Tashabbuskor Xalq 🇺🇿 @milliykelishuv Channel on Telegram

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

@milliykelishuv


Assalomu alaykum.
Tashabbuskor faollarni birlashtiruvchi

Telegram: t.me/Milliykelishuv
facebook: facebook.com/groups/1050236110139428/?ref=share&mibextid=NSMWBT

Faol bo'ling

Tashabbuskor Xalq (Uzbek)

Salom, aziz do'stlar! Bugun sizlarga tanish uzoq o'rinlarda yashovchi odamlar uchun juda ham yoqimli bo'ladi. "Tashabbuskor Xalq" telegram kanali - milliy va millatlararo meros, madaniyat, san'at, va yoshlar orasidagi o'zaro aloqalar haqida ma'lumotlarni o'z ichiga oladi. Bu kanal orqali siz, milliylikni, qadriyatlarni, va milliy ertakni ustozlar va o'zaro qiziqarli ba'zilar bilan baham ko'rish, o'rganish va o'ylash imkoniyatiga ega bo'lasiz. Kanalda, milliy adabiyot, musiqa, san'at, tabiat, va tarixiy joylarning tanishuviga doir qiziqarli maqolalar va videolar paydo bo'ladi. "Tashabbuskor Xalq" kanali uchun yuborilgan reklama olishlar bilan, Siz ham esa shuningdek, yaratuvchilar uchun milliy va millatlararo munosabatlarni takomillashtirishga yordam berishingiz mumkin. Telegram: t.me/Milliykelishuv. Qo'shimcha ma'lumotlar va foydalanish uchun facebook sahifamizni ham kuzating: facebook.com/groups/1050236110139428/?ref=share&mibextid=NSMWBT.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

15 Nov, 07:35


Хитойда пора олган мансабдор ўлимга ҳукм қилинди

Чен Сзисин 2012-2022 йиллар давомида ноқонуний совғалар олиб келган.

У жиноятларини тан олиб, афв сўраган ва мол-мулкининг катта қисмини қайтаргани учун жазоси енгиллаштирилган.

Суд унга шартли ўлим жазоси, 200 минг юань жарима ва сиёсий ҳуқуқлардан умрбод маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

15 Nov, 05:25


Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида 198 мамлакатдан 50 мингдан ортиқ иштирокчини бирлаштирган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси иштирокчилари конференциясининг 29-сессияси (COP29) бошланди.

«Ўзбекистон павильони»га ташриф буюрган Лейла Алиевага эковазир Азиз Абдуҳакимов атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва Орол фожиаси кўлами ҳақида гапириб берди.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

15 Nov, 05:17


Расул Кушербаевдан яхши ва жўяли фикрлар.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

14 Nov, 21:10


"Бюджетни тўлдириш учун бола пулию, суюнчиларни қисиб, дарсликларни пуллик қилишдан кўра, монопол гуруҳларга берилаётган имтиёзларни тўхтатиш керак".

Расул Кушербаев

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

14 Nov, 10:43


https://youtu.be/kVztgSz8czM?si=7khyLbRrpoXRvLmk

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

14 Nov, 10:31


https://youtu.be/SHyR0iAcIME?si=BQ4naq3bXSOSwekf

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

14 Nov, 08:26


Биринчи хонимлар:

🇦🇿Меҳрибан Алиева,
🇺🇿Зироатхон Мирзиёева,
🇰🇬Айгул Жапарова,
🇹🇷Эмине Эрдоған.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

14 Nov, 07:38


Лойдан қурилаётган «дом» – Избосканда кўп қаватли уй қурилишида цемент ўрнига тупроқ ишлатилмоқда

«Дом»дан хонадон сотиб олганлар унинг қулашидан хавотирда. Харидорларнинг туман прокуратураси ва юқори турувчи ташкилотларга қилган мурожаатлари самара бермаган: қурувчи уларга «Ариза қилаверманглар, қурилишга берган пулларингизни прокурорга бериб, аризаларингизни ёпиб чиқяпман», деган.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

14 Nov, 03:32


Сунъий интеллект шунақа расм чизибди. ''Узбек сила'')))

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

13 Nov, 23:47


#Тезкор
❄️ТОШКЕНТ
ДА ҚОР  ЁҒИШНИ БОШЛАДИ

Хозирча майдалаб доналаб ёғмоқда.😉

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

13 Nov, 20:46


Жаҳон савдо бозорлари сари!

