📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥 @nasibam29 Channel on Telegram

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

@nasibam29


АСЛИНГ КАБИ КЎРИН, ЁКИ КЎРИНГАНИНГ КАБИ БЎЛ!
——
Каналдаги материалларни тарқатишга рухсат, розимиз!

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥 (Uzbek)

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥 kanalining asosiy maqsadi odamlarga islom diniy masalalar bo'yicha bilim va ma'rifatni oshirishdir. Kanalda islom diniy kitoblar, maqollar, hadislar, va boshqa diniy mavzular haqida ma'lumotlar mavjud. Bu kanal orqali foydali ma'lumotlarga tezkor kirishingiz mumkin. Agar odamlarga islom diniy masalalar bo'yicha bilim va ma'rifat olishi yoqimli deb qarorsiz, shunday holda 📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥 kanaliga obuna bo'lishni unutmang! Iltimos, siz ham bu foydali kanaldan foydalaning va o'z ma'rifatingizni oshiring! АСЛИНГ КАБИ КЎРИН, ЁКИ КЎРИНГАНИНГ КАБИ БЎЛ!

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

01 Dec, 14:41


Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ
8-қисм

https://t.me/Ahmad_ibnhanbal_nasiba

✍🏻@nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

01 Dec, 02:06


Биз дунёга ҳисоб сўрагани эмас, ҳисоб бергани келганмиз! Ҳар ишнинг ҳисоби бор, ҳар ишнинг жавоби бор☝🏻нима учун яратилганингизни унутган заҳотингиз сиз тубсизликга ғарқ бўлиб, гуноҳларга қоришиб, муаоммаларга боғланиб, унутиб қўйган туганмас, арзимас дунё учун яшайсиз халос!

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

01 Dec, 01:56


"Иншааллоҳ" деб ваъда бериб, бажармасликни ўйлаш мунофиқликдир.

Имом Авзоъий раҳимаҳуллоҳ

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

30 Nov, 07:33


Фикримча бу киши ҳеч қачон аёллар ҳуқуқи ҳақида ўқимаган…
Чин эр киши бўлмоқ бу туғма хусусият ҳисобланади!

© Араб мақоллари

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

30 Nov, 07:29


Бир куни ҳамкасбим СМС хабар ёзган экан. Жавобини ҳам СМС қилиб ёзиб юбордим. Бир оздан кейин ўша ҳамкасбим қўнғироқ қилди. Нима дейди денг? “Опа, СМСнинг санасига ҳам қараб қўйинг. Бир ҳафта олдин ёзгандим уни”😅.
Мана бу ўқувчимнинг онаси ҳам чоршанба куни ёзган экан. Ҳозир кўриб қолдим. Цирк эса кеча бўлиб ўтди🥹.
Негадир СМС хабарлар эътиборимдан четда қолиб кетадия
…(

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

30 Nov, 03:16


Илм толиблари уч турлидир:

1. Ўзидан жаҳолат, билимсизлик зарари, офатини кетказиш учун илм ўрганувчи илм толиби.
2. Одамларга ўзини кўрсатиш, машҳур бўлиш учун илм ўрганувчи илм толиби.
3. У билан дунёга эришиш мақсадида илм ўрганувчи илм толиби.

Сен буларнинг биринчисига яқинлаш. Иккинчисидан узоқлаш. Учинчиси алдаб қўйишидан огоҳ бўлки, у ҳар тусда товланади.


Имом Мовардийнинг «Адабуд дунё ва дин» номли китобидан.

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

30 Nov, 03:05


Аллоҳ баъзан қилар балони неъмат,
Гоҳо қилиб қўяр неъматни офат.
Айримлар мол-дунё, фарзанд ортидан,
Топганлари бўлар фақат касофат


https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

29 Nov, 13:18


Агар сўраганимни берсанг, раҳматингдир, агар уни мендан узоқлаштирсанг муҳаббатингдир…
Мен Сенинг заиф бандангман, Сен эса қудратли Аллоҳсан!
Ҳар қандай ҳолатда ҳам Сени яхши кўравераман…

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

29 Nov, 13:02


Жуда ибратли воқеа.

Йиғлатади...


♻️Яқинларга хам юборамиз❗️

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

29 Nov, 13:01


МАРДЛИК

Уйланди. Аёли ёқмади. «Сабаби нима?», деб сўрашди. «Маҳрамим ҳақида гапирмайман» деди. Ундан ажрашди. «Нима сабабдан?», деб сўрашди. «Зиммамдан чиққан аёл ҳақида гапирмайман», деди.

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

29 Nov, 12:55


Ҳақиқатан ажойиб воқеа экан☺️

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

29 Nov, 12:43


Минган автобусингиз шопири кимлигини билмасангиз ҳам хотиржам кетасиз. Минган самолётингиз пилоти кимлигини билмасангиз ҳам хотиржам учасиз. Минган кемангиз капитани кимлигини билмасангиз ҳам хотиржам сузасиз.
Энди, бутун ҳаётингиз бошқаруви Аллоҳнинг измида эканини билган ҳолда нега хотиржам яшамайсиз?


@IkromSharif

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

29 Nov, 11:56


"Ўзингни ўзгартириш қанчалар мушкул эканини ўйлаб кўр, шунда бошқаларни ўзгартиришга шунчалар ожиз эканлигингни англайсан"

Вольтер

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

29 Nov, 11:55


СУБҲАНАЛЛОҲ!

Маълум бўлишича она туянинг ўлганига бир неча кун бўлган. Аммо унинг боласи ҳалиям ундан озиқланмоқда!

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

29 Nov, 11:46


Шу кун келади … Эришган ютуқларимиз, мансабларимиз, обрўйимиз, мукофотларимиз, мол-дунёларимиз ажалимиз йўлини тўса олмаслигини тушуниб етамиз… Шу кун келади…

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

29 Nov, 05:39


Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ
7-қисм

https://t.me/Ahmad_ibnhanbal_nasiba

✍🏻@nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

29 Nov, 05:16


Жума кунининг суннатларидан бири Каҳф сурасини ўқишдир

☘️🌸🌺Гўзал қироат 🌺🌸☘️
Кўзларингизни юмиб бутун вужудингиз билан эшитинг: гўёки Қуръон қон томирларингизда оққандай бўлади


Қори: Ислом Субҳий

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

29 Nov, 04:33


•Энг муҳим арқон-ЙЎЛДОШ. У туфайли эмбрион яшаб қолади.

•Энг қўрқинчли арқон - ДОР. У туфайли нафаслар тўхтаб қолади.

•Энг нозик арқон - ФИКР. У туфайли сўз кесилади.

•Энг қисқа арқон - ЁЛҒОН. У арқон қандай бошланган бўлса шундай тугайди.

