Mustaqillik Mahalla @payariq_mustaqillik_mfy Channel on Telegram

Mustaqillik Mahalla

@payariq_mustaqillik_mfy


Mustaqillik Mahalla (Uzbek)

Bu kanal Mustaqillik Mahalla nomli Telegram kanaliga a'zo bo'lish imkoniyatiga ega bo'lganingizdan xursandmiz! Mustaqillik Mahalla – bu o'zining jamoasiga qiziqarli va foydali ma'lumotlar o'tkazish maqsadida yaratilgan Telegram kanali. Kanalda o'z mahallangizdagi eng so'nggi yangiliklar, tadbirlar, va ma'lumotlar haqida o'ylanthiruvchi maqolalar e'lon qilinadi. Agar siz ham mahallangizdagi voqealar va diqqatga sazovor hodisalar haqida xabardor bo'lishni istasangiz, @payariq_mustaqillik_mfy kanaliga a'zo bo'lib, eng so'nggi ma'lumotlar bilan xabardor bo'lishingiz mumkin. Sizga o'z mahallangizdagi e'tiboringizni oshirib, do'stlaringiz bilan ma'lumot almashish imkoniyatini beradigan Mustaqillik Mahalla kanaliga a'zo bo'ling va shuncha eng so'nggi yangiliklardan xabardor bo'lib, o'z mahallangizdagi tadbirlardan o'ylantiruvchi ma'lumotlar bilan tanishing! Sizni ham kanalimiz jamoasida ko'rishni kutib qolamiz!

Mustaqillik Mahalla

07 Jan, 13:36


Т А Ъ З И Я

ТОХИРШАЙХ ҚИШЛОГИДА 1952-ЙИЛДА ТУҒУЛИБ ЯШАГАН ИСКАНДАРОВА САФАРОЙ ОНАМИЗ 73 ЁШЛАРИДА ВАФОТ ЭТДИ.

   У КИШИНИНГ ОХИРАТЛАРИ ОБОД БЎЛСИН.

   ЖОНАЗАСИ  2025-ЙИЛ 8-ЯНВАР КУНИ СОАТ 10-00 ДА ЎҚИЛАДИ.

Mustaqillik Mahalla

07 Jan, 08:59


Қорасув сув қудуғидан тортиб келинаётган сув қуврлари, У. Носир кўчасидан ўтмоқда. Йўлга зарар етказмаслик мақсадида, махсус техника ёрдамидан фойдаланилмоқда.
Нуриддин Жуманов ва Болтаев Суннат акалар сув ўтказиш жараёнда бош-қош бўлишмоқда.

Mustaqillik Mahalla

06 Jan, 09:13


2023 йил туман хокимлиги томонидан берилган тавсияномага асосан тумандаги 3 нафар махалла раисларига (сиртқи) олий ўқув юртига кириш учун тавсиянома берилган эди.

Махалла раислари  2025 йил 06 январдан 06 февралга қадар Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педогогика университети "Ижтимоий иш" йўналиши бўйича ўқишга юборилди.

Mustaqillik Mahalla

05 Jan, 14:12


Лимитдан ошган электр истеъмоли учун 20 фоизлик устама фақат юридик шахсларга тааллуқли – Энергетика вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда “Электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади” мазмунида нотўғри маълумот айланмоқда. Бу ноаниқлик 2024 йил 27 декабр куни имзоланган 894-сонли ҳукумат қарори бандларининг нотўғри талқин қилиниши билан боғлиқ, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги.

👉 https://kun.uz/kr/39529038

Kun.uz расмий канали

Mustaqillik Mahalla

05 Jan, 13:48


Асримиз одамлари бир-бирини алдаяпти, лекин бу даҳшатли эмас, энг даҳшатлиси – ҳеч ким бир-бирини тинглаётгани йўқ!

Альберт ЭЙНШТЕЙН.

Mustaqillik Mahalla

05 Jan, 08:08


#Диққат
#no_comment

Кредитни зўрға ёпиб, қайта кредит таклиф қилиганда...

@Mahalla_Raisi

Mustaqillik Mahalla

05 Jan, 04:36


Бугун 05- январр куни соат 10-00 дан кейин махалла биносида халқ банки кассирлари пенсия тарқатади.

Хабарни тарқалишига ёрдам керак

Mustaqillik Mahalla

04 Jan, 16:35


Шакардан қанд тайёрлайдиган ускуна барча анжомлари билан келишилган арзон нархда сотилади.
Мурожаат учун телефон

Манзил: Мустақиллик махалласи Янгиавлод кўчаси
☎️ +998904639008

Mustaqillik Mahalla

04 Jan, 14:21


Вазн йўқотишда кўпроқ, бош оғриғида камроқ — кўп сув ичиш қай даражада фойдали?

Олимлар сув истеъмолини кўпайтириш чиндан ҳам соғлиққа фойда келтирадими ёки йўқлигини аниқлаш учун янги тадқиқот ўтказди.

👉 https://kun.uz/kr/57528461

Kun.uz расмий канали

Mustaqillik Mahalla

04 Jan, 02:42


Assalomu aleykum
NATYAJNIY PATALOK xizmati
💸Hamyonbop narxda
🎨10 yillik tajriba
🔊Siz hohlagan dizaynda
🇺🇿Butun Oʻzbekiston boʻylab xizmat qilamiz
👨‍🚀Buyurtma uchun
☎️ +998957082897
☎️ +998943319297

Mustaqillik Mahalla

30 Dec, 19:14


🎄🌲🎄🌲🎄🌲🎄🌲🎄🌲🎄🌲🎄

Пайариқ туман "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қосимов Ҳикматулла Толлибоевичнинг "ЯНГИ ЙИЛ" байрам табриги!

2024 йил 31 декабр

Mustaqillik Mahalla

30 Dec, 03:35


ТАЪЗИЯ

 "ФАРОВОН" МАХАЛЛАСИ БЎСТОН КЎЧАСИДА  ЯШАГАН  1976 ЙИЛДА ТУҒИЛГАН АБДУВАЛИЕВ ОЛИМ ЖОНХУРОЗОВИЧ   48  ЁШДА  ВАФОТ ЭТДИ. 

ИЛОХИМ ОХИРАТИ ОБОД БЎЛСИН!

       ЖОНАЗОСИ 30  ДЕКАБР КУНИ  СОАТ 11-00 ДА ЎҚИЛАДИ. МУЛЖАЛ ЭСКИ "ОЗОДА" БОҒЧА СВЕТОФОР ЁНИДАГИ УЙ



Ўлим биз ўйлаганчалик узоқда эмас...
كُلُّ نَفۡسٖ ذَآئِقَةُ ٱلۡمَوۡتِۖ ثُمَّ إِلَيۡنَا تُرۡجَعُونَ
Ҳар бир жон ўлим (шарбати)ни тотгувчидир. Сўнгра, ўзимизга қайтарилурсизлар.

Анкабут сураси 57-оят.

Mustaqillik Mahalla

29 Dec, 17:52


Шерали Жўраевнинг "БАНДАМАН" қўшиғини ёриворибдида лекин. Болаларга гап йўқ👍👍👍
Тўлиқ ижроси бормикан?

Mustaqillik Mahalla

28 Dec, 15:40


Бир хонадонда иккита оила бўлиб яшайдиган махалладошимиз, суратдаги телевизорни велосепедга ортиб, олиб кетди.

Mustaqillik Mahalla

28 Dec, 14:14


2024 йил давомида ўтказилган хашарларда ахоли томонидан қилинган хашар ошларидан видиолавха

Mustaqillik Mahalla

28 Dec, 13:42


Суратдаги телевизор кимгадир керак бўлса махаллага келиб, олиб кетишларингизни мумкин.

Телевизорни берган ва олганнинг исми сир сақланади.

☎️ +99890 476 04 53

Mustaqillik Mahalla

27 Dec, 19:12


Шу йил январ ойида кўчаларда ахоли хашар йўли билан 3 та сув ўтказгич кўприк қилиш ишлари амалга оширилди. Иш жараёнларидан видео лавха.

