Бугун Мингбулоқ тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров тумандаги мавжуд закан ва зовурларда ташкил этилаётган ўрдакчилик хўжаликлари билан яқиндан танишди. Ўрганиш давомида ҳоким ўрдакчилик лойиҳаларининг самарадорлиги, уларнинг туман иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаси ва аҳоли бандлигини таъминлашдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.
Мазкур хўжаликлар маҳаллий тадбиркорлар, фермерлар, ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган бўлиб, улар сув ҳавзаларидан самарали фойдаланиш орқали ўрдак етиштиришни йўлга қўймоқда. Ушбу лойиҳа ўрдак гўшти ва тухуми ишлаб чиқаришни ошириш билан бирга, ҳудудда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.
Ҳоким хўжалик эгалари билан мулоқот қилиб, лойиҳа учун зарур бўлган шарт-шароитлар ва ечимини кутаётган масалалар бўйича фикр алмашди. Шунингдек, ўрдакчилик хўжаликларини янада кенгайтириш ва маҳаллий аҳолининг мазкур соҳада бандлигини ошириш учун кўмак бериш масалаларини кўриб чиқди.