Ma'rifat_un Nafs @muz_dalifaa Channel on Telegram

Ma'rifat_un Nafs

@muz_dalifaa


Группа аёллар учун✔️эркаклар ёзмасин
Стресc ва тушкунлик ҳолатидан чиқиб кета олмаётган, руҳий мададга эҳтиёжи бор опа-сингилларимизга холис Аллоҳ учун Ўзи қодир қилганча ёрдам берaмиз.
https://www.facebook.com/MuzDalifa777

Ma'rifat_un Nafs (Uzbek)

🌟 Ma'rifat_un Nafs Telegram kanali 🌟nnBu kanal, @muz_dalifaa tomonidan yaratilgan va aёllar uchun mo'ljallangan. Bu kanalda erkaklar uchun yozish imkoniyatga ega bo'lsa-da, ayollar ham tashrif buyurlar. Kanalda muhabbat, ruhiy madad, stressdan qutulish, va odamlarning o'zlarini tanish uchun yo'riqlar mavjud

MuzDalifa777 kanali orqali ko'rish mumkin. Buning orqali, Alloh uchun so'zlash va yordam olish imkoniyati bor. Ayni paytda, kanalda xolos Alloh uchun yordam bermoqda

Bu kanal orqali, o'zingizni taraqqiy etish va ruhingizni qutqarishga intilish imkoniyatiga ega bo'lishingiz mumkin. Azo bo'lib ulaning va bu foydali kanaldan o'z foydalanishni boshlang! ✨🌙

Ma'rifat_un Nafs

27 Jan, 04:03


Abdukarim Mirzayev ✍🏻🫀

Ma'rifat_un Nafs

26 Jan, 06:13


Ҳасадчининг ҳасадига сабр қилгин,
Албатта сенинг сабринг уни ўлдиради.

Билки, олов ёндиришга ҳеч нима топа олмаса,
Албатта ўзидан бошлаб ейишни бошлайди.


Ибн Мўътазз.

Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳасаддан сақланинг! Чунки ҳасад яхшиликларни худди олов ўтинни егандек, еб юборади», дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳасадни худди зарарли оловга ўхшатмоқдалар. Ёнғин чиққан ерда олов ҳамма нарсани еб битирганидек, ҳасад ҳам аввало ҳасадчининг ичини куйдиради. Кейин аста аланга олиб, йўлида нима яхшилик бўлса, ҳаммасини куйдириб битиради.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

26 Jan, 02:15


#duo_sunnat_bemor_shifo

ТУРЛИ КАСАЛЛИК ВА БАЛОЛАРДАН ПАНОҲ СЎРАШ

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ وَالْجُنُونِ وَالْجُذَامِ وَمِنْ سَيِّئِ الْأَسْقَامِ

Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъузу бика минал бароси вал жунууни вал жузоми ва мин саййиьил асқоми.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон касалликлардан паноҳ тилайман (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

25 Jan, 18:41


Билармидингиз?

Ейилган жуфт сонли хурмо инсон организмида шакарга айланади. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хурмони тоқ сонда ейишни тавсия қилганлар. Тоқ сонда ейилган хурмо организмда углеводга айланади.
Субҳаналлоҳ!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

25 Jan, 09:02


​​ТАВАККУЛНИНГ МУКОФОТИ

Фиръавннинг аҳлидан бўлган бир мўмин киши Аллоҳга таваккул қилиб шундай дейди:

«Мен ўз ишимни Аллоҳга топширурман. Зеро, Аллоҳ бандаларини кўриб турувчидир»¹.

Аллоҳ таоло унинг бу таваккулини гўзал мукофотлади; Уни Фиръавнинг ёмонлигидан қутқарди ва Қиёматгача тиловат қилинадиган Қуръони каримга муҳрлаб қўйди:

«Бас, Аллоҳ у (иймон келтирган киши)ни уларнинг ёмон макрларидан сақлади ва Фиръавн аҳлини ёмон азоб ўраб олди»².

Аллоҳ таолога таваккул қилиш банда учун энг олий мақом ҳисобланади. Бунга икки сабаб бор:
Биринчиси: Банда Аллоҳ таолонинг муҳаббатига эришади:
«Аллоҳга таваккул қилинг, зеро, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар»³.

Иккинчиси: Бандага Аллоҳ таолонинг ҳимояси кафолатланади:
«Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилар»⁴.

¹ Ғофир сураси, 44-оят
² Ғофир сураси, 45-оят
³ Оли Имрон сураси, 159-оят
⁴ Талоқ сураси, 3-оят

«Ҳикматлар чашмаси»дан


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

25 Jan, 02:22


#ҳикмат

- Гапирганда одобга риоя қилиш ақлнинг мевасидир.
- Очкўзда ҳаё йўқдир.
- Ўзгалардан ибратлана олган киши бахтлидир.
- Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсасидир.
- Ҳақикий ёмонлик ёмон айбларни ўзида мужассам қилувчидир.
- Кишининг ростгўйлиги унинг нажотидир.

«Унваанул байан» китобидан

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

24 Jan, 15:54


Намозим қабул бўляптими ёки йўқми?

Ҳиндистон уламоларидан Имдодуллоҳ Маккий ҳузурларига бир киши келиб, шикоят қилди:
— Неча йиллардан бери намоз ўқийман. Лекин намозим қабул бўляптими-йўқми, шуни билмай, изтиробдаман…
Шунда Ҳазрат Имдодуллоҳ Маккий барчамизни кўнглимизни кўтарадиган жавоб берган эканлар:
— Эрталаб бомдод намозини ўқидингизми?
— Ҳа, ўқидим.
— Сўнг пешинни ўқидингизми?
— Ҳа, ўқидим.
— Агар Аллоҳ таоло намозингизни қабул қилмаганида, сизга кейинги намозни ўқишга тавфиқ бермасди. Намозингиз давомий бўляптими, демак, Аллоҳ ибодатингизни қабул қиляпти. Агар қабул қилмаганида кейинги намозга етказмасди…

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

24 Jan, 09:51


​ТАСБЕҲ ИШЛАТИШ БИДЪАТМИ?

САВОЛ: «Ҳазрат пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида тасбеҳ бўлмаган, тасбеҳ кейинчалик қўлланган «бидъат» дейишади. Шунга нима дейсиз?»

Жавоб: Тасбеҳ – бидъат эмас. Ҳазрат пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ҳам тасбеҳ бор эди. Хурмо данакларидан, майда тошчалардан тасбеҳ ўрнида фойдаланишарди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир ипни бир-бирига тугиб чиққанлар. У кишининг икки минг тугунли тасбеҳлари бор эди! Тасбеҳни бидъат дейиш нотўғри, чунки, динда бўлмаган нарсаларга бидъат, яъни, янгилик дейилади!

Юқорида айтилган хурмо данаклари, майда тошчалар, ип тугунлари саҳобаи киромлар томонидан тасбеҳларни ва зикрларни санаш мақсадида фойдаланган воситалардир.

Ҳазрат пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ҳам бармоқ билан санаганлар. Бу ҳам бир тасбеҳ. Ўн тўрт бўғин ўнг қўлда, ўн тўрт бўғин чап қўлда, жами 28 бўғин. Бунга 5 ни қўшсак, 33 та бўлади, аммо 100 гача, 1000 гача бармоқлар билан санашда адашасиз. Шунинг учун тасбеҳлардан фойдаланасиз.

Ҳазрат пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Ҳоний розияллоҳу анҳога «ҳар куни 100 марта «Лаа илаҳа иллаллоҳ» дегин» деб айтганлар. Умматларига «ҳар куни 100 марта «астағфируллоҳ» ни айтинглар, мен ҳам айтаман», – деганлар.

Энди бу 100 мартани адаштирмаслик учун инсоннинг имконида 100 бўғинли бир нарсанинг бўлишига нима зарурият бор? Зарурият шуки, бу суннат амалнинг гўзал бир шаклда бажарилиши учун воситадир. Етмиш тўққиз, саксон... деб саноғу ҳисобга машғул бўлмасдан тасбеҳ билан санасангиз, диққатингиз кўпроқ зикрда бўлади? Ҳисобда адашмайин десанг фикринг чалғийди. Бутун диққат-эътиборни зикрга беришда тасбеҳнинг бизга фойдаси кўп. Шу сабабли ҳам тасбеҳ – бидъат эмас.

"Ислом ва ахлоқ" китобидан олинди

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

24 Jan, 02:18


Жумада бир соат борки, унда банда нима дуо қилса ижобат бўлади. Бугунги кун дуоларингиз ижобатига етказсин.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Менга саловот айтиш билан ғамлар кетиб, хожатлар битиб, гуноҳлар ўчирилиб, даражалар кўтарилар, деганлар.

Энг катта орзуингиз бўлган ~ Каъбага Сизни етказсин Аллоҳ.
Ҳозирча эса,,,
КАЪБА қалбингизни энг тўрисида яшасин...

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг...


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

23 Jan, 18:45


Cехр, Жин тегиши, кўз тегишига қарши жуда кучли Руқия...🎧

Ma'rifat_un Nafs

23 Jan, 03:42


​​#ТАФАККУР

Аллоҳ яратган қонуният

– Ҳеч бир эшак отлар уюрига етакчи бўлишга уринмайди;
– Ҳеч бир қўнғиз асалариларга бол йиғишдан ваъз ўқимайди;
– Ҳеч бир тошбақа сиртлонларнинг тез чопиш салоҳиятини муҳокама қилмайди;
– Ҳеч бир капалак ўзини чумолилардан кўра меҳнаткаш ҳисоблаб, лоф урмайди;
– Ҳеч бир ит арслонга ақл ўргатмайди;
– Ҳеч бир дарахт ўз мевасини ўзи емайди;
– Ҳеч бир гул ўзи учун ифор сочмайди;
– Ҳеч бир гиёҳ ўзи ўсган ернинг нобоплигидан шикоят қилмайди...
Одамлар орасида эса ҳамма нарса пала-партиш, Ҳеч ким ўз ўрнида эмас:
– номуссизлар иффатлиларга ахлоқдан ўгит беради;
– мияси тузукроқ ишламайдиган одамлар оқилларга бош бўлиш ҳаракатида;
– ўғрилар тўғриларга адолатдан баҳс этади;
– ёлғончилар ҳақгўйларга ҳақиқатдан ваъз ўқийди;
– омилар зиёлиларга ақл ўргатади;
– билмайдиганлар билгичларни пойгакда қолдиради;
– Ҳеч нарса яратмаганлар яратилганларга хўжайинлик қилади...

Ахир улар самовот ва ер мулклари ҳақида, Аллоҳ яратган нарсалар тўғрисида ва ажаллари яқинлашиб қолган бўлиши мумкинлиги хусусида ўйламайдиларми?”.
(“Аъроф” сураси, 185-оят).

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

22 Jan, 02:14


КЎЗ ЁШ ВА ЙИҒЛАШ

وَ تَضۡحَکُوۡنَ  وَ لَا  تَبۡکُوۡنَ
Ва куласизлар-у, йиғламайсизларми?  (Нажм 60 оят)
  Ҳадиси қудсийда: "Сенинг Аллоҳдан қўрқиб бир томчи кўз ёш тўкишинг, албатта, минг динор садақа қилишингдан ҳам менга севимлидир"   (Рухул баён 3/476)
  Жаноби пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам тишларининг оқи зўрға кўринар даражада табассум қилганлар. Қахқаха отиб асло кулмаганлар. "Агар сизлар мен билганимни билганларигизда, оз кулар ва кўп йиғлар эдингизлар"
(Доримий «Сунан» 2619)

Halovatuz

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

21 Jan, 18:00


#Ибрат
Иффат ва ҳаё...

Бир ҳукмдор хизматчисининг хотинига хуштор бўлди.
Хизматчини бир баҳона билан сафарга жўнатди.
Шомдан сўнг хотинни хобхонасига чорлади ва “Барча эшикларни
ёп”,-деб амр қилди.
Хотин амрни бажарди.
Ҳукмдор “Эшикларни беркитдингми?”-деб сўради.
“Уй эшикларини маҳкамлаб ёпдим, лекин ҳарчанд уринмай,
бир эшикни беркита олмадим”,-деди хотин.
— “Қайси эшикни айтяпсан?”-деб ажабланди ҳукмдор.
—“Ҳаё ва иффат эшикларини”,-деб жавоб берди хотин.
Ҳукмдор бу жавобдан уялди.
Ундаги ҳаё ҳам уйғониб, хотиндан узр сўради.
Ҳа, дунёвий қонун таъқиқламаганни иффату ҳаё таъқиқлайди.

Бу ривоят Қудсий ҳадисни ёдга солади:
— “Эй Одам фарзанди!-дейди Аллоҳ  биз –бандаларга хитобан.
— Албатта, соч-ва соқолинг оқи Менинг нуримдандир. Мен нуримни ўз дўзахим оловида куйдиргани ҳаё қиламан. Шундай экан, сен ҳам Мендан ҳаё қилгин”.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Ҳаё иймон шохчаларидан биридир”,-деганлар.
Зийраклик билан кузатсак, ҳар бир одамда ўзига яраша уят бўлади. Ўғри ҳам, фоҳиша ҳам уятни ўзича тушунади. Лекин ҳаё фақат иймонли қалбда бўлади. Шуни фарқламоқ лозим.
“Ақл ва ҳаё ажралмас дўстдир,-дейилади...
“Калила ва Димна” асарида.

— Бири йўқолса, иккинчисини ҳам топиб бўлмайди”. Зеро, уятдан қизарган юз қора қалбдан яхшироқдир. Шарму ҳаё ниқобидаги чеҳра қутида сақланган қимматбаҳо гавҳарга ўхшайди.
Келинпошша, сиз бу ва бу каби ривоят ҳамда ҳикоятларни кўп эшитгандирсиз ё ўқигандирсиз. Шундай бўлса, баён қилганимиз сиз учун бир такрорлаш, бошқалар учун эса янгиликдир.
Суюкли келинпошша!
Аллоҳ таоло сизни пок ва шарафли исломий фитратда яратди.
Бу билан энг юксак шараф эгаси ҳисобланасиз. Эртанинг онаси, келажак наслнинг тираги ва муаллимаси бўлмиш сизнинг зиммангизда кўп масъулият мавжуд. Шулардан бири иффат ва ҳаё фазилатига эга бўлиш ҳамда қадрлаш, эҳтиётлаш бурчидир. Ким табиатан хунук бўлса, уни ҳеч ким айбламайди. Аммо иффати ва ҳаёси хунук бўлса, жамият ундан юз ўгиради. Фақат ўзигина лаънатланмайди, ўтган насабию туғилажак наслига ҳам нафрат ёғилади. Бугун “бу беҳаё фалончининг қизи”,-деб маломат қилсалар, эртага “бу иффатсиз хотин фалончининг онаси”,-деб фарзандингизни ҳам хижолат қилаверадилар.
Демак, ҳаёли бўлиш ё бўлмаслик билан насабу наслингизга ё шараф келтирасиз ё лаънат. Шу боис мазкур фазилат ҳақида кундалик дафтарингизга айрим фикрларни ёзиб қўйсангиз, вақти-вақти билан кўз ташлаб турсангиз зарар қилмас. Фарзанд тарбиясини айнан ҳаё тарбиясидан бошласангиз, нур аланнур бўлажак...

Тохир Маликнинг "Келинлар дафтарига" китобидан.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

21 Jan, 01:53


Қус ибн Саъида ўғлига насиҳат қилиб шундай деган:
"Банд одам билан маслаҳат қилма, гарчи у ақлли бўлса ҳам. Оч одам билан маслаҳат қилма, гарчи у фаросатли бўлса ҳам. Қўрқувга тушган одам билан маслаҳат қилма, гарчи у насиҳатчи бўлса ҳам. Ғамга ботган одам билан маслаҳат қилма, гарчи у доно бўлса ҳам. Чунки бандчилик, очлик, қўрқув ва ғам ақлни тўлақонли ишлашидан тўсади, бу ҳолатдан тўғри фикр ёки аниқ хулоса чиқмайди".

Ниҳоятул аруб фи фунунил адаб (Ан-Нувайрий)

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

19 Jan, 11:11


​​​​—  Эй туғмаётган бепушт аёл, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй оила қуриши кечикаётган синглим, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй ҳожатманд киши, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!


... Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос...
Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан...

... Бунинг ҳеч қандай ҚИЙИН жойи йўқ...
Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга «ОШИҚ» бўлиб қолади
...

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

19 Jan, 03:13


37 Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят : Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Парвардигорлари Аллоҳ таборака ва таолодан ривоят қилиб дедилар:

"Аллоҳ таоло яхшиликларни ҳам, ёмонликларни ҳам ёзди, сўнгра шуни баён қилиб берди: ким бир яхшиликни кўнглига тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ таоло ўз ҳузурида уни комил яхшилик сифатида ёзиб қўяди.

Агар бир яхшиликни кўнглига тугиб, уни амалга ҳам оширса, Аллоҳ таоло уни ўз ҳузурида ўн ҳасанадан етти юз баробаргача – беҳад зиёдалар билан ёзиб қўяди. Агар банда бир ёмонликни кўнглига тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ таоло ўз ҳузурида уни комил яхшилик сифатида ёзиб қўяди.

Агар бир ёмонликни кўнглига тугиб, уни амалга оширса, Аллоҳ таоло уни битта ёмонлик сифатида ёзиб қўяди".
(Бухорий ва Муслим ривоятлари).
qiriqhadis

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

19 Jan, 02:54


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

ХАЙРЛИ ТОНГ

Юнус алайҳиссаломнинг дуоси:

لَّا إِلَهَ إِلَّا أَنتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

Ўқилиши: "Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн".
Маъноси: "Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим".
(Анбиё сураси, 87-оят)

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

18 Jan, 18:33


🔘 Ramazon kundaligi 35.000 so‘mdan

Ma'rifat_un Nafs

18 Jan, 17:09


Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ деди:

"Илм талаб қилиш энг афзал яхшиликлардандир. Яхшиликлар эса ёмонликларни кетказади. Демак, Аллоҳнинг юзи учун илм талаб қилиш олдин қилган гуноҳларга каффорот бўлади'.

("Мифтаҳу дору ас-саодат", 1/212)

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

17 Jan, 06:05


#Намознинг_фазилатлари
Намоз хатоларни ўчириб юборади

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нима деб ўйлайсизлар, бирортангизнинг эшиги олдидан ариқ оқиб ўтса, ўша ариқда ҳар куни беш марта ювинса, унда бирон кир жой қоладими?» дедилар. «Йўқ, асло кир қолмайди», дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Худди шунингдек, Аллоҳ таоло ушбу беш маҳал намоз билан кичик гуноҳларни кечириб юборади», дедилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Катта гуноҳлар кечирилиши учун эса тавба қилиш шарт.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Беш маҳал намоз ҳам, иккита жума намози ҳам (бир ривоятда икки Рамазон ҳам) ораларидаги гуноҳларга каффоратдир, фақатгина гуноҳи кабиралардан узоқ бўлинса» (Имом Муслим ва Термизий ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ таолонинг ҳар бир намоз вақтида нидо қилиб турадиган фариштаси бор. У фаришта: «Эй одам боласи, туриб, сизлар учун ёндирилган оловни ўчиринглар», деб нидо қилади» (Имом Табароний ривояти).
Бу ердаги оловдан мақсад гуноҳлар бўлиб, бу нидони «туриб, гуноҳларингизни ўчиринглар», деб тушуниш керак.

Абу Муслим Саълабийдан ривоят қилинади: «Абу Умома розияллоҳу анҳунинг ҳузурига кирдим. У масжидда экан. Унга: «Эй Абу Умома, бир киши менга сенинг номингдан бир ҳадис айтди, сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким яхшилаб, мукаммал таҳорат қилса: икки қўлини ювса, юзини ювса, бошига ва қулоғига масҳ тортса, сўнгра фарз намозига турса, Аллоҳ таоло унинг ўша куни оёғи билан юриб қилган, қўли билан қилган, қулоғи билан эшитиб, кўзи билан қараб қилган, қалби билан қилган гуноҳларини кечириб юборади» деганларини эшитган экансан», дедим. Абу Умома: «Аллоҳга қасамки, мен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир неча марта эшитганман!» деди» (Имом Аҳмад ривояти).

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир намоз олдидагининг (яъни намозхоннинг) гуноҳларини кечириб юборади», дер эдилар (Ҳайсамий ривояти).

“Энг шарафли уммат” китобидан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

17 Jan, 00:51


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳим дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, руҳимизга хотиржамлик  берсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик ато этсин!

Муборак Жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин!

Каҳф сурасини ўқишни унутманг!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

16 Jan, 18:28


Arab tilini boshlayman deb boshlay olmayotganlar diqqatiga❗️

Ma'rifat_un Nafs

16 Jan, 09:44


ИНСОН БЎЛ, ИНСОН!

Бир киши катта шаҳарга борди. Бозорни айланиб юриб, атторлик дўконига кирди. Турфа муаттар ҳидлардан боши айланиб, кўзи тиниб, ҳушидан кетди. Халқ ҳушсиз одамнинг бошида тўпланди. Баъзилари қўлларини уқалар, баъзилари эса ўткир ҳидли нарсаларни юзига сепиб, уни ўзига келтирмоқчи бўларди. Лекин у киши асло ўзига келмасди.

Чорасиз қолганлар: “У одам ким ўзи, бу яқин орада қариндош-уруғи борми?” деб суриштира бошладилар. Лекин бирор киши уни танимас, ҳеч ким “Бу менинг қариндошим”, деб яқинига келмас эди.

Оқшом пайти у ердан ўтаётган теричилардан бири ҳушсиз ётган одамни таниди ва уни ўраб олган халққа:
– Зинҳор унинг юзига хушбўй нарсалар сепа кўрманг. Мен унинг хасталиги сирини биламан. Сизлар ундан узоқроқ туринг – мен ҳозир унинг дардига даво бўладиган дорини олиб келаман, – деди ва воқеа жойидан шошилинч узоқлашди.

У одам бир харобага кирди ва у ердан бир оз гўнг олиб, ортига қайтди. Ҳушсиз ётган одамга ўша гўнгни ҳидлатган эди, бу одам кўзини очди. Воажаб! Сал ўтмай ўрнидан туриб, гўнг келтирган киши билан у ердан узоқлашди.

У одам ҳам теричи эди. Узоқ йиллардан бери бадбўй ҳидлар ичида ишлаб, уларга ўрганиб қолган, аттор дўконидаги хушбўй ҳидлар эса уни ҳушидан кеткизган эди.

"Қўнғиз гўнг титкилагани учун ҳам хушбўй ҳидлардан қочади... Унинг насибаси худди шу инсон кўнглини беҳузур қилувчи ёқимсиз ҳидлардир. Чунки у шунга ўрганган – чорва ҳидлари жони танига сингиб кетган.

Ақлли кишилар ҳам ақлсизларни тўғри йўлга солиш учун уларга ҳикматли сўзлар билан насиҳат қиладилар, хушбўй ҳидлар билан тарбия қилмоқчи бўладилар. Кимга хушбўй ҳидли нарсалар ёрдам бермаса, демак, бундай одам бадбўй ҳидларга ўргангандир.
Сен ҳам яхшиликдан, нурдан насибангни ол. Бурнингни гўнгга тиқиб, қўнғизга айланиб қолма”. Инсон бўл, инсон!

Мавлоно

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

15 Jan, 06:23


ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИШ КЕРАК?

