МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ @munajimlar_bashorati_uz Channel on Telegram

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

@munajimlar_bashorati_uz


Kunlik munajjimlar bashoratini bir kun oldin o‘qing. 🤴1- bizda 59 sekuntdan keyin boshqa kanallada

👋 RegiON NORIN 👑 #Sabr..100KG InshaaAlloh

— Siz uchun xarakatdaman 🤲
@AZIZ_KHAN_UZB 🧑‍💻

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ (Uzbek)

Bu kanalda kunlik munajjimlar bashoratini bir kun oldin o‘qing! Bizda 59 sekuntdan keyin boshqa kanallarda foydalanish imkoniyati mavjud. Registan NORIN jamoasi hamda 100KG Sabr maqsadini olish o'rnida mazkur kanalda siz uchun xarakatdaman! Agar sizga yulduzlar, dunyo voqealariga oid bashoratlar va munajjimlar qiziqtirsa, ushbu kanal sizning sevimli manzilingiz bo'lishi mumkin! Kanal a'zo bo'lib, munajjimlik dunyosining eng so'ngi yangiliklariga tez yetkazish imkoniyatiga ega bo'lasiz. Sizning yulduzli kunlarizni o'z ichiga oladigan birlikda, munajjimlikning sirri va ajoyibligini his qilishingizga imkon beramiz. Bizga qo'shilin va munajjimlikning zamonaviy dunyosiga eng yangi qashqadirlar bilan tanishing!

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

02 Nov, 15:59


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

3 ноябр куни илҳом деганлари фақат санъатда, адабиётда ва муҳаббатдагина ёрдам беради деб ўйласангиз, хато қиласиз. Бугун илҳом сизга шахсий ҳаётда, аниқроғи, уй таъмири, рўзғор икир-чикирларини бартараф этишда ҳам яқин ёрдамчи бўлади. Барча ишларни унинг кўмагида муваффақиятли якунлайсиз. Агар шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ жиддий масалалар бўлса, уларни бошқа кунга қолдиринг. Ҳозир сиз ундай масалаларни ечишга маънан тайёр эмассиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун оила аъзоларингиз сизни танқид остига олса, ёки танбеҳ беришса, юракка у қадар яқин олиб юрманг. Улар ҳам идеал эмас. Шу хаёлни миянгизга маҳкам жойланг-у, билиб ишингизни қилаверинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳисоб-китобга алоҳида эътибор беришингиз талаб этилади. Ҳисобдан адашсангиз, бу молиявий инқироз сари бир қадам деганидир. Муҳаббатда ҳам иллюзиядан қочиб, реаллик сари интилинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга реал кўз билан боқинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

3 ноябрда ёши улуғларнинг маслаҳатларига амал қилган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, кам бўлмайсиз. Овозингизни кўтарган ҳода муносабат юритсангиз, ўзингизга қийин бўлади. Аёллар, қизлар бугун ташқи кўринишига зеб берсалар ҳам зиён қилмайди. Кечқурун олдин тоза ҳавода сайр қилинг. Ана ундан кейин имкониятлар зоҳир бўлса, бассейнда чўмилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Орзуга айб йўқ деганларидек, эрталабданоқ хаёлан осмонларда парвоз қила бошлайсиз. Фақат кечқурунгина пастга тушишингиз мумкин. Аммо билиб қўйинг. Шахсий бизнесингиз бўлса-ю, хаёлот уммонида сузиб кетсангиз, рақобатчиларга худо беради. Сизни чангида қолдириб кетиши мумкин. Аёллар анчадан бери гўзаллик салонига мўраламаган бўлишса, бугун айни вақти. Косметик муолажалар ва уқалаш амаллари бугун катта фойда беради.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

3 ноябр куни қачонлардир сизни чув туширганларга рўбарў келсангиз, нарироқдан ўтиб кетаверишингиз тавсия қилинади. Яқинлашсангиз, олдингидан ҳам баттароқ аҳволга солиб кетишади. Кун давомида вақт топиб касбингиз билан боғлиқ қўшимча билимлар олишга, малакангизни оширишга ҳаракат қилинг. Жуфтингизнинг инжиқликлари жонингизга теккан бўлса, у билан жиддий гаплашиб олишингиз керак.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун паризод буржи остида таваллуд топганлар атрофдагилар билан мулойим ва ён беришга мойил тарзда муносабат юрита бошлашади. Бу жамиятдаги обрўйингиз ошишига туртки бўлади. Ҳатто, сизга ҳасад қиладиганлар ҳам ҳурмат билан мурожаат эта бошлайди. Шахсий ҳаётингиз ёрқин лаҳзаларга бой бўлади. Оиласиз бўлсангиз, кечқурунга яқин орзуингиздаги одамни учратасиз. Бир кўришда кучли муҳаббат пайдо бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.https://t.me/MUNAJIMLAR_BASHORATI_UZ

