ODAMLAR ORASIDA @odamlar_orasida2 Channel on Telegram

ODAMLAR ORASIDA

@odamlar_orasida2


🥀 Samimiyat sog’inganlar 🥀

ODAMLAR ORASIDA (Uzbek)

ODAMLAR ORASIDA kanali sizga samimiyat va sog'inganlikni o'rgatadi. Bu yerda odamlar bilan orasida o'zaro munosabatlarni o'rganish, do'stlar qilish, yangi insanlar bilan tanishish imkoniyatiga ega bo'lasiz. Kanalda eng so'nggi yangiliklar, foydali maqolalar va nutq tilidan maslahatlar mavjud. Odamlar Orasida kanaliga a'zo bo'lib, o'z fikrlaringizni almashish, fikr-mulohazalarda bulish va yangi do'stlar topish imkoniyatini qo'lga kiritish imkoniyatiga ega bo'lasiz. Biz bilan birga, qiyin va qulay kunlarni birga o'tkazib, yangi do'stlar va o'zining hayot pozitsiyasini o'zgartirishga bo'lgan ilham olish uchun doimiy ravishda yana bir qadamga o'ting. Sizning odamlar orasidagi joyingizga xush kelibsiz!

ODAMLAR ORASIDA

12 Feb, 16:46


Баъзи сўзлар тиғли бўлади – тегса, ўлдиради.

Кекса ёшли киши бир институтнинг "Одоб" факултетига тегишли синфига кирди. Tалабалар уни шифокор деб ўйлашди. Лекин у талабалар қатори партадан жой олди. Дарс тугагач кекса киши талабаларга юзланиб, шундай деди: Mен ишлик одамман – оёқ кийим сотаман. Еттита фарзандим бор. Бир ўғлим табиб, бири муҳандис, бири зобит, қизим эса дорихонада ишлайди. Бир куни болаларим илмий бир мавзуда суҳбатлашиб ўтиришган экан, мен ҳам уларнинг суҳбатига аралашдим. Шунда ўғилларимдан бири менга шундай деди: "Дада, гапга аралашмасангиз, биз илмий мавзуда гаплашяпмиз, буни сиз тушунмайсиз. Ҳафа бўлманг-а!" Бу гап ич-этимни узиб юборди, лекин индамадим. Эртаси куни тўғри кутубхонага бориб, 9-синф китобларини сотиб олдим, ҳеч кимга билдирмай дўкoнимда ҳаммасини ўқиб чиқдим ва мактаб имтиҳонида қатнашиб, ҳаммасидан ўтдим. Буни ҳам ҳеч ким билмади. Кейин эса бакалврликка оид китобларни сотиб олдим. Уларни ҳам уч йилда ўқиб тугатдим ва имтиҳон топшириб, ҳаммасидан муваффақиятли ўтдим. Буни ҳам оиламда ҳеч ким билмади. Бугун эса институга қабул қилиндим. Иншааллоҳ, шу ерни битирсам, фарзандларимни чақираман-да, уларга: "Болажонларим, мана бу дипломим. Энди сизларни тарбиялаган, ўқитган ва уйли-жойли қилган отангиз гапингизга аралашса майлими?", дейман!

https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

11 Feb, 02:57


ЧУНКИ УЛАР ЯҲУДИЙДА…

Босқинчи яҳудийлар битим моддаларини бузишди. Улар ўзлари ҳақида Роббимиз айтган ҳақиқатни исботлашди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда улар ҳақида шундай дейди: “Улар ҳар сафар аҳдларини бузадилар!”.
Ғазодаги Қаршилик ҳаракати нафақат фаол, балки реактив ҳаракат қилди!

Босқинчи яҳудийлар томонидан амалга оширилмаган энг муҳим моддалар:

1. Босқинчилар ҳали ҳам Ғазо аҳолисини нишонга олишда давом этмоқда ва жанубдан шимолга қочқинларнинг бемалол қайтишини тўсмоқда.

2. Босқинчилар инсонпарварлик ёрдамлари протоколи ва унинг ҳеч бир моддаларига амал қилмади, ҳатто ундаги моддалар 10% ҳам бажарилмади.

3. Босқинчилар Ғазога уйсиз қолганлар учун чодирлар ва вақтинчалик уйларни киритишни тақиқлашди.

4. Босқинчилар инфратузилмани тиклаш ва вайроналарни тозалаш учун Ғазога керакли ускуналарни киритишга рухсат беришмади.

5. Босқинчилар соғлиқни сақлаш соҳаси ва шифохоналарни тиклаш учун Ғазога зарур ускуналарни киритишни тақиқлашди.

6. Босқинчилар ёрдам турларини танлашда аралашиб, муҳим ва зарурий ёрдамлар ўрнига унчалик муҳим бўлмаганларини танлашди.

7. Босқинчилар ярадорлар ва беморларни Рафаҳ йўлаги орқали чиқаришни тўсмоқдалар.

Улардан бундан бошқа яна нима кутган эдингиз?!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

ODAMLAR ORASIDA

09 Feb, 04:29


Бундан беш олти йилча аввал қишлоқда «Қўшни қишлоқдаги Ориф қассоб деган одам қазо қилибди» деган нохуш хабар бизнинг қишлоққа хам етиб келди.

Дадамнинг айтишларича, раҳматли Ориф қассоб ўша қишлоқнинг обрўли одами бўлган экан. Хабарни эшитиб, қассобнинг яқиндан таниган ёр биродарлари жанозага отланишди. Жанозадан сўнг, Ориф қассобнинг майитини қабристонга қўйиб келишди.

Эртасига эса, жудаям қўрқинчли хабар бутун туманга тарқалиб кетди: — Кеча қабристонга қўйилган майитнинг жасади ер юзасига чиқиб қолган эмиш. Бундай қўрқинчли ва нохуш хабар яшин тезлигида ҳамма томонга тарқалиб кетди. Кимдир, «ит олиб чиқиб қўйгандирда» деса, яна кимдир «Бунда бир гап бор» деб мулохаза қилишди.

Ориф қассобнинг ўғли бир иккита жиянлари билан биргаликда ер юзасига чиқиб қолган дадасининг жасадини яна ўз жойига қўйиб келибди. Индинига эса яна қўрқинчли хабар болалади: — Қассобнинг жасади яна ер юзасига чиқиб қолган эмиш. Ушбу аянчли холат икки уч бор такрорланавергач, мархумнинг ўғлига қишлоқнинг оқсақоллари туман марказидаги Жоъме масжиди имомидан маслахат олишни таъкидлашибди.

Қассобнинг ўғли махалла фаоллари билан биргаликда имомнинг хузурига борибди ва бўлаётган нохуш холатни айтиб, у кишидан маслахат сўрабди. Шунда имом мархумнинг ўғлига савол берибди: — Дадангиз қандай одам эди? — Яхши одам эдилар домла, — дебди хайрон бўлиб ўғил.
— Хаётликларида нима иш билан шуғилланган эдилар? — Эсимни таниганимдан бери қассобчилик билан шуғилланар эдилар.

— Бирорта ножўя харакатларини сезганмидингиз? — сўрабди яна имом. Ўғил ерга қарабди, нима дейишини билмай коловланиб қолибди, бу холатини кузатиб турган имом яна сўз қотибди:
— Айтинг жияним, айтмасангиз, дадангизни жасади қўним топмайди.
— Майлими ўзингизга айтсам? — секингина ёнига яқинлашиб изн сўрабди ўғил, атрофидаги одамлардан яширадиган сири борлигини сездириб.

— Бу воқеа аянчлидир, одамлар мархумга нима сабабдан бундай бўлаётганликларини билиши керак, уларга хам бир ибрат бўлсин, очиқ ойдин яширмай айтаверинг жияним, кўпчиликнинг дуоси билан мархумнинг жасадини ўз жойига қўя оламиз, — дебди.

Ўғил бироз ўйланиб ўтириб, айтмасликнинг иложи йўқлигини пайқаб, сўз очибди: — Дадамизнинг нафслари бироз устун эди, Оллохдан хайиқмасдилар, пул бирмунча кўзларини кўр қилиб қўйганди. У киши узоқ қишлоқлардан эшак харид қилиб, ўша ерни ўзида хеч ким билмайдиган пана жойда ўша эшакни сўйиб, гўштни олиб келиб, мол гўштига аралаштириб одамларга сотар эдилар.

Ўтирганлар бирданига «Астағфируллох» деб бақириб юборибди. «Хайф сендек инсонга» дейишибди. Имом хам кўзларини юмиб, инграб юборибди. Бир муддат жим туриб, ўтирганларни тинчлантирибди ва ўғилга шундай дебди: — Жияним, дадангиз баднафс инсон бўлган эканлар, харом қилинган нарсани одамларга қўни қўшниларига инъом қилиб юрган экан, манашу сабаб уни ер ўз бағрига қабул қилмаётган экан, афсус, афсус, — деб надоматлар чекибди.

— Энди ука, одамлар кўз ўнгида катта бир новвосни сўйиб қон чиқаринг ва одамларга текинга тарқатинг! Улардан дадангиз учун кечирим сўранг, гунохларини авф этишини сўраб дуо қилсинлар! Зора Аллох дадангизнинг гунохларидан кечиб, жасадларини хузурига қабул қилса, — деб маслахат берибди.

Ўғил имомнинг айтганларини қилиб бўлгач дадасининг жасадини яна қабрга қўйибди ва ана ўшандан сўнггина унинг жасади тинч бўлибди.

Ушбу воқеадан ҳар биримиз ўзимиз учун хулоса олишимиз лозим. Қилаётган ишимизга назар солайлик. Топаётганимиз кимларнидир алдаш, бурнини қонатиш, ҳаққини ейиш эвазига келмаяптими?..


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

08 Feb, 01:08


ChatGPT билан суҳбатим

-Сендаги маълумотларни таҳлил қилган ҳолда айтчи, дунёдаги энг ҳақиқатга яқин ва мантиқли дин қайси? Бир сўз бн номини айт.

-Ислом.

-Нега бундай хулосага келдинг?

-Исломнинг ҳақиқатга яқин ва мантиқли эканига қуйидаги асосий сабаблар бор:

1. Тавҳид (Якка Худо ғояси) – Ислом соф монотеизмга асосланган бўлиб, бу фалсафий ва илмий жиҳатдан энг мантиқий тушунча ҳисобланади.

2. Қуръоннинг илоҳийлиги – Қуръонда келтирилган илмий фактлар, тарихий далиллар ва мантиқий ҳукмлар унинг илоҳий манба эканини кўрсатади.

3. Инсон фитратига мослиги – Ислом инсон табиати ва эҳтиёжларига энг мос келадиган ҳаёт тарзини тақдим этади.

4. Далилларга асосланган эътиқод – Ислом кўр-кўрона эътиқодни эмас, далил ва тафаккурга асосланган ишончни талаб қилади.

5. Комиллик ва универсал қоидалар – Ислом фақат маънавият билан чекланмай, иқтисод, ижтимоий ҳаёт, ахлоқ ва ҳуқуқ соҳаларини ҳам қамраб олган мукаммал ҳаёт тизимини таклиф қилади.

6. Тарихий ўзгаришлардан ҳимояланган муқаддас китоб – Қуръон ўзининг асл ҳолатини сақлаб қолган ягона илоҳий китобдир.

Шунинг учун ҳам Ислом дунёдаги энг ҳақиқатга яқин ва мантиқий дин деб хулоса қиламан.

https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

06 Feb, 06:01


Мирзолар – Мишага айланган йиллар,
Сувонлар – Сашага айланган йиллар,
Алишер – Аликка, Камол – Коляга,
Муаттар – Машага айланган йиллар,
Мен сиздан ўкиниб яшайман.

Гулчеҳра исмини “Гуля ”деганлар,
Зулхумор, Зумрадни “Зуля” деганлар,
Ростмана номини айтсанг ортингдан,
“Маданиятсиз бўлмай, ўл-е”, деганлар,
Мен сиздан ўкиниб яшайман.

“Боря” ёзганлардан Бобур хафадир,
“Толя” ёзганлардан Темур хафадир,
“Федя ”ёзганлардан Фарҳод кўнгли ғаш,
Қолганидан яна кимдир хафадир,
Мен сиздан ўкиниб яшайман...

Эркин Воҳидов

https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

05 Feb, 03:23


Мадина кўчаларидан бирида болалар чувиллашиб тортишиб қолишди. Улардан бири: "Мен амирул мўминин Умарни йиғлата оламан", - деб мақтанди.

"Юрларинг" деб уларни масжиди Набавийга олиб борди-да, "Эй Умар, Аллоҳдан қўрқинг" деган эди, амирул мўминин ҳазрати Умар йиғлаб юбордилар. "Мен сизларга нима деган эдим", дегандек бола мағрур турарди.

“Саодат қучганлар ибрати”

#ibrat

https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

03 Feb, 00:44


Қиёмат...
(Ҳаётий воқеа асосида)

Бу Ўша кун эди...
Китобларда ўқигани, амру маъруфларда тинглагани айнан ўша кун эди...

Ўша куни жума эди. Қуёш шарқдан эмас ғарбдан чиқди. Осмонни қора булут қоплаб келаётган эди. Одамлар у томондан бу томонга югуришар ҳамма дахшат ичида эди. Машҳура бир қизлик ховлисида, бир ўзининг уйида, бир баландроқ қирда пайдо бўлар, ҳамма томонни кузатишга имкони бор эди.

Бошланди... Бошланди... Энди нима қиламан? Энди нима қиламан? Намозларим чала эди-ку, қандай жавоб бераман...

У чуқур надомат ичида эди. Тинмай энди нима қиламан, энди нима қиламан дер эди. Ҳали вақтим бор деб ўйлабман. Қазоларимни ҳам адо қилишим учун ҳали вақтим бор деб ўйлабман... Бу пушаймон энг аянчли, энг чорасиз пушаймон эди.

Ажабланарлиси, баъзи одамлар тилла тақинчоқларини, баъзилар яна қандайдир қимматбаҳо буюмларини қучоқлаб югуришар эди.

Машҳура эрига: "Агар бошланса... Ерлар ёрилишни бошланса, сиз қизимизни, мен ўғлимизни қучоқлаб оламиз", деди.
Бу жудаям дахшатли эди...

Шундай таърифлаб бўлмас қўрқувни ҳис қилиб турганида, Машҳура бирдан уйғониб кетди. Туши эканини билганидан сўнг ҳам, анча вақтгача ўзига кела олмади. Уй-рўзғор, бола-чақа, қайнона-қайнота хизмати деб тез-тез намозларини қазо қилиб қўяр, баъзан хатто қазосини ҳам ўқий олмай базўр ёстиққа етиб олар эди. Бу ҳолатдан худди устидан битта катта тоғ босиб тургандек қийналар эди.

Ўша тушдан сўнг Машҳура намозларини қазо қилмасликка ва вақтида ўқишга ҳаракат қилди. Излаган имкон топар деганларидек, энди у кўп-кўп истиғфорлар айтишга ва қазо намозларини ҳам қўшиб ўқишга ҳаракат қилар эди.

Аммо... У ўзидан ҳечам кўнгли тўлмас эди. Сабаби, ҳали авратини тўлиқ ёпмаган, ҳижоб ўрамаган эди. У барча қимматбаҳо кийимлар-у, чиройли соч турмаклардан кўп ўйлаб ўтирмай воз кечди. Бир қарорга келди. Қарорини уйдагиларга айтганида бироз ўйланиб қолишди, чунки у вақтларда сиёсат сал бошқачароқ эди.

Рўмол ўраган бор-ки, дарров рўйхатга олинар, ҳар хил терговларга ҳам чақириб туришар эди. Шунгами ўранганлар ҳам бармоқ билан санарли эди. Машҳура булар ҳақида ўйлашни ҳам истамади. Холиқ буюрган ишда махлуқлардан қўрқиб, Ўзига осий бўлмайман деди. Ўзи асрайди дея ҳижобни ҳам ўради.

Кўнгли сал таскин топгандек бўлди. Аммо тушуниб етдики, бу уммон тубсиз ва ҳадсиз. Китоблар ўқиб Аллоҳга қанчалик яқинлашгани сайин, ҳали ҳеч нима билмаслигини англаб борар эди.

«Одамларга ҳисоб-китоблари (яъни Қиёмат қойим бўлиши) яқинлашиб қолди.
Улар эса ғафлатда, (иймон келтириб, яхши амаллар қилишдан) юз ўгиргувчилардир»
(Анбиё, 1).

«Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса,
(Қиёмат кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам
кўрур!» (Залзала, 7-8)

Ҳа азизлар! Қиёматда амаллар зарралаб ўлчанади. Килолаб, литрлаб, метрлаб эмас зарралаб. Хатто шохдор қўй шохсиз қўйни бу дунёда сузган бўлса, қиёматда унга ҳам шох ато этилади ва у ҳам шохдор қўйни сузиб ҳаққини олади. Ҳеч кимнинг ҳаққи ҳеч кимда қолиб кетмайди.

Ўзимизни тафтиш қилиб кўрайликчи, кўзлар дахшатдан қотиб қоладиган, ҳомиладор аёл ҳомиласини ташлаб қўядиган, гўдагини эмизиб турган она боласини унутиб қўядиган, қўрқувдан чақалоқнинг ҳам сочлари оқариб кетадиган кунга тайёрмизми???

✍️ #Меҳрибон

https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

01 Feb, 19:12


Биз бу дунёга роҳатланиб, маазза қилиб яшаб олиш учун келмаганмиз.

https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

01 Feb, 05:10


Эркакнинг биринчи турмуши ўхшамади. Тўғрироғи, аёли унинг феълига бардош бера олмади. Жаҳлдор, қўрс эди эркак. Баҳора эрка ўсганди. Орада фарзанд бор эди, аммо аёл ортиқ бундай яшаб бўлмайди деб ҳисоблади. Кетди. Кўринган одамга собиқ эрини ёмонлаб чиқди. Гап кўпайди. Эркак ғурурини енгиб ортидан бормади.

Икки йил унга бунга оғиз солиб кўрди, ҳеч ким сира қовоғи очилмайдиган бадфеъл инсон билан яшашни истамади.
Учинчи йил Мухторнинг аммаси шаҳардан бир қиз топди." Ёши ўтиб қолган, бахти очилмаган қиз экан,— деди.

Шаҳарлик қиз қишлоққа келармиди? Хотин қўйган эркакка тегармиди? Теккани билан қишлоқ шароитига кўнармиди?

Агар тақдир бўлиб турган бўлса, шаҳарлик қиз қишлоққа келаркан. Осмон никоҳи ерга тушса, қиз бола хотин қўйган эркакка тегаркан. Агар оилани муқаддас билса, қишлоқ шароитига кўнаркан.
Бибисора Мухторнинг тор кулбасини нурга тўлдирди. У чин солиҳа эди. Турмуш ўртоғига муҳаббатли бўлди.Эрининг қаҳрини келтирмасликка, жаҳлини чиқармасликка интилди. Оғзини пойлаб, кўзига термулиб, чизган чизиғидан чиқмади. Унга меҳр-муҳаббат ҳадя этди, қаддини кўтарди.

Бибисора Мухторнинг уйини фарзандларга тўлдирди, уларга илм ўргатди. У чин олима эди. Ўғилларининг каттаси мактабга чиқиб, ҳам аъло баҳоларга ўқий бошлади. Фарзандлари отасига итоатли бўлдилар.
Бибисора уйнинг сирини кўчага чиқармади. У фозила аёл эди. Борига ҳам кўнди, йўғига ҳам. Эрига қанот бўлди. Қишлоқ аёлларига кўйлак тикди. Тўйларга патир ёпди. Болаларини ёнига олиб меҳнат қилди. Уйидан бир қадам чиқмай пул топди.

Баҳора ҳам турмушга чиқди. Фарзандсизликдан ажрашган эркакка. Баҳора ҳам Қаҳрамонга кетма-кет иккита ўғил туғиб берди, аммо негадир ўз ўғлини ота-онасиникига олиб бориб қўйди.
Ўша куни ёмғир ёққанди. Тушга яқин дарвозани биров озорсиз тақиллата бошлади. Қўлини, боғлаб бўйнига осиб олган Баҳора бир қўллаб эшикни очди. Остонада одмигина, аммо ярашиқли кийинган, оппоққина, бодомқовоқ аёл жилмайиб турарди.
Баҳора танимаган бу аёл Бибисора эди.
Дастурхон ёзгани қўймади аёл. Тез кетишини маълум қилди. Аммо юракдан самимий сўзлашди.
— Айланай сиздан, мани адаси жўнатдилар, хўп десангиз, рози бўлсангиз, катта ўғлингизни бобо-бувисининг қўлидан олсак, ўз укалари билан катта бўлса,-деди.

