MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар @malhamssb Channel on Telegram

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

@malhamssb


Тиббиёт ва бошқа соҳаларга оид тезкор хабарлар

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар (Uzbek)

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар канали янги илмий ва амалиётли маълумотлар билан тўланиб, тиббиёт ва бошқа соҳаларга оид тезкор хабарлар берадиган ишончли манбадир. MALHAM канали — ушбу замонда кенг тарқалада ўтказилаётган илмий-тадқыиқий ишларнинг сўнгги зарур маълумотлари билан таъминланадиган аввалги каналлардан биру.

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

20 Nov, 13:23


https://uza.uz/uz/posts/jsst-va-jahon-diabet-zhamgarmasining-dasturi-amaliyotga-zhoriy-etiladi_659329

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

20 Nov, 09:01


Тошкент вилоятида салкам 7 килоли чақалоқ туғилди


Нурафшон шаҳри туғуруқ комплексида вазни 6 килограмм 865 грамм бўлган чақалоқ дунёга келди.Чақалоқнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Она кесарча кесиш орқали туғдирилган, бу унинг иккинчи фарзандидир.


📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

20 Nov, 08:59


Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди


Батафсил: https://uza.uz/posts/659175


📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

19 Nov, 02:57


#kun_hikmati


"Ақл олган нарсасидан, юрак берган нарсасидан бойийди".

✍️ Виктор Гюго


📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

18 Nov, 07:06


#байроқ_куни

18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун!

Азиз ватандошлар! Давлатимиз байроғининг 29 йиллиги барчангизга муборак бўлсин.


📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

18 Nov, 06:52


​​#Биласизми

Қуритилган ўрик (туршак) қон томирларини кенгайтиради ва ҳомиладорликни енгил ўтишида ёрдам беради
.

Қуритилган ўрик магний ва калийга бой бўлиб, қон деворларининг спазмларини енгиллаштиради, қон оқимини яхшилайди. Ва шу билан бирга буйраклар ва юрак ишига ижобий таъсир кўрсатади.

Қуритилган ўрик ҳомиладор аёллар учун айниқса муҳимдир. Бачадоннинг тонусини ошишини олдини олади, стрессни енгиллаштиради ва қондаги гемоглобин даражасини оширади.

📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

18 Nov, 06:46


​​#Диққат

Ўзбекистонда донорларга 5,6 миллион сўм тўланади ва жамоат транспортида тўловлардан озод қилинади

"Фахрий Донор" кўкрак нишони эгаларига бир йўла бериладиган пул мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 15 бараваригача (1 875 000 сўмдан 5 625 000 сўмгача) оширилади ва улар жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳамда санаторийларда навбатсиз даволаниш ҳуқуқи билан таъминланади. Янги тизим 1 январдан жорий этиладиган бўлди.


📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

18 Nov, 06:44


#kun_hikmati

"Инсоннинг баҳоси бу дунёда олгани билан эмас, ўзидан қолдиргани билан ўлчанади"



✍️Ўткир Ҳошимов


📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

13 Nov, 06:48


https://uza.uz/uz/posts/sirdaryoda-elektron-poliklinika-va-elektron-axborot_656491

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

12 Nov, 12:56


Сирдарё туманида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Анъанага кўра, мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси - Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.

Шу муносабат билан бугун "Висол” тантаналар мажмуасида байрам тадбири ўтказилди.


📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

12 Nov, 10:21


#Тез_кунда

"Беназир-шоу" беназир гудастани армуғон этади

Эрксевар заминимизнинг энг жозибали тароналари... Мафтункор ҳаво гимнастларининг узуклардаги ажойиб ҳаво дуэтлари... Шарқона маданият гўзаллиги — миллий ва замонавий либослар уйғунлиги...

Буларнинг барчасига Гулистон шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида илк маротаба бўлиб ўтадиган “Беназир-шоу” концерт дастурида гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Концертда Сиз севган машҳур "Квартет браво” гуруҳи ўзининг гўзал ва бетакрор жаҳон наволаридан иборат беназир гулдастасини Сиз учун армуғон этади.

Айтганча, энг муҳим ва энг қизиқарли янгилик шундаки, Сиз харид қилган чипта рақами Сизни ажойиб туҳфа соҳибига айлантириши мумкин.

Тез кунларда “Беназир-шоу”да учрашгунча!


📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

12 Nov, 05:45


Президент Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги можаро тинчлик ва дипломатия йўли билан тез фурсатда ҳал этилиши муҳимлигини таъкидлади.


📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

12 Nov, 05:41


ЖССТ зудлик билан вакцина ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та касаллик рўйхатини эълон қилди

ЖССТ рўйхатининг биринчи гуруҳида ҳозирча вакциналар ишлаб чиқилмаган 4 та патоген бор: стрептококклар (А гуруҳи), гепатит C вируси, ОИВ-1 ва Клебсиелла пневмонияси.

Иккинчи гуруҳга вакциналарини такомиллаштириш зарур бўлган патогенлар киритилган. Жумладан, цитомегаловирус, грипп вируси, лейшманиоз, сальмонеллёз, норовирус, безгак плазмодияси, шигелла ва тилларанг стафилококк.

Учинчи гуруҳга вакциналари тизимга киритилиш арафасида бўлган денге безгаги, B гуруҳи стрептококклари, ичак таёқчаси, туберкулёз ва респиратор-синцитиал вируси киради.

📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

12 Nov, 02:17


#kun_hikmati

"Уйқудаги одамни уйғотиш мумкин. Аммо ўзини ухлаётганга солиб ётган одамни уйғотиб бўлмайди."

✍️
Махатма Ганди


📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

11 Nov, 09:39


#биласизми

Семизликнинг асосий сабаби тестестерон тушиб кетишидир.

Хўш, буни қандай аниқлаш мумкин?

Видеони семираётган танишларизга юбориб қўйинг.


📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

11 Nov, 07:12


​​Малакали ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларини тайёрлаш “лабораторияси”

Тиббиёт – доимий ривожланиб, такомиллашиб борувчи соҳа. Шунинг учун ҳам соғлиқни сақлаш тизими ходимлари мунтазам ўз билим ва малакасини ошириб, янгиликлар билан танишиб боришга эҳтиёж сезади. Бу вазифани Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази ҳамда унинг ҳудудлардаги филиаллари ҳам бажариб келмоқда.

🏥Ҳозир марказда таълим жараёни 100 дан ортиқ аккредитациядан ўтган ўқув дастури ёрдамида амалга оширилади.

📔25 мингдан зиёд адабиётларга эга бой кутубхона ва унинг онлайн версиясидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд. Бунинг учун махсус серверларга уланган ахборот портали ишлаб чиқилган бўлиб, зарур китобни тегишли QR-код орқали мутолаа қилиш мумкин. Марказда энг сара китоб ва қўлланмалардан иборат фонд шакллантирилган ва серверга юкланган адабиёту қўлланмаларнинг электрон шаклини олиш имконини берадиган электрон китоб жавони ўрнатилган.

🧑🏻‍💻Марказда барча йўналишлар, хусусан, оналар ва болалар саломатлиги, кардиология, хирургия ва травматология каби ихтисосликлар бўйича симуляцион хоналар ташкил этилган. Малака оширувчилар ўзлаштирган янги билим ва кўникмаларини шу ернинг ўзида муляжларда синаб кўришлари мумкин.

🌐Албатта, ўқув дастурларининг замон билан ҳамнафаслигини таъминлашда халқаро эксперт ва ташкилотларнинг ўрни беқиёс. Бу борада марказ Хитой, Россия, Япония, Туркия, Беларусь, Қозоғистон каби давлатлар билан ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик алоқаларига эга. Хусусан, хитойлик мутахассислар билан халқ табобати, Япония билан кексалар парвариши, Туркия ва Беларусь мутахассислари билан дояларни ўқитиш борасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

💻Муҳими, ўқув дастурларини якунлаганлар инсон омилидан мутлақо ҳоли тарзда синовдан ўтказилмоқда.

📃Марказда ўқитилаётганларни уч босқичли баҳолаш тизими жорий қилинган. Дастлаб онлайн тарзда тест топширилади, сўнг амалий имтиҳондан ўтилади, сўнгги босқичда эса тингловчиларнинг билимлари электрон тизим орқали оғзаки баҳоланади. Бу жараёнлардан муваффақиятли ўтган ходимларга намунадаги сертификат берилади.

📌Жорий йилнинг ўзида республика бўйича 42 579 нафар ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакаси оширилди. Шундан 6 908 нафари Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказида ўқитилди.

📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

11 Nov, 06:51


11 ноябрь - Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни!

Барча Касаба уюшмалари ходимларини, фаолларини бугунги айём билан самимий қутлаймиз.

Масъулиятли ва ташаббускор фаолиятингизда юқори самарадорлик ёр бўлсин. Хайрли ишларингизга улкан зафарлар тилаймиз!


📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

11 Nov, 06:51


#kun_hikmati

"Шам хонани тўлалигича ёрита олади. Ҳақиқий дўст эса бутун ҳаётни ёритади
"


✍️ «Ҳикматлар – саодатга етаклар» китобидан


📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

10 Nov, 15:15


https://uza.uz/uz/posts/sirdaryoda-kasaba-uyushmalari-kuni-nishonlandi_655497

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

10 Nov, 08:27


#Байрам_муборак


💥 Бугун Халқаро бухгалтерлар куни

Ҳисобчилар учун муҳим бўлган, Халқаро бухгалтерлар куни билан Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бош ҳисобчиси, иқтисодчисини, қолаверса тизимдаги барча ҳисобчи ва иқтисодчиларни табриклаймиз.

Сизларга тўғри ҳисоблар ва тезкор ҳисоблаш, шунингдек, ҳаётда кўп бахт ва қувонч тилаймиз!

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати


📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

10 Nov, 04:55


​​Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурматли шифокорлар!
Қарли соҳа фахрийлари!

Аввало, халқимиз саломатлигини асрашдек масъулиятли ва шарафли йўлда ўзини аямасдан, фидокорона меҳнат қилаётган сиз, азизларни Тиббиёт ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Дунёдаги энг бебаҳо бойлик, тенгсиз неъмат ҳисобланган инсон соғлиғини сақлаш, бемор кўнглида умид ва ишонч уйғотиб, уни соғлом ҳаётга қайтариш учун шифокор нафақат чуқур билим ва тажриба соҳиби, айни пайтда юксак ақл-заковат ҳамда олижаноб қалб эгаси бўлиши даркор.

Ўз ҳаётини ана шундай улуғ ва савобли ишга бағишлаб, одамларнинг дардига дармон бўлишни муқаддас бурч деб билган тиббиёт ходимларининг шаънига ҳар қанча таҳсинлар айтсак, арзийди, албатта.

Азиз дўстлар!
Муҳтарам юртбошимиз томонидан тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор туфайли соҳа ривожида улкан ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётгани барчамизга сир эмас. Жумладан, вилоятимиз аҳолисининг 92,1 фоизи электрон дастур орқали оилавий шифокорларга бириктирилиб, уларнинг соғлиги тўғрисида электрон маълумотлар яратилди ва барча бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида иш жараёни тўлиқ рақамлаштирилди. Бунда, аҳолини рўйхатга олиш, беморларга электрон тиббий карта юритиш, уларни шифокорга йўналтириш, электрон лаборатория, шифокор қабулига ёзилиш, онлайн навбатга туриш ҳамда электрон рецепт ёзиш каби имкониятлар яратилди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Сирдарё вилоятида Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази негизида 6 та шифохонани бирлаштириш орқали Гулистон тиббиёт кластери ташкил этилди, натижада аҳолига бир жойда диагностика ва лаборатория хизматлари ҳамда барча турдаги ихтисослашган тиббий ёрдам олиш имконияти яратилди.

Азиз шифокор ва ҳамширалар!
Муҳтарам Президентимиз “Соғлиқни сақлаш соҳаси ҳақида гапирганда бир ҳақиқатни эсимиздан чиқармаслигимиз лозим: тиббиёт ходимлари бизнинг саломатлигимиз посбонларидир. Уларга халқ ишониши, улар эса халқни ишонтира олиши керак” - деб юксак баҳо берганлар.

Бугун ҳар бир тиббиёт ходими ўзининг юксак маданияти, одоби, ватанпарварлиги ва садоқати билан шарафли касб обрўсини баланд кўтармоқда.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Соғлиқни сақлаш соҳасини самарали ва халқчил тизимга айлантириш йўлидаги ислоҳотлар жараёнида сизлар ўз зиммангиздаги масъулиятни шараф билан адо этиш учун бор билим ва маҳоратингиз, салоҳият ва тажрибангиз, азму шижоатингизни намоён этишингизга ишонаман.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, келгуси фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, оилавий бахт-саодат, хонадонларингизга қут-барака тилайман.
Ҳамиша омон бўлинг, қўлингиз дард кўрмасин, азиз саломатлигимиз посбонлари!