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

02 Nov, 15:59


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

3 ноябрда ким нима деса юракка яқин олаверманг. Одамлар ҳар хил. Айримлари ҳасаддан бўлмағур гапларни гапириши, айримлар эса сизни чув тушириш ниятида тилига эрк бериши мумкин. Фақат ўзингизга ишонган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Кун давомида тадбиркорларга фойдали таклифлар келиб тушиши, шартномалар имзолаши ва хизмат сафарига отланиши эҳтимолга яқин. Яқин ўтмишда катта ишга пул тиккан бўлсангиз, бугун даромадини қуртдек қилиб санаб оласиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Ишларингиз бугун ҳар сафаргидек ўнгидан келмайди. Маслаҳат берадиганлар кўп, аммо ёрдамга тайёр одамлар сира топила қолмайди. Янги танишувларни бошдан кечиришингизга тўғри келса, жуда эҳтиёт бўлинг. Молиявий масалада аниқ ҳисоб-китоб юритсангиз, даромади кўнгилдагидек бўлади. Кечқурун муҳаббатда ёқимли лаҳзаларни бошдан кечирасиз. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

3 ноябр куни спортнинг фаоллик талаб қилувчи турларидан, сершовқин давралардан ва кўнгли қора одамлардан қочишингиз тавсия этилади. Улар нафақат кучингизни сўриб олади, балки саломатлигингизга ҳам зиён етказади. Жуфтингиз билан муносабатларда майинроқ бўлинг. Бугун маданий тадбирлар ва севимли хобби билан машғул бўлиш фойдали, хайрли, ёқимли кечади. Кечқурун овқатланиш режимига яна бир карра кўз ташлаб олинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун ҳар қадамда жиддий тўсиқларга дуч келишингиз кутилади. Ғалабага эришиш учун уларнинг ҳар биридан ўз кучингизга таянган ҳолда ўтишингиз талаб этилади. Омад яқин, шунинг учун тўсиқлар сизнинг руҳингизни тушира олмайди. Кун давомида жамоат жойларидан ўзингизни олиб қочинг. Кўча овқатини зинҳор истеъмол қила кўрманг. Фақат уй шароитида пиширилган овқатларни енг. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

3 ноябрни хотиржамликда ва эмоцияларсиз ўтказишингиз тавсия этилади. Бесабаб қаҳрамонликлар кўрсатишга уринманг. Бу сизнинг жамиятдаги ўрнингизга путур етказиши мумкин. Шахсий ишларда, бизнесда ва ҳамкорлар билан мулоқотларда қатъийлик ёрдам беради. Кечқурун айримлар фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетиши эҳтимолга яқин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун оила қурмаганларнинг баъзилари илгари ўзи ёқтирмаган инсон билан тасодифан учрашиб қолиши кутилмоқда. Орангизда ҳақиқий ишқ романи пайдо бўлади. Сиз уни қаттиқ севиб қоласиз. Оилали бўла туриб шундай вазиятга тушсангиз, дарҳол туйғуларга қулф солинг. Чунки туйғуларга эрк берсангиз, охири яхшилик билан тугамайди. Кечқурун моддий аҳволингиз яхшиланади. Қарз олганлар қарзини қайтаради.https://t.me/MUNAJIMLAR_BASHORATI_UZ

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

02 Nov, 11:37


7 yoshli bolakay ustozidan so'rabdi:
- Ustoz 7 yoshda ham ota bo'lsa bo'ladimi?
Ustozi:
- Yo'q, buni iloji ham yo'q!
Shunda bolakay joyiga o'tirib yonidagi qizchaga: Ana ko'rdingmi sen bo'lsa havotir olasan (diyarmush) 🤣 @AZIZ_KHAN_UZB 😂😂

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

02 Nov, 08:17


Севишадигон Кез кераг срочна жойлар Оз колган жойларди бант клилар @AZIZ_KHAN_UZB 👀😁

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

01 Nov, 19:47


МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ pinned «Богча учун йордам сурамокчи едик шароити озгина камчиликлари бор бир икки нарсасига йордам тарикасига гилам билан куллер ва.. бериш максадда ким канча йордам килса кулдан келганча. 5614682701913289 Рахмат»

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

01 Nov, 19:28


Богча учун йордам сурамокчи едик шароити озгина камчиликлари бор бир икки нарсасига йордам тарикасига гилам билан куллер ва.. бериш максадда ким канча йордам килса кулдан келганча.
5614682701913289
Рахмат

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

01 Nov, 16:44


Triglar bomi😂

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

01 Nov, 16:11


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

2 ноябрь куни амалга оширадиган барча ишларга тафаккурдан унумли фойдаланган ҳолда ёндашинг. Ана шунда сизга ёрдам беришни истовчилар ҳам пайдо бўлади. Лекин иш жойингизда ўзингизнинг ҳақлигингизни қайта исботлашга уринманг. Шундоқ ҳам ҳақлигингизни ҳамма билади. Раҳбарлар билан баҳслашишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Чунки раҳбарлар доимо ҳақ бўлиб чиқади. Бу ҳаёт қонуни-да, иложингиз қанча. Серқатнов йўлларда жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун ўзингиз сезмаган ҳолдами, дуч келган одамга заҳрингизни соча бошлайсиз. Бировларнинг ҳар бир ҳаракатидан энсангиз қотади. Балки меҳнат таътилига чиқмасдан ишлаб чарчагандирсиз? У ҳолда ариза ёзиб бошлиқ кабинетига чопинг. Илтимосингиз албатта ижро этилади. Мабодо кун давомида жисмоний меҳнат билан банд бўлишингизга тўғри келса, ора-орада дам олиб, нафас ростлаб туришни ҳам унутманг. Сафарга чиқишингиз зарурати туғилса, бу амални бир ҳафта кейинга сура туринг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ҳам ишда, ҳам ҳаётда истеъдодингиз барчани қойил қолдиради. Ораторлик қобилиятингиз борлигини кўпчилик билмаган чиқади. Шунинг учун сизга ҳамкасблар ҳам, танишлар ҳам ҳайрон қолишади. Иш бажаришнинг янгича усулларини қидириб овора бўлманг. Эскича усул бугун кўпроқ наф келтиради. Кечқурун айримлар шамоллашдан безовталаниши кутилади. Зудлик билан муолажаларни бошламасангиз, бўлмайди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Шахсий ҳаётда хоҳлаганча овозингизни кўтариб, дўқлаган ҳолда яқинларингиз билан муносабат юритаверишингиз мумкин. Бундан улар сира хафа бўлишмайди. Лекин ишхонадаги ҳамкасблар бундай муносабатни кўтара олмайди. Орангизда жанжал келиб чиқиши мумкин. Тадбиркорларни куннинг иккинчи ярмида инқирозли лаҳзалар кутиб туриши мумкин. Саломатлигингиздан бугун шикоятингиз бўлмайди. Аммо спортнинг экстремал турлари билан шуғулланишдан воз кечиб туришингизга тўғри келади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