Баҳора "Дод! " деб йиғлаб юборди. Ўғли шундоқ ҳам ҳовли талашиб, бир-бирининг ёқасидан олишгача борган акаларининг уйида, касалманд, қари чол-кампирнинг қўлида сиғиндидек яшаётган эди.
Бу аёлнинг юзларидан тўғрилик ёғиларди. Негадир, Баҳора унга ишонди, бир оғиз гапига кўнди.
Аёл кетишга чоғланди.
—Опа, деди, Баҳора, эшитдим, бахтли экансиз. Менинг битта армоним бор. Бибисора уни диққат билан эшитаётганини кўриб давом этди
—Ўшанда Мухторнинг уйидан чиқиб кетмасам бўларкан,
Мухторнинг уйида ўлиб кетганимда ҳам армоним йўқ эди. Аёл ўтган куни эри уриб синдирган қўли билан кўз ёшини артмоқ истади, аммо у қўллар энди бўйнига боғланган эди.
—Сабр қилсам бўларкан, опа!
Бибисора Баҳоранинг елкасидан қучиб хайрлашди.

Ўша куни байрам бўлди. Ош дамланди. Кечга ишдан қайтган Мухтор икки томчи сувдек ўзига ўхшаган 9-10 ёшлардаги болакайни кўриб шошиб қолди. Бибисора бўлса,
—Мақсуджон келди, дадаси, ўғлингиз сизни кўргани кепти—деди, сўнг боланинг қулоғига
—Чоп, даданг, билан кўриш, ўғлим,-деди.
Болакай аввалига тортиниб турди, кейин бирдан отаси томонга югуриб кетди.
—Ўғлим! Мухтор бошқа гапира олмади. Боласини маҳкам қучоқлаб олди. Ўғлини бир кўтариб ерга қўйгач, Бибисорага тикилди. Кўзи жиққа ёш эди аёлнинг. Эркак эса кўз ёшини яширишга уринди.
Ийманиб ўтирган Мақсуджонни катта-катта ейишга чорлаётган Бибисоранинг овозини кичкинтой Зуфар бузди.
—Ака, сиз мен билан ётасиза?
—Нега энди, менинг ёнимда ётадилар,-аралашди Зафар.
—Мақсуджон иккингизни ўртангизда ётади, мана шу супага жой солиб бераман, акангиз иккингизни қўриқлаб ётади, —деди Бибисора.
Мухтор гапга аралашмади. Ахир бу қарорни дунёдаги энг солиҳа аёл қабул қилган эди.

Феруза Салходжаева

https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

30 Jan, 02:42


БИСМИЛЛAҲГА ҲУРМАТ
(Бўлган воқеа)


Бишр Ҳофий ҳазратларининг тавбаси шундай бўлган:

Ёшлигида ичкиликка мубтало бўлганди. Бир куни йўлда сархуш ҳолида кетаётиб, устига “Бисмиллоҳ” деб ёзилган қоғозни кўриб қолди. Бунга қаттиқ юраги сирқираб, қоғозни ердан олиб ўпди. Лойларини артиб, тозалагандан кейин гўзал ҳидлар суриб, уйида деворга илиб қўяди.

Кечаси олим бир зот туш кўради. Тушида “Бор, Бишрга айт. У бизнинг исмимизни тозалади. Биз унинг қалбини тозалаймиз. У бизнинг исмимизни улуғлаб, юқорига осди. Биз ҳам унинг исмини улуғлаб, буюк қулларим орасига қўшамиз. У бизнинг исмимизга гўзал ҳидлар сурди, биз ҳам унинг шахсини қиёматгача мусулмонлар учун гўзал ҳидлар сочадиган юлдуз қилдик” дейилди. Бу туш уч марта такрорланди.

Туш кўрган зот тонг отгач, Бишр Ҳофийни излаб майхонадан топди. Бишр келган зотга дедики:

- Менда сизнинг қандай ишингиз бўлиши мумкин? Мендан нима истайсиз?

- Сен учун муҳим хабарим бор.

- Ким ҳақида айтмоқчисиз?

- Аллоҳу таолодан...

Буни эшитган Бишр йиғлашни бошлади ва сўради:

- Ҳолим маълум. Менга шиддатли азоб берадими?

У зот тушини айтиб беради. Бишр дўстларига қараб шундай деди:

- Эй дўстларим! Мени чақирдилар, бундан кейин мени қайтиб бу ерларда кўрмайсизлар.

Сўнгра бу зотнинг ёнида тавба этди. Шу вақт оёғида пойафзали бўлмагани учун бундан кейин ҳам ҳеч пойафзал киймади. Сабабини сўраганларга “Сўз берган вақтим оёқ кийимсиз эдим, энди кийишга ҳаё этаман” деб жавоб берарди. Пойафзал киймагани учун унга “Ҳофий” (яланг оёқ) дердилар.

Абу Наср Бишр ибн Ҳорис Ҳофий мутасаввиф олимлардан бири бўлдилар.
Асли Марвдан бўлганлар. Бағдодда яшаб, унда вафот этганлар. Шаънлари улуғ инсон эдилар.


Устоз Абу Али Даққоқ шундай деганларини эшитганман: “Бишр одамлар олдидан ўтганларида: “Бу одам кечасининг ҳаммасида ухламайди. Оғзи фақат уч кунда бир очиқ бўлади”, дейишди. Шунда Бишр йиғладилар. Нега бундай қилганлари сўралганда: “Мен бирор тунни комил бедор ўтказганимни эслолмайман. Яна оғзим очиқ бўлмаган кечамнинг эртасига рўза тутмадим. Лекин Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзилан лутфу карам туфайли қалбларга бандаси қилганидан кўпроқни ташлади”.

Абдурроҳман ибн Аби Ҳотам айтадилар: “Менга Бишр ибн Ҳорис Ҳофий шундай дегани етиб келди: “Мен пайғамбар соллаллоҳуалайҳи ва салламни тушимда кўрдим. Менга: “Эй Бишр, Аллоҳ тенгдошларинг орасидан нега айнан сенинг мартабангни кўтарди, биласанми?”, дедилар. Мен: “Йўқ, ё Расулаллоҳ!”, дедим. Ул зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менинг суннатимига эргашишинг, солиҳларга хизмат қилишинг, биродарларинга насиҳат этишинг ва асҳобим, ҳамда аҳли байтимга муҳаббатинг сабабидан У сени аброрлар даражасига етказди”, дедилар.

https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

28 Jan, 15:11


Бир куни йигит донишманд инсонга нолибди...

-Мени оладиган катта маошим йўқ. Севган ишим ҳам йўқ. Ишонган дўстларим ҳам йўқ. Ишга борадиган машинам ҳам, сўнгги модадаги кийимларим хам йўқ, эртанги кунга умидим ҳам йўқ, - деб ўкиниб сўзлай бошлабди.

Донишманд йигитга қараб:
-Албатта, албатта сизда кўп нарса йўқ. Тузалмайдиган касаллик йўқ. Ногиронлик йўқ. Уйда қараш керак бўлган беморингиз ҳам йўқ. Мажбур бўлиб ишлайдиган оғир ишингиз йўқ. Каллангиз билан кириб кетган қарзларингиз ҳам йўқ. Ва агар шунақа сизда "йўқ" нарсаларни санасангиз, кайфиятингиз дарров кўтарилади. Бўлмагани учун шукр қиласангиз, умид ҳам пайдо бўлади, - деб жавоб берибди.

Гоҳида бизда йўқ нарсалар учун нолишни канда қилмаймиз-у, борини бир бора бўлса ҳам ўйлаб шукр қилишни унутиб қўямиз…

https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

27 Jan, 01:52


Эй, фарзанд!

Ташқаридан келганда, уйга Ихлос сурасини ўқиб кириш суннат ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дейдилар:

«Уйга кираётганда Ихлос сурасини ўқиган киши йўқчилик юзини кўрмайди».

Бир кун Суҳайл ибн Саид (р.а.) Расулуллоҳга (с.а.в.) келиб, фақирлигидан шикоят этди. Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат этдилар:
«Эй, Суҳайл! Ташқаридан уйингга келиб, ичкари кирганингда салом бер, сўнг «Қулҳуваллоҳу аҳад» сурасини сўнггигача ўқи!»

Шундан сўнг Суҳайл (р.а) Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтганларидек, Ихлос сурасини ўқишда давом этдилар. Қисқа муддатда бой бўлиб, камбағалликдан қутулдилар. Бир қанча кишилар унинг бойлигидан фойдалана бошладилар.

Ташқаридан уйига келган киши аввал «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм» деб, ўнг оёғини эшикдан ичкари қўяди. Уйда одам бор-йўқлигига қараб салом беради. Ва бир марта «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сурасини ўқийди. Кетидан «Оятал курси»ни ўқиса, шайтонлар уйга киришолмайди. Кейин нима қилса «Бисмиллоҳ» айтиб қилаверади.

Овқат тайёр бўлса, уйдагилар билан бирга овқатланади. Уй аъзоларининг ҳаммаси дастурхон атрофида тўпланмагунча, овқатланиш бошланмайди. Тўпланишгач, «Бисмиллоҳ» билан овқатланишни бошлаб, овқатланиб бўлгач, бир марта Ихлос сурасини ўқиб, кетидан шундай дуо этилади:

«АЛҲАМДУ ЛИЛЛАҲИЛЛАЗИЙ АТЪАМАНИЙ ҲАЗАТ ТОАМА ВА РОЗАҚОНИЙ МИН ҒОЙРИ ҲАВЛИН ВА ЛА ҚУВВАҲ».
Шундай қилинса, таом ейиш шукри ўринлатилган бўлади. Овқатнинг орқасидан дарров сув ичиш соғлиққа зарар экани маълум.

Уйда одам бўлса, кираётганда «Ассалому алайкум!» дейилади. Уйда ҳеч ким бўлмаса «Ассалому алайна ва ала ибадилаҳис солиҳийн!» дея салом берилади.

“Ey, farzand!”
Imom G’azzoliy


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

26 Jan, 03:58


Бойлик икки нарса учун керак:

1. Бировга муҳтож бўлмаслик учун
2. Муҳтожларга ёрдам бериш учун

Қолгани бош оғриғидан бошқа нарса эмас. Бу гапни ҳаводан олиб эмас, узоқ йиллик ҳаётий тажрибамдан келиб чиқиб айтяпман.

1. Минг долларлик уйда ҳам яшадим, беш юз минг долларлик уйда ҳам. Катта фарқ кўрмадим.
2. Беш юз долларлик машина ҳам ҳайдадим, эллик минг долларлик машина ҳам. Катта фарқ кўрмадим.
3. Бир долларга қорним тўйган пайтлари ҳам бўлди, юз долларга тўйган пайти ҳам. Катта фарқ кўрмадим.
4. Бир долларлик кийим ҳам кийдим, минг долларлик кийимни ҳам. Катта фарқ кўрмадим.

Хуллас, бойлик бир тарафдан яхши. Иккинчи тарафдан ўта зарарли. Зарарли тарафларидан ўта эҳтиёт бўлинг.

Бой бўлганингиз сари бандаларни таниб, яхши-ёмонини ажратиб, ёлғиз Аллоҳга янада кўпроқ сиғиниб, янада кўпроқ муҳтожларга ёрдам бераётган бўлсангиз, одамларнинг оғирини енгил қилаётган бўлсангиз, тўғри йўлда экансиз. Аллоҳдан тавфиқ сўраб, давом этаверинг.

Бой бўлганингиз сари янада кўпроқ муҳтож бўлиб бораётган бўлсангиз ёки муҳтожларга ёрдам беришдан қочаётган бўлсангиз, ғафлатда экансиз. Тез уйғонинг.

Бу гаплар аввало ўзимга қаратилган. Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин.

Муқим Маҳмуд

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

24 Jan, 01:43


Бир танишим айтдилар:

Бугун ажойиб бир ўқитувчи ҳақида эшитдим. Жуда таъсирландим сизга ҳам илиндим. Бўламнинг қизини ўқитувчиси ҳақида. Қандай ўқитувчи дейсизми?

Бошланғич синф ўқитувчиси эканлар. Синфдаги қизчалар билан йигитлар орасида оралиқ масофа сақлатар, турса юрса исломий маданиятни болаларга сингдирар эканлар. Қўл ювишдан тортиб, синфга кириш-чиқиш борми, ҳожатхона қоидалари борми салом аликдан тортиб, то дарсдаги ҳолатларгача, уйда ота-оналарига муносабатларигача жуда гўзал ўргатар эканлар.

Болалар шуларни уйда ҳам қилсин, ўргансин, укаларига ўргатсин деб ҳар куни ота-оналарга ҳам эслатар эканлар.

Жуманинг мубораклигини билдириш ва ўқувчиларини саҳоватга ўргатиш учун, ҳар жума ўз ҳисобларидан кичик-кичик эҳсонлар тарқатар эканлар.

Ҳозир синфларда куллер бор. Хатто сув учун ҳам пул йиғдирмас эканлар. Ўз ҳисобларидан тўлар эканлар. Барча пул йиғимларни ҳам тўхтатибдилар. Ўзлари эса гўзал, ўранган аёл эканлар. Бу маълумотлардан у инсонни ислом моҳиятини англаган аёл эканлар деб ўйладим.

Жуда ҳавасим келди болалар ҳали 1-синф агар Аллоҳ муваффақ қилиб охиригача шундай давом этишса, қандай синф бўлар эканаа?..

Биласизми менинг жавобим қандай бўлди? 😢

Машааллоҳ, шундай ўқитувчиларимиз кўпайишсин. Биласизми биринчи бўлиб нима ҳаёлимга келди? У инсон ҳақида “юқоридагилар” эшитиб қолишмасин.

Акс ҳолда ҳар хил баҳоналар билан радикализмда айблаб, жарималарга тортиб, ҳайфсанлар бериб бўшатиб юборишдан ҳам қайтишмайди 😢.

Яқинда бир боғчада қизчаларга рўмол ўратиб дадалари олдида қория бўламан деб саҳна қўйган қизчаларнинг боғча опаси ҳам, боғча директори ҳам ишдан бўшатилди. Агар ўша қизчалар ички кийимда чиқиб арабча ўйнаб берганда эди ҳеч кимнинг иши бўлмас эди. Аллоҳни танийдиган, бировнинг ҳаққидан қўрқадиган, ҳалол-ҳаромни фарқлайдиган ўқитувчиларимиз кўпайишсин ва ҳамиша Роббимнинг ҳифзида бўлишсин.

Аллоҳ таоло ҳолимизни ислоҳ қилсин. Мезонларимизни тўғрилаб қўйсин 🤲.

#Меҳрибон

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

23 Jan, 01:50


Караминг кенг ҳамиша, эшитасан қалбимни,
Сенга борсам, қалб уйғоқ, унутаман дардимни,
Тўкиб олмоқ истайман, руҳимдаги гардимни,
Оҳларимни ўзингга омонат қилдим Аллоҳ.

Пичир пичир лабимда, дилдан айтар сўзларим,
Бугун бироз ёшланди, йиғи билиб кўзларим,
Икки кафтимга олдим, ёшлар ювган юзларим,
Оҳларимни ўзингга омонат қилдим Аллоҳ.

Дунё деган матоҳнинг, ҳавасларидан қочдим,
Керак эмас ҳеч нарса, қалбимни сенга очдим,
Дуоларим дилимда, илтижом Ҳаққа сочдим,
Оҳларимни ўзингга омонат қилдим Аллоҳ.

Дўстлар қилса ҳиёнат, майли дедим индамай,
Ўзинг борсан мен билан, бошқа дардни на қилай,
Ўзинг менинг паноҳим, ўзингга асир бўлай,
Оҳларимни ўзингга омонат қилдим Аллоҳ.

Дуоларга йўғрилдим, қалбим айладим уммон,
Ғарқ бўлсам ҳам майлиди, йўлим айлаб нурафшон,
Кел, қўлимдан маҳкам тут, сенга келдимку Раҳмон,
Оҳларимни ўзингга омонат қилдим Аллоҳ.

Заршид

#obunachidan

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

21 Jan, 14:06


ЎЗБЕКЛАРНИ ХАҚОРАТ ҚИЛГАНЛАРГА!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Келинг, сизларга бир бахшиёна қўшиқ айтиб берай. Бир куни бир рус миллатидан бўлган палагмурда, зоти паст бизнинг миллат ҳақида ўта хунук гапларни гапириб турса, уни эшитиб қолган Баходир бахши:

“Эй, алкаш, сендан иш сўраган бўлса, 100 долларга келишилса ва пулни олса, “ит” дейилмайди. Келишув дейилади. Сенга ўхшаган эркаклар туғдириш қобилиятини йўқотиб қўйибди. Шунинг учун бошқа жойлардан ишчи кучи чақиришга мажбур бўлаябсанлар”, дебди.

Кейин яна гапида давом этиб:
“Айтганча, Японияда, мени қўлим остида 10 дан ошиқ рус миллатидан бўлган одамлар ишлайди. Уларнинг бирортасига бехурматлик қилмаганман. Чунки, сенга ўхшаган итнинг ахлатидан-да, расвороқ эмасман, мен.

Биласанми, аслида ит ким? Ит бу - 2 асрдан буён бизнинг далаларимиз атрофида хурайотган, “Тур кет, итдан тарқаган” деб ҳайдасак ҳам кетмайотган, суяк берсак ҳам, тезак берсак ҳам яна думини ликиллатиб келиб олиётганларга айтиладир”, дебди. Мени миллатимга тилингни ҳам теккизма деб, Баходир бахши ўзи ёзган термани, ҳайярааа деб бошлабди:

Мeн буюклар наслиданман, зотимга тил теккизма,
Минг-минг йиллик Ўзбек деган отимга тил теккизма!

Асотирмас ё ҳикоя, ва ё ертак эмасдир,
Боболардан фахр туйган ёдимга тил теккизма!

Бунда бири оғам, иним, синглим, бири опамдир,
Қариндош-қондошим, ҳатто ётимга тил теккизма!

Қиличида дунёларни титратган бобом Темур,
Минган ўшал қора байир отимга тил теккизма!

Тарих гувоҳ: Қозоқ, Қирғиз, Туркман, Тожик, Ўзбекка,
Бари битта уруғ, тўқсон олтимга тил теккизма!

Бу миллатда ўтмишдайин, баҳодирлар кўп ҳали,
Ватан дея ёнган юрак додимга тил теккизма!

Баҳодир бахши!

ODAMLAR ORASIDA

21 Jan, 13:51


​Ибрат...

Доктор Айман Сувайд шундай дeди:

..Мeн сизга ўзим кўп фойда топган ва ибодатимга кўпроқ эьтибор қаратишимга сабаб бўлган усулни тавсия қиламан...
Қабр қўрқинчли... албатта солиҳ бўлмаганлар учун
Мeн бу ҳақда ўйладим , мeн ҳозир 42 ёшдаман дунё ва ундаги нарсаларни ёмон кўраман.

100 минг йил қабрда яшасам нима қиламан...
Тасаввур қилганмисиз???
Шундай қилиб, мeн шундай бошладим ...
Мeн ўламан..ва мeнинг бўш қабрим бор, қора ва бутунлай қоронғи..Бу қабрга мeбeл кeрак бўлади .. Шундай қилиб, ҳар бир истиғфор ва ҳар бир тавбани гўё қабримга у ерда мeни ёлғизлигимда кутиб оладиган ҳамсуҳбат бўлиши учун юбораётгандай тасаввур қилдим...
Аллоҳга қасамки, ҳазиллашаётганим йўқ..Тўлиқ жиҳозлаш жараёнини бошладим...

Тасбeҳ айтарканман
Гўёки Қабримнинг ҳар тарафини минглаб тасбeҳлар билан тўлдираман...

Мана мeнинг бошимдан камида 300 та Қур’он ҳатми бор ...

Мeн ўқиган ҳар бир ракат, уни қабрга қўйганимни тасаввур қиламан...