Хаммага рахмат

Mustaqillik Mahalla

27 Dec, 18:20


✍️ Samarqand viloyati Madaniyat boshqarmasi tasarrufidagi eng namunali faoliyat yuritgan madaniyat muassasasiga OVOZ BERING📣

⚡️Eng koʻp ovoz toʻplagan madaniyat muassasai Yangi yil bayrami arafasida “Eng namunali madaniyat bo'limi -2024” nominatsiyasi g'olibi sifatida taqdirlanadi. 

Soʻrovnoma 2024-yil 23-dekabr soat 10:00 dan 2024-yil 28-dekabr soat 10:00ga qadar davom etadi.

Samarqand viloyati Madaniyat boshqarmasi axborot xizmati
Telegram | Instagram | Facebook

Mustaqillik Mahalla

27 Dec, 17:24


Тўйдан чиқиб, ичиб олган ширакайф холатда кўча четида ўтирган учта улфатлар кўча муюлишидан узун сочлари шамолда тўлғаниб харир либоси баданини силаб келаётган қизга қаради. Ох хў зўр нарса экан, деди мўйловлиси қизга қараб. Оёқларга қара ушласангу таппа.....

Бир паста халиги мўйловли кишининг бўғзига нимадир тиқилгандек бўлди. Чунки қиз яқинлашиб қолганди.
ДАДА УЙГА МЕХМОН КЕЛДИ, СИЗНИ ЧАҚИРИШАЯПДИ, ДЕДИ ХАЛИГИ ҚИЗ МЎЙЛОВЛИ КИШИГА.

Воқия хақиқатдан шундай бўгандида.

Mustaqillik Mahalla

27 Dec, 16:36


Ўтган хафтада ичкиликка ружу қўйган 3 нафар фуқароларимизни, яқинларнинг ариза талаб билан Профилактика иниспектори Ў. Номозов томонидан Жомбой наркология шифохонасига кузатиб қўйди.

Улар янги йилни Жомбойда кутиб оладиган бўлишди. Қариндошлари шуни хоҳлади.

Ичкилик ёмон иллат!

Mustaqillik Mahalla

27 Dec, 12:46


«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилишига старт берилди

27 декабр куни Жалолободда Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилишига старт берди.

👉 https://kun.uz/kr/61265501

Kun.uz расмий канали

Mustaqillik Mahalla

27 Dec, 12:36


#Jarayon

Xabaringiz bor, Payariq tumani markazidagi 4 ta mahalla aholisini toza ichimlik suvi bilan ta'minlash bo'yicha "Birdamlik" loyihasi doirasidagi ishlarga start berilib, amaliy jarayonlar boshlangan edi.

Dastlab, Mustaqillik mahallasida boshlangan tarmoq tortish ishlari bugun to'rtta mahallada ham deyarli yakuniga yetish arafasida. Ayni kunlarda ham tarmoq to'rtish ishlari qizg'in davom ettirilmoqda.

Kanalga ulanish:
👇👇👇
📱Telegram   📱Instagram
📱Facebook 🌍Veb-Sayt

Mustaqillik Mahalla

27 Dec, 07:24


🌱🍀🌿🌱🍀🌿🌱🍃🎋🪴
Маҳалла биносида гул экадиган касеталарга қандай бўларкин дея, дон эккандик.
Арзимас харакатимиз билан, хона ичида чиройли манзара, яшиллик хосил бўлди.

Mustaqillik Mahalla

07 Dec, 02:38


Шоира опамиз Мархабо. Каримовадан баъзи оилалардаги ғалати ҳолатлар ҳақида кулгуга олинган шеър.

@PAYARIQHAYOTI_UZ

Mustaqillik Mahalla

06 Dec, 13:59


Шоир Усмон Азимдан, журналистга берган жавоби.

Mustaqillik Mahalla

06 Dec, 11:38


Чойхонада ошхўрликни бахт деб билган
оғайни,
Шу бир кунлик халоватни накд деб билган
оғайни,
Қумурсқадек тирикликдан ўзга ғами
бўлмаган,
Дил олами, ишқ олами, руҳ олами
бўлмаган,
Имонни ҳам, виждонни ҳам қурбон қилган
ҳалқум деб,
Сени хаёл қилдимми мен куйганимда
халқим деб?
Эл мулкини бир чеккада тинч кемириб
ётган зот,
Беш тийинга қадрини ҳам, халқини ҳам
сотган зот,
Кўкрагида на ҳиммату на ғайратдан асар
бор,
Юрагида на орият, на шавқ бор, на кадар
бор,
Умрида ҳеч қилган эмас мулкдан ўзга бир
ният,
Сени дея тиладимми юракларга ҳуррият?
Эй, кўнгилда можаролар орзу қилиб ётган
жон,
Тангринг – амал, мартабадир,
пайғамбаринг – шуҳрат, шон.
Бу давлатга ўт қўясан, йўқотасан
хилқатдан,
Гар ҳокимлик тегар бўлса сенга янги
давлатдан.
Қуруқ гапдир сенга Ватан, халқу озод
истиқбол,
Сенинг учун истадимми юртимга мен
истиқлол?
Мудом кураш азобини фидойилар
кўрганлар,
Инқилоблар ҳосилини муттаҳамлар
ўрганлар.
Сиз ҳам бугун панадасиз, жангга бизни
қайрайсиз,
Биз бу жангда шаҳид бўлсак, аввало сиз
яйрайсиз.
Ғофил халқим! Тингларманми сенинг
наъра – унингни,
Кўрарманми зулуклардан озод бўлган
кунингни?

1991 йил
Эркин ВОҲИДОВ,
Ўзбекистон халқ шоири

Mustaqillik Mahalla

06 Dec, 09:57


Анорнинг фойдали тарафларини билиб олинг!

Анор қон босимини пасайтиради ва қон томирларининг функционаллигига фойдали таъсир кўрсатади. Қон босими ошишидан шикоят қилувчи инсонларга кунига 150 мл шарбат ичиш тавсия этилади. Натижа икки ҳафта ичида сезиларли бўлади.

@PAYARIQHAYOTI_UZ

Mustaqillik Mahalla

06 Dec, 08:24


Челак шахридаги А. Яссавий махалласи раиси, ижарага олинганлиги айтилаётган бола билан эндигина иш бошлаётган аёлни, (тиланчилик) иш фаолиятига тўсқинлик қилди. Ишланг деди раис.

Mustaqillik Mahalla

06 Dec, 07:20


Ассалому алайкум хурматли группадошлар. Автомойка ва гилам ювиш цехига ишчи керак (мойщик). Иш хакки ва бошка масалалар телда ёки личкада
Тел: +998973902080
Манзил: Пайарик т. Пайарик ш. А.Навои МФЙ Crystal Wash мойка.

Mustaqillik Mahalla

05 Dec, 14:11


Мустақиллик махалласи аҳолисининг бугунги кундаги махаллий солиқлардан бўлган қарзи 149 миллион сўмни ташкил этади. Илтимос солиқ тўловлари тўлашни кечиктирмайлик.

Mustaqillik Mahalla

05 Dec, 14:01


Ўтган куни махалламиз фуқароси томонидан ўтказилган келин тўйдан чиқган, қўшни махаллада яшовчи қариндоши, оғир тан жарохати олиб шифохонага тушган.
Холат юзасидан ИИБ томонидан суриштирув ишлари бошланиб, ўрганилмоқда.

Mustaqillik Mahalla

05 Dec, 09:59


📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌📌
Пайариқ (собиқ) қишлоқ хўжалик коллежи биносида 3 ойлик тикувчилик ўқув курси бўйича малакали мутахассислар томонидан хохловчиларни бепул ўқитиш йўлга қўйилган. Ўқув якунида сертификат берилади.
Ушбу ўқув курсида ўқиш истаги борлар, қуйидаги рақамга телефон қилишлари мумкин.

☎️ +99893 228 70 30

Mustaqillik Mahalla

05 Dec, 03:27


Бугун 05- декабр куни соат 09-00 дан кейин махалла биносида халқ банки кассирлари пенсия тарқатади.