2 ноябрь куни муҳимдан муҳим ишларга кўмилишингиз эҳтимоли бор. Шахсий ҳаётни ҳам, оила қурмаган бўлсангиз, учрашув, романтикани ҳам четга суриб ўша муҳим ишларни якунлашга мажбурсиз. Шунинг орасида моддий аҳволингизни яхшилаш билан боғлиқ амалларни ҳам адо этишингизга тўғри келади. Акс ҳолда бугун пулсиз қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Баъзи дўстларимиз хизмат сафарига жўнаб кетишлари мумкин. Сафар сизга албатта моддий рағбат ҳадя этади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун эрталабдан кечаги қолдирган ишларни охирига етказишингиз талаб этилади. Дўстлардан бири билан суҳбат давомида эскириб кетган қайсидир сир очилиши кутилмоқда. Лекин бу сизга ҳам, дўстингизга ҳам тааллуқли эмас. Бошқа бировга тегишли. Сурункали хасталикка йўлиққанлар муолажа олишни унутмасликлари керак. Бугун сув ёрдамидаги муолажалар, контраст душ саломатлигингиз мустаҳкам тортишига ёрдам беради.https://t.me/MUNAJIMLAR_BASHORATI_UZ

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

01 Nov, 16:11


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

2 ноябрьда профессионал сифатида ҳамкасблар қаршисида яна бир бор имтиҳондан ўтишингиз талаб этилади. Қайғурманг, имтиҳонни аълога топширасиз. Чунки сиз ҳақиқатан профессионалсиз. Кўпчилик елка қисишдан нарига ўта олмайдиган даражадаги мураккаб вазифаларни ҳам бир зарб билан муваффақиятли бажара оласиз. Серқатнов йўлларда сергакликни қўлдан берманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Оила қурмаганлар эрталабдан романтик кайфиятда бўлади. Бунга жиддий сабаб бор албатта. Ниҳоят орзуингиздаги инсонни росмана севиб қолдингиз. Вужудингизни чулғаб турган соф туйғулар сизга илҳом бағишлайди. Тоғни урсангиз толқон қилишга тайёр турасиз. Кечки пайт еттинчи осмондан ерга тушишингизга тўғри келади. Молиявий муаммолар жиддий муносабатларсиз бартараф этилмайдиган кўринади. Шу баҳонада анча-мунча тер тўкишингизга тўғри келади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

2 ноябрь куни ишларингиз кўплигидан бош қашишга вақт топа олмаслигингиз мумкин. Молиявий муаммоларни эса яқин қариндошлар ёрдамидагина бартараф эта оласиз. Фақат бўлар-бўлмас харидлардан воз кечишингиз кераклигини унутманг. Атрофдагиларнинг айримлари асабингизга тегиб ўтиши мумкин. Эътибор берманг. Ақл билан масалага ёндашсангиз, ундайлар ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетаверади. Серқатнов йўлларни кесиб ўтиш чоғида ниҳоятда сергак бўлинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Шахсий бизнеси борлар эрталаб таниш-билишлар рўйхатига яна қайтадан назар ташлаб қўйишларига тўғри келади. Улар орасидан бугун ҳар тарафлама ёрдами тегиши мумкин бўлганларини топинг. Бусиз даромадга даромад қўшишингиз мушкул кечади. Муҳаббатда ёқимли лаҳзаларга ошно тутинасиз. Турмуш қурмаганларнинг айримларини севган инсони саёҳатга таклиф этиши кутилади. Албатта рози бўлинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

2 ноябрьда руҳан тетик бўлишингиз лозим. Танангиз соғлом бўлиши керак. Буларсиз кун давомида дуч келинадиган мушкулотлар юкини кўтара олмаслигингиз мумкин. Эрталаб биринчи навбатда бадантарбия билан шуғулланинг. Нонуштангиз ҳам ўзига хос калорияга бой бўлиши зарур. Кечқурун спорт билан шуғулланишингиз хайрли ва фойдали кечади. Вақт топсангиз, хаста қариндошлар ҳолидан хабар олиб қўйинг. Камлик кўрмайсиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Куннинг биринчи ярмида турли ёлғонларга дуч келиб кайфиятингиз бузилиш эҳтимоли бор. Аммо эътиборнинг борини уларга қаратишингиз ҳам нотўғри бўлади. Кечки пайт ёши улуғ қариндошлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз кутилмоқда. Зинҳор жаҳл қила кўрманг. Имкон доирасида хотиржам бўлишга ҳаракат қилинг. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг.https://t.me/MUNAJIMLAR_BASHORATI_UZ