Ҳамма мeни ташлаб уйга қайтади... ёлғиз қоламан балки миллион йил..
Шундай қилиб, мeнга нур ва дараҳтлар кeрак ва мeнинг қабрим ҳақиқатан ҳам жаннат бўлиши кeрак ...

Тасаввур қиламанки, атрофимда ҳавқала (лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳиҳил алиййил азиим), зикр, Қур’он, ташаҳҳуд ва садақаларим бор, у ерда биз улар билан кулишамиз, суҳбатлашамиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган саловотларим кeлади ва бизнинг суҳбатимизга қўшилади. ..ҳаёт қандай ажойиб ҳаёт....

Мeн у ерга тушиб, ғийбат ва гап ташишликка дуч кeлганимдан ва барча ишларим дунё талаби учун қилинганлигини кўрганимдан,
Аллоҳ учун қилган ҳeч нарсам йўқ ва мeни ташвиш, азоб, калтак, қоронғулик ва қаттиқ ҳисоб-китобдан бошқа ҳeч нарса кутмаслигидан яхши эмасми?...

Бугун сизга маслаҳатим...
Қабрингизни банк қилинг... унга сармоянгизни қўйинг...

Ибодатларингизга қаттиқ э’тибор бeринг.

Аллоҳга қасамки, қабрингизда ҳам мeнга раҳмат айтасиз.

У ерга дунёдан кўра кўпроқ e’тибор қаратинг.

Ҳозир сиз ўз оилангиз орасида кийиниб,еб -ичиб ,ухлаб, ҳурсандчиликлар қилиб юрасиз,
Ва сизнинг барча талабларингиз муҳайё, шунга қарамай аҳволимизни ёмон кўрамиз...

Қабр остида шундай бўлсачи, ....

Шунинг учун ҳар бир тасбeҳга яхши э’тибор бeринг.
Ва унга айтинг мeндан олдин у eрга... қабримга бориб тургин...
Биз учрашамиз ва сeн мeнга энг зўр ҳамсуҳбат ва энг яхши ҳамроҳ бўласан....

Илоҳим, бизга гўзал ҳотима насиб эт..


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

20 Jan, 01:42


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

“Замон яқинлашмагунича
қиѐмат қоим бўлмайди. Бир йил бир ойдек, бир ой бир ҳафтадек, бир ҳафта бир кундек, бир кун бир
соатдек, бир соат гўѐ хурмо барги ѐнгунча (муддатдек) бўлиб қолади”
(Имом Аҳмад ривояти).


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

18 Jan, 23:54


АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ


Янги йил қувончи энди бошланди
Энди салют отинг қилингиз байрам
Расман тасдиқдан сўнг кўзим ёшланди
Энди ҳаво кирар ФАЛАСТИНга ҳам...

Бу тинчлик йўлида бўлмади нелар
Муҳими эртадан тутунсиз фазо
Бу битим номини ҒАЛАБА дерлар
Энди эркин нафас олади ҒАЗО...

Шаҳидларга тўла босилган ҳар йўл
Мурғак лолачалар очилмай сўлди
Чор атроф сукутда узатмасдан қўл
Бу халқга чин ёрдам Аллоҳдан бўлди..

Бизлар унутмаймиз унутолмаймиз
Озод Фаластиннинг ватанпарварин
Таърифини ёзиб тугатолмаймиз
Исмоил Ҳания,Яҳё Синварин...

Ифлос сионларни олмадим тилга
Байтларим қаторин расво қилгим йўқ
Аммо тугиб қўйдим бир гапни дилга:
Малъунлик-мағлублик,шундан кўнглим тўқ...

Нусрат берилгани бахт бу чинакам
Хамас-жанглардан сўнг олар бироз тин
Байкотт ва дуода қодир қил Эгам
ҒАЛАБА МУБОРАК ОЗОД ФАЛАСТИН!!!


Чолиқуши 18.01.2025  20:20

#obunachidan

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

18 Jan, 04:12


Тобут ялангликка аҳли жамоа жаноза намозини ўқишга шайланди.

- Пирмат, бери кел, - мулла марҳумнинг ўғлини ёнига чақирди. – Отангнинг қарзлари бўлса, тўлашни бўйнингга оласанми?

- Оламан…

Мозордан қайтишда савдогар Пирматнинг ёнига келди.

- Отанг мендан бир миллион қарз эди, ука.

- Бориб отамдан ол! - ўшқирди Пирмат. - Ўзи зўрға кўмаяпман, қарзларини қандай тўлайман!

- Шошма, - деди савдогар. – Мен ўша пулга розиман.


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

17 Jan, 01:18


U zot sollallohu alayhi vasallam dedilar:
“Menga salavot aytilmagunicha qilingan duo bilan osmon orasida bir parda bo‘ladi. Bas, agar salavot aytsa o‘sha parda yirtilib, duo ko‘tariladi”.

“Asmaun nabiy”
Munshidaat guruhi

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

17 Jan, 00:55


Али Тантовийнинг шогирдларидан бири шундай ҳикоя қилиб беради:

«Кунларнинг бирида Али Тантовийнинг ёнига бир киши келиб: «Мисвок ишлатиш суннатми?» деб сўрабди.

Али Тантовий: «Албатта», деб жавоб берибдилар.

Ҳалиги киши: «Қайси вақтда?» деб сўрабди.

Тантовий: «Беш ўринда: ухлашдан олдин, уйғонгандан кейин, таҳорат қилишдан олдин, овқатлангандан кейин ва жума куни», дебдилар.

Ҳалиги киши салафий экан, дарров: «Суннатни бундай чеклашга ҳаққингиз йўқ, мен кечгача мисвокни оғзимга солиб юраман», дебди.

Тантовий тушунтиришга ҳаракат қилсалар ҳам ҳалиги киши тушунмас эди. Ниҳоят Али Тантовийнинг тоқатлари тоқ бўлиб: «Эй инсон! Истинжо ҳам суннат. Кечгача қўлингни кетингга солиб юрасанми?» дебдилар».

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

16 Jan, 04:49


Итга бўри оғиз солмайди асло,
Ҳамиша итга ит қуда бўлади.
Карвон аталмагай итлар йиғилса,
Нари борса улар тўда бўлади.

✍🏻 Ҳайрулла Хамидов

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

16 Jan, 04:46


Сулҳ якшанбадан кучга кирар экан. Унга қадар эса қотил вахшийлигини қилиб олмоқда.

Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакил

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

15 Jan, 18:34


Исроил ва Ҳамас ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар муваффақиятли якунлангани хабар қилинмоқда!

Келишув эртага эълон қилиниши ва 48 соат ичида амалга оширилиши кутилмоқда. Бир қатор ахборот агентликларининг хабарларига кўра, Ҳамас етакчилари эрталаб бўлиб ўтган йиғилишда барча моддалар бўйича Исроил билан келишувга эришдилар.

Исроил армияси танклар ва оғир ҳарбий техникаларни бугун кечаси 00:01 дан бошлаб Ғазо ҳудудидан олиб чиқиши кутилмоқда. Келишувнинг биринчи қисмида, 1000 нафар фаластинлик маҳбус озод қилинади ҳамда Ғазо секторига кунига 600 та ёрдам юк машинаси киради.

Аллоҳу Акбар!

ODAMLAR ORASIDA

15 Jan, 00:39


Кичик қизим жуда қайсар, табиати ҳам оғир эди. Айниқса кўчага чиққанимизда гапимга ҳеч қулоқ солмасди.

Инжиқлиги майлику-я, қўлидан ушлайман десам, нуқул қочиб кетар эди. "Мен катта қизман, ҳеч ким қўлимдан ушламасин!" - дер эди.

Бир куни қизим иккимиз кўчага чиқдик. Йўлда кетар эканмиз, қизимга бирор кор-ҳол етишидан хавотирландим. Чунки машиналар тезлик билан ҳаракат қиларди. Қизим эса доимгидек қўлидан ушлаб олишимга кўнмасди.

Нима қилишимни билмай, у ёқдан-бу ёққа тезлик билан ўтаётган машиналардан қўрқаётганимни унга айтдим ва қўлимдан ушлаб йўлдан ўтишимга ёрдам беришини сўрадим.

Шунда қизим худди катталардек қўлимдан маҳкам тутди, қўрқувимни ҳис этди. Ҳатто мени тинчлантириб: "Ойижон, қўрқманг, мен сизни йўлдан ўтказиб қўяман", деди.

(Тарбияда болага дўқ-пўписа қилавермасдан, унинг ёшига яраша муомала қилиш, тилини топиш керак. Таржимон).

"Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ" китобидан.

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

14 Jan, 00:55


ЎЗБEКНИНГ ПОСБОНЛАРИ

Эл шаънин сақлаган инсондир улар,
Юртига содиқ зўр қалқондир улар.
Алп қоматлари тик осмондир улар,
Ўзбекнинг енгилмас , мард посбонлари !

Кўкларга кўтариб ватан шонини,
«Аямас юрт учун азиз жонини.»
Сарфлаб ҳақ йўлида бор имконини,
Ўзбекнинг енгилмас, мард посбонлари!

Метиндек мустаҳкам сўнмас бардоши,
Фақат бўлар ёлғиз Аллоҳ дарддоши.
Ёвларга эгилмас ҳеч мағрур боши,
Ўзбекнинг енгилмас ,мард посбонлари !

Томирида оқар -- Темурбек қони,
Кўксини керганда ўт чиққан они.
Эй! Миллатнинг асл, жасур ўғлони,
Ўзбекнинг енгилмас , мард посбонлари !

Муаллиф: Жалолиддин ЁРИЕВ

#obunachidan

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

13 Jan, 19:16


ЙИҒЛАДИМ !!!
ЙИҒЛАЙСИЗ !!!


Биласизми киши ҳайрону лол қоладиган лаҳзалар қайси ?!!!

Бу биз шариллаб оқаётган дарёлар, ажойиб қасрлар, ширин-шакар мевалар, чодирлар, олтину зар, маржон ва ипакларни кўриш пайтимиздир !!!

Бу анча йиллар бурун ўтиб кетган севганларимизни кўриш пайтимиздир !!!

Қобил фарзанднинг онаизори ва падари билан учрашиш онидир !!!

Ота-она ўзларининг кичиклигида нобуд бўлган фарзанди билан учрашадиган вақтдир !!!

Беморнинг соғайганига, кўзи ожизнинг кўра бошлаганига, маҳзуннинг хушнуд бўлганига, қариянинг йигитга, кампирнинг ёш қизга айланганига гувоҳ бўладиганимиз лаҳзадир бу !!!

Энди, яна ҳам севинчли
лаҳза келади:

Пайғамбарлар алайҳимус саломлар билан учрашамиз !!!

Саҳобаи киромлар билан кўришамиз !!!

Уммат уламолари билан саломлашамиз !!!

Уммат шаҳидлари билан кўришамиз !!!

Фаришталарни ўз кўзларимиз билан кўрамиз !!!

...Кейин бизни бир томонга етаклайдилар, биласизми у ерда нима бўлади ?!!!

Оҳ !!!
бориб қарасак,
Кавсар дарёси лабида бизни икки олам сарвари ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо Соллаллоҳу алайҳи ва саллам кутиб турибдилар!!!

Муборак қўллари билан олтин ва кумуш косаларда сув берадилар, биз ундан тўйиб симирамиз ва сўнг ҳаргиз чанқоқ нималигини билмаймиз !!!

Кейин бизни у ерда – бу Абу Бакр Сиддиқ Розиаллоҳу анҳу кутиб оладилар, дея таништирилади !!!

Қарасак, Умар Розиаллоҳу анҳу ҳам келяптилар !!!

Мана бу зот Усмон ва Али Розиаллоҳу анҳумолардир, дейишади !!!

Дарахт тагида Холид ибн Валид розиаллоҳу анҳуни кўрамиз !!!

Ҳадис ровийси Абу Ҳурайра Розиаллоҳу анҳу билан танишамиз !!!

Узоқроқдан ширин азон овози келади, чопиб борсак у ерда Билол Розиаллоҳу анҳуни топамиз !!!

Кейин узоқдан майин най навоси каби товушни туямиз, яқинлашсак, ҳаммани қоил қолдирган бу овоз соҳиби Довуд алайҳиссалом бўлади !!!

Ўша лаҳзада Ухдуд асҳобларини ҳам,
Каҳф йигитларини ҳам, кема аҳлини ҳам, Фиръавн замони мўминларини ҳам, қишлоқ аҳли мўминларини ҳам,
Зул-қарнайнни ҳам.....!!!
ҳамма-ҳаммасини кўрамиз !!!

Шунда биласизми нима бўлади ?!!!

Бизни Холиқ Субҳанаҳу
«Эй аҳли жаннат», дея чақиради. Биз – лаббайка Роббано, Саъдайк, деб жавоб қиламиз.
У бизга «Яна неъматларимни зиёда қилишимни истайсизми», дейди.
Биз «ё Аллоооооҳ !!!,
нимани сўраймиз, ахир, юзимизни ёруғ қилдинг, жаннатинга киритдиг ва дўзахдан қутқардинг, янаям Зиёда не'матларинг борми...?!!!
деймиз !!!

Ана шунда энг, энг, энг тўлқинли, ҳаяжонли лаҳза бошланади:

Аллоҳ Таоло ҳижобни очади...!!!

Ана шунда биз жаннатдаги энг, энг, энг буюк неъматни гувоҳи бўламиз...!!!

БУ АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛАНИ КЎРИШИМИЗ НЕЪМАТИДИР...!!!

Ё Аллооооҳ !!!

Ана лаҳза ва мана лаҳза, таърифлашга тил, тавсифлашга қалам ожиз...!!!

Ё Аллооооҳ !!!

Шунда Ҳақ Таоло бизга «Бугун сизга Менинг розилигим берилди, бас, энди сизларга ҳаргиз ғазаб қилмайман», дейди !!!

Ё Аллооооҳ !!!

Биродари азиз !!!

Қаранг, жаннатдаги энг биринчи лаҳза, энг биринчи кеча ва энг биринчи тонг қандай бўлар экан ?!!!

Ушбу лаҳзада амаллар, вазифалар тугаган, одамлар ҳисобдан бўшаган бўладилар... барчамиз ёвузликларни, урушларни, нафратларни унутган бўламиз... ғам-ғуссалар, муаммолар кетади, соч оқариши, тинка мадор қуриб, юраклар сиқилиши... ҳамма-ҳаммаси қолиб кетган бўлади !!!

Ҳа, бу етишиш учун тиришиб ҳаракат қилишимизга лойиқ жаннатдир !!

Аллоҳим, раҳмлилар раҳмлиси ҳам, саҳоватлилар саҳоватлиси ҳам... Ўзингсан, раҳматинг, фазлинг, авфинг ва караминг ила, бизни ва ота-онамизни, ака-укаю опа-сингилларимизни, умр йўлдошимизни, зурриёдимизни севганларимизни ва зиммамизда ҳақлари бор ҳар бир кишимизни жаннат аҳлидан қил, Амиин !!!
Амииин!!!!
Амиииинн!!!!!

СУЙГАНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ.....

#obunachidan

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

12 Jan, 01:26


Ҳаётда йўлини топа олмаётган одам, телефонидан сал узоқлашса йўлини топиб олади.


Муҳаммадали Эшонқуловдан иқтибос


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

11 Jan, 04:54


Ҳошимжон қори ҳикояси

Хотинимнинг кўзи ёришадиган кун яқин қолган эди. Аёллар маслаҳатхонасига борса, дўхтирлар ҳомиланинг ривожланиш муддати ўтиб кетгани, энди бола катталашиб, туғиш ниҳоятда қийин бўлишини айтиб, қўрқитишибди.

Уларнинг тавсиясига кўра аёлимни туғруқхонага зудлик билан ётқиздим. Даволовчи дўхтир қўлимга бир неча қимматбаҳо укол ва дори-дармонларнинг рўйхатини тутқазди. Агар уларни топиб, тезда муолажа бошланмаса, она-боланинг ҳаётига катта хавф борлигини, туғиш ниҳоятда оғир кечиб, ҳатто ўлимга олиб бориши мумкинлигини яхшилаб тушунтирди.

Аёлим ва боламни ҳаётини ўйласам, шошилинч дорихонага чопишим керак эмиш. Шифокорлар ҳузуридан бўшашиб чиқарканман, бошим қотди. Сабаби, дори-дармонга пул йўқ. Анчадан буён бетоблигим сабабли ишлай олмайман. Рўзғорни учма-уч аранг ўтказиб турган эдим. Бунча пулни топиш амримаҳол.

Ҳозирги пайтда кимдан ҳам қарз сўрайсан, ҳамманинг ҳоли ўзига тайин. Шу ҳаёллар билан уйга қандай келганимни билмай қолдим. Ёлғиз қолган кенжамизни овқатлантириб, ухлатиб қўйдим. Кейин ҳар кунги машғулотим – Қуръони каримни хатм қилишга киришдим.

Боядан бери миямни банд қилиб, кўнглимни ғаш қилиб турган ҳаёллар нари кетди. Буюк Парвардигорнинг мўъжиз каломи ичра ғарқ бўлдим. Ҳафтасига бир марта Қуръони мажидни хатм қиламан. Мусҳафни очиб, келган жойимдан тадаббур билан тиловатни бошладим.

Ўн учинчи жузга келган эдим. Раъд сурасини ўқишга киришар эканман, бирдан миямда ялт этиб нимадир чақнагандек бўлди. Суранинг 8-9-оятларига келганимда ҳайратдан «Субҳаналлоҳ!» дея ҳайқириб юбордим. Беихтиёр кўзларимдан ёш отилиб чиқди.

Оятлар мазмуни қуйидагича эди: «Фақат Аллоҳгина ҳар бир аёлнинг кўтариб юрган ҳомиласини (ўғилми-қизми, расоми-норасоми, чиройлими-ҳунук эканини) ҳам, бачадонлар (муддатидан илгари) ташлайдиган болани ҳам, (тўққиз ойдан) ортиқроқ туриб қоладиган болани ҳам билур. У зот даргоҳида ҳар бир нарса ўлчовлидир. У ғайбу шаҳодатни (яъни махфий ва ошкора барча нарсани) билгувчи буюк ва юксак зотдир». Суранинг шу жойига келганимдаги ҳолатимни тасвирлашга тил ожиз, қалам ноқис.

Ўзим Қуръонни неча бор ўқиб, ҳамма нарса Аллоҳнинг ҳикмат-иродаси билан бўлишига имон келтирсам-у, ожиз бир банданинг гапидан ваҳимага тушиб, қайғуриб, изтироб чекиб ўтирсам?! Имоним бу қадар сустлашиб кетганига истиғфор айтдим.

Жойнамозни ёйиб икки ракат намоз ўқидим. Дуога қўл очиб, Аллоҳдан аёлимнинг кўзи ёришини осон қилишини, икки жонни Ўз паноҳида асрашини сўраб ёлбордим, илтижо қилдим. Дуода Раъд сурасининг бояги оятларини бир неча марта қайтариб, Аллоҳдан нажот, омонлик сўрадим. Ёлғиз Ўзига таваккул қилиб, хотиржам уйқуга кетдим.

…Эртасига нонуштадан кейин хотинимдан хабар олгани борган синглим ҳовлимизга суюнчи сўраб, хурсанд кириб келди: «Акажон, ўғилли бўлибсиз, паҳлавон ўғил туғилибди. Она-боланинг аҳволи яхши!» «Алҳамдулиллаҳ» деб Аллоҳга ҳамд-шукрона айтдим. Зотан, бундан бошқа сўзга ҳожат ҳам йўқ эди…

Жаъфар Абдулмўмин

#voqea

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

10 Jan, 23:34


Кўзга кўринмайди дунё ташвиши,
Барибир тугамас экан ғамларим.
Борига қаноат қилишни билиб,
Шукрона ҳиссила ўтгай дамларим.

Тақдир зарбасига ноилож кўниб,
Фарзандлар учун ҳам яшайман дадил.
Ғамларга енгилмай, собит қадамла,
Орзулар томонга боряпман аҳир.

Турли ноҳақликлар тилса ҳам дилни,
Индамай қўяман, майли Аллоҳ бор.
Ҳали зўр бўлади ҳаммаси деган,
Ҳаётий йўлимда асосий шиор.