Акмалжон МАХМУДАЛИЕВ,
Сирдарё вилояти ҳокими

📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

10 Nov, 02:47


#kun_hikmati


"Овозингни кўтарма, сўзингни юксалтир. Япроқларни ёмғирлар ўстиради - гумбурлаган момақалдироқ эмас!"


✍️ Мавлоно Румий



📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

09 Nov, 13:11


https://uza.uz/uz/posts/soha-fidoyilariga-mukofotlar-topshirildi_655387

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

24 Oct, 14:55


ЖССТ ва Бутунжаҳон қандли диабет жамғармаси бир нечта тиббиёт муассасаларига "фундус камера" тақдим қилди

Батафсил: https://uza.uz/posts/649362

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

24 Oct, 09:29


https://uza.uz/uz/posts/sirdaryoda-yollarning-ahvoli-qanday_649233

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

24 Oct, 07:25


https://uza.uz/uz/posts/onalik-va-bolalikni-muhofaza-qilish-dolzarb-masala_649218

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

24 Oct, 04:58


https://uza.uz/uz/posts/partiya-etakchisi-yolsozlar-va-temiryolchilar-bilan-uchrashdi_649124

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

24 Oct, 04:22


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 2 кун қолди


🍃Telegram |facebook|Facebook

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

24 Oct, 02:36


Сайловларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўлиқ таъминланмоқда.


🍃Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

24 Oct, 02:34


#kun_hikmati


"Хурсанд бўл. Ўрган. Қадрла. Табассум қил. Шукроналик келтир. Шунчаки яша. Бахтни қидирма - унинг манбаи ўзинг бўл"
.


✍️Доктор Оиз Қараний


🍃Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

23 Oct, 17:19


​​Она сути –бебаҳо неъмат

Буюк табиб, “Шайх ур-раис”, “Олимлар бошлиғи”, “Табиблар подшоҳи” каби юксак мақомларга ўз даврида эга бўлган, бобокалонимиз, Абу Али ибн Сино ўзнинг "Тиб қонунлари" рисоласида она сутини қуёш нури билан қиёслаган. Унда қуёш нури наботот ва ҳайвонот оламига қанчалик зарур бўлса, она сути бола учун зарурлиги таъкидланган.

Энг муҳими, кўкрак сути чақалоқ учун энг фойдали озуқа. Уни чақалоқнинг дастлабки олти ойига қадар бошқа озуқага алмаштириш керак эмас. Чунки, она сути чақалоқни эҳтиёжини тўлиқ қондирадиган тўла қонли озуқа ҳисобланади. Баъзи бир кишилар, чақалоққа оз бўлса-да, қўшимча ичимлик (сув ,чой,ёки шарбат) ёки овқат бериш керак дея ўйлайди. Бу албатта нотўғри.

Қолаверса, кўкрак сути ҳар хил оналарда ҳар хил бўлади. Бир хил бўлмайди. Буни билиш она учун ниҳоятда муҳим. У нафақат чақалоқни соғлом бўлиб ўсишига, турли хавфли инфекциялардан ҳимоя қилиш хусусиятига эга.

Чақалоқ дунёга келганда, она қорнидан ташқаридаги муҳитга мослашмаган бўлади. Ана шундай вақтда она кўкраги бола учун муҳим бўлган оғиз сутини ишлаб чиқаради. Бу эса болани турли ташқи инфекциялардан, аллергиялардан ҳимоя қилади. Чақалоқни ўсиши, ривожланишига ёрдам бериб қолмай, «эмлаш» вазифасини ўтайди.

Холисхон Номуродова,
Гулистон туман тиббиёт бирлашмасига карашли Бешбулоқ ОШП тиббиёт бригадаси патронаж дояси.


📲Telegram |facebook|Facebook

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

23 Oct, 10:12


https://uza.uz/uz/posts/hamshira-va-oqituvchiga-qol-kotargan-onaga-mamuriy-bayonnoma-rasmiylashtirildi_648833

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

23 Oct, 04:23


Тухумни колбаса ёки гўшт билан ейиш қанчалик хавфли?