Хабарни тарқалишига ёрдам керак

Mustaqillik Mahalla

05 Dec, 03:10


Маъмуржон Узоқов томонидан 50-йилларда куйланган МУСТАХЗОД қўшиғи эътиборларингизга хавола этилмоқда.

Mustaqillik Mahalla

04 Dec, 15:24


Фарзандларини жуда яхши кўрадиган, уларнинг ҳаётда қоқилмай ўсишини истайдиган ота-она бор эди. Ота-она фарзандларига доимо ғамхўрлик қилишди, болаларини умрнинг ҳамма сўқмоқларидан ўзлари олиб ўтишди. Фарзандларига муттасил тўғри йўлни кўрсатиб, уларнинг бирорта ҳам қийинчилик кўрмасликларига жон-дилдан ҳаракат қилишди.
Аммо... Аммо фарзандлар ноқобил бўлиб улғайдилар.
⸺ О, ҳаёт! ⸺ деди ота-онанинг бундан қалби ғамга тўлиб. ⸺ Нега бундай бўлди?! Биз буни истамаган эдик-ку!
Шунда ҳаёт жавоб берган экан:
⸺ Энди мени айбдор санаманг. Ахир уларни тарбиялашимга ўзингиз йўл қўймадингиз...

Япон масали

Mustaqillik Mahalla

04 Dec, 07:33


Кечиримли бўлинг, биродар!

Тунов куни йўналишсиз таксилардан бирида ноқулай вазият бўлди. Биттаси автомобили билан икки томонлама йўлнинг бирида тўхтаб турибди. Қарама-қарши йўлда машиналар тинмайди. Сигнал чалинаяпти, парво қилмайди. Таксичи айланиб ўтиб тўхтади. Машинадан тушмасдан « ака нима қилаяпсиз» дегандай ишора қилди. Бу шофёрнинг жавоби ҳам тайёр эканми, «керак бўлса, айланиб ўтасан» дея ғўдағайлаяпти.

Қарасам, жанжал бўладигандек. Қўйинг, сиз бир гапдан қолинг, кечиримлилик бўлинг, дедим.
— Қаранг, осмонда юрибди, шофёр ҳам шунақа бўладими? Узур деса олам гулистон-ку. У одам одам бошқалар ҳеч киммасми? Машинаси бузилган бўлса-ку хўп-хўп. Лекин ундай эмас. Шофёр-шофёрни тушуниш керак-да, ахир. Одамни қуюшқондан чиқариб юборади-ей. Кимдан сўрасанг, кечиримли бўлиш керак дейди. Тўғри, лекин ҳамма нарса эви билан бўлгани маъқул эмасми?
Шофёр акамиз билан бу борада анча суҳбатлашдик. Кечиримли бўлиш, бир-бирини тушуниш фойда бўлса фойдаки, зиён эмаслигини тушунтирган киши бўлдик.
Кўпинча одамлар ўртасида меҳр-оқибат қолмади деган гап-сўзлар қулоққа чалиниб қолади. Агар шундай бўлаётган экан бунга ким айбдор? Ўзимиз. Бир-биримизни қўллаб-қувватлаш, далда бериш, кўнгилни кўтаришга бир оғизгина ширин каломимизни раво кўрмаймиз. Бугун шу даражага етибмизки, арзимаган, қилиниши мумкин бўлган нарсалардан жанжал излайдиганлар бор. Нима бўлганда ҳам бу ўткинчи дунёда одам одамга ғанимат. Шундай экан бир-биримиздан ширин сўзимиз, меҳримизни дариғ тутмайлик.
Яна бир мисолни келтирсак. Олийгоҳда ўқиймиз. Академик Ботирхон Валихўжаевнинг дарси бўлаяпти. Жим-житлик. Ҳамма домланинг нутқини эшитаяпти. У киши ҳақида ҳам икки оғиз. Б. Валихўжаев жуда ҳокисор, билимдон одам эди.
Бир пайти эшикни билмасдан бир талаба тепиб кириб келди. У ўйладики, бу хонада ҳеч ким йўқ. Бояги талаба домлани кўриб қотиб қолган. Домла эса:
— Раҳмат, раҳмат дедида бошқа гапирмади.
Устоз бошқа домлаларга ўхшаб деканга айтаман, сени сессияда кўзингга кўрсатаман дейдиганлардан эмас эди. «Раҳмат, раҳмат» деган бир оғиз сўзи талаба учун бир умрлик дарс бўлди. Қаранг, қандай одамларимиз бор.
Кечиримли киши ҳасад, туҳмат, таъма ва ёлғондан ҳазар қилади. Агар у жоҳилга дуч келиб қолса, қизишмайди, ғазабига эрк бермайди, гина, адоват сақламайди. Афсуски, кундалик ҳаётда гоҳо ўта қаттиққўл ва ҳаддан зиёд калондимоғ кишилар ҳам учраб туради. Ундайлар тирноқ остидан кир қидириб, кичик бир қусурни бўрттириб кўрсатишга ўрганиб қолган. Ҳеч ким камчилик ва хатодан холи эмас. Демак бировни ёмонлаш ёки ўринсиз жазолашдан олдин ўзини ҳам бир текшириб кўрса, фойдадан холи бўлмайди.

Ҳусниддин ХОЛДОРОВ.

@PAYARIQHAYOTI_UZ

Mustaqillik Mahalla

04 Dec, 07:08


#Tayinlov #Samarqand #Payariq #Vacancy_argos

Abilfayziyev Umirzoq Kamol o'g'li - Payariq tumani Mustaqillik mahalla fuqarolar yig‘inida tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini ta’minlash va kambag‘allikni qisqartirish masalalari bo‘yicha hokim yordamchisi lavozimiga o‘tkazilgan ochiq mustaqil tanlov g‘olibi.

Bunga qadar U.Abilfayziyev Payariq tuman hokimligida ish yurituvchi vazifasida ishlagan.

U.Abilfayziyevning kelgusidagi faoliyatiga muvaffaqiyatlar tilaymiz.

Kanalga ulanish:
👇👇👇
📱Telegram   📱Instagram
📱Facebook 🌍Veb-Sayt

Mustaqillik Mahalla

03 Dec, 15:32


Мустақиллик махалласи аҳолисининг бугунги кундаги махаллий солиқлардан бўлган қарзи 167 миллион сўмни ташкил этади. Илтимос солиқ тўловлари тўлашни кечиктирмайлик.

Mustaqillik Mahalla

03 Dec, 15:21


Aholining soliq qarzdorligini undirish masalasi muhokama qilindi

Bugun tuman hokimi I.Jabborov boshchiliidagi sektor rahbarlari, hokimlik va tuman tashkilotlari mas'ullari hamda mahallalar faollari bilan Zoom platformasi orqali o'tkazilgan yig'ilishda aholini xatlovdan o'tkazish va ular orasidan xorijga ishlash uchun ketganlar, ishlab kelgan va ketish istagi bor fuqaolar ro'yxatini shakillantirish borasidagi ishlar hisoboti, aholining soliq va toza ichimlik suvi shuningdek, olingan imtiyozli kreditladan yuzaga kelgan qarzdorliklarini undirish masalalari muhokama qilindi.

Jarayonda, tuman rahbari undirigan qarzdorlikar tuman infratuzilmasini rivojlantirishda muhim ekanligi va bu ishlarni tezlashtirish va samaradorlikni oshirish, belgilangan muddatda yakuniga yetkazish yuzasidan mas'ullarga topshiriqlar berdi.

Kanalga ulanish:
👇👇👇
📱Telegram   📱Instagram
📱Facebook 🌍Veb-Sayt

Mustaqillik Mahalla

01 Dec, 02:30


Т А Ъ З И Я

ТОХИРШАЙХ МАҲАЛЛАСИ ҚИПЧОҚ ҚИШЛОҒИДА 1953-ЙИЛДА ТУҒУЛИБ ЯШАГАН АСАНОВА ЗУЛАЙХО ОНАМИЗ 71 ЁШЛАРИДА ВАФОТ ЭТДИ.

АСАНОВ РУСТАМ АКАНИ ОНАСИ.

   У КИШИНИНГ ОХИРАТЛАРИ ОБОД БЎЛСИН.