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашди.

Мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши масалаларида амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилди.
Энг қувонарли жиҳати, музокаралар якунланиб Ўзбекистон яқин йилларда ЖСТга аъзо бўлиши маълум бўлмоқда.

👉 @otabeknews - каналга аъзо бўлинг! - каналга аъзо бўлинг!

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

13 Nov, 20:35


🇺🇸 Трампнинг янги одамлари. Оқ уйдаги муҳим лавозимларни кимлар эгаллайди?

- АҚШ давлат департаменти (Давлат котиби) флоридалик сенатор Марко Рубио;
- Пентагон (Мудофаа вазири) Америка армияси фахрийси ва Fox News бошловчиси Пит Ҳегсет;
- Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи флоридалик конгрессмен Майк Уолз;
- БМТдаги доимий вакил Вакиллар палатаси аъзоси Элиза Стефаник;
- Оқ уй маъмурияти раҳбари Трамп ўзи «Муз маликаси» деб атаган Сюзан Уайлс;
- Чегара назорати, ички хавфсизлик вазири Жанубий Дакота губернатори, 52 ёшли Кристи Ноэм;
- Ҳукумат самарадорлиги департаментини (DOGE) миллиардер Илон Маск ва Республикачилар партияси праймеризида президентликка номзод бўлиш учун Трампга рақобатлашган Вивек Рамасвами эгаллайди.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

13 Nov, 20:28


🇺🇸Milliarder Ilon Mask va respublikachilardan prezidentlikka sobiq nomzod Vivek Ramasvami Tramp maʼmuriyatining samaradorlik boʻyicha maxsus qoʻmitasiga rahbarlik qiladi.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

13 Nov, 19:40


Tashabbuskor Xalq 🇺🇿 pinned «Bugungi muloqotimiz ertaga davom etadi soat 21:00 da jonli yoyinda ko'rishguncha aziz vatandoshlar👌👆»

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

13 Nov, 19:39


Bugungi muloqotimiz ertaga davom etadi soat 21:00 da jonli yoyinda ko'rishguncha aziz vatandoshlar👌👆

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

06 Nov, 21:06


Nuqtalar: “Tramp bu safar boshqacha prezident bo‘ladi” – Amerikadagi saylovlar yakuni haqida Navbahor Imamova bilan suhbat


5-noyabr kuni AQShda 47 prezidentlik saylovlari o‘tkazildi. Davlat rahbari lavozimi uchun o‘tgan saylovda demokratik partiyadan vise-prezident Kamala Harris, Respublikachilar partiyasidan — sobiq prezident Donald Tramp ishtirok etdi.

Ayni vaqtga kelib Amerika tarixidagi eng bahsli, eng keskin va qarama-qarshiliklarga boy o‘tgan saylovda g‘olib aniq bo‘lib ulgurdi. Respublikachilar yetakchisi Donald Tramp saylovda g‘oliblikni qo‘lga kiritgan va u hatto o‘zining “g‘alaba nutqi”ni qilishga hamda amerikaliklarga unga ovoz bergani uchun minnatdorchilik bildirishga ham ulgurdi. Saylovlar g‘olibining rasman e’lon qilinishi esa, vaqt masalasi.

Dasturimizning bugungi soni Amerikada o‘tgan ushbu saylovlar va Donald Tramp g‘alabasini ta’minlagan omillar haqida bo‘ldi. Mehmonimiz Amerika ovozi teleradiosi muxbiri Navbahor Imamova.

