Nasim Kutub @nasimkutub Channel on Telegram

Nasim Kutub

@nasimkutub


“Bitiklar Boqiydir”

Murojaat uchun: @nasimkitob

Nasim Kutub (Uzbek)

Nasim Kutub Telegram kanali - bu o'zbek tilidagi kitoblar va adabiyotlar bilan shug'ullanuvchilarga mo'ljallangan ajoyib manba! Kanalda eng so'nggi adabiyotlar, nashrlar, va avtorlar haqida ma'lumotlar paydo bo'ladi. Bu yerda siz o'zbek adabiyotining eng yaxshi namunalari bilan tanishishingiz mumkin!
Nasim Kutub kanalining maqsadi o'zbek adabiyoti va milliy adabiyotimizning zarifliklarini va butunligini ko'rsatish, uning o'ziga xos xususiyatlarini aks ettirishdir. Bu kanal orqali o'zbek tilida yozilgan eng yaxshi va mashhur kitoblar haqida to'liqroq ma'lumot olishingiz mumkin

"Bitiklar Boqiydir" - kanalda o'zbek adabiy merosini saqlab qolishni va uning yuksak qiymatini ko'rsatishni maqsad qilganlar uchun mo'ljallangan. Agar siz o'zbek tilidagi yangi kitoblar bilan tanishishni istasangiz, @nasimkitobga murojaat qiling va eng so'nggi nashrlar va muhim yangiliklardan xabardor bo'ling! Nasim Kutub kanali o'zbek adabiyoti hamda to'liqroq adabiy munosabatlarni qo'llab-quvvatlaydi.

Nasim Kutub

14 Dec, 16:11


“Муқаддима” машҳур давлат арбоби, уламо ва тарихчи Ибн Халдун қаламига мансуб мумтоз асар бўлиб, 1377 йилда жаҳон тарихига изчил кириш сифатида ёзилган. У ўз даврининг бошқа асарлари орасида таҳлил доирасининг кенглиги, ёндашувларининг янгилиги билан яққол ажралиб туради.
“Муқаддима” “Кириш” деган маънони англатади. Бу маънода асарни тарихчи инсоннинг инсониятнинг сиёсий ва ижтимоий шаклланиш жараёнида юз берган ўзгаришларга аниқлик киритиш йўлидаги илк уриниши деб қабул қилиш мумкин. Асарнинг ёндашуви ақлга асосланган, услуби таҳлилий, тафсилотлари энциклопедик савиядадир. Асар анъанавий тарихшуносликдан бутунлай узилиб чиқа олган бўлиб, ўрганиб қолинган тушунча ва қолипларни чилпарчин қилади, ҳодисаларни шунчаки санаб ўтиш билан чекланмай, тарихни изоҳлаш ва тарих фалсафасини излашга уринади.

https://t.me/nasimkutub

Nasim Kutub

03 Dec, 00:51


​​Ибн Халдун ва Тарих

Ибн Халдун ва унинг «Муқаддима»си, аслида, бутун тарихчилар учун ўта муҳим муаллиф ва асар ҳисобланади. Нимага дейсизми, чунки бу зот дунёда биринчи бўлиб (менинг фикримча) тарих фанининг илм эканлигини, бу фаннинг ўзига хос қонун-қоидалари борлигини исботлаб беради.

Тўғри, қадимда Геродот «Тарих отаси» деб ном олган эди, лекин у фақатгина ўзига етиб келган хабарларни бошқаларга етказиб берди ва шу ҳолатни тарих деб қабул қилди. Замондоши Фукидид ҳам бу борада муҳим қадамлар ташлади. Кейинроқ бобомиз Беруний ҳам бу борада муҳим қарашлар ўртага ташлаб, ҳатто тарих ҳақида китоб ёзди, лекин бу асари бизгача етиб келмади.

Хуллас, юнон ва кейинги давр Ислом олимларининг илмлар таснифида тарих бир илм (фан) сифатида қабул қилинмайди. Тарихнинг илм эканлигини Ибн Халдун ўртага ташлайди ва унинг қонун-қоидаларини кўрсатиб беради.

Муаллиф ўзининг бу борадаги муваффақиятларидан ғурурланиб, бу ҳолатни қуйидагича ифодалайди: «Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! Биз Раббоний илҳом ва Самадоний тавфиқ билан мазкур фаннинг сирларига воқиф, олий даражадаги илм таъсис этишга муваффақ бўлдик. Бу илм фақатгина бизнинг соф фикримизнинг натижаси ва маҳсулидир. Бу борада салафларимизни ортда қолдирдик».