Раббингиз деди: «Менга дуо қилинглар (сўранглар), Мен сизларга ижобат қилурман (дуоларингизни қабул этурман) (Ғофир (Муъмин) сураси, 60-оят).

🤲 Хорлик билан дуо қилинглар, Мен ортиқлик билан ижобат қиламан,

Ихлос билан дуо қилинглар, Мен халос этиш билан ижобат қиламан,

Ғафлатсиз ҳолда дуо қилинглар, муҳлатсиз ҳолда (тез) қабул қиламан,

Саждалар билан дуо қилинглар, Мен лутфу карам билан ижобат қиламан.

Танглик ва кенгликда – қайғу ва шодлик вақтида дуо қилинглар, сизларга ижобат қилиб, ҳамма балоларни сизлардан кетказаман,

Сизлар бандалик ҳолида дуо қилинглар, Мен Рабблик ҳолимда ижобат қиламан!

Намозлардан кейин дуо қилинглар, сизлардан офатларни кетказаман;

Қуллар дуоси билан дуо қилинглар, Мен зиёдалик билан ижобат қиламан;

Таваккул билан дуо қилинглар, кифоя қилиш билан ижобат қиламан;

Сизлар пардасиз ҳолда дуо қилинглар, Мен Раббга лойиқ ҳолда ижобат қиламан.

Қўрқув ва умид билан дуо қилинглар, Мен ато ва инъом билан ижобат қиламан;

Сизлар нотавон ҳолда дуо қилинглар, Мен омонлик бериш билан ижобат қиламан.

Менга музтарлик – ночор-ноиложлик ҳолида дуо қилинглар, Мен зарарни кетказувчи сабаблар билан ижобат қиламан;

Узр сўраш билан дуо қилинглар, Мен мағфират билан ижобат қиламан.

Менга гўзал исмларим билан дуо қилинглар, улуғ атолар билан ижобат қиламан, бу эса Мавлога эришишдир.

Менга изтирор билан (зарурат ҳолида) дуо қилинглар, Мен ифтихор билан ижобат қиламан.

Менга муҳаббат билан дуо қилинглар, Мен валоят (дўстлик) билан ижобат қиламан.

Менга мўл-кўлчилик вақтида дуо қилинглар, Мен сизларга ташвишли вақтларда ижобат қиламан;

Менга дуо қилинглар, яъни итоат қилинглар, сизларга ажр бераман.

“Баҳрул-маҳабба”дан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

15 Jan, 03:29


Агар сизга бир инсон яхшилик қилишингиздан олдин раҳмат айтса, унинг орзусини рўёбга чиқаринг, шунда унинг бошлаган ишини охирига етказиб қўйган бўласиз.

Изоҳ. Агар кимдир сиздан умидвор бўлиб, ҳали қилмаган ишингиз учун раҳмат айтса, умидини сўндирманг, истагини бажо қилинг. Шунда раҳмат билан бошланган иш раҳмат билан нихоясига етган бўлади. Сизга ҳожати тушган одамнинг олдиндан билдирган миннатдорчилиги сиз билан унинг ўртасида умумий хайрни пайдо қилади. У сабаб бошланган хайрни энди тўла-тўкис қилиб қўйиш энди сизнинг зиммангизда!

“Унвонул баён”дан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

14 Jan, 11:48


​Умр ҳаммага бир марта берилади

Умримизнинг учдан бир қисми ухлаш билан ўтади. Уйқу инсонга бир тарафдан яхши дам олиб, навбатдаги кун фаол ишлашига ёрдам берса, иккинчи томондан у вақтнинг кушандаси ҳамдир. Кўпчилик уйқуга тўйиш учун кўп ухлаш керак, деб ўйлайди. Аслида уйқуга тўйиш учун меъёрида ва асосийси, тўғри ухлашнинг ўзи кифоя. Аксинча, кўп ухлаш кейинчалик юрак хасталигининг сабабчиси бўлиши мумкин. Чунки инсон ухлаганида маълум вақт ўтгандан сўнг юракни уриши бир неча мартага қисқариши аниқланган. Менинг тажрибаларим давомида 3 соатда уйқуга тўйиш ҳолатлари кузатилган. Агар ўн йил давомида ҳар куни 2 соатдан уйқудан тежаб, бошқа бир фойдали ишни қилсангиз, ҳаётингизни анча яхши тарафга ўзгартира олган бўласиз.                                                                                                 
Умр ҳаммага бир марта берилади, бу қимматли умримизни беҳуда ухлаш учун сарфламасдан, унинг баракали бўлишини таъминлайлик. Ўз вақтида ётиб-туриш, нафақат уйқуга, балки соғлигингизни асрашга ҳам катта ёрдам беради.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

14 Jan, 02:16


#ҳайрат

Сиси ўз ёрдамчиларининг биридан сўради:
- «Мен зўрманми ёки Носирми?»
Ёрдамчиси:
- «Албатта сиз зўрсиз. Чунки, Носир Исроилдан қўрқарди. Сиз эса қўрқмайсиз».

Жавобдан хурсанд бўлган Сиси яна сўради:
- «Мен зўрманми ёки Анвар Садатми?»

Ёрдамчиси:
- “Сиз зўрсиз. Анвар Садат “Ихвонул муслимийн«дан қўрқарди, сиз эса қўрқмайсиз»

Сиси бу жавобдан янаям ғурурланиб, энди бироз жиддий саволга ўтди:
- Айтчи, Умар (розияллоҳу анҳу) зўрми, менми?

Ёрдамчиси: «Албатта, сиз зўрсиз. Чунки, Умар розияллоҳу анҳу Аллоҳдан қўрқарди. Сиз Ундан ҳам қўрқмайсиз»....

Менимча мен ўқиган мингдан ортиқ ҳикоялар ичида тарозиларимни сидириб юборганлардан бири шу ҳикоя бўлса керак.Шунчаки ўқиб тафаккур қилиш керак.

Ҳикоя “#insights“ каналидан олинди.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

13 Jan, 13:42


​​ТЕЛЕФОН Ё ҲЕЛЛФОН?
ёхуд ихлоссиз ибодат.

Масжидул-Ҳарамда намоз ўқияпмиз. Намоз асносида бир араб йигитнинг телефони жиринглаб қолди... Телефон билан бирга қалби ҳам типирчилади-ёв... Телефонда мусиқа чалинса намоз ўқиётганларнинг  намози бузулади... Чунки хаёллар бўлинади...
Йигит намоз ичида қўлини чўнтагига солди. Телефонини чиқариб, оғзига яқинлаштириб: "усоллий" (Намоз ўқияпман), деди. Сўнг яна телефонини чўнтагига қайтариб солиб қўйди.
Унинг намози нима бўлди энди!!!

Каъбатуллоҳнинг эшиги олдида одамлар тик туриб йиғламоқдалар... Дуолар қилишмоқда... Тўсатдан бир йигитнинг телефони жиринглаб қолди... Телефонда ҳиндча мусиқа чалинаётган эди...
Ғарб бизнинг тоат ибодатларимизни қай даражада таъсирсиз қилишга ҳаракат қилишганини тасаввур қилаверинг энди!

Қанча одамларни кўрдим. Каъбани тавоф қилаяпти. Аммо тавоф пайтида Аллоҳга юзланиш йўқ! Аксинча, тавоф вақтида телефонида кимгадир комментарий ёзмоқда:
- Ҳозир Мақоми Иброҳим яқинидан ўтаяпмиз...
- Энди Ҳатийм олдидан ўтмоқдамиз.
- Ҳажари Асвадда одам кўп, тиқилинч...
Ўзи Каъбани тавоф қилаяпти, кимгадир комментарий ҳам ёзаяпти. Тавофнинг моҳияти қани?? Аллоҳнинг зотига бўлган таважжуҳ қани??? Аксар ёшлар шу мусибатга мубтало бўлиб қолишди... Телефонда беҳуда гаплашиш... бефойда смслар юбориш...
Бу телефон бугунги кунда селлфон (дўзах) га айланиб бормоқда.

Олдинги замонларда эркак киши номаҳрам аёл билан гаплашишда тараддудланиб қолар эди... Имкон изларди... Зўрға имкон топар эди. Яъни, олдинлари гуноҳ қилишни ният қилса ҳам, гуноҳни бажаришга имкон топилмас эди. Телефон балоси гуноҳ қилишни осонлаштириб қўйди.

Уйда, ошхонада пичоқ сақлаймиз. Аммо зарурат юзасидан сақлаймиз. Тўғри нарсаларда ишлатамиз. Хато ишлар (жиноятлар) да ишлатишдан сақланамиз. Худди шундай, телефон ҳам заруратдир. Шунинг учун телефонни ҳам заруратдан ташқари, ножўя ишларда фойдаланишдан сақланиш лозим!

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ. "Шарм ва ҳаё" китоби.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

13 Jan, 02:00


Тонг отганида ўқиладиган дуо

اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр»

Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

12 Jan, 07:06


Ақлларни лол қолдирадиган коинот сирлари

️ Биласизми? Силикат моддасига бой бўлган тупроққа дафн қилинган инсоннинг скелети вақт ўтиши билан тош ва харсангга айланади.
️ Агар у пири‌т (темир сульфиди) моддасига бой минтақага дафн қилинса, ундай жасад темир ҳайкалга айланиб қолиши мумкин!

Бу илмий ҳақиқат яқинда аниқланган бўлса-да, Қуръонда бу ҳақида 1445 йил олдин ҳайратланарли тарзда жуда аниқлик билан баён этилган. Қуръонда шундай дейилган:

وَقَالُوٓا۟ أَءِذَا كُنَّا عِظَٰمًا وَرُفَٰتًا أَءِنَّا لَمَبْعُوثُونَ خَلْقًا جَدِيدًا قُلْ كُونُوا حِجَارَةً أَوْ حَدِيدًا

"Улар: “Биз суякларга  ва чанг- тупроқларга айланиб кетганимиздан кейин ҳам, янгитдан тирилтириламизми?” дедилар. “Сен уларга, тошга ёки темирга айланинглар”, деб айт"
(Исро сураси, 50-оят)

Бу оят яқин йилларда кашф этилган — суяклари тошга айланган ёки темир ҳайкалга айланган қазилмаларга очиқ ва равшан ишора қилмоқда. Гўёки Қуръонда хабар берилган ушбу далиллар олимлар кашф қилишларини узоқ асрлардан бери кутиб ётгандек.

Шундай экан, ақлли инсон бундай очиқ-ойдин ва равшан мўъжизани қандай инкор қила олади? Қуръоннинг бу мўъжизаси кундуздаги қуёшдек равшан эмасми?

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

12 Jan, 01:52


Билмаганларга йўқ!

Соҳилда бир қаҳвахона кўрдим, менга маъқул бўлди ва кириб ўтирдим. Официант келди.
-Wi-fi борми? - дедим.

-Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ва вафот қилган йиллари, - деди.

-Нима учун 571 632 демадингиз? - десам.

-Билмаганларга бермаймиз, деди.

sof_iibrat

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

11 Jan, 11:43


Германия университетларининг бирида моллар билан синов ўтказишди. Гап шундаки, улар ислом шариати усулида сўйилган ҳайвон сўйилиш асносида қандай оғриқ ҳис қилиши ёки қилмаслигини аниқлаш учун EEG деб аталувчи миянинг ҳолатини кузатувчи электр схемасини ўрнатишди. Бу орқали ҳайвоннинг оғриқни ҳис қилган ёки қилмаганини ва агар қилган бўлса, унинг даражасини аниқламоқчи бўлишди.
Тажриба ўтказиш учун қора мол танланди ва ислом шариати усулида сўйилди.
Сўйишдан кейинги дастлабки 3 сония ичида мия электр схемасида ҳеч қандай ўзгариш аниқланмади, бу эса мол оғриқ ҳис қилмаганлигидан далолат беради. Кейинги 3 сония мобайнида улар молнинг ҳушидан кетганини кузатишди. Бу катта миқдорда қон чиқиши ва мияга қон етказилиши кескин тўхтагани сабабли содир бўлди.
Жами 6 сония ўтгач, EEG мия электр схемаси тўхтади, яъни мол ўлди ва ҳеч қандай оғриқни ҳис қилмади.
Одатда кишилар жонлиқни сўйиш жараёнида у қаттиқ оғриқни ҳис қилади, деб ўйлайдилар ва унга ачинишади.

Ислом шариати услубида сўйиш деганда ҳайвоннинг икки йўғон томирлари (артериялари), нафас йўли ва қизилўнгачи кесилади, аммо бош тўлиқ узиб ташланмайди.
Бу тарзда сўйилганда қон ва кислород мияга етиб бормай қолади, натижада ҳайвон бир неча сония ичида ҳушини йўқотади ва оғриқни ҳис қилмайди.
Сўйиш пайтида ҳайвоннинг миясидаги гипофиз бези (glande pinéale) орқали буйрак усти бези (glande surrénale) га сигнал беради, бу сигналлар орқали адреналин ажралиб чиқади ва мияга қон етказишни тезлаштиришга ҳаракат қилади. Натижада ҳайвоннинг танаси бир неча дақиқа ичида тўлиқ қондан холий бўлади.
Шунинг учун ҳам ислом шариатига мувофиқ сўйиш усули энг тез ва ҳайвон учун оғриқсиз усул ҳисобланади.

Субҳаналлоҳ!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

11 Jan, 02:00


#Кун_ҳикмати

Шақиқ Балхий раҳматуллоҳи алайҳ айтдилар:

«Тавбанинг аломатлари — ўтган гуноҳлар учун йиғлаш, гуноҳга қайтишдан қўрқиш, ёмон кишиларни тарк этиш ва яхши одамларга яқин бўлишдир».

"Сийар Аълом ан-Нубало", 9-жилд, 315-бет.

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ. Кунингиз файзли, баракали, омадли ўтсин.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

10 Jan, 14:37


Шамсуддин Табризийнинг гўзал сўзларидан:

1.Ҳали ҳаёт эканингизни ҳис қилишингиз учун сизни бахтиёр этадиган ҳар қандай кимсага яқин бўлинг.

2. Қандай қилиб данак ўз ичида улкан дарахт яширинганига ишониши мумкин? Сиз излаётган нарса сизнинг ичингизда мавжуд.

3. Сизга нима бўлмасин, умидсизликка тушманг! Ҳатто қаршингизда барча эшиклар ёпилган тақдирда ҳам, ҳеч кимни хаёлига келмаган битта йўл албатта очилади.

4. Ҳар қандай тунни ёритгучи ойи бўлади, ҳатто қалбингиз қаъридаги қоронғу туннинг ҳам.

5. Руҳингизга нурли туйнук очадиган ва сизнинг дунёга зиё тарқатишингиз мумкин эканлигини айтадиганларга яқин бўлинг.

6. Қалбим лойдан яратилганлигини айтганимда, у мени масхаралаб кулди, чунки унинг қалби темирдан эди. Яқин вақтда ёмғир ёғади, шунда менинг қалбим гуллаб-яшнайди, унинг қалби эса занглаб битади.

7. Мен кучли инсонларни яхши кўраман, айниқса, кучи меҳрибонлиги ва назокатлилигида намоён бўладиганларни.

8. Нафрат ва адоватдан осон нарса йўқ, лекин муҳаббат – буюк қалбни талаб этади.

9. Сиз муҳтож бўлган нарсалар сиздан узоқлашаверади, ундан воз кечганингиз сари эса, у яқинлашади.

10. Шуни билишингиз шартки, ёшингиз ҳеч қачон ҳақиқий шахсиятингизни белгиламайди, у шунчаки рақам! Эҳтимол сиз йигирма ёшингизда ҳам мўйсафидликни ҳис қилишингиз ёки олтмиш ёшингизда ҳам болаликни туйишингиз мумкин.

11. Сиз ёнингизда ҳеч ким йўқлиги учун ўзингизни ёлғиз ҳис қилмайсиз, балки сиз ўзингиз билан бирга эмаслигингиз учун ўзингизни ёлғиз ҳис қиласиз.

12. Ҳақиқий ҳаёт болалик ҳисларини сақлаб қолган ва бирор кун ҳам катталарнинг мантиқига бўйсунмаган одамлар учундир.

tuhur

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

10 Jan, 07:50


АМАЛ ТЎҒРИ БЎЛИШИ ҲАҚИДА ЎЙЛАНГ

Баъзи одамларнинг ичида хавотир бўлади, шунча зикр қилдим, лекин ҳозиргача ҳеч йиғи келмади, кўнглим бўшамади, демак, мен жуда бағритош ва бадбахтман, деб ўйлайди.

Ёдда тутингки, йиғи келиши ёки келмаслиги ихтиёрдаги иш эмас. Нажот топишнинг унга боғлиқ жойи йўқ. Муҳими, қайси йўлдан кетаётганингиз, тўғри йўлдамисиз ёки йўқ? Қилаётган амалингиз тўғрими ёки йўқ? Шу нарсага қаранг.
Байтуллоҳга биринчи назар тушганда ҳам йиғи келмаслиги мумкин. Жуда кўп одамлардан, Байтуллоҳга биринчи назар тушганда, инсон йиғлайди, деган гапни эшитганман. Бу ҳол одамларнинг ўртасида машҳур бўлиб бўлган. Масалан, бир одам у ерга етиб борди ва Байтуллоҳни кўрди, шунда у йиғламади. Кейин у, мен шайтонман, малъун бўлиб бўлганман, чунки мен Байтуллоҳни кўриб туриб ҳам йиғламадим, деб хавотир оляпти.

Бир нарсани ёдда тутинг, у ерда йиғлашнинг бирор ҳақиқати йўқ. Байтуллоҳга борганда уни тавоф қилиш тавфиқи бўлса, ана шу Аллоҳ таолонинг карами ва эҳсонидир. Хоҳ йиғи келсин, хоҳ келмасин. Агар йиғи келса, унда бу неъматдир. Мабодо, йиғи келмаса, бу ғам қиладиган нарса эмас ва у киши яхшиликлардан маҳрум бўлганини билдирмайди. Чунки мақсад бошқа. Муҳими, бизга буюрилган амал у адо этиляптими ёки йўқми – шу!

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

10 Jan, 00:05


Кунлар бир-бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тонглар бизни Аллоҳ ва бир-биримизга боғланишимиз учун янги умид ва имконият бағишлайди.

Аллоҳ неъматларига шукур қилувчиларни, бу кун ва бундан кейинги келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин.

Ассалому алайкум
ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

09 Jan, 07:19


Мен ўқиган энг гўзал нуқталар:
-Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.
– Энг қийин cўз комилликдир.
– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.
– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.
– Энг улкан хазина фазилатдир.
– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.
– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.
– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.
–  Бугунги кунингдан ибрат ол.
–  Ўтган кунингдан тажриба ол.

«Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик»

(Бақара сураси, 143-оят)
🕊
Аллоҳ Сизга шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин!


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

09 Jan, 03:06


​​Фаришталарнинг вазифалари

• Фаришталар Аллоҳ таолонинг каломи ва ҳукмини У Зотнинг бандаларига етказиш вазифасини бажарадилар

• Фаришталар Аршни кўтариб туриш вазифасини адо этадилар.

• Фаришталар жаннат ва унинг аҳлининг хизматини қилиб турадилар.

• Фаришталар дўзах ишларини ва унинг аҳлини жазолаш вазифасини ҳам бажарадилар.

• Фаришталарга одамларнинг ишларини кузатиб, амалларини ёзиб бориш вазифаси юкланган.

• Фаришталарга инсонни доимий равишда муҳофаза қилиб юриш вазифаси ҳам юкланган.

• Фаришталарга руҳларни қабз қилиш вазифаси юкланган.

Демак, биз мусулмонлар бошқа нарсаларга иймонимиз каби, фаришталар ҳақида ҳам энг тўғри иймонга эга эканимиз билан фахрланишимиз ва ундан фойдаланишимиз лозим.

"Сунний ақийдалар"китобидан.

Halovatuz

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

08 Jan, 09:36


Қиёмат кунида сизни қўлингизга дунёда қилган амалларингиз ёзилган китобингиз берилади. Демак сиз ўз китобингизни ёзувчи - муаллифисиз, шунинг учун ҳам энг яхши сўз ва  ибораларни танланг. (Имом Буҳорий ҳаёти мобайнида шеър айтмаган экан, қиёмат кунида мана шу китобимдан шеър чиқмасин деб). Ўрнак олишга арзийдиган иш.

Франсуз ёзувчиси Волтер айтади; Озгина яхши ишларни қилиб, энг яхши ёзувчига айландим,натижада энг чиройли китобларим нашр этилди.

Дунё икки (...) шу каби қавсга ўҳшайди, биринчи қавс бу дунёга келиш, иккинчи қавс бўлса бу ҳаётдан кўз юмиш. Демак шу икки қавсдан иборат бўлган бу дунёда яхши - солиҳ амаллар қилиб қолинг.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

08 Jan, 01:53


#Ҳадис

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Уйқуда эдим, тушимда жаннатда эканман. Қуръон тиловат қилаётган овозни эшитдим, ким бу?” - деб сўрасам, бу киши Ҳориса ибн Нўъмон дейишди”. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликнинг мукофоти шундай, яхшиликнинг мукофоти шундай” - дедилар. Ҳориса ибн Нўъмон онасига энг кўп яхшилик қилувчи, меҳрибон кишилардан эди.
Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривояти.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

07 Jan, 17:53


“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси 💦💦💦

Ma'rifat_un Nafs

07 Jan, 16:30


АЛЛОҲ ТАОЛОДАН ҚЎРҚИШ

Саълаба ибн Абдураҳмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соқчиси ва ходими эди. Бир кун у ансорлардан бирининг уйидан ўтаётиб ногаҳон ансория аёлнинг ғусл қилаётганига кўзи тушиб қолди. У яна қайта назар солди. Сўнг бирдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу гуноҳим ҳақида ваҳий келиб қолса, нима қиламан, деган қўрқувда Мадинадан чиқиб, Макка ва Мадина орасидаги тоққа қочиб борди.

Қирқ кунгача унинг дараги бўлмади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни суриштирар эди. Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келди ва шундай деди:

Раббингиз Сизга салом йўллади. Хабар бердики, қочиб кетган умматингиз фалон тоғда дўзахдан паноҳ сўраб, Аллоҳ таолога сиғинмоқда.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб ва Салмон Форсийни уни олиб келишга юборди. Улар йўлда борар экан, Зуфофа исмли чўпонга рўпара келишди. Умар ибн Хаттоб ундан тоққа чиқиб кетган йигит ҳақида сўради. Чўпон:

Жаҳаннамдан қочган йигитни сўраяпсанми? – деди.

У жаҳаннамдан қочганини қаёқдан биласан?

У ярим кечада манави қояларнинг орасидан чиқиб келади. Қўлларини бошига қўйиб йиғлайди ва: “Эй кошки, жонимни олсанг эди! Мендан Ўз марҳаматингни дариғ тутмагин!” деб нола қилади.

Ҳа, ўшани излаяпмиз, – деди Умар розияллоҳу анҳу.

Зуфофа уларни етаклаб кетди. Тун ярим бўлганда Саълаба чиқиб одатича нола қила бошлади. Умар розияллоҳу анҳу уни тутди. У яна нола қилди:

Ал-омон! Ал-омон! Қачон дўзахдан омонлик бўлур?!

Мен Умарман!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гуноҳимдан хабардор бўлдими? – сўради у.

Мен у нарсадан бехабарман. Менинг билганим шуки, кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мулойимлик билан сени сўради, – жавоб берди Умар розияллоҳу анҳу.

Мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам намоз ўқиётган пайтда ёки Билол қомат айтаётган пайтда олиб кирасан.

Хўп, шундай қиламан.

Улар Мадинага бориб, масжидга кирганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган эдилар. У зотнинг қироатларини эшитиб Саълаба ҳушидан кетиб йиқилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлгач, Умар ва Салмон розияллоҳу анҳумодан Саълабани сўрадилар.

– Ана у, эй Аллоҳнинг расули! – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўзига келтирдилар ва сўрадилар:

– Сени мендан нима узоқ қилди?

– Гуноҳим! – деди у.

–  Сенга гуноҳ ва хатоларни ўчиргувчи оятни ўргатайми?

–  Ҳа, эй Аллоҳнинг расули!

– “Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин” деб айт, – дедилар  у зот.

– Менинг гуноҳим ундан катта, – деди Саълаба. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Йўқ! Аллоҳ таолонинг Каломи буюкроқдир! – деб уни уйга қайтишга буюрдилар. У уйига бориб, уч кун касал бўлиб ётиб қолди. Салмон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб унинг бемор бўлиб қолганини айтди.

– Юринглар! – деди у зот. Бирлашиб уйига бордилар. Кириб муборак тиззаларига унинг бошини қўйган эди, у бошини тортиб олди.

–  Нега бошингни тиззамдан тортиб олдинг? – деб сўрадилар  у зот.

–  Бошим гуноҳларга тўла.

–  Нимани сезяпсан?

– Этим билан суякларим орасида чумоли ўрмалагандек бўляпти.

– Нимани хоҳлаяпсан?

–Роббимнинг мағфиратини.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло уни мағфират қилганининг хабарини етказган эдилар, бир ҳайқирди-ю, жон таслим қилди...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўзи ювиб, кафанлаб, жанозасини ўқидилар ва қабристонга олиб бордилар. У жойда эҳтиёткорлик билан оёқларнинг учларида юрган эдилар асҳоблари бунинг сабабини сўрадилар.

– Уни зиёрат қилгани келган фаришталарнинг кўплигидан оёғимни қўйгани жой топа олмаяпман, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Halovatuz

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

07 Jan, 02:44


Кам гапиринг тинч бўласиз.
Камгаплик ҳеч қачон хиёнат қилмайди.
Агар эътиборсизлик қилишни ўргансангиз, ҳаёт муаммоларининг ярмини енгиб ўтган бўласиз.
Сизга аҳамиятли бўлганларга сиз ҳам аҳамият беринг, қолганларга эса салом беришингизни ўзи кифоя.
Агар бир нарсанинг давомли бўлишини хоҳласангиз, у ҳақида одамлар олдида кўп гапирманг.
Қачон одамларни сиздан беҳожат эканликларини кўрсангиз, сиз ҳам улардан беҳожат бўлинг ва тезда у ердан кетинг.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

06 Jan, 13:22


Уйида уни йўк кимсадан маслаҳат сўрама!

Муҳтожлик ва йўқсиллик кишини кўпинча инсон табиати оқламайдиган ишларга ундайди. Айниқса, атрофида бой-бадавлат, кам-кўстсиз ҳаёт
кечирадиганлар бўлса, аҳвол яна хам ёмонлашади. Шунинг учун доно халқимиз «аввал таом, баъдаз калом» дейдилар. Энг ёмони фақир киши ҳаётда эзгу амал, адолат деган тушунчалар борлигига ишонмай қўяди. Шунингдек, йўқчилик оқибатида киши қарздор бўлар экан, гапирса ёлғон сўзлайдиган, ваъда берса, бажармайдиган бўлиб қолади. Камбағалликнинг зарари инсоннинг моддий ва маънавий оламига таъсир этиб қолмай, унинг фикрлашига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказади. Фарзандлари оч ўтирган одам қандай қилиб тараққиёт, юксалишга тааллуқли илғор ғоялар ҳақида ўйлаши мумкин? Бир куни Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирдларидан бўлмиш Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний ҳазратлари илм мажлисида ўтирганларида хизматкор аёл келиб, уйда ун қолмаганини айтибди. Шунда ҳазрат: «Шўринг қурсин, қирқта фиқҳий масалани бошимдан учириб юбординг-а», деган эканлар. Имом Аъзам ҳазратларининг ҳам бу борада қуйидаги сўзлари мавжуд: «Уйида уни йўқ кимсадан маслаҳат сўрамагин».Чунки камбағалнинг фикру хаёли нон топишда бўлади. Шунинг учун ҳам у тўғри маслаҳат бера олмаслиги мумкин. Маълумки, кучли руҳий ҳолат идрок қилишга, тўғри фикр юритишга салбий таъсир қилади.

«Ҳар қадамда ибрат» китобидан.

Halovatuz

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

06 Jan, 07:21


​​Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

1.   Росулуллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар._

2.   Росулуллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.

3.   Росулуллоҳ (ﷺ)  Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.

4.   Росулуллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.

5.   Росулуллоҳ (ﷺ)  олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

6.   Росулуллоҳ (ﷺ)  кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

7.   Росулуллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.

8.   Росулуллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.

9.   Росулуллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.

10.  Росулуллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

11.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.

12.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар.

13.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.

14.  Росулуллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган.

15.  Росулуллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган.

16.  Росулуллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.

17.  Росулуллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.

18.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

19.  Росулуллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.

21.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).

22.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.

23.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).

24.  Вафот эткан бандадан қабрда Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.

25.  Росулуллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди.

26.  Росулуллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.

27.  Росулуллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.

28.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.

29.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.

30.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг  қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.

31.  Росулуллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.


32.  Росулуллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.

33.  Росулуллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.

34.  Росулуллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.

35.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.

Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммад.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

06 Jan, 01:33


​​​Намоз ҳаётингдир.

Ҳеч қачон орқа сурмайдиган ёки беэътибор бўлмайдиганинг ибодат намоздир. Намоз иймондан кейинги ва иймонни тирик сақлаб турадиган энг буюк ибодатдир. Ҳаётингни намозга кўра тартибга сол. Намоз ўқийдиган билан дўстлаш. Намоз ўқийдиган билан оила қур. Намоз ўқиладиган уйнинг меҳмони бўл. Намоз ўқийдиганни меҳмон қил. Таомингни намоз ўқийдиган билан баҳам кўр. Хайр-эҳсонни аввал намоз ўқийдиганга бер. Намоз ўқийдиган билан қўшни бўл. Ўзинг намоз ўқийдиган масжид ёнидаги уйда яшагин. Намоз билан Роббингдан ёрдам сўралишини билгин.
Шунинг учун, намознинг нозик жиҳатларини жуда яхши ўрган. Намоз ҳақидаги фиқҳий билимларни албатта ўзлаштир. Бу билимингни эскирмасидан аввал мустаҳкамлаб бор.
Агар қазо намозларинг бўлса, уларни адо этинг. Ўқилмаган ҳар бир намоз охиратда сен учун муаммо эканини унутма.
Намоз ўз вақтида ўқилади. Агар азон айтилганда намознинг ҳаяжонини ҳис қилсанг, у сени меърожларга юксалтиради. Азон сени ҳаракатга келтириши лозим.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

05 Jan, 06:24


​​​ Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради.

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради. Бу покланиш  дунё ҳовлисида тўрт нарса билан бўлади:

1 - Тавба;
2 - Истиғфор;
3 - Ёмонликни ўчирувчи яхшиликлар;
4 - Каффорат бўладиган мусибатлар.

Агар бу тўртаси уни покланиб, гуноҳлардан халос бўлишига етмаса, Барзах ҳаётидаги уч нарса билан покланади:

1 - Иймон аҳлининг унга жаноза ўқиб, унинг гуноҳларини кечирилиши, шафоат қииинишини сўраб дуо қилишлари;
2 - Қабр фитнаси;
3 - Муслим биродарлари унга ўз солиҳ амалларини ҳадя қилишлари. Агар бу учтаси ҳам унинг покланишига етмаса, уч ўринда у покланади:

1 - Қиёмат қўрқинчи ва унинг даҳшати;
2 - Шафоатчиларнинг шафоати;
3 - Аллоҳ азза ва жаллнинг авф қилиши. Агар булар ҳам покланишига етмаса, дўзах олови уни гуноҳлардан тоблайди. Ва шу унга покланиш бўлади. У дўзахда ўз гуноҳларининг кўп - озлиги, шиддат ва заъфига қараб бўлади. Ундаги гуноҳлар чиқиб кетса, у пок, гуноҳсизга айланади. Ва дўзахдан чиқарилиб, жаннатга киргизилади.

«Мадориж ус - Соликийн»: (1/463)

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

05 Jan, 01:37


#Ҳадис

ҚАЙСИ ДУО КЎПРОҚ ҚАБУЛ БЎЛАДИ?

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтди: Одамлар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан “Ё Расулуллоҳ, қайси дуо кўпроқ қабул бўлади?”, деб сўрадилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечанинг охиридаги ва фарз намозлар ортидаги лаҳзаларда қилинган дуолар”, - деб жавоб бердилар.
Имом Термизий ривояти.

Ҳабиб ибн Маслама Феҳрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб келтирадилар: “Бир жамоа тўпланиб улардан бири дуо қилса, бошқалари “омин” деб турса Аллоҳ уларнинг дуоларини ижобат қилади”. Имом Ҳоким ривояти.

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ кунингиз мазмунли ўтсин.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

04 Jan, 16:47


#mutolaa
...
Киши яхши гумондан нима учун қочади, ахир? Қалбимизда гумон туйғусини яратган Аллоҳ бизни шу билан имтиҳон қилади. Яхши гумон инсонга зарар бермайди. Шунда ҳам инсон ëмон гумонга бораверади. Қалб гўзал бўлса, гумон хам чиройли бўлади.
....
Нурия Челеен "Қалб иффати" китобидан

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

04 Jan, 12:25


АЛЛОҲНИНГ ДЎСТЛАРИ - АВЛИЁЛАРГА ОЗОР БEРИШ


  Аллоҳ азза ва жалла айтади:
     «Мўмин ва мўминаларга қилмаган гуноҳлари билан озор берадиган кимсалар бўҳтон ва аниқ гуноҳни ўзларига олган бўлурлар»
(Аҳзоб сураси, 58-оят).
     «Сизларга эргашган мўминлар учун қанотингизни паст тутинг!»
(Шуаро сураси, 215-оят).

      Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:  
     Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар: 
     «Аллоҳ таоло:
     «Ким менинг дўстимга душманлик қилса, ҳақиқатда Мен у билан жанг қилишга киришганимни билдирган бўламан», деди»
(Имом Бухорий ривояти).
     Бошқа бир ривоятда:
     «Менга қарши жангга киришибди» , дейилган.

     Ҳадисда айтилади, Абу Суфён бир неча шериклари билан Салмон, Суҳайб ва Билол ҳузурига келишди.  
     Улар: «Аллоҳнинг қиличлари Аллоҳнинг душманидан оладиганини ҳали олиб бўлмайди», дейишди.
     Шунда Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) уларга: «Қурайш оқсоқоли ва саййидига шу гапни айтасизларми?!» деди. Сўнгра Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига бориб, бўлган воқеани сўзлаб берди.
     У зот (алайҳиссалом): «Эй Абу Бакр, эҳтимол, уларни ғазаблантиргандирсиз?! Борди-ю уларни ғазаблантирган бўлсангиз, шак-шубҳасиз Раббингизни ғазаблантирибсиз», дедилар.  
     Абу Бакр уларнинг ҳузурига келиб: «Эй биродарлар, сизларни ғазаблантириб қўйдимми?!» деб сўради.
     Улар: «Йўқ, эй биродар, Аллоҳ сизни мағфират қилсин», дея жавоб беришди
(Имом Муслим ривояти)

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

04 Jan, 02:28


Шайҳ Ибн Усайминнинг Толиби Илмга насиҳатлари!

-Толиби илм ўз вақтини авайлаши ва уни беҳудага сарф қилмаслиги керак.
Вақтни беҳуда сарфлаш қуйидаги нарсаларда бўлиши мумкин:
– Ўқиган нарсасини ёд олмаслик ва уни такрорламаслик;
– Дўстлар билан ўтириш ва беҳуда, фойдасиз суҳбатлар қуриш;
– Аммо толиби илм учун энг зарарлиси – бу унинг одамлар нима деяётганини кузатишдан бошқа ғами бўлмаслигидир. Ким тарафдан нима дейилди, нима бўлди ва нима бўлади каби унга тегишли бўлмаган ишларга қизиқади. Шубҳа йўқки, бу Исломий эътиқоднинг сустлиги оқибатидир. Ахир Пайғамбаримиз ﷺ:

«Инсоннинг ўзига тегишли бўлмаган нарсаларни тарк этиши, унинг исломи чиройли эканлигидан далолатдир»
(«Саҳиҳ ат-Термизий» 2/531)
деб бежиз айтмаганлар.
Нима, ким тарафидан айтилгани ва кўпгина саволлар билан банд бўлиш – бу вақтни беҳуда кетказишдир. Аслида бу касаллик бўлиб, у инсонни қамраб олганда эса, миш-мишлар унинг асосий ғами бўлиб қолади. Унинг ғами бўлиб қолган бу ишлар илм талаб қилишига ҳам тўсқинлик қилади. Бунинг оқибатида у душманликка лойиқ бўлмаганлар билан душманлик қилиши ва дўстликка лойиқ бўлмаганлар билан дўстлашишига олиб бориши мумкин. Буларнинг барчаси ҳақ ва адолат учун курашишлик баҳонаси остида (содир этилади). Бироқ ундай эмас! Аксинча, бу инсонга дахли бўлмаган нарса билан банд бўлишликдир. Бироқ, агар сен бу ҳақида қизиқмаган ҳолингда сенга қандайдир хабар етиб келса ва сен уни илиб олмаган бўлсанг, бунинг мисоли шунга ўхшайдики, худди ҳар кимга қандайдир хабарлар етиб борадию, бироқ у ўзини ўшалар билан банд қилмайди ва буларни ўзининг асосий ғами қилиб олмайди. Чунки бу толиби илмни чалғитади ва унинг ишини бетартибликка олиб боради. Шунингдек бу умматни гуруҳларга бўлиниш эшигини очади ва у (уммат) парчаланади.

📚Шайҳ Ибн Усаймин “ Китабул Илм”

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

03 Jan, 17:33


💢Хотирани кучайтирувчи оят

Ma'rifat_un Nafs

03 Jan, 10:53


МУНОФИҚНИНГ АЛОМАТЛАРИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг аломати учтадир», Имом Муслим бунга зиёда қилади: «Гарчи у рўза тутиб, намоз ўқиса ва ўзини мусулмон ҳисобласада» сўнгра икки имом иттифоқ қилади: «Сўзласа ёлғон сўзлайди, ваъда берса, хилоф қилади ва омонат қўйилса, унга хиёнат қилади», дедилар (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ: Ҳадиси шарифда мунофиқнинг уч аломати баён қилинди.
1) Ёлғон сўзлаш.
2) Ваъдага хилоф қилиш.
3) Омонатга хиёнат қилиш.
Ёлғон сўзлаш икки қисмга бўлинади:
1) очиқ-ойдин ёлғон.
2) очиқ бўлмаган ёлғон. Очиқ ёлғон ҳаром, лекин баъзи суратлари истисно қилинган. Масалан, бегуноҳ одамнинг жонини сақлаб қолиб, унинг айбсизлигини исботлаш учун ёлғон ишлатиш, ҳатто вожиб даражага ҳам тенг бўлади. Очиқ бўлмаган ёлғон шуки, бу ёлғон икки маънони эҳтимол қилади. Сўз сўзловчи бир маъно қасд қилса, эшитувчи Иккинчи маънони тушунади. Бу ёлғон тури зарарни даф қилиш учун жоиз, лекин манфаатни жалб қилиш учун жоиз эмас.

Ҳадиси шарифдаги мунофиқликнинг иккинчи аломати ваъдага вафо қилмаслик. Бунга ваъда берувчи ваъда берар чоғида унинг устидан чиқишни қасд қилмайди. Аммо ваъдани бажаришни қасд қилган ҳолда бирор узр туфайли уни адо этолмаса, бу ҳолат мунофиқлик аломатларидан ҳисобланмайди.

Бу ўринда яна икки нарса бор. Бири ваъда, иккинчиси муоҳада. Ваъда бир тарафдан бўлади. Муоҳада икки тарафдан бўлади. Ваъдага вафо қилмасликни «ваъдага хилоф қилиш» дейилади. Муоҳадага вафо қилмасликни «Ғадр» яъни хиёнат дейилади.

Хиёнатнинг ўзи ҳам икки қисмга бўлинади.
1. Молдаги хиёнат.
2. Сўздаги хиёнат. Молдаги хиёнат бировнинг молини унинг ижозатисиз тасарруф қилиш. Ҳаттоки, санаш учун пул берилган омонат пуллар ўрнига бошқасини қайтариш ҳам молга хиёнат қилиш бўлади. Сўздаги хиёнат эса, бировнинг сирини очиш, бошқаларга тарқатиш билан бўлади. Иккиси ҳам мунофиқликнинг аломатларидандир.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи”дан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

03 Jan, 01:54


Ассаламу алайкум ва  рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Янги  кунни Аллоҳнинг
туҳфаси деб қабул
қилганларга хайрли тонг
Ушбу кунда ҳали қилинган  хатоликлар йўқ.

Бу кун саҳифасига
яхшиликлар битилиши,
сизнинг  ихтиёрингизда.
Унутманг...
Аллоҳим барчамизни қалби пок,самимий инсонларга
ҳамроҳ қилсин!


Муборак жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

03 Jan, 00:05


Зикр...

ТАҲЛИЛ,  ТАСБЕҲ,  ТАКБИР,  ТАҲМИД  ва  ИСТИҒФОР айтишнинг  фазилати.

Таҳлил - бу  “Ла илаҳа иллаллоҳ”  калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”  дейиш.

Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

Таҳмид - бу  “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

Истиғфор - бу  “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

02 Jan, 07:03


#rajab_zikr_tasbeh_tavba_duo

РАЖАБ ОЙИ: АЛИ розияллоҳу анҳунинг ТАВСИЯЛАРИ

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ражаб ойида истиғфор айтишни кўпайтиринг. Чунки бу ойнинг ҳар бир соатида дўзахдан озодлик бор"
(Дайламий ривояти. Ал-Фирдавс (81/1. 247).

Бу ойда солиҳлар истиғфор айтишни кўпайтирардилар. Улар айниқса ушбу истиғфорни кўп такрорлардилар:

أَسْتَغْفِرُ اللّهَ ذَاَ الْجَلالِ وَالإكْرَامِ مِنْ جَمِيعِ الذُّنُوبِ وَالآثَامِ

Ўқилиши: Астағфируллоҳа зал Жалаали вал Икраам мин жамийъиз зунууби вал асаам.

Маъноси: Зул Жалол вал Икром – Аллоҳдан барча гуноҳ ва хатоларим учун мағфират сўрайман.

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

02 Jan, 03:08


Пайғамбарлар ва шаҳидлар ҳавас қиладиган инсон...

Aллоҳ учун яхши кўриш ва Aллоҳ учун ёмон кўриш, Aллоҳ таоло айтади: «У Кунда дўстлар бирбирига душмандир, магар (Aллоҳ йўлида дўстлашган) тақводор зотларгина (мангу дўстдирлар). (У Кунда уларга айтилур):

«Эй бизнинг оятларимизга иймон келтирган ва мусулмон бўлиб ўтган бандаларим, бу Кун сизлар учун ҳеч хавфу хатар йўқдир ва сизлар асло ғамгин бўлмайсизлар. Сизлар жуфти ҳалолларингиз билан бирга шодҳуррам бўлган ҳолларингизда жаннатга кирингиз!»
(Зухруф сураси, 67-70-оятлар).

Aнас ибн Моликдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Aллоҳнинг шундай бандалари борки, Қиёмат куни улар минбарда ўтирадилар. Уларнинг либослари нур, юзлари ёруғ бўлади. Улар пайғамбарлар ҳам, шаҳидлар ҳам эмас, лекин пайғамбарлар ҳам, шаҳидлар ҳам уларга ҳавас билан қарайдилар». Шунда саҳобалар:

«Улар кимлар, ё Расулуллоҳ?» деб сўрашди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Улар Aллоҳ учун бирбирларини яхши кўрганлар, Aллоҳ учун бирбирларини зиёрат қилганлар ва Aллоҳ учун бирбирлари билан ўтирганлардир», дедилар (Табароний ривояти).

Aбу Ҳурайрадан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Aллоҳ қиёмат куни: «Мен учун бирбирларини яхши кўрганлар қани? Иззатим ва буюклигимга қасамки, бугун Мен соямдан бошқа соя йўқ кунда уларни ўз соям (аршнинг сояси) билан уларни соялантираман», дейди»
(Табароний ривояти).

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

02 Jan, 00:40


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Биз қалбимизни Аллоҳга берайлик, Аллоҳ бизга қалбимиздагини беради, иншааллоҳ...

Хайр ва барокатга тўла кун бўлсин!


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

01 Jan, 17:36


"ФОТИҲА" СУРАСИ ФАЗИЛАТИ

Фотиҳа Қуръони каримнинг биринчи сурасидир. Шунинг учун “Фотиҳа” (яъни, “очувчи”), дейилади. Бу сура “Уммул Китоб” (Китобнинг онаси) деб ҳам аталади.

Сабаби Фотиҳа Қуръоннинг
мазмунини, Ислом дини асосларини ўзида жамлаган.
Фотиҳа сурасининг фазилати ҳақида жуда кўп ривоятлар бор. Жумладан, Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарга чиқиб, бир жойда қўним топдилар. Бир киши у зотга яқин ерга жойлашди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қараб:

“Сенга Қуръондаги энг улуғ сура қайсилигини айтайми?” дедилар. У: “Ҳа”, деди. Шунда Пайғамбаримиз Фотиҳа сурасини тиловат қилдилар.
Ривоят қилинишича, Пайғамбар алайҳиссалом Абу Зайд деган саҳоба билан кечаси Мадина кўчалари бўйлаб кетаѐтганларида бир одам таҳажжуд намозида Фотиҳа сурасини ўқиѐтганини эшитдилар. Қироатни охиригача тингладилар. Кейин: “Қуръонда бунга ўхшаган биронта ҳам сура йўқ”, дедилар.

Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Аллоҳ Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Фотиҳага ўхшаш сурани нозил қилмаган. У етти такрорланувчи (оятлардан иборат)дир. (Аллоҳ:) “У Мен билан бандам ўртасида иккига тақсимланган. Бандам учун сўрагани (берилади)”, (деб айтган)”.
Аллоҳ таоло Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Фотиҳага ўхшаган фазилатли сурани нозил қилмаган. 
Бундай улуғ сура фақат Қуръонда бор.

Ривоятнинг иккинчи қисмида Аллоҳ таоло: “У Мен билан бандам ўртасида иккига тақсимланган. 
Бандам учун сўрагани (берилади)” демоқда. Бундан чиқди, Фотиҳа сурасини ўқигандан кейин ихлос билан дуо қилинса, тилаклар ижобат бўлади

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

01 Jan, 07:21


#Ҳадис

Я АРҲАМАР РОҲИМИЙН

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта

يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِيْنَ

«Йа арҳамар роҳимийн»
«Эй раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси», деб айтадиган кишиларга Аллоҳ таолонинг вакил қилинган фаришталари бордир. Кимки буни уч марта айтса, фаришталар у учун «Раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси (Аллоҳ), Сенга юзланди, бас, Сен ундан сўрагин, дейишади».