   ЖОНАЗАСИ  2024-ЙИЛ 1-ДЕКАБР КУНИ СОАТ 14-00 ДА ЎҚИЛАДИ.

Mustaqillik Mahalla

30 Nov, 12:34


Европанинг қайсидир давлатида, йўловчилар пиёдалар йўлагидан ўтаётиб, қўлига бир дона ғишт кўтариб оларкан. Пиёда, йўлни кесиб ўтаётган махал, ғиштни хайдовчига кўринадиган қилиб олиб ўтади, ва йўлнинг нарги четига белгиланган жойга ғиштни қўяр экан.

Mustaqillik Mahalla

30 Nov, 11:43


"Халоллик фойдадан устун" шиори остида ака ука Бўриевлар туман марказидан, улгуржи гўшт маҳсулотлари савдосини йўлга қўйган. Рўйхатда гўшт маҳсулотлари турлари билан кўрсатилган.

Ушбу йирик савдо нуқтаси хозирча Самарқанд кўчаси, эски Шохжахон тўйхонаси худудидан очилган.

Mustaqillik Mahalla

30 Nov, 09:14


Аёл киши жамиятни иншо қиладиган борлиқдир. Аёл киши ўзига берилган вазифани, яъни оналик вазифасини тўлиқ ва тўғри адо қилганидагина жаннат оёқлари остига ёйилади. Диққат қилинг! Жаннат аёлларнинг эмас, оналарнинг оёқлари остида.

​ Доктор Абу Бакр Сифил ҳафизаҳуллоҳ

Mustaqillik Mahalla

30 Nov, 09:04


Xitoylik tadbirkorlar bilan hamkorlik bo'yicha uchrashuv

Payariq tuman hokimi Isroil Jabborov Xitoyning Shangdong provinsiyasida joylashgan "Dapeng Machinery Manufacturing Co., Ltd" korxonasi rahbari Niu Guang Ju bilan uchrashuv o'tkazdi.

Unda asosiy e'tibor hamkorlik aloqalarini kuchaytirish masalasiga qaratildi. Xususan, xitoylik tadbirkorlar tumanga investitsiya kiritish va tadbirkorlik faoliyatini boshlash istagini bildirdi.

Jumladan, Xitoy deligatsiyasi vakillar g'isht zavodini ochish hamda paxta ekish kelishuvga erishish istagini bildirishdi.

Tuman rahbari tumanning mavjud imkoniyatlari, tadbirkorlar uchun yaratilgan sharoitlar haqida ma'lumotlar berdi. Shuningdek, paxta ekish va sohani rivojlantirish borasidagi takliflarini qo'llab-quvvatlashini bildirdi.

Kanalga ulanish:
👇👇👇
📱Telegram   📱Instagram
📱Facebook 🌍Veb-Sayt

Mustaqillik Mahalla

30 Nov, 09:01


Грипп қандай касаллик ва у қайси йўллар билан юқади? Касалликнинг белгилари ва даволаш.

Tibbiyot birlashmasi
kanaliga obuna bo'ling👇
👉https://t.me/payariqttb
https://www.facebook.com/groups/payariqttb

Mustaqillik Mahalla

30 Nov, 07:55


ЖАНОЗА. Махалламизда яшаган 1952 йилда тугилган куп йиллар туман бирлашмасида ишлаган махалладошимиз Ураков Абдурахмон ака хасталик сабаб оламдан утди, жаноза эртага 1 декабрь соат 10:00 да. Оллох охиратларини обод килсин.

Mustaqillik Mahalla

30 Nov, 04:02



Улар қандай туради?: Мўъжизавий тарзда мувозанат сақлаб турган тошлар
29.11.2024 21:19 
 
 132 
 
Ўқинг, қизиқ!
Дунёнинг кўп қисмларида тоғлар, бошқа тошлар ёки музликлар устида мувозанат сақлаб турган улкан тошлар каби табиий мўъжизаларни учратиш мумкин.
Эртаклардагидек кўринадиган ҳодиса кўплаб сайёҳларни жалб қилади, шу сабабли улар эсда қоларли суратга тушиш учун машҳур диққатга сазовор жойларга боришади.
Кема-тош (Колорадо)
Табиатнинг бу сирини Колорадодаги "Худолар боғи"да кўришингиз мумкин. Тош пароходга ўхшайди, шунинг учун шундай номланган.

Маҳабалипурам (Ҳиндистон)
Шарсимон Кришна силлиқ тоши ўз мувозанатини тўғридан-тўғри тоғ ёнбағрида сақлайди. Бу ерда ҳақиқатан ҳам илоҳий кучларнинг аралашуви бордек туюлиши мумкин, чунки тошнинг ўзи ўзини ушлаб туришига ишониш қийин. Ҳатто ўнлаб филлар ҳам бу силлиқ тўпни қимирлата олмаслигига аҳолининг ишончи комил.

Кьерагболтен (Норвегия)

Бу сайёрадаги энг машҳур осиғлиқ тош Норвегиянинг Кьераг платосидаги миллий боғда ўрнашиб олган. Гўё икки тоғ қояли қирғоқлар билан ўралган гўзал ва чуқур денгиз кўрфази - Люсе-фьордга тушишга ҳаракат қилаётган 1 километрлик баландликда осилиб қолган тошни эҳтиёткорлик билан ушлаб тураётгандек.
Сент-Мэри, Лонг-Айленд (Канада)

Дигби округи яқинидаги тубсизлик устида “ўтқазиб қўйилган” улкан базальт устунини кўриб, қойил қолиш учун Канадага бориш керак бўлади. Кузатувчига шамолнинг биринчи шиддати бу тош бўлагини учириб юбориб, денгизга қулатиб юборадигандек туюлиши мумкин. Бироқ, минг йиллар давомида бундай бўлмаган!
Юта паркидаги тош (Америка)

Юта штатидаги Арка номли парк 16 метр баландликда жойлашган тошни ўз ичига олганлиги билан машҳур. Тош ўлчамини 3 та автобус билан солиштириш мумкин.
«Она ва бола» (Зимбабве)

Одамлар “Буюк Зимбабве” боғидаги бу тошни елкасида боласини кўтариб юрган онага ўхшатишади. Табиат яратган ҳайкал шу қадар таъсирчанки, сайёҳлар бу ерга айнан уни кўриш учун келишади. Шунингдек, бу ерда бошқа мувозанатли катта тошлар ҳам бор. Улардан бири ҳатто Зимбабвенинг миллий валютасида тасвирланган.
Торкаль тошлари (Испания)

Антекер шаҳридаги Торкаль паркида ажойиб табиий ҳайкалларни учратиш мумкин. Бир қарашда, табиат маҳсули эртакдаги баҳайбат ошпаз шакли тарелкаларга жуда ўхшаш тошларни устма-уст қўйиб чиққандек таассурот қолдиради.
Аризона Глен-Каньони (Америка)

Аризона миллий қўриқхонасидаги Пауелл кўли устида осилган қоялар Марс панорамасини эслатувчи ажойиб манзара яратади.
Бримҳэм қоялари (Буюк Британия)

Шимолий Йоркшир ҳам ташриф буюришга арзийди, чунки Бримҳэм яқинида қўзиқоринлар ёки бошқа фантастик ўсимликлар билан адаштирилиши мумкин бўлган тошлар бор. Мураккаб шакли ва мувозанати билан ажралиб турадиган бу қоялар нафақат сайёҳларнинг машҳур диққатга сазовор жойи, балки муҳим геологик объектга айланишга улгурган.
Шайтон тошлари (Австралия)

Бу катта тошлар Австралиядаги чўлнинг чексиз қумлари устида бўй чўзиб туради. Маҳаллий аҳоли уларни тош бўлаклари эмас, балки улкан илон қўйган тухум эканлигига чин дилдан ишонади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади

Mustaqillik Mahalla

21 Nov, 16:27


Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди

18 ноябр куни Бахмал туманида Cobalt пиёдалар йўлагидан ўтаётган 4 ва 13 ёшли опа-сингилни уриб кетди. Қизалоқлар воқеа жойидаёқ жон беришди. Гувоҳларнинг айтишича, ҳайдовчи маст ҳолда бошқа бир автомобил билан пойга ўйнаган. Ҳодиса вақтида унинг тезлиги соатига 130 км чамасида бўлгани айтилмоқда. Қизалоқларнинг отаси ҳам 4 йил муқаддам автоҳалокатдан вафот этган эди.