Шунақа ўз ишининг устаси бўлиб, ишидан мақтаниб қўйган олимлар ҳурматга лойиқ. Майли-да, шунча иш қилгандан кейин мақтансин-да! Ҳа, айтганча, ҳозир у ҳақда айтилганлар хамир учидан патир холос.

@nasimkutub

Nasim Kutub

22 Nov, 12:53


Тез кунда…

Қўлингизда ушлаб турганингиз бу китоб оддий бир китоб эмас, балки у ҳаётдаги йўлдошингиз, бир умрлик дўстингиздир деса ҳам бўлади. Нега ундай деяпмиз? Уни ўқиб чиққанингиздан кейин, балки ўқиб тугатмасингизданоқ бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз! Ушбу ноёб асар замонамизнинг энг забардаст уламоларидан бири бўлмиш Доктор Ваҳба Зуҳайлий томонларидан ёзилган бўлиб, унда инсон умри давомида йўлиқадиган вазиятларда қандай қилиб динининг кўрсатмаларига амал қилиб яшай олиши баён қилинади.

Мўмин киши ҳар куни неча-неча инсонлар билан кўришади, улар билан турли алоқалар юзасидан муомалага киришади ва шу орқали турли ҳолатларга тушади. Ўша вазиятларда ўзини қандай тутиши унинг ахлоқи қандай эканини кўрсатиб беради. Китобда инсонлар орасини ислоҳ қилиш, муҳтожларга ёрдам бериш, маҳрам ва номаҳрам аёлларга қандай муомала қилиш, оилавий муносабатлар, ота-онага яхшилик қилиш, қўшничилик ҳақлари, меҳмондорчилик одоблари, касал кўриш масалалари, савдо-сотиқ муомалалари, ғийбат, ёлғон, азият бериш каби ишларнинг зарари, сахийлик, хушмуомалалик, ҳаё каби фазилатларнинг фойдаси, қўйингки, сиз хаёлингизга келтирган ва ҳатто келтирмаган қизиқарли мавзулардан баҳс қилинади. Бунда ҳар бир мавзу оят ва ҳадислардан даллиллар келтириш билан эътиборга моликдир. Ушбу қимматли маълумотлар бир ўқиш билан кифояланилмаслиги, балки қайта-қайта мурожаат қилиб туришга эҳтиёж тушганидан китоб уйингиз тўридан жой олиши, ҳатто биров ўқиб туриш учун сўраса, бериб тургингиз ҳам келмайдиган даражада зарур қўлланмангиз бўлиб қолиши шубҳасиз!

Келинг, китобнинг таърифини ўқишни шу ерда тугатайлик-да, китобнинг ўзини ўқишга ўтайлик ҳамда ҳақиқий мўмин ахлоқи билан безанайлик!

https://t.me/nasimkutub

Nasim Kutub

12 Nov, 15:54


Ассалому алайкум, қадрли китобхонлар! Узоқ кутилган «И», «Ш» ва «Қ» китобларимиз ниҳоят босмадан чиқди. Иншоаллоҳ, бу ойда юртимиз китоб расталаридан ўрнини эгаллаб, сиз азизларнинг ҳам хонадонларига кириб боради!

Каналимизда нашриёт ишларидаги янгиликлар ҳақида ҳикоялар (история) жойлаштириб боришни режалаштирганмиз. Шу каби янгиликларни сизларга ўз вақтида етказиб боришимиз учун сиз азизларнинг қўллаб-қувватлашингизга муҳтожмиз. Ёрдамингизни аямаслигингизга ишонамиз.

Қўллаб-қувватлаш учун:
https://t.me/boost/nasimkutub

Nasim Kutub

28 Oct, 09:21


“Muqaddima” izlayapsizmi?

So‘nggi kunlarda shov-shuvlarga sabab bo‘lgan va har bir kitobxondan-u kitob do‘konlaridan so‘ralayotgan kitob – Ibn Xaldunning “Muqaddima” asari.
Siz aziz kitobxonlarga sal oldinroq e’lon berishni lozim topdik.

Biz – “Nasim kutub” jamoasi bu kitobni o‘zbekzabon o‘quvchilar uchun tayyorlashni boshlaganimizga ancha vaqt bo‘ldi. Kitob 3 qismdan iborat bo‘lib, 1-qismi kelayotgan bahor oylarida nashr qilinishi ko‘zda tutilgan, hozirda kitobning asl tilidan tarjimasi bo‘yicha soha mutaxassislaridan iborat jamoa ishlab kelmoqda.