Имом Ҳоким ривоятлари.

Halovatuz

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

31 Dec, 23:31


🕋 Ҳаж ва Умранинг мукаммал савобини истайсизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Ким бомдод намозини жамоат билан адо этса, сўнг Қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, сўнг икки ракъат намоз ўқиса, унга мукаммал, мукаммал ва яна мукаммал ҳаж ва умра қилганнинг ажри бўлади
", дедилар.

~ Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: Ҳадисда зикр қилинган намозни жамоат билан адо этиш шарти фақат эркаклар учундир. Аёллар эса намозларни уйда ўқишлари афзаллиги бошқа кўп ҳадисларда хабар берилган.

Бомдод намозидан кейин қуёш чиқиб бир найза миқдорича кўтарилгунга қадар ухламасдан тонгги зикрларни ўқиб, Қуръони каримни тиловат қилиб ўтириш афзал. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар ва салафи солиҳлар зуҳо вақтигача ухламасдан, ибодат билан банд бўлардилар.

Аёллар ҳам уйларидаги жойнамозларида бомдод намозини ўқиб бўлганларидан сўнг қуёш кўтарилгунга қадар зикру тиловат қилиб ўтирсалар, сўнг икки ракъатдан ишроқ ва зуҳо намозини ўқисалар юқоридаги ҳадиси шарифда башорат берилган ажру савобларга эришадилар, Аллоҳни изни билан!

(қуёш чиқиб, 20 дақиқа ўткандан кейин ўқилинади, Валлоҳу Аълам)

⚡️ 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

31 Dec, 08:28


• Мендан "Бошқалар билан рақобатлашиш учун сенда нима етишмайди?", дея сўрабсан. Мен айтаманки, бошқалар билан рақобатлашиш лозим деб сенга ким айтди?!

• Ҳаёт дегани бу сафардир, дўстим, мусобақа эмас. Ундан фойдалан, уни жангга айлантирма.
• Курашишга арзийдиган ягона майдон бу жаннатга олиб борадиган йўлдир. Бундан бошқаси зарарли жанглардир, мақсадсиз мусобақадир.

• Тошбақа ҳам, қуён ҳам аҳмоқдир. Ер юзидаги энг секин юрадиган ҳайвон устидан қозонган ғалабаси қуёнга қанақанги лаззат бериши мумкин?!

• Қуён ухлаб қолганда орзусига эришган тошбақага бу мусобақадан нима фойда?!

• Эй дўстим! Қалбингни покла. Бошқалар муваффақиятидан худди ўзингники каби қувон. Ғолибларга худди ўзингга қарсак чалгандек қарсак чал.

• Бошқаларнинг қўлидаги нарсага қараш заҳарли ўқдир. Бу ўқ инсонларга етиб боришдан олдин ўз қалбингга қадалади.

• Дўстим! Биз рақобат деб номлаб олган кураш аслида ниқобланган ҳасаддир. Аммо, биз уни киришиш лозим бўлган жанг деб ўйлаб рақобат деб номлаб олганмиз.

• Ёдингдан чиқмасинки, ҳасад самода Аллоҳ таолога энг аввал қилинган гуноҳдир. Иблис Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортди. Унинг кўрсатган сабаби "Мен ундан яхшиман" эди.

• Эсингдан чиқмасинки, ҳасад ер юзида Аллоҳ таолога қилинган гуноҳларнинг аввалгисидир. Қобил Ҳобилнинг хотини уникидан чиройли бўлгани учун Ҳобилни қатл қилди. Сенда Иблисдаги ва Қобилдаги нарса бўлатуриб "рақобат қилаяпман" деб ўзингни алдама.

• Йўқ, дўстим! Сен ичингдан ёнаяпсан. Чунки бошқаларга берилган яхшилик сенга берилмади.

• Дўстим! Қалбингга эътибор бер. Уни тозала. Уни зикр билан покиза қил. Кўзинг тушган ҳар бир гўзалликка "бисмиллаҳ" айт. Ўзингга тегишли бўлмаган ҳар қандай ризққа "машааллоҳ" дегин. Аллоҳ сенга тақсим қилган нарсага рози бўл. Бутун умринг мусобақа билан ўтсада, ўзингникидан бошқа нарсага эриша олмайсан.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

31 Dec, 01:07


Бир масжид пештахтасидаги ёзув

"Фарзандларингизга ибодат қилишдан аввал одоб ва аҳлоқли бўлишни ўргатинг. Акс холда…
• намоз ўқийдиган бир ўғри;
• рўза тутадиган бир бузуқ;
• ҳажга борадиган ёлғончи;
• қурбонлик қиладиган бир судхўр;
• шаҳодат келтирадиган бир террорчи бўлиб етишиши мумкин…"

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

28 Dec, 00:15


Энг манфаатли, энг буюк ва энг мустаҳкам дуо Фотиҳа сурасидаги «Иҳдинас-сиротол мустақийм» (Бизни тўғри йўлга бошлагин) сўзидир. Чунки Аллоҳ таоло тўғри йўлга муваффақ қилса, ибодатига ва Унга нисбатан қилинадиган гуноҳни тўсишга кўмак беради.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

27 Dec, 03:33


ЁМОНЛИКДАН, ФАҲШДАН ҲИМОЯ

Анас ибн Моликдан нақл қилинади: «Ансор (мадиналик) бир йигит бор эди. У Пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидларида намоз ўқир, лекин қанча беҳаёлик, ўғрилик бўлса, барини тап тортмай қилаверарди. У ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтишганида у зот: “Шубҳасиз, намоз яқин орада уни (бу ишларидан) тўхтатади”, дедилар (Ҳайсамий. “Мажмаъуз завоид”). Ҳақиқатан ҳам, кўп ўтмай ўша йигит тавба қилди ва ўнгланди».

Намоз бутун баданни машғул қилади. Намоз ўқимоқчи бўлган одам қиблага қараб, хушу ва хорлик билан эгилса, Аллоҳ унинг ҳар бир ҳолатини кўришини унутмаса, нафси ислоҳ бўлади. Ана шундай тарзда ўқилган намоздан сўнг кўп ўтмай навбатдаги намознинг вақти киради. Бу сафар у олдингидан ҳам афзалроқ ҳолатда намозини адо этади. Мўминнинг намози ана шундай бўлиши керак.

Имом Қуртубий айтади: “Киши ўзида бу ўқиётгани охирги намози бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ҳиссиётни уйғотиши унинг улуғ мартабага эришувида катта ўрин тутади. Чунки ўлимнинг аниқ бир ёши, алоҳида вақти ва маълум бир касаллиги йўқ, бу борада ҳамма якдил фикрда”.

“Мўминларга шифо ва раҳмат” китобидан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

27 Dec, 01:32


Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Вақтларимиз, умримиз, ризқимизга барокат берсин. Ўзи жамики ишларимизда кўмакчи бўлиб, энг олий, энг тотли неъматлари билан ризқлантирсин. Тубо, Фирдавс жаннатларида Аҳлимиз билан бирга қилсин. Яхши кўрганларимиз билан жамолини кўришни насиб этсин илоҳим. Амийн.

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

26 Dec, 07:11


Ҳасан Басрийнинг энг гўзал гаплари:

"Шундай одамларни учратдимки, уларнинг айби йўқ эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапирдилар ва натижада Аллоҳ уларда ҳам айбларни пайдо қилди.

Яна шундай одамларни ҳам учратдимки, уларнинг айблари бор эди. Одамларнинг айблари ҳақида гапиришдан тийилдилар ва натижада Аллоҳ уларнинг айбларини яширди".

Аллоҳим, айбларимизни яширгин, биз нотавон қулларингга раҳм қилгин, бизни саломатлик йўлларига йўллагин.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

26 Dec, 01:34


Шуҳратни ёқтирмаслик

Ҳасан дедилар: “Бир куни ибн Муборак билан сув тарқатиладиган жой- сиқояга келдик. Одамлар ундан сув ичардилар. Биз ҳам сув ичиш учун яқинлашганимизда одамлар бизни танимай тиқилинчга қўйдилар ва суриб ташладилар. Тиқилинчдан чиққанимизда у зот менга: “Ҳаётимиз шу тарзда бўлиши керак”. Яъни, токи танилмайлик ҳам, ортиқча эҳтиром ҳам қилинмайлик, маъносида.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

25 Dec, 13:29


Вафот этган инсонни барча сизлаб, ҳурмат билан тилга олади. "Ундай қилардилар, бундай кулардилар" дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида шунчалик ҳурмат қилинмайди.

Маййитни қабрга қўяётганда, "Бошларини эҳтиёт қилинглар, оёқларини қаттиқ тортманглар" дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида унга зулмлар қилинган бўлади.

Аёл кишини қабрга қўйиш чоғида, "Тобутлари устидаги ёпинчиқни яна ҳам пастроқ ушлаб туринглар, устларини ёпиб туринглар, номаҳрамлар ўтириб олаверсин. Маҳрамлари қолинглар" дейилади. Аммо ўша аёлнинг ҳаётлик чоғида маҳрамлари у кишини шунчалик эҳтиёт қилиб, номаҳрамлардан яширишмайди.

Қабристон зиёратига борганда, қабрларни босиб юбормасликка, ўликларга озор бермасликка, қабристондаги ўсимликларни юлмасликка қаттиқ эътибор берилади. Аммо тирик юрганларга зулм қилинади, ҳақорат этилиб, хўрланади.

Вафот этган хонадондаги аёллар ва эркакларнинг либоси Шариат кўрсатмасига мувофиқ ҳамма жойни тўсиб турадиган, қалин матодан тикилган бўлади. Агар аёл киши келаётган бўлса, эркаклар юзларини тескари ўгириб, бир томонга ўтиб туришади. Қолаверса, ўша ҳовлида аёллар ўтирган тараф мато билан тўсиб қўйилади. Эркаклар билан аралаш холда ўтириш ҳам, бақир-чақир, сўкиниш ҳам бўлмайди.

Ишхонадагиларга, кўчадагиларга хушмуомала бўлиб, кўпинча уйга келганда оила аъзоларга қовоқ уйиб, бақириб, қўпол гапирилади.

Кўчада бирор танишни учратиб қолинса, шошиб турган бўлинса ҳам "Уйга ўтинг, чой тайёр эди" дейилади. Бу гап кўпинча носамимий тарзда, одат бўлиб қолгани учун айтилади.

Уйда баъзан онамиз билан гаплашаётганимизда, "Сиз ундай дедингиз, бундай қилмаслигингиз керак эди" каби қўпол, кесатиқли, маломат оҳангида гапирамиз. Ўша аёл биз чақалоқлигимизда, йўргакда ётиб, ўзимиз еёлмайдиган, туролмайдиган, ҳожатга боролмай, йўргагимизга иш бажариб қўйганимизда, сут берган, жирканмасдан тагимизни тозалаган, ярим кечаси йиғлаб қолсак, ўрнидан туриб бизга қарашга эринмаган онаизоримиз эканини унутиб қўямиз.

Баъзилар эса она деганда оппоқ кўйлак ва рўмолдаги, нуроний аёлни кўз олдига келтиришар экан.

Дўстим, сизни туққан, боққан, энг яхши таом, ичимлик ва либосни сизга илинган, хали ҳам ишдан кеч келсангиз, ухламай, хавотирда кутиб ўтирадиган аёл онангиз эканини, у инсонга оғайниларингизга қиладиган қўпол муомалани қилиб бўлмаслигини, у сизнинг ширин сўзингизга, хушмуомалангизга муштоқ эканларини унутманг!

✍️ Нозимжон Ҳошимжон

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

25 Dec, 07:38


ҚАБРДАГИ ҲАМРОҲ

• Вафот этганингиздан сўнг сизни ювиш, кафанлаш, жанозангизни ўқиш ва дафн этишга тахминан уч-тўрт соат кетади.

• Сизни дафн этишгандан уч-тўрт соат ўтгач, оила аъзоларингиз, яхши кўрганларингизнинг баъзилари овқатланаётган, баъзилари ичимлик ичаётган, бирлари меҳмон кутаётган, бирлари телефонда гаплашаётган, баъзилари ухлаётган бўлади.

• Одамлар сизни қанчалик яхши кўришмасин, дафндан сўнг қабрингиз ёнида ярим соат, ошиб кетса бир соат ўтиришади.

• Қабрингизни қанчалик кўп зиёрат этишмасин, барибир, сизнинг қандай аҳволдалигингизни кўришмайди, ҳис қилишмайди.

• Уйингизда бошқалар яшай бошлайди, машинангизни бошқалар ҳайдай бошлайди, либосингизни бошқалар кия бошлайди, ишингизни бошқалар қила бошлайди, пулларингизни бошқалар ишлата бошлайди.

• Қабрда сиз билан фақат амалингиз бирга бўлади.

• Иймонингиз, ихлосингиз, намозингиз, рўзангиз, закотингиз, ҳажингиз, қилган тиловатларингиз, ўқиган Қуръону-хатмларингиз, умрангиз, зикрларингиз, дуоларингиз, саловотларингиз, сабрингиз, садақаларингиз, ҳижобингиз, одамларга қилган яхши муомалангиз, кўзингизни тийганингиз, тилингизни тийганингиз, ота-онангизга қилган яхшилигингиз, ғазабингизни ичингизга ютганингиз, одамларга қилган яхшилигингиз, суннатга эргашганингиз, солиҳ амалларни қилганингиз, ёмонликлардан тийилганингиз қабрда сиз билан бирга бўлади.

• Эй Аллоҳ, барчамизни Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин, хотимамизни чиройли қилгин!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

25 Dec, 01:16


#Ибрат

Қуллик...

Иброҳим Адҳам ҳазратлари озод қилиш ниятида бир қулни сотиб оладилар. Қулдан сўрадилар:
— Исминг нима?
— Сиз ким деб чақирсангиз ўша исмим бўлади, хожам,  - дея жавоб берди қул.
—  Қандай егулик ейсан?
—  Сиз нима берсангиз уни ейман хожам...
— Нима иш қиласан?  - сўрадилар Иброҳим Адҳам ҳазратлари.
— Қандай иш буюрсангиз уни бажараман.
— Бирор истагинг борми?
— Қулда истак бўлиши мумкинми, хожам хожасининг тилаги-қулнинг истагидир - деди қул.
Бу жавобдан сўнг Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳўнграб йиғлаб юбордилар ва ўзларига шундай дедилар:
Эй,  мискин! Қулликни мана шу қулдан ўрган! Сен умрингда бирор марта Аллоҳ таолога шундай қул бўлдингми?...

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

24 Dec, 10:16


Аллоҳ сендан нима истайди?

24 соат беради, 1 соатини намозга ажратишингни истайди;
12 ой беради, 1 ойини рўза тутишга ажратишингни истайди;
Молу дунё беради, 40 дан бирини закотга ажратишингни истайди.
Ва буларни Ўзига қайтарганинг учун сенга жуда кўплаб савоб беришини ваъда қилади.

Инсоф билан айт-чи, Аллоҳ биздан жуда кўп нарса истайдими?

sof_iibrat

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

24 Dec, 01:46


• Танлаган кийимингда ибодат қилолмасанг, кўчага ҳам кийиб чиқма;
• Агар оёқларинг олиб бораётган жойда ўлим топишни истамасанг, у ерларга борма;
• Агар оғзингдан чиқадиган сўз сўнггиси бўлишини хоҳламасанг, бу сўзни айтма;
• Ўлимдан қўрқма. Ўлим куни қандай ҳолатда ўлишдан қўрқ.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

23 Dec, 05:08


#hadis_namoz_gunoh_nafs

⛔️ НАМОЗ УНИ ТЎХТАТАДИ

Анас ибн Моликдан нақл қилинади. «Ансор (мадиналик) бир йигит бор эди. У Пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидларида намоз ўқир, лекин қанча беҳаёлик, ўғрилик бўлса, барини тап тортмай қилаверарди. У ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтишганида у зот алайҳиссалом: "Шубҳасиз, намоз яқин орада уни (бу ишларидан) тўхтатади", дедилар. Ҳақиқатан ҳам, кўп ўтмай ўша йигит тавба қилди ва ўнгланди».

Намоз бутун баданни машғул қилади. Намоз ўқимоқчи бўлган одам қиблага қараб, хушу ва хорлик билан эгилса, Аллоҳ унинг ҳар бир ҳолатини кўришини унутмаса, нафси ислоҳ бўлади. Ана шундай тарзда ўқилган намоздан сўнг кўп ўтмай навбатдаги намознинг вақти киради. Бу сафар у олдингидан ҳам афзалроқ ҳолатда намозини адо этади. Мўминнинг намози ана шундай бўлиши керак.

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

23 Dec, 02:06


ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ!

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: "Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди.
— Аҳволингиз қандай? — деб сўрадим,
— Аҳволим яхши, — деди. Мен ундан сўрадим:
— Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши — деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
— Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

22 Dec, 09:26


Бир куни кўп гуноҳлар қилиб юрган бир йигит солиҳ бир зотнинг ҳузурига келиб, ўз аҳволидан шикоят қилибди.
— Э солиҳ зот! Мен қилмаган гуноҳлар қолмади. Менга насиҳат қилиб қўйсангиз. Ҳар қанча уринсам ҳам гуноҳлардан ўзимни тия олмаяпман. Шоят панду насиҳатларингиз таъсир қилиб гуноҳ қилишдан тўхтасам, қилган гуноҳларимга тавба қилсам, — дебди.
Солиҳ киши:
— Эй ўғлим, агар Аллоҳга осийлик қилишни хоҳласанг, қилавер, аммо аввало бешта шартга риоя қилишинг керак. Агар буларни бажара олсанг, истаганча гуноҳ қил, — деди.
Йигит хурсанд бўлиб:
— Эй солиҳ зот, айтинг, уларни албатта бажараман. Тезроқ айтинг, — деди.
Солиҳ киши:
— Биринчи шарт: агар Аллоҳга осийлик қилмоқчи бўлсанг, аввало Унинг еридан чиқиб кет ва гуноҳни бошқа ерда қил, - деди.
Йигит ҳайрон бўлиб:
— Эй улуғ зот, раҳмат сизга! Аммо, қаерда гуноҳ қиламан? Аҳир Ернинг барчаси Аллоҳнинг мулки эмасми? — деди.
Солиҳ зот жавоб берди:
— Ҳа, албатта. Энди сен Аллоҳдан уялмайсанми? Унинг ерида яшаб, яна Унга осийлик қиласанми?!
Йигит:
— Иккинчи шартни айтинг, эй устоз, — деди.
Солиҳ киши:
— Агар Аллоҳга осийлик қилмоқчи бўлсанг, қилавер, аммо Унинг ризқидан емагин, - деди.
Йигит яна ҳайратланиб:
— Эй улуғ зот, сизга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин! Аҳир ризқ берувчи Унинг ўзи бўлса, унда мен қаердан ризқланаман? — деди.
Солиҳ киши:
— Аллоҳнинг ризқидан еб туриб, яна Унга осийлик қилишдан уялмайсанми?!-  деди.
Йигит:
— Учинчи шартни айтинг, — деди.
Солиҳ киши:
— Агар Аллоҳга осийлик қилмоқчи бўлсанг, У кўрмайдиган жойга бориб қил, - деди.
Йигитнинг ҳайрати яна ошди:
— Эй устоз!  Бу нима деганингиз? Аҳир қаерга бормай Унинг кўз ўнгидаманку. Аллоҳ ҳатто қоронғу кечада қора тош устида юрган қора чумолининг ҳаракатини ҳам кўради-ку! Қаерга бормай, қаерга яширинмай мени кўриб, билиб турадику? — деди.
Солиҳ зот:
— Шундайлигини билар экансан, бошқаларнинг кўриб қолишидан уяласану, наҳотки Аллоҳнинг кўз ўнгида гуноҳ қилишдан уялмайсан? Наҳотки, Аллоҳ сен учун бошқалардан кўра қардсиз ва ҳурматсиз бўлса. У ҳамма нарсани билиб, кўриб турганида Унга осийлик қиласанми?! - деди.
Йигит:
— Тўртинчи шартни айтиб беринг, — деди.
Солиҳ киши деди:
— Агар Аллоҳга осийлик қилар экансан, ундай бўлса қачонки ажал фариштаси келиб, жонингни олмоқчи бўлганида унга айт: “Менга озгина муҳлат бер, гуноҳларимдан тавба қилиб олай”, дегин.
Йигит қаттиқ йиғлаб:
— Эй солиҳ зот, мен кимманки ўлим фариштасига буйруқ бера олсам, буни ҳеч ким қила олмайди? Ўлим келганда уни бир сонияга ҳам ортга суриб бўлмайди-ку! — деди.
Солиҳ киши:
— Бешинчи шарт шуки, агар Аллоҳга осийлик қилмоқчи бўлсанг, қилавер, бироқ қачонки дўзахнинг фаришталари келиб, сени дўзахга тортмоқчи бўлганларида уларнинг чангалидан қутулиб қочгин ва жаннатга кириб олгин,- деди.
Йигит дод солиб йиғлади ва баланд овозда:
— Бас, етар эй улуғ устоз! Аллоҳни номи билан қасам ичиб айтаман, бугундан бошлаб гуноҳ қилмайман, мен Аллоҳга чин дилимдан тавба қилдим, ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадун расулуллоҳ- деди.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

22 Dec, 02:05


Бомдод намозига туриш

Боязиди Бистомий ҳазратлари бир кеча уйқу оғир келиб, бомдод намозига уйғона олмадилар. Кейин пушаймон бўлиб шунчалик кўп йиғладиларки, ғойибдан бир овоз:
«Эй Боязид! Бу қусурингни кечирдим. Бу тавбанг туфайли сенга яна етмиш минг намоз савобини бердим.» - деди.
Бир неча ойдан кейин, бомдод вақтида яна уйқу бостирган эди. Шайтон келиб муборак оёқларидан туртиб уйғотди ва «Тур, намоз вақтинг ўтиб кетади.» - деди.
Боязид Бистомий ҳазратлари ҳайратланиб сўрадилар:
«Эй малъун, сен қачондан бери хайрли ишга қўл урадиган бўлдинг? Ҳамманинг намоз вақти ўтиб кетишини хоҳлардинг-ку. Мени нега уйғотдинг?
Шайтон:
«Сен бомдод намозини ўтказиб юборган кунинг шунчалик йиғладингки, эвазига етмиш минг намоз савоби олдинг. Мен шуни ўйлаб, сени намозга турғаздим, токи бир намоздан ортиқ савоб олмагайсан. Йўқса яна етмиш минг намоз савобини олардинг!» - деб жавоб берди.
Азизлар қай биримиз бомдод намозига ухлаб қолиб шундай тавба қиляпмиз..? 😢

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

21 Dec, 03:20


ИБРАТ

Ушбу суратни сақлаб қўйинг...


• Иймонингиз сустлашиб,ҳимматингиз пасайиб кетаётганини сезишингиз билан ибрат олиб,қайта қувватланиш учун...
• Намозларни ўз вақтида,жамоат билан адо этиш учун...
• Тўрт мучангиз соғ-саломат эканлигини ҳақиқий маънода ― қалбан ҳис қилиш учун...
• Аллоҳ учун пешонангиз саждага қийинчиликсиз эгилаётгани учун...
• Раҳмон Аллоҳнинг бизларга инъом қилиб берган сон-саноқсиз неъматларига ожизона шукрингизни адо этиш учун...