👉 https://kun.uz/kr/40537376

Kun.uz расмий канали

Mustaqillik Mahalla

21 Nov, 09:28


Суратдаги стулчаларни ўтган хафта қишлоқ жойдаги бир дафн маросимида, қабристонда кўрдим. Қор, ёмғир ёки ер лой бўлганда ёши катталар ёхуд чўккалаб ўтиришга жисмонан имконияти йўқлар учун жуда қўлай ясашибди, барака топишсин. Стулчалар жуда мустахкам ясалган бўлиб, икки хил рангда, ярми қизил бўёқ билан рангланган бўлса, қолган ярми лак суртилган. Ўзимизда хам шуни ташкил қилсак бўларканку! деган хаёл ўтди.

Сиз қандай фикрдасиз?

Mustaqillik Mahalla

21 Nov, 06:24


ТАЪЗИЯ

 "МУСТАҚИЛЛИК" МАХАЛЛАСИДА  ЯШАГАН УЗОҚ ЙИЛЛАР ЎҚИТУВЧИ БЎЛИБ ИШЛАГАН ХОЖИ АСТАНОВ САМАНДАР БОБО 87 ЁШДА ВАФОТ ЭТДИ. 


( Гўзал махалласидаги ўғли Отабек аканинг уйидан чиқаради.)

ОХИРАТИ ОБОД БЎЛСИН!

       ЖОНАЗОСИ БУГУН 21 НОЯБР КУНИ  СОАТ 16-00 ДА ЎҚИЛАДИ.

Ўлим биз ўйлаганчалик узоқда эмас...
كُلُّ نَفۡسٖ ذَآئِقَةُ ٱلۡمَوۡتِۖ ثُمَّ إِلَيۡنَا تُرۡجَعُونَ
Ҳар бир жон ўлим (шарбати)ни тотгувчидир. Сўнгра, ўзимизга қайтарилурсизлар.

Анкабут сураси 57-оят.

Mustaqillik Mahalla

21 Nov, 02:33


#Халқ_қабулхоналари_фаолиятидан
ИТ УРУҒИДЕК КЎПАЙИБ КЕТГАН “ШАНТАЖЧИЛАР”
ёҳуд “боқимандалар”нинг ширин ҳаёти!
Тўғриси, бировнинг шаънига ёки қадр-қимматига тегиш ниятимиз йўқ. Лекин, бу ҳолатга жим туриб, қараб ва чидаб бўлмай қоляпти. Мақсадимиз, ҳақиқий эҳтиёжманд, етим-есирни, бева-бечораларнинг ҳаққини еб кетаётган бундай қип-қизил боқимандаларни эл-юрт ҳукмига ҳавола қилиш, токи бошқа “шатнажчи”ларга ҳам дарс бўлсин.
Бир тасаввур қилинг-а, етти мучали соғ “бу”ларнинг ҳар бирига сал кам 100 млн.дан маблағ сарф қилинган. Бирига – текин уй, бирига – ремонт...Қандай каромати учун? Ҳақиқий ёрдамга муҳтож камбағалга эса - “тешик кулчанинг тешиги”!
Шундан келиб чиқиб табиий савол туғилади – нега давлат бюджет пулини ишониб топшириб қўйган бу “масъул”лар вазиятни шу даражага олиб келиб қўйди, гўёки ҳеч нарсани кўрмаётгандек. Ёки “еб қўйган, ё тили қисиқ жойи борми”? Ёки бу “шанташчи”лар билан курашишга “дух”лари етмаяптими?
Бу масалалар ҳали ҳар томонлама чуқур текширилади, керакли чоралар кўрилади.

Mustaqillik Mahalla

20 Nov, 16:42


📌Нафас сиқиши ва сурункали аллергик касалликлари бўлган беморлар ва бошқалар номида
        ИЛТИМОСНОМА

Яшаб турган заминимиз ер, сув ва хаводан ташкил топган барча табиат Аллохнинг мулки бўлиб, улар бизга фойдаланиш учун топшириб қўйилган Аллохнинг омонатидир.

    Кўплаб фуқароларимиз дарахтларидан тушган баргларни ёқиш билан атрофни тозалаган киши бўлмоқда. Ўзи шундоғам етишмаётган кислород сабаб одамлар бўғилиб нафаси қисиб, ҳамма учун текинга фойдаланаётган бир нафаслик ҳавога муҳтож бўлмоқда.

   Барг ва хазонлар уюмининг ёқилиши натижасида атмосфера хавосига ис гази, углерод оксиди ажралиб чиқиб, нафас сиқишига ва сурункали аллергик касалликларни хуружларига сабаб бўлади.

   Хурматли махалладошлар, тумандошлар, сизлардан илтимос  барг хазонларини ёқиб атрофдагиларга зарар келтирманг.

🖊Илтимос билан Мустақиллик махалла фуқаролар йиғини раиси Ҳ. Қосимов

Mustaqillik Mahalla

20 Nov, 15:48


Тошкентда ўқувчилар орасида синтетик наркотик истеъмол қилиш кўпаяётгани айтилди

Ўзбекистонда ёшларнинг наркоманияга ружу қўйиши бўйича энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида қайд этилмоқда. Пойтахтда, шунингдек, ўқувчилар орасида синтетик наркотиклар истеъмоли қилиш ҳолатлари ҳам кўпайиб боряпти.

👉 https://kun.uz/kr/28788061

Kun.uz расмий канали

Mustaqillik Mahalla

20 Nov, 08:42


#Шунчаки_дахшат

Хитойликлар тоғни учига шунақа кўприк қуришибди, кўприк узунлиги 30 километр

Шу хабарни ўқиб кетаётиб йўлда дақ этиб ямага тушдим, жуда алам қилди...


👉 @Qoraxabar - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар канали!

Mustaqillik Mahalla

20 Nov, 06:05


Махалламизда алимент тўламасдан юрган ота 15 суткага қамалиб қайтиб келди. Хозирда қамоқдан келган отадан Мажбурий буюро ундириш чораларини кўрмоқда. Яна 5 нафар фуқаромиз мажбурий бюро томонидан ундурувга қўйилган. Илтимос фарзандингиз учун алимент тўловларни тўлашни ортга сурмайлик.

Mustaqillik Mahalla

20 Nov, 05:44


Ишга қабул қилинади.

Mustaqillik Mahalla

19 Nov, 02:54


Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода зўравонлар ўзбек тилида гапиради, аммо воқеа Ўзбекистонда бўлмаган.

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс бир неча ёш болани хивчин билан савалаётгани акс этган видео тарқалганди. Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унда айтилишича, ички ишлар органлари томонидан зудлик билан ўрганилиб, бир неча кун давомида ўтказилган текширув чоралари натижасида ушбу видеолавҳа Тожикистоннинг Хатлон вилояти Регар туманида олингани аниқланди.

Вояга етмаган болаларнинг онаси ишлаш учун Россия кетгани, болалар тоғасининг қарамоғида қолиб тазйиқ ва зўравонликка учрагани маълум бўлди. Бу зўравонлик ҳолатига Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Хабарда таъкидланишича, Тожикистоннинг Хатлон вилояти Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани билан чегарадош ҳисобланиб, пункт аҳолисининг қарийб 70-75 фоизини ўзбек миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади.

https://kun.uz/kr/04792705

Mustaqillik Mahalla

16 Nov, 13:56


Эртага 17.11.2024 йил пайариқ шахрида жойлашган ГЎЗАЛ-МУСТАҚИЛЛИК-А НАВОИЙ хамда ТОХИРШАЙХ мфй МОЙЛИТЕПА қишлоқларида куз қиш мавсумини бе талофат ўтказиш мақсадида соат 9-30 дан 15°° гача ушбу махалла худудларида электр энергиядан вақтинчалик узилиш бўлади дарахт шохларини кесиш ишлари олиб борилади

Mustaqillik Mahalla

16 Nov, 10:59


ТАЪЗИЯ

 "ФИДОКОР" МАХАЛЛАСИДА  ЯШАГАН УЗОҚ ЙИЛЛАР ЎҚИТУВЧИ БЎЛИБ ИШЛАГАН ОМОН ЗОКИРОВ 84 ЁШДА ВАФОТ ЭТДИ. 

