сендан шубҳаланмайди.

Қиз айтилганларга рози бўлди. Ҳар куни эрининг овқатига гиёҳлардан озгина-озгина қўша бошлади...

Хотинининг муомала-муносабати яхши томонга ўзгаргани, мулойимлашганини кўрган эр унга меҳр қўйди, уни тергамайдиган, майда-чуйда камчиликларига кўз юмадиган бўлди. Бир куни юраги ҳаяжонга тўлиб: “Сен дунёдаги энг яхши рафиқасан. Йигитлигимда худди шундай турмуш ўртоғим бўлишини орзу қилгандим”, деб дил изҳори қилди.

Қайнона-келин ўртасидаги муносабатлар ҳам яхшиланди. Ярим йил ўтар-ўтмас улар худди она-боладай иноқ бўлиб кетишди.

Шундай кунларнинг бирида қиз гиёҳчининг ҳузурига келди. Унга ялиниб-ёлвора бошлади:
– Сиздан ўтиниб сўрайман, эримни қут­қаринг. Анави заҳарнинг кучини кесадиган бирор нарса беринг. У кишининг ўлишини истамайман. Эримни яхши кўраман, у дунёдаги энг яхши умр йўлдоши.

Бу гапдан табибнинг юзига табассум югурди. Сўнг қизнинг кўнглини бир дунё қувончга тўлдирган мана бу гапларни айтди:
– Хавотирланма, қизим. Мен сенга ҳеч қанақа заҳар берганим йўқ эди. У гиёҳлар шунчаки зиравор, холос. Заҳар аслида сенинг миянгда, онгингда эди. Мана, ундан қутулибсан. Сени табриклайман. Қўшганинг билан қўша қари, бахтли бўл, қизим.

Ҳаётий сабоқлар

22 Jan, 07:29


“Ҳаётда энг катта ҳатойингиз нима деб ҳисоблайсиз?”

Бу саволга эркакнинг жавоби қалбингизни ларзага солиши аниқ!

Ҳаётий сабоқлар

22 Jan, 02:42


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун чоршанба!
22 январь, 2025
22 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

21 Jan, 15:39


Ҳаётда кўзлаган мақсадинга эришмоқчи бўлсанг, атрофингдаги итларга парво қилма!

Ҳаётий сабоқлар

21 Jan, 15:30


Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон эшигимдан ўтган бўлсалар, ўша куни мени қувонтирадиган сўз айтиб ўтардилар".

P.S.:
Аёлига бесабаб қўрслик қиладиганлар, токи уларга ҳалим бўлмас экансиз, Расулуллоҳга умматман, дейишга уялинг!

Ҳаётий сабоқлар

21 Jan, 06:57


Африкага дори-дармон юборишга қарор қилиб, анча-мунча дори тўплагандик, лекин бир муаммо юракларимизни пора-пора қилди, дорилар йўриқномасидаги бир ёзув бизни йиғлатди...

Африкаликлар учун зарур бўлган ҳамма дориларнинг йўриқномасига "Тўқ қоринга ичилсин", деб ёзилганди...

©️ Чарльз Буковски

Ҳаётий сабоқлар

21 Jan, 03:59


“Шимол-Жануб” муқобил йўлининг қурилиши якунланиб, жорий йилнинг баҳорида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда “Биринчи радио”нинг жонли эфирида Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ҳузуридаги Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи йўл муҳандиси Айбек Кальмаматов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, йўл инвестиция лойиҳалари доирасида қурилган бўлиб, ҳозирда қурилиш ишлари 100 фоиз бажарилган.

“Лойиҳага 887 миллион доллар ажратилди. Йўлнинг узунлиги 453 километрни ташкил этади. Кўк-Арт довонида ҳар бири 3 километр узунликдаги иккита туннел қурилди. Йўл қурилиши ўтган йил охирида якунланган эди”,- деди у.

Эслатиб ўтамиз, “Шимол-Жануб” муқобил йўли қурилиши 2014 йилда бошланган эди. Йўл Балиқчи – Қўчқор – Орол – Қазарман – Жалолобод йўналишидан ўтади. Йўл қуриб битказилса, республиканинг жанубий вилоятлари аҳолиси Балиқчига 6 соатда етиб боради.

Бу йўл йўловчи ва юк ташиш учун қулай бўлиб, йўл ҳақини пасайтириши кутилмоқда. Шунингдек, конлар ва ГЭСларга етиб боришни қулайлаштириши, туризмни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Ҳаётий сабоқлар

21 Jan, 01:01


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун сешанба!
21 январь, 2025
21 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

20 Jan, 13:31


Эркак киши ўзига дўст танлашда, касб-у ҳунар танлашда ва бир умрлик жуфт танлашда, ҳеч қачон адашмаслиги керак.
Бир куни ишдан чиқиб, бир таксига ўтирдим. Ҳайдовчи, сочи оппоқ ёши анча улуғ, қария отахон киши экан. Мен уларга:
- Амаки, фарзандларингизнинг қарзидан қутилиб, ҳаммасини уйли-жойли қилиб бўлмаганмисиз, - деб сўрадим. Улар менга:
- Ҳа, ўз фарзандларимни ҳаммасини оилали, уйли-жойли қилиб бўлганман, аммо, яна 2 та қиз фарзандларим бор, улар учун ишлаб юрибман, - деди. Бу жавобдан яна ҳайрон бўлдим. Шунда улар менга:
-  Аллоҳ учун қиёматли дўст тутинган жўрам бор эди. Жуда қадрдон эдик. У қазо қилаётганида менга ўзининг 2 та қизини васият қилиб, уларни яхши жойга узатишимни сўраган эди, — деб тушунтириш берди. – Дўстим жуда яхши эди. Мен оиламдан узоқда юрган вақтларимда у менинг фарзандларимни ўйлаб бозор қилиб эшикдан кирмасдан, фарзандларимга озиқ-овқат етказиб, улардан доим ҳабар олиб юрган. Биз Аллоҳнинг розилиги учун, охиратимиз учун дўст тутинганмиз. Шу дўстимнинг 2 та қизларини узатмагунимча, Аллоҳ мени жонимни олмай турсин, мана ишлаб уларнинг тўйига анча сеп-сарпосини йиғиб қўйдим, ҳаммаси тайёр бўлиб қолди, ИншаАллоҳ энди яхши жойга насиб этса, уларни узатиб олсам, кейин ёруғ юз билан дўстимни олдига борсам, деб умид билан яшаб, Аллоҳдан ризқ сўраб юрибман, - деди.

Мен йиғлаб юбордим. Ҳа, ҳали шундай иймони мукаммал инсонлар орамиз борда. Ўшалар борлиги учун бу дунё шунча разолатлар билан ҳам қиймат бўлмасдан турибдида, деб ўйладим.

Ўша амаки билан хайрлашар эканман, уларга жуда ҳавасим келди. Чунки, унинг ҳақиқий ИЙМОНИ билан бирга - қиёматли, вафодор дўсти бўлган экан. Бу инсонларга ҳавасим келди. Қиёматли дўстлар кўпайсин.

Ҳаётий сабоқлар

20 Jan, 10:52


Онам дуосидан бу кунга етдим

Осмонлар кўксимда қилади таъзим,
Қўл чўзсам, самода юлдузни тутдим.
Нима ҳам қилардим менинг бир ўзим,
Онам дуосидан бу кунга етдим.

Ҳар ўнгу сўлимда гуллар сочилган,
Қай томонга борсам, йўллар очилган,
Иқболимни тилаб қўллар очилган,
Онам дуосидан бу кунга етдим.

Бир йигит умрининг жафолари кўп,
Адашган йўллари, хатолари кўп,
Менинг-чи, эртамдан кўнглим ҳамон тўқ,
Онам дуосидан бу кунга етдим.

Онамнинг дуоси ҳимоя қалқон,
Онам бор – тоғларни этарман талқон,
Муҳаббатим олов, жасорат – вулқон,
Онам дуосидан бу кунга етдим.

Вафо Мўмин, оддий, ғариб шоирсан,
Дунё синовидан нега нолирсан?!
Айт-чи, сенинг ўзинг нега қодирсан?!
Онанг дуосидан бу кунга етдинг,
Отанг дуосидан бу кунга етдинг.

✍️ Вафо Мўмин

Ҳаётий сабоқлар

20 Jan, 02:52


Жоҳиллик инсонни нималарга етаклайди?

Жоҳиллик фақатгина жоҳилнинг ўзигагина эмас, балки атрофидагиларига хам зарар беради.

Шу расмдаги бача бир мисол.

Бир Қори қироат қилган Муборак Қуръони Каримнинг оятларини ўзининг видеоларига жойлаб, гўё тиловат қилаётгандай имитация қилароқ, хароба жойлардан тасвир олиб,
видео жойлаб боради.

Буни қилган иши (гўё ўзи тиловат қилаётгандай имитация қилиши) биринчидан ёлғон, иккинчидан эса, Қуръон одобларига мутлақо зид.

Учинчидан бунақа рўдапо кийимда ва хароба жойда муборак Мусҳафни тиловат қилиб видео олиши беҳурматлик ва жоҳилликнинг ўзи.

Қолаверса, миллион-миллион инсонлар кўрадиган (доим TOP да кўриладиган) рилсларда Қуръони Карим тиловатини на виқор билан, на одоб билан, ўқилган жойи нопок бўлса хам жойлайвериш бу жуда катта беодоблик.

Жумладан, унутмаслигимиз лозим-ки, Каломуллоҳ бу каби кўз-кўз видео учун ёки PR учун нозил қилинмаган.

Қуйида Қуръон тиловат қилувчининг одоблари хақидаги мақолани қолдираман.

Қуръони Карим қорисининг одоблари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим оятларида баъзан кофир ва мушрикларнинг куфрий ва ширкий маънодаги сўзлари нақл қилинади. Яъни, мазкур сўзлар уларнинг ботил даъвоси ўлароқ ибрат сифатида ҳикоя қилинади. Қуръон ўқувчи мазкур сўзларга келганда уларни товушни пасайтириброқ, кишини ўзига ром этадиган шаклда улуғвор оҳангларга солмасдан, жимжима бермасдан, тезроқ ўқиб ўтиб кетиши мақсадга мувофиқдир. Бу Қуръони Карим қорисининг одоблари доирасига киради. Шунингдек, кишини йиғлатиши лозим бўлган, жаҳаннам васфларини ўз ичига олган ёхуд инсонларнинг қалбига, виждонига хитоб қилиб, тадаббурга чорлайдиган, маъноси қалбларни эритадиган ояти карималарни тантавор ва шўх-шодон тарзда ўқимасдан бироз мунгли ва ҳазин оҳанг билан ўқиш ҳам қорининг илму маърифатининг даражасини белгилаб беради. Баъзи оятлар бўлади, Аллоҳ таолонинг Қаҳҳорлиги, Жалолий сифатларини намойиш этади. Уларни ўзгача улуғворлик ва ўктамлик билан ўқиш мақсадга мувофиқ. Баъзи оятлар бор, Парвардигорнинг марҳаматидан баҳс этади, мўмин бандаларига тайёрлаб қўйган абадий неъматларига қизиқтиради, Жамолий сифатларини изҳор қилади. Бундай оятларни ҳам ўзига хос гўзалликда қироат қилиш аҳамиятлидир. Айниқса, хатм ва бошқа ҳолатларда бўлгани каби Қуръони Каримдан узунроқ миқдор тиловат қилинадиган вақтларда оятлар ва маънавий бўлаклар (мақтаъ)нинг мазмунига қараб, юқоридаги нукталарга риоя қилинса, Аллоҳнинг каломи қалбларга зилол сувдек етиб боради. Унинг маънавий мўъжизаси бор-бўйи билан намоён бўлади ва оятлар ҳидоятидан сомеълар баҳраманд бўлади.

Алишер Султонходжаев

Ҳаётий сабоқлар

20 Jan, 02:34


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун душанба!
20 январь, 2025
20 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни ва янги ҳафтамизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

19 Jan, 08:47


Бир мактабда “Дунёнинг етти мўъжизаси” мавзусида дарс ташкил этилди. Ўқувчиларга нимани мўъжиза деб ҳисоблашса, энг муҳим еттитасини ёзиш вазифаси топширилди.

Ҳамма дафтарларини топширди, фақат бир қизча ҳали ҳам ёзишни тугатмаган эди. Ўқитувчи: “Сенга кўмаклашиб юборайми, қизим?” деб сўради ундан. Қизча: “Дунёда мўъжизалар шунақанги кўплигидан қайси бирини танлашни билмай кўп ўйландим”, деб жавоб берди. Шунда устози: “Қани, танлаганларингни ўқиб берчи”, деди унга. Қизча бирмунча вақт иккиланиб турди-да, сўнг ўқишга киришди:
“Мен учун дунёнинг етти мўъжизаси:
1. Кўриш.
2. Эшитиш.
3. Ҳаракатланиш.
4. Англаш.
5. Ҳис қилиш.
6. Кулиш.
7. Севиш”.

P.S.:
Сизда мана шу мўъжизалар бўлса, шукур айлaнг! Сиз мўъжизага бой инсон экансиз!

Ҳаётий сабоқлар

19 Jan, 06:54


Одамлар "Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу" дейиш ўрнига "Ассалому алайкум" деб айтиш билан кифояланишмоқда. Оқибатда барча ишларимизда раҳматни ва баракани йўқотиб қўйдик.
Саломни мукаммал қилинглар, ҳаётларингиз ҳам мукаммал бўлади!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

Ҳаётий сабоқлар

19 Jan, 01:10


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун якшанба!
19 январь, 2025
19 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги дам олиш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

18 Jan, 12:31


Фарзандлар ҳаққига доим шундай ДУО қилинг🤲

🌱Аллоҳим, ўғил-қизларимизга барака бер.
🌱Уларни ўз ҳифзу-ҳимоянгда асра!
🌱Сенга тоат-ибодат қилишларига муваффақ айла.
🌱Бизни яхши кўришларини, бизга яхшилик қилишларини, ота-онасига ғамхўр бўлишларини насиб айла!
🌱Ака-ука, опа-сингиллари билан бир-бирларига ғамхўр ва меҳрибон бўлсинлар.
🌱Ҳасад ва кўролмаслик балосидан ўзинг сақла!
🌱Аллоҳим, фарзандларимга зеҳну-заковат ва фаҳму-фаросат бергин!

♻️Яқинларизгаҳам улашинг

Ҳаётий сабоқлар

18 Jan, 02:15


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун шанба!
18 январь, 2025
18 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

17 Jan, 17:48


Унда уйлар тор эди,
Лек оқибат бор эди,
Қариндошлар жамулжам,
Ҳамма бахтиёр эди!

Ҳаётий сабоқлар

17 Jan, 01:08


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун жума!
17 январь, 2025
17 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муборак кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

16 Jan, 10:47


Ҳаёт қанчалик қийин ва оғир бўлмасин, яхши кўрган кишимиз билан ёнма-ён яшасак, у ширин туюлиб қолади...

Ҳаётий сабоқлар

16 Jan, 06:22


Биласизми, бу аёл велосипедни бошида кўтариб кетганидан кўра ерга қўйиб етаклаб кетса бўлади. Бироқ ўғли уни янги ҳолда минишини истади.

Баъзи қарзлар бўлади, ҳар қанча уринсангиз ҳам уларни узолмайсиз.

Аллоҳ таоло ота-онамизни паноҳида асрасин, умрларини узун, амалларини солиҳ қилсин, дуоларини олишни бизга насиб этсин!

Ҳаётий сабоқлар

16 Jan, 01:04


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун пайшанба!
16 январь, 2025
16 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

15 Jan, 17:15


АҚШнинг 37 штатида болалар никоҳи қонунийдир.

Ушбу штатларнинг 20 тасида никоҳ учун МИНИМАЛ ЁШ талаб этилмайди (ота-она розилиги ёки қонуний рад этиш билан).

2000 йилдан 2018 йилгача АҚШда 300 мингга яқин вояга етмаган болалар турмушга чиқди.

ПС. Умуман Ислом ва мусулмонларни маломат қиладиганлар бу ҳақида батафсил билишни исташса изоҳдаги ҳавола орқали ўтиб, танишишлари мумкин.