"Ва эслатгин. Албатта,эслатиш мўминларга манфаъат берур!"
(Зориёт - 55)

sof_iibrat

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

20 Dec, 05:25


​#Ҳадис

Абдулоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Қуръонни қанчада қироат қилай?» дедим.
«Уни бир ойда хатм қил», дедилар.
«Албатта, менинг ундан афзалга ҳам тоқатим етади», дедим.
«Уни йигирма кунда хатм қил», дедилар.
«Албатта, менинг ундан афзалга ҳам тоқатим етади», дедим.
«Уни ўн беш кунда хатм қил», дедилар.
«Албатта, менинг ундан афзалга ҳам тоқатим етади», дедим.
«Уни ўн кунда хатм қил», дедилар.
«Албатта, менинг ундан афзалга ҳам тоқатим етади», дедим.
«Уни беш кунда хатм қил», дедилар. «Албатта, менинг ундан афзалга етади», дедим.
У зот менга рухсат бермадилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари

Қуръони Каримни хатм қилиш муддатларининг энг ози етти, беш ёки уч кун бўлиши хатм қилувчиларнинг ҳолига қараб бўлади.

Қуръони Каримни хатм қилишга имкони ҳар қанча катта бўлса ҳам уч кундан озга рухсат йўқ. Ҳанафий мазҳаби уламолари ҳам шу қавлни маҳкам тутганлар.

«Ҳадис ва Ҳаёт 30-жуз» китобидан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

20 Dec, 01:51


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيمِ      
Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин
Вассалату вассаламу ала росулиллаҳ.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳим  бизлардан фақирлик, қалби торлик, ғамни кетказишини, жонимиз, аҳли оиламиз, динимизни асрашини, кенг ризқ, неъматга шукур, узоқ умр билан бахтиёр қилишини, жаҳаннам оташидан, ҳасадчиларнинг кўзидан, адоватдан асраши учун Роббимиздан паноҳ сўраймиз.
Аллоҳимнинг Раҳмати, Барокати, Марҳамати, Офияти бошимиз узра бўлсин.

Аллоҳга ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо  ﷺ беҳисоб саловатлар бўлсин!
Соллаллоҳу ъала Набиййина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи, ва соҳбиҳи ажмаъийн..
Муборак Жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин.

Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

19 Dec, 05:20


Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:

“Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади.

Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъси берилади.

Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади.

Ким ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади.

Ким мазахни тарк қилса, унга кўркамлик берилади.

Ким дунё муҳаббатини тарк қилса, унга охират муҳаббати берилади.

Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилиш берилади.

Ким Аллоҳнинг кайфиятини излашни тарк этса, унга мунофиқликдан сақланиш берилади”.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

19 Dec, 01:13


Аллоҳ менга бир нарса берсин, деб ибодат қилманг, балки Аллоҳ мендан рози бўлсин, деб ибодат қилинг!
Агар У Зот сиздан рози бўлса неъматларига кўмиб ташлайди!

Шайх Мутаваали Шаъровий

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

18 Dec, 12:40


🤲 ДУОИМ СЕНИ ҚУВОНТИРДИМИ?

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳрлари ортиб турганини кўрган вақтимда у зотга: "Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга мен учун дуо қилинг!", дедим. У зот алайҳиссалом: "Аллоҳим, Оишанинг олдинги ва кейинги, ошкораю махфий гуноҳларини мағфират қилгин!" деб дуо қилдилар.
Оиша розияллоҳу анҳо жуда хурсанд бўлиб, кула бошладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуоим сени қувонтириб юбордими?" дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо: "Ахир қандай қилиб дуоингиз қувонтирмасин, албатта хурсанд бўлдим!" дедилар.
 У зот алайҳиссалом: "Аллоҳга қасамки, ушбу дуони умматим учун ҳар намозимда сўрайман", дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти).

✍️  Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

22 Nov, 07:04


❗️ Мармелад истеъмол қиладиганлар кўрсин.

Биламиз-ки нафақат болалар, балки баъзи катталар ҳам мармеладни яхши кўради. Аммо, мармелад аслида нимадан таёрланиши, уни ҳукми ва таъсири ҳақида кўпам маълумотга эга эмасмиз.

Видеони кўргач, нега авлодларимиздан қорилар, фақиҳлар, олимлар етишиб чиқмаётганини бироз тушунасиз...

Ҳа, биз ҳалол луқма деганда фақат алдамасдан, тунамасдан пул топишни, чўчқа гўштини ва шунақа очиқ ойдин нарсаларгагина эътибор бердик ҳолос. Афсуски бизни қўлимиз доим баланд келмаслигини хоҳловчи Аллоҳнинг адашган бандалари бизни алдаш учун турли хил фитналар, алдовлар ва ҳийлалар қилиб келишмоқда.

Ғафлатда қолманг! Луқмага эътиборли бўлинг!

bola_tarbiyasi

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

22 Nov, 01:33


#Бuсмuллаҳ
Эй Раҳмон Эгам!
Бизни, сени севишимизга, сенга нисбатан ҳақиқий қуллик лаззатини топишимизга, мушкилотлардан қочишимизга, аҳкомларни маҳкам тутишимизга, сени Сен рози бўладиган даражада танишимизга мадад бер!

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Эй Роббим! Сенга дуо қилиб сўраймиз:
Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!

Гуноҳларимизни мағфират этгин!
Ота-оналари вафот этганларимизнинг ота-оналарини раҳматингга олгин. Ота онаси хаётларига ота-оналарни умрларини зиёда қилгин!


Муборак жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

21 Nov, 06:20


📚 Tolibi ilmning doʻsti (hamrohi)da topilishi kerak boʻlgan hislatlar:

Solih, dindor, taqvodor, zakiy, hush muomala, yaxshiligi koʻp, yomonligi kam va u bilan talashib-tortishmaydigan, biror narsani unutib qoʻysa, eslatadigan, agar eslasa, eslashiga yordam beradigan, muhtoj boʻlsa yordam beradigan, bezor boʻlsa sabrga undaydigan odam bilan doʻst boʻlishlik lozim.


Ali rodiallohu anhudan rivoyat qilinadi:
“Johil hamroh bilan oshna boʻlmagin, oʻzingni undan tort.   Qancha johil borki, halim unga oshna boʻlganda uni yoʻldan urgan. Kishi, kishi bilan qiyoslanadi agar oʻsha bilan yurgan boʻlsa”. 

*Hususan, tolibi ilm, ilm olish bosqichida oʻzidan saviyasi past toliblar bilan birga boʻlmasligi kerak. Sababi, oʻziga oʻzi mahliyo boʻlib, kibrga ketadi. Hamda oʻz holiga qanoat qilib, rivojlanmay qoladi. Tolibi ilm haqiqatdan rivojlanishni istasa oʻzidan kuchli mujtahid toliblar bilan hamroh boʻlishi kerak.

Tabarok_ilm_Markazi

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

21 Nov, 03:13


Илоҳий қонунлар;

1.Ким “ҳамд” айтишни ўзига одат қилса, унга доим яхшиликлар тўхтовсиз етиб туради.
2.Ким “ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ” калимасини доимий айтиб юрса, ҳар қандай қийин ишлари юришиб кетаверади.
3.Ким Расуллуллоҳга салавот айтиб юришни одат қилиб олса, гуноҳлари кечирилиб, барча ташвишлари арийди.
4.Ким Аллоҳни хотиржамлик вақтларида кўп эсласа, Аллоҳ таоло уни энг қийин вақтларида эслайди.
5.Ким Аллоҳ таолога таваккул қилса, Аллоҳ унга кифоя қилади.
6.Ким Аллоҳнинг ўзидан ҳожатларини тиласа, Аллоҳ уни беҳожат қилиб қўяди.
7.Ким Аллоҳга илтижо қилса, Аллоҳ уни Ўз паноҳига олади.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

20 Nov, 14:45


Ҳаёт ҳақиқатлари:

Танадаги нуқсонни икки метр мато билан ёпиш мумкин, аммо фикрлашдаги нуқсон биринчи мунозарадаёқ фош бўлади.
Касаллик фақат танадагина бўлмайди, балки ахлоқда ҳам бўлади. Шунинг учун қачон хулқи ёмон одамни кўрсангиз, Аллоҳдан унга шифо сўраб дуо қилинг. Шу билан бирга Аллоҳ сизни ундай балодан омонда қилгани учун Унга ҳамд айтинг.
Барчамиз нутфадан яралганмиз, аслимиз тупроқдан, энг қиммат кийимимиз ипак қуртининг сўлагидан, энг лазиз таомимиз асаларининг чиқиндисидан, охир борар жойимиз ер остидаги ўра.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

20 Nov, 02:10


Имом Абу Лайс Самарқандий “Мукошафатул қулуб” асарида шундай деганлар: “Аллоҳдан қўрқишнинг аломати етти нарсада намоён бўлади”. Улар:

1. Тилда. Аллоҳдан қўрққан одам тилини ёлғондан, ғийбатдан, бошқаларга бўҳтон қилишдан ва бекорчи сўзлар айтишдан тияди.

2. Қалбда. Аллоҳдан қўрққан одам қалбида ўзгаларга душманлик хис қилмайди.

3. Кўзда. Аллоҳдан қўрққан одам ейишда ҳам, ичишда ҳам, кийишда ҳам ва бошқа хусусларда ҳам кўзини ҳаромдан эҳтиёт қилади.

4. Меъдада. Аллоҳдан қўрққан одам меъдасига ҳаром луқма бермайди.

5. Қўлда. Аллоҳдан қўрққан одам қўлини ҳаромга узатмайди, аксинча Аллоҳнинг ризосига уйғун нарсаларга узатади.
6. Оёқда. Аллоҳдан қўрққан одам исён йўлида эмас, Аллоҳга итоат йўлида одимлайди.

7. Итоатда. Аллоҳдан қўрққан одам ёлғиз Аллоҳ ризоси учун унга итоат этади. Риёдан, инсонларга ўзини ва ё ишларини кўз-кўз қилишдан ва иккиюзламачиликдан сақланади.

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

19 Nov, 09:32


Истиғфорнинг фойдалари. Бефарзандлик, иши юришмаслик, нимаики дарди бўлса барчасига шифодир.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

18 Nov, 17:27


Эй молида барака камлигидан шикоят қилувчи инсон, сенга тўрт тавсия:

Биринчиси: Аллоҳнинг тоатида амал қилиш ва маъсиятни тарк қилиш;  “Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик”, Аъроф сураси, 96-оят.

Иккинчиси: Сабабларни тутган ҳолда Аллоҳга таваккул қилиш; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганингизда, оч кетиб, тўқ қайтадиган қушдек ризқланган бўлар эдингиз”, дедилар». Имом Термизий, Имом Аҳмад ва Хоким ривояти.

Учинчиси: Гуноҳларингдан тавба қилмоғинг ва истиғфор айтмоғинг; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ таоло ҳар бир тангликдан чиқувчи йўл ва ҳар турлик ғамдан енгиллик ҳамда уни ҳеч бир ўйламаган томонидан ризқлантириб қўяди», дедилар. Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти.

Тўртинчиси: Силаи раҳм-қариндош уруғчилик алоқаларини ушлаш; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни ризқи кўпайиши ва умрига барака берилиши хурсанд этса, силаи раҳм (қариндошлари билан борди-келди) қилсин”, дедилар. Имом Бухорий ривояти.

Мол-дунё ҳар қанча ортиб кўпаймасин, токи банда унинг сабабларини ушламас экан, баракага эришолмайди.

Шайх Ҳомид ибн Ҳомис Жунайдий

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

18 Nov, 02:52


Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради:
— тақво;
— гўзал хулқ.

Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради:
— сахийлик;
— ҳаммага яхшилик  қилиш.

Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради:
— очиқ юзли бўлиш;
— муомалада сахий бўлиш.

Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради:
— кўрган яхшилигини эслаб туриш;
— кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш.

Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради:
— тушунтиришда бор кучини сарфлаш;
— уларга мулойимлик қилиш.

Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради:
— гапни тез тушуниш;
— эҳтиромини ўрнига қўйиш.

Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради:
— муомалада лутфли бўлиш;
— аёлининг муаммоларини айтмаса ҳам тушуниш.

Кимда икки хислат бўлса уни бошлиғи яхши кўради:
— чиройли итоатда бўлиш;
— буюрилган ишларни кўнгилдагидек бажариш.

Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ ва барча инсонлар яхши кўради:
— барчага доим яхшиликни илиниш;
— озор беришдан сақланиш.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

18 Nov, 02:37


Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам қайтади

Инсон ҳаёт йўлидан фақат бир марта ўтади. Умримизнинг ҳар бир они ғанимат. Ўтаётган ҳар бир дақиқа ўз эгасидан маъно-мазмун сўрайди. Энг қиммат бойлик – вақтдан унумли фойдаланиш керак. Инсон умрининг ҳар лаҳзасини мазмун билан тўлдириш, оиласи, меҳрибонлари, халқи учун яхшиликлар қилишга интилиши лозим.

Ёшим саксон бирга кирганда ҳаёт тўғрисида чиқарадиган энг қисқа хулосам шуки, дунёга бир марта келадиган одам эзгулик билан умр кечириши шарт. Негаки, ёмонлик қайтгани каби яхшилик хам кутилмаган жойдан ва кутилмаган одамлардан қайтади.

©️Пиримқул Қодиров

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

17 Nov, 13:24


ШАЙТОННИНГ ШЕРИКЛАРИ

"Дунёга бир марта келасан! Шундай экан, ўйнаб қол!" - дейдиганлар шайтоннинг шерикларидир. Шайтоннинг бундай қутқулари эса ҳар биримизни тўғри йўлдан оздиради. Инсон бир марта яшар экан, кайф-сафога берилмай, ибодатини гўзал қилгани афзал эмасми? Яхшилар, авлиёлар ҳаётидан ўрнак олинг. Қаноат туфайли қанчалик олий мақомга лойиқ кўрилишингизни билсангиз эди, ношукр бўлган кунларингиз учун ўзингизни лаънатлар эдингиз. Бошингизга ташвиш тушганида шайтоннинг алдовига учиб, қандай хатолар қилганингизни ўйлаб кўринг. Аслида, қаноат меваси - роҳат, камтарлик меваси - муҳаббатдир. Умрингиз охиригача тўйиб овқатланаман десангиз ҳам тўймайсиз. Зеро, кўп ейиш баданни оғирлаштиради, қалбни ўлдиради, зеҳнни ўтмас қилади ва кишини ибодат қилишга эринчоқ қилиб қўяди.
Ризқини ҳалол меҳнат қилиб топмаган, ундан бошқаларга инъом, эҳсон қилмаган ҳалол меҳнати билан ҳурмат қозонмаган кишида яхшилик йўқдир. Инсоннинг душмани учта эканлигини унутманг: дунёси, шайтон ва нафси. Поклик - фақирликнинг зийнати, шукроналик - мол дунёнинг зийнати. Агар нафсимизни жиловлай олмасак, биз комил мўмин ва комил иймон эгаси эмасмиз. Оқил киши дунёсидаги ризқига рози бўлади ва мол тўплашга ружу қўймайди. У охират ҳозирлигини кўриб қўяди. Чунки охират инсон учун сўнгги бекат ва неъматлар уйидир. Аллоҳ таоло Одам Ато ва Момо Ҳавони заминга туширганида, улар дунё ҳидини топишди ва жаннат бўйини йўқотишди. Шунда икковини қирқ кун дунёнинг сассиқ ҳиди ўраб олди. Дунё молини тўплашга ружу қўйганлар қаттиқ адашади. Ахир дунё молига ўч бўлмасангиз ҳам ризқланасиз-ку! Охират учун амал қилмайсиз. Ваҳоланки, савоб амаллмрингиз бўлмаса, охиратда ризқланмайсиз!

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

17 Nov, 04:34


Фараз қилинг, уч кишини зиндонга ташлашди. Уларга зиндондан қутилиш учун иккита имконият берилди ва ҳар бирини қўлига қурол беришди. Уларда фақат икки имконият бор учинчи инсон эса зиндонда қолиб кетади. Хўш, сизнингча ким зиндонда қолиб кетади? Албатта, улар ичидаги энг яхшиси, кўнгли бўши, қалби тозаси. Чунки у бошқаларга озор беришни, қалбини оғритишни хоҳламайди, гарчи ўзи қийналсада.

Мендан ҳаётда нега яхши инсонлар қийналади деб сўраманг! Энди сабабини биласиз! Ҳа, яхшилар ҳамиша ёмонларга ютказиб қўяди. Виждонинг, кўнглинг, қалбинг тозами, демак сен кўпроқ қийналасан. Сени кўпроқ ҳафа қилишади. Сендан кўпроқ фойдаланишади. Сенга кўпроқ озор беришади. Бу — ҳаётнинг оддий қонунларидан бири...

©️ Оқил Тўрақул

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

17 Nov, 02:17


Қалб агар бир уй бўлса, кўз унинг эшигидир. Унга ўғри эшик очиқ бўлсагина кира олади... Бордию ўғри кирса, иймон зийнати ва тақво гавҳарини ўғирлаб, қалбни хароб қилганича ташлаб кетади. Ушбу ўғридан огоҳ бўлинг, чунки у енгил ҳаракатланувчидир. Унинг кириб олишига эса бир лаҳза кифоя қилади.

Rohmanga_oshiqlar

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

16 Nov, 16:46


Эр бир куни паришон ҳолда маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган, одамларнинг ҳурматини қозонган бир зотнинг олдига бориб, аҳволини айтди. У зот:
— Энди ажрашсанг ҳам ҳеч нимани ўзгартиролмайсан. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, — дебди.

Бу гапни эшитган эр даҳшатга тушиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетибди. Йўлда учраган танишларидан рози-ризолик сўрай бошлабди. Уйига қайтиб, "Хотин, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, ҳаққинга риоя қилмадим. Мени кечир, мендан рози бўл”, дебди. Хотини, "тавба, бу одамга нима бўлди?” деб унга раҳми келиб:
— Дадаси, аслида, сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, — дебди. Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланибди.

Кейин эр хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам йиғлаб розилик сўрайди. Хотини ҳам қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун тотув яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар...

Лекин у киши хотинига муҳтарам зотнинг айтганлари ҳақида ҳеч нарса демабди. Бир ой тўлишини санай бошлабди. Кунлар яқинлашгани сайин яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди.

Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинининг ҳам муносабатлари илиқлашиб, тотувлик ортиб борарди. Бир ой ўтади. Ҳа, бугун ўламан, дебди эркак. Эртага эса... Лекин ўлмабди. "Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир”, деб ўйлабди. Ахийри, у зотнинг олдига бориб сўрабди:
— Афандим, мен ўлмадим.
— Ўлиш нимаси? — дебди у зот.
— Сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой ўтди.
— Биродар, мен сенинг қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун, албатта, ўласан, ўламиз. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингдан хурсандмисан?
— Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз.
— Мана энди доим шундай яшанглар!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

16 Nov, 13:39


Ўлганингдан кейин одамлар сени қанчалик тез унутишини билганингда эди, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимни рози қилиш учун умрингни ўтказмасдинг.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

16 Nov, 03:24


"Одам ўзи учун ҳам яшаши керак" деганда баъзилар фақат вақтида дам олиш, санаторияга бориш, яхши кийим, таом, маскан ва маркабни аввало ўзига раво кўришни тушунади. Бу Охиратдан умиди бўлмаганларнинг тушунчаси.

Мусулмон киши ўзи учун яшаши деганда аввало ибодатларни вақтида гўзал суратда адо этишни, устидаги хақларни ўташни, хайрли ва солиҳ амалларни кўпроқ қилиб боришни тушунаркан. Чунки нариги дунёга борганда шундан бошқа нарсалар унга ёрдам бермайди. Болам-чақам, тирикчилик деб ибодатларини зоеъ қилганлар, зиммасидаги ҳақларни ўтамаганлар, солиҳ амалларни бой берганлар минг роҳат-фароғатда яшаб ўтган бўлса ҳам ўзи учун яшамаган бўлади.

✍️ Фаизиддин Мўмин

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

15 Nov, 02:06


🌿 Бу одам дунёнинг энг буюк шахсларидан бири!

Бу инсоннинг қилган хайрли ишларининг ҳисобини ёлғиз Аллоҳ билади. Аммо биз улардан баъзи намуналарни келтирамиз:

🍃 Африка қитъасида Ислом динини ёйиш учун қилган 29 йиллик давомли хизматлари натижасида қўлида 11.200.000 дан ортиқ одам мусулмон бўлган.

🍃 Хаёти давомида 5700 га яқин масжд бино қилган.

🍃 У одам 15000 етимни ўз қарамоғига олган.

🍃 Африка бўйлаб 9500га яқин артизан қудуғи қаздирган.

🍃 860 мадраса қурдирган.

🍃 4 та университет очган.

🍃 204 та исломий марказ очган.

🍃 124 та шифохона, тиббий марказ қурган.

🍃 840 та қорихона барпо қилган.

🍃 95000 толиби илмни маош билан таминлаган.
🍃 6.000.000 нусха Қуръони Каримни чоп қилдириб, янги мусулмон бўлганларга тарқатган.

🍃40 га яқин давлатда ифторликлар уюштириб, миллиондан ортиқ рўзадорларга хизмат кўрсатган.

Биласизми бу одам ким?
У кувайтлик Абдурраҳмон Сумайт! Аллоҳ у кишининг хайрли амаллари савобини зиёда қилсин!

bola_tarbiyasi

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

15 Nov, 01:18


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيمِ  

Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин
Вассалату вассаламу ала росулиллаҳ.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳим  бизлардан фақирлик;
торлик; ғамни кетказишини;
Аллоҳим жонимиз; аҳл оиламиз
динимизни асрашини;
Аллоҳим
кенг ризқ, неъматга  шукур қилиш  қилиш;
узоқ умр
билан бахтиёр қилишини;

Аллоҳим жаҳаннам оташи
ҳасадчиларнинг кўзи, адоватдан  асрашини сўраймиз.
Аллоҳимнинг Раҳмати Барокати Марҳамати Офияти бошимиз узра бўлсин.

Аллоҳга ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ﷺ беҳисоб саловатлар бўлсин!
Со
ллаллоҳу ъала Набиййина Мухаммадин ва ъала аалиҳи, ва соҳбиҳи ажмаъийн.
Амийн


Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

14 Nov, 08:49


Бир хасис бой бутун умрини фақат бойлик тўплашга сарфлаб яшаган экан. У бир кун ўтириб тўплаган бойлигини ҳисоблай бошлабди, қараса ҳамма бойлиги 300 минг тилло динор тўплабди. Энди ўтириб режа туза бошлабди. Бундан буёғига молу-давлат йиғмайман, балки, тўплаган бойлигимни мазза қилиб еб-ичиб, ўйнаб куламан, дебди. Шу пайт қаршисида Ўлим фариштаси пайдо бўлибди.
— Кимсан?
— Ўлим фариштасиман.
— Нега келдинг?
— Жонингни олгани!
— Йўқ, йўқ, мен ҳали ҳаётга тўймадим, шунча вақтим фақат меҳнатга кетди, энди роҳатини кўрадиганимда жонимни оласанми... Кет бу ердан.
— Кунинг битди, мен кечиктира олмайман, мен буйруқни бажараман.