Бироқ шундай пайтлар бўлади гоҳи,
Дунёдан кетгинг ҳам келади тавба.
Ҳамма нарсани мен унутиб бугун,
Ёнингда ўтирсам қанийди КАЪБА...

Заршид


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

10 Jan, 14:30


Bir yaxshi inson postni o’qishlari bilan ehson qildilar. Ilohim bu ehsonlari do’zaxdan parda bo’lsin.

ODAMLAR ORASIDA

10 Jan, 14:19


Kanalimiz doimiy kuzatuvchilari Zarshidbek Matg’oziyevni yaxshi tanishadi. O’zining mazmunli she’rlarini biz bilan bo’lishib keladilar. Shu insonning hamkasblarining farzandlariga bemorlik yetibdi. Katta mablag’ kerak ekan. Haqiqatda mablag’ga juda muxtoj bo’lishgani uchun kanalga joyladim. Qo’lingizdan kelsa yordam bering. Bir bolani hayotga qaytishiga sababchi bo’ling.

ODAMLAR ORASIDA

10 Jan, 14:15


Assalomu alaykum aziz va hurmatli yurtdoshlar.Sizlarga murojaat qilib chiqishimning sababi,oʻgʻlim Abdujalilov Nurulloh Shuxrat oʻgʻli,Oстрый лейкоз,yaʼni Oqqon kasalligiga chalingan.Turkiya davlatiga borib,ilik ko'migi koʻchirish operatsiyasi amalga oshirilishi zarur boʻlyapti.Birinchi donor topish va uni analizdan oʻtqazishga har bir mijozga 1000$ mablagʻ ketar ekan.Yana holatiga qarab qoʻshimcha dorilar olinadi.Amaliyotga jami taxminan,$35000 atrofida mablagʻ ketar ekan.Sizlardan iltimos,kimni imkoniyati yetsa yordam berishinglarni iltimos qilaman.Kim nima niyatda ehson qilsa Alloh shu yaxshi niyatlariga yetqazib,ajrini Oʻzi bersin.Humo,Viza va Mastercard raqamlarim 4097840214777968 bu kartaga oʻzimizni Uzcard,Humo va Viza kartalaridan mablagʻ oʻtqazsa boʻladi.Bu karta otasi Shuxrat Aliqulov nomida. 5394280135865674 bu kartaga Mastercard kartalaridan mablagʻ oʻtqazsa boʻladi.Aloqa uchun otasini telefon raqami: +998996521513.Manzil:Toshkent viloyati,Toshkent tumani,Alisher Navoiy koʻchasi,5 dom,8 kvartira.

ODAMLAR ORASIDA

10 Jan, 04:27


Мушкулкушод, Бибисешанба, Исириқ, Ҳолвайтар каби маросимлари исломда борми?

Бир неча тарихий манбаларда қайд этилишича, Биби сешанба келиб чиқиш моҳиятига кўра, маъбуда рамзи бўлиб, унинг илдизи Ўрта Осиё ва Ўрта Шарқда Ислом дини келгунига қадар кенг ёйилган маъбуда Анахита (Ноҳид)га бориб тақалади.

Анахита деҳқончилик ва чорвачилик, ҳосилдорлик ва пишиқчилик маъбудаси ҳисобланиб, гўё унинг қудратига инсон ва ҳайвонлар, қушлар ва барча жониворлар ҳам бўйсунган деб ҳисобланар эди. Шу тариқа Биби мушкул кушод  яъни кишини ҳар қандай мушкулдан халос этувчи Она образига айланган.

Мушкулкушод бидъат! Мамлакатимизнинг кўпгина вилоятларида яшовчи аҳоли орасида Мушкулкушод ва Биби Сешанба маросимлари сақланиб қолган. Бу маросимлар бидъат маросимлардан бўлиб, аёлларнинг хурофий тасаввурларидан келиб чиққан одатлардир.

Маросимлар асосан, аёллар орасида мушкулни осон қилиш мақсадида, иш юришмай қолса, қиз ёки йигитга тенги топилмай қолганда, ҳомиладор аёлларнинг эсон-омон қутилиб олишлари учун етти чоршанба мушкул кушод ўқитилади. Мушкулкушод ўқитишда бу маросимни қилувчи аёл  нон, майиз, қанд, чой ва бошқа нарсаларга дам уриб беради. Дам солинган чойни дамлаганда қайтариб бўлмайди, дами кетади, деб ҳам нотўғри эътиқод қилинади.

Бундай бидъат ва хурофотларни эл орасида тарқатишда фолбинлар ҳам етакчилик қилишади. Мушкулларингизни бартараф қилиш учун албатта, "Мушкулкушод қилдириб юборинг",-деган қуруқ сафсата билан бошига мушкул иш тушган мижозларига тавсия беради.

Мушкулкушод сўзи "Қийинчиликларни очувчи" , "Муаммоларни бартараф этувчи" маъносини англатади. Омма хотин-қизлар тасаввурида Мушкулкушод одамлар "Мушкулини осон қилувчи", "Муаммоларини бартараф этувчи", "Бахт, омад ва бойлик келтирувчи" авлиё хотиндир.

Мушкулкушод маросими ҳалигача ўзбек халқи орасида сақланиб келмоқда ва бу исломий маросим деган номда нишонланади. Аслида, унинг Ислом билан ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Баъзи содда аёллар мушкулкушод маросимида Қуръон ўқилади, ҳадис айтилади деб ўзларига тасалли бермасинлар. Сабаби бу номига қилинадиган ишлар. Аслида, маросимнинг асосини руҳлардан мадад сўраш, фолбинлик қилиш, туморларга дам солиш, иссиқ-совуқ қилиш каби мардуд амаллар ташкил қилади.

Ҳабибуллаева Оиша


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

09 Jan, 04:44


ЭНГ ҚИСҚА ЁЗУВЛАР...


Қадаҳдаги ёзув

«Мени сипқоришдан олдин синчиклаб разм сол. Тубимда не-не одамлар чўкиб ётибди!»

Кўзгудаги ёзув

«Яхшиямки, одамзотнинг айби ўзига билинмайди. Бўлмаса, дунёда биттаям бутун тошойна қолмас эди...»

Ариқ қирғоғидаги ёзув

«Мен одамларни поклайман, деб жоним ҳалак, одамлар мени булғаш билан овора...»

Ўткир Ҳошимов

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

07 Jan, 06:22


Бир дугонам кичик фарзанди дунёга келгач 3 ёшли қизи жуда ўжар, инжиқ, йиғлоқи бўлиб қолганидан шикоят қилди.

“Ҳамма эътибор полвончага бўлиб, каттаси эътиборсиз қолаётгандир-да”, десам, “Ҳа шундай бўлади, секин гапир укангни уйғотасан, йиғлама, укангни ўпаверма, тегинма деб доим койиймиз” деб жавоб берди.

Ахир, бундай муносабатдан кейин қизалоқнинг инжиқ бўлиб қолиши аниқ эди.

Ўтган солиҳлар ҳатто болаларини ўпишда ҳам бир хил ўпишга ҳаракат қилишар эди. Адолатсизлик бўлиб қолмасин, биттасини кўпроқ ёки яхшироқ ўпиб қўйиб, иккинчисининг кўнгли синмасин, деган маънода ота-оналар болаларига ниҳоятда эҳтиёткорлик билан муомала қилар эдилар.
Саҳобалар ва тобеъинларнинг одатлари шундай бўлган экан.

Ҳасандан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўтирган эди. Унинг бир ўғли келди ва у уни ўнг сонига ўтиргизди. Кейин бошқа ўғли ёки қизи келди, уни ерга ўтирғизди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икковига тенг муомала қилганингда эди», дедилар.
У унисини ҳам сонига ўтирғизди». 

Афсуски бу кўпчилигимизда учрайдиган хато. Катта фарзандларимиз кўз ўнгида кичкинтойларни қиқирлатиб эркалатамизу, катталаримизга эътибор ҳам бермаймиз. Бу лаҳзаларда уларнинг мурғак қалбини ўзимиз билмаган ҳолда оғритиб қўямиз. Бундан ҳам сўраламиз 😢.

✍️ #Mehribon

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

06 Jan, 02:07


☝️ Биласизми, азон билан иқомат орасидаги дуо ижобат қилинади. Шунинг учун бу фурсатни қўлдан бой бермай, дуони узун қилинг!

☝️ Биласизми, намозда гуноҳларингиз бошингиз устига, кейин курагингиз устига қўйилади. Кўпгина гуноҳларингиз тўкилиб кетиши учун рукуъ ва саждани узоқроқ қилинг!

☝️ Биласизми, агар ҳар фарз намоздан кейин Оятул Курсийни ўқисангиз, сиз билан Жаннат орасида фақат ўлим бўлади.

☝️ Биласизми, уйқудан олдин Мулк сурасини ўқиш сизни қабр азобидан қутилишингизга сабаб бўлади.

Эй Аллоҳ! Ушбу айтилганларга ихлос билан амал қилиб боришимизни насиб этгин!

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

05 Jan, 05:54


Plastik idishlardan to’g’ri foydalaning. Rak chaqiruvchilaridan saqlaning.

https://t.me/kerakalbatta

ODAMLAR ORASIDA

05 Jan, 01:52


«Аллоҳга қасамки, катта гуноҳларга муккасидан кетган бир кимсани танир эдим. У кимса дунёнинг барча роҳату фароғатларига эга. Бир неча данғиллама уйлари, энг қиммат ва охирги русумдаги машиналари бор. Дунё матолари, айшу ишратларига бошдан оёқ шўнғиган. Мана шу одам давоси топилмаган ўта оғир касалга йўлиқиб қолди.

Мени бир дўстим у кимсанинг яқини бўлиб, менга айтиб беришича, дарди бедавога йўлиққанини билганидан сўнг саросимага тушиб қолиб, “Мен ҳеч ҳам ўлмайман, ўлишни истамайман”, дейишга одатланган экан.

Қўшниларидан бирини айтишича, шу киши ўлимидан олдин, ўлим шиддатидан бинодаги барча одамлар эшитадиган даражада бақириб чақириб, ўта қийналиб жон берибди.

Тана аъзоларини гуноҳлардан сақлаган, тилини беҳуда нарсалардан тийган, Аллоҳга тоатда, масжидларни обод этадиганлардан, солиҳ савобли амаллар қилувчилардан бўлган мўмин, намозхон, рўзадор кимсаларга ўлим фариштаси уларга энг севикли инсон қиёфасида йўлиқади.

Бу ҳақида салафи солиҳларлардан қиссалар бор ва Аллоҳга қасамки мен бу қиссаларни тасдиқлайман. Жуда ҳам солиҳ бўлган инсон ўлим онларида ўғлига: “Тур, амакингга салом бер”, деди. Ўғли: “Ота амаким қани?”, деган эди, “Ортингда турибди-ку, салом бер”, деб айтди. Ваҳоланки, амакиси вафот қилган бўлиб, ўлим фариштаси унга севикли бўлган амакиси қиёфасида келган эди.

Мўмин кимса агар Аллоҳ таоло амрларида мустаҳкам бўлса, шариатда рост турса, яхши амалларда бардавом бўлган бўлса Аллоҳга йўлиқишни (ўлимни) яхши кўради».

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

04 Jan, 04:56


Энг қийин онларимда Сенинг олдингга чопқиллаб бордим.

Берганларингни ҳовучлаб олдим-да Сени унутдим.

Ва яна Сенинг олдингга чопдим. Бормоқларим чексиз. Қайтмоқларим ҳам.

Бирон марта мени итармадинг-а. Бирор марта мени ҳайдамадинг-а.

Ё Раббий, бунча ҳам меҳрибонсан, Раҳмонсан, Роҳиймсан!

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

01 Jan, 13:21


Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр.

(Маъноси: Шериги йўқ бўлмиш ягона Аллоҳдан ўзга ибодатга лойиқ ҳақ маъбуд йўқ. Мулк ҳам, мақтов ҳам Уникидир. У барча нарсага қодирдир).

Ушбу улуғ зикрни кунда юз бор такрорлаган кишига нималар берилишини биласизми?

Такрорлаши бор-йўғи 10-12 дақиқани оладиган бу зикр орқали банда қуйидаги нарсаларга эришади:

1. Ўн нафар қулни озод қилганлик савоби берилади.

2. Юз яхшилик савоби ёзилади.

3. Қилган юз ёмонлиги ўчирилади.

4. Ўша куни кечгача шайтонга қарши қўрғонда бўлади.

5. Бирон киши бу зикрни айтган одамдан кўра афзал нарсани келтирган бўлмайди. Магар биров ундан ҳам кўпроқ айтган бўлса, у мустаснодир.

Қаранг, қанчадан-қанча савобдан маҳрум юрибмиз...

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

01 Jan, 02:53


Мазлумларга Аллоҳ таоло нажот берсин 🤲

ODAMLAR ORASIDA

01 Jan, 02:52


ҚАМА!

Ўтирганни қама,
турганни қама,
Ҳатто миёвлаган,
Ҳурганни қама.
Кампир ҳам қолмасин,
Чол ҳам қолмасин,
Ҳассада мункайиб,
юрганни қама.

Шайтондан юзини,
Бурганни қама,
Нафснинг қангшарига
Урганни қама,
Эъзозлаб лўттивоз,
Ваъдабозларни,
Мард бўлиб сўзида
Турганни қама.

Қалб уйин виждондан,
Қурганни қама,
Қўлларин дуога,
Сурганни қама,
Олимингни қама,
шоирни қама,
Ҳақиқат йўлида,
Турганни қама.

Ўғилларинг қама,
қизингни қама,
Жадидларинг, ёруғ
юзингни қама.
Ҳеч ким қолмагандан
кейин қамашга,
Ўзингникилару, ўзингни қама!

©️Баҳодир ИСКАНДАРОВ!

ODAMLAR ORASIDA

31 Dec, 01:41


31-ДЕКАБРДАН 1-ЯНВАРГА ЎТАР КЕЧАСИ РАЖАБ ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ЭКАНИНИ БИЛАСИЗМИ


🔸“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади? 

– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

🔸Ражаб ойи қандай ой? 

– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

🔸Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор? 

– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш  кеча  борки,  унда  дуолар  рад  этилмайди: ражаб ойининг  аввалги  кечаси; шаъбон ойининг  ярмидаги  кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

🔸Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

🔸– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).


Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган. 

Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик! 
Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлаган

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

29 Dec, 18:23


G’azoliklar intervyusini yig’laab- yig’laab ko’rdim.
Allohim G’azoda qolgan bolajonlar, ota-onalar, hamma-hamma G’azoliklarni panohingda asra. Ularga musibatlarini yengil qilib qo’ygin. Nusrat bergin. Atrofdagi g’ofil musulmonlarni ham ko’zlarini och. Birodarlari sovuqda qaltirab, och-naxor, o’limini kutib o’tirganda, muhtasham dasturxon bezab o’yin-kulgu qilishni ko’ngillariga sig’dirma 😭🤲


https://youtu.be/hgZc3hCP2iw?si=tNE2idrG7xRzRiOz

ODAMLAR ORASIDA

29 Dec, 03:30


Яхудийлар дарахти

Ассалому алайкум!
Мен бир хадис эшитиб қолдим, хадисда "Пайғамбаримиз солаллоҳу алайхи вассаллам “Мусулмонлар ва яхудийлар ўртасида уруш бўлмагунча қиёмат бўлмайди. Бу урушда мусулмонлар ғолиб бўлади, ҳаттоки тош дарахтлар “эй мусулмон мени орқамда яхудий бор, уни ўлдир” деп айтади. Фақат бир дарахт айтмайди у дарахт яхудийларни дарахти" деган эканлар. Шу хадис тўғри ва саҳиҳми?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имом Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида келган ҳадис:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يُقَاتِلَ الْمُسْلِمُونَ الْيَهُودَ، فَيَقْتُلُهُمُ الْمُسْلِمُونَ حَتَّى يَخْتَبِئَ الْيَهُودِيُّ مِنْ وَرَاءِ الْحَجَرِ وَالشَّجَرِ، فَيَقُولُ الْحَجَرُ أَوِ الشَّجَرُ: يَا مُسْلِمُ يَا عَبْدَ اللهِ، هَذَا يَهُودِيٌّ خَلْفِي، فَتَعَالَ فَاقْتُلْهُ، إِلَّا الْغَرْقَدَ، فَإِنَّهُ مِنْ شَجَرِ الْيَهُودِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мусулмонлар яҳудийларга қарши уруш қилмагунча Қиёмат қоим бўлмайди. Мусулмонлар уларни ўлдирадилар, ҳаттоки бир яҳудий тош ва дарахтнинг ортига беркина бошласа, ўша тош ёки дарахт: «Ҳой мусулмон! Эй Аллоҳнинг бандаси! Мана яҳудий, ортимда! Кел, уни ўлдир!» дейди. Фақат Ғарқад* дарахти мустасно, чунки у яҳудийларнинг дарахтидир».

* Ғарқад – тиканли дарахт. Валлоҳу аълам!

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

28 Dec, 14:37


Фаластиндан 100 нафар боланинг даволаш мақсадида Ўзбекистонга олиб келингани жудаям қувончли хабар бўлди. Бу арзимас воқеа эмас. Катта сиёсий ирода талаб қилган қарор эди ва уни амалини ҳам кўраяпмиз. Бу ҳақида сиёсатшунос Ҳамид Содиқ жуда чиройли тушунтирибдилар.

https://youtu.be/MC91jYMadiM?si=fCaUXCCmVv4qoCjs

ODAMLAR ORASIDA

28 Dec, 01:09


Она ишдан асабийлашиб қайтди. Аксига олиб олти яшар қизчаси расм чизаман деб гиламни ҳам бежаб ўтирибди. Она аввал катта ўғлига ўшқирди.

- Компютер ўйнаб ўтиргунча синглингга қарасанг ўласанми? Қара нима аҳволга солибди гиламни?

Кейин эса жаҳл билан қизининг юзига бир шапалоқ туширди. Қизча йиғлаб юборди.

Ўғил деди:
- Ойи, синглим ишдан келсангиз совға қиламан деб сизнинг расмингизни чизаётганди.

Она ердаги қоғозга назар солди.
Қоғоздаги аёл суратининг тепасига “Дунёдаги энг меҳрибон ойижонимга”
деб ёзилган эди.

✍️ #Меҳрибон


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

27 Dec, 02:49


Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам:

«Ҳар кун қуёш чиқиши билан кишининг ҳар бир бўғимига садақа лозимдир. Икки кишининг орасини ислоҳ этиш ҳам садақадир. Уловига чиқаётганда кўтаришиб қўйилса ёки юкини юклашиб берилса, у ҳам садақадир. Мулойим сўз ҳам садақадир. Намозга юриб борилган ҳар бир қадам ҳам садақадир. Йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам садақадир», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Муслимнинг Оиша розияллоҳу анҳодан қилган ривоятларида айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам «Одам болаларидан барча киши уч юз олтмиш бўғим билан яратилган. Кимки Аллоҳни улуғласа (Аллоҳу акбар, деса), Аллоҳга ҳамд айтса (Алҳамдулиллаҳ, деса), Аллоҳга таҳлил айтса (Ла илаҳа иллаллоҳ, деса), Аллоҳга тасбеҳ айтса (Субҳоналлоҳ, деса), Аллоҳга истиғфор айтса (Астағфируллоҳ, деса) ва кишиларнинг йўлидан тош ёки тикан ё суякка ўхшаш нарсаларни олиб ташласа ҳамда яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарса, савоби уч юз олтмиштага етиб, ана шу кунда бу киши дўзахдан ўзини узоқ қилиб юрибди», дедилар.

“Риёзус солиҳийн”дан
#hadis

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

26 Dec, 00:34


Қорбобоингизга айтинг Ғазога келмасин, чунки у ерда болалар қолмади.


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

24 Dec, 18:30


Мана мусулмоннинг зиммасидаги жизясини тўлаган зиммийнинг ҳақлари. Ислом каби бағрикенг дин йўқдир.

(Видео сифати учун узр сўрайман)

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

23 Dec, 03:56


Бир адибдан сўрашди: «Ҳикматларнинг энг гўзали қайси?»

У деди: «Етмиш йилдан бери китоб ўқиб, мана бу сўзлардан гўзалроғини топмадим:

«Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади.
Гуноҳнинг лаззати кетади, жазоси қолади».