Kitobning reklamasi oldinroq bo‘lib qoldi-yu, lekin bu faqat xayrga deb umid qilamiz!

https://t.me/nasimkutub

Nasim Kutub

25 Oct, 16:42


Тез кунда…

Иймонни асраш қўлда чўғни тутиш билан баробар бўлиши башорат қилинган эди бир пайтлар. Ана шундай даврда яшаётгандекмиз гўё. Нега десангиз, гуноҳ қилиш шу даражада осонлашдики, бунинг учун одам кўпам ўзини уринтириши шарт бўлмай қолди. Жамиятлар ташқаридан сокин кўринса-да, ичкарида иймон ва иймонсизлик, эзгулик ва ёвузлик, гуноҳ ва савоб жанги авжга чиққан. Эртага давлат ва миллатнинг жаҳон мамлакатлари ўртасидаги ўрни қаерда бўлиши ана шу жангда ёруғ кучларнинг ғалаба қозонишига бевосита боғлиқ. Ёзувчи Улуғбек Насриддин ўғли қаламига мансуб қиссада, фейсбук саҳифасида эълон қилинган мақолаларда ана шу шиддатли курашларнинг моҳияти, уларнинг негизлари кўрсатиб берилади, ҳали ўзлигини таниб улгурмаган ёшларга ҳақиқатлар баён этилади. Китобда жамланган маълумотлар кўплаб баҳсли масалаларга ойдинлик киритиб, чорраҳада нима қилишни билмай турган одамларга маёқ вазифасини бажарса ажаб эмас.
Сизга мароқли мутолаа тилаймиз, азиз китобхон!

https://t.me/nasimkutub

Nasim Kutub

23 Oct, 19:58


Тез кунда…

Навниҳол қизлар!
Замона зайли билан ҳар қандай маълумотни қўлга киритиш осон бўлиб қолган бир пайтда...
Технологиялар бизни виртуал олам қаърига шиддат билан тортиб кетаётган бир пайтда...
Бизни асл моҳиятимиз билан боғлаб турган қадриятларимиз худди арқон толалари каби кун сайин юпқалашиб, узилай деб турган бир пайтда...
Сиз йўқотиб қўйган, унутган ё-да ташлаб юборган зийнатларингизни қўлингизга яна тутқазмоқдаман.
Бу зийнатлар руҳингизга тегишлидир...
Бу зийнатлар ичингизда доим бўлган, лекин ўкситиб ташлаб кетилган фазилатларингиз билан қайта топиштириб қўяди. Маънавий зийнатлар шиша идишга солиниб, денгизга ташлаб юборилган мактублар каби ўз эгасини қидирмоқда.
Улар сизни қидирмоқда!

https://t.me/nasimkutub

Nasim Kutub

23 Oct, 08:42


Тез кунда…

Назан Бекирўғлу қаламига мансуб ва Трабзон-Табриз-Тблиси- Батуми-Истанбул йўналишида содир бўлган ажойиб бир
қисса. Болқон уруши даврида бошланиб, Биринчи жаҳон уруши давригача етиб борган бир ҳикоя... Бири Трабзон, бири эса Табризда оламга келиб, бир-бирига талпинган икки умр, аввалига телбадек пишқириб оққан, кейин эса сокинлашиб қолган икки ирмоқ... Аслида, икки эмас, кўп ирмоқлар... Табриз шаҳрининг энг катта ва аслзода савдогарининг ҳеч нарсадан тап тортмайдиган ўғли Сатторхон ва Трабзон шаҳрининг сара дурдонаси Заҳро...
Икки катта уруш сочиб ташлаб, кейин қайтадан шакллантирган умрлар, муҳожирлик, кўчишга уриниш, курашлар, тақдир... Турли эътиқодлар тўлиб-тошган ягона ҳудуд, уч мамлакат
ва уч муҳаббат Назан Бекирўғлунинг муҳаббат сиёҳи билан битилган қиссасидан жой олган. “Анор дарахти” асари шарқона эртак каби жозибали, хаёлий олам каби мафтункор, ҳаётнинг ўзи каби ҳақиқий қиссадир... Маҳорати ила тасвирланган қаҳрамонлар ва ўша давр муҳити туфайли анчагача ёдингиздан кўтарилмайдиган бир китобдир...