Ҳаётий сабоқлар

15 Jan, 13:26


"Hamma sizdan qarshilik ko'rsatishingizni so'raydi, lekin hech kim qancha azob chekayotganingizni bilmaydi."

Ҳаётий сабоқлар

15 Jan, 05:44


Бомдод намози файзини иссиқ ўрнидан уйғона олган мўминларгина ҳис қиладилар.

Бомдод намозини ўқиганларга ТУБА бўлсин!

Жамоатимиз😊

Ҳаётий сабоқлар

15 Jan, 05:29


Демак 100 йил олдин кўрганлар қабрда ётган экан. Қизиқ улар ҳозир ҳам ишқибозмикан, ёки бошқа ишлар билан бандмикан?

Улар амал бору ҳисоб-китоб йўқ бўлган ёлғон дунёни ташлаб, амал йўғу фақат ҳисоб-китоб, ажр ёки азоб бериладиган ҳақиқий ҳаётдалар.
Аллоҳ бизга тавфиқ берсин.

Олдинги ишқибозлар гўрда. Ҳозиргилари буни ўйламай лаҳв билан машғуллар.

Ҳаётий сабоқлар

13 Jan, 08:05


ГЎЗАЛ ХОТИМА!

Мисрлик Аҳмад Фуад ҳар доим жума намозига биринчи бўлиб келиб, намоздан олдин Қуръон ўқир эди.

Одатдагидек, ўтган жума куни Аҳмад ҳаммадан олдин масжидга келиб, Қуръонни очиб, ўқий бошлади. Аммо, бу жума намозини ўқишга буюрилмаган экан. Қўлида Қуръон билан жума намозини кутиб оламдан ўтди...

Инсон яшаган нарсаси устида ўлади. Аллоҳ барча мусулмонларга чиройли якун насиб қилсин Амийн

Ҳаётий сабоқлар

13 Jan, 04:11


Ҳаёт жуда қисқа. Уни адоват, нафрат, ҳасад, нифоқ ва қариндошликни узиш билан ўтказиш бўлмайди. Эртага хотира бўлиб қоламиз. Бизни табассум билан эслашлари учун, бугун табассум қилайлик.

Ҳаётий сабоқлар

13 Jan, 01:11


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун душанба!
13 январь, 2025
13 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни ва янги ҳафтамизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

12 Jan, 18:15


#Ғафлатда_қолманг

🌙РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!


❗️Ражаб ойининг 2025 йил учун 3 кунлик рўзаси эртадан бошлаб 13-14-15 январь кунлари тутилади

Энг яқинларга улашинг.
Бу ойда тутиладиган рўзанинг савоби жуда улкандир

Ҳаётий сабоқлар

12 Jan, 05:39


Оҳҳҳ қани энди жамоат намозлариниям, "Эль-классико ни" сингари интиқлик билан кутганимизда эди😔😔😔

Ҳаётий сабоқлар

12 Jan, 04:20


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун якшанба!
12 январь, 2025
12 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги дам олиш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

11 Jan, 12:25


#Шеърият

КЎНГИЛ – КАЪБАДИР

Ноҳақдан бир дилни ранжитсангиз гар,
Билинг, Каъбани, воҳ, этибсиз вайрон!
Мазлум гуноҳингиз кечмагунича
Аллоҳ ҳам афв этмас сизни ҳеч қачон!

Ширин сўзли, очиқ юзли бўлсангиз,
Кўнгилларда меҳр гуллари ўсар.
Аллоҳга истиғфор айтсангиз доим,
Шу амал ҳам дўзах ўтидан тўсар.

Иймон – дил уммонин ёрқин маёғи,
Жаннат йўлларига элтади албат!
Йироқ бўлинг нафрат, қарғиш, риёдан,
Аввало Аллоҳга боғланг муҳаббат!

Кўнгилларни обод этинг, дўстларим!
Икки дунёнгиз ҳам бўлгуси обод.
Иймонсизлик, ғийбат, манманлик ила
Охират уйингиз қилмангиз барбод...


Муқаддасбону АҲМАДЖОНОВА,

Ҳаётий сабоқлар

11 Jan, 11:54


• Фарзандингиз мактабга кетаётганида унинг қўлига икки ширинлик бериб: ”Биттаси ўзингга, биттаси яхши кўрган ўртоғингга”, деб айтинг. Шунда бола яхши кўриш ва эҳсон улашишни ўрганади.
• Фарзандингиз сумкасига ортиқча ручка солиб: “Агар бирор синфдошинг ручка олиб келишни эсидан чиқарган бўлса, ёрдам тариқасида ручкани ўша болага бер”, деб айтинг. Фарзандингиз бу нарсадан масъулиятни ҳис қилишни ўрганади.
• Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, сен келишинг билан уйимизда шодлик ҳукм сурмоқда, деб айтсангиз, фарзанд ўз қадри ва қийматини ҳис қилади.
• Агар фарзандингиз уйга қайтиб келса, бугун қандай олийжаноб ишни амалга оширдинг, деб сўранг, фарзанд бу билан ёмонлик ва яхшиликни орасини ажратишни таълим олади. Кейинги сафар сўрамасангиз ҳам, ўзи жавоб бераверади.
• Тарбия ўта содда нарса, унинг учун заҳарли тил бўлиши шарт эмас.

Ҳаётий сабоқлар

11 Jan, 07:38


Ўғли йўқ, балки бир нечта қизларнинг отаси бўлган танишларингиз билан суҳбатлашганда ёки муомала қилганда, уларда қандайдир хушмуомалалик, мулойимлик, юмшоқлик ва ҳалимлик борлигини ҳеч ҳис қилганмисиз? Бугун мен беш қизи бор бир акахон билан суҳбатлашиб шуни ҳис қилдим. У киши жуда мулойим, хушфъел инсон эканлар.

Ҳаётий сабоқлар

11 Jan, 07:14


Баъзида кимгадир гапирмай қўясан... гапинг тугаб қолганидан эмас, унга гап бефойда эканлигини англаб етганингдан...

Ҳаётий сабоқлар

11 Jan, 06:05


#тафаккур
РОББИМ ҲАММА НАРСАНИ КЎРИБ ТУРИБДИ.

Жажжи болакай кўмир конларининг бирида бирин-кетин кўтарилиб тушаётган лифтларни кузатганча,шахтада ишлайдиган отасини кутар эди.
Кон назоратчиларидан бири унинг олдига келиб:
“Эй болакай,бу ерда нима қиляпсан?”,-деб сўради.
“Отамни кутяпман”,-деди бола.
Назоратчи:
“Ҳозир барибир ишчилар орасидан отангни таний олмайсан.Чунки улар бир хилда, кўмирнинг ғуборидан юзлари ҳам, кийимлари ҳам қоп-қора бўлиб кетган бўлади.Яхшиси, кетганинг маъқул”,-деб маслаҳат берди.
Аммо болакай болаларча:
“Тўғри,лекин отам мени танийди”,-деди тўла ишонч билан.

Нақадар ажойиб жавоб!
Бола шахтадан чиқиб келаётган юзлаб ишчилар орасидан отасини таний олмаслигини яхши биларди.Лекин отаси уни кўрмай қолиши мумкин эмаслигига ишончи комил эди.
Сизда-чи,шу мурғаккина болакай каби кучли ишонч борми?!

Ҳаётингизда бирор марта бўлса ҳам:
“РОББИМ ҲАММА НАРСАНИ КЎРИБ ТУРИБДИ”,
“РОББИМ ҲАММА НАРСАНИ ЭШИТИБ ТУРИБДИ”,
“РОББИМ ҲАММА НАРСАНИ БИЛИБ ТУРИБДИ ”,-дея олганмисиз?!
Muxlis.uz

Ҳаётий сабоқлар

11 Jan, 05:16


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун шанба!
11 январь, 2025
11 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

10 Jan, 17:39


Тўғриси бу дунёда тутмаса керак.
Қанча меҳримизга тупуриб, оёғости қилиб кетканлар бор.
Ҳичтима бўмаганде ҳотиржам юришипти.
Орият, уят, шарм ҳаё йўқ...
Қилган ишидан хурсандми...
Ҳайрон одам

Ҳаётий сабоқлар

10 Jan, 13:32


Сеҳргарлар очиқ ойдин ўз ишини "реклама" қила оладиган замонда яшаяпмиз.

Аввало ижтимоий тармоқларда сурат қўйманг. Ҳар бир инсонни ҳасадгўйи бор.

Баъзилар "яхшилик ниятида ўзига иситса бўлади" деб ўйлашади. Тажрибамиз давомида кўраётганимиз, шу ишни қилганлар барибир ажрашиб кетишяпти.

Ишонинг ҳаром йўл билан бахтга эришиб бўлмайди. Барибир бахтсиз бўласиз. Сеҳрларга борадиганлар ҳам доим бахтсиз ва азобда ўтади.

Ҳаётий сабоқлар

10 Jan, 12:59


Оёғи синган қўй Японияда ва ўзимизда.)

Ҳаётий сабоқлар

10 Jan, 12:49


Саудия арабистони пул бирликлари..
Қиймати 1 доллари 3,70. 3,75.
35 йилдан бери долларга нисбатан шу курсни ушлаб келади.

Ҳаётий сабоқлар

10 Jan, 10:54


"Бомдодлар" қазо, "намозлар" чала, "масжидлар" бўш, «интернет тармоқларида» тақводор бу уммат.

Ҳаётий сабоқлар

10 Jan, 09:20


Сени сен бўлиб ҳис қила олмаганлардан узоқ юргин. Қизиқишларинг ҳақида қизиқмаган инсонга, дардларингни ҳам қизиғи йўқ!

Ҳаётий сабоқлар

10 Jan, 04:10


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун жума!
10 январь, 2025
10 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муборак кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

09 Jan, 13:19


Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Кимга қуллуқ қилиб, кўнглин тўқладинг,
Тунлари хотиржам, беғам ухладинг.
Битта саволимга жавобинг борми,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Зор эмас эди-ку бир қучоқ гулга,
Ёки совға-салом, мол-дунё, пулга,
Аччиқ тилларингни ботириб болга,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Ҳатто, ёринг кутмай, ухларди тунда,
Бир онанг йўлинг пойларди шунда,
Шундайин муҳаббат ҳаққи учун-да
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Даврон сурдинг тўй-у тантаналарда,
Хаёлинг нозанин, жаноналарда,
Жаннатнинг калити шу оналар-да,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Боланг билан единг ёғли паловлар,
Уйингнинг тўрида турди бировлар,
Унинг овлоқ кўнглин, айт-чи, ким овлар,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Пеш қилма қачондир берган молингни,
Онанг нима қилар бу газмолингни!?
Кўриб юрсам, дейди шу жамолингни,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Юрибсан-да бугун, амалдор жўра,
Ишларинг кўп, вақтинг топилмас сира,
Ҳеч бўлмаса, битта сим қоқиб кўра,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Гоҳ дунё қувладинг, гоҳида мансаб,
Гоҳ дилин оғритиб, айладинг ғазаб,
У фақат йиғлади, боласин қумсаб,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Онаси йўқлардан бир сўра, қани,
Қаердан беминнат меҳр топгани,
Қабр эшикларин очмасдан ҳали,
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

Бугун бор! "Онажон, боримсиз", - дегил,
Оёқларин ўпиб, саждага эгил,
Вафо Мўмин, ахир, жавобин бергил:
Сўнгги бор онангни қачон йўқладинг?!

✍️ Вафо Мўмин

P.S.:
Фурсатдан фойдланиб ота-оналаримиз ҳолидан хабар олиб қўямиз!

Ҳаётий сабоқлар

09 Jan, 01:02


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун пайшанба!
9 январь, 2025
9 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

08 Jan, 16:14


Ҳар биримиз билишимиз керак бўлган, савол жавоблар.

Ҳаётий сабоқлар

08 Jan, 06:13


У саксондан ошган ва қайерга бормасин, хотинининг қўлидан етаклаб юрарди.

Мен ундан “Нима учун хотини ҳеч нарса кўрмаётгандай бепарво юрганини” сўраганимда, у рафиқаси Aлцгеймер касалига чалинганини айтди.

Мен яна сўрадим: -Aгар сиз уни қўйиб юборсангиз, ташлаб қўйсангиз ёки чарчаб қолсангиз, хотинингиз хавотирга тушадими?

Отахон: Турмуш ўртоғим мени танимай, эслай олмаётганига 2 йил бўлади-деб жавоб берди.

Мен: -Сиз кимлигингизни билмаса ҳам, шунга қарамай сиз унга ҳар куни йўл кўрсатишда давом этасизми?

Отахон жилмайиб, кўзларимга қараб жавоб берди: - У мени кимлигимни эслай олмаслиги мумкин, аммо мен унинг кимлигини биламанку- у ҳаётимдаги илк ва ягона муҳаббатимдир!

https://t.me/hayotiy_saboqlaar

Ҳаётий сабоқлар

08 Jan, 03:12


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун чоршанба!
8 январь, 2025
8 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

07 Jan, 09:56


ЁМОН ХОТИРА
Бундан ўттиз йиллар олдин бир инсон кўпчиликнинг ичида менинг фақирлигимга ишора қилиб қаттиқ ранжитган эди. Ўшанда уйга келиб роса йиғлаганман, қалбим парчаланган…
У келиб кечирим сўради, мен кечирганимни айтдим, аммо парчаланган қалбим парчаланганича қолди. Ўттиз йилдан бери ўша инсонни кўрсам қалб ярасидан қон оқади.
Кейинчалик унинг ўзи мендан оғир ҳолатларга тушди, қийналди…!
Бунақа қилманглар-эээ, ҳой “бойлар”!

Тағин қалби қаттиқ экансан, дея кўрманг. Менинг ҳолатимга тушсангиз баҳо бера оласиз бу ҳолатга…!

Майли кимгадир гўзал воқелик бўла олмассиз, аммо ҳеч бўлмаганда ёмон хотира бўлманг!!!

Айтганча, уни кўриб қолдим….!!!

Ҳаётий сабоқлар

07 Jan, 07:19


⚡️Тибетда 7,1 магнитудали зилзила содир бўлди, зилзила қурбонлари сони 53 кишига етди - ОАВ😨

Маълум қилинишича, 62 киши жароҳат олган.

Хитой ҳарбий-ҳаво кучлари Эверест этагида жойлашган жабрланган ҳудудда қутқарув ишларини бошлади. Минтақада сув ва электр таъминоти узилган.👇

Ҳаётий сабоқлар

07 Jan, 06:14


Ҳар қандай қийин кунлар унутилади, лекин ўша қийин кунда ёлғиз қолдирмаган инсонлар унутилмайди...

Ҳаётий сабоқлар

07 Jan, 05:45


Мўмин бўлмаганлари учун мағлублар! (ниҳоятда ўринли мулоҳазалар. Албатта, ўқинг ва фикр қилнг!)