Бой масала жиддийлигини тушунгач, ҳийлага ўтди:
— Уч кунгина вақт бер, пулларимни тақсимлаб, уч кунгина яхши яшаб олай. Сенга эллик минг динор бераман.
— Йўқ, менга бойлик умуман керак эмас, мен жон оламан холос.
—Икки кун муҳлат бер, ярим бойлигимни бераман.
— Ҳамма бойлигимни ол, бир кунгина вақт бергин, — деб ялинди.
— Йўқ, — деди фаришта қатъий.
— Унда икки оғиз сўз ёзишга вақт бергин, — деди.

Бунисига фаришта рози бўлди. Баданини тилиб, қон ила деворга қуйидагиларни ёзди:
Эй бойлик кетидан югуриб, умрини зое қилган банда! Умрингни, вақтингни қадрига ет, мен шуни англаб етдимки, ҳар қанча бойлигинг бўлмасин, унга вақтни сотиб олиб бўлмас экан, 300 минг динорга бир кунгина вақт сотиб ололмадим, бебаҳо вақтни қадрсиз бойлик топишга сарфлама!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

14 Nov, 03:32


Ҳечам ва ҳечқачон сизни ранжитганлар билан муносабат тўғрисида бахслашманг. Сукут сақланг ва жим кетинг.

Қарияпман деб афсусланманг, қарилик гаштини суриш ҳаммага насиб қилмайди, фақат сараланганларга насиб қилади.

Энг муҳими қалбингиз тоза бўлсин, қалб тозалиги эса эътиборда, соғинчда, хурмат қилиш ҳамда мулойимлик ва хушмуомалаликдан иборат.

Энг асосийси қуйидаги еттита муҳим қоидага амал қилиш:

1  Шикоят қилмаслик.
2  Ношукурлик қилмаслик.
3  Айбламаслик.
4  Ўтган нохуш вазиятни ёки холатни эслаб юзга солмаслик.
5  Қанақа холат бўлмасин баланд овозда охангни қўполлаштириб гапирмаслик.
6  Бегоналарга ўзингизни оқламаслик.
7  Сизни севганга ширин гапиринг, мехрибонлик қилинг, жахл устида айтган гапларига ахамият берманг, ўнг қулоқдан кириб, чапидан чиқсин.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

13 Nov, 13:34


Қандай қилиб ҳаётингизда бирор марта ҳам ютқазмаслигингиз мумкин?

Айтишларича, аббосийлар халифалиги даврида доимо дўстлари билан баҳслашиб юрадиган бир дамашқлик савдогар бўлган экан. Бир куни у дўстларига:
"Мен ҳаётимда бирор марта ҳам тижоратда зарар кўрган эмасман", деди.
Дўстлари истеҳзоли табассум билан:
"Қандай қилиб ҳаётингда ҳеч қачон зарар кўрмадинг? Бундай бўлиши мумкин эмас", дейишди.
Савдогар улардан ўзини синаш учун бирор муаммоли тижорат таклифини беришларини сўради. Шунда дўстлари унга:
"Ироқда хурмо сотиб, фойда топиш етти имконсизликдан биридир, чунки у ерда хурмо чўлдаги қум каби кўп", — дейишди.
Савдогар: "Мен сизларни тушундим ва таклифингизни қабул қилдим", деди. Шундан сўнг у Ироқдан келтирилган хурмоларни сотиб олиб, аббосийлар пойтахти — Бағдодга йўл олди.
Айтишларича, ўша пайтда халифа Воcиқ Биллоҳ баҳорни томоша қилиш учун Мосулга йўл олган экан. Мосул Ироқнинг энг гўзал шаҳарларидан бири бўлиб, "икки баҳор онаси" номини олган эди, чунки унинг об-ҳавоси ёзда ҳам, қишда ҳам баҳордай бўлар эди.
Саёҳатдан қайтиш чоғида халифанинг қизи бўйнидаги олтин зебигардонини йўқотиб қўйган ва йиғлаб отасига шикоят қилган эди. Шундан сўнг халифа уни топиб келган кишига катта мукофот ваъда қилиб, қизини унга никоҳлаб беришини эълон қилди.
Дамашқлик савдогар Бағдодга яқинлашганда, одамлар зебигардонни излаш учун йўлга отланганларини кўрди ва улардан бу шошилинчликнинг сабабини сўради. Улар зебигардон воқеасини айтиб беришди ва уларнинг каттаси:
"Афсуски, биз узоқ йўлга чиқибмизу ўзимиз билан таом олишни унутибмиз, таомсиз қайтишга қийналиб қоламиз, таом олиш учун ортга қайтсак бошқалардан ортда қолиб кетишимиз мумкин", — деди.
Шунда савдогар уларга: "Менда хурмо бор,  олсангиз сотаман," — деди. Одамлар ундан хурмони қиммат нархда сотиб олишди.

Халифа Воcиқ Бағдодда хурмо сотиб фойда топган дамашқлик савдогар ҳақида эшитиб, у билан кўришишни истади. Савдогар халифанинг ҳузурига бориб ўзи ҳақида сўзлай бошлади:
"Эй, ҳукмдор, Аллоҳ давлатингизга барака берсин. Мен савдони бошлаганимдан бери ҳеч қачон зарар кўрган эмасман."
Воcиқ ундан бунинг сабабини сўради. Шунда у жавоб берди:
"Мен етим бола эдим, онам эса ногирон эди. Мен кичиклигимдан уни парвариш қилар, ишлаб пул топар ва иккимизнинг кундалик ризқимиз учун ҳаракат қилар эдим. Йигирма ёшга етганимда, онам касал бўлиб, ётиб қолди. Вафот этиш арафасида у мени ҳақимга дуо қилиб, диним ва дунёмда ҳам ҳеч қачон зарар кўрмаслигимни, замонамизнинг энг шарафли оиласига куёв бўлишимни, қўлимга қум олсам олтинга айлантриб қўйишини Аллоҳдан сўраб дуо қилган эди".
Савдогар гапира туриб беихтиёр ердан бир сиқим қумни қўлига олди. Воcиқ унинг бу сўзларини мийиғида кулиб эшитаётган эди, бирдан савдогарнинг қўлидаги қумни орасида бир нарсани ялтираганига кўзи тушди. Унга қараган эди, қўлидаги ялтироқ нарса халифанинг қизининг йўқотган зебигардони бўлиб чиқди.
Шундай қилиб, онанинг дуоси билан бу дамашқлик савдогар тарихда биринчи бўлиб Ироққа хурмо сотиб, кўп фойда топган тижоратчи ва халифа Воcиқнинг қизига уйланиб унинг куёвига айланди.

Онанинг дуоси ҳақиқатдан ҳам ижобат бўлган эди.

Хулоса:
Ҳеч ким сизга ташқаридан келиб, ҳаётингизга гўзаллик олиб кирмайди.
Сиз ўз қалбингиз эшикларини очиб, тиришқоқлик билан саъй-ҳаракат қилишингиз ва энг гўзал нарсаларни ўзингиз топишингиз керак.
Аллоҳ сизнинг ёрдамчингиз бўлишидан ҳеч қачон ноумид бўлманг.

Ё, Аллоҳ, бизга ота-оналаримизга хизмат қилиш бахтини насиб эт. Улар вафот этган бўлсалар, уларнинг гуноҳларини кечир ва раҳматингга ол.
Бу ҳикояни ўқиб бўлгач, ота-онангиз ҳақига дуо қилиб қўйишни унутманг.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга салавотлар айтиб, у зотга салом йўлланг.

tuhur

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

13 Nov, 09:55


Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган саккиз ҳолат

Биринчиси: Жамоат намозида биринчи сафда ҳозир бўлганингда.

Иккинчиси: Намоз тамом бўлгандан сўнг масжидда дуо қилиб ўтирганингда.

Учинчиси: Касал кўргани борган вақтингда.

Тўртинчиси: Аллоҳ йўлидаги дўстингни зиёрат қилганингда.

Бешинчиси: Биродарингни ғоибда эслаб, унинг ҳаққига дуо қилганингда.

Олтинчиси: Инсонларга яхшиликни таълим берган вақтингда.

Еттинчиси: Таҳоратли ҳолда уйқуга ётган вақтингда.

Саккизинчиси: Саҳарлик тановул қилаётган вақтингда

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

13 Nov, 01:41


"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қалбидан ҳис қилиб яшамайдиган, амалларида ва фикрларида У зотнинг сийратларига эргашмайдиган мусулмон кишининг бир кеча кундузда минг марталаб салавот айтиши ҳеч қандай манфаат келтирмайди.

Шуни билингки, муҳаббат агар қуруқ гап бўлса у жуда арзон бўлади, агар у етакловчи ва ўрнак бўлса шунчалар қийматли бўлади!

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

12 Nov, 09:09


Бу қабрда молиявий холати 14 млрд долларни ташкил қилувчи, қувайтлик бизнесмен Носир ал-Харафи ётибди. У 33 та нефт танкерлари ва бутун дунё бўйлаб кўплаб меҳмонхоналарга эга бўлган. Zain Telecom компаниясининг яримига эга бўлган. Унинг Қувайт, Малайзия, Италия, Лондон, Франция, Дубайда 20 та осмонўпар бинолари бўлган...

Фикр қилинг!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

12 Nov, 05:22


Икки йигит суҳбатлашди.
— Қаерда ишлайсан?
— Фалон жойда.
— Ойлигинг қанча?
— 700 минг.
— Атиги 700 мингми? Оз-ку? Шунчани қандай етказасан?
Бу гапни эшитиб ишини ёмон кўрди. Маошини кўтаришларини сўраб, шикоят қилди. Бошлиғи бош тортди. Ишдан бўшатди. Иши, оз бўлса ҳам пули бор эди. Энди тамоман ишсиз қолди.

Бир аёл бошқасидан сўради.
— Яқинда фарзандли бўлдингиз. Туққанингизда эрингиз нима совға қилди?
— Ҳеч нима.
— Шу тўғрими? Йўқ, ўзингиз айтинг? Сиз не азоблар билан унга фарзанд туғиб берсангиз-у, у арзимаган бўлса ҳам, совға бермаса? Нима, сизни қадрингиз йўқми?
Бу гаплар унинг юрагини қиздирди. Эри ишдан қайтганида ғазаб билан кутиб олди. Уришишди. Жанжаллашишди. Ахири совға ўрнига ажралишга эришди.

Ота хотиржам яшарди. Ундан сўрашди:
— Нима ўғлингиз сизни кўришга тез-тез келиб турмайди?
— Иши қийин. Бўш вақти кам.
— Сиз учун ҳам вақти йўқлигига ишонасизми?
Ота фарзандидан олдин рози эди. Энди ундан гина қилишни бошлади. Қалбидаги мусаффолик кетди. Лойқаланди.

Бунақа саволлар ҳаммамизга берилади. Ҳар куни. Ҳар доим. Ҳам эшитамиз. Ҳам айтамиз. Биз уни эшитаётган одамга қандай таъсир қилиши хаёлимизга ҳам келмайди. Оддий сўз билан бир инсоннинг ҳаётини ағдарамиз.

Хулоса ўзингиздан....

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

12 Nov, 01:47


Баъзан ўзинг менсимаган, ёқтирмаган ҳатто таҳқирлаган кишиларнинг ёрдамига муҳтож бўлиб қоласан. Ўзинг ҳурмат қилиб, пойига патак бўлганларинг ёки ёрдам бермайди, ёки уларнинг ёрдами ҳам сенинг зарарингга бўлиб қолади. Ҳаёт бу. Шундай экан, ҳар қандай киши билан ўйлаб муомала қил.

©️IkromSharif

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

11 Nov, 19:30


Дунёқарашни кенгайтириш

Ma'rifat_un Nafs

11 Nov, 12:26


Номаҳрамларнинг заруратсиз бир-бирларига жавоб ёзишлари, гаплашишлари тақвони сусайтиради. Тақвосизлик Аллоҳнинг раҳматидан узоқлаштиради.

Кимгаки Аллоҳнинг раҳмати керак бўлмаса бемалол керак-нокерак номаҳрамлар билан гаплашиб, бир-бирига сўз қотиб ўтираверсин.

Реал ҳаёт бўладими, ижтимоий тармоқларми фарқи йўқ, бирорта номаҳрам Роббимизнинг раҳматидан узоқлашишимизга арзимайди. Роббимизнинг раҳматидан узоқлашиш катта эҳтимол билан умримиз, ризқимиз, яна бир қанча ўзимиз учун қадрли бўлган нарсалардан бараканинг кетишига сабабчи бўлади...

Аллоҳ ҳар икки дунёда ҳам тақводор бандалари билан бирга бўлади.

Шунчаки ўқиб, ўтказиб юборманг. Тафаккур қилинг !!!

©️Muzdalifa

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

11 Nov, 10:12


• Агар Аллоҳ сўраганингни берса, сен иймонлисан!
• Агар сал кечиктириб берса, сабрлисан!
• Агар бермаса, сен ундан буюгига лойиқсан!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

11 Nov, 02:31


#Ҳадис

Қиёмат куни даҳшатга тушмайдиган ва ҳисоб-китоб қилинмайган 3 тоифа.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Уч кишини улкан даҳшат қўрқитмайди ва улар ҳисоб ҳам қилинмаслар. Улар халойиқ ҳисоб-китоб қилингунича мушк (анбар) тепаликларида бўладилар.

1. Қуръонни Аллоҳ учун ўқийдиган ва у билан қавмга имомлик қиладиган ҳамда қавм ҳам ундан рози бўлган киши;

2. Аллоҳ учун намозга чорловчи киши;

3. Ўзи ва Роббиси ҳамда яқинлари ўртасини ислоҳ қилувчи банда”
.
Имом Табароний ривояти.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

10 Nov, 15:23


Бир камбағал бечора йўлда кетаётса, олдидан бир ҳамён чиқибди. Ичини очиб қараса, бир тийин танга бор экан, камбағал "Ота-онам анчадан бери сут ичмаганди. Бу пулга уларга сут олиб бораман" деб ўйлаб турган экан ҳамён оғирлашибди.

Ичини очиб қараса, хамёнда ўн танга турганмиш. Камбағал "Ё Худо, қудратингдан" - деб ҳайрон қолибди-да, - Ундан кўра бу пулга битта сигир оламан, шунда ота-онам, фарзандларим ҳам ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади" - деб ўйлаган экан ҳамён яна оғирлашибди.

Бу сафар уни ичида анчагина пул турган экан. Камбағал "Ўтган қиш совуқ хонада ота-онам роса қийналишганди. Энди бу пулга уйни таъмирлайман" деганди, ҳамён янаям оғирлашибди.

Ўшанда, камбағал, "Хотиним анчадан бери бу уйда "Яшамайман" деб айтаётганди. Ундан кўра,  эски уйни ота-онамга қолдириб, янги уй олиб, кўчиб кетамиз!" деб ўйлаган экан, ҳамён аввалги ҳолатига қайтиб қолибди! Яъни, ичидаги ҳамма пул йўқолиб ўша бир тийин қолибди.

P.S.: Кўрдингми, биродар, ота-онангга яхшилик тиламас экансан, ўзингга қилган барча тилакларинг "бир тийин" бўлиб қолаверади!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

10 Nov, 05:38


​​ЎТАЁТГАН ҲАР БИР ВАҚТИМИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛИДИР.

  Вақтга эътиборли булиш муҳимлиги баён этилар экан, ўртача етмиш беш йиллик умр таҳлил қилиб кўриладиган бўлса, асосий вақт нималарга сарфланиши яққол намоён бўлади:

1. Ўн беш йил атрофидаги вақт болалик ва ўсмирлик  билан ўтади;

2. Қолган олтмиш йилда агар бир суткада саккиз соатдан ухласа, йигирма йил умр уйқу билан ўтади;

3. Агар бир суткада саккиз соат касб-кор билан машғул бўлса, йигирма йил умр ишлашга сарфланган бўлади;

4. Агар бир суткада уч маҳал овқатланса, ҳар овқатланишига ярим соатдан вақт сарфласа, уч йилу тўққиз ой умр овқатланишга кетади;

5. Қолган ўн олти йил умр ибодат, оила ва шу каби ҳамманинг ўзи яхши кўрган машғулотларига сарфланади.


  Мазкур ишларнинг барчаси шаръий ният туфайли ибодатга айланиши мумкин. Бу эса, мусулмон киши бутун умрини дақиқа-ю сонияларигача тўлиқ ибодатга айлантириб олиш имкониятига эга деганидир. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ўтаётган кунида қанча фарз ва вожиб, суннату мустаҳаб амалларни, ота-она, қариндошлар, қўни-кўшни, юрт-ватан ҳақларини ва ҳоказо шариат талаб қилган амаларни ният билан бажараётганини ҳар доим сарҳисоб қилиб бориши лозим. Зеро, ўтаётган ҳар бир вақт ҳисоб-китоблидир.

“Уламолар наздида вақтнинг қадри” китобидан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

10 Nov, 03:32


Ҳотам Асомга дейишди: Таваккул борасида ишингизни ниманинг асосига бино қилдингиз?
Жавоб берди: “Тўрт нарсага биноан:
1. Ризқимни мендан бошқа емаслигини билганимдан сўнг у хусусда хотиржам бўлдим.
2. Ишимни мендан бошқа амалга оширмаслигини билгач,  мен ўша иш билан машғул бўлдим.
3. Ўлим менга тўсатдан етишини билдим ва унга ҳозирлик кўрдим.
4. Ҳамиша Аллоҳнинг кузатувидан холи эмаслигимни билдим ва (гуноҳ маъсият қилишдан Ундан) ҳаё қилдим.

“Сияру аъламин нубало” китобидан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

09 Nov, 12:02


#Ҳадис

ЕТТИ НАРСА (КЕЛИШИДАН ОЛДИН) ЯХШИ АМАЛЛАРНИ ҚИЛИБ ҚОЛИШГА ШОШИЛИНГЛАР.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Етти нарса (келишидан олдин) яхши амалларни қилиб қолишга шошилинглар. Бунда сизлар қуйидаги нарсаларни кутасизлар, холос:
1. Камбағаллик – ҳамма нарсани унуттириб юборади.
2. Бойлик – туғёнга кетишга сабабчи.
3. Беморлик – барча нарсани фасод қилади.
4. Қарилик – ҳамма нарсани хотирадан чиқариб юборади.
5. Ўлим – тамом қилиб тезлатувчи.
6. Дажжол – кутилаётган ғойиб нарсаларнинг энг ёмони.
7. Қиёмат – ўша қиёмат фалокатларнинг энг оғири ва аччиғидир»,
- дедилар. (яъни, инсон шу етти ҳодиса юз бермасидан олдин вақт ғаниматида охират учун тайёргарлигини қилиб қўймоғи лозим).
Имом Термизий ривоятлари.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

09 Nov, 08:12


​​​ЗИКРНИНГ ФОЙДА ВА САМАРАЛАРИ

Зикр шайтонни қувади ва савалайди.

Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.

Зикр ғам-андуҳларни кетказади.

Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.

Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.

Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.

Зикр ризқни жалб қилади.

Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.

У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини ҳосил қилдиради.

Зикр Аллоҳ таолога қурбат пайдо қилади. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.

Зикр зокирга ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳ таолога У Зотни кўриб тургандек ибодат қилади.

У зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.

Зикр зокирга маърифат эшигини кенг очади.

Зикр туфайли Аллоҳ зокирни зикр қиладиган бўлади.

У туфайли қалб тирик бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг  «Руҳий тарбия» китобидан.

Halovatuz

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

09 Nov, 02:26


Товус, ҳамма унинг гўзаллигига маҳлиё бўлиб эътироф қилган бир пайтда, мақтовлар эътирофлар қолиб, ўз оёқларидаги қусурларига боқаркан... Бизга ҳам инсонларни олқишларига маҳлиё бўлишдан тўхтаб, ўз қусур-камчиликларимизга боқишни насиб етсин!
#kochirilgan

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

08 Nov, 15:16


Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси

Ривоят қилинишича, бир киши машҳур математик Ал-Хоразмийдан инсоннинг қадри ҳақида сўраган экан. У шундай жавоб берган экан:

"Агар инсон яхши хулқ-атворли бўлса, унинг қадри = 1га тенг бўлади. Агар инсон гўзал бўлса, бу бирга нол қўшади = 10 бўлади. Агар инсон бой бўлса, яна бир нол қўшилади = 100 бўлади. Агар инсон яхши насабли бўлса, яна бир нол қўшилади = 1000 бўлади.

Агар 1 (яхши хулқ-атвор) йўқолса, инсон қадри ҳам йўқолади ва фақат қадрсиз 000 лар қолади."

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

08 Nov, 01:25


​​#Бuсмuллаҳ
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Аллоҳим, эрта тонгдан қилинган дуоларимизда ихлосни,
тоатларимизда қабулни,
яхшиликларга шукурни,
намозларда хушуъни,

Ўзингга мақбул бўлмаган амалларимизда авфингни сўраймиз.
Бизга Аллоҳнинг розилига сабаб бўладиган ишларни осон ва маҳбуб қилсин.

Аллоҳга беҳисоб ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо салоллоҳи алайҳи васалламга беҳисоб саловатлар бўлсин!

Соллаллоҳу ъала Набиййина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи, ва соҳбиҳи ажмаъийн!

Муборак жуманинг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

07 Nov, 14:18


Бизга фақат ҳалол едиринг

Ҳасан Басрий айтади: Макка шаҳрида кийим сотиб олмоқчи бўлиб бир баззознинг ёнида тўхтадим. Баззоз молини мақтаб, қасамлар ичишга тушди. Мен «Бундай одамдан нарса сотиб олиб бўлмайди», деб уни тарк қилдим ва бошқа бировдан харид қилдим. Орадан икки йил ўтиб яна ҳаж қилдим ва яна ўша баззознинг ёнида тўхтадим. Энди у молини мақтамас, қасамлар ҳам ичмас эди.

– Бир неча йил олдин мен сизнинг олдингизда тўхтаган эмасмидим? – деб сўрадим.

– Худди шундай! – деди баззоз.

– Бу ҳолга келишингизга нима сабаб бўлди. Молингизни мақтамаяпсиз, қасам ҳам ичмаяпсиз?!

– Менинг бир хотиним бор эди. Кам нарса топиб келсам, назарга илмасди. Кўп нарса топиб келсам, кам санарди. Аллоҳнинг менга раҳми келди, аёлимнинг жонини олди. Кейин бошқа аёлга уйландим. Эрталаб бозорга чиқиб кетаётсам, у эгнимдан тутиб менга шундай деди: Эй Фалончи, Аллоҳдан қўрқинг, бизга фақат ҳалол едиринг. Агар кам нарса топиб келсангиз, биз уни кўп деб қабул қиламиз. Агар ҳеч нарса олиб келолмасангиз, сизга тўқув дастгоҳимиз билан ёрдам берамиз.

“Солиҳлар суҳбати”дан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

07 Nov, 10:02


Нишонга урилган гаплар: “Бир кунда беш марта таҳорат оладиган аёлнинг пардоз-андозга эҳтиёжи тушмайди!”

Эй Аллоҳ! Барчамизга Байтингни тавоф қилишни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўпган ҳажарул асвадни ўпиб, муборак қадамларининг изи тушган йўлларда юришни насиб этгин! Омин!

*
Сенга исён қилдик, Сен бизни сатр қилдинг.
Сени унутдик, Сен бизни унутмадинг.
Сенинг ғазабингни келтирадиган амал қилдик, Сен бизга раҳм қилдинг.
“Эй Аллоҳ, албатта, Сен Афувв, Каримсан. Афвни яхши кўрасан, бас, бизни афв этгин!”

