Mirzaobod.uz @mirzaoboduz Channel on Telegram

Mirzaobod.uz

@mirzaoboduz


Mirzaobod tumani hokimligi telegram kanali

•http://mirzaobod.uz
•fb.com/MirzaobodUz
•instagram.com/mirzaoboduz
•youtube.com/@mirzaoboduz

Murojaat bot: @SirdaryoUzbot
Ishonch telefoni: (67) 310-12-01, (67) 310-14-04
Pochta: [email protected]

Mirzaobod.uz (Uzbek)

Mirzaobod tumani hokimligi Axborot xizmatining Telegram'dagi rasmiy kanali. Bu kanalda Mirzaobod tumani hokimligining eng so'nggi yangiliklari, ko'ngil xabarlar va hokimlik faoliyatlariga doir ma'lumotlar joylashtiriladi. Shu bilan birga, shahar fuqarolarining savollari va takliflari uchun kanal ochiq bo'lib, ular bu orqali hokimlik bilan tez va oson aloqada bo'lishlari mumkin. nnMirzaobod tumani hokimligi eng yangi va maqbul ijtimoiy tarmoqlarda ham faol, shuningdek, Instagram, Facebook, va Youtube platformalarida ham faol. Kanalda joylashtirilgan ma'lumotlar orqali ob-havo va trafik holati, shahar ichki yangiliklari bilan birgamiz, fuqarolar yangi xizmatlar va imkoniyatlardan to'liq foydalanishlari mumkin. nnSiz ham Mirzaobod tumani hokimligi Axborot xizmatining Telegram kanaliga a'zo bo'ling va shahar hayotini yaqinroqidan kuzating! nnIlovalar va ma'lumotlari olish uchun quyidagi manzillar bilan bog'laning: nnInstagram: instagram.com/mirzaoboduz nFacebook: facebook.com/MirzaobodUz nWeb sahifa: mirzaobod.uz/uz nYoutube: youtube.com/@mirzaoboduz nnTo'g'ri ma'lumotlar va yangiliklar uchun @SirdaryoUzBot ga murojaat qilishingiz mumkin.

Mirzaobod.uz

21 Nov, 10:51


Сирдарё вилоятининг саноати қанчага ўсди?

2024- йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, Сирдарё вилояти бўйича саноатда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 5 324,4 млрд сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 7,0 % га ўсди.

👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtube

Mirzaobod.uz

21 Nov, 10:49


Мирзаобод тумани спорт мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида корхона ва ташкилотлар ўртасида шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилди.

Беллашувлар барча иштирокчиларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда жамоалар ўртасида дўстона муҳит яратиш мақсадида ташкил этилди.

Мусобақа якунида ғолиблар ва совриндорлар аниқланиб, уларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Ғолиблар декабр ойида ўтказилиши режалаштирилган вилоят босқичида туман шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўладилар.

👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtube

Mirzaobod.uz

21 Nov, 04:07


«Диёр янгиликлари»

«Яшил макон» лойиҳаси (20.11.2024)

@Sirdaryo_Mtrk 🎥

👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtube

Mirzaobod.uz

21 Nov, 03:00


Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 2025 йилни «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили» деб эълон қилишни таклиф қилди.

👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtube

Mirzaobod.uz

21 Nov, 03:00


Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўймоқда

👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtube

Mirzaobod.uz

21 Nov, 03:00


#Кун_ҳикмати

- "Тил, инсонни олий даражага ҳам, паст даражага ҳам тушира олади."


© Имом ал Бухорий

👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtube

Mirzaobod.uz

20 Nov, 15:15


Йил якуни бўйича сектор раҳбарлари бошчилигида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, бюджет тушумлари ижроси, ҳамда ижтимоий дастурлар натижалари таҳлил қилинди. Шунингдек, келгуси йил учун аниқ вазифалар ва мақсадлар белгилаб олинди.

👉👉👉 Батафсил

👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtube

Mirzaobod.uz

20 Nov, 14:14


#Тайинлов

Эшмуродова Юлдуз Жумановна
— Туман ҳокимининг ўринбосари-оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар Ю.Эшмуродова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими ижтимоий ходими лавозимида ишлаган.

👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtube

Mirzaobod.uz

20 Nov, 14:04


⛔️⛔️⛔️⛔️

Ўмондаги элчихонамиз ташаббуси билан ушбу мамлакт бозорига юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кириб бормоқда. Етакчи маҳаллий савдо корхоналаридан бири “Noor Lebanon” компанияси раҳбари Маън Холид Саид Ал Яҳёий ва масъул ходим Аҳмад Чорқуй қуёш нурига тўйинган мазали ва сархил мева-сабзавот экспортини йўлга қўйиш учун юртимизда меҳмон бўлди.

✔️Ушбу компания Ливан, Иордания, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Африка, Бразилия каби мамлакатлардан маҳсулот импорти билан шуғулланади. Шунингдек, Кўрфаз араб давлатларидан янги сабзавот олиб киради.

✔️Юртингизда етиштирилган мева, сабзавотларнинг бетакрор таъми бизнинг талабимизга мос экан, – деди Маън Холид Саид Ал Яҳёий. – Биз одатда қайси давлат билан ҳамкорлик йўлга қўймоқчи бўлсак, ўша юртнинг, ҳатто, чекка вилоятларигача бориб, энг сифатли маҳсулотларни танлаб, ватандошларимизга илинамиз. “Toshkent Gulf Business” масъулияти чекланган жамияти вакиллари билан Фарғона вилояти Олтиариқ туманида бўлганимизда “Қора шаҳзода”, “Ҳусайни”, “Келин бармоғи”, “Ризамат ота” каби узум навлари таъми оғзимизда қолди. “Қўқон холваси”нинг 100 дан ортиқ турини тайёрлайдиган “Аввали” корхонаси билан яқиндан танишиб, раҳбар Абдулатиф Холматов билан Ўмонга ушбу ширинликни етказиш имкониятини муҳокама қилдик❗️

✔️Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Экспортчилар уюшмаси масъуллари ҳам ўмонлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик истиқболи юзасидан музокара олиб бориб, экспорт-импорт имкониятини таҳлил қилдилар. Суҳбат давомида ҳамкорлик кўламини кенгайтириб, логистика харажатини мақбуллаштириш зарурлиги қайд этилди❗️

✔️Ўзбекистон томони Ўмон Султонлигида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ярмаркаси”ни ташкил этиш ташаббусини илгари сурди❗️

🟦Telegram I 🟦Instagram I
🟦Facebook I 🟦You tube I

Mirzaobod.uz

20 Nov, 09:04


Мирзаобод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ориф Рахмонкулов раҳбарлигида туман ёшлари билан профилактик суҳбат ўтказди.

Суҳбат давомида ёшларга ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ўзларини бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар эгаллаши ва таълим олиши бўйича маслаҳатлар берди. Учрашувда ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари ўрганилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

👉 Instagram | Facebook | Telegram | Web sahifa | Youtube