ОХИРАТИ ОБОД БЎЛСИН!

       ЖОНАЗОСИ ЭРТАГА 17 НОЯБР КУНИ  СОАТ 11-00 ДА ЎҚИЛАДИ.

Ўлим биз ўйлаганчалик узоқда эмас...
كُلُّ نَفۡسٖ ذَآئِقَةُ ٱلۡمَوۡتِۖ ثُمَّ إِلَيۡنَا تُرۡجَعُونَ
Ҳар бир жон ўлим (шарбати)ни тотгувчидир. Сўнгра, ўзимизга қайтарилурсизлар.

Анкабут сураси 57-оят.

Mustaqillik Mahalla

16 Nov, 04:21


КУЗДА ҚАЙСИ МЕВАЛИ ДАРАХТ КЎЧАТЛАРИНИ ЭКИШ МУМКИН?

Ноябрь ойининг иккинчи ярмидан янги боғлар барпо қилиш, яъни мевали кўчатларни экиш мумкин. Бунда асосан уруғ мевалилар олма, нок ва беҳи кўчатлари экилади.

Данакли мевалилардан ўрик, шафтоли, олхўри, гилос, олча кўчатлари эрта баҳорда экилади, чунки улар совуққа чидамлилиги пастроқ бўлганлиги боис ҳарорат кучли совуқ бўлган вақтда совуқ уриши мумкин.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

Mustaqillik Mahalla

15 Nov, 17:25


Aholining soliq va toza ichimlik suvidan yuzaga kelgan qarzdorliklarini undirish masalasi muhokama qilindi

Bugun tuman hokimi I.Jabborov tomonidan hokimlik va boshqa mutasaddi idoralar xodimlari, mahallalar raislari bilan zoom platformasi orqali yig'ilish o'tkazildi.

Unda asosiy e'tibor aholining soliq va toza ichimlik suvidan yuzaga kelgan qarzdorliklarini qisqa muddat ichida undirish masalasiga qaratildi.

Tuman rahbari, mas'ullar oldiga har ikki yo'nalishdagi barcha qarzdoriklarni dekebr oyining birinchi yarimiga qadar yig'ib olish masalasini qo'yib, maslaga jiddiy e'tibor qaratmayotgan rahbarlar faoliyati tanqid qildi.

Jarayonda, mutasaddilarga ishlarni samarali tashkil etish choralarini ko'rish bo'yicha ko'rsatmalar berildi.

Kanalga ulanish:
👇👇👇
📱Telegram   📱Instagram
📱Facebook 🌍Veb-Sayt

Mustaqillik Mahalla

14 Nov, 13:53


Психолог МИХАИЛ ЛAБКОВСКИЙ дан БОЛAЛAРНИ ТAРБИЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА 12 МAСЛAҲAТ

1. Бахтсиз одамлар бошқаларни бахтли қилишга ёки уларни бахтли бўлишида ёрдам беришга қодир эмаслар. Фарзандларингизга бахтни ўргатишдан олдин, бу нима эканлигини англаш яхшидир.

2. Кўпинча бир оилада бутунлай бошқача характерли фарзандлар улғайишади: бири доим қийналиб юрса, иккинчиси дунёдаги ҳамма нарсага осонлик билан эришади. Ота-оналарнинг ўзлари ўғиллари ва қизлари қандай қилиб ўзларининг аниқ нусхаларига айланганини сезмайдилар ҳам.

3. Тўлақонли тарбия учун болаларнинг озиқ-овқатига, кийим-кечак ва даволанишига бўлган жисмоний эҳтиёжларини қондиришнинг ўзи етарли эмас. Аммо кўплаб ота-оналар фарзандларининг ривожланиши учун шундай ғамхўрлик қилишнинг ўзи етарли деб ҳисоблашади.

4. Болалигида бола билан қандай мулоқот қилсангиз, улар сизнинг кексалигингизда сизга шундай муносабатда бўладилар.

5. Aгар бошланғич мактабда, болангиз ёрдамингизсиз дарсларни яхши тушунмаса, сиз узоқ вақт давомида дарслари билан шуғулланишингизга тўғри келса, муаммо болада эмас, балки мактабдадир. Мактабни ўзгартириш керакдир.

6. Болаларни жазолаш мумкин ва баъзан керак. Лекин сиз болани ва унинг ҳаракатини аниқ ажратишингиз керак.

7. Чўнтак пуллари олти ёшдан бошлаб боланинг ёнида бўлиши керак. Катта пуллар эмас албатта, лекин сарфларига мунтазам аралашиш керак эмас.

8. Болалар учун ўз ҳаётини ўтказиш, нима қилиш ва нима қилмаслик кераклигини ҳал қилиш, улар учун муаммоларини ҳал қилиш, амбицияларингиз, умидларингиз, кўрсатмаларингиз билан уларга босим ўтказиш керак эмас. Сиз кексайганизда, улар қандай яшайдилар?

9. Мен доимий яқин назоратга қаршиман. Бола оиланинг уни севиши, ҳурмат қилиши ва унга ишонишига ишонч ҳосил қилиши керак.

10. Ўсмир хонасидаги тартибсизлик унинг ички ҳолатига мос келади. Унинг руҳий оламида ташқи тартибсизлик мана шундай ифодаланади.

11. Тарбия беришда ўрнак бўлиш керак, фақат қандай яшашни тушунтиришнинг фойдаси кам.

12. Болалар билан муаммолар ҳақида эмас, балки уларни қандай ечиш, режаларни амалга ошириш ҳақида гаплашиш керак.

Mustaqillik Mahalla

14 Nov, 11:07


#Диққат
#Тарқатинг

Ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари умумий белгиланган пенсия ёшидан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 12-моддаси 3-бандига кўра:

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни 8 ёшгача тарбиялаган бўлса ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда 5 йил олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.

@Mahalla_Raisi

Mustaqillik Mahalla

14 Nov, 08:37


«Қатарга Осиё чемпиони сифатида қарамаслигимиз керак»

Ўзбекистон миллий жамоасини жаҳон чемпионати саралаши доирасида Қатар (14 ноябрь) ва Шимолий Кореяга (19 ноябрь) қарши муҳим ўйинлар кутиб турибди. Kun.uz мухбири бўлажак баҳслар олдидан футбол фаолларининг фикрлари билан қизиқди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Mustaqillik Mahalla

14 Nov, 08:22


Совуқда бош кийим кийиш қанчалик муҳим

“Бошингга кийиб ол”- ота-оналаримизнинг қишда энг кўп қайтарадиган гапи.
Билиб олинг, қишда бош кийимсиз кўчага чиқиш қатор касалликларни келтириб чиқаради.

Яқинларга юбориб қўйинг

Mustaqillik Mahalla

14 Nov, 05:11


Бугунги кунда Мустақиллик махалласи жами ахолиси ичимлик сувидан СУВОҚАВА корхонаси базасида 43 миллион қарздорлик турибди.
Сизлардан илтимос ичимлик суви бўйича хар бирингиз хисоб-китоб ишларини амалга оширишларингизни сўраймиз.

Жоғолбойли қишлоғидан сув иншоатида сув ичадиган, бугунги кунгача шартнома тузмаган фуқаролар сув оқава билан шартнома тузишларингизни зарур.

Маълумот учун назоратчиси Шохрухнинг телефон рақами
+99877 003 03 65

Mustaqillik Mahalla

14 Nov, 03:42


Махалламизда яшовчи 4 нафар вояга етмаган фарзандлари бор, боқувчисини йўқотган аёлга хомийлар томонидан савдо дўкони қуриб бериш ишлари 3 хафта олдин сабабларга кўра тўхтаб қолган эди. Шу кунларда усталар қурилишни якунлаш ишларини бошлашди. Савдо дўкони ва ёнидан устахона қурилиши учун шу кунга қадар жами 47 миллион сўм хомийлик маблағи сарф бўлгани айтилмоқда.