•Энг кучли ва гўзал арқон -

Сен ва Аллоҳ ўртасида боғланган арқон

. Уни ўзинг узмасанг Аллоҳ узмайди...

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

29 Nov, 04:20


Бекорчи эркаклар ўтирганди. Ўтаётган аёл йиқилиб тушди. Ўтирганлар кулворди. Шунда аёл либосини қоқиб, атрофга қараб, "Хайрият эркаклар йўқ экан" дедию йўлида давом этди. Чунки аёлнинг устидан кулиш эркакнинг иши эмас.

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

29 Nov, 04:16


ЎГИТ

“БИР ИНСОНГА БОШҚАЛАРНИНГ ЁНИДА ҚИЛИНГАН НАСИҲАТ НАСИҲАТ ЭМАС ҲАҚОРАТ ҲИСОБЛАНАДИ.”

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

19 Nov, 06:36


Кулсанг ё йиғласанг-да ҳаёт давом этаверади. Фойдаси йўқ ташвишларни елкангга ортмагин.

Дунё озорлари чарчатса-да ундан маҳзун бўлмагин. Мумкин Аллоҳ Унга илтижо қилишдаги сасингни эшитмоқ истагандир.

Кулиб қоларман дея саодат онин кутмагин. Балки саодатманд бўлиш учун ҳам кулгин.

Тадбир эгаси Аллоҳ бўла туриб нега ўйга чўмасан?
Аллоҳ ҳузурида хамма нарса маълум бўла туриб, нега сени мажҳуллик қийнайди?
Хотиржам бўл, сен Асровчи Аллоҳ кўз ўнгидасан!
Тилингдан олдин дилинг билан: "Ишимни Аллоҳга топширдим", дегин.

Умримизнинг ҳар лаҳзаси қайтмас нафаслардир. Шундай экан, нафасларимиз истиғфор билан ҳаловат олсин:

استغفرالله العظيم الذى لا اله الا هو الحي القيوم و اتوب اليه

"Буюк Аллохдан мағфират сўрайманки, Ундан ўзга илоҳ йўқ. У тирик ва тадбирлидир ва Унга тавба қиламан!".

Мубашшир Аҳмад саҳифасидан

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

19 Nov, 01:10


Биритания тарихидаги Исломни қабул қилган илк зодагон мусулмон аёл леди Элизабет Кобболд ҳисобланади. 1933- Исломни қабул қилгач Ҳаж зиёратини амалга ошириб исмини Зайнаб деб ўзгартирди. У яшаган даврда у истиқомат қилган шаҳарда мусулмонлар бўлмаган. Зайнаб вафот этгач Унинг жанозасини ўқиш учун қўшни Уокинг шаҳридан имом чақирилади. Британияда январ ойи энг совуқ ойи бўлишига қарамай имом бир муслиманинг жанозасини ўқиш учун қору музларни босиб ўтиб келган экан.  Унинг қабр тошига «Аллаху нур-ус-самавати валь ард» деган калима битилган.
     Бундан ташқари ўша давр Британиялик машҳур шахслардан Абдулла Киллиам (Abdullah Quilliam), лорд Хидли (Lord Headley), лорд Хотфилд (Lord Hothfield), Мухаммад Мармадюк Пикталл кабилар ҳам Исломни қабул қилишган .


Иймон ҳам Аллоҳнинг неъмати . Ҳамма ҳам бу неъматдан баҳраманд бўлавермас экан деб ўйлаб қолдим.

Абу Зар саҳифасидан

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

18 Nov, 16:34


БОЙ…

Кўчада юраман кўксимни кериб,
Нечун ғурур деган исён қилмайди?
Ота-онам шу ёшга кириб,
Мен еган таомнинг
номин билмайди!

Хулоса ўзингидан


https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

18 Nov, 14:48


Субҳаналлоҳ! Адашиб ҳам кетмайди-я!

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

18 Nov, 04:54


Бугун ҳам анча-мунча йиғиб олдим. Болалар сотишимни сўрашяпти. Нима қилсам экан? Доналаб сотсаммикан ё оптом😎😎😎…?

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

18 Nov, 04:18


Биз яшаётган дунёда жаноза майитдан муҳимроқ, тўй эса севгидан, ташқи кўриниш ичкаридан…

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

18 Nov, 03:47


Қиёмат куни даҳшатга тушмайдиган ва ҳисоб-китоб қилинмайган 3 тоифа.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Уч кишини улкан даҳшат қўрқитмайди ва улар ҳисоб ҳам қилинмаслар. Улар халойиқ ҳисоб-китоб қилингунича мушк (анбар) тепаликларида бўладилар.

1. Қуръонни Аллоҳ учун ўқийдиган ва у билан қавмга имомлик қиладиган ҳамда қавм ҳам ундан рози бўлган киши;

2. Аллоҳ учун намозга чорловчи киши;

3. Ўзи ва Роббиси ҳамда яқинлари ўртасини ислоҳ қилувчи банда”.

Имом Табароний ривояти.

📲♻️
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!


https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

18 Nov, 01:25


#Masjidquramiz

Toshkent viloyati Bekobod tumanida joylashgan "Yangiobod" jome' masjidi qurilishiga kerak boʻlib turgan qurilish maxsulotlari;


1) Truba 600 lik 5 ta 6 m;1sm
2) Ugolnik
3) ustalarga ish xaqqi

Masjidga yordam qilishni istaganlar ushbu mahsulotlarni masjidga olib borishlari yoki imkoniga qarab masjid uchun ochilgan karta raqamiga pul o'tkazishlari mumkun.

Uzcard:

5614681622625659
Obidov V nomida.

5614681627018645
Bekov Sh nomida

Murojaat uchun👇
@Murodjon_5599

📲♻️ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!


https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

18 Nov, 00:59


«Қуръон ва мусиқа муҳаббати ҳеч қачон инсон қалбида бирлашмайди. Қачонки бири кирса иккинчисини ҳайдаб чиқаради».

©Ибн Қаййим

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

17 Nov, 16:36


"Агар варақ бўлганимда Мусҳафдан бир саҳифа бўлишни истардим.
Агар мато бўлганимда жойнамоз бўлишни истардим.
Агар таёқ бўлганимда мени ҳасса қилиб бомдод намозига боргувчи чолнинг ҳассаси бўлишни истардим"

Адҳам Шарқовий

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

17 Nov, 07:05


Абу Дунё шундай дедилар: Ҳасан Басрий Умар ибн Абдулазизга қуйидагича мактуб йўлладилар: «Бу дунё мудом яшаб қолинадиган эмас, жўнаб кетиладиган диёрдир. Одам алайҳиссалом ҳам бу дунёга азоб-уқубат учун юборилган эди.
Эй мўминларнинг амири, эҳтиёт бўл! Дунёдан воз кечсанг, уни тўплаган бўласан, дунёда камбағал бўлсанг, ҳақиқий бадавлат бўласан».