Сан-Францискода эдим. Бир шарқшунос мендан:
- Қуръонни барчаси тўғрими? - деб савол берди. Мен унга таъкид билан:
- Ҳа, албатта! - деб жавоб бердим. У мендан яна:
- Бўлмасам, нима учун кофирлар сизларнинг устингиздан ғолиб бўлиб турибди?! - деб савол берди. У Аллоҳ таолонинг Нисо сурасидаги “...Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас” оятини назарда тутаётган эди. Мен унга:
- Чунки, биз мўминлар эмас, мусулмонлармиз! - дея жавоб бердим. У ёмон ҳайратланиб
- Мўмин билан мусулмоннинг ўртасида нима фарқ бор? - деб савол берди. Мен:
- Бугунги мусулмонлар намоз, закот, ҳаж, рўза ибодатларини адо қилади. Лекин, барибир тамомила бахтсизликда. Нима учун бахтсизликда, дейсизми? Бу ҳақида Ҳужурот сурасининг 14-оятида қуйидагича келади: “Аъробийлар, иймон келтирдик, дедилар. Сен: "Иймон келтирганингиз йўқ, лекин бўйинсундик денглар, ҳали иймон қалбларингизга киргани йўқ...” - дедим. Ҳалиги шарқшунос яна савол берди:
- Ундай бўлса, нима учун ҳали хам бахтсизликдасизлар?
- Бу саволингизни ҳам Қуръон очиқлайди. Ҳозирги мусулмонлар мўмин бўлишлари учун иймон мархаласига кўтарила олмаяптилар.
❗️ Улар ҳақиқатда мўмин бўлганларида, Аллоҳ таоло уларга нусрат берар эди. Аллоҳ таоло Рум сурасининг 41-оятида қуйидагича айтади: “Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамизда ҳақ бўлган”.
❗️ Агар мўмин бўлганларида, шону шуҳратда халқлар ўртасида машҳур бўлардилар. Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 139-оятида қуйидагича айтади: “Бўшашманглар! Хафа бўлманглар! Сизлар, агар мўмин бўлсаларингиз, устунсизлар”.
❗️ Агар мўмин бўлганларида, Аллоҳ таоло уларнинг устидан бошқаларни ҳукмрон қилиб қўймаган бўларди. Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 141-оятида қуйидагича айтади: “Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас”.
❗️ Агар мўмин бўлганларида, Аллоҳ уларни ушбу мағлубият ҳолатида ташлаб қўймаган бўларди. Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 179-оятида қуйидагича айтади: “Аллоҳ мўминларни сиз турган холда қўйиб қўймас”.
❗️ Агар мўмин бўлганларида, ҳар бир ўринда Аллоҳ улар билан бирга бўларди. Аллоҳ таоло Анфол сурасининг 19-оятида қуйидагича айтади: “Албатта, Аллоҳ мўминлар билан биргадир”.

Улар мусулмон холида қолдилар, мўмин холига ўтмадилар. Аллоҳ таоло кўп оятида қуйидагича айтади: “Уларнинг кўплари мўмин бўлмаслар”.

Мўминлар кимлар?

Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 112-оятида қуйидагича айтади: “Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер!”.

Мулоҳаза қилайлик, Аллоҳ таоло нусрат, ғолиблик, ҳокимлик, тараққиёт ҳолатларини мўминларга боғлаяпти, мусулмонларга эмас!

© Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

Ҳаётий сабоқлар

07 Jan, 01:31


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун сешанба!
7 январь, 2025
7 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

06 Jan, 12:34


Алишер Навоий рохматуллоҳи алайҳни “Маҳбуб-ул-қулуб” асари 18-фаслида ўқитувчилик меҳнати машаққати хусусида шундай дейилади:

“Унинг иши одам тугул, ҳатто девнинг ҳам қўлидан келмайди. Бир кучли киши бир ёш болани сақлашга ожизлик қилар эди, у эса бир тўда болага илм ва адаб ўргатади.
Лекин шуниси ҳам борки, болалар орасида фаҳми идроки озлари бўлади. Муаллим бу каби ҳолларда юзлаб машаққат чекади.
Шу жиҳатдан олганда, болаларда унинг ҳақи кўп, агар шогирд улғайгач, подшоҳлик мартабасига эришса ҳам унга (муаллим)га қуллуқ қилса арзийди”.

Ҳаётий сабоқлар

06 Jan, 08:45


Болангиз сўрайди: «Мен билан ўйнаб турсангиз!»; буви (онангиз) илтижо қилади: «Ҳеч бўлмаса беш дақиқага олдимга кириб ўт!»; эрингиз айтади: «Ёнимга келиб ўтир, бирга фильм кўрайликчи!»; итингиз тўпчани олиб келади ва уни отиб ўйнаб беришингизни сўрайди. Ёки сиз билан узоқроқ сайр қилишни илтимос қилади...
Аммо бизда вақт йўқ. Диванда ўтириш ёки тўпча отиш учун вақтимиз мутлақо йўқ, қиладиган ишлар ва ташвишлар жуда кўп...

Бироқ биз бегона одамлар билан узоқ гаплашишга етарлича вақт топамиз; телефонни қўйиб қўйиш ёки навбатдаги хабарга жавоб бермаслик яхши эмас, деймиз. Бизни таклиф қилишган зерикарли тадбирдан тезооқ чиқиб кетиб қолишни режалаштириш ҳам ёқимсиз ҳолат. Ёки меҳмон бўлиб ўтирган танишимизга соатга қарашни,вақт бўлди деб кўрсатиш хам яхши одатмас ... Мана шундай мулоқотларга жуда кўп вақт сарфлаймиз . Ўзларимизга эса вақт қолмайди. Ва ўзимизникиларга «вақтим йўқ! Илтимос, тинч қўйинг!» дея олиш бизга осон.

Болангиз катта бўлади, ва энди ўйнашга ҳеч ким бўлмайди. Эр ўзимизсиз яшашга ўрганиб қолади. Ва унинг ҳам диванда ўтиришга вақти бўлмайди. Буви йўқ бўлади. Ит ҳам йўқ. Фақат эски тўпча дала ҳовлининг пешайвони остида ётади. У ерга, ит бор пайтларда, етарлича эътибор берилмаган . Аммо унга вақт ажрата олмадик.

Биз вақтимизни бегона одамларга ҳаддан ташқари сахийларча эҳсон қиламиз. Ўзимизнинг яқинларимиз эса ҳеч қаерга кетмайди, тўғрими? Кейинроқ уларга вақт ажратамиз деб ўзимизни алдаймиз . Шундай деб ўйлаймиз.
Аммо кейин бизнинг вақтимиз тугайди. Вақт дарё каби тез оқади ва якунланади. Бизда хозирча вақт бор пайтда шу ҳақда эслашимиз керак...

Анна Кирьянова

Ҳаётий сабоқлар

06 Jan, 03:33


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун душанба!
6 январь, 2025
6 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни ва янги ҳафтамизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

05 Jan, 14:56


Агар сен фаришта бўлган тақдирингда ҳам қанотларингнинг шитирлашини ёқтирмайдиган одамлар топилган бўларди.

Ҳаётий сабоқлар

05 Jan, 12:37


Бедорликдаги энг ёмон нарса, сизни бедор қилган кимсаларнинг ухлаб ётганини ҳис қилишингиздир!

Ҳаётий сабоқлар

05 Jan, 11:55


Туркиялик бу отахон бозорлар, оммавий жойларни айланиб юриб Қуръон ўқишни таълим берар экан.

Сумкадаги ёзув: "Ҳар ҳафта мен сизларга Қуръон ўргатаман. Дарслар иш жойингизда, ишингизга халақит бермаган ҳолда ўн дақиқада ўтилади. Бу учун ҳақ талаб қилмайман, балки Аллоҳ азза ва жалла ризоси учундир".

Машаоллоҳ! Жаннатга ошиқ қалблар мана шундай бўлади.

Ҳаётий сабоқлар

05 Jan, 10:31


Шундай сўзлар борки, у сўзлар доим руҳий яраларга малҳам,  яқинларингизга мудом мадад бўла олади: "Мен сен билан биргаман",  "Доим ёнингдаман",  "Мудом хаёлимдасан",  "Сени яхши кўраман".

Бу ёқимли сўзлар билан атрофингиздагиларнинг ҳам руҳиятини яхши тарафга ўзгартиришингиз мумкин.

Бу сўзларни доимий луғатингизга айлантиринг. Шунда ҳаёт қанчалар гўзаллигини ёрқин ҳис қила бошлайсиз.

Ҳаётий сабоқлар

05 Jan, 02:42


Билгилки, дуосиз қалблар музлайди.
Сени дуо қиладиган ва сен ҳам дуо қиладиганинг бўлсин!
Сени қоронғу йўлларингни ойдинлатган, умид эшикларини очган қайси бир кўнгли синиқ кишининг дуоси эканлигини билмайсан.
Сени бунчалик оёқда тик тутган қайси бир кишига қилган дуойинг, билмайсан!

✍️Мавлоно Жалолиддин РУМИЙ қуддиса сирруҳу

Ҳаётий сабоқлар

05 Jan, 01:03


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун якшанба!
5 январь, 2025
5 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги дам олиш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

04 Jan, 09:27


ЭЛИМ

Қачон ўз қўшиғинг айтасан, элим,
Қачон ўз аслингга қайтасан, элим?
Ўзинг Бухорийни туғасан, бироқ,
Умрининг сўнгида қиласан “талоқ”.

Яссавийни туғиб, ёвнинг қасдида,
Яшашга бермайсан ернинг устида.
Куброни туғасан ҳолин билмакка –
Қарилик ҳолида шаҳид бўлмакка...

Ҳиндлар Бобурингни дуолар қилар,
Мирзо шоҳ кўксини айрилиқ тилар...
Давога кўмса-да бутун дунёни,
Фарқи йўқ, силтайсан ибни Синони.

Буюк Берунийни боққан ўзингсан
Ва мўъжаз асарин ёққан ўзингсан.
Термизийни эслаб йиғлайди араб,
“Йўқол юртдан”, дейсан сен унга қараб.

Ёлғиз Машрабингни ғамга тўлдириб,
Ўкириб йиғлайсан ўзинг ўлдириб.
Қодирий куйлайди ўтган кунингни,
Ўлса чиқармайсан аммо унингни.

Сен дея тушади Чўлпон йўлига,
Сибирь деб тутасан чипта қўлига.
Майли-ку, уларни оқлай олмайсан,
Гўдак Усмонни ҳам сақлай олмайсан...

Бир боланг йиғлайди Фурқатман дея,
Сен учун бу ҳолат оддий воқеа!
Соғуний қанчалар чирмашса сенга,
Уни итарасан шунчалар Чинга.

Тарихингга сиғмас даҳоларинг бор,
Ажаб, сенинг фақат жафоларинг бор.
Аввалда ёмғиру, кейин селгинам,
Ғалат одатларинг бордир, элгинам.

Бу бобда андоза олма тарихдан,
Шўр сувлар ичмагин тахир ариқдан.
Янги Бобурларинг сафи ортмасин,
Ўзга диёрларнинг роҳи тортмасин,

Элим, қучоғингда кўзга дунё тор –
Янги Машрабларга илинмасин дор.
Янги Усмонлар зор туғилмасинлар,
Ўттизга кирмасдан бўғилмасинлар.

Янги Қодирийлар келгайлар албат,
Лекин келмасин ҳеч уларга навбат.
Ёшлиги ардоқда ўтса-да сиртдан,
Янги Бухорийлар безмасин юртдан.

Элим, бундан буён ўзни тия қол,
Қадрига етмасанг, туғмай қўя қол!

© Хайрулла Ҳамидов

Ҳаётий сабоқлар

04 Jan, 03:36


* "Қудратимизга шубҳангиз бўлса, уч кунда оловдай қайнаган ёш йигитни мулла минган эшакдек ювош чолга айлантириб қўйганимизга боқинг!" (Амир Кўрагон.)

Ҳаётий сабоқлар

04 Jan, 03:30


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун шанба!
4 январь, 2025
4 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

03 Jan, 12:03


Сиз менга муаммоларнинг асл ечими исломда десангиз албатта сизга ишонаман. Аммо сиз ҳам менга ишонинг, ҳақиқий муаммо бугун биз мусулмонларнинг ўзимизда!

Ҳаётий сабоқлар

03 Jan, 08:30


وفي أنفسكم أفلا تبصرون
Ва ўзларингизда ҳам (белгилар) бор. Ёки кўрмаяпсизларми?!
(Зориёт 21)
---------------------------
Кўриниши ёқимсиз бўлган бу нарса ичида илк яратилган кунларимздан то туғилгунимизгача қисқа муддат ҳаммамиз хавфсиз яшаганмиз.
Бу, Аллоҳ бизга илк бор қароргоҳ қилган бир парча гўшт йўлдошдир.

Йўлдош хомиланинг биринчи триместри охирларида тўлиқ шаклланади. Лекин унинг қисмлари ҳомиланинг ривожланиш талабларига қараб ўзгариб боради. Ҳомила 12 хафталигида 20 гр атрофида бўлса, йўлдош вазни 30 грам атрофида бўлади. Ҳомила вазни ортган сайин йўлдош вазни ҳам ортиб боради. Туғилишга яқин йўлдош қалинлиги 2-3 см, диаметри 15-18 см, вазни эса 500-600 гр ни ташкил қилади.
36-37 хафтадан кейин йўлдош вазни ошиши тўхтайти ва озроқ юпқалашади.

Йўлдошдаги энг муҳим ва ҳайратланарли жиҳат, бу ундаги она ва бола қон томири бўлиб, унда на боланинг қони онаники билан, на она қони боланики билан бирор нуқтада аралашиб кетмаслигида.
Бу вазифани йўлдошдаги қон томирда жойлашган гематоплацентар барер (тўсиқ) бажариб беради. Бу тўсиқ болага она қонидан ўтиши мумкин бўлган турли ҳил зарарларни олдини олади.

Йўлдошдаги бу икки қон томирда доимий моддалар алмашинуви юз беради.
Маьлумки ҳомила киндигидан йўлдошга, йўлдош эса она организмидан озуқа олиб ҳомила жисмига юборади. Бу жараёнда йўлдош она қонидан ҳомилага кислород, сув, электролитлар, витаминлар, оқсиллар ва турли озуқавий моддаларни ўтказади.

Она қонидаги бактериялар, баьзи вируслар ва баьзи таьсирлар сабабли шаклланган антитаналарни қон томирдаги гематоплацентар тўсиқ тутиб қолади. Аммо, бу тўсиқ бола қонидаги мочевина, креатин ва бошқа зарарли моддаларни она қонига қайтиб ўтишини асло тўсмайди. Аксинча, болага зарари тегиши мумкин бўлган зарарли ва қайта ишланган моддаларни она қонига жуда тезлик билан ўтказади.
Бундан келиб чиқиб, йўлдошнинг гематоплацентар тўсиғи вазифаси танловли деса ҳам бўлади.
Шундай моддалар борки улар асло йўлдош тўсиғига учрамайди. Масалан, фтор моддаси. У она қонидан бола қонига тўсиқсиз ўтказилади. Аммо қайтса, ўтказилмайди. Чунки тезликда ўсаётган ҳомила жисми учун бундай моддалар жуда муҳим.

Йўлдошнинг яна бир муҳим хусусиятларидан бири бу она организми учун жуда муҳим бўлган гармон ишлаб чиқаришдир.
Бу гармон она қонига ўтиши билан онанинг кўкрак безларини сут ишлаб чиқаришга, лактацияга, ва организмни муваффақиятли туғишга ҳозирлик кўришга ундайди.

Диёрбек Курбонов

Ҳаётий сабоқлар

03 Jan, 01:03


Маккайи Мукарраман ҳақида кам маълум бўлган 14 та факт.

Макка бутун дунёдаги мусулмонларнинг маънавий ва рухий юраги бўлса-да, у ҳақида Ислом умматининг кўпчилиги балки билмаслиги мумкин бўлган фактлар мавжуд.