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

01 Nov, 11:45


Chat qlamizami

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

01 Nov, 07:22


Erke aytdimi bajaradi bajarmadimi deme u hazillashgan😂

@AZIZ_KHAN_UZB 😂

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

01 Nov, 05:06


ноябрь да тугулганлар учун 🎧 #automobile #psykotiq #shortvideo #psixolog
https://youtube.com/watch?v=dcr_yQ6QbbM&si=ithx92r_cbjYx7AA

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

31 Oct, 19:11


#Жума_муборак

🌸 Жума муборак бўлсин ЯҚИНЛАРИМ

Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

https://t.me/MUNAJIMLAR_BASHORATI_UZ

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

31 Oct, 16:21


Севишадигон Кез кераг срочна жойлар Оз колган жойларди бант клилар @AZIZ_KHAN_UZB 👀😁

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

31 Oct, 16:16


#Dialog

Eshik taqilladi:
- Kim bu?
- Aqlingman! Uylanayotgan emishsan, deb eshitdim.
- Ha, to'g'ri. Xo'sh, senga nima?
- Xayrlashgani keldim...)

@AZIZ_KHAN_UZB 👀. Ман келдим согиниб копслар😂

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

31 Oct, 16:13


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

1 ноябр куни ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам тартиб ўрнатиш ҳаракатида бўласиз. Ана шу жараёнда кимларнингдир кўнглини оғритиб қўймаслик пайида бўлишингиз лозим. Куннинг иккинчи ярмида ҳисобингизни тўлдиришади. Бундан ташқари фавқулодда хушхабар эшитасиз. Бу хабарнинг сизга позитив кайфият бағишлашига шубҳа йўқ. Кечқурун оилавий байрам уюштиришингиз мумкин. Фақат яқин инсонларга атаб совға харид қилишни унутманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Эрталабоқ ҳамкасблар билан орангизда қарама-қаршиликлар юзага келиши кутилади. Уларнинг қайсидир бири сизни тўғри йўлдан адаштиришга уриниб кўриши мумкин. Лекин ҳаммаси сизнинг ғалабангиз билан якун топади. Фақат ғалабангиздан ҳаволаниб кетманг. Кечки пайт суюкли инсонингиз сизга сюрприз ҳозирлаб қўяди, ишонаверинг. Агар бунга қадар орангизда аразлашишлар, баҳслар кузатилган бўлса, барчаси унутилади. Башарти олис сафарга отланган бўлсангиз, билинг, сафарингиз муваффақиятли кечади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

1 ноябрда янги ишлар бошлаш кайфиятида бўлишингиз талаб этилади. Спорт билан шуғулланиш ҳам сизга фақат фойда беради. Калорияга бой таомлар истеъмол қилишингиз тавсия қилинади. Молиявий муаммоларингиз кун давомида қизил чироққа тўғри келмайди. Сизнинг фойдангизга ижобий ҳал бўлади. Кечқурун дўстларингиз даврасида вақт ўтказинг. Кўпгина янгиликлардан бохабар бўласиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Оила қурмаганлар бугун кечгача романтика оғушида бўлади. Танлаган инсонингизга нисбатан қалб туйғуларингиз жўшгандан жўшади. Саломатлигингизни назоратда ушланг. Витаминга бой мевалар, таомларни кўпроқ истеъмол қилинг. Куз ҳавоси организмга салбий таъсир кўрсатиб қўйишидан сақланинг. Айниқса, нимагадир аллергиянгиз бўлса, эҳтиётингизни қилинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин. Омад сизга ёр бўлсин!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун буржингиз беҳуда арслон деб аталмаганини яна бир бор англаб етасиз. Кўплаб вазиятлар, лаҳзалар, имкониятлар сизнинг қўл остингизда бўлади. Муҳаббатда эса аксинча ён беришга мойил бўлинг. Жуфтингиз арслон эканингизга ҳам қараб ўтирмайди. Ўз шартларини қўяди. Бугун саломатликни тиклашга оид амаллар ва зарарли одатларга қарши кураш муваффақиятли кечади. Организмингизга зиён етказиши мумкин бўлган ҳамма нарсадан воз кечинг. Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг. Тезликни керагидан оширманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

1 ноябр куни миянгизга шундай файласуфона фикрлар келадики, шеърлар битгингиз келиб кетади. Бунга ҳақлисиз. Ижод учун қоғозни аяманг. Кун давомида рўзғордаги муаммолар ижоддан чалғитиши мумкин. Бироқ бунинг сира қўрқинчли ери йўқ. Кечқурун маданий ҳордиқ чиқариш ҳақида ўйлаб кўринг. Спорт машғулотлари билан шуғулланиш, мусобақаларда иштирок этиш ва танани чиниқтиришга оид амаллар омадли кечади. Асабни асранг. Тўғри овқатланинг.https://t.me/MUNAJIMLAR_BASHORATI_UZ