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

17 Nov, 05:36


Мавлоно Шамс Табризий

МУҲАББАТНИНГ 40 ЙЎРИҒИ

БИРИНЧИ ҚОИДА
ИККИНЧИ ҚОИДА
УЧИНЧИ ҚОИДА
ТЎРТИНЧИ ҚОИДА
БЕШИНЧИ ҚОИДА
ОЛТИНЧИ ҚОИДА
ЕТТИНЧИ ҚОИДА
САККИЗИНЧИ ҚОИДА
ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚОИДА
ЎНИНЧИ ҚОИДА
ЎН БИРИНЧИ ҚОИДА
ЎН ИККИНЧИ ҚОИДА
ЎН УЧИНЧИ ҚОИДА
ЎН ТЎРТИНЧИ ҚОИДА
ЎН БЕШИНЧИ ҚОИДА
ЎН ОЛТИНЧИ ҚОИДА
ЎН ЕТТИНЧИ ҚОИДА
ЎН САККИЗИНЧИ ҚОИДА
ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚОИДА
ЙИГИРМАНЧИ ҚОИДА
ЙИГИРМА БИРИНЧИ ҚОИДА
ЙИГИРМА ИККИНЧИ ҚОИДА
ЙИГИРМА УЧИНЧИ ҚОИДА
ЙИГИРМА ТЎРТИНЧИ ҚОИДА
ЙИГИРМА БЕШИНЧИ ҚОИДА

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

17 Nov, 05:36


#раббонийликни_англаш

Каналимизда бериб борилаётган авлиёлар султони, ғавсул аъзам Шайх Абдулқодир Жийлоний ҳазратларининг “Раббонийликни англаш” китобларининг аудио шаклини баҳоли қудрат тинглаб борилса, руҳиятимизга жуда катта қувват беради. Иложи борича ҳар бир мажлисни камида 3 мартадан тинглаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Авлиёларни Аллоҳ гапиртиради. Шу сабаб уларнинг сўзлари таъсирли, қалбни тирилтирувчи, уйғотувчидир!

МУҚАДДИМА
МУҚАДДИМА 2-қисм
1-МАЖЛИС
2-МАЖЛИС
3-МАЖЛИС
4-МАЖЛИС
5- МАЖЛИС
6-МАЖЛИС
7-МАЖЛИСя
8-МАЖЛИС
9-МАЖЛИС
10-МАЖЛИС
11-МАЖЛИС
12-МАЖЛИС
13-МАЖЛИС
14-МАЖЛИС
15-МАЖЛИС
16-МАЖЛИС
17-МАЖЛИС
18-МАЖЛИС
19-МАЖЛИС
20-МАЖЛИС
21-МАЖЛИС
22-МАЖЛИС
23-МАЖЛИС
24-МАЖЛИС
25-МАЖЛИС
26-МАЖЛИС
27-МАЖЛИС
28-МАЖЛИС
29-МАЖЛИС
30-МАЖЛИС
31-МАЖЛИС


https://t.me/rahimjon_aliy

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

17 Nov, 01:22


Роббим! Дунёда ҳеч нарсанинг бардавомлигини кўрмаяпман! Унинг ҳолати тўғриланганини ҳам кўрмаяпман! Аллоҳим! Дунёда мени илм билан гапирадиган, ҳилм билан жим турадиганлардан қилгин!

"Ҳикматлар"


https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

16 Nov, 18:00


Рангига алданманг. Барибир қилмиши чақишдир!

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

16 Nov, 16:25


“Ҳақиқий дўстинг–сени сўзсиз ҳам тушунадиган, далил-ҳужжатсиз ҳам тасдиқлайдиган кишидир.”


https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

16 Nov, 15:37


«Ғамгин бўлиб, кўзларидан ёшлар тўкилиб, ортга қайтиб кетганлар...»(Тавба сураси, 92-оят).

Саҳобалар тоат-ибодат пайти ўтиб кетгани учун йиғлашган экан. Агар улар гуноҳ-маъсият қилиб қўйса нима қилишар экан?


"Ҳикматлар-саодатга етаклар" китобидан.

——-

P/s: Биз-чи?! Биз нима учун йиғлаяпмиз…? Эслаб кўринг, охирги марта нима учун йиғладингиз?


https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

16 Nov, 13:42


Молик ибн динор роҳимаҳуллоҳ Басра бозорида юрган вақтида анжир егиси келди. Лекин ёнларида пули йўқ экан. У киши сотувчига бир неча анжир эвазига ўзининг ковушини тақдим қилди. Бу таклифдан бош тортган сотувчи:
"Ковушингни ҳеч бир қиймати йўқ"- деди.
Молик ибн Динор қайтиб кетаётганида инсонлар сотувчига:
"Бу киши Молик ибн Динор, у катта уламолардан"- дейишди.
Сотувчи у кишининг ортидан ҳизматкорини юбориб анжирни бепул беришга рози эканини айтди.
Молик ибн Динор унга:
"Биз динни анжирга сотмаймиз"- деди.

Диёрбек Қурбонов ФБ саҳифасидан

———

P/s: Биз эса харид қилаётганимизда аслида ўзимизда бўлмаган тақводорликни намойиш қилишга ҳаракат қиламиз😢

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

13 Nov, 16:32


УЙҚУ…

Мен жуда кўп йиллар уйқуни дам олиш васитаси сифатида кўриб келганман. Энди билсам, у менинг энг хавфли душманим экан…

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

13 Nov, 15:40


- Ҳадеб бошимга уравермасликлари учун нима қилишим керак?
- Айланишни билиш керак дўстим, айланишни…

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

13 Nov, 15:19


Шундай вақт келадики, сиз арзимас деб ҳисоблаган қайсидир амалинги тарозингиз палласида сизга наф беради…

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

13 Nov, 14:13


Номаҳрамнинг юзига боқишинг билан, кўзинг жунуб бўлгач, уни (яъни кўзингни) надомат ёшлари ила ғусл қилдиришга шошил!

Абдураҳмон Жомий

https://t.me/mahzuniy5

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

13 Nov, 09:43


ЧОРЛОВ…

Бир куни хонамда туриб, ўзимга ўзим: «Ҳаётдаги муваффақият нима?» деб сўрадим. Қарангки, жавоб ўша хонанинг ўзидан топила қолди: Шифт: «Юқорига интил!», деди. Дераза:«Эртани ўйла!», деди. Соат: «Вақт қимматбаҳо!», деди. Кўзгулар: «Ўзингдан бошла!», деди. Эшик: «Куч билан итар!», деди. Фақатгина ер: «Бор орзуларингни сажда пайтига сақлаб қўй, чунки Аллоҳ саждада сўралган дуони қуруқ қайтармайди», деди. Мени лол қолдирган бу жавобларни сизларга ҳам илиндим…


https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

13 Nov, 04:20


Бу дунёда кўзи очиқлар кўролмаган йўлни кўзи сўқирлар кўра олади…

УЗРИ
(миз)НГИЗ БОРМИ…?