1. Макка дунёдаги энг қадимий аҳоли доимий яшайдиган шаҳарлардан биридир.
Биргина Зам-зам қудуғининг ёши тахминан 4000 йил деб олинади .
2. Ажабланарлиси шаҳар ҳеч қачон бирон бир Ислом империясининг пойтахти бўлмаган.Фақат бир марта вақтинча Хижоз давлатининг пойтахти бўлиб турган холос.
Бироқ, мусулмон ҳукмдорлари мунтазам равишда Маккани сақлашга, унинг қурилиши, ободонлаштириш ишларига сармоя киритиб келганлар.
3. Макканинг бутун худуди Харам чегараларига кирмайди.
Шаҳарда Шарая каби Харам чегараларидан ташқарида жойлашган кўплаб маҳаллалар мавжуд.
4. Илгари шаҳар Бакка деб аталган.
Бироқ, баъзи олимларнинг таъкидлашича, Бакка номи фақат Каъба ва унинг атрофини англатади.
5. Баккадан ташқари, бу шаҳар Қуръонда Умм ал-Қура деб аталади.
Араб тилида Умму Қура "барча шаҳарларнинг онаси" деган маънони англатади."
6. Бугунги кунда бу жой Макка Ал Мукаррама деб аталади.
Бу сўзма-сўз "Муқаддас Макка шаҳри" деб таржима қилинади."
7. Гарчи Мадина Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаҳри сифатида танилган бўлса-да, у ҳаётининг кўп қисмини Маккада ўтказган.
Муҳаммад пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам ) умрининг тахминан 50 йилини Маккада ўтказган .
8. Макка аҳолиси 2 миллион кишини ташкил қилади.
Эътиборлиси, Ҳаж мавсумида зиёратчилар оқими туфайли бу кўрсаткич 4,5 миллионга яқинлашади.
9. Саудия Арабистони яқин Шарқда энг кўп сайёҳларни қабул қилади.
Бу асосан Макка ва Мадина шаҳарларига миллионлаб зиёратчиларнинг оқиб келиши билан боғлиқ.
10. Инглиз ва рус тилларида "Макка" сўзи у ёки бу сабабларга кўра кўп одамларни жалб қиладиган ҳар қандай жойга нисбатан ишлатилади.
11. Шаҳар маркази Masjid ал-Haram ҳудудида жойлашган бўлиб, у шаҳарнинг аксарият қисмидан пастроқда жойлашган .
12. Қора тош ҳар доим ҳам Маккада бўлмаган.
930 йилда у Исмоилийлар ( карматлар) томонидан ўғирлаб кетилган ва бу террорчилар тошни ўзлари билан Шарқий Арабистонга олиб кетганлар .
13. Британиянинг Тhe Telegraph газетаси Маккадаги Ал Масжидул Харам масжидини дунёдаги энг қиммат бино деб атади.
Унинг қурилишининг умумий қиймати 100 миллиард долларни ташкил этган.
14. Худди шу энг қиммат бинолар рўйхатида иккинчи ўринни хам Маккада жойлашган Абраж ал-Байт эгаллайди.
Абраж ал-Байт осмонўпар биноси хам жаҳон рекордларига эга, шу жумладан энг баланд соат минораси ва энг баланд жойдаги масжид хам шу ерда жойлашган.

Ҳаётий сабоқлар

03 Jan, 00:52


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун жума!
3 январь, 2025
3 ражаб, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муборак кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

02 Jan, 12:07


*Бугун шомдан кейин ўқиладиган Рағоиб кечаси намози ҳақида, нима деб нийят қилиниши ҳақида кўпчилик сўрабди. Нафл намози деб нийят қилиниб ўқилади. Қандай ўқишлик, қайси зикрларни ўқишлик расмда тўллиқ ёзилган.

Ҳаётий сабоқлар

02 Jan, 06:42


Чумчуқлар ҳақида:

1. Чумчуқлар кўчманчи қушлар эмас. Улар жуда кичкина бўлишига қарамай, совуқдан қўрқмайдилар . Энг қахратон совуқ кунларда хам чумчуқлар қор билан қопланган дарахтларда гўёки аёзбобонинг ёрдамчаларига ўхшаб ўтиришади.

2. Чумчуқлар ўз полапонларини фақат ҳашаротлар билан боқадилар . Уларнинг ўзлари ҳам ҳашаротларни истеъмол қилишни ёқтирадилар . Айнан баҳорда чумчуқларнинг фойдаси кўпроқ сезилади – бир жуфт чумчуқ оиласи бир ойда боғу-роғларга зараркунандалик қилаётган хашаротлардан 3 килограммигача ейиши мумкин!

3. Чумчуқлар кўлмакларда ўзларини чайқаганларида, бу об-ҳавонинн ўзгаришининг белгиси хисобланади . Қуёш ёруғлигида анча қизиб қолган кўлмаклардаги сузувчи чумчуқлар нафақат бир-бирлари билан ҳазиллашадилар , балки улар ҳаво ўзгаришини ҳам ҳис қиладилар . Агар чумчуқлар сувда чайқалсалар – қуёшли кун бўлади, лекин агар қурғоқчиликни ҳис қилишса, сувда эмас, қум ёки чангда чайқалишади.

4. Хитойда чумчуқларнинг йўқ бўлиб кетиши катта фожеага олиб келган. 20-асрнинг ўртасида Хитойда ҳосилни асраш учун чумчуқлар тўлиқ йўқ қилиб юборилган. Бу “Катта Хитой очлиги”га олиб келган: чунки чумчуқлар йўқ бўлганидан кейин ҳашаротлар – қуртлар ва хато-шиллиқуртларнинг сони кўпайиб кетган. Улар барча донларни йўқ қилиб юборишган. Натижада 1959-1961 йилларда 16 дан 45 миллионгача одам очликдан ҳалок бўлган. Бу инсоният тарихидаги энг йирик очарчилик бўлган. Шунинг учун хитойликлар яна қўшни мамлакатлардан чумчуқ сотиб олиб, уларни қайта кўпайтиришган. Бугунги кунда Хитойда чумчуқларга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишади!

Маккада мени қувонтирган нарсалардан яна бири шаҳарда чумчуқларнинг кўплиги бўлди.

Ҳаётий сабоқлар

26 Dec, 14:18


Бир қўшнимиз бор. Беш ўғли бор. Менинг қизим туғилганда:
— Қуда бўларканмиз-да, — деганди. Мен хазиллашиб:
— Кеч қолдингиз, сиздан аввал сўраб бўлишди, — дедим.
Қўшним ҳозир нима кўп, қиз кўп дарахтни тепсанг, қиз ёғилади, қабилида гапирди. Менга бу гапи қандайдир оғир ботгандай бўлди. Аллоҳга шукур қизимни узатдим, ҳозирда тиниб-тинчиб кетишган.

Яқинда кўчага чиқсам, қўшним турибди. Катта ўғлини уйлантирмоқчи экан.
— Кузда тўйми, Худо ҳоҳласа? — десам:
— Билмадим, қиз тополмаяпмиз, — деди.
Ҳатто, ўғлининг тоғасини қизи ҳам унамабди.

Тўғри, қизлар кўп, лекин улар ҳам ердан чиқмаган. Ё дарахтда осилиб туришмайди. Айтмоқчи бўлганим. "Катта есанг ҳам, гапни катта ёки ўйламай гапирма" деган мақолга амал қилайлик!

Ҳаётий сабоқлар

26 Dec, 07:23


Бу от тили билан ғалаба қозонди.
Шундан мен баъзи одамларнинг муваффақияти сирини билиб олдим!))

Ҳаётий сабоқлар

26 Dec, 02:42


Шу ёш боланинг ақли етган нарсаларга унча-бунча катталарнинг ақли етмайди. Балки, шунга “Ақл ёшдамас, бошда” деб айтишса керак-да!

Видеони эринмасдан охиригача кўринг, беғуборлик ва заковат уйғунлигига гувоҳ бўласиз!

Ҳаётий сабоқлар

26 Dec, 01:13


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун пайшанба!
26 декабрь, 2024
24 жумадус соний, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

25 Dec, 19:01


🇰🇿Боку–Грозний рейсида ҳалокатга учраган самолёт бортида 67 йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда. 

Қoзоқ фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинидаги самолёт ҳалокатида омон қолганлар бор.

Ҳаётий сабоқлар

25 Dec, 06:23


Қиш ҳавоси келиб, кўпчиликнинг қуввати камайганидан касалликлар ҳам кўпая бошлади. Сизларга яхши тавсиямиз бор. Кўп дардларга даво бўлган, инсонни қувватини оширадиган, кунига бир қошиқ есангиз кечкача тетик бўлиб юришингизга сабаб бўладиган ажойиб қўлбола маҳсулотимиз бор.
Таркиби: Тоғ пистасини тозасидан, бодом мағизи, оқ мағизли ёнғоқ, анжирнинг қоқиси, майизнинг мазалиси, ҳурмонинг гўштлиси, ширин ўрик қоқи, занжабилнинг қаймоқ рангли тозаси, мазаси ширин бўлган кунжут, ҳаммасини аралаштириш учун тоғнинг тоза асалидан.
Масаллиқларини кўриб олдим, ўзим ясаб оламан деманг. Ҳаммамиз яхши биламизки буни тайёрлашга кўп вақт кетади, ҳамда жуда майда иш.
Қизиққанлар бўлса алоқага чиқараверасизлар. Салмоғи 240 гр дан.

+996550055374

1 Асал
2 Бодом
3 Писта
4 Кешу
5 Оқ ёнғоқ
6 Олмахон ёнғоқ
7 Оддий ёнғоқ
8 Ашқовоқ уруғи
9 Анжир қоқи
10 Ўрик қоқи
11 Ажва ҳурмо
12 Майиз
13 Седана
14 Занжабил
15 Қалампир мунчоқ
16 Кучала

Ҳаётий сабоқлар

25 Dec, 05:15


Қулоқларингизни текшириб олинг. 100 дан 120 гача бўлган оралиқда сигнални эшитган бўлсангиз, соғлом бўлади. 80 ёки ундан пастида эшитсангиз бироз муаммо бўлади.

Ҳаётий сабоқлар

25 Dec, 03:09


Ароқлар оқадиган, шайтонга ёқадиган "байрам"ни нишонлашга қанча сарфладингиз?

Ҳаётий сабоқлар

25 Dec, 02:27


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба!
25 декабрь, 2024
23 жумадус соний, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

24 Dec, 07:06


Аллоҳ юзимизни Унга тоат қилишимиз билан мунаввар айласин!

Қалбаларимизни Ўзининг муҳаббати ила лиммо - лим қилсин!

Аллоҳдан дўстликнинг ҳаловатини,

Садоқатнинг абадий бўлишини,

Мағфиратнинг лаззатини,

Меҳрнинг самимиятини,

Адашишдан асрашини,

Орзулар рўёбини,

Солиҳ амаллар - ла гўзал хотимани насиб қилишини сўраймиз!!

Кунимиз хайрли, баракали, фойдали ўтсин!

Ҳаётий сабоқлар

24 Dec, 01:36


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба!
24 декабрь, 2024
22 жумадус соний, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

23 Dec, 14:13


Абдулҳамид хон ҳазратлари Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларига супурги тайёрлаб юборишлари.
#Ўзбек тилига ўгирилди.

Ҳаётий сабоқлар

23 Dec, 13:31


Қирғизистонда “Қизмат” давлат муассасаси йил бошидан декабр ойининг ўрталаригача туғилган чақалоқларга энг кўп қўйилган исмларни маълум қилди.

Ўғил болалар учун энг машҳур исмлар: Муҳаммад (7183), Умар (4335), Али (3220), Амир (2861), Усмон (2285), Билол (2224), Алихон (2178), Нурислом (1750), Муҳаммад ( 1613).

Қизлар учун исмлар: Солиҳа (3736), Айлин (3655), Сафия (2774), Амина (2772), Фотима (2738), Алия (2588), Оиша (2396), Раяна (2305), Хадича (2247), Арузат (2108), Алфия (2013), Марям (1708), Осиё (1665), Ясмина (1487), Дария (1461).

Ҳаётий сабоқлар

23 Dec, 10:24


Бир Судья ишини ўзгартириб, ўқитувчилик касбига ўтиб кеибтди. Танишлари у нега бундай қилганини сўрашганида, у шундай жавоб қилибди:
- Менга келган судланувчиларга разм солсам, уларнинг аксарияти ё ўқимаган ёки тўғри қарашга эга бўлмаган одамлар эканлигига гувоҳ бўлдим ва мен ўзимга "Барглар билан шуғулланиш ўрнига, илдизни тўғирлашимиз керак" деган хулосага келдим. Саводсизлик қанча кам бўлса, жиноят шунча кам бўлади. Жамиятнинг ривожи учун сифатли таълимнинг ўрни бебаҳодир...

Дарҳақиқат, бугунги таълим тизимимиз кучли ўқитувчиларга муҳтож...

Ҳаётий сабоқлар

23 Dec, 04:36


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун душанба!
23 декабрь, 2024
21 жумадус соний, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни ва янги ҳафтамизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

08 Dec, 02:54


🍃Aссалому алайкум!
    
☘️Хайрли тонг!!!

☘️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
🍀Чеҳрангизни нурли қилсин.
🍀Танангизни саломатлик,
🍀Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
🍀Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Ҳаётий сабоқлар

08 Dec, 00:54


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун якшанба!
8 декабрь, 2024
6 жумадус соний, 1446


Аллоҳ таоло бугунги дам олиш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

07 Dec, 14:06


Сени 83639037374494 та одам ғийбат қилади!

Рақамларга эътибор бермаганинг каби одамларга ҳам эътибор берма!

Ҳаётий сабоқлар

07 Dec, 10:03


Вафот этганингиздан сўнг сизни ювиш, кафанлаш, жанозангизни ўқиш ва дафн этишга тахминан уч-тўрт соат кетади.

Сизни дафн этишгандан  уч-тўрт соат ўтгач, оила аъзоларингиз, яхши кўрганларингизнинг баъзилари овқатланаётган, баъзилари ичимлик ичаётган, бирлари меҳмон кутаётган, бирлари телефонда гаплашаётган, баъзилари ухлаётган бўлади.

Одамлар сизни қанчалик яхши кўришмасин, дафндан сўнг қабрингиз ёнида ярим соат, ошиб кетса бир соат ўтиришади.

Қабрингизни қанчалик кўп зиёрат этишмасин, барибир, сизнинг қандай аҳволдалигингизни кўришмайди, ҳис қилишмайди.

Уйингизда бошқалар яшай бошлайди, машинангизни бошқалар ҳайдай бошлайди, либосингизни бошқалар кия бошлайди, ишингизни бошқалар қила бошлайди, пулларингизни бошқалар ишлата бошлайди.

Қабрда сиз билан фақат амалингиз бирга бўлади.

Иймонингиз, ихлосингиз, намозингиз, рўзангиз, закотингиз, ҳажингиз, қилган тиловатларингиз, ўқиган Қуръону-хатмларингиз, умрангиз, зикрларингиз, дуоларингиз, саловотларингиз, сабрингиз, садақаларингиз, ҳижобингиз, одамларга қилган яхши муомалангиз, кўзингизни тийганингиз, тилингизни тийганингиз, ота-онангизга қилган яхшилигингиз, ғазабингизни ичингизга ютганингиз, одамларга қилган яхшилигингиз, суннатга эргашганингиз, солиҳ амалларни қилганингиз, ёмонликлардан тийилганингиз қабрда сиз билан бирга бўлади.

Аллоҳим, барчамизни Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин, хотимамизни чиройли қилгин!

Ҳаётий сабоқлар

07 Dec, 06:41


Бугун яшанг, эртага эмас.

20 йилдан ортиқроқ вақт давомида Тбилисидаги кўп қаватли уйлардан бирининг 4-қаватида “Жигули” автомашинаси турар эди.

Бу “Жигули” ҳикояси жуда ҳам қизиқ бўлган. 1991-йилда Тбилиси шаҳрининг туманларидан бирида яшовчи фуқаро Резо Энукидзе ўзи учун янги ВАЗ 2106 машинасини сотиб олади. У бу машина учун бутун умр пул йиққан эди.

Биринчи кечадаёқ мошина ўғрилари машинанинг ғилдираклари ва ойларини ечиб кетишади. Резо жуда ҳам жаҳли чиқиб кетади ва машинани ўзи яшайдиган уйнинг балконига кран ёрдамида олиб чиқиб қўяди.

“Машина тинч, осойишта даврлар келгунча мана шу ерда туради” - деб Энукидзе ҳаммага жар солади.

Машина Резо учун жуда қадрли эдики, у машинани ерга олиб тушиш учун ҳали ҳам яхши даврлар келмади деб ҳисоблар эди. У машинани балконда бўлса ҳам жуда яхши парвариш қилар эди, ҳар куни уни ювиб, артиб, тозалаб кейин ишга кетар эди.

2018-йилда машина ерга олиб тушилди, лекин афсуски Резо Энукидзе энди йўқ эди. Унинг бутун умрлик орзуси машинани ерга олиб тушиб унда оиласи билан сайр қилиш эди.

P.S.: Ҳаёт сизга бир марта берилади, эртага ундай бўлиб қолса-чи, эртага бундай бўлиб қолса-чи деган хаёллар билан бугунги ҳаётинингизни ўтказиб юборманг. Ҳақиқий муваффақиятли инсонлар бугунги кун билан яшайди, эртанги куннинг ташвишларини эртанги кунга қўйиб беради.