*
Имом Аҳмад ибн Ҳарб раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
«Аллоҳга эллик йил ибодат қилдим. Уч нарсани тарк қилмагунимча ибодат ҳаловатини топмадим:
Одамларнинг розилигини тарк этдим, натижада ҳақни гапиришга қодир бўлдим;
Фосиқларнинг суҳбатини тарк этдим, натижада солиҳларнинг суҳбатини топдим;
Дунёнинг лаззатини тарк этдим, натижада охират ҳаловатини топдим».
«Сияру аъламин нубала» китобидан

*
Эркак ўзининг жанозаси учун тобутда масжидга олиб кирилмагунча масжидга кирмай юраверадими?!
Аёлни кафанликка ўрашмагунча авратини беркитмай юраверадими?!

*
Бир кунда беш марта таҳорат оладиган аёлнинг пардоз-андозга эҳтиёжи тушмайди!

*
Бир киши Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни сўкди. Буюк саҳобий унга ўгирилиб қарадилар-да, «У сенинг саҳифанг, уни истаган нарсанг билан тўлдир» дедилар.

*
Овозингни кўтарма, балки сўзларинг савиясини кўтар. Гулларнинг ўсишига сабаб бўладиган нарса ёмғирдир, момақалдироқ эмас.
Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ

*
Уйланмоқчи бўлганингда, ўзингга: «Ушбу аёл мен у билан умр бўйи гаплашишни истаган аёлми?» деб савол бер.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»

*
Устозларимиздан бирлари: «Агар аёлим итоатсизлик қилса, дарҳол ўтириб истиғфор айтаман. Кейин Аллоҳнинг изни билан яна итоат қила бошлайди» деган эдилар.
*
Эй Одам фарзанди, сен кунлардан иборатсан. Ҳар гал бир кун кетса бир қисминг ҳам кетган бўлади.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

*
Мени ёмон кўрганларни ёмон кўришга вақтим йўқ. Чунки мен, мени яхши кўрганларни яхши кўриш билан бандман.
Маҳмуд Дарвеш

*
Таом узатган қўлингни тишлайдиган кимсалар одатда ўзларини тепадиган оёқдаги поябзални ялайдилар.
«Тарих муҳрлаган сўзлар»

*
Пулингиз кўпайиб, бой бўлганингизда қариндошу яқинларингиз кўплигини билиб қоласиз.

*
Бошқа миллатлар ўз миллати номини фахр билан тилга олади. Нега биз миллатимиз номини кўпинча “қовун туширганда”, хато содир бўлганда тилга оламиз? “Ўзбекчилик-да буёғи, ака” деймиз. Хато қилганимизда хатони ўзимизга нисбат беришни ўрганайлик, миллатимизга эмас. “Камчилигим бор-да”, “Малакам етишмади”, “Хато қилиб қўйдим. Албатта, тузатаман” каби услубда гапирилса ўринли бўларди. Бу миллат қанчадан қанча улуғларни етиштирган. Ўзи аслида миллат сўзини зарурат бўлмаса ишлатавермаган маъқул. Акс ҳолда, гап миллатчилик мавзусига ўтиб кетиши мумкин. Миллат номи ютуқни қўлга киритилган, зафар қозонилган, яхшилик содир бўлган ўринларда ишлатилса мақсадга мувофиқ бўлади.
(Бошқалар қандай фикрда билмадим. Мен шунақа деб ўйлайман)
*
Нозимжон Иминжонов

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

07 Nov, 03:01


#Ҳадис

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу айтади: “Бир аъробий Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалдан хабар беринг!”, деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга ибодат қилишга, Унга ширк келтирмасликка ва намоз ўқишга, закот беришга ва силаи раҳм қилишга буюрдилар.
Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Демак, силаи раҳм қилиш динимизнинг биз мўминлардан талаб қилган қатъий талаби. Шундай экан, бу гўзал амалга бепарво бўлмайлик.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

06 Nov, 13:11


Илк кўришдаёқ бировга баҳо берма, чунки туз ҳам, шакар ҳам оқдир. Уларнинг фарқини таъмини тотиб кўрсанггина биласан. Одамлар ҳам шундай!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

05 Nov, 14:20


#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мусулмоннинг бу дунёдаги машаққатларини кетказса, Аллоҳ таоло қиёмат куни унинг машаққатларини кетказади. Ким мусулмоннинг айбини тўсса, Аллоҳ таоло дунё ва охиратда унинг айбини тўсади. Банда биродарининг ёрдамида бўлса, Аллоҳ таоло у банданинг ёрдамида бўлади”, – дедилар».
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

05 Nov, 01:22


Қуръон ўқишга вақт топа олмаётганига узр айтаётганлар ушбу жумлани кўз олдиларига қўйиб олишсин:

«Қуръонни деб бирон нарсадан қолиб кетсанг, у ўша нарсага барака беради».

Бир иш қилишга шошяпсиз, лекин олдин Қуръон ўқиб, кейин ўша ишни қилсангиз, унга албатта барака ато қилинади.!!!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

01 Nov, 09:46


Вақтимизни беҳуда нарсаларга сарфламайлик!

🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

01 Nov, 08:09


#Ҳадис

Абу Яҳё Суҳайб ибн Синон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Мўминнинг иши ажабланарли, ҳайратомуздир. Ҳамма иши унга яхшилик келтираверади. Бу мўминларга хос бўлиб, улардан бошқаларда ундай эмас. Агар унга хурсанд қилувчи нарса етса, шукр қилади. Бу у учун яхшидир. Агар зарар берувчи нарса етса, сабр қилади. Бу ҳам унинг учун яхши бўлади”,
- дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

01 Nov, 00:52


#Бuсмuллаҳ
Ассаламу алайкум ва рохматиллоҳи ва барокатуҳ !!!

Икки дунё султони, қиёмат кунининг
подшоҳи бўлган яккаю ягона АЛЛОҲ га битмас туганмас гўзал
ҳамду санолар бўлсин!!!

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламга у зотнинг табаррук макомларига яраша маъноларга бой бўлган гўзал салавоту дурудлар бўлсин!!!  

Барча мўмин ва муслималарни АЛЛОҲ ўз паноҳида  асрасин!!! Икки дунё саодатига эриштирадиган амалларга йўллаб қўйсин. Кунингиз хайр-барокатли, файз ва мазмунли ўтсин.
Муборак жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

31 Oct, 06:12


Олтин фикрлар

— Бир хил ҳаракатни такрорлайвериб, ундан ҳар хил натижа кутиш ақлсизликдир.
— Ҳаракатсизликнинг асосий сабаби фикрламасликдир.
— Истеъдодсиз бола йўқ, эътиборсиз ота-оналар бор, холос.
— Китоб ўқиш фикрлашга ўргатади.
— Атрофимизда сиздан ҳам фазилатли одамлар борлигини унутманг.
— Раҳбарнинг обрўси унинг шахсий ибратидадир.
— Жоҳиллик илмсизликдан, бошқаларнинг қалбини, фикрини, қадрини билмасликдан бошланади.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

31 Oct, 03:23


📿 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

🕌 «Ким жума намозидан кейин “Қул ҳуваллоҳу аҳад”, “Қул аъузу бироббил фалақ” ва “Қул аъузу бироббин нас” сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар.
(Ибн Сунний ривояти).

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

30 Oct, 13:37


УНУТМАНГ:

«Аллоҳ таоло мусибатлар, синовлар ва заҳматларни бандаларига раҳмат қилиб яратди. Гарчи банда уларни хушламаса-да, улар банда учун энг буюк неъматлардан биридир. Зеро улар банданинг гуноҳларига каффоратдир. Шу эътибор билан Аллоҳнинг бандага ато этган неъматлари икки турлидир – банда ёқтирадиган неъмат ва банда ёқтирмайдиган неъмат. Бу икки неъматнинг қай бири улканроқ эканини банданинг ўзи билолмайди.

«Мўмин гирифтор бўлган ҳар бир дард, ҳар бир ғам ва ҳар бир аламни ҳатто баданга кирган бир тиконни Аллоҳ унинг гуноҳларига каффорат қилур». (Бухорий ва Муслим ривояти).

Модомики, ҳеч бир жиноят жазосиз қолмас экан, банданинг ўз қилмишига яраша жазосини ўлимидан олдин олгани ўлимидан кейин олишидан кўра неча чандон енгилроқ ва осонроқдир».

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

30 Oct, 06:15


Қутуб Аҳмад Бадавий раҳимаҳуллоҳнинг ўз шогирди Абдул Олга қилган ўнта насиҳати:

1.  Эй Абдул Ол, тунда туриб ҳузури қалб ила ўқилган бир ракъат нафл намоз кундуз куни ўқилган минг ракъат нафл намоздан яхшироқдир.
2.  Эй Абдул Ол, очларни тўйдир, яланғочларга кийим кийдир, етимларнинг бошини сила, ийманиб сўрамайдиган фақирларга эҳсон-садақа қил.
3.  Эй Абдул Ол, дунёга муҳаббат қўйишдан ўзингни сақла! Чунки, у сирка асални бузганидек, амални бузади. Зеро, дунёнинг муҳаббати билан Аллоҳга бўлган муҳаббат битта қалбда жам бўлмайди.
4.  Эй Абдул Ол, кўп зикр қилишга одатлан! Раббинг сени ғофиллар қаторида кўришидан ўзингни сақла.
5.  Эй Абдул Ол, бизнинг тариқатимиз Қуръон ва суннатга, садоқат ва вафога, озорларга сабр қилиш ва аҳду паймонни асрашга асосланган.
6.  Эй Абдул Ол, бирор кишининг мусибатидан қувонма, ғийбат ва чақимчилик қилма, сенга озор берган кишига азият етказма, зулм қилганни авф эт, ёмонлик қилганга яхшилик қил, маҳрум қилганга бер.
7.  Эй Абдул Ол, сен Аллоҳга етишиш йўлида юрганларнинг ичида энг садоқатлиси ким эканлигини биласанми? У бирор кимсадан нарса сўрамайдиган, агар берилса шукр қиладиган, берилмаса Аллоҳнинг ҳукмига сабр қиладиган, Китоб ва суннатга амал қиладиган кишидир.
8.  Эй Абдул Ол, кимнинг илми бўлмаса унинг на дунёда ва на охиратда қадр-қиммати бўлмайди. Кимда ҳалимлик бўлмаса, унинг илмидан фойда бўлмайди. Ким халойиққа нисбатан шафқатли бўлмаса, Аллоҳ таолонинг ҳузурида шафоат топмайди. Кимнинг сабри бўлмаса, ишида унум бўлмайди. Кимнинг тақвоси бўлмаса, Аллоҳнинг ҳузурида мартаба топмайди. Ким мана шуларнинг ҳаммасидан маҳрум бўлса, жаннатдан насибаси бўлмайди, илло Аллоҳ раҳм қилганларгина бундан мустаснодир.
9.  Эй Абдул Ол, агар сен Аллоҳ ва Унинг Расулининг наздида мақоминг юксак бўлишини истасанг ўзингга ҳалимлик ва ҳусни хулқни лозим тут.
10.   Эй Абдул Ол, сен ҳар нафасингда Аллоҳга тавба қил ва Унга истиғфор айт. Зотан, қайси нафасингда вафот этишингни билмайсан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

30 Oct, 05:24


#0933_дур

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Қалб соғлом эканининг аломатларидан – киши намозга киришган вақтда ундан ғами ва дунё ташвиши кетади, ҳамда у намозда роҳатини, неъматини, қалб сурури ва кўз қувончини топади».

«Дард ва даво», 121.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

29 Oct, 18:34


Қарз беришнинг, қийналганга муҳлат беришнинг фазилати

Динимизда қарз бериш қул озод қилиш билан тенг қилинган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ким камбағалга муҳлат берса ёки ун(инг қарзи)дан кечиб юборса, Аллоҳ Қиёмат кунида – Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда уни Аршнинг соясига олади» (Имом Термизий ривояти).

Яна бир ривоятда «Ким камбағалга муҳлат берса ёки бир қисмини ўтиб юборса, Аллоҳ уни Аршнинг соясига олади», дейилган (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Абу Юср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳнинг соясида сояланадиганларнинг биринчиси – қарз олган камбағал бирон нарса топгунича унга муҳлат берган ёки талаб қилиб турган нарсасини унга садақа қилиб, «(Қарзга берган) молим Аллоҳ розилиги учун сенга садақа» деб, аҳдномасини йиртиб ташлаган кишидир»
(Имом Табароний ривояти).

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

28 Oct, 15:56


Динингизни қаердан олдингиз?

Етти нафар шия олимлари билан етти нафар аҳли сунна олимлари ўртасида мунозара ўтказилиши белгиланди. Белгиланган вақт ва айтилган жойга шия олимларининг ҳаммаси етиб келишди. Суннат олимларидан эса фақатгина бир олим қўлтиғига оёқ кийимини қистириб кириб келди.

Шунда ундан ҳайрон бўлган шия уламолари: "Нега оёқ кийимингни кўтариб олдинг?", деб сўрашди.

Олим: "Мен билишимча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларидаги шиялар оёқ кийимларни ўғирлар эканлар", деди.

Улар бир-бирларига қараб, кейин: "Аммо Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) замонларида шиялар бўлмаган-ку!", дейишди. Олим уларга қараб шундай деди: "Ундай бўлса сизлар динингизни қаердан олдингиз?!".

Halovatuz

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

28 Oct, 12:23


Гўзал хулқ ҳақида

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни мўминнинг мезонида ҳусни хулқдан оғирроқ нарса бўлмайди. Аллоҳ фаҳш ва ифлос сўз айтувчини ёмон кўради», дедилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Абу Довуд ва Термизий ривоят : қилишган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг менга энг маҳбубингиз, қиёмат куни менга энг яқин ўтирадиганингиз ҳусни хулқлигингиздир. Сизларнинг менга энг ёқмайдиганингиз, қиёмат куни мендан энг узоқ ўтирадиганингиз сергап (бировга гап бермайдиган), тили узун ва мутафайқиҳингиздир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сергап ва тили узунни биламиз, мутафайқиҳлар кимлар?» дейишди. «Мутакаббирлар», дедилар».

Термизий ривоят қилганлар.

Юқоридаги ҳадислардан олинадиган фойдалар:

1. Қиёмат куни мўминнинг мезонида ҳусни хулқдан оғирроқ нарса бўлмайди.

2. Аллоҳ фаҳш ва ифлос сўз айтувчини ёмон кўради.

3. Мўминларнинг иймони комили хулқи яхшисидир.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари ичида у зотга энг маҳбуб ва қиёмат куни энг яқин ўтирадиган инсон ҳусни хулқли инсондир.

5. Умматлари ичида у зотга энг ёқмайдигани ва қиёмат куни у зотдан энг узоқ ўтирадиган кимса бировга гап бермайдиган, тили узун ва мутакаббир кимсадир.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

27 Oct, 00:56


#КУН_ТАВСИЯСИ

ҒАМГИН БЎЛМАНГ! ҚУЙИДАГИ ҚОИДАЛАР СИЗНИ САОДАТГА ЭЛТАДИ

1. Агар сиз бу кун чегарасида яшамас экансиз, заҳнингиз тарқоқ бўлиб, ҳар ишда изтиробга тушасиз, ғам-қайғуларингиз кўпаяди. "Тонгга кирсанг, тунни кутма, тунга кирсанг, тонгни кутма".
2. Ўтмиш ғам-ғуссаларини унутинг, ўтмишдаги ишлар учун ғам чекиш аҳмоқлик ва жинниликдир.
3. Келажак ташвишини ҳам ҳозирдан чекманг. Чунки у ғайб оламидир, келажак келгунига қадар у ҳақида ўйлашни ташланг.
4. Бировларнинг танқидларига парво қилманг, солиҳ амаллар қилишда собитқадам бўлинг. Танқид сизнинг қийматингизни баҳолайди.
5. Аллоҳга имон келтириш, солиҳ амал қилиш гўзал, бахтли ҳаёт гаровидир.
6. Осойишталик, хотиржамлик ва роҳатни истаган киши Аллоҳни кўп ёд эсласин.
7. Барча нарса Мавломизнинг қазо ва қадари билан эканини билинг.
8. Ўзгалардан миннатдорлик кутманг.
9. Нафсингизни энг ёмон оқибатлар эҳтимолини ҳам кўтара олишга ўргатинг.
10. Балки ўша иш содир бўлса, унинг ортида сиз учун яхшилик бордир.
11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.
12. Раббингиз сизга ато этган неъматлар ҳақида фикр қилинг ва унга шукр қилинг.
13. Сиз ўзингизга берилган имкониятлар билан одамларнинг кўпидан устун эканингизни билинг.
14. Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.
15. Инсон бошига тушган мусибат уни дуо қилишга, Парвардигорига боғланишга ундайди.
16.Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.
17. Албатта қийинчилик ортидан енгиллик ҳам бор.
18. Арзимас синовларга руҳиятингиз синиб, таслим бўлиб қолманг.
19. Парвардигорингизнинг мағфирати кенгдир.
20. Ғазабланманг! Ҳеч қачон ғазабланманг.
21. "Осмонда эса, сизларнинг ризқларингиз (ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (жаннат) бордир" (Зариёт сураси, 22-оят).
22. Сизни хавотирга солган ишларнинг кўпи амалда юз бермайди.
23. Мусибат эгаларидан ибрат олинг.
24. Аллоҳ таоло кимни яхши кўрса, уни имтиҳонлари билан синайди.
25. Ғам-қайғуни  аритувчи вирд  ва дуоларни кўп такрорлаб юринг.
26. Керакли ва фойдали амаллар билан машғул бўлинг, бекорчиликни тарк этинг.
27. Ҳар хил иғвою мишмишлардан йироқ бўлинг, асоссиз ва далилсиз ҳеч қачон уларга ишонманг.
28. Адоватга ўч олишга бўлган ташналик душманингиздан кўра ўзингизнинг соғлиғингизга зарардир.
29. Бошингизга тушган мусибат ва синовларга чиройли сабр қилишингиз гуноҳларингиз учун каффоратдир.

Halovatuz

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

26 Oct, 08:17


🍀Бева, камбағал бир аёл уйида сарёғ тайёрлаб бир дўкончига олиб бориб сотар эди. Баққол аёл олиб келган сарёғни ҳеч тортиб кўрмас эди. Бир куни негадир унинг кўнглига бир шубҳа тушди. Навбатдаги олиб келинган сарёғни тортиб текшириб кўрди. Бир килоли сарёғ 900 грамм чиқди. Сотувчи жуда хафа бўлди.
Эртаси куни келган аёлга шундай деди:
- Энди мен сендан сарёғ олмайман.
Аёл деди:
- Нега энди? Бир хатолик ўтдими мендан?
- Сен бир кило деб берадиган сарёғинг роппа роса 900 грам экан. Айб эмасми?
Шунда аёл деди:
- Тақсир, менинг уйимда тарозу йўқ. Мен сиздан олган бир кило шакарни тош ўрнида ишлатаман...
Сотувчи нима дейишни билмай дудуқлана бошлади...

❗️Кимгадир қилинган ноҳақлик ҳеч қачон жавобсиз қолмас экан...


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

26 Oct, 02:06


#кун_ояти

وَٱلذَّٰكِرِينَ ٱللَّهَ كَثِيرٗا وَٱلذَّٰكِرَٰتِ أَعَدَّ ٱللَّهُ لَهُم مَّغۡفِرَةٗ وَأَجۡرًا عَظِيمٗا.

«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофотни (яъни, жаннатни) тайёрлаб қўйгандир». 
(Аҳзоб сураси, 35-оят).

Тафсир: Ояти каримада айтилган улуғ ажрдан мурод, жаннатдир. Зикрнинг афзаллиги ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган, жумладан: Абу Ҳурайра ва Абу Саид (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилади: «Пайғамбар (алайҳиссалом): “Бирор жамоа йиғилиб, Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, уларни малоикалар ўраб олади, уларга раҳмат ёғади, уларда ҳаловат пайдо бўлади ва Аллоҳ уларни Ўзининг ҳузурида эслайди”, дедилар». (Имом Муслим ривояти)

Halovatuz

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

25 Oct, 16:09


ЕТТИ ҲАҚИҚАТ

Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга меҳмонлар келишди. Улар Аллоҳнинг дўстлари эканини билдим. Уларга: “Менга Аллоҳ таолодан қўрқишни насихат қилинглар, токи сизлар каби тақводор бўлайин”, дедим.
Улар: “Сенга етти нарсани насиҳат қиламиз деди:

1) кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради;

2) кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кетказади;

3) инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади;

4) дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас;

5) жоҳил бўлма, қалбинг қораяди;

6) золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади;

7) ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

25 Oct, 02:09


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Аллоҳим дуоларимизни ижобат айлаб, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака, хонадонимизга тинчлик, руҳимизга хотиржамлик  берсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик ато этсин!

Муборак Жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин!

Каҳф сурасини ўқишни унутманг!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

24 Oct, 18:51


💢Хотирани кучайтирувчи оят
💢Хотирани кучайтирувчи оят

Ma'rifat_un Nafs

24 Oct, 10:02


МЕҲНАТ ҲАМ ИБОДАТ, ҚАЧОНКИ...

Ўзгаларга муҳтож бўлмаслик учун меҳнат қилиш инсоннинг фазилатидир.
Aнас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинишича, Табукдан қайтаётган Жанобимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини қарши олган Саъд бин Муъоз (р.а.)га дедилар:
– Эй Муъоз, қўлларингдаги ниманинг изи?
Саъд бин Муъоз (р.а.) жавоб бердилар:
– Ё Расулуллоҳ, кетмон чопиб, оиламни боқаяпман. Бу излар ўшандан...
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Муъоз (р.а.)нинг қўлларини ўпиб:
– Бу қўлларни жаҳаннам оташи куйдирмайди, – дедилар...

Кунларнинг бирида ёш йигитнинг эрта саҳардан ишга кетаётганини саҳобийлардан баъзилари ёқтирмай гапиришди. Улар орасида бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:
– Ундай деманглар! Aгар у ишга бировга муҳтож бўлмаслик, ота-онаси ва оиласи аҳлини зориқтирмаслик учун кетаётган бўлса, ҳар қадами ибодат. Лекин агар нияти қўлга киритадиган пули билан мақтаниш, кайф суриш бўлса, унинг шериги шайтондир.
Юқоридаги ривоятлардан маълум бўладики, мусулмон кишининг яхши ният билан меҳнат қилиши ибодат.
“Меҳнат қилиш ҳам ибодат экан, намозга нима ҳожат”, деган тушунча хато, бундай дейиш билан кишининг иймони кетади. Зотан, меҳнатнинг ибодат ҳисобланиши намозларни тўкис адо этиш, ҳаромдан қочиш билан бўлади.

Луқмасининг ҳалол бўлишини истаган киши қуйидаги беш нарсага диққат қилиши лозим:
. Ризқ топиш ҳаракатида экан, Aллоҳ таоло фарз қилган ибодатларни тарк этмаслик;
. Даромад, фойда топиш учун кишиларни ранжитмаслик;
. Ишга киришаркан, ўзи ва оиласи номусини ҳимоялашни ният қилиш;
. Иш давомида ўзини ҳаддан ортиқ чарчатмаслик;
. Меҳнатни фақат ризқ топиш сабабларидан деб билиш. Чунки кишига ризқни қилаётган меҳнати эмас, Aллоҳ таоло беради.