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

12 Nov, 01:52


“Ҳар бир юрак ўз ғамини ўзи тушунади, бошқалар тушунишини кутманг”,

Форобий

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

12 Nov, 01:51


Ҳар қандай нарса ишлатилмай, ташлаб қўйилса, эскиради. Илло Қуръон ундоқ эмас. Агар уни ташлаб қўйсанг, ўзинг эскирасан.

Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

12 Nov, 00:55


​​ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ

Арабча матнлар (13-қоида)

13- Интернет ёрдамида ҳар ким араб тилида ёза оладиган, тушуна оладиган бўлди. Мисол учун муборак кечаларда ёхуд диний байрамларда оят-ҳадис табригини улашиш одати (гўёки мажбуриятга айлангандек) кенг тарқалди.⓵

Оятлар ва ҳадислар ёзилган матннинг арабчаси борасида олдимизда икки хил фикр бор: Ҳар қандай компьютер ёки қўл телефони арабча матнларни асли ҳолича очиб беролмаслиги мумкин. Жиҳоздаги дастурнинг камчилиги ёхуд телефон операцион тизимининг версияси эскилиги туфайли тузук ишламаслиги, матн тўғри ва аниқ кўринмаслиги мумкин.
Фотиҳа сурасидаги биринчи оятни الْحَمْدُ للّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ шаклида ёзиб жўнатилса, қарши томоннинг жиҳозида ушбу оят للّهِ الْحَمْدُ الْعَالَمِينَ رَبِّ бўлиб бориши ҳам мумкин.

Арабчасида ва ўзбекчасида бундай хато пайдо бўлиши эҳтимолидан қўл телефонимизда бундай иборани ёзмаслигимиз кераклигини кўрсатади. Pdf файлларида ҳам ҳатто қарши томонга хато (ҳарфлар ва сўзлар нотўғри жойланиб қолган) ҳолда етиб бормоқда. Бу бир масъулиятдир. «Менга шундай келганди», деган баҳона ўтмайди, чунки, тугмага босиб бошқага жўнатилганида, энди бу нарса жўнатган одамники ҳисобланади.
Муаммо оят ва ҳадисларнинг арабча матнларини ёзаётганимиздадир. Токи аниқ ишонч билан жўнатилмаса ва матн ўқилганида тушунилмаса, уни ишлатмаслигимиз керак. Қуръонни бунчалик беқадр қилишга ҳаққимиз йўқ. Ёш боладек бўлишимизга ҳам ҳожат йўқ (яъни, ҳамма қиляпти, ҳамма жўнатяпти, деб биз ҳам уларга ўхшашга мажбур эмасмиз).

Оят ва ҳадислар нақл қилинганида, Аллоҳ ва Расулига тегишли сўз нақл қилинганида, ҳадиснинг остида «Бухорий» деб ёзилса, бу сўз Бухорийга тегишли эмаслигини яхши билмоғимиз лозим. Баъзида бундай кулгули ҳолатларга ҳам гувоҳ бўламиз, Имом Ғаззолийнинг асарларида юз марталаб ўқилган ва айнан у кишига тегишли бўлган сўзни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадиси ўлароқ тақдим қилинади, устига-устак қўштирноққа олиниб жўнатилади. Бундай ҳолатга дуч келинганида «менга бошқаси жўнатганди» қабилидаги баҳоналар Қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинганида аҳамиятга эга бўлиши амри маҳол.

Бир жойда намоз ўқишга тайёргарлик асносида «қани намозга иқомат айтилсин», дейилса, ҳамма масжиднинг ойналарига ўгирилиб, «менга иқомат айттиришмаса эди» деб ўйлаб қоладиган, иқоматга келганида шуни ҳам айтолмайдиган, отасининг қабрида Ёсин ўқиёлмайдиган кишининг жўнатган хабарларига қарасангиз, оят-ҳадисларни шундай тизганки, энциклопедек тарзда кетма-кет тартибланган. Бу «виртуал мусулмон»га айланаётганининг аломатидир.

Оят ва ҳадислар қўл телефони ва интернетда майнавозчилик қилинмаслиги керак. Қўл телефони ва интернет ҳаммамизни гўё виртуал домла қилиб қўймоқда. Ҳа, биз истардикки, ҳар бир мусулмон оят-ҳадис ўқисин, лекин ҳар бир мусулмон масжидда иқомат ҳам тушира олсин, касалга Оятал-курсий ўқий олсин, шундай эмасми? Интернетни, Қуръонни нашр қилиш учун албатта ишлатиши керак, лекин бу ўз мутахассислари (ўз аҳли), тушунадиган инсонлар томонидан қилиниши керак. Ҳарфлар арабчага ўхшаяпти, деб оят-ҳадис нақл қилаётганини билмаган ва шу билан яхши иш қиляпман, деб ўйлаётган одам жуда хавфли йўлдадир. Кичкина бир хато қаршимиздаги суҳбатдошимизнинг иймонидан айириши ҳеч гап эмас. Ҳамма ўз ҳаддини билиши керак. Қариндошлар орасида оят-ҳадисларни улашганимизда ҳам оддий иш қилмаётганимизни яхшилаб билиб, англаб етишимиз керак.


⓵Бунинг бундай беқадр ҳолга келтирилиши бошқа бир масала, зеро ёзилган бундай хабарнинг телефон рўйхатида номи қайд қилинганларнинг (контактдагиларнинг) нечтасига қизиқ бўлиши ҳам номаълум: Мусулмонни маст қилувчи ичимликдан воз кечишга чақирувчи ҳадисни, ҳаёти давомида бирор марта маст қилувчи ичимлик сотадиган кўчага қадам босмаган мусулмонга жўнатилмоқда. Бу эса ўз ўрнида ҳурматсизлик, лекин буни афсуски, кап-катта инсонлар ҳам қилмоқдалар. Ёш болага гапириладиган гапни каттага, каттага бериладиган насиҳат ёш болага қилинмоқда. Шахсан ўзим қўл телефонини ишлатишни ташласам, айнан мана шу сабаблар туфайли ташласам керак.

Муаллиф: Нуриддин Йилдиз
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

11 Nov, 09:41


​​Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:

• Отангнинг сенга қилган харажати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.

Агар шу харажат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмаслигинг мумкин эди. Лекин отанг ва онангга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди.

Фикр қил!

@Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

11 Nov, 04:48


Биздан нега буюклар чиқмаяпти?!
Бугун нима учун дунёни тебратадиган буюклар чиқмаяпти!? Чунки илмли оналаримиз камайиб кетди. Аёллар пул топиш дардига ўтиб кетган. Совет ҳукуматининг эркинлик ниқоби остида аёлларни далага олиб чиқишдан кўзланган асосий ифлос мақсад — она ва бола ўртасидаги алоқани узиш, онгсиз ва шуурсиз авлодни шакллантириш эди.
Бугун эса бола тарбиясининг пойдевори шаклланадиган даврда уни ҳатто ўзимиз танимаган, ахлоқий жиҳатлари номаълум бўлган боғча тарбиячиларига беряпмиз. Натижада ўз фикрини айта олмайдиган қўрқоқ авлод шаклланмоқда.
Тўғри, сиз ҳаммаси ҳам унақа эмас, деб ўзингизни оқлашингиз мумкин. Бироқ бола тарбияси умумий бериладиган  таълим эмас. Унга индивидуал ёндашув керак. Сиз мақтайдиган боғчаларда эса бу жиҳат йўқ.
Хуллас, оналар илмга қаттиқ этибор берсинлар!

“Толибларга насиҳат”дан

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

10 Nov, 17:09


🎤 ЖЎРАБЕК ўқиди

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

10 Nov, 16:07


Бу суратда пастдан юқорига қараб бир ҳикояни, юқоридан пастга қараб яна бир ҳикояни ўқийсиз… Бу ҳикоялар сиз, мен ва биз ҳақимизда…

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

10 Nov, 02:42


КИТОБ ўқишни билмайдиган одам бу дунёдан ҳақиқий роҳат нима эканлигини билмай ўтиб кетади…

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

10 Nov, 01:12


Илм даражаси

Муҳаддис ва аллома Бадриддин Ҳасанийдан:
- “Бир соатдан кейин вафот этишингизни билиб қолсангиз, қандай амал қилардингиз?” - деб сўрашди. У киши:
- “Илм ўқирдим” - дедилар.
“Нима учун айнан илм ўқирдингиз?” - дейишди. Аллома:
- “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан. Чунки у зот:
- “Кимнинг ажали илм излаётганида келса, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурига борганда у билан пайғамбарлар ўртасида фақат пайғамбарликдан бошқа фарқ бўлмайди” - деганлар, дея жавоб берган эканлар.

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

09 Nov, 17:40


🥰🥰🥰

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

09 Nov, 17:07


Сени ҳамма тарк этиши мумкин, илло Роббинг сени ҳеч қачон унутмайди!

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

09 Nov, 17:04


“Ниятинг оқ, мусаффо бўлса, бу ҳали бошқалар ҳам уни худди шундай мусаффо кўради
дегани эмас. Баъзиларнинг кўзи оқдан бошқа ҳамма рангни кўради.”


https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

09 Nov, 17:03


Китобга ошно бўлиш баъзан одамлар билан дўстлашишдан афзалдир. Чунки у доим (билим, манфаат) улашади, асло ҳеч нарса талаб қилмайди.


https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

09 Nov, 03:23


Агар Аллоҳ бандани гуноҳ хорлигидан тоат азизлигига кўчирмоқни хоҳласа, уни ёлғизликдан лаззатланадиган, қаноат билан бой бўладиган ва ўз айбини кўрадиган қилиб қўяди. Кимга булар берилган бўлса, унга дунё ва охиратнинг яхшилиги берилибди.

"Рисалатул-қушайрийя"дан

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

06 Nov, 01:58


Сиздаги нуқсонни гоҳида фақат биргина киши кўриб тўлдиради.
Гоҳида оч қолганингизда сизни биргина киши ҳис қилиб тўйдиради.
Чанқоғингизни гоҳо биргина киши қондиради.
Уларсиз ўзингизни қанчалар бекаму-кўст кўрсатишга уринманг, бунинг уддасидан чиқа олмайсиз.
Баъзи суратларни яхши тушунишингиз учун биргина кичкина бўлаги бўлиши шарт. Ана шу бўлак бўлмаса у суратларни тушуна олмайсиз.
Бизнинг нуқсонимизни тўлдирадиганлар ана шунақа бўлаклардир. Уларда бизга нисбатан муҳаббат бор...
Улар ҳамма сизни ташлаб кетганида ҳам сизни тарк қилишмайди...

© Абдулқодир Полвонов

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

05 Nov, 05:48


Инсонлар икки хил фикрлайдилар:
- Бу ерда бир боғ пичан бор экан.
-Йўқ, бу ерда ўра қазилган…
——-
Мен илк кўрганда қазилган қабрни кўрдим(

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

04 Nov, 13:36


АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ….

❗️Аёлларга шундай қараладики гўёки у ҳаммани рози қилиши керак аммо уларнинг розичилиги ҳақида ҳеч ким ўйламайди!

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

04 Nov, 01:10


​​Раббим! Азоблама бахтсиз бу қулни,
Гуноҳин тан олган, ожиз бандаман.
Фақат умид ила кўтариб қўлни,
Афвинг кутадирман, хуш гумондаман.

Зотан, ерда не-не қилмадим гуноҳ,
Фазлу караминг-ла ёпдинг ишларим..
Сонсиз қилмишларим эслаганда, оҳ,
Надомат бармоғим тинмай тишлагум..

Улус яхши гумон қилар ва лекин,
Афв этмасанг, мендан ёмон одам йўқ.
Ўткинчи дунёга ботганча секин,
Орзу-ла кунларим ўтар мисли ўқ...

Сайфуллоҳ Носир

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

04 Nov, 00:57


“Одамларнинг розилиги етиб бўлмас мақсаддир. Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмас мақсаддир. Тарк этиб бўлмас нарсани қўлга киритай десанг, етишиш мумкин бўлмаган нарсани ташла!”

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

03 Nov, 14:58


“Агар гуллар водийсида сайр қилишни истасанг, қалбингдан тиконларни суғуриб ташла!”

Шамс Табризий

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

03 Nov, 01:20


Бир ҳакимга: «Нега одам бировларнинг айбини кўрганчалик ўзининг айбларини кўра олмайди?» дейишди. «Чунки инсон ўзига ошиқдир, ошиқ эса маъшуқининг айбини кўрмайди», деб жавоб берди.

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

02 Nov, 03:49


КУЗ-умринг охирлаб бораётгани ҳақидаги фильм… Бу фильмнинг моҳиятини ёши 40 дан ўтганларгина англай оладилар…

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

02 Nov, 01:01


Бизнинг муҳаббатимиз ҳақиқий бўлганда эди, шароитни рўкач қилмай имконини топардик…(((

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

01 Nov, 10:59


Қуръон ёрдамсиз ташлаб қўймайдиган ягона дўстдир. Сизлар қабрларингизда ҳам, маҳшаргоҳда ҳам ва ҳатто жаннатда ҳам уни топасиз.
Қуръон манфаат беради, шафоат қилади ва баланд даражага кўтаради.