https://t.me/nasimkutub

Nasim Kutub

23 Oct, 08:27


Тез кунда…

Самарқанд...
Турли маданиятлар чорраҳасида жойлашган бу буюк шаҳарни Шарқнинг жавҳари дейиш мумкин. Унинг минтақа учун аҳамияти Рим ёки Афинанинг Европа учун аҳамиятидан кам эмас. Ўз тарихи давомида шаҳар кўплаб юксалиш ва таназзул даврларини бошидан кечирган. Гоҳ унинг атрофида буюк давлатлар барпо этилган бўлса, гоҳ тожу тахт учун курашлар оқибатида вайрон бўлган. Гоҳ илм- фан гуллаб-яшнаган бўлса, гоҳ маданият таназзули кузатилган. Бир сўз билан айтганда, бу азим шаҳарнинг ҳар бир бўлагида ўтмиш воқеалари акс садо беради.
Ушбу салмоқли китобда шаҳар тарихининг энг муҳим даврларидан бири — минтақа аҳолисининг Ислом динини қабул қилиб мусулмон бўлишидан то сомонийлар ҳукмронлигининг охиригача бўлган пайт баён этилади. Тарихий география, этник жараёнларга оид маълумотлар, сиёсий воқеалар, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт анча батафсил ёритилади.
Китобни мутолаа қилган ўқувчи ўзини ўйлантирган кўплаб саволларга жавоб топишига, тарихий билимлари мустаҳкамланишига ишончимиз комил.

https://t.me/nasimkutub

Nasim Kutub

22 Oct, 17:50


Тез кунда…

Бу кеча бир туш кўрдим. Менинг тилимга ўхшамаган тилда гапирадиган лаблар қулоғимга бир неча ҳарф шивирлади. Аввалига тушунмадим, бу ҳарфларнинг маъносини тушуна олмадим. Мовий ва қизғиш ранг ўртасидаги ранглар кўзимга ташлана бошлади. Бошқа ранглар бирма-бир кўз ўнгимдан ўчиб бораётган бир пайт қизғиш ранглар аро бир одамни кўриб қолдим. — Сен шоирсан! — дедим. — Нега оғзингдан чиқаётган сўзлар бунчалар камёб? Мана бу ҳарфлар-чи, нима дегани? Тушунмаяпман! У нигоҳини кўзларимга тикди ва:
— Сен ўқимагин, фақат тинглагин! — деди.Тинглаш учун эса сукут сақлаш керак экан. Мен жим қолдим, холос. Қани, ўзим эшитган нарсаларни ёза олганимда эди... Тинглаганларимни тушунтириб бера олсам эди! Хотирамда фақатгина учта товуш қолди. Учта йўқолган ҳарф... Шу тунда шоирлар туш кўриш учун ухладилар. Ҳар бир шоирга биттадан ҳарф насиб бўлди. Бу тушда улардан бирига сукут, бошқасига висол, яна бирига эса куйиб-ёниш насиб этди. Шоирлар “Ишқ” деб айтгилари келди. Бу сўзни айта олмадилар. Ҳар бир шоир кафтимга биттадан ҳарф битди. Қизғиш-мовий товланадиган сиёҳ ила кўз қорачиғимга мана шу учта ҳарфни битдилар... Шу тунда мен учта ҳарф эшитдим. Уч ҳарф — “айн”, “шин” ва “қоф”.…

https://t.me/nasimkutub

Nasim Kutub

21 Oct, 13:47


21-oktabr – O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun!

“Nasim Kutub” nashriyoti sifatida barchangizni O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun bilan tabriklaymiz. Bu yuksak maqom bizga o‘zbek tilining boyligi va go‘zalligini yanada kengroq namoyish etish, uni dunyo minbarlariga olib chiqish imkonini berdi.

O‘zbek tili rivoji yo‘lida barchamiz o‘z hissamizni qo‘shishimiz lozim, jumladan, biz ham shu maqsadda yangi asarlarni tarjima qilishda davom etmoqdamiz. Bizning maqsadimiz – o‘zbek kitobxonlarini jahon adabiyoti durdonalari bilan tanishtirish va ularning bilim doirasini kengaytirishdir.

Kelajakda ham O‘zbek tilining yuksalishi va rivojlanishi yo‘lida birgalikda mehnat qilishdan mamnunmiz. Yashasin O‘zbek tili!