📹👉 https://youtu.be/XGDOOq4pgro

@haqiqatdaIlyos

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

06 Nov, 18:00


Bugungi chat oxirida texnik nosozliklar tufayli chatimiz o'chib qoldi.
Noqulayliklar uchun mazur tutgaysizlar 🙏

Keyingi jonli yoyinda uchrashguncha 🤝

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

06 Nov, 17:53


Live stream finished (1 hour)

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

06 Nov, 17:36


https://t.me/txtturon

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

06 Nov, 16:59


Tashabbuskor Xalq 🇺🇿 pinned «https://t.me/Milliykelishuv?livestream»

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

06 Nov, 16:46


CHAT BOSHLANDI

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

06 Nov, 16:46


https://t.me/Milliykelishuv?livestream

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

06 Nov, 16:00


Live stream started

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

06 Nov, 16:00


Live stream scheduled for

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

06 Nov, 14:35


ТДТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши Бишкекда тўпланди

Қирғизистон пойтахтидаги Aла-Aрча давлат қароргоҳида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

5

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

06 Nov, 14:21


Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди

Туркия президенти сўзларига кўра, Туркия, Озарбойжон ва Шимолий Кипр ягона туркий алифбога ўтишга тайёр.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

06 Nov, 14:07


Туркия Қирғизистоннинг қарийб 60 млн долларлик қарзидан кечди

Анқара Қирғизистоннинг Туркиядан олинган қарзини кечиб юборган. Бу ҳақда 5 ноябрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан ўтказилган қўшма матбуот анжумани чоғида билдирган.

Жапаров Эрдўғон билан ўтказилган музокаралар натижаларига кўра соғлиқни сақлаш, энергетика, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш, шунингдек, хавфсизлик ва маданият соҳаларида қатор шартномалар имзоланганини ҳам маълум қилган.

❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

06 Nov, 13:15


2024-yil 8-noyabr kunidan xatlov ishlari boshlanadi.

Qonunga muvofiq o'zboshimchalik bilan egallab olingan yer maydonlariga qurilgan ko'chmas mulk obyektlarini aniqlash maqsadida 2024-2025-yillarda xatlov qilinadigan mahallalar reja-jadvali tasdiqlandi.

Tasdiqlangan reja-grafik Kadastr agentligining kadastr.uz saytiga joylashtirildi.
Fuqarolaar saytga kirib o'zining hududida xatlov ishlari qachon amalga oshirilishini bilib olishi mumkin.

Kadastr agentligi direktorining matbuot kotibi N.Atamuratov bu haqda to'liq ma'lumot berdi.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

06 Nov, 12:18


Хурматли қатнашувчилар! Миллий келишув лойиҳаси доирасида 06.11.2024 йил, куни Тошкент вақти билан соат 21:00 Ташаббускор халқ телеграмм каналида овозли чатни навбатдаги сухбатини ўтказамиз.  Мавзу:  Россия президенти В. Путин таклиф қилаётган Брикс ташкилоти валютаси Ақш валютаси долларга қарши тура оладими ёки бу айни дамда ютқазаётган позицияда бўлиб турган В. Путин сиёсатининг навбатдаги найранггими? Сухбатимизга қатнашинг, фаол бўлинг ва ўз фикр мулохазаларингиз билан ўртоқлашинг,  ҳурмат билан канал жамоаси

📱 Telegram 📱 facebook 📱

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

06 Nov, 11:47


Мажлис якунлангач, президентлар умумий 8 та ҳужжатни имзолади

Хусусан, Бишкекни 2025 йилда ТДТнинг рақамли пойтахти деб эълон қилиш ва Виктор Орбанни “Туркий дунё олий ордени" билан тақдирлаш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, Туркий дунё хартиясини қабул қилиш ва Туркий ҳамкорлик ташкилотлари байроқлари тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

06 Nov, 11:46


🇺🇿🇵🇸 Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги вазият ҳақида:

Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани, тинч аҳолига қарши вайронкор ҳужумларни, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз.

Мазкур кўп йиллик низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир.

Кейинги ҳафта Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган араб-мусулмон давлатлари саммитида бу муаммога аниқ сиёсий ечим топилишига умид қиламиз.

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

06 Nov, 11:46


Бишкекда Шавкат Мирзиёев иштирокида Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бошланди

Каналга  уланиш👇👇👇

Telegram | Instagram | YouTube

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

27 Oct, 15:59


❗️Бугун Ўзбекистон ташкил топганига 100 йил бўлди

1924 йил 27 октябрда СССРда миллий-ҳудудий демаркация деб аталувчи қарорга асосан Ўзбекистон ташкил топган.

Ўзбекистон 1991 йил 1 сентябрда СССР таркибидан чиқиб, мустақил Ўзбекистон деб эълон қилинган.