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

01 Nov, 03:37


​​Ҳикоя қилинишича, бир киши Қуръонни ёдлай олмасада такрор ўқийверар экан. Кунларни бирида кичик ўғли унга:
– Отажон, ёдлай олмаганингиздан кейин ўқийверганингиздан нима фойда?! – дея саволга тутди.
Отаси:
– Ўғлим, агар мана бу кўмир ташиш учун хосланган бўш саватга сув тўлдириб олиб келсанг, айтиб бераман, – деди.
– Тўлдириш мумкин эмас-ку, – деди ўғил.
– Сен ҳаракат қилиб кўр, – деди.

Ўғил саватни анҳорга ботириб сув олди-да отасининг олдига тез олиб боришга ҳаракат қилди. Етиб келгунича бўшаб қолди.
– Фойдаси йўқ, – деди.
– Сен яна ҳаракат қилиб кўргин, – деди.

Иккинчи, уч, тўрт ва бешинчи бор ҳаракат қилди. Лекин, сувни етказиб кела олмасдан ҳориқиб:
– Тўлдириб келишлик умуман мумкин эмас, – деди.
– Саватда бирон ўзгариш сездингми? – деб сўради отаси.
Ўғил шунда пайқаб:
– Ҳа, отажон! Сават кўмирнинг таъсиридан қоп-қора эди, ҳозир эса сув сабабли топ-тоза бўлиб қолди, – деб жавоб қилди. Шунда ота:
– Ҳа, ўғлим. Худди шундай. Дунё ишлари ҳам қалбимизни кўмир каби қорайтириб юборади. Қуръонни ёдлай олмасанг-да, ўқийверишлик эса анҳор сувидек қалбни тозалаб, ювиб туради, – деди.

@nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

31 Oct, 16:58


Кўп кузатаман. Ёввойи ҳайвонларда бирлашиш, биргалашиб ҳимоя қилиш инстинкти жуда ривжланган бўлади. Аммо негадир қўлда боқилган, фан тили билан айтганда маданийлаштирилган махлуқотларда бундай ҳолат деярли кузатилмайди. Сабаби нима экан…?

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

31 Oct, 16:32


📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌹Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌹
Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.🌹
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!!

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

31 Oct, 14:39


ҚАРАБ ТУРГАН ОНАСИ БЎЛСА КЕРАК…(

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

31 Oct, 13:46


​​* * *
Бу дунё бир ажиб ердир,
муҳаббат бор, саодат йўқ.
Муҳаббатдан пайдо минг хил
жиноят бор, адолат йўқ.

Бу дунёда керак билсин
адолат излаган инсон.
Бу йўлда кўп балолар, кўп
мусибат бор, шикоят йўқ.

Адолат соҳиби вақти
ибодатда шаҳид бўлди,
Адолат қонуни шундай:
шаҳодат бор, маъният йўқ.

Неданки қиймати ҳеч бир
кафанлик этмаган жойда
Арзимас неъмат устида
рақобат бор, хазолат йўқ.

Агар инсон ўзин тупроқдан
устун билди, шайтондир,
Такаббур-чун қиёматда
мазаммат бор, шафоат йўқ.

Ҳайфсан, эй бани одам,
уйғон тез хоби ғафлатдан,
Ибодат бодасин нўш айла,
лаззат бор, касофат йўқ.

Тамоми неъмати дунё
булут мисоли фонийдир,
Ичи бўш, суръати тез, балли,
сурат бор, хасолат йўқ.

Жаннат боғини алмашма
дўзах ўти диёрига,
Бу янглиш бир тижоратдир,
хасорат бор, ғанимат йўқ.

Тилингда Аллоҳим, дейсан,
дилингга шайтон ин қурмиш,
У тил Аллоҳни зикр этса,
бўлар қалбинг зиёратгоҳ,
Санинг қалбинг фазосида
саёҳат бор, зиёрат йўқ.

Санга бир вақт бўлиб Аллоҳ
нафас этса чиқиб жонинг,
Кунинг битган бўларди, бас,
далолат бор, садоқат йўқ.

Ўтар ойлар, ўтар йиллар,
тафаккур вақтидир Элшан,
Нафаслик ожиз умрингда
ҳақорат бор, замонат йўқ.

© Элшан Хазар, Озар тилидан Беназир Муҳаммад таржимаси

@nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

31 Oct, 12:09


“Роббим! Сен билан учрашишга ҳеч нарса тайёрламаган ҳолимда умрим тугаб қолишидан қўрқаман.
Аллоҳим! Муроду мақсадим Сени рози қиладиган амаларни қилиш бўлсин, қалбимни Сени норози қиладиган ишлардан буриб қўйгин!

«اِلَهِي أَنْتَ مَقْصُودِي وَرِضَاكَ مَطْلُوبِي»
Илоҳим! Ўзингсан мақсадим, риз
оингдир матлабим.”

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

31 Oct, 12:07


Шундай ахлоқли бўлгинки;
ҳатто душманинг ҳам сен билан душман бўлганига уялсин!

Алий р.а

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

30 Oct, 17:53



Аллоҳ учун мева!

Камбағал бир инсон мева сотадиган дўконга келиб сотувчидан Аллоҳ учун мева беришини сўради. Сотувчи растадаги меваларнинг энг чириганларини бир пакетга солиб берди. Камбағал инсон пакетни очиб қараса, ҳаммаси чириган. Сўнгра қайтиб келиб чўнтагидаги барча пулни чиқариб шу пулга қанча келса шунча беришини айтди. Сотувчи пулни кўриб бир неча сара олмани бошқа бир пакетга солиб берди.

Камбағал одам дўкондан кетаётиб шундай дебди: "Эй Аллоҳим, бандаларингнинг ҳолини кўр. Сен учун десам чириганини берди. Пул берсам яхшисини берди..."

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

30 Oct, 05:26


“Илм билан сенинг орангда қариндошчилик риштаси йўқ. Илмга хизмат қилсанг(ёки амал қилсанг), сенга вафо қилади. Уни тарк қилсанг, тарк қилади”.

https://t.me/Rahimjon_Aliy

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

30 Oct, 05:04


Бомдод намозини икки лаззати бор: бири ўқиган пайтимиздаги лаззат, бири
Аллоҳнинг ҳимоя остида бўлганимиздаги лаззат.
Ҳадисларда «Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади», дейилган.
Аммо ризқ учун тонгда уйғониб, Ризқ берувчи учун бомдодга уйғонмаслик ҳақиқий маҳрумликдир.