Файласуфлардан бири шундай деган экан:

Ҳаёт бир кун, у ҳам бўлса бугун.

Ҳаётий сабоқлар

07 Dec, 02:33


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун шанба!
7 декабрь, 2024
5 жумадус соний, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

06 Dec, 13:36


#Беҳуда

Баъзан шундай бўлади, сен кимларнидур иситмоқчи, авайламоқчи, меҳр бермоқчи бўласан. Лекин улар буни қадрига етишмайди. Ҳеч қачон ўзингни қурбон қилма, энергиянгни беҳуда сарфлама. Совуқлик сездингми, кет. Ўзинг ривожлан, ўс, малака ошир. Ўз қадрингни ерга урма. Увол бўласан.

Ҳаётий сабоқлар

06 Dec, 12:25


Муваффақиятлар, ютуқларинг ҳамманики, хатоларинга келсак, хатоларинг фақат сеники...

Ҳаётий сабоқлар

06 Dec, 08:18


Бу ҳайвоннинг исми Квокка экан. Ер юзида йўқ бўлиб, қирилиб кетиш арафасида эмиш. Бунинг бир қизиқ сабаби бор. У ўта меҳрибон, қувноқ ва самимий экан. Тулки ё илон билан қувлашиб-ўйнашар, улар унинг дўстона ҳаракатларига қарамай, еб қўйишар экан.

Афсус, дунёда ўзи яхши мавжудотга кун йўқ.

Ҳаётий сабоқлар

06 Dec, 03:15


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун жума!
6 декабрь, 2024
4 жумадус соний, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муборак кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

05 Dec, 16:16


Кўп бўйдоқлар чиройли, ақлли ва ғамхўр хотинни орзу қилишади, кўпгина уйланганлар ҳам шундай...

Ҳаётий сабоқлар

05 Dec, 13:33


Бир фарзанд Жаҳаннамга кирадиган бўлди. Аллоҳ таоло уни Жаҳаннамга олиб киришга ҳукм қилди. Ҳалиги фарзанд дод деб туриб олди:
- Мен кирмайман. Отам кирмагунча кирмайман. Чунки менинг мана шу аҳволга тушишимга отам сабабчи бўлган. Аввал отам қирсин, кейин кираман... - деди.

Бенамоз эди - намоз ўқиттирмаган. Гуноҳ-маъсиятни қилган - қайтармаган. Ёшлигидан таълим-тарбия бермаган. Ёшлигидан боласининг шундай аблаҳ бўлишига ким сабаб бўлган!? Ота сабаб бўлган.

Биродарлар, фарзандимизни болалигидан тўғри йўлга бошлайлик. Қиёматда ҳеч биримизнинг фарзандимиз Жаҳаннамга киришимизни Яратгандан талаб қилмасин!!!

Ҳаётий сабоқлар

05 Dec, 07:11


#ибрат

​​​​ҲЕЧ ҚАЧОН НОЛИМАНГ!

Одамлар сизни кучли, ижобий фикрловчи ва энергияга бой шахс деб билишсин.

Доим нолийдиган, ҳар нарсада майдалашиб ёмонлик қидирадиган инсонлар ўзидан бошқаларни нари кетишига сабаб бўлади ва камдан кам ҳолда ютуққа эришадилар.

Психологик нуқтаи назарда ҳамма нарса аввал ўй-ҳаёлда, кейин реал ҳаётда содир бўлади.   Шунинг учун доим ижобий фикрланг.

Руҳан кучли бўлсангиз, йўлингизда учраган ҳеч бир қийинчилик сизни орқага қайтара олмайди. Нима хоҳлашингизни тасаввур қилинг, буни рўёбга ошишига қаттиқ ишонинг, ҳаракатни бошланг ва у албатта амалга ошади.

Ҳаётий сабоқлар

05 Dec, 01:27


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун пайшанба!
5 декабрь, 2024
3 жумадус соний, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

04 Dec, 17:05


- Домла, хотинимга рўмол ўра десам ўрамаяпти нима қилай?

- Ўратолмасангиз ўзингиз ўраб олинг...

Ҳаётий сабоқлар

04 Dec, 16:37


Бахт нима?
• Оилами? Фарзандми? Бойликми? Тинчликми? Ота-онами? Соғлиқми? Ёки бошқа нарсами?
• Аллоҳнинг адолатига иймон келтирган инсон ҳеч қачон бахтни бу нарсалар билан боғламайди.
• Кимдир бой оиланинг ягона фарзанди, кимдир эса, оддий деҳқоннинг бешинчи боласи. Кимдирда икки ўғил икки қиз бор, кимдир фарзандсизлик азобида. Кимдир туғма ногирон...
• Агар бахт бу нарсаларда бўлганида, Аллоҳ ҳаммага тенг тақсимлаган бўлмасмиди? Ахир нега Аллоҳ кимнидир бахтли, кимнидир бахтсиз қилади? Ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда тағин.
• Йўқ. Бахт ўлчови бу эмас. Булар шунчаки, шукримизни ва сабримизни ўлчаш учун берилган синовлар холос. Шунчаки, имтиҳонда ҳаммага турли савол тушганидек, ҳамма ҳар хил синалади холос.
• Аллоҳнинг адолатига иймон келтирган инсон бахтнинг ҳамма учун тенг масофада турган ва эришиш имкони фақат ўша инсоннинг ўзигагина боғлиқ бўлган тушунча эканини фаҳмлай олади.
• Бахт иймондир. Иймон инсоннинг ҳаётга бўлган қарашини ўзгартиради, ҳаётнинг исталган нуқтасида қалбга хотиржамлик беради. Атрофдаги ҳар бир нарса ўткинчи эканини англатиш билан бирга, бунга тушкунлик билан эмас, хотиржамлик билан ёндошишга ўргатади. Ўлимдан, атрофдагиларни йўқотишдан қўрқмасликда ёрдам беради.
• Иймон Аллоҳ ризолигига эришиш орзусидир. Бу шундай орзуки, мукофоти энг катта ва абадийдир. Бу шундай орзуки - бой- камбағал, соғлом-у касал, фарзанди бору фарзандсиз, етим-у ёлғиз - эришиш имконияти барчада тенг ва ўзларига боғлиқдир. Яна қандай "бахт"га шундай таъриф бера оласиз?
• Ҳақиқий бахтли ва бадбаҳт Қиёмат куни эълон қилинади ва пешонасига тамға қўйилади. Фақат ўша бахтсизлар бу бахтсизликлари учун ҳозиргидек тақдирни, бировни, ҳолатни, замонни, давлатни, душманларни эмас, фақат ўзларини надомат қиладилар. Аллоҳ асрасин!

Ҳаётий сабоқлар

04 Dec, 16:14


Тепадан қарарди тупроққа япроқ,
Жимгина кутарди япроқни тупроқ.

Ҳаётий сабоқлар

04 Dec, 02:12


❄️Aссалому алайкум...
Чоршанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

❄️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
❄️Кўнглингизни хотиржам,
❄️Чеҳрангизни нурли қилсин.
❄️Танангизни саломатлик,
❄️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

❄️Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!!

Ҳаётий сабоқлар

04 Dec, 02:09


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба!
4 декабрь, 2024
2 жумадус соний, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

03 Dec, 17:13


Мушук сабаб ҳидоят топган киши...

Истанбулда Ҳожи Мазлум деган авлиё киши ўтган. У "Ҳидоятни мушукдан ўргандим", дейди.

“Бир кун Истанбулдаги Айюб Султон мавзесида кетаётгандим. Бир мушук балиқ сотувчиларни растасидан бир балиқни оғзида тишлаб олиб қочди. Кейин бир уйга кириб кетди ва ўша заҳоти оғзи бўш қайтиб чиқди.

Орқасидан уйга кирдим, уй ичида кўзи кўр бир кампир дуо қилар эди: “Эй Роббим, менинг етим неварамнинг бугунги ризқини мушук орқали жўнатганинг учун сенга ҳамд бўлсин!”. Уйдан чиқдим, устозим Усмон Камолияни олдига бориб, бу воқеани айтиб бердим. Устозим: “Нима қилиб ўтирибсан, бор, у кампир ўлгунича унинг эҳтиёжларини ўз бўйнингга ол”, деди.
“Мушук ўргатган менга одамийликни”, дейди.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан бирини мушукка берган эътиборлари сабабли Абу Ҳурайра – "мушукнинг отаси" деб номлаганлар.

Ҳаётий сабоқлар

23 Nov, 07:42


#ибрат

Болалар бахтиёрлигининг сирларидан бири шуки, улар келажак ёки ўтмишда эмас, ҳозирги вақтда яшайдилар.

Агар нимадандир ташвишда бўлсангиз, келажакда яшаяпсиз. Агар нимадандир хафа бўлсангиз, ўтмишда яшаяпсиз. Агар сиз хотиржам ва қалбингиз равшан бўлса, демак, ҳозирда яшаётган бўласиз.

Ҳаётий сабоқлар

23 Nov, 01:40


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун шанба!
23 ноябрь, 2024
21 жумадул аввал, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

22 Nov, 09:15


#ибрат

Шунчаки ёдингизда сақланг!

Ҳеч нарсага кафолат йўқ.....
Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин.
Дўстинг — душманга айланиши мумкин.
Душманинг — дўстга айланиши мумкин.
Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин.
Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин.
Мақтаган — ёмонлаши мумкин.
Хуллас хамма нарса бўлиши мумкин....

Фақат ота - онангиз ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди....
Ҳар қандай ҳолатда хам улар барибир сени чин юракларидан яхши кўришади.

Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳрингизни дариғ тутманг.!

Ҳаётий сабоқлар

22 Nov, 03:54


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун жума!
22 ноябрь, 2024
20 жумадул аввал, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муборак кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

21 Nov, 15:32


Бир жуфт инсонларни гўзал оила бўлиб яшаши учун кундузи эр, тунда хотин хўп деса бундан ортиқ бахт йўқ..🙂

Ёши катта қари одамларни илтимосига биноан ёзилди, нотўғри тушунманглар.) Яхши дам олинглар!

Ҳаётий сабоқлар

21 Nov, 06:20


Оила аъзоларингиз билан овқатланиб ўтираркансиз, ёнингизда бўлмаган ким биландир тинимсиз смслашиб ўтирадиган бўлсангиз — бу муаммо...

Меҳмон келганида ёки бир жойга борганда телефонни столга (кўз тушиб турадиган бир жойга) қўйиб қўядиган бўлсангиз, ўзингиз англамаган ҳолда атрофингиздагиларга "Сиз мен учун аҳамиятли инсон эмассиз" деган тушунча берасиз — бу ҳам муаммо...

Эрталаб кўзингизни очар-очмай аёлингиз (эрингиз), болаларингизга бир оғиз ширин сўз қотмай ёки бошқа бир иш қилмай туриб, телефонни қўлдан қўймасангиз... Демак, сиз — қарамсиз!

Ва бу бошқа қарамликлар сингари, сизни оилангиз, яқинларингиз ва ҳатто Аллоҳ билан  муносабатингизни бузулишига олиб келади, баҳоси йўқ вақтингизни, умрингизни ҳавога совуришга хизмат қилади.

Телефономания — асримиз касаллиги —  ҳаётингиз устидан ҳукмронлик қилишига изн берманг.

Маълумот ўрнида: Америкалик олимлар Интернетнинг инсон психоэмоционал ҳолатига ижобий ва салбий таъсири бўйича тадқиқот ўтказдилар. Тадқиқот натижасига кўра интернет маълумотларининг бор-йўғи 8% ижобий фикрлашга, 92% эса бузғунчилик уйғотувчи таъсирга эга экан.

Атрофга қаранг... Оилангиз сиздан эътибор кутмоқда...

Ҳаётий сабоқлар

21 Nov, 04:11


Минган автобусингиз шопири кимлигини билмасангиз ҳам хотиржам кетасиз. Минган самолётингиз пилоти кимлигини билмасангиз ҳам хотиржам учасиз. Минган кемангиз капитани кимлигини билмасангиз ҳам хотиржам сузасиз.
Энди, бутун ҳаётингиз бошқаруви Аллоҳнинг измида эканини билган ҳолда нега хотиржам яшамайсиз?

Ҳаётий сабоқлар

21 Nov, 03:13


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун пайшанба!
21 ноябрь, 2024
19 жумадул аввал, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

20 Nov, 15:27


Ибратли шеър.

...Бой билан мискин киши
Қўшни эди бир замон,
Бир-бирларига доим,
Оқибатли меҳрибон.

Бой биларди қўшниси,
Яшарди камтар, юпун,
Дасмояси бир арқон,
Териб сотарди ўтин.

Не бўлар ўтин пули,
Ахир уйда саккиз жон,
Бой камбағал қўшнига,
Қилиб турарди эҳсон.

Ҳеч бир жонга билдирмай,
Ул, бул олиб бозордан,
Киргизиб турар эди,
Бегона хизматкордан.

Ўйларди: Ҳар нарсамда,
Ҳаққи бор қўшнимнинг ҳам,
Топганимни у билан,
Кўришим керак баҳам.

Бойнинг ёрдами билан,
Қутга тўлиб айвони,
Ўтинчининг ҳар куни,
Қайнар эди қозони.

Ўтинчи бу эҳсонни,
Кимданлигин биларди,
Дастурҳонда пинҳона,
Бойни дуо қиларди.

Бир куни бой иш билан,
Узоқ бир юртга кетди,
Ё Қашқар, ё Мисрга,
Ва ёки Туркка кетди.

Уйда бўлмай юрди бой,
Бир ой бошқа шаҳарда,
Кириб келди уйига,
Чарчаб, хориб наҳорда.

Хотинига “об-қўй” деб,
Ақча берди халтада,
Дерди: бу Хажнинг пули,
Жўнайман шу хафтада.

Хотинидан сўради,
Ечаётиб махсини,
Тинчликми махаллада?
Қўни-қўшни яхшими?

Ўтинчи қўшни қалай?
Болалари омонми?
Хотини деди: - Яхши,
Бунча койитманг жонни.

Бир қизчаси ўлганди,
Қабристонга элтишди,
Шундан кейин негадир,
Бирдан бойиб кетишди.

Ўғлингиз кирган экан,
“Бу ёққа кел” демапти,
Еяётган гўштидан,
Бирон тишлам бермапти.

Болам егиси келиб,
Йиғлаб кирди уйимга,
Ўшандан бери ўйлаб,
Етолмайман ўйимга.

Мўмин одамнинг ахир,
Бўлмасми қўли очиқ?
Булар бойиб кетишгач,
Бўлиб қолди қизғанчиқ.

Бой шод бўлди харқалай,
Ўтинчи оч қолмапти,
Аммо гўштни боладан,
Қизғонгани бўлмапти.

Бой сафардан қайтганин,
Ён қўшниси билипти,
Зиёрат қилиш учун,
Бойникига чиқипти.

Саломлашиб ўтириб,
Суҳбатлашгандан кейин,
Бой депти қўшнисига:
Бир гапим бор айтайин.

Гўшт еб турган экансиз,
Чиқиб қопти ўғилчам,
Хафа бўлипти унга,
Бермапсиз бирон тишлам.

Ўтинчи депти: “Узр”
Қўшнижон, айб менда,
Бир ой жуда қийналдик
Сиз сафарда юрганда.

Ўзим бетоб бўб қолдим,
Халоватим бузилди,
Оч қолдик бир қизчамнинг,
“Нон”, деб жони узилди.

Бир неча кундан кейин,
Қўлимда арқон билан,
Далага чиқдим, уйга
Зора қайтсам нон билан.

Харом ўлган бир эшак
Шундоқ чиқди йўлимдан,
Болаларимни эслаб,
Бир гап ўтди кўнглимдан:

Очликдан ўлди қизим,
Хотиним ҳам ўсалдир,
Эй , Оллоҳ! Энди бизга
Бу ўлакса халолдир.

Олиб келдим уйимга,
Шу эшакни нимталаб,
Тузлаб қўйдим бир хумга,
Гўштни бурда-бурдалаб.