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

31 Oct, 16:13


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

1 ноябрда қайси мавзуда, соҳада бўлмасин, барчасини муваффақиятли ҳал эта оласиз. Шахсий ҳаётда шинавандага айланинг. Жуфтингизни яхшилаб сабр билан тингланг. Шунда муносабатларингиз ижобий томонга ўзгаради. Спортнинг белни мустаҳкамловчи турлари билан шуғуллансангиз, фақат наф топасиз. Ухлашга ётишдан олдин сутли маҳсулотлар истеъмоли билан чекланишингиз керак. Хасталанган қондошларингиз бўлса, улар ҳолидан хабар олинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Рўзғордаги муаммо деганининг ҳамма-ҳаммасини тафаккурга таянган ҳолда қойиллатиб адо қиласиз. Фақат атрофдагиларнинг назаридан эҳтиёт бўлинг. Ишхонангизда тушдан кейин ёқимли бир вазият кўзга ташланиши мумкин. Аёлларга уй йиғиштириш масаласини кеч тушгунга қадар ҳал этиб қўйиш талаб этилади. Олис сафарга отлансангиз, йўлингиз бехатар, омадли бўлади. Фалокатлар, ҳалокатлар кузатилмайди иншооллоҳ.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

1 ноябр ўқотар буржи вакиллари учун у қадар омадли кечмаса керак. Аммо бундан тушкунликка тушиб ўтиришингиз ҳам нотўғри. Кўнгилсизликлар келади ва кетади. Яна ёқимли лаҳзалар сизга меҳмон бўлади. Кун давомида позитивликка эга одамлар билан мулоқот қилинг. Анчадан бери кўришмаган дўстларингизни излаб топинг. Кўпроқ вақт тоза ҳавода сайр қилинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда фақат қалбингизга қулоқ тутинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугунги кунингиз ёқимли мулоқотлар ва учрашувларга бой бўлади. Ҳаммага кераклилигингизни қайта-қайта ҳис этасиз. Айниқса, молиявий масалада хурсанд бўлишга арзийдиган лаҳзалар кўп. Катта пул ваъда қилган бўлишса, ваъдаларини бажаришади. Ижод билан банд инсонлар ҳам бахтли, ёқимли лаҳзалардан, муваффақиятлардан қуруқ қолишмайди. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилишдан сақланинг. Бел, юрак ва жигар қисмларингизни эҳтиёт қилинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

1 ноябрда ҳеч нарсадан бош тортманг. Иш бўладими, овқатланиш, дам олиш, саёҳат бўладими, рози бўлаверинг. Дўстларингиз нуфузли кафега таклиф этишмоқчи. Уларнинг ҳам кўнглини қолдирманг. Суҳбатлар давомида кўпгина янги гаплар, хушхабарлар эшитасиз. Кечқурун қариндошларингиз билан жиқиллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Айрим масалаларга бармоқ остидан қарашга ҳаракат қилинг. Кечқурун ҳамкасблардан бири сизга қандайдир совға ҳадя этиши кутилади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Эрталаб иш жойингизда раҳбарлар зиммангизга юклайдиган вазифанинг мураккаблигини кўриб қўрқиб кетишингиз мумкин. Йўқ, қўрқиш керак эмас. Аксинча хурсанд бўлишингиз керак. Раҳбарлар сизнинг қобилиятингизни юқори баҳолагани учун ҳам шу каби мураккаб вазифаларни ишониб топширмоқда. Кечқурун дўстлардан бириникига бориб, росмана хурсандчилик қилишингиз мумкин.https://t.me/MUNAJIMLAR_BASHORATI_UZ

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

29 Oct, 20:46


ХАМАСИ ТУГАДИ 🪐 @AZIZ_KHAN_UZB

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

29 Oct, 15:26


Айлангани шериг кераг😂😂

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

26 Oct, 16:00


Live stream scheduled for

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

26 Oct, 08:14


@AZIZ_KHAN_UZB 🤣🤣 manga qiz kerag😂

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

26 Oct, 06:06


ХОЩ НМА ГАПЛАР БОЛАЖОНЛАР 😂👀 @AZIZ_KHAN_UZB

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

26 Oct, 06:00


Telegram o‘zi bir eshik
uni mardlar ochadi,
Ba'zi bir nomard yigitlar
женский profil ochadi! 😅 ADMIN @AZIZ_KHAN_UZB

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

26 Oct, 05:26


#Диққат #Тарқатинг

🇪🇸🇪🇸Бугун "Эл классико" сабабли футбол мухлислари иккига бўлинадиган кун: "Реал"-"Барса" ўйини

ЭРКАКЛАР КУНИ
сабаб аёлларга илтимоснома:

Биз эркакларга жуда кўп нарса керак эмас: ширин овқат, тинчлик, футбол вақти безовта қилмаслик ва чой сўраганда суратдагидек қарамаслик 😄

Хабарни секин аёлларга юбориб қўямиз)

Канал👉
https://t.me/MUNAJIMLAR_BASHORATI_UZ

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

26 Oct, 02:26


Yomgʻir yoqqanda oʻqiladigan duo:
اللهم صيبا نافعا..🌧️

"Allohumma soyyiban naafi'an"