Мен ота-боболарим қўним топиб, асрлар давомида умргузаронлик қилган шу юртда туғилганим ва яшаётганимдан фахрланаман!

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

27 Oct, 15:58


Тарих "хатоси"...

Тўққизинчи аср.
Муҳаммад ал-Хоразмий алгебра фанига асос солди.

Ўнинчи аср.
Aбу Наср Фаробий Aристотелнинг "Метафизика" асарига энг мукаммал шарҳ ёзиб, "Иккинчи устоз" унвонини олди.

Ўн биринчи аср.
Aбу Райҳон Беруний ер билан Ой ўртасидаги масофани ўлчади.
Ибн Сино медецина Қомуси - "Тиб қонунлари" ни яратди.

Ўн тўртинчи аср.
Соҳибқирон Aмир Темур евроосиёнинг ярмини тасарруфга олди. Aҳли илм бошини силаб, ўлмас обидалар яратди.

Ўн бешинчи аср. Улуғбек 1018 юлдузнинг ҳаракат жадвалини тузди.
Aлишер Навоий ўлмас "Хамса" сини ёзди.

Ўн олтинчи аср.
"Бобурнома" оламга тарқалди.

Ўн еттинчи аср.
Шоҳжаҳон дунёдаги етти мўжизанинг бири - "Тожмаҳал" ни бунёд етди.

Йигирманчи аср.
Ўзбек-совет олимлари мисли кўрилмаган "ихтиро" қилдилар: тарих "хато" сини тузатиб, ўтмишда биз ёппасига "саводсиз" бўлганимизни исботлаб бердилар…

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

27 Oct, 12:39


https://t.me/txtturon

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

27 Oct, 12:13


02.11.2024 йил куни, Тарих омонатдир канали асосчиси, устоз Фазлиддин Ёқуб ташаббуси билан Турон ҳалқаро ташкилоти тузилди. Кенгаш аъзолари тасдиқланди. Турон ҳалқаро ташкилотининг навбатдаги суҳбати  02.11.2024 йил куни каналимиз чатида "Чет элда бўлган Турк дунё фаолларини   ватанларига эркин кириб чиқишларидаги муаммолар масаласи" мавзусида бўлиб ўтади. Ватан, миллат тақдирига, Турк дунёси бирлашуви йўлидаги ташаббусга  бефарқ бўлмаган барча Ўзбекистон Республикаси ичкарисида ва дунёнинг турли давлатларида яшаб, ишлаб юрган барча фаолларимизни таклиф қиламиз.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

27 Oct, 10:08


Бутун Республика бўйлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, давлат раҳбари ва унинг оиласи ҳам овоз бериш жараёнидан четда қолмади.

Президент ёрдамичиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида сайлов кунидан видео эълон қилди.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

27 Oct, 09:35


Ўзбекистонда сайлов ўтган деб ҳисобланди — Марказий сайлов комиссияси

27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловиларида соат 13:00 ҳолатига кўра, 19 944 859 нафар сайловчидан 9 948 589 нафари ёки 47,62 фоизи овоз беришда иштирок этди.

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Кучкаровнинг маълум қилишича, қонунчиликда сайловда сайловчиларнинг 33 фоизи иштирок этса, сайлов ўтган деб топилади. Шу сабаб, бугунги депутатлик сайловлари ўтган деб ҳисобланди.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

27 Oct, 08:11


Сиёсий партиялар лидерлари овоз берди.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

27 Oct, 08:03


Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан сайловда қатнашди

Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

27 Oct, 05:41


Сайловда овоз бериш бошланди

Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлиги сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Республика тарихида илк бор бу сайлов аралаш тизимда ўтказилмоқда.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

27 Oct, 02:45


Xorijda ovoz berish jarayonlari boshlandi

Hozirgi vaqtda 40 ta xorijiy davlatdagi mamlakatimiz diplomatik vakolatxonalarida 57 ta saylov uchastkalari tashkil etilgan.

Xorijdagi saylov jarayonlarining dastlabkisi yurtimizning Yaponiya va Koreya Respublikasidagi diplomatik vakolatxonalarida Toshkent vaqti bilan soat 04:00 da boshlandi.