Харомлигин билганда,
Ўғлингиз “гўшт” демасди,
Бизга халол эди-ю,
Сизга халол эмасди.

Очликдан болаларим,
Бўлди суягу, тери,
Емишимиз ўша гўшт,
Мана, бир ойдан бери.

Қўшнисин кузатди-ю,
Бойга чиқди истима,
- Сафарга бормай ўлай,
Нима қилиб қўйдим-а?!

Шуларга ташлаб кетсам,
Егулик бўлмасмиди,
Оч қолмаганда балки,
Қизалоқ ўлмасмиди.

Ўлакса еб ўтирса,
Очликдан қўшним мани,
Каъбада Хажу, Умра,
Қилишимдан не маъни?

Бой Хаж пулин опчиқиб,
Ўтинчига тутқазди,
Болаларин ҳам унинг,
Атрофига ўтказди.

“Лаббайка” деб Каъбани,
Қилгандай тавофини,
Етти марта айланди,
Уларнинг атрофини.

Лаббайка Оллоҳумма Лаббайк
Лаббайка ла шарийка Лаббайк
Иннал ҳамда вал неъмата
Лакавал мулк ла шарийкаллак.

Уч кундан сўнг хожилар,
Кетишди Хаж қилгани,
Кетишди Оллоҳ учун,
Мол, жонин харж қилгани.

Уч ой деганда бир-бир,
Қайтиб келди хожилар,
Дўконда бойни кўриб,
Ҳайрон бўлишди улар.

- Хожим, Каъбатуллоҳдан,
Қачон қайтиб келдингиз?
Қанот чиқдими, ёки,
Шамол бўлиб елдингиз.

Ахир айтгандингиз-ку,
Ўн-ўн беш кун қоламан,
Сизлар бораверинглар,
Сиздан кейин бораман.

Биздан берворгандингиз,
Совға, салом тугун,
Элтиб бермоқчи эдик
Уйингизга шу бугун.

Бой хайрон, дерди: Ахир,
Борганим йўқ, Хажга ман.
Хожилар унинг сўзин,
Олишмасди асло тан.

- Ахир Каъбатуллоҳни,
Бирга тавоф қилдик-ку,
Намоз вақтида беш вақт,
Ёнма-ён ўтирдик-ку.

Ёлғон арафа куни,
Етиб бордик Минога,
Арофатда ўтириб,
Хитоб қилдик Аллoxга.

Дуо қилиб ўпдингиз,
Хажарул асвадни ҳам,
Бирга қурбонлик қилдик
Бирга қирқдик сочни ҳам.

Хожим омонатингиз,
Мана тугунни олинг,
Йўлда чарчаб қолибсиз,
Биз кетдик яхши қолинг.

Бой йиғлар эди фақат,
Тилига сўз келмасди,
Қўлида тугун унда,
Не борлигин билмасди.

Яратганнинг қудрати,
Сахий бойнинг нияти
Хажга бормасдан ҳам
Қабул бўлди зиёрати.

https://t.me/hayotiy_saboqlaar

Ҳаётий сабоқлар

20 Nov, 15:26


Ҳаётий сабоқлар pinned «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ! Бугун пайшанба 24 февраль, 2022 22 Ражаб, 1443 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!»

Ҳаётий сабоқлар

20 Nov, 12:06


• Тун тушиб, ҳаммаёқ зимистонга айланганда, тонг отишини тасаввур қилолмайсиз...
• Қор ёғиб, совуқ тушганда, энди кунлар исимайдигандек туюлади...
• Осмонни қора булут қопласа, бу булутлар энди тарқамайдигандек кўринаверади...
• Хаста бўлсангиз, тузалмайдигандек ҳолатга тушиб қоласиз...
• Бозорда савдойингиз тўхтаб қолса, сизнинг молингиз энди ҳеч керакмасдек бўлаверади...
• Тушкунликка тушсангиз, кўнглингиз ҳеч ёришмайдигандек бўлаверади...
• Аслида, хар қандай туннинг наҳори бор... Ҳар қишнинг бир баҳори бор... Бу совуқ ва тотсиз қорнинг остида Аллоҳнинг иссиқ ва ширин мевалари бор... Булут хар қанча қовоғини солмасин, мовий осмонни узоқ вақт тўсолмайди... Ҳар касалликнинг давоси бор...
• Аллоҳ бир ризқингиз эшигини ёпса, бошқасини очаверади...
• Ҳар қандай мусибат унутилиб, фараҳли кунлар келаверади...
• Буларнинг ҳаммаси ўша офият, ўша неъматларнинг қадрини билиш учундир.
• Шундай экан, ноумид бўлманг! Тушкунликка тушманг! Ҳали кўп баҳорлар бор. Кўп нурли наҳорлар келади. Зулмат пардалари тарқаб кетади. Қуёшли ёруғ кунлар кутиб сизни турибди...

Ҳаётий сабоқлар

20 Nov, 02:03


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба!
20 ноябрь, 2024
18 жумадул аввал, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

19 Nov, 17:08


• Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.
• Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.
• Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.
• Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.
• Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг. Биргина суянчингиз бор бу — РОББИНГИЗ. Шуни унутманг!

Ҳаётий сабоқлар

19 Nov, 07:45


• Биласизми, кўр одам кўришни бошлаши билан биринчи навбатда нима қилади? Бутун умр унга ёрдам берган ҳассани ташлаб юборади.
• Бу ҳаётнинг аччиқ ҳақиқати!
Одамларга фойда келтиришни тўхтатганингизда уларнинг ҳақиқий юзини кўрасиз.
• Баъзилар фақат керак бўлганингиздагина сизни қадрлашишади...

Ҳаётий сабоқлар

19 Nov, 07:33


• Соғинч ғалати туйғу:
- худди ўладигандексан;
- аммо ўлолмайсан...

Ҳаётий сабоқлар

19 Nov, 00:43


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба!
19 ноябрь, 2024
20 жумадул аввал, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

18 Nov, 13:03


Абу жаҳл, Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни ўз юртлари бўлган Макка шаҳридан чиқариб юборди.
Энди сен, у зот алайҳис саломни кўнгил шаҳрингдан чиқариб юбориб Абу жаҳлга ўхшаб қолма!

© Маҳмуд Афанди ҳазратлари

Ҳаётий сабоқлар

18 Nov, 12:48


Ҳали шундай кун келади...

Ҳовучингиздаги дуоларингиз ижобатидан юм-юм йиғлайсиз.

Ҳали шундай кун келади, сабрингизга тасанно айтасиз. Чунки орзуларингиз ушалади.

Ҳали шундай кун келади, сизни қўл билан кўрсатганлар, сизга қарсак чалади...

Ҳали шундай кун келади, даромадингиз кенгайиб ўзингиз ўйламаган улкан саховатли ишларни бошлайсиз.

Ҳали шундай кун келади, Аллоҳим "Бўл" дейди ва ҳаммаси бўлади... Қадрлигим, бўлади, шунга ишонинг. АМИЙН

Ҳаётий сабоқлар

18 Nov, 09:24


Қуръон ва Хадисга энг тўғри амал қилган одам - Мазхабга амал қилган одамдур.

Мулло Абдуллатиф
қози домла .

Ҳаётий сабоқлар

18 Nov, 02:41


Бегоналар орасида Сиздан кулишингизни сўрайдиган ягона инсон бу фотограф, лекин у ҳам бунинг эвазига пул олади...

Ҳаётий сабоқлар

18 Nov, 00:42


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун душанба!
18 ноябрь, 2024
16 жумадул аввал, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни ва янги ҳафтамизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

17 Nov, 16:08


Унутманг! Қиш кириб ҳаво совиши билан, ёз чилласида сояси билан танага роҳат берган катта дарахтлар ҳам унутилади...

Ҳаётий сабоқлар

17 Nov, 15:21


#ибрат

ИНСОНГА ДЎСТ БЎЛМАЙДИГАН ТЎРТТА НАРСА

1.
ПУЛ — бугун менда, эртага Сизнинг қўлингизга ўтади.
2. МАНСАБ — бугун амал курсисига мен ўтираман, эртага эса бировлар.
3. ЖАЗМАН— бугун менга ишва қилса, эртага бошқаси билан кўнгилхушлик қилади.
4. ТОБУТ — бугун мени қабристонга олиб борса, эртага бировни олиб келади.

Шундай экан пулга ишониб, дўстдан, мансабга ишониб, биродарлардан, жазманга ишониб, ҳалол
жуфтингиздан айрилиб қолманг.!

Ҳаётий сабоқлар

17 Nov, 07:39


#ибрат

Фарзандимизни ҳулқидан нолишимиз, аслида ўзимиздан нолишимиз.

Уни бирор ишни уддалай олмаётганидан кимгадир гапираётган вақтимиз ўзимиз нимани амалга ошириб қўйганимизга бир эътибор берайлик.

Чунки, у нимадир чиройли бажариши, чиройли сўзларни гапириши ва чиройли амаллар кўрсатиб бериши аслида бизнинг ўзимизга боғлиқ.

Биз нима бўлсак, фарзандимиз ҳам шу бўлади...

Ҳаётий сабоқлар

17 Nov, 02:24


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун якшанба!
17 ноябрь, 2024
15 жумадул аввал, 1446


Аллоҳ таоло бугунги дам олиш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

16 Nov, 16:59


Аллоҳим қиш фаслида мажбурликдан аваратларини беркитиб юрган аёлларга, ёз фаслида ҳам шундай мажбурликни насиб этгин!!!

Ҳаётий сабоқлар

16 Nov, 11:42


Мадинайи Мунаввара шаҳри ҳақида эшитмаган инсон, парижни ишқ шаҳри деб ҳисобларкан...

Ҳаётий сабоқлар

16 Nov, 09:43


Аллоҳ йўқотаман деб ўйламаган нарсангни олиб қўйса,
билгинки, яқинда топаман деб ўйламаган нарсангни беради.

Ҳаётий сабоқлар

16 Nov, 06:43


Самимий савол, нотўғри тушунманглар:
Футболнинг дунёйимиз ёки охиратимизга нима фойдалари бор?

Ҳаётий сабоқлар

16 Nov, 03:48


#ибрат

• Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади.
• Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади.
• Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади.
• Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.
• Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.
• Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.
• Ҳақиқий муҳаббат ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.

Ҳаётий сабоқлар

16 Nov, 00:28


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун шанба!
16 ноябрь, 2024
14 жумадул аввал, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

15 Nov, 16:52


• Кишининг ёмон эканига ўзи солиҳ бўлмай туриб солиҳларга ташланавериши кифоя қилади.

© Молик ибн Дийнор раҳимаҳуллоҳ

Ҳаётий сабоқлар

15 Nov, 12:51


Сизни қадрлаётган инсонларнинг қадрига етинг. Сизга меҳр бераётган бўлсалар, сиз ҳам меҳр беринг. Бу дунё ўткинчи. Қалбларга озор берманг. Қалб ноёб гавҳардир. Уни синдириб қўйсангиз тиклаш учун умр камлик қилади.

Бу ўткинчи ва қийматсиз дунёда сиздан яхшиликлар қолсин! Сизни яхшиликлар билан хотирлашсин!

Ҳаётий сабоқлар

15 Nov, 11:02


Бир инсон қалбига кириб ёки кирмасдан, ёки кетмасдан у инсонга умид бермоқлик хато...

Унутманг.!.. Ҳаёт бир жойда тўхтаб турмайди. Сиз бугун одамларга қандай муомилада бўлсангиз эртага сиз ҳам улардан худди шундек муомалани кутинг...

Барча нарсага албатта тўлов вақти келади...

Ҳаётий сабоқлар

15 Nov, 04:21


Келин-куёв видеоси чиқиб қолса, ҳозир куёв келиннинг қулоғига тортворади, деб юрак ҳовучлаб турадиган бўлиб қолибман.

Ҳамманинг олдида хотинини кўз-кўз қилиш, бирга рақс тушиш, маст қилувчи ичиш ва торт едириш каби динда қайтарилган ишларни қилишга ўрганган нафс, аёлни қадрлаш нима эканини қаердан билар эди? Чунки ҳамма фазилатлар Аллоҳ ва Унинг азобидан қўрқиш туфайли пайдо бўлади, сайқалланади ва охирига етади. Бундай туйғуни тарбиялашдан мосуво бўлган жамиятда эса зўравонлик, ўзини кўрсатиш ва дилхираликлар кўпайиб бораверади.

Ҳаётий сабоқлар

12 Nov, 10:19


КЎПРИК
🕊
Ака-ука оталаридан қолган ҳовлида кун кечиришарди. Бир тушунмовчилик сабаб ораларига совуқчилик тушди, гаплашмай қўйишди.
Кунлар ўтгани сари ўртадаги жарлик катталашиб борарди. Охир оқибат ҳовлининг қарама қарши томонларига уй солиб яшай бошлашди.
Бир куни аканинг эшиги тақиллади.
Остонада катта ёшлардаги одам турарди...
- Мен устаман, иш қидириб юрибман.
Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар,- деди.
- Ҳа, албатта.
Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми?
Ўтган ҳафтада укам кавлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди.
Бу ерда етарлича тахта бор,- деди омборхонасига ишора қилиб - сиз ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг.
Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади.
Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради.
- Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми?..
- Раҳмат, ҳамма нарса етарли,- жавоб берди уста.
Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди.
Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди.
- Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! - деди ғазаб билан устага қараб.
Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади...
Акасининг хоҳиши билан қурилди деб ўйлаб, хурсанд бўлди.
Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади.
Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда икковлари суҳбатга киришиб кетишди.
Бу орада анжомларини йиғиштириб, кетишга ҳозирланаётган устага «Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг», деб таклиф қилди ака.
У эса:
- Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди…
🍃🌺🍃🥀🍃🥀🍃🥀🍃🌺🍃
Икки қадрдон аразлашганда, улар яна яқинлашиши учун ғурурлари йўл қўймайди.
Ярашишни истасаларда биринчи қадамни ташлай олмайдилар.
Сизу биз ҳикоядаги ариқ кавлаган уста каби эмас, кўприк ясаган уста каби бўлмоғимиз керак.


Муаллифига ташаккур

Ҳаётий сабоқлар

12 Nov, 02:21


- Вилоятни чеккароқ жойида кетяпман, бир кичик болакай бувиси билан турибди. Болакай машинани кўриб қувониб бувисини тортиб машинани қаранг деб ишора этяпти…

Тўхтадим, чиқинглар дедим, йўлда кетяпмиз, иккиси ҳам кийимлари анча кир, болакайни қўллари совуқда йорилиб қолибди озроқ, пойчалари ҳам лой, лекин қувончдан кўзлари чақнаб турибди ва ҳали ҳам бувисини туртиб хайратини яширолмай қувонарди.

Бувиси ҳам қўллари билан орқа ўриндиқ барни аста ушлаб кўриб юқоридаги понорамадага, осмонга қарарди.

Хечқанча юрмай тушиб қолдилар.
Йўлда кўнглим бехузур дунёни ташвиши билан келаётган эдим, бу ҳолатдан кегин қалбим ёришди негадир.

Ғариб ва мискин инсонлар ҳам Gelendvagen, BMW, li9, Zeekr каби машиналарга чиқишга ҳақли,
Уларни либоси, кўриниши сиз каби эмасдир лекин қалби сиздан гўзалроқ бўлиши мумкин.
Озгина этиборлироқ бўлсак кимнидир қувончига сабаб бўла оламиз.
Совуқ тушиб қолди дўстлар, йўлларда хушёр юринг мискинларни совуқда қолдирманг. Инсонийлик ўлмасин. Қўлимиздан келганича қилаверайлик, қўлимиздан келмаганига Ҳудо бор!

Ҳаётий сабоқлар

12 Nov, 00:41


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба!
12 ноябрь, 2024
10 жумадул аввал, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

11 Nov, 17:09


#ибрат

Бургутдан сўрашибди:
- Ерга тушиб кетишдан  қўрқмайсанми?
Бургут кулибди ва шундай жавоб қилибди:
- Мен одам эмасман-ку,  бироз кўтарилсам, ўзимни йўқотиб,  ҳаволаниб кетсам. Мен чўққида турганимда кўзларим мудом ерда бўлади.