📗”Ҳикматлар - саодатга етаклар”📌

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

24 Oct, 14:18


Ҳар бир инсон кўриши керак бўлган видео👆☝🏻
———

Дарёнинг овози карга бегона,
Дунёнинг пардози кўрга бегона.
Зар учун орингдан кечма биродар,
Ерда бор топганинг Гўрга бегона…

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

24 Oct, 14:03


​​
ЭШАК ҲАНГРАСА НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ?

Бир киши бир масжидга кирса имом одамларга маъруза қилиб турган экан, бу одам кириши билан эшитган гапи имом жамоатга караб: “Намозхон эшак ҳанграганини эшитса, намози бузилади, намозини қайта ўқийди”, деган сўз бўлибди. Ишонмай деса, имом тақволи олим киши, ишонай деса шунча пайтдан бери бу гапни ҳеч кимдан эшитмаган. Имомнинг ўзидан сўрашга ботинмай қишлоғига кетибди. Қишлоқ масжидида ўтиришганда, “биродарлар, фалон масжидда ғаройиб бир гап эшитдим, фалончи домла маъруза қилаётган эканлар, “эшак ҳанграганини эшитса намоз бузилади, намозини қайта ўқийди” деб айтдилар”, деб имомдан эшитганни айтибди.

Ҳаммалари қайғуга тушиб қолишибди: эшак ҳанграса намоз бузилса, бизни қишлоқда эшаксиз уй бўлмаса, шунча йилдан бери намоз ўқиганимизда неча марта хўроз қичқириб эшак ҳанграган, шунча йиллик ибодатимиз бекор кетдими, деб ҳасратга ботишибди. Тоқатлари тоқ бўлиб, кўнгиллари тўлмай шу масалада ҳалиги имомнинг олдига боришибди. Имом уларни ҳужрасига таклиф қилибди.

– Ҳазрат, – деб гап бошлабди келганларнинг улуғи, – эшак ҳанграганини эшитса, намоз бузиладими?

– Йўқ, ким айтди сизларга, – дебди имом.

Ҳалиги гапни қолганларга айтиб берган киши:

– Ўтган куни масжидингизга намозга кирганимда айтдингиз-ку, эшак ҳанграганини эшитса намоз бузилади, намозини қайта ўқиш керак деб...

– Ҳа, гап бу ёқда денг. Сиз маърузани бошидан эшитдингизми? – деб сўрабди имом.

– Йўқ тақсир, охирроғида келдим.

– Унда сиз гапнинг бошини эшитмабсиз, мен таяммум ҳақида гапирган эдим. Агар бир киши саҳрода кетаётган бўлса, суви халтасида бўлса-ю, халта эшагида юкланган бўлса, шу пайт эшаги қочиб кетса, бошқа ердан ҳам таҳоратга сув топилмаса, намоз вақти кириб қолса, таяммум қилиб намоз ўқийди. Агар намоз ўқиб турганда эшагини ҳанграганини эшитса, намози бузилади, чунки эшакни ҳанграши сувнинг қайтиб келганини билдиради, сувини олиб таҳорат қилиб, намозини қайта ўқийди, деган маънода айтгандим...

Қиссадан ҳисса шуки, гапнинг моҳиятини, маъносини тушунмай, боши ва охирини эшитмай, нима ҳақидалигини билмасдан қарор қабул қилиш, шошқалоқлик қилиш дуруст эмас. Бу ҳам ўзига ҳам ўзгаларга зарар ва қайғу келтиради. Ўзингиз яхши тушунмаган нарсани бировга айтишга шошилманг. Бирор масалада, айниқса ижтимоий тармоқларда қўйилаётган ҳар хил постларда кўрган ва ўқиган ҳамда эшитган ҳар бир маълумотни тўлиқ тушунишга, уни тўғри ёки нотўғрилигига тўлиқ ишонч ҳосил қилишга, бировларга етказишдан олдин шу гап дуруст ёки йўқлигига амин бўлиб кейин етказишга одатланиш кераклигини унутманг..

@nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

24 Oct, 13:32


Қуръони каримга бериладиган энг гўзал таъриф:

"Инсонлар Қуръонни қиёматгача ўзгартира олмайди, лекин у инсонлар қалбини ўзгартира олади."

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

24 Oct, 12:53


Эй ҳаётдан чарчаган, турмуш машаққатидан нолиган ёки бахтсизман деган инсон! Сенинг эҳтиёжинг олий тоифали руҳшуносга эмас Қуръонга тушаётгани хаёлингнинг бир четига келадими?!


https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

24 Oct, 06:54


#Masjidquramiz

Toshkent viloyati Bekobod tumanida joylashgan "Yangiobod" jome' masjidi qurilishiga kerak boʻlib turgan qurilish maxsulotlari;


1) Truba 600 lik 5 ta 6 m;1sm
2) Profnastil
3) Ugolnik

Masjidga yordam qilishni istaganlar ushbu mahsulotlarni masjidga olib borishlari yoki imkoniga qarab masjid uchun ochilgan karta raqamiga pul o'tkazishlari mumkun.

Uzcard:

5614681622625659
Obidov V nomida.

5614681627018645
Bekokov Sh nomida

Murojaat uchun👇
@Murodjon_5599

👉 https://t.me/Yangioboduzb

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

24 Oct, 04:48


Илм толиблари уч хилдир:
1. Ўзидан жаҳолат иллатини кетказиш мақсадида илм талаб қилувчи.
2. Одамларга кўриниш, машҳур бўлиш мақсадида илм талаб қилувчи.
3. У билан мол-дунё топиш мақсадида илм талаб қилувчи.

Биринчиси яқин бўл, иккинчисидан узоқлаш ва учинчисига алданишдан эҳтиёт бўл, чунки у турли ўринларда, турли рангларда товланади.

“Адабуд дуня вад дийн” асаридан.

📗”Ҳикматлар - саодатга етаклар”📌

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

24 Oct, 04:25


Илм олмасангиз илмлига қараганда кўпроқ чарчайсиз!

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

24 Oct, 01:59


Ҳар қаҳат, очликнинг бордир адоғи,
Пурхўрлик, маишат – киборлар доғи.
Очликдан ўлганнинг саноғи бордир,
Тўқликдан ўлганнинг йўқдир саноғи!..