Mustaqillik Mahalla

13 Nov, 15:40


#Диққат
#Тарқатинг

Лойдан қурилаётган «дом» – Избосканда кўп қаватли уй қурилишида цемент ўрнига тупроқ ишлатилмоқда

«Дом»дан хонадон сотиб олганлар унинг қулашидан хавотирда. Харидорларнинг туман прокуратураси ва юқори турувчи ташкилотларга қилган мурожаатлари самара бермаган: қурувчи уларга «Ариза қилаверманглар, қурилишга берган пулларингизни прокурорга бериб, аризаларингизни ёпиб чиқяпман», деган.

@Mahalla_Raisi

Mustaqillik Mahalla

13 Nov, 15:39


#Диққат
#Тарқатинг

Вазирлар Маҳкамасининг “Ипотека кредитларини ажратиш механизмлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этилади;

ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш мезонларини такомиллаштирилади;

тижорат банклари томонидан фуқароларга ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш тартибини белгиланади.

@Mahalla_Raisi

Mustaqillik Mahalla

13 Nov, 15:14


Aholining soliq va toza ichimlik suvidan yuzaga kelgan qarzdorliklarini undirish masalasi muhokama qilindi

Bugun tuman hokimi I.Jabborov tomonidan tuman soliq va suv ta'minoti ko'rxonalari mas'ullari va xodimlari, mahallalar raislari bilan zoom platformasi orqali o'tkazilgan yig'ilishda aholining soliq va toza ichimlik suvidan yuzaga kelgan qarzdorliklarini undirish masalasi muhokama qilindi.

Tuman rahbari, yil oxirlab borayotganligini, bunday vaziyatda ish samaradorligini oshirish aniq maqsad va reja bilan qarzdorliklarni undirish va tushumlarni ko'paytirish kerakligi takidladi.

Maslaga jiddiy e'tibor qaratmayotgan rahbarlar faoliyati tanqid qilindi. Jarayonda, ushbu ikkita masalaga jiddiy kirishish, tushumlarni ko'paytirish bo'yicha mutasaddilarga topshiriqlar berdi.

Kanalga ulanish:
👇👇👇
📱Telegram   📱Instagram
📱Facebook 🌍Veb-Sayt

Mustaqillik Mahalla

26 Oct, 02:44


Хурматли махалладошлар!

Эртага 27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлиги сайловлари бўлади.
Шу муносабат билан 17-сон мусиқа ва санъат мактабида жойлашган сайлов участкасига овоз бериш учун фаол келишларингизни сўраймиз.

Mustaqillik Mahalla

25 Oct, 06:52


#Tayinlov

Egamnazarov Sanjar Shavkatovich - Payariq tumani kambag'allikni qisqartirish va bandlikka ko'maklashish bo'limi boshlig'i o'rinbosari lavozimiga tayinlandi.

Bunga qadar, Payariq tumani "Toxirshayx" mahallasida tadbirkorlikni rivojlantirish, aholi bandligini ta'minlash va kambag'allikni qisqartirish bo'yicha hokim yordamchisi lavozimida ishlagan.

Egamnazarov Sanjar Shavkatovichning kelgusidagi faoliyatiga muvaffaqiyat tilaymiz.

Bizda kuzating👇🏻                
➥ @Payariqliklar24TV - Kun davomida Payariq tumanidagi yangiliklar

Mustaqillik Mahalla

25 Oct, 04:43


FVV OGOHLANTIRADI!
IS GAZI HAYOT UCHUN XAVFLI!!!
- - - - - - - - - - - - - -
МЧС ПРЕДУПРЕЖДАЕТ!
УГАРНЫЙ ГАЗ ОПАСЕН ДЛЯ ЖИЗНИ!!!

Boshqa
yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube

Mustaqillik Mahalla

24 Oct, 17:29


Яқинларимиздан кимдир хатога йўл қўйса, оғринамиз, тартибга чақирамиз, иснодга қўйдингку, дея уни одобсизлик, такаббурлик ва манманликда айблаймиз. Бундай хурмача қилиқларни бир киши эмас бутун бир ЖАМОА бўлиб қилсачи?

Айтмоқчи бўлаётганим, эски аммо замонга қараб шакли шамоилини, таъбир жоиз бўлса мазмун-мохиятини хам ўзгартириб, моддалаб кетаётган маънавиятсиз тўйларимиз (ўйинчилари) хақидаги видио экан.

Mustaqillik Mahalla

24 Oct, 09:05


#Samarqand viloyatidagi vakant lavozimlarga ochiq tanlov eʼlon qilindi

Davlat fuqarolik xizmati vakant lavozimlarining yagona ochiq portalida Samarqand viloyati bo'yicha quyidagi vakant lavozimlarga ochiq mustaqil tanlov eʼlon qilindi

▪️Payariq tumani hokimligi:

— Mustaqillik mahallasida hokim yordamchisi; 

— Olmazor mahallasida hokim yordamchisi;


❗️Arizalar 27.10.2024-yil soat 23:59 gacha qabul qilinadi.

Arizani elektron yuborish tartibi boʻyicha videoqoʻllanma

Yagona identifikatsiya tizimi — id.egov.uzʻdan roʻyxatdan oʻtish boʻyicha videoqoʻllanma

▪️ Agentlikning Samarqand viloyati filiali — 55-701-11-13

▪️ Murojaat uchun bot — @vacancy_argos_bot

▪️ Vakansiyalar kanali — @vacancy_argos

Mustaqillik Mahalla

23 Oct, 14:25


Исроилнинг Ливанга зарбаси, Россияда очилган BRICS саммити ва қисқариб бораётган Украина аҳолиси — кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/66888416

Kun.uz расмий канали

Mustaqillik Mahalla

23 Oct, 07:45


Toxirshayx mahallasi binosida Shaxmat to'garagi tashkil etildi.

Ushbu shaxmat to'garagi mutlaqo bepul bo'lib haftani

Dushanba

Chorshanba

Juma

kunlari soat 15:00 dan 18:00 gacha 4 yoshdan katta 30 yoshdan oshmagan barcha yoshlar uchun Shaxmat sport turini o'rgatadi.

Siz ham o'z farzandingizni Shaxmat o'rganishini hohlaysizmi unda marhamat to'garagimiz barcha yoshlarni qabul qiladi.

Malumot uchun telefon raqami:
+998933315628

Mustaqillik Mahalla

22 Oct, 12:42


Қўшработда икки қаватли уй портлади. Бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлган

Ҳодиса бугун эрта тонгда Қўшработ туманининг Мустақиллик маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг хонадонларидан бирида содир бўлган. Оқибатда эр-хотин ва уларнинг ўғли ва қизи вафот этган. Портлашга газ сабаб бўлгани айтилмоқда. Қўшниларга кўра, портлашдан сўнг хонадонда ёнғин ҳам келиб чиққан.

👉 https://kun.uz/kr/15645132

Kun.uz расмий канали

Mustaqillik Mahalla

22 Oct, 08:53


ЭЪЛОН

Пайариқ туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Челек ҳудудий шифохонаси қон қуйиш бўлимида 2024 йил 23-октябр куни “ДОНОРЛИК КУНИ” ўтказилиши муносабати билан.

Туманимиз аҳолисига. Ушбу тадбирда фаол қатнашишларингизни сўраган бўлар эдик.

Аввал ҳам айтганимиздек донорлик қилган фуқароларда 7 турдаги (580000 сўмлик) юқумли касалликлар бўйича лобаратор таҳлиллар бепул ўтказилишини маълум қиламиз.

Тиббиёт бирлашмаси
каналга қўшилинг: 👇
👉 https://t.me/payariqttb
https://www.facebook.com/groups/payariqttb

Mustaqillik Mahalla

21 Oct, 17:57


* * *
Мирзолар – Мишага айланган йиллар,
Сувонлар – Сашага айланган йиллар,
Алишер – Аликка, Камол – Коляга,
Муаттар – Машага айланган йиллар,
Мен сиздан ўкиниб яшайман, халқим.