☂️🌧️
Allohim yomg'irni foydali va nafli qilgin🤲

Kuzgi yomgʻir hammasidan ham yoqimli
🌤
https://t.me/MUNAJIMLAR_BASHORATI_UZ

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

25 Oct, 17:23


https://t.me/metaland_bot/click?startapp=5579722567

Earn with the Memecoins team and become a co-owner of Memeverse.
💸 5k Coins as a first-time gift
🔥 50k Coins if you have Telegram Premium

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

25 Oct, 16:54


Live stream finished (1 hour)

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

25 Oct, 16:04


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

26 октябр куни ёшлар билан ўз ҳаётий тажрибангизни баҳам кўришингиз тавсия этилади. Рўзғордаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этинг. Айниқса, уй таъмири билан шуғулланишингиз керак бўлади. Кун давомида позитив кайфиятда бўлишни хоҳласангиз, атрофдагилар билан муносабатларга эътибор қаратинг. Ҳеч кимга қўпол муомалада бўлманг. Кечқурун заҳира пулларингизга яна пул келиб қўшилади. Кимдир қарзини қайтариши кутилмоқда. Кераксиз харидларга асло йўл қўйманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун жуда эҳтиёткор бўлишингиз зарур бўлади. Ҳатто, яқинларингиз, энг севимли инсонлар ҳам билиб-билмай сизни ранжитиб қўйиши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида оила қурмаганларнинг кўпчилиги бўлғуси жуфтини учратиб танишиши кутилади. Овқатланишда миқдорни камайтиринг. Шу йўл билангина ортиқча вазндан халос бўла оласиз. Эрталаблари бадантарбия билан шуғулланиш ҳам сизга фақат фойда беради.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

26 октябрда арзимас ишлар ҳам бошингизни айлантириб, ҳамма нарсани чалкаштириб юбориши мумкин. Севишганлар бугун биргаликда табиат қўйнига чиқиб дам олсалар нур устига аъло нур бўларди. Тадбиркорлар яқин ҳамкорлар билан фойдали келишувга эришишлари кутилмоқда. Келишув сезганингиздек моддий аҳволингизни янада мустаҳкамлайди. Саломатликни ҳам унутиб қўйманг. Керак бўлса, врач маслаҳатларига қулоқ тутиб кўринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ички сирларингизни ичингизда сақланг. Ҳеч кимга ошкор қила кўрманг. Майда-чуйда ишларни амалга оширишда асабларни эҳтиёт қилинг. Иш майда бўлса-да, даромади яхши бўлиши мумкин. Кечки пайт айримлар ўзини лоҳас ҳис эта бошлаши эҳтимолга яқин. Бу куз ҳавоси туфайли бўлиши турган гап. Лекин ўзингизни халқона усуллар ёрдамида даволашингиз тавсия этилмайди. Баъзиларга ишхонадаги раҳбари қўнғироқ қилиб лавозими ошганини айтиши мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

26 октябр куни эрталаб дўстларингиздан бири қўлга киритган муваффақиятлар ҳақида эшитиб кайфиятингиз кўтарилади. Неки ишга қўл урманг тажрибангиз ошиши учун хизмат қилади. Ҳар бир ишни чин кўнгилдан адо этасиз. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизни танлашда фирибга йўлиқиб қолишдан сақланинг. Бугун кечқурун ёга билан шуғулланиш, релаксация, ҳаммомда парланиб қайтиш хайрли ва ёқимли кечади. Тушларингиз тотли кечишини истасангиз, ухлашга ётишдан олдин сутли маҳсулотлар истеъмол қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Куннинг биринчи ярмида саломатлигингиз панд бера бошлаши кузатилади. Аммо ўзингизни ўзингиз даволашга уринманг. Оғирлашиб қолишдан сақланиш учун албатта врач қабулига боринг. Барча жабҳаларда ўзингизни бошқалардан юқори қўйишга уринманг. Зўрдан зўр чиқади деган гаплар бор. Шахсий бизнесига эга бўлганларнинг бугунги даромади мўлжаллаганидан ҳам кўпроқ бўлади. Сизни олдинда йирик харидлар кутиб туришини унутманг.https://t.me/MUNAJIMLAR_BASHORATI_UZ

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

25 Oct, 16:04


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

26 октябрда бир жойда ўтириб қолишдан, кам ҳаракатланишдан сақланинг. Кўпроқ пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг. Албатта, вужудингизда кучли чарчоқ туйсангиз, дам олинг, нафас ростланг. Кун давомида юридик ҳужжатлар билан ишлашингизга тўғри келади. Бу ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, ҳушёр туринг. Оилавий ҳаётингизда ҳам айрим майда кўнгилсизликлар бўлиб ўтиши мумкин. Лекин бу жуфтингиз билан ўзаро муносбатларингизга салбий таъсир кўрсатмайди. Бахтингизни берсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун том маънода сизнинг кунингиз. Атрофингизни энг яхши одамлар қуршайди. Энг ёрқин лаҳзалар фақат сизники бўлади. Қувончдан ёрилай дейсиз. Ижодкор бўлсангиз, энг сара асарларингиздан бири айнан бугун ёзила бошлаши мумкин. Лекин шахсий сирларингизни дуч келганга ошкор қилиб кетаверишингиз сира тўғри келмайди. Дўстдан кўп душман дейишган.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