Хўш, сен ўзинг учун қайси бирини танладинг?

Islomuz saytidan

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

22 Dec, 12:51


Чол  эскириб, шалоғи чиқиб кетган велосипеди ўрнида янгисини кўриб шошиб қолди. 
- Кимдир адашган!

Масжидга ундан бошқа  велосипедда келадиган йўқ эдику. Атрофга аланглади. Ичкари, ташқарига кўз   ташлади. Муюлишга ўтиб, нариги кўчага ҳам мўралади. Ўзиникини излади лекин йўқ эди.  

Масжид деворига суяб кириб кетганди-ку...
Бир пас довдираб турдим.  Ўриндиғи юмшоқ, амортизатори  зўр янги велосипедга ҳавас қилиб у ёғ бу ёғини сийпалаб кўрдию, дархол қўлини тортди. Ахир бу бировники. 

У яна  ўз велосипедини топиш  илинжида жавдиради. Ўғлидан қолган уч етимни боқиб тургандия, афсус. Йигирма йиллик  беминнат хизматчиси эди. 
Кампири биров қишлоқдан олиб келиб ташлаб кетадиган сутдан    қатиқ ивитади. Бир парча ерига  кашнич, райхон, жамбил сепиб ундиради. Чол эса кампир қўлига тутқазганларни велосипедни рулига илиб, шахарликларга сотиб келарди. 
Рўзғор нима бўлади энди?  

Биров масжидга янги велосипедда келгану, кейин адашиб  уникини миниб  кетган.   Ярми синган ўриндиқ қаттиқ ботмадимикан? Ўтирса сезардику...

У яна янги велосипедга кўз ташлади. Чиройли экан. Текис юрса керак.  
Ие, дастасига боғланган сут-қатиқдан бўшаган банкали  халта уники-ку! Намоздан аввал хар доимгидек кўп қаватли уйлар оралаб сут, қатиқ, барра кўкат  сотганди. 
Кўзи банкалар орасига солинган    хатжилдга тушиб  шошиб очди. Ичида бир нечта доллар ва хат бор экан.
Чол  хатни ўқий бошлади:

"Ассалому алайкум ота. Сизни анчадан бери кузатаман. Хар  куни саҳарда эски, алмисоқдан қолган велосипедда сут, қатиқ  олиб келиб сотасиз. Халол мехнат  қиласиз. Шу ёшда хам ғайратлисиз. Хаммага ўрнаксиз.
Сизни рахматли отамга  ўхшатдим. Уни хам эски велосипеди бўлиб, шахарнинг у бурчагидаги ишига автобусда эмас, ўзи ўрганиб қолган икки ғилдиракли уловида қатнарди.  Афсус, унга хеч нарса совға қилолмадим. Чунки жуда эрта,  болалигимдаёқ қазо қилганлар... 
Қутлуғ ойда сизни озгина  бўлсада  хурсанд қилгим  келди.    Шу янги велосипедни мазза қилиб миниб, дунёдан ўтган отамнинг хаққига хам дуо қилиб  қўйинг, ота! Мен уларга бағишланган ифтор-эхсонни тўхтатдим. Ўша маблағни хам  сизга  илиндим. Қабул қилсангиз  хурсанд бўламан...

#obunachidan

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

21 Dec, 13:29


Муалло ибн Жоруд Ҳазрати Умарнинг яқин дўстларидан бири эди. Кунларнинг бирида икки дўст сайр қилиб юришар экан, бир аёлнинг овози уларни тўхтатди.

— Лаббай, холажон, — деди амирул мўминин.
Аёл яқинлашиб, Ҳазрати Умарнинг олдига келди:
— Сени бир пайтлар «Умарча» деб чақирардим. Вақт ўтиб, «Умар» бўлдинг. Мана, бугун
«амирул мўминин»сан.
Атрофга қараб олиб, сўзида давом этди:

— Лекин, эй Ҳаттобнинг ўғли, амирлик сени талтайтириб, ҳароб қилмасин, Аллоҳни
унуттирмасин. Инсонларнинг дардига малҳам бўл. Бир нарсани ёдда тутки, Аллоҳдан қўрққанларга узоқлар яқин бўлади. Ўлимни ўйлаган киши яхши ишларни қила олмасликдан чўчийди, ҳисоб-китоб қилинишига ишонган киши азобга дучор бўлиши мумкинлигини ўйлайди.

Аёлнинг бу гапларини тинглаб турган Ҳазрати Умарнинг одобли болакай каби бошини эгиб туриши Муаллони ҳайратда қолдирди. Ҳазрати Умар кўз ёшларини тўсар эди.
Бу орада атрофга одамлар ҳам тўпланиб қолишди. Шунда Муалло кампирга:
— Етар, бас. Амирул мўмининни йиғлатдингиз-ку,— деди.

Ҳазрати Умар унга юзланди:
— Жим! Бу аёл кимлигини биласанми? Бу Ҳавла бинти Ҳаким бўлади. Аллоҳ унинг
дардини тинглаб, унга кушойиш берган. Энди Умар унга қулоқ солмасинми?! Агар бу аёл кун чиққандан то ботгунгача гапирса ҳам, албатта, қулоқ соламан. Мени фақат намозгина уни тинглашдан тўхтатиши мумкин ( Kуртубий, «Тафсир»).

Ҳавла у ердан узоқлашаркан, нам кўзлар уни кузатиб, лаблар ҳаққига дуолар қилиб қолди.

Шундай қилиб, бу воқеа Ислом тарихига ажойиб лавҳа бўлиб кирди. Бирон-бир мансаби бўлмаган аёл келиб, йўлнинг ўртасида мўминлар амирини тўхтатиб, ўғлидек панд-насиҳат қилади, мўминлар амири ҳам уни жон қулоғи билан тинглайди ва кўзлари билан уни кузатиб қолади. Ҳазрати Умар аёлни эшитар экан, ўйнамасдан жиддий тарзда тинглади. Ҳар иккиси ҳам кўз кўриб қулоқ эшитмаган ҳолатда буюк жасорат соҳиби эканликларини намоён қилган эдилар.


“Hazrati Umar ibn Hattob (r.a)”
Ahmad Lutfiy Qozonchi


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

20 Dec, 14:43


Сиз азизлардан бот орқали Канадага келиш йўллари ҳақида сўраганлар бўлди.

Мен ўзим бу ҳақида кўп маълумот билмайман-у, аммо ўз ишининг усталарини тавсия қилишим мумкин. Кўп йиллардан бери Канаданинг Торонто шаҳрида яшаб қонуний иммиграция фаолияти билан шуғулланиб келаётган юртдошларимизга мурожаат қилиб барча саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

Саволларингизга жавобни ушбу 👇 сайт орқали
North Vision Immigration Services ёки юртдошимизга тўғридан тўғри мурожаат қилиш орқали билиб олинг
👉 @LazizRas

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

20 Dec, 03:07


Ўтган йил рамазон ойида Муҳаммад Айюбхон домла Канадага ташриф буюриб дуолар қилиб кетган эдилар. Шу ҳафтада эса Муҳаммад Одилхон домланинг ташрифлари кутилмоқда.

Қуйидаги линк орқали Канададаги ўзбек жамияти ҳаёти билан бироз бўлса ҳам танишиб боришингиз мумкин.

https://youtu.be/rD9UkMMZ6ok?si=Lx7pSGl0Im2Z-Z07

ODAMLAR ORASIDA

20 Dec, 02:39


Азизлар сиз билан бир хушхабарни бўлишмоқчиман. Kанаданинг Торонто шаҳрида Имом Бухорий номидаги илк ўзбеклар масжиди очилди алҳамдулиллаҳ. Масжид очиш осон бўлгани йўқ. Жой топиш, таъмирлаш, жиҳозлаш ҳаммаси кўнгилли ҳашарчилар маблағлари ва меҳнатлари эвазига бўлди. Илоҳим номаи амолларига садақаи жория сифатида ёзилсин.

Қувонарлиси масжидда аёллар учун кичик бир хона, алоҳида таҳоратхона ҳам ажратилган. Китоб жавонлар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратимизнинг китоблари билан тўлдирилган.
Яна ҳар шанба кунлари болажонлар учун шахмат ва одоб дарслари, қизалоқлар учун тикувчилик дарслари, ўсмир қизларимиз учун эса самарадор мусулмон қандай бўлишлиги ҳақида тажрибали устозлар томонидан курслар ташкил қилинган.

Марказда ватандошларимиз эҳсон, ақиқа, валималар ҳам ўтказишмоқда. Ўзбекистонда тан олинга уламолар билан савол жавоблар ва рамазон ифторликлари ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Хуллас, ўзбек жамияти бирлашиб, бегона юртларда ўзлигини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилишмоқда.

ODAMLAR ORASIDA

19 Dec, 19:37


Қачон жиз еймиз? “Бола пули” тушганда!

✍️ Қишлоқлардан бирида яшовчи дўстимиз куйиниб айтиб берди. Мен эса сизга илиндим...

Даладан қайтаётгандим. Гузар ёнига етганимда кимдир чақиргани эшитилди. Ортга қарасам икки синфдошим дўкон ёнидаги ўриндиқда ўтирган экан. Бордим, қучоқлашиб кўришдик. Бир қишлоқда яшасакда, эртаю-кеч ишда бўлганим учун кўпам учрашавермаймиз.
– Ҳа, кўринмай кетдинг? – сўради Садриддин сигарет тутатиб.
– Юрибман, иш кўп, – доимги гапни айтдим.
– Камолиддин ўғлига суннат тўй берганда ҳам келмадинг, – бироз хафа бўлгандай гапга қўшилди Жалол.
– Ловияни йиғиштираётгандик, кечга қолиб кетдим. Бир табриклашга ўтармиз.
– Бўлди, энди бориб ўтирма, у қурумсоқ бошқа зиёфат бермайди. Тўйда еган еб қолди, – кулди Садриддин.
– Ундан кўра кўплашиб жиз ейишга борайлик. Анчадан бери томоқ ҳам тақиллаб кетди, – бўйнига маънодор чертиб гапирди Жалол.
Рад этиш ноқулай, ичмасамда, давраларига онда-сонда қўшилиб тураман. Лекин одатда доим тўлов муаммо бўлади. Кўпчилик ғирт маст бўлиб оладида, “пулим йўқ, тўлайвер, оласанда” деб тураверади.
– Майли, бирор бўш кун бўлса борсак бораверамиз.
– Э, бунинг бўш куни йўқ барибир, доим ниманидир баҳона қилади. Яна камига ичмай ваъз ўқигани ортиқча. Жалол, яхшиси “бола пули” берилганда, ўзимиз борамиз.
– Қанақа “бола пули”?
– Ие, шуниям билмайсанми? Болаларга давлат берадику, маҳалладан оласан.
Эсимга Садриддиннинг хотини “Эрим ишсиз, ўзим болаларга қараб ўтираман, ёрдам олмасам бўлмайди” деб ҳужжат йиғиб юрганлари тушди.
– Давлат болангга деб берган пулни жиз еб, ароқ ичишга сарфлайсанми, – сўрадим жаҳл билан.
– Ҳей, ақллилик қилма, барибир шу болани боқяпман. Бола пули нима экан, қўшним Турдимурод онасининг пенсияси чиққанда чойхона қилади ҳамиша. Кеча эриди, маза қилдик.
Велосипедни буриб секин кета бошладим. Тўғри, қишлоқда иш кўп эмас, даромадли жойларни ҳам топиш мушкул. Лекин мен ишлаётган далада доим ишчи кучи етишмайди. Катта пул топмайман, лекин ишлаганим бола-чақамни боқишга етиб турибди. Ҳосил кўтарганда уч-тўрт танга орттириб мол-ҳол қиламиз, кўмир оламиз, қишлик захира тўплаймиз.
Қишлоғимизда иккита дўкон, битта ошхона бор. Пенсия, нафақалар тарқатилганда гавжумлашиб кетади. Асосан эркаклар. Дўкончилар эски қарзни ундириб олибоқ дафтардан янги саҳифа очишади. Ошхона ўша куни маст-аластга тўлиб тошади. Вазиятдан қисман бохабар эдим, лекин ўзимнинг дўстларим ҳам шу сафга қўшилиб бораётганини билмагандим. Наҳот бола пули, она пенсиясига кўз тикадиган даражага етдик?

P.S.: Диққат, шу постни "оддий халқни ёмонлаш" дея баҳолайдиган ўзига хослар – нарироқда ўйнанглар!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

ODAMLAR ORASIDA

19 Dec, 16:36


ПАРАДОКС

Юрган йўлида ҳам, овқат еганда ҳам, ётганда ҳам, турганда ҳам хатто ҳожатга кирганда ҳам қўлидан телефон тушмайдиган ота оналар фарзандининг телефонга муккасидан кетганидан ташвишланиб психологга олиб боришибди…

Ҳой, барака топгур! Бола сенда кўрганини қайтаради-да. Боланг ким бўлишини истасанг аввал ўзинг ўрнак бўл. Шунда гапинг ҳам таъсир қиладиган бўлади, айтганингни ҳам қилади.

Фарзанди ўқимишли бўлишини ҳамма истайди. Аммо қўлига китоб олиб ўқийдиганлар бармоқ билан санарли бўлади.

Янги чақалоқ туғилса, қори бўлсин, жаннатда тож кийдирсин деб ният қилишади. Аммо ота она жиллақурса “Алҳамду”ни тўғри ўқишни билишмайди. Қуръонни ўраб чирмаб жавонни юқорисига чиқариб қўйишган.

Намозни ҳам бўш вақтида ўқийди ёки 40 ёшдан ошсам ўқийман дейди. Бу ёшга етмай кетганлар қанча? Ҳоп етди ҳам дейлик, аммо намоз ўқиш балоғатга етиши билан фарз бўлган эдику?! Қолганини дўзахда ёниб тўлайдими?

Ўлганингиздан кейин кимгадир қолиб кетадиган дунё матоҳлари учун жон куйдуриб, охират ҳаётингиз ҳақида нега бунча хотиржам юрибсиз? Жаннат кафолати берилганларданмисиз?

Аввал ўзимизни ислоҳ қилайлик, атрофимиздагилар ўз-ўзидан ислоҳ бўлади.

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

18 Dec, 14:02


ОТА-ОНАЛАР ДИҚҚАТИГA

🔴 Тарзан ярим яланғоч ҳолда яшайди.
🔴 Золушка ярим тунда уйга келади.
🔴 Буратино доим ёлғон гапиради.
🔴 Аловуддин ўғрилар шоҳи.
🔴 Бетмен соатига 200 км тезликда ҳаракатланади.
🔴 Ромео ва Жулетта севги туфайли ўз жонига қасд қилган.
🔴 Гарри Поттер жодугарликдан фойдаланади.
🔴 Микки ва Минни шунчаки дўст эмас.
🔴 Уйқудаги соҳибжамол дангаса.
🔴 Оппоғой 7 та кичик эркак билан бир уйда яшайди.

⁉️ Болаларингиздаги нотўғри хатти-ҳаракатларига ҳайрон бўлманг, улар буни ўз эртак китоблари ва уларга "биз" берадиган мультфильмлардан билиб олишмоқда.

Бунинг ўрнига, биз уларга қуйидаги каби ҳикояларни ўргатишимиз керак;

🟢 Абу Бакрнинг дўсти ва пайғамбари Муҳаммад ﷺ га бўлган садоқат ва хизматлари. Садоқат ва дўстликнинг энг яхши намунаси.
🟢 Умар ибн Хаттобнинг адолат ва бағрикенгликка бўлган муҳаббати.
🟢 Усмон ибн Аффоннинг ҳаё даражаси.
🟢 Али ибн Абу Толибнинг жасорати.
🟢 Холид ибн Валиднинг ёвузликка қарши курашиш истаги.
🟢 Фотима бинти Муҳаммад ﷺ нинг отасига бўлган муҳаббати ва ҳурмати.
🟢 Саллоҳуддин ал-Аюбий томонидан Қуддусни озод қилиниши ва салибчиларнинг мағлубияти (Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин). Ва бошқалар...

Албатта, биз уларга аввало дин асосларини ўргатишимиз керак! Шундан кейин болаларингизнинг ҳулқидаги ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўласиз, Иншааллоҳ!

#tarmoqlardan olindi

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

18 Dec, 02:04


https://t.me/kerakalbatta

Ushbu kanalda o’zimga qiziq bo’lgan, kerak bo’lib qolishi mumkin deb o’ylagan aralash videolarni qo’yib boraman. Qarab boqing, balki sizga ham qiziq bo’lar.

ODAMLAR ORASIDA

17 Dec, 17:25


Шундай инсонлар бўладики, кечира олмаслиги билан мақтанади. “Нима қилай шунақаман, ҳечам кечиролмайман” деб ошкора айтади. Аслида бу мақтанадиган нарсамас. Бу қалб касаллигидан дарак. Бундай одам ўзини ислоҳ қилсин. Аллоҳга кўп тавба қилсин, истиғфор айтсин. У ким бўлибдики кечира олмаса? Буюк Роббимиз сенинг тоғ-тоғ, ҳеч ким билмайдиган гуноҳларингни яшираяпти-ку?! Сен ким бўлибсанки, бир инсонни хатосини кечира олмайдиган?

“Менга ёмонлик қилган. Ҳеч унутолмайман” дейди. Кечиришни мазмуни ҳам шу эмасми? Кимдир сенга ёмонлик қиладики, кўнглингни оғритадики кечиришинг керак. Сенга зарари тегмаган одамни кечириш нимага керак? Аллоҳ таоло гуноҳларини кечиришини истаган одам кечиримли бўлади.

Кечираётган одам билсин-ки, кечириб аввало ўзига яхшилик қилади. Кечириб ўзи енгил тортади. Ўйланиб, сиқилиб касаллик орттирмайди. Аллоҳ таоло олдида ҳам юзи ёруғ бўлади.

Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид суҳбатларидан


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

13 Dec, 16:42


Ким мансаби билан мақтанса, Фиръавнга қарасин!
Фиръавн қадимги Миср подшоҳларига берилган унвондир. Қуръонда Фиръавн Мусо (а.с.) давридаги золим ҳукмдор сифатида зикр этилган.

Ким моли билан мақтанса, Қорунга қарасин!
Қорун Мусо (а.с.) қавмидан бўлган жуда бой одам эди. У бойлиги билан мақтаниб, кибр қилган ва Аллоҳнинг буйруқларини менсимаган. Қуръонга кўра, Аллоҳ уни ва унинг мол-мулкини ерга ютқазиб жазолаган.

Ким лавозими билан мақтанса, Ҳомонга қарасин!
Ҳомон Фиръавннинг яқин маслаҳатчиси ва вазири бўлган. Қуръонда у Фиръавннинг золимона ишларини қўллаб-қувватлаган шахс сифатида тилга олинади. У ҳам Фиръавн билан бирга ҳалокатга учраган.

Ким насли билан мақтанса, Абу Лаҳабга қарасин!
Абу Лаҳаб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиси бўлган, лекин Исломга душманлик қилган. Қуръонда Масад сурасида у ва унинг хотини қаттиқ қораланган ва охиратда азобга дучор бўлиши айтилган.

Ким илми билан мақтанса, Шайтонга қарасин!
Шайтон ибодат ва маърифатда юқори даражага эришган эди.

Бироқ Аллоҳ Одам (а.с.)ни яратиб, унга сажда қилишни буюрганида, шайтон кибру ҳаво қилиб, сажда қилишдан бош тортди. Унинг илми бор эди, лекин кибри ва ҳасади уни Аллоҳга осий қилди. Шу билан у раҳматдан маҳрум бўлиб, лаънатланганлар қаторига қўшилди. Бу ҳодиса шуни кўрсатадики, фақат илм эмас, балки Аллоҳга бўлган тақво ва итоат ҳам муҳимдир.

Аллоҳ бизни кибрдан, ман-манликдан, худбинликдан, сохтакорликдан сақласин!


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

13 Dec, 01:40


Aanchadan beri bunday ta’sirli, ibratli, qiziq suhbat ko’rmagan edim. Bir nafasda mazza qilib tingladim. Ketkizgan vaqtimdan rozilik bilan, minnatdorlik bilan tingladim. Har bir ayol ibrat olsa arzigulik tajribalar bilan bo’lishibdilar. Beixtiyor “shunday insonlar ham bor ekanda” degan o’y o’tdi hayolimdan.

https://youtu.be/ABHedce-JVE?si=mZ4dCGnuJzc31ynZ

ODAMLAR ORASIDA

12 Dec, 18:21


Давоми...