Гулчеҳра исмини "Гуля "деганлар,
Зулхумор, Зумрадни "Зуля" деганлар,
Ростмана номини айтсанг ортингдан,
"Маданиятсиз бўлмай, ўл-е", деганлар,
Мен сиздан ўкиниб яшайман, халқим.

"Боря" ёзганлардан Бобур хафадир,
"Толя" ёзганлардан Темур хафадир,
"Федя "ёзганлардан Фарҳод кўнгли ғаш,
Қолганидан яна кимдир хафадир,
Мен сиздан ўкиниб яшайман, халқим...

Эркин ВОҲИДОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири.

Mustaqillik Mahalla

21 Oct, 17:50


Нега қиммат, доллар ошдими?” — АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ўзбек тилида гапириб бозорлик қилди

Дипломатик миссия Ўзбек тили байрами муносабати билан ўзбекистонликларга ноодатий табрик тайёрлаган.

Kun.uz расмий канали

Mustaqillik Mahalla

21 Oct, 08:17


#Сайлов_2024
📹 27 октябрь. Сайловда иштирок этинг!

———

#Saylov_2024
📹 27-oktabr. Saylovda ishtirok eting!

@Zarnews_uz

Mustaqillik Mahalla

21 Oct, 02:29


Фирибгарлар Telegram орқали фотосурат кўринишида вирус юбормоқда

«Фото» деб номланган файл APK кенгайтмаси билан юбориляпти, уни босиш орқали зарарли вирусни фаоллаштириш мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/19948973

Kun.uz расмий канали

Mustaqillik Mahalla

18 Oct, 09:47


Боласидан ҳам кичик болаларга ўз тилида, аста тушунтирса бўлади-ку! Русчалаб гапиравермасдан.

Mustaqillik Mahalla

18 Oct, 05:41


Хозир айни пайтда А.Қодирий, (500 минг сўм) Фитрат (500 минг сўм), Муқумий (500 минг сўм) ва Марварид (200 минг сўм) кўчаларидан жами йиғилган 1700 минг сўм пул маблағ ичимлик суви учун ўрнатиладиган эхтиёт қисмларни сотиб олиш учун Самарқанд шахрига йўл олишди. Олиб келинган эхтиёт қисмлар ўрнатилса эртадан юқоридаги кўчаларга сув бериш бошланади.

Хаммага рахмат

Mustaqillik Mahalla

17 Oct, 12:59


HURMATLI PAYARIQLIKLAR VA TUMANIMIZ MEHMONLARI!

Payariq tumani madaniyat bo`limi qoshidagi XALQ TEATRI  tomonidan sahnalashtirilgan komediya janridagi “KUYOV” spektakli hisobot konsertiga barcha san’at shaydolarini taklif etamiz.

Teatr madaniyat markazining tomosha zalida 19-oktabr kuni soat 13:00 da boshlanadi.

Darvoqe, spektaklga kirish mutlaqo bepul.

Murojaat uchun telefon:
99893 238 08 07

Kanalga ulanish:
👇👇👇
📱Telegram   📱Instagram
📱Facebook 🌍Veb-Sayt

Mustaqillik Mahalla

17 Oct, 09:25


Тошкент туманида ит ёш болани ўлдириб қўяй деди. Унинг эгаси 370 минг жарима билан қутулиб кетади

Онаси ва опаси билан кетаётган болакайга баҳайбат ит ташланиб, бўйнига жароҳат етказган. Яхшики, ҳолатни йўлдан ўтаётган йўловчилар кўриб қолиб, ёрдамга келган ва итни ҳайдаб юборган. Бу каби ҳолатлар уй ҳайвонларини боқаётган фуқароларнинг масъулиятини ошириш учун жавобгарликни кучайтириш зарурати борлигини кўрсатмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/16395191

Kun.uz расмий канали

Mustaqillik Mahalla

17 Oct, 02:11


📢📢📢 XURRAMOVA MARJONA ASHRAFIDDINOVNA- 21.11.1999 yil tug'ilgan. Samarqand shahar Vatanparvar MFY da yashaydi. 2024 yil 17 iyul kuni soat 13-30 larda Payariq tumani Eshimoqsoq qishlogidagi yashash uyidan noma'lum tomonga chiqib ketib bedarak yo'qolgan.
Shu xaqda malumotga ega bo'lgan fuqarolar tuman IIB navbatchilik qismi 66-231-98-51 raqamiga yoki 93-335-39-39 raqamlariga telefon qilish so'raladi

Mustaqillik Mahalla

16 Oct, 17:52


Jamiyatimizdagi jiddiy muommolardan yana biri 😔

Mustaqillik Mahalla

16 Oct, 14:53


“Даъватларга берилманг” — Россия армиясига ёлланаётган барча Ўзбекистон фуқаролари истисносиз жиноий жавобгарликка тортилади

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси фуқароликдан чиқаришга доир президент фармони қабул қилингунга қадар, ўзбекистонликларнинг хорижий давлат фуқаролиги эътироф этилмаслигини билдирди. Дипломатик ваколатхона юртдошларимизни уруш тарғиботларига берилмасликка чақириб, хорижий давлатдаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган барча Ўзбекистон фуқаролари истисносиз жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/kr/44130215

Kun.uz расмий канали

Mustaqillik Mahalla

16 Oct, 13:55


Мумиё изловчи: 70 ёшида ҳам тоғ-у тошда ризқини териб юрган фарғоналик Ёрқинжон ота

Ёрқинжон Дадажоновнинг 70 ёшга кирганига кўпчилик ишонмайди. У чин маънода тоғ одами, кунини тоғ чўққиларида ўтказади. Фарғона туманининг Ёрдон қишлоғидан бўлган мўйсафиднинг ғорлардан доривор мумиё йиғиш асосий юмушига айланган. “Пурвиқор тоғлар ҳаётимнинг мазмунига айланган, чўққига чиқиб, тоза ҳаводан тўйиб-тўйиб нафас оламан, доривор гиёҳлар тўплайман”, дейди у.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Mustaqillik Mahalla

16 Oct, 08:33


Кеча туман кенгашига ХДП дан кўрсатилган номзод Назокат Очилова сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Mustaqillik Mahalla

16 Oct, 07:01


Ичимлик суви тортиш ишлари бўйича ахоли томонидан йиғилган 2 миллион 100 минг сўм маблағ хисобидан, сув учун ўрнатиладиган жиҳозлар олиб келинди. Жоғолбойли қишлоғидаги сув иншоатидан уланган аҳолининг бир қисмига бугун сув чиқади.

Mustaqillik Mahalla

16 Oct, 04:45


⚡️ “Zulfiya nomidagi davlat mukofoti” uchun arizalar qabul qilinmoqda

Davlat mukofotiga nomzod bo‘lgan 14 yoshdan 30 yoshgacha boʻlgan xotin-qizlarni saralashning Payariq tuman bosqichida qatnashish uchun tegishli hujjatlarini 18-oktyabr sanasiga qadar (shu kuni ham) tuman Oila va xotin-qizlar boʻlimiga taqdim etishlari soʻraladi.

Tanlovning tuman bosqichi 19-oktyabr kuni soat 8:00 da Chelak shahrida joylashgan Payariq tuman ixtisoslashtirilgan maktabda bo'lib o'tadi.

☎️ Qo'shimcha ma'lumotlar uchun tel: (90) 190-77-78

Mustaqillik Mahalla

14 Oct, 16:24


⚡️ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭНГ КАТТА ТУРШАК БОЗОРИ (Фарғона, Чимён).


AGROBLOGER канали:
@agrobloger

Mustaqillik Mahalla

14 Oct, 16:24


⚡️ЎЗБЕКИСТОНДАГИ 700 ГЕКТАР МАЙДОНДАГИ ПАВЛОВНИЯ ПЛАНТАЦИЯСИ: Айтилишича, у Россиялик миллионер Ф. Болотовга тегишли.


AGROBLOGER канали:
@agrobloger