26 октябр куни шошқинлик талаб қилувчи лаҳзаларингиз кўп бўлиши кутилмоқда. Мартабангизни ошириш ҳақида ўйлай бошлайсиз. Лекин унутмаслигингиз керак. Ҳеч қурса бугун иш ҳақида ўйламай туринг. Оила аъзоларингизнинг ширин суҳбатларидан баҳра олинг, позитивликка эришинг. Кечки пайт эски қадрдон дўстлардан бирини учратиб терингизга сиғмас даражада мамнун тортасиз. Муаммоларни унутинг ва тўғри ресторанга йўл олинг. Моддий аҳволингиз жуда яхши. Хавотирга ўрин йўқ.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугунги кунни ўзингиздаги нуқсонларни бир қатор таҳлилдан ўтказиш ва саломатлик ҳақида қаттиқроқ қайғуришга бағишласангиз, фақат фойда кўрасиз. Анчадан бери клиникага бориб тўлиқ тиббий кўрикдан ўтмоқчи эдингиз. Ўша кун келди. Тадбиркорлар эрталабдан муҳим ҳужжатларни имзолаш амалларига берилишади. Кимлар биландир келишувларга шошилишади. Рақобатчилардан эҳтиётингизни қилинг. Улар кутилмаганда ҳужумга ўтади. Тайёр туринг.

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

26 октябрда азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланади. Анчадан бери молиявий тўкинликни орзулардингиз. Бугун ўша тўкинлик ёмғири бошингизга ёғилади. Кун мобайнида кимлар биландир баҳслашиш, тортишишларга дуч келасиз. Тадбиркорларни ҳамкорлардан бири жанжалга етаклаши мумкин. Жуфтингиз билан муносабатларда совуққонлик кўзга ташланади. Сукут сақланг. Ён беринг. Буни асосий шиорингизга айлантиринг. Ютқазмайсиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугунги кун балиқ буржи остида таваллуд топганлар учун азартлар ва энтузиазм кунига айланади. Буларнинг барчасини вужудингизга қандай сиғдиришингизни худонинг ўзи билади. Куннинг иккинчи ярмини табиат қўйнида дам олиб ўтказсангиз ҳам зиён қилмайди. Яқин дўстингиз кечқурун ажойиб совға ҳадя этиши мумкин. Асабларни асранг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!https://t.me/MUNAJIMLAR_BASHORATI_UZ

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

25 Oct, 15:24


Live stream started

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

25 Oct, 15:22


Live stream started

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

25 Oct, 09:44


https://t.me/DOGS03_bot/app?startapp=detail_5579722567
Эй, попробуй эту игру в Telegram, я играю в WORK DOGS! Мы собираем $WORKDOGS.

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

25 Oct, 04:04


https://t.me/memefi_coin_bot/main?startapp=r_6de57d922a

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

25 Oct, 03:30


X Empire ойнагалар болса кашелока улаган болса пул чикди хамёнга пулди йчиб олсайлар болади

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

25 Oct, 02:36


#Жума_муборак

🌙 Энг яқин инсоним, ЖУМА муборак бўлсин!🤲

Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!

🕌 Яқинларни биринчилардан бўлиб табриклашни унутманг!


https://t.me/MUNAJIMLAR_BASHORATI_UZ

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

24 Oct, 18:33


Триглар боми 🥱😂 @Aziz_khan_uzb

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

24 Oct, 18:28


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз ажойиб тарзда ўтади. Аммо барибир эмоцияга эрк бермаганингиз маъқул. Акс ҳолда кечга қадар тушкун кайфият исканжасидан чиқа олмаслигингиз мумкин. Шахсий ҳаётда эса вужудингизни эҳтирослар алангаси чирмаб олади. Ўзингизни Мексика сериаллари бош қаҳрамонидек ҳис эта бошлайсиз. Кечқурун қўлингизга катта пул келиб тушиши кутилмоқда. Бироқ харидларни амалга оширманг. Сарфлашга ҳали улгурасиз. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

25 октябр куни истакларингиз ёруғ дунёга сиғмас даражага етиши мумкин. Лекин олдин ишлашингиз керак. Ана ундан кейин истакларга эрк берсангиз ярашади. Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуришингизга тўғри келади. Сурункали хасталиклар қўзғалиши мумкин. Дориларни вақтида ичишни унутманг. Кечқурун ёлғиз қолинг. Шу баҳонада дам оласиз ва эртанги кун учун куч йиғасиз. Хаста қариндошлар бўлса, улар ҳолидан хабар олиб қўйишингиз тавсия этилади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун сизни бир муаммо ўйлантириши мумкин. У ҳам бўлса кийим масаласи. Аёл бўлсангиз, гардеробингиз ғариблашиб қолгандек туюлаверади. Шу ниятда дўконга йўл оласиз. Фақат аввал оилавий бюджетингизни кўздан ўтказиб олинг. Тағин кийим сотиб оламан деб инқирозга юз тутиб қолманг. Худо асрасин! Бугун тадбиркорларнинг ҳам омади чопади. Ҳамкорлар билан янги шартномаларга имзо чекишади. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