Ovoz berish jarayonlarining soʼngisi Аmerika Qoʼshma Shtatlaridagi vakolatxonalarimizda Toshkent vaqti bilan 28-oktabr soat 05:00 da yakunlanadi.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

26 Oct, 18:28


Markaziy Osiyo 150 yil oldin ruslarga qaram boʻldi. Buxoro Amirligi va Xiva xonligi qaram edi. Keyin ular tugatildi. Oʻzbekiston davlati tashkil topishi bizning tariximiz. Savodsiz Oxunboboyev birinchi davlat rahbari boʻlishi ham tariximiz.

Hozirgi Oʻzbekistonning poydevori 100 yil oldin qoʻyildi. Orada mustaqillik eʼlon qilindi. Mustaqil boʻlish ham tariximiz.

100 yillik tariximizda nimalar boʻlgani eslanmaydi. Oʻzbekiston SSR davri, mustaqil Oʻzbekiston davri haqida atroflicha gap yoʻq. Hozir faqat Yangi Oʻzbekiston.

Kimdir aytishi mumkin, oʻtmish davrni eslasak SSSR targʻiboti boʻlishi mumkin, deb. Axir 9-may tadbirlari Mustaqillik bayramidek tantana qilinyaptiku!

Savol, nega Oʻzbekiston davlatchiligining 100 yilligi eslanmayapti? 100 yildan beri koʻp siyosat oʻzgarmagani uchunmi?

@sanjar_xoja

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

26 Oct, 06:09


Адлия катта маслаҳатчиси Бахтияр Бекович Бабаджанов Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Б.Бабаджанов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

26 Oct, 06:08


Солиқ қўмитаси веб-ресурсларида жорий йилнинг 26-27-октябрь кунлари профилактика ишлари ўтказилиши сабабли солиқ органларининг айрим электрон хизматлари ишламайди.  

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

26 Oct, 05:43


Tashabbuskor Xalq 🇺🇿 pinned «Bugun “sukunat kuni” Ertaga, 27-oktyabr kuni Parlament va mahalliy kengash deputatligi uchun saylov kuni. Saylov kodeksiga ko‘ra, saylov kuni va ovoz berishga 1 kun qolganida tashviqotga yo‘l qo‘yilmaydi.   Shu bilan bir qatorda, saylov kuni va ovoz berish…»

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

26 Oct, 05:41


Энди кам таъминланган оилалар газ ва электр энергияси учун бир марталик компенсация олиши мумкин. Шу йилда 1,4 миллион оила, жумладан, “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали моддий ёрдам олувчилар ҳам автоматик равишда 270 минг сўм компенсация олади.

Агар оила ижтимоий меъёрдан ошиқ газ ва электр энергиясини истеъмол қилса, яна бошқа компенсация олиши мумкин. Мурожаат учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 1140 рақамига қўнғироқ қилинг.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

24 Oct, 18:56


Dunyo investorlari oldida bayrogimizni yuqori ko’tarish nasib qildi!

https://t.me/umarov_muhtor

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

24 Oct, 18:16


“2 миллион ватандошимиз четда ишлаб юриши – табиий жараён эмас” — Ботиржон Шермуҳаммад

Таълимдаги муаммоларимиз туфайли бозор талаб қилаётган, малакали кадрларни етказиб беролмаяпмиз. “Миграция бу табиий жараён”, дея суришни тарғиб қилиш эмас, балки иқтисодни ривожлантиришимиз керак, дейди ҳуқуқшунос Ботиржон Шермуҳаммад. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга кўра, демографик ўсиш ва даромадларнинг пастлиги туфайли Ўзбекистон анча вақт ишчи кучини экспорт қилишга мажбур бўлади.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

24 Oct, 13:24


https://www.facebook.com/share/r/YPQic1DB7es9YBZH/

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

24 Oct, 12:55


Ўзбекистон Президенти саммит доирасида Вьетнам Бош вазири билан учрашди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

24 Oct, 12:01


Жафарова Ҳадича Мусаевна Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди.

Истанбулдаги Бош консулхона маълумотларига кўра, у 2011-2013 йилларда банк-молия хусусий секторида юқори лавозимларда ишлаган.