Мирзо КЕНЖАБЕК

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

24 Oct, 01:53


Мавлоно Шамс Табризий

МУҲАББАТНИНГ 40 ЙЎРИҒИ

БИРИНЧИ ҚОИДА
ИККИНЧИ ҚОИДА
УЧИНЧИ ҚОИДА
ТЎРТИНЧИ ҚОИДА
БЕШИНЧИ ҚОИДА
ОЛТИНЧИ ҚОИДА
ЕТТИНЧИ ҚОИДА
САККИЗИНЧИ ҚОИДА
ТЎҚҚИЗИНЧИ ҚОИДА
ЎНИНЧИ ҚОИДА
ЎН БИРИНЧИ ҚОИДА
ЎН ИККИНЧИ ҚОИДА
ЎН УЧИНЧИ ҚОИДА
ЎН ТЎРТИНЧИ ҚОИДА
ЎН БЕШИНЧИ ҚОИДА

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

24 Oct, 01:50


#раббонийликни_англаш

Каналимизда бериб борилаётган авлиёлар султони, ғавсул аъзам Шайх Абдулқодир Жийлоний ҳазратларининг “Раббонийликни англаш” китобларининг аудио шаклини баҳоли қудрат тинглаб борилса, руҳиятимизга жуда катта қувват беради. Иложи борича ҳар бир мажлисни камида 3 мартадан тинглаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Авлиёларни Аллоҳ гапиртиради. Шу сабаб уларнинг сўзлари таъсирли, қалбни тирилтирувчи, уйғотувчидир!

МУҚАДДИМА
МУҚАДДИМА 2-қисм
1-МАЖЛИС
2-МАЖЛИС
3-МАЖЛИС
4-МАЖЛИС
5- МАЖЛИС
6-МАЖЛИС
7-МАЖЛИС
8-МАЖЛИС
9-МАЖЛИС
10-МАЖЛИС
11-МАЖЛИС

https://t.me/rahimjon_aliy

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

23 Oct, 16:44


Ё Аллоҳ! Буни пишириш учун танада юрак бўлмаслиги керак!
Балиқ менга ёқади. Аммо сотувчи тирик балиқни бошига тўқмоқ билан уриб ўлдиради. Шунинг учун балиқни танлаганимдан кейин тозалаб бўлгунча узоқроққа бориб тураман🥹

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

23 Oct, 13:40


Сиз намозларингизни вақтида ўқимай қазо қилишингизнинг сабабини ишингиздан, шароитингиздан деб ўйлаяпсиз а?
…Балки, Аллоҳ сизни Ўз ҳузурида кўришни истамаётгандир…

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

23 Oct, 03:58


Баъзи ўлимлар баъзи тирикликдан шарафлироқ бўлади!

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

23 Oct, 03:25


Икки фасл учрашуви…

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

23 Oct, 01:41


Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ шундай дуо қилардилар:
“Аллоҳим, тайин этган қазоинг билан мени рози қилгин ва қадарингда менга барака ато эт. Токи Сен мен учун кечиктирган нарсанг тезлашишини яхши кўрмайин ва тезлаштирган нарсангни кечикишини истамайин”.

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

22 Oct, 16:33


ТУРФА ИНСОНЛАР…
***
Унинг қорни нонга тўймай ўтиб кетди...
Вафотидан кейин унга "атаб" дошқозонларда ошлар дамланди.

***
Унинг эгни юпин эди, қишда киядиган тузукроқ либоси йўқ эди...
Вафотидан кейин қабри устига қимматбаҳо мармар ўрнатиб қўйишди.

***
У бир оғиз ширин сўзга муҳтож эди... Вафотидан кейин қабр тошига "қайноқ", "меҳрга тўла" жумлалар битиб қўйилди.

***
У бир оят бўлсаям Қуръон ўқимай, тили зикрга, калимага келмай ўтиб кетди...
Вафотидан кейин ҳаққига Қуръон хатм қилишди.

***
У очиқ кийинарди, ҳатто миллий рўмол ҳам ўрамасди...
Ўлганидан кейин уни ўраб қўйишди: ювиб, кафанлашди.

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

22 Oct, 08:07


​​🏻ТАҚИЛЛАТИШИНГ МУҲИММАС, АЙНАН ҚАЕРНИ ТАҚИЛЛАТИШИНГ МУҲИМ

Нефть ташийдиган катта танкер денгизнинг ўртасида бузилиб қолади. Кеманинг эгалари энг моҳир муҳандисларни олиб келишади. Аммо фойда бермайди. Кема қимирламас эди. Шунда бир киши бир қари, тажрибали муҳандис борлигини айтади. Унинг бунақа кемаларни тузатишда тажрибаси катта экан. Кема соҳиблари у билан алоқага чиқишади. Қари муҳандис дарров етиб келади. Муҳандис кеманинг мотори олдига бориб уёқ-буёғини ушлаб кўра бошлайди. Кейин асбоблари турадиган саватдан битта болғачани олади. Болғача билан моторнинг бир жойига бир марта уради. Кейин кеманинг моторини ишга туришларини айтади. Танкернинг мотори соат каби ишлай бошлайди. Кемадагилар ҳайратда қолишади. Қари муҳандисдан меҳнат ҳаққи қанча бўлишини сўрашганда уста 10000 доллар сўрайди. Шунда кема соҳиблари қари муҳандисга: 10000 доллар кўп пул-ку! Битта тақиллатганга ҳам шунча пул оласизми?!, дейишади. Ундан бунча маблағни нима учун сўраётганини қоғозга ёзиб беришини талаб қилишади. Қари муҳандис қоғозга шундай деб ёзади:
“Тақиллатишнинг нархи 1 доллар. Қаерни тақиллатишни билишнинг баҳоси 9999 доллар!”.

Абдулқодир Полвонов

@Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

22 Oct, 01:12


Қайдан билсин муҳаббат қадрин,
Муҳаббатда туғилмаганлар…

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

22 Oct, 01:10


ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР!

1. Китоб ўқишни одат қилган шахслар телевизор экранидан нари кетмайдиган кишиларни бошқара олишади.
2. Қанча кўп китоб ўқисанг, бировларга шунча кам тақлид қиласан.
3. Одамлар икки тоифага, хусусан: китоб ўқийдиганлар ва китоб ўқийдиганларнинг оғзига қараб юрадиганларга бўлинади.
4. Киши ақлли бўлиб қолиши учун 10 та китоб кифоя. Ўша ўнтани топиш учун эса минглаб китобларни ўқиб чиқиши керак бўлади.
5. Ўрта ҳол инсонларнинг уйида катта телевизори бор. Бойларнинг уйида эса, катта кутубхона (тушунган тушунди)

https://t.me/Nasibam29

📚📚ИЙМОН МАНЗИЛИ ( ЭСЛАТМА)🖥

21 Oct, 13:59


ҚОЗОҚ БИРОДАРЛАРИМИЗДАН АЖОЙИБ РОЛИК:
"Америкадан келіп, екі қазаққа аудармашы болдым🥹"
(Мен Америкадан келиб иккита қозоққа таржимон бўлдим🥹)
Миллатнинг илдизига тушган қуртлар учун тарсаки бўлибди
!

https://t.me/Nasibam29