Hurmat bilan
“Nasim Kutub” nashriyoti

Nasim Kutub

24 Jun, 18:23


Ko‘rish uchun ko‘z kerak emas...
@nasimkutub

Nasim Kutub

22 Jun, 15:59


“Nasim Kutub” jamoasi yana bir a’zo uchun ish o‘rni e’lon qiladi

Talablar:

Ingliz tilini B2 darajada bilish;
Tahliliy fikrlash;
Kitobni yaxshi ko‘rish;
Texnologiyadan xabardor bo‘lish;
Kitob haqida ma’lumotlarni o’rganish;
Kirishuvchanlik;
Yosh: 20–35 yoshlar orasi.

Vazifa:

Xorijiy davlatlardagi noshirlar bilan shartnoma tuzish jarayonida ishlash
Soha bo‘yicha xalqaro aloqalar o‘rnatish va shartnoma, fayllar bilan ishlash.

@nasimkitob
Biz bilan bog’laning

Nasim Kutub

17 Jun, 16:53


Vaqtni toʻxtatgan kitoblar…
@nasimkutub

Nasim Kutub

16 Jun, 16:17


Assalomu alaykum. Tanlovimizda jami 904 ta ishtirokchi qatnashdi va ulardan 7 nafari random.org sayti orqali tasodifiy tanlab olindi. Jarayonni video orqali koʻrishingiz mumkin.

Gʻoliblar roʻyxati:

1. 642-raqam
2. 328-raqam
3. 376-raqam
4. 776-raqam
5. 901-raqam
6. 208-raqam
7. 863-raqam

Biz bu gʻoliblarga gʻoliblik mujdasini yetkazdik va kitoblar tez orada yetkazib beriladi. Qolgan ishtirokchilardan bizni kuzatib borishlarini soʻrab, kelgusi tanlovlarimizda qatnashib, gʻolib boʻlishlarini tilab qolamiz. Ishtirok uchun barchangizga tashakkur.

@nasimkutub

Nasim Kutub

15 Jun, 21:39


Nasim Kutub nashriyoti jamoasi barchangizni kirib kelgan qurbon hayiti bayrami bilan muborakbod etadi! Hamisha sogʻ-salomat va yaxshiliklar uzra boʻling!

Bugun kechki soat 21:00 da tanlovimiz gʻolibi eʼlon qilinadi, qatnashishga ulgurmagan boʻlsangiz, soat 20:00 ga qadar roʻyxatdan oʻtishingiz mumkin.

@nasimkutub

Nasim Kutub

11 Jun, 09:44


“Nasim Kutub”dan bayram tanlovi!

Yozuvchimiz Fotih Dumanning kitoblar to’plami 7 kishiga hadya qilinadi.

Tanlovdagi hadyalar telegramdagilar uchun alohida, instagramdagilar uchun ham alohida.

Ishtirok etish shartlari:

Kanalimizga obuna boʻling.
Postni uchta tanishingizga yuboring.
Shartlar bajarilganini skrinshot orqali @nasimkitob ga bildirib, ishtirok raqami oling.

Gʻoliblar 16-iyun kuni soat 21:00 da jonli efir orqali aniqlanadi.

@nasimkutub

Nasim Kutub

01 Jun, 06:07


“Nasim Kutub” nashriyoti jamoasi ilk bor Toshkent “G’ofur G’ulom” bog’ida 30/31/1- kunlari bo’lib o’tayotgan kitob ko’rgazmasida ishtirok etmoqda. Kitoblarni arzon narxlarda xarid qilishingiz mumkin. Sizlarni kutib qolamiz. Bizni yolg’izlatib qo’ymaysiz degan umiddamiz…

Kitoblar 20% chegirmada.
Ulgurji narxlarda…
Ko’rgazma soat 10:00 dan 20:00 gacha.

Bugun oxirgi kunimiz…

https://t.me/nasimkutub

Nasim Kutub

30 May, 10:26


“Nasim Kutub” nashriyoti jamoasi ilk bor Toshkent “G’ofur G’ulom” bog’ida 30/31/1- kunlari bo’lib o’tayotgan kitob ko’rgazmasida ishtirok etmoqda. Kitoblarni arzon narxlarda xarid qilishingiz mumkin. Sizlarni kutib qolamiz. Bizni yolg’izlatib qo’ymaysiz degan umiddamiz…

Kitoblar 20% chegirmada.
Ko’rgazma soat 10:00 dan 20:00 gacha.

https://t.me/nasimkutub

Nasim Kutub

24 May, 07:26


Uzoq kutilgan ushbu kitoblar yurtimizdagi kitob do’konlarida sotuvda!

https://t.me/nasimkutub