25 октябрда ҳолсизланишингиз мумкин. Албатта бу куз ҳавосининг таъсири экани эҳтимолдан холи эмас. Аммо дарров дори ичишга тушиб кетманг. Кайфиятингизни позитив даражага етказишга ҳаракат қилинг. Бунда сизга жисмоний меҳнат катта ёрдам беради. Офис, уйдан тортиб миянгизгача тозалов ўтказинг. Рўзғордаги муаммоларни ҳам катта тезликда адо этинг. Айрим рўзғор жиҳозлари бузилиши туфайли каттагина пулга тушишингиз мумкин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун бир хайрли ишга қўл уришни хоҳлаб қоласиз. Кимгадир, бегона бир одамга мурувват кўрсатишни ихтиёр этасиз. Марҳамат, хайрли ишларни амалга ошириш учун ҳамиша йўллар очиқ бўлади. Сиз тинчлансангиз, кўнглингиз хотиржам тортса бас. Катта пулга эга чиқишни орзу қилманг. У хайрли амаллар учун олиб борадиган йўлларни ёпиб қўяди. Худо берганига шукр қилсангиз, камлик кўрмайсиз. Кечқурун суюкли инсонингиз, фарзандларингиз учун вақт ажратинг. Овқатланиш режимини бузманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

25 октябр куни дўстларингиз рўйхатини яна бир карра кўздан ўтказиб олишингиз тавсия этилади. Ишонинг, уларнинг ярми қора рўйхатга тушади. Афсуски, кейинги пайтларда ростдан ҳам дўстларингизнинг аксарияти сизга ҳасад кўзи билан боқа бошлагандир? На илож. Оллоҳдан қўймасин. Ишхонада раҳбарингиз билан жиддий суҳбатни бошдан кечирасиз. Бу суҳбатдан кейин идеал ходимнинг ўзи йўқлигига яна бир бор амин бўласиз. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларни вақтида ичинг, организмингизни жисмонан зўриқтирманг.https://t.me/MUNAJIMLAR_BASHORATI_UZ

МУНАЖИМЛАР_БАШОРАТИ

24 Oct, 18:28


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз қувончли кечади. Ишларингиз унумли бўлади. Яқин инсонингизнинг чексиз муҳаббатидан бошингиз айланади. Гўё еттинчи осмонда парвоз қилаётгандек бўласиз. Буларни елкангизда кўтариб тура олсангиз, бахтингиз. Башарти кўтара олмасангиз, улар ўрнини кўнгилсиз вазиятлар эгаллаши ҳеч гап эмас. Молиявий соҳада ҳам омадингиз чопади. Фақат пулларингиз сиз истаганча кўп бўлмайди. Борига шукр қиласиз-да. Бирор ишни ўз вақтида адо эта олмасангиз, даромаддан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Кечқурун овқатланиш меъёрига амал қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

25 октябрни дачангиз бўлса дачада, бўлмаса, табиат қўйнида дам олиб ўтказишингиз тавсия қилинади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда пауза эълон қилинг. Бу қўрқинчли эмас. Севган қалб сукунатда ҳам севишдан тийилмайди. Тадбиркор бўлсангиз, хизмат сафарига чиқиш ва келишувларни кечқурунга мўлжалланг. Шунда омад сиздан юз ўгирмаслиги аниқ. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун ҳар бир қилган ишингиз, ҳар бир гапирган гапингизни қоғозга тиркаб борсангиз ёмон бўлмасди. Ҳеч бир вазиятни ўтказиб юбормаслигингиз керак. Бизнес лойиҳаларга пул тикиш бугун майда бўлса-да кўнгилсизликларни ҳадя этиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ҳаммомга тушишингиз зарур. Парҳез тутиш ҳам зиён қилмайди. Кечқурун оилавий бўлиб меҳмонга боришингиз кутилмоқда. Асабларни эҳтиёт қилинг. Бировлар билан бўлар-бўлмасга жанжаллашишдан сақланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

25 октябр куни ўта ноқулай ва ёқимсиз вазиятга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Муҳаббатда шундай вазият юзага келиши мумкин. Агар дўстларга ёрдам беришни истаётган бўлсангиз, бу ишни тезроқ амалга оширинг. Токи қандайдир арзимас баҳона билан савоб ҳавога учмасин. Айниқса, ёрдамингиз пул билан боғлиқ бўлса, янада шошилишингиз керак. Кечқурун организмингизни ёшартириш ва саломатликни мустаҳкамлаш амалларига эътибор қаратинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

Бугун дуч келган одамни танқид остига ола бошлайсиз. Нега? Қўшнилар, сотувчиларда нима айб? Кечқурун ишдан келиб қариндошларни танқид остига ола кетасиз. Хайриятки, ишхонадаги ҳамкасблар сизнинг танқидларингизга учрамайди. Чунки ваъда қилинган мукофот пули ўз вақтида тарқатилади. Шу нарса ажаб эмаски сизни сергак торттирса ва оила аъзоларингиз ҳам сизнинг ғазабингиздан холи бўлса. Ухлашга ётишдан олдин сутли маҳсулотлар истеъмоли билан чекланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

25 октябрда саломатлигингиз учун фойдали ишларни, маҳсулотларни танланг. Эрталаб кофе ичманг. Токи артериал қон босимингиз сакрай бошламасин. Парҳез бошлаш, пиёда тоза ҳавода сайр қилиш, уқалаш муолажаларини олиш бугун фойдали кечади. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунингизни фақат ўзингизга бағишланг. Суюкли инсонингизнинг кўнглини олинг. Муҳаббатингизни ундан дариғ тутманг.https://t.me/MUNAJIMLAR_BASHORATI_UZ