Ҳадича Мусаевна жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, ўзгаларнинг мулкини жуда кўп миқдорда ўзлаштириш, фирибгарлик, сохта тадбиркорлик каби бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланяпти.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

24 Oct, 11:47


Давлатимиз раҳбари "БРИКС плюс" саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

24 Oct, 11:44


Бош прокуратура Тошкент вилояти ва пойтахт ҳавосини ифлослантираётган саноат корхоналарини текширмоқда

Бош прокуратура жорий йилнинг 22 октябридан Тошкент шаҳри ва вилоятидаги атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган саноат корхоналарида атмосферага чиқарилаётган зарарли ташланмалар бўйича текширувлар бошлаган.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

24 Oct, 11:43


Сунъий интеллект бўйича Беруний номидаги UNESCO-Ўзбекистон халқаро мукофоти жорий этилди.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага кўра, мазкур мукофот сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

“Мукофот икки йилда бир маротаба сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқ ва инклюзивликни ривожлантириш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи залворли лойиҳаларга берилади. Ғолиблар мустақил халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинади ва жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси эътирофи рамзи сифатида пул мукофоти, сертификат ва медал билан тақдирланади”, деб ёзади Саида Мирзиёева ўз саҳифасида.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

24 Oct, 02:23


Энди сайлов участкаси манзилини электрон тарзда картадан аниқлаш мумкин. Марказий сайлов комиссияси "Сайлов участкаси манзилини аниқлаш" хизматидан фойдаланиш тартиби ҳақида тушунтириш берди. Батафсил видеода.

Мазкур хизматдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) портали орқали ҳам фойдаланишингиз мумкин. Хизматдан фойдаланиш бепул.

#sаylоv24

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

24 Oct, 02:20


Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2026 йилда ўтказилиши мумкин - ҳужжат лойиҳаси

Ҳукумат аҳолини рўйхатга олишни бир неча бор кечиктириб келмоқда. Бу тадбир 2022 йилда режа қилинган эди, пандемия сабаб 2023 йилга қолдирилди, аммо барибир ўтказилмади.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

23 Oct, 22:16


Ҳурматли қатнашувчилар!
Турон ҳалқаро ташкилотининг навбатдаги йиғилиш суҳбати 2024 йил 2 ноябр  шанбa куни, Тошкент вақти билан ⏱️ 21:00 да, Ақш, Нью Йорк штати вақти билан ⏱️12:00да бўлиб ўтади.
Мавзу:
1. Чет элда бўлган Туркий дунё фаолларини ватанларига эркин кириб чиқишларидаги муаммолар масаласи.


Линк бу ерда👇👇👇

telegramm

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

23 Oct, 21:20


Assalomu alaykum!
Barchangizga o‘zbek tili bayrami muborak bo'lsin!
Bugungi mavzu:
1. O'zbek tili bayrami to'g'risida.
2. O'zbekiston kecha va bugun
.

|telegramm | facebook |

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

23 Oct, 18:28


Mavzu: Markaziy Osiyo integratsiyasi

Ekspertlarimiz: Fikrat tahlilchisi, siyosatshunos Hamid Sodiq va jamiyatshunos Jamshid Muslimov

@Hamid_Sodiq

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

23 Oct, 18:27


https://t.me/Hamid_Sodiq

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

23 Oct, 18:27


Жадидлар ҳақидаги китоблар тақдимоти ўтказилди.

@yangidavr_rasmiy

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

22 Oct, 03:59


Ўткир Ҳошимовнинг “Дафтар ҳошиясидаги битиклар” асарида “Чироқ кўтарган одам” битиги бор, унда шундай дейилади:

Ҳақгўй қоронғуда чироқ кўтариб бораётган одамга ўхшайди. Унинг чироғи оламни мунаввар қилмаслиги мумкин, бироқ дилларга далда беради, умид уйғотади… Ҳақгўй олис-яқиндан кўриниб туриши - шундан.
Афсуски, чироқ кўтарган одам жуда кўп қоқилади…

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

21 Oct, 19:31


Live stream finished (3 hours)

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

21 Oct, 17:13


CHAT DAVOM ETMOQDA 👆

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

21 Oct, 17:05


4-modda.
O‘zbekiston Respublikasining davlat tili o‘zbek tilidir.