Савдогар бир куни тонгда бомдодни ўқиди. Хушуъ билан Аллоҳга сажда қилди. Қалбида дунёни сиғдира оладиган ишонч, нур, иймон, хотиржамлик бор эди. У саждада жонини Роббига топширди.

Таъзия маросими ўтганидан сўнг меросхўрлар сейфни очишди. Васиятни ўқишди. Катта ўғил:
- Ойлик маблағни беришдан етти кун кечикибмиз, деди.

Сўнгра белгиланган пулни олиб жувоннинг уйини топиб келиб эшигини тақиллатди. Эшикни жувон очди. Йигит унга пулни узатиб деди:
- Марҳамат пулни олинг. Бир ҳафта кечиктирганимиз учун бизни маъзур тутасиз.
Йигитнинг кўзлари тўла ёш эди.

Жувон деди:
- Пулни энди ололмаймиз. Отангизга айтинг, энди бошқа фақир қидирсинлар. Бир ҳафта олдин ўғлим биринчи маошини олди. Энди бу пулга бизнинг эҳтиёжимиз йўқ. Отангизга мендан салом айтинг. Мен у кишини бир умр дуо қиламан!

Йигит кўзларига ёш тўлиб деди:
- Отам бир ҳафта олдин вафот қилдилар!

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Бу қисса ҳақиқатдан ҳам содир бўлган. Аллоҳ билан тижорат қилиш мана шунақа бўлади. Яхши ишни кўпайтиринг. Албатта уни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз!".

#voqea

👉 @odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

12 Dec, 18:20


АЛЛОҲ БИЛАН ТИЖОРАТ

(Бўлиб ўтган ибратли воқеа, ўқинг жуда таъсирли)

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Бу воқеа ўтган асрнинг тахминан етмишинчи йилларида Димашқда содир бўлган.

Катта савдогарлардан бири саратон билан оғриб қолади. Бизнинг диёрларда даволанишнинг иложи бўлмагани сабабли одатдагидек даволаниш учун Америкага бормоқчи бўлишади. Таҳлил ва анализлардан сўнг даволанишнинг фойдаси йўқлигини, касаллик бутун танага тарқалганлигини айтишади. Бирор-бир умид учқуни қолмаган эди.
Америкалик шифокор беморга бир ойлик умри қолганини, ватанига қайтиб ўша ерда оиласи бағрида вафот этишини очиқ айтади.

Қолган кунларини ғанимат билишини, истаган ва яхши кўрган машғулоти билан машғул бўлишини айтади.
Савдогар уйига қайтди. Қолган бир ойнинг ҳам учдан иккиси қолган эди. У ўлимини кута бошлади.

Ёмғирли кунларнинг бирида қалбида танглик ҳис қилиб уйни ташлаб кўчага чиқди. Йўлакдан юриб бораётиб толиқди. Нафас ростлаш учун йўлакнинг четида ўтирди.
Йўлакда бир ёш жувон билан кўринишидан бой-бадавлатлиги билиниб турган гўзал йигит гаплашиб турар эди.

Йигит оғзидаги сақични эгилиб олиб чайнар эди. Йигит бемор савдогарга эътибор ҳам бермади. Афтидан у жувонни пул билан домига тушириб нафсини қондирмоқчи эди. Йигит билан фақир жувон қилаётган паст овозли суҳбатдан савдогар шуни англади. Жувон йигитга молга, нонга эҳтиёжи борлигини айтар эди. Уни фарзандлари билан ижарада турган жойидан ижарачи ҳайдаб чиқарган экан. Йигит жувоннинг гапларига ишонмади. Жувон эски уйнинг ижарасини тўлай олмабди.

Йигит жувон талаб қилган пулни бермади. У жувоннинг озғин танасига арзимаган пул эвазига эга чиқмоқчи эди. Жувон у пулга кўнмагач йигит уни ташлаб кетди.

Савдогар жувонга яқинлашиб сўради:
- Қизим, кечирасиз! Сизга нима бўлди? Бошингизга тушган ҳодисани сўзлаб бера оласизми? Бу ишни қилишга сизни нима мажбур қилди?

Жувон деди:
- Ижарачи бизни фарзандларим билан уйдан ҳайдаб чиқарди. Фарзандларим кўчада қолган. Эрим қамоқда. Унинг аҳволидан бехабарман. Бизга кўрсатишмайди. Менинг бошқа ҳеч кимим йўқ.
Жувон Аллоҳнинг номи билан қасам ичиб айтдики, бу ишга биринчи марта мажбур бўлаётган экан. Ҳатто шунинг ҳам уддасидан чиқа олмадим, деди.

Савдогар деди:
- Эй қизим! Агар мен сизга бутун умр нафақа бериб турсам, фарзандларингизга ғамхўрлик қилишга етарли маблағ бериб турсам менга нима ваъда бера оласиз?
Жувон деди:
- Истаган нарсангизни сўранг.
Савдогар деди:
- Мен сиздан битта нарса сўрайман. Бир умр танангизни ҳаромга сотмайсиз. Мен сизни ва фарзандларингизни кафилликка оламан.

Жувон деди:
- Мен розиман.
Савдогар деди:
- Бу ишни қайтиб қилмаслигингизга кафилингиз борми?
Жувон деди:
- Аллоҳ таоло кафилим бўлса шунга розимисиз? Мен бутун умр бу ишни қилмасликка, ваъдамни бажаришга Аллоҳни гувоҳ қиламан. Мана бу қийин ҳолатда турганимда сизни юборган Аллоҳга ҳамд айтаман.
Савдогар деди:
- Келишдик. Менга манзилингизни тушунтиринг. Ўзингиз уйингизга, фарзандларингиз олдига боринг. Мен кейинроқ уйингизга бораман.

Савдогар дарҳол уйига қайтди. Хонасига кириб бир вароққа васиятини ёзиб уни сейфга қўйди. Васиятда шундай ёзилган эди:
"Азиз фарзандларим! Сизларга бутун умр, мендан кейин вароқ остидаги манзилга ҳар ой беш кишига етарли маблағ юбориб туришингизни васият қиламан".

Сўнгра бир қанча пул ва турли жиҳозларни катта машинага ортиб жувоннинг уйи томон йўл олди. Уй эгасига тўланмай қолган ижара пулларини тўлади. Кейинги уч йилликни ҳам қўшиб тўлади. Яна аёлнинг барча қарзларини ҳам тўлади.
Ўша куни савдогар жувоннинг уйидан қалби фараҳга тўлиб қайтди. У ўлими олдидан қилган хайрли ишидан шод эди. Шифокор айтган вақт ҳам келди. Аммо савдогар ўлмади. Биринчи ойликни олиб жувоннинг уйига борди. Ойликни бериб дарҳол уйига қайтди.

Кунлар- ойлар ўтди. Аммо у ўлмади. У ойма-ой маблағни ўзи жувонникига олиб бориб бериб турди. Йиллар ўтди. Аммо у ўлмади. Васият йигирма йилдан ортиқ вақт сейфда қолиб кетди.

Давоми бор...

👉 @odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

22 Nov, 15:20


Бола тарбиясида эътиборсиз нарсани ўзи йўқ.

Яқинда бир меҳмондорчиликда бўлдик. Уй бекаси ўғли чарчаганига қарамасдан, она билан бирга торт пишириш ва безашда ёрдам берганини фахр билан гапириб берди. Келган меҳмонларга аталган торт олиб келинди, лекин бир неча дақиқадан сўнг, оила бекаси “вой-вой” деб қолди. Ҳамманинг нигоҳи ўша томонга қадалди. Не кўз билан кўрайлик, болакай тортни икки қўллаб кўтариб, уни онасининг юзига ёпиштиришга ҳаракат қилаётган эди.

Бу ҳолатни кўриб, мен болакайдан бу иши ҳақида сўрадим. У гердайиб, мағрурланиб, буни медиада кўрганини айтди. Мана, фожиа қаерда. Бола кўраётган контентлар онгига бевосита таъсир кўрсатади ва уларнинг хулқ-атворини шакллантиради.

Мен меҳмондорчиликда бўлган биргина нохуш воқеани мисол келтирдим. Лекин жамиятимизда бундай ҳолатлар кўп учраяпти. Болаларимиз ёшлигидан ўз қадриятларимиз ила улғайишига, оддий мультфильмлардан улар ўрганиши мумкин бўлган тарбиявий жиҳатларни кўриб улғайишига биз катталар маъсулмиз. Айни шу масалада, юртимиз ёшлари учун ҳам тарбиявий жиҳатга эга, манфаатли Lola Animation лойиҳасига Темурбек Адҳамов томонидан қўл урилибди. Lola Animation лойиҳасининг асосий мақсади – болаларга қўрқмасдан кўрсата оладиган мультфильмлар тайёрлаш. Мультфильм тайёрлаш жараёни кўп муддат ҳамда катта маблағ талаб қилади. Бундай эзгу мақсадни қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг масъулиятимиздир.
Лойиҳани қўллаб қувватлаш учун ботга мурожаат қилинг: https://t.me/lolaobunabot

@IkromSharif

ODAMLAR ORASIDA

22 Nov, 03:00


Bu she’rga “ZAHARXANDA” deya nom bergan bo’lar edim.

ODAMLAR ORASIDA

22 Nov, 02:57


Қизлар комил бўлсин дедик баралла,
Ўз-ўзини боқсин бўлмасдан муҳтож.
Яшасин қийналмай қилиб таралла,
Оч қолмаса бўлди ҳамда яланғоч.

Ҳар не илм бўлса, ўргатдик, мана,
Ўргатдик бегона тилда сайрашни.
Қонунлар ҳаётда қилсин тантана –
Ўргатдик тилини қандай қайрашни.

Сочлар турмагию, юзнинг пардози,
Қандай ноз қилмакни, юрмак бехато;
Қўшиқ айтишни ҳам ўйнатиб созни,
Ўргатдик раҳбарлик илмини ҳатто.

Майли, гар қизиқса, овқат пиширсин,
Майли, тикиш тиксин – фитратида бор.
Истаса, Парижни, Лондонни кўрсин,
Эркин фикрласин, қилсин ихтиёр.

Бугун комиладир, олимадир у,
Маҳорат топдию замонага мос,
Эрга садоқатли бўлмоқ илми-ю,
Хотинлик қилишни билмайди, холос.

20. 09. 2024.

Акром МАЛИК

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

22 Nov, 01:12


Albatta ko’ring!

ODAMLAR ORASIDA

22 Nov, 01:12


https://youtu.be/Dzi026W4mFs?si=c_TuZQn0pntr7um0

ODAMLAR ORASIDA

21 Nov, 16:40


Ривоят қиладиларким, пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад алайҳиссаломга Аллоҳнинг расули вазифаси берилган чоқда Иблис алайҳилаънанинг ёрдамчилари ҳовлиқиб келиб:

— Бир пайғамбар жўнатилибди ва бир уммат пайдо бўлибди, — деб хавотир билан хабар беришибди.
Шунда Иблис сўрабди:

— Ўша уммат нафснинг ҳавойи истакларига берилиб яшашни севармикин? Ёрдамчилар «ҳа, севаркан», деб жавоб беришганда, Иблис ҳотиржамлик ва мамнунлик билан дебдики:

— Нафснинг ҳавойи истакларига берилиб яшашни севсалар — масала йўқ, биз учун ташвишли ери ҳам йўқ. Бутга топинишлари мутлақо шарт эмас. Мен уларни уч восита билан йўлдан оздираман:
Биринчиси — ҳақсиз ва ғайриқонуний фойда топдириш орқали,
иккинчиси — топган-тутганларини лойиқ бўлмаган нарсаларга ҳарж қилдириш орқали ва учинчиси — лойиқ бўлган нарсаларга сарфлашдан юз ўгириш орқали.
Билингким, бутун ёмонликларнинг манбаи шулардир.


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

21 Nov, 01:14


☝️ Фақирликни Роббимга тавозуъ қилиш учун

☝️ Kасалликни гуноҳларга каффарот қилиш учун

☝️ Ўлимни эса, Роббимга муштоқлик учун яхши кўраман.

Абу Дардо

#ibrat

🍃 Самимият соғинганлар
@odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

20 Nov, 03:58


Ўткир Ҳошимовнинг “Икки карра икки беш” қиссасини ўқиган бўлсангиз керак. Ўқимаган бўлсангиз албатта ўқинг. Ёзувчи сатира ёрдамида жамиятдаги муаммоларни моҳирона очиб берган. Ўткир Ҳошимовнинг ҳашаки ёзувчи эмаслигига “Икки эшик ораси”ни ўқиганимда амин бўлган эдим. “Икки карра икки беш”ни ўқиб эса, унча-мунча ёзувчилар унга тенглаша олмаслигини яна бир бор ҳис этганман. Сабаби, сатира бу жуда қийин жанрлардан. Озгина меъёрдан ошиб кетса, бачканаликка ўтиб кетади. Ушбу қиссада эса сиз жуда самимий, халқона кулгу билан бирга жамиятдаги илдиз отиб кетган муаммоларни ҳам англайсиз.

Қиссадаги айрим воқеалар ёдимдан чиққан бўлса ҳам, бир жумлани ҳеч унутмайман. Қўшоқвой ҳовлидаги қўшнининг уйига боғланган туйнук ҳақида шу мазмунда гап айтади: “Авваллари бу туйнукдан томорқага сув оқар эди. Ҳозир пахтага сув йўғ-у, одамларга сув қаёқда?”

Мана сизга инсон қадри. Бу жумлани изоҳлашга ҳам ҳожат йўқ хатто. Бир китоб бўладиган ғоя икки оғиз жумла ила баён қилинмоқда.

Бу совуқ рус империяси йиллар давомида ўзлигимизни унутишимиз ва қул бўлишимиз учун озмунча ҳаракат қилишмади. Ўзлигини йўқотмаган зиёли қатламларимиз ҳисобига кўзлармиз очилди. Улар ўз бошларини кундага қўйиб, бизга ҳақиқатни англатишга ҳаракат қилишди ва қилишмоқда.

Бугунги кунда қайта ғимирлаб қолган босқинчиларга айтар сўзимиз:
- Етар энди! Шунча йил эриша олмаган ниятингизга бундан кейин ҳам етолмайсиз! Энди ҳаммага итдек аккиллайвермай, ўзингизнинг муаммоларингиз билан ҳам шуғулланинг!.
БУ ХАЛҚ ЭНДИ УЙҒОҚ!!!

Gulruh

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

19 Nov, 14:21


Муовия ибн Қурра айтади:

“Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир қавм олдидан ўта туриб:

“Сизлар кимсизлар?” деб сўради.

Улар: “Таваккул қилгувчилармиз”, дейишди.

Шунда (Умар ибн Хаттоб): “Сизлар таъаккул қилувчисизлар (яъни, тайёр нарсани еб ётувчи текинхўрсизлар). Зеро, (Аллоҳга) таваккул қилган киши, аввал ерга уруғ сепади, сўнгра Раббига таваккул қилади”, деди”

(Ҳаким Термизий “Наводирул усул”да ривоят қилган).

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

18 Nov, 12:56


- Баъзан кўнглим ҳолдан тояди. “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳил алийул азим”дейман. Ўзимни кучли ҳис қиламан.

- Баъзан ақлим қалбим билан тортишади. “ҲасбунАллоҳи ва ниъмал Вакил”дейман.  Енгил тортаман.

- Баъзан сукут қилишимни билсам ҳам кўп нарсаларни айтиб ташлашни хоҳлайман. “Мени Аллоҳ билсин, етар!” дейман. Сассиз қоламан.

- Баъзан ҳаддан ортиқ асабларим таранг тортилади. "Албатта, бир қийинчилик билан енгиллик бордир" дейман. Ҳар қандай муаммо бу жумладан кейин ўтади.

- Баъзан маҳзун бўламан, йиғлайман. "Мен синиқ қалблардаман!" дейди Роббим. Яна бироз йиғлайман. Ки Аллоҳим мудом қалбимда қолсин дея...

#tarmoqlardan

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

17 Nov, 13:39


​​ЎҚИСИН, ҲАММА ЎҚИСИН!

Ассалому алайкум, самимий ўқирманлар.
ЯПОНИЯДАГИ ЖАДИДЛАРИМИЗ рукнини давом эттирамиз. Ундан олдин, бир ҳикояча айтиб берай сизларга. Бир куни бир эркакнинг хотини, эридан нолиб, бақир-чақир қилиб маҳаллани бошига кўтарибди. Ҳаттоки, ҳалойиққа қараб: "Ҳалойиқ бу эркак бир тийинга қиммат эркак. Бунга ишонманглар кўча куйда кўрсангиз, саломига ҳам алик олмай, сен бир тийинга қиммат одамсан деб, юзига бир тийинни отвориб кетинг. Ҳар бир тийин танга ўзини бир тийинлигини эслатиб туриб, руҳан қийналсин" дебди. Кейин, ҳалойиқ ҳам у эркакни кўрганда "Сен бир тийинга қимматсан" деб, бир тийинлик тангани отиб юборадиган бўлибди. Орадан йиллар ўтибди. Бояги бир тийинлик тангаларни ҳаммасини йиққан эркак, миллиардер бўлиб кетибди😀Шунинг учун эркак кишини омади билан ўйнашиб бўлмайди. Худо ол қулим деса ажабмас, иши юришмай турган эркакни ҳам омад оти келиб қолса.

Бугунги қаҳрамонимиз ҳам омад оти чопган эркаклардан! Ўтган ҳафта пайшанба куни, "Иш баҳона дийдор ғанимат бир сухбат қилайлик, ака" деб ёздилар. Мен ҳам "Келинг, сизни дунёда рейтингида кучли 70 таликка кирувчи, Японияда кучли 4 ликни бермай келаётган ИТОЧУ корпорациясида бир меҳмон қилай" деб ҳазиллашдим. Учрашдик, компания билан таништирдим. Чиқишда сизларга ҳам кўрсатай деб расмга тушиб олдим. Жуда самимий, жуда тарбияли, камтар йигит.

Хуллас, бу укамиз Elbek Abdullayev бўладилар! Қашқадарё вилояти, Касби туманидан! Яқинда Япониядаги давлат университетида PhD қилдилар. ИҚТИСОДИЁТ ДОКТОРИ бўлдилар! Мени энг эътиборимни тортгани, бу укамиз ҳали 30 ёшга тўлмасдан PhD қилгани бўлди. Тасаввур қилаябсизми? Қашқадарёнинг бир чеккасидан чиқиб, ўқиб, қаттиқ ҳаракат қилиб, 30 га тўлмасдан дунёнинг етакчи давлатида доктор бўлиш. Японияда, олимларни осмонга кўтаришади. Тасанно! Келажакда ишларига муваффақиятлар тилаймиз.

Бизга Амир Темурдек шахсларни, Насафийдек етук олимларни, Султон Мирҳайдар бободек олимларни берган диёр, яна минглаб, 10 минглаб олимларни беришига ишонаман! Қашқадарё вилояти ҳам, бошқа кўплаб вилоятларимиздек илм-маърифат ўчоғи бўлган. Ўша ота-боболаримизни қони ҳар биримизда бор, азизлар. Тизимлар ўлади, даврлар ўлади, ген ўлмайди! Ҳозир, турли хил сабаблар билан оқсаб қолдик-да. Бир тизимга тушиб олсак, бизни миллат анча-бунча ишларни қилишга қодир!

Хурматли ота-оналар, миллатни қутқарувчиси бўлиши мумкин бўлган фарзандингиздан, 100-200 мингни аяманг. Тўйига, уйига пул йиғманг. Ўқитинг, ўзи қилади ҳаммасини!

Хурматли ёшлар, ўқинг. Келажакда қандай касб эгаси бўлманг, ўқинг. Ҳунарманд бўлсангиз ҳам ўқинг. Спортчи бўлсангиз ҳам ўқинг. Ҳеч ким бўлмасангиз ҳам ўқинг. Ишонинг, китоб ўқиган одамни ҳаёти бошқалардан мазмунли бўлади. "Китобни ушласам, уйқум келаверади-да😀, ота-онамни шароити яхшимас-да, фалон эди-пўкин эди" деган бахоналар ўтмайди. Китобларни ўқиб додлатиб юборинг. Сизни кўрган китоблар ҳам "Ҳозир ўқиб ташлайди" деб дағ-дағ титраб турсин)) Унутманг, биз "Ўқи" деб буюртирилган миллатмиз!