Айтишларича, бургутлар бўрон бўлишини олдиндан сезаркан. Бошқа жониворлардан фарқли ўлароқ, бургутлар бўрондан яшириниш ўрнига, бўрон бошланишидан олдин қанотларини кенг ёзиб, кучли шамолни хавода қарши олар экан. Бўрон кучайган сари кучли шамол уларни янада юқорига кўтариб юборавераркан. Шундай қилиб, кучли бўрон бургутларнинг қанотлари остидан ўтиб кетар экан.

Инсон ҳаётида ҳам турли қийинчиликлар юзага келса, бургут сингари ундан усталик билан фойдаланиш лозим.

Ҳаётий сабоқлар

11 Nov, 14:52


Ҳурматли оталар! Фарзандингизга суратли кийим олиб берманг. Суратли кийим ила уларни масжидга олиб чиқманг. Жоиз эмас!

Ҳаётий сабоқлар

11 Nov, 02:29


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун душанба!
11 ноябрь, 2024
9 жумадул аввал, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни ва янги ҳафтамизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

10 Nov, 00:31


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун якшанба!
10 ноябрь, 2024
8 жумадул аввал, 1446


Аллоҳ таоло бугунги дам олиш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

09 Nov, 17:33


Чиғаноқ бу ҳижоб...
Сиз эса қимматбаҳо марваридсиз солиҳа синглим!

Ҳаётий сабоқлар

09 Nov, 17:07


Пул сўраганимизда,
"Ў шимимни опкегин" деган, меҳрибон оталарни фарзандларимиз биз...

Ҳаётий сабоқлар

09 Nov, 16:21


#ибрат

• Оилали киши билан ўтириб қолдим, у шавқ билан оила қурмаган, бўйдоқлик вақтидаги ҳаётини гапириб берди.
• Оила қурмаган киши билан ўтириб қолдим, у оилалилар ҳаётига бўлган ҳасадини сўзлади.
• Бой одам билан гаплашиб қолдим, у завқ билан оддий ва содда ҳаёт нақадар яхшилигин ҳикоя қилди.
• Камбағаллар билан гаплашиб қолдим, улар камбағалликларидан нолиб, уни лаънатлаб, бойликка ошиқ эканларини айтдилар.
• Зиёли киши билан гаплашдим, у жоҳиллик ҳукмрон сурган даврдаги илмдан шикоят қилиб қолди.
• Жоҳил кимса билан гаплашдим, у илмга эриша олмаганидан шикоят қилар эди.
• Қария билан гаплашдим, у ёшлик пайтини орзу қилиб гапирарди.
• Ёш бола билан гаплашдим, у қачон сизлар каби катта бўламан, дер эди.
• Кейин ўзим якка ўтириб, ўзимга-ўзим булар ҳақида гапирдим. Шунда нафсим менга: “Аслида, уларнинг барчалари бахтли, аммо уларда розилик етишмайди”, дея жавоб берди.

Ҳаётий сабоқлар

09 Nov, 01:49


Бомдод ҳавоси билан нафас олиб уйғонганларга Ассалому алайкум!

Ҳаётий сабоқлар

09 Nov, 00:13


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун шанба!
9 ноябрь, 2024
7 жумадул аввал, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

08 Nov, 18:14


• Ўлгудек соғингансану аммо буни ошкор қила олмайсан...
• Чунки ичингда «Фойдаси йўқ!» деган бадбахт жумла бор...

Ҳаётий сабоқлар

08 Nov, 16:29


Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?

1. Суннат уйқу.

Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.

2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.

3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.

4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.

5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.

6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.

7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.

8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.

9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.

10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.

11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.

12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".

©️ Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Масъудий"
ㅤㅤㅤㅤ
•••┄┄┄❅┄┄┄•••

Ҳаётий сабоқлар

08 Nov, 06:19


Бир куни бадавлат одам вафот этибди. Васиятига кўра ўғилларидан бири отаси билан қабрда биринчи кеча ётиши керак экан. Ака-ука бунга юраги бетламай, ўринларига бошқа биров топишга қарор қилишибди.

Бир мискин одам йўқчиликдан зерикиб, жонига қасд қилмоқчи бўлиб турган экан. Йўлдан бир парча эски арқон топиб олибди. Ўзига дор тайёрлаб энди ўзини осмоқчи бўлиб турган ҳам эдики, икки ака-ука кўриб қолишибди ва бир хум олтин эвазига отасининг қабрига бир кеча ётиб беришга кўндиришибди.

Марҳум билан мискинни кўмишибди. Одамлар қабрдан узоқлашиши билан Мункар ва Накир келишиб, мискиндан қўлидаги чириган арқоннинг ҳисобини сўра бошлашибди. Мискин йўлдан топиб олган арқонига қандай жавоб беришни билмас экан.  Мункар ва Накир гурзилари билан бир уриб, парча-парча қилиб юборар экан. Бўлак-бўлак бўлиб кетган тана яна қайта тикланиб, яна эски савол берилар экан. Яна жавоб бера олмас, яна парча-парча бўлиб кетар экан. Бу ҳол давом этаверибди.

Келишилган муддат тугаб қабрни очишлари билан мискин ортига қарамасдан қоча бошлабди. Бундан ҳайратланган ака-ука:
- Ҳаққингизни олмайсизми? - дейишган экан, мискин:
- Битта чириган арқонга жавоб беролмадим-ку, бир хум олтинга қандай жавоб қиламан!? - деб қочиб кетибди.

P.S.: Дунё-дунё бойлик топаётганлар қандай жавобини беришни ўйлаб қўринг!

Ибрат учун яқинларга улашамиз!

•••┄┄┄❅┄┄┄•••

Ҳаётий сабоқлар

08 Nov, 01:38


Сени ҳаёлига ҳам келтирмай ўз ҳаётини яшаётган киши учун маҳзун ҳолда яшамоғинг сенинг ғирт аҳмоқлигингдир.

Ҳаётий сабоқлар

08 Nov, 01:33


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун жума!
8 ноябрь, 2024
6 жумадул аввал, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муборак кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

07 Nov, 15:19


Бугун НАМОЗга олиб бормаган оёқларингиз эртага ЖАННАТга олиб киришига қандай ишонасиз!?...

Шу савол ўзингизга беринг ва бошқаларга ҳам юборинг! Кўрамиз, қандай жавоб бера олишади...

•••┄┄┄❅┄┄┄•••

Ҳаётий сабоқлар

07 Nov, 09:25


ОНА - БУЮК ИНСОН...

Қизиқ-а...
Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини эслайди...
Ҳеч бўлмаса "Оҳ онажон" деб қўяди. Нега шундай...?
Ахир оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас-ку? Отасини... ака-укасини, опа-синглисини, ҳатто турмуш ўртоғини ҳам эмас, айнан онасини эслайди, чақиради!
Айтишларича аёл киши дард тутганида ҳам "она" деб чақирар экан, гарчи онаси узоқларда бўлса-да, келолмаслигини билса-да... Озроқ мазамиз қочиб кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз:
- Она мазам йўқ...
Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни (юпун кийинганмиз, вақтида овқатланмаганимиз ва ҳакозо) шуларни айтиб койийди, тергайди...
Гўшакни қўямиз-да негадир енгил тортамиз, ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куйиниши, қайғуриши,  мехридан  топомиз  гўё...! 
Нега шундай а...?

Ҳаётий сабоқлар

29 Oct, 09:23


Онам дуосидан бу кунга етдим

Осмонлар кўксимда қилади таъзим,
Қўл чўзсам, самода юлдузни тутдим.
Нима ҳам қилардим менинг бир ўзим,
Онам дуосидан бу кунга етдим.

Ҳар ўнгу сўлимда гуллар сочилган,
Қай томонга борсам, йўллар очилган,
Иқболимни тилаб қўллар очилган,
Онам дуосидан бу кунга етдим.

Бир йигит умрининг жафолари кўп,
Адашган йўллари, хатолари кўп,
Менинг-чи, эртамдан кўнглим ҳамон тўқ,
Онам дуосидан бу кунга етдим.

Онамнинг дуоси ҳимоя қалқон,
Онам бор – тоғларни этарман талқон,
Муҳаббатим олов, жасорат – вулқон,
Онам дуосидан бу кунга етдим.

Вафо Мўмин, оддий, ғариб шоирсан,
Дунё синовидан нега нолирсан?!
Айт-чи, сенинг ўзинг нега қодирсан?!
Онанг дуосидан бу кунга етдинг,
Отанг дуосидан бу кунга етдинг.

©️ Вафо Мўмин

••┄┄┄❅┄┄┄•••

Ҳаётий сабоқлар

29 Oct, 07:36


Инсон сўзлашни ўрганиши учун икки йил кифоя. Тилни тийишни ўрганиш учун 60 йил камлик қилади...

Ҳаётий сабоқлар

29 Oct, 03:35


Ҳазрати Оиша онамиз масжидлари. Умра ва ҳажга борганлар кўпроқ билишади.

Ушбу жойдан Оиша розияллоҳу анҳо онамиз умра учун ният қилиб эҳром боғлаганлар. Шу сабабли «Умра масжиди»,«Танъим масжиди» ва «Оиша масжиди» деб аталади.
«Танъим» шу жойдаги ноим ва наъийм исмли икки тоғга нисбатан айтилган.
Ушбу масжиднинг орқа томонида ёмғир сувлари билан тўлиб турадиган ҳовуз ҳам бўлган.
Мушриклар ушбу масжидга яқин жойда саййидимиз Хубайб ибн Адий розияллоҳу анҳуни боғлаб осиб қўйганлар.
Масжиднинг кўриниб турган ушбу иморати таҳминан ҳижрий ўн биринчи асрга тақалади.
Бугунги кунда ушбу масжид ажойиб бир гўзал кўринишда бино қилинган.
Абдуллоҳ Ғуломов.

Ҳаётий сабоқлар

29 Oct, 00:24


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба!
29 октябрь, 2024
26 рабиъус соний, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

28 Oct, 11:58


*
Кўнгил карантини

Онам Фарғонанинг Қувасидан Андижоннинг Бўзига келин бўлиб тушган.  Ҳар гал энам онамни йўқлаб келса хассаларини белларига қўйиб "Узоққа қиз берганнинг ранги самон ёр, ёр, деб хиргойи қилиб дарвозамиздан кириб келарди. Кейинчалик энам касал бўлиб бир жойда ётиб қолди. Тез-тез онам билан йўқлаб борадиган бўлдик. Бир марта борганимизда онам кечки пайт уйга қайтишга тараддуд кўра бошлади. Шунда энам йиғлади." Жон қизим бугун қолгин дийдорингга тўяй. Ўтганимдан кейин уйимда қирқ кун ўтирмай, ўттиз тўққиз кун ўтирасан, одамлар "Озодахон, нега  қирқ кун ўтирмадингиз", дейишса, онам илтимос қилганида бир кун ёнида қолган эдим, деб айтасан, деган эди.  Бу сўз бола қалбимга мухрланиб қолган.

*
2006 йил, қишда катта қор ёғди. Ўша қишда онам фалаж бўлиб қолди. Довон ёпилган. Бир хафта йўл очилмади. Тошкентдан Андижонга қайтгунимча бир хафтада ўтиб кетди. Борсам онам касалхонанинг жонлантириш бўлимида экан.
Мени қўйишмади. Эшикнинг олдидан кетмай йиғлаб ўтиравердим.Охири кекса духтирни рахми келди" Майли, тез кириб чиқ", деди. Онам қараб турувчи ҳамшира  мени имлади.Яқин борсам "Онангиз тинмай бир нималарни пичирлайди", деди.
Секин эгилиб қулоқ солдим. Инсултдан тиллари қорайиб кетган онам бир шеъримни ёдлаб олган экан.Шуни айтиб ётибди. Шеърдан хафсалам совиб юрган пайтларим эди. Ким нима деса, деяверсин, мен онам учун катта шоир эканлигимни хис қилдим. Яна ёза бошладим.

*
Шаҳардан қайтсам онам мени, аравага солиб кўчага олиб чиқ, дейди. Кўчада ҳаммага мақтанади, шоир болам келди, дейди. Дўконнинг ёнига борганимизда менга марожна олиб бергин, болам, дейди. Опаларинг билмасин. Шу ерда еб оламан, дейди. Шошиб-шошиб муздек марожнани тишлаб, тишлаб ейди. Нима қилай, болам, ичим куяди, дейди. Болага айланиб қолган онамнинг
Араваси олдида тиз чўкиб йиғлайман.
Билдирмасдан йиғлайман.
*
Кўчага чиқмасам ҳам дунё тўхтаб қолгани йўқ. Осмон қулаб тушмадику онажон...
Сизни соғинтиришдан бошқа нимага эришдим, онажон.Аслида, вирус менинг тош кўнглимга тушиб улгармадимикан, онажон...
©Муҳаммадсиддиқ Раҳматов

https://t.me/hayotiy_saboqlaar

Ҳаётий сабоқлар

28 Oct, 02:23


Кўнгил - ювса кири кетадиган мато эмас. Тилингизни тийинг.

Ҳаётий сабоқлар

28 Oct, 00:26


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун душанба!
28 октябрь, 2024
25 рабиъус соний, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни ва янги ҳафтамизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

27 Oct, 15:02


Мушукнинг доимий хавф солишидан тушкунликка тушган сичқонлар муаммоларини ҳал қилиш учун кенгаш чақиришибди. Улар бирин-кетин билдирилган режаларни таҳлил қилиб, уларни рад эта беришибди. Охири бир ёш Сичқон мушукнинг бўйнига қўнғироқ осиб қўйишни таклиф қилибди.
— Қандай ажойиб фикр, — деб қичқиришибди улар, — бу Мушук келганда қочиш учун жуда яхши огоҳлантириш!
Улар бу таклифни завқ-шавқ ва олқишлар билан қабул қилишибди. Шунда кекса бир Cичқон ўрнидан туриб:
— Бу ростдан ҳам жуда яхши маслаҳат ва, шубҳасиз, бизнинг муаммомизни ҳал қилади, — дебди. — Бироқ Мушукнинг бўйнига қайси биримиз қўнғироқни иламиз?!

Ҳамма жим экан...

P.S.:
Баландпарвоз гапларни айтиш осон, ижро этиш эса ҳаммага эмас!