📱telegram

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

21 Oct, 16:55


Президент: Она тилимизга эътибор кўрсатиш – миллий мустақиллигимизга, Ватанимизга меҳр ва эътибор кўрсатиш демакдир

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

21 Oct, 16:19


Bugungi mavzu:
1. O'zbek tili bayrami,
2. O'zbekiston kecha va bugun.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

21 Oct, 16:06


👆

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

21 Oct, 16:06


CHAT BOSHLANDI !

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

21 Oct, 16:01


Live stream started

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

21 Oct, 16:00


Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева UNFPAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Нигина Абасзаде билан учрашди

“Мулоқот давомида асосий эътибор таълим, соғлиқни сақлаш ва инсон капиталини ривожлантириш масалаларига қаратилди. Бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган давлат дастури, шунингдек, оналар ва болалар ўлими мавзусини кенг муҳокама қилдик”, деб ёзади Саида Мирзиёева ўз саҳифасида.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

21 Oct, 15:59


АҚШ элчиси бозор қилмоқда.

“Нега қиммат? Доллар ошдими? Ками борми?”

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

21 Oct, 12:22


Assalomu alaykum!
Barchangizga bugungi o‘zbek tili bayrami muborak bolsin. Tashabbuskor faollar jamoasi kutilmagan sovg'alar taqdim etishda davom etadi. Bugungi muloqotimiz har galgidan ham qiziq va esda qolarli bo'ladi degan umiddamiz.

Bugungi mavzu:
1. O'zbek tili bayrami to'g'risida.
2. O'zbekiston kecha va bugun
.

Suhbatdosh ekspertlarimiz Hamid Sodiq, Ixtiyor Esanov, Fazliddin Yoqubov, Zuhriddin Ismoilov va boshqa mehmonlarimiz qatnashishi kutilmoqda.
Bugun Toshkent vaqti bilan soat 21:00 da Tashabbuskor xalq telegramm kanalida bo‘lib o'tadi. Muloqotimizga befarq bo'lmang va yaqinlaringizni xabardor qiling,
Jonli muloqotda, tashabbuskor xalq telegram kanalida ko'rishguncha aziz vatandoshlar.
Bizni tarmoqlarimizda kuzating.


Telegram,   facebook

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

21 Oct, 08:17


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва республика “Тараққиёт” ННТ ҳамкорлигида, Япониянинг “JTI Global WASH Initiative SA" жамғармасининг ҳомийлик маблағлари билан Наманган вилояти Косонсой туманидаги “Сойча” маҳалласидан ичимлик суви чиқарилди.

Ушбу маҳаллада яшовчи 5000 дан ортиқ аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди. JTI бунинг учун 2 млн долларга яқин маблағ ажратди. Лойиҳа доирасида 2026 йилга қадар водийнинг уч вилоятидаги олис ҳудудларнинг 20 мингдан ортиқ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш режалаштирилган.

Tashabbuskor Xalq 🇺🇿

21 Oct, 07:26


1989 году 21 октября узбекский язык был принят как государственным языком Узбекистана.

Всем кто живет в узбекистане и не разговаривает на нём, пишу на русском чтобы было понятно Вам: нация развивается и всё больше больше возвращается к своей идентичности.

И поэтому если кто нибудь из носителей государственного языка будет обращаться к вам на узбекском, не торопитесь его обзывать «нацистом», а лучше проявите уважение к этой нации и к их языку и учите узбекский язык!

1989 йил 21- октябрда Ўзбек Тили Ўзбекистоннинг расмий давлат тили сифатида қабул қилинди.
Ўзбекистонда яшаётган ва уни гапирмаслигини чорасини қилганларга тушунарли бўлиши учун, мен рус тилида ёздим: Миллат ривожланмоқда ва тобора ўзлигига қайтмоқда.
Ва шунинг учун, агар бирон бир она тилида сўзлашувчи сизга ўзбек тилида мурожаат қилса, уни "нацист" деб аташга шошилманг, аксинча бу миллатга ва уларнинг тилига ҳурмат кўрсатиб, ўзбек тилини ўрганинг!

Равшан Абдулла.