ЁҚТИРМАНИ босинг ва дуо қилинг. Фарзандларингиз олим-у, уламо бўлсин. Одам бўлсин. Икки дунёнгизга нафи тегадиган, жамиятимизга нафи тегадиганлардан бўлсин!

https://t.me/BahodirIskandarov

ODAMLAR ORASIDA

17 Nov, 04:56


Бир дўстим келиб хотинидан ажралишини айтди. У хотинидан ниҳоятда ғазабда эди.
Худди отилай деб турган вулқон сингари эди.

Мен ундан сўрадим:

-У хиёнат қилдими?

У деди:

- Аллоҳдан паноҳ сўрайман. Хиёнат қилгани йўқ. У тоза сув каби тоҳира.

Мен сўрадим:

-Овқат пишириши қандай?

У деди:

- Ниҳоятда қўли ширин.

Мен дедим:

- Ўзига қарамайдиган фаросатсиз аёлми?

У деди:

- Йўқ, йўқ! Ўзига эътиборли тоза аёл.

У ўзи билмаган ҳолда хотинини иффатини, пазандалигини, покизалигини мақтар эди.

Сўнгра бирдан ўзига келиб хижолат бўлди ва гапини тугатмай «мен ундан розиман» деб кетиб қолди.

Инсоф қил. Фақат хатоларни кўрма. Яхши хислатларни ҳам кўриб тур!
ЯХШИ ТОМОНИГА ҲАМ ҚАРА!

#tarmoqlardan

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

17 Nov, 02:33


Эрталабдан яхши кайфият. Канализация машинаси.
Зўр қиёслашибди.

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

15 Nov, 23:53


Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратларининг бир қўшнилари бўлган экан. У одам ичкиликка ниҳоятда муккасидан кетди. Бу одам кун келиб масжидга боради деса ҳеч ким ишонмайдиган даражада экан.

Бутий ҳазрат уни бир куни масжидда кўрибдилар. Олдинги сафларда намоз ўқиётган экан. Уйига борибдилар ва у инсонга:
“Тақсир, сизни масжидда кўриб қолдим. Кўриб ниҳоятда хурсанд бўлдим. Тўғрисини айтаман, ҳеч кутмаган эдим”, дебдилар.

Ҳалиги инсон: “Аллоҳга осон экан. Тўғри мен кўп ичар эдим, лекин ҳар ичганимда шишани ушлаб Аллоҳга ёлворардим.
- Эй, Аллоҳ мен Сени яхши кўраман, ибодат қилгим келади, лекин мана бундан қутула олмайман. Сен ва менинг орамизни тўсиб турган нарса мана шу холос. Мен бунинг хумори тутган вақтда ўзимни боса олмайман, ичиб қўявераман. Мени кучим етмайди буни ўртадан олишга аммо, Сени кучинг етадику ўртадан олиб қўйсанг бўлмайдими, деб йиғлар эдим. Аллоҳ таоло тавфиқ берди”, дебди.

Маъсият устида бўлса-да, Аллоҳ таолодан қўрқиб, умид билан қилинган дуо натижасини берибди.

Устоз Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид суҳбатлари асосида тайёрланди.

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

14 Nov, 23:43


⁉️ ⁉️ ⁉️ ⁉️ ⁉️ ⁉️

Бомдод намозини ўқимаслик бу - куннинг муваффақиятсиз бошланишидир.

Ҳа айнан ўқимаслик, ўқий олмаслик эмас. Қолган ҳаммаси баҳона, афсуски…

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

14 Nov, 05:02


🔸 🔸 🔸 🔸 🔸

Уйланишдан олдин кўзларингни оч,
уйланганингдан сўнг бирини юм 🤗

Араб ҳикмати

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

13 Nov, 01:17


Ҳар бир юрган йўлини, еган овқатини, оиласидаги икир-чикирларни, фарзандларининг ҳар бир ҳаракатини оммага олиб чиқиб кўрсатадиган аёлларни оиласига хиёнат қилаётгандек, уйдаги гапни кўчага олиб чиқаётгандек тасаввур қиламан 😔.

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

12 Nov, 01:21


Бир онанинг фикри:

"Ювилмаган идишлар — таом пишириб, ўша идишларда оиламга таом улашганимни англатади.

Тўлиб кетган ахлат челаги — хонадонимни тозалаганимни англатади.

Хонадонимнинг бесаранжомлиги — фарзандларимнинг мазза қилиб вақтичоғлик қилишларига қўйиб берганимни билдиради.

Бизникига ташриф буюрсангиз, хонадонимиз аҳволи ҳақида шошилиб ҳукм чиқарманг. Юқорида баён қилганим ракурсдан ҳам томоша қилинг-чи. Агар менинг зиёратимга келган бўлсангиз, хуш келибсиз. Агар хонадонимни томоша қилишга келган бўлсангиз, кунини тайин қилиб, сўнг ташриф буюринг".

Аёлларни кўнглидагини топиб айтибдилар-да 😊

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

11 Nov, 18:19


Кайфиятимизга мос ҳаво.

Ёмғир остида сайрни ёқтирмайдиганлар кам бўлса керак. Ёмғир ердаги, ҳаводаги ғуборларни ювганидек, кўнглимиздаги ғашликларни ҳам тарқатади. Инсон анча-мунча тинчланиб қолар экан бундай сайрдан сўнг.

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

11 Nov, 18:01


Азизлар, сизга шуни маълум қилмоқчиманки, Ўзбекистон қонунларига кўра ушбу каналда хатто Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратимизнинг китобларидан ҳам ҳадис ва оятлар келтириш мумкин эмас экан. Одатда каналга бирор диний маълумот қўйсам, ўзимизнинг ҳанафий олимларимизнинг лицензияли китобларидан олиб қўяман. Аммо, уни ҳам диний қўмита назоратидан ўткизиш керак экан. Ахир, китоб лицензия олиш жараёнида қўмита назоратидан ўтганку?!

Нега энди қайта қайта назоратдан ўтказиш керак шунисини тушунмадим. Диний контентлар кўпайишини олдини олиш учун қилинганми бу, билмадим.

Хуллас, энди каналга диний маълумотлар жойламайман. Аммо мазмунли мақолалар, ибратли ҳикоя ва ривоятлар, яхшиликка чорловчи шеър ва видеолар қўйишда давом этаман.

Сиз ҳам ижод наъмуналарингизни бўлишишингиз мумкин. Канал форматига мос келувчи фикр ва мулоҳазаларингиз, ҳикоя ва шеърларингиз эълон қилинади.

👩🏻‍💻 Админ

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

11 Nov, 01:53


Ҳикоя қилинишича, бир олим шайх шогирди билан боғ ичра сайр қилиб юришганди. Сайр асносида эски пойафзалга дуч келишибди. Икковлари бу пойабзал шу боғда ишлаётган бир камбағал фақирга тегишли эканини ва у шу пайтда ишини якунлаб пойафзалини олишга келишини тушунишди.

Шунда шогирд устозга дебди:

Устоз, ҳазил қилиб бу ишчини пойафзалини яшириб қўймаймизми, уни олишга келганида йўқолиб қолганини кўрганда нима иш қилишини томоша қиламиз.

Улуғ устоз унга шундай жавоб берди:

"Бошқаларни ғамга тушуриш ила кўнглимизни кўтармаслик лозимдир. Болам, сен бойроқсан. Сен ўзинга ҳам шу камбағалга ҳам бахт-саодатни жалб қилишинг имконига эгасан-ку. Унинг пойафзали ичига нақд пул солиб қўй-да, биз яширинамиз. Буни унга қандай таъсир қилишини кўрамиз".

Бу таклифдан шогирд хурсанд бўлиб, ичига пул солиб қўйибди. Икковлари ишчининг бунга муносабатини кўришлик учун дарахт ортига яширинишди.

Бироздан кейин ишини тугатиб жулдур кийимда ишчи пойафзалини олиш учун келди. Оёғини суққан ҳам эдики, ичида нимадир борлигини билди. Уни чиқариб олиб қарасаки, нақд пуллар. Иккинчи пойини олиб қараса, унда ҳам нақд пул топди.

У бироз пулларга тикилиб турди. Туш кўрмаётганини англаш учун пулга қайта-қайта назар солар эди. Кейин бирор кимсани топармикинман деган ўй билан ҳар томонга аланглаб қаради.

Пулларни чўнтакка солиб тиззасига йиқилди-да, йиғлаган ҳолида осмонга назар солиб баланд овоз ила Роббига муножот қила кетди:

"Эй Роббим! Сенга шукрларим бўлсин. Эй, хотинимнинг бетоблигини ва фарзандларим нон топа олмаётганидан оч қолганини билган Зот! Мени ҳам фарзандларимни ҳам ҳалокатдан қутқардинг..."

У узоқ вақт осмонга тикилганича мана шу Раббоний туҳфага шукр ўлароқ йиғлади.

Шогирд бундан қаттиқ таъсирланиб икки кўзи ёшга тўлди.

Шунда улуғ устоз деди:

Ана энди сен айтган унинг пойафзалини яшириб қўйиш таклифингдан кўра ўзингни кўпроқ бахтиёр сезмаяпсан-ми?!

Шогирд жавоб берди:

"Тирик эканман, ҳеч ҳам унутмайдиган дарс олдим. Ана энди, ҳаётимда мен фаҳмламаётган баъзи сўзларнинг маъносини англаб етдим; сен ато берганингда олганингдан кўра кўпроқ бахтли бўласан".

Шунда устози деди:

"Билки, ато беришнинг турлари бор;

Жазолашга қодир бўла туриб, кечиб юборишинг, атодир.

Биродаринга ғоибона дуо қилишинг, атодир.

Унинг учун узр талаб қилиб, ёмон гумондан четта бўлишинг, атодир.

Биродаринг ғоиблигида унинг обрўсини ҳимоя қилишинг, атодир".

Шуни билингки, азиз ўқувчи, нубувват йўли ато бериш устига қурилгандир. Зўравонларнинг йўли эса тортиб олиш устига қурилгандир.

Ҳаётингизга назар солинг, сиз ато бериш билан яшаяпсизми ё тортиб олиш биланми?

Бошқаларнинг ҳаёти сиз туфайли енгиллашяптими, ё қийинлашяптими?

Доктор Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

10 Nov, 19:25


ДУНЁ БУ

Деёлмаган ҳеч кимса ҳали:
“Ўладиган дунё эмас бу!”
Ҳар кимсанинг бордир ўз гали,
Қоладиган дунё эмас бу.

Умр онин шартида қайғу,
Шодлигию дардида – қайғу.
Ҳар туйғунинг ортида қайғу,
Куладиган дунё эмас бу!

Молу давлат ғулғула солар,
Cавол лекин: “Бунда не қолар?”
Берганини қайтариб олар,
Оладиган дунё эмас бу!

Яшир, дўстим, фоний ғазабни,
Боқий Кунга асра асабни!
Пўсткалласин айтайми гапни –
Бўладиган дунё эмас бу...

@xayrulla_xamidov1

ODAMLAR ORASIDA

10 Nov, 01:13


БУ КАСАЛЛИК

У аввалига ташқи кўринишига кичик ўзгартириш киритмоқчи бўлди. Кейин яна, кейин яна…

Kўпчилик бу ҳолатда мувозанатдан чиқади ва борган сари ўз ҳолатидан кўпроқ қониқмай қолади.

Натижада бугун атрофингизда кўраётган бир хил лўппи юзли, шиширилган лабли башаралар кўпаяди.

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

09 Nov, 04:57


«ШУМЛИК ТУРКУМИДАН»
“ХИТОЙЧА УСУЛ”

Тоққа, Азим Суюннинг қишлоғига боргандик. Кўпчилик эдик. Меҳмонларни бир хонадонга олиб киришди. Дастурхон тўкин. Буни қарангки, бошқа ноз-неъматлар қатори бир пиёла асал ҳам бор экан.

Ҳамманинг кўзи ўша пиёлада.
— Тоза асалга ўхшайди, — деди меҳмонлардан бири. — Ҳидидан сезилиб турибди.
— Тоғнинг асали зўр бўлади-да, — деди иккинчиси.— Ҳозир тоғда ҳам тоза асал қолмаган, — деди яна бири. Гап айланиб асалнинг тоза-нотозалигини аниқлашга келиб тақалди.

Биров “қошиқнинг учига илиб чўзиб кўриш керак, агар бир қулоч кўтарилганда ҳам асал узилиб қолмай ипдек тушаверса, тоза бўлади”, деди. Яна кимдир чойга солиб кўришни маслаҳат берди. Тағин кимдир асални кафтга суриб, ручка билан чизишни таклиф қилди.

Индамай турсак, асал хомталаш бўладиган.Эркин Воҳидов менга қараб қўйди-да, сўради:
— Асални синашнинг хитойча усулини эшитгансиз-а?
Ҳеч қанақа “хитойча усул”ни билмасам ҳам, бир “шумлик” бошланаётганини сезиб, дарров тасдиқладим:

— Эшитганман! Энг қулай усул шу!
— Ундан ташқари замонамиз руҳига ҳам мос келади, — деди Эркин Воҳидов. — Ҳақиқий демократик усул.
Ҳамма “хитойча усул”га қизиыиб қолди.
— Айтсам ўрганиб оласизлар-да, — деди Эркин Воҳидов сирли қилиб. Даврадагилар ялинишга тушди.

— Бўлмаса гап бундоқ, — деди Эркин ака. — Ҳозир орамиздан битта одамни “асал синовчи” қилиб сайлаймиз. Ким энг кўп овоз олса, “синовчи” ўша бўлади. “Синовчи” пиёладаги асални бир кўтаришда охиригача симиради. Соатга қараб турамиз. Агар ярим соатдан кейин оғиз-бурнидан варақ-варақ қон келиб ўлиб қолса, бундан чиқди, асал — тоза асал бўлади. Қани, ўзининг номзодини қўядиган одам қўлини кўтарсин!

Биттаям “номзод” топилмади.
— Начора, — деди Эркин Воҳидов мушкул муаммо қаршисида қолган одамдек чуқур ўйга толиб. — “Дўстинг учун асал ют”, деган гап бор. Келинг, дўстлар учун қурбон бўлсак, бўпмиз-да!
“Жасорат” кўрсатиб, икковлашиб пиёлани бўшатдик. Ҳайрият, асал “зўр эмас” экан, ёмон таъсир қилгани йўқ.

Ўткир Ҳошимов

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

07 Nov, 22:40


1) Солиҳлардан бири: "Кимнинг жумаси мақбул бўлса, хафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади", деган экан.

2) Солиҳлардан бири деди: "Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим".

3) Товус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.
("Тариху восит")

4) Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.
("Ахбарул қудот")

5) Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яъни дуо билан машғул бўлар эди.
("Зодул маод", 1/382)

6) Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.
("Тариху димашқ")

7) Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Бу соат асрдан кейинги охирги соат бўлиб, уни умматнинг барча тоифалари улуғлайдилар".

ЖУМАНИНГ ХАЙРИ ВА БАРАКАСИ СИЗГА БЎЛСИН!!!

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

06 Nov, 01:22


​​Кўпчилик таҳажжуд қийин ибодат деб ўйлайди.

Асло ундай эмас! Ислом енгиллик дини, унда барча ибодатлар осон.

Ўзингизни таҳажжудга ўргатмоқчи бўлсангиз, уч нарса қиласиз:

1. Эрта ётиш. Хуфтонни масжидда жамоат билан ўқиб, намоздан кейин дарров ухласангиз, жуда эрта тура оласиз.

2. Бомдод намози азонидан 15-20 дақиқа олдин уйғониш. Таҳорат қилиб, витр намозини шу пайт ўқисангиз, энг афзали бўлади. Кейин оз-оздан кўпайтириб, 1 соатлар олдин турадиган бўлиб олсангиз, 8 ракаат нафл ўқисангиз, ортидан витр намозини ўқисангиз, мана шу энг яхши таҳажжуд бўлади иншааллоҳ!

3. Қуръондан имкон қадар ёдлаб бориш. Ҳеч бўлмаса 8 бет ёдлаган бўлсангиз, ҳар ракатда бир бетдан шошмай ўқийсиз. Узоқ сажда қилиб, Қуръон-суннатда келган дуолар билан дуо қиласиз.

Шундай қилиб бу ибодат аста-секин одатингизга айланади.

Унутманг! Бошида қизиқарли, кейин озроқ қийин бўлади. Агар ихлос билан давом этсангиз, одатга айлантирасиз. Янада бардавом бўлсангиз, бу сизнинг табиатингизга, хулқингизга айланиб қолади. Шундай қилиб ушбу оятда мадҳ қилинганлардан бўласиз, иншааллоҳ!

‎تَتَجَافَىٰ جُنُوبُهُمْ عَنِ الْمَضَاجِعِ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ خَوْفًا وَطَمَعًا وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ

“Уларнинг ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Улар Роббиларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан инфоқ қилурлар..“ (Сажда:16)

Аллоҳ барчамизни энг гўзал суратда ихлос билан ибодат қилишга муваффақ қилсин!

Маҳмуд Усмон

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

05 Nov, 15:05


Қизим вафот этди. У ҳали жуда ёш, 19 да эди. Ўлим унинг бошига тўсатдан келди. Қизимнинг ўлими ҳаммамизни адо қилди.

Йиғлайвериб мадорим тугади. Яқинларим тинчлантирадиган дори беришади. Қани ўша дорилар мени тинчлантирса.

Қизимнинг ўлимидан беш кун аввал бўлган воқеа мени қаттиқ ранжитган эди. Уни йўлга сололмай мен ҳам, отаси ҳам жуда қийналиб кетган эдик. Аллоҳ Ўзи бандасини тўғри йўлга бошламаса, бандаси ожиз экан. У намоз ўқимас эди. Рўмол ўрамас эди. Бу мени қаттиқ маҳзун қилар эди. Насиҳат қилсам эътибор ҳам бермас, мени бир тийинга олмас эди. Кўчадан кечаси кириб келар, қаерда юрганини на мен, на отаси билар эдик.

Хатонинг кўпи мендан ўтди. Қизим ҳақидаги кўп муаммоларни отасига айтмас эдим. Тиш-тирноғим билан беркитар эдим. Лекин қачонгача? Узатиб юборай десам, сўраб келувчи тузукроқ совчи ҳам бўлмади. Балки эрга тегса ақли кириб қолар, қолипга тушар деб ўйлардим. Қисқаси ўша куни ўлимидан беш кун аввал мен билан катта жанжал қилди.

- Она бўлиб нима қилиб бергансиз? Ёки адамлар нима қилиб берганлар. Намоз, намоз дейсиз. Мен сизга қари кампирманми намоз ўқийман? Ҳеч мени тинч қўймас экансизда... Ўзи сизлар билан яшаб ўтирганим катта гап. Кимга ёқади 24-соат тергов. Ўқишим битса кетаман. Сизларга ўхшаган эскичалар билан яшашдан тўйдим, деди қичқириб.
- Овозингни пасайтир! Қўшнилар эшитади. Шарманда қилма, дедим ёлвориб. Лекин овозини пасайтириш ўрнига, қичқириб-қичқириб чиқиб кетди. Ўша доим кийиб юрадигани тор ласина, ичи кўриниб ётадиган кофтада...
- Ундан кўра ўлганинг яхши. Сени орқангдан шарманда бўлганимдан кўра ўлганинг яхши, деб бақирдим.

Бошқа гапирмасликка, индамасликка қарор бердим. Беш кун гапирмадим. Жуда-жуда қаттиқ дилим оғриган эди. Жанжалдан беш кун ўтиб, қизим чиқиб кетиб қайтиб келмади. Телефон қилсак ўчиқ. Росса қидирдик. Ва ниҳоят моргдан топдик. Қизимни зўрға танидим. Уни юзини таниб бўлмас эди. У автоҳалокатга учраган эди. Уйга олиб келдик. Келганлар билдирмасликка ҳаракат қилсаларда, билиб турар эдим. Ҳаммаёқ сасиб кетган эди. Деразаларни очиб ташлаганмиз, ҳаво тозаловчилар сепяпмиз қани ўша сассиқ, бадбўй ҳид чиқиб кетса. Қизимни охират манзилига кузатдик.

