Бугун тарози буржи остида туғилган аёллар, қизлар учун омад кулиб боқади. Пулларингиз етарли. Бир қисмини гардеробингизни янгилаш, ташқи қиёфангизни ўзгартириш учун сарфласангиз, ҳеч нарса бўлмайди. Дўстлар билан биргаликда вақт ўтказиш, ҳазил-ҳузуллар сизга фақат яхшилик ҳадя этади. Фаоллик талаб қилувчи ўйинлар билан банд бўлинг. Чалғийсиз. Ишхонадаги зиммангизга юкланган вазифаларни чин кўнгилдан адо этинг.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
29 ноябрда у қадар ёқимли бўлмаган лаҳзаларга дуч келасиз. Бир-биридан ёқимсиз, кўнглида кўмири бор кимсалар билан бўлиб ўтадиган мулоқот сизни руҳан жароҳатлаши ҳам ҳеч гап эмас. Имкон борича кайфиятингизга ўрлаган негативларни нари ҳайдаб, улар ўрнини позитив билан тўлдиринг. Тадбиркорлар ҳам бир олам муҳим ахборотлар олишади. Кун давомида ўзингиз ҳақингизда кўпроқ қайғуринг.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун анчадан бери бартараф этилмай, юрагингизни қон қилган муаммо кутилмаганда интиҳосини топади. Шу нарса сизга енгиллик беради. Ҳатто, бировлар кўмагисиз муаммони бартараф эта оласиз. Жуфтингиз билан муносабатлар ҳийла совуқлашган бўлса, уни ёнингизга олиб нуфузли кафега боринг. Театрга тушинг. У билан чин кўнгилдан суҳбатлашинг. Муаммолари билан қизиқиб кўринг. Бугун шахсий автомобилингиз бўлса, албатта унинг ёрдамига суянинг. Жамоат транспортидан воз кечинг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)
29 ноябр куни ҳар қандай мавзу ва кўринишдаги баҳсларда фақат сиз ғолиб бўласиз. Ҳатто, сизга муваффақиятларингиз учун мукофот ҳам беришади. Организмингиз дам олишни ва пиёда сайрни хоҳлай бошладими? Марҳамат, унинг талабини қондиринг. Харидларни амалга оширишга аҳд қилган бўлсангиз, сифатсиз маҳсулотлардан сақланинг. Кўзларингизни асранг. Компьютер қаршисида камроқ ўтиришга ҳаракат қилинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)
Бугун руҳий аҳволингиз кўнгилдагидек кечмаслиги мумкин. Энг муҳим лойиҳаларни унутиб, жанжаллар чангалига тушишингиз эҳтимолдан холи эмас. Яқиндагина танишган бир одамдан муҳим хабар эшитишингиз кутилади. У шахсий ҳаётингиздаги муаммоларни бартараф этишда бажонидил ёрдам беради. Агар пул масаласида мушкулотларга дуч келсангиз, ишхонадаги раҳбарларга мурожаат этиб кўринг. Ажаб эмаски, улар ёрдам қўлини чўзишса.
БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)
29 ноябр балиқ буржида таваллуд топганлар учун қувончли кечади. Сергакликни йўқотманг. Хатоларга йўл қўйишдан сақланинг. Саломатлигингиз ҳақида қаттиқ қайғуришингиз шарт эмас. У бугун сизга панд бермайди. Агар муолажалар олаётган бўлсангиз, охирига етказишингиз лозим бўлади. Қариндошлар сизга ўз ташвишларини тўкиб сола бошлашса, ёрдамингизни аяманг. Нима бўлганда ҳам улар қондош.