••┄┄┄❅┄┄┄•••

Ҳаётий сабоқлар

27 Oct, 09:08


Голландияда яшовчи имом ҳар жума намозидан кейин ўн  бир ёшли ўғли билан бирга шаҳар айланиб, "Жаннатга йўл" номли ва шу каби кичик рисолаларни тарқатиб келишар эди.
Навбатдаги жумада ҳаво совиб кетади. Ёмғир аямасдан қуярди. Болача одатига биноан: 
– Дадажон, кетдикми? – деди.
– Қаёққа?
– Китоб тарқатгани.
– Ўғлим, бугун ҳаво жуда совуқ. Унинг устига бу ёмғир  ҳали-бери тинадиганга ўхшамайди. Бугун чиқмай қўяверамиз.
– Ахир одамлар вафот этишса, жаҳаннамга тушишадику?..
– Шу сафар чиқмай қўя қолайлик.
– Агар рухсат берсангиз, мен ўзим айланиб келсам.
– Майли, рухсат, лекин йўлларда эҳтиёт бўлиб юринг, ота ўғлининг шаштини қайтаришни истамади.
– Хўп бўлади.
Бола одатий йўналиш бўйлаб юра бошлайди. Аксига олиб  йўлда ҳеч кимни учратмайди. Совуқ ҳаммани уйга ҳайдаган. 
Буни унча англаб етмаган софдил бола шу алфозда икки соат кўча кезади. Уйларига олиб бориб бераман, деган фикр келди болага. Йўлда дуч келган биринчи уй қўнғироғини босди. 
Жавоб бўлмади. Икки-уч бор занг урди. Ҳеч ким эшикни очмади. Шунда ортга қайтмоқчи бўлди-ю, қандайдир куч уни  яна шу эшикка қайтарди. Энди бола бор кучи билан эшикни  тақиллата бошлади. Ва ниҳоят эшик очилиб, остонада ғам-қайғу юзига уриб кетган кампир пайдо бўлди.
– Хўш, хизмат.
– Салом! – бола салом берди ўз тилларида.
– Салом!
– Аллоҳ сизни яхши кўрар экан. Сабаби бугун биринчи  бўлиб сиз эшигингизни очдингиз. Сизга совғам бор. Илтимос, бу рисолани охиригача ўқиб чиқсангиз.
– Ташаккур, ҳаракат қиламан.
Бола қўлидаги озгина китобларни шу тариқа тарқатиб, уйига қайтди. 
Кейинги жумада аёллар томонда бир онахон ўрнидан  туриб:
– Ижозат берсаларинг мен ўз нажоткоримга кўпчилик олдида миннатдорчилик билдирсам, деб қолди.
– Бемалол, деб унга сўз берди имом.
– Мен бу жойга биринчи бор келишим. Бундан бир неча  кун олдин умр йўлдошим вафот этган. Мен бутунлай ёлғиз қолдим. Бирор бир ҳамдард, ҳамдам тополмадим. Дунё 
кўзимга қоронғи кўриниб кетди. Кундан кунга руҳан эзилиб борардим. Охири жонимга суиқасд қилишга қарор қилдим. 
Арқонни шифтга боғлаб, курси устига чиқдим. Шунда эшик қўнғироғи чалиниб қолди. Парво қилмай бўйнимга сиртмоқ тортдим. Қўнғироқ яна чалинди. Мен эса эшикка бормай шумният ижроси билан банд эдим. Учинчи қўнғироқдан кейин кимдир эшикни бор кучи билан ура бошлади. Ҳаёт билан видолашиш учун оёғим остидаги курсини тепиб юбориш қолганди. Эшик эса ҳамон тақилларди. Шу ёмғирда ким келиши мумкин, деб ўйлаб, арқонни бўйнимдан олиб, пастга  тушдим. Эшикни очсам, бир малакнамо болача остонада турарди. У менга: "Аллоҳ сизни яхши кўради", деб манави рисолани тортиқ қилди. Мен китобни олиб варақлай бошладим. Китоб мени ўзига ром этди. Қандай қилиб унинг ичига кириб кетганимни билмай қолдим. Бир ўтиришда  китобни ўқиб чиқдим. Мен қайта туғилгандек эдим. Михланган жойимдан туриб, арқонни ечиб, ахлатга ташладим. 
Чунки у энди менга керак эмасди. Курсини жойига олиб бориб  қўйдим. Китоб ғилофида бу ернинг унвони бор экан. Шунинг  учун тўғри ёнларингга келдим.
Аёл сўзини тугатар экан имом ўрнидан туриб ҳамманинг кўз ўнгида ўғлини бағрига босиб, манглайидан ўпди. Масжидда такбир садолари янгради. Аёллар томондан йиғи товушлари эшитилди.
Мен ҳам сизга шу бола каби: Аллоҳ сизни яхши кўради. 
Сиз ҳам Аллоҳни яхши кўринг. Агар У сизни яхши кўрмаганида, юқорида ёдланган саноқсиз неъматларни сизга тортиқ қилмас эди. Ер юзидаги барча ноз-неъматлар ва жамийки нарсалар сиз учун яратилган. Бу дунёда оч қолмайсиз. Охиратда эса тақсим бундай бўлмайди.
Охиратдаги барча яхшилик фақат мўминларга хосдир. 
Фурсатни қўлдан бой берманг! Ўлимдан олдин тирикликни ғанимат билинг. Фоний дунёдаги кичик қайғу мангу охиратдаги катта қайғуга уланиб кетмасин. 
Сиз бахтли яшаш учун дунёга келгансиз.
Бардавом бахт фақат иймон сифатига эга бўлган кишигaгина насиб этади.

https://t.me/hayotiy_saboqlaa

Ҳаётий сабоқлар

27 Oct, 04:57


Аёллар ҳис-туйғуларини топтаб- ўлдирманг. Бу билан уларнинг макрини уйғотиб юборасиз.

Ҳаётий сабоқлар

27 Oct, 04:20


ҚУРТ ТУШГАН ОЛМА ҲИКМАТИ

Луқмони Ҳакимнинг фарзанди ўзига номақбул дўстларни улфат билибди. Улар билан борди-келдини кўпайтириб бориши ҳар қандай ота сингари Луқмони Ҳакимнинг ҳам ғашини келтирибди. Бир куни у ўғлини чақиртириб:
– Болам, дўстнинг бўлгани яхши, аммо дўст танлашда адашиб қолма. Ҳозирги дўстларингнинг хулқи яхши эмас. Сенга ёмон таъсир кўрсатишлари мумкин – деб насиҳат қилибди.

Ўғли эса ўзига ишонч билан:
– Отажон, сиз менга кучли тарбия бергансиз, панд-насиҳатларингиз ҳар доим қулоғим остида туради, дўстларимнинг ёмон хулқлари менга асло таъсир кўрсатмайди, хавотир олманг – деб чиқиб кетибди.

Шу аснода Луқмони Ҳаким боғдорчилик ишлари билан ўғлини ёрдамга чақирибди. Қараса, ўғли бутун олмаларни алоҳида, кам сонли бўлсада, қурт тушган олмаларни эса алоҳида саватга жойлаяпти экан. Ҳаким ўғлига барча олмаларни бир саватга жойлайверишини тайинлаб ўз ишида давом этибди.

Вақт ўтибди, зарур бўлганда олмалар қўйилган жойга бориб қарашса, барча олмаларга қурт тушиб бутуни кам қолган экан.

Луқмони Ҳакимнинг ўғли унга эътироз билдириб:
– Отажон, олмаларни қўшиб теришимни буюриб эдингиз, қурт тушган бир икки олмани деб бутун олмаларнинг ҳаммасини қуртга ем қилибмиз-ку –дебди.

Ота эса бир жилмайиб қўйиб:
– Кўрдингми, болам, гарчи соғ-бутун олмалар қуртлаганларидан кўра кўпроқни ташкил қилган бўлсада қолганларини ҳам бузибди, уларга ҳам қурт туширибди. Сен қандай қилиб қалбига қурт тушган улфатларинг билан бир жойда кўп вақтга қоласану улар орасидан соғлом қалб билан қайта оласан – деб айтган экан.

P.S.: Фарзандингизнинг атрофидаги дўстларига ниҳоятда эътиборли бўлинг. Зеро, пашша ахлатга, асалари гулзорга етаклайди!

••┄┄┄❅┄┄┄•••

Ҳаётий сабоқлар

27 Oct, 00:26


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун якшанба!
27 октябрь, 2024
24 рабиъус соний, 1446


Аллоҳ таоло бугунги дам олиш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

26 Oct, 10:17


Кўзингдаги дардни кўрмаган инсон, кўнглингдаги ишқни ҳеч қачон сезмайди...

Ҳаётий сабоқлар

26 Oct, 10:17


Бизни Яҳудларга бўлган бойкотимиз бирон нарсани ўзгартирмас... ҳеч бўлмаганда қуйидаги чумоли каби шу йўлда кетамизу..

..Бир чумоли саҳрода кетаётганида ундан сўрашибди:
- Қаерга кетаяпсан?
- Маккага Ҳажга кетяпман!
- Ие, сен ҳали бу юришинг билан қачон етиб борасан?
- Ҳеч бўлмаса, шу йўлда ўламанку...

Ҳаётий сабоқлар

26 Oct, 01:25


Хошятуллоҳ домла

Домла қаттиқ куйиниб гапирдилар!!!
Жамиятимиз равнақига хамма бирдек масъул!!!!

Ҳаётий сабоқлар

26 Oct, 00:16


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун шанба!
26 октябрь, 2024
23 рабиъус соний, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

25 Oct, 16:50


Одамлар билмайдиган нарсалар ҳақида гапирсанг,
улар сени жинни деб ўйлайдилар...

Ҳаётий сабоқлар

25 Oct, 16:44


Дунёда 1 та дўзахий бор дейишса ҳам ўша мен дейишлик, агар 1 та жаннатий бор дейишса у ҳам менман дейишлик учун ҳам ИЛМ керак. Бу илм эса амали билан гўзал.

Ҳаётий сабоқлар

25 Oct, 16:35


Мубин қори ака. Ажойиб овоз соҳиби, ўзлари қори, тақволик ва тавозелик Устозлардан.

Ҳаётий сабоқлар

25 Oct, 10:32


Бир одамнинг икки хотини бўлган экан. У бутун умри давомида хотинларига адолатли бўлишга ҳаракат қилар экан. Шунинг учун, нимаики қилса, иккаласига тенг амалга оширар экан. Тақдир тақозоси билан иккала хотини ҳам бир кунда оламдан ўтиб қолибди.

Хотинларини қабрга олиб бормоқчи бўлиб турганида қайси эшикдан бирини аввал чиқариши кераклиги ҳақида ўйлаб қолибди ва бу борада ҳам адолат қилиши учун яна битта дарвоза қурдириб, иккаласини бир вақтнинг ўзида чиқарибди. Шу куни кечаси эса катта аёли тушига кириб:

– Иккинчингизни янги дарвозадан чиқариб, мени эскисидан чиқардингиз-а... – деган экан.

P.S.: Ҳурматли эркаклар, сиздан катталар ҳам адолат қила олмаган. Сизга йўл бўлсин...

••┄┄┄❅┄┄┄•••

Ҳаётий сабоқлар

25 Oct, 01:44


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун жума!
25 октябрь, 2024
22 рабиъус соний, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муборак кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

24 Oct, 15:59


Ўзлигини излаган, руҳияти ва қалбини бойитишни истаган зиёли қатлам учун ажойиб канални тавсия қиламиз!

Обуна бўлиб, қўллаб-қувватлайсизлар деб умид қиламиз!

https://t.me/rahimjon_aliy

Ҳаётий сабоқлар

24 Oct, 11:32


Намоз ўқиётган жойнамозларингизга ҳушёр бўлинг. Фикрингизни бузадиган, ҳаёлингизни чалғитадиган, кўзингизга ҳайвонни шакли-суврати кўринадиган жойнамозларда намоз ўқиманг. Намозни ичида хушуъ хузуъни бузадиган нарсаларни ҳаммаси макруҳ бўлади. Жойнамозларга ичингиз чиқмаётган бўлса, эскилардек бир хил рангли оқ ёки қора матоларни устида намоз ўқинг. Сиз бефарқ бўлган нарсаларга, яҳуд ва кофирлар бефарқ эмас. Ибодатни ибодатдек бажаринг!

Ҳаётий сабоқлар

24 Oct, 06:36


Меҳнатдан терласа - зўр пешонадир,
Деворга тегмаса - ғўр пешонадир.
Минг бир пешонада минг битта битик,
Саждага тегмаса - шўр пешонадир!

••┄┄┄❅┄┄┄•••

Ҳаётий сабоқлар

24 Oct, 04:51


Саждада ерга кўп теккан бурунлар осмонга кўтарилиб кетмайди...

Ҳаётий сабоқлар

24 Oct, 01:14


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун пайшанба!
24 октябрь, 2024
21 рабиъус соний, 1446


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

23 Oct, 15:09


Эҳтимол бир томчи сув тарозига қўйилса ҳеч нарса ўзгармас..., Aммо сиз бесабаб хафа қилган инсонинг шу туфайли тўккан ҳар бир томчи кўз ёши тарозининг гуноҳларингиз қўйилган тарафга охиратда жуда оғирлик қилади.... Жудаям....

Ҳаётий сабоқлар

23 Oct, 12:52


Японияда II Жаҳон Уруши давомида суратдаги бу болакай ўлик укасини кўмиш учун орқасида шундай кўтариб юради. Бунга бир аскар эътибор бериб, ўлик болани ташлашини, йўқса чарчаб қолишини айтади. Бола: «У оғир эмас. У менинг укам!», деб жавоб беради.
Аскар ҳолатни тушуниб, ҳўнграб йиғлаб юборади. Ана ўшандан бери ушбу сурат Япониянинг бирлик рамзига айланган экан!
Шояд, бу бизнинг ҳам шиоримизга айланса: «Оғир эмас! У менинг укам!».
Аброр Ҳасан ўғли таржимаси

https://t.me/hayotiy_saboqlaa

Ҳаётий сабоқлар

23 Oct, 03:15


Бомдодда уйғотган ўзингга шукур

Юракка иймонни, ихлосни солиб,
Кўзлардан уйқуни, ғафлатни олиб,
Энг ширин ором ҳам бир четда қолиб,
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур!

Aзон садолари шундайин саским,
Беҳаловат руҳга беради таскин,
Намозга турмаган - ҳақиқий мискин,
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур!

Барвақт турмоқ, асли, вужудга даво,
Aтрофда кезади энг тоза ҳаво,
Энг буюк табобат, энг буюк сафо,
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур!

Хаёлларни узиб дунё ўйидан,
Этакларни силтаб дунё уйидан,
Сақлабон шайтоннинг базму тўйидан,
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур!

Ризқимизга хайр-барака бериб,
Кибримиз эзғилаб, тупроққа қориб,
Энг сара тақдирни муносиб кўриб,
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур!

Саждага теккан бош мағрур бўларкан,
Юрак шафоатга, бахтга тўларкан,
Ҳар саҳар неча минг ҳаёт сўларкан...
Бомдодда уйғотган ўзингга шукур!

©️ Вафо Мўмин

•••┄┄┄❅┄┄┄•••

Ҳаётий сабоқлар

23 Oct, 00:01


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба!
23 октябрь, 2024
20 рабиъус соний, 1446


Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаётий сабоқлар

22 Oct, 16:18


Бир дўстим айтиб берган эди:

- "Тошкентдан қайтаётган эдик. Довондан кўтарилишда дамас машинаси учиб тушаётганини кўрдик. Жуда катта тезликда пастга тушиб туриб, тўхтай олмай қарама қарши йўналишга ўтиб кетди. Машинадан олиб қочиб қояга олиб бориб урди. Шу ондаёқ тўҳтадик.
Дамас ағдарилиб кетди. Ёрдам бериш учун ўша томон югурдик. Дамасга кўкатлар ортилган экан. Ҳайдовчини олиб чиқиш учун машинанинг ичини амаллаб очдик. Қисилиб қолган, зарбани кучидан жуда аянчлик аҳволда эди. Калласи ёрилиб кетган, оёқлари мажақланган, тирқираб қон оқар эди. Ҳайдовчининг ёнидаги одамнинг аҳволи ундан ҳам оғир экан. Анча урунишлардан сўнг зўрға чиқариб олдик...
Шу даражада аҳволи оғир эдики. Жон талвасасида питирчилар эди... Орадан кимдур биринчи ёрдам беришга ҳаракат қилди. Яна кимдур :
- Жон беряпти калима айтсин - деб бақирди. Калимани такрорласин деб унга айтдик. У эса:
- "Кўкатнинг бир боғи юз сўмдан. Агар қопи билан олсангиз арзонлаштирамиз. Келишамиз" - деб такрорлар эди.
Унинг аянчлик аҳволини кўриб қотиб қолган бўлсам, у гаплари янада музлатиб қўйди. Орадан икки дақиқа ўтар ўтмас қимирламай қолди. Жон таслим қилди. Милиция ҳодимлари тез ёрдам етиб келди. Йўлдан қайтар эканмиз, ҳеч ким бир бирига гапиргани куч топа олмади...
Жимгина етиб келиб тарқалдик. Бўлиб ўтган воқеа кўз ўнгимдан кетмади.
- Бир боғи юз сўмдан. Қоп олсангиз арзон. Келишамиз...

Инсон бу дунёда нима сўзни кўп ишлатса кетар чоғида ҳам шу сўзни айтиб кетар экан. Кетарда "Ла илаҳа иллаллоҳ" калимасини айтиш осон эмас экан. Тирикликда имкон борида қайтарилмаса, кетар чоғда тилга келмас экан.
Аллоҳ таоло оҳиримизни чиройлик қилсин.

https://t.me/hayotiy_saboqlaa