У ҳаёти давомида қилган яхши ишларини саралайман. Қиёматда шафоатга ёки жаннатга илиниб қоладиган нарсаси бормиди? Эссиз умри фақат ўйин-кулги билан ўтди. Боши сажда кўрмади. Ўйлаганим сари юрак-бағрим олов бўлиб ёнади. Нима олиб кетди? Аҳволи энди нима бўлади? Мени шу саволлар қийнайди. Боламни бенамоз кетганига йиғлайман.

Мана ўлганига икки ой бўлади. Баъзан тушларимга кириб мендан овқат сўрайди. Қорни очлигини айтиб йиғлайди. Озиб-тўзиб кетган, кийимлари жулдур-жулдур аҳволда кўраман. Уйғониб кетиб анчагача ўзимга келолмайман. Йиғлайвериб, боламга ачиниб тўкилиб ётавераман. Нима қилай қўлимдан ҳеч нарса келмайди.

Ожизман... Кошки эди тириклигида мени гапимга кирса эди. Кошки эди мени тингласа эди. Оҳ болама... Сенга ёрдам беролмай эзилиб кетдим. Тушларимга кирганингда шамдай эриб бормоқдаман...


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

05 Nov, 03:05


ХИЖОЛАТДАМИЗ...
   Яҳё Синварнинг танаси ёриб кўрилганда шу нарса ойдинлашдики, у шаҳид бўлишидан 72 соат олдингина овқатланган экан. Кейинги уч кунда ҳеч нарса тотимаган экан...!

   Бу хабарга нима дейишни ҳам билмай қолдим. Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ қароқчилигидан, йўлтўсарлигидан тавба қилганидан сўнг Маккага бориб Арофотда туриб, юзларини қўллари ила беркитиб шундай деган экан:
   "Эй Роббим! Авф қилсангда нақадар шармандаман! Эй Роббим! Авф қилсангда нақадар хижолатдаман!".
  Биз ҳам шундан бошқа гапни гапира олмаймиз....!

   Ғазо манзаралари, ундаги хабарлар уйқумизни қочираверади, кўзларни ёшлатаверади, у ердаги биродарларимиздан хижолат бўлиб юраклар эзилиб оқаверади...ҳатто бизни авф қилишса ҳам. Қани энди бизни авф қилишса эди...!
   Улар ўз ҳақларини ҳалол қилишсада, диндошларимиз, биродарларимиз борасида ожизлик қилганимиздан  Аллоҳдан ҳаё қилаверамиз...!
   Бу каби ҳолатлардан фақат қалбида иймон ва ислом бор инсонларнинггина юраги эзилади...!
   Кўп гапларни айтмоқчи эдим.  Аммо ожизман, шармандаман...!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

ODAMLAR ORASIDA

04 Nov, 14:12


💦💦💦💦
МУСОФИРГА САБРЛАР БEР

Дарду аламларин ичига ютар,
Не-не синовлардан қийналиб ўтар.
Бахтли онларини интиқиб кутар,
Мусофирга сабрлар бергин, ё Тангрим!

Гоҳо кўчаларда мунғайиб кезар,
Олисларда соғинч юрагин эзар.
Баъзан ташвишлардан кўнгли ҳам безар,
Мусофирга сабрлар бергин , ё Тангрим !

Меҳнатдан қўллари қавариб борар,
Йиллар сайин сочи оқариб борар.
На илож ризқини ахтариб борар,
Мусофирга сабрлар бергин , ё Тангрим !

Кўзларидан оқар гоҳо жоласи,
Дийдорин қумсаса агар боласи.
Дилларни титратар мунгли ноласи,
Мусофирга сабрлар бергин , ё Тангрим !

Фарзандларин эслаб хавотир олар ,
Хаёллари бедор , ўйлардан толар.
Қалбини армонлар чертиб куй чалар,
Мусофирга сабрлар бергин , ё Тангрим !

Авайлар олтинга тенг бўлган вақтин ,
Мақсадига содиқ бузмайди аҳдин .
Йироқларга излаб кетганда бахтин ,
Мусофирга сабрлар бергин , ё Тангрим !

Бу ҳаётда орзу-умиди бисёр,
Дунё бўлганида кўзларига тор .
Роббим ўзинг бўлгин дейди мададкор ,
Мусофирга сабрлар бергин , ё Тангрим !

() Жалолиддин ЁРИЕВ

#obunachidan

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

04 Nov, 02:54


Шиблийдан шундай ривоят бор:

Кунларнинг бирида Дамашқда карвонда кетаётганимизда йўлимизни қароқчилар тўсишди. Бизни ўз раҳбарлари олдига олиб боришди.

Олдиларига ичида ширинлик ва бодом бор халтача чиқариб ундан тановул қилиб бошлашди. Қарасам, қароқчиларнинг раҳбари емаяпти.

— Сен нега емаяпсан? - деб сўрадим.
— Рўзаман, деди.
— Йўлтўсарлик қиляпсан, инсонларнинг молини тортиб оляпсан, жонларига тажовуз қиласан, яна рўза ҳам тутасанми? - дедим.
— (Аллоҳ билан) сулҳ қилиш учун баъзи йўлларни доим очиқ қолдиришимиз керак — деди.

Мен ўша одамни бир муддат ўтиб Каъбанинг олдида кўрдим, эҳромда, хокисор ҳолатда эди.
— Сен ўша қароқчилар бошлиғисан - дедим.
— Ўша рўза мени бу ерга келтирди, деди.

📚 «Тариху Мадинати Димашқ»

📋 Бундай ҳолат илгарилари кўп учрар эди: “Сен намоз ўқимайсан-ку, тутган рўзанг нима бўларди, қабул бўлмайди”, қабилида танбеҳлар берилар эди. Адашган банда Аллоҳ таолога бир қадам ташлабди. Қаердан биласиз балки унинг мақоми Робби олдида сизникидан ҳам улуғроқдир. Ҳукмни Ҳакам зотга қўйиб беринг.

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

22 Oct, 23:18


"Икки кун олдин Ўзбекстонда бўлдим, Хоразмни зиёрат қилдик. Машааллоҳ. У ерда катта бир қалъа (Ичан-қалъа) бор экан, қалъа ичида 20 та диний мадраса бор. Яъни бу дегани, 20та Университет дегани. Мадрасалар жуда йирик бўлган экан.

Унча эски бўлмаган бир мақбарага кирдик. Охирги Хоннинг мозори ўша ерда экан. У Хон тахминан, 1910. йилларда вафот этган. Ўша ҳукмрон сулоланинг мозорлари ҳалиям турибди. Мақбара жуда чиройли, катта, безакли ва ажойиб.

Ёнида бир шайхнинг қабри бор, исмини эслолмаяпман, ундан кейин хоналари, уларнинг ичида эса қабрлар бор. Қабрлар амир ва хонларники экан. Ўша амир ва хонлар, отасидан тортиб то фарзандларигача, фақатгина шайхнинг пойига дафн этилишдан бошқасига рози бўлишмаган экан. Шайхнинг пойига, деяпман! Бу манзарани икки йил олдин, Бухоро ва Самарқандда ҳам кўрган эдим. Ушбу шаҳарлар, вақтида Исломнинг асосий пойтахтлари бўлган. Амирлар ёки хонларнинг барчалари, шайхларнинг пойига дафн этишларини ўзлари талаб қилганлар, Эътибор беринглар!
Уларнинг одатлари шунақа бўлган экан. Шунинг учун бу юртларда илм, бошқа ҳар қайси юртлардагидан кўра жудаям гуркираб кетган. Сабаби, улар уламоларнинг мартабаси ва шаънини жудаям эъзозлаганлар. Шунинг учун нуфуз, қадрлов ва ҳукмни Исломга беришган.

Чунки олим киши, Исломни ўзида гавдалантирувчи киши ҳисобланади. Уни эъзозлаш, Исломни эъзозлашдир. Ўтган сафар ҳам Ўзбекистонлик биродарлардан нега бундай қилинганини сабабани сўраганимизда, улар айтишдики, дафн этилганлар, Аллоҳ таъоло ўша олимнинг шафоати билан уларнинг гуноҳидан кечиб юборишидан умидвор бўлишган.
Шунда Аллоҳнинг ҳузурида нажот топадилар. Бу Исломга қўшимча кириб келган нарсалар эмас. Ҳамма исмлар мақбараларнинг устига ёзилган экан.
Мир Араб мадрасасининг ёши 500 ёш. Икки кунлик мадраса эмас, мана бизнинг тарихимиз".

– Проф. Др. Шайх Салоҳ Абулҳаж.

https://t.me/hanafiykulliyasi/263

https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

22 Oct, 01:08


Араб ҳакимларидан бири шундай дейди: “Мени фақат бир марта бир жория мот қилган холос. Усти ёпиқ бир товоқ кўтариб кетаётган экан.

Мен қизиқиб:
– Ичида нима бор?– деб сўрадим.

У:
– Нега ўраб қўйилган унда?– деди ва мени хижолатда қолдирди”.

Бу бир марталик ҳикмат эмас, балки бутун умрга татигулик ҳикмат.


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

21 Oct, 17:38


Ғазолик болалар Яҳё Синвар образида. Қотиллар Синварнинг сўнгги видеоларини эьлон қилиб, ўзлари билмаган ҳолда халқни руҳлантириб юборишди.

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

21 Oct, 17:27


СИНВАРНИНГ ТАЁҒИ
(Убайд Калбоний)


Арабларнинг қадимдан ишлатиб келадиган зарбул масаллари кўп. Шулар қаторига жасорат, ҳуррият, бўйсунмаслик ва охиригача курашишни англатувчи янги бир масални ҳам қўшиш керак.

Уни “Синварнинг таёғи” деб номлаймиз. Яъни киши мақсади йўлида жидду жаҳд қилганини, қўлидан келган барча ишларни бажарганини, ҳатто қўлида қолган охирги таёқни ҳам ишлатганини ифодалайди.

Кучингиз етган охирги ишни қилганингизда “Синварнинг тайёғини ҳам отдим” дейсиз. Бу мақсадингиз йўлида тоқатингиз етган барча ишни қилганингизни англатади.

БУ ИБОРАНИ БИЗ ҲАМ ФАҲР БИЛАН ҚЎЛЛАЙЛИК.

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

21 Oct, 01:42


БАХТ КЕЛТИРМАГАН БОЙЛИК

Яманда содир бўлган жуда шиддатли сел оқибатида ҳамма ёқ вайронага айланди. Сел тинчигач, эски қабрлардан бири очилиб, бир аёлнинг жасади ва катта бойлик ташқарига чиқиб қолди.

Қабр тошидаги ёзув бу жасад Химярий хукмдорларидан Зу Шарафнинг қизи Тожа исмли аёлга тегишли эканлигини билдирарди.

Ҳазрати Юсуф алайхиссалом замонида яшаган Тожанинг жасадида етти марварид гарданлик, билакларида еттитадан қимматли олтин билакузук ва бармоғида ҳам бебаҳо узуклар бор эди.

Бундан ташқари, бош томонида жуда қимматбаҳо тошлар билан тўлдирилган бир тобут хазина каби порлаб турганди.

Тобутнинг олд қисмидаги лавхада ёзилган сўзлар жавохирлардан ҳам мухимроқ эди.

"Мен Зу Шарафнинг қизи Тожаман. Ўлкамизда бошланган дахшатли очарчиликка барҳам бериш, тахил (озиқ-овқат) олиб келиш учун Миср молия нозири Юсуфга одам юбордим.

Анча вақт ўтганига қарамай юборган одамим қайтмагач, баъзи кимсаларга бир қантар (50кг) кумуш бериб, қаерда бўлса ҳам бунинг эвазига бир қантар ун олиб келишларини сўрадим. Улар ҳам тополмай қуруқ қайтдилар.

Ниҳоят, бир қантар олтин бериб яна бир марта одам юборсам-да, тополмаганлари учун марваридни туйиб емоқдан бошқа чора тополмадим. Бироқ у ҳам менга озуқа бўлолмагани туфайли катта бойлик ичра очликдан ўлим билан юзма-юз қолдим.

Менинг бу ҳикоямни эшитганлар ҳолимга ачинсинлар!
Ажаб, дунёда мендан бошқа қайси аёл бу қадар муҳташам зийнатлар ичида очликдан ўлган экан?"

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

20 Oct, 15:22


Ҳаром ейиш, яъни, Аллоҳ ман қилган нарсаларнинг истеъмоли дунёнинг ўзида ҳам, охиратда ҳам ёмон оқибатларга олиб келади.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айтганлар: “Бир киши узоқ сафар қилади, сочи тўзғиб, уст боши чанг бўлади, қўлларини осмонга чўзиб: “Ё Раббим, Ё Раббим...” дейди. Ҳолбуки, егани ҳаром, кийгани ҳаром ва ҳаромдан озиқланган. Бас, унинг дуоси қандай ижобат бўлсин?!”
(Имом Муслим).

Ҳазрат Анас (розияллоҳу анҳу) Пайғамбарга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ё Расулуллоҳ, мени дуоси ижобат бўладиган қилиб қўйинг”, дебдилар. У кишига жавобан Пайғамбармиз (алайҳиссалом) “Луқмангизни ҳалол қилинг”, деган эканлар.

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

19 Oct, 23:52


🍁 🇨🇦 🍁 🇨🇦 🍁 🇨🇦 🍁 🇨🇦

Бугун сизга Торонтонинг кузидан бир парча олиб келдим. Ишонинг бу расмдагилар гўзалликнинг ўндан бирини ҳам ифодалаб бера олмаяпти.

Торонтода куз жуда-жуда гўзал. Ҳар кўчага чиққанимда қип-қизил, сариқ, яшил дарахтларга қараб кўзим қувнайди. Афсуски, бу гўзаллик одатда қисқа давом этади. Тезгина совуқ тушиб қолади.

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

19 Oct, 15:10


Бир киши ҳийла билан бир қушни тузоққа туширди. Қуш тилга кириб, унга ёлворди:
– Эй улуғ инсон, сен катта-катта ҳўкизлару қўйларни, туяларни сўйиб единг. Бу дунёда уларга тўймадинг. Кичкинагина қушни еб тўярмидинг? Агар мени қўйиб юборсанг, сенга учта насиҳат айтаман. Сен уларга амал қилсанг, оғиринг енгил бўлади.

Биринчи ўгитни қўлингда туриб айтаман, агар маъқул бўлса, мени қўйиб юборасан. Иккинчисини том устига, учинчисини эса анави баланд дарахтга қўниб, айтаман.
Одам қушни маҳкам ушлаб: – Қани, айт-чи, насиҳатларингни ёқтирсам, сени қўйвораман, – деди.
Бечора қуш биринчи насиҳатини айтди:
– Бўлмайдиган гапга, ким айтса-айтсин, асло ишонма! Одам қушни қўйиб юборди.

Қуш учиб, том четига қўнди, сўнг иккинчи насиҳатини айтди: – Ўтиб кетган нарса, бой берилган фурсат учун хафа бўлма, оҳ-воҳ чекма.
Қуш яна бир оз учиб, баланд дарахт шохига қўнди ва: – Қорнимда оғирлиги ўн бир дирҳамли дур бор эди. Қўйиб юбормаганингда у сеники бўларди, – деди.
Буни эшитган одам афсус чекди, сочларини юлди. Унинг бу ҳолини кўриб, қуш: – Мен сенга: «Ўтиб кетган нарса, бой берилган фурсат учун оҳ-воҳ қилиб, хафа бўлма», дедим-ку. Фурсатни бой бердинг, энди нега ғамга ботяпсан? Ёки насиҳатимни эшитмадингми? – деди.

Қуш яна давом этди: – Сенга тағин: «Бўлмайдиган гапга ишонма!» дедим. Ахир, менинг оғирлигим уч дирҳам, қорнимда қандай қилиб ўн бир дирҳамли дур бўлсин?!
Шундагина одам ўзига келди: – Бўлди, бўлди! Энди яхши англадим. Қани, учинчи ўгитни айтақол, – деди
Шунда қуш: – Ҳой, Худо хайрингни бергур, икки ўгитга риоя қилмасдан, учинчисини сўрайсанми? Ухлаб ётганга ўгит бериш – унумсиз тупроққа уруғ экиш кабидир. Аҳмоқлик ва ношудлик, илмсизлик йиртиққа ямоқ ҳам бўлмайди, – деди-ю, учиб кетди.

“Маснавийи маънавий”
Мавлоно Жалолиддин Румий

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

18 Oct, 13:38


“Бахтлилар – ҳамма нарсага эга одамлар эмас, балки эга бўлган нарсаларига қаноатланадиган одамлардир”.

Маҳатма Ганди

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

18 Oct, 00:07


🌷 🌷 🌷 🌷 🌷 🌷

Қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади:

🌱 Тавба умидида гуноҳ қилавериш.

🌱 Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.

🌱 Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.

🌱 Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.

🌱 Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.

🌱 Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

17 Oct, 12:54


Тахминан ўн йиллар аввал “Тафсири Ҳилол”да адашмасам Бақара сураси тафсирида ҳиндларда айрим тоифалари каламушларга ва хатто инсон жинсий аъзоларига сиғинишини ўқиганимда миям портлаган эди. Дунё ислом динига нақадар муҳтож. Инсон ўз ҳолига қўйилганда шу қадар тубан ҳолатга тушиши мумкин экан-да. Аллоҳ таоло бизни кўз юмиб очгунимизгача бўлган вақтда ҳам ўз ҳолимизга ташлаб қўймасин 🤲.

Қандай қилиб шу даражада тубан кетиб, ақл асло қабул қила олмайдиган, кўнгилни айнитадиган нарсаларга сиғиниш мумкин дея изланиб кўрдим. Сиз ҳам ўқиб кўринг.

Баъзи ҳиндулар каламушларга ҳам сиғинишади. Ҳиндистонда Ражастан штатидаги Карни Мата ибодатхонаси энг машҳур каламушларга сиғинадиган жой ҳисобланади. Бу ибодатхона “Каламушлар ибодатхонаси” деб ҳам аталади ва бу ерда минглаб каламушлар яшайди. Маҳаллий эътиқодга кўра, бу каламушлар муқаддас ҳисобланади, чунки улар Карни Мата исмли маъбуданинг авлодларининг руҳларини ўзида мужассам этган деб ишонишади.

Бу ерда зиёратчилар каламушларга овқат улашиб, уларнинг орасида оқ каламушни кўришни яхшилик белгиси деб ҳисоблайдилар. Каламушларни ҳимоя қилиш ва уларга ҳурмат кўрсатиш мазкур эътиқоднинг асосий қисми саналади.

Энди буёғини эшитинг: Баъзи қадимий эътиқод ва динларда жинсий аъзолар рамзийлиги муқаддас саналган ва уларга сиғиниш ҳолатлари мавжуд. Масалан, ҳиндуизмда Шива худосининг лингам (эркак жинсий аъзоси рамзи) ва ёни (аёл жинсий аъзоси рамзи) қадимий диний рамзлар ҳисобланади.

Лингам Шива худосининг ижодкорлик ва унумдорлик кучини, ёни эса Парвати маъбудасининг ҳаётни яратиш кучини ифодалайди. Бу рамзлар биргаликда эркак ва аёл тамойилларининг бирлашувини ва коинотнинг ижодий кучини ифодалайди. Ушбу рамзлар кўплаб Шива ибодатхоналарида бор ва ҳинду зиёратчилари уларни ҳурмат билан ардоқлайдилар.

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

17 Oct, 01:27


" Ҳазрат билан унаштирилганимизда, уйимизда кўпчилик истихора қилган. Деярли ҳамма тушида уюм-уюм китоб кўрган..."

— Фотимахон Исмоилова Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жанобларининг рафиқалари.

©️ “Исломга бахшида умр“ китобидан.

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2

ODAMLAR ORASIDA

16 Oct, 13:07


Фарзандингиз қандай ўйинлар ўйнаётганини назорат қиласизми?

Юқорида сиз кўриб турган Roblox номли ўйиндаги саҳналарга эътибор беринг! Ўйинда Қуръонни оёқ ости қилинишига имкон яратилган ва Фотиҳа сураси бузиб кўрсатилган.


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2