Halovatuz

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

23 Oct, 18:40


Тикувчининг тавбаси

  Бир куни бир тикувчи Аллоҳнинг дўстларидан бўлган валий бир зотга шундай савол берди:
-  Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг: “Аллоҳ таоло гуноҳкор қулларининг
тавбасини жони чиққунга қадар қабул қилади”, - деган ҳадиси шарифлари ҳақида нима дейсиз.
  Валий зот эса тикувчига жавоб беришдан аввал ундан сўради:
-  Касбинг нима?
-  Тикувчиман, кийим тикаман.
-  Тикувчи учун энг осон иш нима?
-  Қайчини ушлаб матони кесиш.
-  Неча йилдан бери бу ишни қиласан?
-  Ўттиз йил бўлди.
-  Жонинг чиқадиган пайтда матони кеса оласанми?
-  Йўқ, кесолмайман.
Шундан сўнг валий зот мақсадга ўтди ва шундай деди:
-  Бир муддат заҳмат билан ўрганган ва ўттиз йилдан бери қўлингни ўйнатиб қилаётган бу ишингни жон чиқар пайти қила олмас экансан, умрингда ҳеч қачон қилмаган тавбангни қандай қилмоқчисан? Бугун кучинг борида тавба қил! Жон чиқар пайти балки тавба қила олмассан.

Halovatuz

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

22 Oct, 04:45


Ғурурланишнинг зарари

Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзлар:

1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди.

3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара! (Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир-оқибат куфр келтириб ҳалокат топган.)

4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

22 Oct, 01:07


КИМ ТАКАСУР сурасини ўқиса,
УНГА КУТИЛМАГАН ЕРДАН КЎП РИЗҚ КЕЛАДИ.


РОББИМ ҲАММАГА ҲАЛОЛ РИЗҚНИ БЕРСИН.

Кунига 1000 оят ўрнини босувчи сура.. Такосур сураси....

Жаннатга киришимиз учун Роббим бизга қандай қулайлик беради. Лекин инсон зотлари туриб олишади...

Расулуллоҳ алайҳиссалом:

Ким бир кечада 1000 оят қироат қилса, ўзини табассум билан кўрса ҳам Аллоҳ билан суҳбат қуради.

«Ё Расулуллоҳ, ким минг оят қироат қилишга қодир?»
деб сўралганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Алҳакумуттакасур»ни (Такосур сурасини) басмала билан охиригача ўқидилар ва:

Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, бу сура минг оятга арзийди.
(Ҳз.Умар (р.а.)дан).
Рамуз 439/2)

Muallemah | معلمة

Ma'rifat_un Nafs

21 Oct, 01:58


Гуноҳларни тарк этишга ёрдам бўлувчи дуо

اللهمّ إنِّي أتوب إليك من المعاصي و لا أرجع إليها أبدا.

«Аллооҳумма инний атуубу илайка минал маъаасый ва лаа аржиъу илайҳаа абада».

Маъноси: Эй Аллоҳ! Мен Сенга (барча) гуноҳлардан тавба қиламан, ва унга ҳаргиз қайтмасман.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

20 Oct, 15:30


#Ҳадис

ҲАР БИР МАЪРУФ САДАҚАДИР.

Саъид ибн Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарий отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор», - дедилар. «Бордию, топа олмаса-чи?» - дейишди. «Қўли билан меҳнат қилади, шунда ўзига ҳам фойда келтиради, садақа ҳам қилади», - дедилар. «Агар бундай қила олмаса-чи (ёки қилмаса-чи)?» - дейишди. «Бошига иш тушган ҳожатмандга ёрдам беради», - дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» дейишди. «Яхшиликка (ёки маъруфга) буюради», - дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» - дейишди. «Ундай бўлса ёмонликдан тийилади, чунки бу ҳам унинг учун садақадир», - дедилар».
Имом Бухорий ривояти.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

20 Oct, 08:10


Эй Абулқосим, саховатнинг тури кўп. Кўплигидан саноғини билмайсан. Меҳмонни туя сўйиб, май косалари билан кутиб олиш, қайтар чоғида туяларига совға-саломлардан оғир юклар юклаб кузатиш, тунда келган меҳмонни ёғли товоқда меҳмон қилиш, шоирлар мусобақасига ўн минг дирҳам тикиш, Зиёднинг садафдан  пок нўъмоний туялар билан мукофотланиши, фалончининг оғзи Умон садафининг «қизлари» – дурлар билан тўлдирилиши, Бармакийлар ва Ибн Фуротдан  ҳикоя қилинган саховатлар, уларнинг эҳсонлари икки дарё – Дажла ва Фуротни тўлдириб тоширгани – булар ҳали саховатнинг ҳаммаси эмас.

Сен бировга умид боғлаган бўлсанг-у, у сенга қўлидан келганича ёрдам берган бўлса, бу инсон бирон саховатни қолдирмай, барига етган, бирор бахилликни қолдирмай, барини тарк қилган бўлади. Сенга кийдирган бир парча мато билан авратингни беркитса ёки бир ҳўплам шўрва билан қаттиқ очлигингни сўндирса, шунга ҳам тоқати етмаса, ўзининг муҳтожлиги ҳар қандай муҳтожликдан ортиқ бўлса, шунда у инсон сени очиқ юз, гўзал хулқ, баланд овозда салом ва ширин сўз билан қарши олса, шунинг ўзи жуда улуғ ва кечикмаган меҳмондорчилик ҳамда Ҳотамтойнинг саховатига ўхшатиладиган гўзал саховат бўлади. Шунинг учун сен манзилинг энг қурғоқ бўлган, очарчилигинг жуда оғир бўлганда ҳам, қўлинг энг танг бўлган, совғанг энг кам бўлган вақтда ҳам, садақани доим хаёлингда тутиш ва ҳадя учун молингдан насиба қилишни тарк этмагин. Аллоҳ таоло сенга энг гўзал ва сара неъматларни бериб қўйди.

Шундай экан, у «гўзал»нинг маҳри ва садақасини бергин, эй таги паст. Бу шундай садақаки, сен уни Аллоҳ таоло улар учун сендан қарз сўраган бандалари – камбағалларга берасан. Бу билан (уларнинг номидан қарз сўраши билан) ўша бандаларининг фазилати улуғ эканидан сени огоҳ этиб қўйган. Бу садақани асосан ўзини тиланишдан иффатли тутган инсонларга бер, лекин қўл чўзиб тиланчилик қиладиган инсонларнинг насибасини ҳам камайтирма. Яхшилигингни аяма. Зеро, яхшилигинг жуда оздир. Эҳсонингни ман қилма. Чунки эҳсонинг камдир.

Эҳтимол, камбағал бечорага бир ҳовуч нарса бериб, катта товоқда меҳмон қилган инсондан афзалроқ бўларсан. Ëки етимга арзимас бир қирот  бериб ёки бир бўлак гўшт едириб, шу билан туя сўйган ва ўн минг дирҳам тикканлардан саховатлироқ бўларсан. Аллоҳнинг розилиги учун арзимас нарсани садақа қилган инсон, одамлар кўзи учун миллионларни сочган инсондан устундир. Эҳсон қиладиган нарсангни тез ва нақд бергин, чунки оз бўлса ҳам нақд берганинг, кўп бўлса ҳам орқага чўзиб, насия қилганингдан яхшироқдир.

Абулқосим Маҳмуд Замахшарийнинг "Мақомот"идан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

19 Oct, 10:09


Ибнул Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Ким тилини мусулмонларнинг обрўсини тўкишдан, айбларини гапиришдан тиймаса Аллоҳ таоло у кишини вафоти вақтида тилига шаҳодат калимаси келишидан тўсиб қўяди.

Қуръони каримда иккита сура бор,  иккиси ҳам "вайл" калимаси билан бошланган:
وَيْلٌ لِّلْمُطَفِّفِينَ
"Вайл (вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга" (Мутоффифун сураси, 1-оят).
وَيْلٌ لِّكُلِّ هُمَزَةٍ لُّمَزَةٍ
"Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига «вайл» бўлсин" (Ҳумаза сураси, 1-оят).

Биринчи сура одамларнинг молига тажовуз қилганлар, иккинчиси одамларнинг обрўларига тажовуз қилганларга дўзах бўлиши ҳақидадир.
Бас, бу икки амалга яқинлашманг.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

19 Oct, 09:19


Вақтимизни қадрлайлик

Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан шундай ҳадис келади: “Оқил киши бир кунини тўртга тақсимлаши лозим: бир қисмида Раббига мурожаат қилади, бир қисмида ўзини ҳисоб-китоб қилади, бир қисмида Аллоҳнинг санъати борасида фикр юритади, бир қисмида еб-ичиш каби (нафсоний) ҳожатларини бажаради”
(Имом Ибн Ҳиббон ривояти).


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

19 Oct, 05:58


Эй Абулқосим, нафсларнинг энг улуғи энг тақволиси, амалларнинг энг яхшиси энг тозасидир. Шунинг учун амалинг тоза-покиза бўлсин ва қалбинг Аллоҳ йўлида холис бўлсин. Ўз амали билан савобга эришиш, охиратда нажот топишни орзу қиладиган, лекин сўнг амалини риёдан тозалашда зийраклик қилмагани учун пировардида орзуси пучга чиқадиган аҳмоқ амал қилувчи бўлмагин. Қилаётган амалинг айбу нуқсонлардан пок бўлган Подшоҳ учундир.

Шундай экан, амалингни ҳам айбу нуқсонлардан пок қилиб бажар. Аллоҳга аталган нарса кир бўлиб қолишидан эҳтиёт бўл. Амалинг юзидан риё кирлигини юв ва унга сохтакорлик ҳиди уриб қолишидан эҳтиёт бўл. Амалинг билан ёлғиз Аллоҳ розилигини кўзла, ўзга мақсадларни эмас. Шунда ўзинг умид қилган Аллоҳ таолонинг неъматларини кутиб ўтирсанг арзийди. Амалингни (риёдан) соф қил. Зеро, У Зот сендан мусаффо амалнигина қабул қилади.

Дуоларингни яширин қил. Чунки Аллоҳ Таоло дуоларни яширишга буюрган. Дуо қилиш учун тун ўртасини, тун қанотини туширган, зулмат қоплаган, тун юзига ниқобини таққан ва ҳар тарафни қоплаган вақтни, ўлим (уйқу) қулоқларга парда тортган, қовоқлар четини бир-бирига тикиб қўйган, ўлдирган одамларини кафанларга (кўрпаларга) ўраб қўйган, Ер юзида гўё ўзинг ёлғиз қолган, икки шерикдан  бошқа шеригинг бўлмаган, бирор ҳаракат ва шарпа ҳис қилинмайдиган, бирор шивир ва пичир эшитилмайдиган пайтни қасд қил.

Шу пайт уйқу ўрнига таҳажжудни алмаштир. Кўзларингни саждагоҳга қадаб қўй. Осмонда фаришталар бош эгадиган Зотга бош эг. Ғазабидан самолар қўрқиб турадиган Зотдан қўрқ. Қовоқларинг четига раҳм қилиб, уларга уйқу ёпишиб олишидан сақла. Уларни йиғи билан холи қолдир. Гарчи кўп йиғидан ёш оқадиган жойлари яра бўлиб кетса-да, елкангга ортган хатоларингга йиғла. Жаҳолат тарафдорлари билан бирга чоптирган уловларингга йиғла. Парвардигорингга тазарру қил, зорлан. Ундан паноҳ тилаб, ҳимоя сўра ва ёлвор. Чунки Аллоҳга зорланиш ва ёлвориш билан Унинг қўшничилигида тинч Ҳарамдан жой олган бандалар ҳам бор.

  Абулқосим Маҳмуд Замахшарийнинг "Мақомот"идан.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

18 Oct, 12:14


Эй Абулқосим, токайгача кўнгилхушлик ва ўйин-кулги қиласан?! Ахир ажралиш ҳақида хабар берувчи қарға устингда қағилламоқда (яъни ўлим ҳақида хабар бермоқда). Токайгача кеча-кундуз тиним билмай бойлик истайсан?! Ахир ўлим ҳайдовчиси ортингдан (ўлим томон) хиргойи қилиб ҳайдаб бормоқда. Нега мол-давлат топиш учун водий ва саҳроларни кезасан. Ахир очкўз инсон ҳам ўзига тақдир қилингандан ортиғига эришувчи эмас. Огоҳ бўлгинки, озгина вақтдан сўнг тобутга минадиган инсон учун бор имкон ва ҳаракатларини тоат-ибодатга сарфлаши лойиқроқ. Ўйин-кулги ва кўнгилхушлик қилишдан кўра Аллоҳнинг ҳақлари орасида айланиб юрувчи амалларга астойдил ҳаракат қилиши зарурроқ. Охиратда муваффақият ва нажотга эришишга кўнгил қўйиш саҳроларни кезишдан яхшироқ.

Гўё тобутинг қабрлардан бири томон тез-тез олиб кетилаётганини кўриб тургандекман. Мерос аҳлинг – яқинларинг уч кундан сўнг сени тарк қилишади, унутишади. Мерос устида талашувлари уларни сендан чалғитиб қўяди. Сени чанг-тупроққа беланган ташландиқ ҳолда, қабр ва лаҳад ичида, гаровга олган ҳалокат қўлига топширилган ҳолда, имтиҳон қилувчи фариштанинг қўлига унинг қўйиб юборишидан умидинг узилган ҳолда асир қилиб ташлаб кетадилар.

Қариндошларинг ташлаб кетганларидан кейин, бирга яшаган жуфтинг жафо қилганидан сўнг, сендан маслаҳат сўрайдиган ва сенга маслаҳат берадиган ҳаммажлисларинг видолашиб кетганидан кейин ҳаёт чоғингда дўстларингдек доим бирга бўлган, омонатингни топширганингдан сўнг ҳам дўстлигини сақлаб қолган биргина амалинг сен билан қолади. Ўлик ювиладиган тахта устида ювилаётган чоғингда ҳам сенга шерик бўлади. Тобутда олиб кетилаётганингда ҳам сенга йўлдошлик қилади. Жаноза ўқиладиган жойда елкаларга қўйилган пайтингда ҳам дўстлик қилади. Қабрга қўйилган вақтингда ҳам сендан ажралмайди. Хароба ётоғингдан қўрқмай сен билан бирга ётади. Тупроққа қоришган юзингдан жирканмай сен билан қучоқлашиб ётади. Сен ўлим гирдобида бўлганингда ҳам, аъзоларинг парча-парча бўлиб кетганида ҳам, суякларинг чириб, титилиб кетган вақтда ҳам амалинг сендан ажралмайди.

Энди қайта тирилиш сурининг чалиниши сени қўрқувга солганда, бирдан ҳашр даҳшатлари устингга (бостириб) келганда, ота-онанг ва ака-уканг ҳам ўзининг ташвишга солувчи вазияти ва сендан чалғитадиган ишлари бўлгани учун сени ташлаб қочган вақтда, ўша қоронғи кун ва энг даҳшатли соатда ҳам амалинг сенга соянгдан ҳам эргашувчироқ ва кўкрак тукларидан ҳам сенга яқинроқ эканини кўрасан. Қайга борсанг бирга боради, келсанг келади. Сўнгра у сени ё очиқ-равшан нажот сари етаклайди ёки хор қилувчи азобга улоқтиради. Бас, шундай экан, ўзингни чарчоқ билмас меҳнаткаш инсон каби қийнагин. Асов ва ювош уловларнинг ҳаммасига мингин (катта-кичик, оғир-енгил демай, барча яхши амалларни қилишга интил)!

Шояд, шунда ёлғиз ва кимсасиз вақтларингда сени овутадиган, ҳайратли ва даҳшатли онларингда сенга ором бахш этадиган, Доруссалом – тинчлик диёри бўлмиш жаннатда сенга юмшоқ тўшаклар тўшаб берадиган ҳамда сени салсабил ва кавсар булоқларига олиб тушадиган, доим ёнингда турувчи ажралмас дўст бўлган ва мудом бирга ёнма-ён юрувчи йўлдош бўлган чин дўстни ўзингга дўст тутарсан.

Абулқосим Маҳмуд Замахшарийнинг "Мақомот"идан

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

18 Oct, 10:54


🫀Ҳасад шундай дардки, гарчи хуфёна шаклда бўлса-да тана ундан холи бўлмайди. Шайтон фитналаридан бири шуки, у баъзи ҳасадгўйларга ҳасадларини динга ёрдам бериш ўлароқ тасвирлайди. Натижада уларнинг иши олим ва солиҳ кишиларнинг камчиликларини қидириб топишдан иборат бўлиб қолади. 

Шайх Абдулазиз Тарифий

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

18 Oct, 06:52


Бу фатвони қабул қилмаймиз

Иорданияда бўлиб ўтган илмий конференцияларнинг бирида иштирок этгани борганимда, одамлар Носириддин Албоний чиқарган бир фатво ҳақида мунозара қилиб турган эканлар. У киши Фаластин аҳолисини ўз юртларини ташлаб, ўзга юртларга ҳижрат қилиб чиқишларини вожиб деб фатво берган экан. Бунинг сабаби, улар ўз юртларида босқинчи Исроил давлати томонидан кўплаб азиятларга учрамоқдалар, жисмоний, руҳий ва диний тазйиқлар остида яшамоқдалар, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Маккани Кофирларга ташлаб чиқиб кетганлар, деган важни келтирган экан.
Тўғриси, мен ушбу фатвони эшитганимда қаттиқ сиқилдим, Ислом динининг келажагидан ташвишга тушдим. Албоний суннат бўйича мутахассис бўлсада, ўзини сиёсий-фиқҳий майдонга уриб хато қилибди.

Мендан ушбу фатво ҳақида сўрашганида шундай жавоб берган эдим: Фаластин аҳолисини ўз юртларини ташлаб ҳижрат қилишга даъват этиш Исроил давлати учун айни муддао, улар учун суюнчи хабар ҳисобланади. Фаластин аҳолисини Макка аҳлига ўхшатиш ноўрин ўхшатиш ҳисобланади. Ҳеч ким бундай ўхшатиш қилиши жоиз эмас.
Албонийни фатвосига келсак, у на ақлан ва на шаръан мақбул бўлмаган, айни пайтда хатарли фатводир. Бундай гап жоҳилликдан ўзга нарса эмас. Ҳайронман, қаердан бундай фатво берди.

Мана шундан келиб чиқиб айтаманки, илмнинг муайян бир соҳасида мутахассис бўлган киши, илмнинг бошқа соҳасида етарлича малака ва иқтидорга эга бўлмаслиги мумкин. Ана шундай кишилар ўзларининг мутахассислиги бўлмаган соҳада фатво беришдан эҳтиёт бўлишлари лозим. Суннат соҳасида мутахассис бўлган кишини олайлик, ровийлар ҳақида мукаммал илмга эга бўлиш бир нарса, аммо умматнинг воқеъий аҳволи ҳақида, уни муолажа қилиш борасида илм ва тажрибага эга бўлиш бошқа бир нарса. Биргина матнни тушуниш ёки биргина вазиятни таъвил қилиш – бошқа шаръий далилларни ўрганмай туриб, воқеъликни билмай туриб – ҳеч бир кимсага Аллоҳнинг дини борасида илмсиз фатво чиқариш ҳуқуқини бермайди.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий – Мақолалар

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

17 Oct, 17:39


Кетиб қолиш, чекиниш асли қўрқоқликдир, лекин уч ўринда ундай эмас:

🔹 Натижаси бўлмаган бемаъни баҳс-мунозара бўлаётган жойдан кетиб қолиш.
🔹 Келажаги бўлмаган ёмон муносабатлардан четланиб, кетиб қолиш.
🔹 Сенинг қадр-қимматингни билмайдиган жойдан узоқ бўлиш, чекиниш.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

17 Oct, 02:23


Одам боласига ҳар кеча кундуз учта мусибат етади, аммо уларнинг биротасидан ҳам ибрат олмайди:

Биринчи мусибат: Ҳар куни умридан бир куни камаяди. Лекин, умрининг қисқараётганига аҳамият бермайди. Агар ҳар куни молидан бир қисми камайганида, унга беэътибор бўлмас эди. Афсуски, умрнинг ўрнини тўлдириб бўлмайди, молни эса ўрни тўлади.

Иккинчи мусибат: Ҳар куни Аллоҳнинг ризқидан ейди. Агар ризқи ҳалол бўлса, унга ҳисоб беради. Агар ҳаром бўлса, жазоланади. Булар ҳақида ўйламайди.

Учинчи мусибат: Ҳар куни охиратга бир қадар яқинлашиб, дунёдан бир қадар узоқлашади. Шундай бўлсада, охирати ҳақида ўткинчи дунёсига қайғурганчалик қайғурмайди.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

16 Oct, 08:14


#Asablarni_qaqshatadigan_haqiqat

Baʼzilarga soʻz tushuntirish, huddi shunday imkonsiz.

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi

Ma'rifat_un Nafs

15 Oct, 23:42


#Кун_ҳикмати

«Бир гуноҳкорнинг пушаймонлик билан бош эгиб туриши
бир обиднинг ўзидан мамнун ҳолда кўксини кериб туришидан афзалроқдир».

©Имом Раббоний
қуддиса сирруҳу

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

14 Oct, 17:07


📖 ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ

📖 Сабр – бўйин эгиш эмас, курашиш демакдир.

Умар розияллоҳу анҳу.


📖 Ҳаётда ҳар нима бўлишинг мумкин, муҳими «инсон» бўла олишдир.

Шамс Тебризий.


📖 Ҳаётда бўлишингиз мумкин бўлган энг яхши ер бўлса, у ҳам бир дуонинг ичидир.

Шамс Тебризий.


📖 Икки тур инсон бор: бири вақт ўтиб хатолари билан юзлашган, бири юзсизлашган.

Меҳмет Акиф Эрсой.


📖 Одам боласининг одобдан насибаси бўлмаса, инсон ҳисобланмайди. Инсон билан ҳайвон орасини ажратадиган хислат — одобдир.

Шамс Тебризий.


📖 Сени йўлда қолдирган — нафсингдир, йўлда қолган — нафсига эргашган.

Юнус Эмро.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Ma'rifat_un Nafs

14 Oct, 07:23


ФАРИШТАЛАР ВА УЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

1. Жаброил, алайҳиссалом, фаришталарнинг энг улуғи.
Аллоҳ таолодан пайғамбарларга ваҳий келтирган фаришта.

2. Микоил, алайҳиссалом, рахматга, ризққа маъмур (вазифали) бўлган фариштадир.

3. Исрофил, алайҳиссалом, фоний олам охирлаб, қиёмат
келганида сур чаладилар.

4. Азроил, алайҳиссалом, жонларни олишга вазифадор
фаришта.

Булар улуғ фаришталардир.

Бошқа фаришталар ва уларнинг вазифаси:

Кироман- Котибин: Ҳар кайсимизнинг ўнг ва чап елкамизда ҳар бир иш ва сўзимизни ёзиб борувчи фаришталар кироман котибин фаришталаридир. Улар доим бизга ҳамроҳдир. Ўнг елкамиздаги фаришта яхши амалларимизни
ёзиб боради, чап елкамиздаги фаришта эса гуноҳ ишларимизни ёзиб боради. Охират куни ушбу ёзувлар ҳисоб- китоб пайтида бизга тақдим этилади.

Мункар ва Накир: Қабрда бизни сўроқ - савол қиладиган фаришталар.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