Тухумни колбаса ёки гўшт билан қовуриб ейиш ушбу маҳсулотдан фойдаланишнинг энг зарарли усули ҳисобланади. Бу ҳақда шифокор-диетолог, тиббиёт фанлари доктори Михаил Гинзбург маълумот берган.

"Тухум билан бирга қовурилган ҳар қандай колбаса бу таомга ҳеч қандай фойда келтирмайди, аксинча уни зарарли қилади", деган мутахассис.

Унга кўра, тадқиқотлар шуни кўрсатганки, кунига 50 грамм қизил гўштни тухум билан қовурилган ҳолда истеъмол қилиш ошқозон ости бези ва йўғон ичак саратонига чалиниш хавфини оширади. Бундан ташқари, ушбу таом атеросклерознинг ривожланишини тезлаштиради.

Диетологга кўра, браконьер тухумлари ушбу маҳсулотни истеъмол қилиш учун энг фойдали вариант ҳисобланади.

📲Telegram |facebook|Faceboo

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

23 Oct, 04:17


Сиз аксирасизми ва бурнингиз тиқилиб қолганми?

Балки совуқ бўлгандир. Совуқ аломатлари:

• Акса ўриш
• Бурун тиқилиши
• Томоқ оғриғи
• Йўтал
• Баъзида иситма кўтарилади

Вируслар юқори нафас йўлларига кириб, синусларни юқтирганда, бурундан шаффоф шиллиқ чиқарилади. 2-3 кундан кейин оқ, сариқ ёки яшил рангга айланиши мумкин. Бу нормал ҳолат ва сизга антибиотик керак дегани эмас.

200 дан ортиқ вируслар умумий совуққа сабаб бўлади, лекин энг кенг тарқалгани ҳаводаги риновирусдир.

Қандай қилиб ўзингизни яхши ҳис қилиш керак:

🔹Кўпроқ дам олинг
🔹Кўп суюқлик ичинг
🔹Хонани намлаш
🔹Бурунга шўрланган спрей ёки томчилардан фойдаланинг
🔹Агар аллергиянгиз бўлмаса, йўтални йўқотиш учун асалдан фойдаланинг


Қачон шифокорга мурожаат қилиш керак?

Нафас олишда қийинчилик
• 4 кундан ортиқ давом этадиган иситма
• Сурункали касалликларнинг кучайиши


Эсингизда бўлсин, ўз-ўзидан даволаниш хавфли. Антибиотиклар совуққа олиб келадиган вирусларга қарши ишламайди.


🍃Telegram |facebook|Facebook

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

23 Oct, 00:14


#kun_hikmati


"Яхши сўз гўзал қушга ўхшайди, тилингдан чиққан заҳоти бошқаларнинг қалбида сайрайди".



🍃Telegram |facebook|Facebook

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

22 Oct, 17:07


Сирдарёда куз!


📸Муҳаммад КАРИМ олган суратлар


🍃Telegram |facebook|Facebook

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

22 Oct, 17:03


📌 #Диққат

🔴 Ҳурматли томашабинлар, энди сиз "Сирдарё" телеканали орқали эфирга узатилаётган барча дастурларни 18 соат давомида телеграм каналимиз орқали ҳам кузатиб боришингиз мумкин!


🍃Telegram |facebook|Facebook

MALHAM—тиббиётга оид тезкор хабарлар

22 Oct, 16:57


Сирдарёда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масаласи муҳокама этилди

Сирдарё туман ҳокимлигида Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш  бошқармаси  тизимидаги туман. шаҳар тиббиёт бирлашмаларида оналик ва болаликни муҳофаза  қилиш  борасида  "Ҳамкор еттилик" ни шакллантириш ва патронаж  доялар ишининг самарасини ошириш масалалари муҳокама этилди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова,  Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хуршид Ҳакимов иштирок этиб,  ҳомиладор аёлларда сурункали касалликлар бўйича мониторингни кучайтириш,  хавф белгилари бўйича шикоятларини бор - йўқлигини, аниқлаш, метаболик синдром бор ҳомиладор аёлларни ҳамда бачадонда  чандиғи мавжуд ҳомиладор аёлларни алоҳида назоратга олиш  юзасидан фикр юритиб, бу борадаги масалаларга алоқадор бўлган  "Ҳамкор еттилик", улар олдида турган вазифаларга алоҳида тўхталди.


🍃Telegram |facebook|Facebook